UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 1-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 1 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

Кўп квартирали уйларни бошқаришни такомиллаштириш ва коммунал хизматлар кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағи маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги мулкдорларга мажбурий бадални тўлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри ҳамда рейтингини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

кўп квартирали уйлардаги мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун махсус ҳисобварақ очилади. Бунда махсус ҳисобварақ маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасида очилган бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва белгиланган мақсадлар учун сарфланади;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги мулкдорларга мажбурий бадални тўлаш учун субсидия ажратиб борилади.

3. Молия вазирлиги бир ой муддатда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадални тўлаб бериш мақсадида субсидия ажратиш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг «Mening uyim» ахборот тизими билан ахборот алмашувини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

Субсидия ажратиладиган кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларини аниқлаш жараёнида тафовутлар юзага келган тақдирда, Молия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига уларни тезкор бартараф этиш учун амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.

4. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги келиб тушган маълумотларни «Mening uyim» ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — биллинг тизими) маълумотлар билан умумлаштиради ва тафовут юзага келган тақдирда, уни 3 иш куни давомида бартараф этиш бўйича чоралар кўради.

5. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низомларга мувофиқ ҳудудларда кўп квартирали уйларни бошқаришни янада такомиллаштириш борасида тизимли ишларни йўлга қўйсин ва ушбу талабларга қатъий риоя этилишини назорат қилиб борсин;

қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар электрон реестрни тўлиқ шакллантириш учун кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг барча маълумотларини электрон тизимга киритиш ишларини ташкил қилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 февралдаги 47-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағи маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)да кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун махсус ҳисобварақ (кейинги ўринларда — махсус ҳисобварақ) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Махсус ҳисобварақ маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Жамғармада очилган бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадлар учун сарфланади.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

махсус ҳисобварақ — Жамғармада кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари (кейинги ўринларда — таъмирлаш)ни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очиладиган шахсий ҳисобварақ;

таъмирлаш — кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шу жумладан, кўп квартирали уйларнинг том, фасад, кириш йўлаклари, уй ичи ва ертўладаги муҳандислик-коммуникацияларини таъмирлаш, код-қулфли темир эшик, кириш йўлакларида дераза ойналарини (фрамугаларни) ўрнатиш, туташ ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари;

манзилли рўйхат — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқиладиган ва Молия вазирлиги билан келишиладиган, унда таъмирланиши назарда тутилган кўп квартирали уйларнинг рўйхати (унда ҳудуд, манзил, объектда амалга ошириладиган иш турлари, таъмирлаш учун зарур бўлган маблағ миқдори, таъмирлаш муддати ва бошқа маълумотлар акс эттирилади);

йиғма манзилли дастур — манзилли рўйхатлар асосида республика бўйича умумлаштирилган ва молиялаштириш манбалари белгиланган ҳудудлар кесимидаги йиғма дастур;

буюртмачи — кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ишларини (мукаммал ва жорий таъмирлаш, шу жумладан, том, фасад, кириш йўлаклари, уй ичи ва ертўла муҳандислик-коммуникацияларини таъмирлаш, код-қулфли темир эшик, кириш йўлакларида дераза ойналарини (фрамугаларни) ўрнатиш, туташ ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари) амалга оширувчи ташкилот — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий филиаллари;

кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари — кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари.

4. Таъмирлаш ишлари кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари ёки уларнинг вакиллари томонидан умумий йиғилиш қарори асосида амалга оширилади.

5. Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича нуқсон далолатномалари ҳар ҳисобот йилидан олдинги йилнинг 1 ноябрига қадар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари ёки уларнинг вакиллари иштирокида кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади.

6. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича нуқсон далолатномалари асосида ҳар ҳисобот йилидан олдинги йилнинг 1 декабрига қадар дастлабки манзилли рўйхат шакллантирилади ва туман (шаҳар) ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаларига келишиш учун киритилади.

Дастлабки манзилли рўйхатни шакллантириш жараёнида мулкдорлар ҳисобидан шакллантирилиши талаб қилинадиган 30 фоиз миқдордаги маблағларни махсус ҳисобварақда шакллантириган кўп квартирали уйларга алоҳида эътибор қаратилади.

7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари дастлабки манзилли рўйхатни 3 кун муддатда кўриб чиқиб, Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларига киритади.

8. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳар ҳисобот йилидан олдинги йилнинг 10 декабрига қадар келишилган дастлабки манзилли рўйхат асосида лойиҳа-қидирув ишларининг харажатларини аниқлаб, Вазирликка киритади.

9. Вазирлик тақдим этилган дастлабки манзилли рўйхат асосида ҳисобот йилининг 1 февралига қадар Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва буюртмачилар билан биргаликда якуний манзилли рўйхатни шакллантиради.

10. Вазирлик буюртмачи билан биргаликда ҳисобот йилининг 1 мартига қадар якуний манзилли рўйхат асосида шакллантирилган йиғма манзилли дастурни Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тасдиқлаш учун киритади.

11. Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда манзилли рўйхатга киритилган таъмирлаш ишларига зарур бўлган дастлабки маблағларнинг 30 фоизи махсус ҳисобварақда шакллантирилишини ташкил этади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари биллинг тизими орқали маблағларнинг 30 фоизини махсус ҳисобварақда шакллантириб борилишини кузатиб боради.

Белгиланган 30 фоиз миқдоридаги маблағлар кўп квартирали уйларнинг мулкдорлари томонидан махсус ҳисобварақда тўлиқ шакллантирилгандан сўнг тасдиқланадиган манзилли дастурга киритилади.

12. Вазирлик тасдиқланган манзилли рўйхат асосида ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 февралига қадар дастлабки бўнак (аванс) маблағлари буюртмачига ўтказилишини таъминлайди (лойиҳа-қидирув ишлари ва бошқа харажатлар учун).

13. Буюртмачи Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 апрелига қадар таъмирлаш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов ёки тендерни ўтказади, келгуси йилнинг 1 майига қадар ғолиб билан шартнома тузади ва бўнак (аванс) маблағини тўлаб беради.

2-боб. Махсус ҳисобварақ маблағларини шакллантириш

14. Махсус ҳисобварақ маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари;

кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари маблағлари;

махсус ҳисобварақнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз кўринишидаги даромадлар. Бунда мулкдорлар маблағлари ҳисобидан олинган фоиз маблағлари фақат тегишли кўп квартирали уйни таъмирлаш учун сарфланади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар, бошқа донорларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

3-боб. Махсус ҳисобварақ маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари

15. Махсус ҳисобварақ маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

таъмирлаш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

кўп квартирали уйларни таъмирлаш;

буюртмачининг бошқа харажатларини (лойиҳа-қидирув ишлари, экспертиза, танлов ёки тендерни ўтказиш, техник назорат харажатлари, таъмирлаш билан боғлиқ бошқа харажатлар) молиялаштириш.

16. Махсус ҳисобварақ маблағларини ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларда сарфлаш қатъиян тақиқланади.

Бунда танлов ёки тендер ҳамда (ёхуд) таъмирлашда иқтисод қилинган маблағлар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари хоҳишига кўра, қўшимча таъмирлаш ишларига сарфланиши мумкин ёки кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ҳисобварағига мулкдорларнинг мажбурий бадал учун тўлови сифатида қайтарилади.

4-боб. Махсус ҳисобварақ маблағларини бошқариш

17. Махсус ҳисобварақ маблағлари Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ёки вазир буйруғи билан масъул этиб белгиланган таркибий бўлинма (кейинги ўринларда — масъул бўлинма) томонидан бошқарилади.

18. Масъул бўлинма:

тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда таъмирлаш ишларининг ҳар йилги манзилли рўйхатларини шакллантиришда, зарур ҳолларда жойларга чиқиб иштирок этади;

манзилли рўйхатлар асосида амалга оширилаётган ишлар мониторингини юритади;

махсус ҳисобварақ тушумларини кўпайтириш ва мазкур маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

махсус ҳисобвараққа келиб тушган ва сарфланган маблағлар ҳисобини юритади;

ҳар ой, чорак, йил якуни бўйича махсус ҳисобварақ маблағларининг сарфланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда раҳбариятга тақдим этади.

5-боб. Махсус ҳисобварақ маблағларини сарфлаш тартиби

19. Махсус ҳисобварақ маблағлари Вазирликнинг тўлов топшириқномалари асосида Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг кўп квартирали турар жой фондини таъмирлаш жамғармаларида очилган махсус ҳисобварақларга ўтказилади.

20. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг тўлов топшириқномалари асосида маблағ Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бошқармалари томонидан кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатларга мувофиқ, белгиланган тартибда буюртмачига ўтказилади.

21. Махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан таъмирлаш бўйича харажатларни амалга оширишда буюртмачилар томонидан қуйидагилар назарда тутилади:

йиғма манзилли дастурга асосан таъмирлаш учун бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича ўтказилган тендер ёки танлов натижаларига кўра тузилган шартномалар умумий қийматининг 30 фоизи (икки ойда тенг улушларда 15 фоиздан) миқдорида бўнак (аванс) маблағларини тўлаш;

ажратилган бўнак (аванс) пропорционал равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда бажарилган ишлар қиймати миқдорида жорий молиялаштириш.

22. Махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан таъмирлашга маблағлар ажратилишида таъмирлаш умумий смета қийматининг:

30 фоизи — кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари маблағлари ҳисобидан;

70 фоизи — махсус ҳисобвараққа тенг улушларда республика бюджети ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан шакллантирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилишига қатъий риоя қилинади.

23. Жорий молия йилида тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ таъмирлаш учун молиялаштирилмай қолган маблағлар махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан келгуси молия йилида тўланиши лозим.

24. Махсус ҳисобварақнинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади.

25. Махсус ҳисобварақ маблағларини ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун сарфлаш ёки вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.

6-боб. Махсус ҳисобварақ маблағларининг ҳисоби, ҳисоботи ва уларни назорат қилиш

26. Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан ҳар бир кўп квартирали уй учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.

27. Махсус ҳисобварақ маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Вазирликнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.

28. Махсус ҳисобварақ маблағларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатлар Вазирликнинг расмий веб-сайтида доимий равишда эълон қилиб борилади.

29. Назорат ўлчови ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажмини аниқлаш мақсадида пудрат шартномасига мувофиқ қуйидаги асосларга кўра ўтказилади:

буюртмачи, назорат органлари ёки бошқа манфаатдор органлар талабига кўра;

бош пудрат ташкилоти ташаббусига кўра;

буюртмачи ва бош пудрат ташкилотининг ўзаро келишувига кўра.

30. Махсус ҳисобварақ маблағларининг мақсадли ва оқилона сарфланилиши юзасидан назорат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, шунингдек, бошқа масъул бўлинмалар томонидан амалга оширилади.

7-боб. Якунловчи қоида

31. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағи маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағи маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш

Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари ёки уларнинг вакиллари Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича нуқсон далолатномаларини ишлаб чиқиш ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этиш. Ҳар ҳисобот йилидан олдинги йилнинг 1 ноябрига қадар 2-босқич Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) ҳокимликлари Дастлабки манзилли рўйхатни шакллантириш ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаларига келишиш учун киритиш. Ҳар ҳисобот йилидан олдинги йилнинг 1 декабрига қадар 3-босқич Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари Дастлабки манзилли рўйхатни кўриб чиқиб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига киритиш. 3 кун муддатда 4-босқич Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Лойиҳа-қидирув ишларининг харажатларини аниқлаб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига киритиш. Ҳар ҳисобот йилидан олдинги йилнинг 10 декабрига қадар 5-босқич Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, буюртмачи Якуний манзилли рўйхатни (дастурни) шакллантириш ва Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тасдиқлаш учун киритиш. Ҳар ҳисобот йилининг 1 мартига қадар 6-босқич Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Манзилли рўйхатга киритилган кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш бўйича ҳисобланган дастлабки маблағларнинг 30 фоизи махсус ҳисобвараққа йўналтирилишини ташкил этиш. Доимий равишда 7-босқич Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, буюртмачи Тасдиқланган йиғма манзилли дастурга асосан дастлабки бўнак (аванс) маблағларини буюртмачига ўтказилишини таъминлаш (лойиҳа-қидирув ишлари ва бошқа харажатлар учун). Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 февралига қадар 8-босқич Буюртмачи, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Таъмирлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда танлов ёки тендер ўтказиш. Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 апрелига қадар 9-босқич Буюртмачи, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Танлов ёки тендер ғолиблари билан шартномалар тузиш ва бўнак (аванс) тўловларини тўлаш. Келгуси йилнинг 1 майига қадар 10-босқич Буюртмачи, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Ҳар ой бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи (лойиҳа-қидирув ишлари учун 100 фоизи) миқдорида жорий молиялаштириш. Ҳар ой якуни билан 11-босқич Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ҳар ой, чорак ва йил якуни бўйича махсус ҳисобварақ ҳисобидан сарфланган маблағлар ва амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш. Ҳар ой, чорак ва йил якуни билан

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 февралдаги 47-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий бадални тўлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадални (кейинги ўринларда — мажбурий бадал) тўлаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Мажбурий бадални тўлаб бериш учун субсидия ажратиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Субсидия ажратиладиган кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларини аниқлаш тартиби

2. Молия вазирлиги ҳар ойнинг 2-санасига қадар жорий ой ҳолати бўйича «Ягона реестр» АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) ахборот алмашуви тизими орқали электрон шаклда юборади.

3. Вазирлик келиб тушган маълумотларни «Mening uyim» ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — биллинг тизими) маълумотлар билан умумлаштиради ва тафовутлар юзага келган тақдирда, уларни 5 иш куни давомида бартараф этиш бўйича чоралар кўради.

Умумлаштирилган якуний маълумотлар Молия вазирлиги ва Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларига тақдим қилинади.

3-боб. Субсидия ажратиш тартиби

4. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан умумлаштирилган якуний маълумотлар асосида икки иш куни давомида:

белгиланган тартибда субсидия ажратиш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларида махсус ҳисобварақлар очилади;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига субсидия ажратиш бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда сўровномалар юборилади.

5. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари беш иш куни давомида сўровномада кўрсатилган маблағларни «Темир дафтар»га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш манбалари, «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан «Ягона реестр» АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий бадал учун субсидия ажратиш мақсадида тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган махсус ҳисобвараққа ўтказиб беради.

Бунда туман (шаҳар) ҳокими субсидия учун зарур маблағлар тегишли молиялаштириш манбаларидан сарфланишини таъминлайди.

6. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари икки иш куни давомида махсус ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар ҳисобидан «Ягона реестр» АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг ҳар бир мулкдорлари учун биллинг тизими орқали уларга хизмат кўрсатувчи кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ҳисобварағига мажбурий бадал учун субсидия тўловини ўтказиб беради.

Бунда мажбурий бадални қоплаб беришга мўлжалланган субсидия миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда тегишли мулкдорнинг кўп квартирали уйни бошқариш органидаги шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилиши лозим.

7. Субсидия ажратилган ҳар бир мулкдорга биллинг тизими орқали тегишли ой учун субсидия ажратилганлиги тўғрисида SMS-хабарнома юборилади.

4-боб. Ҳисобот юритиш тартиби

8. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳар ойнинг 25-санасига қадар «Ягона реестр» АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига ажратилган субсидия ҳақидаги маълумотни (ҳисобот-жадвални) Вазирликка ҳамда тегишли туманлар (шаҳар) ҳокимлигига тақдим қилиб боради.

9. Вазирлик республика бўйича ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни ахборот алмашуви тизими орқали электрон шаклда субсидия ажратилган календарь ойининг охирги санасига қадар Молия вазирлигига тақдим қилиб боради.

5-боб. Якунловчи қоида

10. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий бадални тўлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий бадални тўлаш учун субсидия ажратиш

Босқич Субъектлар Чора-тадбирлар Муддат I. Маълумотларни шакллантириш 1-босқич Молия вазирлиги «Ягона реестр» АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ахборот алмашуви тизими орқали электрон шаклда юбориш. Ҳар ойнинг 2-санасига қадар 2-босқич Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Келиб тушган маълумотларни биллинг тизимидаги маълумотлар билан умумлаштириш, тафовутлар юзага келган тақдирда уларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда якуний маълумотларни Молия вазирлиги ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим қилиш. 2 иш куни давомида II. Субсидия ажратиш 3-босқич Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Умумлаштирилган якуний маълумотлар асосида мажбурий бадал тўловларини тўлаб беришга субсидия ажратиш учун ғазначиликда махсус ҳисобварақ очиш ва туман (шаҳар) ҳокимликларига сўровнома юбориш. 2 иш куни давомида 4-босқич Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Сўровномада кўрсатилган маблағларни мутаносиб равишда «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратиб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига ўтказиб бериш. 5 иш куни давомида 5-босқич Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Махсус ҳисобвараққа келиб тушган маблағларни кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи «Ягона реестр» АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг мажбурий бадалларини тўлаб бериш учун субсидия тариқасида ажратиш. 2 иш куни давомида 6-босқич Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Биллинг тизими орқали тегишли ой учун мажбурий бадални тўлаш мақсадида субсидия ажратилганлиги тўғрисида субсидия ажратилган ҳар бир фуқарога SMS-хабарнома юбориш. Автоматик равишда

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий бадални тўлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________ (сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (туман (шаҳар) номи) ҳокимига ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (чиқиш рақами) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ СЎРОВНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___»_____ даги ______-сон қарорига мувофиқ, ____________ тумани (шаҳри)да ____ йил ________ ойида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ______бирлик ижтимоий ҳимояга муҳтож оила(лар) кўп квартирали уйларда истиқомат қилмоқда (илова қилинади), уларнинг кўп квартирали уйларни бошқариш органи олдидаги мажбурий тўловлари _______ сўмни ташкил қилади. Кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг мажбурий бадалларини тўлаб бериш учун субсидия ажратиш мақсадида беш иш куни давомида бошқарманинг ________________________ ғазначиликда очилган махсус ҳисобварағига ___________сўм маблағ ўтказиб беришингизни сўраймиз. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Бошқарма бошлиғи ‎ ‎ _________ ‎ ‎ ‎ _______________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎(м.ў.) ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ ‎ ‎ (Ф.И.Ш) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 февралдаги 47-сон қарорига 3-ИЛОВА

Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри ҳамда рейтингини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри ҳамда рейтингини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

кўп квартирали уйни бошқариш органи (кейинги ўринларда — бошқариш органи) — қонунчиликда белгиланган тартибда электрон реестрда рўйхатдан ўтган ҳамда кўп квартирали уйни бошқариш ваколатига эга бўлган жисмоний (якка тартибдаги тадбиркор) ёки юридик шахс.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри (кейинги ўринларда — электрон реестр) — ваколатли давлат органи томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини рўйхатдан ўтказиш/чиқариш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни юритиш учун мўлжалланган электрон маълумотлар базаси;

рейтинг — кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг фикр-мулоҳазалари, солиқ, статистик ва бошқа ҳисоботлардаги мунтазам равишда янгиланиб туриладиган маълумотлар асосида автоматик равишда шаклланадиган кўп квартирани уйларни бошқариш органларини баҳолашнинг электрон тизими.

3. Электрон реестр ва рейтинг ваколатли давлат органи томонидан шакллантирилади ва унинг расмий веб-сайтига (кейинги ўринларда — веб-сайт) жойлаштирилади.

4. Электрон реестр ва рейтинг қуйидаги мақсадларда юритилади:

кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ягона ва очиқ электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларини санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш талабларига ва улардан фойдаланишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш;

кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларини сақлаш бўйича хизматларнинг сифатини ошириш;

бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорлари ва фойдаланувчиларининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

5. Рейтинг республика ҳудудлари кесимида (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар бўйича) шакллантирилади.

2-боб. Кўп квартирали уйларни бошқариш органини электрон тизимда рўйхатдан ўтказиш тартиби

6. Кўп квартирали уйни бошқариш органи Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 853-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ электрон реестрда рўйхатдан ўтказилади.

9. Рўйхатдан ўтгандан сўнг автоматик равишда бошқариш органининг шахсий кабинети шакллантирилади ва унга кириш электрон рақамли имзо ёрдамида амалга оширилади.

10. Бошқариш органи электрон реестрдан чиқарилган тақдирда, унинг шахсий кабинетига киритилган маълумотлар электрон реестрнинг архивига юборилади ва доимий сақланади.

3-боб. Электрон реестрни шакллантириш ва юритиш

11. Электрон реестрга бошқариш органи фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳамда бошқариш органи бошқарувидаги уйлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади ва мунтазам равишда янгилаб борилади.

Электрон реестр тегишли давлат органларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотларни олади ва электрон реестрдаги маълумотларни ҳар чоракда автоматик равишда янгилаб боради.

12. Кўп квартирали уй бошқариш органига қонунчиликда белгиланган тартибда бириктирилади ва электрон реестрда қайд этилади.

13. Ваколатли давлат органи ўзида мавжуд электрон тизимларда бошқариш органига қонунчиликда тақиқланмаган маълумотлардан фойдаланиш ҳамда мазкур тизимларда амалиёт бажариш имкониятини тақдим этиши мумкин.

Бунда бошқариш органи ваколатли давлат органига тегишли электрон тизимлардан ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартиб ҳамда тарафларнинг келишувига кўра фойдаланади.

14. Ваколатли давлат органи томонидан бошқариш органи куйидаги ҳолларда электрон реестрдан чиқарилади:

кўп квартирали уйни бошқариш органи қонунчиликка мувофиқ электрон реестрга кириш учун тақдим этган ҳужжатлар ҳаққоний эмаслиги, нотўғри ёки бузиб кўрсатилганлиги ҳолати тегишли давлат органлари томонидан тасдиқланган тақдирда;

бошқариш органи тугатилганда;

барча кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан уйни бошқаришдан бир томонлама воз кечиш ҳақида қарор қабул қилинган вақтдан уч ой муддат ичида бошқариш органи бошқарувига уй бириктирилмаган тақдирда;

бошқариш органи томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш қоидалари бир календарь йилда уч марта бузилганда ва ҳар бир ҳолат юзасидан тегишли давлат органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилганда;

бошқариш органи инсофсиз бошқариш органлари рўйхатига киритилганда.

Бошқариш органини электрон реестрдан чиқариш тўғрисида қарор ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинади.

Бунда ваколатли давлат органи томонидан бошқариш органини электрон реестрдан чиқариш тўғрисида унинг шахсий кабинетига уч кун олдин хабар юборилади.

16. Ваколатли давлат органи электрон реестр маълумотларининг доимий равишда янгиланиб бориши ва барча фойдаланиш учун очиқ бўлишини таъминлайди.

4-боб. Бошқариш органлари рейтингини шакллантириш ва юритиш

17. Бошқариш органларининг рейтинги ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ шакллантирилади.

18. Бошқариш органларини баҳолаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган мезонлар асосида амалга оширилади.

19. Рейтингни шакллантириш ва ҳисоблаш учун:

а) кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорлари жалб қилинади, уларнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олинади.

Бунда жавоб ёки фикр қолдириш шахсий кабинет орқали мол-мулкнинг кадастр рақами ёхуд жой мулкдорининг мажбурий бадали бўйича шахсий ҳисобварағи кўринишидаги идентификатор ёрдамида амалга оширилади;

б) тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ваколатли давлат органига қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:

Давлат солиқ қўмитаси томонидан — иш фаолияти тўғрисида (рўйхатга олинган сана, асосий воситаларининг қолдиқ қиймати, солиқ қарздорлиги, фойда солиғи тўлагунга қадар кўрилган фойда ёки зарар);

Миллий статистика қўмитаси томонидан — ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисида;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан — ходимларнинг умумий сони тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан — кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларини сақлаш билан боғлиқ қоидабузарликлар, уларни бартараф қилиш бўйича берилган кўрсатмаларнинг бажарилиши тўғрисида.

20. Ваколатли давлат органи тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

21. Бошқариш органлари рейтингини шакллантириш ва ҳисоблаш тартиби қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

Миллий статистика қўмитаси ҳар йили бир маротаба май ойининг 10-санасига қадар тақдим этиладиган бошқариш органлари томонидан давлат статистика ҳисоботи асосида ваколатли давлат органига кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг идентификация рақамлари (СТИР ва бошқа зарур идентификация рақамлари) билан бирга электрон рўйхатини юборади;

ваколатли давлат органи бошқариш органларининг электрон рўйхатини бир иш куни ичида ўз веб-сайтига жойлаштиради ҳамда тегишли вазирлик ва идораларга маълумот тақдим этиш юзасидан сўровнома юборади;

Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар рейтингни шакллантириш учун зарур маълумотларни ваколатли давлат органига сўровдан кейинги 5 иш куни давомида тақдим этади. Миллий статистика қўмитаси зарур маълумотларни ҳар йили бир маротаба май ойининг 10-санасига қадар тақдим этади;

ваколатли давлат органи уч кун муддатда рейтингнинг автоматик равишда ўз веб-сайтида кўриб чиқилишини таъминлайди ва бир кун муддатда веб-сайтда унинг натижаларини эълон қилади.

22. Рейтинг балларини ҳисоблаш ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган Бошқариш органлари рейтинги бўйича услубий методика асосида амалга оширилади.

5-боб. Инсофсиз бошқарувчи ташкилотлар рўйхати

23. Электрон реестрда кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг салбий мулоҳазалари асосида инсофсиз бошқариш органлари рўйхати шакллантирилади.

24. Инсофсиз бошқариш органлари рўйхатига сўнгги молиявий йил давомида кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларидан 51 фоиздан ортиқ салбий мулоҳазалар олган бошқариш органлари киради.

Бунда кўп квартирали уйдаги мулкдорлар салбий мулоҳазаларига сабаб бўлган муаммо ва камчиликлар бартараф этилган тақдирда, ушбу мулоҳазалар ҳисобга олинмайди.

25. Инсофсиз бошқариш органлари рўйхатига киритилган бошқариш органлари электрон реестрдан чиқарилган тақдирда, бир йил ичида электрон реестрга қайта кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

6-боб. Якунловчи қоида

26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри ҳамда бошқарувчи ташкилотлар рейтингини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Бошқарувчи ташкилотлар рейтингини шакллантириш

Босқич Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган бошқариш органларининг идентификация рақамлари (СТИР ва бошқа зарур идентификация рақамлари) билан бирга электрон рўйхатини ваколатли давлат органига юборади. Ҳар йили бир маротаба май ойнинг 10-санасига қадар 2-босқич Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (ваколатли давлат органи) Расмий веб-сайтига бошқарувчи ташкилотларнинг рўйхатини жойлаштиради ва тегишли вазирлик ва идораларга маълумот тақдим этиш юзасидан сўровнома юборади. 1 иш куни ичида 3-босқич Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Рейтингни шакллантириш учун зарур маълумотларни ваколатли давлат органига тақдим этади. Ваколатли давлат органи сўровидан кейинги 5 кун давомида, Миллий статистика қўмитаси — ҳар йили бир маротаба май ойининг 10-санасига қадар 4-босқич Ваколатли давлат органи Бошқарувчи ташкилотлар рейтингини автоматик равишда ҳисоблаб чиқишни таъминлайди. 3 кун давомида 5-босқич Ваколатли давлат органи Расмий веб-сайтида бошқарувчи ташкилотларнинг рейтинг натижаларини эълон қилади. 1 кун ичида

Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри ҳамда бошқарувчи ташкилотлар рейтингини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Бошқарувчи ташкилотларни баҳолаш мезонлари

Т/р Мезон Улуши 1. Кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорлари мулоҳазалари 60% 2. Иш фаолияти 7% 3. Ходимларнинг умумий сони 6% 4. Асосий воситаларининг қолдиқ қиймати 5% 5. Солиқ қарздорлиги 5% 6. Кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларини сақлаш билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича кўрсатмалар сони 2,5% 7. Кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларини сақлаш билан боғлиқ қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича кўрсатмалар бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар 2,5% 8. Фойда солиғи тўлагунга қадар фойда 4% 9. Фойда солиғи тўлагунга қадар зарар 4% 10. Ходимларнинг ўртача иш ҳақи 4% ЖАМИ: 100%

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 февралдаги 47-сон қарорига 4-ИЛОВА

Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

танлов — танлов ҳужжатида қайд этилган кўп квартирали уй(лар)ни бошқариш учун ишлар (хизматлар)ни бажариш (кўрсатиш)га энг мақбул бўлган таклифни берган бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини аниқлаш тартиб-тамойили;

танлов предмети — танлов объектига нисбатан кўп квартирали уйни бошқариш шартномасини тузиш ҳуқуқи;

танлов объекти — танлов ўтказилаётган кўп квартирали уй-жой мулкдорларининг умумий мулкини бошқариш ҳуқуқи;

мажбурий бадал — кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш, уни жорий ва мукаммал таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини сақлаш, шу жумладан ободонлаштириш харажатлари учун жойлар мулкдорлари томонидан тўланадиган тўлов;

танлов ташкилотчиси — Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси;

оферент — кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларини сақлаш бўйича танловдан манфаатдор бўлган, кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг рейтингига киритилган ва танлов таклифини тақдим этган бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи;

рейтинг — кўп квартирали уй-жой мулкдорларининг фикр-мулоҳазалари, солиқ, статистик ва бошқа ҳисоботлардаги мунтазам равишда янгиланиб турадиган маълумотлар асосида автоматик равишда шаклланадиган кўп квартирали уйларни бошқариш органлари баҳолашнинг электрон тизими;

танлов ҳужжатлари — танлов предметининг молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари ҳамда танловни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотни ўз ичига олувчи, танлов ташкилотчиси томонидан тайёрланадиган ҳужжатлар тўплами;

танлов таклифи — танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ танлов предметига нисбатан оферент томонидан тақдим этилган таклиф;

танлов таклифини таъминлаш кафолат суммаси (кейинги ўринларда — таъминот суммаси) — танлов ташкилотчисининг талабига биноан оферент томонидан таклифлар ва мажбуриятларнинг гаров, кафолат тарзида ёхуд қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усулда таъминланиши;

хабарнома — танлов ташкилотчиси томонидан оферентга юбориладиган, уни танлов ғолиби деб эътироф этиш ва шартнома тузишга розилик бериш тўғрисидаги ёзма хабарнома;

захирадаги ғолиб — танлов якунларига асосан танлов комиссиясининг қарори билан ғолиб деб эътироф этилган оферентнинг танлов таклифидан сўнг танлов таклифи энг мақбул деб топилган оферент.

3. Танлов қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

кўп квартирали уй фойдаланишга қабул қилинган кундан эътиборан уч ой муддатда кўп квартирали уй-жой мулкдорлари томонидан кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш бўйича умумий йиғилиш ўтказилмаганда ёки бошқариш усулини танлаш тўғрисида қарор қабул қилинмаганда;

бошқариш усулини танлаш масаласи бўйича кўп квартирали уй-жой мулкдорлари умумий йиғилишини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида суд қарори кучга киргандан сўнг уч ойдан кейин қайта умумий йиғилиш ўтказилмаганда ёки бошқариш усулини танлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаганда;

«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, кўп квартирали уй бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқарилганда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш бўйича уй-жой, коммунал соҳадаги ташкилотлар билан хизматлар кўрсатишга доир шартнома жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори асосида кўп квартирали уй кенгашининг раиси томонидан тузилмаганда;

қонунчилик ҳужжатларда кўрсатилган бошқа ҳолларда.

4. Танлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:

танлов ташкилотчиси томонидан танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади;

танлов комиссияси таркиби тасдиқланади;

танлов ташкилотчиси томонидан танлов ўтказиш ҳақида эълон берилади;

танлов ҳужжатлари оферентлар томонидан юклаб олиш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади;

танлов таклифлари қабул қилинади;

танлов ташкилотчиси томонидан танлов ўтказилади;

ҳисоблаш натижалари бўйича баённома тузилади ва танлов ғолиби эълон қилинади;

баённома тўғрисида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон берилади;

кўп квартирали уй-жой мулкдорлари танлов натижалари ҳақида хабардор қилинади;

танлов ғолиби билан шартнома тузилади.

5. Танлов қуйидаги тамойилларга асосланади:

танловда иштирок этиш учун тенг шароитлар яратиш;

коррупцияга йўл қўймаслик;

ҳалол рақобат;

танлов ўтказиш тўғрисидаги ахборотни олиш эркинлиги.

6. Танлов бир ёки бир нечта кўп квартирали уйларни бошқариш мақсадида шартномалар тузиш ҳуқуқи учун ўтказилади. Агар икки ва ундан ортиқ кўп квартирали уйларни бошқаришга шартномалар тузиш ҳуқуқи учун танлов ўтказилса, бундай кўп квартирали уйлар ўзаро туташ бўлган ҳудудда жойлашган бўлиши лозим.

Танлов бўйича ғолиб бўлган оферент мазкур ҳудудда жойлашган якка тартибда қурилган уйларга, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотларга (объектлар) шартнома асосида хизмат кўрсатиши мумкин.

7. Танловни ўтказиш кунига қадар кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари томонидан кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш ҳақида қарор қабул қилиниб, мазкур қарор амалга оширилган бўлса, танлов бекор қилинган ҳисобланади.

8. Танлов ташкилотчиси ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган қарор қабул қилинганлиги ҳақида унга маълум бўлган кундан бошлаб уч кун давомида танлов бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштиради.

9. Танлов ташкилотчиси танлов бекор қилинганлиги учун жавобгар бўлмайди, танлов ташкилотчисининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида танлов бекор қилинган ҳолатлар бундан мустасно.

2-боб. Танлов иштирокчилари

10. Танлов ташкилотчиси, танлов комиссияси ва оферентлар (кейинги ўринларда — танлов иштирокчилари) танловнинг иштирокчилари ҳисобланади.

11. Танлов ташкилотчиси:

мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган ҳоллар мавжуд бўлганда, танловни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади;

танлов ўтказилиши эълон қилингандан кейин 5 иш кунидан кечиктирмай ваколат муддати 2 йилдан ортиқ бўлмаган танлов комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилади, унинг таркиби ва иш тартибини белгилайди, комиссия раисини тайинлайди;

танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ва танловни ўтказиш учун ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда уларни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайти ёки бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштиради;

оферентларнинг танлов ҳужжатларидан фойдаланишни таъминлайди;

танловни ўтказиш санасини белгилайди;

танлов комиссияси аъзоларининг танлов таклифларини ўрганишни таъминлайди;

танлов комиссиясининг танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради;

танлов ғолиблари ҳақидаги ахборотни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштиради;

кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорлари ҳамда танлов ғолиби билан шартнома тузилишини ташкил қилади.

12. Танловни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар таъминот суммалари ва танлов ташкилотчисининг бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

Танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ва таъминот суммаси миқдорлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг буйруғи асосида белгиланади.

13. Танлов комиссияси:

танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини белгилайди;

танлов таклифларининг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади;

танлов ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мувофиқ танлов таклифларини ўрганади, таҳлил қилади ва баҳолайди.

14. Танлов комиссияси иши танлов ташкилотчиси томонидан тайинланган танлов комиссияси раиси томонидан назорат қилинади.

15. Танловда комиссияси аъзолари умумий сонининг 50 фоизидан ортиғи иштирок этса, танлов комиссияси ваколатли ҳисобланади. Танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга. Танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси овоз беришда ёқлаб овоз бериши ёки қарши овоз бериши мумкин.

Танлов комиссияси аъзоси қарши овоз берганда, баённомада асослантирилган тушунтириш қолдириши шарт.

16. Танлов комиссиясининг қарорлари унинг йиғилишида иштирок этган танлов комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Агар овозлар тенг бўлса, қарор танлов комиссияси раиси томонидан қабул қилинади.

17. Танлов комиссиясининг қарорлари танловда иштирок этган танлов комиссияси аъзолари томонидан имзоланган баённомалар билан тасдиқланган кунда қабул қилинади. Баённомаларни қалам билан тўлдириш ва уларга тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди.

18. Танлов комиссияси йиғилишларида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин.

19. Танлов комиссияси томонидан танлов ҳужжатларида назарда тутилмаган маълумотларни оферентлардан талаб этишга йўл қўйилмайди. Танлов комиссияси оферентларнинг тижорат сирлари махфийлигини таъминлайди.

20. Танлов иштирокчилари ёки улар ваколат берган бошқа шахслар танловда иштирок этадилар.

21. Танлов таклифлари танлов комиссиясининг йиғилишида очилади.

22. Танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси оферентлар таклифларини қабул қилиш муддати тугаган кунга қадар танлов иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига киритиши шарт.

23. Танлов иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятга эга алоқалари бўлган ва/ёки тугатиш, тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган оферентлар танловга қўйилмайди.

3-боб. Танловни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш тартиби

24. Танлов ташкилотчиси томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган ҳолларда танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва уч кун давомида танлов ўтказиш ҳақидаги эълон (кейинги ўринларда — эълон) Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.

25. Эълонга қуйидаги маълумотлар киритилади:

ишнинг (хизматнинг) батафсил тавсифи;

танлов предметининг қиймати;

оферентларга нисбатан қўйиладиган талаблар;

таклифларни юбориш муддати тугайдиган сана ва вақт;

танловни ўтказиш жойи;

таъминот суммаси.

26. Оферентлардан таклифларни қабул қилиш муддати Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайти ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

4-боб. Танлов ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби

27. Танлов ташкилотчиси танлов ҳужжатларини тасдиқлайди ва эълон билан бир вақтда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайти ёки бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштиради.

28. Танлов ҳужжатлари қуйидагилардан иборат:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ оферентнинг ишлар (хизматлар)ни бажариш учун нарх таклифи;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ оферентларни баҳолаш мезонлари;

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларини сақлаш билан боғлиқ ишлар (хизматлар) рўйхати;

Офферентларнинг танловга таклифлар тақдим қилинганда, кафолат сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдоридаги маблағ танлов ташкилотчисининг махсус жамғармасига йўналтирилгани, танловда иштирок этиш учун таъминот суммаси тўлангани ва агар танловда кўрсатилган ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган бўлса, тегишли лицензияси «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.

29. Кўп квартирали уйни бошқариш шартномасида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ўзига нисбатан бошқарув амалга ошириладиган умумий мол-мулкнинг таркиби, кўп квартирали уйнинг манзили;

умумий мол-мулкни сақлашга, ундан фойдаланишга ва уни таъмирлашга оид хизматлар ҳамда бажариладиган ишлар рўйхати, мазкур рўйхатни ўзгартириш тартиби;

шартнома нархини белгилаш, шунингдек, тўловни тўлаб бериш тартиби;

шартнома бўйича мажбуриятларнинг бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби;

бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун ҳисобот бериш тартиби ва муддатлари.

30. Танлов ташкилотчиси танлов комиссияси билан келишилган ҳолда, танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорни оферентларнинг таклифларини қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида уч кун олдин қабул қилишга ҳақли.

Бунда оферентларнинг таклифларини қабул қилиш тугайдиган муддат танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган санадан бошлаб камида беш иш кунига узайтирилади. Агар эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, эълонга ўзгартиришлар киритилади.

31. Танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш жараёнида танлов предметини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

32. Зарур ҳолларда танлов ташкилотчиси танлов комиссиясининг ташаббуси билан танлов комиссияси қарори асосида танлов таклифларини тақдим этиш муддатини узайтириш ёки оферентларга уларнинг танлов таклифлари амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида таклиф билан мурожаат қилиши мумкин.

33. Танлов таклифларини қабул қилиш муддати тугагунга қадар оферент ўз таклифларига ўзгартиришлар киритиш ёки қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

5-боб. Танлов таклифини бериш тартиби

34. Танлов таклифлари қуйидаги шаклларда эълонда белгиланган муддатдан кечиктирмай берилади:

муҳрланган конвертда;

оферент томонидан танлов ҳужжатларини («pdf» шаклда) Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига юклаш йўли билан.

35. Оферентлар томонидан танлов таклифлари тақдим қилинганда, кафолат сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдоридаги маблағ танлов ташкилотчисининг махсус жамғармасига йўналтирилади.

36. Танлов таклифларининг қабул қилиниши эълонда кўрсатилган вақтда тўхтатилади.

37. Танлов ҳужжатлари бўйича тушунтириш олиш мақсадида оферентлар томонидан юбориладиган мурожаатларни қабул қилиш танлов ташкилотчиси томонидан эълонда белгиланган тугаш муддатидан икки кун олдин тўхтатилади.

Келиб тушган барча мурожаатларга танлов ташкилотчиси томонидан икки кун муддатда тушунтиришлар берилиши шарт.

6-боб. Танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тартиби

38. Танлов таклифларини тақдим этиш муддати тугаганда танлов комиссияси оферентлар иштирокида муҳрланган конвертлардаги танлов таклифларини очади ва бу ҳақда баённома расмийлаштиради. Келиб тушган танлов таклифлари конвертлар очилган кундан бошлаб беш кун ичида кўриб чиқилади.

39. Танлов комиссияси қуйидаги ҳолларда танлов таклифларини рад этади:

танлов таклифлари танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаганда;

оферентнинг комиссия аъзоси билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжуд бўлса, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик ёки тугатиш босқичида бўлса ҳамда оферентнинг фаолияти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли органлар томонидан тўхтатилган бўлса.

40. Танлов қуйидаги ҳолларда амалга ошмаган деб ҳисобланади:

бирорта оферент иштирок этмаган тақдирда. Бундай ҳолатда танлов ташкилотчиси танловни танлов ҳужжатларида белгиланган шартларда ва ишларга (хизматларга) доир айни ўша талабларга мувофиқ такроран ўтказиши шарт. Бунда танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритишга, рейтинг баҳоси қисмидаги оферентнинг танловга кириш талабини пасайтиришга йўл қўйилади;

танлов таклифларини кўриб чиқиш натижалари бўйича танлов комиссияси барча танлов таклифларини рад этса;

ғолиб ва захирадаги ғолиб шартнома тузишни рад этса.

Танлов амалга ошмаган деб ҳисобланган тақдирда, танловни белгиланган тартибда такроран ўтказиш бўйича эълон берилади.

41. Баҳолаш мезонлари асосида йиғилган умумий баллар натижаларига кўра танлов ғолиби ва захирадаги ғолиб аниқланади.

42. Танлов ғолибини аниқлаш якунларига кўра, танлов комиссияси аъзолари бир иш куни ичида баённомани икки нусхада тузади ва тасдиқлайди. Танлов ташкилотчиси уч кун давомида тасдиқланган баённоманинг бир нусхасини кўп квартирали уйни бошқариш шартномаси лойиҳаси билан бирга танлов ғолибига тақдим этади. Баённомадан кўчирма Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

43. Танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш ҳақидаги баённомада қуйидагилар акс эттирилади:

танлов таклифларини кўриб чиқиш, баҳолаш санаси ва вақти;

танлов комиссияси иштирок этган аъзолар ва оферентлар ваколатли вакилларининг таркиби;

танлов таклифларини баҳолаш натижаси;

қабул қилинган қарор, танлов ғолиби ва захирадаги ғолиб ҳақидаги маълумот.

44. Оферент танлов якунлари бўйича тушунтириш бериш ҳақида танлов ташкилотчисига сўровнома беришга ҳақли. Танлов ташкилотчиси сўровнома келиб тушган кундан бошлаб икки кун давомида ёзма шаклда тушунтириш беради.

45. Оферент танлов натижалари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

46. Танловни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар, шу билан бирга баённомалар, танлов ҳужжатлари, унга берилган тушунтиришлар, танловни ўтказиш билан боғлиқ бўлган аудио ва видеоёзувлар танлов ташкилотчиси томонидан уч йил давомида сақланади.

47. Танлов ташкилотчиси баённома тасдиқланган кундан бошлаб бу ҳақда ўн кун давомида барча кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларини танлов натижалари ва шартнома лойиҳасини кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига қулай бўлган жойларда — кўп квартирали уйларга кириш йўлакларидаги ва/ёки туташ ҳудудидаги эълонлар тахтасида жойлаштириш орқали огоҳлантиради.

7-боб. Танлов натижалари бўйича шартнома тузиш тартиби

48. Танлов ташкилотчиси танлов ғолиби эълон қилинган пайтдан бошлаб икки иш куни давомида унга танлов якунларига кўра хабарномани тақдим қилади. Хабарнома юборилган вақтдан бошлаб танлов тугалланган ҳисобланади.

49. Хабарнома танлов бекор қилинмаган ҳамда танлов тартиб-таомиллари бузилмаган тақдирда юборилиши мумкин.

50. Танлов ғолиби танлов ҳужжатлари ва танлов таклифида кўрсатилган шартлар асосида ўзи томонидан имзоланган шартномани танлов ғолиби эълон қилинган пайтдан бошлаб танлов ташкилотчисига ва кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига ўн кун муддатдан кечиктирмай тақдим қилади.

51. Танлов ғолиби хабарномани тасдиқлашдан ёки мазкур Низомнинг 50-бандида белгиланган муддатларда ўзи томонидан имзоланган шартномани кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига ва танлов ташкилотчисига тақдим этмаса, танлов ғолиби шартнома тузишдан бош тортган деб ҳисобланади ва кўп квартирали уйни бошқариш шартномасини имзолаш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади.

52. Ғолиб шартнома тузишдан бош тортган тақдирда унга таъминот суммаси қайтариб берилмайди. Агар танлов комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланган бўлса, шартнома тузиш ва унга доир мажбуриятларни бажариш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади. Бунда захирадаги ғолиб ғолиб томонидан таклиф этилган нархда (бундан захирадаги ғолиб таклиф этган нарх ғолиб томонидан таклиф этилган нархдан паст бўлган ҳоллар мустасно) шартнома тузади ёки шартнома тузишдан бош тортиши мумкин.

Агар танлов комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланмаган бўлса ёки захирадаги ғолиб шартнома тузишдан бош тортса, танлов амалга ошмаган деб ҳисобланади ва танлов такроран ўтказилиши эълон қилинади.

53. Танлов ғолиби (агар шартнома тузишдан бош тортган бўлса, захирадаги ғолиб) томонидан мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига юборилган кўп квартирали уйни бошқариш шартномаси бир ой давомида имзоланмаган тақдирда, мазкур шартнома танлов шартлари асосида тузилган деб ҳисобланади.

8-боб. Танлов ташкилотчиси ва танлов иштирокчиларининг жавобгарлиги

54. Танлов ташкилотчиси қуйидагилар учун жавоб беради:

танлов тартиби бузилмаслиги;

оферентлар тўғрисидаги тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилмаганлиги;

танлов таклифларининг уч йил давомида хавфсиз сақланиши;

ғолиб деб топилмаган оферентларга танлов таклифини таъминлаш кафолат суммасининг ўз вақтида қайтарилиши;

танлов комиссиясининг танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш натижалари тўғрисидаги баённомани ўз вақтида расмийлаштириш ва танлов ғолиблари ҳақидаги ахборотни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш.

55. Танлов комиссияси томонидан қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

оферентдан танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни асоссиз талаб қилиш;

оферентларнинг тижорат сирини муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқлари бузилиши;

танлов иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари бўлган, шунингдек, тугатиш ёки тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган оферентларнинг танловда иштирок этишга йўл қўйиш;

оферентни танловда иштирок этишдан асоссиз равишда четлатиш;

танлов ҳужжатларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатларини ўзгартириш.

56. Оферент ўзи томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳаққонийлиги ва ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

57. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ НАМУНА ‎ ‎‎ ‎‎_______________________________________________________________________________ ‎ (оферент номи (бошқарувчи ташкилот учун — ташкилот номи, ‎ бошқарувчи учун — фамилияси, исми, отасининг исми) ‎ ‎Ишлар (хизматлар)ни бажариш учун ‎НАРХ ТАКЛИФИ ‎(1-шакл) ‎ ‎ ‎______________________________________________________________________________ ‎(ишлар, хизматлар номи) ‎‎‎ ‎‎1. Биз (мен) қуйида имзо чекувчи, кўп квартирали уйлар жойлашган ҳудудни, танловнинг умумий, техник ва тижорат талабларини ўрганиб чиққанлигимизни тасдиқлаймиз ҳамда танлов шартларига мувофиқ барча ишларни ‎___________________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎‎(рақам ва ёзув билан, ҚҚС билан) ‎ ‎‎сўмга бажариш ва тугатишни ҳамда барча аниқланган нуқсонларни белгиланган вақтда бартараф этишни таклиф этамиз (этаман). ‎2. Танлов таклифимиз қабул қилинган тақдирда, шартномада белгиланган тартибда ишларни бошлаш мажбуриятини оламиз. ‎‎‎3. Танлов таклифимиз (таклифим) баҳолаш учун очилган кундан бошлаб ________________________________ ‎‎календарь кун мобайнида ҳақиқийдир. ‎ (рақам ва ёзув билан) ‎‎‎ ‎‎4. Қабул қилинган хабарнома Сиз билан расмий шартнома тузишга мажбурлигимизни (мажбурлигимни) тасдиқлайди. ‎5. Танлов ташкилотчиси ва танлов комиссияси бошқа иштирокчилар томонидан тақдим этилган танлов таклифларидан энг паст нарх таклифини қабул қилишга мажбур эмаслигига розилик билдирамиз (билдираман). ‎6. Шартнома мажбуриятларининг бажарилиши ҳақидаги мониторинг маълумотлари танлов ташкилотчисига белгиланган шаклда, ишлар (хизматлар)ни бажаришнинг бутун даври мобайнида ҳар ойнинг 2-санасига қадар тақдим этиб борилишини кафолатлаймиз.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Бошқарувчи ташкилот раҳбари ‎ ёки бошқарувчининг Ф.И.О. ‎ ________________ ‎(имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ йил «____» ___________ ‎ ‎ ‎

Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Оферентларни баҳолаш мезонлари * (2-шакл)

Т/р Мезонлар Тақдим қилиш тартиби 1. Кўп квартирали уйни бошқариш бўйича шартноманинг мавжудлиги (уйдаги квартиралар сони) Шартнома нусхаси тақдим қилинади 2. Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати Раҳбар имзоси билан тасдиқланган хизматлар рўйхати ҳар бир хизмат нархларининг ҳисоб-китоби илова қилинган ҳолда тақдим этилади 3. Бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи сифатидаги иш тажрибаси Уй-жой фонди инспекцияси томонидан тасдиқланади 4. Ходимлар сони, шу жумладан, техник ходимлар сони Ходимлар жадвали тақдим этилади 5. Техник ходимларининг сертификатларга эгалиги Сертификатлар нусхалари илова қилинади 6. Авария-диспетчерлик хизматининг мавжудлиги (телефон рақами) Жойлар мулкдорлари томонидан тасдиқланади 7. Моддий-техник базанинг мавжудлиги (бинолар майдони/сони, кичик механизация воситалари ва жиҳозларининг сони) Раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган бинолар, жиҳозлар ва кичик механизация воситалари рўйхати тақдим қилинади 8. Биллинг тизимининг мавжудлиги Жойлар мулкдорлари томонидан тасдиқланади

Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларини сақлаш билан боғлиқ ишлар (хизматлар)

(3-шакл)

Т/р Ишлар (хизматлар) тури * Нархи, сўм/кв.м 1. Кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларини бошқариш хизматлари 2. Кўп квартирали уйнинг умумий мулки ҳудудида тозалаш ва ободонлаштириш 3. Кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари ҳудудини тозалаш ва ободонлаштириш (шу жумладан, агротехник тадбирлар) 4. Лифт ускуналарини сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш 5. Ички ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш тизимларига техник хизмат кўрсатиш (мансублик чегаралари доирасида) 6. Ички иссиқ сув таъминоти ва иситиш тизимларига техник хизмат кўрсатиш (мансублик чегаралари доирасида) 7. Ички электр таъминоти тизимларига техник хизмат кўрсатиш (мансублик чегаралари доирасида) 8. Ички вентиляция тизимларига техник хизмат кўрсатиш 9. Видеокузатув 10. Қўриқлаш хизмати 11. Кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш 12. Дератизация ва дезинфекция хизмати 13. Кўп квартирали уйни таъмирлаш, шу жумладан: кириш йўлакларидаги ойналарни алмаштириш; темир қулфли эшик ўрнатиш; фасадни бўяш; ертўла ва йўлаклардаги ички муҳандислик коммуникацияларини тиклаш (мансублик чегаралари доирасида); томни таъмирлаш; бошқа турдаги ишлар. Жами, ишлар (хизматлар)нинг умумий қиймати

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 1 февраль,

47-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 09/22/47/0087-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 25.12.2024 й., 09/24/853/1061-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

ROʻYXATI

Koʻp kvartirali uylarni boshqarishni takomillashtirish va kommunal xizmatlar koʻrsatishni yanada yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koʻp kvartirali uy-joylarni boshqarish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 19-iyundagi PQ-5152-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining Uy-joy kommunal xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi maxsus hisobvaragʻi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi mulkdorlarga majburiy badalni toʻlash uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining elektron reyestri hamda reytingini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Koʻp kvartirali uylarni boshqarish uchun boshqaruvchi tashkilotni yoki boshqaruvchini tanlash boʻyicha ochiq tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki:

koʻp kvartirali uylardagi mukammal va joriy taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish uchun maxsus hisobvaraq ochiladi. Bunda maxsus hisobvaraq mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligida Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining Uy-joy kommunal xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasida ochilgan budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida jamlanadi va belgilangan maqsadlar uchun sarflanadi;

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi mulkdorlarga majburiy badalni toʻlash uchun subsidiya ajratib boriladi.

3. Moliya vazirligi bir oy muddatda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mulkdorlariga umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish uchun majburiy badalni toʻlab berish maqsadida subsidiya ajratish uchun Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining “Mening uyim” axborot tizimi bilan axborot almashuvini yoʻlga qoʻyish choralarini koʻrsin.

Subsidiya ajratiladigan koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mulkdorlarini aniqlash jarayonida tafovutlar yuzaga kelgan taqdirda, Moliya vazirligi, Kadastr agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hamda boshqa tegishli vazirlik va idoralar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligiga ularni tezkor bartaraf etish uchun amaliy yordam koʻrsatilishini taʼminlasin.

4. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi kelib tushgan maʼlumotlarni “Mening uyim” axborot tizimidagi (keyingi oʻrinlarda — billing tizimi) maʼlumotlar bilan umumlashtiradi va tafovut yuzaga kelgan taqdirda, uni 3 ish kuni davomida bartaraf etish boʻyicha choralar koʻradi.

5. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda:

ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizomlarga muvofiq hududlarda koʻp kvartirali uylarni boshqarishni yanada takomillashtirish borasida tizimli ishlarni yoʻlga qoʻysin va ushbu talablarga qatʼiy rioya etilishini nazorat qilib borsin;

qarorning mazmun-mohiyati va amaliy ahamiyati boʻyicha aholi oʻrtasida targʻibot-tashviqot ishlarini olib borsin.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi bilan birgalikda 2022-yil 1-aprelga qadar elektron reyestrni toʻliq shakllantirish uchun koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining barcha maʼlumotlarini elektron tizimga kiritish ishlarini tashkil qilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri Sh.S. Xidoyatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-fevraldagi 47-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining Uy-joy kommunal xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi maxsus hisobvaragʻi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining Uy-joy kommunal xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma)da koʻp kvartirali uylarni mukammal va joriy taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish uchun maxsus hisobvaraq (keyingi oʻrinlarda — maxsus hisobvaraq) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

2. Maxsus hisobvaraq mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Jamgʻarmada ochilgan budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida jamlanadi va ushbu Nizomda belgilangan maqsadlar uchun sarflanadi.

3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

maxsus hisobvaraq — Jamgʻarmada koʻp kvartirali uylarni mukammal va joriy taʼmirlash ishlari (keyingi oʻrinlarda — taʼmirlash)ni moliyalashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligida ochiladigan shaxsiy hisobvaraq;

taʼmirlash — koʻp kvartirali uylarni mukammal va joriy taʼmirlash, shu jumladan, koʻp kvartirali uylarning tom, fasad, kirish yoʻlaklari, uy ichi va yertoʻladagi muhandislik-kommunikatsiyalarini taʼmirlash, kod-qulfli temir eshik, kirish yoʻlaklarida deraza oynalarini (framugalarni) oʻrnatish, tutash hududlarini obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlari;

manzilli roʻyxat — Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda ishlab chiqiladigan va Moliya vazirligi bilan kelishiladigan, unda taʼmirlanishi nazarda tutilgan koʻp kvartirali uylarning roʻyxati (unda hudud, manzil, obyektda amalga oshiriladigan ish turlari, taʼmirlash uchun zarur boʻlgan mablagʻ miqdori, taʼmirlash muddati va boshqa maʼlumotlar aks ettiriladi);

yigʻma manzilli dastur — manzilli roʻyxatlar asosida respublika boʻyicha umumlashtirilgan va moliyalashtirish manbalari belgilangan hududlar kesimidagi yigʻma dastur;

buyurtmachi — koʻp kvartirali uy-joylarni taʼmirlash ishlarini (mukammal va joriy taʼmirlash, shu jumladan, tom, fasad, kirish yoʻlaklari, uy ichi va yertoʻla muhandislik-kommunikatsiyalarini taʼmirlash, kod-qulfli temir eshik, kirish yoʻlaklarida deraza oynalarini (framugalarni) oʻrnatish, tutash hududlarini obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlari) amalga oshiruvchi tashkilot — Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi “Koʻp xonadonli uylar, issiqlik taʼminoti obyektlari qurilishi boʻyicha injiniring kompaniyasi” davlat unitar korxonasi va uning hududiy filiallari;

koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlari — koʻp kvartirali uylardagi turar joylar va yashash uchun moʻljallanmagan joylarning mulkdorlari.

4. Taʼmirlash ishlari koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlari yoki ularning vakillari tomonidan umumiy yigʻilish qarori asosida amalga oshiriladi.

5. Koʻp kvartirali uylarni taʼmirlash boʻyicha nuqson dalolatnomalari har hisobot yilidan oldingi yilning 1-noyabriga qadar koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlari yoki ularning vakillari ishtirokida koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari tomonidan ishlab chiqiladi va Vazirlikning hududiy boshqarmalariga taqdim etiladi.

6. Vazirlikning hududiy boshqarmalari tomonidan koʻp kvartirali uylarni taʼmirlash boʻyicha nuqson dalolatnomalari asosida har hisobot yilidan oldingi yilning 1-dekabriga qadar dastlabki manzilli roʻyxat shakllantiriladi va tuman (shahar) hokimliklari bilan kelishilgan holda, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining hududiy bosh boshqarmalariga kelishish uchun kiritiladi.

Dastlabki manzilli roʻyxatni shakllantirish jarayonida mulkdorlar hisobidan shakllantirilishi talab qilinadigan 30 foiz miqdordagi mablagʻlarni maxsus hisobvaraqda shakllantirigan koʻp kvartirali uylarga alohida eʼtibor qaratiladi.

7. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining hududiy bosh boshqarmalari dastlabki manzilli roʻyxatni 3 kun muddatda koʻrib chiqib, Vazirlikning hududiy boshqarmalariga kiritadi.

8. Vazirlikning hududiy boshqarmalari har hisobot yilidan oldingi yilning 10-dekabriga qadar kelishilgan dastlabki manzilli roʻyxat asosida loyiha-qidiruv ishlarining xarajatlarini aniqlab, Vazirlikka kiritadi.

9. Vazirlik taqdim etilgan dastlabki manzilli roʻyxat asosida hisobot yilining 1-fevraliga qadar Vazirlikning hududiy boshqarmalari va buyurtmachilar bilan birgalikda yakuniy manzilli roʻyxatni shakllantiradi.

10. Vazirlik buyurtmachi bilan birgalikda hisobot yilining 1-martiga qadar yakuniy manzilli roʻyxat asosida shakllantirilgan yigʻma manzilli dasturni Moliya vazirligi hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga tasdiqlash uchun kiritadi.

11. Koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari Vazirlikning hududiy boshqarmalari bilan birgalikda manzilli roʻyxatga kiritilgan taʼmirlash ishlariga zarur boʻlgan dastlabki mablagʻlarning 30 foizi maxsus hisobvaraqda shakllantirilishini tashkil etadi.

Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi Koʻp kvartirali uy-joy fondidan foydalanish sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va uning hududiy inspeksiyalari billing tizimi orqali mablagʻlarning 30 foizini maxsus hisobvaraqda shakllantirib borilishini kuzatib boradi.

Belgilangan 30 foiz miqdoridagi mablagʻlar koʻp kvartirali uylarning mulkdorlari tomonidan maxsus hisobvaraqda toʻliq shakllantirilgandan soʻng tasdiqlanadigan manzilli dasturga kiritiladi.

12. Vazirlik tasdiqlangan manzilli roʻyxat asosida hisobot yilidan keyingi yilning 5-fevraliga qadar dastlabki boʻnak (avans) mablagʻlari buyurtmachiga oʻtkazilishini taʼminlaydi (loyiha-qidiruv ishlari va boshqa xarajatlar uchun).

13. Buyurtmachi Vazirlikning hududiy boshqarmalari bilan birgalikda hisobot yilidan keyingi yilning 15-apreliga qadar taʼmirlash uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tanlov yoki tenderni oʻtkazadi, kelgusi yilning 1-mayiga qadar gʻolib bilan shartnoma tuzadi va boʻnak (avans) mablagʻini toʻlab beradi.

2-bob. Maxsus hisobvaraq mablagʻlarini shakllantirish

14. Maxsus hisobvaraq mablagʻlari quyidagi manbalar hisobidan shakllantiriladi:

Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti va Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti hamda viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari;

koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlari mablagʻlari;

maxsus hisobvaraqning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklariga depozitga qoʻyishdan olingan foiz koʻrinishidagi daromadlar. Bunda mulkdorlar mablagʻlari hisobidan olingan foiz mablagʻlari faqat tegishli koʻp kvartirali uyni taʼmirlash uchun sarflanadi;

jismoniy va yuridik shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya tashkilotlari, xorijiy davlatlar, boshqa donorlarning grantlari va texnik koʻmaklashish mablagʻlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

3-bob. Maxsus hisobvaraq mablagʻlaridan foydalanishning asosiy yoʻnalishlari

15. Maxsus hisobvaraq mablagʻlari quyidagi maqsadlarga yoʻnaltiriladi:

taʼmirlash doirasida loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish;

koʻp kvartirali uylarni taʼmirlash;

buyurtmachining boshqa xarajatlarini (loyiha-qidiruv ishlari, ekspertiza, tanlov yoki tenderni oʻtkazish, texnik nazorat xarajatlari, taʼmirlash bilan bogʻliq boshqa xarajatlar) moliyalashtirish.

16. Maxsus hisobvaraq mablagʻlarini ushbu Nizomda nazarda tutilmagan boshqa maqsadlarda sarflash qatʼiyan taqiqlanadi.

Bunda tanlov yoki tender hamda (yoxud) taʼmirlashda iqtisod qilingan mablagʻlar koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlari xohishiga koʻra, qoʻshimcha taʼmirlash ishlariga sarflanishi mumkin yoki koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari hisobvaragʻiga mulkdorlarning majburiy badal uchun toʻlovi sifatida qaytariladi.

4-bob. Maxsus hisobvaraq mablagʻlarini boshqarish

17. Maxsus hisobvaraq mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri yoki vazir buyrugʻi bilan masʼul etib belgilangan tarkibiy boʻlinma (keyingi oʻrinlarda — masʼul boʻlinma) tomonidan boshqariladi.

18. Masʼul boʻlinma:

tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda taʼmirlash ishlarining har yilgi manzilli roʻyxatlarini shakllantirishda, zarur hollarda joylarga chiqib ishtirok etadi;

manzilli roʻyxatlar asosida amalga oshirilayotgan ishlar monitoringini yuritadi;

maxsus hisobvaraq tushumlarini koʻpaytirish va mazkur mablagʻlardan samarali foydalanish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

maxsus hisobvaraqqa kelib tushgan va sarflangan mablagʻlar hisobini yuritadi;

har oy, chorak, yil yakuni boʻyicha maxsus hisobvaraq mablagʻlarining sarflanilishi toʻgʻrisida hisobot tayyorlaydi hamda rahbariyatga taqdim etadi.

5-bob. Maxsus hisobvaraq mablagʻlarini sarflash tartibi

19. Maxsus hisobvaraq mablagʻlari Vazirlikning toʻlov topshiriqnomalari asosida Moliya vazirligi Gʻaznachiligi tomonidan Vazirlik hududiy boshqarmalarining koʻp kvartirali turar joy fondini taʼmirlash jamgʻarmalarida ochilgan maxsus hisobvaraqlarga oʻtkaziladi.

20. Vazirlik hududiy boshqarmalarining toʻlov topshiriqnomalari asosida mablagʻ Moliya vazirligi Gʻaznachiligining hududiy boshqarmalari tomonidan koʻp kvartirali uylarni taʼmirlash boʻyicha manzilli roʻyxatlarga muvofiq, belgilangan tartibda buyurtmachiga oʻtkaziladi.

21. Maxsus hisobvaraq mablagʻlari hisobidan taʼmirlash boʻyicha xarajatlarni amalga oshirishda buyurtmachilar tomonidan quyidagilar nazarda tutiladi:

yigʻma manzilli dasturga asosan taʼmirlash uchun bosh loyiha va bosh pudrat tashkilotlarini aniqlash boʻyicha oʻtkazilgan tender yoki tanlov natijalariga koʻra tuzilgan shartnomalar umumiy qiymatining 30 foizi (ikki oyda teng ulushlarda 15 foizdan) miqdorida boʻnak (avans) mablagʻlarini toʻlash;

ajratilgan boʻnak (avans) proporsional ravishda ushlab qolinishini hisobga olgan holda bajarilgan ishlar qiymati miqdorida joriy moliyalashtirish.

22. Maxsus hisobvaraq mablagʻlari hisobidan taʼmirlashga mablagʻlar ajratilishida taʼmirlash umumiy smeta qiymatining:

30 foizi — koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlari mablagʻlari hisobidan;

70 foizi — maxsus hisobvaraqqa teng ulushlarda respublika budjeti va mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan shakllantirilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshirilishiga qatʼiy rioya qilinadi.

23. Joriy moliya yilida tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarga muvofiq taʼmirlash uchun moliyalashtirilmay qolgan mablagʻlar maxsus hisobvaraq mablagʻlari hisobidan kelgusi moliya yilida toʻlanishi lozim.

24. Maxsus hisobvaraqning joriy yilda foydalanilmagan mablagʻlari keyingi yilga oʻtadi.

25. Maxsus hisobvaraq mablagʻlarini ushbu Nizomda nazarda tutilmagan boshqa maqsadlar uchun sarflash yoki vaqtincha olib qoʻyish taqiqlanadi.

6-bob. Maxsus hisobvaraq mablagʻlarining hisobi, hisoboti va ularni nazorat qilish

26. Koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari tomonidan har bir koʻp kvartirali uy uchun majburiy badallarning yoki toʻlovlarning alohida hisobi yuritiladi.

27. Maxsus hisobvaraq mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha hisob va hisobotlar Vazirlikning budjetdan tashqari boshqa mablagʻlaridan alohida yuritiladi.

28. Maxsus hisobvaraq mablagʻlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar, shuningdek, taʼmirlash boʻyicha manzilli roʻyxatlar Vazirlikning rasmiy veb-saytida doimiy ravishda eʼlon qilib boriladi.

29. Nazorat oʻlchovi haqiqatda bajarilgan ishlar hajmini aniqlash maqsadida pudrat shartnomasiga muvofiq quyidagi asoslarga koʻra oʻtkaziladi:

buyurtmachi, nazorat organlari yoki boshqa manfaatdor organlar talabiga koʻra;

bosh pudrat tashkiloti tashabbusiga koʻra;

buyurtmachi va bosh pudrat tashkilotining oʻzaro kelishuviga koʻra.

30. Maxsus hisobvaraq mablagʻlarining maqsadli va oqilona sarflanilishi yuzasidan nazorat qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, shuningdek, boshqa masʼul boʻlinmalar tomonidan amalga oshiriladi.

7-bob. Yakunlovchi qoida

31. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining Uy-joy kommunal xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi maxsus hisobvaragʻi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining Uy-joy kommunal xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi maxsus hisobvaragʻi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish

Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari, koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlari yoki ularning vakillari Koʻp kvartirali uylarni taʼmirlash boʻyicha nuqson dalolatnomalarini ishlab chiqish va Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmalariga taqdim etish. Har hisobot yilidan oldingi yilning 1-noyabriga qadar 2-bosqich Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmalari, tuman (shahar) hokimliklari Dastlabki manzilli roʻyxatni shakllantirish hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining hududiy bosh boshqarmalariga kelishish uchun kiritish. Har hisobot yilidan oldingi yilning 1-dekabriga qadar 3-bosqich Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining hududiy bosh boshqarmalari Dastlabki manzilli roʻyxatni koʻrib chiqib, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmalariga kiritish. 3 kun muddatda 4-bosqich Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmalari Loyiha-qidiruv ishlarining xarajatlarini aniqlab, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligiga kiritish. Har hisobot yilidan oldingi yilning 10-dekabriga qadar 5-bosqich Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish Vazirligi va uning hududiy boshqarmalari, buyurtmachi Yakuniy manzilli roʻyxatni (dasturni) shakllantirish va Moliya vazirligi hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga tasdiqlash uchun kiritish. Har hisobot yilining 1-martiga qadar 6-bosqich Koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari, Koʻp kvartirali uy-joy fondidan foydalanish sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va uning hududiy inspeksiyalari, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmalari Manzilli roʻyxatga kiritilgan koʻp kvartirali uy-joylarni taʼmirlash boʻyicha hisoblangan dastlabki mablagʻlarning 30 foizi maxsus hisobvaraqqa yoʻnaltirilishini tashkil etish. Doimiy ravishda 7-bosqich Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi va uning hududiy boshqarmalari, buyurtmachi Tasdiqlangan yigʻma manzilli dasturga asosan dastlabki boʻnak (avans) mablagʻlarini buyurtmachiga oʻtkazilishini taʼminlash (loyiha-qidiruv ishlari va boshqa xarajatlar uchun). Hisobot yilidan keyingi yilning 5-fevraliga qadar 8-bosqich Buyurtmachi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmalari Taʼmirlash uchun qonunchilikda belgilangan tartibda tanlov yoki tender oʻtkazish. Hisobot yilidan keyingi yilning 15-apreliga qadar 9-bosqich Buyurtmachi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmalari Tanlov yoki tender gʻoliblari bilan shartnomalar tuzish va boʻnak (avans) toʻlovlarini toʻlash. Kelgusi yilning 1-mayiga qadar 10-bosqich Buyurtmachi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmalari Har oy bajarilgan ishlar qiymatining 95 foizi (loyiha-qidiruv ishlari uchun 100 foizi) miqdorida joriy moliyalashtirish. Har oy yakuni bilan 11-bosqich Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi Har oy, chorak va yil yakuni boʻyicha maxsus hisobvaraq hisobidan sarflangan mablagʻlar va amalga oshirilgan ishlar boʻyicha hisobotlar tayyorlash. Har oy, chorak va yil yakuni bilan

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-fevraldagi 47-son qaroriga 2-ILOVA

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mulkdorlariga majburiy badalni toʻlash uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — “Yagona reyestr” AT) kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mulkdorlariga umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish uchun majburiy badalni (keyingi oʻrinlarda — majburiy badal) toʻlash uchun subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

Majburiy badalni toʻlab berish uchun subsidiya ajratish ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Subsidiya ajratiladigan koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mulkdorlarini aniqlash tartibi

2. Moliya vazirligi har oyning 2-sanasiga qadar joriy oy holati boʻyicha “Yagona reyestr” ATga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mulkdorlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) axborot almashuvi tizimi orqali elektron shaklda yuboradi.

3. Vazirlik kelib tushgan maʼlumotlarni “Mening uyim” axborot tizimidagi (keyingi oʻrinlarda — billing tizimi) maʼlumotlar bilan umumlashtiradi va tafovutlar yuzaga kelgan taqdirda, ularni 5 ish kuni davomida bartaraf etish boʻyicha choralar koʻradi.

Umumlashtirilgan yakuniy maʼlumotlar Moliya vazirligi va Vazirlikning hududiy boshqarmalariga taqdim qilinadi.

3-bob. Subsidiya ajratish tartibi

4. Vazirlikning hududiy boshqarmalari tomonidan umumlashtirilgan yakuniy maʼlumotlar asosida ikki ish kuni davomida:

belgilangan tartibda subsidiya ajratish uchun tegishli gʻaznachilik boʻlinmalarida maxsus hisobvaraqlar ochiladi;

tumanlar (shaharlar) hokimliklariga subsidiya ajratish boʻyicha ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda soʻrovnomalar yuboriladi.

5. Tumanlar (shaharlar) hokimliklari besh ish kuni davomida soʻrovnomada koʻrsatilgan mablagʻlarni “Temir daftar”ga kiritilgan oilalarni qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlarini moliyalashtirish manbalari, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari hisobidan “Yagona reyestr” ATga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mulkdorlariga majburiy badal uchun subsidiya ajratish maqsadida tegishli gʻaznachilik boʻlinmalarida ochilgan maxsus hisobvaraqqa oʻtkazib beradi.

Bunda tuman (shahar) hokimi subsidiya uchun zarur mablagʻlar tegishli moliyalashtirish manbalaridan sarflanishini taʼminlaydi.

6. Vazirlikning hududiy boshqarmalari ikki ish kuni davomida maxsus hisobvaraqqa kelib tushgan mablagʻlar hisobidan “Yagona reyestr” ATga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning har bir mulkdorlari uchun billing tizimi orqali ularga xizmat koʻrsatuvchi koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining hisobvaragʻiga majburiy badal uchun subsidiya toʻlovini oʻtkazib beradi.

Bunda majburiy badalni qoplab berishga moʻljallangan subsidiya miqdori bazaviy hisoblash miqdorining 30 foizidan koʻp boʻlmagan holda tegishli mulkdorning koʻp kvartirali uyni boshqarish organidagi shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkazib berilishi lozim.

7. Subsidiya ajratilgan har bir mulkdorga billing tizimi orqali tegishli oy uchun subsidiya ajratilganligi toʻgʻrisida SMS-xabarnoma yuboriladi.

4-bob. Hisobot yuritish tartibi

8. Vazirlikning hududiy boshqarmalari har oyning 25-sanasiga qadar “Yagona reyestr” ATga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mulkdorlariga ajratilgan subsidiya haqidagi maʼlumotni (hisobot-jadvalni) Vazirlikka hamda tegishli tumanlar (shahar) hokimligiga taqdim qilib boradi.

9. Vazirlik respublika boʻyicha ajratilgan subsidiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot almashuvi tizimi orqali elektron shaklda subsidiya ajratilgan kalendar oyining oxirgi sanasiga qadar Moliya vazirligiga taqdim qilib boradi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

10. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mulkdorlariga majburiy badalni toʻlash uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mulkdorlariga majburiy badalni toʻlash uchun subsidiya ajratish

Bosqich Subyektlar Chora-tadbirlar Muddat I. Maʼlumotlarni shakllantirish 1-bosqich Moliya vazirligi “Yagona reyestr” ATga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mulkdorlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligiga axborot almashuvi tizimi orqali elektron shaklda yuborish. Har oyning 2-sanasiga qadar 2-bosqich Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi Kelib tushgan maʼlumotlarni billing tizimidagi maʼlumotlar bilan umumlashtirish, tafovutlar yuzaga kelgan taqdirda ularni bartaraf etish choralarini koʻrish hamda yakuniy maʼlumotlarni Moliya vazirligi hamda Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmalariga taqdim qilish. 2 ish kuni davomida II. Subsidiya ajratish 3-bosqich Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmalari Umumlashtirilgan yakuniy maʼlumotlar asosida majburiy badal toʻlovlarini toʻlab berishga subsidiya ajratish uchun gʻaznachilikda maxsus hisobvaraq ochish va tuman (shahar) hokimliklariga soʻrovnoma yuborish. 2 ish kuni davomida 4-bosqich Tumanlar (shaharlar) hokimliklari Soʻrovnomada koʻrsatilgan mablagʻlarni mutanosib ravishda “Saxovat va koʻmak”, “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan ajratib, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmalariga oʻtkazib berish. 5 ish kuni davomida 5-bosqich Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmalari Maxsus hisobvaraqqa kelib tushgan mablagʻlarni koʻp kvartirali uylarda istiqomat qiluvchi “Yagona reyestr” ATga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarning majburiy badallarini toʻlab berish uchun subsidiya tariqasida ajratish. 2 ish kuni davomida 6-bosqich Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi Billing tizimi orqali tegishli oy uchun majburiy badalni toʻlash maqsadida subsidiya ajratilganligi toʻgʻrisida subsidiya ajratilgan har bir fuqaroga SMS-xabarnoma yuborish. Avtomatik ravishda

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj koʻp kvartirali uylardagi turar joylarning mulkdorlariga majburiy badalni toʻlash uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________ (sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (tuman (shahar) nomi) hokimiga ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (chiqish raqami) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ SOʻROVNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___”_____ dagi ______-son qaroriga muvofiq, ____________ tumani (shahri)da ____ yil ________ oyida “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida ______birlik ijtimoiy himoyaga muhtoj oila(lar) koʻp kvartirali uylarda istiqomat qilmoqda (ilova qilinadi), ularning koʻp kvartirali uylarni boshqarish organi oldidagi majburiy toʻlovlari _______ soʻmni tashkil qiladi. Koʻp kvartirali uylarda istiqomat qiluvchi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarning majburiy badallarini toʻlab berish uchun subsidiya ajratish maqsadida besh ish kuni davomida boshqarmaning ________________________ gʻaznachilikda ochilgan maxsus hisobvaragʻiga ___________soʻm mablagʻ oʻtkazib berishingizni soʻraymiz. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Boshqarma boshligʻi ‎ ‎ _________ ‎ ‎ ‎ _______________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎(m.oʻ.) ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ ‎ ‎ (F.I.Sh) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-fevraldagi 47-son qaroriga 3-ILOVA

Koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining elektron reyestri hamda reytingini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining elektron reyestri hamda reytingini shakllantirish va yuritish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi;

koʻp kvartirali uyni boshqarish organi (keyingi oʻrinlarda — boshqarish organi) — qonunchilikda belgilangan tartibda elektron reyestrda roʻyxatdan oʻtgan hamda koʻp kvartirali uyni boshqarish vakolatiga ega boʻlgan jismoniy (yakka tartibdagi tadbirkor) yoki yuridik shaxs.

Koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining elektron reyestri (keyingi oʻrinlarda — elektron reyestr) — vakolatli davlat organi tomonidan koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari faoliyatini roʻyxatdan oʻtkazish/chiqarish hamda ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuritish uchun moʻljallangan elektron maʼlumotlar bazasi;

reyting — koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlarining fikr-mulohazalari, soliq, statistik va boshqa hisobotlardagi muntazam ravishda yangilanib turiladigan maʼlumotlar asosida avtomatik ravishda shakllanadigan koʻp kvartirani uylarni boshqarish organlarini baholashning elektron tizimi.

3. Elektron reyestr va reyting vakolatli davlat organi tomonidan shakllantiriladi va uning rasmiy veb-saytiga (keyingi oʻrinlarda — veb-sayt) joylashtiriladi.

4. Elektron reyestr va reyting quyidagi maqsadlarda yuritiladi:

koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining yagona va ochiq elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirish;

koʻp kvartirali uylar va ularga tutash yer uchastkalarini sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlariga muvofiq saqlash talablariga va ulardan foydalanishni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya etilishini nazorat qilish;

koʻp kvartirali uylar va ularga tutash yer uchastkalarini saqlash boʻyicha xizmatlarning sifatini oshirish;

boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirib borish;

koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlari va foydalanuvchilarining isteʼmolchi sifatidagi huquqlarini himoya qilish;

5. Reyting respublika hududlari kesimida (viloyatlar, tumanlar, shaharlar boʻyicha) shakllantiriladi.

2-bob. Koʻp kvartirali uylarni boshqarish organini elektron tizimda roʻyxatdan oʻtkazish tartibi

6. Koʻp kvartirali uyni boshqarish organi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-dekabrdagi 853-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining elektron reyestrini yuritish boʻyicha maʼmuriy reglamentga muvofiq elektron reyestrda roʻyxatdan oʻtkaziladi.

9. Roʻyxatdan oʻtgandan soʻng avtomatik ravishda boshqarish organining shaxsiy kabineti shakllantiriladi va unga kirish elektron raqamli imzo yordamida amalga oshiriladi.

10. Boshqarish organi elektron reyestrdan chiqarilgan taqdirda, uning shaxsiy kabinetiga kiritilgan maʼlumotlar elektron reyestrning arxiviga yuboriladi va doimiy saqlanadi.

3-bob. Elektron reyestrni shakllantirish va yuritish

11. Elektron reyestrga boshqarish organi faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan hamda boshqarish organi boshqaruvidagi uylar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi va muntazam ravishda yangilab boriladi.

Elektron reyestr tegishli davlat organlaridan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali maʼlumotlarni oladi va elektron reyestrdagi maʼlumotlarni har chorakda avtomatik ravishda yangilab boradi.

12. Koʻp kvartirali uy boshqarish organiga qonunchilikda belgilangan tartibda biriktiriladi va elektron reyestrda qayd etiladi.

13. Vakolatli davlat organi oʻzida mavjud elektron tizimlarda boshqarish organiga qonunchilikda taqiqlanmagan maʼlumotlardan foydalanish hamda mazkur tizimlarda amaliyot bajarish imkoniyatini taqdim etishi mumkin.

Bunda boshqarish organi vakolatli davlat organiga tegishli elektron tizimlardan vakolatli davlat organi tomonidan belgilangan tartib hamda taraflarning kelishuviga koʻra foydalanadi.

14. Vakolatli davlat organi tomonidan boshqarish organi kuyidagi hollarda elektron reyestrdan chiqariladi:

koʻp kvartirali uyni boshqarish organi qonunchilikka muvofiq elektron reyestrga kirish uchun taqdim etgan hujjatlar haqqoniy emasligi, notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilganligi holati tegishli davlat organlari tomonidan tasdiqlangan taqdirda;

boshqarish organi tugatilganda;

barcha koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlarining umumiy yigʻilishi tomonidan uyni boshqarishdan bir tomonlama voz kechish haqida qaror qabul qilingan vaqtdan uch oy muddat ichida boshqarish organi boshqaruviga uy biriktirilmagan taqdirda;

boshqarish organi tomonidan koʻp kvartirali uylarni boshqarish qoidalari bir kalendar yilda uch marta buzilganda va har bir holat yuzasidan tegishli davlat organlari tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda choralar koʻrilganda;

boshqarish organi insofsiz boshqarish organlari roʻyxatiga kiritilganda.

Boshqarish organini elektron reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida qaror vakolatli davlat organi tomonidan qabul qilinadi.

Bunda vakolatli davlat organi tomonidan boshqarish organini elektron reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida uning shaxsiy kabinetiga uch kun oldin xabar yuboriladi.

16. Vakolatli davlat organi elektron reyestr maʼlumotlarining doimiy ravishda yangilanib borishi va barcha foydalanish uchun ochiq boʻlishini taʼminlaydi.

4-bob. Boshqarish organlari reytingini shakllantirish va yuritish

17. Boshqarish organlarining reytingi ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq shakllantiriladi.

18. Boshqarish organlarini baholash ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan mezonlar asosida amalga oshiriladi.

19. Reytingni shakllantirish va hisoblash uchun:

a) koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlari jalb qilinadi, ularning fikr-mulohazalari inobatga olinadi.

Bunda javob yoki fikr qoldirish shaxsiy kabinet orqali mol-mulkning kadastr raqami yoxud joy mulkdorining majburiy badali boʻyicha shaxsiy hisobvaragʻi koʻrinishidagi identifikator yordamida amalga oshiriladi;

b) tegishli vazirlik va idoralar tomonidan vakolatli davlat organiga quyidagi maʼlumotlar taqdim etiladi:

Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan — ish faoliyati toʻgʻrisida (roʻyxatga olingan sana, asosiy vositalarining qoldiq qiymati, soliq qarzdorligi, foyda soligʻi toʻlagunga qadar koʻrilgan foyda yoki zarar);

Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan — xodimlarning oʻrtacha oylik ish haqi toʻgʻrisida;

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan — xodimlarning umumiy soni toʻgʻrisida;

Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi huzuridagi Koʻp kvartirali uy-joy fondidan foydalanish sohasini nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan — koʻp kvartirali uylar va ularga tutash yer uchastkalarini saqlash bilan bogʻliq qoidabuzarliklar, ularni bartaraf qilish boʻyicha berilgan koʻrsatmalarning bajarilishi toʻgʻrisida.

20. Vakolatli davlat organi tegishli vazirlik va idoralar tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

21. Boshqarish organlari reytingini shakllantirish va hisoblash tartibi quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:

Milliy statistika qoʻmitasi har yili bir marotaba may oyining 10-sanasiga qadar taqdim etiladigan boshqarish organlari tomonidan davlat statistika hisoboti asosida vakolatli davlat organiga koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining identifikatsiya raqamlari (STIR va boshqa zarur identifikatsiya raqamlari) bilan birga elektron roʻyxatini yuboradi;

vakolatli davlat organi boshqarish organlarining elektron roʻyxatini bir ish kuni ichida oʻz veb-saytiga joylashtiradi hamda tegishli vazirlik va idoralarga maʼlumot taqdim etish yuzasidan soʻrovnoma yuboradi;

Soliq qoʻmitasi, Milliy statistika qoʻmitasi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, tegishli vazirlik va idoralar reytingni shakllantirish uchun zarur maʼlumotlarni vakolatli davlat organiga soʻrovdan keyingi 5 ish kuni davomida taqdim etadi. Milliy statistika qoʻmitasi zarur maʼlumotlarni har yili bir marotaba may oyining 10-sanasiga qadar taqdim etadi;

vakolatli davlat organi uch kun muddatda reytingning avtomatik ravishda oʻz veb-saytida koʻrib chiqilishini taʼminlaydi va bir kun muddatda veb-saytda uning natijalarini eʼlon qiladi.

22. Reyting ballarini hisoblash vakolatli davlat organi tomonidan tasdiqlanadigan Boshqarish organlari reytingi boʻyicha uslubiy metodika asosida amalga oshiriladi.

5-bob. Insofsiz boshqaruvchi tashkilotlar roʻyxati

23. Elektron reyestrda koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlarining salbiy mulohazalari asosida insofsiz boshqarish organlari roʻyxati shakllantiriladi.

24. Insofsiz boshqarish organlari roʻyxatiga soʻnggi moliyaviy yil davomida koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlaridan 51 foizdan ortiq salbiy mulohazalar olgan boshqarish organlari kiradi.

Bunda koʻp kvartirali uydagi mulkdorlar salbiy mulohazalariga sabab boʻlgan muammo va kamchiliklar bartaraf etilgan taqdirda, ushbu mulohazalar hisobga olinmaydi.

25. Insofsiz boshqarish organlari roʻyxatiga kiritilgan boshqarish organlari elektron reyestrdan chiqarilgan taqdirda, bir yil ichida elektron reyestrga qayta kirish huquqidan mahrum boʻladi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

26. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.

Koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining elektron reyestri hamda boshqaruvchi tashkilotlar reytingini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Boshqaruvchi tashkilotlar reytingini shakllantirish

Bosqich Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Milliy statistika qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan boshqarish organlarining identifikatsiya raqamlari (STIR va boshqa zarur identifikatsiya raqamlari) bilan birga elektron roʻyxatini vakolatli davlat organiga yuboradi. Har yili bir marotaba may oyning 10-sanasiga qadar 2-bosqich Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (vakolatli davlat organi) Rasmiy veb-saytiga boshqaruvchi tashkilotlarning roʻyxatini joylashtiradi va tegishli vazirlik va idoralarga maʼlumot taqdim etish yuzasidan soʻrovnoma yuboradi. 1 ish kuni ichida 3-bosqich Soliq qoʻmitasi, Milliy statistika qoʻmitasi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Reytingni shakllantirish uchun zarur maʼlumotlarni vakolatli davlat organiga taqdim etadi. Vakolatli davlat organi soʻrovidan keyingi 5 kun davomida, Milliy statistika qoʻmitasi — har yili bir marotaba may oyining 10-sanasiga qadar 4-bosqich Vakolatli davlat organi Boshqaruvchi tashkilotlar reytingini avtomatik ravishda hisoblab chiqishni taʼminlaydi. 3 kun davomida 5-bosqich Vakolatli davlat organi Rasmiy veb-saytida boshqaruvchi tashkilotlarning reyting natijalarini eʼlon qiladi. 1 kun ichida

Koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining elektron reyestri hamda boshqaruvchi tashkilotlar reytingini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Boshqaruvchi tashkilotlarni baholash mezonlari

T/r Mezon Ulushi 1. Koʻp kvartirali uylardagi joylarning mulkdorlari mulohazalari 60% 2. Ish faoliyati 7% 3. Xodimlarning umumiy soni 6% 4. Asosiy vositalarining qoldiq qiymati 5% 5. Soliq qarzdorligi 5% 6. Koʻp kvartirali uylar va ularga tutash yer uchastkalarini saqlash bilan bogʻliq qoidabuzarliklar boʻyicha koʻrsatmalar soni 2,5% 7. Koʻp kvartirali uylar va ularga tutash yer uchastkalarini saqlash bilan bogʻliq qoidabuzarliklarni bartaraf qilish boʻyicha koʻrsatmalar bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 2,5% 8. Foyda soligʻi toʻlagunga qadar foyda 4% 9. Foyda soligʻi toʻlagunga qadar zarar 4% 10. Xodimlarning oʻrtacha ish haqi 4% JAMI: 100%

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-fevraldagi 47-son qaroriga 4-ILOVA

Koʻp kvartirali uylarni boshqarish uchun boshqaruvchi tashkilot yoki boshqaruvchini tanlash boʻyicha ochiq tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom koʻp kvartirali uylarni boshqarish uchun boshqaruvchi tashkilot yoki boshqaruvchini tanlash boʻyicha ochiq tanlov (keyingi oʻrinlarda — tanlov) oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

tanlov — tanlov hujjatida qayd etilgan koʻp kvartirali uy(lar)ni boshqarish uchun ishlar (xizmatlar)ni bajarish (koʻrsatish)ga eng maqbul boʻlgan taklifni bergan boshqaruvchi tashkilotni yoki boshqaruvchini aniqlash tartib-tamoyili;

tanlov predmeti — tanlov obyektiga nisbatan koʻp kvartirali uyni boshqarish shartnomasini tuzish huquqi;

tanlov obyekti — tanlov oʻtkazilayotgan koʻp kvartirali uy-joy mulkdorlarining umumiy mulkini boshqarish huquqi;

majburiy badal — koʻp kvartirali uydagi umumiy mol-mulkni boshqarish, unga xizmat koʻrsatish, uni joriy va mukammal taʼmirlash hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini saqlash, shu jumladan obodonlashtirish xarajatlari uchun joylar mulkdorlari tomonidan toʻlanadigan toʻlov;

tanlov tashkilotchisi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, viloyatlar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmalari va Toshkent shahar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish bosh boshqarmasi;

oferent — koʻp kvartirali uylar va ularga tutash yer uchastkalarini saqlash boʻyicha tanlovdan manfaatdor boʻlgan, koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlarining reytingiga kiritilgan va tanlov taklifini taqdim etgan boshqaruvchi tashkilot yoki boshqaruvchi;

reyting — koʻp kvartirali uy-joy mulkdorlarining fikr-mulohazalari, soliq, statistik va boshqa hisobotlardagi muntazam ravishda yangilanib turadigan maʼlumotlar asosida avtomatik ravishda shakllanadigan koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari baholashning elektron tizimi;

tanlov hujjatlari — tanlov predmetining moliyaviy, tijorat, tashkiliy va boshqa tavsiflari hamda tanlovni tashkil etish shartlari va oʻtkazish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi dastlabki axborotni oʻz ichiga oluvchi, tanlov tashkilotchisi tomonidan tayyorlanadigan hujjatlar toʻplami;

tanlov taklifi — tanlov hujjatlarida belgilangan shartlarga muvofiq tanlov predmetiga nisbatan oferent tomonidan taqdim etilgan taklif;

tanlov taklifini taʼminlash kafolat summasi (keyingi oʻrinlarda — taʼminot summasi) — tanlov tashkilotchisining talabiga binoan oferent tomonidan takliflar va majburiyatlarning garov, kafolat tarzida yoxud qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa usulda taʼminlanishi;

xabarnoma — tanlov tashkilotchisi tomonidan oferentga yuboriladigan, uni tanlov gʻolibi deb eʼtirof etish va shartnoma tuzishga rozilik berish toʻgʻrisidagi yozma xabarnoma;

zaxiradagi gʻolib — tanlov yakunlariga asosan tanlov komissiyasining qarori bilan gʻolib deb eʼtirof etilgan oferentning tanlov taklifidan soʻng tanlov taklifi eng maqbul deb topilgan oferent.

3. Tanlov quyidagi hollarda oʻtkaziladi:

koʻp kvartirali uy foydalanishga qabul qilingan kundan eʼtiboran uch oy muddatda koʻp kvartirali uy-joy mulkdorlari tomonidan koʻp kvartirali uyni boshqarish usulini tanlash boʻyicha umumiy yigʻilish oʻtkazilmaganda yoki boshqarish usulini tanlash toʻgʻrisida qaror qabul qilinmaganda;

boshqarish usulini tanlash masalasi boʻyicha koʻp kvartirali uy-joy mulkdorlari umumiy yigʻilishini haqiqiy emas deb topish toʻgʻrisida sud qarori kuchga kirgandan soʻng uch oydan keyin qayta umumiy yigʻilish oʻtkazilmaganda yoki boshqarish usulini tanlash toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinmaganda;

“Koʻp kvartirali uylarni boshqarish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 24-moddasiga muvofiq, koʻp kvartirali uy bevosita joylarning mulkdorlari tomonidan boshqarilganda umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash boʻyicha uy-joy, kommunal sohadagi tashkilotlar bilan xizmatlar koʻrsatishga doir shartnoma joylar mulkdorlari umumiy yigʻilishining qarori asosida koʻp kvartirali uy kengashining raisi tomonidan tuzilmaganda;

qonunchilik hujjatlarda koʻrsatilgan boshqa hollarda.

4. Tanlov quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

tanlov tashkilotchisi tomonidan tanlov oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi;

tanlov komissiyasi tarkibi tasdiqlanadi;

tanlov tashkilotchisi tomonidan tanlov oʻtkazish haqida eʼlon beriladi;

tanlov hujjatlari oferentlar tomonidan yuklab olish uchun Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi;

tanlov takliflari qabul qilinadi;

tanlov tashkilotchisi tomonidan tanlov oʻtkaziladi;

hisoblash natijalari boʻyicha bayonnoma tuziladi va tanlov gʻolibi eʼlon qilinadi;

bayonnoma toʻgʻrisida Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining rasmiy veb-sayti hamda boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon beriladi;

koʻp kvartirali uy-joy mulkdorlari tanlov natijalari haqida xabardor qilinadi;

tanlov gʻolibi bilan shartnoma tuziladi.

5. Tanlov quyidagi tamoyillarga asoslanadi:

tanlovda ishtirok etish uchun teng sharoitlar yaratish;

korrupsiyaga yoʻl qoʻymaslik;

halol raqobat;

tanlov oʻtkazish toʻgʻrisidagi axborotni olish erkinligi.

6. Tanlov bir yoki bir nechta koʻp kvartirali uylarni boshqarish maqsadida shartnomalar tuzish huquqi uchun oʻtkaziladi. Agar ikki va undan ortiq koʻp kvartirali uylarni boshqarishga shartnomalar tuzish huquqi uchun tanlov oʻtkazilsa, bunday koʻp kvartirali uylar oʻzaro tutash boʻlgan hududda joylashgan boʻlishi lozim.

Tanlov boʻyicha gʻolib boʻlgan oferent mazkur hududda joylashgan yakka tartibda qurilgan uylarga, tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, tashkilotlarga (obyektlar) shartnoma asosida xizmat koʻrsatishi mumkin.

7. Tanlovni oʻtkazish kuniga qadar koʻp kvartirali uydagi joylar mulkdorlari tomonidan koʻp kvartirali uyni boshqarish usulini tanlash haqida qaror qabul qilinib, mazkur qaror amalga oshirilgan boʻlsa, tanlov bekor qilingan hisoblanadi.

8. Tanlov tashkilotchisi ushbu Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan qaror qabul qilinganligi haqida unga maʼlum boʻlgan kundan boshlab uch kun davomida tanlov bekor qilinganligi haqidagi maʼlumotni Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining rasmiy veb-sayti va boshqa ommaviy axborot vositalariga joylashtiradi.

9. Tanlov tashkilotchisi tanlov bekor qilinganligi uchun javobgar boʻlmaydi, tanlov tashkilotchisining gʻayriqonuniy harakatlari (harakatsizligi) natijasida tanlov bekor qilingan holatlar bundan mustasno.

2-bob. Tanlov ishtirokchilari

10. Tanlov tashkilotchisi, tanlov komissiyasi va oferentlar (keyingi oʻrinlarda — tanlov ishtirokchilari) tanlovning ishtirokchilari hisoblanadi.

11. Tanlov tashkilotchisi:

mazkur Nizomning 3-bandida belgilangan hollar mavjud boʻlganda, tanlovni oʻtkazish haqida qaror qabul qiladi;

tanlov oʻtkazilishi eʼlon qilingandan keyin 5 ish kunidan kechiktirmay vakolat muddati 2 yildan ortiq boʻlmagan tanlov komissiyasini tuzish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi, uning tarkibi va ish tartibini belgilaydi, komissiya raisini tayinlaydi;

tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi eʼlonni va tanlovni oʻtkazish uchun hujjatlarni rasmiylashtiradi hamda ularni Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining rasmiy veb-sayti yoki boshqa ommaviy axborot vositalariga joylashtiradi;

oferentlarning tanlov hujjatlaridan foydalanishni taʼminlaydi;

tanlovni oʻtkazish sanasini belgilaydi;

tanlov komissiyasi aʼzolarining tanlov takliflarini oʻrganishni taʼminlaydi;

tanlov komissiyasining tanlov takliflarini koʻrib chiqish va baholash natijalari toʻgʻrisidagi bayonnomani rasmiylashtiradi;

tanlov gʻoliblari haqidagi axborotni Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining rasmiy veb-saytiga joylashtiradi;

koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlari hamda tanlov gʻolibi bilan shartnoma tuzilishini tashkil qiladi.

12. Tanlovni tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlar taʼminot summalari va tanlov tashkilotchisining boshqa manbalari hisobidan amalga oshiriladi.

Tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar va taʼminot summasi miqdorlari Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining buyrugʻi asosida belgilanadi.

13. Tanlov komissiyasi:

tanlov takliflarini qabul qilishning oxirgi kuni va vaqtini belgilaydi;

tanlov takliflarining toʻgʻri rasmiylashtirilganligini tekshiradi;

tanlov hujjatlarida koʻrsatilgan talablarga muvofiq tanlov takliflarini oʻrganadi, tahlil qiladi va baholaydi.

14. Tanlov komissiyasi ishi tanlov tashkilotchisi tomonidan tayinlangan tanlov komissiyasi raisi tomonidan nazorat qilinadi.

15. Tanlovda komissiyasi aʼzolari umumiy sonining 50 foizidan ortigʻi ishtirok etsa, tanlov komissiyasi vakolatli hisoblanadi. Tanlov komissiyasining har bir aʼzosi bir ovozga ega. Tanlov komissiyasining har bir aʼzosi ovoz berishda yoqlab ovoz berishi yoki qarshi ovoz berishi mumkin.

Tanlov komissiyasi aʼzosi qarshi ovoz berganda, bayonnomada asoslantirilgan tushuntirish qoldirishi shart.

16. Tanlov komissiyasining qarorlari uning yigʻilishida ishtirok etgan tanlov komissiyasi aʼzolarining koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Agar ovozlar teng boʻlsa, qaror tanlov komissiyasi raisi tomonidan qabul qilinadi.

17. Tanlov komissiyasining qarorlari tanlovda ishtirok etgan tanlov komissiyasi aʼzolari tomonidan imzolangan bayonnomalar bilan tasdiqlangan kunda qabul qilinadi. Bayonnomalarni qalam bilan toʻldirish va ularga tuzatishlar kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.

18. Tanlov komissiyasi yigʻilishlarida ommaviy axborot vositalari vakillari ham ishtirok etishlari mumkin.

19. Tanlov komissiyasi tomonidan tanlov hujjatlarida nazarda tutilmagan maʼlumotlarni oferentlardan talab etishga yoʻl qoʻyilmaydi. Tanlov komissiyasi oferentlarning tijorat sirlari maxfiyligini taʼminlaydi.

20. Tanlov ishtirokchilari yoki ular vakolat bergan boshqa shaxslar tanlovda ishtirok etadilar.

21. Tanlov takliflari tanlov komissiyasining yigʻilishida ochiladi.

22. Tanlov komissiyasining har bir aʼzosi oferentlar takliflarini qabul qilish muddati tugagan kunga qadar tanlov ishtirokchilari bilan affillanganlik xususiyatiga ega aloqalari mavjudligi haqidagi maʼlumotlarni Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining rasmiy veb-saytiga kiritishi shart.

23. Tanlov ishtirokchilari bilan affillanganlik xususiyatga ega aloqalari boʻlgan va/yoki tugatish, toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonida boʻlgan oferentlar tanlovga qoʻyilmaydi.

3-bob. Tanlovni oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlonni joylashtirish tartibi

24. Tanlov tashkilotchisi tomonidan mazkur Nizomning 3-bandida belgilangan hollarda tanlov oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi va uch kun davomida tanlov oʻtkazish haqidagi eʼlon (keyingi oʻrinlarda — eʼlon) Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining rasmiy veb-sayti va boshqa ommaviy axborot vositalariga joylashtiriladi.

25. Eʼlonga quyidagi maʼlumotlar kiritiladi:

ishning (xizmatning) batafsil tavsifi;

tanlov predmetining qiymati;

oferentlarga nisbatan qoʻyiladigan talablar;

takliflarni yuborish muddati tugaydigan sana va vaqt;

tanlovni oʻtkazish joyi;

taʼminot summasi.

26. Oferentlardan takliflarni qabul qilish muddati Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining rasmiy veb-sayti yoki boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon berilgan kundan boshlab oʻn ish kunidan kam boʻlmasligi lozim.

4-bob. Tanlov hujjatlarini tasdiqlash tartibi

27. Tanlov tashkilotchisi tanlov hujjatlarini tasdiqlaydi va eʼlon bilan bir vaqtda Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining rasmiy veb-sayti yoki boshqa ommaviy axborot vositalariga joylashtiradi.

28. Tanlov hujjatlari quyidagilardan iborat:

mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq oferentning ishlar (xizmatlar)ni bajarish uchun narx taklifi;

mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq oferentlarni baholash mezonlari;

mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq koʻp kvartirali uylar va ularga tutash yer uchastkalarini saqlash bilan bogʻliq ishlar (xizmatlar) roʻyxati;

Offerentlarning tanlovga takliflar taqdim qilinganda, kafolat sifatida bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari miqdoridagi mablagʻ tanlov tashkilotchisining maxsus jamgʻarmasiga yoʻnaltirilgani, tanlovda ishtirok etish uchun taʼminot summasi toʻlangani va agar tanlovda koʻrsatilgan ishlarni bajarish (xizmatlarni koʻrsatish) bilan bogʻliq faoliyat qonunchilik hujjatlariga muvofiq litsenziyalanadigan boʻlsa, tegishli litsenziyasi “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi.

29. Koʻp kvartirali uyni boshqarish shartnomasida quyidagilar koʻrsatilgan boʻlishi kerak:

oʻziga nisbatan boshqaruv amalga oshiriladigan umumiy mol-mulkning tarkibi, koʻp kvartirali uyning manzili;

umumiy mol-mulkni saqlashga, undan foydalanishga va uni taʼmirlashga oid xizmatlar hamda bajariladigan ishlar roʻyxati, mazkur roʻyxatni oʻzgartirish tartibi;

shartnoma narxini belgilash, shuningdek, toʻlovni toʻlab berish tartibi;

shartnoma boʻyicha majburiyatlarning boshqaruvchi tashkilot yoki boshqaruvchi tomonidan bajarilishini nazorat qilish tartibi;

bajarilgan ishlar hamda koʻrsatilgan xizmatlar uchun hisobot berish tartibi va muddatlari.

30. Tanlov tashkilotchisi tanlov komissiyasi bilan kelishilgan holda, tanlov hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisidagi qarorni oferentlarning takliflarini qabul qilish muddati tugaydigan sanadan kamida uch kun oldin qabul qilishga haqli.

Bunda oferentlarning takliflarini qabul qilish tugaydigan muddat tanlov hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritilgan sanadan boshlab kamida besh ish kuniga uzaytiriladi. Agar eʼlonda koʻrsatilgan axborot oʻzgartirilgan boʻlsa, eʼlonga oʻzgartirishlar kiritiladi.

31. Tanlov hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish jarayonida tanlov predmetini oʻzgartirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

32. Zarur hollarda tanlov tashkilotchisi tanlov komissiyasining tashabbusi bilan tanlov komissiyasi qarori asosida tanlov takliflarini taqdim etish muddatini uzaytirish yoki oferentlarga ularning tanlov takliflari amal qilish muddatini uzaytirish toʻgʻrisida taklif bilan murojaat qilishi mumkin.

33. Tanlov takliflarini qabul qilish muddati tugagunga qadar oferent oʻz takliflariga oʻzgartirishlar kiritish yoki qaytarib olish huquqiga ega.

5-bob. Tanlov taklifini berish tartibi

34. Tanlov takliflari quyidagi shakllarda eʼlonda belgilangan muddatdan kechiktirmay beriladi:

muhrlangan konvertda;

oferent tomonidan tanlov hujjatlarini (“pdf” shaklda) Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining rasmiy veb-saytiga yuklash yoʻli bilan.

35. Oferentlar tomonidan tanlov takliflari taqdim qilinganda, kafolat sifatida bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari miqdoridagi mablagʻ tanlov tashkilotchisining maxsus jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.

36. Tanlov takliflarining qabul qilinishi eʼlonda koʻrsatilgan vaqtda toʻxtatiladi.

37. Tanlov hujjatlari boʻyicha tushuntirish olish maqsadida oferentlar tomonidan yuboriladigan murojaatlarni qabul qilish tanlov tashkilotchisi tomonidan eʼlonda belgilangan tugash muddatidan ikki kun oldin toʻxtatiladi.

Kelib tushgan barcha murojaatlarga tanlov tashkilotchisi tomonidan ikki kun muddatda tushuntirishlar berilishi shart.

6-bob. Tanlov takliflarini koʻrib chiqish va baholash tartibi

38. Tanlov takliflarini taqdim etish muddati tugaganda tanlov komissiyasi oferentlar ishtirokida muhrlangan konvertlardagi tanlov takliflarini ochadi va bu haqda bayonnoma rasmiylashtiradi. Kelib tushgan tanlov takliflari konvertlar ochilgan kundan boshlab besh kun ichida koʻrib chiqiladi.

39. Tanlov komissiyasi quyidagi hollarda tanlov takliflarini rad etadi:

tanlov takliflari tanlov hujjatlari talablariga muvofiq boʻlmaganda;

oferentning komissiya aʼzosi bilan affillanganlik xususiyatiga ega aloqalari mavjud boʻlsa, shuningdek, toʻlovga qobiliyatsizlik yoki tugatish bosqichida boʻlsa hamda oferentning faoliyati qonunchilik hujjatlariga muvofiq tegishli organlar tomonidan toʻxtatilgan boʻlsa.

40. Tanlov quyidagi hollarda amalga oshmagan deb hisoblanadi:

birorta oferent ishtirok etmagan taqdirda. Bunday holatda tanlov tashkilotchisi tanlovni tanlov hujjatlarida belgilangan shartlarda va ishlarga (xizmatlarga) doir ayni oʻsha talablarga muvofiq takroran oʻtkazishi shart. Bunda tanlov hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritishga, reyting bahosi qismidagi oferentning tanlovga kirish talabini pasaytirishga yoʻl qoʻyiladi;

tanlov takliflarini koʻrib chiqish natijalari boʻyicha tanlov komissiyasi barcha tanlov takliflarini rad etsa;

gʻolib va zaxiradagi gʻolib shartnoma tuzishni rad etsa.

Tanlov amalga oshmagan deb hisoblangan taqdirda, tanlovni belgilangan tartibda takroran oʻtkazish boʻyicha eʼlon beriladi.

41. Baholash mezonlari asosida yigʻilgan umumiy ballar natijalariga koʻra tanlov gʻolibi va zaxiradagi gʻolib aniqlanadi.

42. Tanlov gʻolibini aniqlash yakunlariga koʻra, tanlov komissiyasi aʼzolari bir ish kuni ichida bayonnomani ikki nusxada tuzadi va tasdiqlaydi. Tanlov tashkilotchisi uch kun davomida tasdiqlangan bayonnomaning bir nusxasini koʻp kvartirali uyni boshqarish shartnomasi loyihasi bilan birga tanlov gʻolibiga taqdim etadi. Bayonnomadan koʻchirma Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining rasmiy veb-saytida va boshqa ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.

43. Tanlov takliflarini koʻrib chiqish va baholash haqidagi bayonnomada quyidagilar aks ettiriladi:

tanlov takliflarini koʻrib chiqish, baholash sanasi va vaqti;

tanlov komissiyasi ishtirok etgan aʼzolar va oferentlar vakolatli vakillarining tarkibi;

tanlov takliflarini baholash natijasi;

qabul qilingan qaror, tanlov gʻolibi va zaxiradagi gʻolib haqidagi maʼlumot.

44. Oferent tanlov yakunlari boʻyicha tushuntirish berish haqida tanlov tashkilotchisiga soʻrovnoma berishga haqli. Tanlov tashkilotchisi soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab ikki kun davomida yozma shaklda tushuntirish beradi.

45. Oferent tanlov natijalari yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

46. Tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan barcha hujjatlar, shu bilan birga bayonnomalar, tanlov hujjatlari, unga berilgan tushuntirishlar, tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan audio va videoyozuvlar tanlov tashkilotchisi tomonidan uch yil davomida saqlanadi.

47. Tanlov tashkilotchisi bayonnoma tasdiqlangan kundan boshlab bu haqda oʻn kun davomida barcha koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlarini tanlov natijalari va shartnoma loyihasini koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlariga qulay boʻlgan joylarda — koʻp kvartirali uylarga kirish yoʻlaklaridagi va/yoki tutash hududidagi eʼlonlar taxtasida joylashtirish orqali ogohlantiradi.

7-bob. Tanlov natijalari boʻyicha shartnoma tuzish tartibi

48. Tanlov tashkilotchisi tanlov gʻolibi eʼlon qilingan paytdan boshlab ikki ish kuni davomida unga tanlov yakunlariga koʻra xabarnomani taqdim qiladi. Xabarnoma yuborilgan vaqtdan boshlab tanlov tugallangan hisoblanadi.

49. Xabarnoma tanlov bekor qilinmagan hamda tanlov tartib-taomillari buzilmagan taqdirda yuborilishi mumkin.

50. Tanlov gʻolibi tanlov hujjatlari va tanlov taklifida koʻrsatilgan shartlar asosida oʻzi tomonidan imzolangan shartnomani tanlov gʻolibi eʼlon qilingan paytdan boshlab tanlov tashkilotchisiga va koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlariga oʻn kun muddatdan kechiktirmay taqdim qiladi.

51. Tanlov gʻolibi xabarnomani tasdiqlashdan yoki mazkur Nizomning 50-bandida belgilangan muddatlarda oʻzi tomonidan imzolangan shartnomani koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlariga va tanlov tashkilotchisiga taqdim etmasa, tanlov gʻolibi shartnoma tuzishdan bosh tortgan deb hisoblanadi va koʻp kvartirali uyni boshqarish shartnomasini imzolash huquqi zaxiradagi gʻolibga oʻtadi.

52. Gʻolib shartnoma tuzishdan bosh tortgan taqdirda unga taʼminot summasi qaytarib berilmaydi. Agar tanlov komissiyasi tomonidan zaxiradagi gʻolib aniqlangan boʻlsa, shartnoma tuzish va unga doir majburiyatlarni bajarish huquqi zaxiradagi gʻolibga oʻtadi. Bunda zaxiradagi gʻolib gʻolib tomonidan taklif etilgan narxda (bundan zaxiradagi gʻolib taklif etgan narx gʻolib tomonidan taklif etilgan narxdan past boʻlgan hollar mustasno) shartnoma tuzadi yoki shartnoma tuzishdan bosh tortishi mumkin.

Agar tanlov komissiyasi tomonidan zaxiradagi gʻolib aniqlanmagan boʻlsa yoki zaxiradagi gʻolib shartnoma tuzishdan bosh tortsa, tanlov amalga oshmagan deb hisoblanadi va tanlov takroran oʻtkazilishi eʼlon qilinadi.

53. Tanlov gʻolibi (agar shartnoma tuzishdan bosh tortgan boʻlsa, zaxiradagi gʻolib) tomonidan mazkur Nizomning 53-bandiga muvofiq koʻp kvartirali uylardagi joylar mulkdorlariga yuborilgan koʻp kvartirali uyni boshqarish shartnomasi bir oy davomida imzolanmagan taqdirda, mazkur shartnoma tanlov shartlari asosida tuzilgan deb hisoblanadi.

8-bob. Tanlov tashkilotchisi va tanlov ishtirokchilarining javobgarligi

54. Tanlov tashkilotchisi quyidagilar uchun javob beradi:

tanlov tartibi buzilmasligi;

oferentlar toʻgʻrisidagi taqdim etilgan maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritilmaganligi;

tanlov takliflarining uch yil davomida xavfsiz saqlanishi;

gʻolib deb topilmagan oferentlarga tanlov taklifini taʼminlash kafolat summasining oʻz vaqtida qaytarilishi;

tanlov komissiyasining tanlov takliflarini koʻrib chiqish va baholash natijalari toʻgʻrisidagi bayonnomani oʻz vaqtida rasmiylashtirish va tanlov gʻoliblari haqidagi axborotni Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining rasmiy veb-sayti va boshqa ommaviy axborot vositalariga joylashtirish.

55. Tanlov komissiyasi tomonidan quyidagilarga yoʻl qoʻyilmaydi:

oferentdan tanlov hujjatlari talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlarni asossiz talab qilish;

oferentlarning tijorat sirini muhofaza qilishga boʻlgan huquqlari buzilishi;

tanlov ishtirokchilari bilan affillanganlik xususiyatiga ega aloqalari boʻlgan, shuningdek, tugatish yoki toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonida boʻlgan oferentlarning tanlovda ishtirok etishga yoʻl qoʻyish;

oferentni tanlovda ishtirok etishdan asossiz ravishda chetlatish;

tanlov hujjatlarini koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddatlarini oʻzgartirish.

56. Oferent oʻzi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar haqqoniyligi va ishonchliligi uchun javobgar hisoblanadi.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

57. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.

Koʻp kvartirali uylarni boshqarish uchun boshqaruvchi tashkilotni yoki boshqaruvchini tanlash boʻyicha ochiq tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ NAMUNA ‎ ‎‎ ‎‎_______________________________________________________________________________ ‎ (oferent nomi (boshqaruvchi tashkilot uchun — tashkilot nomi, ‎ boshqaruvchi uchun — familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎ ‎Ishlar (xizmatlar)ni bajarish uchun ‎NARX TAKLIFI ‎(1-shakl) ‎ ‎ ‎______________________________________________________________________________ ‎(ishlar, xizmatlar nomi) ‎‎‎ ‎‎1. Biz (men) quyida imzo chekuvchi, koʻp kvartirali uylar joylashgan hududni, tanlovning umumiy, texnik va tijorat talablarini oʻrganib chiqqanligimizni tasdiqlaymiz hamda tanlov shartlariga muvofiq barcha ishlarni ‎___________________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎‎(raqam va yozuv bilan, QQS bilan) ‎ ‎‎soʻmga bajarish va tugatishni hamda barcha aniqlangan nuqsonlarni belgilangan vaqtda bartaraf etishni taklif etamiz (etaman). ‎2. Tanlov taklifimiz qabul qilingan taqdirda, shartnomada belgilangan tartibda ishlarni boshlash majburiyatini olamiz. ‎‎‎3. Tanlov taklifimiz (taklifim) baholash uchun ochilgan kundan boshlab ________________________________ ‎‎kalendar kun mobaynida haqiqiydir. ‎ (raqam va yozuv bilan) ‎‎‎ ‎‎4. Qabul qilingan xabarnoma Siz bilan rasmiy shartnoma tuzishga majburligimizni (majburligimni) tasdiqlaydi. ‎5. Tanlov tashkilotchisi va tanlov komissiyasi boshqa ishtirokchilar tomonidan taqdim etilgan tanlov takliflaridan eng past narx taklifini qabul qilishga majbur emasligiga rozilik bildiramiz (bildiraman). ‎6. Shartnoma majburiyatlarining bajarilishi haqidagi monitoring maʼlumotlari tanlov tashkilotchisiga belgilangan shaklda, ishlar (xizmatlar)ni bajarishning butun davri mobaynida har oyning 2-sanasiga qadar taqdim etib borilishini kafolatlaymiz.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Boshqaruvchi tashkilot rahbari ‎ yoki boshqaruvchining F.I.O. ‎ ________________ ‎(imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ yil “____” ___________ ‎ ‎ ‎

Koʻp kvartirali uylarni boshqarish uchun boshqaruvchi tashkilotni yoki boshqaruvchini tanlash boʻyicha ochiq tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oferentlarni baholash mezonlari * (2-shakl)

T/r Mezonlar Taqdim qilish tartibi 1. Koʻp kvartirali uyni boshqarish boʻyicha shartnomaning mavjudligi (uydagi kvartiralar soni) Shartnoma nusxasi taqdim qilinadi 2. Koʻrsatiladigan xizmatlar roʻyxati Rahbar imzosi bilan tasdiqlangan xizmatlar roʻyxati har bir xizmat narxlarining hisob-kitobi ilova qilingan holda taqdim etiladi 3. Boshqaruvchi tashkilot yoki boshqaruvchi sifatidagi ish tajribasi Uy-joy fondi inspeksiyasi tomonidan tasdiqlanadi 4. Xodimlar soni, shu jumladan, texnik xodimlar soni Xodimlar jadvali taqdim etiladi 5. Texnik xodimlarining sertifikatlarga egaligi Sertifikatlar nusxalari ilova qilinadi 6. Avariya-dispetcherlik xizmatining mavjudligi (telefon raqami) Joylar mulkdorlari tomonidan tasdiqlanadi 7. Moddiy-texnik bazaning mavjudligi (binolar maydoni/soni, kichik mexanizatsiya vositalari va jihozlarining soni) Rahbarning imzosi bilan tasdiqlangan binolar, jihozlar va kichik mexanizatsiya vositalari roʻyxati taqdim qilinadi 8. Billing tizimining mavjudligi Joylar mulkdorlari tomonidan tasdiqlanadi

Koʻp kvartirali uylarni boshqarish uchun boshqaruvchi tashkilotni yoki boshqaruvchini tanlash boʻyicha ochiq tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Koʻp kvartirali uylar va ularga tutash yer uchastkalarini saqlash bilan bogʻliq ishlar (xizmatlar)

(3-shakl)

T/r Ishlar (xizmatlar) turi * Narxi, soʻm/kv.m 1. Koʻp kvartirali uylar va ularga tutash yer uchastkalarini boshqarish xizmatlari 2. Koʻp kvartirali uyning umumiy mulki hududida tozalash va obodonlashtirish 3. Koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkalari hududini tozalash va obodonlashtirish (shu jumladan, agrotexnik tadbirlar) 4. Lift uskunalarini saqlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish 5. Ichki ichimlik suv taʼminoti va suv chiqarish tizimlariga texnik xizmat koʻrsatish (mansublik chegaralari doirasida) 6. Ichki issiq suv taʼminoti va isitish tizimlariga texnik xizmat koʻrsatish (mansublik chegaralari doirasida) 7. Ichki elektr taʼminoti tizimlariga texnik xizmat koʻrsatish (mansublik chegaralari doirasida) 8. Ichki ventilyatsiya tizimlariga texnik xizmat koʻrsatish 9. Videokuzatuv 10. Qoʻriqlash xizmati 11. Koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkalarining kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish 12. Deratizatsiya va dezinfeksiya xizmati 13. Koʻp kvartirali uyni taʼmirlash, shu jumladan: kirish yoʻlaklaridagi oynalarni almashtirish; temir qulfli eshik oʻrnatish; fasadni boʻyash; yertoʻla va yoʻlaklardagi ichki muhandislik kommunikatsiyalarini tiklash (mansublik chegaralari doirasida); tomni taʼmirlash; boshqa turdagi ishlar. Jami, ishlar (xizmatlar)ning umumiy qiymati

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 1-fevral,

47-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.02.2022-y., 09/22/47/0087-son; 22.07.2023-y., 09/23/304/0510-son; 25.12.2024-y., 09/24/853/1061-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son; 06.01.2026-y., 09/26/840/0012-son)

lex.uz