UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 17-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 17 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

СХЕМАСИ

Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни белгиланган тартибда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш;

тақдим этилган ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар томонидан таҳлил қилиш, маълумотлар базасини шакллантириш, мазкур объектларда хавфсизликни доимий равишда назорат қилиб бориш;

ядровий қурилмаларда ва (ёки) сақлаш пунктларида радиоактив моддалар, радиациявий манбалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндиларнинг сақланиши, жисман ҳимоя қилиниши талабларига риоя этилишини таъминлаш.

2. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар раҳбарлари ушбу объектларнинг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни белгиланган муддатларда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этилишига масъул этиб белгилансин.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 февралдаги 76-сон қарорига ИЛОВА

Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи органларга ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборот тақдим этишининг тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

атом энергияси — атом ядроларида мавжуд бўлган ва ядровий реакциялар ҳамда радиоактив парчаланиш чогида ажралиб чиқадиган энергия;

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари — ядровий қурилмалар, сақлаш пунктлари, ядровий материаллар, радиациявий манбалар, радиоактив моддалар, ядровий ёқилғи, ядровий реакторларнинг иссиқлик ажратувчи тўпламлари, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи, радиоактив чиқиндилар;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар (кейинги ўринларда — норма ва қоидалар) — атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва мазкур соҳадаги фаолиятнинг хавфсизлик талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;

махсус ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;

атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи органлар — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия;

ахборот тақдим этиш — ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолати, норма ва қоидалардан четга чиқиш ва режадан ташқари тўхташ тўғрисида ахборот тақдим этиш;

кузатув зонаси — ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти ушбу зонада яшовчи аҳолига радиациявий таъсир кўрсатиши эҳтимоли мавжуд бўлган ҳудуд;

радиоактив моддалар — ионлаштирувчи нурланишни тарқатадиган, ядровий материаллар жумласига кирмайдиган моддалар;

радиоактив чиқиндилар — фойдаланиш учун мўлжалланмаган, йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кўп миқдордан ошадиган фаоллик даражасига эга радионуклидларни ўз ичига олган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги материаллар ва моддалар;

сақлаш пунктлари — ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган ҳамда ядровий материалларни ва радиоактив моддаларни сақлаш, радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш учун мўлжалланган стационар объектлар ҳамда иншоотлар;

санитария-муҳофаза зонаси — алоҳида фойдаланиш режимига эга махсус ҳудуд;

эксплуатация қилувчи ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти учун масъул этиб тайинланган ҳамда ўз кучлари билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда уларни эксплуатация қилишга қодир бўлган юридик шахс;

ядровий материаллар — таркибида бўлинадиган (парчаланадиган) ядровий моддалар бўлган ёки уларни ҳосил қилишга қодир бўлган материаллар;

ядровий қурилмалар — атом электр станциялари, тадқиқот ядро реакторлари, критик ва субкритик ядровий стендлари бўлган иншоотлар ҳамда мажмуалар, ядровий ёқилғидан ва ядровий материаллардан фойдаланиш ҳамда уларни ташиш учун мўлжалланган қурилмалар.

3. Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан махсус ваколатли орган ва атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи органларга (кейинги ўринларда — хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар) электрон шаклда мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ:

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид йиллик ахборот (кейинги ўринларда — ахборот) ҳисобот йилидан кейинги ойнинг 10 санасигача бўлган муддатда;

санитария-муҳофаза ва кузатув зоналаридаги радиациявий хавфсизлик ҳолати ҳамда атроф муҳитга таъсири бўйича ахборот ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10 санасигача бўлган муддатда тақдим этилади.

4. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар эксплуатация қилувчи ташкилотдан ҳисобот ойидан бошқа даврда ҳам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг ишга тушириш, эксплуатация қилиш хамда фойдаланишдан чиқариш босқичларида уларнинг хавфсизлик ҳолатига оид ахборот ва ҳужжатларни сўраш ҳамда олиш ҳуқуқига эгадирлар.

5. Давлат сирларига киритилган ахборот қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.

6. Ахборот учинчи шахсларга эксплуатация қилувчи ташкилотлар билан келишилгандан сўнг берилади.

7. Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ахборотни баҳолаш ва унинг норма ва қоидаларга мувофиқлиги таҳлили қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилишининг олдини олишга, уларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилади.

8. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ахборот тақдим этилгандан сўнг қуйидагиларни амалга оширади:

ахборотни тўплаш ва ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид маълумотлар базасини шакллантириш;

ахборотни таҳлил қилиш ва баҳолаш (зарур ҳолларда мазкур мақсадларда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги хорижий ихтисослаштирилган институтлар ва компаниялар, шунингдек, хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилган ҳолда);

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик тизими самарадорлигини, унинг пасайишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар аниқланган тақдирда, ёзма кўрсатма бериш, шунингдек, ёзма кўрсатма ижроси ва камчиликлар бартараф этилишини назорат қилиш;

ахборот тақдим этилгандан сўнг 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан тақдим этилган ахборот тўлиқлигини кўриб чиқиш;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қарор қабул қилиш, камчиликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

тақдим этилган ахборотда камчиликлар, номувофиқликлар, хатолар ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, иш фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш.

9. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга ахборот эксплуатация қилувчи ташкилот раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тақдим этилади.

2-боб. Якунловчи қоида

10. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликга тортилади.

Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиладиган ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид маълумотлар

Т/р Маълумот Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар I. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлиги ҳолатига оид умумий ахборот 1. а) эксплуатация қилувчи ташкилот тўғрисида маълумотлар: эксплуатация қилувчи ташкилотнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия эксплуатация қилувчи ташкилотнинг идоравий мансублиги; эксплуатация қилувчи ташкилотнинг почта манзили, телефон/факс рақами, электрон почта манзили; эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ахборот тақдим этилиши учун масъул мансабдор шахслари тўғрисида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, телефон/факс, электрон почта манзили); б) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари тўғрисида маълумотлар: ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини қабул қилиб олиш, ишга тушириш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни фойдаланишдан чиқаришнинг барча босқичларида сифатни таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини қабул қилиб олиш, ишга тушириш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни фойдаланишдан чиқаришнинг барча босқичларида эксплуатация ва хавфсизлик билан боғлиқ бажарилган ишлар бўйича ахборот тақдим этиш; ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг ишга туширилган санаси, номи, мақсади, тури; ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг белгиланган ишлаш муддати; хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар томонидан берилган лицензия талаблари ва шартлари бажарилаётганлиги ҳолати; саноат хавфсизлиги (кўтариш механизмлари, қувур ўтказгичлар, босим остида ишловчи идишларнинг ҳолати); радиациявий ва ядровий авариялар эҳтимоли ва уларнинг кўлами; радиациявий ва ядровий аварияларни, уларнинг оқибатларини бартараф этишга тайёргарлик даражаси; ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатини баҳолаш ва унинг норма ва қоидаларга мувофиқлик таҳлили натижалари асосида эксплуатация қилувчи ташкилотлар хавфсизликни ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ва амалга ошириши тўғрисида маълумот; ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг текширувлари кўрсатилган ҳолда, ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари хавфсизлиги учун муҳим бўлган элементлар ва тизимлари таркибида содир бўлган ўзгаришлар; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг эксплуатация режими кўрсаткичлари (асосий тавсифлари); ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг техник жиҳатдан таъминланганлиги (хавфсизлик учун муҳим бўлган жисмоний тўсиқлар, тизимлар ва элементлар ҳолати, электр таъминоти ва бошқалар); Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш вақтида ядровий ва радиациявий хавфсизликнинг таъминланиши; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги атроф муҳитнинг радиоактив (радионуклид) ва бошқа зарарли моддалар билан ифлосланиш ҳолати; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази, радиациявий ва ядровий хавфсизлик тадбирларининг таъминланиши ҳамда радиациявий хавфсизлик нормалари ва қоидалари ҳамда гигиена нормаларининг бажарилиши; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги в) хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларнинг ёзма кўрсатмалари бажарилиши тўғрисида маълумотлар: хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар томонидан берилган ёзма кўрсатмалар ижроси; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия хавфсизликни таъминлашнинг ҳал этилмаган масалалари тўғрисидаги маълумотлар, уларни амалга ошириш учун ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар; ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик тизимидаги камчиликлар бартараф этилгани тўғрисида электрон шаклда хабардор этиш; г) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар: ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари хавфсизлиги учун муҳим бўлган асбоб-ускуналар ва тизимларни текшириш (режали ва режадан ташқари текшириш) ва таъмирлаш (режали ва режадан ташқари таъмирлаш) юзасидан амалга оширилган ишлар; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ходимлар ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларида радиациявий хавфсизлик соҳасидаги нормалар, қоидалар ва гигиеник меъёрларга риоя қилиниши, шунингдек, хавфсизликни ошириш (такомиллаштириш); Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази д) ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти хавфсизлиги учун муҳим бўлган асбоб-ускуна ва тизимларни модернизация қилиш бўйича; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси е) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари ходимлари ва хизмат сафаридаги шахсларнинг жамоавий ва индивидуал эффектив (эквивалент) нурланиш дозаси ва уларнинг назорат даражаларига мувофиқлиги тўғрисида; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ж) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, билимларини синов (аттестация)дан ўтказиш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқи учун атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли органнинг аттестация гувоҳномаси мавжудлиги тўғрисида; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси з) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларида авария содир бўлган ҳолатда ички ҳаракат қилиш режаси мавжудлиги ва ходимларнинг авария юз берган шароитларда ҳаракат қилишга тайёрлиги ва ўтказилган авария-машқ машғулотлари натижалари, авария юз берган тақдирда ходимларни ҳимоя қилиш бўйича ва фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш учун тадбирлар режаси, куч ва техник воситаларнинг (тизимлар, асбоб-ускуналар) мавжудлиги ва шайлиги тўғрисида; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия и) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини ишга тушириш, эксплуатация қилиш ва фойдаланишдан чиқариш учун йўриқнома, қўлланма ва технологик регламентларнинг мавжудлиги тўғрисида; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия к) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ жисман ҳимоя қилинишини таъминлаш тизимининг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар тақдим қилинади; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия II. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини ишга тушириш босқичида уларнинг хавфсизлик ҳолатига оид ахборот 2. а) ишга тушириш вақтида ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг тайёрлигини текширишда қайд этилган камчиликларнинг қисқача тавсифи (камчиликлар қайд қилинган тақдирда); Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги б) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини ишга тушириш тайёрлигини текширишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган ташкилий-техник чора-тадбирлар (камчиликлар қайд қилинган тақдирда); Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги в) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг экспериментал ўлчанган тавсифларининг лойиҳада берилган кўрсаткичларига мувофиқлигини қисқача таҳлил қилиш, лойиҳа ва (ёки) эксплуатация ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, муҳим бўлган элементларни (тизимларни) хавфсизлик даражасини ошириш (такомиллаштириш); Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси г) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини ишга тушириш (лойиҳа асосида) санаси тўғрисида маълумотлар тақдим қилинади. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия III. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш босқичида уларнинг хавфсизлик ҳолатига оид ахборот 3. а) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг эксплуатация қилиш босқичида бажарилган тажриба ишларининг қисқача тавсифи, ишга тушириш санаси ва вақти, хавфсизлик учун муҳим бўлган технологик тизимларнинг асосий кўрсаткичлари, ишлаш сабаблари ва давомийлиги; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси б) хавфсизлик тизимларининг ишга тушганлиги, шу жумладан, хавфсизлик тизимлари автоматик тарзда ва масофадан туриб ишга туширилган фавқулодда вазиятлар сони, шунингдек, захира ва фавқулодда электр таъминоти манбаларининг ишга тушиш сони; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги в) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг нормал эксплуатация қилиш босқичида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича амалга ошириладиган техник чора-тадбирлар; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси г) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари хавфсизлиги учун муҳим бўлган элементлар (тизимлар)нинг, шунингдек жисман ҳимоя тизимларининг техник ҳолати бўйича: ўлчов воситалари, махсус юк кранлари ва юк кўтариш механизмларининг техник ҳолати, ресурс кўрсаткичлари; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси металл ва пайванд чоклари ҳолатини текшириш натижалари; асбоб-ускуналарнинг эскирган, хизмат муддати ўтган қисмларини алмаштириш; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия д) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини эксплуатация қилиш босқичида сифатни таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича маълумотлар, шу жумладан, эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ишларни бажарадиган ва (ёки) хизмат кўрсатадиган учинчи томон ташкилотлар фаолиятининг сифатини таъминлаш бўйича назорат тизими; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси е) амалга оширилган ядровий-хавфли ишлар ва ушбу ишларнинг бажарилиши; ж) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг махсус вентиляция тизимида ҳавони тозалаш фильтрларининг мавжудлиги ва ишга яроқлилигини текшириш натижалари; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази з) мавжуд ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси ва радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктлари бўйича: ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи ва радиоактив чиқиндиларни бошқариш бўйича тадбирлар амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхати, шу жумладан, санитария-эпидемиологик хулосалар ва ишлатилаётган асбоб-ускуналар учун сертификатлар мавжудлиги; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи сақлагичлар сони (миқдори), шу жумладан, уларнинг лойиҳада кўрсатилган сақлаш миқдори ва айни вақтдаги ҳақиқий тўлдирилиши; фавқулодда ҳолатларда ядровий ёқилғи сақлагичларда бўш жойларнинг мавжудлиги; вақтинчалик радиоактив чиқиндилар сақлагичлари сони (миқдори), шу жумладан уларнинг лойиҳада кўрсатилган ҳажми ва айни вақтдаги ҳақиқий тўлдирилиши; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси к) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларида эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ўрнатилган назорат кўрсаткичлари билан белгиланган атмосферага чиқарилаётган радионуклидлар хамда санитария-муҳофаза ва кузатув зоналаридаги радиациявий хавфсизлик ҳолати; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази л) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг фаолияти даврида ҳосил бўлган суюқ ва қаттиқ радиоактив чиқиндилар бўйича: радиоактив чиқиндиларни вақтинча сақлаш, қайта ишлаш ва махсус сақлаш пунктларига жўнатиш; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳосил бўлган ва қайта ишланган суюқ радиоактив чиқиндилар миқдори (ҳажмга нисбатан умумий активлиги), шунингдек, белгиланган тартиб асосида махсус канализацияга ташланган суюқ радиоактив чиқиндиларнинг умумий активлиги; ҳосил бўлган ва қайта ишланган (зарарсизлантирилган ёки кўмилган/узоқ муддат сақланадиган) қаттиқ радиоактив чиқиндиларнинг миқдори ва умумий активлиги; м) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларида ядровий ёқилғини ва радиоактив чиқиндиларни ташиш учун фойдаланиладиган транспорт бўйича: санитария-эпидемиологик хулосаларнинг рақамлари ва уларнинг амал қилиш муддатлари кўрсатилган ҳолда ядровий ёқилғини ва радиоактив чиқиндиларни ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситалари рўйхати; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ядровий ёқилғини ва радиоактив чиқиндиларни ташишда фойдаланиладиган махсус контейнерлар учун рухсатномалар; н) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларидаги ёпиқ радиациявий манбалар сони ва уларнинг умумий активлиги, шунингдек, муддати ўтган радиациавий манбалар сони; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги о) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолати, уларнинг хавфсизликка оид меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар тақдим қилинади. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия IV. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини фойдаланишдан чиқариш босқичида уларнинг хавфсизлик ҳолатига оид ахборот 4. а) фойдаланишдан чиқариш босқичида ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа, дастурлар рўйхати; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат геология б) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини фойдаланишдан чиқариш босқичида бажарилган ишлар миқдори тўғрисида маълумотлар; қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия в) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини фойдаланишдан чиқариш босқичида ишларни бажарувчи ёки эксплуатация қилувчи ташкилотга хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар рўйхати; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси г) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини фойдаланишдан чиқариш босқичида ишларни бажарувчи ходимларни тайёрлаш ва синов (аттестация)дан ўтказиш тўғрисида маълумотлар; д) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини фойдаланишдан чиқариш босқичида ходимларнинг нурланиши ва атроф муҳит ифлосланиш даражаларини радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган нурланиш дозалари ва ифлосланиш даражалари қийматларидан оширмасликка қаратилган ташкилий-техник чора-тадбирлар рўйхати; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази е) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини фойдаланишдан чиқариш босқичида радиоактив моддалар ва чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорати бўйича маълумотлар; Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ж) радиоактив асбоб-ускуналарни сақлаш ва қайта ишлатиладиган материаллар ва хом ашёни ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларидан ташқарига олиб чиқиш ва сақлаш бўйича маълумотлар; з) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини фойдаланишдан чиқариш босқичида эҳтимолий авариялар Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, оқибатларини бартараф этиш ва уларнинг тарқалишини олдини олишга қаратилган ташкилий-техник чора-тадбирлар; Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази и) ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини фойдаланишдан чиқариш босқичида дастур асосида бажарилган ишлар ва объектларнинг ҳолати бўйича маълумотлар тақдим қилинади. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия

Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Эксплуатация қилувчи ташкилот Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини ишга тушириш, эксплуатация қилиш ва эксплуатациядан чиқариш босқичларида: хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни; радиациявий хавфсизлик ҳолати ва атроф муҳитга таъсири бўйича зарур бўлган ахборотни электрон шаклда тақдим этади. Ҳисобот йилидан кейинги ойнинг 10 санасигача. Ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10 санасигача. 2-босқич Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар Эксплуатация қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини кўриб чиқади. Ахборотни қабул қилгандан сўнг 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда. 3-босқич Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар 1. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларида хавфсизлик талабларининг таъминланиш мониторингини олиб боради, шу жумладан, ушбу объектлар бўйича хавфсизлик тўғрисида тизимли ахборотни тўплайди, маълумотлар базасини яратади, таҳлил қилиб боради. 1. Ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10 санасигача. 2. Камчиликлар аниқланганда, ёзма кўрсатма беради. 2. 1 иш кунида. 3. Ёзма кўрсатма ижроси ва камчиликлар бартараф этилишини назорат қилади. 3. Ёзма кўрсатмада белгиланган муддатларда. 4-босқич Эксплуатация қилувчи ташкилот Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик тизимидаги камчиликлар бартараф қилингани тўғрисидаги ахборотни электрон шаклда тақдим этади. Камчиликлар бартараф қилингандан сўнг 3 иш кунида.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 17 февраль,

76-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 09/22/76/0145-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

ROʻYXATI

SXEMASI

Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid axborotni xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

“Atom energiyasidan tinchlik maqsadlarida foydalanish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq, shuningdek, yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid axborotni belgilangan tartibda xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga taqdim etish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid axborotni xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid axborotni xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga taqdim etish;

taqdim etilgan yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid axborotni xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlar tomonidan tahlil qilish, maʼlumotlar bazasini shakllantirish, mazkur obyektlarda xavfsizlikni doimiy ravishda nazorat qilib borish;

yadroviy qurilmalarda va (yoki) saqlash punktlarida radioaktiv moddalar, radiatsiyaviy manbalar, yadroviy materiallar hamda radioaktiv chiqindilarning saqlanishi, jisman himoya qilinishi talablariga rioya etilishini taʼminlash.

2. Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar rahbarlari ushbu obyektlarning xavfsizlik holatiga oid axborotni belgilangan muddatlarda xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga taqdim etilishiga masʼul etib belgilansin.

3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 17-fevraldagi 76-son qaroriga ILOVA

Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid axborotni xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga taqdim etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid axborot taqdim etishining tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

atom energiyasi — atom yadrolarida mavjud boʻlgan va yadroviy reaksiyalar hamda radioaktiv parchalanish chogida ajralib chiqadigan energiya;

atom energiyasidan foydalanish obyektlari — yadroviy qurilmalar, saqlash punktlari, yadroviy materiallar, radiatsiyaviy manbalar, radioaktiv moddalar, yadroviy yoqilgʻi, yadroviy reaktorlarning issiqlik ajratuvchi toʻplamlari, ishlatib boʻlingan yadroviy yoqilgʻi, radioaktiv chiqindilar;

atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar (keyingi oʻrinlarda — norma va qoidalar) — atom energiyasidan foydalanish obyektlarining va mazkur sohadagi faoliyatning xavfsizlik talablarini belgilovchi normativ-huquqiy hujjatlar hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar;

maxsus vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi;

atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi organlar — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Bojxona qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati agentligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya;

axborot taqdim etish — yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holati, norma va qoidalardan chetga chiqish va rejadan tashqari toʻxtash toʻgʻrisida axborot taqdim etish;

kuzatuv zonasi — yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti ushbu zonada yashovchi aholiga radiatsiyaviy taʼsir koʻrsatishi ehtimoli mavjud boʻlgan hudud;

radioaktiv moddalar — ionlashtiruvchi nurlanishni tarqatadigan, yadroviy materiallar jumlasiga kirmaydigan moddalar;

radioaktiv chiqindilar — foydalanish uchun moʻljallanmagan, yoʻl qoʻyilishi mumkin boʻlgan eng koʻp miqdordan oshadigan faollik darajasiga ega radionuklidlarni oʻz ichiga olgan har qanday agregat holatidagi materiallar va moddalar;

saqlash punktlari — yadroviy qurilmalar jumlasiga kirmaydigan hamda yadroviy materiallarni va radioaktiv moddalarni saqlash, radioaktiv chiqindilarni saqlash yoki koʻmib tashlash uchun moʻljallangan statsionar obyektlar hamda inshootlar;

sanitariya-muhofaza zonasi — alohida foydalanish rejimiga ega maxsus hudud;

ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tashkil etilgan hamda yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti uchun masʼul etib tayinlangan hamda oʻz kuchlari bilan yoki boshqa yuridik shaxslarni jalb etgan holda ularni ekspluatatsiya qilishga qodir boʻlgan yuridik shaxs;

yadroviy materiallar — tarkibida boʻlinadigan (parchalanadigan) yadroviy moddalar boʻlgan yoki ularni hosil qilishga qodir boʻlgan materiallar;

yadroviy qurilmalar — atom elektr stansiyalari, tadqiqot yadro reaktorlari, kritik va subkritik yadroviy stendlari boʻlgan inshootlar hamda majmualar, yadroviy yoqilgʻidan va yadroviy materiallardan foydalanish hamda ularni tashish uchun moʻljallangan qurilmalar.

3. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan maxsus vakolatli organ va atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga (keyingi oʻrinlarda — xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlar) elektron shaklda mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq:

yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid yillik axborot (keyingi oʻrinlarda — axborot) hisobot yilidan keyingi oyning 10 sanasigacha boʻlgan muddatda;

sanitariya-muhofaza va kuzatuv zonalaridagi radiatsiyaviy xavfsizlik holati hamda atrof muhitga taʼsiri boʻyicha axborot har chorakdan keyingi oyning 10 sanasigacha boʻlgan muddatda taqdim etiladi.

4. Xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlar ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotdan hisobot oyidan boshqa davrda ham qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktining ishga tushirish, ekspluatatsiya qilish xamda foydalanishdan chiqarish bosqichlarida ularning xavfsizlik holatiga oid axborot va hujjatlarni soʻrash hamda olish huquqiga egadirlar.

5. Davlat sirlariga kiritilgan axborot qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqdim etiladi.

6. Axborot uchinchi shaxslarga ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar bilan kelishilgandan soʻng beriladi.

7. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan axborotni baholash va uning norma va qoidalarga muvofiqligi tahlili qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar buzilishining oldini olishga, ularni aniqlash va bartaraf etishga qaratiladi.

8. Xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlar ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan axborot taqdim etilgandan soʻng quyidagilarni amalga oshiradi:

axborotni toʻplash va yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid maʼlumotlar bazasini shakllantirish;

axborotni tahlil qilish va baholash (zarur hollarda mazkur maqsadlarda atom energiyasidan foydalanish sohasidagi xorijiy ixtisoslashtirilgan institutlar va kompaniyalar, shuningdek, xorijiy mutaxassis va ekspertlarni jalb qilgan holda);

yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik tizimi samaradorligini, uning pasayishiga olib kelishi mumkin boʻlgan omillar aniqlangan taqdirda, yozma koʻrsatma berish, shuningdek, yozma koʻrsatma ijrosi va kamchiliklar bartaraf etilishini nazorat qilish;

axborot taqdim etilgandan soʻng 30 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan taqdim etilgan axborot toʻliqligini koʻrib chiqish;

aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan qaror qabul qilish, kamchiliklarni bartaraf etish muddatlarini belgilash;

taqdim etilgan axborotda kamchiliklar, nomuvofiqliklar, xatolar hamda qonun buzilishi holatlari aniqlangan taqdirda, ish faoliyatini toʻxtatib turish toʻgʻrisida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qaror qabul qilish.

9. Xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga axborot ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot rahbari tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda elektron shaklda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq taqdim etiladi.

2-bob. Yakunlovchi qoida

10. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikga tortiladi.

Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid axborotni xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Atom energiyasidan foydalanish sohasida xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga taqdim etiladigan yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid maʼlumotlar

T/r Maʼlumot Xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlar I. Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizligi holatiga oid umumiy axborot 1. a) ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot toʻgʻrisida maʼlumotlar: ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning toʻliq va qisqartirilgan nomi; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning idoraviy mansubligi; ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning pochta manzili, telefon/faks raqami, elektron pochta manzili; ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning axborot taqdim etilishi uchun masʼul mansabdor shaxslari toʻgʻrisida maʼlumot (familiyasi, ismi, otasining ismi, manzili, telefon/faks, elektron pochta manzili); b) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari toʻgʻrisida maʼlumotlar: yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini qabul qilib olish, ishga tushirish, ulardan foydalanish hamda ularni foydalanishdan chiqarishning barcha bosqichlarida sifatni taʼminlash dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirish; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini qabul qilib olish, ishga tushirish, ulardan foydalanish hamda ularni foydalanishdan chiqarishning barcha bosqichlarida ekspluatatsiya va xavfsizlik bilan bogʻliq bajarilgan ishlar boʻyicha axborot taqdim etish; yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining ishga tushirilgan sanasi, nomi, maqsadi, turi; yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining belgilangan ishlash muddati; xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlar tomonidan berilgan litsenziya talablari va shartlari bajarilayotganligi holati; sanoat xavfsizligi (koʻtarish mexanizmlari, quvur oʻtkazgichlar, bosim ostida ishlovchi idishlarning holati); radiatsiyaviy va yadroviy avariyalar ehtimoli va ularning koʻlami; radiatsiyaviy va yadroviy avariyalarni, ularning oqibatlarini bartaraf etishga tayyorgarlik darajasi; yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatini baholash va uning norma va qoidalarga muvofiqlik tahlili natijalari asosida ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar xavfsizlikni oshirish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqishi va amalga oshirishi toʻgʻrisida maʼlumot; yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining tekshiruvlari koʻrsatilgan holda, yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari xavfsizligi uchun muhim boʻlgan elementlar va tizimlari tarkibida sodir boʻlgan oʻzgarishlar; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining ekspluatatsiya rejimi koʻrsatkichlari (asosiy tavsiflari); yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining texnik jihatdan taʼminlanganligi (xavfsizlik uchun muhim boʻlgan jismoniy toʻsiqlar, tizimlar va elementlar holati, elektr taʼminoti va boshqalar); Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya yadroviy materiallar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar bilan ishlash vaqtida yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikning taʼminlanishi; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi yongʻin xavfsizligining taʼminlanishi; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi atrof muhitning radioaktiv (radionuklid) va boshqa zararli moddalar bilan ifloslanish holati; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, radiatsiyaviy va yadroviy xavfsizlik tadbirlarining taʼminlanishi hamda radiatsiyaviy xavfsizlik normalari va qoidalari hamda gigiyena normalarining bajarilishi; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi v) xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarning yozma koʻrsatmalari bajarilishi toʻgʻrisida maʼlumotlar: xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlar tomonidan berilgan yozma koʻrsatmalar ijrosi; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya xavfsizlikni taʼminlashning hal etilmagan masalalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, ularni amalga oshirish uchun yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari rahbariyati tomonidan koʻrilayotgan chora-tadbirlar; yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik tizimidagi kamchiliklar bartaraf etilgani toʻgʻrisida elektron shaklda xabardor etish; g) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha koʻrilayotgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida maʼlumotlar: yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari xavfsizligi uchun muhim boʻlgan asbob-uskunalar va tizimlarni tekshirish (rejali va rejadan tashqari tekshirish) va taʼmirlash (rejali va rejadan tashqari taʼmirlash) yuzasidan amalga oshirilgan ishlar; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi xodimlar va aholi xavfsizligini taʼminlash maqsadida yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarida radiatsiyaviy xavfsizlik sohasidagi normalar, qoidalar va gigiyenik meʼyorlarga rioya qilinishi, shuningdek, xavfsizlikni oshirish (takomillashtirish); Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Gidrometeorologiya xizmati markazi d) yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti xavfsizligi uchun muhim boʻlgan asbob-uskuna va tizimlarni modernizatsiya qilish boʻyicha; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi e) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari xodimlari va xizmat safaridagi shaxslarning jamoaviy va individual effektiv (ekvivalent) nurlanish dozasi va ularning nazorat darajalariga muvofiqligi toʻgʻrisida; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi j) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, malakasini oshirish, bilimlarini sinov (attestatsiya)dan oʻtkazish, shuningdek, atom energiyasidan foydalanish sohasida ish olib borish huquqi uchun atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organning attestatsiya guvohnomasi mavjudligi toʻgʻrisida; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi z) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarida avariya sodir boʻlgan holatda ichki harakat qilish rejasi mavjudligi va xodimlarning avariya yuz bergan sharoitlarda harakat qilishga tayyorligi va oʻtkazilgan avariya-mashq mashgʻulotlari natijalari, avariya yuz bergan taqdirda xodimlarni himoya qilish boʻyicha va favqulodda holatlarni bartaraf etish uchun tadbirlar rejasi, kuch va texnik vositalarning (tizimlar, asbob-uskunalar) mavjudligi va shayligi toʻgʻrisida; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya i) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini ishga tushirish, ekspluatatsiya qilish va foydalanishdan chiqarish uchun yoʻriqnoma, qoʻllanma va texnologik reglamentlarning mavjudligi toʻgʻrisida; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya k) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarida atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiq jisman himoya qilinishini taʼminlash tizimining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim qilinadi; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya II. Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini ishga tushirish bosqichida ularning xavfsizlik holatiga oid axborot 2. a) ishga tushirish vaqtida yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining tayyorligini tekshirishda qayd etilgan kamchiliklarning qisqacha tavsifi (kamchiliklar qayd qilingan taqdirda); Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi b) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini ishga tushirish tayyorligini tekshirishda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha amalga oshiriladigan tashkiliy-texnik chora-tadbirlar (kamchiliklar qayd qilingan taqdirda); Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi v) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining eksperimental oʻlchangan tavsiflarining loyihada berilgan koʻrsatkichlariga muvofiqligini qisqacha tahlil qilish, loyiha va (yoki) ekspluatatsiya hujjatlarini qayta koʻrib chiqish, muhim boʻlgan elementlarni (tizimlarni) xavfsizlik darajasini oshirish (takomillashtirish); Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi g) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini ishga tushirish (loyiha asosida) sanasi toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim qilinadi. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya III. Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish bosqichida ularning xavfsizlik holatiga oid axborot 3. a) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining ekspluatatsiya qilish bosqichida bajarilgan tajriba ishlarining qisqacha tavsifi, ishga tushirish sanasi va vaqti, xavfsizlik uchun muhim boʻlgan texnologik tizimlarning asosiy koʻrsatkichlari, ishlash sabablari va davomiyligi; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi b) xavfsizlik tizimlarining ishga tushganligi, shu jumladan, xavfsizlik tizimlari avtomatik tarzda va masofadan turib ishga tushirilgan favqulodda vaziyatlar soni, shuningdek, zaxira va favqulodda elektr taʼminoti manbalarining ishga tushish soni; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi v) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining normal ekspluatatsiya qilish bosqichida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilish boʻyicha amalga oshiriladigan texnik chora-tadbirlar; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi g) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari xavfsizligi uchun muhim boʻlgan elementlar (tizimlar)ning, shuningdek jisman himoya tizimlarining texnik holati boʻyicha: oʻlchov vositalari, maxsus yuk kranlari va yuk koʻtarish mexanizmlarining texnik holati, resurs koʻrsatkichlari; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi metall va payvand choklari holatini tekshirish natijalari; asbob-uskunalarning eskirgan, xizmat muddati oʻtgan qismlarini almashtirish; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya d) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini ekspluatatsiya qilish bosqichida sifatni taʼminlash dasturini amalga oshirish boʻyicha maʼlumotlar, shu jumladan, ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan ishlarni bajaradigan va (yoki) xizmat koʻrsatadigan uchinchi tomon tashkilotlar faoliyatining sifatini taʼminlash boʻyicha nazorat tizimi; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi e) amalga oshirilgan yadroviy-xavfli ishlar va ushbu ishlarning bajarilishi; j) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining maxsus ventilyatsiya tizimida havoni tozalash filtrlarining mavjudligi va ishga yaroqliligini tekshirish natijalari; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Gidrometeorologiya xizmati markazi z) mavjud ishlatib boʻlingan yadro yoqilgʻisi va radioaktiv chiqindilarni saqlash punktlari boʻyicha: ishlatib boʻlingan yadroviy yoqilgʻi va radioaktiv chiqindilarni boshqarish boʻyicha tadbirlar amalga oshiriladigan hujjatlar roʻyxati, shu jumladan, sanitariya-epidemiologik xulosalar va ishlatilayotgan asbob-uskunalar uchun sertifikatlar mavjudligi; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya ishlatib boʻlingan yadroviy yoqilgʻi saqlagichlar soni (miqdori), shu jumladan, ularning loyihada koʻrsatilgan saqlash miqdori va ayni vaqtdagi haqiqiy toʻldirilishi; favqulodda holatlarda yadroviy yoqilgʻi saqlagichlarda boʻsh joylarning mavjudligi; vaqtinchalik radioaktiv chiqindilar saqlagichlari soni (miqdori), shu jumladan ularning loyihada koʻrsatilgan hajmi va ayni vaqtdagi haqiqiy toʻldirilishi; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi k) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarida ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan oʻrnatilgan nazorat koʻrsatkichlari bilan belgilangan atmosferaga chiqarilayotgan radionuklidlar xamda sanitariya-muhofaza va kuzatuv zonalaridagi radiatsiyaviy xavfsizlik holati; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Gidrometeorologiya xizmati markazi l) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining faoliyati davrida hosil boʻlgan suyuq va qattiq radioaktiv chiqindilar boʻyicha: radioaktiv chiqindilarni vaqtincha saqlash, qayta ishlash va maxsus saqlash punktlariga joʻnatish; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hosil boʻlgan va qayta ishlangan suyuq radioaktiv chiqindilar miqdori (hajmga nisbatan umumiy aktivligi), shuningdek, belgilangan tartib asosida maxsus kanalizatsiyaga tashlangan suyuq radioaktiv chiqindilarning umumiy aktivligi; hosil boʻlgan va qayta ishlangan (zararsizlantirilgan yoki koʻmilgan/uzoq muddat saqlanadigan) qattiq radioaktiv chiqindilarning miqdori va umumiy aktivligi; m) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarida yadroviy yoqilgʻini va radioaktiv chiqindilarni tashish uchun foydalaniladigan transport boʻyicha: sanitariya-epidemiologik xulosalarning raqamlari va ularning amal qilish muddatlari koʻrsatilgan holda yadroviy yoqilgʻini va radioaktiv chiqindilarni tashish uchun foydalaniladigan transport vositalari roʻyxati; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi yadroviy yoqilgʻini va radioaktiv chiqindilarni tashishda foydalaniladigan maxsus konteynerlar uchun ruxsatnomalar; n) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlaridagi yopiq radiatsiyaviy manbalar soni va ularning umumiy aktivligi, shuningdek, muddati oʻtgan radiatsiaviy manbalar soni; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi o) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holati, ularning xavfsizlikka oid meʼyoriy hujjatlar talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim qilinadi. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya IV. Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini foydalanishdan chiqarish bosqichida ularning xavfsizlik holatiga oid axborot 4. a) foydalanishdan chiqarish bosqichida yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari xavfsizligini taʼminlash boʻyicha ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan ishlab chiqilgan loyiha, dasturlar roʻyxati; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Davlat geologiya b) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini foydalanishdan chiqarish bosqichida bajarilgan ishlar miqdori toʻgʻrisida maʼlumotlar; qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya v) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini foydalanishdan chiqarish bosqichida ishlarni bajaruvchi yoki ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotga xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilotlar roʻyxati; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi g) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini foydalanishdan chiqarish bosqichida ishlarni bajaruvchi xodimlarni tayyorlash va sinov (attestatsiya)dan oʻtkazish toʻgʻrisida maʼlumotlar; d) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini foydalanishdan chiqarish bosqichida xodimlarning nurlanishi va atrof muhit ifloslanish darajalarini radiatsiyaviy xavfsizlik toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida koʻrsatilgan nurlanish dozalari va ifloslanish darajalari qiymatlaridan oshirmaslikka qaratilgan tashkiliy-texnik chora-tadbirlar roʻyxati; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Gidrometeorologiya xizmati markazi e) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini foydalanishdan chiqarish bosqichida radioaktiv moddalar va chiqindilarni hisobga olish va nazorati boʻyicha maʼlumotlar; Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi j) radioaktiv asbob-uskunalarni saqlash va qayta ishlatiladigan materiallar va xom ashyoni yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlaridan tashqariga olib chiqish va saqlash boʻyicha maʼlumotlar; z) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini foydalanishdan chiqarish bosqichida ehtimoliy avariyalar Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, oqibatlarini bartaraf etish va ularning tarqalishini oldini olishga qaratilgan tashkiliy-texnik chora-tadbirlar; Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Gidrometeorologiya xizmati markazi i) yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini foydalanishdan chiqarish bosqichida dastur asosida bajarilgan ishlar va obyektlarning holati boʻyicha maʼlumotlar taqdim qilinadi. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya

Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid axborotni xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik holatiga oid axborotni xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga taqdim etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot tomonidan xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini ishga tushirish, ekspluatatsiya qilish va ekspluatatsiyadan chiqarish bosqichlarida: xavfsizlik holatiga oid axborotni; radiatsiyaviy xavfsizlik holati va atrof muhitga taʼsiri boʻyicha zarur boʻlgan axborotni elektron shaklda taqdim etadi. Hisobot yilidan keyingi oyning 10 sanasigacha. Har chorakdan keyingi oyning 10 sanasigacha. 2-bosqich Atom energiyasidan foydalanish sohasida xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlar Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar tomonidan taqdim qilingan axborotning toʻliqligi va ishonchliligini koʻrib chiqadi. Axborotni qabul qilgandan soʻng 30 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda. 3-bosqich Atom energiyasidan foydalanish sohasida xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlar 1. Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarida xavfsizlik talablarining taʼminlanish monitoringini olib boradi, shu jumladan, ushbu obyektlar boʻyicha xavfsizlik toʻgʻrisida tizimli axborotni toʻplaydi, maʼlumotlar bazasini yaratadi, tahlil qilib boradi. 1. Har chorakdan keyingi oyning 10 sanasigacha. 2. Kamchiliklar aniqlanganda, yozma koʻrsatma beradi. 2. 1 ish kunida. 3. Yozma koʻrsatma ijrosi va kamchiliklar bartaraf etilishini nazorat qiladi. 3. Yozma koʻrsatmada belgilangan muddatlarda. 4-bosqich Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot Xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarga yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarining xavfsizlik tizimidagi kamchiliklar bartaraf qilingani toʻgʻrisidagi axborotni elektron shaklda taqdim etadi. Kamchiliklar bartaraf qilingandan soʻng 3 ish kunida.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 17-fevral,

76-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.02.2022-y., 09/22/76/0145-son; 26.02.2024-y., 09/24/100/0152-son; 05.05.2025-y., 09/25/289/0406-son; 08.08.2025-y., 09/25/504/0707-son)

lex.uz