📅 2021-yil 31-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 31-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 31 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 декабря 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 December 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗГАРТИРИШЛАР
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
«Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни изчил ошириш, шу асосида янги экологик тоза генерация қувватларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Вазирлар Маҳкамасининг «Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши ва Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 январдаги 44-сон қарорига асосан:
қиймати эквивалентда 36,03 миллион еврога тенг «Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши ва Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасининг (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) техник-иқтисодий асослануви тасдиқланганлиги, унда Россия Федерацияси «ВЭБ.РФ» давлат тараққиёт корпорациясининг (кейинги ўринларда — «ВЭБ.РФ») 28,3 миллион евро миқдорида имтиёзли кредити берилиши назарда тутилганлиги;
инвестиция лойиҳасини молиялаштириш мақсадида «ВЭБ.РФ» ва «Туронбанк» АТБ ўртасида кредит линиясини очиш шартномаси, шунингдек, «Туронбанк» АТБ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ўртасида кредит шартномаси (кейинги ўринларда — кредит келишувлари) имзоланганлиги;
инвестиция лойиҳасини «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан Россия Федерациясининг «Силовые машины — ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт» компанияси ўртасида умумий қиймати 33,3 миллион еврога тенг шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) имзоланганлиги;
б) «Гидропроект» АЖ томонидан умумий қиймати эквивалентда 16,3 миллион еврога тенг «Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослануви ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг кредит келишувлари шартлари доирасида «Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини «Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасига алмаштириш ҳамда кредит келишувлари ва шартномага тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. «Туронбанк» АТБга инвестиция лойиҳаси доирасида имзоланган кредит келишувларига мазкур қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришларни киритиш тавсия этилсин.
4. Молия вазирига мазкур қарордан келиб чиқиб:
«Туронбанк» АТБнинг «ВЭБ.РФ» олдидаги мажбуриятлари бўйича «ВЭБ.РФ» учун мақбул шаклда;
«ВЭБ.РФ»нинг қайта молиялаштириладиган кредити юзасидан «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг «Туронбанк» АТБ олдидаги мажбуриятлари бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида берилган Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатига ўзгартириш киритиш ваколати берилсин.
5. Адлия вазирлиги, заруратга кўра, «Туронбанк» АТБнинг «ВЭБ.РФ» олдидаги мажбуриятларига оид Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати бўйича «ВЭБ.РФ» билан тузилган кредит линиясини очиш шартномасида кўзда тутилган шаклга мувофиқ юридик хулоса берсин.
6. Андижон вилояти ҳокимлиги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун танланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.
Энергетика вазирлиги қарорнинг ушбу бандига асосан ажратилган ер участкасини «Ўзбекгидроэнерго» АЖга ижарага берилишини таъминласин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши ва Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 январдаги 44-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги 800-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши ва Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 январдаги 44-сон қарорига киритилаётган
1. Қарорнинг номидаги ва 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши» сўзлари «Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. 1-бандда:
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Самарқанд вилоятида «Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши» ва Андижон вилоятида «Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳаларини (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳалари) амалга ошириш доирасида»;
б) «б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«б) умумий қиймати эквивалентда 33,4 млн еврога тенг инвестиция лойиҳаларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан биргаликда техник-иқтисодий асослануви белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги»;
3. 2-бандда:
а) иккинчи хатбошидаги «28,3 млн евро» сўзлари «26,1 млн евро» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) учинчи хатбошидаги «7,7 млн евро» сўзлари «7,3 млн евро» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 1-банднинг «а» кичик бандидаги, 2-банднинг биринчи хатбошисидаги, 3-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошларидаги, 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «инвестиция лойиҳаси» сўзлари «инвестиция лойиҳалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
5. 4-банднинг учинчи хатбошсидаги «инвестиция лойиҳаси» сўзлари «Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши» ва Андижон вилоятида «Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши» ва «Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий
Т/р Компонентнинг номланиши Ўлчов бирлиги Жами Молиялаштириш манбалари: «ВЭБ.РФ» кредити Ўз маблағлари 1 . Лойиҳанинг умумий қиймати* экв. минг евро 33 386,6 26 115,9 7 270,7 2 . Жами капитал қўйилмалар суммаси, шу жумладан: экв. минг евро 33 386,6 26 115,9 7 270,7 2.1. машина ва ускуналар минг евро 21 340,1 17 908,6 3 431,5 чет эл валютасида минг евро 21 340,1 17 908,6 3 431,5 миллий валютада экв. минг евро 2.2. қурилиш-монтаж ишлари минг евро 9 393,3 7 893,1 1 500,2 чет эл валютасида минг евро 9 393,3 7 893,1 1 500,2 миллий валютада экв. минг евро 2.3. инвестиция давридаги молиявий харажатлар** экв. минг евро 692,4 692,4 чет эл валютасида минг евро 522,5 522,5 миллий валютада экв. минг евро 169,9 169,9 2.4. бошқа харажатлар экв. минг евро 1 960,8 314,3 1 646,5 чет эл валютасида минг евро 379,4 314,3 65,1 миллий валютада экв. минг евро 1 581,4 1 581,4
7. 1а-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши» ва «Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий
минг евро Т/р Лойиҳа номи Лойиҳа қуввати, МВт Амалга ошириш муддати Лойиҳанинг умумий қиймати Шу жумладан: Шартнома қиймати * қурилиш-монтаж ишлари инвестиция давридаги молиявий харажатлар бошқа харажатлар ускуналар қиймати Жами Шу жумладан: ВЭБ.РФ кредит ўз маблағлари 1. Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши 6,40 2020 йил I кв. — 2022 йил IV кв. 17 123,7 5 180,7 342,1 906,8 10 694,1 15 874,8 13 493,6 2 381,2 2. Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши * 6,90 2021 йил III кв. — 2023 йил IV кв. 16 262,9 4 212,6 350,3 1 054,0 10 646,0 15 238,0 12 622,4 2 615,6 ЖАМИ 13,30 33 386,6 9 393,3 692,4 1 960,8 21 340,1 31 112,8 26 115,9 4 996,9
8. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши» ва «Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳалари доирасида жалб этиладиган кредит бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини тўлаш
Қарз миқдори 26 115,9 минг евро Қарз муддати 10 йил шу жумладан, имтиёзли муддат 3 йил Фоиз ставкаси 1,85% йиллик Қайта молиялаштирувчи банк маржаси 0,20% йиллик Кафолат учун комиссия 0,10% йиллик Мажбурият учун комиссия 0,25% қарз миқдорининг ишлатилмаган қисмидан Ташкиллаштириш учун бир марталик комиссия 0,25% минг евро Тўлов санаси** Асосий қарз тўлови Фоизлар суммаси, банк маржаси билан бирга* Ташкиллаштириш учун комиссия суммаси* Кафолат учун комиссия суммаси* Мажбурият учун комиссия суммаси* Жами тўланадиган сумма 2021 йил 1 август 364,7 65,3 17,8 50,1 497,9 2023 йил 1 сентябрь 1 865,4 271,4 13,2 2 150,0 2024 йил 1 март 1 865,4 247,9 12,1 2 125,4 2024 йил 1 сентябрь 1 865,4 231,3 11,3 2 108,0 2025 йил 1 март 1 865,4 208,6 10,2 2 084,2 2025 йил 1 сентябрь 1 865,4 192,8 9,4 2 067,6 2026 йил 1 март 1 865,4 170,7 8,3 2 044,4 2026 йил 1 сентябрь 1 865,4 154,2 7,5 2 027,2 2027 йил 1 март 1 865,4 132,7 6,5 2 004,6 2027 йил 1 сентябрь 1 865,4 115,7 5,6 1 986,7 2028 йил 1 март 1 865,4 95,3 4,7 1 965,4 2028 йил 1 сентябрь 1 865,4 77,1 3,8 1 946,3 2029 йил 1 март 1 865,4 56,9 2,8 1 925,1 2029 йил 1 сентябрь 1 865,4 38,6 1,9 1 905,9 2030 йил 1 март 1 865,4 19,0 0,9 1 885,3 ЖАМИ 26 115,9 2 376,8 65,3 115,9 50,1 28 724,1
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 31 декабрь,
800-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
OʻZGARTIRISHLAR
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
PROGNOZ JADVALI
“Janubiy Fargʻona kanalida JFK-3 kichik GES qurilishi” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda gidroenergetikani yanada rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2017-yil 2-maydagi PQ-2947-son qarori ijrosini taʼminlash hamda qayta tiklanadigan energiya manbalaridan foydalanishni izchil oshirish, shu asosida yangi ekologik toza generatsiya quvvatlarini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
a) Vazirlar Mahkamasining “Dargʻom kanalining 102+00 piketida kichik GES qurilishi va Dargʻom kanalida Bogʻishamol 2-kichik GES qurilishi” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 29-yanvardagi 44-son qaroriga asosan:
qiymati ekvivalentda 36,03 million yevroga teng “Dargʻom kanalining 102+00 piketida kichik GES qurilishi va Dargʻom kanalida Bogʻishamol 2-kichik GES qurilishi” investitsiya loyihasining (keyingi oʻrinlarda — investitsiya loyihasi) texnik-iqtisodiy asoslanuvi tasdiqlanganligi, unda Rossiya Federatsiyasi “VEB.RF” davlat taraqqiyot korporatsiyasining (keyingi oʻrinlarda — “VEB.RF”) 28,3 million yevro miqdorida imtiyozli krediti berilishi nazarda tutilganligi;
investitsiya loyihasini moliyalashtirish maqsadida “VEB.RF” va “Turonbank” ATB oʻrtasida kredit liniyasini ochish shartnomasi, shuningdek, “Turonbank” ATB va “Oʻzbekgidroenergo” AJ oʻrtasida kredit shartnomasi (keyingi oʻrinlarda — kredit kelishuvlari) imzolanganligi;
investitsiya loyihasini “tayyor holda topshirish” sharti asosida “Oʻzbekgidroenergo” AJ bilan Rossiya Federatsiyasining “Silovie mashini — ZTL, LMZ, Elektrosila, Energomasheksport” kompaniyasi oʻrtasida umumiy qiymati 33,3 million yevroga teng shartnoma (keyingi oʻrinlarda — shartnoma) imzolanganligi;
b) “Gidroproyekt” AJ tomonidan umumiy qiymati ekvivalentda 16,3 million yevroga teng “Janubiy Fargʻona kanalida JFK-3 kichik GES qurilishi” investitsiya loyihasining texnik-iqtisodiy asoslanuvi ishlab chiqilib, belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Energetika vazirligi, Moliya vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJning kredit kelishuvlari shartlari doirasida “Dargʻom kanalida Bogʻishamol 2-kichik GES qurilishi” investitsiya loyihasini “Janubiy Fargʻona kanalida JFK-3 kichik GES qurilishi” investitsiya loyihasiga almashtirish hamda kredit kelishuvlari va shartnomaga tegishli oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
3. “Turonbank” ATBga investitsiya loyihasi doirasida imzolangan kredit kelishuvlariga mazkur qarordan kelib chiqadigan tegishli oʻzgartirishlarni kiritish tavsiya etilsin.
4. Moliya vaziriga mazkur qarordan kelib chiqib:
“Turonbank” ATBning “VEB.RF” oldidagi majburiyatlari boʻyicha “VEB.RF” uchun maqbul shaklda;
“VEB.RF”ning qayta moliyalashtiriladigan krediti yuzasidan “Oʻzbekgidroenergo” AJning “Turonbank” ATB oldidagi majburiyatlari boʻyicha investitsiya loyihasi doirasida berilgan Oʻzbekiston Respublikasi davlat kafolatiga oʻzgartirish kiritish vakolati berilsin.
5. Adliya vazirligi, zaruratga koʻra, “Turonbank” ATBning “VEB.RF” oldidagi majburiyatlariga oid Oʻzbekiston Respublikasi davlat kafolati boʻyicha “VEB.RF” bilan tuzilgan kredit liniyasini ochish shartnomasida koʻzda tutilgan shaklga muvofiq yuridik xulosa bersin.
6. Andijon viloyati hokimligi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan birgalikda bir oy muddatda “Janubiy Fargʻona kanalida JFK-3 kichik GES qurilishi” investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun tanlangan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasi Energetika vazirligiga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratilishini taʼminlasin.
Energetika vazirligi qarorning ushbu bandiga asosan ajratilgan yer uchastkasini “Oʻzbekgidroenergo” AJga ijaraga berilishini taʼminlasin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Dargʻom kanalining 102+00 piketida kichik GES qurilishi va Dargʻom kanalida Bogʻishamol 2-kichik GES qurilishi” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 29-yanvardagi 44-son qaroriga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi hamda Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri A.S. Sultanov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-dekabrdagi 800-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Dargʻom kanalining 102+00 piketida kichik GES qurilishi va Dargʻom kanalida Bogʻishamol 2-kichik GES qurilishi” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 29-yanvardagi 44-son qaroriga kiritilayotgan
1. Qarorning nomidagi va 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Dargʻom kanalida Bogʻishamol 2-kichik GES qurilishi” soʻzlari “Janubiy Fargʻona kanalida JFK-3 kichik GES qurilishi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2. 1-bandda:
a) birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Samarqand viloyatida “Dargʻom kanalining 102+00 piketida kichik GES qurilishi” va Andijon viloyatida “Janubiy Fargʻona kanalida JFK-3 kichik GES qurilishi” investitsiya loyihalarini (keyingi oʻrinlarda — investitsiya loyihalari) amalga oshirish doirasida”;
b) “b” kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“b) umumiy qiymati ekvivalentda 33,4 mln yevroga teng investitsiya loyihalarining asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlari bilan birgalikda texnik-iqtisodiy asoslanuvi belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilganligi”;
3. 2-bandda:
a) ikkinchi xatboshidagi “28,3 mln yevro” soʻzlari “26,1 mln yevro” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) uchinchi xatboshidagi “7,7 mln yevro” soʻzlari “7,3 mln yevro” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. 1-bandning “a” kichik bandidagi, 2-bandning birinchi xatboshisidagi, 3-bandning ikkinchi va toʻrtinchi xatboshlaridagi, 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “investitsiya loyihasi” soʻzlari “investitsiya loyihalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5. 4-bandning uchinchi xatboshsidagi “investitsiya loyihasi” soʻzlari “Dargʻom kanalining 102+00 piketida kichik GES qurilishi” va Andijon viloyatida “Janubiy Fargʻona kanalida JFK-3 kichik GES qurilishi” investitsiya loyihalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. 1-ilova matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Dargʻom kanalining 102+00 piketida kichik GES qurilishi” va “Janubiy Fargʻona kanalida JFK-3 kichik GES qurilishi” investitsiya loyihalari texnik-iqtisodiy asoslanuvining asosiy texnik-iqtisodiy
T/r Komponentning nomlanishi Oʻlchov birligi Jami Moliyalashtirish manbalari: “VEB.RF” krediti Oʻz mablagʻlari 1 . Loyihaning umumiy qiymati* ekv. ming yevro 33 386,6 26 115,9 7 270,7 2 . Jami kapital qoʻyilmalar summasi, shu jumladan: ekv. ming yevro 33 386,6 26 115,9 7 270,7 2.1. mashina va uskunalar ming yevro 21 340,1 17 908,6 3 431,5 chet el valyutasida ming yevro 21 340,1 17 908,6 3 431,5 milliy valyutada ekv. ming yevro 2.2. qurilish-montaj ishlari ming yevro 9 393,3 7 893,1 1 500,2 chet el valyutasida ming yevro 9 393,3 7 893,1 1 500,2 milliy valyutada ekv. ming yevro 2.3. investitsiya davridagi moliyaviy xarajatlar** ekv. ming yevro 692,4 692,4 chet el valyutasida ming yevro 522,5 522,5 milliy valyutada ekv. ming yevro 169,9 169,9 2.4. boshqa xarajatlar ekv. ming yevro 1 960,8 314,3 1 646,5 chet el valyutasida ming yevro 379,4 314,3 65,1 milliy valyutada ekv. ming yevro 1 581,4 1 581,4
7. 1a-ilova matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Dargʻom kanalining 102+00 piketida kichik GES qurilishi” va “Janubiy Fargʻona kanalida JFK-3 kichik GES qurilishi” investitsiya loyihalari texnik-iqtisodiy asoslanuvining asosiy texnik-iqtisodiy
ming yevro T/r Loyiha nomi Loyiha quvvati, MVt Amalga oshirish muddati Loyihaning umumiy qiymati Shu jumladan: Shartnoma qiymati * qurilish-montaj ishlari investitsiya davridagi moliyaviy xarajatlar boshqa xarajatlar uskunalar qiymati Jami Shu jumladan: VEB.RF kredit oʻz mablagʻlari 1. Dargʻom kanalining 102+00 piketida kichik GES qurilishi 6,40 2020-yil I kv. — 2022-yil IV kv. 17 123,7 5 180,7 342,1 906,8 10 694,1 15 874,8 13 493,6 2 381,2 2. Janubiy Fargʻona kanalida JFK-3 kichik GES qurilishi * 6,90 2021-yil III kv. — 2023-yil IV kv. 16 262,9 4 212,6 350,3 1 054,0 10 646,0 15 238,0 12 622,4 2 615,6 JAMI 13,30 33 386,6 9 393,3 692,4 1 960,8 21 340,1 31 112,8 26 115,9 4 996,9
8. 2-ilova matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Dargʻom kanalining 102+00 piketida kichik GES qurilishi” va “Janubiy Fargʻona kanalida JFK-3 kichik GES qurilishi” investitsiya loyihalari doirasida jalb etiladigan kredit boʻyicha asosiy qarzni soʻndirish, foiz va komissiya toʻlovlarini toʻlash
Qarz miqdori 26 115,9 ming yevro Qarz muddati 10 yil shu jumladan, imtiyozli muddat 3 yil Foiz stavkasi 1,85% yillik Qayta moliyalashtiruvchi bank marjasi 0,20% yillik Kafolat uchun komissiya 0,10% yillik Majburiyat uchun komissiya 0,25% qarz miqdorining ishlatilmagan qismidan Tashkillashtirish uchun bir martalik komissiya 0,25% ming yevro Toʻlov sanasi** Asosiy qarz toʻlovi Foizlar summasi, bank marjasi bilan birga* Tashkillashtirish uchun komissiya summasi* Kafolat uchun komissiya summasi* Majburiyat uchun komissiya summasi* Jami toʻlanadigan summa 2021-yil 1-avgust 364,7 65,3 17,8 50,1 497,9 2023-yil 1-sentabr 1 865,4 271,4 13,2 2 150,0 2024-yil 1-mart 1 865,4 247,9 12,1 2 125,4 2024-yil 1-sentabr 1 865,4 231,3 11,3 2 108,0 2025-yil 1-mart 1 865,4 208,6 10,2 2 084,2 2025-yil 1-sentabr 1 865,4 192,8 9,4 2 067,6 2026-yil 1-mart 1 865,4 170,7 8,3 2 044,4 2026-yil 1-sentabr 1 865,4 154,2 7,5 2 027,2 2027-yil 1-mart 1 865,4 132,7 6,5 2 004,6 2027-yil 1-sentabr 1 865,4 115,7 5,6 1 986,7 2028-yil 1-mart 1 865,4 95,3 4,7 1 965,4 2028-yil 1-sentabr 1 865,4 77,1 3,8 1 946,3 2029-yil 1-mart 1 865,4 56,9 2,8 1 925,1 2029-yil 1-sentabr 1 865,4 38,6 1,9 1 905,9 2030-yil 1-mart 1 865,4 19,0 0,9 1 885,3 JAMI 26 115,9 2 376,8 65,3 115,9 50,1 28 724,1
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 31-dekabr,
800-son