UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 10-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 10 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 января 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 January 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертизаси соҳасида экспертлик ишларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг (кейинги ўринларда — Суд экспертизаси маркази) Фарғона, Сурхондарё, Хоразм вилоят ҳудудий бўлимларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ҳамда Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари босқичма-босқич ташкил қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техник базасини янги замонавий ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Адлия вазирлиги:

2022 йил 1 июлга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Суд экспертизаси марказининг Самарқанд вилоят бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари ташкил этилаётганлиги сабабли ушбу бўлимни халқаро ISO/IEC 17025 стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда уни махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 ноябрга қадар Хоразм вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Суд экспертизаси марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилаётганлиги сабабли ушбу бўлимни махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 декабрга қадар Фарғона вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Суд экспертизаси марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилаётганлиги сабабли ушбу бўлимни халқаро ISO/IEC 17025 стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда уни махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

2024 йил 1 сентябрга қадар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Суд экспертизаси марказининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилаётганлиги сабабли ушбу бўлимни халқаро ISO/IEC 17025 стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда уни махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

2023 йил 1 январга қадар суд экспертиза хулосаларини халқаро миқёсда тан олиниши ва қўлланилишини таъминлаш мақсадида Суд экспертизаси марказининг Суд-фонография ҳамда Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияларининг халқаро илмий-техник талабларга мослигини таъминлаган ҳолда уларни халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминласин;

2023 йил 1 мартга қадар судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини, шунингдек илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда суд экспертизанинг янги, шу жумладан Суд-солиқ экспертизаси ва Озиқ-овқат маҳсулотларини товаршунослик экспертизаси, тадбиркорлик субъектларининг бой берилган фойдасини аниқлашга қаратилган тадқиқот ва бошқа тадқиқот турларини босқичма-босқич амалиётга татбиқ қилиш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 майга қадар суд экспертларини янада ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ўзлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар бўйича тушган пул маблағларининг бир қисми билан рағбатлантириш тартибини тасдиқласин;

2022 йил 1 мартга қадар Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказишга доир тартибни тасдиқласин.

Суд экспертизаси марказининг Самарқанд, Фарғона, Хоразм ҳамда Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимларини тегишли талабларга жавоб берадиган бинолар билан муддатида таъминлаш ва жиҳозлаш бўйича вилоят ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармони билан ташкил этилган Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан соҳа фаолиятини янада ривожлантиришда фойдаланишини таъминласин.

5. Суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида фаолият юритувчи суд экспертларига жойига чиқиб объектларни кўздан кечиришларида ҳамда суд ва тергов жараёнларига қатнашиш учун боришларига қулайликлар яратиш мақсадида 14 та навбатчи хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин. Бунда, автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар Суд экспертизаси марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ҳамда автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити, нормативлари ва уларга хизмат кўрсатиш талаблари тегишлича Суд экспертизаси маркази томонидан мустақил белгиланади.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2012 йил 14 ноябрдаги 321-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 январдаги 11-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техник базасини янги замонавий ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича

Т/р Лаборатория ёки бўлимнинг номланиши Харид қилинадиган жиҳозлар тури Харид қилинадиган жиҳозлар сони Талаб этиладиган маблағ миқдори (АҚШ долларида) Молиялаштириш манбаи Шу жумладан Ижро муддати Ижро учун масъуллар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Суд экспертизаси марказининг бюджетдан ташқари маблағлари 2022 йилда 1. Суд экспертизаси марказининг Хоразм вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси 38 91 619 131 528 000 91 131 2022 йил январь - декабрь Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази 2. Суд экспертизаси марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси 38 91 619 131 528 000 91 131 2022 йил январь - декабрь Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази 3. Суд экспертизаси марказининг Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси 1 1 180 000 180 000 2022 йил январь - декабрь Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази 4. Суд экспертизаси марказининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси 30 88 234 066 97 000 137 066 2022 йил январь - декабрь Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази 5. Суд-қурилиш техник экспертизаси бўлими 2 3 9 500 - 9 500 - 2022 йил январь - декабрь Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази Жами 2022 йилда 109 274 1 661 828 1 236 000 106 500 319 328 2023 йилда 6. Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси 8 17 58 900 58 900 2023 йил январь - декабрь Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази 7. Суд-фонография экспертизаси лабораторияси 14 14 14 566 14 566 2023 йил январь - декабрь Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази 8. Суд-қурилиш техник экспертизаси бўлими 1 9 27 900 27 900 2023 йил январь - декабрь Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази Жами 2023 йилда 23 40 101 366 27 900 73 466 2024 йилда 9. Суд экспертизаси марказининг Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси 1 1 80 000 80 000 2024 йил январь - декабрь Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази 10. Суд-қурилиш техник экспертизаси бўлими 2 10 61 900 61 900 2024 йил январь - декабрь Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази 11. Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси 1 1 190 000 190 000 2024 йил январь - декабрь Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази Жами 2024 йилда 4 12 331 900 141 900 190 000 2024 йилда 12. Суд экспертизаси марказининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси 38 91 619 131 300 000 319 131 2024 йил январь - декабрь Адлия вазирлиги, Суд экспертизаси маркази Жами 2024 йилда 38 91 619 131 300 000 319 131 Жами талаб этиладиган маблағ 174 417 2 714 225 1 236 000 576 300 901 925

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 январдаги 11-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 14 ноябрдаги 321-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

4-бандда :

а) иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2022 йил 1 январдан бошлаб Марказнинг раҳбар ходимларига ва экспертларига алоҳида меҳнат шароитлари учун тариф ставкасига рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб ёзишда лавозим маоши таркибига киритиладиган ҳар ойлик устама 50 фоиз деб белгилансин»;

б) қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига Марказ тушумларини фойдаланиш тўғрисидаги тартибни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 10 январь,

11-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2022 й., 09/22/11/0007-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazi faoliyatini yanada takomillashtirish hamda sud ekspertizasi sohasida ekspertlik ishlarini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Genom boʻyicha davlat roʻyxatiga olish toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida sud-ekspertlik tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-iyuldagi PF-6256-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazining (keyingi oʻrinlarda — Sud ekspertizasi markazi) Fargʻona, Surxondaryo, Xorazm viloyat hududiy boʻlimlarida Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi hamda Samarqand viloyat hududiy boʻlimida Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi va Materiallar, ashyolar va buyumlar kriminalistik ekspertizasi laboratoriyalari bosqichma-bosqich tashkil qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertizasi markazi va uning hududiy boʻlimlarining moddiy-texnik bazasini yangi zamonaviy uskuna va jihozlar bilan taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Adliya vazirligi:

2022-yil 1-iyulga qadar Samarqand viloyati hokimligi bilan birgalikda Sud ekspertizasi markazining Samarqand viloyat boʻlimida Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi va Materiallar, ashyolar va buyumlar kriminalistik ekspertizasi laboratoriyalari tashkil etilayotganligi sababli ushbu boʻlimni xalqaro ISO/IEC 17025 standarti talablariga javob beradigan binoga joylashtirish hamda uni maxsus mebel, kompyuterlar, boshqa zarur texnika va inventarlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;

2022-yil 1-noyabrga qadar Xorazm viloyat hokimligi bilan birgalikda Sud ekspertizasi markazining Xorazm viloyat hududiy boʻlimida Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi laboratoriyasi tashkil etilayotganligi sababli ushbu boʻlimni maxsus mebel, kompyuterlar, boshqa zarur texnika va inventarlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;

2022-yil 1-dekabrga qadar Fargʻona viloyat hokimligi bilan birgalikda Sud ekspertizasi markazining Fargʻona viloyat hududiy boʻlimida Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi laboratoriyasi tashkil etilayotganligi sababli ushbu boʻlimni xalqaro ISO/IEC 17025 standarti talablariga javob beradigan binoga joylashtirish hamda uni maxsus mebel, kompyuterlar, boshqa zarur texnika va inventarlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;

2024-yil 1-sentabrga qadar Surxondaryo viloyat hokimligi bilan birgalikda Sud ekspertizasi markazining Surxondaryo viloyat hududiy boʻlimida Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi laboratoriyasi tashkil etilayotganligi sababli ushbu boʻlimni xalqaro ISO/IEC 17025 standarti talablariga javob beradigan binoga joylashtirish hamda uni maxsus mebel, kompyuterlar, boshqa zarur texnika va inventarlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;

2023-yil 1-yanvarga qadar sud ekspertiza xulosalarini xalqaro miqyosda tan olinishi va qoʻllanilishini taʼminlash maqsadida Sud ekspertizasi markazining Sud-fonografiya hamda Hujjatlar kriminalistik ekspertizasi laboratoriyalarining xalqaro ilmiy-texnik talablarga mosligini taʼminlagan holda ularni xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazilishini taʼminlasin;

2023-yil 1-martga qadar sudlar va huquqni muhofaza qiluvchi organlarning malakali sud ekspertiza xulosalariga boʻlgan ehtiyojlarini, shuningdek ilgʻor xorijiy tajribani hisobga olgan holda sud ekspertizaning yangi, shu jumladan Sud-soliq ekspertizasi va Oziq-ovqat mahsulotlarini tovarshunoslik ekspertizasi, tadbirkorlik subyektlarining boy berilgan foydasini aniqlashga qaratilgan tadqiqot va boshqa tadqiqot turlarini bosqichma-bosqich amaliyotga tatbiq qilish choralarini koʻrsin;

2022-yil 1-mayga qadar sud ekspertlarini yanada ijtimoiy himoyasini kuchaytirish maqsadida oʻzlari tomonidan oʻtkazilgan tadqiqotlar boʻyicha tushgan pul mablagʻlarining bir qismi bilan ragʻbatlantirish tartibini tasdiqlasin;

2022-yil 1-martga qadar Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi boʻyicha anonim murojaat qilgan shaxslarning shaxsiga doir maʼlumotlarni maxsus belgilar asosida qayd etish orqali tadqiqotlarni oʻtkazishga doir tartibni tasdiqlasin.

Sud ekspertizasi markazining Samarqand, Fargʻona, Xorazm hamda Surxondaryo viloyat hududiy boʻlimlarini tegishli talablarga javob beradigan binolar bilan muddatida taʼminlash va jihozlash boʻyicha viloyat hokimlari shaxsan masʼul va javobgar ekanligi belgilab qoʻyilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida sud-ekspertlik tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 5-iyuldagi PF-6256-son Farmoni bilan tashkil etilgan Sud-ekspertlik faoliyatini rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlaridan soha faoliyatini yanada rivojlantirishda foydalanishini taʼminlasin.

5. Sud ekspertizasi markazi va uning hududiy boʻlimlarida faoliyat yurituvchi sud ekspertlariga joyiga chiqib obyektlarni koʻzdan kechirishlarida hamda sud va tergov jarayonlariga qatnashish uchun borishlariga qulayliklar yaratish maqsadida 14 ta navbatchi xizmat avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratilsin. Bunda, avtotransport vositalarini sotib olish va saqlash bilan bogʻliq xarajatlar Sud ekspertizasi markazining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi hamda avtotransport vositalarining yoʻl bosish yillik limiti, normativlari va ularga xizmat koʻrsatish talablari tegishlicha Sud ekspertizasi markazi tomonidan mustaqil belgilanadi.

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazi faoliyatini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi 2012-yil 14-noyabrdagi 321-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritilsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-yanvardagi 11-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud-ekspertizasi markazi va uning hududiy boʻlimlarining moddiy-texnik bazasini yangi zamonaviy uskuna va jihozlar bilan taʼminlash boʻyicha

T/r Laboratoriya yoki boʻlimning nomlanishi Xarid qilinadigan jihozlar turi Xarid qilinadigan jihozlar soni Talab etiladigan mablagʻ miqdori (AQSH dollarida) Moliyalashtirish manbai Shu jumladan Ijro muddati Ijro uchun masʼullar Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Sud-ekspertlik faoliyatini rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Sud ekspertizasi markazining budjetdan tashqari mablagʻlari 2022-yilda 1. Sud ekspertizasi markazining Xorazm viloyat hududiy boʻlimida Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi laboratoriyasi 38 91 619 131 528 000 91 131 2022-yil yanvar - dekabr Moliya vazirligi, Adliya vazirligi, Sud ekspertizasi markazi 2. Sud ekspertizasi markazining Fargʻona viloyat hududiy boʻlimida Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi laboratoriyasi 38 91 619 131 528 000 91 131 2022-yil yanvar - dekabr Moliya vazirligi, Adliya vazirligi, Sud ekspertizasi markazi 3. Sud ekspertizasi markazining Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi laboratoriyasi 1 1 180 000 180 000 2022-yil yanvar - dekabr Moliya vazirligi, Adliya vazirligi, Sud ekspertizasi markazi 4. Sud ekspertizasi markazining Samarqand viloyat hududiy boʻlimida Materiallar, ashyolar va buyumlar kriminalistik ekspertizasi laboratoriyasi 30 88 234 066 97 000 137 066 2022-yil yanvar - dekabr Adliya vazirligi, Sud ekspertizasi markazi 5. Sud-qurilish texnik ekspertizasi boʻlimi 2 3 9 500 - 9 500 - 2022-yil yanvar - dekabr Adliya vazirligi, Sud ekspertizasi markazi Jami 2022-yilda 109 274 1 661 828 1 236 000 106 500 319 328 2023-yilda 6. Sud-avtotexnika ekspertizasi laboratoriyasi 8 17 58 900 58 900 2023-yil yanvar - dekabr Adliya vazirligi, Sud ekspertizasi markazi 7. Sud-fonografiya ekspertizasi laboratoriyasi 14 14 14 566 14 566 2023-yil yanvar - dekabr Adliya vazirligi, Sud ekspertizasi markazi 8. Sud-qurilish texnik ekspertizasi boʻlimi 1 9 27 900 27 900 2023-yil yanvar - dekabr Adliya vazirligi, Sud ekspertizasi markazi Jami 2023-yilda 23 40 101 366 27 900 73 466 2024-yilda 9. Sud ekspertizasi markazining Materiallar, ashyolar va buyumlar kriminalistik ekspertizasi laboratoriyasi 1 1 80 000 80 000 2024-yil yanvar - dekabr Adliya vazirligi, Sud ekspertizasi markazi 10. Sud-qurilish texnik ekspertizasi boʻlimi 2 10 61 900 61 900 2024-yil yanvar - dekabr Adliya vazirligi, Sud ekspertizasi markazi 11. Sud-avtotexnika ekspertizasi laboratoriyasi 1 1 190 000 190 000 2024-yil yanvar - dekabr Adliya vazirligi, Sud ekspertizasi markazi Jami 2024-yilda 4 12 331 900 141 900 190 000 2024-yilda 12. Sud ekspertizasi markazining Surxondaryo viloyat hududiy boʻlimida Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi laboratoriyasi 38 91 619 131 300 000 319 131 2024-yil yanvar - dekabr Adliya vazirligi, Sud ekspertizasi markazi Jami 2024-yilda 38 91 619 131 300 000 319 131 Jami talab etiladigan mablagʻ 174 417 2 714 225 1 236 000 576 300 901 925

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-yanvardagi 11-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazi faoliyatini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2012-yil 14-noyabrdagi 321-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimcha

4-bandda :

a) ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2022-yil 1-yanvardan boshlab Markazning rahbar xodimlariga va ekspertlariga alohida mehnat sharoitlari uchun tarif stavkasiga ragʻbatlantiruvchi qoʻshimcha haq va ustamalarni hisoblab yozishda lavozim maoshi tarkibiga kiritiladigan har oylik ustama 50 foiz deb belgilansin”;

b) quyidagi tahrirdagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziriga Markaz tushumlarini foydalanish toʻgʻrisidagi tartibni Moliya vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlash huquqi berilsin.”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 10-yanvar,

11-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.01.2022-y., 09/22/11/0007-son)

lex.uz