📅 2022-yil 14-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 14-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 14 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 января 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 January 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини, ерларни муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга ошириш ҳамда ер тузиш тадбирларини ўтказиш тартибларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторингини Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимидаги давлат ер кадастрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер турлари, майдони, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тўғрисидаги маълумотлари асосида амалга ошириш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторингининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилиши;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторингини даврий, жорий ва тезкор мониторинг шаклларида амалга ошириш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги давомида олинган маълумотлардан қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланиш;
б) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари берган хабарлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган маълумотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш юзасидан сўровлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш мақсадида ўрганишлар ўтказиш учун асос бўлиши;
в) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ:
ер тузиш ишлари Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарорларига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида мазкур тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар, буюртмачиларнинг маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши;
ер тузиш ишлари истиқболга мўлжалланган ва лойиҳалаш олдидан бажариладиган ҳамда хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги ер тузиш ишлари шаклларида амалга оширилиши;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш (ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари) тўғрисидаги маълумотлар «Ўздаверлойиҳа» институтининг ер ахборот тизими порталида шакллантирилиши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизимига интеграция қилиниши;
г) «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти геофазовий маълумотлар инфратузилмасини такомиллаштириш;
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаларида илмий-тадқиқот ишларини бажариш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва доимий кузатув мониторингини амалга ошириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, кейинчалик интеграция қилган ҳолда мунтазам равишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер турлари ва майдони тўғрисидаги маълумотларни (ер эгалари, ердан фойдаланувчилари ва ижарачилари кесимида) электрон кўринишда ер ҳисоботи бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ер мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 79-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қишлоқ хўжалиги экинлари — техник экинлар (ғўза, каноб, каннабис, тамаки, супурги), бошоқли дон экинлари (буғдой, арпа, маккажўхори дон учун, оқ жўхори, шоли, тариқ, сули, жавдар), сабзавот (помидор, бодринг, пиёз, сабзи, карам, бақлажон, қалампир, саримсоқпиёз, ош лавлаги, турп, шолғом, кўкатлар), полиз (қовун, тарвуз, ошқовоқ), картошка, мойли экинлар (кунгабоқар, соя, ер ёнғоқ, кунжут, зиғир, масхар), дуккакли экинлар (нўхат, ловия, мош ), озуқа экинлари (беда, маккажўхори силос учун, хашаки лавлаги, бир йиллик ўтлар (рапс, перко, тритикали, суданка), резавор экинлар (қулупнай, малина) ва бошқалар;
қишлоқ хўжалиги экинлари мониторинги — экинларни жойлаштириш кўрсаткичлари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари экилган майдонларни ўлчаш, шунингдек, экин майдонларида ўтказиладиган ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилиши юзасидан кузатув олиб бориш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мониторинги — мулкчилик шаклидан қатъи назар, ер фондининг барча тоифаларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда, жумладан, ҳайдаладиган экин ерлари, кўп йиллик дарахтзорлар, бўз ерлар, пичанзор ва яйловлар, шунингдек, уларга хизмат қилувчи бошқа ер турларининг (ариқ, зовур, йўл ва бошқалар) ҳолати бўйича кузатув тизими (фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкалари бундан мустасно);
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — ер фондининг барча тоифаларидаги қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ушбу мақсадларга мўлжалланган ерлар (суғориладиган ва суғорилмайдиган ерлар, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар эгаллаган ерлар).
3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги мулкчилик шакли, ҳуқуқий режими, хусусияти ва фойдаланиш муддатларидан қатьи назар, ер фондининг барча тоифаларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда амалга оширилади ва улар мониторинг объекти ҳисобланади.
4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимидаги давлат ер кадастрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер турлари, майдони, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда — «Ўздаверлойиҳа» институти) ва унинг ҳудудий бўлинмалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга оширишда ваколатли давлат органларидан ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар, ер участкалари чегараси ҳамда ҳолати тўғрисидаги маълумотларни бепул асосида олади.
6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги ушбу ерларнинг тупроқ, геоботаника ва бошқа тадқиқотлар материалларидан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экинларни мониторинг қилиш орқали амалга оширилади.
7. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
8. Қуйидагилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:
қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ерларнинг турлари бўйича уларнинг майдони ва ушбу ерлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилишини таъминлаш;
ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўриш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли идораларни ахборот билан таъминлаш.
9. Қуйидагилар қишлоқ ҳўжалиги экинлари мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда экинларни жойлаштириш кўрсаткичлари асосида экинларнинг контурлар бўйича экилиши;
ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг қишлоқ хўжалиги экин майдонларида ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш.
10. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишлари даврийлиги бўйича қуйидагича амалга оширилади:
даврий мониторинг — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни турлари ва майдони бўйича ҳар беш йилда хатловдан ўтказиб бориш;
жорий мониторинг — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан ҳар йили мониторингни амалга ошириш;
тезкор мониторинг — қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва уларда ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан кунлик мониторингни амалга ошириш.
11. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишлари ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда даврий мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби
12. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда даврий мониторинг (кейинги ўринларда — даврий мониторинг) ишлари қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
ирригация ва мелиорация тармоқларининг бузилиши оқибатида ҳолати ёмонлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларнинг майдони ва ҳолатини аниқлаш;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига берилмаган, бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг майдони ва ҳолатини аниқлаш;
фойдаланишдан чиқиб кетган ва қайта фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг майдони ва ҳолатини аниқлаш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисида ахборот базасини яратиш.
13. Даврий мониторингдан олдин тайёргарлик ишлари жараёнида қуйидагилар ўрганилади:
туманнинг ёки ҳудуднинг ихтисослашуви;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар;
суғориладиган, шартли суғориладиган ва лалми экин ерларининг майдони ва ҳолати;
боғзор, токзор, тутзор ва бошқа мевали кўп йиллик дарахтзорлар, шунингдек, кўчатзорларнинг майдонлари ва ҳолати;
бўз ерлар, пичанзор ва яйловлардан фойдаланиш ҳолати;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг мелиоратив ҳолати ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар, мелиоратив тадбирларни ўтказиш ҳолатлари ва ушбу ерларнинг сув билан таъминланганлиги;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига берилмаган, бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар майдони ва ҳолати;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш юзасидан ўтган даврдаги мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар.
14. Туманлар маъмурий-ҳудудий чегараси бўйича даврий мониторинг ишлари ҳар беш йилда бир марта «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
15. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга оширишда қуйидаги картографик материаллар асос бўлади:
суғориладиган ва лалми зоналар учун — 1:10000, 1:25000 масштабдаги, кичик ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар учун 1:5000, 1:2000 масштабдаги;
чўл зоналари, тоғ ва тоғолди ҳудудлар учун — 1:25000, 1:50000, заруратга кўра 1:100000 масштабдаги картографик материаллар.
16. Тайёргарлик ишлари даврида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўпланади ва ўрганилади:
ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ва ер участкаларини ажратиш бўйича бошқа ҳужжатлар;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар майдони ва уларнинг электрон рақамли харитаси;
охирги йилларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ўтказилган хатлов ва мониторинг материаллари;
тупроқ, мелиоратив, геоботаник ва бошқа тадқиқотлар, шунингдек, хўжалик ички ва хўжаликлараро ер тузиш лойиҳа ҳужжатлари.
17. Дала кузатув ишлари даврида аниқланган ўзгаришлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ер майдонлари картографик материалларида ҳамда «Ўздаверлойиҳа» институтида яратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг маълумотлар базасида қайд этилади.
18. Даврий мониторинг «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари мутахассислари билан биргаликда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар (ёки уларнинг вакили) иштирокида жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
19. Даврий мониторинг натижалари асосида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар кесимида маълумотлар базаси шакллантирилади ва ер ҳисоботига нисбатан амалда фойдаланаётган ер майдонлари таққосланади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг жорий ҳолати ва улардан фойдаланиш бўйича қисқача шарҳ берилади.
20. Даврий мониторинг жараёнида ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига берилмаган, бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари аниқланади.
Даврий мониторинг натижалари мониторинг якунланган кунда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ҳамда ҳудудлар кесимида жамланади, мониторинг натижалари далолатнома асосида расмийлаштирилган ҳолда туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларига тақдим этилади.
21. Мониторинг натижалари бўйича тузилган далолатнома беш иш куни ичида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.
22. Даврий мониторинг жараёнида ер тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, тегишли маълумотлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи инспекторларга бир иш куни ичида тақдим этилади.
23. Даврий мониторинг натижалари бўйича икки нусхада йиғмажилд шакллантирилади. Йиғмажилднинг асл нусхаси ишни бажарувчи «Ўздаверлойиҳа» институти ҳудудий бўлинмасида, иккинчи нусхаси туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимида сақланади.
24. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишлари якуни бўйича ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ер тури, контури, чегараси ҳақидаги барча маълумотлар ўн иш куни ичида «Ўздаверлойиҳа» институтининг ер ахборот тизими порталида шакллантирилади ҳамда ушбу маълумотлар ахборот-коммуникация технологиялари орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади.
3-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан жорий мониторингни амалга ошириш тартиби
25. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан жорий мониторинг (кейинги ўринларда — жорий мониторинг) қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
фойдаланишда бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадига кўра самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ирригация ва мелиорация тармоқларининг бузилиши оқибатида ҳолати ёмонлашган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларнинг ҳолатини яхшилаш чораларини кўриш;
фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланишга киритиш чораларини белгилаш;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига берилмаган, бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни очиқ электрон танловга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, маҳаллий ҳокимият органига тақдим этиш чораларини кўриш.
26. Жорий мониторингдан олдин тайёргарлик ишлари жараёнида мазкур Низомнинг 13-бандида қайд этилган маълумотлар ўрганилади.
27. Жорий мониторинг туман маъмурий-ҳудудий чегараси бўйича «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
28. Жорий мониторинг бўйича дала кузатув ишлари даврида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ер участкалари чегараларида содир бўлган ўзгаришлар картографик материалларда қайд этилади.
29. Жорий мониторинг «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари томонидан ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар (ёки уларнинг вакили) иштирокида жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
30. Жорий мониторинг натижаси бўйича ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг мавжуд ер майдонларидаги ер турлари ўзгариши бўйича маълумотлар базаси янгиланади, шунингдек, тегишли масштабдаги картографик материаллар тайёрланади.
31. Жорий мониторинг асосида бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар тегишли топшириқларга асосан «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
32. Жорий мониторинг асосида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар кесимида ер тури ва майдонлари бўйича маълумотлар, тегишли масштабдаги картографик материаллар ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида экилиши бўйича ўтказилган мониторинг натижалари туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади.
33. Жорий мониторинг жараёнида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, маълумотлар «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан бир иш кунида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи давлат инспекторларига тақдим этилади.
34. Жорий мониторинг натижаларига кўра икки нусхада йиғмажилд шакллантирилади. Йиғмажилднинг асл нусхаси ишни бажарувчи «Ўздаверлойиҳа» институти ҳудудий бўлинмасида сақланади, бир нусхаси туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимига тақдим этилади.
35. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари бўйича мониторинг якунига кўра ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ер тури, контури, чегараси ҳақидаги барча маълумотлар ўн иш куни ичида «Ўздаверлойиҳа» институтининг ер ахборот тизими порталида шакллантирилади ҳамда маълумотлар ахборот-коммуникация технологиялари орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади.
4-боб. Қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан тезкор мониторингни амалга ошириш тартиби
36. Қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва уларда ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан тезкор мониторинг (кейинги ўринларда — тезкор мониторинг) қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда экинларни жойлаштириш кўрсаткичларига мувофиқ уларнинг контурлар бўйича тўлиқ ва сифатли экилишини таъминлаш;
экин майдонларида ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилишини ташкил этиш.
37. Тезкор мониторинг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан экилган қишлоқ хўжалиги экинларини жойга чиққан ҳолда кунлик мониторинг орқали амалга оширилади.
38. Тезкор мониторинг жараёнида қуйидаги маълумотлар шакллантирилади:
ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг фойдаланишида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда жорий йил учун қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштириш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
«Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан белгиланган тартибда шартнома асосида ҳудудларнинг тегишли масштабдаги қишлоқ хўжалиги хариталари;
Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалларидан ер майдонларининг контурлар бўйича ҳисоблаш қайдномаси ва фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига берилмаган, бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги маълумотлар.
Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш мавсумига кўра тўлиқ экиб тугаллангандан сўнг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан тезкор мониторинг натижасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар (ёки уларнинг вакили) иштирокида мониторинг далолатномаси тузилади.
39. Кунлик мониторинг натижалари бўйича маълумотлар Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва «Ўздаверлойиҳа» институтининг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади.
40. Тезкор мониторинг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан, манфаатдор ташкилотлар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Тезкор мониторинг жойлаштириш кўрсаткичларига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъи назар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда экилган барча экин майдонларида амалга оширилади.
41. Қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ экилганлиги тўғрисидаги маълумотлар экинларни жойлаштириш кўрсаткичларига таққосланади, шунингдек, ҳудуднинг тегишли масштабдаги қишлоқ хўжалиги харитасига якуний мониторинг маълумотлари шакллантирилади.
42. Тезкор мониторинг жараёнида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичларига нисбатан тўлиқ экмаслик, ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилишини таъминламаслик ёки кечиктириш, шунингдек, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, тегишли маълумотлар бир иш куни ичида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи инспекторларга тақдим этилади.
43. Тезкор мониторинг натижаси бўйича бир нусхада йиғмажилд шакллантирилиб, туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимида сақланади.
44. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда экинларнинг тўлиқ экилиши юзасидан тезкор мониторинг маълумотлари ўн иш куни ичида «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ер ахборот тизими порталида шакллантирилади.
5-боб. Мониторинг материалларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби
45. Мониторинг натижаси бўйича олинган барча маълумотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи давлат инспекторларига ҳамда тегишли ташкилотларга тақдим этилиши мумкин.
46. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш давомида олинган маълумотлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилади.
47. «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари мониторинг маълумотларининг белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди.
6-боб. Якунловчи қоидалар
48. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
49. Мазкур Низом билан тартибга солинмаган муносабатлар қонунчилик ҳужжатлари асосида ҳал қилинади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари 1. Давлат органларидан ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ер участкалари чегараси ҳамда ҳолати тўғрисидаги маълумотларни бепул олади. 2. Мониторинг ишларини ерларнинг тупроқ, геоботаника ва бошқа тадқиқотлар материалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширади. Доимий равишда 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари Мониторинг ишларини даврийлиги бўйича амалга оширади: а) даврий мониторинг — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер турлари ва майдони бўйича хатловдан ўтказиб бориш; Ҳар беш йилда б) жорий мониторинг — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторингни амалга ошириш; Ҳар йили в) тезкор мониторинг — қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан кунлик мониторингни амалга ошириш. Доимий равишда 3-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини даврийлиги бўйича амалга оширади. Доимий равишда 2. Мониторинг натижаларини ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ҳудудлар кесимида жамлайди, мониторинг натижаларини далолатнома асосида расмийлаштирган ҳолда туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларига тақдим этади. Мониторинг якунланган кунда 4-босқич Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари Мониторинг натижалари бўйича тузилган далолатномани туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди. Беш иш куни ичида 5-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари 1. Мониторинг якуни бўйича ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ер тури, контури, чегараси ҳақидаги барча маълумотларни «Ўздаверлойиҳа» институтининг ер ахборот тизими порталида шакллантирилади. 2. Мониторинг якунлари бўйича шакллантирилган маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритади. Ўн иш куни ичида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ер участкаларидан мақсадли фойдаланиш — ер участкаларидан ажратиб бериш ҳужжатларида белгиланган мақсад бўйича фойдаланиш;
ер участкаларидан самарали фойдаланиш — ер участкасининг маълум қисмидан атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаган ҳолда, тупроқ унумдорлигини сақлаб ёки ошириб, шу ер участкасида маҳсулотни етиштириш учун сарфланган сарф-харажатлар нархидан кўп бўлган ҳажмда маҳсулот етиштириш;
ер участкаларидан хўжасизларча фойдаланиш — берилган ерларнинг ҳолатини яхшилаш ҳамда тупроқни муҳофаза қилиш бўйича зарур бўлган тадбирларни амалга оширмасдан, хўжалик фаолиятини юритиш натижасида мазкур ер майдонларида тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган сув ва шамол эрозиясидан, шунингдек, тупроқ қатлами унумдорлигининг пасайиши ва (ёки) муомаладан чиқиши оқибатида ерлардан белгиланган мақсад бўйича фойдаланиш ёки самарали фойдаланиш имкони бўлмайдиган ҳолатга келадиган усулларда фойдаланиш;
ер участкаларидан оқилона фойдаланиш — ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ерларни муҳофаза қилиш ва табиий-иқтисодий шароитлар мақбул бўлган ўзаро таъсири ва мазкур ҳудуднинг хусусиятларини инобатга олиб, ишлаб чиқариш жараёнида юқори самарадорликка эришиши;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — ерларнинг тоифасидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ушбу мақсадларга мўлжалланган ер турлари (суғориладиган ва лалми экин майдонлари, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар эгаллаган ерлар);
тақдимнома — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш хусусида қонун бузилишни бартараф этиш ваколатга эга бўлган органга ёки мансабдор шахсга киритиладиган ҳужжат;
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси — эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер участкасининг чегараларидан четга чиққан ҳолда эгаллаб олинган ер участкаси.
3. Ушбу Низом талаблари мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларига нисбатан татбиқ этилади.
4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) томонидан амалга оширилади.
5. Қуйидагилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш объекти ҳисобланади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан қатъий белгиланган мақсадларда фойдаланиш;
тупроқ унумдор қатламларини рухсатсиз олиб ташлаш, кўчириш ва йўқ қилишни тақиқлаш ва ерларнинг ишдан чиқишига йўл қўймаслик;
ерларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан асоссиз бошқа тоифадаги ерларга ўтказилиши;
суғориладиган ерларга қишлоқ хўжалиги экинларини экмаслик;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ажратиш даврида олинган инвестиция шартларини бажармаслик;
ерларнинг сифат жиҳатидан ҳолатларини пасайтирувчи жараёнларнинг олдини олиш бўйича мажбурий тадбирлар ва талабларга риоя этиш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тасарруф этиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бошқа фаолиятларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мажбурий фойдаланиш билан боғлиқ талабларга риоя этиш;
ерларни рекультивация қилиш доирасидаги талабларга риоя этилиши;
ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарни ундириш.
6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари
7. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими;
Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлимлари.
8. Қуйидагилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат инспекторлари (кейинги ўринларда — давлат инспекторлари) ҳисобланади:
Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи, бўлим бошлиғи ўринбосари ва мутахассислари;
Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлимлари бошлиқлари, шуъба бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ўринбосарлари ва мутахассислари.
10. Инспекциянинг ўз ваколати доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тўғрисида қабул қилган қарорлари барча давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
3-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат органларининг вазифалари
11. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилар юзасидан назоратни олиб боради:
а) Инспекция:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича комплекс тадбирлар бажарилиши;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан қатъий белгиланган мақсадларда фойдаланиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги;
тупроқ унумдорлигининг пасайишига олиб келадиган ҳаракатларни амалга оширилмаслик;
қишлоқ хўжалиги экин майдонларини буталар ва майда дов-дарахтлар ўсишидан ҳамда ерларнинг техник ҳолати ёмонлашишига сабаб бўладиган бошқа жараёнлардан муҳофаза қилиш;
ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан мақсадли фойдаланилиши;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қурилиш ишлари ва бошқа ишлар учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ушбу ишлар тугаллангандан кейин белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилиши;
қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг асоссиз бошқа тоифаларга ўтказиб юборилиши, шу жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ноқишлоқ хўжалиги мақсадларида ажратилишига йўл қўймаслик;
Бунда ушбу кичик бандда белгиланган Инспекциянинг ер назорати бўйича амалга ошириладиган ишлар, ҳолатларни аниқлаш, уларга тегишли чоралар кўришга оид вазифалари «Е-YER NAZORAT» тизими орқали амалга оширилади.
б) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари:
ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар, оқова сувлар билан ифлосланмаслиги;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда тақиқланган кимёвий воситалардан фойдаланмаслик.
12. Инспекция қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш борасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш доирасида аниқланган ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши юзасидан материалларни тегишлилиги бўйича маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ваколатли органларга тақдим этиш;
давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлардан уларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини (молиявий хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) мониторинг қилиб бориш, улардан зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материалларни бепул олиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг меъёрий қийматини ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш ишларини ташкил этишда ўрганишлар ўтказиш;
ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарни ҳисоблаш ва ундириш бўйича тегишли чоралар кўриш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳолатини, қишлоқ хўжалиги экинлари ва агротехник тадбирларни учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан белгиланган тартибда фойдаланган ҳолда, мониторинг қилиш мақсадида учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан фойдаланиш;
ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини бартараф этиш ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишга қаратилган, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш бўйича маблағларни ундириш чораларини кўриш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ноқишлоқ хўжалиги мақсадларида асоссиз ажратиш ҳолатлари юзасидан ер участкаларини қайтариш тўғрисида судга даъво киритиш;
ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун ташкилотларга тақдимномалар киритиш ва материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этиш;
ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини тўлиқ ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш.
Инспекция қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби
13. Қуйидагилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш мақсадида ўрганиш ишларини бошлаш учун асос бўлади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ёки ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Инспекциянинг буйруқлари;
ўтказилган мониторингдан олинган маълумотлар (ҳисоботлар) таҳлили;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
оммавий ахборот воситалари берган хабарлар, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган маълумотлар;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш юзасидан сўровлари.
14. Ўрганиш ишлари белгиланган тартибда давлат аттестациясидан ўтган ҳамда тегишли махсус гувоҳномага эга бўлган давлат инспекторлари томонидан уч иш куни ичида амалга оширилади.
15. Давлат инспекторларига ўрганиш ўтказиш ишларини амалга ошириш учун ҳудудга киришга тўсқинлик қилинган тақдирда, бу ҳақда ўрганиш ўтказилиши бошланган кунда давлат инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари амалга ошириладиган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирокида далолатнома тузилади ва улар томонидан имзоланади.
Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс далолатномани имзолашдан бош тортганда, бу ҳақда далолатномага қайд этиб қўйилади.
Бунда ўрганиш ишларини амалга оширишга тўсқинлик қилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсни тегишли жавобгарликка тортиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади.
Ўрганиш ишларини амалга оширишга тўсқинлик қилган шахсларнинг жавобгарликка тортилиши ўрганиш ишларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
16. Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича зарур ҳолларда Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ўрганиш ишларини амалга ошириш учун тегишли ташкилотлардан икки иш куни ичида мутахассисларни жалб қилиши мумкин.
Мутахассислар жалб қилинганлиги тўғрисидаги маълумот ўрганиш ишлари амалга оширилаётган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарига етказилиши лозим.
17. Ўрганиш ишлари якунланган кунида давлат инспекторлари томонидан ўрганиш натижаси юзасидан мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда маълумотнома расмийлаштирилади.
18. Ўрганиш жараёнида ҳар бир масала тўлиқ ўрганилиши ва маълумотномада қайд этилиши лозим.
Ўрганишга асос бўлган масала бўйича камчилик аниқланмаганда, давлат инспектори томонидан бу ҳақда маълумотномада кўрсатилади.
19. Маълумотномада етарли даражада исботланмаган, асоссиз, тахминий хулосалар бўлмаслиги лозим. Агарда ўрганиш давомида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаса, бу маълумотномада қайд этилади.
20. Ўрганиш ишлари якунланган кунда икки нусхада маълумотнома тузилиб, уларнинг ҳар бири давлат инспектори, ўрганиш амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари томонидан имзоланади ва бир нусхаси ўрганиш амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектларда қолдирилади.
Ўрганиш ишлари амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс маълумотномани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда ўрганиш бўйича давлат инспектори томонидан далолатнома расмийлаштиради ва маълумотномага илова қилинади. Бу ҳолатда маълумотноманинг бир нусхаси ўрганиш амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектларга почта орқали хат билан юборилади.
21. Ўрганиш маълумотномаси имзоланиб, ўрганиш ишлари амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектларга топширилган кун ўрганиш тугалланган кун деб ҳисобланади.
22. Давлат инспектори ўрганиш якунлангандан сўнг барча ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради.
Йиғмажилдда:
ўрганиш давомида тузилган маълумотлар ва далолатномалар;
ўрганиш маълумотномасида акс этган қонун бузилиш ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар, уларга йўл қўйган айбдор шахсларнинг тушунтириш хатлари;
ўрганиш давомида аниқланган ҳолатларнинг фото суратлари;
жойнинг харитасидан кўчирма бўлади.
23. Давлат инспекторлари йиғмажилдни уч иш кунида Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлимига ёки ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.
24. Инспекция бошлиғи, ўринбосарлари ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва ўринбосарлари беш иш куни ичида ҳужжатларни кўриб чиқади ёки тегишлилиги бўйича маъмурий ишни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органларга юборади.
25. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332 1 -моддасига мувофиқ амалга оширилади.
26. Инспекция бошлиғи, Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қонун бузилиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш хусусида ўрганиш ишлари якуни бўйича беш иш куни ичида тақдимнома киритади.
Ўрганиш ишлари амалга оширилган барча давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари томонидан бир ой муддатда тақдимнома кўриб чиқилиши ва натижаси тўғрисида Инспекцияга ва унинг ҳудудий бошқармаларига маълум қилиниши шарт.
27. Давлат инспекторлари ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасида ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарлар бўйича ушбу зарарларни ундириш чораларини кўради.
5-боб. Якунловчи қоида
28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини республиканинг бутун ҳудудида амалга оширади: а) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан ўтказадиган ўрганишларни Текширувларни электрон рўйхатга олишнинг ягона тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга ошириш; б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш мақсадида ўрганиш ишларини амалга ошириш. Доимий равишда 2-босқич Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат инспекторлари Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича ўрганиш ишларини бошлаш, бунда: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ёки Инспекциянинг топшириқлари; ўтказилган мониторингдан олинган маълумотлар таҳлили; жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари; оммавий ахборот воситалари берган хабарлар, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган маълумотлар; ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш юзасидан сўровлари. Уч иш куни ичида 3-босқич Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат инспекторлари Ўрганиш ишларини амалга ошириш учун тўсқинлик қилинган тақдирда, ўрганиш ишлари амалга ошириладиган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирокида далолатнома тузади ва улар томонидан имзоланишини таъминлайди. Заруратга кўра, ўрганиш бошланган кунда 4-босқич Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлардан мутахассисларни жалб қилади. Заруратга кўра, икки иш куни ичида 5-босқич Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат инспекторлари 1. Ўрганиш ишлари якуни бўйича икки нусхада маълумотнома расмийлаштиради. Ўрганиш якунланган кунда 2. Ўрганиш ишлари якуни бўйича барча ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради. 3. Йиғмажилдни Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади. Уч иш куни ичида 6-босқич Инспекция бошлиғи, ўринбосарлари ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва ўринбосарлари 1. Ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ёки тегишлилиги бўйича ишни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органларга юборади. 2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қонун бузилиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектларга тақдимнома киритади. Беш иш куни ичида 7-босқич Ўрганиш ишлари амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар Тақдимномани кўриб чиқади ва натижаси тўғрисида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига маълум қилади. Бир ой муддатда
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
МАЪЛУМОТНОМА 20____ йил «____»__________ Тошкент шаҳри Ўрганиш ишлари амалга оширилган ташкилот: — _________________________________________ Ўрганиш ишлари учун асос — _________________________________________ Ўрганиш ишларини амалга оширувчилар Ф.И.О. ва лавозими — _________________________________________ Ўрганиш ишлари амалга оширилган соҳа — Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан Ўрганиш ишларида иштирок этган ташкилот ходими — _________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________га асосан «____________________________________________________» _______________________да қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилди. Ўрганиш давомида ___________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________каби қонун талабларига амал қилинмаганлик ҳолатлари аниқланди. Ўрганиш ишлари натижаси бўйича қуйидагилар тавсия этилади: Ушбу маълумотномада кўрсатиб ўтилган ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари ва унинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан « _________________________» ________________________________га______кун муддатда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Маълумотномани туздик: ____________________________ ___________________ Маълумотнома билан танишдим, эътирозларим ____________________ (бор ёки йўқ) ва бир нусха олдим:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини (кейинги ўринларда — ер тузиш ишлари) амалга ошириш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари жойнинг ўзида овуллар, қишлоқлар, посёлкалар, туманлар, шаҳарлар, вилоятларнинг чегараларини белгилаш ҳамда барча ерларни рўйхатга олиш ҳамда фойдаланилмаётган, самарасиз фойдаланилаётган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган ерларни доимий аниқлаб бориш йўналишларига татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ер тузиш ишлари объектлари — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг турлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларининг ер участкалари;
ер тузиш ҳужжатлари — ер тузиш ишларини амалга ошириш натижасида расмийлаштирилган ҳужжатлар, ер ахборот тизими портали харитаси ва маълумотлари;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш, ушбу ерларни муҳофаза қилишни ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган тадбирлар тизими.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга оширишни тартибга солиш доирасида қуйидаги ваколатларга эга:
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг, шунингдек, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда — «Ўздаверлойиҳа» институти) ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ер тузиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
ер тузиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ер тузиш ишларини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни, ушбу ерларни муҳофаза қилишни ташкил этиш;
ер ахборот тизими порталини маълумотлар билан таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши, ривожланиши ва ҳосил тўпланиши ҳамда ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан мониторинг юритиш.
5. «Ўздаверлойиҳа» институти ер тузиш ишлари бўйича қуйидаги вазифаларини амалга оширади:
ер тузиш ишларини амалга ошириш;
ер тузиш лойиҳалари ва ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
ер тузиш бош чизмаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва амалга ошириш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг харитаси (плани) ва тавсифини тайёрлаш, ердан фойдаланувчиларга ер участкаларини жойида ўлчаб бериш, унинг чегараларини белгилаш ва марза белгиларини ўрнатиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ва уларга экинлар экилишини хатловдан ўтказиш ишларини бажариш;
учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа идоралар, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар буюртмаларига кўра шартнома асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини юритиш, агротехник тадбирларни ўтказиш, ер тузиш ва ерларни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш тадбирларини амалга ошириш;
ер тузиш ишларини амалга ошириш натижалари бўйича олинган маълумотлар асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни рақамлаштириш, ер ахборот тизими порталини яратиш ва доимий янгилаб боришни ташкил этиш.
6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини ташкил этиш тартиби
7. Ер тузиш ишлари Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида мазкур тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар, буюртмачиларнинг маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
8. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер участкаларини бериш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, ерлар ҳолатини яхшилаш ва уларни муҳофаза қилиш, ушбу ерларда алмашлаб, навбатлаб экиш, эрозияга қарши ва мелиорация тадбирларини амалга оширишга қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқилади.
9. Ер тузиш ишлари қуйидагиларга бўлинади:
истиқболга мўлжалланган ва лойиҳалаштириш олдидан амалга ошириладиган;
хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги.
10. Истиқболга мўлжалланган ва лойиҳалаштириш олдидан амалга ошириладиган ер тузиш ишларига қуйидагилар киради:
республика бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича бош режаларни ишлаб чиқиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманларда (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш режаларини ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш, ошириш ва ерлардан оқилона, самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ истиқболли режаларни, давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш.
11. Хўжаликлараро ер тузиш ишларига қуйидагилар киради:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни жойлашишидаги ноқулайликларни бартараф этган ҳолда, ушбу ерлардан фойдаланувчиларнинг янги ер участкаларини ташкил этиш ва мавжуд ерлардан самарали фойдаланиш бўйича лойиҳаларини тузиш;
муҳофаза қилинадиган муҳандислик-коммуникация объектлари атрофида муҳофаза зоналарини, шунингдек, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария муҳофаза зоналарини белгилаш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ва уларга экинлар экилишини, шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан ерларни хатловдан ўтказиш ва қайта фойдаланишга киритиш юзасидан лойиҳалар ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолати ёмонлашган ерларни хатловдан ўтказиш ва уларни яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
сув объектлари, суғориш тармоқлари ва зах қочириш тармоқларини ҳамда ижтимоий ва маданий иншоотлар, қурилиш бинолари каби объектларнинг буюртма асосида хариталарини тайёрлаш;
тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш, бузилган ерларни рекультивация қилиш;
тупроқни селлар, кўчкилар, сув босиши, захлаш, қақраб қолиш, зичлашишдан ва бошқа салбий таъсирга мойил ерларни сақлаш бўйича ишчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хатловдан ўтказиш орқали фойдаланилмаётган, самарасиз фойдаланилаётган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган ерларни доимий аниқлаб бориш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш;
яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш;
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ўтказиш.
12. Хўжалик ичидаги ер тузишга қуйидагилар киради:
қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳудудини хўжалик негизида белгилаб олиш;
қишлоқ хўжалиги экин турларини жойлаштириш;
қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган тарзда алмашлаб экишни жорий қилиш;
тупроқ эрозиясига қарши курашиш тадбирларини ишлаб чиқиш;
боғлар ва узумзорлар, яйлов ва пичанзорлар ҳудудларини ташкил қилиш;
мева ва ўрмон дарахтзорларини барпо этиш мақсадида тоғ ёнбағирларида террасалар (супалар) қуриш;
суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш.
13. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ўтказиладиган ер тузиш ишлари таркибида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа лойиҳалар ҳам ишлаб чиқилиши мумкин.
14. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер участкасининг тасдиқланган чизмаси (плани) ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни ажралмас қисми ҳисобланиб, ер участкасининг тавсифини тайёрлаш, жойида чегараларини кўрсатиб бериш, агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан ер участкасини олувчининг маблағлари ҳисобидан «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
15. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишлари (ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари) тўғрисидаги маълумотлар «Ўздаверлойиҳа» институтининг ер ахборот тизими порталида шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади.
3-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш тартиби
16. Ер тузиш ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш;
қишлоқ хўжалиги ерларини хатловдан ўтказиш;
яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотлар олиб бориш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини аниқлаш;
ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш;
сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этиш;
ер тузиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш.
ер ахборот тизими порталини юритиш.
17. Ер тузишда:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ;
яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарори билан тасдиқланган Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга ;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини аниқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ;
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 791-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ;
сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.
18. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этиш ва режалаштириш хўжаликлараро ва хўжалик ички ер тузиш лойиҳалари кўринишида қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
тайёргарлик ишлари;
дала-қидирув ишлари;
ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш;
лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
лойиҳани жойига кўчириш;
ер тузиш ҳужжатларини расмийлаштириш ва буюртмачига бериш;
ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан лойиҳанинг бажарилиши бўйича муаллифлик назоратини ўрнатиш.
19. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ер ахборот тизими техник талабларини ва техник топшириқларини ишлаб чиқиш ер ахборот тизими маълумотларини шакллантириш ва янгилаб бориш тартибида амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
20. Ер тузиш ишлари жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган
Т/р Тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Масъул ижрочилар 1. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисидаги маълумотларини ер ахборот тизими порталида акс эттириш. 1. Ҳудуднинг табиий иқлим шароити, жойлашуви, сув таъминоти, тупроқ унумдорлигидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг ихтисослашувини белгилаш ва экинларни жойлаштириш. 2. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги ҳар йилги маълумотларни ер ахборот тизими порталига киритиш. 3. Қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва ривожланиш ҳолатини мониторинг қилиш натижаларини ер ахборот тизими порталига киритиб бориш. 4. Мониторинг натижаларини фойдаланувчиларга белгиланган тартибда ер ахборот тизими портали орқали тақдим этиш. 2022 йилдан бошлаб, доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 2. Яйлов ва пичанзорларда геоботаника тадқиқотларини ўтказиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти билан қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш: 1. Фанлар академияси Ботаника институти билан яйлов ўсимликларининг тарқалиши бўйича; 2. Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси билан Қизил китобга киритилган ўсимликлар, яйловларнинг деградацияси ва унинг атроф-муҳитга таъсирлари бўйича; 3. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан яйловларда чорва молларини алмашлаб боқиш бўйича; 4. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ўрмон фонди яйловларида ўсимлик дунёсини ўрганиш ва яхшилаш бўйича; 5. Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси билан уларнинг тасарруфидаги яйловларда ўсимлик дунёсини ўрганиш ва чорва молларини алмашлаб боқиш бўйича. 2022 йил I чорак, доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси 3. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти геофазовий маълумотлар инфратузилмасини такомиллаштириш. 1. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибида жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи Геофазовий маълумотлар инфратузилма (ГМИ) бўлимини ташкил этиш. 2022 йил I чорак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2. ГМИ бўлимлари томонидан ердан фойдаланувчиларга ер ахборот тизими портали орқали интерактив хизматларни кўрсатишни жорий этиш. 2022 йил I чорак 4. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти илмий ходимлари ва тадқиқотчиларининг ер тузиш, кадастр, геоботаника, геофазовий маълумотлар инфратузилмаси, геодезия ва картография соҳасида Олий таълим вазирлиги ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлигини таъминлаш. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ер тузиш йўналишидаги муаммолар ва уларни илмий ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш учун лойиҳаларни белгиланган тартибда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш. 2022 йил I чорак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш. 2022 йилдан бошлаб, доимий 5. Соҳа мутахассисларини маънавий рағбатлантириш. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ер тузувчи» фахрий унвонини таъсис этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2022 йил III чорак Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 6. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаларида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш хамда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва доимий кузатув мониторингини олиб бориш. 1. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш. 2. Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва етиштириш. 2022 йил II чорак, доимий Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Бунда спекторли камералар билан жиҳозланган дронлардан фойдаланган ҳолда, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланиши бўйича доимий кузатув мониторингини амалга ошириш ва дронларда олинган суратларга ишлов бериш орқали мониторинг тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилади. доимий
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарорига 5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ер мониторинги тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банддаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Қарорга иловада :
а) 9-бандда :
биринчи хатбошидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича) ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банддаги «Ер мониторинги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер мониторинги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа тоифадаги ерларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 17-банддаги «туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари» сўзлари «туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ва Кадастр агентлиги туманлар (шаҳарлар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 18-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари» ва «Ергеодезкадастр давлат қўмитасига» сўзлари тегишлича «Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» ва «Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 январь,
22-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
CHORA-TADBIRLAR REJASI
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda monitoring ishlarini amalga oshirish, yerlarni muhofaza qilish va yer tuzish faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish va muhofaza qilish tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 24-fevraldagi PQ-5006-son qaroriga muvofiq qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini, yerlarni muhofaza qilishda davlat nazoratini amalga oshirish hamda yer tuzish tadbirlarini oʻtkazish tartiblarini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlari monitoringini Oʻzbekiston Respublikasi Milliy geografik axborot tizimidagi davlat yer kadastrining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha yer turlari, maydoni, yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlari asosida amalga oshirish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlari monitoringining Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari va tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, shuningdek, “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshirilishi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlari monitoringini davriy, joriy va tezkor monitoring shakllarida amalga oshirish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlari monitoringi davomida olingan maʼlumotlardan qishloq xoʻjaligi yerlari holati va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi hisobotlarni tayyorlashda foydalanish;
b) Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazorati respublikaning butun hududida Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan amalga oshirilishi;
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari, jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari, ommaviy axborot vositalari bergan xabarlar, Internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirilgan maʼlumotlar, huquqni muhofaza qiluvchi organlarning qishloq xoʻjaligi yerlarini muhofaza qilish yuzasidan soʻrovlari qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarini muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish maqsadida oʻrganishlar oʻtkazish uchun asos boʻlishi;
v) Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish ishlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq:
yer tuzish ishlari Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari qarorlariga yoki yuridik va jismoniy shaxslarning buyurtmalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida mazkur tadbirlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar, buyurtmachilarning mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshirilishi;
yer tuzish ishlari istiqbolga moʻljallangan va loyihalash oldidan bajariladigan hamda xoʻjaliklararo va xoʻjalik ichidagi yer tuzish ishlari shakllarida amalga oshirilishi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish (yer turi, konturi, chegarasi va huquq egalari) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Oʻzdaverloyiha” institutining yer axborot tizimi portalida shakllantirilishi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Milliy geografik axborot tizimiga integratsiya qilinishi;
g) “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlar rejasi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
“Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti geofazoviy maʼlumotlar infratuzilmasini takomillashtirish;
“Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining hududiy boʻlinmalarida ilmiy-tadqiqot ishlarini bajarish maqsadida oʻquv-tajriba xoʻjaliklarini tashkil etish hamda qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish va doimiy kuzatuv monitoringini amalga oshirish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi 2022-yil 1-yanvar holatiga koʻra, keyinchalik integratsiya qilgan holda muntazam ravishda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning yer turlari va maydoni toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (yer egalari, yerdan foydalanuvchilari va ijarachilari kesimida) elektron koʻrinishda yer hisoboti boʻyicha Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida yer monitoringi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2000-yil 23-dekabrdagi 496-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2000-y., 12-son, 79-modda) 5-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-yanvardagi 22-son qaroriga 1-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini amalga oshirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
qishloq xoʻjaligi ekinlari — texnik ekinlar (gʻoʻza, kanob, kannabis, tamaki, supurgi), boshoqli don ekinlari (bugʻdoy, arpa, makkajoʻxori don uchun, oq joʻxori, sholi, tariq, suli, javdar), sabzavot (pomidor, bodring, piyoz, sabzi, karam, baqlajon, qalampir, sarimsoqpiyoz, osh lavlagi, turp, sholgʻom, koʻkatlar), poliz (qovun, tarvuz, oshqovoq), kartoshka, moyli ekinlar (kungaboqar, soya, yer yongʻoq, kunjut, zigʻir, masxar), dukkakli ekinlar (noʻxat, loviya, mosh ), ozuqa ekinlari (beda, makkajoʻxori silos uchun, xashaki lavlagi, bir yillik oʻtlar (raps, perko, tritikali, sudanka), rezavor ekinlar (qulupnay, malina) va boshqalar;
qishloq xoʻjaligi ekinlari monitoringi — ekinlarni joylashtirish koʻrsatkichlari asosida qishloq xoʻjaligi ekinlari ekilgan maydonlarni oʻlchash, shuningdek, ekin maydonlarida oʻtkaziladigan yerga ishlov berish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlarning oʻz muddatlarida bajarilishi yuzasidan kuzatuv olib borish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar monitoringi — mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, yer fondining barcha toifalaridagi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda, jumladan, haydaladigan ekin yerlari, koʻp yillik daraxtzorlar, boʻz yerlar, pichanzor va yaylovlar, shuningdek, ularga xizmat qiluvchi boshqa yer turlarining (ariq, zovur, yoʻl va boshqalar) holati boʻyicha kuzatuv tizimi (fuqarolarga yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun berilgan yer uchastkalari bundan mustasno);
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar — yer fondining barcha toifalaridagi qishloq xoʻjaligi ehtiyojlari uchun berilgan yoki ushbu maqsadlarga moʻljallangan yerlar (sugʻoriladigan va sugʻorilmaydigan yerlar, haydaladigan yerlar, pichanzorlar, yaylovlar, koʻp yillik mevali dov-daraxtlar egallagan yerlar).
3. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlari monitoringi mulkchilik shakli, huquqiy rejimi, xususiyati va foydalanish muddatlaridan qati nazar, yer fondining barcha toifalaridagi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda amalga oshiriladi va ular monitoring obyekti hisoblanadi.
4. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlari monitoringi Oʻzbekiston Respublikasi Milliy geografik axborot tizimidagi davlat yer kadastrining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha yer turlari, maydoni, yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik), uning hududiy boʻlinmalari hamda “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzdaverloyiha” instituti) va uning hududiy boʻlinmalari qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini amalga oshirishda vakolatli davlat organlaridan yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar, yer uchastkalari chegarasi hamda holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bepul asosida oladi.
6. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlari monitoringi ushbu yerlarning tuproq, geobotanika va boshqa tadqiqotlar materiallaridan foydalangan holda, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekinlarni monitoring qilish orqali amalga oshiriladi.
7. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlari monitoringi Vazirlik, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari va tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, shuningdek, “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.
8. Quyidagilar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlari monitoringining asosiy vazifalari hisoblanadi:
qishloq hoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning turlari boʻyicha ularning maydoni va ushbu yerlardan foydalanish holati yuzasidan monitoring tizimini tashkil etish va amalga oshirish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan belgilangan maqsadlarda foydalanilishini taʼminlash;
yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish holatlarining oldini olish va aniqlangan holatlar yuzasidan tegishli choralar koʻrish maqsadida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha vakolatli idoralarni axborot bilan taʼminlash.
9. Quyidagilar qishloq hoʻjaligi ekinlari monitoringining asosiy vazifalari hisoblanadi:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda ekinlarni joylashtirish koʻrsatkichlari asosida ekinlarning konturlar boʻyicha ekilishi;
yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarida yerga ishlov berish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlarning oʻtkazilishi yuzasidan monitoringni amalga oshirish.
10. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlari davriyligi boʻyicha quyidagicha amalga oshiriladi:
davriy monitoring — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni turlari va maydoni boʻyicha har besh yilda xatlovdan oʻtkazib borish;
joriy monitoring — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish holati yuzasidan har yili monitoringni amalga oshirish;
tezkor monitoring — qishloq xoʻjaligi ekinlarining ekilishi va ularda yerga ishlov berish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlarning oʻtkazilishi yuzasidan kunlik monitoringni amalga oshirish.
11. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlari ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda davriy monitoring ishlarini amalga oshirish tartibi
12. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda davriy monitoring (keyingi oʻrinlarda — davriy monitoring) ishlari quyidagi maqsadlarda amalga oshiriladi:
irrigatsiya va melioratsiya tarmoqlarining buzilishi oqibatida holati yomonlashgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻoriladigan yerlarning maydoni va holatini aniqlash;
fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga berilmagan, boʻsh turgan va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning maydoni va holatini aniqlash;
foydalanishdan chiqib ketgan va qayta foydalanishga kiritilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning maydoni va holatini aniqlash;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisida axborot bazasini yaratish.
13. Davriy monitoringdan oldin tayyorgarlik ishlari jarayonida quyidagilar oʻrganiladi:
tumanning yoki hududning ixtisoslashuvi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish va yerdan foydalanuvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
sugʻoriladigan, shartli sugʻoriladigan va lalmi ekin yerlarining maydoni va holati;
bogʻzor, tokzor, tutzor va boshqa mevali koʻp yillik daraxtzorlar, shuningdek, koʻchatzorlarning maydonlari va holati;
boʻz yerlar, pichanzor va yaylovlardan foydalanish holati;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning meliorativ holati oʻzgarishiga taʼsir qiluvchi omillar, meliorativ tadbirlarni oʻtkazish holatlari va ushbu yerlarning suv bilan taʼminlanganligi;
fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga berilmagan, boʻsh turgan va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar maydoni va holati;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish yuzasidan oʻtgan davrdagi monitoring natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
14. Tumanlar maʼmuriy-hududiy chegarasi boʻyicha davriy monitoring ishlari har besh yilda bir marta “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari (budjet parametrlarida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida), Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasi mablagʻlari, budjetdan tashqari mablagʻlar, xalqaro moliya institutlari mablagʻlari, xorijiy tashkilotlarning grantlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
15. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini amalga oshirishda quyidagi kartografik materiallar asos boʻladi:
sugʻoriladigan va lalmi zonalar uchun — 1:10000, 1:25000 masshtabdagi, kichik yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar uchun 1:5000, 1:2000 masshtabdagi;
choʻl zonalari, togʻ va togʻoldi hududlar uchun — 1:25000, 1:50000, zaruratga koʻra 1:100000 masshtabdagi kartografik materiallar.
16. Tayyorgarlik ishlari davrida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlari monitoringi boʻyicha quyidagi hujjatlar toʻplanadi va oʻrganiladi:
yer uchastkasiga boʻlgan huquqni belgilovchi va yer uchastkalarini ajratish boʻyicha boshqa hujjatlar;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar maydoni va ularning elektron raqamli xaritasi;
oxirgi yillarda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda oʻtkazilgan xatlov va monitoring materiallari;
tuproq, meliorativ, geobotanik va boshqa tadqiqotlar, shuningdek, xoʻjalik ichki va xoʻjaliklararo yer tuzish loyiha hujjatlari.
17. Dala kuzatuv ishlari davrida aniqlangan oʻzgarishlar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardagi yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning yer maydonlari kartografik materiallarida hamda “Oʻzdaverloyiha” institutida yaratilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning maʼlumotlar bazasida qayd etiladi.
18. Davriy monitoring “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari, shuningdek, tumanlar (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari mutaxassislari bilan birgalikda yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar (yoki ularning vakili) ishtirokida joyiga chiqqan holda amalga oshiriladi.
19. Davriy monitoring natijalari asosida yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar kesimida maʼlumotlar bazasi shakllantiriladi va yer hisobotiga nisbatan amalda foydalanayotgan yer maydonlari taqqoslanadi.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning joriy holati va ulardan foydalanish boʻyicha qisqacha sharh beriladi.
20. Davriy monitoring jarayonida yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar rasmiylashtirilmagan, fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga berilmagan, boʻsh turgan va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlari aniqlanadi.
Davriy monitoring natijalari monitoring yakunlangan kunda yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar hamda hududlar kesimida jamlanadi, monitoring natijalari dalolatnoma asosida rasmiylashtirilgan holda tuman (Quvasoy shahar) hokimliklariga taqdim etiladi.
21. Monitoring natijalari boʻyicha tuzilgan dalolatnoma besh ish kuni ichida tuman (Quvasoy shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari tomonidan koʻrib chiqiladi va tuman (Quvasoy shahar) hokimining qarori bilan tasdiqlanadi.
22. Davriy monitoring jarayonida yer toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarining buzilish holatlari aniqlanganda, tegishli maʼlumotlar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshiruvchi inspektorlarga bir ish kuni ichida taqdim etiladi.
23. Davriy monitoring natijalari boʻyicha ikki nusxada yigʻmajild shakllantiriladi. Yigʻmajildning asl nusxasi ishni bajaruvchi “Oʻzdaverloyiha” instituti hududiy boʻlinmasida, ikkinchi nusxasi tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimida saqlanadi.
24. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlari yakuni boʻyicha yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning yer turi, konturi, chegarasi haqidagi barcha maʼlumotlar oʻn ish kuni ichida “Oʻzdaverloyiha” institutining yer axborot tizimi portalida shakllantiriladi hamda ushbu maʼlumotlar axborot-kommunikatsiya texnologiyalari orqali Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining onlayn geoportaliga kiritiladi.
3-bob. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish holati yuzasidan joriy monitoringni amalga oshirish tartibi
25. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish holati yuzasidan joriy monitoring (keyingi oʻrinlarda — joriy monitoring) quyidagi maqsadlarda amalga oshiriladi:
foydalanishda boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan maqsadiga koʻra samarali va oqilona foydalanishni taʼminlash;
irrigatsiya va melioratsiya tarmoqlarining buzilishi oqibatida holati yomonlashgan va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻoriladigan yerlarning holatini yaxshilash choralarini koʻrish;
foydalanishdan chiqib ketgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni foydalanishga kiritish choralarini belgilash;
fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga berilmagan, boʻsh turgan va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni ochiq elektron tanlovga qoʻyish boʻyicha takliflar ishlab chiqib, mahalliy hokimiyat organiga taqdim etish choralarini koʻrish.
26. Joriy monitoringdan oldin tayyorgarlik ishlari jarayonida mazkur Nizomning 13-bandida qayd etilgan maʼlumotlar oʻrganiladi.
27. Joriy monitoring tuman maʼmuriy-hududiy chegarasi boʻyicha “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.
28. Joriy monitoring boʻyicha dala kuzatuv ishlari davrida yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning yer uchastkalari chegaralarida sodir boʻlgan oʻzgarishlar kartografik materiallarda qayd etiladi.
29. Joriy monitoring “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari, shuningdek, tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi mutaxassislari tomonidan yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar (yoki ularning vakili) ishtirokida joyiga chiqqan holda amalga oshiriladi.
30. Joriy monitoring natijasi boʻyicha yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning mavjud yer maydonlaridagi yer turlari oʻzgarishi boʻyicha maʼlumotlar bazasi yangilanadi, shuningdek, tegishli masshtabdagi kartografik materiallar tayyorlanadi.
31. Joriy monitoring asosida bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tegishli topshiriqlarga asosan “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan qayta koʻrib chiqilishi mumkin.
32. Joriy monitoring asosida yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar kesimida yer turi va maydonlari boʻyicha maʼlumotlar, tegishli masshtabdagi kartografik materiallar hamda qishloq xoʻjaligi ekinlarining konturlar kesimida ekilishi boʻyicha oʻtkazilgan monitoring natijalari tuman (Quvasoy shahar) hokimligiga taqdim etiladi.
33. Joriy monitoring jarayonida yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish holatlari aniqlangan taqdirda, maʼlumotlar “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan bir ish kunida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshiruvchi davlat inspektorlariga taqdim etiladi.
34. Joriy monitoring natijalariga koʻra ikki nusxada yigʻmajild shakllantiriladi. Yigʻmajildning asl nusxasi ishni bajaruvchi “Oʻzdaverloyiha” instituti hududiy boʻlinmasida saqlanadi, bir nusxasi tumanlar (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimiga taqdim etiladi.
35. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlari boʻyicha monitoring yakuniga koʻra yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning yer turi, konturi, chegarasi haqidagi barcha maʼlumotlar oʻn ish kuni ichida “Oʻzdaverloyiha” institutining yer axborot tizimi portalida shakllantiriladi hamda maʼlumotlar axborot-kommunikatsiya texnologiyalari orqali Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining onlayn geoportaliga kiritiladi.
4-bob. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining ekilishi va agrotexnik tadbirlarning oʻtkazilishi yuzasidan tezkor monitoringni amalga oshirish tartibi
36. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining ekilishi va ularda yerga ishlov berish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlarning oʻtkazilishi yuzasidan tezkor monitoring (keyingi oʻrinlarda — tezkor monitoring) quyidagi maqsadlarda amalga oshiriladi:
yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda ekinlarni joylashtirish koʻrsatkichlariga muvofiq ularning konturlar boʻyicha toʻliq va sifatli ekilishini taʼminlash;
ekin maydonlarida yerga ishlov berish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlarning oʻz muddatlarida bajarilishini tashkil etish.
37. Tezkor monitoring tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi tomonidan ekilgan qishloq xoʻjaligi ekinlarini joyga chiqqan holda kunlik monitoring orqali amalga oshiriladi.
38. Tezkor monitoring jarayonida quyidagi maʼlumotlar shakllantiriladi:
yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning foydalanishida boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda joriy yil uchun qishloq xoʻjaligi ekinlarini konturlar kesimida joylashtirish koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
“Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalaridan belgilangan tartibda shartnoma asosida hududlarning tegishli masshtabdagi qishloq xoʻjaligi xaritalari;
Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiallaridan yer maydonlarining konturlar boʻyicha hisoblash qaydnomasi va fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga berilmagan, boʻsh turgan va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
Qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish mavsumiga koʻra toʻliq ekib tugallangandan soʻng tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi tomonidan tezkor monitoring natijasida yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar (yoki ularning vakili) ishtirokida monitoring dalolatnomasi tuziladi.
39. Kunlik monitoring natijalari boʻyicha maʼlumotlar Vazirlik, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari va “Oʻzdaverloyiha” institutining hududiy boʻlinmalariga taqdim etiladi.
40. Tezkor monitoring tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari tomonidan Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan, manfaatdor tashkilotlar va qishloq xoʻjaligi tashkilotlarining mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
Tezkor monitoring joylashtirish koʻrsatkichlariga kiritilgan yoki kiritilmaganligidan qatʼi nazar, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda ekilgan barcha ekin maydonlarida amalga oshiriladi.
41. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining toʻliq ekilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ekinlarni joylashtirish koʻrsatkichlariga taqqoslanadi, shuningdek, hududning tegishli masshtabdagi qishloq xoʻjaligi xaritasiga yakuniy monitoring maʼlumotlari shakllantiriladi.
42. Tezkor monitoring jarayonida qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish koʻrsatkichlariga nisbatan toʻliq ekmaslik, yerga ishlov berish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlarning oʻz muddatlarida bajarilishini taʼminlamaslik yoki kechiktirish, shuningdek, yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish holatlari aniqlangan taqdirda, tegishli maʼlumotlar bir ish kuni ichida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshiruvchi inspektorlarga taqdim etiladi.
43. Tezkor monitoring natijasi boʻyicha bir nusxada yigʻmajild shakllantirilib, tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimida saqlanadi.
44. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda ekinlarning toʻliq ekilishi yuzasidan tezkor monitoring maʼlumotlari oʻn ish kuni ichida “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan yer axborot tizimi portalida shakllantiriladi.
5-bob. Monitoring materiallaridan foydalanish va ularni saqlash tartibi
45. Monitoring natijasi boʻyicha olingan barcha maʼlumotlar mahalliy davlat hokimiyati organlari, shuningdek, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshiruvchi davlat inspektorlariga hamda tegishli tashkilotlarga taqdim etilishi mumkin.
46. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini amalga oshirish davomida olingan maʼlumotlar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning holati va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi hisobotlarni tayyorlashda qoʻllaniladi.
47. “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari monitoring maʼlumotlarining belgilangan tartibda saqlanishini taʼminlaydi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
48. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
49. Mazkur Nizom bilan tartibga solinmagan munosabatlar qonunchilik hujjatlari asosida hal qilinadi.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari va tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, shuningdek, “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari 1. Davlat organlaridan yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar yer uchastkalari chegarasi hamda holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bepul oladi. 2. Monitoring ishlarini yerlarning tuproq, geobotanika va boshqa tadqiqotlar materiallaridan foydalangan holda amalga oshiradi. Doimiy ravishda 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari va tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, shuningdek, “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari Monitoring ishlarini davriyligi boʻyicha amalga oshiradi: a) davriy monitoring — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni yer turlari va maydoni boʻyicha xatlovdan oʻtkazib borish; Har besh yilda b) joriy monitoring — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish holati yuzasidan monitoringni amalga oshirish; Har yili v) tezkor monitoring — qishloq xoʻjaligi ekinlarining ekilishi va agrotexnik tadbirlarning oʻtkazilishi yuzasidan kunlik monitoringni amalga oshirish. Doimiy ravishda 3-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimidagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari 1. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini davriyligi boʻyicha amalga oshiradi. Doimiy ravishda 2. Monitoring natijalarini yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va hududlar kesimida jamlaydi, monitoring natijalarini dalolatnoma asosida rasmiylashtirgan holda tuman (Quvasoy shahar) hokimliklariga taqdim etadi. Monitoring yakunlangan kunda 4-bosqich Tuman (Quvasoy shahar) hokimliklari Monitoring natijalari boʻyicha tuzilgan dalolatnomani tuman (Quvasoy shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari tomonidan koʻrib chiqilishi va tasdiqlanishini taʼminlaydi. Besh ish kuni ichida 5-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimidagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari 1. Monitoring yakuni boʻyicha yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning yer turi, konturi, chegarasi haqidagi barcha maʼlumotlarni “Oʻzdaverloyiha” institutining yer axborot tizimi portalida shakllantiriladi. 2. Monitoring yakunlari boʻyicha shakllantirilgan maʼlumotlarni Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining onlayn geoportaliga kiritadi. Oʻn ish kuni ichida
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-yanvardagi 22-son qaroriga 2-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
yer uchastkalaridan maqsadli foydalanish — yer uchastkalaridan ajratib berish hujjatlarida belgilangan maqsad boʻyicha foydalanish;
yer uchastkalaridan samarali foydalanish — yer uchastkasining maʼlum qismidan atrof-muhit muhofazasini taʼminlagan holda, tuproq unumdorligini saqlab yoki oshirib, shu yer uchastkasida mahsulotni yetishtirish uchun sarflangan sarf-xarajatlar narxidan koʻp boʻlgan hajmda mahsulot yetishtirish;
yer uchastkalaridan xoʻjasizlarcha foydalanish — berilgan yerlarning holatini yaxshilash hamda tuproqni muhofaza qilish boʻyicha zarur boʻlgan tadbirlarni amalga oshirmasdan, xoʻjalik faoliyatini yuritish natijasida mazkur yer maydonlarida tuproqning buzilishi yoki yoʻq boʻlib ketishiga olib keladigan suv va shamol eroziyasidan, shuningdek, tuproq qatlami unumdorligining pasayishi va (yoki) muomaladan chiqishi oqibatida yerlardan belgilangan maqsad boʻyicha foydalanish yoki samarali foydalanish imkoni boʻlmaydigan holatga keladigan usullarda foydalanish;
yer uchastkalaridan oqilona foydalanish — yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning yerlarni muhofaza qilish va tabiiy-iqtisodiy sharoitlar maqbul boʻlgan oʻzaro taʼsiri va mazkur hududning xususiyatlarini inobatga olib, ishlab chiqarish jarayonida yuqori samaradorlikka erishishi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar — yerlarning toifasidan qatʼi nazar, qishloq xoʻjaligi ehtiyojlari uchun berilgan yoki ushbu maqsadlarga moʻljallangan yer turlari (sugʻoriladigan va lalmi ekin maydonlari, haydaladigan yerlar, pichanzorlar, yaylovlar, koʻp yillik mevali dov-daraxtlar egallagan yerlar);
taqdimnoma — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga oid aniqlangan qonun buzilish holatlari, ularning kelib chiqish sabablari va bunga imkoniyat yaratib berayotgan shart-sharoitlarni bartaraf etish xususida qonun buzilishni bartaraf etish vakolatga ega boʻlgan organga yoki mansabdor shaxsga kiritiladigan hujjat;
oʻzboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkasi — egalik qilish yoki foydalanish huquqni belgilovchi hujjatlarsiz yoki qonunchilik hujjatlariga muvofiq ajratilgan yer uchastkasining chegaralaridan chetga chiqqan holda egallab olingan yer uchastkasi.
3. Ushbu Nizom talablari mulkchilik shaklidan qatʼiy nazar, barcha davlat organlari va xoʻjalik birlashmalarining, shuningdek, fermer va dehqon xoʻjaliklari hamda boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlarining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlariga nisbatan tatbiq etiladi.
4. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazorati respublikaning butun hududida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) tomonidan amalga oshiriladi.
5. Quyidagilar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish obyekti hisoblanadi:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan qatʼiy belgilangan maqsadlarda foydalanish;
tuproq unumdor qatlamlarini ruxsatsiz olib tashlash, koʻchirish va yoʻq qilishni taqiqlash va yerlarning ishdan chiqishiga yoʻl qoʻymaslik;
yerlarning qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan asossiz boshqa toifadagi yerlarga oʻtkazilishi;
sugʻoriladigan yerlarga qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekmaslik;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni ajratish davrida olingan investitsiya shartlarini bajarmaslik;
yerlarning sifat jihatidan holatlarini pasaytiruvchi jarayonlarning oldini olish boʻyicha majburiy tadbirlar va talablarga rioya etish;
qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishini tasarruf etish va qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi bilan bogʻliq boshqa faoliyatlarni amalga oshirish uchun qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan majburiy foydalanish bilan bogʻliq talablarga rioya etish;
yerlarni rekultivatsiya qilish doirasidagi talablarga rioya etilishi;
oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zararni undirish.
6. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazorati ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshiruvchi davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari
7. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazorati quyidagilar tomonidan amalga oshiriladi:
Inspeksiyaning Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanishni nazorat qilish boʻlimi;
Inspeksiyaning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar boshqarmalari Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanishni nazorat qilish boʻlimlari.
8. Quyidagilar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha davlat inspektorlari (keyingi oʻrinlarda — davlat inspektorlari) hisoblanadi:
Inspeksiyaning Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanishni nazorat qilish boʻlimi boshligʻi, boʻlim boshligʻi oʻrinbosari va mutaxassislari;
Inspeksiyaning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar boshqarmalari Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanishni nazorat qilish boʻlimlari boshliqlari, shuʼba boshliqlari, boʻlim boshliqlari oʻrinbosarlari va mutaxassislari.
10. Inspeksiyaning oʻz vakolati doirasida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish toʻgʻrisida qabul qilgan qarorlari barcha davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.
3-bob. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazorati amalga oshiruvchi davlat organlarining vazifalari
11. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshiruvchi davlat organlari quyidagilar yuzasidan nazoratni olib boradi:
a) Inspeksiya:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha kompleks tadbirlar bajarilishi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan qatʼiy belgilangan maqsadlarda foydalanish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjatning mavjudligi;
tuproq unumdorligining pasayishiga olib keladigan harakatlarni amalga oshirilmaslik;
qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini butalar va mayda dov-daraxtlar oʻsishidan hamda yerlarning texnik holati yomonlashishiga sabab boʻladigan boshqa jarayonlardan muhofaza qilish;
yer buzilishi bilan bogʻliq ishlarni bajarishda tuproqning unumdor qatlamlarini olish, ulardan maqsadli foydalanilishi;
foydali qazilmalarni qazib olish, qurilish ishlari va boshqa ishlar uchun berilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning ushbu ishlar tugallangandan keyin belgilangan maqsadda foydalanish uchun yaroqli holatga keltirilishi;
qishloq xoʻjaligi ekinlarining ekilishi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning asossiz boshqa toifalarga oʻtkazib yuborilishi, shu jumladan, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning noqishloq xoʻjaligi maqsadlarida ajratilishiga yoʻl qoʻymaslik;
Bunda ushbu kichik bandda belgilangan Inspeksiyaning yer nazorati boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar, holatlarni aniqlash, ularga tegishli choralar koʻrishga oid vazifalari “E-YER NAZORAT” tizimi orqali amalga oshiriladi.
b) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi organlari:
yerlarning ishlab chiqarish chiqindilari va boshqa chiqindilar, kimyoviy va radioaktiv moddalar, oqova suvlar bilan ifloslanmasligi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda taqiqlangan kimyoviy vositalardan foydalanmaslik.
12. Inspeksiya qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish borasida quyidagi huquqlarga ega:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish doirasida aniqlangan yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi yuzasidan materiallarni tegishliligi boʻyicha maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish vakolatiga ega boʻlgan vakolatli organlarga taqdim etish;
davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlardan ularga tegishli boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish holatini (moliyaviy xoʻjalik faoliyatiga aralashmagan holda) monitoring qilib borish, ulardan zarur boʻlgan axborot, hujjatlar va boshqa materiallarni bepul olish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning meʼyoriy qiymatini va sifat koʻrsatkichlarini aniqlash, tuproq bonitirovkasini oʻtkazish, tuproq unumdorligini oshirish, tuproqshunoslik, geobotanikaga oid tadqiqotlarni amalga oshirish ishlarini tashkil etishda oʻrganishlar oʻtkazish;
oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zararni hisoblash va undirish boʻyicha tegishli choralar koʻrish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning holatini, qishloq xoʻjaligi ekinlari va agrotexnik tadbirlarni uchuvchisiz uchish apparatlari (dronlar)dan belgilangan tartibda foydalangan holda, monitoring qilish maqsadida uchuvchisiz uchish apparatlari (dronlar)dan foydalanish;
yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari buzilishini bartaraf etish va qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish va ularni muhofaza qilish bilan bogʻliq tadbirlarni amalga oshirishga qaratilgan, bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar berish;
yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishi natijasida yetkazilgan zararni qoplash boʻyicha mablagʻlarni undirish choralarini koʻrish, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni noqishloq xoʻjaligi maqsadlarida asossiz ajratish holatlari yuzasidan yer uchastkalarini qaytarish toʻgʻrisida sudga daʼvo kiritish;
yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslarni javobgarlikka tortish uchun tashkilotlarga taqdimnomalar kiritish va materiallarni huquqni muhofaza qiluvchi organlariga taqdim etish;
yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini toʻliq yoki qisman olib qoʻyish toʻgʻrisida taqdimnomalar hamda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni unumdorligining pasayish holatlari haqida mahalliy davlat hokimiyati organlariga maʼlumotlar kiritish.
Inspeksiya qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
4-bob. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tartibi
13. Quyidagilar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish maqsadida oʻrganish ishlarini boshlash uchun asos boʻladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari yoki ushbu topshiriqlar ijrosini taʼminlash maqsadida Inspeksiyaning buyruqlari;
oʻtkazilgan monitoringdan olingan maʼlumotlar (hisobotlar) tahlili;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari;
ommaviy axborot vositalari bergan xabarlar, shuningdek, Internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirilgan maʼlumotlar;
huquqni muhofaza qiluvchi organlarning qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish yuzasidan soʻrovlari.
14. Oʻrganish ishlari belgilangan tartibda davlat attestatsiyasidan oʻtgan hamda tegishli maxsus guvohnomaga ega boʻlgan davlat inspektorlari tomonidan uch ish kuni ichida amalga oshiriladi.
15. Davlat inspektorlariga oʻrganish oʻtkazish ishlarini amalga oshirish uchun hududga kirishga toʻsqinlik qilingan taqdirda, bu haqda oʻrganish oʻtkazilishi boshlangan kunda davlat inspektorlari tomonidan oʻrganish ishlari amalga oshiriladigan davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlar rahbari yoki uning vazifasini bajaruvchi shaxs ishtirokida dalolatnoma tuziladi va ular tomonidan imzolanadi.
Davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlar rahbari yoki uning vazifasini bajaruvchi shaxs dalolatnomani imzolashdan bosh tortganda, bu haqda dalolatnomaga qayd etib qoʻyiladi.
Bunda oʻrganish ishlarini amalga oshirishga toʻsqinlik qilgan davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlar rahbari yoki uning vazifasini bajaruvchi shaxsni tegishli javobgarlikka tortish boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan choralar koʻriladi.
Oʻrganish ishlarini amalga oshirishga toʻsqinlik qilgan shaxslarning javobgarlikka tortilishi oʻrganish ishlarini bekor qilish uchun asos boʻlmaydi.
16. Yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish holatlari yuzasidan kelib tushgan murojaatlar boʻyicha zarur hollarda Inspeksiya va uning hududiy boshqarmalari oʻrganish ishlarini amalga oshirish uchun tegishli tashkilotlardan ikki ish kuni ichida mutaxassislarni jalb qilishi mumkin.
Mutaxassislar jalb qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot oʻrganish ishlari amalga oshirilayotgan davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlar rahbariga yetkazilishi lozim.
17. Oʻrganish ishlari yakunlangan kunida davlat inspektorlari tomonidan oʻrganish natijasi yuzasidan mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklda maʼlumotnoma rasmiylashtiriladi.
18. Oʻrganish jarayonida har bir masala toʻliq oʻrganilishi va maʼlumotnomada qayd etilishi lozim.
Oʻrganishga asos boʻlgan masala boʻyicha kamchilik aniqlanmaganda, davlat inspektori tomonidan bu haqda maʼlumotnomada koʻrsatiladi.
19. Maʼlumotnomada yetarli darajada isbotlanmagan, asossiz, taxminiy xulosalar boʻlmasligi lozim. Agarda oʻrganish davomida qonun buzilish holatlari aniqlanmasa, bu maʼlumotnomada qayd etiladi.
20. Oʻrganish ishlari yakunlangan kunda ikki nusxada maʼlumotnoma tuzilib, ularning har biri davlat inspektori, oʻrganish amalga oshirilgan davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlar rahbari tomonidan imzolanadi va bir nusxasi oʻrganish amalga oshirilgan davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlarda qoldiriladi.
Oʻrganish ishlari amalga oshirilgan davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlar rahbari yoki uning vazifasini bajaruvchi shaxs maʼlumotnomani imzolashdan bosh tortgan taqdirda, bu haqda oʻrganish boʻyicha davlat inspektori tomonidan dalolatnoma rasmiylashtiradi va maʼlumotnomaga ilova qilinadi. Bu holatda maʼlumotnomaning bir nusxasi oʻrganish amalga oshirilgan davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlarga pochta orqali xat bilan yuboriladi.
21. Oʻrganish maʼlumotnomasi imzolanib, oʻrganish ishlari amalga oshirilgan davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlarga topshirilgan kun oʻrganish tugallangan kun deb hisoblanadi.
22. Davlat inspektori oʻrganish yakunlangandan soʻng barcha hujjatlar yigʻmajildini shakllantiradi.
Yigʻmajildda:
oʻrganish davomida tuzilgan maʼlumotlar va dalolatnomalar;
oʻrganish maʼlumotnomasida aks etgan qonun buzilish holatlarini tasdiqlovchi hujjatlar, ularga yoʻl qoʻygan aybdor shaxslarning tushuntirish xatlari;
oʻrganish davomida aniqlangan holatlarning foto suratlari;
joyning xaritasidan koʻchirma boʻladi.
23. Davlat inspektorlari yigʻmajildni uch ish kunida Inspeksiyaning Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanishni nazorat qilish boʻlimiga yoki hududiy boshqarmalariga taqdim etadi.
24. Inspeksiya boshligʻi, oʻrinbosarlari va Inspeksiyaning hududiy boshqarmalari boshliqlari va oʻrinbosarlari besh ish kuni ichida hujjatlarni koʻrib chiqadi yoki tegishliligi boʻyicha maʼmuriy ishni koʻrib chiqish vakolatiga ega boʻlgan organlarga yuboradi.
25. Jarima solish toʻgʻrisidagi qarorni ijro etish Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 332 1 -moddasiga muvofiq amalga oshiriladi.
26. Inspeksiya boshligʻi, Inspeksiyaning hududiy boshqarmalari boshliqlari qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga oid qonun buzilish holatlari, ularning kelib chiqish sabablari va bunga imkoniyat yaratib berayotgan shart-sharoitlarni bartaraf etish xususida oʻrganish ishlari yakuni boʻyicha besh ish kuni ichida taqdimnoma kiritadi.
Oʻrganish ishlari amalga oshirilgan barcha davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlar rahbarlari tomonidan bir oy muddatda taqdimnoma koʻrib chiqilishi va natijasi toʻgʻrisida Inspeksiyaga va uning hududiy boshqarmalariga maʼlum qilinishi shart.
27. Davlat inspektorlari hujjatlarni koʻrib chiqish natijasida oʻzboshimchalik bilan yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zararlar boʻyicha ushbu zararlarni undirish choralarini koʻradi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
28. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi va uning hududiy boshqarmalari 1. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini respublikaning butun hududida amalga oshiradi: a) tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan maqsadli foydalanish yuzasidan oʻtkazadigan oʻrganishlarni Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olishning yagona tizimida roʻyxatga olinmagan holda amalga oshirish; b) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarini muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish maqsadida oʻrganish ishlarini amalga oshirish. Doimiy ravishda 2-bosqich Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi va uning hududiy boshqarmalarining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha davlat inspektorlari Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha oʻrganish ishlarini boshlash, bunda: Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Vazirlar Mahkamasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligining yoki Inspeksiyaning topshiriqlari; oʻtkazilgan monitoringdan olingan maʼlumotlar tahlili; jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari; ommaviy axborot vositalari bergan xabarlar, shuningdek, Internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirilgan maʼlumotlar; huquqni muhofaza qiluvchi organlarning qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish yuzasidan soʻrovlari. Uch ish kuni ichida 3-bosqich Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha davlat inspektorlari Oʻrganish ishlarini amalga oshirish uchun toʻsqinlik qilingan taqdirda, oʻrganish ishlari amalga oshiriladigan davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlar rahbari yoki uning vazifasini bajaruvchi shaxs ishtirokida dalolatnoma tuzadi va ular tomonidan imzolanishini taʼminlaydi. Zaruratga koʻra, oʻrganish boshlangan kunda 4-bosqich Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi va uning hududiy boshqarmalari Yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish holatlari yuzasidan kelib tushgan murojaatlar boʻyicha tegishli tashkilotlardan mutaxassislarni jalb qiladi. Zaruratga koʻra, ikki ish kuni ichida 5-bosqich Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish boʻyicha davlat inspektorlari 1. Oʻrganish ishlari yakuni boʻyicha ikki nusxada maʼlumotnoma rasmiylashtiradi. Oʻrganish yakunlangan kunda 2. Oʻrganish ishlari yakuni boʻyicha barcha hujjatlar yigʻmajildini shakllantiradi. 3. Yigʻmajildni Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi yoki uning hududiy boshqarmalariga taqdim etadi. Uch ish kuni ichida 6-bosqich Inspeksiya boshligʻi, oʻrinbosarlari va Inspeksiyaning hududiy boshqarmalari boshliqlari va oʻrinbosarlari 1. Oʻrganish natijalari boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqadi yoki tegishliligi boʻyicha ishni koʻrib chiqish vakolatiga ega boʻlgan organlarga yuboradi. 2. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga oid qonun buzilish holatlari, ularning kelib chiqish sabablari va bunga imkoniyat yaratib berayotgan shart-sharoitlarni bartaraf etish boʻyicha davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlarga taqdimnoma kiritadi. Besh ish kuni ichida 7-bosqich Oʻrganish ishlari amalga oshirilgan davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, xoʻjalik yurituvchi subyektlar Taqdimnomani koʻrib chiqadi va natijasi toʻgʻrisida Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi yoki uning hududiy boshqarmalariga maʼlum qiladi. Bir oy muddatda
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
MAʼLUMOTNOMA 20____ yil “____”__________ Toshkent shahri Oʻrganish ishlari amalga oshirilgan tashkilot: — _________________________________________ Oʻrganish ishlari uchun asos — _________________________________________ Oʻrganish ishlarini amalga oshiruvchilar F.I.O. va lavozimi — _________________________________________ Oʻrganish ishlari amalga oshirilgan soha — Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan maqsadli foydalanish yuzasidan Oʻrganish ishlarida ishtirok etgan tashkilot xodimi — _________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ga asosan “____________________________________________________” _______________________da qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan maqsadli foydalanish yuzasidan oʻrganish ishlari amalga oshirildi. Oʻrganish davomida ___________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________kabi qonun talablariga amal qilinmaganlik holatlari aniqlandi. Oʻrganish ishlari natijasi boʻyicha quyidagilar tavsiya etiladi: Ushbu maʼlumotnomada koʻrsatib oʻtilgan yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining buzilish holatlari va uning oqibatlarini bartaraf etish yuzasidan “ _________________________” ________________________________ga______kun muddatda bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatma berildi. Maʼlumotnomani tuzdik: ____________________________ ___________________ Maʼlumotnoma bilan tanishdim, eʼtirozlarim ____________________ (bor yoki yoʻq) va bir nusxa oldim:
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-yanvardagi 22-son qaroriga 3-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish ishlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish ishlarini (keyingi oʻrinlarda — yer tuzish ishlari) amalga oshirish tartibini belgilaydi.
Mazkur Nizom talablari joyning oʻzida ovullar, qishloqlar, posyolkalar, tumanlar, shaharlar, viloyatlarning chegaralarini belgilash hamda barcha yerlarni roʻyxatga olish hamda foydalanilmayotgan, samarasiz foydalanilayotgan yoki belgilangan maqsadda foydalanilmayotgan yerlarni doimiy aniqlab borish yoʻnalishlariga tatbiq etilmaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
yer tuzish ishlari obyektlari — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning turlari, tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, qishloq xoʻjaligi bilan shugʻullanuvchi yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarining yer uchastkalari;
yer tuzish hujjatlari — yer tuzish ishlarini amalga oshirish natijasida rasmiylashtirilgan hujjatlar, yer axborot tizimi portali xaritasi va maʼlumotlari;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan samarali va oqilona foydalanish, ushbu yerlarni muhofaza qilishni tashkil etish hamda qishloq xoʻjaligi bilan bogʻliq boʻlgan yer tuzish loyihalarini ishlab chiqish va amalga oshirishga qaratilgan tadbirlar tizimi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish ishlarini amalga oshirishni tartibga solish doirasida quyidagi vakolatlarga ega:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari va tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlarining, shuningdek, “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzdaverloyiha” instituti) va uning hududiy boʻlinmalarining yer tuzish sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtirish;
yer tuzish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarni ishlab chiqish.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari va tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish sohasida quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
yer tuzish ishlarini tashkil etish;
qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan samarali va oqilona foydalanishni, ushbu yerlarni muhofaza qilishni tashkil etish;
yer axborot tizimi portalini maʼlumotlar bilan taʼminlash;
qishloq xoʻjaligi ekinlari ekilishi, rivojlanishi va hosil toʻplanishi hamda yerga ishlov berish bilan bogʻliq agrotexnik tadbirlarning oʻtkazilishi yuzasidan monitoring yuritish.
5. “Oʻzdaverloyiha” instituti yer tuzish ishlari boʻyicha quyidagi vazifalarini amalga oshiradi:
yer tuzish ishlarini amalga oshirish;
yer tuzish loyihalari va hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish;
yer tuzish bosh chizmalarini ishlab chiqish, kelishish va amalga oshirish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasining xaritasi (plani) va tavsifini tayyorlash, yerdan foydalanuvchilarga yer uchastkalarini joyida oʻlchab berish, uning chegaralarini belgilash va marza belgilarini oʻrnatish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni va ularga ekinlar ekilishini xatlovdan oʻtkazish ishlarini bajarish;
uchuvchisiz uchish apparatlari yordamida mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa idoralar, shuningdek, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar buyurtmalariga koʻra shartnoma asosida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini yuritish, agrotexnik tadbirlarni oʻtkazish, yer tuzish va yerlarni muhofaza qilish, qishloq xoʻjaligini raqamlashtirish tadbirlarini amalga oshirish;
yer tuzish ishlarini amalga oshirish natijalari boʻyicha olingan maʼlumotlar asosida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni raqamlashtirish, yer axborot tizimi portalini yaratish va doimiy yangilab borishni tashkil etish.
6. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish ishlari ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish ishlarini tashkil etish tartibi
7. Yer tuzish ishlari Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari qarorlariga yoki yuridik va jismoniy shaxslarning buyurtmalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida mazkur tadbirlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar, buyurtmachilarning mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
8. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer uchastkalarini berish boʻyicha loyiha hujjatlarini tayyorlash, yerlar holatini yaxshilash va ularni muhofaza qilish, ushbu yerlarda almashlab, navbatlab ekish, eroziyaga qarshi va melioratsiya tadbirlarini amalga oshirishga qaratilgan loyihalar ishlab chiqiladi.
9. Yer tuzish ishlari quyidagilarga boʻlinadi:
istiqbolga moʻljallangan va loyihalashtirish oldidan amalga oshiriladigan;
xoʻjaliklararo va xoʻjalik ichidagi.
10. Istiqbolga moʻljallangan va loyihalashtirish oldidan amalga oshiriladigan yer tuzish ishlariga quyidagilar kiradi:
respublika boʻyicha qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona va samarali foydalanish hamda ularni muhofaza qilish boʻyicha bosh rejalarni ishlab chiqish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri va tumanlarda (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona va samarali foydalanish hamda ularni muhofaza qilish rejalarini ishlab chiqish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning tuproq unumdorligini saqlash, tiklash, oshirish va yerlardan oqilona, samarali foydalanish hamda ularni muhofaza qilish bilan bogʻliq istiqbolli rejalarni, davlat dasturlarini va hududiy dasturlarni ishlab chiqish.
11. Xoʻjaliklararo yer tuzish ishlariga quyidagilar kiradi:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni joylashishidagi noqulayliklarni bartaraf etgan holda, ushbu yerlardan foydalanuvchilarning yangi yer uchastkalarini tashkil etish va mavjud yerlardan samarali foydalanish boʻyicha loyihalarini tuzish;
muhofaza qilinadigan muhandislik-kommunikatsiya obyektlari atrofida muhofaza zonalarini, shuningdek, suv obyektlarining suvni muhofaza qilish va sanitariya muhofaza zonalarini belgilash;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni va ularga ekinlar ekilishini, shuningdek, qishloq xoʻjaligida foydalanishdan chiqqan yerlarni xatlovdan oʻtkazish va qayta foydalanishga kiritish yuzasidan loyihalar ishlab chiqish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning suv taʼminoti va meliorativ holati yomonlashgan yerlarni xatlovdan oʻtkazish va ularni yaxshilash yuzasidan takliflar ishlab chiqish;
suv obyektlari, sugʻorish tarmoqlari va zax qochirish tarmoqlarini hamda ijtimoiy va madaniy inshootlar, qurilish binolari kabi obyektlarning buyurtma asosida xaritalarini tayyorlash;
tuproq unumdorligini saqlash, tiklash va oshirish, buzilgan yerlarni rekultivatsiya qilish;
tuproqni sellar, koʻchkilar, suv bosishi, zaxlash, qaqrab qolish, zichlashishdan va boshqa salbiy taʼsirga moyil yerlarni saqlash boʻyicha ishchi loyihalarni ishlab chiqish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni xatlovdan oʻtkazish orqali foydalanilmayotgan, samarasiz foydalanilayotgan yoki belgilangan maqsadda foydalanilmayotgan yerlarni doimiy aniqlab borish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash;
yaylov va pichanzorlarda geobotanik tadqiqot ishlarini oʻtkazish;
yerlardan foydalanish va ularni muhofaza qilishga oid tadbirlarni oʻtkazish.
12. Xoʻjalik ichidagi yer tuzishga quyidagilar kiradi:
qishloq xoʻjaligi tashkilotlari hududini xoʻjalik negizida belgilab olish;
qishloq xoʻjaligi ekin turlarini joylashtirish;
qishloq xoʻjaligi ekinlarini ilmiy asoslangan tarzda almashlab ekishni joriy qilish;
tuproq eroziyasiga qarshi kurashish tadbirlarini ishlab chiqish;
bogʻlar va uzumzorlar, yaylov va pichanzorlar hududlarini tashkil qilish;
meva va oʻrmon daraxtzorlarini barpo etish maqsadida togʻ yonbagʻirlarida terrasalar (supalar) qurish;
sugʻoriladigan yerlarni kompleks rekonstruksiya qilish.
13. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda oʻtkaziladigan yer tuzish ishlari tarkibida yerlardan foydalanish va ularni muhofaza qilish bilan bogʻliq boshqa loyihalar ham ishlab chiqilishi mumkin.
14. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer uchastkasining tasdiqlangan chizmasi (plani) yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlarni ajralmas qismi hisoblanib, yer uchastkasining tavsifini tayyorlash, joyida chegaralarini koʻrsatib berish, agar qonunchilikda boshqacha qoida belgilangan boʻlmasa, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar, shu jumladan yer uchastkasini oluvchining mablagʻlari hisobidan “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.
15. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish ishlari (yer turi, konturi, chegarasi va huquq egalari) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Oʻzdaverloyiha” institutining yer axborot tizimi portalida shakllantiriladi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Milliy geoaxborot tizimiga integratsiya qilinadi.
3-bob. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish ishlarini amalga oshirish tartibi
16. Yer tuzish ishlari quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
qishloq xoʻjaligi yerlarining meʼyoriy qiymatini aniqlash;
qishloq xoʻjaligi yerlarini xatlovdan oʻtkazish;
yaylov va pichanzorlarda geobotanik tadqiqotlar olib borish;
qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarini aniqlash;
yer tuzish loyihalarini ishlab chiqish;
qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni konservatsiya qilish;
suv obyektlarining suvni muhofaza qilish va sanitariya-muhofaza zonalarini belgilash;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanishni va ularni muhofaza qilishni tashkil etish;
yer tuzish hujjatlarini ishlab chiqish va rasmiylashtirish.
yer axborot tizimi portalini yuritish.
17. Yer tuzishda:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning normativ qiymatini aniqlash Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 18-avgustdagi 235-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarining normativ qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ;
yaylov va pichanzorlarda geobotanik tadqiqotlarni oʻtkazish Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 23-apreldagi 299-son qarori bilan tasdiqlangan Yaylov va pichanzorlarda geobotanik tadqiqot ishlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga hamda Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 689-son qarori bilan tasdiqlangan Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga ;
qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarini aniqlash Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 25-maydagi 146-son qarori bilan tasdiqlangan Yer uchastkalari egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari va mulkdorlariga yetkazilgan zararlar, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklariga, shuningdek, yerlarning qishloq xoʻjaligi muomalasidan chiqishiga sabab boʻlgan hollarda yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ;
qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 505-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni konservatsiya qilish ishlari Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-dekabrdagi 791-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi yerlarini konservatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ;
suv obyektlarining suvni muhofaza qilish va sanitariya-muhofaza zonalarini belgilash Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 11-dekabrdagi 981-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi suv obyektlarining suvni muhofaza qilish va sanitariya-muhofaza zonalarini belgilash tartibi toʻgʻrisida nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
18. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanishni va ularni muhofaza qilishni tashkil etish va rejalashtirish xoʻjaliklararo va xoʻjalik ichki yer tuzish loyihalari koʻrinishida quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
tayyorgarlik ishlari;
dala-qidiruv ishlari;
yer tuzish loyihasini ishlab chiqish;
loyiha hujjatlarini koʻrib chiqish va tasdiqlash;
loyihani joyiga koʻchirish;
yer tuzish hujjatlarini rasmiylashtirish va buyurtmachiga berish;
yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar tomonidan loyihaning bajarilishi boʻyicha mualliflik nazoratini oʻrnatish.
19. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining yer axborot tizimi texnik talablarini va texnik topshiriqlarini ishlab chiqish yer axborot tizimi maʼlumotlarini shakllantirish va yangilab borish tartibida amalga oshiriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
20. Yer tuzish ishlari jarayonida kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal qilinadi.
21. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish ishlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer tuzish ishlarini amalga oshirish
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-yanvardagi 22-son qaroriga 4-ILOVA
“Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish boʻyicha amalga oshiriladigan
T/r Tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Masʼul ijrochilar 1. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini yer axborot tizimi portalida aks ettirish. 1. Hududning tabiiy iqlim sharoiti, joylashuvi, suv taʼminoti, tuproq unumdorligidan kelib chiqib, hududlarning ixtisoslashuvini belgilash va ekinlarni joylashtirish. 2. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish toʻgʻrisidagi har yilgi maʼlumotlarni yer axborot tizimi portaliga kiritish. 3. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining ekilishi va rivojlanish holatini monitoring qilish natijalarini yer axborot tizimi portaliga kiritib borish. 4. Monitoring natijalarini foydalanuvchilarga belgilangan tartibda yer axborot tizimi portali orqali taqdim etish. 2022-yildan boshlab, doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 2. Yaylov va pichanzorlarda geobotanika tadqiqotlarini oʻtkazish boʻyicha hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti bilan quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha hamkorlikni yoʻlga qoʻyish: 1. Fanlar akademiyasi Botanika instituti bilan yaylov oʻsimliklarining tarqalishi boʻyicha; 2. Davlat ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi bilan Qizil kitobga kiritilgan oʻsimliklar, yaylovlarning degradatsiyasi va uning atrof-muhitga taʼsirlari boʻyicha; 3. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan yaylovlarda chorva mollarini almashlab boqish boʻyicha; 4. Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi bilan oʻrmon fondi yaylovlarida oʻsimlik dunyosini oʻrganish va yaxshilash boʻyicha; 5. Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi bilan ularning tasarrufidagi yaylovlarda oʻsimlik dunyosini oʻrganish va chorva mollarini almashlab boqish boʻyicha. 2022-yil I chorak, doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi 3. “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti geofazoviy maʼlumotlar infratuzilmasini takomillashtirish. 1. “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari tarkibida jismoniy va yuridik shaxslarga xizmat koʻrsatuvchi Geofazoviy maʼlumotlar infratuzilma (GMI) boʻlimini tashkil etish. 2022-yil I chorak Qishloq xoʻjaligi vazirligi 2. GMI boʻlimlari tomonidan yerdan foydalanuvchilarga yer axborot tizimi portali orqali interaktiv xizmatlarni koʻrsatishni joriy etish. 2022-yil I chorak 4. “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti ilmiy xodimlari va tadqiqotchilarining yer tuzish, kadastr, geobotanika, geofazoviy maʼlumotlar infratuzilmasi, geodeziya va kartografiya sohasida Oliy taʼlim vazirligi va ilmiy-tadqiqot institutlari bilan hamkorligini taʼminlash. Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti yer tuzish yoʻnalishidagi muammolar va ularni ilmiy yechimiga qaratilgan ilmiy loyihalar tanlovini eʼlon qilish uchun loyihalarni belgilangan tartibda Innovatsion rivojlanish vazirligiga taqdim etish. 2022-yil I chorak Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti bilan hamkorlikda ilmiy loyihalarni amalga oshirish. 2022-yildan boshlab, doimiy 5. Soha mutaxassislarini maʼnaviy ragʻbatlantirish. “Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan yer tuzuvchi” faxriy unvonini taʼsis etish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2022-yil III chorak Qishloq xoʻjaligi vazirligi 6. “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining hududiy boʻlinmalarida ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish maqsadida oʻquv-tajriba xoʻjaliklarini tashkil etish xamda qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish va doimiy kuzatuv monitoringini olib borish. 1. Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish maqsadida oʻquv-tajriba xoʻjaliklarini tashkil etish. 2. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish va yetishtirish. 2022-yil II chorak, doimiy Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari Bunda spektorli kameralar bilan jihozlangan dronlardan foydalangan holda, yetishtirilayotgan qishloq xoʻjaligi ekinlarining rivojlanishi boʻyicha doimiy kuzatuv monitoringini amalga oshirish va dronlarda olingan suratlarga ishlov berish orqali monitoring tizimini takomillashtirish boʻyicha ilmiy-asoslangan taklif va tavsiyalar ishlab chiqish nazarda tutiladi. doimiy
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-yanvardagi 22-son qaroriga 5-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida yer monitoringi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida” 2000-yil 23-dekabrdagi 496-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 2-banddagi “Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Qarorga ilovada :
a) 9-bandda :
birinchi xatboshidagi “Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi (qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha) va Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 10-banddagi “Yer monitoringi Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda yer monitoringi Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda boshqa toifadagi yerlarda Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 17-banddagi “tumanlar (shaharlar) yer resurslari va davlat kadastri boʻlimlari” soʻzlari “tumanlar (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari va Kadastr agentligi tumanlar (shaharlar) boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 18-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yer resurslari va davlat kadastri boshqarmalari” va “Yergeodezkadastr davlat qoʻmitasiga” soʻzlari tegishlicha “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari (qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha), Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari” va “Qishloq xoʻjaligi vazirligiga, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 14-yanvar,
22-son