UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 18-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 18 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 января 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 January 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

СЎРОВНОМА

ХАБАРНОМА

Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли йўқолган ашёларни олиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг:

Ички ишлар вазирлиги тизимидаги «Топилмалар столи» фаолиятини тугатиш ҳамда 2022 йил 1 мартдан бошлаб туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатилишини;

йўқолган ашёларни қидириш бўйича мурожаатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам қабул қилинишини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилинадиган, сақланадиган ва эгаларига қайтариладиган ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириладиган йўқолган ашёлар тоифалари;

топилмаларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш, шунингдек, эгаси аниқланмаган ашёларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш қоидалари;

йўқолган ва топилган ашёлар ҳисобини олиб бориш тартиби;

Топилмалар ва йўқолган ашёларнинг электрон реестрини юритиш, реестрга киритиладиган маълумотларни шакллантириш ва классификациялаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда — Давлат хизматлари агентлиги):

а) 2022 йил 1 мартга қадар:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда йўқолган ашёларни қидириш, топилмалар ҳақида маълумот олиш имкониятини назарда тутувчи «Топилмалар» автоматлаштирилган қидирув тизимини (кейинги ўринларда — «Топилмалар» АТ) жорий этсин;

йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш бўйича давлат хизматини йўлга қўйиш доирасида давлат хизматлари марказларида хавфсизлик талабларига жавоб берадиган махсус хоналарни (жойларни) ташкил этсин, шунингдек, барча марказларнинг темир сейфлар, зарур моддий-техника воситалари ҳамда ташкилий техникалар билан жиҳозланишини таъминласин;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомда кўрсатилган хизматларнинг йўлга қўйилишини ҳамда «Топилмалар» АТнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилинишини ташкил этсин;

б) 2023 йил 1 январга қадар Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда «Топилмалар» АТ ички ишлар органларининг «Буюм» ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин;

в) «Топилмалар» АТга йўқолган ва топиб олинган ашёлар, уларни топиб олган ва қидираётган шахслар ҳақидаги маълумотларни мунтазам равишда киритиб борсин.

4. Белгилансинки, «Топилмалар» АТни ишлаб чиқиш, ишга тушириш ҳамда топилмалар ва йўқолган ашёларнинг электрон реестрини шакллантириш, шунингдек, уларни кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар жисмоний шахсларга уларнинг йўқолган ёки ўғирлатилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари ўрнига янги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган ҳолларда «Топилмалар» АТга бу ҳақида маълумот киритиб борилишини йўлга қўйсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сон қарорига 1-ИЛОВА

Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — Марказ) жисмоний ва юридик шахсларга тегишли йўқолган ва топиб олинган ашёларни топшириш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш, шунингдек, Топилмалар ва йўқолган ашёларнинг электрон реестрини (кейинги ўринларда — реестр) юритиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом қоидалари жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида йўқолган ашёларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Марказга хусусияти бузиладиган, биологик таркибга эга бўлган, тури, шакли, миқдори ўзгарадиган ашёлар, истеъмол қилинадиган маҳсулотлар, автомототранспорт воситалари, дори воситалари, қаттиқ таъсир қилувчи заҳарли моддалар, психотроп ва гиёҳвандлик воситалари, уларнинг прекурсорлари, портловчи ва пиротехник моддалар, қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари, шунингдек, ҳайвонлар қабул қилинмайди.

Марказга мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган хусусиятларга эга бўлмаган топилмалар қабул қилинади.

3. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш Марказ ходимлари томонидан амалга оширилади.

4. Топилмаларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш, шунингдек, эгаси аниқланмаган ашёларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматлари марказлари томонидан топилмаларни қабул қилиб олиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ва эгаси аниқланмаган ашёларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби

5. Топилмани топиб олган шахслар уларни топшириш юзасидан Марказга мурожаат қилишлари мумкин.

Бинолар ва уларнинг ҳудудларида, жамоат транспортида топиб олинган топилмалар уларни топиб олган шахслар томонидан ушбу бинолар ёки жамоат транспорти мулкдорлари бўлган юридик ёки жисмоний шахсларга топширилади ҳамда, қоида тариқасида, ушбу шахслар томонидан Марказга топширилади.

6. Марказ ходими жисмоний ва юридик шахслар (уларнинг вакиллари) томонидан топилган ашёларни Марказга қабул қилишда ушбу шахсларнинг номидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда Марказ ходими томонидан қабул қилинган ашё ҳақидаги маълумотлар бир вақтнинг ўзида ҳамма фойдаланиши учун очиқ бўлган реестрга киритилади.

7. Марказ ходими томонидан реестрга киритилган маълумотлар асосида қабул қилинган топилма ҳақида «Топилмалар» автоматлаштирилган қидирув тизимига автоматик равишда эълон жойлаштирилади.

8. Марказга қабул қилинган ашёлар Марказнинг махсус жиҳозланган хонасига (жойига) сақлаш учун жойлаштирилади.

9. Ўзининг ёки яқин қариндошларининг (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) йўқолган ашёларини топиш бўйича жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари Марказга шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Бунда, жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари йўқолган ашёларни топиш бўйича ўзи шахсан келиб мурожаат этганда — Марказ ходими мурожаат этувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда — мурожаат этувчи мустақил равишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровнома тўлдиради.

10. Сўровномага йўқотиб қўйилган ашёнинг алоҳида белгиларини акс эттирувчи фотосуратлар, электрон маълумотлар, агар ашё ҳужжат бўлса, унинг нусхалари илова қилиниши мумкин.

10 1 .Сўровнома келиб тушгандан сўнг йўқолган ашё ҳақида «Топилмалар» автоматлаштирилган қидирув тизимига автоматик равишда икки ой мобайнида эълон жойлаштирилади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган муддат ичида йўқолган ашё топилмаганда, эълон автоматик тарзда якунланади.

11. Топиб олинган ашёлар Марказда олти ой давомида сақланади.

Марказдаги ашёлар сақланадиган хоналар (жойлар) темир эшикларга эга бўлиши, белгиланган талабларга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги нормаларига жавоб бериши, хавфсизлик талабларига жавоб берадиган жиҳозлар, темир сейфлар ҳамда сигнализация ускуналари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

12. Марказ ходими томонидан ҳар олти ойда Марказда сақланаётган ашёлар хатлови ўтказилади. Бунда ашёлар тўғрисидаги маълумотлар ички ишлар органларининг «Буюм» ахборот тизимидаги маълумотлар билан ҳам солиштирилади.

13. Агар топилма Марказга қабул қилинган пайтдан эътиборан олти ой мобайнида уни олишга ҳақли бўлган шахс аниқланмаса, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 193-моддасига мувофиқ:

Марказ томонидан ашёни топиб олган шахсга унинг ашёга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келганлиги тўғрисида хабар берилади;

ашёни топиб олган шахс уни қабул қилиб олишни рад этган тақдирда, ашё давлат мулкига ўтади;

Бунда топилма ҳақида жойлаштирилган эълон автоматик тарзда якунланади.

14. Давлат мулкига ўтган моддий қимматликка эга бўлган ашё Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан уч иш куни ичида белгиланган тартибда «E-auksion» савдо майдончасида электрон аукционга қўйилади.

Ашёни аукцион орқали реализация қилишдан тушган маблағларнинг 20 фоизи аукционга қўйиш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирликнинг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига, қолган қисми эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

15. Хатлов натижалари бўйича эгаси аниқланмаган ёки янги эгалари томонидан олиб кетилмаган ҳужжатлар, улар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга келтирилганидан сўнг, тегишлилиги бўйича вилоят ва туман (шаҳар) давлат архивларига ёки идоравий архивларга топширилади, бундан мазкур Низомнинг 18-банди биринчи хатбошисида келтирилган ҳужжатлар мустасно.

Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасига кўра сақлаш муддати тугаган ҳужжатлар белгиланган тартибда йўқ қилишга ажратилади.

16. Марказ ходими ҳар бир йўқолган ашё бўйича мурожаатлар ва топилмалар бўйича маълумотларни реестр орқали ўзаро солиштириб, эгалари аниқланган топилмаларни уларга топшириш юзасидан манфаатдор шахсларни хабардор қилади.

17. Марказ томонидан жисмоний ёки юридик шахсларга тегишли топилмани уларга топшириш топилманинг ҳақиқатдан ҳам ушбу шахсларга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (маълумотларни), шу жумладан ашёнинг алоҳида белгиларини акс эттирувчи фотосуратларни (агар ашё ҳужжат бўлса, унинг нусхаларини) ҳамда манфаатдор шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахсларнинг вакили учун — унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиш асосида амалга оширилади.

Эгаларига топширилган ашёлар ҳақидаги маълумотлар айни шу вақтнинг ўзида реестрга киритилади.

18. Марказга келиб тушган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, гувоҳномалар ва турли хил расмий ҳужжатлар бир ой муддат ичида эгалари томонидан талаб қилинмаган тақдирда, Марказ ходими томонидан тегишлилиги бўйича ушбу ҳужжатни берган ташкилотга юборилади.

Бунда топилма ҳақида жойлаштирилган эълон автоматик тарзда якунланади.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, гувоҳномалар ва турли хил расмий ҳужжатлар, агар улар бекор қилинмаган бўлса, эгаларига қайтарилади.

Фуқаролар йўқолган ҳужжат ўрнига янги ҳужжат олган тақдирда, йўқолган ҳужжат бекор қилинган деб ҳисобланади ва Марказ ходими томонидан тегишлилиги бўйича ушбу ҳужжатни берган ташкилотга юборилади.

19. Марказ ходими топилмани беришни сўраб мурожаат қилган шахсга қуйидаги асослар мавжуд бўлганда топилмани топширишни рад этади:

мурожаат қилган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахс вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилмаганлиги;

топилманинг жисмоний ёки юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, фотосуратлар ёки маълумотлар кўрсатилмаганлиги;

кимга тегишли эканлигини аниқлаш имкони бўлмаган ҳужжатнинг нусхалари ёки унинг алоҳида белгиларини акс эттирувчи фотосуратлар мавжуд эмаслиги;

йўқолган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ўрнига янги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар берилганлиги;

ашёга эгалик қилиш ҳақидаги далилларга эга бўлган икки ёки ундан ортиқ манфаатдор шахслар томонидан бир вақтнинг ўзида ашёни сўраб мурожаат қилинганлиги.

Ушбу банднинг учинчи , тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган ҳолларда Марказ ходими томонидан ушбу шахсларга уларнинг ашёга бўлган эгалик масаласини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда судга мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилади.

Марказ ходими топилмани беришни сўраб мурожаат қилган шахсга топилмани бериш рад этилишининг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома расмийлаштиради.

3-боб. Топилмалар ва йўқолган ашёларнинг электрон реестрини юритиш тартиби

24. Реестр ЯИДХП билан интеграция қилинган ҳолда юритилади.

Реестр фойдаланиш учун очиқ ахборот ресурси ҳисобланади.

25. Реестрда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

а) Марказга топширилган топилмалар бўйича:

ашёнинг номи ва тавсифи (моддий қимматликларнинг шакли, вазни, алоҳида белгилари, ашё ҳужжат бўлганда, у тегишли бўлган шахснинг Ф.И.О., мазмуни, хос рақамлари);

ашё ишлаб чиқарилган ёки берилган вақт (мавжуд бўлса);

ашёни Марказга топширган шахснинг Ф.И.О., юридик шахс номи ва СТИР, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса);

ашё топилган манзил, ҳудуд, жой номи;

ашё сақланаётган Марказ номи ва у сақлашга қабул қилинган вақт;

ашёнинг реестрдаги серия ва рақами;

ашёнинг фотосурати;

ашёга тегишли ҳужжатлар (мавжуд бўлса);

ашё тегишли шахсга қайтарилганлиги ҳақида маълумот;

ашё тегишли давлат ташкилотларига топширилганлиги ҳақида маълумот;

ашё аукционга қўйилганлиги ва аукцион натижаси тўғрисида маълумот;

б) йўқолганлиги тўғрисида мурожаат қилинган ашёлар бўйича:

ашёнинг номи ва тавсифи (ҳужжатлар бўлганда унинг мазмуни, уникал рақамлари, моддий қимматликларнинг шакли, вазни, алоҳида белгилари);

ашё ишлаб чиқарилган ёки берилган вақт (мавжуд бўлса);

ашё мулкдорининг Ф.И.О., юридик шахснинг номи ва СТИР, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса);

ашё йўқотилган (тахминий) ҳудуд ва вақт;

ашёнинг реестрдаги серия ва рақами;

ашёнинг фотосурати ёки унга тегишли ҳужжатлар (мавжуд бўлса);

топилган ашёнинг эгасига қайтарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

26. Реестр электрон шаклда юритилади.

Реестрга киритиладиган маълумотлар Вазирлик томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали ички ишлар органларига тақдим этиб борилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

27. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотлари йўқолган ашёларни қабул қилганда, бу ҳақида уч иш куни ичида исталган ҳудуддаги Марказни ахборот коммуникация тизимлари орқали хабардор қилишлари зарур.

28. Топилмага эгалик қилиш ҳуқуқига даъвогар жисмоний ва юридик шахслар Марказнинг топилмани қабул қилиб олиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш, шунингдек, эгалари аниқланмаган ашёларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш билан боғлиқ ҳаракатлари устидан белгиланган тартибда судга мурожаат этишлари мумкин.

29. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки уларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Топилган ашёларни давлат хизматлари марказига топшириш 1-босқич Топиб олган шахс Ашёни топшириш юзасидан давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш. Ашёни топиб олгандан сўнг 2-босқич Давлат хизматлари маркази 1. Марказга ашёни топширган шахс номидан сўровнома тўлдириш. 2. Ашё ҳақидаги маълумотларни Топилмалар ва йўқолган ашёларнинг электрон реестрига киритиш. 3. Ашёни Марказнинг махсус жиҳозланган хонасига (жойига) сақлаш учун жойлаштириш. Мурожаат қилинган вақтда 3-босқич Давлат хизматлари маркази 1. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, гувоҳномалар ва турли расмий ҳужжатларни сақлаш. 1. 1 ой мобайнида 2. Бошқа қабул қилинган ашёларни сақлаш. 2. 6 ой мобайнида II. Давлат хизматлари марказида сақланадиган ашёларни тегишли давлат ташкилотларига, топилмани топган шахсларга топшириш ёки аукционга қўйиш 4-босқич Давлат хизматлари маркази Эгалари томонидан талаб қилинмаган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, гувоҳномалар ва бошқа расмий ҳужжатларни уларни берган ташкилотга юбориш. 1 ойдан сўнг 5-босқич Давлат хизматлари маркази 1. Марказда сақланаётган ашёларни хатловдан ўтказиш. 1. Ҳар 6 ойда 2. Маълумотларни ички ишлар органларининг «Буюм» ахборот тизими билан солиштириш. 2. Доимий равишда 3. Хатлов натижаларига кўра моддий қимматликка эга буюмга нисбатан мулк ҳуқуқи уни топиб олган шахсга ўтганлигини ушбу шахсга маълум қилиш. 3. Ашё марказга топширилгач 6 ойдан сўнг 6-босқич Топилмани топиб олган шахс 1. Эгаси аниқланмаган топилмани мулк ҳуқуқи билан қабул қилиш. 2. Топилмани қабул қилишни рад этиш. Хатловдан сўнг 7-босқич Адлия вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси Топиб олган шахс томонидан қабул қилиш рад этилган ашёларни «E-auksion» савдо майдончасида аукционга қўйиш. Ашёни топиб олган шахс томонидан қабул қилиш рад этилгандан сўнг 3 иш куни ичида III. Давлат хизматлари марказидан топилмани олиш 8-босқич Топилмани йўқотган шахс Топилманинг ушбу шахсларга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳамда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахс вакили учун унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда Марказга мурожаат этиш. Хоҳишига кўра 9-босқич Давлат хизматлари маркази 1. Топилмани олиш учун мурожаат этган шахс тақдим этган маълумотлар асосида: а) топилмани ушбу шахсга бериш ва бу ҳақида реестрга ёзув киритиш; б) топилмани беришни рад этиш ва бу ҳақида мурожаат этувчига хабар бериш. 1 иш куни ичида

Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Топилмани давлат хизматлари марказига қабул қилиш учун

I. Жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Ф.И.О. 2. Яшаш манзили 3. Шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда) 4. Телефон рақами 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда) II. Юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар 6. Юридик шахс номи 7. СТИР 8. Почта манзили 9. Телефон рақами 10. Юридик шахс вакили Ф.И.О. III. Топилма тўғрисидаги маълумотлар 11. Топилма номи 12. Топилган ашё и шлаб чиқарилган ёки берилган вақт (маълум бўлса) 13. Топилманинг хусусиятлари (шакли, вазни ва б.) 14. Топилманинг алоҳида белгилари (серия рақамлари, кодлари, ташқи таъсирга учраганлиги ва б. ) 15. Топилма қабул қилинган вақт 16. Топилма топилган манзил, ҳудуд, жой номи 17. Топилма топширилган Марказ номи 18. Топилмани қабул қилиб олган ходимнинг Ф.И.О. 19. Топилмага берилган серия ва рақам IV. Илова қилинадиган ҳужжатлар 20. Ашёнинг фотосурати 21. Ашёга тегишли ҳужжатлар нусхалари (мавжуд бўлса)

Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Йўқолган ашёларни давлат хизматлари маркази орқали излаш бўйича

I. Жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Ф.И.О. 2. Яшаш манзили 3. Шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда) 4. Телефон рақами 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда) II. Юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар 6. Юридик шахс номи 7. СТИР 8. Почта манзили 9. Телефон рақами 10. Юридик шахс вакили Ф.И.О. III. Йўқотилган ашё тўғрисидаги маълумотлар 11. Ашё номи 12. Ашё и шлаб чиқарилган ёки берилган вақт (маълум бўлса) 13. Ашё нинг хусусиятлари (шакли, вазни ва б.) 14. Ашё нинг алоҳида белгилари (серия рақамлари, кодлари, ташқи таъсирга учраганлиги ва б. ) 15. Ашё йўқолган (тахминий) ҳудуд 16. Ашё йўқолган (тахминий) вақт 17. Сўровнома тўлд ирилган вақт IV. Илова қилинадиган ҳужжатлар 18. Ашёнинг фотосурати ёки унга тегишли ҳужжатлар нусхалари (мавжуд бўлса)

Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Жисмоний ва юридик шахсларга топилмани беришни рад этиш ҳақида

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами ‎Ўзбекистон Республикаси ‎Давлат герби тасвири ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________________________________________ (туман (шаҳар) давлат хизмати маркази номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20___ йил «____» ____________ даги ‎ ‎ ‎ ‎ (йил, кун, ой) ________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, __________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Рад этиш асослари: ‎ ‎ ‎ ‎ 1.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 2. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ––––––––––––––––––––––––– ‎ ––––––––––––––––––––––––––– (масъул шахснинг лавозими) ‎ (Ф.И.О) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-код ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда):

83-банддаги «топилмалар идорасига» сўзлари «белгиланган тартибда давлат хизматлари марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;

84-банддан «ёки топилмалар идораси ходими» сўзлари чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда):

а) 1-илованинг 35-банди учинчи хатбошисидаги «топилмалар столи»дан» сўзлари «давлат хизматлари марказидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 26-банди учинчи хатбошисидаги «топилмалар столи»дан» сўзлари «давлат хизматлари марказидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-илованинг 13-банди учинчи хатбошисидаги «топилмалар столи»дан» сўзлари «давлат хизматлари марказидан» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда):

а) 1-илованинг 49-банди иккинчи хатбошисидаги «топилмалар столи»дан» сўзлари «давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-илованинг 91-банди иккинчи хатбошисидаги «топилмалар столи»дан» сўзлари «давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-илованинг 96-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Дубликат бериш тўғрисидаги аризага давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида маълумотнома илова қилинади»;

г) 5-илованинг 50-банди иккинчи хатбошисидаги «топилмалар столи»дан» сўзлари «давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди учинчи хатбошисидаги «топилмалар столи»дан» сўзлари «давлат хизматлари марказидан» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 18 январь,

28-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2022 й., 09/22/28/0041-сон; 01.05.2023 й., 09/23/170/0233-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SOʻROVNOMA

SOʻROVNOMA

XABARNOMA

Yoʻqolgan ashyolarni qabul qilish, saqlash va egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli yoʻqolgan ashyolarni olish, saqlash va egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish tartibini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Adliya vazirligining:

Ichki ishlar vazirligi tizimidagi “Topilmalar stoli” faoliyatini tugatish hamda 2022-yil 1-martdan boshlab tuman (shahar) davlat xizmatlari markazlari tomonidan yoʻqolgan va topib olingan ashyolarni qabul qilish, saqlash va egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatilishini;

yoʻqolgan ashyolarni qidirish boʻyicha murojaatlarning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali ham qabul qilinishini yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yoʻqolgan ashyolarni davlat xizmatlari markazlari tomonidan qabul qilish, saqlash va egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

davlat xizmatlari markazlari tomonidan qabul qilinadigan, saqlanadigan va egalariga qaytariladigan yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshiriladigan yoʻqolgan ashyolar toifalari;

topilmalarni qabul qilish, saqlash, egalariga qaytarish, shuningdek, egasi aniqlanmagan ashyolarni tegishli davlat tashkilotlariga topshirish qoidalari;

yoʻqolgan va topilgan ashyolar hisobini olib borish tartibi;

Topilmalar va yoʻqolgan ashyolarning elektron reyestrini yuritish, reyestrga kiritiladigan maʼlumotlarni shakllantirish va klassifikatsiyalash.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Davlat xizmatlari agentligi):

a) 2022-yil 1-martga qadar:

Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda yoʻqolgan ashyolarni qidirish, topilmalar haqida maʼlumot olish imkoniyatini nazarda tutuvchi “Topilmalar” avtomatlashtirilgan qidiruv tizimini (keyingi oʻrinlarda — “Topilmalar” AT) joriy etsin;

yoʻqolgan va topib olingan ashyolarni qabul qilish, saqlash, egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish boʻyicha davlat xizmatini yoʻlga qoʻyish doirasida davlat xizmatlari markazlarida xavfsizlik talablariga javob beradigan maxsus xonalarni (joylarni) tashkil etsin, shuningdek, barcha markazlarning temir seyflar, zarur moddiy-texnika vositalari hamda tashkiliy texnikalar bilan jihozlanishini taʼminlasin;

Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizomda koʻrsatilgan xizmatlarning yoʻlga qoʻyilishini hamda “Topilmalar” ATning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali bilan integratsiya qilinishini tashkil etsin;

b) 2023-yil 1-yanvarga qadar Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda “Topilmalar” AT ichki ishlar organlarining “Buyum” axborot tizimiga integratsiya qilinishini taʼminlasin;

v) “Topilmalar” ATga yoʻqolgan va topib olingan ashyolar, ularni topib olgan va qidirayotgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni muntazam ravishda kiritib borsin.

4. Belgilansinki, “Topilmalar” ATni ishlab chiqish, ishga tushirish hamda topilmalar va yoʻqolgan ashyolarning elektron reyestrini shakllantirish, shuningdek, ularni keyinchalik texnik qoʻllab-quvvatlash Davlat xizmatlari agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda 2022-yil 1-martga qadar jismoniy shaxslarga ularning yoʻqolgan yoki oʻgʻirlatilgan shaxsni tasdiqlovchi hujjatlari oʻrniga yangi shaxsni tasdiqlovchi hujjatlar berilgan hollarda “Topilmalar” ATga bu haqida maʼlumot kiritib borilishini yoʻlga qoʻysin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov va ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-yanvardagi 28-son qaroriga 1-ILOVA

Yoʻqolgan ashyolarni davlat xizmatlari markazlari tomonidan qabul qilish, saqlash va egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom davlat xizmatlari markaziga (keyingi oʻrinlarda — Markaz) jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli yoʻqolgan va topib olingan ashyolarni topshirish, saqlash, egalariga qaytarish yoki ularni tegishli davlat tashkilotlariga topshirish, shuningdek, Topilmalar va yoʻqolgan ashyolarning elektron reyestrini (keyingi oʻrinlarda — reyestr) yuritish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom qoidalari jinoyat va maʼmuriy huquqbuzarlik oqibatida yoʻqolgan ashyolarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Markazga xususiyati buziladigan, biologik tarkibga ega boʻlgan, turi, shakli, miqdori oʻzgaradigan ashyolar, isteʼmol qilinadigan mahsulotlar, avtomototransport vositalari, dori vositalari, qattiq taʼsir qiluvchi zaharli moddalar, psixotrop va giyohvandlik vositalari, ularning prekursorlari, portlovchi va pirotexnik moddalar, qurollar va ularning oʻq-dorilari, shuningdek, hayvonlar qabul qilinmaydi.

Markazga mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan xususiyatlarga ega boʻlmagan topilmalar qabul qilinadi.

3. Jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli yoʻqolgan va topib olingan ashyolarni qabul qilish, saqlash, egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish Markaz xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.

4. Topilmalarni qabul qilish, saqlash, egalariga qaytarish, shuningdek, egasi aniqlanmagan ashyolarni tegishli davlat tashkilotlariga topshirish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Davlat xizmatlari markazlari tomonidan topilmalarni qabul qilib olish, saqlash, egalariga qaytarish va egasi aniqlanmagan ashyolarni tegishli davlat tashkilotlariga topshirish tartibi

5. Topilmani topib olgan shaxslar ularni topshirish yuzasidan Markazga murojaat qilishlari mumkin.

Binolar va ularning hududlarida, jamoat transportida topib olingan topilmalar ularni topib olgan shaxslar tomonidan ushbu binolar yoki jamoat transporti mulkdorlari boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxslarga topshiriladi hamda, qoida tariqasida, ushbu shaxslar tomonidan Markazga topshiriladi.

6. Markaz xodimi jismoniy va yuridik shaxslar (ularning vakillari) tomonidan topilgan ashyolarni Markazga qabul qilishda ushbu shaxslarning nomidan mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

Bunda Markaz xodimi tomonidan qabul qilingan ashyo haqidagi maʼlumotlar bir vaqtning oʻzida hamma foydalanishi uchun ochiq boʻlgan reyestrga kiritiladi.

7. Markaz xodimi tomonidan reyestrga kiritilgan maʼlumotlar asosida qabul qilingan topilma haqida “Topilmalar” avtomatlashtirilgan qidiruv tizimiga avtomatik ravishda eʼlon joylashtiriladi.

8. Markazga qabul qilingan ashyolar Markazning maxsus jihozlangan xonasiga (joyiga) saqlash uchun joylashtiriladi.

9. Oʻzining yoki yaqin qarindoshlarining (eri yoki xotini, farzandlari, nevaralari, aka-uka va opa-singillari) yoʻqolgan ashyolarini topish boʻyicha jismoniy shaxslar yoki yuridik shaxslarning vakillari Markazga shaxsan kelib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi.

Bunda, jismoniy shaxslar yoki yuridik shaxslarning vakillari yoʻqolgan ashyolarni topish boʻyicha oʻzi shaxsan kelib murojaat etganda — Markaz xodimi murojaat etuvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda — murojaat etuvchi mustaqil ravishda ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha soʻrovnoma toʻldiradi.

10. Soʻrovnomaga yoʻqotib qoʻyilgan ashyoning alohida belgilarini aks ettiruvchi fotosuratlar, elektron maʼlumotlar, agar ashyo hujjat boʻlsa, uning nusxalari ilova qilinishi mumkin.

10 1 .Soʻrovnoma kelib tushgandan soʻng yoʻqolgan ashyo haqida “Topilmalar” avtomatlashtirilgan qidiruv tizimiga avtomatik ravishda ikki oy mobaynida eʼlon joylashtiriladi.

Mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatib oʻtilgan muddat ichida yoʻqolgan ashyo topilmaganda, eʼlon avtomatik tarzda yakunlanadi.

11. Topib olingan ashyolar Markazda olti oy davomida saqlanadi.

Markazdagi ashyolar saqlanadigan xonalar (joylar) temir eshiklarga ega boʻlishi, belgilangan talablarga muvofiq yongʻin xavfsizligi normalariga javob berishi, xavfsizlik talablariga javob beradigan jihozlar, temir seyflar hamda signalizatsiya uskunalari bilan jihozlangan boʻlishi lozim.

12. Markaz xodimi tomonidan har olti oyda Markazda saqlanayotgan ashyolar xatlovi oʻtkaziladi. Bunda ashyolar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ichki ishlar organlarining “Buyum” axborot tizimidagi maʼlumotlar bilan ham solishtiriladi.

13. Agar topilma Markazga qabul qilingan paytdan eʼtiboran olti oy mobaynida uni olishga haqli boʻlgan shaxs aniqlanmasa, Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi 193-moddasiga muvofiq:

Markaz tomonidan ashyoni topib olgan shaxsga uning ashyoga nisbatan mulk huquqi vujudga kelganligi toʻgʻrisida xabar beriladi;

ashyoni topib olgan shaxs uni qabul qilib olishni rad etgan taqdirda, ashyo davlat mulkiga oʻtadi;

Bunda topilma haqida joylashtirilgan eʼlon avtomatik tarzda yakunlanadi.

14. Davlat mulkiga oʻtgan moddiy qimmatlikka ega boʻlgan ashyo Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tegishli hududiy boshqarmasi tomonidan uch ish kuni ichida belgilangan tartibda “E-auksion” savdo maydonchasida elektron auksionga qoʻyiladi.

Ashyoni auksion orqali realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlarning 20 foizi auksionga qoʻyish xarajatlarini chegirib tashlagan holda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlikning Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga, qolgan qismi esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkaziladi.

15. Xatlov natijalari boʻyicha egasi aniqlanmagan yoki yangi egalari tomonidan olib ketilmagan hujjatlar, ular qonunchilik hujjatlariga muvofiq tartibga keltirilganidan soʻng, tegishliligi boʻyicha viloyat va tuman (shahar) davlat arxivlariga yoki idoraviy arxivlarga topshiriladi, bundan mazkur Nizomning 18-bandi birinchi xatboshisida keltirilgan hujjatlar mustasno.

Hujjatlarning qimmatliligini aniqlash ekspertizasiga koʻra saqlash muddati tugagan hujjatlar belgilangan tartibda yoʻq qilishga ajratiladi.

16. Markaz xodimi har bir yoʻqolgan ashyo boʻyicha murojaatlar va topilmalar boʻyicha maʼlumotlarni reyestr orqali oʻzaro solishtirib, egalari aniqlangan topilmalarni ularga topshirish yuzasidan manfaatdor shaxslarni xabardor qiladi.

17. Markaz tomonidan jismoniy yoki yuridik shaxslarga tegishli topilmani ularga topshirish topilmaning haqiqatdan ham ushbu shaxslarga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlarni (maʼlumotlarni), shu jumladan ashyoning alohida belgilarini aks ettiruvchi fotosuratlarni (agar ashyo hujjat boʻlsa, uning nusxalarini) hamda manfaatdor shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjat, yuridik shaxslarning vakili uchun — uning vakolatini tasdiqlovchi hujjatni koʻrsatish asosida amalga oshiriladi.

Egalariga topshirilgan ashyolar haqidagi maʼlumotlar ayni shu vaqtning oʻzida reyestrga kiritiladi.

18. Markazga kelib tushgan shaxsni tasdiqlovchi hujjatlar, guvohnomalar va turli xil rasmiy hujjatlar bir oy muddat ichida egalari tomonidan talab qilinmagan taqdirda, Markaz xodimi tomonidan tegishliligi boʻyicha ushbu hujjatni bergan tashkilotga yuboriladi.

Bunda topilma haqida joylashtirilgan eʼlon avtomatik tarzda yakunlanadi.

Shaxsni tasdiqlovchi hujjatlar, guvohnomalar va turli xil rasmiy hujjatlar, agar ular bekor qilinmagan boʻlsa, egalariga qaytariladi.

Fuqarolar yoʻqolgan hujjat oʻrniga yangi hujjat olgan taqdirda, yoʻqolgan hujjat bekor qilingan deb hisoblanadi va Markaz xodimi tomonidan tegishliligi boʻyicha ushbu hujjatni bergan tashkilotga yuboriladi.

19. Markaz xodimi topilmani berishni soʻrab murojaat qilgan shaxsga quyidagi asoslar mavjud boʻlganda topilmani topshirishni rad etadi:

murojaat qilgan shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjat, yuridik shaxs vakilining vakolatini tasdiqlovchi hujjat koʻrsatilmaganligi;

topilmaning jismoniy yoki yuridik shaxsga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar, fotosuratlar yoki maʼlumotlar koʻrsatilmaganligi;

kimga tegishli ekanligini aniqlash imkoni boʻlmagan hujjatning nusxalari yoki uning alohida belgilarini aks ettiruvchi fotosuratlar mavjud emasligi;

yoʻqolgan shaxsni tasdiqlovchi hujjatlar oʻrniga yangi shaxsni tasdiqlovchi hujjatlar berilganligi;

ashyoga egalik qilish haqidagi dalillarga ega boʻlgan ikki yoki undan ortiq manfaatdor shaxslar tomonidan bir vaqtning oʻzida ashyoni soʻrab murojaat qilinganligi.

Ushbu bandning uchinchi , toʻrtinchi va oltinchi xatboshilarida koʻrsatilgan asoslar mavjud boʻlgan hollarda Markaz xodimi tomonidan ushbu shaxslarga ularning ashyoga boʻlgan egalik masalasini hal qilish uchun belgilangan tartibda sudga murojaat etish huquqi tushuntiriladi.

Markaz xodimi topilmani berishni soʻrab murojaat qilgan shaxsga topilmani berish rad etilishining aniq sabablarini koʻrsatgan holda mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha xabarnoma rasmiylashtiradi.

3-bob. Topilmalar va yoʻqolgan ashyolarning elektron reyestrini yuritish tartibi

24. Reyestr YIDXP bilan integratsiya qilingan holda yuritiladi.

Reyestr foydalanish uchun ochiq axborot resursi hisoblanadi.

25. Reyestrda quyidagi maʼlumotlar qayd etiladi:

a) Markazga topshirilgan topilmalar boʻyicha:

ashyoning nomi va tavsifi (moddiy qimmatliklarning shakli, vazni, alohida belgilari, ashyo hujjat boʻlganda, u tegishli boʻlgan shaxsning F.I.O., mazmuni, xos raqamlari);

ashyo ishlab chiqarilgan yoki berilgan vaqt (mavjud boʻlsa);

ashyoni Markazga topshirgan shaxsning F.I.O., yuridik shaxs nomi va STIR, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (mavjud boʻlsa);

ashyo topilgan manzil, hudud, joy nomi;

ashyo saqlanayotgan Markaz nomi va u saqlashga qabul qilingan vaqt;

ashyoning reyestrdagi seriya va raqami;

ashyoning fotosurati;

ashyoga tegishli hujjatlar (mavjud boʻlsa);

ashyo tegishli shaxsga qaytarilganligi haqida maʼlumot;

ashyo tegishli davlat tashkilotlariga topshirilganligi haqida maʼlumot;

ashyo auksionga qoʻyilganligi va auksion natijasi toʻgʻrisida maʼlumot;

b) yoʻqolganligi toʻgʻrisida murojaat qilingan ashyolar boʻyicha:

ashyoning nomi va tavsifi (hujjatlar boʻlganda uning mazmuni, unikal raqamlari, moddiy qimmatliklarning shakli, vazni, alohida belgilari);

ashyo ishlab chiqarilgan yoki berilgan vaqt (mavjud boʻlsa);

ashyo mulkdorining F.I.O., yuridik shaxsning nomi va STIR, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (mavjud boʻlsa);

ashyo yoʻqotilgan (taxminiy) hudud va vaqt;

ashyoning reyestrdagi seriya va raqami;

ashyoning fotosurati yoki unga tegishli hujjatlar (mavjud boʻlsa);

topilgan ashyoning egasiga qaytarilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

26. Reyestr elektron shaklda yuritiladi.

Reyestrga kiritiladigan maʼlumotlar Vazirlik tomonidan idoralararo elektron hamkorlik orqali ichki ishlar organlariga taqdim etib boriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

27. Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa davlat tashkilotlari yoʻqolgan ashyolarni qabul qilganda, bu haqida uch ish kuni ichida istalgan hududdagi Markazni axborot kommunikatsiya tizimlari orqali xabardor qilishlari zarur.

28. Topilmaga egalik qilish huquqiga daʼvogar jismoniy va yuridik shaxslar Markazning topilmani qabul qilib olish, saqlash va egalariga qaytarish, shuningdek, egalari aniqlanmagan ashyolarni tegishli davlat tashkilotlariga topshirish bilan bogʻliq harakatlari ustidan belgilangan tartibda sudga murojaat etishlari mumkin.

29. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Yoʻqolgan ashyolarni davlat xizmatlari markazlari tomonidan qabul qilish, saqlash va egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yoʻqolgan ashyolarni davlat xizmatlari markazlari tomonidan qabul qilish, saqlash va egalariga qaytarish yoki ularni tegishli davlat tashkilotlariga topshirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Topilgan ashyolarni davlat xizmatlari markaziga topshirish 1-bosqich Topib olgan shaxs Ashyoni topshirish yuzasidan davlat xizmatlari markaziga murojaat qilish. Ashyoni topib olgandan soʻng 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi 1. Markazga ashyoni topshirgan shaxs nomidan soʻrovnoma toʻldirish. 2. Ashyo haqidagi maʼlumotlarni Topilmalar va yoʻqolgan ashyolarning elektron reyestriga kiritish. 3. Ashyoni Markazning maxsus jihozlangan xonasiga (joyiga) saqlash uchun joylashtirish. Murojaat qilingan vaqtda 3-bosqich Davlat xizmatlari markazi 1. Shaxsni tasdiqlovchi hujjatlar, guvohnomalar va turli rasmiy hujjatlarni saqlash. 1. 1 oy mobaynida 2. Boshqa qabul qilingan ashyolarni saqlash. 2. 6 oy mobaynida II. Davlat xizmatlari markazida saqlanadigan ashyolarni tegishli davlat tashkilotlariga, topilmani topgan shaxslarga topshirish yoki auksionga qoʻyish 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Egalari tomonidan talab qilinmagan shaxsni tasdiqlovchi hujjatlar, guvohnomalar va boshqa rasmiy hujjatlarni ularni bergan tashkilotga yuborish. 1 oydan soʻng 5-bosqich Davlat xizmatlari markazi 1. Markazda saqlanayotgan ashyolarni xatlovdan oʻtkazish. 1. Har 6 oyda 2. Maʼlumotlarni ichki ishlar organlarining “Buyum” axborot tizimi bilan solishtirish. 2. Doimiy ravishda 3. Xatlov natijalariga koʻra moddiy qimmatlikka ega buyumga nisbatan mulk huquqi uni topib olgan shaxsga oʻtganligini ushbu shaxsga maʼlum qilish. 3. Ashyo markazga topshirilgach 6 oydan soʻng 6-bosqich Topilmani topib olgan shaxs 1. Egasi aniqlanmagan topilmani mulk huquqi bilan qabul qilish. 2. Topilmani qabul qilishni rad etish. Xatlovdan soʻng 7-bosqich Adliya vazirligining tegishli hududiy boshqarmasi Topib olgan shaxs tomonidan qabul qilish rad etilgan ashyolarni “E-auksion” savdo maydonchasida auksionga qoʻyish. Ashyoni topib olgan shaxs tomonidan qabul qilish rad etilgandan soʻng 3 ish kuni ichida III. Davlat xizmatlari markazidan topilmani olish 8-bosqich Topilmani yoʻqotgan shaxs Topilmaning ushbu shaxslarga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlarni hamda oʻzining shaxsini tasdiqlovchi hujjat, yuridik shaxs vakili uchun uning vakolatini tasdiqlovchi hujjatni koʻrsatgan holda Markazga murojaat etish. Xohishiga koʻra 9-bosqich Davlat xizmatlari markazi 1. Topilmani olish uchun murojaat etgan shaxs taqdim etgan maʼlumotlar asosida: a) topilmani ushbu shaxsga berish va bu haqida reyestrga yozuv kiritish; b) topilmani berishni rad etish va bu haqida murojaat etuvchiga xabar berish. 1 ish kuni ichida

Yoʻqolgan ashyolarni davlat xizmatlari markazlari tomonidan qabul qilish, saqlash va egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Topilmani davlat xizmatlari markaziga qabul qilish uchun

I. Jismoniy shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. F.I.O. 2. Yashash manzili 3. Shaxsiy identifikatsiya raqami (mavjud boʻlganda) 4. Telefon raqami 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda) II. Yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 6. Yuridik shaxs nomi 7. STIR 8. Pochta manzili 9. Telefon raqami 10. Yuridik shaxs vakili F.I.O. III. Topilma toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 11. Topilma nomi 12. Topilgan ashyo i shlab chiqarilgan yoki berilgan vaqt (maʼlum boʻlsa) 13. Topilmaning xususiyatlari (shakli, vazni va b.) 14. Topilmaning alohida belgilari (seriya raqamlari, kodlari, tashqi taʼsirga uchraganligi va b. ) 15. Topilma qabul qilingan vaqt 16. Topilma topilgan manzil, hudud, joy nomi 17. Topilma topshirilgan Markaz nomi 18. Topilmani qabul qilib olgan xodimning F.I.O. 19. Topilmaga berilgan seriya va raqam IV. Ilova qilinadigan hujjatlar 20. Ashyoning fotosurati 21. Ashyoga tegishli hujjatlar nusxalari (mavjud boʻlsa)

Yoʻqolgan ashyolarni davlat xizmatlari markazlari tomonidan qabul qilish, saqlash va egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Yoʻqolgan ashyolarni davlat xizmatlari markazi orqali izlash boʻyicha

I. Jismoniy shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. F.I.O. 2. Yashash manzili 3. Shaxsiy identifikatsiya raqami (mavjud boʻlganda) 4. Telefon raqami 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda) II. Yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 6. Yuridik shaxs nomi 7. STIR 8. Pochta manzili 9. Telefon raqami 10. Yuridik shaxs vakili F.I.O. III. Yoʻqotilgan ashyo toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 11. Ashyo nomi 12. Ashyo i shlab chiqarilgan yoki berilgan vaqt (maʼlum boʻlsa) 13. Ashyo ning xususiyatlari (shakli, vazni va b.) 14. Ashyo ning alohida belgilari (seriya raqamlari, kodlari, tashqi taʼsirga uchraganligi va b. ) 15. Ashyo yoʻqolgan (taxminiy) hudud 16. Ashyo yoʻqolgan (taxminiy) vaqt 17. Soʻrovnoma toʻld irilgan vaqt IV. Ilova qilinadigan hujjatlar 18. Ashyoning fotosurati yoki unga tegishli hujjatlar nusxalari (mavjud boʻlsa)

Yoʻqolgan ashyolarni davlat xizmatlari markazlari tomonidan qabul qilish, saqlash va egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Jismoniy va yuridik shaxslarga topilmani berishni rad etish haqida

Elektron hujjatning identifikatsiya raqami ‎Oʻzbekiston Respublikasi ‎Davlat gerbi tasviri ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________________________________________ (tuman (shahar) davlat xizmati markazi nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20___ yil “____” ____________ dagi ‎ ‎ ‎ ‎ (yil, kun, oy) ________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, __________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Rad etish asoslari: ‎ ‎ ‎ ‎ 1.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 2. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ––––––––––––––––––––––––– ‎ ––––––––––––––––––––––––––– (masʼul shaxsning lavozimi) ‎ (F.I.O) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-kod ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-yanvardagi 28-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 4-noyabrdagi 482-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomobil transportida yoʻlovchilar va bagajni tashish qoidalarida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2003-y., 11-son, 108-modda):

83-banddagi “topilmalar idorasiga” soʻzlari “belgilangan tartibda davlat xizmatlari markaziga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

84-banddan “yoki topilmalar idorasi xodimi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolik jamiyati institutlarini rivojlantirishga koʻmaklashish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2013-yil 12-dekabrdagi PQ-2085-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2014-yil 10-martdagi 57-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 3-son, 25-modda):

a) 1-ilovaning 35-bandi uchinchi xatboshisidagi “topilmalar stoli”dan” soʻzlari “davlat xizmatlari markazidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 26-bandi uchinchi xatboshisidagi “topilmalar stoli”dan” soʻzlari “davlat xizmatlari markazidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-ilovaning 13-bandi uchinchi xatboshisidagi “topilmalar stoli”dan” soʻzlari “davlat xizmatlari markazidan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 10-son, 104-modda):

a) 1-ilovaning 49-bandi ikkinchi xatboshisidagi “topilmalar stoli”dan” soʻzlari “davlat xizmatlari markazidan hujjat topilmaganligi haqida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-ilovaning 91-bandi ikkinchi xatboshisidagi “topilmalar stoli”dan” soʻzlari “davlat xizmatlari markazidan hujjat topilmaganligi haqida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 4-ilovaning 96-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Dublikat berish toʻgʻrisidagi arizaga davlat xizmatlari markazidan hujjat topilmaganligi haqida maʼlumotnoma ilova qilinadi”;

g) 5-ilovaning 50-bandi ikkinchi xatboshisidagi “topilmalar stoli”dan” soʻzlari “davlat xizmatlari markazidan hujjat topilmaganligi haqida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-maydagi 409-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida diniy tashkilotlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish va tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 19-bandi uchinchi xatboshisidagi “topilmalar stoli”dan” soʻzlari “davlat xizmatlari markazidan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 18-yanvar,

28-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.01.2022-y., 09/22/28/0041-son; 01.05.2023-y., 09/23/170/0233-son; 22.11.2023-y., 09/23/612/0874-son; 25.12.2025-y., 09/25/821/1211-son)

lex.uz