UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 21-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 21 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

АРИЗА

АРИЗА

ХУЛОСАСИ

ХУЛОСАСИ

ХУЛОСАСИ

ХУЛОСАСИ

Томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарорига мувофиқ томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида 2026 йил 1 январга қадар томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия бериш ҳамда 2022 йилда ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тегишли маблағлар йўналтирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш учун томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган шартлар;

томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг аризаларига асосан манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросубсидия» ахборот тизими орқали талабгорлар томонидан субсидия ажратиш бўйича ариза билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами ҳамда уларни кўриб чиқиш тартиби;

томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби;

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратилишини ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан талабгор ўртасида тузилган шартнома шартлари бажарилишини мониторинг қилиш тартиби.

3. Белгилаб қўйилсинки:

томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига 2026 йил 1 январга қадар омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан субсидия берилади;

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан хулоса берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2023 — 2025 йиллар учун мўлжалланган параметрларида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия бериш учун зарур маблағларни назарда тутсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 81-сон қарорига ИЛОВА

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом 2022 — 2025 йилларда томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

манзилли рўйхат — омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилган ёки харид қилишни режалаштирган, кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектлари рўйхати;

омборхоналарни жиҳозлаш — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган ёпиқ турдаги бинолар ҳамда совиткичли омборхоналарда маҳсулотларни сақлаш учун қулайликлар яратиш қурилмалари, шунингдек, совитиш учун ишлатиладиган жиҳозлар, омборхона деворлари учун ишлатиладиган панеллар, кичик ҳажмли кўчма музлаткичлар ва бошқалар;

субсидия — омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тадбиркорлик субъектларига (томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилар билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектлари (жисмоний шахслар) давлат томонидан бериладиган пул маблағи;

талабгорлар — томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш бўйича мурожаат қилган тадбиркорлик субъектлари (жисмоний шахслар);

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлашга мўлжалланган асбоб-ускуналар, технологиялар (линиялар).

3. Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) 2022 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 4 та йўналиш бўйича, жумладан, омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Жамғармада очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

Бунда молия йили якуни бўйича Жамғарманинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган маблағлар келгуси молия йили учун субсидия беришда сарфланади.

4. Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

2-боб. Субсидия ажратиш шартлари

5. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш учун тадбиркорлик субъектлари:

юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномага, жисмоний шахслар шахсини тасдиқловчи паспортга эга бўлган;

томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган;

фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган эгалик ёки бошқа мулкий ҳуқуқ, шунингдек, ижара ҳуқуқи асосида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқариш бино ва иншоотларига ҳамда зарур техник-технологик воситаларга эга бўлиши (кичик ҳажмли кўчма музлаткичлардан ташқари);

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари талабгор томонидан манзилли рўйхатга киритиш учун ариза берилган санадан кўпи билан бир йил олдин харид қилинган ёки харид қилишни режалаштирган;

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарининг хариди бўйича тузилган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан экспертизадан ўтказилган бўлиши лозим.

3-боб. Талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби

6. Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилар билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг аризаларига асосан манзилли рўйхат ҳар йили 1 февраль ҳолатига бир марта шакллантирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига кўра Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган ҳолда манзилли рўйхатга бир ойда бир марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган талабгорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳининг намунавий таркиби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тузилади.

8. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олишни хоҳловчи талабгорлар манзилли рўйхатга кириш учун ариза билан ҳар йили 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросубсидия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Агросубсидия» АТ) орқали камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимларига мурожаат қилади. Талабгорлар аризани ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тўлдирган ҳолда электрон шаклда юборади.

9. Талабгорлар аризага кооперация асосида иш ташкил этганлигини тасдиқловчи камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари ва туман ҳокими ёрдамчисининг тавсияномасини илова қилади.

10. Талабгорларнинг тизимга келиб тушган аризасига ўзига хос рақам (идентификация рақами) бириктирилади.

11. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари томонидан талабгорнинг аризаси рад этилганда, талабгор ҳужжатлар бўйича камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳар йили 1 февралга қадар қайта тақдим этиши мумкин.

12. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари туман молия бўлими билан бирга беш иш кунида талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва илова қилинган ҳужжатларни ўрганади.

13. Ўрганиш натижаларига кўра талабгорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади ва манзилли рўйхат тумандаги тегишли ҳоким ёрдамчиси, туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи томонидан имзоланиб, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимларининг раиси томонидан тасдиқланади.

14. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатини сифатли шакллантириш, тақдим этилган маълумотларнинг аниқлилиги юзасидан жавобгарлик камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимларининг раиси, туман иқтисодиёт ва молия бўлимининг бошлиғи ҳамда тумандаги тегишли ҳокими ёрдамчисига юкланади.

15. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари тасдиқланган манзилли рўйхатни ҳар йили 15 февралга қадар республика ишчи гуруҳига тақдим қилади.

16. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари талабгорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатига киритилганлиги тўғрисида ҳар йили 20 февралга қадар санани кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

17. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари томонидан талабгорларнинг аризасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабгорларга аризаси рад этилганлиги ҳақида уч иш кунида ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборилади. Бунда аризани рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилиши шарт.

18. Талабгорлар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимларининг манзилли рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

19. Республика ишчи гуруҳи ҳудудлар ва туманлар кесимида омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олишни хоҳловчи талабгорларнинг манзилли рўйхатини беш иш кунида таҳлил қилган ҳолда умумлаштиради ва тасдиқлайди ҳамда ҳар йили 20 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия ва Жамғармага тақдим этади.

4-боб. Талабгорларнинг субсидия ажратиш бўйича ариза билан мурожаат қилиш ва аризани кўриб чиқиш тартиби

20. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатига киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тўлдирган ҳолда, ЯИДХП ёки «Агросубсидия» АТ орқали камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимларига электрон шаклда юборади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси) нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК хулосаси.

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари томонидан талабгорлардан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

21. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари туман молия бўлими билан бирга талабгорлардан субсидия ажратиш ҳақидаги ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиниб, уларнинг ўрнатилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.

Ўрганиш натижалари бўйича ижобий хулоса қилинган тақдирда, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги хулоса икки нусхада расмийлаштирилади. Хулосанинг биринчи нусхаси камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимларида 5 йилгача сақланади ва иккинчи нусхаси субсидия олувчи талабгорларга берилади.

22. Талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 20-21-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаган тақдирда, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимларининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.

23. Талабгорлар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимларининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

24. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотларни хулосалар расмийлаштирилгандан кейин уч иш кунида Республика ишчи гуруҳига тақдим этиб боради.

25. Республика ишчи гуруҳи камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимларининг талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалари ва маълумотларини беш иш кунида ўрганиб чиқади ва таҳлил қилади.

26. Республика ишчи гуруҳи ўрганиш натижаларига кўра, талабгорларга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда ёки талабгорларга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштиради.

5-боб. Субсидия ажратиш тартиби

27. Республика ишчи гуруҳи ҳудуд ва туман кесимида талабгорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни ҳамда умумлаштирилган маълумотларни хулосалар расмийлаштирилгандан кейин уч иш кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Жамғармага тақдим этади.

28. Жамғарма ва талабгорлар ўртасида тузиладиган шартнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда (ЯИДХП ёки «Агросубсидия» АТ орқали) тузилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

29. Жамғармага ажратилган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича шартнома тузилгандан кейин уч иш кунида талабгорларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган «UzASBO» дастурий мажмуи орқали ўтказиб берилади.

6-боб. Субсидия ажратилишини ҳамда Жамғарма ва талабгорлар ўртасида тузилган шартнома шартлари бажарилишини мониторинг қилиш тартиби

30. Талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидия ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб берилиши мониторинги Жамғарма томонидан «UzASBO» дастурий мажмуи билан маълумот алмашиш орқали амалга оширилади.

31. Жамғарма ва талабгорлар ўртасида тузилган шартнома шартларининг бажарилиши ҳамда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналаридан самарали ва мақсадли фойдаланиш камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари ва туман молия бўлими ҳамда тегишли туман ҳокими ёрдамчиси томонидан назорат қилинади.

32. Агар талабгорлар томонидан шартнома шартларининг бажарилмаслик ҳамда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналаридан самарали ва мақсадли фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса, бу ҳақда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари ва туман молия бўлими тегишли далолатномани расмийлаштиради. Ушбу далолатнома Жамғарма ва талабгорлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш учун асос бўлади.

33. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари тузилган далолатномага мувофиқ талабгорларга олинган субсидияни масъул идора учун очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда қайтариш тўғрисидаги огоҳлантириш хатини юборади.

34. Талабгорлар огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой муддатда субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, субсидияни мажбурий ундириш масаласи суд тартибида ҳал қилинади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

35. Субсидия беришда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Бунда тарафлар ўртасида келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.

35 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳамда уларни реализация қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.

36. Томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш

Босқичлар Ижрочилар Амалга ошириш механизми Муддати 1-босқич Талабгорлар 1. Талабгорлар ЯИДХП ёки «Агросубсидия» АТ орқали электрон шаклда ариза тақдим этади . 2. Тақдим этилган аризага кооперация асосида иш ташкил этилганлигини тасдиқловчи камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари ва туман ҳокими ёрдамчисининг тавсияномасини илова қилади. Ҳар йили 1 апрелга қадар 2-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари 1. Туман молия бўлими билан бирга талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради, таҳлил қилади ва умумлаштиради. 2. Талабгорларнинг манзилли рўйхати туман молия бўлими бошлиғи томонидан имзоланиб, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари раиси томонидан тасдиқланади ҳамда республика ишчи гуруҳига тақдим қилинади. Ҳар йили 15 апрелга қадар 3-босқич Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи 1. Ҳудудлар ва туманлар кесимидаги манзилли рўйхатни таҳлил қилади, умумлаштиради ва тасдиқлайди. 2. Тасдиқланган манзилли рўйхатни Молия вазирлигига ва Жамғармага тақдим этади. Ҳар йили 20 апрелга қадар 4-босқич Талабгорлар Манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ЯИДХП ёки «Агросубсидия» АТ орқали электрон шаклда юборади . Субсидия объекти харид қилингандан сўнг 5-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимлари 1. Туман молия бўлими билан бирга талабгорларнинг субсидия объектини жойига чиқиб ўрганади, 2 нусхада хулосани расмийлаштиради. Хулосанинг бир нусхасини 5 йилгача сақлайди. Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида 2. Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотларни республика ишчи гуруҳига тақдим этиб боради. 3 иш кунида 6-босқич Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи 1. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимларининг талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаси ва маълумотларини ўрганиб чиқади ва таҳлил қилади. Заруратга кўра талабгорларнинг таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганади. Хулоса ва маълумотлар келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида 2. Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиради ҳамда умумлаштирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Жамғармага тақдим этади. 3 иш кунида 7-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси 1. Талабгорлар билан шартнома тузади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. Хулоса келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунида 2. Тузилган шартномага асосан субсидия ни талабгорларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига «UzASBO» ДМ орқали ўтказиб беради. Шартнома имзоланган кундан бошлаб 3 иш кунида

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳининг

1. Лавозими бўйича — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2. Келишув асосида — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили

3. Келишув асосида — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили

4. Келишув асосида — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили

5. Келишув асосида — Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили

6. Лавозими бўйича — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш учун манзилли рўйхатга киритиш тўғрисида туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига

1. Талабгорнинг номи:_________________________________________________________________ 2. _________ вилояти, ___________ туманида омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш режалаштирилаётган сана: ____________, харид қилинадиган объект тури __________________, суммаси ___________________________________________________________________________ 3. Фаолият тури: ______________________________________________________________________ 4. Жорий қилиниши режалаштирилаётган технология тури_____________________________________ 5. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи:_________________________________________________ 6. Электр, газ, сув линияси билан таъминланганлиги__________________________________________ 7. Ер участкасининг майдони, га_________________________________________________________ 8. Технология жорий қилиниши режалаштирилаётган сана ____________________________________ ‎ АРИЗА БЕРУВЧИ‎ ‎ Ф.И.О.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ йил, кун, ой‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 1. ___________ вилояти, ________________ туманида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этиб фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъекти номи_____________________________ 2. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилинган сана: __________________, харид қилинган объект тури _______________________________, суммаси ___________________________________________ 3. Фаолият тури ва иш бошлаган сана:_____________________________________________________ 4. Жорий қилинган технология тури:______________________________________________________ 5. Гувоҳнома рақами __________________, СТИР рақами: ___________________________________ 6. Шартнома рақами ва суммаси ________________________________________________________ 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарори асосида белгиланадиган субсидия ажратилишини сўрайман. 8. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ________________________________________________, __________________________________________________________________ махсус ҳисобварағи. 9. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналаридан камида 5 (беш) йил муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишга кафолат бераман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ АРИЗА БЕРУВЧИ‎ ‎ Ф.И.О.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ йил, кун, ой‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларининг

_________________________________________________________________________ _____________ вилояти, ___________ туманида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатаётган ______________________________________ тадбиркорлик субъектининг омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисидаги 20__ йил «____» ___________даги ______-сон мурожаати туман молия бўлими билан бирга ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди: 1. Тадбиркорлик субъектининг номи: _____________________________________________________ 2. Фаолият тури: ______________________________________________________________________ 3. Субсидия объекти: __________________________________________________________________ 4. Технология тури, ишга туширилган даври, ўрнатилган майдон (сотих), суммаси: ____________сотиҳ, _______________________________________________________________________________ сўм. 5. Субсидия миқдори (30%, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда):______________ млн сўм. 6. Жиҳоз ёки технологиянинг ишлаб чиқарилган даври, харид санаси:____________________________ 7. Тадбиркорлик субъектининг СТИРи ____________________________________________________ 8. Тижорат банки номи: ________________________________________________________________ ХУЛОСА: _________________________________________________________________________ (тадбиркорлик субъектининг номи) ўрнатилган жиҳозлар ёки харид қилинган технологиядан камида беш йил фойдаланиш шарти билан Жамғармадан ______________ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Туман молия бўлими бошлиғи ‎ ‎ ____________________ ‎ Ф.И.О.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси‎‎ ‎ ‎‎‎ ‎ Ф.И.О.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларининг

_________________________________________________________________________ _____________ вилояти, ___________ туманида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатаётган ______________________________________ тадбиркорлик субъектининг омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисидаги 20__ йил «____» ___________даги ______-сон мурожаати туман молия бўлими билан бирга ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди: 1. Тадбиркорлик субъектининг номи: _____________________________________________________ 2. Фаолият тури: ______________________________________________________________________ 3. Субсидия объекти: __________________________________________________________________ 4. Технология тури, ишга туширилган даври, ўрнатилган майдон (сотих), суммаси: ____________сотиҳ, _______________________________________________________________________________ сўм. 5. Субсидия миқдори (30%, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда):______________ млн сўм. 6. Жиҳоз ёки технологиянинг ишлаб чиқарилган даври, харид санаси:____________________________ 7. Тадбиркорлик субъектининг СТИРи ____________________________________________________ 8. Тижорат банки номи: ________________________________________________________________ ХУЛОСА: _________________________________________________________________________ (тадбиркорлик субъектининг номи) ўрнатилган жиҳозлар ёки харид қилинган технологиядан камида беш йил фойдаланиш шарти билан Жамғармадан ______________ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Туман молия бўлими бошлиғи ‎ ‎ ____________________ ‎ Ф.И.О.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси‎‎ ‎ ‎‎ Ф.И.О.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида республика ишчи гуруҳининг

_________________________________________________________________________ _____________ вилояти, ___________ туманида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатаётган ___________________________________________ тадбиркорлик субъектининг омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисидаги 20__ йил «____» ________________даги ______-сон аризаси республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди: 1. Тадбиркорлик субъектининг номи: _____________________________________________________ 2. Фаолият тури: ______________________________________________________________________ 3. Субсидия объекти: __________________________________________________________________ 4. Технология тури, ишга туширилган даври, ўрнатилган майдон (сотих), суммаси: _______ сотих, _______________________________________________________________________________ сўм. 5. Субсидия миқдори (30%, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда):______________ млн сўм. 6. Жиҳоз ёки технологияни ишлаб чиқарилган даври, харид санаси:______________________________ 7. Тадбиркорлик субъектининг СТИРи____________________________________________________ 8. Тижорат банки номи: _______________________________________________________________ ХУЛОСА: _____________________________________нинг 20__ йил «___» ___________даги ___-сон аризаси ‎ (тадбиркорлик субъекти номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ билан тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «______________________________» 20__ йил «____» __________даги _____-сон қарорида белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра республика ишчи гуруҳи томонидан ______________________________га ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (тадбиркорлик субъекти номи) ‎ ‎ ____________ млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди. Республика ишчи гуруҳи: 1. Лавозими бўйича Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари 2. Келишув асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили 3.‎ ‎ Келишув асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили 4. Келишув асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили 5. Келишув асосида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили 6. Лавозими бўйича Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎Республика ишчи гуруҳи раҳбари‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ Ф.И.О. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида республика ишчи гуруҳининг

_____________ вилояти, ___________ туманида томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатаётган ___________________________________________ тадбиркорлик субъектининг омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисидаги 20__ йил «____» ________________даги ______-сон аризаси республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди: 1. Тадбиркорлик субъектининг номи: _____________________________________________________ 2. Фаолият тури: _____________________________________________________________________ 3. Субсидия объекти: _________________________________________________________________ 4. Технология тури, ишга туширилган даври, ўрнатилган майдон (сотих), суммаси: _________ сотих, ______________________________________________________________________________ сўм. 5. Субсидия миқдори (30%, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда):______________ млн сўм. 6. Жиҳоз ёки технологияни ишлаб чиқарилган даври, харид санаси:______________________________ 7. Тадбиркорлик субъектининг СТИРи____________________________________________________ 8. Тижорат банки номи: _______________________________________________________________ ХУЛОСА: ______________________________________нинг 20__ йил «___» ___________даги ___-сон аризаси ‎ ‎ (тадбиркорлик субъекти номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ билан тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «_______________________________________________» 20__ йил «____» __________даги _____-сон қарорида белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра республика ишчи гуруҳи томонидан ______________________________га ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (тадбиркорлик субъекти номи) ‎ ‎ ____________ млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди. Республика ишчи гуруҳи: Т/р Республика ишчи гуруҳи аъзолари Рад этиш сабаблари 1. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари 2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили 3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили 4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили 5. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили 6. Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари ‎ ‎‎Республика ишчи гуруҳи раҳбари ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ф.И.О.‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 21 февраль,

81-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/81/0155-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон; 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон; 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

NAMUNAVIY TARKIBI

ARIZA

ARIZA

XULOSASI

XULOSASI

XULOSASI

XULOSASI

Tomorqa xoʻjaliklarida yetishtirilgan mahsulotlarni kafolatli xarid qilish tizimini moliyaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tomorqadan foydalanish samaradorligini oshirish, shuningdek, aholining tadbirkorlik tashabbuslarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 16-dekabrdagi PQ-54-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tomorqadan foydalanish samaradorligini oshirish, shuningdek, aholining tadbirkorlik tashabbuslarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 16-dekabrdagi PQ-54-son qaroriga muvofiq tomorqada yetishtirilgan mahsulotlarni kafolatli xarid qilish maqsadida 2026-yil 1-yanvarga qadar tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, quritish, saralash va qadoqlash uskunalari xarid qilish xarajatlarining 30 foizi miqdorida, biroq 150 mln soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda subsidiya berish hamda 2022-yilda ushbu chora-tadbirlarni amalga oshirish uchun Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan tegishli mablagʻlar yoʻnaltirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya olish uchun tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga qoʻyiladigan shartlar;

tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan holda omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilishga sarflangan xarajatlarning bir qismiga subsidiya olish boʻyicha talabgorlarning arizalariga asosan manzilli roʻyxatlarni shakllantirish tartibi;

Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosubsidiya” axborot tizimi orqali talabgorlar tomonidan subsidiya ajratish boʻyicha ariza bilan birga taqdim etiladigan hujjatlar toʻplami hamda ularni koʻrib chiqish tartibi;

tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi;

omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratilishini va Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi bilan talabgor oʻrtasida tuzilgan shartnoma shartlari bajarilishini monitoring qilish tartibi.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

tomorqada yetishtirilgan mahsulotlarni kafolatli xarid qilish maqsadida tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga 2026-yil 1-yanvarga qadar omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining 30 foizi miqdorida, biroq 150 mln soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi tomonidan subsidiya beriladi;

omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalarni va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK tomonidan xulosa beriladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining 2023 — 2025-yillar uchun moʻljallangan parametrlarida tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining 30 foizi miqdorida, biroq 150 mln soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda subsidiya berish uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 81-son qaroriga ILOVA

Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom 2022 — 2025-yillarda tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

manzilli roʻyxat — omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilgan yoki xarid qilishni rejalashtirgan, kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlari roʻyxati;

omborxonalarni jihozlash — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlashga moʻljallangan yopiq turdagi binolar hamda sovitkichli omborxonalarda mahsulotlarni saqlash uchun qulayliklar yaratish qurilmalari, shuningdek, sovitish uchun ishlatiladigan jihozlar, omborxona devorlari uchun ishlatiladigan panellar, kichik hajmli koʻchma muzlatkichlar va boshqalar;

subsidiya — omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun tadbirkorlik subyektlariga (tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilar bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlari (jismoniy shaxslar) davlat tomonidan beriladigan pul mablagʻi;

talabgorlar — tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan holda omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya olish boʻyicha murojaat qilgan tadbirkorlik subyektlari (jismoniy shaxslar);

qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalari — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlashga moʻljallangan asbob-uskunalar, texnologiyalar (liniyalar).

3. Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash maqsadida Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) 2022 — 2025-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar hisobidan tadbirkorlik subyektlariga 4 ta yoʻnalish boʻyicha, jumladan, omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining 30 foizi miqdorida, biroq 150 mln soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda subsidiya beriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ushbu maqsadlar uchun ajratiladigan mablagʻlar hisobi Jamgʻarmada ochiladigan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

Bunda moliya yili yakuni boʻyicha Jamgʻarmaning maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida foydalanilmay qolgan mablagʻlar kelgusi moliya yili uchun subsidiya berishda sarflanadi.

4. Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

2-bob. Subsidiya ajratish shartlari

5. Omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya olish uchun tadbirkorlik subyektlari:

yuridik shaxslar davlat roʻyxatidan oʻtkazilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaga, jismoniy shaxslar shaxsini tasdiqlovchi pasportga ega boʻlgan;

tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan;

faoliyatini samarali amalga oshirish uchun zarur boʻlgan egalik yoki boshqa mulkiy huquq, shuningdek, ijara huquqi asosida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga javob beradigan ishlab chiqarish bino va inshootlariga hamda zarur texnik-texnologik vositalarga ega boʻlishi (kichik hajmli koʻchma muzlatkichlardan tashqari);

omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalari talabgor tomonidan manzilli roʻyxatga kiritish uchun ariza berilgan sanadan koʻpi bilan bir yil oldin xarid qilingan yoki xarid qilishni rejalashtirgan;

omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarining xaridi boʻyicha tuzilgan shartnomalar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK tomonidan ekspertizadan oʻtkazilgan boʻlishi lozim.

3-bob. Talabgorlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish tartibi

6. Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilar bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan holda omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilishga sarflangan xarajatlarning bir qismiga subsidiya olish boʻyicha talabgorlarning arizalariga asosan manzilli roʻyxat har yili 1-fevral holatiga bir marta shakllantiriladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining takliflariga koʻra Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishilgan holda manzilli roʻyxatga bir oyda bir marta oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan talabgorlarga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilishga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi respublika ishchi guruhining namunaviy tarkibi ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq tuziladi.

8. Omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya olishni xohlovchi talabgorlar manzilli roʻyxatga kirish uchun ariza bilan har yili 1-fevralga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosubsidiya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Agrosubsidiya” AT) orqali kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlariga murojaat qiladi. Talabgorlar arizani ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq toʻldirgan holda elektron shaklda yuboradi.

9. Talabgorlar arizaga kooperatsiya asosida ish tashkil etganligini tasdiqlovchi kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari va tuman hokimi yordamchisining tavsiyanomasini ilova qiladi.

10. Talabgorlarning tizimga kelib tushgan arizasiga oʻziga xos raqam (identifikatsiya raqami) biriktiriladi.

11. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari tomonidan talabgorning arizasi rad etilganda, talabgor hujjatlar boʻyicha kamchiliklarni bartaraf etgan holda har yili 1-fevralga qadar qayta taqdim etishi mumkin.

12. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari tuman moliya boʻlimi bilan birga besh ish kunida talabgorlar tomonidan taqdim etilgan ariza va ilova qilingan hujjatlarni oʻrganadi.

13. Oʻrganish natijalariga koʻra talabgorlarning manzilli roʻyxati shakllantiriladi va manzilli roʻyxat tumandagi tegishli hokim yordamchisi, tuman iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi tomonidan imzolanib, kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlarining raisi tomonidan tasdiqlanadi.

14. Omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya olish boʻyicha talabgorlarning manzilli roʻyxatini sifatli shakllantirish, taqdim etilgan maʼlumotlarning aniqliligi yuzasidan javobgarlik kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlarining raisi, tuman iqtisodiyot va moliya boʻlimining boshligʻi hamda tumandagi tegishli hokimi yordamchisiga yuklanadi.

15. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari tasdiqlangan manzilli roʻyxatni har yili 15-fevralga qadar respublika ishchi guruhiga taqdim qiladi.

16. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari talabgorlarga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya olish boʻyicha talabgorlarning manzilli roʻyxatiga kiritilganligi toʻgʻrisida har yili 20-fevralga qadar sanani koʻrsatgan holda xabarnoma yuboradi.

17. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari tomonidan talabgorlarning arizasini rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, talabgorlarga arizasi rad etilganligi haqida uch ish kunida yozma yoki elektron shaklda xabarnoma yuboriladi. Bunda arizani rad etishning asoslangan sabablari koʻrsatilishi shart.

18. Talabgorlar kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlarining manzilli roʻyxatga kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yoki sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

19. Respublika ishchi guruhi hududlar va tumanlar kesimida omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya olishni xohlovchi talabgorlarning manzilli roʻyxatini besh ish kunida tahlil qilgan holda umumlashtiradi va tasdiqlaydi hamda har yili 20-fevralga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya va Jamgʻarmaga taqdim etadi.

4-bob. Talabgorlarning subsidiya ajratish boʻyicha ariza bilan murojaat qilish va arizani koʻrib chiqish tartibi

20. Omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya olish boʻyicha talabgorlarning manzilli roʻyxatiga kiritilgan talabgorlar subsidiya olish boʻyicha arizani ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda toʻldirgan holda, YIDXP yoki “Agrosubsidiya” AT orqali kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlariga elektron shaklda yuboradi.

Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilinganligini tasdiqlovchi hujjat (tuzilgan oldi-sotdi shartnomasi va toʻlov topshiriqnomasi) nusxasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK xulosasi.

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari tomonidan talabgorlardan ushbu bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

21. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari tuman moliya boʻlimi bilan birga talabgorlardan subsidiya ajratish haqidagi ariza kelib tushgan kundan boshlab besh ish kunida omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalari xarid qilinib, ularning oʻrnatilganligini joyiga chiqqan holda oʻrganadi.

Oʻrganish natijalari boʻyicha ijobiy xulosa qilingan taqdirda, ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq shakldagi xulosa ikki nusxada rasmiylashtiriladi. Xulosaning birinchi nusxasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlarida 5 yilgacha saqlanadi va ikkinchi nusxasi subsidiya oluvchi talabgorlarga beriladi.

22. Talabgorlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlar ushbu Nizomning 20-21-bandlarida nazarda tutilgan talablarga javob bermagan taqdirda, kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlarining subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosasi ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi.

23. Talabgorlar kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlarining subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yoki sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

24. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosalar va maʼlumotlarni xulosalar rasmiylashtirilgandan keyin uch ish kunida Respublika ishchi guruhiga taqdim etib boradi.

25. Respublika ishchi guruhi kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlarining talabgorlarga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosalari va maʼlumotlarini besh ish kunida oʻrganib chiqadi va tahlil qiladi.

26. Respublika ishchi guruhi oʻrganish natijalariga koʻra, talabgorlarga subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosani ushbu Nizomga 7-ilovaga muvofiq shaklda yoki talabgorlarga subsidiya ajratish maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisidagi xulosani ushbu Nizomga 8-ilovaga muvofiq shaklda rasmiylashtiradi.

5-bob. Subsidiya ajratish tartibi

27. Respublika ishchi guruhi hudud va tuman kesimida talabgorlarga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosalarni hamda umumlashtirilgan maʼlumotlarni xulosalar rasmiylashtirilgandan keyin uch ish kunida Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga va Jamgʻarmaga taqdim etadi.

28. Jamgʻarma va talabgorlar oʻrtasida tuziladigan shartnoma qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda (YIDXP yoki “Agrosubsidiya” AT orqali) tuziladi va elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash orqali amalga oshiriladi.

29. Jamgʻarmaga ajratilgan mablagʻlar hisobidan subsidiya ajratish boʻyicha shartnoma tuzilgandan keyin uch ish kunida talabgorlarning tijorat banklaridagi asosiy hisobvaraqlariga budjet hisobi va hisoboti yuritilishini kompleks avtomatlashtirish uchun moʻljallangan “UzASBO” dasturiy majmui orqali oʻtkazib beriladi.

6-bob. Subsidiya ajratilishini hamda Jamgʻarma va talabgorlar oʻrtasida tuzilgan shartnoma shartlari bajarilishini monitoring qilish tartibi

30. Talabgorlarning tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga subsidiya oʻz vaqtida va toʻliq oʻtkazib berilishi monitoringi Jamgʻarma tomonidan “UzASBO” dasturiy majmui bilan maʼlumot almashish orqali amalga oshiriladi.

31. Jamgʻarma va talabgorlar oʻrtasida tuzilgan shartnoma shartlarining bajarilishi hamda omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalaridan samarali va maqsadli foydalanish kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari va tuman moliya boʻlimi hamda tegishli tuman hokimi yordamchisi tomonidan nazorat qilinadi.

32. Agar talabgorlar tomonidan shartnoma shartlarining bajarilmaslik hamda omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalaridan samarali va maqsadli foydalanilmaslik holatlari aniqlansa, bu haqda kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari va tuman moliya boʻlimi tegishli dalolatnomani rasmiylashtiradi. Ushbu dalolatnoma Jamgʻarma va talabgorlar oʻrtasida tuzilgan shartnomani bekor qilish uchun asos boʻladi.

33. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari tuzilgan dalolatnomaga muvofiq talabgorlarga olingan subsidiyani masʼul idora uchun ochiladigan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻini koʻrsatgan holda qaytarish toʻgʻrisidagi ogohlantirish xatini yuboradi.

34. Talabgorlar ogohlantirish xatini olgan kundan boshlab bir oy muddatda subsidiyani ixtiyoriy ravishda qaytarmasa yoki qaytarishni rad etsa, subsidiyani majburiy undirish masalasi sud tartibida hal qilinadi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

35. Subsidiya berishda yuzaga keladigan kelishmovchiliklar tomonlar oʻrtasida muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilinadi.

Bunda taraflar oʻrtasida kelishmovchiliklar muzokaralar oʻtkazish orqali hal etilmagan taqdirda, nizolar sud tartibida hal qilinadi.

35 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hamda ularni realizatsiya qilish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi.

36. Tomorqa xoʻjaliklarida yetishtirilgan mahsulotlarni kafolatli xarid qilish uchun tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun ajratilgan mablagʻlardan maqsadli foydalanish Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.

37. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish

Bosqichlar Ijrochilar Amalga oshirish mexanizmi Muddati 1-bosqich Talabgorlar 1. Talabgorlar YIDXP yoki “Agrosubsidiya” AT orqali elektron shaklda ariza taqdim etadi . 2. Taqdim etilgan arizaga kooperatsiya asosida ish tashkil etilganligini tasdiqlovchi kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari va tuman hokimi yordamchisining tavsiyanomasini ilova qiladi. Har yili 1-aprelga qadar 2-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari 1. Tuman moliya boʻlimi bilan birga talabgorlarning manzilli roʻyxatini shakllantiradi, tahlil qiladi va umumlashtiradi. 2. Talabgorlarning manzilli roʻyxati tuman moliya boʻlimi boshligʻi tomonidan imzolanib, kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari raisi tomonidan tasdiqlanadi hamda respublika ishchi guruhiga taqdim qilinadi. Har yili 15-aprelga qadar 3-bosqich Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilishga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi respublika ishchi guruhi 1. Hududlar va tumanlar kesimidagi manzilli roʻyxatni tahlil qiladi, umumlashtiradi va tasdiqlaydi. 2. Tasdiqlangan manzilli roʻyxatni Moliya vazirligiga va Jamgʻarmaga taqdim etadi. Har yili 20-aprelga qadar 4-bosqich Talabgorlar Manzilli roʻyxatga kiritilgan talabgorlar subsidiya olish boʻyicha arizani zarur hujjatlarni ilova qilgan holda YIDXP yoki “Agrosubsidiya” AT orqali elektron shaklda yuboradi . Subsidiya obyekti xarid qilingandan soʻng 5-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlari 1. Tuman moliya boʻlimi bilan birga talabgorlarning subsidiya obyektini joyiga chiqib oʻrganadi, 2 nusxada xulosani rasmiylashtiradi. Xulosaning bir nusxasini 5 yilgacha saqlaydi. Ariza kelib tushgan kundan boshlab 5 ish kunida 2. Talabgorlarga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosalar va maʼlumotlarni respublika ishchi guruhiga taqdim etib boradi. 3 ish kunida 6-bosqich Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilishga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi respublika ishchi guruhi 1. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish tuman boʻlimlarining talabgorlarga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosasi va maʼlumotlarini oʻrganib chiqadi va tahlil qiladi. Zaruratga koʻra talabgorlarning takliflarini joyiga chiqqan holda oʻrganadi. Xulosa va maʼlumotlar kelib tushgan kundan boshlab 5 ish kunida 2. Subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosalarni rasmiylashtiradi hamda umumlashtirilgan maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga va Jamgʻarmaga taqdim etadi. 3 ish kunida 7-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi 1. Talabgorlar bilan shartnoma tuzadi va elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi. Xulosa kelib tushgan kundan boshlab 3 ish kunida 2. Tuzilgan shartnomaga asosan subsidiya ni talabgorlarning tijorat banklaridagi asosiy hisobvaraqlariga “UzASBO” DM orqali oʻtkazib beradi. Shartnoma imzolangan kundan boshlab 3 ish kunida

Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilishga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi respublika ishchi guruhining

1. Lavozimi boʻyicha — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining birinchi oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari

2. Kelishuv asosida — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi vakili

3. Kelishuv asosida — Iqtisodiyot va moliya vazirligi vakili

4. Kelishuv asosida — Qishloq xoʻjaligi vazirligi vakili

5. Kelishuv asosida — Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi vakili

6. Lavozimi boʻyicha — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi direktori oʻrinbosari, ishchi guruh kotibi

Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya olish uchun manzilli roʻyxatga kiritish toʻgʻrisida tuman kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlariga

1. Talabgorning nomi:_________________________________________________________________ 2. _________ viloyati, ___________ tumanida omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish rejalashtirilayotgan sana: ____________, xarid qilinadigan obyekt turi __________________, summasi ___________________________________________________________________________ 3. Faoliyat turi: ______________________________________________________________________ 4. Joriy qilinishi rejalashtirilayotgan texnologiya turi_____________________________________ 5. Xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki nomi:_________________________________________________ 6. Elektr, gaz, suv liniyasi bilan taʼminlanganligi__________________________________________ 7. Yer uchastkasining maydoni, ga_________________________________________________________ 8. Texnologiya joriy qilinishi rejalashtirilayotgan sana ____________________________________ ‎ ARIZA BERUVCHI‎ ‎ F.I.O.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ yil, kun, oy‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish toʻgʻrisida tuman kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlariga

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 1. ___________ viloyati, ________________ tumanida tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etib faoliyat koʻrsatayotgan tadbirkorlik subyekti nomi_____________________________ 2. Omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalari xarid qilingan sana: __________________, xarid qilingan obyekt turi _______________________________, summasi ___________________________________________ 3. Faoliyat turi va ish boshlagan sana:_____________________________________________________ 4. Joriy qilingan texnologiya turi:______________________________________________________ 5. Guvohnoma raqami __________________, STIR raqami: ___________________________________ 6. Shartnoma raqami va summasi ________________________________________________________ 7. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tomorqadan foydalanish samaradorligini oshirish, shuningdek, aholining tadbirkorlik tashabbuslarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 16-dekabrdagi PQ-54-son qarori asosida belgilanadigan subsidiya ajratilishini soʻrayman. 8. Xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki nomi ________________________________________________, __________________________________________________________________ maxsus hisobvaragʻi. 9. Omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalaridan kamida 5 (besh) yil muddatda maqsadli va samarali foydalanishga kafolat beraman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ARIZA BERUVCHI‎ ‎ F.I.O.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ yil, kun, oy‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish toʻgʻrisida tuman kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlarining

_________________________________________________________________________ _____________ viloyati, ___________ tumanida tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan holda faoliyat koʻrsatayotgan ______________________________________ tadbirkorlik subyektining omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi 20__ yil “____” ___________dagi ______-son murojaati tuman moliya boʻlimi bilan birga oʻrganib chiqildi va quyidagilar aniqlandi: 1. Tadbirkorlik subyektining nomi: _____________________________________________________ 2. Faoliyat turi: ______________________________________________________________________ 3. Subsidiya obyekti: __________________________________________________________________ 4. Texnologiya turi, ishga tushirilgan davri, oʻrnatilgan maydon (sotix), summasi: ____________sotih, _______________________________________________________________________________ soʻm. 5. Subsidiya miqdori (30%, biroq 150 mln soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda):______________ mln soʻm. 6. Jihoz yoki texnologiyaning ishlab chiqarilgan davri, xarid sanasi:____________________________ 7. Tadbirkorlik subyektining STIRi ____________________________________________________ 8. Tijorat banki nomi: ________________________________________________________________ XULOSA: _________________________________________________________________________ (tadbirkorlik subyektining nomi) oʻrnatilgan jihozlar yoki xarid qilingan texnologiyadan kamida besh yil foydalanish sharti bilan Jamgʻarmadan ______________ mln soʻm subsidiya ajratish maqsadga muvofiq deb topildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tuman moliya boʻlimi boshligʻi ‎ ‎ ____________________ ‎ F.I.O.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi‎‎ ‎ ‎‎‎ ‎ F.I.O.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisida tuman kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlarining

_________________________________________________________________________ _____________ viloyati, ___________ tumanida tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan holda faoliyat koʻrsatayotgan ______________________________________ tadbirkorlik subyektining omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi 20__ yil “____” ___________dagi ______-son murojaati tuman moliya boʻlimi bilan birga oʻrganib chiqildi va quyidagilar aniqlandi: 1. Tadbirkorlik subyektining nomi: _____________________________________________________ 2. Faoliyat turi: ______________________________________________________________________ 3. Subsidiya obyekti: __________________________________________________________________ 4. Texnologiya turi, ishga tushirilgan davri, oʻrnatilgan maydon (sotix), summasi: ____________sotih, _______________________________________________________________________________ soʻm. 5. Subsidiya miqdori (30%, biroq 150 mln soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda):______________ mln soʻm. 6. Jihoz yoki texnologiyaning ishlab chiqarilgan davri, xarid sanasi:____________________________ 7. Tadbirkorlik subyektining STIRi ____________________________________________________ 8. Tijorat banki nomi: ________________________________________________________________ XULOSA: _________________________________________________________________________ (tadbirkorlik subyektining nomi) oʻrnatilgan jihozlar yoki xarid qilingan texnologiyadan kamida besh yil foydalanish sharti bilan Jamgʻarmadan ______________ mln soʻm subsidiya ajratish maqsadga muvofiq deb topildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tuman moliya boʻlimi boshligʻi ‎ ‎ ____________________ ‎ F.I.O.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi‎‎ ‎ ‎‎ F.I.O.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish toʻgʻrisida respublika ishchi guruhining

_________________________________________________________________________ _____________ viloyati, ___________ tumanida tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan holda faoliyat koʻrsatayotgan ___________________________________________ tadbirkorlik subyektining omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi 20__ yil “____” ________________dagi ______-son arizasi respublika ishchi guruhi tomonidan oʻrganib chiqildi va quyidagilar aniqlandi: 1. Tadbirkorlik subyektining nomi: _____________________________________________________ 2. Faoliyat turi: ______________________________________________________________________ 3. Subsidiya obyekti: __________________________________________________________________ 4. Texnologiya turi, ishga tushirilgan davri, oʻrnatilgan maydon (sotix), summasi: _______ sotix, _______________________________________________________________________________ soʻm. 5. Subsidiya miqdori (30%, biroq 150 mln soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda):______________ mln soʻm. 6. Jihoz yoki texnologiyani ishlab chiqarilgan davri, xarid sanasi:______________________________ 7. Tadbirkorlik subyektining STIRi____________________________________________________ 8. Tijorat banki nomi: _______________________________________________________________ XULOSA: _____________________________________ning 20__ yil “___” ___________dagi ___-son arizasi ‎ (tadbirkorlik subyekti nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ bilan taqdim etilgan hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “______________________________” 20__ yil “____” __________dagi _____-son qarorida belgilangan tartibda oʻrganib chiqildi. Oʻrganish natijasiga koʻra respublika ishchi guruhi tomonidan ______________________________ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (tadbirkorlik subyekti nomi) ‎ ‎ ____________ mln soʻm miqdorida subsidiya ajratish maqsadga muvofiq deb topildi. Respublika ishchi guruhi: 1. Lavozimi boʻyicha Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi oʻrinbosari 2. Kelishuv asosida Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi vakili 3.‎ ‎ Kelishuv asosida Iqtisodiyot va moliya vazirligi vakili 4. Kelishuv asosida Qishloq xoʻjaligi vazirligi vakili 5. Kelishuv asosida Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi vakili 6. Lavozimi boʻyicha Jamgʻarma ijro etuvchi direktori oʻrinbosari ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎Respublika ishchi guruhi rahbari‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ F.I.O. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

Omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisida respublika ishchi guruhining

_____________ viloyati, ___________ tumanida tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan holda faoliyat koʻrsatayotgan ___________________________________________ tadbirkorlik subyektining omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi 20__ yil “____” ________________dagi ______-son arizasi respublika ishchi guruhi tomonidan oʻrganib chiqildi va quyidagilar aniqlandi: 1. Tadbirkorlik subyektining nomi: _____________________________________________________ 2. Faoliyat turi: _____________________________________________________________________ 3. Subsidiya obyekti: _________________________________________________________________ 4. Texnologiya turi, ishga tushirilgan davri, oʻrnatilgan maydon (sotix), summasi: _________ sotix, ______________________________________________________________________________ soʻm. 5. Subsidiya miqdori (30%, biroq 150 mln soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda):______________ mln soʻm. 6. Jihoz yoki texnologiyani ishlab chiqarilgan davri, xarid sanasi:______________________________ 7. Tadbirkorlik subyektining STIRi____________________________________________________ 8. Tijorat banki nomi: _______________________________________________________________ XULOSA: ______________________________________ning 20__ yil “___” ___________dagi ___-son arizasi ‎ ‎ (tadbirkorlik subyekti nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ bilan taqdim etilgan hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “_______________________________________________” 20__ yil “____” __________dagi _____-son qarorida belgilangan tartibda oʻrganib chiqildi. Oʻrganish natijasiga koʻra respublika ishchi guruhi tomonidan ______________________________ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ (tadbirkorlik subyekti nomi) ‎ ‎ ____________ mln soʻm miqdorida subsidiya ajratish maqsadga muvofiq emas deb topildi. Respublika ishchi guruhi: T/r Respublika ishchi guruhi aʼzolari Rad etish sabablari 1. Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi oʻrinbosari 2. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi vakili 3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi vakili 4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi vakili 5. Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi vakili 6. Jamgʻarma ijro etuvchi direktori oʻrinbosari ‎ ‎‎Respublika ishchi guruhi rahbari ‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ F.I.O.‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 21-fevral,

81-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.02.2022-y., 09/22/81/0155-son; 06.08.2022-y., 09/22/431/0716-son; 04.08.2023-y., 09/23/330/0559-son; 04.08.2023-y., 09/23/331/0560-son; 07.03.2024-y., 07/24/115/0191-son; 26.07.2024-y., 09/24/453/0558-son; 18.02.2025-y., 06/25/22/0156-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son)

lex.uz