📅 2022-yil 10-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 10-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 10 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 января 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 January 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Aтoм энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 16 октябрдаги ПҚ-4492-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигини таъминлаш, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш муддатлари, тартиби ва уларни амалга оширувчи ташкилотлар;
эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби, муддатлари, аттестация турлари ҳамда аттестациядан ўтказиладиган ходимлар тоифалари;
аттестация комиссиясининг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;
аттестация натижалари бўйича апелляция бериш ва уни кўриб чиқиш қоидалари.
2. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа тегишли давлат ташкилотлари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг малакасини оширишнинг ушбу қарор билан тасдиқланган тартибига қатъий амал қилинишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси:
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотлар базасининг марказлаштирилган тартибда шакллантирилиши ва юритилишини;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 январдаги 13-сон қарорига ИЛОВА
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини (кейинги ўринларда — ходимлар) тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза — атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг ўз ходимларини мазкур Низомда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги мурожаати;
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари — ядровий қурилмалар, сақлаш пунктлари, ядровий материаллар, радиация манбалари, радиоактив моддалар, ядровий ёқилғи, ядровий реакторларнинг иссиқлик ажратувчи тўпламлари, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи, радиоактив чиқиндилар;
атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган (кейинги ўринларда — махсус ваколатли орган) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
аттестация гувоҳномаси — ходимларнинг мазкур Низомда белгиланган тартибда аттестациядан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
аттестация комиссияси — махсус ваколатли органда, унинг ҳудудий бошқармаларида, кон-техника инспекцияларида ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларда ташкил этиладиган ва доимий асосда ишлайдиган ходимларни аттестациядан ўтказувчи комиссия;
бошқа юридик шахслар — қуйидаги соҳаларда фаолият олиб борувчи юридик шахслар:
ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, радиациявий манбалардан фойдаланиш;
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари, радиациявий манбалар учун ускуналарни конструкциялаш ҳамда тайёрлаш;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш;
радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, улардан фойдаланиш, уларни транспортда ташиш ва сақлаш;
радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида илмий тадқиқотлар ўтказиш;
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий материаллар, ускуналар ҳамда технологияларни олиб кириш ва олиб чиқиш;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
давлат ва (ёки) нодавлат таълим ташкилоти (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) — атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи, белгиланган тартибда махсус ваколатли орган лицензиясига эга бўлган юридик шахс;
малака ошириш — касбий билим ва кўникмаларни янгилаш ҳамда чуқурлаштиришга йўналтирилган фаолият;
малака талаблари — тингловчиларнинг касбий билим ва амалий кўникмалари даражасига қўйиладиган талаблар мажмуи;
ходимларни тайёрлаш — ходимларнинг ядро, радиация, ёнғин ва саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича нормалар ва қоидалар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича йўриқнома ва қоидалар талабларига амал қилган ҳолда, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари билан боғлиқ ишларни бажаришда талаб этиладиган даражадаги хавфсизлик маданияти ва компетенцияларини шакллантириш фаолияти;
ходимларни қайта тайёрлаш — атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида тайинланган лавозими бўйича махсус касбий билимларга эга бўлмаган ходимларни етарли даражадаги касбий билимлар, амалий кўникмалар ва тажрибаларни ўзлаштиришга йўналтирилган фаолият;
ўқув дастури — атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишлаш учун тайёрланаётган номзод томонидан лавозим йўриқномаси ёки малака талаблари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномага мувофиқ лавозим мажбуриятларини амалга ошириш учун зарур касбий билим, амалий кўникма ва компетенцияларга эга бўлишнинг умумий тартибини белгиловчи ходимларни тайёрлашни ташкил этишга йўналтирилган ҳужжат;
ўқув режаси — ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган ҳужжат;
эксплуатация қилувчи ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти учун масъул этиб тайинланган ҳамда ўз кучлари билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга қодир бўлган юридик шахс;
эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимлари — атом энергиясидан фойдаланиш объектларида муайян фаолият билан шуғулланувчи ходимлар;
ядровий қурилмалар — атом электр станциялари, тадқиқот ядро реакторлари, критик ва субкритик ядровий стендлари бўлган иншоотлар ҳамда мажмуалар, ядровий ёқилғидан ва ядровий материаллардан фойдаланиш ҳамда уларни ташиш учун мўлжалланган қурилмалар.
2-боб. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби
3. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш махсус ваколатли орган лицензиясига эга давлат ва (ёки) нодавлат таълим ташкилотлари билан тегишли ташкилот ўртасида тузиладиган шартнома (буюртма)лар асосида мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Бунда нодавлат таълим ташкилотлари таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга ҳам эга бўлиши шарт.
4. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар учун тўланиши керак бўлган тўловларнинг миқдори тегишли ўқув курсларининг давомийлигидан ҳамда уларнинг шаклидан келиб чиқиб, шартнома тузувчи тарафлар томонидан белгиланади ҳамда белгиланган тартибда таълим ташкилотлари томонидан тўғридан-тўғри ва (ёки) масофавий шаклда амалга оширилади.
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш камида 72 соатлик ўқув курсларида ўқитиш орқали амалга оширилади.
5. Ходимларни:
а) тайёрлаш — ишга янги қабул қилинганда;
б) қайта тайёрлаш:
танланган ёки турдош касб бўйича бошланғич касбий таълим бўлмаганда;
тегишли касбий таълимни талаб қилувчи бошқа лавозимга ўтказишда;
в) малакасини ошириш — уларни лавозим мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган касбий билимлари ва амалий кўникмаларини сақлаб туриш мақсадида уч йилда камида бир марта амалга оширилади.
6. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даврида ходимларга уларнинг иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланади. Агар мазкур тадбирлар учун ходимлар доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга юборилса, мазкур ходимларни юбораётган ташкилот томонидан қонунчиликда белгиланган барча зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим.
7. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув дастурлари таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади ва махсус ваколатли орган ҳамда ходимларнинг вакиллик органлари (меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва касаба уюшмалари) билан белгиланган тартибда келишилгандан кейин тасдиқланади.
8. Ўқув курслари тўлиқ тамомлангандан сўнг ходимлар таълим ташкилотларида синовдан ўтказилади. Синов ёзма, тест кўринишида ўтказилиши мумкин.
9. Синовдан ўта олмаганларга бир ой давомида синовни қайта топширишга рухсат берилади. Синовни қайта топшириш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. Қайта синовдан ўта олмаганлар ўқув курсидан такроран ўтадилар.
10. Таълим ташкилотлари қайта синовдан ўта олмаган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларга уч иш куни мобайнида қайта синов натижалари тўғрисидаги далолатномани илова қилган ҳолда юборади. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар мазкур маълумотлар асосида ўз ходимлари билан тузилган меҳнат шартномасини ўрнатилган тартибда бекор қилиш ёки ходимни қуйи лавозимга ўтказиш масаласини кўриб чиқишга ҳақлидир.
11. Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якунига кўра синовдан ўтганларга ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда гувоҳнома, ходимлар малакасини ошириш якунига кўра синовдан ўтганларга мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклда сертификат расмийлаштирилади.
12. Махсус ваколатли орган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар базасини марказлаштирилган тартибда шакллантиради ва юритади.
13. Таълим ташкилотлари тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларини битирган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни йилнинг ҳар чорагида махсус ваколатли органга тақдим этади.
3-боб. Ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби
1-§. Умумий талаблар
14. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимлари уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш имкониятини баҳолаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.
15. Ходимларни аттестациядан ўтказиш махсус ваколатли орган, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларда ташкил этиладиган аттестация комиссиялари томонидан бирламчи, даврий ёки навбатдан ташқари кўринишларда мазкур Низомга 4 ва 5-иловалардаги схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
16. Ходимларни бирламчи аттестациядан ўтказиш ишга янги қабул қилинганда ёки лавозимга тайинланганда уч ой муддатда амалга оширилади.
17. Ходимларни даврий аттестациядан ўтказиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг раҳбар ходимлари, шунингдек, эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари — беш йилда бир марта;
эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг ядровий ва радиациявий хавфсизликнинг идоравий (ишлаб чиқариш) назоратини, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида технологик жараённи амалга оширувчи, ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш, шунингдек, уларнинг жисмонан ҳимоя қилинишини таъминловчи, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ёки улар асосидаги маҳсулотларни ташувчи ходимлар, шунингдек, эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг аттестация комиссиялари аъзолари — уч йилда бир марта;
эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борувчи, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошларида назарда тутилмаган муҳандис-техник ва бошқа ишчи ходимлари — бир йилда бир марта.
18. Ушбу Низомнинг 17-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган ходимлар махсус ваколатли органнинг аттестация комиссияси, учинчи хатбошида кўрсатилган ходимлар махсус ваколатли органнинг ҳудудий бошқармалари аттестация комиссияси, тўртинчи хатбошида кўрсатилган ходимлар эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг аттестация комиссиялари томонидан бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилади.
19. Махсус ваколатли органнинг аттестация комиссияси таркибига:
махсус ваколатли орган раҳбарининг ўринбосари — Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти бошлиғи (аттестация комиссиясининг раиси);
Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари (аттестация комиссияси раисининг ўринбосари);
махсус ваколатли органнинг бошқарма бошлиқлари;
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси вакили киритилади.
20. Махсус ваколатли органнинг ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари таркибига:
тегишли ҳудудий бошқарма бошлиғи (аттестация комиссиясининг раиси);
эксплуатация қилувчи ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари (аттестация комиссияси раисининг ўринбосари);
махсус ваколатли органнинг тегишли давлат инспекторлари йўналишлар бўйича;
атом энергетикаси соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органи вакили;
тармоқ касаба уюшмалари республика кенгашлари ва (ёки) ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари вакили киритилади.
21. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг аттестация комиссиялари таркибига:
эксплуатация қилувчи ташкилот раҳбари ёки бош муҳандиси (аттестация комиссиясининг раиси);
махсус ваколатли орган томонидан ушбу ташкилотда давлат назоратини олиб бориш юклатилган давлат инспектори (аттестация комиссияси раисининг ўринбосари);
ишлаб чиқариш ва ички назоратни олиб борувчи ходимлар, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва раҳбарлари, авария-қутқарув хизмати вакиллари ва бошқа юқори малакали мутахассислар;
ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари вакили ва (ёки) ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси раиси киритилади.
22. Аттестация комиссиясининг раиси:
аттестация комиссияси мажлисларида раислик қилади;
аттестацияни ўтказиш жойи ва муддатларини белгилайди;
эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган ходимлари рўйхатини тасдиқлайди;
аттестацияни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилади.
Аттестация комиссиясининг раиси бўлмаган тақдирда, унинг вазифаларини раис ўринбосари амалга оширади.
23. Махсус ваколатли орган, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларда уларнинг тегишли таркибий бўлинмаси (масъул ходими) аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади. Ишчи орган:
аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;
ходимлар анкеталарини шакллантиради ва тайёрлайди;
аттестация комиссияси саволларини тузади;
аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда ходимга бевосита топширади ёки почта орқали юборади;
аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.
24. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг аттестация комиссиялари аъзоларининг рўйхати аттестацияни ўтказиш муддатидан камида ўн кун аввал махсус ваколатли орган билан келишилади.
2-§. Махсус ваколатли орган ва унинг ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари томонидан ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби
25. Ходимларни аттестациядан ўтказиш учун эксплуатация қилувчи ташкилот тегишлилиги бўйича махсус ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиясига мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ қоғоз ёки электрон шаклда ариза билан аттестация ўтказиш муддатидан уч ой олдин мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
мазкур Низомга 7-иловадаги шакл бўйича расмийлаштирилган сўровнома;
ходимларнинг тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ва малака ошириш ўқув курсини тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки сертификати нусхаси;
ходимларнинг иш жойидан (ишламаётганлар учун охирги иш жойидан) берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.
26. Эксплуатация қилувчи ташкилот аттестация комиссиясига ходимларни аттестациядан ўтказиш учун нотўғри маълумотлар тақдим этганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
27. Аттестация комиссияси ариза тушган кундан бошлаб уч иш кунида ходимни аттестацияга қўйиш ёки қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Тақдим этилган ариза мазкур Низомнинг 25-банди талабларга жавоб бермаган тақдирда, аттестация комиссияси томонидан аттестацияга ходимларни қўйишни рад этиш тўғрисида рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган қарор қабул қилинади ва ушбу қарорнинг нусхаси бир иш кунида ташкилотга юборилади.
Рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, аризани қайта кўриб чиқишга тақдим этиш учун ўн кундан кам, бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат берилади.
28. Аттестация комиссияси аттестация ўтказиладиган жой ва вақти тўғрисида ташкилотни камида ўн беш кун олдин ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
29. Ариза мазкур Низомнинг 25-банди талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, ходимлар ташкилотдан ҳужжатлар олинган кундан бошлаб тўртинчи ойнинг биринчи 10 кунлигидан кечикмай аттестациядан ўтказилиши шарт.
30. Ҳужжатлари аттестациядан ўтишга тақдим этилган ҳамда аттестацияга узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки ходим фаолият юритаётган эксплуатация қилувчи ташкилот ва бошқа юридик шахс раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган ходимлар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади.
Аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган ходимлар бўйича улар ишлаётган ташкилот раҳбарларига билдиришнома юборилади ва ушбу ҳолат такрорланган тақдирда, аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида ходимларни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ҳақида қарор чиқаришга ҳақли.
31. Ходим унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат)ни кўрсатган ҳолда аттестациядан ўтишга киритилади.
32. Аттестация жараёни махсус ваколатли органнинг расмий веб-сайтида онлайн трансляция қилинади, техник жиҳатдан трансляция қилиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда ушбу жараён аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади.
33. Аттестация комиссиясининг йиғилиши аттестация комиссиясининг тасдиқланган таркибининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
Ходимларнинг ҳужжатлари аттестация комиссияси аъзоларига таништирилади.
34. Аттестациядан ўтказиш жараёнида ходимларга қуйидагилар тақиқланади:
норматив-ҳуқуқий ва норматив техник ҳужжатлар, махсус адабиётлар ёки бошқа материаллардан фойдаланиш;
уяли алоқа ёки бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;
узрли сабабларсиз аттестация ўтказилаётган хонадан ташқарига чиқиш.
Ушбу талабларни бузган ходимлар аттестация ўтказилаётган хонадан чиқариб юборилади ва аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.
Бегона шахсларга аттестацияда иштирок этишга рухсат берилмайди.
35. Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади, ядровий қурилмаларнинг технологик жараёнини амалга оширувчи ходимларнинг аттестациядан ўтказилиши бундан мустасно. Ҳар бир ходимга 10 та саволдан иборат имтиҳон варақаси берилади.
36. Ядровий қурилмаларнинг технологик жараёнини амалга оширувчи ходимлар аттестацияси эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг моддий-техник базаларидан фойдаланган ҳолда, назарий (тест шаклида) ва амалий (технологик жараёнларни хавфсиз олиб боришнинг амалий кўникмалари) назорат машқлари орқали ўтказилади.
Тест саволларининг камида етмиш беш фоизига жавоб берган ходимлар амалий назорат машқларига қўйилади.
37. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисида иштирок этган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш ходимларнинг иштирокисиз ўтказилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
38. Аттестация комиссияси аттестация натижаларини ҳисобга олиб:
ходимларни аттестациядан ўтди деб эътироф этиш ва уларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;
ходимларни аттестациядан ўтмади деб эътироф этиш ҳақида қарор қабул қилади.
39. Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади.
40. Аттестация натижалари аттестация комиссиясининг раиси, раис ўринбосари ва аъзолари томонидан имзоланадиган, мазкур Низомга 8-иловада келтирилган шаклга мувофиқ баённома билан расмийлаштирилади.
Аттестация комиссиясининг тасдиқланган баённомасининг нусхаси аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан ходимларнинг иш жойига расман юборилади.
41. Баённома тайёрланган кундан бошлаб уч иш кунида аттестациядан ўтган ходимларга мазкур Низомга 9-иловада келтирилган шаклга мувофиқ аттестация гувоҳномаси расмийлаштирилади.
Аттестация гувоҳномасининг амал қилиш муддати ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган аттестацияни ўтказиш даврийлигига мутаносиб равишда белгиланади.
42. Ходимларнинг аттестация гувоҳномаси аттестациядан ўтган ходимлар реестрида ҳисобга олинади. Аттестациядан ўтган ходимлар реестри мазкур Низомга 9-иловада келтирилган шаклда юритилади.
43. Аттестация гувоҳномаси йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда, ходимларнинг аризасига кўра уч иш кунида аттестация комиссияси томонидан унинг дубликати берилади.
44. Аттестация гувоҳномаси дубликатида унинг аввалги ҳисобга олиш рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати ёзилади, юқоридаги бурчагига «ДУБЛИКАТ» ёзуви киритилади.
45. Аттестациядан ўтмаган ходимларни такрорий аттестациядан ўтказиш учун ташкилот аттестация ўтказилган кундан камида икки ой ўтгач мурожаат қилиши мумкин.
Бунда аттестациядан ўтмаган ходимлар эгаллаб турган лавозимидан вақтинча четлаштирилиши лозим.
46. Иккинчи марта ҳам аттестациядан ўтмаган ходимларни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш тўғрисида аттестация комиссияси томонидан қарор қабул қилиниб, ташкилотга ушбу ходимларни меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома юборилади.
47. Ходимларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги аттестация гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда, ходимлар даврий аттестациядан ўтказилади.
48. Ташкилот раҳбари ходимларнинг аттестация комиссияси томонидан белгиланган муддатларда аттестацияда иштирокини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
3-§. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг аттестация комиссиялари томонидан ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби
49. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг аттестация комиссиясида ўз ходимларини аттестациядан ўтказиш ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ва касаба уюшмаси қўмитаси (ёхуд унинг вакили) билан келишилган жадвал асосида амалга оширилади. Аттестациядан ўтиши лозим бўлган ходимлар жадвал билан таништирилиши лозим.
50. Аттестация саволлари махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
51. Аттестациядан ўтиши лозим бўлган ходимлар аттестация ўтказиладиган жой ва вақти тўғрисида аттестация комиссияси томонидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилинади.
Аттестацияни ўтказиш мазкур Низомнинг 29 — 36-бандларида белгиланган тартибда ўтказилиши лозим.
52. Аттестация комиссияси ходимларнинг билимларини ҳисобга олиб:
ходимларни аттестациядан ўтди деб эътироф этиш ва уларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;
ходимларни аттестациядан ўтмади деб эътироф этиш ҳақида қарор қабул қилади.
53. Аттестация натижалари аттестация комиссиясининг раиси, раис ўринбосари ва аъзолари томонидан имзоланадиган, мазкур Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ баённома билан расмийлаштирилади ва ходимларнинг шахсий варақасига тегишли қайд киритилади.
54. Ташкилот раҳбари аттестациянинг ўз вақтида ўтказилишига жавобгар ҳисобланади.
4-§. Ходимларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш тартиби
55. Ходимларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш тегишли аттестация комиссияси томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талаблари ўзгарганда;
илгари қўлланилмаган хавф туғдирувчи янги техник қурилмалар ёки технологиялар киритилганда;
ходим олти ойдан ортиқ муддатга ишдан ажралган ҳолларда;
ходим радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида белгиланган талаблар бўйича етарли даражада билимга эга эмаслиги аниқланганда, махсус ваколатли органнинг радиация ва ядро хавфсизлиги ҳолатини текшириш ваколатига эга бўлган масъул шахсининг ёзма кўрсатмасига мувофиқ.
56. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг қуйидаги ходимлари махсус ваколатли орган аттестация комиссиясида навбатдан ташқари аттестациядан ўтиши лозим:
авария ёки оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган ташкилот раҳбарлари ҳамда бу ҳодисага алоқадор ходимлар;
авария ёки оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисанинг содир этилишида айбдор бўлган шахсни ёки жабрланувчини касбий тайёргарликдан ўтказган ташкилот раҳбарлари ҳамда ўқитишга тааллуқли бўлган ходимлар.
Ушбу бандда кўрсатилган ҳолатларда аттестация ходимларнинг тоифаларидан қатъий назар, махсус ваколатли органнинг аттестация комиссияси томонидан ўтказилади.
57. Ходимларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш мазкур Низомнинг 3-боби 2-параграфида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-§. Апелляцияни кўриб чиқиш тартиби
58. Аттестация комиссиясининг қароридан норози бўлган шахслар аттестация ўтказилган кундан бошлаб ўттиз иш кунида махсус ваколатли орган ҳузурида тузиладиган апелляция комиссиясига ёзма равишда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
Апелляция комиссияси таркиби махсус ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади. Аттестация комиссиясининг аъзолари апелляция комиссияси таркибига киритилмайди.
59. Апелляция комиссияси берилган апелляцияни етти иш кунида уни берган ходимлар иштирокида кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор ҳақида уларга ёзма хабар юборади.
60. Агар аттестация давомида ходимларнинг билими нотўғри баҳоланганлиги аниқланса, апелляция комиссияси аризани қаноатлантиради ва аттестация натижаларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади, ходимларнинг апелляцияси бошқа асосларга кўра тўғри (асосли) деб топилса, апелляция комиссияси уларни мазкур Низомда белгиланган тартибда қайта аттестациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Аттестация мазкур Низом талабларига зид равишда ўтказилмаганлиги ҳамда ходимларнинг билими тўғри баҳоланганлиги аниқланган тақдирда, апелляция комиссияси апелляция шикоятини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
61. Аттестация комиссияси ёки апелляция комиссияси қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
4-боб. Якунловчи қоида
62. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар Махсус ваколатли орган — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси лицензиясига эга давлат ва (ёки) нодавлат таълим ташкилотлари билан ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича шартнома (буюртма) тузади. Бунда нодавлат таълим ташкилотлари таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга ҳам эга бўлиши шарт. Келишувга биноан 2-босқич Давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни белгиланган тартибда тўғридан-тўғри ва (ёки) масофавий шаклда амалга оширади. Камида 72 соатлик ўқув курслари 3-босқич Давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари 1. Ходимларни ёзма, тест кўринишида синовдан ўтказади. 1. Ўқув курслари тамомлангандан сўнг. 2. Қайта синовдан ўтказади. 2. 1 ой давомида. 3. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларга қайта синов натижалари тўғрисидаги далолатномани юборади. 3. 3 иш кунида 4. Тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якунига кўра синовдан ўтган ходимларга гувоҳнома , малакасини ошириш якунига кўра синовдан ўтган ходимларга сертификат расмийлаштирилади. 4. 3 иш кунида 5. Махсус ваколатли органга ўқув курсларини битирган ходимлар тўғрисида маълумотларни тақдим этади. 5. Й илнинг ҳар чорагида
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Тayyorlash (qayta tayyorlash) boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisida GUVOНNOMA QT № 000000000 ____________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi) 20 ____ yil ________ _________________________dan 20____ yil _________ ________________________ gacha __________________________________________________________________________________________ da (taʼlim tashkilotining nomi) _____________ soatga moʻljallangan ______________________________________________________________ (kurs hajmi) _______________________________________________________ tayyorlash (qayta tayyorlash) kursini tamomladi (tayyorlash, qayta tayyorlash kursining nomi) Taʼlim tashkiloti rahbari: ____________ (imzo) ______________________________ (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ______________________ Berilgan sanasi: ________________________________ (kun, oy, yil)
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Malaka oshirish boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT MO № 000000000 ____________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi) 20 ____ yil ________ _________________________dan 20____ yil _________ ________________________ gacha __________________________________________________________________________________________ da (taʼlim tashkilotining nomi) _____________ soatga moʻljallangan ______________________________________________________________ (kurs hajmi) __________________________________________________________________ malaka oshirish kursini tamomladi (malaka oshirish kursining nomi) Taʼlim tashkiloti rahbari: ____________ (imzo) ______________________________ (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ______________________ Berilgan sanasi: ________________________________ (kun, oy, yil)
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Махсус ваколатли орган ва унинг ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари томонидан ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар Ходимларни аттестациядан ўтказиш учун тегишлича махсус ваколатли орган — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг аттестация комиссияларига аттестациядан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади. Аттестацияни ўтказиш муддатидан 3 ой олдин 2-босқич Махсус ваколатли орган — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг аттестация комиссиялари 1. Аризани кўриб чиқади ҳамда ходимларни аттестацияга қўйиш ёки қўйишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. 1. Аризани қабул қилгандан сўнг 3 иш кунида 2. Аттестацияга қўйишни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган қарор нусхасини ташкилотга юборади. 2. 1 иш кунида 3. Аттестацияни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ташкилотни ёзма равишда хабардор қилади. 3. Аттестация ўтказилишидан камида 15 кун олдин 3-босқич Махсус ваколатли орган — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг аттестация комиссиялари 1. Аттестацияни суҳбат шаклида ўтказади. 2. Ядровий қурилмаларнинг технологик жараёнини амалга оширувчи ходимлар аттестациясини тегишли ташкилотлар моддий-техник базаларидан фойдаланган ҳолда назарий ва амалий назорат машқлари орқали амалга оширади. Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб тўртинчи ойнинг биринчи 10 кунлигидан кечикмай 4-босқич Махсус ваколатли орган — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг аттестация комиссиялари 1. Аттестация натижаларини ҳисобга олиб, ходимларни аттестациядан ўтди ёки ўтмади деб эътироф этиш ҳақида қарор қабул қилади. 1. Аттестация натижалари бўйича овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол 2. Қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради. 2. 1 иш кунида 3. Аттестациядан ўтган ходимларга аттестация гувоҳномасини расмийлаштиради ва аттестациядан ўтган ходимлар реестрида тегишли маълумотларни қайд этади. 3. 3 иш кунида 4. Аттестациядан ўтмаган ходимларни эгаллаб турган лавозимидан вақтинча четлаштириш тўғрисида эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларга билдиришнома юборади. 4. 1 иш кунида 5-босқич Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар Аттестациядан ўтмаган ташкилотлар ходимларини такрорий аттестациядан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади. Камида 2 ой ўтгач, бироқ 6 ойдан кам бўлган муддатда
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг аттестация комиссияси ишчи органи 1. Аттестация ўтказиш жадвалини тузади ва тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади. 1. Аттестация ўтказишдан 3 ой олдин 2. Аттестациядан ўтиши лозим бўлган ходимларни жадвал билан таништиради. 2. Аттестация ўтказишдан 2 ой олдин 3. Аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда ходимларга бевосита топширади ёки почта орқали юборади. 3. Аттестация ўтказишдан камида 15 кун олдин 2-босқич Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг аттестация комиссияси 1. Аттестацияни суҳбат шаклида ўтказади. Аттестация ўтказиш жадвалида кўрсатилган муддатларда 2. Ядровий қурилмаларнинг технологик жараёнини амалга оширувчи ходимлар аттестациясини тегишли ташкилотлар моддий-техник базаларидан фойдаланган ҳолда назарий ва амалий назорат машқлари орқали амалга оширади. 3-босқич Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг аттестация комиссияси 1. Аттестация натижаларини ҳисобга олиб, ходимларни аттестациядан ўтди ёки ўтмади деб эътироф этиш ҳақида қарор қабул қилади. 1. Аттестация натижалари бўйича овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол 2. Қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради. 2. 1 иш кунида 3. Аттестациядан ўтмаган ходимни иккинчи марта аттестациядан ўтказади. 3. Камида 2 ой ўтгач, бироқ 6 ойдан кам бўлган муддатда
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
__________________________________________ га (махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бошқармаси номи) _____________________________ дан (ташкилот номи) АРИЗА Сиздан __________________________________________________________________________________ да (ташкилот номи) _________________________________________________________________________________ лавозимида (лавозим номи) фаолият юритаётган (янги ишга қабул қилинган ёки бошқа лавозимга тайинланган) _________________________________________________________________________________________ ни (ходимнинг Ф.И.О.) ___________________________________________________________________________________ соҳасида (тегишли соҳа йўналиши номи) аттестация (такрорий аттестация)дан ўтказиб беришингиз сўралади. Илова: 1. Ходимнинг сўровномаси; 2. Тайёрлаш (қайта таёрлаш), малакасини ошириш ўқув курсини тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки сертификат нусхаси; 3. Иш жойидан (ишламаётганлар учун охирги иш жойидан) берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома. Ташкилот раҳбари ________ (имзо) ____________________________ (Ф.И.О.) 20__ й. «____» _______________
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
СЎРОВНОМА 1. Фамилияси ____________________________________ Исми __________________________________________ Отасининг исми _________________________________ 2. Туғилган санаси ________________________________ Фотосурат ўрни (йили, куни, ойи рақамлар билан ёзилади) 3. Паспорт серияси ________________ рақами ____________________ Берилган санаси ____________________________________________ Ким томондан берилган ______________________________________ 4. Маълумоти: ______________________________________________ (ўқув юрти номи ва факультети) Тамомлаган йили __________________ диплом № _________________ Диплом бўйича мутахассислиги ________________________________ Илмий даражаси, илмий унвони ________________________________ 5. Меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотлар: Т/р Ишга кирган вақти Ишдан кетган вақти Ташкилот номи, идоравий мансублик, шаҳар номи Лавозими Асосий вазифалари 1. 2. 6. Тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларини тамомлагани ҳақидаги маълумотлар Т/р Ўқув курси номи Ўқув курси ўтказган ташкилот, шаҳар Ўқув курслари тамомлаганини тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами ва берилган санаси Изоҳ 7. Ишлаб чиққан норматив ҳужжатлари, илмий ишлар Т/р Ишлаб чиққан йили Номи, белгиси Изоҳ 8. Уй манзили: ________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 9. Алоқа телефони _____ ______________ Факс: ______ __________ (коди) (рақами) (коди) (рақами) 10. Сўровнома тўлдирилган сана: 20____ й. «_____» ______________________________________________. Шахсий имзо _____________________________________________________
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссиясининг _____-сон БАЁННОМАСИ ________________ (шаҳар, туман) 20___ йил «____»____________ Аттестация комиссияси раиси: _____________________ (Ф.И.О.) _________ (имзо) Аттестация комиссияси раисининг ўринбосари: _____________________ (Ф.И.О.) _________ (имзо) Аттестация комиссияси аъзолари: _____________________ (Ф.И.О.) _________ (имзо) _____________________ (Ф.И.О.) _________ (имзо) Аттестация комиссияси котиби: _____________________ (Ф.И.О.) _________ (имзо) ____________________________________________________________________________ (аттестация комиссиясининг номи) аттестация комиссияси 20____ йил «____»________ даги мажлис якунлари бўйича ҚАРОР ҚИЛАДИ: Т/р Аттестациядан ўтказилган ходимнинг Ф.И.О. Ходим фаолият юритаётган ташкилот Ходимнинг лавозими Аттестация комиссиясининг хулосаси Аттестация комиссияси раиси __________________________ (имзо) Аттестация комиссияси котиби __________________________ (имзо) Аттестациядан ўтказиш комиссиясининг _______-сон баённомаси билан танишдим. 20 ____йил «_____» _________________ _________________________ ________ (аттестациядан ўтувчи Ф.И.О.) (имзо)
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Аттестациядан ўтган ходимга бериладиган аттестация гувоҳномасининг шакли (ким томондан берилган) _______-сон АТТЕСТАЦИЯ ГУВОҲНОМАСИ Берилди ушбу гувоҳнома ________________________________________________________________ (фамилияси) _____________________________________________________________________________________ (исми) ___________________________________________________________________________________ га (отасининг исми) Ходим ______________________________________________________________________________да (иш жойи) ________________________________________________________________________ бўлиб ишлайди. (лавозими) ____________________________________________________________________________________да (аттестация комиссиясининг номи) Аттестация комиссияси раиси : _____________ (имзо) ___________________________ (Ф.И.О.) М.Ў. Берилган вақти: 20___ йил «____»_________________ ХОДИМНИНГ БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИЛИШИ ЁКИ БОШҚА ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАНИШИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР Т/р Ишга ўтказилган жойи Касби (лавозими) Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. Ташкилот раҳбарининг имзоси 1. 2.
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Аттестациядан ўтган ходимлар реестрининг шакли ____________________________________________________________________________ (аттестация комиссиясининг номи) АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТГАН ХОДИМЛАР РЕЕСТРИ 20____ й. «_____» __________________ да бошланди. 20____ й. «_____» __________________ да тугади. Аттестациядан ўтган ходимлар реестрининг навбатдаги варақларини расмийлаштириш Т/р Аттестациядан ўтган ходимнинг Ф.И.О. Ходимнинг лавозими (касби), иш стажи Аттестациядан ўтиш вақти ва даврийлиги Аттестациядан ўтиш соҳаси Аттестация комиссиясининг хулосаси 1. 2.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 10 январь,
13-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
“Atom energiyasidan tinchlik maqsadlarida foydalanish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining yadro-energetika dasturi uchun kadrlar salohiyatini rivojlantirish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 16-oktabrdagi PQ-4492-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, atom energiyasidan foydalanish obyektlari xavfsizligini taʼminlash, atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish muddatlari, tartibi va ularni amalga oshiruvchi tashkilotlar;
ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi, muddatlari, attestatsiya turlari hamda attestatsiyadan oʻtkaziladigan xodimlar toifalari;
attestatsiya komissiyasining tarkibini shakllantirish va faoliyatini tashkil etish;
attestatsiya natijalari boʻyicha apellyatsiya berish va uni koʻrib chiqish qoidalari.
2. Vazirlik va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tegishli davlat tashkilotlari atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish hamda ularning malakasini oshirishning ushbu qaror bilan tasdiqlangan tartibiga qatʼiy amal qilinishini taʼminlasinlar.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi:
atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish hamda ularning malakasini oshirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasining markazlashtirilgan tartibda shakllantirilishi va yuritilishini;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlar va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirilishini taʼminlasin.
4. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-yanvardagi 13-son qaroriga ILOVA
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini (keyingi oʻrinlarda — xodimlar) tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ariza — atom energiyasidan foydalanish sohasida ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning oʻz xodimlarini mazkur Nizomda belgilangan tartibda attestatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisidagi murojaati;
atom energiyasidan foydalanish obyektlari — yadroviy qurilmalar, saqlash punktlari, yadroviy materiallar, radiatsiya manbalari, radioaktiv moddalar, yadroviy yoqilgʻi, yadroviy reaktorlarning issiqlik ajratuvchi toʻplamlari, ishlatib boʻlingan yadroviy yoqilgʻi, radioaktiv chiqindilar;
atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ (keyingi oʻrinlarda — maxsus vakolatli organ) — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi;
attestatsiya guvohnomasi — xodimlarning mazkur Nizomda belgilangan tartibda attestatsiyadan oʻtganligini tasdiqlovchi hujjat;
attestatsiya komissiyasi — maxsus vakolatli organda, uning hududiy boshqarmalarida, kon-texnika inspeksiyalarida hamda ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarda tashkil etiladigan va doimiy asosda ishlaydigan xodimlarni attestatsiyadan oʻtkazuvchi komissiya;
boshqa yuridik shaxslar — quyidagi sohalarda faoliyat olib boruvchi yuridik shaxslar:
yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini loyihalashtirish hamda qurish, radiatsiyaviy manbalardan foydalanish;
yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari, radiatsiyaviy manbalar uchun uskunalarni konstruksiyalash hamda tayyorlash;
atom energiyasidan foydalanish obyektlarining va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatning xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish;
radioaktiv moddalar va yadroviy materiallar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ulardan foydalanish, ularni transportda tashish va saqlash;
radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash;
atom energiyasidan foydalanish obyektlarida ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish;
yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari uchun yadroviy materiallar, uskunalar hamda texnologiyalarni olib kirish va olib chiqish;
atom energiyasidan foydalanish sohasida xizmatlar koʻrsatish;
atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish;
davlat va (yoki) nodavlat taʼlim tashkiloti (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkiloti) — atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish faoliyatini amalga oshiruvchi, belgilangan tartibda maxsus vakolatli organ litsenziyasiga ega boʻlgan yuridik shaxs;
malaka oshirish — kasbiy bilim va koʻnikmalarni yangilash hamda chuqurlashtirishga yoʻnaltirilgan faoliyat;
malaka talablari — tinglovchilarning kasbiy bilim va amaliy koʻnikmalari darajasiga qoʻyiladigan talablar majmui;
xodimlarni tayyorlash — xodimlarning yadro, radiatsiya, yongʻin va sanoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha normalar va qoidalar hamda mehnatni muhofaza qilishni taʼminlash boʻyicha yoʻriqnoma va qoidalar talablariga amal qilgan holda, atom energiyasidan foydalanish obyektlari bilan bogʻliq ishlarni bajarishda talab etiladigan darajadagi xavfsizlik madaniyati va kompetensiyalarini shakllantirish faoliyati;
xodimlarni qayta tayyorlash — atom energiyasidan foydalanish sohasida tayinlangan lavozimi boʻyicha maxsus kasbiy bilimlarga ega boʻlmagan xodimlarni yetarli darajadagi kasbiy bilimlar, amaliy koʻnikmalar va tajribalarni oʻzlashtirishga yoʻnaltirilgan faoliyat;
oʻquv dasturi — atom energiyasidan foydalanish sohasida ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning atom energiyasidan foydalanish sohasida ishlash uchun tayyorlanayotgan nomzod tomonidan lavozim yoʻriqnomasi yoki malaka talablari hamda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomaga muvofiq lavozim majburiyatlarini amalga oshirish uchun zarur kasbiy bilim, amaliy koʻnikma va kompetensiyalarga ega boʻlishning umumiy tartibini belgilovchi xodimlarni tayyorlashni tashkil etishga yoʻnaltirilgan hujjat;
oʻquv rejasi — oʻquv fanlari va kurslarining tarkibi, ularni oʻrganishning izchilligi va soatlardagi hajmini belgilaydigan hujjat;
ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tashkil etilgan hamda yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti uchun masʼul etib tayinlangan hamda oʻz kuchlari bilan yoki boshqa yuridik shaxslarni jalb etgan holda yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiya qilishga qodir boʻlgan yuridik shaxs;
ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlari — atom energiyasidan foydalanish obyektlarida muayyan faoliyat bilan shugʻullanuvchi xodimlar;
yadroviy qurilmalar — atom elektr stansiyalari, tadqiqot yadro reaktorlari, kritik va subkritik yadroviy stendlari boʻlgan inshootlar hamda majmualar, yadroviy yoqilgʻidan va yadroviy materiallardan foydalanish hamda ularni tashish uchun moʻljallangan qurilmalar.
2-bob. Xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibi
3. Xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish maxsus vakolatli organ litsenziyasiga ega davlat va (yoki) nodavlat taʼlim tashkilotlari bilan tegishli tashkilot oʻrtasida tuziladigan shartnoma (buyurtma)lar asosida mazkur Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
Bunda nodavlat taʼlim tashkilotlari taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini amalga oshirish huquqini beradigan litsenziyaga ham ega boʻlishi shart.
4. Xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish bilan bogʻliq xarajatlar uchun toʻlanishi kerak boʻlgan toʻlovlarning miqdori tegishli oʻquv kurslarining davomiyligidan hamda ularning shaklidan kelib chiqib, shartnoma tuzuvchi taraflar tomonidan belgilanadi hamda belgilangan tartibda taʼlim tashkilotlari tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri va (yoki) masofaviy shaklda amalga oshiriladi.
Atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kamida 72 soatlik oʻquv kurslarida oʻqitish orqali amalga oshiriladi.
5. Xodimlarni:
a) tayyorlash — ishga yangi qabul qilinganda;
b) qayta tayyorlash:
tanlangan yoki turdosh kasb boʻyicha boshlangʻich kasbiy taʼlim boʻlmaganda;
tegishli kasbiy taʼlimni talab qiluvchi boshqa lavozimga oʻtkazishda;
v) malakasini oshirish — ularni lavozim majburiyatlarini bajarish uchun zarur boʻlgan kasbiy bilimlari va amaliy koʻnikmalarini saqlab turish maqsadida uch yilda kamida bir marta amalga oshiriladi.
6. Xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish davrida xodimlarga ularning ish joyi boʻyicha oʻrtacha ish haqi va lavozimi saqlanadi. Agar mazkur tadbirlar uchun xodimlar doimiy yashash joyidan boshqa hududga yuborilsa, mazkur xodimlarni yuborayotgan tashkilot tomonidan qonunchilikda belgilangan barcha zarur shart-sharoitlar yaratilishi lozim.
7. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish oʻquv dasturlari taʼlim tashkilotlari tomonidan ishlab chiqiladi va maxsus vakolatli organ hamda xodimlarning vakillik organlari (mehnatni muhofaza qilish xizmati va kasaba uyushmalari) bilan belgilangan tartibda kelishilgandan keyin tasdiqlanadi.
8. Oʻquv kurslari toʻliq tamomlangandan soʻng xodimlar taʼlim tashkilotlarida sinovdan oʻtkaziladi. Sinov yozma, test koʻrinishida oʻtkazilishi mumkin.
9. Sinovdan oʻta olmaganlarga bir oy davomida sinovni qayta topshirishga ruxsat beriladi. Sinovni qayta topshirish mazkur Nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi. Qayta sinovdan oʻta olmaganlar oʻquv kursidan takroran oʻtadilar.
10. Taʼlim tashkilotlari qayta sinovdan oʻta olmagan xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarga uch ish kuni mobaynida qayta sinov natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomani ilova qilgan holda yuboradi. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar mazkur maʼlumotlar asosida oʻz xodimlari bilan tuzilgan mehnat shartnomasini oʻrnatilgan tartibda bekor qilish yoki xodimni quyi lavozimga oʻtkazish masalasini koʻrib chiqishga haqlidir.
11. Xodimlarni tayyorlash va qayta tayyorlash yakuniga koʻra sinovdan oʻtganlarga ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklda guvohnoma, xodimlar malakasini oshirish yakuniga koʻra sinovdan oʻtganlarga mazkur Nizomga 3-ilovada keltirilgan shaklda sertifikat rasmiylashtiriladi.
12. Maxsus vakolatli organ ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash va qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda attestatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasini markazlashtirilgan tartibda shakllantiradi va yuritadi.
13. Taʼlim tashkilotlari tayyorlash, qayta tayyorlash va malaka oshirish oʻquv kurslarini bitirgan xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yilning har choragida maxsus vakolatli organga taqdim etadi.
3-bob. Xodimlarni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi
1-§. Umumiy talablar
14. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlari ularning kasbiga munosibligi darajasini xolisona baholash, belgilangan malaka talablariga muvofiqligini aniqlash, zimmasiga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish imkoniyatini baholash maqsadida attestatsiyadan oʻtkaziladi.
15. Xodimlarni attestatsiyadan oʻtkazish maxsus vakolatli organ, uning hududiy boshqarmalari hamda ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarda tashkil etiladigan attestatsiya komissiyalari tomonidan birlamchi, davriy yoki navbatdan tashqari koʻrinishlarda mazkur Nizomga 4 va 5-ilovalardagi sxemalarga muvofiq amalga oshiriladi.
16. Xodimlarni birlamchi attestatsiyadan oʻtkazish ishga yangi qabul qilinganda yoki lavozimga tayinlanganda uch oy muddatda amalga oshiriladi.
17. Xodimlarni davriy attestatsiyadan oʻtkazish quyidagi muddatlarda amalga oshiriladi:
ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning rahbar xodimlari, shuningdek, ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning attestatsiya komissiyalari raislari va rais oʻrinbosarlari — besh yilda bir marta;
ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikning idoraviy (ishlab chiqarish) nazoratini, atom energiyasidan foydalanish sohasida texnologik jarayonni amalga oshiruvchi, yadroviy materiallar va radioaktiv moddalarni hisobga olish va nazorat qilish, shuningdek, ularning jismonan himoya qilinishini taʼminlovchi, yadroviy materiallar, radioaktiv moddalar yoki ular asosidagi mahsulotlarni tashuvchi xodimlar, shuningdek, ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning attestatsiya komissiyalari aʼzolari — uch yilda bir marta;
ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boruvchi, mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshlarida nazarda tutilmagan muhandis-texnik va boshqa ishchi xodimlari — bir yilda bir marta.
18. Ushbu Nizomning 17-bandi ikkinchi xatboshida koʻrsatilgan xodimlar maxsus vakolatli organning attestatsiya komissiyasi, uchinchi xatboshida koʻrsatilgan xodimlar maxsus vakolatli organning hududiy boshqarmalari attestatsiya komissiyasi, toʻrtinchi xatboshida koʻrsatilgan xodimlar ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning attestatsiya komissiyalari tomonidan birlamchi, davriy va navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻtkaziladi.
19. Maxsus vakolatli organning attestatsiya komissiyasi tarkibiga:
maxsus vakolatli organ rahbarining oʻrinbosari — Radiatsiya va yadro xavfsizligi departamenti boshligʻi (attestatsiya komissiyasining raisi);
Radiatsiya va yadro xavfsizligi departamenti boshligʻining birinchi oʻrinbosari (attestatsiya komissiyasi raisining oʻrinbosari);
maxsus vakolatli organning boshqarma boshliqlari;
Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi vakili kiritiladi.
20. Maxsus vakolatli organning hududiy boshqarmalari attestatsiya komissiyalari tarkibiga:
tegishli hududiy boshqarma boshligʻi (attestatsiya komissiyasining raisi);
ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot rahbari yoki uning oʻrinbosari (attestatsiya komissiyasi raisining oʻrinbosari);
maxsus vakolatli organning tegishli davlat inspektorlari yoʻnalishlar boʻyicha;
atom energetikasi sohasidagi vakolatli davlat boshqaruvi organi vakili;
tarmoq kasaba uyushmalari respublika kengashlari va (yoki) hududiy kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmalari vakili kiritiladi.
21. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning attestatsiya komissiyalari tarkibiga:
ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot rahbari yoki bosh muhandisi (attestatsiya komissiyasining raisi);
maxsus vakolatli organ tomonidan ushbu tashkilotda davlat nazoratini olib borish yuklatilgan davlat inspektori (attestatsiya komissiyasi raisining oʻrinbosari);
ishlab chiqarish va ichki nazoratni olib boruvchi xodimlar, boshqarma, boʻlim boshliqlari va rahbarlari, avariya-qutqaruv xizmati vakillari va boshqa yuqori malakali mutaxassislar;
hududiy kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmalari vakili va (yoki) tashkilotning kasaba uyushmasi qoʻmitasi raisi kiritiladi.
22. Attestatsiya komissiyasining raisi:
attestatsiya komissiyasi majlislarida raislik qiladi;
attestatsiyani oʻtkazish joyi va muddatlarini belgilaydi;
ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlarning attestatsiyadan oʻtkazilishi lozim boʻlgan xodimlari roʻyxatini tasdiqlaydi;
attestatsiyani oʻtkazish boʻyicha boshqa tashkiliy masalalarni hal qiladi.
Attestatsiya komissiyasining raisi boʻlmagan taqdirda, uning vazifalarini rais oʻrinbosari amalga oshiradi.
23. Maxsus vakolatli organ, uning hududiy boshqarmalari hamda ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarda ularning tegishli tarkibiy boʻlinmasi (masʼul xodimi) attestatsiya komissiyasining ishchi organi hisoblanadi. Ishchi organ:
attestatsiyani oʻtkazish jadvalini tuzadi va tasdiqlash uchun attestatsiya komissiyasi raisiga taqdim etadi;
xodimlar anketalarini shakllantiradi va tayyorlaydi;
attestatsiya komissiyasi savollarini tuzadi;
attestatsiyani oʻtkazish sanasi va joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni attestatsiya komissiyasi aʼzolariga hamda xodimga bevosita topshiradi yoki pochta orqali yuboradi;
attestatsiya komissiyasi faoliyatini tashkil etishga doir boshqa funksiyalarni amalga oshiradi.
24. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning attestatsiya komissiyalari aʼzolarining roʻyxati attestatsiyani oʻtkazish muddatidan kamida oʻn kun avval maxsus vakolatli organ bilan kelishiladi.
2-§. Maxsus vakolatli organ va uning hududiy boshqarmalari attestatsiya komissiyalari tomonidan xodimlarni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi
25. Xodimlarni attestatsiyadan oʻtkazish uchun ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tegishliligi boʻyicha maxsus vakolatli organ yoki uning hududiy boshqarmalari attestatsiya komissiyasiga mazkur Nizomga 6-ilovaga muvofiq qogʻoz yoki elektron shaklda ariza bilan attestatsiya oʻtkazish muddatidan uch oy oldin murojaat qiladi.
Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
mazkur Nizomga 7-ilovadagi shakl boʻyicha rasmiylashtirilgan soʻrovnoma;
xodimlarning tayyorlash (qayta tayyorlash) va malaka oshirish oʻquv kursini tamomlaganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki sertifikati nusxasi;
xodimlarning ish joyidan (ishlamayotganlar uchun oxirgi ish joyidan) berilgan mehnat faoliyati toʻgʻrisidagi tavsifnoma.
26. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot attestatsiya komissiyasiga xodimlarni attestatsiyadan oʻtkazish uchun notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etganligi uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
27. Attestatsiya komissiyasi ariza tushgan kundan boshlab uch ish kunida xodimni attestatsiyaga qoʻyish yoki qoʻyishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Taqdim etilgan ariza mazkur Nizomning 25-bandi talablarga javob bermagan taqdirda, attestatsiya komissiyasi tomonidan attestatsiyaga xodimlarni qoʻyishni rad etish toʻgʻrisida rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan qaror qabul qilinadi va ushbu qarorning nusxasi bir ish kunida tashkilotga yuboriladi.
Rad etish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan sabablarni bartaraf etib, arizani qayta koʻrib chiqishga taqdim etish uchun oʻn kundan kam, biroq bir oydan ortiq boʻlmagan muddat beriladi.
28. Attestatsiya komissiyasi attestatsiya oʻtkaziladigan joy va vaqti toʻgʻrisida tashkilotni kamida oʻn besh kun oldin yozma ravishda xabardor qilishi lozim.
29. Ariza mazkur Nizomning 25-bandi talablariga muvofiq boʻlgan taqdirda, xodimlar tashkilotdan hujjatlar olingan kundan boshlab toʻrtinchi oyning birinchi 10 kunligidan kechikmay attestatsiyadan oʻtkazilishi shart.
30. Hujjatlari attestatsiyadan oʻtishga taqdim etilgan hamda attestatsiyaga uzrli sababga (mehnatga layoqatsizlik varaqasi yoki xodim faoliyat yuritayotgan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot va boshqa yuridik shaxs rahbarlari maʼlumotnomasi) koʻra kelmagan xodimlar attestatsiya komissiyasining keyingi navbatdagi majlisida attestatsiyadan oʻtkaziladi.
Attestatsiyaga uzrsiz sababga koʻra kelmagan xodimlar boʻyicha ular ishlayotgan tashkilot rahbarlariga bildirishnoma yuboriladi va ushbu holat takrorlangan taqdirda, attestatsiya komissiyasi taqdim etilgan hujjatlar asosida xodimlarni attestatsiyadan oʻtmagan deb hisoblash haqida qaror chiqarishga haqli.
31. Xodim uning shaxsini tasdiqlovchi hujjat (pasport yoki uning oʻrnini bosadigan hujjat)ni koʻrsatgan holda attestatsiyadan oʻtishga kiritiladi.
32. Attestatsiya jarayoni maxsus vakolatli organning rasmiy veb-saytida onlayn translyatsiya qilinadi, texnik jihatdan translyatsiya qilish imkoni mavjud boʻlmagan hollarda ushbu jarayon audio va videoyozuvlarda qayd etib boriladi.
33. Attestatsiya komissiyasining yigʻilishi attestatsiya komissiyasining tasdiqlangan tarkibining uchdan ikki qismi qatnashganda vakolatli hisoblanadi.
Xodimlarning hujjatlari attestatsiya komissiyasi aʼzolariga tanishtiriladi.
34. Attestatsiyadan oʻtkazish jarayonida xodimlarga quyidagilar taqiqlanadi:
normativ-huquqiy va normativ texnik hujjatlar, maxsus adabiyotlar yoki boshqa materiallardan foydalanish;
uyali aloqa yoki boshqa aloqa vositalaridan foydalanish;
uzrli sabablarsiz attestatsiya oʻtkazilayotgan xonadan tashqariga chiqish.
Ushbu talablarni buzgan xodimlar attestatsiya oʻtkazilayotgan xonadan chiqarib yuboriladi va attestatsiyadan oʻtmagan hisoblanadi.
Begona shaxslarga attestatsiyada ishtirok etishga ruxsat berilmaydi.
35. Attestatsiya suhbat shaklida oʻtkaziladi, yadroviy qurilmalarning texnologik jarayonini amalga oshiruvchi xodimlarning attestatsiyadan oʻtkazilishi bundan mustasno. Har bir xodimga 10 ta savoldan iborat imtihon varaqasi beriladi.
36. Yadroviy qurilmalarning texnologik jarayonini amalga oshiruvchi xodimlar attestatsiyasi ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning moddiy-texnik bazalaridan foydalangan holda, nazariy (test shaklida) va amaliy (texnologik jarayonlarni xavfsiz olib borishning amaliy koʻnikmalari) nazorat mashqlari orqali oʻtkaziladi.
Test savollarining kamida yetmish besh foiziga javob bergan xodimlar amaliy nazorat mashqlariga qoʻyiladi.
37. Attestatsiya komissiyasining qarorlari attestatsiya komissiyasining majlisida ishtirok etgan aʼzolarning oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovoz berish xodimlarning ishtirokisiz oʻtkaziladi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, attestatsiya komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.
38. Attestatsiya komissiyasi attestatsiya natijalarini hisobga olib:
xodimlarni attestatsiyadan oʻtdi deb eʼtirof etish va ularga attestatsiyadan oʻtganlik toʻgʻrisidagi guvohnomani berish haqida;
xodimlarni attestatsiyadan oʻtmadi deb eʼtirof etish haqida qaror qabul qiladi.
39. Attestatsiya natijalari ovoz berish jarayoni tamom boʻlgandan keyin darhol eʼlon qilinadi.
40. Attestatsiya natijalari attestatsiya komissiyasining raisi, rais oʻrinbosari va aʼzolari tomonidan imzolanadigan, mazkur Nizomga 8-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
Attestatsiya komissiyasining tasdiqlangan bayonnomasining nusxasi attestatsiya komissiyasining ishchi organi tomonidan xodimlarning ish joyiga rasman yuboriladi.
41. Bayonnoma tayyorlangan kundan boshlab uch ish kunida attestatsiyadan oʻtgan xodimlarga mazkur Nizomga 9-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq attestatsiya guvohnomasi rasmiylashtiriladi.
Attestatsiya guvohnomasining amal qilish muddati ushbu Nizomning 17-bandida koʻrsatilgan attestatsiyani oʻtkazish davriyligiga mutanosib ravishda belgilanadi.
42. Xodimlarning attestatsiya guvohnomasi attestatsiyadan oʻtgan xodimlar reyestrida hisobga olinadi. Attestatsiyadan oʻtgan xodimlar reyestri mazkur Nizomga 9-ilovada keltirilgan shaklda yuritiladi.
43. Attestatsiya guvohnomasi yoʻqolganda yoki yaroqsiz holga kelib qolganda, xodimlarning arizasiga koʻra uch ish kunida attestatsiya komissiyasi tomonidan uning dublikati beriladi.
44. Attestatsiya guvohnomasi dublikatida uning avvalgi hisobga olish raqami va ilgari belgilangan amal qilish muddati yoziladi, yuqoridagi burchagiga “DUBLIKAT” yozuvi kiritiladi.
45. Attestatsiyadan oʻtmagan xodimlarni takroriy attestatsiyadan oʻtkazish uchun tashkilot attestatsiya oʻtkazilgan kundan kamida ikki oy oʻtgach murojaat qilishi mumkin.
Bunda attestatsiyadan oʻtmagan xodimlar egallab turgan lavozimidan vaqtincha chetlashtirilishi lozim.
46. Ikkinchi marta ham attestatsiyadan oʻtmagan xodimlarni attestatsiyadan oʻtmagan deb eʼtirof etish toʻgʻrisida attestatsiya komissiyasi tomonidan qaror qabul qilinib, tashkilotga ushbu xodimlarni mehnat qonunchiligiga muvofiq egallab turgan lavozimidan ozod qilish yoki boshqa ishga oʻtkazish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma yuboriladi.
47. Xodimlarning attestatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi attestatsiya guvohnomasining amal qilish muddati tugaganda, xodimlar davriy attestatsiyadan oʻtkaziladi.
48. Tashkilot rahbari xodimlarning attestatsiya komissiyasi tomonidan belgilangan muddatlarda attestatsiyada ishtirokini taʼminlash uchun javobgar hisoblanadi.
3-§. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning attestatsiya komissiyalari tomonidan xodimlarni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi
49. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning attestatsiya komissiyasida oʻz xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlangan va kasaba uyushmasi qoʻmitasi (yoxud uning vakili) bilan kelishilgan jadval asosida amalga oshiriladi. Attestatsiyadan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlar jadval bilan tanishtirilishi lozim.
50. Attestatsiya savollari maxsus vakolatli organ bilan kelishilgan holda tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
51. Attestatsiyadan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlar attestatsiya oʻtkaziladigan joy va vaqti toʻgʻrisida attestatsiya komissiyasi tomonidan kamida oʻn besh kun oldin xabardor qilinadi.
Attestatsiyani oʻtkazish mazkur Nizomning 29 — 36-bandlarida belgilangan tartibda oʻtkazilishi lozim.
52. Attestatsiya komissiyasi xodimlarning bilimlarini hisobga olib:
xodimlarni attestatsiyadan oʻtdi deb eʼtirof etish va ularga attestatsiyadan oʻtganlik toʻgʻrisidagi guvohnomani berish haqida;
xodimlarni attestatsiyadan oʻtmadi deb eʼtirof etish haqida qaror qabul qiladi.
53. Attestatsiya natijalari attestatsiya komissiyasining raisi, rais oʻrinbosari va aʼzolari tomonidan imzolanadigan, mazkur Nizomga 7-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi va xodimlarning shaxsiy varaqasiga tegishli qayd kiritiladi.
54. Tashkilot rahbari attestatsiyaning oʻz vaqtida oʻtkazilishiga javobgar hisoblanadi.
4-§. Xodimlarni navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻtkazish tartibi
55. Xodimlarni navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻtkazish tegishli attestatsiya komissiyasi tomonidan quyidagi hollarda amalga oshiriladi:
atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablari oʻzgarganda;
ilgari qoʻllanilmagan xavf tugʻdiruvchi yangi texnik qurilmalar yoki texnologiyalar kiritilganda;
xodim olti oydan ortiq muddatga ishdan ajralgan hollarda;
xodim radiatsiya va yadro xavfsizligini taʼminlash sohasida belgilangan talablar boʻyicha yetarli darajada bilimga ega emasligi aniqlanganda, maxsus vakolatli organning radiatsiya va yadro xavfsizligi holatini tekshirish vakolatiga ega boʻlgan masʼul shaxsining yozma koʻrsatmasiga muvofiq.
56. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning quyidagi xodimlari maxsus vakolatli organ attestatsiya komissiyasida navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻtishi lozim:
avariya yoki oqibati oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisa sodir boʻlgan tashkilot rahbarlari hamda bu hodisaga aloqador xodimlar;
avariya yoki oqibati oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisaning sodir etilishida aybdor boʻlgan shaxsni yoki jabrlanuvchini kasbiy tayyorgarlikdan oʻtkazgan tashkilot rahbarlari hamda oʻqitishga taalluqli boʻlgan xodimlar.
Ushbu bandda koʻrsatilgan holatlarda attestatsiya xodimlarning toifalaridan qatʼiy nazar, maxsus vakolatli organning attestatsiya komissiyasi tomonidan oʻtkaziladi.
57. Xodimlarni navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻtkazish mazkur Nizomning 3-bobi 2-paragrafida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
5-§. Apellyatsiyani koʻrib chiqish tartibi
58. Attestatsiya komissiyasining qaroridan norozi boʻlgan shaxslar attestatsiya oʻtkazilgan kundan boshlab oʻttiz ish kunida maxsus vakolatli organ huzurida tuziladigan apellyatsiya komissiyasiga yozma ravishda apellyatsiya shikoyati berish huquqiga ega.
Apellyatsiya komissiyasi tarkibi maxsus vakolatli organ rahbari tomonidan tasdiqlanadi. Attestatsiya komissiyasining aʼzolari apellyatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilmaydi.
59. Apellyatsiya komissiyasi berilgan apellyatsiyani yetti ish kunida uni bergan xodimlar ishtirokida koʻrib chiqadi va qabul qilingan qaror haqida ularga yozma xabar yuboradi.
60. Agar attestatsiya davomida xodimlarning bilimi notoʻgʻri baholanganligi aniqlansa, apellyatsiya komissiyasi arizani qanoatlantiradi va attestatsiya natijalarini oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi, xodimlarning apellyatsiyasi boshqa asoslarga koʻra toʻgʻri (asosli) deb topilsa, apellyatsiya komissiyasi ularni mazkur Nizomda belgilangan tartibda qayta attestatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Attestatsiya mazkur Nizom talablariga zid ravishda oʻtkazilmaganligi hamda xodimlarning bilimi toʻgʻri baholanganligi aniqlangan taqdirda, apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatini rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
61. Attestatsiya komissiyasi yoki apellyatsiya komissiyasi qarori yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilinishi mumkin.
4-bob. Yakunlovchi qoida
62. Mazkur Nizomning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar Maxsus vakolatli organ — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi litsenziyasiga ega davlat va (yoki) nodavlat taʼlim tashkilotlari bilan xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha shartnoma (buyurtma) tuzadi. Bunda nodavlat taʼlim tashkilotlari taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini amalga oshirish huquqini beradigan litsenziyaga ham ega boʻlishi shart. Kelishuvga binoan 2-bosqich Davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlari Atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni belgilangan tartibda toʻgʻridan-toʻgʻri va (yoki) masofaviy shaklda amalga oshiradi. Kamida 72 soatlik oʻquv kurslari 3-bosqich Davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlari 1. Xodimlarni yozma, test koʻrinishida sinovdan oʻtkazadi. 1. Oʻquv kurslari tamomlangandan soʻng. 2. Qayta sinovdan oʻtkazadi. 2. 1 oy davomida. 3. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarga qayta sinov natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnomani yuboradi. 3. 3 ish kunida 4. Tayyorlash va qayta tayyorlash yakuniga koʻra sinovdan oʻtgan xodimlarga guvohnoma , malakasini oshirish yakuniga koʻra sinovdan oʻtgan xodimlarga sertifikat rasmiylashtiriladi. 4. 3 ish kunida 5. Maxsus vakolatli organga oʻquv kurslarini bitirgan xodimlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni taqdim etadi. 5. Y ilning har choragida
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Tayyorlash (qayta tayyorlash) boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisida GUVONNOMA QT № 000000000 ____________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi) 20 ____ yil ________ _________________________dan 20____ yil _________ ________________________ gacha __________________________________________________________________________________________ da (taʼlim tashkilotining nomi) _____________ soatga moʻljallangan ______________________________________________________________ (kurs hajmi) _______________________________________________________ tayyorlash (qayta tayyorlash) kursini tamomladi (tayyorlash, qayta tayyorlash kursining nomi) Taʼlim tashkiloti rahbari: ____________ (imzo) ______________________________ (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ______________________ Berilgan sanasi: ________________________________ (kun, oy, yil)
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI Malaka oshirish boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT MO № 000000000 ____________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi) 20 ____ yil ________ _________________________dan 20____ yil _________ ________________________ gacha __________________________________________________________________________________________ da (taʼlim tashkilotining nomi) _____________ soatga moʻljallangan ______________________________________________________________ (kurs hajmi) __________________________________________________________________ malaka oshirish kursini tamomladi (malaka oshirish kursining nomi) Taʼlim tashkiloti rahbari: ____________ (imzo) ______________________________ (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: ______________________ Berilgan sanasi: ________________________________ (kun, oy, yil)
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Maxsus vakolatli organ va uning hududiy boshqarmalari attestatsiya komissiyalari tomonidan xodimlarni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar Xodimlarni attestatsiyadan oʻtkazish uchun tegishlicha maxsus vakolatli organ — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalarining attestatsiya komissiyalariga attestatsiyadan oʻtkazish uchun zarur hujjatlarni ilova qilgan holda ariza taqdim etadi. Attestatsiyani oʻtkazish muddatidan 3 oy oldin 2-bosqich Maxsus vakolatli organ — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalarining attestatsiya komissiyalari 1. Arizani koʻrib chiqadi hamda xodimlarni attestatsiyaga qoʻyish yoki qoʻyishni rad etish haqida qaror qabul qiladi. 1. Arizani qabul qilgandan soʻng 3 ish kunida 2. Attestatsiyaga qoʻyishni rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan qaror nusxasini tashkilotga yuboradi. 2. 1 ish kunida 3. Attestatsiyani oʻtkazish joyi va vaqti toʻgʻrisida tashkilotni yozma ravishda xabardor qiladi. 3. Attestatsiya oʻtkazilishidan kamida 15 kun oldin 3-bosqich Maxsus vakolatli organ — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalarining attestatsiya komissiyalari 1. Attestatsiyani suhbat shaklida oʻtkazadi. 2. Yadroviy qurilmalarning texnologik jarayonini amalga oshiruvchi xodimlar attestatsiyasini tegishli tashkilotlar moddiy-texnik bazalaridan foydalangan holda nazariy va amaliy nazorat mashqlari orqali amalga oshiradi. Hujjatlar olingan kundan boshlab toʻrtinchi oyning birinchi 10 kunligidan kechikmay 4-bosqich Maxsus vakolatli organ — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalarining attestatsiya komissiyalari 1. Attestatsiya natijalarini hisobga olib, xodimlarni attestatsiyadan oʻtdi yoki oʻtmadi deb eʼtirof etish haqida qaror qabul qiladi. 1. Attestatsiya natijalari boʻyicha ovoz berish jarayoni tamom boʻlgandan keyin darhol 2. Qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi bayonnomani rasmiylashtiradi. 2. 1 ish kunida 3. Attestatsiyadan oʻtgan xodimlarga attestatsiya guvohnomasini rasmiylashtiradi va attestatsiyadan oʻtgan xodimlar reyestrida tegishli maʼlumotlarni qayd etadi. 3. 3 ish kunida 4. Attestatsiyadan oʻtmagan xodimlarni egallab turgan lavozimidan vaqtincha chetlashtirish toʻgʻrisida ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarga bildirishnoma yuboradi. 4. 1 ish kunida 5-bosqich Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar Attestatsiyadan oʻtmagan tashkilotlar xodimlarini takroriy attestatsiyadan oʻtkazish uchun zarur hujjatlarni ilova qilgan holda ariza taqdim etadi. Kamida 2 oy oʻtgach, biroq 6 oydan kam boʻlgan muddatda
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning attestatsiya komissiyasi ishchi organi 1. Attestatsiya oʻtkazish jadvalini tuzadi va tasdiqlash uchun attestatsiya komissiyasi raisiga taqdim etadi. 1. Attestatsiya oʻtkazishdan 3 oy oldin 2. Attestatsiyadan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlarni jadval bilan tanishtiradi. 2. Attestatsiya oʻtkazishdan 2 oy oldin 3. Attestatsiyani oʻtkazish sanasi va joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni attestatsiya komissiyasi aʼzolariga hamda xodimlarga bevosita topshiradi yoki pochta orqali yuboradi. 3. Attestatsiya oʻtkazishdan kamida 15 kun oldin 2-bosqich Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning attestatsiya komissiyasi 1. Attestatsiyani suhbat shaklida oʻtkazadi. Attestatsiya oʻtkazish jadvalida koʻrsatilgan muddatlarda 2. Yadroviy qurilmalarning texnologik jarayonini amalga oshiruvchi xodimlar attestatsiyasini tegishli tashkilotlar moddiy-texnik bazalaridan foydalangan holda nazariy va amaliy nazorat mashqlari orqali amalga oshiradi. 3-bosqich Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning attestatsiya komissiyasi 1. Attestatsiya natijalarini hisobga olib, xodimlarni attestatsiyadan oʻtdi yoki oʻtmadi deb eʼtirof etish haqida qaror qabul qiladi. 1. Attestatsiya natijalari boʻyicha ovoz berish jarayoni tamom boʻlgandan keyin darhol 2. Qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi bayonnomani rasmiylashtiradi. 2. 1 ish kunida 3. Attestatsiyadan oʻtmagan xodimni ikkinchi marta attestatsiyadan oʻtkazadi. 3. Kamida 2 oy oʻtgach, biroq 6 oydan kam boʻlgan muddatda
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
__________________________________________ ga (maxsus vakolatli organ yoki uning tegishli hududiy boshqarmasi nomi) _____________________________ dan (tashkilot nomi) ARIZA Sizdan __________________________________________________________________________________ da (tashkilot nomi) _________________________________________________________________________________ lavozimida (lavozim nomi) faoliyat yuritayotgan (yangi ishga qabul qilingan yoki boshqa lavozimga tayinlangan) _________________________________________________________________________________________ ni (xodimning F.I.O.) ___________________________________________________________________________________ sohasida (tegishli soha yoʻnalishi nomi) attestatsiya (takroriy attestatsiya)dan oʻtkazib berishingiz soʻraladi. Ilova: 1. Xodimning soʻrovnomasi; 2. Tayyorlash (qayta tayorlash), malakasini oshirish oʻquv kursini tamomlaganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma yoki sertifikat nusxasi; 3. Ish joyidan (ishlamayotganlar uchun oxirgi ish joyidan) berilgan mehnat faoliyati toʻgʻrisidagi tavsifnoma. Tashkilot rahbari ________ (imzo) ____________________________ (F.I.O.) 20__ y. “____” _______________
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
SOʻROVNOMA 1. Familiyasi ____________________________________ Ismi __________________________________________ Otasining ismi _________________________________ 2. Tugʻilgan sanasi ________________________________ Fotosurat oʻrni (yili, kuni, oyi raqamlar bilan yoziladi) 3. Pasport seriyasi ________________ raqami ____________________ Berilgan sanasi ____________________________________________ Kim tomondan berilgan ______________________________________ 4. Maʼlumoti: ______________________________________________ (oʻquv yurti nomi va fakulteti) Tamomlagan yili __________________ diplom № _________________ Diplom boʻyicha mutaxassisligi ________________________________ Ilmiy darajasi, ilmiy unvoni ________________________________ 5. Mehnat faoliyati haqidagi maʼlumotlar: T/r Ishga kirgan vaqti Ishdan ketgan vaqti Tashkilot nomi, idoraviy mansublik, shahar nomi Lavozimi Asosiy vazifalari 1. 2. 6. Tayyorlash, qayta tayyorlash va malaka oshirish oʻquv kurslarini tamomlagani haqidagi maʼlumotlar T/r Oʻquv kursi nomi Oʻquv kursi oʻtkazgan tashkilot, shahar Oʻquv kurslari tamomlaganini tasdiqlovchi hujjat nomi, raqami va berilgan sanasi Izoh 7. Ishlab chiqqan normativ hujjatlari, ilmiy ishlar T/r Ishlab chiqqan yili Nomi, belgisi Izoh 8. Uy manzili: ________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 9. Aloqa telefoni _____ ______________ Faks: ______ __________ (kodi) (raqami) (kodi) (raqami) 10. Soʻrovnoma toʻldirilgan sana: 20____ y. “_____” ______________________________________________. Shaxsiy imzo _____________________________________________________
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslarning xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish komissiyasining _____-son BAYONNOMASI ________________ (shahar, tuman) 20___ yil “____”____________ Attestatsiya komissiyasi raisi: _____________________ (F.I.O.) _________ (imzo) Attestatsiya komissiyasi raisining oʻrinbosari: _____________________ (F.I.O.) _________ (imzo) Attestatsiya komissiyasi aʼzolari: _____________________ (F.I.O.) _________ (imzo) _____________________ (F.I.O.) _________ (imzo) Attestatsiya komissiyasi kotibi: _____________________ (F.I.O.) _________ (imzo) ____________________________________________________________________________ (attestatsiya komissiyasining nomi) attestatsiya komissiyasi 20____ yil “____”________ dagi majlis yakunlari boʻyicha QAROR QILADI: T/r Attestatsiyadan oʻtkazilgan xodimning F.I.O. Xodim faoliyat yuritayotgan tashkilot Xodimning lavozimi Attestatsiya komissiyasining xulosasi Attestatsiya komissiyasi raisi __________________________ (imzo) Attestatsiya komissiyasi kotibi __________________________ (imzo) Attestatsiyadan oʻtkazish komissiyasining _______-son bayonnomasi bilan tanishdim. 20 ____yil “_____” _________________ _________________________ ________ (attestatsiyadan oʻtuvchi F.I.O.) (imzo)
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Attestatsiyadan oʻtgan xodimga beriladigan attestatsiya guvohnomasining shakli (kim tomondan berilgan) _______-son ATTESTATSIYA GUVOHNOMASI Berildi ushbu guvohnoma ________________________________________________________________ (familiyasi) _____________________________________________________________________________________ (ismi) ___________________________________________________________________________________ ga (otasining ismi) Xodim ______________________________________________________________________________da (ish joyi) ________________________________________________________________________ boʻlib ishlaydi. (lavozimi) ____________________________________________________________________________________da (attestatsiya komissiyasining nomi) Attestatsiya komissiyasi raisi : _____________ (imzo) ___________________________ (F.I.O.) M.Oʻ. Berilgan vaqti: 20___ yil “____”_________________ XODIMNING BOSHQA ISHGA OʻTKAZILISHI YOKI BOSHQA LAVOZIMGA TAYINLANISHI TOʻGʻRISIDA MAʼLUMOTLAR T/r Ishga oʻtkazilgan joyi Kasbi (lavozimi) Tashkilot rahbarining F.I.O. Tashkilot rahbarining imzosi 1. 2.
Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat olib boradigan ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va boshqa yuridik shaxslar xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Attestatsiyadan oʻtgan xodimlar reyestrining shakli ____________________________________________________________________________ (attestatsiya komissiyasining nomi) ATTESTATSIYADAN OʻTGAN XODIMLAR REYESTRI 20____ y. “_____” __________________ da boshlandi. 20____ y. “_____” __________________ da tugadi. Attestatsiyadan oʻtgan xodimlar reyestrining navbatdagi varaqlarini rasmiylashtirish T/r Attestatsiyadan oʻtgan xodimning F.I.O. Xodimning lavozimi (kasbi), ish staji Attestatsiyadan oʻtish vaqti va davriyligi Attestatsiyadan oʻtish sohasi Attestatsiya komissiyasining xulosasi 1. 2.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 10-yanvar,
13-son