📅 2022-yil 2-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 2-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 2 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 февраля 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 February 2022 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
РЕЕСТРИ
ҲИСОБОТ ШАКЛИ
Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги ПҚ-5263-сон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 2 февралдаги 2-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги ПҚ-5263-сон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
илмий эксперт — Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрига киритилган илмий ташкилот ёки олий таълим муассасасининг вакили;
мустақил эксперт — Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрига киритилган жисмоний шахс;
Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестри (бундан буён матнда Экспертлар реестри деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан буён матнда Адлия вазирлиги деб юритилади) томонидан юритиладиган мустақил ва илмий экспертлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган ягона маълумотлар базаси.
2. Экспертлар реестрини юритиш, унга тегишли маълумотларни киритиш Адлия вазирлигининг Қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси томонидан амалга оширилади.
3. Мустақил ва илмий экспертлар тўғрисидаги маълумотларнинг Экспертлар реестрига киритилиши мустақил ва илмий экспертларнинг расмий тасдиғи ҳисобланади ҳамда мустақил ва илмий экспертлар тўғрисидаги маълумотларни Экспертлар реестрига киритиш ва бу ҳақида тегишли билдиришнома бериш орқали амалга оширилади.
Экспертлар реестрини юритиш мустақил ва илмий экспертларнинг фаолиятига аралашмаган ҳолда амалга оширилади.
4. Мустақил ва илмий экспертлар тўғрисидаги маълумотларни Экспертлар реестрига киритиш учун тўлов ундирилмайди.
2-боб. Мустақил ва илмий экспертларга қўйиладиган талаблар
5. Мустақил экспертларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш;
олий маълумотга эга бўлиш;
мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиш;
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиш.
6. Илмий экспертларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш;
олий маълумотга эга бўлиш;
илмий ташкилот ва (ёки) олий таълим муассасасида фаолият юритаётган ҳамда мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига ёхуд илмий даражага ва (ёки) илмий унвонга эга бўлиш.
7. Қуйидагилар мустақил ва илмий эксперт бўлиши мумкин эмас:
давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда ишлаётган шахс;
муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс;
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
ўзига нисбатан суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси юритилаётган шахс.
8. Мустақил ва илмий экспертнинг фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди.
3-боб. Экспертлар реестрини шакллантириш
9. Ариза берувчи Экспертлар реестрига киритиш ҳақидаги ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бевосита, почта алоқаси ёки Адлия вазирлигининг расмий электрон почта манзили орқали тақдим этади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровнома;
илмий даража ва (ёки) илмий унвонга эгалигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
илмий ташкилот ёки олий таълим муассасасининг розилик хати (илмий экспертлар учун).
10. Мазкур низомнинг 9-бандида назарда тутилган ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Адлия вазирлигига бевосита тақдим этилган тақдирда, мазкур ҳужжатлар вазирлик томонидан қабул қилинади ҳамда уларнинг қабул қилиб олинган санаси кўрсатилган аризанинг нусхаси, шу заҳоти, Ариза берувчига берилади.
11. Адлия вазирлиги ариза берувчиларнинг олий маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари ҳамда иш стажини тасдиқловчи маълумотларни масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
12. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
13. Адлия вазирлиги масъул ходими ариза келиб тушган вақтдан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида тақдим этилган ҳужжатларга асосан ариза берувчининг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган ҳамда ариза берувчи кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, у Экспертлар реестрига киритилади ва тегишли реестр рақами берилади. Экспертлар реестрига киритиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Адлия вазирлиги ариза берувчига Экспертлар реестрига киритилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади. Билдиришнома ариза берувчи Экспертлар реестрига киритилган вақтдан бошлаб 1 (бир) иш куни ичида юборилиши ва унда мустақил ёки илмий экспертнинг реестр рақами кўрсатилиши шарт.
14. Адлия вазирлиги ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёхуд ариза берувчи мазкур Низомнинг 5 — 7-бандлари талабларига мувофиқ бўлмаганда Экспертлар реестрига киритишни рад этади ва Экспертлар реестрига киритиш рад этилган вақтдан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида ариза берувчига рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборади.
15. Ариза берувчи билдиришномани олган кундан бошлаб Экспертлар реестрига киритишни рад этишга асос бўлган ҳолатларни бартараф этган ҳолда 30 (ўттиз) кун ичида такроран мурожаат этганда, Адлия вазирлиги мурожаат келиб тушган вақтдан бошлаб 5 (беш) иш куни ичида ариза берувчини экспертлар реестрига киритишни таъминлайди.
16. Мустақил ва илмий экспертлар реестрга киритилган кундан бошлаб ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
4-боб. Экспертлар реестрини юритиш
17. Экспертлар реестри мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ электрон шаклда юритилади.
18. Экспертлар реестрида мустақил ва илмий экспертлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
мустақил ва илмий экспертга берилган реестр рақами;
Экспертлар реестрига киритилган сана;
мустақил ва илмий экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
мустақил ва илмий экспертнинг яшаш манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (мустақил ва илмий экспертнинг розилиги асосида);
мустақил ва илмий экспертнинг мутахассислиги, маълумотини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари;
мутахассислиги бўйича иш фаолиятига оид маълумотлар;
илмий даража ёки (ва) унвонга оид маълумотлар;
Экспертлар реестридан чиқарилган сана ва чиқариш сабаблари.
19. Мустақил ва илмий экспертлар Экспертлар реестридаги маълумотлари ўзгарган ҳолларда мазкур маълумотлар ўзгарган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида Адлия вазирлигига хабарнома юбориши шарт.
Адлия вазирлиги мазкур хабарнома келиб тушган вақтдан бошлаб 2 (икки) иш куни ичида Экспертлар реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади.
20. Мустақил ёки илмий экспертнинг фаолияти унинг асослантирилган сабабларга кўра мурожаатида кўрсатилган муддатга, лекин, 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Мустақил ёки илмий эксперт фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақидаги мурожаатида кўрсатилган муддат тугамасдан туриб ҳам фаолиятини давом эттириш ҳақида мурожаат қилишга ҳақли.
21. Мустақил ёки илмий экспертнинг фаолияти вақтинча тўхтатилганда улар Экспертлар реестридан чиқарилмайди, фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги ҳолати Экспертлар реестрида қайд этилади.
22. Мустақил ёки илмий эксперт фаолияти вақтинча тўхтатилган кундан бошлаб кўпи билан 6 ой ичида Адлия вазирлигига фаолиятини давом эттириш ҳақида мурожаат қилиши лозим.
Мустақил ёки илмий эксперт фаолияти вақтинча тўхтатилган кундан бошлаб 6 ой давомида фаолиятини давом эттириш ҳақида мурожаат этмаган тақдирда Экспертлар реестридан чиқарилади.
23. Мустақил ёки илмий эксперт қуйидаги ҳолларда Экспертлар реестридан чиқарилади:
Экспертлар реестридан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
вафот этганда;
хорижда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетганда;
илмий ташкилот ёки олий таълим муассасаси илмий экспертни Экспертлар реестридан чиқариш тўғрисида мурожаат қилганда;
мустақил ёки илмий эксперт фаолияти вақтинча тўхтатилган кундан бошлаб 6 ой давомида фаолиятини давом эттириш ҳақида мурожаат этмаганда;
мустақил ёки илмий эксперт охирги 6 ой давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича тузилган чеклист ёки хулосани давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этмаганда;
мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳолатлардан бири юзага келганда.
24. Мустақил ёки илмий экспертнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳамда уларни Экспертлар реестридан чиқариш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва сабаблари Экспертлар реестрида қайд этилади.
5-боб. Якуний қоидалар
25. Экспертлар реестрига киритилган маълумотлар Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва ундан барча фойдаланиши учун очиқ бўлади.
26. Манфаатдор томонлар Экспертлар реестрига киритиш рад этилганлиги, ундан чиқарилганлигидан норози бўлса, белгиланган тартибда судга ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
27. Мустақил ва илмий экспертлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини амалга ошириш ҳолати бўйича ҳар 6 ойда камида бир марта Адлия вазирлигига 4-иловага мувофиқ электрон шаклда ҳисобот тақдим этади.
28. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган.
Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига ___________________________________ ___________________________________ ___________________________________ (ариза берувчининг Ф.И.О. яшаш жойи) Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрига киритиш ҳақида АРИЗА Мен, ____________________________________________________________________________________ ни (фамилияси, исми, отасининг исми) мустақил (ёки илмий) эксперт сифатида Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрига киритишингизни сўрайман. Боғланиш телефони: __________________________________________________________________________. ____________________________________ (тўлдирилган санаси ва вақти) ___________________ (шахсий имзо)
Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
СЎРОВНОМА 1. Фамилияси ___________________________________________________________________________________________ Исми ______________________________________________________________________________________ Отасининг исми ______________________________________________________________________________ 2. Туғилган санаси: 20_________ йил «________» ___________________________________ 3. Паспорт серияси _____ рақами _____________________ ЖШШИР __________________________________ Берилган санаси 20_______ йил «______» _________________________________________ 4. Маълумоти: _______________________________________________________________________________ (олий таълим муассасасининг (ташкилотининг) номи) Тамомлаган йили _________________________ Диплом бўйича мутахассислиги _________________________ Илмий даражаси, илмий унвони _________________________________________________________________ 5. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақидаги маълумотлар: Т/р Ишга кириш санаси Ишдан кетиш санаси Иш жойи ва лавозими 1. ... 6. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлганлиги тўғрисида маълумотлар (фақат мустақил экспертлар учун): ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 7. Судланганлик (судланган вақти, Жиноят кодексининг моддаси ва қисми, судланганликнинг тугалланганлиги ёки олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиши зарур) ёки (ва) ўзига нисбатан суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси юритилаётганлик ҳолати__________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 8. Ўзига нисбатан муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида суднинг қарори мавжудлиги _________________________________________________________________________________ 9. Уй манзили:________________________________________________________________________________ 10. Электрон почта манзили ____________________________________________________________________ 11. Боғланиш телефони +998 ( ) __________________________________________________________________ 12. Сўровномадаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини тасдиқлайман ҳамда маълумотларим очиқ эълон қилинишига розиман. Сўровнома тўлдирилган сана: 20______ йил «______» _____________________. Шахсий имзо _____________
Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар
Мустақил ёки илмий экспертга берилган реестр рақами Экспертлар реестрига киритилган сана Мустақил ёки илмий экспертнинг Ф.И.О. Мустақил ёки илмий экспертнинг яшаш манзили, телефон рақами, электрон почтаси Мустақил ёки илмий экспертнинг мутахассислиги, маълумотини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари Мустақил ёки илмий экспертнинг иш стажи ва (ёки) илмий даражасига оид маълумотлар Экспертлар реестридан чиқарилган санаси Экспертлар реестридан чиқарилиш сабаби Мустақил ёки илмий экспертнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилган санаси ва сабаби 1 2 2 3 5 6 7 8 9 I. Мустақил экспертлар 0001 0002 0003 II. Илмий экспертлар 0001 0002 0003
Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш бўйича мустақил ва илмий экспертлар томонидан тақдим этиладиган
Т/р Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва унинг лойиҳаси номи ва реквизитлари Коррупцияга қарши экспертизани ўтказиш учун асос ( ташаббус ёки давлат органи ва ташкилотнинг буюртмаси ) Аниқланган коррупциявий омиллар сони Коррупцияга қарши экспертиза натижалари бўйича тузилган чеклист (хулоса) киритилган давлат органи ёки ташкилоти Давлат органи ва ташкилот томонидан қабул қилинган коррупциявий омиллар сони Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича 1. ... Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича 1. ...
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. БУРХАНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 2 февраль,
2022 йил 31 январь
2-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining
buyrugʻi
NIZOM
REYESTRI
HISOBOT SHAKLI
Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 22-oktabrdagi PQ-5263-son “Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2022-yil 2-fevraldagi 2-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi
Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 22-oktabrdagi PQ-5263-son “Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ilmiy ekspert — Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestriga kiritilgan ilmiy tashkilot yoki oliy taʼlim muassasasining vakili;
mustaqil ekspert — Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestriga kiritilgan jismoniy shaxs;
Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestri (bundan buyon matnda Ekspertlar reyestri deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (bundan buyon matnda Adliya vazirligi deb yuritiladi) tomonidan yuritiladigan mustaqil va ilmiy ekspertlar haqidagi maʼlumotlar aks ettirilgan yagona maʼlumotlar bazasi.
2. Ekspertlar reyestrini yuritish, unga tegishli maʼlumotlarni kiritish Adliya vazirligining Qonunchilik hujjatlarini tahlil qilish, tartibga solish taʼsirini baholash va huquqiy axborot boshqarmasi tomonidan amalga oshiriladi.
3. Mustaqil va ilmiy ekspertlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning Ekspertlar reyestriga kiritilishi mustaqil va ilmiy ekspertlarning rasmiy tasdigʻi hisoblanadi hamda mustaqil va ilmiy ekspertlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Ekspertlar reyestriga kiritish va bu haqida tegishli bildirishnoma berish orqali amalga oshiriladi.
Ekspertlar reyestrini yuritish mustaqil va ilmiy ekspertlarning faoliyatiga aralashmagan holda amalga oshiriladi.
4. Mustaqil va ilmiy ekspertlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Ekspertlar reyestriga kiritish uchun toʻlov undirilmaydi.
2-bob. Mustaqil va ilmiy ekspertlarga qoʻyiladigan talablar
5. Mustaqil ekspertlarga quyidagi talablar qoʻyiladi:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlish;
oliy maʼlumotga ega boʻlish;
mutaxassisligi boʻyicha kamida 5 yillik ish stajiga ega boʻlish;
korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi kurashish sohasida bilim va koʻnikmalarga ega boʻlish.
6. Ilmiy ekspertlarga quyidagi talablar qoʻyiladi:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlish;
oliy maʼlumotga ega boʻlish;
ilmiy tashkilot va (yoki) oliy taʼlim muassasasida faoliyat yuritayotgan hamda mutaxassisligi boʻyicha kamida 5 yillik ish stajiga yoxud ilmiy darajaga va (yoki) ilmiy unvonga ega boʻlish.
7. Quyidagilar mustaqil va ilmiy ekspert boʻlishi mumkin emas:
davlat hokimiyati va boshqaruv organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, huquqni muhofaza qiluvchi va nazorat qiluvchi organlarda ishlayotgan shaxs;
muomala layoqati cheklangan yoki muomalaga layoqatsiz deb topilganligi toʻgʻrisida sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori mavjud boʻlgan shaxs;
qasddan sodir etgan jinoyati uchun sudlanganlik holati tugallanmagan yoki sudlanganligi olib tashlanmagan shaxs;
oʻziga nisbatan surishtiruv, dastlabki tergov yoki sud muhokamasi yuritilayotgan shaxs.
8. Mustaqil va ilmiy ekspertning faoliyati tadbirkorlik faoliyati hisoblanmaydi.
3-bob. Ekspertlar reyestrini shakllantirish
9. Ariza beruvchi Ekspertlar reyestriga kiritish haqidagi ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi arizani Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga bevosita, pochta aloqasi yoki Adliya vazirligining rasmiy elektron pochta manzili orqali taqdim etadi. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq toʻldirilgan soʻrovnoma;
ilmiy daraja va (yoki) ilmiy unvonga egaligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;
ilmiy tashkilot yoki oliy taʼlim muassasasining rozilik xati (ilmiy ekspertlar uchun).
10. Mazkur nizomning 9-bandida nazarda tutilgan ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlar Adliya vazirligiga bevosita taqdim etilgan taqdirda, mazkur hujjatlar vazirlik tomonidan qabul qilinadi hamda ularning qabul qilib olingan sanasi koʻrsatilgan arizaning nusxasi, shu zahoti, Ariza beruvchiga beriladi.
11. Adliya vazirligi ariza beruvchilarning oliy maʼlumoti toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari hamda ish stajini tasdiqlovchi maʼlumotlarni masʼul davlat organlari va tashkilotlaridan mustaqil ravishda “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab oladi.
12. Ariza beruvchi taqdim etilgan hujjatlarning ishonchliligi va qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javobgar hisoblanadi.
13. Adliya vazirligi masʼul xodimi ariza kelib tushgan vaqtdan boshlab 15 (oʻn besh) kun ichida taqdim etilgan hujjatlarga asosan ariza beruvchining mazkur Nizom talablariga muvofiqligini oʻrganib chiqadi.
Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda kamchiliklar aniqlanmagan hamda ariza beruvchi koʻrsatib oʻtilgan talablarga muvofiq boʻlgan taqdirda, u Ekspertlar reyestriga kiritiladi va tegishli reyestr raqami beriladi. Ekspertlar reyestriga kiritish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
Adliya vazirligi ariza beruvchiga Ekspertlar reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisida bildirishnoma yuboradi. Bildirishnoma ariza beruvchi Ekspertlar reyestriga kiritilgan vaqtdan boshlab 1 (bir) ish kuni ichida yuborilishi va unda mustaqil yoki ilmiy ekspertning reyestr raqami koʻrsatilishi shart.
14. Adliya vazirligi ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar tegishli ravishda rasmiylashtirilmagan holda taqdim etilganda yoki hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda yoxud ariza beruvchi mazkur Nizomning 5 — 7-bandlari talablariga muvofiq boʻlmaganda Ekspertlar reyestriga kiritishni rad etadi va Ekspertlar reyestriga kiritish rad etilgan vaqtdan boshlab 3 (uch) ish kuni ichida ariza beruvchiga rad etish asoslarini koʻrsatgan holda bildirishnoma yuboradi.
15. Ariza beruvchi bildirishnomani olgan kundan boshlab Ekspertlar reyestriga kiritishni rad etishga asos boʻlgan holatlarni bartaraf etgan holda 30 (oʻttiz) kun ichida takroran murojaat etganda, Adliya vazirligi murojaat kelib tushgan vaqtdan boshlab 5 (besh) ish kuni ichida ariza beruvchini ekspertlar reyestriga kiritishni taʼminlaydi.
16. Mustaqil va ilmiy ekspertlar reyestrga kiritilgan kundan boshlab oʻz faoliyatini amalga oshirish huquqiga ega boʻladi.
4-bob. Ekspertlar reyestrini yuritish
17. Ekspertlar reyestri mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq elektron shaklda yuritiladi.
18. Ekspertlar reyestrida mustaqil va ilmiy ekspertlar toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
mustaqil va ilmiy ekspertga berilgan reyestr raqami;
Ekspertlar reyestriga kiritilgan sana;
mustaqil va ilmiy ekspertning familiyasi, ismi, otasining ismi;
mustaqil va ilmiy ekspertning yashash manzili, telefon raqami, elektron pochta manzili (mustaqil va ilmiy ekspertning roziligi asosida);
mustaqil va ilmiy ekspertning mutaxassisligi, maʼlumotini tasdiqlovchi hujjat rekvizitlari;
mutaxassisligi boʻyicha ish faoliyatiga oid maʼlumotlar;
ilmiy daraja yoki (va) unvonga oid maʼlumotlar;
Ekspertlar reyestridan chiqarilgan sana va chiqarish sabablari.
19. Mustaqil va ilmiy ekspertlar Ekspertlar reyestridagi maʼlumotlari oʻzgargan hollarda mazkur maʼlumotlar oʻzgargan kundan boshlab 3 (uch) ish kuni ichida Adliya vazirligiga xabarnoma yuborishi shart.
Adliya vazirligi mazkur xabarnoma kelib tushgan vaqtdan boshlab 2 (ikki) ish kuni ichida Ekspertlar reyestriga tegishli oʻzgartirishlarni kiritadi.
20. Mustaqil yoki ilmiy ekspertning faoliyati uning asoslantirilgan sabablarga koʻra murojaatida koʻrsatilgan muddatga, lekin, 6 oydan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turilishi mumkin.
Mustaqil yoki ilmiy ekspert faoliyatini vaqtincha toʻxtatish haqidagi murojaatida koʻrsatilgan muddat tugamasdan turib ham faoliyatini davom ettirish haqida murojaat qilishga haqli.
21. Mustaqil yoki ilmiy ekspertning faoliyati vaqtincha toʻxtatilganda ular Ekspertlar reyestridan chiqarilmaydi, faoliyati vaqtinchalik toʻxtatilganligi holati Ekspertlar reyestrida qayd etiladi.
22. Mustaqil yoki ilmiy ekspert faoliyati vaqtincha toʻxtatilgan kundan boshlab koʻpi bilan 6 oy ichida Adliya vazirligiga faoliyatini davom ettirish haqida murojaat qilishi lozim.
Mustaqil yoki ilmiy ekspert faoliyati vaqtincha toʻxtatilgan kundan boshlab 6 oy davomida faoliyatini davom ettirish haqida murojaat etmagan taqdirda Ekspertlar reyestridan chiqariladi.
23. Mustaqil yoki ilmiy ekspert quyidagi hollarda Ekspertlar reyestridan chiqariladi:
Ekspertlar reyestridan chiqarish toʻgʻrisida ariza bilan murojaat qilganda;
vafot etganda;
xorijda doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasidan chiqib ketganda;
ilmiy tashkilot yoki oliy taʼlim muassasasi ilmiy ekspertni Ekspertlar reyestridan chiqarish toʻgʻrisida murojaat qilganda;
mustaqil yoki ilmiy ekspert faoliyati vaqtincha toʻxtatilgan kundan boshlab 6 oy davomida faoliyatini davom ettirish haqida murojaat etmaganda;
mustaqil yoki ilmiy ekspert oxirgi 6 oy davomida normativ-huquqiy hujjat yoki ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish natijalari boʻyicha tuzilgan cheklist yoki xulosani davlat organlari va tashkilotlariga taqdim etmaganda;
mazkur Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan holatlardan biri yuzaga kelganda.
24. Mustaqil yoki ilmiy ekspertning faoliyatini vaqtincha toʻxtatish hamda ularni Ekspertlar reyestridan chiqarish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi va sabablari Ekspertlar reyestrida qayd etiladi.
5-bob. Yakuniy qoidalar
25. Ekspertlar reyestriga kiritilgan maʼlumotlar Adliya vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi va undan barcha foydalanishi uchun ochiq boʻladi.
26. Manfaatdor tomonlar Ekspertlar reyestriga kiritish rad etilganligi, undan chiqarilganligidan norozi boʻlsa, belgilangan tartibda sudga ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
27. Mustaqil va ilmiy ekspertlar normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasini amalga oshirish holati boʻyicha har 6 oyda kamida bir marta Adliya vazirligiga 4-ilovaga muvofiq elektron shaklda hisobot taqdim etadi.
28. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi bilan kelishilgan.
Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziriga ___________________________________ ___________________________________ ___________________________________ (ariza beruvchining F.I.O. yashash joyi) Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestriga kiritish haqida ARIZA Men, ____________________________________________________________________________________ ni (familiyasi, ismi, otasining ismi) mustaqil (yoki ilmiy) ekspert sifatida Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestriga kiritishingizni soʻrayman. Bogʻlanish telefoni: __________________________________________________________________________. ____________________________________ (toʻldirilgan sanasi va vaqti) ___________________ (shaxsiy imzo)
Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
SOʻROVNOMA 1. Familiyasi ___________________________________________________________________________________________ Ismi ______________________________________________________________________________________ Otasining ismi ______________________________________________________________________________ 2. Tugʻilgan sanasi: 20_________ yil “________” ___________________________________ 3. Pasport seriyasi _____ raqami _____________________ JSHSHIR __________________________________ Berilgan sanasi 20_______ yil “______” _________________________________________ 4. Maʼlumoti: _______________________________________________________________________________ (oliy taʼlim muassasasining (tashkilotining) nomi) Tamomlagan yili _________________________ Diplom boʻyicha mutaxassisligi _________________________ Ilmiy darajasi, ilmiy unvoni _________________________________________________________________ 5. Mehnat daftarchasidan ish staji haqidagi maʼlumotlar: T/r Ishga kirish sanasi Ishdan ketish sanasi Ish joyi va lavozimi 1. ... 6. Korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi kurashish sohasida bilim va koʻnikmalarga ega boʻlganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar (faqat mustaqil ekspertlar uchun): ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 7. Sudlanganlik (sudlangan vaqti, Jinoyat kodeksining moddasi va qismi, sudlanganlikning tugallanganligi yoki olib tashlanganligi haqidagi maʼlumotlar aniq koʻrsatilishi zarur) yoki (va) oʻziga nisbatan surishtiruv, dastlabki tergov yoki sud muhokamasi yuritilayotganlik holati__________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 8. Oʻziga nisbatan muomala layoqatini cheklash yoki muomalaga layoqatsiz deb topish toʻgʻrisida sudning qarori mavjudligi _________________________________________________________________________________ 9. Uy manzili:________________________________________________________________________________ 10. Elektron pochta manzili ____________________________________________________________________ 11. Bogʻlanish telefoni +998 ( ) __________________________________________________________________ 12. Soʻrovnomadagi maʼlumotlarning haqiqiyligi va toʻgʻriligini tasdiqlayman hamda maʼlumotlarim ochiq eʼlon qilinishiga roziman. Soʻrovnoma toʻldirilgan sana: 20______ yil “______” _____________________. Shaxsiy imzo _____________
Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar
Mustaqil yoki ilmiy ekspertga berilgan reyestr raqami Ekspertlar reyestriga kiritilgan sana Mustaqil yoki ilmiy ekspertning F.I.O. Mustaqil yoki ilmiy ekspertning yashash manzili, telefon raqami, elektron pochtasi Mustaqil yoki ilmiy ekspertning mutaxassisligi, maʼlumotini tasdiqlovchi hujjat rekvizitlari Mustaqil yoki ilmiy ekspertning ish staji va (yoki) ilmiy darajasiga oid maʼlumotlar Ekspertlar reyestridan chiqarilgan sanasi Ekspertlar reyestridan chiqarilish sababi Mustaqil yoki ilmiy ekspertning faoliyati vaqtinchalik toʻxtatilgan sanasi va sababi 1 2 2 3 5 6 7 8 9 I. Mustaqil ekspertlar 0001 0002 0003 II. Ilmiy ekspertlar 0001 0002 0003
Qonunchilik hujjatlari va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha ekspertlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasini oʻtkazish boʻyicha mustaqil va ilmiy ekspertlar tomonidan taqdim etiladigan
T/r Korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazilgan normativ-huquqiy hujjat va uning loyihasi nomi va rekvizitlari Korrupsiyaga qarshi ekspertizani oʻtkazish uchun asos ( tashabbus yoki davlat organi va tashkilotning buyurtmasi ) Aniqlangan korrupsiyaviy omillar soni Korrupsiyaga qarshi ekspertiza natijalari boʻyicha tuzilgan cheklist (xulosa) kiritilgan davlat organi yoki tashkiloti Davlat organi va tashkilot tomonidan qabul qilingan korrupsiyaviy omillar soni Amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar boʻyicha 1. ... Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari boʻyicha 1. ...
Vazir R. DAVLETOV
Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori A. BURXANOV
Toshkent sh.,
2022-yil 2-fevral,
2022-yil 31-yanvar
2-mh-son