📅 2022-yil 12-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 12-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 12 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 января 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 January 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 14 сентябрдаги ПФ-6313-сон Фармони ва «Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПҚ-5197-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
электрон онлайн-аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарни эълон қилиш, уни ўтказиш, ўтказилмаган деб ҳисоблаш ва такрорий аукционни ўтказиш, электрон онлайн-аукцион бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда унинг натижаларини расмийлаштириш тартиби;
суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижросини таъминлашда хатланган мол-мулкни, шунингдек, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини «E-auksion» электрон савдо платформасида сотиш тартибининг ўзига хос хусусиятлари;
электрон танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарни эълон қилиш, уни ўтказиш, ўтказилмаган деб ҳисоблаш ва такрорий танловни ўтказиш, танлов натижаларини расмийлаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби;
лотни электрон онлайн-аукциондан (танловдан) қайтариб олиш тартиби ва муддатлари.
2. «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилинадиган манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:
а) бир ой муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2-иловадаги вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ўртасида савдо объектлари, иштирокчилар ҳамда жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар билан алмашиш бўйича амалий чоралар режасини тасдиқласин;
б) икки ой муддатда:
илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда «E-auksion» электрон савдо платформасини аудитдан ўтказиш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш тизимларининг самарадорлигини ошириш («форензик») бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда «E-auksion» электрон савдо платформасини чет эллик инвесторлар орасида оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорига 1-ИЛОВА
«E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти томонидан «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш ҳамда ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш ва ижарага бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан белгиланади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ҳамда уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
аукцион ғолиби — лот бўйича энг юқори сотиб олиш (ижарага олиш) нархини тасдиқлаб, ғолиб деб эътироф этилган иштирокчи;
аукцион ёки танлов объекти — аукцион ёки танлов орқали сотиладиган (ижарага бериладиган) мулк ёки ҳуқуқ;
аукцион қадами — савдода аукцион объекти бошланғич нархига нисбатан белгиланадиган фоиз;
аукцион қадамига боғланмаган нарх — аукцион объекти тўғрисида хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб иштирокчи томонидан объектни сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича аукцион қадамига боғланмаган (белгиланган аукцион қадами миқдоридан кам бўлмаган) ҳолда таклиф этилган нарх;
аукционнинг захирадаги ғолиби — аукцион ғолибидан бир қадам паст нарх таклифини тасдиқлаган иштирокчи;
балансда сақловчи — сотиладиган (ижарага бериладиган) аукцион (танлов) объекти бириктирилган юридик шахс;
бошланғич нарх — аукцион ёки танлов объектини савдога қўйишда буюртмачи томонидан ёки ушбу Низомда келтирилган тартибга асосан белгиланган нарх;
буюртма — буюртмачининг аукцион ёки танлов объектини сотиш (ижарага бериш) бўйича аукцион ёки танловни ташкил этиш ва ўтказиб беришни сўраб савдо платформаси орқали операторга юборган электрон мурожаати;
буюртмачи — аукцион ёки танлов объектини сотиш (ижарага бериш) бўйича савдо платформасида аукцион ёки танловни ташкил этиш ва ўтказиб бериш ҳақида буюртма юборган жисмоний ёки юридик шахс;
закалат — иштирокчи томонидан аукцион ёки танловда қатнашиш учун кафолат таъминоти сифатида киритиладиган, шунингдек, иштирокчилар томонидан қадамга боғланмаган нарх бериш учун ҳамда лотнинг тўлиқ қиймати шартномага асосан тўланиши белгиланган объектлар бўйича ғолиб (захирадаги ғолиб) томонидан баённома расмийлаштириш учун қўшимча тўланган пул маблағлари;
иштирокчи — савдо платформасида ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукцион ёки танловда қатнашиш учун ариза берган жисмоний ёки юридик шахс;
лот — буюртмачи томонидан аукцион ёки танловда сотиш (ижарага бериш) учун савдога қўйилган объект;
лотга оид ахборот — аукцион ёки танлов объекти бўйича буюртмачи томонидан тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар;
объектнинг баҳоланган қиймати — аукцион объектини баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда (баҳолаш талаб этилмайдиган ҳолатлардан ташқари) ёки давлат ижрочисининг мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги қарорида ёхуд суд қарорида кўрсатилган қиймат;
оператор — савдо платформасида аукцион ва танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;
такрорий аукцион ёки танлов — аукцион ёки танлов ўтказилмаган деб топилган ҳамда натижалари бекор қилинганда, қайтадан ўтказиладиган аукцион ёки танлов;
талабгор — савдоларда иштирок этиш истагини билдирган ва операторнинг савдо платформасида ушбу Низом билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик ёки жисмоний шахс;
танлов ғолиби — танлов ҳужжатлари мезони ва шартларига мувофиқ энг яхши таклифни тақдим этган иштирокчи;
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, танлов ғолибини аниқлаш мезонлари, иштирокчиларга қўйиладиган инвестиция ва ижтимоий ёки бошқа мажбуриятлар ва талаблар юзасидан буюртмачи томонидан белгиланадиган шартлар;
танловнинг захирадаги ғолиби — танлов ғолибининг таклифидан кейинги энг яхши таклифни тақдим этган иштирокчи;
хабарнома — савдо платформасида муайян лот бўйича аукцион ёки танлов ўтказилиши ҳақидаги ахборот;
харидор — объект қийматини тўлиқ тўлаган ёки буюртмачи билан объектининг олди-сотди (ижара) шартномасини тузган савдолар ғолиби;
шахсий кабинет — буюртмачи ёки иштирокчига аукцион ва танловларга буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;
шахсий ҳисобварақ — савдо платформаси маълумотлар базасида рўйхатга олинган, операцияларни ўтказиш учун иштирокчи ва буюртмачи рўйхатдан ўтганда автоматик равишда очиладиган ҳисобварақ;
электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда — аукцион) — савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга аукцион объектини сотиш (ижарага бериш) бўйича нархни ошириб ёки тушириб бориш тамойилида онлайн ўтказиладиган савдо шакли;
электрон танлов (кейинги ўринларда — танлов) — савдо платформаси орқали танлов объекти бўйича танлов ҳужжатларининг мезони ва шартларига мувофиқ энг яхши таклифни тақдим этган жисмоний ёки юридик шахсни танлаб олиш жараёни;
энг паст нарх — аукцион объекти ундан паст қийматда сотилиши мумкин бўлмаган лот нархи;
савдо платформасида лот қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион (танлов) объектлари — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ объект қиймати бўлиб-бўлиб тўлаш механизми орқали ва/ёки аукцион (танлов) ғолиби ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномага асосан тўланиши белгиланган аукцион (танлов) объектлари;
савдо платформасидаги техник узилиш — аукцион ёки танлов жараёнида бир ёки бир нечта иштирокчининг қатнашишини ёки мазкур Низом талаблари асосида операторнинг хизмат кўрсатиш имкониятини чеклайдиган савдо платформасидаги техник носозликлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш аҳамиятига эга бўлган лойиҳалар ёки бошқа вазифаларни амалга ошириш учун давлатга ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулк, ер участкалари ҳамда уларга тегишли бўлган ҳуқуқлар бўйича танлов асосидаги аукцион буюртмачи томонидан тақдим этиладиган юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ўтказилиши мумкин.
Буюртмачи томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотлари (уларнинг рўйхати, шахсий маълумотлари, яшаш ҳудуди ва бошқалар) олдиндан буюртмада кўрсатилади ёки операторга тақдим этилади.
Ушбу тартибда ўтказиладиган танлов асосидаги аукцион тўғрисида савдо ўтказилишидан беш календарь кун, такрорий савдода бир календарь кун олдин иштирокчиларнинг шахсий кабинетига хабарнома юборилади.
Таклиф этилган шахслар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмагани ёхуд танлов асосидаги аукцион савдоларига оид маълумотлар билан танишиб чиқмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.
Мазкур танлов асосидаги аукцион ҳам ушбу Низомда белгиланган тартиб-таомилларга асосан ўтказилади.
4. Савдо платформасида аукцион ёки танлов буюртмачининг буюртмаси асосида оператор томонидан мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади.
Оператор буюртмачи томонидан тақдим этилган аукцион ёки танлов объекти бўйича маълумот ва ҳужжатлар юзасидан жавобгар ҳисобланмайди.
Оператор буюртмачи ва иштирокчиларнинг шартномада (офертада) белгиланган шахсий маълумотлари сақланишини ва уларнинг махфийлигини таъминлайди.
Оператор савдо платформасида аукцион ёки танловни ташкил этиш ва ўтказишда буюртмачи томонидан тақдим этиладиган аукцион ёки танлов объекти бўйича маълумот ва ҳужжатларнинг шакли ҳамда сифати бўйича талабларни белгилаш, шунингдек, маълумот ва ҳужжатлар талаб даражасида тақдим этилмаган аукцион ёки танлов объектини савдо платформасида савдога чиқармаслик ва бартараф этилиши керак бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда, оператор электрон буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай қайтариб юбориш ҳуқуқига эга.
5. Савдо платформасида аукцион ёки танловни ташкил этиш ҳамда ўтказишда оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:
аукцион ёки танловни белгиланган вақтда ташкил этиш;
аукцион ёки танловнинг инсон омили аралашувисиз дастурий таъминот воситасида ўтказилишини таъминлаш;
дастурий маҳсулотлар, компьютер техникалари, сервер қурилмалари, коммуникация ускуналарининг сифатли ишлашини таъминлаш;
аукцион ёки танловни ўтказиш тартиби бузилишининг олдини олиш ҳамда бундай ҳолатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш;
савдо платформасида барча иштирокчилар учун аукцион ёки танловда қатнашишда имкониятлар тенглигини таъминлаш;
аукцион ёки танлов якунланиши билан улар тўғрисидаги ахборот эълон қилинишини таъминлаш;
аукцион ёки танлов иштирокчилари ва бошқа шахслар учун аукционга ҳамда танловга оид маълумотларни қулай ва тезкор равишда доимий ошкор этиб бориш;
электрон ҳужжатларга, электрон хабарларга, буюртмачи ва иштирокчиларнинг шахсий маълумотларига рухсатсиз киришдан ҳимоялаш чораларини кўриш;
электрон ҳужжатлар, маълумотлар ва электрон хабарларни учинчи шахсларга бермаслик, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
ахборот тизимларидаги мавжуд бўлган ахборотлар ҳамда буюртмачи ва иштирокчиларнинг маълумотлари махфийлигини таъминлаш, мазкур Низомнинг 30 ва 80-бандларида белгиланган маълумотлар бундан мустасно;
ўз савдо платформасида савдога қўйилган барча лотлар тўғрисидаги маълумотни, жумладан, уларнинг майдони, жойлашуви, нархи ва бошқа параметрлар бўйича фильтрлаган ҳолда, фойдаланувчилар учун қулай форматларда кўриш ва лотлар реестри кўринишида умумий фойдаланиладиган ва машинада ўқиладиган форматларда юклаб олишни таъминлаш;
ўтказилган савдоларга оид барча маълумотларни (иштирокчиларнинг шахсини ошкор қилмаган ҳолда) ўзининг савдо платформасида кунлик тарзда ва мунтазам (ҳафталик, ойлик ва чораклик) даврийлик билан битимлар реестри кўринишида умумий фойдаланиладиган ва машинада ўқиладиган форматларда юклаб олиш имкониятини яратиш;
фойдаланувчилар савдо платформаси янада қулайроқ ишлаши борасида ўз фикрларини эркин ва ошкора билдириши учун онлайн чат ва ушбу мақсадларда кенг фойдаланиладиган бошқа сервислар ва имкониятлар доимий ишлашини таъминлаш;
аҳоли ва тадбиркорларни оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, бошқа усулларда савдоларда иштирок этиш тартиби ҳақида мунтазам таништириб бориш.
Операторга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Оператор аукцион ёки танлов натижалари деб эътироф этиладиган электрон баённома (кейинги ўринларда — баённома) асосида тузилган (тузиладиган) шартномаларда тараф ҳисобланмайди ҳамда бундай шартномаларни расмийлаштиришда иштирок этмайди.
6. Буюртмачи ва талабгор савдо платформасида рўйхатдан ўтади.
Савдо платформасида рўйхатдан ўтишда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, закалатни қайтариш учун банк ҳисобварағи реквизитлари (ёки банк пластик картаси маълумотлари), боғланиш учун маълумотлар (яшаш манзили, шу жумладан, электрон почта манзили, мобил телефон рақами);
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — яшаш гувоҳномаси маълумотлари, банкдаги ҳисобварағи реквизитлари (ёки банк пластик карта маълумотлари), боғланиш учун маълумотлар (яшаш манзили, шу жумладан, электрон почта манзили, мобил телефон рақами);
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган чет эл фуқаролари учун — паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотлари, банкдаги ҳисобварағи реквизитлари (ёки банк пластик карта маълумотлари), боғланиш учун маълумотлар (яшаш манзили, шу жумладан, электрон почта манзили, мобил телефон рақами, яшаш (рўйхатдан ўтган) манзили);
Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган юридик шахслар, юридик шахс ҳисобланмайдиган тадбиркорлик субъектлари учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами, банкдаги ҳисобварағи реквизитлари, боғланиш учун маълумотлар (почта манзили, шу жумладан, электрон почта манзили, мобил телефон рақами);
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар учун — рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари, раҳбарининг паспорт маълумотлари, банкдаги ҳисобварағи реквизитлари, боғланиш учун маълумотлар (почта манзили, шу жумладан, электрон почта манзили, мобил телефон рақами, рўйхатдан ўтган манзили).
Рўйхатдан ўтиш маълумотлар тўлдирилгандан сўнг шахсни идентификациялаш электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) асосида амалга оширилади.
Талабгор ва буюртмачи идентификациялаш жараёнида аукцион ёки танловни ўтказиш тартиби билан танишгани, савдо платформасининг ўзига хос жиҳатлари ва тартиб-таомилларини қабул қилганлиги юзасидан оператор билан электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича электрон шартнома (оферта)ни ЭРИ орқали имзолайди ҳамда ушбу шартномалар оператор томонидан рўйхатга олиб борилади.
Савдо платформасида рўйхатдан ўтмаган (идентификация қилинмаган) шахс аукцион ёки танлов ўтказиш учун буюртма бера олмайди ва иштирок эта олмайди.
Жисмоний ва юридик шахслар ўз ихтиёрларига кўра, «E-auksion» электрон савдо платформасидан аккредитациядан ўтган профессионал ташкилотлар ва профессионал иштирокчилар томонидан шартнома асосида кўрсатиладиган консалтинг ҳамда маслаҳат хизматларидан фойдаланган ҳолда ўзларига тегишли бўлган мол-мулкни «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон-онлайн аукцион (танлов) савдоларига чиқариши ёки савдода турган мол-мулкни сотиб олиши мумкин.
Бунда риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан ҳар олти ойда операторга тақдим этиладиган риэлторлар, риэлторлик ташкилотлари, кўчмас мулк бўйича агентлар ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг ягона реестридан келиб чиқиб шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ риэлторлик ташкилотлари савдо платформасида аккредитациядан ўтказилади. Рўйхат савдо платформасида очиқ маълумотлар сифатида эълон қилинади. Оператор ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилган рўйхатдаги маълумотлар юзасидан жавобгар ҳисобланмайди.
6 1 . Кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича ғолиб туман (шаҳар) ҳокимлиги ва оператор билан электрон шартнома (оферта)ни ЭРИ орқали имзолайди ҳамда ушбу шартномалар оператор томонидан рўйхатга олиб борилади.
Бунда оферта талабларини бажармаган аукцион савдоси ғолибидан ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сон Фармони билан тасдиқланган Янги ажратилган ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қурилишни бошлаш, қурилишни якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатларини белгилашнинг асосий шартларига мувофиқ қайтариб олинади ва белгиланган тартибда такроран аукцион савдоларига чиқарилади.
7. Рўйхатдан ўтган буюртмачи ва талабгорга савдо платформасида шахсий кабинет очилади.
8. Буюртмачи ва оператор ўртасида ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, аукцион ёки танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ўзаро ҳамкорлик регламенти имзоланиши мумкин.
Бунда буюртмачилар, давлатга тегишли бўлган мол-мулк, ер участкалари ҳамда уларга тегишли бўлган ҳуқуқларни савдоларга чиқарувчи буюртмачилар бундан мустасно, ўзига тегишли бўлган мулк ёки ҳуқуқни сотиш (ижарага бериш) бўйича аукцион ёки танловни ўтказиб бериш юзасидан оператор билан ўзаро келишилган шартлар асосида шартнома тузиши мумкин.
Буюртмачи ўзи савдога чиқарган мол-мулк бўйича аукцион ёки танлов савдоларида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Оператор томонидан буюртмачи билан тузилган шартномага асосан савдоларни ташкил этиш учун ҳужжатларни электрон шаклда йиғиш ва техник баҳолашдан ўтказиш ишлари амалга оширилиши мумкин.
9. Аукцион ёки танловда унинг талаблари, тури ва шаклидан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахслар иштирокчи бўлиши мумкин.
10. Иштирокчи аукцион ёки танловда қатнашишга, лотлар ҳақидаги маълумот ва ҳужжатлар билан танишиш, буюртмачидан қўшимча маълумотлар сўраб олиш, аукцион ёки танлов объектини жойига чиқиб кўздан кечириш, объектга тегишли ҳужжатлар билан олдиндан тўлиқ танишиш, банк ҳисобварағидан фойдаланилмай қолган пул маблағларини олишга ҳақли.
11. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган вақтдан бошлаб оператор барча истаган шахсларнинг савдо платформасида жойлаштирилиб, сотиладиган (ижарага бериладиган) аукцион (танлов) объекти ҳақидаги маълумотга, буюртмачи ёки балансда сақловчи эса — сотиб олиш (ижарага бериш) истаги бўлган шахсларнинг сотиладиган (ижарага бериладиган) аукцион (танлов) объектига эркин кириш имкониятини таъминлайди.
12. Аукцион ёки танловда қатнашиш учун талабгорнинг аризаси хабарнома жойлаштирилгандан бошлаб аукцион ёки танлов ўтказилиши белгиланган кунда соат 9-00 га (GMT+5) қадар савдо платформаси орқали автоматик тарзда қабул қилинади.
13. Танлов объектининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, талабгор томонидан ариза электрон кўринишда тўлдирилади ва юборилади.
14. Талабгор савдо платформасида очилган ҳисобварағига хабарномада кўрсатилган закалат миқдоридан кам бўлмаган маблағни киритган ҳолда аукцион ёки танловда қатнашиш учун ариза беради.
Бунда закалат базавий ҳисоблаш миқдорига (кейинги ўринларда — БҲМ) нисбатан қуйидагича белгиланади (ушбу Низомнинг 53 ва 67-бандларида белгиланган закалат миқдори бундан мустасно):
а) аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 1 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 50 фоизи миқдорида;
б) аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 1 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 50 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 25 фоизи миқдорида;
в) аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 50 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 100 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 15 фоизи миқдорида;
г) аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 100 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 1 000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 10 фоизи миқдорида;
д) аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 1 000 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 5 000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 5 фоизи миқдорида;
е) аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 5 000 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 10 000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 4 фоизи миқдорида;
ё) аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 10 000 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 30 000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 3 фоизи миқдорида;
ж) аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 30 000 бараварига тенг ёки ундан юқори, лекин БҲМнинг 50 000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 2 фоизи миқдорида;
з) аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 50 000 бараварига тенг ёки ундан юқори бўлганда — бошланғич нархнинг 1 фоизи миқдорида;
и) танлов объекти учун:
асосий мезон сифатида инвестиция, ижтимоий ва шунга ўхшаш бошқа мажбуриятлар назарда тутилган ҳолларда — БҲМнинг 5 баравари;
сотилиш нархи назарда тутилган ҳолларда — мазкур банднинг «а» — «г» кичик бандларида белгиланган тартибда.
Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича аукцион савдоларида иштирок этиш учун давлат мулкининг бошланғич нархларига боғлиқ равишда закалат миқдори қуйидагича белгиланади:
аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 100 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 15 фоизи миқдорида;
аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 100 бараваридан юқори, лекин БҲМнинг кўпи билан 1000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 10 фоизи миқдорида;
аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 1000 бараваридан юқори, лекин БҲМнинг кўпи билан 10 000 бараваригача бўлганда — бошланғич нархнинг 5 фоизи миқдорида;
аукцион объектининг бошланғич нархи БҲМнинг 10 000 бараваридан юқори бўлганда — бошланғич нархнинг 3 фоизи миқдорида.
Низом талаблари доирасида БҲМнинг инобатга олиниши хабарнома эълон қилинган кундаги миқдорида амалга оширилади.
Талабгор аризаси белгиланган талабларга мувофиқ келганда, оператор автоматик равишда аукцион ёки танловда қатнашиш учун рухсат беради ҳамда бу ҳақда талабгорни хабардор қилади. Хабардор қилиш унинг шахсий кабинети ва/ёки электрон почта манзилига (мобил телефон рақамига) хабарни юбориш орқали амалга оширилади.
Ҳар бир иштирокчига аукцион ёки танловда қатнашиш ва шахсни ошкор этувчи маълумотларининг махфийлигини таъминлаш учун махсус рақам берилади.
15. Талабгорнинг ҳисобварағида закалат пули учун етарли маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда, оператор автоматик равишда бу ҳақда талабгорни савдо платформаси орқали хабардор қилади.
Талабгор хабар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.
16. Аукцион ёки танловда иштирокчи ўз аризасини қабул қилиш учун белгиланган вақт оралиғида чақириб олишга ва заруратга қараб, унга ўзгартириш киритган ҳолда такроран юборишга ҳақли.
Иштирокчи томонидан ариза чақириб олинган тақдирда, операторга хабарнома юборилиши ҳамда иштирокчининг сўровига кўра закалат суммаси иштирокчининг банкдаги ҳисобварағига (пластик картасига) қайтарилиши савдо платформаси орқали автоматик тарзда амалга оширилади.
17. Аризани қабул қилиш учун белгиланган вақт тугагандан сўнг аукцион якунлангунга қадар иштирокчининг аризаси ва киритган закалати қайтариб олинишига йўл қўйилмайди.
18. Савдо платформасида аукцион ёки танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Аукционни ташкил этиш ва ўтказиш
1-§. Аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарномани эълон қилиш тартиби
19. Аукцион объекти аукционга буюртмачи томонидан юборилган электрон буюртма асосида чиқарилади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда, гаров мулки аукционга кредиторнинг буюртмаси асосида қўйилади.
Кредиторнинг буюртманомасига қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади:
кредит ва/ёки гаров шартномасининг нусхаси;
мол-мулк туридан келиб чиқиб, уни тавсифлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари;
кредитор, қарздор ва гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномани тузиш жараёнида розилиги ёки рухсати талаб этилган шахсларнинг гаров (ипотека) мулкини суддан ташқари тартибда реализация қилиш тўғрисидаги нотариал тартибда тузилган келишуви.
20. Буюртмачи томонидан тақдим этилган буюртма ва унга илова қилинган аукцион объекти бўйича маълумот ҳамда ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ деб ҳисобланган тақдирда, оператор буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани савдо платформасида эълон қилади, давлат мулкини бошқариш соҳасидаги ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолатлар бундан мустасно.
Буюртмачи — аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани ўз расмий веб-сайтида жойлаштириши мумкин.
Буюртмачи улушли мулкларни аукцион савдоларига чиқарганда улушли мулк эгалари розилиги олинганлиги тўғрисида ҳужжатлар нусхасини электрон буюртманомага илова қилади.
Буюртмачи аукционга чиқариш учун тақдим этиладиган объектлар гаровга қўйилмаганлиги ёки тақиқ солинмаганлиги (суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда мол-мулкни сотиш бундан мустасно) тўғрисидаги ахборотлар ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Бунда буюртмадаги аукцион объекти бўйича улушли мулк иштирокчиларининг розилиги олинмаганлиги, мулклар гаровга қўйилганлиги ва уларга тақиқ солинганлиги ҳолатларидан бирининг аниқланиши (суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда мол-мулкни сотиш бундан мустасно), буюртма қайтарилишига асос бўлади.
Буюртмачи томонидан тақдим этилган буюртма ва унга илова қилинган аукцион объекти бўйича маълумот ҳамда ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ эмас деб ҳисобланганда, оператор электрон буюртмани қайтаради.
Ҳар икки ҳолатда ҳам буюртмачининг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва/ёки мобил телефон рақамига хабар юборилади.
Савдо платформасига жойлаштирилган аукцион объектига тизим орқали автоматик тарзда лот рақами берилади.
21. Аукцион ўтказиладиган кун тўғрисида хабарнома ва лотга оид ахборот савдо платформасида эълон қилингандан камида ўттиз кун ўтгандан кейинги иш кунига белгиланади. Байрам ва дам олиш кунларида аукционлар ўтказилмайди.
Бунда стратегик турдаги фойдали қазилмалар ер қаъри участкалари бўйича ахборот савдо платформасида камида олтмиш кун мобайнида эълон қилинади.
22. Хабарнома ва лотга оид ахборотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
аукцион шакли, ўтказиладиган санаси, бошланиш вақти;
лот рақами ва объект номи;
аукционда қатнашиш учун ариза қабул қилишни якунлаш санаси ва вақти;
лотнинг бошланғич нархи (нархни босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилганда, баҳоланган нархи ҳам);
бошланғич нархга нисбатан фоиз кўринишида ифодаланган аукцион қадами;
ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори (лотнинг бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилганда, нобудгарчилик миқдори пасайтирилмайди);
закалат пулининг бошланғич нархга нисбатан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган миқдори;
аукцион объектига оид буюртмада кўрсатилган ва унга илова қилинган маълумот ва ҳужжатлар;
буюртмачининг манзили ва телефон (мавжуд бўлганда мобил) рақами;
буюртмачи томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
аукцион объекти жойлашган манзил, фотосурат ва геолокацияси;
аукцион объектига нисбатан мавжуд тақиқлар ҳақида маълумот;
аукцион объектига тегишли бирламчи ҳужжатлар (давлат ордери, кадастр ва техник хусусиятларни ифодаловчи бошқа ҳужжатлар);
аукцион объектини олдиндан кўриш (кўздан кечириш) тартиби.
Оператор томонидан савдо платформасида аукцион ўтказилиши тўғрисида хабарнома эълон қилингандан кейин аукцион ўтказиш шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Буюртмачи томонидан буюртмани савдодан олиш ҳамда аукцион ўтказиш шартларини ўзгартирилган ҳолда буюртмани қайта юбориш ҳолатлари бундан мустасно.
2-§. Аукционни ўтказиш тартиби
23. Аукцион камида икки нафар иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.
Аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.
24. Хабарнома жойлаштирилган пайтдан бошлаб аукцион якунлангунга қадар иштирокчи объектни сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича аукцион қадамига боғланмаган ва савдо бошлангунга қадар бошқа иштирокчиларга ошкор этилмайдиган ўз нарх таклифини киритиш мумкин.
Бунда иштирокчи томонидан ушбу Низомнинг 14-банди «а» — «г» кичик бандларида белгиланган миқдордаги ва суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда хатланган мол-мулкни сотишда 5 фоиз ҳамда Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини сотишда мазкур Низомнинг 67-бандида белгиланган миқдордаги закалатни таклиф этаётган нархига нисбатан тўлаш талаб этилади.
Агар аукцион жараёнида объект нархи қадамга боғланмаган нарх таклиф этган иштирокчи томонидан таклиф этилган нархдан ошса, унга платформа орқали хабар юборилади ва аукцион иштирокчиларига навбатдаги нархни белгиланган тартибда ошириш учун ўн дақиқа вақт берилади.
Аукционда иштирокчи томонидан аукцион қадамига боғланмаган ҳолда берилган нарх аукцион куни инобатга олинади ва бу иштирокчининг аукцион объектини шу қийматда сотиб олиш истагини тасдиқлайди.
Агар аукцион бошланганда икки ва ундан ортиқ иштирокчиларнинг аукцион қадамига боғланмаган ҳолда таклиф этган нархлари қиймати тенг бўлса, барча иштирокчиларга навбатдаги нархни таклиф этишлари учун вақт тақдим этилади ва бунда:
иштирокчилардан биронтаси объектни сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича таклиф этган нархини белгиланган босқичга ошириш йўли билан сотиб олиш истагини тақдим этиладиган навбатдаги ўн дақиқа давомида тасдиқламаса, объект учун биринчи бўлиб нарх таклиф этган иштирокчи ғолиб деб топилади;
агар иштирокчилардан бири объектни сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича нархни бир аукцион қадамига ошириш йўли билан сотиб олишни (ижарага олишни) тасдиқласа ёки аукцион қадамига боғланмаган нарх таклиф этса, бошқа иштирокчиларга кейинги нархни тасдиқлаш учун навбатдаги 10 дақиқа вақт берилади;
жорий нарх оширилганидан кейин биронта иштирокчи жорий нархни бир аукцион қадамига ошириш йўли билан сотиб олишни (ижарага олишни) тасдиқламаса, сотиб олишни (ижарага олишни) охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи ғолиб деб эътироф этилади.
25. Аукцион хабарномада кўрсатилган санада соат 10:00 да (GMT+5) бошланади, лот савдодан қайтариб олинган ҳоллар бундан мустасно.
26. Тегишли лот бўйича аукцион бошланишидан ўттиз дақиқа олдин савдо платформасида автоматик режимда аукцион бошланиши тўғрисидаги ахборот шакллантирилади ва эълон қилинади.
27. Савдо платформасида автоматик равишда лотни бошланғич нархдан битта аукцион қадамига оширилган нархда сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича таклифни эълон қилиш билан бошланади (ушбу Низом 58-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
Агар аукционда бир ёки ундан ортиқ иштирокчи томонидан аукцион қадамига боғланмаган нарх таклиф этилган бўлса, ушбу таклифлар аукцион бошланганда ошкор қилинади ва аукционда навбатдаги нарх сифатида унинг қадамига боғланмаган ҳолда таклиф этилган энг юқори нарх қабул қилинади. Бунда оператор томонидан иштирокчиларга навбатдаги бир қадам оширилган аукцион қадами бўйича нарх таклиф этилади.
28. Аукцион қадами:
аукцион объекти бошланғич қийматининг ўн фоизини;
объектнинг бошланғич қиймати аукцион ўтказилиши тўғрисида хабарномани жойлаштириш пайтидаги БҲМнинг икки минг бараваридан ортиқ бўлганда, аукцион қадами аукцион объектининг бошланғич қийматидан беш фоизни ташкил этади (ушбу Низомнинг 55-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
Агар такрорий ўтказиладиган аукционларда объектнинг бошланғич нархи БҲМнинг икки минг бараваридан пасайган ҳолда, аукцион қадами мазкур банднинг иккинчи хатбошида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда мазкур мол-мулкни сотиш бўйича аукцион қадами ушбу Низомнинг 55-бандида назарда тутилган тартибда белгиланади.
28 1 . 2025 йил 1 февралдан бошлаб, бошланғич нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача бўлган давлат активларини, ер участкаларини ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкларини сотиш ва ижарага бериш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдолари жараёнида, иштирокчилар томонидан учинчи қадамдан бошлаб шахсий ҳисобварағида камида уларнинг нарх таклифига нисбатан амалдаги закалат миқдоридаги суммага эга бўлиш тартиби киритилади. Бунда ушбу маблағлар закалат сифатида ҳисобга олинади .
29. Аукцион куни соат 10:00 дан бошлаб таклифни тасдиқлаш учун олдинги таклиф тасдиқланган вақтдан бошлаб ўн дақиқадан вақт берилади ва аукцион энг юқори нарх тасдиқлангунга қадар давом этади.
Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг ўн дақиқа вақт давомида навбатдаги таклиф тасдиқланмаса, аукцион якунланади ва охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
30. Тегишли лот бўйича аукцион якунлангач, савдо платформасида автоматик равишда аукцион якунланган вақт ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот шакллантирилади ва эълон қилинади.
Аукцион натижалари тўғрисидаги ахборотда қуйидагилар акс эттирилади:
лот ҳақида маълумотлар, шу жумладан, унинг бошланғич нархи;
охирги ва охиргидан олдинги тасдиқланган таклифлар (охирги ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда, аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича нархлар ва уларнинг тасдиқланиш вақти);
аукцион ғолибининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг номи.
31. Охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади ва унга тасдиқланган лот қиймати ушбу Низомнинг 44-бандига мувофиқ тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай баённома расмийлаштирилади, савдо платформасида лот қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион объектлари бундан мустасно.
32. Аукцион ғолиби белгиланган муддатда лотни сотиб олишдан (ижарага олишдан) бош тортса ёки лот қийматини муддатида тўлиқ тўламаса, оператор кейинги иш кунидан кечиктирмай аукционнинг захирадаги ғолибига у тасдиқлаган нархда лотни сотиб олишни таклиф қилади.
Аукционнинг захирадаги ғолибига операторнинг таклифи келиб тушган кундан бошлаб, лот қийматини тўлаш учун ушбу Низомнинг 44-бандига мувофиқ муддат берилади.
Аукционнинг захирадаги ғолиби лот қийматини муддатида тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб ҳисобланади ва унга мазкур Низомда белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилади.
Агар аукционнинг захирадаги ғолиби белгиланган муддатда лотни сотиб олишдан (ижарага олишдан) бош тортса ёки лот қийматини муддатида тўлиқ тўламаса, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади ва захирадаги ғолиб томонидан киритилган закалат миқдори қайтарилмайди.
Савдо платформасида лот қийматини тўлиқ тўлаш талаб этилмайдиган аукцион объектларига нисбатан мазкур банд татбиқ этилмайди.
33. Савдо платформасида лот қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион объектлари бўйича аукцион ғолиби томонидан операторнинг хизмат ҳақи учун етарли маблағ беш иш куни ичида тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай баённома расмийлаштирилади.
Баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай баённома асосида буюртмачи билан аукцион ғолиби ўртасида олди-сотди (ижара) шартномаси тузилади (қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
Олди-сотди (ижара) шартномасида тарафларнинг мажбуриятлари, шу жумладан, давлат кўчмас мулк объектига бўлган мулк ёки ижара ҳуқуқининг сотувчидан харидорга ўтиш шартлари, аниқ муддатлари, тартиби ва кетма-кетлиги акс эттирилиши керак.
Агар аукцион ғолиби беш иш куни ичида белгиланган тўловни тўламаган ёки олди-сотди (ижара) шартномасини имзолашни рад этган тақдирда, аукционнинг захирадаги ғолибига оператор хизмат ҳақига етарли маблағни тўлаш учун беш иш кунлик муддат берилади.
Ушбу муддат давомида захирадаги ғолиб тўловни амалга оширса, аукцион ғолиби деб эътироф этилади ва унга мазкур Низомда белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилади.
Захирадаги ғолиб белгиланган тўловни муддатида тўламаган ёки олди-сотди (ижара) шартномасини имзолашни рад этган тақдирда, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади (баённома расмийлаштирилган ҳолларда ўз кучини йўқотади).
Бунда, давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича ўтказилган савдоларда аукцион ғолиби олди-сотди шартномасини аукцион натижалари бўйича баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш куни ичида имзолашдан бош тортса, оператор захирадаги ғолибга олди-сотди шартномасини тузишни таклиф қилади. Агар захирадаги ғолиб ҳам олди-сотди шартномасини ўн иш куни ичида имзолашдан бош тортса, давлат мулкини сотиш бўйича аукцион бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ҳамда мазкур давлат мулки такрорий аукционга қўйилади.
Олди-сотди (ижара) шартномаси расмийлаштирилгани ёки расмийлаштирилмаганлиги тўғрисидаги маълумот белгиланган муддатда буюртмачи томонидан савдо платформасига жойлаштирилиши шарт. Ушбу маълумот 10 иш куни ичида жойлаштирилмаса, савдо платформаси орқали автоматик тарзда шартнома имзоланмаган деб топилиб, тартиб-таомиллар ушбу Низом доирасида давом эттирилади.
Беш иш куни ичида белгиланган тўловни тўламаган ёки олди-сотди (ижара) шартномасини имзолашни рад этган аукцион ғолиби (захирадаги ғолиб)нинг закалат миқдори қайтарилмайди.
Қайтарилмаган закалат миқдори оператор тасарруфида қолади.
34. Аукционни ўтказиш кунида савдо бошланиш пайтидан бошлаб соат 18:00 га (GMT+5) қадар савдо платформасида иштирокчилардан биронтаси сотиладиган (ижарага бериладиган) аукцион объекти бўйича бошланғич нархни бир аукцион қадамига ошириш ёки қадамга боғланмаган нарх таклиф этиш йўли билан сотиб олиш (ижарага олиш) истагини тасдиқламаган бўлса, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади. Ижро ҳужжатлари бўйича такрорий ўтказиладиган аукционлар ҳамда ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
35. Савдо платформасида техник узилиш содир бўлган ҳолларда аукцион вақтинча тўхтатилади ҳамда бу ҳақда иштирокчининг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва/ёки мобил телефон рақамига хабар юборилади ҳамда ушбу аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да охирги тасдиқланган таклифдан бир қадам оширилган нархни таклиф этишдан давом эттирилади.
Тўхтатилган лот бўйича аукцион иштирокчиси давом эттириладиган аукцион иштирокчиси сифатида унинг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва/ёки мобил телефон рақами орқали хабардор қилинади. Иштирокчи хабар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.
Техник узилишни бартараф этиш даврида иштирокчи томонидан тасдиқлаган ўз таклифларини қайтариб олинишига йўл қўйилмайди.
Техник узилиш ҳолати қайд этилган аукцион объекти бўйича давом эттириладиган аукцион бошлангандан сўнг ўн дақиқа ичида ҳеч қайси иштирокчи сотиб олиш (ижарага олиш) таклифини тасдиқламаса, техник узилиш қайд этилишидан олдин охирги энг юқори таклифни тасдиқлаган аукцион иштирокчиси ғолиб деб топилади.
Иштирокчининг компьютер ва (ёки) телекоммуникация жиҳозларида техник узилиш бўлганда, бу ҳолат савдо платформасида техник узилиш деб ҳисобланмайди ва аукцион давом эттирилади.
36. Савдо платформасида техник узилиш ҳолатлари содир бўлганда, техник узилиш содир бўлиш сабаблари ўрганилади. Бунда Агентлик томонидан заруратга кўра Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ёки махсус ваколатли орган мутахассислари жалб этилиши мумкин.
3-§. Аукционни ўтказилмаган деб топиш ва такрорий аукционни ўтказиш тартиби
37. Аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:
а) аукционда қатнашиш учун биронта ҳам талабгордан ариза келиб тушмаган бўлса;
б) аукционда қатнашиш учун фақат бир нафар иштирокчидан ариза келиб тушган бўлса;
в) аукцион куни иштирокчилар томонидан биронта ҳам таклиф тасдиқланмаса (ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);
г) мазкур Низомда белгиланган тартибда аукцион ғолиби ва захирадаги ғолиби томонидан тасдиқланган объект баҳоси белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаса ёки олди-сотди (ижара) шартномаси расмийлаштирилмаса.
Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, объект мазкур Низомда белгиланган тартибда такрорий аукционга чиқарилади.
д) аукцион объектида бартараф этишнинг иложи бўлмаган камчиликлар аниқланса.
38. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, савдо платформасида бу ҳақда хабарнома эълон қилинади. Хабарномада аукционни ўтказилмаган деб ҳисоблаш сабаблари ҳамда лотга оид ахборот кўрсатилади.
39. Аукцион мазкур Низомнинг 37-бандида кўрсатилган сабабларга кўра ўтказилмаган деб ҳисобланганда, такрорий аукцион буюртмачи билан келишилган ҳолда (суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бундан мустасно) 10 календарь кундан кам бўлмаган муддатда амалга оширилади, мазкур Низомнинг 64-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ушбу муддат байрам ва дам олиш кунларига тўғри келган тақдирда, навбатдаги иш кунида ўтказилади.
40. Аукцион объекти белгиланган муддат ва шартларда сотилмаган тақдирда, уларни дастлаб қўйилган нархни қадам-бақадам пасайтириб бориш механизмини қўллаган ҳолда сотиш мумкин ва бунда объектнинг бошланғич нархи ҳар такрорий аукционда буюртмачи белгилаган фоизда аукцион объектининг энг паст нархига қадар камайтирилади, мазкур Низомнинг 41-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
41. Қуйидаги ҳолларда такрорий аукционда лотнинг бошланғич нархини камайтиришга йўл қўйилмайди:
қонунчилик ҳужжатларида бошланғич нархни камайтиришга чеклов қўйилганда ва/ёки рухсат этилмаган ҳолларда;
аукцион объекти мазкур Низомнинг 37-банди «г» кичик бандида назарда тутилган асосларга кўра такрорий аукцион савдоларига чиқарилганда;
такрорий аукционда лотнинг бошланғич нархини босқичма-босқич камайтиришга буюртмачининг розилиги бўлмаган тақдирда, ижро ҳужжатлари бўйича ўтказиладиган такрорий аукционлар бундан мустасно.
42. Такрорий аукцион алоҳида шартларсиз, умумий тартибда ўтказилади, ижро ҳужжатлари бўйича ўтказиладиган такрорий аукционлар бундан мустасно.
Бунда ижро ҳужжатлари бўйича такрорий аукционлар мазкур Низомнинг 2-боби 5-параграфида келтирилган ижро ҳужжатлари бўйича объектларни электрон онлайн-аукционга чиқариш ва сотишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўтказилади.
43. Аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўламаган ва/ёки аукцион объекти бўйича шартнома имзолашни (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда) рад этган аукцион ғолиби ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари улар томонидан ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркор ҳамда улуши миқдори бошқа ҳар бир таъсисчи улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамияти (акциядорлик жамиятларининг акциядорлари бундан мустасно), шунингдек, давлат объектлари, шу жумладан, ер участкаларини электрон онлайн-аукционда сотиб олиб, ундан фойдаланмаган ҳолда уларнинг олди-сотдиси билан доимий равишда шуғулланганлиги аниқланган юридик ва жисмоний шахслар — ноҳалол иштирокчи деб эътироф этилади ва у ушбу ҳолатни биринчи марта содир этганда, рад этган санадан бошлаб ўн икки ой муддатга, иккинчи марта такрорлаганда муддатсиз даврга аукционлардан четлатилади.
Ушбу чекловлар аукцион ғолиби ва унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар нохалол иштирокчи деб эътироф этилгунга қадар уларнинг иштирокида савдолари бошланган ва/ёки якунланган бошқа лотлар бўйича аукцион жараёнларига ва уларнинг натижаларига қўлланилмайди.
4-§. Ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион натижаларини расмийлаштириш
44. Лот қиймати аукцион ғолиби томонидан қуйидагиларни инобатга олган ҳолда тўланади (савдо платформасида лот қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион объектлари бундан мустасно):
бир йўла тўлаш шарти билан сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг беш минг бараваригача бўлганда, тўловларни ўн иш кунида, беш минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда эса, тўловларни (иштирокчи томонидан киритилган закалат сотиб олиш (ижара) тўловлари миқдорига киритилади) ўн беш иш кун мобайнида тўлаш имконияти берилади (буюртмачи билан тузилган шартномада ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно);
тўлов ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган муддатларда тўлиқ амалга оширилмаган ёхуд аукцион ғолиби олди-сотди (ижара) шартномасини тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда, аукцион натижалари бекор қилиниб, аукцион ғолибидан олинган закалат пули қайтарилмайди ва оператор тасарруфида қолади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар учун рухсат этилган аукцион объектларини сотиб олган (ижарага олган) норезидентлар тўловларни миллий ёки чет эл валютасида амалга оширишлари мумкин.
Бунда чет эл валютасида тўланган тўловлар операторнинг махсус ҳисобварағида сақланади ва тўлов амалга оширилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун белгиланган чет эл валюталарининг сўмга нисбатан қийматида ҳисобга олинади.
45. Оператор мазкур Низомда белгиланган тартибда баённомани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради.
Аукцион натижалари бўйича баённома мазкур Низомга 2-иловадаги намунавий шаклга мувофиқ расмийлаштирилади.
Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
аукцион санаси;
баённома расмийлаштирилган сана;
лотнинг бошланғич ва сотилган нархлари;
ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори;
аукцион ғолиби ҳақида маълумотлар;
қонунчиликда тақиқланмаган ҳамда ушбу Низомда белгиланган бошқа маълумотлар;
лотга оид ахборот.
Баённома аукцион ғолиби ва буюртмачининг шахсий кабинетларига ҳамда зарур ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органларга электрон шаклда юборилади.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўйича аукцион ғолиби номига расмийлаштирилган баённома электрон алмашинув тизими орқали кадастр, банк, нотариал идоралар ва мажбурий ижро бўлимларига юборилади ҳамда ушбу баённомага асосан ютиб олинган мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи автоматик равишда расмийлаштирилади.
45 1 . Кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича расмийлаштирилган баённома Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси) Оператор томонидан «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали юборилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Аукцион ғолиби Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган тўловни амалга оширади.
Тўлов амалга оширилгандан сўнг кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.
Кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани аукцион ғолиби ўзининг «E-auksion» электрон савдо платформасидаги шахсий кабинети орқали олади.
Кўчмас мулк объектларини сотиш учун узоқроқ бўлган тўлов муддати назарда тутилган бўлса, баённома рўйхатдан ўтказиш учун Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармасига юборилмайди.
46. Баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, мулк ва мулкий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳамда олди-сотди (ижара) шартномаси тузиш учун асос ҳисобланади.
Буюртмачилар томонидан автотранспорт воситаларини электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион йўли билан ижарага бериш натижасига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга бўлади. Бунда шартномаларни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.
47. Баённома оператор томонидан юритиладиган аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённомалар реестрига автоматик тарзда киритилади.
Баённомадаги QR-код (матрик штрихли код) такрорланмас бўлиб, унинг ичига аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённомалар реестрига Интернет тармоғи орқали ҳавола жойлаштирилади.
Баённома аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённомалар реестрига киритилган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади.
Аукцион ғолибининг сўров хатига кўра баённома қоғоз шаклида чоп этилиб, операторнинг муҳри босилган ҳолда унга тақдим этилиши ёки почта орқали юборилиши мумкин.
48. Закалат пули аукцион иштирокчисининг савдо платформасидаги шахсий ҳисобварағига кирим қилинади, бунда унинг сўровига кўра банкдаги ҳисобварағига (пластик картасига) аукцион якунланган деб топилган кундан сўнг қуйидаги тартибда қайтарилади:
аукционнинг захирадаги ғолибига — аукцион якунлангандан сўнг мазкур Низомнинг 33-бандига кўра ғолиб томонидан олди-сотди (ижара) шартномаси расмийлаштирилгандан кейин ёки 44-бандига кўра ғолиб томонидан объект қиймати тўлангандан бошлаб уч иш куни ичида;
қолган иштирокчиларга — аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб уч иш куни ичида.
Аукцион иштирокчисига закалат пули қайтарилганда, банк ҳисобварағи (пластик карта рақамлари) нотўғри кўрсатилганлиги ёки бошқа сабабларга кўра тўлов операторнинг банк ҳисобварағига қайтиб тушган ҳолларда, оператор аукцион иштирокчисини бу ҳақда савдо платформаси орқали огоҳлантиради. Бунда закалат пули аукцион иштирокчисининг шахсий ҳисобварағига бириктирилади. Иштирокчи банк ҳисобварағи (пластик карта рақами) тўғри кўрсатилган ҳолда закалат пулларини қайтариш бўйича сўров юбориши мумкин.
Аукцион натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби (харидор) томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг буюртмачининг банк ҳисобварағига оператор хизмат ҳақи ушлаб қолинган ҳолда ўтказилади.
49. Оператор аукционни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари учун объектнинг сотилган қийматидан бир фоиз миқдорида хизмат ҳақи олади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси қарорларида бошқача тартиб назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда оператор хизмат ҳақи сотиб олиш (ижара) тўловлари миқдорига киритилади.
5-§. Ижро ҳужжатлари бўйича объектларни электрон онлайн-аукционга чиқариш ва сотишнинг ўзига хос хусусиятлари
50. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн аукционда сотувга қўйилган мол-мулк уни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобидан аукцион ғолибига қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширилади. Бунда мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари етарли бўлмаганда қарздорликни тўлаш мажбурияти унинг собиқ эгаси — қарздор зиммасида қолади.
Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижалари ҳақидаги баённома уни тақиқдан ечиш, шунингдек, аукцион ғолиби номига мулкни, мулк ҳуқуқини ва бошқа мулкий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланади. Бунда мажбурий тартибда ундириш учун юборилмаган маъмурий жарималарни тўлаш мажбурияти мол-мулкнинг собиқ эгаси зиммасида қолади.
Ер участкасига нисбатан тақиқ қўйилган ҳолларда аукцион натижалари бўйича имзоланган ижара шартномаси ёки аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери тақиқни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.
51. Дастлабки аукцион нархни ошириб бориш тамойили, такрорий аукцион эса нархни тушириб бориш тамойили бўйича ўтказилади.
Мол-мулк буюртмачи томонидан қарздор ва ундирувчини ўтказилган баҳолаш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ҳамда уларга баҳолаш натижалари юзасидан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш имкониятини бермасдан туриб аукционга қўйилмайди, давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк бундан мустасно.
52. Дастлабки аукцион нархни ошириб бориш тартибида ўтказилади.
53. Аукционда иштирок этиш учун закалат пули мол-мулк баҳоланган қийматининг 5 фоиз миқдорида белгиланади.
54. Аукцион объекти дастлабки аукционга қуйидаги бошланғич нархда қўйилади:
а) ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида қарздорнинг хатланган мол-мулки баҳоланган нархдан 70 фоизга тенг нархда;
б) мол-мулкни давлат даромадига ўтказишга оид ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк — суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг қарорига мувофиқ баҳоланган қийматнинг 50 фоизигача тенг нархда, ҳудудий кенгаш қарори мавжуд бўлмаганда эса баҳоланган нархда;
в) гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулкларнинг баҳоланган қийматига тенг нархда.
55. Аукцион қадами:
биринчи тўртта қадамда — аукцион объекти баҳоланган қийматининг 5 фоизи миқдорида;
бешинчи ва ундан кейинги қадамларда — аукцион объекти баҳоланган қийматининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.
Баҳоланган қиймати хабарнома жойлаштириш пайтида БҲМнинг икки минг бараваридан юқори бўлган мол-мулк сотилган тақдирда, аукцион қадами, истисно тариқасида, аукцион объекти баҳоланган қийматининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.
56. Аукцион объекти дастлабки аукционда сотилмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 58-бандида белгиланган тартибда такрорий аукционга қўйилади.
57. Такрорий аукционда аукцион объектининг баҳоланган қиймати бошланғич нарх этиб белгиланади.
Энг паст нарх аукцион объекти баҳоланган қийматининг 80 фоизи миқдорида белгиланади.
Аукцион қадами аукцион объекти баҳоланган қийматининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.
58. Такрорий аукцион лотни бошланғич нархдан битта қадамга туширилган нархда сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича таклифни тасдиқлашни аукцион иштирокчиларидан сўрашдан бошланади.
Агар лот нархи бир қадамга туширилгандан кейин йигирма дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири лотни туширилган нархда сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича таклифни тасдиқламаса, лот нархи белгиланган қадамга яна туширилади, таклифни тасдиқлаш учун вақт эса кейинги йигирма дақиқага узайтирилади. Бунда бошланғич нарх белгиланган қадамга иштирокчилардан бири лот нархи тўғрисидаги таклифни тасдиқлагунига қадар энг паст нархгача тушириб борилади.
Агар иштирокчиларнинг бири таклиф қилинган лот нархини тасдиқласа, аукционнинг қолган иштирокчиларига унинг бошланғич нархидан 2 фоизга оширилган лот нархини тасдиқлаш таклиф этилади. Бунда лот нархи ҳақидаги кейинги таклифни тасдиқлаш вақти ўн дақиқага узайтирилади.
Охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн дақиқа мобайнида иштирокчилардан биронтаси томонидан кейинги таклиф тасдиқланмаса, аукцион якунланади. Лот нархи тўғрисидаги таклифни охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
Агар иштирокчи томонидан аукцион ўтказиш вақти тугашига ўн дақиқадан кам қолганда, лот нархини бошланғич нархнинг 2 фоизи миқдорида ошириш тўғрисидаги таклиф тасдиқланса, аукцион ўтказиш муддати охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн дақиқага узайтирилади. Лот нархини бошланғич нархнинг 2 фоизи миқдорида ошириш тўғрисидаги ҳар бир кейинги таклиф аукцион ўтказиш вақтини ўн дақиқага узайтиради.
Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг ўн дақиқа мобайнида навбатдаги таклиф тасдиқланмаса, аукцион якунланади ва охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
59. Такрорий аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланган тақдирда, оператор аукцион объектини аукционга қўйишга буюртма берган буюртмачини бу ҳақда хабардор қилади ҳамда объектни аукциондан олади, мазкур Низомнинг 60-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Суддан ташқари тартибда ундирув қаратилган аукцион объекти бўйича такрорий аукцион савдоси ўтказилмаган деб топилганда кредитор қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатда аукцион объектини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.
Кредитор аукцион объектини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан фойдаланишга розилик билдирганда, оператор мазкур Низомнинг 45-бандига асосан баённома расмийлаштиради ва уни буюртмачининг шахсий кабинетига ҳамда зарур ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органларга электрон шаклда юборилади.
60. Давлат даромадига (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига) ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича аукцион объектини сотишда, шунингдек, ушбу Низомнинг 37-банди «г» кичик бандида назарда тутилган асосга кўра такрорий аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланган тақдирда, аукцион объекти ушбу Низомнинг 2-боб 5-параграфида белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий аукционга қайтадан қўйилади.
Бунда давлат даромадига (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига) ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича аукцион объектининг баҳоланган қийматининг 50 фоизига етгунига қадар ҳар бир қайтадан ўтказилган такрорий аукционда энг паст нарх 5 фоизга камайтирилади, мазкур Низомнинг 37-банди «г» кичик бандида назарда тутилган асосга кўра ўтказилмаган деб ҳисобланиши муносабати билан қайтадан ўтказилган такрорий аукционлар бундан мустасно.
6-§. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдо платформасида сотишнинг ўзига хос хусусиятлари
61. «E-auksion» электрон савдо платформасида онлайн-аукцион орқали сотиладиган стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили, лекин бир йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси томонидан аниқланган ҳолда шакллантирилади.
62. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси ер қаъри участкалари рўйхатини шакллантиргандан кейин ҳар бир ер қаъри участкаси бўйича тегишли маълумотларни тайёрлайди ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш бўйича қарор қабул қилади.
63. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
ер қаъри участкасининг номи (ёки рақами) ва жойлашган ери (географик координатали нуқталари, WGS-84 халқаро географик тизимдаги геолокацияси);
ер қаъри участкасидан фойдаланиш мақсади;
ер қаъри участкаси жойлашган ернинг фотосурати (15х20 см);
ер участкасининг майдони (гектарда);
ер қаъри участкаси тўғрисида умумий геологик ва бошқа маълумотлар;
савдога қўйилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич нархи;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш, шу жумладан, ушбу ер участкасидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш шартлари лойиҳаси;
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни молиялаштирган юридик шахсларнинг ўзлари разведка қилган конда кавлаш ишларига мутлақ ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида маълумот;
қонунчиликда белгиланган тартибда оператор томонидан сўралган бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
64. Такрорий аукционнинг бошланиш (ўтказиш) санаси ва лот ҳақидаги ахборот камида 30 кун олдин операторнинг веб-порталида жойлаштирилади.
65. Аукцион нархларни ошириб бориш тамойили бўйича ўтказилади.
66. Иштирокчилар ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини «E-auksion» электрон савдо платформасида лот бўйича ариза бериш жараёнида ЭРИ билан тасдиқлайди (имзолайди).
Бунда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини ЭРИ билан имзоламаган талабгорлар онлайн-аукцион савдоларига қўйилмайди.
ЭРИ билан имзоланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари ер участкасидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш шартларини ҳам назарда тутади ва ижара шартномаси кучига эга бўлади.
67. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича аукционда иштирок этиш учун закалат пули қуйидагича белгиланади:
геологик жиҳатдан ўрганиш учун — аукцион объекти бошланғич нархининг 100 фоизи миқдорида;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун — аукцион объекти бошланғич нархи БҲМнинг 4 минг бараваригача бўлганда, ушбу нархнинг 50 фоизи, БҲМнинг 4 минг бараварига тенг ва БҲМнинг 20 минг бараваригача — 20 фоиз ҳамда БҲМнинг 20 минг бараварига тенг ва ундан юқори қийматда — 10 фоиз миқдорида;
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти учун — аукцион объекти бошланғич нархининг 100 фоизи миқдорида.
68. Ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштирган юридик шахслар улар томонидан қидирилган кондан фойдали қазилмаларни қазиб олишга рухсатнома олиш учун берилган мутлақ ҳуқуқ муддати тугагандан сўнг аукционда иштирок этган тақдирда, кондан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома олишга устунлик ҳуқуқи сақлаб қолинади.
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси томонидан иштирокчининг устунлик ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида операторга тақдимнома киритилганда, устунлик ҳуқуқи берилиши инобатга олинади.
Устунлик ҳуқуқи аукцион иштирокчисига аукционда ғолиб бўлган тақдирда, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг қийматини тўлашда ушбу объект бошланғич нархининг ўн фоизи миқдорида чегирма қўллаш ҳуқуқини беради.
Бунда аукцион ғолиби томонидан операторга аукцион объектининг сотиш қиймати тўлиқ тўлаб берилади ва оператор томонидан чегирма суммаси аукцион ғолибининг шахсий ҳисобварағига қайтарилади.
69. Оператор аукцион ғолиби томонидан сотиб олиш (ижарага олиш) тўловлари тўлиқ тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай аукцион ғолибига баённома расмийлаштиради ҳамда мазкур баённомани ва ғолиб томонидан имзоланган ер қаъридан фойдаланиш шартларини аукцион ғолибининг ва буюртмачи (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси)нинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади, шунингдек, тегишли ахборотни ўз веб-порталида жойлаштиради.
Оператор баённома ва ер қаъридан фойдаланиш шартларини QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради.
70. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси бир иш куни мобайнида баённома асосида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тегишли рухсатномани ЭРИ билан имзоланган ва QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, савдо платформаси орқали операторга юборади.
71. Оператор расмийлаштирилган рухсатномани аукцион ғолибининг шахсий кабинетига юборади ва аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилиб олинганлиги тасдиқлангандан сўнг бир иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасига пул маблағларининг унга тегишли бўлган улушини (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) ўтказиб беради.
Оператор аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ва рухсатнома нусхаларини икки иш куни ичида электрон почта орқали ер қаъри участкаси жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлигига жўнатади.
72. Оператор томонидан бир иш кунида савдо платформасида сотишдан олинган пул маблағларининг аукционни ташкил қилиш хизматлари учун ер қаъри участкасининг сотилган нархидан бир фоизи оператор ҳисобварағига, шунингдек:
стратегик турдаги ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини савдо платформасида сотишдан олинган пул маблағлари кетма-кетлик билан қуйидаги тартибда тақсимланади: бошланғич нархининг ўн фоизи ҳамда бошланғич нарх билан сотилган нарх ўртасидаги фарқ суммасининг йигирма беш фоизи Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳисобварағига, бошланғич нархига тенг маблағ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, қолган маблағлар Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтириш учун Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали тенг тақсимланган ҳолда ўтказилади;
уч фоизи ҳамда бошланғич нарх билан сотилган нарх ўртасидаги фарқ суммасининг ўн фоизи Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳисобварағига ва қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;
норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасини сотишдан олинган пул маблағларининг ўттиз фоизи (оператор хизмат ҳақи учун олинадиган 1 фоизни вазирликка ўтказиладиган маблағдан камайтириш ҳисобига) Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳисобварағига ҳамда етмиш фоизи ер қаъри участкаси жойлашган тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларига тақсимланади;
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқини савдо платформасида сотишдан олинган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳисобварағига ҳамда ер қаъри участкаси жойлашган тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари ўртасида автоматик тарзда тенг улушларда тақсимланади;
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига ўтказиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик давлат дастурларини амалга оширишга, «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ харажатларини, аукцион ва танлов савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни, Технологик трансформация маркази фаолиятини ҳамда рақамлаштириш лойиҳаларини молиялаштиришга, шунингдек, вазирликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ишчи-ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади.
73. Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш бўйича тендер ҳамда танловлар талабгорларининг таклифлари савдо платформаси орқали электрон тарзда қабул қилиниши мумкин.
3-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш
1-§. Танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарномани эълон қилиш тартиби
74. Танлов объекти танловга буюртмачи томонидан юборилган электрон буюртмага асосан чиқарилади.
75. Оператор буюртма ва танлов объекти бўйича маълумот ҳамда ҳужжатлар талабга мувофиқ деб ҳисобланган тақдирда, танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун икки иш куни ичида савдо платформасида танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани эълон қилади.
Буюртмачи танлов ўтказиш тўғрисидаги хабарномани ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб боради.
76. Хабарнома танлов бошланишидан камида ўттиз кун аввал савдо платформасида эълон қилинади. Улар қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
танлов шакли, ўтказиладиган санаси, танлов натижаларини эълон қилиш вақти;
лот рақами ва объект номи;
танловда қатнашиш учун ариза қабул қилишни якунлаш санаси ва вақти;
танлов объектига оид буюртмада кўрсатилган ва унга илова қилинган маълумот ва ҳужжатлар;
закалат пулининг миқдори;
буюртмачининг манзили ва телефон рақами;
буюртмачи томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
танлов объектини олдиндан кўриш (кўздан кечириш) тартиби;
танлов объектини бегоналаштиришга тақиқ бор ёки йўқлиги, шунингдек, банд солинган ёки солинмаганлиги ҳақида маълумот;
объектнинг жойлашган манзили, фотосурати ва геолокацияси (мавжуд бўлса).
Оператор томонидан савдо платформасида танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома эълон қилингандан кейин танлов шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Буюртмачи томонидан буюртмани савдодан олиш ҳамда танлов шартларини ўзгартирилган ҳолда буюртмани қайта юбориш ҳолатлари бундан мустасно.
2-§. Танловни ўтказишни ташкил этиш
77. Талабгорнинг танловда қатнашиш бўйича аризасини қабул қилишда автоматик равишда унинг танлов таклифлари тўғри тўлдирилгани текширилади.
Танлов таклифларини мезонлар бўйича баҳолашда танловда қатнашиш шартларига риоя этилиши, танлов шартларида кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги текширилади.
Талабгор томонидан тақдим этилган танлов таклифлари тўғри тўлдирилмагани ёки талабларга риоя этилмагани аризани қабул қилишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Бу ҳақда унинг шахсий кабинетига электрон хабар юборилади.
78. Танлов икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.
Танловга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат танловда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.
79. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш баллар тизими бўйича амалга оширилади. Танлов таклифи танлов ҳужжатлари мезони ва шартларига мувофиқ энг яхши таклифни тақдим этган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Икки ва ундан ортиқ танлов иштирокчиларининг тўплаган баллари тенг бўлган тақдирда, аризани олдинроқ топширган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
80. Танлов натижалари бўйича ғолиб, танлов таклифлари ва уларга берилган баллар танлов ўтказиладиган кун соат 10:00 да (GMT+5) савдо платформасида автоматик равишда эълон қилинади.
81. Агар аризаларни қабул қилиш вақти якунланган пайтда фақат бир иштирокчи томонидан ариза берилган бўлса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади.
Танлов ўтказилмаган деб ҳисоблангандан сўнг танлов объекти белгиланган тартибда такрорий танловга қўйилади.
Танлов объекти бўйича танлов ғолиби томонидан таклиф этилган нархнинг 5 фоизи беш иш куни ичида тўланганлиги шахсий кабинет орқали тасдиқлангандан сўнг баённома расмийлаштирилади.
Агар танлов ғолиби баённома расмийлаштирилгандан сўнг танлов объекти бўйича шартнома имзолашдан бош тортса, танловнинг захирадаги ғолибига (агар баллар тенг бўлса — аризани олдинроқ берганга) таклиф этган нархининг 5 фоизини тўлаш учун беш иш кунлик муддат берилади.
Танловнинг захирадаги ғолиби таклиф этган нархининг 5 фоизини беш иш куни давомида тўласа, у танлов ғолиби деб топилиб, мазкур Низомнинг 86 ва 87-бандларида назарда тутилган тартибда баённома расмийлаштирилади.
Белгиланган муддатда таклиф этган нархининг 5 фоизини тўламаган ёки буюртмачи билан шартнома имзолашни рад этган танлов ғолиби (захирадаги ғолиби) томонидан киритилган закалат пули қайтарилмайди ҳамда ушбу маблағлар оператор тасарруфида қолади.
82. Савдо платформасида техник узилиш содир бўлган тақдирда, танлов таклифларини баҳолаш санаси ва вақти ҳақида танлов иштирокчиларини хабардор қилган ҳолда, танлов техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги иш кунида ўтказилади.
3-§. Танловни ўтказилмаган деб ҳисоблаш ва такрорий танловни ўтказиш тартиби
83. Танлов қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб ҳисобланади:
а) танловда қатнашиш учун бирорта ҳам ариза тушмаган бўлса;
б) танловга фақат бир нафар иштирокчи томонидан ариза берилган бўлса;
в) танловнинг ғолиби (захирадаги ғолиби) шартномани имзолашни рад этса;
г) мазкур Низомда белгиланган тартибда объектни сотиб олиш (ижарага олиш) таклиф этилган танлов ғолиби (захирадаги ғолиби) томонидан белгиланган муддатда олди-сотди (ижара) шартномаси расмийлаштирилмаса.
84. Танлов ўтказилмаган деб ҳисобланганда, унинг сабаблари кўрсатилган ҳолда савдо платформасида хабарнома эълон қилинади.
85. Тегишли лот бўйича танлов ўтказилмаган деб ҳисобланганда, ўн кундан сўнг такрорий танлов умумий тартибда ўтказилади.
4-§. Танлов натижаларини расмийлаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш
86. Таклиф этилган нархнинг 5 фоизи тўланганлиги ғолиб томонидан шахсий кабинет орқали тасдиқлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай танлов ғолибига баённома расмийлаштиради ҳамда уни танлов ғолиби ва буюртмачининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.
87. Оператор мазкур Низомда белгиланган тартибда баённомани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради.
Баённома мазкур Низомга 3-иловадаги намунавий шаклга мувофиқ расмийлаштирилади ва унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
танлов ўтказилган сана;
баённома расмийлаштирилган сана;
танлов ғолиби ҳақида маълумот ҳамда унинг танлов таклифларига берилган баллар;
танлов объекти ҳақида маълумотлар;
буюртмачи ва танлов ғолиби ўртасида танлов объекти бўйича шартнома тузиш муддати.
Баённома танлов объекти бўйича танлов ғолиби ва буюртмачи ўртасида шартнома тузиш учун асос ҳисобланади.
Баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай баённома асосида буюртмачи билан танлов ғолиби ўртасида олди-сотди (ижара) шартномаси тузилади.
Баённома оператор томонидан юритиладиган танлов натижалари тўғрисидаги электрон баённомалар реестрига киритилади.
Баённомадаги QR-код (матрик штрихли код) такрорланмас бўлиб, унинг ичига танлов натижалари тўғрисидаги электрон баённомалар реестрига Интернет тармоғи орқали ҳавола жойлаштирилади.
Баённома танлов натижалари тўғрисидаги электрон баённомалар реестрига киритилган бўлса, у ҳақиқий ҳисобланади.
Танлов ғолибининг сўров хатига кўра баённома қоғоз шаклида чоп этилиб, операторнинг муҳри босилган ҳолда унга тақдим этилиши ёки почта орқали юборилиши мумкин.
88. Оператор танловни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари учун қуйидагича хизмат ҳақи олади:
а) танлов таклифларини баҳолашда асосий мезон сифатида инвестиция, ижтимоий ва шунга ўхшаш бошқа мажбуриятлар назарда тутилган ҳолларда — БҲМнинг 5 баравари;
б) танлов таклифларини баҳолашда асосий мезон сифатида сотилиш нархи назарда тутилган ҳолларда — сотилган нархининг 1 фоизи миқдорда.
Танлов ғолиби томонидан танлов объекти қабул қилиб олингани тасдиқлангандан сўнг пул маблағлари (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) буюртмачига ўтказиб берилади.
89. Буюртмачи танлов ғолиби билан шартнома тузилгани тўғрисида шартнома тузилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай операторни савдо платформаси орқали хабардор қилиши шарт.
90. Танлов якунлангандан кейин ёки ўтказилмаган деб ҳисоблангандан сўнг закалат пули қуйидаги тарзда қайтарилади:
танловнинг захирадаги ғолибига ушбу Низомнинг 89-бандида назарда тутилган ҳолатда танлов объекти бўйича шартнома тузилгани тўғрисидаги хабар олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида;
бошқа иштирокчиларга танлов якунланган ёки ўтказилмаган деб ҳисобланган кундан бошлаб уч иш куни ичида.
4-боб. Лотни аукциондан (танловдан) қайтариб олиш тартиби ва муддатлари
91. Аукцион ёки танловга қўйилган объект буюртмачи томонидан ёки тегишли суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарорларига асосан аукцион ёки танлов бошлангунга қадар ёки улар ўтказилмаган деб ҳисоблангандан сўнг савдодан олиниши (буюртмага ўзгартириш киритиш, бекор қилиш, вақтинча тўхтатиш) мумкин.
Бунда аукцион ёки танловга қўйилган объектни савдодан олиш бўйича ёзма сўров хати фақат савдо платформаси орқали аукцион ёки танлов ўтказиладиган кун соат 09:50 гача (GMT+5) қабул қилинади. Белгиланган муддат ўтгандан кейин электрон сўровлар қабул қилиш автоматик тарзда тўхтатилади. Аукцион ёки танловни ўтказиш тартиб-таомиллари давом эттирилади.
92. Суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг объектни савдодан олиш тўғрисидаги қарори савдо бошлангандан кейин келиб тушган тақдирда, савдо тўхтатилмайди. Бунда савдо натижаларини бекор қилиш суд тартибида кўриб чиқилади.
93. Оператор сўров хати келиб тушганда, аукцион ёки танлов объектини ушбу сўров хати келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида, бироқ аукцион ёки танлов бошлангунга қадар савдодан олади ва бу ҳақда савдо платформасида эълон жойлаштиради ҳамда иштирокчилар томонидан киритилган закалатни уларнинг сўровига кўра шахсий ҳисобварағига ёки банк ҳисобварағига (пластик картасига) қайтаради.
Аукцион ёки танлов объекти савдодан олиниб, буюртмачи сўров хатига кўра уни қайта савдога чиқариш сўралганда, ушбу аукцион ёки танлов объекти қайта аукцион ёки танловга мазкур Низомнинг 21 , 39 , 76 ва 85-бандларида белгиланган муддатда аукцион ёки танловга қўйилади.
94. Буюртмани савдодан олиш ҳақидаги электрон сўров хати (суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарори) аукцион бошланган ёки танлов бўлиб ўтгандан кейин келиб тушганда, аукцион ёки танлов объекти қайтариб олинишига йўл қўйилмайди.
95. Аукцион ёки танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартибидан ташқари бўлган тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун аукцион ёки танлов натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
5-боб. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
96. Савдо платформасида пул маблағлари ҳаракати (закалатни киритиш ва қайтариш, тўловни амалга ошириш, ғолиб томонидан тўланган маблағларни буюртмачига ўтказиш ҳамда бошқалар) электрон тизим орқали автоматик равишда (инсон омили аралашувисиз) амалга оширилади.
Савдо платформасида лот қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион ёки танлов объектлари бўйича мулк ёки ҳуқуқнинг тўлиқ қиймати буюртмачи ва ғолиб ўртасида имзоланган шартномага асосан тўланади.
Бунда лот қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш ва/ёки бошқа шартлар бўйича буюртмачи ва ғолиб ўртасида имзоланадиган шартномада оператор тараф ҳисобланмайди.
97. Операторга хизмат кўрсатувчи банкда буюртмачи ва иштирокчи маблағларини сақлаш, аукцион ёки танлов натижалари бўйича тўловларни амалга ошириш учун талаб қилиб олингунга қадар иккиламчи депозит ҳисобварақлари очилади.
Операторнинг банкдаги ҳисобварақлари қолдиғи бўйича оладиган даромадлари аукцион ва танлов савдоларига чиқарилган объектлар бўйича реклама тарғибот ишлари харажатларига ҳамда аукцион ва танлов савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга, шунингдек, операторнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ишчи-ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилиши мумкин.
98. Аукцион ёки танлов натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ёки танлов ғолиби (харидор) томонидан дастурдаги шахсий кабинети орқали объектни қабул қилиб олганлиги тасдиқлагандан сўнг улар буюртмачи ҳисобварағига (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) ўтказилади.
Ғолиб томонидан объект қабул қилиб олинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги ғолибга баённома юборилган вақтдан бошлаб уч ой ичида савдо платформаси орқали тасдиқланиши лозим, савдо бўйича хабарномада объектни топширишнинг бошқача аниқ муддати белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ғолиб мазкур муддат ичида объект қабул қилиб олинганлигини тасдиқламаса, объект ғолиб томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда кейинги ҳаракатлар мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Белгиланган муддат давомида тарафлар (буюртмачи ва ғолиб) келишувга эришмаган тақдирда, пул маблағлари (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) буюртмачи ҳисоб-рақамига ўтказилади. Бунда тарафлар ўртасида низо келиб чиқса, ушбу низоли масала суд тартибида ҳал этилади.
Аукцион ғолиби томонидан мулкни қабул қилиб олмасликнинг қуйидаги ҳолларида ғолиб томонидан тўланган тўловлар, шу жумладан, закалат пули (оператор томонидан буюртмачига ўтказиб берилган маблағлар билан бирга) буюртмачи томонидан уч иш куни ичида тўлаб берилиши шарт:
аукционда сотилган мол-мулк аукцион объектининг кўрсатилган техник тавсифларига мос келмаса;
мол-мулк аукционда сотилгунга қадар учинчи шахсларнинг эгалигига ўтиб кетган бўлса ва бу ҳолат аукцион якунланганидан сўнг аниқланса.
98 1 . Ғолиб объектни қабул қилишдан бош тортган ҳолларда, бу ҳақда буюртмачининг савдо платформасидаги шахсий кабинетига хабарнома юборилади. Бунда буюртмачи томонидан қисқа муддатларда, бироқ мазкур Низомнинг 98-банди иккинчи хатбошисида белгиланган муддатдан кечиктирмай ғолибнинг объектни қабул қилишдан бош тортганлиги юзасидан муносабат билдирилиши лозим.
Ғолибнинг объектни қабул қилишдан бош тортганлиги юзасидан белгиланган муддатда буюртмачи томонидан муносабат билдирилмаган тақдирда, ушбу ҳолат буюртмачи томонидан асоссиз деб топилган ҳисобланади.
Ғолибнинг объектни қабул қилишдан бош тортганлиги буюртмачи томонидан асосли деб топилган ҳолларда, буюртмачидан объектнинг сотилган қийматининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади. Бундай ҳолларда буюртмачи томонидан савдо платформасидаги шахсий ҳисобварағини талаб этилган миқдоргача бўлган пул маблағлари билан олдиндан тўлдирилиши талаб этилади. Мазкур пул маблағлари оператор тасарруфида қолдирилади.
Бунда мазкур банднинг учинчи хатбошисида белгиланган ҳолларда буюртмачига етказилган зарар кейинчалик қонунчиликда белгиланган тартибда айбдор шахслардан ундириб олиниши мумкин.
98 2 . Ғолиб объектни қабул қилишдан бош тортган тақдирда, ушбу ҳолат юзасидан буюртмачи томонидан муносабат билдирилгунга қадар, бироқ кўпи билан мазкур Низомнинг 98-банди иккинчи хатбошисида белгиланган муддат давомида объектни қайтадан қабул қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
99. Буюртмачи ва иштирокчиларнинг шахсий ҳисобварақлари ҳолати тўғрисидаги маълумотлар сир сақланади ва учинчи шахсларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
100. Буюртмачи аукцион ёки танлов объектига ваколатли органлар томонидан қўйилган тақиқларни олиб ташлаш масаласини тўлиқ ҳал этиши ҳамда аукцион ёки танлов объектини ғолибга зарар етказилмаган ҳолда топшириши шарт.
Оператор аукцион ёки танлов объектини сақлаш, топшириш-қабул қилиш жараёнида иштирок этмайди ва унинг оқибатлари учун жавобгар ҳисобланмайди.
101. Балансда сақловчи ва буюртмачи сотилган (ижарага берилган) аукцион ёки танлов объектининг аукцион ёки танлов ғолибига топширилгунга қадар хусусиятини йўқотмаган ҳолда сақланишини таъминлаш, мол-мулк буюртмада кўрсатилган фотосуратга мувофиқлиги ва топшириш-қабул қилиш далолатномасининг ўз вақтида расмийлаштирилиши ҳамда мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
102. Оператор аукцион ёки танловни ўтказиш қоидаларини электрон савдоларни ўтказишда фойдаланиладиган дастурий-техник воситалардан ҳамда ушбу Низомдан келиб чиқиб белгилайди ва савдо платформасида эълон қилади.
103. Оператор савдо платформасида ўтказилиши режалаштирилган профилактика тадбирлари ҳақидаги маълумотни камида ўттиз кун олдин эълон қилади ва иштирокчиларнинг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва мобил телефон рақамига юборади.
104. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
«E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Буюртмачи (аукцион ёки танловни ташкил этиш ва ўтказиб бериш ҳақида буюртма юборган жисмоний ва юридик шахслар) 1. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (кейинги ўринларда — оператор) билан электрон аукцион ва танловларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузиш. 1. Электрон буюртма бериш санасига қадар. 2. Буюртмачи электрон савдо платформада рўйхатдан ўтиш. 2. Аукцион ва танловни эълон қилиш санасига қадар. 3. Объектни электрон аукцион ва танловга қўйиш учун операторга электрон буюртма бериш. 3. Хабарнома операторнинг веб-порталига жойлаштирилишига қадар. 2-босқич Оператор «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ 1. Электрон аукцион ва танлов ўтказилиши ҳақида веб-порталга хабарнома жойлаштириш. 1. Буюртмачининг электрон буюртмаси қабул қилиб олинган кундан кейинги иш куни электрон аукцион ёки танлов ўтказиш кунидан камида 30 кун олдин (стратегик турдаги фойдали қазилмалар ер қаъри участкалари бўйича камида 60 кун). 2. Талабгорлардан ариза қабул қилиш. 2. Хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб электрон аукцион ёки танлов ўтказилиши белгиланган кун соат 9-00 га (GMT+5) қадар платформа орқали қабул қилинади. 3-босқич Ариза берувчи (жисмоний ва юридик шахслар) 1. Веб-порталда рўйхатдан ўтиш ва аукцион (танлов) қоидалари, электрон савдо платформасининг тартиб-таомилларини қабул қилгани юзасидан электрон шартнома имзолаш. 1. Электрон аукцион ёки танловда иштирок этиш учун ариза бериш санасига қадар. 2. Шахсий ҳисобварақни закалат пулини ўтказишга талаб этиладиган миқдордаги пул маблағлари билан тўлдириш. 3. Ариза электрон кўринишда юборилади. 2-3. Ариза, хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб электрон аукцион ёки танлов ўтказилиши белгиланган кун соат 9-00 га (GMT+5) қадар платформа орқали қабул қилинади. 4. Иштирокчи шахсий кабинети орқали закалат пулини тўлаш. 4. Хабарномада кўрсатилган закалат миқдоридан кам бўлмаган маблағни киритади. 4-босқич Оператор «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ 1. Электрон аукцион савдоси операторнинг веб-порталида автоматик тарзда ўтказилади. 1. Аукционда соат 10:00 дан бошлаб таклифни тасдиқлаш учун олдинги таклиф тасдиқланган вақтдан бошлаб 10 дақиқадан вақт берилади ва ғолиб аниқлангунга қадар давом этади. 2. Танлов савдоси операторнинг веб-порталида автоматик тарзда ўтказилади. 2. Танлов натижалари бўйича иштирокчиларнинг рўйхати, уларнинг танлов таклифлари ва уларга берилган баллар танлов ўтказиладиган кун соат 10-00 да (GMT+5) платформада автоматик равишда эълон қилинади. 5-босқич Аукцион ғолиби Танлов ғолиби 1. Лот қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваригача бўлганда. 1. Ўн иш кун ичида тўлов тўлиқ амалга оширилади. 2. Лот қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда. 2. Ўн беш иш кун ичида тўлов тўлиқ амалга оширилади. 3. Платформада лот қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион объектлари бўйича иштирокчи объектни сотиб олиш тўғрисидаги ёки буюртмачи билан тегишли шартнома тузиш ҳақидаги таклиф қабул қилинганлигини (акцептни) тасдиқлайди. 3. Беш иш куни ичида операторнинг хизмат ҳақига етарли маблағни тўлайди. 1. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш. 1. Танловни ўтказиш учун белгиланган кун ва вақтда. 2. Танлов иштирокчиси объектни сотиб олиш тўғрисидаги ёки буюртмачи билан тегишли шартнома тузиш ҳақидаги таклиф қабул қилинганлигини (акцептни) тасдиқлайди. 2. Беш иш куни ичида операторнинг хизмат ҳақига етарли маблағни тўлайди. 6-босқич Оператор «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ 1. Аукцион ёки танлов натижалари операторнинг веб-порталида эълон қилиш. 1. Аукцион ёки танлов якунланган заҳоти. 2. QR-кодини қўллаш орқали аукцион ёки танлов натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштириш. 2. Объект қиймати (оператор хизмат ҳақига етарли маблағ) тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай. 3. Баённомани аукцион ёки танлов ғолибининг ва Буюртмачининг кабинетига юбориш. 3. Баённома расмийлаштирилгандан сўнг. 4. Келиб тушган пул маблағларини тақсимлаш. 4. Аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг 3 иш куни ичида.
«E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Аукцион натижалари бўйича расмийлаштириладиган баённоманинг намунавий шакли
«ЭЛЕКТРОН-ОНЛАЙН АУКЦИОНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ЭЛЕКТРОН-ОНЛАЙН АУКЦИОН НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ БАЁННОМА № –––– Электрон онлайн-аукцион ўтказилган сана: ___.____.202_ йил Баённома расмийлаштирилган сана: ___.____.202_ йил Лот рақами ва мол-мулк тури: Объектни электрон онлайн-аукционга қўйиш учун асос: Объектнинг номи: Объектни тавсифловчи маълумотлар: Ер участкасининг умумий майдони: Бинонинг қурилиш ости майдони: Бинонинг фойдали майдони: Қурилган йили: Қаватлар сони: Агар транспорт воситаси бўлса: Двигатель №: Кузов №: Шасси №: Гувохнома №: Ранги: Ишлаб чиқарилган йили: Объект жойлашган ёки сақланаётган манзил (ҳудуд номи, туман (шаҳар), маҳалла ва кўча номланиши, уй рақами) : Аукцион ғолиби (юридик шахснинг номи, СТИР рақами, жисмоний шахснинг ФИО, паспорт маълумотлари серия ва рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, телефон рақами) : Объектнинг бошланғич нархи: Иштирокчилар: Ғолибга юклатилган мажбуриятлар ва қўшимча шартлар (мавжуд бўлганда) : 1. 2. 3. Қўшимча маълумотлар: мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 46-бандига мувофиқ мазкур баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, мулк ва мулкий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳамда олди-сотди (ижара) шартномасини тузиш учун асос ҳисобланади. QR-код учун жой Баённомада кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.
«E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Танлов натижалари бўйича расмийлаштириладиган баённоманинг намунавий шакли
«ЭЛЕКТРОН-ОНЛАЙН АУКЦИОНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ БАЁННОМА № –––– Электрон танлов ўтказилган сана: ___.____.202_ йил Баённома расмийлаштирилган сана: ___.____.202_ йил Лот рақами ва мол-мулк тури: Объектни электрон танловга қўйиш учун асос: Объектнинг номи: Объектни тавсифловчи маълумотлар: Ер участкасининг умумий майдони: Бинонинг қурилиш ости майдони: Бинонинг фойдали майдони: Қурилган йили: Қаватлар сони: Объект жойлашган ёки сақланаётган манзил (ҳудуд номи, туман (шаҳар), маҳалла ва кўча номланиши, уй рақами) : Танлов ғолиби (юридик шахснинг номи, СТИР рақами, жисмоний шахснинг ФИО, паспорт маълумотлари серия ва рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, телефон рақами) : Объектнинг бошланғич нархи (мавжуд бўлганда) : Объектнинг сотилган нархи (мавжуд бўлганда) : Иштирокчилар: Танлов ғолиби тўплаган балл: Ғолибга юклатилган мажбуриятлар ва қўшимча шартлар (мавжуд бўлганда) : 1. 2. 3. Қўшимча маълумотлар: мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 87-банди саккизинчи хатбошига мувофиқ мазкур баённома олди-сотди (ижара) шартномасини тузиш учун асос ҳисобланади. QR-код учун жой Баённомада кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорига 2-ИЛОВА
«E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилинадиган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар
1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси.
5. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси.
6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.
11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги.
12. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 5-бандда :
учинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасининг» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банднинг тўртинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 12-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида :
а) 1-бандда :
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 3-иловада :
2-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Е-ijro auksion» электрон савдо майдонларида» сўзлари «Е-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
26 1 , 31 , 47 1 ва 67-бандлардаги «E-ijro auksion» электрон савдо майдонида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-илованинг 2-банди учинчи хатбошидаги , 30 1 , 35 1 , 50 1 , 71 1 -бандларидаги «E-ijro auksion» электрон савдо майдонида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 мартдаги 209-сон қарорининг 2-банди биринчи хатбошидаги ва 4-банди олтинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарорида :
а) 1-банддаги «электрон савдолар ўтказиш» сўзларидан кейин «учун материаллар тайёрлаш» сўзлари қўшилсин;
б) Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисида низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом электрон шаклда ўтказиладиган аукционлар ва танловлар воситасида масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушларини, давлат кўчмас мулк объектларини сотиш ҳамда давлат мулкини нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга ижарага бериш учун материаллар тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда юзага келадиган муносабатларга:
а) давлат мулки объектларини:
суднинг қарори асосида сотишда;
эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари ҳудудларида жойлашган давлат мулки объектларини сотишда;
Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Давлат тендер комиссияси) қарори асосида, агар унинг қарорида бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида сотишда, агар ушбу қарорларда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса;
б) қуйидагиларни:
давлат мулки объектларини нол ставка бўйича ижарага беришда;
эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мол-мулкини ижарага беришда;
кўчар мулкни ижарага беришда;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ижарага беришда, агар ушбу қарорларда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ижарачи — давлат мулкининг ижара шартномасини ушбу Низомда белгиланган шартлар асосида ва тартибда тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;
ижарага берувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари;
балансда сақловчи — сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объекти бириктирилган юридик шахс;
давлат мулки — давлат корхоналари ва бюджет ташкилотларига бириктирилган мол-мулк, шунингдек, оммавий мулкни тасарруф этувчи ёхуд ваколатли давлат органи томонидан юридик шахсларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз (давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар билан сотиш ҳоллари бундан мустасно) берилган юридик шахсларнинг мол-мулки (шу жумладан, технопарклар ҳудудидаги давлат мулки);
инвестиция мажбуриятлари — пул билан баҳоланадиган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган давлат мулки объектини сотишда давлат мулки объектига инвестицияларни амалга ошириш бўйича харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;
танлов ҳужжатлари — давлат мулки объектининг техник тартиботи, тижорат, ташкилий ва бошқа хусусиятлари ҳақида ҳамда танловнинг шартлари ва тартиботи ҳақида бошланғич маълумотни ўз ичига олган, «E-auksion» электрон савдо платформасида сотувчи томонидан белгиланадиган танловни ўтказиш қоидалари, танлов таклифининг шаклларидан иборат бўлган ҳужжатлар тўплами;
танлов таклифи — танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартномани тузиш таклифи;
бошланғич нарх — давлат мулки объектини савдоларга қўйишда сотувчи томонидан қўйилган нарх;
давлат мулки объектлари — давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк, мулкий ҳуқуқлар ва давлат улушлари;
оператор — «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционларни (танловларни) ташкил этиш ва ўтказиш ваколати берилган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
ғолиб — давлат мулки объекти учун энг юқори нархни таклиф этган ёки унинг танлов таклифи танловнинг шартларига энг юқори даражада мос бўлган савдолар иштирокчиси;
харидор — сотувчи билан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини (кейинги ўринларда — олди-сотди шартномаси) тузган савдолар ғолиби;
сотувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармаси;
ижтимоий мажбуриятлар — давлат мулки объектини сотишда харидор томонидан қабул қилинадиган, пул баҳосига эга бўлмаган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — платформа) — электрон онлайн-аукционлар ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукционлар ва танловлар жараёнларига бевосита кириш ва иштирок этиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, давлат мулки объектларининг сони ва ўлчамлари, улар бўйича мажбуриятлар, иштирокчиларга қўйиладиган инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар ҳамда талаблар юзасидан сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;
электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда — аукцион) — харидорни (ижарачини) мусобақа асосида аниқлаш бўйича платформада ўтказиладиган савдолар шакли, бунда давлат мулки объектининг олди-сотди (ижара) шартномасини тузиш ҳуқуқига оммавий тарзда энг катта нархни таклиф этган иштирокчи эга бўлади;
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқланган ахборот. Электрон ҳужжат битимни амалга оширишнинг исботи сифатида қўлланиши мумкин;
электрон танлов (кейинги ўринларда — танлов) — платформада иштирокчилар томонидан танлов ҳужжатларининг мезонлари ва шартларига мувофиқ тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш йўли билан харидорни аниқлаш бўйича савдоларнинг шакли.
4. Балансда сақловчи савдоларда сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объектидан фойдаланиш имконини ва унинг харидорга (ижарачига) ўтиш пайтигача сақланишини таъминлайди ва у ҳақдаги маълумотнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
5. Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш учун материаллар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тайёрланади.
6. Оператор савдоларни ўтказиш қоидалари ва регламентини белгилайди ва унинг барча манфаатдор шахсларнинг танишиб чиқиши учун, шу жумладан, платформада танишиш учун доимий очиқлигини таъминлаши шарт.
7. Бошланғич нарх сотиб олиш қиймати бўйича — давлат мулки объекти (улуши) қийматини баҳолаш тўғрисида баҳолаш ташкилотининг ҳисоботида ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари ҳақидаги эксперт хулосасида белгиланган миқдорда белгиланади.
2-боб. Савдоларни ташкил этиш учун материаллар тайёрлаш ва буюртма юбориш
8. Савдоларни ўтказиш учун сотувчи (ижарага берувчи):
оператор билан платформада савдоларни ўтказиш бўйича электрон хизматлар кўрсатилиши юзасидан шартнома тузади;
сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор қилади;
операторга буюртма ва унга илова қилинадиган электрон ҳужжатларнинг намуналари юборилишини таъминлайди;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
9. Оператор сотувчи ёки ижарага берувчи билан тузилган шартномага мувофиқ электрон хизматларни кўрсатади.
10. Савдоларни ўтказишга тайёргарлик сотувчининг (ижарага берувчининг) ички тартиботларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
11. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани эълон қилишдан олдин сотувчи (ижарага берувчи) ҳар бир сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объекти бўйича операторга юбориладиган буюртмага қуйидагиларни илова қилади:
а) сотиш (ижара) объекти юзасидан маълумот, ушбу Низомга 2 — 4-иловаларга мувофиқ;
б) сотиш (ижара) объектининг балансда сақловчиси ҳақидаги маълумот (почта ва электрон манзил, телефон, факс);
в) ижарага бериладиган бинолар ва иншоотлар бўйича ижара ҳақини ҳисоблаш (ижара ҳақининг таянч ставкаси);
г) мавжуд юклатилган мажбуриятлар тўғрисидаги маълумот;
д) сотиш объекти (улуш) бўйича:
белгиланган тартибда сотувчи томонидан савдога чиқариш тўғрисидаги буйруқнинг сканер қилинган нусхаси;
сотиладиган давлат мулки объектини баҳолаш ҳисоботи — сотиб олиш қиймати эвазига сотишда;
давлат улушини сотишда:
хатлов комиссиясининг аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган жамиятнинг мол-мулк хатлови ва молиявий мажбуриятлари далолатномалари;
жамият ижроия органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва жамият муҳри билан тасдиқланган охирги йил учун молиявий ҳисоботларнинг нусхалари;
объектнинг бинолари ва иншоотларининг фотосуратлари, камида 4 дона;
давлат кўчмас мулк объектини сотишда:
объектнинг бинолари ва иншоотларининг фотосуратлари, камида 4 дона;
хусусийлаштириш бўйича комиссиянинг аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган хатлов далолатномалари — харид қийматида сотилган тақдирда;
давлат кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатлари, шу жумладан, кадастр харитаси (режаси) ва бошқа ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари (мавжуд бўлганда);
ер участкасига (ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга — мавжуд бўлганда) бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
е) фаолиятнинг ихтисослигини сақлаб қолиш зарурлиги ҳақида кўрсатма;
ж) фаолиятнинг ихтисослиги сақланиши муддати (агар унинг сақланиши назарда тутилган бўлса);
з) сотиладиган давлат кўчмас мулк объектини тасарруф этиш ҳуқуқига таъсир этадиган мавжуд юкланган мажбуриятлар ёки чеклашлар тўғрисида маълумот;
и) маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича органнинг хулосаси (зарур бўлганда);
к) ижарага бериладиган бинолар ва иншоотлар бўйича:
балансда сақловчи хатининг сканер қилинган нусхаси;
икки томонлама имзоланадиган электрон шартнома;
объектнинг бинолари ва иншоотларининг фотосуратлари, камида 4 дона.
Сотувчининг (ижарага берувчининг) қарорига ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ платформадаги ахборот базасига қўшимча маълумот киритилиши мумкин.
12. Сотиш (ижарага бериш) объектини платформада реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
13. Сотиладиган давлат мулки объектини камида бир йил ижарага олувчи ижарачи аризага Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг тегишли хизматлари асосий фондларни модернизациялаш ва капитал таъмирлаш амалга оширилганлиги ҳақидаги экспертизаси хулосаларини, бандлик ва меҳнат муносабатлари органининг сотиладиган давлат мулки объектини ижарага бериш даврида яратилган янги иш ўринлари ҳақидаги маълумотномасининг электрон (сканер қилинган) нусхаларини илова қилади.
14. Объектнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш оператор томонидан баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн иш кун ичида:
давлат мулкини ижарага бериш электрон шаклда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш йўли орқали;
давлат мулки объектларини аукцион ёки танловда сотишда ёзма шаклда, ҳозир бўлиш тартибида амалга оширилади.
Сотувчи (ижарага берувчи) аукцион ёки танлов объектини аукцион ёки танлов ғолибига зарар етказилмаган ҳолда топшириши шарт.
15. Савдолар якунлари улар бўйича бекор қилинган ёхуд олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб ҳисобланган давлат мулки объектларининг савдоларга қўйилиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:
давлат мулки объектларини давлат мулки объектининг бошланғич нархи бўйича сотиб олиш қиймати эвазига сотишда — агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ошмаса;
босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланганда, давлат мулки объектларини давлат мулки объектининг охирги савдоларга қўйилиши санасига келиб унинг шакллантирилган нархи бўйича сотиб олиш қиймати эвазига сотишда — агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки уларни савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат бир йилдан ошмаса;
ижарага бериладиган давлат мулки объектининг ижара ҳақи таянч ставкасининг йиллик миқдори бўйича ижарага беришда — агар савдолар натижалари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат жорий йил учун охирги тасдиқланган энг кам ижара ставкасидан бошлаб бир йилдан ошмаса;
давлат мулки объектларини Давлат тендер комиссияси ёки ҳудудий танлов комиссиясининг қарорида белгиланган тартибда танлов савдолари орқали сотишда — агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб тан олиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ошмаса амалга оширилади.
16. Агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ошган бўлса, давлат мулки объекти такрорий баҳоланиши ва белгиланган тартибда савдоларга қўйилиши зарур.
3-боб. Назорат қилиш ва савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этувчи шахсларнинг жавобгарлиги
17. Ушбу Низом талабларига риоя қилиниши бўйича назорат Агентлик арбитраж комиссияси томонидан амалга оширилади.
18. Оператор сотувчи билан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган шартнома шартларининг бажарилиши, савдоларнинг иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлаш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
19. Балансда сақловчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ:
сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат кўчмас мулк объектларининг янги мулкдорга топширилиш пайтигача сақланишини таъминлаш, уларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида расмийлаштириш;
ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
20. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этувчи шахслар талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлиги таъминланиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
6-боб. Якунловчи қоида
21. Давлат мулки объектларини сотишда ёки ижарага беришда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш учун материаллар тайёрлаш
1-босқич Агентлик, унинг ҳудудий органлари Баҳолаш ташкилотининг объект қийматини баҳолаш ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботининг ишончлилиги экспертизасини ўтказиш натижалари тўғрисида эксперт хулосасида аниқланган миқдорда объектларни сотиш тўғрисида буйруқ чиқариш. Объектларни сотиш ҳолатларида, инвестицион мажбуриятларнинг минимал қиймати миқдори Давлат комиссияси ёки ҳудудий танлов комиссиясининг қарори билан белгиланади. Объектни ижарага бериш ҳолатларида, таянч ставкаси белгиланган тартибда аниқланади. Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тўғрисида ҳужжатлар тўпламини ижобий кўриб чиқишдан кейин 10 кун ичида. Объектни ижарага берувчи ва балансда сақловчи томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномаси асосида 5 кун ичида. 2-босқич Агентлик, унинг ҳудудий органлари Оператор билан савдоларни ташкил этиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномани тузиш. Хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда. Агентлик, унинг ҳудудий органлари, савдолар оператори ОАВ да ва Агентлик веб-сайтида электрон савдоларни ўтказиш (аукцион ёки танлов) тўғрисида эълонни жойлаштириш, сотиш (ижарага бериш) учун таклиф этилган объектлар тўғрисида маълумотни ошкор этиш. Электрон савдолар, аукцион (танлов) ўтказилишидан камида 30 кун (сотишда) ёки 15 кун (ижарага беришда) олдин. Савдолар оператори Савдолар ташкилотчиси томонидан электрон савдоларда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш. Савдоларни ўтказиш тўғрисида эълонда кўрсатилган муддатларда.
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Сотиладиган давлат улуши тўғрисида
Т/р Кўрсаткич Ҳақиқий қиймати 1. Жамият номи 2. Жамият СТИР 3. Жамият манзили 4. Устав капитали (млн.сўм) 5. Жамиятнинг устав фондидаги давлат улуши (%) 6. Жамиятнинг устав фондидаги сотиладиган давлат улуши (%) 7. Сотиладиган улушнинг нархи (минг сўм) 8. Ер участкасининг эгаллаган умумий майдони (га) 9. Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м) 9.1. шу жумладан, қурилиши тугалланмаган 10. Асосий фондларнинг баланс қиймати (млн сўм) 11. Асосий фондларнинг эскириши (%) 12. Айланма активлар (млн сўм) 13. Дебиторлик қарздорлиги (млн сўм) 14. Кредиторлик қарздорлиги (млн сўм) 15. Соф фойда (зарар) (+/- млн сўм) 16. Ишчиларнинг ўртача йиллик сони (киши)
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Сотиладиган кўчмас мулк объекти тўғрисида
Т/р Кўрсаткич Ҳақиқий қиймати 1. Номи 2. Жойлашуви 3. Балансда сақловчининг номи 4. Ер участкасининг эгаллаган умумий майдони (га) 5. Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м) 6. Қурилган йили 7. Асосий фаолият тури 8. Коммуникациялар билан таъминланганлиги 8.1. Сув 8.2. Газ 8.3. Электр энергияси 8.4. Канализация тармоғи 9. Сотиладиган объектнинг нархи (минг сўм)
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ижарага бериладиган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисида
Т/р Кўрсаткич Ҳақиқий қиймати 1. Номи 2. Жойлашуви 3. Балансда сақловчининг номи 4. Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м) 5. Ижарага бериладиган объектнинг майдони (кв.м) 6. Қурилган йили 7. Асосий фаолият тури 8. Коммуникациялар билан таъминланганлиги 8.1. Сув 8.2. Газ 8.3. Электр энергияси 8.4. Канализация тармоғи 9. Ижара ҳақининг таянч ставкаси ».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 августдаги 702-сон қарорининг 1-банди учинчи , тўртинчи ва саккизинчи хатбошиларида ҳамда 2-банди биринчи хатбошидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги 954-сон қарорининг 4-банди «а» кичик банди бешинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасига» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 декабрдаги 978-сон қарорида :
а) 1-банддаги «E-ijro auksion» электрон савдо майдончаси» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банддаги «ер участкалари бериш» сўзлари «ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) Экотуризмни ташкил этиш учун сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Экотуризмни ташкил этиш мақсадида сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисида низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом экотуризмни ташкил этиш мақсадида сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳудудида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ объектларнинг муайян турларини қуриш учун мўлжалланган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу Низомда сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ер участкаларини фойдаланишга бериш масалалари кўзда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ тартибга солинади.
3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринда — «YERELEKTRON» ААТ) — ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;
оператор — савдо платформасида аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
ваколатли ташкилотлар — Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизмати бўлимлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вилоят бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари; тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган органлар ва ташкилотлар;
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;
аукцион иштирокчиси — аукционда иштирок этиш учун ариза берган ва унда иштирок этишга рухсат этилган жисмоний ёки юридик шахс;
электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда — аукцион) — «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасидаги ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш ҳуқуқи реализация қилинадиган аукцион.
4. Экотуризмни ташкил қилиш мақсадида сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича тайёрланади.
5. Ер участкаси материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш «YERELEKTRON» ААТ орқали фақат электрон шаклда ваколатли давлат органи тақдимномасига кўра ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ваколатли органлар томонидан ер участкаси материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкаси материаллари бўйича хулоса бериши учун тўлов ундирилмайди.
6. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи ваколатли давлат органининг «YERELEKTRON» ААТ орқали берилган буюртмалари бўйича оператор томонидан аукционга қўйилади.
Оператор ва тегишли давлат органи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ оператор аукционни ташкил этиш хизматларини кўрсатади.
Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи аукционга ушбу Низомга мувофиқ ер участкаси материалларини ваколатли ташкилотлар билан келишувга асосан ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида қўйилади.
2-боб. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳудудида экотуризмни ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари
7. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил этишдан мақсад туризм хизматлари доирасини кенгайтириш, инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш, республика сув омборлари доирасида дам олиш учун тегишли инфратузилмани ривожлантириш ҳисобланади.
8. Қуйидагилар сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш вазифалари ҳисобланади:
сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида туризм фаолияти субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган туризм инфратузилмасини ривожлантириш, умумий овқатланиш, кўнгилочар, сувенир ишлаб чиқариш бўйича тегишли тармоқларни ривожлантиришга кўмаклашиш;
сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш соҳасида маҳаллий ижро этувчи органлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, илмий ва таълим муассасаларининг ахборот алмашуви ва бизнесни мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш;
сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш соҳасига инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
туризм хизматлари диверсификацияси ва туризм маҳсулотининг янги турларини яратиш;
экологик ва ижтимоий-маданий хусусиятли салбий оқибатларни камайтириш, атроф-муҳитнинг экологик барқарорлигини ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш.
9. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш соҳасида ваколатли давлат органининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида тадбиркорлик субъектларининг қизиқишини ошириш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишга жалб қилиш;
сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан ва бошқа ёрдам олишда кўмаклашиш;
сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида тақдим этилаётган хизматлар, туризм салоҳиятини юксалтириш хамда экотуризм жозибадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.
10. Ваколатли давлат органи қуйидагилар учун масъул:
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини йўлга қўйиш ва юритиш учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартиби ва табиий муҳитни сақлашга ёрдам бериш бўйича чоралар кўриш.
11. Имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида қуйидаги туризм хизмати турлари ташкил этилади:
экотурлар (илмий, саргузашт ва бошқалар);
ҳаваскорлар учун балиқ ови;
қайиқда сузиш, сув саёҳати;
сув омборлари дамбалари устида кўриш майдончалари ташкил қилиш ва тегишли хизмат турини тақдим қилиш ва хавфсизликни таъминлаш;
кемада саёҳат;
яхтинг;
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — Вазирлик) билан келишилган холда туризм хизматларининг бошқа турлари.
12. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил қилишда маданий-спорт тадбирлари, умумий овқатланиш хизматлари, пляждаги дам олиш ва бошқа хизматлар ташкил қилиниши мумкин.
13. Тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган органлар ва ташкилотлар қарорига биноан сув омбори ҳудуди қуйидаги зоналарга бўлиниши мумкин:
сув хўжалиги объектларидан ташқари қирғоқбўйи чизиқларда қурилишнинг ҳар қандай турини олиб бориш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва туристларнинг у ерда бўлиши тақиқланган, қатъий муҳофаза қилинадиган;
кичик гуруҳларда ва масъул шахслар ҳамроҳида бўлган туристларга рухсат этилган фойдаланиши чекланган;
туристларнинг бўлиши ва табиий муҳитга мос келадиган тадбиркорлик фаолияти рухсат этилган ўртамиёна режим;
турист ва тадбиркорлик фаолияти фаоллиги чекланмаган ҳолда интенсив фойдаланиш.
14. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасидан фойдаланиш режими ваколатли давлат органи томонидан мазкур ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятни амалга оширишни истаган тадбиркорлик субъектларига етказилади, шунингдек, расмий веб-сайтга жойлаштирилади.
3-боб. Экотуризмни ташкил қилиш учун сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зонаси доирасида ер участкаларини аниқлаш тартиби
15. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил қилиш учун ваколатли давлат органи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда ҳар бир сув омбори бўйича туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштириш режасини тасдиқлайди, жумладан, унинг таркибида:
ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини ва экотуризмни ривожлантириш учун мавжуд шароитларни таҳлил қилиш;
туризм хизматлари инфратузилмаларини режалаштириш;
туристик фаолиятининг молиявий режасини (маблағлар жалб этиш ва молиялаштириш механизмларини) ишлаб чиқиш;
тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва туристларнинг ташриф буюриш тартибини ишлаб чиқиш.
16. Ваколатли давлат органига тадбиркорлик субъектларининг сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида сайёҳлик инфратузилма объектларини қуриш бўйича мурожаатларини ўрганиш асосида Туризм ва спорт вазирлиги таклифлар юборади.
17. Уч иш куни ичида ваколатли давлат органи ваколатли ташкилотларга келишиш ёки маълумотга хулоса бериш учун ва тегишли ер участкалари бўйича қуйидаги мазмундаги ҳужжатларни юборади:
ер участкасига оид қисқача маълумот, жумладан, майдон (гектарда), ер участкасига тегишли ер фондининг категорияси, мавжуд қийинчиликлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги, бонитет балли ва бошқалар;
ер участкаси чегара ва манзил кўрсатилган ҳолда мавжуд бўлмаса — Google харитада М 1:500 дан М 1:1000 гача кенгликда (аҳоли пункти, кўчалар — аҳоли пунктида жойлашган сув омбори, кўчалар мавжуд бўлмаган ҳолатларда объектдан метрда масофа кўрсатилади) топографик харитада ер участкасининг жойлаштириш режаси (координат нуқталари билан);
таклиф қилинаётган ер участкаларининг фойдаланиш турларини кўрсатган ҳолда ситуацион схема;
ер участкаси фотосуратлари (15 х 20 см) камида икки томондан атрофдаги объектлар билан биргаликда.
18. Ер участкалари маълумотлари келиб тушган кундан бошлаб уч иш кун ичида ваколатли ташкилотлар келишувни амалга оширади ёки тегишли хулоса беради.
19. Ваколатли ташкилотларнинг хулосалари ваколатли ташкилот томонидан рақамли электрон имзо билан тасдиқланган ёки хулосанинг нусхаси электрон шаклда ваколатли давлат органига «YERELEKTRON» ААТ орқали юборилади.
Бунда хулоса ижобий ёки салбий тарзда берилиши мумкин.
Ижобий хулосада шаҳар қурилиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ва бошқа норма, қоидаларга риоя қилиш бўйича ер участкаларига узоқ муддатли ижара асосида эгалик қилувчига талаблар баён қилинади.
Салбий хулосада қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ер ажратишнинг имконияти мавжуд эмаслигининг асосли сабаблари кўрсатилади.
20. Келишилган маълумотлар тегишли ер участкаси бўйича ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали «YERELEKTRON» ААТда амалга оширилади.
Келишув ҳеч қандай изоҳсиз ва қўшимча шартсиз амалга оширилади.
Қабул қилиш рад этилган тақдирда, ваколатли давлат органига «YERELEKTRON» ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг рақамли электрон имзо билан тасдиқланган хати ёки хулоса хатининг нусхаси, ер ажратишнинг имконияти мавжуд эмаслигининг асосли сабаблари қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда юборилади.
21. Ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатиб ўтилган ер участкалари бўйича материаллар юзасидан тегишли қарор ёки хулоса ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, материаллар учун ижобий хулоса берилди деб ҳисобланади ва уларнинг қарори ижобий ҳисобланади. Шунинг учун ер участкалари бўйича материалларни ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича бириктирилган масъуллар ўз вақтида кўриб чиқиб хулоса тақдим этмаса, шу ваколатли ташкилотларнинг раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
4-боб. Ер участкасидан узоқ муддатли фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш тартиби
22. Барча ваколатли ташкилотларнинг ижобий хулосаси ёки келишуви олингандан сўнг ваколатли давлат органи икки иш кунида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш материаллари тайёрланишини таъминлайди.
23. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш тўғрисидаги ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинадиган қарорда қуйидагилар кўрсатиб ўтилади:
ер участкасининг жойлашган жойи;
ер участкасининг майдони (гектарда);
ер участкасидан фойдаланиш мақсади;
ер участкаси учун ижара тўловининг энг кам миқдори;
аукцион шакли;
ер участкасидан узоқ муддатли ижарага олувчининг мажбуриятлари, шу жумладан, ваколатли ташкилотлар хулосаларида қайд этилган мажбуриятлар, шунингдек, ажратилган ер участкасида объектлар ва иншоотлар қуриш муддатларига оид талаблар;
ер участкаси бўйича мавжуд чекловлар;
ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот.
24. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан, ваколатли давлат органи ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш юзасидан аукцион ташкил қилиш тўғрисида операторга электрон буюртма беради.
Буюртма ваколатли давлат органи масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ва «YERELEKTRON» ААТ ёрдамида операторга юборилади.
25. Буюртмага электрон (сканер қилинган) шаклда қуйидагилар илова қилинади:
а) ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш тўғрисидаги қарор;
б) ер участкаси тўғрисида қисқа маълумот, жумладан, унинг майдони (гектарда), мақсади, мавжуд чекловлар ва бошқалар;
в) чегаралари кўрсатилган холда ер майдонининг жойлаштириш режаси;
г) ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан фотосурати (15х20 см);
д) ваколатли ташкилотларнинг хулосалари;
е) ер участкасининг тавсифи, шунингдек, ер участкасидан фойдаланиш тартиби ва шартлари кўрсатилган бошқа ҳужжатлар.
26. Агар буюртмага ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, оператор буюртма келиб тушган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун буюртмани ваколатли давлат органига қайтаради.
Ваколатли давлат органи икки кун муддатда оператор томонидан кўрсатилган барча камчиликларни бартараф этган ҳолда, ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқ электрон шаклдаги буюртмани такроран юборади.
27. Ваколатли давлат органи буюртма бериш билан бирга:
босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш тўғрисидаги маълумотларни тарқатади;
«YERELEKTRON» ААТ орқали туман/шаҳар ҳокимлигига, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ер участкаси ажратилиши тўғрисида буюртма берилганлиги тўғрисидаги маълумотни юборади.
Туман/шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги жисмоний ва юридик шахсларни аукционга кенг жалб қилиш чораларини кўради, жумладан, ваколатли давлат органидан олган ҳужжатларини ва маълумотларини мажбурий тарзда веб-сайтига аукционда қатнашишга буюртмалар жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғини ҳавола қилган ҳолда жойлаштиради.
28. Экотуризмни ташкил этиш учун сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Ер участкасини бериш ва ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағларни тақсимлаш
29. Оператор томонидан аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган баённома ер участкасини ижарага бериш бўйича шартнома кучига эга бўлади.
30. Ер участкасини бериш тўғрисидаги қарорда ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартлари, шу жумладан, аукцион ғолибининг ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланиш, ер участкасида бино ва иншоотларни белгиланган муддатларда барпо этиш, ваколатли ташкилотлар томонидан тузилган хулосаларда назарда тутилган талабларга риоя этиш тўғрисидаги мажбуриятлари, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари албатта кўрсатилади.
Бунда ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорга аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномада аввал назарда тутилмаган талаблар ва мажбуриятларни киритишга йўл қўйилмайди.
Аукцион ғолиби ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган мажбуриятларга риоя этмаган ҳолатларда, ушбу ер участкаси қонунчиликда белгиланган тартибда аукцион ғолибининг харажатларини қопламасдан олиб қўйилади.
31. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг аукционни ташкил қилиш хизматлари учун тўлов суммалари чегирилган ҳолда, қолган пул маблағлари ҳамда келгуси йиллар учун ижарачи томонидан киритилган ижара тўлови суммаси ваколатли давлат органининг даромадлар бўйича ғазначилик ҳисобварақларига ўтказилади.
32. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳуқуқини реализация қилишдан ваколатли давлат органининг даромадлар бўйича ғазначилик ҳисобварақларига келиб тушган пул маблағлари ҳамда ижарачи томонидан киритилган ижара тўлови суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи — тегишли маҳаллий бюджет даромадига;
40 фоизи — тегишли сув омборидан фойдаланиш бўйича бошқарма ҳисобварағига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
33. Ижара тўловини тўлашни кечиктирганлик учун пеня ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммалари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ва тегишли сув омборидан фойдаланиш бўйича бошқарма ҳисобварағига тенг улушларда йўналтирилади.
34. Келгуси йиллар учун ижара тўлови охирги белгиланган ижара тўлови миқдори ва қолган ижара муддатидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъекти томонидан даврий (чораклик, ойлик ёки ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда) тўловлар билан киритилади.
Тўловлар юз фоиз олдиндан тўлов шаклида ҳар бир келгуси давр (чорак, ой ва бошқалар) учун амалга оширилади.
Туристик хизматларни ташкил этишнинг мавсумийлигидан келиб чиқиб, ижара тўлови тадбиркорлик субъектлари — ижарачилар томонидан уларнинг фаолият кўрсатган даври учун ижара шартномасида кўрсатиладиган ижара тўловини тўлаш жадвалини тузиш орқали тўланиши мумкин.
35. Ваколатли давлат органи томонидан тегишли режим ўрнатилган ҳудуд ва иншоотлардан фойдаланувчи органлар ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари чегараларининг чекланган ҳудудларига туристларнинг ташриф буюриши учун тўлов ва йиғимлар белгиланиши мумкин.
36. Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари чегараларининг чекланган ҳудудларига туристларнинг ташриф буюриши учун тўлов ва йиғимлар тегишли режим ўрнатилган ҳудуд ва иншоотлардан фойдаланувчи органлар ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда тақсимланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
37. Ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорда белгиланган аукцион ғолибининг мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
38. Сув омборларига туташ ҳудудларда экотуризмни ташкил қилиш юзасидан назорат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
39. Ушбу Низомнинг қўлланилишида келиб чиқадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
40. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Экотуризмни ташкил этиш мақсадида сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил этиш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали узоқ муддатли ижарага бериш учун материаллар тайёрлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Туризм ва спорт вазирлиги Тадбиркорлик субъектларининг сув омборлари сувини муҳофаза қилиш зоналарида туризм инфратузилмаси объектларини қуриш бўйича мурожаатларини ўрганиш асосида таклифларни ваколатли давлат органига юборади. Мурожаат келиб тушишига кўра 2-босқич Ваколатли давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги) Тегишли ер майдонлари бўйича ҳужжатларни ва маълумотларни йиғади ҳамда уларни ваколатли ташкилотларга келишиш ёки хулосасини олиш учун юборади. 3 иш куни мобайнида 3-босқич Ваколатли ташкилотлар (туман(шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари; туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари; фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармалари; туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг вилоят бошқармалари; туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари; тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланувчи органлар ва ташкилотлар Ер майдони бўйича келишувни амалга оширади ва хулосаларни тақдим этади ҳамда ваколатли давлат органига электрон шаклда «YERELEKTRON» AAT орқали ҳужжатларни юборади. 3 иш куни мобайнида 4-босқич Ваколатли давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги) 1. Ер майдонларидан узоқ муддат фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қуйиш учун материалларнинг тайёрланишини таъминлайди. 2. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ДУКга буюртма топширади. Буюртма бериш билан бирга: босма ва оммавий ахборот воситалари орқали ер майдонларидан узоқ муддатли ижара ҳуқуқини аукционга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тарқатади: туман/шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ер майдонларидан узоқ муддатли ижара ҳуқуқининг аукционга қуйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юборади. 2 иш куни мобайнида 5-босқич «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК Аукцион ўтказилиши ҳақида ахборотни жойлаштиради. 1 иш куни мобайнида 6-босқич Юридик ва жисмоний шахслар 1. Аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда ариза топширади. 30 кун мобайнида (такрорий аукционда 10 кун) 2. Аукционда иштирок этади. 1 иш куни мобайнида 7-босқич «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК Аукцион натижаси ҳақидаги баённинг бир нусхасини аукцион ғолибига, бир нусхасини тегишли туман (шаҳар) ҳокимларига юборади. 1 иш куни мобайнида 8-босқич Туман/шаҳар ҳокими Оператордан аукцион натижаси ҳақидаги баённи олган вақтдан бошлаб аукцион ғолибига ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида қарор чиқаради. 2 иш куни мобайнида
Экотуризмни ташкил этиш мақсадида сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион ташкил этиш учун электрон буюртма 20____ йил «______» _________да Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК ўртасида тузилган ______-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, 20____ йил «_____» ________________даги қарорга биноан _____________________________ қуйидаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртмани тақдим этади: 1. Ер участкасининг майдони _____________га; 2. Ер участкаси жойлашган жой _________________________________________________________________; 3. Мақсади __________________________________________________________________________________; 4. Электрон онлайн-аукцион шакли ______________________________________________________________; 5. Ер участкасининг энг кам ижара тўлови миқдори (сўмда) ___________________________________________; 6. Электрон онлайн-аукцион ғолибининг мажбуриятлари: 6.1. Бино ва иншоотларни қуриш муддати _________________________________________________ 6.2. Узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи эгасига ваколатли ташкилотларнинг хулосаларига мувофиқ қўйиладиган талаблар: ___________________________________________________________________________________________; ___________________________________________________________________________________________; ___________________________________________________________________________________________; ___________________________________________________________________________________________; ___________________________________________________________________________________________; ___________________________________________________________________________________________; 6.3. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________; 7. Ер участкасидан узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк ҳисобварағининг реквизитлари: Банк номи Банк МФОси Банкнинг ҳисобварағи 8. Масъул шахснинг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар.) Буюртма берилган сана 20____ йил «_____» _____________________ Масъул шахс _______________________________________(Ф.И.О., лавозими) ЭРИси «_________________________». ».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида» 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарорида :
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисида низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — электрон савдо платформаси) — электрон онлайн-аукционларни (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;
аукцион — электрон савдо платформаси орқали лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи реализация қилинадиган аукцион;
лойиҳа ташкилотлари — дарёлар ўзанларини тозалаш ишларини ташкил этишда илмий изланишлар ва ҳисоб-китобларга таянган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқишга ихтисослашган ташкилотлар;
лойиҳанинг минимал қиймати — лойиҳани аукционга қўйиш учун уни амалга ошириш ҳуқуқининг қиймати;
оператор — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги электрон савдо платформасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси.
3. Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тайёрланади.
4. Дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари транспорт ва йўл инфратузилмаси объектларини, шунингдек, давлат дастурлари, йирик инвестиция лойиҳалари ва давлат аҳамиятига эга бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — «Хавфсиз дарё» ДУК) ва тадбиркорлик субъектлари ёки бошқа ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Агар бундай дарё участкалари учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ёки якунланмаган бўлса, бунда дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ишларини параллель равишда олиб борилишига рухсат берилади.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар оқибатида зарарланган дарёлар қирғоқларини ва улардаги дамбаларни тиклашга дарё ўзанларидан қазиб олинган қум-шағал материаллари учун тўловлар ундирилмайди. Бунда лойиҳада белгиланган захира қирғоқларни ва дамбаларни тиклаш учун олинган қум-шағал материаллари ҳажмига камайтирилади.
2-боб. Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкаларни аниқлаш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш
5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан заруратга кўра олиб борилган ўрганишлар натижалари бўйича дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхати (кейинги ўринларда — участкалар рўйхати) шакллантирилади.
Дарё ўзанларини тозалашда фақат, қирғоқлар ювилишига ҳамда яқин ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ва сув оқимларига тўсқинлик қилаётган ўзанда йиғилиб қолган қум-шағал материаллари ҳажмининг қазиб олинишига рухсат этилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш иш куни мобайнида участкалар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) белгиланган тартибда киритади.
Комиссия ўн иш куни мобайнида участкалар рўйхатини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади.
7. «Хавфсиз дарё» ДУК беш иш куни мобайнида тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради.
8. Лойиҳа ташкилотлари буюртмада (шартномада) кўрсатилган муддатда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади. Лойиҳа ҳужжатларида қуйидагилар акс эттирилади:
лойиҳанинг мақсади;
қум-шағал захирасининг ҳажми;
лойиҳадан кутиладиган натижа;
лойиҳани амалга ошириш муддати ва жойи;
лойиҳани амалга ошириш жойи жойлашган ҳудуддан келиб чиққан ҳолда техник кўрсаткичлар.
9. Лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини олгандан сўнг «Хавфсиз дарё» ДУК икки иш куни мобайнида давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.
10. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органлари йигирма иш куни мобайнида ҳар бир лойиҳа ҳужжати бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва «Хавфсиз дарё» ДУКнинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.
3-боб. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш мақсадида аукционга қўйиш учун тегишли материалларни тайёрлаш тартиби
11. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси олингандан сўнг «Хавфсиз дарё» ДУК икки иш куни мобайнида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун тегишли материаллар тайёрланишини таъминлайди.
12. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун тегишли материалларни тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
лойиҳанинг минимал қийматини аниқлаш;
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисида «Хавфсиз дарё» ДУК директори буйруғини ишлаб чиқиш;
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш.
13. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг минимал қиймати лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш, лойиҳанинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини дарё ўзанларини тозалаш ишларига жалб қилиш билан боғлиқ харажатлардан келиб чиқиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:
Н = (L + Е + M) х S, бунда:
Н — лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг минимал қиймати;
L — лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар;
Е — лойиҳа ҳужжатларига давлат экологик экспертизаси хулосасини олишга сарфланадиган маблағлар;
M — лойиҳанинг амалга оширилишини мониторинг қилиш билан боғлиқ харажатлар, бунда ушбу қиймат лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш кунида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 100 бараварида белгиланади;
S — қўшилган қиймат солиғи, S= 1,15.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидаги участкаларда лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг минимал қийматини ҳисоблашда 0,1 пасайтирувчи коэффициент қўлланилади.
14. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруқ «Хавфсиз дарё» ДУК директори томонидан имзоланади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш учун асос;
лойиҳани амалга оширишдан белгиланган мақсад;
лойиҳанинг ўзига хос рақами, уни амалга ошириш жойи ва муддати;
лойиҳа бўйича қум-шағал захирасининг ҳажми;
лойиҳанинг минимал қиймати (бошланғич нархи);
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасининг мажбуриятлари, шу жумладан, давлат экологик экспертизаси хулосасида қайд этилган мажбуриятлар;
лойиҳани амалга ошириш шартлари ва тартиби тўғрисида ахборот.
15. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси олингандан сўнг «Хавфсиз дарё» ДУК икки иш куни мобайнида операторга лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақидаги электрон буюртмани (кейинги ўринларда — буюртма) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.
16. Буюртма «Хавфсиз дарё» ДУК директорининг электрон имзоси билан тасдиқланади ва операторга юборилади.
17. Буюртмага қуйидагилар электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилинади:
а) «Хавфсиз дарё» ДУК директорининг лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруғи;
б) дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини олиб бориш бўйича тайёрланган лойиҳа аннотацияси;
в) давлат экологик экспертизаси хулосаси;
г) «Хавфсиз дарё» ДУК ва аукцион ғолиби билан тузиладиган шартнома лойиҳаси;
д) google харитада лойиҳани амалга ошириш жойи (координатали нуқталари билан);
е) лойиҳани амалга ошириш жойининг фотосурати (15x20 см).
18. Буюртмага мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаганда ёки улар тегишли равишда расмийлаштирилмаганда, оператор буюртмани олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан буюртмани бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда «Хавфсиз дарё» ДУКга қайтаради.
«Хавфсиз дарё» ДУК оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни беш иш куни мобайнида бартараф этиб, буюртмани мазкур Низомнинг 17-банди талабларига мувофиқ такроран операторга юборади.
19. «Хавфсиз дарё» ДУК тақдим этган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 17-банди талабларига мувофиқлиги юзасидан оператор тасдиғидан сўнг:
босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни тарқатади;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши ҳақидаги ахборотни юборади.
20. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тадбиркорлик субъектларини аукционда иштирок этишга кенг жалб қилишга доир чораларни кўради, шу жумладан, «Хавфсиз дарё» ДУКдан олинган ҳужжатлар ва ахборотни аукционда иштирок этиш учун буюртма жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги манзилига таянган ҳолда, ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.
21. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни электрон савдо платформасида реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Аукцион натижалари бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби
22. Аукцион ғолиби томонидан объект қиймати тўлиқ тўлангандан сўнг баённома расмийлаштирилади.
Бунда ушбу аукцион объекти бўйича аввал тўланган закалат пули аукцион объектининг 100 фоиз қийматига қўшиб ҳисобланади.
23. «Хавфсиз дарё» ДУК оператордан аукцион натижалари ҳақидаги баённомани олгандан сўнг ва лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан пул маблағлари тушгач, ўн иш кун мобайнида:
аукцион ғолиби билан белгиланган тартибда шартнома тузади;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига аукцион ғолиби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
24. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси «Хавфсиз дарё» ДУКдан олинган аукцион ғолиби тўғрисидаги маълумотларни уч иш куни мобайнида ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.
5-боб. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағларни йўналтириш
25. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг аукционни ташкил қилиш хизматлари учун тўлов суммалари чегирилгандан кейин қолган пул маблағлари «Хавфсиз дарё» ДУКнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Келиб тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарорида ва «Хавфсиз дарё» ДУКнинг Уставида белгиланган мақсадларга йўналтирилади.
26. Шартномада лойиҳани амалга ошириш шартлари, шу жумладан, лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш, давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган талабларга риоя этиш тўғрисидаги мажбуриятлар, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари кўрсатилади.
Бунда шартномага аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномада аввал назарда тутилмаган талаблар ва мажбуриятларни киритишга йўл қўйилмайди.
27. Аукцион ғолиби шартномада кўрсатилган мажбуриятларга риоя этмаган ҳолатларда, ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича тузилган шартнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
28. Дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари ер участкаларини ажратмаган холда мавсумий амалга оширилади.
29. Тадбиркорлик субъектлари ҳар йили бир марта йиллик қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисида белгиланган тартибда маркшейдерлик хулосасини тузадилар ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш ҳудудий инспекцияларига тақдим этадилар.
30. «Хавфсиз дарё» ДУК доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ходимлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда, дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганади;
шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материаллари ҳажмининг ҳисобини юритади.
31. Аукцион ғолиби томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши «Хавфсиз дарё» ДУК томонидан назорат қилинади ва бу ҳақда ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳисобот берилади.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1- босқич Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Давлат г еология ва минерал ресурслар қўмита си Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини ( кейинги ўринларда участкалар рўйхати деб аталади) шакллантиради. Заруратга кўра 2- босқич Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Участкалар рўйхати Тошқин сувлар ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда киритади. 5 иш кун и мобайнида 3-босқич Тошқин сувлар ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси Участкалар рўйхатини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади. 10 иш кун и мобайнида 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз дарё» ДУК ( кейинги ўринларда «Хавфсиз дарё» ДУК деб аталади) Тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради. 5 иш кун и мобайнида 5-босқич Лойиҳа ташкилотлари Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади. Шартномага мувофиқ 6- босқич «Хавфсиз дарё» ДУК Давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади. 2 иш кун и мобайнида 7-босқич Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси нинг д авлат экологик экспертизаси органлари Ҳар бир лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва «Хавфсиз дарё» ДУК вакилига ишончнома асосида топширади. 20 иш кун и мобайнида 8-босқич «Хавфсиз дарё» ДУК Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКга (кейинги ўринларда оператор деб аталади) э лектрон буюртма беради. 2 иш кун и мобайнида 9 - босқич Оператор Ўтказилган аукцион натижалари ҳақида ги баённома ни «Хавфсиз дарё» ДУКга тақдим этади ва ўз веб-порталига ахборотни киритади. 1 иш кун и мобайнида 1 0 - босқич «Хавфсиз дарё» ДУК Аукцион ғолиби билан шартнома тузад и. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталарига аукцион ғолиблари тўғрисида маълумотлар тақдим этади. 3 иш кун и мобайнида 1 1 - босқич Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат г еология ва минерал ресурслар қўмитаси «Хавфсиз дарё» ДУКдан олинган аукцион ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради. 3 иш куни мобайнида 1 2 - босқич «Хавфсиз дарё» ДУК , Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат г еология ва минерал ресурслар қўмитаси Жойларга чиққан ҳолда, дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганади. доимий равишда 1 3 - босқич «Хавфсиз дарё» ДУК Шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳисобини юритади. доимий равишда
Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион ташкил қилиш ҳақида ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА 20___ йил «____» ______да ________ «Хавфсиз дарё» ДУК ва «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК ўртасида тузилган ____-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, «Хавфсиз дарё» ДУК директорининг 20___ йил «_____» _________ даги буйруғига биноан «Хавфсиз дарё» ДУК қуйидаги лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртмани тақдим этади: 1. Лойиҳанинг ўзига хос рақами _________________________________________________________________; 2. Лойиҳани амалга ошириш жойи _______________________________________________________________; 3. Белгиланган мақсад _________________________________________________________________________; 4. Лойиҳа бўйича қум-шағал захирасининг ҳажми ___________________________________________________; 5. Лойиҳанинг минимал қиймати (бошланғич нархи) (сўмда) __________________________________________; 6. Электрон онлайн-аукцион ғолибининг мажбуриятлари: 6.1. Лойиҳани амалга ошириш муддати ___________________________________________________________; 6.2. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасига давлат экологик экспертизаси хулосасига мувофиқ қўйиладиган талаблар:___________________________________________________________________________________; 6.3. Шартнома шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар _______________________________________; 7. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк реквизитлари: Банк номи __________________________________________________________________________________; Банк МФО __________________________________________________________________________________; Банк ҳисобварағи _____________________________________________________________________________; 8. «Хавфсиз дарё» ДУКнинг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар). Буюртма 20 ___ йил «____» _______________ да тақдим этилди. «Хавфсиз дарё» ДУК директори ____________________________________ (Ф.И.О.) ЭРИ ».
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 апрелдаги 347-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончаси» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди саккизинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошидаги «E-ijro auksion» савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида» 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорида :
а) 1-бандда :
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 2-бандга қуйидаги таҳрирдаги «з» ва «и» кичик бандлар қўшилсин:
«з) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқини «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционлар орқали сотишнинг бошланғич нархи қуйидаги тартибда аниқланади:
ер участкалари учун тегишли ҳудудда белгиланган ер солиғининг 10 баравари миқдоридан кам бўлмаган миқдорда кўзда тутилган фойдаланиш муддатининг ҳар бир йили учун;
давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар учун — бино ва иншоотнинг фасад қисми ҳамда периметри майдонининг ҳар 1 кв метри учун, шунингдек, бино ва иншоотларда ўрнатиладиган ҳар бир реклама пешлавҳаси учун белгиланган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдорда кўзда тутилган фойдаланиш муддатининг ҳар бир йили учун;
и) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқини «E-auksion» электрон савдо платформасида реализация қилиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади»;
в) 8-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК аукцион натижалари бўйича ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқи учун ғолиб бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот алмашиш йўли орқали Монополияга қарши курашишни тартибга солишнинг ягона ахборот тизимига интеграция қилади»;
г) Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисидаги низомда :
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ташқи реклама юридик ёки жисмоний (якка тартибдаги тадбиркорлар) шахслар томонидан амалга оширилади.»;
17 ва 50-бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдони» сўзлари «Е-auksion» электрон савдо платформаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандининг еттинчи , саккизинчи хатбошилари ва 13-банддаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Е-auksion» электрон савдо платформаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидаги ташкилотларнинг активларидан самарали фойдаланиш ҳамда молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 9 июлдаги 432-сон қарорининг 3-банди «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган активларни «E-auksion» электрон савдо платформасида оммавий савдоларга чиқаришнинг бошланғич нархи уларнинг (кўчмас мулклар бўйича) баланс (қолдиқ) ва (ёки) номинал (улуш бўйича) қийматида белгиланади;».
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 17 сентябрдаги 559-сон қарорида :
а) 5-банднинг олтинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банднинг иккинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» электрон савдо майдончаси» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорида :
а) 2-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «E-ijro auksion» электрон савдо майдончаси» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-банднинг учинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» электрон савдо майдончасининг» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1 ва 3-илованинг номланишидаги «E-ijro auksion» электрон савдо майдончаси» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг саккизинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончаси» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасидаги» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 45-банддаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасига» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 46-банднинг иккинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 49-банднинг учинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасига» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 1-илованинг :
2-босқичи чиқариб ташлансин;
3 — 14-босқичлари тегишлича 2 — 13-босқич деб ҳисоблансин;
2-босқич учинчи устунидаги «Е-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончаси» сўзлари тегишли келишикдаги «E-auksion» электрон савдо платформаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Нурафшон шаҳрида Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг маъмурий биносини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 июлдаги 452-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошидаги ва 2-банди иккинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» электрон савдо майдончасида» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорида :
а) Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;
жойлашиш схемаси — кўчма савдо объектларининг олдиндан тасдиқланган жойлашуви;
кўчма савдо жойи — кўчма савдо объектининг «K-SAVDO» ААТда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ҳудудий жойлашган жойи;
кўчма савдо объектининг ихтисослашуви — сотиладиган товарларнинг товар гуруҳларидан бирига мансублиги билан ифодаланган хилма-хиллиги;
кўчма савдо объектлари — вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий хусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни якунлангандан сўнг объектни кўчириш имкони бўлган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари);
кўчма савдо субъектлари — кўчма савдони амалга ошириш учун «K-SAVDO» ААТда белгиланган тартибда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар;
кўчма савдо — кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда, турғун савдо шохобчалари жойлашган жойдан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш;
оператор — савдо платформасида аукцион ва танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
«E-auksion» электрон савдо платформаси — (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — электрон онлайн-аукцион ва электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими.
3. Кўчма савдо объектлари жойлашуви схемасини тузиш, шунингдек, электрон онлайн-аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиб олиш учун материалларни тўплаш ва келишиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
байрам кунлари ва байрамолди кунларда савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган кўчма савдоларга;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этилган кўргазма ва ярмарка савдоларига;
бозорлар ва савдо мажмуалари ҳудудида сотиладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг чакана савдоларига;
амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларга.
5. «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «K-SAVDO» ААТ) кўчма савдо объектларини ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
2-боб. Кўчма савдони амалга ошириш талаб ва шартлари
6. Кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
чакана савдо соҳасида қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилиш;
давлат ветеринария хизматининг ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари ёки ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари томонидан берилган ижобий хулосалар асосида гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, тухумлар, шунингдек, ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш;
назорат-касса машиналари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги (савдо автоматлари бундан мустасно);
кўчма савдо объектлари яқинида маиший чиқинди қутиларини ўрнатиш;
товарларни кўчма савдо объектлари орқали ва рўйхатдан ўтилган жойда сотиш.
7. Савдо объектининг ихтисослашув турлари қуйидагилардан иборат:
нон ва нон маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари;
гўшт ва гўшт маҳсулотлари;
сут ва сут маҳсулотлари;
ўтириш жойлари ташкил этмасдан, доналаб сотиладиган таомлар;
сабзавотлар-мевалар ва полиз экинлари, шунингдек, қуруқ мевалар, писта ва ёнғоқлар;
музқаймоқ, алкоголсиз яхна ва иссиқ ичимликлар;
озиқ-овқат маҳсулотлари;
нашриёт маҳсулотлари;
гуллар;
халқ бадиий ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари;
ҳунармандчилик маҳсулотлари, сувенирлар, кийим-кечак, пойабзал ва енгил саноат буюмлари;
ноозиқ-овқат маҳсулотлари.
Тадбиркорлик субъектлари кўчма савдо объекти ихтисослашув турларининг бир нечтаси билан савдо қоидаларига риоя этган ҳолда шуғулланиши мумкин.
8. Қуйидаги турдаги товарларнинг кўчма савдоси тақиқланади:
техник жиҳатдан мураккаб маиший маҳсулотлар (маиший металл кесиш ва ёғочни қайта ишлаш дастгоҳлари, маиший электротехника ва асбоб-ускуналар, маиший радиоэлектрон ускуналар, маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва кино ускуналар, телефон аппаратлари ва факс машиналари, электр мусиқа асбоблари, электрон ўйинчоқлар, маиший газ ускуналари ва қурилмалари);
тез бузиладиган товарлар (совиткич ва (ёки) музлаткич билан жиҳозланган ва тез бузиладиган товарлар совиткич ва (ёки) музлаткичларда сақланган ҳоллар бундан мустасно);
енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар;
болалар озиқ-овқат маҳсулотлари (қуруқ сут, кукунсимон бўтқа ёрмаси, озуқавий аралашмалар, мева ва сабзавот консервалари ва пюреси);
ҳайвонлар, термик ишлов берилмаган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёлар, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штамплари, озиқалар ва озуқабоп қўшимчалар;
акциз солинадиган товарлар, шу жумладан, спиртли ичимликлар;
ҳашаротлар ва зараркунандаларни заҳарлашда қўлланиладиган кимёвий моддалар ва заҳарлар;
диний мазмундаги материаллар;
қонунчилик ҳужжатлари билан кўчма савдо объектлари орқали сотилиши тақиқланган товарлар.
9. Қуйидаги жойларда кўчма савдо объектларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
маъмурий бинолар (савдо автоматлари бундан мустасно), маданий мерос объектлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар фасади олдида;
бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида;
муҳандислик коммуникациялари хавфсизлик зоналарида;
жамоат транспорти бекатларида йўлак (тротуар)нинг иккала томонидан 15 метр масофадан яқинроқда (савдо автоматлари бундан мустасно);
чорраҳаларга 15 метрдан яқинроқда;
маиший чиқиндиларни йиғиш пунктларига 20 метр масофа орасида;
сунъий иншоотларда (тўхташ бостирмалари, ерости ўтиш жойлари, кўприклар, туннеллар, транспорт боғламалари ва йўл ўтказгичлар);
пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 15 метрдан кам масофада;
велосипед йўлакларида;
қатнов қисмининг хавфли бурилишларида;
лоақал бир йўналишдаги кўриниш масофаси 100 метрдан кам бўлган йўл дўнгликлари яқинида;
қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 15 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишмаларда (чорраҳаларда) ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи бўлак билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);
транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда;
«Тўхташ тақиқланади» йўл белгиси ёки «тўхташ тақиқланади» йўл чизиғи таъсири доирасида.
10. Кўчма савдо объекти истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш вақтида витриналар ва пештахта (пештахталар), ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига жавоб берадиган зарур савдо, совитиш ва бошқа технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак.
11. Рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага бериш тақиқланади.
12. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси техник кўрикдан ўтиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бериши, шунингдек, техник жиҳатдан соз ва тегишли санитария ҳолатида сақланиши керак.
Кўчма савдо автотранспорт воситасининг конструкциясини ўзгартириш (қайта жиҳозлаш) талаб қилинса, автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга белгиланган тартибда рухсатнома олиниши шарт.
13. Харидорларга хизмат кўрсатиладиган витриналар ва пештахтага харидорларнинг эркин келиши таъминламаган тақдирда, кўчма савдо объектини жойлаштиришга рухсат берилмайди.
14. Кўчма савдо субъектлари:
кўчма савдо объектида кўчма савдо субъекти тўғрисида QR-код қўйилган ва электрон шаклда олинган гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, савдо автоматларида техник хизматнинг телефон рақамларини жойлаштириши;
ваколатли органга «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектлари реестридаги кўчма савдо объекти тўғрисидаги маълумотларнинг ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тегишли ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб ўн кун ичида тегишли ўзгартиришлар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини илова қилган ҳолда ёки электрон ҳужжат кўринишида (электрон рақамли имзо билан) ариза юбориш йўли билан тақдим этиши лозим.
15. Сотиш учун таклиф этилаётган товарлар турлари, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати кўчма савдо объектининг ихтисослашувига мувофиқ сотувчи томонидан мустақил равишда белгиланади.
16. Кўчма савдо субъектлари рўйхатдан ўтишда кўрсатган иш режимига мувофиқ кўчма савдони амалга оширадилар.
17. Транспорт воситаси орқали кўчма савдо фаолияти «K-SAVDO» ААТ орқали савдо қилинадиган жой ҳақида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.
Бунда транспорт воситаси орқали кўчма савдо қилиш йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ транспорт воситаси тўхтаб туриши тақиқланмаган жойларда амалга оширилиши мумкин.
18. Савдо автоматлари орқали оммавий талабдаги, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган товарлар (чой, кофе, салқин ва алкоголсиз ичимликлар, ноозиқ-овқат товарлар (газета ва матбаа маҳсулотлари), қандолат ва нон маҳсулотлари, ширинликлар) сотилади, хизматлар кўрсатилади.
Савдо автоматларини маҳсулот билан таъминлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш савдо автоматини «K-SAVDO» ААТда рўйхатдан ўтказган кўчма савдо субъектларига юкланади, шунингдек, улар зиммасига товар-моддий бойликларни сақлаш бўйича чоралар кўриш ҳамда савдо автомати бузилганда товарлар бузилишининг олдини олиш ҳам юкланади.
3-боб. Кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш
1-§. Кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказишнинг умумий қоидалари
19. «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъекти томонидан кўчма савдо схемаси доирасида ва савдо жойини аниқ кўрсатган ҳолда электрон бланкни тўлдириш йўли билан амалга оширилади, транспорт воситалари бундан мустасно.
20. Кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукционда сотилади. Бунда тадбиркорлик субъектига электрон онлайн-аукционда сотиб олинган кўчма савдо жойидан кўпи билан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Мазкур Низом талаблари асосида белгиланган жойлаштириш схемаси доирасида кўчма савдо майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини олган тадбиркорлик субъектлари ушбу Низом талаблари ва шартларига риоя этган ҳолда, фақат байрам ва оммавий тадбирлар ўтказиш даврида вақтинчалик асосда жойлаштириш схемасидан ташқарида фаолият юритиши мумкин.
21. «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
22. Аукцион савдолари ўтказилишидан олинган пул маблағлари суммаси электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари чегириб қолингандан сўнг қуйидаги тартибда тақсимланади:
20 фоизи — ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига;
80 фоизи — тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказилади.
2-§. Жойлашиш схемасини тузиш
23. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда йилнинг 1 декабрига қадар, илгари жойлаштирилган схемалар бўйича эса уларни қайта кўриб чиқиш муддатидан камида бир ой олдин ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ жойлар сони кўрсатилган ҳолда, тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш схемаларини тузади.
24. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектларини жойлаштириш схемаларини тегишлича туман (шаҳар) ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан уч кун муддатда келишади.
25. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари келишилганидан кейин ўн кун ичида «K-SAVDO» ААТда жойлаштирилади. Бунда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси келишилган кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши мумкин.
Жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.
26. Тадбиркорлик субъектлари «K-SAVDO» ААТ орқали кейинчалик реализация қилиш учун жойлашиш схемаларига кўчма савдо қилинадиган аниқ жойни киритиш бўйича таклифлар бериш ҳуқуқига эга.
27. Тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилган кўчма савдо жойи уч кун ичида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқлиги жиҳатдан кўриб чиқилади.
28. Кўриб чиқиш якунлари бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси таклиф этилган кўчма савдо жойини «K-SAVDO» ААТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади. Бунда тадбиркорлик субъектлари рад этилган таклифлар бўйича қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
3-§. Электрон онлайн-аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиш
29. Бошланғич нарх тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғига тенг.
30. Аукционда ҳар қандай юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор иштирокчи сифатида қатнашиши мумкин.
31. Аукционда қатнашиш учун талабгор тегишли электрон аризани тўлдиради ва закалат суммасини тўлайди.
Электрон аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;
иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);
кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан ошмаслиги лозим.
32. «K-SAVDO» ААТ орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бир иш куни мобайнида электрон савдолар баённомаси асосида кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали харидор ва операторга юборади.
33. Рўйхатдан ўтган кўчма савдо жойи жойлашиш схемасида унинг кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади.
4-боб. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тартиби
34. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси «K-SAVDO» ААТда жойлашиш схемасидан ташқарида, электрон онлайн-аукцион ўтказмасдан рўйхатга олинади.
35. «K-SAVDO» ААТда транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъекти тегишли электрон бланкани тўлдиради.
Электрон бланкада қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
юридик шахснинг номи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса);
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
автомототранспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси;
савдо объектининг ихтисослашуви;
иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);
кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан ошмаслиги лозим;
электрон почта манзили (мавжуд бўлганда).
36. Электрон бланка тўлдирилгач, «K-SAVDO» ААТ тадбиркорлик субъекти томонидан киритилган маълумотларни онлайн тарзда қайта ишлайди ва кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон шаклдаги гувоҳнома юборади.
37. Рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи электрон шаклдаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектининг мавжуд электрон почта манзилига ҳам юборилади.
38. Тадбиркорлик субъектида кўчма савдони амалга ошириш учун бир нечта транспорт воситалари мавжуд бўлса, рўйхатга олиш ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида амалга оширилади.
5-боб. Кўчма савдо объектлари реестрини юритиш тартиби
39. «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектлари реестри (кейинги ўринларда — реестр) электрон шаклда юритилади.
40. Реестрда ҳар бир рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо объекти бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:
рўйхатга олиш санаси ва унинг рақами;
юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;
кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси тўғрисидаги маълумотлар (транспорт воситаси орқали кўчма савдо амалга оширилганда);
кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан ошмаслиги лозим;
иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);
кўчма савдо объекти жойлашган жой.
41. Кўчма савдо объектлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда:
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига юборилади.
6-боб. Кўчма савдони амалга ошириш даврининг тугатилиши ва кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатларини узайтириш
42. Кўчма савдони амалга ошириш жойини ўзгартириш кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилиши мумкин.
43. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектини реестрдан қуйидаги ҳолларда чиқариб ташлайди:
ушбу кўчма савдо объекти бўйича тақдим этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда;
юридик шахс тугатилганда, жисмоний шахс томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги фаолияти тўхтатилганда;
кўчма савдо субъекти томонидан кўчма савдо объектидан фойдаланган ҳолда, кўчма савдони амалга оширишни бутунлай тўхтатганлиги тўғрисида ёзма ахборот киритилганда.
Тадбиркорлик субъектига ушбу Низомда белгиланган тартибда фойдаланиш учун ажратилган кўчма савдони амалга ошириш жойи тадбиркорлик субъектига етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан олиб қўйилади.
44. Реестрдан чиқариш кўчма савдо субъектининг кўчма савдо объекти жойлаштирилган жойда кўчма савдони амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишига олиб келади. Реестрдан чиқариш қайта рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қилмайди.
45. Рўйхатдан ўтишда кўрсатилган кўчма савдо объектини жойлаштириш даврининг тугаш санасидан кечиктирмасдан тадбиркорлик субъекти кўчма савдо жойини бўшатиши лозим (узайтирилган ҳолатлар бундан мустасно).
46. Тегишли савдо жойида кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини икки мартадан ортиқ узайтиришга йўл қўйилмайди (мазкур чеклов савдо автоматларига татбиқ этилмайди). Бунда кўчма савдо субъекти кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати тугагунга қадар «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини узайтириш тўғрисидаги электрон бланкани тўлдириши лозим.
47. Электрон бланка тўлдирилгандан сўнг «K-SAVDO» ААТ кўчма савдо субъектининг электрон почта манзилига кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати узайтирилганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат юборади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
48 «K-SAVDO» ААТда жойлаштирилган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.
49. Кўчма савдо объектлари:
электр энергияси ва газ таъминоти билан фақат автоном қурилмалар орқали таъминланади;
ичимлик сув ва оқова сув тармоқларига уланиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан уланади.
50. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Кўчма савдо объектлари жойлашуви схемасини тузиш, шунингдек, электрон онлайн-аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиб олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси, Кадастр бўлимлари Туман (шаҳар) ҳудудида жойлар сони кўрсатилган ҳолда, кўчма савдо объектлари жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш схемаларини (кейинги ўринларда — Схема)ни тузади. Ҳар йили 1 декабрга қадар 2-босқич Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Схемани тегишлича туман (шаҳар) ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан келишади. Схема тузилган санадан эътиборан уч кун мобайнида 3-босқич Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Схемани «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «K-SAVDO» ААТ) жойлаштиради. Жойлашув схемаларини ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади. Келишилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида 4-босқич Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорлик субъектлари «K-SAVDO» АТТ орқали кейинчалик реализация қилиш учун схемага кўчма савдо амалга ошириладиган аниқ жойни киритиш бўйича таклиф бериш ҳуқуқига эга. Тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилган кўчма савдо жойининг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича таклиф этилган кўчма савдо жойини «K-SAVDO» АТТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади. Таклиф келиб тушган кундан бошлаб уч кун мобайнида 5-босқич Тадбиркорлик субъекти Кўчма савдо жойини сотиб олиш мақсадида онлайн-аукционда қатнашиш учун «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон аризани юборади ва закалат суммасини тўлайди. Аризаларни қабул қилиш муддати давомида Жойлашиш схемалари доирасида кўчма савдо жойларини сотиш бўйича «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционда иштирок этади. (Аукцион нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади, бошланғич нарх тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғига тенг бўлади). Аукцион ўтказилиш кунида 6-босқич Тадбиркорлик субъекти Аукцион ғолиби деб эътироф этилган тақдирда, кўчма савдо жойининг тўлиқ нархини тўлайди. Кўчма савдо жойининг қиймати тўланганлиги «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аниқланади. Белгиланган муддатда 7-босқич Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси «K-SAVDO» ААТ орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бир иш куни мобайнида электрон савдолар баённомаси асосида кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали харидор ва операторга юборади (Рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи электрон шаклдаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектининг мавжуд электрон почта манзилига ҳам юборилади) . Рўйхатдан ўтган кўчма савдо жойи схемада унинг кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади. Баённома расмийлаштирилгандан сўнг
Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Кўчма савдонинг «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ГУВОҲНОМА № КS 00000 _________________________________________________________________га (кўчма савдони амалга оширувчи тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи) кўчма савдони амалга оширишнинг белгиланган талабларига жавоб берадиган ____________ манзилида чекланган муддатга кўчма савдони амалга оширишга ҳуқуқи берилди. Гувоҳнома берилган сана: 20___ йил «_____» «_________________» идентификация рақами (СТИР, ЖШШИР): ______________________ савдо объектининг ихтисослашуви: _______________________________; иш тартиби (иш кунлари, иш вақти): ______________________________; кўчма савдо объектини жойлаштириш даври: ______________________; электрон почта манзили: ____________________; автотранспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси: _________________________________________. Ушбу гувоҳнома эгаси ўз фаолиятида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиши талаб этилади. Кўчма савдони амалга оширишда қуйидагилар рухсат берувчи талаблар ва шартларга тегишлидир: қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш; харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда назорат-касса техникаларини мажбурий қўллаш (савдо автоматлари бундан мустасно); банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги; кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудини зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш; сотувчиларда кўчма савдо объекти бўйича гувоҳномаси ва унинг тасдиқланган жойлашиш схемасининг, сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асл нусхаларининг бўлиши, шунингдек, улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши лозим. ___________ туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ф.И.О. QR-код учун жой Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг. ».
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситаларини сотиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида» 2021 йил 13 августдаги 519-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошидаги «E-ijro auksion» электрон савдо майдончасининг» сўзлари «E-auksion» электрон савдо платформасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 январь,
18-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
SXEMASI
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
SXEMASI
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
Elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Shartnomaviy munosabatlarni tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 14-sentabrdagi PF-6313-son Farmoni va “Elektron onlayn-auksionni oʻtkazish tartibini soddalashtirish, uning shaffofligini oshirish hamda ishtirokchilar huquqlarining ishonchli himoyasini kafolatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PQ-5197-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
elektron onlayn-auksion oʻtkazilishi haqidagi xabarni eʼlon qilish, uni oʻtkazish, oʻtkazilmagan deb hisoblash va takroriy auksionni oʻtkazish, elektron onlayn-auksion boʻyicha hisob-kitob qilish hamda uning natijalarini rasmiylashtirish tartibi;
sud hujjatlari va boshqa organlarning hujjatlari ijrosini taʼminlashda xatlangan mol-mulkni, shuningdek, yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini “E-auksion” elektron savdo platformasida sotish tartibining oʻziga xos xususiyatlari;
elektron tanlov oʻtkazilishi haqidagi xabarni eʼlon qilish, uni oʻtkazish, oʻtkazilmagan deb hisoblash va takroriy tanlovni oʻtkazish, tanlov natijalarini rasmiylashtirish va hisob-kitob qilish tartibi;
lotni elektron onlayn-auksiondan (tanlovdan) qaytarib olish tartibi va muddatlari.
2. “E-auksion” elektron savdo platformasiga integratsiya qilinadigan manfaatdor vazirliklar, idoralar va tashkilotlar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi:
a) bir oy muddatda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda 2-ilovadagi vazirliklar, idoralar va tashkilotlar oʻrtasida savdo obyektlari, ishtirokchilar hamda jarayonlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan almashish boʻyicha amaliy choralar rejasini tasdiqlasin;
b) ikki oy muddatda:
ilgʻor xorijiy tajribani oʻrgangan holda “E-auksion” elektron savdo platformasini auditdan oʻtkazish, shu jumladan korrupsiyaga qarshi kurashish tizimlarining samaradorligini oshirish (“forenzik”) boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin;
Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi bilan birgalikda “E-auksion” elektron savdo platformasini chet ellik investorlar orasida ommalashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini tasdiqlasin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortiqov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qaroriga 1-ILOVA
“E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” aksiyadorlik jamiyati tomonidan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibini belgilaydi.
Mazkur Nizom talablari xususiy mulkdorlar buyurtmasi asosida ularning mulklarini soddalashtirilgan tartib va muddatlarda sotish hamda ijaraga berishga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Xususiy mulkdorlar buyurtmasi asosida ularning mulklarini soddalashtirilgan tartib va muddatlarda sotish va ijaraga berish tartibi Vazirlar Mahkamasining alohida qarorlari bilan belgilanadi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
“E-auksion” elektron savdo platformasi (keyingi oʻrinlarda — savdo platformasi) — elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish uchun zarur axborotni kiritish, saqlash va qayta ishlash, shuningdek, istagi boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslarning bunday auksion va tanlovlar jarayoniga kirish hamda ularda qatnashish imkonini taʼminlaydigan axborot tizimi;
auksion gʻolibi — lot boʻyicha eng yuqori sotib olish (ijaraga olish) narxini tasdiqlab, gʻolib deb eʼtirof etilgan ishtirokchi;
auksion yoki tanlov obyekti — auksion yoki tanlov orqali sotiladigan (ijaraga beriladigan) mulk yoki huquq;
auksion qadami — savdoda auksion obyekti boshlangʻich narxiga nisbatan belgilanadigan foiz;
auksion qadamiga bogʻlanmagan narx — auksion obyekti toʻgʻrisida xabarnoma joylashtirilgan kundan boshlab ishtirokchi tomonidan obyektni sotib olish (ijaraga olish) boʻyicha auksion qadamiga bogʻlanmagan (belgilangan auksion qadami miqdoridan kam boʻlmagan) holda taklif etilgan narx;
auksionning zaxiradagi gʻolibi — auksion gʻolibidan bir qadam past narx taklifini tasdiqlagan ishtirokchi;
balansda saqlovchi — sotiladigan (ijaraga beriladigan) auksion (tanlov) obyekti biriktirilgan yuridik shaxs;
boshlangʻich narx — auksion yoki tanlov obyektini savdoga qoʻyishda buyurtmachi tomonidan yoki ushbu Nizomda keltirilgan tartibga asosan belgilangan narx;
buyurtma — buyurtmachining auksion yoki tanlov obyektini sotish (ijaraga berish) boʻyicha auksion yoki tanlovni tashkil etish va oʻtkazib berishni soʻrab savdo platformasi orqali operatorga yuborgan elektron murojaati;
buyurtmachi — auksion yoki tanlov obyektini sotish (ijaraga berish) boʻyicha savdo platformasida auksion yoki tanlovni tashkil etish va oʻtkazib berish haqida buyurtma yuborgan jismoniy yoki yuridik shaxs;
zakalat — ishtirokchi tomonidan auksion yoki tanlovda qatnashish uchun kafolat taʼminoti sifatida kiritiladigan, shuningdek, ishtirokchilar tomonidan qadamga bogʻlanmagan narx berish uchun hamda lotning toʻliq qiymati shartnomaga asosan toʻlanishi belgilangan obyektlar boʻyicha gʻolib (zaxiradagi gʻolib) tomonidan bayonnoma rasmiylashtirish uchun qoʻshimcha toʻlangan pul mablagʻlari;
ishtirokchi — savdo platformasida ushbu Nizomda belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtib, auksion yoki tanlovda qatnashish uchun ariza bergan jismoniy yoki yuridik shaxs;
lot — buyurtmachi tomonidan auksion yoki tanlovda sotish (ijaraga berish) uchun savdoga qoʻyilgan obyekt;
lotga oid axborot — auksion yoki tanlov obyekti boʻyicha buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlar;
obyektning baholangan qiymati — auksion obyektini baholash haqidagi hisobotda (baholash talab etilmaydigan holatlardan tashqari) yoki davlat ijrochisining mol-mulkni baholash toʻgʻrisidagi qarorida yoxud sud qarorida koʻrsatilgan qiymat;
operator — savdo platformasida auksion va tanlovni tashkil etish hamda oʻtkazish vakolati berilgan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” aksiyadorlik jamiyati;
takroriy auksion yoki tanlov — auksion yoki tanlov oʻtkazilmagan deb topilgan hamda natijalari bekor qilinganda, qaytadan oʻtkaziladigan auksion yoki tanlov;
talabgor — savdolarda ishtirok etish istagini bildirgan va operatorning savdo platformasida ushbu Nizom bilan belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan yuridik yoki jismoniy shaxs;
tanlov gʻolibi — tanlov hujjatlari mezoni va shartlariga muvofiq eng yaxshi taklifni taqdim etgan ishtirokchi;
tanlov shartlari — tanlovni oʻtkazish tartibi, tanlov gʻolibini aniqlash mezonlari, ishtirokchilarga qoʻyiladigan investitsiya va ijtimoiy yoki boshqa majburiyatlar va talablar yuzasidan buyurtmachi tomonidan belgilanadigan shartlar;
tanlovning zaxiradagi gʻolibi — tanlov gʻolibining taklifidan keyingi eng yaxshi taklifni taqdim etgan ishtirokchi;
xabarnoma — savdo platformasida muayyan lot boʻyicha auksion yoki tanlov oʻtkazilishi haqidagi axborot;
xaridor — obyekt qiymatini toʻliq toʻlagan yoki buyurtmachi bilan obyektining oldi-sotdi (ijara) shartnomasini tuzgan savdolar gʻolibi;
shaxsiy kabinet — buyurtmachi yoki ishtirokchiga auksion va tanlovlarga buyurtma berish, ularda qatnashish, shaxsiy hisobni boshqarish, uning holati va boshqa statistik maʼlumotlarni koʻrish hamda operator tomonidan joʻnatilayotgan xabarlar bilan tanishib borish imkonini beruvchi savdo platformasining maxsus boʻlimi;
shaxsiy hisobvaraq — savdo platformasi maʼlumotlar bazasida roʻyxatga olingan, operatsiyalarni oʻtkazish uchun ishtirokchi va buyurtmachi roʻyxatdan oʻtganda avtomatik ravishda ochiladigan hisobvaraq;
elektron onlayn-auksion (keyingi oʻrinlarda — auksion) — savdo platformasi orqali jismoniy va yuridik shaxslarga auksion obyektini sotish (ijaraga berish) boʻyicha narxni oshirib yoki tushirib borish tamoyilida onlayn oʻtkaziladigan savdo shakli;
elektron tanlov (keyingi oʻrinlarda — tanlov) — savdo platformasi orqali tanlov obyekti boʻyicha tanlov hujjatlarining mezoni va shartlariga muvofiq eng yaxshi taklifni taqdim etgan jismoniy yoki yuridik shaxsni tanlab olish jarayoni;
eng past narx — auksion obyekti undan past qiymatda sotilishi mumkin boʻlmagan lot narxi;
savdo platformasida lot qiymati toʻliq toʻlanishi talab etilmaydigan auksion (tanlov) obyektlari — qonunchilik hujjatlariga muvofiq obyekt qiymati boʻlib-boʻlib toʻlash mexanizmi orqali va/yoki auksion (tanlov) gʻolibi va buyurtmachi oʻrtasida tuziladigan shartnomaga asosan toʻlanishi belgilangan auksion (tanlov) obyektlari;
savdo platformasidagi texnik uzilish — auksion yoki tanlov jarayonida bir yoki bir nechta ishtirokchining qatnashishini yoki mazkur Nizom talablari asosida operatorning xizmat koʻrsatish imkoniyatini cheklaydigan savdo platformasidagi texnik nosozliklar.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari, farmoyishlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari asosida hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish ahamiyatiga ega boʻlgan loyihalar yoki boshqa vazifalarni amalga oshirish uchun davlatga va ustav fondida davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan yuridik shaxslar, shuningdek, ustav fondining 50 foizi va undan ortigʻi 50 foiz va undan ortiq miqdorda davlat ulushiga ega yuridik shaxsga tegishli boʻlgan mol-mulk, yer uchastkalari hamda ularga tegishli boʻlgan huquqlar boʻyicha tanlov asosidagi auksion buyurtmachi tomonidan taqdim etiladigan yuridik va jismoniy shaxslar oʻrtasida oʻtkazilishi mumkin.
Buyurtmachi tomonidan yuridik va jismoniy shaxslarning maʼlumotlari (ularning roʻyxati, shaxsiy maʼlumotlari, yashash hududi va boshqalar) oldindan buyurtmada koʻrsatiladi yoki operatorga taqdim etiladi.
Ushbu tartibda oʻtkaziladigan tanlov asosidagi auksion toʻgʻrisida savdo oʻtkazilishidan besh kalendar kun, takroriy savdoda bir kalendar kun oldin ishtirokchilarning shaxsiy kabinetiga xabarnoma yuboriladi.
Taklif etilgan shaxslar belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtmagani yoxud tanlov asosidagi auksion savdolariga oid maʼlumotlar bilan tanishib chiqmaganligi uchun operator javobgar hisoblanmaydi.
Mazkur tanlov asosidagi auksion ham ushbu Nizomda belgilangan tartib-taomillarga asosan oʻtkaziladi.
4. Savdo platformasida auksion yoki tanlov buyurtmachining buyurtmasi asosida operator tomonidan mazkur Nizomga muvofiq tashkil etiladi va oʻtkaziladi.
Operator buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan auksion yoki tanlov obyekti boʻyicha maʼlumot va hujjatlar yuzasidan javobgar hisoblanmaydi.
Operator buyurtmachi va ishtirokchilarning shartnomada (ofertada) belgilangan shaxsiy maʼlumotlari saqlanishini va ularning maxfiyligini taʼminlaydi.
Operator savdo platformasida auksion yoki tanlovni tashkil etish va oʻtkazishda buyurtmachi tomonidan taqdim etiladigan auksion yoki tanlov obyekti boʻyicha maʼlumot va hujjatlarning shakli hamda sifati boʻyicha talablarni belgilash, shuningdek, maʼlumot va hujjatlar talab darajasida taqdim etilmagan auksion yoki tanlov obyektini savdo platformasida savdoga chiqarmaslik va bartaraf etilishi kerak boʻlgan kamchiliklarni koʻrsatgan holda, operator elektron buyurtmani olgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay qaytarib yuborish huquqiga ega.
5. Savdo platformasida auksion yoki tanlovni tashkil etish hamda oʻtkazishda operator quyidagi majburiyatlarga ega:
auksion yoki tanlovni belgilangan vaqtda tashkil etish;
auksion yoki tanlovning inson omili aralashuvisiz dasturiy taʼminot vositasida oʻtkazilishini taʼminlash;
dasturiy mahsulotlar, kompyuter texnikalari, server qurilmalari, kommunikatsiya uskunalarining sifatli ishlashini taʼminlash;
auksion yoki tanlovni oʻtkazish tartibi buzilishining oldini olish hamda bunday holatlarni aniqlash hamda bartaraf etish choralarini koʻrish;
savdo platformasida barcha ishtirokchilar uchun auksion yoki tanlovda qatnashishda imkoniyatlar tengligini taʼminlash;
auksion yoki tanlov yakunlanishi bilan ular toʻgʻrisidagi axborot eʼlon qilinishini taʼminlash;
auksion yoki tanlov ishtirokchilari va boshqa shaxslar uchun auksionga hamda tanlovga oid maʼlumotlarni qulay va tezkor ravishda doimiy oshkor etib borish;
elektron hujjatlarga, elektron xabarlarga, buyurtmachi va ishtirokchilarning shaxsiy maʼlumotlariga ruxsatsiz kirishdan himoyalash choralarini koʻrish;
elektron hujjatlar, maʼlumotlar va elektron xabarlarni uchinchi shaxslarga bermaslik, qonunchilikda nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno;
axborot tizimlaridagi mavjud boʻlgan axborotlar hamda buyurtmachi va ishtirokchilarning maʼlumotlari maxfiyligini taʼminlash, mazkur Nizomning 30 va 80-bandlarida belgilangan maʼlumotlar bundan mustasno;
oʻz savdo platformasida savdoga qoʻyilgan barcha lotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni, jumladan, ularning maydoni, joylashuvi, narxi va boshqa parametrlar boʻyicha filtrlagan holda, foydalanuvchilar uchun qulay formatlarda koʻrish va lotlar reyestri koʻrinishida umumiy foydalaniladigan va mashinada oʻqiladigan formatlarda yuklab olishni taʼminlash;
oʻtkazilgan savdolarga oid barcha maʼlumotlarni (ishtirokchilarning shaxsini oshkor qilmagan holda) oʻzining savdo platformasida kunlik tarzda va muntazam (haftalik, oylik va choraklik) davriylik bilan bitimlar reyestri koʻrinishida umumiy foydalaniladigan va mashinada oʻqiladigan formatlarda yuklab olish imkoniyatini yaratish;
foydalanuvchilar savdo platformasi yanada qulayroq ishlashi borasida oʻz fikrlarini erkin va oshkora bildirishi uchun onlayn chat va ushbu maqsadlarda keng foydalaniladigan boshqa servislar va imkoniyatlar doimiy ishlashini taʼminlash;
aholi va tadbirkorlarni ommaviy axborot vositalari orqali, shuningdek, boshqa usullarda savdolarda ishtirok etish tartibi haqida muntazam tanishtirib borish.
Operatorga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
Operator auksion yoki tanlov natijalari deb eʼtirof etiladigan elektron bayonnoma (keyingi oʻrinlarda — bayonnoma) asosida tuzilgan (tuziladigan) shartnomalarda taraf hisoblanmaydi hamda bunday shartnomalarni rasmiylashtirishda ishtirok etmaydi.
6. Buyurtmachi va talabgor savdo platformasida roʻyxatdan oʻtadi.
Savdo platformasida roʻyxatdan oʻtishda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi shart:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun — jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, zakalatni qaytarish uchun bank hisobvaragʻi rekvizitlari (yoki bank plastik kartasi maʼlumotlari), bogʻlanish uchun maʼlumotlar (yashash manzili, shu jumladan, elektron pochta manzili, mobil telefon raqami);
Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun — yashash guvohnomasi maʼlumotlari, bankdagi hisobvaragʻi rekvizitlari (yoki bank plastik karta maʼlumotlari), bogʻlanish uchun maʼlumotlar (yashash manzili, shu jumladan, elektron pochta manzili, mobil telefon raqami);
Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga ega boʻlmagan chet el fuqarolari uchun — pasport (identifikatsiya ID-kartasi) maʼlumotlari, bankdagi hisobvaragʻi rekvizitlari (yoki bank plastik karta maʼlumotlari), bogʻlanish uchun maʼlumotlar (yashash manzili, shu jumladan, elektron pochta manzili, mobil telefon raqami, yashash (roʻyxatdan oʻtgan) manzili);
Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti hisoblangan yuridik shaxslar, yuridik shaxs hisoblanmaydigan tadbirkorlik subyektlari uchun — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, bankdagi hisobvaragʻi rekvizitlari, bogʻlanish uchun maʼlumotlar (pochta manzili, shu jumladan, elektron pochta manzili, mobil telefon raqami);
Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari boʻlgan yuridik shaxslar uchun — roʻyxatdan oʻtganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma maʼlumotlari, rahbarining pasport maʼlumotlari, bankdagi hisobvaragʻi rekvizitlari, bogʻlanish uchun maʼlumotlar (pochta manzili, shu jumladan, elektron pochta manzili, mobil telefon raqami, roʻyxatdan oʻtgan manzili).
Roʻyxatdan oʻtish maʼlumotlar toʻldirilgandan soʻng shaxsni identifikatsiyalash elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) asosida amalga oshiriladi.
Talabgor va buyurtmachi identifikatsiyalash jarayonida auksion yoki tanlovni oʻtkazish tartibi bilan tanishgani, savdo platformasining oʻziga xos jihatlari va tartib-taomillarini qabul qilganligi yuzasidan operator bilan elektron savdolarni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha elektron shartnoma (oferta)ni ERI orqali imzolaydi hamda ushbu shartnomalar operator tomonidan roʻyxatga olib boriladi.
Savdo platformasida roʻyxatdan oʻtmagan (identifikatsiya qilinmagan) shaxs auksion yoki tanlov oʻtkazish uchun buyurtma bera olmaydi va ishtirok eta olmaydi.
Jismoniy va yuridik shaxslar oʻz ixtiyorlariga koʻra, “E-auksion” elektron savdo platformasidan akkreditatsiyadan oʻtgan professional tashkilotlar va professional ishtirokchilar tomonidan shartnoma asosida koʻrsatiladigan konsalting hamda maslahat xizmatlaridan foydalangan holda oʻzlariga tegishli boʻlgan mol-mulkni “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali elektron-onlayn auksion (tanlov) savdolariga chiqarishi yoki savdoda turgan mol-mulkni sotib olishi mumkin.
Bunda rieltorlik faoliyati sohasidagi vakolatli davlat organi tomonidan har olti oyda operatorga taqdim etiladigan rieltorlar, rieltorlik tashkilotlari, koʻchmas mulk boʻyicha agentlar va rieltorlik faoliyati sohasidagi professional jamoat birlashmalarining yagona reyestridan kelib chiqib shakllantiriladigan roʻyxatga muvofiq rieltorlik tashkilotlari savdo platformasida akkreditatsiyadan oʻtkaziladi. Roʻyxat savdo platformasida ochiq maʼlumotlar sifatida eʼlon qilinadi. Operator vakolatli davlat organi tomonidan taqdim etilgan roʻyxatdagi maʼlumotlar yuzasidan javobgar hisoblanmaydi.
6 1 . Koʻp kvartirali uy-joylar qurish uchun yer uchastkalarini ijaraga berish boʻyicha gʻolib tuman (shahar) hokimligi va operator bilan elektron shartnoma (oferta)ni ERI orqali imzolaydi hamda ushbu shartnomalar operator tomonidan roʻyxatga olib boriladi.
Bunda oferta talablarini bajarmagan auksion savdosi gʻolibidan yer uchastkasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 6-sentabrdagi PF-135-son Farmoni bilan tasdiqlangan Yangi ajratilgan yer uchastkasida bino va inshootlarni loyihalashtirish, qurilishni boshlash, qurilishni yakunlash hamda obyektni foydalanishga topshirish muddatlarini belgilashning asosiy shartlariga muvofiq qaytarib olinadi va belgilangan tartibda takroran auksion savdolariga chiqariladi.
7. Roʻyxatdan oʻtgan buyurtmachi va talabgorga savdo platformasida shaxsiy kabinet ochiladi.
8. Buyurtmachi va operator oʻrtasida ushbu Nizom talablaridan kelib chiqib, auksion yoki tanlovni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha oʻzaro hamkorlik reglamenti imzolanishi mumkin.
Bunda buyurtmachilar, davlatga tegishli boʻlgan mol-mulk, yer uchastkalari hamda ularga tegishli boʻlgan huquqlarni savdolarga chiqaruvchi buyurtmachilar bundan mustasno, oʻziga tegishli boʻlgan mulk yoki huquqni sotish (ijaraga berish) boʻyicha auksion yoki tanlovni oʻtkazib berish yuzasidan operator bilan oʻzaro kelishilgan shartlar asosida shartnoma tuzishi mumkin.
Buyurtmachi oʻzi savdoga chiqargan mol-mulk boʻyicha auksion yoki tanlov savdolarida ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Operator tomonidan buyurtmachi bilan tuzilgan shartnomaga asosan savdolarni tashkil etish uchun hujjatlarni elektron shaklda yigʻish va texnik baholashdan oʻtkazish ishlari amalga oshirilishi mumkin.
9. Auksion yoki tanlovda uning talablari, turi va shaklidan kelib chiqib, jismoniy va yuridik shaxslar ishtirokchi boʻlishi mumkin.
10. Ishtirokchi auksion yoki tanlovda qatnashishga, lotlar haqidagi maʼlumot va hujjatlar bilan tanishish, buyurtmachidan qoʻshimcha maʼlumotlar soʻrab olish, auksion yoki tanlov obyektini joyiga chiqib koʻzdan kechirish, obyektga tegishli hujjatlar bilan oldindan toʻliq tanishish, bank hisobvaragʻidan foydalanilmay qolgan pul mablagʻlarini olishga haqli.
11. Savdolar oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnoma eʼlon qilingan vaqtdan boshlab operator barcha istagan shaxslarning savdo platformasida joylashtirilib, sotiladigan (ijaraga beriladigan) auksion (tanlov) obyekti haqidagi maʼlumotga, buyurtmachi yoki balansda saqlovchi esa — sotib olish (ijaraga berish) istagi boʻlgan shaxslarning sotiladigan (ijaraga beriladigan) auksion (tanlov) obyektiga erkin kirish imkoniyatini taʼminlaydi.
12. Auksion yoki tanlovda qatnashish uchun talabgorning arizasi xabarnoma joylashtirilgandan boshlab auksion yoki tanlov oʻtkazilishi belgilangan kunda soat 9-00 ga (GMT+5) qadar savdo platformasi orqali avtomatik tarzda qabul qilinadi.
13. Tanlov obyektining oʻziga xos xususiyatlaridan kelib chiqib, talabgor tomonidan ariza elektron koʻrinishda toʻldiriladi va yuboriladi.
14. Talabgor savdo platformasida ochilgan hisobvaragʻiga xabarnomada koʻrsatilgan zakalat miqdoridan kam boʻlmagan mablagʻni kiritgan holda auksion yoki tanlovda qatnashish uchun ariza beradi.
Bunda zakalat bazaviy hisoblash miqdoriga (keyingi oʻrinlarda — BHM) nisbatan quyidagicha belgilanadi (ushbu Nizomning 53 va 67-bandlarida belgilangan zakalat miqdori bundan mustasno):
a) auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 1 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 50 foizi miqdorida;
b) auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 1 baravariga teng yoki undan yuqori, lekin BHMning 50 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 25 foizi miqdorida;
v) auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 50 baravariga teng yoki undan yuqori, lekin BHMning 100 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 15 foizi miqdorida;
g) auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 100 baravariga teng yoki undan yuqori, lekin BHMning 1 000 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 10 foizi miqdorida;
d) auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 1 000 baravariga teng yoki undan yuqori, lekin BHMning 5 000 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 5 foizi miqdorida;
e) auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 5 000 baravariga teng yoki undan yuqori, lekin BHMning 10 000 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 4 foizi miqdorida;
yo) auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 10 000 baravariga teng yoki undan yuqori, lekin BHMning 30 000 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 3 foizi miqdorida;
j) auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 30 000 baravariga teng yoki undan yuqori, lekin BHMning 50 000 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 2 foizi miqdorida;
z) auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 50 000 baravariga teng yoki undan yuqori boʻlganda — boshlangʻich narxning 1 foizi miqdorida;
i) tanlov obyekti uchun:
asosiy mezon sifatida investitsiya, ijtimoiy va shunga oʻxshash boshqa majburiyatlar nazarda tutilgan hollarda — BHMning 5 baravari;
sotilish narxi nazarda tutilgan hollarda — mazkur bandning “a” — “g” kichik bandlarida belgilangan tartibda.
Davlat mulkini xususiylashtirish boʻyicha auksion savdolarida ishtirok etish uchun davlat mulkining boshlangʻich narxlariga bogʻliq ravishda zakalat miqdori quyidagicha belgilanadi:
auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 100 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 15 foizi miqdorida;
auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 100 baravaridan yuqori, lekin BHMning koʻpi bilan 1000 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 10 foizi miqdorida;
auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 1000 baravaridan yuqori, lekin BHMning koʻpi bilan 10 000 baravarigacha boʻlganda — boshlangʻich narxning 5 foizi miqdorida;
auksion obyektining boshlangʻich narxi BHMning 10 000 baravaridan yuqori boʻlganda — boshlangʻich narxning 3 foizi miqdorida.
Nizom talablari doirasida BHMning inobatga olinishi xabarnoma eʼlon qilingan kundagi miqdorida amalga oshiriladi.
Talabgor arizasi belgilangan talablarga muvofiq kelganda, operator avtomatik ravishda auksion yoki tanlovda qatnashish uchun ruxsat beradi hamda bu haqda talabgorni xabardor qiladi. Xabardor qilish uning shaxsiy kabineti va/yoki elektron pochta manziliga (mobil telefon raqamiga) xabarni yuborish orqali amalga oshiriladi.
Har bir ishtirokchiga auksion yoki tanlovda qatnashish va shaxsni oshkor etuvchi maʼlumotlarining maxfiyligini taʼminlash uchun maxsus raqam beriladi.
15. Talabgorning hisobvaragʻida zakalat puli uchun yetarli mablagʻ mavjud boʻlmagan taqdirda, operator avtomatik ravishda bu haqda talabgorni savdo platformasi orqali xabardor qiladi.
Talabgor xabar bilan oʻz vaqtida tanishmaganligi uchun operator javobgar hisoblanmaydi.
16. Auksion yoki tanlovda ishtirokchi oʻz arizasini qabul qilish uchun belgilangan vaqt oraligʻida chaqirib olishga va zaruratga qarab, unga oʻzgartirish kiritgan holda takroran yuborishga haqli.
Ishtirokchi tomonidan ariza chaqirib olingan taqdirda, operatorga xabarnoma yuborilishi hamda ishtirokchining soʻroviga koʻra zakalat summasi ishtirokchining bankdagi hisobvaragʻiga (plastik kartasiga) qaytarilishi savdo platformasi orqali avtomatik tarzda amalga oshiriladi.
17. Arizani qabul qilish uchun belgilangan vaqt tugagandan soʻng auksion yakunlangunga qadar ishtirokchining arizasi va kiritgan zakalati qaytarib olinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Savdo platformasida auksion yoki tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Auksionni tashkil etish va oʻtkazish
1-§. Auksion oʻtkazilishi haqidagi xabarnomani eʼlon qilish tartibi
19. Auksion obyekti auksionga buyurtmachi tomonidan yuborilgan elektron buyurtma asosida chiqariladi.
Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undiruv garovga qoʻyilgan mol-mulkka suddan tashqari tartibda qaratilganda, garov mulki auksionga kreditorning buyurtmasi asosida qoʻyiladi.
Kreditorning buyurtmanomasiga quyidagi hujjatlar elektron shaklda ilova qilinadi:
kredit va/yoki garov shartnomasining nusxasi;
mol-mulk turidan kelib chiqib, uni tavsiflaydigan hujjatlarning nusxalari;
kreditor, qarzdor va garov (ipoteka) toʻgʻrisidagi shartnomani tuzish jarayonida roziligi yoki ruxsati talab etilgan shaxslarning garov (ipoteka) mulkini suddan tashqari tartibda realizatsiya qilish toʻgʻrisidagi notarial tartibda tuzilgan kelishuvi.
20. Buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan buyurtma va unga ilova qilingan auksion obyekti boʻyicha maʼlumot hamda hujjatlar belgilangan talablarga muvofiq deb hisoblangan taqdirda, operator buyurtmani olgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay, auksion oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani savdo platformasida eʼlon qiladi, davlat mulkini boshqarish sohasidagi vakolatli davlat organi bilan kelishilgan holatlar bundan mustasno.
Buyurtmachi — auksion oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani oʻz rasmiy veb-saytida joylashtirishi mumkin.
Buyurtmachi ulushli mulklarni auksion savdolariga chiqarganda ulushli mulk egalari roziligi olinganligi toʻgʻrisida hujjatlar nusxasini elektron buyurtmanomaga ilova qiladi.
Buyurtmachi auksionga chiqarish uchun taqdim etiladigan obyektlar garovga qoʻyilmaganligi yoki taqiq solinmaganligi (sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etishda hamda undiruv garovga qoʻyilgan mol-mulkka suddan tashqari tartibda qaratilganda mol-mulkni sotish bundan mustasno) toʻgʻrisidagi axborotlar haqqoniyligi uchun javobgar hisoblanadi.
Bunda buyurtmadagi auksion obyekti boʻyicha ulushli mulk ishtirokchilarining roziligi olinmaganligi, mulklar garovga qoʻyilganligi va ularga taqiq solinganligi holatlaridan birining aniqlanishi (sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etishda hamda undiruv garovga qoʻyilgan mol-mulkka suddan tashqari tartibda qaratilganda mol-mulkni sotish bundan mustasno), buyurtma qaytarilishiga asos boʻladi.
Buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan buyurtma va unga ilova qilingan auksion obyekti boʻyicha maʼlumot hamda hujjatlar belgilangan talablarga muvofiq emas deb hisoblanganda, operator elektron buyurtmani qaytaradi.
Har ikki holatda ham buyurtmachining shaxsiy kabineti, elektron pochta manzili va/yoki mobil telefon raqamiga xabar yuboriladi.
Savdo platformasiga joylashtirilgan auksion obyektiga tizim orqali avtomatik tarzda lot raqami beriladi.
21. Auksion oʻtkaziladigan kun toʻgʻrisida xabarnoma va lotga oid axborot savdo platformasida eʼlon qilingandan kamida oʻttiz kun oʻtgandan keyingi ish kuniga belgilanadi. Bayram va dam olish kunlarida auksionlar oʻtkazilmaydi.
Bunda strategik turdagi foydali qazilmalar yer qaʼri uchastkalari boʻyicha axborot savdo platformasida kamida oltmish kun mobaynida eʼlon qilinadi.
22. Xabarnoma va lotga oid axborotlar quyidagilarni oʻz ichiga olishi zarur:
auksion shakli, oʻtkaziladigan sanasi, boshlanish vaqti;
lot raqami va obyekt nomi;
auksionda qatnashish uchun ariza qabul qilishni yakunlash sanasi va vaqti;
lotning boshlangʻich narxi (narxni bosqichma-bosqich pasaytirish mexanizmi qoʻllanilganda, baholangan narxi ham);
boshlangʻich narxga nisbatan foiz koʻrinishida ifodalangan auksion qadami;
yer uchastkasi qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdori (lotning boshlangʻich narxini bosqichma-bosqich pasaytirish mexanizmi qoʻllanilganda, nobudgarchilik miqdori pasaytirilmaydi);
zakalat pulining boshlangʻich narxga nisbatan foiz koʻrinishida va qatʼiy summada ifodalangan miqdori;
auksion obyektiga oid buyurtmada koʻrsatilgan va unga ilova qilingan maʼlumot va hujjatlar;
buyurtmachining manzili va telefon (mavjud boʻlganda mobil) raqami;
buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan qoʻshimcha maʼlumotlar (agar mavjud boʻlsa);
auksion obyekti joylashgan manzil, fotosurat va geolokatsiyasi;
auksion obyektiga nisbatan mavjud taqiqlar haqida maʼlumot;
auksion obyektiga tegishli birlamchi hujjatlar (davlat orderi, kadastr va texnik xususiyatlarni ifodalovchi boshqa hujjatlar);
auksion obyektini oldindan koʻrish (koʻzdan kechirish) tartibi.
Operator tomonidan savdo platformasida auksion oʻtkazilishi toʻgʻrisida xabarnoma eʼlon qilingandan keyin auksion oʻtkazish shartlarini oʻzgartirishga yoʻl qoʻyilmaydi. Buyurtmachi tomonidan buyurtmani savdodan olish hamda auksion oʻtkazish shartlarini oʻzgartirilgan holda buyurtmani qayta yuborish holatlari bundan mustasno.
2-§. Auksionni oʻtkazish tartibi
23. Auksion kamida ikki nafar ishtirokchi mavjud boʻlganda oʻtkaziladi.
Auksionga chiqarilgan obyektlarni sotishga va oldi-sotdi shartnomasini rasmiylashtirishga faqat auksionda kamida ikkita ishtirokchi qatnashganda ruxsat beriladi.
24. Xabarnoma joylashtirilgan paytdan boshlab auksion yakunlangunga qadar ishtirokchi obyektni sotib olish (ijaraga olish) boʻyicha auksion qadamiga bogʻlanmagan va savdo boshlangunga qadar boshqa ishtirokchilarga oshkor etilmaydigan oʻz narx taklifini kiritish mumkin.
Bunda ishtirokchi tomonidan ushbu Nizomning 14-bandi “a” — “g” kichik bandlarida belgilangan miqdordagi va sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etishda xatlangan mol-mulkni sotishda 5 foiz hamda Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini sotishda mazkur Nizomning 67-bandida belgilangan miqdordagi zakalatni taklif etayotgan narxiga nisbatan toʻlash talab etiladi.
Agar auksion jarayonida obyekt narxi qadamga bogʻlanmagan narx taklif etgan ishtirokchi tomonidan taklif etilgan narxdan oshsa, unga platforma orqali xabar yuboriladi va auksion ishtirokchilariga navbatdagi narxni belgilangan tartibda oshirish uchun oʻn daqiqa vaqt beriladi.
Auksionda ishtirokchi tomonidan auksion qadamiga bogʻlanmagan holda berilgan narx auksion kuni inobatga olinadi va bu ishtirokchining auksion obyektini shu qiymatda sotib olish istagini tasdiqlaydi.
Agar auksion boshlanganda ikki va undan ortiq ishtirokchilarning auksion qadamiga bogʻlanmagan holda taklif etgan narxlari qiymati teng boʻlsa, barcha ishtirokchilarga navbatdagi narxni taklif etishlari uchun vaqt taqdim etiladi va bunda:
ishtirokchilardan birontasi obyektni sotib olish (ijaraga olish) boʻyicha taklif etgan narxini belgilangan bosqichga oshirish yoʻli bilan sotib olish istagini taqdim etiladigan navbatdagi oʻn daqiqa davomida tasdiqlamasa, obyekt uchun birinchi boʻlib narx taklif etgan ishtirokchi gʻolib deb topiladi;
agar ishtirokchilardan biri obyektni sotib olish (ijaraga olish) boʻyicha narxni bir auksion qadamiga oshirish yoʻli bilan sotib olishni (ijaraga olishni) tasdiqlasa yoki auksion qadamiga bogʻlanmagan narx taklif etsa, boshqa ishtirokchilarga keyingi narxni tasdiqlash uchun navbatdagi 10 daqiqa vaqt beriladi;
joriy narx oshirilganidan keyin bironta ishtirokchi joriy narxni bir auksion qadamiga oshirish yoʻli bilan sotib olishni (ijaraga olishni) tasdiqlamasa, sotib olishni (ijaraga olishni) oxirgi boʻlib tasdiqlagan ishtirokchi gʻolib deb eʼtirof etiladi.
25. Auksion xabarnomada koʻrsatilgan sanada soat 10:00 da (GMT+5) boshlanadi, lot savdodan qaytarib olingan hollar bundan mustasno.
26. Tegishli lot boʻyicha auksion boshlanishidan oʻttiz daqiqa oldin savdo platformasida avtomatik rejimda auksion boshlanishi toʻgʻrisidagi axborot shakllantiriladi va eʼlon qilinadi.
27. Savdo platformasida avtomatik ravishda lotni boshlangʻich narxdan bitta auksion qadamiga oshirilgan narxda sotib olish (ijaraga olish) boʻyicha taklifni eʼlon qilish bilan boshlanadi (ushbu Nizom 58-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno).
Agar auksionda bir yoki undan ortiq ishtirokchi tomonidan auksion qadamiga bogʻlanmagan narx taklif etilgan boʻlsa, ushbu takliflar auksion boshlanganda oshkor qilinadi va auksionda navbatdagi narx sifatida uning qadamiga bogʻlanmagan holda taklif etilgan eng yuqori narx qabul qilinadi. Bunda operator tomonidan ishtirokchilarga navbatdagi bir qadam oshirilgan auksion qadami boʻyicha narx taklif etiladi.
28. Auksion qadami:
auksion obyekti boshlangʻich qiymatining oʻn foizini;
obyektning boshlangʻich qiymati auksion oʻtkazilishi toʻgʻrisida xabarnomani joylashtirish paytidagi BHMning ikki ming baravaridan ortiq boʻlganda, auksion qadami auksion obyektining boshlangʻich qiymatidan besh foizni tashkil etadi (ushbu Nizomning 55-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno).
Agar takroriy oʻtkaziladigan auksionlarda obyektning boshlangʻich narxi BHMning ikki ming baravaridan pasaygan holda, auksion qadami mazkur bandning ikkinchi xatboshida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Undiruv garovga qoʻyilgan mol-mulkka suddan tashqari tartibda qaratilganda mazkur mol-mulkni sotish boʻyicha auksion qadami ushbu Nizomning 55-bandida nazarda tutilgan tartibda belgilanadi.
28 1 . 2025-yil 1-fevraldan boshlab, boshlangʻich narxi bazaviy hisoblash miqdorining oʻn ming baravarigacha boʻlgan davlat aktivlarini, yer uchastkalarini hamda davlat ishtirokidagi korxonalarning mulklarini sotish va ijaraga berish boʻyicha oʻtkaziladigan elektron onlayn-auksion savdolari jarayonida, ishtirokchilar tomonidan uchinchi qadamdan boshlab shaxsiy hisobvaragʻida kamida ularning narx taklifiga nisbatan amaldagi zakalat miqdoridagi summaga ega boʻlish tartibi kiritiladi. Bunda ushbu mablagʻlar zakalat sifatida hisobga olinadi .
29. Auksion kuni soat 10:00 dan boshlab taklifni tasdiqlash uchun oldingi taklif tasdiqlangan vaqtdan boshlab oʻn daqiqadan vaqt beriladi va auksion eng yuqori narx tasdiqlangunga qadar davom etadi.
Agar oxirgi tasdiqlangan taklifdan soʻng oʻn daqiqa vaqt davomida navbatdagi taklif tasdiqlanmasa, auksion yakunlanadi va oxirgi taklifni tasdiqlagan ishtirokchi auksion gʻolibi deb topiladi.
30. Tegishli lot boʻyicha auksion yakunlangach, savdo platformasida avtomatik ravishda auksion yakunlangan vaqt va uning natijalari toʻgʻrisidagi axborot shakllantiriladi va eʼlon qilinadi.
Auksion natijalari toʻgʻrisidagi axborotda quyidagilar aks ettiriladi:
lot haqida maʼlumotlar, shu jumladan, uning boshlangʻich narxi;
oxirgi va oxirgidan oldingi tasdiqlangan takliflar (oxirgi va oxirgidan oldingi qadamlarni hisobga olgan holda, auksion ishtirokchilari tomonidan tasdiqlangan takliflar boʻyicha narxlar va ularning tasdiqlanish vaqti);
auksion gʻolibining familiyasi, ismi, otasining ismi yoki yuridik shaxsning nomi.
31. Oxirgi taklifni tasdiqlagan ishtirokchi auksion gʻolibi deb topiladi va unga tasdiqlangan lot qiymati ushbu Nizomning 44-bandiga muvofiq toʻlangandan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirmay bayonnoma rasmiylashtiriladi, savdo platformasida lot qiymati toʻliq toʻlanishi talab etilmaydigan auksion obyektlari bundan mustasno.
32. Auksion gʻolibi belgilangan muddatda lotni sotib olishdan (ijaraga olishdan) bosh tortsa yoki lot qiymatini muddatida toʻliq toʻlamasa, operator keyingi ish kunidan kechiktirmay auksionning zaxiradagi gʻolibiga u tasdiqlagan narxda lotni sotib olishni taklif qiladi.
Auksionning zaxiradagi gʻolibiga operatorning taklifi kelib tushgan kundan boshlab, lot qiymatini toʻlash uchun ushbu Nizomning 44-bandiga muvofiq muddat beriladi.
Auksionning zaxiradagi gʻolibi lot qiymatini muddatida toʻliq toʻlasa, u auksion gʻolibi deb hisoblanadi va unga mazkur Nizomda belgilangan tartibda bayonnoma rasmiylashtiriladi.
Agar auksionning zaxiradagi gʻolibi belgilangan muddatda lotni sotib olishdan (ijaraga olishdan) bosh tortsa yoki lot qiymatini muddatida toʻliq toʻlamasa, auksion oʻtkazilmagan deb hisoblanadi va zaxiradagi gʻolib tomonidan kiritilgan zakalat miqdori qaytarilmaydi.
Savdo platformasida lot qiymatini toʻliq toʻlash talab etilmaydigan auksion obyektlariga nisbatan mazkur band tatbiq etilmaydi.
33. Savdo platformasida lot qiymati toʻliq toʻlanishi talab etilmaydigan auksion obyektlari boʻyicha auksion gʻolibi tomonidan operatorning xizmat haqi uchun yetarli mablagʻ besh ish kuni ichida toʻlangandan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirmay bayonnoma rasmiylashtiriladi.
Bayonnoma rasmiylashtirilgandan soʻng oʻn ish kunidan kechiktirmay bayonnoma asosida buyurtmachi bilan auksion gʻolibi oʻrtasida oldi-sotdi (ijara) shartnomasi tuziladi (qonunchilik hujjatlarida boshqacha tartib nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno).
Oldi-sotdi (ijara) shartnomasida taraflarning majburiyatlari, shu jumladan, davlat koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan mulk yoki ijara huquqining sotuvchidan xaridorga oʻtish shartlari, aniq muddatlari, tartibi va ketma-ketligi aks ettirilishi kerak.
Agar auksion gʻolibi besh ish kuni ichida belgilangan toʻlovni toʻlamagan yoki oldi-sotdi (ijara) shartnomasini imzolashni rad etgan taqdirda, auksionning zaxiradagi gʻolibiga operator xizmat haqiga yetarli mablagʻni toʻlash uchun besh ish kunlik muddat beriladi.
Ushbu muddat davomida zaxiradagi gʻolib toʻlovni amalga oshirsa, auksion gʻolibi deb eʼtirof etiladi va unga mazkur Nizomda belgilangan tartibda bayonnoma rasmiylashtiriladi.
Zaxiradagi gʻolib belgilangan toʻlovni muddatida toʻlamagan yoki oldi-sotdi (ijara) shartnomasini imzolashni rad etgan taqdirda, auksion oʻtkazilmagan deb hisoblanadi (bayonnoma rasmiylashtirilgan hollarda oʻz kuchini yoʻqotadi).
Bunda, davlat mulkini xususiylashtirish boʻyicha oʻtkazilgan savdolarda auksion gʻolibi oldi-sotdi shartnomasini auksion natijalari boʻyicha bayonnoma rasmiylashtirilgandan soʻng oʻn ish kuni ichida imzolashdan bosh tortsa, operator zaxiradagi gʻolibga oldi-sotdi shartnomasini tuzishni taklif qiladi. Agar zaxiradagi gʻolib ham oldi-sotdi shartnomasini oʻn ish kuni ichida imzolashdan bosh tortsa, davlat mulkini sotish boʻyicha auksion boʻlib oʻtmagan deb hisoblanadi hamda mazkur davlat mulki takroriy auksionga qoʻyiladi.
Oldi-sotdi (ijara) shartnomasi rasmiylashtirilgani yoki rasmiylashtirilmaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot belgilangan muddatda buyurtmachi tomonidan savdo platformasiga joylashtirilishi shart. Ushbu maʼlumot 10 ish kuni ichida joylashtirilmasa, savdo platformasi orqali avtomatik tarzda shartnoma imzolanmagan deb topilib, tartib-taomillar ushbu Nizom doirasida davom ettiriladi.
Besh ish kuni ichida belgilangan toʻlovni toʻlamagan yoki oldi-sotdi (ijara) shartnomasini imzolashni rad etgan auksion gʻolibi (zaxiradagi gʻolib)ning zakalat miqdori qaytarilmaydi.
Qaytarilmagan zakalat miqdori operator tasarrufida qoladi.
34. Auksionni oʻtkazish kunida savdo boshlanish paytidan boshlab soat 18:00 ga (GMT+5) qadar savdo platformasida ishtirokchilardan birontasi sotiladigan (ijaraga beriladigan) auksion obyekti boʻyicha boshlangʻich narxni bir auksion qadamiga oshirish yoki qadamga bogʻlanmagan narx taklif etish yoʻli bilan sotib olish (ijaraga olish) istagini tasdiqlamagan boʻlsa, auksion oʻtkazilmagan deb hisoblanadi. Ijro hujjatlari boʻyicha takroriy oʻtkaziladigan auksionlar hamda ushbu Nizomning 24-bandida belgilangan holatlar bundan mustasno.
35. Savdo platformasida texnik uzilish sodir boʻlgan hollarda auksion vaqtincha toʻxtatiladi hamda bu haqda ishtirokchining shaxsiy kabineti, elektron pochta manzili va/yoki mobil telefon raqamiga xabar yuboriladi hamda ushbu auksion texnik uzilish bartaraf qilingan kundan keyingi ish kuni soat 10:00 da oxirgi tasdiqlangan taklifdan bir qadam oshirilgan narxni taklif etishdan davom ettiriladi.
Toʻxtatilgan lot boʻyicha auksion ishtirokchisi davom ettiriladigan auksion ishtirokchisi sifatida uning shaxsiy kabineti, elektron pochta manzili va/yoki mobil telefon raqami orqali xabardor qilinadi. Ishtirokchi xabar bilan oʻz vaqtida tanishmaganligi uchun operator javobgar hisoblanmaydi.
Texnik uzilishni bartaraf etish davrida ishtirokchi tomonidan tasdiqlagan oʻz takliflarini qaytarib olinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Texnik uzilish holati qayd etilgan auksion obyekti boʻyicha davom ettiriladigan auksion boshlangandan soʻng oʻn daqiqa ichida hech qaysi ishtirokchi sotib olish (ijaraga olish) taklifini tasdiqlamasa, texnik uzilish qayd etilishidan oldin oxirgi eng yuqori taklifni tasdiqlagan auksion ishtirokchisi gʻolib deb topiladi.
Ishtirokchining kompyuter va (yoki) telekommunikatsiya jihozlarida texnik uzilish boʻlganda, bu holat savdo platformasida texnik uzilish deb hisoblanmaydi va auksion davom ettiriladi.
36. Savdo platformasida texnik uzilish holatlari sodir boʻlganda, texnik uzilish sodir boʻlish sabablari oʻrganiladi. Bunda Agentlik tomonidan zaruratga koʻra Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi yoki maxsus vakolatli organ mutaxassislari jalb etilishi mumkin.
3-§. Auksionni oʻtkazilmagan deb topish va takroriy auksionni oʻtkazish tartibi
37. Auksion quyidagi hollarda oʻtkazilmagan deb topiladi:
a) auksionda qatnashish uchun bironta ham talabgordan ariza kelib tushmagan boʻlsa;
b) auksionda qatnashish uchun faqat bir nafar ishtirokchidan ariza kelib tushgan boʻlsa;
v) auksion kuni ishtirokchilar tomonidan bironta ham taklif tasdiqlanmasa (ushbu Nizomning 24-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno);
g) mazkur Nizomda belgilangan tartibda auksion gʻolibi va zaxiradagi gʻolibi tomonidan tasdiqlangan obyekt bahosi belgilangan muddatda toʻliq toʻlanmasa yoki oldi-sotdi (ijara) shartnomasi rasmiylashtirilmasa.
Auksion oʻtkazilmagan deb topilganda, obyekt mazkur Nizomda belgilangan tartibda takroriy auksionga chiqariladi.
d) auksion obyektida bartaraf etishning iloji boʻlmagan kamchiliklar aniqlansa.
38. Auksion oʻtkazilmagan deb topilganda, savdo platformasida bu haqda xabarnoma eʼlon qilinadi. Xabarnomada auksionni oʻtkazilmagan deb hisoblash sabablari hamda lotga oid axborot koʻrsatiladi.
39. Auksion mazkur Nizomning 37-bandida koʻrsatilgan sabablarga koʻra oʻtkazilmagan deb hisoblanganda, takroriy auksion buyurtmachi bilan kelishilgan holda (sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etishda mol-mulkni sotish bundan mustasno) 10 kalendar kundan kam boʻlmagan muddatda amalga oshiriladi, mazkur Nizomning 64-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno. Ushbu muddat bayram va dam olish kunlariga toʻgʻri kelgan taqdirda, navbatdagi ish kunida oʻtkaziladi.
40. Auksion obyekti belgilangan muddat va shartlarda sotilmagan taqdirda, ularni dastlab qoʻyilgan narxni qadam-baqadam pasaytirib borish mexanizmini qoʻllagan holda sotish mumkin va bunda obyektning boshlangʻich narxi har takroriy auksionda buyurtmachi belgilagan foizda auksion obyektining eng past narxiga qadar kamaytiriladi, mazkur Nizomning 41-bandida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
41. Quyidagi hollarda takroriy auksionda lotning boshlangʻich narxini kamaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi:
qonunchilik hujjatlarida boshlangʻich narxni kamaytirishga cheklov qoʻyilganda va/yoki ruxsat etilmagan hollarda;
auksion obyekti mazkur Nizomning 37-bandi “g” kichik bandida nazarda tutilgan asoslarga koʻra takroriy auksion savdolariga chiqarilganda;
takroriy auksionda lotning boshlangʻich narxini bosqichma-bosqich kamaytirishga buyurtmachining roziligi boʻlmagan taqdirda, ijro hujjatlari boʻyicha oʻtkaziladigan takroriy auksionlar bundan mustasno.
42. Takroriy auksion alohida shartlarsiz, umumiy tartibda oʻtkaziladi, ijro hujjatlari boʻyicha oʻtkaziladigan takroriy auksionlar bundan mustasno.
Bunda ijro hujjatlari boʻyicha takroriy auksionlar mazkur Nizomning 2-bobi 5-paragrafida keltirilgan ijro hujjatlari boʻyicha obyektlarni elektron onlayn-auksionga chiqarish va sotishning oʻziga xos xususiyatlarini inobatga olgan holda oʻtkaziladi.
43. Auksion obyektining qiymatini toʻliq toʻlamagan va/yoki auksion obyekti boʻyicha shartnoma imzolashni (qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda) rad etgan auksion gʻolibi hamda uning toʻgʻridan-toʻgʻri taʼsischilari ular tomonidan tashkil etilgan yakka tartibdagi tadbirkor hamda ulushi miqdori boshqa har bir taʼsischi ulushiga nisbatan koʻp boʻlgan xoʻjalik jamiyati (aksiyadorlik jamiyatlarining aksiyadorlari bundan mustasno), shuningdek, davlat obyektlari, shu jumladan, yer uchastkalarini elektron onlayn-auksionda sotib olib, undan foydalanmagan holda ularning oldi-sotdisi bilan doimiy ravishda shugʻullanganligi aniqlangan yuridik va jismoniy shaxslar — nohalol ishtirokchi deb eʼtirof etiladi va u ushbu holatni birinchi marta sodir etganda, rad etgan sanadan boshlab oʻn ikki oy muddatga, ikkinchi marta takrorlaganda muddatsiz davrga auksionlardan chetlatiladi.
Ushbu cheklovlar auksion gʻolibi va uning toʻgʻridan-toʻgʻri taʼsischilari hisoblangan shaxslar noxalol ishtirokchi deb eʼtirof etilgunga qadar ularning ishtirokida savdolari boshlangan va/yoki yakunlangan boshqa lotlar boʻyicha auksion jarayonlariga va ularning natijalariga qoʻllanilmaydi.
4-§. Hisob-kitob qilish va auksion natijalarini rasmiylashtirish
44. Lot qiymati auksion gʻolibi tomonidan quyidagilarni inobatga olgan holda toʻlanadi (savdo platformasida lot qiymati toʻliq toʻlanishi talab etilmaydigan auksion obyektlari bundan mustasno):
bir yoʻla toʻlash sharti bilan sotilgan obyektning qiymati BHMning besh ming baravarigacha boʻlganda, toʻlovlarni oʻn ish kunida, besh ming baravariga teng yoki undan ortiq boʻlganda esa, toʻlovlarni (ishtirokchi tomonidan kiritilgan zakalat sotib olish (ijara) toʻlovlari miqdoriga kiritiladi) oʻn besh ish kun mobaynida toʻlash imkoniyati beriladi (buyurtmachi bilan tuzilgan shartnomada va qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollar bundan mustasno);
toʻlov ushbu bandning ikkinchi xatboshida nazarda tutilgan muddatlarda toʻliq amalga oshirilmagan yoxud auksion gʻolibi oldi-sotdi (ijara) shartnomasini tuzishdan bosh tortgan yoki uni rad etgan taqdirda, auksion natijalari bekor qilinib, auksion gʻolibidan olingan zakalat puli qaytarilmaydi va operator tasarrufida qoladi.
Oʻzbekiston Respublikasi hududida norezidentlar uchun ruxsat etilgan auksion obyektlarini sotib olgan (ijaraga olgan) norezidentlar toʻlovlarni milliy yoki chet el valyutasida amalga oshirishlari mumkin.
Bunda chet el valyutasida toʻlangan toʻlovlar operatorning maxsus hisobvaragʻida saqlanadi va toʻlov amalga oshirilgan kunda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan valyuta operatsiyalari boʻyicha buxgalteriya hisobi, statistik va boshqa hisobotlarni yuritish, shuningdek, bojxona va boshqa majburiy toʻlovlar uchun belgilangan chet el valyutalarining soʻmga nisbatan qiymatida hisobga olinadi.
45. Operator mazkur Nizomda belgilangan tartibda bayonnomani QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtiradi.
Auksion natijalari boʻyicha bayonnoma mazkur Nizomga 2-ilovadagi namunaviy shaklga muvofiq rasmiylashtiriladi.
Bayonnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
auksion sanasi;
bayonnoma rasmiylashtirilgan sana;
lotning boshlangʻich va sotilgan narxlari;
yer uchastkasi qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdori;
auksion gʻolibi haqida maʼlumotlar;
qonunchilikda taqiqlanmagan hamda ushbu Nizomda belgilangan boshqa maʼlumotlar;
lotga oid axborot.
Bayonnoma auksion gʻolibi va buyurtmachining shaxsiy kabinetlariga hamda zarur hollarda davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlarga elektron shaklda yuboriladi.
Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish boʻyicha auksion gʻolibi nomiga rasmiylashtirilgan bayonnoma elektron almashinuv tizimi orqali kadastr, bank, notarial idoralar va majburiy ijro boʻlimlariga yuboriladi hamda ushbu bayonnomaga asosan yutib olingan mol-mulkka egalik qilish huquqi avtomatik ravishda rasmiylashtiriladi.
45 1 . Koʻchmas mulk obyektlarini sotish boʻyicha rasmiylashtirilgan bayonnoma Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalariga (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligining hududiy boshqarmasi) Operator tomonidan “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali yuboriladi.
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida belgilangan tartibda Kadastr agentligining hududiy boshqarmasi tomonidan davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.
Auksion gʻolibi Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarorida belgilangan toʻlovni amalga oshiradi.
Toʻlov amalga oshirilgandan soʻng koʻchmas mulk davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi koʻchirma operatorga “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali auksion gʻolibiga belgilangan tartibda taqdim etish uchun yuboriladi.
Koʻchmas mulk davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi koʻchirmani auksion gʻolibi oʻzining “E-auksion” elektron savdo platformasidagi shaxsiy kabineti orqali oladi.
Koʻchmas mulk obyektlarini sotish uchun uzoqroq boʻlgan toʻlov muddati nazarda tutilgan boʻlsa, bayonnoma roʻyxatdan oʻtkazish uchun Kadastr agentligining hududiy boshqarmasiga yuborilmaydi.
46. Bayonnoma oldi-sotdi shartnomasi kuchiga ega boʻlib, mulk va mulkiy huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun hamda oldi-sotdi (ijara) shartnomasi tuzish uchun asos hisoblanadi.
Buyurtmachilar tomonidan avtotransport vositalarini elektron savdo platformasidagi elektron onlayn-auksion yoʻli bilan ijaraga berish natijasiga koʻra rasmiylashtirilgan bayonnoma ijara shartnomasi kuchiga ega boʻladi. Bunda shartnomalarni notarial tasdiqlash talab etilmaydi.
47. Bayonnoma operator tomonidan yuritiladigan auksion natijalari toʻgʻrisidagi elektron bayonnomalar reyestriga avtomatik tarzda kiritiladi.
Bayonnomadagi QR-kod (matrik shtrixli kod) takrorlanmas boʻlib, uning ichiga auksion natijalari toʻgʻrisidagi elektron bayonnomalar reyestriga Internet tarmogʻi orqali havola joylashtiriladi.
Bayonnoma auksion natijalari toʻgʻrisidagi elektron bayonnomalar reyestriga kiritilgan boʻlsa, haqiqiy hisoblanadi.
Auksion gʻolibining soʻrov xatiga koʻra bayonnoma qogʻoz shaklida chop etilib, operatorning muhri bosilgan holda unga taqdim etilishi yoki pochta orqali yuborilishi mumkin.
48. Zakalat puli auksion ishtirokchisining savdo platformasidagi shaxsiy hisobvaragʻiga kirim qilinadi, bunda uning soʻroviga koʻra bankdagi hisobvaragʻiga (plastik kartasiga) auksion yakunlangan deb topilgan kundan soʻng quyidagi tartibda qaytariladi:
auksionning zaxiradagi gʻolibiga — auksion yakunlangandan soʻng mazkur Nizomning 33-bandiga koʻra gʻolib tomonidan oldi-sotdi (ijara) shartnomasi rasmiylashtirilgandan keyin yoki 44-bandiga koʻra gʻolib tomonidan obyekt qiymati toʻlangandan boshlab uch ish kuni ichida;
qolgan ishtirokchilarga — auksion yakunlangan yoki oʻtkazilmagan deb topilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida.
Auksion ishtirokchisiga zakalat puli qaytarilganda, bank hisobvaragʻi (plastik karta raqamlari) notoʻgʻri koʻrsatilganligi yoki boshqa sabablarga koʻra toʻlov operatorning bank hisobvaragʻiga qaytib tushgan hollarda, operator auksion ishtirokchisini bu haqda savdo platformasi orqali ogohlantiradi. Bunda zakalat puli auksion ishtirokchisining shaxsiy hisobvaragʻiga biriktiriladi. Ishtirokchi bank hisobvaragʻi (plastik karta raqami) toʻgʻri koʻrsatilgan holda zakalat pullarini qaytarish boʻyicha soʻrov yuborishi mumkin.
Auksion natijalari boʻyicha pul mablagʻlari operatorning maxsus hisobvaragʻida yigʻiladi va auksion gʻolibi (xaridor) tomonidan obyekt qabul qilinganligi tasdiqlangandan soʻng buyurtmachining bank hisobvaragʻiga operator xizmat haqi ushlab qolingan holda oʻtkaziladi.
49. Operator auksionni tashkil etish va oʻtkazish xizmatlari uchun obyektning sotilgan qiymatidan bir foiz miqdorida xizmat haqi oladi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Vazirlar Mahkamasi yoxud Davlat aktivlarini xususiylashtirish va xususiylashtirish jarayonlarini muvofiqlashtirish davlat komissiyasi qarorlarida boshqacha tartib nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno. Bunda operator xizmat haqi sotib olish (ijara) toʻlovlari miqdoriga kiritiladi.
5-§. Ijro hujjatlari boʻyicha obyektlarni elektron onlayn-auksionga chiqarish va sotishning oʻziga xos xususiyatlari
50. Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etishda mol-mulkni realizatsiya qilish boʻyicha elektron onlayn auksionda sotuvga qoʻyilgan mol-mulk uni sotishdan tushgan pul mablagʻlari hisobidan auksion gʻolibiga qarzlarsiz va taqiqlardan yechilgan holda topshiriladi. Bunda mol-mulkni sotishdan tushgan pul mablagʻlari yetarli boʻlmaganda qarzdorlikni toʻlash majburiyati uning sobiq egasi — qarzdor zimmasida qoladi.
Ijro hujjatlari boʻyicha mol-mulkni sotish uchun oʻtkazilgan elektron onlayn-auksion natijalari haqidagi bayonnoma uni taqiqdan yechish, shuningdek, auksion gʻolibi nomiga mulkni, mulk huquqini va boshqa mulkiy huquqlarni roʻyxatdan oʻtkazish (hisobga qoʻyish) uchun asos hisoblanadi. Bunda majburiy tartibda undirish uchun yuborilmagan maʼmuriy jarimalarni toʻlash majburiyati mol-mulkning sobiq egasi zimmasida qoladi.
Yer uchastkasiga nisbatan taqiq qoʻyilgan hollarda auksion natijalari boʻyicha imzolangan ijara shartnomasi yoki auksion natijalari boʻyicha rasmiylashtirilgan yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderi taqiqni bekor qilish uchun asos hisoblanadi.
51. Dastlabki auksion narxni oshirib borish tamoyili, takroriy auksion esa narxni tushirib borish tamoyili boʻyicha oʻtkaziladi.
Mol-mulk buyurtmachi tomonidan qarzdor va undiruvchini oʻtkazilgan baholash haqida belgilangan tartibda xabardor qilmasdan hamda ularga baholash natijalari yuzasidan 10 kalendar kun davomida shikoyat qilish imkoniyatini bermasdan turib auksionga qoʻyilmaydi, davlat daromadiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi ijro hujjatlari boʻyicha sotilayotgan mol-mulk bundan mustasno.
52. Dastlabki auksion narxni oshirib borish tartibida oʻtkaziladi.
53. Auksionda ishtirok etish uchun zakalat puli mol-mulk baholangan qiymatining 5 foiz miqdorida belgilanadi.
54. Auksion obyekti dastlabki auksionga quyidagi boshlangʻich narxda qoʻyiladi:
a) ijro hujjatini majburiy ijro etish davomida qarzdorning xatlangan mol-mulki baholangan narxdan 70 foizga teng narxda;
b) mol-mulkni davlat daromadiga oʻtkazishga oid ijro hujjatlari boʻyicha sotilayotgan mol-mulk — sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish samaradorligini oshirish boʻyicha hududiy kengashlarning qaroriga muvofiq baholangan qiymatning 50 foizigacha teng narxda, hududiy kengash qarori mavjud boʻlmaganda esa baholangan narxda;
v) garovga qoʻyilgan mol-mulk bilan taʼminlangan qarzni undirish toʻgʻrisidagi ijro hujjatlari boʻyicha sotilayotgan mol-mulklarning baholangan qiymatiga teng narxda.
55. Auksion qadami:
birinchi toʻrtta qadamda — auksion obyekti baholangan qiymatining 5 foizi miqdorida;
beshinchi va undan keyingi qadamlarda — auksion obyekti baholangan qiymatining 3 foizi miqdorida belgilanadi.
Baholangan qiymati xabarnoma joylashtirish paytida BHMning ikki ming baravaridan yuqori boʻlgan mol-mulk sotilgan taqdirda, auksion qadami, istisno tariqasida, auksion obyekti baholangan qiymatining 2 foizi miqdorida belgilanadi.
56. Auksion obyekti dastlabki auksionda sotilmagan taqdirda, ushbu Nizomning 58-bandida belgilangan tartibda takroriy auksionga qoʻyiladi.
57. Takroriy auksionda auksion obyektining baholangan qiymati boshlangʻich narx etib belgilanadi.
Eng past narx auksion obyekti baholangan qiymatining 80 foizi miqdorida belgilanadi.
Auksion qadami auksion obyekti baholangan qiymatining 2 foizi miqdorida belgilanadi.
58. Takroriy auksion lotni boshlangʻich narxdan bitta qadamga tushirilgan narxda sotib olish (ijaraga olish) boʻyicha taklifni tasdiqlashni auksion ishtirokchilaridan soʻrashdan boshlanadi.
Agar lot narxi bir qadamga tushirilgandan keyin yigirma daqiqa davomida auksion ishtirokchilaridan biri lotni tushirilgan narxda sotib olish (ijaraga olish) boʻyicha taklifni tasdiqlamasa, lot narxi belgilangan qadamga yana tushiriladi, taklifni tasdiqlash uchun vaqt esa keyingi yigirma daqiqaga uzaytiriladi. Bunda boshlangʻich narx belgilangan qadamga ishtirokchilardan biri lot narxi toʻgʻrisidagi taklifni tasdiqlaguniga qadar eng past narxgacha tushirib boriladi.
Agar ishtirokchilarning biri taklif qilingan lot narxini tasdiqlasa, auksionning qolgan ishtirokchilariga uning boshlangʻich narxidan 2 foizga oshirilgan lot narxini tasdiqlash taklif etiladi. Bunda lot narxi haqidagi keyingi taklifni tasdiqlash vaqti oʻn daqiqaga uzaytiriladi.
Oxirgi taklif tasdiqlangan paytdan boshlab oʻn daqiqa mobaynida ishtirokchilardan birontasi tomonidan keyingi taklif tasdiqlanmasa, auksion yakunlanadi. Lot narxi toʻgʻrisidagi taklifni oxirgi boʻlib tasdiqlagan ishtirokchi auksion gʻolibi deb topiladi.
Agar ishtirokchi tomonidan auksion oʻtkazish vaqti tugashiga oʻn daqiqadan kam qolganda, lot narxini boshlangʻich narxning 2 foizi miqdorida oshirish toʻgʻrisidagi taklif tasdiqlansa, auksion oʻtkazish muddati oxirgi taklif tasdiqlangan paytdan boshlab oʻn daqiqaga uzaytiriladi. Lot narxini boshlangʻich narxning 2 foizi miqdorida oshirish toʻgʻrisidagi har bir keyingi taklif auksion oʻtkazish vaqtini oʻn daqiqaga uzaytiradi.
Agar oxirgi tasdiqlangan taklifdan soʻng oʻn daqiqa mobaynida navbatdagi taklif tasdiqlanmasa, auksion yakunlanadi va oxirgi taklifni tasdiqlagan ishtirokchi auksion gʻolibi deb topiladi.
59. Takroriy auksion oʻtkazilmagan deb hisoblangan taqdirda, operator auksion obyektini auksionga qoʻyishga buyurtma bergan buyurtmachini bu haqda xabardor qiladi hamda obyektni auksiondan oladi, mazkur Nizomning 60-bandida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
Suddan tashqari tartibda undiruv qaratilgan auksion obyekti boʻyicha takroriy auksion savdosi oʻtkazilmagan deb topilganda kreditor qonunchilikda belgilangan tartibda va muddatda auksion obyektini oʻzida olib qolish huquqidan foydalanishga haqli.
Kreditor auksion obyektini oʻzida olib qolish huquqidan foydalanishga rozilik bildirganda, operator mazkur Nizomning 45-bandiga asosan bayonnoma rasmiylashtiradi va uni buyurtmachining shaxsiy kabinetiga hamda zarur hollarda davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlarga elektron shaklda yuboriladi.
60. Davlat daromadiga (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga) undiruvlarni nazarda tutuvchi ijro hujjatlari boʻyicha auksion obyektini sotishda, shuningdek, ushbu Nizomning 37-bandi “g” kichik bandida nazarda tutilgan asosga koʻra takroriy auksion oʻtkazilmagan deb hisoblangan taqdirda, auksion obyekti ushbu Nizomning 2-bob 5-paragrafida belgilangan tartibda oʻtkaziladigan takroriy auksionga qaytadan qoʻyiladi.
Bunda davlat daromadiga (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga) undiruvlarni nazarda tutuvchi ijro hujjatlari boʻyicha auksion obyektining baholangan qiymatining 50 foiziga yetguniga qadar har bir qaytadan oʻtkazilgan takroriy auksionda eng past narx 5 foizga kamaytiriladi, mazkur Nizomning 37-bandi “g” kichik bandida nazarda tutilgan asosga koʻra oʻtkazilmagan deb hisoblanishi munosabati bilan qaytadan oʻtkazilgan takroriy auksionlar bundan mustasno.
6-§. Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini savdo platformasida sotishning oʻziga xos xususiyatlari
61. “E-auksion” elektron savdo platformasida onlayn-auksion orqali sotiladigan strategik turdagi foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkalari roʻyxati har yili, lekin bir yilda kamida bir marta Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi tomonidan aniqlangan holda shakllantiriladi.
62. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi yer qaʼri uchastkalari roʻyxatini shakllantirgandan keyin har bir yer qaʼri uchastkasi boʻyicha tegishli maʼlumotlarni tayyorlaydi va yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini auksionga qoʻyish boʻyicha qaror qabul qiladi.
63. Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini auksionga qoʻyish toʻgʻrisidagi qarorda quyidagilar koʻrsatiladi:
yer qaʼri uchastkasining nomi (yoki raqami) va joylashgan yeri (geografik koordinatali nuqtalari, WGS-84 xalqaro geografik tizimdagi geolokatsiyasi);
yer qaʼri uchastkasidan foydalanish maqsadi;
yer qaʼri uchastkasi joylashgan yerning fotosurati (15x20 sm);
yer uchastkasining maydoni (gektarda);
yer qaʼri uchastkasi toʻgʻrisida umumiy geologik va boshqa maʼlumotlar;
savdoga qoʻyilayotgan yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqining boshlangʻich narxi;
yer qaʼri uchastkasidan foydalanish, shu jumladan, ushbu yer uchastkasidan ijara huquqi asosida foydalanish shartlari loyihasi;
yer qaʼrini geologik jihatdan oʻrganish boʻyicha ishlarni moliyalashtirgan yuridik shaxslarning oʻzlari razvedka qilgan konda kavlash ishlariga mutlaq huquqi mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot;
qonunchilikda belgilangan tartibda operator tomonidan soʻralgan boshqa hujjatlar ham taqdim etiladi.
64. Takroriy auksionning boshlanish (oʻtkazish) sanasi va lot haqidagi axborot kamida 30 kun oldin operatorning veb-portalida joylashtiriladi.
65. Auksion narxlarni oshirib borish tamoyili boʻyicha oʻtkaziladi.
66. Ishtirokchilar yer qaʼri uchastkasidan foydalanish shartlarini “E-auksion” elektron savdo platformasida lot boʻyicha ariza berish jarayonida ERI bilan tasdiqlaydi (imzolaydi).
Bunda yer qaʼri uchastkasidan foydalanish shartlarini ERI bilan imzolamagan talabgorlar onlayn-auksion savdolariga qoʻyilmaydi.
ERI bilan imzolangan yer qaʼri uchastkasidan foydalanish shartlari yer uchastkasidan ijara huquqi asosida foydalanish shartlarini ham nazarda tutadi va ijara shartnomasi kuchiga ega boʻladi.
67. Yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqi boʻyicha auksionda ishtirok etish uchun zakalat puli quyidagicha belgilanadi:
geologik jihatdan oʻrganish uchun — auksion obyekti boshlangʻich narxining 100 foizi miqdorida;
foydali qazilmalarni kavlab olish uchun — auksion obyekti boshlangʻich narxi BHMning 4 ming baravarigacha boʻlganda, ushbu narxning 50 foizi, BHMning 4 ming baravariga teng va BHMning 20 ming baravarigacha — 20 foiz hamda BHMning 20 ming baravariga teng va undan yuqori qiymatda — 10 foiz miqdorida;
qimmatbaho metallarni oltin izlovchilar usulida qazib olish faoliyati uchun — auksion obyekti boshlangʻich narxining 100 foizi miqdorida.
68. Yer qaʼrini geologik oʻrganishga doir ishlarni moliyalashtirgan yuridik shaxslar ular tomonidan qidirilgan kondan foydali qazilmalarni qazib olishga ruxsatnoma olish uchun berilgan mutlaq huquq muddati tugagandan soʻng auksionda ishtirok etgan taqdirda, kondan foydalanish huquqi uchun ruxsatnoma olishga ustunlik huquqi saqlab qolinadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi tomonidan ishtirokchining ustunlik huquqi mavjudligi toʻgʻrisida operatorga taqdimnoma kiritilganda, ustunlik huquqi berilishi inobatga olinadi.
Ustunlik huquqi auksion ishtirokchisiga auksionda gʻolib boʻlgan taqdirda, yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqining qiymatini toʻlashda ushbu obyekt boshlangʻich narxining oʻn foizi miqdorida chegirma qoʻllash huquqini beradi.
Bunda auksion gʻolibi tomonidan operatorga auksion obyektining sotish qiymati toʻliq toʻlab beriladi va operator tomonidan chegirma summasi auksion gʻolibining shaxsiy hisobvaragʻiga qaytariladi.
69. Operator auksion gʻolibi tomonidan sotib olish (ijaraga olish) toʻlovlari toʻliq toʻlangandan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirmay auksion gʻolibiga bayonnoma rasmiylashtiradi hamda mazkur bayonnomani va gʻolib tomonidan imzolangan yer qaʼridan foydalanish shartlarini auksion gʻolibining va buyurtmachi (Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi)ning shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi, shuningdek, tegishli axborotni oʻz veb-portalida joylashtiradi.
Operator bayonnoma va yer qaʼridan foydalanish shartlarini QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtiradi.
70. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi bir ish kuni mobaynida bayonnoma asosida yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun tegishli ruxsatnomani ERI bilan imzolangan va QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtirilgan holda, savdo platformasi orqali operatorga yuboradi.
71. Operator rasmiylashtirilgan ruxsatnomani auksion gʻolibining shaxsiy kabinetiga yuboradi va auksion gʻolibi tomonidan obyekt qabul qilib olinganligi tasdiqlangandan soʻng bir ish kuni mobaynida Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasiga pul mablagʻlarining unga tegishli boʻlgan ulushini (operator xizmat haqi chegirilgan holda) oʻtkazib beradi.
Operator auksion natijalari toʻgʻrisidagi bayonnoma va ruxsatnoma nusxalarini ikki ish kuni ichida elektron pochta orqali yer qaʼri uchastkasi joylashgan tuman (shahar) hokimligiga joʻnatadi.
72. Operator tomonidan bir ish kunida savdo platformasida sotishdan olingan pul mablagʻlarining auksionni tashkil qilish xizmatlari uchun yer qaʼri uchastkasining sotilgan narxidan bir foizi operator hisobvaragʻiga, shuningdek:
strategik turdagi yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqini savdo platformasida sotishdan olingan pul mablagʻlari ketma-ketlik bilan quyidagi tartibda taqsimlanadi: boshlangʻich narxining oʻn foizi hamda boshlangʻich narx bilan sotilgan narx oʻrtasidagi farq summasining yigirma besh foizi Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining hisobvaragʻiga, boshlangʻich narxiga teng mablagʻ Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga, qolgan mablagʻlar Tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltirish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti va viloyatlar mahalliy budjetiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimi orqali teng taqsimlangan holda oʻtkaziladi;
uch foizi hamda boshlangʻich narx bilan sotilgan narx oʻrtasidagi farq summasining oʻn foizi Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining hisobvaragʻiga va qolgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkaziladi;
noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan yer qaʼri uchastkasini sotishdan olingan pul mablagʻlarining oʻttiz foizi (operator xizmat haqi uchun olinadigan 1 foizni vazirlikka oʻtkaziladigan mablagʻdan kamaytirish hisobiga) Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining hisobvaragʻiga hamda yetmish foizi yer qaʼri uchastkasi joylashgan tegishli tuman (shahar)lar mahalliy budjetlariga taqsimlanadi;
qimmatbaho metallarni oltin izlovchilar usulida qazib olish huquqini savdo platformasida sotishdan olingan pul mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining hisobvaragʻiga hamda yer qaʼri uchastkasi joylashgan tegishli tuman (shahar)lar mahalliy budjetlari oʻrtasida avtomatik tarzda teng ulushlarda taqsimlanadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligiga oʻtkaziladigan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi hududida mineral xomashyo bazasini rivojlantirish va qayta toʻldirishning yillik davlat dasturlarini amalga oshirishga, “Yer qaʼridan foydalanish markazi” DM xarajatlarini, auksion va tanlov savdolarini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni, Texnologik transformatsiya markazi faoliyatini hamda raqamlashtirish loyihalarini moliyalashtirishga, shuningdek, vazirlikning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va ishchi-xodimlarini ragʻbatlantirishga maqsadli yoʻnaltiriladi.
73. Yer qaʼridan foydalanish shartlarini ishlab chiqish boʻyicha davlat komissiyasi qaroriga asosan yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqi uchun ruxsatnoma berish boʻyicha tender hamda tanlovlar talabgorlarining takliflari savdo platformasi orqali elektron tarzda qabul qilinishi mumkin.
3-bob. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish
1-§. Tanlov oʻtkazilishi haqidagi xabarnomani eʼlon qilish tartibi
74. Tanlov obyekti tanlovga buyurtmachi tomonidan yuborilgan elektron buyurtmaga asosan chiqariladi.
75. Operator buyurtma va tanlov obyekti boʻyicha maʼlumot hamda hujjatlar talabga muvofiq deb hisoblangan taqdirda, tanlovni tashkil etish va oʻtkazish uchun ikki ish kuni ichida savdo platformasida tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani eʼlon qiladi.
Buyurtmachi tanlov oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnomani oʻz rasmiy veb-saytlarida joylashtirib boradi.
76. Xabarnoma tanlov boshlanishidan kamida oʻttiz kun avval savdo platformasida eʼlon qilinadi. Ular quyidagilarni oʻz ichiga olishi zarur:
tanlov shakli, oʻtkaziladigan sanasi, tanlov natijalarini eʼlon qilish vaqti;
lot raqami va obyekt nomi;
tanlovda qatnashish uchun ariza qabul qilishni yakunlash sanasi va vaqti;
tanlov obyektiga oid buyurtmada koʻrsatilgan va unga ilova qilingan maʼlumot va hujjatlar;
zakalat pulining miqdori;
buyurtmachining manzili va telefon raqami;
buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan qoʻshimcha maʼlumotlar (agar mavjud boʻlsa);
tanlov obyektini oldindan koʻrish (koʻzdan kechirish) tartibi;
tanlov obyektini begonalashtirishga taqiq bor yoki yoʻqligi, shuningdek, band solingan yoki solinmaganligi haqida maʼlumot;
obyektning joylashgan manzili, fotosurati va geolokatsiyasi (mavjud boʻlsa).
Operator tomonidan savdo platformasida tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnoma eʼlon qilingandan keyin tanlov shartlarini oʻzgartirishga yoʻl qoʻyilmaydi. Buyurtmachi tomonidan buyurtmani savdodan olish hamda tanlov shartlarini oʻzgartirilgan holda buyurtmani qayta yuborish holatlari bundan mustasno.
2-§. Tanlovni oʻtkazishni tashkil etish
77. Talabgorning tanlovda qatnashish boʻyicha arizasini qabul qilishda avtomatik ravishda uning tanlov takliflari toʻgʻri toʻldirilgani tekshiriladi.
Tanlov takliflarini mezonlar boʻyicha baholashda tanlovda qatnashish shartlariga rioya etilishi, tanlov shartlarida koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjudligi tekshiriladi.
Talabgor tomonidan taqdim etilgan tanlov takliflari toʻgʻri toʻldirilmagani yoki talablarga rioya etilmagani arizani qabul qilishni rad etish uchun asos hisoblanadi. Bu haqda uning shaxsiy kabinetiga elektron xabar yuboriladi.
78. Tanlov ikki va undan ortiq ishtirokchi mavjud boʻlganda oʻtkaziladi.
Tanlovga chiqarilgan obyektlarni sotishga va oldi-sotdi shartnomasini rasmiylashtirishga faqat tanlovda kamida ikkita ishtirokchi qatnashganda ruxsat beriladi.
79. Tanlov takliflarini baholash va tanlov gʻolibini aniqlash ballar tizimi boʻyicha amalga oshiriladi. Tanlov taklifi tanlov hujjatlari mezoni va shartlariga muvofiq eng yaxshi taklifni taqdim etgan ishtirokchi tanlov gʻolibi deb eʼtirof etiladi.
Ikki va undan ortiq tanlov ishtirokchilarining toʻplagan ballari teng boʻlgan taqdirda, arizani oldinroq topshirgan ishtirokchi tanlov gʻolibi deb eʼtirof etiladi.
80. Tanlov natijalari boʻyicha gʻolib, tanlov takliflari va ularga berilgan ballar tanlov oʻtkaziladigan kun soat 10:00 da (GMT+5) savdo platformasida avtomatik ravishda eʼlon qilinadi.
81. Agar arizalarni qabul qilish vaqti yakunlangan paytda faqat bir ishtirokchi tomonidan ariza berilgan boʻlsa, tanlov oʻtkazilmagan deb hisoblanadi.
Tanlov oʻtkazilmagan deb hisoblangandan soʻng tanlov obyekti belgilangan tartibda takroriy tanlovga qoʻyiladi.
Tanlov obyekti boʻyicha tanlov gʻolibi tomonidan taklif etilgan narxning 5 foizi besh ish kuni ichida toʻlanganligi shaxsiy kabinet orqali tasdiqlangandan soʻng bayonnoma rasmiylashtiriladi.
Agar tanlov gʻolibi bayonnoma rasmiylashtirilgandan soʻng tanlov obyekti boʻyicha shartnoma imzolashdan bosh tortsa, tanlovning zaxiradagi gʻolibiga (agar ballar teng boʻlsa — arizani oldinroq berganga) taklif etgan narxining 5 foizini toʻlash uchun besh ish kunlik muddat beriladi.
Tanlovning zaxiradagi gʻolibi taklif etgan narxining 5 foizini besh ish kuni davomida toʻlasa, u tanlov gʻolibi deb topilib, mazkur Nizomning 86 va 87-bandlarida nazarda tutilgan tartibda bayonnoma rasmiylashtiriladi.
Belgilangan muddatda taklif etgan narxining 5 foizini toʻlamagan yoki buyurtmachi bilan shartnoma imzolashni rad etgan tanlov gʻolibi (zaxiradagi gʻolibi) tomonidan kiritilgan zakalat puli qaytarilmaydi hamda ushbu mablagʻlar operator tasarrufida qoladi.
82. Savdo platformasida texnik uzilish sodir boʻlgan taqdirda, tanlov takliflarini baholash sanasi va vaqti haqida tanlov ishtirokchilarini xabardor qilgan holda, tanlov texnik uzilish bartaraf qilingan kundan keyingi ish kunida oʻtkaziladi.
3-§. Tanlovni oʻtkazilmagan deb hisoblash va takroriy tanlovni oʻtkazish tartibi
83. Tanlov quyidagi hollarda oʻtkazilmagan deb hisoblanadi:
a) tanlovda qatnashish uchun birorta ham ariza tushmagan boʻlsa;
b) tanlovga faqat bir nafar ishtirokchi tomonidan ariza berilgan boʻlsa;
v) tanlovning gʻolibi (zaxiradagi gʻolibi) shartnomani imzolashni rad etsa;
g) mazkur Nizomda belgilangan tartibda obyektni sotib olish (ijaraga olish) taklif etilgan tanlov gʻolibi (zaxiradagi gʻolibi) tomonidan belgilangan muddatda oldi-sotdi (ijara) shartnomasi rasmiylashtirilmasa.
84. Tanlov oʻtkazilmagan deb hisoblanganda, uning sabablari koʻrsatilgan holda savdo platformasida xabarnoma eʼlon qilinadi.
85. Tegishli lot boʻyicha tanlov oʻtkazilmagan deb hisoblanganda, oʻn kundan soʻng takroriy tanlov umumiy tartibda oʻtkaziladi.
4-§. Tanlov natijalarini rasmiylashtirish va hisob-kitob qilish
86. Taklif etilgan narxning 5 foizi toʻlanganligi gʻolib tomonidan shaxsiy kabinet orqali tasdiqlangandan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirmay tanlov gʻolibiga bayonnoma rasmiylashtiradi hamda uni tanlov gʻolibi va buyurtmachining shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi.
87. Operator mazkur Nizomda belgilangan tartibda bayonnomani QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtiradi.
Bayonnoma mazkur Nizomga 3-ilovadagi namunaviy shaklga muvofiq rasmiylashtiriladi va unda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
tanlov oʻtkazilgan sana;
bayonnoma rasmiylashtirilgan sana;
tanlov gʻolibi haqida maʼlumot hamda uning tanlov takliflariga berilgan ballar;
tanlov obyekti haqida maʼlumotlar;
buyurtmachi va tanlov gʻolibi oʻrtasida tanlov obyekti boʻyicha shartnoma tuzish muddati.
Bayonnoma tanlov obyekti boʻyicha tanlov gʻolibi va buyurtmachi oʻrtasida shartnoma tuzish uchun asos hisoblanadi.
Bayonnoma rasmiylashtirilgandan soʻng oʻn ish kunidan kechiktirmay bayonnoma asosida buyurtmachi bilan tanlov gʻolibi oʻrtasida oldi-sotdi (ijara) shartnomasi tuziladi.
Bayonnoma operator tomonidan yuritiladigan tanlov natijalari toʻgʻrisidagi elektron bayonnomalar reyestriga kiritiladi.
Bayonnomadagi QR-kod (matrik shtrixli kod) takrorlanmas boʻlib, uning ichiga tanlov natijalari toʻgʻrisidagi elektron bayonnomalar reyestriga Internet tarmogʻi orqali havola joylashtiriladi.
Bayonnoma tanlov natijalari toʻgʻrisidagi elektron bayonnomalar reyestriga kiritilgan boʻlsa, u haqiqiy hisoblanadi.
Tanlov gʻolibining soʻrov xatiga koʻra bayonnoma qogʻoz shaklida chop etilib, operatorning muhri bosilgan holda unga taqdim etilishi yoki pochta orqali yuborilishi mumkin.
88. Operator tanlovni tashkil etish va oʻtkazish xizmatlari uchun quyidagicha xizmat haqi oladi:
a) tanlov takliflarini baholashda asosiy mezon sifatida investitsiya, ijtimoiy va shunga oʻxshash boshqa majburiyatlar nazarda tutilgan hollarda — BHMning 5 baravari;
b) tanlov takliflarini baholashda asosiy mezon sifatida sotilish narxi nazarda tutilgan hollarda — sotilgan narxining 1 foizi miqdorda.
Tanlov gʻolibi tomonidan tanlov obyekti qabul qilib olingani tasdiqlangandan soʻng pul mablagʻlari (operator xizmat haqi chegirilgan holda) buyurtmachiga oʻtkazib beriladi.
89. Buyurtmachi tanlov gʻolibi bilan shartnoma tuzilgani toʻgʻrisida shartnoma tuzilgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay operatorni savdo platformasi orqali xabardor qilishi shart.
90. Tanlov yakunlangandan keyin yoki oʻtkazilmagan deb hisoblangandan soʻng zakalat puli quyidagi tarzda qaytariladi:
tanlovning zaxiradagi gʻolibiga ushbu Nizomning 89-bandida nazarda tutilgan holatda tanlov obyekti boʻyicha shartnoma tuzilgani toʻgʻrisidagi xabar olingan kundan boshlab uch ish kuni ichida;
boshqa ishtirokchilarga tanlov yakunlangan yoki oʻtkazilmagan deb hisoblangan kundan boshlab uch ish kuni ichida.
4-bob. Lotni auksiondan (tanlovdan) qaytarib olish tartibi va muddatlari
91. Auksion yoki tanlovga qoʻyilgan obyekt buyurtmachi tomonidan yoki tegishli sud, prokuror, tergovchi va surishtiruvchining qarorlariga asosan auksion yoki tanlov boshlangunga qadar yoki ular oʻtkazilmagan deb hisoblangandan soʻng savdodan olinishi (buyurtmaga oʻzgartirish kiritish, bekor qilish, vaqtincha toʻxtatish) mumkin.
Bunda auksion yoki tanlovga qoʻyilgan obyektni savdodan olish boʻyicha yozma soʻrov xati faqat savdo platformasi orqali auksion yoki tanlov oʻtkaziladigan kun soat 09:50 gacha (GMT+5) qabul qilinadi. Belgilangan muddat oʻtgandan keyin elektron soʻrovlar qabul qilish avtomatik tarzda toʻxtatiladi. Auksion yoki tanlovni oʻtkazish tartib-taomillari davom ettiriladi.
92. Sud, prokuror, tergovchi va surishtiruvchining obyektni savdodan olish toʻgʻrisidagi qarori savdo boshlangandan keyin kelib tushgan taqdirda, savdo toʻxtatilmaydi. Bunda savdo natijalarini bekor qilish sud tartibida koʻrib chiqiladi.
93. Operator soʻrov xati kelib tushganda, auksion yoki tanlov obyektini ushbu soʻrov xati kelib tushgan vaqtdan boshlab bir ish kuni ichida, biroq auksion yoki tanlov boshlangunga qadar savdodan oladi va bu haqda savdo platformasida eʼlon joylashtiradi hamda ishtirokchilar tomonidan kiritilgan zakalatni ularning soʻroviga koʻra shaxsiy hisobvaragʻiga yoki bank hisobvaragʻiga (plastik kartasiga) qaytaradi.
Auksion yoki tanlov obyekti savdodan olinib, buyurtmachi soʻrov xatiga koʻra uni qayta savdoga chiqarish soʻralganda, ushbu auksion yoki tanlov obyekti qayta auksion yoki tanlovga mazkur Nizomning 21 , 39 , 76 va 85-bandlarida belgilangan muddatda auksion yoki tanlovga qoʻyiladi.
94. Buyurtmani savdodan olish haqidagi elektron soʻrov xati (sud, prokuror, tergovchi va surishtiruvchining qarori) auksion boshlangan yoki tanlov boʻlib oʻtgandan keyin kelib tushganda, auksion yoki tanlov obyekti qaytarib olinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
95. Auksion yoki tanlovni tashkil etish va oʻtkazish tartibidan tashqari boʻlgan tartib-taomillarga rioya qilinmaganligi uchun auksion yoki tanlov natijalari toʻgʻrisidagi bayonnomani bekor qilish yoki oʻzgartirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
5-bob. Hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibi
96. Savdo platformasida pul mablagʻlari harakati (zakalatni kiritish va qaytarish, toʻlovni amalga oshirish, gʻolib tomonidan toʻlangan mablagʻlarni buyurtmachiga oʻtkazish hamda boshqalar) elektron tizim orqali avtomatik ravishda (inson omili aralashuvisiz) amalga oshiriladi.
Savdo platformasida lot qiymati toʻliq toʻlanishi talab etilmaydigan auksion yoki tanlov obyektlari boʻyicha mulk yoki huquqning toʻliq qiymati buyurtmachi va gʻolib oʻrtasida imzolangan shartnomaga asosan toʻlanadi.
Bunda lot qiymatini boʻlib-boʻlib toʻlash va/yoki boshqa shartlar boʻyicha buyurtmachi va gʻolib oʻrtasida imzolanadigan shartnomada operator taraf hisoblanmaydi.
97. Operatorga xizmat koʻrsatuvchi bankda buyurtmachi va ishtirokchi mablagʻlarini saqlash, auksion yoki tanlov natijalari boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish uchun talab qilib olingunga qadar ikkilamchi depozit hisobvaraqlari ochiladi.
Operatorning bankdagi hisobvaraqlari qoldigʻi boʻyicha oladigan daromadlari auksion va tanlov savdolariga chiqarilgan obyektlar boʻyicha reklama targʻibot ishlari xarajatlariga hamda auksion va tanlov savdolarini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirishga, shuningdek, operatorning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash va ishchi-xodimlarini ragʻbatlantirishga maqsadli yoʻnaltirilishi mumkin.
98. Auksion yoki tanlov natijalari boʻyicha pul mablagʻlari operatorning maxsus hisobvaragʻida yigʻiladi va auksion yoki tanlov gʻolibi (xaridor) tomonidan dasturdagi shaxsiy kabineti orqali obyektni qabul qilib olganligi tasdiqlagandan soʻng ular buyurtmachi hisobvaragʻiga (operator xizmat haqi chegirilgan holda) oʻtkaziladi.
Gʻolib tomonidan obyekt qabul qilib olinganligi yoki qabul qilish rad etilganligi gʻolibga bayonnoma yuborilgan vaqtdan boshlab uch oy ichida savdo platformasi orqali tasdiqlanishi lozim, savdo boʻyicha xabarnomada obyektni topshirishning boshqacha aniq muddati belgilangan holatlar bundan mustasno.
Gʻolib mazkur muddat ichida obyekt qabul qilib olinganligini tasdiqlamasa, obyekt gʻolib tomonidan qabul qilingan hisoblanadi hamda keyingi harakatlar mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Belgilangan muddat davomida taraflar (buyurtmachi va gʻolib) kelishuvga erishmagan taqdirda, pul mablagʻlari (operator xizmat haqi chegirilgan holda) buyurtmachi hisob-raqamiga oʻtkaziladi. Bunda taraflar oʻrtasida nizo kelib chiqsa, ushbu nizoli masala sud tartibida hal etiladi.
Auksion gʻolibi tomonidan mulkni qabul qilib olmaslikning quyidagi hollarida gʻolib tomonidan toʻlangan toʻlovlar, shu jumladan, zakalat puli (operator tomonidan buyurtmachiga oʻtkazib berilgan mablagʻlar bilan birga) buyurtmachi tomonidan uch ish kuni ichida toʻlab berilishi shart:
auksionda sotilgan mol-mulk auksion obyektining koʻrsatilgan texnik tavsiflariga mos kelmasa;
mol-mulk auksionda sotilgunga qadar uchinchi shaxslarning egaligiga oʻtib ketgan boʻlsa va bu holat auksion yakunlanganidan soʻng aniqlansa.
98 1 . Gʻolib obyektni qabul qilishdan bosh tortgan hollarda, bu haqda buyurtmachining savdo platformasidagi shaxsiy kabinetiga xabarnoma yuboriladi. Bunda buyurtmachi tomonidan qisqa muddatlarda, biroq mazkur Nizomning 98-bandi ikkinchi xatboshisida belgilangan muddatdan kechiktirmay gʻolibning obyektni qabul qilishdan bosh tortganligi yuzasidan munosabat bildirilishi lozim.
Gʻolibning obyektni qabul qilishdan bosh tortganligi yuzasidan belgilangan muddatda buyurtmachi tomonidan munosabat bildirilmagan taqdirda, ushbu holat buyurtmachi tomonidan asossiz deb topilgan hisoblanadi.
Gʻolibning obyektni qabul qilishdan bosh tortganligi buyurtmachi tomonidan asosli deb topilgan hollarda, buyurtmachidan obyektning sotilgan qiymatining 10 foizi miqdorida toʻlov undiriladi. Bunday hollarda buyurtmachi tomonidan savdo platformasidagi shaxsiy hisobvaragʻini talab etilgan miqdorgacha boʻlgan pul mablagʻlari bilan oldindan toʻldirilishi talab etiladi. Mazkur pul mablagʻlari operator tasarrufida qoldiriladi.
Bunda mazkur bandning uchinchi xatboshisida belgilangan hollarda buyurtmachiga yetkazilgan zarar keyinchalik qonunchilikda belgilangan tartibda aybdor shaxslardan undirib olinishi mumkin.
98 2 . Gʻolib obyektni qabul qilishdan bosh tortgan taqdirda, ushbu holat yuzasidan buyurtmachi tomonidan munosabat bildirilgunga qadar, biroq koʻpi bilan mazkur Nizomning 98-bandi ikkinchi xatboshisida belgilangan muddat davomida obyektni qaytadan qabul qilish huquqi saqlanib qoladi.
99. Buyurtmachi va ishtirokchilarning shaxsiy hisobvaraqlari holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar sir saqlanadi va uchinchi shaxslarga oshkor qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi, qonunchilikda nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
100. Buyurtmachi auksion yoki tanlov obyektiga vakolatli organlar tomonidan qoʻyilgan taqiqlarni olib tashlash masalasini toʻliq hal etishi hamda auksion yoki tanlov obyektini gʻolibga zarar yetkazilmagan holda topshirishi shart.
Operator auksion yoki tanlov obyektini saqlash, topshirish-qabul qilish jarayonida ishtirok etmaydi va uning oqibatlari uchun javobgar hisoblanmaydi.
101. Balansda saqlovchi va buyurtmachi sotilgan (ijaraga berilgan) auksion yoki tanlov obyektining auksion yoki tanlov gʻolibiga topshirilgunga qadar xususiyatini yoʻqotmagan holda saqlanishini taʼminlash, mol-mulk buyurtmada koʻrsatilgan fotosuratga muvofiqligi va topshirish-qabul qilish dalolatnomasining oʻz vaqtida rasmiylashtirilishi hamda mazkur Nizomga muvofiq taqdim etiladigan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun javobgar hisoblanadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
102. Operator auksion yoki tanlovni oʻtkazish qoidalarini elektron savdolarni oʻtkazishda foydalaniladigan dasturiy-texnik vositalardan hamda ushbu Nizomdan kelib chiqib belgilaydi va savdo platformasida eʼlon qiladi.
103. Operator savdo platformasida oʻtkazilishi rejalashtirilgan profilaktika tadbirlari haqidagi maʼlumotni kamida oʻttiz kun oldin eʼlon qiladi va ishtirokchilarning shaxsiy kabineti, elektron pochta manzili va mobil telefon raqamiga yuboradi.
104. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
“E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Buyurtmachi (auksion yoki tanlovni tashkil etish va oʻtkazib berish haqida buyurtma yuborgan jismoniy va yuridik shaxslar) 1. “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ (keyingi oʻrinlarda — operator) bilan elektron auksion va tanlovlarni oʻtkazish boʻyicha xizmat koʻrsatishga shartnoma tuzish. 1. Elektron buyurtma berish sanasiga qadar. 2. Buyurtmachi elektron savdo platformada roʻyxatdan oʻtish. 2. Auksion va tanlovni eʼlon qilish sanasiga qadar. 3. Obyektni elektron auksion va tanlovga qoʻyish uchun operatorga elektron buyurtma berish. 3. Xabarnoma operatorning veb-portaliga joylashtirilishiga qadar. 2-bosqich Operator “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ 1. Elektron auksion va tanlov oʻtkazilishi haqida veb-portalga xabarnoma joylashtirish. 1. Buyurtmachining elektron buyurtmasi qabul qilib olingan kundan keyingi ish kuni elektron auksion yoki tanlov oʻtkazish kunidan kamida 30 kun oldin (strategik turdagi foydali qazilmalar yer qaʼri uchastkalari boʻyicha kamida 60 kun). 2. Talabgorlardan ariza qabul qilish. 2. Xabarnoma joylashtirilgan kundan boshlab elektron auksion yoki tanlov oʻtkazilishi belgilangan kun soat 9-00 ga (GMT+5) qadar platforma orqali qabul qilinadi. 3-bosqich Ariza beruvchi (jismoniy va yuridik shaxslar) 1. Veb-portalda roʻyxatdan oʻtish va auksion (tanlov) qoidalari, elektron savdo platformasining tartib-taomillarini qabul qilgani yuzasidan elektron shartnoma imzolash. 1. Elektron auksion yoki tanlovda ishtirok etish uchun ariza berish sanasiga qadar. 2. Shaxsiy hisobvaraqni zakalat pulini oʻtkazishga talab etiladigan miqdordagi pul mablagʻlari bilan toʻldirish. 3. Ariza elektron koʻrinishda yuboriladi. 2-3. Ariza, xabarnoma joylashtirilgan kundan boshlab elektron auksion yoki tanlov oʻtkazilishi belgilangan kun soat 9-00 ga (GMT+5) qadar platforma orqali qabul qilinadi. 4. Ishtirokchi shaxsiy kabineti orqali zakalat pulini toʻlash. 4. Xabarnomada koʻrsatilgan zakalat miqdoridan kam boʻlmagan mablagʻni kiritadi. 4-bosqich Operator “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ 1. Elektron auksion savdosi operatorning veb-portalida avtomatik tarzda oʻtkaziladi. 1. Auksionda soat 10:00 dan boshlab taklifni tasdiqlash uchun oldingi taklif tasdiqlangan vaqtdan boshlab 10 daqiqadan vaqt beriladi va gʻolib aniqlangunga qadar davom etadi. 2. Tanlov savdosi operatorning veb-portalida avtomatik tarzda oʻtkaziladi. 2. Tanlov natijalari boʻyicha ishtirokchilarning roʻyxati, ularning tanlov takliflari va ularga berilgan ballar tanlov oʻtkaziladigan kun soat 10-00 da (GMT+5) platformada avtomatik ravishda eʼlon qilinadi. 5-bosqich Auksion gʻolibi Tanlov gʻolibi 1. Lot qiymati bazaviy hisoblash miqdorining besh ming baravarigacha boʻlganda. 1. Oʻn ish kun ichida toʻlov toʻliq amalga oshiriladi. 2. Lot qiymati bazaviy hisoblash miqdorining besh ming baravariga teng yoki undan ortiq boʻlganda. 2. Oʻn besh ish kun ichida toʻlov toʻliq amalga oshiriladi. 3. Platformada lot qiymati toʻliq toʻlanishi talab etilmaydigan auksion obyektlari boʻyicha ishtirokchi obyektni sotib olish toʻgʻrisidagi yoki buyurtmachi bilan tegishli shartnoma tuzish haqidagi taklif qabul qilinganligini (akseptni) tasdiqlaydi. 3. Besh ish kuni ichida operatorning xizmat haqiga yetarli mablagʻni toʻlaydi. 1. Tanlov takliflarini baholash va tanlov gʻolibini aniqlash. 1. Tanlovni oʻtkazish uchun belgilangan kun va vaqtda. 2. Tanlov ishtirokchisi obyektni sotib olish toʻgʻrisidagi yoki buyurtmachi bilan tegishli shartnoma tuzish haqidagi taklif qabul qilinganligini (akseptni) tasdiqlaydi. 2. Besh ish kuni ichida operatorning xizmat haqiga yetarli mablagʻni toʻlaydi. 6-bosqich Operator “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ 1. Auksion yoki tanlov natijalari operatorning veb-portalida eʼlon qilish. 1. Auksion yoki tanlov yakunlangan zahoti. 2. QR-kodini qoʻllash orqali auksion yoki tanlov natijalari toʻgʻrisidagi elektron bayonnomani rasmiylashtirish. 2. Obyekt qiymati (operator xizmat haqiga yetarli mablagʻ) toʻlangandan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirmay. 3. Bayonnomani auksion yoki tanlov gʻolibining va Buyurtmachining kabinetiga yuborish. 3. Bayonnoma rasmiylashtirilgandan soʻng. 4. Kelib tushgan pul mablagʻlarini taqsimlash. 4. Auksion gʻolibi tomonidan obyekt qabul qilinganligi tasdiqlangandan soʻng 3 ish kuni ichida.
“E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Auksion natijalari boʻyicha rasmiylashtiriladigan bayonnomaning namunaviy shakli
“ELEKTRON-ONLAYN AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH” AKSIYADORLIK JAMIYATI ELEKTRON-ONLAYN AUKSION NATIJALARI TOʻGʻRISIDAGI BAYONNOMA № –––– Elektron onlayn-auksion oʻtkazilgan sana: ___.____.202_ yil Bayonnoma rasmiylashtirilgan sana: ___.____.202_ yil Lot raqami va mol-mulk turi: Obyektni elektron onlayn-auksionga qoʻyish uchun asos: Obyektning nomi: Obyektni tavsiflovchi maʼlumotlar: Yer uchastkasining umumiy maydoni: Binoning qurilish osti maydoni: Binoning foydali maydoni: Qurilgan yili: Qavatlar soni: Agar transport vositasi boʻlsa: Dvigatel №: Kuzov №: Shassi №: Guvoxnoma №: Rangi: Ishlab chiqarilgan yili: Obyekt joylashgan yoki saqlanayotgan manzil (hudud nomi, tuman (shahar), mahalla va koʻcha nomlanishi, uy raqami) : Auksion gʻolibi (yuridik shaxsning nomi, STIR raqami, jismoniy shaxsning FIO, pasport maʼlumotlari seriya va raqami, qachon va kim tomonidan berilganligi, telefon raqami) : Obyektning boshlangʻich narxi: Ishtirokchilar: Gʻolibga yuklatilgan majburiyatlar va qoʻshimcha shartlar (mavjud boʻlganda) : 1. 2. 3. Qoʻshimcha maʼlumotlar: mavjud boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 46-bandiga muvofiq mazkur bayonnoma oldi-sotdi shartnomasi kuchiga ega boʻlib, mulk va mulkiy huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun hamda oldi-sotdi (ijara) shartnomasini tuzish uchun asos hisoblanadi. QR-kod uchun joy Bayonnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
“E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Tanlov natijalari boʻyicha rasmiylashtiriladigan bayonnomaning namunaviy shakli
“ELEKTRON-ONLAYN AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH” AKSIYADORLIK JAMIYATI ELEKTRON TANLOV NATIJALARI TOʻGʻRISIDAGI BAYONNOMA № –––– Elektron tanlov oʻtkazilgan sana: ___.____.202_ yil Bayonnoma rasmiylashtirilgan sana: ___.____.202_ yil Lot raqami va mol-mulk turi: Obyektni elektron tanlovga qoʻyish uchun asos: Obyektning nomi: Obyektni tavsiflovchi maʼlumotlar: Yer uchastkasining umumiy maydoni: Binoning qurilish osti maydoni: Binoning foydali maydoni: Qurilgan yili: Qavatlar soni: Obyekt joylashgan yoki saqlanayotgan manzil (hudud nomi, tuman (shahar), mahalla va koʻcha nomlanishi, uy raqami) : Tanlov gʻolibi (yuridik shaxsning nomi, STIR raqami, jismoniy shaxsning FIO, pasport maʼlumotlari seriya va raqami, qachon va kim tomonidan berilganligi, telefon raqami) : Obyektning boshlangʻich narxi (mavjud boʻlganda) : Obyektning sotilgan narxi (mavjud boʻlganda) : Ishtirokchilar: Tanlov gʻolibi toʻplagan ball: Gʻolibga yuklatilgan majburiyatlar va qoʻshimcha shartlar (mavjud boʻlganda) : 1. 2. 3. Qoʻshimcha maʼlumotlar: mavjud boʻlganda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 87-bandi sakkizinchi xatboshiga muvofiq mazkur bayonnoma oldi-sotdi (ijara) shartnomasini tuzish uchun asos hisoblanadi. QR-kod uchun joy Bayonnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qaroriga 2-ILOVA
“E-auksion” elektron savdo platformasiga integratsiya qilinadigan vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi va uning huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va uning Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 31-dekabrdagi 343-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2009-y., 12-son, 84-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tashkilotlari va davlat unitar korxonalarining asosiy vositalarini hamda qurilishi tugallanmagan obyektlarini sotish, shuningdek ularni sotishdan tushgan pul mablagʻlarini taqsimlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 5-bandda :
uchinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasining” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 8-bandning toʻrtinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 12-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarorida :
a) 1-bandda :
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi va sakkizinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi va yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 3-ilovada :
2-bandning toʻrtinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” elektron savdo maydonlarida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
26 1 , 31 , 47 1 va 67-bandlardagi “E-ijro auksion” elektron savdo maydonida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 4-ilovaning 2-bandi uchinchi xatboshidagi , 30 1 , 35 1 , 50 1 , 71 1 -bandlaridagi “E-ijro auksion” elektron savdo maydonida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 5-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Davlat aktivlarini sotishda va ijaraga berishda elektron savdolarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 22-martdagi 209-son qarorining 2-bandi birinchi xatboshidagi va 4-bandi oltinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” elektron savdo maydonchasida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlarini sotish va davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha elektron savdolar oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 16-iyundagi 454-son qarorida :
a) 1-banddagi “elektron savdolar oʻtkazish” soʻzlaridan keyin “uchun materiallar tayyorlash” soʻzlari qoʻshilsin;
b) Davlat mulki obyektlarini sotish va davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha elektron savdolar oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat mulki obyektlarini sotish va davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha elektron savdolar oʻtkazish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisida nizom
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom elektron shaklda oʻtkaziladigan auksionlar va tanlovlar vositasida masʼuliyati cheklangan jamiyatlarning ustav fondlaridagi (ustav kapitallaridagi) davlat ulushlarini, davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish hamda davlat mulkini nodavlat yuridik va jismoniy shaxslarga ijaraga berish uchun materiallar tayyorlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomning amal qilishi quyidagi holatlarda yuzaga keladigan munosabatlarga:
a) davlat mulki obyektlarini:
sudning qarori asosida sotishda;
erkin iqtisodiy zonalar, texnoparklar va kichik sanoat zonalari hududlarida joylashgan davlat mulki obyektlarini sotishda;
Davlat mulkini sotishda tender savdolarini oʻtkazish boʻyicha davlat komissiyasining (keyingi oʻrinlarda — Davlat tender komissiyasi) qarori asosida, agar uning qarorida boshqacha holat nazarda tutilgan boʻlmasa;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Vazirlar Mahkamasining qarorlari asosida sotishda, agar ushbu qarorlarda boshqacha holat nazarda tutilgan boʻlmasa;
b) quyidagilarni:
davlat mulki obyektlarini nol stavka boʻyicha ijaraga berishda;
erkin iqtisodiy zonalar, texnoparklar va kichik sanoat zonalari hududida joylashgan davlat mol-mulkini ijaraga berishda;
koʻchar mulkni ijaraga berishda;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Vazirlar Mahkamasining qarorlari asosida ijaraga berishda, agar ushbu qarorlarda boshqacha holat nazarda tutilgan boʻlmasa, tatbiq etilmaydi.
3. Ushbu Nizomning maqsadlari uchun quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ijarachi — davlat mulkining ijara shartnomasini ushbu Nizomda belgilangan shartlar asosida va tartibda tuzgan nodavlat yuridik yoki jismoniy shaxs;
ijaraga beruvchi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Boʻsh turgan obyektlardan samarali foydalanishni tashkil etish markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy boshqarmalari;
balansda saqlovchi — sotiladigan (ijaraga beriladigan) davlat mulki obyekti biriktirilgan yuridik shaxs;
davlat mulki — davlat korxonalari va budjet tashkilotlariga biriktirilgan mol-mulk, shuningdek, ommaviy mulkni tasarruf etuvchi yoxud vakolatli davlat organi tomonidan yuridik shaxslarga tasarruf etish huquqisiz (davlat mulki obyektlarini investitsiya majburiyatlari va boshqa majburiyatlar bilan sotish hollari bundan mustasno) berilgan yuridik shaxslarning mol-mulki (shu jumladan, texnoparklar hududidagi davlat mulki);
investitsiya majburiyatlari — pul bilan baholanadigan va qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan shakllarda amalga oshiriladigan davlat mulki obyektini sotishda davlat mulki obyektiga investitsiyalarni amalga oshirish boʻyicha xaridor tomonidan qabul qilinadigan majburiyatlar;
tanlov hujjatlari — davlat mulki obyektining texnik tartiboti, tijorat, tashkiliy va boshqa xususiyatlari haqida hamda tanlovning shartlari va tartiboti haqida boshlangʻich maʼlumotni oʻz ichiga olgan, “E-auksion” elektron savdo platformasida sotuvchi tomonidan belgilanadigan tanlovni oʻtkazish qoidalari, tanlov taklifining shakllaridan iborat boʻlgan hujjatlar toʻplami;
tanlov taklifi — tanlov hujjatlarida belgilanadigan shartlarda shartnomani tuzish taklifi;
boshlangʻich narx — davlat mulki obyektini savdolarga qoʻyishda sotuvchi tomonidan qoʻyilgan narx;
davlat mulki obyektlari — davlatga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan koʻchmas mulk, mulkiy huquqlar va davlat ulushlari;
operator — “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksionlarni (tanlovlarni) tashkil etish va oʻtkazish vakolati berilgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” davlat unitar korxonasi;
gʻolib — davlat mulki obyekti uchun eng yuqori narxni taklif etgan yoki uning tanlov taklifi tanlovning shartlariga eng yuqori darajada mos boʻlgan savdolar ishtirokchisi;
xaridor — sotuvchi bilan davlat mulki obyektining oldi-sotdi shartnomasini (keyingi oʻrinlarda — oldi-sotdi shartnomasi) tuzgan savdolar gʻolibi;
sotuvchi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) yoki uning hududiy boshqarmasi;
ijtimoiy majburiyatlar — davlat mulki obyektini sotishda xaridor tomonidan qabul qilinadigan, pul bahosiga ega boʻlmagan va qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan shakllarda amalga oshiriladigan majburiyatlar;
“E-auksion” elektron savdo platformasi (keyingi oʻrinlarda — platforma) — elektron onlayn-auksionlar va tanlovlarni tashkil etish va oʻtkazish uchun zarur axborotni kiritish, saqlash va qayta ishlash, shuningdek, istagi boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslarning bunday auksionlar va tanlovlar jarayonlariga bevosita kirish va ishtirok etish imkonini taʼminlaydigan axborot tizimi;
tanlov shartlari — tanlovni oʻtkazish tartibi, davlat mulki obyektlarining soni va oʻlchamlari, ular boʻyicha majburiyatlar, ishtirokchilarga qoʻyiladigan investitsion va ijtimoiy majburiyatlar hamda talablar yuzasidan sotuvchi tomonidan belgilanadigan shartlar;
elektron onlayn-auksion (keyingi oʻrinlarda — auksion) — xaridorni (ijarachini) musobaqa asosida aniqlash boʻyicha platformada oʻtkaziladigan savdolar shakli, bunda davlat mulki obyektining oldi-sotdi (ijara) shartnomasini tuzish huquqiga ommaviy tarzda eng katta narxni taklif etgan ishtirokchi ega boʻladi;
elektron hujjat — elektron shaklda qayd etilgan, elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlangan axborot. Elektron hujjat bitimni amalga oshirishning isboti sifatida qoʻllanishi mumkin;
elektron tanlov (keyingi oʻrinlarda — tanlov) — platformada ishtirokchilar tomonidan tanlov hujjatlarining mezonlari va shartlariga muvofiq taqdim etilgan eng yaxshi takliflarni tanlash yoʻli bilan xaridorni aniqlash boʻyicha savdolarning shakli.
4. Balansda saqlovchi savdolarda sotiladigan (ijaraga beriladigan) davlat mulki obyektidan foydalanish imkonini va uning xaridorga (ijarachiga) oʻtish paytigacha saqlanishini taʼminlaydi va u haqdagi maʼlumotning haqqoniyligi uchun javob beradi.
5. Davlat mulki obyektlarini sotish va davlat mulkini ijaraga berish uchun materiallar ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha tayyorlanadi.
6. Operator savdolarni oʻtkazish qoidalari va reglamentini belgilaydi va uning barcha manfaatdor shaxslarning tanishib chiqishi uchun, shu jumladan, platformada tanishish uchun doimiy ochiqligini taʼminlashi shart.
7. Boshlangʻich narx sotib olish qiymati boʻyicha — davlat mulki obyekti (ulushi) qiymatini baholash toʻgʻrisida baholash tashkilotining hisobotida va baholash toʻgʻrisidagi hisobotning ishonchliligini ekspertizadan oʻtkazish natijalari haqidagi ekspert xulosasida belgilangan miqdorda belgilanadi.
2-bob. Savdolarni tashkil etish uchun materiallar tayyorlash va buyurtma yuborish
8. Savdolarni oʻtkazish uchun sotuvchi (ijaraga beruvchi):
operator bilan platformada savdolarni oʻtkazish boʻyicha elektron xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan shartnoma tuzadi;
sotiladigan (ijaraga beriladigan) davlat mulki obyektlari toʻgʻrisidagi axborotni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oshkor qiladi;
operatorga buyurtma va unga ilova qilinadigan elektron hujjatlarning namunalari yuborilishini taʼminlaydi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni bajaradi.
9. Operator sotuvchi yoki ijaraga beruvchi bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq elektron xizmatlarni koʻrsatadi.
10. Savdolarni oʻtkazishga tayyorgarlik sotuvchining (ijaraga beruvchining) ichki tartibotlariga va ushbu Nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
11. Savdolar oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani eʼlon qilishdan oldin sotuvchi (ijaraga beruvchi) har bir sotiladigan (ijaraga beriladigan) davlat mulki obyekti boʻyicha operatorga yuboriladigan buyurtmaga quyidagilarni ilova qiladi:
a) sotish (ijara) obyekti yuzasidan maʼlumot, ushbu Nizomga 2 — 4-ilovalarga muvofiq;
b) sotish (ijara) obyektining balansda saqlovchisi haqidagi maʼlumot (pochta va elektron manzil, telefon, faks);
v) ijaraga beriladigan binolar va inshootlar boʻyicha ijara haqini hisoblash (ijara haqining tayanch stavkasi);
g) mavjud yuklatilgan majburiyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumot;
d) sotish obyekti (ulush) boʻyicha:
belgilangan tartibda sotuvchi tomonidan savdoga chiqarish toʻgʻrisidagi buyruqning skaner qilingan nusxasi;
sotiladigan davlat mulki obyektini baholash hisoboti — sotib olish qiymati evaziga sotishda;
davlat ulushini sotishda:
xatlov komissiyasining aʼzolari va rahbari tomonidan imzolangan jamiyatning mol-mulk xatlovi va moliyaviy majburiyatlari dalolatnomalari;
jamiyat ijroiya organining birinchi rahbari tomonidan imzolangan va jamiyat muhri bilan tasdiqlangan oxirgi yil uchun moliyaviy hisobotlarning nusxalari;
obyektning binolari va inshootlarining fotosuratlari, kamida 4 dona;
davlat koʻchmas mulk obyektini sotishda:
obyektning binolari va inshootlarining fotosuratlari, kamida 4 dona;
xususiylashtirish boʻyicha komissiyaning aʼzolari va rahbari tomonidan imzolangan xatlov dalolatnomalari — xarid qiymatida sotilgan taqdirda;
davlat koʻchmas mulk obyektining kadastr hujjatlari, shu jumladan, kadastr xaritasi (rejasi) va boshqa huquqlarni belgilovchi hujjatlarning nusxalari (mavjud boʻlganda);
yer uchastkasiga (yer osti boyliklari va boshqa tabiiy resurslarga — mavjud boʻlganda) boʻlgan huquqlarni tasdiqlovchi hujjatlar;
e) faoliyatning ixtisosligini saqlab qolish zarurligi haqida koʻrsatma;
j) faoliyatning ixtisosligi saqlanishi muddati (agar uning saqlanishi nazarda tutilgan boʻlsa);
z) sotiladigan davlat koʻchmas mulk obyektini tasarruf etish huquqiga taʼsir etadigan mavjud yuklangan majburiyatlar yoki cheklashlar toʻgʻrisida maʼlumot;
i) madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish boʻyicha organning xulosasi (zarur boʻlganda);
k) ijaraga beriladigan binolar va inshootlar boʻyicha:
balansda saqlovchi xatining skaner qilingan nusxasi;
ikki tomonlama imzolanadigan elektron shartnoma;
obyektning binolari va inshootlarining fotosuratlari, kamida 4 dona.
Sotuvchining (ijaraga beruvchining) qaroriga va qonunchilik hujjatlariga muvofiq platformadagi axborot bazasiga qoʻshimcha maʼlumot kiritilishi mumkin.
12. Sotish (ijaraga berish) obyektini platformada realizatsiya qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarori bilan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
13. Sotiladigan davlat mulki obyektini kamida bir yil ijaraga oluvchi ijarachi arizaga Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligining tegishli xizmatlari asosiy fondlarni modernizatsiyalash va kapital taʼmirlash amalga oshirilganligi haqidagi ekspertizasi xulosalarini, bandlik va mehnat munosabatlari organining sotiladigan davlat mulki obyektini ijaraga berish davrida yaratilgan yangi ish oʻrinlari haqidagi maʼlumotnomasining elektron (skaner qilingan) nusxalarini ilova qiladi.
14. Obyektning oldi-sotdi shartnomasini rasmiylashtirish operator tomonidan bayonnoma rasmiylashtirilgan kundan boshlab oʻn ish kun ichida:
davlat mulkini ijaraga berish elektron shaklda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash yoʻli orqali;
davlat mulki obyektlarini auksion yoki tanlovda sotishda yozma shaklda, hozir boʻlish tartibida amalga oshiriladi.
Sotuvchi (ijaraga beruvchi) auksion yoki tanlov obyektini auksion yoki tanlov gʻolibiga zarar yetkazilmagan holda topshirishi shart.
15. Savdolar yakunlari ular boʻyicha bekor qilingan yoxud oldi-sotdi shartnomalari bekor qilingan yoki haqiqiy emas deb hisoblangan davlat mulki obyektlarining savdolarga qoʻyilishi quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
davlat mulki obyektlarini davlat mulki obyektining boshlangʻich narxi boʻyicha sotib olish qiymati evaziga sotishda — agar savdolar yakunlari bekor qilingan sanadan boshlab yoki savdolarga qoʻyish sanasi va shartnomalarni bekor qilish yoki haqiqiy emas deb eʼtirof etish sanasi oʻrtasidagi muddat ikki yildan oshmasa;
bosqichma-bosqich pasaytirish mexanizmi qoʻllanganda, davlat mulki obyektlarini davlat mulki obyektining oxirgi savdolarga qoʻyilishi sanasiga kelib uning shakllantirilgan narxi boʻyicha sotib olish qiymati evaziga sotishda — agar savdolar yakunlari bekor qilingan sanadan boshlab yoki ularni savdolarga qoʻyish sanasi va shartnomalarni bekor qilish yoki haqiqiy emas deb eʼtirof etish sanasi oʻrtasidagi muddat bir yildan oshmasa;
ijaraga beriladigan davlat mulki obyektining ijara haqi tayanch stavkasining yillik miqdori boʻyicha ijaraga berishda — agar savdolar natijalari bekor qilingan sanadan boshlab yoki savdolarga qoʻyish sanasi va shartnomalarni bekor qilish yoki haqiqiy emas deb eʼtirof etish sanasi oʻrtasidagi muddat joriy yil uchun oxirgi tasdiqlangan eng kam ijara stavkasidan boshlab bir yildan oshmasa;
davlat mulki obyektlarini Davlat tender komissiyasi yoki hududiy tanlov komissiyasining qarorida belgilangan tartibda tanlov savdolari orqali sotishda — agar savdolar yakunlari bekor qilingan sanadan boshlab yoki savdolarga qoʻyish sanasi va shartnomalarni bekor qilish yoki haqiqiy emas deb tan olish sanasi oʻrtasidagi muddat ikki yildan oshmasa amalga oshiriladi.
16. Agar savdolar yakunlari bekor qilingan sanadan boshlab yoki savdolarga qoʻyish sanasi va shartnomalarni bekor qilish yoki haqiqiy emas deb eʼtirof etish sanasi oʻrtasidagi muddat ikki yildan oshgan boʻlsa, davlat mulki obyekti takroriy baholanishi va belgilangan tartibda savdolarga qoʻyilishi zarur.
3-bob. Nazorat qilish va savdolarni tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etuvchi shaxslarning javobgarligi
17. Ushbu Nizom talablariga rioya qilinishi boʻyicha nazorat Agentlik arbitraj komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
18. Operator sotuvchi bilan davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish boʻyicha xizmat koʻrsatish yuzasidan tuzilgan shartnoma shartlarining bajarilishi, savdolarning ishtirokchilari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning saqlanishi va maxfiyligini taʼminlash uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
19. Balansda saqlovchi qonunchilik hujjatlariga muvofiq:
sotiladigan (ijaraga beriladigan) davlat koʻchmas mulk obyektlarining yangi mulkdorga topshirilish paytigacha saqlanishini taʼminlash, ularni qabul qilish-topshirish dalolatnomasini oʻz vaqtida rasmiylashtirish;
ushbu Nizomga muvofiq taqdim etiladigan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun javob beradi.
20. Savdolarni tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etuvchi shaxslar talabgorlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning saqlanishi va maxfiyligi taʼminlanishi uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
21. Davlat mulki obyektlarini sotishda yoki ijaraga berishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
Davlat mulki obyektlarini sotish va davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha elektron savdolar oʻtkazish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Davlat mulki obyektlarini sotish va davlat mulkini ijaraga berish uchun materiallar tayyorlash
1-bosqich Agentlik, uning hududiy organlari Baholash tashkilotining obyekt qiymatini baholash hisobotida hamda baholash toʻgʻrisidagi hisobotining ishonchliligi ekspertizasini oʻtkazish natijalari toʻgʻrisida ekspert xulosasida aniqlangan miqdorda obyektlarni sotish toʻgʻrisida buyruq chiqarish. Obyektlarni sotish holatlarida, investitsion majburiyatlarning minimal qiymati miqdori Davlat komissiyasi yoki hududiy tanlov komissiyasining qarori bilan belgilanadi. Obyektni ijaraga berish holatlarida, tayanch stavkasi belgilangan tartibda aniqlanadi. Davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish toʻgʻrisida hujjatlar toʻplamini ijobiy koʻrib chiqishdan keyin 10 kun ichida. Obyektni ijaraga beruvchi va balansda saqlovchi tomonidan imzolangan xatlovdan oʻtkazish dalolatnomasi asosida 5 kun ichida. 2-bosqich Agentlik, uning hududiy organlari Operator bilan savdolarni tashkil etish xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan shartnomani tuzish. Xizmat koʻrsatish shartnomasida koʻrsatilgan muddatlarda. Agentlik, uning hududiy organlari, savdolar operatori OAV da va Agentlik veb-saytida elektron savdolarni oʻtkazish (auksion yoki tanlov) toʻgʻrisida eʼlonni joylashtirish, sotish (ijaraga berish) uchun taklif etilgan obyektlar toʻgʻrisida maʼlumotni oshkor etish. Elektron savdolar, auksion (tanlov) oʻtkazilishidan kamida 30 kun (sotishda) yoki 15 kun (ijaraga berishda) oldin. Savdolar operatori Savdolar tashkilotchisi tomonidan elektron savdolarda ishtirok etish uchun arizalarni qabul qilish. Savdolarni oʻtkazish toʻgʻrisida eʼlonda koʻrsatilgan muddatlarda.
Davlat mulki obyektlarini sotish va davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha elektron savdolar oʻtkazish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Sotiladigan davlat ulushi toʻgʻrisida
T/r Koʻrsatkich Haqiqiy qiymati 1. Jamiyat nomi 2. Jamiyat STIR 3. Jamiyat manzili 4. Ustav kapitali (mln.soʻm) 5. Jamiyatning ustav fondidagi davlat ulushi (%) 6. Jamiyatning ustav fondidagi sotiladigan davlat ulushi (%) 7. Sotiladigan ulushning narxi (ming soʻm) 8. Yer uchastkasining egallagan umumiy maydoni (ga) 9. Binolar va inshootlarning egallagan umumiy maydoni (kv.m) 9.1. shu jumladan, qurilishi tugallanmagan 10. Asosiy fondlarning balans qiymati (mln soʻm) 11. Asosiy fondlarning eskirishi (%) 12. Aylanma aktivlar (mln soʻm) 13. Debitorlik qarzdorligi (mln soʻm) 14. Kreditorlik qarzdorligi (mln soʻm) 15. Sof foyda (zarar) (+/- mln soʻm) 16. Ishchilarning oʻrtacha yillik soni (kishi)
Davlat mulki obyektlarini sotish va davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha elektron savdolar oʻtkazish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Sotiladigan koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisida
T/r Koʻrsatkich Haqiqiy qiymati 1. Nomi 2. Joylashuvi 3. Balansda saqlovchining nomi 4. Yer uchastkasining egallagan umumiy maydoni (ga) 5. Binolar va inshootlarning egallagan umumiy maydoni (kv.m) 6. Qurilgan yili 7. Asosiy faoliyat turi 8. Kommunikatsiyalar bilan taʼminlanganligi 8.1. Suv 8.2. Gaz 8.3. Elektr energiyasi 8.4. Kanalizatsiya tarmogʻi 9. Sotiladigan obyektning narxi (ming soʻm)
Davlat mulki obyektlarini sotish va davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha elektron savdolar oʻtkazish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Ijaraga beriladigan davlat koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisida
T/r Koʻrsatkich Haqiqiy qiymati 1. Nomi 2. Joylashuvi 3. Balansda saqlovchining nomi 4. Binolar va inshootlarning egallagan umumiy maydoni (kv.m) 5. Ijaraga beriladigan obyektning maydoni (kv.m) 6. Qurilgan yili 7. Asosiy faoliyat turi 8. Kommunikatsiyalar bilan taʼminlanganligi 8.1. Suv 8.2. Gaz 8.3. Elektr energiyasi 8.4. Kanalizatsiya tarmogʻi 9. Ijara haqining tayanch stavkasi ”.
5. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi reklamani joylashtirish sohasidagi faoliyatni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 30-avgustdagi 702-son qarorining 1-bandi uchinchi , toʻrtinchi va sakkizinchi xatboshilarida hamda 2-bandi birinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida mehmonxona biznesini jadal rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 24-noyabrdagi 954-son qarorining 4-bandi “a” kichik bandi beshinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasiga” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Ekoturizmni rivojlantirish va suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida yer uchastkalari ajratish tartibini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 3-dekabrdagi 978-son qarorida :
a) 1-banddagi “E-ijro auksion” elektron savdo maydonchasi” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-banddagi “yer uchastkalari berish” soʻzlari “yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallarni tayyorlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) Ekoturizmni tashkil etish uchun suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida yer uchastkasiga boʻlgan huquqni auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallarni tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ekoturizmni tashkil etish maqsadida suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida yer uchastkasiga boʻlgan huquqni auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisida nizom
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom ekoturizmni tashkil etish maqsadida suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari hududida yer uchastkasiga boʻlgan huquqni auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallar tayyorlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlariga muvofiq obyektlarning muayyan turlarini qurish uchun moʻljallangan yer uchastkalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Ushbu Nizomda suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalarida yer uchastkalarini foydalanishga berish masalalari koʻzda tutilmagan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori bilan tasdiqlangan nizomga muvofiq tartibga solinadi.
3. Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
“YERELEKTRON” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinda — “YERELEKTRON” AAT) — yer uchastkalari berish boʻyicha materiallarni toʻplash, koʻrib chiqish va vakolatli organlar va tashkilotlar bilan kelishish tartibotlarini amalga oshirish uchun avtomatlashtirilgan axborot tizimi;
operator — savdo platformasida auksionlarni tashkil etish va oʻtkazish vakolati berilgan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” davlat unitar korxonasi;
vakolatli tashkilotlar — Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari, tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimlari, tuman (shahar) sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoatchilik salomatligi xizmati boʻlimlari, ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish viloyat boshqarmalari, tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyalari; tegishli hududlar va inshootlaridan rejim asosida foydalanadigan hamda ularni ekspluatatsiya qiladigan organlar va tashkilotlar;
vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi;
auksion ishtirokchisi — auksionda ishtirok etish uchun ariza bergan va unda ishtirok etishga ruxsat etilgan jismoniy yoki yuridik shaxs;
elektron onlayn-auksion (keyingi oʻrinlarda — auksion) — “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasidagi yer uchastkasini uzoq muddatga ijaraga berish huquqi realizatsiya qilinadigan auksion.
4. Ekoturizmni tashkil qilish maqsadida suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida yer uchastkasiga boʻlgan huquqni auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallar ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxema boʻyicha tayyorlanadi.
5. Yer uchastkasi materiallarini kelishish va (yoki) ular boʻyicha xulosalar berish “YERELEKTRON” AAT orqali faqat elektron shaklda vakolatli davlat organi taqdimnomasiga koʻra vakolatli tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi.
Vakolatli organlar tomonidan yer uchastkasi materiallarini kelishish va (yoki) ular boʻyicha xulosalar berish, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi organlarining ekologik ekspertizadan oʻtkaziladigan obyektlarni qurishga yer uchastkasi materiallari boʻyicha xulosa berishi uchun toʻlov undirilmaydi.
6. Suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari yer uchastkalarini uzoq muddatli ijaraga olish huquqi vakolatli davlat organining “YERELEKTRON” AAT orqali berilgan buyurtmalari boʻyicha operator tomonidan auksionga qoʻyiladi.
Operator va tegishli davlat organi oʻrtasida tuzilgan shartnomaga muvofiq operator auksionni tashkil etish xizmatlarini koʻrsatadi.
Yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish huquqi auksionga ushbu Nizomga muvofiq yer uchastkasi materiallarini vakolatli tashkilotlar bilan kelishuvga asosan har bir yer uchastkasi boʻyicha alohida qoʻyiladi.
2-bob. Suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari hududida ekoturizmni rivojlantirishning maqsadi va vazifalari
7. Suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida ekoturizmni tashkil etishdan maqsad turizm xizmatlari doirasini kengaytirish, investitsiyalar jalb qilishni ragʻbatlantirish, respublika suv omborlari doirasida dam olish uchun tegishli infratuzilmani rivojlantirish hisoblanadi.
8. Quyidagilar suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida ekoturizmni rivojlantirish vazifalari hisoblanadi:
suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalarida turizm faoliyati subyektlarining oʻzaro hamkorligini rivojlantirish va moddiy-texnik bazasini mustahkamlashga qaratilgan turizm infratuzilmasini rivojlantirish, umumiy ovqatlanish, koʻngilochar, suvenir ishlab chiqarish boʻyicha tegishli tarmoqlarni rivojlantirishga koʻmaklashish;
suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida ekoturizmni rivojlantirish sohasida mahalliy ijro etuvchi organlar va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, ilmiy va taʼlim muassasalarining axborot almashuvi va biznesni muvofiqlashtirish samaradorligini oshirish;
suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida ekoturizmni rivojlantirish sohasiga investitsiyalarni jalb etish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish;
turizm xizmatlari diversifikatsiyasi va turizm mahsulotining yangi turlarini yaratish;
ekologik va ijtimoiy-madaniy xususiyatli salbiy oqibatlarni kamaytirish, atrof-muhitning ekologik barqarorligini va atrof-muhitni muhofaza qilishni taʼminlash.
9. Suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida ekoturizmni rivojlantirish sohasida vakolatli davlat organining asosiy vazifalari quyidagilardir:
suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida tadbirkorlik subyektlarining qiziqishini oshirish va ularning faoliyatini yoʻlga qoʻyishga jalb qilish;
suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini muvofiqlashtirish;
tadbirkorlik subyektlariga davlat tomonidan va boshqa yordam olishda koʻmaklashish;
suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida taqdim etilayotgan xizmatlar, turizm salohiyatini yuksaltirish xamda ekoturizm jozibadorligini oshirishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirish.
10. Vakolatli davlat organi quyidagilar uchun masʼul:
tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini yoʻlga qoʻyish va yuritish uchun shart-sharoitlar yaratishga koʻmaklashish;
tashrif buyuruvchilarning xavfsizligini taʼminlash, jamoat tartibi va tabiiy muhitni saqlashga yordam berish boʻyicha choralar koʻrish.
11. Imkoniyatlardan kelib chiqqan holda, suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida quyidagi turizm xizmati turlari tashkil etiladi:
ekoturlar (ilmiy, sarguzasht va boshqalar);
havaskorlar uchun baliq ovi;
qayiqda suzish, suv sayohati;
suv omborlari dambalari ustida koʻrish maydonchalari tashkil qilish va tegishli xizmat turini taqdim qilish va xavfsizlikni taʼminlash;
kemada sayohat;
yaxting;
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligining hududiy boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) bilan kelishilgan xolda turizm xizmatlarining boshqa turlari.
12. Suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida ekoturizmni tashkil qilishda madaniy-sport tadbirlari, umumiy ovqatlanish xizmatlari, plyajdagi dam olish va boshqa xizmatlar tashkil qilinishi mumkin.
13. Tegishli hududlar va inshootlardan rejim asosida foydalanadigan hamda ularni ekspluatatsiya qiladigan organlar va tashkilotlar qaroriga binoan suv ombori hududi quyidagi zonalarga boʻlinishi mumkin:
suv xoʻjaligi obyektlaridan tashqari qirgʻoqboʻyi chiziqlarda qurilishning har qanday turini olib borish, tadbirkorlik faoliyatini yuritish va turistlarning u yerda boʻlishi taqiqlangan, qatʼiy muhofaza qilinadigan;
kichik guruhlarda va masʼul shaxslar hamrohida boʻlgan turistlarga ruxsat etilgan foydalanishi cheklangan;
turistlarning boʻlishi va tabiiy muhitga mos keladigan tadbirkorlik faoliyati ruxsat etilgan oʻrtamiyona rejim;
turist va tadbirkorlik faoliyati faolligi cheklanmagan holda intensiv foydalanish.
14. Suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasidan foydalanish rejimi vakolatli davlat organi tomonidan mazkur hududlarda tadbirkorlik faoliyatni amalga oshirishni istagan tadbirkorlik subyektlariga yetkaziladi, shuningdek, rasmiy veb-saytga joylashtiriladi.
3-bob. Ekoturizmni tashkil qilish uchun suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonasi doirasida yer uchastkalarini aniqlash tartibi
15. Suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida ekoturizmni tashkil qilish uchun vakolatli davlat organi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi va Turizm va sport vazirligi bilan birgalikda har bir suv ombori boʻyicha turizm infratuzilmasi obyektlarini joylashtirish rejasini tasdiqlaydi, jumladan, uning tarkibida:
hududning sayyohlik salohiyatini va ekoturizmni rivojlantirish uchun mavjud sharoitlarni tahlil qilish;
turizm xizmatlari infratuzilmalarini rejalashtirish;
turistik faoliyatining moliyaviy rejasini (mablagʻlar jalb etish va moliyalashtirish mexanizmlarini) ishlab chiqish;
tadbirkorlik faoliyatini yuritish va turistlarning tashrif buyurish tartibini ishlab chiqish.
16. Vakolatli davlat organiga tadbirkorlik subyektlarining suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida sayyohlik infratuzilma obyektlarini qurish boʻyicha murojaatlarini oʻrganish asosida Turizm va sport vazirligi takliflar yuboradi.
17. Uch ish kuni ichida vakolatli davlat organi vakolatli tashkilotlarga kelishish yoki maʼlumotga xulosa berish uchun va tegishli yer uchastkalari boʻyicha quyidagi mazmundagi hujjatlarni yuboradi:
yer uchastkasiga oid qisqacha maʼlumot, jumladan, maydon (gektarda), yer uchastkasiga tegishli yer fondining kategoriyasi, mavjud qiyinchiliklar, qaysi maqsadga moʻljallanayotganligi, bonitet balli va boshqalar;
yer uchastkasi chegara va manzil koʻrsatilgan holda mavjud boʻlmasa — Google xaritada M 1:500 dan M 1:1000 gacha kenglikda (aholi punkti, koʻchalar — aholi punktida joylashgan suv ombori, koʻchalar mavjud boʻlmagan holatlarda obyektdan metrda masofa koʻrsatiladi) topografik xaritada yer uchastkasining joylashtirish rejasi (koordinat nuqtalari bilan);
taklif qilinayotgan yer uchastkalarining foydalanish turlarini koʻrsatgan holda situatsion sxema;
yer uchastkasi fotosuratlari (15 x 20 sm) kamida ikki tomondan atrofdagi obyektlar bilan birgalikda.
18. Yer uchastkalari maʼlumotlari kelib tushgan kundan boshlab uch ish kun ichida vakolatli tashkilotlar kelishuvni amalga oshiradi yoki tegishli xulosa beradi.
19. Vakolatli tashkilotlarning xulosalari vakolatli tashkilot tomonidan raqamli elektron imzo bilan tasdiqlangan yoki xulosaning nusxasi elektron shaklda vakolatli davlat organiga “YERELEKTRON” AAT orqali yuboriladi.
Bunda xulosa ijobiy yoki salbiy tarzda berilishi mumkin.
Ijobiy xulosada shahar qurilishi, atrof-muhitni muhofaza qilish, yongʻinga qarshi va boshqa norma, qoidalarga rioya qilish boʻyicha yer uchastkalariga uzoq muddatli ijara asosida egalik qiluvchiga talablar bayon qilinadi.
Salbiy xulosada qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda yer ajratishning imkoniyati mavjud emasligining asosli sabablari koʻrsatiladi.
20. Kelishilgan maʼlumotlar tegishli yer uchastkasi boʻyicha vakolatli tashkilotning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlash orqali “YERELEKTRON” AATda amalga oshiriladi.
Kelishuv hech qanday izohsiz va qoʻshimcha shartsiz amalga oshiriladi.
Qabul qilish rad etilgan taqdirda, vakolatli davlat organiga “YERELEKTRON” AAT orqali vakolatli tashkilotning raqamli elektron imzo bilan tasdiqlangan xati yoki xulosa xatining nusxasi, yer ajratishning imkoniyati mavjud emasligining asosli sabablari qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda yuboriladi.
21. Ushbu Nizomning 18-bandida koʻrsatib oʻtilgan yer uchastkalari boʻyicha materiallar yuzasidan tegishli qaror yoki xulosa oʻz vaqtida taqdim etilmagan taqdirda, materiallar uchun ijobiy xulosa berildi deb hisoblanadi va ularning qarori ijobiy hisoblanadi. Shuning uchun yer uchastkalari boʻyicha materiallarni oʻz vaqtida koʻrib chiqish boʻyicha biriktirilgan masʼullar oʻz vaqtida koʻrib chiqib xulosa taqdim etmasa, shu vakolatli tashkilotlarning rahbarlari shaxsan javobgar hisoblanadi.
4-bob. Yer uchastkasidan uzoq muddatli foydalanish huquqini elektron onlayn-auksionda realizatsiya qilish tartibi
22. Barcha vakolatli tashkilotlarning ijobiy xulosasi yoki kelishuvi olingandan soʻng vakolatli davlat organi ikki ish kunida yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksionda realizatsiya qilish materiallari tayyorlanishini taʼminlaydi.
23. Yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksionda realizatsiya qilish toʻgʻrisidagi vakolatli davlat organi tomonidan qabul qilinadigan qarorda quyidagilar koʻrsatib oʻtiladi:
yer uchastkasining joylashgan joyi;
yer uchastkasining maydoni (gektarda);
yer uchastkasidan foydalanish maqsadi;
yer uchastkasi uchun ijara toʻlovining eng kam miqdori;
auksion shakli;
yer uchastkasidan uzoq muddatli ijaraga oluvchining majburiyatlari, shu jumladan, vakolatli tashkilotlar xulosalarida qayd etilgan majburiyatlar, shuningdek, ajratilgan yer uchastkasida obyektlar va inshootlar qurish muddatlariga oid talablar;
yer uchastkasi boʻyicha mavjud cheklovlar;
yer uchastkasidan foydalanish shartlari va tartibiga taalluqli boshqa axborot.
24. Yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksionda realizatsiya qilish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingandan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirmasdan, vakolatli davlat organi ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksionda realizatsiya qilish yuzasidan auksion tashkil qilish toʻgʻrisida operatorga elektron buyurtma beradi.
Buyurtma vakolatli davlat organi masʼul xodimi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi va “YERELEKTRON” AAT yordamida operatorga yuboriladi.
25. Buyurtmaga elektron (skaner qilingan) shaklda quyidagilar ilova qilinadi:
a) yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksionda realizatsiya qilish toʻgʻrisidagi qaror;
b) yer uchastkasi toʻgʻrisida qisqa maʼlumot, jumladan, uning maydoni (gektarda), maqsadi, mavjud cheklovlar va boshqalar;
v) chegaralari koʻrsatilgan xolda yer maydonining joylashtirish rejasi;
g) yer uchastkasining kamida ikki tomondan oʻrab turgan obyektlar bilan fotosurati (15x20 sm);
d) vakolatli tashkilotlarning xulosalari;
e) yer uchastkasining tavsifi, shuningdek, yer uchastkasidan foydalanish tartibi va shartlari koʻrsatilgan boshqa hujjatlar.
26. Agar buyurtmaga ushbu Nizomning 25-bandida koʻrsatilgan barcha hujjatlar ilova qilinmagan boʻlsa yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan boʻlsa, operator buyurtma kelib tushgan kunning keyingi ish kunidan kechiktirmagan holda, yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni bartaraf etish uchun buyurtmani vakolatli davlat organiga qaytaradi.
Vakolatli davlat organi ikki kun muddatda operator tomonidan koʻrsatilgan barcha kamchiliklarni bartaraf etgan holda, ushbu Nizomning 24-bandiga muvofiq elektron shakldagi buyurtmani takroran yuboradi.
27. Vakolatli davlat organi buyurtma berish bilan birga:
bosma va elektron ommaviy axborot vositalari orqali yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksionda realizatsiya qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tarqatadi;
“YERELEKTRON” AAT orqali tuman/shahar hokimligiga, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasiga va Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligiga ushbu Nizomning 25-bandida koʻrsatib oʻtilgan hujjatlarni ilova qilgan holda, yer uchastkasi ajratilishi toʻgʻrisida buyurtma berilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni yuboradi.
Tuman/shahar hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi, Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi jismoniy va yuridik shaxslarni auksionga keng jalb qilish choralarini koʻradi, jumladan, vakolatli davlat organidan olgan hujjatlarini va maʼlumotlarini majburiy tarzda veb-saytiga auksionda qatnashishga buyurtmalar joylashtiriladigan internet jahon axborot tarmogʻini havola qilgan holda joylashtiradi.
28. Ekoturizmni tashkil etish uchun suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida yer uchastkasiga boʻlgan huquqni elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori bilan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
5-bob. Yer uchastkasini berish va yer uchastkasini uzoq muddatga ijaraga olish huquqini realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlarni taqsimlash
29. Operator tomonidan auksion natijalari boʻyicha rasmiylashtirilgan bayonnoma yer uchastkasini ijaraga berish boʻyicha shartnoma kuchiga ega boʻladi.
30. Yer uchastkasini berish toʻgʻrisidagi qarorda yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga berish shartlari, shu jumladan, auksion gʻolibining yer uchastkasidan belgilangan maqsadda foydalanish, yer uchastkasida bino va inshootlarni belgilangan muddatlarda barpo etish, vakolatli tashkilotlar tomonidan tuzilgan xulosalarda nazarda tutilgan talablarga rioya etish toʻgʻrisidagi majburiyatlari, shuningdek, ushbu majburiyatlarni bajarmaslik oqibatlari albatta koʻrsatiladi.
Bunda yer uchastkasi berish toʻgʻrisidagi qarorga auksionni oʻtkazish haqidagi xabarnomada avval nazarda tutilmagan talablar va majburiyatlarni kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Auksion gʻolibi yer uchastkasini ajratish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan majburiyatlarga rioya etmagan holatlarda, ushbu yer uchastkasi qonunchilikda belgilangan tartibda auksion gʻolibining xarajatlarini qoplamasdan olib qoʻyiladi.
31. Yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga berish huquqini realizatsiya qilishdan tushgan pul mablagʻlari operatorning maxsus hisobvaragʻida yigʻiladi va auksion gʻolibi tomonidan obyekt qabul qilinganligi tasdiqlangandan soʻng auksionni tashkil qilish xizmatlari uchun toʻlov summalari chegirilgan holda, qolgan pul mablagʻlari hamda kelgusi yillar uchun ijarachi tomonidan kiritilgan ijara toʻlovi summasi vakolatli davlat organining daromadlar boʻyicha gʻaznachilik hisobvaraqlariga oʻtkaziladi.
32. Yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga berish huquqini realizatsiya qilishdan vakolatli davlat organining daromadlar boʻyicha gʻaznachilik hisobvaraqlariga kelib tushgan pul mablagʻlari hamda ijarachi tomonidan kiritilgan ijara toʻlovi summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
50 foizi — tegishli mahalliy budjet daromadiga;
40 foizi — tegishli suv omboridan foydalanish boʻyicha boshqarma hisobvaragʻiga;
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.
33. Ijara toʻlovini toʻlashni kechiktirganlik uchun penya va shartnoma majburiyatlarini buzganlik uchun jarima summalari Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasiga va tegishli suv omboridan foydalanish boʻyicha boshqarma hisobvaragʻiga teng ulushlarda yoʻnaltiriladi.
34. Kelgusi yillar uchun ijara toʻlovi oxirgi belgilangan ijara toʻlovi miqdori va qolgan ijara muddatidan kelib chiqib, tadbirkorlik subyekti tomonidan davriy (choraklik, oylik yoki ijara shartnomasida koʻrsatilgan muddatlarda) toʻlovlar bilan kiritiladi.
Toʻlovlar yuz foiz oldindan toʻlov shaklida har bir kelgusi davr (chorak, oy va boshqalar) uchun amalga oshiriladi.
Turistik xizmatlarni tashkil etishning mavsumiyligidan kelib chiqib, ijara toʻlovi tadbirkorlik subyektlari — ijarachilar tomonidan ularning faoliyat koʻrsatgan davri uchun ijara shartnomasida koʻrsatiladigan ijara toʻlovini toʻlash jadvalini tuzish orqali toʻlanishi mumkin.
35. Vakolatli davlat organi tomonidan tegishli rejim oʻrnatilgan hudud va inshootlardan foydalanuvchi organlar va tashkilotlar bilan kelishilgan holda suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari chegaralarining cheklangan hududlariga turistlarning tashrif buyurishi uchun toʻlov va yigʻimlar belgilanishi mumkin.
36. Suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari chegaralarining cheklangan hududlariga turistlarning tashrif buyurishi uchun toʻlov va yigʻimlar tegishli rejim oʻrnatilgan hudud va inshootlardan foydalanuvchi organlar va tashkilotlar bilan kelishilgan holda taqsimlanadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
37. Yer uchastkasi berish toʻgʻrisidagi qarorda belgilangan auksion gʻolibining majburiyatlari bajarilishini nazorat qilish vakolatli davlat organi tomonidan amalga oshiriladi.
38. Suv omborlariga tutash hududlarda ekoturizmni tashkil qilish yuzasidan nazorat qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
39. Ushbu Nizomning qoʻllanilishida kelib chiqadigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.
40. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javob beradilar.
Ekoturizmni tashkil etish maqsadida suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida yer uchastkasiga boʻlgan huquqni auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida ekoturizmni tashkil etish uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali uzoq muddatli ijaraga berish uchun materiallar tayyorlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Turizm va sport vazirligi Tadbirkorlik subyektlarining suv omborlari suvini muhofaza qilish zonalarida turizm infratuzilmasi obyektlarini qurish boʻyicha murojaatlarini oʻrganish asosida takliflarni vakolatli davlat organiga yuboradi. Murojaat kelib tushishiga koʻra 2-bosqich Vakolatli davlat organi (Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi) Tegishli yer maydonlari boʻyicha hujjatlarni va maʼlumotlarni yigʻadi hamda ularni vakolatli tashkilotlarga kelishish yoki xulosasini olish uchun yuboradi. 3 ish kuni mobaynida 3-bosqich Vakolatli tashkilotlar (tuman(shahar) yer resurslari va davlat kadastri boʻlimlari; tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasining (boʻlimining) yongʻin xavfsizligi boʻlimlari; favqulodda vaziyatlar vazirligining viloyat boshqarmalari; tuman (shahar) davlat sanitariya-epidemiologiya nazorati markazlari, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasining viloyat boshqarmalari; tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyalari; tegishli rejimli hududlar va inshootlardan foydalanuvchi organlar va tashkilotlar Yer maydoni boʻyicha kelishuvni amalga oshiradi va xulosalarni taqdim etadi hamda vakolatli davlat organiga elektron shaklda “YERELEKTRON” AAT orqali hujjatlarni yuboradi. 3 ish kuni mobaynida 4-bosqich Vakolatli davlat organi (Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi) 1. Yer maydonlaridan uzoq muddat foydalanish huquqini auksionga quyish uchun materiallarning tayyorlanishini taʼminlaydi. 2. “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) DUKga buyurtma topshiradi. Buyurtma berish bilan birga: bosma va ommaviy axborot vositalari orqali yer maydonlaridan uzoq muddatli ijara huquqini auksionga qoʻyilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tarqatadi: tuman/shahar hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi va Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligiga yer maydonlaridan uzoq muddatli ijara huquqining auksionga quyilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuboradi. 2 ish kuni mobaynida 5-bosqich “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” DUK Auksion oʻtkazilishi haqida axborotni joylashtiradi. 1 ish kuni mobaynida 6-bosqich Yuridik va jismoniy shaxslar 1. Auksionda ishtirok etish uchun elektron shaklda ariza topshiradi. 30 kun mobaynida (takroriy auksionda 10 kun) 2. Auksionda ishtirok etadi. 1 ish kuni mobaynida 7-bosqich “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” DUK Auksion natijasi haqidagi bayonning bir nusxasini auksion gʻolibiga, bir nusxasini tegishli tuman (shahar) hokimlariga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 8-bosqich Tuman/shahar hokimi Operatordan auksion natijasi haqidagi bayonni olgan vaqtdan boshlab auksion gʻolibiga yer maydonini uzoq muddatli ijaraga berish toʻgʻrisida qaror chiqaradi. 2 ish kuni mobaynida
Ekoturizmni tashkil etish maqsadida suv omborlarining suvni muhofaza qilish zonalari doirasida yer uchastkasiga boʻlgan huquqni auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish huquqini realizatsiya qilish boʻyicha elektron onlayn-auksion tashkil etish uchun elektron buyurtma 20____ yil “______” _________da Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” DUK oʻrtasida tuzilgan ______-son shartnomaga muvofiq, shuningdek, 20____ yil “_____” ________________dagi qarorga binoan _____________________________ quyidagi yer uchastkasini uzoq muddatli ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksionda realizatsiya qilish uchun ushbu buyurtmani taqdim etadi: 1. Yer uchastkasining maydoni _____________ga; 2. Yer uchastkasi joylashgan joy _________________________________________________________________; 3. Maqsadi __________________________________________________________________________________; 4. Elektron onlayn-auksion shakli ______________________________________________________________; 5. Yer uchastkasining eng kam ijara toʻlovi miqdori (soʻmda) ___________________________________________; 6. Elektron onlayn-auksion gʻolibining majburiyatlari: 6.1. Bino va inshootlarni qurish muddati _________________________________________________ 6.2. Uzoq muddatli ijaraga olish huquqi egasiga vakolatli tashkilotlarning xulosalariga muvofiq qoʻyiladigan talablar: ___________________________________________________________________________________________; ___________________________________________________________________________________________; ___________________________________________________________________________________________; ___________________________________________________________________________________________; ___________________________________________________________________________________________; ___________________________________________________________________________________________; 6.3. Yer uchastkasidan foydalanish shartlari va tartibiga taalluqli boshqa talablar ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________; 7. Yer uchastkasidan uzoq muddatli ijaraga olish huquqini realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlar oʻtkazilishi mumkin boʻlgan bank hisobvaragʻining rekvizitlari: Bank nomi Bank MFOsi Bankning hisobvaragʻi 8. Masʼul shaxsning manzili va bogʻlanish uchun maʼlumotlari (telefon raqami, elektron pochta manzili va boshqalar.) Buyurtma berilgan sana 20____ yil “_____” _____________________ Masʼul shaxs _______________________________________(F.I.O., lavozimi) ERIsi “_________________________”. ”.
9. Vazirlar Mahkamasining “Daryolar oʻzanlarini tozalash ishlariga tadbirkorlik subyektlarini elektron onlayn-auksion orqali jalb qilish tartibini joriy etish toʻgʻrisida” 2018-yil 3-dekabrdagi 981-son qarorida :
a) 1-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“1. Daryolar oʻzanlarini tozalash uchun ishlab chiqilgan loyihalarni amalga oshirish huquqini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
b) Daryolar oʻzanlarini tozalash uchun ishlab chiqilgan loyihalarni amalga oshirish huquqini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Daryolar oʻzanlarini tozalash maqsadida ishlab chiqilgan loyihalarni amalga oshirish huquqini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisida nizom
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom daryolar oʻzanlarini tozalash maqsadida ishlab chiqilgan loyihalarni amalga oshirish huquqini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallarni tayyorlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
“E-auksion” elektron savdo platformasi (keyingi oʻrinlarda — elektron savdo platformasi) — elektron onlayn-auksionlarni (keyingi oʻrinlarda auksion deb ataladi) tashkil etish va oʻtkazish uchun zarur boʻlgan axborotni kiritish, saqlash va qayta ishlash, shuningdek, manfaatdor shaxslarning auksionlar jarayonlaridan operator veb-portali orqali bevosita foydalanish imkoniyatini taʼminlaydigan axborot tizimi;
auksion — elektron savdo platformasi orqali loyihalarni amalga oshirish huquqi realizatsiya qilinadigan auksion;
loyiha tashkilotlari — daryolar oʻzanlarini tozalash ishlarini tashkil etishda ilmiy izlanishlar va hisob-kitoblarga tayangan holda loyihalarni ishlab chiqishga ixtisoslashgan tashkilotlar;
loyihaning minimal qiymati — loyihani auksionga qoʻyish uchun uni amalga oshirish huquqining qiymati;
operator — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi elektron savdo platformasida auksionlarni tashkil etadigan va oʻtkazadigan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” davlat unitar korxonasi.
3. Daryolar oʻzanlarini tozalash uchun ishlab chiqilgan loyihalarni amalga oshirish huquqini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallar tayyorlash mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha tayyorlanadi.
4. Daryolar oʻzanlarini tozalashda qum-shagʻal materiallarini qazib olish ishlari transport va yoʻl infratuzilmasi obyektlarini, shuningdek, davlat dasturlari, yirik investitsiya loyihalari va davlat ahamiyatiga ega boshqa loyihalar doirasida qurilish, rekonstruksiya va taʼmirlash ishlarini amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari asosida, istisno tariqasida, Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi “Xavfsiz daryo” davlat unitar korxonasi (keyingi oʻrinlarda — “Xavfsiz daryo” DUK) va tadbirkorlik subyektlari yoki boshqa tashkilotlar oʻrtasida toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzilib, loyiha hujjatlarini ishlab chiqqan holda amalga oshirilishi mumkin.
Agar bunday daryo uchastkalari uchun loyiha hujjatlari ishlab chiqilmagan yoki yakunlanmagan boʻlsa, bunda daryolar oʻzanlarini tozalashda qum-shagʻal materiallarini qazib olish boʻyicha loyiha hujjatlarini ishlab chiqish va davlat ekologik ekspertizasidan oʻtkazish ishlarini parallel ravishda olib borilishiga ruxsat beriladi.
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlarini toʻlaqonli taʼminlash maqsadida favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ular oqibatida zararlangan daryolar qirgʻoqlarini va ulardagi dambalarni tiklashga daryo oʻzanlaridan qazib olingan qum-shagʻal materiallari uchun toʻlovlar undirilmaydi. Bunda loyihada belgilangan zaxira qirgʻoqlarni va dambalarni tiklash uchun olingan qum-shagʻal materiallari hajmiga kamaytiriladi.
2-bob. Daryolar oʻzanlarida qum-shagʻal materiallari toʻplanib qolgan va tozalanishi lozim boʻlgan uchastkalarni aniqlash hamda loyiha hujjatlarini ishlab chiqish
5. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi tomonidan zaruratga koʻra olib borilgan oʻrganishlar natijalari boʻyicha daryolar oʻzanlarida qum-shagʻal materiallari toʻplanib qolgan va tozalanishi lozim boʻlgan uchastkalar roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — uchastkalar roʻyxati) shakllantiriladi.
Daryo oʻzanlarini tozalashda faqat, qirgʻoqlar yuvilishiga hamda yaqin hududlarni suv bosishiga sabab boʻlishi mumkin boʻlgan va suv oqimlariga toʻsqinlik qilayotgan oʻzanda yigʻilib qolgan qum-shagʻal materiallari hajmining qazib olinishiga ruxsat etiladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi besh ish kuni mobaynida uchastkalar roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshqinlar, sel oqimlari, qor koʻchish va yer koʻchki hodisalari bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlarning oldini olish hamda ularning oqibatlarini tugatish borasidagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2007-yil 19-fevraldagi PQ-585-son qarori bilan tashkil etilgan Toshqin suvlari va sel oqimlarini xavf-xatarsiz oʻtkazib yuborishni taʼminlash, qor koʻchish va yer koʻchki hodisalari xavfini kamaytirish boʻyicha hukumat komissiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) belgilangan tartibda kiritadi.
Komissiya oʻn ish kuni mobaynida uchastkalar roʻyxatini koʻrib chiqadi, tasdiqlaydi va ijro uchun Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligiga yuboradi.
7. “Xavfsiz daryo” DUK besh ish kuni mobaynida tasdiqlangan uchastkalar roʻyxati boʻyicha bosqichma-bosqich har bir uchastkaga loyiha hujjatlarini ishlab chiqish uchun tegishli loyiha tashkilotlariga buyurtma beradi.
8. Loyiha tashkilotlari buyurtmada (shartnomada) koʻrsatilgan muddatda loyiha hujjatlarini ishlab chiqadi. Loyiha hujjatlarida quyidagilar aks ettiriladi:
loyihaning maqsadi;
qum-shagʻal zaxirasining hajmi;
loyihadan kutiladigan natija;
loyihani amalga oshirish muddati va joyi;
loyihani amalga oshirish joyi joylashgan hududdan kelib chiqqan holda texnik koʻrsatkichlar.
9. Loyiha tashkilotlari tomonidan tayyorlangan loyiha hujjatlarini olgandan soʻng “Xavfsiz daryo” DUK ikki ish kuni mobaynida davlat ekologik ekspertizasi xulosasini olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining davlat ekologik ekspertizasi organlariga belgilangan tartibda loyiha hujjatlarini taqdim etadi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining davlat ekologik ekspertizasi organlari yigirma ish kuni mobaynida har bir loyiha hujjati boʻyicha davlat ekologik ekspertizasi xulosasini tayyorlaydi va “Xavfsiz daryo” DUKning shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi.
3-bob. Loyihalarni amalga oshirish huquqini auksionda realizatsiya qilish maqsadida auksionga qoʻyish uchun tegishli materiallarni tayyorlash tartibi
11. Loyiha hujjatlari boʻyicha davlat ekologik ekspertizasi xulosasi olingandan soʻng “Xavfsiz daryo” DUK ikki ish kuni mobaynida loyihani amalga oshirish huquqini auksionda realizatsiya qilish uchun tegishli materiallar tayyorlanishini taʼminlaydi.
12. Loyihani amalga oshirish huquqini auksionda realizatsiya qilish uchun tegishli materiallarni tayyorlash quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
loyihaning minimal qiymatini aniqlash;
loyihani amalga oshirish huquqini auksionda realizatsiya qilish uchun auksionga qoʻyish toʻgʻrisida “Xavfsiz daryo” DUK direktori buyrugʻini ishlab chiqish;
loyihani amalga oshirish huquqini auksionda realizatsiya qilish uchun boshqa zarur hujjatlarni tayyorlash.
13. Loyihani amalga oshirish huquqining minimal qiymati loyiha hujjatlarini ishlab chiqish, davlat ekologik ekspertizasi xulosasini olish, loyihaning amalga oshirilishini monitoring qilish, shuningdek, tadbirkorlik subyektlarini daryo oʻzanlarini tozalash ishlariga jalb qilish bilan bogʻliq xarajatlardan kelib chiqib, quyidagi formula orqali aniqlanadi:
N = (L + E + M) x S, bunda:
N — loyihani amalga oshirish huquqining minimal qiymati;
L — loyiha hujjatlarini ishlab chiqish bilan bogʻliq xarajatlar;
E — loyiha hujjatlariga davlat ekologik ekspertizasi xulosasini olishga sarflanadigan mablagʻlar;
M — loyihaning amalga oshirilishini monitoring qilish bilan bogʻliq xarajatlar, bunda ushbu qiymat loyihani amalga oshirish huquqini auksionga qoʻyish kunida amalda boʻlgan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 100 baravarida belgilanadi;
S — qoʻshilgan qiymat soligʻi, S= 1,15.
Toshkent shahri va Toshkent viloyati hududlaridagi uchastkalarda loyihani amalga oshirish huquqining minimal qiymatini hisoblashda 0,1 pasaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllaniladi.
14. Loyihani amalga oshirish huquqini auksionda realizatsiya qilish uchun auksionga qoʻyish toʻgʻrisidagi buyruq “Xavfsiz daryo” DUK direktori tomonidan imzolanadi va unda quyidagilar koʻrsatiladi:
loyihani amalga oshirish huquqini auksionga qoʻyish uchun asos;
loyihani amalga oshirishdan belgilangan maqsad;
loyihaning oʻziga xos raqami, uni amalga oshirish joyi va muddati;
loyiha boʻyicha qum-shagʻal zaxirasining hajmi;
loyihaning minimal qiymati (boshlangʻich narxi);
loyihani amalga oshirish huquqi egasining majburiyatlari, shu jumladan, davlat ekologik ekspertizasi xulosasida qayd etilgan majburiyatlar;
loyihani amalga oshirish shartlari va tartibi toʻgʻrisida axborot.
15. Loyiha hujjatlari boʻyicha davlat ekologik ekspertizasi xulosasi olingandan soʻng “Xavfsiz daryo” DUK ikki ish kuni mobaynida operatorga loyihani amalga oshirish huquqini realizatsiya qilish boʻyicha auksion tashkil qilish haqidagi elektron buyurtmani (keyingi oʻrinlarda — buyurtma) mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda taqdim etadi.
16. Buyurtma “Xavfsiz daryo” DUK direktorining elektron imzosi bilan tasdiqlanadi va operatorga yuboriladi.
17. Buyurtmaga quyidagilar elektron (skaner qilingan) shaklda ilova qilinadi:
a) “Xavfsiz daryo” DUK direktorining loyihani amalga oshirish huquqini auksionda realizatsiya qilish uchun auksionga qoʻyish toʻgʻrisidagi buyrugʻi;
b) daryo oʻzanlaridan qum-shagʻal materiallarini qazib olish ishlarini olib borish boʻyicha tayyorlangan loyiha annotatsiyasi;
v) davlat ekologik ekspertizasi xulosasi;
g) “Xavfsiz daryo” DUK va auksion gʻolibi bilan tuziladigan shartnoma loyihasi;
d) google xaritada loyihani amalga oshirish joyi (koordinatali nuqtalari bilan);
e) loyihani amalga oshirish joyining fotosurati (15x20 sm).
18. Buyurtmaga mazkur Nizomning 17-bandida nazarda tutilgan barcha hujjatlar ilova qilinmaganda yoki ular tegishli ravishda rasmiylashtirilmaganda, operator buyurtmani olgandan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirmasdan buyurtmani bartaraf etilishi lozim boʻlgan kamchiliklarni koʻrsatgan holda “Xavfsiz daryo” DUKga qaytaradi.
“Xavfsiz daryo” DUK operator tomonidan qayd etilgan barcha kamchiliklarni besh ish kuni mobaynida bartaraf etib, buyurtmani mazkur Nizomning 17-bandi talablariga muvofiq takroran operatorga yuboradi.
19. “Xavfsiz daryo” DUK taqdim etgan hujjatlar mazkur Nizomning 17-bandi talablariga muvofiqligi yuzasidan operator tasdigʻidan soʻng:
bosma va elektron ommaviy axborot vositalarida loyihani amalga oshirish huquqi auksionga qoʻyilishi toʻgʻrisidagi axborotni tarqatadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligiga, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasiga hamda Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasiga loyihani amalga oshirish huquqi auksionga qoʻyilishi haqidagi axborotni yuboradi.
20. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi tadbirkorlik subyektlarini auksionda ishtirok etishga keng jalb qilishga doir choralarni koʻradi, shu jumladan, “Xavfsiz daryo” DUKdan olingan hujjatlar va axborotni auksionda ishtirok etish uchun buyurtma joylashtiriladigan internet jahon axborot tarmogʻidagi manziliga tayangan holda, oʻz rasmiy veb-saytlarida majburiy tartibda joylashtiradi.
21. Yer uchastkasiga boʻlgan huquqni elektron savdo platformasida realizatsiya qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori bilan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
4-bob. Auksion natijalari boʻyicha hisob-kitob qilish tartibi
22. Auksion gʻolibi tomonidan obyekt qiymati toʻliq toʻlangandan soʻng bayonnoma rasmiylashtiriladi.
Bunda ushbu auksion obyekti boʻyicha avval toʻlangan zakalat puli auksion obyektining 100 foiz qiymatiga qoʻshib hisoblanadi.
23. “Xavfsiz daryo” DUK operatordan auksion natijalari haqidagi bayonnomani olgandan soʻng va loyihani amalga oshirish huquqini realizatsiya qilishdan pul mablagʻlari tushgach, oʻn ish kun mobaynida:
auksion gʻolibi bilan belgilangan tartibda shartnoma tuzadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasiga auksion gʻolibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etadi.
24. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi “Xavfsiz daryo” DUKdan olingan auksion gʻolibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni uch ish kuni mobaynida oʻz rasmiy veb-saytlarida majburiy tartibda joylashtiradi.
5-bob. Loyihani amalga oshirish huquqini realizatsiya qilishdan tushadigan mablagʻlarni yoʻnaltirish
25. Loyihani amalga oshirish huquqini realizatsiya qilishdan tushgan pul mablagʻlari operatorning maxsus hisobvaragʻida yigʻiladi va auksion gʻolibi tomonidan obyekt qabul qilinganligi tasdiqlangandan soʻng auksionni tashkil qilish xizmatlari uchun toʻlov summalari chegirilgandan keyin qolgan pul mablagʻlari “Xavfsiz daryo” DUKning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Kelib tushgan pul mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki bozorni qum-shagʻal materiallari bilan barqaror taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 9-iyuldagi PQ-3841-son qarorida va “Xavfsiz daryo” DUKning Ustavida belgilangan maqsadlarga yoʻnaltiriladi.
26. Shartnomada loyihani amalga oshirish shartlari, shu jumladan, loyihani belgilangan muddatlarda amalga oshirish, davlat ekologik ekspertizasi xulosasida nazarda tutilgan talablarga rioya etish toʻgʻrisidagi majburiyatlar, shuningdek, ushbu majburiyatlarni bajarmaslik oqibatlari koʻrsatiladi.
Bunda shartnomaga auksionni oʻtkazish haqidagi xabarnomada avval nazarda tutilmagan talablar va majburiyatlarni kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.
27. Auksion gʻolibi shartnomada koʻrsatilgan majburiyatlarga rioya etmagan holatlarda, ushbu loyihani amalga oshirish boʻyicha tuzilgan shartnoma qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bekor qilinadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
28. Daryo oʻzanlarini tozalash jarayonida qum-shagʻal materiallarini qazib olish ishlari yer uchastkalarini ajratmagan xolda mavsumiy amalga oshiriladi.
29. Tadbirkorlik subyektlari har yili bir marta yillik qazib olingan foydali qazilmalar hajmlari toʻgʻrisida belgilangan tartibda marksheyderlik xulosasini tuzadilar va Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi huzuridagi Kon-geologiya faoliyatini nazorat qilish hududiy inspeksiyalariga taqdim etadilar.
30. “Xavfsiz daryo” DUK doimiy ravishda:
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi xodimlari bilan birgalikda joylarga chiqqan holda, daryolar oʻzanlarini tozalash ishlari olib borilayotgan uchastkalardagi holatni oʻrganadi;
shartnoma asosida jalb etilgan tadbirkorlik subyektlari tomonidan daryolar oʻzanlarini tozalash ishlari natijasida olingan qum-shagʻal materiallari hajmining hisobini yuritadi.
31. Auksion gʻolibi tomonidan loyihani amalga oshirish boʻyicha majburiyatlarning bajarilishi “Xavfsiz daryo” DUK tomonidan nazorat qilinadi va bu haqda har oyda Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligiga hisobot beriladi.
32. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Daryolar oʻzanlarini tozalash uchun ishlab chiqilgan loyihalarni amalga oshirish huquqini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Daryolar oʻzanlarini tozalash maqsadida ishlab chiqilgan loyihalarni amalga oshirish huquqini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallarni tayyorlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1- bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi va Davlat g yeologiya va mineral resurslar qoʻmita si Daryolar oʻzanlarida qum-shagʻal materiallari toʻplanib qolgan va tozalanishi lozim boʻlgan uchastkalar roʻyxatini ( keyingi oʻrinlarda uchastkalar roʻyxati deb ataladi) shakllantiradi. Zaruratga koʻra 2- bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Uchastkalar roʻyxati Toshqin suvlar va sel oqimlarini xavf-xatarsiz oʻtkazib yuborishni taʼminlash, qor koʻchish va yer koʻchki hodisalari xavfini kamaytirish boʻyicha hukumat komissiyasiga belgilangan tartibda kiritadi. 5 ish kun i mobaynida 3-bosqich Toshqin suvlar va sel oqimlarini xavf-xatarsiz oʻtkazib yuborishni taʼminlash, qor koʻchish va yer koʻchki hodisalari xavfini kamaytirish boʻyicha hukumat komissiyasi Uchastkalar roʻyxatini koʻrib chiqadi, tasdiqlaydi va ijro uchun Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligiga yuboradi. 10 ish kun i mobaynida 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi huzuridagi “Xavfsiz daryo” DUK ( keyingi oʻrinlarda “Xavfsiz daryo” DUK deb ataladi) Tasdiqlangan uchastkalar roʻyxati boʻyicha bosqichma-bosqich har bir uchastkaga loyiha hujjatlarini ishlab chiqish uchun tegishli loyiha tashkilotlariga buyurtma beradi. 5 ish kun i mobaynida 5-bosqich Loyiha tashkilotlari Loyiha hujjatlarini ishlab chiqadi. Shartnomaga muvofiq 6- bosqich “Xavfsiz daryo” DUK Davlat ekologik ekspertizasi xulosasini olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining davlat ekologik ekspertizasi organlariga belgilangan tartibda loyiha hujjatlarini taqdim etadi. 2 ish kun i mobaynida 7-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof- muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi ning d avlat ekologik ekspertizasi organlari Har bir loyiha hujjatlari boʻyicha davlat ekologik ekspertizasi xulosasini tayyorlaydi va “Xavfsiz daryo” DUK vakiliga ishonchnoma asosida topshiradi. 20 ish kun i mobaynida 8-bosqich “Xavfsiz daryo” DUK Loyihani amalga oshirish huquqini auksionda realizatsiya qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” DUKga (keyingi oʻrinlarda operator deb ataladi) e lektron buyurtma beradi. 2 ish kun i mobaynida 9 - bosqich Operator Oʻtkazilgan auksion natijalari haqida gi bayonnoma ni “Xavfsiz daryo” DUKga taqdim etadi va oʻz veb-portaliga axborotni kiritadi. 1 ish kun i mobaynida 1 0 - bosqich “Xavfsiz daryo” DUK Auksion gʻolibi bilan shartnoma tuzad i. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Davlat geologiya va mineral resurslar davlat qoʻmitalariga auksion gʻoliblari toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim etadi. 3 ish kun i mobaynida 1 1 - bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Davlat g yeologiya va mineral resurslar qoʻmitasi “Xavfsiz daryo” DUKdan olingan auksion gʻoliblari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz rasmiy veb-saytlarida majburiy tartibda joylashtiradi. 3 ish kuni mobaynida 1 2 - bosqich “Xavfsiz daryo” DUK , Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Davlat g yeologiya va mineral resurslar qoʻmitasi Joylarga chiqqan holda, daryolar oʻzanlarini tozalash ishlari olib borilayotgan uchastkalardagi holatni oʻrganadi. doimiy ravishda 1 3 - bosqich “Xavfsiz daryo” DUK Shartnoma asosida jalb etilgan tadbirkorlik subyektlari tomonidan daryolar oʻzanlarini tozalash ishlari natijasida olingan qum-shagʻal materiallarining hisobini yuritadi. doimiy ravishda
Daryolar oʻzanlarini tozalash uchun ishlab chiqilgan loyihalarni amalga oshirish huquqini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish uchun materiallar tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Loyihani amalga oshirish huquqini realizatsiya qilish boʻyicha elektron onlayn-auksion tashkil qilish haqida ELEKTRON BUYURTMA 20___ yil “____” ______da ________ “Xavfsiz daryo” DUK va “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” DUK oʻrtasida tuzilgan ____-son shartnomaga muvofiq, shuningdek, “Xavfsiz daryo” DUK direktorining 20___ yil “_____” _________ dagi buyrugʻiga binoan “Xavfsiz daryo” DUK quyidagi loyihani amalga oshirish huquqini elektron onlayn-auksionda realizatsiya qilish uchun ushbu buyurtmani taqdim etadi: 1. Loyihaning oʻziga xos raqami _________________________________________________________________; 2. Loyihani amalga oshirish joyi _______________________________________________________________; 3. Belgilangan maqsad _________________________________________________________________________; 4. Loyiha boʻyicha qum-shagʻal zaxirasining hajmi ___________________________________________________; 5. Loyihaning minimal qiymati (boshlangʻich narxi) (soʻmda) __________________________________________; 6. Elektron onlayn-auksion gʻolibining majburiyatlari: 6.1. Loyihani amalga oshirish muddati ___________________________________________________________; 6.2. Loyihani amalga oshirish huquqi egasiga davlat ekologik ekspertizasi xulosasiga muvofiq qoʻyiladigan talablar:___________________________________________________________________________________; 6.3. Shartnoma shartlari va tartibiga taalluqli boshqa talablar _______________________________________; 7. Loyihani amalga oshirish huquqini realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlar oʻtkazilishi mumkin boʻlgan bank rekvizitlari: Bank nomi __________________________________________________________________________________; Bank MFO __________________________________________________________________________________; Bank hisobvaragʻi _____________________________________________________________________________; 8. “Xavfsiz daryo” DUKning manzili va bogʻlanish uchun maʼlumotlari (telefon raqami, elektron pochta manzili va boshqalar). Buyurtma 20 ___ yil “____” _______________ da taqdim etildi. “Xavfsiz daryo” DUK direktori ____________________________________ (F.I.O.) ERI ”.
11. Vazirlar Mahkamasining “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimining biologik resurslaridan foydalanish samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 22-apreldagi 347-son qarorining 3-bandi ikkinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasi” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 402-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi sakkizinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” savdo maydonchasida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Samarqand viloyatining turizm salohiyatidan samarali foydalanish va uni rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 828-son qarorining 3-bandi birinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” savdo maydonchasida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi reklama bozorini tartibga solish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qarorida :
a) 1-bandda :
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi-oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi-beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 2-bandga quyidagi tahrirdagi “z” va “i” kichik bandlar qoʻshilsin:
“z) tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish huquqini “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksionlar orqali sotishning boshlangʻich narxi quyidagi tartibda aniqlanadi:
yer uchastkalari uchun tegishli hududda belgilangan yer soligʻining 10 baravari miqdoridan kam boʻlmagan miqdorda koʻzda tutilgan foydalanish muddatining har bir yili uchun;
davlat mulki boʻlgan bino va inshootlar uchun — bino va inshootning fasad qismi hamda perimetri maydonining har 1 kv metri uchun, shuningdek, bino va inshootlarda oʻrnatiladigan har bir reklama peshlavhasi uchun belgilangan minimal stavkalardan kam boʻlmagan miqdorda koʻzda tutilgan foydalanish muddatining har bir yili uchun;
i) tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) yer uchastkalari, davlat mulki boʻlgan bino va inshootlarda qurish huquqini “E-auksion” elektron savdo platformasida realizatsiya qilish Vazirlar Mahkamasi qarori bilan belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;
v) 8-bandga quyidagi tahrirdagi xatboshi qoʻshilsin:
“Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” DUK auksion natijalari boʻyicha tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) yer uchastkalari, davlat mulki boʻlgan bino va inshootlarda qurish huquqi uchun gʻolib boʻlgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron axborot almashish yoʻli orqali Monopoliyaga qarshi kurashishni tartibga solishning yagona axborot tizimiga integratsiya qiladi”;
g) Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Tashqi reklama yuridik yoki jismoniy (yakka tartibdagi tadbirkorlar) shaxslar tomonidan amalga oshiriladi.”;
17 va 50-bandlarning ikkinchi xatboshilaridagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydoni” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) Tashqi reklama obyektlarini (konstruksiyalarini) qurish uchun beriladigan yer uchastkalari, davlat mulki boʻlgan bino va inshootlar roʻyxatini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandining yettinchi , sakkizinchi xatboshilari va 13-banddagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “E-auksion” elektron savdo platformasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzkimyosanoat” AJ tarkibidagi tashkilotlarning aktivlaridan samarali foydalanish hamda moliyaviy holatini sogʻlomlashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 9-iyuldagi 432-son qarorining 3-bandi “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) mazkur qarorga 1-ilovada nazarda tutilgan aktivlarni “E-auksion” elektron savdo platformasida ommaviy savdolarga chiqarishning boshlangʻich narxi ularning (koʻchmas mulklar boʻyicha) balans (qoldiq) va (yoki) nominal (ulush boʻyicha) qiymatida belgilanadi;”.
16. Vazirlar Mahkamasining “Togʻli hududlarda turizm infratuzilmasini rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 17-sentabrdagi 559-son qarorida :
a) 5-bandning oltinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” elektron savdo maydonchasida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 10-bandning ikkinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” elektron savdo maydonchasi” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining “Boʻstonliq tumanidagi boʻsh turgan, foydalanilmayotgan hamda samarasiz foydalanilayotgan obyektlar va yer uchastkalaridan samarali foydalanish, ular negizida turizm va xizmat koʻrsatish infratuzilmasini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 17-sentabrdagi 560-son qarorida :
a) 2-bandning ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “E-ijro auksion” elektron savdo maydonchasi” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 9-bandning uchinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” elektron savdo maydonchasining” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1 va 3-ilovaning nomlanishidagi “E-ijro auksion” elektron savdo maydonchasi” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
19. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-apreldagi 232-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlari tomonidan avtomobil yoʻllarida yoʻl harakati qoidalari buzilganligini maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatish va ekspluatatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning sakkizinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasi” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 4-banddagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasidagi” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 6-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 45-banddagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasiga” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 46-bandning ikkinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 49-bandning uchinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasiga” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 1-ilovaning :
2-bosqichi chiqarib tashlansin;
3 — 14-bosqichlari tegishlicha 2 — 13-bosqich deb hisoblansin;
2-bosqich uchinchi ustunidagi “E-ijro auksion” yagona elektron savdo maydonchasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “E-auksion” elektron savdo platformasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining “Nurafshon shahrida Chirchiq-Ohangaron irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasining maʼmuriy binosini qurish ishlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 23-iyuldagi 452-son qarorining 1-bandi birinchi xatboshidagi va 2-bandi ikkinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” elektron savdo maydonchasida” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining “Koʻchma savdo faoliyatiga zamonaviy axborot texnologiyalarini yanada keng joriy etish hamda savdo avtomati orqali chakana savdo faoliyatini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qarorida :
a) Koʻchma savdoni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻchma savdoni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida koʻchma savdoni amalga oshirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi;
joylashish sxemasi — koʻchma savdo obyektlarining oldindan tasdiqlangan joylashuvi;
koʻchma savdo joyi — koʻchma savdo obyektining “K-SAVDO” AATda roʻyxatdan oʻtishda koʻrsatilgan hududiy joylashgan joyi;
koʻchma savdo obyektining ixtisoslashuvi — sotiladigan tovarlarning tovar guruhlaridan biriga mansubligi bilan ifodalangan xilma-xilligi;
koʻchma savdo obyektlari — vaqtinchalik asosda joylashtirilgan va mavsumiy xususiyatga ega boʻlgan, shuningdek, ish kuni yakunlangandan soʻng obyektni koʻchirish imkoni boʻlgan koʻchma savdo obyektlari (lotoklar, palatkalar, savdo aravalari, peshtaxtalar, avtodoʻkonlar, avtotirkamalar, avtotsisternalar, fudtraklar, tonarlar, savdo avtomatlari);
koʻchma savdo subyektlari — koʻchma savdoni amalga oshirish uchun “K-SAVDO” AATda belgilangan tartibda koʻchma savdo obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazgan va tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslar;
koʻchma savdo — koʻchma savdo obyektlaridan foydalangan holda, turgʻun savdo shoxobchalari joylashgan joydan tashqarida oziq-ovqat va nooziq-ovqat tovarlari bilan chakana savdo qilish;
operator — savdo platformasida auksion va tanlovni tashkil etish hamda oʻtkazish vakolati berilgan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” davlat unitar korxonasi;
“E-auksion” elektron savdo platformasi — (keyingi oʻrinlarda — savdo platformasi) — elektron onlayn-auksion va elektron tanlovlarni tashkil etish va oʻtkazish uchun zarur axborotni kiritish, saqlash va qayta ishlash, shuningdek, istagi boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslarning bunday auksion va tanlovlar jarayoniga kirish va ularda qatnashish imkonini taʼminlaydigan axborot tizimi.
3. Koʻchma savdo obyektlari joylashuvi sxemasini tuzish, shuningdek, elektron onlayn-auksion orqali koʻchma savdo joylarini sotib olish uchun materiallarni toʻplash va kelishish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Ushbu Nizom talablari quyidagilarga nisbatan tatbiq etilmaydi:
bayram kunlari va bayramoldi kunlarda savdo xizmati koʻrsatish yuzasidan yuridik shaxslar bilan tuzilgan shartnomalar asosida tashkil etilgan koʻchma savdolarga;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari asosida tashkil etilgan koʻrgazma va yarmarka savdolariga;
bozorlar va savdo majmualari hududida sotiladigan meva-sabzavot mahsulotlarining chakana savdolariga;
amalga oshirish tartibi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining alohida qarorlarida nazarda tutilgan boshqa hollarga.
5. “K-SAVDO” avtomatlashtirilgan axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “K-SAVDO” AAT) koʻchma savdo obyektlarini ushbu Nizomda belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazgan tadbirkorlik subyektlari Oʻzbekiston Respublikasi hududida koʻchma savdo bilan shugʻullanish huquqiga ega.
2-bob. Koʻchma savdoni amalga oshirish talab va shartlari
6. Koʻchma savdoni amalga oshirishning majburiy talablari va shartlari quyidagilardan iborat:
chakana savdo sohasida qonunchilik hujjatlariga, shu jumladan, sanitariya, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalariga rioya qilish;
davlat veterinariya xizmatining hayvonlar kasalliklari tashxisi va oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi davlat markazlari yoki veterinariya-sanitariya ekspertizasi laboratoriyalari tomonidan berilgan ijobiy xulosalar asosida goʻsht va goʻsht mahsulotlari, sut va sut mahsulotlari, tuxumlar, shuningdek, oʻsimlik oziq-ovqat mahsulotlarini realizatsiya qilish;
nazorat-kassa mashinalari, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda esa onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassalar va bank plastik kartochkalaridan foydalangan holda toʻlovlarni qabul qilish uchun hisob-kitob terminalining mavjudligi (savdo avtomatlari bundan mustasno);
koʻchma savdo obyektlari yaqinida maishiy chiqindi qutilarini oʻrnatish;
tovarlarni koʻchma savdo obyektlari orqali va roʻyxatdan oʻtilgan joyda sotish.
7. Savdo obyektining ixtisoslashuv turlari quyidagilardan iborat:
non va non mahsulotlari, qandolat mahsulotlari;
goʻsht va goʻsht mahsulotlari;
sut va sut mahsulotlari;
oʻtirish joylari tashkil etmasdan, donalab sotiladigan taomlar;
sabzavotlar-mevalar va poliz ekinlari, shuningdek, quruq mevalar, pista va yongʻoqlar;
muzqaymoq, alkogolsiz yaxna va issiq ichimliklar;
oziq-ovqat mahsulotlari;
nashriyot mahsulotlari;
gullar;
xalq badiiy va boshqa hunarmandchilik buyumlari;
hunarmandchilik mahsulotlari, suvenirlar, kiyim-kechak, poyabzal va yengil sanoat buyumlari;
nooziq-ovqat mahsulotlari.
Tadbirkorlik subyektlari koʻchma savdo obyekti ixtisoslashuv turlarining bir nechtasi bilan savdo qoidalariga rioya etgan holda shugʻullanishi mumkin.
8. Quyidagi turdagi tovarlarning koʻchma savdosi taqiqlanadi:
texnik jihatdan murakkab maishiy mahsulotlar (maishiy metall kesish va yogʻochni qayta ishlash dastgohlari, maishiy elektrotexnika va asbob-uskunalar, maishiy radioelektron uskunalar, maishiy hisoblash va koʻpaytirish texnikasi, foto va kino uskunalar, telefon apparatlari va faks mashinalari, elektr musiqa asboblari, elektron oʻyinchoqlar, maishiy gaz uskunalari va qurilmalari);
tez buziladigan tovarlar (sovitkich va (yoki) muzlatkich bilan jihozlangan va tez buziladigan tovarlar sovitkich va (yoki) muzlatkichlarda saqlangan hollar bundan mustasno);
yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar;
bolalar oziq-ovqat mahsulotlari (quruq sut, kukunsimon boʻtqa yormasi, ozuqaviy aralashmalar, meva va sabzavot konservalari va pyuresi);
hayvonlar, termik ishlov berilmagan, kelib chiqishi hayvonotga mansub mahsulot va xom ashyolar, veterinariya dori vositalari, mikroorganizmlar shtamplari, oziqalar va ozuqabop qoʻshimchalar;
aksiz solinadigan tovarlar, shu jumladan, spirtli ichimliklar;
hasharotlar va zararkunandalarni zaharlashda qoʻllaniladigan kimyoviy moddalar va zaharlar;
diniy mazmundagi materiallar;
qonunchilik hujjatlari bilan koʻchma savdo obyektlari orqali sotilishi taqiqlangan tovarlar.
9. Quyidagi joylarda koʻchma savdo obyektlarini joylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi:
maʼmuriy binolar (savdo avtomatlari bundan mustasno), madaniy meros obyektlari va qoʻriqlanadigan tabiiy hududlar fasadi oldida;
bino va inshootlarning yongʻinga qarshi oraliqlarida;
muhandislik kommunikatsiyalari xavfsizlik zonalarida;
jamoat transporti bekatlarida yoʻlak (trotuar)ning ikkala tomonidan 15 metr masofadan yaqinroqda (savdo avtomatlari bundan mustasno);
chorrahalarga 15 metrdan yaqinroqda;
maishiy chiqindilarni yigʻish punktlariga 20 metr masofa orasida;
sunʼiy inshootlarda (toʻxtash bostirmalari, yerosti oʻtish joylari, koʻpriklar, tunnellar, transport bogʻlamalari va yoʻl oʻtkazgichlar);
piyodalar oʻtish joylarida va ulardan oldin 15 metrdan kam masofada;
velosiped yoʻlaklarida;
qatnov qismining xavfli burilishlarida;
loaqal bir yoʻnalishdagi koʻrinish masofasi 100 metrdan kam boʻlgan yoʻl doʻngliklari yaqinida;
qatnov qismi kesishmalarida va kesishayotgan qatnov qismi chetiga 15 metrdan kam masofada (uch tomonlama kesishmalarda (chorrahalarda) yondan tutashgan yoʻlning sidirgʻa chiziq yoki ajratuvchi boʻlak bilan ajratilgan qarama-qarshi tomoni bundan mustasno);
transport vositasi svetofor ishoralari, yoʻl belgilarini boshqa haydovchilardan toʻsib qoʻyadigan, boshqa transport vositalarining harakatlanishiga (kirish va chiqishiga) imkon qoldirmaydigan yoki piyodalarning harakatiga xalaqit beradigan joylarda;
“Toʻxtash taqiqlanadi” yoʻl belgisi yoki “toʻxtash taqiqlanadi” yoʻl chizigʻi taʼsiri doirasida.
10. Koʻchma savdo obyekti isteʼmolchilarga xizmat koʻrsatish vaqtida vitrinalar va peshtaxta (peshtaxtalar), yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari, shuningdek, qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarning majburiy talablariga javob beradigan zarur savdo, sovitish va boshqa texnologik uskunalar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
11. Roʻyxatdan oʻtkazilgan koʻchma savdo joyini yoki uning bir qismini boshqa shaxsga foydalanishga yoki ijaraga berish taqiqlanadi.
12. Koʻchma savdo amalga oshiriladigan transport vositasi texnik koʻrikdan oʻtishi, yongʻin xavfsizligi qoidalariga javob berishi, shuningdek, texnik jihatdan soz va tegishli sanitariya holatida saqlanishi kerak.
Koʻchma savdo avtotransport vositasining konstruksiyasini oʻzgartirish (qayta jihozlash) talab qilinsa, avtomototransport vositasini qayta jihozlashga belgilangan tartibda ruxsatnoma olinishi shart.
13. Xaridorlarga xizmat koʻrsatiladigan vitrinalar va peshtaxtaga xaridorlarning erkin kelishi taʼminlamagan taqdirda, koʻchma savdo obyektini joylashtirishga ruxsat berilmaydi.
14. Koʻchma savdo subyektlari:
koʻchma savdo obyektida koʻchma savdo subyekti toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan va elektron shaklda olingan guvohnomaning nusxasi, shuningdek, savdo avtomatlarida texnik xizmatning telefon raqamlarini joylashtirishi;
vakolatli organga “K-SAVDO” AATda koʻchma savdo obyektlari reyestridagi koʻchma savdo obyekti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning oʻzgarganligi haqidagi axborotni tegishli oʻzgartirishlar kiritilgan kundan boshlab oʻn kun ichida tegishli oʻzgartirishlar kiritilganligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxasini ilova qilgan holda yoki elektron hujjat koʻrinishida (elektron raqamli imzo bilan) ariza yuborish yoʻli bilan taqdim etishi lozim.
15. Sotish uchun taklif etilayotgan tovarlar turlari, koʻrsatiladigan xizmatlar roʻyxati koʻchma savdo obyektining ixtisoslashuviga muvofiq sotuvchi tomonidan mustaqil ravishda belgilanadi.
16. Koʻchma savdo subyektlari roʻyxatdan oʻtishda koʻrsatgan ish rejimiga muvofiq koʻchma savdoni amalga oshiradilar.
17. Transport vositasi orqali koʻchma savdo faoliyati “K-SAVDO” AAT orqali savdo qilinadigan joy haqida xabarnoma yuborish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
Bunda transport vositasi orqali koʻchma savdo qilish yoʻl harakati qoidalariga muvofiq transport vositasi toʻxtab turishi taqiqlanmagan joylarda amalga oshirilishi mumkin.
18. Savdo avtomatlari orqali ommaviy talabdagi, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga javob beradigan tovarlar (choy, kofe, salqin va alkogolsiz ichimliklar, nooziq-ovqat tovarlar (gazeta va matbaa mahsulotlari), qandolat va non mahsulotlari, shirinliklar) sotiladi, xizmatlar koʻrsatiladi.
Savdo avtomatlarini mahsulot bilan taʼminlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish savdo avtomatini “K-SAVDO” AATda roʻyxatdan oʻtkazgan koʻchma savdo subyektlariga yuklanadi, shuningdek, ular zimmasiga tovar-moddiy boyliklarni saqlash boʻyicha choralar koʻrish hamda savdo avtomati buzilganda tovarlar buzilishining oldini olish ham yuklanadi.
3-bob. Koʻchma savdo obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazish
1-§. Koʻchma savdo obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazishning umumiy qoidalari
19. “K-SAVDO” AATda koʻchma savdo obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazish tadbirkorlik subyekti tomonidan koʻchma savdo sxemasi doirasida va savdo joyini aniq koʻrsatgan holda elektron blankni toʻldirish yoʻli bilan amalga oshiriladi, transport vositalari bundan mustasno.
20. Koʻchma savdo joyi joylashish sxemalari doirasida “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali elektron onlayn-auksionda sotiladi. Bunda tadbirkorlik subyektiga elektron onlayn-auksionda sotib olingan koʻchma savdo joyidan koʻpi bilan 36 oy muddatga foydalanish huquqi beriladi.
Mazkur Nizom talablari asosida belgilangan joylashtirish sxemasi doirasida koʻchma savdo maydonidan foydalanish huquqini olgan tadbirkorlik subyektlari ushbu Nizom talablari va shartlariga rioya etgan holda, faqat bayram va ommaviy tadbirlar oʻtkazish davrida vaqtinchalik asosda joylashtirish sxemasidan tashqarida faoliyat yuritishi mumkin.
21. “K-SAVDO” AATda koʻchma savdo obyektini roʻyxatdan oʻtkazish uchun yigʻim undirilmaydi.
22. Auksion savdolari oʻtkazilishidan olingan pul mablagʻlari summasi elektron onlayn-auksionni tashkil etish va oʻtkazish xarajatlari chegirib qolingandan soʻng quyidagi tartibda taqsimlanadi:
20 foizi — vakolatli organning maxsus hisobvaragʻiga;
80 foizi — tegishli tuman (shahar) mahalliy budjetiga oʻtkaziladi.
2-§. Joylashish sxemasini tuzish
23. Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi Kadastr agentligining hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda yilning 1-dekabriga qadar, ilgari joylashtirilgan sxemalar boʻyicha esa ularni qayta koʻrib chiqish muddatidan kamida bir oy oldin ushbu Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan talablarga muvofiq joylar soni koʻrsatilgan holda, tegishli tuman (shahar) hududida koʻchma savdo obyektlarining joylashuvini oʻz ichiga olgan joylashish sxemalarini tuzadi.
24. Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi koʻchma savdo obyektlarini joylashtirish sxemalarini tegishlicha tuman (shahar) hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi va Qurilish vazirligining hududiy boʻlinmalari bilan uch kun muddatda kelishadi.
25. Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi tomonidan koʻchma savdo obyektlarining joylashish sxemalari kelishilganidan keyin oʻn kun ichida “K-SAVDO” AATda joylashtiriladi. Bunda tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi kelishilgan koʻchma savdo obyektlarining joylashish sxemalari toʻgʻrisida ommaviy axborot vositalarida eʼlon berishi mumkin.
Joylashish sxemalari har uch yilda bir marta qayta koʻrib chiqiladi.
26. Tadbirkorlik subyektlari “K-SAVDO” AAT orqali keyinchalik realizatsiya qilish uchun joylashish sxemalariga koʻchma savdo qilinadigan aniq joyni kiritish boʻyicha takliflar berish huquqiga ega.
27. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan taklif etilgan koʻchma savdo joyi uch kun ichida tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi tomonidan ushbu Nizom talablariga muvofiqligi jihatdan koʻrib chiqiladi.
28. Koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi taklif etilgan koʻchma savdo joyini “K-SAVDO” AATga joylashtiradi yoki sabablarini koʻrsatgan holda joylashtirishni rad etadi. Bunda tadbirkorlik subyektlari rad etilgan takliflar boʻyicha qonunchilikka muvofiq shikoyat qilish huquqiga ega.
3-§. Elektron onlayn-auksion orqali koʻchma savdo joylarini sotish
29. Boshlangʻich narx tegishli tuman (shahar)dagi yer uchastkasining yer soligʻiga teng.
30. Auksionda har qanday yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor ishtirokchi sifatida qatnashishi mumkin.
31. Auksionda qatnashish uchun talabgor tegishli elektron arizani toʻldiradi va zakalat summasini toʻlaydi.
Elektron arizada quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak:
soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;
koʻchma savdo obyektining ixtisoslashuvi;
ish tartibi (ish kunlari, ish vaqti);
koʻchma savdo obyektini joylashtirish davri, bunda muddat 36 oydan oshmasligi lozim.
32. “K-SAVDO” AAT orqali ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq bir ish kuni mobaynida elektron savdolar bayonnomasi asosida koʻchma savdo obyektining roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi guvohnomani QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtirilgan holda, “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali xaridor va operatorga yuboradi.
33. Roʻyxatdan oʻtgan koʻchma savdo joyi joylashish sxemasida uning koʻchma savdo obyektini joylashtirish davrida bandligini koʻrsatuvchi maxsus belgi bilan belgilanadi.
4-bob. Koʻchma savdo amalga oshiriladigan transport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish tartibi
34. Koʻchma savdo amalga oshiriladigan transport vositasi “K-SAVDO” AATda joylashish sxemasidan tashqarida, elektron onlayn-auksion oʻtkazmasdan roʻyxatga olinadi.
35. “K-SAVDO” AATda transport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish uchun tadbirkorlik subyekti tegishli elektron blankani toʻldiradi.
Elektron blankada quyidagi maʼlumotlar boʻlishi lozim:
yuridik shaxsning nomi yoki yakka tartibdagi tadbirkorning familiyasi, ismi va otasining ismi (agar mavjud boʻlsa);
soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;
avtomototransport vositasining markasi, turi va roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgisi;
savdo obyektining ixtisoslashuvi;
ish tartibi (ish kunlari, ish vaqti);
koʻchma savdo obyektini joylashtirish davri, bunda muddat 36 oydan oshmasligi lozim;
elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda).
36. Elektron blanka toʻldirilgach, “K-SAVDO” AAT tadbirkorlik subyekti tomonidan kiritilgan maʼlumotlarni onlayn tarzda qayta ishlaydi va koʻchma savdo obyektining roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi QR-kod (matritsali-shtrixli kod) qoʻyilgan elektron shakldagi guvohnoma yuboradi.
37. Roʻyxatdan oʻtganlikni tasdiqlovchi elektron shakldagi guvohnoma tadbirkorlik subyektining mavjud elektron pochta manziliga ham yuboriladi.
38. Tadbirkorlik subyektida koʻchma savdoni amalga oshirish uchun bir nechta transport vositalari mavjud boʻlsa, roʻyxatga olish har bir transport vositasi boʻyicha alohida amalga oshiriladi.
5-bob. Koʻchma savdo obyektlari reyestrini yuritish tartibi
39. “K-SAVDO” AATda koʻchma savdo obyektlari reyestri (keyingi oʻrinlarda — reyestr) elektron shaklda yuritiladi.
40. Reyestrda har bir roʻyxatdan oʻtkazilgan koʻchma savdo obyekti boʻyicha quyidagi maʼlumotlar mavjud boʻladi:
roʻyxatga olish sanasi va uning raqami;
yuridik shaxsning toʻliq nomi, yakka tartibdagi tadbirkorning familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa);
soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;
koʻchma savdo obyektining ixtisoslashuvi;
koʻchma savdo amalga oshiriladigan transport vositasining davlat roʻyxatidan oʻtkazish raqami belgisi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (transport vositasi orqali koʻchma savdo amalga oshirilganda);
koʻchma savdo obyektini joylashtirish davri, bunda muddat 36 oydan oshmasligi lozim;
ish tartibi (ish kunlari, ish vaqti);
koʻchma savdo obyekti joylashgan joy.
41. Koʻchma savdo obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar avtomatik tarzda:
Oʻzbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati;
Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi;
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligiga yuboriladi.
6-bob. Koʻchma savdoni amalga oshirish davrining tugatilishi va koʻchma savdo obyektini joylashtirish muddatlarini uzaytirish
42. Koʻchma savdoni amalga oshirish joyini oʻzgartirish koʻchma savdo obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun belgilangan umumiy tartibda amalga oshirilishi mumkin.
43. Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi koʻchma savdo obyektini reyestrdan quyidagi hollarda chiqarib tashlaydi:
ushbu koʻchma savdo obyekti boʻyicha taqdim etilgan maʼlumotlarning notoʻgʻriligi aniqlanganda;
yuridik shaxs tugatilganda, jismoniy shaxs tomonidan yakka tartibdagi tadbirkor sifatidagi faoliyati toʻxtatilganda;
koʻchma savdo subyekti tomonidan koʻchma savdo obyektidan foydalangan holda, koʻchma savdoni amalga oshirishni butunlay toʻxtatganligi toʻgʻrisida yozma axborot kiritilganda.
Tadbirkorlik subyektiga ushbu Nizomda belgilangan tartibda foydalanish uchun ajratilgan koʻchma savdoni amalga oshirish joyi tadbirkorlik subyektiga yetkazilgan zarar qonunchilik hujjatlariga muvofiq pul summasini toʻlash yoki boshqacha kompensatsiya toʻlash yoʻli bilan olib qoʻyiladi.
44. Reyestrdan chiqarish koʻchma savdo subyektining koʻchma savdo obyekti joylashtirilgan joyda koʻchma savdoni amalga oshirish huquqini yoʻqotishiga olib keladi. Reyestrdan chiqarish qayta roʻyxatdan oʻtishga toʻsqinlik qilmaydi.
45. Roʻyxatdan oʻtishda koʻrsatilgan koʻchma savdo obyektini joylashtirish davrining tugash sanasidan kechiktirmasdan tadbirkorlik subyekti koʻchma savdo joyini boʻshatishi lozim (uzaytirilgan holatlar bundan mustasno).
46. Tegishli savdo joyida koʻchma savdo obyektini joylashtirish muddatini ikki martadan ortiq uzaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi (mazkur cheklov savdo avtomatlariga tatbiq etilmaydi). Bunda koʻchma savdo subyekti koʻchma savdo obyektini joylashtirish muddati tugagunga qadar “K-SAVDO” AATda koʻchma savdo obyektini joylashtirish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi elektron blankani toʻldirishi lozim.
47. Elektron blanka toʻldirilgandan soʻng “K-SAVDO” AAT koʻchma savdo subyektining elektron pochta manziliga koʻchma savdo obyektini joylashtirish muddati uzaytirilganligini tasdiqlovchi QR-kod (matritsali-shtrixli kod) qoʻyilgan elektron hujjat yuboradi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
48 “K-SAVDO” AATda joylashtirilgan maʼlumotlar tanishib chiqish uchun ochiq hisoblanadi.
49. Koʻchma savdo obyektlari:
elektr energiyasi va gaz taʼminoti bilan faqat avtonom qurilmalar orqali taʼminlanadi;
ichimlik suv va oqova suv tarmoqlariga ulanish imkoniyati mavjud boʻlgan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibga muvofiq tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari hisobidan ulanadi.
50. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Koʻchma savdoni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Koʻchma savdo obyektlari joylashuvi sxemasini tuzish, shuningdek, elektron onlayn-auksion orqali koʻchma savdo joylarini sotib olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi, Kadastr boʻlimlari Tuman (shahar) hududida joylar soni koʻrsatilgan holda, koʻchma savdo obyektlari joylashuvini oʻz ichiga olgan joylashish sxemalarini (keyingi oʻrinlarda — Sxema)ni tuzadi. Har yili 1-dekabrga qadar 2-bosqich Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi Sxemani tegishlicha tuman (shahar) hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligining Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi va Qurilish vazirligining hududiy boʻlinmalari bilan kelishadi. Sxema tuzilgan sanadan eʼtiboran uch kun mobaynida 3-bosqich Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi Sxemani “K-SAVDO” avtomatlashtirilgan axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “K-SAVDO” AAT) joylashtiradi. Joylashuv sxemalarini har uch yilda bir marta qayta koʻrib chiqiladi. Kelishilgan kundan boshlab oʻn kun mobaynida 4-bosqich Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi Tadbirkorlik subyektlari “K-SAVDO” ATT orqali keyinchalik realizatsiya qilish uchun sxemaga koʻchma savdo amalga oshiriladigan aniq joyni kiritish boʻyicha taklif berish huquqiga ega. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan taklif etilgan koʻchma savdo joyining ushbu Nizom talablariga muvofiqligini koʻrib chiqiladi. Koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha taklif etilgan koʻchma savdo joyini “K-SAVDO” ATTga joylashtiradi yoki sabablarini koʻrsatgan holda rad etadi. Taklif kelib tushgan kundan boshlab uch kun mobaynida 5-bosqich Tadbirkorlik subyekti Koʻchma savdo joyini sotib olish maqsadida onlayn-auksionda qatnashish uchun “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali elektron arizani yuboradi va zakalat summasini toʻlaydi. Arizalarni qabul qilish muddati davomida Joylashish sxemalari doirasida koʻchma savdo joylarini sotish boʻyicha “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksionda ishtirok etadi. (Auksion narxlarni oshirish prinsipi boʻyicha oʻtkaziladi, boshlangʻich narx tegishli tuman (shahar)dagi yer uchastkasining yer soligʻiga teng boʻladi). Auksion oʻtkazilish kunida 6-bosqich Tadbirkorlik subyekti Auksion gʻolibi deb eʼtirof etilgan taqdirda, koʻchma savdo joyining toʻliq narxini toʻlaydi. Koʻchma savdo joyining qiymati toʻlanganligi “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali aniqlanadi. Belgilangan muddatda 7-bosqich Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi “K-SAVDO” AAT orqali ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq bir ish kuni mobaynida elektron savdolar bayonnomasi asosida koʻchma savdo obyektining roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi guvohnomani QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtirilgan holda, “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali xaridor va operatorga yuboradi (Roʻyxatdan oʻtganlikni tasdiqlovchi elektron shakldagi guvohnoma tadbirkorlik subyektining mavjud elektron pochta manziliga ham yuboriladi) . Roʻyxatdan oʻtgan koʻchma savdo joyi sxemada uning koʻchma savdo obyektini joylashtirish davrida bandligini koʻrsatuvchi maxsus belgi bilan belgilanadi. Bayonnoma rasmiylashtirilgandan soʻng
Koʻchma savdoni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Koʻchma savdoning “K-SAVDO” avtomatlashtirilgan axborot tizimida roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi GUVOHNOMA № KS 00000 _________________________________________________________________ga (koʻchma savdoni amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektining toʻliq nomi) koʻchma savdoni amalga oshirishning belgilangan talablariga javob beradigan ____________ manzilida cheklangan muddatga koʻchma savdoni amalga oshirishga huquqi berildi. Guvohnoma berilgan sana: 20___ yil “_____” “_________________” identifikatsiya raqami (STIR, JSHSHIR): ______________________ savdo obyektining ixtisoslashuvi: _______________________________; ish tartibi (ish kunlari, ish vaqti): ______________________________; koʻchma savdo obyektini joylashtirish davri: ______________________; elektron pochta manzili: ____________________; avtotransport vositasining markasi, turi va roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgisi: _________________________________________. Ushbu guvohnoma egasi oʻz faoliyatida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga qatʼiy rioya qilishi talab etiladi. Koʻchma savdoni amalga oshirishda quyidagilar ruxsat beruvchi talablar va shartlarga tegishlidir: qonunchilik hujjatlariga, shu jumladan, chakana savdo qoidalariga, sanitariya qoidalariga, normalarga va gigiyenik normativlarga majburiy rioya qilish; xaridorlar bilan naqd pulda hisob-kitob qilishda nazorat-kassa texnikalarini majburiy qoʻllash (savdo avtomatlari bundan mustasno); bank plastik kartochkalardan foydalangan holda toʻlovlarni qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminalining mavjudligi; koʻchma savdo joyini va atrof hududini zarur tarzdagi sanitariya holatida saqlash; sotuvchilarda koʻchma savdo obyekti boʻyicha guvohnomasi va uning tasdiqlangan joylashish sxemasining, sotiladigan tovarlarning kelib chiqishi, sifati va xavfsizligini tasdiqlaydigan hujjatlar asl nusxalarining boʻlishi, shuningdek, ular nazorat organlarining mansabdor shaxslari talablariga koʻra koʻrsatilishi lozim. ___________ tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi F.I.O. QR-kod uchun joy Agar sizda koʻchirmaning haqiqiyligini tekshirish zarurati yuzaga kelsa, chap burchakdagi QR-kodni skanerlang. ”.
22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining umumfuqaro foydalanishda boʻlgan va boʻshayotgan avtomototransport vositalarini sotish tartibini yanada soddalashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 13-avgustdagi 519-son qarorining 2-bandi toʻrtinchi xatboshidagi “E-ijro auksion” elektron savdo maydonchasining” soʻzlari “E-auksion” elektron savdo platformasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 12-yanvar,
18-son