UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 16-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 16 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

СЎРОВНОМА

РЎЙХАТИ

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон ва « Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаатларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон тарзда амалга оширилади;

чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаат қилганда талабгордан 3,5 х 4,5 см ўлчамли фотосуратни ҳамда давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилиш бекор қилинади;

имтиҳон ўтказиладиган кунлар олдиндан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) расмий веб-сайти ва ЯИДХП орқали эълон қилинади ҳамда талабгорга имтиҳон кунини мустақил танлаш ҳуқуқи берилади. Имтиҳонни ўтказиш жойи, санаси ва муайян ҳудуд бўйича ўтириш ўринлари сони ваколатли орган томонидан белгиланади;

тест синовлари натижаларини эълон қилиш муддати уч ҳафтадан бир ҳафтагача қисқартирилади;

малака сертификати ёки маълумотнома QR-код қўйган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида талабгорга юборилади.

2. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2022 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин.

3. Агентликнинг амалдаги ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) учун алоҳида имтиҳон топшириш тартибига қўшимча равишда умумлаштирилган кўп даражали (Multi-level) тест тизимини (B1, B2, C1) жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, чет тилини билиш даражасини баҳолашнинг кўп даражали (Multi-level) формати 2022 йил 1 мартдан бошлаб — инглиз тили учун, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб — немис, француз ва араб тиллари учун, 2025 йил 1 январдан бошлаб — турк тили учун, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб — хитой, корейс, япон, испан, итальян, форс, дари, пушту, урду, ҳиндий ва уйғур тиллари учун жорий этилади.

4. Агентлик Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар:

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

5. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.

6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Агентлик томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматини бепул кўрсатилишини таъминлаш мақсадида барча академик лицейлар битирувчиларининг рўйхатини «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграция платформаси орқали текшириб олиш имкониятини яратсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарори 1-бандининг йигирма биринчи хатбошиси ва 2-бандининг иккинчи хатбошиси «Cambridge Assessment English FCE» сўзларидан кейин «Cambridge Assessment English Linguaskill» сўзлари билан тўлдирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2022 йил 1 мартдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори М.М. Каримов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарорига 1-ИЛОВА

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги;

малака имтиҳони — талабгорнинг чет тилини билиш даражасини тест синови, ёзма иш ва оғзаки суҳбат ўтказиш йўли билан аниқлаш шакли;

талабгор — чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатни олиш учун малака имтиҳонини топширувчи жисмоний шахс ёки чет тили ўқитувчиси;

тестология — ўқув фанлари бўйича тузилган тест топшириқлари ва вариантлари мазмунининг мақсадга мувофиқлигини ҳамда билим, кўникма, малакаларни баҳолаш учун ўлчов воситаларини яратиш ва қўллашни ўрганадиган фан;

чет тилини билиш даражаси тўғрисида сертификат (кейинги ўринларда — малака сертификати) — малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорга икки йил муддатга бериладиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат;

чет тилини билиш даражаси тўғрисида маълумотнома (кейинги ўринларда — маълумотнома) — малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган чет тиллари ўқитувчиларига уч йил муддатга бериладиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат.

3. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви фақат идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.

4. Малака имтиҳони ваколатли орган томонидан давлат таълим стандартларига мувофиқ тайёрланган топшириқлар асосида ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) ва (ёки) кўп даражали (Multi-level) форматда ўтказилади.

4 1 . Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳони ногиронлиги бўлган (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар) талабгорлар учун барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда компьютерда ўтказилади.

Бунда:

кўзи ожиз талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш» ва «гапириш» бўлимларидан;

эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган талабгорлар учун малака имтиҳони — «ўқиш» ва «ёзиш» бўлимларидан;

ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш», «ўқиш» ва «гапириш» бўлимларидан иборат бўлади.

Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони компьютерда махсус дастурда ўтказилади ҳамда талабгорларга ваколатли орган томонидан ёрдамчи (ассистент) бириктирилади.

Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун махсус тест форматлари асосида ўтказилган малака имтиҳони ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) ва кўп даражали (Multi-level) форматда ўтказилган малака имтиҳони билан бир хил кучга эга бўлади.

Имконияти чекланган талабгорлар учун махсус имтиҳон форматлари, имтиҳон учун ажратиладиган вақт ва баҳолаш мезонлари ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

5. Малака сертификати ёки маълумотнома малака имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаганда ёки кўп даражали тест синовлари якунлари натижаларини белгиловчи жадвал асосидаги баллар бўйича берилади.

6. Ваколатли орган томонидан кўп даражали тест топшириқларининг қийинлик даражаси бўйича малака имтиҳони натижаларини белгиловчи жадвал ишлаб чиқилади ва илмий-методик кенгаш томонидан тасдиқланади ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

7. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

2-боб. Мурожаат қилиш тартиби

8. Малака имтиҳонининг ўтказиш муддатлари ваколатли орган томонидан белгиланади ҳамда ЯИДХПга киритиб борилади.

Талабгор сўровномани тўлдириш жараёнида ваколатли орган томонидан ўтказилиши белгиланган чет тиллари доирасида малака имтиҳони кунини танлайди.

9. Талабгор мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон равишда тўлдиради. Талабгордан сўровномани электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Талабгорга сўровнома расмийлаштирилганидан сўнг ваколатли орган томонидан ЯИДХП орқали тест синовидан ўтиш қоидалари тўғрисидаги эслатма берилади.

Талабгорнинг сўровномасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Сўровномада талабгор электрон манзилининг кўрсатилганлиги унинг сўровнома бўйича қабул қилинган қарор, малака имтиҳони натижалари юзасидан апелляция хулосаси ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.

Талабгорлардан сўровномасидаги ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

10. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгордан:

малака сертификати учун — ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида;

маълумотнома учун — ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Бунда, давлат хизмати кўрсатилиши учун рўйхатдан ўтиш ЯИДХП орқали амалга оширилганлиги сабабли талабгордан белгиланган тўлов миқдорининг 90 фоизи ундирилади.

Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга мазкур давлат хизматини кўрсатишда белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган тўловнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:

«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;

оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига асосан академик лицейларнинг битирувчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида фақат бир марта бепул ташкил этилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўлов амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

10 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 10-бандида белгиланган тўлов суммасининг 50 фоизи ундирилади.

11. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.

12. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.

13. Сўровнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

14. Малака имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш танланган ойнинг белгиланган имтиҳон санасидан камида ўн икки кун олдин якунланади.

15. Ваколатли орган малака имтиҳонига қўйиладиган талабгорларни ЯИДХП орқали ҳамда ахборот-коммуникация тизимидан фойдаланган ҳолда малака имтиҳонини ўтказиш жойи ва аниқ вақти тўғрисида малака имтиҳони санасидан уч кун олдин хабардор қилади.

16. Маълумотнома олиш учун малака имтиҳонлари йил давомида икки марта — апрель ҳамда октябрь ойларида ўтказилади. Талабгорлар малака имтиҳонлари учун йил давомида рўйхатга олинади. Талабгорларни рўйхатга олиш апрель ойида ўтказиладиган малака имтиҳони учун 31 март санасида, октябрь ойида ўтказиладиган малака имтиҳони учун 30 сентябрь санасида якунланади.

3-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш тартиби

17. Чет тилини билиш даражаси тест синови, ёзма иш ва гапириш кўникмасини баҳолаш йўли билан аниқланади, у қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

а) «тинглаб тушуниш» бўлими — оғзаки нутқни қабул қилиш кўникмаларини, эшитилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;

б) «ўқиш» бўлими — ўқилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;

в) «ёзма иш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва талабгорнинг луғат захирасидан фойдаланган ҳолда берилган мавзулар бўйича бир-бири билан боғланган матнлар тузиш маҳоратини текширади;

г) «гапириш» бўлими — тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган саволларга мос жавоб бериш ва ўз нуқтаи назарини асослаш маҳоратини текширади.

17 1 . Кўзи ожиз талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш» ва «гапириш» бўлимларидан, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган талабгорлар учун малака имтиҳони — «ўқиш» ва «ёзиш» бўлимларидан ҳамда ногиронлиги бўлган ва қўлда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш», «ўқиш» ва «гапириш» бўлимларидан иборат бўлади.

18. Талабгор узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарида бўлганлиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) малака имтиҳонида иштирок эта олмайдиган бўлса ёки иштирок этмаса, малака имтиҳони ўтказилган санадан уч кундан кечикмай ЯИДХП орқали уни навбатдаги имтиҳонга киритиш ёки тўловни қайтариш бўйича ваколатли органга мурожаат этиши лозим.

Бунда ваколатли орган томонидан узрли сабабга кўра тест синовида иштирок эта олмаган ёки ногиронлиги тоифаси имтиҳон турига мос келмаган талабгорга тўловни амалга оширмасдан навбатдаги тест синовида қатнашиш имконияти яратилади.

Узрли сабабга кўра тест синовларида иштирок эта олмагани бўйича аризалар етти иш кунида кўриб чиқилади. Тест синови учун ариза бериш жараёнида тўлов тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда, тўловни қайтариш бўйича аризалар тўлов тўлиқ амалга оширилгандан сўнг белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Тўловни қайтариш сўралган тақдирда, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ҳамда Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори ваколатли орган хулосаси асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан тўлиқ қайтарилади.

Талабгор узрли сабабга кўра тест синовларида иштирок эта олмагани бўйича ЯИДХП орқали ваколатли органга мурожаат қилади.

Талабгор белгиланган малака имтиҳонига кечиккан ёки узрсиз сабабга кўра келмаган ҳамда малака имтиҳони қоидаларини бузганлик учун аудиториядан чиқариб юборилган тақдирда, амалга оширилган тўлов талабгорга қайтарилмайди.

Талабгор кечиккан тақдирда, малака имтиҳонига қўйилмайди.

19. Малака имтиҳони қоғозларда ёки компьютер (онлайн платформа)да ўтказилиши мумкин. Малака имтиҳонини ўтказиш жойи ваколатли орган томонидан белгиланади. Малака имтиҳони ваколатли орган томонидан тасдиқланган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади.

Ёзма ёки оғзаки малака имтиҳони учун имтиҳон комиссияси шакллантирилади.

Имтиҳон комиссияси таркиби Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғи билан тасдиқланади, унга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислар киритилади.

Малака имтиҳони бланкаларда ўтказилганда икки босқичдан иборат бўлади. Бунда биринчи босқич «тинглаб тушуниш», «ўқиш», «ёзма иш» бўлимларидан, иккинчи босқич «гапириш» бўлимидан ташкил топади.

Малака имтиҳони тегишли махсус дастурлар асосида компьютерда ўтказилганда барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда амалга оширилади.

19 1 . Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда компьютерда ўтказилади ҳамда талабгорларга ваколатли орган томонидан ёрдамчи (ассистент) бириктирилади.

20. Тест синовлари ваколатли орган масъул ходимининг раҳбарлигида ва кузатувида ўтказилади.

Тест синовлари махсус жиҳозланган, видеокузатув билан таъминланган ҳолда ваколатли орган вакилининг назорати остида онлайн ўтказилиши мумкин.

Тест синовлари вақтида ҳар бир иш жойида бир нафар талабгор ўтиради. Тест синовларини ўтказиш жараёни доимий видеотасвирга олинади.

21. Малака имтиҳонини ўтказиш учун кузатувчилар жалб этилиши мумкин.

22. Малака имтиҳонига жалб этилган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар билан шартнома тузилади.

23. Малака имтиҳонини топширишда талабгор фуқаролик паспорти, идентификация ID-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг аслини тақдим этади. Паспорт ёки идентификация ID-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар имтиҳонга келмаган ҳисобланади.

24. «Тинглаб тушуниш», «ўқиш» бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида компьютерда текширилади. «Ёзма иш» ва «гапириш» бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида имтиҳон комиссияси томонидан текширилади ва натижалари расмийлаштирилади.

25. Тест синови учун ажратилган вақт:

А2 даражаси бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 40 дақиқа, «ўқиш» учун — 40 дақиқа, «ёзма иш» учун — 40 дақиқа, «гапириш» учун — 10 дақиқа;

В1 даражаси бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 45 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 45 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқа;

В2 даражаси бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 45 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 60 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқа;

С1 даражаси бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 40 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 60 дақиқа, гапириш учун — 15 дақиқа;

кўп даражали формат бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 45 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 60 дақиқа, «гапириш» бўлими учун — 15 дақиқа;

маълумотнома олиш малака имтиҳони бўйича — «тинглаб тушуниш» учун — 40 дақиқа, «ўқиш» учун — 60 дақиқа, «ёзма иш» учун — 60 дақиқа, «гапириш» учун — 15 дақиқани ташкил этади.

26. Малака сертификати олиш малака имтиҳонининг ҳар бир даража учун ўтказиладиган тест синови:

«тинглаб тушуниш», «ўқиш» бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан;

«ёзма иш» бўлими иккита ёзма топшириқдан (даражага боғлиқ ҳолда биринчи топшириқ — 30 — 150 та сўздан, иккинчи топшириқ — 50 — 250 та сўздан);

«гапириш» бўлими топшириқларнинг учта туридан иборат бўлади.

27. Кўп даражали тест синови:

«тинглаб тушуниш» ва «ўқиш» бўлимларининг ҳар бири 35 та топшириқдан;

«ёзма иш» бўлими иккита ёзма топшириқдан (биринчи топшириқ — 100 — 150 та сўздан, иккинчи топшириқ — 200 — 250 та сўздан);

«гапириш» бўлими топшириқларнинг 3 та туридан иборат бўлади.

28. Маълумотнома олиш малака имтиҳонининг тест синови:

«тинглаб тушуниш» бўлими 30 та топшириқдан;

«ўқиш» бўлими 30 та топшириқдан;

«ёзма иш» бўлими иккита ёзма топшириқдан (биринчи топшириқ — 150 та сўздан, иккинчи топшириқ — 250 та сўздан);

«гапириш» бўлими учта топшириқ туридан иборат бўлади.

29. Талабгор қуйидаги ҳолларда тест синовларидан четлаштирилган ҳисобланади:

тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда луғат, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, ҳар хил турдаги шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;

тест синови ўтказилаётган вақтда бошқа талабгорлар билан мулоқот қилса;

тест материалларини аудиториядан олиб чиқишга, саволлар китобини йиртиб олишга, саволларни кўчириб олишга ҳаракат қилса;

саволлар китобини бошқа талабгорларга берса, тест синовини ўтказиш жараёнига халақит қилса;

тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;

тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

Талабгор жавоблар варақалари билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдиришга масъул ҳисобланади.

30. Ваколатли орган тест синовлари натижаларини улар якунланган кундан бошлаб бир ҳафтадан кечикмай Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилади.

31. Тест синови ҳар бир бўлимининг энг юқори баҳоси 30 баллни ва барча бўлимлар учун максимал баҳо 120 баллни ташкил этади.

Тест синови якунлари бўйича энг юқори баллнинг 60 фоизидан кам (72 баллдан кам) балл олган талабгор даража шартларини бажармаган деб ҳисобланади.

Кўп даражали формат бўйича тест натижалари қийинлик даражаси бўйича белгиланган малака имтиҳон натижаларини белгиловчи жадвалга мувофиқ эълон қилинади.

Тест синови натижаларига кўра ижобий баҳоланмаган талабгорлар навбатдаги тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, қайта тўловни амалга оширган тақдирда тест синовларига қўйилади.

32. Тест синови ўтказилиши жараёнида талабгор томонидан танланган ойда фақат битта чет тилидан тест топширишига рухсат этилади.

33. Тест синовлари якунланган кундан бошлаб бир ҳафта ичида тестология меъёрлари бузилиши ҳолати аниқланса, ваколатли орган томонидан тест синови натижалари бекор қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда тестология меъёрлари бузилган деб ҳисобланади:

тест материаллари хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш қоидалари бузилса;

талабгорлар томонидан тест материалларини олдиндан қўлга киритиш ҳолати аниқланса;

тест синови натижалари таҳлилига кўра тақсимот нормал тақсимотдан кескин фарқ қилса.

Тест синови натижалари бекор қилинган ҳолатда талабгорларнинг хоҳишига кўра ваколатли органга келиб тушган тўлов миқдори қайтарилади ёки қайта тест синовлари ташкил этилади.

34. Талабгорларнинг жавоб варақалари ваколатли органда бир йил муддатда сақланади.

4-боб. Малака имтиҳони натижалари бўйича бериладиган ҳужжатни расмийлаштириш, бериш ва уларнинг реестрини юритиш

35. Ваколатли орган имтиҳон натижалари тўғрисидаги буйруқ чиқарилганидан бошлаб бир иш куни мобайнида малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат ёки маълумотноманинг электрон шаклини шакллантиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда талабгорга ЯИДХП орқали юборади, ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.

Сертификат мазкур Регламентнинг 3-иловасига , маълумотнома 4-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва берилган ҳужжатларнинг реестрига тегишли ёзув киритилади.

35 1 . Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун ўтказилган малака имтиҳони сертификатлари ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) ва кўп даражали (Multi-level) форматда ўтказилган малака имтиҳони сертификатлари билан бир хил кучга эга бўлади.

36. Ваколатли орган томонидан берилган ҳужжатларнинг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) маълумотлари;

ҳужжатнинг ҳисобга олиш рақами ва берилган санаси;

ҳужжатнинг амал қилиш муддати.

Реестр электрон шаклда юритилади ва унинг шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

5-боб. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш

37. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч иш кунида ЯИДХП орқали ваколатли органга апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

38. Талабгор апелляция шикояти бериш учун ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон равишда тўлдиради.

39. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун ваколатли органнинг буйруғи билан 3 — 7 нафар ваколатли орган ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислардан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция шикояти икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ЯИДХП орқали хабардор қилинади.

40. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қондирилишини рад этиш;

тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш.

Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

апелляция мазкур Регламент талабларини бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;

апелляцияда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топмаса.

Малака имтиҳони натижаларини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш тўғрисидаги қарор шикоятда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топса қабул қилинади.

41. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.

42. Талабгор Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

6-боб. Якунловчи қоидалар

43. Ваколатли орган ходимлари томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

Ваколатли орган томонидан баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари формати ҳамда малака имтиҳони учун ажратиладиган вақтга хорижий тажрибадан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

44. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

45. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

Босқич Масъуллар Чора-тадбирлар Бажариш муддати 1 - босқич Талабгор Тест синовида иштирок этиш учун ЯИДХП орқали сўровномани тўлдириш йўли билан ваколатли органга мурожаат қилади. Тўловни амалга оширади. Ўз хоҳишига кўра 2 - босқич Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (Ваколатли орган) 1. Талабгорларни малака имтиҳонлари учун рўйхатга олинишини якунлайди. 1. Имтиҳон санасидан 12 кун олдин 2. Сўровнома расмийлаштирилгандан сўнг ЯИДХП орқали талабгорга тест синовидан ўтиш қоидалари тўғрисидаги эслатма беради. 2. Шу вақтнинг ўзида 3. Талабгорларга малака имтиҳонини ўтказиш жойи ва вақти тўғрисидаги ахборотни ЯИДХП орқали тақдим этади. 3. Имтиҳон санасидан 3 кун олдин 3 - босқич Ваколатли орган Талабгорлар учун малака имтиҳонини ташкил этади ва ўтказади. 1. Маълумотномани олиш учун — ҳар йили апрель ва октябрь ойларида. 2. Малака сертификатини олиш учун — йил давомида. 4 - босқич Ваколатли орган Тест синови натижаларини улар якунлангандан сўнг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилади. Малака имтиҳони якунлангандан сўнг 1 ҳафта муддатда 5-босқич Ваколатли орган Малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат ёки маълумотноманинг электрон шаклини шакллантиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда талабгорга ЯИДХП орқали юборади. Буйруқ чиқарилганидан бошлаб бир иш куни мобайнида

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

__________________ (санаси) __________________ (рақами) 1. Ф.И.О.: 2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса): 3. 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон фотосурат * 4. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй): 5. Ҳозирги вақтдаги ўқиш/иш жойи ва лавозими: 6. Телефон рақами: 7. Электрон почта манзили (e-mail): 8. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бепул топшириш имтиёзига эгалиги (академик лицейларнинг битирувчи курс ўқувчилари ** ) : Ҳа/Йўқ 9. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чегирма қўлланилиш ҳуқуқига эгалиги (Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар): Ҳа/Йўқ 10. Чет тиллари ўқитувчилари учун маълумотнома бериш тест синовлари *** Ҳа/Йўқ 11. Имтиҳон топшириш куни: 12. Имтиҳон топшириш ҳудуди: 13. Имтиҳон топшириш тили ва даражаси:

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

‎‎Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатнинг ‎ ДАВЛАТ НАМУНАСИ ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI DAVLAT TEST MARKAZI ‎‎ STATE TEST CENTER UNDER THE CABINET OF MINISTERS OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎CHET TILINI BILISH DARAJASI TOʻGʻRISIDA ‎SERTIFIKAT CERTIFICATE OF FOREIGN LANGUAGE PROFICIENCY ‎ ‎‎Sertifikat № | Reference Number ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎Talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar | Candidate Details: ‎Shaxsni tasdiqlovchi ‎hujjat seriya va raqami | ID series and number: ‎Familiyasi | Surname: ‎Ismi | First Name: ‎Otasining ismi | Patronymic Name: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Fotosurat‎‎ ‎‎ ‎________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎Chet tili | ‎ Foreign language: ‎ ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Daraja | Level: ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Test sinovi natijalari | ‎ Test ‎Results: ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tinglab tushunish | istening: ‎‎ ‎ ‎ ‎‎Oʻqish | Reading: ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Yozish | Writing: ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Gapirish | Speaking: ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Umumiy ball| Overall Score: ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Berilgan sanasi | Date of Issue: ‎‎_________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Amal qilish muddati | _________ ‎Valid until: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Direktor | ‎Director ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎QR — kod ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________ F.I.O. | Full Name ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

‎‎Чет тилини билиш даражасини аниқлаш малака имтиҳони натижаси ‎бўйича маълумотноманинг ‎‎ ДАВЛАТ НАМУНАСИ ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI DAVLAT TEST MARKAZI ‎‎ STATE TEST CENTER UNDER THE CABINET OF MINISTERS OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN ‎‎ ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI DAVLAT TEST MARKAZI ‎ CНET TILINI BILISН DARAJASINI ANIQLASН MALAKA IMTIНONI NATIJASI BOʻYICНA ‎MA'LUMOTNOMA Maʼlumotnoma raqami‎ ‎‎ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSНSНIR)‎‎‎‎ ‎‎Familiyasi ‎‎ Ismi ‎ ‎ ‎ ‎Otasining ismi‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Chet tili ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Test sinovi natijalari‎‎ Tinglab tushunish‎‎ Oʻqish‎‎ ‎ ‎Yozma ish ‎‎‎Gapirish ‎ ‎Umumiy natija ‎Ball ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ % ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ Berilgan sanasi:‎‎‎ ‎‎‎‎‎ Amal qilish muddati: ‎‎‎ ‎‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Direktor ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎QR — kod ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________ F.I.O. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳон натижалари юзасидан апелляция шикоятини бериш учун

__________________ (санаси) __________________ (рақами) 1. Ф.И.О.: 2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса): 3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй): 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (e-mail): 6. Имтиҳон санаси: 7. Тил: 8. Даража: 9. Шикоятнинг қисқача мазмуни:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2022 йил 1 мартдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 31 декабрдаги 352-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарорига илованинг 2-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 128-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 16 февраль,

73-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.02.2022 й., 09/22/73/0141-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 12.01.2024 й., 09/24/17/0019-сон; 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон; 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон ; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон; 30.07.2026 й., 09/26/411/0797-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

SOʻROVNOMA

ROʻYXATI

Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlaridan foydalanishda yanada qulay sharoitlar yaratish, bu borada byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 23-martdagi PF-6191-son va “ Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Belgilansinki, 2022-yil 1-martdan boshlab:

chet tilini bilish darajasini aniqlash, malaka sertifikati yoki maʼlumotnoma olish uchun test sinovida qatnashish boʻyicha murojaatlarni qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron tarzda amalga oshiriladi;

chet tilini bilish darajasini aniqlash, malaka sertifikati yoki maʼlumotnoma olish uchun test sinovida qatnashish boʻyicha murojaat qilganda talabgordan 3,5 x 4,5 sm oʻlchamli fotosuratni hamda davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov amalga oshirilganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasini talab qilish bekor qilinadi;

imtihon oʻtkaziladigan kunlar oldindan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) rasmiy veb-sayti va YIDXP orqali eʼlon qilinadi hamda talabgorga imtihon kunini mustaqil tanlash huquqi beriladi. Imtihonni oʻtkazish joyi, sanasi va muayyan hudud boʻyicha oʻtirish oʻrinlari soni vakolatli organ tomonidan belgilanadi;

test sinovlari natijalarini eʼlon qilish muddati uch haftadan bir haftagacha qisqartiriladi;

malaka sertifikati yoki maʼlumotnoma QR-kod qoʻygan holda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali test sinovi natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida talabgorga yuboriladi.

2. Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin hamda 2022-yil 1-martdan boshlab amalga kiritilsin.

3. Agentlikning amaldagi har bir daraja (A2, B1, B2, C1) uchun alohida imtihon topshirish tartibiga qoʻshimcha ravishda umumlashtirilgan koʻp darajali (Multi-level) test tizimini (B1, B2, C1) joriy qilish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

Belgilansinki, chet tilini bilish darajasini baholashning koʻp darajali (Multi-level) formati 2022-yil 1-martdan boshlab — ingliz tili uchun, 2022-yil 1-noyabrdan boshlab — nemis, fransuz va arab tillari uchun, 2025-yil 1-yanvardan boshlab — turk tili uchun, 2026-yil 1-sentabrdan boshlab — xitoy, koreys, yapon, ispan, italyan, fors, dari, pushtu, urdu, hindiy va uygʻur tillari uchun joriy etiladi.

4. Agentlik Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda 2022-yil 1-martga qadar:

ushbu qaror bilan tasdiqlangan davlat xizmatini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatlari koʻrsatish YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;

YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.

5. Adliya vazirligi:

davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha ularning faoliyati yuzasidan, jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;

ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentning talablari buzilgan hollarda, davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.

6. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Agentlik tomonidan chet tilini bilish darajasini aniqlash va malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatini bepul koʻrsatilishini taʼminlash maqsadida barcha akademik litseylar bitiruvchilarining roʻyxatini “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiya platformasi orqali tekshirib olish imkoniyatini yaratsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilishda milliy hamda xalqaro baholash tizimlari sertifikatlarini tatbiq qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-maydagi 395-son qarori 1-bandining yigirma birinchi xatboshisi va 2-bandining ikkinchi xatboshisi “Cambridge Assessment English FCE” soʻzlaridan keyin “Cambridge Assessment English Linguaskill” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari 2022-yil 1-martdan eʼtiboran oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

9. Agentlik manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi direktori M.M. Karimov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim va sogʻliqni saqlash masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-fevraldagi 73-son qaroriga 1-ILOVA

Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vakolatli organ — Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi;

malaka imtihoni — talabgorning chet tilini bilish darajasini test sinovi, yozma ish va ogʻzaki suhbat oʻtkazish yoʻli bilan aniqlash shakli;

talabgor — chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi hujjatni olish uchun malaka imtihonini topshiruvchi jismoniy shaxs yoki chet tili oʻqituvchisi;

testologiya — oʻquv fanlari boʻyicha tuzilgan test topshiriqlari va variantlari mazmunining maqsadga muvofiqligini hamda bilim, koʻnikma, malakalarni baholash uchun oʻlchov vositalarini yaratish va qoʻllashni oʻrganadigan fan;

chet tilini bilish darajasi toʻgʻrisida sertifikat (keyingi oʻrinlarda — malaka sertifikati) — malaka imtihonidan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorga ikki yil muddatga beriladigan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi davlat namunasidagi hujjat;

chet tilini bilish darajasi toʻgʻrisida maʼlumotnoma (keyingi oʻrinlarda — maʼlumotnoma) — malaka imtihonidan muvaffaqiyatli oʻtgan chet tillari oʻqituvchilariga uch yil muddatga beriladigan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi davlat namunasidagi hujjat.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va vakolatli organ oʻrtasida axborot almashinuvi faqat idoralararo oʻzaro elektron hamkorlik yordamida amalga oshiriladi.

4. Malaka imtihoni vakolatli organ tomonidan davlat taʼlim standartlariga muvofiq tayyorlangan topshiriqlar asosida har bir daraja (A2, B1, B2, C1) va (yoki) koʻp darajali (Multi-level) formatda oʻtkaziladi.

4 1 . Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha malaka imtihoni nogironligi boʻlgan (I va II guruh nogironligi boʻlgan, shuningdek, nogironligi boʻlgan bolalar) talabgorlar uchun barcha boʻlimlar qamrab olingan holda bir bosqichda kompyuterda oʻtkaziladi.

Bunda:

koʻzi ojiz talabgorlar uchun malaka imtihoni — “tinglab tushunish” va “gapirish” boʻlimlaridan;

eshitish va gapirishda nuqsoni boʻlgan talabgorlar uchun malaka imtihoni — “oʻqish” va “yozish” boʻlimlaridan;

yozish imkoniyati cheklangan talabgorlar uchun malaka imtihoni — “tinglab tushunish”, “oʻqish” va “gapirish” boʻlimlaridan iborat boʻladi.

Koʻzi ojiz, eshitish va gapirishda nuqsoni boʻlgan hamda yozish imkoniyati cheklangan talabgorlar uchun malaka imtihoni kompyuterda maxsus dasturda oʻtkaziladi hamda talabgorlarga vakolatli organ tomonidan yordamchi (assistent) biriktiriladi.

Koʻzi ojiz, eshitish va gapirishda nuqsoni boʻlgan hamda yozish imkoniyati cheklangan talabgorlar uchun maxsus test formatlari asosida oʻtkazilgan malaka imtihoni har bir daraja (A2, B1, B2, C1) va koʻp darajali (Multi-level) formatda oʻtkazilgan malaka imtihoni bilan bir xil kuchga ega boʻladi.

Imkoniyati cheklangan talabgorlar uchun maxsus imtihon formatlari, imtihon uchun ajratiladigan vaqt va baholash mezonlari vakolatli organ tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

5. Malaka sertifikati yoki maʼlumotnoma malaka imtihoni yakunlari boʻyicha eng yuqori ballning kamida 60 foizini toʻplaganda yoki koʻp darajali test sinovlari yakunlari natijalarini belgilovchi jadval asosidagi ballar boʻyicha beriladi.

6. Vakolatli organ tomonidan koʻp darajali test topshiriqlarining qiyinlik darajasi boʻyicha malaka imtihoni natijalarini belgilovchi jadval ishlab chiqiladi va ilmiy-metodik kengash tomonidan tasdiqlanadi hamda vakolatli organning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

7. Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.

2-bob. Murojaat qilish tartibi

8. Malaka imtihonining oʻtkazish muddatlari vakolatli organ tomonidan belgilanadi hamda YIDXPga kiritib boriladi.

Talabgor soʻrovnomani toʻldirish jarayonida vakolatli organ tomonidan oʻtkazilishi belgilangan chet tillari doirasida malaka imtihoni kunini tanlaydi.

9. Talabgor mustaqil ravishda ushbu Reglamentning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi soʻrovnomani YIDXP orqali elektron ravishda toʻldiradi. Talabgordan soʻrovnomani elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

Talabgorga soʻrovnoma rasmiylashtirilganidan soʻng vakolatli organ tomonidan YIDXP orqali test sinovidan oʻtish qoidalari toʻgʻrisidagi eslatma beriladi.

Talabgorning soʻrovnomasida uning elektron manzili koʻrsatilishi mumkin. Soʻrovnomada talabgor elektron manzilining koʻrsatilganligi uning soʻrovnoma boʻyicha qabul qilingan qaror, malaka imtihoni natijalari yuzasidan apellyatsiya xulosasi haqida axborot tizimi orqali xabarnoma olishga roziligini anglatadi.

Talabgorlardan soʻrovnomasidagi hujjatlardan boshqa qoʻshimcha hujjatlar talab etilmaydi.

10. Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha malaka imtihonida ishtirok etish uchun talabgordan:

malaka sertifikati uchun — ariza berilgan kundagi bazaviy hisoblash miqdorining bir yarim baravari miqdorida;

maʼlumotnoma uchun — ariza berilgan kundagi bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida toʻlov undiriladi.

Bunda, davlat xizmati koʻrsatilishi uchun roʻyxatdan oʻtish YIDXP orqali amalga oshirilganligi sababli talabgordan belgilangan toʻlov miqdorining 90 foizi undiriladi.

Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga hamda nogironligi boʻlgan bolalarga mazkur davlat xizmatini koʻrsatishda belgilangan toʻlovning 50 foizi miqdorida, Ijtimoiy reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga belgilangan toʻlovning 75 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi. Bunda chegirma Ijtimoiy reyestrning:

“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;

ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifasidagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Iqtidorli yoshlarni saralab olish tizimi va akademik litseylar faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 3-dekabrdagi PQ-4910-son qaroriga asosan akademik litseylarning bitiruvchi bosqich oʻquvchilari uchun toʻrtinchi semestr davomida faqat bir marta bepul tashkil etiladi.

Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun toʻlov amalga oshirilganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

10 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 10-bandida belgilangan toʻlov summasining 50 foizi undiriladi.

11. Toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Bilim va malakalarni baholash agentligini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

12. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishda ularni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi.

13. Soʻrovnoma YIDXP orqali avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

14. Malaka imtihoni uchun talabgorlarni roʻyxatga olish tanlangan oyning belgilangan imtihon sanasidan kamida oʻn ikki kun oldin yakunlanadi.

15. Vakolatli organ malaka imtihoniga qoʻyiladigan talabgorlarni YIDXP orqali hamda axborot-kommunikatsiya tizimidan foydalangan holda malaka imtihonini oʻtkazish joyi va aniq vaqti toʻgʻrisida malaka imtihoni sanasidan uch kun oldin xabardor qiladi.

16. Maʼlumotnoma olish uchun malaka imtihonlari yil davomida ikki marta — aprel hamda oktabr oylarida oʻtkaziladi. Talabgorlar malaka imtihonlari uchun yil davomida roʻyxatga olinadi. Talabgorlarni roʻyxatga olish aprel oyida oʻtkaziladigan malaka imtihoni uchun 31-mart sanasida, oktabr oyida oʻtkaziladigan malaka imtihoni uchun 30-sentabr sanasida yakunlanadi.

3-bob. Malaka imtihonini oʻtkazish tartibi

17. Chet tilini bilish darajasi test sinovi, yozma ish va gapirish koʻnikmasini baholash yoʻli bilan aniqlanadi, u quyidagi boʻlimlardan iborat boʻladi:

a) “tinglab tushunish” boʻlimi — ogʻzaki nutqni qabul qilish koʻnikmalarini, eshitilgan matnlardagi asosiy fikr va detalni tushunish mahoratini tekshiradi;

b) “oʻqish” boʻlimi — oʻqilgan matnlardagi asosiy fikr va detalni tushunish mahoratini tekshiradi;

v) “yozma ish” boʻlimi — tegishli darajadagi grammatik tuzilishdan va talabgorning lugʻat zaxirasidan foydalangan holda berilgan mavzular boʻyicha bir-biri bilan bogʻlangan matnlar tuzish mahoratini tekshiradi;

g) “gapirish” boʻlimi — tegishli darajadagi grammatik tuzilishdan va lugʻat zaxirasidan foydalangan holda, berilgan savollarga mos javob berish va oʻz nuqtai nazarini asoslash mahoratini tekshiradi.

17 1 . Koʻzi ojiz talabgorlar uchun malaka imtihoni — “tinglab tushunish” va “gapirish” boʻlimlaridan, eshitish va gapirishda nuqsoni boʻlgan talabgorlar uchun malaka imtihoni — “oʻqish” va “yozish” boʻlimlaridan hamda nogironligi boʻlgan va qoʻlda yozish imkoniyati cheklangan talabgorlar uchun malaka imtihoni — “tinglab tushunish”, “oʻqish” va “gapirish” boʻlimlaridan iborat boʻladi.

18. Talabgor uzrli sabablarga koʻra (kasalligi, xizmat safarida boʻlganligi yoki oila aʼzolarining vafot etganligini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etganda) malaka imtihonida ishtirok eta olmaydigan boʻlsa yoki ishtirok etmasa, malaka imtihoni oʻtkazilgan sanadan uch kundan kechikmay YIDXP orqali uni navbatdagi imtihonga kiritish yoki toʻlovni qaytarish boʻyicha vakolatli organga murojaat etishi lozim.

Bunda vakolatli organ tomonidan uzrli sababga koʻra test sinovida ishtirok eta olmagan yoki nogironligi toifasi imtihon turiga mos kelmagan talabgorga toʻlovni amalga oshirmasdan navbatdagi test sinovida qatnashish imkoniyati yaratiladi.

Uzrli sababga koʻra test sinovlarida ishtirok eta olmagani boʻyicha arizalar yetti ish kunida koʻrib chiqiladi. Test sinovi uchun ariza berish jarayonida toʻlov toʻliq amalga oshirilmagan taqdirda, toʻlovni qaytarish boʻyicha arizalar toʻlov toʻliq amalga oshirilgandan soʻng belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

Toʻlovni qaytarish soʻralgan taqdirda, Bilim va malakalarni baholash agentligini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga hamda Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining Elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga kelib tushgan toʻlov miqdori vakolatli organ xulosasi asosida Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi tomonidan toʻliq qaytariladi.

Talabgor uzrli sababga koʻra test sinovlarida ishtirok eta olmagani boʻyicha YIDXP orqali vakolatli organga murojaat qiladi.

Talabgor belgilangan malaka imtihoniga kechikkan yoki uzrsiz sababga koʻra kelmagan hamda malaka imtihoni qoidalarini buzganlik uchun auditoriyadan chiqarib yuborilgan taqdirda, amalga oshirilgan toʻlov talabgorga qaytarilmaydi.

Talabgor kechikkan taqdirda, malaka imtihoniga qoʻyilmaydi.

19. Malaka imtihoni qogʻozlarda yoki kompyuter (onlayn platforma)da oʻtkazilishi mumkin. Malaka imtihonini oʻtkazish joyi vakolatli organ tomonidan belgilanadi. Malaka imtihoni vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan imtihon komissiyasi aʼzolari va kuzatuvchilar ishtirokida oʻtkaziladi.

Yozma yoki ogʻzaki malaka imtihoni uchun imtihon komissiyasi shakllantiriladi.

Imtihon komissiyasi tarkibi Bilim va malakalarni baholash agentligi direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi, unga Bilim va malakalarni baholash agentligi xodimlari, tajribali pedagoglar va malakali mutaxassislar kiritiladi.

Malaka imtihoni blankalarda oʻtkazilganda ikki bosqichdan iborat boʻladi. Bunda birinchi bosqich “tinglab tushunish”, “oʻqish”, “yozma ish” boʻlimlaridan, ikkinchi bosqich “gapirish” boʻlimidan tashkil topadi.

Malaka imtihoni tegishli maxsus dasturlar asosida kompyuterda oʻtkazilganda barcha boʻlimlar qamrab olingan holda bir bosqichda amalga oshiriladi.

19 1 . Koʻzi ojiz, eshitish va gapirishda nuqsoni boʻlgan hamda yozish imkoniyati cheklangan talabgorlar uchun malaka imtihoni barcha boʻlimlar qamrab olingan holda bir bosqichda kompyuterda oʻtkaziladi hamda talabgorlarga vakolatli organ tomonidan yordamchi (assistent) biriktiriladi.

20. Test sinovlari vakolatli organ masʼul xodimining rahbarligida va kuzatuvida oʻtkaziladi.

Test sinovlari maxsus jihozlangan, videokuzatuv bilan taʼminlangan holda vakolatli organ vakilining nazorati ostida onlayn oʻtkazilishi mumkin.

Test sinovlari vaqtida har bir ish joyida bir nafar talabgor oʻtiradi. Test sinovlarini oʻtkazish jarayoni doimiy videotasvirga olinadi.

21. Malaka imtihonini oʻtkazish uchun kuzatuvchilar jalb etilishi mumkin.

22. Malaka imtihoniga jalb etilgan imtihon komissiyasi aʼzolari va kuzatuvchilar bilan shartnoma tuziladi.

23. Malaka imtihonini topshirishda talabgor fuqarolik pasporti, identifikatsiya ID-kartasi yoki tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning aslini taqdim etadi. Pasport yoki identifikatsiya ID-kartasi yoki tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaga ega boʻlmagan yoxud malaka imtihoniga kechikkan talabgorlar imtihonga kelmagan hisoblanadi.

24. “Tinglab tushunish”, “oʻqish” boʻlimlari boʻyicha bilimlar maxsus dasturlar yordamida kompyuterda tekshiriladi. “Yozma ish” va “gapirish” boʻlimlari boʻyicha bilimlar maxsus dasturlar yordamida imtihon komissiyasi tomonidan tekshiriladi va natijalari rasmiylashtiriladi.

25. Test sinovi uchun ajratilgan vaqt:

A2 darajasi boʻyicha — “tinglab tushunish” uchun — 40 daqiqa, “oʻqish” uchun — 40 daqiqa, “yozma ish” uchun — 40 daqiqa, “gapirish” uchun — 10 daqiqa;

V1 darajasi boʻyicha — “tinglab tushunish” uchun — 45 daqiqa, “oʻqish” uchun — 60 daqiqa, “yozma ish” uchun — 45 daqiqa, “gapirish” uchun — 15 daqiqa;

V2 darajasi boʻyicha — “tinglab tushunish” uchun — 45 daqiqa, “oʻqish” uchun — 60 daqiqa, “yozma ish” uchun — 60 daqiqa, “gapirish” uchun — 15 daqiqa;

S1 darajasi boʻyicha — “tinglab tushunish” uchun — 40 daqiqa, “oʻqish” uchun — 60 daqiqa, “yozma ish” uchun — 60 daqiqa, gapirish uchun — 15 daqiqa;

koʻp darajali format boʻyicha — “tinglab tushunish” uchun — 45 daqiqa, “oʻqish” uchun — 60 daqiqa, “yozma ish” uchun — 60 daqiqa, “gapirish” boʻlimi uchun — 15 daqiqa;

maʼlumotnoma olish malaka imtihoni boʻyicha — “tinglab tushunish” uchun — 40 daqiqa, “oʻqish” uchun — 60 daqiqa, “yozma ish” uchun — 60 daqiqa, “gapirish” uchun — 15 daqiqani tashkil etadi.

26. Malaka sertifikati olish malaka imtihonining har bir daraja uchun oʻtkaziladigan test sinovi:

“tinglab tushunish”, “oʻqish” boʻlimlarining har biri 30 ta savoldan;

“yozma ish” boʻlimi ikkita yozma topshiriqdan (darajaga bogʻliq holda birinchi topshiriq — 30 — 150 ta soʻzdan, ikkinchi topshiriq — 50 — 250 ta soʻzdan);

“gapirish” boʻlimi topshiriqlarning uchta turidan iborat boʻladi.

27. Koʻp darajali test sinovi:

“tinglab tushunish” va “oʻqish” boʻlimlarining har biri 35 ta topshiriqdan;

“yozma ish” boʻlimi ikkita yozma topshiriqdan (birinchi topshiriq — 100 — 150 ta soʻzdan, ikkinchi topshiriq — 200 — 250 ta soʻzdan);

“gapirish” boʻlimi topshiriqlarning 3 ta turidan iborat boʻladi.

28. Maʼlumotnoma olish malaka imtihonining test sinovi:

“tinglab tushunish” boʻlimi 30 ta topshiriqdan;

“oʻqish” boʻlimi 30 ta topshiriqdan;

“yozma ish” boʻlimi ikkita yozma topshiriqdan (birinchi topshiriq — 150 ta soʻzdan, ikkinchi topshiriq — 250 ta soʻzdan);

“gapirish” boʻlimi uchta topshiriq turidan iborat boʻladi.

29. Talabgor quyidagi hollarda test sinovlaridan chetlashtirilgan hisoblanadi:

test sinovlari oʻtkaziladigan hududga yoki binoga kirishda lugʻat, kitob, uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya qurilmalari va boshqa vositalar, har xil turdagi shpargalkalar olib kirishga harakat qilsa, olib kirgan boʻlsa yoki ulardan test sinovlari davomida foydalansa;

test sinovi oʻtkazilayotgan vaqtda boshqa talabgorlar bilan muloqot qilsa;

test materiallarini auditoriyadan olib chiqishga, savollar kitobini yirtib olishga, savollarni koʻchirib olishga harakat qilsa;

savollar kitobini boshqa talabgorlarga bersa, test sinovini oʻtkazish jarayoniga xalaqit qilsa;

test sinovlari uchun ajratilgan vaqt tugagandan soʻng test materiallarini topshirishdan bosh tortsa;

test sinovlari jarayonida videokuzatuvlar orqali talabgorning tartib va qoidalarga amal qilmaganligi aniqlansa.

Talabgor javoblar varaqalari bilim darajasini belgilovchi asosiy hujjat boʻlganligi uchun uni toʻgʻri toʻldirishga masʼul hisoblanadi.

30. Vakolatli organ test sinovlari natijalarini ular yakunlangan kundan boshlab bir haftadan kechikmay Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi.

31. Test sinovi har bir boʻlimining eng yuqori bahosi 30 ballni va barcha boʻlimlar uchun maksimal baho 120 ballni tashkil etadi.

Test sinovi yakunlari boʻyicha eng yuqori ballning 60 foizidan kam (72 balldan kam) ball olgan talabgor daraja shartlarini bajarmagan deb hisoblanadi.

Koʻp darajali format boʻyicha test natijalari qiyinlik darajasi boʻyicha belgilangan malaka imtihon natijalarini belgilovchi jadvalga muvofiq eʼlon qilinadi.

Test sinovi natijalariga koʻra ijobiy baholanmagan talabgorlar navbatdagi test sinovlarida ishtirok etish uchun belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtgan, qayta toʻlovni amalga oshirgan taqdirda test sinovlariga qoʻyiladi.

32. Test sinovi oʻtkazilishi jarayonida talabgor tomonidan tanlangan oyda faqat bitta chet tilidan test topshirishiga ruxsat etiladi.

33. Test sinovlari yakunlangan kundan boshlab bir hafta ichida testologiya meʼyorlari buzilishi holati aniqlansa, vakolatli organ tomonidan test sinovi natijalari bekor qilinadi.

Quyidagi holatlarda testologiya meʼyorlari buzilgan deb hisoblanadi:

test materiallari xavfsizligi va maxfiyligini taʼminlash qoidalari buzilsa;

talabgorlar tomonidan test materiallarini oldindan qoʻlga kiritish holati aniqlansa;

test sinovi natijalari tahliliga koʻra taqsimot normal taqsimotdan keskin farq qilsa.

Test sinovi natijalari bekor qilingan holatda talabgorlarning xohishiga koʻra vakolatli organga kelib tushgan toʻlov miqdori qaytariladi yoki qayta test sinovlari tashkil etiladi.

34. Talabgorlarning javob varaqalari vakolatli organda bir yil muddatda saqlanadi.

4-bob. Malaka imtihoni natijalari boʻyicha beriladigan hujjatni rasmiylashtirish, berish va ularning reyestrini yuritish

35. Vakolatli organ imtihon natijalari toʻgʻrisidagi buyruq chiqarilganidan boshlab bir ish kuni mobaynida malaka imtihonidan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarga QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan sertifikat yoki maʼlumotnomaning elektron shaklini shakllantiradi va uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi hamda talabgorga YIDXP orqali yuboradi, ushbu hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasining barcha hududlarida yuridik kuchga ega boʻladi.

Sertifikat mazkur Reglamentning 3-ilovasiga , maʼlumotnoma 4-ilovasiga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi va berilgan hujjatlarning reyestriga tegishli yozuv kiritiladi.

35 1 . Koʻzi ojiz, eshitish va gapirishda nuqsoni boʻlgan hamda yozish imkoniyati cheklangan talabgorlar uchun oʻtkazilgan malaka imtihoni sertifikatlari har bir daraja (A2, B1, B2, C1) va koʻp darajali (Multi-level) formatda oʻtkazilgan malaka imtihoni sertifikatlari bilan bir xil kuchga ega boʻladi.

36. Vakolatli organ tomonidan berilgan hujjatlarning reyestri yuritiladi va unda quyidagi maʼlumotlar qayd etiladi:

talabgorning familiyasi, ismi, otasining ismi;

shaxsini tasdiqlovchi hujjat (pasport, ID-karta yoki tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma) maʼlumotlari;

hujjatning hisobga olish raqami va berilgan sanasi;

hujjatning amal qilish muddati.

Reyestr elektron shaklda yuritiladi va uning shakli vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadi.

5-bob. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish

37. Malaka imtihonidan oʻta olmagan talabgor malaka imtihoni oʻtkazilgan kundan boshlab uch ish kunida YIDXP orqali vakolatli organga apellyatsiya shikoyati berish huquqiga ega.

38. Talabgor apellyatsiya shikoyati berish uchun ushbu Reglamentning 5-ilovasiga muvofiq shakldagi soʻrovnomani YIDXP orqali elektron ravishda toʻldiradi.

39. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish uchun vakolatli organning buyrugʻi bilan 3 — 7 nafar vakolatli organ xodimlari, tajribali pedagoglar va malakali mutaxassislardan iborat boʻlgan Apellyatsiya komissiyasi tuziladi.

Apellyatsiya shikoyati ikki hafta mobaynida koʻrib chiqiladi. Talabgor Apellyatsiya komissiyasi qarori toʻgʻrisida YIDXP orqali xabardor qilinadi.

40. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

test sinovi natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiya shikoyati qondirilishini rad etish;

test sinovlari natijalarini oʻzgartirish va apellyatsiya shikoyatini qondirish.

Malaka imtihoni natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiya shikoyati qanoatlantirilishini rad etish toʻgʻrisidagi qaror quyidagi hollarda qabul qilinadi:

apellyatsiya mazkur Reglament talablarini buzilgan holda taqdim etilgan boʻlsa;

apellyatsiyada koʻrsatilgan dalillar oʻz tasdigʻini topmasa.

Malaka imtihoni natijalarini oʻzgartirish va apellyatsiya shikoyatini qondirish toʻgʻrisidagi qaror shikoyatda koʻrsatilgan dalillar oʻz tasdigʻini topsa qabul qilinadi.

41. Takroriy apellyatsiyaga yoʻl qoʻyilmaydi.

42. Talabgor Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

43. Vakolatli organ xodimlari tomonidan ariza beruvchilar toʻgʻrisidagi shaxsiy maʼlumotlar maxfiyligi taʼminlanadi. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vakolatli davlat organlari tomonidan rasmiy murojaat boʻlgan taqdirda, ariza beruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etiladi.

Vakolatli organ tomonidan baholash mezonlari, test topshiriqlari formati hamda malaka imtihoni uchun ajratiladigan vaqtga xorijiy tajribadan kelib chiqib oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.

44. Ushbu Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.

45. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladilar.

Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish

Bosqich Masʼullar Chora-tadbirlar Bajarish muddati 1 - bosqich Talabgor Test sinovida ishtirok etish uchun YIDXP orqali soʻrovnomani toʻldirish yoʻli bilan vakolatli organga murojaat qiladi. Toʻlovni amalga oshiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2 - bosqich Bilim va malakalarni baholash agentligi (Vakolatli organ) 1. Talabgorlarni malaka imtihonlari uchun roʻyxatga olinishini yakunlaydi. 1. Imtihon sanasidan 12 kun oldin 2. Soʻrovnoma rasmiylashtirilgandan soʻng YIDXP orqali talabgorga test sinovidan oʻtish qoidalari toʻgʻrisidagi eslatma beradi. 2. Shu vaqtning oʻzida 3. Talabgorlarga malaka imtihonini oʻtkazish joyi va vaqti toʻgʻrisidagi axborotni YIDXP orqali taqdim etadi. 3. Imtihon sanasidan 3 kun oldin 3 - bosqich Vakolatli organ Talabgorlar uchun malaka imtihonini tashkil etadi va oʻtkazadi. 1. Maʼlumotnomani olish uchun — har yili aprel va oktabr oylarida. 2. Malaka sertifikatini olish uchun — yil davomida. 4 - bosqich Vakolatli organ Test sinovi natijalarini ular yakunlangandan soʻng Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi. Malaka imtihoni yakunlangandan soʻng 1 hafta muddatda 5-bosqich Vakolatli organ Malaka imtihonidan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarga QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan sertifikat yoki maʼlumotnomaning elektron shaklini shakllantiradi va uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi hamda talabgorga YIDXP orqali yuboradi. Buyruq chiqarilganidan boshlab bir ish kuni mobaynida

Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun

__________________ (sanasi) __________________ (raqami) 1. F.I.O.: 2. Pasport (tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma, identifikatsiyalovchi ID-kartasi) maʼlumotlari (seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, agar mavjud boʻlsa): 3. 3,5 x 4,5 sm oʻlchamdagi elektron fotosurat * 4. Doimiy yashash manzili (viloyat, shahar/tuman, koʻcha, uy): 5. Hozirgi vaqtdagi oʻqish/ish joyi va lavozimi: 6. Telefon raqami: 7. Elektron pochta manzili (e-mail): 8. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan bepul topshirish imtiyoziga egaligi (akademik litseylarning bitiruvchi kurs oʻquvchilari ** ) : Ha/Yoʻq 9. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan chegirma qoʻllanilish huquqiga egaligi (Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar aʼzolari, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar hamda nogironligi boʻlgan bolalar): Ha/Yoʻq 10. Chet tillari oʻqituvchilari uchun maʼlumotnoma berish test sinovlari *** Ha/Yoʻq 11. Imtihon topshirish kuni: 12. Imtihon topshirish hududi: 13. Imtihon topshirish tili va darajasi:

Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

‎‎Chet tilini bilish darajasi toʻgʻrisidagi sertifikatning ‎ DAVLAT NAMUNASI ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI DAVLAT TEST MARKAZI ‎‎ STATE TEST CENTER UNDER THE CABINET OF MINISTERS OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎CHET TILINI BILISH DARAJASI TOʻGʻRISIDA ‎SERTIFIKAT CERTIFICATE OF FOREIGN LANGUAGE PROFICIENCY ‎ ‎‎Sertifikat № | Reference Number ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ________________________________________________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎Talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar | Candidate Details: ‎Shaxsni tasdiqlovchi ‎hujjat seriya va raqami | ID series and number: ‎Familiyasi | Surname: ‎Ismi | First Name: ‎Otasining ismi | Patronymic Name: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Fotosurat‎‎ ‎‎ ‎________________________________________________________________________________ ‎ ‎‎Chet tili | ‎ Foreign language: ‎ ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Daraja | Level: ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Test sinovi natijalari | ‎ Test ‎Results: ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tinglab tushunish | istening: ‎‎ ‎ ‎ ‎‎Oʻqish | Reading: ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Yozish | Writing: ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Gapirish | Speaking: ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Umumiy ball| Overall Score: ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Berilgan sanasi | Date of Issue: ‎‎_________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Amal qilish muddati | _________ ‎Valid until: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Direktor | ‎Director ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎QR — kod ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________ F.I.O. | Full Name ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

‎‎Chet tilini bilish darajasini aniqlash malaka imtihoni natijasi ‎boʻyicha maʼlumotnomaning ‎‎ DAVLAT NAMUNASI ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI DAVLAT TEST MARKAZI ‎‎ STATE TEST CENTER UNDER THE CABINET OF MINISTERS OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN ‎‎ ‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI DAVLAT TEST MARKAZI ‎ CNET TILINI BILISN DARAJASINI ANIQLASN MALAKA IMTINONI NATIJASI BOʻYICNA ‎MA'LUMOTNOMA Maʼlumotnoma raqami‎ ‎‎ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSNSNIR)‎‎‎‎ ‎‎Familiyasi ‎‎ Ismi ‎ ‎ ‎ ‎Otasining ismi‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Chet tili ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Test sinovi natijalari‎‎ Tinglab tushunish‎‎ Oʻqish‎‎ ‎ ‎Yozma ish ‎‎‎Gapirish ‎ ‎Umumiy natija ‎Ball ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ % ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ Berilgan sanasi:‎‎‎ ‎‎‎‎‎ Amal qilish muddati: ‎‎‎ ‎‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Direktor ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎QR — kod ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________ F.I.O. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha imtihon natijalari yuzasidan apellyatsiya shikoyatini berish uchun

__________________ (sanasi) __________________ (raqami) 1. F.I.O.: 2. Pasport (tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma, identifikatsiyalovchi ID-kartasi) maʼlumotlari (seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, agar mavjud boʻlsa): 3. Doimiy yashash manzili (viloyat, shahar/tuman, koʻcha, uy): 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (e-mail): 6. Imtihon sanasi: 7. Til: 8. Daraja: 9. Shikoyatning qisqacha mazmuni:

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-fevraldagi 73-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2022-yil 1-martdan eʼtiboran oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Chet tilini bilish darajasini aniqlash va malaka sertifikati berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2013-yil 31-dekabrdagi 352-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilishda milliy hamda xalqaro baholash tizimlari sertifikatlarini tatbiq qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-maydagi 395-son qaroriga ilovaning 2-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 128-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 16-fevral,

73-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.02.2022-y., 09/22/73/0141-son; 14.07.2022-y., 09/22/385/0643-son; 12.01.2024-y., 09/24/17/0019-son; 08.10.2024-y., 09/24/640/0791-son; 24.12.2024-y., 09/24/847/1056-son; 19.06.2025-y., 09/25/378/0518-son ; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son; 17.04.2026-y., 09/26/175/0373-son; 04.07.2026-y., 09/26/310/0685-son; 30.07.2026-y., 09/26/411/0797-son)

lex.uz