UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 9-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 9 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги болалар оромгоҳи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда иқтидорли ёшларнинг санъат, спорт, илм-фан ва инновация соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларни бир ғоя атрофида бирлаштириш, болаларнинг мазмунли дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори 13-бандига мувофиқ:

«Ўзметкомбинат» АЖнинг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган мазкур жамиятга қарашли «Ёшлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тасарруфига беғараз ўтказилганлиги;

келгуси 10 йил давомида ушбу оромгоҳнинг фаолиятини юритиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатларни «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қоплаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. «Ўзметкомбинат» АЖнинг «Ёшлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳи мол-мулки негизида Агентлик муассислигидаги «Ренессанс» соғломлаштириш оромгоҳи (кейинги ўринларда — Оромгоҳ) ташкил этилсин.

3. Қуйидагилар Оромгоҳ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

болаларни соғломлаштириш, уларнинг ёш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда соғлом турмуш тарзига ўргатиш, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш;

ёшларнинг IT, STEAM (илм-фан, технология, муҳандислик, санъат, математика), бизнес бошқаруви, ижод соҳаларидаги иқтидорини ривожлантириш;

ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликка ўргатиш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий қобилиятларини ривожлантиришда устоз-шогирд анъаналаридан кенг фойдаланиш;

ёшларни, шу жумладан имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш, стартап лойиҳалари ва ўз устида ишлашларига муносиб шарт-шароит яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;

иқтидорли ёшлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва улар билан тизимли ишлаш механизмларини жорий этиш;

ўқувчиларни халқаро фан олимпиадалари ва танловларга самарали ҳамда интенсив тарзда тайёрлаш;

Оромгоҳ базасида Агентлик тизимидаги раҳбар ва педагог кадрларнинг қисқа муддатли малака ошириш курслари, методологик амалиёти, халқаро экспертлар иштирокида маҳорат дарсларини, маҳаллий ва халқаро фестиваллар, анжуманлар, семинар, конференция, форумлар ва бошқа тадбирлар ўтказишни ташкил этиш;

Агентлик томонидан белгиланган ўқув дастурлари асосида дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар, индивидуал ишлаш дастурларини шакллантириш ҳамда такомиллаштириш;

инновация ва илмий тадқиқотлар олиб бориш, илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда олий таълим ва касбга йўналтириш бўйича етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳорат дарсларини ташкил этиш.

4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Оромгоҳ давлат муассасаси ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварағига, номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штамп ва бланкаларга эга бўлади;

б) Оромгоҳ йил давомида фаолият юритади. Бунда:

ёшларнинг иқтидоридан келиб чиқиб, таълим сифатини ошириш ва индивидуал ёндашувни жорий этиш мақсадида ҳар бир гуруҳда ёшлар сони 20 нафаргача шакллантирилади;

ёшларнинг алоҳида қобилиятларини ривожлантириш мақсадида етакчи мутахассислар иштирокида индивидуал машғулотлар олиб борилади;

ёшлар учун умумтаълим дастурларини қамраб олган машғулотлар Оромгоҳнинг ўзида ташкил этилади;

в) Оромгоҳга Агентлик тизимидаги маҳаллий ва хорижий мутахассислар жалб этилади;

г) Оромгоҳга Агентлик томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

д) Оромгоҳнинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси Агентлик билан келишилган ҳолда Оромгоҳ томонидан тасдиқланади. Оромгоҳ маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назорат Агентлик томонидан амалга оширилади;

е) ёшларнинг стартап ва инновацион лойиҳаларини такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этиш белгиланган тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5. Агентлик уч ой муддатда:

Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзметкомбинат» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани Юсуфхона қишлоғида жойлашган «Ёшлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳини баланс қийматида беғараз қабул қилсин;

Оромгоҳ уставини тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Оромгоҳни чуқур билим, юқори касб маҳоратига эга, тажрибали раҳбар, маҳаллий ва хорижий педагог кадрлар ҳамда малакали мутахассислар билан тўлдирсин;

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда Оромгоҳда ўқитиладиган умумтаълим фанларининг ўқув режасини тасдиқласин;

Оромгоҳга иқтидорли ёшларни жалб қилиш тартибини тасдиқласин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги Агентликнинг талабномасига асосан иқтидорли ёшларни илмий тадқиқотчиларга бириктириш, уларнинг тадқиқот лабораторияларидан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратсин.

6. Тошкент вилояти ҳокимлиги Агентлик, «Ўзметкомбинат» АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Оромгоҳ учун замонавий ўқув кампуси, ўқув лабораториялари, ўқув ресурс маркази, ўқув биноси, медиамарказ, спорт комплекси, конгресс-холл, кинотеатр, ётоқхона, жалб этиладиган ходимлар учун меҳмонхона, Агентлик ходимлари ҳамда педагог ходимлари учун дам олиш маскани лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва халқаро стандартлар асосида реконструкция қилиниши ва қўшимча қурилиши бўйича лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига қўшиш учун асосланган таклифларни берсин.

Бунда, замонавий мебель ва жиҳозлар, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер, мультимедиа ҳамда видео-кузатув воситалари, шунингдек, имконияти чекланган ёшлар учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш — «Ўзметкомбинат» АЖ маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

7. Қуйидагилар Оромгоҳ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

«Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик хайриялари;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари;

стартап лойиҳаларни амалга оширишдан олинадиган даромадлар;

Оромгоҳнинг хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари, техник кўмаклашиш маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

8. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси 2022 йил 1 июнга қадар Оромгоҳга олиб борувчи 12 км узунликдаги ички хўжалик йўлини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирлаш чораларини кўрсин.

9. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.Ў. Умарова зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 9 февраль,

65-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 09/22/65/0112-сон; 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi bolalar oromgohi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 19-iyuldagi PQ-5188-son “Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori ijrosini taʼminlash hamda iqtidorli yoshlarning sanʼat, sport, ilm-fan va innovatsiya sohasidagi loyihalarini qoʻllab-quvvatlash, ularni bir gʻoya atrofida birlashtirish, bolalarning mazmunli dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 19-iyuldagi PQ-5188-son “Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori 13-bandiga muvofiq:

“Oʻzmetkombinat” AJning Toshkent viloyati, Boʻstonliq tumanida joylashgan mazkur jamiyatga qarashli “Yoshlik” bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tasarrufiga begʻaraz oʻtkazilganligi;

kelgusi 10 yil davomida ushbu oromgohning faoliyatini yuritish va saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni “Oʻzmetkombinat” AJ tomonidan ajratiladigan homiylik xayriyalari hisobidan qoplash belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. “Oʻzmetkombinat” AJning “Yoshlik” bolalar sogʻlomlashtirish oromgohi mol-mulki negizida Agentlik muassisligidagi “Renessans” sogʻlomlashtirish oromgohi (keyingi oʻrinlarda — Oromgoh) tashkil etilsin.

3. Quyidagilar Oromgoh faoliyatining asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

bolalarni sogʻlomlashtirish, ularning yosh xususiyatidan kelib chiqqan holda sogʻlom turmush tarziga oʻrgatish, jismoniy tayyorgarlik darajasini oshirish;

yoshlarning IT, STEAM (ilm-fan, texnologiya, muhandislik, sanʼat, matematika), biznes boshqaruvi, ijod sohalaridagi iqtidorini rivojlantirish;

yoshlarni kasb-hunarga yoʻnaltirish, tadbirkorlikka oʻrgatish, yosh olimlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning kasbiy qobiliyatlarini rivojlantirishda ustoz-shogird anʼanalaridan keng foydalanish;

yoshlarni, shu jumladan imkoniyati cheklangan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash, startap loyihalari va oʻz ustida ishlashlariga munosib shart-sharoit yaratish hamda amaliyotga joriy etish ishlarini muvofiqlashtirish;

iqtidorli yoshlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasini shakllantirish va ular bilan tizimli ishlash mexanizmlarini joriy etish;

oʻquvchilarni xalqaro fan olimpiadalari va tanlovlarga samarali hamda intensiv tarzda tayyorlash;

Oromgoh bazasida Agentlik tizimidagi rahbar va pedagog kadrlarning qisqa muddatli malaka oshirish kurslari, metodologik amaliyoti, xalqaro ekspertlar ishtirokida mahorat darslarini, mahalliy va xalqaro festivallar, anjumanlar, seminar, konferensiya, forumlar va boshqa tadbirlar oʻtkazishni tashkil etish;

Agentlik tomonidan belgilangan oʻquv dasturlari asosida dars va darsdan tashqari mashgʻulotlar, individual ishlash dasturlarini shakllantirish hamda takomillashtirish;

innovatsiya va ilmiy tadqiqotlar olib borish, ilm-fan yutuqlarini tijoratlashtirish hamda oliy taʼlim va kasbga yoʻnaltirish boʻyicha yetakchi mutaxassislarni jalb etgan holda mahorat darslarini tashkil etish.

4. Belgilab qoʻyilsinki:

a) Oromgoh davlat muassasasi hisoblanadi, oʻz ustaviga, mustaqil balansiga, shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga, nomi davlat tilida yozilgan muhrga, shtamp va blankalarga ega boʻladi;

b) Oromgoh yil davomida faoliyat yuritadi. Bunda:

yoshlarning iqtidoridan kelib chiqib, taʼlim sifatini oshirish va individual yondashuvni joriy etish maqsadida har bir guruhda yoshlar soni 20 nafargacha shakllantiriladi;

yoshlarning alohida qobiliyatlarini rivojlantirish maqsadida yetakchi mutaxassislar ishtirokida individual mashgʻulotlar olib boriladi;

yoshlar uchun umumtaʼlim dasturlarini qamrab olgan mashgʻulotlar Oromgohning oʻzida tashkil etiladi;

v) Oromgohga Agentlik tizimidagi mahalliy va xorijiy mutaxassislar jalb etiladi;

g) Oromgohga Agentlik tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi;

d) Oromgohning yillik daromadlar va xarajatlar smetasi Agentlik bilan kelishilgan holda Oromgoh tomonidan tasdiqlanadi. Oromgoh mablagʻlarining maqsadli sarflanishi ustidan nazorat Agentlik tomonidan amalga oshiriladi;

e) yoshlarning startap va innovatsion loyihalarini takomillashtirish va amaliyotga tatbiq etish belgilangan tartibda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligining Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hamda mahalliy va xorijiy investorlar mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

5. Agentlik uch oy muddatda:

Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, “Oʻzmetkombinat” AJ, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Toshkent viloyati, Boʻstonliq tumani Yusufxona qishlogʻida joylashgan “Yoshlik” bolalar sogʻlomlashtirish oromgohini balans qiymatida begʻaraz qabul qilsin;

Oromgoh ustavini tasdiqlasin va uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

Oromgohni chuqur bilim, yuqori kasb mahoratiga ega, tajribali rahbar, mahalliy va xorijiy pedagog kadrlar hamda malakali mutaxassislar bilan toʻldirsin;

Xalq taʼlimi vazirligi bilan birgalikda Oromgohda oʻqitiladigan umumtaʼlim fanlarining oʻquv rejasini tasdiqlasin;

Oromgohga iqtidorli yoshlarni jalb qilish tartibini tasdiqlasin.

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Innovatsion rivojlanish vazirligi Agentlikning talabnomasiga asosan iqtidorli yoshlarni ilmiy tadqiqotchilarga biriktirish, ularning tadqiqot laboratoriyalaridan foydalanishlari uchun shart-sharoitlar yaratsin.

6. Toshkent viloyati hokimligi Agentlik, “Oʻzmetkombinat” AJ, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi va Moliya vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda Oromgoh uchun zamonaviy oʻquv kampusi, oʻquv laboratoriyalari, oʻquv resurs markazi, oʻquv binosi, mediamarkaz, sport kompleksi, kongress-xoll, kinoteatr, yotoqxona, jalb etiladigan xodimlar uchun mehmonxona, Agentlik xodimlari hamda pedagog xodimlari uchun dam olish maskani loyihasi ishlab chiqilishi va xalqaro standartlar asosida rekonstruksiya qilinishi va qoʻshimcha qurilishi boʻyicha loyiha (loyihaoldi) hujjatlarini ishlab chiqsin va Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga qoʻshish uchun asoslangan takliflarni bersin.

Bunda, zamonaviy mebel va jihozlar, oʻquv-laboratoriya asbob-uskunalari, kompyuter, multimedia hamda video-kuzatuv vositalari, shuningdek, imkoniyati cheklangan yoshlar uchun zarur jihozlar bilan taʼminlash — “Oʻzmetkombinat” AJ mablagʻlari, shuningdek, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

7. Quyidagilar Oromgoh faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

“Oʻzmetkombinat” AJ tomonidan ajratiladigan homiylik xayriyalari;

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi huzuridagi Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining mablagʻlari;

startap loyihalarni amalga oshirishdan olinadigan daromadlar;

Oromgohning xizmat koʻrsatishdan olinadigan daromadlari;

yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya institutlari va tashkilotlarining grantlari, texnik koʻmaklashish mablagʻlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar.

8. Toshkent viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 2022-yil 1-iyunga qadar Oromgohga olib boruvchi 12 km uzunlikdagi ichki xoʻjalik yoʻlini mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan taʼmirlash choralarini koʻrsin.

9. Agentlik manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Prezident taʼlim muassasalari agentligi direktori X.Oʻ. Umarova zimmasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Taʼlim va sogʻliqni saqlash masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 9-fevral,

65-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.02.2022-y., 09/22/65/0112-son; 19.12.2025-y., 09/25/797/1181-son)

lex.uz