📅 2022-yil 19-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 19-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 19 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 января 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 January 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
АРИЗА
Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши жорий этилганлиги;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига 4-иловага мувофиқ Ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
мутахассисларнинг малакасини ошириш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) орқали мурожаат қилиш тартиби;
малака ошириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш қоидалари;
мутахассисларни малака ошириш курсларига қабул қилишни расмийлаштириш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ЯИДХПда электрон хизматларни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатларни ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланаётган Маъмурий регламент бўйича давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимларнинг Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари берилишида давлат хизматларининг белгиланган тартибда кўрсатилиши бўйича, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 33-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент ветеринария хизмати тизимига кирувчи мутахассислар, тасарруфида ветеринария хизмати мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, ишлаб чиқаришда ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг (кейинги ўринларда — ветеринария хизмати мутахассислари) малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари беришда (кейинги ўринларда — малака ошириш) давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
3. Малака оширишга талабгор бўлган ветеринария хизмати мутахассислари (кейинги ўринларда — талабгорлар) давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда ёки Агропорталда рўйхатдан ўтади.
4. Талабгорлар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки Агропортал орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.
5. Талабгорлар белгиланган шаклдаги ариза тўлдирилгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
6. Давлат хизматлари марказлари қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиш учун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) дарҳол юборади.
7. Институт ариза белгиланган талабларга мослигини 3 кун муддатда кўриб чиқади ва малака оширишга қабул қилиш учун шартнома тузиш ёки рад этиш тўғрисида талабгорга СМС хабар юборади.
8. Талабгорлар малака оширишга қабул қилиш учун шартнома тузиш ҳақида СМС хабар олгандан сўнг 3 кун муддатда малака ошириш маркази билан шартнома имзолайди.
Шартномада малака ошириш вақти, муддати ва тўлов миқдори аниқ кўрсатилади.
Шартнома имзоланган кундан сўнг 5 кун муддатда белгиланган тўлов талабгорлар томонидан амалга оширилиши лозим. Талабгорлар томонидан ушбу муддатда тўлов амалга оширилмаган тақдирда, улар малака ошириш курсларига қабул қилинмайди.
9. Институт тўловни амалга оширган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, ўқув курслари контингентини шакллантиради ва ўқиш бошланадиган муддат тўғрисида 1 кун ичида талабгорларга СМС хабар юборади.
10. Бир вақтнинг ўзида шартномалар бўйича тўловларни амалга оширган талабгорлар сони белгиланган контингентдан ортган тақдирда, талабгорлар кетма-кетлик асосида малака оширишга қабул қилинади.
11. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП ёки Агропортал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатилганда, йиғим тўланганлигини Ягона биллинг ёки «Агробиллинг» ахборот тизими орқали тасдиқланади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
0,5 фоизи — тўловлар Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;
в) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали хизматларни кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
12. Талабгорлар аризасида нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, малака ошириш учун белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширмаганлик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
13. Талабгорларнинг давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали юборилган аризадан воз кечиш ҳуқуқига эга.
14. Талабгорлар давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали юборилган аризадан воз кечганда, уларнинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда амалга оширилган йиғим қайтарилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Ушбу Регламент талабларини бажариш муносабати билан келиб чиқадиган низолар белгиланган тартибда ҳал этилади.
16. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Талабгор Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ёхуд «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (Агропортал) орқали белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Заруратга кўра 2-босқич Давлат хизматлари марказлари Аризаларни кўриб чиқиш учун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти га (кейинги ўринларда — Институт) юборади. Дарҳол 3-босқич Институт Аризада тўлдирилган маълумотлар белгиланган талабларга мослигини кўриб чиқади ва малака оширишга қабул қилиш ёки рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда талабгорга СМС — хабар юборади. 3 кун муддатда 4-босқич Талабгор, Институт Тарафлар ўртасида шартнома имзолайди. 3 кун муддатда 5-босқич Талабгор Шартнома имзолангандан сўнг шартномада белгиланган тўловни тўлайди. 5 кун муддатда 6-босқич Институт Тўловни тўлаган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, ўқув курслари контингентини шакллантиради ва ўқиш бошланадиган муддат тўғрисида талабгорларни хабардор қилади. 1 кун муддатда
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
I. Талабгор тўғрисида маълумот 1.1. Ф.И.О.: 1.2. Телефон рақами: 1.3. Электрон почта манзили: 1.4. Фаолиятни амалга ошириш манзили: II. Юридик шахс бўйича маълумот 2.1. Юридик шахснинг тўлиқ номи: 2.2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли: 2.3. Жойлашуви: (почта манзили) 2.4. СТИР: 2.5. Банк реквизитлари: (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи) 2.6. Телефон рақами: 2.7. Электрон почта манзили: 2.8. Фаолиятни амалга ошириш манзили: 2.9. Ваколатли орган: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти 2.10. Малака ошириш йўналиши: □ ветеринария-санитария экспертизаси лаборатория ходимлари □ ветеринария мутахассислари □ ветеринария фармацевтикаси мутахассислари □ раҳбар ходимлар □ чорвадор (зоотехник) мутахассислар □ илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари □ сунъий уруғлантириш билан шуғулланувчи мутахассислар (техник оссеминаторлар) Талабгорнинг электрон рақамли имзоси
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 33-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 40-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Сертификат қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя элементига эга бўлади ҳамда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади».
2. Қуйидаги мазмундаги 42 1 -банд қўшилсин:
«42 1 . Электрон шаклда сертификат бериш тизими жорий этилгунга қадар олинган сертификат йўқотиб қўйилган ёки фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган тақдирда, унинг эгасига Малака ошириш марказига тақдим этилган аризага асосан уч кун ичида электрон шаклда янги сертификат берилади».
3. 9-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ Ветеринария хизмати мутахассислари малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги тўғрисида СЕРТИФИКАТ MO № 000000 20_____ йил «____» _________ ________________________________ (берилган жойи) ____________________________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) 20____йил «_______»____________________дан 20_______ йил «______»___________________________ гача ________________________________________________________________________________________ даги (таълим муассасасининг номи) __________________________________________________________________________________________ да (малака ошириш қайта тайёрлаш ва курсларининг номи) ___________________________________________________________ соатли курслардан муваффақиятли ўтди. Аттестация комиссиясининг 20___ йил «_____»__________________________________________________даги «____» -сон қарорига биноан унга _______________________________________________________________ (олий, биринчи, иккинчи) малака тоифаси берилди. Аттестация комиссиясининг раиси QR-код ________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) 20___ «___» ____________ гача амал қилади. ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 19 январь,
33-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
ARIZA
Veterinariya xizmati mutaxassislarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, veterinariya va chorvachilik sohasida rahbar va mutaxassis kadrlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoniga muvofiq veterinariya va chorvachilik sohasida rahbar va mutaxassis kadrlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatilishi joriy etilganligi;
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 27-iyundagi 532-son qaroriga 4-ilovaga muvofiq Veterinariya xizmati mutaxassislarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish, ularga malaka toifalari berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom tasdiqlanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Veterinariya va chorvachilik sohasida rahbar va mutaxassis kadrlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Maʼmuriy reglament) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
mutaxassislarning malakasini oshirish uchun davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoxud “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal) orqali murojaat qilish tartibi;
malaka oshirish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish qoidalari;
mutaxassislarni malaka oshirish kurslariga qabul qilishni rasmiylashtirish tartibi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi YIDXPda elektron xizmatlarni joriy qilish boʻyicha texnik hujjatlarni oʻn kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligiga taqdim etsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi bilan birgalikda bir oy muddatda:
ushbu qaror bilan tasdiqlanayotgan Maʼmuriy reglament boʻyicha davlat xizmatlarining YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatishning har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;
davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimlarning Davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun toʻlangan davlat bojlari va yigʻimlar summasi hisobini yurituvchi yagona billing tizimi orqali elektron shaklda toʻlanishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi tizimida veterinariya va chorvachilik sohasida rahbar va mutaxassis kadrlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berilishida davlat xizmatlarining belgilangan tartibda koʻrsatilishi boʻyicha, jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-iyundagi 532-son qarori bilan tasdiqlangan Veterinariya xizmati mutaxassislarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-yanvardagi 33-son qaroriga 1-ILOVA
Veterinariya va chorvachilik sohasida rahbar va mutaxassis kadrlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament veterinariya xizmati tizimiga kiruvchi mutaxassislar, tasarrufida veterinariya xizmati mavjud boʻlgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar, ishlab chiqarishda veterinariya va chorvachilik sohasida rahbar va mutaxassis kadrlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlarining (keyingi oʻrinlarda — veterinariya xizmati mutaxassislari) malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berishda (keyingi oʻrinlarda — malaka oshirish) davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Veterinariya va chorvachilik sohasida rahbar va mutaxassis kadrlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash boʻyicha davlat xizmatlari ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
3. Malaka oshirishga talabgor boʻlgan veterinariya xizmati mutaxassislari (keyingi oʻrinlarda — talabgorlar) davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda yoki Agroportalda roʻyxatdan oʻtadi.
4. Talabgorlar oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markazlari xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP yoki Agroportal orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi arizani elektron shaklda toʻldiradi.
5. Talabgorlar belgilangan shakldagi ariza toʻldirilgandan soʻng maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, arizani imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (ERI, daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
6. Davlat xizmatlari markazlari qabul qilingan arizalarni koʻrib chiqish uchun Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi huzuridagi Veterinariya va chorvachilik sohasida pedagog hamda mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) darhol yuboradi.
7. Institut ariza belgilangan talablarga mosligini 3 kun muddatda koʻrib chiqadi va malaka oshirishga qabul qilish uchun shartnoma tuzish yoki rad etish toʻgʻrisida talabgorga SMS xabar yuboradi.
8. Talabgorlar malaka oshirishga qabul qilish uchun shartnoma tuzish haqida SMS xabar olgandan soʻng 3 kun muddatda malaka oshirish markazi bilan shartnoma imzolaydi.
Shartnomada malaka oshirish vaqti, muddati va toʻlov miqdori aniq koʻrsatiladi.
Shartnoma imzolangan kundan soʻng 5 kun muddatda belgilangan toʻlov talabgorlar tomonidan amalga oshirilishi lozim. Talabgorlar tomonidan ushbu muddatda toʻlov amalga oshirilmagan taqdirda, ular malaka oshirish kurslariga qabul qilinmaydi.
9. Institut toʻlovni amalga oshirgan talabgorlar sonidan kelib chiqib, oʻquv kurslari kontingentini shakllantiradi va oʻqish boshlanadigan muddat toʻgʻrisida 1 kun ichida talabgorlarga SMS xabar yuboradi.
10. Bir vaqtning oʻzida shartnomalar boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirgan talabgorlar soni belgilangan kontingentdan ortgan taqdirda, talabgorlar ketma-ketlik asosida malaka oshirishga qabul qilinadi.
11. Davlat xizmatlari koʻrsatilgani uchun bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.
Davlat xizmatlari koʻrsatilishi uchun YIDXP yoki Agroportal orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshida koʻrsatilgan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.
Davlat xizmatlari koʻrsatilganda, yigʻim toʻlanganligini Yagona billing yoki “Agrobilling” axborot tizimi orqali tasdiqlanadi.
Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda;
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda vakolatli organning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;
11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — toʻlovlar Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda vakolatli organning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
v) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — “Agrobilling” axborot tizimi orqali xizmatlarni koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda vakolatli organning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
12. Talabgorlar arizasida notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi, shuningdek, malaka oshirish uchun belgilangan miqdordagi toʻlovni amalga oshirmaganlik davlat xizmatlari koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.
13. Talabgorlarning davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP yoxud Agroportal orqali yuborilgan arizadan voz kechish huquqiga ega.
14. Talabgorlar davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP yoxud Agroportal orqali yuborilgan arizadan voz kechganda, ularning arizasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda amalga oshirilgan yigʻim qaytarilmaydi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
15. Ushbu Reglament talablarini bajarish munosabati bilan kelib chiqadigan nizolar belgilangan tartibda hal etiladi.
16. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Veterinariya va chorvachilik sohasida rahbar va mutaxassis kadrlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Veterinariya va chorvachilik sohasida rahbar va mutaxassis kadrlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish
Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Talabgor Davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP) yoxud “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (Agroportal) orqali belgilangan shakldagi ariza bilan murojaat qiladi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Arizalarni koʻrib chiqish uchun Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi huzuridagi Veterinariya va chorvachilik sohasida pedagog hamda mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish instituti ga (keyingi oʻrinlarda — Institut) yuboradi. Darhol 3-bosqich Institut Arizada toʻldirilgan maʼlumotlar belgilangan talablarga mosligini koʻrib chiqadi va malaka oshirishga qabul qilish yoki rad etish asoslarini koʻrsatgan holda talabgorga SMS — xabar yuboradi. 3 kun muddatda 4-bosqich Talabgor, Institut Taraflar oʻrtasida shartnoma imzolaydi. 3 kun muddatda 5-bosqich Talabgor Shartnoma imzolangandan soʻng shartnomada belgilangan toʻlovni toʻlaydi. 5 kun muddatda 6-bosqich Institut Toʻlovni toʻlagan talabgorlar sonidan kelib chiqib, oʻquv kurslari kontingentini shakllantiradi va oʻqish boshlanadigan muddat toʻgʻrisida talabgorlarni xabardor qiladi. 1 kun muddatda
Veterinariya va chorvachilik sohasida rahbar va mutaxassis kadrlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Veterinariya va chorvachilik sohasida rahbar va mutaxassis kadrlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun
I. Talabgor toʻgʻrisida maʼlumot 1.1. F.I.O.: 1.2. Telefon raqami: 1.3. Elektron pochta manzili: 1.4. Faoliyatni amalga oshirish manzili: II. Yuridik shaxs boʻyicha maʼlumot 2.1. Yuridik shaxsning toʻliq nomi: 2.2. Tashkiliy-huquqiy shakli: 2.3. Joylashuvi: (pochta manzili) 2.4. STIR: 2.5. Bank rekvizitlari: (bank boʻlimi nomi, MFO va hisobvaragʻi) 2.6. Telefon raqami: 2.7. Elektron pochta manzili: 2.8. Faoliyatni amalga oshirish manzili: 2.9. Vakolatli organ: Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi huzuridagi Veterinariya va chorvachilik sohasida pedagog hamda mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish instituti 2.10. Malaka oshirish yoʻnalishi: □ veterinariya-sanitariya ekspertizasi laboratoriya xodimlari □ veterinariya mutaxassislari □ veterinariya farmatsevtikasi mutaxassislari □ rahbar xodimlar □ chorvador (zootexnik) mutaxassislar □ ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlari □ sunʼiy urugʻlantirish bilan shugʻullanuvchi mutaxassislar (texnik osseminatorlar) Talabgorning elektron raqamli imzosi
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-yanvardagi 33-son qaroriga 2-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-iyundagi 532-son qarori bilan tasdiqlangan Veterinariya xizmati mutaxassislarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
1. 40-bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“40. Sertifikat qatʼiy hisobga olinadigan hujjat hisoblanadi, hisob seriyasi, raqami va himoya elementiga ega boʻladi hamda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda elektron shaklda beriladi”.
2. Quyidagi mazmundagi 42 1 -band qoʻshilsin:
“42 1 . Elektron shaklda sertifikat berish tizimi joriy etilgunga qadar olingan sertifikat yoʻqotib qoʻyilgan yoki foydalanishga yaroqsiz boʻlib qolgan taqdirda, uning egasiga Malaka oshirish markaziga taqdim etilgan arizaga asosan uch kun ichida elektron shaklda yangi sertifikat beriladi”.
3. 9-bob oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. 3-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Veterinariya xizmati mutaxassislarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VETERINARIYA VA CHORVACHILIKNI RIVOJLANTIRISH DAVLAT QOʻMITASI Veterinariya xizmati mutaxassislari malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslaridan oʻtganligi toʻgʻrisida SERTIFIKAT MO № 000000 20_____ yil “____” _________ ________________________________ (berilgan joyi) ____________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____yil “_______”____________________dan 20_______ yil “______”___________________________ gacha ________________________________________________________________________________________ dagi (taʼlim muassasasining nomi) __________________________________________________________________________________________ da (malaka oshirish qayta tayyorlash va kurslarining nomi) ___________________________________________________________ soatli kurslardan muvaffaqiyatli oʻtdi. Attestatsiya komissiyasining 20___ yil “_____”__________________________________________________dagi “____” -son qaroriga binoan unga _______________________________________________________________ (oliy, birinchi, ikkinchi) malaka toifasi berildi. Attestatsiya komissiyasining raisi QR-kod ________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20___ “___” ____________ gacha amal qiladi. ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 19-yanvar,
33-son