UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 14-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 14 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТ

СХЕМАСИ

ТАРТИБИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

РЎЙХАТИ

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ер участкаларини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш, шунингдек, ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш йўли билан амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши;

Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида» 2019 йил 2 декабрдаги 963-сон қарорига мувофиқ Сирдарё вилоятида «Yerхususiylasнtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Yerхususiylasнtirish» ААТ) орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги икки ҳафта муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Киберхавфсизлик маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) раҳбар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этган ҳолда «Yerxususiylashtirish» ААTни, уни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича тасдиқланган техник ҳужжатлар ва экспертиза хулосалари билан биргаликда Давактив агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида топширилишини таъминласин.

Давактив агентлиги «Yerxususiylashtirish» AATни заруратга кўра такомиллаштириб борсин, бунда «Yerxususiylashtirish» ААTни қайта ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, техник қўллаб-қувватлаш, жараёнларга малакали мутахассисларни жалб қилиш ва у билан боғлиқ бошқа барча харажатлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

3. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали амалга оширилади;

б) Давактив агентлиги «Yerхususiylasнtirish» ААТнинг техник қўллаб-қувватлаш бўйича оператори ҳисобланади;

в) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида, якка тартибда уй-жой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади, бунда:

бўш турган ер участкасига доир маълумотларни шакллантириш ва келишиш «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Yerelektron» ААТ) орқали амалга оширилади;

бўш турган ер участкасининг захирага олинганлиги ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи кадастр органлари томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ушбу ер участкасини «Yerelektron» ААТга киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади;

г) «Yerхususiylashtirish» ААТни техник қўллаб-қувватлаш, хусусийлаштирилган ер участкасига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ягона биллинг ҳисоб-китоб тизими хизматлари учун тўловлар ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент 1-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш регламенти 2 1 -иловага мувофиқ;

Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

«Yerхususiylashtirish» ААТга уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;

«Yerelektron» ААТга уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига бир ой муддатда хусусийлаштирилган ер участкалари гаров таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкинлигини инобатга олиб ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва кредит сиёсатларига ўзгартириш киритиш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариал палата билан биргаликда бир ой муддатда барча нотариусларга хусусийлаштирилган ер участкалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг хусусиятларини тушунтириш бўйича ўқув-амалий семинарлар ташкил этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давактив агентлиги икки ой муддатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи ставкалари маълумотлар базасининг кадастр рақами бўйича «Yerхususiylasнtirish» ААТ билан интеграция қилинишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги:

Давактив агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими»нинг «Yerхususiylasнtirish» ААТ билан интеграция қилинишини;

бир ой муддатда юридик ва жисмоний шахслар томонидан очиқ маълумотлар портали орқали таклифлар киритишда ер участкасига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи турини танлаш имкониятини беришни назарда тутган ҳолда «Yerelektron» ААТнинг такомиллаштирилишини;

икки ой муддатда Кадастр агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

Қурилиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда давлат шаҳарсозлик кадастри ва давлат ер кадастри маълумотлар базаларининг интеграция қилинишини таъминласин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан келиб чиққан ҳолда аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш, мавжуд бош режаларга белгиланган тартибда тузатишлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

9. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарорига 9-иловада кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари — ушбу ташкилотлар фойдаланишидаги ер участкаларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — захира ерлар, ободонлаштириш ерлари ва кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг 2022 йил охирига қадар Миллий географик ахборот тизимида тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши ва улардан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

вазирликлар ва идоралар фойдаланишидаги ер участкалари ҳамда деҳқон хўжаликларида 2022 йилда ер тузиш, геодезия ва хатлов ишлари, кадастр паспортларини тайёрлаш ва ерга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 6-иловага мувофиқ талаб этиладиган бюджет маблағлари республика бюджетининг 2022 йил 1 ва 2-чораклари даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Маданий мерос агентлиги мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар учун 6-иловага мувофиқ бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштирилиши лозим бўлган маблағларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тадбирлар ҳамда аҳоли пунктларининг бош режалари, ҳудудларни ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тадбирлари учун тегишли маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давактив агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича аризаларни Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш имкониятини яратсин ва ишга туширсин;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мазкур қарорга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш тартибларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига:

бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида;

заруратга кўра мазкур қарор нормаларини такомиллаштириб бориш тўғрисида таклифлар киритсин.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

«Yerхususiylasнtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Yerхususiylasнtirish» ААТ) — ушбу тизимга уланган ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича маълумотларни йиғиш, кўриб чиқиш ва келишиш ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган автоматлаштирилган ахборот тизими;

«Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг кўчмас мулкларни ҳисобга олиш ҳамда кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган ахборот тизими;

ариза берувчи — мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи ўз номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида ариза берган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки юридик шахси;

ер участкасини хусусийлаштириш — давлат мулки бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ва (ёки) юридик шахсларининг мулкига ўтказиш;

хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати — ариза берувчи томонидан ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида тўланадиган, хусусийлаштириш пайтида белгиланган ер солиғи базавий ставкасининг каррали миқдоридаги тўлов;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси (кейинги ўринларда — ер участкаси) — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаси.

3. Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Ер участкасини хусусийлаштиришда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

6. Ариза берувчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари ер участкаларини хусусийлаштириш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар.

7. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса — ариза берувчининг ўзи мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шаклларда ариза тўлдиради.

Ариза тўлдириш жараёнида:

ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани, ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқ ёки хатловнинг мавжуд эмаслиги ҳамда ер участкасига ва унга бўлган ҳуқуқларга нисбатан якунланмаган давлат хизматлари мавжуд эмаслиги Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали;

ер участкасида қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари мавжуд эмаслиги «Давлат мулки» ахборот тизими орқали;

ер участкасига нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжуд эмаслиги «Адолат» ахборот тизимлари комплекси орқали;

қазилма конлари (бундан захиралари фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси ҳисобига олинмаган кенг тарқалган фойдали қазилмалар мустасно) бўлган ҳудудларда ер участкаси жойлашуви «Рақамли геология» тизими орқали;

ер участкаси ҳуқуқ эгасининг (жисмоний шахс) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга эканлиги «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базаси орқали;

ер участкаси ҳуқуқ эгасининг (жисмоний шахс) ўлим ҳақидаги маълумотлари мавжуд эмаслиги (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган тақдирда) «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали;

ер участкаси ҳуқуқ эгаси (юридик шахс) чет эл юридик шахси ёки чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонага мансуб эмаслиги ҳақидаги маълумотлар «Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси»дан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали автоматик равишда текширилади.

Агар хусусийлаштириладиган ер участкаси улушли ёки биргаликдаги эгалик қилишда (фойдаланишда) бўлса, ариза барча эгаларнинг (фойдаланувчиларнинг) фуқаролик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган келишувига биноан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда, суд қарорига биноан ушбу Регламент талаблари асосида берилади.

Хусусийлаштирилаётган ер участкасида бошқа шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бино ва иншоотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг мазкур ер участкасига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мавжудлиги текширилади.

8. Ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризага қуйидагиларнинг сканер қилинган нусхаси илова қилиниши керак:

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган ҳолларда);

юридик шахснинг тегишли бошқарув органининг ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарори (ариза берувчи — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлса);

ер участкаси улушли ёки биргаликдаги эгалик қилишда (фойдаланишда) бўлса, ариза барча хусусийлаштириш субъекти бўлган ҳуқуқ эгаларининг (фойдаланувчиларнинг) фуқаролик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган келишуви ёки суднинг тегишли ҳужжати.

9. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилишида ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Агарда ариза Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоси ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс томонидан берилган ҳолда, бундай шахсларнинг аризалари бўйича ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган йиғимдан 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно). Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:

«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;

оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.

Аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимлар ва хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўланганлиги тасдиғи «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммасини юритувчи Ягона биллинг тизимидан (кейинги ўринларда — Ягона биллинг тизими) олинган маълумотлар асосида амалга оширилади.

10. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилгани учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тенг миқдорда қуйидаги тартибда ўтказилади:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) ҳудудий бошқармалари банк ҳисобварағига;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг банк ҳисобварағига;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига (хавфли моддалар билан зарарланган ҳамда биоген заҳарланишга дучор бўлган ҳудудларда);

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар тенг миқдорда қуйидаги тартибда ўтказилади:

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг банк ҳисобварағига;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг банк ҳисобварағига;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига (хавфли моддалар билан зарарланган ҳамда биоген заҳарланишга дучор бўлган ҳудудларда).

11. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери (кейинги ўринларда — давлат ордери) берилгунига қадар уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг аризаси кўриб чиқилмайди ёки давлат хизматини кўрсатиш тўхтатилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатиш учун қабул қилинган ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим қайтарилмайди.

12. Ўзи келиб мурожаат этганда давлат хизматлари марказлари ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ариза автоматик равишда «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали қуйидаги ваколатли давлат органларига келишиш учун юборилади:

туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига;

Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалига;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларига;

кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича тегишли ягона дирекцияга.

13. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими беш иш куни ичида:

аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашган ҳудудни (аҳоли пункти ёки улар орасидаги ҳудудни) ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга ер участкаси жойлашувининг мувофиқлигини;

шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда чекловлар ўрнатилган ҳудудлардан фойдаланиш зоналарида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашувини;

ер участкасида кўп қаватли уйларнинг мавжудлигини, шунингдек, ер участкасининг кўп қаватли уйга туташ ҳудудда жойлашганини.

Аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва қуришга доир бошқа ҳужжатларда ер участкаларини хусусийлаштиришга бевосита монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда чекловлар ўрнатилган ҳудудлардан фойдаланиш зоналарида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашувини туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Агар ариза бўйича хусусийлаштириш учун берилган ер участкаси ҳудудида тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашган ҳудудда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи хулоса тақдим этади.

13 1 . Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари беш иш куни ичида хавфли моддалар билан зарарланган ҳамда биоген заҳарланишга дучор бўлган ҳудудларда ер участкаси жойлашувини текширади.

14. Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида қуйидагиларни аниқлаш мақсадида текширади:

ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлигини;

аризада кўрсатилган ер участкаси ва ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини;

хусусийлаштирилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори ҳақидаги маълумотларга мувофиқлигини;

ер участкаси жойлашган жойга чиққан ҳолда ер участкаси чегараларини кадастр ҳужжатлари маълумотларига мослигини;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, ўрмон ҳамда сув фондларининг ерларига киритилмаганини.

Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ер участкасининг топографик режаси мавжуд бўлмаган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда топографик режани тайёрлайди.

Ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш учун тўлов суммаси бир гектар ер майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари ҳисобидан келиб чиқиб (бир квадрат метргача бўлган аниқликда) ҳисобланади ва ер участкасини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

15. Аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли давлат органлари ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризани ушбу регламентнинг 13-14-бандлари талаблари асосида келишади ёки унинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хабар беради.

Келишув ҳеч қандай эслатма ва шартларсиз, тегишли ер участкаси бўйича ваколатли ташкилот масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланадиган розилик резолюцияси орқали амалга оширилади.

Келишиш рад этилган тақдирда ер участкасини хусусийлаштириш мумкин эмаслиги ҳақида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасига асосланган сабаблар кўрсатилган хабарнома тайёрланади.

16. «Yerхususiylasнtirish» ААТ аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарномани шакллантиради ва уни ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали ариза берувчига юборади.

Ариза келишилган тақдирда, Ягона биллинг тизими «Yerхususiylasнtirish» ААТ маълумотлари асосида хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш учун ҳисобварақни шакллантиради ва хабарномага илова қилади ҳамда тўланган маблағлар ҳисобини юритади.

17. Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати миллий валютада мазкур Регламентга 4-иловада кўрсатилган тегишли меъёрлар бўйича ҳисобланади.

18. Ариза берувчи тўлов юзасидан хабарномани олган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ер участкасини хусусийлаштириш учун тўловни амалга ошириши зарур.

19. Ариза берувчи хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қийматини тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда, «Yerхususiylasнtirish» ААТ автоматик равишда хусусийлаштиришни рад этиш тўғрисида хабарномани тайёрлайди ва уни ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборади.

20. Ариза берувчи рад жавобини олган кундан бошлаб бир ой ичида, агар рад этиш сабаби фақат хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан ер участкасини хусусийлаштиришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда қайта ариза топширишга ҳақли.

21. Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш учун тўлов қуйидаги тартибда автоматик тақсимланади:

а) Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун — тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);

б) ушбу Регламентнинг 14-бандига мувофиқ ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун — тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;

в) 3 фоизи — «Yerxususiylashtirish» ААТни техник қўллаб-қувватлаш ишлари учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳисобварағига;

г) 0,5 фоизи — тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

д) қолган маблағларнинг:

50 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва унинг 30 фоизи — жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага, 70 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

50 фоизи — мазкур ер участкалари жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетига уларнинг қўшимча манбалари сифатида ўтказилади.

22. Ариза берувчи хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўловини тўлиқ амалга оширганидан сўнг «Yerхususiylasнtirish» ААТ автоматик равишда ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ жисмоний шахс бўйича — фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт рақами, ЖШШИР, юридик шахс бўйича — юридик шахс номи, СТИР рақамини кўрсатган ҳолда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини белгиланган тартибда шакллантиради ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига имзолаш учун юборади.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармалари «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали олган давлат ордерига бир иш куни ичида электрон рақамли имзо қўяди ва уни Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.

Ариза берувчи, зарур ҳолларда Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган ҳолда чоп этилган қоғоз шаклидаги ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерининг аслини олиши ҳам мумкин.

23. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари давлат ордери тақдим этилгандан сўнг икки иш куни ичида давлат ордерига асосан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани давлат ордери билан бирга «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали ЯИДХП орқали ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига юборади.

24. Давлат хизматлари маркази давлат ордери ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма олганидан сўнг реал вақт режимида уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма ва давлат ордери ЯИДХП орқали ариза берувчига юборилганда автоматик равишда хабарнома берилади.

Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича QR-код (матрик штрих-код) қўйилган электрон ҳужжатлар аслига тенглаштирилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари, шу жумладан, ЯИДХП орқали, ушбу Регламентнинг талаблари ижроси юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини доимий равишда назорат қилади ва мониторинг олиб боради.

26. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

27. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи 1. Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ер участкасини хусусийлаштиришга ариза тақдим этади. 2. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП Ариза туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали томонидан кўриб чиқилиши учун «Yerхususiylasнtirish» ААТга юборилади. Реал вақт режимида (автоматик равишда ЯИДХП орқали) 3-босқич Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали 1. Ариза тушган кундан бошлаб аниқлаш мақсадида қуйидагиларни текширади: аризада кўрсатилган ер участкаси ва ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини; хусусийлаштирилаётган ер участкаси ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори ҳақидаги маълумотларга мувофиқлигини; ер участкаси жойлашган жойга чиққан ҳолда ер участкаси чегаралари, кадастр ҳужжатлари билан мослигини; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, ўрмон ҳамда сув фондларининг ерларига киритилмаганини. 2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали келишади. 5 иш куни Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими 1. Аризада кўрсатилган ер участкаси : жойлашган ҳудуднинг (аҳоли пункти ёки улар орасидаги ҳудудни) ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга ер участкаси жойлашувининг мувофиқлигини; шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда чекловлар ўрнатилган ҳудудлардан фойдаланиш зоналарида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашувини; ер участкасида кўп қаватли уйларнинг мавжудлиги, шунингдек, ер участкасининг кўп қаватли уйга туташ ҳудудда жойлашганини кўриб чиқади. 2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали келишади. Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши тегишли бошқармалари 1. Хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга дучор бўлган ҳудудларда ер участкаси жойлашувини текширади. 2. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича «Yerxususiylashtirish» ААТ орқали келишади. 4-босқич «Yerхususiylasнtirish» ААТ Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарномани шакллантиради ва уни ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали ариза берувчига юборади. Автоматик равишда Ягона биллинг тизими Ариза келишилган тақдирда, «Yerхususiylasнtirish» ААТ маълумотлари асосида ер участкасини сотиб олиш учун ҳисобварақни шакллантиради ва хабарномага илова қилади ҳамда тўланган маблағлар ҳисобини юритади. 5-босқич Ариза берувчи Ер участкасини сотиб олиш қийматининг тўловини амалга оширади. 10 иш кунида 6-босқич «Yerхususiylasнtirish» ААТ 1. Ер участкасини сотиб олиш қиймати ўз вақтида ва тўлиқ тўланган тақдирда, ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини белгиланган тартибда шакллантиради ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига имзолаш учун юборади. 2. Ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда, хусусийлаштиришни рад этиш тўғрисида хабарномани тайёрлайди ва уни ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборади. Автоматик равишда 7-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари Ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерига электрон рақамли имзо қўяди ва уни Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш кунида 8-босқич Давлат кадастрлари палатасининг бошқармаси 1. Давлат ордери тақдим этилгандан сўнг давлат ордерига асосан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади. 2. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани давлат ордери билан бирга ЯИДХП орқали ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига юборади. 2 иш кунида 9-босқич Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП Давлат ордери ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади. Реал вақт режимида (автоматик равишда ЯИДХП орқали)

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентга 2-ИЛОВА

Юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича АРИЗА (сана) (рақам) I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар: 1. СТИР 2. Юридик шахснинг номи (тизим орқали олинади) 3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли (тизим орқали олинади) 4. Жойлашган жойи (почта манзили) 5. Телефон рақами II. Хусусийлаштириладиган ер участкаси тўғрисидаги маълумот: 1. Ер участкасининг кадастр рақами 2. Ер участкасининг майдони (м 2 ) 3. Ер участкасининг манзили III. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Юридик шахснинг ер участкасини сотиб олиш тўғрисидаги қарори (агар бу ариза берувчи — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлса); 2. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган ҳолларда).

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентга 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилган ер участкасини хусусийлаштириш бўйича АРИЗА (сана) (рақам) I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Ариза берувчининг ЖШШИР II. Хусусийлаштириладиган ер участкаси тўғрисидаги маълумот: 1. Ер участкасининг кадастр рақами 2. Ер участкасининг майдони (м 2 ) 3. Ер участкасининг манзили III. Илова қилинадиган ҳужжат: Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган тақдирда)

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентга 4-ИЛОВА

Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қийматини ҳисоблаш

Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

а) юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари учун:

С = К юр х S + В + Т;

б) умрбод мерос қилиб қолдирилган, доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли ер участкалари учун:

С = К жис х S + В + Т;

бунда:

С — хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати (сўмда);

К юр , К жис — юридик ва жисмоний шахслар учун сотиб олиш қийматини аниқлашда ўша кунда белгиланган базавий солиқ ставкасининг Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 10 баравари, бошқа ҳудудларда 5 баравари (1 квадрат метр учун сўмда);

S — хусусийлаштирилаётган ер участкасининг майдони (квадрат метрда);

В — Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан давлат реестридан кўчирмани бериш ва кўчмас мулк объектларини рўйхатга олиш хизматларига белгиланган ставкалар асосида (сўмда);

Т — бир гектар ер майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари ҳисобидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш учун тўлов миқдори (сўмда).

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентга 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ _______________________ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ ( ҳудуд номи ) ЕР УЧАСТКАСИГА МУЛК ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ № ______ Мулкдорнинг номи _______________________________________________________________________ (нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.) Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи) _________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ паспорт (идентификацияловчи карта) серияси ____ рақами _________ ким томонидан ва қачон берилган _________________________________________________________________________________________ (жисмоний шахслар учун) СТИР __________________________, ЖШШИР ________________________________ (жисмоний шахслар учун) Ер участкасининг кадастр рақами ___________________________________________________________ _________________________________________________________________________ манзилидаги ўзига _________________________________________________________________________________________ (доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш) ҳуқуқи асосида тегишли бўлган __________________________________________________ қийматидаги (сумма рақам ва сўз билан ёзилади) умумий _____________ кв. метр ер майдонига мулк ҳуқуқи берилди. Ушбу ордер ______________________________________________________________________________ (ордерни берган давлат органининг номи) ______________________________________________________________________га асосан берилди. (ордерни беришнинг асоси) Ордер рўйхатдан ўтказилган сана _____________ QR-код Ҳудудий бошқарма бошлиғи Ф.И.О

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига 2-ИЛОВА

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида ажратишга нисбатан:

якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун;

кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари учун;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари учун;

«К — savdo» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ижарага бериш назарда тутилган ҳолларда;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига бериш учун;

давлат-хусусий шериклик ва ижтимоий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун;

махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкалари учун татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

«E-AUKSION» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;

«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «YERELEKTRON» ААТ) — ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;

бўш турган ер участкаси (кейинги ўринларда — ер участкаси) — бинолар ва иншоотлар жойлашмаган, ҳеч қандай мажбуриятлар ёки тақиқлар ўрнатилмаган ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликка мувофиқ ажратиб берилмаган, давлат мулки бўлган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси;

ер участкасининг бошланғич нархи — ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқининг аукционга қўйиш учун белгиланган нархи;

ижарачи — ер участкасининг ижара шартномасини ушбу Низомда белгиланган шартлар асосида ва тартибда тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;

иштирокчи — савдо платформасидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукционда қатнашиш учун ариза берган жисмоний ёки юридик шахс;

лойиҳа-қидирув ташкилоти — «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ ёки тегишли равишда Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) ҳудудий бошқармалари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ икки томонлама (Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари — буюртмачи ва лойиҳа қидирув ташкилоти — буюртмани бажарувчи) шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти;

мастер режа — ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга йўналтирилган, ўзида шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳа ечимларини мужассамлаштирган, шунингдек, ҳудудларнинг қисмларини иқтисодий ривожлантиришни яқин, ўрта ва узоқ муддатларга режалаштириш ва уларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида мавжуд муаммоларнинг аниқ ечими ва амалга ошириш механизмларини ўзида акс эттирган ҳужжат;

оператор — савдо платформасида аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;

профессионал лойиҳа ташкилоти — буюртмачи билан тузиладиган шартнома асосида лойиҳалаштириш топшириғини ҳамда у асосида мастер-режани ишлаб чиқувчи, уларнинг келишилиши ва тасдиқланишини таъминловчи ҳамда ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини лойиҳалаштириш ишларини бажарувчи ташкилот;

хабарнома — савдо платформасида муайян бўш турган ер участкасини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида реализация қилиш бўйича аукцион ўтказилиши ҳақидаги ахборот;

шахсий кабинет — иштирокчига аукционда буюртма бериш, уларда қатнашиш, шартномаларни имзолаш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;

электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда — аукцион) — савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга аукцион объектини реализация қилиш (ижарага бериш) бўйича нархни ошириб бориш тамойилида онлайн ўтказиладиган савдо шакли.

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори — қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларини, шу жумладан, жисмоний шахслар эгалигидаги ва фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ҳуқуқлари чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашуви туфайли қопланадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни.

4. Агар ер участкалари аҳоли пунктларининг бош режаларига, аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига ёки ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва режалаштириш бўйича бошқа ҳужжатларга, хусусан, мастер-режа талабларига ёхуд ер участкаларидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларига мувофиқ бўлса, улар мулк ҳуқуқи асосида аукционга қўйилади.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда ёки унинг талабларига мос келмаган тақдирда, ер участкалари ижара ҳуқуқи асосида аукционга қўйилади.

Ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда бўш ер участкалари автоматик равишда мулк ҳуқуқида аукцион савдоларига чиқарилади.

5. Ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида аукцион орқали ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича реализация қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мастер-режа ишлаб чиқилиб, у асосида реализация қилинади:

майдони 1 гектар (шаҳарларда 0,2 гектар) ва ундан ортиқ бўлган ер участкасида савдо комплекси, логистика маркази ва хизмат кўрсатиш комплексини ташкил этиш учун;

туризм ҳудуди сифатида белгиланган маҳаллаларни ривожлантириш учун;

ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан чиқариб, савдо ва хизмат кўрсатиш, шу жумладан йўл бўйи инфратузилмаси объектлари ташкил этиш учун.

Бунда, лойиҳалаштириш топшириғи ва мастер-режа ишлаб чиқиш учун хизмат ҳақи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасидан тўлаб берилади ва кейинчалик ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Мастер-режани ишлаб чиқишга халқаро экспертлар ва халқаро молия ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.

5 1 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда бўш турган ер участкаларини мустақил равишда аниқлаб, ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш кунида юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини туман ҳокимлиги номига давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида «E-qaror» тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишлича Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси) юборади.

Бунда ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ ер участкаси ижара ҳуқуқи асосида аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланган тақдирда, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан ер участкасининг ҳуқуқ тури белгиланганидан сўнг туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ижара муддати белгиланади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ижара муддати бир иш куни ичида белгиланмаган ҳолларда, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган муддатларда ҳудудлар тоифасидан келиб чиққан ҳолда «Yerelektron» ААТда ижара муддати автоматик тарзда қўйилади ва ер участкасининг келишув жараёни кейинги босқичга ўтказилади.

5 2 . Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг улар тўғрисида маълумотларни «Yerelektron» ААТга юборади.

Давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўш ер участкасининг маълумотлари «Yerelektron» ААТга юборилганидан кейин ушбу ер участкасини бўлиш, бирлаштириш ҳамда чегараларига ўзгартириш киритилиши мумкин эмас, ушбу ер участкасини аукцион орқали реализация қилиш учун алоҳида ер участкаларига бўлиш бундан мустасно.

Филиалнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасининг ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари миқдори Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

6. Ер участкасини танлаш материаллари филиал, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан тайёрланади.

Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Ваколатли ташкилотларнинг раҳбарлари ер участкасини танлаш материаллари бўйича ўз вақтида келишилиши ва хулосалар чиқарилиши, шунингдек, уларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик оқибатлари учун шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олади.

7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасига (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталарини кўрсатган ҳолда электрон хариталарни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.

Тақдим этилган электрон хариталарда тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталари мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкасини танлаш материаллари келишилган, улар бўйича хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Давлат кадастрлар палатасига умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда автомобиль йўллари ҳамда автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаси ҳудудининг World Geodetic System 1984 (кейинги ўринларда — WGS-84) координаталар тизимида электрон хариталарини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.

Электрон хариталарни тақдим этиш, шунингдек, ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкасини танлаш материаллари бўйича хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ер участкасини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида жойлашган ер участкалари бундан мустасно.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармалари лойиҳалаштириш топшириғи ва мастер-режа ишлаб чиқиш учун профессионал лойиҳа ташкилотларини шартнома асосида жалб қилади.

Профессионал лойиҳа ташкилотлари лойиҳалаштириш топшириғини ҳамда у асосида мастер-режани ишлаб чиқиб, Архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари (ёки лойиҳа офислари) билан келишилиши ва тасдиқланишини таъминлайди.

9. Ер участкаларини ижарага бериш муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонида белгиланган 1 ва 2-тоифадаги ҳудудлар учун камида 25 йил, 3-тоифа учун камида 20 йил, 4 ва 5-тоифага киритилган туманлар учун камида 15 йил муддат этиб белгиланади (кичик саноат зоналари ҳудудидаги ер участкалари бундан мустасно).

2-боб. Аукционларга чиқариш учун ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш

1-§. Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва ер участкасини «YERELEKTRON» ААТга жойлаштириш тартиби

10. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси ва филиал билан биргаликда 10 иш кунида ҳудудлар ва аҳоли пунктлари мастер-режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган, шунингдек, Агропортал орқали «YERELEKTRON» ААТга юборилган ер фонди тоифалари ўзгартирилган бўш ер участкаларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун бериш мумкин бўлган ер участкалари бўйича таклифларни тайёрлайди ва «Yerelektron» ААТга киритади.

Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими «Yerelektron» ААТда таклиф ишлаб чиқилаётган ер участкасининг чегарасини белгилайди, ер участкасидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларини белгилайди, ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати тузади, белгиланган мақсади ва турларини белгилайди, ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни, ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ер участкасининг ҳуқуқ турини белгилайди ҳамда шаҳарсозлик чекловлари қўйилган ҳолда фойдаланиш бўйича асосланган таклифларни ер танлаш материалларини тайёрлаш учун филиалга юборади.

Бунда «Yerelektron» ААТда «Янги Ўзбекистон» массивларида жойлашган тижорат биноларини қуришга мўлжалланган ер участкасининг таклифи ишлаб чиқилиши жараёнида, умумий майдонининг камида 10 фоиз қисмини уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкалари билан бирга чегараси белгиланади.

Ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда ишлаб чиқилган ер участкалари бўйича таклифлар туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан тегишли ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаш билан келишилади.

Кенгашлар уларга сўров келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан навбатдаги мажлисда ҳар бир ер участкаси бўйича материалларни кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича:

ижобий хулоса берилганда, Кенгаш қарори у қабул қилингандан кейинги иш кундан кечиктирмасдан филиалга юборилади;

салбий хулоса берилганда ушбу ер участкасининг маълумотларига бу тўғрисида маълумот киритилади.

Филиал ер участкасида бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материалларини тайёрлайди ва «Yerelektron» ААТга жойлаштиради. Мавжуд муҳофаза ҳудудларни, ер тоифаларини ўрганиб, натижаси бўйича маълумотларни киритади. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тақдим этилган тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларда жойлашганда ҳамда ер участкасининг тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасида бўлган ҳолларда таклифни рад этади.

Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан уч иш кунида лойиҳа қидирув ташкилоти томонидан ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик хариталарни тайёрланишини ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ ёки тегишли равишда шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан тайёрланган топографик хариталарни «Yerelektron» ААТга киритилишини таъминлайди.

Таклифларни тайёрлаш вақтида ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникацияларини топографик харитада акс эттириш учун махсус асбоб-ускуналарга эга бўлган ҳамда танланган ҳудуддаги кўчаларнинг қизил чизиқларини белгилаб бериш имконияти мавжуд лойиҳа-қидирув ташкилоти жойига чиққан ҳолда ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини маҳаллий координаталар тизимида электрон шаклда тайёрлайди.

11 1 . Жисмоний ва юридик шахслар, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари «Yerelektron» ААТнинг очиқ электрон портали орқали кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими, филиал, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида таклифни ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, мастер-режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари билан солиштириб таклифни қабул қилади ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади.

Давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўш ер участкаси аниқланган тақдирда ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари икки иш кунида ушбу бўш ер участкасини ҳокимият захира ер фондига давлат мулки сифатида олиш тўғрисида қарор қабул қилади.

12. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ва филиал таклифга қуйидагиларни киритади:

ер участкасининг WGS-84 очиқ координаталар тизимида шартли чегаралари;

ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини;

ер участкасининг жойлашув схемаси ва геолокацияси;

ер участкаси, жумладан, унинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси ҳақида қисқача маълумот;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ҳудуднинг ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминлаш нормаларига мувофиқлиги қисми бўйича шаҳарсозлик қоидалари талабларига риоя қилган ҳолда ер участкасидан фойдаланишнинг рухсат берилган турлари;

ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш асосий тури;

ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловлар;

мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати;

ер участкасига туташ ҳудудлардаги объектларнинг белгиланган мақсади ва турлари;

ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг рақамли фотосурати;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотлар;

шаҳарсозлик чекловлари қўйилган ҳолда фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар.

Таклифларда шаҳарсозлик ҳужжатларига ва (ёки) ер участкаси танланган ҳудуднинг (массивнинг) лойиҳа концепциясига мувофиқ ижарага бериладиган ер участкасидан фойдаланиш шартлари, шу жумладан қурилишни бошлаш ва фойдаланишга топшириш муддатлари киритилиши мумкин.

15. Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари бир иш кунида ер участкалари бўйича ер танлаш материалларидан иборат таклифларни ва топографик харитани тайёр бўлишига кўра «Yerelektron» ААТ орқали қуйидаги ваколатли ташкилотларга юборади:

а) келишиш учун:

зарур ҳолларда, тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш бўйича — мазкур объектлардан фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;

ёнғин хавфсизлиги бўйича — ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида — ёнғин хавфсизлиги бошқармаси;

йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича — давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органларига;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаларига;

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармаларига;

ер участкаларига яқин бўлган ёки ушбу ҳудудда мавжуд бўлган тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш объектлари бўйича — эксплуатация қиладиган ташкилотларга;

б) хулосалар олиш учун:

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига.

в) қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисида маълумотлар тақдим этиш учун — муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи (электр, алоқа, газ, нефть, сув, канализация ва бошқа) ташкилотларга.

Бунда, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги органлари томонидан ваколатли ташкилотларнинг келишув жараёнлари мониторинг қилиб борилади ва келишув муддатлари бузилган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига мурожаат юборилиши мумкин.

г) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифалари ўзгартирилган ер участкалари бўйича қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини белгилаш учун «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига.

16. Ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ташкилотлар томонидан уларга сўров тушган кундан бошлаб уч иш кунида «YERELEKTRON» ААТга қабул қилинган қарор (хулоса) ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган тегишли белги қўйилади.

Бунда, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар «YERELEKTRON» ААТ орқали ҳар бир ер участкаси бўйича қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисида маълумотларни тақдим этади.

Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.

Келишув рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда ер участкасини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ер участкаси бўйича тегишли хулоса тузади ҳамда уни электрон шаклда «YERELEKTRON» ААТга киритади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Хулосанинг сарлавҳасида «Ижобий хулоса» ёки «Салбий хулоса» деган сўзлар кўрсатилади.

Ижобий хулосада ер участкасининг мулкдорига ёки ижарачисига нисбатан шаҳарсозлик ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Салбий хулосада соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.

Шу билан бирга, рад этиш сабабларини бартараф этиш юзасидан мавжуд бўлган барча имкониятлар ва қайта киритишни назарда тутувчи тавсиялар тақдим этилади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни таклифларига асосан ёнма-ён турган ер участкалари майдонини бирлаштирган ва/ёки лотларга бўлган ҳолда аукцион савдоларига чиқарилади.

Бунда Кадастр агентлиги томонидан «YERELEKTRON» ААТда қўшимча келишувларсиз ер участкалари майдонини бирлаштирган ва/ёки лотларга бўлган ҳолда (ер участкасининг майдони, бошланғич нархи ва фаолият турларини мувофиқлаштирган) ҳолда қайта аукционга чиқариш имконияти яратилади.

17. «YERELEKTRON» ААТга координаталари киритилган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларда жойлашган, салбий хулосалар берилган ер участкалари аукционга чиқарилмайди ва ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда «YERELEKTRON» ААТда ушбу хулоса олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида эълон қилинади.

17 1 . Аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда 1а-иловада кўрсатилган оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади.

17 2 . Аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдори ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишлари ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар сифатида ҳисобга олинади ва ер участкаларини баҳолаш жараёнида инобатга олинади.

21. Маълумотлар «Yerelektron» ААТга киритилганидан сўнг:

а) ер участкаси мулк ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда ва барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан бошлаб Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси:

қонунчиликда белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, у билан шартнома тузиш, ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишларининг ташкил этилишини таъминлайди;

баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида икки иш кунида «YERELEKTRON» ААТга ер участкасининг бошланғич нархини киритади;

б) ер участкаси ижара ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда «YERELEKTRON» ААТ автоматик равишда мазкур Низомнинг 22-банди асосида аукционга чиқарилаётган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич нархини белгилайди;

Бозор конъюнктурасини ўрганган ҳолда, Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкасининг ижара ҳуқуқи баҳоланган қийматда аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин;

в) Давлат активларини бошқариш агентлиги ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармаси:

мазкур низомга мувофиқ мастер-режа ишлаб чиқиладиган ер участкаларини танлайди;

мастер-режани ишлаб чиқиш учун профессионал лойиҳа ташкилотларини жалб қилади;

ер участкасини мастер-режа билан ёки мастер-режасиз аукционга чиқариш бўйича овозларни шакллантириш учун ўн кунлик муддатга муҳокамага операторнинг савдо платформасига жойлаштиради;

белгиланган муддатда мастер-режасиз савдога чиқариш бўйича овозлар шаклланмаган (ёки кам бўлган) тақдирда, ер участкаси мастер-режа асосида аукционга чиқарилишини таъминлайди. Бунда, ер участкаси мастер режа билан биргаликда баҳоланади.

г) ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади.

22. Ер участкасига ижара ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдоларидаги бошланғич нарх қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

C = S х T х B х G х F х M + E,

бунда:

C — бошланғич нарх;

S — ер участкасининг майдони, кв м;

T — ҳудуднинг тоифа коэффициенти, 1-тоифага кирувчи туман ва шаҳарларда — 25, 2-тоифага — 20, 3-тоифага — 15, 4-тоифага — 10 ва 5-тоифага — 5 кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади;

B — 1 кв метр ер учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси, сўм (Солиқ кодексига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари қарори билан белгиланган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар ҳисобга олинган ҳолда);

G — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан ер участкаси жойлашган ҳудудда (даҳа, массив, маҳалла, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари) мавжуд ҳамда келгусида марказлашган манбалар ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини барпо этиш қийматига мувофиқлаштирувчи 0,5 дан 3 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициент;

F — ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда, оширувчи ва камайтирувчи коэффициент;

M — ер участкасининг майдони бўйича камайтирувчи коэффициент;

E — ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишлари ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар, сўм.

Бунда G ва Ғ коэффициентлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинмаган ёки белгиланмаган бўлса, тегишли қарор қабул қилингунга ёки белгилангунига қадар 1,0 коэффициент қўлланилади.

1 кв метр учун ер солиғи ставкаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг ер солиғи ҳисобини юритиш бўйича ахборот базасидан тўғридан-тўғри интеграция қилиш орқали тақдим этилган маълумотлар асосида автоматик тарзда «Yerelektron» ААТда шаклланади.

2-§. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун тақдим этилмайдиган ҳудудларнинг координаталарини тақдим этиш ва уларни янгилаш тартиби

23. Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли ташкилотлар «YERELEKTRON» ААТ орқали:

тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган муҳофаза зоналари ҳудудларнинг географик жойлашувини;

ушбу ҳудудда олиб борилиши мумкин бўлмаган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолият турини ҳамда қурилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини келтирган ҳолда ҳудудларнинг географик жойлашувини Кадастр агентлигига тақдим этиб боришлари шарт.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларнинг географик жойлашуви «YERELEKTRON» ААТ орқали Кадастр агентлиги томонидан белгиланадиган шаклда тақдим этилади.

Ҳудудларнинг географик жойлашуви давлат кадастрларини юритувчи вазирлик ва идоралар томонидан реал вақт режимида WGS-84 координаталар тизимида янгиланади.

Маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги юзасидан давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органлар раҳбарлари жавобгардир.

3-§. Ер участкасини аукционга чиқаришга тайёрлаш

24. Бошланғич нархи тўғрисидаги маълумотлар «Yerelektron» ААТга киритилганидан сўнг ер участкаси ёки ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи буюртмачи томонидан автоматик равишда аукционга қўйиш учун операторга юборилади.

Оператор аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара муддати ва тегишли ҳоким томонидан ЭРИ калити орқали имзоланган ижара шартномасининг лойиҳасини намунавий шаклга мувофиқ мазкур Низомга 2-иловага биноан савдо платформада эълон қилади. Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги бир иш кунида ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни, аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара муддатини белгилайди ва тегишли ҳоким ЭРИ калити орқали ижара шартномасини имзолайди.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ер участкаси ижара шартномаси белгиланган муддат ичида тасдиқланмаган тақдирда ижара шартномаси тасдиқланган ҳисобланади ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Бунда ижара шартномасига у ўз вақтида тасдиқланмаганлиги тўғрисида операторнинг QR-коди туширилади ва савдо платформасида мазкур тоифадаги шартномалар реестрида акс эттирилади.

Ижара шартномасида шаҳарсозлик ҳужжатларига ва (ёки) ер участкаси танланган ҳудуднинг (массивнинг) лойиҳа концепциясига мувофиқ ер участкасидан фойдаланиш шартлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асосий шартлар асосида мазкур ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари кўрсатилади.

Эълон қўшимча равишда оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ҳам эълон қилиниши мумкин.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартнома намунаси буюртмачи томонидан ЭРИ калити орқали имзоланган ҳолда операторга юборилади.

25. Ер участкаси ушбу Низом билан белгиланган тартибда келишув амалга оширилганлиги, ижобий хулоса олинганлигига қараб ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида аукционга чиқарилади.

Аукционга чиқаришда ер участкаси тўғрисида кўрсатилиши шарт бўлган маълумотнинг минимал ҳажми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ер участкасининг ўзига хос рақами, жойлашган жойи ва «Yerelektron» ААТдаги электрон харитадаги шакли;

ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури;

ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси;

ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш тури;

ер участкаси майдони (гектарда);

ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг рақамли фотосурати;

ер участкасига туташ ҳудудларнинг (объектларнинг) белгиланган мақсади ва турлари;

қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисидаги маълумотлар;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа;

мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати;

ер участкаларининг бошланғич нархи;

ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори;

ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан мавжуд чекловлар;

кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкалари бўйича инвестиция битимида кўрсатилган инвестиция миқдори ва яратиладиган иш ўрни сони;

ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот.

Аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича қўшимча равишда ижара муддати кўрсатилади ва ижара шартномасининг лойиҳаси илова қилинади.

Ер участкаси бўйича тегишли маълумотлар, шу жумладан, фотосуратлар, унинг геолокация ва координаталари тўлиқ кўрсатилмаган ҳолда аукционга чиқариш учун буюртма тақдим этилганда, оператор томонидан камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.

Буюртмачи оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни бир ҳафта муддатда бартараф этиб, электрон буюртмани ушбу банд талабларига мувофиқ такроран юборади.

26. Ер участкасини аукционга чиқариш тўғрисидаги маълумотлар икки иш кунида оммавий ахборот воситаларида ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.

27. Савдо платформасида аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ер участкаларини мулк ҳуқуқида сотиш бўйича аукционда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари иштирок этиш ҳуқуқига эга (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар бундан мустасно).

Юридик ва жисмоний шахслар ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларини сотиб олиш бўйича аукционда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича аукцион савдосида қўшилган қиймат солиғини тўловчи юридик шахсларга иштирок этишга рухсат берилади

Электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилинган ер участкаларида тақиқ мавжуд бўлган тақдирда, ушбу тақиқ ечилгандан сўнг мажбурий тартибда ундириш учун юборилмаган маъмурий жарималарни тўлаш мажбурияти маҳаллий ҳокимлик зиммасида қолади.

4-§. Ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари бўйича аукцион натижаларини расмийлаштириш тартиби

28. Аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённома тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида савдо платформасидаги шахсий кабинети орқали ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Бунда аукцион ғолиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш истагини билдирса, буюртмачи ҳамда аукцион ғолиби ўртасида автоматик равишда савдо платформасида бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича шартнома имзоланади.

Ижара шартномаси тарафлар томонидан имзолангандан сўнг автоматик равишда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига (кейинги ўринларда — Мажбурий ижро бюроси) тегишли ахборот тизими орқали юборилади.

Ер участкасига нисбатан тақиқ қўйилган ҳолларда аукцион натижалари бўйича имзоланган ижара шартномаси Мажбурий ижро бюроси ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси учун тақиқни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.

Аукцион ғолиби мазкур бандда белгиланган муддатда ижара шартномасини тасдиқламаган ҳолларда оператор электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибида белгиланган хатти-ҳаракатларни амалга оширади.

29. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ижара шартнома тушган кундан бошлаб икки иш кунида амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга тегишли ахборот тизими орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.

Бунда Буюртмачи бир иш куни ичида ер участкаси ва ғолиб тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда, бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича шартнома имзоланганлиги асосида ер участкасига тақиқ қўйиш тўғрисида Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармасига сўровнома юборади.

Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси Буюртмачининг бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича шартнома имзоланганлиги асосида ер участкасига тақиқ қўйиш тўғрисидаги сўровига мувофиқ ер участкасига бўлган чекланишни давлат рўйхатидан ўтказади.

Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.

Аукцион ғолиби томонидан ер участкасини сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангандан сўнг, бир иш куни ичида буюртмачи ўзининг «Yerelektron» ААТдаги кабинети орқали ер участкасига қўйилган тақиқни олиб ташлаш тўғрисида Давлат кадастрлари палатасига хабарнома юборади.

Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан буюртмачи хабарномасига асосан бир иш куни ичида ер участкасига қўйилган тақиқ олиб ташланади.

30. Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

31. Оператор ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.

Бунда аукцион ғолиби томонидан шартнома имзолангандан сўнг тўлаш рад этилса ва/ёки тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса, шу жумладан, аукцион ғолиби ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузилган кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдолари офертаси талаблари бажарилмаганда аукцион натижалари тўғрисидаги баённома, ер участкасини ижарага олиш бўйича шартнома белгиланган тартибда бекор қилинади.

Ижара шартномаси бекор қилинган тақдирда ижара ҳуқуқи бекор қилинади ҳамда оператор автоматик равишда ер участкасини такрорий электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаради.»

5-§. Давлат ордерини расмийлаштириш ва ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тартиби

32. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси аукцион савдоси натижалари тўғрисидаги баённомани олган кундан бошлаб бир иш куни ичида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини (кейинги ўринларда — давлат ордери) расмийлаштиради, белгиланган шаклда уни ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига, Мажбурий ижро бюросига ҳамда «YERELEKTRON» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

Бунда аукцион ғолиби ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш истагини билдирса, давлат ордерига «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси қуйилади ҳамда аукцион ғолиби томонидан ер участкаси бўйича пул маблағлари тўлиқ тўланганидан сўнг, унга ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери тасарруф этиш ҳуқуқига ўзгартирилади.

Ер участкасига нисбатан тақиқ қўйилган ҳолларда аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери Мажбурий ижро бюроси ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси учун тақиқни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.

33. Давлат ордери ғолиб номига ер участкасини мулк ҳуқуқ асосида рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Давлат ордери бериш учун давлат божи ундирилмайди.

34. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат ордери тушган кундан бошлаб икки иш кунида амалга оширилади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «YERELEKTRON» ААТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.

Бунда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.

35. Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

36. Оператор ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.

Бунда аукцион ғолиби томонидан шартнома имзолангандан сўнг тўлаш рад этилса ва/ёки тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса аукцион натижалари тўғрисидаги баённома, мулк ҳуқуқи учун расмийлаштирилган давлат ордери белгиланган тартибда бекор қилинади.

Давлат ордери бекор қилинган тақдирда мулк ҳуқуқи бекор қилинади ҳамда оператор автоматик равишда ер участкасини такрорий электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаради.

6-§. Ер участкасини бериш

37. Давлат ордери ёки ер участкасининг ижара шартномаси асосида филиал туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари билан биргаликда уч иш куни мобайнида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди.

Ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

38. Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.

3-боб. Аукциондан тушадиган маблағларни тақсимлаш

39. Буюртмачи оператордан ер участкаларини ижара ва мулк ҳуқуқи асосида сотишдан тушган маблағларни бир иш куни ичида қуйидагиларга йўналтиради:

а) 1 фоизи — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳисобварағига;

б) ушбу Низомнинг 30 ва 35-бандларида назарда тутилган миқдорда — тегишли Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);

в) ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун мазкур Низомнинг 37-бандида назарда тутилган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси банк ҳисобварағига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ — тегишли Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;

г) 10 фоизи — «YERELEKTRON» ААТни техник кўллаб-қувватлаш ва уни юритиш билан боғлиқ штат бирликларини сақлаш учун Давлат кадастрлари палатасининг банк ҳисобварағига (бунда мазкур харажатлар учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ҳисобидан йўналтирилган маблағлар миқдори бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошмаслиги лозим);

д) баҳолашдан ўтказиш, шунингдек мастер-режани ишлаб чиқиш бўйича кўрсатган хизматлари учун мустақил баҳоловчи ва профессионал лойиҳа ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ уларнинг банк ҳисобварағига;

е) ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини тайёрлаганлиги учун шартнома асосида лойиҳа қидирув ташкилотининг банк ҳисобварағига;

ж) қолган маблағларнинг:

50 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва унинг 30 фоизи — ер участкалари давлат органлари, муассасалари ва корхоналари фойдаланишида бўлган ва уларнинг ташаббуси билан электрон онлайн-аукционга қўйилган тақдирда — ушбу давлат органлари ва ташкилотларига, қолган ҳолларда — жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага, 70 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

50 фоизи — мазкур ер участкалари жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетига уларнинг қўшимча манбалари сифатида ўтказилади.

39 1 . Ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдорини қоплаш учун алоҳида тўланган компенсация тўловлари суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг 90 фоизи, лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда мос равишда 10 ва 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилади.

4-боб. Кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишнинг хусусиятлари

40. Кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (кейинги ўринларда — КСЁСТЗ) ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш, ер ижара шартномасини тузиш, ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштириш ушбу бобда назарда тутилган қоидаларни инобатга олган ҳолда мазкур низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

41. Жисмоний ва юридик шахсларга КСЁСТЗ ҳудудидаги ер участкалари уларнинг бош режасига мувофиқ электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилинади. Бунда:

ер участкаларини бош режада назарда тутилган лотлар асосида аукционга чиқариш бўйича таклифлар инвестиция битими билан бирга кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция (кейинги ўринларда — дирекция) томонидан «Yerelektron» ААТга киритилади;

ер участкаси ер участкаларини танлаш материалларини келишиш, хулосалар олиш ва маълумотлар тақдим этиш учун мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ташкилотларга юбориш талаб этилмайди («Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юбориш ва келишиш бундан мустасно);

КСЁСТЗ ҳудудидан фақат инфратузилма билан таъминланган ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади;

дирекция КСЁСТЗ ҳудудидаги ер участкаларини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади;

ижара шартномаси туман (шаҳар) ҳокимлиги ва аукцион ғолиби ўртасида, инвестиция битими дирекция ва аукцион ғолиби ўртасида электрон имзоланади.

Бунда ижара шартномасида дирекция билан аукцион ғолиби ўртасида инвестиция мажбуриятлари бажарилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги тўловлари ўз вақтида тўланиши тўғрисида битим имзолаш мажбурияти юкланади.

41 1 . Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги бўш ер участкалари «1 сўм» бошланғич қийматда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

Бунда аукцион қадами ва закалат миқдори инвестиция миқдоридан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.

43. Ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишдан келиб тушган пул маблағлари мазкур Низомнинг 39-банди «а» — «е» кичик бандларида назарда тутилган, ҳақиқатда қилинган харажатлар, шунингдек, мазкур Низомнинг 39 1 -бандида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги тўловлари чегириб қолинган ҳолда ягона дирекцияга ўтказилади.

5-боб. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини тизимли назорат ва мониторинг қилиш

44. Прокуратура органлари ва адлия органлари ушбу Низом талабларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади.

Тизимли назорат ва мониторинг ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан, «YERELEKTRON» ААТ орқали амалга оширилади.

45. Прокуратура ва адлия органлари ер участкаси материалларини тайёрлашнинг қонунийлигини таъминлайди ва ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шу жумладан, ваколатли ташкилотлар томонидан келишувни рад этиш ва салбий хулоса беришнинг қонунийлигини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки қарама-қарши қўллаш амалиётини, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келадиган салбий омилларни, сабаб ва шароитларни бартараф этиш усулларини ўрганади.

46. Ушбу Низомда назарда тутилган тартибни бузиш давлат хизматлари кўрсатиш талаблари ва тартибини бузиш ҳисобланади.

47. Ушбу Низомда назарда тутилган тартиб бузилиши аниқланган тақдирда, адлия органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига ёхуд прокуратура органларига тасдиқловчи зарур материалларни юборади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси Бўш турган ер участкаларини мустақил равишда аниқлаб, ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади. Доимий 2-босқич Туман (шаҳар) ҳокимликлари Туман (шаҳар) ҳокимлиги юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини туман ҳокимлиги номига давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида «E-qaror» тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали мулк ҳуқуқи билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси) юборади. 2 иш куни 3-босқич Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг улар тўғрисида маълумотларни «Yerelektron» ААТга юборади. 1 иш куни 4-босқич Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари мастер-режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун бериш мумкин бўлган ер участкалари бўйича таклифларни тайёрлайди ва «Yerelektron» ААТга киритади. 1) Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими «Yerelektron» ААТда таклиф ишлаб чиқилаётган ер участкасининг чегарасини белгилайди, ер участкасидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларини белгилайди, ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати тузади, белгиланган мақсади ва турларини белгилайди, ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни, ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжудлиги асосида ер участкасининг ҳуқуқ турини белгилайди ҳамда шаҳарсозлик чекловлари қўйилган ҳолда фойдаланиш бўйича асосланган таклифларни ер танлаш материалларини тайёрлаш учун филиалга юборади. Ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда ишлаб чиқилган ер участкалари бўйича таклифлар туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан тегишли ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаш билан келишилади. 2) Филиал ер участкасида бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материалларини тайёрлайди ва «Yerelektron» ААТга жойлаштиради. Мавжуд муҳофаза ҳудудларни, ер тоифаларини ўрганиб, натижаси бўйича маълумотларни киритади. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тақдим этилган тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларда жойлашганда ҳамда ер участкасининг тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасида бўлган ҳолларда таклифни рад этади. 3) Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан уч иш кунида лойиҳа қидирув ташкилоти томонидан ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик хариталарни тайёрланишини ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ ёки тегишли равишда шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан тайёрланган топографик хариталарни «Yerelektron» ААТга киритилишини таъминлайди. 10 иш куни 5-босқич Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг улар тўғрисида маълумотларни «Yerelektron» ААТга юборади. Доимий 6-босқич Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси Жисмоний ёки юридик шахслар ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг таклифи келиб тушган кундан эътиборан таклифни ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, мастер-режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари билан солиштириб таклифни қабул қилади ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади. Давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўш ер участкаси аниқланган тақдирда ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади. 5 иш куни 7-босқич Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси Ер участкалари бўйича ер танлаш материалларидан иборат таклифларни ва топографик харитани тайёр бўлишига кўра «Yerelektron» ААТ орқали ваколатли ташкилотларга юборади: 1 иш куни 8-босқич Зарур ҳолларда ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар Электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади. Келишув рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда ер участкасини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади. 2 иш куни Ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида — ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари Маданий мерос агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ер участкаси бўйича тегишли хулоса тузади, уни электрон шаклда «Yerelektron» ААТга киритади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар «Yerelektron» ААТ орқали ҳар бир ер участкаси бўйича қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисида маълумотларни улардан фойдаланувчи ташкилотларга тақдим этади. 9-босқич Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси а) Ер участкаси мулк ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда: қонунчиликда белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, у билан шартнома тузиш, ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишларининг ташкил этилишини таъминлайди; баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида «Yerelektron» ААТга ер участкасининг бошланғич нархини киритади. б) Ер участкаси ижара ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда: ер участкаси ижара ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда «Yerelektron» ААТ автоматик равишда тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати асосида аукционга чиқарилаётган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич нархини белгилайди; бозор конъюнктурасини ўрганган ҳолда, ер участкасининг ижара ҳуқуқи баҳоланган қийматда аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин. 2 иш куни 10-босқич «Yerelektron» ААТ Бошланғич нархи тўғрисидаги маълумотлар «Yerelektron» ААТга киритилганидан сўнг ер участкаси ёки ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқи буюртмачи томонидан автоматик равишда аукционга қўйиш учун операторга юборилади. Автоматик равишда 11-босқич Юридик ва жисмоний шахслар Ер участкасини реализация қилиш бўйича аукционда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ иштирок этади. Белгиланган муддатда 12-босқич Аукцион ғолиби (Ижара ҳуқуқи бўлганда) 1. Аукцион натижалари тўғрисидаги баённома тушган кундан бошлаб ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. 2. Ижара шартномаси тарафлар томонидан имзолагандан сўнг, автоматик равишда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади. 3.Ер участкасининг сотиб олиш тўловини қонунчиликка асосан бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, аукцион ғолиби ўз истагига кўра олди-сотди шартномасини электрон кўринишда ўзининг шахсий кабинети орқали расмийлаштиради. 10 иш куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси (Мулк ҳуқуқи бўлганда) 1. Аукцион савдоси натижалари тўғрисидаги баённомани олган кундан бошлаб белгиланган шаклда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, белгиланган шаклда уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. Бунда, аукцион ғолиби ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш истагини билдирса, давлат ордерига тасарруф этиш ҳуқуқисиз белгиси қуйилади ҳамда аукцион ғолиби томонидан ер участкаси бўйича пул маблағлари тўлиқ тўланганидан сўнг, унга ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери тасарруф этиш ҳуқуқига ўзгартирилади. 1 иш куни 13-босқич Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат ордери тушган кундан бошлаб амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «Yerelektron» ААТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади. 2 иш куни 14-босқич Оператор Ер участкасига бўлган ижара ёки мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни ғолибнинг шахсий кабинетига юборади. Автоматик равишда 15-босқич Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали ва туман (шаҳар) қурилиш бўлими Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади. 3 иш куни

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА

Аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар

Т/р Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турининг номи Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турининг коди* Қўлланилган коэффициент миқдори 1. Кўп квартирали турар жой қурилиши 2.3 1,4 2. Бизнес бошқаруви, савдо, умумий овқатланиш ва хизматлар кўрсатиш 3.0 1,4 3. Хизмат кўрсатиш 3.2.3 1,1 4. Меҳмонхона хизматини кўрсатиш 3.4 1,2 5. Ишлаб чиқариш фаолияти 4.0 0,9 6. Фармацевтика саноати 4.2.4 0,8 7. Озиқ-овқат саноати 4.2.7 0,8 8. Муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари 4.4.3 0,7 9. Транспорт 5.0 1,2 10. Ижтимоий ва жамоавий фойдаланиш 6.0 0,6 11. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация 7.0 1 ,1

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1б-ИЛОВА

Ер участкасининг майдони бўйича камайтирувчи коэффициентлар

Т/р Ер участкасининг майдони Қўлланилган коэффициент миқдори 1. Умумий майдони 1 000 квадрат метргача бўлган ер участкаси 1 2. Умумий майдони 1 000 квадрат метрдан 10 000 квадрат метргача бўлган ер участкаси 0,9 3. Умумий майдони 10 000 квадрат метрдан 50 000 квадрат метргача бўлган ер участкаси 0,8 4. Умумий майдони 50 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаси 0,7

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкасини ижарага олишнинг ‎НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ й. «___» _______________ ___-сон ________________ ш. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб номланадиган _______________ туман (шаҳар) ҳокимлиги бир томондан _______________ ҳокими номидан ва кейинги ўринларда Ижарага олувчи деб номланувчи иккинчи томондан _______________ номидан мазкур шартномани 20___ йил «___» ___________даги ___-сон аукцион натижалари тўғрисидаги Баённомага асосан қуйидагилар тўғрисида тузди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ I. Шартнома предмети 1.1. Ижарага берувчи ер участкасини 20___ йил «___» ___________дан ____ йилга ижарага беради, Ижарага олувчи эса ____________ вилоятининг ____________ туманидаги (шаҳридаги) ____________ манзилда жойлашган _______ га. ер участкасини ижарага олади. Ер кодексининг 24-моддасига биноан ерларни ижарага бериш муддати юз йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ер участкалари йигирма беш йилгача бўлган муддатга ижарага берилади. Ер участкасининг чегаралари шартноманинг ажралмас қисми бўлган ва илова қилинадиган харитада кўрсатилади. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ижарага берувчининг розилигисиз гаров қоидаларига асосан гаровга қўйиш _______________ ҳуқуқи мавжуд/мавжуд эмас, бироқ ер участкалари олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномаларининг объекти бўла олмайди. Жисмоний ва юридик шахслар электрон онлайн-аукцион орқали ижарага олган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни ижара муддатидан кўп бўлмаган муддатга бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин. 1.3. Ер участкасининг рухсат этилган фойдаланиш асосий тури: ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ 1.4. Ер участкасига куйидаги коммуникациялар ўтказилган: ‎________________________________________________________________________ (муҳандислик коммуникация тармоқлари ва уларнинг айни дамдаги техник ________________________________________________________________________ ҳолати, электр тармоғи, газ, ичимлик суви ва оқава сув, йўллар ва бошқалар) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ II. Ижара тўлови 2.1. Ер участкаларини ижарага олганлик учун ҳақ тўлаш тартиби ва унинг миқдори қонунчиликка мувофиқ белгиланади. 2.2. Ер кодексининг 28-моддасига асосан ер учун ҳақ ҳар йили тўланадиган ер солиғи шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади. Ер участкалари ижарага берилганда ер учун ҳақ ижара ҳақи шаклида олинади. Ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган шахслар томонидан ер учун ижара ҳақини ер солиғи тўловчилар учун белгиланган тартибга мувофиқ бюджетга тўланади. 2.3. Ўз вақтида тўланмаган ижара тўлови учун қуйидаги миқдо?да пеня ундирил?ди: ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ III. Ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш тартиби 3.1. Ер участкасидан фойдаланишга рухсат этилган асосий турига мувофиқ фойдаланиш шарт. 3.2. Ижарага олувчи қонунчиликда белгиланган тартибда ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш ҳуқуқи эга.: 3.3. Ер участкасини бериш ва фойдаланишнинг бошқа шартлари: ‎________________________________________________________________________ (давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун берилган, ижтимоий шериклик тўғрисидаги келишувлар ва шартномаларни амалга ошириш учун берилган, жамоат эҳтиёжлари учун берилган) ‎________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ IV. Ижарага берувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 4.1. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: ‎Ижарага олувчи шартнома шартларини бузган тақдирда, ушбу Шартномага ўзгартириш киритиш ёки бекор қилишни талаб қилиш; ‎ер участкасини чеклашни белгилаш. ‎Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари: ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ 4.2. Ижарага берувчи: ‎ер участкасини ушбу шартнома шартларида кўрсатилган ҳолатда ва белгиланган муддатда берилишини таъминлаш; ‎ижарага берувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя этишга мажбур. ‎Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари: ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ V. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 5.1. Ижарага олувчи: ‎ер участкасида унинг мақсадли йўналишига мувофиқ хўжалик фаолиятини юритиш; ‎ушбу Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган мақсадлар учун белгиланган тартибда архитектура-режалаштириш топшириғи ва қурилиш лойиҳасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва бошқа қурилма ва иншоотларни қуриш; ‎ижарага берилган ер участкасида ўз маблағлари ҳисобидан қонунчиликка мувофиқ қурилган бино ва иншоотларга, ишлаб чиқарган маҳсулотларга ва уларни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш; ‎белгиланган тартибда суғориш, дренаж, техник ва бошқа мелиорация ишларини бажаришга ҳақли. ‎Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга. ‎5.2. Ижарага олувчи: ‎ушбу Шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш; ‎ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш ва ўз фаолияти натижасида ушбу ҳудудда экологик ҳолат ёмонлашувига йўл қўймаслик; ‎мавжуд ирригация тармоқлари ва муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш; ‎ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш; ‎ижара тўловларини ўз вақтида тўлаш; ‎бошқа ер мулкдорлари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари Ижарага олувчилари ва эгаларининг ҳуқуқларини бузмаслик; ‎бошқа мулкдорлар, фойдаланувчилар, Ижарага олувчилар ва ер эгаларига етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш; ‎шаҳарсозлик регламентларига риоя этиш, белгиланган тартибда объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва уларни келишиш, шунингдек, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказишга ва тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома олишга мажбур. ‎Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади. ‎Ижарага олувчи ижарага берилган ер участкасини ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага бериши тақиқланади. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ VI. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш 6.1. Ижара шартномаси шартларининг ўзгартирилишига, унинг бекор қилинишига ва тўхтатилишига томонларнинг келишуви билан йўл қўйилади. Томонларнинг бири шартнома шартларини бузган тақдирда иккинчисининг талабига кўра ижара шартномаси тегишли суднинг қарори билан бекор қилиниши мумкин. ‎6.2. Ер кодексининг 36-моддасида белгиланган тегишли асосларга кўра ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкин. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ VII. Томонларнинг жавобгарлиги 7.1. Агар томонлардан бири ушбу Шартнома ша?тларини бажарм?ан ёки қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузган тақдирда, иккинчи томон белгиланган тартибда ушбу Шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. ‎7.2. Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай шартнома шартларини бузиш ҳолатлари шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўла олмайди. ‎7.3. Ушбу шартномани бекор қилишга қарор қилган томон иккинчи томонни сабабларни асослаган ҳолда, шартнома муддатининг тахминий тугашидан бир ой олдин ёзма равишда хабардор қилади. ‎Шартноманинг амал қилиши тўхтатилганидан кейин ижарачи ер участкасини ижарага берувчига «Ижара тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасида белгиланган ҳолатда ва тартибда қайтаради. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ VIII. Низоларни ҳал қилиш 8.1. Ушбу Шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ IX. Шартноманинг махсус шартлари 9.1. Ушбу бўлимда Шартномада назарда тутилмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шартлар кўрсатилади. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ X. Форс мажор ҳолатлари 10.1. Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, уларни олдиндан билиш ёки олдини олиш имконияти бўлмаган ҳолатлар оқибатида шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг бирортаси иккинчи тараф олдида жавобгар бўлмайди. Ваколатли орган томонидан берилган махсус ҳужжат енгиб бўлмас куч мавжудлиги ва амал қилишининг давомийлигини тасдиқлаш учун етарли ҳужжатдир. 10.2. Ижарага олувчи ижарага берувчига енгиб бўлмас кучнинг мавжудлиги ва унинг шартнома шартларини бажаришга таъсири ҳақида хабарнома бериши лозим. XI. Якунловчи қоидалар 11.1. Ушбу шартнома электрон шаклда тузилган. ‎11.2. Мазкур шартнома ер участкаси жойлашган ҳудуддаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Томонларнинг юридик манзиллари: ‎ Ижарага берувчи: ‎________________________________ ‎________________________________ ‎________________________________ Ижарага олувчи: ‎________________________________ ‎________________________________ ‎________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Томонларнинг имзолари: ‎ Ижарага берувчи: ‎________________________________ ‎________________________________ ‎________________________________ Ижарага олувчи: ‎________________________________ ‎________________________________ ‎________________________________ ‎Электрон рақамли ‎имзо ўрни _______________________ ‎Электрон рақамли ‎‎имзо ўрни _______________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-коди ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига 2 1 -ИЛОВА

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламент тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларда иштирок этадиган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга, шунингдек, лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш вазифасини бажарувчи давлат органларига нисбатан татбиқ этилади.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

инвестиция лойиҳалари — тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиниб, иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган ер участкаларида амалга ошириладиган лойиҳалар;

иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган ер участкалари — тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиниб, режалаштирилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилмаган ер участкалари;

комплекс тармоқ жадвали — лойиҳани амалга ошириш доирасида параметрларининг ўзаро боғлиқлиги ҳисобга олинган ҳолда, чора-тадбирлар кетма-кетлиги ва муддатларини белгилайдиган ҳужжат;

тегишли ташкилотлар — коммуникация ва инфратузилмага уланиш билан боғлиқ корхоналар (электр, газ, алоқа, йўл), тижорат банклари, қурилиш назорати инспекцияси ва бошқалар.

4. Лойиҳа ташаббускорлари ва давлат органларининг тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларнинг «Онлайн маҳалла» электрон платформасидаги (кейинги ўринларда — электрон платформа) ҳамкорлиги ушбу Регламентга иловадаги схема бўйича ташкил этилади.

2-боб. Ер участкаларини иқтисодий айланмага киритиш жараёнларини мониторинг қилиш тизимининг мақсади

5. Ер участкаларини иқтисодий айланмага киритиш жараёнларини мониторинг қилишдан қуйидагилар мақсад қилинган:

тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларининг иқтисодий айланмага киритилишини жадаллаштириш орқали ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

инвестиция лойиҳаларида қурилиш ишларини бошлаш, молиявий қўллаб-қувватлаш, инфратузилма тармоқларига улаш, рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш, қурилиш ишларини якунлаш, мулкка тегишли ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ барча босқичлардаги муаммоли масалаларни тезкор ҳал қилиш орқали тадбиркорларга кўмаклашиш;

инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш билан боғлиқ муаммоларнинг тегишлилиги юзасидан республика, вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги масъул корхона ва ташкилотларга йўналтириш орқали ечимини жадаллаштириш;

ижара ҳуқуқи билан ажратилиб, белгиланган муддатларда фойдаланилмаган, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти амалга оширилмаган ер участкалари рўйхатини шакллантириш.

3-боб. Электрон платформада комплекс тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш тартиби

6. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:

тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш, онлайн режимда кузатиш имкониятини яратиш мақсадида электрон платформада қўшимча модуллар киритади;

2018 йилдан бошлаб электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиниб, иқтисодий айланмага киритилмаган ер участкаларини маҳаллалар кесимида электрон платформадаги мавжуд модулга жойлаштиради;

электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинадиган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар маҳаллалар кесимида электрон платформада реал вақт режимида бериб борилишини таъминлаш мақсадида тегишли идораларнинг платформалари билан интеграция қилади;

электрон платформага киритиладиган инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базасини доимий бошқаришни (уларнинг ҳисобини юритиш, назорат қилиш, уларга ўзгартиришлар ҳамда қўшимчаларни тасдиқлаш ёки рад этиш) таъминлайди.

7. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари:

электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиниб, иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган ер участкаларини ҳар ойда хатловдан ўтказади;

хатлов натижалари асосида ер участкаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантиради ва лойиҳа ташаббускори билан биргаликда комплекс тармоқ жадвалини ишлаб чиқади;

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг масъул ходими билан биргаликда лойиҳа маълумотларини бир иш куни мобайнида кўриб чиқиб, номувофиқликлар ва хатоликлар аниқланганда, қайта ишлашга юборади ёки келишиш учун тегишли ташкилотларга киритади;

комплекс тармоқ жадвалида инвестиция лойиҳаларида қурилиш ишларини бошлаш, молиявий қўллаб-қувватлаш, инфратузилма тармоқларига улаш, рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш, қурилиш ишларини якунлаш, мулкка тегишли ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ барча босқичларнинг аниқ муддатларини белгилайди ва тасдиқлаш учун икки ҳафта муддатда туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади.

8. Электрон платформада лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвали яратилиб, тегишли ташкилотлар билан келишилгандан кейин бир иш куни мобайнида ҳужжат туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади ва назорат учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига юборилади.

Бунда келишув жараёни электрон платформа орқали амалга оширилади.

9. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш комплекс тармоқ жадвали тасдиқланган кундан бошланади ва ҳар ойда икки маротаба ҳоким ёрдамчилари томонидан жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиниб, натижалари электрон платформага киритилади.

Бунда лойиҳани ишга тушириш билан боғлиқ муаммоларни батафсил киритиб, тегишлилиги юзасидан республика, вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги масъул корхона ва ташкилотларга йўналтиради.

10. Туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ва қурилиш бўйича ўринбосарлари, шунингдек, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш мезонларига ер участкаларини иқтисодий айланмага киритиш даражаси бўйича алоҳида кўрсаткич киритилади.

Бунда:

туман (шаҳар) ва маҳалла ҳудудида (баҳоланаётган чоракда) тадбиркорлик фаолияти учун аукционда реализация қилинган ер участкалари сони ва майдони;

реализация қилинган, лекин иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган, қурилиш ишлари бошланмаган ер участкалари ташаббускорларида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ юзага келган муаммоларни бартараф этиш ёки муаммоларни кўриб чиқиб, ҳал қилиш юзасидан вилоят ёки республика ташкилотларига таклиф киритиш даражаси;

иқтисодий айланмага киритилмаган ер участкаларида қурилиш ишларини якунлаб, фойдаланишга топширилганлик даражаси (ҳолати) инобатга олинади.

4-боб. Фойдаланилмаган ер участкаларини давлат захирасига қайтариш бўйича таклиф киритиш

11. Ҳоким ёрдамчилари электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқи билан ажратилиб, белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ер участкалари рўйхатини Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36 ва 38-моддаларида назарда тутилган тартиблар асосида туман (шаҳар) ҳокимликларининг давлат захирасига қайтариш бўйича таклиф киритади.

12. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳар ойда бир марта ер танлаш (реализация қилиш) комиссияси билан биргаликда белгиланган муддатларда ер участкаларида инвестиция лойиҳасини амалга оширмаган тадбиркорлик субъектлари билан учрашиб, фаолиятини тиклаш, қурилиш ишларини бошлаш юзасидан мавжуд муаммоларни ўрганади ва бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имконияти бўлмаган ер участкаларини белгиланган тартибда давлат захирасига қайтариш бўйича судга даъво аризасини киритади.

Суд томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинганда, мазкур ер участкаси захира ерлар тоифасига ўтказилмайди ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг тасарруфидаги бўш турган ерлар сифатида ҳисобга олинади.

Туман (шаҳар) ҳокимликларининг тасарруфидаги бўш турган ерлар ўн беш кун муддатда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида давлат ер кадастрида ҳисобга олинади ҳамда ушбу ерларни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш (реализация қилиш) бўйича қайта аукцион савдоларига чиқарилади.

5-боб. Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф қилиш тартиби

13. Туман (шаҳар) ҳокимликлари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни тадбиркорлик субъектлари кесимида ҳар ҳафтада бир маротаба муҳокама қилиб боради.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари даражасида ҳал қилиш имконияти бўлмаган муаммоли масалалар тегишлилиги бўйича вилоят ва республика даражасида ҳал қилиш учун киритилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни тадбиркорлик субъектлари кесимида ҳар ойда муҳокама қилиб, тегишлилиги бўйича масалаларни ҳал қилиш чораларини кўради.

6-боб. Якунловчи қоида

15. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш регламентига ИЛОВА

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш

Босқич Иштирокчилар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 1. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлашдан фойдаланишга топширишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиш, онлайн режимида кузатиш имкониятини яратиш мақсадида «Онлайн маҳалла» электрон платформасига (кейинги ўринларда — электрон платформа) қўшимча модуллар киритади. 2. 2018 йилдан бошлаб электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиниб, иқтисодий айланмага киритилмаган ер участкаларини маҳаллалар кесимида электрон платформада мавжуд модулга жойлаштиради. 3. Келгусида электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилинадиган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларнинг маҳаллалар кесимида электрон платформада реал вақт режимида бериб борилишини таъминлаш мақсадида тегишли идораларнинг платформалари билан интеграция қилади. 4. Электрон платформага киритиладиган инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базасини бошқаришни (уларнинг ҳисобини юритиш ва назорат қилиш, уларга ўзгартиришлар ҳамда қўшимчаларни тасдиқлаш ёки рад этиш) таъминлайди. Доимий 2-босқич Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари 1. Электрон платформада мавжуд модулга жойлаштирилган электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиниб, иқтисодий айланмага тўлиқ киритилмаган ер участкаларини хатловдан ўтказади. Ҳар ойда 2. Ер участкаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантиради ва лойиҳа ташаббускори билан биргаликда комплекс тармоқ жадвалини ишлаб чиқади. Ҳар ойда 3. Лойиҳа маълумотларини кўриб чиқиб, номувофиқликлар ва хатоликлар аниқланганда қайта ишлашга юборади ёки келишиш учун тегишли ташкилотларга киритади. Бир иш куни мобайнида 4. Комплекс тармоқ жадвалида инвестиция лойиҳаларида қурилиш ишларини бошлаш, молиявий қўллаб-қувватлаш, инфратузилма тармоқларига улаш, рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштириш, қурилиш ишларини якунлаш, мулкка тегишли ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ барча босқичларнинг аниқ муддатларини белгилайди ва тасдиқлаш учун киритади. Хатлов якунлангандан сўнг икки ҳафта муддатда 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлари 1. Электрон платформада лойиҳанинг комплекс тармоқ жадвали яратилиб, тегишли ташкилотлар билан келишилгандан кейин ҳужжат туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига назорат учун юборилади. Бир кун муддатда 4-босқич Ҳоким ёрдамчилари 1. Инвестиция лойиҳасининг комплекс тармоқ жадвали тасдиқланган кундан бошлаб жойига чиққан ҳолда мониторинг қилади, натижаларни электрон платформага киритади. 2. Лойиҳани ишга тушириш билан боғлиқ муаммоларни батафсил киритиб, тегишлилиги юзасидан республика, вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги масъул корхона ва ташкилотларга йўналтиради. Лойиҳа ишга тушганга қадар ҳар ойда икки маротаба 3. Электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқи билан ажратилиб, икки йил давомида фойдаланилмаган ер участкаларини Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36 ва 38-моддаларида назарда тутилган тартиблар асосида давлат захирасига қайтариш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига таклиф киритади. Доимий 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлари Белгиланган муддатларда ер участкаларида инвестиция лойиҳасини амалга оширмаган тадбиркорлик субъектлари билан учрашиб, фаолиятини тиклаш ёки белгиланган тартибда судга даъво аризасини киритиш чораларини кўради. Ҳар ойда бир марта 6-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Қурилиш ишлари якунланиб, бинога эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкаси электрон платформада амалга оширилган лойиҳалар модулига ўтказилади ва мазкур ер участкаси туман ҳокими ва ҳоким ёрдамчиси назоратидан ечилади. Доимий 7-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар, туман (шаҳар) ҳокимликлари Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни тадбиркорлик субъектлари кесимида муҳокама қилиб, тегишлилиги бўйича масалаларни ҳал қилиш чораларини кўради. Ҳар ойда

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига 3-ИЛОВА

Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон-онлайн аукцион орқали реализация қилиш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун 0,04 гектаргача ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали мулк ҳуқуқи асосида реализация қилинади.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бундай аукцион жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;

«Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Yerelektron» ААТ) — ер участкаларини реализация қилиш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ахборот тизимига киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга оширишни таъминлайдиган автоматлаштирилган ахборот тизими;

аҳоли пунктининг бош режаси — аҳоли пунктини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳамда фуқароларнинг қулай ҳаёт фаолияти муҳитини комплекс шакллантириш шарт-шароитларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати;

аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режаси лойиҳаси (кейинги ўринларда — БРЛ) — аҳоли пунктлари ҳудудлари қисмлари учун аҳоли пункти бош режаси асосида ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжати бўлиб, у қизил чизиқларни, ер участкаларини қуриш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чизиқларини, ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш ва мулкдорларнинг ер участкалари чегараларини, ҳудудларнинг зоналаштирилишини ва уларни қуриш навбатини, муҳофаза зоналаридан фойдаланиш режимини, кўчалар, тор кўчалар, пиёдаларга ажратилган зоналарнинг, шунингдек, транспорт, алоқа иншоотлари ва коммуникацияларнинг, муҳандислик ускуналарининг ҳамда ҳудудни ободонлаштиришнинг кўрсаткичларини, ижтимоий ва маданий-маиший объектларнинг таркиби ҳамда жойлашувини, қуришнинг ҳажмий-ҳудудий ва архитектура-режалаштириш ечимини, қуриш зичлиги ва кўрсаткичларини, бинолар ва иншоотларнинг неча қаватлилигини, турларини белгилайди;

ер участкаси — ер фондининг қатъий белгиланган чегара, майдон, жойлашув жойи, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга қисми;

иштирокчи — савдо платформасида ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукционда қатнашиш учун ариза берган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

лойиҳа-қидирув ташкилоти — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ уч томонлама (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар — буюртмачи, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси — хизмат харажатларини тўловчи ва лойиҳа-қидирув ташкилоти — буюртмани бажарувчи) шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти;

оператор — савдо платформасида аукционни ташкил этиш хамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;

хабарнома — савдо платформасида муайян ер участкаси бўйича аукцион ўтказилиши ҳақидаги ахборот;

шахсий кабинет — иштирокчига аукцион буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;

электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда — аукцион) — савдо платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларига аукцион объектини реализация қилиш бўйича нархни ошириб бориш тамойилида онлайн ўтказиладиган савдо шакли.

4. Якка тартибдаги уй-жой қуриш учун бир лотда 0,04 гектаргача доирада ер участкаларини реализация қилиш «E-auksion» ягона аукцион электрон савдо платформасида амалга оширилади.

Ер участкалари фақат шаҳарсозлик ҳужжатлари (аҳоли пунктининг бош режаси ва аҳоли пункти тегишли қисмининг БРЛ) билан таъминланган аҳоли пунктлари бўйича аукционга қўйилади.

Аҳоли пункти бош режасида якка тартибда уй-жой қуриш назарда тутилган аҳоли пункти қисмларининг БРЛ бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тегишли уй-жой массивлари учун БРЛ ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши таъминланади.

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун БРЛ ишлаб чиқиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тегишли маҳаллий бюджетлари маблағлари, ер участкаларини реализация қилишдан тушган маблағлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишда ер участкаларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш шартлари назарда тутилиши керак. Уй-жой массивларини муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат уй-жой дастурлари асосида амалга оширилади.

5. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали реализация қилиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ер участкасини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади.

7. Аукцион натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан ер участкаси қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг буюртмачи ҳисобварағига белгиланган тартибда оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда ўтказиб берилади.

2-боб. Якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали реализация қилиш тартиби

1-§. Ер участкалари рўйхатини шакллантириш ва ер участкаларини аукционга қўйиш учун зарур материалларни тайёрлаш тартиби

8. Туман (шаҳар) ҳокимлиги белгиланган тартибда тасдиқланган БРЛга мувофиқ якка тартибдаги уй-жой қуриш учун бериладиган ҳар бир ер участкасига кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш учун ер участкаларининг шартли чегараларини ҳамда фойдаланиш мумкин бўлган фаолият турларини кўрсатган ҳолда буюртмани шакллантиради ва уни электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалига (кейинги ўринларда — филиал) юборади.

Ер участкаларининг шартли чегаралари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ҳамда филиал билан биргаликда белгиланади.

9. Филиал туман (шаҳар) ҳокимлигидан буюртмани олгандан кейин ўн беш иш кунида:

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида буюртмада белгиланган ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди;

ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига бу тўғрисида маълумот юборади;

бўш ер участкалари бўйича кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

Филиалнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда ҳудудий бошқарманинг ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

10. Ушбу Низомнинг 8-банди биринчи хатбошисида назарда тутилган ва БРЛ ишлаб чиқиладиган бошқа ҳудуднинг БРЛ мавжуд бўлса мазкур ҳудуд учун топографик харита лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади.

Аҳоли пункти бош режасида якка тартибда уй-жой қурилиши назарда тутилган аҳоли пунктлари қисмларининг БРЛ мавжуд бўлмаганда туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни мобайнида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ваколатли лойиҳа ташкилоти билан тегишли БРЛларни ишлаб чиқишга шартнома тузиш учун илтимоснома юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн беш иш кунида ваколатли лойиҳа ташкилоти ҳамда лойиҳа-қидирув ташкилоти билан тегишли БРЛларни ва топографик харитани ишлаб чиқиш бўйича шартнома тузади.

БРЛ белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки иш кунида ер участкаларини реализация қилиш тўғрисида буюртмани шакллантириш учун БРЛни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

11. Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш кунида «E-qaror» тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали мулк ҳуқуқи билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси) юборади.

12. Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:

буюртмада кўрсатилган ер участкаси маълумотларининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини текширади;

ер участкасига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлигини текширади;

тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига ер участкасига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва ушбу ер участкаси тўғрисида қуйидаги маълумотларни «Yerelektron» ААТга киритади:

реестрдан кўчирма;

ер участкасининг WGS-84 (World Geodetic System 1984) очиқ координаталар тизимида чегаралари;

ушбу ер участкасидан фойдаланиш мумкин бўлган фаолият турлари;

ер участкаси, жумладан, унинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси ҳақида қисқача маълумот;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг рақамли фотосурати.

Ҳар бир ер участкасига ўзига хос рақам берилади.

13. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганидан ва «Yerelektron» ААТга маълумотлар киритилганидан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни ичида ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни «Yerelektron» АТТ орқали белгилайди ва электрон ҳамкорлик орқали муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга ушбу ер участкалари муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга тегишли техник шартларни олиш учун сўров юборади.

14. Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар сўров тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон ҳамкорлик орқали муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартларини электрон шаклда юборади.

Техник, шу жумладан, қўшимча шартларни ишлаб чиқиш ва уларни юбориш учун тўлов ундирилмайди.

15. Туман (шаҳар) ҳокимлиги муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартлари тушган кундан эътиборан бир иш куни ичида ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни техник шартлар билан бирга электрон шаклда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига юборади.

16. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси етти иш кунида:

энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, улар билан шартнома тузиш ҳамда ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишлари ташкил этилишини таъминлайди;

баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида «YERELEKTRON» ААТга ер участкасининг бошланғич қийматини киритади.

Бунда битта уй-жой массивида жойлашган бир неча лотга бўлиб аукционга қўйиладиган ер участкалари учун бир хил бошланғич нарх белгиланиши мумкин.

17. Якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер участкалари бозор қиймати тўғрисидаги маълумотлар «Yerelektron» ААТга киритилгандан сўнг буюртмачи томонидан автоматик равишда аукционга қўйилади.

18. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги икки иш куни ичида аукционга қўйилган бўш ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштиради ва электрон оммавий ахборот воситаларида тарқатади.

Кадастр агентлиги ер участкалари бўйича аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб барча иштирокчиларга мазкур ер участкаларини олдиндан кўриш (кўздан кечириш) имкониятини таъминлайди.

Ер участкаси бўйича тегишли маълумотлар, шу жумладан, фотосуратлар, унинг геолокация ва координаталари тўлиқ кўрсатилмаган ҳолда аукционга чиқариш учун буюртма тақдим этилганда, оператор томонидан камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.

Буюртмачи оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни бир ҳафта муддатда бартараф этиб, электрон буюртмани ушбу банд талабларига мувофиқ такроран юборади.

19. «E-auksion» платформасида электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича электрон аукционда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиш ҳуқуқига эга.

2-§. Давлат ордерини расмийлаштириш ва ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тартиби

20. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси аукцион натижалари ҳақидаги баённомани олган кундан бошлаб бир иш куни ичида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини (кейинги ўринларда — давлат ордери) расмийлаштиради, уни ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат кадастрлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.

Давлат ордери ғолиб номига ер участкасини мулк ҳуқуқ асосида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлади. Давлат ордерини бериш учун давлат божи ундирилмайди.

21. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат ордери тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида амалга оширилади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасидан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «Yerelektron» ААТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.

Бунда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

22. Оператор ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.

3-§. Ер участкасини бериш

23. Давлат ордери асосида филиал туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими билан биргаликда уч иш куни давомида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди.

Ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

24. Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг йўл қўйилади.

3-боб. Аукциондан тушадиган маблағларни тақсимлаш

25. Буюртмачи ер участкасини сотишдан тушган маблағни бир иш куни ичида қуйидагиларга йўналтиради:

а) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган миқдорда — тегишли Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);

б) ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси банк ҳисобварағига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ — тегишли Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;

в) 10 фоизи — «YERELEKTRON» ААТни техник қўллаб-қувватлаш ва уни юритиш билан боғлиқ штат бирликларини сақлаш учун Давлат кадастрлари палатасининг банк ҳисобварағига (бунда мазкур харажатлар учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ҳисобидан йўналтирилган маблағлар миқдори бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошмаслиги лозим);

г) баҳолаш ўтказиш бўйича кўрсатган хизматлари учун мустақил баҳоловчи ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ уларнинг банк ҳисобварағига;

д) ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини тайёрлаганлиги учун шартнома асосида лойиҳа қидирув ташкилотининг банк ҳисобварағига;

е) қолган маблағларнинг:

50 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва унинг 30 фоизи — ер участкалари давлат органлари, муассасалари ва корхоналари фойдаланишида бўлган ва уларнинг ташаббуси билан электрон онлайн-аукционга қўйилган тақдирда-ушбу давлат органлари ва ташкилотларига, қолган ҳолларда — жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага, 70 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

50 фоизи — мазкур ер участкалари жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетига уларнинг қўшимча манбалари сифатида ўтказилади.

4-боб. Якунловчи қоида

26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон-онлайн аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги 1. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини реализация қилиш тўғрисидаги буюртмани шакллантиради ва уни электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан филиалга юборади. 2. Ер участкаларининг шартли чегаралари туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали билан биргаликда белгиланади. Белгиланган тартибда тасдиқланган БРЛга мувофиқ 2-босқич Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали 1. Давлат реестри маълумотлари асосида буюртмада белгиланган ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди. 2. Ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига бу тўғрисида маълумот юборади. 3. Бўш ер участкалари бўйича кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади. 15 иш куни ичида 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги 1. «E-qaror» тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади. 2. «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали мулк ҳуқуқи билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. 2 иш кунида 4-босқич Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси 1. Буюртмада кўрсатилган ер участкаси маълумотларининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини текширади. 2. Ер участкасига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлигини текширади. 3. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли маълумотларни «Yerelektron» ААТ киритади. 2 иш куни 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги 1. Ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан мавжуд чекловларни «Yerelektron» АТТ орқали белгилайди. 2. Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга ер участкаларини тармоқларга улашга тегишли техник шартларни олиш учун сўров юборади. 2 иш куни 6-босқич Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартларини ишлаб чиқади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади. 3 иш куни 7-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги Ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни техник шартлар билан бирга электрон шаклда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни 8-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси 1. Энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, улар билан шартнома тузиш ҳамда ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишлари ташкил этилишини таъминлайди; 7 иш куни 2. Баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида «YERELEKTRON» ААТга ер участкасининг бошланғич қийматини киритади. 9-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги Аукционга қўйилган бўш турган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштиради ва электрон оммавий ахборот воситаларида тарқатади. 2 иш куни Давлат активларини бошқариш агентлиги 10-босқич Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Электрон онлайн-аукционда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибларга мувофиқ иштирок этади. Белгиланган муддатда 11-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси Аукцион натижалари ҳақидаги баённома асосида ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда «Yerelektron» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни 12-босқич Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «Yerelektron» AАТ орқали юборилади. 2 иш куни 13-босқич Оператор Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани ғолибнинг шахсий кабинетига юборади. Автоматик равишда 14-босқич Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали ва туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади. 3 иш куни

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон-онлайн аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ‎ ‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ‎АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ ‎____________________________ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ҳудуд номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ЕР УЧАСТКАСИГА МУЛК ‎ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ № ______ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Мулкдорнинг номи___________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(жисмоний шахснинг Ф.И.О.) ‎‎ ‎Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)______________________________________________________________ ‎‎паспорт серияси ________ рақами __________ ким томонидан ва қачон берилган ________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________________________________________________________________________ ‎ ‎СТИР ____________________________, ЖШШИР__________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎_________________________________________________________________________________манзилидаги ‎ ‎_________________________________________________________________________________қийматидаги (сумма рақам ва сўз билан ёзилади) ‎‎ ‎умумий _____________кв м ер майдонига мулк ҳуқуқи берилди. ‎ ‎Ушбу ордер_________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎(ордерни берган давлат органининг номи) ‎‎ ‎____________________________________________________________________________га асосан берилди. ‎‎(ордерни беришнинг асоси) ‎ ‎ ‎‎ ‎Ордер рўйхатдан ўтказилган сана ___________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ҳудудий бошқарма бошлиғи ‎ ‎ ‎QR-коди‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ф.И.О.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига 4-ИЛОВА

«Yerхususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) прокуратуралари.

4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари.

7. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари.

10 1 . Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

10 2 . Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;

10 3 . Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

10 4 . Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

10 5 . Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялари.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан «Yerхususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланиши белгиланган бошқа ташкилотлар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига 5-ИЛОВА

«Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) прокуратуралари.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.

5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

9. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

10. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК.

12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари.

13. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармалари.

14. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланиши белгиланган бошқа ташкилотлар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига 6-ИЛОВА

Вазирлик ва идоралар фойдаланишидаги ер участкалари ҳамда деҳқон хўжаликларида ер тузиш, геодезия ва хатлов ишлари, кадастр паспортларини тайёрлаш ва ерга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2022 йилда ажратиладиган маблағлар

млн сўм Т/р Бюджет маблағларини тақсимловчи (олувчи) ердан фойдаланувчилар Ишлар бажариладиган ер турлари 2022 йил учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан 1. Сув хўжалиги вазирлиги Сув фонди ерлари 10 547,0 2. Мудофаа вазирлиги Мудофаа мақсадларига мўлжалланган ерлар 1 048,8 3. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон фонди ерлари 9 351,9 3 349,3 4. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлат қўриқхоналари, давлат биосфера резерватлари ва бошқа муассасалар ерлари 129,3 5. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланувчи бюджет ташкилотлари Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар 1 818,1 6. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ерлари 23 691,1 7. Маданий мерос агентлиги Моддий маданий мерос объектлари ерлари 4 738,2 3 938,6 8. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг ободонлаштириш бўлинмалари Ички йўллар, ободонлаштириш ерлари 28 259,5 9. Туман (шаҳар) ҳокимликлари Захира тоифасидаги ерлар 2 088,9 10. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Деҳқон хўжаликлари ерлари 10 394,9 Жами 91 938,5 7 417,1

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига 7-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-бандда :

а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ер участкаси ва давлат кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери шакли 4 1 -иловага мувофиқ»;

б) олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Қуйидаги мазмундаги 4 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига 4 1 -ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ‎ ‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ‎АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ ‎ ЕР УЧАСТКАСИ ВА ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ (Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади) ‎‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ ‎ ‎МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ‎ДАВЛАТ ОРДЕРИ ‎№ ________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Мулкдорнинг номи___________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.) ‎‎ ‎Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)______________________________________________________________ ‎‎паспорт серияси ________ рақами __________ ким томонидан ва қачон берилган ________________________ ‎ ‎ (жисмоний шахслар учун)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎ ‎СТИР ____________________________, ЖШШИР__________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(жисмоний шахслар учун) ‎‎‎_________________________________________________________________________________манзилидаги ‎ ‎_________________________________________________________________________________ қийматидаги (сумма рақам ва сўз билан ёзилади) ‎ Умумий _______________ кв м ер майдони ва ______________ кв м давлат кўчмас мулк объекти мулк ҳуқуқи билан берилди. ‎‎ ‎ ‎‎ ‎Ушбу ордер_________________________________________________________________________томонидан ‎ ‎‎(ордерни берган давлат органининг номи) ‎‎ ‎____________________________________________________________________________га асосан берилди. ‎‎(ордерни беришнинг асоси) ‎ ‎ ‎‎ ‎Ордер рўйхатдан ўтказилган сана ___________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Агентлик директори ‎‎(Ҳудудий бошқарма бошлиғи) ‎ ‎ ‎QR-коди‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ф.И.О.».

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига 8-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида» 2019 йил 2 декабрдаги 963-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 50-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорига 20-илованинг 7-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 14 февраль,

71-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2022 й., 09/22/71/0129-сон; 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 02.12.2022 й., 09/22/685/1060-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 04.01.2024 й., 09/24/2/0002-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 20.07.2024 й., 09/24/432/0535-сон; 22.08.2024 й., 09/24/497/0641-сон; 02.10.2024 й., 09/24/614/0768-сон; 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон; 04.03.2025 й., 09/25/136/0213-сон; 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон; 28.05.2025 й., 09/25/330/0473-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 16.05.2026 й., 09/26/246/0492-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENT

SXEMASI

TARTIBI

NIZOM

SXEMASI

REGLAMENTI

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

HISOB-KITOBI

ROʻYXATI

“Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida

“Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-iyundagi PF-6243-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

“Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq yer uchastkalarini xususiylashtirish Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslari tomonidan ularga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara yoxud meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini sotib olish, shuningdek, yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali sotish yoʻli bilan amalga oshirilishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-iyundagi PF-6243-son Farmoniga muvofiq qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilinishi;

Vazirlar Mahkamasining “Sirdaryo viloyatida qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish tartib-taomillarini aprobatsiya qilish boʻyicha huquqiy eksperiment oʻtkazish toʻgʻrisida” 2019-yil 2-dekabrdagi 963-son qaroriga muvofiq Sirdaryo viloyatida “Yerxususiylasntirish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Yerxususiylasntirish” AAT) orqali qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish tartib-taomillarini aprobatsiya qilish boʻyicha huquqiy eksperiment oʻtkazilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi ikki hafta muddatda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Kiberxavfsizlik markazi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Davaktiv agentligi) rahbar xodimlaridan iborat ishchi guruh tashkil etgan holda “Yerxususiylashtirish” AATni, uni ishlab chiqish hamda amaliyotga joriy etish boʻyicha tasdiqlangan texnik hujjatlar va ekspertiza xulosalari bilan birgalikda Davaktiv agentligiga operativ boshqaruv huquqi asosida topshirilishini taʼminlasin.

Davaktiv agentligi “Yerxususiylashtirish” AATni zaruratga koʻra takomillashtirib borsin, bunda “Yerxususiylashtirish” AATni qayta ishlab chiqish, takomillashtirish, texnik qoʻllab-quvvatlash, jarayonlarga malakali mutaxassislarni jalb qilish va u bilan bogʻliq boshqa barcha xarajatlar Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshirilsin.

3. Belgilansinki:

a) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslari tomonidan ularga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara yoxud meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish “Yerxususiylasntirish” AAT orqali amalga oshiriladi;

b) Davaktiv agentligi “Yerxususiylasntirish” AATning texnik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha operatori hisoblanadi;

v) qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan boʻsh turgan yer uchastkalarini tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun mulk yoki ijara huquqlari asosida, yakka tartibda uy-joy qurish uchun mulk huquqi asosida realizatsiya qilish “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali amalga oshiriladi, bunda:

boʻsh turgan yer uchastkasiga doir maʼlumotlarni shakllantirish va kelishish “Yerelektron” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Yerelektron” AAT) orqali amalga oshiriladi;

boʻsh turgan yer uchastkasining zaxiraga olinganligi hamda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi kadastr organlari tomonidan tegishli tuman (shahar) hokimligi nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi ushbu yer uchastkasini “Yerelektron” AATga kiritishning majburiy sharti hisoblanadi;

g) “Yerxususiylashtirish” AATni texnik qoʻllab-quvvatlash, xususiylashtirilgan yer uchastkasiga mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish, shuningdek, yagona billing hisob-kitob tizimi xizmatlari uchun toʻlovlar yer uchastkalarini xususiylashtirishdan tushgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

4. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara va meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir maʼmuriy reglament 1-ilovaga muvofiq;

Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlarida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilingan yer uchastkalarida qurilish ishlarini boshlashdan foydalanishga topshirishgacha boʻlgan jarayonlarni monitoring qilish reglamenti 2 1 -ilovaga muvofiq;

Yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

“Yerxususiylashtirish” AATga ulanadigan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar roʻyxati 4-ilovaga muvofiq;

“Yerelektron” AATga ulanadigan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar roʻyxati 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va tijorat banklariga bir oy muddatda xususiylashtirilgan yer uchastkalari garov taʼminoti sifatida qabul qilinishi mumkinligini inobatga olib oʻz idoraviy normativ-huquqiy hujjatlari va kredit siyosatlariga oʻzgartirish kiritish tavsiya etilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Notarial palata bilan birgalikda bir oy muddatda barcha notariuslarga xususiylashtirilgan yer uchastkalari bilan bogʻliq notarial harakatlarni amalga oshirishning xususiyatlarini tushuntirish boʻyicha oʻquv-amaliy seminarlar tashkil etsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi, Davaktiv agentligi ikki oy muddatda qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalari uchun yuridik va jismoniy shaxslardan undiriladigan yer soligʻi stavkalari maʼlumotlar bazasining kadastr raqami boʻyicha “Yerxususiylasntirish” AAT bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi:

Davaktiv agentligi bilan birgalikda bir oy muddatda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi”ning “Yerxususiylasntirish” AAT bilan integratsiya qilinishini;

bir oy muddatda yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan ochiq maʼlumotlar portali orqali takliflar kiritishda yer uchastkasiga mulk huquqi yoki ijara huquqi turini tanlash imkoniyatini berishni nazarda tutgan holda “Yerelektron” AATning takomillashtirilishini;

ikki oy muddatda Kadastr agentligi va uning tizimidagi tashkilotlarning moddiy-texnika bazasini yanada mustahkamlash toʻgʻrisidagi Hukumat qarori loyihasi Vazirlar Mahkamasiga kiritilishini;

Qurilish vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda davlat shaharsozlik kadastri va davlat yer kadastri maʼlumotlar bazalarining integratsiya qilinishini taʼminlasin.

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi hamda tegishli vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻz hududlarining ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishidan kelib chiqqan holda aholi punktlarining bosh rejalarini ishlab chiqish, mavjud bosh rejalarga belgilangan tartibda tuzatishlar kiritish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

9. Belgilansinki:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 7-sentabrdagi PQ-4819-son qaroriga 9-ilovada koʻrsatilgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar rahbarlari — ushbu tashkilotlar foydalanishidagi yer uchastkalariga, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari — zaxira yerlar, obodonlashtirish yerlari va koʻp kvartirali uy-joylarga tutash yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarning 2022-yil oxiriga qadar Milliy geografik axborot tizimida toʻliq davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi va ulardan belgilangan maqsadlarda foydalanilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi;

vazirliklar va idoralar foydalanishidagi yer uchastkalari hamda dehqon xoʻjaliklarida 2022-yilda yer tuzish, geodeziya va xatlov ishlari, kadastr pasportlarini tayyorlash va yerga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun 6-ilovaga muvofiq talab etiladigan budjet mablagʻlari respublika budjetining 2022-yil 1 va 2-choraklari daromadlari prognozining oshirib bajarilishi hisobidan teng ulushlarda moliyalashtiriladi.

Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda Madaniy meros agentligi mazkur bandda nazarda tutilgan tadbirlar uchun 6-ilovaga muvofiq budjetdan tashqari jamgʻarmalar hisobidan moliyalashtirilishi lozim boʻlgan mablagʻlarning oʻz vaqtida ajratilishini taʼminlasin.

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi har yili Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda mazkur bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan tadbirlar hamda aholi punktlarining bosh rejalari, hududlarni rivojlantirish va qurish toʻgʻrisidagi shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish tadbirlari uchun tegishli mablagʻlar ajratilishini nazarda tutsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi va Davaktiv agentligi bilan birgalikda ikki hafta muddatda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga tegishli boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha arizalarni Davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali qabul qilish imkoniyatini yaratsin va ishga tushirsin;

davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan mazkur qarorga muvofiq davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha ularning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;

ushbu qaror bilan tasdiqlangan davlat xizmatlarini koʻrsatish tartiblarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.

11. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qaroriga 7-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 8-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda Vazirlar Mahkamasiga:

bir oy muddatda qonunchilik hujjatlariga mazkur qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida;

zaruratga koʻra mazkur qaror normalarini takomillashtirib borish toʻgʻrisida takliflar kiritsin.

14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara va meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara va meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

“Yerxususiylasntirish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Yerxususiylasntirish” AAT) — ushbu tizimga ulangan vakolatli organlar va tashkilotlar tomonidan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha maʼlumotlarni yigʻish, koʻrib chiqish va kelishish ishlarini amalga oshirish maqsadida foydalaniladigan avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

“Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining koʻchmas mulklarni hisobga olish hamda koʻchmas mulklarga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish ishlarini amalga oshirish maqsadida foydalaniladigan axborot tizimi;

ariza beruvchi — meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi, doimiy foydalanish (egalik qilish) yoki ijara huquqi oʻz nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasini xususiylashtirish maqsadida ariza bergan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki yuridik shaxsi;

yer uchastkasini xususiylashtirish — davlat mulki boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasini Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining va (yoki) yuridik shaxslarining mulkiga oʻtkazish;

xususiylashtirilayotgan yer uchastkasini sotib olish qiymati — ariza beruvchi tomonidan yer uchastkasini xususiylashtirish maqsadida toʻlanadigan, xususiylashtirish paytida belgilangan yer soligʻi bazaviy stavkasining karrali miqdoridagi toʻlov;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasi (keyingi oʻrinlarda — yer uchastkasi) — qishloq xoʻjaligi ehtiyojlari uchun berilmagan yoki ushbu maqsadlar uchun moʻljallanmagan yer uchastkasi.

3. Yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatiladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari yoki yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara yoki meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Yer uchastkasini xususiylashtirishda davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi

6. Ariza beruvchilar yoki ularning vakolatli vakillari yer uchastkalarini xususiylashtirish uchun davlat xizmatlari markazlariga oʻzlari kelgan holda murojaat qiladilar yoki davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadilar.

7. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilganda davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilganda esa — ariza beruvchining oʻzi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2 va 3-ilovalarga muvofiq shakllarda ariza toʻldiradi.

Ariza toʻldirish jarayonida:

yer uchastkasiga boʻlgan huquqning davlat roʻyxatidan oʻtkazilgani, yer uchastkasida joylashgan koʻchmas mulk obyektlariga nisbatan taqiq yoki xatlovning mavjud emasligi hamda yer uchastkasiga va unga boʻlgan huquqlarga nisbatan yakunlanmagan davlat xizmatlari mavjud emasligi Kadastr agentligining “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali;

yer uchastkasida qonunchilikka muvofiq xususiylashtirilmaydigan davlat mulki obyektlari mavjud emasligi “Davlat mulki” axborot tizimi orqali;

yer uchastkasiga nisbatan tugallanmagan sud ishlarining mavjud emasligi “Adolat” axborot tizimlari kompleksi orqali;

qazilma konlari (bundan zaxiralari foydali qazilmalar zaxiralari davlat balansi hisobiga olinmagan keng tarqalgan foydali qazilmalar mustasno) boʻlgan hududlarda yer uchastkasi joylashuvi “Raqamli geologiya” tizimi orqali;

yer uchastkasi huquq egasining (jismoniy shaxs) Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga ega ekanligi “E-Fuqaro” idoralararo maʼlumotlar bazasi orqali;

yer uchastkasi huquq egasining (jismoniy shaxs) oʻlim haqidagi maʼlumotlari mavjud emasligi (ariza beruvchining vakili murojaat qilgan taqdirda) “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali;

yer uchastkasi huquq egasi (yuridik shaxs) chet el yuridik shaxsi yoki chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonaga mansub emasligi haqidagi maʼlumotlar “Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasi”dan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali avtomatik ravishda tekshiriladi.

Agar xususiylashtiriladigan yer uchastkasi ulushli yoki birgalikdagi egalik qilishda (foydalanishda) boʻlsa, ariza barcha egalarning (foydalanuvchilarning) fuqarolik qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuziladigan kelishuviga binoan, bunday kelishuvga erishilmagan taqdirda, sud qaroriga binoan ushbu Reglament talablari asosida beriladi.

Xususiylashtirilayotgan yer uchastkasida boshqa shaxslarga xususiy mulk huquqi asosida tegishli bino va inshootlar mavjud boʻlgan taqdirda, ularning mazkur yer uchastkasiga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara yoki meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi mavjudligi tekshiriladi.

8. Yer uchastkasini xususiylashtirish toʻgʻrisidagi arizaga quyidagilarning skaner qilingan nusxasi ilova qilinishi kerak:

belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (ariza beruvchining vakili murojaat qilgan hollarda);

yuridik shaxsning tegishli boshqaruv organining yer uchastkasini xususiylashtirish toʻgʻrisidagi qarori (ariza beruvchi — yuridik shaxsning taʼsis hujjatlariga muvofiq zarur boʻlsa);

yer uchastkasi ulushli yoki birgalikdagi egalik qilishda (foydalanishda) boʻlsa, ariza barcha xususiylashtirish subyekti boʻlgan huquq egalarining (foydalanuvchilarning) fuqarolik qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuziladigan kelishuvi yoki sudning tegishli hujjati.

9. Davlat xizmatlari koʻrsatish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

Davlat xizmati koʻrsatilishida YIDXP orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

Agarda ariza Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzosi yoki I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxs tomonidan berilgan holda, bunday shaxslarning arizalari boʻyicha ushbu bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida koʻrsatilgan yigʻimdan 50 foiz miqdorida, Ijtimoiy reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga 75 foiz miqdorida chegirma qoʻllanadi (tadbirkorlik faoliyati maqsadlarida yoki yuridik shaxslar vakili sifatida murojaat qilingan holatlar bundan mustasno). Bunda chegirma Ijtimoiy reyestrning:

“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;

ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifasidagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi.

Arizani koʻrib chiqish uchun undiriladigan yigʻimlar va xususiylashtirilayotgan yer uchastkasining sotib olish qiymati toʻlanganligi tasdigʻi “Yerxususiylasntirish” AAT orqali davlat xizmatlari koʻrsatganlik uchun toʻlangan davlat bojlari va yigʻimlar summasini yurituvchi Yagona billing tizimidan (keyingi oʻrinlarda — Yagona billing tizimi) olingan maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi.

10. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

18 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — toʻlovlarni tasdiqlash Yagona billing tizimi orqali amalga oshirilgani uchun Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar teng miqdorda quyidagi tartibda oʻtkaziladi:

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat kadastrlari palatasi) hududiy boshqarmalari bank hisobvaragʻiga;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasining bank hisobvaragʻiga;

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga (xavfli moddalar bilan zararlangan hamda biogen zaharlanishga duchor boʻlgan hududlarda);

b) YIDXP orqali murojaat qilinganda:

10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar teng miqdorda quyidagi tartibda oʻtkaziladi:

Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalarining bank hisobvaragʻiga;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasining bank hisobvaragʻiga;

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga (xavfli moddalar bilan zararlangan hamda biogen zaharlanishga duchor boʻlgan hududlarda).

11. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderi (keyingi oʻrinlarda — davlat orderi) berilguniga qadar uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda uning arizasi koʻrib chiqilmaydi yoki davlat xizmatini koʻrsatish toʻxtatiladi. Bunda davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun qabul qilingan ariza koʻrib chiqilganligi uchun toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.

12. Oʻzi kelib murojaat etganda davlat xizmatlari markazlari ariza toʻldirilgan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida, YIDXP orqali murojaat qilinganda ariza avtomatik ravishda “Yerxususiylashtirish” AAT orqali quyidagi vakolatli davlat organlariga kelishish uchun yuboriladi:

tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimiga;

Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filialiga;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, viloyatlar yoki Toshkent shahar ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi boshqarmalariga;

kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish boʻyicha tegishli yagona direksiyaga.

13. Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi besh ish kuni ichida:

arizada koʻrsatilgan yer uchastkasi joylashgan hududni (aholi punkti yoki ular orasidagi hududni) rivojlantirishni shaharsozlik jihatidan rejalashtirish toʻgʻrisidagi hamda ularni qurish haqidagi tasdiqlangan hujjatlarga yer uchastkasi joylashuvining muvofiqligini;

shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun qonunchilikda cheklovlar oʻrnatilgan hududlardan foydalanish zonalarida arizada koʻrsatilgan yer uchastkasi joylashuvini;

yer uchastkasida koʻp qavatli uylarning mavjudligini, shuningdek, yer uchastkasining koʻp qavatli uyga tutash hududda joylashganini.

Aholi punktlarining tasdiqlangan bosh rejalarida, aholi punkti qismlarini batafsil rejalashtirish loyihalarida, hududlarni kompleks rivojlantirish va qurishga doir boshqa hujjatlarda yer uchastkalarini xususiylashtirishga bevosita monelik qiladigan maʼlumotlarning mavjudligi hamda shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun qonunchilikda cheklovlar oʻrnatilgan hududlardan foydalanish zonalarida arizada koʻrsatilgan yer uchastkasi joylashuvini tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi tomonidan yer uchastkalarini xususiylashtirishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Agar ariza boʻyicha xususiylashtirish uchun berilgan yer uchastkasi hududida tasdiqlangan shaharsozlik hujjatlari mavjud boʻlmagan taqdirda, tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi ushbu bandning birinchi qismida koʻrsatilgan muddat ichida arizada koʻrsatilgan yer uchastkasi joylashgan hududda tasdiqlangan shaharsozlik hujjatlari mavjud emasligini tasdiqlovchi xulosa taqdim etadi.

13 1 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahar ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi boshqarmalari besh ish kuni ichida xavfli moddalar bilan zararlangan hamda biogen zaharlanishga duchor boʻlgan hududlarda yer uchastkasi joylashuvini tekshiradi.

14. Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali ariza tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida quyidagilarni aniqlash maqsadida tekshiradi:

yer uchastkalari boʻyicha topografik rejaning mavjudligini;

arizada koʻrsatilgan yer uchastkasi va huquq egasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi maʼlumotlarga muvofiqligini;

xususiylashtirilayotgan yer uchastkasiga boʻlgan huquq egasi haqidagi maʼlumotlarning ushbu yer uchastkasida joylashgan bino va inshootlarning mulkdori haqidagi maʼlumotlarga muvofiqligini;

yer uchastkasi joylashgan joyga chiqqan holda yer uchastkasi chegaralarini kadastr hujjatlari maʼlumotlariga mosligini;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan, oʻrmon hamda suv fondlarining yerlariga kiritilmaganini.

Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali yer uchastkasining topografik rejasi mavjud boʻlmagan taqdirda, Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 389-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻmajildini tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandida belgilangan muddatlarda topografik rejani tayyorlaydi.

Yer uchastkasi va unga tutash hududning topografik rejasini tayyorlash uchun toʻlov summasi bir gektar yer maydoni uchun bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari hisobidan kelib chiqib (bir kvadrat metrgacha boʻlgan aniqlikda) hisoblanadi va yer uchastkasini xususiylashtirishdan tushgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

15. Arizani va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha vakolatli davlat organlari yer uchastkasini xususiylashtirish toʻgʻrisidagi arizani ushbu reglamentning 13-14-bandlari talablari asosida kelishadi yoki uning maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xabar beradi.

Kelishuv hech qanday eslatma va shartlarsiz, tegishli yer uchastkasi boʻyicha vakolatli tashkilot masʼul xodimining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanadigan rozilik rezolyutsiyasi orqali amalga oshiriladi.

Kelishish rad etilgan taqdirda yer uchastkasini xususiylashtirish mumkin emasligi haqida normativ-huquqiy hujjatning aniq normasiga asoslangan sabablar koʻrsatilgan xabarnoma tayyorlanadi.

16. “Yerxususiylasntirish” AAT arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha ariza kelishilganligi yoki rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni oʻz ichiga olgan xabarnomani shakllantiradi va uni YIDXP yoki Davlat xizmatlari markazi orqali ariza beruvchiga yuboradi.

Ariza kelishilgan taqdirda, Yagona billing tizimi “Yerxususiylasntirish” AAT maʼlumotlari asosida xususiylashtirilayotgan yer uchastkasini sotib olish uchun hisobvaraqni shakllantiradi va xabarnomaga ilova qiladi hamda toʻlangan mablagʻlar hisobini yuritadi.

17. Xususiylashtirilayotgan yer uchastkasini sotib olish qiymati milliy valyutada mazkur Reglamentga 4-ilovada koʻrsatilgan tegishli meʼyorlar boʻyicha hisoblanadi.

18. Ariza beruvchi toʻlov yuzasidan xabarnomani olgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida yer uchastkasini xususiylashtirish uchun toʻlovni amalga oshirishi zarur.

19. Ariza beruvchi xususiylashtirilayotgan yer uchastkasini sotib olish qiymatini toʻliq va oʻz vaqtida amalga oshirmagan taqdirda, “Yerxususiylasntirish” AAT avtomatik ravishda xususiylashtirishni rad etish toʻgʻrisida xabarnomani tayyorlaydi va uni ariza beruvchiga Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali yuboradi.

20. Ariza beruvchi rad javobini olgan kundan boshlab bir oy ichida, agar rad etish sababi faqat xususiylashtirilayotgan yer uchastkasini sotib olish davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamasdan yer uchastkasini xususiylashtirishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etgan holda qayta ariza topshirishga haqli.

21. Xususiylashtirilayotgan yer uchastkasini sotib olish uchun toʻlov quyidagi tartibda avtomatik taqsimlanadi:

a) Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qaroriga muvofiq mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun — tegishli Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga, uning 10 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining maxsus gʻaznachilik hisobvaragʻiga (4014);

b) ushbu Reglamentning 14-bandiga muvofiq yer uchastkasi va unga tutash hududning topografik rejasini tayyorlash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun — tegishli Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi hisobvaragʻiga;

v) 3 foizi — “Yerxususiylashtirish” AATni texnik qoʻllab-quvvatlash ishlari uchun Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hisobvaragʻiga;

g) 0,5 foizi — toʻlovlarni tasdiqlash Yagona billing tizimi orqali amalga oshirilganligi uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

d) qolgan mablagʻlarning:

50 foizi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari va Toshkent shahrining shahar budjeti maxsus gʻazna hisobvaraqlariga ularning qoʻshimcha manbalari sifatida yoʻnaltiriladi va uning 30 foizi — jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmaga, 70 foizi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi Tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi;

50 foizi — mazkur yer uchastkalari joylashgan tuman (shahar)lar budjetiga ularning qoʻshimcha manbalari sifatida oʻtkaziladi.

22. Ariza beruvchi xususiylashtirilayotgan yer uchastkasining sotib olish qiymati toʻlovini toʻliq amalga oshirganidan soʻng “Yerxususiylasntirish” AAT avtomatik ravishda ushbu Reglamentga 5-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq jismoniy shaxs boʻyicha — familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport raqami, JSHSHIR, yuridik shaxs boʻyicha — yuridik shaxs nomi, STIR raqamini koʻrsatgan holda yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderini belgilangan tartibda shakllantiradi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligining tegishli hududiy boshqarmalariga imzolash uchun yuboradi.

Davlat aktivlarini boshqarish agentligining tegishli hududiy boshqarmalari “Yerxususiylasntirish” AAT orqali olgan davlat orderiga bir ish kuni ichida elektron raqamli imzo qoʻyadi va uni Kadastr agentligining “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali Davlat kadastrlari palatasining tegishli hududiy boshqarmasiga yuboradi.

Ariza beruvchi, zarur hollarda Davlat aktivlarini boshqarish agentligining tegishli hududiy boshqarmasiga murojaat qilgan holda chop etilgan qogʻoz shaklidagi yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderining aslini olishi ham mumkin.

23. Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalari davlat orderi taqdim etilgandan soʻng ikki ish kuni ichida davlat orderiga asosan yer uchastkasiga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi va Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan koʻchirmani davlat orderi bilan birga “Yerxususiylasntirish” AAT orqali YIDXP orqali ariza beruvchiga yoki Davlat xizmatlari markaziga yuboradi.

24. Davlat xizmatlari markazi davlat orderi va Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan koʻchirma olganidan soʻng real vaqt rejimida ularni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va bu haqida ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya texnologiyalari orqali xabardor qiladi.

Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan koʻchirma va davlat orderi YIDXP orqali ariza beruvchiga yuborilganda avtomatik ravishda xabarnoma beriladi.

Arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha QR-kod (matrik shtrix-kod) qoʻyilgan elektron hujjatlar asliga tenglashtiriladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

25. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari, shu jumladan, YIDXP orqali, ushbu Reglamentning talablari ijrosi yuzasidan davlat organlari va boshqa tashkilotlar faoliyatini doimiy ravishda nazorat qiladi va monitoring olib boradi.

26. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlarning harakati (harakatsizligi) ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

27. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara va meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir maʼmuriy reglamentga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslarga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara yoxud meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasining yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali yer uchastkasini xususiylashtirishga ariza taqdim etadi. 2. Arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim toʻlanadi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP Ariza tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi, Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiali tomonidan koʻrib chiqilishi uchun “Yerxususiylasntirish” AATga yuboriladi. Real vaqt rejimida (avtomatik ravishda YIDXP orqali) 3-bosqich Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiali 1. Ariza tushgan kundan boshlab aniqlash maqsadida quyidagilarni tekshiradi: arizada koʻrsatilgan yer uchastkasi va huquq egasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi maʼlumotlarga muvofiqligini; xususiylashtirilayotgan yer uchastkasi huquq egasi haqidagi maʼlumotlarning ushbu yer uchastkasida joylashgan bino va inshootlarning mulkdori haqidagi maʼlumotlarga muvofiqligini; yer uchastkasi joylashgan joyga chiqqan holda yer uchastkasi chegaralari, kadastr hujjatlari bilan mosligini; qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan, oʻrmon hamda suv fondlarining yerlariga kiritilmaganini. 2. Arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha “Yerxususiylashtirish” AAT orqali kelishadi. 5 ish kuni Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi 1. Arizada koʻrsatilgan yer uchastkasi : joylashgan hududning (aholi punkti yoki ular orasidagi hududni) rivojlantirishni shaharsozlik jihatidan rejalashtirish toʻgʻrisidagi hamda ularni qurish haqidagi tasdiqlangan hujjatlarga yer uchastkasi joylashuvining muvofiqligini; shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun qonunchilikda cheklovlar oʻrnatilgan hududlardan foydalanish zonalarida arizada koʻrsatilgan yer uchastkasi joylashuvini; yer uchastkasida koʻp qavatli uylarning mavjudligi, shuningdek, yer uchastkasining koʻp qavatli uyga tutash hududda joylashganini koʻrib chiqadi. 2. Arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha “Yerxususiylashtirish” AAT orqali kelishadi. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi tegishli boshqarmalari 1. Xavfli moddalar bilan zararlangan va biogen zaharlanishga duchor boʻlgan hududlarda yer uchastkasi joylashuvini tekshiradi. 2. Arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha “Yerxususiylashtirish” AAT orqali kelishadi. 4-bosqich “Yerxususiylasntirish” AAT Arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha ariza kelishilganligi yoki rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni oʻz ichiga olgan xabarnomani shakllantiradi va uni YIDXP yoki Davlat xizmatlari markazi orqali ariza beruvchiga yuboradi. Avtomatik ravishda Yagona billing tizimi Ariza kelishilgan taqdirda, “Yerxususiylasntirish” AAT maʼlumotlari asosida yer uchastkasini sotib olish uchun hisobvaraqni shakllantiradi va xabarnomaga ilova qiladi hamda toʻlangan mablagʻlar hisobini yuritadi. 5-bosqich Ariza beruvchi Yer uchastkasini sotib olish qiymatining toʻlovini amalga oshiradi. 10 ish kunida 6-bosqich “Yerxususiylasntirish” AAT 1. Yer uchastkasini sotib olish qiymati oʻz vaqtida va toʻliq toʻlangan taqdirda, yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderini belgilangan tartibda shakllantiradi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmalariga imzolash uchun yuboradi. 2. Yer uchastkasining sotib olish qiymati toʻliq va oʻz vaqtida amalga oshirmagan taqdirda, xususiylashtirishni rad etish toʻgʻrisida xabarnomani tayyorlaydi va uni ariza beruvchiga Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali yuboradi. Avtomatik ravishda 7-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmalari Yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderiga elektron raqamli imzo qoʻyadi va uni Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kunida 8-bosqich Davlat kadastrlari palatasining boshqarmasi 1. Davlat orderi taqdim etilgandan soʻng davlat orderiga asosan yer uchastkasiga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. 2. Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan koʻchirmani davlat orderi bilan birga YIDXP orqali ariza beruvchiga yoki Davlat xizmatlari markaziga yuboradi. 2 ish kunida 9-bosqich Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP Davlat orderi va Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan koʻchirmani ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va bu haqida ariza beruvchini axborot-kommunikatsiya texnologiyalari orqali xabardor qiladi. Real vaqt rejimida (avtomatik ravishda YIDXP orqali)

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara va meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir maʼmuriy reglamentga 2-ILOVA

Yuridik shaxslarga doimiy foydalanish (egalik qilish) yoki ijara huquqi asosida tegishli boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha ARIZA (sana) (raqam) I. Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: 1. STIR 2. Yuridik shaxsning nomi (tizim orqali olinadi) 3. Tashkiliy-huquqiy shakli (tizim orqali olinadi) 4. Joylashgan joyi (pochta manzili) 5. Telefon raqami II. Xususiylashtiriladigan yer uchastkasi toʻgʻrisidagi maʼlumot: 1. Yer uchastkasining kadastr raqami 2. Yer uchastkasining maydoni (m 2 ) 3. Yer uchastkasining manzili III. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Yuridik shaxsning yer uchastkasini sotib olish toʻgʻrisidagi qarori (agar bu ariza beruvchi — yuridik shaxsning taʼsis hujjatlariga muvofiq zarur boʻlsa); 2. Belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (ariza beruvchining vakili murojaat qilgan hollarda).

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara va meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir maʼmuriy reglamentga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosiga yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi bilan berilgan yer uchastkasini xususiylashtirish boʻyicha ARIZA (sana) (raqam) I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Ariza beruvchining JSHSHIR II. Xususiylashtiriladigan yer uchastkasi toʻgʻrisidagi maʼlumot: 1. Yer uchastkasining kadastr raqami 2. Yer uchastkasining maydoni (m 2 ) 3. Yer uchastkasining manzili III. Ilova qilinadigan hujjat: Belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma (ariza beruvchining vakili murojaat qilgan taqdirda)

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara va meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir maʼmuriy reglamentga 4-ILOVA

Xususiylashtirilayotgan yer uchastkasini sotib olish qiymatini hisoblash

Xususiylashtirilayotgan yer uchastkasini sotib olish qiymati quyidagi formula orqali hisoblanadi:

a) yuridik shaxslarga doimiy foydalanish (egalik qilish) yoki ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalari uchun:

S = K yur x S + V + T;

b) umrbod meros qilib qoldirilgan, doimiy foydalanish (egalik qilish) yoki ijara huquqi asosida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga tegishli yer uchastkalari uchun:

S = K jis x S + V + T;

bunda:

S — xususiylashtirilayotgan yer uchastkasining sotib olish qiymati (soʻmda);

K yur , K jis — yuridik va jismoniy shaxslar uchun sotib olish qiymatini aniqlashda oʻsha kunda belgilangan bazaviy soliq stavkasining Toshkent va Nukus shaharlari hamda viloyat markazlarida 10 baravari, boshqa hududlarda 5 baravari (1 kvadrat metr uchun soʻmda);

S — xususiylashtirilayotgan yer uchastkasining maydoni (kvadrat metrda);

V — Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori bilan davlat reyestridan koʻchirmani berish va koʻchmas mulk obyektlarini roʻyxatga olish xizmatlariga belgilangan stavkalar asosida (soʻmda);

T — bir gektar yer maydoni uchun bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari hisobidan kelib chiqib hisoblanadigan yer uchastkasi va unga tutash hududning topografik rejasini tayyorlash uchun toʻlov miqdori (soʻmda).

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara va meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir maʼmuriy reglamentga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGINING _______________________ HUDUDIY BOSHQARMASI ( hudud nomi ) YER UCHASTKASIGA MULK HUQUQINI BERUVCHI DAVLAT ORDERI № ______ Mulkdorning nomi _______________________________________________________________________ (nodavlat yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O.) Mulkdorning manzili (yashash joyi) _________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ pasport (identifikatsiyalovchi karta) seriyasi ____ raqami _________ kim tomonidan va qachon berilgan _________________________________________________________________________________________ (jismoniy shaxslar uchun) STIR __________________________, JSHSHIR ________________________________ (jismoniy shaxslar uchun) Yer uchastkasining kadastr raqami ___________________________________________________________ _________________________________________________________________________ manzilidagi oʻziga _________________________________________________________________________________________ (doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara yoxud meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish) huquqi asosida tegishli boʻlgan __________________________________________________ qiymatidagi (summa raqam va soʻz bilan yoziladi) umumiy _____________ kv. metr yer maydoniga mulk huquqi berildi. Ushbu order ______________________________________________________________________________ (orderni bergan davlat organining nomi) ______________________________________________________________________ga asosan berildi. (orderni berishning asosi) Order roʻyxatdan oʻtkazilgan sana _____________ QR-kod Hududiy boshqarma boshligʻi F.I.O

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qaroriga 2-ILOVA

Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan boʻsh turgan yer uchastkalarini mulk va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom talablari yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida ajratishga nisbatan:

yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun;

koʻchmas mulk obyektlari joylashgan yer uchastkalari uchun;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari uchun;

“K — savdo” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali ijaraga berish nazarda tutilgan hollarda;

chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalarga, xalqaro birlashmalar va tashkilotlarga, chet el jismoniy va yuridik shaxslariga berish uchun;

davlat-xususiy sheriklik va ijtimoiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish uchun;

maxsus iqtisodiy zonalar hududidagi yer uchastkalari uchun tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

“E-AUKSION” elektron savdo platformasi (keyingi oʻrinlarda — savdo platformasi) — elektron onlayn-auksion tashkil etish va oʻtkazish uchun zarur axborotni kiritish, saqlash va qayta ishlash, shuningdek, istagi boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslarning bunday auksion jarayoniga kirish va ularda qatnashish imkonini taʼminlaydigan axborot tizimi;

“YERELEKTRON” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “YERELEKTRON” AAT) — yer uchastkalari berish boʻyicha materiallarni toʻplash, koʻrib chiqish va vakolatli organlar va tashkilotlar bilan kelishish tartibotlarini amalga oshirishga moʻljallangan avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

boʻsh turgan yer uchastkasi (keyingi oʻrinlarda — yer uchastkasi) — binolar va inshootlar joylashmagan, hech qanday majburiyatlar yoki taqiqlar oʻrnatilmagan hamda jismoniy va yuridik shaxslarga qonunchilikka muvofiq ajratib berilmagan, davlat mulki boʻlgan, qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasi;

yer uchastkasining boshlangʻich narxi — yer uchastkasiga mulk va ijara huquqining auksionga qoʻyish uchun belgilangan narxi;

ijarachi — yer uchastkasining ijara shartnomasini ushbu Nizomda belgilangan shartlar asosida va tartibda tuzgan nodavlat yuridik yoki jismoniy shaxs;

ishtirokchi — savdo platformasidan belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtib, auksionda qatnashish uchun ariza bergan jismoniy yoki yuridik shaxs;

loyiha-qidiruv tashkiloti — “OʻzGASHKLITI” MCHJ yoki tegishli ravishda Davlat aktivlarini boshqarish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Davaktiv agentligi) hududiy boshqarmalari tomonidan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq ikki tomonlama (Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari — buyurtmachi va loyiha qidiruv tashkiloti — buyurtmani bajaruvchi) shartnoma boʻyicha jalb qilinadigan loyiha-qidiruv tashkiloti;

master reja — hududlarning aniq muammolarini bartaraf etishga yoʻnaltirilgan, oʻzida shaharsozlik, ijtimoiy-iqtisodiy, ekologik va boshqa loyiha yechimlarini mujassamlashtirgan, shuningdek, hududlarning qismlarini iqtisodiy rivojlantirishni yaqin, oʻrta va uzoq muddatlarga rejalashtirish va ularning iqtisodiy salohiyatini roʻyobga chiqarish maqsadida mavjud muammolarning aniq yechimi va amalga oshirish mexanizmlarini oʻzida aks ettirgan hujjat;

operator — savdo platformasida auksion tashkil etish hamda oʻtkazish vakolati berilgan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” aksiyadorlik jamiyati;

professional loyiha tashkiloti — buyurtmachi bilan tuziladigan shartnoma asosida loyihalashtirish topshirigʻini hamda u asosida master-rejani ishlab chiquvchi, ularning kelishilishi va tasdiqlanishini taʼminlovchi hamda tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasini loyihalashtirish ishlarini bajaruvchi tashkilot;

xabarnoma — savdo platformasida muayyan boʻsh turgan yer uchastkasini mulk huquqi yoki ijara huquqi asosida realizatsiya qilish boʻyicha auksion oʻtkazilishi haqidagi axborot;

shaxsiy kabinet — ishtirokchiga auksionda buyurtma berish, ularda qatnashish, shartnomalarni imzolash, shaxsiy hisobni boshqarish, uning holati va boshqa statistik maʼlumotlarni koʻrish hamda operator tomonidan joʻnatilayotgan xabarlar bilan tanishib borish imkonini beruvchi savdo platformasining maxsus boʻlimi;

elektron onlayn-auksion (keyingi oʻrinlarda — auksion) — savdo platformasi orqali jismoniy va yuridik shaxslarga auksion obyektini realizatsiya qilish (ijaraga berish) boʻyicha narxni oshirib borish tamoyilida onlayn oʻtkaziladigan savdo shakli.

qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdori — qishloq xoʻjaligi va oʻrmon fondi yerlarini, shu jumladan, jismoniy shaxslar egaligidagi va foydalanishidagi qishloq xoʻjaligi yerlarini qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligini yuritish bilan bogʻliq boʻlmagan maqsadlarda foydalanish uchun olib qoʻyish, yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilarning huquqlari cheklanishi yoki korxonalar, muassasalar va tashkilotlar faoliyatining taʼsiri oqibatida yerlarning sifati yomonlashuvi tufayli qoplanadigan qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrni.

4. Agar yer uchastkalari aholi punktlarining bosh rejalariga, aholi punktlari qismlarini batafsil rejalashtirish loyihalariga yoki hududlarni kompleks rivojlantirish va rejalashtirish boʻyicha boshqa hujjatlarga, xususan, master-reja talablariga yoxud yer uchastkalaridan foydalanishning ruxsat berilgan turlariga muvofiq boʻlsa, ular mulk huquqi asosida auksionga qoʻyiladi.

Shaharsozlik hujjatlari mavjud boʻlmaganda yoki uning talablariga mos kelmagan taqdirda, yer uchastkalari ijara huquqi asosida auksionga qoʻyiladi.

Hududlar va aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlari mavjud boʻlganda boʻsh yer uchastkalari avtomatik ravishda mulk huquqida auksion savdolariga chiqariladi.

5. Yer uchastkalari tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun mulk yoki ijara huquqi asosida auksion orqali ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha realizatsiya qilinadi.

Quyidagi holatlarda yer uchastkalari tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun master-reja ishlab chiqilib, u asosida realizatsiya qilinadi:

maydoni 1 gektar (shaharlarda 0,2 gektar) va undan ortiq boʻlgan yer uchastkasida savdo kompleksi, logistika markazi va xizmat koʻrsatish kompleksini tashkil etish uchun;

turizm hududi sifatida belgilangan mahallalarni rivojlantirish uchun;

yer uchastkasini qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan chiqarib, savdo va xizmat koʻrsatish, shu jumladan yoʻl boʻyi infratuzilmasi obyektlari tashkil etish uchun.

Bunda, loyihalashtirish topshirigʻi va master-reja ishlab chiqish uchun xizmat haqi Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasidan toʻlab beriladi va keyinchalik yer uchastkalarini sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

Master-rejani ishlab chiqishga xalqaro ekspertlar va xalqaro moliya tashkilotlari ham jalb etilishi mumkin.

5 1 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiallari, tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari, Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari bilan birgalikda boʻsh turgan yer uchastkalarini mustaqil ravishda aniqlab, yer uchastkalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tuman (shahar) hokimligiga yuboradi.

Tuman (shahar) hokimligi ikki ish kunida yuridik va jismoniy shaxslarga berilmagan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini tuman hokimligi nomiga davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida “E-qaror” tizimida qaror loyihasini ishlab chiqadi, kelishadi va roʻyxatdan oʻtkazadi hamda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali yer uchastkasiga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun tegishlicha Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalariga (keyingi oʻrinlarda — Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi) yuboradi.

Bunda hududlar va aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlariga muvofiq yer uchastkasi ijara huquqi asosida auksion savdolariga chiqarilishi belgilangan taqdirda, tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi tomonidan yer uchastkasining huquq turi belgilanganidan soʻng tuman (shahar) hokimliklari tomonidan ijara muddati belgilanadi.

Tuman (shahar) hokimliklari tomonidan ijara muddati bir ish kuni ichida belgilanmagan hollarda, ushbu Nizomning 9-bandida nazarda tutilgan muddatlarda hududlar toifasidan kelib chiqqan holda “Yerelektron” AATda ijara muddati avtomatik tarzda qoʻyiladi va yer uchastkasining kelishuv jarayoni keyingi bosqichga oʻtkaziladi.

5 2 . Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi yuridik va jismoniy shaxslarga berilmagan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalari tuman (shahar)lar hokimliklari nomiga belgilangan tartibda davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan soʻng ular toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Yerelektron” AATga yuboradi.

Davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan boʻsh yer uchastkasining maʼlumotlari “Yerelektron” AATga yuborilganidan keyin ushbu yer uchastkasini boʻlish, birlashtirish hamda chegaralariga oʻzgartirish kiritilishi mumkin emas, ushbu yer uchastkasini auksion orqali realizatsiya qilish uchun alohida yer uchastkalariga boʻlish bundan mustasno.

Filialning kadastr yigʻmajildini tayyorlash hamda Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasining yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha xarajatlari miqdori Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori talablariga muvofiq belgilanadi va tuman (shahar) mahalliy budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

6. Yer uchastkasini tanlash materiallari filial, tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari, Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari va loyiha-qidiruv tashkiloti tomonidan tayyorlanadi.

Yer uchastkasini tanlash materiallarini kelishish va (yoki) ular boʻyicha xulosalar berish ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibda vakolatli tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi.

Vakolatli tashkilotlarning rahbarlari yer uchastkasini tanlash materiallari boʻyicha oʻz vaqtida kelishilishi va xulosalar chiqarilishi, shuningdek, ularni oʻz vaqtida koʻrib chiqmaslik oqibatlari uchun shaxsiy javobgarlikni oʻz zimmalariga oladi.

7. Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasiga (keyingi oʻrinlarda — Davlat kadastrlari palatasi) tadbirkorlik faoliyati uchun berilishi mumkin boʻlmagan hududlar koordinatalarini koʻrsatgan holda elektron xaritalarni Davlat kadastrlari yagona tizimiga taqdim etadi.

Taqdim etilgan elektron xaritalarda tadbirkorlik faoliyati uchun berilishi mumkin boʻlmagan hududlar koordinatalari mavjud boʻlmagan taqdirda, yer uchastkasini tanlash materiallari kelishilgan, ular boʻyicha xulosalar esa ijobiy deb hisoblanadi.

Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi Davlat kadastrlar palatasiga umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllari hamda avtomobil yoʻllari hamda avtomobil yoʻllarining yoʻl boʻyi mintaqasi hududining World Geodetic System 1984 (keyingi oʻrinlarda — WGS-84) koordinatalar tizimida elektron xaritalarini Davlat kadastrlari yagona tizimiga taqdim etadi.

Elektron xaritalarni taqdim etish, shuningdek, vakolatli tashkilotlar tomonidan yer uchastkasini tanlash materiallarini kelishish va (yoki) ular boʻyicha xulosalar berish, shu jumladan, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi organlari tomonidan ekologik ekspertizadan oʻtkaziladigan obyektlarni qurishga yer uchastkasini tanlash materiallari boʻyicha xulosa berish uchun toʻlov undirilmaydi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmalari yer uchastkasini auksionga chiqarishda buyurtmachi hisoblanadi, kichik sanoat, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarida joylashgan yer uchastkalari bundan mustasno.

Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va (yoki) uning hududiy boshqarmalari loyihalashtirish topshirigʻi va master-reja ishlab chiqish uchun professional loyiha tashkilotlarini shartnoma asosida jalb qiladi.

Professional loyiha tashkilotlari loyihalashtirish topshirigʻini hamda u asosida master-rejani ishlab chiqib, Arxitektura va shaharsozlik kengashlari (yoki loyiha ofislari) bilan kelishilishi va tasdiqlanishini taʼminlaydi.

9. Yer uchastkalarini ijaraga berish muddati Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika hududlarini toifalarga ajratish va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlashning tabaqalashtirilgan tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-dekabrdagi PF-287-son Farmonida belgilangan 1 va 2-toifadagi hududlar uchun kamida 25 yil, 3-toifa uchun kamida 20 yil, 4 va 5-toifaga kiritilgan tumanlar uchun kamida 15 yil muddat etib belgilanadi (kichik sanoat zonalari hududidagi yer uchastkalari bundan mustasno).

2-bob. Auksionlarga chiqarish uchun yer uchastkasini tanlash materiallarini tayyorlash

1-§. Yer uchastkasini tanlash materiallarini kelishish va yer uchastkasini “YERELEKTRON” AATga joylashtirish tartibi

10. Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi Davaktiv agentligining hududiy boshqarmasi va filial bilan birgalikda 10 ish kunida hududlar va aholi punktlari master-reja va shaharsozlik hujjatlari asosida tuman (shahar) hokimliklari nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan, shuningdek, Agroportal orqali “YERELEKTRON” AATga yuborilgan yer fondi toifalari oʻzgartirilgan boʻsh yer uchastkalarida tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyati uchun berish mumkin boʻlgan yer uchastkalari boʻyicha takliflarni tayyorlaydi va “Yerelektron” AATga kiritadi.

Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi “Yerelektron” AATda taklif ishlab chiqilayotgan yer uchastkasining chegarasini belgilaydi, yer uchastkasidan foydalanishning ruxsat berilgan turlarini belgilaydi, yer uchastkasida qurilishga ruxsat berilgan yoki taqiqlangan obyektlar turlari roʻyxati tuzadi, belgilangan maqsadi va turlarini belgilaydi, yer uchastkasi boʻyicha yoki undan foydalanishga nisbatan mavjud cheklovlarni, hududlar va aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlari asosida yer uchastkasining huquq turini belgilaydi hamda shaharsozlik cheklovlari qoʻyilgan holda foydalanish boʻyicha asoslangan takliflarni yer tanlash materiallarini tayyorlash uchun filialga yuboradi.

Bunda “Yerelektron” AATda “Yangi Oʻzbekiston” massivlarida joylashgan tijorat binolarini qurishga moʻljallangan yer uchastkasining taklifi ishlab chiqilishi jarayonida, umumiy maydonining kamida 10 foiz qismini uy-joy qurish uchun ajratilgan yer uchastkalari bilan birga chegarasi belgilanadi.

Hududlar va aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlari mavjud boʻlmagan holatlarda ishlab chiqilgan yer uchastkalari boʻyicha takliflar tuman (shahar) qurilish boʻlimi tomonidan tegishli hududiy arxitektura va shaharsozlik kengash bilan kelishiladi.

Kengashlar ularga soʻrov kelib tushgan kundan boshlab besh ish kunidan kechiktirmasdan navbatdagi majlisda har bir yer uchastkasi boʻyicha materiallarni koʻrib chiqadi. Koʻrib chiqish natijalari boʻyicha:

ijobiy xulosa berilganda, Kengash qarori u qabul qilingandan keyingi ish kundan kechiktirmasdan filialga yuboriladi;

salbiy xulosa berilganda ushbu yer uchastkasining maʼlumotlariga bu toʻgʻrisida maʼlumot kiritiladi.

Filial yer uchastkasida boʻsh yer uchastkasi boʻyicha yer tanlash materiallarini tayyorlaydi va “Yerelektron” AATga joylashtiradi. Mavjud muhofaza hududlarni, yer toifalarini oʻrganib, natijasi boʻyicha maʼlumotlarni kiritadi. Bunda Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan taqdim etilgan tadbirkorlik faoliyati uchun berilishi mumkin boʻlmagan hududlarda joylashganda hamda yer uchastkasining toifasi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasida boʻlgan hollarda taklifni rad etadi.

Davaktiv agentligining hududiy boshqarmasi tomonidan uch ish kunida loyiha qidiruv tashkiloti tomonidan yer uchastkasi va unga tutash hududning yer osti kommunikatsiyalari aks ettirilgan topografik xaritalarni tayyorlanishini hamda “OʻzGASHKLITI” MCHJ yoki tegishli ravishda shartnoma boʻyicha jalb qilinadigan loyiha-qidiruv tashkiloti tomonidan tayyorlangan topografik xaritalarni “Yerelektron” AATga kiritilishini taʼminlaydi.

Takliflarni tayyorlash vaqtida yer uchastkasi va unga tutash hududning yer osti kommunikatsiyalarini topografik xaritada aks ettirish uchun maxsus asbob-uskunalarga ega boʻlgan hamda tanlangan hududdagi koʻchalarning qizil chiziqlarini belgilab berish imkoniyati mavjud loyiha-qidiruv tashkiloti joyiga chiqqan holda yer uchastkasi va unga tutash hududning yer osti kommunikatsiyalari aks ettirilgan topografik xaritasini mahalliy koordinatalar tizimida elektron shaklda tayyorlaydi.

11 1 . Jismoniy va yuridik shaxslar, mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimi yordamchilari “Yerelektron” AATning ochiq elektron portali orqali koʻrib chiqish uchun takliflar kiritish huquqiga ega.

Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi, filial, Davaktiv agentligining hududiy boshqarmasi jismoniy yoki yuridik shaxsning taklifi kelib tushgan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida taklifni hududlar va aholi punktlari, master-reja va shaharsozlik hujjatlari bilan solishtirib taklifni qabul qiladi yoki sabablarini koʻrsatgan holda rad etadi.

Davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan boʻsh yer uchastkasi aniqlangan taqdirda yer uchastkasiga kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish uchun tuman (shahar) hokimliklariga yuboradi.

Tuman (shahar) hokimliklari ikki ish kunida ushbu boʻsh yer uchastkasini hokimiyat zaxira yer fondiga davlat mulki sifatida olish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

12. Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari va filial taklifga quyidagilarni kiritadi:

yer uchastkasining WGS-84 ochiq koordinatalar tizimida shartli chegaralari;

yer uchastkasi va unga tutash hududning yer osti kommunikatsiyalari aks ettirilgan topografik xaritasini;

yer uchastkasining joylashuv sxemasi va geolokatsiyasi;

yer uchastkasi, jumladan, uning maydoni (gektarda), yer uchastkasining yer fondi toifasi haqida qisqacha maʼlumot;

chegaradosh yer uchastkalaridan foydalanish turlari koʻrsatilgan vaziyat bilan bogʻliq sxema;

hududning ijtimoiy infratuzilma obyektlari bilan taʼminlash normalariga muvofiqligi qismi boʻyicha shaharsozlik qoidalari talablariga rioya qilgan holda yer uchastkasidan foydalanishning ruxsat berilgan turlari;

yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanish asosiy turi;

yer uchastkasi boʻyicha yoki undan foydalanishga nisbatan mavjud cheklovlar;

mazkur yer uchastkasida qurilishga ruxsat berilgan yoki taqiqlangan obyektlar turlari roʻyxati;

yer uchastkasiga tutash hududlardagi obyektlarning belgilangan maqsadi va turlari;

yer uchastkasini kamida ikki tomondan oʻrab turgan obyektlarning raqamli fotosurati;

umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarigacha boʻlgan masofa toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

shaharsozlik cheklovlari qoʻyilgan holda foydalanish boʻyicha asoslangan takliflar.

Takliflarda shaharsozlik hujjatlariga va (yoki) yer uchastkasi tanlangan hududning (massivning) loyiha konsepsiyasiga muvofiq ijaraga beriladigan yer uchastkasidan foydalanish shartlari, shu jumladan qurilishni boshlash va foydalanishga topshirish muddatlari kiritilishi mumkin.

15. Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari, Davaktiv agentligining hududiy boshqarmalari bir ish kunida yer uchastkalari boʻyicha yer tanlash materiallaridan iborat takliflarni va topografik xaritani tayyor boʻlishiga koʻra “Yerelektron” AAT orqali quyidagi vakolatli tashkilotlarga yuboradi:

a) kelishish uchun:

zarur hollarda, tegishli hududlar va inshootlardan rejim asosida foydalanish hamda ularni ekspluatatsiya qilish boʻyicha — mazkur obyektlardan foydalanadigan hamda ularni ekspluatatsiya qiladigan tashkilotlar;

yongʻin xavfsizligi boʻyicha — yongʻin xavfsizligi boʻlimlari, Toshkent shahrida — yongʻin xavfsizligi boshqarmasi;

yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha — davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati hududiy organlariga;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniy meros boshqarmalariga;

Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar avtomobil yoʻllari bosh boshqarmalariga;

yer uchastkalariga yaqin boʻlgan yoki ushbu hududda mavjud boʻlgan tegishli hududlar va inshootlardan rejim asosida foydalanish hamda ularni ekspluatatsiya qilish obyektlari boʻyicha — ekspluatatsiya qiladigan tashkilotlarga;

b) xulosalar olish uchun:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boshqarmalariga;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik agentligi va uning hududiy boʻlinmalariga.

v) qurilish obyektini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulash mumkin boʻlgan quvvatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim etish uchun — muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlaridan foydalanuvchi (elektr, aloqa, gaz, neft, suv, kanalizatsiya va boshqa) tashkilotlarga.

Bunda, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Kadastr agentligi va Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi organlari tomonidan vakolatli tashkilotlarning kelishuv jarayonlari monitoring qilib boriladi va kelishuv muddatlari buzilgan holatlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil devoniga murojaat yuborilishi mumkin.

g) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlarining yer fondi toifalari oʻzgartirilgan yer uchastkalari boʻyicha qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari miqdorini belgilash uchun “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalariga.

16. Ushbu Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan tashkilotlar tomonidan ularga soʻrov tushgan kundan boshlab uch ish kunida “YERELEKTRON” AATga qabul qilingan qaror (xulosa) haqida elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadigan tegishli belgi qoʻyiladi.

Bunda, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlaridan foydalanuvchi tashkilotlar “YERELEKTRON” AAT orqali har bir yer uchastkasi boʻyicha qurilish obyektini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulash mumkin boʻlgan quvvatlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni taqdim etadi.

Kelishuv hech qanday eʼtiroz va shartlarsiz amalga oshiriladi.

Kelishuv rad etilganda sohaga oid qonunchilik hujjatlari normalariga havolalar qilingan holda yer uchastkasini tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyati uchun ajratish imkoni yoʻqligining asoslangan sabablari koʻrsatiladi hamda mazkur yer uchastkalari aynan qaysi jihatdan ushbu normalarga muvofiq emasligi aks ettiriladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boshqarmalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik agentligi va uning hududiy boʻlinmalari yer uchastkasi boʻyicha tegishli xulosa tuzadi hamda uni elektron shaklda “YERELEKTRON” AATga kiritadi va elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi.

Xulosalar ijobiy yoki salbiy boʻlishi mumkin. Xulosaning sarlavhasida “Ijobiy xulosa” yoki “Salbiy xulosa” degan soʻzlar koʻrsatiladi.

Ijobiy xulosada yer uchastkasining mulkdoriga yoki ijarachisiga nisbatan shaharsozlik hamda boshqa norma va qoidalarga rioya etish talablari bayon etiladi.

Salbiy xulosada sohaga oid qonunchilik hujjatlari normalariga havolalar qilingan holda tadbirkorlik yoki shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini ajratish imkoni yoʻqligining asoslangan sabablari koʻrsatiladi hamda mazkur yer uchastkalari aynan qaysi jihatdan ushbu normalarga muvofiq emasligi aks ettiriladi.

Shu bilan birga, rad etish sabablarini bartaraf etish yuzasidan mavjud boʻlgan barcha imkoniyatlar va qayta kiritishni nazarda tutuvchi tavsiyalar taqdim etiladi.

Tuman (shahar) hokimliklari hamda jismoniy va yuridik shaxslarni takliflariga asosan yonma-yon turgan yer uchastkalari maydonini birlashtirgan va/yoki lotlarga boʻlgan holda auksion savdolariga chiqariladi.

Bunda Kadastr agentligi tomonidan “YERELEKTRON” AATda qoʻshimcha kelishuvlarsiz yer uchastkalari maydonini birlashtirgan va/yoki lotlarga boʻlgan holda (yer uchastkasining maydoni, boshlangʻich narxi va faoliyat turlarini muvofiqlashtirgan) holda qayta auksionga chiqarish imkoniyati yaratiladi.

17. “YERELEKTRON” AATga koordinatalari kiritilgan tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyati uchun berilishi mumkin boʻlmagan hududlarda joylashgan, salbiy xulosalar berilgan yer uchastkalari auksionga chiqarilmaydi va ajratish imkoni yoʻqligining asoslangan sabablari koʻrsatilgan holda “YERELEKTRON” AATda ushbu xulosa olingan kundan boshlab bir ish kuni ichida eʼlon qilinadi.

17 1 . Auksion savdolariga chiqariladigan yer uchastkalarining boshlangʻich narxini belgilashda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turidan kelib chiqqan holda 1a-ilovada koʻrsatilgan oshiruvchi va kamaytiruvchi koeffitsiyentlar qoʻllaniladi.

17 2 . Auksion savdolariga chiqariladigan yer uchastkalarining boshlangʻich narxini belgilashda qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishining nobudgarchiliklari miqdori yer uchastkasini tanlash materiallarini tayyorlash ishlari va yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga oid xarajatlar sifatida hisobga olinadi va yer uchastkalarini baholash jarayonida inobatga olinadi.

21. Maʼlumotlar “Yerelektron” AATga kiritilganidan soʻng:

a) yer uchastkasi mulk huquqi bilan auksionga chiqarilganda va barcha hujjatlar toʻliq taqdim etilgandan boshlab Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi:

qonunchilikda belgilangan tartibda eng yaxshi takliflarni tanlash orqali baholovchi tashkilotni aniqlash, u bilan shartnoma tuzish, yer uchastkasining bozor qiymatini aniqlash ishlarining tashkil etilishini taʼminlaydi;

baholash tashkiloti tomonidan tayyorlangan hisobot asosida ikki ish kunida “YERELEKTRON” AATga yer uchastkasining boshlangʻich narxini kiritadi;

b) yer uchastkasi ijara huquqi bilan auksionga chiqarilganda “YERELEKTRON” AAT avtomatik ravishda mazkur Nizomning 22-bandi asosida auksionga chiqarilayotgan yer uchastkasini ijaraga olish huquqining boshlangʻich narxini belgilaydi;

Bozor konyunkturasini oʻrgangan holda, Davaktiv agentligining hududiy boshqarmasi tomonidan yer uchastkasining ijara huquqi baholangan qiymatda auksion savdolariga chiqarilishi mumkin;

v) Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va (yoki) uning hududiy boshqarmasi:

mazkur nizomga muvofiq master-reja ishlab chiqiladigan yer uchastkalarini tanlaydi;

master-rejani ishlab chiqish uchun professional loyiha tashkilotlarini jalb qiladi;

yer uchastkasini master-reja bilan yoki master-rejasiz auksionga chiqarish boʻyicha ovozlarni shakllantirish uchun oʻn kunlik muddatga muhokamaga operatorning savdo platformasiga joylashtiradi;

belgilangan muddatda master-rejasiz savdoga chiqarish boʻyicha ovozlar shakllanmagan (yoki kam boʻlgan) taqdirda, yer uchastkasi master-reja asosida auksionga chiqarilishini taʼminlaydi. Bunda, yer uchastkasi master reja bilan birgalikda baholanadi.

g) yer uchastkalarining boshlangʻich narxini belgilashda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turidan kelib chiqqan holda oshiruvchi va kamaytiruvchi koeffitsiyentlar qoʻllaniladi.

22. Yer uchastkasiga ijara huquqini qoʻlga kiritish uchun oʻtkaziladigan elektron onlayn-auksion savdolaridagi boshlangʻich narx quyidagi formula asosida hisoblanadi:

C = S x T x B x G x F x M + E,

bunda:

C — boshlangʻich narx;

S — yer uchastkasining maydoni, kv m;

T — hududning toifa koeffitsiyenti, 1-toifaga kiruvchi tuman va shaharlarda — 25, 2-toifaga — 20, 3-toifaga — 15, 4-toifaga — 10 va 5-toifaga — 5 koʻpaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllaniladi;

B — 1 kv metr yer uchun yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi stavkasi, soʻm (Soliq kodeksiga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar, Toshkent shahar Kengashlari hamda xalq deputatlari tumanlar va shaharlar Kengashlari qarori bilan belgilangan kamaytiruvchi va oshiruvchi koeffitsiyentlar hisobga olingan holda);

G — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qarorlari bilan yer uchastkasi joylashgan hududda (daha, massiv, mahalla, kichik sanoat, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari) mavjud hamda kelgusida markazlashgan manbalar hisobidan barpo etilishi rejalashtirilgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish nuqtalarini barpo etish qiymatiga muvofiqlashtiruvchi 0,5 dan 3 gacha boʻlgan kamaytiruvchi va oshiruvchi koeffitsiyent;

F — yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turidan kelib chiqqan holda, oshiruvchi va kamaytiruvchi koeffitsiyent;

M — yer uchastkasining maydoni boʻyicha kamaytiruvchi koeffitsiyent;

E — yer uchastkasini tanlash materiallarini tayyorlash ishlari va yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga oid xarajatlar, soʻm.

Bunda G va Gʻ koeffitsiyentlar boʻyicha tegishli qarorlar qabul qilinmagan yoki belgilanmagan boʻlsa, tegishli qaror qabul qilingunga yoki belgilanguniga qadar 1,0 koeffitsiyent qoʻllaniladi.

1 kv metr uchun yer soligʻi stavkasi Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining yer soligʻi hisobini yuritish boʻyicha axborot bazasidan toʻgʻridan-toʻgʻri integratsiya qilish orqali taqdim etilgan maʼlumotlar asosida avtomatik tarzda “Yerelektron” AATda shakllanadi.

2-§. Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun taqdim etilmaydigan hududlarning koordinatalarini taqdim etish va ularni yangilash tartibi

23. Davlat kadastrlarini yuritish sohasidagi vakolatli tashkilotlar “YERELEKTRON” AAT orqali:

tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyati uchun berilishi mumkin boʻlmagan muhofaza zonalari hududlarning geografik joylashuvini;

ushbu hududda olib borilishi mumkin boʻlmagan tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyat turini hamda qurilishi mumkin boʻlmagan obyektlar roʻyxatini keltirgan holda hududlarning geografik joylashuvini Kadastr agentligiga taqdim etib borishlari shart.

Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun berilishi mumkin boʻlmagan hududlarning geografik joylashuvi “YERELEKTRON” AAT orqali Kadastr agentligi tomonidan belgilanadigan shaklda taqdim etiladi.

Hududlarning geografik joylashuvi davlat kadastrlarini yurituvchi vazirlik va idoralar tomonidan real vaqt rejimida WGS-84 koordinatalar tizimida yangilanadi.

Maʼlumotlarning haqqoniyligi va toʻliqligi yuzasidan davlat kadastrlarini yuritish boʻyicha vakolatli organlar rahbarlari javobgardir.

3-§. Yer uchastkasini auksionga chiqarishga tayyorlash

24. Boshlangʻich narxi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Yerelektron” AATga kiritilganidan soʻng yer uchastkasi yoki yer uchastkasiga mulk va ijara huquqi buyurtmachi tomonidan avtomatik ravishda auksionga qoʻyish uchun operatorga yuboriladi.

Operator auksionga ijara huquqi bilan chiqariladigan yer uchastkasi boʻyicha ijara muddati va tegishli hokim tomonidan ERI kaliti orqali imzolangan ijara shartnomasining loyihasini namunaviy shaklga muvofiq mazkur Nizomga 2-ilovaga binoan savdo platformada eʼlon qiladi. Bunda tuman (shahar) hokimligi bir ish kunida yer uchastkasi boʻyicha yoki undan foydalanishga nisbatan mavjud cheklovlarni, auksionga ijara huquqi bilan chiqariladigan yer uchastkasi boʻyicha ijara muddatini belgilaydi va tegishli hokim ERI kaliti orqali ijara shartnomasini imzolaydi.

Tuman (shahar) hokimligi tomonidan yer uchastkasi ijara shartnomasi belgilangan muddat ichida tasdiqlanmagan taqdirda ijara shartnomasi tasdiqlangan hisoblanadi va davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun asos boʻladi.

Bunda ijara shartnomasiga u oʻz vaqtida tasdiqlanmaganligi toʻgʻrisida operatorning QR-kodi tushiriladi va savdo platformasida mazkur toifadagi shartnomalar reyestrida aks ettiriladi.

Ijara shartnomasida shaharsozlik hujjatlariga va (yoki) yer uchastkasi tanlangan hududning (massivning) loyiha konsepsiyasiga muvofiq yer uchastkasidan foydalanish shartlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida belgilangan asosiy shartlar asosida mazkur yer uchastkasida bino va inshootlarni loyihalashtirish, qurilishni boshlash va yakunlash hamda obyektni foydalanishga topshirish muddatlari koʻrsatiladi.

Eʼlon qoʻshimcha ravishda ommaviy axborot vositalarida, shuningdek, tuman (shahar) hokimligining rasmiy veb-saytida ham eʼlon qilinishi mumkin.

Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yer uchastkasi narxini boʻlib-boʻlib toʻlash boʻyicha oldi-sotdi shartnoma namunasi buyurtmachi tomonidan ERI kaliti orqali imzolangan holda operatorga yuboriladi.

25. Yer uchastkasi ushbu Nizom bilan belgilangan tartibda kelishuv amalga oshirilganligi, ijobiy xulosa olinganligiga qarab har bir yer uchastkasi boʻyicha alohida auksionga chiqariladi.

Auksionga chiqarishda yer uchastkasi toʻgʻrisida koʻrsatilishi shart boʻlgan maʼlumotning minimal hajmi quyidagilarni oʻz ichiga olishi lozim:

yer uchastkasining oʻziga xos raqami, joylashgan joyi va “Yerelektron” AATdagi elektron xaritadagi shakli;

yer uchastkasiga boʻlgan huquq turi;

yer uchastkasi kiradigan yerlar toifasi;

yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanish turi;

yer uchastkasi maydoni (gektarda);

yer uchastkasini kamida ikki tomondan oʻrab turgan obyektlarning raqamli fotosurati;

yer uchastkasiga tutash hududlarning (obyektlarning) belgilangan maqsadi va turlari;

qurilish obyektini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulash mumkin boʻlgan quvvatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarigacha boʻlgan masofa;

mazkur yer uchastkasida qurilishga ruxsat berilgan yoki taqiqlangan obyektlar turlari roʻyxati;

yer uchastkalarining boshlangʻich narxi;

yer uchastkasi qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining miqdori;

yer uchastkasi boʻyicha yoki undan foydalanish huquqiga nisbatan mavjud cheklovlar;

kichik sanoat, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududidagi yer uchastkalari boʻyicha investitsiya bitimida koʻrsatilgan investitsiya miqdori va yaratiladigan ish oʻrni soni;

yer uchastkasidan foydalanish shartlari va tartibiga taalluqli boshqa axborot.

Auksionga ijara huquqi bilan chiqariladigan yer uchastkasi boʻyicha qoʻshimcha ravishda ijara muddati koʻrsatiladi va ijara shartnomasining loyihasi ilova qilinadi.

Yer uchastkasi boʻyicha tegishli maʼlumotlar, shu jumladan, fotosuratlar, uning geolokatsiya va koordinatalari toʻliq koʻrsatilmagan holda auksionga chiqarish uchun buyurtma taqdim etilganda, operator tomonidan kamchiliklarni bartaraf etish uchun qaytariladi.

Buyurtmachi operator tomonidan qayd etilgan barcha kamchiliklarni bir hafta muddatda bartaraf etib, elektron buyurtmani ushbu band talablariga muvofiq takroran yuboradi.

26. Yer uchastkasini auksionga chiqarish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ikki ish kunida ommaviy axborot vositalarida hamda tuman (shahar) hokimligi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinishi lozim.

27. Savdo platformasida auksion tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi Vazirlar Mahkamasining alohida qarori bilan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Yer uchastkalarini mulk huquqida sotish boʻyicha auksionda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslari ishtirok etish huquqiga ega (chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalar bundan mustasno).

Yuridik va jismoniy shaxslar ijara huquqi asosida yer uchastkalarini sotib olish boʻyicha auksionda qatnashish huquqiga ega.

Koʻp kvartirali uy-joylar qurish uchun yer uchastkalarini ijaraga berish boʻyicha auksion savdosida qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlovchi yuridik shaxslarga ishtirok etishga ruxsat beriladi

Elektron onlayn-auksion savdolari orqali realizatsiya qilingan yer uchastkalarida taqiq mavjud boʻlgan taqdirda, ushbu taqiq yechilgandan soʻng majburiy tartibda undirish uchun yuborilmagan maʼmuriy jarimalarni toʻlash majburiyati mahalliy hokimlik zimmasida qoladi.

4-§. Ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalari boʻyicha auksion natijalarini rasmiylashtirish tartibi

28. Auksion gʻolibi auksion natijalari toʻgʻrisidagi bayonnoma tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida savdo platformasidagi shaxsiy kabineti orqali ijara shartnomasini elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi.

Bunda auksion gʻolibi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yer uchastkasi narxini boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatidan foydalanish istagini bildirsa, buyurtmachi hamda auksion gʻolibi oʻrtasida avtomatik ravishda savdo platformasida boʻlib-boʻlib toʻlash boʻyicha shartnoma imzolanadi.

Ijara shartnomasi taraflar tomonidan imzolangandan soʻng avtomatik ravishda Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosiga (keyingi oʻrinlarda — Majburiy ijro byurosi) tegishli axborot tizimi orqali yuboriladi.

Yer uchastkasiga nisbatan taqiq qoʻyilgan hollarda auksion natijalari boʻyicha imzolangan ijara shartnomasi Majburiy ijro byurosi va Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi uchun taqiqni bekor qilish uchun asos hisoblanadi.

Auksion gʻolibi mazkur bandda belgilangan muddatda ijara shartnomasini tasdiqlamagan hollarda operator elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibida belgilangan xatti-harakatlarni amalga oshiradi.

29. Yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish Davlat kadastrlar palatasining hududiy boshqarmasi tomonidan ijara shartnoma tushgan kundan boshlab ikki ish kunida amalga oshiriladi. Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan yer uchastkasiga ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi koʻchirma operatorga tegishli axborot tizimi orqali auksion gʻolibiga belgilangan tartibda taqdim etish uchun yuboriladi.

Bunda Buyurtmachi bir ish kuni ichida yer uchastkasi va gʻolib toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ilova qilgan holda, boʻlib-boʻlib toʻlash boʻyicha shartnoma imzolanganligi asosida yer uchastkasiga taqiq qoʻyish toʻgʻrisida Davlat kadastrlar palatasining hududiy boshqarmasiga soʻrovnoma yuboradi.

Davlat kadastrlar palatasining hududiy boshqarmasi Buyurtmachining boʻlib-boʻlib toʻlash boʻyicha shartnoma imzolanganligi asosida yer uchastkasiga taqiq qoʻyish toʻgʻrisidagi soʻroviga muvofiq yer uchastkasiga boʻlgan cheklanishni davlat roʻyxatidan oʻtkazadi.

Davlat kadastrlar palatasining hududiy boshqarmasi tomonidan yer uchastkasi joylashgan joydagi davlat soliq xizmati organlariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda maʼlumot yuboriladi.

Auksion gʻolibi tomonidan yer uchastkasini sotib olish toʻlovlari toʻliq toʻlangandan soʻng, bir ish kuni ichida buyurtmachi oʻzining “Yerelektron” AATdagi kabineti orqali yer uchastkasiga qoʻyilgan taqiqni olib tashlash toʻgʻrisida Davlat kadastrlari palatasiga xabarnoma yuboradi.

Davlat kadastrlar palatasining hududiy boshqarmasi tomonidan buyurtmachi xabarnomasiga asosan bir ish kuni ichida yer uchastkasiga qoʻyilgan taqiq olib tashlanadi.

30. Davlat kadastrlar palatasining hududiy boshqarmasi yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha xarajatlari Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori talablariga muvofiq belgilanadi va lotni sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

31. Operator yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi koʻchirmani olgandan soʻng uni avtomatik ravishda gʻolibning shaxsiy kabinetiga yuboradi.

Bunda auksion gʻolibi tomonidan shartnoma imzolangandan soʻng toʻlash rad etilsa va/yoki toʻlov oʻz vaqtida amalga oshirilmasa, shu jumladan, auksion gʻolibi hamda tuman (shahar) hokimligi oʻrtasida tuzilgan koʻp kvartirali uy-joylar qurish uchun ijaraga berish boʻyicha auksion savdolari ofertasi talablari bajarilmaganda auksion natijalari toʻgʻrisidagi bayonnoma, yer uchastkasini ijaraga olish boʻyicha shartnoma belgilangan tartibda bekor qilinadi.

Ijara shartnomasi bekor qilingan taqdirda ijara huquqi bekor qilinadi hamda operator avtomatik ravishda yer uchastkasini takroriy elektron onlayn-auksion savdolariga chiqaradi.”

5-§. Davlat orderini rasmiylashtirish va yer uchastkasiga boʻlgan mulk huquqini roʻyxatdan oʻtkazish tartibi

32. Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi auksion savdosi natijalari toʻgʻrisidagi bayonnomani olgan kundan boshlab bir ish kuni ichida ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklda yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderini (keyingi oʻrinlarda — davlat orderi) rasmiylashtiradi, belgilangan shaklda uni ERI bilan tasdiqlaydi va auksion gʻolibining shaxsiy kabinetiga, Majburiy ijro byurosiga hamda “YERELEKTRON” AAT orqali Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi.

Bunda auksion gʻolibi yer uchastkasi narxini boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatidan foydalanish istagini bildirsa, davlat orderiga “tasarruf etish huquqisiz” belgisi quyiladi hamda auksion gʻolibi tomonidan yer uchastkasi boʻyicha pul mablagʻlari toʻliq toʻlanganidan soʻng, unga yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderi tasarruf etish huquqiga oʻzgartiriladi.

Yer uchastkasiga nisbatan taqiq qoʻyilgan hollarda auksion natijalari boʻyicha rasmiylashtirilgan yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderi Majburiy ijro byurosi va Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi uchun taqiqni bekor qilish uchun asos hisoblanadi.

33. Davlat orderi gʻolib nomiga yer uchastkasini mulk huquq asosida roʻyxatdan oʻtkazish uchun asos hisoblanadi. Davlat orderi berish uchun davlat boji undirilmaydi.

34. Yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi tomonidan davlat orderi tushgan kundan boshlab ikki ish kunida amalga oshiriladi.

Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan yer uchastkasiga mulk huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi koʻchirma operatorga “YERELEKTRON” AAT orqali auksion gʻolibiga belgilangan tartibda taqdim etish uchun yuboriladi.

Bunda Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi tomonidan yer uchastkasi joylashgan joydagi davlat soliq xizmati organlariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda maʼlumot yuboriladi.

35. Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi yer uchastkasiga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha xarajatlari Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori talablariga muvofiq belgilanadi va lotni sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

36. Operator yer uchastkasiga boʻlgan mulk huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi koʻchirmani olgandan soʻng uni avtomatik ravishda gʻolibning shaxsiy kabinetiga yuboradi.

Bunda auksion gʻolibi tomonidan shartnoma imzolangandan soʻng toʻlash rad etilsa va/yoki toʻlov oʻz vaqtida amalga oshirilmasa auksion natijalari toʻgʻrisidagi bayonnoma, mulk huquqi uchun rasmiylashtirilgan davlat orderi belgilangan tartibda bekor qilinadi.

Davlat orderi bekor qilingan taqdirda mulk huquqi bekor qilinadi hamda operator avtomatik ravishda yer uchastkasini takroriy elektron onlayn-auksion savdolariga chiqaradi.

6-§. Yer uchastkasini berish

37. Davlat orderi yoki yer uchastkasining ijara shartnomasi asosida filial tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari bilan birgalikda uch ish kuni mobaynida yer uchastkasi chegaralarini joyida (naturada) belgilaydi.

Yer uchastkasi chegaralarini kiritgan holda yer uchastkasi chegaralarini joyida (naturada) belgilash dalolatnomasini tayyorlash ishlarini bajarish uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida haq undiriladi va lotni sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

38. Ajratilgan yer uchastkasida qurilishni boshlashga faqat yer uchastkasiga boʻlgan huquq davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan keyin yoʻl qoʻyiladi.

3-bob. Auksiondan tushadigan mablagʻlarni taqsimlash

39. Buyurtmachi operatordan yer uchastkalarini ijara va mulk huquqi asosida sotishdan tushgan mablagʻlarni bir ish kuni ichida quyidagilarga yoʻnaltiradi:

a) 1 foizi — qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi organlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi hisobvaragʻiga;

b) ushbu Nizomning 30 va 35-bandlarida nazarda tutilgan miqdorda — tegishli Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga, uning 10 foizi Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining maxsus gʻaznachilik hisobvaragʻiga (4014);

v) yer uchastkasi chegaralarini kiritgan holda yer uchastkasi chegaralarini joyida (naturada) belgilash dalolatnomasini tayyorlash ishlarini bajarish uchun mazkur Nizomning 37-bandida nazarda tutilgan mablagʻlar quyidagicha taqsimlanadi:

bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdoridagi mablagʻ — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi bank hisobvaragʻiga;

bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdoridagi mablagʻ — tegishli Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi hisobvaragʻiga;

g) 10 foizi — “YERELEKTRON” AATni texnik koʻllab-quvvatlash va uni yuritish bilan bogʻliq shtat birliklarini saqlash uchun Davlat kadastrlari palatasining bank hisobvaragʻiga (bunda mazkur xarajatlar uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish hisobidan yoʻnaltirilgan mablagʻlar miqdori bir kalendar yilda bazaviy hisoblash miqdorining yuz ming baravaridan oshmasligi lozim);

d) baholashdan oʻtkazish, shuningdek master-rejani ishlab chiqish boʻyicha koʻrsatgan xizmatlari uchun mustaqil baholovchi va professional loyiha tashkiloti bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq ularning bank hisobvaragʻiga;

e) yer uchastkasi va unga tutash hududning yer osti kommunikatsiyalari aks ettirilgan topografik xaritasini tayyorlaganligi uchun shartnoma asosida loyiha qidiruv tashkilotining bank hisobvaragʻiga;

j) qolgan mablagʻlarning:

50 foizi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari va Toshkent shahrining shahar budjeti maxsus gʻazna hisobvaraqlariga ularning qoʻshimcha manbalari sifatida yoʻnaltiriladi va uning 30 foizi — yer uchastkalari davlat organlari, muassasalari va korxonalari foydalanishida boʻlgan va ularning tashabbusi bilan elektron onlayn-auksionga qoʻyilgan taqdirda — ushbu davlat organlari va tashkilotlariga, qolgan hollarda — jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmaga, 70 foizi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi Tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi;

50 foizi — mazkur yer uchastkalari joylashgan tuman (shahar)lar budjetiga ularning qoʻshimcha manbalari sifatida oʻtkaziladi.

39 1 . Yer uchastkalarining qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishining nobudgarchiliklari miqdorini qoplash uchun alohida toʻlangan kompensatsiya toʻlovlari sugʻoriladigan yerlar uchun kompensatsiya toʻlovining 90 foizi, lalmi yerlar va sugʻorilmaydigan koʻp yillik daraxtzorlar egallagan yerlar, pichanzorlar va yaylovlar uchun kompensatsiya toʻlovining 95 foizi Respublika budjetiga hamda mos ravishda 10 va 5 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.

4-bob. Kichik sanoat, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududidagi yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilishning xususiyatlari

40. Kichik sanoat, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari (keyingi oʻrinlarda — KSYOSTZ) hududidagi yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish, yer ijara shartnomasini tuzish, yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderini rasmiylashtirish ushbu bobda nazarda tutilgan qoidalarni inobatga olgan holda mazkur nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

41. Jismoniy va yuridik shaxslarga KSYOSTZ hududidagi yer uchastkalari ularning bosh rejasiga muvofiq elektron onlayn-auksion savdolari orqali realizatsiya qilinadi. Bunda:

yer uchastkalarini bosh rejada nazarda tutilgan lotlar asosida auksionga chiqarish boʻyicha takliflar investitsiya bitimi bilan birga kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish boʻyicha yagona direksiya (keyingi oʻrinlarda — direksiya) tomonidan “Yerelektron” AATga kiritiladi;

yer uchastkasi yer uchastkalarini tanlash materiallarini kelishish, xulosalar olish va maʼlumotlar taqdim etish uchun mazkur Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan tashkilotlarga yuborish talab etilmaydi (“Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalariga yuborish va kelishish bundan mustasno);

KSYOSTZ hududidan faqat infratuzilma bilan taʼminlangan yer uchastkalari elektron onlayn-auksion savdolariga chiqariladi;

direksiya KSYOSTZ hududidagi yer uchastkalarini auksionga chiqarishda buyurtmachi hisoblanadi;

ijara shartnomasi tuman (shahar) hokimligi va auksion gʻolibi oʻrtasida, investitsiya bitimi direksiya va auksion gʻolibi oʻrtasida elektron imzolanadi.

Bunda ijara shartnomasida direksiya bilan auksion gʻolibi oʻrtasida investitsiya majburiyatlari bajarilishi hamda qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi toʻlovlari oʻz vaqtida toʻlanishi toʻgʻrisida bitim imzolash majburiyati yuklanadi.

41 1 . Olis va choʻl hududlarda joylashgan yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududidagi boʻsh yer uchastkalari “1 soʻm” boshlangʻich qiymatda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqariladi.

Bunda auksion qadami va zakalat miqdori investitsiya miqdoridan kelib chiqqan holda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq belgilanadi.

43. Yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilishdan kelib tushgan pul mablagʻlari mazkur Nizomning 39-bandi “a” — “e” kichik bandlarida nazarda tutilgan, haqiqatda qilingan xarajatlar, shuningdek, mazkur Nizomning 39 1 -bandida nazarda tutilgan qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiligi toʻlovlari chegirib qolingan holda yagona direksiyaga oʻtkaziladi.

5-bob. Ushbu Nizom talablariga rioya etilishini tizimli nazorat va monitoring qilish

44. Prokuratura organlari va adliya organlari ushbu Nizom talablariga davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan soʻzsiz rioya etilishi boʻyicha tizimli nazorat va monitoringni amalga oshiradi.

Tizimli nazorat va monitoring yer uchastkasi materiallarini tayyorlash jarayoniga aralashmasdan, “YERELEKTRON” AAT orqali amalga oshiriladi.

45. Prokuratura va adliya organlari yer uchastkasi materiallarini tayyorlashning qonuniyligini taʼminlaydi va yer uchastkasi materiallarini tayyorlash jarayonining huquqni qoʻllash amaliyotini, shu jumladan, vakolatli tashkilotlar tomonidan kelishuvni rad etish va salbiy xulosa berishning qonuniyligini, normativ-huquqiy hujjatlarni notoʻgʻri yoki qarama-qarshi qoʻllash amaliyotini, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotida huquqbuzarlik sodir etilishiga olib keladigan salbiy omillarni, sabab va sharoitlarni bartaraf etish usullarini oʻrganadi.

46. Ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibni buzish davlat xizmatlari koʻrsatish talablari va tartibini buzish hisoblanadi.

47. Ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartib buzilishi aniqlangan taqdirda, adliya organlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil devoniga yoxud prokuratura organlariga tasdiqlovchi zarur materiallarni yuboradi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

48. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi Davaktiv agentligining hududiy boshqarmasi Boʻsh turgan yer uchastkalarini mustaqil ravishda aniqlab, yer uchastkalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tuman (shahar) hokimligiga yuboradi. Doimiy 2-bosqich Tuman (shahar) hokimliklari Tuman (shahar) hokimligi yuridik va jismoniy shaxslarga berilmagan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini tuman hokimligi nomiga davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida “E-qaror” tizimida qaror loyihasini ishlab chiqadi, kelishadi va roʻyxatdan oʻtkazadi hamda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali mulk huquqi bilan yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun tegishli Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalariga (keyingi oʻrinlarda — Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi) yuboradi. 2 ish kuni 3-bosqich Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi Yuridik va jismoniy shaxslarga berilmagan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalari tuman (shahar)lar hokimliklari nomiga belgilangan tartibda davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan soʻng ular toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Yerelektron” AATga yuboradi. 1 ish kuni 4-bosqich Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi Davaktiv agentligining hududiy boshqarmasi Hududlar va aholi punktlari master-reja va shaharsozlik hujjatlari asosida tuman (shahar) hokimliklari nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan boʻsh yer uchastkalarida tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyati uchun berish mumkin boʻlgan yer uchastkalari boʻyicha takliflarni tayyorlaydi va “Yerelektron” AATga kiritadi. 1) Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi “Yerelektron” AATda taklif ishlab chiqilayotgan yer uchastkasining chegarasini belgilaydi, yer uchastkasidan foydalanishning ruxsat berilgan turlarini belgilaydi, yer uchastkasida qurilishga ruxsat berilgan yoki taqiqlangan obyektlar turlari roʻyxati tuzadi, belgilangan maqsadi va turlarini belgilaydi, yer uchastkasi boʻyicha yoki undan foydalanishga nisbatan mavjud cheklovlarni, hududlar va aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlari mavjudligi asosida yer uchastkasining huquq turini belgilaydi hamda shaharsozlik cheklovlari qoʻyilgan holda foydalanish boʻyicha asoslangan takliflarni yer tanlash materiallarini tayyorlash uchun filialga yuboradi. Hududlar va aholi punktlarining shaharsozlik hujjatlari mavjud boʻlmagan holatlarda ishlab chiqilgan yer uchastkalari boʻyicha takliflar tuman (shahar) qurilish boʻlimi tomonidan tegishli hududiy arxitektura va shaharsozlik kengash bilan kelishiladi. 2) Filial yer uchastkasida boʻsh yer uchastkasi boʻyicha yer tanlash materiallarini tayyorlaydi va “Yerelektron” AATga joylashtiradi. Mavjud muhofaza hududlarni, yer toifalarini oʻrganib, natijasi boʻyicha maʼlumotlarni kiritadi. Bunda Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan taqdim etilgan tadbirkorlik faoliyati uchun berilishi mumkin boʻlmagan hududlarda joylashganda hamda yer uchastkasining toifasi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasida boʻlgan hollarda taklifni rad etadi. 3) Davaktiv agentligining hududiy boshqarmasi tomonidan uch ish kunida loyiha qidiruv tashkiloti tomonidan yer uchastkasi va unga tutash hududning yer osti kommunikatsiyalari aks ettirilgan topografik xaritalarni tayyorlanishini hamda “OʻzGASHKLITI” MCHJ yoki tegishli ravishda shartnoma boʻyicha jalb qilinadigan loyiha-qidiruv tashkiloti tomonidan tayyorlangan topografik xaritalarni “Yerelektron” AATga kiritilishini taʼminlaydi. 10 ish kuni 5-bosqich Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi yuridik va jismoniy shaxslarga berilmagan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalari tuman (shahar)lar hokimliklari nomiga belgilangan tartibda davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan soʻng ular toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Yerelektron” AATga yuboradi. Doimiy 6-bosqich Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi Davaktiv agentligining hududiy boshqarmasi Jismoniy yoki yuridik shaxslar hamda mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimi yordamchilarining taklifi kelib tushgan kundan eʼtiboran taklifni hududlar va aholi punktlari, master-reja va shaharsozlik hujjatlari bilan solishtirib taklifni qabul qiladi yoki sabablarini koʻrsatgan holda rad etadi. Davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan boʻsh yer uchastkasi aniqlangan taqdirda yer uchastkasiga kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish uchun tuman (shahar) hokimliklariga yuboradi. 5 ish kuni 7-bosqich Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi Davaktiv agentligining hududiy boshqarmasi Yer uchastkalari boʻyicha yer tanlash materiallaridan iborat takliflarni va topografik xaritani tayyor boʻlishiga koʻra “Yerelektron” AAT orqali vakolatli tashkilotlarga yuboradi: 1 ish kuni 8-bosqich Zarur hollarda hududlar va inshootlardan rejim asosida foydalanadigan hamda ularni ekspluatatsiya qiladigan tashkilotlar Elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda materiallarni kelishadi yoki kelishishni rad etadi. Kelishuv rad etilganda sohaga oid qonunchilik hujjatlari normalariga havolalar qilingan holda yer uchastkasini tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyati uchun ajratish imkoni yoʻqligining asoslangan sabablari koʻrsatiladi hamda mazkur yer uchastkalari aynan qaysi jihatdan ushbu normalarga muvofiq emasligi aks ettiriladi. 2 ish kuni Yongʻin xavfsizligi boʻlimlari, Toshkent shahrida — yongʻin xavfsizligi boshqarmasi Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati hududiy organlari Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar avtomobil yoʻllari bosh boshqarmalari Madaniy meros agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi boshqarmalari, Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari Yer uchastkasi boʻyicha tegishli xulosa tuzadi, uni elektron shaklda “Yerelektron” AATga kiritadi va elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlaridan foydalanuvchi tashkilotlar “Yerelektron” AAT orqali har bir yer uchastkasi boʻyicha qurilish obyektini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulash mumkin boʻlgan quvvatlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni ulardan foydalanuvchi tashkilotlarga taqdim etadi. 9-bosqich Davaktiv agentligining hududiy boshqarmasi a) Yer uchastkasi mulk huquqi bilan auksionga chiqarilganda: qonunchilikda belgilangan tartibda eng yaxshi takliflarni tanlash orqali baholovchi tashkilotni aniqlash, u bilan shartnoma tuzish, yer uchastkasining bozor qiymatini aniqlash ishlarining tashkil etilishini taʼminlaydi; baholash tashkiloti tomonidan tayyorlangan hisobot asosida “Yerelektron” AATga yer uchastkasining boshlangʻich narxini kiritadi. b) Yer uchastkasi ijara huquqi bilan auksionga chiqarilganda: yer uchastkasi ijara huquqi bilan auksionga chiqarilganda “Yerelektron” AAT avtomatik ravishda tegishli tuman (shahar) uchun belgilangan yer uchastkasini ijaraga berishning minimal qiymati asosida auksionga chiqarilayotgan yer uchastkasini ijaraga olish huquqining boshlangʻich narxini belgilaydi; bozor konyunkturasini oʻrgangan holda, yer uchastkasining ijara huquqi baholangan qiymatda auksion savdolariga chiqarilishi mumkin. 2 ish kuni 10-bosqich “Yerelektron” AAT Boshlangʻich narxi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Yerelektron” AATga kiritilganidan soʻng yer uchastkasi yoki yer uchastkasiga mulk va ijara huquqi buyurtmachi tomonidan avtomatik ravishda auksionga qoʻyish uchun operatorga yuboriladi. Avtomatik ravishda 11-bosqich Yuridik va jismoniy shaxslar Yer uchastkasini realizatsiya qilish boʻyicha auksionda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibga muvofiq ishtirok etadi. Belgilangan muddatda 12-bosqich Auksion gʻolibi (Ijara huquqi boʻlganda) 1. Auksion natijalari toʻgʻrisidagi bayonnoma tushgan kundan boshlab ijara shartnomasini elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi. 2. Ijara shartnomasi taraflar tomonidan imzolagandan soʻng, avtomatik ravishda “Yerelektron” AAT orqali Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboriladi. 3.Yer uchastkasining sotib olish toʻlovini qonunchilikka asosan boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyati mavjud boʻlgan taqdirda, auksion gʻolibi oʻz istagiga koʻra oldi-sotdi shartnomasini elektron koʻrinishda oʻzining shaxsiy kabineti orqali rasmiylashtiradi. 10 ish kuni Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi (Mulk huquqi boʻlganda) 1. Auksion savdosi natijalari toʻgʻrisidagi bayonnomani olgan kundan boshlab belgilangan shaklda yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderini rasmiylashtiradi, belgilangan shaklda uni oʻzining ERI bilan tasdiqlaydi va auksion gʻolibining shaxsiy kabinetiga hamda “Yerelektron” AAT orqali Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. Bunda, auksion gʻolibi yer uchastkasi narxini boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatidan foydalanish istagini bildirsa, davlat orderiga tasarruf etish huquqisiz belgisi quyiladi hamda auksion gʻolibi tomonidan yer uchastkasi boʻyicha pul mablagʻlari toʻliq toʻlanganidan soʻng, unga yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderi tasarruf etish huquqiga oʻzgartiriladi. 1 ish kuni 13-bosqich Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi Yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish davlat orderi tushgan kundan boshlab amalga oshiriladi. Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan yer uchastkasiga mulk huquqi yoki ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi koʻchirma operatorga “Yerelektron” AAT orqali auksion gʻolibiga belgilangan tartibda taqdim etish uchun yuboriladi. 2 ish kuni 14-bosqich Operator Yer uchastkasiga boʻlgan ijara yoki mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi koʻchirmani olgandan soʻng uni gʻolibning shaxsiy kabinetiga yuboradi. Avtomatik ravishda 15-bosqich Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiali va tuman (shahar) qurilish boʻlimi Yer uchastkasi chegaralarini joyida (naturada) belgilaydi va yer uchastkasini naturada koʻrsatadi. 3 ish kuni

Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA

Auksion savdolariga chiqariladigan yer uchastkalarining boshlangʻich narxini belgilashda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turidan kelib chiqqan holda oshiruvchi va kamaytiruvchi koeffitsiyentlar

T/r Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanish turining nomi Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanish turining kodi* Qoʻllanilgan koeffitsiyent miqdori 1. Koʻp kvartirali turar joy qurilishi 2.3 1,4 2. Biznes boshqaruvi, savdo, umumiy ovqatlanish va xizmatlar koʻrsatish 3.0 1,4 3. Xizmat koʻrsatish 3.2.3 1,1 4. Mehmonxona xizmatini koʻrsatish 3.4 1,2 5. Ishlab chiqarish faoliyati 4.0 0,9 6. Farmatsevtika sanoati 4.2.4 0,8 7. Oziq-ovqat sanoati 4.2.7 0,8 8. Muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlari 4.4.3 0,7 9. Transport 5.0 1,2 10. Ijtimoiy va jamoaviy foydalanish 6.0 0,6 11. Tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish va rekreatsiya 7.0 1 ,1

Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1b-ILOVA

Yer uchastkasining maydoni boʻyicha kamaytiruvchi koeffitsiyentlar

T/r Yer uchastkasining maydoni Qoʻllanilgan koeffitsiyent miqdori 1. Umumiy maydoni 1 000 kvadrat metrgacha boʻlgan yer uchastkasi 1 2. Umumiy maydoni 1 000 kvadrat metrdan 10 000 kvadrat metrgacha boʻlgan yer uchastkasi 0,9 3. Umumiy maydoni 10 000 kvadrat metrdan 50 000 kvadrat metrgacha boʻlgan yer uchastkasi 0,8 4. Umumiy maydoni 50 000 kvadrat metrdan ortiq boʻlgan yer uchastkasi 0,7

Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan boʻsh turgan yer uchastkasini ijaraga olishning ‎NAMUNAVIY SHARTNOMASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ y. “___” _______________ ___-son ________________ sh. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Keyingi oʻrinlarda “Ijaraga beruvchi” deb nomlanadigan _______________ tuman (shahar) hokimligi bir tomondan _______________ hokimi nomidan va keyingi oʻrinlarda Ijaraga oluvchi deb nomlanuvchi ikkinchi tomondan _______________ nomidan mazkur shartnomani 20___ yil “___” ___________dagi ___-son auksion natijalari toʻgʻrisidagi Bayonnomaga asosan quyidagilar toʻgʻrisida tuzdi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ I. Shartnoma predmeti 1.1. Ijaraga beruvchi yer uchastkasini 20___ yil “___” ___________dan ____ yilga ijaraga beradi, Ijaraga oluvchi esa ____________ viloyatining ____________ tumanidagi (shahridagi) ____________ manzilda joylashgan _______ ga. yer uchastkasini ijaraga oladi. Yer kodeksining 24-moddasiga binoan yerlarni ijaraga berish muddati yuz yildan ortiq boʻlishi mumkin emas. Chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalarga, xalqaro birlashmalar va tashkilotlarga, chet el jismoniy va yuridik shaxslariga yer uchastkalari yigirma besh yilgacha boʻlgan muddatga ijaraga beriladi. Yer uchastkasining chegaralari shartnomaning ajralmas qismi boʻlgan va ilova qilinadigan xaritada koʻrsatiladi. Yer uchastkasini ijaraga olish huquqini ijaraga beruvchining roziligisiz garov qoidalariga asosan garovga qoʻyish _______________ huquqi mavjud/mavjud emas, biroq yer uchastkalari oldi-sotdi, hadya, ayirboshlash shartnomalarining obyekti boʻla olmaydi. Jismoniy va yuridik shaxslar elektron onlayn-auksion orqali ijaraga olgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalariga nisbatan huquq va majburiyatlarni ijara muddatidan koʻp boʻlmagan muddatga boshqa shaxsga oʻtkazishi (qayta ijaraga berishi) mumkin. 1.3. Yer uchastkasining ruxsat etilgan foydalanish asosiy turi: ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ 1.4. Yer uchastkasiga kuyidagi kommunikatsiyalar oʻtkazilgan: ‎________________________________________________________________________ (muhandislik kommunikatsiya tarmoqlari va ularning ayni damdagi texnik ________________________________________________________________________ holati, elektr tarmogʻi, gaz, ichimlik suvi va oqava suv, yoʻllar va boshqalar) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ II. Ijara toʻlovi 2.1. Yer uchastkalarini ijaraga olganlik uchun haq toʻlash tartibi va uning miqdori qonunchilikka muvofiq belgilanadi. 2.2. Yer kodeksining 28-moddasiga asosan yer uchun haq har yili toʻlanadigan yer soligʻi shaklida olinadi, uning miqdori yer uchastkasining sifatiga, joylashishiga va suv bilan taʼminlanish darajasiga qarab belgilanadi. Yer uchastkalari ijaraga berilganda yer uchun haq ijara haqi shaklida olinadi. Ijara haqi yer soligʻiga tenglashtiriladi. Yer uchastkalarini ijaraga olgan shaxslar tomonidan yer uchun ijara haqini yer soligʻi toʻlovchilar uchun belgilangan tartibga muvofiq budjetga toʻlanadi. 2.3. Oʻz vaqtida toʻlanmagan ijara toʻlovi uchun quyidagi miqdo?da penya undiril?di: ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ III. Yer uchastkasini berish va undan foydalanish tartibi 3.1. Yer uchastkasidan foydalanishga ruxsat etilgan asosiy turiga muvofiq foydalanish shart. 3.2. Ijaraga oluvchi qonunchilikda belgilangan tartibda yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turini oʻzgartirish huquqi ega.: 3.3. Yer uchastkasini berish va foydalanishning boshqa shartlari: ‎________________________________________________________________________ (davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish uchun berilgan, ijtimoiy sheriklik toʻgʻrisidagi kelishuvlar va shartnomalarni amalga oshirish uchun berilgan, jamoat ehtiyojlari uchun berilgan) ‎________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ IV. Ijaraga beruvchining huquqlari va majburiyatlari 4.1. Ijaraga beruvchi quyidagi huquqlarga ega: ‎Ijaraga oluvchi shartnoma shartlarini buzgan taqdirda, ushbu Shartnomaga oʻzgartirish kiritish yoki bekor qilishni talab qilish; ‎yer uchastkasini cheklashni belgilash. ‎Ijaraga beruvchining boshqa huquqlari: ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ 4.2. Ijaraga beruvchi: ‎yer uchastkasini ushbu shartnoma shartlarida koʻrsatilgan holatda va belgilangan muddatda berilishini taʼminlash; ‎ijaraga beruvchining qonun hujjatlarida belgilangan huquqlariga rioya etishga majbur. ‎Ijaraga beruvchining boshqa majburiyatlari: ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ V. Ijaraga oluvchining huquq va majburiyatlari 5.1. Ijaraga oluvchi: ‎yer uchastkasida uning maqsadli yoʻnalishiga muvofiq xoʻjalik faoliyatini yuritish; ‎ushbu Shartnomaning 1.2-bandida koʻrsatilgan maqsadlar uchun belgilangan tartibda arxitektura-rejalashtirish topshirigʻi va qurilish loyihasiga muvofiq ishlab chiqarish va boshqa qurilma va inshootlarni qurish; ‎ijaraga berilgan yer uchastkasida oʻz mablagʻlari hisobidan qonunchilikka muvofiq qurilgan bino va inshootlarga, ishlab chiqargan mahsulotlarga va ularni sotishdan olingan daromadlarga egalik qilish; ‎belgilangan tartibda sugʻorish, drenaj, texnik va boshqa melioratsiya ishlarini bajarishga haqli. ‎Ijaraga oluvchi qonun hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa huquqlarga ham ega. ‎5.2. Ijaraga oluvchi: ‎ushbu Shartnomaning 1.2-bandiga muvofiq yer uchastkasining ixtisoslashuvini saqlash; ‎yerdan belgilangan maqsadga muvofiq oqilona foydalanish, atrof-muhitga zarar yetkazmaydigan ishlab chiqarish texnologiyalarini qoʻllash va oʻz faoliyati natijasida ushbu hududda ekologik holat yomonlashuviga yoʻl qoʻymaslik; ‎mavjud irrigatsiya tarmoqlari va muhandislik kommunikatsiyalarini soz holatda saqlash; ‎yerlarni muhofaza qilish boʻyicha qonun hujjatlarida nazarda tutilgan chora-tadbirlar kompleksini amalga oshirish; ‎ijara toʻlovlarini oʻz vaqtida toʻlash; ‎boshqa yer mulkdorlari, yerdan foydalanuvchilar, yer uchastkalari Ijaraga oluvchilari va egalarining huquqlarini buzmaslik; ‎boshqa mulkdorlar, foydalanuvchilar, Ijaraga oluvchilar va yer egalariga yetkazilgan zararni belgilangan tartibda qoplash; ‎shaharsozlik reglamentlariga rioya etish, belgilangan tartibda obyektning loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqilishini taʼminlash va ularni kelishish, shuningdek, qurilish-montaj ishlarini boshlash uchun obyektni roʻyxatdan oʻtkazishga va tugallangan obyektdan foydalanish uchun ruxsatnoma olishga majbur. ‎Ijaraga oluvchi qonun hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa majburiyatlarni ham oʻz zimmasiga oladi. ‎Ijaraga oluvchi ijaraga berilgan yer uchastkasini yoki uning bir qismini ikkilamchi ijaraga berishi taqiqlanadi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ VI. Shartnomani oʻzgartirish va bekor qilish 6.1. Ijara shartnomasi shartlarining oʻzgartirilishiga, uning bekor qilinishiga va toʻxtatilishiga tomonlarning kelishuvi bilan yoʻl qoʻyiladi. Tomonlarning biri shartnoma shartlarini buzgan taqdirda ikkinchisining talabiga koʻra ijara shartnomasi tegishli sudning qarori bilan bekor qilinishi mumkin. ‎6.2. Yer kodeksining 36-moddasida belgilangan tegishli asoslarga koʻra yer uchastkasini ijaraga olish huquqi bekor qilinishi mumkin. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ VII. Tomonlarning javobgarligi 7.1. Agar tomonlardan biri ushbu Shartnoma sha?tlarini bajarm?an yoki qonun hujjatlarini muntazam ravishda buzgan taqdirda, ikkinchi tomon belgilangan tartibda ushbu Shartnomani bekor qilishni talab qilishga haqli. ‎7.2. Bartaraf etilishi mumkin boʻlgan har qanday shartnoma shartlarini buzish holatlari shartnomaning bekor qilinishiga sabab boʻla olmaydi. ‎7.3. Ushbu shartnomani bekor qilishga qaror qilgan tomon ikkinchi tomonni sabablarni asoslagan holda, shartnoma muddatining taxminiy tugashidan bir oy oldin yozma ravishda xabardor qiladi. ‎Shartnomaning amal qilishi toʻxtatilganidan keyin ijarachi yer uchastkasini ijaraga beruvchiga “Ijara toʻgʻrisida”gi Qonunning 5-moddasida belgilangan holatda va tartibda qaytaradi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ VIII. Nizolarni hal qilish 8.1. Ushbu Shartnomani amalga oshirish jarayonida yuzaga keladigan nizolar Oʻzbekiston Respublikasining qonun hujjatlariga muvofiq hal etiladi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ IX. Shartnomaning maxsus shartlari 9.1. Ushbu boʻlimda Shartnomada nazarda tutilmagan va qonun hujjatlariga zid boʻlmagan shartlar koʻrsatiladi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ X. Fors major holatlari 10.1. Taraflar ixtiyoriga bogʻliq boʻlmagan, ularni oldindan bilish yoki oldini olish imkoniyati boʻlmagan holatlar oqibatida shartnoma shartlarini bajarmaganlik yoki lozim darajada bajarmaganlik uchun taraflarning birortasi ikkinchi taraf oldida javobgar boʻlmaydi. Vakolatli organ tomonidan berilgan maxsus hujjat yengib boʻlmas kuch mavjudligi va amal qilishining davomiyligini tasdiqlash uchun yetarli hujjatdir. 10.2. Ijaraga oluvchi ijaraga beruvchiga yengib boʻlmas kuchning mavjudligi va uning shartnoma shartlarini bajarishga taʼsiri haqida xabarnoma berishi lozim. XI. Yakunlovchi qoidalar 11.1. Ushbu shartnoma elektron shaklda tuzilgan. ‎11.2. Mazkur shartnoma yer uchastkasi joylashgan hududdagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kundan boshlab kuchga kiradi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tomonlarning yuridik manzillari: ‎ Ijaraga beruvchi: ‎________________________________ ‎________________________________ ‎________________________________ Ijaraga oluvchi: ‎________________________________ ‎________________________________ ‎________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tomonlarning imzolari: ‎ Ijaraga beruvchi: ‎________________________________ ‎________________________________ ‎________________________________ Ijaraga oluvchi: ‎________________________________ ‎________________________________ ‎________________________________ ‎Elektron raqamli ‎imzo oʻrni _______________________ ‎Elektron raqamli ‎‎imzo oʻrni _______________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QR-kodi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qaroriga 2 1 -ILOVA

Tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlarida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilingan yer uchastkalarida qurilish ishlarini boshlashdan foydalanishga topshirishgacha boʻlgan jarayonlarni monitoring qilish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlarida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilingan yer uchastkalarida qurilish ishlarini boshlashdan foydalanishga topshirishgacha boʻlgan jarayonlarni monitoring qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglament tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlarida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilingan yer uchastkalarida qurilish ishlarini boshlashdan foydalanishga topshirishgacha boʻlgan jarayonlarda ishtirok etadigan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlarga, shuningdek, loyihalarning amalga oshirilishini monitoring qilish vazifasini bajaruvchi davlat organlariga nisbatan tatbiq etiladi.

3. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

investitsiya loyihalari — tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlarida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilinib, iqtisodiy aylanmaga toʻliq kiritilmagan yer uchastkalarida amalga oshiriladigan loyihalar;

iqtisodiy aylanmaga toʻliq kiritilmagan yer uchastkalari — tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlarida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilinib, rejalashtirilgan investitsiya loyihalari amalga oshirilmagan yer uchastkalari;

kompleks tarmoq jadvali — loyihani amalga oshirish doirasida parametrlarining oʻzaro bogʻliqligi hisobga olingan holda, chora-tadbirlar ketma-ketligi va muddatlarini belgilaydigan hujjat;

tegishli tashkilotlar — kommunikatsiya va infratuzilmaga ulanish bilan bogʻliq korxonalar (elektr, gaz, aloqa, yoʻl), tijorat banklari, qurilish nazorati inspeksiyasi va boshqalar.

4. Loyiha tashabbuskorlari va davlat organlarining tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlarida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilingan yer uchastkalarida qurilish ishlarini boshlashdan foydalanishga topshirishgacha boʻlgan jarayonlarning “Onlayn mahalla” elektron platformasidagi (keyingi oʻrinlarda — elektron platforma) hamkorligi ushbu Reglamentga ilovadagi sxema boʻyicha tashkil etiladi.

2-bob. Yer uchastkalarini iqtisodiy aylanmaga kiritish jarayonlarini monitoring qilish tizimining maqsadi

5. Yer uchastkalarini iqtisodiy aylanmaga kiritish jarayonlarini monitoring qilishdan quyidagilar maqsad qilingan:

tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlarida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilingan yer uchastkalarining iqtisodiy aylanmaga kiritilishini jadallashtirish orqali yerdan foydalanish samaradorligini oshirish;

investitsiya loyihalarida qurilish ishlarini boshlash, moliyaviy qoʻllab-quvvatlash, infratuzilma tarmoqlariga ulash, ruxsat berish hujjatlarini rasmiylashtirish, qurilish ishlarini yakunlash, mulkka tegishli huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish bilan bogʻliq barcha bosqichlardagi muammoli masalalarni tezkor hal qilish orqali tadbirkorlarga koʻmaklashish;

investitsiya loyihalarini ishga tushirish bilan bogʻliq muammolarning tegishliligi yuzasidan respublika, viloyat va tuman (shahar) darajasidagi masʼul korxona va tashkilotlarga yoʻnaltirish orqali yechimini jadallashtirish;

ijara huquqi bilan ajratilib, belgilangan muddatlarda foydalanilmagan, tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyati amalga oshirilmagan yer uchastkalari roʻyxatini shakllantirish.

3-bob. Elektron platformada kompleks tarmoq jadvalini ishlab chiqish va monitoring qilish tartibi

6. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi:

tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlarida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilingan yer uchastkalarida qurilish ishlarini boshlashdan foydalanishga topshirishgacha boʻlgan jarayonlarni monitoring qilish, onlayn rejimda kuzatish imkoniyatini yaratish maqsadida elektron platformada qoʻshimcha modullar kiritadi;

2018-yildan boshlab elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilinib, iqtisodiy aylanmaga kiritilmagan yer uchastkalarini mahallalar kesimida elektron platformadagi mavjud modulga joylashtiradi;

elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilinadigan yer uchastkalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mahallalar kesimida elektron platformada real vaqt rejimida berib borilishini taʼminlash maqsadida tegishli idoralarning platformalari bilan integratsiya qiladi;

elektron platformaga kiritiladigan investitsiya loyihalarining maʼlumotlar bazasini doimiy boshqarishni (ularning hisobini yuritish, nazorat qilish, ularga oʻzgartirishlar hamda qoʻshimchalarni tasdiqlash yoki rad etish) taʼminlaydi.

7. Mahallalardagi hokim yordamchilari:

elektron onlayn-auksion savdolari orqali realizatsiya qilinib, iqtisodiy aylanmaga toʻliq kiritilmagan yer uchastkalarini har oyda xatlovdan oʻtkazadi;

xatlov natijalari asosida yer uchastkalarida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining manzilli roʻyxatini shakllantiradi va loyiha tashabbuskori bilan birgalikda kompleks tarmoq jadvalini ishlab chiqadi;

tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimining masʼul xodimi bilan birgalikda loyiha maʼlumotlarini bir ish kuni mobaynida koʻrib chiqib, nomuvofiqliklar va xatoliklar aniqlanganda, qayta ishlashga yuboradi yoki kelishish uchun tegishli tashkilotlarga kiritadi;

kompleks tarmoq jadvalida investitsiya loyihalarida qurilish ishlarini boshlash, moliyaviy qoʻllab-quvvatlash, infratuzilma tarmoqlariga ulash, ruxsat berish hujjatlarini rasmiylashtirish, qurilish ishlarini yakunlash, mulkka tegishli huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish bilan bogʻliq barcha bosqichlarning aniq muddatlarini belgilaydi va tasdiqlash uchun ikki hafta muddatda tuman (shahar) hokimligiga kiritadi.

8. Elektron platformada loyihaning kompleks tarmoq jadvali yaratilib, tegishli tashkilotlar bilan kelishilgandan keyin bir ish kuni mobaynida hujjat tuman (shahar) hokimi tomonidan tasdiqlanadi va nazorat uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga yuboriladi.

Bunda kelishuv jarayoni elektron platforma orqali amalga oshiriladi.

9. Investitsiya loyihasini amalga oshirish kompleks tarmoq jadvali tasdiqlangan kundan boshlanadi va har oyda ikki marotaba hokim yordamchilari tomonidan joyiga chiqqan holda monitoring qilinib, natijalari elektron platformaga kiritiladi.

Bunda loyihani ishga tushirish bilan bogʻliq muammolarni batafsil kiritib, tegishliligi yuzasidan respublika, viloyat va tuman (shahar) darajasidagi masʼul korxona va tashkilotlarga yoʻnaltiradi.

10. Tuman (shahar) hokimlarining birinchi va qurilish boʻyicha oʻrinbosarlari, shuningdek, mahallalardagi hokim yordamchilarining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini baholash mezonlariga yer uchastkalarini iqtisodiy aylanmaga kiritish darajasi boʻyicha alohida koʻrsatkich kiritiladi.

Bunda:

tuman (shahar) va mahalla hududida (baholanayotgan chorakda) tadbirkorlik faoliyati uchun auksionda realizatsiya qilingan yer uchastkalari soni va maydoni;

realizatsiya qilingan, lekin iqtisodiy aylanmaga toʻliq kiritilmagan, qurilish ishlari boshlanmagan yer uchastkalari tashabbuskorlarida loyihani amalga oshirish bilan bogʻliq yuzaga kelgan muammolarni bartaraf etish yoki muammolarni koʻrib chiqib, hal qilish yuzasidan viloyat yoki respublika tashkilotlariga taklif kiritish darajasi;

iqtisodiy aylanmaga kiritilmagan yer uchastkalarida qurilish ishlarini yakunlab, foydalanishga topshirilganlik darajasi (holati) inobatga olinadi.

4-bob. Foydalanilmagan yer uchastkalarini davlat zaxirasiga qaytarish boʻyicha taklif kiritish

11. Hokim yordamchilari elektron onlayn-auksion savdolari orqali ijara huquqi bilan ajratilib, belgilangan muddatlarda foydalanilmagan yer uchastkalari roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi 36 va 38-moddalarida nazarda tutilgan tartiblar asosida tuman (shahar) hokimliklarining davlat zaxirasiga qaytarish boʻyicha taklif kiritadi.

12. Tuman (shahar) hokimliklari har oyda bir marta yer tanlash (realizatsiya qilish) komissiyasi bilan birgalikda belgilangan muddatlarda yer uchastkalarida investitsiya loyihasini amalga oshirmagan tadbirkorlik subyektlari bilan uchrashib, faoliyatini tiklash, qurilish ishlarini boshlash yuzasidan mavjud muammolarni oʻrganadi va bartaraf qilish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilaydi.

Investitsiya loyihasini amalga oshirish imkoniyati boʻlmagan yer uchastkalarini belgilangan tartibda davlat zaxirasiga qaytarish boʻyicha sudga daʼvo arizasini kiritadi.

Sud tomonidan yer uchastkasiga boʻlgan huquq bekor qilinganda, mazkur yer uchastkasi zaxira yerlar toifasiga oʻtkazilmaydi hamda tuman (shahar) hokimliklarining tasarrufidagi boʻsh turgan yerlar sifatida hisobga olinadi.

Tuman (shahar) hokimliklarining tasarrufidagi boʻsh turgan yerlar oʻn besh kun muddatda tuman (shahar) hokimining qarori asosida davlat yer kadastrida hisobga olinadi hamda ushbu yerlarni boshqa yuridik va jismoniy shaxslarga berish (realizatsiya qilish) boʻyicha qayta auksion savdolariga chiqariladi.

5-bob. Loyihalarni amalga oshirish jarayonida yuzaga kelgan muammolarni bartaraf qilish tartibi

13. Tuman (shahar) hokimliklari investitsiya loyihalarini amalga oshirish jarayonida yuzaga kelayotgan muammoli masalalarni tadbirkorlik subyektlari kesimida har haftada bir marotaba muhokama qilib boradi.

Tuman (shahar) hokimliklari darajasida hal qilish imkoniyati boʻlmagan muammoli masalalar tegishliligi boʻyicha viloyat va respublika darajasida hal qilish uchun kiritiladi.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahri hokimliklari, tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda investitsiya loyihalarini amalga oshirish jarayonida yuzaga kelayotgan muammoli masalalarni tadbirkorlik subyektlari kesimida har oyda muhokama qilib, tegishliligi boʻyicha masalalarni hal qilish choralarini koʻradi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

15. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.

Tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlarida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilingan yer uchastkalarida qurilish ishlarini boshlashdan foydalanishga topshirishgacha boʻlgan jarayonlarni monitoring qilish reglamentiga ILOVA

Tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlarida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilingan yer uchastkalarida qurilish ishlarini boshlashdan foydalanishga topshirishgacha boʻlgan jarayonlarni monitoring qilish

Bosqich Ishtirokchilar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 1. Tadbirkorlik va shaharsozlik maqsadlarida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilingan yer uchastkalarida qurilish ishlarini boshlashdan foydalanishga topshirishgacha boʻlgan jarayonlarni monitoring qilish, onlayn rejimida kuzatish imkoniyatini yaratish maqsadida “Onlayn mahalla” elektron platformasiga (keyingi oʻrinlarda — elektron platforma) qoʻshimcha modullar kiritadi. 2. 2018-yildan boshlab elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilinib, iqtisodiy aylanmaga kiritilmagan yer uchastkalarini mahallalar kesimida elektron platformada mavjud modulga joylashtiradi. 3. Kelgusida elektron onlayn-auksion savdolarida realizatsiya qilinadigan yer uchastkalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning mahallalar kesimida elektron platformada real vaqt rejimida berib borilishini taʼminlash maqsadida tegishli idoralarning platformalari bilan integratsiya qiladi. 4. Elektron platformaga kiritiladigan investitsiya loyihalarining maʼlumotlar bazasini boshqarishni (ularning hisobini yuritish va nazorat qilish, ularga oʻzgartirishlar hamda qoʻshimchalarni tasdiqlash yoki rad etish) taʼminlaydi. Doimiy 2-bosqich Mahallalardagi hokim yordamchilari 1. Elektron platformada mavjud modulga joylashtirilgan elektron onlayn-auksion savdolari orqali realizatsiya qilinib, iqtisodiy aylanmaga toʻliq kiritilmagan yer uchastkalarini xatlovdan oʻtkazadi. Har oyda 2. Yer uchastkalarida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining manzilli roʻyxatini shakllantiradi va loyiha tashabbuskori bilan birgalikda kompleks tarmoq jadvalini ishlab chiqadi. Har oyda 3. Loyiha maʼlumotlarini koʻrib chiqib, nomuvofiqliklar va xatoliklar aniqlanganda qayta ishlashga yuboradi yoki kelishish uchun tegishli tashkilotlarga kiritadi. Bir ish kuni mobaynida 4. Kompleks tarmoq jadvalida investitsiya loyihalarida qurilish ishlarini boshlash, moliyaviy qoʻllab-quvvatlash, infratuzilma tarmoqlariga ulash, ruxsat berish hujjatlarini rasmiylashtirish, qurilish ishlarini yakunlash, mulkka tegishli huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish bilan bogʻliq barcha bosqichlarning aniq muddatlarini belgilaydi va tasdiqlash uchun kiritadi. Xatlov yakunlangandan soʻng ikki hafta muddatda 3-bosqich Tuman (shahar) hokimlari 1. Elektron platformada loyihaning kompleks tarmoq jadvali yaratilib, tegishli tashkilotlar bilan kelishilgandan keyin hujjat tuman (shahar) hokimi tomonidan tasdiqlanadi. 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga nazorat uchun yuboriladi. Bir kun muddatda 4-bosqich Hokim yordamchilari 1. Investitsiya loyihasining kompleks tarmoq jadvali tasdiqlangan kundan boshlab joyiga chiqqan holda monitoring qiladi, natijalarni elektron platformaga kiritadi. 2. Loyihani ishga tushirish bilan bogʻliq muammolarni batafsil kiritib, tegishliligi yuzasidan respublika, viloyat va tuman (shahar) darajasidagi masʼul korxona va tashkilotlarga yoʻnaltiradi. Loyiha ishga tushganga qadar har oyda ikki marotaba 3. Elektron onlayn-auksion savdolari orqali ijara huquqi bilan ajratilib, ikki yil davomida foydalanilmagan yer uchastkalarini Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi 36 va 38-moddalarida nazarda tutilgan tartiblar asosida davlat zaxirasiga qaytarish boʻyicha tuman (shahar) hokimliklariga taklif kiritadi. Doimiy 5-bosqich Tuman (shahar) hokimlari Belgilangan muddatlarda yer uchastkalarida investitsiya loyihasini amalga oshirmagan tadbirkorlik subyektlari bilan uchrashib, faoliyatini tiklash yoki belgilangan tartibda sudga daʼvo arizasini kiritish choralarini koʻradi. Har oyda bir marta 6-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Qurilish ishlari yakunlanib, binoga egalik huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan yer uchastkasi elektron platformada amalga oshirilgan loyihalar moduliga oʻtkaziladi va mazkur yer uchastkasi tuman hokimi va hokim yordamchisi nazoratidan yechiladi. Doimiy 7-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, tegishli vazirlik va idoralar, tuman (shahar) hokimliklari Investitsiya loyihalarini amalga oshirish jarayonida yuzaga kelayotgan muammoli masalalarni tadbirkorlik subyektlari kesimida muhokama qilib, tegishliligi boʻyicha masalalarni hal qilish choralarini koʻradi. Har oyda

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qaroriga 3-ILOVA

Yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi asosida elektron-onlayn auksion orqali realizatsiya qilish tartibini belgilaydi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun 0,04 gektargacha yer uchastkalari elektron onlayn-auksion orqali mulk huquqi asosida realizatsiya qilinadi.

3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

“E-auksion” elektron savdo platformasi (keyingi oʻrinlarda — savdo platformasi) — elektron onlayn-auksion tashkil etish va oʻtkazish uchun zarur axborotni kiritish, saqlash va qayta ishlash, shuningdek, istagi boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining bunday auksion jarayoniga kirish va ularda qatnashish imkonini taʼminlaydigan axborot tizimi;

“Yerelektron” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Yerelektron” AAT) — yer uchastkalarini realizatsiya qilish boʻyicha materiallarni toʻplash, koʻrib chiqish va axborot tizimiga kiritilgan vakolatli organlar hamda tashkilotlar bilan kelishish tartib-taomillarini amalga oshirishni taʼminlaydigan avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

aholi punktining bosh rejasi — aholi punktini hududiy rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlarini hamda fuqarolarning qulay hayot faoliyati muhitini kompleks shakllantirish shart-sharoitlarini belgilaydigan shaharsozlik hujjati;

aholi punktlari qismlarining batafsil rejasi loyihasi (keyingi oʻrinlarda — BRL) — aholi punktlari hududlari qismlari uchun aholi punkti bosh rejasi asosida ishlab chiqiladigan shaharsozlik hujjati boʻlib, u qizil chiziqlarni, yer uchastkalarini qurish va ulardan foydalanishni tartibga solish chiziqlarini, yerga egalik qilish, yerdan foydalanish va mulkdorlarning yer uchastkalari chegaralarini, hududlarning zonalashtirilishini va ularni qurish navbatini, muhofaza zonalaridan foydalanish rejimini, koʻchalar, tor koʻchalar, piyodalarga ajratilgan zonalarning, shuningdek, transport, aloqa inshootlari va kommunikatsiyalarning, muhandislik uskunalarining hamda hududni obodonlashtirishning koʻrsatkichlarini, ijtimoiy va madaniy-maishiy obyektlarning tarkibi hamda joylashuvini, qurishning hajmiy-hududiy va arxitektura-rejalashtirish yechimini, qurish zichligi va koʻrsatkichlarini, binolar va inshootlarning necha qavatliligini, turlarini belgilaydi;

yer uchastkasi — yer fondining qatʼiy belgilangan chegara, maydon, joylashuv joyi, huquqiy rejimga va davlat yer kadastrida aks ettiriladigan boshqa tavsiflarga ega qismi;

ishtirokchi — savdo platformasida ushbu Nizomda belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtib, auksionda qatnashish uchun ariza bergan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari;

loyiha-qidiruv tashkiloti — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq uch tomonlama (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va hokimliklar — buyurtmachi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi — xizmat xarajatlarini toʻlovchi va loyiha-qidiruv tashkiloti — buyurtmani bajaruvchi) shartnoma boʻyicha jalb qilinadigan loyiha-qidiruv tashkiloti;

operator — savdo platformasida auksionni tashkil etish xamda oʻtkazish vakolati berilgan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” davlat unitar korxonasi;

xabarnoma — savdo platformasida muayyan yer uchastkasi boʻyicha auksion oʻtkazilishi haqidagi axborot;

shaxsiy kabinet — ishtirokchiga auksion buyurtma berish, ularda qatnashish, shaxsiy hisobni boshqarish, uning holati va boshqa statistik maʼlumotlarni koʻrish hamda operator tomonidan joʻnatilayotgan xabarlar bilan tanishib borish imkonini beruvchi savdo platformasining maxsus boʻlimi;

elektron onlayn-auksion (keyingi oʻrinlarda — auksion) — savdo platformasi orqali Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga auksion obyektini realizatsiya qilish boʻyicha narxni oshirib borish tamoyilida onlayn oʻtkaziladigan savdo shakli.

4. Yakka tartibdagi uy-joy qurish uchun bir lotda 0,04 gektargacha doirada yer uchastkalarini realizatsiya qilish “E-auksion” yagona auksion elektron savdo platformasida amalga oshiriladi.

Yer uchastkalari faqat shaharsozlik hujjatlari (aholi punktining bosh rejasi va aholi punkti tegishli qismining BRL) bilan taʼminlangan aholi punktlari boʻyicha auksionga qoʻyiladi.

Aholi punkti bosh rejasida yakka tartibda uy-joy qurish nazarda tutilgan aholi punkti qismlarining BRL boʻlmagan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tegishli uy-joy massivlari uchun BRL ishlab chiqilishi va tasdiqlanishi taʼminlanadi.

Yakka tartibdagi uy-joy qurilishi uchun BRL ishlab chiqish Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar tegishli mahalliy budjetlari mablagʻlari, yer uchastkalarini realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlar, shuningdek, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

Yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilishda yer uchastkalarini muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulash shartlari nazarda tutilishi kerak. Uy-joy massivlarini muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash Davlat uy-joy dasturlari asosida amalga oshiriladi.

5. Yakka tartibda uy-joy qurish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi asosida auksion orqali realizatsiya qilish mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmalari yer uchastkasini auksionga chiqarishda buyurtmachi hisoblanadi.

7. Auksion natijalari boʻyicha pul mablagʻlari operatorning maxsus hisobvaragʻida yigʻiladi va auksion gʻolibi tomonidan yer uchastkasi qabul qilinganligi tasdiqlangandan soʻng buyurtmachi hisobvaragʻiga belgilangan tartibda operator xizmat haqi chegirilgan holda oʻtkazib beriladi.

2-bob. Yakka tartibdagi uy-joy qurish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi asosida auksion orqali realizatsiya qilish tartibi

1-§. Yer uchastkalari roʻyxatini shakllantirish va yer uchastkalarini auksionga qoʻyish uchun zarur materiallarni tayyorlash tartibi

8. Tuman (shahar) hokimligi belgilangan tartibda tasdiqlangan BRLga muvofiq yakka tartibdagi uy-joy qurish uchun beriladigan har bir yer uchastkasiga kadastr yigʻmajildini rasmiylashtirish uchun yer uchastkalarining shartli chegaralarini hamda foydalanish mumkin boʻlgan faoliyat turlarini koʻrsatgan holda buyurtmani shakllantiradi va uni elektron hujjat almashinuvi yoʻli bilan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filialiga (keyingi oʻrinlarda — filial) yuboradi.

Yer uchastkalarining shartli chegaralari tuman (shahar) hokimligi tomonidan tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi hamda filial bilan birgalikda belgilanadi.

9. Filial tuman (shahar) hokimligidan buyurtmani olgandan keyin oʻn besh ish kunida:

koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestri maʼlumotlari asosida buyurtmada belgilangan yer uchastkasining boʻsh yoki boʻsh emasligini aniqlaydi;

yer uchastkasi boʻsh boʻlmagan taqdirda, tuman (shahar) hokimligi va tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimiga bu toʻgʻrisida maʼlumot yuboradi;

boʻsh yer uchastkalari boʻyicha kadastr yigʻmajildini tayyorlaydi va tuman (shahar) hokimligiga yuboradi.

Filialning kadastr yigʻmajildini tayyorlash hamda hududiy boshqarmaning yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha xarajatlari Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori talablariga muvofiq belgilanadi va tuman (shahar) mahalliy budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

10. Ushbu Nizomning 8-bandi birinchi xatboshisida nazarda tutilgan va BRL ishlab chiqiladigan boshqa hududning BRL mavjud boʻlsa mazkur hudud uchun topografik xarita loyiha-qidiruv tashkiloti tomonidan ishlab chiqiladi.

Aholi punkti bosh rejasida yakka tartibda uy-joy qurilishi nazarda tutilgan aholi punktlari qismlarining BRL mavjud boʻlmaganda tuman (shahar) hokimligi ikki ish kuni mobaynida belgilangan tartibda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga vakolatli loyiha tashkiloti bilan tegishli BRLlarni ishlab chiqishga shartnoma tuzish uchun iltimosnoma yuboradi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari oʻn besh ish kunida vakolatli loyiha tashkiloti hamda loyiha-qidiruv tashkiloti bilan tegishli BRLlarni va topografik xaritani ishlab chiqish boʻyicha shartnoma tuzadi.

BRL belgilangan tartibda tasdiqlangandan keyin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari ikki ish kunida yer uchastkalarini realizatsiya qilish toʻgʻrisida buyurtmani shakllantirish uchun BRLni tuman (shahar) hokimligiga yuboradi.

11. Tuman (shahar) hokimligi ikki ish kunida “E-qaror” tizimida qaror loyihasini ishlab chiqadi, kelishadi va roʻyxatdan oʻtkazadi hamda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali mulk huquqi bilan yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun tegishli Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalariga (keyingi oʻrinlarda — Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi) yuboradi.

12. Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi ikki ish kunida:

buyurtmada koʻrsatilgan yer uchastkasi maʼlumotlarining Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi maʼlumotlarga muvofiqligini tekshiradi;

yer uchastkasiga nisbatan taqiqning yoki xatlovning mavjudligini tekshiradi;

tegishli tuman (shahar) hokimligi nomiga yer uchastkasiga boʻlgan huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazadi va ushbu yer uchastkasi toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni “Yerelektron” AATga kiritadi:

reyestrdan koʻchirma;

yer uchastkasining WGS-84 (World Geodetic System 1984) ochiq koordinatalar tizimida chegaralari;

ushbu yer uchastkasidan foydalanish mumkin boʻlgan faoliyat turlari;

yer uchastkasi, jumladan, uning maydoni (gektarda), yer uchastkasining yer fondi toifasi haqida qisqacha maʼlumot;

chegaradosh yer uchastkalaridan foydalanish turlari koʻrsatilgan vaziyat bilan bogʻliq sxema;

yer uchastkasini kamida ikki tomondan oʻrab turgan obyektlarning raqamli fotosurati.

Har bir yer uchastkasiga oʻziga xos raqam beriladi.

13. Yer uchastkasiga boʻlgan huquq davlat roʻyxatidan oʻtkazilganidan va “Yerelektron” AATga maʼlumotlar kiritilganidan soʻng tuman (shahar) hokimligi ikki ish kuni ichida yer uchastkasi boʻyicha yoki undan foydalanishga nisbatan mavjud cheklovlarni “Yerelektron” ATT orqali belgilaydi va elektron hamkorlik orqali muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlaridan foydalanuvchi tashkilotlarga ushbu yer uchastkalari muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanishga tegishli texnik shartlarni olish uchun soʻrov yuboradi.

14. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlaridan foydalanuvchi tashkilotlar soʻrov tushgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida tuman (shahar) hokimligiga elektron hamkorlik orqali muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanishning texnik shartlarini elektron shaklda yuboradi.

Texnik, shu jumladan, qoʻshimcha shartlarni ishlab chiqish va ularni yuborish uchun toʻlov undirilmaydi.

15. Tuman (shahar) hokimligi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanishning texnik shartlari tushgan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida yer uchastkasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni texnik shartlar bilan birga elektron shaklda “Yerelektron” AAT orqali Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasiga yuboradi.

16. Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi yetti ish kunida:

eng yaxshi takliflarni tanlash orqali baholovchi tashkilotni aniqlash, ular bilan shartnoma tuzish hamda yer uchastkasining bozor qiymatini aniqlash ishlari tashkil etilishini taʼminlaydi;

baholash tashkiloti tomonidan tayyorlangan hisobot asosida “YERELEKTRON” AATga yer uchastkasining boshlangʻich qiymatini kiritadi.

Bunda bitta uy-joy massivida joylashgan bir necha lotga boʻlib auksionga qoʻyiladigan yer uchastkalari uchun bir xil boshlangʻich narx belgilanishi mumkin.

17. Yakka tartibda uy-joy qurish uchun moʻljallangan yer uchastkalari bozor qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Yerelektron” AATga kiritilgandan soʻng buyurtmachi tomonidan avtomatik ravishda auksionga qoʻyiladi.

18. Tuman (shahar) hokimligi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi ikki ish kuni ichida auksionga qoʻyilgan boʻsh yer uchastkalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzlarining rasmiy veb-saytlarida joylashtiradi va elektron ommaviy axborot vositalarida tarqatadi.

Kadastr agentligi yer uchastkalari boʻyicha auksion oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabar eʼlon qilingan paytdan boshlab barcha ishtirokchilarga mazkur yer uchastkalarini oldindan koʻrish (koʻzdan kechirish) imkoniyatini taʼminlaydi.

Yer uchastkasi boʻyicha tegishli maʼlumotlar, shu jumladan, fotosuratlar, uning geolokatsiya va koordinatalari toʻliq koʻrsatilmagan holda auksionga chiqarish uchun buyurtma taqdim etilganda, operator tomonidan kamchiliklarni bartaraf etish uchun qaytariladi.

Buyurtmachi operator tomonidan qayd etilgan barcha kamchiliklarni bir hafta muddatda bartaraf etib, elektron buyurtmani ushbu band talablariga muvofiq takroran yuboradi.

19. “E-auksion” platformasida elektron onlayn-auksion tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi Vazirlar Mahkamasining alohida qarori bilan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha elektron auksionda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari ishtirok etish huquqiga ega.

2-§. Davlat orderini rasmiylashtirish va yer uchastkasiga boʻlgan mulk huquqini roʻyxatdan oʻtkazish tartibi

20. Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi auksion natijalari haqidagi bayonnomani olgan kundan boshlab bir ish kuni ichida ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklda yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderini (keyingi oʻrinlarda — davlat orderi) rasmiylashtiradi, uni ERI bilan tasdiqlaydi va auksion gʻolibining shaxsiy kabinetiga hamda “Yerelektron” AAT orqali Davlat kadastrlar palatasining tegishli hududiy boshqarmasiga yuboradi.

Davlat orderi gʻolib nomiga yer uchastkasini mulk huquq asosida roʻyxatdan oʻtkazish uchun asos boʻladi. Davlat orderini berish uchun davlat boji undirilmaydi.

21. Yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi tomonidan davlat orderi tushgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida amalga oshiriladi.

Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan yer uchastkasidan mulk huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi koʻchirma operatorga “Yerelektron” AAT orqali auksion gʻolibiga belgilangan tartibda taqdim etish uchun yuboriladi.

Bunda Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi tomonidan yer uchastkasi joylashgan joydagi davlat soliq xizmati organlariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda maʼlumot yuboriladi.

Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi yer uchastkasiga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha xarajatlari Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori talablariga muvofiq belgilanadi va lotni sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

22. Operator yer uchastkasiga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi koʻchirmani olgandan soʻng uni avtomatik ravishda gʻolibning shaxsiy kabinetiga yuboradi.

3-§. Yer uchastkasini berish

23. Davlat orderi asosida filial tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi bilan birgalikda uch ish kuni davomida yer uchastkasi chegaralarini joyida (naturada) belgilaydi.

Yer uchastkasi chegaralarini kiritgan holda yer uchastkasi chegaralarini joyida (naturada) belgilash dalolatnomasini tayyorlash ishlarini bajarish uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida haq undiriladi va lotni sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

24. Ajratilgan yer uchastkasida qurilishni boshlashga faqat yer uchastkasiga boʻlgan huquq davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan soʻng yoʻl qoʻyiladi.

3-bob. Auksiondan tushadigan mablagʻlarni taqsimlash

25. Buyurtmachi yer uchastkasini sotishdan tushgan mablagʻni bir ish kuni ichida quyidagilarga yoʻnaltiradi:

a) ushbu Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan miqdorda — tegishli Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga, uning 10 foizi Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining maxsus gʻaznachilik hisobvaragʻiga (4014);

b) yer uchastkasi chegaralarini kiritgan holda yer uchastkasi chegaralarini joyida (naturada) belgilash dalolatnomasini tayyorlash ishlarini bajarish uchun mazkur Nizomning 22-bandida nazarda tutilgan mablagʻlar quyidagicha taqsimlanadi:

bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdoridagi mablagʻ — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi bank hisobvaragʻiga;

bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdoridagi mablagʻ — tegishli Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi hisobvaragʻiga;

v) 10 foizi — “YERELEKTRON” AATni texnik qoʻllab-quvvatlash va uni yuritish bilan bogʻliq shtat birliklarini saqlash uchun Davlat kadastrlari palatasining bank hisobvaragʻiga (bunda mazkur xarajatlar uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish hisobidan yoʻnaltirilgan mablagʻlar miqdori bir kalendar yilda bazaviy hisoblash miqdorining yuz ming baravaridan oshmasligi lozim);

g) baholash oʻtkazish boʻyicha koʻrsatgan xizmatlari uchun mustaqil baholovchi tashkilot bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq ularning bank hisobvaragʻiga;

d) yer uchastkasi va unga tutash hududning yer osti kommunikatsiyalari aks ettirilgan topografik xaritasini tayyorlaganligi uchun shartnoma asosida loyiha qidiruv tashkilotining bank hisobvaragʻiga;

e) qolgan mablagʻlarning:

50 foizi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari va Toshkent shahrining shahar budjeti maxsus gʻazna hisobvaraqlariga ularning qoʻshimcha manbalari sifatida yoʻnaltiriladi va uning 30 foizi — yer uchastkalari davlat organlari, muassasalari va korxonalari foydalanishida boʻlgan va ularning tashabbusi bilan elektron onlayn-auksionga qoʻyilgan taqdirda-ushbu davlat organlari va tashkilotlariga, qolgan hollarda — jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmaga, 70 foizi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi Tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi;

50 foizi — mazkur yer uchastkalari joylashgan tuman (shahar)lar budjetiga ularning qoʻshimcha manbalari sifatida oʻtkaziladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

26. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Yakka tartibda uy-joy qurish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi asosida elektron-onlayn auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yakka tartibda uy-joy qurish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tuman (shahar) hokimligi 1. Yakka tartibda uy-joy qurish uchun yer uchastkalarini realizatsiya qilish toʻgʻrisidagi buyurtmani shakllantiradi va uni elektron hujjat almashinuvi yoʻli bilan filialga yuboradi. 2. Yer uchastkalarining shartli chegaralari tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi hamda Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiali bilan birgalikda belgilanadi. Belgilangan tartibda tasdiqlangan BRLga muvofiq 2-bosqich Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiali 1. Davlat reyestri maʼlumotlari asosida buyurtmada belgilangan yer uchastkasining boʻsh yoki boʻsh emasligini aniqlaydi. 2. Yer uchastkasi boʻsh boʻlmagan taqdirda, tuman (shahar) hokimligi va tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimiga bu toʻgʻrisida maʼlumot yuboradi. 3. Boʻsh yer uchastkalari boʻyicha kadastr yigʻmajildini tayyorlaydi va tuman (shahar) hokimligiga yuboradi. 15 ish kuni ichida 3-bosqich Tuman (shahar) hokimligi 1. “E-qaror” tizimida qaror loyihasini ishlab chiqadi, kelishadi va roʻyxatdan oʻtkazadi. 2. “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali mulk huquqi bilan yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun tegishli Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 2 ish kunida 4-bosqich Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi 1. Buyurtmada koʻrsatilgan yer uchastkasi maʼlumotlarining Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning davlat reyestridagi maʼlumotlarga muvofiqligini tekshiradi. 2. Yer uchastkasiga nisbatan taqiqning yoki xatlovning mavjudligini tekshiradi. 3. Tegishli tuman (shahar) hokimligi nomiga yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazadi va tegishli maʼlumotlarni “Yerelektron” AAT kiritadi. 2 ish kuni 5-bosqich Tuman (shahar) hokimligi 1. Yer uchastkasi boʻyicha yoki undan foydalanish huquqiga nisbatan mavjud cheklovlarni “Yerelektron” ATT orqali belgilaydi. 2. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlaridan foydalanuvchi tashkilotlarga yer uchastkalarini tarmoqlarga ulashga tegishli texnik shartlarni olish uchun soʻrov yuboradi. 2 ish kuni 6-bosqich Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlaridan foydalanuvchi tashkilotlar Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanishning texnik shartlarini ishlab chiqadi va tuman (shahar) hokimligiga yuboradi. 3 ish kuni 7-bosqich Tuman (shahar) hokimligi Yer uchastkasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni texnik shartlar bilan birga elektron shaklda “Yerelektron” AAT orqali Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni 8-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi 1. Eng yaxshi takliflarni tanlash orqali baholovchi tashkilotni aniqlash, ular bilan shartnoma tuzish hamda yer uchastkasining bozor qiymatini aniqlash ishlari tashkil etilishini taʼminlaydi; 7 ish kuni 2. Baholash tashkiloti tomonidan tayyorlangan hisobot asosida “YERELEKTRON” AATga yer uchastkasining boshlangʻich qiymatini kiritadi. 9-bosqich Tuman (shahar) hokimligi Auksionga qoʻyilgan boʻsh turgan yer uchastkalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzlarining rasmiy veb-saytlarida joylashtiradi va elektron ommaviy axborot vositalarida tarqatadi. 2 ish kuni Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 10-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari Elektron onlayn-auksionda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartiblarga muvofiq ishtirok etadi. Belgilangan muddatda 11-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi Auksion natijalari haqidagi bayonnoma asosida yer uchastkasiga mulk huquqini beruvchi davlat orderini rasmiylashtiradi, uni oʻzining ERI bilan tasdiqlaydi va auksion gʻolibining shaxsiy kabinetiga hamda “Yerelektron” AAT orqali Davlat kadastrlari palatasining tegishli hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni 12-bosqich Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestridan yer uchastkasiga boʻlgan mulk huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi koʻchirma operatorga “Yerelektron” AAT orqali yuboriladi. 2 ish kuni 13-bosqich Operator Yer uchastkasiga boʻlgan mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi koʻchirmani gʻolibning shaxsiy kabinetiga yuboradi. Avtomatik ravishda 14-bosqich Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiali va tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi Yer uchastkasi chegaralarini joyida (naturada) belgilaydi va yer uchastkasini naturada koʻrsatadi. 3 ish kuni

Yakka tartibda uy-joy qurish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi asosida elektron-onlayn auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi ‎ ‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT ‎AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGINING ‎____________________________ HUDUDIY BOSHQARMASI ‎ ‎ ‎ ‎‎(hudud nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎YER UCHASTKASIGA MULK ‎HUQUQINI BERUVCHI DAVLAT ORDERI № ______ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Mulkdorning nomi___________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(jismoniy shaxsning F.I.O.) ‎‎ ‎Mulkdorning manzili (yashash joyi)______________________________________________________________ ‎‎pasport seriyasi ________ raqami __________ kim tomonidan va qachon berilgan ________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________________________________________________________________________ ‎ ‎STIR ____________________________, JSHSHIR__________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎_________________________________________________________________________________manzilidagi ‎ ‎_________________________________________________________________________________qiymatidagi (summa raqam va soʻz bilan yoziladi) ‎‎ ‎umumiy _____________kv m yer maydoniga mulk huquqi berildi. ‎ ‎Ushbu order_________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎(orderni bergan davlat organining nomi) ‎‎ ‎____________________________________________________________________________ga asosan berildi. ‎‎(orderni berishning asosi) ‎ ‎ ‎‎ ‎Order roʻyxatdan oʻtkazilgan sana ___________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Hududiy boshqarma boshligʻi ‎ ‎ ‎QR-kodi‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎F.I.O.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qaroriga 4-ILOVA

“Yerxususiylashtirish” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga ulanadigan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar va tumanlar (shaharlar) hokimliklari.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar va tumanlar (shaharlar) prokuraturalari.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi va uning hududiy boshqarmalari.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar, Toshkent shahar adliya boshqarmalari va tumanlar (shaharlar) adliya boʻlimlari.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va uning hududiy boshqarmalari.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi va uning hududiy boʻlinmalari.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari.

10 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari;

10 2 . Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi;

10 3 . Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari;

10 4 . Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Sudi va uning hududiy boʻlinmalari;

10 5 . Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish boʻyicha yagona direksiyalari.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli qarorlariga asosan “Yerxususiylashtirish” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga ulanishi belgilangan boshqa tashkilotlar.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qaroriga 5-ILOVA

“Yerelektron” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga ulanadigan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar va tumanlar (shaharlar) hokimliklari.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar va tumanlar (shaharlar) prokuraturalari.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi va uning hududiy boshqarmalari.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, uning hududiy boshqarmalari, “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish markazi” DUK.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligining hududiy boshqarmalari.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati va uning hududiy boʻlinmalari.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlariga asosan “Yerelektron” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga ulanishi belgilangan boshqa tashkilotlar.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qaroriga 6-ILOVA

Vazirlik va idoralar foydalanishidagi yer uchastkalari hamda dehqon xoʻjaliklarida yer tuzish, geodeziya va xatlov ishlari, kadastr pasportlarini tayyorlash va yerga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun 2022-yilda ajratiladigan mablagʻlar

mln soʻm T/r Budjet mablagʻlarini taqsimlovchi (oluvchi) yerdan foydalanuvchilar Ishlar bajariladigan yer turlari 2022-yil uchun Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Budjetdan tashqari jamgʻarmalar hisobidan 1. Suv xoʻjaligi vazirligi Suv fondi yerlari 10 547,0 2. Mudofaa vazirligi Mudofaa maqsadlariga moʻljallangan yerlar 1 048,8 3. Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi Oʻrmon fondi yerlari 9 351,9 3 349,3 4. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi Davlat qoʻriqxonalari, davlat biosfera rezervatlari va boshqa muassasalar yerlari 129,3 5. Tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish, rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlardan foydalanuvchi budjet tashkilotlari Tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish, rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlar 1 818,1 6. Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi Umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllari yerlari 23 691,1 7. Madaniy meros agentligi Moddiy madaniy meros obyektlari yerlari 4 738,2 3 938,6 8. Tuman (shahar) hokimliklarining obodonlashtirish boʻlinmalari Ichki yoʻllar, obodonlashtirish yerlari 28 259,5 9. Tuman (shahar) hokimliklari Zaxira toifasidagi yerlar 2 088,9 10. Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Dehqon xoʻjaliklari yerlari 10 394,9 Jami 91 938,5 7 417,1

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qaroriga 7-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandda :

a) quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yer uchastkasi va davlat koʻchmas mulk obyektiga mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderi shakli 4 1 -ilovaga muvofiq”;

b) oltinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin.

2. Quyidagi mazmundagi 4 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qaroriga 4 1 -ILOVA

‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi ‎ ‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT ‎AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI ‎ YER UCHASTKASI VA DAVLAT KOʻCHMAS MULK OBYEKTIGA MULK HUQUQINI TASDIQLOVCHI DAVLAT ORDERI (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi fonida oltin rangli bosma harflar bilan yoziladi) ‎‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ ‎_ _ _ ‎ ‎MULK HUQUQINI TASDIQLOVCHI ‎DAVLAT ORDERI ‎№ ________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Mulkdorning nomi___________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎(nodavlat yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O.) ‎‎ ‎Mulkdorning manzili (yashash joyi)______________________________________________________________ ‎‎pasport seriyasi ________ raqami __________ kim tomonidan va qachon berilgan ________________________ ‎ ‎ (jismoniy shaxslar uchun)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎ ‎STIR ____________________________, JSHSHIR__________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(jismoniy shaxslar uchun) ‎‎‎_________________________________________________________________________________manzilidagi ‎ ‎_________________________________________________________________________________ qiymatidagi (summa raqam va soʻz bilan yoziladi) ‎ Umumiy _______________ kv m yer maydoni va ______________ kv m davlat koʻchmas mulk obyekti mulk huquqi bilan berildi. ‎‎ ‎ ‎‎ ‎Ushbu order_________________________________________________________________________tomonidan ‎ ‎‎(orderni bergan davlat organining nomi) ‎‎ ‎____________________________________________________________________________ga asosan berildi. ‎‎(orderni berishning asosi) ‎ ‎ ‎‎ ‎Order roʻyxatdan oʻtkazilgan sana ___________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Agentlik direktori ‎‎(Hududiy boshqarma boshligʻi) ‎ ‎ ‎QR-kodi‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎F.I.O.”.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qaroriga 8-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Sirdaryo viloyatida qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish tartib-taomillarini aprobatsiya qilish boʻyicha huquqiy eksperiment oʻtkazish toʻgʻrisida” 2019-yil 2-dekabrdagi 963-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun boʻsh turgan yer uchastkalarini berish tartib-taomillarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-dekabrdagi 1023-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiyotni rivojlantirish va kambagʻallikni qisqartirishga oid davlat siyosati tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 14-dekabrdagi 777-son qaroriga 1-ilovaning 50-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida turizm sohasini tiklash va rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-iyuldagi 433-son qaroriga 20-ilovaning 7-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 14-fevral,

71-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.02.2022-y., 09/22/71/0129-son; 21.05.2022-y., 09/22/278/0439-son; 14.07.2022-y., 09/22/385/0643-son; 02.12.2022-y., 09/22/685/1060-son; 01.01.2023-y., 07/23/471/0001-son; 04.01.2024-y., 09/24/2/0002-son; 26.02.2024-y., 09/24/100/0152-son; 15.05.2024-y., 09/24/282/0347-son; 20.07.2024-y., 09/24/432/0535-son; 22.08.2024-y., 09/24/497/0641-son; 02.10.2024-y., 09/24/614/0768-son; 04.01.2025-y., 09/25/891/0011-son; 04.03.2025-y., 09/25/136/0213-son; 23.04.2025-y., 09/25/247/0383-son; 28.05.2025-y., 09/25/330/0473-son; 04.09.2025-y., 09/25/559/0802-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son; 16.05.2026-y., 09/26/246/0492-son)

lex.uz