UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 17-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 17 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш, жумладан ушбу соҳада давлат органлари ва ташкилотларининг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда юритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Куйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Адлия вазирлиги) жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланганлиги;

Адлия вазирлиги томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш мақсадида «Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тизими» электрон портали (кейинги ўринларда — электрон портал) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

а) электрон портал Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги мақсадларда юритилади:

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолашни очиқ ва шаффоф тарзда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича дастурлар, «йўл хариталари» ва бошқа чора-тадбирлар режалари амалга оширилишини назорат қилиб бориш;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳаққонийлигини таъминлаш, уларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича фаолият натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг фаолияти самарадорлиги рейтингини юритиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда масъулиятини кучайтириш;

б) электрон портални юритиш билан боғлиқ харажатлар Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

3. Адлия вазирлиги:

2022 йил 1 мартга қадар электрон портални тажриба-синов тариқасида ишга тушириш, ушбу жараёнда давлат органлари ва ташкилотларининг электрон портални юритишга масъул бўлган ходимларини ўқитиш бўйича семинар-тренингларни ташкил этиб бориш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 майга қадар тажриба-синов натижаларига асосан электрон порталнинг тўлиқ ишлашини таъминласин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 февралдаги 74-сон қарорига ИЛОВА

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд билан тўлдирилсин:

«6 1 . Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юритиладиган махсус электрон портал (кейинги ўринларда — электрон портал) орқали амалга оширилади.

Электрон порталдан фойдаланиш учун ҳар бир давлат органи ва ташкилотига алоҳида логин ва парол берилади. Давлат органи ва ташкилоти раҳбари электрон порталдан фойдаланишга масъул бўлган ходимларни белгилайди ва уларнинг ҳисобини юритади».

2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«7. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари мунтазам мониторинг қилиб борилади ҳамда ҳар йили икки маротаба (январь ва июль ойларида) масъул давлат органлари ва ташкилотларининг электрон порталга киритган маълумотларини таҳлил қилиш, зарурат бўлганда эса жойига бориб ўрганиш орқали баҳоланади».

3. 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. 9 — 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«9. Ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган чора-тадбирлар режаларини бажаришга масъул давлат органлари ва ташкилотлари ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳақидаги маълумотларни мазкур тадбирлар амалга оширилгандан сўнг дарҳол электрон порталга киритиб боради.

10. Давлат органлари ва ташкилотларининг электрон порталга киритган маълумотлари ҳар йили 20 январга ва 20 июлга қадар Адлия вазирлиги томонидан пухта таҳлил қилинади ҳамда ўтказилган тадбирлар самарадорлиги ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни баҳолаш мезонларига мувофиқ электрон порталда автоматик тарзда баҳоланади.

Зарур ҳолларда, адлия органлари вакиллари бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда, электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини уч кун ичида жойига чиқиб ўрганишлари мумкин.

Ўрганиш натижасида маълумотлар нотўғрилиги аниқланса, бу ҳақда Адлия вазирлиги камчилик аниқланган тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарини камчилик аниқланган кундан эътиборан бир кун ичида огоҳлантиради ҳамда мониторинг ва баҳолаш якуни бўйича тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таҳлилий ахборотда уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар беради.

11. Электрон порталда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини баҳолаш ҳар бир индикатор бўйича алоҳида юритилади.

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этиладиган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлиги мунтазам равишда мониторинг қилиб борилади ҳамда уни такомиллаштириб бориш чоралари кўрилади».

5. 14-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ҳар олти ойда» сўзлари «ҳар йили 25 январга ва 25 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«15. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари масъул ҳисобланади».

7. 16-банддаги «ҳақиқийлигига» сўзи «ҳаққонийлигига» сўзи билан алмаштирилсин.

8. 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Масъул давлат органлари ва ташкилотлари Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга оширилган тадбирлар ҳақидаги маълумотларни электрон порталга киритиб боради Тадбирлар амалга оширилгандан сўнг дарҳол 2-босқич Адлия вазирлиги Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва ўтказилган тадбирлар самарадорлигини электрон порталда автоматик тарзда баҳолайди. Ҳар йили 20 январга ва 20 июлга қадар Заруратга кўра, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда, электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини жойига чиқиб ўрганади. 3 кун ичида Ўрганиш натижасида маълумотлар нотўғрилиги аниқланса, бу ҳақда камчилик аниқланган тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарини огоҳлантиради. Камчилик аниқланган кундан эътиборан 1 кун ичида 3-босқич Адлия вазирлиги Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари юзасидан тайёрланган таҳлилий ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ҳар йили 25 январга ва 25 июлга қадар 4-босқич Адлия вазирлиги Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш натижалари асосида: тадбирларни ташкил қилиш бўйича янги инновацион услубларни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади; баҳолаш натижаларига кўра салбий кўрсаткичга эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишда кўмаклашиш бўйича чоралар кўради; баҳолаш натижаларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради. Мунтазам

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни баҳолаш мезонлари

Т/р Индикатор (кўрсаткич)нинг номи Индикатор (кўрсаткич)ии баҳолаш методикаси Ўлчов бирлиги, меъёр Электрон тизимдаги максимал балл 1. Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир акциялар, флешмоблар ва бошқа оммавий тадбирларнинг ташкил этилиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 та) 3. Ўртача даража (2 ёки 3 та) 4. Юқори даража (4 та) 4 та 6 2. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш бўйича ўқитилиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 30 % гача) 3. Ўртача даража (31 — 70 % гача) 4. Юқори даража (71% дан юқори) (%) ўқитилиши лозим бўлган ходимлар сонига нисбатан 9 3. Маҳаллаларда ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 30 та) 3. Ўртача даража (31 — 50 та) 4. Юқори даража (51 — 70 та) 70 та 10 4. Тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 29 та) 3. Ўртача даража (31 — 50 та) 4. Юқори даража (51 — 70) 70 та 10 5. Ҳуқуқий қўлланмаларнинг тайёрланиши ва тарқатилиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 3 та) 3. Ўртача даража (4 — 7 та) 4. Юқори даража (8 ва ундан кўп) 8 та 8 6. Ҳуқуқни тарғиб қилишга доир кўргазмали тарғибот материаллари (флаер, буклет, инфографика)нинг тайёрланиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 7 та) 3. Ўртача даража (8 — 14 та) 4. Юқори даража (15 — 20) 20 хил 5 7. Ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир мультипликацион фильмларнинг яратилиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 та) 3. Ўртача даража (2 та) 4. Юқори даража (3 та ва ундан кўп) 3 та 9 8. Соҳага оид ижтимоий-ҳуқуқий тусдаги видеороликлар, фильм ва сериалларнинг яратилиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 4 та) 3. Ўртача даража (5 — 7 та) 4. Юқори даража (8 — 10) 10 та 10 9. Коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилишга доир видеороликларнинг яратилиши 1. Салбий даража (бажарилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 4 та) 3. Ўртача даража (5 — 7 та) 4. Юқори даража 8 — 10). 10 та 10 10. Давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналлари фойдаланувчилари 1. Салбий даража (камайса) 2. Қониқарли даража (0% дан 4% гача) 3. Ўртача даража (5% дан 9% гача) 4. Юқори даража (10% дан юқори) (%) ўтган баҳолаш даврига нисбатан 5 11. Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда янги тарғибот турларидан фойдаланганлик даражаси 1. Салбий даража (фойдаланилмаса) 2. Қониқарли даража (1 та) 3. Ўртача даража (2 та) 4. Юқори даража (3 та ва ундан кўп) 3 та 6 12. Оммавий ахборот воситалари билан амалга оширилган брифинглар 1. Салбий даража (амалга оширилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 5 та) 3. Ўртача даража (6 — 9 та) 4. Юқори даража (10 — 12) 12 та 6 13. Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ўтказилган тадбирлар 1. Салбий даража (ўтказилмаса) 2. Қониқарли даража (1 — 5 та) 3. Ўртача даража (6 — 10 та) 4. Юқори даража (11 — 15) 15 та 6 ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 17 февраль,

74-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 09/22/74/0143-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish tizimini tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi PF-5618-son Farmoniga muvofiq, shuningdek jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash jarayoniga zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy qilish, jumladan ushbu sohada davlat organlari va tashkilotlarining yagona elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirish hamda yuritish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Kuyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish tizimini tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi PF-5618-son Farmoni 5-bandiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Adliya vazirligi) jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish sohasida muvofiqlashtiruvchi davlat organi etib belgilanganligi;

Adliya vazirligi tomonidan jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash maqsadida “Huquqiy targʻibotni baholash tizimi” elektron portali (keyingi oʻrinlarda — elektron portal) ishlab chiqilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilab qoʻyilsinki:

a) elektron portal Adliya vazirligi tomonidan quyidagi maqsadlarda yuritiladi:

jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholashni ochiq va shaffof tarzda amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha dasturlar, “yoʻl xaritalari” va boshqa chora-tadbirlar rejalari amalga oshirilishini nazorat qilib borish;

davlat organlari va tashkilotlari tomonidan normativ-huquqiy hujjatlarning mazmun-mohiyati va ahamiyatini aholi va ijrochilarga tushuntirish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar haqqoniyligini taʼminlash, ularning yagona elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish;

davlat organlari va tashkilotlarining jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha faoliyat natijalarini tahlil qilish, baholash va ularning faoliyati samaradorligi reytingini yuritish;

davlat organlari va tashkilotlarining jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha faoliyati samaradorligini oshirish hamda masʼuliyatini kuchaytirish;

b) elektron portalni yuritish bilan bogʻliq xarajatlar Adliya vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

3. Adliya vazirligi:

2022-yil 1-martga qadar elektron portalni tajriba-sinov tariqasida ishga tushirish, ushbu jarayonda davlat organlari va tashkilotlarining elektron portalni yuritishga masʼul boʻlgan xodimlarini oʻqitish boʻyicha seminar-treninglarni tashkil etib borish choralarini koʻrsin;

2022-yil 1-mayga qadar tajriba-sinov natijalariga asosan elektron portalning toʻliq ishlashini taʼminlasin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-apreldagi 342-son qarori bilan tasdiqlangan Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 17-fevraldagi 74-son qaroriga ILOVA

Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. Quyidagi mazmundagi 6 1 -band bilan toʻldirilsin:

“6 1 . Huquqiy targʻibot tadbirlarini monitoring qilish va baholash Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan yuritiladigan maxsus elektron portal (keyingi oʻrinlarda — elektron portal) orqali amalga oshiriladi.

Elektron portaldan foydalanish uchun har bir davlat organi va tashkilotiga alohida login va parol beriladi. Davlat organi va tashkiloti rahbari elektron portaldan foydalanishga masʼul boʻlgan xodimlarni belgilaydi va ularning hisobini yuritadi”.

2. 7-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“7. Huquqiy targʻibot tadbirlari muntazam monitoring qilib boriladi hamda har yili ikki marotaba (yanvar va iyul oylarida) masʼul davlat organlari va tashkilotlarining elektron portalga kiritgan maʼlumotlarini tahlil qilish, zarurat boʻlganda esa joyiga borib oʻrganish orqali baholanadi”.

3. 8-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. 9 — 11-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“9. Ushbu Nizomning 6-bandida belgilangan chora-tadbirlar rejalarini bajarishga masʼul davlat organlari va tashkilotlari oʻtkazilgan huquqiy targʻibot tadbirlari haqidagi maʼlumotlarni mazkur tadbirlar amalga oshirilgandan soʻng darhol elektron portalga kiritib boradi.

10. Davlat organlari va tashkilotlarining elektron portalga kiritgan maʼlumotlari har yili 20-yanvarga va 20-iyulga qadar Adliya vazirligi tomonidan puxta tahlil qilinadi hamda oʻtkazilgan tadbirlar samaradorligi ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni baholash mezonlariga muvofiq elektron portalda avtomatik tarzda baholanadi.

Zarur hollarda, adliya organlari vakillari boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar vakillarini jalb qilgan holda, elektron portalga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini uch kun ichida joyiga chiqib oʻrganishlari mumkin.

Oʻrganish natijasida maʼlumotlar notoʻgʻriligi aniqlansa, bu haqda Adliya vazirligi kamchilik aniqlangan tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarini kamchilik aniqlangan kundan eʼtiboran bir kun ichida ogohlantiradi hamda monitoring va baholash yakuni boʻyicha tayyorlanib, Vazirlar Mahkamasiga kiritiladigan tahliliy axborotda ularga nisbatan tegishli choralar koʻrish yuzasidan takliflar beradi.

11. Elektron portalda davlat organlari va tashkilotlarining huquqiy targʻibot tadbirlari samaradorligini baholash har bir indikator boʻyicha alohida yuritiladi.

Adliya vazirligi tomonidan tashkil etiladigan huquqiy targʻibot tadbirlari samaradorligi muntazam ravishda monitoring qilib boriladi hamda uni takomillashtirib borish choralari koʻriladi”.

5. 14-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “har olti oyda” soʻzlari “har yili 25-yanvarga va 25-iyulga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. 15-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“15. Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan elektron portalga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligiga tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari masʼul hisoblanadi”.

7. 16-banddagi “haqiqiyligiga” soʻzi “haqqoniyligiga” soʻzi bilan almashtirilsin.

8. 1 va 2-ilovalar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash SXEMASI

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Masʼul davlat organlari va tashkilotlari Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha amalga oshirilgan tadbirlar haqidagi maʼlumotlarni elektron portalga kiritib boradi Tadbirlar amalga oshirilgandan soʻng darhol 2-bosqich Adliya vazirligi Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan elektron portalga kiritilgan maʼlumotlarni tahlil qiladi va oʻtkazilgan tadbirlar samaradorligini elektron portalda avtomatik tarzda baholaydi. Har yili 20-yanvarga va 20-iyulga qadar Zaruratga koʻra, manfaatdor vazirlik va idoralar vakillarini jalb qilgan holda, elektron portalga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini joyiga chiqib oʻrganadi. 3 kun ichida Oʻrganish natijasida maʼlumotlar notoʻgʻriligi aniqlansa, bu h�qda kamchilik aniqlangan tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarini ogohlantiradi. Kamchilik aniqlangan kundan eʼtiboran 1 kun ichida 3-bosqich Adliya vazirligi Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash natijalari yuzasidan tayyorlangan tahliliy axborotni Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. Har yili 25-yanvarga va 25-iyulga qadar 4-bosqich Adliya vazirligi Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash natijalari asosida: tadbirlarni tashkil qilish boʻyicha yangi innovatsion uslublarni joriy etish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi; baholash natijalariga koʻra salbiy koʻrsatkichga ega boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari masʼuliyatini oshirish hamda ularga huquqiy targʻibot tadbirlarini samarali tashkil etishda koʻmaklashish boʻyicha choralar koʻradi; baholash natijalarini Internet jahon axborot tarmogʻi orqali va boshqa ommaviy axborot vositalarida yoritib boradi. Muntazam

Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni monitoring qilish va baholash toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni baholash mezonlari

T/r Indikator (koʻrsatkich)ning nomi Indikator (koʻrsatkich)ii baholash metodikasi Oʻlchov birligi, meʼyor Elektron tizimdagi maksimal ball 1. Huquqiy savodxonlikni oshirishga doir aksiyalar, fleshmoblar va boshqa ommaviy tadbirlarning tashkil etilishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 ta) 3. Oʻrtacha daraja (2 yoki 3 ta) 4. Yuqori daraja (4 ta) 4 ta 6 2. Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarining huquqiy savodxonlik darajasini oshirish boʻyicha oʻqitilishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 30 % gacha) 3. Oʻrtacha daraja (31 — 70 % gacha) 4. Yuqori daraja (71% dan yuqori) (%) oʻqitilishi lozim boʻlgan xodimlar soniga nisbatan 9 3. Mahallalarda oʻtkazilgan manzilli targʻibot tadbirlari 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 30 ta) 3. Oʻrtacha daraja (31 — 50 ta) 4. Yuqori daraja (51 — 70 ta) 70 ta 10 4. Tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻtkazilgan manzilli targʻibot tadbirlari 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 29 ta) 3. Oʻrtacha daraja (31 — 50 ta) 4. Yuqori daraja (51 — 70) 70 ta 10 5. Huquqiy qoʻllanmalarning tayyorlanishi va tarqatilishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 3 ta) 3. Oʻrtacha daraja (4 — 7 ta) 4. Yuqori daraja (8 va undan koʻp) 8 ta 8 6. Huquqni targʻib qilishga doir koʻrgazmali targʻibot materiallari (flayer, buklet, infografika)ning tayyorlanishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 7 ta) 3. Oʻrtacha daraja (8 — 14 ta) 4. Yuqori daraja (15 — 20) 20 xil 5 7. Huquqiy savodxonlikni oshirishga doir multiplikatsion filmlarning yaratilishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 ta) 3. Oʻrtacha daraja (2 ta) 4. Yuqori daraja (3 ta va undan koʻp) 3 ta 9 8. Sohaga oid ijtimoiy-huquqiy tusdagi videoroliklar, film va seriallarning yaratilishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 4 ta) 3. Oʻrtacha daraja (5 — 7 ta) 4. Yuqori daraja (8 — 10) 10 ta 10 9. Korrupsiyaga qarshi kurashishni targʻib qilishga doir videoroliklarning yaratilishi 1. Salbiy daraja (bajarilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 4 ta) 3. Oʻrtacha daraja (5 — 7 ta) 4. Yuqori daraja 8 — 10). 10 ta 10 10. Davlat organlarining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari va kanallari foydalanuvchilari 1. Salbiy daraja (kamaysa) 2. Qoniqarli daraja (0% dan 4% gacha) 3. Oʻrtacha daraja (5% dan 9% gacha) 4. Yuqori daraja (10% dan yuqori) (%) oʻtgan baholash davriga nisbatan 5 11. Huquqiy targʻibotni amalga oshirishda yangi targʻibot turlaridan foydalanganlik darajasi 1. Salbiy daraja (foydalanilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 ta) 3. Oʻrtacha daraja (2 ta) 4. Yuqori daraja (3 ta va undan koʻp) 3 ta 6 12. Ommaviy axborot vositalari bilan amalga oshirilgan brifinglar 1. Salbiy daraja (amalga oshirilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 5 ta) 3. Oʻrtacha daraja (6 — 9 ta) 4. Yuqori daraja (10 — 12) 12 ta 6 13. Boshqa davlat organlari va tashkilotlari, shu jumladan sudlar, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlikdagi oʻtkazilgan tadbirlar 1. Salbiy daraja (oʻtkazilmasa) 2. Qoniqarli daraja (1 — 5 ta) 3. Oʻrtacha daraja (6 — 10 ta) 4. Yuqori daraja (11 — 15) 15 ta 6 ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 17-fevral,

74-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.02.2022-y., 09/22/74/0143-son)

lex.uz