UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 6-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 6 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 января 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 January 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

Фуқароликни расмийлаштириш соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, фуқароликни расмийлаштириш соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи) ва давлат хизматлари марказларига идентификацияловчи ID-картасини (кейинги ўринларда — ID-карта) олиш учун мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали амалга оширилади.

Бунда, ваколатли давлат органи ва давлат хизматлари марказлари томонидан анъанавий тарзда ID-карта олиш, шунингдек, ваколатли давлат органи томонидан фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун мурожаат қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби ҳам сақлаб қолиниши белгилаб қўйилсин.

2. Қуйидагилар:

ID-картани олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон шаклдаги мурожаатларини автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва юбориш, идоралараро маълумотлар базасида текшириш тартиби, мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида тизим иштирокчиларининг вазифаларини назарда тутувчи Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Фуқароликка қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш учун электрон шаклдаги мурожаатларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва юбориш, идоралараро маълумотлар базасида текшириш тартиби ҳамда мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида тизим иштирокчиларининг вазифаларини назарда тутувчи Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда бир ой муддатда:

ID-картани олиш, фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатилишини ЯИДХП орқали жорий этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизмати кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 январдаги 8-сон қарорига 1-ИЛОВА

Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда — мурожаат этувчилар) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали идентификацияловчи ID-картасини (кейинги ўринларда — ID-карта) олиш учун ариза юбориш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ва давлат хизматлари марказлари томонидан ҳам кўрсатилади.

3. Қуйидагилар ID-картани олиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича аризаларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида тизим иштирокчиларининг вазифалари ҳисобланади:

автоматлаштирилган тизимга киритилган маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда мурожаатнинг ҳолати мониторингини юритиш;

автоматлаштирилган тизим доирасида жалб этилган вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро маълумот алмашиш;

жисмоний шахсларнинг электрон талабномаларини идентификация қилиш;

тегишли статистик маълумотларни шакллантириш ва мониторинг олиб бориш.

4. Мурожаат этувчиларнинг ID-картани олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориши мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

5. Мурожаат этувчи ID-картани олиш учун ўз хоҳишига кўра ЯИДХП орқали электрон рақамли имзодан ёки Мобил-ID тизимидан фойдаланиб рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этади.

Бунда мурожаат этувчи ЯИДХП орқали ID-картани олиш бўйича ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради.

6. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ваколатли орган томонидан «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.

Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат берилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).

Белгиланган муддат ичида сўровномадаги хатоликлар бартараф этилмаган тақдирда, сўровнома автоматик равишда рад этилади.

7. Автоматлаштирилган тизим орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқлангач, мурожаат этувчи уч иш куни ичида давлат хизмати кўрсатилгани учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўловини амалга оширади.

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг йўқотилган, муддати ўтган ёки яроқсиз ҳолатга келган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталари) расмийлаштиришда улар Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилгунига қадар давлат божи тўлови ундирилмайди.

Давлат божи тўловлари амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

8. Тўлов муваффақиятли ўтгандан сўнг ID-картани олиш бўйича сўровнома ID-картани расмийлаштириш ва бериш автоматлаштирилган ахборот тизимига келиб тушади.

Тўловлар белгиланган муддатда ёки тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда, сўровнома автоматик равишда рад этилади.

9. Фуқаро ID-картани олиш юзасидан тегишли хабарномани олганидан сўнг, уч иш куни ичида зарур бўлган ҳужжатларни (илгари берилган паспорт ёки ID-карта, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда), ваколатли органнинг қарорини (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида) ва давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас) ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади.

10. Ваколатли орган томонидан ўрнатилган тартибда талабнома шакллантирилгандан сўнг мурожаат этувчига бир иш куни давомида ID-карта расмийлаштирилади ва тақдим этилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

11. Мурожаат этувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат этувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади ҳамда амалга оширилган тўлов суммаси ариза берувчига қайтарилмайди.

12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

13. Мурожаат этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

14. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориши бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификация ID-картасини олиш (алмаштириш) учун электрон мурожаат қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Мурожаат этувчи 1. Электрон мурожаат қилиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 2. Идентификация ID-картасини (ID-карта) олиш учун электрон сўровномани тўлдиради ва автоматик тарзда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Ваколатли орган 1. «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади. Автоматик равишда 2. Маълумотлар ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборади. 3. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат берилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома). Бир иш куни ичида 4. Белгиланган муддат ичида сўровномадаги хатоликлар бартараф этилмаган тақдирда, сўровномани рад этади. Автоматик равишда 3-босқич Мурожаат этувчи ID-карта олиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда тўловни амалга оширади. Уч иш куни ичида 4-босқич Мурожаат этувчи Тегишли хабарномани олганидан сўнг зарур бўлган ҳужжатларни, ваколатли органнинг қарорини (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида) ва давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас) ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади. Уч иш куни ичида 5-босқич Ваколатли орган ID-картани расмийлаштиради ва мурожаат этувчига тақдим этади. Бир иш куни давомида

Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориши бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификация ID-картасини олиш (алмаштириш) бўйича

I. Мурожаат этувчи тўғрисида маълумот: 1. Шаҳар йўловчилар транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс Жисмоний шахс тўғрисида маълумот 1. ЖШШИР 2. Ф.И.О II. Мурожаат этувчи томонидан тақдим этиладиган фуқаролик паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқароси идентификацияловчи ID — картаси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси ёки гувоҳномаси, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома ҳақида маълумот 3. Серияси ва рақами: 4. Ким томонидан берилган: 5. Қачон берилган: III. Мурожаат этувчи томонидан Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига ташриф буюриш вақти ҳақидаги маълумотлар 6. Маълумотларни йиғиш пунктига келиш санаси 7. Маълумотларни йиғиш пунктига келиш вақти 8. Ташриф буюриладиган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими IV. Бошқа маълумотлар 9. Телефон рақами 10. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 январдаги 8-сон қарорига 2-ИЛОВА

Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (кейинги ўринларда — мурожаат этувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизматлари ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

3. Қуйидагилар шахсларнинг фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш юзасидан электрон шаклдаги мурожаатларини автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида «E-Fuqaro» ИМБ доирасида иштирок этувчи вазирликлар ва идораларнинг вазифалари ҳисобланади:

автоматлаштирилган тизимга киритилган маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда мурожаатнинг ҳолати мониторингини юритиш;

ЯИДХПда шахснинг фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш учун давлат божи тўловларини амалга ошириш;

автоматлаштирилган тизим доирасида жалб этилган вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро маълумот алмашиш;

тегишли статистик маълумотларни шакллантириш ва мониторинг олиб бориш.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «E-Fuqaro» ИМБ доирасида иштирок этувчи вазирликлар ва идоралар томонидан киритилган маълумотлар алмашинуви мониторингини олиб боради.

5. Давлат хизматларини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

6. Мурожаат этувчи фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш масалалари юзасидан ўз хоҳишига кўра ЯИДХПда электрон рақамли имзодан ёки Мобил-ID тизимидан фойдаланиб, рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат қилади.

7. Мурожаат этувчи ЯИДХП орқали:

фуқароликка қабул қилиш масаласи юзасидан мурожаат этганда, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ;

фуқароликдан чиқиш масаласи юзасидан мурожаат этганда, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ва автоматик тарзда ваколатли органга юборади.

8. Ваколатли орган «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали уч кун иш ичида сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади.

Ваколатли органнинг ташаббуси ёки мурожаат этувчининг илтимосномасига кўра сўровномадаги ёзувларда аниқланган хато ва камчиликлар (мурожаат этувчи ваколатли органга шахсан келиб мурожаат этганда) тузатилиши мумкин.

Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан автоматик тарзда мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).

9. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда ёки тўловлар белгиланган муддатда ёки тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда, сўровнома рад этилади ва мурожаат этувчига ЯИДХП орқали электрон равишда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабар берилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).

10. Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш юзасидан ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган давлат божи миқдорининг 90 фоизи тўланади.

Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

11. Давлат хизмати учун тўлов мурожаат этувчи томонидан хабарнома олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида амалга оширилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўловлар амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

12. Мурожаат этувчи тегишли хабарномани олиб, давлат божи тўловини амалга оширгандан сўнг фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ҳужжатларни уч иш куни ичида ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади.

13. «E-Fuqaro» ИМБ тизимига тушган фуқаролик масаласи бўйича электрон аризалар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 557-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг «E-Fuqaro» ИМБ орқали реал вақт режимида маълумотлар базасига киритилган маълумотлар ҳамда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик орқали айирбошланадиган маълумотлар схемасида белгиланган тартибда ва муддатларда текширувлардан ўтказилади ва хабар берилади.

14. Сўровнома рад этилган тақдирда, мурожаат этувчи томонидан қайта сўровнома тўлдирилиши мумкин.

3-боб. Якунловчи қоидалар

15. Мурожаат этувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат этувчи давлат хизматидан ўз хоҳишига кўра фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ҳамда амалга оширилган тўлов суммаси мурожаат этувчига қайтарилмайди.

16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

17. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Мурожаат этувчи 1. Фуқароликка қабул қилиш ҳамда фуқароликдан чиқиш бўйича электрон мурожаат қилиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 2. Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун электрон сўровномани тўлдиради ва автоматик тарзда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Ваколатли орган 1. Ваколатли орган «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади. Уч иш куни ичида 2. Маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда, мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборади (электрон почта орқали ёки SMS хабарномаси). Автоматик равишда 3. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда ёки тўловлар белгиланган муддатда ёки тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда, сўровномани рад этади ва мурожаат этувчига сабабларини кўрсатган ҳолда хабар беради. Автоматик равишда 3-босқич Мурожаат этувчи Хабарномани олгандан сўнг фуқароликка қабул қилиш ёки чиқиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган давлат божи миқдорининг 90 фоизини тўлайди. Уч иш куни ичида 4-босқич Мурожаат этувчи Тегишли хабарномани олиб, давлат божи тўловини амалга оширгандан сўнг фуқароликка қабул қилиш ёки чиқиш бўйича зарур бўлган ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ҳужжатларни) кўриб чиқиш учун ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади. Уч иш куни ичида 5-босқич Ваколатли орган 1. «E-Fuqaro» ИМБ тизимига тушган фуқаролик масаласи бўйича электрон аризалар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 557-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг «E-Fuqaro» ИМБ орқали реал вақт режимида маълумотлар базасига киритиладиган маълумотлари ҳамда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик орқали айирбошланадиган маълумотлар схемасида белгиланган тартибда ва муддатларда текширувлардан ўтказади. 2. Текширув натижалари бўйича мурожаат этувчига юқорида кўрсатилган қарорда белгиланган муддатларда хабар беради (электрон почта орқали ёки SMS хабарномаси). Белгиланган тартибда

Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

СЎРОВНОМА

Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси, исми, отасининг исми: 2. Олдин мавжуд бўлган барча фамилиялари, исми, отасининг исми ўзгартиришнинг сабаби (ўзгартирган бўлса): 3. Туғилган жойи ва санаси: 4. Миллати: 5. Маълумоти ва маълумоти бўйича мутахассислиги: 6. Илмий даражаси, илмий унвони: 7. Оилавий аҳволи: 8. Илгари Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига эга бўлганлиги, қаерда, қачон ҳамда нима асосида қабул қилганлиги ва йўқотганлиги: 9. Яшаш гувоҳномасининг серияси ва рақами, қайси орган томонидан ва қачон расмийлаштирилган: 10. Ҳарбий хизматни қачон ва қаерда ўтаган, ҳарбий унвони ва ҳарбий гувоҳномасидаги маълумотлар: 11. Ўзбекистон Республикасига келишдан аввал жиноий жавобгарликка тортилганмисиз, агар тортилган бўлсангиз қачон, қаерда ва нима сабабдан: 12. Ўзбекистон Республикасига кўчиб келган сана ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган сана: 13. Ўзбекистон Республикасига келишдан мақсади: 14. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилганмисиз, агар тортилган бўлсангиз, қачон, қаерда ва нима сабабдан: 15. Меҳнат фаолияти (таълим муассасаларида ўқиш ва ҳарбий хизмат кўрсатиб ўтилади). Йили ва ойи Лавозим, давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг номи Иш жойи ва манзили Кириш Кетиш 16. Яқин қариндошлар (турмуш ўртоғи, ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари, фарзандлари) . Қариндошлик даражаси ва фуқаролиги Фамилияси, исми, отасининг исми Туғилган санаси ва жойи Иш жойи, лавозими Яшаш манзили /Бошқа яқин қариндошларим йўқ 17. Никоҳга доир маълумотлар Никоҳ тузилган ёки бекор қилинган сана ва қайд қилган орган ва берилган ҳужжатларнинг серияси ва рақами * Собиқ ва ҳозирги вақтдаги турмуш ўртоғининг фамилияси, исми, отасининг исми Туғилган санаси ва жойи Фуқаролиги

18. Ўзбекистон Республикасида барча яшаган манзилларига оид маълумотлар Йили ва ойи Доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда туриб яшаган манзиллари келган кетган 19. Ўзингиз билан биргаликда вояга етмаган фарзандларингизни ҳам фуқароликка қабул қилишни сўрасангиз, уларни кўрсатинг. /18 ёшга қадар/ Т/р Фамилияси, исми, отасининг исми Туғилган санаси ва жойи САВОЛЛАР ЖАВОБЛАР 20. Яшаш манзили ва телефон рақами: 21. Илтимосномага илова қилинган ҳужжатлар рўйхатини санаб ўтинг:

Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

СЎРОВНОМА

Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси, исми, отасининг исми: 2. Олдин мавжуд бўлган барча фамилиялари, исми, отасининг исми ўзгартиришнинг сабаби (ўзгартирган бўлса): 3. Туғилган жойи ва санаси: 4. Миллати: 5. Маълумоти ва маълумоти бўйича мутахассислиги: 6. Илмий даражаси, илмий унвони: 7. Оилавий аҳволи: 8. Илгари Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига эга бўлганлиги, қаерда, қачон ҳамда нима асосида қабул қилганлиги ва йўқотганлиги: 9. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилганмисиз, агар тортилган бўлсангиз, қачон, қаерда ва нима сабабдан: 10. Давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбуриятларининг мавжудлиги: 11. Меҳнат фаолияти (таълим муассасаларида ўқиш ва ҳарбий хизмат кўрсатиб ўтилади). Йили ва ойи Лавозим, давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг номи Иш жойи ва манзили Кириш Кетиш 12. Яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғи, фарзандлари). Қариндошлик даражаси ва фуқаролиги Фамилияси, исми, отасининг исми Туғилган санаси ва жойи Иш жойи, лавозими Истиқомат қиладиган давлати ва яшаш манзили /Бошқа яқин қариндошларим йўқ/ 13. Никоҳга доир маълумотлар. Никоҳ тузилган ёки бекор қилинган сана ва қайд қилган орган ва берилган ҳужжатнинг серияси ва рақами * Турмуш ўртоғининг фамилияси, исми, отасининг исми Туғилган санаси ва жойи Фуқаролиги

14. Ўзбекистон Республикасида барча яшаган манзилларига оид маълумотлар. Йил ва ой Доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда туриб яшаган манзиллари келган кетган 15. Ўзим билан биргаликда қуйидаги вояга етмаган фарзандларимни ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқишга рухсат беришингизни сўрайман /18 ёшга қадар/ Т/р Фамилияси, исми, отасининг исми Туғилган санаси Туғилган жойи Изоҳ САВОЛЛАР ЖАВОБЛАР 16. Ҳарбий хизматга мажбурлиги ва ҳарбий унвони (чақирув ёшидаги шахснинг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташдан озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади). 17. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш сабабларни кўрсатинг. САВОЛЛАР ЖАВОБЛАР 18. Уй манзилингиз ва телефон рақамингиз. 19. Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган. 20. Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхатини санаб ўтинг.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 6 январь,

8-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2022 й., 09/22/8/0005-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон; 01.03.2025 й., 09/25/125/0203-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

Fuqarolikni rasmiylashtirish sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini tasdiqlash va uni samarali amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 5-oktabrdagi PF-6079-son Farmoni ijrosi yuzasidan, shuningdek, fuqarolikni rasmiylashtirish sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Belgilansinki:

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli davlat organi) va davlat xizmatlari markazlariga identifikatsiyalovchi ID-kartasini (keyingi oʻrinlarda — ID-karta) olish uchun murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati;

Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxslar va Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari tomonidan fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish uchun vakolatli davlat organiga murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish onlayn tarzda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali amalga oshiriladi.

Bunda, vakolatli davlat organi va davlat xizmatlari markazlari tomonidan anʼanaviy tarzda ID-karta olish, shuningdek, vakolatli davlat organi tomonidan fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish uchun murojaat qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi ham saqlab qolinishi belgilab qoʻyilsin.

2. Quyidagilar:

ID-kartani olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning elektron shakldagi murojaatlarini avtomatlashtirilgan tizim orqali qabul qilish va yuborish, idoralararo maʼlumotlar bazasida tekshirish tartibi, murojaatlarni qabul qilish va koʻrib chiqish jarayonida tizim ishtirokchilarining vazifalarini nazarda tutuvchi Identifikatsiyalovchi ID-kartasini olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;

Fuqarolikka qabul qilish va fuqarolikdan chiqish uchun elektron shakldagi murojaatlarni avtomatlashtirilgan tizim orqali qabul qilish va yuborish, idoralararo maʼlumotlar bazasida tekshirish tartibi hamda murojaatlarni qabul qilish va koʻrib chiqish jarayonida tizim ishtirokchilarining vazifalarini nazarda tutuvchi Fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi bilan birgalikda bir oy muddatda:

ID-kartani olish, fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish uchun elektron murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan axborot tizimlari oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlasin;

ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentlarga muvofiq davlat xizmatlari koʻrsatilishini YIDXP orqali joriy etsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi:

davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmati koʻrsatilishining belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha ularning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;

ushbu qaror bilan tasdiqlangan davlat xizmati koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentning talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolar qoʻllasin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov va Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-yanvardagi 8-son qaroriga 1-ILOVA

Identifikatsiyalovchi ID-kartasini olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — murojaat etuvchilar) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali identifikatsiyalovchi ID-kartasini (keyingi oʻrinlarda — ID-karta) olish uchun ariza yuborish boʻyicha davlat xizmati (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati YIDXP orqali Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) va davlat xizmatlari markazlari tomonidan ham koʻrsatiladi.

3. Quyidagilar ID-kartani olish uchun elektron murojaat qilish boʻyicha arizalarni avtomatlashtirilgan tizim orqali qabul qilish va koʻrib chiqish jarayonida tizim ishtirokchilarining vazifalari hisoblanadi:

avtomatlashtirilgan tizimga kiritilgan maʼlumotlarga ishlov berish, saqlash va ulardan foydalanish hamda murojaatning holati monitoringini yuritish;

avtomatlashtirilgan tizim doirasida jalb etilgan vazirliklar va idoralarning axborot tizimlari oʻrtasida oʻzaro maʼlumot almashish;

jismoniy shaxslarning elektron talabnomalarini identifikatsiya qilish;

tegishli statistik maʼlumotlarni shakllantirish va monitoring olib borish.

4. Murojaat etuvchilarning ID-kartani olish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali ariza yuborishi mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

5. Murojaat etuvchi ID-kartani olish uchun oʻz xohishiga koʻra YIDXP orqali elektron raqamli imzodan yoki Mobil-ID tizimidan foydalanib roʻyxatdan oʻtgan holda elektron tarzda murojaat etadi.

Bunda murojaat etuvchi YIDXP orqali ID-kartani olish boʻyicha ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq elektron shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi.

6. Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi vakolatli organ tomonidan “Pasport-viza” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali avtomatik ravishda tekshiriladi.

Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi tasdiqlangan taqdirda, vakolatli organ tomonidan bir ish kuni ichida murojaat etuvchiga tegishli xabarnoma yuboriladi (elektron pochta orqali yoki SMS-xabarnoma).

Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilgan taqdirda, vakolatli organ tomonidan bir ish kuni ichida murojaat etuvchiga soʻrovnomadagi xatoliklarni bartaraf etish uchun besh ish kunidan iborat muddat berilganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi (elektron pochta orqali yoki SMS-xabarnoma).

Belgilangan muddat ichida soʻrovnomadagi xatoliklar bartaraf etilmagan taqdirda, soʻrovnoma avtomatik ravishda rad etiladi.

7. Avtomatlashtirilgan tizim orqali soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi tasdiqlangach, murojaat etuvchi uch ish kuni ichida davlat xizmati koʻrsatilgani uchun “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan miqdorda davlat boji toʻlovini amalga oshiradi.

Yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning yoʻqotilgan, muddati oʻtgan yoki yaroqsiz holatga kelgan biometrik pasportlarini (identifikatsiya ID-kartalari) rasmiylashtirishda ular Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritilguniga qadar davlat boji toʻlovi undirilmaydi.

Davlat boji toʻlovlari amalga oshirilganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

8. Toʻlov muvaffaqiyatli oʻtgandan soʻng ID-kartani olish boʻyicha soʻrovnoma ID-kartani rasmiylashtirish va berish avtomatlashtirilgan axborot tizimiga kelib tushadi.

Toʻlovlar belgilangan muddatda yoki toʻliq amalga oshirilmagan taqdirda, soʻrovnoma avtomatik ravishda rad etiladi.

9. Fuqaro ID-kartani olish yuzasidan tegishli xabarnomani olganidan soʻng, uch ish kuni ichida zarur boʻlgan hujjatlarni (ilgari berilgan pasport yoki ID-karta, tugʻilganlik haqidagi guvohnomani (ID-karta birinchi marotaba rasmiylashtirilayotganda), vakolatli organning qarorini (ID-karta ashyoviy dalil sifatida olib qoʻyilganida) va davlat boji toʻlanganligi haqidagi kvitansiyani (elektron toʻlov tizimlari orqali toʻlanganda kvitansiya majburiy emas) vakolatli organga shaxsan kelib taqdim etadi.

10. Vakolatli organ tomonidan oʻrnatilgan tartibda talabnoma shakllantirilgandan soʻng murojaat etuvchiga bir ish kuni davomida ID-karta rasmiylashtiriladi va taqdim etiladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

11. Murojaat etuvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Murojaat etuvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi hamda amalga oshirilgan toʻlov summasi ariza beruvchiga qaytarilmaydi.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bosh boshqarmasi va uning hududiy boʻlinmalari mazkur Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.

13. Murojaat etuvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

14. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Identifikatsiyalovchi ID-kartasini olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali ariza yuborishi boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning identifikatsiya ID-kartasini olish (almashtirish) uchun elektron murojaat qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Murojaat etuvchi 1. Elektron murojaat qilish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi. 2. Identifikatsiya ID-kartasini (ID-karta) olish uchun elektron soʻrovnomani toʻldiradi va avtomatik tarzda Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Vakolatli organ 1. “Pasport-viza” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini tekshiradi. Avtomatik ravishda 2. Maʼlumotlar haqqoniyligi tasdiqlangan taqdirda murojaat etuvchiga tegishli xabarnoma yuboradi. 3. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilgan taqdirda, vakolatli organ tomonidan bir ish kuni ichida murojaat etuvchiga soʻrovnomadagi xatoliklarni bartaraf etish uchun besh ish kunidan iborat muddat berilganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi (elektron pochta orqali yoki SMS-xabarnoma). Bir ish kuni ichida 4. Belgilangan muddat ichida soʻrovnomadagi xatoliklar bartaraf etilmagan taqdirda, soʻrovnomani rad etadi. Avtomatik ravishda 3-bosqich Murojaat etuvchi ID-karta olish uchun “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan miqdorda toʻlovni amalga oshiradi. Uch ish kuni ichida 4-bosqich Murojaat etuvchi Tegishli xabarnomani olganidan soʻng zarur boʻlgan hujjatlarni, vakolatli organning qarorini (ID-karta ashyoviy dalil sifatida olib qoʻyilganida) va davlat boji toʻlanganligi haqidagi kvitansiyani (elektron toʻlov tizimlari orqali toʻlanganda kvitansiya majburiy emas) vakolatli organga shaxsan kelib taqdim etadi. Uch ish kuni ichida 5-bosqich Vakolatli organ ID-kartani rasmiylashtiradi va murojaat etuvchiga taqdim etadi. Bir ish kuni davomida

Identifikatsiyalovchi ID-kartasini olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali ariza yuborishi boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning identifikatsiya ID-kartasini olish (almashtirish) boʻyicha

I. Murojaat etuvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Shahar yoʻlovchilar transportidan (yoʻnalishli va yoʻnalishsiz taksidan tashqari) bepul foydalanish huquqiga ega boʻlgan shaxslar toifalari oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek ularni kuzatuvchi shaxs Jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 1. JSHSHIR 2. F.I.O II. Murojaat etuvchi tomonidan taqdim etiladigan fuqarolik pasporti, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi identifikatsiyalovchi ID — kartasi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoki guvohnomasi, tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma yoki maʼlumotnoma haqida maʼlumot 3. Seriyasi va raqami: 4. Kim tomonidan berilgan: 5. Qachon berilgan: III. Murojaat etuvchi tomonidan Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimlariga tashrif buyurish vaqti haqidagi maʼlumotlar 6. Maʼlumotlarni yigʻish punktiga kelish sanasi 7. Maʼlumotlarni yigʻish punktiga kelish vaqti 8. Tashrif buyuriladigan Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimi IV. Boshqa maʼlumotlar 9. Telefon raqami 10. Elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa):

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-yanvardagi 8-son qaroriga 2-ILOVA

Fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxslar hamda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga (keyingi oʻrinlarda — murojaat etuvchi) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish uchun murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmatlari YIDXP orqali Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

3. Quyidagilar shaxslarning fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish yuzasidan elektron shakldagi murojaatlarini avtomatlashtirilgan tizim orqali qabul qilish va koʻrib chiqish jarayonida “E-Fuqaro” IMB doirasida ishtirok etuvchi vazirliklar va idoralarning vazifalari hisoblanadi:

avtomatlashtirilgan tizimga kiritilgan maʼlumotlarga ishlov berish, saqlash va ulardan foydalanish hamda murojaatning holati monitoringini yuritish;

YIDXPda shaxsning fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatish uchun davlat boji toʻlovlarini amalga oshirish;

avtomatlashtirilgan tizim doirasida jalb etilgan vazirliklar va idoralarning axborot tizimlari oʻrtasida oʻzaro maʼlumot almashish;

tegishli statistik maʼlumotlarni shakllantirish va monitoring olib borish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi “E-Fuqaro” IMB doirasida ishtirok etuvchi vazirliklar va idoralar tomonidan kiritilgan maʼlumotlar almashinuvi monitoringini olib boradi.

5. Davlat xizmatlarini koʻrsatish mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

6. Murojaat etuvchi fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish masalalari yuzasidan oʻz xohishiga koʻra YIDXPda elektron raqamli imzodan yoki Mobil-ID tizimidan foydalanib, roʻyxatdan oʻtgan holda elektron tarzda murojaat qiladi.

7. Murojaat etuvchi YIDXP orqali:

fuqarolikka qabul qilish masalasi yuzasidan murojaat etganda, ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq;

fuqarolikdan chiqish masalasi yuzasidan murojaat etganda, ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq elektron shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi va avtomatik tarzda vakolatli organga yuboradi.

8. Vakolatli organ “Pasport-viza” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali uch kun ish ichida soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini tekshiradi.

Vakolatli organning tashabbusi yoki murojaat etuvchining iltimosnomasiga koʻra soʻrovnomadagi yozuvlarda aniqlangan xato va kamchiliklar (murojaat etuvchi vakolatli organga shaxsan kelib murojaat etganda) tuzatilishi mumkin.

Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi tasdiqlangan taqdirda, vakolatli organ tomonidan avtomatik tarzda murojaat etuvchiga tegishli xabarnoma yuboriladi (elektron pochta orqali yoki SMS-xabarnoma).

9. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganligi aniqlanganda yoki toʻlovlar belgilangan muddatda yoki toʻliq amalga oshirilmagan taqdirda, soʻrovnoma rad etiladi va murojaat etuvchiga YIDXP orqali elektron ravishda rad etish sabablari koʻrsatilgan holda xabar beriladi (elektron pochta orqali yoki SMS-xabarnoma).

10. Fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish yuzasidan YIDXP orqali davlat xizmatlari koʻrsatish uchun “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan davlat boji miqdorining 90 foizi toʻlanadi.

Davlat boji quyidagi tartibda taqsimlanadi:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,75 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkaziladi.

11. Davlat xizmati uchun toʻlov murojaat etuvchi tomonidan xabarnoma olingan kundan boshlab uch ish kuni ichida amalga oshiriladi.

Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun toʻlovlar amalga oshirilganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

12. Murojaat etuvchi tegishli xabarnomani olib, davlat boji toʻlovini amalga oshirgandan soʻng fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 10-martdagi PF-6185-son Farmoni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi masalalarini koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan hujjatlarni uch ish kuni ichida vakolatli organga shaxsan kelib taqdim etadi.

13. “E-Fuqaro” IMB tizimiga tushgan fuqarolik masalasi boʻyicha elektron arizalar Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-sentabrdagi 557-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlari va tashkilotlarining “E-Fuqaro” IMB orqali real vaqt rejimida maʼlumotlar bazasiga kiritilgan maʼlumotlar hamda idoralararo oʻzaro elektron hamkorlik orqali ayirboshlanadigan maʼlumotlar sxemasida belgilangan tartibda va muddatlarda tekshiruvlardan oʻtkaziladi va xabar beriladi.

14. Soʻrovnoma rad etilgan taqdirda, murojaat etuvchi tomonidan qayta soʻrovnoma toʻldirilishi mumkin.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Murojaat etuvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Murojaat etuvchi davlat xizmatidan oʻz xohishiga koʻra foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi hamda amalga oshirilgan toʻlov summasi murojaat etuvchiga qaytarilmaydi.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bosh boshqarmasi va uning hududiy boʻlinmalari Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari mazkur Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.

17. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

18. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish boʻyicha davlat xizmatidan foydalanish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Murojaat etuvchi 1. Fuqarolikka qabul qilish hamda fuqarolikdan chiqish boʻyicha elektron murojaat qilish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi. 2. Fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish uchun elektron soʻrovnomani toʻldiradi va avtomatik tarzda Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Vakolatli organ 1. Vakolatli organ “Pasport-viza” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini tekshiradi. Uch ish kuni ichida 2. Maʼlumotlarning haqqoniyligi tasdiqlangan taqdirda, murojaat etuvchiga tegishli xabarnoma yuboradi (elektron pochta orqali yoki SMS xabarnomasi). Avtomatik ravishda 3. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganligi aniqlanganda yoki toʻlovlar belgilangan muddatda yoki toʻliq amalga oshirilmagan taqdirda, soʻrovnomani rad etadi va murojaat etuvchiga sabablarini koʻrsatgan holda xabar beradi. Avtomatik ravishda 3-bosqich Murojaat etuvchi Xabarnomani olgandan soʻng fuqarolikka qabul qilish yoki chiqish boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqish yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatish uchun “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan davlat boji miqdorining 90 foizini toʻlaydi. Uch ish kuni ichida 4-bosqich Murojaat etuvchi Tegishli xabarnomani olib, davlat boji toʻlovini amalga oshirgandan soʻng fuqarolikka qabul qilish yoki chiqish boʻyicha zarur boʻlgan hujjatlarni (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 10-martdagi PF-6185-son Farmoni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi masalalarini koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan hujjatlarni) koʻrib chiqish uchun vakolatli organga shaxsan kelib taqdim etadi. Uch ish kuni ichida 5-bosqich Vakolatli organ 1. “E-Fuqaro” IMB tizimiga tushgan fuqarolik masalasi boʻyicha elektron arizalar Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 16-sentabrdagi 557-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlari va tashkilotlarining “E-Fuqaro” IMB orqali real vaqt rejimida maʼlumotlar bazasiga kiritiladigan maʼlumotlari hamda idoralararo oʻzaro elektron hamkorlik orqali ayirboshlanadigan maʼlumotlar sxemasida belgilangan tartibda va muddatlarda tekshiruvlardan oʻtkazadi. 2. Tekshiruv natijalari boʻyicha murojaat etuvchiga yuqorida koʻrsatilgan qarorda belgilangan muddatlarda xabar beradi (elektron pochta orqali yoki SMS xabarnomasi). Belgilangan tartibda

Fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

SOʻROVNOMA

Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi: 2. Oldin mavjud boʻlgan barcha familiyalari, ismi, otasining ismi oʻzgartirishning sababi (oʻzgartirgan boʻlsa): 3. Tugʻilgan joyi va sanasi: 4. Millati: 5. Maʼlumoti va maʼlumoti boʻyicha mutaxassisligi: 6. Ilmiy darajasi, ilmiy unvoni: 7. Oilaviy ahvoli: 8. Ilgari Oʻzbekiston Respublikasi yoki boshqa davlat fuqaroligiga ega boʻlganligi, qayerda, qachon hamda nima asosida qabul qilganligi va yoʻqotganligi: 9. Yashash guvohnomasining seriyasi va raqami, qaysi organ tomonidan va qachon rasmiylashtirilgan: 10. Harbiy xizmatni qachon va qayerda oʻtagan, harbiy unvoni va harbiy guvohnomasidagi maʼlumotlar: 11. Oʻzbekiston Respublikasiga kelishdan avval jinoiy javobgarlikka tortilganmisiz, agar tortilgan boʻlsangiz qachon, qayerda va nima sababdan: 12. Oʻzbekiston Respublikasiga koʻchib kelgan sana va doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan sana: 13. Oʻzbekiston Respublikasiga kelishdan maqsadi: 14. Oʻzbekiston Respublikasida jinoiy javobgarlikka tortilganmisiz, agar tortilgan boʻlsangiz, qachon, qayerda va nima sababdan: 15. Mehnat faoliyati (taʼlim muassasalarida oʻqish va harbiy xizmat koʻrsatib oʻtiladi). Yili va oyi Lavozim, davlat organi yoki boshqa tashkilotning nomi Ish joyi va manzili Kirish Ketish 16. Yaqin qarindoshlar (turmush oʻrtogʻi, ota-onasi, aka-ukalari va opa-singillari, farzandlari) . Qarindoshlik darajasi va fuqaroligi Familiyasi, ismi, otasining ismi Tugʻilgan sanasi va joyi Ish joyi, lavozimi Yashash manzili /Boshqa yaqin qarindoshlarim yoʻq 17. Nikohga doir maʼlumotlar Nikoh tuzilgan yoki bekor qilingan sana va qayd qilgan organ va berilgan hujjatlarning seriyasi va raqami * Sobiq va hozirgi vaqtdagi turmush oʻrtogʻining familiyasi, ismi, otasining ismi Tugʻilgan sanasi va joyi Fuqaroligi

18. Oʻzbekiston Respublikasida barcha yashagan manzillariga oid maʼlumotlar Yili va oyi Doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatda turib yashagan manzillari kelgan ketgan 19. Oʻzingiz bilan birgalikda voyaga yetmagan farzandlaringizni ham fuqarolikka qabul qilishni soʻrasangiz, ularni koʻrsating. /18 yoshga qadar/ T/r Familiyasi, ismi, otasining ismi Tugʻilgan sanasi va joyi SAVOLLAR JAVOBLAR 20. Yashash manzili va telefon raqami: 21. Iltimosnomaga ilova qilingan hujjatlar roʻyxatini sanab oʻting:

Fuqarolikka qabul qilish yoki fuqarolikdan chiqish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

SOʻROVNOMA

Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi: 2. Oldin mavjud boʻlgan barcha familiyalari, ismi, otasining ismi oʻzgartirishning sababi (oʻzgartirgan boʻlsa): 3. Tugʻilgan joyi va sanasi: 4. Millati: 5. Maʼlumoti va maʼlumoti boʻyicha mutaxassisligi: 6. Ilmiy darajasi, ilmiy unvoni: 7. Oilaviy ahvoli: 8. Ilgari Oʻzbekiston Respublikasi yoki boshqa davlat fuqaroligiga ega boʻlganligi, qayerda, qachon hamda nima asosida qabul qilganligi va yoʻqotganligi: 9. Oʻzbekiston Respublikasida jinoiy javobgarlikka tortilganmisiz, agar tortilgan boʻlsangiz, qachon, qayerda va nima sababdan: 10. Davlat oldida bajarilmagan majburiyatlari yoki fuqarolar yoxud davlat organlari va boshqa tashkilotlar manfaatlari bilan bogʻliq boʻlgan mulkiy majburiyatlarining mavjudligi: 11. Mehnat faoliyati (taʼlim muassasalarida oʻqish va harbiy xizmat koʻrsatib oʻtiladi). Yili va oyi Lavozim, davlat organi yoki boshqa tashkilotning nomi Ish joyi va manzili Kirish Ketish 12. Yaqin qarindoshlari (ota-onasi, aka-ukalari va opa-singillari, turmush oʻrtogʻi, farzandlari). Qarindoshlik darajasi va fuqaroligi Familiyasi, ismi, otasining ismi Tugʻilgan sanasi va joyi Ish joyi, lavozimi Istiqomat qiladigan davlati va yashash manzili /Boshqa yaqin qarindoshlarim yoʻq/ 13. Nikohga doir maʼlumotlar. Nikoh tuzilgan yoki bekor qilingan sana va qayd qilgan organ va berilgan hujjatning seriyasi va raqami * Turmush oʻrtogʻining familiyasi, ismi, otasining ismi Tugʻilgan sanasi va joyi Fuqaroligi

14. Oʻzbekiston Respublikasida barcha yashagan manzillariga oid maʼlumotlar. Yil va oy Doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatda turib yashagan manzillari kelgan ketgan 15. Oʻzim bilan birgalikda quyidagi voyaga yetmagan farzandlarimni ham Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligidan chiqishga ruxsat berishingizni soʻrayman /18 yoshga qadar/ T/r Familiyasi, ismi, otasining ismi Tugʻilgan sanasi Tugʻilgan joyi Izoh SAVOLLAR JAVOBLAR 16. Harbiy xizmatga majburligi va harbiy unvoni (chaqiruv yoshidagi shaxsning Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligiga muvofiq haqiqiy harbiy xizmatni oʻtashdan ozod etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ham koʻrsatiladi). 17. Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligidan chiqish sabablarni koʻrsating. SAVOLLAR JAVOBLAR 18. Uy manzilingiz va telefon raqamingiz. 19. Pasport seriyasi, raqami, qachon va kim tomonidan berilgan. 20. Arizaga ilova qilingan hujjatlar roʻyxatini sanab oʻting.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 6-yanvar,

8-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.01.2022-y., 09/22/8/0005-son; 29.09.2022-y., 09/22/541/0859-son; 12.03.2024-y., 09/24/123/0201-son; 01.03.2025-y., 09/25/125/0203-son)

lex.uz