UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 19-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 19 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 января 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 January 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РАЗРЯДЛАРИ

РАЗРЯДЛАРИ

РАЗРЯДЛАРИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 35-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-бандда қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

«Бунда, ушбу бандни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағларидан сақланадиган ходимлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, қолган ходимлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади»;

2. Қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд қўшилсин:

«2 1 . Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 4 — 6-иловаларга мувофиқ белгилансин.

Белгилансинки, мазкур қарорга асосан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби давлат хизматчилари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилгунига қадар амал қилади.».

3. 1-иловада :

а) 10-бандга қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:

«Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси»;

б) 13-бандда :

1-кичик банднинг ўн саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

1-кичик банднинг йигирма учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

2-кичик банднинг етмишинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«солиқ солиш мақсадларида ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик ишлари Агентликнинг Республика аэрогеодезия маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудлараро бўлинмалари томонидан амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди»;

в) 18-бандда :

24-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24) Агентлик таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомни, лавозим йўриқномалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотларнинг низом, тузилма ва уставларини ҳамда Агентликнинг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш»;

25-кичик бандда «Давлат картография-геодезия фонди бошлиғи,» сўзларидан кейин «Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси,» сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Агентлик директори Давлат солиқ қўмитаси раисининг тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга бўлади.

Агентлик директори Давлат солиқ қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар маслаҳатчига эга бўлади.

28. Агентлик директори бўлмаган вақтда унинг ваколатлари Агентлик директорининг буйруғи билан унинг ўринбосарларидан бирига юклатилади.

Агентлик директори, унинг ўринбосарлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича тегишли равишда вазирга, вазирнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.

Агентлик директорининг маслаҳатчилари меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра Агентлик директорининг ўринбосарига тенглаштирилади»;

д) 7-бобнинг 4-параграфи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4-§. Агентликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари

34. Агентликда Агентлик директори (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари (лавозими бўйича), шунингдек, унинг фаолияти асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Агентлик директорининг тақдимномасига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.

34 1 . Агентликда унинг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Агентлик директори ўринбосари (кенгаш раиси), Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат Тармоқ илмий-техник кенгаши Агентлик директорининг буйруғи билан ташкил этилади.

35. Тармоқ илмий-техник кенгаши низоми ва унинг шахсий таркиби Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

36. Агентликда Агентлик директорининг буйруғи билан кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин.

Агентликда тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади»;

е) 40-банддаги «узлуксиз» сўзлари чиқариб ташлансин;

ж) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«42. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Давлат картография-геодезия фонди Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади»;

з) 44-бандда :

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва Давлат картография-геодезия фонди ходимларининг лавозим маошларини аниқлашда Ягона тариф сеткаси бўйича 1,7 баравар миқдорида коэффициент қўлланилгандаги харажатлар»;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва Давлат картография-геодезия фонди ходимларига устамалар, мартаба даражалари ва узоқ муддат хизмати учун қўшимча ҳақ тўлаш»;

ўн бешинчи-ўн олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва Давлат картография-геодезия фондининг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан молиялаштириладиган штат бирликларини сақлаб туриш, шунингдек Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари, Республика аэрогеодезия маркази, Давлат картография-геодезия фонди ҳамда Тошкент геодезия ва картография коллежининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш»;

ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси, Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари, Республика аэрогеодезия маркази, Давлат картография-геодезия фонди, Тошкент геодезия ва картография коллежи ҳамда идоравий мансуб ташкилотларининг фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади»;

и) 46-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва унинг туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари ҳамда Давлат картография-геодезия фондининг ходимларига ҳар ойда Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан узоқ муддат хизмати учун (иш стажига кўра) устама ҳақ миқдорлари лавозим маошига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан қуйидаги коэффициентлар билан ҳисобланади»;

к) 47-банддаги «узлуксиз» сўзи чиқариб ташлансин;

л) 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«49. Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари ва умумий фойдаланиш бўйича ахборот тизимларини жорий этиш, дастурий воситалар билан таъминлаш ҳамда Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий рағбатлантириш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун қўшимча манба сифатида Агентликнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий органлари ҳамда тизимга кирувчи ташкилотларнинг жами бажарилган ишлар ҳажмига нисбатан 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорида ажратмалар ўтказиши ҳисобига шакллантирилади»;

м) 50-банддаги «узлуксиз» сўзи чиқариб ташлансин.

4. 2-иловада :

а) 6-бандда қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

«Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш комиссиялари ташкил этилади»;

б) 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ўтказиш» сўзи «ўтказишни ташкил этиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 11-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «ўтказади» сўзи «ўтказишни ташкил этади» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 11-банднинг «а» кичик бандида қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:

«ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритилишини амалга оширади;

ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини ташкил этади ва амалга оширади;

ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритади;

ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

ҳудудлар давлат кадастрининг юритилишини ташкил этади»;

д) 12-банднинг 2-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2) хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш, кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда Давлат кадастрлар палатаси соҳасига оид давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришни ташкил этиш ва уларни кўрсатиш сифати мониторингини олиб бориш;»;

е) 15-бандда қуйидаги мазмундаги 23 — 28-кичик бандлар қўшилсин:

«23) ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантирилишини таъминлайди;

24) ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритилишини таъминлайди;

25) ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини амалга оширилишини таъминлайди;

26) ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритилишини таъминлайди;

27) ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантирилишини таъминлайди;

28) давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳамда ҳудудлар давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни туман (шаҳар) филиаллари томонидан Интеграцион ахборот тизимига киритиш ишларини ташкил этади ва назорат қилади»;

ж) 17-бандда :

тўртинчи хатбошида «маълумотлар ва ахборотларни» сўзларидан кейин «Интеграцион ахборот тизимига» сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар қўшилсин:

«ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантирилишини таъминлайди;

ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритилишини таъминлайди;

ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини амалга оширилишини таъминлайди;

ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритилишини таъминлайди;

ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантирилишини таъминлайди»;

з) 19-банднинг иккинчи хатбошисида «бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини» сўзларидан кейин «, ҳудудлар давлат кадастрини» сўзлари билан тўлдирилсин;

и) 23-банднинг 2-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳудудлар давлат кадастри юритиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни Интеграцион ахборот тизимига киритилишини самарали амалга оширилишини таъминлаш»;

к) 24-банднинг 1-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, ҳудудлар давлат кадастрини ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш»;

л) 43-банддаги «узлуксиз» сўзи чиқариб ташлансин;

м) 45-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу бандда назарда тутилган манбалар ва кўрсатиладиган қўшимча хизматлардан тушадиган маблағлар Давлат кадастрлари палатаси томонидан тақсимот қилиниши, шу жумладан унинг ҳудудий бошқармалари ўртасида қайта тақсимот қилиниши мумкин ҳамда ушбу маблағлар ҳисобидан Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан белгиланган миқдорда Давлат кадастрлари палатасига ажратмалар ўтказилади»;

н) 47-банднинг еттинчи хатбошисидан «узлуксиз» сўзи чиқариб ташлансин;

о) қуйидаги мазмундаги 49 1 -банд қўшилсин:

«49 1 . Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизмати, ҳарбий ва махсус унвонлари (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади».

5. Қуйидаги мазмундаги 4 — 6-иловалар қўшилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

Лавозим номи Разрядлар Директор 18 Директор ўринбосари, Матбуот котиби, Директор маслаҳатчиси 17 Бошқарма бошлиғи 16 Бошқарма бошлиғи ўринбосари 15 Бўлим бошлиғи 14 Шуъба бошлиғи* Бош юрисконсульт 13 Бош мутахассис, Етакчи юрисконсульт, Директор ёрдамчиси 12 Етакчи мутахассис 11 Раҳбар котиби 6

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

Лавозим номи Разрядлар Бошқарма бошлиғи 15 Бошқарма бошлиғи ўринбосари* Бўлим бошлиғи, Бош бухгалтер 13 Шуъба бошлиғи** Бош инспектор, Бош юрисконсульт 12 Бош мутахассис 11

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

Лавозим номи Разрядлар Бўлим бошлиғи 13 Бош инспектор 10 Етакчи инспектор 9 » .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 19 январь,

35-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2022 й., 09/22/35/0045-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

RAZRYADLARI

RAZRYADLARI

RAZRYADLARI

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi toʻgʻrisidagi hamda Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2021-yil 12-fevraldagi 66-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish va muhofaza qilish tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 24-fevraldagi PQ-5006-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi toʻgʻrisidagi hamda Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2021-yil 12-fevraldagi 66-son qaroriga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-yanvardagi 35-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi toʻgʻrisidagi hamda Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2021-yil 12-fevraldagi 66-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 2-bandda quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Bunda, ushbu bandni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar budjet mablagʻlaridan saqlanadigan xodimlar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan, qolgan xodimlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi”;

2. Quyidagi mazmundagi 2 1 -band qoʻshilsin:

“2 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi xodimlari mehnatiga Yagona tarif setkasi boʻyicha haq toʻlash boʻyicha razryadlar 4 — 6-ilovalarga muvofiq belgilansin.

Belgilansinki, mazkur qarorga asosan belgilangan mehnatga haq toʻlash tartibi davlat xizmatchilari uchun mehnatga haq toʻlashning yagona tizimi joriy etilguniga qadar amal qiladi.”.

3. 1-ilovada :

a) 10-bandga quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Kartografiya” davlat ilmiy ishlab chiqarish korxonasi”;

b) 13-bandda :

1-kichik bandning oʻn sakkizinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

1-kichik bandning yigirma uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

2-kichik bandning yetmishinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“soliq solish maqsadlarida yer qaʼridan foydalanuvchilar tomonidan haqiqatda qazib olingan (ajratib olingan) foydali qazilmalar hajmining marksheyderlik ishlari Agentlikning Respublika aerogeodeziya markazi va uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududlararo boʻlinmalari tomonidan amalga oshirilishi ustidan nazoratni taʼminlaydi”;

v) 18-bandda :

24-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24) Agentlik tarkibiy boʻlinmalari va hududiy boshqarmalari toʻgʻrisidagi nizomni, lavozim yoʻriqnomalari, shuningdek, idoraviy mansub tashkilotlarning nizom, tuzilma va ustavlarini hamda Agentlikning boshqa lokal hujjatlarini belgilangan tartibda tasdiqlash”;

25-kichik bandda “Davlat kartografiya-geodeziya fondi boshligʻi,” soʻzlaridan keyin “Kartografiya” davlat ilmiy ishlab chiqarish korxonasi,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

g) 27 va 28-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Agentlik direktori Davlat soliq qoʻmitasi raisining tavsiyasiga binoan Vazirlar Mahkamasi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan ikki nafar oʻrinbosarga ega boʻladi.

Agentlik direktori Davlat soliq qoʻmitasi raisi bilan kelishilgan holda Agentlik direktori tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan uch nafar maslahatchiga ega boʻladi.

28. Agentlik direktori boʻlmagan vaqtda uning vakolatlari Agentlik direktorining buyrugʻi bilan uning oʻrinbosarlaridan biriga yuklatiladi.

Agentlik direktori, uning oʻrinbosarlari maqomi, mehnatga haq toʻlash shartlari, moddiy taʼminoti, tibbiy va transport xizmati koʻrsatish boʻyicha tegishli ravishda vazirga, vazirning oʻrinbosarlariga tenglashtiriladi.

Agentlik direktorining maslahatchilari mehnatga haq toʻlash, tibbiy va transport xizmati koʻrsatish shartlariga koʻra Agentlik direktorining oʻrinbosariga tenglashtiriladi”;

d) 7-bobning 4-paragrafi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4-§. Agentlikning hayʼati, boshqa kengash, maslahat va ekspert organlari

34. Agentlikda Agentlik direktori (hayʼat raisi), uning oʻrinbosarlari va maslahatchilari (lavozimi boʻyicha), shuningdek, uning faoliyati asosiy yoʻnalishlarini muvofiqlashtiruvchi tarkibiy boʻlinmalar rahbarlaridan iborat hayʼat tuziladi.

Hayʼat tarkibining soni va shaxsiy tarkibi Agentlik direktorining taqdimnomasiga binoan Davlat soliq qoʻmitasi raisi tomonidan tasdiqlanadi.

Hayʼat faoliyati tartibi hayʼat tomonidan tasdiqlanadigan reglamenti bilan belgilanadi.

34 1 . Agentlikda uning asosiy yoʻnalishlarini muvofiqlashtiruvchi Agentlik direktori oʻrinbosari (kengash raisi), Agentlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari va mutaxassislaridan iborat Tarmoq ilmiy-texnik kengashi Agentlik direktorining buyrugʻi bilan tashkil etiladi.

35. Tarmoq ilmiy-texnik kengashi nizomi va uning shaxsiy tarkibi Agentlik direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

36. Agentlikda Agentlik direktorining buyrugʻi bilan kengash, maslahat va ekspert organlari tuzilishi mumkin.

Agentlikda tuziladigan kengash, maslahat va ekspert organlari tarkibi va ular toʻgʻrisidagi nizomlar Agentlik direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi”;

e) 40-banddagi “uzluksiz” soʻzlari chiqarib tashlansin;

j) 42-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“42. Agentlik va uning hududiy boshqarmalari, tuman (shahar) boʻlimlari hamda Davlat kartografiya-geodeziya fondi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti, Agentlikning budjetdan tashqari jamgʻarmasi va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga moliyalashtiriladi”;

z) 44-bandda :

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agentlik, uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) boʻlimlari va Davlat kartografiya-geodeziya fondi xodimlarining lavozim maoshlarini aniqlashda Yagona tarif setkasi boʻyicha 1,7 baravar miqdorida koeffitsiyent qoʻllanilgandagi xarajatlar”;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agentlik, uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) boʻlimlari va Davlat kartografiya-geodeziya fondi xodimlariga ustamalar, martaba darajalari va uzoq muddat xizmati uchun qoʻshimcha haq toʻlash”;

oʻn beshinchi-oʻn oltinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agentlik, uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) boʻlimlari va Davlat kartografiya-geodeziya fondining kommunal-foydalanish hamda boshqa joriy xarajatlari;

Agentlik, uning hududiy boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) boʻlimlarining Agentlikning budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlaridan moliyalashtiriladigan shtat birliklarini saqlab turish, shuningdek Agentlik, uning hududiy boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) boʻlimlari, Davlat kadastrlari palatasi va uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari, tuman (shahar) filiallari, Respublika aerogeodeziya markazi, Davlat kartografiya-geodeziya fondi hamda Toshkent geodeziya va kartografiya kollejining qoʻshimcha shtat birliklarini saqlab turish”;

oʻn sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agentlik, uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) boʻlimlari, Davlat kadastrlari palatasi, Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari, tuman (shahar) filiallari, Respublika aerogeodeziya markazi, Davlat kartografiya-geodeziya fondi, Toshkent geodeziya va kartografiya kolleji hamda idoraviy mansub tashkilotlarining faoliyatini yaxshilashga qaratilgan boshqa tadbirlar uchun foydalaniladi”;

i) 46-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agentlik markaziy apparati, hududiy boshqarmalari va uning tumanlar (shaharlar) boʻlinmalari hamda Davlat kartografiya-geodeziya fondining xodimlariga har oyda Agentlikning budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan uzoq muddat xizmati uchun (ish stajiga koʻra) ustama haq miqdorlari lavozim maoshiga (lavozim maoshiga nisbatan ragʻbatlantirish koeffitsiyentlari hisobga olingan holda) nisbatan quyidagi koeffitsiyentlar bilan hisoblanadi”;

k) 47-banddagi “uzluksiz” soʻzi chiqarib tashlansin;

l) 49-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“49. Agentlik va uning idoraviy mansub tashkilotlarning moddiy-texnika bazasini yanada mustahkamlash, xususan, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va umumiy foydalanish boʻyicha axborot tizimlarini joriy etish, dasturiy vositalar bilan taʼminlash hamda Agentlik va uning idoraviy mansub tashkilotlar xodimlarining malakasini oshirish, ularni ijtimoiy himoya qilish, moddiy ragʻbatlantirish va qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa maqsadlar uchun qoʻshimcha manba sifatida Agentlikning budjetdan tashqari rivojlantirish jamgʻarmasi Davlat kadastrlari palatasi va uning hududiy organlari hamda tizimga kiruvchi tashkilotlarning jami bajarilgan ishlar hajmiga nisbatan 5 foizdan koʻp boʻlmagan miqdorida ajratmalar oʻtkazishi hisobiga shakllantiriladi”;

m) 50-banddagi “uzluksiz” soʻzi chiqarib tashlansin.

4. 2-ilovada :

a) 6-bandda quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Davlat kadastrlari palatasi va uning hududiy boshqarmalarida koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishda yuzaga keladigan nizolarni sudgacha hal qilish komissiyalari tashkil etiladi”;

b) 10-bandning ikkinchi xatboshisidagi “oʻtkazish” soʻzi “oʻtkazishni tashkil etish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 11-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “oʻtkazadi” soʻzi “oʻtkazishni tashkil etadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 11-bandning “a” kichik bandida quyidagi mazmundagi oltinchi — oʻn birinchi xatboshilar qoʻshilsin:

“yer uchastkalarining kadastr raqamlarini identifikatsiyalash va hisobga olinishini taʼminlash maqsadida davlat yer kadastrining elektron maʼlumotlar bazasini shakllantiradi;

yer fondi toifalarining yer turlari boʻyicha Milliy hisobotni Milliy geoaxborot tizimida yuritilishini amalga oshiradi;

yer fondi holatidagi oʻzgarishlarni oʻz vaqtida aniqlash ustidan kuzatishlar tizimini tashkil etadi va amalga oshiradi;

yer hisobotini, tuman (shahar) yer kadastri daftarini faqat Milliy geoaxborot tizimida yuritadi;

har bir yer egasi, yerdan foydalanuvchi, ijarachi va yer uchastkasi mulkdori boʻyicha yer kadastri elektron maʼlumotlar bazasini shakllantiradi;

hududlar davlat kadastrining yuritilishini tashkil etadi”;

d) 12-bandning 2-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2) xorijiy davlatlar tajribasini oʻrganish asosida koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish, koʻchmas mulk obyektlari manzillari yagona reyestrini yuritish, davlat yer kadastri, binolar va inshootlar davlat kadastri, hududlar davlat kadastrini yuritish, kadastr yigʻmajildini tayyorlash hamda Davlat kadastrlar palatasi sohasiga oid davlat xizmatlari koʻrsatishni takomillashtirishni tashkil etish va ularni koʻrsatish sifati monitoringini olib borish;”;

e) 15-bandda quyidagi mazmundagi 23 — 28-kichik bandlar qoʻshilsin:

“23) yer uchastkalarining kadastr raqamlarini identifikatsiyalash va hisobga olinishini taʼminlash maqsadida davlat yer kadastrining elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirilishini taʼminlaydi;

24) yer fondi toifalarining yer turlari boʻyicha Milliy hisobotni Milliy geoaxborot tizimida yuritilishini taʼminlaydi;

25) yer fondi holatidagi oʻzgarishlarni oʻz vaqtida aniqlash ustidan kuzatishlar tizimini amalga oshirilishini taʼminlaydi;

26) yer hisobotini, tuman (shahar) yer kadastri daftarini faqat Milliy geoaxborot tizimida yuritilishini taʼminlaydi;

27) har bir yer egasi, yerdan foydalanuvchi, ijarachi va yer uchastkasi mulkdori boʻyicha yer kadastri elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirilishini taʼminlaydi;

28) davlat yer kadastri, binolar va inshootlar davlat kadastri hamda hududlar davlat kadastrini yuritish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar va axborotlarni tuman (shahar) filiallari tomonidan Integratsion axborot tizimiga kiritish ishlarini tashkil etadi va nazorat qiladi”;

j) 17-bandda :

toʻrtinchi xatboshida “maʼlumotlar va axborotlarni” soʻzlaridan keyin “Integratsion axborot tizimiga” soʻzlari qoʻshilsin;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi — oʻn uchinchi xatboshilar qoʻshilsin:

“yer uchastkalarining kadastr raqamlarini identifikatsiyalash va hisobga olinishini taʼminlash maqsadida davlat yer kadastrining elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirilishini taʼminlaydi;

yer fondi toifalarining yer turlari boʻyicha Milliy hisobotni Milliy geoaxborot tizimida yuritilishini taʼminlaydi;

yer fondi holatidagi oʻzgarishlarni oʻz vaqtida aniqlash ustidan kuzatishlar tizimini amalga oshirilishini taʼminlaydi;

yer hisobotini, tuman (shahar) yer kadastri daftarini faqat Milliy geoaxborot tizimida yuritilishini taʼminlaydi;

har bir yer egasi, yerdan foydalanuvchi, ijarachi va yer uchastkasi mulkdori boʻyicha yer kadastri elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirilishini taʼminlaydi”;

z) 19-bandning ikkinchi xatboshisida “binolar va inshootlar davlat kadastrini” soʻzlaridan keyin “, hududlar davlat kadastrini” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

i) 23-bandning 2-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2) koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish, hududlar davlat kadastri yuritish, davlat yer kadastri, binolar va inshootlar davlat kadastrini yuritish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar va axborotlarni Integratsion axborot tizimiga kiritilishini samarali amalga oshirilishini taʼminlash”;

k) 24-bandning 1-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish, koʻchmas mulk obyektlari manzillari yagona reyestrini, davlat yer kadastri, binolar va inshootlar davlat kadastri, hududlar davlat kadastrini hamda Davlat kadastrlari yagona tizimini yuritish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya qilish”;

l) 43-banddagi “uzluksiz” soʻzi chiqarib tashlansin;

m) 45-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu bandda nazarda tutilgan manbalar va koʻrsatiladigan qoʻshimcha xizmatlardan tushadigan mablagʻlar Davlat kadastrlari palatasi tomonidan taqsimot qilinishi, shu jumladan uning hududiy boshqarmalari oʻrtasida qayta taqsimot qilinishi mumkin hamda ushbu mablagʻlar hisobidan Davlat kadastrlari palatasi raisi tomonidan belgilangan miqdorda Davlat kadastrlari palatasiga ajratmalar oʻtkaziladi”;

n) 47-bandning yettinchi xatboshisidan “uzluksiz” soʻzi chiqarib tashlansin;

o) quyidagi mazmundagi 49 1 -band qoʻshilsin:

“49 1 . Davlat kadastrlari palatasi va uning hududiy boshqarmalari boshqaruv xodimlari uchun avvalgi ish joyida berilgan uzoq muddatli xizmati, harbiy va maxsus unvonlari (martaba darajalari, malaka darajalari, diplomatik darajalar va boshqalar) uchun qoʻshimcha toʻlov va ustamalar saqlab qolinadi”.

5. Quyidagi mazmundagi 4 — 6-ilovalar qoʻshilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-fevraldagi 66-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi markaziy apparati xodimlarining Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash

Lavozim nomi Razryadlar Direktor 18 Direktor oʻrinbosari, Matbuot kotibi, Direktor maslahatchisi 17 Boshqarma boshligʻi 16 Boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 15 Boʻlim boshligʻi 14 Shuʼba boshligʻi* Bosh yuriskonsult 13 Bosh mutaxassis, Yetakchi yuriskonsult, Direktor yordamchisi 12 Yetakchi mutaxassis 11 Rahbar kotibi 6

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-fevraldagi 66-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari xodimlarining Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash

Lavozim nomi Razryadlar Boshqarma boshligʻi 15 Boshqarma boshligʻi oʻrinbosari* Boʻlim boshligʻi, Bosh buxgalter 13 Shuʼba boshligʻi** Bosh inspektor, Bosh yuriskonsult 12 Bosh mutaxassis 11

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-fevraldagi 66-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi tuman (shahar) boʻlimlari xodimlarining Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash

Lavozim nomi Razryadlar Boʻlim boshligʻi 13 Bosh inspektor 10 Yetakchi inspektor 9 ” .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 19-yanvar,

35-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.01.2022-y., 09/22/35/0045-son)

lex.uz