📅 2021-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 30 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕЪЁРЛАРИ
МЕЪЁРЛАРИ
МЕЪЁРЛАРИ
МЕЪЁРЛАРИ
МЕЪЁРЛАРИ
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ишлаб чиқариш меъёрларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарорига мувофиқ ҳамда ўрмон хўжалиги соҳасида ишловчи ходимларнинг ишлаб чиқариш меъёрларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Куйидагилар:
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларида ўрмончилик йўналишидаги ходимларнинг сони меъёрлари 1-иловага мувофиқ;
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларида ўрмон бўлимлари ва ўрмон участкаларини ташкил этиш учун талаб этиладиган ер майдонининг меъёрлари 2-иловага мувофиқ;
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларида бошқа йўналишдаги ходимларнинг сони меъёрлари 3-иловага мувофиқ;
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари раҳбарлари, муҳандис-техник ходимлари, ишлаб чиқариш ходимлари ва хизматчиларининг штат бирликлари меъёрлари 4-иловага мувофиқ;
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимидаги илмий-тажриба станцияларининг штат бирликлари меъёрлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, давлат ўрмон хўжаликлари штат бирликлари сонини ушбу қарор талабларига мувофиқлаштириш 2022 йил 1 январдан амалга киритиладиган штат жадвалларида акс эттирилади.
Бунда бюджет ҳисобидан қўшимча талаб этиладиган маблағлар 2022-2023 йилларда босқичма-босқич молиялаштирилади.
3. 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ва унинг Андижон филиали:
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
илмий ва раҳбар ходимлари иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорига ҳамда бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг иш ҳақи Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг бошқарув ва ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорига тенглаштирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 791-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларида ўрмончилик йўналишидаги ходимларнинг сони
Мутахассислар лавозими Ишчи ва ходимлар сони (бирлик) Ўрмончилик йўналиши бўйича Ўрмоншунос * (ўрмонбеги) Тоғ (6500 гектаргача) 1 Чўл (250000 гектаргача) 1 Водий (1500 гектаргача) 1 Тўқай (1500 гектаргача) 1 Ўрмон устаси * Тоғ (6500 гектаргача) 2 Чўл (250000 гектаргача) 1 Водий (1500 гектаргача) 2 Тўқай (1500 гектаргача) 1 Егерь * Тоғ (6500 гектаргача) 1 Чўл (250000 гектаргача) 1 Водий (1500 гектаргача) 1 Тўқай (1500 гектаргача) 1 Ўрмончи* (қўриқчи) Тоғ (1500 гектарга) 1 Чўл (3000 гектарга) 1 Водий (300 гектарга) 1 Тўқай (300 гектарга) 1 Ёрдамчи ишчи ** (Ишчи) Тоғ (1500 гектарга) 2,8 Чўл (2000 гектарга) 2,6 Водий (10 гектарга) 0,84 Тўқай (500 гектарга) 2,6
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 791-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларида ўрмон бўлимлари ва ўрмон участкаларини ташкил этиш учун талаб этиладиган ер майдонларининг
Т/р Номи Ўлчов бирлиги Ўрмон фонди участкасининг ер тоифаси ва жойлашиш зонаси Тоғ Чўл Водий Тўқай аҳолига яқин аҳолидан узоқ 1. Ўрмон бўлими гектаргача 6500 25000 250000 1500 1500 2. Ўрмон участкаси гектаргача 1500 5000 50000 300 300
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 791-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларида бошқа йўналишдаги ходимларнинг сони
Ўрмон барпо этиш, кўчат етиштириш ва уруғчилик йўналиши бўйича * Мутахассислар лавозими Ишчи ва ходимлар сони (бирлик) Агроном — экин майдони ўлчами бўйича 75 гектаргача 0,15 75 — 150 гектаргача 0,25 150 — 225 гектаргача 0,33 225 гектардан юқори 0,33 штат бирлигига 225 гектардан юқори бўлган ҳар 75 гектар учун 0,15 штат бирлиги қўшилади Уруғчилик бўйича агроном 1 (ҳар бир уруғчиликка ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликларида) Гараж механиги 1 10 — 25 тагача техника бирлигига (юк машиналари, енгил автомобиллар, механизм ва бошқа техникалар билан бирга) Овчилик, чорвачилик йўналиши бўйича * Ветеринария врачи Чорвачилик, овчилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик йўналиши мавжуд хўжаликларда 1 Зоотехник 30 шартли бошгача 1 Механик (Чорвачилик) 1 10 — 25 тагача техника бирлигига (сут соғиш ускуналари ҳамда озуқа тайёрлаш ва тарқатиш механизмлари билан бирга) Балиқчилик йўналиши бўйича * Балиқчи зоотехник 25 гектаргача 0,25 25 — 50 гектаргача 0,5 50 гектардан юқори 0,5 штат бирлигига 50 гектардан юқори бўлган ҳар 25 гектар учун 0,25 штат бирлиги қўшилади Ўрмончилик ва ўрмондан қўшимча фойдаланиш йўналиши бўйича * Қишлоқ хўжалиги экин турлари номи Суғориш ишларида 1 гектар ҳисобига ишчи сони Агротехник тадбирларда 1 гектар ҳисобига ишчилар сони Дарахт ва бута кўчатлари етиштириш 3,61 3,61 Пахта етиштириш 0,33 0,5 Бошоқли дон етиштириш 0,1 0,1 Картошка етиштириш 0,17 1,61 Сабзавот етиштиришда 0,14 1,96 Полиз маҳсулотлари етиштириш 0,07 1,55 Мева етиштириш 0,04 0,7 Узум етиштириш 0,04 1,0 Озуқа экинлари етиштириш 0,08 0,08 Кўчатчилик йўналиши бўйича * Агротехник тадбирлар номи 1 гектарга ишчилар сони, бирлик Кўчатхонани парваришлаш ишлари 2,8 Дарахт қаламчалари тайёрлаш ишлари 0,4 Бута қаламчаларини тайёрлаш 0,1 Дарахт ва бута қаламчаларини сақлаш 0,01 Кўчатларга шакл бериш 0,3 Жами 3,61 Чорвачилик, асаларичилик, паррандачилик ва балиқчилик йўналишлари бўйича * Чорва ва парранда номи Ўлчов бирлиги 1 ишчи учун белгиланган меъёр Йирик шохли қорамол (гўшт учун) бош 30 Йирик шохли қорамол (сут учун) бош 40 От бош 20 Туя бош 15 Қўй бош 200 Жўжа бош 1000 Товуқ, курка бош 600 Қуён бош 200 Асалари оила 100 Балиқ гектар 4,5
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 791-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари раҳбарлари, муҳандис-техник ходимлари, ишлаб чиқариш ходимлари ва хизматчиларининг штат бирликлари
Т/р Лавозимлар номи Лавозимларни жорий этиш учун меъёрлар Меъёрий ҳисоб (бирлик) Бошқарув ходимлари 1. Директор * Ҳар бир ташкилотда 1 2. Бош ўрмон инспектори (бош ўрмонбеги) * Ўрмонзори мавжуд ҳар бир ташкилотда 1 3. Директор ўринбосари — чегара, тартиб ва кадрлар ишлари бўйича * Ҳар бир қўшни давлатлар билан чегарадош ҳамда овчилик (хизмат) қуроллари мавжуд ташкилотда 1 4. Директор ўринбосари — қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича (бош агроном) ** Ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш йўналишидаги ташкилотда 1 5. Бош овшунос * Ҳар бир ўрмон-овчилик ташкилотида 1 6. Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари * Ҳар бир миллий табиат боғлари, илмий-тадқиқот ва тажриба йўналишидаги ташкилотда 1 7. Бош бухгалтер * Ҳар бир ташкилотда 1 8. Бош муҳандис (механик) ** Ҳар бир 25 ва ундан ортиқ бирликдаги ўзиюрар техникалар мавжуд бўлган ташкилотда 1 9. Илмий котиб * Ҳар бир миллий табиат боғлари, илмий-тадқиқот ва тажриба йўналишидаги ташкилотда 1 10. Кадрлар бўлими бошлиғи * Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 200 кишидан ортиқ ташкилотда 1 11. Махсус ишлар бўйича муҳандис * (махсус бўлим ходими) Ҳар бир қўшни давлатлар билан чегарадош ҳамда овчилик қуроллари мавжуд ташкилотда 1 12. Ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилиш лабораторияси мудири ** Ҳар бир биолабораторияси мавжуд бўлган ташкилотда 1 13. Ўрмон питомниги бошлиғи (кўчатхона бошлиғи) ** Ҳар бир ўрмон питомниги (кўчатхона) бўлган ташкилотда 1 Мутахассислар 14. Иқтисодчи * Ҳар бир ташкилотда 1 15. Юрист ** Ҳар бир ташкилотда 1 16. Бош мутахассис ** Ҳар бир ташкилотда соҳа бўйича Хўжаликнинг иқтисодий шароитидан келиб чиқиб 17. Етакчи мутахассис ** Ҳар бир ташкилотда соҳа бўйича Хўжаликнинг иқтисодий шароитидан келиб чиқиб 18. Мутахассис ** Ҳар бир ташкилотда соҳа бўйича Хўжаликнинг иқтисодий шароитидан келиб чиқиб 19. Кадрлар бўйича мутахассис * Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 30 кишидан ортиқ ва 200 кишидан кам ташкилотда 1 20. Референт ** Ҳар бир ташкилотда соҳа бўйича Хўжаликнинг иқтисодий шароитидан келиб чиқиб 21. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича муҳандис * Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 50 кишидан ортиқ ташкилотда 1 22. Ўрмон кадастрини юритиш бўйича муҳандис * Ҳар бир ташкилотда 1 23. Давлат инспектори (ўрмон инспектори) * Хар бир ўрмон ва ўрмон-ов хўжалиликлари хамда миллий табиат боғларида 1 24. Бухгалтер ** Ҳар бир ўртача йиллик ишчилар сони 50 кишидан ортиқ ташкилотда 1 25. Шартномалар бўйича мутахассис ** Ҳар бир ташкилотда 1 26. Механик-муҳандис ** Ҳар бир 5 тадан ортиқ ўзиюрар мослама мавжуд бўлган ташкилотда 1 27. Ўрмонни сақлаш ва ҳимоя қилиш бўйича муҳандис * 5 минг гектаргача 0,5 5 мингдан — 10 минг гектаргача 0,75 10 минг гектардан ортиқ 1 28. Ўрмонларни тиклаш бўйича муҳандис * Ҳар бир ўрмон экинзорлари, ўрмон уруғлари плантациялари ва ҳимоя қилинадиган ўрмонзорларнинг майдони 5 гектардан ортиқ ташкилотда 1 29. Лаборант ** Ҳар бир лабораторияси мавжуд бўлган ташкилотда 6 30. Ветеринария фельдшери ** Ҳар бир чорвачилик, овчилик, балиқчилик, паррандачилик ва асаларичилик йўналиши мавжуд бўлган ташкилотда 1 31. Мелиорация бўйича муҳандис * Ҳар бир суғориладиган ерлари мавжуд бўлган ташкилотда 1 32. Эко ва агротуризм бўйича мутахассис ** Ҳар бир экотуризм соҳаси мавжуд бўлган ташкилотда 1 33. Агроном (провизор) ** Ҳар бир дориворчиликка ихтисослашган ташкилотда 1 34. Ёнғиннинг олдини олиш бўйича муҳандис * Ҳар бир ўрмонзори мавжуд бўлган ташкилотда 1 Ишлаб чиқариш ходимлари 35. Цех бошлиғи ** Ҳар бир халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш соҳаси мавжуд бўлган (ҳар бир цех учун) ташкилотда 1 36. Цех устаси ** Ҳар бир халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш соҳаси мавжуд бўлган (ҳар бир цех учун) ташкилотда 1 37. Ёрдамчи ишчи ** Ҳар бир халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш соҳаси мавжуд бўлган (ҳар бир цехнинг дастгоҳи учун) ташкилотда 2 38. Ўрмон участка мудирининг ёрдамчиси ** (ўрмонбеги ёрдамчиси) Ҳар бир 2 ва ундан ортиқ участкаси мавжуд бўлган ўрмонзорлари бўлган бўлимларда 1 39. Цех бошлиғи ўринбосари ** Ҳар бир участкада 2 ва ундан ортиқ бўлинма мавжуд бўлган ташкилотда 1 40. Биолог** Ҳар бир ташкилотда 1 41. Зоолог** Ҳар бир ташкилотда 1
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 791-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимидаги илмий-тажриба станцияларининг штат бирликлари
Т/р Мутахассислар лавозими Ишчи ва ходимлар сони (бирлик) 1. Директор 1 2. Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари 1 3. Селекция, уруғчилик ва кўчатчилик бўлими (илмий йўналиш бўйича) 2 4. Агротехника ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими (илмий йўналиш бўйича) 2 5. Илмий ишланмаларни жорий этиш ва тижоратлаштириш бўлими 2 6. Бош ўрмонбеги 1 7. Ўрмон питомниги (кўчатхона) бошлиғи 1 8. Бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодиёт бўлими 2 9. Кадрлар ишлари бўйича мутахассис 1 10. Ўрмончи 2 11. Ёрдамчи ишчилар 10
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 декабрь,
791-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MEʼYORLARI
MEʼYORLARI
MEʼYORLARI
MEʼYORLARI
MEʼYORLARI
Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tizimidagi tashkilotlarda ishlovchi xodimlarning ishlab chiqarish meʼyorlarini belgilash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida oʻrmon xoʻjaligi tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 6-oktabrdagi PQ-4850-son qaroriga muvofiq hamda oʻrmon xoʻjaligi sohasida ishlovchi xodimlarning ishlab chiqarish meʼyorlarini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Kuyidagilar:
Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tizimidagi davlat oʻrmon xoʻjaliklarida oʻrmonchilik yoʻnalishidagi xodimlarning soni meʼyorlari 1-ilovaga muvofiq;
Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tizimidagi davlat oʻrmon xoʻjaliklarida oʻrmon boʻlimlari va oʻrmon uchastkalarini tashkil etish uchun talab etiladigan yer maydonining meʼyorlari 2-ilovaga muvofiq;
Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tizimidagi davlat oʻrmon xoʻjaliklarida boshqa yoʻnalishdagi xodimlarning soni meʼyorlari 3-ilovaga muvofiq;
Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tizimidagi davlat oʻrmon xoʻjaliklari rahbarlari, muhandis-texnik xodimlari, ishlab chiqarish xodimlari va xizmatchilarining shtat birliklari meʼyorlari 4-ilovaga muvofiq;
Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tizimidagi Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti tizimidagi ilmiy-tajriba stansiyalarining shtat birliklari meʼyorlari 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilansinki, davlat oʻrmon xoʻjaliklari shtat birliklari sonini ushbu qaror talablariga muvofiqlashtirish 2022-yil 1-yanvardan amalga kiritiladigan shtat jadvallarida aks ettiriladi.
Bunda budjet hisobidan qoʻshimcha talab etiladigan mablagʻlar 2022-2023-yillarda bosqichma-bosqich moliyalashtiriladi.
3. 2022-yil 1-yanvardan boshlab Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti va uning Andijon filiali:
xodimlari mehnatiga haq toʻlash, bino va inshootlarini saqlash xarajatlarini moliyalashtirish, shuningdek, joriy xarajatlarini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;
ilmiy va rahbar xodimlari ish haqi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga fundamental, amaliy tadqiqotlar va innovatsion ishlarning ilmiy-texnik dasturlarini amalga oshirishda qatnashuvchi ilmiy-tadqiqot muassasalari ilmiy va rahbar xodimlarining bazaviy lavozim maoshi miqdoriga hamda boshqaruv, texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlarining ish haqi Fanlar akademiyasi ilmiy-tadqiqot institutlarining boshqaruv va yordamchi xodimlarining bazaviy lavozim maoshi miqdoriga tenglashtiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisi N.J. Bakirov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 30-dekabrdagi 791-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tizimidagi davlat oʻrmon xoʻjaliklarida oʻrmonchilik yoʻnalishidagi xodimlarning soni
Mutaxassislar lavozimi Ishchi va xodimlar soni (birlik) Oʻrmonchilik yoʻnalishi boʻyicha Oʻrmonshunos * (oʻrmonbegi) Togʻ (6500 gektargacha) 1 Choʻl (250000 gektargacha) 1 Vodiy (1500 gektargacha) 1 Toʻqay (1500 gektargacha) 1 Oʻrmon ustasi * Togʻ (6500 gektargacha) 2 Choʻl (250000 gektargacha) 1 Vodiy (1500 gektargacha) 2 Toʻqay (1500 gektargacha) 1 Yeger * Togʻ (6500 gektargacha) 1 Choʻl (250000 gektargacha) 1 Vodiy (1500 gektargacha) 1 Toʻqay (1500 gektargacha) 1 Oʻrmonchi* (qoʻriqchi) Togʻ (1500 gektarga) 1 Choʻl (3000 gektarga) 1 Vodiy (300 gektarga) 1 Toʻqay (300 gektarga) 1 Yordamchi ishchi ** (Ishchi) Togʻ (1500 gektarga) 2,8 Choʻl (2000 gektarga) 2,6 Vodiy (10 gektarga) 0,84 Toʻqay (500 gektarga) 2,6
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 30-dekabrdagi 791-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tizimidagi davlat oʻrmon xoʻjaliklarida oʻrmon boʻlimlari va oʻrmon uchastkalarini tashkil etish uchun talab etiladigan yer maydonlarining
T/r Nomi Oʻlchov birligi Oʻrmon fondi uchastkasining yer toifasi va joylashish zonasi Togʻ Choʻl Vodiy Toʻqay aholiga yaqin aholidan uzoq 1. Oʻrmon boʻlimi gektargacha 6500 25000 250000 1500 1500 2. Oʻrmon uchastkasi gektargacha 1500 5000 50000 300 300
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 30-dekabrdagi 791-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tizimidagi davlat oʻrmon xoʻjaliklarida boshqa yoʻnalishdagi xodimlarning soni
Oʻrmon barpo etish, koʻchat yetishtirish va urugʻchilik yoʻnalishi boʻyicha * Mutaxassislar lavozimi Ishchi va xodimlar soni (birlik) Agronom — ekin maydoni oʻlchami boʻyicha 75 gektargacha 0,15 75 — 150 gektargacha 0,25 150 — 225 gektargacha 0,33 225 gektardan yuqori 0,33 shtat birligiga 225 gektardan yuqori boʻlgan har 75 gektar uchun 0,15 shtat birligi qoʻshiladi Urugʻchilik boʻyicha agronom 1 (har bir urugʻchilikka ixtisoslashgan davlat oʻrmon xoʻjaliklarida) Garaj mexanigi 1 10 — 25 tagacha texnika birligiga (yuk mashinalari, yengil avtomobillar, mexanizm va boshqa texnikalar bilan birga) Ovchilik, chorvachilik yoʻnalishi boʻyicha * Veterinariya vrachi Chorvachilik, ovchilik, baliqchilik, parrandachilik, asalarichilik yoʻnalishi mavjud xoʻjaliklarda 1 Zootexnik 30 shartli boshgacha 1 Mexanik (Chorvachilik) 1 10 — 25 tagacha texnika birligiga (sut sogʻish uskunalari hamda ozuqa tayyorlash va tarqatish mexanizmlari bilan birga) Baliqchilik yoʻnalishi boʻyicha * Baliqchi zootexnik 25 gektargacha 0,25 25 — 50 gektargacha 0,5 50 gektardan yuqori 0,5 shtat birligiga 50 gektardan yuqori boʻlgan har 25 gektar uchun 0,25 shtat birligi qoʻshiladi Oʻrmonchilik va oʻrmondan qoʻshimcha foydalanish yoʻnalishi boʻyicha * Qishloq xoʻjaligi ekin turlari nomi Sugʻorish ishlarida 1 gektar hisobiga ishchi soni Agrotexnik tadbirlarda 1 gektar hisobiga ishchilar soni Daraxt va buta koʻchatlari yetishtirish 3,61 3,61 Paxta yetishtirish 0,33 0,5 Boshoqli don yetishtirish 0,1 0,1 Kartoshka yetishtirish 0,17 1,61 Sabzavot yetishtirishda 0,14 1,96 Poliz mahsulotlari yetishtirish 0,07 1,55 Meva yetishtirish 0,04 0,7 Uzum yetishtirish 0,04 1,0 Ozuqa ekinlari yetishtirish 0,08 0,08 Koʻchatchilik yoʻnalishi boʻyicha * Agrotexnik tadbirlar nomi 1 gektarga ishchilar soni, birlik Koʻchatxonani parvarishlash ishlari 2,8 Daraxt qalamchalari tayyorlash ishlari 0,4 Buta qalamchalarini tayyorlash 0,1 Daraxt va buta qalamchalarini saqlash 0,01 Koʻchatlarga shakl berish 0,3 Jami 3,61 Chorvachilik, asalarichilik, parrandachilik va baliqchilik yoʻnalishlari boʻyicha * Chorva va parranda nomi Oʻlchov birligi 1 ishchi uchun belgilangan meʼyor Yirik shoxli qoramol (goʻsht uchun) bosh 30 Yirik shoxli qoramol (sut uchun) bosh 40 Ot bosh 20 Tuya bosh 15 Qoʻy bosh 200 Joʻja bosh 1000 Tovuq, kurka bosh 600 Quyon bosh 200 Asalari oila 100 Baliq gektar 4,5
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 30-dekabrdagi 791-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tizimidagi davlat oʻrmon xoʻjaliklari rahbarlari, muhandis-texnik xodimlari, ishlab chiqarish xodimlari va xizmatchilarining shtat birliklari
T/r Lavozimlar nomi Lavozimlarni joriy etish uchun meʼyorlar Meʼyoriy hisob (birlik) Boshqaruv xodimlari 1. Direktor * Har bir tashkilotda 1 2. Bosh oʻrmon inspektori (bosh oʻrmonbegi) * Oʻrmonzori mavjud har bir tashkilotda 1 3. Direktor oʻrinbosari — chegara, tartib va kadrlar ishlari boʻyicha * Har bir qoʻshni davlatlar bilan chegaradosh hamda ovchilik (xizmat) qurollari mavjud tashkilotda 1 4. Direktor oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi ishlari boʻyicha (bosh agronom) ** Har bir qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirish, qayta ishlash, tayyorlash va saqlash yoʻnalishidagi tashkilotda 1 5. Bosh ovshunos * Har bir oʻrmon-ovchilik tashkilotida 1 6. Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari * Har bir milliy tabiat bogʻlari, ilmiy-tadqiqot va tajriba yoʻnalishidagi tashkilotda 1 7. Bosh buxgalter * Har bir tashkilotda 1 8. Bosh muhandis (mexanik) ** Har bir 25 va undan ortiq birlikdagi oʻziyurar texnikalar mavjud boʻlgan tashkilotda 1 9. Ilmiy kotib * Har bir milliy tabiat bogʻlari, ilmiy-tadqiqot va tajriba yoʻnalishidagi tashkilotda 1 10. Kadrlar boʻlimi boshligʻi * Har bir oʻrtacha yillik ishchilar soni 200 kishidan ortiq tashkilotda 1 11. Maxsus ishlar boʻyicha muhandis * (maxsus boʻlim xodimi) Har bir qoʻshni davlatlar bilan chegaradosh hamda ovchilik qurollari mavjud tashkilotda 1 12. Oʻsimliklarni biologik usulda himoya qilish laboratoriyasi mudiri ** Har bir biolaboratoriyasi mavjud boʻlgan tashkilotda 1 13. Oʻrmon pitomnigi boshligʻi (koʻchatxona boshligʻi) ** Har bir oʻrmon pitomnigi (koʻchatxona) boʻlgan tashkilotda 1 Mutaxassislar 14. Iqtisodchi * Har bir tashkilotda 1 15. Yurist ** Har bir tashkilotda 1 16. Bosh mutaxassis ** Har bir tashkilotda soha boʻyicha Xoʻjalikning iqtisodiy sharoitidan kelib chiqib 17. Yetakchi mutaxassis ** Har bir tashkilotda soha boʻyicha Xoʻjalikning iqtisodiy sharoitidan kelib chiqib 18. Mutaxassis ** Har bir tashkilotda soha boʻyicha Xoʻjalikning iqtisodiy sharoitidan kelib chiqib 19. Kadrlar boʻyicha mutaxassis * Har bir oʻrtacha yillik ishchilar soni 30 kishidan ortiq va 200 kishidan kam tashkilotda 1 20. Referent ** Har bir tashkilotda soha boʻyicha Xoʻjalikning iqtisodiy sharoitidan kelib chiqib 21. Mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi boʻyicha muhandis * Har bir oʻrtacha yillik ishchilar soni 50 kishidan ortiq tashkilotda 1 22. Oʻrmon kadastrini yuritish boʻyicha muhandis * Har bir tashkilotda 1 23. Davlat inspektori (oʻrmon inspektori) * Xar bir oʻrmon va oʻrmon-ov xoʻjaliliklari xamda milliy tabiat bogʻlarida 1 24. Buxgalter ** Har bir oʻrtacha yillik ishchilar soni 50 kishidan ortiq tashkilotda 1 25. Shartnomalar boʻyicha mutaxassis ** Har bir tashkilotda 1 26. Mexanik-muhandis ** Har bir 5 tadan ortiq oʻziyurar moslama mavjud boʻlgan tashkilotda 1 27. Oʻrmonni saqlash va himoya qilish boʻyicha muhandis * 5 ming gektargacha 0,5 5 mingdan — 10 ming gektargacha 0,75 10 ming gektardan ortiq 1 28. Oʻrmonlarni tiklash boʻyicha muhandis * Har bir oʻrmon ekinzorlari, oʻrmon urugʻlari plantatsiyalari va himoya qilinadigan oʻrmonzorlarning maydoni 5 gektardan ortiq tashkilotda 1 29. Laborant ** Har bir laboratoriyasi mavjud boʻlgan tashkilotda 6 30. Veterinariya feldsheri ** Har bir chorvachilik, ovchilik, baliqchilik, parrandachilik va asalarichilik yoʻnalishi mavjud boʻlgan tashkilotda 1 31. Melioratsiya boʻyicha muhandis * Har bir sugʻoriladigan yerlari mavjud boʻlgan tashkilotda 1 32. Eko va agroturizm boʻyicha mutaxassis ** Har bir ekoturizm sohasi mavjud boʻlgan tashkilotda 1 33. Agronom (provizor) ** Har bir dorivorchilikka ixtisoslashgan tashkilotda 1 34. Yongʻinning oldini olish boʻyicha muhandis * Har bir oʻrmonzori mavjud boʻlgan tashkilotda 1 Ishlab chiqarish xodimlari 35. Sex boshligʻi ** Har bir xalq isteʼmoli tovarlari ishlab chiqarish sohasi mavjud boʻlgan (har bir sex uchun) tashkilotda 1 36. Sex ustasi ** Har bir xalq isteʼmoli tovarlari ishlab chiqarish sohasi mavjud boʻlgan (har bir sex uchun) tashkilotda 1 37. Yordamchi ishchi ** Har bir xalq isteʼmoli tovarlari ishlab chiqarish sohasi mavjud boʻlgan (har bir sexning dastgohi uchun) tashkilotda 2 38. Oʻrmon uchastka mudirining yordamchisi ** (oʻrmonbegi yordamchisi) Har bir 2 va undan ortiq uchastkasi mavjud boʻlgan oʻrmonzorlari boʻlgan boʻlimlarda 1 39. Sex boshligʻi oʻrinbosari ** Har bir uchastkada 2 va undan ortiq boʻlinma mavjud boʻlgan tashkilotda 1 40. Biolog** Har bir tashkilotda 1 41. Zoolog** Har bir tashkilotda 1
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 30-dekabrdagi 791-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻrmon xoʻjaligi agentligi tizimidagi Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti tizimidagi ilmiy-tajriba stansiyalarining shtat birliklari
T/r Mutaxassislar lavozimi Ishchi va xodimlar soni (birlik) 1. Direktor 1 2. Direktorning ilmiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 1 3. Seleksiya, urugʻchilik va koʻchatchilik boʻlimi (ilmiy yoʻnalish boʻyicha) 2 4. Agrotexnika va oʻsimliklarni himoya qilish boʻlimi (ilmiy yoʻnalish boʻyicha) 2 5. Ilmiy ishlanmalarni joriy etish va tijoratlashtirish boʻlimi 2 6. Bosh oʻrmonbegi 1 7. Oʻrmon pitomnigi (koʻchatxona) boshligʻi 1 8. Buxgalteriya hisobi va iqtisodiyot boʻlimi 2 9. Kadrlar ishlari boʻyicha mutaxassis 1 10. Oʻrmonchi 2 11. Yordamchi ishchilar 10
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 30-dekabr,
791-son