📅 2022-yil 8-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 8-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 8 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида » 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон ҳамда « 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида » 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон фармонлари, «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 ноябрдаги ПҚ-22-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронликни муддатсиз даврга белгилаш амалиётини жорий этиш ҳамда тиббий-ижтимоий хизматнинг мутлақо янги моделини шакллантириш вазифаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қошидаги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг, туманлараро, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг намунавий тузилмалари 3-4-иловаларга мувофиқ;
Зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган давлат тиббиёт муассасаларига бепул текширувлар ўтказиш учун бириктирилган тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари рўйхати 6-иловага мувофиқ;
тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва уларга ногиронликни белгилаш соҳасидаги асосий вазифалари, ҳуқуқларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш ва баҳолаб бориш тартибини назарда тутувчи Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ;
фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш учун қабул қилиш ва ўтказиш тартиби, ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратлар ҳамда кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик белгиланадиган касалликлар рўйхатини назарда тутувчи Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 9-иловага мувофиқ;
жабрланганнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини экспертизадан ўтказишнинг асосий мезонларини, касблар фаолияти билан боғлиқ касб касалликлари рўйхатини, жабрланганда касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражалари ҳамда уларни белгилаш тартибини назарда тутувчи Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 10-иловага мувофиқ;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқишнинг муддатлари ва босқичларини, уни ишлаб чиқишда ногиронлиги бўлган шахс ҳамда мутахассислар иштирокини, дастурни бажаришда бажарувчи ташкилотларга қўйиладиган талаблар ҳамда унда белгиланган тадбирларнинг мониторингини олиб бориш ва бажариш натижаларини баҳолаш тартибини назарда тутувчи Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг фаолияти ташкил этилгунга қадар «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 16 — 17 ёшдаги болаларга тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик гуруҳи белгиланганлиги ҳамда уларга «болаликдан ногиронлик» мақоми берилган муддат мобайнида нафақа ва ногиронлик гуруҳи учун тўлов тўланиши маълумот учун қабул қилинсин.
3 1 . 2025 йил декабрь ойидан бошлаб Қашқадарё вилоятида, 2026 йил 1 май ойига қадар республиканинг қолган ҳудудларида тажриба-синов тариқасида ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари (кейинги ўринларда — Реабилитация марказлари)га йўллаш «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади. Бунда:
Реабилитация марказларига йўлланма олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали ёхуд бевосита оилавий шифокорга мурожаат қилиш имконияти яратилади;
ногиронлиги бўлган шахсларни Реабилитация марказларига йўллаш учун қарши кўрсатмалар мавжудлигини аниқлаш оилавий шифокор томонидан амалга оширилади;
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида Реабилитация марказларига электрон тарзда йўллаш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 12-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 13-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қошидаги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тузилмаси
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси раиси, врач-эксперт 1 Врач-экспертлар 6
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси раиси, врач-эксперт 1 Врач-экспертлар 6 — 8 Врач-методист 1
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 4-ИЛОВА
Туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг намунавий тузилмаси
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси раиси, врач-эксперт 1 Врач-экспертлар 1,5 — 3 Ҳамшира 1
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 6-ИЛОВА
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларини зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган давлат тиббиёт муассасаларига бепул текширувлар ўтказиш учун бириктириш рўйхати
Т/р Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК) номи Хизмат кўрсатувчи ҳудуд ТИЭК бириктирилган тиббиёт муассасалари Қорақалпоғистон Республикаси 1 . Қорақалпоғистон Республикаси ТИЭК Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази (кейинги ўринда — КТТМ) ва Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва ҳудудий реабилитация маркази (кейинги ўринда — НРПМ) 2. Амударё тумани ТИЭК Амударё тумани Амударё туман тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринда — ТТБ) 3. Кегейли туманлараро ТИЭК Кегейли, Нукус, Қораўзак ва Бўзатов туманлари Кегейли, Нукус, Қораўзак, Бўзатов ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 4. Қўнғирот туманлараро ТИЭК Қўнғирот, Қонликўл ва Мўйноқ туманлари Қўнғирот, Қонликўл ва Мўйноқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 5. Нукус шаҳар ТИЭК Нукус шаҳри Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда — ШТБ) 6. Тахиатош туманлараро ТИЭК Хўжайли, Тахиатош ва Шуманай туманлари Хўжайли, Тахиатош ва Шуманай ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 7. Тўрткўл туман ТИЭК Тўрткўл тумани Тўрткўл ТТБ 8. Чимбой туманлараро ТИЭК Чимбой ва Тахтакўпир туманлари Чимбой ва Тахтакўпир ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 9. Элликқалъа туманлараро ТИЭК Элликқалъа ва Беруний туманлари Элликқалъа ва Беруний ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Андижон вилояти 10. Андижон вилоят ТИЭК Андижон вилояти бўйича Андижон вилоят КТТМ ва НРПМ 11. Андижон шаҳар ТИЭК Андижон шаҳар Андижон ШТБ 12. Андижон туман ТИЭК Андижон тумани Андижон ТТБ 13. Асака туман ТИЭК Асака тумани Асака ТТБ 14. Избоскан туманлараро ТИЭК Избоскан ва Пахтаобод туманлари Избоскан ва Пахтаобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 15. Қўрғонтепа туманлараро ТИЭК Хонобод шаҳар ва Қўрғонтепа тумани Хонобод ШТБ ва Қўрғонтепа ТТБ 16. Шаҳрихон туман ТИЭК Шаҳрихон тумани Шаҳрихон ТТБ 17. Балиқчи туманлараро ТИЭК Бўстон, Балиқчи ва Улуғнор туманлари Бўстон, Балиқчи ва Улуғнор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 18. Булоқбоши туманлараро ТИЭК Булоқбоши ва Марҳамат туманлари Булоқбоши ва Марҳамат ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 19. Жалақудуқ туманлараро ТИЭК Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари Жалақудуқ ва Хўжаобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 20. Олтинкўл туманлараро ТИЭК Олтинкўл тумани ва Андижон шаҳар (бир қисми) Олтинкўл ТТБ ва Андижон ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Бухоро вилояти 21. Бухоро вилоят ТИЭК Бухоро вилояти бўйича Бухоро вилоят КТТМ ва Навоий вилоят НРПМ 22. Жондор туманлараро ТИЭК Бухоро, Жондор ва Когон туманлари Бухоро, Жондор ва Когон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 23. Бухоро туманлараро ТИЭК Бухоро ва Когон шаҳарлари, Қоровулбозор тумани Бухоро ва Когон ШТБ, Қоровулбозор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 24. Қоракўл туманлараро ТИЭК Қоракўл ва Олот туманлари Қоракўл ва Олот ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 25. Ромитан туманлараро ТИЭК Ромитан ва Пешку туманлари Ромитан ва Пешку ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 26. Ғиждувон туман ТИЭК Ғиждувон тумани Ғиждувон ТТБ 27. Шофиркон туманлараро ТИЭК Вобкент ва Шофиркон туманлари Вобкент ва Шофиркон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Жиззах вилояти 28. Жиззах вилоят ТИЭК Жиззах вилояти бўйича Жиззах вилоят КТТМ ва Жиззах НРПМ 29. Ғаллаорол туманлараро ТИЭК Ғаллаорол ва Фориш туманлари Ғаллаорол ва Фориш ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 30. Жиззах туманлараро ТИЭК Жиззах шаҳри ва Зарбдор тумани Жиззах ШТБ ва Зарбдор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 31. Дўстлик туманлараро ТИЭК Дўстлик, Мирзачўл, Зафаробод, Пахтакор ва Арнасой туманлари Дўстлик, Мирзачўл, Зафаробод, Пахтакор ва Арнасой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 32. Зомин туманлараро ТИЭК Зомин ва Янгиобод туманлари Зомин ва Янгиобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 33. Бахмал туман ТИЭК Бахмал тумани Бахмал ТТБ 34. Ш. Рашидов туман ТИЭК Ш. Рашидов тумани Ш.Рашидов ТТБ Қашқадарё вилояти 35. Қашқадарё вилоят ТИЭК Қашқадарё вилояти бўйича Қашқадарё вилоят КТТМ ва Қашқадарё НРПМ 36. Ғузор туман ТИЭК Ғузор тумани Ғузор ТТБ 37. Қарши шаҳар ТИЭК Қарши шаҳар Қарши ШТБ 38. Дехқонобод туман ТИЭК Деҳқонобод тумани Дехқонобод ТТБ 39. Касби туманлараро ТИЭК Касби ва Муборак туманлари Касби ва Муборак ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 40. Косон туман ТИЭК Косон тумани Косон ТТБ 41. Китоб туман ТИЭК Китоб тумани Китоб ТТБ 42. Чироқчи туманлараро ТИЭК Чироқчи ва Кўкдала туманлари Чироқчи ва Кўкдала ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 43. Нишон туманлараро ТИЭК Миришкор тумани Миришкор ва Нишон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Нишон тумани 44. Шаҳрисабз туманлараро ТИЭК Шаҳрисабз шаҳар Шаҳрисабз ШТБ ва Шаҳрисабз ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Шаҳрисабз тумани 45. Яккабоғ туман ТИЭК Яккабоғ тумани Яккабоғ ТТБ 46. Қамаши туман ТИЭК Қамаши тумани Қамаши ТТБ 47. Қарши туман ТИЭК Қарши тумани Қарши ТТБ Навоий вилояти 48. Навоий вилоят ТИЭК Навоий вилояти бўйича Навоий вилоят КТТМ ва НРПМ 49. Зарафшон туманлараро ТИЭК Томди ва Учқудуқ туманлари, Зарафшон шаҳри Томди ва Учқудуқ ТТБ, Зарафшон ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 50. Қизилтепа туманлараро ТИЭК Қизилтепа ва Конимех туманлари Қизилтепа ва Конимех ТТБ 51. Навбаҳор туманлараро ТИЭК Навбаҳор, Нурота туманлари ва Ғозғон шаҳри Навбаҳор, Нурота, ТТБ ва Ғозғон ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 52. Навоий туманлараро ТИЭК Навоий шаҳри ва Кармана тумани Навоий ШТБ ва Кармана ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 53. Хатирчи туман ТИЭК Хатирчи тумани Хатирчи ТТБ Наманган вилояти 54. Наманган вилоят ТИЭК Наманган вилояти бўйича Наманган вилоят КТТМ ва НРПМ 55. Наманган шаҳар ТИЭК Наманган шаҳри Наманган ШТБ 56. Янги Наманган туманлараро ТИЭК Янги Наманган ва Наманган туманлари Янги Наманган ва Наманган ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 57. Тўрақўрғон туман ТИЭК Тўрақўрғон тумани Тўрақўрғон ТТБ 58. Чуст туман ТИЭК Чуст тумани Чуст ТТБ 59. Учқўрғон туманлараро ТИЭК Учқўрғон ва Норин туманлари Учқўрғон ва Норин ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 60. Чортоқ туман ТИЭК Чортоқ тумани Чортоқ ТТБ 61. Янгиқўрғон туманлараро ТИЭК Янгиқўрғон ва Давлатобод туманлари Янгиқўрғон ва Давлатобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 62. Косонсой туман ТИЭК Косонсой тумани Косонсой ТТБ 63. Поп туманлараро ТИЭК Мингбулоқ ва Поп туманлари Мингбулоқ ва Поп ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 64. Уйчи туман ТИЭК Уйчи тумани Уйчи ТТБ Самарқанд вилояти 65. Самарқанд вилоят ТИЭК Самарқанд вилояти бўйича Самарқанд вилоят КТТМ ва Самарқанд НРПМ 66. Иштихон туман ТИЭК Иштихон тумани Иштихон ТТБ 67. Самарқанд туманлараро ТИЭК Самарқанд ва Нуробод туманлари Самарқанд ва Нуробод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 68. Нарпай туман ТИЭК Нарпай тумани Нарпай ТТБ 69. Пайарик туман ТИЭК Пайарик тумани Пайарик ТТБ 70. Пастдарғом туман ТИЭК Пастдарғом тумани Пастдарғом ТТБ 71. Самарқанд шаҳар ТИЭК Самарқанд шаҳри Самарқанд ШТБ 72. Ургут туман ТИЭК Ургут тумани Ургут ТТБ 73. Булунғур туманлараро ТИЭК Булунғур ва Жомбой туманлари Булунғур ва Жомбой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 74. Каттақўрғон туманлараро ТИЭК Каттақўрғон шаҳар ва Каттақўрғон тумани Каттақўрғон ШТБ ва Каттақўрғон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 75. Оқдарё туманлараро ТИЭК Оқдарё ва Қўшработ тумани Оқдарё ва Қўшработ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 76. Пахтачи туман ТИЭК Пахтачи тумани Пахтачи ТТБ 77. Тайлоқ туманлараро ТИЭК Тайлоқ туман ва Ургут тумани (бир қисми) Тайлоқ ва Ургут (бир қисми) ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Сурхондарё вилояти 78. Сурхондарё вилоят ТИЭК Сурхондарё вилояти бўйича Сурхондарё вилоят КТТМ ва Сурхондарё НРПМ 79. Ангор туманлараро ТИЭК Ангор ва Термиз туманлари Ангор ва Термиз ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 80. Денов туман ТИЭК Денов тумани Денов ТТБ 81. Бойсун туманлараро ТИЭК Бандихон ва Бойсун туманлари Бандихон ва Бойсун ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 82. Қумқўрғон туманлараро ТИЭК Қумқўрғон ва Қизириқ туманлари Қумқўрғон ва Қизириқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 83. Сариосиё туман ТИЭК Сариосиё тумани Сариосиё ТТБ 84. Термиз туманлараро ТИЭК Термиз шаҳар ва Жарқўрғон тумани Термиз ШТБ ва Жарқўрғон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 85. Олтинсой туманлараро ТИЭК Олтинсой ва Шўрчи туманлари Олтинсой ва Шўрчи ТТБ(тегишли ҳудудлар бўйича) 86. Узун туман ТИЭК Узун тумани Узун ТТБ 87. Шеробод туманлараро ТИЭК Шеробод ва Музробод туманлари Шеробод ва Музработ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Сирдарё вилояти 88. Сирдарё вилоят ТИЭК Сирдарё вилояти бўйича Сирдарё вилоят КТТМ ва Жиззах вилоят НРПМ 89. Гулистон туманлараро ТИЭК Гулистон, Янгиер шаҳарлари, Гулистон тумани Гулистон, Янгиер ШТБ, Гулистон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 90. Сирдарё туманлараро ТИЭК Сирдарё ва Сайхунобод туманлари Сирдарё ва Сайхунобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 91. Мирзаобод туманлараро ТИЭК Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба туманлари Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 92. Ховос туманлараро ТИЭК Ховос, Боёвут туманлари ва Ширин шаҳри Ховос ва Боёвут ТТБ, Ширин ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Тошкент вилояти 93. Тошкент вилоят ТИЭК Тошкент вилояти бўйича Тошкент вилоят КТТМ ва Тошкент НРПМ 94. Оққўрғон туманлараро ТИЭК Оққўрғон ва Бўка туманлари Оққўрғон ва Бўка ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 95. Олмалиқ шаҳарлараро ТИЭК Олмалиқ, Нурафшон ва Оҳангарон шаҳарлари Олмалиқ, Нурафшон ва Оҳангарон ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 96. Ангрен туманлараро ТИЭК Ангрен шаҳри ва Оҳангарон тумани Ангрен ШТБ ва Оҳангарон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 97. Бекобод туманлараро ТИЭК Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани Бекобод ШТБ ва Бекобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 98. Чирчиқ туманлараро ТИЭК Чирчиқ шаҳри ва Қибрай тумани Чирчиқ ШТБ ва Қибрай ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 99. Юқоричирчиқ туманлараро ТИЭК Юқори Чирчиқ ва Паркент туманлари Юқори Чирчиқ ва Паркент ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 100. Янгийўл туманлараро ТИЭК Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани Янгийўл ШТБ ва Янгийўл ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 101. Зангиота туманлараро ТИЭК Зангиота ва Тошкент туманлари Зангиота ва Тошкент ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 102. Бўстонлиқ туман ТИЭК Бўстонлиқ тумани Бўстонлиқ ТТБ 103. Ўрта Чирчиқ туманлараро ТИЭК Ўрта Чирчиқ ва Пскент туманлари Ўрта Чирчиқ ва Пскент ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 104. Қуйи Чирчиқ туманлараро ТИЭК Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманлари Қуйи Чирчиқ ва Чиноз ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Фарғона вилояти 105. Фарғона вилоят ТИЭК Фарғона вилояти бўйича Фарғона вилоят КТТМ ва Фарғона вилоят НРПМ 106. Бағдод туманлараро ТИЭК Бағдод ва Бувайда туманлари Бағдод ва Бувайда ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 107. Қўқон туманлараро ТИЭК Қўқон шаҳри ва Фурқат тумани Қўқон ШТБ ва Фурқат ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 108. Қува туманлараро ТИЭК Қува тумани ва Қувасой шаҳри Қува ТТБ, Қувасой ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 109. Марғилон туманлараро ТИЭК Марғилон шаҳри ва Қўштепа тумани Марғилон ШТБ, Қўштепа ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 110. Риштон туманлараро ТИЭК Риштон ва Олтиариқ туманлари Риштон ва Олтиариқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 111. Ўзбекистон туманлараро ТИЭК Ўзбекистон ва Бешариқ туманлари Ўзбекистон ва Бешариқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 112. Фарғона туманлараро ТИЭК Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани Фарғона ШТБ ва Фарғона ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 113. Данғара туманлараро ТИЭК Данғара ва Учкўприк туманлари Данғара ва Учкўприк ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 114. Сўх туман ТИЭК (0,5 ставка) Сўх тумани Сўх ТТБ 115. Тошлоқ туманлараро ТИЭК Тошлоқ ва Ёзёвон туманлари Тошлоқ ва Ёзёвон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Хоразм вилояти 116. Хоразм вилоят ТИЭК Хоразм вилояти бўйича Хоразм вилоят КТТМ ва Хоразм вилоят НРПМ 117. Урганч туманлараро ТИЭК Урганч шаҳар ва Янгибозор тумани Урганч ШТБ ва Янгибозор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 118. Урганч туман ТИЭК Урганч тумани Урганч ТТБ 119. Хазорасп туманлараро ТИЭК Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманлари Ҳазорасп ва Тупроққалъа ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 120. Хива туманлараро ТИЭК Хива шаҳри ва Қўшкўпир тумани Хива ШТБ ва Қўшкўприк ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 121. Шовот туманлараро ТИЭК Шовот ва Гурлан туманлари Шовот ва Гурлан ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 122. Боғот туманлараро Боғот ва Хонқа туманлари Боғот ва Хонқа ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 123. Янгиариқ туманлараро ТИЭК Янгиариқ ва Хива туманлари Янгиариқ ва Хива ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Тошкент шаҳри 124. Тошкент шаҳар ТИЭК Тошкент шаҳри бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази (НРПММ) 125. Мирзо Улуғбек туманлараро ТИЭК Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари Мирзо Улуғбек ва Яшнобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 126. Олмазор туман ТИЭК Олмазор тумани Олмазор ТТБ 127. Сергели туманлараро ТИЭК Сергели, Бектемир ва Янги ҳаёт туманлари Сергели, Бектемир ва Янги ҳаёт ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 128. Учтепа туманлараро ТИЭК Учтепа ва Чилонзор туманлари Учтепа ва Чилонзор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 129. Шайхонтоҳур туманлараро ТИЭК Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманлари Шайхонтоҳур ва Яккасарой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 130. Юнусобод туманлараро ТИЭК Юнусобод ва Миробод туманлари Юнусобод ва Миробод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 131. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қошидаги тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси Республика бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази (НРПММ)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 8-ИЛОВА
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) қошидаги тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — Республика ТИЭК) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг (кейинги ўринларда — ТИЭК) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этишни белгилайди.
2. Республика ТИЭК Агентликнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар), туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — Бошқарма) тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати тизимидаги функционал таркибий бўлинмалари ҳисобланади.
3. ТИЭК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентлик директорининг буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. ТИЭКнинг хулосалари коллегиал, ТИЭК аъзоларининг кўпчилик овози асосида қабул қилинади ҳамда унинг тавсиялари иш берувчилар, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
6. ТИЭКлар юридик шахс ҳисобланмайди.
7. Тиббий-ижтимоий экспертиза тизимига Республика ТИЭК, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар), туманлараро ТИЭКлари киради.
8. ТИЭК фаолияти бириктирилган ҳудудлар бўйича амалга оширилади.
9. Шахсни ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача бўлган болани ногиронлиги бўлган бола деб топиш ТИЭК томонидан амалга оширилади.
2-боб. ТИЭКнинг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар ТИЭКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертиза кўригидан ўтказиш ҳамда уларга ногиронликни белгилаш, шунингдек, ушбу соҳани назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
ҳудуддаги ногиронлик ҳолати, динамикаси ва сабаби бўйича тизимли таҳлил қилиш, ногиронликка олиб келувчи омилларни ўрганиш ҳамда ногиронликнинг олдини олишда иштирок этиш;
фуқарони тиббий-ижтимоий экспертиза кўригидан ўтказиш ҳамда ногиронликни белгилаш соҳасида ҳудудий дастурларга таклифлар киритиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
бириктирилган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури электрон шакллантирилишини ва амалга ошириш соҳасини назорат қилиш ва мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
соҳанинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этишга таклифлар киритиш ва иштирок этиш.
11. ТИЭК ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Республика ТИЭК:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар), туманлараро ТИЭКлари фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
фуқароларни шикоятига асосан, шунингдек назорат тариқасида тиббий-ижтимоий экспертиза кўригидан ўтказади;
ТИЭКга юклатилган функцияларни самарали ташкил этиш ва амалга оширишда амалий-методик ёрдам кўрсатади;
ногиронликни белгилаш, ногиронликни бошланган вақтини ва муддатларини аниқлаш фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
фуқароларнинг ТИЭК ва мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоятларини кўриб чиқади, унда кўрсатилган масалаларни ҳал қилиш бўйича чоралар кўради;
тиббий-ижтимоий экспертиза соҳасида йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш чораларини кўради;
ТИЭК фаолиятида мунтазам равишда текширувлар ўтказиб, ўтказилган кўрикларнинг тўғрилиги ва асослилигини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда тиббиёт муассасаларидан тақдим этилган бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва асослилигини ўрганиш йўли билан мунтазам назорат қилади;
ТИЭК дастурий комплексининг юритилишини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
республика бўйича тиббий-ижтимоий экспертиза соҳасида ҳисобот юритади;
республика ҳудудида ногиронлик ҳолати, динамикаси ва сабабини ҳамда ногиронликка олиб келувчи омилларни тизимли равишда ўрганади ва таҳлил қилади;
ногиронликнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
фуқарони тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда иштирок этади;
фуқарони тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш соҳасида янги мезон ва усулларни ишлаб чиқади;
ногиронликни белгилаш тартибини соддалаштириш ва тиббий-ижтимоий экспертиза фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар), туманлараро ТИЭКлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини баҳолаб боради;
тиббий-ижтимоий экспертиза мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни режалаштириш ҳамда амалга оширишни назорат қилади;
ТИЭКга юклатилган функцияларни самарали ташкил этиш ва амалга оширишда амалий-методик ёрдам кўрсатади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК :
а) бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертиза кўригидан ўтказиш ҳамда уларга ногиронликни белгилаш, шунингдек, ушбу соҳани назорат қилиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК томонидан 18 ёшдан катта фуқароларнинг ногиронликни белгилаш, ногиронлик гуруҳларини, сабабларини, бошланган вақтини ва муддатларини, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган ёки соғлиғи бошқача тарзда шикастланган ходимларнинг касби бўйича меҳнатга лаёқатини йўқотганлик даражасини белгилаш фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
ТИЭК томонидан 18 ёшгача бўлган болаларнинг ногиронликнинг бошланган вақтини ва муддатларини белгилаш фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК томонидан тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш натижасига ҳамда шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра ўзгаларнинг парваришига, қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжи тўғрисида тавсиялар бериш фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
фуқароларнинг туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоятларини кўриб чиқади, унда кўрсатилган масалаларни ҳал қилиш бўйича чоралар кўради;
фуқароларнинг туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК фаолиятида мунтазам равишда текширувлар ўтказиб, ўтказилган кўрикларнинг тўғрилиги ва асослилигини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда тиббиёт муассасаларидан тақдим этилган бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва асослилигини ўрганиш йўли билан мунтазам назорат қилади;
туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК юклатилган вазифалар ва функцияларни самарали ташкил этиш ва амалга оширишда амалий-методик ёрдам кўрсатади;
туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭКга, тиббиёт муассасаларига тиббий-ижтимоий экспертиза, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ва беморларни маслаҳат кўригидан ўтказиш масалалари бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатади;
фуқаролар туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК хулосасидан норози бўлганда, қайта назорат кўрикдан ўтишга хабар берилишига қарамасдан келмаганлиги сабабли ногиронлик пенсия (нафақа)си далолатнома асосида тўхтатилган шахсларни белгиланган тартибда кўрикдан ўтказади;
б) ҳудуддаги ногиронлик ҳолати, динамикаси ва сабаби бўйича тизимли таҳлил қилиш, ногиронликка олиб келувчи омилларни ўрганиш ҳамда ногиронликнинг олдини олиш соҳасида:
бириктирилган ҳудудда мунтазам равишда ногиронлик ҳолати, динамикаси, ногиронликка олиб келувчи омил ва сабабларни тизимли равишда ўрганади ва таҳлил қилади;
бириктирилган ҳудудда ногиронликнинг олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Агентликка киритади;
ҳудудларда даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда тиббий-ижтимоий экспертиза, ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш масалалари бўйича семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этади, ўтказади ва уларда иштирок этади;
в) фуқарони тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронликни белгилашдаги ҳудудий дастурларга таклифлар киритиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:
бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларга ногиронлик белгилаш соҳасида ҳудудий дастурларга таклифлар ишлаб чиқади, киритади;
бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларга ногиронлик белгилаш соҳасида ҳудудий дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларга ногиронлик белгилаш соҳасида ҳудудий дастурларнинг ижроси юзасидан мониторингни юритади ва таҳлил қилади;
г) бириктирилган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури электрон шакллантирилишини ва амалга ошириш соҳасини назорат қилиш ва мувофиқлаштиришда иштирок этиш соҳасида:
бириктирилган ҳудуддаги туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭКнинг ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болалар организмининг, мавжуд бўлмаган ёки йўқолган функцияларини тиклашга, компенсация қилишга йўналтирилган реабилитация ва абилитация қилиш чора-тадбирларини амалга оширишнинг турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури электрон шакллантирилиши фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
электрон шакллантирилган реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида белгиланган тадбирларни тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширишда изчиллик ва узлуксизликни, ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини доимий кузатиб боради ва назорат қилади;
электрон шакллантирилган реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида белгиланган тадбирлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боради, уни бажариш натижаларини баҳолайди;
бириктирилган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация ва абилитация қилиш чора-тадбирлари самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади ва амалга оширишда иштирок этади.
д) соҳанинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этишга таклифлар киритиш ва иштирок этиш соҳасида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК бириктирилган ҳудудларда фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларга ногиронлик белгилаш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин;
е) туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
18 ёшдан катта фуқароларнинг ногиронликни белгилаш, ногиронлик гуруҳларини, сабабларини, бошланган вақтини ва муддатларини, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган ёки соғлиғи бошқача тарзда шикастланган ходимларнинг касби бўйича меҳнат лаёқатини йўқотганлик даражасини аниқлайди;
ТИЭК 18 ёшгача бўлган болаларнинг ногиронлик белгилаш, ногиронликни бошланган вақтини ва муддатларини аниқлайди;
18 ёшгача бўлган болаларни ногиронликка олиб келувчи омилларни ўрганади ҳамда ногиронликнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқади;
18 ёшгача бўлган болаларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронликни белгилаш соҳасида давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури электрон шаклланишини таъминлайди ва амалга ошириш соҳасини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш натижасига ҳамда шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра ўзгаларнинг парваришига, қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжи тўғрисида тавсиялар беради;
ходимларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоятларини кўриб чиқади, унда кўрсатилган масалаларни ҳал қилиш бўйича чоралар кўради;
бириктирилган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болалар организмининг, мавжуд бўлмаган ёки йўқолган функцияларини тиклашга, компенсация қилишга йўналтирилган реабилитация ва абилитация қилиш чора-тадбирларини амалга оширишнинг турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури электрон шаклланишини таъминлайди ва ижросини назорат қилади;
электрон шаклланган реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида белгиланган тадбирлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боради, уни бажариш натижаларини баҳолайди;
бириктирилган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация ва абилитация қилиш чора-тадбирлари самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади, киритади ва амалга оширишда иштирок этади;
бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларга ногиронлик белгилаш соҳасида ҳудудий дастурларга таклифлар ишлаб чиқади, киритади ва уни амалга оширишда иштирок этади;
бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда ногиронликни белгилаш соҳасининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади, киритади ва уни амалга оширишда иштирок этади;
бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларга ногиронликни белгилаш соҳасида ҳудудий дастурларнинг ижроси юзасидан мониторингни юритади, таҳлил қилади.
бириктирилган ҳудудда мунтазам равишда ногиронлик ҳолати, динамикаси ва сабабини тизимли равишда ўрганади ва таҳлил қилади;
бириктирилган ҳудудда мунтазам равишда ногиронликка олиб келувчи омилларни тизимли равишда ўрганади, ногиронликнинг олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез-ортопедия мосламаларига, реабилитация қилишнинг техник воситаларига ва ҳаракатланиш воситаларига муҳтожлигини аниқлайди;
ногиронлиги бўлган шахсларга оид маълумотларни ўзида жамлайдиган ТИЭК дастурий комлексини юритиб боради ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар беради;
аҳоли ўртасида тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича ва ногиронликнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш масалалари бўйича тушунтириш ишларини олиб боради.
ТИЭК томонидан мазкур функцияларни бажаришда касаллик (психиатрия, фтизиатрия ва пулмонология ва бошқа)лар бўйича ҳудудлардаги ногиронликнинг аҳволи ва динамикасини ҳисобга олган ҳолда фаолиятини амалга оширади;
туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК томонидан мазкур функцияларнинг бажарилиши хизмат қилинадиган аҳолининг тоифаси ва бириктирилган ҳудудлар бўйича фаолиятни амалга оширади.
Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларга ногиронлик белгилаш соҳасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ равишда бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
11 1 . Республика ТИЭК ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатлари доирасида тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати таркибий бўлинмаларига ногиронликнинг олдини олиш ҳамда реабилитология ва эрготерапия бўйича тавсияномалар бериш;
тиббий-ижтимоий экспертиза фаолиятига алоқадор бўлган маълумотларни тегишли вазирликлар ва идоралардан сўраш ва олиш;
тиббий-ижтимоий экспертиза соҳасида ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитацияси, абилитацияси соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
фуқароларнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий экспертиза қилиш ва реабилитация чораларини ўтказиш масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;
тиббий-ижтимоий экспертиза соҳасида йўл қўйилган камчиликларни, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекцияга таклифлар киритиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар), туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолда чиқарган хулосаларини бекор қилиш ҳамда уларнинг ўрнига янги хулоса қилиш.
3-боб. ТИЭКнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭКда кўрикдан ўтказилган шахсларнинг тиббий ҳужжатларини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модули орқали ўрганади ва ўрганиш натижасига кўра шубҳали ҳолатлар аниқланганда ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахсларни чақирган ҳолда юзма-юз кўрикдан ўтказиш йўли билан экспертиза хулосалари сифатини ва асосланганлигини назорат қилиш;
туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭКга ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш масалалари бўйича тавсиялар бериш, уларни амалга ошириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;
туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК хулосасидан норози бўлган ҳолатларда шахсларни қайта кўрикдан ўтказиш, белгиланган тартибда тегишли маълумотнома бериш йўли билан уларнинг ногиронлик белгиланганлиги тўғрисидаги хулосаларини ўзгартириш ёки бекор қилиш;
ТИЭКнинг қароридан норози бўлган шахсларни ташкил этилган холис комиссияларда кўрикдан ўтказиш.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКнинг врач экспертлари туманлараро, туман (шаҳар), ТИЭК мажлисларида қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқи билан қатнашади, шунингдек, шубҳали ҳолатларда тиббиёт муассасалари томонидан берилган тиббий ҳужжатларнинг асосланганлигини текширади ҳамда йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўради.
13. Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тиббиёт муассасалари томонидан ТИЭКга юборилган шахсларни кўрикдан ўтказиш;
тиббиёт муассасаларидан ТИЭКга тақдим этилган тиббий ҳужжатларнинг сифатли расмийлаштирилишини талаб қилиш, ногиронлик белгилангунга қадар уларнинг холисоналигини ва ҳаққонийлигини текшириш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан биргаликда чора-тадбирлар кўриш;
клиник-эксперт ташхисни аниқлашга ва тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирларини ўтказишга муҳтож бўлган кўрикдан ўтувчиларни бириктирилган тиббиёт муассасаларига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига, минтақавий реабилитация марказларига юбориш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКга ТИЭК ишини яхшилаш, ногиронликнинг олдини олиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитацияси ва абилитацияси бўйича таклифлар киритиш.
14. ТИЭК қуйидагилар учун жавоб беради:
ўзларига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
киритилаётган ҳужжатлар ва таклифлар, шунингдек, қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
туман (шаҳар)ларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида тегишли ҳудудда ногиронликка олиб келувчи тизимли сабаб ва омилларни аниқлаш, ногиронликнинг олдини олишга тўсқинлик қилаётган сабабларни аниқлаш, тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказиш ва реабилитация қилишни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
бириктирилган ҳудудда соҳани ривожлантириш, юзага келадиган муаммоларнинг ҳал этилиши бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари»ни самарали амалга ошириш;
ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
15. Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК қуйидагилар учун жавоб беради:
ўзларига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКга киритилаётган ҳужжатлар ва таклифлар, шунингдек, ўзлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
туман (шаҳар)ларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида тегишли ҳудудда ногиронликка олиб келувчи тизимли сабаб ва омилларни аниқлаш, ногиронликнинг олдини олишга тўсқинлик қилаётган сабабларни аниқлаш, тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказиш ва реабилитация қилишни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
туман (шаҳар)ларда соҳани ривожлантириш, юзага келадиган муаммоларнинг ҳал этилиши бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари»ни самарали амалга ошириш;
ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
4-боб. ТИЭКнинг фаолиятини ташкил этиш
16. ТИЭКни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Республика ТИЭК, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК тиббиёт муассасаларини бошланғич ташхисларига ва тақдим қилинган тиббий ҳужжатларига шубҳа бўлган ҳолатларда бепул текширувлар ўтказиш учун асбоб-ускуналар билан жиҳозланган давлат тиббиёт муассасаларига бириктириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
17. Республика ТИЭК врач-экспертлигига хамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК раиси лавозимига тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган врач-экспертлар тайинланади.
18. Республика ТИЭК раиси ва аъзолари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК раислари Агентлик директорининг ўринбосари билан келишилган ҳолда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК аъзоларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади.
19. Республика ТИЭК ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК таркиби 7 та мутахассислик бўйича врач-эксперт — терапевт, хирург, невролог, педиатр, офтальмолог, психиатр, фтизиатрлардан иборат таркибда ташкил этилади, шунингдек, ногиронликнинг структурасига қараб психолог, социолог ва бошқа мутахассислар киритилиши мумкин.
ТИЭК врач-экспертларидан бири ТИЭК раиси этиб тайинланади.
ТИЭК алоҳида бинога эга бўлганда қўшимча равишда қоровул ва фаррош лавозими киритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК штатига врач методист, ҳайдовчи (автомобиль бўлганда) киради.
Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК штатига тиббий ҳамшира, ҳайдовчи (автомобиль бўлганда) киради.
ТИЭК иш графиги ҳафтада 5 кун 7 соатдан бўлиб, ҳар ойнинг бир кунида эксперт — методик кенгаш ўтказилади.
20. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар бирида биттадан мустақил таркибий бўлинма шаклида, туман (шаҳар), туманлараро ТИЭК маълум бир ҳудудда хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сони, шунингдек, ҳудудларнинг оралиқ масофасини ҳамда чегарадошлигини инобатга олган ҳолда ташкил этилади.
21. Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК 4 та мутахассислик бўйича врач-экспертдан иборат таркибда ташкил этилади ва врач-экспертлардан бири ТИЭК раиси этиб тайинланади.
Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК таркибига эксперт-терапевт, эксперт-хирург, эксперт-невролог, эксперт-педиатр киради.
Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК комиссия йиғилишида кўз, сил ёки руҳий касалликлари билан фуқаролар кўрикдан ўтказилганда, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКнинг эксперт-офтальмологи, эксперт-фтизиатри ва эксперт-психиатри қатнашиши таъминланади.
Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК географик, демографик ва бошқа хусусиятларни (аҳоли зичлиги, касалланиш, ногиронлик даражаси ва мурожаатлари) ҳисобга олган ҳолда аҳолига битта ТИЭК ташкил этилиши мумкин.
Аҳоли сони ва зичлиги юқори бўлмаган чўл ва тоғли жойларда ўриндошлик лавозимидаги врач-экспертлардан иборат ТИЭК ташкил этилиши мумкин.
22. Республика ТИЭК, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКда ишлаш учун мутахассислиги бўйича иш стажи 3 йилдан кам бўлмаган врачлар жалб қилинади.
Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭКда ишлаш учун тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича магистратура, клиник ординатурани ҳамда бирламчи ихтисослаштириш курсларини битирганлар иш стажидан қатъи назар ишга қабул қилиниши мумкин.
Республика ТИЭК, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭКда терапевт, невролог, хирург, педиатр врач-эксперт лавозимига мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган мутахассислик йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар ишга олинади.
23. ТИЭК врач-экспертлари мутахассислиги ва тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича камида беш йилда бир марта малака оширишлари керак.
24. ТИЭК мажлисларида маҳаллий меҳнат органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, касаба уюшмаларининг, суғурта ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари иштирок этиши мумкин.
Ҳудудий ТИЭК томонидан алоқадор идоралар ва муассасаларнинг вакиллари ТИЭКнинг тасдиқланган иш жадвалини маълум қилиш йўли билан хабардор қилинади.
Шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш мақсадида ТИЭК жойлашган биноларда видеокузатув камераси ўрнатилади.
26. Юкланган вазифаларга мувофиқ ТИЭК раислари қуйидаги функционал мажбуриятларни бажаради:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этади;
ТИЭКга умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ТИЭК врач-экспертлари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этилишига оид таклиф ва тақдимномалар киритади;
ТИЭК врач-экспертлари ва ходимларининг фаолияти йўналишлари ва ҳудудларга раҳбарлик қилиш бўйича ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ТИЭКга бириктирилган ҳудудда Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати иш юритиш соҳасига дахлдор таклифларда соҳага оид давлат сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин уларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминлайди;
врач-экспертлар ва ходимларнинг самарали меҳнат қилишлари учун шарт-шароитларни яратади ва тизим бўйича кадрлар захирасини шакллантиради;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ижро этиш муддатларига риоя этилишини таъминлайди;
ТИЭК фаолияти режалаштирилишини ташкил этади, йиллик иш режаларини тасдиқлаш учун тегишлилиги бўйича Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига киритади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
ТИЭК врач-экспертлари ва ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилади;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.
27. ТИЭК раислари:
ушбу Низом ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан ўзига юкланган бошқа вазифалар сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, ТИЭК ишидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши;
бириктирилган йўналишлар бўйича вазифалар ва дастурлар билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги;
амалга оширилаётган дастурлар, стратегиялар ва концепциялар бўйича кутилган натижаларга эришилиши;
ТИЭК ижро интизомига риоя этилиши учун жавоб беради.
5-боб. ТИЭК фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари
28. ТИЭК фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.
29. ТИЭК фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Агентлик томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
30. ТИЭК фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
ТИЭК раислари ва бошқа ходимларига нисбатан Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 фоизгача рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
ТИЭК фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
ТИЭК фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби Агентлик томонидан белгиланади.
6-боб. ТИЭКнинг ҳисобдорлиги
31 1 . Республика ТИЭК раиси тизимли равишда ТИЭК фаолияти бўйича Агентлик раҳбариятига ҳисобот беради.
32. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК таркибий тузилмасидаги барча раҳбар ва ходимларга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти юзасидан мунтазам мониторинг олиб боради, ТИЭК фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
33. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича ТИЭКнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбар ва бошқа ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортилади.
7-боб. ТИЭКни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
34. ТИЭКнинг моддий-техника таъминоти бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маҳаллий қисмидан, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
35. ТИЭК ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
36. ТИЭК ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш:
Республика ТИЭК раиси ва врачларига — соғлиқни сақлаш муассасалари I типи раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК раисларига — соғлиқни сақлаш муассасалари III типи раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭКнинг врачлар ва бошқа тиббиёт ходимларига — соғлиқни сақлаш муассасалари I гуруҳига мансуб ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича;
қолган ходимларга — давлат бошқаруви органлари тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари бўйича амалга оширилади.
37. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК тизими ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти — 1,2 баравар оширилган миқдорда қўлланилади.
Республика ТИЭК ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти — 2 баравар оширилган миқдорда қўлланилади.
8-боб. Якунловчи қоида
38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида терапевт, невролог, хирург, педиатр врач-эксперт лавозимига ишга қабул қилиниши мумкин бўлган тиббий мутахассисликлар
Т/р Лавозим номи Мутахассислик йўналишлари 1. Эксперт терапевт Анестезиология ва реаниматология шифокори Интенсив терапия шифокори (профиллар бўйича) Шошилинч кардиология ва кардиореанимация шифокори Ички касалликлар шифокори Аллергология ва иммунология шифокори Гастроэнтерология шифокори Нефрология шифокори Ревматология шифокори Гематология шифокори Кардиология шифокори Эндокринология шифокори Пульмонология шифокори Тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича бирламчи ихтисослаштириш курсларини битирган даволаш иши бўйича умумий амалиёт шифокори 2. Эксперт-невролог Неврология шифокори Игнарефлексотерапия шифокори Мануал терапия шифокори Нейрофизиология шифокори Нейрохирургия шифокори Тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича бирламчи ихтисослаштириш курсларини битирган даволаш иши бўйича умумий амалиёт шифокори 3. Эксперт-хирург Нейрохирургия Умумий онкология Травматология ва ортопедия шифокори Ортопедия шифокори Таянч-ҳаракат аппарат ўсмалари шифокори (хирургия) Урология шифокори Андрология шифокори Онкоурология шифокори Эндоурология шифокори Умумий хирургия шифокори Абдоминал онкохирургия шифокори Йирингли хирургия шифокори Колопроктология шифокори Хирургияда лазерлик технологиялар шифокори Онкопроктология шифокори Онкохирургия шифокори Оператив эндокринология шифокори Оператив-диагностик эндохирургия шифокори (профиллар бўйича) Пластик хирургия ва микрохирургия шифокори Юрак-қон томир хирургияси шифокори Торакал онкохирургия шифокори Торакал хирургия шифокори Тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича бирламчи ихтисослаштириш курсларини битирган даволаш иши бўйича умумий амалиёт шифокори 4. Эксперт-педиатр Педиатрия шифокори Болалар аллергология ва иммунологияси шифокори Болалар гастроэнтерологияси шифокори Болалар кардиология ва ревматологияси шифокори Болалар нефрологияси шифокори Болалар пульмонологияси шифокори Болалар неврологияси шифокори Тиббий генетика шифокори Болалик даври иммунопрофилактикаси шифокори Болалар анестезиология ва реаниматологияси шифокори Педиатрияда интенсив терапия шифокори (профиллар бўйича) Шошилинч интенсив педиатрия шифокори Болалар хирургияси шифокори Болалар кардиохирургияси шифокори Болалар онкохирургияси шифокори Болалар урологияси шифокори Тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича бирламчи ихтисослаштириш курсларини битирган педиатрия иши бўйича умумий амалиёт шифокори
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 9-ИЛОВА
Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом фуқароларни (18 ёшгача бўлган болаларни ва 18 ёшдан катта шахсларни) тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида (кейинги ўринларда — ТИЭК) кўрикдан ўтказиш тартибини, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этишни белгилайди.
Тиббий-ижтимоий экспертиза текширувдан ўтказилаётган шахснинг клиник-функционал, ижтимоий ва психологик маълумотларини комплекс баҳолаш асосида унинг соғлиғи йўқолганлиги даражасини ҳамда организмининг функциялари турғун бузилганлигини, ногиронлик гуруҳини, ногиронликнинг бошланиши сабаби ҳамда вақтини аниқлаш, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжи тўғрисида тавсиялар беради.
Фуқарони ногиронлиги бўлган шахс ёки ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб топиш — ТИЭКлар томонидан амалга оширилади.
Тиббий-ижтимоий экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқарога — ногиронлик гуруҳи, унинг белгиланиши сабаби ва муддатлари, ўн саккиз ёшгача бўлган болаларга эса — қайта текширувдан ўтиш муддати билан — «Ногиронлиги бўлган бола» тоифаси белгиланади.
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, ногиронликни ҳисобга олиш ва ногиронлик тузилмасини таҳлил қилиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларнинг (болаларнинг) электрон маълумотларини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модули (кейинги ўринларда — «Экспертиза» модули)да юритади.
2. Фуқароларни кўрикдан ўтказишда тиббиёт одоб-ахлоқига ва деонтологиясига амал қилинади.
3. ТИЭКда фуқароларни кўрикдан ўтказиш бепул амалга оширилади.
4. ТИЭКда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва тиббиёт муассасаларининг йўлланмасига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар кўрикдан ўтказилади.
5. Фуқарони кўрикдан ўтказиш доимий рўйхатда турган ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭК томонидан амалга оширилади.
6. Карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари, табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида кўрик электрон шаклда тақдим қилинган тиббий ҳужжатлар асосида, сиртдан ўтказилиши мумкин.
7. Фуқароларни ТИЭКда кўрикдан ўтказиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
8. Тиббиёт муассасаси раҳбари ҳамда оилавий шифокор ТИЭКга тақдим этилаётган ҳужжатларнинг асослилигига, тўлиқлилигига ва ўз вақтида юборилаётганлигига жавобгар ҳисобланади.
9. Фуқарога руҳий ёки сил касаллиги ташхиси қўйилган тақдирда, у тиббиёт муассасасига бириктириш жойидаги ТИЭК томонидан тегишли тиббиёт муассасасининг йўлланмаси бўйича кўрикдан ўтказилади.
2-боб. Фуқароларни кўрикдан ўтказиш учун қабул қилиш
10. Касаллиги туфайли организм функциясининг турғун бузилиши мазкур Низомга 1 1 -иловасида кўрсатилган муддатларда сақланиб қолган шахслар тиббиёт муассасасининг йўлланмасига мувофиқ ТИЭК кўригига қабул қилинади.
11. Ушбу Низомга 2-иловадаги рўйхатда келтирилган, яъни ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлар, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликларга чалинган ва уларнинг асоратлари бўлган шахсларнинг тиббий ҳужжатлари мазкур Низомга 1 1 -иловасида кўрсатилган муддатлардан олдин, клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, ТИЭКга юборилади ва тақдим этилган тиббий ҳужжатлар асосида шахснинг иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганда ногиронлик муддатсиз белгиланади.
Ушбу рўйхатда келтирилган ҳолатларда 18 ёшгача бўлган болаларда ногиронлик 18 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга белгиланади.
Тасдиқланган рўйхатдаги ҳолатлардаги шахслар ногиронлик белгилангунга қадар тиббиёт муассасаси томонидан ортиқча оворагарчиликларга йўл қўйилмасдан, стационар шароитда даволанишга мажбур қилинмасдан тиббий ҳужжатлари расмийлаштирилади ва ногиронликни белгилаш учун 5 иш куни ичида, қолган ҳолатларда 10 иш куни ичида ТИЭКга юборилади.
12. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тиббиёт муассасалари ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча тиббий текширувларни ўтказмасдан туриб тиббий-ижтимоий экспертизага юборишга ҳақли.
13. ТИЭКда кўрикдан ўтиш учун паспорт (18 ёшгача боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, ота/онасининг ёкиқонуний вакилининг паспорти) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилади.
14. ТИЭКда кўрикдан ўтиш учун умумий касаллик ва болаликдан ногиронлик сабабларини белгилаш учун тиббиёт муассасасининг йўлланмаси, амбулатор картадан кўчирма, агар мавжуд бўлса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган касаллик тарихидан кўчирма тақдим этилади.
Меҳнатдан майиб бўлиш сабаби белгиланиши учун жароҳат олганлиги тўғрисида далолатнома (Н-1-шакл), бошқа сабаби белгиланиши учун эса — ваколатли муассасалар томонидан берилган хулосалар қўшимча равишда «Экспертиза» модулига юкланади.
Ҳужжатлар тўлиқ шакллантирилгандан сўнг оилавий шифокор томонидан «Экспертиза» модули орқали туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭКга юборилади.
ТИЭКга ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг беморга 3 иш куни ичида алоқа воситалари орқали кўрик ўтказиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган хабар юборилади.
Карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари (чекловлари), табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида тиббиёт муассасалари томонидан барча ҳужжатлар электрон шаклда ахборот алмашинуви орқали, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этилади ҳамда электрон шаклда юборилган ҳужжатларга асосан ногиронлик ТИЭК томонидан сиртдан белгиланади.
3-боб. Фуқароларни кўрикдан ўтказиш
15. Фуқароларни кўрикдан ўтказиш: ТИЭКга йўлланмани (088/у — шаклини), амбулатор картадан кўчирмани ва агар мавжуд бўлса стационардан берилган касаллик тарихидан кўчирмани, шунингдек, беморни кўрикка юбориш учун асос бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва шахсни кўрикдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
16. Кўрик ТИЭК томонидан улар жойлашган биноларда, бириктирилган ҳудудларга чиқиб кўчма мажлисларда, шахс соғлигининг ҳолатига кўра ТИЭКга бориш имкони бўлмаган ҳолатда шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан ўтказилади.
17. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари мажлисида кўрик тўлиқ таркибда ўтказилади.
Истисно тариқасида, ТИЭКнинг бир нафар аъзоси хизмат сафарида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки меҳнат таътили даврида ТИЭК мажлисларини бир нафар врач-эксперт иштирокисиз ўтказишга йўл қўйилади ҳамда ТИЭКнинг бундай мажлиси ваколатли ҳисобланади.
18. Кўрик ҳужжатлар ТИЭКда қабул қилиб олинган кундан бошлаб 20 календарь кун муддат ичида ўтказилади.
ТИЭК томонидан кўрикдан ўтувчини қўшимча равишда тиббий текшириш ҳамда клиник ташхисни аниқлаштириш тўғрисида хулоса қилинган ҳолларда кўрик бир ойгача бўлган муддат ичида ўтказилади.
19. Ногиронлик белгиланган тақдирда, ҳужжатлар ТИЭК томонидан қабул қилиб олинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.
20. Фуқаро соғлиги ҳолати бўйича доимий рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмаган тақдирда, вақтинча яшаётган ёки даволанаётган ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКда кўрикдан ўтказилади.
Бунда кўрикдан ўтувчи учун оилавий шифокор томонидан расмийлаштирилган ТИЭКга йўлланманинг (088/ҳ-шакл) титул варақаси юқори чап қисмига уйда (ёки стационарда) кўрикдан ўтувчилар учун «уйда (ёки стационарда) кўрик» деб ёки соғлиги ҳолати бўйича доимий рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмайдиганлар учун эса, «ТИЭКга бора олмайди» деган маълумотлари киритилади.
Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларнинг рўйхатида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ТИЭКга электрон йўлланмада кўрик сиртдан ўтказилиши танланади.
21. Карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари, табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида ТИЭКга тиббиёт муассасаси томонидан электрон шаклда тақдим қилинган тиббий ҳужжатлар асосида, фуқаронинг иштирокисиз, кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭК томонидан сиртдан кўрикдан ўтказилади. Бунда кўрикдан ўтувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши лозим.
Фуқаро соғлиги ҳолати бўйича ҳамда карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари, табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида кўрик ўтказиш учун ҳужжатлар кўрикдан ўтувчи жойлашган ҳудуддаги тиббиёт муассасаси томонидан расмийлаштирилади ва тегишли ТИЭКга электрон ахборот тизими орқали тақдим этилади. Кўрик ўтказган ТИЭК томонидан қилинган хулоса «Экспертиза» модулида шакллантирилади ҳамда ТИЭК раиси ва врач-экспертлари томонидан тасдиқлангандан сўнг кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турадиган ҳудуддаги тегишли ТИЭКга 1 кундан кечиктирмай юборилади.
22. Кўрик маълумотлари ва ТИЭК хулосаси «Экспертиза» модулида шакллантириб борилади.
23. Кўрик натижалари бўйича ТИЭК:
18 ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб топиш тўғрисидаги;
18 ёшдан катта шахсларга ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати белгиланганлиги тўғрисидаги;
меҳнатда майиб бўлган ва касбий касалликка чалинган шахслар учун касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилганлик даражаси ва касб касаллигини аниқлаш тўғрисидаги;
қўшимча равишда тиббий текшириш ҳамда клиник ташхисни аниқлаштириш учун кўрикдан ўтувчини бириктирилган тиббиёт муассасаларига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ҳамда Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларига юбориш тўғрисидаги;
протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашга муҳтожлик тўғрисидаги;
ўзгалар парваришига муҳтожлик тўғрисидаги;
ушбу Низомнинг 2 1 -иловасига мувофиқ ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги;
санаторий-курортда даволанишга муҳтожлиги тўғрисидаги;
шахс ногиронлиги бўлган шахс (бола) деб топилмаганлиги тўғрисидаги хулосаларни (кейинги ўринларда — ТИЭК хулосаси) бериши мумкин.
24. ТИЭК хулосаси кўрикдан ўтувчига ТИЭК раиси томонидан кўрикни ўтказган барча мутахассислар иштирокида, тегишли хулоса қабул қилингандан сўнг дарҳол эълон қилинади.
25. ТИЭК хулосасининг тўғри белгиланиши учун кўрикдан ўтказган ТИЭК жавобгар ҳисобланади. Агар сиртдан кўрик ўтказган ТИЭК хулосаси доимий рўйхатда турадиган ҳудуддаги ТИЭК томонидан ўзгартирилса, жавобгарлик кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турадиган ТИЭКга юклатилади.
26. Ногиронлик белгиланганлиги тўғрисидаги ТИЭК хулосаси бирламчи берилган ёки қайта кўрикдан ўтказилиб берилган деб ҳисобланади.
Қуйидаги ҳолатларда ТИЭК хулосаси бирламчи берилган деб ҳисобланади:
шахс биринчи марта ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганда;
ТИЭКда кўрикдан ўтказилувчи олдинги ногиронлик белгиланган муддат тугаган кундан бошлаб 5 йилдан ортиқ муддат ўтгандан кейин мурожаат қилганда ногиронлик белгиланганда;
ТИЭКда кўрикдан ўтказилувчининг ногиронлиги бекор қилинган кундан бошлаб 5 йилдан ортиқ муддат ўтгандан кейин мурожаат қилганда ногиронлик белгиланганда.
Қолган ҳолатларда ТИЭК хулосаси қайта кўрикдан ўтказилиб берилган хулоса деб ҳисобланади.
27. ТИЭК томонидан ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатини белгилаш тўғрисида хулосага келишда, шунингдек, ушбу хулоса қабул қилинган кунда:
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилади.
28. Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб фуқарога берилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги — ўринларда Пенсия жамғармаси)га ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон тарзда ўша куннинг ўзида «Экспертиза» модули орқали юборилади.
29. ТИЭК томонидан кўрикда ногиронлиги бўлган бола деб топилганда, шу куннинг ўзида мазкур Низомга 4-иловада кўрсатилган шакл бўйича маълумотнома расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб ногиронлиги бўлган болага (ёки қонуний вакилига) берилади ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон тарзда ўша куннинг ўзида «Экспертиза» модули орқали юборилади.
30. Кўрикдан ўтказиш далолатномаси «Экспертиза» модулида расмийлаштириб борилади.
31. Агар қайта кўрикдан ўтказишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаса, ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича шахс ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб ногиронлиги бўлган шахс (бола)га (ёки қонуний вакилига) берилади. Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига электрон тарзда ўша куннинг ўзида «Экспертиза» модули орқали юборилади.
32. ТИЭК хулосаси беморни кўрикка юборган тиббиёт муассасасига ўша куннинг ўзида «Экспертиза» модули орқали юборилади.
33. ТИЭК хулосаси белгиланган шакл бўйича берилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
кўрик хулосаси;
реабилитация ва абилитация масаласи бўйича тавсиялар.
34. Мураккаб эксперт ҳолатларида беморлар ва ногиронлиги бўлган шахслар клиник-эксперт ташхисини аниқлаштириш учун бириктирилган давлат тиббиёт муассасасига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ва ногиронлиги бўлган шахслар учун минтақавий реабилитация марказларига юборилади, уларнинг хулосалари тавсия ва маслаҳат тусига эга бўлади.
35. Агар ТИЭКнинг раиси ёки аъзоларидан бири қабул қилинган хулосага рози бўлмаса, у ҳолда «Экспертиза» модулига уларнинг алоҳида фикри қайд этилади ва ушбу фуқаро такрорий кўрикдан ўтказиш учун уч кун муддатда тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКга юборилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКда қарорлар коллегиал, ТИЭК аъзоларининг кўпчилик овози асосида қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
36. ТИЭК мажлисларида маҳаллий меҳнат органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, касаба уюшмаларининг, суғурта ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.
Ҳудудий ТИЭК томонидан алоқадор идора ва муассасаларнинг вакиллари ТИЭКнинг тасдиқланган иш жадвалини маълум қилиш йўли билан хабардор қилинади.
4-боб. Ногиронликни белгилаш мезонлари
37. 18 ёшгача бўлган болаларда ногиронлик аниқланса, ногиронлик гуруҳи кўрсатилмасдан ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этилади.
Даволаш натижаларининг прогнози, физиологик хусусиятлари, анатомик ҳолати, шунингдек, болалар организми орган ва тизимларининг компенсатор ҳолати, уларнинг тез ўсиши ва қайта тикланишини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилинади.
38. Фуқароларга ногиронликни белгилаш ушбу Низомга 1 1 -иловага мувофиқ ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати ва ушбу касалликларда ногиронлик белгилаш мезонлари асосида амалга оширилади.
39. Организм функциясининг бузилишига қараб асосий касалликнинг клиник ўтишини, унинг асоратларини ва клиник-эксперт прогнозини ҳисобга олган ҳолда 18 ёшгача бўлган болаларга — ногиронлиги бўлган бола тоифаси, 18 ёшдан катталарга ногиронликнинг биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳи белгиланади.
40. Қуйидагилар кўрикдан ўтказилувчини ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш учун асос ҳисобланади:
саломатликнинг организм функцияларининг барқарор бузилиши натижасида ёмонлашиши;
ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий ёрдамга муҳтожлиги.
41. 18 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахсларда қуйидагилар ногиронликнинг сабаблари ҳисобланади:
умумий касаллик;
меҳнатда майибланиш;
касб касаллиги;
болаликдан ногиронлик;
Чернобиль АЭСдаги ҳалокат туфайли майибланганлик ёки касалланганлик;
ядро полигонларида хизмат даврида олинган радиация натижасида орттирилган касаллик (ядро полигонларида хизмат даврида олинган радиация натижасида турли даражадаги ўткир ва сурункали нур хасталиги, хавфли ўсма (саратон) касалликларнинг барча турлари ёки лейкоз келиб чиқадиган бўлса);
фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик;
ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган касаллик;
ҳарбий хизматни ўташ даврида орттирилган касаллик;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган касаллик;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);
Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);
ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);
ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодиса оқибатида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);
фуқаролик бурчини бажариш билан боғлиқ ҳолда орттирилган контузия, майиблик.
42. Ногиронликни белгилаш тўғрисидаги хулоса клиник-психологик, ижтимоий-маиший омиллар комплексини баҳолашга асосланади. Бунда касалликнинг хусусияти, функцияларнинг бузилиш даражаси, даволаш, реабилитация тадбирларининг самарадорлиги, компенсатор механизмларининг ҳолати, клиник прогнози, реабилитация потенциали, ижтимоий мослашиш имконияти, ижтимоий ёрдамнинг ҳар хил турларига муҳтожлик, шахсий йўналтирилганлик, ёш ва шу кабилар ҳисобга олинади.
Кўрикдан ўтказиш чоғида ТИЭКда касаллик ёки нуқсоннинг хусусиятидан қатъи назар, ҳар бир ҳолатда бемор организмининг барча тизимлари комплекс тиббий текширувдан ўтказилади. Соғлиқни ва ижтимоий мослашиш даражасининг ҳолатини асосли баҳолаш мақсадида функционал лаборатория текширишлари маълумотларидан фойдаланилади. Беморнинг шахсий хусусияти, унинг ижтимоий мослашиш имконияти ҳисобга олинган ҳолда қарор қабул қилинади.
5-боб. 18 ёшдан катта шахсларга ногиронликни белгилаш мезонлари
43. Организм функциялари бузилишларининг асосий турларига қуйидагилар киради:
психик функцияларнинг (идрок қилиш, диққат-эътибор, хотира, тафаккур, интеллект, ҳис-туйғу, ирода, онг, хулқ-атвор, психомотор функциялар) бузилиши;
тил ва нутқ функцияларининг (оғзаки (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, алалия, афазия) ва ёзма (дисграфия, дислекция), вербал ва новербал нутқ бузилиши, овоз ҳосил бўлишининг бузилиши ва ҳоказолар);
сенсор функцияларининг (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сезиш, тактил, оғриқ, ҳарорат кўтарилиши ва бошқа сезувчанлик турлари) бузилиши;
статодинамик функцияларнинг (бош, гавда, оёқ-қўлнинг ҳаракатланиш функциялари, статика, ҳаракатлар мувофиқлаштирилиши) бузилиши;
қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм бўлиши, организмдан нарса ажралиб чиқиши, қон яратилиши, модда ва энергия алмашиши, ички секреция, иммунитет функцияларининг бузилиши;
жисмоний майиб-мажруҳлик билан боғлиқ бузилишлар (ташқи майиб-мажруҳликка олиб келадиган юз, бош, гавда, оёқ-қўллар деформацияси, овқат ҳазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш трактининг аномал тешиги, гавда ўлчамларининг бузилиши).
44. Организм функциялари барқарор бузилишларининг намоён бўлиши тўртта даражага ажратилади:
I даража — енгил бузилишлар;
II даража — ўртача бузилишлар,
III даража — ифодаланган бузилишлар,
IV даража — кучли ифодаланган бузилишлар.
46. Ижтимоий муҳофаза қилиш ёки ёрдамни тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатида организм функцияларининг барқарор кучли ифодаланган етишмовчилиги туфайли инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг биринчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади.
47. Ижтимоий муҳофаза ёки ёрдамни тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатида организм функцияларининг барқарор ифодаланган етишмовчилиги туфайли инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг иккинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади.
48. Ижтимоий муҳофаза қилиш ёки ёрдамни тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатида организм функцияларининг барқарор ўртача етишмовчилиги туфайли инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг учинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади.
6-боб. 18 ёшгача шахсларга ногиронлик белгилаш мезонлари
49. Ногиронлиги бўлган бола деб белгиланиш мезонлари:
функцияларнинг енгил бузилишлари ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этиш учун асос бўла олмайди, болалар III-IV саломатлик гуруҳига киритилади, тиббиёт муассасаларининг мутахассислари кузатувида бўлади, ижтимоий ҳимоя тадбирлари ўтказилишига муҳтож эмас;
50. 18 ёшгача бўлган болаларда организм функцияларининг ўрта, ифодаланган ва кучли ифодаланган даражадаги бузилишлари аниқланганда, улар ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этилади.
51. ОИВ ва ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга касаллик кечиши ва босқичидан қатъи назар, ногиронлик белгиланади.
52. 18 ёшгача бўлган болалар 1 йил, 2 йил ёки 18 ёшгача бўлган муддатга ногиронлиги бўлган болалар деб эътироф этилади.
Болаларнинг тана аъзоси ва аъзолар тизимларининг функцияси бузилиши сабабли, гарчи даволаш натижасида кўрсатилган ҳолатлар тикланиши мумкин бўлсада, 18 ёшгача бўлган болаларнинг яшаш фаолиятининг чекланиши ва ижтимоий ҳаётга мослаша олмаслик ҳолатларида 18 ёшгача бўлган болалар 1 йил муддатга ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этилади.
Патологик ҳолатлар, яъни болалар организми функцияларининг кучли даражада бузилган, уларнинг ўзгалар ёрдамига муҳтожлиги сезилган ва ўзига ўзи хизмат қилиши чегараланган, лекин 18 ёшгача бўлган болаларда тузалиш эҳтимоли бўлган ҳолатларда 2 йил муддатга ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этилади.
Ўзига ўзи хизмат қилишнинг тўлиқ йўқолишига олиб келувчи организм фаолиятининг кескин, турғун ва орқага қайтмас бузилиши натижасида болаларнинг яшаш фаолиятининг кучли даражада чегараланишига ва ижтимоий ҳаётга мослаша олмасликка олиб борадиган аъзо ва унинг тизимларининг патологик ҳолатларида 18 ёшгача бўлган болалар 18 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этилади.
54. Ногиронлик тўғрисида хулоса чиқарилганда илгари амалга оширилган тиббий-ижтимоий чора-тадбирларнинг узвийлигини назарда тутадиган якка тартибдаги реабилитация дастури электрон тарзда шакллантирилади.
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг тавсиялари иш берувчилар, даволаш-профилактика, спорт, параспорт муассасалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади ва тавсияларнинг бажарилиши ТИЭК томонидан мониторинг қилиб борилади.
Қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилади.
7-боб. Қайта кўрикдан ўтказиш муддатлари ва ТИЭК хулосалари юзасидан шикоят билдириш тартиби
55. Ногиронлик навбатдаги қайта кўрикдан ўтказиш тайинланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунигача белгиланади.
Ногиронлиги бўлган шахслар қайта кўрикдан ўтиш муддати тугаётганлиги тўғрисида, қайта кўрикдан ўтиш белгиланган санадан бир ой олдин, ТИЭК томонидан хабардор қилинади.
Хабардор қилиш «Электрон ҳукумат» тизими орқали, унинг имкони бўлмаган тақдирда, алоқанинг бошқа турларидан фойдаланилган ҳолда ёки ногиронлиги бўлган шахсга тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари орқали ташкил этилади.
Оилавий шифокор ва тиббиёт муассасаларининг раҳбарлари ногиронлиги бўлган шахслар қайта кўрикдан ўтиш муддатидан кечиктирмасдан ТИЭКга йўлланиши ва уларнинг тиббий ҳужжатлари белгиланган тартибда тўғри расмийлаштирилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Хабардор қилинган шахс, узрли сабаблардан (оғир касаллиги, яқин қариндошининг вафот этганлиги, хизмат сафарида эканлиги ёки фавқулодда вазиятлар бўлиши ва шу каби бошқа ҳолатлар) ташқари, қайта кўрикка келмаган тақдирда, фуқаро «Экспертиза» модули орқали кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда иккинчи марта такроран хабардор қилинади.
Хабардор қилинган шахс қайта кўрикдан ўтказишга такроран келмаганлиги қайта кўрикдан ўтказиш тайинланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан пенсия (нафақа)ни тўлашни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади.
Кўрсатиб ўтилган муддатлардан олдин қайта кўрикдан ўтказиш белгиланган тартибда, ногиронлиги бўлган шахс соғлиғининг ҳолати ва организм функциясининг бузилиш даражаси ўзгарганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги Республика ТИЭК, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК, Агентлик ёки Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция (кейинги ўринларда — Инспекция) томонидан назорат функцияларини бажариш жараёнида, ТИЭК хулосаларининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, шунингдек, агар ТИЭК хулосаси сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда амалга оширилади.
Ногиронлиги муддатсиз деб топилган ногиронлиги бўлган шахслар ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қайта кўрикдан ўтказилиши мумкин.
Агар ТИЭК хулосаси сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганлиги аниқланса, Ижтимоий инспекциянинг ҳудудий бошқармаси томонидан тузилган далолатномага асосан фуқарога расмийлаштирилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома бекор қилинади. Ногиронлик бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотнома Пенсия жамғармаси ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон тарзда «Экспертиза» модули орқали юборилади ҳамда электрон маълумот келиб тушган санадан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб пенсия ва нафақа тўлаш тўхтатилади.
Келгусида фуқаронинг саломатлик ҳолатида ўзгаришлар бўлиб, ногиронлик белгилари аниқланса, ҳужжатлар мазкур Низомда белгиланган тартибда ТИЭКга қабул қилинади ва ногиронлик умумий асосларда белгиланади.
56. 18 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахсларга органлар функциялари ҳамда организм тизимларининг қайта тикланадиган бузилишлари содир бўлганда, даволашнинг ва ўтказилган реабилитация тадбирлари самарадорлигини, соғлиғининг ҳолатини ҳамда ижтимоий мослашиш даражасини кузатиш мақсадида ногиронлик олти ой, бир, икки, беш йил муддатга ёки кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан белгиланади.
Бунда врач-экспертлар ушбу Низомга 1 1 -иловага мувофиқ ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати ва ушбу касалликларда ногиронлик белгилаш мезонларига асосланади.
Чернобиль АЭСидаги ҳалокатни тугатиш оқибатлари билан боғлиқ ҳолда ногиронлиги бўлган шахслар деб эътироф этилган шахсларга I-II гуруҳ ногиронлиги муддатсиз, ногиронликнинг III гуруҳида 5 йил муддатга белгиланади. Ногиронликнинг сабаби «ЧАЭС даги ҳалокат оқибатида келиб чиққан» деб кўрсатилади.
57. Органлар функцияларининг ҳамда организм тизимларининг барқарор, аслига қайтариб бўлмас тарздаги морфологик ўзгаришлари ва бузилишлари мавжуд бўлган, амалга оширилган реабилитация тадбирларининг самарасизлиги оқибатида касалликнинг кечиши ва соғлиқ тикланишини, ижтимоий мослашувни яхшилаш мумкин бўлмаган тақдирда, ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ ногиронлик кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан белгиланади.
58. Касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилиши даражасини белгилаш мақсадида қайта кўрикдан ўтказишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
соғлиқнинг меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида бузилиши;
амалга оширилган реабилитация тадбирлари, ўқитиш ёки қайта ўқитиш натижасида олинган касб-ҳунар бўйича ишларни бажариш имконияти;
шахснинг меҳнатда майибланиши ёки касб касаллигидан олдинги касбий фаолиятини бажариш лаёқати.
59. ТИЭКнинг кўрикдан ўтказиш хулосаларини ва «Экспертиза» модулида расмийлаштирилган ҳужжатларни такрорий экспертизадан ўтказиш ушбу Низомнинг 55-банди еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатларда, илгари белгиланган муддатлардан қатъи назар, амалга оширилади.
Такрорий қайта кўрикдан ўтказиш учун ТИЭК ногиронлиги бўлган шахсга қайта кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган СМС-хабар юборади.
Хабардор қилинган шахс, узрли сабаблардан (даволанишда, хизмат сафарида ёки ўқишда бўлиши) ташқари, қайта кўрикка келмаган тақдирда, қайта кўрикни ўтказиш белгиланган санасидан кейин 10 кун ўтгач ногиронлик бўйича пенсия (нафақа)ни тўлашни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади.
Ногиронлик бўйича пенсия (нафақа) тўлашни тўхтатиб қўйиш ногиронлиги бўлган шахснинг қайта кўрикдан ўтказишга келмаганлигини тасдиқловчи далолатнома асосида, фуқароларнинг тегишли туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК мутахассислари ва оилавий шифокор иштирокида амалга оширилади ҳамда далолатнома тузилганлиги тўғрисида электрон маълумот Пенсия жамғармаси ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига «Экспертиза» модули орқали юборилади.
Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида пенсия тўлови Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари, нафақа тўлови Агентликнинг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан электрон маълумот келиб тушган санадан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатиб қўйилади.
Бундай шахсларга ногиронлик пенсияси (нафақаси) тўлашни тиклаш фақат Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКнинг тўловлар тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб фуқаро соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги эксперт қарори асосида «Экспертиза» модули орқали юборилган электрон маълумотга асосан амалга оширилади.
60. Кўрикдан ўтказилувчи туман (шаҳар), туманлараро ТИЭК хулосасидан норози бўлган тақдирда, у 30 календар кун мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКга ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин. Ариза тушгандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК кейинги 20 календарь кун мобайнида ариза берувчини қайта кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини «Экспертиза» модулида расмийлаштириб беради.
ТИЭКнинг хулосаларидан врач-экспертлардан бирортаси, шунингдек, кўрикдан ўтувчи норози бўлган ҳолатларда фуқаро Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК томонидан қайта кўрикдан ўтказилади.
Фуқаролар, шунингдек, врач-экспертлардан бирортаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК хулосасидан ҳам норози бўлинган тақдирда хулоса қабул қилинган санадан кейин беш кун ичида Республика ТИЭКга шикоят қилиши мумкин.
Республика ТИЭК ариза тушгандан кейин 20 календарь кун мобайнида ариза берувчини қайта кўрикдан ўтказади ҳамда қайта кўрик натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКнинг хулосасини ўзгаришсиз қолдириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги хулосасини қабул қилади ҳамда унинг хулосаси якуний хулоса ҳисобланади.
Қайта кўрик натижалари «Экспертиза» модулида расмийлаштирилади.
Фуқаролар Республика ТИЭКнинг хулосаси устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
8-боб. Якунловчи қоида
61. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш учун қабул қилиш ва ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажарилиш муддати 1-босқич Бемор 1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилиш. 2. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиш. 3. Ижтимоий ходимга мурожаат қилиш. 4. Оилавий шифокорга мурожаат қилиш Белгиланган муддатларда 2-босқич Тиббиёт муассасалари, тиббиёт муассасасининг оилавий шифокори 1. Тегишли текширувлардан ўтказиш. 2. Фуқарога мурожаати натижаси бўйича жавоб юбориш. Мурожаат қабул қилинган кундан бошлаб 15 иш куни ичида 3-босқич Тиббиёт муассасалари, оилавий шифокор 1. Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлар, шунингдек нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратлар билан бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча тиббий текширувларни ўтказмасдан ногиронлик белгилаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юбориш. Кўрик учун қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида 2. Касаллиги туфайли белгиланган муддатда даволанишига қарамасдан организм функциясининг турғун бузилиши сақланиб қолган шахсларга ногиронлик белгилаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юбориш. Кўрик учун қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида 4-босқич Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси 1. Беморга кўрикни ўтказиш жойи, вақти ва санаси тўғрисида алоқа воситалари орқали хабар юбориш. Ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида 2. Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлар, шунингдек нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратлар билан бўлган шахсларга тиббий ҳужжатлари асосида ногиронлик белгилаш. 3. Беморни кўрикдан ўтказиш ва натижалари бўйича беморга хулоса бериш. Ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 20 куни ичида 5-босқич Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси Шахсни ногиронлиги бўлган шахс (бола) деб топилган ҳолатда реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини электрон шакллантириш. Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида
Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1 1 -ИЛОВА
Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига йўллашдан олдин даволаниш лозим бўлган муддатлар, ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати ва ушбу касалликларда ногиронликни электрон белгилаш
Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларнинг
1. Алоҳида анатомик нуқсонлар: елка камари, елка, билак, кафт усти, қўл кафти (4 та ва ундан кўп бармоқ), чаноқ-сон бўғими, сон, болдир, болдир-ошиқ бўғими ва оёқ панжаси соҳасидан травматик ампутацияси ва мажақланиши.
2. Болаликдан карлик ва кар-соқовлик (қайтмас ўзгаришларда).
3. Нефроэктомия (донор ҳам) ва пульмонэктомиядан кейинги ҳолат.
4. Органлар трансплантациясидан кейинги ҳолат (буйрак, жигар).
5. Анофтальм.
6. Бир кўзнинг ёки ҳар икки кўзнинг тўлиқ кўрлиги.
7. Гемофилия касаллиги.
8. Юрак мушаги ёки юрак халтасидаги ўзга тана.
9. Ҳаёт фаолиятининг ифодаланган бузилишига олиб келган туғма аномалиялар (ривожланиш нуқсонлари).
10. Болалар мия фалажлиги ифодаланган ҳаракат бузилишлари билан (гемиплегия, тетраплегия, триплегия ёки параплегия).
11. Даун синдроми.
12. Полиомиелит касаллиги асоратлари.
13. Елка чигалининг тотал жароҳатланиши.
14. Гипофизар нанизм гормонал ўзгаришлар билан.
15. Деменция.
16. Оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик.
17. Лейкозлар (лимфоид, миелоид, моноцитар ва бошқалар).
18. Одам иммунитети танқислиги синдроми (18 ёшгача клиник босқичидан қатъи назар, 18 ёшдан ошганларда касалликнинг IV даражаси).
19. Туғма аномалиялар, анатомик нуқсонлар ва бошқа хромосом бузилишлар:
а) анэнцефалия, гидроцефалия, амиелия, туғма глаукома, юрак туғма нуқсонлари (ифодаланган қон айланиши бузилиши билан кечувчи юрак тўсиғи, камералари ва бошқа соҳа туғма аномалиялари, туғма ихтиоз, генетик текширувлар билан тасдиқланган туғма ирсий касалликлар);
б) танглай ёриғи (бўри танглай) ютинишнинг бузилиши билан, танглай ва лаб ёриғи (қуён лаб) ютинишнинг бузилиши билан.
20. Туғма мажруҳлик.
21. Орфан касалликлари. (муковисцидоз, гемофилия, талассемия, тизимли бошланувчи ювенил артрит, буллёз эпидермолиз, гликоген тўпланиши (Помпе касаллиги), Гоше, Фабри, Краббе, Ниман-Пик (А, В турлари), мукополисахаридоз касаллигининг I тури ва бошқа касалликлар).
22. Аутизм.
23. Мохов.
24. Ўтказилган бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши оқибатидаги гемиплегия, тетраплегия, триплегия каби асоратлари.
25. Ўтказилган бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши оқибатида узоқ давом этаётган гемиплегия, тетраплегия, триплегия ёки моноплегия.
26. Орқа мия жароҳати ва орқа мия қон айланиши ўткир бузилиши оқибатидаги параплегия.
27. Орқа мия жароҳати ва орқа мия қон айланиши ўткир бузилиши оқибатида узоқ давом этаётган параплегия, тетраплегия, триплегия.
28. Ацетонурия ва коматоз ҳолатларга мойил қандли диабет.
29. Сурункали буйрак етишмовчилиги билан асоратланган қандли диабет, сурункали гломерулонефрит ва буйракларнинг бошқа касалликлари оқибатида дастурли гемодиализ.
30. Тос ҳалқаси ва скелет суякларининг узоқ муддат даволанишни талаб этадиган кўплаб аралаш жароҳатлари.
31. Апалик синдром.
32. Хавфли ўсмалар (метастазлар ва рецидивлар билан, оғир умумий ҳолат, ўсманинг инкурабеллиги, ифодаланган интоксикация, кахексия ва ўсманинг парчаланиши билан).
33. Колостома ёки цистостома борлиги.
34. Силикоз. Антракоз, силикотуберкулез, азбестоз ва бошқалар.
35. Миастения оғир кечиши.
36. Семизликнинг IV даражаси.
37. Жигар циррози гепатоспленомегалия (асцит) билан портал қон айланишини III даражадаги барқарор бузилиши.
38. Сколиоз IV даражаси нафас етишмовчилиги билан.
39. Анкилозловчи спондилоартроз III, IV даража ифодаланган синдром билан.
40. Кучли ифодаланган нуқсонларга олиб келган шизофрениянинг барча турлари.
41. Кучли ифодаланган шахсият ўзгаришларига олиб келган эпилепсия касаллиги.
42. Паркинсон касаллиги кучли ифодаланган регид қалтироқ тури.
43. Туғма микроцефалия организм функциясининг ифодаланган ва кучли ифодаланган бузилишларида.
44. Барча турдаги атаксияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари.
45. Апластик, гипопластик ва ирсий гемолитик анемиялар.
46. Гастроэктомия, тотал колэктомия амалиётидан кейинги бир йил кузатувдан сўнг касалликни енгил ва ўрта кечиши ҳолатларида.
47. Йирик бўғимларда тотал эндопротезлаш амалиётидан кейинги бир йил кузатувдан сўнгги ҳолат.
48. Қандли диабет сабабли бармоқлар ампутацияси.
49. Ўтказилган бош ва орқа мия қон айланишининг ўткир бузилиши оқибатидаги бир йилдан узоқ давом этган кучли ифодаланган моно-пара-геми-три-тетрапарез.
50. Бош ва орқа мия жароҳати оқибатидаги бир йилдан узоқ давом этган кучли ифодаланган моно-пара-геми-три-тетрапарез.
51. Бирламчи аниқланган хавфли ўсма касалликлари химиотерапия ва нур даволашни бошидан кечирганлар (гистология натижаси бир йил муддатгача бўлган ҳолатлар).
52. Ўтказилган торакопластика натижасида 5 та ва ундан ортиқ қовурға резекцияси операциясидан кейинги асоратсиз ҳолат.
53. Бош суягининг 3 см дан 39 кв.см майдонгача бўлган нуқсонида ҳамда мия моддасида ёт жисм мавжудлиги асоратсиз ҳолат.
54. Тананинг 30 фоизидан зиёд 4 даражали термик, кимёвий ва электр токидан куйишлар.
55. Юракнинг туғма нуқсонлари сурункали юрак етишмовчилиги 3 функционал синф IV (NYНA) босқичи кечиши билан ва (оператив давога қарши кўрсатма бўлганда ўпка гипертензияси II даража ва сурункали юрак етишмовчилиги 2 Б босқич функционал синф III NYНA бўйича кечиши билан).
56. Бош мия ва орқа мия нерв тизимининг яллиғланиши оқибатидаги моно-пара-геми-три-тетраплегия.
57. Сурункали ўпка касалликларида кучли ифодаланган нафас етишмовчилиги ва функционал синф 3 функционал синф IV (NYНA) барқарор бузилишида.
58. Ён амиотрофик склероз моно-пара-геми-три-тетраплегия ва кучли ифодаланган моно-пара-геми-три-тетрапарез.
59. Миокард инфарктини бошдан кечирган шахсларда сурункали юрак етишмовчилиги 3 функционал синф IV (NYНA бўйича) барқарор бузилишида.
60. Тарқоқ склерозда пара-геми-три-тетраплегия ва кучли ифодаланган пара-геми-три-тетрапарез, кучли ифодаланган атаксия.
Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2 1 -ИЛОВА
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати
1. Асаб тизими касалликларида қуйидаги асоратлар бўлганда:
кучли ифодаланган парапарез ёки параплегия;
кучли ифодаланган гемипарез ёки гемиплегия;
ифодаланган трипарез, кучли ифодаланган трипарез ёки триплегия;
ифодаланган тетрапарез, кучли ифодаланган тетрапарез ёки тетраплегия;
кучли ифодаланган мушаклар гипотонияси;
кучли ифодаланган статик ёки динамик атаксия;
кучли ифодаланган торсион дистония;
кучли ифодаланган гиперкинезлар, атетоз, хорея, хореоатетоз;
кучли ифодаланган интенцион тремор ёки дисметрия;
апалик синдром.
2. Жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар: бош ва орқа мия, ички аъзолар, мия қутиси, суяк-мушак тизимида, таянч ҳаракат тизимининг туғма аномалияларида (ривожланиш нуқсонлари, деформацияларнинг оғир шакллари, жароҳатлар асоратларида) узоқ назоратни ва коррекцияни талаб қиладиган ҳолатларда оғир операциялардан кейин узоқ вақт (6 ойдан ортиқ) ётоқ режими ва коррекцияни талаб қилувчи организм функцияларининг кучли ифодаланган бузилишларида.
3. Бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларининг оғир турлари: тизимли қизил югурик, дерматополимиозит, тизимли бошланувчи ювенил артрити, ювенил ревматоид артрити ҳамда тугунчали периартерит:
а) касалликни қон айланиши етишмовчилиги 2 Б ёки 3 босқичи ёки сурункали буйрак касаллиги 4 ёки 5 босқичи ёки нафас етишмовчилиги 2 ёки 3-даражаси билан кечиши;
б) қўл ва оёқларнинг йирик бўғимларида (2 ва ундан ортиқ) анкилоз ва/ёки контрактуралар ҳисобига статодинамик функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (бўғим фаолиятининг бузилиши 3 ёки 4 даражаси);
в) касалликнинг кучли ифодаланган даражада ифодаланган ички аъзолар (нефрит, плеврит, кардит, лимфоаденопатия, гепатоспленомегалия, увеит) зарарланиши билан кечганда.
4. Эпилепсия ва эпилептик синдромлар:
а) тез-тез қайталанувчи стационар шароитида тасдиқланган, ойига 10 ва ундан кўп катта хуружлар борлиги (истисно: фебрил хуружлар);
б) эпилепсия оғир даражали ифодаланган шахс ўзгариши билан асоратланганда.
5. Келиб чиқиши ҳар хил бўлган ақлий заифлик, Аутизм (истисно: Аспергер синдроми):
а) ифодаланган (оғир) F-72 ва кучли ифодаланган (чуқур) F-73 даражадаги ақлий заифлик;
б) уч ёшгача бўлган болаларда психомотор ривожланишдан чуқур даражада ортда қолиши (3 ёшгача — болалар неврологи, 3 — 15 ёшгача психоневролог, 15 — 18 ёшгача ўсмирлар психиатри хулосаси асосида).
6. Шизофренияда кучли нуқсонга олиб келган холатлар.
7. Туғма ва орттирилган кўз касалликлари (нуқсонлари) ҳамда жароҳатлари асоратлари:
а) кўриш ўткирлигининг яхши кўрадиган кўзда коррекция билан 0,03 дан чироқ сезишигача кескин пасайиши;
б) яхши кўрувчи кўзда кўриш ўткирлиги коррекция билан 0,04 дан 0,05 гача пасайиши кар-соқовлик билан бирга келганда;
в) чала туғилган чақалоқлар ретинопатияси 4-даражаси.
8. Туғма ва орттирилган тусдаги сурункали бронх-ўпка касалликлари (нуқсонлари) ҳамда астманинг гормонга боғлиқ асоратли тури:
а) нафас етишмовчилиги 2 ёки 3-даражаси қон айланиши етишмовчилиги 2 Б ёки 3 босқичи билан асоратланган ҳолатларда;
б) астманинг тез-тез (йилига 4 мартадан ортиқ) стационар даволаниш талаб қиладиган оғир хуружлар билан кечиши нафас етишмовчиликнинг 2 ёки 3-даражаси билан асоратланган ҳолатларда;
в) пульмонэктомия жарроҳлик амалиёти ўтказилгандан кейин.
9. Сил касаллиги турли локализациядаги сил касаллигининг намоён бўлиши натижасида организм функцияларининг кучли ифодаланган даражада бузилишларида:
кўп органли асоратлар (амилоидоз, полисерозитлар, кахексия ва бошқалар);
тез-тез қайталанувчи оқма яралар ва функционал бузилишлар билан кечадиган суяк ва бошқа таянч тизими силининг кучли ифодаланган ҳаракатлар бузилишлари билан асоратланган ҳолатлари;
бош мия фаолиятининг кучли ифодаланган бузилиши билан кечадиган сил менингоэнцефалити, жарроҳлик йўли билан даволанишга ҳаётий қарши кўрсатмалари бўлган, кучли ифодаланган функционал бузилишлар билан кечадиган бош ва орқа мия сили;
нафас етишмовчилиги 2-3-даражаси қон айланиши етишмовчилиги 2 Б ёки 3-босқичи билан асоратланган ҳолатларда;
кучли даражада ифодаланган умуртқа поғонаси/бўғимлар функциясининг бузилиши 3 ёки 4-даражасида;
силга қарши дори воситаларига турғунлиги бўлган, даволаниш натижа бермаган ва паллиатив давога муҳтож бўлган сил касалликларида.
10. Овқат ҳазм қилиш тизими туғма ва орттирилган касалликлари (нуқсонлари) ҳамда жигарнинг туғма, ирсий, орттирилган касалликларида кучли ифодаланган турғун функционал бузилишлари:
а) оператив коррекциядан сўнг мальабсорбция, қисқа ичак синдроми ва озиқланишнинг оғир даражадаги бузилишларида (гипотрофия 2 даража, оксил-энергия дефицитининг оғир даражаси, кахексия);
б) жигар циррози ёки фибрози асцит, сленомегалия, портал гипертензия 3-даражаси, оғир геморрагик синдром, жигар энцефалопатияси 3-даражаси билан асоратланганда;
в) жигар трансплантацияси амалиётидан кейин;
г) жигар трансплантанти дисфункциясида.
11. Сурункали буйрак касаллиги:
а) сурункали буйрак касаллиги 4 ёки 5-босқичи (сурункали буйрак етишмовчилиги 3-даражаси);
б) диализга муҳтожлик;
в) буйрак трансплантациясидан кейин;
г) буйрак трансплантанти дисфункциясида.
12. Хавфли ўсмаларнинг оғир шакли:
а) бирламчи мурожаатда босқичидан қатъий назар, махсус терапия (жарроҳлик амалиётидан сўнг, химиотерапия, нур билан даволаш даврида) ўтказиш даврига;
б) инкурабел, ёмон сифатли ўсмаларнинг 4-босқич, 4-клиник гуруҳи (фақат симптоматик даво олаётганлар).
13. Туғма ва орттирилган касалликлар асоратлари натижасида стомалар мавжудлиги:
а) доимий нажас тута олмаслиги (анал сфинктерининг 3 даражали етишмовчилиги);
б) нафас йўли, ошқозон ичак тизими ва сийдик чиқариш аъзоларига ўрнатилган стомалар;
в) узоқ вақт давомида ёки доимий бужлаш ва катетеризацияни талаб қиладиган ҳолатлар.
14. Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима касалликларида (ривожланиш нуқсонлари) кучли ифодаланган, қайта тикланмайдиган функционал бузилишлар:
а) бир томонлама қўл ёки бир томонлама оёқ чўлтоқлиги (бола 7 ёшга тўлгунича 2 йилдан белгиланади, 7 ёшдан кейин муҳтож эмас);
б) иккита қўл ёки иккита оёқда, бир қўл билан бир оёқда учрайдиган оғир даражадаги (қўлларда-барча бармоқларнинг йўқлиги, оёқларда ошиқ-болдир бўғимидан юқори соҳасидан) туғма ёки орттирилган чўлтоқликлар;
в) кўкрак қафаси ва умуртқа поғонасининг кучли ифодаланган деформациялари нафас етишмовчиликнинг 2 ёки 3-даражаси хамда қон айланиши етишмовчилиги 2 Б ёки 3-босқичи билан асоратланган ҳолатларда;
г) спондилолистезнинг ҳар қандай даражасида кучли ифодаланган парез ёки плегия тос аъзолари фаолиятини бузилиши билан биргаликда кузатилиши;
д) суяк-мушак тизимининг туғма ривожланиш нуқсонлари ва деформацияларининг оғир шакли билан туғилган болаларда статодинамик функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишларида;
е) қўл ва оёқларнинг йирик бўғимларида (2 ва ундан ортиқ) анкилоз ва/ёки контрактуралар ҳисобига статодинамик функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишларида (бўғим фаолияти бузилиши 3 ёки 4-даражасида).
15. Қон айланиш тизими туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) ва касалликлари организм функцияларининг ифодаланган ва кучли ифодаланган даражадаги бузилишлари билан:
а) юрак ритми ёки ўтказувчанлигининг ифодаланган бузилишлари қон айланиши етишмовчилиги 2 Б ёки 3 босқичи билан асоратланганда;
б) мураккаб комбинирланган юрак-қон томир нуқсонлари қон айланиши етишмовчилиги 2 Б ёки 3 босқичи билан асоратланганда;
в) оператив муолажанинг самарасизлиги ёки оператив давога муҳтожлик сурункали юрак етишмовчилиги 2 Б ёки 3 босқичи билан асоратланганда;
г) фақат паллиатив даво ўтказиш имконияти бор бўлган касаллик (нуқсонлар) ва нооперабел юрак-қон томир касалликларини қон айланиши етишмовчилиги 2 Б ёки 3 босқичи билан асоратланганда.
16. Ички секреция безлари функциясининг кучли ифодаланган даражадаги етишмовчилиги: (қандли диабетнинг 1 тури; Иценко-Кушинг синдроми, сурункали буйрак усти безларининг бошқа бузилишлари, тотал адреналэктомиядан кейинги ҳолат, буйрак усти бези пўстлоғининг оғир туғма дисфункцияси, туғма ва орттирилган гипотиреоз, гипопаратиреоз, тиреотоксикоз).
Инсулинга боғлиқ қандли диабет касаллиги билан (бола 7 ёшга тўлгунича 2 йилдан белгиланади, 7 ёшдан сўнг касаллик асоратига қараб:
сурункали буйрак касаллиги 4 ёки 5-босқичи билан асоратланган ҳолатларда;
диабетик ретинопатия (7-банддаги ҳолатларда);
Иценко-Кушинг синдроми кучли ифодаланган юрак ёки ўпка етишмовчилиги (нафас етишмовчилиги 2 ва қон айланиши етишмовчилиги 2 Б ёки 3 ёки сурункали буйрак касаллиги 4 ёки 5-босқичи билан асоратланганда;
кучли ифодаланган жисмоний, психомотор, ақлий ривожланишдан ортда қолиши, ички аъзоларнинг кучли ифодаланган бузилишлари билан асоратланган туғма гипотиреоз (гипопаратиреоз) нинг оғир шакли;
эндокрин тизими касалликларининг ички аъзолар ва тизимларнинг кучли ифодаланган бузилишлари ёки психомотор ва нутқий ривожланишда чуқур орқада қолиши билан кечиши.
17. Кўплаб туғма нуқсонлар, ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқий ривожланишда орқада қолиш билан кечувчи хромосом бузилишлар: Клайнфельтер синдроми, Шершевский-Тернер синдроми, Патау синдроми, Эдвардс синдроми, Даун касаллиги ва бошқалар:
а) таянч ҳаракат тизимининг ифодаланган ва кучли ифодаланган бузилишларида;
б) ички аъзолар фаолиятининг кучли ифодаланган даражада бузилишлари;
в) ифодаланган (оғир) F-71, F-72 ва кучли ифодаланган (чуқур) F-73 даражадаги ақлий заифлик;
г) 3 ёшгача бўлган болаларда психомотор ривожланишдан чуқур даражада ортда қолиши (3 ёшгача болалар неврологи, 3 — 15 ёшгача психоневролог, 15 — 18 ёшгача ўсмирлар психиатри хулосаси асосида).
18. Ўткир ва сурункали лейкозлар, гемобластозлар, хавфли гистиоцитоз, миелодиспластик синдромлар:
а) касаллик бирламчи аниқланган химиотерапияга муҳтож беморлар, турғун клиник-гематологик ремиссияга эришиш давригача муддат билан;
б) касаллик асоратлар ва рецидивлар билан кечишида организм функцияларининг кучли ифодаланган даражада бузилишлари мавжуд холларда.
19. Қон ишлаб чиқариш тизими ирсий гемолитик, туғма ва орттирилган апластик анемиялари қон препаратларининг инфузияси ёки қон ва унинг компонентлари трансфузиясига муҳтожлик, организм функцияларининг ифодаланган ва кучли ифодаланган даражада бузилишларида.
20. Сурункали тромбоцитопатиялар, ирсий ва орттирилган шакллари (Тромбоцитопеник пурпура. Идиопатик тромбоцитопеник пурпура):
касалликни доимий стандарт терапия фонида йилига 3 ва ундан ортиқ (стационарда тасдиқланган) оғир геморрагик синдром билан (Нb-60-70 г/лдан пасайиши) оғир кечиши;
касалликни гормонал, цитостатик терапияга резистент оғир кечиши (тромбоцитлар сони 10 000/мклгача турғун камайиши ёки 1 ойда 1 ва ундан ортиқ қон ва унинг компонентлари трансфузиясига муҳтожлик.
21. Коагулопатиялар. Гемофилия. Виллебранд касаллиги. Оврен касаллиги:
а) касалликни доимий стандарт терапия фонида йилига 3 ва ундан ортиқ (стационарда тасдиқланган) оғир геморрагик синдром билан (Нb-60-70 г/лдан пасайиши) оғир кечиши;
б) касалликни 1 йилда 2 ва ундан ортиқ бўғимларга (гемартроз) ва/ёки 1 йилда 2 марта ички органларга қон қуйилишлар билан кечиши;
в) гемартроз натижасида келиб чиққан 2 ва ундан ортиқ бўғимлар аникилози ёки контрактуралари ҳисобига статодинамик функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишларида (бўғим фаолияти бузилиши 3 ёки 4-даражаси).
22. Талассемия.
23. Иммун тизимини жалб этувчи айрим бузилишлар (туғма иммунитет танқислиги синдроми):
оғир мужассамлаштиришган антитаначалар етишмовчилиги устун бўлган иммунитет танқислиги ҳолатлари;
полиморф ядроли нейтрофиллар функционал бузилишлари ва септик грануламатоз — жигар, ўпка, лимфа тугунлари ва бошқа аъзоларнинг қайталаниб турувчи бактериал шикастланиши;
ички аъзолар ва тизимларининг ифодаланган ва кучли ифодаланган бузилишларида.
24. ОИТС — орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг IV босқичи прогрессия даври.
25. Буллёз эпидермолиз оғир тарқоқ шакли.
26. Кистозли фиброз (муковисцидоз).
27. Ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқий ривожланишда орқада қолиш билан кечувчи ирсий гликоген тўпланиши ва гликосфинголипид метоболизмининг бузилиши касалликлари:
Помпе касаллиги;
Гоше касаллиги;
Фабри касаллиги;
Краббе касаллиги;
Ниманн-Пик (А ва В тури) касаллиги;
мукополисахаридозлар.
Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ
________________________________________________ ТИЭК № __________ (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) туманлараро, туман (шаҳар) НОГИРОНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА № __________ Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): Ф.И.О. Манзили: Туғилган санаси (кун, ой, йил): Биринчи маротаба ногиронлик белгиланган сана (кун, ой, йил): Кўрикдан ўтказилган сана (кун, ой, йил): Кўрикдан ўтказилиши (бирламчи ёки қайта): Ногиронлик гуруҳи: Ногиронлик сабаби: Ногиронлик муддати (кун, ой, йил): ТИЭК кўригидан қайта ўтиш муддати (кун, ой, йил): ТИЭК ХУЛОСАСИ ВА ТАВСИЯЛАРИ Хулоса: Тиббий реабилитация бўйича тавсиялар: Ижтимоий реабилитация бўйича тавсиялар: (протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги): Ўзгалар парваришига муҳтожлиги: КАСБИЙ МЕҲНАТ ЛАЁҚАТИ ЙЎҚОТИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ Тўғри келадиган ногиронлик гуруҳи: Тўғри келадиган ногиронлик сабаби: Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси: Касбий меҳнат лаёқати йўқотилган муддат (кун, ой, йил): (QR-код)
Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ___________________________________________________ ТИЭК № ________ (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) туманлараро, туман (шаҳар) ШАХС НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС (БОЛА) ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИЛМАГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА № _____ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига электрон тизим орқали юборилади Ф.И.О. ______________________________________________________________________________________ Туғилган санаси ______________ Манзили ________________________________________________________ ТИЭК қарори: Ногиронлиги бўлган шахс (бола) деб топилмади. Асос: «___» ______________ 20_____ йилдаги ______________-сон кўрикдан ўтказиш далолатномаси. ТИЭК раиси ___________ ____________________________ (имзо) (Ф.И.О) QR код ___________ ____________________________ (имзо) (Ф.И.О) ___________ ____________________________ (имзо) (Ф.И.О)
Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан ногиронлик белгиланадиган касалликлар
1-боб. Ички аъзолар касалликлари
1. Гипертония касаллиги сурункали юрак етишмовчилиги (кейинги ўринларда — СЮЕ) 3 функционал синф (кейинги ўринларда — ФС) 4 билан асоратланганда.
2. Миокард инфарктидан кейинги кардиосклероз СЮЕ 3 ФС 4 (NYНA) билан асоратланганда.
3. Юрак нуқсонлари (туғма ва орттирилган) СЮЕ 3 ФК 4 (NYНA) билан асоратланганда.
4. Туғма ва орттирилган сурункали ўпка касалликларида нафас етишмовчилиги 3 даражаси СЮЕ 3 ФС 4 билан кечиши.
5. Кардиомиопатиялар СЮЕ 3 ФК 4 (NYНA) билан асоратланганда.
6. Сурункали касалликларда буйрак етишмовчилиги терминал босқичи (трансплантацияга қарши кўрсатма бўлганда).
7. Жигар циррози Чайлд Пью бўйича «С» синфи СЮЕ 2Б-3 ФС 4 билан кечиши.
8. Сурункали лейкозлар (лимфоид, миелоид, моноцитар ва бошқалар) кучли ифодаланган бузилишларида.
9. Гемофилия (А, В, С, факторлар).
10. Силикоз, антракоз, силикотуберкулез, азбестоз ва бошқалар.
11. Ревматоид артрит бўғимлар функциясини 3 (яққол деформациялар бўлганда) ёки 4 даражадаги бузилиши билан.
12. Анкилозловчи спондилоартроз (Бехтерев касаллиги) бўғимлар функциясини 3 ёки 4 даражадаги бузилиши билан.
13. Ювенил артрит Кушингоид синдроми ва ички аъзоларнинг бузилишлари билан кечганда.
14. Бириктирувчи тўқималар тизимли касалликлари кучли ифодаланган бузилишларида.
15. Суяк кўмиги трансплантациясидан кейинги ҳолат.
2-боб. Руҳий бузилишлар ва асаб касалликлари
1. Кенг суяк нуқсони (3х4 см.кв.дан 39 см.кв.гача қопланган ва қопланмаган, 40 см.кв.дан ортиқ қопланган) ёки мия моддасидаги ўзга тана ҳолатида бош миянинг жароҳатли шикастланиши оқибатлари.
2. Бош мия ва орқа миянинг прогрессив ва нооперабел ўсмалари организм функцияларининг кучли ифодаланган функционал бузилишларида.
3. Ақлий заифлик:
а) руҳий бузилишларнинг ўрта ифодаланган даражасида;
б) руҳий бузилишларнинг ифодаланган даражасида;
в) руҳий бузилишларнинг кучли ифодаланган даражасида;
4. Деменция руҳий бузилишларнинг ифодаланган ва кучли ифодаланган даражасида.
5. Кучли ифодаланган нуқсонга олиб келган шизофрениянинг барча турлари.
6. Даун касаллиги организм функцияларининг ифодаланган ва кучли ифодаланган бузилишларида.
7. Аутизм (атипик аутизм) руҳий бузилишларнинг ифодаланган ва кучли ифодаланган даражасида.
8. Бош ва орқа мия қон-томир касалликлари, бош мия ва орқа мия жароҳатлари оқибатида ифодаланган даражада пара-, гемипарез; ўрта даражада три- ва тетрапарез; кучли ифодаланган даражада пара-, геми-, три-, тетрапарез; ифодаланган даражада три-, тетрапарез ва плегиялар (барча ҳолатларда икки йил давомида кузатувдан сўнг).
9. Полиомиелит касаллиги асоратлари организм функциясининг ўрта, ифодаланган ва кучли ифодаланган бузилишларида.
10. Елка чигалининг тотал жароҳатланиши асоратлари:
а) монопарез
б) кучли ифодаланган монопарез, моноплегия.
11. Туғма микроцефалия организм функциясининг кучли ифодаланган бузилишларида.
12. Барча турдаги атаксияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари.
13. Болалар церебрал фалажи:
а) ўрта даражадаги бузилишлар билан;
б) ифодаланган бузилишлар билан;
в) кучли ифодаланган бузилишлар билан.
14. Паркинсон касаллиги ифодаланган ва кучли ифодаланган акинетик-ригид ёки ригид-титроқ тури.
15. Ён амиотрофик склероз организм функциясининг ифодаланган ва кучли ифодаланган даражадаги бузилишлари билан кечганда.
16. Тарқоқ склероз организм функциясининг ифодаланган ва кучли ифодаланган даражадаги бузилишлари билан кечганда.
17. Ривожланиб борувчи мушаклар дистрофияси (миопатиялар), спинал мушак атрофияси организм функциясининг ифодаланган ва кучли ифодаланган бузилишларида.
18. Туғма гидроцефалия организм функциясининг кучли ифодаланган даражадаги бузилишларида.
19. Spina bifida организм функциясининг кучли ифодаланган бузилишларида.
20. Миастения генерализациялашган тури организм функциясининг ифодаланган ва кучли ифодаланган бузилишларида.
21. Наслий-дегенератив касалликлари организм функциясининг ифодаланган ва кучли ифодаланган бузилишларида.
3-боб. Жарроҳлик касалликлари ҳамда анатомик нуқсонлар ва деформациялар
1. Органнинг бир қисми ёки жуфтлик органларнинг бири олиб ташлангандан кейинги ҳолат:
а) операция йўли билан олиб ташлангандан кейин ҳиқилдоқ бўлмаслиги, қизилўнгачнинг бир қисми операция йўли билан олиб ташланганлиги, пульмонэктомия, нефроэктомия, ингичка ичак катта ҳажмли резекцияси, ингичка ичакнинг катта ҳажмли резекциясидан кейин, йўғон ичак бир қисми гемиколэктомияси бир йил давомида кузатувдан сўнг;
б) Гастрэктомиядан икки йил кузатувдан сўнг (органлар ва тизимлар функцияси енгил ва ўрта даражадаги бузилишларида).
2. Қўл нуқсонлари ва деформацияси:
а) иккала қўл кафтида барча бармоқларнинг асосидан йўқлиги, икки томонлама билак чўлтоқлиги, икки томонлама елка чўлтоқлиги, бир томонлама елка ёки бир томонлама билак чўлтоқлигининг сон ёки болдир чўлтоқлиги билан бирга келиши.
б) бир томонлама елка чўлтоқлиги, билак чўлтоқлиги, панжа чўлтоқлиги, бир қўл кафтида барча бармоқларнинг асосидан йўқлиги, бир қўл кафтида биринчи ёки бешинчи бармоқдан ташқари барча бармоқларнинг кафт суяги билан йўқлиги;
в) 60 градусдан кам ёки 150 градусдан ортиқ бурчакли тирсак бўғимининг анкилози ёки кескин ифодаланган контрактураси, функционал ноқулай ҳолатдаги ёки билакнинг сўнгги даражадаги пронация ёки сўнгги даражадаги супинацияси қайд этилганда, резекциядан кейин шалвираб турган елка ёки тирсак бўғими; елканинг ёки билакнинг ҳар икки суяги сохта бўғими:
биринчи бармоқдан ташқари панжанинг тўртта бармоқларининг йўқлиги;
бир кафтида уч бармоқнинг йўқлиги, биринчи бармоқ билан бирга;
функционал ноқулай ҳолатда ушбу бармоқларнинг анкилози ёки кескин ифодаланган контрактураси;
биринчи ва иккинчи бармоқларнинг ёки ҳар икки панжа уч бармоғининг асосидан йўқлиги;
иккала кафтда биринчи бармоғининг асосидан йўқлиги.
3. Оёқ нуқсонлари ва деформацияси:
а) икки томонлама болдир чўлтоқлиги. Икки томонлама соннинг қайси сегменти бўлишидан қатъи назар чўлтоқлиги. Болдир чўлтоқлигининг сон чўлтоқлиги билан бирга келиши. Бир томонлама болдир ёки бир томонлама сон чўлтоқлигининг билак ёки елка чўлтоқлиги билан бирга келиши;
б) турли даражаларда сон ёки болдир чўлтоқлиги; иккала оёқ Пирагов чўлтоқлиги;
в) суяк-пластик ампутациядан кейин оёқ панжаси чўлтоқлиги (Пирогов, Лисфранк, Шопар тури);
г) болдир товон бўғимининг кескин ифодаланган контрактураси ёки анкилози юриш ва туриш функцияларининг ифодаланган бузилиши билан оёқ панжасининг нуқсонли ҳолатида;
д) соннинг ёки болдирнинг ҳар иккала суягининг сохта бўғими (икки йил кузатувдан кейин); елка ва билак суяклари сохта бўғими (бир йил кузатувдан сўнг);
е) резекциядан кейин шалвираган тизза ёки тос-сон бўғими;
ж) тос-сон бўғимининг кескин ифодаланган контрактураси ёки анкилози; 180 градусдан кам бурчакли функционал жиҳатдан ноқулай ҳолатдаги тизза бўғимининг анкилози ёки бўғимнинг резекциясидан кейин оёқнинг 7 сантиметрдан ортиқ калталиги.
4. Юрак клапанларини протезлаш ёки сунъий ритм юритувчиси ўрнатилгандан кейинги ҳолат (бир йил кузатувдан кейин).
5. Даволашга қарамай бартараф этиб бўлмайдиган стомалар (оқма)мавжудлиги: нажас, сийдик оқмаси натижасида вужудга келувчи ифлослик. Сийдик пуфаги ва тўғри ичакнинг тотал экстирпацияси.
6. Ўтказилган операция оқибатидаги кўкрак қафаси деформацияси, бешта ва ундан ортиқ қовурға резекцияси бўлган ҳолатда (бир йил давомида кузатувдан сўнг).
7. IV-клиник гуруҳи бўлган хавфли ўсмалар (оғир умумий ҳолат, кучли ифодаланган интоксикация, ўсманинг инкурабеллиги, ўсманинг парчаланиши, метастазлар ва рецидивлар, кахексия билан асоратланганда).
8. Кифосколиоз ва сколиознинг IV-даражаси.
9. Органлар (буйрак, жигар) трансплантацияси:
а) реципиентлар — бир йил кузатувдан кейин;
б) буйрак донорлари.
10. Йирик бўғимларнинг тотал эндопротезлашдан кейин бир йил кузатувдан сўнг (қолган бўғимларнинг функцияси бузилмаган ёки енгил ва ўрта даражада бузилган ҳолатларда)
11. Икки ва ундан ортиқ йирик бўғимларнинг тотал эндопротезлашда, охирги операциядан кейин бир йил кузатувдан сўнг (қолган бўғимларнинг функцияси бузилмаган ёки енгил ва ўрта даражада бузилган ҳолатларда).
12. Артрогрипоз, ахондрогенез, ахондроплазия, тугалланмаган остегенез.
13. Овқат ҳазм қилиш тракти туғма аномалияларида (қизилўнгач, ошқозон, ингичка ичак, йўғон ичак, тўғри ичак йўқлиги ёки атрезияси, стенози) организм функциясининг кучли ифодаланган бузилишларида.
14. Агар протезлаш чайнашни таъминламаса, жағ ёки қаттиқ танглай нуқсонлари реконструктив жарроҳлик амалиётларидан сўнг натижага эришилмаса.
15. Сурункали лимфа айланишининг кучли даражада бузилиши (лимфостаз) фил оёқлик (икки йил кузатувдан кейин):
а) бир томонлама;
б) икки томонлама;
4-боб. Қулоқ касалликлари
1. Болаликдан кар-соқовлик.
2. Карлик (3-4 даража ва 4 даражали қаттиқ қулоқлик) имплант қўйиш имкониятининг чекланган ҳолатларда.
5-боб. Кўз шикастланиши ва касаллиги
1. Ҳар икки кўзнинг тўлиқ кўрлиги, ҳар икки кўзнинг кўриш ўткирлиги пасайиши ва энг яхши кўрадиган кўзда 0,03 гача коррекция билан ёки барқарор ва тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар натижасида ҳар икки кўзнинг кўриш майдони 10 градусгача концентрик торайиши.
2. Бир томонлама анофтальм, бир кўзнинг тўлиқ кўрмаслиги, бир кўзнинг кўриш ўткирлиги барқарор ва тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар натижасида коррекция билан 0,02 гача пасайиши ва кўриш майдонининг 5 градусгача торайиши. Иккинчи кўзнинг кўриш ўткирлиги коррекция билан 0.09 дан 1.0 гача пасайиши, кўриш майдонининг 45 градусгача торайиши.
3. Альбинизм кўз шаклида (генетик тасдиқланган холда), кўзнинг туғма аномалияларида (ривожланиш нуқсонлари) барқарор ва тиклаб бўлмайдиган ўзгаришларида.
6-боб. Ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликлар
1. Орфан касалликлари:
муковисцидоз;
тизимли бошланувчи ювенил артрит;
талассемия;
буллёз эпирдемиолиз;
туғма ихтиоз;
Помпе касаллиги (гликогенни тўпланиши касаллиги);
Гоше касаллиги (қон яратиш тизими касаллиги);
Фабри касаллиги (ирсий касаллик, гликосфинголипид метоболизмини бузилиши);
Краббе касаллиги (ирсий касаллик миелин толаларини бузилиши);
Ниман-Пик (А ва В тури) касаллиги (ирсий касаллик, липид метоболизмини бузилиши), мукополисахаридозлар ва бошқалар.
2. Гипофизар нанизм.
3. Мохов.
4. Туғма гипотиреоз
7-боб. Тери касалликлари ва ОИВ инфекцияси касалликлар
1. Нейрофиброматоз касаллиги, терининг тотал зарарланиши билан.
2. Пўрсилдоқ яра оғир шакли (пемфигус).
3. ОИВ инфекцияси касаллиги:
а) III ёки IV клиник босқичи ремиссия даври;
б) Терминал босқичи кучли ифодаланган бузилишлар билан
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 10-ИЛОВА
Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман, шаҳар, туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилаш тартибини белгилайди.
2. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси касб фаолиятини амалга ошириш лаёқати йўқотилишини баҳолашдан келиб чиқиб меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларни кўрикдан ўтказиш санасида фоизларда белгиланади.
3. Касб касалликлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган касалликлар рўйхати асосида белгиланади.
4. Жабрланганда касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси ТИЭК томонидан касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
2-боб. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилашнинг умумий қоидалари
5. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси жабрланганга меҳнатда майиб бўлганда ва/ёки касб касаллигига чалингандан олдинги касбий фаолиятни бажаришни давом эттириш имконини берадиган лаёқатлар, психофизиологик имкониятлар ва сифатлар, айни ўша мазмунда ва ўша ҳажмда ҳисобга олинган ҳолда, ёхуд малака пасайганлиги, бажариладиган иш ҳажми ва одатдаги, махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида ва бошқа шароитларда меҳнат оғирлиги камайиши ҳисобга олинган ҳолда меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллигига дучор бўлганлик оқибатида соғлиққа шикастнинг оқибатларидан келиб чиқиб аниқланади ва 5 фоиздан 100 фоизгача даражада белгиланади.
6. Такроран меҳнатда майиб бўлишда ёки янгидан пайдо бўлган касб касалликларида касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси умуман олганда 100 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас ва:
кўрикдан ўтказиш пайтида касалликларнинг ҳар бири бўйича алоҳида, касалликлар бир ходимнинг ёки турли ходимларнинг иши даврида бўлганлиги ёки бўлмаганлигидан қатъи назар белгиланади;
касалликлар оқибатлари жабрланганнинг касбий билимлари ва уқувлари ҳисобга олинган ҳолда унинг такроран меҳнатда майиб бўлишдан олдинги касб фаолиятини бажариш лаёқатига таъсирига қараб белгиланади;
олдинги меҳнатда майиб бўлганликдан олдинги касбда касбий меҳнат лаёқатини тиклаш бўйича жабрланганни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини амалга ошириш натижалари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллигига боғлиқ бўлмаган ҳолда янги аниқланган касаллик оқибатида ногиронлик гуруҳи оғирлаштирилганда ногиронлик сабаби «умумий касаллик» деб белгиланади, олдин аниқланган касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси эса беморнинг кўрикдан ўтиш кунидаги ҳолатига асосан қайта кўриб чиқилади.
Реабилитация чора-тадбирлари натижасига кўра «меҳнатда майиб бўлиш» ёки «касб касаллиги» сабаби билан белгиланган ногиронлик гуруҳи енгиллашганда (қисман реабилитация) ногиронлик сабаби ўзгартирилмайди.
7. Қуйидагиларнинг таҳлили:
клиник-функционал мезонлар;
касб фаолиятининг хусусияти (малакаси, иш сифати ва ҳажми, уни бажариш лаёқати);
тоифалар жабрланганнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини экспертизадан ўтказишнинг асосий методологик принциплари ҳисобланади.
8. Клиник-функционал мезонлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
меҳнатда майиб бўлганлик ва касб касаллигининг хусусияти ва оғирлиги;
меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли келиб чиққан патологик жараён кечиши хусусиятлари;
организм функциялари бузилишларининг хусусияти (тури) ва даражаси (кучли ифодаланган бузилишлар, ифодаланган бузилишлар ўртача бузилишлар ва енгил бузилишлар);
клиник, реабилитация ва клиник-меҳнат прогнози, шунингдек, психофизиологик имкониятлар.
9. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилашда меҳнат фаолиятига бўлган лаёқат чекланишига олиб келадиган жабрланганнинг организми функциялари бузилишининг намоён бўлиши ҳисобга олинади.
10. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилашда меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллигидан кейин жабрланганнинг одатдаги ёки махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида ёки бошқа меҳнат шароитларида ўзининг олдинги касби бўйича ишни тўлиқ ҳажмда бажариш лаёқати ҳисобга олинади.
11. Малака пасайишининг кўп карралиги ушбу касб фаолияти учун белгиланган тариф-малака разрядлари, даражалар, тоифалар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
12. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси ишларнинг мураккаблиги коэффициенти камайиши ҳисобга олинган ҳолда малака пасайиши даражасига қараб белгиланади.
13. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилашда ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитлари даражалари ҳисобга олинади.
3-боб. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилаш
14. Агар жабрланувчида меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллигига чалиниш натижасида организм функциялари кучли ифодаланган бузилишларда касб фаолиятига, шу жумладан, махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида ёки бошқа меҳнат шароитларида касб фаолиятига лаёқат тўлиқ йўқотилганда касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг 100 фоизи белгиланади.
15. Қуйидаги организм функцияларининг кучли ифодаланган бузилишлари касбий меҳнат лаёқати 100 фоиз йўқотилишини белгилашнинг клиник-функционал мезонлари ҳисобланади:
а) қуйи параплегия; кучли ифодаланган тетрапарез, трипарез, спастик тип ёки гипотония бўйича мушак тонуси ошган ҳолда парапарез, мустақил ҳаракатланиш мумкин бўлмаган, мускул кучи яққол пасайиши намоён бўлган (1 баллгача) оёқларнинг барча бўғимларида фаол ҳаракатлар минимал ҳажми билан (5,0-6,0 даража) гипотония, электромиография (кейинги ўринларда — ЭМГ)нинг III типи — потенциалнинг тез-тез тебраниши, электромиограмманинг тез-тез юз берадиган осцилляцияли бараварига отилган» нормал тузилишининг бузилиши (аниқ намоён бўлган парез (нимфалаж); ЭМГнинг IV типи — функционал юкламалар ҳолатида тўлиқ биоэлектрик сукут (қўл-оёқ фалажи);
б) барча бўғимларда фаол ҳаракатларнинг энг кам ҳажми билан ҳар икки қўлнинг кучли ифодаланган бузилишлар бўлган нимфалажи (елка нимфалажи — 5,5 — 10 даража, тирсак нимфалажи — 4,3 — 7,7 даража, билак-кафт нимфалажи — 5,5 — 8,5 даража); бош бармоқни зид қўйишнинг яққол намоён бўлган чекланиши (бош бармоқнинг дистал фаланги иккинчи бармоқ ўзагига етади), бармоқларни мушт қилиб букиш (бармоқларнинг дистал фаланглари 5 — 8 см масофада кафтга етмайди); қўлларнинг мушак кучи пасайиши (1 баллгача); қўллар асосий функцияларининг бузилиши: йирик ва майда буюмларни тутиб олиш ва ушлаб олиш мумкин эмаслиги, фақат ёрдамчи функция сақланган — буюмларни ушлаб туриш ва қисиш;
в) вестибуляр-мияча бузилишлари: кучли ифодаланган бузилишлари бўлган турғун, динамик атаксия; III даража айланишдан кейинги нистагма 120 секунддан ортиқ давом этадиган вестибуляр қўзғалувчанлик гиперрефлексияси, 130 секунддан ортиқ давом этадиган III даража калорик нистагма;
г) қўл панжасида барча бармоқлар бўлмаслигидан бошлаб қўл чўлтоқлиги билан биргаликда ҳар икки оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги (протезланмаган);
д) III даража нафас етишмаслиги, III даража қон айланиши бузилиши (тинч ҳолатда нафас қисиши, 1 минутда нафас олиш тезлиги 30 ва ундан ортиқ, дастлабки даража тикланмаган ҳолда унча кўп бўлмаган жисмоний зўриқишдан кейин нафас олиш 1 минутда 10 — 15 марта кучайиши, кучли ифодаланган бузилишлари бўлган цианоз, тинч ҳолатда ёрдамчи нафас олиш мускуллари қатнашиши, аниқ намоён бўлган тахикардия — минутига 130 марта ва ундан ортиқ уриш, эпигастрал пульсация, жигарнинг катталашиши, периферик шиш, ўпка ҳаётий сиғимининг зарур эканлигидан 50 фоизгача пасайиши, ўпканинг максимал вентиляцияси — 50 фоизгача, нафас олишнинг 1 минутдаги ҳажми 180 фоизгача кўпайиши, Тиффно индексининг 40 фоиздан камга пасайиши ва кислороддан фойдаланиш коэффициенти 20 фоизгача камайиши, ўпка гемодинамикаси бузилган ҳолда ўнг қоринчалар миокардининг қисқартириш лаёқати пасайиши);
е) кучли ифодаланган бузилишлар бўлган сенсор бузилишлар (ягона ёки яхши кўрадиган кўзнинг амалда ёки мутлоқ кўрлиги: кўриш ўткирлиги коррекция билан — 0,03-0, кўриш майдони 0-10 даражага тенг (қайд этиш нуқтасидан меридиан бўйлаб периферик чегаралар ва/ёки марказий ёки парамарказий қуйиладиган скотома); кўриш лаёқатининг кучли ифодаланган бузилишлар натижасида пасайиши ёки кўрмаслик, электрофизиологик текширишлар (кейинги ўринларда — ЭФТ) нуқсон кўрсатгичлари — 300 мкА ёки аниқланмайди, ўзгарувчанлик 20 Гц. дан кам ёки мавжуд эмас, милтиллаб кўриниш қўшилиб кетишининг хавфли тез-тез такрорланиши бир секундда 20 дан кам (меъёр 45 Гц. дан юқори) ёки мавжуд эмас — ҳар қандай ишни бажаришга монелик бўлганда;
ж) тос органлари функцияларининг кучли ифодаланган бузилишлари (сийдик, нажас тутмаслик).
16. Агар жабрланувчи организм функцияларининг ифодаланган бузилишлари оқибатида касбий меҳнатни фақат махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида бажариши мумкин бўлса, унга касбий меҳнат лаёқатининг 70 фоиздан 90 фоизгача йўқотилиши белгиланади.
Бунда касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида ишларни бажаришда малака пасайиши даражасига қараб белгиланади.
Қуйидаги ҳолларда:
а) илгари малакали ишни одатдаги ишлаб чиқариш шароитларида бажарган жабрланувчи меҳнатнинг фақат номалакали турларини махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида бажариши мумкин бўлса, касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг 90 фоизи белгиланади;
б) жабрланувчи касбий билим ва кўникмаларни ҳисобга олган ҳолда махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида пастроқ малакали ишни бажариши мумкин бўлса, касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг 80 фоизи белгиланади;
в) жабрланувчининг махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллигига чалинишдан олдинги касб бўйича ишни бажариши мумкин бўлса, касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг 70 фоизи белгиланади.
17. Организм функцияларининг қуйидаги ифодаланган бузилишлари бўлганда касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг 70 — 90 фоизи белгиланишининг клиник-функционал мезонлари ҳисобланади:
а) ҳар икки оёқнинг ифодаланган бузилишлари бўлган нимфалажи, тетрапарез, трипарез, оёқнинг барча бўғимларида — тос-сон бўғимларида (20 даражагача) тизза бўғимларида (10 даражагача), болдир-оёқ панжаси бўғимларида (6-7 даражагача), фаол ҳаракатлар аниқ намоён бўлган амплитуда чекланиши билан спастик тип ёки мускул гипотонияси бўйича мушак тонуси аниқ намоён бўлган ошиши билан бирга гемипарез; оёқларнинг мускул кучи аниқ намоён бўлган ҳолда пасайиши (2 баллгача), аниқ намоён бўлган варусли, эквин-варусли оёқ панжаси деформацияси; оёқ панжаси аниқ ҳалпиллаб турган ҳолда спастик, паретик, перонеал одим ташлаш; қўшимча таянч (қўлтиқтаёқ) билан ҳаракатланиш;
б) қадам ташлаш биомеханикасининг ифодаланган бузилишлари бўлганда — 100 метрга юришда қадамлар сонининг 204 — 226 мартагача кўпайиши (меъёр 80 — 120 қадам), кенг қадам ташлаш узунлиги 2,5 — 3,6 секундгача кўпайиши (меъёр 1,0 — 1,3 секунд), қадам ташлаш суръатининг 1 дақиқада 29 — 46 қадамгача камайиши (меъёр 80 — 100 қадам), юришнинг бир маромдалиги коэффициентининг 0,52 — 0,58 гача пасайиши (меъёр 0,94 — 1,00), ҳаракатланиш тезлигининг 1 соатда 1,0 километргача пасайиши (меъёр 1 соатда 4-5 км.); мускул биоэлектрик фаоллиги бузилганлиги ифодаланган бузилишлари бўлган ҳолда ЭМГнинг II типи — тинч ҳолатда ва функционал юкламаларда аниқ ритм билан «фасцикуляциялар» типидаги паст частотали потенциаллар;
в) ҳар икки қўлнинг ифодаланган бузилишлари бўлган нимфалажи, бармоқларни мушт қилиб тугиш чекланиши аниқ намоён бўлган (бармоқларнинг дистал фаланглари 3-4 см масофада кафтга етмайди), қўлларнинг асосий функцияси бузилган ҳолда 10 — 20 даража доирасида фаол ҳаракатлар ҳажми билан қўл бўғимлари контрактураси: майда буюмларни ушлаб туриш, йирик буюмларни узоқ вақт ва мустаҳкам ушлаб туриш мумкин эмаслиги, ЭМГ — II тип;
г) вестибуляр-миячанинг ифодаланган бузилишлари (тинч ҳолатда бош айланиши, бошнинг оғир ва тез-тез — бир ойда 4 ва ундан ортиқ марта айланиши), II-III даража спонтан нистагма, статика ва ҳаракатлар мувофиқлаштирилишининг аниқ намоён бўлган бузилиши, ёрдамчи воситалар (ҳасса, қўлтиқтаёқ) ёрдамида ҳаракатланиш, айланишдан кейинги II-III даража нистагма 85 — 120 секунд, II-III даража калорик нистагма (110 — 130 секунд) давом этган ҳолда вестибуляр қўзғалувчан гиперрефлексия;
д) сон ёки болдирнинг турли даражалардаги ампутацион чўлтоқлиги, оёқ нуқсони билан болдирнинг ҳар икки суяги сохта бўғимлари, 140 даражадан ортиқ эгиш мумкин бўлмаган ҳолда букиш контрактурасида тизза бўғимларининг функционал ноқулай ҳолати, тоснинг кучли ифодаланган бузилишлари бўлган нуқсони ва оёқнинг 10 сантиметргача функционал калталиги билан букиш 150 даражагача ёки оёқни 165 даражадан ортиқ эгиш чекланган ҳолда тос-сон бўғимининг функционал ноқулай ҳолатида оёқларнинг нуқсонли жойлашиши, ҳаракатлар ҳажми 30 даражадан ортиқ бўлмаган аниқ намоён бўлган контрактура ёки функционал ноқулай ҳолатдаги бўғимлар анкилози;
е) II даража нафас олиш етишмовчилиги, II босқич қон айланиши бузилиши (тинч ҳолатда нафас олиш тезлиги минутига 21 — 29 марта, жисмоний юкламадан кейин нафас олиш тезлигининг минутига 12 — 16 мартага кўпайиши, ифодаланган бузилишлар бўлган цианоз, унча кучли бўлмаган жисмоний юклама вақтида нафас олишда ёрдамчи нафас олиш мускулларининг қатнашиши, юрак уришлари тезлиги минутда 100 — 129 зарб, унча катта бўлмаган периферик шишлар, ўпка ҳаётий сиғимининг зарур бўлгандан 50 — 55 фоизгача пасайиши, ўпканинг максимал вентиляцияси 5 — 54 фоизгача, ҳаракатнинг 1 дақиқадаги ҳажми 150 фоизгача кўпайиши, Тиффно индексининг 54 — 40 фоизгача пасайиши, кислороддан фойдаланиш коэффициентининг 28 фоизгача пасайиши, ўпка гемодинамикаси бузилиши қўшилган ҳолда ўнг қоринчалар миокарди қисқартириш қобилиятининг пасайиши);
ж) ифодаланган бузилишлар бўлган сенсор бузилишлар: ягона ёки яхши кўрадиган кўзнинг яхши кўрмаслиги юқори даражаи 0,08 — 0,04 га тенг бўлган ёки ундан кам коррекцияли кўриш ўткирлиги, кўриш майдони — 50 даражага тенг бўлган ёки ундан кам бўлган периферик чегаралар, бироқ 10 даражадан кенг бўлган ва (ёки) ягона марказий скотомалар, кўриш лаёқати — аниқ намоён бўлган пасайиш, ЭФТ нуқсон кўрсаткичлари — 200-300 мк. А нуқсон, ўзгарувчанлик 20 — 35 Гц, милтиллаб кўриниш қўшилиб кетишининг хавфли тез-тез такрорланиши — 20 — 35 п/сон.;
з) тос аъзолари функцияларининг ифодаланган бузилишлар бўлган бузилиши, сийдик чиқариш ва сийдик чиқарадиган йўл бўйлаб сийдик чиқиши ҳисси қистамаслиги, цистометрияда сийдик пуфаги сиғими детрузор гипотониясида 500 — 600 мл., қолдиқ сийдик — 400 мл. гача, детрузор гипертониясида сиғим — 20 — 30 мл.; дефекациянинг узоқ вақт кечикиши — 5 суткагача; анал рефлекс, монометрияда сфинктер тонуси ва босим пасайган, ташқи сфинктернинг анал каналида — 10 — 15 мм. симоб устуни, ички сфинктернинг анал каналида — 16 — 25 мм. симоб устуни (меъёр 35 — 62 мм. симоб устуни).
18. Жабрланувчи:
одатдаги ишлаб чиқариш шароитларида малаканинг ўртача бузилишлар бўлган пасайиши билан ёхуд бажариладиган иш ҳажми камайган ҳолда касбий меҳнатни бажарса;
организм функцияларининг ўртача бузилиши оқибатида касб фаолиятини давом эттириш лаёқатини йўқотган бўлса, бироқ одатдаги ишлаб чиқариш шароитларида пастроқ малакали касб фаолиятини давом эттира олса, касбий меҳнат лаёқатининг 40 фоиздан 60 фоизгача йўқотилиши белгиланади.
19. Бунда жабрланувчи малакасининг пасайиши даражасига, ишлаб чиқариш фаолияти ҳажмига ёки меҳнат оғирлиги тоифасига қараб организм функциялари ўртача бузилишли жабрланувчиларга касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг қуйидаги даражалари белгиланади:
а) жабрланувчида:
касб бўйича ишни бажара олса, бироқ малака тўрт тариф разрядига пасайса;
касбий билимлар, уқув ва малакалардан фойдаланган ҳолда ишни бажара олса, бироқ малака тўрт тариф тоифасига пасайса;
иш разряди оғирликнинг тўрт тоифасига пасайган ҳолда малакасиз жисмоний меҳнатни бажариши мумкин бўлган ҳолларда — касбий меҳнат лаёқатининг 60 фоиз йўқотилиши;
б) жабрланувчида:
касб бўйича ишни малаканинг уч тариф разрядига пасайган ҳолда;
касб бўйича ишни ишлаб чиқариш фаолияти ҳажми камайган ҳолда (0,5 ставкага);
малакасиз жисмоний меҳнатни иш разряди оғирликнинг уч тоифасига пасайган ҳолда бажариши мумкин бўлган ҳолларда — касбий меҳнат лаёқатининг 50 фоиз йўқотилиши;
в) жабрланувчида:
касб бўйича ишни ишлаб чиқариш фаолияти ҳажми камайган ҳолда;
касбий билимлар, уқувлар ва малакалардан фойдаланган ҳолда ишни, бироқ малака икки тариф разрядига пасайган ҳолда;
касб бўйича ишни малака икки тариф разрядига пасайган ҳолда;
малакасиз жисмоний меҳнатни иш разряди оғирликнинг икки тоифасига пасайган ҳолда бажариши мумкин бўлган ҳолларда — касбий меҳнат лаёқатининг 40 фоизга йўқотилиши белгиланади.
20. Организм функцияларининг қуйидаги ўртача бузилишлари касбий меҳнат лаёқати 40 — 60 фоиз йўқотилишини белгилашнинг клиник-функционал мезонлари ҳисобланади:
а) ҳар икки оёқнинг ўртача нимфалажи, тетрапарез, трипарез, гемипарез, сон мускулларининг 5 — 7 сантиметрга гипотрофияси билан монопарез, болдир — 4-5 сантиметрга, спастик тип ёки мускул гипотонияси бўйича мушак тонуси ошиши, оёқларнинг барча бўғимларида — тос-сон мускулларида (15 — 20 даражагача), тизза мускулларида (16 — 20 даражагача), болдир-оёқ панжаси бўғимларида (14 — 18 даражагача) фаол ҳаракатлар амплитудаси ўртача чекланган ҳолда; мускул кучининг ўртача пасайиши (3 баллгача), оёқ панжаси камроқ ёки ўртача бўшашган ҳолда спастик, паретик, перонеал қадам ташлаш; баъзан қўшимча таянчдан (ҳассадан) фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш;
б) юриш биомеханикасининг ўртача бузилиши — 100 метрга юришда қадамлар сонининг 170 — 190 қадамгача кўпайиши, катта қадамнинг 2,0-3,0 секундгача кўпайиши, 1 минутда юриш суръатининг 50 — 60 қадамгача камайиши, юришнинг бир маромдалиги коэффициенти — 0,82 — 0,75 гача пасайиши, ҳаракатланиш тезлигининг 1 соатда 2,0 километргача ўртача пасайиши;
в) биоэлектрик фаолликнинг ўртача бузилиши — 25 фоиздан ортиқ доирада, бироқ меъёрдан 70 фоиздан кам;
г) қўлларнинг ўртача парези:
фаол ҳаракатлар амплитудасининг елка бўғимида (35 — 40 даража), тирсак бўғимида (30 — 45 даража), билак-кафт бўғимида (30 — 40 даража) чекланган ҳолда гемипарез;
қўл мускул кучининг ўртача пасайиши (3 балл), қўл панжаси бош бармоғи зич қўйилишининг чекланиши (катта бармоқнинг дистал фаланги 4 бармоқнинг асосига етади), бармоқларни мушт қилиб тугиш чекланиши аниқ намоён бўлган (бармоқларнинг дистал фаланглари 1-2 см масофада кафтга етмайди), майда буюмларни ушлаш қийинлашади;
ЭМГ — қўл мускуллари биоэлектрик фаоллиги амплитудасининг меъёрнинг 25 — 75 фоизи доирасида ўртача пасайиши;
д) елка бўғими контрактураси ҳаракатлар ҳажми 30 — 90 даража ҳажмида, тирсак бўғими — 80 — 130 даража, билак-кафт бўғими 120 — 130 даражада (букиш контрактураси ва контрактураси — 200 — 220 даража); функционал фойдали ҳолатда бўғимлар анкилози; майда буюмларни ушлаш қийинлашган ҳолда биринчи бармоқни истисно қилганда қўлнинг уч бармоғи йўқлиги;
е) ўртача вестибуляр-мияча бузилиши:
бош, тана ҳолати кескин ўзгарганда, транспортда юришда бош айланиши;
I ёки II даражали спонтан нистагма;
ўртача статодинамик бузилишлар (Ромберг позасида, юришда гандираклаш, товон-тизза пробасида янглишиш;
айланишдан кейинги нистагма 50 — 80 секунд, калорик нистагма — 90 — 110 сония давом этган ҳолда вестибуляр қўзғалувчан гиперрефлексия;
ж) оёқ-қўлнинг ампутацион чўлтоқлиги (сон, болдир, ҳар икки оёқ панжаси Шопар, Лисфранк бўғими даражасида), тос-сон бўғими, болдир бўғимининг ўртача букиш ёки ёйиш контрактураси; болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғин контрактураси (эквинус оёқ кафти); оёқнинг 5 — 7 сантиметрга калталиги; функционал қулай ҳолатда бўғимлар анкилози — тос-болдир бўғимида букиш бурчаги 160 — 170 даража доирасида, тизза бўғимида — 70 — 180 даражада, болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғимда — 95 — 100 даражада;
з) I-II А даража нафас етишмаслиги (ўртача жисмоний зўриқишда нафас қисиши, ўртача жисмоний юкламадан кейин цианознинг кучайиши, тинч ҳолатда нафас олиш тезлиги 1 минутда 20 мартагача, 5 минут мобайнида бирламчи даражагача тикланган ҳолда жисмоний юкламадан кейин нафас олиш тезлиги 1 минутда 12 — 16 мартага тезлашиши, ўпканинг ҳаётий сиғими зарур бўлганидан 56 — 69 фоизгача ўртача пасайиши, ўпканинг максимал вентиляцияси — 55 — 58 фоизгача, нафас олишнинг 1 дақиқадаги ҳажми 142 — 148 фоизгача кўпайиши, Тиффно индексининг 74 — 55 фоизгача, кислороддан фойдаланиш коэффициенти 36 — 44 фоизгача пасайиши, 1 дақиқада кислород ютилиши 277 — 287 мл.), I-II А босқич қон айланиши бузилиши (унча кучли бўлмаган тахикардия (1 дақиқада 90 — 99 марта уриш), ўпка гемодинамикаси бузилган ҳолда ўнг қоринчалар миокарди қисқартириш лаёқатининг ўртача пасайиши белгилари);
и) ўртача сенсор бузилишлар: кўриш анализатори функциялари бузилиши — яхши кўрмасликнинг ўртача даражаси: кўриш майдони 0,09 — 0,2 коррекцияли бўлгани ҳолда ягона кўз ёки яхши кўрадиган кўзнинг кўриш ўткирлилиги пасайиши — периферик чегаралар 40 даражадан кам, бироқ 20 даражадан кенг, кўриш лаёқати ўртача пасайган, ЭФТ нуқсон кўрсаткичлари — 100 — 150 мкА, ўзгарувчанлик 30 — 35 Гцдан 40 — 43 Гц.гача, милтиллаб кўриниш қўшилиб кетишининг хавфли тез-тез такрорланиши 30 — 35 п/сониядан 40 — 43 п/сониягача; эшитиш пасайишининг аниқ намоён бўлиши: сўзлашув нутқининг 0,75 — 1,5 метргача қабул қилиниши, эшитиш нуқсони — 61 — 80 дцб., нутқ тушунарлиги нуқсони 80 — 90 дцб.;
к) тос аъзолари функцияларининг ўртача бузилиши:
сийдик пуфаги тўлишини ҳис этмаслик, цистометрияда сийдик пуфаги сиғими детрузор гипотониясида 500 — 400 мл., қолдиқ сийдик — 100 мл. дан ортиқ, детрузор гипертониясида — 20 — 125 мл.;
дефекациянинг узоқ вақт кечикиши — 3-4 суткагача;
сфинктер етишмовчилиги — газлар ушлаб турилмаслиги, анал рефлекс пасайган, анус ва сфинктернинг қисқаришлари заифлашган, манометрия ташқи сфинктер босимининг ўртача пасайишини аниқлайди — 16 — 25 мм. симоб устуни, ички сфинктерники — 26 — 40 мм. симоб устуни.
21. Жабрланувчи, агар у одатдаги ишлаб чиқариш шароитларида малака ўртача ёки енгил ҳолда, ёхуд бажариладиган иш ҳажми камайган ҳолда, ёхуд жабрланувчининг иш ҳақи пасайишига олиб келган меҳнат шароитлари ўзгарганда, ёки унинг касбий фаолиятини бажариш олдингига қараганда кўпроқ тиғизликни талаб қилган ҳолда касбий меҳнатни бажара олса, унга касбий меҳнатга лаёқатнинг 5 фоиздан 30 фоизгача йўқотилиши белгиланади.
22. Бунда малака даражаси малака, ишлаб чиқариш фаолияти ҳажми ёки меҳнат оғирлиги тоифаси пасайиши даражасига қараб организм функциялари енгил бузилишлари бўлган жабрланувчига касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг қуйидаги даражаси белгиланади:
а) касбий меҳнатга лаёқатнинг 30 фоиз йўқотилиши — қуйидаги ҳолларда, агар жабрланувчи:
бир тарификация разрядига паст малакали касб бўйича ишни;
иш разряди оғирликнинг бир тоифасига пасайган ҳолда малакасиз жисмоний меҳнатни;
касбий фаолият ҳажми енгил бузилишлар бўлган ҳолда касб бўйича ишни (ишлаб бериш меъёри олдинги юкламанинг 1/3 қисмига пасайиши) бажариши мумкин бўлган ҳолларда;
б) касбий меҳнатга лаёқатнинг 20 фоиз йўқотилиши — агар жабрланувчи ишни касбий фаолият ҳажми олдинги юкламанинг 1/5 қисмига пасайиши билан бажариши мумкин бўлган ҳолларда;
в) касбий меҳнатга лаёқатнинг 5 — 10 фоиз йўқотилиши — агар жабрланувчи касб бўйича ишни касбий фаолият ҳажми олдинги юкламанинг 1/10 қисмига пасайиши билан бажариши мумкин бўлган ҳолларда.
23. Организм функцияларининг қуйидаги енгил бузилишлари касбий меҳнатга лаёқатнинг 5 — 30 фоиз йўқотилишини белгилашнинг клиник-функционал мезонлари ҳисобланади:
а) енгил бузилишли парапарез, тетрапарез, гемипарез, сон ва болдир мускуллари гипотрофияси 1,5 — 2,0 см бўлгани ҳолда (бўшашган парез) оёқ монопарези, барча бўғимларда ҳаракатларнинг тўлиқ ҳажми билан мускул кучининг пасайиши (4 баллгача), юриш биомеханикасининг енгил бузилиши — 100 метрга юришда қадамлар сонининг 150 — 160 қадамгача кўпайиши, катта қадам узунлигининг 1,5 — 1,7 секундгача кўпайиши, 1 минутда юриш суръатининг 64 — 70 қадамгача камайиши, юришнинг бир маромдалиги коэффициенти 0,85 — 0,90 гача пасайиши, 1 соатда ҳаракатланиш тезлигининг 3,0 км. гача пасайиши; биоэлектрик фаоллик тебранишлари ЭМГ амплитудасига меъёрнинг 25 фоизигача енгил бузилиши;
б) мускул кучининг бир ёки ҳар икки қўл бўлимларида 4 баллгача пасайган, бўғинларда фаол ҳаракатлар тўлиқ ҳажмда ва қўл панжасининг асосий функцияси — буюмларни ушлаб олиш ва ушлаб қолиш сақланган ҳолда елка, елкаолди мускуллари гипотрофияси 1,5 — 2,0 см бўлгани ҳолда (бўшашган парез) бир ёки ҳар икки қўлнинг унча кучли бўлмаган парези; ЭМГга — қўл мускуллари биоэлектрик фаоллиги амплитудаси меъёрнинг 25 фоизгача енгил бузилиши;
в) елка, тирсак, ёки билак-кафт бўғимларининг енгил контрактураси; қўл панжасининг асосий функцияси сақланиб қолган ҳолда биринчи бармоқни истисно қилган ҳолда қўлнинг бир-икки бармоғи йўқлиги;
г) енгил вестибуляр-мияча бузилишлари:
вақти-вақти билан пайдо бўладиган бош айланиши;
баъзан I даражали спонтан нистагма;
д) енгил статодинамик бузилишлар (Ромберг позасидаги нобарқарорлик), айланишдан кейинги нистагма 50 — 80 сония, калорик нистагма 80 — 90 сония давом этган ҳолда вестибуляр қўзғалувчан гиперрефлексия;
е) оёқ бўғимларининг енгил контрактураси: болдир-панжа бўғимида 100 даражагача бурчакка ёзиш оёқ панжаси эквинус ҳолатида бўлгани ҳолда (букиш контрактураси), 80 даражагача бурчакка букиш — товон панжа (ёзиш контрактураси);
ж) I даража нафас етишмаслиги, I босқич қон айланиши бузилиши (анча кучли жисмоний зўриқишда, тез юришда нафас қисиши, тинч ҳолатда нафас олиш тезлиги 1 дақиқада 16 — 20 гача меъёр доирасида, жисмоний юкламадан кейин 1 минутда нафас олиш тезлигининг 10 — 12 мартага кўпайиши — 3 минут мобайнида бошланғич даражагача тикланган ҳолда тананинг 10 марта чўкка тушиши ёки тананинг олдинга томон эгилиши, жисмоний юкламадан кейин цианознинг кескин бўлмаган кучайиши, ўпка ҳаётий сиғимининг зарур бўлганнинг 80 — 90 фоизгача унча кўп бўлмаган пасайиши, ўпканинг максимал вентиляцияси — 60 — 74 фоизгача, нафас олиш бир минутлик ҳажмининг 130-40 фоизгача кўпайиши, 1 минутда 260 — 270 мл. гача кислород ютилиши, ўнг қоринчалар миокарди компенсатор гиперфункцияси белгилари);
з) енгил сенсор бузилишлар:
кўриш анализатори функциялари бузилиши — ягона ёки энг яхши кўрадиган кўз ёмон кўришининг кичик даражаси, коррекция 0,3 дан ортиқ бўлган ҳолда кўриш ўткирлиги, кўриш майдони — периферик чегаралар меъёрида ёки майдон 40 даражагача қисқарган, кўриш лаёқати меъёрида, ЭФТ нуқсон кўрсаткичлари — 80 мкАдан 100 мкАгача, ўзгарувчанлик 40 Гц.дан ортиқдан — 43 — 45 Гц.гача, милтиллаб кўриниш қўшилиб кетишининг хавфли тез-тез такрорланиши 40 п/сониядан ортиқдан — 43 — 45 п/сониягача; эшитишнинг ўртача пасайиши, сўзлашув нутқини 2-3 метргача қабул қилиш, шивирлаган нутқни — 0,5-0 метргача қабул қилиш, ўртача эшитиш нуқсони — 41 — 60 дцб., нутқ тушунарлилиги нуқсони — 50 — 70 дцб.;
и) тос органлари функцияларининг енгил бузилиши: сийиш қисташини ҳис этишнинг суст намоён бўлиши, цистометрияда сийдик пуфаги сиғими 200 — 250 мл., қолдиқ сийдик — 50 мл. гача;
дефекациянинг кечикиши — 2-3 сутка мобайнида;
газларнинг тутилмаслиги, анал рефлекс пасайган, сфинктер тонуси пасайган, монометрия ташқи сфинктер босими пасайишини аниқлайди — 22 — 33 мм. симоб устуни, ички сфинктерники — 41 — 58 мм. симоб устуни.
24. Навбатдаги қайта тиббий кўрикдан ўтказишда касбий меҳнатга лаёқатнинг йўқотилиши даражаси жабрланувчини тиббий ва касбий реабилитация қилиш натижалари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ РЎЙХАТИ
1. Заҳарли кимёвий моддалар таъсирида пайдо бўладиган касалликлар:
1.1. Нафас олиш аъзоларининг заҳар таъсирида зарарланиши:
1.1.1. Ринофаринголарингит;
1.1.2. Юқори нафас йўллари шиллиқ пардаларининг яллиғланиши;
1.1.3. Бурун парда деворининг тешилиши;
1.1.4. Трахеит;
1.1.5. Бронхит (барча шакллари);
1.1.6. Пневмосклероз.
1.2. Заҳарли анемия.
1.3. Заҳарли гепатит.
1.4. Заҳарли нефропатия.
1.5. Асаб тизимининг зарарланиши:
1.5.1. Полиневропатия;
1.5.2. Энцефалопатия;
1.5.3. Неврозсимон ҳолат.
1.6. Кўзларнинг заҳар таъсирида зарарланиши:
1.6.1. Катаракта;
1.6.2. Конъюктивит;
1.6.3. Кератоконъюктивит.
1.7. Суякларнинг заҳар таъсирида зарарланиши:
1.7.1. Остеопороз;
1.7.2. Остеосклероз;
1.7.3. Жағ суякларининг некрози.
1.8. Тери касалликлари:
1.8.1. Эпидермоз;
1.8.2. Контактли дерматит;
1.8.3. Фотодерматит;
1.8.4. Онихия;
1.8.5. Паранихия;
1.8.6. Заҳарли меланодермия;
1.8.7. Ёғли фолликулитлар;
1.8.8. Экзема.
1.9. Металл ва фторопластли (тефлонли) безгак.
2. Саноат аэрозоллари ва чанглари таъсирида пайдо бўладиган касалликлар:
2.1. Пневмокониозлар:
2.1.1. Силикоз;
2.1.2. Силикатозлар;
2.1.3. Металлокониозлар;
2.1.4. Аралаш чангдан пайдо бўладиган пневмокониозлар ва бошқалар;
2.1.5. Гиперсезилувчан пневмонитлар.
2.2. Биоссиноз.
2.3. Касб билан боғлиқ сурункали бронхитлар (ноқулай об-ҳаво шароитлари билан боғлиқ барча чангли, заҳарли-чангли шакллари): нообструктив, обструктив, астматик.
2.4. Янгидан пайдо бўлган ўсмалар.
3. Физик омиллар таъсирида пайдо бўладиган касалликлар:
3.1. Ионловчи нурланиш таъсирида пайдо бўладиган касалликлар:
3.1.1. Нур касаллиги:
3.1.1.1. Оғир нурланиш касаллиги;
3.1.1.2. Сурункали нурланиш касаллиги.
3.1.2. Маҳаллий нурланиш (оғир ва сурункали).
3.2. Ноионловчи нурланишлар таъсиридан пайдо бўладиган касалликлар:
3.2.1. Вегето-қон томирлари дистонияси;
3.2.2. Астеник синдром;
3.2.3. Астено-вегетатив синдром;
3.2.4. Гипоталамик синдром.
3.3. Лазерли нурланиш билан тўқималарнинг маҳаллий шикастланиши:
3.3.1. Терининг куйиши;
3.3.2. Кўз мугуз пардасининг шикастланиши;
3.3.3. Кўз тўр пардасининг шикастланиши.
3.4. Тебраниш касаллиги.
3.5. Кохлеар неврит (нейросенсор карлик).
3.6. Қўлнинг вегетатив-сенсор (ангионевроз) ёки сенсомотор полиневропатияси.
3.7. Электроофтальмия.
3.8. Катаракта.
3.9. Декомпрессион (кессон) касаллиги ва унинг асоратлари.
3.10. Қизиб кетиш:
3.10.1. Офтоб уриши;
3.10.2. Томир тортишиши синдроми.
3.11. Паст ҳарорат таъсирида пайдо бўладиган касалликлар:
3.11.1. Облетирилловчи эндартериит;
3.11.2. Вегетатив-сенсор полиневропатияси.
3.12. Ониходистрофия, механик эпидермиозлар (омозолеллик ва бошқалар).
4. Алоҳида аъзолар ва тизимларнинг жисмоний зўриқиши ва толиқиши туфайли келиб чиқадиган касалликлар:
4.1. Координаторли неврозлар, шу жумладан, писчий спазм.
4.2. Периферик асаб тизими касалликлари:
4.2.1. Моно- ва полиневропатия, шу жумладан, қўлларнинг компрессион ва вегетатив-сенсор полиневропатияси;
4.2.2. Бўйин ва бел-думғаза рефлектор синдромлари (нейротомир, миотоник, нейродистрофик);
4.2.3. Бўйин-елка, бел-думғаза радикулопатияси;
4.2.4. Бўйин-елка, бел-думғаза радикуломиелопатияси;
4.3. Таянч-ҳаракатланиш аппарати касаллиги:
4.3.1. Елка олди ва елка камари сурункали миофиброзлари, тендовагинитлар;
4.3.2. Стенозловчи лигаментозлар, стилоидозалар (тирсак ва елка) эпикондилозлари;
4.3.3. Функциялар бузилган ҳолда периартрозлар (елка-курак, тирсак, тизза, айнан ўша локализациянинг деформацияловчи остеоартрозлари); бурситлар, асептик остеонекрозлар.
4.4. Бачадон, мойлик деворларининг тубан силжиши ва тушиши.
4.5. Оёқлардаги томирларнинг варикоз кенгайиши, яллиғланиши (тромбофлебит) ва трофик ўзгаришлар асорати.
4.6. Овоз аппаратларининг зўриқишидан пайдо бўладиган касалликлар:
4.6.1. Сурункали ларингит;
4.6.2. Вазомоторли монохордит;
4.6.3. Овоз бурмалари тугунлари («хонандалар тугунчалари»);
4.6.4. Овоз бурмаларининг контактли яралари;
4.6.5. Фоностения.
4.7. Узоқни яхши кўрмасликнинг кучайиши.
4.8. Ўпка эмфиземаси.
4.9. Неврозлар.
5. Биологик омиллар натижасида келиб чиқадиган касалликлар:
5.1. Ходимлар иш жараёни билан боғлиқ бўлган юқумли ва паразит касалликлар:
5.1.1. Сил касаллиги;
5.1.2. Бруцеллёз;
5.1.3. Манқа касаллиги;
5.1.4. Куйдирги;
5.1.5. Кана энцефалити;
5.1.6. Орнитоз;
5.1.7. Сут соғувчилар тугуни;
5.1.8. Токсоплазмоз;
5.1.9. Вирусли гепатит;
5.1.10. Тери микози;
5.1.11. Розенбах эризепилоиди;
5.1.12. Қичитма, қўтир;
5.1.13. Сифилис-захм.
5.2. Дисбактериоз, тери ва шиллиқ пардалар кандидомикози, висцерал кандидоз.
5.3. ОИВ касаллиги (ОИТС) — тиббиёт ходимлари ҳамда соғлиқни сақлашнинг бошқа ходимларига улар хизмат вазифаларини адо этиши чоғида юққан бўлса.
6. Аллергик касалликлар:
6.1. Конъюктивит.
6.2. Ринит, ринофарингит, ринофаринголарингит, риносинусит.
6.3. Бронхиал астма.
6.4. Астматик бронхит.
6.5. Экзоген альвеолит.
6.6. Дерматит, экзема, токсикодермия.
6.7. Квинке шиши, эшакем, анафилактик шок.
6.8. Заҳарли-аллергик гепатит.
6.9. Марказий ва периферик асаб тизими зарарланиши ва бошқалар.
7. Иш жойида канцероген моддалар таъсирида пайдо бўладиган янги ўсмалар:
7.1. Тери ўсмаси (гиперкератозлар, эпителиомалар, папилломалар, саратон, лейкокератозлар).
7.2. Оғиз бўшлиғи ва нафас олиш аъзоларининг ўсмаси.
7.3. Жигар ўсмаси.
7.4. Ошқозон раки.
7.5. Лейкозлар.
7.6. Буйрак, қовуқ ўсмаси (папилломалар, саратон).
7.7. Суяк ўсмаси.
Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилашнинг клиник-функционал мезонлари
Т/р Клиник-функционал мезонлар Меҳнат лаёқати йўқотилиши фонди I. Марказий ва периферик асаб тизими 1. Бош суяги (бош мия) жароҳатининг оғир турғун асоратлари — пастки параплегия, кучли ифодаланган тетрапарез, трипарез, мушаклар тонусининг спастик типда ошиши ёки гипотония билан кечувчи парапарез, оёқлардаги барча бўғимларда фаол ҳаракатлар ҳажмининг минимал даражада бўлиши билан мушаклар кучининг кескин ифодаланган пасайиши (1 баллгача), мустақил ҳаракат қила олмаслик, иккала қўлнинг кучли ифодаланган парези барча бўғимларда фаол ҳаракатлар ҳажмининг минимал даражада бўлиши билан, вестибуляр-мияча бузилишлари, барча бармоқлар йўқлигидан бошлаб қўл чўлтоқликлари билан биргаликдаги иккала оёқ ампутацион чўлтоқликлари, нафас етишмовчилигининг III даражаси, қон айланиш етишмовчилигининг III даражаси, кучли ифодаланган сенсор бузилишлар (ягона ёки яхши кўрувчи кўзнинг амалий ёки абсолют кўрмаслиги: кўриш ўткирлиги коррекция билан 0,03-0, кўриш майдони 0 — 10 градусга тенг); 90 — 100 2. Бош суяги (бош мия) жароҳатининг турғун ифодаланган, даражадаги асоратлари — қўл ва оёқлар кучи ва ҳаракат ҳажмининг бузилиши, координация бузилиши, гиперкинезлар, ифодаланган тонус бузилиши, эпилептик хуружлар, хотира, интеллектнинг ифодаланган пасайиши, кўнгилчанлик; 70 — 90 3. Бош мия чайқалиши (контузияси)дан кейинги қолдиқ асоратлар — бош мия нервларининг органик зарарланиши, даволанишдан кейинги турғун ўрта ифодаланган резидуал ҳолатдаги посткоммоцион невроз, гормонал дисфункция, моддалар алмашинувининг бузилиши, сийрак пароксизмал синдромлар, вестибуляр кризлар, сийрак эпилептик хуружлар, сезги аъзолари фаолиятининг бузилишлари — ҳид, таъм билиш 40 — 60 4. Мия чайқалишидан кейинги енгил даражадаги асоратлар (мия қутиси суяклари бутунлигининг бузилмаганлиги билан), енгил объектив белгилар билан кечувчи: бурун-лаб бурмасининг силлиқланиши, кўз ёриқларининг ҳар хиллиги ва бошқалар 5 — 30 5. Қўл-оёқлар функциясининг бузилиши билан кечувчи орқа мия, ёки унинг пардалари жароҳати асоратлари ва тос аъзолари функциясининг бузилиши: енгил даражада 5 — 30 ўртача даражада 40 — 60 ифодаланган даражаси 70 — 90 кучли ифодаланган даражаси 90 — 100 6. Ҳаракат фаолиятининг бузилиши, тери сезувчанлигининг ўзгариши, мушаклар атрофияси билан кечувчи периферик нервлар жароҳати асоратлари: енгил даражада 5 — 30 ўртача даражада 40 — 60 ифодаланган даражаси 70 — 90 кучли ифодаланган даражаси 90 — 100 II. Кўриш аъзолари 7. Кўриш ўткирлиги пасайганда меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси қуйидаги жадвал асосида аниқланади: Ўнг кўзда Чап кўзда 1,0 0,9 0,8 0,7 0,6 0,5 0,4 0,3 0,2 0,1 0,09дан паст 0,03-0,0 Меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси 1,0 0 5 5 5 5 10 10 15 20 25 30 40 0,9 5 5 5 5 10 10 15 15 20 30 30 40 0,8 5 5 5 10 10 15 15 20 25 30 35 40 0,7 5 5 10 10 15 15 20 20 25 35 35 45 0,6 5 10 10 15 15 20 20 25 30 35 40 45 0,5 10 10 15 15 20 20 25 30 35 35 40 45 0,4 10 15 15 20 20 25 30 30 35 35 40 50 0,3 15 15 20 20 25 30 30 35 35 35 40 55 0,2 20 20 25 25 30 35 35 35 40 45 50 60 0,1 25 30 30 35 35 35 35 35 45 50 55 60 0,09 дан паст 30 30 35 35 40 40 40 40 50 55 55 70 — 90 0,03-0,0 40 40 40 45 45 45 50 55 60 60 70 — 90 100 Изоҳ: Кўриш ўткирлигининг 0 дан 0,03 пасайганлиги тўлиқ кўрлик билан тенглаштирилади. 8. Аккомодация фалажлиги: битта кўзда 15 иккала кўзда 35 9. Бир номли гемианопсия (ўнг ва чап ёки юқори ва пастки) 35 10. Кўрув майдонининг концентрик торайиши: битта кўзда кўриш майдонининг 60 градусгача торайиши 10 кўриш майдонининг 30 градусгача торайиши 20 кўриш майдонининг тўлиқ ёки 5 градусгача торайиши 40 иккала кўзда кўриш майдонининг 60 градусгача торайиши 20 кўриш майдонининг 30 градусгача торайиши 45 кўриш майдонининг тўлиқ ёки 10 градусгача торайиши 100 11. Птоз (қовоқ тушиши) ва бошқа фалажликлар: Битта кўзда ифодаланган даражаси (қорачиқнинг ярмигача бекилиши) 10 кучли ифодаланган даражаси (қорачиқнинг тўлиқ бекилиши) 20 Иккала кўзда ифодаланган даражаси 25 кучли ифодаланган даражаси 50 12. Кўз ёриғининг юмилишига тўсқинлик қилувчи қовоқлар дефекти: Битта кўзда ифодаланган даражаси 10 кучли ифодаланган даражаси 20 Иккала кўзда ифодаланган даражаси 30 кучли ифодаланган даражаси 60 13. Кўз ҳаракатига тўсқинлик қилувчи қовоқларнинг тўлиқсиз битиши: бит?а кўзда 15 иккала кўзда 35 14. Пульсация қилаётган экзофтальм: Битта кўзда ўрта даражаси 20 ифодаланган даражаси 30 кучли ифодаланган даражаси 40 Иккала кўзда ўрта даражаси 30 — 40 ифодаланган даражаси 60 — 70 кучли ифодаланган даражаси 80 — 90 15. Жароҳатдан сўнгги сурункали конъюктивит: иккала кўзда 10 III. Эшитиш аъзолари 16. Эшитиш пасайганда меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси қуйидаги жадвал асосида аниқланади: Ўнг қулоқ эшитиш ҳолати Чап қулоқ эшитиш ҳолати Эшитиш меъёрда Эшитишнинг ўртача даражадан пасайиши (1 метрдан кўп бўлмаган масофадан пичирлаб гапириш) Эшитишнинг кучли даражада пасайиши (пичирлаб гапириш 0) Тўлиқ карлик Эшитиш меъёрда 0 5 10 15 Эшитишнинг ўртача даражадан пасайиши (1 метрдан кўп бўлмаган масофадан пичирлаб гапириш) 10 15 20 25 Эшитишнинг кучли даражада пасайиши (пичирлаб гапириш 0) 10 20 30 35 Тўлиқ карлик 15 25 35 55 17. Ўрта қулоқнинг мезотимпанит типида сурункали йирингли яллиғланиши 15 18. Шу турдаги эпитимпанит ёки грануляцияли, холестеатомли асоратланган эпитимпанит 25 19. Вестибуляр фаолиятнинг объектив бузилиши: енгил даражаси 5 — 30 ўртача даражаси 40 — 60 ифодаланган даражаси 70 — 90 кучли ифодаланган даражаси 90 — 100 20. Битта қулоқ супрасининг йўқлиги 10 Иккала қулоқ супрасининг йўқлиги 20 IV. Юқори нафас йўллари, нафас аъзолари 21. Буруннинг тўлиқ ёки қисман йўқотилиши 20 22. Бурун орқали нафас олишнинг бузилиши (бурун суяклари синиши, суяклар битиши ва бошқалар оқибатида): енгил даражада 10 ўртача даражада 20 ифодаланган даражаси 25 кучли ифодаланган даражаси 30 23. Бурун ёндош бўшлиқларининг йирингли касаллиги 25 24. Афония (овознинг йўқолиши) 25 25. Хиқилдоқ фаолиятининг бузилишига олиб келувчи жароҳати: енгил даражаси 10 — 20 ўрта даражаси 30 — 40 ифодаланган даражаси 50 — 60 кучли ифодаланган даражаси 60 — 70 26. Нутқ аъзолари ва товуш бойламлари жароҳати оқибатида нутқ йўқолиши 40 27. Нутқ қийинлашуви 15 28. Кўкрак қафасининг жароҳати оқибатида унинг ҳаракати чекланиши (қовурға синиши, чандиқлар) : енгил даражаси 10 ўрта даражаси 15 ифодаланган даражаси 30 кучли ифодаланган даражаси 40 29. Кўкрак қафасининг кучли ифодаланган деформацияси. 40 30. Жароҳатдан кейинги плевритнинг турғун қолдиқ асоратлари, ўпканинг нафас ҳаракати камайиши, ўпканинг соғ қисмига ўтиши оқибатида ўпка юзасининг камайиши, ўпканинг осилиб қолиши ва бошқалар енгил даражада 20 ўртача даражада 30 ифодаланган даражаси 60 кучли ифодаланган даражаси 70 31. Ўпка тўқимаси ва плевранинг сурункали касалликлари, зарарланиш даражасига қараб 25 — 100 V. Қон айланиш аъзолари 32. Юрак, унинг пардаларининг ва қон томирлари органик касалликлари — функциясининг бузилиш даражасига қараб 25 — 100 VI. Овқат ҳазм қилиш аъзолари 33. Оғиз торайиши, юқори ва пастки жағнинг жароҳати, сўлак фистуласи ҳосил бўлиши оқибатида функционал бузилишлар: енгил даражада 10 ўртача даражада 30 ифодаланган даражаси 50 кучли ифодаланган даражаси 60 — 70 34. Тиш тушиши (бахтсиз ҳодиса рўй берган вақтда ёки бевосита жароҳатдан кейин зудлик билан тишларни суғуриб ташлаш зарур бўлганда): 2 тадан 3 та тишгача ёки битта курак тиш 5 4 тадан 8 та тишгача 10 8 та тишдан ортиқ 15 — 20 35. Овқат ҳазм қилиш аъзолари жароҳати ва касаллиги оқибатида овқат ўтказишнинг бузилиши ва озғинлик (қизилўнгач торайиши, сурункали перитонитлар, жигар касалликлари, ўт қопи олиб ташланганлиги ва ҳ.к.) 25 — 100 36. Бахтсиз ҳодиса оқибатидаги лапаротомиядан кейинги ҳолат (ички аъзолар жароҳатланмаганда) 15 37. Бахтсиз ҳодиса оқибатида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қиладиган чурра сиқилиши асоратлари 25 — 50 VII. Қон яратиш аъзолари 38. Талоқ олиб ташланиши 40 VIII. Сийдик-таносил тизими 39. Буйракларнинг сурункали касаллиги — буйраклар фунциясининг бузилишига қараб 25 — 100 40. Буйрак жоми ва сийдик йўллари сурункали касалликлари 15 — 40 41. Битта буйрак олиб ташланганлиги 50 42. Буйракнинг патологик ҳаракатчанлиги 15 43. Сийдик-таносил аъзолари соҳасидаги жароҳат оқибатида сийдик ажралишининг бузилиши: енгил даражада 15 ўртача даражада 30 ифодаланган даражаси 40 кучли ифодаланган даражаси 50 44. Сийдик оқмалари 50 IX. Тери қопламаси ва мушаклар 45. Юзни хунук қилувчи чандиқлар 10 46. Куйиш асоратлари ва ҳар хил жароҳатлар оқибатида кенг тарқалган чандиқлар пайдо бўлиши, мушаклар йиртилиши ва мушаклар четларининг тортилиб кетиши ва бошқалар 10 — 50 X. Таянч ва ҳаракатлар тизими Умуртқа поғонаси 47. Умуртқа поғонасининг жароҳати оқибатида умуртқа поғонаси ҳаракатининг чекланиши енгил даражаси 30 ўрта даражаси 40 ифодаланган даражаси 60 кучли ифодаланган даражаси 70 Тос 48. Тос суяклари жароҳати (тос суяклари синиши, қов, думғаза-ёнбош бирлашмаси ёрилиши ва б.) оқибатида функциясининг бузилиши: енгил даражаси 15 ўрта даражаси 30 ифодаланган даражаси 40 кучли ифодаланган даражаси 60 Қўл Меҳнат лаёқатининг йўқотилиш фоизи ўнг қўл чап* қўл Бош бармоқ 49. Тирноқ фалангаси юмшоқ тўқималар дефекти 10 5 50. Тирноқ фалангаси йўқлиги 15 10 51. Тирноқ фалангаси ва асосий фаланганинг ярми йўқлиги 20 15 52. Иккала фаланганинг йўқлиги 25 20 53. Иккала фаланга ва кафт суягининг йўқлиги 30 25 54. Кафт-бармоқ ёки кафт усти-кафт бўғими ҳаракатсизлиги 15 10 55. Фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги 10 5 56. Қайсидир иккита бўғимнинг ҳаракатсизлиги 20 15 57. Учта бўғимнинг ҳаракатсизлиги 30 25 58. Бош бармоқда ҳаракат чекланганлиги 10 5 59. Бош бармоқ контрактураси: ифодаланган даражаси 20 15 кучли ифодаланган даражаси 30 25 Кўрсаткич бармоқ 60. Тирноқ фалангаси юмшоқ тўқималар дефекти 5 5 61. Тирноқ фалангаси йўқлиги 10 5 62. Тирноқ ва ўрта фаланганинг йўқлиги 15 10 63. Барча учта фаланганинг йўқлиги 20 15 64. Барча учта фаланга ва кафт суягининг йўқлиги 25 20 65. Кафт-бармоқ бўғими ҳаракатсизлиги 15 10 66. Биринчи фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги 10 5 67. Иккинчи фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги 10 5 68. Кафт-бармоқ ва биринчи фалангалараро бўғимлар ҳаракатсизлиги 20 15 69. Кафт-бармоқ ва иккинчи фалангалараро ёки биринчи ва иккинчи фалангалараро бўғимлар ҳаракатсизлиги 15 10 70. Барча бўғимлар ҳаракатсизлиги 25 20 71. Кўрсаткич бармоқда ҳаракат чекланганлиги 10 5 72. Кўрсаткич бармоқ контрактураси: ифодаланган даражаси 15 10 кучли ифодаланган даражаси 25 20 Ўрта, тўртинчи ёки бешинчи бармоқ 73. Тирноқ фалангасининг йўқлиги 5 5 74. Тирноқ ва ўрта фаланганинг йўқлиги 10 5 75. Ушбу бармоқлардан биттасининг йўқлиги 10 10 76. Ушбу бармоқлардан биттасининг кафт суяги билан биргаликда йўқлиги 15 10 77. Кафт-бармоқ ёки биринчи фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги 10 5 78. Иккинчи фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги 5 5 79. Кафт-бармоқ ва иккинчи фалангалараро ёки биринчи ва иккинчи фалангалараро бўғимлар ҳаракатсизлиги 10 5 80. Барча бўғимлар ёки кафт-бармоқ ва биринчи фалангалараро бўғимлар ҳаракатсизлиги 15 10 81. Ушбу бармоқлардан биттасида ҳаракат чекланганлиги 5 5 82. Ушбу бармоқлардан биттасининг контрактураси: ифодаланган даражаси 10 5 кучли ифодаланган даражаси 15 10 Изоҳ: Ягона чап қўлнинг жароҳатланиши ўнг қўлнинг жароҳатланишига тенглаштирилади. Битта қўлдаги бир нечта бармоқлар 83. Битта қўлда иккита бармоқ йўқлиги: а) бош ва кўрсаткич бармоқ 50 40 б) бош бармоқни ўрта бармоқ, ёки тўртинчи, ёки бешинчи бармоқ билан 40 35 в) кўрсаткич бармоқни ўрта бармоқ, ёки тўртинчи, ёки бешинчи бармоқ билан 35 25 г) ўрта бармоқни тўртинчи бармоқ, ёки бешинчи бармоқ билан, ёки тўртинчи бармоқни бешинчи бармоқ билан 20 15 Изоҳ: икки ва ундан ортиқ бармоқларда тирноқ ва ўрта фалангаларнинг йўқлиги шу бармоқларнинг тўлиқ йўқлигига тенглаштирилади 84. Битта қўлда учта бармоқ йўқлиги: а) бош ва кўрсаткич бармоқни ўрта бармоқ билан, ёки тўртинчи, ёки бешинчи бармоқ билан 60 50 б) бош ва ўрта бармоқни тўртинчи ёки бешинчи бармоқ билан, ёки бош бармоқни тўртинчи ва бешинчи бармоқлар билан 50 40 в) кўрсаткич ва ўрта бармоқни тўртинчи ёки бешинчи бармоқ билан, ёки кўрсаткич бармоқни тўртинчи ва бешинчи бармоқлар билан 45 35 г) ўрта бармоқ, тўртинчи ва бешинчи бармоқлар 30 25 85. Битта қўлда тўртта бармоқлар йўқлиги: а) бош ва кўрсаткич бармоқни бошқа иккита бармоқлар билан 65 55 б) бош, ўрта, тўртинчи ва бешинчи бармоқлар 60 50 в) кўрсаткич, ўрта, тўртинчи ва бешинчи бармоқлар 55 45 86. Битта қўлда барча бармоқлар йўқлиги 75 60 87. Битта қўлда барча бармоқлар ҳаракатсизлиги 65 55 88. Битта қўлда барча бармоқларда ҳаракат чекланганлиги 35 20 89. Битта қўлда барча бармоқлар контрактураси: ифодаланган даражаси 50 40 кучли ифодаланган даражаси 60 50 Кафт 90. Кафт йўқлиги 75 70 91. Билак-кафт бўғимида ҳаракат чекланганлиги: енгил даражаси 15 10 ўрта даражаси 20 15 ифодаланган даражаси 25 20 92. Билак-кафт бўғими ҳаракатсизлиги 35 30 93. Кафт суякларининг синиши оқибатида панжа ва бармоқлар функциясининг бузилиши: енгил даражаси 10 5 ўрта даражаси 20 15 ифодаланган даражаси 25 20 кучли ифодаланган даражаси 30 25 Билак 94. Билак йўқлиги 80 70 95 Тирсак бўғимида ҳаракат чекланганлиги: енгил даражаси 15 10 ўрта даражаси 20 15 96. Тирсак бўғимининг тўғри бурчак о?тида букилган ҳолдаги ҳаракатсизлиги 45 40 97. Тирсак бўғимининг ўткир бурчак остида букилган ёки ўтмас бурчак остида ёзилган ҳолатдаги ҳаракатсизлиги 50 45 98. Тирсак ва билак-кафт бўғимлари ҳаракатсизлиги 55 45 99. Тирсак бўғими ўйноқилиги 60 50 100. Тирсак ва билак-кафт бўғимларида ҳаракат чекланганлиги 30 25 101. Билакнинг пронацион ёки супинацион ҳаракатининг чекланганлиги: ифодаланган даражаси 15 10 кучли ифодаланган даражаси 25 20 102. Билак ва тирсак суякларининг сохта бўғими 50 40 103. Билак суякларидан биттасининг сохта бўғими 35 30 Елка 104. Елка йўқлиги 80 70 105. Елка бўғими ҳаракатсизлиги 60 50 106. Елка бўғими ўйноқилиги 65 50 107. Елка суягининг сохта бўғими 65 50 108. Елка бўғимида ҳаракат чекланганлиги: енгил даражаси 15 10 ўрта даражаси 25 20 ифодаланган даражаси 35 30 кучли ифодаланган даражаси 60 50 109. Ўмров ёки курак суягининг синиши оқибатида функциянинг бузилиши: енгил даражаси 10 5 ўрта даражаси 20 15 ифодаланган даражаси 30 25 кучли ифодаланган даражаси 35 30 110. Елка суягининг одатланган чиқиши 25 20 Изоҳ : елка суяги бошчасининг одатланган чиқишида меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси бахтсиз ҳодиса суғурталанган ходим билан тузилган суғурта вақти тугамаган даврда кузатилганда аниқланади. Одатланган чиқиш қайталанишида меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси аниқланмайди. 111. Иккала қўл ёки панжа йўқлиги 100 Оёқ Бармоқлар 112. Бош бармоқ тирноқ фалангасининг йўқлиги 5 113. Бош бармоқ йўқлиги 10 113. Бош бармоқнинг кафт суяги ёки унинг бир қисми билан биргаликда йўқлиги 15 115. Бошқа бармоқлардан биттасининг йўқлиги 5 Изоҳ: битта ёки иккита бармоқда тирноқ фалангасининг йўқлиги (бош бармоқдан ташқари), шунингдек, кўрсатилган бармоқлар функциясининг бузилиши ушбу бармоқлардан бирининг йўқлигига тенглаштирилади. 116. Битта оёқда барча бармоқлар йўқлиги 25 117. Битта оёқда барча бармоқлар билан кафт суякларининг дистал бошчасининг йўқлиги 50 Оёқ панжаси 118. Оёқ панжасининг ҳар хил қисмидан йўқлиги — болдир-ошиқ бўғимидан кафт-кафтолди бўғимигача 60 119. Оёқ панжасининг кафт-кафтолди бўғими соҳасидан йўқлиги 40 120. Болдир-ошиқ бўғимининг функционал қулай ҳолатдаги (тўғри бурчак остида) ҳаракатсизлиги 30 121. Болдир-ошиқ бўғимининг бошқа ҳолатдаги ҳаракатсизлиги 45 122. Болдир-ошиқ бўғимининг ўйноқилиги 45 123. Болдир-ошиқ бўғимида ҳаракат чекланганлиги: енгил даражаси 15 ўрта даражаси 20 ифодаланган даражаси 25 кучли ифодаланган даражаси 30 124. Кафтолди суяклари ҳамда товон суяги синиши асоратлари: енгил даражаси 10 ўрта даражаси 20 ифодаланган даражаси 40 кучли ифодаланган даражаси 60 125. Кафт суяклари синиши оқибатида статиканинг бузилиши ёки доимий оғриқли синдром билан 5 — 15 Болдир 126. Болдир йўқлиги 70 127. Тизза бўғимининг ёзилган ҳолатдаги (180 градус бурчак остида) ҳаракатсизлиги 45 128. Тизза бўғимининг букилган ҳолатдаги ҳаракатсизлиги 50 129. Тизза бўғими ўйноқилиги 60 130. Тизза бўғимида ҳаракат чекланганлиги: енгил даражаси 10 ўрта даражаси 20 ифодаланган даражаси 40 кучли ифодаланган даражаси 60 131. Болдир суяклари синиши оқибатида оёқ функциясининг турғун бузилиши енгил даражаси 10 ўрта даражаси 20 ифодаланган даражаси 40 кучли ифодаланган даражаси 60 — 70 132. Болдирнинг сурункали йирингли жараёни оқибатида битмаётган оқма ёки яралар борлиги: енгил даражаси 10 ўрта даражаси 20 ифодаланган даражаси 40 кучли ифодаланган даражаси 60 — 70 133. Болдир суякларининг битмаётган синиғи (сохта бўғими) 60 134. Катта болдир суягининг битмаётган синиғи (сохта бўғими) 50 Сон суяги 135. Сон юқори учлигидан йўқлиги 90 136. Сон ўрта ёки пастки учлигидан йўқлиги 80 137. Чаноқ-сон бўғимининг ёзилган ҳолатдаги (180 градус бурчак остида) ҳаракатсизлиги 50 138. Чаноқ-сон бўғимининг букилган ҳолатдаги ҳаракатсизлиги 60 139. Чаноқ-сон бўғимида ҳаракат чекланганлиги: енгил даражада 30 ўртача даражада 40 140. Сон суяги синиши оқибатида оёқ функциясининг бузилиши енгил даражаси 20 ўрта даражаси 30 ифодаланган даражаси 40 кучли ифодаланган даражаси 60 — 70 141. Сон суягининг битмаётган синиғи (сохта бўғими) 60 — 70 142. Оёқ жароҳатидан кейинги тромбофлебит, лимфа айланишининг бузилиши ва бошқалар енгил даражаси 10 ўрта даражаси 30 ифодаланган даражаси 50 кучли ифодаланган даражаси 60 Изоҳ: оёқ-қўлларнинг тўлиқ фалажлиги уларнинг йўқлигига тенглаштирилади. Шунингдек, оёқ-қўллардаги бўғимларда кўплаб жароҳатлар (анкилозлар, кескин ифодаланган контрактуралар), сурункали яралар оқибатида жароҳатланган оёқ-қўлни ишлата олмаслик, ампутациядан кейин суякнинг тўлиқ ёпилмаганлиги унинг тўлиқ йўқлигига тенглаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 11-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисида
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, ногиронлиги бўлган шахс (бола)ларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини электрон шакллантириш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури (кейинги ўринларда — РЯТД) — тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган, ногиронлиги бўлган шахс учун мақбул реабилитация чоралари мажмуи бўлиб, ушбу чоралар организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахс меҳнат фаолиятининг айрим турларини бажариш қобилиятини тиклашга, компенсация қилишга қаратилган тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитация чораларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ҳамда тартибини ўз ичига олади;
тиббий реабилитация қилиш — ногиронлиги бўлган шахслар аъзоларининг ҳамда организми тизимларининг бузилган ва (ёки) йўқолган функцияларини сақлаб қолишга, қисман ёки тўлиқ тиклашга қаратилган тиббий хизматлар мажмуи;
касбий реабилитация қилиш — ногиронлиги бўлган шахсларни касбга йўналтиришга, касбга ўқитишга ва ишга жойлаштиришга, шунингдек уларнинг бой берилган касбий билимлари, маҳорати ва кўникмаларини тиклашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
ижтимоий реабилитация қилиш — ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлигини енгиб ўтиши учун шарт-шароитлар яратишга, ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, мустақил яшаш имкониятларини тиклашга, шунингдек, уларни жамиятда оилавий ҳаётнинг одатий шароитларига қайтаришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
жисмоний реабилитация қилиш — ногиронлиги бўлган шахслар организмининг бузилган ёки вақтинча йўқолган функцияларини ҳамда уларнинг ижтимоий ва касбий фаолиятга бўлган қобилиятини жисмоний тарбия ва спорт ҳамда параспорт воситалари ҳамда усулларидан фойдаланган ҳолда тиклаш (тузатиш ва компенсация қилиш);
абилитация қилиш — жамият ҳаётига мослаштириш учун организмнинг йўқ бўлган (туғма) ва (ёки) ривожланмаган функцияларини шакллантиришга қаратилган тиббий, ижтимоий, педагогик, психологик жиҳатдан тузатиш ва бошқа тузатиш чора-тадбирлари мажмуи;
абилитация қилиш бўйича хизматлар хавф гуруҳидаги болаларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий, психологик ва педагогик жиҳатдан тузатиш хизматларини, шунингдек, бошқа тузатиш хизматларини ўз ичига олади;
бажарувчи ташкилотлар — даволаш-профилактика муассасалари, реабилитация марказлари, аҳоли бандлигига кўмаклашувчи марказлар ва РЯТДда тиббий, касбий, ижтимоий, жисмоний реабилитация ва абилитация тадбирларининг бажарувчилари этиб белгиланган бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар;
қонуний вакиллари — ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар.
3. Ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни РЯТД давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ногиронлиги бўлган шахс (бола)ларни реабилитация қилишнинг мақсади уларга тўлақонли ҳаёт тарзини юритиш ҳамда ўз ҳуқуқлари ва потенциал имкониятларини амалга ошириш имконини берадиган ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатишга ва касбий фаолиятнинг ҳар хил турларига оид қобилиятини тиклашдан иборатдир.
4. РЯТД ногиронлиги бўлган шахс (бола) учун тавсия хусусиятига эга. Ушбу шахс реабилитация чора-тадбирларининг у ёки бу туридан, шакли ва ҳажмидан, шунингдек, дастурни амалга оширишдан бутунлай воз кечишга ҳақли.
Ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили) РЯТДдан бутунлай воз кечган ёки дастурнинг айрим қисмлари амалга оширилишидан воз кечган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, дастурнинг бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.
5. Бажарувчи ташкилотлар, шунингдек, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан РЯТДни бажаришда реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда изчиллик ва узлуксизлик, ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини доимий кузатиб бориш ва назорат қилиш таъминланади.
II. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш тартиби
6. Реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда ТИЭК мутахассислари текшириб кўрилаётган шахс (бола)га (ёки унинг қонуний вакилига) реабилитация тадбирларининг мақсадини, вазифаларини, башорат қилинаётган натижаларни, тиббий ва ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини тушунтириши шарт.
Ногиронлиги бўлган шахс (бола) учун тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказилганидан кейин ўн кун ичида ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модули (кейинги ўринларда — «Экспертиза» модули) орқали шакллантирилади.
7. 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага РЯТД расмийлаштирилганда қонуний вакили ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилади.
ТИЭК мутахассислари РЯТДни тузишда ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида» 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сон Қонунида назарда тутилган ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қиладилар.
8. РЯТДни электрон шакллантириш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
реабилитацион эксперт диагностикасини ўтказиш;
реабилитация потенциалини аниқлаш;
реабилитация башоратини баҳолаш;
бажарувчи ташкилотларни кўрсатган ҳолда ногиронлиги бўлган шахс (бола)га маиший, ижтимоий, жисмоний ва касбий фаолиятни бажаришда бузилган қобилиятини тиклаш (шакллантириш) (тўлиқ ёки қисман) ёки уни компенсация қилиш имконини берадиган реабилитация ёки абилитация тадбирларини, техник воситалар ва хизматларни белгилаш.
9. РЯТДни электрон шакллантириш ногиронлиги бўлган шахс (бола)ларга даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига тақдим этилган йўлланмада кўрсатилган тиббий реабилитация бўйича тавсия этилган чораларни, ногиронлиги бўлган болага психологик-педагогик реабилитация чоралари, психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг текшириш натижалари бўйича хулосасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
10. Реабилитация эксперт диагностикасининг мураккаб турларини қўллаш талаб қилинадиган ҳолларда ногиронлиги бўлган шахс (бола) РЯТДни тўлдириш ва унга тузатишлар киритиш учун ТИЭК томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларига (кейинги ўринларда — РМ), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги даволаш-профилактика ва диагностика муассасаларига белгиланган тартибда юборилиши мумкин.
Ногиронлиги бўлган шахс (бола)га (ёки унинг қонуний вакилига) электрон шакллантирилган РЯТДга мувофиқ уни тиббий, касбий, ижтимоий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш учун тегишли бўладиган тадбирлар, техник воситалар ва хизматлар режасини аниқлаш мақсадида у қайси бажарувчи ташкилотга мурожаат қилиши тушунтирилади.
11. Электрон шакллантирилган РЯТД ногиронлик гуруҳининг белгиланган даврида амалда бўлади.
Ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили) электрон шакллантирилган РЯТДни рад этган тақдирда, ТИЭК томонидан тегишли далолатнома тузилади, ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили)нинг ёзма рад этиш хати (ёки рад этганлиги ҳақидаги далолатнома) «Экспертиза» модулига киритилади.
Ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили) РЯТДга рози бўлмаган тақдирда, у ТИЭКнинг юқори муассасаларига, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
12. Бажарувчи ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахс (бола) мурожаат қилган кундан эътиборан 10 кун муддатда электрон шакллантирилган РЯТДга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахс (бола) ни тиббий, касбий, ижтимоий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш учун тегишли бўлган тадбирларни, техник воситалар ва хизматларни аниқлаши ва РЯТДда қайд этиши, реабилитация қилишнинг бажарувчи ташкилотларини, шакллари ва муддатларини кўрсатиши шарт.
Бажарувчи ташкилотлар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг РЯТДда акс эттирилган тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш бўйича тавсияларга қўшимча ёки тузатиш киритиш ҳуқуқига эга.
14. РЯТДда белгиланган чора-тадбирлар ТИЭК томонидан бажарувчи ташкилот этиб белгиланган муассаса ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
15. Бажарувчи ташкилотлар маъмурияти ўз фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили) мурожаатидан сўнг 3 кун ичида РЯТДда кўзда тутилган реабилитация тадбирларини амалга оширишда, маҳаллий ҳокимият ва ташкилотлар билан биргаликда, ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, реабилитация тадбирларини амалга ошириш бўйича ишларни ташкил қилади.
16. Реабилитация тадбирларини бажариш муддати тавсия этилган муддатдан ошмаслиги керак.
17. Бажарувчи ташкилотлар РЯТДда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни «Экспертиза» модулига ўзларининг ахборот тизимлари орқали юборади.
18. РЯТДнинг бажарилиши ТИЭК томонидан ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида якуний баҳоланади.
IV. Якунловчи қоидалар
19. Ногиронлиги бўлган шахс (бола)га РЯТДда тавсия этиладиган тадбирларни электрон шакллантириш, унинг мониторингини олиб бориш ва уни бажариш натижаларини баҳолаш юзасидан жавобгарлик ТИЭКга юкланади.
20. Бажарувчи ташкилотларнинг раҳбарлари РЯТД тадбирларини бажариш мониторингини олиб бориш учун шахсан жавобгардирлар.
21. Ногиронлиги бўлган шахс (бола)га РЯТДни ишлаб чиқиш ва бажариш масалалари бўйича пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури
20 _ _ __ йил «__ _ __» _____ ___ ____даги _________-сон кўрик далолатнома ____ _ ___-сон РЯТД Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси __________________________ №________________________ Фамилияси, исми, отасининг исми _________________________________________________________ Жинси: эркак, аёл. Туғилган санаси ________________________________________________________ Доимий (вақтинчалик) яшаш манзили ______________________________________________________ _______________________________________ телефони _______________________________________ Ногиронлик гуруҳи Ногиронлик сабаби _______________________________________ _ _______________________________________________ Ногиронлик белгиланган муддат 20____йил «____»________________гача Такроран кўрикдан ўтказиш 20 __ _ _ йил «__ _ _» ________________ Тиббиёт муассасасининг номи _____________________________________________________________ № _________ Тиббий реабилитация қилиш: Тиклаш терапияси (Медикаментоз терапия, физиотерапия, рефлексотерапия, фитотерапия, массаж) _______________________________________________________________________________________ Реконструктив жарроҳлик _______________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ (тури) Тавсия қилинган протез-ортопедик мосламалар _______________________________________________________________________________________ (тури) Тавсия қилинган реабилитация қилишнинг техник воситалари _______________________________________________________________________________________ (тури) Ўзгалар парваришига муҳтожлиги:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, пул компенсациялари ва имтиёзлар рўйхатида :
а) I бўлимнинг 1-кичик бандидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) II бўлимда :
номидаги «ногиронларга» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-кичик бандидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-кичик банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошиларидаги «ногиронларга» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-кичик банднинг биринчи хатбошидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-кичик бандида :
биринчи хатбошидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўттиз бешинчи хатбошидаги «ногиронларнинг» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) V бўлимда :
номидаги «ногиронларнинг» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «ногиронларга» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда) 2-банднинг «б» кичик бандидаги «ногиронига» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсга» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Махсус таълим-тарбия муассасаларидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ белгиланган педагог ходимлар лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларининг III бандига изоҳларда :
а) 1-кичик банднинг иккинчи хатбошидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-кичик банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 февралдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Мактабдан ташқари муассаса тўғрисидаги низомнинг III бўлим 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Ногирон» сўзи «Ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий аҳамиятли касалликларга дучор бўлган беморлар учун имтиёзларда иккинчи хатбошидаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК)га» сўзлари «тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)га» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун янги туғилган чақалоқлар ҳамда ҳомиладор аёлларда туғма ва бошқа патологияни барвақт аниқлаш бўйича «Она ва бола скрининги» давлат тизимини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 1 апрелдаги 140-сон қарорида :
қарор номидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган болалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган болалар» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда :
2.3.8.6-банддаги «ўн олти ёшгача ногирон боласи бўлган» сўзлари «ўн саккиз ёшгача ногиронлиги бўлган боласи бор» сўзлари билан алмаштирилсин;
2.3.10-банддаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида» 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида :
а) 1-илова 3-бандининг биринчи хатбошидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илова 2-бандидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 28 февралдаги 71-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ядро полигонларида ва бошқа радиация ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорининг 3-бандида :
биринчи хатбошидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «ногиронларга» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари 2-иловасининг 1-бандидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисидаги низомда :
9 1 -банднинг биринчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК)» сўзлари «тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)» сўзлари билан алмаштирилсин;
9 2 -банднинг биринчи хатбошисидаги «ТМЭК» ва «ногирон» сўзлари «ТИЭК» ва «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларининг 25-банди учинчи хатбошиси , 30 , 32 ва 68-бандлардаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартибининг 6-банди тўртинчи хатбошисида :
«ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорида :
а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 1-бандида « ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида низомда :
а) 14-бандида «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК)» ва «ногиронлар» сўзлари «Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК)» ва «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 17-банддаги «ТМЭКларининг» сўзи «ТИЭКларининг» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 2-иловада :
1.11-банднинг биринчи хатбошидаги «ногиронлар» ва «ногиронларни» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахслар» ва «ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
3.1 , 3.19 , 3.21-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «ногиронлар» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
3.22-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «тиббий-меҳнат» сўзлари «тиббий-ижтимоий» сўзлари билан алмаштирилсин;
9.5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «тиббий-меҳнат» сўзлари «тиббий-ижтимоий» сўзлари билан алмаштирилсин;
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарори билан тасдиқланган Касаначилик тўғрисида низомда :
8-банднинг биринчи хатбошисидаги «ногиронларга» ва «ТМЭК» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахсларга» ва «ТИЭК» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банддаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарорида :
а) қарор номидаги «Ногиронларни соғломлаштириш» сўзлари «Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация самарадорлигини ошириш ва уларнинг жамиятга интеграциялашувини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:»;
в) 2-бандда :
иккинчи , учинчи , тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «ногиронларни» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;»
саккизинчи хатбошидаги «ногиронларга» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Соғлиқни сақлаш вазирига» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 4-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
е) 1-иловада :
илованинг номидаги «ногиронларни соғломлаштириш» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Уруш ва меҳнат фахрийларини санаторияда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлинмаси — (4 киши)» блоки чиқариб ташлансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари фаолияти тўғрисида» 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарорида :
а) қарор номидаги «ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари» сўзлари «ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин:
б) муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида«ги» сўзлари «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) иловада :
1-банддаги «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида«ги» сўзлари «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ногиронлиги бўлган ўқувчилар — Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бошқармаларининг йўлланмаси бўйича;».
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарорида :
а) Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази тўғрисидаги низомга илованинг 2 — 4 ва 7-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
3. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар.
4. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар.
7. Чернобиль АЭСдаги аварияни бартараф этишда қатнашиш натижасида ногиронлиги бўлган шахслар.;»
б) Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси тўғрисидаги низомда :
5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «ва тиббий-ижтимоий» сўзлари чиқариб ташлансин;
6-бандда :
учинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «ва тиббий-ижтимоий» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва тиббий-ижтимоий» сўзлари чиқариб ташлансин;
10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туманлар (шаҳарлар)да — шошилинч тиббий ёрдам бўлимига эга бўлган марказий туман (шаҳар) касалхонаси, кўп тармоқли марказий туман (шаҳар) поликлиникаси, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар (шаҳарларда), диспансерлар, акушерлик комплекслари, ихтисослаштирилган касалхоналар, хусусий тиббиёт муассасалари;
Тошкент шаҳрида — кўп тармоқли марказий туман поликлиникаси, оилавий поликлиникалар, диспансерлар (бемор ўринлари фондисиз), чақалоқлар уйлари, хусусий тиббиёт муассасалари.»;
12-банддаги «ногиронларга, кексаларга ва аҳолининг бошқа ночор тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам бериш бўлими бошлиғи — ўринбосарга» сўзлари чиқариб ташлансин;
14-банддаги «ўринбосарлардан бири» сўзлари «ўринбосар» сўзи билан алмаштирилсин;
18-банддаги «тиббий-ижтимоий» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг тузилмасидан қуйидаги блоклар чиқариб ташлансин:
«Бошлиқнинг тиббий-ижтимоий ёрдам бериш бўйича ўринбосари — бўлим бошлиғи;
Ногиронларга, кексаларга ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам бериш бўлими;
Ёлғиз кексаларга, пенсионерларга ва ногиронларга уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар гуруҳи».
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 33-банди тўққизинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарори билан тасдиқланган Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхатида 1-банднинг ўнинчи хатбошисидаги , 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги , 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 апрелдаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Қарздор ва унинг оиласининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмлар рўйхатининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ногиронлиги бўлган шахсларда фойдаланишда бўлган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари ва протез-ортопедия мосламалари;».
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2009 йил 21 майдаги 145-сон қарорида :
а) Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисидаги низомга иловада :
3 — 5 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
4. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар.
5. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар.
8. Чернобиль АЭСдаги аварияни бартараф этишда қатнашиш натижасида ногиронлиги бўлган шахслар.»
б) Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисидаги низомга иловада :
3 — 5 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
4. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар.
5. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар.
8. Чернобиль АЭСдаги аварияни бартараф этишда қатнашиш натижасида ногиронлиги бўлган шахслар.»
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисида» 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорида :
а) муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида«ги» сўзлари «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул берилиши керак бўлган, улар томонидан ўз ҳисобига сотиб олинган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури — тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган, ногиронлиги бўлган шахс учун мақбул реабилитация чоралари мажмуи бўлиб, ушбу чоралар организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногиронлиги бўлган шахс меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажариш қобилиятини тиклашга, компенсация қилишга қаратилган тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитация чораларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ҳамда тартибини ўз ичига олган чора-тадбирлари комплекси;
компенсация — ногиронлиги бўлган шахсга (ёки унинг қонуний вакилига) пул шаклида тўланадиган, ногиронлиги бўлган шахс томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар қийматини қоплаш.»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўз маблағлари ҳисобига:
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация қилишнинг техник воситасини сотиб олган;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация техник воситасини жорий таъмирлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаган ногиронлиги бўлган шахслар компенсация олиш ҳуқуқига эга бўладилар.»;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Компенсация Сотиб олинган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда — Махсус комиссия) қарорига мувофиқ тўланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) Махсус комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади.»;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) компенсация олиш учун ҳудудий бошқармаларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Махсус комиссия томонидан белгиланадиган шакл бўйича компенсация тўлаш тўғрисида ариза;
ногиронлиги бўлган шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури нусхаси;
туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг белгиланган тартибда реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминлаш учун ногиронлиги бўлган шахс ҳисобга қўйилган сана тўғрисидаги маълумотномаси;
реабилитация қилишнинг техник воситаси сотиб олинганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайдиган чек, квитанция, талон, чипта ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
реабилитация қилишнинг техник воситасининг техник паспорти нусхаси.»;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар беш кун мобайнида ҳудудий бошқармалар томонидан компенсация тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.»;
8-банд чиқариб ташлансин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ҳужжатлар ҳудудий бошқармалардан тушган санадан бошлаб, икки ҳафта муддатда Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ногиронлиги бўлган шахс ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш ёхуд компенсация тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.»;
11-банднинг иккинчи хатбошисида :
«реабилитация» сўзидан кейин «қилишнинг» сўзи билан тўлдирилсин;
«ногиронларни» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддаги «ишчи орган» сўзлари «ҳудудий бошқарма» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги «Реабилитация» сўзидан кейин «қилишнинг» сўзи билан тўлдирилсин;
17-бандда :
«Реабилитация» сўзидан кейин «қилишнинг» сўзи билан тўлдирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Ҳудудий бошқармалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Компенсация тўлаш учун пул маблағлари Махсус комиссиянинг қарори асосида ҳудудий бошқармаларнинг ҳисоб рақамидан ўтказилади.
Компенсация белгиланган тартибда ногиронлиги бўлган шахс яшайдиган жойдаги Халқ банки бўлими орқали амалга оширилади.
19. Ҳудудий бошқармалар ногиронлиги бўлган шахсларга компенсация тўлаш учун тушган маблағлар ҳисобини белгиланган тартибда Молия вазирлиги Ғазначилигининг бўлимларида очилган шахсий ҳисобраварақларида юритадилар.»;
21-бандда :
«ногиронларга» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«реабилитация» сўзидан кейин «қилишнинг» сўзи билан тўлдирилсин.
в) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига 2-ИЛОВА
Сотиб олинган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг
Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Махсус комиссия раиси Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосари Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси раиси Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бош ҳисобчиси, Махсус комиссия котиби ».
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида :
а) 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 5-ИЛОВА
__________________________________________________________________ (юридик шахснинг номи) БУЙРУҚ №_________ _____________ шаҳри 20__ йил «___» ____________ Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли кўрилган зарарни тўлаш тўғрисида Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли ______________________________________________________га (жабрланувчининг Ф.И.О.) зарар етказилган. Ушбу бахтсиз ҳодиса 20___ йил «___» ___________________да Н-1 шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилган. ТИЭКнинг 20___ йил «___» _____________даги ___-сон хулосасига кўра ____ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилган / этилмаган _________________________ (кераклиси кўрсатилади) »;
б) 9-иловада :
20-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари (ТИЭК), кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар.»;
67-позициядаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида низомнинг 23-банди «б» кичик банди иккинчи , учинчи , тўртинчи хатбошиларидаги «ногиронига» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарори билан тасдиқланган Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг 3-бандидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди «е» кичик бандидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 сентябрдаги 267-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларида :
16-банддаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банднинг «б» кичик бандидаги «уруш ногиронлари ва қатнашчилари» сўзлари «уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ногиронлар» сўзи «Ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
51-банднинг учинчи хатбошисидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
59-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ногиронларга» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
152-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «уруш ногиронлари» сўзлари «уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «-ногиронларига» сўзи «-ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «уруш ногиронларига» сўзлари «уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «уруш ногиронлари» сўзлари «уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «уруш ногиронларини» сўзлари «уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «Уруш ногирони гувоҳномаси» сўзлари «Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс гувоҳномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
159-банддаги «Ногиронлар» сўзи «Ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
165-банд иккинчи хатбошисидаги «уруш ногиронлари ва қатнашчилари ва» сўзлари «уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
168-банднинг «а» кичик бандидаги «уруш ногиронлари» сўзлари «уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
177-банддаги «Уруш ногиронлари» сўзлари «Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
224-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Уруш ногиронлари» сўзлари «Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 7-банднинг «б» кичик банди олтинчи хатбошиси ва 8-банднинг еттинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 2.5-бандидаги «Ногиронлар» сўзи «Ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди ўн тўртинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
44. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхатида :
а) 9-банддаги «уруш ногиронлари ва қатнашчилари» сўзлари «уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 11-банддаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
45. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 августдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди ўнинчи хатбошисидаги «ногиронларнинг» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
46. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 8-бандидаги «Ногиронлар» сўзи «Ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
47. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибининг изоҳлар қисми 5-бандидаги «ногиронлари» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
48. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 2-банди еттинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
49. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди «б» кичик банди учинчи хатбошисида :
«ногиронлари» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
50. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини юритиш ва васий ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақида низомнинг 6-банди «з» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«з) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронликни белгилаш тўғрисидаги қарори, ногиронлиги бўлган шахснинг реабилитация дастури;».
52. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 24 декабрлаги 361-сон қарорида :
а) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигига» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банд чиқариб ташлансин;
в) 1-иловада :
илованинг номидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигига» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «тиббиёт бирлашмаларига» сўзлари «тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Санаторийга йўлланма олиш учун уруш ва меҳнат фронти фахрийлари туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
уруш фахрийси гувоҳномаси ёки 1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтида қатнашганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналиши ва мавжуд зид кўрсатмалар ёзилган санаторий-курорт картаси.
I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари аризасида ўзларига ҳамроҳлик қилувчи шахснинг исми-шарифи ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва берилган муддатини кўрсатадилар.
Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Аризаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.»;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари, зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига буюртманома тақдим этадилар»;
15-банддаги «тиббиёт бирлашмаси» сўзлари «тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 39 ва 40-бандлардаги «тиббиёт бирлашмалари» сўзлари «тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тиббиёт бирлашмасига» сўзлари «тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-бандда :
«Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«вазири» сўзидан кейин «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори» сўзлари билан тўлдирилсин;
20 ва 38-бандлардаги «Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Зарурат бўлганда, йил мобайнида Йўлланмаларни тақсимлаш асосли сабаблардан (тиббий кўрсаткичлар, уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг рад этиши ва шу кабилардан) келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан «Нуроний» жамғармаси билан келишилган ҳолда киритилади.
Ушбу ҳолатда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳар чорак охирги ойининг 25-санасигача бўлган муддатда келгуси чорак учун ўринлар ажратишнинг тузатишлар киритилган параметрларини санаторийларга етказади.»;
22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Йўлланмаларни тақсимлашнинг тасдиқланган йиллик режасига мувофиқ Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳар қайси йилнинг биринчи ўн кунлигидан кечикмай Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийлари билан кейинги йил учун уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузади, уларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун бериладиган ўринлар сони ҳамда соғломлаштириш қиймати кўрсатилади.»;
24-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Йўлланмаларни ажратиш Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари шакллантирган буюртманомаларга мувофиқ амалга оширилади.»;
учинчи хатбошидаги «тиббиёт бирлашмасига» сўзлари «тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу масалаларни ҳал этиш учун ҳокимликнинг, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг вакили ҳамда туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг бошлиғи иштирокида Комиссия тузилади.»;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Санаторийларнинг раҳбарлари тузилган шартномага мувофиқ ўринларнинг зарур миқдорда бўлишини таъминлаш юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Санаторий уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қабул қилишни ҳамда йўлланмада кўрсатилган муддатларда соғломлаштириш учун ўрин беришни рад этган тақдирда уруш ва меҳнат фронти фахрийси яқин жойдаги туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига дарҳол мурожаат қилади, бўлим вакили мурожаат қилинган кундан бошлаб бир кундан кечикмай рад этишнинг ҳолатларини аниқлаш ва қабул қилиш масаласини кўриш учун санаторийга боради.
Қуйидаги ҳолатларда санаторий уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қабул қилишни ҳамда йўлланмада кўрсатилган муддатларда соғломлаштириш учун ўрин беришни рад этиши мумкин:
I гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари кузатувчи шахс учун қўшимча текин йўлланма олмасдан келганида;
уруш ва меҳнат фронти фахрийсини тиббий картасида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши ва зид кўрсатмалар қайд этилмаганида;
тиббий картадаги ёзув асосида тиббиёт муассасаси уруш ва меҳнат фронти фахрийсига белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картаси расмийлаштирилмаганида;
расмийлаштирилган санаторий-курорт картасининг амал қилиш муддати икки ойдан ўтиб кетганда;
Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ кўчирилганда;
йўлланмада бошқа шахс кўрсатилганда;
қабул қилиш вақтида атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар, руҳий касалликлар, юқумли тери ва соч касалликлари, ўткир юқумли касалликлар,
санаторийга битта йўлланма билан иккита ва ундан ортиқ киши келганда;
санаторийларга қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланганда;
йўлланма варақасининг устунлари тўлиқ тўлдирилмаганда, уларни беришга масъул бўлган шахснинг имзоси ва ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланмаганда.»;
27-банддаги «Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий маркази» ва «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги:
10 октябргача бўлган муддатда — келгуси йил учун 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати ва ўринларнинг умумий сони, шу жумладан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ажратиладиган йўлланмалар қиймати тўғрисида таклифлар олиш учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийларига талабнома юборади;
1 ноябргача бўлган муддатда — олинган маълумотларни санаторийларда 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш харажатларининг чекланган миқдорини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади;
12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати тўғрисида санаторийлардан олинган таклифлардан келиб чиққан ҳолда, уларни тўлаш учун харажатларнинг тасдиқланган чекланган миқдори, шунингдек уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг кутилаётган сони ҳамда келгуси йил учун ажратиладиган бюджет маблағларининг прогноз ҳажмлари асосида, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийлари билан шартномалар тузади;
молия йили бошида, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, ушбу календарь йил учун шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади»;
30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштирилган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари ҳар ойда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига улар асосида амалда фойдаланилган йўлланмалардан (амалда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар) келиб чиқиб, тўланган авансни ҳисобга олган ҳолда узил-кесил ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган бажарилган ишлар далолатномаларини ва ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномаларини тақдим этадилар»;
32-банддаги «паспорти» сўзи чиқариб ташлансин;
35-банддаги ва 37-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига ҳамда «Нуроний» жамғармасига юкланади»;
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санатория-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловада :
«Тиббиёт бирлашмаси бошлиғига» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«паспорт нусхаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш
1-босқич Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига тақдим этадилар. ҳар йили 1 сентябргача 2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини фахрийларнинг турар жойларидаги тиббиёт муассасаларига етказадилар. ҳар йили 10 сентябргача 3. Тиббиёт муассасалари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини мажбурий диспансеризациядан ўтказадилар ва санаторийда соғломлаштиришнинг талаб қилинган йўналишини белгилайдилар. ҳар йили 15 октябргача 4. Тиббиёт муассасалари кўрсатмалар бўйича санаторий-курорт картасини берадилар. ҳар йили белгиланган муддатларда 2-босқич Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар чоракда ариза берган шахслар рўйхатини шакллантирадилар, рўйхатда санаторийнинг зарур йўналиши, номи ва соғломлаштиришнинг исталган муддати кўрастилади, у туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишилади ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига юборадилар. ҳар чоракда, чорак охирги ойининг 15-кунигача бўлган муддатда 3-босқич Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари 1. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторий-соғломлаштириш муассасасига йўлланма олиш учун белгиланган шаклдаги ариза билан туман (шахар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига мурожаат қиладилар. 2. Аризада санаторий-соғломлаштириш муассасасига боришнинг исталган санаси (даври) кўрсатилади. йилда 1 марта 4-босқич Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тегишли бошқармалари билан биргаликда йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади. 25 ноябргача 5-босқич Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги 1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тасдиқлаши учун белгиланган тартибда келишилган йўлланмаларни тақсимлаш режасини Вазирлар Маҳкамасига киритади. 1 декабргача 2. Кейинги календаръ йил учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийларига етказади. Тасдиқлангандан кейин 6-босқич М?лия вазирлиги 1. 12 кунлик соғломлаштириш учун харажатларнинг чекланган миқдорини белгилайди. 10 ноябргача 2. Санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар учун тўлашга маблағларни назарда тутади ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги харажатлари сметасини тасдиқлайди. 10 январгача 3. Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ Ғазначиликдаги Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳисоб рақамига зарур маблағларни ўтказади. ҳар чоракда 7-босқич Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги 1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан шартномалар тузади ва шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади. 2. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари буюртманомаларига мувофиқ йўлланмаларни ажратади. ҳар йили белгиланган муддатларда 8-босқич Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари 1. Йўлланмалар тушган тақдирда, бу ҳақида уруш ва меҳнат фронти фахрийларига хабар беради ва соғломлаштиришга йўлланмаларни расмийлаштирадилар. 3 кун муддатда 2. Расмийлаштирилгандан кейин йўлланмаларни уруш ва меҳнат фронти фахрийси яшаш жойига етказиб берадилар. Соғломлаштириш муддати бошланишидан 20 кун олдин 9-босқич Санаторий-соғломлаштириш муассасалари 1. Шартномага мувофиқ, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ўринларнинг зарур миқдорда ажратилишини таъминлайдилар. ҳар ойда 2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, санаторий-соғломлаштириш муассасаси шифокори тайинланган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи ўринда таъминлайдилар (улар учун қулай пайтда). йўлланмани амал қилиш даврида. 3. Йўлланма муддати тугагач, санаторий-соғломлаштириш муассасалари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига йўлланманинг қайтарма (йиртма) талонини юборадилар. муассасадан кетгандан кейин 10-босқич Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Таққослов ўтказади ва санаторийга йўлланмалар қийматининг тўлиқ тўловини, олдиндан тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширади (йўлланмадан фойдаланганлик ҳолати тасдиқланганда). ҳар чоракда »;
д) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
53. Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 23 апрелдаги 100-сон қарорида :
а) 2-банддаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси» сўзлари «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг» сўзлари «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) иловада :
2-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигига» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юриш чипталари «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг ваколатли бўлинмалари орқали берилади (сотилади). Ҳаво транспортида юриш қийматининг 50 фоизи миқдоридаги чегиришлар, аэропорт йиғимларини ҳисобга олмаган ҳолда, юриш тарифларидан амалга оширилади.
Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларида «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юриш учун чипталарни берувчи (сотувчи) ваколатли филиаллари тўғрисидаги батафсил ахборот жойлаштирилиши керак»;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бепул ва имтиёзли юришга чипта олиш (сотиб олиш) учун «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг тегишли кассасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан берилган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхаси;
уруш фахрийси гувоҳномасининг ёки 1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтида иштирок этганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси.
Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари айни бир вақтда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг тегишли кассасига кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этадилар.
Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига муҳтож бўлган ногиронликнинг I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларига ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этадилар, ҳамроҳлик қилувчи шахснинг номига туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланманинг нусхалари, уларнинг асл нусхалари тақдим этилган ҳолда)»;
7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг» сўзлари «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бепул ва имтиёзли юриш харажатларини қоплаш учун «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қийматини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этади.»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига расмийлаштирилган ҳужжатларнинг реестрларини ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига бюджет маблағлари ажратиш учун зарур маблағларга эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини тақдим этади, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ўз навбатида 5 иш куни мобайнида ушбу маблағларни «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг ҳисоб рақамларига ўтказади.»;
12-банддаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси» сўзлари «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тадбирларини амалга ошириш
1-босқич Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юришга чипталарни берувчи (сотувчи) ваколатли бўлинмалари тўғрисидаги батафсил ахборотни жойлаштиради. Доимо 2-босқич Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари 1. Бепул ёки имтиёзли юришга чиптани олиш (сотиб олиш) учун «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг ваколатли бўлинмасига (кассага) мурожаат қиладилар. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмаларни, уруш фахрийси гувоҳномасини ёки 1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтидаги иштирок тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этадилар. Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига эҳтиёж сезувчи ногиронликнинг I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари уларга ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни (шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ва нусхасини, ҳамроҳлик қилувчи шахс номига берилган йўлланмани) ҳам тақдим этадилар. Бир йилда бир марта 3-босқич «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг ваколатли бўлинмалари 1. Тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказади. 2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш (купели вагон тарифи бўйича), ҳаво транспортида имтиёзли юриш (эконом (режали) класс тарифи бўйича) учун чипталар берилишини (сотилишини) таъминлайди. 3. Берилган (сотилган) чипталар ҳисобини юритади. 4. Чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун) илова қилган ҳолда ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қийматини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг алоҳида реестрини шакллантиради. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари мурожаат қилишига кўра 5. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг нусхалари ҳисобот ҳужжатлари билан биргаликда белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди. Доимо 4-босқич «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига ташишнинг имтиёзли ва ҳақиқий қийматини кўрсатган, чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этади. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда ҳар чоракда 5-босқич Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги 1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига бюджет маблағлари ажратиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини тақдим этади. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача бўлган муддатда ҳар чоракда 2. Молия вазирлиги томонидан бюджет маблағлари ажратилишига қараб бюджет маблағларини «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг ҳисоб-китоб рақамларига ўтказади. 5 иш куни 6-босқич Молия вазирлиги Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (реестрлар ва зарур маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоблари) асосида зарур бюджет маблағлари ажратади. Ҳар чоракда ».
54. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 июндаги 166-сон қарори билан тасдиқланган Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида низомнинг 23-банди «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) суғурталанган, функционал мажбуриятларини бажариш вақтида олган жароҳати натижасида ишдан бўшаганига бир йил бўлгунга қадар шахс ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганда:
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — суғурта пулининг 75 фоизи миқдорида;
II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — суғурта пулининг 50 фоизи миқдорида;
III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — суғурта пулининг 30 фоизи миқдорида;».
56. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 278-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида низомнинг 12-банди бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ногиронлиги бўлган шахслар;
1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;».
57. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасидаги 1 — 4-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
2. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар.
3. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар.
4. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашиш натижасида ногиронлиги бўлган шахслар.».
58. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси акваторияларида пляжларни жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тартиби тўғрисида низомда :
15-банддаги «ногиронларнинг» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг олтинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
62. Вазирлар Маҳкамасининг «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшайдиган ногиронлар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 июлдаги 455-сон қарорида :
а) қарор номидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
муқаддимасидаги «ногиронлар» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзи билан алмаштирилсин;
4-бандда :
иккинчи , учинчи , бешинчи , еттинчи , саккизинчи хатбошилардаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «ногиронларда» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва Республика васийлик кенгашининг:
айрим ногиронлиги бўлган болалар «Мурувват» интернат уйларида олдин ногиронлиги бўлган болалар «Мурувват» интернат уйларида тарбияланган 18 ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг руҳий ва жисмоний ривожланиши ва ҳолати хусусиятларини инобатга олиб улар учун бўлимлар ташкил қилиш;
тижорат банкида ҳисоб рақамига эга бўлган Тошкент шаҳар 2-сон ногиронлиги бўлган болалар «Мурувват» интернат уйида ижтимоий шериклик доирасида махсус бўлим ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Интеллектуал ривожланишда ижобий динамикага эга бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларни кейинчалик жамиятга интеграция қилиш учун уларнинг мустақил ҳаётий ва меҳнат кўникмаларини ривожлантириш орқали уларни ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш тадбирларини амалга ошириш бўлимнинг асосий мақсади ҳисобланади.»;
7-банднинг бешинчи хатбошидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг» ва «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» ва «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
2-банддаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-бандда :
иккинчи , учинчи , бешинчи , еттинчи , саккизинчи хатбошилардаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «ногиронларда» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигидан» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ногиронлар» ва «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахслар» ва «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи , тўққизинчи , ўнинчи хатбошилардаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «ногиронлар» ва «ногирон» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахслар» ва «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи , ўн учинчи ва ўн олтинчи хатбошилардаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи ва ўн саккизинчи хатбошилардаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-иловада :
2-банддаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-бандда :
иккинчи , учинчи , бешинчи , олтинчи , еттинчи хатбошилардаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «ногиронларда» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларда» сўзларига алмаштирилсин;
7-бандда :
учинчи , тўртинчи , саккизинчи , тўққизинчи хатбошилардаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун мослаштириш марказлари, «Мурувват» интернат уйлари васийлигида бўлмаган ногиронлиги бўлган болаларни амбулаторияда даволаш бўйича марказлар, шунингдек «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшамайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга ёрдам бериш бўйича тиббий-ижтимоий марказлар ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлашда қатнашади;
ўн иккинчи ва ўн тўртинчи хатбошилардаги «ногиронлар» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-иловада :
илованинг номида ва 1-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг» ва «ногиронлар» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» ва «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд учинчи , тўртинчи хатбошилардаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-бандда :
учинчи хатбошидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлигининг» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
5 , 12-банднинг учинчи хатбоши ва 13-бандлардаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
63. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 522-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисида низомда :
29-банднинг биринчи хатбошисидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги» сўзи билан алмаштирилсин;
30-банддаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
64. Вазирлар Маҳкамасининг «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 13 сентябрдаги 718-сон қарорида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-иловадаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан, «ногирон бола» сўзлари «ногиронлиги бўлган бола» сўзлари билан алмаштирилсин.
66. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорида :
а) 1-иловада :
2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўн тўрт ёшгача ва ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар;»;
олтинчи хатбошидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ногиронлиги бўлган шахслар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилаш бўйича таклифлар киритишда меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажаришга қобилиятли бўлган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури параметрлари ҳисобга олинади. Ногиронлиги бўлган шахслар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилаш бўйича асосланган таклифларни шакллантириш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг сўрови бўйича тегишли ТИЭК томонидан навбатдаги календарь йил бошланишидан камида беш ой олдин меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажаришга қобилиятли ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурлари параметрлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.»;
12-бандда :
иккинчи хатбошидаги «ногирон болалари бўлган» сўзлари «ногиронлиги бўлган болалари бор» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банднинг биринчи хатбошисидаги «ногиронларнинг» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банддаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада :
1-банддаги «ногиронларни» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-бандда:
учинчи хатбошидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-иловадаги «ногиронларга» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-иловадаги «ногирон» ва «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» ва «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 5-иловада :
1-банддаги «ногиронларни» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар сони» устунида:
4 қатордаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
7 қатордаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
68. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш учун тўловлар ундириш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги , 10-банди биринчи ва иккинчи хатбошилардаги ҳамда 11-банди иккинчи ва олтинчи хатбошилардаги «ногиронлари» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
69. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 117-сон қарори билан тасдиқланган Жамоатчилик тузилмаларига бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик йўналишларида :
III боб сарлавҳасидаги «ногиронларни» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ҳамкорлик йўналишлари ва улардан келиб чиқадиган вазифалар» устунидаги «ногиронларни» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Жамоатчилик тузилмаси ва унга бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари» устунидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
72. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида низомда :
10-банднинг «ж» кичик банди биринчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 10-позицияси чиқариб ташлансин;
3-илованинг тўққизинчи позицияси 1-бандидаги «ногирони» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-иловада :
учинчи позициясидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи позициясидаги «ногирони» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
73. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисида низомда :
10-банднинг «в» кичик банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қаровсиз қолган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига, руҳий касалликка чалинган ногиронлиги бўлган шахсларни «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига, касалларни даволаш муассасаларига жойлаштириш чора-тадбирларини кўриш;»;
44-банднинг учинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
75. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 майдаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини ташкил этиш тартиби ҳақида низомнинг 3-бандидаги «ногиронларига» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
76. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 15-банди иккинчи хатбошисидаги «ногиронлари» сўзи «ногиронлиги» сўзи билан алмаштирилсин.
77. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиш тоифасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус таълим ташкилоти ёхуд бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномага эга I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек ногиронлиги бўлган болалар киради.».
78. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металлар парчалари ва рўйхатининг 59-бандидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
79. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 22 июндаги 462-сон қарорида :
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида низомда :
2-банднинг учинчи хатбошисидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошисидаги «тиббий-меҳнат» сўзлари «тиббий-ижтимоий» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловада :
I босқич «Амалга ошириш механизми» устуни 2-банднинг иккинчи хатбошиси, II босқич «Амалга ошириш механизми» устуни «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси, IV босқич «Амалга ошириш механизми» устуни 3 банди, V босқич «Амалга ошириш механизми» устунидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин.
80. Вазирлар Маҳкамасининг «Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 июлдаги 543-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
81. Вазирлар Маҳкамасининг «Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 июлдаги 567-сон қарорида :
а) 2- ва 3-бандлардаги ҳамда 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ногиронлар» ва «ногирон» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахслар» ва «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. «Меҳрибонлик» уйлари, қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун «Саховат» интернат уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар.».
82. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларининг 10-банди биринчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
83. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда :
13-банднинг олтинчи хатбошисидаги «ногирони» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-иловадаги «ногирони» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин.
84. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 944-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг 2-банди саккизинчи хатбошисидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин.
85. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 январдаги 7-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг озиқ-овқат таъминоти нормалари иккинчи сон нормасининг номидаги ва изоҳнинг биринчи хатбошисидаги «ногиронлари» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
86. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисида низомнинг 68-бандидаги ва 3-иловаси 48-бандидаги «ногирони» сўзи «ногиронлиги бўлган шахси» сўзлари билан алмаштирилсин.
87. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисида низомда :
2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-банддаги «ногиронининг» сўзи «ногиронлиги бўлган шахснинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банддаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
53-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «ногиронларига» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
54-банднинг «а» — «д» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) уруш оқибатида I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;
б) уруш оқибатида II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;
в) кўриш бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;
г) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
д) II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;»;
90-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«90. Пенсионер соғлиғининг ҳолати ва яшаш фаолиятининг чекланганлиги даражаси ўзгарганда, ТИЭКнинг асоссиз қарори ҳолатлари аниқланганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилигини текширишларда, шунингдек, агар ТИЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилган бўлса, пенсионер белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш учун келмаган тақдирда, пенсияни тўлаш тўхтатиб қўйилади ва у фақат фуқаро ТИЭКга янгидан мурожаат қилган ва I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилган кундан бошлаб тикланиши мумкин.»;
118-банддаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
88. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомда:
12-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «ногиронларнинг» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
89. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарорида :
3-иловада :
биринчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг муассасалари (ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, ёлғиз кексалар учун интернат-уйлар)нинг буғ қозон қурилмалари операторлари»;
тўққизинчи позициясининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ногиронлиги бўлган шахслар ва қариялар уйларининг ҳамда ақлан заиф болалар учун ногиронлиги бўлган болалар уйларининг директорлари, врач, (фельдшер)лари, катта тиббиёт ҳамширалари, шунингдек, ушбу болалар уйларининг тарбиячилари, санаторийлар ва дам олиш уйларининг бош врачлари, врач (фельдшер)лари, хўжалик ишлари билан шуғулланувчи ҳамширалари.»;
б) 2-илованинг 1-банди учинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
90. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 мартдаги 257-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида низомнинг 6-банди бешинчи хатбошидаги «ногирони бўлган» ва «ногирон» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахси бор» ва «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
91. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 262-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомда :
а) 9-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) кам таъминланган ва эҳтиёжманд бўлган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, биринчи навбатдаги ҳаётий эҳтиёжини таъминлай олмайдиган кам даромадли, икки ва ундан ортиқ вояга етмаган болалари бор, боқувчиси ногиронлиги бўлган шахс ёки меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотган, сурункали касални парвариш қилаётган оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун қуйидагича йўналтирилади:
уй ва квартираларни таъмирлаш;
қаттиқ ёқилғи (кўмир ва ўтин) маҳсулотлари билан таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш;
соғлиғини тиклаш;
коммунал хизматлар ҳақини тўлаш;
никоҳ ва суннат тўйларини ўтказиш;»;
б) илованинг 2-босқич позицияси 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кам таъминланган ва эҳтиёжманд бўлган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, биринчи навбатдаги ҳаётий эҳтиёжини таъминлай олмайдиган кам даромадли, икки ва ундан ортиқ вояга етмаган болалари бор, боқувчиси ногиронлиги бўлган шахс ёки меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотган, сурункали касални парвариш қилаётган оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;».
93. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 61-бандида иккинчи ва учинчи хатбошидаги «ногирон бўлиб қолган» сўзлари «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
94. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловаси IV-боб биринчи позициясидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
95. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган Ишларнинг айрим технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича ишчиларнинг тариф ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентларини қўллаш тартиби ва уларнинг миқдорлари тўғрисида низомга илованинг 30.92.0 позициядаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
96. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан тасдиқланган «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари тўғрисида намунавий низомнинг 8-банди ўн иккинчи хатбошисидаги «ногиронларга» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
97. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 октябрдаги 881-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 27-банди тўртинчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
98. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисидаги «ногирон» сўзи «ногиронлиги бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
101. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Картография ва геодезия материалларининг (маълумотларининг) чекловчи грифларини белгилаш, фойдаланиш учун очиқ бўлган хариталарни яратиш, махфий картография ва геодезия материалларини бериш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби ҳамда геодезия ва картография соҳасидаги давлат сирларининг сақланишини таъминлаш бўйича рухсат бериш тартиботлари тўғрисидаги низомга 2-илованинг 1-позицияси «Географик ахборот тизимларининг атрибутли маълумотлари» устунидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
102. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисида низомда :
а) 10-банднинг «ж» кичик бандидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг «Ҳужжат тури» устунидаги 10-позицияси чиқариб ташлансин;
в) 3-илованинг 9-позицияси 1-бандидаги «ногирони» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-иловадаги 4-позиция «Ижтимоий мезонлар» устунидаги «ногирони» сўзи «ногиронлиги бўлган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин.
103. Вазирлар Маҳкамасининг «Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 340-сон қарорида :
5-банднинг «а» кичик бандидаги «ногиронларни» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг иккинчи хатбошидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
104. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидаларида :
333-банднинг биринчи хатбошисидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
436-банддаги «ногиронга» сўзи «ногиронлиги бўлган шахсга» сўзлари билан алмаштирилсин.
105. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида низомнинг 13-бандидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 13-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 44-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 9-сон, 47-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сон қарорига илованинг 3-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 23 декабрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 71-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 60-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисидаги» 2014 йил 29 августдаги 241-сон қарори .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон қарорининг 2-банди ва 2-иловаси .
9. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 87-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 7 июндаги 189-сон қарорига илованинг 2-банди .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 3-сон, 24-модда) 1-илованинг 25 , 34 ва 37-бандлари .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига илованинг 21-банди .
13. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарорига 2-илованинг 1 , 4 , 6 ва 8-бандлари .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 39-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 февраль,
62-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NAMUNAVIY TUZILMASI
NIZOM
ROʻYXATI
NIZOM
SXEMASI
MEZONLARI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
NIZOM
NIZOM
NAMUNAVIY TARKIBI
SXEMASI
SXEMASI
ROʻYXATI
Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, “Saxovat” va “Muruvvat” internat uylari tizimini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida ” 2021-yil 25-martdagi PF-6195-son hamda “ 2022 — 2026-yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi toʻgʻrisida ” 2022-yil 28-yanvardagi PF-60-son farmonlari, “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati faoliyati hamda bolalarga nogironlikni belgilash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 27-noyabrdagi PQ-22-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, nogironlikni belgilashning ijtimoiy modeliga bosqichma-bosqich oʻtish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son Farmoniga muvofiq nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan, anatomik nuqsonlari boʻlgan shaxslarni klinik-funksional maʼlumotlarni olishga doir qoʻshimcha tekshiruvdan oʻtkazmasdan turib, ular nogironligi boʻlgan shaxs deb topilganda nogironlikni muddatsiz davrga belgilash amaliyotini joriy etish hamda tibbiy-ijtimoiy xizmatning mutlaqo yangi modelini shakllantirish vazifasi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi qoshidagi tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasining tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining, tumanlararo, tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining namunaviy tuzilmalari 3-4-ilovalarga muvofiq;
Zarur asbob-uskunalar bilan jihozlangan davlat tibbiyot muassasalariga bepul tekshiruvlar oʻtkazish uchun biriktirilgan tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari roʻyxati 6-ilovaga muvofiq;
tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish va ularga nogironlikni belgilash sohasidagi asosiy vazifalari, huquqlarini hamda faoliyatini tashkil etish va baholab borish tartibini nazarda tutuvchi Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari toʻgʻrisidagi nizom 8-ilovaga muvofiq;
fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish uchun qabul qilish va oʻtkazish tartibi, nogironlikka olib keluvchi asosiy kasalliklar roʻyxati va ushbu kasalliklarda nogironlikni belgilash mezonlari, nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan, anatomik nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, noxush klinik prognozga ega kasalliklar va asoratlar hamda koʻrikdan qayta oʻtkazish muddati koʻrsatilmasdan nogironlik belgilanadigan kasalliklar roʻyxatini nazarda tutuvchi Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 9-ilovaga muvofiq;
jabrlanganning kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini ekspertizadan oʻtkazishning asosiy mezonlarini, kasblar faoliyati bilan bogʻliq kasb kasalliklari roʻyxatini, jabrlanganda kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajalari hamda ularni belgilash tartibini nazarda tutuvchi Mehnatda mayib boʻlgan yoki kasb kasalligiga chalingan shaxslarning kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 10-ilovaga muvofiq;
nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturini ishlab chiqishning muddatlari va bosqichlarini, uni ishlab chiqishda nogironligi boʻlgan shaxs hamda mutaxassislar ishtirokini, dasturni bajarishda bajaruvchi tashkilotlarga qoʻyiladigan talablar hamda unda belgilangan tadbirlarning monitoringini olib borish va bajarish natijalarini baholash tartibini nazarda tutuvchi Nogironligi boʻlgan shaxsni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi toʻgʻrisidagi nizom 11-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Pediatriya tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining faoliyati tashkil etilgunga qadar “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq 16 — 17 yoshdagi bolalarga tibbiy-mehnat ekspert komissiyalari tomonidan nogironlik guruhi belgilanganligi hamda ularga “bolalikdan nogironlik” maqomi berilgan muddat mobaynida nafaqa va nogironlik guruhi uchun toʻlov toʻlanishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
3 1 . 2025-yil dekabr oyidan boshlab Qashqadaryo viloyatida, 2026-yil 1-may oyiga qadar respublikaning qolgan hududlarida tajriba-sinov tariqasida nogironligi boʻlgan shaxslarni hisobga olish va navbat asosida nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash markazlari (keyingi oʻrinlarda — Reabilitatsiya markazlari)ga yoʻllash “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali elektron tarzda amalga oshiriladi. Bunda:
Reabilitatsiya markazlariga yoʻllanma olish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari yoki ijtimoiy xodimlar orqali yoxud bevosita oilaviy shifokorga murojaat qilish imkoniyati yaratiladi;
nogironligi boʻlgan shaxslarni Reabilitatsiya markazlariga yoʻllash uchun qarshi koʻrsatmalar mavjudligini aniqlash oilaviy shifokor tomonidan amalga oshiriladi;
Nogironligi boʻlgan shaxslarni hisobga olish va navbat asosida Reabilitatsiya markazlariga elektron tarzda yoʻllash tartibi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 12-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 13-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi direktori A.K. Inakov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi qoshidagi tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasining tuzilmasi
Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi raisi, vrach-ekspert 1 Vrach-ekspertlar 6
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 3-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining
Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi raisi, vrach-ekspert 1 Vrach-ekspertlar 6 — 8 Vrach-metodist 1
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 4-ILOVA
Tumanlararo va tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining namunaviy tuzilmasi
Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi raisi, vrach-ekspert 1 Vrach-ekspertlar 1,5 — 3 Hamshira 1
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 6-ILOVA
Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarini zarur asbob-uskunalar bilan jihozlangan davlat tibbiyot muassasalariga bepul tekshiruvlar oʻtkazish uchun biriktirish roʻyxati
T/r Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari (TIEK) nomi Xizmat koʻrsatuvchi hudud TIEK biriktirilgan tibbiyot muassasalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi TIEK Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi koʻp tarmoqli tibbiyot markazi (keyingi oʻrinda — KTTM) va Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi va hududiy reabilitatsiya markazi (keyingi oʻrinda — NRPM) 2. Amudaryo tumani TIEK Amudaryo tumani Amudaryo tuman tibbiyot birlashmasi (keyingi oʻrinda — TTB) 3. Kegeyli tumanlararo TIEK Kegeyli, Nukus, Qoraoʻzak va Boʻzatov tumanlari Kegeyli, Nukus, Qoraoʻzak, Boʻzatov TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 4. Qoʻngʻirot tumanlararo TIEK Qoʻngʻirot, Qonlikoʻl va Moʻynoq tumanlari Qoʻngʻirot, Qonlikoʻl va Moʻynoq TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 5. Nukus shahar TIEK Nukus shahri Nukus shahar tibbiyot birlashmasi (keyingi oʻrinlarda — SHTB) 6. Taxiatosh tumanlararo TIEK Xoʻjayli, Taxiatosh va Shumanay tumanlari Xoʻjayli, Taxiatosh va Shumanay TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 7. Toʻrtkoʻl tuman TIEK Toʻrtkoʻl tumani Toʻrtkoʻl TTB 8. Chimboy tumanlararo TIEK Chimboy va Taxtakoʻpir tumanlari Chimboy va Taxtakoʻpir TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 9. Ellikqalʼa tumanlararo TIEK Ellikqalʼa va Beruniy tumanlari Ellikqalʼa va Beruniy TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Andijon viloyati 10. Andijon viloyat TIEK Andijon viloyati boʻyicha Andijon viloyat KTTM va NRPM 11. Andijon shahar TIEK Andijon shahar Andijon SHTB 12. Andijon tuman TIEK Andijon tumani Andijon TTB 13. Asaka tuman TIEK Asaka tumani Asaka TTB 14. Izboskan tumanlararo TIEK Izboskan va Paxtaobod tumanlari Izboskan va Paxtaobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 15. Qoʻrgʻontepa tumanlararo TIEK Xonobod shahar va Qoʻrgʻontepa tumani Xonobod SHTB va Qoʻrgʻontepa TTB 16. Shahrixon tuman TIEK Shahrixon tumani Shahrixon TTB 17. Baliqchi tumanlararo TIEK Boʻston, Baliqchi va Ulugʻnor tumanlari Boʻston, Baliqchi va Ulugʻnor TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 18. Buloqboshi tumanlararo TIEK Buloqboshi va Marhamat tumanlari Buloqboshi va Marhamat TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 19. Jalaquduq tumanlararo TIEK Jalaquduq va Xoʻjaobod tumanlari Jalaquduq va Xoʻjaobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 20. Oltinkoʻl tumanlararo TIEK Oltinkoʻl tumani va Andijon shahar (bir qismi) Oltinkoʻl TTB va Andijon SHTB (tegishli hududlar boʻyicha) Buxoro viloyati 21. Buxoro viloyat TIEK Buxoro viloyati boʻyicha Buxoro viloyat KTTM va Navoiy viloyat NRPM 22. Jondor tumanlararo TIEK Buxoro, Jondor va Kogon tumanlari Buxoro, Jondor va Kogon TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 23. Buxoro tumanlararo TIEK Buxoro va Kogon shaharlari, Qorovulbozor tumani Buxoro va Kogon SHTB, Qorovulbozor TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 24. Qorakoʻl tumanlararo TIEK Qorakoʻl va Olot tumanlari Qorakoʻl va Olot TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 25. Romitan tumanlararo TIEK Romitan va Peshku tumanlari Romitan va Peshku TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 26. Gʻijduvon tuman TIEK Gʻijduvon tumani Gʻijduvon TTB 27. Shofirkon tumanlararo TIEK Vobkent va Shofirkon tumanlari Vobkent va Shofirkon TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Jizzax viloyati 28. Jizzax viloyat TIEK Jizzax viloyati boʻyicha Jizzax viloyat KTTM va Jizzax NRPM 29. Gʻallaorol tumanlararo TIEK Gʻallaorol va Forish tumanlari Gʻallaorol va Forish TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 30. Jizzax tumanlararo TIEK Jizzax shahri va Zarbdor tumani Jizzax SHTB va Zarbdor TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 31. Doʻstlik tumanlararo TIEK Doʻstlik, Mirzachoʻl, Zafarobod, Paxtakor va Arnasoy tumanlari Doʻstlik, Mirzachoʻl, Zafarobod, Paxtakor va Arnasoy TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 32. Zomin tumanlararo TIEK Zomin va Yangiobod tumanlari Zomin va Yangiobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 33. Baxmal tuman TIEK Baxmal tumani Baxmal TTB 34. Sh. Rashidov tuman TIEK Sh. Rashidov tumani Sh.Rashidov TTB Qashqadaryo viloyati 35. Qashqadaryo viloyat TIEK Qashqadaryo viloyati boʻyicha Qashqadaryo viloyat KTTM va Qashqadaryo NRPM 36. Gʻuzor tuman TIEK Gʻuzor tumani Gʻuzor TTB 37. Qarshi shahar TIEK Qarshi shahar Qarshi SHTB 38. Dexqonobod tuman TIEK Dehqonobod tumani Dexqonobod TTB 39. Kasbi tumanlararo TIEK Kasbi va Muborak tumanlari Kasbi va Muborak TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 40. Koson tuman TIEK Koson tumani Koson TTB 41. Kitob tuman TIEK Kitob tumani Kitob TTB 42. Chiroqchi tumanlararo TIEK Chiroqchi va Koʻkdala tumanlari Chiroqchi va Koʻkdala TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 43. Nishon tumanlararo TIEK Mirishkor tumani Mirishkor va Nishon TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Nishon tumani 44. Shahrisabz tumanlararo TIEK Shahrisabz shahar Shahrisabz SHTB va Shahrisabz TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Shahrisabz tumani 45. Yakkabogʻ tuman TIEK Yakkabogʻ tumani Yakkabogʻ TTB 46. Qamashi tuman TIEK Qamashi tumani Qamashi TTB 47. Qarshi tuman TIEK Qarshi tumani Qarshi TTB Navoiy viloyati 48. Navoiy viloyat TIEK Navoiy viloyati boʻyicha Navoiy viloyat KTTM va NRPM 49. Zarafshon tumanlararo TIEK Tomdi va Uchquduq tumanlari, Zarafshon shahri Tomdi va Uchquduq TTB, Zarafshon SHTB (tegishli hududlar boʻyicha) 50. Qiziltepa tumanlararo TIEK Qiziltepa va Konimex tumanlari Qiziltepa va Konimex TTB 51. Navbahor tumanlararo TIEK Navbahor, Nurota tumanlari va Gʻozgʻon shahri Navbahor, Nurota, TTB va Gʻozgʻon SHTB (tegishli hududlar boʻyicha) 52. Navoiy tumanlararo TIEK Navoiy shahri va Karmana tumani Navoiy SHTB va Karmana TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 53. Xatirchi tuman TIEK Xatirchi tumani Xatirchi TTB Namangan viloyati 54. Namangan viloyat TIEK Namangan viloyati boʻyicha Namangan viloyat KTTM va NRPM 55. Namangan shahar TIEK Namangan shahri Namangan SHTB 56. Yangi Namangan tumanlararo TIEK Yangi Namangan va Namangan tumanlari Yangi Namangan va Namangan TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 57. Toʻraqoʻrgʻon tuman TIEK Toʻraqoʻrgʻon tumani Toʻraqoʻrgʻon TTB 58. Chust tuman TIEK Chust tumani Chust TTB 59. Uchqoʻrgʻon tumanlararo TIEK Uchqoʻrgʻon va Norin tumanlari Uchqoʻrgʻon va Norin TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 60. Chortoq tuman TIEK Chortoq tumani Chortoq TTB 61. Yangiqoʻrgʻon tumanlararo TIEK Yangiqoʻrgʻon va Davlatobod tumanlari Yangiqoʻrgʻon va Davlatobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 62. Kosonsoy tuman TIEK Kosonsoy tumani Kosonsoy TTB 63. Pop tumanlararo TIEK Mingbuloq va Pop tumanlari Mingbuloq va Pop TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 64. Uychi tuman TIEK Uychi tumani Uychi TTB Samarqand viloyati 65. Samarqand viloyat TIEK Samarqand viloyati boʻyicha Samarqand viloyat KTTM va Samarqand NRPM 66. Ishtixon tuman TIEK Ishtixon tumani Ishtixon TTB 67. Samarqand tumanlararo TIEK Samarqand va Nurobod tumanlari Samarqand va Nurobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 68. Narpay tuman TIEK Narpay tumani Narpay TTB 69. Payarik tuman TIEK Payarik tumani Payarik TTB 70. Pastdargʻom tuman TIEK Pastdargʻom tumani Pastdargʻom TTB 71. Samarqand shahar TIEK Samarqand shahri Samarqand SHTB 72. Urgut tuman TIEK Urgut tumani Urgut TTB 73. Bulungʻur tumanlararo TIEK Bulungʻur va Jomboy tumanlari Bulungʻur va Jomboy TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 74. Kattaqoʻrgʻon tumanlararo TIEK Kattaqoʻrgʻon shahar va Kattaqoʻrgʻon tumani Kattaqoʻrgʻon SHTB va Kattaqoʻrgʻon TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 75. Oqdaryo tumanlararo TIEK Oqdaryo va Qoʻshrabot tumani Oqdaryo va Qoʻshrabot TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 76. Paxtachi tuman TIEK Paxtachi tumani Paxtachi TTB 77. Tayloq tumanlararo TIEK Tayloq tuman va Urgut tumani (bir qismi) Tayloq va Urgut (bir qismi) TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Surxondaryo viloyati 78. Surxondaryo viloyat TIEK Surxondaryo viloyati boʻyicha Surxondaryo viloyat KTTM va Surxondaryo NRPM 79. Angor tumanlararo TIEK Angor va Termiz tumanlari Angor va Termiz TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 80. Denov tuman TIEK Denov tumani Denov TTB 81. Boysun tumanlararo TIEK Bandixon va Boysun tumanlari Bandixon va Boysun TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 82. Qumqoʻrgʻon tumanlararo TIEK Qumqoʻrgʻon va Qiziriq tumanlari Qumqoʻrgʻon va Qiziriq TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 83. Sariosiyo tuman TIEK Sariosiyo tumani Sariosiyo TTB 84. Termiz tumanlararo TIEK Termiz shahar va Jarqoʻrgʻon tumani Termiz SHTB va Jarqoʻrgʻon TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 85. Oltinsoy tumanlararo TIEK Oltinsoy va Shoʻrchi tumanlari Oltinsoy va Shoʻrchi TTB(tegishli hududlar boʻyicha) 86. Uzun tuman TIEK Uzun tumani Uzun TTB 87. Sherobod tumanlararo TIEK Sherobod va Muzrobod tumanlari Sherobod va Muzrabot TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Sirdaryo viloyati 88. Sirdaryo viloyat TIEK Sirdaryo viloyati boʻyicha Sirdaryo viloyat KTTM va Jizzax viloyat NRPM 89. Guliston tumanlararo TIEK Guliston, Yangiyer shaharlari, Guliston tumani Guliston, Yangiyer SHTB, Guliston TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 90. Sirdaryo tumanlararo TIEK Sirdaryo va Sayxunobod tumanlari Sirdaryo va Sayxunobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 91. Mirzaobod tumanlararo TIEK Mirzaobod, Oqoltin, Sardoba tumanlari Mirzaobod, Oqoltin va Sardoba TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 92. Xovos tumanlararo TIEK Xovos, Boyovut tumanlari va Shirin shahri Xovos va Boyovut TTB, Shirin SHTB (tegishli hududlar boʻyicha) Toshkent viloyati 93. Toshkent viloyat TIEK Toshkent viloyati boʻyicha Toshkent viloyat KTTM va Toshkent NRPM 94. Oqqoʻrgʻon tumanlararo TIEK Oqqoʻrgʻon va Boʻka tumanlari Oqqoʻrgʻon va Boʻka TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 95. Olmaliq shaharlararo TIEK Olmaliq, Nurafshon va Ohangaron shaharlari Olmaliq, Nurafshon va Ohangaron SHTB (tegishli hududlar boʻyicha) 96. Angren tumanlararo TIEK Angren shahri va Ohangaron tumani Angren SHTB va Ohangaron TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 97. Bekobod tumanlararo TIEK Bekobod shahri va Bekobod tumani Bekobod SHTB va Bekobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 98. Chirchiq tumanlararo TIEK Chirchiq shahri va Qibray tumani Chirchiq SHTB va Qibray TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 99. Yuqorichirchiq tumanlararo TIEK Yuqori Chirchiq va Parkent tumanlari Yuqori Chirchiq va Parkent TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 100. Yangiyoʻl tumanlararo TIEK Yangiyoʻl shahri va Yangiyoʻl tumani Yangiyoʻl SHTB va Yangiyoʻl TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 101. Zangiota tumanlararo TIEK Zangiota va Toshkent tumanlari Zangiota va Toshkent TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 102. Boʻstonliq tuman TIEK Boʻstonliq tumani Boʻstonliq TTB 103. Oʻrta Chirchiq tumanlararo TIEK Oʻrta Chirchiq va Pskent tumanlari Oʻrta Chirchiq va Pskent TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 104. Quyi Chirchiq tumanlararo TIEK Quyi Chirchiq va Chinoz tumanlari Quyi Chirchiq va Chinoz TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Fargʻona viloyati 105. Fargʻona viloyat TIEK Fargʻona viloyati boʻyicha Fargʻona viloyat KTTM va Fargʻona viloyat NRPM 106. Bagʻdod tumanlararo TIEK Bagʻdod va Buvayda tumanlari Bagʻdod va Buvayda TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 107. Qoʻqon tumanlararo TIEK Qoʻqon shahri va Furqat tumani Qoʻqon SHTB va Furqat TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 108. Quva tumanlararo TIEK Quva tumani va Quvasoy shahri Quva TTB, Quvasoy SHTB (tegishli hududlar boʻyicha) 109. Margʻilon tumanlararo TIEK Margʻilon shahri va Qoʻshtepa tumani Margʻilon SHTB, Qoʻshtepa TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 110. Rishton tumanlararo TIEK Rishton va Oltiariq tumanlari Rishton va Oltiariq TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 111. Oʻzbekiston tumanlararo TIEK Oʻzbekiston va Beshariq tumanlari Oʻzbekiston va Beshariq TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 112. Fargʻona tumanlararo TIEK Fargʻona shahri va Fargʻona tumani Fargʻona SHTB va Fargʻona TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 113. Dangʻara tumanlararo TIEK Dangʻara va Uchkoʻprik tumanlari Dangʻara va Uchkoʻprik TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 114. Soʻx tuman TIEK (0,5 stavka) Soʻx tumani Soʻx TTB 115. Toshloq tumanlararo TIEK Toshloq va Yozyovon tumanlari Toshloq va Yozyovon TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Xorazm viloyati 116. Xorazm viloyat TIEK Xorazm viloyati boʻyicha Xorazm viloyat KTTM va Xorazm viloyat NRPM 117. Urganch tumanlararo TIEK Urganch shahar va Yangibozor tumani Urganch SHTB va Yangibozor TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 118. Urganch tuman TIEK Urganch tumani Urganch TTB 119. Xazorasp tumanlararo TIEK Hazorasp va Tuproqqalʼa tumanlari Hazorasp va Tuproqqalʼa TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 120. Xiva tumanlararo TIEK Xiva shahri va Qoʻshkoʻpir tumani Xiva SHTB va Qoʻshkoʻprik TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 121. Shovot tumanlararo TIEK Shovot va Gurlan tumanlari Shovot va Gurlan TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 122. Bogʻot tumanlararo Bogʻot va Xonqa tumanlari Bogʻot va Xonqa TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 123. Yangiariq tumanlararo TIEK Yangiariq va Xiva tumanlari Yangiariq va Xiva TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Toshkent shahri 124. Toshkent shahar TIEK Toshkent shahri boʻyicha Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi (NRPMM) 125. Mirzo Ulugʻbek tumanlararo TIEK Mirzo Ulugʻbek va Yashnobod tumanlari Mirzo Ulugʻbek va Yashnobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 126. Olmazor tuman TIEK Olmazor tumani Olmazor TTB 127. Sergeli tumanlararo TIEK Sergeli, Bektemir va Yangi hayot tumanlari Sergeli, Bektemir va Yangi hayot TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 128. Uchtepa tumanlararo TIEK Uchtepa va Chilonzor tumanlari Uchtepa va Chilonzor TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 129. Shayxontohur tumanlararo TIEK Shayxontohur va Yakkasaroy tumanlari Shayxontohur va Yakkasaroy TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 130. Yunusobod tumanlararo TIEK Yunusobod va Mirobod tumanlari Yunusobod va Mirobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 131. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi qoshidagi tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi Respublika boʻyicha Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi (NRPMM)
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 8-ILOVA
Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) qoshidagi tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Respublika TIEK) hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlararo, tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining (keyingi oʻrinlarda — TIEK) maqomi, vazifalari, funksiyalari, huquqlari va javobgarligini, shuningdek, faoliyatini tashkil etishni belgilaydi.
2. Respublika TIEK Agentlikning yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar), tumanlararo tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — Boshqarma) tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tizimidagi funksional tarkibiy boʻlinmalari hisoblanadi.
3. TIEK oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Agentlik direktorining buyruqlariga, shuningdek, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
4. TIEKning xulosalari kollegial, TIEK aʼzolarining koʻpchilik ovozi asosida qabul qilinadi hamda uning tavsiyalari ish beruvchilar, davolash-profilaktika, tibbiy-ijtimoiy, sport tashkilotlari va boshqa tashkilotlar uchun majburiy hisoblanadi.
6. TIEKlar yuridik shaxs hisoblanmaydi.
7. Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza tizimiga Respublika TIEK, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar), tumanlararo TIEKlari kiradi.
8. TIEK faoliyati biriktirilgan hududlar boʻyicha amalga oshiriladi.
9. Shaxsni nogironligi boʻlgan shaxs yoki 18 yoshgacha boʻlgan bolani nogironligi boʻlgan bola deb topish TIEK tomonidan amalga oshiriladi.
2-bob. TIEKning asosiy vazifalari va funksiyalari
10. Quyidagilar TIEKning asosiy vazifalari hisoblanadi:
biriktirilgan hududdagi fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspertiza koʻrigidan oʻtkazish hamda ularga nogironlikni belgilash, shuningdek, ushbu sohani nazorat qilish va muvofiqlashtirish;
hududdagi nogironlik holati, dinamikasi va sababi boʻyicha tizimli tahlil qilish, nogironlikka olib keluvchi omillarni oʻrganish hamda nogironlikning oldini olishda ishtirok etish;
fuqaroni tibbiy-ijtimoiy ekspertiza koʻrigidan oʻtkazish hamda nogironlikni belgilash sohasida hududiy dasturlarga takliflar kiritish va amalga oshirishda ishtirok etish;
biriktirilgan hududdagi nogironligi boʻlgan shaxslar, jumladan, nogironligi boʻlgan bolalarni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi elektron shakllantirilishini va amalga oshirish sohasini nazorat qilish va muvofiqlashtirishda ishtirok etish;
sohaning joriy va istiqboldagi ehtiyojlarini hisobga olgan holda kadrlarni oʻqitish, tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishning ilgʻor usullarini tizimli asosda joriy etishga takliflar kiritish va ishtirok etish.
11. TIEK oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni bajaradi:
Respublika TIEK:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar), tumanlararo TIEKlari faoliyatini nazorat qiladi va muvofiqlashtiradi;
fuqarolarni shikoyatiga asosan, shuningdek nazorat tariqasida tibbiy-ijtimoiy ekspertiza koʻrigidan oʻtkazadi;
TIEKga yuklatilgan funksiyalarni samarali tashkil etish va amalga oshirishda amaliy-metodik yordam koʻrsatadi;
nogironlikni belgilash, nogironlikni boshlangan vaqtini va muddatlarini aniqlash faoliyatini nazorat qiladi va muvofiqlashtiradi;
fuqarolarning TIEK va mansabdor shaxslarining harakati (harakatsizligi) yuzasidan shikoyatlarini koʻrib chiqadi, unda koʻrsatilgan masalalarni hal qilish boʻyicha choralar koʻradi;
tibbiy-ijtimoiy ekspertiza sohasida yoʻl qoʻyilayotgan kamchiliklarni aniqlash va ularni bartaraf qilish choralarini koʻradi;
TIEK faoliyatida muntazam ravishda tekshiruvlar oʻtkazib, oʻtkazilgan koʻriklarning toʻgʻriligi va asosliligini, jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tibbiyot muassasalari mutaxassislarini jalb qilgan holda tibbiyot muassasalaridan taqdim etilgan birlamchi hujjatlarning toʻliqligi va asosliligini oʻrganish yoʻli bilan muntazam nazorat qiladi;
TIEK dasturiy kompleksining yuritilishini nazorat qiladi va muvofiqlashtiradi;
respublika boʻyicha tibbiy-ijtimoiy ekspertiza sohasida hisobot yuritadi;
respublika hududida nogironlik holati, dinamikasi va sababini hamda nogironlikka olib keluvchi omillarni tizimli ravishda oʻrganadi va tahlil qiladi;
nogironlikning oldini olish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar ishlab chiqishda va amalga oshirishda ishtirok etadi;
fuqaroni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish hamda nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etish sohasida davlat dasturlari va boshqa dasturlarni ishlab chiqishda va uni amalga oshirishda ishtirok etadi;
fuqaroni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish hamda nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etish sohasida yangi mezon va usullarni ishlab chiqadi;
nogironlikni belgilash tartibini soddalashtirish va tibbiy-ijtimoiy ekspertiza faoliyatini takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar), tumanlararo TIEKlari faoliyati samaradorligi koʻrsatkichlarini baholab boradi;
tibbiy-ijtimoiy ekspertiza mutaxassislarini tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishni rejalashtirish hamda amalga oshirishni nazorat qiladi;
TIEKga yuklatilgan funksiyalarni samarali tashkil etish va amalga oshirishda amaliy-metodik yordam koʻrsatadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK :
a) biriktirilgan hududdagi fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspertiza koʻrigidan oʻtkazish hamda ularga nogironlikni belgilash, shuningdek, ushbu sohani nazorat qilish va muvofiqlashtirish sohasida:
tumanlararo, tuman (shahar) TIEK faoliyatini nazorat qiladi va muvofiqlashtiradi;
tumanlararo, tuman (shahar) TIEK tomonidan 18 yoshdan katta fuqarolarning nogironlikni belgilash, nogironlik guruhlarini, sabablarini, boshlangan vaqtini va muddatlarini, mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq holda mayib boʻlgan yoki sogʻligʻi boshqacha tarzda shikastlangan xodimlarning kasbi boʻyicha mehnatga layoqatini yoʻqotganlik darajasini belgilash faoliyatini nazorat qiladi va muvofiqlashtiradi;
TIEK tomonidan 18 yoshgacha boʻlgan bolalarning nogironlikning boshlangan vaqtini va muddatlarini belgilash faoliyatini nazorat qiladi va muvofiqlashtiradi;
tumanlararo, tuman (shahar) TIEK tomonidan tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish natijasiga hamda shaxs uchun sogʻligʻining holatiga koʻra oʻzgalarning parvarishiga, qoʻshimcha yordam turlariga muhtojligi, sanatoriy-kurortda davolanishning tegishli turlariga hamda ijtimoiy himoyaga boʻlgan ehtiyoji toʻgʻrisida tavsiyalar berish faoliyatini nazorat qiladi va muvofiqlashtiradi;
fuqarolarning tumanlararo, tuman (shahar) TIEK xodimlarining harakati (harakatsizligi) yuzasidan shikoyatlarini koʻrib chiqadi, unda koʻrsatilgan masalalarni hal qilish boʻyicha choralar koʻradi;
fuqarolarning tumanlararo, tuman (shahar) TIEK faoliyatida muntazam ravishda tekshiruvlar oʻtkazib, oʻtkazilgan koʻriklarning toʻgʻriligi va asosliligini, jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tibbiyot muassasalari mutaxassislarini jalb qilgan holda tibbiyot muassasalaridan taqdim etilgan birlamchi hujjatlarning toʻliqligi va asosliligini oʻrganish yoʻli bilan muntazam nazorat qiladi;
tumanlararo, tuman (shahar) TIEK yuklatilgan vazifalar va funksiyalarni samarali tashkil etish va amalga oshirishda amaliy-metodik yordam koʻrsatadi;
tumanlararo, tuman (shahar) TIEKga, tibbiyot muassasalariga tibbiy-ijtimoiy ekspertiza, shu jumladan, nogironligi boʻlgan shaxslar va bemorlarni maslahat koʻrigidan oʻtkazish masalalari boʻyicha maslahat yordami koʻrsatadi;
fuqarolar tumanlararo, tuman (shahar) TIEK xulosasidan norozi boʻlganda, qayta nazorat koʻrikdan oʻtishga xabar berilishiga qaramasdan kelmaganligi sababli nogironlik pensiya (nafaqa)si dalolatnoma asosida toʻxtatilgan shaxslarni belgilangan tartibda koʻrikdan oʻtkazadi;
b) hududdagi nogironlik holati, dinamikasi va sababi boʻyicha tizimli tahlil qilish, nogironlikka olib keluvchi omillarni oʻrganish hamda nogironlikning oldini olish sohasida:
biriktirilgan hududda muntazam ravishda nogironlik holati, dinamikasi, nogironlikka olib keluvchi omil va sabablarni tizimli ravishda oʻrganadi va tahlil qiladi;
biriktirilgan hududda nogironlikning oldini olish boʻyicha takliflar tayyorlaydi hamda Agentlikka kiritadi;
hududlarda davolash-profilaktika muassasalari bilan birgalikda tibbiy-ijtimoiy ekspertiza, nogironlikning oldini olish va nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish masalalari boʻyicha seminarlar, konferensiyalar va boshqa tadbirlarni tashkil etadi, oʻtkazadi va ularda ishtirok etadi;
v) fuqaroni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish hamda nogironlikni belgilashdagi hududiy dasturlarga takliflar kiritish va amalga oshirishda ishtirok etish sohasida:
biriktirilgan hududdagi fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish hamda ularga nogironlik belgilash sohasida hududiy dasturlarga takliflar ishlab chiqadi, kiritadi;
biriktirilgan hududdagi fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish hamda ularga nogironlik belgilash sohasida hududiy dasturlarni amalga oshirishda ishtirok etadi;
biriktirilgan hududdagi fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish hamda ularga nogironlik belgilash sohasida hududiy dasturlarning ijrosi yuzasidan monitoringni yuritadi va tahlil qiladi;
g) biriktirilgan hududdagi nogironligi boʻlgan shaxslar, jumladan, nogironligi boʻlgan bolalarni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi elektron shakllantirilishini va amalga oshirish sohasini nazorat qilish va muvofiqlashtirishda ishtirok etish sohasida:
biriktirilgan hududdagi tumanlararo, tuman (shahar) TIEKning nogironligi boʻlgan shaxslar, jumladan, nogironligi boʻlgan bolalar organizmining, mavjud boʻlmagan yoki yoʻqolgan funksiyalarini tiklashga, kompensatsiya qilishga yoʻnaltirilgan reabilitatsiya va abilitatsiya qilish chora-tadbirlarini amalga oshirishning turlari, shakllari, hajmlari, muddatlari va tartibini oʻz ichiga olgan reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi elektron shakllantirilishi faoliyatini nazorat qiladi va muvofiqlashtiradi;
elektron shakllantirilgan reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturida belgilangan tadbirlarni tegishli davlat organlari va tashkilotlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, shuningdek, tashkiliy-huquqiy shakllaridan qatʼi nazar, boshqa tashkilotlar tomonidan amalga oshirishda izchillik va uzluksizlikni, oʻtkazilgan chora-tadbirlarning samaradorligini doimiy kuzatib boradi va nazorat qiladi;
elektron shakllantirilgan reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturida belgilangan tadbirlar amalga oshirilishining monitoringini olib boradi, uni bajarish natijalarini baholaydi;
biriktirilgan hududdagi nogironligi boʻlgan shaxslar, jumladan, nogironligi boʻlgan bolalarni reabilitatsiya va abilitatsiya qilish chora-tadbirlari samaradorligini oshirishga qaratilgan takliflarni ishlab chiqadi va amalga oshirishda ishtirok etadi.
d) sohaning joriy va istiqboldagi ehtiyojlarini hisobga olgan holda kadrlarni oʻqitish, tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishning ilgʻor usullarini tizimli asosda joriy etishga takliflar kiritish va ishtirok etish sohasida:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK biriktirilgan hududlarda fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish hamda ularga nogironlik belgilash sohasida qonun hujjatlariga muvofiq ravishda boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin;
e) tumanlararo, tuman (shahar) TIEK oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni bajaradi:
18 yoshdan katta fuqarolarning nogironlikni belgilash, nogironlik guruhlarini, sabablarini, boshlangan vaqtini va muddatlarini, mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq holda mayib boʻlgan yoki sogʻligʻi boshqacha tarzda shikastlangan xodimlarning kasbi boʻyicha mehnat layoqatini yoʻqotganlik darajasini aniqlaydi;
TIEK 18 yoshgacha boʻlgan bolalarning nogironlik belgilash, nogironlikni boshlangan vaqtini va muddatlarini aniqlaydi;
18 yoshgacha boʻlgan bolalarni nogironlikka olib keluvchi omillarni oʻrganadi hamda nogironlikning oldini olish choralarini ishlab chiqadi;
18 yoshgacha boʻlgan bolalarni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish hamda nogironlikni belgilash sohasida davlat dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etadi;
nogironligi boʻlgan bolalarni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi elektron shakllanishini taʼminlaydi va amalga oshirish sohasini nazorat qiladi va muvofiqlashtiradi;
tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish natijasiga hamda shaxs uchun sogʻligʻining holatiga koʻra oʻzgalarning parvarishiga, qoʻshimcha yordam turlariga muhtojligi, sanatoriy-kurortda davolanishning tegishli turlariga hamda ijtimoiy himoyaga boʻlgan ehtiyoji toʻgʻrisida tavsiyalar beradi;
xodimlarning harakati (harakatsizligi) yuzasidan shikoyatlarini koʻrib chiqadi, unda koʻrsatilgan masalalarni hal qilish boʻyicha choralar koʻradi;
biriktirilgan hududdagi nogironligi boʻlgan shaxslar, jumladan, nogironligi boʻlgan bolalar organizmining, mavjud boʻlmagan yoki yoʻqolgan funksiyalarini tiklashga, kompensatsiya qilishga yoʻnaltirilgan reabilitatsiya va abilitatsiya qilish chora-tadbirlarini amalga oshirishning turlari, shakllari, hajmlari, muddatlari va tartibini oʻz ichiga olgan reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi elektron shakllanishini taʼminlaydi va ijrosini nazorat qiladi;
elektron shakllangan reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturida belgilangan tadbirlar amalga oshirilishining monitoringini olib boradi, uni bajarish natijalarini baholaydi;
biriktirilgan hududdagi nogironligi boʻlgan shaxslar, jumladan, nogironligi boʻlgan bolalarni reabilitatsiya va abilitatsiya qilish chora-tadbirlari samaradorligini oshirishga qaratilgan takliflarni ishlab chiqadi, kiritadi va amalga oshirishda ishtirok etadi;
biriktirilgan hududdagi fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish hamda ularga nogironlik belgilash sohasida hududiy dasturlarga takliflar ishlab chiqadi, kiritadi va uni amalga oshirishda ishtirok etadi;
biriktirilgan hududdagi fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish hamda nogironlikni belgilash sohasining samaradorligini yanada oshirishga qaratilgan takliflarni ishlab chiqadi, kiritadi va uni amalga oshirishda ishtirok etadi;
biriktirilgan hududdagi fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish hamda ularga nogironlikni belgilash sohasida hududiy dasturlarning ijrosi yuzasidan monitoringni yuritadi, tahlil qiladi.
biriktirilgan hududda muntazam ravishda nogironlik holati, dinamikasi va sababini tizimli ravishda oʻrganadi va tahlil qiladi;
biriktirilgan hududda muntazam ravishda nogironlikka olib keluvchi omillarni tizimli ravishda oʻrganadi, nogironlikning oldini olish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
nogironligi boʻlgan shaxslarning protez-ortopediya moslamalariga, reabilitatsiya qilishning texnik vositalariga va harakatlanish vositalariga muhtojligini aniqlaydi;
nogironligi boʻlgan shaxslarga oid maʼlumotlarni oʻzida jamlaydigan TIEK dasturiy komleksini yuritib boradi va takomillashtirish yuzasidan takliflar beradi;
aholi oʻrtasida tibbiy-ijtimoiy ekspertiza boʻyicha va nogironlikning oldini olish, nogironligi boʻlgan shaxslarni tibbiy, ijtimoiy, kasbiy, jismoniy reabilitatsiya va abilitatsiya qilish masalalari boʻyicha tushuntirish ishlarini olib boradi.
TIEK tomonidan mazkur funksiyalarni bajarishda kasallik (psixiatriya, ftiziatriya va pulmonologiya va boshqa)lar boʻyicha hududlardagi nogironlikning ahvoli va dinamikasini hisobga olgan holda faoliyatini amalga oshiradi;
tumanlararo, tuman (shahar) TIEK tomonidan mazkur funksiyalarning bajarilishi xizmat qilinadigan aholining toifasi va biriktirilgan hududlar boʻyicha faoliyatni amalga oshiradi.
Tumanlararo, tuman (shahar) TIEK fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish hamda ularga nogironlik belgilash sohasida qonunchilik hujjatlariga muvofiq ravishda boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.
11 1 . Respublika TIEK oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish doirasida quyidagi huquqlarga ega:
oʻz vakolatlari doirasida tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tarkibiy boʻlinmalariga nogironlikning oldini olish hamda reabilitologiya va ergoterapiya boʻyicha tavsiyanomalar berish;
tibbiy-ijtimoiy ekspertiza faoliyatiga aloqador boʻlgan maʼlumotlarni tegishli vazirliklar va idoralardan soʻrash va olish;
tibbiy-ijtimoiy ekspertiza sohasida hamda nogironligi boʻlgan shaxslarning reabilitatsiyasi, abilitatsiyasi sohasidagi muammolarni oʻrganish va ularni bartaraf qilishga qaratilgan takliflar ishlab chiqish;
fuqarolarning nogironligi boʻlgan shaxslarning tibbiy-ijtimoiy ekspertiza qilish va reabilitatsiya choralarini oʻtkazish masalalari boʻyicha murojaatlarini koʻrib chiqish;
tibbiy-ijtimoiy ekspertiza sohasida yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni, qonunbuzilishi holatlarini bartaraf qilish yuzasidan Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiyaga takliflar kiritish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar), tumanlararo tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining amaldagi qonunchilik hujjatlari buzilgan holda chiqargan xulosalarini bekor qilish hamda ularning oʻrniga yangi xulosa qilish.
3-bob. TIEKning huquqlari va javobgarligi
12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish doirasida quyidagi huquqlarga ega:
tumanlararo, tuman (shahar) TIEKda koʻrikdan oʻtkazilgan shaxslarning tibbiy hujjatlarini “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” moduli orqali oʻrganadi va oʻrganish natijasiga koʻra shubhali holatlar aniqlanganda nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan shaxslarni chaqirgan holda yuzma-yuz koʻrikdan oʻtkazish yoʻli bilan ekspertiza xulosalari sifatini va asoslanganligini nazorat qilish;
tumanlararo, tuman (shahar) TIEKga nogironlikning oldini olish va nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish masalalari boʻyicha tavsiyalar berish, ularni amalga oshirish yuzasidan mahalliy davlat hokimiyati organlariga takliflar kiritish;
tumanlararo, tuman (shahar) TIEK xulosasidan norozi boʻlgan holatlarda shaxslarni qayta koʻrikdan oʻtkazish, belgilangan tartibda tegishli maʼlumotnoma berish yoʻli bilan ularning nogironlik belgilanganligi toʻgʻrisidagi xulosalarini oʻzgartirish yoki bekor qilish;
TIEKning qaroridan norozi boʻlgan shaxslarni tashkil etilgan xolis komissiyalarda koʻrikdan oʻtkazish.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKning vrach ekspertlari tumanlararo, tuman (shahar), TIEK majlislarida qaror qabul qilishda ovoz berish huquqi bilan qatnashadi, shuningdek, shubhali holatlarda tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan tibbiy hujjatlarning asoslanganligini tekshiradi hamda yoʻl qoʻyilgan xato-kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar koʻradi.
13. Tumanlararo, tuman (shahar) TIEK oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:
tibbiyot muassasalari tomonidan TIEKga yuborilgan shaxslarni koʻrikdan oʻtkazish;
tibbiyot muassasalaridan TIEKga taqdim etilgan tibbiy hujjatlarning sifatli rasmiylashtirilishini talab qilish, nogironlik belgilangunga qadar ularning xolisonaligini va haqqoniyligini tekshirish, yoʻl qoʻyilgan xato va kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan birgalikda chora-tadbirlar koʻrish;
klinik-ekspert tashxisni aniqlashga va tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya tadbirlarini oʻtkazishga muhtoj boʻlgan koʻrikdan oʻtuvchilarni biriktirilgan tibbiyot muassasalariga, Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markaziga, mintaqaviy reabilitatsiya markazlariga yuborish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKga TIEK ishini yaxshilash, nogironlikning oldini olish, shuningdek, nogironligi boʻlgan shaxslarning tibbiy, ijtimoiy, kasbiy va jismoniy reabilitatsiyasi va abilitatsiyasi boʻyicha takliflar kiritish.
14. TIEK quyidagilar uchun javob beradi:
oʻzlariga yuklangan vazifa va funksiyalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
kiritilayotgan hujjatlar va takliflar, shuningdek, qabul qilinayotgan qarorlarning sifati, pirovard natijalari va amalga oshirilishi oqibatlari;
tuman (shahar)larda aniqlangan muammolarni har tomonlama va chuqur tahlil qilish va umumlashtirish asosida tegishli hududda nogironlikka olib keluvchi tizimli sabab va omillarni aniqlash, nogironlikning oldini olishga toʻsqinlik qilayotgan sabablarni aniqlash, tibbiy-ijtimoiy ekspertiza oʻtkazish va reabilitatsiya qilishni rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlash va kiritish;
biriktirilgan hududda sohani rivojlantirish, yuzaga keladigan muammolarning hal etilishi boʻyicha dasturlar, chora-tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari”ni samarali amalga oshirish;
oʻz vakolatlari doirasida fuqarolarning huquqlariga rioya etilishini va qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlash.
15. Tumanlararo, tuman (shahar) TIEK quyidagilar uchun javob beradi:
oʻzlariga yuklangan vazifa va funksiyalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKga kiritilayotgan hujjatlar va takliflar, shuningdek, oʻzlari tomonidan qabul qilinayotgan qarorlarning sifati, pirovard natijalari va amalga oshirilishi oqibatlari;
tuman (shahar)larda aniqlangan muammolarni har tomonlama va chuqur tahlil qilish va umumlashtirish asosida tegishli hududda nogironlikka olib keluvchi tizimli sabab va omillarni aniqlash, nogironlikning oldini olishga toʻsqinlik qilayotgan sabablarni aniqlash, tibbiy-ijtimoiy ekspertiza oʻtkazish va reabilitatsiya qilishni rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlash va kiritish;
tuman (shahar)larda sohani rivojlantirish, yuzaga keladigan muammolarning hal etilishi boʻyicha dasturlar, chora-tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari”ni samarali amalga oshirish;
oʻz vakolatlari doirasida fuqarolarning huquqlariga rioya etilishini va qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlash.
4-bob. TIEKning faoliyatini tashkil etish
16. TIEKni tashkil etish, qayta tashkil etish va tugatish toʻgʻrisidagi qaror Agentlikning taklifi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan qabul qilinadi.
Respublika TIEK, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlararo, tuman (shahar) TIEK tibbiyot muassasalarini boshlangʻich tashxislariga va taqdim qilingan tibbiy hujjatlariga shubha boʻlgan holatlarda bepul tekshiruvlar oʻtkazish uchun asbob-uskunalar bilan jihozlangan davlat tibbiyot muassasalariga biriktirish Vazirlar Mahkamasi tomonidan amalga oshiriladi.
17. Respublika TIEK vrach-ekspertligiga xamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK raisi lavozimiga tibbiy-ijtimoiy ekspertiza boʻyicha kamida 5 yil ish stajiga ega boʻlgan vrach-ekspertlar tayinlanadi.
18. Respublika TIEK raisi va aʼzolari Agentlik direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlararo, tuman (shahar) TIEK raislari Agentlik direktorining oʻrinbosari bilan kelishilgan holda Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlararo, tuman (shahar) TIEK aʼzolarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod qilish Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari tomonidan amalga oshiriladi.
19. Respublika TIEK hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK tarkibi 7 ta mutaxassislik boʻyicha vrach-ekspert — terapevt, xirurg, nevrolog, pediatr, oftalmolog, psixiatr, ftiziatrlardan iborat tarkibda tashkil etiladi, shuningdek, nogironlikning strukturasiga qarab psixolog, sotsiolog va boshqa mutaxassislar kiritilishi mumkin.
TIEK vrach-ekspertlaridan biri TIEK raisi etib tayinlanadi.
TIEK alohida binoga ega boʻlganda qoʻshimcha ravishda qorovul va farrosh lavozimi kiritiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK shtatiga vrach metodist, haydovchi (avtomobil boʻlganda) kiradi.
Tumanlararo, tuman (shahar) TIEK shtatiga tibbiy hamshira, haydovchi (avtomobil boʻlganda) kiradi.
TIEK ish grafigi haftada 5 kun 7 soatdan boʻlib, har oyning bir kunida ekspert — metodik kengash oʻtkaziladi.
20. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida har birida bittadan mustaqil tarkibiy boʻlinma shaklida, tuman (shahar), tumanlararo TIEK maʼlum bir hududda xizmat koʻrsatiladigan aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslarning soni, shuningdek, hududlarning oraliq masofasini hamda chegaradoshligini inobatga olgan holda tashkil etiladi.
21. Tumanlararo, tuman (shahar) TIEK 4 ta mutaxassislik boʻyicha vrach-ekspertdan iborat tarkibda tashkil etiladi va vrach-ekspertlardan biri TIEK raisi etib tayinlanadi.
Tumanlararo, tuman (shahar) TIEK tarkibiga ekspert-terapevt, ekspert-xirurg, ekspert-nevrolog, ekspert-pediatr kiradi.
Tumanlararo, tuman (shahar) TIEK komissiya yigʻilishida koʻz, sil yoki ruhiy kasalliklari bilan fuqarolar koʻrikdan oʻtkazilganda, tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKning ekspert-oftalmologi, ekspert-ftiziatri va ekspert-psixiatri qatnashishi taʼminlanadi.
Tumanlararo, tuman (shahar) TIEK geografik, demografik va boshqa xususiyatlarni (aholi zichligi, kasallanish, nogironlik darajasi va murojaatlari) hisobga olgan holda aholiga bitta TIEK tashkil etilishi mumkin.
Aholi soni va zichligi yuqori boʻlmagan choʻl va togʻli joylarda oʻrindoshlik lavozimidagi vrach-ekspertlardan iborat TIEK tashkil etilishi mumkin.
22. Respublika TIEK, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKda ishlash uchun mutaxassisligi boʻyicha ish staji 3 yildan kam boʻlmagan vrachlar jalb qilinadi.
Tumanlararo, tuman (shahar) TIEKda ishlash uchun tibbiy-ijtimoiy ekspertiza boʻyicha magistratura, klinik ordinaturani hamda birlamchi ixtisoslashtirish kurslarini bitirganlar ish stajidan qatʼi nazar ishga qabul qilinishi mumkin.
Respublika TIEK, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlararo, tuman (shahar) TIEKda terapevt, nevrolog, xirurg, pediatr vrach-ekspert lavozimiga mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan mutaxassislik yoʻnalishlari boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar ishga olinadi.
23. TIEK vrach-ekspertlari mutaxassisligi va tibbiy-ijtimoiy ekspertiza boʻyicha kamida besh yilda bir marta malaka oshirishlari kerak.
24. TIEK majlislarida mahalliy mehnat organlarining, mahalliy davlat hokimiyati organlarining, kasaba uyushmalarining, sugʻurta tashkilotlarining va boshqa tashkilotlarning vakillari, shuningdek, nogironligi boʻlgan shaxslarning jamoat birlashmalari vakillari ishtirok etishi mumkin.
Hududiy TIEK tomonidan aloqador idoralar va muassasalarning vakillari TIEKning tasdiqlangan ish jadvalini maʼlum qilish yoʻli bilan xabardor qilinadi.
Shaffoflik va ochiqlikni taʼminlash, korrupsiyaviy omillarni bartaraf etish maqsadida TIEK joylashgan binolarda videokuzatuv kamerasi oʻrnatiladi.
26. Yuklangan vazifalarga muvofiq TIEK raislari quyidagi funksional majburiyatlarni bajaradi:
Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etadi;
TIEKga umumiy rahbarlik qiladi va unga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;
TIEK vrach-ekspertlari va xodimlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etilishiga oid taklif va taqdimnomalar kiritadi;
TIEK vrach-ekspertlari va xodimlarining faoliyati yoʻnalishlari va hududlarga rahbarlik qilish boʻyicha vakolatlarini va shaxsiy javobgarligi darajasini belgilaydi;
TIEKga biriktirilgan hududda Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati ish yuritish sohasiga daxldor takliflarda sohaga oid davlat siyosatiga qatʼiy rioya etilishini taʼminlaydi, tayyorlangan hujjatlar loyihalariga viza qoʻyadi. Tegishli hujjatlar qabul qilinganidan keyin ularning amalga oshirilishi ustidan tizimli nazorat oʻrnatilishini taʼminlaydi;
vrach-ekspertlar va xodimlarning samarali mehnat qilishlari uchun shart-sharoitlarni yaratadi va tizim boʻyicha kadrlar zaxirasini shakllantiradi;
“Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlarini ijro etish muddatlariga rioya etilishini taʼminlaydi;
TIEK faoliyati rejalashtirilishini tashkil etadi, yillik ish rejalarini tasdiqlash uchun tegishliligi boʻyicha Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalariga kiritadi va ularning bajarilishini taʼminlaydi;
TIEK vrach-ekspertlari va xodimlarining manfaatlarini himoya qiladi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
27. TIEK raislari:
ushbu Nizom hamda qonunchilik hujjatlari bilan oʻziga yuklangan boshqa vazifalar sifatli va oʻz vaqtida bajarilishi, shuningdek, TIEK ishidagi kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar koʻrilishi;
biriktirilgan yoʻnalishlar boʻyicha vazifalar va dasturlar bilan taʼminlash boʻyicha koʻrilayotgan chora-tadbirlarning samaradorligi va natijadorligi;
amalga oshirilayotgan dasturlar, strategiyalar va konsepsiyalar boʻyicha kutilgan natijalarga erishilishi;
TIEK ijro intizomiga rioya etilishi uchun javob beradi.
5-bob. TIEK faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari
28. TIEK faoliyatining samaradorligi va natijadorligi muntazam baholanib boriladi.
29. TIEK faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash Agentlik tomonidan tasdiqlanadigan faoliyat samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlariga asoslanadi.
30. TIEK faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:
TIEK raislari va boshqa xodimlariga nisbatan Agentlik huzuridagi Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 100 foizgacha ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlik choralari;
TIEK faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va ularning faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari koʻriladi.
TIEK faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash tartibi va uslubi Agentlik tomonidan belgilanadi.
6-bob. TIEKning hisobdorligi
31 1 . Respublika TIEK raisi tizimli ravishda TIEK faoliyati boʻyicha Agentlik rahbariyatiga hisobot beradi.
32. Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlararo, tuman (shahar) TIEK tarkibiy tuzilmasidagi barcha rahbar va xodimlarga yuklangan vazifalar samarali bajarilishi boʻyicha ular faoliyati yuzasidan muntazam monitoring olib boradi, TIEK faoliyati samaradorligiga xolisona baho beradi.
33. Monitoring va baholash yakunlari boʻyicha TIEKning alohida oʻrnak koʻrsatgan rahbar va boshqa xodimlari ragʻbatlantiriladi yoxud yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan intizomiy javobgarlikka tortiladi.
7-bob. TIEKni moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, ularning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish
34. TIEKning moddiy-texnika taʼminoti budjetdan ajratiladigan mablagʻlar doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining mahalliy qismidan, jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan, norezidentlarning homiylik xayriyalari, shuningdek, qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.
35. TIEK xodimlarining ish haqi lavozim maoshi, mukofotlar, qoʻshimcha haqlar, ustamalardan va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan iborat.
36. TIEK xodimlarining mehnatiga haq toʻlash:
Respublika TIEK raisi va vrachlariga — sogʻliqni saqlash muassasalari I tipi rahbar xodimlarining mehnatiga haq toʻlash razryadlari va tarif koeffitsiyentlari boʻyicha;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK raislariga — sogʻliqni saqlash muassasalari III tipi rahbar xodimlarining mehnatiga haq toʻlash razryadlari va tarif koeffitsiyentlari boʻyicha;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlararo, tuman (shahar) TIEKning vrachlar va boshqa tibbiyot xodimlariga — sogʻliqni saqlash muassasalari I guruhiga mansub xodimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash razryadlari va tarif koeffitsiyentlari boʻyicha;
qolgan xodimlarga — davlat boshqaruvi organlari tegishli xodimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash razryadlari va tarif koeffitsiyentlari boʻyicha amalga oshiriladi.
37. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlararo, tuman (shahar) TIEK tizimi xodimlarining Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlashning tasdiqlangan razryadlariga muvofiq lavozim maoshini belgilashda tarif koeffitsiyenti — 1,2 baravar oshirilgan miqdorda qoʻllaniladi.
Respublika TIEK xodimlarining Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlashning tasdiqlangan razryadlariga muvofiq lavozim maoshini belgilashda tarif koeffitsiyenti — 2 baravar oshirilgan miqdorda qoʻllaniladi.
8-bob. Yakunlovchi qoida
38. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida terapevt, nevrolog, xirurg, pediatr vrach-ekspert lavozimiga ishga qabul qilinishi mumkin boʻlgan tibbiy mutaxassisliklar
T/r Lavozim nomi Mutaxassislik yoʻnalishlari 1. Ekspert terapevt Anesteziologiya va reanimatologiya shifokori Intensiv terapiya shifokori (profillar boʻyicha) Shoshilinch kardiologiya va kardioreanimatsiya shifokori Ichki kasalliklar shifokori Allergologiya va immunologiya shifokori Gastroenterologiya shifokori Nefrologiya shifokori Revmatologiya shifokori Gematologiya shifokori Kardiologiya shifokori Endokrinologiya shifokori Pulmonologiya shifokori Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza boʻyicha birlamchi ixtisoslashtirish kurslarini bitirgan davolash ishi boʻyicha umumiy amaliyot shifokori 2. Ekspert-nevrolog Nevrologiya shifokori Ignarefleksoterapiya shifokori Manual terapiya shifokori Neyrofiziologiya shifokori Neyroxirurgiya shifokori Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza boʻyicha birlamchi ixtisoslashtirish kurslarini bitirgan davolash ishi boʻyicha umumiy amaliyot shifokori 3. Ekspert-xirurg Neyroxirurgiya Umumiy onkologiya Travmatologiya va ortopediya shifokori Ortopediya shifokori Tayanch-harakat apparat oʻsmalari shifokori (xirurgiya) Urologiya shifokori Andrologiya shifokori Onkourologiya shifokori Endourologiya shifokori Umumiy xirurgiya shifokori Abdominal onkoxirurgiya shifokori Yiringli xirurgiya shifokori Koloproktologiya shifokori Xirurgiyada lazerlik texnologiyalar shifokori Onkoproktologiya shifokori Onkoxirurgiya shifokori Operativ endokrinologiya shifokori Operativ-diagnostik endoxirurgiya shifokori (profillar boʻyicha) Plastik xirurgiya va mikroxirurgiya shifokori Yurak-qon tomir xirurgiyasi shifokori Torakal onkoxirurgiya shifokori Torakal xirurgiya shifokori Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza boʻyicha birlamchi ixtisoslashtirish kurslarini bitirgan davolash ishi boʻyicha umumiy amaliyot shifokori 4. Ekspert-pediatr Pediatriya shifokori Bolalar allergologiya va immunologiyasi shifokori Bolalar gastroenterologiyasi shifokori Bolalar kardiologiya va revmatologiyasi shifokori Bolalar nefrologiyasi shifokori Bolalar pulmonologiyasi shifokori Bolalar nevrologiyasi shifokori Tibbiy genetika shifokori Bolalik davri immunoprofilaktikasi shifokori Bolalar anesteziologiya va reanimatologiyasi shifokori Pediatriyada intensiv terapiya shifokori (profillar boʻyicha) Shoshilinch intensiv pediatriya shifokori Bolalar xirurgiyasi shifokori Bolalar kardioxirurgiyasi shifokori Bolalar onkoxirurgiyasi shifokori Bolalar urologiyasi shifokori Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza boʻyicha birlamchi ixtisoslashtirish kurslarini bitirgan pediatriya ishi boʻyicha umumiy amaliyot shifokori
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 9-ILOVA
Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom fuqarolarni (18 yoshgacha boʻlgan bolalarni va 18 yoshdan katta shaxslarni) tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida (keyingi oʻrinlarda — TIEK) koʻrikdan oʻtkazish tartibini, vazifalari, funksiyalari, huquqlari va javobgarligini, shuningdek, faoliyatini tashkil etishni belgilaydi.
Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza tekshiruvdan oʻtkazilayotgan shaxsning klinik-funksional, ijtimoiy va psixologik maʼlumotlarini kompleks baholash asosida uning sogʻligʻi yoʻqolganligi darajasini hamda organizmining funksiyalari turgʻun buzilganligini, nogironlik guruhini, nogironlikning boshlanishi sababi hamda vaqtini aniqlash, shuningdek, oʻzgalarning parvarishiga, sanatoriy-kurortda davolanishning tegishli turlariga hamda ijtimoiy himoyaga boʻlgan ehtiyoji toʻgʻrisida tavsiyalar beradi.
Fuqaroni nogironligi boʻlgan shaxs yoki oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan bolalarni nogironligi boʻlgan bola deb topish — TIEKlar tomonidan amalga oshiriladi.
Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza natijalari boʻyicha nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan fuqaroga — nogironlik guruhi, uning belgilanishi sababi va muddatlari, oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan bolalarga esa — qayta tekshiruvdan oʻtish muddati bilan — “Nogironligi boʻlgan bola” toifasi belgilanadi.
Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari nogironligi boʻlgan shaxslarning maʼlumotlar bazasini shakllantirish, nogironlikni hisobga olish va nogironlik tuzilmasini tahlil qilish maqsadida nogironligi boʻlgan shaxslarning (bolalarning) elektron maʼlumotlarini “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” moduli (keyingi oʻrinlarda — “Ekspertiza” moduli)da yuritadi.
2. Fuqarolarni koʻrikdan oʻtkazishda tibbiyot odob-axloqiga va deontologiyasiga amal qilinadi.
3. TIEKda fuqarolarni koʻrikdan oʻtkazish bepul amalga oshiriladi.
4. TIEKda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashaydigan xorijiy davlat fuqarolari va tibbiyot muassasalarining yoʻllanmasiga ega boʻlgan fuqaroligi boʻlmagan shaxslar koʻrikdan oʻtkaziladi.
5. Fuqaroni koʻrikdan oʻtkazish doimiy roʻyxatda turgan hududga xizmat koʻrsatuvchi TIEK tomonidan amalga oshiriladi.
6. Karantin (epidemiya va pandemiya) tadbirlari, tabiiy ofatlar, tabiiy va texnogen tusdagi favqulodda holatlar davrida koʻrik elektron shaklda taqdim qilingan tibbiy hujjatlar asosida, sirtdan oʻtkazilishi mumkin.
7. Fuqarolarni TIEKda koʻrikdan oʻtkazish mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
8. Tibbiyot muassasasi rahbari hamda oilaviy shifokor TIEKga taqdim etilayotgan hujjatlarning asosliligiga, toʻliqliligiga va oʻz vaqtida yuborilayotganligiga javobgar hisoblanadi.
9. Fuqaroga ruhiy yoki sil kasalligi tashxisi qoʻyilgan taqdirda, u tibbiyot muassasasiga biriktirish joyidagi TIEK tomonidan tegishli tibbiyot muassasasining yoʻllanmasi boʻyicha koʻrikdan oʻtkaziladi.
2-bob. Fuqarolarni koʻrikdan oʻtkazish uchun qabul qilish
10. Kasalligi tufayli organizm funksiyasining turgʻun buzilishi mazkur Nizomga 1 1 -ilovasida koʻrsatilgan muddatlarda saqlanib qolgan shaxslar tibbiyot muassasasining yoʻllanmasiga muvofiq TIEK koʻrigiga qabul qilinadi.
11. Ushbu Nizomga 2-ilovadagi roʻyxatda keltirilgan, yaʼni nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan, anatomik nuqsonlar, shuningdek, noxush klinik prognozga ega kasalliklarga chalingan va ularning asoratlari boʻlgan shaxslarning tibbiy hujjatlari mazkur Nizomga 1 1 -ilovasida koʻrsatilgan muddatlardan oldin, klinik-funksional maʼlumotlarni olishga doir qoʻshimcha tekshiruvdan oʻtkazmasdan turib, TIEKga yuboriladi va taqdim etilgan tibbiy hujjatlar asosida shaxsning ishtirokisiz ular nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etilganda nogironlik muddatsiz belgilanadi.
Ushbu roʻyxatda keltirilgan holatlarda 18 yoshgacha boʻlgan bolalarda nogironlik 18 yoshga toʻlgungacha boʻlgan muddatga belgilanadi.
Tasdiqlangan roʻyxatdagi holatlardagi shaxslar nogironlik belgilangunga qadar tibbiyot muassasasi tomonidan ortiqcha ovoragarchiliklarga yoʻl qoʻyilmasdan, statsionar sharoitda davolanishga majbur qilinmasdan tibbiy hujjatlari rasmiylashtiriladi va nogironlikni belgilash uchun 5 ish kuni ichida, qolgan holatlarda 10 ish kuni ichida TIEKga yuboriladi.
12. Tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, tibbiyot muassasalari nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan shaxslarni klinik-funksional maʼlumotlarni olishga doir qoʻshimcha tibbiy tekshiruvlarni oʻtkazmasdan turib tibbiy-ijtimoiy ekspertizaga yuborishga haqli.
13. TIEKda koʻrikdan oʻtish uchun pasport (18 yoshgacha bolaning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi, ota/onasining yokiqonuniy vakilining pasporti) yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat koʻrsatiladi.
14. TIEKda koʻrikdan oʻtish uchun umumiy kasallik va bolalikdan nogironlik sabablarini belgilash uchun tibbiyot muassasasining yoʻllanmasi, ambulator kartadan koʻchirma, agar mavjud boʻlsa oʻrnatilgan tartibda rasmiylashtirilgan kasallik tarixidan koʻchirma taqdim etiladi.
Mehnatdan mayib boʻlish sababi belgilanishi uchun jarohat olganligi toʻgʻrisida dalolatnoma (N-1-shakl), boshqa sababi belgilanishi uchun esa — vakolatli muassasalar tomonidan berilgan xulosalar qoʻshimcha ravishda “Ekspertiza” moduliga yuklanadi.
Hujjatlar toʻliq shakllantirilgandan soʻng oilaviy shifokor tomonidan “Ekspertiza” moduli orqali tumanlararo, tuman (shahar) TIEKga yuboriladi.
TIEKga hujjatlar qabul qilingandan soʻng bemorga 3 ish kuni ichida aloqa vositalari orqali koʻrik oʻtkazish sanasi, vaqti va joyi koʻrsatilgan xabar yuboriladi.
Karantin (epidemiya va pandemiya) tadbirlari (cheklovlari), tabiiy ofatlar, tabiiy va texnogen tusdagi favqulodda holatlar davrida tibbiyot muassasalari tomonidan barcha hujjatlar elektron shaklda axborot almashinuvi orqali, shu jumladan, axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda belgilangan tartibda taqdim etiladi hamda elektron shaklda yuborilgan hujjatlarga asosan nogironlik TIEK tomonidan sirtdan belgilanadi.
3-bob. Fuqarolarni koʻrikdan oʻtkazish
15. Fuqarolarni koʻrikdan oʻtkazish: TIEKga yoʻllanmani (088/u — shaklini), ambulator kartadan koʻchirmani va agar mavjud boʻlsa statsionardan berilgan kasallik tarixidan koʻchirmani, shuningdek, bemorni koʻrikka yuborish uchun asos boʻlgan boshqa hujjatlarni oʻrganish va shaxsni koʻrikdan oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
16. Koʻrik TIEK tomonidan ular joylashgan binolarda, biriktirilgan hududlarga chiqib koʻchma majlislarda, shaxs sogʻligining holatiga koʻra TIEKga borish imkoni boʻlmagan holatda shaxsning uyida yoki davolanishda boʻlgan statsionarda hamda sirtdan oʻtkaziladi.
17. Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari majlisida koʻrik toʻliq tarkibda oʻtkaziladi.
Istisno tariqasida, TIEKning bir nafar aʼzosi xizmat safarida, qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida, vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik yoki mehnat taʼtili davrida TIEK majlislarini bir nafar vrach-ekspert ishtirokisiz oʻtkazishga yoʻl qoʻyiladi hamda TIEKning bunday majlisi vakolatli hisoblanadi.
18. Koʻrik hujjatlar TIEKda qabul qilib olingan kundan boshlab 20 kalendar kun muddat ichida oʻtkaziladi.
TIEK tomonidan koʻrikdan oʻtuvchini qoʻshimcha ravishda tibbiy tekshirish hamda klinik tashxisni aniqlashtirish toʻgʻrisida xulosa qilingan hollarda koʻrik bir oygacha boʻlgan muddat ichida oʻtkaziladi.
19. Nogironlik belgilangan taqdirda, hujjatlar TIEK tomonidan qabul qilib olingan sana nogironlikning boshlanishi hisoblanadi.
20. Fuqaro sogʻligi holati boʻyicha doimiy roʻyxatda turuvchi hududga xizmat koʻrsatuvchi TIEKdan koʻrikdan oʻtish uchun bora olmagan taqdirda, vaqtincha yashayotgan yoki davolanayotgan hududga xizmat koʻrsatuvchi TIEKda koʻrikdan oʻtkaziladi.
Bunda koʻrikdan oʻtuvchi uchun oilaviy shifokor tomonidan rasmiylashtirilgan TIEKga yoʻllanmaning (088/h-shakl) titul varaqasi yuqori chap qismiga uyda (yoki statsionarda) koʻrikdan oʻtuvchilar uchun “uyda (yoki statsionarda) koʻrik” deb yoki sogʻligi holati boʻyicha doimiy roʻyxatda turuvchi hududga xizmat koʻrsatuvchi TIEKdan koʻrikdan oʻtish uchun bora olmaydiganlar uchun esa, “TIEKga bora olmaydi” degan maʼlumotlari kiritiladi.
Nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan, anatomik nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, noxush klinik prognozga ega kasalliklar va asoratlarning roʻyxatida koʻrsatilgan holatlar boʻyicha TIEKga elektron yoʻllanmada koʻrik sirtdan oʻtkazilishi tanlanadi.
21. Karantin (epidemiya va pandemiya) tadbirlari, tabiiy ofatlar, tabiiy va texnogen tusdagi favqulodda holatlar davrida TIEKga tibbiyot muassasasi tomonidan elektron shaklda taqdim qilingan tibbiy hujjatlar asosida, fuqaroning ishtirokisiz, koʻrikdan oʻtuvchi doimiy roʻyxatda turuvchi hududga xizmat koʻrsatuvchi TIEK tomonidan sirtdan koʻrikdan oʻtkaziladi. Bunda koʻrikdan oʻtuvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlishi lozim.
Fuqaro sogʻligi holati boʻyicha hamda karantin (epidemiya va pandemiya) tadbirlari, tabiiy ofatlar, tabiiy va texnogen tusdagi favqulodda holatlar davrida koʻrik oʻtkazish uchun hujjatlar koʻrikdan oʻtuvchi joylashgan hududdagi tibbiyot muassasasi tomonidan rasmiylashtiriladi va tegishli TIEKga elektron axborot tizimi orqali taqdim etiladi. Koʻrik oʻtkazgan TIEK tomonidan qilingan xulosa “Ekspertiza” modulida shakllantiriladi hamda TIEK raisi va vrach-ekspertlari tomonidan tasdiqlangandan soʻng koʻrikdan oʻtuvchi doimiy roʻyxatda turadigan hududdagi tegishli TIEKga 1 kundan kechiktirmay yuboriladi.
22. Koʻrik maʼlumotlari va TIEK xulosasi “Ekspertiza” modulida shakllantirib boriladi.
23. Koʻrik natijalari boʻyicha TIEK:
18 yoshgacha boʻlgan bolalarni nogironligi boʻlgan bola deb topish toʻgʻrisidagi;
18 yoshdan katta shaxslarga nogironlik guruhi, sababi va muddati belgilanganligi toʻgʻrisidagi;
mehnatda mayib boʻlgan va kasbiy kasallikka chalingan shaxslar uchun kasbiy mehnat layoqatining yoʻqotilganlik darajasi va kasb kasalligini aniqlash toʻgʻrisidagi;
qoʻshimcha ravishda tibbiy tekshirish hamda klinik tashxisni aniqlashtirish uchun koʻrikdan oʻtuvchini biriktirilgan tibbiyot muassasalariga, Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markaziga hamda Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash hududiy markazlariga yuborish toʻgʻrisidagi;
protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlashga muhtojlik toʻgʻrisidagi;
oʻzgalar parvarishiga muhtojlik toʻgʻrisidagi;
ushbu Nizomning 2 1 -ilovasiga muvofiq nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolaning oʻzgalar parvarishiga muhtojligi toʻgʻrisidagi;
sanatoriy-kurortda davolanishga muhtojligi toʻgʻrisidagi;
shaxs nogironligi boʻlgan shaxs (bola) deb topilmaganligi toʻgʻrisidagi xulosalarni (keyingi oʻrinlarda — TIEK xulosasi) berishi mumkin.
24. TIEK xulosasi koʻrikdan oʻtuvchiga TIEK raisi tomonidan koʻrikni oʻtkazgan barcha mutaxassislar ishtirokida, tegishli xulosa qabul qilingandan soʻng darhol eʼlon qilinadi.
25. TIEK xulosasining toʻgʻri belgilanishi uchun koʻrikdan oʻtkazgan TIEK javobgar hisoblanadi. Agar sirtdan koʻrik oʻtkazgan TIEK xulosasi doimiy roʻyxatda turadigan hududdagi TIEK tomonidan oʻzgartirilsa, javobgarlik koʻrikdan oʻtuvchi doimiy roʻyxatda turadigan TIEKga yuklatiladi.
26. Nogironlik belgilanganligi toʻgʻrisidagi TIEK xulosasi birlamchi berilgan yoki qayta koʻrikdan oʻtkazilib berilgan deb hisoblanadi.
Quyidagi holatlarda TIEK xulosasi birlamchi berilgan deb hisoblanadi:
shaxs birinchi marta nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etilganda;
TIEKda koʻrikdan oʻtkaziluvchi oldingi nogironlik belgilangan muddat tugagan kundan boshlab 5 yildan ortiq muddat oʻtgandan keyin murojaat qilganda nogironlik belgilanganda;
TIEKda koʻrikdan oʻtkaziluvchining nogironligi bekor qilingan kundan boshlab 5 yildan ortiq muddat oʻtgandan keyin murojaat qilganda nogironlik belgilanganda.
Qolgan holatlarda TIEK xulosasi qayta koʻrikdan oʻtkazilib berilgan xulosa deb hisoblanadi.
27. TIEK tomonidan nogironlik guruhi, sababi va muddatini belgilash toʻgʻrisida xulosaga kelishda, shuningdek, ushbu xulosa qabul qilingan kunda:
ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma rasmiylashtiriladi.
28. Nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha rasmiylashtirilib, QR-kod orqali tasdiqlanib fuqaroga beriladi. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi — oʻrinlarda Pensiya jamgʻarmasi)ga hamda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga elektron tarzda oʻsha kunning oʻzida “Ekspertiza” moduli orqali yuboriladi.
29. TIEK tomonidan koʻrikda nogironligi boʻlgan bola deb topilganda, shu kunning oʻzida mazkur Nizomga 4-ilovada koʻrsatilgan shakl boʻyicha maʼlumotnoma rasmiylashtirilib, QR-kod orqali tasdiqlanib nogironligi boʻlgan bolaga (yoki qonuniy vakiliga) beriladi hamda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga elektron tarzda oʻsha kunning oʻzida “Ekspertiza” moduli orqali yuboriladi.
30. Koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasi “Ekspertiza” modulida rasmiylashtirib boriladi.
31. Agar qayta koʻrikdan oʻtkazishda nogironlik guruhi belgilanmasa, ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha shaxs nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etilmaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma rasmiylashtirilib, QR-kod orqali tasdiqlanib nogironligi boʻlgan shaxs (bola)ga (yoki qonuniy vakiliga) beriladi. Pensiya jamgʻarmasining tegishli boʻlimiga elektron tarzda oʻsha kunning oʻzida “Ekspertiza” moduli orqali yuboriladi.
32. TIEK xulosasi bemorni koʻrikka yuborgan tibbiyot muassasasiga oʻsha kunning oʻzida “Ekspertiza” moduli orqali yuboriladi.
33. TIEK xulosasi belgilangan shakl boʻyicha beriladi, unda quyidagilar koʻrsatiladi:
koʻrik xulosasi;
reabilitatsiya va abilitatsiya masalasi boʻyicha tavsiyalar.
34. Murakkab ekspert holatlarida bemorlar va nogironligi boʻlgan shaxslar klinik-ekspert tashxisini aniqlashtirish uchun biriktirilgan davlat tibbiyot muassasasiga, Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markaziga va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun mintaqaviy reabilitatsiya markazlariga yuboriladi, ularning xulosalari tavsiya va maslahat tusiga ega boʻladi.
35. Agar TIEKning raisi yoki aʼzolaridan biri qabul qilingan xulosaga rozi boʻlmasa, u holda “Ekspertiza” moduliga ularning alohida fikri qayd etiladi va ushbu fuqaro takroriy koʻrikdan oʻtkazish uchun uch kun muddatda tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKga yuboriladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKda qarorlar kollegial, TIEK aʼzolarining koʻpchilik ovozi asosida qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK raisining ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.
36. TIEK majlislarida mahalliy mehnat organlarining, mahalliy davlat hokimiyati organlarining, kasaba uyushmalarining, sugʻurta tashkilotlarining va boshqa tashkilotlarning vakillari, shuningdek, nogironligi boʻlgan shaxslarning jamoat birlashmalari vakillari ovoz berish huquqisiz ishtirok etishi mumkin.
Hududiy TIEK tomonidan aloqador idora va muassasalarning vakillari TIEKning tasdiqlangan ish jadvalini maʼlum qilish yoʻli bilan xabardor qilinadi.
4-bob. Nogironlikni belgilash mezonlari
37. 18 yoshgacha boʻlgan bolalarda nogironlik aniqlansa, nogironlik guruhi koʻrsatilmasdan nogironligi boʻlgan bola deb eʼtirof etiladi.
Davolash natijalarining prognozi, fiziologik xususiyatlari, anatomik holati, shuningdek, bolalar organizmi organ va tizimlarining kompensator holati, ularning tez oʻsishi va qayta tiklanishini hisobga olgan holda qaror qabul qilinadi.
38. Fuqarolarga nogironlikni belgilash ushbu Nizomga 1 1 -ilovaga muvofiq nogironlikka olib keluvchi asosiy kasalliklar roʻyxati va ushbu kasalliklarda nogironlik belgilash mezonlari asosida amalga oshiriladi.
39. Organizm funksiyasining buzilishiga qarab asosiy kasallikning klinik oʻtishini, uning asoratlarini va klinik-ekspert prognozini hisobga olgan holda 18 yoshgacha boʻlgan bolalarga — nogironligi boʻlgan bola toifasi, 18 yoshdan kattalarga nogironlikning birinchi, ikkinchi yoki uchinchi guruhi belgilanadi.
40. Quyidagilar koʻrikdan oʻtkaziluvchini nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etish uchun asos hisoblanadi:
salomatlikning organizm funksiyalarining barqaror buzilishi natijasida yomonlashishi;
ijtimoiy himoya va ijtimoiy yordamga muhtojligi.
41. 18 yoshdan katta nogironligi boʻlgan shaxslarda quyidagilar nogironlikning sabablari hisoblanadi:
umumiy kasallik;
mehnatda mayiblanish;
kasb kasalligi;
bolalikdan nogironlik;
Chernobil AESdagi halokat tufayli mayiblanganlik yoki kasallanganlik;
yadro poligonlarida xizmat davrida olingan radiatsiya natijasida orttirilgan kasallik (yadro poligonlarida xizmat davrida olingan radiatsiya natijasida turli darajadagi oʻtkir va surunkali nur xastaligi, xavfli oʻsma (saraton) kasalliklarning barcha turlari yoki leykoz kelib chiqadigan boʻlsa);
frontda boʻlish bilan bogʻliq kasallik;
harbiy xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida orttirilgan kasallik;
harbiy xizmatni oʻtash davrida orttirilgan kasallik;
Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlaridagi xizmat bilan bogʻliq boʻlmagan kasallik;
Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlaridagi xizmat bilan bogʻliq boʻlmagan mayiblik (yaralanish, shikastlanish, kontuziya);
Oʻzbekiston Respublikasini himoya qilish chogʻida orttirilgan mayiblik (yaralanish, shikastlanish, kontuziya);
harbiy xizmat majburiyatlarini bajarish chogʻida orttirilgan mayiblik (yaralanish, shikastlanish, kontuziya);
harbiy xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq boʻlmagan baxtsiz hodisa oqibatida orttirilgan mayiblik (yaralanish, shikastlanish, kontuziya);
fuqarolik burchini bajarish bilan bogʻliq holda orttirilgan kontuziya, mayiblik.
42. Nogironlikni belgilash toʻgʻrisidagi xulosa klinik-psixologik, ijtimoiy-maishiy omillar kompleksini baholashga asoslanadi. Bunda kasallikning xususiyati, funksiyalarning buzilish darajasi, davolash, reabilitatsiya tadbirlarining samaradorligi, kompensator mexanizmlarining holati, klinik prognozi, reabilitatsiya potensiali, ijtimoiy moslashish imkoniyati, ijtimoiy yordamning har xil turlariga muhtojlik, shaxsiy yoʻnaltirilganlik, yosh va shu kabilar hisobga olinadi.
Koʻrikdan oʻtkazish chogʻida TIEKda kasallik yoki nuqsonning xususiyatidan qatʼi nazar, har bir holatda bemor organizmining barcha tizimlari kompleks tibbiy tekshiruvdan oʻtkaziladi. Sogʻliqni va ijtimoiy moslashish darajasining holatini asosli baholash maqsadida funksional laboratoriya tekshirishlari maʼlumotlaridan foydalaniladi. Bemorning shaxsiy xususiyati, uning ijtimoiy moslashish imkoniyati hisobga olingan holda qaror qabul qilinadi.
5-bob. 18 yoshdan katta shaxslarga nogironlikni belgilash mezonlari
43. Organizm funksiyalari buzilishlarining asosiy turlariga quyidagilar kiradi:
psixik funksiyalarning (idrok qilish, diqqat-eʼtibor, xotira, tafakkur, intellekt, his-tuygʻu, iroda, ong, xulq-atvor, psixomotor funksiyalar) buzilishi;
til va nutq funksiyalarining (ogʻzaki (rinolaliya, dizartriya, duduqlanish, alaliya, afaziya) va yozma (disgrafiya, disleksiya), verbal va noverbal nutq buzilishi, ovoz hosil boʻlishining buzilishi va hokazolar);
sensor funksiyalarining (koʻrish, eshitish, hid bilish, sezish, taktil, ogʻriq, harorat koʻtarilishi va boshqa sezuvchanlik turlari) buzilishi;
statodinamik funksiyalarning (bosh, gavda, oyoq-qoʻlning harakatlanish funksiyalari, statika, harakatlar muvofiqlashtirilishi) buzilishi;
qon aylanishi, nafas olish, ovqat hazm boʻlishi, organizmdan narsa ajralib chiqishi, qon yaratilishi, modda va energiya almashishi, ichki sekretsiya, immunitet funksiyalarining buzilishi;
jismoniy mayib-majruhlik bilan bogʻliq buzilishlar (tashqi mayib-majruhlikka olib keladigan yuz, bosh, gavda, oyoq-qoʻllar deformatsiyasi, ovqat hazm qilish, siydik ajratish, nafas olish traktining anomal teshigi, gavda oʻlchamlarining buzilishi).
44. Organizm funksiyalari barqaror buzilishlarining namoyon boʻlishi toʻrtta darajaga ajratiladi:
I daraja — yengil buzilishlar;
II daraja — oʻrtacha buzilishlar,
III daraja — ifodalangan buzilishlar,
IV daraja — kuchli ifodalangan buzilishlar.
46. Ijtimoiy muhofaza qilish yoki yordamni taqozo etadigan kasalliklar, jarohat yoki nuqsonlar oqibatida organizm funksiyalarining barqaror kuchli ifodalangan yetishmovchiligi tufayli inson salomatligining buzilishi nogironlikning birinchi guruhini belgilash uchun mezon hisoblanadi.
47. Ijtimoiy muhofaza yoki yordamni taqozo etadigan kasalliklar, jarohat yoki nuqsonlar oqibatida organizm funksiyalarining barqaror ifodalangan yetishmovchiligi tufayli inson salomatligining buzilishi nogironlikning ikkinchi guruhini belgilash uchun mezon hisoblanadi.
48. Ijtimoiy muhofaza qilish yoki yordamni taqozo etadigan kasalliklar, jarohat yoki nuqsonlar oqibatida organizm funksiyalarining barqaror oʻrtacha yetishmovchiligi tufayli inson salomatligining buzilishi nogironlikning uchinchi guruhini belgilash uchun mezon hisoblanadi.
6-bob. 18 yoshgacha shaxslarga nogironlik belgilash mezonlari
49. Nogironligi boʻlgan bola deb belgilanish mezonlari:
funksiyalarning yengil buzilishlari nogironligi boʻlgan bola deb eʼtirof etish uchun asos boʻla olmaydi, bolalar III-IV salomatlik guruhiga kiritiladi, tibbiyot muassasalarining mutaxassislari kuzatuvida boʻladi, ijtimoiy himoya tadbirlari oʻtkazilishiga muhtoj emas;
50. 18 yoshgacha boʻlgan bolalarda organizm funksiyalarining oʻrta, ifodalangan va kuchli ifodalangan darajadagi buzilishlari aniqlanganda, ular nogironligi boʻlgan bola deb eʼtirof etiladi.
51. OIV va hayot uchun xavfli va surunkali rivojlanadigan kam uchraydigan (orfan) kasallikka chalingan 18 yoshgacha bolalarga kasallik kechishi va bosqichidan qatʼi nazar, nogironlik belgilanadi.
52. 18 yoshgacha boʻlgan bolalar 1 yil, 2 yil yoki 18 yoshgacha boʻlgan muddatga nogironligi boʻlgan bolalar deb eʼtirof etiladi.
Bolalarning tana aʼzosi va aʼzolar tizimlarining funksiyasi buzilishi sababli, garchi davolash natijasida koʻrsatilgan holatlar tiklanishi mumkin boʻlsada, 18 yoshgacha boʻlgan bolalarning yashash faoliyatining cheklanishi va ijtimoiy hayotga moslasha olmaslik holatlarida 18 yoshgacha boʻlgan bolalar 1 yil muddatga nogironligi boʻlgan bola deb eʼtirof etiladi.
Patologik holatlar, yaʼni bolalar organizmi funksiyalarining kuchli darajada buzilgan, ularning oʻzgalar yordamiga muhtojligi sezilgan va oʻziga oʻzi xizmat qilishi chegaralangan, lekin 18 yoshgacha boʻlgan bolalarda tuzalish ehtimoli boʻlgan holatlarda 2 yil muddatga nogironligi boʻlgan bola deb eʼtirof etiladi.
Oʻziga oʻzi xizmat qilishning toʻliq yoʻqolishiga olib keluvchi organizm faoliyatining keskin, turgʻun va orqaga qaytmas buzilishi natijasida bolalarning yashash faoliyatining kuchli darajada chegaralanishiga va ijtimoiy hayotga moslasha olmaslikka olib boradigan aʼzo va uning tizimlarining patologik holatlarida 18 yoshgacha boʻlgan bolalar 18 yoshga toʻlgungacha boʻlgan muddatga nogironligi boʻlgan bola deb eʼtirof etiladi.
54. Nogironlik toʻgʻrisida xulosa chiqarilganda ilgari amalga oshirilgan tibbiy-ijtimoiy chora-tadbirlarning uzviyligini nazarda tutadigan yakka tartibdagi reabilitatsiya dasturi elektron tarzda shakllantiriladi.
Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining tavsiyalari ish beruvchilar, davolash-profilaktika, sport, parasport muassasalari va boshqa tashkilotlar uchun majburiy hisoblanadi va tavsiyalarning bajarilishi TIEK tomonidan monitoring qilib boriladi.
Qonun buzilishi holatlari aniqlanganda belgilangan tartibda huquqni muhofaza qilish organlariga xabar beriladi.
7-bob. Qayta koʻrikdan oʻtkazish muddatlari va TIEK xulosalari yuzasidan shikoyat bildirish tartibi
55. Nogironlik navbatdagi qayta koʻrikdan oʻtkazish tayinlangan oydan keyingi oyning birinchi kunigacha belgilanadi.
Nogironligi boʻlgan shaxslar qayta koʻrikdan oʻtish muddati tugayotganligi toʻgʻrisida, qayta koʻrikdan oʻtish belgilangan sanadan bir oy oldin, TIEK tomonidan xabardor qilinadi.
Xabardor qilish “Elektron hukumat” tizimi orqali, uning imkoni boʻlmagan taqdirda, aloqaning boshqa turlaridan foydalanilgan holda yoki nogironligi boʻlgan shaxsga tibbiy xizmat koʻrsatuvchi tibbiyot muassasalari orqali tashkil etiladi.
Oilaviy shifokor va tibbiyot muassasalarining rahbarlari nogironligi boʻlgan shaxslar qayta koʻrikdan oʻtish muddatidan kechiktirmasdan TIEKga yoʻllanishi va ularning tibbiy hujjatlari belgilangan tartibda toʻgʻri rasmiylashtirilishi yuzasidan shaxsan javob beradilar.
Xabardor qilingan shaxs, uzrli sabablardan (ogʻir kasalligi, yaqin qarindoshining vafot etganligi, xizmat safarida ekanligi yoki favqulodda vaziyatlar boʻlishi va shu kabi boshqa holatlar) tashqari, qayta koʻrikka kelmagan taqdirda, fuqaro “Ekspertiza” moduli orqali koʻrikning oʻtkazilish sanasi, vaqti va joyi koʻrsatilgan holda ikkinchi marta takroran xabardor qilinadi.
Xabardor qilingan shaxs qayta koʻrikdan oʻtkazishga takroran kelmaganligi qayta koʻrikdan oʻtkazish tayinlangan oydan keyingi oyning birinchi kunidan pensiya (nafaqa)ni toʻlashni toʻxtatib qoʻyish uchun asos hisoblanadi.
Koʻrsatib oʻtilgan muddatlardan oldin qayta koʻrikdan oʻtkazish belgilangan tartibda, nogironligi boʻlgan shaxs sogʻligʻining holati va organizm funksiyasining buzilish darajasi oʻzgarganda, nogironlikni belgilashning toʻgʻriligi Respublika TIEK, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK, Agentlik yoki Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) tomonidan nazorat funksiyalarini bajarish jarayonida, TIEK xulosalarining asossizligi holatlari aniqlanganda, shuningdek, agar TIEK xulosasi soxta hujjatlar asosida chiqarilganda hamda qonun hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa holatlarda amalga oshiriladi.
Nogironligi muddatsiz deb topilgan nogironligi boʻlgan shaxslar ham yuqorida koʻrsatib oʻtilgan holatlarda qayta koʻrikdan oʻtkazilishi mumkin.
Agar TIEK xulosasi soxta hujjatlar asosida chiqarilganligi aniqlansa, Ijtimoiy inspeksiyaning hududiy boshqarmasi tomonidan tuzilgan dalolatnomaga asosan fuqaroga rasmiylashtirilgan nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma bekor qilinadi. Nogironlik bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotnoma Pensiya jamgʻarmasi hamda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga elektron tarzda “Ekspertiza” moduli orqali yuboriladi hamda elektron maʼlumot kelib tushgan sanadan keyingi oyning birinchi kunidan boshlab pensiya va nafaqa toʻlash toʻxtatiladi.
Kelgusida fuqaroning salomatlik holatida oʻzgarishlar boʻlib, nogironlik belgilari aniqlansa, hujjatlar mazkur Nizomda belgilangan tartibda TIEKga qabul qilinadi va nogironlik umumiy asoslarda belgilanadi.
56. 18 yoshdan katta nogironligi boʻlgan shaxslarga organlar funksiyalari hamda organizm tizimlarining qayta tiklanadigan buzilishlari sodir boʻlganda, davolashning va oʻtkazilgan reabilitatsiya tadbirlari samaradorligini, sogʻligʻining holatini hamda ijtimoiy moslashish darajasini kuzatish maqsadida nogironlik olti oy, bir, ikki, besh yil muddatga yoki koʻrikdan qayta oʻtkazish muddati koʻrsatilmasdan belgilanadi.
Bunda vrach-ekspertlar ushbu Nizomga 1 1 -ilovaga muvofiq nogironlikka olib keluvchi asosiy kasalliklar roʻyxati va ushbu kasalliklarda nogironlik belgilash mezonlariga asoslanadi.
Chernobil AESidagi halokatni tugatish oqibatlari bilan bogʻliq holda nogironligi boʻlgan shaxslar deb eʼtirof etilgan shaxslarga I-II guruh nogironligi muddatsiz, nogironlikning III guruhida 5 yil muddatga belgilanadi. Nogironlikning sababi “CHAES dagi halokat oqibatida kelib chiqqan” deb koʻrsatiladi.
57. Organlar funksiyalarining hamda organizm tizimlarining barqaror, asliga qaytarib boʻlmas tarzdagi morfologik oʻzgarishlari va buzilishlari mavjud boʻlgan, amalga oshirilgan reabilitatsiya tadbirlarining samarasizligi oqibatida kasallikning kechishi va sogʻliq tiklanishini, ijtimoiy moslashuvni yaxshilash mumkin boʻlmagan taqdirda, ushbu Nizomga 10-ilovaga muvofiq nogironlik koʻrikdan qayta oʻtkazish muddati koʻrsatilmasdan belgilanadi.
58. Kasbiy mehnat layoqatining yoʻqotilishi darajasini belgilash maqsadida qayta koʻrikdan oʻtkazishda quyidagilar hisobga olinadi:
sogʻliqning mehnatda mayiblanish yoki kasb kasalligi oqibatida buzilishi;
amalga oshirilgan reabilitatsiya tadbirlari, oʻqitish yoki qayta oʻqitish natijasida olingan kasb-hunar boʻyicha ishlarni bajarish imkoniyati;
shaxsning mehnatda mayiblanishi yoki kasb kasalligidan oldingi kasbiy faoliyatini bajarish layoqati.
59. TIEKning koʻrikdan oʻtkazish xulosalarini va “Ekspertiza” modulida rasmiylashtirilgan hujjatlarni takroriy ekspertizadan oʻtkazish ushbu Nizomning 55-bandi yettinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlarda, ilgari belgilangan muddatlardan qatʼi nazar, amalga oshiriladi.
Takroriy qayta koʻrikdan oʻtkazish uchun TIEK nogironligi boʻlgan shaxsga qayta koʻrikning oʻtkazilish sanasi, vaqti va joyi koʻrsatilgan SMS-xabar yuboradi.
Xabardor qilingan shaxs, uzrli sabablardan (davolanishda, xizmat safarida yoki oʻqishda boʻlishi) tashqari, qayta koʻrikka kelmagan taqdirda, qayta koʻrikni oʻtkazish belgilangan sanasidan keyin 10 kun oʻtgach nogironlik boʻyicha pensiya (nafaqa)ni toʻlashni toʻxtatib qoʻyish uchun asos hisoblanadi.
Nogironlik boʻyicha pensiya (nafaqa) toʻlashni toʻxtatib qoʻyish nogironligi boʻlgan shaxsning qayta koʻrikdan oʻtkazishga kelmaganligini tasdiqlovchi dalolatnoma asosida, fuqarolarning tegishli tumanlararo, tuman (shahar) TIEK mutaxassislari va oilaviy shifokor ishtirokida amalga oshiriladi hamda dalolatnoma tuzilganligi toʻgʻrisida elektron maʼlumot Pensiya jamgʻarmasi hamda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga “Ekspertiza” moduli orqali yuboriladi.
Koʻrsatib oʻtilgan dalolatnoma asosida pensiya toʻlovi Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimlari, nafaqa toʻlovi Agentlikning “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan elektron maʼlumot kelib tushgan sanadan keyingi oyning birinchi kunidan boshlab toʻxtatib qoʻyiladi.
Bunday shaxslarga nogironlik pensiyasi (nafaqasi) toʻlashni tiklash faqat Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKning toʻlovlar toʻxtatib qoʻyilgan kundan boshlab fuqaro sogʻligʻining holati toʻgʻrisidagi ekspert qarori asosida “Ekspertiza” moduli orqali yuborilgan elektron maʼlumotga asosan amalga oshiriladi.
60. Koʻrikdan oʻtkaziluvchi tuman (shahar), tumanlararo TIEK xulosasidan norozi boʻlgan taqdirda, u 30 kalendar kun mobaynida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKga yoki belgilangan tartibda sudga murojaat qilishi mumkin. Ariza tushgandan keyin Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK keyingi 20 kalendar kun mobaynida ariza beruvchini qayta koʻrikdan oʻtkazadi va oʻz xulosasini “Ekspertiza” modulida rasmiylashtirib beradi.
TIEKning xulosalaridan vrach-ekspertlardan birortasi, shuningdek, koʻrikdan oʻtuvchi norozi boʻlgan holatlarda fuqaro Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK tomonidan qayta koʻrikdan oʻtkaziladi.
Fuqarolar, shuningdek, vrach-ekspertlardan birortasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK xulosasidan ham norozi boʻlingan taqdirda xulosa qabul qilingan sanadan keyin besh kun ichida Respublika TIEKga shikoyat qilishi mumkin.
Respublika TIEK ariza tushgandan keyin 20 kalendar kun mobaynida ariza beruvchini qayta koʻrikdan oʻtkazadi hamda qayta koʻrik natijalariga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKning xulosasini oʻzgarishsiz qoldirish, oʻzgartirish yoki bekor qilish toʻgʻrisidagi xulosasini qabul qiladi hamda uning xulosasi yakuniy xulosa hisoblanadi.
Qayta koʻrik natijalari “Ekspertiza” modulida rasmiylashtiriladi.
Fuqarolar Respublika TIEKning xulosasi ustidan belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.
8-bob. Yakunlovchi qoida
61. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish uchun qabul qilish va oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarilish muddati 1-bosqich Bemor 1. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga murojaat qilish. 2. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga murojaat qilish. 3. Ijtimoiy xodimga murojaat qilish. 4. Oilaviy shifokorga murojaat qilish Belgilangan muddatlarda 2-bosqich Tibbiyot muassasalari, tibbiyot muassasasining oilaviy shifokori 1. Tegishli tekshiruvlardan oʻtkazish. 2. Fuqaroga murojaati natijasi boʻyicha javob yuborish. Murojaat qabul qilingan kundan boshlab 15 ish kuni ichida 3-bosqich Tibbiyot muassasalari, oilaviy shifokor 1. Nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan, anatomik nuqsonlar, shuningdek noxush klinik prognozga ega kasalliklar va asoratlar bilan boʻlgan shaxslarni klinik-funksional maʼlumotlarni olishga doir qoʻshimcha tibbiy tekshiruvlarni oʻtkazmasdan nogironlik belgilash uchun hujjatlarni rasmiylashtirish va Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasiga yuborish. Koʻrik uchun qabul qilingan kundan boshlab 5 ish kuni ichida 2. Kasalligi tufayli belgilangan muddatda davolanishiga qaramasdan organizm funksiyasining turgʻun buzilishi saqlanib qolgan shaxslarga nogironlik belgilash uchun hujjatlarni rasmiylashtirish va Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasiga yuborish. Koʻrik uchun qabul qilingan kundan boshlab 10 ish kuni ichida 4-bosqich Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi 1. Bemorga koʻrikni oʻtkazish joyi, vaqti va sanasi toʻgʻrisida aloqa vositalari orqali xabar yuborish. Hujjatlar qabul qilingan kundan boshlab 3 ish kuni ichida 2. Nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan, anatomik nuqsonlar, shuningdek noxush klinik prognozga ega kasalliklar va asoratlar bilan boʻlgan shaxslarga tibbiy hujjatlari asosida nogironlik belgilash. 3. Bemorni koʻrikdan oʻtkazish va natijalari boʻyicha bemorga xulosa berish. Hujjatlar qabul qilingan kundan boshlab 20 kuni ichida 5-bosqich Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi Shaxsni nogironligi boʻlgan shaxs (bola) deb topilgan holatda reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturini elektron shakllantirish. Xulosa qabul qilingan kundan boshlab 10 ish kuni ichida
Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1 1 -ILOVA
Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalariga yoʻllashdan oldin davolanish lozim boʻlgan muddatlar, nogironlikka olib keluvchi asosiy kasalliklar roʻyxati va ushbu kasalliklarda nogironlikni elektron belgilash
Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan, anatomik nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, noxush klinik prognozga ega kasalliklar va asoratlarning
1. Alohida anatomik nuqsonlar: yelka kamari, yelka, bilak, kaft usti, qoʻl kafti (4 ta va undan koʻp barmoq), chanoq-son boʻgʻimi, son, boldir, boldir-oshiq boʻgʻimi va oyoq panjasi sohasidan travmatik amputatsiyasi va majaqlanishi.
2. Bolalikdan karlik va kar-soqovlik (qaytmas oʻzgarishlarda).
3. Nefroektomiya (donor ham) va pulmonektomiyadan keyingi holat.
4. Organlar transplantatsiyasidan keyingi holat (buyrak, jigar).
5. Anoftalm.
6. Bir koʻzning yoki har ikki koʻzning toʻliq koʻrligi.
7. Gemofiliya kasalligi.
8. Yurak mushagi yoki yurak xaltasidagi oʻzga tana.
9. Hayot faoliyatining ifodalangan buzilishiga olib kelgan tugʻma anomaliyalar (rivojlanish nuqsonlari).
10. Bolalar miya falajligi ifodalangan harakat buzilishlari bilan (gemiplegiya, tetraplegiya, triplegiya yoki paraplegiya).
11. Daun sindromi.
12. Poliomiyelit kasalligi asoratlari.
13. Yelka chigalining total jarohatlanishi.
14. Gipofizar nanizm gormonal oʻzgarishlar bilan.
15. Demensiya.
16. Ogʻir va chuqur darajadagi aqliy zaiflik.
17. Leykozlar (limfoid, miyeloid, monotsitar va boshqalar).
18. Odam immuniteti tanqisligi sindromi (18 yoshgacha klinik bosqichidan qatʼi nazar, 18 yoshdan oshganlarda kasallikning IV darajasi).
19. Tugʻma anomaliyalar, anatomik nuqsonlar va boshqa xromosom buzilishlar:
a) anensefaliya, gidrotsefaliya, amiyeliya, tugʻma glaukoma, yurak tugʻma nuqsonlari (ifodalangan qon aylanishi buzilishi bilan kechuvchi yurak toʻsigʻi, kameralari va boshqa soha tugʻma anomaliyalari, tugʻma ixtioz, genetik tekshiruvlar bilan tasdiqlangan tugʻma irsiy kasalliklar);
b) tanglay yorigʻi (boʻri tanglay) yutinishning buzilishi bilan, tanglay va lab yorigʻi (quyon lab) yutinishning buzilishi bilan.
20. Tugʻma majruhlik.
21. Orfan kasalliklari. (mukovissidoz, gemofiliya, talassemiya, tizimli boshlanuvchi yuvenil artrit, bullyoz epidermoliz, glikogen toʻplanishi (Pompe kasalligi), Goshe, Fabri, Krabbe, Niman-Pik (A, V turlari), mukopolisaxaridoz kasalligining I turi va boshqa kasalliklar).
22. Autizm.
23. Moxov.
24. Oʻtkazilgan bosh miya qon aylanishining oʻtkir buzilishi oqibatidagi gemiplegiya, tetraplegiya, triplegiya kabi asoratlari.
25. Oʻtkazilgan bosh miya qon aylanishining oʻtkir buzilishi oqibatida uzoq davom etayotgan gemiplegiya, tetraplegiya, triplegiya yoki monoplegiya.
26. Orqa miya jarohati va orqa miya qon aylanishi oʻtkir buzilishi oqibatidagi paraplegiya.
27. Orqa miya jarohati va orqa miya qon aylanishi oʻtkir buzilishi oqibatida uzoq davom etayotgan paraplegiya, tetraplegiya, triplegiya.
28. Atsetonuriya va komatoz holatlarga moyil qandli diabet.
29. Surunkali buyrak yetishmovchiligi bilan asoratlangan qandli diabet, surunkali glomerulonefrit va buyraklarning boshqa kasalliklari oqibatida dasturli gemodializ.
30. Tos halqasi va skelet suyaklarining uzoq muddat davolanishni talab etadigan koʻplab aralash jarohatlari.
31. Apalik sindrom.
32. Xavfli oʻsmalar (metastazlar va retsidivlar bilan, ogʻir umumiy holat, oʻsmaning inkurabelligi, ifodalangan intoksikatsiya, kaxeksiya va oʻsmaning parchalanishi bilan).
33. Kolostoma yoki sistostoma borligi.
34. Silikoz. Antrakoz, silikotuberkulez, azbestoz va boshqalar.
35. Miasteniya ogʻir kechishi.
36. Semizlikning IV darajasi.
37. Jigar sirrozi gepatosplenomegaliya (assit) bilan portal qon aylanishini III darajadagi barqaror buzilishi.
38. Skolioz IV darajasi nafas yetishmovchiligi bilan.
39. Ankilozlovchi spondiloartroz III, IV daraja ifodalangan sindrom bilan.
40. Kuchli ifodalangan nuqsonlarga olib kelgan shizofreniyaning barcha turlari.
41. Kuchli ifodalangan shaxsiyat oʻzgarishlariga olib kelgan epilepsiya kasalligi.
42. Parkinson kasalligi kuchli ifodalangan regid qaltiroq turi.
43. Tugʻma mikrotsefaliya organizm funksiyasining ifodalangan va kuchli ifodalangan buzilishlarida.
44. Barcha turdagi ataksiyalarning kuchli ifodalangan buzilishlari.
45. Aplastik, gipoplastik va irsiy gemolitik anemiyalar.
46. Gastroektomiya, total kolektomiya amaliyotidan keyingi bir yil kuzatuvdan soʻng kasallikni yengil va oʻrta kechishi holatlarida.
47. Yirik boʻgʻimlarda total endoprotezlash amaliyotidan keyingi bir yil kuzatuvdan soʻnggi holat.
48. Qandli diabet sababli barmoqlar amputatsiyasi.
49. Oʻtkazilgan bosh va orqa miya qon aylanishining oʻtkir buzilishi oqibatidagi bir yildan uzoq davom etgan kuchli ifodalangan mono-para-gemi-tri-tetraparez.
50. Bosh va orqa miya jarohati oqibatidagi bir yildan uzoq davom etgan kuchli ifodalangan mono-para-gemi-tri-tetraparez.
51. Birlamchi aniqlangan xavfli oʻsma kasalliklari ximioterapiya va nur davolashni boshidan kechirganlar (gistologiya natijasi bir yil muddatgacha boʻlgan holatlar).
52. Oʻtkazilgan torakoplastika natijasida 5 ta va undan ortiq qovurgʻa rezeksiyasi operatsiyasidan keyingi asoratsiz holat.
53. Bosh suyagining 3 sm dan 39 kv.sm maydongacha boʻlgan nuqsonida hamda miya moddasida yot jism mavjudligi asoratsiz holat.
54. Tananing 30 foizidan ziyod 4 darajali termik, kimyoviy va elektr tokidan kuyishlar.
55. Yurakning tugʻma nuqsonlari surunkali yurak yetishmovchiligi 3 funksional sinf IV (NYNA) bosqichi kechishi bilan va (operativ davoga qarshi koʻrsatma boʻlganda oʻpka gipertenziyasi II daraja va surunkali yurak yetishmovchiligi 2 B bosqich funksional sinf III NYNA boʻyicha kechishi bilan).
56. Bosh miya va orqa miya nerv tizimining yalligʻlanishi oqibatidagi mono-para-gemi-tri-tetraplegiya.
57. Surunkali oʻpka kasalliklarida kuchli ifodalangan nafas yetishmovchiligi va funksional sinf 3 funksional sinf IV (NYNA) barqaror buzilishida.
58. Yon amiotrofik skleroz mono-para-gemi-tri-tetraplegiya va kuchli ifodalangan mono-para-gemi-tri-tetraparez.
59. Miokard infarktini boshdan kechirgan shaxslarda surunkali yurak yetishmovchiligi 3 funksional sinf IV (NYNA boʻyicha) barqaror buzilishida.
60. Tarqoq sklerozda para-gemi-tri-tetraplegiya va kuchli ifodalangan para-gemi-tri-tetraparez, kuchli ifodalangan ataksiya.
Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2 1 -ILOVA
Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan 18 yoshgacha bolalarning kasalliklari roʻyxati
1. Asab tizimi kasalliklarida quyidagi asoratlar boʻlganda:
kuchli ifodalangan paraparez yoki paraplegiya;
kuchli ifodalangan gemiparez yoki gemiplegiya;
ifodalangan triparez, kuchli ifodalangan triparez yoki triplegiya;
ifodalangan tetraparez, kuchli ifodalangan tetraparez yoki tetraplegiya;
kuchli ifodalangan mushaklar gipotoniyasi;
kuchli ifodalangan statik yoki dinamik ataksiya;
kuchli ifodalangan torsion distoniya;
kuchli ifodalangan giperkinezlar, atetoz, xoreya, xoreoatetoz;
kuchli ifodalangan intension tremor yoki dismetriya;
apalik sindrom.
2. Jarrohlik amaliyotidan keyingi holatlar: bosh va orqa miya, ichki aʼzolar, miya qutisi, suyak-mushak tizimida, tayanch harakat tizimining tugʻma anomaliyalarida (rivojlanish nuqsonlari, deformatsiyalarning ogʻir shakllari, jarohatlar asoratlarida) uzoq nazoratni va korreksiyani talab qiladigan holatlarda ogʻir operatsiyalardan keyin uzoq vaqt (6 oydan ortiq) yotoq rejimi va korreksiyani talab qiluvchi organizm funksiyalarining kuchli ifodalangan buzilishlarida.
3. Biriktiruvchi toʻqimaning tizimli kasalliklarining ogʻir turlari: tizimli qizil yugurik, dermatopolimiozit, tizimli boshlanuvchi yuvenil artriti, yuvenil revmatoid artriti hamda tugunchali periarterit:
a) kasallikni qon aylanishi yetishmovchiligi 2 B yoki 3 bosqichi yoki surunkali buyrak kasalligi 4 yoki 5 bosqichi yoki nafas yetishmovchiligi 2 yoki 3-darajasi bilan kechishi;
b) qoʻl va oyoqlarning yirik boʻgʻimlarida (2 va undan ortiq) ankiloz va/yoki kontrakturalar hisobiga statodinamik funksiyalarning kuchli ifodalangan buzilishlari (boʻgʻim faoliyatining buzilishi 3 yoki 4 darajasi);
v) kasallikning kuchli ifodalangan darajada ifodalangan ichki aʼzolar (nefrit, plevrit, kardit, limfoadenopatiya, gepatosplenomegaliya, uveit) zararlanishi bilan kechganda.
4. Epilepsiya va epileptik sindromlar:
a) tez-tez qaytalanuvchi statsionar sharoitida tasdiqlangan, oyiga 10 va undan koʻp katta xurujlar borligi (istisno: febril xurujlar);
b) epilepsiya ogʻir darajali ifodalangan shaxs oʻzgarishi bilan asoratlanganda.
5. Kelib chiqishi har xil boʻlgan aqliy zaiflik, Autizm (istisno: Asperger sindromi):
a) ifodalangan (ogʻir) F-72 va kuchli ifodalangan (chuqur) F-73 darajadagi aqliy zaiflik;
b) uch yoshgacha boʻlgan bolalarda psixomotor rivojlanishdan chuqur darajada ortda qolishi (3 yoshgacha — bolalar nevrologi, 3 — 15 yoshgacha psixonevrolog, 15 — 18 yoshgacha oʻsmirlar psixiatri xulosasi asosida).
6. Shizofreniyada kuchli nuqsonga olib kelgan xolatlar.
7. Tugʻma va orttirilgan koʻz kasalliklari (nuqsonlari) hamda jarohatlari asoratlari:
a) koʻrish oʻtkirligining yaxshi koʻradigan koʻzda korreksiya bilan 0,03 dan chiroq sezishigacha keskin pasayishi;
b) yaxshi koʻruvchi koʻzda koʻrish oʻtkirligi korreksiya bilan 0,04 dan 0,05 gacha pasayishi kar-soqovlik bilan birga kelganda;
v) chala tugʻilgan chaqaloqlar retinopatiyasi 4-darajasi.
8. Tugʻma va orttirilgan tusdagi surunkali bronx-oʻpka kasalliklari (nuqsonlari) hamda astmaning gormonga bogʻliq asoratli turi:
a) nafas yetishmovchiligi 2 yoki 3-darajasi qon aylanishi yetishmovchiligi 2 B yoki 3 bosqichi bilan asoratlangan holatlarda;
b) astmaning tez-tez (yiliga 4-martadan ortiq) statsionar davolanish talab qiladigan ogʻir xurujlar bilan kechishi nafas yetishmovchilikning 2 yoki 3-darajasi bilan asoratlangan holatlarda;
v) pulmonektomiya jarrohlik amaliyoti oʻtkazilgandan keyin.
9. Sil kasalligi turli lokalizatsiyadagi sil kasalligining namoyon boʻlishi natijasida organizm funksiyalarining kuchli ifodalangan darajada buzilishlarida:
koʻp organli asoratlar (amiloidoz, poliserozitlar, kaxeksiya va boshqalar);
tez-tez qaytalanuvchi oqma yaralar va funksional buzilishlar bilan kechadigan suyak va boshqa tayanch tizimi silining kuchli ifodalangan harakatlar buzilishlari bilan asoratlangan holatlari;
bosh miya faoliyatining kuchli ifodalangan buzilishi bilan kechadigan sil meningoensefaliti, jarrohlik yoʻli bilan davolanishga hayotiy qarshi koʻrsatmalari boʻlgan, kuchli ifodalangan funksional buzilishlar bilan kechadigan bosh va orqa miya sili;
nafas yetishmovchiligi 2-3-darajasi qon aylanishi yetishmovchiligi 2 B yoki 3-bosqichi bilan asoratlangan holatlarda;
kuchli darajada ifodalangan umurtqa pogʻonasi/boʻgʻimlar funksiyasining buzilishi 3 yoki 4-darajasida;
silga qarshi dori vositalariga turgʻunligi boʻlgan, davolanish natija bermagan va palliativ davoga muhtoj boʻlgan sil kasalliklarida.
10. Ovqat hazm qilish tizimi tugʻma va orttirilgan kasalliklari (nuqsonlari) hamda jigarning tugʻma, irsiy, orttirilgan kasalliklarida kuchli ifodalangan turgʻun funksional buzilishlari:
a) operativ korreksiyadan soʻng malabsorbsiya, qisqa ichak sindromi va oziqlanishning ogʻir darajadagi buzilishlarida (gipotrofiya 2 daraja, oksil-energiya defitsitining ogʻir darajasi, kaxeksiya);
b) jigar sirrozi yoki fibrozi assit, slenomegaliya, portal gipertenziya 3-darajasi, ogʻir gemorragik sindrom, jigar ensefalopatiyasi 3-darajasi bilan asoratlanganda;
v) jigar transplantatsiyasi amaliyotidan keyin;
g) jigar transplantanti disfunksiyasida.
11. Surunkali buyrak kasalligi:
a) surunkali buyrak kasalligi 4 yoki 5-bosqichi (surunkali buyrak yetishmovchiligi 3-darajasi);
b) dializga muhtojlik;
v) buyrak transplantatsiyasidan keyin;
g) buyrak transplantanti disfunksiyasida.
12. Xavfli oʻsmalarning ogʻir shakli:
a) birlamchi murojaatda bosqichidan qatʼiy nazar, maxsus terapiya (jarrohlik amaliyotidan soʻng, ximioterapiya, nur bilan davolash davrida) oʻtkazish davriga;
b) inkurabel, yomon sifatli oʻsmalarning 4-bosqich, 4-klinik guruhi (faqat simptomatik davo olayotganlar).
13. Tugʻma va orttirilgan kasalliklar asoratlari natijasida stomalar mavjudligi:
a) doimiy najas tuta olmasligi (anal sfinkterining 3 darajali yetishmovchiligi);
b) nafas yoʻli, oshqozon ichak tizimi va siydik chiqarish aʼzolariga oʻrnatilgan stomalar;
v) uzoq vaqt davomida yoki doimiy bujlash va kateterizatsiyani talab qiladigan holatlar.
14. Suyak-mushak tizimi va biriktiruvchi toʻqima kasalliklarida (rivojlanish nuqsonlari) kuchli ifodalangan, qayta tiklanmaydigan funksional buzilishlar:
a) bir tomonlama qoʻl yoki bir tomonlama oyoq choʻltoqligi (bola 7 yoshga toʻlgunicha 2 yildan belgilanadi, 7 yoshdan keyin muhtoj emas);
b) ikkita qoʻl yoki ikkita oyoqda, bir qoʻl bilan bir oyoqda uchraydigan ogʻir darajadagi (qoʻllarda-barcha barmoqlarning yoʻqligi, oyoqlarda oshiq-boldir boʻgʻimidan yuqori sohasidan) tugʻma yoki orttirilgan choʻltoqliklar;
v) koʻkrak qafasi va umurtqa pogʻonasining kuchli ifodalangan deformatsiyalari nafas yetishmovchilikning 2 yoki 3-darajasi xamda qon aylanishi yetishmovchiligi 2 B yoki 3-bosqichi bilan asoratlangan holatlarda;
g) spondilolistezning har qanday darajasida kuchli ifodalangan parez yoki plegiya tos aʼzolari faoliyatini buzilishi bilan birgalikda kuzatilishi;
d) suyak-mushak tizimining tugʻma rivojlanish nuqsonlari va deformatsiyalarining ogʻir shakli bilan tugʻilgan bolalarda statodinamik funksiyalarning kuchli ifodalangan buzilishlarida;
e) qoʻl va oyoqlarning yirik boʻgʻimlarida (2 va undan ortiq) ankiloz va/yoki kontrakturalar hisobiga statodinamik funksiyalarning kuchli ifodalangan buzilishlarida (boʻgʻim faoliyati buzilishi 3 yoki 4-darajasida).
15. Qon aylanish tizimi tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) va kasalliklari organizm funksiyalarining ifodalangan va kuchli ifodalangan darajadagi buzilishlari bilan:
a) yurak ritmi yoki oʻtkazuvchanligining ifodalangan buzilishlari qon aylanishi yetishmovchiligi 2 B yoki 3 bosqichi bilan asoratlanganda;
b) murakkab kombinirlangan yurak-qon tomir nuqsonlari qon aylanishi yetishmovchiligi 2 B yoki 3 bosqichi bilan asoratlanganda;
v) operativ muolajaning samarasizligi yoki operativ davoga muhtojlik surunkali yurak yetishmovchiligi 2 B yoki 3 bosqichi bilan asoratlanganda;
g) faqat palliativ davo oʻtkazish imkoniyati bor boʻlgan kasallik (nuqsonlar) va nooperabel yurak-qon tomir kasalliklarini qon aylanishi yetishmovchiligi 2 B yoki 3 bosqichi bilan asoratlanganda.
16. Ichki sekretsiya bezlari funksiyasining kuchli ifodalangan darajadagi yetishmovchiligi: (qandli diabetning 1 turi; Itsenko-Kushing sindromi, surunkali buyrak usti bezlarining boshqa buzilishlari, total adrenalektomiyadan keyingi holat, buyrak usti bezi poʻstlogʻining ogʻir tugʻma disfunksiyasi, tugʻma va orttirilgan gipotireoz, gipoparatireoz, tireotoksikoz).
Insulinga bogʻliq qandli diabet kasalligi bilan (bola 7 yoshga toʻlgunicha 2 yildan belgilanadi, 7 yoshdan soʻng kasallik asoratiga qarab:
surunkali buyrak kasalligi 4 yoki 5-bosqichi bilan asoratlangan holatlarda;
diabetik retinopatiya (7-banddagi holatlarda);
Itsenko-Kushing sindromi kuchli ifodalangan yurak yoki oʻpka yetishmovchiligi (nafas yetishmovchiligi 2 va qon aylanishi yetishmovchiligi 2 B yoki 3 yoki surunkali buyrak kasalligi 4 yoki 5-bosqichi bilan asoratlanganda;
kuchli ifodalangan jismoniy, psixomotor, aqliy rivojlanishdan ortda qolishi, ichki aʼzolarning kuchli ifodalangan buzilishlari bilan asoratlangan tugʻma gipotireoz (gipoparatireoz) ning ogʻir shakli;
endokrin tizimi kasalliklarining ichki aʼzolar va tizimlarning kuchli ifodalangan buzilishlari yoki psixomotor va nutqiy rivojlanishda chuqur orqada qolishi bilan kechishi.
17. Koʻplab tugʻma nuqsonlar, ichki aʼzolar faoliyatining buzilishlari, psixomotor va nutqiy rivojlanishda orqada qolish bilan kechuvchi xromosom buzilishlar: Klaynfelter sindromi, Shershevskiy-Terner sindromi, Patau sindromi, Edvards sindromi, Daun kasalligi va boshqalar:
a) tayanch harakat tizimining ifodalangan va kuchli ifodalangan buzilishlarida;
b) ichki aʼzolar faoliyatining kuchli ifodalangan darajada buzilishlari;
v) ifodalangan (ogʻir) F-71, F-72 va kuchli ifodalangan (chuqur) F-73 darajadagi aqliy zaiflik;
g) 3 yoshgacha boʻlgan bolalarda psixomotor rivojlanishdan chuqur darajada ortda qolishi (3 yoshgacha bolalar nevrologi, 3 — 15 yoshgacha psixonevrolog, 15 — 18 yoshgacha oʻsmirlar psixiatri xulosasi asosida).
18. Oʻtkir va surunkali leykozlar, gemoblastozlar, xavfli gistiotsitoz, miyelodisplastik sindromlar:
a) kasallik birlamchi aniqlangan ximioterapiyaga muhtoj bemorlar, turgʻun klinik-gematologik remissiyaga erishish davrigacha muddat bilan;
b) kasallik asoratlar va retsidivlar bilan kechishida organizm funksiyalarining kuchli ifodalangan darajada buzilishlari mavjud xollarda.
19. Qon ishlab chiqarish tizimi irsiy gemolitik, tugʻma va orttirilgan aplastik anemiyalari qon preparatlarining infuziyasi yoki qon va uning komponentlari transfuziyasiga muhtojlik, organizm funksiyalarining ifodalangan va kuchli ifodalangan darajada buzilishlarida.
20. Surunkali trombotsitopatiyalar, irsiy va orttirilgan shakllari (Trombotsitopenik purpura. Idiopatik trombotsitopenik purpura):
kasallikni doimiy standart terapiya fonida yiliga 3 va undan ortiq (statsionarda tasdiqlangan) ogʻir gemorragik sindrom bilan (Nb-60-70 g/ldan pasayishi) ogʻir kechishi;
kasallikni gormonal, sitostatik terapiyaga rezistent ogʻir kechishi (trombotsitlar soni 10 000/mklgacha turgʻun kamayishi yoki 1 oyda 1 va undan ortiq qon va uning komponentlari transfuziyasiga muhtojlik.
21. Koagulopatiyalar. Gemofiliya. Villebrand kasalligi. Ovren kasalligi:
a) kasallikni doimiy standart terapiya fonida yiliga 3 va undan ortiq (statsionarda tasdiqlangan) ogʻir gemorragik sindrom bilan (Nb-60-70 g/ldan pasayishi) ogʻir kechishi;
b) kasallikni 1 yilda 2 va undan ortiq boʻgʻimlarga (gemartroz) va/yoki 1 yilda 2-marta ichki organlarga qon quyilishlar bilan kechishi;
v) gemartroz natijasida kelib chiqqan 2 va undan ortiq boʻgʻimlar anikilozi yoki kontrakturalari hisobiga statodinamik funksiyalarning kuchli ifodalangan buzilishlarida (boʻgʻim faoliyati buzilishi 3 yoki 4-darajasi).
22. Talassemiya.
23. Immun tizimini jalb etuvchi ayrim buzilishlar (tugʻma immunitet tanqisligi sindromi):
ogʻir mujassamlashtirishgan antitanachalar yetishmovchiligi ustun boʻlgan immunitet tanqisligi holatlari;
polimorf yadroli neytrofillar funksional buzilishlari va septik granulamatoz — jigar, oʻpka, limfa tugunlari va boshqa aʼzolarning qaytalanib turuvchi bakterial shikastlanishi;
ichki aʼzolar va tizimlarining ifodalangan va kuchli ifodalangan buzilishlarida.
24. OITS — orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining IV bosqichi progressiya davri.
25. Bullyoz epidermoliz ogʻir tarqoq shakli.
26. Kistozli fibroz (mukovissidoz).
27. Ichki aʼzolar faoliyatining buzilishlari, psixomotor va nutqiy rivojlanishda orqada qolish bilan kechuvchi irsiy glikogen toʻplanishi va glikosfingolipid metobolizmining buzilishi kasalliklari:
Pompe kasalligi;
Goshe kasalligi;
Fabri kasalligi;
Krabbe kasalligi;
Nimann-Pik (A va V turi) kasalligi;
mukopolisaxaridozlar.
Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI HUZURIDAGI IJTIMOIY HIMOYA MILLIY AGENTLIGI
________________________________________________ TIEK № __________ (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat, Toshkent sh.) tumanlararo, tuman (shahar) NOGIRONLIK TOʻGʻRISIDAGI MAʼLUMOTNOMA № __________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): F.I.O. Manzili: Tugʻilgan sanasi (kun, oy, yil): Birinchi marotaba nogironlik belgilangan sana (kun, oy, yil): Koʻrikdan oʻtkazilgan sana (kun, oy, yil): Koʻrikdan oʻtkazilishi (birlamchi yoki qayta): Nogironlik guruhi: Nogironlik sababi: Nogironlik muddati (kun, oy, yil): TIEK koʻrigidan qayta oʻtish muddati (kun, oy, yil): TIEK XULOSASI VA TAVSIYALARI Xulosa: Tibbiy reabilitatsiya boʻyicha tavsiyalar: Ijtimoiy reabilitatsiya boʻyicha tavsiyalar: (protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalariga muhtojligi): Oʻzgalar parvarishiga muhtojligi: KASBIY MEHNAT LAYOQATI YOʻQOTILGANLIGI TOʻGʻRISIDA MAʼLUMOT Toʻgʻri keladigan nogironlik guruhi: Toʻgʻri keladigan nogironlik sababi: Kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilganligi darajasi: Kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilgan muddat (kun, oy, yil): (QR-kod)
Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI HUZURIDAGI IJTIMOIY HIMOYA MILLIY AGENTLIGI ___________________________________________________ TIEK № ________ (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat, Toshkent sh.) tumanlararo, tuman (shahar) SHAXS NOGIRONLIGI BOʻLGAN SHAXS (BOLA) DEB EʼTIROF ETILMAGANLIGI TOʻGʻRISIDAGI MAʼLUMOTNOMA № _____ Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tegishli boʻlimiga elektron tizim orqali yuboriladi F.I.O. ______________________________________________________________________________________ Tugʻilgan sanasi ______________ Manzili ________________________________________________________ TIEK qarori: Nogironligi boʻlgan shaxs (bola) deb topilmadi. Asos: “___” ______________ 20_____ yildagi ______________-son koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasi. TIEK raisi ___________ ____________________________ (imzo) (F.I.O) QR kod ___________ ____________________________ (imzo) (F.I.O) ___________ ____________________________ (imzo) (F.I.O)
Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Koʻrikdan qayta oʻtkazish muddati koʻrsatilmasdan nogironlik belgilanadigan kasalliklar
1-bob. Ichki aʼzolar kasalliklari
1. Gipertoniya kasalligi surunkali yurak yetishmovchiligi (keyingi oʻrinlarda — SYUYE) 3 funksional sinf (keyingi oʻrinlarda — FS) 4 bilan asoratlanganda.
2. Miokard infarktidan keyingi kardioskleroz SYUYE 3 FS 4 (NYNA) bilan asoratlanganda.
3. Yurak nuqsonlari (tugʻma va orttirilgan) SYUYE 3 FK 4 (NYNA) bilan asoratlanganda.
4. Tugʻma va orttirilgan surunkali oʻpka kasalliklarida nafas yetishmovchiligi 3 darajasi SYUYE 3 FS 4 bilan kechishi.
5. Kardiomiopatiyalar SYUYE 3 FK 4 (NYNA) bilan asoratlanganda.
6. Surunkali kasalliklarda buyrak yetishmovchiligi terminal bosqichi (transplantatsiyaga qarshi koʻrsatma boʻlganda).
7. Jigar sirrozi Chayld Pyu boʻyicha “S” sinfi SYUYE 2B-3 FS 4 bilan kechishi.
8. Surunkali leykozlar (limfoid, miyeloid, monotsitar va boshqalar) kuchli ifodalangan buzilishlarida.
9. Gemofiliya (A, V, S, faktorlar).
10. Silikoz, antrakoz, silikotuberkulez, azbestoz va boshqalar.
11. Revmatoid artrit boʻgʻimlar funksiyasini 3 (yaqqol deformatsiyalar boʻlganda) yoki 4 darajadagi buzilishi bilan.
12. Ankilozlovchi spondiloartroz (Bexterev kasalligi) boʻgʻimlar funksiyasini 3 yoki 4 darajadagi buzilishi bilan.
13. Yuvenil artrit Kushingoid sindromi va ichki aʼzolarning buzilishlari bilan kechganda.
14. Biriktiruvchi toʻqimalar tizimli kasalliklari kuchli ifodalangan buzilishlarida.
15. Suyak koʻmigi transplantatsiyasidan keyingi holat.
2-bob. Ruhiy buzilishlar va asab kasalliklari
1. Keng suyak nuqsoni (3x4 sm.kv.dan 39 sm.kv.gacha qoplangan va qoplanmagan, 40 sm.kv.dan ortiq qoplangan) yoki miya moddasidagi oʻzga tana holatida bosh miyaning jarohatli shikastlanishi oqibatlari.
2. Bosh miya va orqa miyaning progressiv va nooperabel oʻsmalari organizm funksiyalarining kuchli ifodalangan funksional buzilishlarida.
3. Aqliy zaiflik:
a) ruhiy buzilishlarning oʻrta ifodalangan darajasida;
b) ruhiy buzilishlarning ifodalangan darajasida;
v) ruhiy buzilishlarning kuchli ifodalangan darajasida;
4. Demensiya ruhiy buzilishlarning ifodalangan va kuchli ifodalangan darajasida.
5. Kuchli ifodalangan nuqsonga olib kelgan shizofreniyaning barcha turlari.
6. Daun kasalligi organizm funksiyalarining ifodalangan va kuchli ifodalangan buzilishlarida.
7. Autizm (atipik autizm) ruhiy buzilishlarning ifodalangan va kuchli ifodalangan darajasida.
8. Bosh va orqa miya qon-tomir kasalliklari, bosh miya va orqa miya jarohatlari oqibatida ifodalangan darajada para-, gemiparez; oʻrta darajada tri- va tetraparez; kuchli ifodalangan darajada para-, gemi-, tri-, tetraparez; ifodalangan darajada tri-, tetraparez va plegiyalar (barcha holatlarda ikki yil davomida kuzatuvdan soʻng).
9. Poliomiyelit kasalligi asoratlari organizm funksiyasining oʻrta, ifodalangan va kuchli ifodalangan buzilishlarida.
10. Yelka chigalining total jarohatlanishi asoratlari:
a) monoparez
b) kuchli ifodalangan monoparez, monoplegiya.
11. Tugʻma mikrotsefaliya organizm funksiyasining kuchli ifodalangan buzilishlarida.
12. Barcha turdagi ataksiyalarning kuchli ifodalangan buzilishlari.
13. Bolalar serebral falaji:
a) oʻrta darajadagi buzilishlar bilan;
b) ifodalangan buzilishlar bilan;
v) kuchli ifodalangan buzilishlar bilan.
14. Parkinson kasalligi ifodalangan va kuchli ifodalangan akinetik-rigid yoki rigid-titroq turi.
15. Yon amiotrofik skleroz organizm funksiyasining ifodalangan va kuchli ifodalangan darajadagi buzilishlari bilan kechganda.
16. Tarqoq skleroz organizm funksiyasining ifodalangan va kuchli ifodalangan darajadagi buzilishlari bilan kechganda.
17. Rivojlanib boruvchi mushaklar distrofiyasi (miopatiyalar), spinal mushak atrofiyasi organizm funksiyasining ifodalangan va kuchli ifodalangan buzilishlarida.
18. Tugʻma gidrotsefaliya organizm funksiyasining kuchli ifodalangan darajadagi buzilishlarida.
19. Spina bifida organizm funksiyasining kuchli ifodalangan buzilishlarida.
20. Miasteniya generalizatsiyalashgan turi organizm funksiyasining ifodalangan va kuchli ifodalangan buzilishlarida.
21. Nasliy-degenerativ kasalliklari organizm funksiyasining ifodalangan va kuchli ifodalangan buzilishlarida.
3-bob. Jarrohlik kasalliklari hamda anatomik nuqsonlar va deformatsiyalar
1. Organning bir qismi yoki juftlik organlarning biri olib tashlangandan keyingi holat:
a) operatsiya yoʻli bilan olib tashlangandan keyin hiqildoq boʻlmasligi, qiziloʻngachning bir qismi operatsiya yoʻli bilan olib tashlanganligi, pulmonektomiya, nefroektomiya, ingichka ichak katta hajmli rezeksiyasi, ingichka ichakning katta hajmli rezeksiyasidan keyin, yoʻgʻon ichak bir qismi gemikolektomiyasi bir yil davomida kuzatuvdan soʻng;
b) Gastrektomiyadan ikki yil kuzatuvdan soʻng (organlar va tizimlar funksiyasi yengil va oʻrta darajadagi buzilishlarida).
2. Qoʻl nuqsonlari va deformatsiyasi:
a) ikkala qoʻl kaftida barcha barmoqlarning asosidan yoʻqligi, ikki tomonlama bilak choʻltoqligi, ikki tomonlama yelka choʻltoqligi, bir tomonlama yelka yoki bir tomonlama bilak choʻltoqligining son yoki boldir choʻltoqligi bilan birga kelishi.
b) bir tomonlama yelka choʻltoqligi, bilak choʻltoqligi, panja choʻltoqligi, bir qoʻl kaftida barcha barmoqlarning asosidan yoʻqligi, bir qoʻl kaftida birinchi yoki beshinchi barmoqdan tashqari barcha barmoqlarning kaft suyagi bilan yoʻqligi;
v) 60 gradusdan kam yoki 150 gradusdan ortiq burchakli tirsak boʻgʻimining ankilozi yoki keskin ifodalangan kontrakturasi, funksional noqulay holatdagi yoki bilakning soʻnggi darajadagi pronatsiya yoki soʻnggi darajadagi supinatsiyasi qayd etilganda, rezeksiyadan keyin shalvirab turgan yelka yoki tirsak boʻgʻimi; yelkaning yoki bilakning har ikki suyagi soxta boʻgʻimi:
birinchi barmoqdan tashqari panjaning toʻrtta barmoqlarining yoʻqligi;
bir kaftida uch barmoqning yoʻqligi, birinchi barmoq bilan birga;
funksional noqulay holatda ushbu barmoqlarning ankilozi yoki keskin ifodalangan kontrakturasi;
birinchi va ikkinchi barmoqlarning yoki har ikki panja uch barmogʻining asosidan yoʻqligi;
ikkala kaftda birinchi barmogʻining asosidan yoʻqligi.
3. Oyoq nuqsonlari va deformatsiyasi:
a) ikki tomonlama boldir choʻltoqligi. Ikki tomonlama sonning qaysi segmenti boʻlishidan qatʼi nazar choʻltoqligi. Boldir choʻltoqligining son choʻltoqligi bilan birga kelishi. Bir tomonlama boldir yoki bir tomonlama son choʻltoqligining bilak yoki yelka choʻltoqligi bilan birga kelishi;
b) turli darajalarda son yoki boldir choʻltoqligi; ikkala oyoq Piragov choʻltoqligi;
v) suyak-plastik amputatsiyadan keyin oyoq panjasi choʻltoqligi (Pirogov, Lisfrank, Shopar turi);
g) boldir tovon boʻgʻimining keskin ifodalangan kontrakturasi yoki ankilozi yurish va turish funksiyalarining ifodalangan buzilishi bilan oyoq panjasining nuqsonli holatida;
d) sonning yoki boldirning har ikkala suyagining soxta boʻgʻimi (ikki yil kuzatuvdan keyin); yelka va bilak suyaklari soxta boʻgʻimi (bir yil kuzatuvdan soʻng);
e) rezeksiyadan keyin shalviragan tizza yoki tos-son boʻgʻimi;
j) tos-son boʻgʻimining keskin ifodalangan kontrakturasi yoki ankilozi; 180 gradusdan kam burchakli funksional jihatdan noqulay holatdagi tizza boʻgʻimining ankilozi yoki boʻgʻimning rezeksiyasidan keyin oyoqning 7 santimetrdan ortiq kaltaligi.
4. Yurak klapanlarini protezlash yoki sunʼiy ritm yurituvchisi oʻrnatilgandan keyingi holat (bir yil kuzatuvdan keyin).
5. Davolashga qaramay bartaraf etib boʻlmaydigan stomalar (oqma)mavjudligi: najas, siydik oqmasi natijasida vujudga keluvchi ifloslik. Siydik pufagi va toʻgʻri ichakning total ekstirpatsiyasi.
6. Oʻtkazilgan operatsiya oqibatidagi koʻkrak qafasi deformatsiyasi, beshta va undan ortiq qovurgʻa rezeksiyasi boʻlgan holatda (bir yil davomida kuzatuvdan soʻng).
7. IV-klinik guruhi boʻlgan xavfli oʻsmalar (ogʻir umumiy holat, kuchli ifodalangan intoksikatsiya, oʻsmaning inkurabelligi, oʻsmaning parchalanishi, metastazlar va retsidivlar, kaxeksiya bilan asoratlanganda).
8. Kifoskolioz va skoliozning IV-darajasi.
9. Organlar (buyrak, jigar) transplantatsiyasi:
a) retsipiyentlar — bir yil kuzatuvdan keyin;
b) buyrak donorlari.
10. Yirik boʻgʻimlarning total endoprotezlashdan keyin bir yil kuzatuvdan soʻng (qolgan boʻgʻimlarning funksiyasi buzilmagan yoki yengil va oʻrta darajada buzilgan holatlarda)
11. Ikki va undan ortiq yirik boʻgʻimlarning total endoprotezlashda, oxirgi operatsiyadan keyin bir yil kuzatuvdan soʻng (qolgan boʻgʻimlarning funksiyasi buzilmagan yoki yengil va oʻrta darajada buzilgan holatlarda).
12. Artrogripoz, axondrogenez, axondroplaziya, tugallanmagan ostegenez.
13. Ovqat hazm qilish trakti tugʻma anomaliyalarida (qiziloʻngach, oshqozon, ingichka ichak, yoʻgʻon ichak, toʻgʻri ichak yoʻqligi yoki atreziyasi, stenozi) organizm funksiyasining kuchli ifodalangan buzilishlarida.
14. Agar protezlash chaynashni taʼminlamasa, jagʻ yoki qattiq tanglay nuqsonlari rekonstruktiv jarrohlik amaliyotlaridan soʻng natijaga erishilmasa.
15. Surunkali limfa aylanishining kuchli darajada buzilishi (limfostaz) fil oyoqlik (ikki yil kuzatuvdan keyin):
a) bir tomonlama;
b) ikki tomonlama;
4-bob. Quloq kasalliklari
1. Bolalikdan kar-soqovlik.
2. Karlik (3-4 daraja va 4 darajali qattiq quloqlik) implant qoʻyish imkoniyatining cheklangan holatlarda.
5-bob. Koʻz shikastlanishi va kasalligi
1. Har ikki koʻzning toʻliq koʻrligi, har ikki koʻzning koʻrish oʻtkirligi pasayishi va eng yaxshi koʻradigan koʻzda 0,03 gacha korreksiya bilan yoki barqaror va tiklab boʻlmaydigan oʻzgarishlar natijasida har ikki koʻzning koʻrish maydoni 10 gradusgacha konsentrik torayishi.
2. Bir tomonlama anoftalm, bir koʻzning toʻliq koʻrmasligi, bir koʻzning koʻrish oʻtkirligi barqaror va tiklab boʻlmaydigan oʻzgarishlar natijasida korreksiya bilan 0,02 gacha pasayishi va koʻrish maydonining 5 gradusgacha torayishi. Ikkinchi koʻzning koʻrish oʻtkirligi korreksiya bilan 0.09 dan 1.0 gacha pasayishi, koʻrish maydonining 45 gradusgacha torayishi.
3. Albinizm koʻz shaklida (genetik tasdiqlangan xolda), koʻzning tugʻma anomaliyalarida (rivojlanish nuqsonlari) barqaror va tiklab boʻlmaydigan oʻzgarishlarida.
6-bob. Hayot uchun xavfli va surunkali rivojlanadigan kam uchraydigan (orfan) va boshqa irsiy-genetik kasalliklar
1. Orfan kasalliklari:
mukovissidoz;
tizimli boshlanuvchi yuvenil artrit;
talassemiya;
bullyoz epirdemioliz;
tugʻma ixtioz;
Pompe kasalligi (glikogenni toʻplanishi kasalligi);
Goshe kasalligi (qon yaratish tizimi kasalligi);
Fabri kasalligi (irsiy kasallik, glikosfingolipid metobolizmini buzilishi);
Krabbe kasalligi (irsiy kasallik miyelin tolalarini buzilishi);
Niman-Pik (A va V turi) kasalligi (irsiy kasallik, lipid metobolizmini buzilishi), mukopolisaxaridozlar va boshqalar.
2. Gipofizar nanizm.
3. Moxov.
4. Tugʻma gipotireoz
7-bob. Teri kasalliklari va OIV infeksiyasi kasalliklar
1. Neyrofibromatoz kasalligi, terining total zararlanishi bilan.
2. Poʻrsildoq yara ogʻir shakli (pemfigus).
3. OIV infeksiyasi kasalligi:
a) III yoki IV klinik bosqichi remissiya davri;
b) Terminal bosqichi kuchli ifodalangan buzilishlar bilan
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 10-ILOVA
Mehnatda mayib boʻlgan yoki kasb kasalligiga chalingan shaxslarning kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini belgilash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman, shahar, tumanlararo tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — TIEK) tomonidan mehnatda mayib boʻlgan yoki kasb kasalligiga chalingan shaxslarning kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini belgilash tartibini belgilaydi.
2. Kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasi kasb faoliyatini amalga oshirish layoqati yoʻqotilishini baholashdan kelib chiqib mehnatda mayib boʻlgan yoki kasb kasalligiga chalingan shaxslarni koʻrikdan oʻtkazish sanasida foizlarda belgilanadi.
3. Kasb kasalliklari ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan kasalliklar roʻyxati asosida belgilanadi.
4. Jabrlanganda kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasi TIEK tomonidan kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasi mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq belgilanadi.
2-bob. Kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini belgilashning umumiy qoidalari
5. Kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasi jabrlanganga mehnatda mayib boʻlganda va/yoki kasb kasalligiga chalingandan oldingi kasbiy faoliyatni bajarishni davom ettirish imkonini beradigan layoqatlar, psixofiziologik imkoniyatlar va sifatlar, ayni oʻsha mazmunda va oʻsha hajmda hisobga olingan holda, yoxud malaka pasayganligi, bajariladigan ish hajmi va odatdagi, maxsus tashkil etilgan ishlab chiqarish sharoitlarida va boshqa sharoitlarda mehnat ogʻirligi kamayishi hisobga olingan holda mehnatda mayib boʻlganlik yoki kasb kasalligiga duchor boʻlganlik oqibatida sogʻliqqa shikastning oqibatlaridan kelib chiqib aniqlanadi va 5 foizdan 100 foizgacha darajada belgilanadi.
6. Takroran mehnatda mayib boʻlishda yoki yangidan paydo boʻlgan kasb kasalliklarida kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasi umuman olganda 100 foizdan ortiq boʻlishi mumkin emas va:
koʻrikdan oʻtkazish paytida kasalliklarning har biri boʻyicha alohida, kasalliklar bir xodimning yoki turli xodimlarning ishi davrida boʻlganligi yoki boʻlmaganligidan qatʼi nazar belgilanadi;
kasalliklar oqibatlari jabrlanganning kasbiy bilimlari va uquvlari hisobga olingan holda uning takroran mehnatda mayib boʻlishdan oldingi kasb faoliyatini bajarish layoqatiga taʼsiriga qarab belgilanadi;
oldingi mehnatda mayib boʻlganlikdan oldingi kasbda kasbiy mehnat layoqatini tiklash boʻyicha jabrlanganni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturini amalga oshirish natijalari hisobga olingan holda belgilanadi.
Mehnatda mayib boʻlish yoki kasb kasalligiga bogʻliq boʻlmagan holda yangi aniqlangan kasallik oqibatida nogironlik guruhi ogʻirlashtirilganda nogironlik sababi “umumiy kasallik” deb belgilanadi, oldin aniqlangan kasbiy mehnat layoqatining yoʻqotilish darajasi esa bemorning koʻrikdan oʻtish kunidagi holatiga asosan qayta koʻrib chiqiladi.
Reabilitatsiya chora-tadbirlari natijasiga koʻra “mehnatda mayib boʻlish” yoki “kasb kasalligi” sababi bilan belgilangan nogironlik guruhi yengillashganda (qisman reabilitatsiya) nogironlik sababi oʻzgartirilmaydi.
7. Quyidagilarning tahlili:
klinik-funksional mezonlar;
kasb faoliyatining xususiyati (malakasi, ish sifati va hajmi, uni bajarish layoqati);
toifalar jabrlanganning kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini ekspertizadan oʻtkazishning asosiy metodologik prinsiplari hisoblanadi.
8. Klinik-funksional mezonlar quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
mehnatda mayib boʻlganlik va kasb kasalligining xususiyati va ogʻirligi;
mehnatda mayib boʻlganlik yoki kasb kasalligi tufayli kelib chiqqan patologik jarayon kechishi xususiyatlari;
organizm funksiyalari buzilishlarining xususiyati (turi) va darajasi (kuchli ifodalangan buzilishlar, ifodalangan buzilishlar oʻrtacha buzilishlar va yengil buzilishlar);
klinik, reabilitatsiya va klinik-mehnat prognozi, shuningdek, psixofiziologik imkoniyatlar.
9. Kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini belgilashda mehnat faoliyatiga boʻlgan layoqat cheklanishiga olib keladigan jabrlanganning organizmi funksiyalari buzilishining namoyon boʻlishi hisobga olinadi.
10. Kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini belgilashda mehnatda mayib boʻlganlik yoki kasb kasalligidan keyin jabrlanganning odatdagi yoki maxsus tashkil etilgan ishlab chiqarish sharoitlarida yoki boshqa mehnat sharoitlarida oʻzining oldingi kasbi boʻyicha ishni toʻliq hajmda bajarish layoqati hisobga olinadi.
11. Malaka pasayishining koʻp karraligi ushbu kasb faoliyati uchun belgilangan tarif-malaka razryadlari, darajalar, toifalar hisobga olingan holda belgilanadi.
12. Kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasi ishlarning murakkabligi koeffitsiyenti kamayishi hisobga olingan holda malaka pasayishi darajasiga qarab belgilanadi.
13. Kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini belgilashda ishlab chiqarish muhiti omillarining zararliligi va xavfliligi, mehnat jarayonining ogʻirligi va tigʻizligi koʻrsatkichlari boʻyicha mehnat sharoitlari darajalari hisobga olinadi.
3-bob. Kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini belgilash
14. Agar jabrlanuvchida mehnatda mayib boʻlish yoki kasb kasalligiga chalinish natijasida organizm funksiyalari kuchli ifodalangan buzilishlarda kasb faoliyatiga, shu jumladan, maxsus tashkil etilgan ishlab chiqarish sharoitlarida yoki boshqa mehnat sharoitlarida kasb faoliyatiga layoqat toʻliq yoʻqotilganda kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishining 100 foizi belgilanadi.
15. Quyidagi organizm funksiyalarining kuchli ifodalangan buzilishlari kasbiy mehnat layoqati 100 foiz yoʻqotilishini belgilashning klinik-funksional mezonlari hisoblanadi:
a) quyi paraplegiya; kuchli ifodalangan tetraparez, triparez, spastik tip yoki gipotoniya boʻyicha mushak tonusi oshgan holda paraparez, mustaqil harakatlanish mumkin boʻlmagan, muskul kuchi yaqqol pasayishi namoyon boʻlgan (1 ballgacha) oyoqlarning barcha boʻgʻimlarida faol harakatlar minimal hajmi bilan (5,0-6,0 daraja) gipotoniya, elektromiografiya (keyingi oʻrinlarda — EMG)ning III tipi — potensialning tez-tez tebranishi, elektromiogrammaning tez-tez yuz beradigan ossillyatsiyali baravariga otilgan” normal tuzilishining buzilishi (aniq namoyon boʻlgan parez (nimfalaj); EMGning IV tipi — funksional yuklamalar holatida toʻliq bioelektrik sukut (qoʻl-oyoq falaji);
b) barcha boʻgʻimlarda faol harakatlarning eng kam hajmi bilan har ikki qoʻlning kuchli ifodalangan buzilishlar boʻlgan nimfalaji (yelka nimfalaji — 5,5 — 10 daraja, tirsak nimfalaji — 4,3 — 7,7 daraja, bilak-kaft nimfalaji — 5,5 — 8,5 daraja); bosh barmoqni zid qoʻyishning yaqqol namoyon boʻlgan cheklanishi (bosh barmoqning distal falangi ikkinchi barmoq oʻzagiga yetadi), barmoqlarni musht qilib bukish (barmoqlarning distal falanglari 5 — 8 sm masofada kaftga yetmaydi); qoʻllarning mushak kuchi pasayishi (1 ballgacha); qoʻllar asosiy funksiyalarining buzilishi: yirik va mayda buyumlarni tutib olish va ushlab olish mumkin emasligi, faqat yordamchi funksiya saqlangan — buyumlarni ushlab turish va qisish;
v) vestibulyar-miyacha buzilishlari: kuchli ifodalangan buzilishlari boʻlgan turgʻun, dinamik ataksiya; III daraja aylanishdan keyingi nistagma 120 sekunddan ortiq davom etadigan vestibulyar qoʻzgʻaluvchanlik giperrefleksiyasi, 130 sekunddan ortiq davom etadigan III daraja kalorik nistagma;
g) qoʻl panjasida barcha barmoqlar boʻlmasligidan boshlab qoʻl choʻltoqligi bilan birgalikda har ikki oyoqning amputatsion choʻltoqligi (protezlanmagan);
d) III daraja nafas yetishmasligi, III daraja qon aylanishi buzilishi (tinch holatda nafas qisishi, 1 minutda nafas olish tezligi 30 va undan ortiq, dastlabki daraja tiklanmagan holda uncha koʻp boʻlmagan jismoniy zoʻriqishdan keyin nafas olish 1 minutda 10 — 15-marta kuchayishi, kuchli ifodalangan buzilishlari boʻlgan sianoz, tinch holatda yordamchi nafas olish muskullari qatnashishi, aniq namoyon boʻlgan taxikardiya — minutiga 130-marta va undan ortiq urish, epigastral pulsatsiya, jigarning kattalashishi, periferik shish, oʻpka hayotiy sigʻimining zarur ekanligidan 50 foizgacha pasayishi, oʻpkaning maksimal ventilyatsiyasi — 50 foizgacha, nafas olishning 1 minutdagi hajmi 180 foizgacha koʻpayishi, Tiffno indeksining 40 foizdan kamga pasayishi va kisloroddan foydalanish koeffitsiyenti 20 foizgacha kamayishi, oʻpka gemodinamikasi buzilgan holda oʻng qorinchalar miokardining qisqartirish layoqati pasayishi);
e) kuchli ifodalangan buzilishlar boʻlgan sensor buzilishlar (yagona yoki yaxshi koʻradigan koʻzning amalda yoki mutloq koʻrligi: koʻrish oʻtkirligi korreksiya bilan — 0,03-0, koʻrish maydoni 0-10 darajaga teng (qayd etish nuqtasidan meridian boʻylab periferik chegaralar va/yoki markaziy yoki paramarkaziy quyiladigan skotoma); koʻrish layoqatining kuchli ifodalangan buzilishlar natijasida pasayishi yoki koʻrmaslik, elektrofiziologik tekshirishlar (keyingi oʻrinlarda — EFT) nuqson koʻrsatgichlari — 300 mkA yoki aniqlanmaydi, oʻzgaruvchanlik 20 Gs. dan kam yoki mavjud emas, miltillab koʻrinish qoʻshilib ketishining xavfli tez-tez takrorlanishi bir sekundda 20 dan kam (meʼyor 45 Gs. dan yuqori) yoki mavjud emas — har qanday ishni bajarishga monelik boʻlganda;
j) tos organlari funksiyalarining kuchli ifodalangan buzilishlari (siydik, najas tutmaslik).
16. Agar jabrlanuvchi organizm funksiyalarining ifodalangan buzilishlari oqibatida kasbiy mehnatni faqat maxsus tashkil etilgan ishlab chiqarish sharoitlarida bajarishi mumkin boʻlsa, unga kasbiy mehnat layoqatining 70 foizdan 90 foizgacha yoʻqotilishi belgilanadi.
Bunda kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasi maxsus tashkil etilgan ishlab chiqarish sharoitlarida ishlarni bajarishda malaka pasayishi darajasiga qarab belgilanadi.
Quyidagi hollarda:
a) ilgari malakali ishni odatdagi ishlab chiqarish sharoitlarida bajargan jabrlanuvchi mehnatning faqat nomalakali turlarini maxsus tashkil etilgan ishlab chiqarish sharoitlarida bajarishi mumkin boʻlsa, kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishining 90 foizi belgilanadi;
b) jabrlanuvchi kasbiy bilim va koʻnikmalarni hisobga olgan holda maxsus tashkil etilgan ishlab chiqarish sharoitlarida pastroq malakali ishni bajarishi mumkin boʻlsa, kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishining 80 foizi belgilanadi;
v) jabrlanuvchining maxsus tashkil etilgan ishlab chiqarish sharoitlarida mehnatda mayib boʻlish yoki kasb kasalligiga chalinishdan oldingi kasb boʻyicha ishni bajarishi mumkin boʻlsa, kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishining 70 foizi belgilanadi.
17. Organizm funksiyalarining quyidagi ifodalangan buzilishlari boʻlganda kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishining 70 — 90 foizi belgilanishining klinik-funksional mezonlari hisoblanadi:
a) har ikki oyoqning ifodalangan buzilishlari boʻlgan nimfalaji, tetraparez, triparez, oyoqning barcha boʻgʻimlarida — tos-son boʻgʻimlarida (20 darajagacha) tizza boʻgʻimlarida (10 darajagacha), boldir-oyoq panjasi boʻgʻimlarida (6-7 darajagacha), faol harakatlar aniq namoyon boʻlgan amplituda cheklanishi bilan spastik tip yoki muskul gipotoniyasi boʻyicha mushak tonusi aniq namoyon boʻlgan oshishi bilan birga gemiparez; oyoqlarning muskul kuchi aniq namoyon boʻlgan holda pasayishi (2 ballgacha), aniq namoyon boʻlgan varusli, ekvin-varusli oyoq panjasi deformatsiyasi; oyoq panjasi aniq halpillab turgan holda spastik, paretik, peroneal odim tashlash; qoʻshimcha tayanch (qoʻltiqtayoq) bilan harakatlanish;
b) qadam tashlash biomexanikasining ifodalangan buzilishlari boʻlganda — 100 metrga yurishda qadamlar sonining 204 — 226-martagacha koʻpayishi (meʼyor 80 — 120 qadam), keng qadam tashlash uzunligi 2,5 — 3,6 sekundgacha koʻpayishi (meʼyor 1,0 — 1,3 sekund), qadam tashlash surʼatining 1 daqiqada 29 — 46 qadamgacha kamayishi (meʼyor 80 — 100 qadam), yurishning bir maromdaligi koeffitsiyentining 0,52 — 0,58 gacha pasayishi (meʼyor 0,94 — 1,00), harakatlanish tezligining 1 soatda 1,0 kilometrgacha pasayishi (meʼyor 1 soatda 4-5 km.); muskul bioelektrik faolligi buzilganligi ifodalangan buzilishlari boʻlgan holda EMGning II tipi — tinch holatda va funksional yuklamalarda aniq ritm bilan “fassikulyatsiyalar” tipidagi past chastotali potensiallar;
v) har ikki qoʻlning ifodalangan buzilishlari boʻlgan nimfalaji, barmoqlarni musht qilib tugish cheklanishi aniq namoyon boʻlgan (barmoqlarning distal falanglari 3-4 sm masofada kaftga yetmaydi), qoʻllarning asosiy funksiyasi buzilgan holda 10 — 20 daraja doirasida faol harakatlar hajmi bilan qoʻl boʻgʻimlari kontrakturasi: mayda buyumlarni ushlab turish, yirik buyumlarni uzoq vaqt va mustahkam ushlab turish mumkin emasligi, EMG — II tip;
g) vestibulyar-miyachaning ifodalangan buzilishlari (tinch holatda bosh aylanishi, boshning ogʻir va tez-tez — bir oyda 4 va undan ortiq marta aylanishi), II-III daraja spontan nistagma, statika va harakatlar muvofiqlashtirilishining aniq namoyon boʻlgan buzilishi, yordamchi vositalar (hassa, qoʻltiqtayoq) yordamida harakatlanish, aylanishdan keyingi II-III daraja nistagma 85 — 120 sekund, II-III daraja kalorik nistagma (110 — 130 sekund) davom etgan holda vestibulyar qoʻzgʻaluvchan giperrefleksiya;
d) son yoki boldirning turli darajalardagi amputatsion choʻltoqligi, oyoq nuqsoni bilan boldirning har ikki suyagi soxta boʻgʻimlari, 140 darajadan ortiq egish mumkin boʻlmagan holda bukish kontrakturasida tizza boʻgʻimlarining funksional noqulay holati, tosning kuchli ifodalangan buzilishlari boʻlgan nuqsoni va oyoqning 10 santimetrgacha funksional kaltaligi bilan bukish 150 darajagacha yoki oyoqni 165 darajadan ortiq egish cheklangan holda tos-son boʻgʻimining funksional noqulay holatida oyoqlarning nuqsonli joylashishi, harakatlar hajmi 30 darajadan ortiq boʻlmagan aniq namoyon boʻlgan kontraktura yoki funksional noqulay holatdagi boʻgʻimlar ankilozi;
e) II daraja nafas olish yetishmovchiligi, II bosqich qon aylanishi buzilishi (tinch holatda nafas olish tezligi minutiga 21 — 29-marta, jismoniy yuklamadan keyin nafas olish tezligining minutiga 12 — 16-martaga koʻpayishi, ifodalangan buzilishlar boʻlgan sianoz, uncha kuchli boʻlmagan jismoniy yuklama vaqtida nafas olishda yordamchi nafas olish muskullarining qatnashishi, yurak urishlari tezligi minutda 100 — 129 zarb, uncha katta boʻlmagan periferik shishlar, oʻpka hayotiy sigʻimining zarur boʻlgandan 50 — 55 foizgacha pasayishi, oʻpkaning maksimal ventilyatsiyasi 5 — 54 foizgacha, harakatning 1 daqiqadagi hajmi 150 foizgacha koʻpayishi, Tiffno indeksining 54 — 40 foizgacha pasayishi, kisloroddan foydalanish koeffitsiyentining 28 foizgacha pasayishi, oʻpka gemodinamikasi buzilishi qoʻshilgan holda oʻng qorinchalar miokardi qisqartirish qobiliyatining pasayishi);
j) ifodalangan buzilishlar boʻlgan sensor buzilishlar: yagona yoki yaxshi koʻradigan koʻzning yaxshi koʻrmasligi yuqori darajai 0,08 — 0,04 ga teng boʻlgan yoki undan kam korreksiyali koʻrish oʻtkirligi, koʻrish maydoni — 50 darajaga teng boʻlgan yoki undan kam boʻlgan periferik chegaralar, biroq 10 darajadan keng boʻlgan va (yoki) yagona markaziy skotomalar, koʻrish layoqati — aniq namoyon boʻlgan pasayish, EFT nuqson koʻrsatkichlari — 200-300 mk. A nuqson, oʻzgaruvchanlik 20 — 35 Gs, miltillab koʻrinish qoʻshilib ketishining xavfli tez-tez takrorlanishi — 20 — 35 p/son.;
z) tos aʼzolari funksiyalarining ifodalangan buzilishlar boʻlgan buzilishi, siydik chiqarish va siydik chiqaradigan yoʻl boʻylab siydik chiqishi hissi qistamasligi, sistometriyada siydik pufagi sigʻimi detruzor gipotoniyasida 500 — 600 ml., qoldiq siydik — 400 ml. gacha, detruzor gipertoniyasida sigʻim — 20 — 30 ml.; defekatsiyaning uzoq vaqt kechikishi — 5 sutkagacha; anal refleks, monometriyada sfinkter tonusi va bosim pasaygan, tashqi sfinkterning anal kanalida — 10 — 15 mm. simob ustuni, ichki sfinkterning anal kanalida — 16 — 25 mm. simob ustuni (meʼyor 35 — 62 mm. simob ustuni).
18. Jabrlanuvchi:
odatdagi ishlab chiqarish sharoitlarida malakaning oʻrtacha buzilishlar boʻlgan pasayishi bilan yoxud bajariladigan ish hajmi kamaygan holda kasbiy mehnatni bajarsa;
organizm funksiyalarining oʻrtacha buzilishi oqibatida kasb faoliyatini davom ettirish layoqatini yoʻqotgan boʻlsa, biroq odatdagi ishlab chiqarish sharoitlarida pastroq malakali kasb faoliyatini davom ettira olsa, kasbiy mehnat layoqatining 40 foizdan 60 foizgacha yoʻqotilishi belgilanadi.
19. Bunda jabrlanuvchi malakasining pasayishi darajasiga, ishlab chiqarish faoliyati hajmiga yoki mehnat ogʻirligi toifasiga qarab organizm funksiyalari oʻrtacha buzilishli jabrlanuvchilarga kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishining quyidagi darajalari belgilanadi:
a) jabrlanuvchida:
kasb boʻyicha ishni bajara olsa, biroq malaka toʻrt tarif razryadiga pasaysa;
kasbiy bilimlar, uquv va malakalardan foydalangan holda ishni bajara olsa, biroq malaka toʻrt tarif toifasiga pasaysa;
ish razryadi ogʻirlikning toʻrt toifasiga pasaygan holda malakasiz jismoniy mehnatni bajarishi mumkin boʻlgan hollarda — kasbiy mehnat layoqatining 60 foiz yoʻqotilishi;
b) jabrlanuvchida:
kasb boʻyicha ishni malakaning uch tarif razryadiga pasaygan holda;
kasb boʻyicha ishni ishlab chiqarish faoliyati hajmi kamaygan holda (0,5 stavkaga);
malakasiz jismoniy mehnatni ish razryadi ogʻirlikning uch toifasiga pasaygan holda bajarishi mumkin boʻlgan hollarda — kasbiy mehnat layoqatining 50 foiz yoʻqotilishi;
v) jabrlanuvchida:
kasb boʻyicha ishni ishlab chiqarish faoliyati hajmi kamaygan holda;
kasbiy bilimlar, uquvlar va malakalardan foydalangan holda ishni, biroq malaka ikki tarif razryadiga pasaygan holda;
kasb boʻyicha ishni malaka ikki tarif razryadiga pasaygan holda;
malakasiz jismoniy mehnatni ish razryadi ogʻirlikning ikki toifasiga pasaygan holda bajarishi mumkin boʻlgan hollarda — kasbiy mehnat layoqatining 40 foizga yoʻqotilishi belgilanadi.
20. Organizm funksiyalarining quyidagi oʻrtacha buzilishlari kasbiy mehnat layoqati 40 — 60 foiz yoʻqotilishini belgilashning klinik-funksional mezonlari hisoblanadi:
a) har ikki oyoqning oʻrtacha nimfalaji, tetraparez, triparez, gemiparez, son muskullarining 5 — 7 santimetrga gipotrofiyasi bilan monoparez, boldir — 4-5 santimetrga, spastik tip yoki muskul gipotoniyasi boʻyicha mushak tonusi oshishi, oyoqlarning barcha boʻgʻimlarida — tos-son muskullarida (15 — 20 darajagacha), tizza muskullarida (16 — 20 darajagacha), boldir-oyoq panjasi boʻgʻimlarida (14 — 18 darajagacha) faol harakatlar amplitudasi oʻrtacha cheklangan holda; muskul kuchining oʻrtacha pasayishi (3 ballgacha), oyoq panjasi kamroq yoki oʻrtacha boʻshashgan holda spastik, paretik, peroneal qadam tashlash; baʼzan qoʻshimcha tayanchdan (hassadan) foydalangan holda harakatlanish;
b) yurish biomexanikasining oʻrtacha buzilishi — 100 metrga yurishda qadamlar sonining 170 — 190 qadamgacha koʻpayishi, katta qadamning 2,0-3,0 sekundgacha koʻpayishi, 1 minutda yurish surʼatining 50 — 60 qadamgacha kamayishi, yurishning bir maromdaligi koeffitsiyenti — 0,82 — 0,75 gacha pasayishi, harakatlanish tezligining 1 soatda 2,0 kilometrgacha oʻrtacha pasayishi;
v) bioelektrik faollikning oʻrtacha buzilishi — 25 foizdan ortiq doirada, biroq meʼyordan 70 foizdan kam;
g) qoʻllarning oʻrtacha parezi:
faol harakatlar amplitudasining yelka boʻgʻimida (35 — 40 daraja), tirsak boʻgʻimida (30 — 45 daraja), bilak-kaft boʻgʻimida (30 — 40 daraja) cheklangan holda gemiparez;
qoʻl muskul kuchining oʻrtacha pasayishi (3 ball), qoʻl panjasi bosh barmogʻi zich qoʻyilishining cheklanishi (katta barmoqning distal falangi 4 barmoqning asosiga yetadi), barmoqlarni musht qilib tugish cheklanishi aniq namoyon boʻlgan (barmoqlarning distal falanglari 1-2 sm masofada kaftga yetmaydi), mayda buyumlarni ushlash qiyinlashadi;
EMG — qoʻl muskullari bioelektrik faolligi amplitudasining meʼyorning 25 — 75 foizi doirasida oʻrtacha pasayishi;
d) yelka boʻgʻimi kontrakturasi harakatlar hajmi 30 — 90 daraja hajmida, tirsak boʻgʻimi — 80 — 130 daraja, bilak-kaft boʻgʻimi 120 — 130 darajada (bukish kontrakturasi va kontrakturasi — 200 — 220 daraja); funksional foydali holatda boʻgʻimlar ankilozi; mayda buyumlarni ushlash qiyinlashgan holda birinchi barmoqni istisno qilganda qoʻlning uch barmogʻi yoʻqligi;
e) oʻrtacha vestibulyar-miyacha buzilishi:
bosh, tana holati keskin oʻzgarganda, transportda yurishda bosh aylanishi;
I yoki II darajali spontan nistagma;
oʻrtacha statodinamik buzilishlar (Romberg pozasida, yurishda gandiraklash, tovon-tizza probasida yanglishish;
aylanishdan keyingi nistagma 50 — 80 sekund, kalorik nistagma — 90 — 110 soniya davom etgan holda vestibulyar qoʻzgʻaluvchan giperrefleksiya;
j) oyoq-qoʻlning amputatsion choʻltoqligi (son, boldir, har ikki oyoq panjasi Shopar, Lisfrank boʻgʻimi darajasida), tos-son boʻgʻimi, boldir boʻgʻimining oʻrtacha bukish yoki yoyish kontrakturasi; boldir suyagi bilan tovon suyagini biriktiruvchi boʻgʻin kontrakturasi (ekvinus oyoq kafti); oyoqning 5 — 7 santimetrga kaltaligi; funksional qulay holatda boʻgʻimlar ankilozi — tos-boldir boʻgʻimida bukish burchagi 160 — 170 daraja doirasida, tizza boʻgʻimida — 70 — 180 darajada, boldir suyagi bilan tovon suyagini biriktiruvchi boʻgʻimda — 95 — 100 darajada;
z) I-II A daraja nafas yetishmasligi (oʻrtacha jismoniy zoʻriqishda nafas qisishi, oʻrtacha jismoniy yuklamadan keyin sianozning kuchayishi, tinch holatda nafas olish tezligi 1 minutda 20-martagacha, 5 minut mobaynida birlamchi darajagacha tiklangan holda jismoniy yuklamadan keyin nafas olish tezligi 1 minutda 12 — 16-martaga tezlashishi, oʻpkaning hayotiy sigʻimi zarur boʻlganidan 56 — 69 foizgacha oʻrtacha pasayishi, oʻpkaning maksimal ventilyatsiyasi — 55 — 58 foizgacha, nafas olishning 1 daqiqadagi hajmi 142 — 148 foizgacha koʻpayishi, Tiffno indeksining 74 — 55 foizgacha, kisloroddan foydalanish koeffitsiyenti 36 — 44 foizgacha pasayishi, 1 daqiqada kislorod yutilishi 277 — 287 ml.), I-II A bosqich qon aylanishi buzilishi (uncha kuchli boʻlmagan taxikardiya (1 daqiqada 90 — 99-marta urish), oʻpka gemodinamikasi buzilgan holda oʻng qorinchalar miokardi qisqartirish layoqatining oʻrtacha pasayishi belgilari);
i) oʻrtacha sensor buzilishlar: koʻrish analizatori funksiyalari buzilishi — yaxshi koʻrmaslikning oʻrtacha darajasi: koʻrish maydoni 0,09 — 0,2 korreksiyali boʻlgani holda yagona koʻz yoki yaxshi koʻradigan koʻzning koʻrish oʻtkirliligi pasayishi — periferik chegaralar 40 darajadan kam, biroq 20 darajadan keng, koʻrish layoqati oʻrtacha pasaygan, EFT nuqson koʻrsatkichlari — 100 — 150 mkA, oʻzgaruvchanlik 30 — 35 Gsdan 40 — 43 Gs.gacha, miltillab koʻrinish qoʻshilib ketishining xavfli tez-tez takrorlanishi 30 — 35 p/soniyadan 40 — 43 p/soniyagacha; eshitish pasayishining aniq namoyon boʻlishi: soʻzlashuv nutqining 0,75 — 1,5 metrgacha qabul qilinishi, eshitish nuqsoni — 61 — 80 dsb., nutq tushunarligi nuqsoni 80 — 90 dsb.;
k) tos aʼzolari funksiyalarining oʻrtacha buzilishi:
siydik pufagi toʻlishini his etmaslik, sistometriyada siydik pufagi sigʻimi detruzor gipotoniyasida 500 — 400 ml., qoldiq siydik — 100 ml. dan ortiq, detruzor gipertoniyasida — 20 — 125 ml.;
defekatsiyaning uzoq vaqt kechikishi — 3-4 sutkagacha;
sfinkter yetishmovchiligi — gazlar ushlab turilmasligi, anal refleks pasaygan, anus va sfinkterning qisqarishlari zaiflashgan, manometriya tashqi sfinkter bosimining oʻrtacha pasayishini aniqlaydi — 16 — 25 mm. simob ustuni, ichki sfinkterniki — 26 — 40 mm. simob ustuni.
21. Jabrlanuvchi, agar u odatdagi ishlab chiqarish sharoitlarida malaka oʻrtacha yoki yengil holda, yoxud bajariladigan ish hajmi kamaygan holda, yoxud jabrlanuvchining ish haqi pasayishiga olib kelgan mehnat sharoitlari oʻzgarganda, yoki uning kasbiy faoliyatini bajarish oldingiga qaraganda koʻproq tigʻizlikni talab qilgan holda kasbiy mehnatni bajara olsa, unga kasbiy mehnatga layoqatning 5 foizdan 30 foizgacha yoʻqotilishi belgilanadi.
22. Bunda malaka darajasi malaka, ishlab chiqarish faoliyati hajmi yoki mehnat ogʻirligi toifasi pasayishi darajasiga qarab organizm funksiyalari yengil buzilishlari boʻlgan jabrlanuvchiga kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishining quyidagi darajasi belgilanadi:
a) kasbiy mehnatga layoqatning 30 foiz yoʻqotilishi — quyidagi hollarda, agar jabrlanuvchi:
bir tarifikatsiya razryadiga past malakali kasb boʻyicha ishni;
ish razryadi ogʻirlikning bir toifasiga pasaygan holda malakasiz jismoniy mehnatni;
kasbiy faoliyat hajmi yengil buzilishlar boʻlgan holda kasb boʻyicha ishni (ishlab berish meʼyori oldingi yuklamaning 1/3 qismiga pasayishi) bajarishi mumkin boʻlgan hollarda;
b) kasbiy mehnatga layoqatning 20 foiz yoʻqotilishi — agar jabrlanuvchi ishni kasbiy faoliyat hajmi oldingi yuklamaning 1/5 qismiga pasayishi bilan bajarishi mumkin boʻlgan hollarda;
v) kasbiy mehnatga layoqatning 5 — 10 foiz yoʻqotilishi — agar jabrlanuvchi kasb boʻyicha ishni kasbiy faoliyat hajmi oldingi yuklamaning 1/10 qismiga pasayishi bilan bajarishi mumkin boʻlgan hollarda.
23. Organizm funksiyalarining quyidagi yengil buzilishlari kasbiy mehnatga layoqatning 5 — 30 foiz yoʻqotilishini belgilashning klinik-funksional mezonlari hisoblanadi:
a) yengil buzilishli paraparez, tetraparez, gemiparez, son va boldir muskullari gipotrofiyasi 1,5 — 2,0 sm boʻlgani holda (boʻshashgan parez) oyoq monoparezi, barcha boʻgʻimlarda harakatlarning toʻliq hajmi bilan muskul kuchining pasayishi (4 ballgacha), yurish biomexanikasining yengil buzilishi — 100 metrga yurishda qadamlar sonining 150 — 160 qadamgacha koʻpayishi, katta qadam uzunligining 1,5 — 1,7 sekundgacha koʻpayishi, 1 minutda yurish surʼatining 64 — 70 qadamgacha kamayishi, yurishning bir maromdaligi koeffitsiyenti 0,85 — 0,90 gacha pasayishi, 1 soatda harakatlanish tezligining 3,0 km. gacha pasayishi; bioelektrik faollik tebranishlari EMG amplitudasiga meʼyorning 25 foizigacha yengil buzilishi;
b) muskul kuchining bir yoki har ikki qoʻl boʻlimlarida 4 ballgacha pasaygan, boʻgʻinlarda faol harakatlar toʻliq hajmda va qoʻl panjasining asosiy funksiyasi — buyumlarni ushlab olish va ushlab qolish saqlangan holda yelka, yelkaoldi muskullari gipotrofiyasi 1,5 — 2,0 sm boʻlgani holda (boʻshashgan parez) bir yoki har ikki qoʻlning uncha kuchli boʻlmagan parezi; EMGga — qoʻl muskullari bioelektrik faolligi amplitudasi meʼyorning 25 foizgacha yengil buzilishi;
v) yelka, tirsak, yoki bilak-kaft boʻgʻimlarining yengil kontrakturasi; qoʻl panjasining asosiy funksiyasi saqlanib qolgan holda birinchi barmoqni istisno qilgan holda qoʻlning bir-ikki barmogʻi yoʻqligi;
g) yengil vestibulyar-miyacha buzilishlari:
vaqti-vaqti bilan paydo boʻladigan bosh aylanishi;
baʼzan I darajali spontan nistagma;
d) yengil statodinamik buzilishlar (Romberg pozasidagi nobarqarorlik), aylanishdan keyingi nistagma 50 — 80 soniya, kalorik nistagma 80 — 90 soniya davom etgan holda vestibulyar qoʻzgʻaluvchan giperrefleksiya;
e) oyoq boʻgʻimlarining yengil kontrakturasi: boldir-panja boʻgʻimida 100 darajagacha burchakka yozish oyoq panjasi ekvinus holatida boʻlgani holda (bukish kontrakturasi), 80 darajagacha burchakka bukish — tovon panja (yozish kontrakturasi);
j) I daraja nafas yetishmasligi, I bosqich qon aylanishi buzilishi (ancha kuchli jismoniy zoʻriqishda, tez yurishda nafas qisishi, tinch holatda nafas olish tezligi 1 daqiqada 16 — 20 gacha meʼyor doirasida, jismoniy yuklamadan keyin 1 minutda nafas olish tezligining 10 — 12-martaga koʻpayishi — 3 minut mobaynida boshlangʻich darajagacha tiklangan holda tananing 10-marta choʻkka tushishi yoki tananing oldinga tomon egilishi, jismoniy yuklamadan keyin sianozning keskin boʻlmagan kuchayishi, oʻpka hayotiy sigʻimining zarur boʻlganning 80 — 90 foizgacha uncha koʻp boʻlmagan pasayishi, oʻpkaning maksimal ventilyatsiyasi — 60 — 74 foizgacha, nafas olish bir minutlik hajmining 130-40 foizgacha koʻpayishi, 1 minutda 260 — 270 ml. gacha kislorod yutilishi, oʻng qorinchalar miokardi kompensator giperfunksiyasi belgilari);
z) yengil sensor buzilishlar:
koʻrish analizatori funksiyalari buzilishi — yagona yoki eng yaxshi koʻradigan koʻz yomon koʻrishining kichik darajasi, korreksiya 0,3 dan ortiq boʻlgan holda koʻrish oʻtkirligi, koʻrish maydoni — periferik chegaralar meʼyorida yoki maydon 40 darajagacha qisqargan, koʻrish layoqati meʼyorida, EFT nuqson koʻrsatkichlari — 80 mkAdan 100 mkAgacha, oʻzgaruvchanlik 40 Gs.dan ortiqdan — 43 — 45 Gs.gacha, miltillab koʻrinish qoʻshilib ketishining xavfli tez-tez takrorlanishi 40 p/soniyadan ortiqdan — 43 — 45 p/soniyagacha; eshitishning oʻrtacha pasayishi, soʻzlashuv nutqini 2-3 metrgacha qabul qilish, shivirlagan nutqni — 0,5-0 metrgacha qabul qilish, oʻrtacha eshitish nuqsoni — 41 — 60 dsb., nutq tushunarliligi nuqsoni — 50 — 70 dsb.;
i) tos organlari funksiyalarining yengil buzilishi: siyish qistashini his etishning sust namoyon boʻlishi, sistometriyada siydik pufagi sigʻimi 200 — 250 ml., qoldiq siydik — 50 ml. gacha;
defekatsiyaning kechikishi — 2-3 sutka mobaynida;
gazlarning tutilmasligi, anal refleks pasaygan, sfinkter tonusi pasaygan, monometriya tashqi sfinkter bosimi pasayishini aniqlaydi — 22 — 33 mm. simob ustuni, ichki sfinkterniki — 41 — 58 mm. simob ustuni.
24. Navbatdagi qayta tibbiy koʻrikdan oʻtkazishda kasbiy mehnatga layoqatning yoʻqotilishi darajasi jabrlanuvchini tibbiy va kasbiy reabilitatsiya qilish natijalari hisobga olingan holda belgilanadi.
Mehnatda mayib boʻlgan yoki kasb kasalligiga chalingan shaxslarning kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
KASB KASALLIKLARI ROʻYXATI
1. Zaharli kimyoviy moddalar taʼsirida paydo boʻladigan kasalliklar:
1.1. Nafas olish aʼzolarining zahar taʼsirida zararlanishi:
1.1.1. Rinofaringolaringit;
1.1.2. Yuqori nafas yoʻllari shilliq pardalarining yalligʻlanishi;
1.1.3. Burun parda devorining teshilishi;
1.1.4. Traxeit;
1.1.5. Bronxit (barcha shakllari);
1.1.6. Pnevmoskleroz.
1.2. Zaharli anemiya.
1.3. Zaharli gepatit.
1.4. Zaharli nefropatiya.
1.5. Asab tizimining zararlanishi:
1.5.1. Polinevropatiya;
1.5.2. Ensefalopatiya;
1.5.3. Nevrozsimon holat.
1.6. Koʻzlarning zahar taʼsirida zararlanishi:
1.6.1. Katarakta;
1.6.2. Konyuktivit;
1.6.3. Keratokonyuktivit.
1.7. Suyaklarning zahar taʼsirida zararlanishi:
1.7.1. Osteoporoz;
1.7.2. Osteoskleroz;
1.7.3. Jagʻ suyaklarining nekrozi.
1.8. Teri kasalliklari:
1.8.1. Epidermoz;
1.8.2. Kontaktli dermatit;
1.8.3. Fotodermatit;
1.8.4. Onixiya;
1.8.5. Paranixiya;
1.8.6. Zaharli melanodermiya;
1.8.7. Yogʻli follikulitlar;
1.8.8. Ekzema.
1.9. Metall va ftoroplastli (teflonli) bezgak.
2. Sanoat aerozollari va changlari taʼsirida paydo boʻladigan kasalliklar:
2.1. Pnevmokoniozlar:
2.1.1. Silikoz;
2.1.2. Silikatozlar;
2.1.3. Metallokoniozlar;
2.1.4. Aralash changdan paydo boʻladigan pnevmokoniozlar va boshqalar;
2.1.5. Giperseziluvchan pnevmonitlar.
2.2. Biossinoz.
2.3. Kasb bilan bogʻliq surunkali bronxitlar (noqulay ob-havo sharoitlari bilan bogʻliq barcha changli, zaharli-changli shakllari): noobstruktiv, obstruktiv, astmatik.
2.4. Yangidan paydo boʻlgan oʻsmalar.
3. Fizik omillar taʼsirida paydo boʻladigan kasalliklar:
3.1. Ionlovchi nurlanish taʼsirida paydo boʻladigan kasalliklar:
3.1.1. Nur kasalligi:
3.1.1.1. Ogʻir nurlanish kasalligi;
3.1.1.2. Surunkali nurlanish kasalligi.
3.1.2. Mahalliy nurlanish (ogʻir va surunkali).
3.2. Noionlovchi nurlanishlar taʼsiridan paydo boʻladigan kasalliklar:
3.2.1. Vegeto-qon tomirlari distoniyasi;
3.2.2. Astenik sindrom;
3.2.3. Asteno-vegetativ sindrom;
3.2.4. Gipotalamik sindrom.
3.3. Lazerli nurlanish bilan toʻqimalarning mahalliy shikastlanishi:
3.3.1. Terining kuyishi;
3.3.2. Koʻz muguz pardasining shikastlanishi;
3.3.3. Koʻz toʻr pardasining shikastlanishi.
3.4. Tebranish kasalligi.
3.5. Koxlear nevrit (neyrosensor karlik).
3.6. Qoʻlning vegetativ-sensor (angionevroz) yoki sensomotor polinevropatiyasi.
3.7. Elektrooftalmiya.
3.8. Katarakta.
3.9. Dekompression (kesson) kasalligi va uning asoratlari.
3.10. Qizib ketish:
3.10.1. Oftob urishi;
3.10.2. Tomir tortishishi sindromi.
3.11. Past harorat taʼsirida paydo boʻladigan kasalliklar:
3.11.1. Obletirillovchi endarteriit;
3.11.2. Vegetativ-sensor polinevropatiyasi.
3.12. Onixodistrofiya, mexanik epidermiozlar (omozolellik va boshqalar).
4. Alohida aʼzolar va tizimlarning jismoniy zoʻriqishi va toliqishi tufayli kelib chiqadigan kasalliklar:
4.1. Koordinatorli nevrozlar, shu jumladan, pischiy spazm.
4.2. Periferik asab tizimi kasalliklari:
4.2.1. Mono- va polinevropatiya, shu jumladan, qoʻllarning kompression va vegetativ-sensor polinevropatiyasi;
4.2.2. Boʻyin va bel-dumgʻaza reflektor sindromlari (neyrotomir, miotonik, neyrodistrofik);
4.2.3. Boʻyin-yelka, bel-dumgʻaza radikulopatiyasi;
4.2.4. Boʻyin-yelka, bel-dumgʻaza radikulomiyelopatiyasi;
4.3. Tayanch-harakatlanish apparati kasalligi:
4.3.1. Yelka oldi va yelka kamari surunkali miofibrozlari, tendovaginitlar;
4.3.2. Stenozlovchi ligamentozlar, stiloidozalar (tirsak va yelka) epikondilozlari;
4.3.3. Funksiyalar buzilgan holda periartrozlar (yelka-kurak, tirsak, tizza, aynan oʻsha lokalizatsiyaning deformatsiyalovchi osteoartrozlari); bursitlar, aseptik osteonekrozlar.
4.4. Bachadon, moylik devorlarining tuban siljishi va tushishi.
4.5. Oyoqlardagi tomirlarning varikoz kengayishi, yalligʻlanishi (tromboflebit) va trofik oʻzgarishlar asorati.
4.6. Ovoz apparatlarining zoʻriqishidan paydo boʻladigan kasalliklar:
4.6.1. Surunkali laringit;
4.6.2. Vazomotorli monoxordit;
4.6.3. Ovoz burmalari tugunlari (“xonandalar tugunchalari”);
4.6.4. Ovoz burmalarining kontaktli yaralari;
4.6.5. Fonosteniya.
4.7. Uzoqni yaxshi koʻrmaslikning kuchayishi.
4.8. Oʻpka emfizemasi.
4.9. Nevrozlar.
5. Biologik omillar natijasida kelib chiqadigan kasalliklar:
5.1. Xodimlar ish jarayoni bilan bogʻliq boʻlgan yuqumli va parazit kasalliklar:
5.1.1. Sil kasalligi;
5.1.2. Brutsellyoz;
5.1.3. Manqa kasalligi;
5.1.4. Kuydirgi;
5.1.5. Kana ensefaliti;
5.1.6. Ornitoz;
5.1.7. Sut sogʻuvchilar tuguni;
5.1.8. Toksoplazmoz;
5.1.9. Virusli gepatit;
5.1.10. Teri mikozi;
5.1.11. Rozenbax erizepiloidi;
5.1.12. Qichitma, qoʻtir;
5.1.13. Sifilis-zaxm.
5.2. Disbakterioz, teri va shilliq pardalar kandidomikozi, visseral kandidoz.
5.3. OIV kasalligi (OITS) — tibbiyot xodimlari hamda sogʻliqni saqlashning boshqa xodimlariga ular xizmat vazifalarini ado etishi chogʻida yuqqan boʻlsa.
6. Allergik kasalliklar:
6.1. Konyuktivit.
6.2. Rinit, rinofaringit, rinofaringolaringit, rinosinusit.
6.3. Bronxial astma.
6.4. Astmatik bronxit.
6.5. Ekzogen alveolit.
6.6. Dermatit, ekzema, toksikodermiya.
6.7. Kvinke shishi, eshakem, anafilaktik shok.
6.8. Zaharli-allergik gepatit.
6.9. Markaziy va periferik asab tizimi zararlanishi va boshqalar.
7. Ish joyida kanserogen moddalar taʼsirida paydo boʻladigan yangi oʻsmalar:
7.1. Teri oʻsmasi (giperkeratozlar, epiteliomalar, papillomalar, saraton, leykokeratozlar).
7.2. Ogʻiz boʻshligʻi va nafas olish aʼzolarining oʻsmasi.
7.3. Jigar oʻsmasi.
7.4. Oshqozon raki.
7.5. Leykozlar.
7.6. Buyrak, qovuq oʻsmasi (papillomalar, saraton).
7.7. Suyak oʻsmasi.
Mehnatda mayib boʻlgan yoki kasb kasalligiga chalingan shaxslarning kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini belgilashning klinik-funksional mezonlari
T/r Klinik-funksional mezonlar Mehnat layoqati yoʻqotilishi fondi I. Markaziy va periferik asab tizimi 1. Bosh suyagi (bosh miya) jarohatining ogʻir turgʻun asoratlari — pastki paraplegiya, kuchli ifodalangan tetraparez, triparez, mushaklar tonusining spastik tipda oshishi yoki gipotoniya bilan kechuvchi paraparez, oyoqlardagi barcha boʻgʻimlarda faol harakatlar hajmining minimal darajada boʻlishi bilan mushaklar kuchining keskin ifodalangan pasayishi (1 ballgacha), mustaqil harakat qila olmaslik, ikkala qoʻlning kuchli ifodalangan parezi barcha boʻgʻimlarda faol harakatlar hajmining minimal darajada boʻlishi bilan, vestibulyar-miyacha buzilishlari, barcha barmoqlar yoʻqligidan boshlab qoʻl choʻltoqliklari bilan birgalikdagi ikkala oyoq amputatsion choʻltoqliklari, nafas yetishmovchiligining III darajasi, qon aylanish yetishmovchiligining III darajasi, kuchli ifodalangan sensor buzilishlar (yagona yoki yaxshi koʻruvchi koʻzning amaliy yoki absolyut koʻrmasligi: koʻrish oʻtkirligi korreksiya bilan 0,03-0, koʻrish maydoni 0 — 10 gradusga teng); 90 — 100 2. Bosh suyagi (bosh miya) jarohatining turgʻun ifodalangan, darajadagi asoratlari — qoʻl va oyoqlar kuchi va harakat hajmining buzilishi, koordinatsiya buzilishi, giperkinezlar, ifodalangan tonus buzilishi, epileptik xurujlar, xotira, intellektning ifodalangan pasayishi, koʻngilchanlik; 70 — 90 3. Bosh miya chayqalishi (kontuziyasi)dan keyingi qoldiq asoratlar — bosh miya nervlarining organik zararlanishi, davolanishdan keyingi turgʻun oʻrta ifodalangan rezidual holatdagi postkommotsion nevroz, gormonal disfunksiya, moddalar almashinuvining buzilishi, siyrak paroksizmal sindromlar, vestibulyar krizlar, siyrak epileptik xurujlar, sezgi aʼzolari faoliyatining buzilishlari — hid, taʼm bilish 40 — 60 4. Miya chayqalishidan keyingi yengil darajadagi asoratlar (miya qutisi suyaklari butunligining buzilmaganligi bilan), yengil obyektiv belgilar bilan kechuvchi: burun-lab burmasining silliqlanishi, koʻz yoriqlarining har xilligi va boshqalar 5 — 30 5. Qoʻl-oyoqlar funksiyasining buzilishi bilan kechuvchi orqa miya, yoki uning pardalari jarohati asoratlari va tos aʼzolari funksiyasining buzilishi: yengil darajada 5 — 30 oʻrtacha darajada 40 — 60 ifodalangan darajasi 70 — 90 kuchli ifodalangan darajasi 90 — 100 6. Harakat faoliyatining buzilishi, teri sezuvchanligining oʻzgarishi, mushaklar atrofiyasi bilan kechuvchi periferik nervlar jarohati asoratlari: yengil darajada 5 — 30 oʻrtacha darajada 40 — 60 ifodalangan darajasi 70 — 90 kuchli ifodalangan darajasi 90 — 100 II. Koʻrish aʼzolari 7. Koʻrish oʻtkirligi pasayganda mehnat layoqatining yoʻqotilish darajasi quyidagi jadval asosida aniqlanadi: Oʻng koʻzda Chap koʻzda 1,0 0,9 0,8 0,7 0,6 0,5 0,4 0,3 0,2 0,1 0,09dan past 0,03-0,0 Mehnat layoqatining yoʻqotilish darajasi 1,0 0 5 5 5 5 10 10 15 20 25 30 40 0,9 5 5 5 5 10 10 15 15 20 30 30 40 0,8 5 5 5 10 10 15 15 20 25 30 35 40 0,7 5 5 10 10 15 15 20 20 25 35 35 45 0,6 5 10 10 15 15 20 20 25 30 35 40 45 0,5 10 10 15 15 20 20 25 30 35 35 40 45 0,4 10 15 15 20 20 25 30 30 35 35 40 50 0,3 15 15 20 20 25 30 30 35 35 35 40 55 0,2 20 20 25 25 30 35 35 35 40 45 50 60 0,1 25 30 30 35 35 35 35 35 45 50 55 60 0,09 dan past 30 30 35 35 40 40 40 40 50 55 55 70 — 90 0,03-0,0 40 40 40 45 45 45 50 55 60 60 70 — 90 100 Izoh: Koʻrish oʻtkirligining 0 dan 0,03 pasayganligi toʻliq koʻrlik bilan tenglashtiriladi. 8. Akkomodatsiya falajligi: bitta koʻzda 15 ikkala koʻzda 35 9. Bir nomli gemianopsiya (oʻng va chap yoki yuqori va pastki) 35 10. Koʻruv maydonining konsentrik torayishi: bitta koʻzda koʻrish maydonining 60 gradusgacha torayishi 10 koʻrish maydonining 30 gradusgacha torayishi 20 koʻrish maydonining toʻliq yoki 5 gradusgacha torayishi 40 ikkala koʻzda koʻrish maydonining 60 gradusgacha torayishi 20 koʻrish maydonining 30 gradusgacha torayishi 45 koʻrish maydonining toʻliq yoki 10 gradusgacha torayishi 100 11. Ptoz (qovoq tushishi) va boshqa falajliklar: Bitta koʻzda ifodalangan darajasi (qorachiqning yarmigacha bekilishi) 10 kuchli ifodalangan darajasi (qorachiqning toʻliq bekilishi) 20 Ikkala koʻzda ifodalangan darajasi 25 kuchli ifodalangan darajasi 50 12. Koʻz yorigʻining yumilishiga toʻsqinlik qiluvchi qovoqlar defekti: Bitta koʻzda ifodalangan darajasi 10 kuchli ifodalangan darajasi 20 Ikkala koʻzda ifodalangan darajasi 30 kuchli ifodalangan darajasi 60 13. Koʻz harakatiga toʻsqinlik qiluvchi qovoqlarning toʻliqsiz bitishi: bit?a koʻzda 15 ikkala koʻzda 35 14. Pulsatsiya qilayotgan ekzoftalm: Bitta koʻzda oʻrta darajasi 20 ifodalangan darajasi 30 kuchli ifodalangan darajasi 40 Ikkala koʻzda oʻrta darajasi 30 — 40 ifodalangan darajasi 60 — 70 kuchli ifodalangan darajasi 80 — 90 15. Jarohatdan soʻnggi surunkali konyuktivit: ikkala koʻzda 10 III. Eshitish aʼzolari 16. Eshitish pasayganda mehnat layoqatining yoʻqotilish darajasi quyidagi jadval asosida aniqlanadi: Oʻng quloq eshitish holati Chap quloq eshitish holati Eshitish meʼyorda Eshitishning oʻrtacha darajadan pasayishi (1 metrdan koʻp boʻlmagan masofadan pichirlab gapirish) Eshitishning kuchli darajada pasayishi (pichirlab gapirish 0) Toʻliq karlik Eshitish meʼyorda 0 5 10 15 Eshitishning oʻrtacha darajadan pasayishi (1 metrdan koʻp boʻlmagan masofadan pichirlab gapirish) 10 15 20 25 Eshitishning kuchli darajada pasayishi (pichirlab gapirish 0) 10 20 30 35 Toʻliq karlik 15 25 35 55 17. Oʻrta quloqning mezotimpanit tipida surunkali yiringli yalligʻlanishi 15 18. Shu turdagi epitimpanit yoki granulyatsiyali, xolesteatomli asoratlangan epitimpanit 25 19. Vestibulyar faoliyatning obyektiv buzilishi: yengil darajasi 5 — 30 oʻrtacha darajasi 40 — 60 ifodalangan darajasi 70 — 90 kuchli ifodalangan darajasi 90 — 100 20. Bitta quloq suprasining yoʻqligi 10 Ikkala quloq suprasining yoʻqligi 20 IV. Yuqori nafas yoʻllari, nafas aʼzolari 21. Burunning toʻliq yoki qisman yoʻqotilishi 20 22. Burun orqali nafas olishning buzilishi (burun suyaklari sinishi, suyaklar bitishi va boshqalar oqibatida): yengil darajada 10 oʻrtacha darajada 20 ifodalangan darajasi 25 kuchli ifodalangan darajasi 30 23. Burun yondosh boʻshliqlarining yiringli kasalligi 25 24. Afoniya (ovozning yoʻqolishi) 25 25. Xiqildoq faoliyatining buzilishiga olib keluvchi jarohati: yengil darajasi 10 — 20 oʻrta darajasi 30 — 40 ifodalangan darajasi 50 — 60 kuchli ifodalangan darajasi 60 — 70 26. Nutq aʼzolari va tovush boylamlari jarohati oqibatida nutq yoʻqolishi 40 27. Nutq qiyinlashuvi 15 28. Koʻkrak qafasining jarohati oqibatida uning harakati cheklanishi (qovurgʻa sinishi, chandiqlar) : yengil darajasi 10 oʻrta darajasi 15 ifodalangan darajasi 30 kuchli ifodalangan darajasi 40 29. Koʻkrak qafasining kuchli ifodalangan deformatsiyasi. 40 30. Jarohatdan keyingi plevritning turgʻun qoldiq asoratlari, oʻpkaning nafas harakati kamayishi, oʻpkaning sogʻ qismiga oʻtishi oqibatida oʻpka yuzasining kamayishi, oʻpkaning osilib qolishi va boshqalar yengil darajada 20 oʻrtacha darajada 30 ifodalangan darajasi 60 kuchli ifodalangan darajasi 70 31. Oʻpka toʻqimasi va plevraning surunkali kasalliklari, zararlanish darajasiga qarab 25 — 100 V. Qon aylanish aʼzolari 32. Yurak, uning pardalarining va qon tomirlari organik kasalliklari — funksiyasining buzilish darajasiga qarab 25 — 100 VI. Ovqat hazm qilish aʼzolari 33. Ogʻiz torayishi, yuqori va pastki jagʻning jarohati, soʻlak fistulasi hosil boʻlishi oqibatida funksional buzilishlar: yengil darajada 10 oʻrtacha darajada 30 ifodalangan darajasi 50 kuchli ifodalangan darajasi 60 — 70 34. Tish tushishi (baxtsiz hodisa roʻy bergan vaqtda yoki bevosita jarohatdan keyin zudlik bilan tishlarni sugʻurib tashlash zarur boʻlganda): 2 tadan 3 ta tishgacha yoki bitta kurak tish 5 4 tadan 8 ta tishgacha 10 8 ta tishdan ortiq 15 — 20 35. Ovqat hazm qilish aʼzolari jarohati va kasalligi oqibatida ovqat oʻtkazishning buzilishi va ozgʻinlik (qiziloʻngach torayishi, surunkali peritonitlar, jigar kasalliklari, oʻt qopi olib tashlanganligi va h.k.) 25 — 100 36. Baxtsiz hodisa oqibatidagi laparotomiyadan keyingi holat (ichki aʼzolar jarohatlanmaganda) 15 37. Baxtsiz hodisa oqibatida shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatishni talab qiladigan churra siqilishi asoratlari 25 — 50 VII. Qon yaratish aʼzolari 38. Taloq olib tashlanishi 40 VIII. Siydik-tanosil tizimi 39. Buyraklarning surunkali kasalligi — buyraklar funsiyasining buzilishiga qarab 25 — 100 40. Buyrak jomi va siydik yoʻllari surunkali kasalliklari 15 — 40 41. Bitta buyrak olib tashlanganligi 50 42. Buyrakning patologik harakatchanligi 15 43. Siydik-tanosil aʼzolari sohasidagi jarohat oqibatida siydik ajralishining buzilishi: yengil darajada 15 oʻrtacha darajada 30 ifodalangan darajasi 40 kuchli ifodalangan darajasi 50 44. Siydik oqmalari 50 IX. Teri qoplamasi va mushaklar 45. Yuzni xunuk qiluvchi chandiqlar 10 46. Kuyish asoratlari va har xil jarohatlar oqibatida keng tarqalgan chandiqlar paydo boʻlishi, mushaklar yirtilishi va mushaklar chetlarining tortilib ketishi va boshqalar 10 — 50 X. Tayanch va harakatlar tizimi Umurtqa pogʻonasi 47. Umurtqa pogʻonasining jarohati oqibatida umurtqa pogʻonasi harakatining cheklanishi yengil darajasi 30 oʻrta darajasi 40 ifodalangan darajasi 60 kuchli ifodalangan darajasi 70 Tos 48. Tos suyaklari jarohati (tos suyaklari sinishi, qov, dumgʻaza-yonbosh birlashmasi yorilishi va b.) oqibatida funksiyasining buzilishi: yengil darajasi 15 oʻrta darajasi 30 ifodalangan darajasi 40 kuchli ifodalangan darajasi 60 Qoʻl Mehnat layoqatining yoʻqotilish foizi oʻng qoʻl chap* qoʻl Bosh barmoq 49. Tirnoq falangasi yumshoq toʻqimalar defekti 10 5 50. Tirnoq falangasi yoʻqligi 15 10 51. Tirnoq falangasi va asosiy falanganing yarmi yoʻqligi 20 15 52. Ikkala falanganing yoʻqligi 25 20 53. Ikkala falanga va kaft suyagining yoʻqligi 30 25 54. Kaft-barmoq yoki kaft usti-kaft boʻgʻimi harakatsizligi 15 10 55. Falangalararo boʻgʻim harakatsizligi 10 5 56. Qaysidir ikkita boʻgʻimning harakatsizligi 20 15 57. Uchta boʻgʻimning harakatsizligi 30 25 58. Bosh barmoqda harakat cheklanganligi 10 5 59. Bosh barmoq kontrakturasi: ifodalangan darajasi 20 15 kuchli ifodalangan darajasi 30 25 Koʻrsatkich barmoq 60. Tirnoq falangasi yumshoq toʻqimalar defekti 5 5 61. Tirnoq falangasi yoʻqligi 10 5 62. Tirnoq va oʻrta falanganing yoʻqligi 15 10 63. Barcha uchta falanganing yoʻqligi 20 15 64. Barcha uchta falanga va kaft suyagining yoʻqligi 25 20 65. Kaft-barmoq boʻgʻimi harakatsizligi 15 10 66. Birinchi falangalararo boʻgʻim harakatsizligi 10 5 67. Ikkinchi falangalararo boʻgʻim harakatsizligi 10 5 68. Kaft-barmoq va birinchi falangalararo boʻgʻimlar harakatsizligi 20 15 69. Kaft-barmoq va ikkinchi falangalararo yoki birinchi va ikkinchi falangalararo boʻgʻimlar harakatsizligi 15 10 70. Barcha boʻgʻimlar harakatsizligi 25 20 71. Koʻrsatkich barmoqda harakat cheklanganligi 10 5 72. Koʻrsatkich barmoq kontrakturasi: ifodalangan darajasi 15 10 kuchli ifodalangan darajasi 25 20 Oʻrta, toʻrtinchi yoki beshinchi barmoq 73. Tirnoq falangasining yoʻqligi 5 5 74. Tirnoq va oʻrta falanganing yoʻqligi 10 5 75. Ushbu barmoqlardan bittasining yoʻqligi 10 10 76. Ushbu barmoqlardan bittasining kaft suyagi bilan birgalikda yoʻqligi 15 10 77. Kaft-barmoq yoki birinchi falangalararo boʻgʻim harakatsizligi 10 5 78. Ikkinchi falangalararo boʻgʻim harakatsizligi 5 5 79. Kaft-barmoq va ikkinchi falangalararo yoki birinchi va ikkinchi falangalararo boʻgʻimlar harakatsizligi 10 5 80. Barcha boʻgʻimlar yoki kaft-barmoq va birinchi falangalararo boʻgʻimlar harakatsizligi 15 10 81. Ushbu barmoqlardan bittasida harakat cheklanganligi 5 5 82. Ushbu barmoqlardan bittasining kontrakturasi: ifodalangan darajasi 10 5 kuchli ifodalangan darajasi 15 10 Izoh: Yagona chap qoʻlning jarohatlanishi oʻng qoʻlning jarohatlanishiga tenglashtiriladi. Bitta qoʻldagi bir nechta barmoqlar 83. Bitta qoʻlda ikkita barmoq yoʻqligi: a) bosh va koʻrsatkich barmoq 50 40 b) bosh barmoqni oʻrta barmoq, yoki toʻrtinchi, yoki beshinchi barmoq bilan 40 35 v) koʻrsatkich barmoqni oʻrta barmoq, yoki toʻrtinchi, yoki beshinchi barmoq bilan 35 25 g) oʻrta barmoqni toʻrtinchi barmoq, yoki beshinchi barmoq bilan, yoki toʻrtinchi barmoqni beshinchi barmoq bilan 20 15 Izoh: ikki va undan ortiq barmoqlarda tirnoq va oʻrta falangalarning yoʻqligi shu barmoqlarning toʻliq yoʻqligiga tenglashtiriladi 84. Bitta qoʻlda uchta barmoq yoʻqligi: a) bosh va koʻrsatkich barmoqni oʻrta barmoq bilan, yoki toʻrtinchi, yoki beshinchi barmoq bilan 60 50 b) bosh va oʻrta barmoqni toʻrtinchi yoki beshinchi barmoq bilan, yoki bosh barmoqni toʻrtinchi va beshinchi barmoqlar bilan 50 40 v) koʻrsatkich va oʻrta barmoqni toʻrtinchi yoki beshinchi barmoq bilan, yoki koʻrsatkich barmoqni toʻrtinchi va beshinchi barmoqlar bilan 45 35 g) oʻrta barmoq, toʻrtinchi va beshinchi barmoqlar 30 25 85. Bitta qoʻlda toʻrtta barmoqlar yoʻqligi: a) bosh va koʻrsatkich barmoqni boshqa ikkita barmoqlar bilan 65 55 b) bosh, oʻrta, toʻrtinchi va beshinchi barmoqlar 60 50 v) koʻrsatkich, oʻrta, toʻrtinchi va beshinchi barmoqlar 55 45 86. Bitta qoʻlda barcha barmoqlar yoʻqligi 75 60 87. Bitta qoʻlda barcha barmoqlar harakatsizligi 65 55 88. Bitta qoʻlda barcha barmoqlarda harakat cheklanganligi 35 20 89. Bitta qoʻlda barcha barmoqlar kontrakturasi: ifodalangan darajasi 50 40 kuchli ifodalangan darajasi 60 50 Kaft 90. Kaft yoʻqligi 75 70 91. Bilak-kaft boʻgʻimida harakat cheklanganligi: yengil darajasi 15 10 oʻrta darajasi 20 15 ifodalangan darajasi 25 20 92. Bilak-kaft boʻgʻimi harakatsizligi 35 30 93. Kaft suyaklarining sinishi oqibatida panja va barmoqlar funksiyasining buzilishi: yengil darajasi 10 5 oʻrta darajasi 20 15 ifodalangan darajasi 25 20 kuchli ifodalangan darajasi 30 25 Bilak 94. Bilak yoʻqligi 80 70 95 Tirsak boʻgʻimida harakat cheklanganligi: yengil darajasi 15 10 oʻrta darajasi 20 15 96. Tirsak boʻgʻimining toʻgʻri burchak o?tida bukilgan holdagi harakatsizligi 45 40 97. Tirsak boʻgʻimining oʻtkir burchak ostida bukilgan yoki oʻtmas burchak ostida yozilgan holatdagi harakatsizligi 50 45 98. Tirsak va bilak-kaft boʻgʻimlari harakatsizligi 55 45 99. Tirsak boʻgʻimi oʻynoqiligi 60 50 100. Tirsak va bilak-kaft boʻgʻimlarida harakat cheklanganligi 30 25 101. Bilakning pronatsion yoki supinatsion harakatining cheklanganligi: ifodalangan darajasi 15 10 kuchli ifodalangan darajasi 25 20 102. Bilak va tirsak suyaklarining soxta boʻgʻimi 50 40 103. Bilak suyaklaridan bittasining soxta boʻgʻimi 35 30 Yelka 104. Yelka yoʻqligi 80 70 105. Yelka boʻgʻimi harakatsizligi 60 50 106. Yelka boʻgʻimi oʻynoqiligi 65 50 107. Yelka suyagining soxta boʻgʻimi 65 50 108. Yelka boʻgʻimida harakat cheklanganligi: yengil darajasi 15 10 oʻrta darajasi 25 20 ifodalangan darajasi 35 30 kuchli ifodalangan darajasi 60 50 109. Oʻmrov yoki kurak suyagining sinishi oqibatida funksiyaning buzilishi: yengil darajasi 10 5 oʻrta darajasi 20 15 ifodalangan darajasi 30 25 kuchli ifodalangan darajasi 35 30 110. Yelka suyagining odatlangan chiqishi 25 20 Izoh : yelka suyagi boshchasining odatlangan chiqishida mehnat layoqatining yoʻqotilish darajasi baxtsiz hodisa sugʻurtalangan xodim bilan tuzilgan sugʻurta vaqti tugamagan davrda kuzatilganda aniqlanadi. Odatlangan chiqish qaytalanishida mehnat layoqatining yoʻqotilish darajasi aniqlanmaydi. 111. Ikkala qoʻl yoki panja yoʻqligi 100 Oyoq Barmoqlar 112. Bosh barmoq tirnoq falangasining yoʻqligi 5 113. Bosh barmoq yoʻqligi 10 113. Bosh barmoqning kaft suyagi yoki uning bir qismi bilan birgalikda yoʻqligi 15 115. Boshqa barmoqlardan bittasining yoʻqligi 5 Izoh: bitta yoki ikkita barmoqda tirnoq falangasining yoʻqligi (bosh barmoqdan tashqari), shuningdek, koʻrsatilgan barmoqlar funksiyasining buzilishi ushbu barmoqlardan birining yoʻqligiga tenglashtiriladi. 116. Bitta oyoqda barcha barmoqlar yoʻqligi 25 117. Bitta oyoqda barcha barmoqlar bilan kaft suyaklarining distal boshchasining yoʻqligi 50 Oyoq panjasi 118. Oyoq panjasining har xil qismidan yoʻqligi — boldir-oshiq boʻgʻimidan kaft-kaftoldi boʻgʻimigacha 60 119. Oyoq panjasining kaft-kaftoldi boʻgʻimi sohasidan yoʻqligi 40 120. Boldir-oshiq boʻgʻimining funksional qulay holatdagi (toʻgʻri burchak ostida) harakatsizligi 30 121. Boldir-oshiq boʻgʻimining boshqa holatdagi harakatsizligi 45 122. Boldir-oshiq boʻgʻimining oʻynoqiligi 45 123. Boldir-oshiq boʻgʻimida harakat cheklanganligi: yengil darajasi 15 oʻrta darajasi 20 ifodalangan darajasi 25 kuchli ifodalangan darajasi 30 124. Kaftoldi suyaklari hamda tovon suyagi sinishi asoratlari: yengil darajasi 10 oʻrta darajasi 20 ifodalangan darajasi 40 kuchli ifodalangan darajasi 60 125. Kaft suyaklari sinishi oqibatida statikaning buzilishi yoki doimiy ogʻriqli sindrom bilan 5 — 15 Boldir 126. Boldir yoʻqligi 70 127. Tizza boʻgʻimining yozilgan holatdagi (180 gradus burchak ostida) harakatsizligi 45 128. Tizza boʻgʻimining bukilgan holatdagi harakatsizligi 50 129. Tizza boʻgʻimi oʻynoqiligi 60 130. Tizza boʻgʻimida harakat cheklanganligi: yengil darajasi 10 oʻrta darajasi 20 ifodalangan darajasi 40 kuchli ifodalangan darajasi 60 131. Boldir suyaklari sinishi oqibatida oyoq funksiyasining turgʻun buzilishi yengil darajasi 10 oʻrta darajasi 20 ifodalangan darajasi 40 kuchli ifodalangan darajasi 60 — 70 132. Boldirning surunkali yiringli jarayoni oqibatida bitmayotgan oqma yoki yaralar borligi: yengil darajasi 10 oʻrta darajasi 20 ifodalangan darajasi 40 kuchli ifodalangan darajasi 60 — 70 133. Boldir suyaklarining bitmayotgan sinigʻi (soxta boʻgʻimi) 60 134. Katta boldir suyagining bitmayotgan sinigʻi (soxta boʻgʻimi) 50 Son suyagi 135. Son yuqori uchligidan yoʻqligi 90 136. Son oʻrta yoki pastki uchligidan yoʻqligi 80 137. Chanoq-son boʻgʻimining yozilgan holatdagi (180 gradus burchak ostida) harakatsizligi 50 138. Chanoq-son boʻgʻimining bukilgan holatdagi harakatsizligi 60 139. Chanoq-son boʻgʻimida harakat cheklanganligi: yengil darajada 30 oʻrtacha darajada 40 140. Son suyagi sinishi oqibatida oyoq funksiyasining buzilishi yengil darajasi 20 oʻrta darajasi 30 ifodalangan darajasi 40 kuchli ifodalangan darajasi 60 — 70 141. Son suyagining bitmayotgan sinigʻi (soxta boʻgʻimi) 60 — 70 142. Oyoq jarohatidan keyingi tromboflebit, limfa aylanishining buzilishi va boshqalar yengil darajasi 10 oʻrta darajasi 30 ifodalangan darajasi 50 kuchli ifodalangan darajasi 60 Izoh: oyoq-qoʻllarning toʻliq falajligi ularning yoʻqligiga tenglashtiriladi. Shuningdek, oyoq-qoʻllardagi boʻgʻimlarda koʻplab jarohatlar (ankilozlar, keskin ifodalangan kontrakturalar), surunkali yaralar oqibatida jarohatlangan oyoq-qoʻlni ishlata olmaslik, amputatsiyadan keyin suyakning toʻliq yopilmaganligi uning toʻliq yoʻqligiga tenglashtiriladi.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 11-ILOVA
Nogironligi boʻlgan shaxsni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi toʻgʻrisida
I. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq ishlab chiqilgan boʻlib, nogironligi boʻlgan shaxs (bola)larni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturini elektron shakllantirish va amalga oshirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomning maqsadlari uchun quyidagi atamalar va taʼriflardan foydalaniladi:
Nogironligi boʻlgan shaxsni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi (keyingi oʻrinlarda — RYATD) — tibbiy-ijtimoiy ekspertiza asosida ishlab chiqilgan, nogironligi boʻlgan shaxs uchun maqbul reabilitatsiya choralari majmui boʻlib, ushbu choralar organizmning buzilgan yoki yoʻqolgan funksiyalarini, shuningdek, nogironligi boʻlgan shaxs mehnat faoliyatining ayrim turlarini bajarish qobiliyatini tiklashga, kompensatsiya qilishga qaratilgan tibbiy, ijtimoiy, kasbiy va jismoniy reabilitatsiya choralarini amalga oshirishning ayrim turlari, shakllari, hajmlari, muddatlari hamda tartibini oʻz ichiga oladi;
tibbiy reabilitatsiya qilish — nogironligi boʻlgan shaxslar aʼzolarining hamda organizmi tizimlarining buzilgan va (yoki) yoʻqolgan funksiyalarini saqlab qolishga, qisman yoki toʻliq tiklashga qaratilgan tibbiy xizmatlar majmui;
kasbiy reabilitatsiya qilish — nogironligi boʻlgan shaxslarni kasbga yoʻnaltirishga, kasbga oʻqitishga va ishga joylashtirishga, shuningdek ularning boy berilgan kasbiy bilimlari, mahorati va koʻnikmalarini tiklashga qaratilgan chora-tadbirlar majmui;
ijtimoiy reabilitatsiya qilish — nogironligi boʻlgan shaxslarning hayot faoliyati cheklanganligini yengib oʻtishi uchun shart-sharoitlar yaratishga, ijtimoiy maqomini, oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish, mustaqil yashash imkoniyatlarini tiklashga, shuningdek, ularni jamiyatda oilaviy hayotning odatiy sharoitlariga qaytarishga qaratilgan chora-tadbirlar majmui;
jismoniy reabilitatsiya qilish — nogironligi boʻlgan shaxslar organizmining buzilgan yoki vaqtincha yoʻqolgan funksiyalarini hamda ularning ijtimoiy va kasbiy faoliyatga boʻlgan qobiliyatini jismoniy tarbiya va sport hamda parasport vositalari hamda usullaridan foydalangan holda tiklash (tuzatish va kompensatsiya qilish);
abilitatsiya qilish — jamiyat hayotiga moslashtirish uchun organizmning yoʻq boʻlgan (tugʻma) va (yoki) rivojlanmagan funksiyalarini shakllantirishga qaratilgan tibbiy, ijtimoiy, pedagogik, psixologik jihatdan tuzatish va boshqa tuzatish chora-tadbirlari majmui;
abilitatsiya qilish boʻyicha xizmatlar xavf guruhidagi bolalarga koʻrsatiladigan tibbiy-ijtimoiy, psixologik va pedagogik jihatdan tuzatish xizmatlarini, shuningdek, boshqa tuzatish xizmatlarini oʻz ichiga oladi;
bajaruvchi tashkilotlar — davolash-profilaktika muassasalari, reabilitatsiya markazlari, aholi bandligiga koʻmaklashuvchi markazlar va RYATDda tibbiy, kasbiy, ijtimoiy, jismoniy reabilitatsiya va abilitatsiya tadbirlarining bajaruvchilari etib belgilangan boshqa korxonalar, muassasalar va tashkilotlar;
qonuniy vakillari — ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar.
3. Nogironligi boʻlgan shaxs (bola)ni RYATD davlat organlari va tashkilotlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, shuningdek, tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, boshqa tashkilotlar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.
Nogironligi boʻlgan shaxs (bola)larni reabilitatsiya qilishning maqsadi ularga toʻlaqonli hayot tarzini yuritish hamda oʻz huquqlari va potensial imkoniyatlarini amalga oshirish imkonini beradigan ijtimoiy maqomini, oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatishga va kasbiy faoliyatning har xil turlariga oid qobiliyatini tiklashdan iboratdir.
4. RYATD nogironligi boʻlgan shaxs (bola) uchun tavsiya xususiyatiga ega. Ushbu shaxs reabilitatsiya chora-tadbirlarining u yoki bu turidan, shakli va hajmidan, shuningdek, dasturni amalga oshirishdan butunlay voz kechishga haqli.
Nogironligi boʻlgan shaxs (bola) (yoki uning qonuniy vakili) RYATDdan butunlay voz kechgan yoki dasturning ayrim qismlari amalga oshirilishidan voz kechgan taqdirda, davlat organlari va tashkilotlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, shuningdek, boshqa tashkilotlar, tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, dasturning bajarilmaganligi uchun javobgar boʻlmaydi.
5. Bajaruvchi tashkilotlar, shuningdek, tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — TIEK) tomonidan RYATDni bajarishda reabilitatsiya qilish tadbirlarini amalga oshirishda izchillik va uzluksizlik, oʻtkazilgan chora-tadbirlarning samaradorligini doimiy kuzatib borish va nazorat qilish taʼminlanadi.
II. Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturini ishlab chiqish tartibi
6. Reabilitatsiya qilish tadbirlarini amalga oshirishda TIEK mutaxassislari tekshirib koʻrilayotgan shaxs (bola)ga (yoki uning qonuniy vakiliga) reabilitatsiya tadbirlarining maqsadini, vazifalarini, bashorat qilinayotgan natijalarni, tibbiy va ijtimoiy-huquqiy oqibatlarini tushuntirishi shart.
Nogironligi boʻlgan shaxs (bola) uchun tibbiy-ijtimoiy ekspertiza oʻtkazilganidan keyin oʻn kun ichida nogironligi boʻlgan shaxs (bola)ni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” moduli (keyingi oʻrinlarda — “Ekspertiza” moduli) orqali shakllantiriladi.
7. 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolaga RYATD rasmiylashtirilganda qonuniy vakili haqidagi maʼlumotlar ham kiritiladi.
TIEK mutaxassislari RYATDni tuzishda nogironligi boʻlgan shaxs (bola)ni Oʻzbekiston Respublikasining “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida” 2020-yil 15-oktabrdagi OʻRQ-641-son Qonunida nazarda tutilgan huquqlari toʻgʻrisida xabardor qiladilar.
8. RYATDni elektron shakllantirish quyidagi bosqichlardan iborat boʻladi:
reabilitatsion ekspert diagnostikasini oʻtkazish;
reabilitatsiya potensialini aniqlash;
reabilitatsiya bashoratini baholash;
bajaruvchi tashkilotlarni koʻrsatgan holda nogironligi boʻlgan shaxs (bola)ga maishiy, ijtimoiy, jismoniy va kasbiy faoliyatni bajarishda buzilgan qobiliyatini tiklash (shakllantirish) (toʻliq yoki qisman) yoki uni kompensatsiya qilish imkonini beradigan reabilitatsiya yoki abilitatsiya tadbirlarini, texnik vositalar va xizmatlarni belgilash.
9. RYATDni elektron shakllantirish nogironligi boʻlgan shaxs (bola)larga davolash-profilaktika muassasalari tomonidan tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasiga taqdim etilgan yoʻllanmada koʻrsatilgan tibbiy reabilitatsiya boʻyicha tavsiya etilgan choralarni, nogironligi boʻlgan bolaga psixologik-pedagogik reabilitatsiya choralari, psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning tekshirish natijalari boʻyicha xulosasini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.
10. Reabilitatsiya ekspert diagnostikasining murakkab turlarini qoʻllash talab qilinadigan hollarda nogironligi boʻlgan shaxs (bola) RYATDni toʻldirish va unga tuzatishlar kiritish uchun TIEK tomonidan nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markaziga, Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash hududiy markazlariga (keyingi oʻrinlarda — RM), Sogʻliqni saqlash vazirligi, boshqa vazirliklar va idoralar tizimidagi davolash-profilaktika va diagnostika muassasalariga belgilangan tartibda yuborilishi mumkin.
Nogironligi boʻlgan shaxs (bola)ga (yoki uning qonuniy vakiliga) elektron shakllantirilgan RYATDga muvofiq uni tibbiy, kasbiy, ijtimoiy, jismoniy reabilitatsiya va abilitatsiya qilish uchun tegishli boʻladigan tadbirlar, texnik vositalar va xizmatlar rejasini aniqlash maqsadida u qaysi bajaruvchi tashkilotga murojaat qilishi tushuntiriladi.
11. Elektron shakllantirilgan RYATD nogironlik guruhining belgilangan davrida amalda boʻladi.
Nogironligi boʻlgan shaxs (bola) (yoki uning qonuniy vakili) elektron shakllantirilgan RYATDni rad etgan taqdirda, TIEK tomonidan tegishli dalolatnoma tuziladi, nogironligi boʻlgan shaxs (bola) (yoki uning qonuniy vakili)ning yozma rad etish xati (yoki rad etganligi haqidagi dalolatnoma) “Ekspertiza” moduliga kiritiladi.
Nogironligi boʻlgan shaxs (bola) (yoki uning qonuniy vakili) RYATDga rozi boʻlmagan taqdirda, u TIEKning yuqori muassasalariga, Ijtimoiy himoya milliy agentligiga yoki belgilangan tartibda sudga murojaat qilishga haqlidir.
12. Bajaruvchi tashkilotlar nogironligi boʻlgan shaxs (bola) murojaat qilgan kundan eʼtiboran 10 kun muddatda elektron shakllantirilgan RYATDga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxs (bola) ni tibbiy, kasbiy, ijtimoiy, jismoniy reabilitatsiya va abilitatsiya qilish uchun tegishli boʻlgan tadbirlarni, texnik vositalar va xizmatlarni aniqlashi va RYATDda qayd etishi, reabilitatsiya qilishning bajaruvchi tashkilotlarini, shakllari va muddatlarini koʻrsatishi shart.
Bajaruvchi tashkilotlar oʻz imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda nogironligi boʻlgan shaxs (bola)ning RYATDda aks ettirilgan tibbiy, ijtimoiy, kasbiy, jismoniy reabilitatsiya va abilitatsiya qilish boʻyicha tavsiyalarga qoʻshimcha yoki tuzatish kiritish huquqiga ega.
14. RYATDda belgilangan chora-tadbirlar TIEK tomonidan bajaruvchi tashkilot etib belgilangan muassasa va tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi.
15. Bajaruvchi tashkilotlar maʼmuriyati oʻz faoliyatidan kelib chiqqan holda nogironligi boʻlgan shaxs (bola) (yoki uning qonuniy vakili) murojaatidan soʻng 3 kun ichida RYATDda koʻzda tutilgan reabilitatsiya tadbirlarini amalga oshirishda, mahalliy hokimiyat va tashkilotlar bilan birgalikda, huquqiy va mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, reabilitatsiya tadbirlarini amalga oshirish boʻyicha ishlarni tashkil qiladi.
16. Reabilitatsiya tadbirlarini bajarish muddati tavsiya etilgan muddatdan oshmasligi kerak.
17. Bajaruvchi tashkilotlar RYATDda belgilangan tadbirlarning bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Ekspertiza” moduliga oʻzlarining axborot tizimlari orqali yuboradi.
18. RYATDning bajarilishi TIEK tomonidan nogironligi boʻlgan shaxs (bola)ni keyingi tibbiy koʻrikdan oʻtkazish vaqtida yakuniy baholanadi.
IV. Yakunlovchi qoidalar
19. Nogironligi boʻlgan shaxs (bola)ga RYATDda tavsiya etiladigan tadbirlarni elektron shakllantirish, uning monitoringini olib borish va uni bajarish natijalarini baholash yuzasidan javobgarlik TIEKga yuklanadi.
20. Bajaruvchi tashkilotlarning rahbarlari RYATD tadbirlarini bajarish monitoringini olib borish uchun shaxsan javobgardirlar.
21. Nogironligi boʻlgan shaxs (bola)ga RYATDni ishlab chiqish va bajarish masalalari boʻyicha paydo boʻladigan nizolar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
Nogironligi boʻlgan shaxsni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Nogironligi boʻlgan shaxs (bola)ni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi
20 _ _ __ yil “__ _ __” _____ ___ ____dagi _________-son koʻrik dalolatnoma ____ _ ___-son RYATD Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi __________________________ №________________________ Familiyasi, ismi, otasining ismi _________________________________________________________ Jinsi: erkak, ayol. Tugʻilgan sanasi ________________________________________________________ Doimiy (vaqtinchalik) yashash manzili ______________________________________________________ _______________________________________ telefoni _______________________________________ Nogironlik guruhi Nogironlik sababi _______________________________________ _ _______________________________________________ Nogironlik belgilangan muddat 20____yil “____”________________gacha Takroran koʻrikdan oʻtkazish 20 __ _ _ yil “__ _ _” ________________ Tibbiyot muassasasining nomi _____________________________________________________________ № _________ Tibbiy reabilitatsiya qilish: Tiklash terapiyasi (Medikamentoz terapiya, fizioterapiya, refleksoterapiya, fitoterapiya, massaj) _______________________________________________________________________________________ Rekonstruktiv jarrohlik _______________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ (turi) Tavsiya qilingan protez-ortopedik moslamalar _______________________________________________________________________________________ (turi) Tavsiya qilingan reabilitatsiya qilishning texnik vositalari _______________________________________________________________________________________ (turi) Oʻzgalar parvarishiga muhtojligi:
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashi Rayosati va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1992-yil 6-apreldagi 170-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1992-y., 4-son, 10-modda) bilan tasdiqlangan Chernobil halokatidan ziyon koʻrgan Oʻzbekiston Respublikasida istiqomat qiluvchi fuqarolarga beriladigan haq-huquqlar, pul kompensatsiyalari va imtiyozlar roʻyxatida :
a) I boʻlimning 1-kichik bandidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) II boʻlimda :
nomidagi “nogironlarga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-kichik bandidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-kichik bandning toʻrtinchi — oltinchi xatboshilaridagi “nogironlarga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-kichik bandning birinchi xatboshidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-kichik bandida :
birinchi xatboshidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻttiz beshinchi xatboshidagi “nogironlarning” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) V boʻlimda :
nomidagi “nogironlarning” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
birinchi xatboshidagi “nogironlarga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Harbiy xizmatchilar va harbiy majburiyatli shaxslarning, oddiy askarlar hamda boshliqlar tarkibiga kiruvchi shaxslarning davlat majburiy sugʻurtasi toʻgʻrisida” 1994-yil 26-yanvardagi 38-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1994-y., 1-son, 6-modda) 2-bandning “b” kichik bandidagi “nogironiga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxsga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 1994-yil 29-sentabrdagi 490-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus taʼlim-tarbiya muassasalaridagi alohida mehnat sharoitlari uchun qoʻshimcha haq belgilangan pedagog xodimlar lavozimlari roʻyxati, mazkur toʻlovlarning turlari va miqdorlarining III bandiga izohlarda :
a) 1-kichik bandning ikkinchi xatboshidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-kichik banddagi “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 1995-yil 18-fevraldagi 59-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabdan tashqari muassasa toʻgʻrisidagi nizomning III boʻlim 4-bandining ikkinchi xatboshisidagi “Nogiron” soʻzi “Nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 20-martdagi 153-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy ahamiyatli kasalliklarga duchor boʻlgan bemorlar uchun imtiyozlarda ikkinchi xatboshidagi “tibbiy-mehnat ekspert komissiyasi (TMEK)ga” soʻzlari “tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi (TIEK)ga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Bolalikdan nogironlar tugʻilishining oldini olish uchun yangi tugʻilgan chaqaloqlar hamda homilador ayollarda tugʻma va boshqa patologiyani barvaqt aniqlash boʻyicha “Ona va bola skriningi” davlat tizimini tashkil etish toʻgʻrisida” 1998-yil 1-apreldagi 140-son qarorida :
qaror nomidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan bolalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-banddagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan bolalar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 5-fevraldagi 54-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulot (ishlar, xizmatlar)ni ishlab chiqarish va sotish xarajatlarining tarkibi hamda moliyaviy natijalarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
2.3.8.6-banddagi “oʻn olti yoshgacha nogiron bolasi boʻlgan” soʻzlari “oʻn sakkiz yoshgacha nogironligi boʻlgan bolasi bor” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2.3.10-banddagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Uy-joy fondini davlat yoʻli bilan hisobga olish toʻgʻrisida” 2000-yil 20-yanvardagi 18-son qarorida :
a) 1-ilova 3-bandining birinchi xatboshidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilova 2-bandidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining “Vaqtinchalik mehnatga layoqatsizlik boʻyicha nafaqalar toʻlash chegarasini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2002-yil 28-fevraldagi 71-son qarorining 1-bandi ikkinchi xatboshisidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining “Yadro poligonlarida va boshqa radiatsiya yadro obyektlarida harbiy xizmatni oʻtagan pensiya yoshidagi shaxslarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2002-yil 31-maydagi 188-son qarorining 3-bandida :
birinchi xatboshidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “nogironlarga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
15. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalari 2-ilovasining 1-bandidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
16. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 22-fevraldagi 99-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining safarbarlik chaqiruvi rezervida xizmatni oʻtashi tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
9 1 -bandning birinchi xatboshisidagi “tibbiy-mehnat ekspertiza komissiyasi (TMEK)” soʻzlari “tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi (TIEK)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9 2 -bandning birinchi xatboshisidagi “TMEK” va “nogiron” soʻzlari “TIEK” va “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 4-noyabrdagi 482-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomobil transportida yoʻlovchilar va bagajni tashish qoidalarining 25-bandi uchinchi xatboshisi , 30 , 32 va 68-bandlardagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
18. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 8-iyundagi 264-son qarori bilan tasdiqlangan Imtiyozli toifaga kiruvchi bemorlarga order berish, ularni shifoxonaga joylashtirish va davlat budjeti mablagʻlari hisobiga davolash qiymatini toʻlash tartibining 6-bandi toʻrtinchi xatboshisida :
“nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“oʻzini oʻzi boshqarish organining maʼlumotnomasi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
19. Vazirlar Mahkamasining “Respublika bolalar ijtimoiy moslashuvi markazini tashkil etish toʻgʻrisida” 2004-yil 7-sentabrdagi 419-son qarorida :
a) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 1-bandida “ nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi davlat muassasalari tibbiyot va farmatsevtika xodimlari mehnatiga haq toʻlash tartibi va shartlari toʻgʻrisida nizomda :
a) 14-bandida “Tibbiy-mehnat ekspert komissiyalari (TMEK)” va “nogironlar” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari (TIEK)” va “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 17-banddagi “TMEKlarining” soʻzi “TIEKlarining” soʻzi bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovada :
1.11-bandning birinchi xatboshidagi “nogironlar” va “nogironlarni” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslar” va “nogironligi boʻlgan shaxslarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3.1 , 3.19 , 3.21-bandlarning birinchi xatboshilaridagi “nogironlar” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3.22-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “tibbiy-mehnat” soʻzlari “tibbiy-ijtimoiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9.5-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “tibbiy-mehnat” soʻzlari “tibbiy-ijtimoiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
22. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 11-yanvardagi 4-son qarori bilan tasdiqlangan Kasanachilik toʻgʻrisida nizomda :
8-bandning birinchi xatboshisidagi “nogironlarga” va “TMEK” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslarga” va “TIEK” soʻzlari bilan almashtirilsin;
34-banddagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
23. Vazirlar Mahkamasining “Nogironlarni sogʻlomlashtirish va protezlash milliy markazini tashkil etish toʻgʻrisida” 2006-yil 17-maydagi 89-son qarorida :
a) qaror nomidagi “Nogironlarni sogʻlomlashtirish” soʻzlari “Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Nogironligi boʻlgan shaxslarni ijtimoiy muhofaza qilish tizimini yanada takomillashtirish, tibbiy-ijtimoiy va kasb boʻyicha reabilitatsiya samaradorligini oshirish va ularning jamiyatga integratsiyalashuvini kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:”;
v) 2-bandda :
ikkinchi , uchinchi , toʻrtinchi va yettinchi xatboshilaridagi “nogironlarni” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash hududiy markazlariga amaliy-uslubiy yordam koʻrsatish;”
sakkizinchi xatboshidagi “nogironlarga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
g) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Sogʻliqni saqlash vaziriga” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi direktoriga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 4-bandning toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
e) 1-ilovada :
ilovaning nomidagi “nogironlarni sogʻlomlashtirish” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Urush va mehnat faxriylarini sanatoriyada sogʻlomlashtirishni tashkil etish boʻlinmasi — (4 kishi)” bloki chiqarib tashlansin.
25. Vazirlar Mahkamasining “Imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan kasb-hunar kollejlari faoliyati toʻgʻrisida” 2007-yil 17-maydagi 100-son qarorida :
a) qaror nomidagi “ixtisoslashtirilgan kasb-hunar kollejlari” soʻzlari “ixtisoslashtirilgan kasb-hunar maktablari” soʻzlari bilan almashtirilsin:
b) muqaddimadagi “Oʻzbekiston Respublikasida nogironlarni ijtimoiy himoya qilish toʻgʻrisida“gi” soʻzlari “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) ilovada :
1-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasida nogironlarni ijtimoiy himoya qilish toʻgʻrisida“gi” soʻzlari “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“nogironligi boʻlgan oʻquvchilar — Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar tibbiy-ijtimoiy xizmatlar boshqarmalarining yoʻllanmasi boʻyicha;”.
26. Vazirlar Mahkamasining “Hududiy sogʻliqni saqlash muassasalarining tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2008-yil 18-martdagi 48-son qarorida :
a) Viloyat koʻp tarmoqli tibbiyot markazi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaning 2 — 4 va 7-bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar.
3. Bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxslar.
4. 1941 — 1945-yillardagi urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar va urush qatnashchilari, shuningdek, ularga tenglashtirilgan shaxslar.
7. Chernobil AESdagi avariyani bartaraf etishda qatnashish natijasida nogironligi boʻlgan shaxslar.;”
b) Tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi toʻgʻrisidagi nizomda :
5-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “va tibbiy-ijtimoiy” soʻzlari chiqarib tashlansin;
6-bandda :
uchinchi va oltinchi xatboshilaridagi “va tibbiy-ijtimoiy” soʻzlari chiqarib tashlansin;
oʻninchi xatboshi chiqarib tashlansin;
8-bandning ikkinchi xatboshisidagi “va tibbiy-ijtimoiy” soʻzlari chiqarib tashlansin;
10-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tumanlar (shaharlar)da — shoshilinch tibbiy yordam boʻlimiga ega boʻlgan markaziy tuman (shahar) kasalxonasi, koʻp tarmoqli markaziy tuman (shahar) poliklinikasi, qishloq vrachlik punktlari, oilaviy poliklinikalar (shaharlarda), dispanserlar, akusherlik komplekslari, ixtisoslashtirilgan kasalxonalar, xususiy tibbiyot muassasalari;
Toshkent shahrida — koʻp tarmoqli markaziy tuman poliklinikasi, oilaviy poliklinikalar, dispanserlar (bemor oʻrinlari fondisiz), chaqaloqlar uylari, xususiy tibbiyot muassasalari.”;
12-banddagi “nogironlarga, keksalarga va aholining boshqa nochor toifalariga tibbiy-ijtimoiy yordam berish boʻlimi boshligʻi — oʻrinbosarga” soʻzlari chiqarib tashlansin;
14-banddagi “oʻrinbosarlardan biri” soʻzlari “oʻrinbosar” soʻzi bilan almashtirilsin;
18-banddagi “tibbiy-ijtimoiy” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) Tuman (shahar) tibbiyot birlashmasining tuzilmasidan quyidagi bloklar chiqarib tashlansin:
“Boshliqning tibbiy-ijtimoiy yordam berish boʻyicha oʻrinbosari — boʻlim boshligʻi;
Nogironlarga, keksalarga va aholining boshqa zaif qatlamlariga tibbiy-ijtimoiy yordam berish boʻlimi;
Yolgʻiz keksalarga, pensionerlarga va nogironlarga uyda xizmat koʻrsatuvchi ijtimoiy xodimlar guruhi”.
27. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 24-iyundagi 141-son qarori bilan tasdiqlangan Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalarining 33-bandi toʻqqizinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
28. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 24-dekabrdagi 277-son qarori bilan tasdiqlangan Tabiiy monopoliyalar subyektlari tomonidan majburiy xizmat koʻrsatilishi kerak boʻlgan isteʼmolchilar roʻyxatida 1-bandning oʻninchi xatboshisidagi , 2-bandning beshinchi xatboshisidagi , 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 4-bandning uchinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
29. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 14-apreldagi 110-son qarori bilan tasdiqlangan Qarzdor va uning oilasining normal turmush kechirishi uchun zarur boʻlgan, ijro hujjatlari boʻyicha undiruv qaratilishi mumkin boʻlmagan uy anjomlari va jihozlari, kiyimlar hamda boshqa buyumlar roʻyxatining 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Nogironligi boʻlgan shaxslarda foydalanishda boʻlgan nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning texnik vositalari va protez-ortopediya moslamalari;”.
30. Vazirlar Mahkamasining “Respublika ixtisoslashtirilgan ilmiy-amaliy tibbiyot markazlari faoliyatini tashkil etish masalalari toʻgʻrisida” 2009-yil 21-maydagi 145-son qarorida :
a) Respublika ixtisoslashtirilgan terapiya va tibbiy reabilitatsiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi toʻgʻrisidagi nizomga ilovada :
3 — 5 va 8-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar.
4. Bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxslar.
5. 1941 — 1945-yillardagi urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar va urush qatnashchilari, shuningdek, ularga tenglashtirilgan shaxslar.
8. Chernobil AESdagi avariyani bartaraf etishda qatnashish natijasida nogironligi boʻlgan shaxslar.”
b) Respublika ixtisoslashtirilgan dermatologiya va venerologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi toʻgʻrisidagi nizomga ilovada :
3 — 5 va 8-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar.
4. Bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxslar.
5. 1941 — 1945-yillardagi urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar va urush qatnashchilari, shuningdek, ularga tenglashtirilgan shaxslar.
8. Chernobil AESdagi avariyani bartaraf etishda qatnashish natijasida nogironligi boʻlgan shaxslar.”
31. Vazirlar Mahkamasining “Sotib olingan reabilitatsiya texnik vositasi yoki koʻrsatilgan xizmatlar uchun kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisida” 2009-yil 17-iyundagi 166-son qarorida :
a) muqaddimadagi “Oʻzbekiston Respublikasida nogironlarni ijtimoiy himoya qilish toʻgʻrisida“gi” soʻzlari “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslarga qonun hujjatlarida belgilangan tartibda bepul berilishi kerak boʻlgan, ular tomonidan oʻz hisobiga sotib olingan reabilitatsiya qilishning texnik vositasi yoki koʻrsatilgan xizmatlar uchun kompensatsiya toʻlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom maqsadlari uchun quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi — tibbiy-ijtimoiy ekspertiza asosida ishlab chiqilgan, nogironligi boʻlgan shaxs uchun maqbul reabilitatsiya choralari majmui boʻlib, ushbu choralar organizmning buzilgan yoki yoʻqolgan funksiyalarini, shuningdek nogironligi boʻlgan shaxs mehnat faoliyatining muayyan turlarini bajarish qobiliyatini tiklashga, kompensatsiya qilishga qaratilgan tibbiy, ijtimoiy, kasbiy va jismoniy reabilitatsiya choralarini amalga oshirishning ayrim turlari, shakllari, hajmlari, muddatlari hamda tartibini oʻz ichiga olgan chora-tadbirlari kompleksi;
kompensatsiya — nogironligi boʻlgan shaxsga (yoki uning qonuniy vakiliga) pul shaklida toʻlanadigan, nogironligi boʻlgan shaxs tomonidan oʻz mablagʻlari hisobiga sotib olingan nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturida nazarda tutilgan reabilitatsiya qilishning texnik vositasi yoki koʻrsatilgan xizmatlar qiymatini qoplash.”;
4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Oʻz mablagʻlari hisobiga:
nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturida nazarda tutilgan reabilitatsiya qilishning texnik vositasini sotib olgan;
nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturida nazarda tutilgan reabilitatsiya texnik vositasini joriy taʼmirlash boʻyicha xizmatlarga haq toʻlagan nogironligi boʻlgan shaxslar kompensatsiya olish huquqiga ega boʻladilar.”;
5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Kompensatsiya Sotib olingan reabilitatsiya qilishning texnik vositasi yoki koʻrsatilgan xizmatlar uchun kompensatsiya toʻlash masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha maxsus komissiyaning (keyingi oʻrinlarda — Maxsus komissiya) qaroriga muvofiq toʻlanadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda hududiy boshqarmalar deb ataladi) Maxsus komissiyaning ishchi organi (keyingi oʻrinlarda — ishchi organ) hisoblanadi.”;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Nogironligi boʻlgan shaxs yoki uning qonuniy vakili (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) kompensatsiya olish uchun hududiy boshqarmalarga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
Maxsus komissiya tomonidan belgilanadigan shakl boʻyicha kompensatsiya toʻlash toʻgʻrisida ariza;
nogironligi boʻlgan shaxsni tasdiqlaydigan hujjatning nusxasi;
nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi nusxasi;
tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimining belgilangan tartibda reabilitatsiya qilishning texnik vositasi bilan taʼminlash uchun nogironligi boʻlgan shaxs hisobga qoʻyilgan sana toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi;
reabilitatsiya qilishning texnik vositasi sotib olinganligi yoki xizmatlar koʻrsatilganligini tasdiqlaydigan chek, kvitansiya, talon, chipta va ularga tenglashtirilgan boshqa hujjatning nusxasi;
reabilitatsiya qilishning texnik vositasining texnik pasporti nusxasi.”;
7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Ariza beruvchi tomonidan ushbu Nizomning 6-bandiga muvofiq taqdim etilgan hujjatlar besh kun mobaynida hududiy boshqarmalar tomonidan kompensatsiya toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqish uchun Maxsus komissiyaga kiritadi.”;
8-band chiqarib tashlansin;
9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Hujjatlar hududiy boshqarmalardan tushgan sanadan boshlab, ikki hafta muddatda Maxsus komissiya taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va nogironligi boʻlgan shaxs oʻz mablagʻlari hisobiga sotib olgan reabilitatsiya qilishning texnik vositasi yoxud koʻrsatilgan xizmatlar uchun kompensatsiya toʻlash yoxud kompensatsiya toʻlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.”;
11-bandning ikkinchi xatboshisida :
“reabilitatsiya” soʻzidan keyin “qilishning” soʻzi bilan toʻldirilsin;
“nogironlarni” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-banddagi “ishchi organ” soʻzlari “hududiy boshqarma” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15-banddagi “Reabilitatsiya” soʻzidan keyin “qilishning” soʻzi bilan toʻldirilsin;
17-bandda :
“Reabilitatsiya” soʻzidan keyin “qilishning” soʻzi bilan toʻldirilsin;
“Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Hududiy boshqarmalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
18-19-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Kompensatsiya toʻlash uchun pul mablagʻlari Maxsus komissiyaning qarori asosida hududiy boshqarmalarning hisob raqamidan oʻtkaziladi.
Kompensatsiya belgilangan tartibda nogironligi boʻlgan shaxs yashaydigan joydagi Xalq banki boʻlimi orqali amalga oshiriladi.
19. Hududiy boshqarmalar nogironligi boʻlgan shaxslarga kompensatsiya toʻlash uchun tushgan mablagʻlar hisobini belgilangan tartibda Moliya vazirligi Gʻaznachiligining boʻlimlarida ochilgan shaxsiy hisobravaraqlarida yuritadilar.”;
21-bandda :
“nogironlarga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“reabilitatsiya” soʻzidan keyin “qilishning” soʻzi bilan toʻldirilsin.
v) 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 17-iyundagi 166-son qaroriga 2-ILOVA
Sotib olingan reabilitatsiya qilishning texnik vositasi yoki koʻrsatilgan xizmatlar uchun kompensatsiya toʻlash masalalarini koʻrib chiqish boʻyicha maxsus komissiyaning
Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boshqarmasi boshligʻi, Maxsus komissiya raisi Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Moliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar moliya bosh boshqarmalari boshliqlarining birinchi oʻrinbosari Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Bosh tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi raisi Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boshqarmasi bosh hisobchisi, Maxsus komissiya kotibi ”.
32. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 24-iyundagi 177-son qarori bilan tasdiqlangan Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalarida :
a) 5-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalariga 5-ILOVA
__________________________________________________________________ (yuridik shaxsning nomi) BUYRUQ №_________ _____________ shahri 20__ yil “___” ____________ Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisa tufayli koʻrilgan zararni toʻlash toʻgʻrisida Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisa tufayli ______________________________________________________ga (jabrlanuvchining F.I.O.) zarar yetkazilgan. Ushbu baxtsiz hodisa 20___ yil “___” ___________________da N-1 shakldagi dalolatnoma bilan rasmiylashtirilgan. TIEKning 20___ yil “___” _____________dagi ___-son xulosasiga koʻra ____ guruh nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etilgan / etilmagan _________________________ (keraklisi koʻrsatiladi) ”;
b) 9-ilovada :
20-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza komissiyalari (TIEK), keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun internat uylar.”;
67-pozitsiyadagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
35. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 28-dekabrdagi 321-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat sud ekspertlarining hayoti va sogʻligʻini davlat tomonidan majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida nizomning 23-bandi “b” kichik bandi ikkinchi , uchinchi , toʻrtinchi xatboshilaridagi “nogironiga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
37. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 27-apreldagi 121-son qarori bilan tasdiqlangan Sport va ommaviy-jismoniy tarbiya tadbirlarini oʻtkazish hamda ular ishtirokchilarining moddiy taʼminoti normalarini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ilovaning 3-bandidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
38. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 25-maydagi 149-son qarori bilan tasdiqlangan Qonun hujjatlari buzilganligi uchun ushlangan transport vositalarini saqlash xizmatlari koʻrsatish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida nizomning 5-bandi “e” kichik bandidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
40. Vazirlar Mahkamasining “Respublika bolalar ijtimoiy moslashuvi markazini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 23-sentabrdagi 267-son qarorining 1-bandi ikkinchi xatboshisidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
41. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 13-apreldagi 109-sonli qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi temir yoʻl transportida yoʻlovchilar, bagaj va yuk bagaj tashish qoidalarida :
16-banddagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
25-bandning “b” kichik bandidagi “urush nogironlari va qatnashchilari” soʻzlari “urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar va urush qatnashchilari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
26-bandning birinchi xatboshisidagi “Nogironlar” soʻzi “Nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
51-bandning uchinchi xatboshisidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
59-bandning ikkinchi xatboshisidagi “nogironlarga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
152-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “urush nogironlari” soʻzlari “urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “-nogironlariga” soʻzi “-nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “urush nogironlariga” soʻzlari “urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “urush nogironlari” soʻzlari “urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshidagi “urush nogironlarini” soʻzlari “urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn birinchi xatboshidagi “Urush nogironi guvohnomasi” soʻzlari “Urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxs guvohnomasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
159-banddagi “Nogironlar” soʻzi “Nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
165-band ikkinchi xatboshisidagi “urush nogironlari va qatnashchilari va” soʻzlari “urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar va urush qatnashchilari hamda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
168-bandning “a” kichik bandidagi “urush nogironlari” soʻzlari “urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
177-banddagi “Urush nogironlari” soʻzlari “Urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
224-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Urush nogironlari” soʻzlari “Urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
42. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 14-iyundagi 173-son qarori bilan tasdiqlangan Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 7-bandning “b” kichik bandi oltinchi xatboshisi va 8-bandning yettinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 2.5-bandidagi “Nogironlar” soʻzi “Nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
43. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 17-sentabrdagi 273-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida yoʻlovchilar aylanmasini va umumiy foydalaniladigan avtomobil va elektr transportida shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro yoʻnalishlarda hamda soatlar boʻyicha tashilgan yoʻlovchilar sonini aniqlash tartibi toʻgʻrisida nizomning 3-bandi oʻn toʻrtinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
44. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 22-iyuldagi 204-son qarori bilan tasdiqlangan Ambulatoriyada davolanishda dori vositalari bilan imtiyozli taʼminlanish huquqiga ega boʻlgan shaxslar toifalari roʻyxatida :
a) 9-banddagi “urush nogironlari va qatnashchilari” soʻzlari “urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar va urush qatnashchilari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 11-banddagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
45. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 5-avgustdagi 213-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalarini doimiy va vaqtincha saqlash joylarini tashkil etish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomning 10-bandi oʻninchi xatboshisidagi “nogironlarning” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarning” soʻzlari bilan almashtirilsin.
46. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-martdagi 57-son qarori bilan tasdiqlangan Nodavlat notijorat tashkilotlarining ramzlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomning 8-bandidagi “Nogironlar” soʻzi “Nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
47. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlarining davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilash tartibining izohlar qismi 5-bandidagi “nogironlari” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
48. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-iyuldagi 194-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻp kvartirali uylarda issiqlik taʼminoti xizmatlari koʻrsatish qoidalarining 2-bandi yettinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
49. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 29-avgustdagi 243-son qarori bilan tasdiqlangan Nurlanish olish dozalarining belgilangan asosiy chegaralaridan oshib ketish ehtimoli boʻlgan hududlarda yashovchi fuqarolarni ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisida nizomning 5-bandi “b” kichik bandi uchinchi xatboshisida :
“nogironlari” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
50. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 22-sentabrdagi 269-son qarori bilan tasdiqlangan Vasiylikdagi yoki homiylikdagi shaxslarning shaxsiy hujjatlari yigʻmajildini yuritish va vasiy yoki homiy tomonidan oʻz majburiyatlarini bajarishi toʻgʻrisida hisobot taqdim etish tartibi haqida nizomning 6-bandi “z” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“z) tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasining nogironlikni belgilash toʻgʻrisidagi qarori, nogironligi boʻlgan shaxsning reabilitatsiya dasturi;”.
52. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 13-oktabrdagi PF-4658-son Farmonini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2014-yil 24-dekabrlagi 361-son qarorida :
a) 1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Sogʻliqni saqlash vazirligiga” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 5-band chiqarib tashlansin;
v) 1-ilovada :
ilovaning nomidagi “Sogʻliqni saqlash vazirligiga” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-banddagi “tibbiyot birlashmalariga” soʻzlari “tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Sanatoriyga yoʻllanma olish uchun urush va mehnat fronti faxriylari tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:
ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha ariza;
urush faxriysi guvohnomasi yoki 1941 — 1945-yillarda mehnat frontida qatnashganlik toʻgʻrisidagi hujjat nusxasi;
sogʻlomlashtirishning tavsiya etilgan yoʻnalishi va mavjud zid koʻrsatmalar yozilgan sanatoriy-kurort kartasi.
I guruhiga kiruvchi urush va mehnat fronti faxriylari arizasida oʻzlariga hamrohlik qiluvchi shaxsning ismi-sharifi hamda shaxsini tasdiqlovchi hujjat raqami va berilgan muddatini koʻrsatadilar.
Taqdim etilgan hujjatlar ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha Arizalarni roʻyxatdan oʻtkazish daftarida roʻyxatdan oʻtkaziladi.”;
14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlari, zarur boʻlgan yoʻnalish, sanatoriyning nomi va sogʻliqni tiklash uchun oʻzi xohlagan muddat koʻrsatilgan holda ariza bergan shaxslar roʻyxatlarini shakllantiradilar, ularni tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarida kelishadilar hamda yoʻllanmalar ajratish yuzasidan har yili 15-noyabrgacha boʻlgan muddatda Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga buyurtmanoma taqdim etadilar”;
15-banddagi “tibbiyot birlashmasi” soʻzlari “tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 39 va 40-bandlardagi “tibbiyot birlashmalari” soʻzlari “tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tibbiyot birlashmasiga” soʻzlari “tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19-bandda :
“Nogironlarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“vaziri” soʻzidan keyin “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi direktori” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
20 va 38-bandlardagi “Nogironlarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Zarurat boʻlganda, yil mobaynida Yoʻllanmalarni taqsimlash asosli sabablardan (tibbiy koʻrsatkichlar, urush va mehnat fronti faxriylarining rad etishi va shu kabilardan) kelib chiqqan holda oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin. Oʻzgartirishlar Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi tomonidan “Nuroniy” jamgʻarmasi bilan kelishilgan holda kiritiladi.
Ushbu holatda Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi har chorak oxirgi oyining 25-sanasigacha boʻlgan muddatda kelgusi chorak uchun oʻrinlar ajratishning tuzatishlar kiritilgan parametrlarini sanatoriylarga yetkazadi.”;
22-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Yoʻllanmalarni taqsimlashning tasdiqlangan yillik rejasiga muvofiq Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi har qaysi yilning birinchi oʻn kunligidan kechikmay Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashining, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining sanatoriylari bilan keyingi yil uchun urush va mehnat fronti faxriylarini sogʻlomlashtirish yuzasidan shartnomalar tuzadi, ularda urush va mehnat fronti faxriylari uchun beriladigan oʻrinlar soni hamda sogʻlomlashtirish qiymati koʻrsatiladi.”;
24-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yoʻllanmalarni ajratish Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi tomonidan, tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlari shakllantirgan buyurtmanomalarga muvofiq amalga oshiriladi.”;
uchinchi xatboshidagi “tibbiyot birlashmasiga” soʻzlari “tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Nogironlarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
25-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu masalalarni hal etish uchun hokimlikning, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimining, tuman (shahar) tibbiyot birlashmasining vakili hamda tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimining boshligʻi ishtirokida Komissiya tuziladi.”;
26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Sanatoriylarning rahbarlari tuzilgan shartnomaga muvofiq oʻrinlarning zarur miqdorda boʻlishini taʼminlash yuzasidan shaxsan javob beradilar.
Sanatoriy urush va mehnat fronti faxriylarini qabul qilishni hamda yoʻllanmada koʻrsatilgan muddatlarda sogʻlomlashtirish uchun oʻrin berishni rad etgan taqdirda urush va mehnat fronti faxriysi yaqin joydagi tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimiga darhol murojaat qiladi, boʻlim vakili murojaat qilingan kundan boshlab bir kundan kechikmay rad etishning holatlarini aniqlash va qabul qilish masalasini koʻrish uchun sanatoriyga boradi.
Quyidagi holatlarda sanatoriy urush va mehnat fronti faxriylarini qabul qilishni hamda yoʻllanmada koʻrsatilgan muddatlarda sogʻlomlashtirish uchun oʻrin berishni rad etishi mumkin:
I guruh nogironligi boʻlgan urush va mehnat fronti faxriylari kuzatuvchi shaxs uchun qoʻshimcha tekin yoʻllanma olmasdan kelganida;
urush va mehnat fronti faxriysini tibbiy kartasida sanatoriyda sogʻlomlashtirishning zarur yoʻnalishi va zid koʻrsatmalar qayd etilmaganida;
tibbiy kartadagi yozuv asosida tibbiyot muassasasi urush va mehnat fronti faxriysiga belgilangan shakldagi sanatoriy-kurort kartasi rasmiylashtirilmaganida;
rasmiylashtirilgan sanatoriy-kurort kartasining amal qilish muddati ikki oydan oʻtib ketganda;
Yoʻllanmada koʻrsatilgan muddatlarni kalendar yil mobaynida ikki martadan ortiq koʻchirilganda;
yoʻllanmada boshqa shaxs koʻrsatilganda;
qabul qilish vaqtida atrofdagilar uchun xavfli boʻlgan qoʻpol va xulqiy buzilishlar, ruhiy kasalliklar, yuqumli teri va soch kasalliklari, oʻtkir yuqumli kasalliklar,
sanatoriyga bitta yoʻllanma bilan ikkita va undan ortiq kishi kelganda;
sanatoriylarga qabul qilish chogʻida yuqori harorat yoki noaniq etiologiyali toshma aniqlanganda;
yoʻllanma varaqasining ustunlari toʻliq toʻldirilmaganda, ularni berishga masʼul boʻlgan shaxsning imzosi va tashkilotning muhri bilan tasdiqlanmaganda.”;
27-banddagi “Nogironlarni sogʻlomlashtirish va protezlash milliy markazi” va “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi:
10-oktabrgacha boʻlgan muddatda — kelgusi yil uchun 12 kunlik sogʻlomlashtirish yoʻllanmalarining qiymati va oʻrinlarning umumiy soni, shu jumladan urush va mehnat fronti faxriylarini sogʻlomlashtirish uchun ajratiladigan yoʻllanmalar qiymati toʻgʻrisida takliflar olish uchun Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashining, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining sanatoriylariga talabnoma yuboradi;
1-noyabrgacha boʻlgan muddatda — olingan maʼlumotlarni sanatoriylarda 12 kunlik sogʻlomlashtirish yoʻllanmalari qiymatini toʻlash xarajatlarining cheklangan miqdorini aniqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga yuboradi;
12 kunlik sogʻlomlashtirish yoʻllanmalarining qiymati toʻgʻrisida sanatoriylardan olingan takliflardan kelib chiqqan holda, ularni toʻlash uchun xarajatlarning tasdiqlangan cheklangan miqdori, shuningdek urush va mehnat fronti faxriylarining kutilayotgan soni hamda kelgusi yil uchun ajratiladigan budjet mablagʻlarining prognoz hajmlari asosida, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashining, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining sanatoriylari bilan shartnomalar tuzadi;
moliya yili boshida, qonun hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda, ushbu kalendar yil uchun shartnomalar summasining 15 foizi miqdorida oldindan toʻlovni amalga oshiradi”;
30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. Urush va mehnat fronti faxriylari sogʻlomlashtirilgan Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashining, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari sanatoriylari har oyda Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga ular asosida amalda foydalanilgan yoʻllanmalardan (amalda foydalanilgan kunlar sonidan qatʼi nazar) kelib chiqib, toʻlangan avansni hisobga olgan holda uzil-kesil hisob-kitoblar amalga oshiriladigan bajarilgan ishlar dalolatnomalarini va oʻzaro hisob-kitoblarni taqqoslash dalolatnomalarini taqdim etadilar”;
32-banddagi “pasporti” soʻzi chiqarib tashlansin;
35-banddagi va 37-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Nogironlarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markaziga” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
36-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga hamda Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“41. Ushbu Nizomga rioya etilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga, Sogʻliqni saqlash vazirligiga, Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga hamda “Nuroniy” jamgʻarmasiga yuklanadi”;
1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashiga hamda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga qarashli sanatoriya-sogʻlomlashtirish muassasalarida sogʻlomlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-ilovada :
“Tibbiyot birlashmasi boshligʻiga” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimi boshligʻiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“pasport nusxasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
g) 2-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylarini Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashiga hamda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga qarashli sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalarida sogʻlomlashtirishga yoʻnaltirilgan tadbirlarni amalga oshirish
1-bosqich Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 1. Moliya vazirligi huzuridagi Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimlari urush va mehnat fronti faxriylari roʻyxatlarini tuman (shahar) tibbiyot birlashmalariga taqdim etadilar. har yili 1-sentabrgacha 2. Tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari urush va mehnat fronti faxriylari roʻyxatlarini faxriylarning turar joylaridagi tibbiyot muassasalariga yetkazadilar. har yili 10-sentabrgacha 3. Tibbiyot muassasalari urush va mehnat fronti faxriylarini majburiy dispanserizatsiyadan oʻtkazadilar va sanatoriyda sogʻlomlashtirishning talab qilingan yoʻnalishini belgilaydilar. har yili 15-oktabrgacha 4. Tibbiyot muassasalari koʻrsatmalar boʻyicha sanatoriy-kurort kartasini beradilar. har yili belgilangan muddatlarda 2-bosqich Urush va mehnat fronti faxriylari Urush va mehnat fronti faxriylarining istaklarini hisobga olgan holda, har chorakda ariza bergan shaxslar roʻyxatini shakllantiradilar, roʻyxatda sanatoriyning zarur yoʻnalishi, nomi va sogʻlomlashtirishning istalgan muddati koʻrastiladi, u tuman (shahar) mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimlarida kelishiladi hamda Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga yuboradilar. har chorakda, chorak oxirgi oyining 15-kunigacha boʻlgan muddatda 3-bosqich Tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlari 1. Urush va mehnat fronti faxriylari sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasasiga yoʻllanma olish uchun belgilangan shakldagi ariza bilan tuman (shaxar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimiga murojaat qiladilar. 2. Arizada sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasasiga borishning istalgan sanasi (davri) koʻrsatiladi. yilda 1-marta 4-bosqich Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi Sogʻliqni saqlash vazirligining va Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashining tegishli boshqarmalari bilan birgalikda yoʻllanmalarni taqsimlash rejasini ishlab chiqadi va keyinchalik Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritadi. 25-noyabrgacha 5-bosqich Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi 1. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri tasdiqlashi uchun belgilangan tartibda kelishilgan yoʻllanmalarni taqsimlash rejasini Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. 1-dekabrgacha 2. Keyingi kalendarʼ yil uchun yoʻllanmalarni taqsimlash rejasini Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashining, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining sanatoriylariga yetkazadi. Tasdiqlangandan keyin 6-bosqich M?liya vazirligi 1. 12 kunlik sogʻlomlashtirish uchun xarajatlarning cheklangan miqdorini belgilaydi. 10-noyabrgacha 2. Sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga yoʻllanmalar uchun toʻlashga mablagʻlarni nazarda tutadi va Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi xarajatlari smetasini tasdiqlaydi. 10-yanvargacha 3. Yoʻllanmalarni taqsimlash rejasiga muvofiq Gʻaznachilikdagi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi hisob raqamiga zarur mablagʻlarni oʻtkazadi. har chorakda 7-bosqich Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi 1. Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashining, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari sanatoriylari bilan shartnomalar tuzadi va shartnomalar summasining 15 foizi miqdorida oldindan toʻlovni amalga oshiradi. 2. Tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlari buyurtmanomalariga muvofiq yoʻllanmalarni ajratadi. har yili belgilangan muddatlarda 8-bosqich Tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlari 1. Yoʻllanmalar tushgan taqdirda, bu haqida urush va mehnat fronti faxriylariga xabar beradi va sogʻlomlashtirishga yoʻllanmalarni rasmiylashtiradilar. 3 kun muddatda 2. Rasmiylashtirilgandan keyin yoʻllanmalarni urush va mehnat fronti faxriysi yashash joyiga yetkazib beradilar. Sogʻlomlashtirish muddati boshlanishidan 20 kun oldin 9-bosqich Sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalari 1. Shartnomaga muvofiq, urush va mehnat fronti faxriylarini sogʻlomlashtirish uchun oʻrinlarning zarur miqdorda ajratilishini taʼminlaydilar. har oyda 2. Urush va mehnat fronti faxriylarini, sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasasi shifokori tayinlangan barcha zarur tibbiy muolajalar bilan birinchi oʻrinda taʼminlaydilar (ular uchun qulay paytda). yoʻllanmani amal qilish davrida. 3. Yoʻllanma muddati tugagach, sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalari Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga yoʻllanmaning qaytarma (yirtma) talonini yuboradilar. muassasadan ketgandan keyin 10-bosqich Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi Taqqoslov oʻtkazadi va sanatoriyga yoʻllanmalar qiymatining toʻliq toʻlovini, oldindan toʻlovni hisobga olgan holda amalga oshiradi (yoʻllanmadan foydalanganlik holati tasdiqlanganda). har chorakda ”;
d) 3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
53. Vazirlar Mahkamasining “Respublikaning sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga borayotgan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylariga temir yoʻl transportida bepul yurish va havo transportida imtiyozli yurish huquqini berish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomni tasdiqlash haqida” 2015-yil 23-apreldagi 100-son qarorida :
a) 2-banddagi “Oʻzbekiston havo yoʻllari” milliy aviakompaniyasi” soʻzlari “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-banddagi “Oʻzbekiston havo yoʻllari” milliy aviakompaniyasining” soʻzlari “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyatining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) ilovada :
2-banddagi “Sogʻliqni saqlash vazirligiga” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Urush va mehnat fronti faxriylariga bepul va imtiyozli yurish chiptalari “Oʻzbekiston temir yoʻllari” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyatining vakolatli boʻlinmalari orqali beriladi (sotiladi). Havo transportida yurish qiymatining 50 foizi miqdoridagi chegirishlar, aeroport yigʻimlarini hisobga olmagan holda, yurish tariflaridan amalga oshiriladi.
Tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlarida “Oʻzbekiston temir yoʻllari” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyatining urush va mehnat fronti faxriylariga bepul va imtiyozli yurish uchun chiptalarni beruvchi (sotuvchi) vakolatli filiallari toʻgʻrisidagi batafsil axborot joylashtirilishi kerak”;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Urush va mehnat fronti faxriylari bepul va imtiyozli yurishga chipta olish (sotib olish) uchun “Oʻzbekiston temir yoʻllari” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyatining tegishli kassasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:
tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimi tomonidan berilgan urush va mehnat fronti faxriylari uchun respublikaning sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga yoʻllanmaning nusxasi;
urush faxriysi guvohnomasining yoki 1941 — 1945-yillarda mehnat frontida ishtirok etganlik toʻgʻrisidagi hujjatning nusxasi.
Urush va mehnat fronti faxriylari ayni bir vaqtda “Oʻzbekiston temir yoʻllari” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyatining tegishli kassasiga koʻrsatib oʻtilgan hujjatlarning asl nusxalarini taqdim etadilar.
Oʻzgalarning hamrohlik qilishiga muhtoj boʻlgan nogironlikning I guruhiga kiruvchi urush va mehnat fronti faxriylari oʻzlariga hamrohlik qiluvchi shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ham taqdim etadilar, hamrohlik qiluvchi shaxsning nomiga tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimi tomonidan berilgan respublikaning sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga yoʻllanmaning nusxalari, ularning asl nusxalari taqdim etilgan holda)”;
7-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston havo yoʻllari” milliy aviakompaniyasining” soʻzlari “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyatining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Urush va mehnat fronti faxriylarining bepul va imtiyozli yurish xarajatlarini qoplash uchun “Oʻzbekiston temir yoʻllari” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyati har chorakda hisobot davridan keyingi oyning 20-kunigacha boʻlgan muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga ushbu Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan chiptalarning nusxalarini yoki yoʻnalish qaydnomasini (elektron yoʻlkira hujjatlari uchun), shuningdek zarur mablagʻlarga boʻlgan ehtiyojning hisob-kitobini ilova qilgan holda tashishning imtiyozli va amaldagi qiymatini koʻrsatgan holda rasmiylashtirilgan hujjatlar reyestrlarini taqdim etadi.”;
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi har chorakda hisobot davridan keyingi oyning 25-kunigacha boʻlgan muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga rasmiylashtirilgan hujjatlarning reyestrlarini va Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga budjet mablagʻlari ajratish uchun zarur mablagʻlarga ehtiyojning hisob-kitoblarini taqdim etadi, Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi oʻz navbatida 5 ish kuni mobaynida ushbu mablagʻlarni “Oʻzbekiston temir yoʻllari” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyatining hisob raqamlariga oʻtkazadi.”;
12-banddagi “Oʻzbekiston havo yoʻllari” milliy aviakompaniyasi” soʻzlari “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Respublikaning sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga borayotgan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylariga temir yoʻl transportida bepul yurish va havo transportida imtiyozli yurish huquqini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Respublikaning sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga borayotgan 1941 — 1945-yillardagi urush va mehnat fronti faxriylariga temir yoʻl transportida bepul yurish va havo transportida imtiyozli yurish huquqini berish tadbirlarini amalga oshirish
1-bosqich Tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimlari “Oʻzbekiston temir yoʻllari” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyatining urush va mehnat fronti faxriylariga bepul va imtiyozli yurishga chiptalarni beruvchi (sotuvchi) vakolatli boʻlinmalari toʻgʻrisidagi batafsil axborotni joylashtiradi. Doimo 2-bosqich Urush va mehnat fronti faxriylari 1. Bepul yoki imtiyozli yurishga chiptani olish (sotib olish) uchun “Oʻzbekiston temir yoʻllari” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyatining vakolatli boʻlinmasiga (kassaga) murojaat qiladilar. Tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish boʻlimi tomonidan berilgan respublikaning sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalariga yoʻllanmalarni, urush faxriysi guvohnomasini yoki 1941 — 1945-yillarda mehnat frontidagi ishtirok toʻgʻrisidagi hujjatni taqdim etadilar. Oʻzgalarning hamrohlik qilishiga ehtiyoj sezuvchi nogironlikning I guruhiga kiruvchi urush va mehnat fronti faxriylari ularga hamrohlik qiluvchi shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (shaxsini tasdiqlovchi hujjatning asl nusxasi va nusxasini, hamrohlik qiluvchi shaxs nomiga berilgan yoʻllanmani) ham taqdim etadilar. Bir yilda bir marta 3-bosqich “Oʻzbekiston temir yoʻllari” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyatining vakolatli boʻlinmalari 1. Taqdim etilgan hujjatlarni roʻyxatdan oʻtkazadi. 2. Urush va mehnat fronti faxriylariga temir yoʻl transportida bepul yurish (kupeli vagon tarifi boʻyicha), havo transportida imtiyozli yurish (ekonom (rejali) klass tarifi boʻyicha) uchun chiptalar berilishini (sotilishini) taʼminlaydi. 3. Berilgan (sotilgan) chiptalar hisobini yuritadi. 4. Chiptalarning nusxalarini yoki yoʻnalish qaydnomasini (elektron yoʻlkira hujjatlari uchun) ilova qilgan holda tashishning imtiyozli va amaldagi qiymatini koʻrsatgan holda rasmiylashtirilgan hujjatlarning alohida reyestrini shakllantiradi. Urush va mehnat fronti faxriylari murojaat qilishiga koʻra 5. Urush va mehnat fronti faxriylari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning nusxalari hisobot hujjatlari bilan birgalikda belgilangan tartibda saqlanishini taʼminlaydi. Doimo 4-bosqich “Oʻzbekiston temir yoʻllari” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyati Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga tashishning imtiyozli va haqiqiy qiymatini koʻrsatgan, chiptalarning nusxalarini yoki yoʻnalish qaydnomasini (elektron yoʻlkira hujjatlari uchun), shuningdek zarur mablagʻlarga boʻlgan ehtiyojning hisob-kitobini ilova qilgan holda rasmiylashtirilgan hujjatlar reyestrlarini taqdim etadi. Hisobot davridan keyingi oyning 20-kunigacha boʻlgan muddatda har chorakda 5-bosqich Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi 1. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga rasmiylashtirilgan hujjatlar reyestrlarini va Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga budjet mablagʻlari ajratish uchun zarur mablagʻlarga boʻlgan ehtiyojning hisob-kitoblarini taqdim etadi. Hisobot davridan keyingi oyning 25-kunigacha boʻlgan muddatda har chorakda 2. Moliya vazirligi tomonidan budjet mablagʻlari ajratilishiga qarab budjet mablagʻlarini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” davlat-aksiyadorlik kompaniyasi va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyatining hisob-kitob raqamlariga oʻtkazadi. 5 ish kuni 6-bosqich Moliya vazirligi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar (reyestrlar va zarur mablagʻlarga boʻlgan ehtiyoj hisob-kitoblari) asosida zarur budjet mablagʻlari ajratadi. Har chorakda ”.
54. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 22-iyundagi 166-son qarori bilan tasdiqlangan Qutqaruv xizmatlari va qutqaruv tuzilmalari qutqaruvchilarining hayoti va sogʻligʻini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida nizomning 23-bandi “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) sugʻurtalangan, funksional majburiyatlarini bajarish vaqtida olgan jarohati natijasida ishdan boʻshaganiga bir yil boʻlgunga qadar shaxs nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etilganda:
I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga — sugʻurta pulining 75 foizi miqdorida;
II guruh nogironligi boʻlgan shaxsga — sugʻurta pulining 50 foizi miqdorida;
III guruh nogironligi boʻlgan shaxsga — sugʻurta pulining 30 foizi miqdorida;”.
56. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 30-sentabrdagi 278-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrmondan foydalanganlik uchun toʻlovlar miqdorini va ularni undirishni tartibga solish toʻgʻrisida nizomning 12-bandi beshinchi va oltinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“nogironligi boʻlgan shaxslar;
1941 — 1945-yillardagi urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar va urush qatnashchilari, shuningdek, ularga tenglashtirilgan shaxslar;”.
57. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 5-fevraldagi 31-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimining turgʻun davolash-profilaktika muassasalarida ovqatlanishni tashkil etish va uning uchun haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-ilovasidagi 1 — 4-bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar.
2. Bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxslar.
3. 1941 — 1945-yillardagi urush oqibatida nogironligi boʻlgan shaxslar va urush qatnashchilari, shuningdek, ularga tenglashtirilgan shaxslar.
4. Chernobil AESidagi halokat oqibatlarini bartaraf etishda qatnashish natijasida nogironligi boʻlgan shaxslar.”.
58. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 20-maydagi 164-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi akvatoriyalarida plyajlarni jihozlash va ulardan foydalanish, shuningdek fuqarolarning sogʻligʻini muhofaza qilish tartibi toʻgʻrisida nizomda :
15-banddagi “nogironlarning” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning oltinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
62. Vazirlar Mahkamasining “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylarida yashaydigan nogironlar va keksalarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-iyuldagi 455-son qarorida :
a) qaror nomidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
muqaddimasidagi “nogironlar” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzi bilan almashtirilsin;
4-bandda :
ikkinchi , uchinchi , beshinchi , yettinchi , sakkizinchi xatboshilardagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn birinchi xatboshidagi “nogironlarda” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-banddagi “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Oʻzbekiston Respublikasi Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi va Respublika vasiylik kengashining:
ayrim nogironligi boʻlgan bolalar “Muruvvat” internat uylarida oldin nogironligi boʻlgan bolalar “Muruvvat” internat uylarida tarbiyalangan 18 va undan katta yoshdagi nogironligi boʻlgan shaxslarning ruhiy va jismoniy rivojlanishi va holati xususiyatlarini inobatga olib ular uchun boʻlimlar tashkil qilish;
tijorat bankida hisob raqamiga ega boʻlgan Toshkent shahar 2-son nogironligi boʻlgan bolalar “Muruvvat” internat uyida ijtimoiy sheriklik doirasida maxsus boʻlim tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin. Intellektual rivojlanishda ijobiy dinamikaga ega boʻlgan 18 va undan katta yoshdagi nogironligi boʻlgan shaxslarni keyinchalik jamiyatga integratsiya qilish uchun ularning mustaqil hayotiy va mehnat koʻnikmalarini rivojlantirish orqali ularni ijtimoiy va kasbiy reabilitatsiya qilish tadbirlarini amalga oshirish boʻlimning asosiy maqsadi hisoblanadi.”;
7-bandning beshinchi xatboshidagi “Sogʻliqni saqlash vazirligining” va “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining” va “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
2-banddagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandda :
ikkinchi , uchinchi , beshinchi , yettinchi , sakkizinchi xatboshilardagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn birinchi xatboshidagi “nogironlarda” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Sogʻliqni saqlash vazirligidan” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “nogironlar” va “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslar” va “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi , toʻqqizinchi , oʻninchi xatboshilardagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn birinchi xatboshidagi “nogironlar” va “nogiron” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslar” va “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn ikkinchi , oʻn uchinchi va oʻn oltinchi xatboshilardagi “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn beshinchi va oʻn sakkizinchi xatboshilardagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovada :
2-banddagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandda :
ikkinchi , uchinchi , beshinchi , oltinchi , yettinchi xatboshilardagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshidagi “nogironlarda” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarda” soʻzlariga almashtirilsin;
7-bandda :
uchinchi , toʻrtinchi , sakkizinchi , toʻqqizinchi xatboshilardagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Muruvvat” va “Saxovat” internat uylarida yashaydigan nogironligi boʻlgan shaxslar va keksalar uchun moslashtirish markazlari, “Muruvvat” internat uylari vasiyligida boʻlmagan nogironligi boʻlgan bolalarni ambulatoriyada davolash boʻyicha markazlar, shuningdek “Muruvvat” va “Saxovat” internat uylarida yashamaydigan nogironligi boʻlgan shaxslar va keksalarga yordam berish boʻyicha tibbiy-ijtimoiy markazlar tashkil etish boʻyicha takliflarni tayyorlashda qatnashadi;
oʻn ikkinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilardagi “nogironlar” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn uchinchi xatboshidagi “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-ilovada :
ilovaning nomida va 1-banddagi “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-banddagi “Sogʻliqni saqlash vazirligining” va “nogironlar” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining” va “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-band uchinchi , toʻrtinchi xatboshilardagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bandda :
uchinchi xatboshidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Sogʻliqni saqlash vazirligining” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5 , 12-bandning uchinchi xatboshi va 13-bandlardagi “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
63. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-iyuldagi 522-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki ishlar organlarida tibbiy-sanitariya, tibbiy-ijtimoiy yordam va sanatoriy-kurort taʼminoti toʻgʻrisida nizomda :
29-bandning birinchi xatboshisidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi” soʻzi bilan almashtirilsin;
30-banddagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
64. Vazirlar Mahkamasining “Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida tibbiy xizmatlar sifatini yaxshilashga, oʻtkazilayotgan profilaktika tadbirlarining samaradorligi uchun masʼuliyatni oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 13-sentabrdagi 718-son qarorida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) Markaziy tuman (shahar) koʻp tarmoqli poliklinikalari, shahar va qishloq oilaviy poliklinikalari, qishloq vrachlik punktlari hamda vrachlar va oʻrta tibbiyot xodimlarining faoliyati samaradorligini reyting baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ilovadagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan, “nogiron bola” soʻzlari “nogironligi boʻlgan bola” soʻzlari bilan almashtirilsin.
66. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy muhofazaga muhtoj, ish topishda qiynalayotgan va mehnat bozorida teng shartlarda raqobatlasha olmaydigan shaxslarni ishga joylashtirish uchun ish oʻrinlarining eng kam sonini belgilash va zaxiraga qoʻyish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 5-dekabrdagi 965-son qarorida :
a) 1-ilovada :
2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻn toʻrt yoshgacha va nogironligi boʻlgan bolalari bor yolgʻiz ota, yolgʻiz onalar va koʻp bolali oilalar;”;
oltinchi xatboshidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“nogironligi boʻlgan shaxslar uchun zaxiraga qoʻyiladigan ish oʻrinlari sonini belgilash boʻyicha takliflar kiritishda mehnat faoliyatining muayyan turlarini bajarishga qobiliyatli boʻlgan nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturi parametrlari hisobga olinadi. Nogironligi boʻlgan shaxslar uchun zaxiraga qoʻyiladigan ish oʻrinlari sonini belgilash boʻyicha asoslangan takliflarni shakllantirish uchun tuman (shahar) Bandlikka koʻmaklashish markazining soʻrovi boʻyicha tegishli TIEK tomonidan navbatdagi kalendar yil boshlanishidan kamida besh oy oldin mehnat faoliyatining muayyan turlarini bajarishga qobiliyatli nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning yakka tartibdagi dasturlari parametrlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etiladi.”;
12-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “nogiron bolalari boʻlgan” soʻzlari “nogironligi boʻlgan bolalari bor” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15-bandning birinchi xatboshisidagi “nogironlarning” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
25-banddagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovada :
1-banddagi “nogironlarni” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bandda:
uchinchi xatboshidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-ilovadagi “nogironlarga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 4-ilovadagi “nogiron” va “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” va “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 5-ilovada :
1-banddagi “nogironlarni” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bandning “Ijtimoiy muhofazaga muhtoj, ish topishda qiynalayotgan va mehnat bozorida teng shartlarda raqobatlasha olmaydigan shaxslar soni” ustunida:
4 qatordagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7 qatordagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
68. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 8-yanvardagi 13-son qarori bilan tasdiqlangan Ayrim muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda boʻlish uchun toʻlovlar undirish tartibi toʻgʻrisida nizomning 5-bandi ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi , 10-bandi birinchi va ikkinchi xatboshilardagi hamda 11-bandi ikkinchi va oltinchi xatboshilardagi “nogironlari” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
69. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 15-fevraldagi 117-son qarori bilan tasdiqlangan Jamoatchilik tuzilmalariga biriktirilgan davlat va nodavlat notijorat tashkilotlarining oʻzaro hamkorlik yoʻnalishlarida :
III bob sarlavhasidagi “nogironlarni” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Hamkorlik yoʻnalishlari va ulardan kelib chiqadigan vazifalar” ustunidagi “nogironlarni” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Jamoatchilik tuzilmasi va unga biriktirilgan davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari” ustunidagi “Sogʻliqni saqlash vazirligi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
72. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-apreldagi 285-son qarori bilan tasdiqlangan Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, kam taʼminlangan, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uy-joylar berish tartibi toʻgʻrisida nizomda :
10-bandning “j” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning 10-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;
3-ilovaning toʻqqizinchi pozitsiyasi 1-bandidagi “nogironi” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-ilovada :
uchinchi pozitsiyasidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi pozitsiyasidagi “nogironi” soʻzi “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
73. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 309-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari toʻgʻrisida nizomda :
10-bandning “v” kichik bandi yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“qarovsiz qolgan keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarni qonun hujjatlarida belgilangan tartibda “Saxovat” keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun internat uylariga, ruhiy kasallikka chalingan nogironligi boʻlgan shaxslarni “Muruvvat” nogironligi boʻlgan shaxslar uchun internat uylariga, kasallarni davolash muassasalariga joylashtirish chora-tadbirlarini koʻrish;”;
44-bandning uchinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
75. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 8-maydagi 346-son qarori bilan tasdiqlangan Majburiy jamoat ishlari tariqasidagi jazoning ijrosini tashkil etish tartibi haqida nizomning 3-bandidagi “nogironlariga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
76. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-iyundagi 410-son qarori bilan tasdiqlangan Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatida oziq-ovqat bilan taʼminlash xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovini toʻlash tartibi toʻgʻrisida nizomning 15-bandi ikkinchi xatboshisidagi “nogironlari” soʻzi “nogironligi” soʻzi bilan almashtirilsin.
77. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-iyundagi 417-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalariga nogironligi boʻlgan shaxslarni qoʻshimcha davlat granti kvotalari asosida oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisida nizomning 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Oliy taʼlim muassasalariga nogironligi boʻlgan shaxslarni qoʻshimcha kvota asosida oʻqishga qabul qilish toifasiga umumiy oʻrta taʼlim (11-sinf negizida) yoki oʻrta maxsus taʼlim tashkiloti yoxud boshlangʻich professional taʼlim kasb-hunar maktabini tugatganligi haqidagi hujjatga hamda I va II guruh nogironligi toʻgʻrisida belgilangan tartibda berilgan shakldagi maʼlumotnomaga ega I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek nogironligi boʻlgan bolalar kiradi.”.
78. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 6-iyundagi 425-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy shaxslardan qabul qilishga ruxsat etilgan maishiy maqsaddagi rangli metallar parchalari va roʻyxatining 59-bandidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
79. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari harbiylari va uning tarkibiga kiruvchi vazirlik hamda idoralarning xodimlari farzandlarining kvota asosida respublika oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 22-iyundagi 462-son qarorida :
a) 2-bandning uchinchi xatboshisidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari harbiylari va uning tarkibiga kiruvchi vazirlik hamda idoralarning xodimlari farzandlarining kvota asosida respublika oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishi uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisida nizomda :
2-bandning uchinchi xatboshisidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandning “v” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi “tibbiy-mehnat” soʻzlari “tibbiy-ijtimoiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilovada :
I bosqich “Amalga oshirish mexanizmi” ustuni 2-bandning ikkinchi xatboshisi, II bosqich “Amalga oshirish mexanizmi” ustuni “v” kichik bandining birinchi xatboshisi, IV bosqich “Amalga oshirish mexanizmi” ustuni 3 bandi, V bosqich “Amalga oshirish mexanizmi” ustunidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin.
80. Vazirlar Mahkamasining “Ozodlikdan mahrum etish joylaridan ozod qilingan shaxslarni ijtimoiy-maishiy taʼminlash va ishga joylashtirish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha amaliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 17-iyuldagi 543-son qarorining 3-bandi uchinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
81. Vazirlar Mahkamasining “Gripp yuqtirish va uning ogʻir asoratlarini boshidan oʻtkazish xavfi yuqori boʻlgan aholi oʻrtasida grippning oldini olish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 23-iyuldagi 567-son qarorida :
a) 2- va 3-bandlardagi hamda 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “nogironlar” va “nogiron” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslar” va “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovaning 6-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. “Mehribonlik” uylari, qariyalar va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun “Saxovat” internat uylari, nogironligi boʻlgan shaxslar hamda nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Muruvvat” internat uylari, bolalar shaharchalari, bolalar uylarida, shuningdek, jismoniy yoki ruhiy rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarida (maktablar, maktab-internatlarda) yashayotgan shaxslar.”.
82. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-oktabrdagi 787-son qarori bilan tasdiqlangan Sanitariya jihatidan tozalash infratuzilmasi obyektlarini joylashtirish va ulardan foydalanish hamda maishiy chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish qoidalarining 10-bandi birinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
83. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 23-oktabrdagi 858-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining yuridik kollejlariga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisida nizomda :
13-bandning oltinchi xatboshisidagi “nogironi” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovadagi “nogironi” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin.
84. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-noyabrdagi 944-son qarori bilan tasdiqlangan Xususiy sherikka tegishli yer va bino-inshootlarda nodavlat maktabgacha taʼlim muassasasini tashkil etish shaklidagi davlat-xususiy sheriklikni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida nizomning 2-bandi sakkizinchi xatboshisidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin.
85. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 8-yanvardagi 7-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati tergov hibsxonalarida saqlanayotgan shaxslarning oziq-ovqat taʼminoti normalari ikkinchi son normasining nomidagi va izohning birinchi xatboshisidagi “nogironlari” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
86. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-yanvardagi 9-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlar toʻgʻrisida nizomning 68-bandidagi va 3-ilovasi 48-bandidagi “nogironi” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxsi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
87. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-yanvardagi 11-son qarori bilan tasdiqlangan Sudyalar va ularning oila aʼzolari pensiya taʼminoti shartlari, meʼyorlari hamda tartibi toʻgʻrisida nizomda :
2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
22-banddagi “nogironining” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxsning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
32-banddagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
53-bandning “a” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “nogironlariga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
54-bandning “a” — “d” kichik bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) urush oqibatida I guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga — pensiyani hisoblash bazaviy miqdorining 150 foizi;
b) urush oqibatida II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga — pensiyani hisoblash bazaviy miqdorining 125 foizi;
v) koʻrish boʻyicha I guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga — pensiyani hisoblash bazaviy miqdorining 100 foizi;
g) I guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga — pensiyani hisoblash bazaviy miqdorining 75 foizi;
d) II guruh yolgʻiz nogironligi boʻlgan shaxslarga — pensiyani hisoblash bazaviy miqdorining 50 foizi;”;
90-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“90. Pensioner sogʻligʻining holati va yashash faoliyatining cheklanganligi darajasi oʻzgarganda, TIEKning asossiz qarori holatlari aniqlanganda, nogironlikni belgilashning toʻgʻriligini tekshirishlarda, shuningdek, agar TIEK qarori soxta hujjatlar asosida chiqarilgan boʻlsa, pensioner belgilangan tartibda oʻtkaziladigan takroriy tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun kelmagan taqdirda, pensiyani toʻlash toʻxtatib qoʻyiladi va u faqat fuqaro TIEKga yangidan murojaat qilgan va I yoki II guruh nogironligi boʻlgan shaxs deb eʼtirof etilgan kundan boshlab tiklanishi mumkin.”;
118-banddagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
88. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 26-fevraldagi 169-son qarori bilan tasdiqlangan Aholi punktlari qismlarining batafsil rejalashtirish loyihalarini ishlab chiqishni moliyalashtirishda davlat-xususiy sheriklikni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida nizomda:
12-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi “nogironlarning” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
89. Vazirlar Mahkamasining “Davlat uy-joy fondidagi turar joylarni taqsimlash va fuqarolarga ijara shartnomasi shartlari asosida berishni tartibga solishga qaratilgan normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 26-fevraldagi 170-son qarorida :
3-ilovada :
birinchi pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining muassasalari (nogironligi boʻlgan shaxslar, faxriylar, yolgʻiz keksalar uchun internat-uylar)ning bugʻ qozon qurilmalari operatorlari”;
toʻqqizinchi pozitsiyasining ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Nogironligi boʻlgan shaxslar va qariyalar uylarining hamda aqlan zaif bolalar uchun nogironligi boʻlgan bolalar uylarining direktorlari, vrach, (feldsher)lari, katta tibbiyot hamshiralari, shuningdek, ushbu bolalar uylarining tarbiyachilari, sanatoriylar va dam olish uylarining bosh vrachlari, vrach (feldsher)lari, xoʻjalik ishlari bilan shugʻullanuvchi hamshiralari.”;
b) 2-ilovaning 1-bandi uchinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
90. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 28-martdagi 257-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisida nizomning 6-bandi beshinchi xatboshidagi “nogironi boʻlgan” va “nogiron” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxsi bor” va “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
91. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 262-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolar yigʻinlari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida jalb etilgan mablagʻlarni va homiylik xayriyalarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomda :
a) 9-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) kam taʼminlangan va ehtiyojmand boʻlgan yolgʻiz keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek, birinchi navbatdagi hayotiy ehtiyojini taʼminlay olmaydigan kam daromadli, ikki va undan ortiq voyaga yetmagan bolalari bor, boquvchisi nogironligi boʻlgan shaxs yoki mehnat qobiliyatini vaqtincha yoʻqotgan, surunkali kasalni parvarish qilayotgan oilalarga bir martalik moddiy yordam koʻrsatish uchun quyidagicha yoʻnaltiriladi:
uy va kvartiralarni taʼmirlash;
qattiq yoqilgʻi (koʻmir va oʻtin) mahsulotlari bilan taʼminlash;
nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash;
sogʻligʻini tiklash;
kommunal xizmatlar haqini toʻlash;
nikoh va sunnat toʻylarini oʻtkazish;”;
b) ilovaning 2-bosqich pozitsiyasi 4-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“kam taʼminlangan va ehtiyojmand boʻlgan yolgʻiz keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek, birinchi navbatdagi hayotiy ehtiyojini taʼminlay olmaydigan kam daromadli, ikki va undan ortiq voyaga yetmagan bolalari bor, boquvchisi nogironligi boʻlgan shaxs yoki mehnat qobiliyatini vaqtincha yoʻqotgan, surunkali kasalni parvarish qilayotgan oilalarga bir martalik moddiy yordam koʻrsatishga;”.
93. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 29-apreldagi 365-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisida nizomning 61-bandida ikkinchi va uchinchi xatboshidagi “nogiron boʻlib qolgan” soʻzlari “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
94. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 7-iyundagi 469-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 2-ilovasi IV-bob birinchi pozitsiyasidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
95. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 6-sentabrdagi 743-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlarning ayrim texnologik turlari, ishlab chiqarishlar va iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha ishchilarning tarif stavkalarini oshirishning tarmoq koeffitsiyentlarini qoʻllash tartibi va ularning miqdorlari toʻgʻrisida nizomga ilovaning 30.92.0 pozitsiyadagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
96. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-sentabrdagi 816-son qarori bilan tasdiqlangan “Keksalar maslahati” guruhlari toʻgʻrisida namunaviy nizomning 8-bandi oʻn ikkinchi xatboshisidagi “nogironlarga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
97. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-oktabrdagi 881-son qarori bilan tasdiqlangan Moddiy madaniy meros obyektlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomning 27-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
98. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-noyabrdagi 912-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasi orqali shaxslar, transport vositalari va tovarlarni oʻtkazish punktlarida chegara, bojxona, sanitariya-karantin, fitosanitariya va veterinariya nazoratidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomning 11-bandi ikkinchi xatboshisidagi “nogiron” soʻzi “nogironligi boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
101. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-yanvardagi 22-son qarori bilan tasdiqlangan Kartografiya va geodeziya materiallarining (maʼlumotlarining) cheklovchi griflarini belgilash, foydalanish uchun ochiq boʻlgan xaritalarni yaratish, maxfiy kartografiya va geodeziya materiallarini berish, hisobga olish va saqlash tartibi hamda geodeziya va kartografiya sohasidagi davlat sirlarining saqlanishini taʼminlash boʻyicha ruxsat berish tartibotlari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaning 1-pozitsiyasi “Geografik axborot tizimlarining atributli maʼlumotlari” ustunidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
102. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 29-yanvardagi 39-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish tartibi toʻgʻrisida nizomda :
a) 10-bandning “j” kichik bandidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning “Hujjat turi” ustunidagi 10-pozitsiyasi chiqarib tashlansin;
v) 3-ilovaning 9-pozitsiyasi 1-bandidagi “nogironi” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 5-ilovadagi 4-pozitsiya “Ijtimoiy mezonlar” ustunidagi “nogironi” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin.
103. Vazirlar Mahkamasining “Keksalarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-maydagi 340-son qarorida :
5-bandning “a” kichik bandidagi “nogironlarni” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-bandning ikkinchi xatboshidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
104. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-oktabrdagi 649-son qarori bilan tasdiqlangan Yongʻin xavfsizligi qoidalarida :
333-bandning birinchi xatboshisidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
436-banddagi “nogironga” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxsga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
105. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 21-noyabrdagi 738-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy yetimlikning oldini olish xizmatlarining faoliyatini tashkil qilish toʻgʻrisida nizomning 13-bandidagi “nogironlar” soʻzi “nogironligi boʻlgan shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 13-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-mehnat ekspertiza xizmati boshqarish tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2008-yil 8-avgustdagi 175-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2008-y., 8-son, 44-modda).
2. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-mehnat ekspertiza xizmati faoliyatini tashkil etishni takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2010-yil 2-sentabrdagi 193-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2010-y., 9-son, 47-modda).
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2010-yil 11-noyabrdagi 250-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Nogironlarni tibbiy-ijtimoiy va kasbiy reabilitatsiya qilish samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2010-yil 23-dekabrdagi 307-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2010-y., 12-son, 71-modda).
5. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-mehnat ekspert komissiyalari tomonidan fuqarolarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirishga, nogironlikni va kasbiy mehnatga layoqat yoʻqotilishi darajasini aniqlashga yoʻnaltirilgan normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2011-yil 1-iyuldagi 195-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2011-y., 7-son, 60-modda).
6. Vazirlar Mahkamasining “Bosh tibbiy-mehnat ekspert komissiyalari tuzilmasini yanada takomillashtirish toʻgʻrisidagi” 2014-yil 29-avgustdagi 241-son qarori .
7. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq pensiyalarni toʻlashga xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisida Nizomni tasdiqlash haqida” 2014-yil 23-dekabrdagi 357-son qarorining 2-bandi va 2-ilovasi .
9. Vazirlar Mahkamasining Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 26-apreldagi 122-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 4-son, 28-modda) 1-ilovaning 87-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti tizimi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2016-yil 7-iyundagi 189-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 13-martdagi 130-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-yil, 3-son, 24-modda) 1-ilovaning 25 , 34 va 37-bandlari .
12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 8-sentabrdagi 703-son qaroriga ilovaning 21-bandi .
13. Vazirlar Mahkamasining Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 12-sentabrdagi 714-son qaroriga 2-ilovaning 1 , 4 , 6 va 8-bandlari .
14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 29-maydagi 396-son qaroriga ilovaning 39-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 8-fevral,
62-son