UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 3-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 3 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 января 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 January 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ҚОИДАЛАРИ

Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек кўп квартирали уйларни бошқаришни янада такомиллаштириш асосида сифатли коммунал хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш ҳамда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва унга туташ ер участкасини талаб даражасида сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

кўп квартирали уйни бошқаришда маълумотларни кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчиларга етказиб бериш шартлари, тартиби ва муддатлари;

кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш учун хизматлар ва ишларни шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби;

кўп квартирали уйларни биллинг тизими орқали бошқариш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш, шунингдек авария-диспетчерлик хизматларини кўрсатиш тартиби;

кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатлари, уйни бошқариш учун зарур бўладиган бошқа ҳужжатлар ҳамда техник воситалар ва асбоб-ускуналарни топшириш-қабул қилиш тартиби.

2. Белгилансинки:

а) кўп квартирали уйни бошқариш органи (кейинги ўринларда — бошқариш органи) томонидан доимий равишда кўп квартирали уйлардаги жой мулкдори ёки фойдаланувчисининг сўровномаси асосида коммунал хизматларнинг ҳажми (миқдори), умумий мол-мулкни сақлаш мақсадида сарфланган харажатлар, коммунал хизмат кўрсатиш қоидаларида назарда тутилган талаблар бузилиши тўғрисидаги маълумотлар бериб борилади;

б) бошқариш органи томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш:

ҳар бир кўп квартирали уйга алоҳида бошқаришнинг мустақил объекти сифатида, геодезик ва иқлимий хусусиятларига қараб, кўп квартирали уйнинг жойлашиши, умумий мулкнинг таркиби ва дизайн хусусиятлари, жисмоний эскириш даражаси ва техник ҳолати;

кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ҳамда уни таъмирлаш ва туташ бўлган ер участкасини ободонлаштириш учун зарур бўлган хизматлар ва ишлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади;

в) кўп квартирали уйда умумий мол-мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланган минимал рўйхат асосида кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида тасдиқланади;

г) бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларда авария вазиятларини бартараф этадиган, 24 соат мобайнида фаолият юритадиган авария-диспетчерлик хизмати ташкил этилади, авария-диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этишга ва уни сақлаб туришга молиявий имконияти ёки моддий-техник базаси етарли бўлмаган тақдирда, авария-диспетчерлик хизматини кўрсатувчи бошқа ташкилотлар жалб қилинади;

д) бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш биллинг тизими орқали амалга оширилади;

е) кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш учун бошқариш органи томонидан ҳар бир кўп квартирали уй учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.

3. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

мазкур қарор билан тасдиқланган Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқ ҳудудларда кўп квартирали уйларни бошқаришни янада такомиллаштириш борасида тизимли ишларни йўлга қўйсин ва ушбу талабларга қатъий риоя этилишини назорат қилиб борсин;

қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

5. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги 3-сон қарорига 1-ИЛОВА

Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидалар кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари — булар:

юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот;

жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи;

кўп квартирали уй бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқарилган тақдирда, кўп квартирали уй кенгаши;

уй-жой мулкдорлари ширкати бошқаруви;

умумий мол-мулк — кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар.

3. Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси, «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни, кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг (кейинги ўринларда — жойлар мулкдорлари) умумий йиғилиши (кейинги ўринларда — умумий йиғилиш) қарорлари асосида амалга оширилади.

4. Кўп квартирали уйларни бошқариш (кейинги ўринларда — бошқарув фаолияти) мазкур кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчиларнинг яшаши ва уларга яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, шу жумладан кўп квартирали уйга туташ ер участкасидан фойдаланишда қулай ҳамда хавфсиз шароитларини таъминлаш, умумий мол-мулкни лозим даражада сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш бўйича зарур бўлган хизматлар ва ишларни қамраб олган чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади.

2-боб. Маълумотларни жойлар мулкдорларига ва бошқа фойдаланувчиларга етказиб бериш тартиби

5. Кўп квартирали уйни бошқариш органи доимий равишда қуйидаги маълумотларни жойлаштириб бориши шарт:

а) бошқариш органи жойлашган ернинг кириш қисмида:

бошқариш органининг номи;

бошқариш органининг манзили;

бошқариш органининг телефон рақамлари ва электрон почта манзили;

бошқариш органининг иш тартиби;

б) кўп квартирали уйнинг барча кириш қисмларида ёки кўп квартирали уй жойлашган ҳудудда жойлашган эълон тахтасида:

бошқариш органининг номи, реестр рақами, жойлашган манзили, иш вақти, телефон рақами, электрон почта манзили, веб-сайтининг манзили (агар мавжуд бўлса);

барча коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг шошилинч хизматлари ва авария-диспетчерлик хизмати алоқа телефонлари;

кўп квартирали уйнинг жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчилар учун ноқулайлик туғдирадиган, режалаштирилган таъмирлаш-тиклаш ишлари ва бошқа тадбирлар ҳамда бундай тадбирлар ўтказиладиган вақт;

мажбурий бадал ва (ёки) кўрсатилган хизматлар учун тўлов миқдори.

Ушбу бандда кўрсатилган маълумотлар ўзгарганда, бундай маълумотлар ўзгарган кундан бошлаб уч иш куни ичида янгиланиши шарт.

6. Бошқариш органи жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчиларнинг сўровномасига биноан, сўровнома келиб тушган кундан кейинги кундан кечиктирмай, ушбу Қоидаларга мувофиқ маълумотни (бошқа шахсларга оид маълумотлар бундан мустасно) жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчиларга тақдим этадилар.

Бошқариш органи қуйидаги масалалар юзасидан жой мулкдори ёки бошқа фойдаланувчининг сўровномаси келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай қуйидаги маълумотларни тақдим этишга мажбур:

уйнинг умумий ҳисоблагичи орқали ҳар ойда истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар миқдори, кўп квартирали уйнинг турар ва нотурар жойлари истеъмол қиладиган коммунал хизматларнинг умумий ҳажми (миқдори), кўп квартирали уйдаги умумий мулкни сақлаш мақсадида сарфланган харажатлар тўғрисида маълумот;

жойлар мулкдорлари ёки бошқа фойдаланувчиларининг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига, мулкдорларнинг умумий мулкига зарар етказилганлиги тўғрисида, шунингдек, жойлар мулкдорлари ёки бошқа фойдаланувчиларга коммунал хизмат кўрсатиш қоидаларида назарда тутилган талабларнинг бузилиши тўғрисида маълумот;

таъмирлаш ишлари ва кўрсатилган хизматлар сифатсиз бажарилганлиги ва (ёки) коммунал хизматлар кўрсатишда узилишлар белгиланган муддатдан ошиб кетганлиги тўғрисида маълумот.

Ушбу бандда назарда тутилган маълумотлар алоқа воситалари ва биллинг тизими орқали юборилиши мумкин.

7. Сўровнома почта орқали, шахсий қабулларда оғзаки ёки электрон шаклда юборилиши мумкин. Агар сўровномада бошқа шакл сўралмаган бўлса, маълумот сўровнома қабул қилинган шаклда тақдим этилади.

8. Ушбу Қоидаларда назарда тутилмаган масалалар бўйича жойлар мулкдори ёки бошқа фойдаланувчининг сўровномасига тегишли жавоб сўровнома рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 иш кунидан кечиктирмай берилади.

3-боб. Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш учун хизматлар ҳамда ишлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш

9. Кўп квартирали уй улушли мулк ҳуқуқи асосида жойларнинг мулкдорларига тегишли бўлган умумий мол-мулкни (кейинги ўринларда — умумий мол-мулк) ўз ичига олади.

10. Кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхати (кейинги ўринларда — минимал рўйхат) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тегишли ҳудуддаги бошқариш органлари билан биргаликда ишлаб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланади.

Умумий мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг рўйхати минимал рўйхатни ҳисобга олган ҳолда, бошқариш органи томонидан кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари билан биргаликда шакллантирилади ва кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида тасдиқланади.

Бошқариш органи бир нечта кўп квартирали уйларни бошқарганда ҳар бир кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишлар рўйхатини мазкур уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши муҳокамасига алоҳида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиши лозим.

11. Хизматлар ва ишлар рўйхатида назарда тутилган хизматларни кўрсатиш ва ишларни бажариш заруриятини тасдиқлаш учун кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларига бошқариш органи томонидан жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарорига биноан кўп квартирали уйнинг техник ҳолатини текшириш натижаси тўғрисидаги далолатнома, аниқланган нуқсонлар (носозликлар, шикастланишлар) тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек кўп квартирали уйнинг техник ҳолатини сиртдан текшириш орқали илғаб бўлмас носозлик ва шикастланишлар факти тасдиқланган тегишли мутахассиснинг хулосаси тақдим этилади.

12. Хизматлар ва ишлар рўйхати кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар ҳажми, шунингдек нархи ва бажариш муддатларини ўз ичига олган бўлиши керак.

Хизматлар ва ишлар рўйхатини тасдиқлаш юзасидан умумий йиғилишда қарор қабул қилиниши учун барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг эллик фоизидан кўпроғи ҳозир бўлиши ҳамда уни ёқлаб жойлар мулкдорларининг ёки уларнинг умумий йиғилишда ҳозир бўлган вакилларининг эллик фоизидан кўпроғи овоз бериши лозим.

4-боб. Кўп квартирали уйларни биллинг тизими орқали бошқариш

13. Биллинг тизими бошқариш органи ҳамда жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчилар ўртасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар, шунингдек, тўланган мажбурий бадал ва тўловлар, кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича бошқа маълумотлар алмашиш жараёнидан иборат.

Бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини биллинг тизими орқали амалга оширилиши мажбурийдир.

14. Бошқариш органи кўп квартирали уйни бошқариш бўйича жойлар мулкдорлари билан шартнома тузади ҳамда хизмат кўрсатиш сифати учун жавоб беради.

15. Бошқариш органи кўп квартирали уйни биллинг тизими орқали бошқаришда:

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизими орқали аҳолига хизмат кўрсатилишини ташкил этишни;

жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчиларнинг — жисмоний шахс бўлганда — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, юридик шахс бўлганда — солиқ тўловчининг идентификация рақами ва уларга тегишли мол-мулки кадастр рақамидан фойдаланган ҳолда маълумотларни шакллантиришни;

мажбурий бадал ёки тўловлар учун келиб тушган маблағларнинг ҳисобини хонадон кесимида юритишни;

жойлар мулкдорларининг қарзи тўғрисида мобил телефон алоқа воситаларига қисқа хабар (SMS) жўнатишни;

жой мулкдорининг шахсий кабинетида бошқариш билан боғлиқ барча янгилик ва хабарномаларни (мажбурий бадал ва/ёки тўловлар миқдори, тўловлар тарихи, сўровнома натижалари, уй ҳақида тўлиқ маълумот ва бошқалар) киритиб боришни;

бошқариш органи ҳақида тўлиқ маълумот жойлаштириш ва ҳужжатларни юклаб олиш имкониятини яратишни;

жойлар мулкдорлари ўртасида сўровномалар ўтказиш орқали бошқариш органи фаолияти тўғрисида фикр-мулоҳазаларни онлайн қабул қилиш ва таҳлил қилишни;

бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни онлайн шахсий кабинетлар орқали эълон қилишни;

ҳар олти ойда мажбурий бадаллар ва/ёки тўловларнинг тушуми ва кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича харажатлар тўғрисида мулкдорларга ҳисоботларни онлайн шахсий кабинетлар орқали беришни;

квитанцияни юклаб олиш ва чоп этиш имконияти билан ҳисоб-фактурани батафсил кўрсатишни;

24 соат мобайнида авария вазиятлари тўғрисида бошқариш органига хабарномани юборишни;

бошқариш органи томонидан бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар сифатини баҳоланишини таъминлайди.

16. Бошқариш органи томонидан бошқарув фаолияти биллинг тизими орқали амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси) томонидан кузатиб борилади.

5-боб. Авария-диспетчерлик хизматларни кўрсатиш

17. Бошқариш органи ҳудудда кўп квартирали уйларда авария вазиятларини бартараф этадиган, 24 соат мобайнида фаолият юритадиган авария-диспетчерлик хизматини ташкил этиши лозим.

Бошқариш органининг ушбу авария-диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этишга ва уни сақлаб туришга молиявий имконияти ёки моддий-техник базаси етарли бўлмаса, бошқарув органи томонидан ушбу кўп квартирали уйдаги авария ҳолатларини бартараф этиш учун авария-диспетчерлик хизматини кўрсатувчи бошқа ташкилотлар жалб қилиниши шарт.

18. Авария-диспетчерлик хизмати муҳандислик тармоқларининг куну-тун ишлашини, жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчилардан коммунал хизматлар кўрсатиш, умумий мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича ишларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан аризалар, шунингдек, муҳандислик тизимларининг ишламай қолиши ва шикастланишини бартараф этиш, кўп квартирали уйни бошқариш шартномасида назарда тутилган бошқариш органининг бошқа мажбуриятларини бажариш ҳамда авария вазиятлари ёки уларнинг пайдо бўлиши хавфи туғилганда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор чоралар кўради.

19. Муҳандислик ускуналарининг ишлашини доимий мониторинг қилиш натижасида олинган маълумотлар авария-диспетчерлик хизмати томонидан тегишли журналларда акс эттирилади ва электрон шаклда сақланади.

20. Авария-диспетчерлик хизмати томонидан қуйидагилар таъминланиши лозим:

кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчиларнинг авария-диспетчерлик хизматига қилган қўнғироқларига 3 дақиқадан кўп бўлмаган вақт оралиғида жавоб берилиши;

телефон орқали хабар қилинган мурожаатлар (маълумотлар) белгиланган тартибда қайд этиб борилиши;

ичимлик суви, иссиқ сув, иссиқлик ва электр таъминоти тармоқларининг ички тизимларидаги, кўп квартирали уйнинг том қисмидаги авария шикастланишлари тўғрисидаги ариза рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан ушбу шикастланишларни ярим соатдан кўп бўлмаган вақтда локализация қилиниши;

хонадон ичидаги оқова сув қувурлари (канализация)нинг тиқилиб қолиш ва муҳандислик тармоқларининг ифлосланиш ҳолатларини ариза рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб икки соат ичида бартараф этилиши;

совуқ (ичимлик) ва иссиқ сув, иссиқлик ҳамда электр таъминоти ва оқова сув тизимларининг ҳамда бошқа ички муҳандислик тизимларининг авариявий шикастланишини ушбу ҳолат рўй берганлиги маълум бўлган вақтдан ёки бу ҳақда келиб тушган ариза рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 кундан ошмаган муддатда бартараф этилиши.

21. Мурожаатлар авария-диспетчерлик хизматига мурожаатчиларнинг тўғридан-тўғри ташриф буюриши жараёнида, алоқа воситалари, шу жумладан кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва лифт кабиналарида ўрнатилган алоқа воситалари орқали қабул қилинади.

Алоқа воситалари орқали қилинган қўнғироқларга авария-диспетчерлик хизмати томонидан 3 дақиқа оралиғида жавоб берилмаганлиги ва авария бартараф этилмаганлиги оқибатида кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка ва/ёки жойлар мулкдорларининг шахсий мол-мулкига етказилган барча зарарлар, айбсизлигини исботлай олмаган бошқариш органи ҳисобидан қопланади.

22. Мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш рўйхатга олиш журналида ва/ёки ёзиб олишнинг электрон тизими орқали (агар мавжуд бўлса) ҳамда қонунчиликка мувофиқ телефон суҳбатини ёзиб олиш усули ёрдамида амалга оширилади.

Мурожаатларни рўйхатга олиш журнали авария-диспетчерлик хизмати томонидан шнурланган, рақамланган ва муҳрланган бўлиши керак. Ушбу журнал авария-диспетчерлик хизмати фаолият юритаётган бинода сақланиши ва мурожаат муаллифи, унинг талабига биноан мурожаати рўйхатдан ўтганлигини тасдиқлаш учун журнал билан таништирилиши шарт.

23. Бошқариш органи ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари, иссиқлик, электр ва газ таъминоти тармоқларининг ички муҳандислик тизимлари шикастланганда, улар ҳақида ушбу ҳолатларни бартараф этиш хизматлари кўрсатилишини таъминловчи ташкилотларни хабардор қилади.

24. Ушбу Қоидаларнинг 21-бандида назарда тутилмаган зарур ишлар (хизматлар) шартлари ва рўйхатига мувофиқ кичик носозликлар ва шикастланишларни бартараф этиш тўғрисидаги аризаларни бажариш, аризани юборган жойлар мулкдорлари ёки бошқа фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда куннинг исталган пайтида амалга оширилади.

Авария-диспетчерлик хизмати тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 гача) ўз фаолиятини фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини бузмаслик чораларини таъминлаган ҳолда амалга ошириши лозим.

25. Бошқариш органи ва жойлар мулкдорлари икки ва ундан ортиқ хонадонга хизмат қилувчи муҳандислик тармоқларидаги авария ҳолатларини бартараф этиш мақсадида авария-диспетчерлик хизмати ходимларини ушбу тармоқларга ва жойлар мулкдорлари эгаллаб турган жойга киришини таъминлашлари шарт.

26. Мурожаат келиб тушганда, авария-диспетчерлик хизмати ушбу мурожаат сабабларини, мазмунини аниқлайди ва авария-таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи бошқа тегишли ташкилотлар билан ўзаро алоқада тезкор қарорлар қабул қилади. Қабул қилинган мурожаатларда қайд этилган авария ҳолатларини ушбу Қоидаларнинг 20-бандида белгиланган муддатларда бартараф этилишини таъминлайди.

27. Мурожаатни рўйхатдан ўтказишда авария-диспетчерлик хизмати мурожаат этувчи жой мулкдори ёки бошқа фойдаланувчига мазкур мурожаатни буюртма сифатида олиб, рўйхатга олиш рақами, ушбу мурожаатда қайд этилган масалаларни бажарилишининг белгиланган муддатлари ва чоралари тўғрисида маълумот беради.

28. Авария-диспетчерлик хизмати кўрсатилишини амалга ошириш жараёнида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳитни, жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчиларнинг умумий мол-мулки хавфсизлиги таъминланиши керак.

29. Авария-диспетчерлик хизмати ходимлари келиб тушган буюртмани бажариш учун зарур барча воситалар ва асбоб-ускуналарга эга бўлиши лозим.

Авария-диспетчерлик хизмати ходимлари буюртмани бажариш учун жой мулкдорининг хонадонига ёки бошқа фойдаланувчи эгаллаб турган жойга кириши зарур бўлганда, жой мулкдорини ёки бошқа фойдаланувчини бу ҳақда ҳамда буюртмани бажариш вақти, буюртмани бажарувчи авария-диспетчерлик хизмати ходими (ходимлари) ҳақида маълумот бериш орқали огоҳлантириши зарур.

30. Авария-диспетчерлик хизмати кўрсатилиб, юзага келган авария ҳолатлари бартараф этилганда, мурожаат қилган жой мулкдори ёки бошқа фойдаланувчи томонидан авария ҳолатлари бартараф этилганлиги тўғрисида далолатнома тузилиб, ҳар икки тараф томонидан имзолаш йўли билан тасдиқланади.

6-боб. Кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш

31. Кўп квартирали уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун бошқариш органи томонидан ҳар бир кўп квартирали уй учун мажбурий бадалларнинг ва/ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.

32. Бошқариш органи томонидан кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун иш турларини аниқлаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, шунингдек, манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва келишиш, таъмирлаш ишларини молиялаштириш ҳамда назорат қилиб бориш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.

33. Кўп квартирали уйни бошқариш органлари ҳар олти ойда бир марта кўп квартирали уй-жойлардаги таянч ва тўсиқ конструкциялар (умумий мол-мулк) бутлигини хатловдан ўтказади ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясига маълумот киритиб боради.

Бошқариш органлари томонидан:

кўп квартирали уйлардаги таянч ва тўсиқ конструкцияларни қонунчилик ҳужжатларини бузган ҳолда ўзгартириш, шунингдек кўп квартирали уйларда ва уларга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қурилмалар қурилганлиги ёхуд бундай ҳаракатларнинг амалга оширилаётганлиги аниқланганда, ўзига маълум бўлган вақтдан бошлаб дарҳол Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияларига;

дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикаст етказганлик, бошқа жойга кўчириб ўтказганлик ҳамда парвариш қилмаслик оқибатида уларнинг қуриб қолиши аниқланганда, бу ҳақида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ички ишлар органлари ёки Миллий гвардия бўлинмаларига маълум қилиши шарт.

7-боб. Кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатлари, уйни бошқариш учун зарур бўладиган бошқа ҳужжатлар ҳамда техник воситалар ва асбоб-ускуналарни топшириш-қабул қилиш тартиби

34. Жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан кўп квартирали уйни бошқариш усулини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганда ёки кўп квартирали уйни бошқариш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганда ёхуд бундай шартнома муддатидан аввал бекор қилинганда, умумий йиғилиш ваколат берган шахс ёки бошқариш органи беш иш кунида йиғилишда қабул қилинган қарорнинг нусхасини илова қилган ҳолда йиғилиш ўтказилган кунга қадар мазкур уйга кўп квартирали уйларни бошқариш хизматини кўрсатиб келган бошқариш органига, шунингдек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг туман (шаҳар)лар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларига (кейинги ўринларда — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлими) маълум қилади.

Ушбу маълумотда кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорлари томонидан уйни бошқариш учун танланган ташкилот номи, манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқариш усули танланганда, умумий йиғилиш қарори билан сайланган кўп квартирали уйнинг Кенгаши аъзолари ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак. Мазкур маълумотлар электрон ахборот тизимлари орқали юборилиши мумкин.

35. Бошқариш органи кўп квартирали уйни бошқариш усули ўзгарган ёки бу ҳақда хабар берилган кундан эътиборан уч иш куни ичида кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини ва уйни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, қолдиқ пул маблағларни, умумий мол-мулк таркибига кирадиган жойларнинг калитларини ҳамда кўп квартирали уйдан фойдаланиш ва уни бошқариш учун зарур бўлган бошқа техник воситаларни ҳамда асбоб-ускуналарни янги сайланган бошқариш органига ёки Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлимига топшириши шарт.

36. Агар кўп квартирали уйни аввал бошқарган бошқариш органида кўп квартирали уйни бошқариш функциясини (вазифасини) янги сайланган (танланган) бошқариш органига топшириш кунида кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатлари ва уйни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар ҳамда кўп квартирали уйдан фойдаланиш ва уни бошқариш учун зарур бўлган техник воситалар ҳамда асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаса (йўқотилганлиги ёки бошқа сабабларга кўра), бошқариш органи (бошқариш функциясини топширувчи бошқариш органи) бир ой муддат ичида уларни тиклаш чораларини кўриши ва белгиланган тартибда янги танланган бошқариш органига ёхуд умумий йиғилиш қарорида белгиланган жой мулкдорига, уларни алоҳида топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида топшириши лозим.

Топшириш қабул қилиш далолатномасида қабул қилинган ҳужжатлар, техник воситалар ва асбоб-ускуналар тўғрисида маълумот (номи, сони, тури ва бошқа кўрсаткичлар), далолатнома тузилган сана ва маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқловчи шахсларнинг имзолари бўлиши зарур.

37. Далолатнома имзолаган кундан бошлаб унинг бир нусхаси ушбу Қоидаларнинг 35-бандида назарда тутилган ҳужжат ва асбоб-ускуналарни қабул қилган шахс томонидан беш иш кунидан кечиктирмасдан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлимига юборилиши керак.

Мазкур Қоидаларнинг 35-бандида назарда тутилган ҳужжат ва асбоб- ускуналар уларни топшириши шарт бўлган бошқариш органи томонидан белгиланган муддатда топширилмаган тақдирда, янги танланган бошқариш органи ёхуд умумий йиғилиш қарорида белгиланган кўп квартирали уйдаги жой мулкдори бу ҳақида Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлимига маълумот юбориши лозим.

8-боб. Якунловчи қоида

38. Мазкур Қоидалар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги 3-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларида :

а) 76-банднинг биринчи хатбошидаги «ойда» сўзи «уч ойда» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 87-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«87. Сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган ичимлик сув миқдори суткасига қуйидагича ҳисобланади:

а) I гуруҳ истеъмолчилари учун:

кўчадаги умумий фойдаланадиган ичимлик суви колонкасидан ташиб ичувчилар учун киши бошига — 50 литр;

марказлашган ичимлик сув тармоғига уланган, сув бериш жадвали асосида сув бериладиган хонадонлар учун киши бошига — 200 литр;

марказлашган ичимлик сув тармоғига уланган хонадонлар учун киши бошига — 350 литр;

сув сепиш ва суғориш майдонининг ҳар 1 метр квадрати учун 15 литр (сув сепиш ва суғориш даври 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврни ўз ичига олади);

ҳовуз (бассейн), микроиқлим ёки фаввора мавжуд бўлган ҳолларда ичимлик сув истеъмоли ҳажми асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қувватидан келиб чиқиб, ушбу Қоидалар 87-бандининг «б» кичик банди бўйича амалга оширилади;

б) II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади:

М — 0,60 — 0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти;

F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), м 2 ;

g — 9,8 м/секунд 2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги;

Н — коммунал сув тармоғига уланиш ёки сув олиш нуқтасидаги сувнинг метр ҳисобидаги босими;

t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат (сув бериш жадвалини ҳисобга олган ҳолда) мобайнидаги секундлардаги вақт».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси билан тасдиқланган разрядларига мувофиқ, лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда — 2 бараварга, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасида — 1,5 бараварга, туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларида — 1,3 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.

Бунда, ушбу тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;

б) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«13. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланадиган Бюджет ташкилотлари ходимлари фаолиятини баҳолашнинг тармоқ рейтинг тизимига мувофиқ лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик шахсий устамалар тўланиши мумкин:

70 баллдан 75 баллгача тўплаганларга — 50 фоиз;

76 баллдан 80 баллгача тўплаганларга — 75 фоиз;

81 баллдан 85 баллгача тўплаганларга — 100 фоиз;

86 баллдан 90 баллгача тўплаганларга — 125 фоиз;

91 баллдан 95 баллгача тўплаганларга — 150 фоиз;

96 баллдан 100 баллгача тўплаганларга — 200 фоиз».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 3 январь,

3-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2022 й., 09/22/3/0002-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

QOIDALARI

Koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koʻp kvartirali uy-joylarni boshqarish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 19-iyundagi PQ-5152-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek koʻp kvartirali uylarni boshqarishni yanada takomillashtirish asosida sifatli kommunal xizmatlar koʻrsatishni tashkil qilish hamda koʻp kvartirali uydagi umumiy mol-mulkni va unga tutash yer uchastkasini talab darajasida saqlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish qoidalari 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

koʻp kvartirali uyni boshqarishda maʼlumotlarni koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlari va boshqa foydalanuvchilarga yetkazib berish shartlari, tartibi va muddatlari;

koʻp kvartirali uydagi umumiy mol-mulkni saqlash va taʼmirlash uchun xizmatlar va ishlarni shakllantirish va tasdiqlash tartibi;

koʻp kvartirali uylarni billing tizimi orqali boshqarish, mukammal va joriy taʼmirlash ishlarini amalga oshirish, shuningdek avariya-dispetcherlik xizmatlarini koʻrsatish tartibi;

koʻp kvartirali uyning texnik hujjatlari, uyni boshqarish uchun zarur boʻladigan boshqa hujjatlar hamda texnik vositalar va asbob-uskunalarni topshirish-qabul qilish tartibi.

2. Belgilansinki:

a) koʻp kvartirali uyni boshqarish organi (keyingi oʻrinlarda — boshqarish organi) tomonidan doimiy ravishda koʻp kvartirali uylardagi joy mulkdori yoki foydalanuvchisining soʻrovnomasi asosida kommunal xizmatlarning hajmi (miqdori), umumiy mol-mulkni saqlash maqsadida sarflangan xarajatlar, kommunal xizmat koʻrsatish qoidalarida nazarda tutilgan talablar buzilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar berib boriladi;

b) boshqarish organi tomonidan koʻp kvartirali uylarni boshqarish:

har bir koʻp kvartirali uyga alohida boshqarishning mustaqil obyekti sifatida, geodezik va iqlimiy xususiyatlariga qarab, koʻp kvartirali uyning joylashishi, umumiy mulkning tarkibi va dizayn xususiyatlari, jismoniy eskirish darajasi va texnik holati;

koʻp kvartirali uydagi umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish hamda uni taʼmirlash va tutash boʻlgan yer uchastkasini obodonlashtirish uchun zarur boʻlgan xizmatlar va ishlar hisobga olingan holda amalga oshiriladi;

v) koʻp kvartirali uyda umumiy mol-mulkning talab darajasida saqlanishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan xizmatlar va ishlarning roʻyxati Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari kengashlari tomonidan tasdiqlangan minimal roʻyxat asosida koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlarining umumiy yigʻilishida tasdiqlanadi;

g) boshqarish organlari tomonidan koʻp kvartirali uylarda avariya vaziyatlarini bartaraf etadigan, 24 soat mobaynida faoliyat yuritadigan avariya-dispetcherlik xizmati tashkil etiladi, avariya-dispetcherlik xizmati faoliyatini tashkil etishga va uni saqlab turishga moliyaviy imkoniyati yoki moddiy-texnik bazasi yetarli boʻlmagan taqdirda, avariya-dispetcherlik xizmatini koʻrsatuvchi boshqa tashkilotlar jalb qilinadi;

d) boshqarish organlari tomonidan koʻp kvartirali uylarni boshqarish billing tizimi orqali amalga oshiriladi;

e) koʻp kvartirali uy-joy fondini taʼmirlash uchun boshqarish organi tomonidan har bir koʻp kvartirali uy uchun majburiy badallarning yoki toʻlovlarning alohida hisobi yuritiladi.

3. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda:

mazkur qaror bilan tasdiqlangan Qoidalarda belgilangan talablarga muvofiq hududlarda koʻp kvartirali uylarni boshqarishni yanada takomillashtirish borasida tizimli ishlarni yoʻlga qoʻysin va ushbu talablarga qatʼiy rioya etilishini nazorat qilib borsin;

qarorning mazmun-mohiyati va amaliy ahamiyati boʻyicha aholi oʻrtasida targʻibot-tashviqot ishlarini olib borsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

5. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri Sh.S. Xidoyatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 3-yanvardagi 3-son qaroriga 1-ILOVA

Koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Qoidalar koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari — bular:

yuridik shaxs boʻlgan boshqaruvchi tashkilot;

jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) boʻlgan boshqaruvchi;

koʻp kvartirali uy bevosita joylarning mulkdorlari tomonidan boshqarilgan taqdirda, koʻp kvartirali uy kengashi;

uy-joy mulkdorlari shirkati boshqaruvi;

umumiy mol-mulk — koʻp kvartirali uydagi umumiy joylar, tayanch va toʻsiq konstruksiyalar, kvartiralar oraligʻidagi ihotalangan (oʻrama) pillapoyalar, zinapoyalar, liftlar, liftning shaxtalari hamda boshqa shaxtalar, dahlizlar, texnik qavatlar, yertoʻlalar, cherdaklar va tomlar, uy ichidagi muhandislik tarmoqlari va kommunikatsiyalari, joylarning tashqarisida yoki ichida joylashgan hamda bittadan ortiq joyga xizmat koʻrsatadigan mexanik, elektr, sanitariya-texnika uskunalari va qurilmalari hamda boshqa uskuna va qurilmalar.

3. Koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyati Oʻzbekiston Respublikasining Uy-joy kodeksi, “Koʻp kvartirali uylarni boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonuni, koʻp kvartirali uylarni boshqarish sohasidagi qonunchilik hujjatlari hamda koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlarining (keyingi oʻrinlarda — joylar mulkdorlari) umumiy yigʻilishi (keyingi oʻrinlarda — umumiy yigʻilish) qarorlari asosida amalga oshiriladi.

4. Koʻp kvartirali uylarni boshqarish (keyingi oʻrinlarda — boshqaruv faoliyati) mazkur koʻp kvartirali uylarda istiqomat qiluvchilarning yashashi va ularga yashash uchun moʻljallanmagan joylardan, shu jumladan koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasidan foydalanishda qulay hamda xavfsiz sharoitlarini taʼminlash, umumiy mol-mulkni lozim darajada saqlash hamda ulardan foydalanish masalalarini hal etish boʻyicha zarur boʻlgan xizmatlar va ishlarni qamrab olgan chora-tadbirlar majmuini oʻz ichiga oladi.

2-bob. Maʼlumotlarni joylar mulkdorlariga va boshqa foydalanuvchilarga yetkazib berish tartibi

5. Koʻp kvartirali uyni boshqarish organi doimiy ravishda quyidagi maʼlumotlarni joylashtirib borishi shart:

a) boshqarish organi joylashgan yerning kirish qismida:

boshqarish organining nomi;

boshqarish organining manzili;

boshqarish organining telefon raqamlari va elektron pochta manzili;

boshqarish organining ish tartibi;

b) koʻp kvartirali uyning barcha kirish qismlarida yoki koʻp kvartirali uy joylashgan hududda joylashgan eʼlon taxtasida:

boshqarish organining nomi, reyestr raqami, joylashgan manzili, ish vaqti, telefon raqami, elektron pochta manzili, veb-saytining manzili (agar mavjud boʻlsa);

barcha kommunal xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarning shoshilinch xizmatlari va avariya-dispetcherlik xizmati aloqa telefonlari;

koʻp kvartirali uyning joylar mulkdorlari va boshqa foydalanuvchilar uchun noqulaylik tugʻdiradigan, rejalashtirilgan taʼmirlash-tiklash ishlari va boshqa tadbirlar hamda bunday tadbirlar oʻtkaziladigan vaqt;

majburiy badal va (yoki) koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlov miqdori.

Ushbu bandda koʻrsatilgan maʼlumotlar oʻzgarganda, bunday maʼlumotlar oʻzgargan kundan boshlab uch ish kuni ichida yangilanishi shart.

6. Boshqarish organi joylar mulkdorlari va boshqa foydalanuvchilarning soʻrovnomasiga binoan, soʻrovnoma kelib tushgan kundan keyingi kundan kechiktirmay, ushbu Qoidalarga muvofiq maʼlumotni (boshqa shaxslarga oid maʼlumotlar bundan mustasno) joylar mulkdorlari va boshqa foydalanuvchilarga taqdim etadilar.

Boshqarish organi quyidagi masalalar yuzasidan joy mulkdori yoki boshqa foydalanuvchining soʻrovnomasi kelib tushgan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmay quyidagi maʼlumotlarni taqdim etishga majbur:

uyning umumiy hisoblagichi orqali har oyda isteʼmol qilinadigan kommunal xizmatlar miqdori, koʻp kvartirali uyning turar va noturar joylari isteʼmol qiladigan kommunal xizmatlarning umumiy hajmi (miqdori), koʻp kvartirali uydagi umumiy mulkni saqlash maqsadida sarflangan xarajatlar toʻgʻrisida maʼlumot;

joylar mulkdorlari yoki boshqa foydalanuvchilarining hayoti, sogʻligʻi va mulkiga, mulkdorlarning umumiy mulkiga zarar yetkazilganligi toʻgʻrisida, shuningdek, joylar mulkdorlari yoki boshqa foydalanuvchilarga kommunal xizmat koʻrsatish qoidalarida nazarda tutilgan talablarning buzilishi toʻgʻrisida maʼlumot;

taʼmirlash ishlari va koʻrsatilgan xizmatlar sifatsiz bajarilganligi va (yoki) kommunal xizmatlar koʻrsatishda uzilishlar belgilangan muddatdan oshib ketganligi toʻgʻrisida maʼlumot.

Ushbu bandda nazarda tutilgan maʼlumotlar aloqa vositalari va billing tizimi orqali yuborilishi mumkin.

7. Soʻrovnoma pochta orqali, shaxsiy qabullarda ogʻzaki yoki elektron shaklda yuborilishi mumkin. Agar soʻrovnomada boshqa shakl soʻralmagan boʻlsa, maʼlumot soʻrovnoma qabul qilingan shaklda taqdim etiladi.

8. Ushbu Qoidalarda nazarda tutilmagan masalalar boʻyicha joylar mulkdori yoki boshqa foydalanuvchining soʻrovnomasiga tegishli javob soʻrovnoma roʻyxatga olingan kundan boshlab 15 ish kunidan kechiktirmay beriladi.

3-bob. Koʻp kvartirali uydagi umumiy mol-mulkni saqlash va taʼmirlash uchun xizmatlar hamda ishlar roʻyxatini shakllantirish va tasdiqlash

9. Koʻp kvartirali uy ulushli mulk huquqi asosida joylarning mulkdorlariga tegishli boʻlgan umumiy mol-mulkni (keyingi oʻrinlarda — umumiy mol-mulk) oʻz ichiga oladi.

10. Koʻp kvartirali uylardagi umumiy mol-mulkning talab darajasida saqlanishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan xizmatlar va ishlarning minimal roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — minimal roʻyxat) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan tegishli hududdagi boshqarish organlari bilan birgalikda ishlab chiqilib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari kengashlari tomonidan tasdiqlanadi.

Umumiy mol-mulkning saqlanishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan xizmatlar va ishlarning roʻyxati minimal roʻyxatni hisobga olgan holda, boshqarish organi tomonidan koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlari bilan birgalikda shakllantiriladi va koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlarining umumiy yigʻilishida tasdiqlanadi.

Boshqarish organi bir nechta koʻp kvartirali uylarni boshqarganda har bir koʻp kvartirali uydagi umumiy mol-mulkning saqlanishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan xizmatlar va ishlar roʻyxatini mazkur uydagi joylar mulkdorlarining umumiy yigʻilishi muhokamasiga alohida koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun kiritishi lozim.

11. Xizmatlar va ishlar roʻyxatida nazarda tutilgan xizmatlarni koʻrsatish va ishlarni bajarish zaruriyatini tasdiqlash uchun koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlariga boshqarish organi tomonidan joylar mulkdorlari umumiy yigʻilishining qaroriga binoan koʻp kvartirali uyning texnik holatini tekshirish natijasi toʻgʻrisidagi dalolatnoma, aniqlangan nuqsonlar (nosozliklar, shikastlanishlar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettiruvchi boshqa hujjatlar, shuningdek koʻp kvartirali uyning texnik holatini sirtdan tekshirish orqali ilgʻab boʻlmas nosozlik va shikastlanishlar fakti tasdiqlangan tegishli mutaxassisning xulosasi taqdim etiladi.

12. Xizmatlar va ishlar roʻyxati koʻp kvartirali uydagi umumiy mol-mulkni saqlash va taʼmirlash boʻyicha koʻrsatiladigan xizmatlar va bajariladigan ishlar hajmi, shuningdek narxi va bajarish muddatlarini oʻz ichiga olgan boʻlishi kerak.

Xizmatlar va ishlar roʻyxatini tasdiqlash yuzasidan umumiy yigʻilishda qaror qabul qilinishi uchun barcha joylar mulkdorlarining yoki ular vakillarining ellik foizidan koʻprogʻi hozir boʻlishi hamda uni yoqlab joylar mulkdorlarining yoki ularning umumiy yigʻilishda hozir boʻlgan vakillarining ellik foizidan koʻprogʻi ovoz berishi lozim.

4-bob. Koʻp kvartirali uylarni billing tizimi orqali boshqarish

13. Billing tizimi boshqarish organi hamda joylar mulkdorlari va boshqa foydalanuvchilar oʻrtasida bajarilgan ishlar va koʻrsatilgan xizmatlar, shuningdek, toʻlangan majburiy badal va toʻlovlar, koʻp kvartirali uylarni boshqarish boʻyicha boshqa maʼlumotlar almashish jarayonidan iborat.

Boshqarish organlari tomonidan koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini billing tizimi orqali amalga oshirilishi majburiydir.

14. Boshqarish organi koʻp kvartirali uyni boshqarish boʻyicha joylar mulkdorlari bilan shartnoma tuzadi hamda xizmat koʻrsatish sifati uchun javob beradi.

15. Boshqarish organi koʻp kvartirali uyni billing tizimi orqali boshqarishda:

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan axborot tizimi orqali aholiga xizmat koʻrsatilishini tashkil etishni;

joylar mulkdorlari va boshqa foydalanuvchilarning — jismoniy shaxs boʻlganda — jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, yuridik shaxs boʻlganda — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami va ularga tegishli mol-mulki kadastr raqamidan foydalangan holda maʼlumotlarni shakllantirishni;

majburiy badal yoki toʻlovlar uchun kelib tushgan mablagʻlarning hisobini xonadon kesimida yuritishni;

joylar mulkdorlarining qarzi toʻgʻrisida mobil telefon aloqa vositalariga qisqa xabar (SMS) joʻnatishni;

joy mulkdorining shaxsiy kabinetida boshqarish bilan bogʻliq barcha yangilik va xabarnomalarni (majburiy badal va/yoki toʻlovlar miqdori, toʻlovlar tarixi, soʻrovnoma natijalari, uy haqida toʻliq maʼlumot va boshqalar) kiritib borishni;

boshqarish organi haqida toʻliq maʼlumot joylashtirish va hujjatlarni yuklab olish imkoniyatini yaratishni;

joylar mulkdorlari oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkazish orqali boshqarish organi faoliyati toʻgʻrisida fikr-mulohazalarni onlayn qabul qilish va tahlil qilishni;

bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotlarni onlayn shaxsiy kabinetlar orqali eʼlon qilishni;

har olti oyda majburiy badallar va/yoki toʻlovlarning tushumi va koʻp kvartirali uylarni boshqarish boʻyicha xarajatlar toʻgʻrisida mulkdorlarga hisobotlarni onlayn shaxsiy kabinetlar orqali berishni;

kvitansiyani yuklab olish va chop etish imkoniyati bilan hisob-fakturani batafsil koʻrsatishni;

24 soat mobaynida avariya vaziyatlari toʻgʻrisida boshqarish organiga xabarnomani yuborishni;

boshqarish organi tomonidan bajarilgan ishlar va koʻrsatilgan xizmatlar sifatini baholanishini taʼminlaydi.

16. Boshqarish organi tomonidan boshqaruv faoliyati billing tizimi orqali amalga oshirilishi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasi) tomonidan kuzatib boriladi.

5-bob. Avariya-dispetcherlik xizmatlarni koʻrsatish

17. Boshqarish organi hududda koʻp kvartirali uylarda avariya vaziyatlarini bartaraf etadigan, 24 soat mobaynida faoliyat yuritadigan avariya-dispetcherlik xizmatini tashkil etishi lozim.

Boshqarish organining ushbu avariya-dispetcherlik xizmati faoliyatini tashkil etishga va uni saqlab turishga moliyaviy imkoniyati yoki moddiy-texnik bazasi yetarli boʻlmasa, boshqaruv organi tomonidan ushbu koʻp kvartirali uydagi avariya holatlarini bartaraf etish uchun avariya-dispetcherlik xizmatini koʻrsatuvchi boshqa tashkilotlar jalb qilinishi shart.

18. Avariya-dispetcherlik xizmati muhandislik tarmoqlarining kunu-tun ishlashini, joylar mulkdorlari va boshqa foydalanuvchilardan kommunal xizmatlar koʻrsatish, umumiy mulkni saqlash va taʼmirlash boʻyicha ishlarni bajarish bilan bogʻliq masalalar yuzasidan arizalar, shuningdek, muhandislik tizimlarining ishlamay qolishi va shikastlanishini bartaraf etish, koʻp kvartirali uyni boshqarish shartnomasida nazarda tutilgan boshqarish organining boshqa majburiyatlarini bajarish hamda avariya vaziyatlari yoki ularning paydo boʻlishi xavfi tugʻilganda fuqarolarning xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tezkor choralar koʻradi.

19. Muhandislik uskunalarining ishlashini doimiy monitoring qilish natijasida olingan maʼlumotlar avariya-dispetcherlik xizmati tomonidan tegishli jurnallarda aks ettiriladi va elektron shaklda saqlanadi.

20. Avariya-dispetcherlik xizmati tomonidan quyidagilar taʼminlanishi lozim:

koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlari va boshqa foydalanuvchilarning avariya-dispetcherlik xizmatiga qilgan qoʻngʻiroqlariga 3 daqiqadan koʻp boʻlmagan vaqt oraligʻida javob berilishi;

telefon orqali xabar qilingan murojaatlar (maʼlumotlar) belgilangan tartibda qayd etib borilishi;

ichimlik suvi, issiq suv, issiqlik va elektr taʼminoti tarmoqlarining ichki tizimlaridagi, koʻp kvartirali uyning tom qismidagi avariya shikastlanishlari toʻgʻrisidagi ariza roʻyxatdan oʻtkazilgan paytdan eʼtiboran ushbu shikastlanishlarni yarim soatdan koʻp boʻlmagan vaqtda lokalizatsiya qilinishi;

xonadon ichidagi oqova suv quvurlari (kanalizatsiya)ning tiqilib qolish va muhandislik tarmoqlarining ifloslanish holatlarini ariza roʻyxatdan oʻtkazilgan vaqtdan boshlab ikki soat ichida bartaraf etilishi;

sovuq (ichimlik) va issiq suv, issiqlik hamda elektr taʼminoti va oqova suv tizimlarining hamda boshqa ichki muhandislik tizimlarining avariyaviy shikastlanishini ushbu holat roʻy berganligi maʼlum boʻlgan vaqtdan yoki bu haqda kelib tushgan ariza roʻyxatdan oʻtkazilgan paytdan boshlab 3 kundan oshmagan muddatda bartaraf etilishi.

21. Murojaatlar avariya-dispetcherlik xizmatiga murojaatchilarning toʻgʻridan-toʻgʻri tashrif buyurishi jarayonida, aloqa vositalari, shu jumladan koʻp kvartirali uylarning kirish yoʻlaklari va lift kabinalarida oʻrnatilgan aloqa vositalari orqali qabul qilinadi.

Aloqa vositalari orqali qilingan qoʻngʻiroqlarga avariya-dispetcherlik xizmati tomonidan 3 daqiqa oraligʻida javob berilmaganligi va avariya bartaraf etilmaganligi oqibatida koʻp kvartirali uylardagi umumiy mol-mulkka va/yoki joylar mulkdorlarining shaxsiy mol-mulkiga yetkazilgan barcha zararlar, aybsizligini isbotlay olmagan boshqarish organi hisobidan qoplanadi.

22. Murojaatlarni roʻyxatdan oʻtkazish roʻyxatga olish jurnalida va/yoki yozib olishning elektron tizimi orqali (agar mavjud boʻlsa) hamda qonunchilikka muvofiq telefon suhbatini yozib olish usuli yordamida amalga oshiriladi.

Murojaatlarni roʻyxatga olish jurnali avariya-dispetcherlik xizmati tomonidan shnurlangan, raqamlangan va muhrlangan boʻlishi kerak. Ushbu jurnal avariya-dispetcherlik xizmati faoliyat yuritayotgan binoda saqlanishi va murojaat muallifi, uning talabiga binoan murojaati roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlash uchun jurnal bilan tanishtirilishi shart.

23. Boshqarish organi ichimlik suvi va oqova suv tarmoqlari, issiqlik, elektr va gaz taʼminoti tarmoqlarining ichki muhandislik tizimlari shikastlanganda, ular haqida ushbu holatlarni bartaraf etish xizmatlari koʻrsatilishini taʼminlovchi tashkilotlarni xabardor qiladi.

24. Ushbu Qoidalarning 21-bandida nazarda tutilmagan zarur ishlar (xizmatlar) shartlari va roʻyxatiga muvofiq kichik nosozliklar va shikastlanishlarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi arizalarni bajarish, arizani yuborgan joylar mulkdorlari yoki boshqa foydalanuvchilar bilan kelishilgan holda kunning istalgan paytida amalga oshiriladi.

Avariya-dispetcherlik xizmati tungi vaqtda (soat 23.00 dan 06.00 gacha) oʻz faoliyatini fuqarolarning tinchligi va osoyishtaligini buzmaslik choralarini taʼminlagan holda amalga oshirishi lozim.

25. Boshqarish organi va joylar mulkdorlari ikki va undan ortiq xonadonga xizmat qiluvchi muhandislik tarmoqlaridagi avariya holatlarini bartaraf etish maqsadida avariya-dispetcherlik xizmati xodimlarini ushbu tarmoqlarga va joylar mulkdorlari egallab turgan joyga kirishini taʼminlashlari shart.

26. Murojaat kelib tushganda, avariya-dispetcherlik xizmati ushbu murojaat sabablarini, mazmunini aniqlaydi va avariya-taʼmirlash xizmatlarini koʻrsatuvchi boshqa tegishli tashkilotlar bilan oʻzaro aloqada tezkor qarorlar qabul qiladi. Qabul qilingan murojaatlarda qayd etilgan avariya holatlarini ushbu Qoidalarning 20-bandida belgilangan muddatlarda bartaraf etilishini taʼminlaydi.

27. Murojaatni roʻyxatdan oʻtkazishda avariya-dispetcherlik xizmati murojaat etuvchi joy mulkdori yoki boshqa foydalanuvchiga mazkur murojaatni buyurtma sifatida olib, roʻyxatga olish raqami, ushbu murojaatda qayd etilgan masalalarni bajarilishining belgilangan muddatlari va choralari toʻgʻrisida maʼlumot beradi.

28. Avariya-dispetcherlik xizmati koʻrsatilishini amalga oshirish jarayonida odamlarning hayoti va sogʻligʻi, atrof-muhitni, joylar mulkdorlari va boshqa foydalanuvchilarning umumiy mol-mulki xavfsizligi taʼminlanishi kerak.

29. Avariya-dispetcherlik xizmati xodimlari kelib tushgan buyurtmani bajarish uchun zarur barcha vositalar va asbob-uskunalarga ega boʻlishi lozim.

Avariya-dispetcherlik xizmati xodimlari buyurtmani bajarish uchun joy mulkdorining xonadoniga yoki boshqa foydalanuvchi egallab turgan joyga kirishi zarur boʻlganda, joy mulkdorini yoki boshqa foydalanuvchini bu haqda hamda buyurtmani bajarish vaqti, buyurtmani bajaruvchi avariya-dispetcherlik xizmati xodimi (xodimlari) haqida maʼlumot berish orqali ogohlantirishi zarur.

30. Avariya-dispetcherlik xizmati koʻrsatilib, yuzaga kelgan avariya holatlari bartaraf etilganda, murojaat qilgan joy mulkdori yoki boshqa foydalanuvchi tomonidan avariya holatlari bartaraf etilganligi toʻgʻrisida dalolatnoma tuzilib, har ikki taraf tomonidan imzolash yoʻli bilan tasdiqlanadi.

6-bob. Koʻp kvartirali uylarni mukammal va joriy taʼmirlash ishlarini amalga oshirish

31. Koʻp kvartirali uy-joy fondini mukammal va joriy taʼmirlash uchun boshqarish organi tomonidan har bir koʻp kvartirali uy uchun majburiy badallarning va/yoki toʻlovlarning alohida hisobi yuritiladi.

32. Boshqarish organi tomonidan koʻp kvartirali uylarni mukammal va joriy taʼmirlash ishlarini amalga oshirish uchun ish turlarini aniqlash, loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash, shuningdek, manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqish va kelishish, taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish hamda nazorat qilib borish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartib asosida amalga oshiriladi.

33. Koʻp kvartirali uyni boshqarish organlari har olti oyda bir marta koʻp kvartirali uy-joylardagi tayanch va toʻsiq konstruksiyalar (umumiy mol-mulk) butligini xatlovdan oʻtkazadi va Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasiga maʼlumot kiritib boradi.

Boshqarish organlari tomonidan:

koʻp kvartirali uylardagi tayanch va toʻsiq konstruksiyalarni qonunchilik hujjatlarini buzgan holda oʻzgartirish, shuningdek koʻp kvartirali uylarda va ularga tutash hududlarda oʻzboshimchalik bilan qurilmalar qurilganligi yoxud bunday harakatlarning amalga oshirilayotganligi aniqlanganda, oʻziga maʼlum boʻlgan vaqtdan boshlab darhol Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi nazorati inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalariga;

daraxtlar va butalarni qonunga xilof ravishda kesganlik, kundakov qilganlik, shikast yetkazganlik, boshqa joyga koʻchirib oʻtkazganlik hamda parvarish qilmaslik oqibatida ularning qurib qolishi aniqlanganda, bu haqida Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, ichki ishlar organlari yoki Milliy gvardiya boʻlinmalariga maʼlum qilishi shart.

7-bob. Koʻp kvartirali uyning texnik hujjatlari, uyni boshqarish uchun zarur boʻladigan boshqa hujjatlar hamda texnik vositalar va asbob-uskunalarni topshirish-qabul qilish tartibi

34. Joylar mulkdorlarining umumiy yigʻilishi tomonidan koʻp kvartirali uyni boshqarish usulini oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda yoki koʻp kvartirali uyni boshqarish shartnomasining amal qilish muddati tugaganda yoxud bunday shartnoma muddatidan avval bekor qilinganda, umumiy yigʻilish vakolat bergan shaxs yoki boshqarish organi besh ish kunida yigʻilishda qabul qilingan qarorning nusxasini ilova qilgan holda yigʻilish oʻtkazilgan kunga qadar mazkur uyga koʻp kvartirali uylarni boshqarish xizmatini koʻrsatib kelgan boshqarish organiga, shuningdek, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining tuman (shahar)lar uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boʻlimlariga (keyingi oʻrinlarda — Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boʻlimi) maʼlum qiladi.

Ushbu maʼlumotda koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlari tomonidan uyni boshqarish uchun tanlangan tashkilot nomi, manzili, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) va bevosita joylarning mulkdorlari tomonidan boshqarish usuli tanlanganda, umumiy yigʻilish qarori bilan saylangan koʻp kvartirali uyning Kengashi aʼzolari haqidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak. Mazkur maʼlumotlar elektron axborot tizimlari orqali yuborilishi mumkin.

35. Boshqarish organi koʻp kvartirali uyni boshqarish usuli oʻzgargan yoki bu haqda xabar berilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida koʻp kvartirali uyning texnik hujjatlarini va uyni boshqarish bilan bogʻliq boshqa hujjatlarni, qoldiq pul mablagʻlarni, umumiy mol-mulk tarkibiga kiradigan joylarning kalitlarini hamda koʻp kvartirali uydan foydalanish va uni boshqarish uchun zarur boʻlgan boshqa texnik vositalarni hamda asbob-uskunalarni yangi saylangan boshqarish organiga yoki Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boʻlimiga topshirishi shart.

36. Agar koʻp kvartirali uyni avval boshqargan boshqarish organida koʻp kvartirali uyni boshqarish funksiyasini (vazifasini) yangi saylangan (tanlangan) boshqarish organiga topshirish kunida koʻp kvartirali uyning texnik hujjatlari va uyni boshqarish bilan bogʻliq boshqa hujjatlar hamda koʻp kvartirali uydan foydalanish va uni boshqarish uchun zarur boʻlgan texnik vositalar hamda asbob-uskunalar mavjud boʻlmasa (yoʻqotilganligi yoki boshqa sabablarga koʻra), boshqarish organi (boshqarish funksiyasini topshiruvchi boshqarish organi) bir oy muddat ichida ularni tiklash choralarini koʻrishi va belgilangan tartibda yangi tanlangan boshqarish organiga yoxud umumiy yigʻilish qarorida belgilangan joy mulkdoriga, ularni alohida topshirish qabul qilish dalolatnomasi asosida topshirishi lozim.

Topshirish qabul qilish dalolatnomasida qabul qilingan hujjatlar, texnik vositalar va asbob-uskunalar toʻgʻrisida maʼlumot (nomi, soni, turi va boshqa koʻrsatkichlar), dalolatnoma tuzilgan sana va maʼlumotlarning toʻgʻriligini tasdiqlovchi shaxslarning imzolari boʻlishi zarur.

37. Dalolatnoma imzolagan kundan boshlab uning bir nusxasi ushbu Qoidalarning 35-bandida nazarda tutilgan hujjat va asbob-uskunalarni qabul qilgan shaxs tomonidan besh ish kunidan kechiktirmasdan Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boʻlimiga yuborilishi kerak.

Mazkur Qoidalarning 35-bandida nazarda tutilgan hujjat va asbob- uskunalar ularni topshirishi shart boʻlgan boshqarish organi tomonidan belgilangan muddatda topshirilmagan taqdirda, yangi tanlangan boshqarish organi yoxud umumiy yigʻilish qarorida belgilangan koʻp kvartirali uydagi joy mulkdori bu haqida Uy-joy-kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boʻlimiga maʼlumot yuborishi lozim.

8-bob. Yakunlovchi qoida

38. Mazkur Qoidalar buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 3-yanvardagi 3-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

2. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-iyuldagi 194-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilarga suv taʼminoti va oqova suvni chiqarish xizmatlari koʻrsatish qoidalarida :

a) 76-bandning birinchi xatboshidagi “oyda” soʻzi “uch oyda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 87-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“87. Suvni hisobga olish asbobi bilan taʼminlanmagan isteʼmolchilar tomonidan sarflangan ichimlik suv miqdori sutkasiga quyidagicha hisoblanadi:

a) I guruh isteʼmolchilari uchun:

koʻchadagi umumiy foydalanadigan ichimlik suvi kolonkasidan tashib ichuvchilar uchun kishi boshiga — 50 litr;

markazlashgan ichimlik suv tarmogʻiga ulangan, suv berish jadvali asosida suv beriladigan xonadonlar uchun kishi boshiga — 200 litr;

markazlashgan ichimlik suv tarmogʻiga ulangan xonadonlar uchun kishi boshiga — 350 litr;

suv sepish va sugʻorish maydonining har 1 metr kvadrati uchun 15 litr (suv sepish va sugʻorish davri 1-apreldan 1-oktabrgacha boʻlgan davrni oʻz ichiga oladi);

hovuz (basseyn), mikroiqlim yoki favvora mavjud boʻlgan hollarda ichimlik suv isteʼmoli hajmi asosiy ichimlik suv tarmogʻi ulanmasining suv oʻtkazish quvvatidan kelib chiqib, ushbu Qoidalar 87-bandining “b” kichik bandi boʻyicha amalga oshiriladi;

b) II va III guruh isteʼmolchilari uchun hisoblash asosiy ichimlik suv tarmogʻi ulanmasining suv oʻtkazish quvvati boʻyicha quyidagi formula bilan amalga oshiriladi:

M — 0,60 — 0,62 ga teng boʻlgan zulfin orqali suv sarfi koeffitsiyenti;

F — suyuqlik oqib oʻtadigan quvur yoki teshik kesimi maydoni (ichki diametr boʻyicha), m 2 ;

g — 9,8 m/sekund 2 ga teng boʻlgan erkin tushish tezligi;

N — kommunal suv tarmogʻiga ulanish yoki suv olish nuqtasidagi suvning metr hisobidagi bosimi;

t — oyning kalendar kunlari, 24 soat (suv berish jadvalini hisobga olgan holda) mobaynidagi sekundlardagi vaqt”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-iyundagi 409-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari xodimlarining Mehnatga haq toʻlashning yagona tarif setkasi bilan tasdiqlangan razryadlariga muvofiq, lavozim maoshini belgilashda tarif koeffitsiyenti markaziy apparatda — 2 baravarga, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, viloyatlar uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmalari va Toshkent shahar uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish bosh boshqarmasida — 1,5 baravarga, tuman (shahar) uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boʻlimlarida — 1,3 baravarga oshirilgan miqdorda qoʻllaniladi.

Bunda, ushbu tadbirlarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi Uy-joy kommunal xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi”;

b) 13-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“13. Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri tomonidan tasdiqlanadigan Budjet tashkilotlari xodimlari faoliyatini baholashning tarmoq reyting tizimiga muvofiq lavozim maoshiga quyidagi miqdorlarda har oylik shaxsiy ustamalar toʻlanishi mumkin:

70 balldan 75 ballgacha toʻplaganlarga — 50 foiz;

76 balldan 80 ballgacha toʻplaganlarga — 75 foiz;

81 balldan 85 ballgacha toʻplaganlarga — 100 foiz;

86 balldan 90 ballgacha toʻplaganlarga — 125 foiz;

91 balldan 95 ballgacha toʻplaganlarga — 150 foiz;

96 balldan 100 ballgacha toʻplaganlarga — 200 foiz”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 3-yanvar,

3-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.01.2022-y., 09/22/3/0002-son; 26.02.2024-y., 09/24/100/0152-son; 22.05.2025-y., 09/25/325/0460-son; 22.09.2025-y., 09/25/602/0862-son)

lex.uz