UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 21-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 21 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда давлат қимматли қоғозлари бозорини янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш имкониятини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

Марказий банк билан биргаликда давлат қимматли қоғозлари иккиламчи бозорини ривожлантиришни назарда тутувчи давлат қимматли қоғозлари билан иккиламчи бозор нархлари асосида репо битимларини тузиш амалиётини кенгайтириш чораларини кўрсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«давлат қимматли қоғозлари (Марказий банк облигациялари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари ўртасида жойлаштирилиши мумкин. Норезидентлар ўртасида жойлаштириладиган давлат қимматли қоғозларининг йиллик миқдорлари Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади;

давлат қимматли қоғозлари купон ставкали (қатъий белгиланган фоиз даромадли), ноль купон ставкали (дисконт облигациялар), инфляцияга боғланган ва бошқа турларда чиқарилади;».

2. 3-бандда :

а) иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«молия йилида чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган миқдорларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган лимитлар доирасида чиқариш;

молия бозори конъюнктураси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бозор иштирокчиларини (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари) танлаш, давлат қимматли қоғозларининг ҳар бир чиқарилиши миқдори ва муддатларини, улар бўйича тўловларнинг даврийлиги ва фоизли даромад миқдорини белгилаш;

б) тўртинчи хатбошидаги «олишни, шунингдек, уларни» сўзлари «олиш, шунингдек, уларни сотиб олиш орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда молия йилида чиқарилиб, шу молия йилининг ўзида сўндириладиган давлат қимматли қоғозларини чиқариш ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромад қисмидан тўлиқ сўндириш;

муомалага чиқарилган давлат қимматли қоғозларини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан муддатида сўндириш ва уларни сотиб олиш орқали муддатидан олдин сўндириш ва фоиз тўловларини фискал агентга топшириқ бериш орқали амалга ошириш.».

3. иловада :

а) 2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«дилер — инвестиция воситачиси сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритиш ҳуқуқини олган ва ЎзРВБ аъзоси ҳисобланган тижорат банки ёки бошқа юридик шахс;

инвестор — дилер билан тузилган шартнома асосида ДҚҚни сотиб олувчи юридик ёки жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти»;

б) 3-бандга «сўндириш» сўзидан кейин «ҳамда фоизли даромад тўловларини амалга ошириш» сўзлари қўшилсин;

в) 4-бандда :

биринчи хатбошидаги «тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида жойлаштирилади» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилиши мумкин» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошига «белгиланган» сўзидан кейин «ва ўзгарувчан» сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«ДҚҚ бўйича даромадлилик ва фоизларни ҳисоблашда Халқаро капитал бозорлари халқаро ассоциацияси (ICMA) томонидан қўлланиладиган формулалардан фойдаланилиши мумкин.»;

г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Дилер ўз номидан ва ҳисобидан, шунингдек, инвестор топшириғига асосан ва унинг маблағи эвазига битимлар тузиши мумкин. Инвесторнинг ДҚҚни сотиш ёки сотиб олиш бўйича буюртманомалари тегишли шартнома тузилган дилер томонидан тақдим этилади.

Дилерлар икки тоифага, яъни бирламчи ва иккиламчи дилер тоифаларига бўлиниши мумкин.

Бирламчи дилер:

ўз номидан (дилер аризаси) ва ўз ҳисобидан, шунингдек, инвестор топшириғи билан ва унинг ҳисобидан (инвестор аризаси) аукционда ДҚҚни сотиб олиш ҳуқуқига эга;

ДҚҚни бирламчи жойлаштириш бўйича ўтказиладиган аукционда Марказий банк томонидан бирламчи дилер учун ДҚҚни сотиб олиш юзасидан ўрнатилган энг кам ҳажм доирасида рақобатли буюртманома тақдим этишга мажбур;

маркет-мейкерлик функциясини бажариши, ДҚҚни сотиб олиш ва сотиш бўйича котировкалар ташкил этиш йўли билан иккиламчи бозорда ДҚҚни қўллаб-қувватлашга мажбур;

ДҚҚ бозори ҳолатидан келиб чиқиб, бирламчи дилерга бошқа талаб ва шартлар дилер билан тузиладиган шартномада кўзда тутилиши мумкин;

Молия вазирлиги бирламчи дилерни молиявий рағбатлантириш мақсадида дилер билан тузиладиган шартномада барча учун ягона ва шаффоф мезонлар асосида комиссион тўлов чора-тадбирларини амалга оширишни кўзда тутиши мумкин;

Молия вазирлиги ва Марказий банк билан бирламчи дилер функцияларини бажариш бўйича тегишли шартномаларни тузади;

иккиламчи дилер бирламчи дилер орқали бирламчи бозордан ДҚҚни сотиб олиш, иккиламчи бозорда иштирок этиш ҳамда ўз номи ва ўз ҳисобидан, шунингдек, инвестор топшириғи билан ва унинг ҳисобидан иккиламчи бозорда ДҚҚни сотиб олиш ҳуқуқига эга.»;

д) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар иштирокида ДҚҚ олди-сотдисини амалга оширишдаги ўзаро ҳисоб-китоблар ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари орқали амалга оширилиши мумкин.»;

е) 10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

ж) 11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Муомалага чиқариладиган ДҚҚ идентификация рақами (ёки қимматли қоғозларнинг халқаро коди) кўрсатилган глобал сертификат билан расмийлаштирилади.»;

з) 14-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

«Аукцион ўтказиладиган кун Молия вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган ДҚҚни чиқариш графиги асосида белгиланади.

Бунда аукцион ўтказиладиган кун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дам олиш, байрам ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, аукционни ўтказиш иш куни бўлмаган кундан бошқа иш кунига кўчирилади.»;

иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги «етти кундан кечикмай» сўзлари «камида бир кун олдин» сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 16-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

«Бунда савдо тизими дастлаб нархи чегара нархига тенг ёки ундан юқори бўлган рақобатли буюртманомаларни, сўнгра рақобатсиз буюртманомаларни қаноатлантиради.

Рақобатсиз буюртманомалар бўйича аукционда дилер томонидан ДҚҚни сотиб олишга йўналтириладиган пул маблағларининг мумкин бўлган энг кўп миқдорига чекловлар белгиланиши мумкин.»;

к) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Дилерлар ҳисоб-китоб куни ЎзРВБ махсус ҳисобварақларига комиссия тўловларини ҳисобга олган ҳолда, тузилган битимлар бўйича маблағларни тўлиқ тўлашлари шарт.

Шу билан бирга, аукцион бошланишидан олдин дилерлар маблағларининг ЎзРВБ ҳисобварақларида бўлишига йўл қўйилади.

ДҚҚ бўйича аукцион натижалари ҳисоб-китоблари Т+0, Т+1 ва Т+2 халқаро стандартлари асосида амалга оширилади.

Бунда ҳисоб-китоб санаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дам олиш, байрам ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, ҳисоб-китоблар дам олиш, байрам ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш кунида амалга оширилади.

ЎзРВБ ҳисобварағига тушган пул маблағлари дилерларнинг савдо тизимдаги шахсий ҳисобварақларига ўтказилади.

ҲККМдан олинган ЎзРВБ ҳисобварағидан кўчирма пул маблағларининг дилерлар шахсий ҳисобварақларига ўтказиб берилишига асос ҳисобланади.

Марказий банк савдоларда ЎзРВБ комиссион мукофотини тўламаган ҳолда иштирок этади.»;

л) 34-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

м) 35-бандда :

иккинчи хатбошидаги «(тўланиши лозим бўлган)» сўзлари «(ёки аукционда аниқланадиган)» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати мобайнида қатъий белгиланган ва ўзгарувчан фоизли даромад олиш ҳуқуқини берадиган ДҚҚ бўйича фоиз тўловлари ҳар олти ойда амалга оширилади. ДҚҚ бозори талабидан келиб чиқиб, янги чиқариладиган ДҚҚ бўйича фоиз тўловининг муддатлари ўзгартирилиши мумкин.»;

н) 40-банднинг биринчи хатбошидаги «етти кун аввал» сўзлари «камида бир кун олдин» сўзлари билан алмаштирилсин;

о) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«45. Молия вазирлиги ДҚҚ эмитенти функцияларини бажариш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Ўзбекистон Республикасининг номидан молия йилида чиқариладиган ДҚҚнинг чекланган миқдорларини қонунчиликда белгиланган лимитлар доирасида чиқариш;

б) молия бозори конъюнктураси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ДҚҚ ҳар бир чиқарилишининг миқдори ва муддатларини, улар бўйича тўловларнинг даврийлиги ва фоизли даромад миқдорини белгилаш;

в) норезидентлар ўртасида жойлаштириладиган ДҚҚнинг йиллик миқдорларини Марказий банк билан келишилган ҳолда белгилаш;

г) рақобатсиз буюртманомалар бўйича аукционда дилер томонидан ДҚҚни сотиб олишга йўналтириладиган пул маблағларининг мумкин бўлган энг кўп миқдорига чекловлар белгилаш;

д) чиқаришнинг белгиланган миқдори доирасида ДҚҚни сотишнинг чекланган нархини белгилаш;

е) иккиламчи бозорда ДҚҚни сотиб олиш, жойлаштириш жараёнида сотилмаган ДҚҚни иккиламчи бозорда қўшимча жойлаштириш, шунингдек, уларни сотиб олиш орқали муддатидан олдин сўндириш операцияларини амалга ошириш;

ж) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда молия йилида чиқарилиб, шу молия йилининг ўзида сўндириладиган ДҚҚни чиқариш ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромад қисмидан тўлиқ сўндирилишини амалга ошириш;

з) ДҚҚ бозорида фискаль агент сифатида тегишли операцияларни амалга ошириш учун Марказий банкка топшириқлар бериш;

и) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ДҚҚ чиқарилишини фискал агентга топшириқ бериш орқали сўндириш ва фоизли даромад тўловларини амалга ошириш;

к) муомалада бўлиб турган ДҚҚ бўйича қўшимча бирламчи жойлаштиришни амалга ошириш;

л) ДҚҚ билан операцияларда дилерлар учун талабларни белгилаш ва дилер функцияларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.»;

п) 46-бандда :

а) биринчи хатбошидаги «ва дилер функцияларини» сўзлари «функциясини» сўзи билан алмаштирилсин;

б) «б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) ДҚҚ билан операцияларда дилерлар учун талабларни белгилаш ва дилер функцияларини бажариш бўйича шартномалар тузиш;»

в) «г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) Молия вазирлигининг топшириғига асосан муомалада бўлиб турган ДҚҚ бўйича қўшимча бирламчи жойлаштиришни амалга ошириш;».

р) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«47. ДҚҚ бозоридаги операциялар тўғрисидаги ахборотлар (аукцион ўтказиш бўйича эълонлар, аукцион натижалари ва инвесторлар учун зарур маълумотлар) мунтазам равишда Молия вазирлиги, Марказий банк ва ЎзРВБнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниб борилади.»;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 21 февраль,

82-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining davlat gʻaznachilik majburiyatlari va obligatsiyalarini muomalaga chiqarishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-dekabrdagi 1016-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kapital bozorini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 13-apreldagi PF-6207-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda davlat qimmatli qogʻozlari bozorini yanada rivojlantirish, Oʻzbekiston Respublikasining rezidentlari va norezidentlari tomonidan davlat qimmatli qogʻozlarini sotib olish imkoniyatini yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining davlat gʻaznachilik majburiyatlari va obligatsiyalarini muomalaga chiqarishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-dekabrdagi 1016-son qaroriga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi:

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

Markaziy bank bilan birgalikda davlat qimmatli qogʻozlari ikkilamchi bozorini rivojlantirishni nazarda tutuvchi davlat qimmatli qogʻozlari bilan ikkilamchi bozor narxlari asosida repo bitimlarini tuzish amaliyotini kengaytirish choralarini koʻrsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziri T.A. Ishmetov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 82-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining davlat gʻaznachilik majburiyatlari va obligatsiyalarini muomalaga chiqarishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-dekabrdagi 1016-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 2-bandning beshinchi va oltinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“davlat qimmatli qogʻozlari (Markaziy bank obligatsiyalari bundan mustasno) Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari va norezidentlari oʻrtasida joylashtirilishi mumkin. Norezidentlar oʻrtasida joylashtiriladigan davlat qimmatli qogʻozlarining yillik miqdorlari Moliya vazirligi tomonidan Markaziy bank bilan kelishilgan holda belgilanadi;

davlat qimmatli qogʻozlari kupon stavkali (qatʼiy belgilangan foiz daromadli), nol kupon stavkali (diskont obligatsiyalar), inflyatsiyaga bogʻlangan va boshqa turlarda chiqariladi;”.

2. 3-bandda :

a) ikkinchi va uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“moliya yilida chiqariladigan davlat qimmatli qogʻozlarining cheklangan miqdorlarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan limitlar doirasida chiqarish;

moliya bozori konyunkturasi va Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining ehtiyojlaridan kelib chiqib, bozor ishtirokchilarini (Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari va norezidentlari) tanlash, davlat qimmatli qogʻozlarining har bir chiqarilishi miqdori va muddatlarini, ular boʻyicha toʻlovlarning davriyligi va foizli daromad miqdorini belgilash;

b) toʻrtinchi xatboshidagi “olishni, shuningdek, ularni” soʻzlari “olish, shuningdek, ularni sotib olish orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda moliya yilida chiqarilib, shu moliya yilining oʻzida soʻndiriladigan davlat qimmatli qogʻozlarini chiqarish va Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining daromad qismidan toʻliq soʻndirish;

muomalaga chiqarilgan davlat qimmatli qogʻozlarini Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan muddatida soʻndirish va ularni sotib olish orqali muddatidan oldin soʻndirish va foiz toʻlovlarini fiskal agentga topshiriq berish orqali amalga oshirish.”.

3. ilovada :

a) 2-bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“diler — investitsiya vositachisi sifatida qimmatli qogʻozlar bozorida professional faoliyat yuritish huquqini olgan va OʻzRVB aʼzosi hisoblangan tijorat banki yoki boshqa yuridik shaxs;

investor — diler bilan tuzilgan shartnoma asosida DQQni sotib oluvchi yuridik yoki jismoniy shaxs — Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti yoki norezidenti”;

b) 3-bandga “soʻndirish” soʻzidan keyin “hamda foizli daromad toʻlovlarini amalga oshirish” soʻzlari qoʻshilsin;

v) 4-bandda :

birinchi xatboshidagi “tijorat banklari hamda Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari boʻlgan yuridik shaxslar oʻrtasida joylashtiriladi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari va norezidentlari boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslar oʻrtasida joylashtirilishi mumkin” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshiga “belgilangan” soʻzidan keyin “va oʻzgaruvchan” soʻzlari qoʻshilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“DQQ boʻyicha daromadlilik va foizlarni hisoblashda Xalqaro kapital bozorlari xalqaro assotsiatsiyasi (ICMA) tomonidan qoʻllaniladigan formulalardan foydalanilishi mumkin.”;

g) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Diler oʻz nomidan va hisobidan, shuningdek, investor topshirigʻiga asosan va uning mablagʻi evaziga bitimlar tuzishi mumkin. Investorning DQQni sotish yoki sotib olish boʻyicha buyurtmanomalari tegishli shartnoma tuzilgan diler tomonidan taqdim etiladi.

Dilerlar ikki toifaga, yaʼni birlamchi va ikkilamchi diler toifalariga boʻlinishi mumkin.

Birlamchi diler:

oʻz nomidan (diler arizasi) va oʻz hisobidan, shuningdek, investor topshirigʻi bilan va uning hisobidan (investor arizasi) auksionda DQQni sotib olish huquqiga ega;

DQQni birlamchi joylashtirish boʻyicha oʻtkaziladigan auksionda Markaziy bank tomonidan birlamchi diler uchun DQQni sotib olish yuzasidan oʻrnatilgan eng kam hajm doirasida raqobatli buyurtmanoma taqdim etishga majbur;

market-meykerlik funksiyasini bajarishi, DQQni sotib olish va sotish boʻyicha kotirovkalar tashkil etish yoʻli bilan ikkilamchi bozorda DQQni qoʻllab-quvvatlashga majbur;

DQQ bozori holatidan kelib chiqib, birlamchi dilerga boshqa talab va shartlar diler bilan tuziladigan shartnomada koʻzda tutilishi mumkin;

Moliya vazirligi birlamchi dilerni moliyaviy ragʻbatlantirish maqsadida diler bilan tuziladigan shartnomada barcha uchun yagona va shaffof mezonlar asosida komission toʻlov chora-tadbirlarini amalga oshirishni koʻzda tutishi mumkin;

Moliya vazirligi va Markaziy bank bilan birlamchi diler funksiyalarini bajarish boʻyicha tegishli shartnomalarni tuzadi;

ikkilamchi diler birlamchi diler orqali birlamchi bozordan DQQni sotib olish, ikkilamchi bozorda ishtirok etish hamda oʻz nomi va oʻz hisobidan, shuningdek, investor topshirigʻi bilan va uning hisobidan ikkilamchi bozorda DQQni sotib olish huquqiga ega.”;

d) 7-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi hududida norezidentlar ishtirokida DQQ oldi-sotdisini amalga oshirishdagi oʻzaro hisob-kitoblar ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlari orqali amalga oshirilishi mumkin.”;

e) 10-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

j) 11-bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Muomalaga chiqariladigan DQQ identifikatsiya raqami (yoki qimmatli qogʻozlarning xalqaro kodi) koʻrsatilgan global sertifikat bilan rasmiylashtiriladi.”;

z) 14-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar qoʻshilsin:

“Auksion oʻtkaziladigan kun Moliya vazirligi tomonidan har yili eʼlon qilinadigan DQQni chiqarish grafigi asosida belgilanadi.

Bunda auksion oʻtkaziladigan kun qonunchilik hujjatlariga muvofiq dam olish, bayram va (yoki) ish kuni boʻlmagan kun deb eʼtirof etiladigan kunga toʻgʻri kelsa, auksionni oʻtkazish ish kuni boʻlmagan kundan boshqa ish kuniga koʻchiriladi.”;

ikkinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

toʻrtinchi xatboshidagi “yetti kundan kechikmay” soʻzlari “kamida bir kun oldin” soʻzlari bilan almashtirilsin;

i) 16-bandga quyidagi mazmundagi xatboshilar qoʻshilsin:

“Bunda savdo tizimi dastlab narxi chegara narxiga teng yoki undan yuqori boʻlgan raqobatli buyurtmanomalarni, soʻngra raqobatsiz buyurtmanomalarni qanoatlantiradi.

Raqobatsiz buyurtmanomalar boʻyicha auksionda diler tomonidan DQQni sotib olishga yoʻnaltiriladigan pul mablagʻlarining mumkin boʻlgan eng koʻp miqdoriga cheklovlar belgilanishi mumkin.”;

k) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Dilerlar hisob-kitob kuni OʻzRVB maxsus hisobvaraqlariga komissiya toʻlovlarini hisobga olgan holda, tuzilgan bitimlar boʻyicha mablagʻlarni toʻliq toʻlashlari shart.

Shu bilan birga, auksion boshlanishidan oldin dilerlar mablagʻlarining OʻzRVB hisobvaraqlarida boʻlishiga yoʻl qoʻyiladi.

DQQ boʻyicha auksion natijalari hisob-kitoblari T+0, T+1 va T+2 xalqaro standartlari asosida amalga oshiriladi.

Bunda hisob-kitob sanasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq dam olish, bayram va (yoki) ish kuni boʻlmagan kun deb eʼtirof etiladigan kunga toʻgʻri kelsa, hisob-kitoblar dam olish, bayram va (yoki) ish kuni boʻlmagan kundan keyingi ish kunida amalga oshiriladi.

OʻzRVB hisobvaragʻiga tushgan pul mablagʻlari dilerlarning savdo tizimdagi shaxsiy hisobvaraqlariga oʻtkaziladi.

HKKMdan olingan OʻzRVB hisobvaragʻidan koʻchirma pul mablagʻlarining dilerlar shaxsiy hisobvaraqlariga oʻtkazib berilishiga asos hisoblanadi.

Markaziy bank savdolarda OʻzRVB komission mukofotini toʻlamagan holda ishtirok etadi.”;

l) 34-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

m) 35-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “(toʻlanishi lozim boʻlgan)” soʻzlari “(yoki auksionda aniqlanadigan)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“Qimmatli qogʻozlarga egalik qilishning butun muddati mobaynida qatʼiy belgilangan va oʻzgaruvchan foizli daromad olish huquqini beradigan DQQ boʻyicha foiz toʻlovlari har olti oyda amalga oshiriladi. DQQ bozori talabidan kelib chiqib, yangi chiqariladigan DQQ boʻyicha foiz toʻlovining muddatlari oʻzgartirilishi mumkin.”;

n) 40-bandning birinchi xatboshidagi “yetti kun avval” soʻzlari “kamida bir kun oldin” soʻzlari bilan almashtirilsin;

o) 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“45. Moliya vazirligi DQQ emitenti funksiyalarini bajarish jarayonida quyidagi huquqlarga ega:

a) Oʻzbekiston Respublikasining nomidan moliya yilida chiqariladigan DQQning cheklangan miqdorlarini qonunchilikda belgilangan limitlar doirasida chiqarish;

b) moliya bozori konyunkturasi va Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining ehtiyojlaridan kelib chiqib, DQQ har bir chiqarilishining miqdori va muddatlarini, ular boʻyicha toʻlovlarning davriyligi va foizli daromad miqdorini belgilash;

v) norezidentlar oʻrtasida joylashtiriladigan DQQning yillik miqdorlarini Markaziy bank bilan kelishilgan holda belgilash;

g) raqobatsiz buyurtmanomalar boʻyicha auksionda diler tomonidan DQQni sotib olishga yoʻnaltiriladigan pul mablagʻlarining mumkin boʻlgan eng koʻp miqdoriga cheklovlar belgilash;

d) chiqarishning belgilangan miqdori doirasida DQQni sotishning cheklangan narxini belgilash;

e) ikkilamchi bozorda DQQni sotib olish, joylashtirish jarayonida sotilmagan DQQni ikkilamchi bozorda qoʻshimcha joylashtirish, shuningdek, ularni sotib olish orqali muddatidan oldin soʻndirish operatsiyalarini amalga oshirish;

j) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda moliya yilida chiqarilib, shu moliya yilining oʻzida soʻndiriladigan DQQni chiqarish va Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining daromad qismidan toʻliq soʻndirilishini amalga oshirish;

z) DQQ bozorida fiskal agent sifatida tegishli operatsiyalarni amalga oshirish uchun Markaziy bankka topshiriqlar berish;

i) Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan DQQ chiqarilishini fiskal agentga topshiriq berish orqali soʻndirish va foizli daromad toʻlovlarini amalga oshirish;

k) muomalada boʻlib turgan DQQ boʻyicha qoʻshimcha birlamchi joylashtirishni amalga oshirish;

l) DQQ bilan operatsiyalarda dilerlar uchun talablarni belgilash va diler funksiyalarini bajarish boʻyicha shartnomalar tuzish.”;

p) 46-bandda :

a) birinchi xatboshidagi “va diler funksiyalarini” soʻzlari “funksiyasini” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) “b” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) DQQ bilan operatsiyalarda dilerlar uchun talablarni belgilash va diler funksiyalarini bajarish boʻyicha shartnomalar tuzish;”

v) “g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g) Moliya vazirligining topshirigʻiga asosan muomalada boʻlib turgan DQQ boʻyicha qoʻshimcha birlamchi joylashtirishni amalga oshirish;”.

r) 47-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“47. DQQ bozoridagi operatsiyalar toʻgʻrisidagi axborotlar (auksion oʻtkazish boʻyicha eʼlonlar, auksion natijalari va investorlar uchun zarur maʼlumotlar) muntazam ravishda Moliya vazirligi, Markaziy bank va OʻzRVBning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinib boriladi.”;

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 21-fevral,

82-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.02.2022-y., 09/22/82/0156-son)

lex.uz