UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 8-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 8 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Осиё тараққиёт банки иштирокида «Молия бозорини ривожлантириш дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш, шунингдек, мамлакатимизда молия бозори инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

2021 йил 7 октябрда Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ОТБ) Директорлари кенгаши томонидан «Молия бозорини ривожлантириш дастури» лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) доирасида Ўзбекистон Республикасига 25 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши маъқулланганлиги;

2021 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан ОТБ билан қарз битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

лойиҳа доирасида ОТБ маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш, шунингдек, ОТБ маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг валюта хатарларини қисман хеджирлаш мақсадида халқаро молиявий контрагентлар билан ҳамкорликда ОТБ маблағларининг 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қисми бўйича 3 йил муддатга илк синов своп операциясини амалга ошириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига илк синов своп операциясини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро молиявий контрагентлар билан Халқаро своп ва деривативлар ассоциациясининг бош келишувини имзолашга ваколат берилсин.

5. ОТБ маблағларини қайтариш ва фоиз бўйича тўловлар ҳамда илк синов своп операцияси доирасида амалга ошириладиган фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

Бунда, хеджирлаш амалиёти давомида халқаро молиявий контрагентлар билан тузиладиган Халқаро своп ва деривативлар ассоциациясининг бош келишувига асосан тушадиган даромадлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромадлари сифатида акс эттирилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига лойиҳани ҳамда Халқаро своп ва деривативлар ассоциацияси билан транзакцияларни амалга оширишда молиявий агент функциясини бажариш тавсия этилсин.

7. Осиё тараққиёт банки томонидан «Молия бозорини ривожлантириш дастури» лойиҳаси доирасида ажратиладиган қарзни қайтариш ва фоиз бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасида имзоланган қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тегишли молиявий хатарларни хеджирлаш мақсадида ҳосилавий молия воситалари (деривативлар) билан операцияларни амалга ошириш бўйича тартибни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 63-сон қарорига 1-ИЛОВА

Осиё тараққиёт банки томонидан «Молия бозорини ривожлантириш дастури» лойиҳаси доирасида ажратиладиган қарзни қайтариш ва фоиз бўйича тўловларни амалга оширишнинг

Қарз суммаси 100 млн АҚШ доллари Қарз муддати 25 йил Имтиёзли давр 5 йил Фоиз ставкаси 2 % йиллик млн АҚШ доллари Тўлов даври Қарз суммаси Тўлов суммаси Тўланиши лозим бўлган умумий сумма асосий қарз фоизлар 20.10.2021 100,00 0,00 15.02.2022 100,00 0,64 0,64 15.08.2022 100,00 1,00 1,00 15.02.2023 100,00 1,00 1,00 15.08.2023 100,00 1,00 1,00 15.02.2024 100,00 1,00 1,00 15.08.2024 100,00 1,00 1,00 15.02.2025 100,00 1,00 1,00 15.08.2025 100,00 1,00 1,00 15.02.2026 100,00 1,00 1,00 15.08.2026 100,00 1,00 1,00 15.02.2027 97,50 2,50 1,00 3,50 15.08.2027 95,00 2,50 0,98 3,48 15.02.2028 92,50 2,50 0,95 3,45 15.08.2028 90,00 2,50 0,93 3,43 15.02.2029 87,50 2,50 0,90 3,40 15.08.2029 85,00 2,50 0,88 3,38 15.02.2030 82,50 2,50 0,85 3,35 15.08.2030 80,00 2,50 0,83 3,33 15.02.2031 77,50 2,50 0,80 3,30 15.08.2031 75,00 2,50 0,78 3,28 15.02.2032 72,50 2,50 0,75 3,25 15.08.2032 70,00 2,50 0,73 3,23 15.02.2033 67,50 2,50 0,70 3,20 15.08.2033 65,00 2,50 0,68 3,18 15.02.2034 62,50 2,50 0,65 3,15 15.08.2034 60,00 2,50 0,63 3,13 15.02.2035 57,50 2,50 0,60 3,10 15.08.2035 55,00 2,50 0,58 3,08 15.02.2036 52,50 2,50 0,55 3,05 15.08.2036 50,00 2,50 0,53 3,03 15.02.2037 47,50 2,50 0,50 3,00 15.08.2037 45,00 2,50 0,48 2,98 15.02.2038 42,50 2,50 0,45 2,95 15.08.2038 40,00 2,50 0,43 2,93 15.02.2039 37,50 2,50 0,40 2,90 15.08.2039 35,00 2,50 0,38 2,88 15.02.2040 32,50 2,50 0,35 2,85 15.08.2040 30,00 2,50 0,33 2,83 15.02.2041 27,50 2,50 0,30 2,80 15.08.2041 25,00 2,50 0,28 2,78 15.02.2042 22,50 2,50 0,25 2,75 15.08.2042 20,00 2,50 0,23 2,73 15.02.2043 17,50 2,50 0,20 2,70 15.08.2043 15,00 2,50 0,18 2,68 15.02.2044 12,50 2,50 0,15 2,65 15.08.2044 10,00 2,50 0,13 2,63 15.02.2045 7,50 2,50 0,10 2,60 15.08.2045 5,00 2,50 0,08 2,58 15.02.2046 2,50 2,50 0,05 2,55 15.08.2046 0,00 2,50 0,03 2,53 Жами 100,00 30,24 130,24

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 63-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати учун тўловлар (кейинги ўринларда — тақдирлаш пули) кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ фоиз ҳисоблаш даври мобайнида кредит бўйича қарздорликнинг кунлик қолдиғидан камида йиллик 0,5 % миқдорида ҳисобланиб, йиғиб борилади ҳамда фоизлар ва асосий қарз тўланадиган тегишли саналарда (тўлов кунидан олдин амалга оширилган тўловлар ҳам) «Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси» АЖ савдо сессияларида белгиланган жорий курс бўйича тенг миқдорда сўмда тўланади.

Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган кредитлар бўйича тақдирлаш пули ундирилмайди.

Тақдирлаш пулини тўлаш уч банк иш кунидан ортиқ муддат мобайнида кечиктирилган тақдирда, қарз олувчилар томонидан муддати ўтказиб юборилган суммага қўшимча равишда ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўланади, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кафолат учун ҳисобланган тўлов миқдорининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.»;

б) 10-банд қуйидаги мазмундаги «д» ва «е» кичик бандлар билан тўлдирилсин:

«д) Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни депозитга жойлаштириш, кредит линияси очиш ва бюджет ссудасини ажратишдан фоиз тарзида олинадиган даромадлар ва облигациянинг ташқи купон фоиз тўлови ўртасида юзага келадиган салбий фарқни қоплаш;

е) қарздор ташкилотлар томонидан қайта кредитлаш шартномаларига мувофиқ мажбуриятлар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг давлат қарзи тўловларининг етишмаган қисмини тўлаш. Шунингдек, давлат қарзи билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган бошқа турли тўловлар ҳам жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Европа инвестиция банки иштирокида «Ўзбекистонда глобал коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 31 августдаги 554-сон қарорида :

а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистон Республикаси, иштирок этувчи тижорат банклари ва Агентлик ўртасидаги ЕИБнинг кредитини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 8 февраль,

63-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/63/0106-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

PROGNOZ JADVALI

Osiyo taraqqiyot banki ishtirokida “Moliya bozorini rivojlantirish dasturi” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

“2021-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti taqchilligini moliyalashtirish, shuningdek, mamlakatimizda moliya bozori infratuzilmasini yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

2021-yil 7-oktabrda Osiyo taraqqiyot banki (keyingi oʻrinlarda — OTB) Direktorlari kengashi tomonidan “Moliya bozorini rivojlantirish dasturi” loyihasi (keyingi oʻrinlarda — loyiha) doirasida Oʻzbekiston Respublikasiga 25 yil muddatga 5 yillik imtiyozli davr bilan 100 million AQSH dollari miqdorida qarz ajratilishi maʼqullanganligi;

2021-yil 9-dekabrda Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri tomonidan loyiha doirasida Oʻzbekiston Respublikasi nomidan OTB bilan qarz bitimi imzolanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki:

loyiha doirasida OTB mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining xarajatlarini moliyalashtirish uchun yoʻnaltiriladi;

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi loyihaning amalga oshirilishini muvofiqlashtirish va monitoring olib borish, shuningdek, OTB mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishi yuzasidan masʼul ijro etuvchi organ hisoblanadi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining valyuta xatarlarini qisman xedjirlash maqsadida xalqaro moliyaviy kontragentlar bilan hamkorlikda OTB mablagʻlarining 20 million AQSH dollari miqdoridagi qismi boʻyicha 3 yil muddatga ilk sinov svop operatsiyasini amalga oshirish haqidagi taklifiga rozilik berilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziriga ilk sinov svop operatsiyasini amalga oshirishda Oʻzbekiston Respublikasi nomidan xalqaro moliyaviy kontragentlar bilan Xalqaro svop va derivativlar assotsiatsiyasining bosh kelishuvini imzolashga vakolat berilsin.

5. OTB mablagʻlarini qaytarish va foiz boʻyicha toʻlovlar hamda ilk sinov svop operatsiyasi doirasida amalga oshiriladigan foiz toʻlovlari bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining mablagʻlari hisobidan amalga oshirilsin.

Bunda, xedjirlash amaliyoti davomida xalqaro moliyaviy kontragentlar bilan tuziladigan Xalqaro svop va derivativlar assotsiatsiyasining bosh kelishuviga asosan tushadigan daromadlar Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining daromadlari sifatida aks ettiriladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga loyihani hamda Xalqaro svop va derivativlar assotsiatsiyasi bilan tranzaksiyalarni amalga oshirishda moliyaviy agent funksiyasini bajarish tavsiya etilsin.

7. Osiyo taraqqiyot banki tomonidan “Moliya bozorini rivojlantirish dasturi” loyihasi doirasida ajratiladigan qarzni qaytarish va foiz boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirishning prognoz jadvali 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi bilan OTB oʻrtasida imzolangan qarz bitimi boʻyicha belgilangan tartibda yuridik xulosa bersin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bir oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga tegishli moliyaviy xatarlarni xedjirlash maqsadida hosilaviy moliya vositalari (derivativlar) bilan operatsiyalarni amalga oshirish boʻyicha tartibni ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 63-son qaroriga 1-ILOVA

Osiyo taraqqiyot banki tomonidan “Moliya bozorini rivojlantirish dasturi” loyihasi doirasida ajratiladigan qarzni qaytarish va foiz boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirishning

Qarz summasi 100 mln AQSH dollari Qarz muddati 25 yil Imtiyozli davr 5 yil Foiz stavkasi 2 % yillik mln AQSH dollari Toʻlov davri Qarz summasi Toʻlov summasi Toʻlanishi lozim boʻlgan umumiy summa asosiy qarz foizlar 20.10.2021 100,00 0,00 15.02.2022 100,00 0,64 0,64 15.08.2022 100,00 1,00 1,00 15.02.2023 100,00 1,00 1,00 15.08.2023 100,00 1,00 1,00 15.02.2024 100,00 1,00 1,00 15.08.2024 100,00 1,00 1,00 15.02.2025 100,00 1,00 1,00 15.08.2025 100,00 1,00 1,00 15.02.2026 100,00 1,00 1,00 15.08.2026 100,00 1,00 1,00 15.02.2027 97,50 2,50 1,00 3,50 15.08.2027 95,00 2,50 0,98 3,48 15.02.2028 92,50 2,50 0,95 3,45 15.08.2028 90,00 2,50 0,93 3,43 15.02.2029 87,50 2,50 0,90 3,40 15.08.2029 85,00 2,50 0,88 3,38 15.02.2030 82,50 2,50 0,85 3,35 15.08.2030 80,00 2,50 0,83 3,33 15.02.2031 77,50 2,50 0,80 3,30 15.08.2031 75,00 2,50 0,78 3,28 15.02.2032 72,50 2,50 0,75 3,25 15.08.2032 70,00 2,50 0,73 3,23 15.02.2033 67,50 2,50 0,70 3,20 15.08.2033 65,00 2,50 0,68 3,18 15.02.2034 62,50 2,50 0,65 3,15 15.08.2034 60,00 2,50 0,63 3,13 15.02.2035 57,50 2,50 0,60 3,10 15.08.2035 55,00 2,50 0,58 3,08 15.02.2036 52,50 2,50 0,55 3,05 15.08.2036 50,00 2,50 0,53 3,03 15.02.2037 47,50 2,50 0,50 3,00 15.08.2037 45,00 2,50 0,48 2,98 15.02.2038 42,50 2,50 0,45 2,95 15.08.2038 40,00 2,50 0,43 2,93 15.02.2039 37,50 2,50 0,40 2,90 15.08.2039 35,00 2,50 0,38 2,88 15.02.2040 32,50 2,50 0,35 2,85 15.08.2040 30,00 2,50 0,33 2,83 15.02.2041 27,50 2,50 0,30 2,80 15.08.2041 25,00 2,50 0,28 2,78 15.02.2042 22,50 2,50 0,25 2,75 15.08.2042 20,00 2,50 0,23 2,73 15.02.2043 17,50 2,50 0,20 2,70 15.08.2043 15,00 2,50 0,18 2,68 15.02.2044 12,50 2,50 0,15 2,65 15.08.2044 10,00 2,50 0,13 2,63 15.02.2045 7,50 2,50 0,10 2,60 15.08.2045 5,00 2,50 0,08 2,58 15.02.2046 2,50 2,50 0,05 2,55 15.08.2046 0,00 2,50 0,03 2,53 Jami 100,00 30,24 130,24

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 63-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-sentabrdagi 573-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi huzuridagi Davlat qarziga xizmat koʻrsatish boʻyicha kafolat jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Oʻzbekiston Respublikasining davlat kafolati uchun toʻlovlar (keyingi oʻrinlarda — taqdirlash puli) kreditni qaytarish jadvaliga muvofiq foiz hisoblash davri mobaynida kredit boʻyicha qarzdorlikning kunlik qoldigʻidan kamida yillik 0,5 % miqdorida hisoblanib, yigʻib boriladi hamda foizlar va asosiy qarz toʻlanadigan tegishli sanalarda (toʻlov kunidan oldin amalga oshirilgan toʻlovlar ham) “Oʻzbekiston Respublikasi valyuta birjasi” AJ savdo sessiyalarida belgilangan joriy kurs boʻyicha teng miqdorda soʻmda toʻlanadi.

Toʻlash manbai Davlat budjeti mablagʻlari boʻlgan kreditlar boʻyicha taqdirlash puli undirilmaydi.

Taqdirlash pulini toʻlash uch bank ish kunidan ortiq muddat mobaynida kechiktirilgan taqdirda, qarz oluvchilar tomonidan muddati oʻtkazib yuborilgan summaga qoʻshimcha ravishda har bir kechiktirilgan kun uchun muddati oʻtkazib yuborilgan qarz summasining 0,1 foizi miqdorida penya toʻlanadi, biroq bunda penyaning umumiy summasi kafolat uchun hisoblangan toʻlov miqdorining 50 foizidan oshib ketmasligi lozim.”;

b) 10-band quyidagi mazmundagi “d” va “e” kichik bandlar bilan toʻldirilsin:

“d) Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro obligatsiyalarini joylashtirishdan tushgan mablagʻlarni depozitga joylashtirish, kredit liniyasi ochish va budjet ssudasini ajratishdan foiz tarzida olinadigan daromadlar va obligatsiyaning tashqi kupon foiz toʻlovi oʻrtasida yuzaga keladigan salbiy farqni qoplash;

e) qarzdor tashkilotlar tomonidan qayta kreditlash shartnomalariga muvofiq majburiyatlar toʻliq amalga oshirilgandan soʻng davlat qarzi toʻlovlarining yetishmagan qismini toʻlash. Shuningdek, davlat qarzi bilan bogʻliq yuzaga kelishi mumkin boʻlgan boshqa turli toʻlovlar ham jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishi mumkin”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Yevropa investitsiya banki ishtirokida “Oʻzbekistonda global koronavirus pandemiyasi davrida zarar koʻrgan tadbirkorlik subyektlarini favqulodda qoʻllab-quvvatlash” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 31-avgustdagi 554-son qarorida :

a) 3-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziriga Oʻzbekiston Respublikasi nomidan Oʻzbekiston Respublikasi, ishtirok etuvchi tijorat banklari va Agentlik oʻrtasidagi YEIBning kreditini qayta kreditlash toʻgʻrisidagi bitimni imzolash vakolati berilsin”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 8-fevral,

63-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.02.2022-y., 09/22/63/0106-son)

lex.uz