UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 21-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 21 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ТАРКИБИ

ГРАФИГИ

РЎЙХАТИ

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, лицензиялаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом 1-иловага мувофиқ;

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қилувчи ваколатли органларнинг шикоятларни кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашининг (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда «Лицензия» ахборот тизими орқали тушадиган сўровлар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ахборот тизимлари орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилигига тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.

3. Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қилувчи ваколатли органлар бир ой муддатда шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгаши таркибини тасдиқласин.

4. Лицензиялаш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, мазкур қарорнинг 3-иловасида келтирилган масъул вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларига графикда белгиланган муддатларда тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади.

5. Мазкур қарор 2022 йил 1 мартдан кучга киради.

Фаолиятнинг лицензияланадиган турини ёки унинг кичик турини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахслар (лицензиат) учун мазкур қарор билан белгиланган лицензия талаб ва шартлари 2022 йил 1 июндан кучга киради.

Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни амалга оширадиган ваколатли органлар уч ой муддатда амалдаги лицензиатларнинг фаолияти мазкур қарор билан белгиланган лицензия талаб ва шартларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) лицензиялаш тартиб-таомиллари «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилишига ўтиши муносабати билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини амалга оширсин;

б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

мазкур қарорга 3-иловада келтирилган лицензиялаш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига 1-ИЛОВА

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолиятни «Лицензия» ахборот тизими орқали лицензиялаш, лицензиатлар фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Лицензия олиш талаб қилинадиган фаолиятни «Лицензия» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу Низом қоидалари 2 — 42-иловаларда келтирилган лицензияланадиган фаолият турларининг паспортларида (кейинги ўринларда — Паспорт) назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турларига нисбатан татбиқ этилади.

2. Амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият турлари Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланади.

Амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият турлари билан лицензия олмасдан шуғулланиш тақиқланади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

лицензиат — фаолиятнинг лицензияланадиган турини ёки унинг кичик турини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;

лицензия — жисмоний ёки юридик шахсга бериладиган, лицензия талаблари ва шартларига мажбурий равишда риоя этилган тақдирда, фаолиятнинг лицензияланадиган турини ёки унинг кичик турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;

лицензиялаш — лицензия бериш тўғрисидаги аризани топшириш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш, лицензияни бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ҳамда тўхтатиш, шунингдек, лицензияни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ тартиб-таомиллар мажмуи;

фаолиятнинг лицензияланадиган тури — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган, қонун билан белгиланадиган фаолият тури;

лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури — фаолиятнинг лицензияланадиган тури таркибига киритиладиган фаолият турининг йўналиши;

талабгор — лицензияни олиш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;

лицензияловчи орган — фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни амалга оширадиган давлат органи (унинг ҳудудий бўлинмаси) ёки бошқа ташкилот;

«Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) — лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлган махсус электрон тизим;

лицензия талаблари ва шартлари — фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан шуғулланишда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, мазкур Низомда ва у билан тасдиқланган Паспортларда белгиланган талаблар ва шартлар мажмуи;

лицензиялар реестри — берилган, узайтирилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, тўхтатилган, бекор қилинган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базалари.

4. Талабгор лицензия олиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни «Лицензия» АТ ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда юборади.

Лицензиялаш тартиб-таомиллари Давлат хизматлари марказлари томонидан «Лицензия» АТ орқали амалга оширилиши мумкин;

Аризалар «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг лицензияловчи органга тушган ва лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.

5. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) автоматик равишда «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали талабгорга юборилади.

Талабгор лицензия олиш учун тақдим қилган аризасининг кўриб чиқилиш ҳолатини «Лицензия» АТ орқали онлайн кузатиб бориши мумкин.

6. Лицензия лицензияловчи орган томонидан берилади. Паспортларда лицензиялаш тегишли ваколатли орган (кейинги ўринларда — келишиладиган орган) билан келишилиши зарурлиги белгиланиши мумкин.

7. Лицензия чекланмаган муддатга берилади, Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

2-боб. Фаолиятни амалга ошириш талаблари ва шартлари

8. Қуйидагилар лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш талаблари ва шартлари ҳисобланади:

Паспортларнинг 9-бандида назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя этиш;

лицензия олиш, қайта расмийлаштириш ва муддатини узайтириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг сохта, ёлғон ва нотўғри эмаслигини таъминлаш;

Паспортларда тегишли фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун ходимларга нисбатан талаб мавжуд бўлган тақдирда, ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолатларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда юритиш;

юридик шахс ҳисобланган лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш кунида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида мурожаат қилиши;

жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида мурожаат қилиш.

9. Фаолиятнинг лицензияланадиган тури ва (ёки) лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури учун алоҳида талаб ва шартлар Паспортларда белгиланади.

3-боб. Лицензия олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби

10. Талабгор ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахс ўз электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда (талабгор — жисмоний шахслар учун ЭРИ ўрнига Мобил-ID тизимидан ҳам фойдаланиш мумкин) лицензия олиш учун «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда фаолиятнинг лицензияланадиган турини, шу жумладан, ҳар бир кичик турини танлаб, электрон шаклда ариза тўлдиради.

Аризада фаолиятнинг лицензияланадиган туридан келиб чиқиб қуйидагилар акс эттирилади:

юридик шахс бўлган талабгор учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

жисмоний шахс бўлган талабгор учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

талабгор амалга оширмоқчи бўлган фаолиятнинг лицензияланадиган тури ёки мазкур фаолиятнинг кичик тури;

фаолиятни амалга ошириш манзили;

Паспортларнинг 5-бандида белгиланган бошқа маълумотлар.

Паспортларда аризага айрим ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги кўрсатилиши мумкин. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши керак.

Америка Қўшма Штатларидаги талабгор «us-uz.gov.uz» платформасида рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятнинг лицензияланадиган турини, шу жумладан, ҳар бир кичик турини танлаб, электрон шаклда ариза бериши мумкин.

Бунда «us-uz.gov.uz» платформаси орқали берилган аризалар ушбу Низомда белгиланган тартибда «Лицензия»АТ орқали кўриб чиқилади.

11. Талабгордан ушбу Низомнинг 10-банди ва фаолият тури бўйича Паспортларнинг 5-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

12. Талабгор ариза бериш вақтида амалга оширмоқчи бўлган фаолиятининг лицензия талаблари ва шартларига мослигини ва уларга риоя этишини тасдиқлаши лозим.

13. Талабгор аризага нотўғри маълумотлар киритилганлигини аниқлаган тақдирда, маълумотларни аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимни тўлашдан олдин, йиғим ундирилмайдиган ҳолатларда эса аризани лицензияловчи органга юборишдан олдин ўзгартиришга ҳақли.

14. Аризани кўриб чиқиш учун Паспортларнинг 6-бандида белгиланган миқдорда йиғим ундирилади. Бунда Паспортларда айрим фаолият турлари бўйича аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмаслиги назарда тутилиши мумкин.

Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи — ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — лицензияловчи органнинг ҳисобварағига йўналтирилади.

15. Аризага киритилган маълумотлар «Лицензия» АТ орқали идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида дастлабки тарзда автоматик равишда таққосланади ва текширилади.

Ариза қуйидаги ҳолларда автоматик тарзда қабул қилинмайди:

нотўғри ёки ёлғон маълумотлар киритилганлиги «Лицензия» АТ орқали аниқланганда;

Паспортларнинг 6-бандида назарда тутилган йиғим тўланмаганда (йиғим тўланиши назарда тутилмаган ҳоллар бундан мустасно);

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тасдиқланмаганда;

лицензия реестрида талабгорнинг айни бир хил фаолият бўйича киритилган ва амалда бўлган лицензияси мавжуд бўлган тақдирда;

талабгорнинг айни бир хил фаолияти муайян муддатга тўхтатилганда;

талабгорнинг тегишли фаолият билан шуғулланиши суднинг қарорига асосан муайян муддатга тақиқланганда.

Мазкур бандда кўрсатилганлардан ташқари бошқа асослар билан аризани қабул қилмасликка йўл қўйилмайди.

15 1 . Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

16. Йиғим тўланганидан сўнг ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайдиган ҳолларда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар «Лицензия» АТ орқали дастлабки тарзда таққосланиб текширилгандан сўнг талабгор томонидан «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензияловчи органга юборилади.

Паспортларнинг 10-бандида белгиланган тақдирда, талабгор томонидан киритилган ҳужжатлар келишиладиган органларга ҳам бир вақтнинг ўзида юборилиши мумкин.

17. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Паспортларнинг 8-бандида белгиланган муддатларда қабул қилинади.

Лицензияловчи орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида ҳужжатларни текшириши, заруратга кўра бошқа давлат органларида мавжуд, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни «Лицензия» АТ орқали мустақил равишда олиши, объектларни жойига чиқиб ўрганиши, ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ходимлари таркибидан ёки ўз ҳисобидан бошқа шахсларни жалб қилган ҳолда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиши, шунингдек, талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

18. Талабгорнинг аризасини кўриб чиқишда бошқа органлар билан келишиш ва уларнинг хулосаларини олиш талаб этилса, келишиладиган органлар Паспортларнинг 10-бандида белгиланган муддатларда, агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, аризани кўриб чиқишнинг умумий муддати тугашидан 5 иш кунидан олдин, тегишли келишувни ёки хулосани тақдим этиши лозим.

Келишиладиган органлар томонидан тегишли келишувни ёки хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиши талаб этилса, фақат ўзининг фаолият йўналишига тегишли бўлган қисми бўйича ўрганиш ўтказиши мумкин. Талабгор ўз объектларини жойига чиқиб ўрганиш учун лицензияловчи ва келишиладиган органларга тегишли шароитларни яратиб бериши керак.

Ўрганиш натижаси бўйича талабгор иштирокида далолатнома тузилади ва «Лицензия» АТга киритилади. Агар талабгор далолатномани имзолашдан бош тортса, лицензияловчи ёки келишиладиган органлар томонидан бу ҳақда далолатномада қайд этилади.

Келишиладиган органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаган ҳолларда ариза ушбу органлар билан келишилган, хулосалар эса ижобий ҳисобланади. Бундай ҳолатда келишиладиган органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади. Бунда тегишли келишиладиган органларнинг хулосаларисиз лицензия бериш имкони бўлмаганда, талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш муддати ва тартиби бузилганлиги учун келишиладиган органлар жавобгар ҳисобланади.

19. Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни «Лицензия» АТ орқали ушбу қарорни қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали қабул қилади.

Қарор «Лицензия» АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.

20. Агар лицензияловчи орган Паспортларнинг 8-бандида белгиланган аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида талабгорга лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, талабгор бу ҳақида лицензияловчи органни «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Талабгорнинг лицензияни олишни кутишга розилигини билдириши, унинг кейинчалик лицензияловчи органни хабардор этиш орқали фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини чекламайди.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда талабгор белгиланган давлат божи тўловини амалга оширгандан кейин «Лицензия» АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. Бунда талабгор фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас ва лицензияловчи органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.

21. Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

лицензия берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги;

талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;

Паспортларга мувофиқ ўтказилиши шарт бўлган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олинганлиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

22. Талабгорнинг лицензия бериш ҳақидаги аризасини биринчи марта кўриб чиқиш жараёнида қуйидаги камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат бермасдан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди:

лицензия берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;

ходимларнинг касбий малакаси қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;

тақдим этилган ҳужжатлар ва дастурлар қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;

лицензия талаблари ҳамда шартларига мувофиқ фойдаланиладиган бино ва иншоотлар санитария-эпидемиологик ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаганда.

Ушбу бандда кўрсатилган камчиликлар аниқланганда лицензияловчи орган уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат берган ҳолда хабарнома юборади. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома лицензияловчи орган томонидан «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП воситасида электрон шаклда талабгорга бир иш куни ичида юборилади.

23. Хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Лицензияловчи орган аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга малакали ходимларни излашда, ҳужжатлар ҳамда дастурларни маромига етказиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек, лицензияни олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам кўрсатиши ва тавсиялар бериши керак, бундан талабгорнинг таклиф этилган ёрдамни рад этиши ҳоллари мустасно. Лицензияловчи органнинг камчиликларни бартараф этишга қаратилган кўрсатма ва тавсиялари камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада батафсил ёритилади.

24. Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома юборилган тақдирда, лицензияни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати хабарномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб турилади.

25. Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда лицензияни беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

26. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорга рад этиш сабаблари, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари ва талабгор мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади. Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги қарор олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

27. Талабгор лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Талабгорнинг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар улар олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда лицензияловчи орган ва уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда келишиладиган органлар томонидан такроран кўриб чиқилади. Талабгорнинг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим, агар улар лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган ҳужжатларни такроран тақдим этиш мумкин бўлган муддатда тақдим этилган бўлса, ундирилмайди.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда лицензияловчи орган томонидан талабгорга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин талабгор томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва лицензияловчи орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

Талабгор лицензия бериш рад этилганлиги, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг лицензиялаш тартиб-таомиллари билан боғлиқ ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

28. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензияловчи орган бу ҳақида шу куннинг ўзида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали талабгорга Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборади.

Хабарнома юборилганлиги тўғрисида маълумот ҳамда талабгорнинг шахсий кабинетига юбориладиган бошқа маълумотлар талабгорнинг хоҳишига кўра мобил алоқа қурилмасига SMS-хабар шаклида ҳам юборилиши мумкин.

29. Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда давлат божи тўловини амалга оширади.

Лицензияни бериш учун давлат божи тўлови белгиланган муддатда амалга оширилмаслиги лицензияловчи орган томонидан лицензияни бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилиниши учун асос бўлади. Лицензия бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумот «Лицензия» АТ орқали автоматик тарзда талабгорга юборилади. Бунда талабгор лицензияни олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Давлат божи тўлови амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади, башарти Паспортларнинг 7-бандида бошқача тақсимот назарда тутилмаган тақдирда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи — ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — давлат бюджетига йўналтирилади.

30. Давлат божи тўланганидан сўнг «Лицензия» АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

31. Берилган лицензиялар ҳақидаги маълумот «Лицензия» АТда фаолиятнинг ҳар бир лицензияланадиган тури бўйича алоҳида юритиладиган лицензиялар реестрига автоматик равишда киритилади.

4-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, муддатини узайтириш ва ўзгартириш тартиби

32. Юридик шахс ҳисобланган тадбиркорлик субъекти ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш кунида лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани топшириши шарт.

Янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айни бир фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар — тадбиркорлик субъектлари қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури учун тугатилганда ёки фаолият турлари бирлаштирилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

Амал қилиш муддати чекланган лицензияни қайта расмийлаштиришда илгари берилган лицензиянинг амал қилиш муддати ўзгармайди.

Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда, лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза талабгорнинг хоҳишига кўра Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан юборилиши мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектининг қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда, махсус электрон тизим орқали ваколатли органга хабарнома юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган орқали лицензияни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгарганлиги ҳамда тадбиркорлик субъектининг жойлашган жойининг (почта манзилининг) номланиши (маҳаллалар, кўчалар номи, уй рақамлари) ўзгарганда тадбиркорлик субъектининг амалда бўлган лицензияларига «Лицензия» АТ орқали автоматик равишда тўлов ундирмасдан ўзгартириш киритилади.

33. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ҳужжатлар лицензияловчи органга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимнинг ярми ундирилади ва ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун давлат божи ундирилмайди.

34. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияловчи органга тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида лицензия қайта расмийлаштириб берилади.

Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширади.

Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда лицензияловчи орган томонидан лицензияни қайта расмийлаштиришни рад этиш тақиқланади.

35. Амал қилиш муддати чекланган лицензияларнинг амал қилиш муддати лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар берилиши керак. Бунда лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилгунга қадар лицензияланадиган фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади, бунда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимнинг ярми ундирилади.

35 1 . Лицензияланадиган фаолият турларининг паспортларида назарда тутилган ҳолларда лицензиянинг амал қилиш муддати тугашига бир ой қолганда ваколатли органлар томонидан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган тадбиркорлик субъектларига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддатини автоматик узайтириш учун лицензия берганлик учун ундириладиган давлат божи миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) юборилади.

Лицензиат хабарнома (инвойс) юборилган кундан бошлаб 15 кун муддатда, бироқ лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан 5 кун олдин лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш учун давлат божини тўлаганда, лицензиянинг амал қилиш муддати автоматик тарзда кейинги муддатга узайтирилади.

Лицензиат томонидан давлат божи белгиланган муддатда тўланмаган ҳолларда, унга юборилган хабарнома (инвойс) автоматик равишда бекор қилинади.

36. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ундириладиган йиғим ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

Лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорларда давлат божи ундирилади ва ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

37. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги қарор Паспортларнинг 8-бандида белгиланган муддатларда қабул қилинади.

38. Лицензиялар лицензиатнинг аризасига асосан лицензияловчи орган томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:

лицензия асосида амалга ошираётган фаолиятини лицензияланадиган фаолият турининг бошқа кичик тури билан кенгайтиришда;

лицензия асосида фаолият юритаётган юридик шахслар томонидан ташкил этилган филиаллар ва ваколатхоналарнинг ушбу фаолият билан шуғулланишида;

юридик шахс ҳисобланган тадбиркорлик субъектининг фаолиятни амалга ошириш жойи ўзгарганда.

Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган асослар лицензиат фаолиятини амалга ошириш жойига нисбатан лицензия талаблари ва шартлари Паспортларнинг 9-бандида белгиланган тақдирда, лицензияни ўзгартириш тартибида ариза тақдим этилади. Лицензиат фаолиятини амалга ошириш жойига нисбатан талаблар ва шартлар белгиланмаган тақдирда, лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза тақдим этилади.

Лицензияни ўзгартириш лицензияни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади, бунда аризани кўриб чиқиш учун йиғимнинг ярми ундирилади ва ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

Ушбу бандда назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида тегишли лицензияни берганлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида давлат божи ундирилади ва ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

39. Лицензиат лицензия асосида амалга ошираётган фаолиятини лицензияланадиган фаолият турининг бошқа кичик тури билан кенгайтириш ҳуқуқига эга, бунда лицензиат лицензияни ўзгартириш ҳақида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали ариза тақдим этиши лозим.

Лицензиат маълум бир соҳада лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўла туриб, худди шу соҳадаги алоҳида фаолиятнинг кичик турига лицензия бериш тўғрисида мурожаат қилса, у томонидан лицензияловчи органга фақат қўшимча лицензия талаблари ва шартларини қаноатлантирадиган маълумотлар тақдим этилади. Бунда лицензияловчи орган томонидан фақат қўшимча қилинаётган фаолиятнинг кичик тури учун лицензия талаб ва шартларига лицензиатнинг мувофиқлиги ўрганилади.

Лицензиат томонидан фаолиятнинг кичик тури бўйича лицензия талаблари ва шартларини қаноатлантирадиган маълумотлар тўлиқ тақдим этилганда, лицензияловчи орган томонидан лицензиатнинг аввалги лицензиясига лицензияланадиган фаолият турининг бошқа кичик турига оид маълумотлар киритилган ҳолда ўзгартиришлар киритилади.

5-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тўхтатиш

40. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда лицензияловчи орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкин:

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги аниқланганда;

лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда;

лицензия беришда келишиладиган органлар томонидан ўз ваколатлари доирасида ўтказиладиган ўрганишлар жараёнида лицензия ва рухсат этиш соҳасидаги талаб ва шартлар бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, бир иш куни ичида бу ҳақидаги хабарнома ва асословчи ҳужжатлар лицензияловчи органга тақдим этилганда.

41. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.

Белгиланган муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса, лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш бўйича судга даъво ариза киритиши лозим.

Лицензиатлар ушбу Низомнинг 40-бандида назарда тутилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи органлар ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади.

42. Лицензияланадиган фаолият билан шуғулланувчи жисмоний ёки юридик шахслар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганда лицензиянинг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш ҳақида лицензияловчи органга мурожаат қилиши мумкин. Бунда жисмоний ёки юридик шахслар томонидан олти ой муддат ичида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида лицензияловчи органга мурожаат қилинмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатилади.

43. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори «Лицензия» АТ орқали ушбу қарорни қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали қабул қилинади.

Қарор «Лицензия» АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда лицензиатнинг шахсий кабинетига юборилади.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ҳақидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида бу ҳақида «Лицензия» АТдаги лицензиялар реестрига тегишли ёзув киритилади.

44. Лицензияловчи органлар ёки суд лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг лицензиат томонидан бартараф этилиши учун етарли, аммо беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаган муддат тақдим этади.

45. Лицензиат лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши ҳақида қарор келиб тушганидан сўнг қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ва қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига қадар лицензияловчи органга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда маълумот юбориши лозим.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор суд томонидан қабул қилинган бўлса, камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва асословчи ҳужжатлар қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига қадар судга тақдим этилиши лозим.

46. Камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида лицензияловчи орган маълумотларни таҳлил қилиши, заруратга кўра камчиликлар бартараф этилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиши лозим.

47. Таҳлил ёки ўрганишлар натижасида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилганлиги аниқланган тақдирда, лицензияловчи орган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарорни «Лицензия» АТ орқали қабул қилади.

Бунда лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарор уч иш кунида қабул қилинмаса, жисмоний ва юридик шахслар ушбу муддат тугагандан сўнг лицензияловчи органни «Лицензия» АТ орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда фаолиятини давом эттириши мумкин.

Лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарор «Лицензия» АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.

48. Суднинг лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори тегишли лицензияловчи органга келиб тушганда, лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши қайта тикланганлиги тўғрисидаги маълумотни «Лицензия» АТга бир иш кунидан ошмаган муддатда жойлаштиради.

49. Лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш қуйидаги ҳолларда лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади:

лицензиат лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида мурожаат қилганда;

юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда, қўшиб юборилиши мустасно;

якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;

жисмоний шахснинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

лицензия берганлик учун лицензиат тўлаши лозим бўлган давлат божи белгиланган муддатда тўланмаганда.

50. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш учун лицензияловчи органга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборади.

Лицензияловчи орган хабарномага асосан ёки мазкур Низомнинг 49-банди учинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензиатга маълум қилади. Шунингдек, лицензиянинг амал қилиши бекор қилинганлиги ҳақида «Лицензия» АТдаги лицензиялар реестрига маълумот киритади.

51. Лицензияловчи орган қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади:

лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;

лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;

лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар Паспортларда назарда тутилади;

лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритилганлиги ҳақидаги маълумоти судга даъво аризаси киритилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай лицензиатга «Лицензия» АТ орқали лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритиш сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда етказилади.

Суднинг лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади ҳамда лицензияловчи орган ушбу маълумотни бир иш куни ичида лицензиялар реестрига киритади.

Лицензия ушбу банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, лицензия берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.

52. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

лицензиялаш тартиби бекор қилинганда;

лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлганда;

лицензияга эга бўлган жисмоний шахс вафот этганда;

лицензиат томонидан лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида мурожаат берилиб, мазкур хатбошида назарда тутилган муддат давомида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида лицензияловчи органга мурожаат қилинмаган тақдирда.

Лицензиянинг амал қилиш муддати тугаган ҳолларда лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг амал қилиш муддат тугатганлиги тўғрисида қарор қабул қилиш талаб этилмайди.

Лицензиянинг амал қилиши ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича тўхтатилган тақдирда, лицензияловчи орган бу ҳақида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензиатга хабарнома юборади.

6-боб. Лицензияланадиган фаолиятларни назорат қилиш тартиби

53. Лицензиялар реестрига киритилган ҳамда фаолиятини амалга ошираётган лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши лицензияловчи орган (ёки унинг ҳудудий бўлинмалари) томонидан назорат қилинади.

54. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат амалга оширилаётганда лицензияловчи органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиатларни лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширув натижалари асосида лицензиатлар йўл қўйган лицензия талаблари ва шартларининг аниқ қоидабузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, шунингдек, судга лицензиянинг амал қилишини олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, лицензияни бекор қилиш ташаббуси билан мурожаат қилиш;

лицензия бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича юридик шахсларга жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уни мажбурий ундириш бўйича судга даъво аризаси киритиш.

55. Назорат қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

«Лицензия» АТ орқали масофавий назорат;

лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ва қонунчиликда белгиланган тартибда жойга чиққан ҳолда текшириш;

статистик ахборотларни ва лицензиатлардан сўраб олинадиган маълумотларни таҳлил қилиш.

56. Лицензияловчи орган масофавий назоратни «Лицензия» АТ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лицензиатнинг ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, бошқа ваколатли органлар ва идоралардан олинган ахборотлар асосида амалга оширади.

Масофавий назоратни амалга оширишда лицензиялар реестрига киритилган лицензиатларнинг лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатлари тўғрисида «Лицензия» АТ орқали автоматик равишда келадиган хабарлар лицензияловчи органнинг шахсий кабинетига келиб тушади. Ушбу хабар орқали лицензияловчи орган лицензиатларнинг фаолиятини таҳлил қилади ва ўрганади. Бунда лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича лицензиатларга кўрсатма бериши шарт.

Лицензиатлар масофавий назорат асосида лицензияловчи орган томонидан берилган кўрсатмада баён этилган талабларни ўн иш куни ичида бажариши ва бу ҳақида лицензияловчи органга хабар бериши лозим.

Кўрсатма лицензиатлар томонидан ўз вақтида ижро этилмаганда ёки бажарилиши таъминланмаганда лицензияловчи орган «хавфни таҳлил қилиш» тизими асосида уларнинг фаолиятини текшириши мумкин.

57. Лицензиатнинг фаолиятини жойига чиққан ҳолда текшириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

«хавфни таҳлил этиш» тизими;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари;

«Лицензия» АТ орқали юборилган лицензиялаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузишга доир ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида жисмоний шахсларнинг маълумотлари.

58. Лицензиатнинг фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширишлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда амалга оширилади.

59. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини жойига чиққан ҳолда текшириш ўн кунгача бўлган муддатда ўтказилиши лозим.

Лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширишдан бош тортиш лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўладиган ҳаракат ҳисобланади.

60. Тегишли фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш ҳолатлари билан боғлиқ қонун бузилишлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида аниқланган тақдирда, уларни рағбатлантириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

7-боб. Лицензияловчи органлар қарори ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби

61. Талабгор/лицензиат белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг:

қарорлари ва ҳужжатлари устидан;

мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиши мумкин.

62. Талабгор/лицензиат шикоятни:

ҳудудий даражадаги лицензияловчи органга нисбатан унинг юқори турувчисига;

республика даражасида лицензияловчи органга нисбатан ушбу идорада ташкил этилган Шикоятларни кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашига (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) тақдим этади.

Талабгор/лицензиат белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг қарори ҳамда унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят бошқа ваколатли органларга ҳам берилиши мумкин.

63. Республика даражасида Апелляция кенгаши таркиби лицензияловчи органнинг раҳбари томонидан беш нафар таркибда тасдиқланади. Апелляция кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакили кузатувчи сифатида иштирок этади.

Апелляция кенгаши йиғилиши унинг аъзоларининг тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.

64. Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шикоят қарор (бошқа ҳужжат) тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан ёки талабгор/лицензиатга лицензияловчи органлар қарори ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай берилиши мумкин.

Шикоят бериш муддати, агар у узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган бўлса, шикоятни кўриб чиқувчи орган томонидан тикланиши мумкин.

65. Шикоят ёзма, оғзаки (шахсий қабул ёки ишонч телефони орқали) ёки электрон шаклда («Лицензия» АТдаги шахсий кабинет, электрон почта ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали) берилади ва унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

қарорни қабул қилган ёки ҳаракатни амалга оширган ваколатли органнинг номи;

шикоят берган жисмоний шахснинг (унинг вакилининг) фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи, юридик шахс учун эса — унинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили), СТИР;

шикоят берган шахснинг талаблари;

илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати (мавжуд бўлган тақдирда);

шикоят берилган сана.

Шикоят ёзма шаклда берилганда шикоят қилувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар шикоят вакил томонидан берилган бўлса, унга ишончноманинг ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши керак.

66. Жисмоний шахс оғзаки шикоят (шахсий қабул орқали) қилаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса — ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.

Электрон шаклда бериладиган шикоятларда талабгор/лицензиатнинг электрон манзили ва ягона идентификатори (ЖШШИР/СТИР) ҳамда бошқа реквизитлар кўрсатилиши керак.

Шикоятда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги талабгор/лицензиатнинг шикоятини кўриб чиқиш натижаларини ахборот тизими орқали электрон шаклда қабул қилишга бўлган розилигидир.

67. Шикоятни олган юқори турувчи ваколатли орган ва Апелляция кенгаши шикоят берилаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар) тўғрисидаги тегишли ахборотни шикоят олинган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида ўрганиш учун сўраб олиши лозим.

Апелляция кенгашининг шикоят бўйича йиғилиш материалларини тайёрлаш республика даражасидаги лицензияловчи органнинг юридик хизмати томонидан амалга оширилади.

68. Талабгор/лицензиатнинг талабига кўра шикоят унинг иштирокида кўриб чиқилиши мумкин.

Бунда юқори турувчи лицензияловчи орган ва Апелляция кенгаши талабгор/лицензиатнинг истагига кўра муҳокамани видеоконференц алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказишни таъминлаши шарт.

Видеоконференц алоқа режимида шикоятни кўриб чиқиш учун техник ва бошқа шароитларни таъминлаш лицензияловчи органнинг марказий аппаратига ёки тегишли ҳудудий бўлинмасига юкланади.

69. Шикоятни кўриб чиқиш якуни бўйича баённома тузилиши ва ушбу баённома юқори турувчи лицензияловчи орган ва Апелляция кенгашининг раҳбари томонидан имзоланиши керак.

Юқори турувчи лицензияловчи орган ёки Апелляция кенгаши шикоят бўйича ўн беш кун ичида қарор қабул қилиши шарт.

70. Шикоят берган талабгор/лицензиат шикоят бўйича қарор қабул қилингунига қадар уни чақириб олишга ҳақли. Шикоятни чақириб олиш ёзма (шикоятни йиғилишда кўриб чиқиш жараёнида) ёки электрон шаклда («Лицензия» АТ орқали) расмийлаштирилади.

71. Юқори турувчи лицензияловчи орган ёки Апелляция кенгаши шикоят бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:

устидан шикоят қилинаётган қарорни ўзгаришсиз қолдириш;

устидан шикоят қилинаётган қарорга ўзгартишлар киритиш;

қарорни бекор қилиш ва зарур бўлган тақдирда, янги қарор қабул қилиш;

лицензияловчи орган ёки унинг мансабдор шахси зиммасига берилган шикоят моҳияти бўйича муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш.

72. Шикоят Апелляция кенгаши томонидан кўрилаётганда юзага келадиган масалалар унинг аъзолари томонидан бир овоздан ҳал қилинади. Ҳеч бир аъзо овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили овоз бериш жараёнида иштирок этмайди ва унинг фикри Апелляция кенгаши аъзолари учун тавсиявий тусга эга.

73. Лицензияловчи органнинг қарори устидан шикоят қилинган тақдирда, шикоят юқори турувчи лицензияловчи органда ёки Апелляция кенгашида рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан қарорнинг амал қилиши ва ижро этилиши тўхтатиб турилади, бундан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно.

8-боб. Лицензиялар реестрини юритиш тартиби

74. Лицензиялар реестри «Лицензия» АТда электрон шаклда фаолиятнинг ҳар бир лицензияланадиган тури бўйича алоҳида юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.

75. Лицензиялар реестри автоматик тарзда шакллантирилади, унинг доимий юритилиши ва унга тегишли ўзгартиришларни киритиш лицензияловчи органлар томонидан амалга оширилади.

Лицензияловчи органлар лицензиялар реестрини юритишда ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиши лозим.

76. Лицензияловчи органлар қуйидаги маълумотларни лицензиялар реестрига ўз вақтида киритиб боришга жавобгар:

лицензия қайта расмийлаштирилганлиги;

лицензия ўзгартирилганлиги;

лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги;

лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги;

лицензиянинг амал қилиши қайта тикланганлиги;

лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганлиги;

лицензия бекор қилинганлиги.

77. Ҳар бир лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

лицензиатнинг реестр тартиб рақами, унинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, юридик манзили, юридик шахс учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахс учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

лицензияловчи орган номи;

реестрга киритилган сана;

филиаллар ва ваколатхоналар тўғрисидаги ахборот;

фаолиятнинг лицензияланадиган тури;

фаолият олиб бориш манзили;

лицензиатга фаолиятнинг рухсат этилган ҳар бир кичик тури;

лицензиянинг амал қилиш муддати — чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун;

лицензиянинг ҳолати (амалда, тўхтатиб турилган, бекор қилинган, тўхтатилган);

лицензия ҳолати ҳар бир ўзгаришининг асослари ва санаси.

78. Лицензиатлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар базаси лицензияловчи органлар фойдаланиши учун шакллантирилади ва унда лицензиялашда киритиладиган барча маълумотлар ҳамда илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон нусхалари сақланади.

Ушбу маълумотлар базасида лицензиялар реестрида киритилмаган ахборотлар мавжуд бўлган тақдирда, лицензияловчи органлар томонидан ушбу ахборотлар бошқа шахсларга ошкор қилиниши тақиқланади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

79. Лицензиат лицензия талаб ва шартларининг бажарилганлиги юзасидан лицензияловчи органга сохта, ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

80. Лицензияловчи орган (уларнинг мансабдор шахслари) лицензиатга нисбатан қўллаган жавобгарлик чоралари, шунингдек, лицензияни тўхтатиб туриши ва/ёки бекор қилиши ноқонуний деб топилган тақдирда, лицензиатга келтирган зарарларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплайди.

81. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари мазкур Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, «Лицензия» АТ орқали доимий мониторинг олиб боради.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 1-ИЛОВА

Лицензия олиш талаб қилинадиган фаолиятни «Лицензия» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензиялаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгор Лицензия олиш учун «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Талабгор 1. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини, шу жумладан, ҳар бир кичик турини танлаб, электрон шаклда ариза тўлдиради ва тегишли ҳужжатларни юклайди. Ўз хоҳишига кўра 2. Аризани кўриб чиқиш учун лицензияланадиган фаолият турлари паспортларининг (кейинги ўринларда — Паспортлар) 6-бандида белгиланган миқдорда йиғимни тўлайди. 3-босқич «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади. Паспортларнинг 10-бандида белгиланган ҳолатларда, ҳужжатлар бир вақтнинг ўзида келишувчи органларга ҳам юборилади. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлангандан сўнг реал вақт режимида Лицензияловчи орган Аризани кўриб чиқади, заруратга кўра объектларни жойига чиқиб ўрганади, бошқа давлат органларидан мавжуд маълумотларни мустақил равишда олади ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилади. Паспортларнинг 8-бандида белгиланган муддатларда 4-босқич «Лицензия» АТ 1. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади. 2. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборади. Реал вақт режимида 5-босқич Талабгор 1. Хабарномада кўрсатилган давлат божи тўловини амалга оширади. 1. 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда «Лицензия» АТ 2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. 2. Давлат божи тўланганидан сўнг реал вақт режимида

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 2-ИЛОВА

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш

1. Лицензия номи: Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) мактабгача таълим хизматлари (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно); б) умумий ўрта таълим хизматлари; в) ўрта махсус таълим хизматлари; г) касбий таълим хизматлари; д) олий таълим хизматлари; е) олий таълимдан кейинги таълим хизматлари. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги. 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: I. Мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматлари учун: а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), таълим фаолиятини амалга ошириш манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; болалар учун қўшимча таълим доирасида чет тилларига ўқитган ҳолларда, педагогларнинг касбий ривожлантириш таълим ташкилотларида малакаси оширилганлиги; б) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари. II. Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун: а) ариза. аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи; фаолиятнинг лицензияланаётган тури; кадрлар тайёрлаш режалаштирилаётган соҳалар, таълим жараёнлари йўлга қўйилиши режалаштирилаётган йўналишлар, касблар ёки мутахассисликлар рўйхати (таълим шакллари кўрсатилган ҳолда); ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, ўзгартириш, қайта расмийлаштириш); кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича қабул режаси (тўлиқ ўқиш давомийлиги кўрсатилган ҳолда); почта манзили, электрон почтаси, мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) ташкил этилаётган таълим ташкилотининг номи, мақоми, бошқарув тизими, бошқарув кадрлари, асосий таълим ва илмий фаолият йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифатини таъминлаш тизими ва воситалари, тўлов-контракт миқдори ва унинг ҳисоб-китоби, шунингдек, таълим ташкилотини ривожлантириш бўйича беш йиллик стратегик режасини ўз ичига олган концепция; в) банк муассасаси томонидан тасдиқланган ҳисобварағида захира маблағлар тўғрисидаги маълумотлар; г) қабул қилинадиган талаба (ўқувчи, изланувчи)лар сонига мос равишда ўқув бинолари, талабалар турар жойи ва ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ер, бино ва иншоотларнинг тегишли ҳужжатлари (олди-сотди шартномаси, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш ҳужжати ёки фойдаланиш учун камида 5 йил муддатга тузилган ижара (текин фойдаланиш) шартномаси, шунингдек, кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар). 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш кунида (олий таълим тури бўйича 30 иш кунида) 9. Лицензия талаблари ва шартлари: I. Нодавлат таълим соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: а) таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), кўчмас мулк объекти кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар), шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги*; а 1 ) нодавлат таълим хизматлари кўрсатиладиган бино ва хоналарни онлайн трансляция қилиш ҳамда болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан онлайн кузатиш имкониятига эга бўлган, овоз ёзиш мосламалик ички ва ташқи камералар билан таъминлаш. Бунда видеоёзув қайдлари камида олти ойгача сақлаб борилади*; б) таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш, шу жумладан, умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар ўзбек тили фанига ажратиладиган ўқув соатлари ҳажмини давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун тасдиқланган таянч ўқув режага мувофиқ белгилаши*; в) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик*; г) лицензиат томонидан нодавлат таълим соҳасидаги фаолияти учун лицензия олинган кунидан сўнг бир ой муддат ичида таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларни таълим соҳасида ваколатли давлат органларининг тегишли ахборот тизимларига киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш. Бунда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастури (erp.maktab.uz) ва электрон платформаларига (my.maktab.uz, e-shahodatnoma.uz, emaktab.uz) киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш (мактабгача таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар ва «Болалар боғчаси» (bbit.uz) ахборот тизимига ҳам ушбу маълумотларни киритиб боради); ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув фаолияти бошлангандан сўнг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ўқув, илмий ва маъмурий жараёнларни бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизимларига (Академик лицейларда таълим жараёнларини бошқариш — EMIS AL, касбий таълим жараёнларини бошқариш — EMIS PT, олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими — HEMIS, олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими — Daraja.ilmiy.uz)га тегишлилиги бўйича киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш*; д) таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим ташкилотлари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилиш; е) нодавлат таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш*; ж) нодавлат таълим ташкилотларининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши (Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этиладиган хорижий таълим ташкилотларининг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг таълим муассасалари филиаллари (марказлари, таълим кампуслари) ва бошқа бўлинмалари бундан мустасно)*; з) битирувчиларга белгиланган тартибда таълим тўғрисида ҳужжат бериш (бундан мактабгача таълим хизматлари мустасно). II. Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун қўшимча нодавлат таълим соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: а) қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш; б) таълим-тарбия жараёни ташкил этишда таҳсил олувчилар учун ер, бино ва иншоотларда белгиланган майдоннинг мавжудлиги бунда, ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамини ҳисоблашда кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари ҳам инобатга олинади*; ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотларининг майдони 5 000 м 2 дан кам бўлмаслиги; в) олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотаси кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан ошмаслиги ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликларига талабаларни тегишли таълим дастурлари белгиланган тартибда махсус давлат аккредитациясидан ўтказилганидан сўнг навбатдаги (келаётган) ўқув йили учун белгиланган тартибда қабул қилиш*; г) олий таълим ташкилотида ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар билан шуғулланадиган ректор маслаҳатчиси штат бирлиги мавжудлиги*; д) қонунчиликда белгиланган муддатларда, ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат аккредитациясидан ўтиш*; е) давлат аккредитациясидан ўтиш жараёнида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этиш*; ж) олий таълим ташкилоти дастлабки 5 йил давомида унинг йиллик соф фойдасининг камида 80 фоизини, кейинги йилларда эса камида 50 фоизини мазкур таълим ташкилотининг асосий фаолиятини ривожлантиришга йўналтириш; з) таълим ташкилотлари битирувчиларига бериладиган диплом маълумотларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли маълумотлар базасига киритиш*. III. Қуйидагилар нодавлат таълим хизматлари лицензияланадиган фаолият турларининг алоҳида талаб ва шартлари ҳисобланади: Мактабгача таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно) Т/р Лицензия талаблари ва шартлари Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар 1. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:* камида 2 та компьютер техникаси ҳамда экран ўлчами камида 40 дюйм бўлган телевизор билан жиҳозланган мактабгача таълимнинг дастурларини амалга ошириш учун ўқув хонаси ёки ахборот-ресурс маркази; ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг тарбияланувчилар умумий сонига нисбати — 1/6. 2. Битта гуруҳдаги тарбияланувчиларнинг максимал сони:* 3 ёшгача гуруҳда — 20 нафар; 3-5 ёшлилар гуруҳида — 25 нафар; қисқа муддатли гуруҳда — 30 нафар. 3. Битта гуруҳ учун киритиладиган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси штат бирликларининг минимал миқдорлари:* а) тарбиячи: 9 соатли — 1,25 штат бирлиги; 10,5 соатли — 1,46 штат бирлиги; 12 соатли — 1,67 штат бирлиги; 24 соатли — 2,2 штат бирлиги; б) тарбиячи ёрдамчиси: 9 соатли — 1 штат бирлиги; 10,5 соатли — 1,15 штат бирлиги; 12 соатли — 1,25 штат бирлиги; 24 соатли — 1,5 штат бирлиги. 4. Мактабгача таълим ташкилоти биносининг сиғимига қўйиладиган минимал талаблар:* девор ёки панжара билан ўраб олинган ҳудудига ва алоҳида кириш-чиқиш жойига эга бўлган: а) алоҳида биноларда ташкил этилганда тарбияланувчилар сони 385 нафардан ошмаслиги; б) кўп қаватли турар жой биносининг биринчи қаватида ташкил этилганда тарбияланувчилар сони: шаҳар жойларда — 75 нафаргача; қишлоқ жойларда — 60 нафаргача; индивидуал биноларда — 150 нафаргача бўлиши лозим. 5. Мактабгача таълим ташкилотида маъмурият ва ҳар бир гуруҳ учун талаб этиладиган хоналар ва ҳар бир тарбияланувчи учун ажратиладиган майдон ўлчами:* а) маъмурият учун: раҳбар хонаси — 1 та хона ; методист хонаси — 1 та хона ; тиббиёт хонаси — 1 та хона ; б) машғулотлар ва ўйинлар учун: пойабзални алмаштириш хонаси шкафлари билан (ҳар бир гуруҳ учун) — 5,0 м 2 ; машғулотлар ва ўйин хонаси — 3,3 м 2 ; ётоқхона — 3,3 м 2 ; овқатланиш жойи (ҳар бир гуруҳ учун) — 18 м 2 ; мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотлари ўтказиш зали — 2 м 2 ; кутубхона — 18 м 2 ; в) хўжалик ишлари учун: таом тайёрлаш хонаси; таом тарқатиш хонаси; идиш-товоқ ювиш хонаси; кир ювиш ва қуритиш хонаси; чойшабларни сақлаш жойи (шкаф); тозалаш воситаларини сақлаш жойи (шкаф); озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаш омборхонаси; маъмурият, тарбиячилар ва ходимлар, ҳар бир тарбияланувчилар гуруҳи учун алоҳида ҳожатхона. 6. Мактабгача таълим ташкилоти биносининг ички қисмида ҳар бир тарбияланувчи учун ажратиладиган майдон ўлчами:* умумий типдаги учун — 3,3 м 2 ; кўп қаватли турар жой биносининг биринчи қавати учун — 2,8 м 2 . 7. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига имтиёз тақдим этилганлиги:* жами тарбияланувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари бепул қабул қилинган бўлиши лозим. Умумий ўрта таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари Т/р Лицензия талаблари ва шартлари Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар 1. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:* камида 30 та компьютер техникаси билан жиҳозланган электрон кутубхона; камида 5 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази; таълим олувчиларга ҳар бир фандан бир донадан дарсликлар, шу жумладан, электрон дарсликлар. 2. Битта синфдаги таълим олувчиларнинг максимал сони:* умумий ўрта таълим ташкилотида: 1-4-синфларда — 20 нафар; 5-9-синфларда — 24 нафар; 10-11-синфларда — 20 нафар. 3. Таълим олувчилар сонига тўғри келадиган ўқитувчилар штат бирликлари:* умумий ўрта таълим ташкилотида: 1-4-синфларда — 25 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги; 5-9-синфларда — 12 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги; 10-11-синфларда — 13 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги. 4. Ўқитувчиларнинг малака тоифаларига (лавозимларига) кўра салоҳияти:* мутахассислар (олий маълумотли ўқитувчилар) — 30%; иккинчи малака тоифалилар (катта ўқитувчилар) — 30%; биринчи малака тоифалилар (етакчи ўқитувчилар) — 20%; олий малака тоифалилар (бош ўқитувчилар) — 20%. 5. Чет тили ўқитувчиларининг чет тилини билиши даражаси:* инглиз тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 6), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори; немис тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори; француз тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори; япон тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори; бошқа тиллардан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори. 6. Умумий ўрта таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар:* девор ёки панжара билан ўралганлиги; кўкаламзорлаштирилганлиги; тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; стадион (ўйин майдони) (ўқув дастурлари ва режаларида жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўналиш ва модуллар мавжуд бўлмаган таълим ташкилотлари бундан мустасно) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги. 7. Умумий ўрта таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами, бунда ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамини ҳисоблашда кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари ҳам инобатга олинади:* 40 — 630 нафар — 20 м 2 ; 631 — 989 нафар — 15 м 2 ; 990 нафардан ортиқ — 10 м 2 . 8. Умумий ўрта таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчами:* а) маъмурият учун: раҳбар хонаси — 1 та хона ; ўқитувчилар хонаси — 1 та хона ; методик хона — 1 та хона ; психолог хонаси — 1 та хона ; тиббиёт хонаси — 1 та хона ; б) дарс машғулотлари учун: барча фанлардан умумий типдаги синфхоналар — 2 м 2 ; бошланғич синф хоналари — 2 м 2 ; фронталь ва индивидуал машғулотлар учун синфхоналар — 2,5 м 2 ; расм, чизмачилик, мусиқа фанлари учун хоналар — 2,4 м 2 ; информатика хонаси — 2,5 м 2 ; чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик хонаси (мульяжлар сақлаш хонаси билан) — 2,4 м 2 ; чет тили хонаси — 2,4 м 2 ; иккига бўлиб ўқитиладиган фанлар учун хона — 2,5 м 2 ; технология хонаси — 6 м 2 ; кимё, физика, биология фанларидан лаборатория хоналари — 2,5 м 2 ; кутубхона — 0,6 м 2 ; спорт зали (таълим олувчилар сонига кўра) — 9,0х18,0 м; 12,0х24,0 м; 18,0х30,0 м; в) қўшимча хизмат кўрсатиш учун: фаоллар зали; ошхона; тиббиёт хонаси; хўжалик хонаси; ўқитувчилар учун ҳожатхона — 3 м 2 (ҳар блокда алоҳида); таълим олувчилар учун ҳожатхона — 0,4 м 2 (ўғил ва қиз болаларга алоҳида, ҳар қаватда биттадан). 9. Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:* камида 50 % компьютер техникалари 10 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги; камида 50 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши. 10. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига имтиёз тақдим этилганлиги:* жами таълим олувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандлари танлов асосида бепул ўқишга қабул қилинган бўлиши (умумий ўрта таълим ташкилотлари учун). 11. Болалар учун қўшимча таълим фаолиятини йўлга қўйиш учун талабларнинг бажарилганлиги:* болалар учун қўшимча таълим доирасида чет тилларига ўқитган ҳолларда, педагогларнинг касбий ривожлантириш таълим ташкилотларида малакаси оширилган бўлиши ҳамда ҳар уч йилда малакаси ошириб борилиши. Ўрта махсус таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари Т/р Лицензия талаблари ва шартлари Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар 1. Талабгор томонидан депозит ҳисобварағида захира қилиниши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори*: 25 (йигирма беш) минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар; 2. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:* а) камида 32 та компьютер техникаси билан жиҳозланган компьютер синфлари; б) камида 10 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази; в) сервер қурилмаси, таълим фаолияти ва таълим жараёнларини бошқариш электрон платформасининг мавжудлиги ҳамда маълумотлар базаси хавфсизлиги кафолати мавжудлиги. 3. Битта гуруҳ учун мўлжалланган аудитория хоналарининг минимал ҳажми*: а) тўлиқ гуруҳлар учун 26 нафар ўқувчи учун мўлжалланган бўлиши; б) бўлиб ўтиладиган фанлар учун 13 нафар ўқувчи учун мўлжалланган бўлиши. 4. Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар*: а) девор ёки панжара билан ўралганлиги; б) ҳудуднинг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштирилганлиги; в) тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; г) ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; д) стадион (ўйин майдони) (ўқув дастурлари ва режаларида жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўналиш ва модуллар мавжуд бўлмаган таълим ташкилотлари бундан мустасно) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги; е) ҳудуднинг хавфсизлик бўйича видео кузатув камераларининг ўрнатилганлиги. 5. Таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами, бунда ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамини ҳисоблашда кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари ҳам инобатга олинади*: 40 — 630 нафар — 20 м 2 ; 631 — 989 нафар — 15 м 2 ; 990 нафардан ортиқ — 10 м 2 . 6. Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчами*: а) маъмурият учун: раҳбар хонаси — 1 та хона; ўқитувчилар хонаси — 1 та хона; методик хона — 1 та хона; психолог хонаси — 1 та хона; тиббиёт хонаси — 1 та хона; бухгалтерия хонаси — 1 та хона; инсон ресурсларини бошқариш бўлинмаси — 1 та хона; б) дарс машғулотлари учун: барча фанлардан умумий типдаги синфхоналар — 2 м 2 ; фронталь ва индивидуал машғулотлар учун синфхоналар — 2,5 м 2 ; информатика хонаси — 2,5 м 2 ; чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик хонаси (мульяжлар сақлаш хонаси билан) — 2,4 м 2 ; чет тили хонаси — 2,4 м 2 ; иккига бўлиб ўқитиладиган фанлар учун хона — 2,5 м 2 ; кимё, физика, биология фанларидан лаборатория хоналари — 2,5 м 2 ; спорт зали (таълим олувчилар сонига кўра) — 9,0х18,0 м; 12,0х24,0 м; 18,0х30,0 м; в) қўшимча хизмат кўрсатиш учун: кутубхонанинг умумий майдони — 100 м 2 ; фаоллар зали; ошхона; тиббиёт хонаси; хўжалик хонаси; ўқитувчилар учун ҳожатхона (ҳар блокда алоҳида); таълим олувчилар учун ҳожатхона (ўғил ва қиз болаларга алоҳида, ҳар қаватда биттадан). 7. Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси*: а) таълим ташкилотининг расмий веб-саҳифаси мавжудлиги; б) камида 75 % компьютер техникалари 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги; в) камида 50 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши. 8. Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар*: а) проектор ёки ўлчами 1500х1000, 1500х2000, 2500х2000 бўлган электрон ёхуд оддий доска — 1 дона; б) аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс. Касбий таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари Т/р Лицензия талаблари ва шартлари Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар 1. Талабгор томонидан депозит ҳисобварағида захира қилиниши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори*: 25 (йигирма беш) минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш ва унинг миқдорини доимий таъминлаб бориш; 2. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги*: а) камида 32 та компьютер техникаси билан жиҳозланган компьютер синфлари; б) камида 10 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази; в) сервер қурилмаси, таълим фаолияти ва таълим жараёнларини бошқариш электрон платформасининг мавжудлиги ҳамда маълумотлар базаси хавфсизлиги кафолати мавжудлиги. 3. Битта гуруҳ учун мўлжалланган аудитория хоналарининг минимал ҳажми*: а) тўлиқ гуруҳлар учун 30 нафар ўқувчи учун мўлжалланган бўлиши; б) бўлиб ўтиладиган фанлар учун 15 нафар ўқувчи учун мўлжалланган бўлиши. 4. Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар*: а) девор ёки панжара билан ўралганлиги; б) ҳудуднинг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштирилганлиги; в) тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; г) ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; д) стадион (ўйин майдони) (ўқув дастурлари ва режаларида жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўналиш ва модуллар мавжуд бўлмаган таълим ташкилотлари бундан мустасно) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги; е) ҳудуднинг хавфсизлик бўйича видео кузатув камераларининг ўрнатилганлиги. 5. Таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами, бунда ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамини ҳисоблашда кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари ҳам инобатга олинади*: 40 — 630 нафар — 20 м 2 ; 631 — 989 нафар — 15 м 2 ; 990 нафардан ортиқ — 10 м 2 . 6. Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчами*: а) маъмурият учун: раҳбар хонаси — 1 та хона; ўқитувчилар хонаси — 1 та хона; методик хона — 1 та хона; психолог хонаси — 1 та хона; бухгалтерия хонаси — 1 та хона; инсон ресурсларини бошқариш бўлинмаси хонаси — 1 та хона; б) дарс машғулотлари учун: барча фанлардан умумий типдаги синфхоналар — 2 м 2 ; фронталь ва индивидуал машғулотлар учун синфхоналар — 2,5 м 2 ; информатика хонаси — 2,5 м 2 ; чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик хонаси (мульяжлар сақлаш хонаси билан) — 2,4 м 2 ; чет тили хонаси — 2,4 м 2 ; иккига бўлиб ўқитиладиган фанлар учун хона — 2,5 м 2 ; кимё, физика, биология фанларидан лаборатория хоналари — 2,5 м 2 ; спорт зали (таълим олувчилар сонига кўра) — 9,0х18,0 м; 12,0х24,0 м; 18,0х30,0 м; тайёрлайдиган касб ва мутахассисликлар ҳамда белгиланган нормаларга мос лаборатория(лар) ва устахоналар; в) қўшимча хизмат кўрсатиш учун: кутубхонанинг умумий майдони — 100 м 2 ; фаоллар зали; ошхона; тиббиёт хонаси; хўжалик хонаси; ўқитувчилар учун ҳожатхона (ҳар блокда алоҳида); таълим олувчилар учун ҳожатхона (ўғил ва қиз болаларга алоҳида, ҳар қаватда биттадан). 7. Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси*: а) таълим ташкилотининг расмий веб-саҳифаси мавжудлиги; б) камида 75 % компьютер техникалари 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги; в) камида 50 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши. 8. Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар*: а) проектор ёки ўлчами 1500х1000, 1500х2000, 2500х2000 бўлган электрон ёхуд оддий доска — 1 дона; б) аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс. Олий таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари Т/р Лицензия талаблари ва шартлари Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар 1. Талабгорнинг дастлабки устав фонди (устав жамғармаси)га қўйиладиган минимал талаблар*: Камида 2 (икки) млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ҳамда кейинчалик талабалар сонининг кўпайиб боришига мутаносиб равишда ушбу устав фондини ошириб бориш. 2. Талабгор томонидан депозит ҳисобварағида захира қилиниши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори*: 350 (уч юз эллик) минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш ва унинг миқдорини доимий таъминлаб бориш. 3. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги*: а) камида 40 та компьютер техникаси билан жиҳозланган компьютер синфлари; б) камида 40 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази (ҳар бир компьютер техникаси учун камида 4 м 2 майдон ажратилиши лозим); в) ҳар бир ўқув биносида майдони 50 м 2 дан кам бўлмаган талабалар мустақил дарс қилиш хонаси; г) сервер қурилмаси, SCORM стандарти талабларига мувофиқ бўлган таълим фаолияти ва таълим жараёнларини бошқариш электрон платформасининг мавжудлиги ҳамда маълумотлар базаси хавфсизлиги кафолати мавжудлиги. 4. Таълим олувчилар учун мўлжалланган аудитория хоналарининг минимал ҳажми*: гуруҳда — 20 — 30 нафаргача; потокда — 40 — 90 нафаргача талаба учун белгиланган майдон талаблардан кам бўлмаслиги. 5. Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар*: а) девор ёки панжара билан ўралганлиги; б) ҳудуднинг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштирилганлиги; в) тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; г) ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; д) стадион (ўйин майдони) (ўқув дастурлари ва режаларида жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўналиш ва модуллар мавжуд бўлмаган таълим ташкилотлари бундан мустасно) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги; е) ҳудуднинг хавфсизлик бўйича видео кузатув камераларининг ўрнатилганлиги. 6. Таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами, бунда ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамини ҳисоблашда кўп қаватли биноларнинг юқори қаватлари ҳам инобатга олинади*: техника ва муҳандислик — 11,2 — 19,4 м 2 ; педагогика — 8,7 — 14,5 м 2 ; фармацевтика — 11,2 — 19,4 м 2 ; иқтисодиёт — 7,9 — 13,1 м 2 ; тиббиёт — 12,3 — 22,0 м 2 ; қишлоқ хўжалиги — 11,2 — 19,4 м 2 ; зооветеринария — 11,4 — 20,5 м 2 ; маданият — 15,0 — 26,0 м 2 ; санъат ва архитектура — 20,0 — 33,8 м 2 ; бошқа йўналишлар бўйича — 8,7 — 14,5 м 2 . 7. Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчами*: а) маъмурият учун: ректоратдаги барча маъмурий-бошқарув жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган хоналар — 1 тадан хона; бухгалтерия хонаси — 1 та хона; инсон ресурсларини бошқариш бўлинмаси хонаси — 1 та хона; б) дарс машғулотлари учун: ўқув аудиториялари — 2,2 м 2 ; компьютер зали (синфи) — 4 м 2 ; чет тили хонаси — 2,4 м 2 ; умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналари — 4 м 2 ; техник ва махсус лабораториялар — 6 м 2 ; алоҳида кабиналарга ажратилган фонозаллар — 3 м 2 ; ўқув-техник воситалар билан жиҳозланган ўқув аудиториялари — 2,4 м 2 ; курс лойиҳаси ва малакавий битирув ишларини бажариш заллари — 3,6 м 2 (архитектура-қурилиш ва бадиий ОТТлар учун — 6 м 2 ); спорт зал (спорт таълим йўналишлари ҳамда ўқув режаларида спортга оид фанлари мавжуд бўлса) — 12,0х18,0 м; 12,0х24,0 м; 15,0х24,0 м; 18,0х38,0 м ва ундан юқори; ўқув биноларининг умумий қувватига нисбатан барча таълим шакллари бўйича таҳсил олаётган жами талабалар сони 2 баравардан ортиб кетмаслиги; в) қўшимча хизмат кўрсатиш учун: кутубхонанинг умумий майдони (ҳар бир ўқув биносида) — 200 м 2 ; фаоллар зали; ошхона (буфет); тиббиёт хонаси; таълим олувчилар турар жойи — Тошкент шаҳри учун ҳар 5 нафар таълим олувчига 1 ўрин (жой) нисбатида, бошқа ҳудудларда ҳар 10 нафар таълим олувчига 1 ўрин (жой) нисбатида. 8. Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси*: а) таълим ташкилотининг расмий веб-саҳифаси мавжудлиги; б) камида 75 % компьютер техникалари 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги; в) камида 50 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши. 9. Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар*: а) проектор ёки ўлчами 1500х1000, 1500х2000, 2500х2000 бўлган электрон ёхуд оддий доска — 1 дона; б) аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс. Олий таълимдан кейинги таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари Т/р Лицензия талаблари ва шартлари Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар 1. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги*: камида 10 та компьютер техникаси билан жиҳозланган электрон кутубхона; камида 5 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази. 2. Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар*: а) девор ёки панжара билан ўралганлиги; б) ҳудуднинг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштирилганлиги; в) тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; г) ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; д) стадион (ўйин майдони) (ўқув дастурлари ва режаларида жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўналиш ва модуллар мавжуд бўлмаган таълим ташкилотлари бундан мустасно) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги; е) ҳудуднинг хавфсизлик бўйича видео кузатув камераларининг ўрнатилганлиги. 3. Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчами*: а) раҳбар хонаси — 1 та хона; илмий раҳбарлар хонаси — 1 тадан хона; коллегиал орган хонаси — 1 та хона; илмий котиб хонаси — 1 та хона; ихтисосликлар бўйича тадқиқотчилар хонаси — 1 тадан хона; тиббиёт хонаси — 1 та хона; онлайн учрашув ва илмий тадбирларда қатнашиш имконини берувчи хона — 1 та махсус хона; 4. Олий таълимдан кейинги таълим тури бўйича моддий-техник базанинг ҳолати: ихтисосликлар бўйича илмий лабораторияларнинг мавжудлиги; илмий-тадқиқотларни олиб бориш учун замонавий асбоб-ускуналар, материаллар, ахборот-коммуникация воситалари, компьютер техникаси, маиший техника ва бошқа зарур воситаларнинг етарли даражада мавжудлиги; экспериментал базанинг мавжудлиги. 5. Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси*: а) 100% компьютер техникалари 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги; б) илмий ишлар сақланадиган кутубхона ва халқаро порталларга уланганлик. 6. Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар*: а) проектор ёки ўлчами 1500х1000, 1500х2000, 2500х2000 бўлган электрон ёхуд оддий доска — 1 дона; б) аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида); б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари томонидан санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида); в) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосалари (фақат ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялашда) (5 иш куни ичида); г) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида); д) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хулосаси (педагогик таълим йўналишларида таълим жараёнини ташкил этиш истагидаги нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда) (5 иш куни ичида). 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ. I. Мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматлари учун: Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензия берилади. Лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати ва таълим шакллари аниқ кўрсатилади. Лицензия олиш учун топширилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнига таълим тури тегишли бўлган таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлимлари ва бўйсунувидаги идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этилиши мумкин. II. Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун: Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида Лицензия берилади. Лицензияда юридик шахснинг номи, ташкилотнинг СТИР рақами, юридик (почта) манзили, фаолиятни амалга ошириш манзили, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати ва таълим шакллари, лицензия берилган сана ва вақти кўрсатилади. Лицензия олиш учун топширилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнига таълим тури тегишли бўлган таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари, тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлимлари ва бўйсунувидаги идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этилиши мумкин. Нодавлат таълим ташкилотининг маъмурий ҳудудлардаги (Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси) фаолият манзиллари учун таълим фаолияти йўналишлари ва таълим шакллари лицензияда алоҳида кўрсатилади ҳамда лицензия талаблари ва шартлари алоҳида қўлланилади, бундан устав фонди ҳамда депозит ҳисобварағида захира қилинадиган маблағнинг минимал миқдорига қўйилган талаблар мустасно. Ижобий хулоса асосида тақдим қилинган лицензия фақатгина таълим ташкилоти ташкил этилганлигини тасдиқлайди ва таълим жараёнларини бошлаш ҳуқуқини бермайди. Лицензияга эга бўлган таълим ташкилоти белгиланган тартибда махсус давлат аккредитациясидан ўтиб, тегишли сертификатга эга бўлгандан сўнг таълим дастурлари бўйича таълим жараёнларини йўлга қўйишга рухсат этилади. Лицензия олиш жараёнида (олингандан кейин) тақдим қилинган маълумотлар ва ҳужжатлар сохталиги аниқланиши лицензия бекор қилинишига асос бўлади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 3-ИЛОВА

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш

1. Лицензия номи: моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият (объектни консервациялаш, реставрация қилиш, таъмирлаш, замонавий фойдаланишга мослаштириш, тиклаш) қуйидаги тоифалар бўйича: I тоифадаги лицензия — маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объектларда асрашга доир ишларни амалга ошириш учун; II тоифадаги лицензия — республика ва маҳаллий аҳамиятига эга бўлган объектлар бўйича асрашга доир ишларни амалга ошириш учун. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги; 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, почта манзили, фаолиятни амалга ошириш манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), юридик шахснинг мутахассислари ҳақидаги маълумотлар (Ф.И.О, лавозими, мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи). в) юзаси 10 м.кв дан кам бўлмаган қурилиш ҳавозаси ва ғишт кесиш, силлиқлаш, металл кесиш, ёғочга ишлов бериш асбоб-ускуналарнинг номи, маркаси ва сони ҳақида маълумотнома. Лицензияловчи орган қуйидаги ҳужжатларни мустақил тарзда ўзи олади: «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумот; лицензияловчи орган томонидан берилган реставратор-устанинг малака сертификати; тегишли автоматлаштирилган ахборот тизимидаги юридик шахсда ишлайдиган мутахассисларнинг тегишли мутахассислик бўйича олий маълумот бўйича диплом маълумотлари . 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: I тоифадаги лицензия учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари; II тоифадаги лицензия учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 7 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) ваколатли орган томонидан тақдим этилган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатнома талаблари ва шартларига риоя қилиш; б) лицензиат томонидан лицензияланадиган фаолият тури соҳасида олиб бориладиган ишлар (асрашга доир фаолият олиб бориладиган объект номи ва манзили) ҳақида ушбу ишлар бошланишидан камида уч кун олдин ва якунлангандан сўнг уч кун ичида лицензияловчи органга ахборот бериш; в) асрашга доир ишларда объектга салбий таъсирларнинг олдини олиш ва авария ҳолатига қарши ишларни бажариш; г) археология ёдгорликларини консервация қилишда тегишли рухсатномага эга бўлган археологни шартнома асосида жалб этиш;* д) юзаси 10 м.кв дан кам бўлмаган қурилиш ҳавозаси ва ғишт кесиш, силлиқлаш, металл кесиш, ёғочга ишлов бериш ускуналари мавжуд бўлиши; е) юридик шахснинг штатида талабга жавоб берадиган қуйидаги мутахассисларнинг мавжуд бўлиши, шу жумладан, лицензиат лицензиядан фойдаланиш даврида (объектда асрашга доир ишларни амалга ошириш давомида) ушбу мутахассисларнинг шахсан иштирок этишини таъминлаши:* I тоифадаги лицензия учун — олий маълумот ёки лицензияловчи орган томонидан устанинг малакасини тасдиқловчи маълумотга эга бўлган ва соҳада сўнгги 10 йил давомида камида икки йил иш стажига эга бўлган 2 нафар мутахассис (санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, тасвирий ва амалий санъат безаги, архитектура ёдгорликларини реконструкция ва реставрация қилиш, архитектура назарияси, тарихи, архитектура ёдгорликларини тиклаш, археолог, тарихшунос, тасвирий ва амалий санъати (монументал ва ҳайкалтарошлик безаги) асосий иш жойи бўйича ишлаши; II тоифадаги лицензия учун — олий маълумот ёки лицензияловчи орган томонидан устанинг малакасини тасдиқловчи маълумотга эга бўлган ва соҳада сўнгги 10 йил давомида камида уч йил иш стажига эга бўлган 4 нафар мутахассис (тарихий маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, тасвирий ва амалий санъат безаги; архитектура ёдгорликларини реконструкция ва реставрация қилиш, архитектура назарияси, тарихи, архитектура ёдгорликларини тиклаш) асосий иш жойи бўйича ишлаши. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. Объектнинг республика ва маҳаллий аҳамиятга эга эканлиги Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорининг буйруғи билан белгиланади. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятда бош пудратчи ҳисобланадиган лицензиат томонидан лицензияга эга бўлмаган субпудрат (ёрдамчи пудратчи) ташкилотлар қуйидаги талаблар ва шартларга риоя қилган ҳолда жалб этилади: субпудрат ташкилотларни моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни бажаришга жалб этишга лойиҳа-смета ҳужжатларининг алоҳида бўлимлари бўйича рухсат этилади ва бунда умумий иш ҳажмининг 20 фоизидан ошишига йўл қўйилмайди; субпудрат ташкилотлар асрашга доир ишларда лойиҳа-смета ҳужжатларида фақат уларга тааллуқли қисми бўйича иштирок этади; лицензиат субпудрат ташкилотлар ва уларнинг ходимлари томонидан объект режими билан белгиланган қоидаларга риоя этилиши учун тўлиқ жавоб беради. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 4-ИЛОВА

Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: Лицензия номи: 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш; б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйларда (ФҲДЁдаги маросим, «ош бериш» маросими, кечқурунги никоҳ тузиш — «никоҳ тўйи» маросими, «келин салом» маросими), «суннат тўйи» маросимига хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ташкилотларда — клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар). 3. Ариза берувчилар тоифаси: Ижрочилар — жисмоний шахслар ва ижодий жамоалар — юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Юридик шахс лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), ижодий жамоа аъзоларида имтиёзга эга бўлган шахслар мавжуд бўлса (ногиронлиги бўлган шахслар, таълим муассасаларида ўқийдиганлар, пенсионерлар) имтиёзи тўғрисидаги маълумот, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), аризани тақдим этиш жойи. б) ижрочиларда мусиқа маълумоти мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда; в) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда; г) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочиларнинг репертуари тўғрисидаги маълумотнома; д) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (асарнинг матни, муаллифларининг исми-шарифи асарларнинг номи, маҳаллий, республика, халқаро фестиваллар иштирокчиси, республика кўрик-танловлар иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат кабилар) — мавжуд бўлганда; е) фақат биринчи марта ариза топширувчи хонанда учун камида 1 та қўшиқ ва унинг матни (агарда мавжуд бўлса асарга олинган видеоклип) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига (кейинги ўринларда — Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи) шахсан топширади ёки жонли ижрода ёзиб олинган ижроси Интернет жаҳон ахборот тармоғига юкланган ҳаволасини тақдим этади. Жисмоний шахс лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: жисмоний шахснинг фамилияси, исми, паспорт серияси ва рақами ёки ID-карта рақами, ЖШШИР, телефон рақами, жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) ижрочи имтиёзга эга бўлса (ногиронлиги бўлган шахс, таълим муассасасида ўқийдиган, пенсионер) имтиёзи тўғрисидаги маълумот, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), аризани тақдим этиш жойи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишига розилиги. б) ижрочида мусиқа маълумот мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда; в) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда; г) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочининг репертуари тўғрисидаги маълумотнома; д) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (асарнинг матни, муаллифларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, асарларнинг номи, маҳаллий, республика, халқаро фестиваллар иштирокчиси, республика кўрик-танловлар иштирокиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат кабилар) — мавжуд бўлганда; е) фақат биринчи марта ариза топширувчи хонанда учун камида 1 та қўшиқ ва унинг матни (агарда мавжуд бўлса асарга олинган видеоклип) Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига шахсан топширади ёки жонли ижрода ёзиб олинган ижроси Интернет жаҳон ахборот тармоғига юкланган ҳаволасини тақдим этади. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш: I рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари; II рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари; б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйлар (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, «келин салом»), «суннат тўйи» тадбирларига хизмат кўрсатиш, ҳордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар): III рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 30 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; 0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; қолган маблағлар — лицензияловчи ваколатли орган ҳисобварағига. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун фаолият турига қараб давлат божи бир жисмоний шахсга бир йил ҳисобидан тўланади. Юридик шахс ташкил этган ижодий жамоалардан давлат божи ягона лицензия бўйича ундирилади. Бунда, лицензияда ижодий жамоа аъзолари тўлиқ кўрсатилади ва улардан лицензия учун давлат божи қўшимча равишда ундирилмайди, ижодий жамоа аъзоси мустақил ижрочи сифатида ижод қилган ҳоллар бундан мустасно. Ижодий жамоа унинг барча аъзолари давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслардан таркиб топган тақдирдагина давлат божи тўлашдан озод қилинади. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи тўлашдан озод этиладиган шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланади. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 10 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиатлар томонидан аҳолига концерт-томоша хизматларини қатъий равишда ушбу паспортда кўрсатилган аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи бўйича амалга ошириш; I рейтинг гуруҳларининг мезонлари: камида 3 йил мобайнида мунтазам равишда яккахон ижрочи концертлари ўтказиш; ижодий фаолият давомида камида 3 та альбом чиқариш; «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва бошқа фахрий унвонлари мавжудлиги; республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари, улар мавжуд бўлганда; концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси. Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон ижрочи концертини ташкил этиш; битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш; оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш. II рейтинг гуруҳларининг мезонлари: камида 1 та қўшиғининг мавжудлиги; концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси. Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари: битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш; оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш. III рейтинг гуруҳларининг мезонлари: ўзига хос истеъдоди, талантининг мавжудлиги. Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари: тўйларда, юбилейларда ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш (ресторанларда, барларда, қаҳвахоналарда ва хусусий уйларда тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт хизматлари кўрсатиш), жумладан, ҳордиқ чиқариш ташкилотларида (клубларда, дискотекаларда, ресторанларда, барларда ва қаҳвахоналарда) концерт хизматлари кўрсатиш, шунингдек, созанда, раққос(а), бэк-вокал, (хонандалардан ташқари) битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш ва уларда қатнашиш; б) концерт-томоша тадбирларида, тўйлар ва бошқа тантаналарда артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти, ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилишини ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи ва томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилишни истисно этган ҳолда қўшиқларни ва улар бўйича яратилган видеоклипларни ижро этиш; в) лицензия олиш учун биринчи марта ариза топширган, III рейтинг гуруҳига кирмайдиган, ижрочи ҳамда ижодий жамоалар лицензияловчи органнинг таклифига асосан ижро маҳоратини жонли эшитиш учун Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг йиғилишига шахсан ёки масофавий иштирок этиш ёхуд жонли ижрода ёзиб олинган ижроси Интернет жаҳон ахборот тармоғига юкланган ҳаволасини тақдим этиш; г) кўрсатилган концерт-томоша хизматларини қатъий равишда шартнома асосида амалга ошириш;* д) жисмоний шахслар йиллик фаолияти якунидан келиб чиқиб, солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда даромадлар тўғрисида декларацияни тўлдириш;* е) Ўзбекистон Республикаси ташқарисида концерт-томоша тадбирларини амалга ошириш тўғрисида лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимларини хабардор қилиш;* ж) Концерт-томоша фаолиятида у ёки бу динни тарғиб этмаслик; з) Лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимлари лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказилганда турли ноўрин хатти-ҳаракатлар қилмаслик ; и) I рейтинг гуруҳи ижрочилари томонидан ўзгаларнинг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини бузмаслик*. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. Ушбу паспортнинг 2-банди «а» кичик бандида белгиланган лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури учун лицензияга эга бўлган шахсларда «б» кичик бандда белгиланган лицензияланадигаи фаолият турининг кичик тури билан ҳам шуғулланиш ҳуқуқи мавжуд. Лицензия бериш ёки уни беришни рад қилиш ҳақидаги қарор талабгорнинг ижро маҳоратини жонли эшитиш якуни бўйича Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг хулосалари асосида қабул қилинади. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг мажлиси ўн кунда камида бир марта ўтказилади. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи лицензия талабгорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида малака (профессионал) сифатларни баҳолайди ва ҳар бир ижрочини ушбу паспортнинг 9-бандига мувофиқ малака талабларига биноан аниқ рейтинг гуруҳига киритади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 5-ИЛОВА

Туризм фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) ички туризм фаолияти (Ўзбекистон Республикаси ичкарисида туристик фаолиятни амалга ошириш); б) чиқиш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туристик фаолиятни (шу жумладан, тиббий ва таълим туризмини) амалга ошириш); в) кириш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасига чет эл фуқароларини жалб этишга оид туристик фаолиятни амалга ошириш). 3. Ариза берувчилар тоифаси: Жисмоний ва юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Туроператорлик фаолиятини амалга ошириш учун: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш); б) талабгорнинг камида икки чет тилидаги, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас) тўғрисидаги маълумотлар; в) юридик шахс штатида «туризм» ва унга турдош таълим йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар, профессионал маълумотга ёхуд туризм соҳасида 3 йилдан ортиқ иш стажи ва малака ошириш сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши; г) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари; д) раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, тугилган йили, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари, уй манзили, маълумоти, алоқа телефонлари кўрсатилган маълумотлар. Турагентлик фаолиятини амалга ошириш учун: а) ариза; юридик шахслар учун: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш); жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш жойи, яшаш жойи, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш). б) мижозга лицензиатнинг иш режими, жойлашган ери (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилганлиги тўғрисида маълумотлар. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: «Ички туризм» йўналиши бўйича туризм фаолияти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари; «чиқиш туризми» ёки «кириш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолияти ёхуд биттадан ортиқ йўналиш тури бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: уч иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: Туроператорлар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат: а) туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш; б) юридик шахс штатида «туризм» ва унга турдош таълим йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар, профессионал маълумотга ёхуд туризм соҳасида 3 йилдан ортиқ иш стажи ва малака ошириш сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;* в) юридик шахс ходимлари (гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар) уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака сертификатини олиши;* г) туризм маҳсулоти буюртмачиси билан, шу жумладан, ўзбекистон Республикасининг туризм хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган электрон тижорат шартномаси тузилганидан кейин туризм хизматларини кўрсатиш; д) ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш; е) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, туризм хизматлари сертификатининг мавжудлиги (агар мавжуд бўлса), туризм фаолиятининг аниқ йўналишлари учун масъул бўлган лицензиатнинг мутахассислари фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш; ж) лицензиат камида икки чет тилидаги, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас); з) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги;* и) хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси томонидан берилган белгиланган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхасининг мавжудлиги («чиқиш туризми» йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун);* к) хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси билан ҳамкорлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги («чиқиш туризми» йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун);* л) фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган йўналиш(лар) бўйича амалга ошириш;* м) мижозлар ва чет эллик ҳамкорлар билан тузилган тегишли шартномасиз туризм хизматларини кўрсатмаслик;* о) фуқароларни Саудия Арабистони Подшоҳлигига «Умра» зиёратини бажариш учун юбормаслик.* Турагентлар фаолиятини лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат: а) туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш; б) туризм фаолиятининг «чиқиш туризми» йўналишидаги фаолиятни фақат юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш;* г) туроператор билан шартнома тузилгандан сўнг туроператорлар томонидан яратилган туризм маҳсулотини тарғиб ва реализация қилиш;* д) ҳар бир туристга ва экскурсиячига туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш; е) мижозга лицензиатнинг иш режими, жойлашган ери (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш; ж) фуқароларни Саудия Арабистони Подшоҳлигига «Умра» зиёратини бажариш учун юбормаслик.* 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 6-ИЛОВА

Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти; б) суғурта брокерларининг суғурта фаолияти; в) суғурталовчиларнинг фақат қайта суғурталаш фаолияти. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти учун: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, суғурта фаолияти классификатори бўйича танлаш (ҳаётни суғурта қилиш соҳаси; умумий суғурта соҳаси; мажбурий суғурта; фақат қайта суғурталаш), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумот. б) устав фондининг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган устав фондининг шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (банк маълумотномаси, «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти томонидан берилган акцияларнинг жойлаштирилганлиги ҳақидаги маълумот ва ариза берилаётган кун ҳолатига банк ҳисобварағидан кўчирма); суғурталовчининг ваколатли давлат органи билан Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш ва ушбу тизим доирасида ўзаро ахборот алмашиш тўғрисида ёзма битимнинг мавжуд бўлиши; Фаолият тури фақат қайта суғурта қилишдан иборат бўлган лицензия талабгорлари мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим этадилар. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам фаолияти доирасига кирадиган лицензия талабгорлари «а» ва «б» кичик бандларда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда: в) суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимнинг нусхасини; г) суғурталовчининг Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчиларнинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган филиаллари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар. Фаолият предмети иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам фаолияти доирасига кирадиган лицензия талабгорлари «а» ва «б» кичик бандларда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда: д) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиалларининг тасдиқланган низомлари нусхаси. Фаолияти предмети ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам ҳисобланадиган лицензия талабгорлари «а» ва «б» кичик бандларда кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда қўшимча равишда: е) ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг нусхасини; ж) Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли ўз филиаллари мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этадилар. Суғурта брокерларининг суғурта фаолияти учун: ариза, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумот кўрсатилади. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 20 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш, шунингдек, шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; б) суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган ахборотларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ махфийлигини таъминлаш; в) лицензияловчи орган талабига кўра суғурта фаолиятини амалга оширишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ахборотларни тақдим этиш; г) қуйидаги шахсларни суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланишига йўл қўймаслик: террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган; шахсга қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ иқтисодий жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган шахслар; д) «г» кичик бандда белгиланган шахсларнинг суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг устав капиталида иштирок этишига йўл қўймаслик; е) лицензия талабгорининг (лицензиатнинг) ва улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлиги, жумладан, касбий кўникмалар, билим ва тажрибанинг корпоратив бошқарув стандартларига мувофиқлиги ва ижобий ишчанлик обрўсига эга бўлиши; ж) лицензия талабгорининг (лицензиатнинг) раҳбарлик лавозимларида ишловчи шахсларининг бошқа суғурта ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ўриндошлик асосида ишлашига йўл қўймаслик; з) беш йил мобайнида суғурта фаолиятини амалга оширишга оид барча маълумотларни, жумладан иш ёзишмаларини сақлаш. Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун қўшимча лицензия талаблари ва шартлари: а) устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг мавжуд бўлиши; б) ваколатли давлат органи томонидан белгиланган Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш талаблари ва шартларига риоя қилиш; в) қонунчилик талаблари асосида электрон суғурта хизматлари кўрсатишни таъминлаш учун ахборот тизимининг мавжудлиги; г) суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини Ягона ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва ушбу тизим орқали суғурта полисларини расмийлаштириш; д) акциядорлар бўлган юридик шахсларнинг ҳаддан ташқари (потенциал олувчидан охирги бенефициар мулкдоргача учта поғонадан кўп) даражаларга табақалаштирилиши мавжуд бўлмаслиги; е) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси)нинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган ўз филиалларига эга бўлиши — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун; ж) суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимнинг мавжуд бўлиши — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун; з) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари мавжуд бўлиши — иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталовчилар учун; и) Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун; к) суғурталовчида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг мавжуд бўлиши — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун. Суғурта брокерлари учун қўшимча лицензия талаблари ва шартлари: а) суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга оширишда шартнома мажбуриятларига риоя этилишини таъминлаш; б) суғурта шартномасининг лицензиат мижози учун қулай шартларда тузилиши ва бажарилиши; в) суғурталашга доир воситачилик фаолиятини асосий фаолият тури сифатида амалга ошириш. Лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилиши жумласига кирадиган ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 54-моддасида белгиланган. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Суғурта фаолияти классификатори: Ҳаётни суғурта қилиш соҳаси Класс тартиб рақами Класснинг номи Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар I класс Ҳаёт ва аннуитетлар Қуйидаги ҳолларда суғурта суммалари тўлаш бўйича суғурталовчининг мажбуриятларини назарда тутувчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари мажмуи: суғурта қилинувчининг суғурта муддати тамом бўлгунгача ёки суғурта шартномасида белгиланган ёшгача яшаши; суғурта қилинувчининг вафот этиши; шунингдек суғурта шартномаси амал қилиши давридаги жорий тўловлар (аннуитетлар), III класс бундан мустасно II класс Никоҳ ва туғилиш Никоҳга киришда ёки бола туғилганда суғурта суммаси тўланишини таъминловчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари мажмуи III класс Ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш Умрбод рента тўланиши билан биргаликда ҳаётни суғурта қилиш турлари мажмуи IV класс Соғлиқни суғурта қилиш Кўрсатиб ўтилган суғурта даври камида беш йилдан кам бўлмаган муддатга ёки суғурта қилинувчининг пенсия ёшига етгунига қадар белгиланиши шарти билан бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса ёки касаллик ёки касалланиш туфайли қаттиқ шикастланиш натижасида меҳнатга лаёқатлиликни йўқотганда суғурта суммалари тўланишини таъминловчи ҳаётни суғурта қилиш турлари мажмуи. Бунда шартномада кўрсатилган суғурта даври суғурталовчи томонидан бир томонлама тартибда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас V класс Мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш Суғурталанган шахс ушбу ҳодисадан олдин (қарз муддати тугагунига қадар омон қолиш ёки бошқа мажбуриятни тўлиқ бажариш) вафот этган тақдирда суғурталанган шахснинг наф олувчилари ва (ёки) суғурталанган шахснинг мажбуриятлари бўлган шахсга ушбу мажбурият доирасида суғурта суммасини тўлашни таъминлайдиган муайян ҳодиса (қарз муддати тугагунига қадар омон қолиш ёки бошқа мажбуриятни тўлиқ бажариш)да суғурта тўловисиз (суғурта мукофотини қайтармасдан) ҳаётни суғурталаш турларининг мажмуи VI класс Узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси Суғурталанган шахс томонидан амалга ошириладиган ва суғурталанган шахс пенсия ёшига етганида суғурта шартномасида белгиланган ойлик рента ёки бир марталик тўлов шаклида суғурта суммаларини тўлашни таъминлайдиган ҳаётни суғурталаш турларининг мажмуи VII класс Капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш Суғурта қилдирувчи қўйилган маблағларнинг қайтмаслик хавфида иштирок этган шартда, тўланган суғурта мукофотлари ва суғурта тўловининг кафолатланган миқдори ва суғурта шартномасида белгиланган тўлов муддати доирасида инвестиция объектини жойлаштириш ва аниқлаш масаласини ечишда суғурта қилдирувчининг иштироки билан ҳаётни суғурталаш турлари мажмуи Умумий суғурта соҳаси Класс тартиб рақами Класснинг номи Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар 1-класс Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш Қуйидаги ҳолларда: а) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида соғлиқнинг қаттиқ шикастланиши, ёхуд; б) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган тақдирда, ёхуд; в) касаллик ёки муайян турдаги касаллик натижасида меҳнат қобилиятини йўқотиш, шу жумладан,ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликлари, бироқ 2-класс ва ҳаётни суғурта қилиш соҳасининг IV класси бўйича суғурта шартномаларини истисно қилган ҳолда суғурта қилинган шахсга суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси ёки пул компенсацияси тўланишини таъминловчи суғурта турлари мажмуи 2 - класс Касалликдан эҳтиёт шарт суғурта қилиш Суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси тўланишини ёки касаллик ёки соғлиқнинг издан чиқиши муносабати билан суғурта қилдирувчининг пул компенсацияси (ёки унинг ҳам, бунинг ҳам комбинацияси)ни таъминловчи суғурта турлари мажмуи, бироқ ҳаётни суғурта қилиш соҳасининг IV класси бўйича шартномаларни истисно қилган ҳолда 3 - класс Ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш Транспорт воситалари, ўзи юрар машина ва механизмлар, ҳаракатланадиган темир йўл таркиби бундан мустасно, йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари мажмуи 4 - класс Ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта қилиш Ҳаракатланадиган темир йўл таркиби йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари мажмуи 5-класс Авиация суғуртаси Ҳаво кемаси, ҳаво кемасининг машина асбоб-ускуналари, жиҳозлари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари мажмуи 6-класс Денгиз суғуртаси Денгиз ва ички дарё кемалари, кемаларнинг машина асбоб-ускуналари, асбоб-ускуналари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари мажмуи 7-класс Йўлдаги мол-мулкни суғурта қилиш Транспортнинг ҳар хил турлари билан ташишда юклар, багаж ва бошқа мол-мулк йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари мажмуи 8-класс Мол-мулкни оловдан ва табиий офатлардан суғурта қилиш Ёнғин, портлаш, бўрон, довул, жала, кўчки, тупроқнинг чўкиши, емирилиш, ер ости сувлари, сел, яшин уриши, зилзила, ядро энергияси таъсири натижасида мол-мулк (3 ва 7-классларда кўрсатилганлар бундан мустасно) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари мажмуи 9-класс Мол-мулкни зарардан суғурта қилиш 8-классда кўрсатилмаган дўл, қалин қор ёғиши ёки қаттиқ совуқ тушиши, бузиб кириб ўғирлик қилиш ва бошқа воқеалар натижасида мол-мулк (3 ва 7-классларда кўрсатилгандан бошқа) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари мажмуи 10-класс Автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш Ер усти транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлардан фойдаланиш оқибатида, ташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда,суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари мажмуи 11-класс Авиация суғуртаси доирасидаги жавобгарликни суғурта қилиш Ҳаво кемасидан фойдаланиш оқибатида, авиаташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда,суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари мажмуи 12-класс Денгиз суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш Денгиз ва ички кемалардан фойдаланиш оқибатида, денгиз ташувчисининг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда,суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари мажмуи 13-класс Умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш 10, 11 ва 12-классларда кўрсатилмаган таваккалчиликлар оқибатида учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) олдида фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлган тақдирда,суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари мажмуи 14-класс Кредитларни суғурта қилиш Суғурта қилдирувчининг дебитори ночорлиги (банкротлик) ёки дебиторнинг суғурта қилдирувчи олдидаги қарзларни қайтариш мажбурияти бажарилмаслиги (ночорликдан ташқари) натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари мажмуи 15-класс Кафилликни (кафолатларни) суғурта қилиш Суғурта қилдирувчининг ўзига берилган кафолатни бажариши мажбурияти натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари мажмуи 16-класс Бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш Қуйидаги ҳолларда: а) суғурта қилдирувчининг бизнеси (хўжалик фаолияти) узилиб қолиши ёки суғурта қилдирувчи томонидан амалга оширилаётган бизнес (хўжалик фаолияти) кўлами камайиши натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда; б) олдиндан назарда тутилмаган харажатлар натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда (17-классда кўрсатилгандан ташқари); в) шартномалар тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш натижасида мазкур даражанинг а) ва б) бандларида кўрсатилгандан бошқа нобудгарчиликларга учраганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари мажмуи 17-класс Ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни суғурта қилиш Суд муҳокамаси билан боғлиқ кўрилган харажатлар натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари мажмуи 18-класс Тиббий суғурта Суғурталанган шахснинг суғурта шартномасида кўрсатилган шартларга мувофиқ тиббий ёрдам олишини таъминлайдиган суғурта турларининг мажмуи, бироқ 2-класс ва ҳаётни суғурта қилиш соҳасининг IV класси бўйича шартномаларни истисно қилган ҳолда Лицензиат, унда мазкур паспортда белгиланадиган суғурта классларини қўшиб олиб боришга доир чеклашларни ҳисобга олган ҳолда суғуртанинг тегишли класслари кўрсатилган лицензия мавжуд бўлган тақдирда,икки ва ундан ортиқ суғурта класси белгиларива мазмунини жамловчи суғурта турини ишлаб чиқишга ҳақлидир. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширувчи лицензиат — суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини қўшиб олиб боришга ҳақли эмас, умумий соҳасининг 1,2 ва 18 класслари бўйича фаолият бундан мустасно.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 7-ИЛОВА

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) ректификатланган истеъмол этил спиртини, шу жумладан, узум, резавор мева, шунингдек, вино спиртини, узум ва резавор мевадан тайёрланган спирт хомашёсини ишлаб чиқариш; б) техник этил спиртини, эфироальдегидли фракцияни (этил спиртининг бош фракциясини) ишлаб чиқариш; в) узум, вино, коньяк, виски, ром, резавор мева ва кальвадос дистиллятини ишлаб чиқариш; г) ароқ, шу жумладан, узум ва мева ароғини, шунингдек, ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш; д) коньяк, коньяк ичимлигини, бренди, виски, ром, кальвадосни ишлаб чиқариш; е) узум ва резавор мева виносини, кўпикланадиган ва газли винони ишлаб чиқариш, бундан табиий винолар ва пиво ишлаб чиқариш мустасно; ж) ўткирлиги 7,0 фоиздан 22 фоизгача бўлган вино ичимликларини ишлаб чиқариш; з) узум ва резавор мевадан тайёрланган вино материалларини ишлаб чиқариш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари 4. Лицензияловчи орган: Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, СТИР, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, омбор биноларининг жойлашган жойи, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турининг номи, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) ишлаб чиқариш объектининг паспорти. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: йиллик лицензия тўловлари: а) ректификатланган истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида; б) техник этил спирти, эфиралдегидли фракция (этил спиртнинг бош фракцияси) ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида; в) истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баравари миқдорида; г) ўткирлиги 7,0 дан 22,0 фоизгача бўлган вино ичимликлари ишлаб чиқариш учун-базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баравари миқдорида; д) узум ва мева ароғи, узум ва резавор мева виноси, коньяк, коньяк ичимликлари, бренди, виски, ром, кальвадос ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида; е) узум ва резавор мева спирти, вино спирти, узумдан ва резавор мевадан тайёрланган спирт хомашёси, узумли, виноли, коньякли, вискили, ромли, резавор мевали ва кальвадосли дистиллят, кўпикланадиган ва газланган вино ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида; ж) узум ва резавор мевадан вино материаллари ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида. Йиллик лицензия тўловидан тушадиган маблағлар Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига кирим қилинади. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (шу жумладан, сақланиши ва айланмасига риоя қилиш) қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш; б) ишлаб чиқариш хавфсизлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларига риоя этиш; в) лизенцияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар, гигиеник хулосалар ва бошқа тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги; г) ҳар бир маҳсулот тури учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан тасдиқланган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган технологик йўриқномаларнинг мавжудлиги; д) спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжудлиги; е) зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан жиҳозланган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораториялари мавжудлиги;* ж) ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг органолептик хусусиятларини аниқлаш бўйича дегустация комиссиясига ҳар чоракда маҳсулот намуналарини тақдим этиш; з) «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этиш ва фойдаланиш, шунингдек, электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш; и) қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари савдоси қоидаларига риоя қилиш; к) истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўймаслик;* л) ректификатланган истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг этил спирти сифатини аниқлаш лабораториясининг мавжудлиги; м) ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб, ярим йил якунлари бўйича ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш. Бунда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрни ташкил қилиши лозим; н) ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш; о) ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан уч йил ичида ўзининг техник узум навлари плантацияларини бир текис яратилиши ва келгусида вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. Бунда техник узум навлари экилганидан кейинги уч йилдан сўнг техник узум навлари плантацияларининг майдони ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг 75 фоизига мутаносиб келадиган вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳосилни йиғиш имконини бериши керак; п) вино-коньяк маҳсулотларини сақлаш ва етилтириш учун эман бочкалари мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан табиий вино, вино материаллар ва коньяк спиртлари ишлаб чиқариш ҳамда узумни қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш; р) ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдори таъминланиши: истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ; бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ; с) барча истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотларни электрон ҳисоблагичларнинг мавжуд бўлиши; т) реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юк хати мавжуд автотранспорт воситалари орқали истеъмол ва техник этил спиртини юклаш ва ташиш; у) алкоголь маҳсулотларига нисбатан рўйхатдан ўтказилган товар белгиларини қўллаш ва (ёки) патентланган саноат намуналаридан фойдаланиш, шу жумладан, тегишли лицензия шартномалари асосида;* ф) йиллик лицензия тўловларини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;* х) алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва уларнинг савдосида сифат талабларига, шунингдек, акциз маркаларини қўллаш ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;* ц) алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш;* ч) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш; ш) алкоголь маҳсулотининг асосий ишлаб чиқариш ускуналарини ҳамда унинг мулкдорларини ваколатли давлат органида мажбурий рўйхатдан ўтказиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) ишлаб чиқариш ва сақлаш иншоотларининг, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонунчиликда белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг хулосаси; б) ишлаб чиқаришнинг қонунчиликда белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бошқармалари хулосаси; в) ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш ва сақлаш биноларининг қонунчиликда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида давлат ёнғин назорати органининг хулосаси; г) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш учун зарур бўлган техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда ўлчаш жиҳозлари билан таъминланганлиги тўғрисидаги хулосаси; 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. Хорижий истеъмол этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. Лицензияловчи орган лицензиат томонидан фаолиятни амалга оширишда лицензия талабларига риоя қилинмаганда жарима кўринишида қуйидаги молиявий санкцияларни қўллайди: а) ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи ҳар ярим йил якунлари бўйича 60 фоиздан кам бўлганда, белгиланган 60 фоизнинг бажарилмаган қисмига акциз солиғи суммасининг 50 фоизи миқдорида. Бунда ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кўп бўлганда ва акциз солиғи тўлиқ тўланган тақдирда, ундирилган молиявий жарима суммалари корхонага қайтариб берилади; б) ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватлари қуйидагидан кам бўлмаган миқдорда ишлатилишини таъминламаслик: 50 фоиздан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида; 30 фоиздан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баравари миқдорида; в) бошқа турдаги спиртдан (ректификатланган истеъмол этил спирти, коньяк дистилляти ва мева, узумдан ректификатланган этил спиртидан ташқари) фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, хорижий этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш — ишлаб чиқарилган маҳсулот баҳосининг (улгуржи нархларда) 200 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; г) этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини лицензия олиш чоғида аризада киритилмаган сақлаш жойларида сақлаш — бундай сақлаш жойларида бўлган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; д) ташкилотлар томонидан алкоголь маҳсулотларини бундай маҳсулотга белгиланган энг кам улгуржи нархлардан паст нархларда сотиш: алкоголь маҳсулотларини (пиводан ташқари) ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; жарима қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда — алкоголь маҳсулотларини (пиводан ташқари) ишлаб чиқарган ташкилот томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; е) истеъмол этил спиртини 50 фоизлик олдиндан тўловсиз сотиш-олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 50 фоизи қиймати, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; ж) алкоголь маҳсулотини (пиво маҳсулоти, кўпикланадиган ва табиий винодан ташқари) алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлмаган шахсга сотиш — олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 100 фоизи қиймати, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; з) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими ҳисобига киритмасдан ишлаб чиқариш ва (ёки) муомалага чиқариш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида; и) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимига ишлаб чиқарилган ва (ёки) муомалага чиқарилган истеъмол этил спирти, алкоголь маҳсулоти ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида; й) бошқа лицензия талабларининг бажарилмаслиги — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида; к) алкоголь маҳсулотларини акциз маркаларисиз ёки сохта акциз маркалари билан ишлаб чиқариш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорда. Ноқонуний ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказилади. Истеъмол ва техник этил спиртини масофавий онлайн кузатиш (GPS) тизими ўрнатилмаган, электрон ҳисобварақ-фактурасиз, товар-транспорт юк хатисиз ҳамда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларига юклаш ва ташиш ҳолатлари лицензия талабларини бузиш деб баҳоланиб, лицензиянинг амал қилишини 10 кун муддатга тўхтатиб туришга асос бўлади. Бунда ушбу бандда назарда тутилган лицензия талаблари бир йил ичида такроран бузилган тақдирда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида молиявий жарима қўлланилади. Лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун тўланадиган жарималар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига кирим қилинади.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 8-ИЛОВА

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси (табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари бундан мустасно) фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси (бундан табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари мустасно) бўйича фаолият учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга омбор биноларнинг юридик манзиллари, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат ёки ижара шартномасининг нусхаси; в) шакллантирилган устав фонди миқдори тўғрисида далолат берувчи ҳужжат нусхаси. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: лицензия берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида йиллик лицензия тўлови ундирилади. Йиллик лицензия тўловидан тушадиган маблағлар Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига кирим қилинади. Навбатдаги йил учун йиллик лицензия тўлови лицензиядан фойдаланишнинг кейинги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 4 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш; б) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши); в)Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимини ишлатиш; г) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш ҳамда алкоголь маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномаларни солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш; д) алкоголь маҳсулотларини олиб кириш ҳамда сотишга доир чекловларга риоя қилиш, шунингдек, йиллик лицензия тўловини тўлаш; е) устав фондини базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда маблағ кўринишида шакллантириш; ж) алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланишга ва (ёки) умумий овқатланиш корхоналари орқали чакана сотиш учун хабарномалар реестрига киритилмаган юридик шахсларга сотишга йўл қўймаслик, маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно;* з) алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартибларига ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;* и) алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини (табиий винолар бундан мустасно) сақлаш ва сотиш, импорт қилинган алкоголь маҳсулотларини сақлаш ва сотиш бундан мустасно;* к) сифатсиз ва кирим қилинмаган маҳсулотлар савдосига йўл қўймаслик.* 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: омборнинг санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси туман (шаҳар) бўлимининг хулосаси (2 иш куни); омбор иншоотларининг қонунчиликда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг хулосаси (2 иш куни). 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятини истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳудудида амалга оширишга йўл қўйилмайди. Лицензия талаблари ва шартлари бузилганда лицензиатга қуйидаги миқдорларда молиявий жарима қўлланилади: а) алкоголь маҳсулотларини лицензия олиш чоғида аризага киритилмаган жойларда сақлаш учун — шундай жойда сақланган товар қийматининг 100 фоизи, аммо базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; б) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимда ҳамда «Asl belgisi» МАТда қайд этмасдан алкоголь маҳсулотларини сотиш, унга ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни киритиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида; в) лицензия талабларини ва шартларини бошқа тарзда бузганлик учун (бундан лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолатлари мустасно) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида молиявий санкциялар қўлланилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 9-ИЛОВА

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: тамаки маҳсулотлари (барча классдаги сигаретлар, папирослар, сигаралар ва сигариллалар)ни саноат асосида ишлаб чиқариш 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш объектининг паспорти: ишлаб чиқариш объектининг бош режаси, шунингдек, ишлаб чиқариш цикли ва муҳандислик-техник коммуникацияларининг жойлашиши тўғрисидаги ҳужжатлар; ускунанинг ишлаб чиқарилган йили, ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқарилган мамлакат; ускунанинг техник ҳолати ва ўрнатилган ишлаб чиқариш қувватлари. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдори 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдори 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 10 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, техник регламентларга мажбурий риоя қилиш; б) ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёнига риоя қилиш — бинолар яхлитлиги, хом ашёни пировард истеъмолчига сотиш учун тайёр маҳсулот этиб қайта ишлашни таъминловчи технологик асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги; в)тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни техник назорат қилиш бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги органлари томонидан аккредитация қилинган лабораторияларнинг мавжудлиги; г) тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш; д) рўйхатдан ўтказилган (патентланган) товар белгиларининг мавжудлиги; е) маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича техник регламентлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши; ж) ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда акциз маркалари билан маркалаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжуд бўлиши;* з) тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлган, шу жумладан, импорт қилинган тамаки хом ашёсидан фойдаланиш. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан тамаки хомашёсини сотиб олиш миқдорини тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 20 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган тамаки хом ашёсини ишлаб чиқаришда фойдаланиш талабгор томонидан мустақил ҳал қилинади. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан тамаки хом ашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак; и) тамаки маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартибларига ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;* к) тамаки маҳсулотларини рақамли тамғалаш ва кузатишнинг ахборот тизимлари, тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда айланиши ҳажмларини ҳисобга олишнинг ахборот тизимлари жорий этилишини ва улардан фойдаланилишини;* л) солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланилишини ҳамда тамаки маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномаларни солиқ органларида электрон тарзда мажбурий ҳисобга қўйиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг маҳсулотлар, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (5 иш куни ичида); ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг хулосаси (5 иш куни ичида); белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг хулосаси (5 иш куни ичида). 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 10-ИЛОВА

Аффинаж фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: аффинаж фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндилардаги қимматбаҳо металларни, шу жумладан, олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш, шунингдек, механик, кимёвий ва металлургия жараёнларидан фойдаланган ҳолда ўз ишлаб чиқариш чиқиндиларидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш; б) фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицезияга эга бўлганлар учун — таркибида қимматбаҳо металлар бўлган минерал хом ашёни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, шихтовкалаш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган концентратларни, гравитация концентратларини, чўкинди олтинни, Доре қотишмасини, катод металларни, рух чўкмаларини, бойитилган смолани олиш; в) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурсларни, парча ва чиқиндиларни тўплаш, ташиш, қисмларга ажратиш, уларга дастлабки ишлов бериш, уларни саралаш, қайта ишлаш ҳамда утилизация қилиш; г) юридик ва жисмоний шахслардан қимматбаҳо металларни, шу жумладан, олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, заргарлик буюмларини, қимматбаҳо металларнинг парча ва чиқиндиларини, иккиламчи ресурсларни, ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган бошқа буюмларни сотиб олиш; д) олтин изловчиларга хизматлар кўрсатиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндиларни тўплаш учун сотиб олинган қимматбаҳо металларнинг бут сақланишини таъминлашга доир талабларга мувофиқ жиҳозланган сайёр қабул қилиш-тайёрлов пунктларини ташкил этиш; е) республика ҳудудида қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш пунктларини очиш; ж) қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш бўйича биржа савдоларида иштирок этиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахслар (оилавий корхоналар бундан мустасно) 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; д) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ҳақидаги маълумотлар; е) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси рақами ва санаси; ж) аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мавжуд асбоб-ускуналар ва технологиялар рўйхати. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдори 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш ми??орининг 5 баравари миқдори 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: лицензия бериш учун — 5 иш куни; лицензиянинг амал қилишини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш учун — 2 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган яшашга мўлжалланмаган бино ва иншоотлар (турар жойлардан ва ижтимоий-маданий объектлардан камида 150 метрдан узоқликдаги масофада жойлашган), ишлаб чиқариш майдонлари ва талабларга мос келадиган шароитларнинг мавжудлиги; б) лицензиатга аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқ ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган моддий-техник база, ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги; в) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парча ва чиқиндилар билан боғлиқ фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиш; г) белгиланган талабларга мувофиқ фаолият кўрсатиладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари ҳамда нормалари, гигиена ва экология нормативлари, иккиламчи ресурсларни сақлаш чора-тадбирларига риоя қилишни таъминлаш; д) белгиланган талабларга мувофиқ аффинаж фаолияти амалга ошириладиган объектнинг техник мустаҳкамлигини таъминлаш; е) лицензияланадиган фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган жойда амалга ошириш.* Қўшимча лицензия талаблари ва шартлари: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган ва (ёки) устав фондида давлат улушига эга бўлмаган ёки улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахслар учун: ж) қимматбаҳо металларнинг фоиз таркибини аниқлаш учун тегишли услубларга эга ва давлат қиёсловидан ўтган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё лабораториясининг мавжудлиги;* з) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;* и) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги; й) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларга дастлабки ишлов бериш соҳасида махсус билимга ёки кўникмаларга эга бўлган ходимларнинг штатда мавжудлиги; к) барча операциялар бўйича ишларни тартибга солувчи ишлаб чиқилган (мустақил равишда ёки профессионал мутахассисларни жалб қилган ҳолда) техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва (ёки) устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун: л) қимматбаҳо металларнинг фоиз таркибини аниқлаш учун тегишли услубларга эга ва давлат қиёсловидан ўтган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё лабораториясининг мавжудлиги;* м) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларга дастлабки ишлов бериш соҳасида махсус билимга эга бўлган ходимларнинг штатда мавжудлиги; н) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;* о) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги; п) барча турдаги операциялар бўйича ишларни амалга оширишга талабларни, чекловлар, сарфлаш нормалари ва йўқотиш нормаларини тартибга солиб турувчи техник ҳужжатнинг мавжудлиги; р) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, иккиламчи ресурслар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қолдиқлари ҳамда чиқиндиларини кирим қилиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибига риоя қилиш бўйича талабларни бажариш; с) хом ашёдаги, ярим тайёр маҳсулотлардаги, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги қимматбаҳо металларнинг келиб тушишини, сарфланишини ва қолдиқларини, шунингдек, ушбу қимматликлар чиқиндилари ва йўқотишларининг қатъий ҳисобини юритиш; т) қимматбаҳо металларнинг, шу жумладан, минерал хом ашёдаги, иккиламчи ресурслардаги, парчалар ва чиқиндилардаги, ярим фабрикатлардаги, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги, барча сақлаш жойларидаги ва бевосита ишлаб чиқаришдаги қолдиқларни белгиланган муддатларда хатловдан ўтказиш; у) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлашни тартибга солувчи зарур техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; ф) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндилар ҳаракати ҳақида лицензияловчи органга ҳар чораклик ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим қилиш. Ишларни амалга оширишга талабларни тартибга соладиган техник ҳужжатлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, шу жумладан, инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда давлат мол-мулки хавфсизлигини, атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш, шунингдек, табиий ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилиши керак. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — лицензия талабгори фаолияти хусусиятига мувофиқ ўлчашлар доирасида ўлчаш воситаларини (тарозилар ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги)) қиёслашдан ўтказиш тўғрисидаги сертификатга нисбатан — ўлчаш воситаларини (тарозилар ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги)) қиёслашдан ўтказиш тўғрисидаги сертификат ҳақида маълумот бўйича; б) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ҳақида маълумот бўйича; в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти) — объектнинг техник мустаҳкамлиги ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмалари техник қўриқлаш марказига улангани ҳақида маълумот бўйича. Келишиш муддати 2 иш кунидан иборат. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 10 йил 12. Изоҳ. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси ҳам мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металларни, шунингдек, олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг парчалари, чиқиндиларини, шу жумладан, ўз ишлаб чиқариш чиқиндиларини аффинаж қилиш ҳуқуқига эгадир. Бунда аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 35 1 -бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 11-ИЛОВА

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) маҳаллий йўналишда темир йўл транспортида йўловчилар ташиш; б) халқаро йўналишда темир йўл транспортида йўловчилар ташиш; в) маҳаллий йўналишда темир йўл транспортида юклар ташиш; г) халқаро йўналишда темир йўл транспортида юклар ташиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) талабгорга мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномаси асосида тегишли бўлган ҳаракатдаги темир йўл таркибининг рўйхати; в) темир йўл транспортида ташиш жараёнига жалб қилинган раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг рўйхати. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари; маҳаллий йўналишлар бўйича йўловчиларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари; халқаро йўналишлар бўйича йўловчиларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 баравари; маҳаллий йўналишлар бўйича юкларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари; халқаро йўналишлар бўйича юкларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш кун 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) юкларни ташиш қоидалари, темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багажларни ташиш қоидаларига ҳамда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мажбурий риоя қилиш; б) ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган, темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни билиш бўйича Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг штатда мавжуд бўлиши; в) локомотив, йўловчи ёки юк ташиш вагонининг тегишли ҳаракатдаги темир йўл таркиби томонидан режали таъмирлаш турларидан ўтганлигини тасдиқловчи техник паспортининг (формуляри) мавжуд бўлиши; г) темир йўлда ташишлар хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экологияси, ҳаракатдаги темир йўл таркибини техник соз ҳолатда сақлаш, унинг бутлигини таъминлаш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, локомотивни рейсдан олдин техник кўрикдан ва тегишли ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича талаблар ва нормаларнинг бажарилиши;* д) йўловчилар ва юкларни ташишда фойдаланиладиган ҳаракатдаги темир йўл таркибининг, шунингдек, ходимларнинг темир йўл транспортида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши; е) ҳаракатдаги темир йўл таркибнинг хизмат муддати узайтирилгани тўғрисидаги зарур ҳужжатларнинг, янги сотиб олинган ҳаракатдаги темир йўл таркиби учун сертификатларнинг, умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларнинг техник паспорти ҳамда умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлда хизмат кўрсатиш, ҳаракатни ташкил этиш ва манёвр ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши; ж) лицензияланадиган фаолиятнинг лицензияда кўрсатилган ҳаракат зонаси доирасида амалга оширилиши;* з) лицензиат томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар талабларининг мунтазам (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ) бузилиши;* и) темир йўл транспортида ташишлар жараёни билан боғлиқ ишларнинг тегишли йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўлмаган мутахассислар томонидан амалга оширилиши;* к) лицензияни олишда қалбаки ҳужжатлардан фойдаланилгани тўғрисидаги далилларнинг аниқланиши.* 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. Корхонага мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномаси асосида тегишли бўлган ҳаракатдаги темир йўл таркиби билан ўзининг ички эҳтиёжларини қондириш учун нотижорат асосида темир йўл транспортида юкларни ташиш учун мазкур лицензияни олиш талаб этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 12-ИЛОВА

Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) пиротехника буюмларини яратиш; б) пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш; в) пиротехника буюмларини ташиш; г) пиротехника буюмларини йўқ қилиш; д) пиротехника буюмларини утилизация қилиш; е) пиротехника буюмларини сақлаш; ж) пиротехника буюмларини реализация қилиш; з) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланиш (хавфлиликнинг III — V класслари). 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия талаблари ва шартларига лицензияланаётган фаолият турининг алоҳида ҳудуддаги муайян объектларда амалга оширилиши кирадиган ҳолларда эса — улар жойлашган жой; б) фаолиятнинг лицензияланаётган турлари бўйича кўрсатилган барча зарур ишларни лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириш учун моддий-техника база тўғрисидаги маълумотлар (ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмалари техник қўриқлаш маркази томонидан қўриқлашга қабул қилинганлик шартномаси ҳамда пиротехника буюмлари омборининг паспорти, пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ёки утилизация қилиш учун иншоотлар ва асбоб-ускуналарни қабул қилиш далолатномаси, яшиндан ҳимоя қилиш, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари); в) ходимнинг лицензияланаётган фаолият турлари билан боғлиқ ёнғинлар ва бошқа ҳалокатли вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси; г) фаолиятнинг лицензияланаётган турларига рухсат этилган юридик шахс раҳбарлари ва ходимлари рўйхати, унда уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган саналари ва жойлари, доимий яшаш жойлари, эгаллаб турган лавозимлари, белгиланган тартибда ҳудудий ички ишлар органлари билан келишилган фаолиятнинг лицензияланаётган турлари ёки саноат мақсадидаги портловчи материаллар билан ишлаш бўйича стажи кўрсатилади; д) фаолиятнинг лицензияланаётган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи юридик шахс раҳбарлари ва ходимларининг малакавий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, унга тегишли ҳужжатлар (олий ва/ёки ўрта кон-техника бўйича ёхуд бошқа ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, хавфли юкларни ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, малака тоифаси бериш, охирги 5 йилда малака ошириш ва/ёки махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ва ҳужжатларнинг электрон нусхалари); е) лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд лицензия талабгори томонидан тегишли соҳа ташкилоти билан ўзига тиббий ва техник кўрикни ўтказиш имкониятини бериш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси мавжудлиги (пиротехника буюмларини ташиш бўйича фаолият учун). Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: баз?вий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиат томонидан пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, тегишли техник регламентларга ёки стандартларга, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мажбурий риоя қилиш, жамоат тартиби, ёнғин хавфсизлиги, экология ва санитария-гигиена норма ва талабларини таъминлаш; б) лицензия талабгорларига аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини тўлиқ ҳажмда амалга ошириш, шу жумладан, унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасида амал қилувчи меъёрлар, қоидалар ва техник регламентларга ёки стандартларга жавоб берадиган тегишли моддий-техник база (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, жойлар, ҳудудлар, кўтариш-транспорт асбоб-ускуналари, муҳандислик коммуникациялари, аппаратлар, технологиялар, технологик асбоб-ускуналар, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари, синаш, назорат қилиш, ўлчаш, яшиндан ҳимоя қилиш, ёритиш воситалари, инвентарь, вентиляция, транспорт воситалари, ҳисоблаш ва ташкилий техника, ёнғинга қарши автоматика тизимлари, қўриқлаш, ёнғин ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, бошқа техник воситалар) учун зарур шарт-шароитлар яратиш; в) пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш объектлари ишончли қўриқланишини, уларни физик ва техник ҳимоя қилиш тадбирлари ўтказилишини, уларни транспортда ташишда кузатиб боришни, пиротехника буюмларидан рухсат берилмаган ҳолда фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режим чоралари ва бошқа чоралар кўрилишини таъминлаш; г) фаолиятнинг лицензияланадиган турига тегишли қисми бўйича пиротехника буюмлари ва уларнинг компонентлари мавжудлиги ва сарфи (ишлаб чиқариш, реализация қилиш, фойдаланиш, йўқ қилиш, утилизация қилиш) ҳисобини юритиш;* д) фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган низомлар, йўриқномалар, методик ҳужжатлар ва бошқа зарур норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги; е) ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда, ходимларнинг хатти-ҳаракати режасини ишлаб чиқиш; ж) ёнғинни ўчириш ва бошқа фавқулодда вазиятлар, хавфли моддалар тарқалиши (оқиб кетиши)нинг олдини олиш ва локализация қилиш учун зарур бўлган якка тартибда ва жамоавий ҳимояланиш воситалари, шунингдек, махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги ҳамда иш ҳолатида бўлиши; з) лицензия талабгорининг штатида тегишли малакали, меъёрлар ва қоидалар талабларига мувофиқ саноат мақсадидаги портлатиш материаллари ва пиротехника буюмлари билан ишлашга рухсат берилган техник ходимлар, шу жумладан, тегишли маълумотли, махсус тайёргарлик кўрган ва фаолиятнинг лицензияланадиган турлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимлар мавжудлиги; и) фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимларни мунтазам равишда (ҳар йили) тиббий кўрикдан ўтказиш; й) ҳар йили Лицензияловчи органга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 январидан кечикмай фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимлар рўйхатини тақдим этиш; к) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ишлаб чиқариш раҳбарлари, ходимлар, ишлаб чиқариш назорати хизматлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш; л) лицензияда кўрсатилган объектлар манзиллари бўйича фаолиятни амалга ошириш (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно);* м) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан аккредитация қилинган сертификатлаш органлари берган мувофиқлик сертификатларига, шунингдек, техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган техник шартлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларга эга бўлган пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш (пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятда). Қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради: пиротехника буюмларини яратиш бўйича: н) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан аккредитация қилинган асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ҳамда техник регламентларда ёки стандартларда назарда тутилган кўрсаткичларнинг барча зарур физик-кимёвий, портлаш ва ёнғин-техник текширишларини ўтказиш учун синов усулларига оид норматив-техник ҳужжатларга эга бўлган ихтисослаштирилган лабораторияларнинг мавжудлиги; о) пиротехника буюмларининг назорат синовларини ўтказиш учун махсус жиҳозланган ҳудуд (бино)нинг мавжудлиги; п) норматив-техник талабларга мувофиқ бўлган ва пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилишда уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган конструкторлик-технологик ва фойдаланиш ҳужжатлари жамлами (чизмалар, техник шартлар, технологик йўриқномалар, қўллаш бўйича йўриқномалар)ни юритиш; пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш бўйича: р) лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификациялаш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ва саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш; с) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги белгилаган тартибда тайёр маҳсулотнинг метрологик таъминоти, кириш назорати ва сифат назоратини ташкил этиш; т) ишлаб чиқариладиган пиротехника буюмларининг ҳар бир тури бўйича гувоҳномалар, сертификатлар, технологик йўриқномалар, техник шартлар, қўллаш бўйича йўриқномалар ҳамда техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бошқа илова қилинадиган ҳужжатлар мавжудлиги; у) буюмларни ишлаб чиқаришда, шу жумладан, импорт бўйича олиб келинган, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берадиган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ?ортлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган хом ашё ва компонентлардан фойдаланиш; ф) фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва омбор объектлари қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш; х) раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари мавжудлиги; пиротехника буюмларини ташиш бўйича: ц) ташиш йўналишлари ва схемалари ишлаб чиқилиши ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органлари билан келишилишини таъминлаш; ч) йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилган ҳолда махсус (ихтисослаштирилган) автотранспорт воситаларининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник созлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги;* ш) автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан қуролланган ҳолда кузатиб борилишини таъминлаш; пиротехника буюмларини сақлаш бўйича — базис ва оралиқ (сарфлаш) омборлари ҳудуди ва биноларининг қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш; пиротехника буюмларини реализация қилиш бўйича: э) 18 ёшга тўлмаган шахсларга пиротехника буюмлари сотилишига йўл қўймаслик;* ю) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III — V класслари) фақат пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахсларга сотиш;* пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича: я) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланиш жойи (объекти)ни, вақтини ва шарт-шароитларини ички ишлар ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органлари билан олдиндан келишиш; ў) пиротехника буюмларидан тунги вақтда (соат 23:00 дан 06:00 гача), таълим, тиббиёт муассасалари ва маданий мерос объектлари, портлаш ва ёнғинга хавфли объектлар ҳудудида, темир йўллар, нефть ва газ қувурларининг ҳамда юқори вольтли электр узатувчи линияларнинг ажратилган ҳудудида, миллий боғлар, ўрмон ва овчилик хўжаликлари, бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, шунингдек, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар давомида фойдаланишга йўл қўймаслик.* 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси; Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда шахсларнинг қуйидаги тоифаларини ёллаш ёки ишга жалб этишга йўл қўйилмайди: ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар; махсус ўқитилмаган ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ малака талабларига жавоб бермайдиган шахслар; доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар; уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган шахслар; қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган шахслар; жиноий жазони ўтаётган шахслар; бир йил мобайнида жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка такроран тортилган шахслар; руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган шахслар. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 13-ИЛОВА

Таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш; б) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиб кириш (олиб чиқиш); в) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида қайта ишлаш; г)таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида сақлаш; д) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида реализация қилиш (бериш); е)таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиш; ж) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида ташиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), СТИР, лицензияланаётган фаолият турининг алоҳида ҳудуддаги муайян объектларда амалга оширилиши кирадиган ҳолларда эса — улар жойлашган жой, лицензия олиш мақсади (янги, қайта ёки узайтириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ер участкаси, бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарга эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат. Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг сурункали руҳий касалликлар, наркомания, таксикоимания. алькоголизм сабабли диспансерлик ҳисобида рўйхатда туриш ёки судланганлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномани ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали мустақил тарзда олади. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: а) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 3000 баравари; б) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиб кириш (олиб чиқиш) (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари; в) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида қайта ишлаш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари; г) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида сақлаш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари; д) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида реализация қилиш (бериш) (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари; е) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари; ж) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида ташиш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига йўналтирилади. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 20 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигининг рухсат этилган навлари (кейинги ўринларда — каннабис ўсимлиги)ни етиштириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилиш; б) юридик шахснинг штатида тегишли малакага эга бўлган камида уч нафар мутахассис мавжуд бўлиши; в) моддий-техник база, ускуналар, бошқа техник воситалардан фойдаланишни қамраб олган ҳолда лицензияланган аниқ фаолият тури бўйича белгиланган талабларга риоя этиш; г) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун лицензия талабгорида фойдаланиладиган ер участкаси, бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарга эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг бўлиши; д) ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, ёнгин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси бўйича талаблар ва нормаларга риоя қилинишини таъминлаш; е) лицензияланадиган фаолият турини амалга оширишда фойдаланиладиган ер майдонлари, бинолар ва иншоотлар атрофида камида тўқсон кунлик видеоёзувни сақлаш имкониятини берадиган тунги кузатув имкониятига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизимининг мавжудлиги;* ж) каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилган халқаро мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга ошириш;* з) каннабис ўсимлигининг уруғлик материалини импорт қилишда, импорт қилинадиган намуналар таркибидаги ТГК миқдори ва карантин объектлари мавжудлиги бўйича текширувдан ўтиши шарт; и) лабораторияда қиёсий таҳлилларни амалга ошириш учун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш бўйича лицензияга эга бўлиш;* к) ирригация инфратузилмасини модернизациялаш ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш; л) каннабис ўсимлиги таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси миқдорини (0,2 фоиздан кам бўлган) минималлаштириш чораларини кўриш; м) каннабис ўсимлигининг хавфсизлиги ва сақланишини таъминлаш; н) етиштирилган маҳсулотни камида 50 фоизини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта ишлаш ва қолган қисмини экспортга йўналтириш; о) каннабис ўсимлигини етиштириш ёки сақлаш жойларининг техник жиҳатдан мустаҳкамланган бўлиши, жисмонан қўриқланиши ҳамда қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси қурилмалари билан бутланган бўлишини таъминлаш; п) лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун белгиланган тартибда етказиб берилган I рўйхатга киритилган тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг стандарт намуналарини сейфда сақлаш, сейф қулфланиши ва муҳрланишини, калитлар, муҳр ва тамға эса буйруқ асосида тайинланган сақлаш учун жавобгар шахсда бўлишини таъминлаш ҳамда каннабис ўсимлиги етиштириладиган майдонлар ва сақлаш объектлари (жойлари)ни бутун чегараси бўйлаб ҳудуди қалинлиги 2,8 мм дан кам бўлмаган, баландлиги 2 000 мм дан кам бўлмаган, катаклари оралиғи 70х250 мм дан катта бўлмаган темир симдан ясалган панжара (сетка) билан яхлит ўралишини ҳамда қўриқланишини таъминлаш; р) каннабис ўсимлигини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар (туман)лараро ташишда автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати патруль автомобиллари кузатувини таъминлаш (каннабис ўсимлигини хомашёсини ташиш билан боғлиқ бўлган фаолиятда); с) каннабис ўсимлигида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг мавжудлигини таркибий миқдори жиҳатдан тўлиқ таҳлил қилиш имконига эга бўлган замонавий лабораториянинг мавжудлиги;* т) лицензиат томонидан каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш билан боғлиқ барча жараёнларида «Блокчейн» замонавий назорат технологиясидан фойдаланиш. Каннабис ўсимлигини етиштиришда лицензиатга қўйиладиган қўшимча талаблар: у) каннабис ўсимлигини етиштириш учун лицензиат: ирригация инфратузилмасини янгилаши ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиши; лицензияловчи орган вакилига ёки жалб этилган экспертларга, баён этилган каннабис ўсимлиги навининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини ва вегетация даврининг турли босқичларида таркибидаги ТГК миқдорини аниқлаш мақсадида намуналар олиши учун каннабис ўсимлиги етиштирилаётган экин майдонига кириб боришига имконият яратиши; тунги пайтда экин майдонлари контурлари тўлиқ кўриниб туриши учун ёритиш мосламалари билан жиҳозлаши; лицензияловчи орган томонидан намуналар олиниши ҳамда таркибидаги ТГК миқдори текшируви ўтказилгунга қадар каннабис ўсимлиги ҳосилини йиғиб олишга йўл қўйилмаслиги; каннабис ўсимлиги етиштиришни бошлагунга қадар ишлаб чиқаришнинг технологик регламентини тасдиқлаши шарт; ф) каннабис ўсимлиги ҳосилининг битта партиясидан олинган намуналар ушбу ўсимлик ҳосилининг бошқа партиясидан олинган намуналар билан аралаштирилмаслиги зарур. Каннабис ўсимлигини ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш ва реализация қилишда лицензиатга қўйиладиган қўшимча талаблар: х) ишлаб чиқариш корхоналарида каннабис ўсимлиги ҳосилини сақлаш алоҳида жиҳозланган омборхоналарда (кейинги ўринларда — омборхоналар) амалга оширилади; иш вақтидан ташқари пайтларда бинолар қулфланган, муҳрланган ҳамда қўриқлаш учун топширилган бўлиши ва унга олиб борувчи йўллар кечки пайтда ёритилган бўлиши керак; ц) корхона ҳудудидан ташқарида жойлашган омборхонани жиҳозлаш бўйича энг кам талаблар қуйидагилардан иборат: омборхона атрофи бўйлаб камида 3 метр баландликда 2 «егоза» туридаги тиконли сим билан ўралган бўлиши ҳамда қулфланадиган дарвозага эга бўлиши; омборхона дарвозаси қулфланган ва муҳрланган ҳолатда, тизимли техник қўриқлаш ва бошқариш тизими билан жиҳозланган бўлиши; қўриқлаш ва ёнгин сигнализациясига, шунингдек, видеокузатув тизимига эга бўлиши; ёпиқ омборхоналарда умумий айланмали шамоллатиш тизимига эга бўлиши лозим; ч) каннабис ўсимлиги ҳосили омборхоналарга олиб келинганда корхона раҳбари ёки ваколатли шахс унинг миқдори кузатув ҳужжатларига мослигини текшириши шарт; ш) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш учун корхона раҳбари ёки корхона раҳбарининг буйруғи билан жавобгар шахс тайинланади; э) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш ёнгин хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда экологик, қурилиш, санитария-гигиена ва фитосанитар талабларга мувофиқ амалга оширилади; ю) ишлаб чиқариш иншоотлари деворлари, юк кўтарувчи қурилмаларнинг ташқи тарафини тозалаш ва зарарсизлантириш учун очиқ ҳолда бўлиши керак. Омборхоналарнинг томи ва деворлари, шамоллатиш тизимлари тешиклари ҳимояланган ҳамда уларга ёмғир ва бегона предметларнинг тушишини олди олинган бўлиши л озим. Омборхоналарда сақланаётган каннабис ўсимлиги ҳосили қайта ишлангунга қадар хавфсиз ва барқарор сақланиши учун қуритиш ва зарарсизлантиришнинг технологик жараёни билан таъминланган бўлиши лозим; я) омборхоналарда қуйидагилар тақиқланади: каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари билан бирга заҳарли ва ёнувчи кимёвий воситалар, нефть маҳсулотлари, шунингдек, каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларининг ифлосланишига олиб келувчи бошқа турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сақлаш; ички ёнувчи двигателларга эга бўлган машиналарни ишлатиш; Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташишда лицензиатга қўйиладиган талаблар: аа) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини махсус ёки махсуслаштирилган контейнерлар, белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган умумий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган контейнерлар, автомобиллар ва тиркамаларда ташиш мумкин (Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларининг 881-банди талабларига мувофиқ); бб) лицензиат каннабис ўсимлиги хом ашёсини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар (туман)лараро ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаларига кузатув хизматини кўрсатиш бўйича давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари билан шартномани имзолаши шарт; вв) лицензиат мажбурий тартибда каннабис ўсимлиги уруғини ёки кўчатини харид қилиш асл ҳужжатларининг ҳисобини юритади. Каннабис ўсимлигини ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини ҳисобга олиш ва таркибидаги ТГКни аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказишда лицензиатга қўйиладиган талаблар: гг) каннабис ўсимлиги ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари таркибидаги ТГКки аниқлаш бўйича лаборатория таҳлиллари аккредитация қилинган лабораторияларда (мустақил экспертиза) ҳамда лицензиат лабораторияларида амалга оширилади. Лаборатория таҳлиллари ўтказишдан мақсад каннабис ўсимлиги намуналарининг қуруқ вазни таркибидаги ТГК миқдорини аниқлашдан иборат. Бунда лаборатория таҳлиллари учун тўловлар лицензиат ҳисобидан амалга оширилади; дд) лаборатория таҳлиллари амалдаги методикага мувофиқ газли ёки суюқлик хромотографида амалга оширилади; ее) экин майдонининг битта контурида ёки омборхонада таркибида ТГК меъёрдан ортиқ бўлган каннабис ўсимлиги намуналари аниқланганда, экин майдонининг барча контурларидан ёки омборхоналардан олинган каннабис ўсимлиги намуналари мажбурий тартибда лаборатория синовидан ўтказилади; жж) каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари таркибида ТГК меъёрдан (0,2 фоиздан) юқори бўлган намуналар аниқланганда, уни йўқ қилиш гиёҳванд воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади; зз) намуналар таркибида ТГК меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган экин майдони контурида етиштирилган ёки омборхоналарда сақланаётган барча каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйилади ва йўқ қилинади. Намуналар таркибида ТГК меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини йўқ қилиш лицензиатнинг кучи ва воситалари билан комиссион тартибда лицензиат, лицензияловчи орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирокида амалга оширилади; ии) каннабис ўсимлиги ҳосилини йиғиш ва маҳсулот ҳаракатининг барча жараёнлари омборхона бўлими (цех)даги қайд этиш дафтарида ёзиб борилади; кк) лицензиат мажбурий тартибда каннабис ўсимлиги уруғини ёки кўчатини харид қилиш бўйича асл ҳужжатлар ҳисобини юритади. Лицензиат лицензияловчи орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларига қайд этиш дафтарини кўриш имкониятини яратиб беришга мажбурдир ю 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органлари — ишлаб чиқариш иншоотлари ва омборхоналар, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена талабларига мослиги юзасидан; Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ишлаб чиқаришнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига мослиги юзасидан; Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси ва бўлимлари — ишлаб чиқариш иншоотлари ва омборхоналарнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги юзасидан; Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — ишлаб чиқариш шароитларини экологик талабларга мослиги юзасидан; Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари — объект (хона)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги юзасидан. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 5 йил 12. Изоҳ. Халқаро ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган хорижий лабораториялар томонидан таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситасининг миқдори 0,2 фоиздан юқори эмаслиги тасдиқланган каннабис (Cannabis sativa L.) ўсимлиги навлари уруғларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат этилади. Бунда: хорижий лабораторияларга нисбатан қўлланилган аккредитация талаблари Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган талаблар дан паст бўлмаслиги лозим; каннабис (Cannabis sativa L.) ўсимлигининг рухсат этилган навларини белгилашда уларнинг ҳосилдорлиги, маҳаллий иқлимга мослашувчанлиги, сувсизликка ва шўр ерларга чидамлилигига устуворлик берилади; рухсат этилган навлар рўйхати Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳар йили эълон қилиб борилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар .

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 14-ИЛОВА

Ветеринария фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: ветеринария фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) ветеринария лаборатория — диагностика ишлари; б) ветеринария препаратларини, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш; в) ветеринария препаратларини, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини реализация қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: Юридик шахслар учун: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), филиаллари (мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; Якка тартибдаги тадбиркор учун: фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки ID-картага оид маълумотлар (паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР), яшаш манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш манзили, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) лицензияловчи орган қуйидаги маълумотларни мустақил тарзда ўзи олади: ветеринария мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари; «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумот. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 10 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) ветеринария фаолияти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари талабларига риоя этиш; б) якка тартибдаги тадбиркор ветеринария йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши;* в) юридик шахс штатида олий ёки ўрта махсус маълумотга ва ветеринария соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлган ветеринария мутахассисларининг мавжуд бўлиши;* г) юридик шахс ходимларининг, ветеринария фаолиятини амалг? оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг камида 5 йилда бир марта малака ошириши; д) лицензия талабгори ёки лицензиат ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли ветеринария нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларга ёки хоналарга эга бўлиши; е) ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилишни фақат улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга ошириш; ж) Ўзбекистон Республикасида рухсат берилган диагностика усулларини ва ветеринария препаратларини қўллаш; з) ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга оширишга қўйиладиган қўшимча талаблар: бино ичимлик сув, электр ва иссиқлик энергияси, канализация тармоғи билан таъминланиши шарт; бинонинг атрофи яхлит девор билан ўралган бўлиши зарур; ветеринария муассасалари ихтисослашишига кўра қуйидаги минимал талабларга жавоб берадиган хоналардан иборат бўлади: намуна қабул қилиш хонаси — 10 м 2 ; диагностика хонаси — 8 м 2 ; ҳайвонларни ёриб кўриш хонаси — 8 м 2 ; утилизация қилиш хонаси — 8 м 2 ; дори воситаларини сақлаш хонаси (омборхона, ертўла) — 4 м 2 ; ювиш-стерилизация хонаси — 4 м 2 ; хизматчилар хонаси — 4 м 2 ; қўл ювиш мосламаси (санузел билан) — 2 м 2 дан кам бўлмаслиги зарур; ветеринария муассасаси биноси хоналарининг пол қисмлари сув ўтказмайдиган қатлам билан қопланган, хонанинг ички девори полдан — 1,5 м баландликкача мойбўёқ билан бўялган ёки кафел билан қопланган бўлиши шарт. ветеринария муассасаларида кичик автоклав, тиббиёт дори қутичаси, электр сув ҳаммоми, лакмус қоғози, тарозилар, гемоглобинометр, гидропульт, дистилятор, тери орасига туберкулинизация қилиш учун игнасиз инъектор, музлатувчи камера, кутиметр, микроскоп, итлар учун тумшуқбанд, ветеринар сумкаси, ҳайвонлар учун фиксация станоги, стетофонендоскоп, термометр, биопрепаратларни ташиш учун термочемодан, маиший совиткич, қурутиш шкафи, пипеткалар учун штатив, пробиркалар учун штатив, бикс, йирик ҳайвонлар учун қин ойнаси, қорамоллар учун ошқозон зонди, ярим автомат ва автомат инъекторлар, перкуссия болғаси, акушерлик йиғмаси (набор), плессиметр, троакар, патматериал учун банкалар, колбалар, бактериологик пробиркалар, мензурка, шиша таёқча ёки пастер пипеткаси, буюм ойнаси, қоплагич ойна, петри чашкаси, бинт (узунлиги 3,5 метр), бутилкалар, эсмарх куружкаси, қўлқоплар, резина фартук, резина этик ёки тапочка, стол, стул, дори воситалари учун шкаф, компьютер, оқ халат каби моддий-техник базаси мавжуд бўлиши талаб этилади; й) ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, биологик препаратлар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини сотиш учун бинога (хонага) қўйиладиган талаблар: лицензия талабгорида мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли ветеринария нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларга ёки хоналарга эга бўлиши; бинолар (хоналар) ичимлик сув, электр ва иссиқлик энергияси, канализация тармоғи билан таъминланиши; бинода (хонада) амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият йўналишларига кўра тегишли мебеллар (иш столи ва стуллар, кийим-бош, пойабзал ва санитария-гигиена кийимларини алоҳида сақлаш учун шкаф), асбоб-ускуналар (дори воситаларини гуруҳлар бўйича сақлаш учун жавонлар, металл жавон ва сейф, термолябил преператларни сақлаш учун махсус камерали музлаткич ва идишлар), ветеринария препаратларини рецепт асосида тайёрлаш ва сотиш учун асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, биологик препаратларни сақлаш учун махсус камерали музлаткич билан жиҳозланиши; вет-дорихоналар турар жой ёки жамоат биноларининг биринчи қаватида жойлашиши мумкин; вет-дорихона биноси (хонаси) ва майдонига бўлган энг кам талаб: ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш зали — 16 м 2 (ходимлар иш жойи ва витрина жойлаштириш ҳудуди — 8 м 2 , ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳудуди — 8 м 2 ); рецепт асосида дори воситаларини (биологик препаратлар бундан мустасно) тайёрлаш ва қадоқлаш хонаси — 4 м 2 ; дори воситаларини сақлаш хонаси (термолябил воситалар учун совиткич билан) — 2 м 2 ;* овқатланиш, махсус кийим, шахсий буюмларни сақлаш учун қўшимча хона — 2 м 2 ; дори воситаларини сақлаш хонаси бинонинг пастки қисмида, хона баландлиги 2,4 метрдан кам бўлмаган ҳолда жойлаштирилиши мумкин; ветеринария участка биносида очилган дорихона филиаллари 8 м 2 дан кам бўлмаган майдонда жойлаштирилиши мумкин; ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш залига (савдо зали) керакли ҳароратни таъминлайдиган кондиционер ўрнатилган бўлиши керак; дори воситаларини сақлаш хоналарида ҳаво ҳароратини қайд этиш учун деворига полдан 1,5 — 1,7 м баландликда ва эшикдан 1 м масофада термометрлар ўрнатилган бўлиши керак; фаолият йўналишида биологик препаратларни сотиш бўлган дорихоналарда уларнинг сақланиши бўйича йўриқнома талабларини таъминлайдиган шароитларга эга бўлган махсус камерали совиткич билан жиҳозланган бўлиши керак; к) ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлашга қўйиладиган энг кам талаб: ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлашни амалга оширувчи корхоналар алоҳида қурилган, атрофи яхлит девор билан ўралган бўлиши шарт; ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш корхоналарида қуйидаги бўлимлар кўзда тутилиши керак: товарни қабул қилиш ва жўнатиш бўлими. Бўлим юкни тушириш, идишларни очиб турларга ажратиш хонаси — 12 м 2 , юкнинг ҳолатини текшириш (дори воситаларини идентификациялаш) хонаси — 6 м 2 , рекламация берилган товарларни вақтинча сақлаш хонаси — 6 м 2 , тайёрлаш хонаси — 15 м 2 , бўшаган идишларни сақлаш хонаси — 6 м 2 бўлиши керак; товарни сақлаш бўлими (омборхоналар, шу жумладан, совитиш камераси). Бўлимда ветеринария препаратлари, дори воситалари, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситалари, дезинсекция, дератизация ва дезинфекция воситалари алоҳида-алоҳида сақланади. Омборхона бошқа хоналардан изоляция қилинган, алоҳида кириш йўлакчаси ва майдонига эга бўлиши керак. қадоқлаш бўлими (агар, корхонада саноат асосида ишлаб чиқарилган дори воситаларини қадоқлаш амалга ошириладиган бўлса). Бўлим қадоқлаш хонаси — 6 м 2 , идишларни ювиш ва қуритиш хонаси — 6 м 2 , ёрдамчи материалларни сақлаш хонаси — 6 м 2 кабилардан иборат бўлади; л) биологик препаратларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш фаолиятига қўйиладиган энг кам талаблар: корхона ҳудуди бегона шахсларнинг киришига тўсқинлик қилувчи яхлит девор билан ўралиши, электр ёритгичлар билан жиҳозланиши ҳамда кеча-кундузги қўриқлаш тизимига эга бўлиши лозим; биологик препаратларни ишлаб чиқариш ва ?айёрлаш фаолияти билан шуғулланувчи субъект учун маъмурий-хўжалик хизматлар биноси (хоналар), ихтисослашувига кўра ишлаб чиқариш биноси, тажриба ҳайвонларни сақлаш учун виварий, касал ҳайвонлар учун изолятор мавжуд бўлиши керак; корхона ҳудудига кириш ва чиқишда, автотранспортни йилнинг исталган даврида дезинфекциялаш учун мослама билан жиҳозланган назорат-рухсат пунктлари бўлиши лозим; маъмурий-хўжалик хизматлар бинолари (хоналар) ва корхона ошхонаси ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлиши керак; ишлаб чиқариш биноси ва зарур бўлган моддий техник базаларга бўлган талаблар: ишлаб чиқариш ҳудудининг майдони ишлаб чиқариш хусусияти (фойдаланилувчи микроорганизмлар гуруҳи), теварак-атроф хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда аниқланган санитария-ҳимоя зонаси мавжуд бўлиши керак; ишлаб чиқариш ҳудудида чиқиндиларни тўплаш учун доимий равишда тозаланиб дезинфекцияланадиган бункерлар (металл контейнерлар) ўрнатилган асфальтланган (бетонланган) майдончалар, гўнгни биотермик зарарсизлантириш учун (куйдирги билан касалланган ҳайвонлар гўнги бундан мустасно) 3 секциядан иборат бетон билан тўсилган гўнгхоналар, куйдирги билан касалланган ҳайвонлар гўнгини ёқиш учун махсус печ, Беккар чуқури бўлиши керак; биологик ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳудудида бошқа ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар, фармацевтик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди; ишлаб чиқариш бинолари техник норматив ҳужжатларга мувофиқ талаб қилинадиган тозалик даражасига ва ишлаб чиқариш жараёнининг мантиқий кетма-кетлигига мос келиши, ҳаво шлюзлари ва ҳаво тортиш қурилмалари билан таъминланган бўлиши керак; ишлаб чиқариш биносини (хона) лойиҳалаштиришда канализация оқимига уланадиган нуқталар оқова сувнинг орқага оқишининг олдини олувчи ускуналар билан жиҳозланган бўлишини, атмосфера, ёмғир ва ювинди сувларини канализациясига кетказиш учун қиялик мавжудлиги, қувурлар, ёритиш мосламалари, шамоллатиш мосламалари ва бошқа хизмат кўрсатиш тизимларни тозалаш ноқулай бўлмаслигини, ишчиларнинг асбоб-ускуналардан эркин фойдаланиши уларни тозалаш, ювиш ва дезинфекция қилиш ҳамда хонани йиғиштириш, доривор хом ашё, ветеринария препаратлари ва чиқиндиларнинг қарши оқимининг олдини олиш, доривор хом ашё, материаллар ва ветеринария препаратларининг аралашиб кетишининг олдини олган ҳолда сақлаш ва ташиш имконияти инобатга олиниши керак; ишлаб чиқариш биносининг (хонасининг) девори, шифти ва поллари дезинфекцияловчи моддалар билан нам тозалашга йўл қўйиладиган ҳолда таъмирланган бўлиши керак. Таъмирловчи воситалар сифатида сувга чидамли бўёқ, эмал ва оч рангли глазурланган кафел плиткалари (майолика) қўлланилиши мумкин. Поллар керамик глазурланмаган (терракотли) плиткалар ёки чоклари пайвандланган ленолиум билан қопланган бўлиши керак; инфекция қўзғатувчилари билан ишлаш хоналарида чиқиндиларни ёқиш йўли билан зарарсизлантириш тадбирларини амалга ошириш учун печь, йирик ва майда ҳайвонлар жасадини зарарсизлантириш учун махсус қозонлар ўрнатилган бўлиши керак; корхонанинг ихтисослашувига кўра ишлаб чиқариш ҳудудида қуйидаги бўлимлар бўлиши керак: хом ашё омбори ва товарларни қабул қилиш бўлими; эталон ва назорат штаммларини сақлаш бўлими; биологик ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчи бўлими; деминерализацияланган сув тайёрловчи тайёрлов бўлими; ювиш, стерилизациялаш ва муҳит тайёрлов бўлимлари; виварий бўлими (виварийни хоналари «тоза» ва «нотоза» ҳудудларга бўлинган бўлиши керак); касал ҳайвонлар учун изолятор; парранда тухумларини инкубациялаш бўлими; ишлаб чиқарилган биологик препаратларни назорат қилиш бўлими; совитиш камералари; ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар учун махсус камерали совиткич билан жиҳозланган омборхоналар; тайёр маҳсулотни қадоқлаш бўлими; оқова сувларни зарарсизлантириш учун тозаловчи ва стерилловчи мосламалар; санпропустник; ишлаб чиқариш ҳудудидаги бўлиши керак бўлган бўлимларнинг хоналари улар бажарадиган функцияларга қараб бир-бири билан ўзаро функционал боғлиқ ҳолда ҳамда бошқа мақсадда фойдаланилувчи хоналардан ажратилган блокни ташкил қилиб, алоҳида кириш эшигига эга бўлган ҳолда жойлаштирилиши зарур; касал ҳайвонлар учун изолятор атрофи яхлит девор билан ўралган ва виварийдан камида 100 м оралиқда бўлиши керак;* бир вақтнинг ўзида бир неча хил биологик ветеринария дори воситаларини қадоқлаш режалаштирилган корхоналарда қадоқлаш линияларини сони ишлаб чиқарилаётган биологик ветеринария дори воситаларини турига мутаносиб бўлиши ва алохида-алохида хоналарда ўрнатилган бўлиши керак; биологик ветеринария дори воситалари сақланадиган омборхоналар махсус камерали совиткич билан жиҳозланган, қуруқ, қоронғи бўлиши ва унга биологик препаратлар сақлаш бўйича масъул шахс бириктирилган бўлиши шарт. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 15-ИЛОВА

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматлар кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи (тури): телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш; б) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш; в) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш; г) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиши; д) халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш; е) халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш; ж) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш; з) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш; и) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш; й) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини қуриш; к) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш; л) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш; м) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш; н) маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш; о) маълумотлар узатиш тармоқларини қуриш; п) маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш; р) маълумотлар узатиш тармоқларини хизматлари кўрсатиш; с) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш; т) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини қуриш; у) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш; ф) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги. Маълумотлар узатиш тармоқларини ҳамда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш фаолиятига лицензия олиш, муддатини узайтириш ва лицензияга ўзгартириш киритиш Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори асосида лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади. 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза (аризада юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили, керакли лицензия тоифасини, унинг кичик турини ва янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, узайтириш мақсадини танлаш, шунингдек, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги кўрсатилади); б) телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва (ёки) хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — телекоммуникациялар асосий техник воситаларининг (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) ва кўрсатиладиган хизматлар тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари ва номиналлари, хизматлар кўрсатиш ҳудуди кўрсатилган маълумот; в) телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) рўйхати. г) телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва (ёки) хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — тармоқни ташкил этиш ва ривожлантириш режаси (белгиланган шакл бўйича бажариладиган ишларга қараб зарур маълумотлар, абонентлар, шаҳарлараро портлар, халқаро станциялар, маълумотларни узатиш тизимлари ва тармоқлари, қоплаш зоналари сони ва телекоммуникацияларнинг аниқ тармоқлари ёки иншоотлари учун бошқа параметрлар); д) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — эшиттиришлар концепцияси; е) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш ва (ёки) хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — объектнинг қўриқлаш талабларига мувофиқлиги тўғрисида ваколатли органнинг хулосаси ёки объектни қўриқлаш бўйича тузилган шартнома нусхаси; ж) радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олишда — берилаётган частоталардан фойдаланиш имконияти ва узатувчи қурилмаларнинг тавсифи, қуввати ва хусусияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталаридан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш бўйича органнинг маълумоти; з) бошқа шахсга тегишли асбоб-ускунадан фойдаланиш мўлжалланаётган тақдирда, ушбу асбоб-ускуна ижарага олинганлиги (фойдаланилганлиги)ни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади; и) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий теле ва радио маҳсулотларни тарқатиш ҳуқуқини олишда — телерадиомаҳсулотларни тарқатиш бўйича хорижий оммавий ахборот воситасининг (ёки ҳуқуқ эгасининг) розилигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома). 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: а) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 15 баравари; б) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация тармоқларини қуриш — БҲМнинг 15 баравари; в) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 30 баравари; г) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоқлари хизматлари кўрсатиш — БҲМнинг 30 баравари; д) халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 500 баравари; е) халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматлари кўрсатиш — БҲМнинг 800 баравари; ж) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 200 баравари ; з) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш — БҲМнинг 400 баравари; и) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 10 баравари; й) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини қуриш — БҲМнинг 20 баравари ; к) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 30 баравари ; л) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 80 баравари ; м) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 140 000 баравари (бунда уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 25 000 баравари** ; н) маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 2 баравари; о) маълумотлар узатиш тармоқларини қуриш — БҲМнинг 4 баравари; п) маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 6 баравари; р) маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 30 баравари; с) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 10 баравари; т) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини қуриш — БҲМнинг 10 баравари; у) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 75 баравари; ф) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 75 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларнинг 11,25 фоизи — Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; қолган маблағларнинг: 50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; 47,5 фоизи Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига; 2,5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг ғазначилик шахсий ҳисобрақамига йўналтирилади. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 10 иш куни. Лицензиялашда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси билан келишиш лозим бўлган ҳолларда 25 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади: а) лицензиат томонидан телекоммуникация соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши; б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникацияларнинг техник воситаларини сертификатлашни таъминлаш; в) кўрсатиладиган хизматларнинг белгиланган сифат меъёрларини таъминлаш; г) тармоқлараро қўшилишларни ташкил этиш, бошқа операторлар ва провайдерларга ўз тармоғидан фойдаланиш, шунингдек, улар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб шартлари ва тартиби мавжудлиги; д) техник протоколлар ва тармоқлараро қўшилишлар спецификацияларининг номи, тармоқларни номерлаш режаси, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланиш тавсифларининг мавжудлиги; е) давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари манфаатлари йўлида ва алоҳида муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказишда телекоммуникациялар воситалари ишларини таъминлаш бўйича махсус талабларга риоя этилиши; з) телефон орқали гаплашишлар, телеграф ва телекоммуникациялар тармоқлари бўйича бериладиган бошқа хабарларнинг махфийлигини, ахборот хавфсизлигини, шу жумладан, телекоммуникациялар объектлари ва иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш;* и) фавқулодда ҳолатларда, шунингдек, оператив-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва уларнинг ишлашини таъминлаш бўйича телекоммуникациялар тармоқларини тайёрлаб қўйиш ва уларни ишлатиш;* й) умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун телекоммуникацияларни ривожлантиришнинг миллий дастурларини амалга оширишда иштирок этиш; к) атроф муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва саноат санитарияси қоидаларига риоя этиш; л) лицензияланадиган фаолият тўғрисидаги маълумотларни лицензияловчи ва назорат қилувчи органга бериш; м) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланишда имтиёзлар ва афзалликлар бериш; н) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) хизматлари кўрсатиш учун ваколатли органда оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтиш;* о) телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — юридик шахс штатида телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича камида уч йил иш стажига, олий техник маълумотга эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши; п) телерадиомаҳсулотларни ва Интернет орқали контент тарқатишда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш. Якка тартибдаги лицензияларда қўшимча талаблар ва шартлар: р) лицензиатлар томонидан қишлоқ жойлардаги, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманлардаги фойдаланувчилар учун мажбурий равишда хизматлар кўрсатиш; с) белгиланган тарифлар бўйича, шу жумладан, қишлоқ жойларда, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманларда универсал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш; т) умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқларига адолатлилик ва камситмаслик асосида рухсат бериш; у) умумий фойдаланиладиган телекоммуникация тармоғини ривожлантириш режаси прогнози (белгиланган ҳудудни қамраб олиш, узатувчи аппарат қувватини ва абонентлар сонини кўпайтириш ва бошқалар); ф) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатишда лицензияни беришда белгиланган ҳудуд доирасида фаолият юритиш, бириктирилган радиочастота номиналида эфирга чиқиш; х) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари соҳасини тартибга солувчи миллий қонунчилик талабларига риоя этиш.* 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: маълумотлар узатиш тармоқларини ва телерадиоэшиттириш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятга лицензиялар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш ва лицензияга ўзгартириш киритиш) Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарори асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги. Заруратга кўра телерадиодастурларни тайёрлашда ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мослиги юзасидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати — 5 йил; кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати — 15 йил; лицензияланадиган фаолиятларнинг қолган турларига лицензия чекланмаган муддатга берилади. 12. Изоҳ. Лицензия олиш талаб қилинмайдиган ҳолатлар (ҳаракатлар): пуллик телевидение абонентларнинг умумий сони 10 тадан ортиқ бўлмаса; телекўрсатувнинг кабель тармоғи ва радиоэшиттиришнинг симли тармоғи бир муассаса, ўқув юрти, меҳмонхона, саноат корхонаси биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган бўлса; юридик шахс операторлар томонидан ажратилган телефон рақамларидан фойдаланган ҳолда маиший хизмат кўрсатиш объектларида ва автомобиль йўллари бўйида маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари хизматлари кўрсатса, алоқанинг таксофон хизматлари ва факс бўйича ахборотни жўнатса (ва қабул қилса); фаолият аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ҳамда қутқариш ва авария-тузатиш ишларини талаб этувчи табиий офатлар, эпидемиялар, йирик ҳалокатлар оқибатларини тугатиш билан, шунингдек, фақат давлат бошқаруви, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғини ташкил этиш ва уларнинг ишлаши билан боғлиқ бўлса; асосий фаолият тури бўйича хизматлар кўрсатишда маҳаллий, радиотелефон, маълумотлар узатиш тармоқларидан, ушбу фаолият турларига оид хизматларни учинчи шахсларга кўрсатмасдан фақат ўз ишлаб чиқариш-технологик жараёнида ва (ёки) сигнални етказиб бериш мақсадида фойдаланилса; тўлов тизимлари операторлари, тўлов ташкилотлари, банклар ва нобанк кредит ташкилотлари, шунингдек, электрон тижорат платформа операторлари томонидан асосий фаолият тури бўйича хизматлар кўрсатишда маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланилса ва хизматлар кўрсатилса; ўз тармоғини ташкил этмасдан, маълумотларни узатиш оператор ва провайдерлари тармоғи орқали Интернетдан фойдаланиш хизматларини (Интернет кафе) кўрсатишда; Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 35 1 -бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. **Агар уяли алоқа виртуал оператори (провайдер) томонидан навбатдаги йиллик давлат божини тўлаш давридан олдинги молия йили учун кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 миллион бараваридан ошса, «м» кичик бандда назарда тутилган фаолият тури учун давлат божининг суммасига кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматлари қийматининг 1 фоизи миқдорида қўшимча белгиланади.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 17-ИЛОВА

Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) мазкур фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигини, шу жумладан, ўзининг ёки ижарага олинган хонанинг борлигини тасдиқловчи маълумотлар ; в) юридик шахс уставининг тасдиқланган нусхаси. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 10 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) меҳнат ва меҳнат миграцияси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш*; б) лицензия даъвогари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари миқдоридаги маблағларни тегишли лицензия амал қилиш муддатига мутаносиб даврга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги розилигисиз сарфламаслик ва маблағлар сарфланган тақдирда, белгиланган муддатларда ўрнини тўлдириш шарти билан тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш*; в) «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш; г) штатда камида икки нафар ходимнинг, шу жумладан, олий маълумотга эга раҳбарнинг бўлиши; д) хусусий бандлик агентлиги таъсисчилари ва (ёки) раҳбарлари таркибида фирибгарлик, одам савдоси, терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар мавжуд эмаслиги, шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан ушбу жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар билан меҳнат, фуқаролик-ҳуқуқий ва агентлик шартномалари тузилмаслиги; д 1 ) чет элга ишга юборилаётган шахсларни бораётган давлатининг қонунчилиги, унда бўлиш қоидалари бўйича ўқитишни ташкил этиш; е) юридик шахс ходимлари томонидан уч йилда камида бир марта лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибга мувофиқ малака сертификатини олиш; ж) хусусий бандлик агентликлари билан фуқаролар ж) ушбу фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, хусусий ёки ижарага олинган бинога эга бўлиш ҳамда унинг ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини таъминлаш, тегишли моддий-техник база ва бошқа воситалардан фойдаланиш; з) хусусий бандлик агентликлари билан фуқаролар ўртасида тузилаётган ҳар бир шартномани махсус яратиладиган электрон ахборот тизимига киритиш ва уни доимий янгилаб бориш*; и) хизматлар кўрсатиш тўғрисида бажарилган шартномаларга оид архив материалларини шакллантириш ва сақлаш; к) хусусий бандлик агентликларининг хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларида белгиланган мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатларни ушбу депозитга жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги кўрсатмасига асосан қоплаш*. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. Лицензия олган талабгорлар лицензияловчи орган томонидан автоматик равишда Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритилади. Чет элга ишга юборилаётган шахсларга бораётган давлати қонунчилиги, унда бўлиш қоидаларини ўқитиш бўйича таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома илова қилинади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 18-ИЛОВА

Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш ишларини бажариш; б) баландликларда саноат альпинизми усулларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Ўзбекистон Республикаси резиденти юридик шахслар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассасаси бўлган норезидент юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлган мутахассисларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги ва мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилади; в) баландликларда саноат альпинизми усулларида ишларни бажариш учун зарур бўлган техника воситаларининг тавсифлари. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: умумий тартибда — 7 иш куни; тезлаштирилган тартибда — 4 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензия талабгори (лицензиат) штатида лицензияланадиган фаолият тури бўйича ҳужжатларга (махсус тайёргарлик тўғрисида гувоҳнома, сертификат), баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш кўникмалари қўлланган ҳолда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;* б) лицензия талабгорида (лицензиатда) баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, жиҳозларнинг, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги нормаларига риоя этилишини таъминловчи бошқа махсус техника воситаларининг мавжуд бўлиши. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. Лицензиянинг талаб ва шартларига риоя этилмаслиги оқибатида лицензияси суд орқали бекор қилинган лицензия талабгорига суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида мазкур Паспортда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия олиш тақиқланади; * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 19-ИЛОВА

Кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш; б) кўприклар ва туннелларни қуриш; в) кўприклар ва туннелларни таъмирлаш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ва чет эл юридик шахслари (доимий муассасаси мавжуд бўлган) 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса),ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи ходимларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, диплом маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи, ушбу ходимлар лойиҳалаштиришда, қуришда ва таъмирлашда қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади; в) темир йўл, шунингдек, бирлашган кўприклар ва туннеллардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш соҳасида — асбоб-ускуналар, анжомлар, инвентарь, механизациялаш воситалари, транспорт, назорат-ўлчов қурилмалари ва сигнал анжомлари билан жиҳозланганлиги тўғрисида қисқача тавсиф; г) лицензия талабгори (лицензиат) штатидаги ходимларнинг тегишли сертификатларини тақдим этиши лозим. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: умумий тартибда — 10 иш куни; тезлаштирилган тартибда — 5 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: Кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш бўйича: а) кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, давлат стандартларига мажбурий риоя этиш; б) юридик шахс штатида камида 15 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, ушбу соҳа бўйича олий маълумотга ва лойиҳалаштиришда 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 3 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори, 2 нафар технолог, 2 нафар конструктор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлаши, қолган олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган 7 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши, шундан камида 1 нафар лойиҳа бош муҳандиси ва лойиҳа бош архитектори тегишли сертификатларга эга бўлиши;* Кўприкларватуннелларниқуришватаъмирлашбўйича: в) лицензиат томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги нормалари талабларига мажбурий риоя этиш, қурилиш ва таъмирлаш ишларининг сифатини, фойдаланишнинг ишончлилигини таъминлаш; г) юридик шахс штатида ушбу соҳа бўйича олий маълумотга, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, камида 7 нафар (бош муҳандис, техник-ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, қурилишда иш юритувчи (прораб), монтажчи, бетончи, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси мутахассиси, қурувчи-усталар) айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 3 нафари участка раҳбари, ички назоратчиси, пайвандчи, техник ишлаб чиқариш бўлими муҳандиси каби мутахассислар асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида мавжуд бўлиши, шундан муҳандис ва ички назоратчи тегишли сертификатга эга бўлиши;* д) лицензия талабгорида кўприклар ва туннелларни қуриш ва таъмирлаш учун зарур бўлган асосий фондлар ва техник воситаларнинг (бинолар, ишлаб чиқариш бинолари, махсус қурилиш-таъмирлаш техникаси) мавжуд бўлиши; Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. Лицензиянинг талаб ва шартларига риоя этилмаслиги оқибатида лицензияси суд орқали бекор қилинган лицензия талабгорига суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида мазкур Паспортда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия олиш тақиқланади; * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 20-ИЛОВА

Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни лицензиялаш

1. Лицензия номи: хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш; б) хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни қуриш; в) хавфи юқори бўлган объектлардан ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ва чет эл юридик шахслари (доимий муассасаси мавжуд бўлган) 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи ходимлар рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, диплом маълумоти бўйича мутахассислиги ва мутахассислиги бўйича иш стажи, лойиҳалаштириш ёки қуришда ушбу ходимлар қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади; в) хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳимоя ва техника воситаларига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат; г) лицензия талабгори (лицензиат) штатидаги асосий иш жойи бўйича ишловчи камида 1 нафар мутахассиснинг соҳа бўйича тегишли сертификатини тақдим этиши лозим ; д) хавфи юқори бўлган объектлар ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш учун хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва полиси. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: умумий тартибда — 14 иш куни. тезлаштирилган тартибда — 10 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: Лойиҳалаштириш бўйича: а) лойиҳалаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, давлат стандартларига мажбурий риоя этиш; б) юридик шахс штатида камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, ушбу соҳа бўйича олий маълумотга ва лойиҳалаштиришда 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган 3 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори, 1 нафар технолог, 1 нафар конструктор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлаши, қолган 4 нафар мутахассис олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши, шундан камида 1 нафар лойиҳа бош муҳандиси ва лойиҳа бош архитектори тегишли сертификатларга эга бўлиши;* қуриш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича: в) шаҳарсозлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, табиатни муҳофаза қилиш, ер ости бойликлари саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, тегишли давлат стандартлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мажбурий риоя этиш; г) камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, соҳа бўйича олий маълумотга ва 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 5 нафар (объектнинг турига қараб) бош муҳандис, бош энергетик, техник-ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, қурилишда иш юритувчи (прораб), монтажчи, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси мутахассиси, ички назоратчи каби мутахассислар айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 5 нафар мутахассислар олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида электр монтёр, эколог каби мутахассислар мавжуд бўлиши ; * д) асосий иш жойи бўйича камида 1 нафар мутахассиснинг соҳа бўйича тегишли сертификати ҳамда юридик шахснинг муҳандислик асбоб-ускуналари ва зарур техника воситаларининг мавжуд бўлиши.* энергетика объектлари бўйича (сертификат талаб этилмайди) электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимлар синовидан ўтганлик тўғрисида гувоҳномага эга бўлишлари шарт. Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. е) хавфи юқори бўлган объектлар ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришлардан фойдаланишда, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлиги бўйича мажбурий суғурта шартномаси ва амалдаги суғурта полисининг мавжудлиги*; ж) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги; Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси; Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси; Экология, атроф-муҳитнимуҳофазақилишваиқлимўзгаришивазирлиги. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. Лойиҳалаштириш фаолиятини лицензиялаш учун ариза берилганда, келишиладиган органлардан хулоса олиш учун сўровнома юборилмайди. Лицензиянинг талаб ва шартларига риоя этилмаслиги оқибатида лицензияси суд орқали бекор қилинган лицензия талабгорига суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида мазкур Паспортда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия олиш тақиқланади. Ташкилот таркибида лойиҳалар бош архитектор ва лойиҳа бош муҳандисларининг мавжуд бўлиши бажариладиган ишларнинг хусусияти билан белгиланади .

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 21-ИЛОВА

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва ҳудуди қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш; б) Ўзбекистон Республикаси минтақалари ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш; в) аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш; г) аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш; д) қурилиш объектлари учун муҳандислик-техник қидирувларни (муҳандислик-геодезия қидирувларидан ташқари) бажариш; е) уй-жой-хўжалик, фуқаролик мақсадига мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; ж) саноатқурилишиучунобъектларвакомплексларлойиҳа-сметаҳужжатлариниишлабчиқиш, шужумладан, уларнингмуҳандисликтармоқлариватизимларинилойиҳалаштириш; з) сув хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; и) қишлоқ хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; й) энергетика қурилиши ва алоқа объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштириш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; к) транспорт ва йўл қурилиши объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштириш, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш; л) магистрал муҳандислик тармоқларини (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан ташқари) лойиҳалаштириш; м) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш; н) архитектура ёдгорликларини таъмирлаш учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш; о) «Объектларнинг асослари ва пойдеворлари» бўлимини лойиҳалаштириш; п) «Металл объектлар конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш; р) «Темир-бетон объектлари конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш; с) махсус объектлар ва иншоотларни лойиҳалаштириш; т) қурилиш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларни ишлаб чиқиш; у) бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш; ф) бинолар ва иншоотларни мустаҳкамлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш; х) коррозияга қарши ҳимояни ишлаб чиқиш; ц) бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш ч) мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ва чет эл юридик шахслари (доимий муассасаси мавжуд бўлган) 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг тўлиқ номи, СТИР, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), юридик шахснинг мутахассислари ҳақидаги маълумотлар (паспорт рақами ва серияси ёки ID-картаси рақами, ЖШШИР), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) соҳа бўйича олий маълумотга эга бўлган бош муҳандислар ва лойиҳа архитекторлари, бош ҳамда етакчи мутахассислар дипломлари маълумотлари; в) лицензия талабгори III тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун қўшимча равишда ўнтадан кам бўлмаган объектлар қурилиши юзасидан лойиҳалаштириш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхатини, улар юзасидан мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхаларини ҳамда ушбу қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг далолатнома нусхалари ҳамда муаллифлик назорати дафтарларини тақдим этиши лозим; г) лицензия талабгори IV тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензия олиш учун қўшимча равишда ўнтадан кам бўлмаган III тоифадаги объектлар қурилиши юзасидан лойиҳалаштириш бўйича тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхалари, ушбу қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг далолатнома нусхалари ҳамда муаллифлик назорати дафтарларини тақдим этиши лозим. Лицензия талабгори (лицензиат) штатидаги ходимларнинг тегишли сертификатларини тақдим этиши лозим. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва ҳудудининг қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 50 баравари; б) Ўзбекистон Республикаси минтақалари ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 50 баравари; в) аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари; г) аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари; д) қурилиш объектлари учун муҳандислик-техник қидирувларни (бундан муҳандислик-геодезия қидирувлари мустасно) бажариш — БҲМнинг 50 баравари; е) уй-жой-хўжалик, фуқаролик мақсадига мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 75 баравари; ж) саноатга мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 75 баравари; з) сув хўжалигига мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 50 баравари; и) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган объектлар ва комплекслар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 30 баравари; й) энергетика қурилиши ҳамда алоқа объектлари ва комплексларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаштиришга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 40 баравари; к) транспорт ва йўл қурилиши объектлари ҳамда комплексларини лойиҳалаштиришга, шу жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 50 баравари; л) магистрал муҳандислик тармоқларини (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан ташқари) лойиҳалаштириш — БҲМнинг 50 баравари; м) умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш — БҲМнинг 50 баравари; н) архитектура ёдгорликларини таъмирлаш учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 20 баравари; о) «Объектларнинг асослари ва пойдеворлари» бўлимини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 40 баравари; п) «Объектларнинг металл конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 40 баравари; р) «Объектларнинг темир-бетон конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 40 баравари; с) махсус объектлар ва иншоотларни лойиҳалаштириш — БҲМнинг 50 баравари; т) қурилиш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш — БҲМнинг 30 баравари; у) бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш — БҲМнинг 50 баравари; ф) бинолар ва иншоотларни мустаҳкамлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари; х) коррозияга қарши ҳимояни ишлаб чиқиш — БҲМнинг 40 баравари; ц) бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш: иситиш, вентиляция, кондиционерлаштириш — БҲМнинг 20 баравари; сув қувури ва канализация — БҲМнинг 20 баравари; газ таъминоти — БҲМнинг 20 баравари; газ асбоб-ускуналари — БҲМнинг 20 баравари; совуқ ҳаво таъминоти — БҲМнинг 20 баравари; энергия таъминоти — БҲМнинг 20 баравари; электр асбоб-ускуналари — БҲМнинг 20 баравари; электр билан ёритиш — БҲМнинг 20 баравари; электр билан иситиш — БҲМнинг 20 баравари; автоматлаштириш ва назорат-ўлчов ускуналари — БҲМнинг 20 баравари; кучсиз токли қурилмалар — БҲМнинг 20 баравари; вертикал режалаштириш — БҲМнинг 20 баравари; ч) мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш — БҲМнинг 50 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисобварағига; 11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг махсус ҳисобварағига; қолган маблағлар тенг миқдорда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: умумий тартибда — 7 иш куни; тезлаштирилган тартибда — 3 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лойиҳалаштиришда қонунчилик ҳужжатлари, давлат стандартлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига, шунингдек, зилзилабардошлик, муҳандислик изланишлар, энергия самарадорлиги кўрсаткичлари, ёнғинга қарши ҳамда экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мажбурий риоя этиш; б) юридик шахснинг штатида қуйидаги мутахассисларнинг мавжуд бўлиши:* асосий иш жойида ишлаши лозим бўлган мутахассислар соҳа бўйича олий маълумотга эга бўлиши;* объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича I тоифадаги объектлар учун — камида 4 нафар мутахассис, шу жумладан, директор ва 1 нафар лойиҳа бош муҳандиси ва 1 нафар архитектор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 1 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши;* объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича II тоифадаги объектлар учун — камида 7 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, лойиҳалаш соҳасида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 2 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 1 нафар архитектор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 2 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши; объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича III тоифадаги объектлар учун — камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, лойиҳалаш соҳасида 4 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 3 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 2 нафар архитектор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 3 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши; объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича IV тоифадаги объектлар учун — камида 12 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, лойиҳалаш соҳасида 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 3 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 3 нафар архитектор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 4 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши; камида 1 нафар лойиҳа бош муҳандисининг тегишли сертификатга эга бўлиши; в) III тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун ўнтадан кам бўлмаган объектлар қурилиши юзасидан лойиҳалаштириш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхати, улар юзасидан мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхалари, ушбу қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг далолатнома нусхалари ҳамда муаллифлик назорати дафтарлари мавжуд бўлиши*; г) IV тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун қўшимча равишда ўнтадан кам бўлмаган III тоифадаги объектлар қурилиши юзасидан шаҳарсозлик ҳужжатларини лойиҳалаштириш бўйича тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхаларини ҳамда ушбу қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг далолатнома нусхалари ҳамда муаллифлик назорати дафтарлари мавжуд бўлиши;* д) мазкур паспортнинг 2-банди «а», «б», «в», «г» ва «с» кичик бандларида белгиланган лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари билан фақатгина III ва IV тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар шуғулланишлари мумкин;* е) Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентга 2-иловада келтирилган объектлар бўйича лицензияда рухсат берилган мураккаблик тоифаларига мувофиқ фаолиятни амалга ошириш;* ё) лицензияда рухсат берилган кичик фаолият турлари бўйича фаолиятни амалга ошириш; ж) ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари билан меҳнатга оид, молиявий жиҳатдан ва (ёки) бошқача тобелик муносабатларида бўлган ёки эр (хотин) ва (ёки) бошқа яқин қариндошлар иштироки мавжуд (манфаатлар тўқнашувига сабаб) бўлган экспертиза ташкилотидан ўтказмаслик;* з) бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш кичик фаолият тури учун юридик шахс штатида ушбу фаолият юзасидан уч йил иш стажига эга ва соҳавий олий маълумотга эга бўлган камида 2 нафар муҳандис-конструктор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлаши; лицензия талабгорларининг эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара шартномаси ва бошқалар) асосда тегишли бўлган белгиланган тартибда аккредитацияланган лабораториялар мавжуд бўлиши; лицензия талабгорларининг эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қуйидаги махсус ўлчов воситалари, асбоб-ускуналари мавжуд бўлиши: бетоннинг мустаҳкамлигини ўлчайдиган қўпориб ва қўпормай бажариладиган услублар билан аниқлаш учун асбоб-ускуналар (склерометр, ультратовушли, импульсли услуби билан, кейинчалик пресс остида синаб кўриш учун керн ажратиб оладиган); пайвандлама бирикмаларнинг сифатини аниқлаш анжоми (дефектоскоп); бетоннинг ҳимоя қатламини ва арматуранинг диаметрини аниқловчи асбоб; ғишт термасининг мустаҳкамлигини аниқловчи асбоб; металл қидиргич; пармаловчи ёки тешик очувчи асбоб (перфоратор); электрон масофа ўлчагич (дальномер); тахеометр, штангенциркуль ва рулетка; и) қурилиш объекти учун муҳандислик-техник қидирувларни (муҳандислик-геодезия қидирувларидан ташқари) бажариш кичик фаолият тури учун юридик шахс штатида ушбу фаолият юзасидан уч йил иш стажига эга ва геология соҳасида олий маълумотга эга бўлган камида 2 нафар муҳандис-геолог айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлаши; лицензия талабгорларининг эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бурғилаш техникаси, асбоб-ускуна; эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара шартномаси ва бошқалар) асосда тегишли бўлган белгиланган тартибда аккредитацияланган тупроқ кимёвий лабораторияси мавжуд бўлиши; й) мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш кичик фаолият тури учун юридик шахснинг штатида камида 4 нафар мутахассис, шу жумладан, қурилиш ёки лойиҳалаш соҳасида 3 йил иш стажига эга бўлган камида 2 нафар мутахассис айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 2 нафар мутахассис асосий иш жойи бўйича ёки ўриндошлик асосида ишлаши; к) муаллифлик назорати дафтарини мажбурий юритиши, унда аниқланган қурилиш пайтидаги лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиқиш ҳамда меъёрий ҳужжатларнинг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга доир талабларининг бузилиши, уларни бартараф этишни назорат қилиши шарт. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. Лицензиат объектларнинг мураккаблик тоифасини ўзгартириш ҳақида ариза берганда, унинг аризаси лицензияни ўзгартириш қоидалари бўйича кўриб чиқилади. Мазкур паспортнинг 2-позицияси учинчи устунидаги «а», «б», «в», «г», «д», «у», «х», «ч» кичик бандларида белгиланган лицензияланадиган фаолиятнинг кичик муқим турларига эга бўлган лицензиатлар лицензия объектларининг мураккаблик тоифасини ўзгартиришда, қўшимча равишда 10 тадан кам бўлмаган объектни лойиҳалаштириш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхатини, улар юзасидан мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхаларини ҳамда ушбу объектлар бўйича муаллифлик назорати дафтарларини тақдим этиш талаб этилмайди. Ушбу паспортнинг 2-позиция учинчи устунидаги «е», «ж», «з», «и», «й», «к» кичик бандларида белгиланган лицензияланадиган фаолиятнинг кичик муқим турларига эга бўлган лицензиятлар мазкур банднинг «о», «п», «р», «т», «ф», «ц», «х» кичик бандларида белгиланган лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари билан ҳам шуғулланиш ваколатига эгадирлар . Ташкилот таркибида лойиҳалар бош архитектор ва лойиҳа бош муҳандисларининг мавжуд бўлиши бажариладиган ишларнинг хусусияти билан белгиланади. Мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш кичик фаолият турлари учун лицензия тоифалари талаб этилмайди. Лицензиянинг талаб ва шартларига риоя этилмаслиги оқибатида лицензияси суд орқали бекор қилинган лицензия талабгорига суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида мазкур Паспортда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия олиш тақиқланади. Ушбу Паспортнинг иккинчи позицияси учинчи устунидаги «к» ва «м» кичик бандларда белгиланган фаолият турлари бўйича лицензияга эга бўлган лицензиатлар мазкур турдаги лицензияси асосида кўприк ва туннелларни лойиҳалаштириш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 22-ИЛОВА

Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш; б) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш; в) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини реализация қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; в) мутахассисларнинг маълумоти бўйича мутахассислиги, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият бўйича иш стажи кўрсатилган ҳолда лицензияланадиган фаолият бўйича ишларни бевосита амалга оширадиган мутахассислар тўғрисидаги маълумотлар. Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 20 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиат томонидан ахборотнинг криптографик ҳимояси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш; б) лицензияланадиган фаолиятнинг аризада кўрсатилган тури бўйича ахборотнинг криптографик ҳимояси соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи техник ва методик ҳужжатларнинг, шу жумладан, ички низомлар, йўриқномалар, методикаларнинг мавжуд бўлиши; в) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари ҳисобланадиган криптографик алгоритмларни ёхуд ахборотни криптографик ҳимоялаш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тавсия қилинадиган стандартларни қўллаш; г) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишни, уларнинг техник ва техник-иқтисодий тавсифномаларини, лицензияга мувофиқ амалга оширилган тадбирлар ҳамда кўрсатилган хизматлар сони ва сифатини акс эттирувчи ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шаклда лицензияловчи органга тақдим этиш; д) давлат сирига тегишли деб топилган маълумотларни, ҳимоя қилиниши зарурлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни, амалий фаолияти давомида ишонилган тижорат сирларини ошкор қилмаслик;* е) лицензия талабгорининг доимий штатида ахборотни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича бир нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши, шунингдек, талаб қилинадиган мутахассислар бўлмаган тақдирда, айрим иш турларини бажариш учун мутахассисларни (лицензияловчи орган билан келишган ҳолда) жалб этиш бўйича тегишли шартноманинг мавжуд бўлиши;* ж) мутахассислар учун ҳуқуқларни, функционал вазифаларни ва ҳимоя қилиниши зарурлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ахборотлар билан ишлаш учун зарур режим бўйича талабларни белгиловчи ички қоидаларнинг мавжудлиги; з) ишлаб чиқилаётган ва ишлаб чиқарилаётган ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларида турли даражалардаги протоколларнинг амалга оширилишини назарда тутувчи, ахборотнинг криптографик ҳимоя воситалари маълумотларини, шунингдек, улар негизида қурилган ахборот-коммуникация тизимларини умумий фойдаланиладиган тармоққа ва тизимга киритиш имконини берувчи техник ва технологик ечимларини қўлланиш; и) лицензияланаётган фаолиятнинг аризада кўрсатилган тури бўйича ишлаб чиқариш қувватлари (реализация қилиш, ишлаб чиқариш фаолиятидан ташқари) ва барча зарур ишларни амалга ошириш учун ахборотни техник ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва стандартлар талабларига мувофиқ бўлган ахборотлаштириш бинолари ва (ёки) объектларининг мавжуд бўлиши; к) норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ иш юритишни (давлат сирларига тегишли маълумотлар билан ишлаганда — махфий иш юритиш, конфиденциал маълумотлар билан ишлаганда — умумий иш юритиш) ва объектнинг ички режимини амалга ошириш; л) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш учун зарур бўлган техник ўлчаш ва назорат қилиш воситаларининг, инструментлар ва приборларнинг мавжуд бўлиши. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 23-ИЛОВА

Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: диний таълим муассасаларининг фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: диний таълим муассасаларининг фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг илтимосномаси; в) Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича диний таълим муассасасининг паспорти; г) лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бинолар (хоналар)га мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни, шунингдек, кўрсатиб ўтилган бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; е) ўқув концепцияси, ўқув режалари ва дастурлари; ж) ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий маблағлар (ёки уларнинг аниқ манбаи)нинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; з) битирувчилари диний фанларни ўқитишга қўйилиши мумкин бўлган диний таълим муассасалари, шу жумладан, хорижий диний таълим муассасалари рўйхати; и) лицензияловчи орган диний фанларни ўқитувчи шахсларнинг диний маълумоти тўғрисидаги маълумотларни мустақил тарзда ўзи олади. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 20 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган талабларга жавоб берувчи мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан унга тегишли бўлган бинолар (хоналар) мавжуд бўлиши; б) диний фанларнинг Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси билан келишилган ўқув концепцияси, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ўқитилиши; в) вояга етмаган шахсларни уларнинг хоҳиш-иродасига, ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг хоҳиш-иродасига зид тарзда ўқитишга, таълим жараёнида уруш, зўравонлик, прозелитизм ва ҳар қандай миссионерлик фаолияти тарғиб қилинишига, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувлик бузилишига, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик;* г) диний таълим муассасаларида диний фанларнинг диний маълумотга эга бўлган шахслар томонидан ўқитилиши; д) диний фанларни ўқитаётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси билан келишилган муддатларда даврий аттестациядан ўтказиш; е) Ўзбекистон Республикасида белгиланган давлат таълим стандартлари ва талабларига мувофиқ дунёвий фанларни ўқитиш; ж) ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур моддий маблағлар (ёки уларнинг аниқ манбалари) мавжуд бўлиши; з) Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси талабига кўра лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотлар бериш; и) ўқув жараёнида чет элда нашр этилган, белгиланган тартибда диншунослик экспертизасидан ўтган диний адабиётлардан фойдаланиш.* 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса; Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органлари томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 25-ИЛОВА

Нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш (табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш бундан мустасно)

1. Лицензия номи: нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия (табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш бундан мустасно) 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб олиш; б) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қайта ишлаш; в) нефть, газ ва газ конденсатини реализация қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) лицензия талабгори ходимларининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ келувчи малакага эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, шу жумладан, штатдаги ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати; в) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш машиналари, механизмлар ва транспорт, асбоблар, электр қурилмалари, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерларга эгалик ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат; з) АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат; и) АГТКШлар орқали сиқилган газни сотиш учун янги лицензия олиш бўйича Энергетика вазирлигининг тақдимномаси. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг топшириқ хати АГТКШлар орқали сиқилган газни сотиш учун янги талабгорларга лицензия беришда Энергетика вазирлигининг тақдимномасига асос бўлади; Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиат томонидан нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, амалдаги шаҳарсозлик, экология, санитария, метрология, ёнғин хавфсизлиги ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш, шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида санитария ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги; б) юридик шахс штатида лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимларнинг, шунингдек, махсус тайёргарликдан ўтган хизмат кўрсатувчи техник ходимларнинг мавжуд бўлиши; в) қазиб олинадиган ва сотиладиган маҳсулот турларига сифат сертификатининг мавжудлиги ва амалда уларнинг сифат сертификатига мувофиқлиги; г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан, тегишли моддий-техника базадан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш қурилмаларидан, бошқа техника воситаларидан шу жумладан, замонавий ўлчов асбобларини Табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига улаш орқали фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;* д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган ҳолларда режим органининг мавжудлиги; е) лицензия талабгорига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, лицензияланадиган фаолият турини амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун зарур бўлган моддий-техника базанинг (бинолар, хоналар, қурилиш машиналари, механизм ва транспорт, асбоблар, энергетика қурилмалари, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерлар) мавжуд бўлиши; ж) қазиб чиқарилган, қайта ишланган ва сотилган нефть, газ ҳамда газ конденсати ҳажмининг алоҳида бирламчи ҳисобини юритиш; з) сиқилган табиий ёки суюлтирилган углеводород газда ишлашга мослаштирилганлиги тўғрисида тегишли рухсат этувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ва (ёки) навбатдаги техник кўрикдан ўтмаган ёхуд ўзбошимчалик билан сиқилган ва суюлтирилган газ баллонлари бирга ўрнатилган автотранспорт воситаларига, фойдаланиш муддати ўтиб кетган ёки навбатдаги синовдан ўтказилмаган газ баллонларига газ тўлдирмаслик;* и) автомобиль газ баллонларини сиқилган табиий газ билан тўлдиришда максимал бомимни 20 МПА дан оширмаслик;* й) истеъмолчиларга нефть, газ ҳамда газ конденсатини (шу жумладан, суюлтирилган углеводород ва сиқилган табиий) тўғри сотишни, маҳсулотга сифат сертификатнинг мавжуд бўлиши ҳамда унинг сифат сертификатига амалда мувофиқ бўлишини таъминлаш; к) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш (шу жумладан, охирги истеъмолчигача сотиш) бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик — шахс-лицензиатлар томонидан умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга лицензиат томонидан рухсатсиз аралашиш;* л) АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини, бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим фаол ҳолатда бўлиши*. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш қисмида) ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (нефть, газ ва газ конденсатини бирламчи ва қайта ишлаш ҳамда сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш қисмида) — саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси — табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; «Ўзенергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари — ўрнатилган технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 5 йил 12. Изоҳ. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 26-ИЛОВА

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) магистрал газ қувурларини лойиҳалаштириш; б) нефть қувурларини лойиҳалаштириш; в) нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш; г) магистрал газ қувурларини қуриш; д) нефть қувурларини қуриш; е) нефть маҳсулотлари қувурларини қуриш; ж) магистрал газ қувурларидан фойдаланиш; з) нефть қувурларидан фойдаланиш; и) нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш; й) магистрал газ қувурларини таъмирлаш; к) нефть қувурларини таъмирлаш; л) нефть маҳсулотлари қувурларини таъмирлаш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) техник жиҳатдан жиҳозланганлиги ва лицензияланадиган ишларни бажариш бўйича норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар; в) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш машиналари, механизмлар ва транспорт, назорат ва ўлчов воситаларига эгалик ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат; лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиат томонидан магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, амалдаги экология, санитария, метрология, ёнғин хавфсизлиги ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш; б) юридик шахс штатида лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича олий маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган бештадан кам бўлмаган (лойиҳалаштиришда — конструктор, лойиҳа бош муҳандиси, технологлар, қуриш, таъмирлаш, фойдаланишда — бош механик, бош муҳандис, геодезчи, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси муҳандиси, бош энергетик) бўлим раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларнинг, шунингдек, хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;* в) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан, тегишли моддий-техника базадан (бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари, технология асбоб-ускуналари, транспорт, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерлар, норматив-техник ҳужжатлардан) ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги; г) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги; д) лицензия эгасида эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ёки бошқа ҳуқуқ асосида лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик жиҳозлар мавжудлиги; е) ўлчов асбоблари билан таъминланганлиги ва ўлчов воситаларининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлиги ҳамда текширувдан ўтказилганлиги; з) пайвандлаш ва изоляциялаш ишларининг сифатини назорат қилиш лабораториясининг ёки бошқа лаборатория билан тузилган шартноманинг мавжудлиги. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — моддий-техник базанинг ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги ва ходимларнинг улар бўйича тайёргарлик даражаси тўғрисидаги хулоса; Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — юридик шахснинг моддий-техник базасининг, ишларни амалга ошириш технологиясининг лойиҳалаштириш ва қурилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги ҳамда камида уч йиллик иш стажига эга бўлган бештадан кам бўлмаган, соҳа бўйича олий маълумотли мутахассисларнинг (лойиҳалаштиришда — конструктор, лойиҳа бош муҳандиси, технологлар, қуриш, таъмирлаш, фойдаланишда — бош механик, бош муҳандис, геодезчи, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси муҳандиси, бош энергетик) айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича мавжуд бўлиши тўғрисидаги хулоса; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — лицензия талабгори моддий-техника базасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, ходимларнинг билимлари текширилганлиги тўғрисидаги хулоса (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно); «Ўзенергоинспекция» ҳудудий бошқармалари — технология жараёнларининг ва технология асбоб-ускуналари ҳолатининг амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно); Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий бошқармалари — магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно). 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 27-ИЛОВА

Тиббий фаолиятни лицензиялаш

1. Лицензия номи: тиббий фаолият учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари бўйича 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тиббий фаолият амалга ошириладиган муддат, танланган тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари ва (ёки) тиббий хизматлар турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар), тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари (амбулатор, стационар), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) тасдиқланган энг кам талабларга мувофиқ тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техниканинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот. Маълумотда тиббий техника, ускуналар ва бошқа техника воситаларининг номи, сони, ҳар бирининг серияси ва рақами, ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқариш санаси, ушбу воситаларнинг ишлатилиши учун давлат органларидан махсус рухсат олиш кўзда тутилган бўлса, тегишли тасдиқловчи ҳужжат рақами, санаси ва ҳужжат берган ташкилот номи кўрсатилиши керак. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори: Аризани кўриб чиқиш учун: ҳар бир талабгор учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида; икки ёки ундан ортиқ тиббий ихтисосликлар бўйича лицензия олишга ариза берган талабгорлар учун қўшимча равишда иккинчи ёки ундан кейинги тиббий ихтисосликларнинг ҳар бирига нисбатан: амбулатория ва диагностика йўналишлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари; стационар йўналишлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида тўловлар амалга оширилади. Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) 6-позициянинг учинчи устуни иккинчи хатбошидаги тўловлар: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,25 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш марказининг ҳисобварағига; б) 6-позициянинг учинчи устуни учинчи — бешинчи хатбошиларидаги тўловлар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш марказининг ҳисобварағига йўналтирилади. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига; 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасининг ҳисобварағига; 13,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ҳисобварағига; қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади. 8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: 30 кун 9. Лицензия талаблари ва шартлари: Лицензия талаблари ва шартлари: а) ходимларнинг қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши: стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция бўлими ташкил этилган тақдирда, ихтисослиги бўйича камида биринчи малака тоифага эга бўлган операция қилувчи хирург ҳамда анестезиолог-реаниматолог, хирургия ихтисослиги бўйича малака тоифага эга бўлган ассистент врач, камида биринчи малакавий тоифага эга бўлган анестезиология-реаниматология ҳамда операция хонаси ҳамшираси;* бош врачда — олий тиббий маълумот ва малакавий тоифа, бошқа врач-мутахассисларда (олий тиббий таълим маълумотига эга бўлмаган, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланувчи шахслардан ташқари) тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот ва малакавий тоифа; хорижий мутахассис жалб этилган тақдирда, операция қилувчи врачда камида етти йиллик иш стажи ёки етакчи тиббий муассасалар ёки клиникаларнинг операция қилувчи врачининг зарур касбий кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи тавсияномаси; туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда акушер-гинеколог, анестезиолог-реаниматолог, неонатолог ва клиник лаборант врачларда — камида биринчи малакавий тоифа; мутахассис-врачларда белгиланган тартибда олинган малака ошириш бўйича амалдаги сертификат; хорижий таълим муассасасини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда хорижий мамлакатларда олинган маълумот тўғрисидаги ҳужжатларнинг нострификацияси (эквивалентлигини белгилаш) ҳақидаги гувоҳноманинг давлат намунаси (агар нострификация қилиш талаб этилса); хорижий таълим муассасасини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда мутахассислиги бўйича малакасини тасдиқловчи ҳужжат; тиббиёт ходимида — стерилизация ускунасида ишлаш бўйича ўқувдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар стерилизация бўлими мавжуд бўлса); б) қуйидаги талабларга жавоб берувчи моддий-техник базанинг мавжуд бўлиши: мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлган лицензияланган фаолият турини амалга оширишга мўлжалланган бино ёки хоналар (тиббий фаолият йўналишида мобил иловалардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб тиббий консультация ва кўрикни ташкил этишда мазкур талаб татбиқ этилмайди), шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги; мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, тегишли метрологик меъёрлар ва техника хавфсизлиги меъёрларига мос бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техника (тиббий фаолият йўналишида мобил иловалардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб тиббий консультация ва кўрикни ташкил этишда мазкур талаб татбиқ этилмайди); терапевтик йўналиш ва диагностика ихтисосликлари бўйича тиббий фаолиятни амалга оширишда стерилизация ишларини бажаришга шартнома ёки стерилизация бўлими;* туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда муассасада туғруқ (жарроҳлик блоки билан), жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, ҳомиладорлар патологияси, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника (гинекология, неонатология, педиатрия, ультратовуш диагностикаси), бактериология ва клиник-биокимё лабораториялар ташкил этиш; хирургия йўналишидаги ихтисосликлар, шу жумладан, стоматология бўйича тиббий фаолиятни юритишда стерилизация бўлими;* в) тиббий фаолиятни амалга оширишда қуйидагиларга риоя қилиш: лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган намуналар ва шакллар бўйича бирламчи тиббий ҳужжатларни юритиш; белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига статистика маълумотларини тақдим этиш; Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, экологик нормативларга, метрология нормалари ва қоидаларига, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш; лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган ва (ёки) халқаро тиббий амалиётда синовдан ўтган профилактика усуллари, диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилиш; лицензияловчи орган томонидан рухсат берилган доривор, дезинфекция ва зарарсизлантирувчи воситалар, лаборатория реагентларидан фойдаланиш; операция ва жонлантириш (реанимация) хоналарига овоз ва видео ёзиб олиш имконияти мавжуд камералар ўрнатилган бўлиши, мазкур ёзувлар камида бир йил давомида лицензиатда сақланиши ҳамда видеоёзувдаги ахборотнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайдиган (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) шифокор сирининг ҳимоя қилиниши имкониятини яратиш; тиббий фаолиятни қатъиян лицензияда кўрсатилган доирада амалга ошириш;* туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда, ФҲДЁ органлари билан туғилиш ва ўлим тўғрисидаги электрон маълумотлар алмашинуви дастурини мажбурий равишда доимий юритиш.* рентген хизмати йўлга қўйилганда рентген ускунасидан (рентгенография аппарати, мультиспирал компьютер томографи, компьютер томографи, яқин фокусли рентгенография аппарати, флюрография аппарати, маммография аппарати, ангиография аппарати, рентген нурланишли денситометрия аппарати, литотрипсия аппарати, рентген симуляция ўрнатмаси, рентген нурланишли радиотерапия аппарати ва бошқа рентген нурланишли аппаратлардан) фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлиш;* «Рақамли соғлиқни сақлаш» платформасига ушбу платформа амалиётга жорий этилгунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига интеграция асосида уланишни ҳамда «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона», «Электрон тиббий карта», «Электрон рецепт» модуллари билан белгиланган маълумотларни реал вақт режимида алмашилишини таъминлаш*; тиббиёт чиқиндиларини санитария-гигиена ва экология талабларига мос бўлган марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими ташкил этилган ёки тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилувчи ташкилот билан шартнома тузилган бўлиши; марказлаштирилган утилизация қилиш бўлими ташкил этилмаган тақдирда, тиббиёт чиқиндиларини уларнинг морфологик таркибига кўра турларга ажратган ҳолда утилизация қилиш корхоналарига топшириш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари; Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари; Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бошқармалари. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — композит тарзда рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олишда (10 иш куни ичида). Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида). 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 5 йил 12. Изоҳ. Лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тиббий ихтисосликлар турлари ва (ёки) тиббий хизматлар турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар), тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари (амбулатор, стационар) аниқ кўрсатилади. Аризани кўриб чиқиш муддати давомида фаолиятнинг лицензияланаётган тиббий ихтисосликлар турлари ва (ёки) тиббий хизматлар турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар), тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари ҳажмидан келиб чиқиб, тегишли соҳа мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилади. Эксперт гуруҳи лицензия талабгорига тегишли лицензияни бериш ёки лицензия беришни рад этиш юзасидан эксперт хулосасини ишчи органга тақдим этади. Талабгор рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатномани тиббий фаолиятни лицензиялаш жараёнида композит шаклда олиши мумкин. Бунда рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 40-иловада белгиланган талаб ва шартлар асосида берилади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифномаси ёки розилиги асосида тиббиёт ташкилотларига хорижий врач мутахассис жалб этилган тақдирда, ўз ихтисослик йўналиши бўйича камида беш йиллик, операция қилувчи врачлар учун эса камида етти йиллик иш стажи ва хорижий тиббиёт ташкилотининг тавсияномаси мавжуд бўлганда, хорижий мамлакатларда олинган маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациядан ўтказмасдан Ўзбекистон Республикасидаги тиббиёт ташкилотларида фаолият юритишига рухсат берилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 28-ИЛОВА

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: фармацевтика фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) дори воситаларини ишлаб чиқариш; б) дори воситаларини тайёрлаш; в) дори воситаларини улгуржи реализация қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), фаолиятнинг лицензияланадиган тури ёки мазкур фаолиятнинг кичик тури, мурожаат мақсади (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, лицензияга ўзгартириш киритиш), фаолиятни амалга ошириш муддати, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия олиш тартиби — умумий ёки тезлаштирилган тартиб; б) лицензияланадиган фаолият йўналишидан келиб чиқиб талабгорнинг штатида мазкур Паспорт 9-бандининг «е» — «з» кичик бандларида кўрсатилган ходимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар; в) талабгорда мазкур Паспорт 9-бандининг «и» кичик бандига мувофиқ бино ва хоналарнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар; г) лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун талабгорда мазкур Паспорт 9-бандининг «й» кичик бандига мувофиқ тегишли моддий-техника база, шу жумладан, асбоб-ускуналар, техник воситаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: умумий тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида; тезлаштирилган тартибда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 33,75 фоизи — лицензияловчи органнинг ҳисобварағига; қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади. 8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: умумий тартибда — 15 иш куни; тезлаштирилган тартибда — 5 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш; б) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур ишлаб чиқариш амалиёти, Зарур дистрибьюторлик амалиёти, Зарур сақлаш амалиёти давлат стандартларига, дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва улгуржи реализация қилиш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиш ва мажбурий риоя қилиш; в) фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимига уланиш ва маълумотларни улар муомалага киритилган вақтдан бошлаб киритиш ҳамда лицензияловчи органга ҳар ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай ўтган ой учун ишлаб чиқарилган дори воситалари номи, шакли, халқаро патентланмаган номи, ТИФТН коди, жорий йил учун ишлаб чиқариш истиқболли кўрсатгичлари ва ойлик ишлаб чиқарилган миқдори ва нархлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш; г) экология ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш; д) фаолиятни лицензияда кўрсатилган доирада ва фаолиятни амалга ошириш манзилида (манзилларда) амалга ошириш;* е) дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланган тақдирда, штатида фармацевтик маълумотга эга бўлган, шунингдек, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхонаси мудирининг мавжудлиги ва ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, шартномаларга ўзгартишлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш; ж) дори воситаларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланган тақдирда штатида тегишли ихтисосликка эга бўлган, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган, дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сифат назоратига масъул бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжудлиги ва ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, шартномаларга ўзгартишлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш; з) дори воситаларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланган тақдирда, юридик шахс штатида олий фармацевтик маълумотга эга бўлган, шунингдек, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган мутахассиснинг мавжудлиги ва ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, шартномаларга ўзгартишлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш; и) лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки солиқ органларида ҳисобга қўйилган бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара ёки текин фойдаланиш) асосида тегишли бўлган ва тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ хоналарнинг мавжудлиги;* й) лицензияланадиган аниқ фаолият турини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, тегишли моддий-техника базадан, асбоб-ускуналардан, бошқа техник воситалардан, шунингдек, улардан фойдаланишга қўйилган талабларга мувофиқ фойдаланиш; к) дори воситаларини тайёрлаш учун ваколатли назорат-таҳлил лабораторияси билан мажбурий шартнома тузиш;* л) қуйидаги қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик: дори воситаларини мувофиқлик сертификатисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;* рўйхатдан ўтказилмаган, маркировкаланмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш;* дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказилмаган, маркировкаланмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;* м) алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини улгуржи реализация қилишда қуйидаги талаблар белгиланади: фаолиятни гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия асосида амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, олиб чиқиш учун белгиланган тартиб асосида сертификат, шунингдек, республика ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун рухсатнома расмийлаштириш; алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун мўлжалланган хоналар гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мослаштириш; алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини йўқ қилиниши психотроп моддаларни йўқ қилиниши тартиби асосида амалга оширилади. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Солиқ қўмитаси ва «Зарур амалиётлар маркази» ДМ. Бунда ушбу ваколатли органлар ариза тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида, тезлаштирилган тартибда тақдим этилган аризалар бўйича 3 иш куни ичида тегишли келишувни лицензияловчи органга тақдим этишлари лозим; б) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида) . 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 5 йил 12. Изоҳ. Дори воситаларини ишлаб чиқариш учун берилган лицензия лицензиатларга улар ишлаб чиқарган дори воситаларини улгуржи реализация қилиш ҳуқуқини беради, дори воситаларини тайёрлаш учун берилган лицензия лицензиатларга улар тайёрлаган дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқини беради. Дори воситалари ишлаб чиқаришга лицензия берилганда лицензияда ишлаб чиқариладиган дори воситасининг турлари кўрсатилади. Ишлаб чиқариладиган дори воситалари турлари ўзгарган ёки дори воситаларини янги турларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган тақдирда, лицензияга белгиланган тартибда ўзгартириш киритилади. Дори воситаларини улгуржи реализация қилишга лицензия беришда дори воситаларининг қуйидаги турлари кўрсатилади: термолабил шароитда сақланиши шарт бўлмаган дори препаратлари; дори препаратлари; дори моддалари. Улгуржи реализация қилинадиган дори воситалари турлари ўзгарган ёки бошқа турларини улгуржи реализация қилиш билан шуғулланган тақдирда, лицензияга белгиланган тартибда ўзгар?ириш киритилади. Дори воситаларини тайёрлаш учун лицензия беришда ностерил дори воситалари тайёрлаш ва/ёки стерил дори воситаларини тайёрлаш турлари кўрсатилади. Ишлаб чиқариладиган дори воситалари турларининг рўйхати: 1. Қуйидаги усуллар орқали ишлаб чиқариладиган дори моддалари: кимёвий синтез; биотехнологик синтез; кимёвий хом ашёдан ажратиб олиш; ҳайвонот ва биологик асосга эга бўлган манбалардан ажратиб олиш; доривор ўсимлик хом ашёсидан ажратиб олиш. 2. Қуйидаги гуруҳлардаги стерил дори препаратлари: тиббий иммунобиологик препаратлар — аллергенлар, аллергоидлар, анатоксинлар, вакциналар, гаммаглабулинлар, иммуноглобулинлар, иммуномодуляторлар, моноклон антителалар, зардоблар, токсинлар, цитокинлар; генетик инженерия йўли билан олинадиган қон препаратлари, одам қонидан олинадиган қон препаратлари; кучли таъсир қилувчи моддаларни сақловчи препаратлар; ўта заҳарли моддаларни сақловчи препаратлар — бета — лактам қатори антибиотиклари, гормонлар, цитостатиклар; ҳайвонот хом ашёсидан олинадиган препаратлар — инсулинлар, органопрепаратлар; радиофармацевтик препаратлар; доривор ўсимлик асосига эга бўлган хом ашёдан олинадиган препаратлар; аниқ дори шаклини кўрсатган ҳолда алоҳида ишлаб чиқаришда махсус ажратишни талаб қилмайдиган препаратлар (аэрозоль, гель, губка, томчилар, суюқ концентрат, крем, линимент, лиофилланган маҳсулотлар, суртма, паста, пленка, кукун, эритувчи, диализ учун эритма, инъекция учун эритма, инфузия учун эритма, сиртга қўллаш учун эритма, суспензия, эмульсия). 3. Қуйидаги гуруҳлардаги ностерил дори препаратлари: тиббий иммунобиология препаратлари — бактериофаглар, иммуноглобулин комплекс препаратлар, пробиотиклар; кучли таъсир қилувчи моддаларни сақловчи препаратлар; ўта заҳарли моддаларни сақловчи препаратлар — бета — лактам қатори антибиотиклари, гормонлар, цитостатиклар; биологик дори препаратлари; гомеопатик препаратлар; доривор ўсимлик асосига эга бўлган хом ашёдан олинадиган препаратлар; аниқ дори шаклини кўрсатган холда алоҳида ишлаб чиқаришда махсус ажратишни талаб қилмайдиган препаратлар (аэрозоль, бальзам, брикет, горчичниклар, гранулалар, гель, драже, суюқлик, томчилар, капсулалар, юмшоқ капсулалар, доривор қаламлар елим, крем, тирноқ учун лок, линимент, суртма, мой, настойка, дамлама, пастилкалар, чайналадиган пастилкалар, паста, пеллетлар, пилюлялар, пластирлар, кукун, эритма, сақич, сироп, шарбат, спрей, суппозиториялар, суспензия, майдаланган ўсимлик хом ашёси, бутун ўсимлик хом ашёси, шимиш учун таблеткалар, концентратлар, қобиқ билан қопланмаган ва қопланган таблеткалар, вишилловчи таблеткалар, трансдермал терапевтик система, терапевтик бачадон ичи системаси, терапевтик вагинал система, шампунлар, қуруқ экстрактлар, суюқ экстрактлар, эликсирлар, эмульсиялар). 4. Дори шаклини кўрсатган ҳолда (тиббий суюқ газ, тиббий сиқилган газ) тиббий газлар. Қайд этилган дори воситаларини ишлаб чиқаришда технологик жараённинг фақат қадоқлаш (бирламчи ва (ёки) иккиламчи) босқичи амалга оширилиши кўрсатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 35 1 -бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 29-ИЛОВА

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: фармацевтика фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш (бундан офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация қилиш мустасно) 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги; б) дорихона ва (ёки) дорихона филиали ходимлари таркиби тўғрисида маълумот. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида. Дорихоналар филиали очилиши билан бир вақтда лицензия бериш тўғрисида ариза берилган тақдирда белгиланган йиғим ҳар бир филиал учун ундирилади. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида 8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: 7 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда уларнинг нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш;* б) дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, маркировкаланмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслик;* в) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти давлат стандартларига, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш; г) юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик ёки олий фармацевтика таълим муассасасида махсус тайёрлов курсини тугатган олий тиббий маълумотга эга бўлган, қонунчилик ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши бекор бўлган дорихоналарнинг ходимлари реестрига киритилмаган дорихона мудирининг мавжудлиги;* д) лицензиат томонидан дорихона филиали очилишида — юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга ёки фармацевт ассистенти (ёрдамчиси) ихтисослиги бўйича ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган дорихона филиали мудирининг мавжудлиги;* е) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши бекор бўлган дорихоналарнинг ходимлари реестрига киритилмаган шахслардан дорихона ва дорихона филиали ходимлари таркибини шакллантириш; ж) белгиланган тартибда дорихона ва/ёки дорихона филиали мудири малакасини ошириш; з) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш учун мўлжалланган, эгалик қилиш ҳуқуқи ёки солиқ органларида ҳисобга қўйилган бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара шартномаси ва бошқалар) асосда тегишли бўлган, қонунчилик ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши бекор бўлган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестрига киритилмаган бино (хоналар)нинг мавжудлиги; и) дорихона мудири ўзгариши, дорихона филиали мудири ўзгариши, дорихона филиали ёпилиши ҳақида мазкур ҳолат юз бергандан сўнг ўн кун муддатда лицензияловчи органга хабарнома юбориш; й) дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно); к) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда назорат касса-техникаси, тўлов терминалларидан ҳамда электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш талабларига риоя этиш; л) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун бинога (хонага) қўйиладиган талаблар: дорихона ва унинг филиаллари алоҳида биноларда (фақат биринчи қаватда), турар жой бинолари ёки нотурар жой хоналарига тақаб қурилган биноларга (фақат биринчи қаватда) қурилган биноларда ёки кўп қаватли жамоат бинолари ва турар жой биноларининг биринчи қаватида жойлаштирилиши мумкин; дорихона ва уларнинг филиаллари турар жой бинолари ва жамоат биноларининг биринчи қаватида жойлашганда, улар дорихонага ташриф қилувчилар учун алоҳида кўчадан кириш эшиги ҳамда товарларни қабул қилиш ва бўш идишларни олиб кетиш учун мўлжалланган, ҳовли томонга қаратилган хизмат эшиги бўлиши керак; дорихона хоналари ишлаб чиқариш (товарларни қабул қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва беришга жалб этилган барча хоналар) ва маъмурий-маиший (идора, кийиниш хонаси, ҳожатхона ва шу кабилар) хоналарга бўлинади; дорихона ва унинг филиаллари хоналарининг минимал зарур таркиби ва майдони: Т/р Хоналар номи Дорихоналарнинг тайёр дорилар билан савдо қилувчи майдони камида (кв.м) 1. Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш зали жумладан: 16 ходимлар иш жойи учун асбоб-ускуналарни жойлаштириш ҳудуди 8 Ташриф буюрувчиларни хизмат кўрсатиш ҳудуди 8 2. Комплектловчи-экспедиция хонаси* 10 3. Тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонаси (термолябил воситалар учун совутгич билан) 12 4. Тиббий буюмларни сақлаш хонаси* 6 5. Овқатланиш, махсус кийим, шахсий буюмларни сақлаш учун қўшимча хона 4 6. Ҳожатхона 2 Жами 34/50 * — филиалга эга бўлган дорихоналар учун. қишлоқ врачлик пунктлари биносида дорихона филиаллари камида 8 м.кв кам бўлган майдонда жойлаштирилиши мумкин; дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизини доривор ўсимликлар хом ашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари учун ажратиш керак; шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги; м) дорихона хоналари ва асбоб-ускуналарига қўйиладиган талаблар: дорихонага кириш жойида 1,0 м кенгликдаги пандус билан жиҳозланган бўлиши керак (истисно тариқасида 0,9 м бўлишига йўл қўйилади). 0,7 — 0,9 м баландликдаги қўл ушлагичлар ўрнатилиши лозим, пандус қиялиги 1:10 нисбатдан юқори бўлмаслиги керак, шунингдек, оёқ кийимини тозалаш мосламалари (решетка, скребка ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши керак. Мосламалар зарур бўлганда, аммо бир кунда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда тозалаб турилади; хона девори, шифти ва поллари дезинфекцияловчи моддалар билан нам тозалашга йўл қўйиладиган холда таъмирланган бўлиши керак. Таъмирловчи воситалар сифатида сувга чидамли бўёқ, эмал ва оч рангли глазурланган кафел плиткалари (майолика) қўлланилиши мумкин. Поллар керамик глазурланмаган (терракотли) плиткалар ёки чоклари пайвандланган ленолиум билан қопланади; дорихона асбоб-ускуналари тиббиёт воситалари таъсирига ва баъзи холларда кимёвий реактивлар таъсирига турғун материаллардан ишланган, ташқи ва ички томони текис бўлиши керак. Асбоб-ускуналар ва дорихона мебеллари тозалашга халақит бермайдиган ва ёруғлик тушишини тўсмаган холда жойлаштирилиши керак. Ишлаб чиқариш хоналарида иш фаолиятига тааллуқли бўлмаган асбоб-ускуналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди; дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонаси зарур миқдорда жавон, таглик, товар қўйгичлар ва бошқалар билан таъминланган бўлиши керак. Дори воситаларини полда товар қўйгичсиз жойлаштиришга йўл қўйилмайди; стеллажлар шундай жойлаштирилиши лозимки, ташқи деворлардан 0,6-0,7 м масофада, шифтдан 0,5 м, полдан 0,25 м дан кам бўлмаган масофада бўлиши зарур. Деразаларга нисбатан стеллажлар улар оралиғига ёруғлик тушадиган даражада жойлаштирилади. Стеллажлар оралиғидаги масофа 0,75 м дан кам бўлмаган ҳолда ва эркин ҳаракатланишни таъминлайдиган даражада жойлаштирилади; дорихона омборхонаси ва дорихона тоза ҳолда бўлиши таъминланиши учун (бир кунда бир маҳал), ювишга рухсат этилган воситаларни қўллаган холда нам тозалаш усули билан мунтазам равишда тозалаш ишлари олиб борилиши зарур; ёз кунлари офтобга қараб жойлашган ойна ва витриналар, офтобдан ҳимояланган мосламалар (жалюзалар, маркизлар ва ш.қ.) билан таъминланган бўлиши керак; хонани шамоллатиш учун ишлатиладиган деразанинг юқори қисми ва форточкаси катакчаси 2x3 мм дан катта бўлмаган ўлчамдаги ечиладиган металл ёки пластмасса сетка билан ҳимояланади; дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонасида плакат ва деворий газета осиш, гулларни ўстириш, полга гилам солиш, пардалар осишга йўл қўйилмайди. Бунинг учун йўлак, ходимлар дам олиш хонаси, кабинетлардан фойдаланиш мумкин; хонада иш учун керак бўладиган маълумотлар жадвали ва стендлар дизенфекция қилинадиган ва намлик билан тозаланадиган материаллардан тайёрланиши керак; ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳудудларидаги дорихона ходимининг иш жойида тўғридан-тўғри томчи орқали ўтувчи инфекциялардан ходимларни ҳимоя қилувчи мослама ўрнатилган бўлиши керак; хона деворининг қўл ювиш мосламаси ўрнатиладиган қисми 1,6 м баландликда ва томонлари 20 см кенгликда бўлиши кўзда тутилган холда глазурланган плитка ёки бошқа намликни кўтарувчи материал билан ишлов берилиши шарт; дорихона (филиаллар) махсус дорихона мебеллари, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, термолабил дори воситаларини сақлайдиган совуткич, дори воситалари савдоси ва улар тўғрисида маълумотлар билан таъминланган бўлиши керак; дори воситаларини реализация қилиш (савдо зали) ва сақлаш хонасига керакли ҳароратни таъминлайдиган кондиционер ўрнатилган бўлиши керак; тайёр дори воситаларини сақлаш хоналари ҳаво ҳароратини қайд этувчи асбоблар ва термометрлар билан таъминланган бўлиши керак. Термометр сақлаш хонаси деворига полдан 1,5-1,7 м баландликда ва эшикдан 1 м масофада ҳамда иситиш асбобларидан узоқда ўрнатилади; дорихона (филиаллар) дизенфекциялар ишларини профилактикасини ўтказиш учун кўчма кварц лампалар билан таъминланган бўлиши керак; дорихонанинг омборхона хоналари бинонинг пастки қаватида жойлашган бўлиши мумкин. Бунда омборхона хоналари баландлиги 2,4 м дан паст бўлмаслиги керак; дорихона ва уларнинг филиаллари хоналарини табиий шамоллатиш қишки ва ўтиш даврида 1/50 дан кам бўлмаган ҳажмда, деразанинг юқори қисми ва форточкаси ёрдамида, йилнинг ёзги даврида эса очиқ деразалар ёрдамида амалга оширилади; н) дорихона хоналарини ёритиш ва санитария жиҳатидан ободонлаштириш: дорихона хоналарини марказий сувли иситиш тавсия этилади. жамоат ва аҳоли турар жой биноларидаги дорихона (филиаллар) бинонинг иситиш тизимига уланади; алоҳида бинода жойлашган ҳамда қишлоқ жойларда жойлашган дорихоналар автоном иситилиши мумкин. Хонани ёнувчи газ асбоблари ёки очиқ спиралли электр иситгич асбоблари билан иситишга йўл қўйилмайди; бинони иситиш даврида савдо залида ҳаво ҳарорати 16°С дан юқори бўлмаган даражада бўлиши керак; дорихона ва филиаллар хоналарини ёритилиши чўғланма лампа ва люминацияланган лампалар орқали амалга оширилади, бунда люминацияланган ёритгичлар шовқинни пасайтиришни тартибга солувчи аппарат билан комплектланган бўлиши керак; хона шифтига ўрнатилган умумий ёритқичлар ёпиқ нур тарқатиш мосламалари билан қопланган бўлиши керак; дорихона ва уларнинг филиалларининг сув таъминоти водопровод тармоғи ёки маҳаллий сув манбаи орқали амалга оширилади; дорихона ва уларнинг филиаллари ишлатилган сувни чиқариш учун канализация тизимига уланган бўлиши керак, канализация бўлмаганда чиқариш тизими сифатида чуқур ўралар қўлланилади. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндилар учун герметик қопқоқли ахлат идишлар ўрнатилади; о) «Рақамли соғлиқни сақлаш» платформасига ушбу платформа амалиётга жорий этилгунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига интеграция асосида уланишни ҳамда «Электрон рецепт» модули билан белгиланган маълумотларни реал вақт режимида алмашилишини таъминлаш*. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, «Зарур амалиётлар маркази» ДМ ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари (объектда ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисида). Бунда ушбу ваколатли органлар ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли келишувни лицензияловчи органга тақдим этишлари лозим. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 5 йил 12. Изоҳ. Лицензияловчи орган қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши бекор бўлган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари ва ходимлари реестрини шакллантиради. Лицензияловчи орган мазкур паспортда кўзда тутилган манзиллар ва ходимлар реестрига киритилган маълумотларни улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил ўтганидан сўнг реестрдан чиқариб ташлайди. Манзиллар реестри ва ходимлар реестридаги маълумотлар танишиш учун очиқ бўлади. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 35 1 -бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 30-ИЛОВА

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: а) портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш; б) портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш; в) портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ташиш; г) портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини сақлаш; д) портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини реализация қилиш. 3. Ариза берувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси — портловчи моддалар ва портлатиш воситалари қисмида; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — заҳарли моддалар қисмида 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг бир қисми) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза; б) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобварағи; в) фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга оширишга рухсат этилган тегишли малакали техник ходимларнинг ички ишлар ҳудудий органлари билан белгиланган тартибда келишилган рўйхати; г) лицензия талабгорида портловчи ва заҳарли моддаларни амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ сақлаш жойларининг (портловчи материаллар омборининг тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома, омбор ижарага олингани ҳақида шартнома ва бошқалар) ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларининг тайёрлиги, уларни ташиш учун техник воситалар, портловчи моддаларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини тасдиқловчи техник ҳужжатлар, шунингдек, ёнгин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан берилган хулоса; д) корхонанинг лицензияланадиган фаолият билан боғлиқ ҳалокатли вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси ; е) лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланадиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификация қилиш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ва саноат хавфсизлиги экспертизадан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжат. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: 1. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш бўйича: а) портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш бўйича: лицензиатнинг портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши;* портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш в?ситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситаларининг мавжудлигини ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш;* лицензия талабгори томонидан портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;* штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, портловчи моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши; Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан аккредитация қилинган асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ҳамда техник регламентларда ёки стандартларда назарда тутилган кўрсаткичларнинг барча зарур физик-кимёвий, портлаш ва ёнғин-техник текширишларини ўтказиш учун синов усулларига оид норматив-техник ҳужжатларга эга бўлган ихтисослаштирилган лабораторияларнинг мавжудлиги; портловчи моддалар ва воситаларининг назорат синовларини ўтказиш учун махсус жиҳозланган ҳудуд (бино)нинг мавжудлиги; норматив-техник талабларга мувофиқ бўлган ва портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилишда уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган конструкторлик-технологик ва фойдаланиш ҳужжатлари жамлами (чизмалар, техник шартлар, технологик йўриқномалар, қўллаш бўйича йўриқномалар)ни юритиш; б) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш бўйича: лицензиатнинг заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши; заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар сарфланишини ҳисобга олиб бориш; лицензия талабгори томонидан заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги; штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, заҳарли моддаларни қўлланиши билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши. 2. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш бўйича: а) Портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш бўйича: лицензиатнинг портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши;* портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситаларининг мавжудлигини ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш;* лицензия талабгори томонидан портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;* штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, портловчи моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши; лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификациялаш, сертификатлаш тизимини жорий этилиш ва саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказилиши; Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда белгилаган тартибда тайёр маҳсулотнинг метрологик таъминоти, кириш назорати ва сифат назоратини ташкил этиш; ишлаб чиқариладиган портловчи моддаларнинг ҳар бир тури бўйича гувоҳномалар, сертификатлар, технологик йўриқномалар, техник шартлар, қўллаш бўйича йўриқномалар ҳамда техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бошқа илова қилинадиган ҳужжатлар мавжудлиги; буюмларни ишлаб чиқаришда, шу жумладан, импорт бўйича олиб келинган, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берадиган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификатларига эга бўлган портлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган хомашё ва компонентлардан фойдаланиш; фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва омбор объектлари қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш; раҳбарнинг ишлаб чиқариш бўйича бош муҳандиси мавжудлиги; б) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш бўйича: лицензиатнинг заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши;* заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар сарфланишини ҳисобга олиб бориш; лицензия талабгори томонидан заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги; штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, заҳарли моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши. 3. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ташиш бўйича: а) портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ташиш бўйича: лицензиатнинг портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши;* портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситаларининг мавжудлигини ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш;* лицензия талабгори томонидан портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;* штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, портловчи моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши; ташиш йўналишлари ва схемалари ишлаб чиқилиши ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органлари билан келишилишини таъминлаш; йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилган ҳолда махсус (ихтисослаштирилган) автотранспорт воситаларининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник созлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги;* автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан қуролланган ҳолда кузатиб борилишини таъминлаш; б) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини ташиш бўйича: лицензиатнинг заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши; заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар сарфланишини ҳисобга олиб бориш; лицензия талабгори томонидан заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги; штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, заҳарли моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши. 4. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини сақлаш бўйича: а) портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини сақлаш бўйича: лицензиатнинг портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши;* портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситаларининг мавжудлигини ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш;* лицензия талабгори томонидан портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;* штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, портловчи моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши; базис ва оралиқ (сарфлаш) омборлари ҳудуди ва биноларининг қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш (узлуксиз ва туну кунлик қўриқлаш ишлари амалга оширилган тақдирда, ер ости омборларининг қўриқланиши портловчи материаллар тарқатувчисига юклатилиши мумкин); портловчи моддалар ва портлатиш воситалар комиссия томонидан қабул қилинган ва паспорти ишлаб чиқилган портловчи материаллар омборида сақланиши; портловчи материалларни сақлаш омбори ҳисобга олиниши ва идентификация қилинишини таъминлаш; хавфли ишлаб чиқариш объектларининг I-типига мансуб портловчи материалларни сақлаш омборининг декларацияси ишлаб чиқилишини таъминлаш; портловчи материалларни сақлаш омбори лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилишини таъминлаш; техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри ишлаб чиқилишини таъминлаш; б) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини сақлаш бўйича: лицензиатнинг заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши; заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар сарфланишини ҳисобга олиб бориш; лицензия талабгори томонидан заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги; штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, заҳарли моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши. 5. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини реализация қилиш бўйича: а) портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини реализация қилиш бўйича: лицензиатнинг портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши;* портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича портловчи моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситаларининг мавжудлигини ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш*; лицензия талабгори томонидан портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;* штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, портловчи моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; портловчи моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши; портловчи моддаларни ва портлатиш воситаларини фақатгина тегишли лицензияга эга юридик шахсларга реализация қилиниши; муддати ўтиб кетган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган портловчи моддаларни ва портлатиш воситаларини реализацияси амалга оширилмаслиги; б) заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини реализация қилиш бўйича: лицензиатнинг заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига риоя этиши; заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш; фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар сарфланишини ҳисобга олиб бориш; лицензия талабгори томонидан заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги; штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан, лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги; сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, заҳарли моддаларни қўллаш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги; фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши; заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши. 6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги . 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган 12. Изоҳ: Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензиялаш фаолияти қуйидаги портловчи моддалар, портлатиш воситалари ва заҳарли моддаларга татбиқ этилади: а) портловчи моддалар: аммиакли селитралар асосида (аммони?лар, аммоналлар, акватоллар, граммонитлар, гранулитлар, детонитлар, динамонлар, карбатоллар, порэмитлар ва бошқалар); нитробирикмалар ва уларнинг аралашмалари (тротил, динитронафталин, нитроглицерин, нитроглеколь, ТЭН — пентаэрититтетранитрат, гексоген, октоген, тетрил ва бошқалар); тутунли ва тутунсиз порохлар, зарядлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар; иссиққа чидамли портловчи моддалар, зарядлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар; б) портлатиш воситалари: ўт ўтказувчи пилта, порохларни ёқишнинг махсус воситалари; пистон — портлатгичлар, пистонсиз портлатишда тезлаштирадиган воситалар, электрпортлатгичлар, шунингдек, электр алангалатувчилар ва қудуқларда ўқ отиб портлатиш ишлари учун иссиққа чидамли портловчи патронлар; тез портловчи пилталар, тез портловчи тасмалар, пиротехник реле; оралиқ портлатгичлар ва шашка-портлатгичлар; в) заҳарли моддалар: акрилонитрил (вентокс); метил спирти; мишьякли ангидрид; мишьяксимон ангидрид; дихлорид симоблар (сулема) ва бошқа симоб тузлари; никель тетракарбонили; сариқ фосфор; цианидли водород ва унинг тузлари (натрий цианид, калий цианид, кадмий цианид, кумуш цианид, симоб цианид ва оксицианид, қўрғошин цианид, мис цианид, рух цианид, кальций цианид); циан қотишма; «циклон»; Этилмеркурхлорид ; этилен оксиди. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади. Портловчи моддаларни ва портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда шахсларнинг қуйидаги тоифаларини ёллаш ёки ишга жалб этишга йўл қўйилмайди: ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар; махсус ўқитилмаган ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ малака талабларига жавоб бермайдиган шахслар; доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар; уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган шахслар; қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган шахслар; жиноий жазони ўтаётган шахслар; бир йил мобайнида жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка такроран тортилган шахслар; руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган шахслар. Мазкур фаолиятни лицензиялаш доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилади. Лицензияловчи орган талабгордан тақдим этилган ҳужжатларни эксперт гуруҳига юбориши мумкин. Эксперт гуруҳи ўз ваколатлари доирасида ҳужжатларни кўриб чиқиб, лицензия талабгорига тегишли лицензияни бериш ёки бермаслик юзасидан эксперт хулосасини лицензияловчи органга тақдим этади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 31-ИЛОВА

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш

1. Лицензия номи: Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасида фаолият учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: а) ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш; б) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш; в) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини барпо этиш; г) ионлаштирувчи нурланиш манбаларига хизмат кўрсатиш; д) ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари; е) ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари; ё) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш; ж) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлаб чиқариш; з) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ҳосил қилиш; и) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қайта ишлаш; й) ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш; к) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини сақлаш; л) ионлаштирувчи нурланиш манбаларига хизмат кўрсатиш; м) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ташиш; н) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини зарарсизлантириш; о) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини утилизация қилиш; п) ионлаштирувчи нурланиш манбаларини кўмиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 5. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар: Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдори 4 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдори 10 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддати: 10 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: 1. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳаси бўйича: а) лицензиатлар томонидан радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария нормалари, радиациявий хавфсизлик қоидалари ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мажбурий риоя қилиниши;* б) лицензия талабгорида унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, тегишли белгиланган талабларга жавоб берувчи фаолиятнинг лицензияланадиган турини бажариш учун мўлжалланган бинолар (ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ва бошқалар) мавжудлиги; в) фаолиятнинг лицензияланадиган турини бажариш учун зарур моддий-техника база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар мавжудлиги; г) радиациявий хавфсизлик хизмати мавжудлиги; д) иш жойларида, хоналарда, ишлаб чиқариш ҳудудларида, санитария-муҳофаза зоналарида ва кузатув зоналарида, шунингдек, ионлаштирувчи нурланиш манбалари чиқарилиши, ташланиши ва улар кўмилган жойларда радиациявий ҳолат юзасидан ишлаб ч?қариш назорати амалга оширилиши; е) қўлланилмайдиган ионлаштирувчи нурланиш манбалари кўмиб ташланишини таъминлаш; ё) ионлаштирувчи нурланиш манбалари ҳисобланган маҳсулотлар, материаллар ва моддалар, технологик жараёнларнинг радиациявий хавфсизлигини асослаш ва баҳолаш ишлари олиб борилиши; ж) радиациявий авария юз берганда радиациявий хавфсизликни таъминлаш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги;* з) лицензияланадиган фаолият бўйича ишларни бевосита бажарувчи ходимларда тегишли олий ёки ўрта махсус маълумот мавжудлиги; и) ишлаб чиқариш раҳбарлари, ишлаб чиқариш назорати хизмати ходимлари, мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш; й) фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши;* к) ходимлар нурланишининг якка тартибдаги дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш;* л) ходимларни иш жойларидаги ионлаштирувчи нурланиш даражалари ва улар томонидан олинган якка тартибдаги нурланиш дозаси миқдори тўғрисида мунтазам хабардор қилиш;* м) юридик шахс штатида фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган камида уч мутахассиснинг мавжудлиги. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Ички ишлар вазирлиги; Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган 12. Изоҳ: Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасида фаолият учун лицензия бериш тартиби ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 32-ИЛОВА

Товар-хом ашё биржаси фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: Биржа фаолияти учун лицензия. 2. Лицензияланадиган фаолият турлари: Товар-хом ашё биржаси фаолияти. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахслар. 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 1. Лицензия бериш тўғрисида ариза, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами, асосий фаолият тури, телефон рақами, электрон почта манзили кўрсатилади. 2. Биржа товарлари билан савдо қилиш қоидалари нусхаси. 3. Устав жамғармасининг шакллантирилгани тўғрисида маълумотнома. 4. Биржа савдолари электрон тизими ҳамда ҳисоб китоб-клиринг тизимининг Товар-хом ашё биржаларининг электрон савдо тизимларига қўйиладиган умумий талаблар тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга жавоб бериши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосаси. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори: Йиғим ундирилмайди. 7. Лицензия берилгани учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида. 8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: 20 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиялаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг муайян қоидаларига риоя этиш; б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий марказга эга бўлган ва Товар-хом ашё биржаларининг электрон савдо тизимларига қўйиладиган умумий талаблар тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга жавоб берадиган ҳамда уларга асосан ишлаб турган мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган электрон биржа савдо тизимининг мавжудлиги *; в) устав фондининг ариза берилган санада базавий ҳисоблаш миқдорининг камида қирқ минг баравари миқдорида шакллантирилгани. Бунда устав фондини 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб юз млрд сўм, 2025 йил 1 июлдан бошлаб икки юз млрд сўм миқдорида фақат маблағ кўринишида шакллантириш; г) лицензия талабгори (лицензиат) раҳбари бир вақтнинг ўзида бошқа товар-хом ашё биржаларида раҳбарлик лавозимини эгаллашига йўл қўймаслик; д) қуйидаги шахслар лицензиатнинг раҳбари бўлиши мумкин эмас *: молия-иқтисод, юридик, математика ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан камида биттаси бўйича олий маълумотли бўлмаган шахслар; қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларда, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқаруви органларида камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар; якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган, коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган шахслар ёки уларнинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилгани учун товар-хом ашё биржаси фаолиятини амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда, агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтмаган бўлса; иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлиги олиб ташланмаган шахслар; е) тузилган биржа битимлари бажарилишининг кафолатланиш тизими мавжудлиги; ж) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ахборотнинг махфийлигини таъминлаш *; з) биржа савдоси қоидаларининг мавжудлиги *, унда: биржа аъзолари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги низом; биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни тўхтатиб туриш ва тугатиш тартиби; биржа аъзоларининг биржа савдоларида иштирок этишга рухсат бериш тартиби; биржа товарларини муомалага қўйиш ва муомаладан чиқаришга рухсат бериш тартиб-таомиллари; тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш учун шароит яратиш тартиби; биржа савдоларини ўтказиш тартиби, биржа битимларининг турлари; биржа савдоларида муомалада бўладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) тавсифи; биржа товарларини котировкалаш (уларнинг нархини белгилаш) ва улар тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби; биржа товарлари билан операцияларни амалга ошириш, биржа битимлари ва биржа савдолари натижаларини рўйхатга олиш ҳамда расмийлаштириш тартиби; биржа савдолари иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби; биржада нархларнинг шаклланиш жараёнини назорат қилиш тартиби; биржа савдолари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш тартиби; биржа савдолари қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қоидалар; биржада низоларни ҳал этиш тартиби; жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар; биржа савдоларида нархлар манипуляцияси ва махфий ахборотдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисидаги қоидаларнинг мавжудлиги; и) биржа савдоларида фақат олдиндан эълон қилинадиган, истеъмолчилар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар кенг танишиши мумкин бўлган биржанинг котировкалаш варағига киритилган товарларни сотиш, олдиндан эълон қилинадиган биржанинг котировкалаш варағига киритилмаган товарлар сотилишига қўйилган тақиқларнинг мавжудлиги; к) биржа товарларига бўлган талаб ва таклифнинг нисбати асосида уларни котировкалаш (нарх белгилаш); л) ахборотларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиниши; м) лицензияловчи орган талабига кўра товар-хом ашё биржаси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ахборотни, шу жумладан, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда шахсий кабинет орқали биржа товарларининг қўйилиши, сотилиши ва ҳисоб-китоб-клиринг палатаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш. Бунда ваколатли органга биржа савдолари жараёнларини онлайн назорат қилиш имконини яратиш *; н) биржа савдоларини фақат Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ҳамда хорижий давлатлардаги барча биржа аъзоларига савдоларда бир вақтнинг ўзида қатнашиш имкониятини берувчи ва тенг киришини таъминловчи марказлаштирилган электрон тизимда ўтказиш ҳамда республиканинг ҳар бир ҳудудида юқори тезликдаги ҳимояланган интернет тармоғи орқали биржа савдоларида иштирок этиш имкониятини яратиш. Бунда биржа савдоларини ташкил этишда рақобатни чекловчи талаб ва шартларнинг жорий этилишини тақиқлаш; о) товар-хом ашё биржасининг электрон савдо тизимида автоматик равишда тузиладиган ҳамда товар номи, ўлчов бирлиги, лотлар сони, операция тури, товарнинг савдога қўйилган нархи ва битимда рўйхатдан ўтказилган нарх, товарни етказиб бериш шартлари, битим томонлари, битим амалга оширилган аниқ вақт кўрсатилган, электрон протоколлар тарзида киритилган битимлар тўғрисидаги ахборотни уч йил мобайнида сақлаш; п) товар-хом ашё биржасининг котировкалаш варағига фақат бир хил стандартга, бир турдаги хоссаларга эга бўлган, улгуржи туркумлар билан сотиладиган ҳамда дастлабки кўздан кечиришни талаб қилмайдиган биржа товарларини киритиш; р) лицензия олиш, уни қайта расмийлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг сохта, ёлғон ва нотўғри эмаслигини таъминлаш; с) лицензиат қайта ташкил этилганда унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида мурожааТ қилиниши; т) замонавий сервер ускуналари билан жиҳозланган ва маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий марказнинг мавжудлиги *, унда: инфратузилмани ташкил этиш учун камида 5 та сервер ускунаси, ҳар бир сервер ускунаси 2 та процессор ва камида 100 ТВ хотирага эга бўлиши; бир вақтнинг ўзида ахборот тизимининг камида 5 000 та сўровни қайта ишлаш тезлигини таъминлай олиши; кодли қулфлар ёки биометрик тизим билан ҳимояланган кириш эшикларига эга бўлиши; ёнмайдиган материаллардан кўтарилган поллар (фалшпол) билан жиҳозланган бўлиши; иситилган ва намликни йўқотувчи тоза ҳаво оқимини таъминловчи тизимга эга бўлган, 24/7 режимда ишловчи асосий ва захира совитиш техникалари билан жиҳозланиши; кузатув камералари билан жиҳозланиши; камида 2 соат электр таъминоти узлуксизлигини (генератор ишга туширилгунга қадар) таъминловчи қувват манбаига (UPS) эга бўлиши; махсус газ ёрдамида автоматик ёнгин ўчириш тизимига эга бўлиши; маълумотларни қайта ишлаш марказининг 60 фоизи қувват билан камида 2 сутка давомида ишлашини таъминловчи генератор ускунасига эга бўлиши; у) ахборот хавфсизлигини таъминлаш *, бунда: дастурий сервис ва иловаларнинг узлуксиз ишлашини таъминловчи интернет, идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи ҳамда бошқа асосий ва захира алоқа тармоқларига уланган бўлиши; маълумотлар узатиш тармоғини ҳимоя қилиш учун чегара зоналарини IDS/IPS функциялари, антивирус, спам фильтр ва бошқаларга эга аппарат хавфсизлик деворлари билан жиҳозланган бўлиш; дастурий иловалардаги ахборотларни шифрланган ҳолда узатиш ва қабул қилишни таъминловчи ечимларга эга бўлиш; веб дастурий иловалар амалдаги SSL сертификатлари билан ҳимояланган бўлиши; маълумотлар базаларини дастур ишлаб чиқувчилар ва администраторлар томонидан ўзгартирилишидан ҳимоя қилиш учун РАМ тизимига эга бўлиш; ходимлар томонидан маълумотларнинг сизиб чиқишини назорат қилиш учун DLP тизимга эга бўлиш; ф) ҳар йил якуни бўйича товар-хом ашё биржалари молиявий фаолияти юзасидан халқаро аудиторлик ташкилотлари томонидан мустақил аудитдан ўтказиш; х) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан тасдиқланган монополист корхоналар томонидан бозор тамойиллари асосида сотиладиган рўйхатга киритилган маҳсулот турлари, хом ашё ва материаллар товар хом ашё биржалари томонидан биржа фаолияти учун лицензия олгандан бошлаб олти ой давомида лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатлари аниқланмаган тақдирда сотилишига йўл қўйилади; ч) ваколатли органлар билан келишилган ҳолда биржа таркибига ахборот хавфсизлиги ва коррупцияга қарши комплаенс тузилмасининг ташкил этилганлиги. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар 1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги. 2. «Киберхавфсизлик маркази» ДУК. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ: * қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаблар ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 33-ИЛОВА

Космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: Космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишланмалар*, космик техниканинг синов, тажриба ва тижорат намуналарини тайёрлаш ҳамда синовдан ўтказиш; б) охирги истеъмолчиларга космик хизматлар кўрсатиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи; б) фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили; в) керакли лицензия тоифасини, унинг кичик турини ва янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, узайтириш мақсадини танлаш; г) лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: мавжуд эмас 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 20 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиат томонидан космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши; б) хизматлар кўрсатиш шартлари, тарифлар ва ахборот маълумотларини расмий веб-сайтларида жойлаштириш; в) умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун космик соҳани ривожлантиришнинг миллий дастурларини амалга оширишда иштирок этиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган 12. Изоҳ. Охирги истеъмолчиларга космик хизматлар кўрсатиш лицензиянинг ушбу кичик турида охирги истеъмолчиларга йўлдошли алоқа ва йўлдошли навигация хизматларини кўрсатиш назарда тутилмайди. * технологик ишланмалар сунъий йўлдош аппаратлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 34-ИЛОВА

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: фуқаровий ва хизмат қуролини ишлаб чиқариш; фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш; фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш; фуқаровий ва хизмат қуролини реализация қилиш; фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини реализация қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 1. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобварағи, телефон рақамлари, электрон почта ва мавжуд бўлса веб-сайт манзили, ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши ва (ёки) реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг турлари кўрсатилган ҳолда амалга оширилиши мўлжалланаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) амалга ошириладиган жой (манзил) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза; б) лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият турлари бўйича зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган моддий-техник база тўғрисида маълумотлар (махсус жиҳозланган биноларни, иншоотларни, хоналарни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ёки уларни ижара олиш шартномаси, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларини ўрнатиш, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш далолатномалари, уларни ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази қўриқловига олиш шартномаси); в) лицензияланадиган фаолият турини (унинг қисмини) амалга оширишда юзага келган ёнғинни, аварияни ёки ўзга фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича лицензия талабгори маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режа; г) юридик шахснинг раҳбарлари ва лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимлари, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият тури бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати; д) юридик шахс штатида руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги тегишли тиббиёт муассасалари маълумотномалари. 2. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади: а) лойиҳа ҳужжатларининг, бинолар ва иншоотларнинг, қўлланиладиган техника қурилмаларининг, саноат хавфсизлиги декларацияси ва фойдаланишга доир бошқа ҳужжатларнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги саноат хавфсизлиги экспертизасининг хулосаси (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун); б) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар; в) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат назоратини таъминлаш имконини берадиган синов лабораториясининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки бундай лаборатория билан синовларни ўтказишга доир ишларни амалга ошириш бўйича шартнома; г) ички ишлар органларининг ёки идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг қўриқловини таъминлаш шартномаси; д) мутахассисларнинг малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар (техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзга тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, малака тоифаси берилганлиги, малакани ошириш курсларини ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар ва ўзга ҳужжатларнинг нусхалари) илова қилинган маълумотлар (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун). 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 30 иш кун 9. Лицензия талаблари ва шартлари: 1. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятга қўйиладиган умумий лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиат томонидан тегишли лицензияланадиган фаолият тури бўйича қонун ҳужжатларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, ёнғин хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва санитария-гигиена талабларига риоя қилиш; б) аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини қонунчилик ҳужжатларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун лицензия талабгорида мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган моддий-техник базанинг (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, хоналар, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари, технология асбоб-ускуналар, сейф ва металл жавонлар) мавжудлиги; в) лицензияланадиган фаолият турини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгилаб берилган жойлардаги доимий равишда жойлашган стационар турдаги бино ва иншоотларда, шунингдек, лицензияда кўрсатилган доирада ҳамда жой (манзил) бўйича амалга ошириш; г) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш ва улар мавжуд бўлган жойларга бегона шахсларнинг рухсатсиз киришини истисно этишга қаратилган режим чораларини кўриш, уларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш объектларида жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ҳамда ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозлаш; д) «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг чиқарилишига, таъмирланишига ва реализация қилинишига йўл қўймаслик; е) ишлаб чиқарилган, таъмирланган, олинган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳисобини юритиш, шунингдек, ҳисобга олиш ҳужжатларини ўн йил мобайнида сейфда сақлаш, ўз фаолиятини тўхтатган юридик шахслар томонидан ички ишлар органлари архивига топшириш; ж) аварияга оид ички режани ишлаб чиқиш; з) фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш, хавфли моддалар тарқалишининг (оқиб кетишининг) олдини олиш ва локаллаштириш учун зарур бўлган якка тартибдаги ва жамоавий ҳимояланиш воситаларининг, шунингдек, махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги, уларни ишчи ҳолатида сақлаш; и) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга қуйидаги ходимлар жалб этилмаслиги лозим: йигирма беш ёшга тўлмаган; доимий яшаш жойига эга бўлмаган; руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган; «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси ўнинчи қисмининг учинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошиларида белгиланган асослар мавжуд бўлган; к) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларни мунтазам равишда (ҳар йили) психиатрия ва наркология кўрикларидан ўтказиш; л) лицензияловчи органга ишлаб чиқарилган, таъмирланган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларнинг рўйхатини тақдим этиш; м) қурол тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун Ички ишлар вазирлиги органлари ходимларининг фуқаровий ва хизмат қуроли ишлаб чиқариладиган, таъмирланадиган, реализация қилинадиган ва сақланадиган объектлар ҳудудига ҳамда жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаш, танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш; н) лицензияланадиган фаолият турларини амалга ошириш чоғида фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ҳамда улардан фойдаланилишини таъминлаш мажбурияти зиммасига юкланган ходимларни белгилаш. 2. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш фаолиятига қўйиладиган қўшимча талаблар ва шартлари: лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмаларининг диагностикаси, синовлари, текшируви ўтказилишини, шунингдек, саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тизимини жорий этиш (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни, уларнинг ўқ-дориларини ҳамда ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун); техник регламентлар ёки стандартларнинг талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича технологик ва фойдаланишга доир ҳужжат (чизмалар, техник шартлар, технологик регламентлар, қўллаш бўйича йўриқнома)ларни юритиш; ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат назоратини таъминлаш имконини берадиган синов лабораториясининг ёки бундай лаборатория билан синовларни ўтказишга доир ишларни амалга ошириш бўйича шартнома мавжудлиги; фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва компонентлар кирими ва чиқими ҳисобини юритиш; ишлаб чиқарилган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини сертификатлаштириш тартибига амал қилиш, эксплуатация қилишда хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи маркировкани, кейинчалик тамғалаш ёки унга мувофиқлик белгисини қўйиш; ишлаб чиқариш объекти ҳудудида, ишлаб чиқариш, лаборатория ва омбор иншоотлари ҳамда хоналарида рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш; фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг туну кун қуролли қўриқловини таъминлаш; пневматик (оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролидан ташқари) ва сигнал берувчи ов қуролини, пневматик ва сигнал берувчи спорт қуролини, сигнал берувчи қуролнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда ички ишлар органларининг ёки хизмат қуроли билан қуролланган идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг туну кун қуролли қўриқловини таъминлаш; штатда лицензияланадиган фаолият турига (унинг қисмига) мувофиқ келадиган техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзига тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумотга ҳамда малакага эга бўлган бўлган мутахассисларнинг, шунингдек, раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари лавозими мавжудлиги (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда); 3. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш фаолиятига қўйиладиган қўшимча талаблар ва шартлари: битта савдо залида қурол ва бошқа турдаги товарлар реализация қилинишига йўл қўймаслик, бундан спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари, қуролнинг эҳтиёт қисмлари ва пиротехника буюмлари мустасно; савдо объектининг ташқи периметри ва ички ҳудудини, қуролхонани, кузатилмайдиган жойларни истисно этган ҳолда, замонавий видеокузатув тизимлари билан таъминлаш, шунингдек, ташқи периметр бўйлаб дўконга ва қуролхонага кириш эшикларининг ҳамда савдо залига ўрнатилган видеокузатув тизимларининг тасвирини ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказига улаш; бир вақтнинг ўзида сотувда мавжуд бўлган ўқотар ов қуролининг ҳар бир русумидан икки донадан кўп миқдордаги ўқотар ов қуроли ҳамда беш минг донадан ортиқ миқдордаги унинг патронлари сақланишига йўл қўймаслик, шунингдек, кўрсатилган миқдорлардан кўп миқдорлардаги ўқотар ов қуроли ва унинг патронлари шартномавий тартибда ички ишлар органларининг қуролхоналарида сақланишини ташкил этиш; савдо объектлари ва қуролхоналарнинг кириш эшикларини қўриқлаш сигнализацияси воситалари билан таъминлаш ва уларни ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказига улаш; савдо объектида, шу жумладан, уларнинг ташқи қисмидаги қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги тизимининг боғловчи электр ўтказгичлари ёпиқ тарзда ўтказилишини таъминлаш; сотувга қўйилган ва сотилган қуролнинг электрон ҳисобини юритиш (қуролнинг русуми, серия рақами, ишлаб чиқарилган йили, ички ишлар органларининг қуролни реализация қилишга доир рухсатномаси рақами ва санаси, сотиб олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили); фуқаровий ва хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари, инициацияланадиган ва оловланадиган модда ва материал (порох ва пистон)лар шунингдек, сойли стволли ов қуролининг затвор механизмларини қуролхонада бир-биридан ажратилган холда (алоҳида сейф ва металл жавонларда) сақланишини таъминлаш; реализация қилинаётган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳар бир тури бўйича уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган гувоҳномалар, сертификатлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги; фуқаровий ва хизмат қуролини ички ишлар органларининг унда кўрсатилган қуролни олишга доир рухсатномаси асосида реализация қилиш, «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ ички ишлар органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуроли бундан мустасно; фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини юридик шахсларга ички ишлар органларининг қуролни олишга доир унда кўрсатилган ўқ-дориларни олиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси асосида жисмоний шахсларга эса — ички ишлар органларининг олинаётган ўқ-дориларга мувофиқ бўлган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси тақдим этилганда, «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ ички ишлар органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дорилари бундан мустасно; рақами ва ишлаб чиқарувчининг тамғаси мавжуд бўлмаган қуролни, ишлаб чиқарувчининг ахборот маркировкаси мавжуд бўлмаган ўқ-дориларни, шунингдек, заводда ишлаб чиқарилмаган (қўлбола) ёки қайта ишланган қурол реализация қилинишига йўл қўймаслик; жисмоний шахсларга реализация қилинаётган тиғли совуқ ва сигнал берувчи ов қуролининг, ўқотар ов қуролининг ўқ-дориларини овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномасида, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини эса — фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилувчи юридик шахснинг ҳисобга олиш ҳужжатларида рўйхатдан ўтказиш; истеъмолчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш, уларга фуқаровий ва хизмат қуролига ҳамда унинг ўқ-дориларига хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш шартларини мижозларга етказиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларини лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этиш юзасидан). 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ. Асосий тушунчалар: фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш — фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини тадқиқ этиш, синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда ўқотар қуролнинг асосий қисмларини реконструкция қилиш ва бадиий безаш; фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реконструкция қилиш — фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятларини ўзгартириш мақсадида уларга конструктив ўзгартиришлар киритиш; фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш — фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятларини тиклаш; фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш — сотиб олинган ёки комиссия шартномалари бўйича сотувга қўйилган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан савдо қилиш. Қуйидаги фаолият лицензияланмайди: а) пичоқларнинг миллий турларини (пичоқлар) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият — тиғининг фиксатори бўлмаган, узунлиги 220 мм гача ва қалинлиги 2,5 мм гача бўлган анъанавий шаклда бажарилган, сопи суяк, ёғоч, эбонит ёки пластик материал қадаб нақш солинган халқ ҳунармандчилиги буюмлари; б) қурол эгалари шахсий фойдаланиши учун аслаҳалаш бўйича фаолият — жисмоний шахслар томонидан силлиқ стволли ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома асосида ўзларига тегишли бўлган силлиқ стволли ов қуролининг патронлари; в) қурол эгалари томонидан қуролни таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш фаолияти — жисмоний ва юридик шахслар томонидан қуролни сақлаш ва олиб юришга, сақлашга, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномалар асосида ўзларига тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш; г) қурол эгалари томонидан қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш фаолияти — жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатномалар асосида ўзларига қонуний асосларда тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади. Лицензия талабгорининг аризасига биноан лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин. Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мос келишини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан юқорида қайд этилган муддат доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун талаб этиладиган мавжуд шароитларини жойига чиқиб баҳолаш; ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда шартнома асосида тегишли соҳалар бўйича юқори малакали мутахассисларни ва экспертларни жалб этиш. Лицензияловчи орган ўз ваколати доирасида лицензия талаблари ҳамда шартларининг бузилиши фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини келтириб чиқарган ҳолларда уларни олиб қўйиш, ички ишлар органига зудлик билан олиб боришни ҳамда вақтинча сақлаш учун жойлаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 35-ИЛОВА

Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензия

1. Лицензия номи: Махсус турдаги товарларнинг экспорти ва импорти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: Махсус турдаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва ҳудудига олиб кириш 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади*: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи, ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — ФИО, ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; ташқи савдо шартномаси тўғрисида маълумот (шартнома томонлари, уларнинг жойлашуви, фаолият тури ва бошқа реквизитлари ёки импорт қилувчи истеъмолчи ҳисобланмаса, истеъмолчи тўғрисида маълумот, унинг жойлашуви, фаолият тури ва бошқа реквизитлари) ; махсус турдаги товарларни ташиш тўғрисида маълумот (юкнинг ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатураси (ТИФ ТН) ва (ёки) БМТ номенклатураси бўйича коди, юкни жўнатувчи, қабул қилувчи, транспорт тури (давлат рақами белгиси), юкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (олиб кириш) жойлари ва транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишининг мўлжалланаётган йўналишлари); тўлов топшириқномаси рақами ва санаси; б) ташқи савдо шартномаси (битими); в) махсус турдаги товарларнинг келиб чиқиш манбаларини тасдиқловчи ҳужжат; г) импорт қилувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома (агар импорт қилувчи истеъмолчи ҳисобланмаса) ; д) сотиб олувчи ташкилотнинг жойлашган мамлакати қонунчилигига мувофиқ махсус турдаги товарлар билан ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат; е) сўнгги истеъмолчи мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжат (ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган экспорт назорати объектларидан оммавий қирғин қуролларини яратиш ёки етказиб бериш воситаси мақсадида фойдаланмаслик, шунингдек, уларни экспорт назорати соҳасида ваколатли давлат органининг рухсатисиз реэкспорт ёки учинчи томонга беришга йўл қўймаслик мажбуриятини ўз ичига олган чет эл давлати (халқаро ташкилот) ваколатли органи томонидан бериладиган бошқа ҳужжат) . 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (берилган лицензияга ўзгартиришлар киритиш учун йиғим лицензияни берганлик учун тўланадиган суммасининг эллик фоизи миқдори) Маблағ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятини ривожлантириш жамғармасига кирим қилинади. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Мавжуд эмас. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 15 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: Талабгор қуйидаги талаблар ва шартларга жавоб бериши лозим: экспорт назорати соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш; экспорт назорати объектларининг бут сақланишини, сақлашда уларнинг хавфсизлигини ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, экспорт назорати объектларидан бегона шахслар фойдаланишини истисно этишга қаратилган режим ва бошқа чораларни кўриш (бунда зарур ҳолларда ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмалари билан қўриқлаш хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузиш) ; экспорт назорати соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга бевосита боғлиқ ишларга жалб этилган ходимларни экспорт назорати объектларига монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд эмаслигига қаратилган тиббий текширувдан мунтазам равишда (йилига бир марта) ўтказишни ташкил этиш; рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилик ҳужжатлари бўйича бартараф этилмаган қонун бузилиши ҳолатлари мавжуд эмаслиги; экспорт назорати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун ваколатли органга монелик қилмаслик ва танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Экспорт назорати объекти тоифасидан келиб чиқиб: бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қуролларни яратишда қўлланилиши мумкин бўлган инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг касаллик қўзғатувчилари (патогенлари), уларнинг генетик ўзгарган шакллари, генетик материаллар ва асбоб-ускуналар қисмлари бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Божхона қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг; кимёвий қуролларни яратишда қўлланилиши мумкин бўлган кимёвий моддалар, асбоб-ускуналар ва технологиялар бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг; ядровий материаллар, асбоб-ускуналар, махсус ядровий бўлмаган материаллар ва тегишли технологиялар бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Фанлар академиясининг; ракета қуроли ва ядроли, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарли қуролларнинг бошқа етказиб бериш воситаларини яратишда фойдаланиладиган ускуналар, материаллар ва технологиялар бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа саноати агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг; ҳарбий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа саноати агентлиги, Божхона қўмитасининг лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосаларини мажбурий тартибда олиш учун юборади. Ваколатли орган юридик ва жисмоний шахсларга лицензия бериш мақсадга мувофиқлиги юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда соҳага алоқадор давлат бошқаруви органларидан зарур маълумотлар ва тегишли хулосаларни олиши мумкин. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Бир марталик ҳаракатни бажариш билан чекланади. 12. Изоҳ: * маълумотларнинг тўғрилиги учун талабгор жавоб беради.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 36-ИЛОВА

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялаш

1. Лицензия номи: Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи савдоси. Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг чакана савдоси. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахслар учун: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), филиаллари (мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт), лицензияни тоифалари бўйича танлаш, аризани тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун: фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки ID-картага оид маълумотлар (паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР), яшаш манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш манзили, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 10 иш куни ичида 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоидалар ҳамда тартибга риоя этиш, мазкур воситаларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва атроф-муҳитни ифлослантиришига йўл қўймаслик; б) ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишида олий ёки ўрта махсус маълумотга, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлган ходимларнинг мавжудлиги; в) ходимлар билан янги меҳнат шартномалари тузилганлиги, шартномаларга ўзгартиришлар киритилганлиги ва улар бекор қилинганлиги, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш. Бунда мутахассислар уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака ошириш курсларида иштирок этиши ва малака сертификатига эга бўлиши шарт; г) товар-моддий захираларни тўғри шакллантириш, ҳисобини юритиш ва уларни бошқаришни таъминлашда — «биринчи кирувчи, биринчи чиқади» тамойилига асосланган хўжалик юритиш тизими жорий этилиши лозим; д) минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар (кейинги ўринларда — минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар)нинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялашнинг моддий-техник базаси ва биносига (хонасига) қўйиладиган талаблар: Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялашнинг биносига (хонасига) қўйиладиган талаблар Савдо шохобчаси ва шохобча филиалларининг савдо хоналари ҳамда бошқа мақсадда фойдаланишга мўлжалланган хоналар (мавжуд бўлганда) ажратилган ва алоҳида кириш эшигига эга бўлиши зарур. Савдо шохобчаси хоналари ва асбоб-ускуналарга қўйиладиган талаблар Хона девори, шифти ва поллари дезинфекцияловчи моддалар билан намли тозалашга йўл қўйиладиган ҳолда таъмирланган бўлиши керак. Таъмирловчи воситалар сифатида сувга чидамли бўёқ, эмал ва оқ рангли сирланган кафел плиткалари (майолика) қўлланилиши мумкин. Шохобча асбоб-ускуналари минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг таъсирига ва баъзи ҳолларда кимёвий реактивларнинг таъсирига турғун материаллардан ишланган, ташқи ва ички томони текис бўлиши керак. Асбоб-ускуналар ва шохобча мебеллари тозалашга қулай ҳамда ёруғлик тушишини тўсмаган ҳолда жойлаштирилиши керак. Ишлаб чиқариш хоналарида иш фаолиятига тааллуқли бўлмаган асбоб-ускуналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Савдо шохобчаси (филиаллар) махсус шахобча мебеллари, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, термолабил воситаларни сақлайдиган ишлаб чиқариш ускунаси, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг савдоси ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминланган бўлиши керак. Савдо офислари қўшимча равишда совутиш ускуналари билан таъмирланган бўлиши лозим. Савдо шохобчаси хоналарини ёритиш ва санитария жиҳатидан ободонлаштириш Савдо шохобчаси хоналарида бир соат ичида камида бир маротаба ҳаво алмаштиришни таъминлайдиган табиий умумлаштирувчи вентиляцияни ишлатишга йўл қўйилади. Савдо шохобчаси ва уларнинг филиаллари сув таъминоти тармоғи ёки маҳаллий сув манбайи орқали сув билан таъминланади. Савдо шохобчаси ва уларнинг филиаллари ишлатилган сувни чиқариш учун канализация тизимига уланган бўлиши керак, канализация бўлмаганда чиқариш тизими сифатида чуқур гидроҳимояланган ўралар қўлланилади. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндилар учун герметик қопқоқли ахлат идишлар ўрнатилади. е) минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан улгуржи савдо қилишга қўйиладиган талаблар: Улгуржи савдони ташкил этиш Сотилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ҳамда улар қайси чакана савдо шохобчасига сотилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (махсус QR — код) Агентликнинг автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ААТ)* киритилади. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларни, шунингдек, уларнинг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ва улгуржи савдо қилиш тақиқланади. Улгуржи савдо қилувчи ташкилотлар минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг ишлатилишида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида дарҳол Агентликни ААТ орқали хабардор қилади. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар савдоси фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек, лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотлар танишиш учун қулай ва кўринадиган жойга жойлаштирилиши керак. Улгуржи савдо қилувчиларнинг бино ва омборхоналарига қўйиладиган талаблар Улгуржи савдо қилувчилар биносининг кириш қисмида унинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили) ва иш тартиби ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи пешлавҳа бўлиши лозим. Улгуржи савдо қилувчиларнинг омборхона бинолари минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг биологик, физик-кимёвий, токсикологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитга эга бўлиши шарт. Омборлар ёпиқ бўлиши ва маҳсулотни ёмон об-ҳаво ва тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилиниши, чанг ва чиқиндилардан тоза ҳолда сақланиши, сақлаш ҳарорати минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ҳароратга сезувчанлигини ҳисобга олган ҳолда сақланиши лозим. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар сифатига таъсир этувчи намликдан сақланиши лозим. Омборхонада электр таъминоти, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация тизими (гидроҳимояланган хандақ) ҳамда ҳаво алмаштириш ускунаси бўлиши керак. Омборхона қуйидаги асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозланган бўлиши керак: ёнғинга қарши ускуналар ёки ёнғинга қарши қалқон (шит); минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сақлаш учун етарли миқдорда ҳамда барча хавфсизлик чоралари кўрилган майдонга; минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сақлаш учун паллетлик стеллажлар ҳамда тагликларга. Омборхонага қабул қилиш Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни юклаш-тушириш ишларида ёғин-сочинлардан, қуёш нурларининг бевосита таъсиридан, юқори ёки паст ҳароратдан ҳимоя қилинган бўлиши керак. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни қабул қилиш ҳамда сақлаш жойлари бир-биридан ажратилган бўлиши лозим. Омборхонадан реализация учун сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек, муомаладаги минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ўсимликларга зарарли таъсирини тасдиқловчи ҳолатлар аниқланганда, улар белгиланган тартибда муомаладан чиқарилади ҳамда омборхонага қайтарилиб, тузилган далолатнома асосида алоҳида махсус изоляция қилинган жойда сақланади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда, таҳлиллар натижаларига кўра омборхонага қайтарилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар асосий сақлаш хонасига ўтказилиши мумкин. Омборхонага қайтарилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар далолатнома асосида расмийлаштирилади ҳамда белгиланган тартибда утилизация ёки йўқ қилинади**. Сақлашни ташкил қилиш Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни сақлаш учун омборларда махсус жой, жавонлар (стеллаж) ҳамда вентиляция тизими бўлиши керак. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни нолда тагликларсиз сақлашга йўл қўйилмайди. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар бир омборда сақланган тақдирда, алоҳида жойлаштирилиши шарт. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар қуйидагича тизимлашган ҳолда сақланиши лозим: гуруҳлар бўйича; қўлланиш усуллари бўйича. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ўрамларидаги тамғалари, этикеткаси ташқи томонга қараган ҳолда жойлаштирилиши керак. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ҳисоби яроқлилик муддати бўйича электрон шаклида юритилади. Ёруғликдан ҳимоя қилиниши талаб қилинадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар қоронғи хонада ёки қора рангга бўялган, эшиклари зич ёпиладиган шкафларда ёхуд қопқоғи зич ёпилган идишларда сақланиши керак. Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар сақланадиган хоналар тўғридан-тўғри қуёш нуридан ҳимоя қилинган бўлиши керак. Ёруғлик фақат сунъий (электр орқали) ёки табиий бўлиши лозим. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар сақланадиган хоналарда иситиш печлари бўлиши тақиқланади. Ушбу хонадаги буюмлар солинган қутилар ва шкафлар марказий иситиш батареясидан 1 метрдан кам бўлмаган узоқликда жойлаштирилиши лозим**. Минерал ўғитлар очиқ майдонда сақланганда, майдон: асфальтланган, кўтарилган, ювишга қулай, қуруқ ва текис жойда сақлаш; сув ва тупроқ билан ўзаро таъсирнинг олдини олиш учун (жумладан, ёмғирли об-ҳаво шароитда) минерал ўғитлар қопланган ҳолда тагликларда жойлаштирилади; очиқ майдонда сақланаётган минерал ўғитлар брезентли қоплама билан ташқи таъсирлардан ҳимояланган бўлиши шарт. Минерал ўғитлар сақланадиган тагликлар ва уларнинг атрофидаги йўлларда ўғитлар тўкилмаслигини таъминлаш лозим. ж) минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан чакана савдо қилишга қўйиладиган талаблар: Чакана савдони ташкил этиш Савдо шохобчаси мудири ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши керак. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан чакана савдо қилишга фақат ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади. Савдо шохобчалари томонидан минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни ўраб бериш орқали савдо қилиш қоидаларига ҳамда сақлаш шароитига риоя этилиши керак. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчиларга Агентлик томонидан тасдиқланган ҳамда рўйхатдан ўтган савдо жойларидан (шохобчаларидан) ташқари муқим ёки сайёр усулда фаолият юритиш тақиқланади. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни, шунингдек, уларнинг ғайриқонуний нусхаларини харид қилган ҳолда чакана савдо қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади. Савдо шохобчалари минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ишлатилиши чоғида ножўя таъсирлар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида дарҳол Агентликни ААТ орқали хабардор қилади. Савдо шохобчалари минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар билан чакана савдо қилиш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек, лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни ёки лицензия нусхасини истеъмолчилар танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши керак. Чакана савдо қилувчилар савдо шохобчасига қуйиладиган талаблар Савдо шохобчаси биносининг кириш қисмида шохобчанинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили ва иш тартиби ҳақида маълумотлар кўрсатилган пешлавҳа бўлиши керак. Савдо шохобчасида минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши учун тегишли шароитлар мавжуд бўлиши керак. Савдо шохобчаси савдо зали пештахталарида рецепт асосида бериладиган ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар қўйилишига рухсат берилмайди. Пештахталарда, фақатгина ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг бир дона намунаси жойлаштирилади. Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган қолган кимёвий воситалар сотувчилар заҳарланишининг олдини олиш мақсадида алоҳида хонада ва зарур ҳароратда сақланади. Рецепт талаб этиладиган ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар билан рецептсиз савдо қилинишига йўл қўйилмайди**. Чакана савдо қилиш Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар билан чакана савдо қилиш агроном ёки давлат инспекторининг рецепти (шу жумладан, электрон рецепти) асосида амалга оширилади. Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар билан электрон рецептлар асосида чакана савдо Агентликнинг ААТ орқали амалга оширилади. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан бирга сотиб олувчига идентификация маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори), уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилади. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сотишда савдо шохобчасининг ходими сотиб олувчига воситани қўллаш тартиби, даврийлиги, меъёрлари, усули, сақлаш тартиби, яроқлилик муддати ҳақида маълумот бериши лозим. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар QR-код (матрик штрихли код)га эга идишда сотилиши лозим (QR-кодга эга идишлардаги минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар қисмларга бўлиб сотиш ҳолатлари бундан мустасно). Рецепт асосида ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни беришда савдо шохобчасининг ходими рецептнинг йиртма корешогига берилган воситанинг номи, серия (лот) рақами, сотувчи фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, уни имзолайди ҳамда шохобчанинг штампи қўйилган ҳолда воситани олувчига топширади, рецепт шохобчада қолдирилади. Қуйидаги шакл асосида рецептларни қайд этиш журнали юритилади ва қайд этиб борилиши йўлга қўйилади. Рецептларни қайд этиш ЖУРНАЛИ (шохобча номи) Т/р Сана Хўжалик номи ёки харид қилувчининг Ф.И.О. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ходими Ф.И.О. Воситанинг номи, миқдори ва дозаси Воситанинг шакли Воситанинг нархи Восита қўлланиладиган жой номи ва почта манзили, телефон рақами Харидорнинг манзили, телефон рақами Изоҳ Рецепт ушбу иловага зид равишда расмийлаштирилганда ёки бир-бирига номутаносиб воситалар кўрсатилганда, савдо шохобчаси томонидан унга «Рецепт ҳақиқий эмас» штампи босилади ва бекор қилинади. Бунда бекор қилинган рецепт ҳақидаги маълумотлар қуйида келтирилган шаклдаги «нотўғри ёзиб берилган рецептларни савдо шохобчасида ҳисобга олиш журнали»да қайд этилади ҳамда бу тўғрисида Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими хабардор қилинади. Нотўғри ёзиб берилган рецептларни савдо шохобчасида ҳисобга олиш журнали (шохобча номи) Т/р Сана Рецептни берган ташкилотнинг номи Нотўғри рецепт берган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ходими Ф.И.О. Рецепт таркиби Рецептдаги хатоликлар (дозаси нотўғри кўрсатилган воситалар ёки ундаги ёзувларнинг ноаниқлиги кўрсатилади) Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман (шаҳар) бўлими хабардор қилинганлиги ҳақидаги маълумот Шохобча вакили Ф.И.О з) савдо шохобчаси мудири ўзгариши, савдо шохобчаси ёпилиши ҳақида ўн иш куни олдин лицензияловчи органга мазкур паспортнинг 12-позициясида келтирилган шакл бўйича ёзма (электрон) хабарнома тақдим этиш**; и) ҳар 3 (уч) йилда бир маротаба лицензиат таркибидаги савдо шохобчалари ходимларининг малакасини ошириш**; к) минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни савдо жойларига лицензияга эга бўлган ташкилот томонидан етказиб бериш**. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 5 йил 12. Изоҳ: (лицензиатнинг расмий бланкаси) Шохобча мудири ёки шохобча филиалининг мудири ўзгарганлиги тўғрисида ХАБАРНОМА I. Лицензиат тўғрисидаги умумий маълумотлар: 1.1. Лицензиатнинг тўлиқ номи. 1.2. Берилган лицензия рақами. II. Ўзгартириш тўғрисидаги маълумотлар: 2.1. Ўзгаришлар: □ шохобча мудири; □ шохобча филиалининг мудири; □ шохобча филиалининг ёпилиши. 2.2. Янги тайинланган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда). 2.3. Паспортга оид маълумотлар (серияси, рақами, паспортни берган органнинг номи). 2.4. Шохобча мудири учун — ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича олий ёки ўрта махсус маълумоти, дипломи тўғрисидаги маълумотлар (берилган санаси, ким томонидан берилган), шунингдек, шохобча сотувчиси учун — ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти, дипломи тўғрисидаги маълумотлар. 2.5. Янги тайинланган ходимни лицензиат штатига қабул қилиш санаси. 2.6. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами. 2.7. Филиалнинг ёпилиши муносабати билан лицензия фаолияти тўхтатилаётган манзил. 2.8. Лицензия фаолияти тугатилган шохобча филиалининг ёпилиш санаси. 2.9. Филиалнинг ёпилиши сабаби. III. Алмаштирилаётган ходим (мудир) тўғрисидаги маълумотлар: 3.1. Ишдан бўшатилган шохобча ёки шохобча филиалининг мудирининг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда). 3.2. Паспорт ёки ID картага оид маълумотлар (серияси, рақами, берилган санаси, паспортни берган органнинг номи). 3.3. Шохобча мудири ёки шохобча филиалининг мудирини ишдан бўшатилиши санаси: ________________ _______ ______ ______ ____________________________ (лицензиат раҳбари) __________ (ЭРИ) __________ (фамилияси, исми ва отасининг исми) *) жорий қилингандан сўнг; **) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 35 1 -бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 37-ИЛОВА

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш

1. Лицензия номи: Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш); гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ҳамда реализация қилиш (бериш); гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ҳамда тақсимлаш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш; янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш ҳамда сақлаш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сақлаш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ҳамда ветеринарияда фойдаланиш ва уларни сақлаш; таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш ҳамда сақлаш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), филиаллари мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт, лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги масъул ходим — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), олий фармацевтика маълумотли ва тегишли малакага эга мутахассисни лавозимга тайинлаганлиги; лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган ва тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бино ва хоналарнинг мавжудлиги; б) лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият кичик турлари бўйича зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган моддий-техника базаси тўғрисида маълумотлар (махсус жиҳозланган биноларни, иншоотларни, хоналарни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ёки уларни ижара олиш шартномаси, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларини ўрнатиш, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш далолатномалари). 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш*; лицензиат штатида тегишли мутахассислик ва малакага эга бўлган ходимларнинг мавжуд бўлиши*; лицензияланадиган фаолиятнинг аниқ турини амалга ошириш бўйича, шу жумладан тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар бўйича белгиланган талабларга риоя этиш; лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарнинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлиши; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва уларнинг транзитини Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда БМТнинг тегишли конвенцияларида назарда тутилган талабларга мувофиқ амалга ошириш*; лицензияда кўрсатилган фаолиятни, лицензияда кўрсатилган манзиллар бўйича амалга ошириш*; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, ташиш хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш*; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва ваколатли орган томонидан берилган уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сотиш*; Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий фаолият учун амалдаги лицензияга эга бўлиш; Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятга лицензия олиш учун талабгор бўлган дорихоналар, дори воситаларининг улгуржи омборхоналари, дори воситаларини ишлаб чиқариш корхоналари фармацевтика фаолияти учун амалдаги тегишли лицензияга ҳамда «Зарур амалиётлар (GхP)»нинг тегишли миллий талабларига мувофиқлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш*. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги юзасидан; Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари — биноларнинг ва (ёки) шарт-шароитларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги юзасидан; Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — ишлаб чиқариш шароитларининг экология талабларига мувофиқлиги юзасидан (прекурсорлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганда); Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ветеринарияда фойдаланилганда. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 5 йил 12. Изоҳ: Лицензияловчи органда лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг муддатларини узайтириш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун Эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси билан келишган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси таркибига мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги вакили киритилади. Лицензиат штатида сурункали руҳий касалликлар, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган, шунингдек қасддан содир этилган жинояти учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ўз хизмат вазифаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиши мумкин бўлган шахсларнинг бўлиши мумкин эмас. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида лицензия олмасдан фойдаланилади. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган лицензиатларга тегишли лицензия муддати мазкур Ягона низомнинг 35 1 -бандида белгиланган тартибда автоматик тарзда узайтирилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 38-ИЛОВА

Божхона омборини таъсис этиш ва унинг фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи Божхона омборини таъсис этиш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолият тури Божхона омбори фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси Юридик шахслар (Ўзбекистон Республикаси резиденти) 4. Лицензияловчи орган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса); талабгорнинг эгалигида бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техник база билан таъминлангани ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларни кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) автомобиль йўллари ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ҳамда бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг сифатли чизмаси (ўлчамлари кўрсатилган божхона назорати зонаси, қўриқланадиган ҳудуд билан бирга) ва кадастр йиғмажилдидаги тарҳи; в) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганини тасдиқловчи ҳужжат; Маълум қилинаётган объект бўйича қуйидаги маълумотлар электрон сўров орқали олинади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан — ижара шартномаси тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари 20 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари а) божхона омбори ҳудуди божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар) ва божхона омборига бевосита туташ божхона назорати зонасидан иборат бўлади. Умумий ҳудуд божхона назорати зонаси ҳисобланади; б) божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар) қўриқланадиган ва белгилаб олинган, транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд билан туташган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин; в) божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар): ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши; қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши; баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилиши ва давлат тили ҳамда рус ва инглиз тилларида «божхона омбори» белгиси билан таъминланиши; бевосита туташ божхона назорати зонасидан ажратилган бўлиши; ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак. Биноларда (очиқ майдончаларда) омбор ўрни махсус ажратилиши ва белгиланиши, ҳар бир омбор ўрнида унда сақланаётган товарлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган маълумотнома мавжуд бўлиши лозим: божхона декларациясининг рўйхат рақами; божхона режими; юк қабул қилувчининг номи; товарларнинг номи ва миқдори; г) божхона омборига бевосита туташ божхона назорати зонаси қуйидаги талабларга мувофиқ: бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар (узлуксиз темир панжара ёки девор) билан айлантириб тўсилган бўлиши; ичкарисида божхона омборининг қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги; оғир юкли транспортнинг манёвр (тўсиққа чап бериш учун ўз йўналишини ўзгартириб бажариладиган ҳаракатлари — қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, ортга ҳаракат, айланиб ўтиш) қилиш имкониятини таъминлаши; божхона омбори биносига (очиқ майдончасига) эшиклари томонидан бевосита туташиб кетган бўлиши; барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида давлат тили ҳамда рус ва инглиз тилларида «божхона назорати зонаси» белгиси қўйилган, олинган тасвирларни уч ой давомида кўрсатиш ҳамда божхона органларига онлайн узатиш имконига эга бўлган, куну-тун ишлайдиган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини ва темир йўл транспорти воситасининг рақамини аниқлаш тизими билан жиҳозланган назорат ўтказиш пунктлари бўлиши; товарларни божхона омборига жойлаштириш ва омбордан олиб чиқиш фақат божхона назорати зонаси орқали амалга ошириладиган тарзда жиҳозланиши лозим; д) божхона омбори доимий равишда соз, ишчи ҳолатда ва унинг нормал фаолият кўрсатиши учун қуйидагилар етарли бўлиши керак: ортиш-тушириш воситалари; омбор асбоб-ускуналари; ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари божхона омборида сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари; божхона органларининг дастурий таъминотига мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим; божхона омбори ҳудудини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими; видеоёзувларнинг узлуксизлигини ва ахборот тизимининг мунтазам ишлашини таъминлаш учун муқобил электр манбаи (қурилмалари); ёритиш тизими билан таъминланиши; кўрик ўтказиш учун стол; биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси; термометр; алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет); мебель; божхона омборида ишловчи ва унга ташриф буюрувчи шахслар учун махсус кийим; е) божхона омбори ҳудудида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган усти ёпиқ майдонча бўлиши керак: божхона омбори эшиклари томонидан жойлашиши; 40 м²дан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши; электр ёруғлиги билан жиҳозланиши; содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши. Божхона омбори ҳудудида ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланмаслиги лозим; ж) божхона органи ходимлари ва божхона омбори мудирлари фаолият кўрсатиши учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак: 6 м²дан кам бўлмаган майдонга ва 20 м³дан кам бўлмаган ҳажмга эга бўлган; мавсумий иситиш ва совитиш тизимига эга бўлган; доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, Интернет) билан жиҳозланган; мебель жиҳозлари билан таъминланган; божхона омборига ўрнатилган видеокузатув тизимига уланган; з) божхона омборини қўшимча равишда асбоб-ускуналар билан таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибга келтириш, қўриқлаш ҳамда ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда, лицензиат томонидан унинг ҳисобидан амалга оширилади; и) божхона омбори ҳудудида дори воситалари ва тиббий буюмлар фақат «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат мавжуд бўлганда сақланиши лозим; к) божхона омбори ҳудудида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақланиши лозим; л) лицензиат томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин янгиланган ҳолда улар божхона органларига тақдим этилиши лозим. Лицензиат томонидан лицензия талаб ва шартлари бажарилмагани натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан: божхона омборининг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида); агар божхона омборида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида); б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан — божхона омбори ҳудудининг санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида). в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Зарур амалиётлар маркази» ДМдан — агар божхона омборида дори воситалари ва тиббий буюмларни (ТИФ ТНнинг 30 гуруҳи) сақлаш кўзда тутилса, «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» сертификати талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида) 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати Чекланмаган. 12. Изоҳ 1. Божхона омборида: божхона ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товар; божхона ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган Ўзбекистон товари; қонунчиликка мувофиқ божхона ҳудуди орқали транзит қилиниши тақиқланган товар; божхона омбори божхона режимига жойлаштириш учун маълум қилинган кундаги яроқлилик муддати Божхона кодексининг 94-моддасига мувофиқ маълум қилинадиган муддатдан кам бўлган дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга рухсат берилмайди. 2. Божхона омборининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва бошқалар) божхона омбори ва вақтинча сақлаш божхона режимлари остида жойлаштирилмайди. 3. Талабгорга тегишли бўлган, бир юридик манзилда ва (ёки) бир божхона назорати зонасида жойлашган бир нечта бино ва (ёки) очиқ майдонлар учун битта лицензия берилади. 4. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади. Агар божхона омбори божхона органи томонидан таъсис этилса, лицензия олиш талаб қилинмайди. Мазкур қоида божхона органини лицензия талаблари ва шартларини бажаришдан озод этмайди. 5. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади. 6. Лицензиат қуйидагиларга мажбур: вақтинча сақлаш ва божхона омбори божхона режимлари шартларига мувофиқ товарлар божхона назорати остида сақланишини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; божхона органларининг рухсатисиз божхона омборига келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймаслик; товарлар божхона омборида сақлашни назарда тутмайдиган ўзгача божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан уч иш куни ичида божхона омборидан олиб чиқилишини таъминлаш; берилган лицензия талаб ва шартларига, шу жумладан, божхона омборини жиҳозлаш ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш; видеокузатув тизимини божхона назорати остида товарларни ташиётган транспорт воситасининг божхона омбори ҳудудига кириб келишидан товарлар билан амалга ошириладиган ҳар бир юк ва бошқа операцияларни ҳамда уларнинг божхона омборларига жойлаштирилиши ва чиқариб юборилиши бўйича кетма-кетликда олинган видеоёзувларни таъминлайдиган қилиб ўрнатиш; Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш; товарларни фақат божхона тўловлари таъминланган жойларда сақлаш; божхона омборига келиб тушаётган ва божхона омборидан олиб чиқилаётган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритиш; божхона органининг талабига мувофиқ божхона омборидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш; санитария ёнғин ва саноат хавфсизлиги қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш; вақтинча сақлаш божхона режими ва божхона омбори божхона режими амал қилиши тугагандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган божхона омборида сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкон қадар қисқа муддатларда маълум қилиш; божхона омборида сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш; божхона омборида сақланаётган истеъмол товарларига махсус марка ёпиштириш учун шарт-шароитлар яратиш; божхона омбори ҳудудига товарларни жойлаштиришда ўрнатилган видеокузатув тизими назоратини чекламаслик; божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида божхона омбори эгаси тўлаши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаш; таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани, шу жумладан, қайта ташкил этилгани, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгаргани тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш; божхона омбори тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган муддатда уларнинг бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш; Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан, божхона органлари мансабдор шахсларининг божхона омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш; ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш; божхона омборида дори воситалари ва тиббий буюмларни фақат «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат мавжуд бўлганда сақлаш; божхона омбори мудирини ҳар уч йилда бир маротаба божхона соҳасидаги ўқув курсларида ўқитиш. 7. Божхона омборида ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади. 8. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади. Хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, эксперт комиссияси томонидан амалга ошириладиган вазифалар Эксперт комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланади. 9. Лицензиат лицензияловчи органга лицензия амал қилиши тугатилганда ёки бекор қилинганда, уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда унда сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади. 10. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки лицензия бекор қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, божхона омборида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади. 11. Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин: очиқ турдаги божхона омбори — ҳар қандай шахслар фойдаланиши мумкин бўлган божхона омбори; ёпиқ турдаги божхона омбори — лицензиат товарларини сақлашга мўлжалланган божхона омбори, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ёпиқ турдаги божхона омборига лицензиат товарларидан ташқари унинг таркибий тузилмалари товарлари ҳам жойлаштирилиши мумкин. 12. Божхона омбори биноларининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайтирилганда ва (ёки) қисқартирилганда, шунингдек, божхона омборининг тури ўзгарганда лицензияга ўзгартириш киритилиши мумкин. 13. Лицензиялар реестрига божхона омбори бириктирилган божхона органининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, божхона омборида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси, шунингдек, божхона омборида дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш учун берилган («Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талаблари) сертификатнинг рақами ҳамда санаси тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 14. Божхона омборларида божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш жараёнида лицензия талаблари ва шартлари бўйича номувофиқликлар кузатилганда, божхона органи божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш чорасини кўрган ҳолда, лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳолати бўйича шу куннинг ўзида божхона органларининг «Хавфни бошқариш тизими» орқали лицензияловчи органни хабардор қилади. 15. Божхона тўловларини таъминлаш: а) божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси 1 м² очиқ майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 15 баравари миқдорида ёки 1 м³ бино ҳажми учун БҲМнинг 3 баравари миқдорида, лекин БҲМнинг 6 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади; б) лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин ёки БҲМ ошган кундан 10 кун муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт; в) лицензияловчи орган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш кун муддатда ушбу ҳужжатни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилади ёки рад этади ва бу ҳақида хабарнома юборади; г) қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилиниши рад этилади: божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни расмийлаштиришга асос бўлган шартнома тақдим этилмаганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда кўрсатилган сумма миқдори Божхона кодексининг 338-моддасида кўрсатилган миқдордан кам бўлганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат шартлари Божхона кодексининг 344 ва 345-моддаларида белгиланган, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши талабларига зид бўлганда; д) лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина, божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 39-ИЛОВА

Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи Божхона режимида омборхона — «эркин омборхона» таъсис этиш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолият тури Эркин омбор фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси Юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса); талабгорнинг эгалигида бўлган ва эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техник база билан таъминлангани ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларни кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, эркин омбор учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ҳамда бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг сифатли чизмаси (ўлчамлари кўрсатилган божхона назорати зонаси, қўриқланадиган ҳудуд билан бирга) ва кадастр йиғмажилдидаги тарҳи; в) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганини тасдиқловчи ҳужжат; маълум қилинаётган объект бўйича қуйидаги маълумотлар электрон сўров орқали олинади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан — ижара шартномаси тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари 20 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари а) эркин омбор ҳудуди эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар) ва эркин омборга бевосита туташ божхона назорати зонасидан иборат бўлади. Умумий ҳудуд божхона назорати зонаси ҳисобланади; б) эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар) қўриқланадиган ва белгилаб олинган, транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд билан туташган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин; в) эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар (очиқ майдончалар): ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши; қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши; баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилиши ва давлат тили ҳамда рус ва инглиз тилларида «божхона омбори» белгиси билан таъминланиши; бевосита туташ божхона назорати зонасидан ажратилган бўлиши; ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак. Шунингдек, биноларда (очиқ майдончаларда) омбор ўрни махсус ажратилиши ва белгиланиши, ҳар бир омбор ўрнида унда сақланаётган товарлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган маълумотнома мавжуд бўлиши лозим: божхона декларациясининг рўйхат рақами; божхона режими; юк қабул қилувчининг номи; товарларнинг номи ва миқдори; г) эркин омборга бевосита туташ божхона назорати зонаси қуйидаги талабларга мувофиқ: бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар (узлуксиз темир панжара ёки девор) билан айлантириб тўсилган бўлиши; ичкарисида эркин омборнинг қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги; оғир юкли транспортнинг манёвр (тўсиққа чап бериш учун ўз йўналишини ўзгартириб бажариладиган ҳаракатлари — қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, ортга ҳаракат, айланиб ўтиш) қилиш имкониятини таъминлаши; эркин омбор биносига (очиқ майдончасига) эшиклари томонидан бевосита туташиб кетган бўлиши; барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида давлат тили ҳамда рус ва инглиз тилларида «божхона назорати зонаси» белгиси қўйилган, олинган тасвирларни уч ой давомида кўрсатиш ҳамда божхона органларига онлайн узатиш имконига эга бўлган, куну-тун ишлайдиган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини ва темир йўл транспорти воситасининг рақамини аниқлаш тизими билан жиҳозланган назорат-ўтказиш пунктлари бўлиши; товарларни эркин омборга жойлаштириш ва омбордан олиб чиқиш фақат божхона назорати зонаси орқали амалга ошириладиган тарзда жиҳозланиши лозим; д) эркин омбор доимий равишда соз, ишчи ҳолатда ва унинг нормал фаолият кўрсатиши учун қуйидагилар етарли бўлиши керак: ортиш-тушириш воситалари; омбор асбоб-ускуналари; ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари эркин омборда сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари; божхона органларининг дастурий таъминотига мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим; эркин омбор ҳудудини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими; видеоёзувларнинг узлуксизлигини ва ахборот тизимининг мунтазам ишлашини таъминлаш учун муқобил электр манбаи (қурилмалари); ёритиш тизими билан таъминланиши; кўрик ўтказиш учун стол; биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси; термометр; алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет); мебель; эркин омборда ишловчи ва унга ташриф буюрувчи шахслар учун махсус кийим; е) эркин омбор ҳудудида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган усти ёпиқ майдонча бўлиши керак: эркин омбор эшиклари томонидан жойлашиши; 40 м²дан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши; электр ёруғлиги билан жиҳозланиши; содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши. Эркин омбор ҳудудида ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланмаслиги лозим; ж) божхона органи ходимлари ва эркин омбор мудирлари фаолият кўрсатиш учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак: 6 м²дан кам бўлмаган майдонга ва 20 м³дан кам бўлмаган ҳажмга эга бўлган; мавсумий иситиш ва совитиш тизимига эга бўлган; доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, Интернет) билан жиҳозланган; мебель жиҳозлари билан таъминланган; эркин омборга ўрнатилган видеокузатув тизимига уланган; з) эркин омборни қўшимча равишда асбоб-ускуналар билан таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибга келтириш, қўриқлаш ҳамда ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда лицензиат томонидан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади; и) эркин омбор ҳудудида дори воситалари ва тиббий буюмлар фақат «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат мавжуд бўлганда сақланиши лозим; к) эркин омбор ҳудудида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақланиши лозим; л) лицензиат томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин янгиланган ҳолдаги ҳужжат божхона органларига тақдим этилиши лозим. Лицензиат томонидан лицензия талаб ва шартлари бажарилмагани натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан: эркин омборнинг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида); агар эркин омборда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида); б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан — эркин омбор ҳудудининг санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида). в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Зарур амалиётлар маркази» ДМдан — агар эркин омборда дори воситалари ва тиббий буюмларни (ТИФ ТНнинг 30 гуруҳи) сақлаш кўзда тутилса, «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» сертификати талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида). 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ: 1. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланган товарларни эркин омборда сақлашга рухсат берилмайди. 2. Эркин омборнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совитиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва бошқалар) божхона режими остида жойлаштирилмайди. 3. Талабгорга тегишли бўлган, бир юридик манзилда ва (ёки) бир божхона назорати зонасида жойлашган бир нечта бино ва (ёки) очиқ майдонлар учун битта лицензия берилади. 4. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади. 5. Лицензиат қуйидагиларга мажбур: эркин омборнинг божхона режими шартларига мувофиқ товарлар божхона назорати остида сақланишини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; божхона органларининг рухсатисиз эркин омборга келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймаслик; товарлар эркин омборида сақлашни назарда тутмайдиган ўзгача божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан уч иш куни ичида эркин омбордан олиб чиқилишини таъминлаш; берилган лицензия талаб ва шартларига, шу жумладан, эркин омборни жиҳозлаш ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш; видеокузатув тизимини божхона назорати остида товарларни ташиётган транспорт воситасининг эркин омбор ҳудудига кириб келишидан товарлар билан амалга ошириладиган ҳар бир юк ва бошқа операцияларни ҳамда уларнинг эркин омборларга жойлаштирилиши ва чиқариб юборилиши бўйича кетма-кетликда олинган видеоёзувларни таъминлайдиган қилиб ўрнатиш; Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш; товарларни фақат божхона тўловлари таъминланган жойларда сақлаш; эркин омборга келиб тушаётган ва эркин омбордан олиб чиқилаётган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритиш; божхона органининг талабига мувофиқ эркин омбордаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш; санитария ёнғин ва саноат хавфсизлиги қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш; эркин омбор божхона режимининг амал қилиши тугагандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган эркин омборда сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкон қадар қисқа муддатларда маълум қилиш; эркин омборда сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш; эркин омборда сақланаётган истеъмол товарларига махсус марка ёпиштириш учун шарт-шароитлар яратиш; эркин омбор ҳудудига товарларни жойлаштиришда ўрнатилган видеокузатув тизими назоратини чекламаслик; божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида эркин омбор эгаси тўлаши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаш; таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан қайта ташкил этилганлиги, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш; эркин омбор тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган муддатда уларнинг бошқа эркин омборга ўтказилиши ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш; Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан, божхона органлари мансабдор шахсларининг эркин омборда сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш; ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш; эркин омборда дори воситалари ва тиббий буюмларни фақат «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талабларига мувофиқлиги бўйича сертификат мавжуд бўлганда сақлаш; эркин омбор мудирини ҳар уч йилда бир маротаба божхона соҳасидаги ўқув курсларида ўқитиш. 6. Эркин омборда ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади. 7. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади. Хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, эксперт комиссияси томонидан амалга ошириладиган вазифалар Эксперт комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланади. 8. Лицензиат лицензияловчи органга лицензия амал қилиши тугатилганда ёки бекор қилинганда, уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда унда сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади. 9. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки лицензия бекор қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, эркин омборда сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади. 10. Эркин омбор биноларининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайтирилганда ва (ёки) қисқартирилганда лицензияга ўзгартириш киритилиши мумкин. 11. Лицензиялар реестрига эркин омбор бириктирилган божхона органининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, эркин омборда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси, шунингдек, эркин омборда дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш учун берилган («Зарур сақлаш амалиёти — GSP» талаблари) сертификатнинг рақами ҳамда санаси тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 12. Эркин омборда божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш жараёнида лицензия талаблари ва шартлари бўйича номувофиқликлар кузатилганда, божхона органи божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш чорасини кўрган ҳолда, лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳолати бўйича шу куннинг ўзида божхона органларининг «Хавфни бошқариш тизими» орқали лицензияловчи органни хабардор қилади. 13. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш: а) божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси 1 м² очиқ майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 15 баравари миқдорида ёки 1 м³ бино ҳажми учун БҲМнинг 3 баравари миқдорида, лекин БҲМнинг 6 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади; б) лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин ёки БҲМ ошган кундан 10 кун муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт; в) лицензияловчи орган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш кун муддатда ушбу ҳужжатни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилади ёки рад этади ва бу ҳақида хабарнома юборади; г) қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилиниши рад этилади: божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни расмийлаштиришга асос бўлган шартнома тақдим этилмаганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда кўрсатилган сумма миқдори Божхона кодексининг 338-моддасида кўрсатилган миқдордан кам бўлганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат шартлари Божхона кодексининг 344 ва 345-моддаларида белгиланган, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши талабларига зид бўлганда; д) лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина, божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 40-ИЛОВА

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолият тури: Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахслар (Ўзбекистон Республикаси резиденти) 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса); талабгорнинг эгалигида бўлган ва бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборлари, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техник база билан таъминлангани ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларни кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) божхона назорати зонаси, аниқ ўлчамлари кўрсатилган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ҳамда омборларининг (шунингдек, ёндош ҳудудларнинг) сифатли чизмаси ва кадастр йиғмажилдидаги тарҳи; в) бож олинмайдиган савдо дўконида сотилиши мўлжалланаётган товарлар рўйхати; г) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганини тасдиқловчи ҳужжат. Маълум қилинаётган объект бўйича қуйидаги маълумотлар электрон сўров орқали олинади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан — ижара шартномаси тўғрисида; Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: 20 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини ўз ичига олади ҳамда божхона назорати зонаси ҳисобланади; б) бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омбори: мазкур Регламентда назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, бож олинмайдиган савдо дўконининг нормал фаолият кўрсатиши учун етарли бўлган майдонга эга бўлиши; бир-бирига бевосита яқин жойга (божхона назорати зонасида) жойлаштирилиши керак; қуйидагилар билан: товарлар фақат бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида сотилишини ҳамда уларга нисбатан божхона назоратини ўтказиш имкониятини таъминлайдиган тарзда жиҳозланиши; божхона органларининг дастурий таъминоти билан мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим; алоқа воситалари (шу жумладан, телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет); савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видеомаълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими ҳамда лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланиши керак; в) агар бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омбори юқоридаги талабларга риоя қилинганда бир-биридан йироқда (500 метрдан ортиқ) жойлашган бўлса, товарлар омбордан савдо заллари ва ёрдамчи биноларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган ҳолатларда божхона кузатуви тартибида олиб ўтилиши мумкин. Божхона кузатуви учун божхона йиғимлари белгиланган миқдорда ундирилади; г) товарлар бир бож олинмайдиган савдо дўконидан бошқа бож олинмайдиган савдо дўконига фақат товарларнинг бир божхона омборидан бошқа божхона омборига кўчирилиши учун назарда тутилган тартибда божхона хизмати органининг рухсати билан кўчирилади; д) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқарида жойлашган бож олинмайдиган савдо дўконининг омбори қонунчилик ҳужжатларида божхона омборлари учун назарда тутилган тартибга мувофиқ жиҳозланиши керак; е) бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари шундай жойлашиши ва жиҳозланиши керакки, улар товарлар бут ҳолатда сақланишини таъминлаши ҳамда қуйидагиларни: Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида, шу жумладан, ушбу ҳудудда қолаётган жисмоний шахсларга бериш йўли билан қолдирилишини; товарларнинг божхона назоратидан ташқари тушиши ва олиб қўйилишини; товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган бўлиши керак; ж) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари божхона назорати зонасида жойлаштирилиши керак (паспорт назорати чизиғи ташқарисида божхона назорати чизиғигача алоҳида — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келадиган жисмоний шахслар учун, шунингдек, паспорт назорати чизиғи ташқарисида — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар учун) ; кўрсатиб ўтилган бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларнинг ушбу залларга киришини истисно этадиган тарзда жойлаштирилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган божхона органи фаолияти зонасида бўлиши керак. Лицензиат томонидан лицензия талаб ва шартлари бажарилмагани натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан: бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида); агар бож олинмайдиган савдо дўконида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида); б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан — бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида). 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ: 1. Бож олинмайдиган савдо дўкони ташкил этилишига қараб уч турга бўлинади: Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — божхона ҳудудига кириб келаётган ва божхона ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини ёки Ўзбекистон товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида сотишга, шу жумладан, жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун чакана сотишга мўлжалланган; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ташкилотларнинг чет эллик ходимларига, шунингдек, улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган оила аъзоларига божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида реализация қилишга мўлжалланган; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган, божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини ёки Ўзбекистон Республикаси товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида чакана тартибда реализация қилиш учун мўлжалланган. 2. Республикага жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормалари жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади. 3. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони халқаро алоқа учун очилган аэропортларда, портларда ва жисмоний шахслар томонидан чегарани кесиб ўтишга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали бошқа ўтказиш пунктларида очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида режим белгиланиши тартибига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан келишган ҳолда очилади. Бунда келишиш талабгор томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига мурожаати орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари Тошкент шаҳрида ва божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ҳамда фаолият кўрсатиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари республиканинг тарихий шаҳарлари ва вилоятларнинг маъмурий марказларида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасини ҳамда божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ҳамда фаолият кўрсатиши мумкин. 4. Бож олинмайдиган савдо дўконида товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режими шартлари ва талабларига мувофиқ божхона назорати остида сотилади. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилмайди. 5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши чекланган товарлар бож олинмайдиган савдо дўкони режимида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин сотилади. Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: чекнинг тартиб рақами; онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами; тадбиркорлик субъектининг номи; солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар номи; маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация қилиш коди; маҳсулотларнинг штрих коди; товар миқдори; товар нархи (қиймати); тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси; тўловнинг жами суммаси; тўлов санаси ва вақти; фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами; фискал белги; берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код; 2026 йил 8 февралдан бошлаб харидорнинг паспорт серия ва рақами ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); рейснинг рақами ва харидорнинг самолётдаги жойи рақами (ҳавода ташишда); харидорнинг паспорт серияси ва рақами. Касса чеки махсус оқ қоғозда, ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарлар фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилгандан кейин сотилади. Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: чекнинг тартиб рақами; онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами; лицензиат — тадбиркорлик субъектининг номи; солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар номи; Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация қилиш коди; маҳсулотларнинг штрих коди; товар миқдори; товар нархи (қиймати); тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси; тўловнинг жами суммаси; тўлов санаси ва вақти; фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами; фискал белги; берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати. Касса чеки махсус оқ қоғозда, ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат ва учиб кетиш авиачиптаси тақдим этилгандан сўнг сотилади. Бож олинмайдиган савдо дўконларидаги чет эл товарларининг намуналари асосида танлаб олинади. Танланган товарлар халқаро аэропортларда учиб кетиш куни бож олинмайдиган савдо дўкони орқали тақдим этилади. Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: чекнинг тартиб рақами; онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами; лицензиат — тадбиркорлик субъектининг номи; солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар номи; Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация қилиш коди; маҳсулотларнинг штрих коди; товар миқдори; товар нархи (қиймати); тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси; тўловнинг жами суммаси; тўлов санаси ва вақти; фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами; фискал белги; берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30x30 миллиметр ўлчамдаги QR-код; сотиб олинаётган товарнинг халқаро аэропортларда учиб кетиш куни ва бож олинмайдиган савдо дўкони орқали тақдим этиш жойи. Касса чеки махсус оқ қоғозда, ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим. 6. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар бож олинмайдиган савдо дўконларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича икки нусхада тузиладиган буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун товарларни сотиб олишлари мумкин. Буюртманоманинг бир нусхаси бож олинмайдиган савдо дўконида сақланади, иккинчи нусхаси харидорга қайтарилади. Буюртманомада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи; товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати; буюртманома тузилган сана; хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси; товарларни сотиб олиш мақсади. 7. Бож олинмайдиган савдо дўконида қуйидагиларнинг сотилишига рухсат этилмайди: Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келиш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарлар, шу жумладан, олиб чиқилишига лицензия талаб этиладиган товарлар, рангли ва қора металлардан тайёрланган юқори даражада қайта ишланган тайёр буюмлар бундан мустасно; чакана сотиш учун ўралган дори-дармон воситалари (шу жумладан, провитаминлар, витаминлар, гормонлар ва антибиотиклар), агар улар врачнинг рецептисиз (тайинловисиз) сотилиши мумкин бўлмаса; заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтказилган шахсий тамғасига эга бўлмаган қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарлар; бошқа давлат органларининг назоратидан ўтиши керак бўлган товарлар, ушбу органларнинг рухсатномаси мавжуд бўлмаган тақдирда; жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиши ёки истеъмол қилиши учун мўлжалланмаган товарлар; вазни оғир товарлар (20 кг.дан ортиқ оғирликда) ва ўлчами катта товарлар (узунлиги, кенглиги ва баландлиги ўлчамлари жами 200 см.дан ортиқ бўлганда). Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган чет эллик шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар сотишга (сотиб олишга) рухсат берилмайди. 8. Лицензиат қуйидагиларга мажбур: божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; мазкур Регламентда белгиланган талаблар ва шартларга риоя этилишини таъминлаш; лицензия талаблари ва шартлари асосида жиҳозланган видеокузатув тизимлари ёрдамида олинган вақт бўйича узлуксиз видеоёзувларнинг уч ой давомида сақланишини таъминлаш, шунингдек, уларга ўзгартириш киритиш, устига ёзиш, ўчириш, нусха олиш, кўчириб олиш каби ҳаракатларни бажаришнинг ва бошқа мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш; видеокузатувни тўлиқ амалга ошириш имконини берадиган ёритиш тизими билан таъминланиши; бож олинмайдиган савдо дўконига сотиш учун тушувчи товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш; бож олинмайдиган савдо режимига жойлаштирилган товарларни фақат ёрдамчи биноларда ва бож олинмайдиган савдо дўкони омборларида сақлаш; бож олинмайдиган савдо дўконига тушувчи ва бож олинмайдиган савдо дўконидан олиб чиқиладиган товарлар ҳисобини юритиш, шу жумладан, автоматлаштирилган ҳисобини юритиш; божхона органининг талаби бўйича бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш; божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари ходимларига ёрдам бериш; санитария ёнғин ва саноат хавфсизлиги қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, мазкур Регламентда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг савдо соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш; нақд хорижий (миллий) валюта ва хорижий (миллий) валютадаги банк пластик ва кредит карточкалари ёки хорижий (миллий) валютадаги банк ўтказмалари тўлов ҳужжатлари билан ишлашга мувофиқ касса операцияларини юритишнинг амалдаги тартиби талабларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган валюта операцияларини амалга оширишнинг бошқа қоидаларига риоя қилиш; фаолиятнинг тегишли турига рўйхатдан ўтказиш ёки рухсат бериш ҳужжатларига эга бўлиш, башарти уларни олиш мажбурийлиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бўлса; бож олинмайдиган савдо дўкони омборида товарларни махсус маркалаш ва бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида товарларни фақат улар тегишли тарзда маркаланган тақдирда сотиш; божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси тўлаши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаш; бож олинмайдиган савдо дўкони ёпилган тақдирда, бу ҳақида лицензияловчи органни хабардор қилиш; таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани, шу жумладан, қайта ташкил этилганда, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгаргани тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш; бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, уларнинг бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатда бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш; Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан, божхона органлари мансабдор шахсларининг дўконнинг савдо зали биноси, ёрдамчи биноси ва (ёки) омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш; ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш; чет эл товарларини «бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режимига жойлаштиришда товарларнинг штрих кодлари ва уларнинг миқдори тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш; товарлар сотилганда шаклланган чек маълумотларини онлайн тарзда божхона органларига тақдим этиш. 9. Лицензиат: бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилган товарлар йўқолган тақдирда ёхуд улардан бож олинмайдиган савдо дўконида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган чет эллик шахсларга чакана сотишдан бошқа мақсадларда фойдаланилганда, бундай товарларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга мувофиқ божхона тўловлари тўланиши; бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилмаган товарлар сотилиши; бож олинмайдиган савдо дўконида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда санитария меъёрлари ва талабларига риоя этилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради. 10. Бож олинмайдиган савдо дўконида ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади. 11. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади. Хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, эксперт комиссияси томонидан амалга ошириладиган вазифалар Эксперт комиссияси тўғрисидаги низомда белгиланади. 12. Лицензиат лицензияловчи органга лицензия амал қилиши тугатилганда ёки бекор қилинганда, уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда унда сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади. 13. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки лицензия бекор қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, тугатилаётган бож олинмайдиган савдо дўконида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади. 14. Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборларининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайтирилганда ва (ёки) қисқартирилганда, шунингдек, бож олинмайдиган савдо дўконининг тури ўзгарганда, лицензияга ўзгартириш киритиш мумкин. 15. Лицензиялар реестрига бож олинмайдиган савдо дўкони бириктирилган божхона органининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, бож олинмайдиган савдо дўконида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси тўғрисидаги маълумотлар киритилади. 16. Бож олинмайдиган савдо дўконида божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш жараёнида лицензия талаблари ва шартлари бўйича номувофиқликлар кузатилганда, божхона органи божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш чорасини кўрган ҳолда, лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳолати бўйича шу куннинг ўзида божхона органларининг «Хавфни бошқариш тизими» орқали лицензияловчи органни хабардор қилади. 17. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш: а) бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 10000 баравари миқдорида ҳисоблаб чиқилади; б) лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин ёки БҲМ ошган кундан 10 кун муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт; в) лицензияловчи орган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш кун муддатда ушбу ҳужжатни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилади ёки рад этади ва бу ҳақида хабарнома юборади; г) қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилиниши рад этилади: божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни расмийлаштиришга асос бўлган шартнома тақдим этилмаганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда кўрсатилган сумма миқдори Божхона кодексининг 338-моддасида кўрсатилган миқдордан кам бўлганда; божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат шартлари Божхона кодексининг 344 ва 345-моддаларида белгиланган, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши талабларига зид бўлганда; д) лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина, божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 41-ИЛОВА

Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия. 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш); б) қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ва реализация қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолияти учун лицензия олиш мақсадида мурожаат қилган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар . Қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия олиш мақсадида мурожаат қилган юридик шахслар . 4. Лицензияловчи орган: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги. 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 1. Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолиятини амалга ошириш учун: ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: а) юридик шахслар учун: номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобрақами, телефон рақамлари, электрон почта ва веб-сайти манзили (мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси (шохобчалари) тўғрисида тегишли маълумот; қабул қилиш шохобчалари паспорти, бош режаси, муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар; б) якка тартибдаги тадбиркор учун: фамилияси, исми, шарифи, ЖШШИР, банк ҳисобрақами, ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; мобил телефон рақами, турар жой телефон рақами (мавжуд бўлса); қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси тўғрисида тегишли маълумот; қабул қилиш шохобчаси паспорти, бош режаси, муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар. 2. Қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисоб рақами, телефон рақамлари, электрон почта ва веб-сайти манзили (мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси (шохобчалари) тўғрисида маълумот; в) ишлаб чиқариш объекти тўғрисида маълумот, шу жумладан: корхона паспорти, бош режаси, шунингдек, ишлаб чиқариш цикли, лойиҳа ҳужжатлари, технологик йўриқномалар ва муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар; қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш учун эритиш ускунасининг (печь) паспорти ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида маълумот; г) раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари саноат хавфсизлиги соҳасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси оширилганлиги ҳамда аттестациядан ўтказилганлиги, ходимларнинг касбий малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатларининг нусхалари (радиоактив металл парчаларини аниқлаш, портлаш хавфсизлиги, портловчи объектларни аниқлаш, малака тоифаси берилганлиги, махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар); д) қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш бўйича корхонанинг ички меъёрий ҳужжатлари мавжудлиги тўғрисида маълумот. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолияти бўйича — 10 иш куни; қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти бўйича — 20 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: 1. Қора металл парча ҳамда чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: 1.1. Юридик шахс учун: а) қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилишда қуйидаги маълумотларнинг мавжудлиги таъминланиши лозим: қабул қилувчининг номи, манзили, алоқа телефон рақамлари, тасдиқнома нусхаси; қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш учун масъул шахслар тўғрисида маълумот; иш тартиби; қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шартлари, қоидалари ва нархлари; қабул қилиниши таъқиқланган қора металл парча ва чиқиндиларининг рўйхати;** б) рухсат берилган ҳудудда қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш, саралаш жараёнларида талаб этиладиган асбоб-ускуналар, жумладан: сертификатланган ва калибрланган тарозилар (автомобиль, осма, платформа ва ҳ.к.);* юклаш ва тушириш механизм ва ускуналари (металл парчалари учун юклагич, боғланган ва бўлакли товарлар учун кўтариш мосламалари бўлган манипулятор (илгак, ушлагич, магнит);* ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари мавжудлиги.* 1.2. Якка тартибдаги тадбиркор учун: йиғиш майдони учун тегишли ер участкаси ва/ёки бинога эгалик ҳуқуқи (мавжуд бўлса). 2. Қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: 2.1. Қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилишда кўринадиган ва қулай жойда қуйидаги маълумотларнинг мавжудлиги таъминланиши лозим: а) корхонанинг номи, манзили, алоқа телефон рақамлари тўғрисида маълумот; б) иш тартиби тўғрисида маълумот; в) қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шартлари, қоидалари ва нархлари тўғрисида маълумот; г) қабул қилиниши таъқиқланган қора металл парча ва чиқиндиларининг рўйхати.** 2.2. Талабгор ҳудудида қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш технологик жараёнларида талаб этиладиган асбоб-ускуналар, жумладан: а) дозиметрик ва радиацион кузатув мосламалари (сертификатланган радиометрлар, дозиметрлар);* б) белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган ва калибрланган тарозилар (автомобиль, осма, платформа);* в) қора металл парча ва чиқиндиларини, қотишмаларининг кимёвий таркибини аниқлаш учун ускуналар (анализаторлар, спектрометрлар, лазер, рентген флоресанли, спектрал анализаторлар); г) юклаш ва тушириш машиналари ва ускуналари (металл парчаси юклагичи, қуйма, боғланган ва бўлакли товарлар учун кўтариш мосламалари бўлган манипулятор (илгак, ушлагич, магнит); д) пўлат эритиш печларида пўлат эригандан сўнг пўлатни комплекс қайта ишлайдиган агрегатда ишлов бериш;* е) белгиланган тартибда аккредитация қилинган синов лабораториясининг мавжуд бўлиши ҳамда ушбу лабораторияда эритилган пўлат ва тайёр маҳсулотларнинг ҳар бир партиясини қатъий сифат назоратидан ўтказиш тартиби мавжудлиги;* ж) ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари мавжудлиги.* 2.3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларига риоя этиши.* 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси — табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — ўрнатилган технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ. Радиоактив, кимёвий ифлосланган ва портловчан қора металл парча ва чиқиндилари аниқланган ҳолларда лицензиат зарур чораларни кўриш учун зудлик билан тегишли органларга белгиланган тартибда хабар беради. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ** Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан тасдиқланган Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-банди асосида.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 42-ИЛОВА

Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш); б) рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ва реализация қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: 1. Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолияти учун лицензия олиш мақсадида мурожаат қилган якка тартибдаги тадбиркорлар. 2. Рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия олиш мақсадида мурожаат қилган юридик шахслар. 4. Лицензияловчи орган: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги. 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 1. Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолиятини амалга ошириш учун: ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: а) юридик шахслар учун: номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобрақами, телефон рақамлари, электрон почта ва веб-сайти манзили (мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси (шохобчалари) тўғрисида тегишли маълумот; қабул қилиш шохобчалари паспорти, бош режаси, муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар. б) якка тартибдаги тадбиркор учун: фамилияси, исми, шарифи, ЖШШИР, банк ҳисобрақами, ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; мобил телефон рақами, турар жой телефон рақами (мавжуд бўлса); рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси тўғрисида тегишли маълумот; қабул қилиш шохобчаси паспорти, бош режаси, муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар. 2. Рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобрақами, телефон рақамлари, электрон почта ва веб-сайти манзили (мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги тўғрисида ариза; б) рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси (шохобчалари) тўғрисида маълумот; в) ишлаб чиқариш объекти тўғрисида маълумот, шу жумладан: корхона паспорти, бош режаси, шунингдек, ишлаб чиқариш цикли, лойиҳа ҳужжатлари, технологик йўриқномалар ва муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар; рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш учун эритиш ускунасининг (печь) паспорти ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида маълумот; г) ташкилотнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари саноат хавфсизлиги соҳасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси оширилганлиги ҳамда аттестациядан ўтказилганлиги, ходимларнинг касбий малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатларининг нусхалари (радиоактив металл парчаларини аниқлаш, портлаш хавфсизлиги, портловчи объектларни аниқлаш, малака тоифаси берилганлиги, махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар); д) рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш бўйича корхонанинг ички меъёрий ҳужжатлари мавжудлиги тўғрисида маълумот. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолияти бўйича — 10 иш куни; рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти бўйича — 20 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: 1. Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: 1.1. Юридик шахс учун: а) рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилишда маълумотларнинг мавжудлиги таъминланиши лозим: қабул қилувчининг номи, манзили, алоқа телефон рақамлари, тасдиқнома нусхаси; рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш учун масъул шахслар тўғрисида маълумот; иш тартиби; рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шартлари, қоидалари ва нархлари; қабул қилиниши таъқиқланган рангли металл парча ва чиқиндиларининг рўйхати; ** б) рухсат берилган ҳудудда рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш, саралаш жараёнларида талаб этиладиган асбоб-ускуналар, жумладан: сертификатланган ва калибрланган тарозилар (автомобиль, осма, платформа ва ҳ.к.);* юклаш ва тушириш механизм ва ускуналари (металл парчалари учун юклагич, боғланган ва бўлакли товарлар учун кўтариш мосламалари бўлган манипулятор (илгак, ушлагич, магнит);* ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари мавжудлиги.* 1.2. Якка тартибдаги тадбиркор учун: йиғиш майдони учун тегишли ер участкаси ва/ёки бинога эгалик ҳуқуқи (мавжуд бўлса). 2. Рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: 2.1. Рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилишда кўринадиган ва қулай жойда қуйидаги маълумотларнинг мавжудлиги таъминланиши лозим: а) корхонанинг номи, манзили, алоқа телефон рақамлари тўғрисида маълумот; б) иш тартиби тўғрисида маълумот; в) рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шартлари, қоидалари ва нархлари тўғрисида маълумот; г) қабул қилиниши таъқиқланган рангли металл парча ва чиқиндиларининг рўйхати;** 2.2. Талабгор ҳудудида рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш технологик жараёнларида талаб этиладиган асбоб-ускуналар, жумладан: а) дозиметрик ва радиацион кузатув мосламалари (сертификатланган радиометрлар, дозиметрлар);* б) белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган ва калибрланган тарозилар (автомобиль, осма, платформа);* в) рангли металл парча ва чиқиндиларини, қотишмаларининг кимёвий таркибини аниқлаш учун ускуналар (анализаторлар, спектрометрлар, лазер, рентген флоресанли, спектрал анализаторлар); г) юклаш ва тушириш машиналари ва ускуналари (металл парчаси юклагичи, қуйма, боғланган ва бўлакли товарлар учун кўтариш мосламалари бўлган манипулятор (илгак, ушлагич, магнит);* д) ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари мавжудлиги;* 2.3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларига риоя этиши.* 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси — табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — ўрнатилган технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ. Радиоактив, кимёвий ифлосланган ва портловчан рангли металл парча ва чиқиндилари аниқланган ҳолларда лицензиат зарур чораларни кўриш учун зудлик билан тегишли органларга белгиланган тартибда хабар беради. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ** Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан тасдиқланган Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-банди асосида.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига 2-ИЛОВА

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қилувчи ваколатли органларнинг шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгашининг намунавий

1. Лицензияловчи органнинг раҳбари, Кенгаш раиси

2. Лицензияловчи орган раҳбари ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

3. Лицензияловчи органнинг ижро назорати бўйича таркибий бўлинмаси раҳбари

4. Лицензияловчи органнинг таркибий бўлинмаси раҳбари

5. Лицензияловчи органнинг юридик хизмати раҳбари, Кенгаш котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига 3-ИЛОВА

Лицензиялаш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Т/р Лицензия номи Масъул ижрочилар ва муддат * Вазирлар Маҳкамасида масъул ва муддат ** 1. Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия Транспорт вазирлиги 2022 йил 20 март Ш. Абидов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 1 апрель 2. Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия 3. Божхона омборини таъсис этиш учун лицензия Давлат божхона қўмитаси 2022 йил 22 март Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 5 апрель 4. Божхона режимида омборхона — «эркин омборхона» таъсис этиш учун лицензия 5. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун лицензия 6. Товар-хом ашё биржаси фаолияти учун лицензия Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2022 йил 22 март 7. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил 24 март М. Вахабов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 11 апрель 8. Букмекерлик фаолияти учун лицензия Спорт вазирлиги 2022 йил 26 март М. Вахабов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 15 апрель 9. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси 2022 йил 2 апрель А. Жуманазаров, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 26 апрель 10. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият учун лицензия 11. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензия Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2022 йил 4 апрель Ш. Ражаббаев, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 29 апрель 12. Космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолияти учун лицензия Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги 2022 йил 4 апрель 13. Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият учун лицензия Мудофаа саноати давлат қўмитаси 2022 йил 6 апрель Х. Бердибаев, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 30 апрель 14. Бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти учун лицензия 15. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия Ички ишлар вазирлиги 2022 йил 6 апрель 16. Адвокатлик фаолияти учун лицензия Адлия вазирлиги 2022 йил 6 апрель Д. Каландаров, Д. Холмуродов 2022 йил 30 апрель 17. Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига 4-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 2-илова .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорига 5-илованинг 16-банди «б» кичик банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорининг 4-банди ҳамда қарорга 1-илова .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга илова .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2003 йил 27 сентябрдаги 413-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга илова .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 11 августдаги 384-сон қарори .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 5 июлдаги 155-сон қарорига илованинг 1-банди «б» кичик банди .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига 6-илованинг 2-банди .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 14 , 16 , 22 ва 26-бандлари .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 30 , 36 ва 37-бандлари .

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 21 ноябрдаги 242-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга илова .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарорининг 6-банди ҳамда қарорга 5-илова .

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сон қарори)» 2008 йил 4 июлдаги 151-сон қарори .

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон Қонуни)» 2008 йил 2 октябрдаги 221-сон қарорига 1-илованинг 8 ва 11-бандлари .

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорига 3-илова .

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарорига 2-илова .

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон Қонунлари)» 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига илованинг 7-банди .

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси ҳамда қарорга 1-илова .

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сон Қонуни)» 2011 йил 7 июндаги 163-сон қарорига илованинг 1-банди .

25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига илованинг 2 , 3 , 4 , 7 , 12 , 23 , 34 , 37 ва 41-бандлари .

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 23 , 28 , 32 , 36 , 56 , 81 ва 89-бандлари .

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарори)» 2013 йил 23 августдаги 233-сон қарорига илованинг 9-банди «б» кичик банди .

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 26-банди «в» кичик банди .

29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)» 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига 1-илованинг 27-банди .

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)» 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига 1-илованинг 4 , 8 , 10 ва 13-бандлари .

31. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 8 , 9 , 12 , 14 ва 15-бандлари .

33. Вазирлар Маҳкамасининг ««Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарорига 2-илованинг 1-банди «а» кичик банди .

34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон ҳамда «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида» 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сон Қонунлари)» 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сон қарорига илованинг 7-банди .

35. Вазирлар Маҳкамасининг «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 1 , 2 ва 3 иловалар .

36. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон Қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 46-банди .

37. Вазирлар Маҳкамасининг ««Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига 4-илованинг 1-банди .

38. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 64-банди «д» ва «е» кичик бандлари .

39. Вазирлар Маҳкамасининг «Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 1 — 5 иловалар .

40. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга илова .

41. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 11 , 18 ва 27-бандлари .

42. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига илованинг 24 ва 25-бандлари .

43. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 1-илова .

44. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 апрелдаги 278-сон қарори .

45. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 38-банди .

46. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига 6-илованинг 2-банди .

47. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 1 — 5 иловалар .

48. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)» 2018 йил 5 июлдаги 503-сон қарорига илованинг 4-банди .

49. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарори)» 2018 йил 16 июлдаги 539-сон қарорига илованинг 15-банди .

50. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 апрелдаги 278-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» 2018 йил 10 сентябрдаги 716-сон қарори .

51. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси ҳамда қарорга 1-илова .

52. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 24 октябрдаги 862-сон қарорига 2-илованинг 3-банди .

53. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)» 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига илованинг 2 , 4 — 6 , 10 , 14 , 19 , 20 , 22 , 36 , 41 ва 42-бандлари .

54. Вазирлар Маҳкамасининг «Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2018 йил 29 октябрдаги 885-сон қарори .

55. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарори)» 2018 йил 19 ноябрдаги 934-сон қарорига илованинг 5 ва 6-бандлари .

56. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорига 6-илованинг 9-банди .

57. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2019 йил 10 январдаги 15-сон қарори .

58. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)» 2019 йил 23 февралдаги 161-сон қарорига 1-илованинг 4-банди .

59. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарори)» 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорига илованинг 9-банди .

60. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарори)» 2019 йил 29 апрелдаги 361-сон қарорига илованинг 1-банди .

61. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида» 2019 йил 7 майдаги 381-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси ҳамда қарорга 1-илова .

62. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4007-сон қарори)» 2019 йил 13 майдаги 398-сон қарори .

63. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори)» 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 1-илованинг 5 ва 37-бандлари .

64. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 5-банди «б» , «в» , «г» , «д» , «е» , «ж» ва «з» бандлари .

65. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори)» 2019 йил 2 июлдаги 548-сон қарорига илованинг 7 ва 8-бандлари .

66. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони)» 2019 йил 2 июлдаги 549-сон қарорига илованинг 2-банди .

67. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 1 , 5 ва 45-бандлари .

68. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони)» 2019 йил 17 августдаги 678-сон қарорига илованинг 3-банди .

69. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 23 августдаги 707-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 1-илова , 2-илованинг 3-банди .

70. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сон қарорига 4-илованинг 2-банди .

71. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида» 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарорига 3-илованинг 2-банди .

72. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони)» 2019 йил 21 октябрдаги 886-сон қарорига илованинг 14 , 16 , ва 21 бандлари .

73. Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига 5-илованинг 13-банди .

75. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарорига 5-илованинг 2-банди .

76. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 27 , 38 , 43 , 51 , 70 , 97 , 162 , 167 , 206 , 220 , 232-бандлари ва 210-банди «а» кичик банди , 147-банди «а» , «б» кичик бандлари , 290-банди «а» кичик банди .

77. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон қарорига 4-илованинг 3-банди «в» кичик банди ва 5-илованинг 3-банди .

78. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4328-сон қарори)» 2020 йил 14 январдаги 24-сон қарорига илованинг 2 , 3 , 6-бандлари ва 16-банди «а» кичик банди .

79. Вазирлар Маҳкамасининг «Аффинаж фаолиятини лицензиялашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 февралдаги 86-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар .

80. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2020 йил 9 апрелдаги 206-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга илова .

81. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)» 2020 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорига 2-илованинг 10-банди .

82. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарори)» 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 53-банди .

83. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 20 майдаги 301-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга илова .

84. Вазирлар Маҳкамасининг «Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 23 майдаги 328-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 1-илова .

85. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарорига 1-илованинг 3 , 6 , 15 , 17 , 18 , 25 , 26 , 29 , 30 ва 32-бандлари .

86. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 27-банди .

87. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси ҳамда қарорга 1-илова .

88. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сон қарорига илованинг 2-банди .

89. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сон қарорига илованинг 3-банди ва 7-банди «г» кичик банди .

90. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорига 4-илованинг 2-банди , 5-банднинг «в» кичик банди ва 9-банднинг «в» — «ж» кичик бандлари .

91. Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2020 йил 30 ноябрдаги 757-сон қарори .

92. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2020 йил 13 августдаги ЎРҚ-632-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сон қарори)» 2020 йил 2 декабрдаги 764-сон қарорига илованинг 1-банди «а» кичик банди .

93. Вазирлар Маҳкамасининг «Каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги 770-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар .

94. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорига 5-илованинг 3 , 5 ва 7-бандлари .

95. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2021 йил 27 апрелдаги 242-сон қарори .

96. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 4 майдаги 272-сон қарорига илованинг 1-банди .

97. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида» 2019 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-595-сон Қонуни)» 2021 йил 20 майдаги 320-сон қарорига 1-илованинг 13-банди .

98. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарори)» 2021 йил 29 майдаги 334-сон қарорига 1-илованинг 4-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 21 февраль,

80-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 21.09.2022 й., 09/22/519/0840-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 30.09.2022 й., 09/22/549/0873-сон; 06.10.2022 й., 09/22/566/0897-сон; 20.10.2022 й., 09/22/612/0949-сон, 07.12.2022 й., 09/22/687/1073, 06.12.2022 й., 09/22/694/1068-сон; 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 26.01.2023 й., 09/23/29/0056-сон, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон; 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон; 08.08.2023 й., 09/23/345/0570-сон; 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон; 22.09.2023 й., 09/23/485/0719-сон; 25.11.2023 й., 09/23/619/0893-сон; 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон; 24.01.2024 й., 06/24/20/0063-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 04.03.2024 й., 07/24/108/0171-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 21.05.2024 й., 09/24/295/0358-сон; 02.07.2024 й., 09/24/366/0459-сон; 11.07.2024 й., 09/24/387/0494-сон; 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон; 15.07.2024 й., 09/24/418/0508-сон; 17.07.2024 й., 09/24/424/0509-сон; 19.07.2024 й., 07/24/266/0533-сон; 25.07.2024 й., 09/24/444/0546-сон; 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон; 06.08.2024 й., 09/24/481/0581-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 04.09.2024 й., 09/24/535/0679-сон; 13.09.2024 й., 09/24/570/0715-сон; 05.10.2024 й., 09/24/632/0778-сон; 14.10.2024 й., 09/24/668/0812-сон; 02.11.2024 й., 09/24/725/0879-сон; 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон; 24.12.2024 й., 09/24/874/1058-сон; 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон; 03.01.2025 й., 09/24/913/0008-сон; 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон; 22.04.2025 й., 09/25/252/0371-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон; 13.05.2025 й., 09/25/313/0435-сон; 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон; 02.07.2025 й., 09/25/397/0562-сон; 03.07.2025 й., 09/25/403/0564-сон; 24.07.2025 й., 09/25/458/0648-сон; 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон; 29.08.2025 й., 09/25/550/0790-сон; 11.09.2025 й., 09/25/570/0822-сон; 16.09.2025 й., 09/25/584/0830-сон; 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон; 11.11.2025 й., 09/25/713/1030-сон; 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон; 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 22.12.2025 й., 06/25/254/1195-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон; 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 17.04.2026 й., 09/26/176/0368-сон; 07.05.2026 й., 06/26/74/0453-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон; 22.06.2026 й., 09/26/315/0614-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон; 31.07.2026 й., 09/26/420/0802-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон; 07.09.2026 й., 09/26/468/0900-сон; 16.09.2026 й., 06/26/191/0937-сон; 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон; 21.10.2026 й., 09/26/577/1054-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

TARKIBI

GRAFIGI

ROʻYXATI

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida

“Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-avgustdagi PF-6044-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, litsenziyalash sohasidagi qonunchilik hujjatlarini tizimlashtirish orqali normativ-huquqiy hujjatlar sonini qisqartirish hamda axborot tizimlaridan foydalangan holda litsenziyalash tartib-taomillaridan oʻtishning yagona tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida yagona nizom 1-ilovaga muvofiq;

Litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorlarni respublika darajasida qabul qiluvchi vakolatli organlarning shikoyatlarni koʻrib chiqish boʻyicha apellyatsiya kengashining (keyingi oʻrinlarda — Apellyatsiya kengashi) namunaviy tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilab qoʻyilsinki, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali hamda “Litsenziya” axborot tizimi orqali tushadigan soʻrovlar boʻyicha davlat organlari va tashkilotlari tomonidan axborot tizimlari orqali taqdim etiladigan maʼlumotlarning toʻgʻriligiga tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari shaxsan javobgar hisoblanadi.

3. Litsenziya berish yoki uni berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorlarni respublika darajasida qabul qiluvchi vakolatli organlar bir oy muddatda shikoyatlarni koʻrib chiqish boʻyicha Apellyatsiya kengashi tarkibini tasdiqlasin.

4. Litsenziyalash tartib-taomillarini belgilovchi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiqlashtirish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish grafigi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Belgilansinki, mazkur qarorning 3-ilovasida keltirilgan masʼul vazirliklar va idoralarning rahbarlariga grafikda belgilangan muddatlarda tegishli takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish boʻyicha shaxsiy javobgarlik yuklatiladi.

5. Mazkur qaror 2022-yil 1-martdan kuchga kiradi.

Faoliyatning litsenziyalanadigan turini yoki uning kichik turini amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxslar (litsenziat) uchun mazkur qaror bilan belgilangan litsenziya talab va shartlari 2022-yil 1-iyundan kuchga kiradi.

Faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalashni amalga oshiradigan vakolatli organlar uch oy muddatda amaldagi litsenziatlarning faoliyati mazkur qaror bilan belgilangan litsenziya talab va shartlariga muvofiqlashtirilishini taʼminlasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

a) litsenziyalash tartib-taomillari “Litsenziya” axborot tizimi va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali amalga oshirilishiga oʻtishi munosabati bilan aholi va tadbirkorlik subyektlari uchun manzilli va predmetli targʻibot tadbirlarini amalga oshirsin;

b) manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:

mazkur qarorga 3-ilovada keltirilgan litsenziyalash tartib-taomillarini belgilovchi ayrim normativ-huquqiy hujjatlar belgilangan muddatlarda Vazirlar Mahkamasiga kiritilishini taʼminlasin;

oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qaroriga 1-ILOVA

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida yagona

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq amalga oshirilishi uchun litsenziya olish talab qilinadigan faoliyatni “Litsenziya” axborot tizimi orqali litsenziyalash, litsenziatlar faoliyatini nazorat qilish va ularning hisobini yuritish tartibini belgilaydi.

Litsenziya olish talab qilinadigan faoliyatni “Litsenziya” axborot tizimi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali litsenziyalash ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

Ushbu Nizom qoidalari 2 — 42-ilovalarda keltirilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlarining pasportlarida (keyingi oʻrinlarda — Pasport) nazarda tutilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlariga nisbatan tatbiq etiladi.

2. Amalga oshirilishi uchun litsenziya olish talab qilinadigan faoliyat turlari Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni bilan belgilanadi.

Amalga oshirilishi uchun litsenziya olish talab qilinadigan faoliyat turlari bilan litsenziya olmasdan shugʻullanish taqiqlanadi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

litsenziat — faoliyatning litsenziyalanadigan turini yoki uning kichik turini amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxs;

litsenziya — jismoniy yoki yuridik shaxsga beriladigan, litsenziya talablari va shartlariga majburiy ravishda rioya etilgan taqdirda, faoliyatning litsenziyalanadigan turini yoki uning kichik turini amalga oshirish huquqini beruvchi hujjat;

litsenziyalash — litsenziya berish toʻgʻrisidagi arizani topshirish, qabul qilish va koʻrib chiqish, litsenziyani berish, uning amal qilish muddatini uzaytirish, amal qilishini toʻxtatib turish, qayta tiklash hamda toʻxtatish, shuningdek, litsenziyani bekor qilish va qayta rasmiylashtirish jarayoni bilan bogʻliq tartib-taomillar majmui;

faoliyatning litsenziyalanadigan turi — Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshirilishi uchun litsenziya olish talab qilinadigan, qonun bilan belgilanadigan faoliyat turi;

litsenziyalanadigan faoliyat turining kichik turi — faoliyatning litsenziyalanadigan turi tarkibiga kiritiladigan faoliyat turining yoʻnalishi;

talabgor — litsenziyani olish uchun murojaat qilgan jismoniy yoki yuridik shaxs;

litsenziyalovchi organ — faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalashni amalga oshiradigan davlat organi (uning hududiy boʻlinmasi) yoki boshqa tashkilot;

“Litsenziya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Litsenziya” AT) — litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor etish tartib-taomillari bilan bogʻliq barcha jarayonlarni qamrab olgan, idoralararo elektron oʻzaro hamkorlik qilish imkoniyatiga ega boʻlgan maxsus elektron tizim;

litsenziya talablari va shartlari — faoliyatning litsenziyalanadigan turi bilan shugʻullanishda litsenziat tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan, mazkur Nizomda va u bilan tasdiqlangan Pasportlarda belgilangan talablar va shartlar majmui;

litsenziyalar reyestri — berilgan, uzaytirilgan, toʻxtatib turilgan, qayta tiklangan, qayta rasmiylashtirilgan, toʻxtatilgan, bekor qilingan litsenziyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan maʼlumotlar bazalari.

4. Talabgor litsenziya olish uchun ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlarni “Litsenziya” AT yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron shaklda yuboradi.

Litsenziyalash tartib-taomillari Davlat xizmatlari markazlari tomonidan “Litsenziya” AT orqali amalga oshirilishi mumkin;

Arizalar “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari tushganda navbatdagi ish kuni arizalarning litsenziyalovchi organga tushgan va litsenziyalovchi organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.

5. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlar roʻyxatdan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjat (belgi) avtomatik ravishda “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali talabgorga yuboriladi.

Talabgor litsenziya olish uchun taqdim qilgan arizasining koʻrib chiqilish holatini “Litsenziya” AT orqali onlayn kuzatib borishi mumkin.

6. Litsenziya litsenziyalovchi organ tomonidan beriladi. Pasportlarda litsenziyalash tegishli vakolatli organ (keyingi oʻrinlarda — kelishiladigan organ) bilan kelishilishi zarurligi belgilanishi mumkin.

7. Litsenziya cheklanmagan muddatga beriladi, Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan hollar bundan mustasno.

2-bob. Faoliyatni amalga oshirish talablari va shartlari

8. Quyidagilar litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish talablari va shartlari hisoblanadi:

Pasportlarning 9-bandida nazarda tutilgan talablar va shartlarga rioya etish;

litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish va muddatini uzaytirish uchun taqdim etiladigan maʼlumotlarning soxta, yolgʻon va notoʻgʻri emasligini taʼminlash;

Pasportlarda tegishli faoliyatni (harakatlarni) amalga oshirish uchun xodimlarga nisbatan talab mavjud boʻlgan taqdirda, xodimlar bilan yangi mehnat shartnomalarini tuzish, mehnat shartnomalariga oʻzgartirish kiritish va ularni bekor qilish holatlarini, shuningdek, amaldagi mehnat shartnomalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan foydalangan holda yuritish;

yuridik shaxs hisoblangan litsenziat qayta tashkil etilganda, uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda, litsenziat yoxud uning huquqiy vorisi qayta roʻyxatdan oʻtganidan keyin besh ish kunida “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali litsenziyalovchi organga koʻrsatib oʻtilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida murojaat qilishi;

jismoniy shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyektining unga davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqida berilgan guvohnomada koʻrsatilgan familiyasi, ismi, otasining ismi yoki faoliyat koʻrsatadigan joyi oʻzgargan taqdirda, tadbirkorlik subyekti qayta roʻyxatdan oʻtgandan keyin besh ish kunida “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali litsenziyalovchi organga koʻrsatib oʻtilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida murojaat qilish.

9. Faoliyatning litsenziyalanadigan turi va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat turining kichik turi uchun alohida talab va shartlar Pasportlarda belgilanadi.

3-bob. Litsenziya olish uchun ariza berish va uni koʻrib chiqish tartibi

10. Talabgor yoki uning nomidan ish yuritish vakolatiga ega boʻlgan shaxs oʻz elektron raqamli imzosidan (keyingi oʻrinlarda — ERI) foydalangan holda (talabgor — jismoniy shaxslar uchun ERI oʻrniga Mobil-ID tizimidan ham foydalanish mumkin) litsenziya olish uchun “Litsenziya” AT yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi hamda faoliyatning litsenziyalanadigan turini, shu jumladan, har bir kichik turini tanlab, elektron shaklda ariza toʻldiradi.

Arizada faoliyatning litsenziyalanadigan turidan kelib chiqib quyidagilar aks ettiriladi:

yuridik shaxs boʻlgan talabgor uchun — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), rahbarning familiyasi, ismi va otasining ismi, telefon raqami, elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda);

jismoniy shaxs boʻlgan talabgor uchun — familiyasi, ismi va otasining ismi, jismoniy shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari yoki jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR), telefon raqami, elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda);

talabgor amalga oshirmoqchi boʻlgan faoliyatning litsenziyalanadigan turi yoki mazkur faoliyatning kichik turi;

faoliyatni amalga oshirish manzili;

Pasportlarning 5-bandida belgilangan boshqa maʼlumotlar.

Pasportlarda arizaga ayrim hujjatlar ilova qilinishi lozimligi koʻrsatilishi mumkin. Ilova qilinadigan hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda boʻlishi kerak.

Amerika Qoʻshma Shtatlaridagi talabgor “us-uz.gov.uz” platformasida roʻyxatdan oʻtgan holda faoliyatning litsenziyalanadigan turini, shu jumladan, har bir kichik turini tanlab, elektron shaklda ariza berishi mumkin.

Bunda “us-uz.gov.uz” platformasi orqali berilgan arizalar ushbu Nizomda belgilangan tartibda “Litsenziya”AT orqali koʻrib chiqiladi.

11. Talabgordan ushbu Nizomning 10-bandi va faoliyat turi boʻyicha Pasportlarning 5-bandida koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

12. Talabgor ariza berish vaqtida amalga oshirmoqchi boʻlgan faoliyatining litsenziya talablari va shartlariga mosligini va ularga rioya etishini tasdiqlashi lozim.

13. Talabgor arizaga notoʻgʻri maʼlumotlar kiritilganligini aniqlagan taqdirda, maʼlumotlarni arizani koʻrib chiqish uchun undiriladigan yigʻimni toʻlashdan oldin, yigʻim undirilmaydigan holatlarda esa arizani litsenziyalovchi organga yuborishdan oldin oʻzgartirishga haqli.

14. Arizani koʻrib chiqish uchun Pasportlarning 6-bandida belgilangan miqdorda yigʻim undiriladi. Bunda Pasportlarda ayrim faoliyat turlari boʻyicha arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmasligi nazarda tutilishi mumkin.

Yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,25 foizi — yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek, 0,5 foizi — yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — litsenziyalovchi organning hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.

15. Arizaga kiritilgan maʼlumotlar “Litsenziya” AT orqali idoralararo hamkorlik tizimlarida mavjud maʼlumotlar asosida dastlabki tarzda avtomatik ravishda taqqoslanadi va tekshiriladi.

Ariza quyidagi hollarda avtomatik tarzda qabul qilinmaydi:

notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar kiritilganligi “Litsenziya” AT orqali aniqlanganda;

Pasportlarning 6-bandida nazarda tutilgan yigʻim toʻlanmaganda (yigʻim toʻlanishi nazarda tutilmagan hollar bundan mustasno);

litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi tasdiqlanmaganda;

litsenziya reyestrida talabgorning ayni bir xil faoliyat boʻyicha kiritilgan va amalda boʻlgan litsenziyasi mavjud boʻlgan taqdirda;

talabgorning ayni bir xil faoliyati muayyan muddatga toʻxtatilganda;

talabgorning tegishli faoliyat bilan shugʻullanishi sudning qaroriga asosan muayyan muddatga taqiqlanganda.

Mazkur bandda koʻrsatilganlardan tashqari boshqa asoslar bilan arizani qabul qilmaslikka yoʻl qoʻyilmaydi.

15 1 . Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishdan ularni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.

16. Yigʻim toʻlanganidan soʻng ariza va unga ilova qilingan hujjatlar “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda litsenziyalovchi organga yuboriladi.

Arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydigan hollarda ariza va unga ilova qilingan hujjatlar “Litsenziya” AT orqali dastlabki tarzda taqqoslanib tekshirilgandan soʻng talabgor tomonidan “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali litsenziyalovchi organga yuboriladi.

Pasportlarning 10-bandida belgilangan taqdirda, talabgor tomonidan kiritilgan hujjatlar kelishiladigan organlarga ham bir vaqtning oʻzida yuborilishi mumkin.

17. Litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror Pasportlarning 8-bandida belgilangan muddatlarda qabul qilinadi.

Litsenziyalovchi organ arizani koʻrib chiqish muddati davomida hujjatlarni tekshirishi, zaruratga koʻra boshqa davlat organlarida mavjud, qaror qabul qilish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni “Litsenziya” AT orqali mustaqil ravishda olishi, obyektlarni joyiga chiqib oʻrganishi, ushbu harakatlarni amalga oshirish uchun oʻz xodimlari tarkibidan yoki oʻz hisobidan boshqa shaxslarni jalb qilgan holda ekspert va ishchi guruhlar tashkil etishi, shuningdek, talabgorning litsenziya talablari va shartlariga muvofiqligini belgilaydigan qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa harakatlarni amalga oshirishi mumkin.

18. Talabgorning arizasini koʻrib chiqishda boshqa organlar bilan kelishish va ularning xulosalarini olish talab etilsa, kelishiladigan organlar Pasportlarning 10-bandida belgilangan muddatlarda, agar bunday muddat belgilanmagan boʻlsa, arizani koʻrib chiqishning umumiy muddati tugashidan 5 ish kunidan oldin, tegishli kelishuvni yoki xulosani taqdim etishi lozim.

Kelishiladigan organlar tomonidan tegishli kelishuvni yoki xulosani taqdim etish uchun obyektlarni joyiga chiqib oʻrganishi talab etilsa, faqat oʻzining faoliyat yoʻnalishiga tegishli boʻlgan qismi boʻyicha oʻrganish oʻtkazishi mumkin. Talabgor oʻz obyektlarini joyiga chiqib oʻrganish uchun litsenziyalovchi va kelishiladigan organlarga tegishli sharoitlarni yaratib berishi kerak.

Oʻrganish natijasi boʻyicha talabgor ishtirokida dalolatnoma tuziladi va “Litsenziya” ATga kiritiladi. Agar talabgor dalolatnomani imzolashdan bosh tortsa, litsenziyalovchi yoki kelishiladigan organlar tomonidan bu haqda dalolatnomada qayd etiladi.

Kelishiladigan organlar belgilangan muddatlarda xulosa taqdim etmagan hollarda ariza ushbu organlar bilan kelishilgan, xulosalar esa ijobiy hisoblanadi. Bunday holatda kelishiladigan organlar yuzaga kelishi mumkin boʻlgan barcha oqibatlar uchun javobgar boʻladi. Bunda tegishli kelishiladigan organlarning xulosalarisiz litsenziya berish imkoni boʻlmaganda, talabgorning arizasini koʻrib chiqish muddati va tartibi buzilganligi uchun kelishiladigan organlar javobgar hisoblanadi.

19. Litsenziyalovchi organ litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni “Litsenziya” AT orqali ushbu qarorni qabul qilish vakolatiga ega boʻlgan mansabdor shaxsning ERIsi bilan tasdiqlash orqali qabul qiladi.

Qaror “Litsenziya” AT orqali real vaqt rejimida avtomatik tarzda talabgorning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.

20. Agar litsenziyalovchi organ Pasportlarning 8-bandida belgilangan arizani koʻrib chiqish muddati mobaynida talabgorga litsenziya berish yoki uni berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilmasa, talabgor bu haqida litsenziyalovchi organni “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali elektron shaklda xabardor qilgan holda litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirish huquqiga ega boʻladi.

Talabgorning litsenziyani olishni kutishga roziligini bildirishi, uning keyinchalik litsenziyalovchi organni xabardor etish orqali faoliyatni amalga oshirish huquqini cheklamaydi.

Ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollarda talabgor belgilangan davlat boji toʻlovini amalga oshirgandan keyin “Litsenziya” ATda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan litsenziya shakllantiriladi va talabgorning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi. Bunda talabgor faoliyat bilan litsenziyasiz shugʻullanganlik uchun javobgarlikka tortilishi mumkin emas va litsenziyalovchi organlar yuzaga kelishi mumkin boʻlgan barcha oqibatlar uchun javobgar boʻladi.

21. Litsenziya berishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

litsenziya berilishi uchun zarur boʻlgan hujjatlarning talabgor tomonidan toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganligi;

talabgorning litsenziya talablari va shartlariga muvofiq emasligi;

talabgor tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda yolgʻon yoki notoʻgʻri maʼlumotlarning mavjudligi;

Pasportlarga muvofiq oʻtkazilishi shart boʻlgan oʻrganishlar, tadqiqotlar, tekshirishlar yoki boshqa ilmiy va texnik baholashlarning yakunlari boʻyicha asoslangan salbiy xulosa olinganligi.

Boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, litsenziya berish maqsadga muvofiq emas degan vaj bilan litsenziya berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

22. Talabgorning litsenziya berish haqidagi arizasini birinchi marta koʻrib chiqish jarayonida quyidagi kamchiliklar aniqlanganda, ularni bartaraf etish uchun talabgorga muddat bermasdan litsenziya berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi:

litsenziya berilishi uchun zarur boʻlgan hujjatlar talabgor tomonidan toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganda;

xodimlarning kasbiy malakasi qonunchilikda belgilangan talablarga muvofiq boʻlmaganda;

taqdim etilgan hujjatlar va dasturlar qonunchilikda belgilangan talablarga muvofiq boʻlmaganda;

litsenziya talablari hamda shartlariga muvofiq foydalaniladigan bino va inshootlar sanitariya-epidemiologik hamda yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiq boʻlmaganda.

Ushbu bandda koʻrsatilgan kamchiliklar aniqlanganda litsenziyalovchi organ ularni bartaraf etish uchun talabgorga muddat bergan holda xabarnoma yuboradi. Kamchiliklarni bartaraf etish zarurligi toʻgʻrisidagi xabarnoma litsenziyalovchi organ tomonidan “Litsenziya” AT yoki YIDXP vositasida elektron shaklda talabgorga bir ish kuni ichida yuboriladi.

23. Xabarnoma taqdim etilgan hujjatlarda aniqlangan kamchiliklar hamda ularni bartaraf etish usullari, shuningdek, talabgor koʻrsatilgan sabablarni bartaraf qilib, tegishli hujjatlarni koʻrib chiqish uchun takroran taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda yuboriladi. Xabarnomada koʻrsatilgan muddat kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻladigan vaqtga mutanosib boʻlishi, lekin ushbu muddat oʻttiz ish kunidan ortiq boʻlmasligi kerak.

Litsenziyalovchi organ aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish uchun talabgorga malakali xodimlarni izlashda, hujjatlar hamda dasturlarni maromiga yetkazish uchun mutaxassislarni jalb etishda, shuningdek, litsenziyani olish uchun boshqa zarur shart-sharoitlarni yaratishda yordam koʻrsatishi va tavsiyalar berishi kerak, bundan talabgorning taklif etilgan yordamni rad etishi hollari mustasno. Litsenziyalovchi organning kamchiliklarni bartaraf etishga qaratilgan koʻrsatma va tavsiyalari kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi xabarnomada batafsil yoritiladi.

24. Kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilgan taqdirda, litsenziyani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish muddati xabarnomada koʻrsatilgan muddatga toʻxtatib turiladi.

25. Hujjatlar xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etmasdan yoki xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin taqdim etilgan taqdirda, litsenziyalovchi organ litsenziyani berishni rad etish haqida qaror qabul qilishga haqli. Bunda litsenziyani berishni kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

26. Litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror talabgorga rad etish sabablari, qonunchilik hujjatlarining aniq normalari va talabgor mazkur sabablarni bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali elektron shaklda yuboriladi. Talabgor rad etish sabablarini bartaraf etishga va hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishga haqli boʻlgan muddat litsenziyani berish rad etilganligi haqidagi qaror olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kam boʻlmasligi kerak.

27. Talabgor litsenziya berish rad etilishi uchun asos boʻlgan sabablarni belgilangan muddatda bartaraf etgan taqdirda, rad etish sabablari bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi ariza va rad etish sabablari bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.

Talabgorning rad etish sabablari bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi arizasi va rad etish sabablari bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlar ular olingan kundan eʼtiboran besh ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda litsenziyalovchi organ va uch ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda kelishiladigan organlar tomonidan takroran koʻrib chiqiladi. Talabgorning arizasi takroran koʻrib chiqilganligi uchun yigʻim, agar ular litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda belgilangan hujjatlarni takroran taqdim etish mumkin boʻlgan muddatda taqdim etilgan boʻlsa, undirilmaydi.

Hujjatlarni takroran koʻrib chiqishda litsenziyalovchi organ tomonidan talabgorga litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda bayon qilinmagan rad etish sabablarini keltirishga yoʻl qoʻyilmaydi, ilgari koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan bogʻliq rad etish sabablari keltirilishi bundan mustasno.

Litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan muddat oʻtganidan keyin talabgor tomonidan topshirilgan ariza yangidan topshirilgan hisoblanadi va litsenziyalovchi organ tomonidan umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.

Talabgor litsenziya berish rad etilganligi, shuningdek, litsenziyalovchi organ mansabdor shaxsining litsenziyalash tartib-taomillari bilan bogʻliq harakati (harakatsizligi) ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.

28. Litsenziya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, litsenziyalovchi organ bu haqida shu kunning oʻzida “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali talabgorga Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorda davlat boji toʻlash uchun hisobvaraq koʻrsatilgan xabarnoma yuboradi.

Xabarnoma yuborilganligi toʻgʻrisida maʼlumot hamda talabgorning shaxsiy kabinetiga yuboriladigan boshqa maʼlumotlar talabgorning xohishiga koʻra mobil aloqa qurilmasiga SMS-xabar shaklida ham yuborilishi mumkin.

29. Talabgor xabarnoma yuborilgan kundan boshlab oʻttiz kundan ortiq boʻlmagan muddatda davlat boji toʻlovini amalga oshiradi.

Litsenziyani berish uchun davlat boji toʻlovi belgilangan muddatda amalga oshirilmasligi litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziyani berish toʻgʻrisidagi qarorni bekor qilinishi uchun asos boʻladi. Litsenziya berish toʻgʻrisidagi qaror bekor qilinganligi haqidagi maʼlumot “Litsenziya” AT orqali avtomatik tarzda talabgorga yuboriladi. Bunda talabgor litsenziyani olish uchun umumiy tartibda qayta murojaat qilish huquqiga ega boʻladi.

Davlat boji toʻlovi amalga oshirilganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

Davlat boji quyidagi tartibda taqsimlanadi, basharti Pasportlarning 7-bandida boshqacha taqsimot nazarda tutilmagan taqdirda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,25 foizi — yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek, 0,5 foizi — yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — davlat budjetiga yoʻnaltiriladi.

30. Davlat boji toʻlanganidan soʻng “Litsenziya” ATda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan litsenziya avtomatik ravishda shakllantiriladi va talabgorning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi.

31. Berilgan litsenziyalar haqidagi maʼlumot “Litsenziya” ATda faoliyatning har bir litsenziyalanadigan turi boʻyicha alohida yuritiladigan litsenziyalar reyestriga avtomatik ravishda kiritiladi.

4-bob. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish, muddatini uzaytirish va oʻzgartirish tartibi

32. Yuridik shaxs hisoblangan tadbirkorlik subyekti oʻzgartirilganda, uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda, tadbirkorlik subyekti yoxud uning huquqiy vorisi qayta roʻyxatdan oʻtganidan keyin besh ish kunida litsenziyalovchi organga litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida ariza berishi shart.

Jismoniy shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyektining unga davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqida berilgan guvohnomada koʻrsatilgan familiyasi, ismi, otasining ismi yoki faoliyat koʻrsatadigan joyi oʻzgargan taqdirda, tadbirkorlik subyekti qayta roʻyxatdan oʻtgandan keyin besh ish kunida litsenziyalovchi organga litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi arizani topshirishi shart.

Yangidan yuzaga kelgan yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasida ayni bir faoliyatni (harakatlarni) amalga oshirish uchun litsenziyasi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar — tadbirkorlik subyektlari qoʻshib yuborilgan taqdirda, litsenziyani ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan tartibda qayta rasmiylashtirishga yoʻl qoʻyiladi.

Litsenziyaning amal qilishi litsenziyalanadigan faoliyat turining kichik turi uchun tugatilganda yoki faoliyat turlari birlashtirilgan taqdirda, litsenziya qayta rasmiylashtiriladi.

Amal qilish muddati cheklangan litsenziyani qayta rasmiylashtirishda ilgari berilgan litsenziyaning amal qilish muddati oʻzgarmaydi.

Ushbu bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda, litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun ariza talabgorning xohishiga koʻra Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan yuborilishi mumkin. Bunda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tadbirkorlik subyektining qayta roʻyxatdan oʻtkazilishi uchun asos boʻlgan maʼlumotlarni koʻrsatgan holda, maxsus elektron tizim orqali vakolatli organga xabarnoma yuboradi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ orqali litsenziyani qayta rasmiylashtirishda yigʻim undirilmaydi.

Maʼmuriy-hududiy birliklar tuzilganligi yoki tugatilganligi, ularning chegaralari yoki boʻysunuvi oʻzgarganligi hamda tadbirkorlik subyektining joylashgan joyining (pochta manzilining) nomlanishi (mahallalar, koʻchalar nomi, uy raqamlari) oʻzgarganda tadbirkorlik subyektining amalda boʻlgan litsenziyalariga “Litsenziya” AT orqali avtomatik ravishda toʻlov undirmasdan oʻzgartirish kiritiladi.

33. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun hujjatlar litsenziyalovchi organga “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali taqdim etiladi.

Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun litsenziya berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish uchun undiriladigan yigʻimning yarmi undiriladi va ushbu Nizomning 14-bandida nazarda tutilgan tartibda taqsimlanadi.

Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun davlat boji undirilmaydi.

34. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi ariza tegishli hujjatlar ilova qilingan holda litsenziyalovchi organga tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida litsenziya qayta rasmiylashtirib beriladi.

Litsenziya qayta rasmiylashtirilguniga qadar litsenziat unda koʻrsatilgan faoliyatni litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi arizasi asosida amalga oshiradi.

Litsenziyalovchi organ litsenziyani qayta rasmiylashtirishda litsenziyalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.

Ushbu Nizomning 32-bandida koʻrsatilgan asoslar mavjud boʻlganda litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziyani qayta rasmiylashtirishni rad etish taqiqlanadi.

35. Amal qilish muddati cheklangan litsenziyalarning amal qilish muddati litsenziatning arizasiga koʻra uzaytirilishi mumkin.

Litsenziyaning amal qilish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi ariza “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali litsenziyaning amal qilish muddati tugagunga qadar berilishi kerak. Bunda litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziyaning amal qilish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi ariza koʻrib chiqilgunga qadar litsenziyalanadigan faoliyat bilan shugʻullanishga yoʻl qoʻyiladi.

Litsenziyaning amal qilish muddatini uzaytirish yoki uzaytirishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror litsenziya berish uchun nazarda tutilgan tartibda qabul qilinadi, bunda litsenziya berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish uchun undiriladigan yigʻimning yarmi undiriladi.

35 1 . Litsenziyalanadigan faoliyat turlarining pasportlarida nazarda tutilgan hollarda litsenziyaning amal qilish muddati tugashiga bir oy qolganda vakolatli organlar tomonidan Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingida “B” va undan yuqori toifada turgan tadbirkorlik subyektlariga berilgan litsenziyalarning amal qilish muddatini avtomatik uzaytirish uchun litsenziya berganlik uchun undiriladigan davlat boji miqdori koʻrsatilgan xabarnoma (invoys) yuboriladi.

Litsenziat xabarnoma (invoys) yuborilgan kundan boshlab 15 kun muddatda, biroq litsenziyaning amal qilish muddati tugashidan 5 kun oldin litsenziyaning amal qilish muddatini uzaytirish uchun davlat bojini toʻlaganda, litsenziyaning amal qilish muddati avtomatik tarzda keyingi muddatga uzaytiriladi.

Litsenziat tomonidan davlat boji belgilangan muddatda toʻlanmagan hollarda, unga yuborilgan xabarnoma (invoys) avtomatik ravishda bekor qilinadi.

36. Litsenziyaning amal qilish muddatini uzaytirish haqidagi ariza koʻrib chiqilganligi uchun undiriladigan yigʻim ushbu Nizomning 14-bandida nazarda tutilgan tartibda taqsimlanadi.

Litsenziyaning amal qilish muddati uzaytirilganligi uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorlarda davlat boji undiriladi va ushbu Nizomning 29-bandida nazarda tutilgan tartibda taqsimlanadi.

37. Litsenziyaning amal qilish muddatini uzaytirish haqidagi qaror Pasportlarning 8-bandida belgilangan muddatlarda qabul qilinadi.

38. Litsenziyalar litsenziatning arizasiga asosan litsenziyalovchi organ tomonidan quyidagi hollarda oʻzgartirilishi mumkin:

litsenziya asosida amalga oshirayotgan faoliyatini litsenziyalanadigan faoliyat turining boshqa kichik turi bilan kengaytirishda;

litsenziya asosida faoliyat yuritayotgan yuridik shaxslar tomonidan tashkil etilgan filiallar va vakolatxonalarning ushbu faoliyat bilan shugʻullanishida;

yuridik shaxs hisoblangan tadbirkorlik subyektining faoliyatni amalga oshirish joyi oʻzgarganda.

Ushbu bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshlarida nazarda tutilgan asoslar litsenziat faoliyatini amalga oshirish joyiga nisbatan litsenziya talablari va shartlari Pasportlarning 9-bandida belgilangan taqdirda, litsenziyani oʻzgartirish tartibida ariza taqdim etiladi. Litsenziat faoliyatini amalga oshirish joyiga nisbatan talablar va shartlar belgilanmagan taqdirda, litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun ariza taqdim etiladi.

Litsenziyani oʻzgartirish litsenziyani berish uchun nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi, bunda arizani koʻrib chiqish uchun yigʻimning yarmi undiriladi va ushbu Nizomning 14-bandida nazarda tutilgan tartibda taqsimlanadi.

Ushbu bandda nazarda tutilgan harakatlarni amalga oshirishda Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida tegishli litsenziyani berganlik uchun toʻlanadigan summaning ellik foizi miqdorida davlat boji undiriladi va ushbu Nizomning 29-bandida nazarda tutilgan tartibda taqsimlanadi.

39. Litsenziat litsenziya asosida amalga oshirayotgan faoliyatini litsenziyalanadigan faoliyat turining boshqa kichik turi bilan kengaytirish huquqiga ega, bunda litsenziat litsenziyani oʻzgartirish haqida “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali ariza taqdim etishi lozim.

Litsenziat maʼlum bir sohada litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻla turib, xuddi shu sohadagi alohida faoliyatning kichik turiga litsenziya berish toʻgʻrisida murojaat qilsa, u tomonidan litsenziyalovchi organga faqat qoʻshimcha litsenziya talablari va shartlarini qanoatlantiradigan maʼlumotlar taqdim etiladi. Bunda litsenziyalovchi organ tomonidan faqat qoʻshimcha qilinayotgan faoliyatning kichik turi uchun litsenziya talab va shartlariga litsenziatning muvofiqligi oʻrganiladi.

Litsenziat tomonidan faoliyatning kichik turi boʻyicha litsenziya talablari va shartlarini qanoatlantiradigan maʼlumotlar toʻliq taqdim etilganda, litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziatning avvalgi litsenziyasiga litsenziyalanadigan faoliyat turining boshqa kichik turiga oid maʼlumotlar kiritilgan holda oʻzgartirishlar kiritiladi.

5-bob. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish, bekor qilish va toʻxtatish

40. Litsenziyaning amal qilishi quyidagi hollarda litsenziyalovchi organ tashabbusi bilan toʻxtatib turilishi mumkin:

litsenziya talablari va shartlari litsenziat tomonidan buzilganligi aniqlanganda;

litsenziat tomonidan litsenziyalovchi organning litsenziat zimmasiga aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyatini yuklovchi qarori bajarilmaganda;

litsenziya berishda kelishiladigan organlar tomonidan oʻz vakolatlari doirasida oʻtkaziladigan oʻrganishlar jarayonida litsenziya va ruxsat etish sohasidagi talab va shartlar buzilish holatlari aniqlangan taqdirda, bir ish kuni ichida bu haqidagi xabarnoma va asoslovchi hujjatlar litsenziyalovchi organga taqdim etilganda.

41. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish litsenziyalovchi organ yoki sud tomonidan amalga oshiriladi. Litsenziyaning amal qilishi litsenziyalovchi organ tomonidan oʻn kundan koʻp boʻlmagan muddatga, sud tomonidan esa oʻn kundan ortiq, lekin olti oydan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turilishi mumkin.

Belgilangan muddat ichida litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish uchun asos boʻlgan sabab va kamchiliklar bartaraf qilinmasa, litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish muddatini uzaytirish boʻyicha sudga daʼvo ariza kiritishi lozim.

Litsenziatlar ushbu Nizomning 40-bandida nazarda tutilgan litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib kelgan holatlarni litsenziyalovchi organlar yoki sud belgilagan muddatda bartaraf etmaganda, litsenziyalovchi organ litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisida sudga daʼvo arizasi kiritadi.

42. Litsenziyalanadigan faoliyat bilan shugʻullanuvchi jismoniy yoki yuridik shaxslar oʻz faoliyatini vaqtincha toʻxtatganda litsenziyaning amal qilishini olti oygacha toʻxtatib turish haqida litsenziyalovchi organga murojaat qilishi mumkin. Bunda jismoniy yoki yuridik shaxslar tomonidan olti oy muddat ichida litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida litsenziyalovchi organga murojaat qilinmagan taqdirda, litsenziyaning amal qilishi toʻxtatiladi.

43. Litsenziyalovchi organning litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori “Litsenziya” AT orqali ushbu qarorni qabul qilish vakolatiga ega boʻlgan mansabdor shaxsning ERIsi bilan tasdiqlash orqali qabul qilinadi.

Qaror “Litsenziya” AT orqali real vaqt rejimida avtomatik tarzda litsenziatning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.

Litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilganligi haqidagi qaror qabul qilingan kunning oʻzida bu haqida “Litsenziya” ATdagi litsenziyalar reyestriga tegishli yozuv kiritiladi.

44. Litsenziyalovchi organlar yoki sud litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilishiga sabab boʻlgan holatlarning litsenziat tomonidan bartaraf etilishi uchun yetarli, ammo besh ish kunidan kam va olti oydan koʻp boʻlmagan muddat taqdim etadi.

45. Litsenziat litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilishi haqida qaror kelib tushganidan soʻng qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etishi va qarorda koʻrsatilgan muddat yakunlanguniga qadar litsenziyalovchi organga “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi tasdiqnoma va asoslovchi hujjatlarni ilova qilgan holda maʼlumot yuborishi lozim.

Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish haqidagi qaror sud tomonidan qabul qilingan boʻlsa, kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi tasdiqnoma va asoslovchi hujjatlar qarorda koʻrsatilgan muddat yakunlanguniga qadar sudga taqdim etilishi lozim.

46. Kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot tushgan kundan boshlab uch ish kuni ichida litsenziyalovchi organ maʼlumotlarni tahlil qilishi, zaruratga koʻra kamchiliklar bartaraf etilganligini joyiga chiqqan holda oʻrganishi lozim.

47. Tahlil yoki oʻrganishlar natijasida litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar litsenziat tomonidan bartaraf etilganligi aniqlangan taqdirda, litsenziyalovchi organ kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida tasdiqnoma olingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisidagi qarorni “Litsenziya” AT orqali qabul qiladi.

Bunda litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash yoki qayta tiklashni rad etish toʻgʻrisidagi qaror uch ish kunida qabul qilinmasa, jismoniy va yuridik shaxslar ushbu muddat tugagandan soʻng litsenziyalovchi organni “Litsenziya” AT orqali elektron shaklda xabardor qilgan holda faoliyatini davom ettirishi mumkin.

Litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash yoki qayta tiklashni rad etish toʻgʻrisidagi qaror “Litsenziya” AT orqali real vaqt rejimida avtomatik tarzda talabgorning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.

48. Sudning litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisidagi qarori tegishli litsenziyalovchi organga kelib tushganda, litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishi qayta tiklanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni “Litsenziya” ATga bir ish kunidan oshmagan muddatda joylashtiradi.

49. Litsenziyaning amal qilishini bekor qilish quyidagi hollarda litsenziyalovchi organning qaroriga binoan amalga oshiriladi:

litsenziat litsenziyaning amal qilishini bekor qilish toʻgʻrisida murojaat qilganda;

yuridik shaxs tugatilganda — tugatilgan paytdan eʼtiboran yoki uning faoliyati qayta tashkil etish natijasida tugatilganda — qayta tashkil etilgan paytdan eʼtiboran, bundan uning oʻzgartirilishi, shuningdek, yangidan yuzaga kelgan yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasida qayta tashkil etilayotgan yuridik shaxsda faoliyatning ayni bir litsenziyalanadigan turini amalga oshirish uchun litsenziya mavjud boʻlgan taqdirda, qoʻshib yuborilishi mustasno;

yakka tartibdagi tadbirkor davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishi tugatilganda;

jismoniy shaxsning muomalaga layoqatliligi belgilangan tartibda cheklanganda, u muomalaga layoqatsiz deb topilganda;

litsenziya berganlik uchun litsenziat toʻlashi lozim boʻlgan davlat boji belgilangan muddatda toʻlanmaganda.

50. Litsenziat litsenziyaning amal qilishini bekor qilish uchun litsenziyalovchi organga “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali xabarnoma yuboradi.

Litsenziyalovchi organ xabarnomaga asosan yoki mazkur Nizomning 49-bandi uchinchi — oltinchi xatboshilarida nazarda tutilgan holatlar yuzaga kelganda litsenziyaning amal qilishini bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va bu haqida “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali litsenziatga maʼlum qiladi. Shuningdek, litsenziyaning amal qilishi bekor qilinganligi haqida “Litsenziya” ATdagi litsenziyalar reyestriga maʼlumot kiritadi.

51. Litsenziyalovchi organ quyidagi hollarda litsenziyaning amal qilishini bekor qilish toʻgʻrisida sudga murojaat qiladi:

litsenziat litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib kelgan holatlarni litsenziyalovchi organ yoki sud belgilagan muddatda bartaraf etmaganda;

litsenziyalovchi organning litsenziya berish toʻgʻrisidagi qarorining qonunga xilofligi aniqlanganda;

litsenziat litsenziya talablari va shartlarini bir yil davomida muntazam ravishda (ikki va undan ortiq marotaba) yoki bir marotaba qoʻpol ravishda buzganda, agar mazkur qoidabuzarliklar fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga ziyon, jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga, jamoat xavfsizligiga zarar hamda atrof muhitga ziyon yetkazilishiga olib kelgan boʻlsa. Litsenziyaning bekor qilinishiga asos boʻladigan qoʻpol qoidabuzarliklar Pasportlarda nazarda tutiladi;

litsenziya qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi fakti aniqlanganda.

Litsenziyalovchi organning litsenziyani bekor qilish yuzasidan sudga daʼvo arizasi kiritilganligi haqidagi maʼlumoti sudga daʼvo arizasi kiritilgan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay litsenziatga “Litsenziya” AT orqali litsenziyaning amal qilishini bekor qilish yuzasidan sudga daʼvo arizasi kiritish sabablari va qonunchilik hujjatlarining aniq normalari koʻrsatilgan holda yetkaziladi.

Sudning litsenziyaning amal qilishini bekor qilish toʻgʻrisidagi qarori litsenziatga va litsenziyalovchi organga qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda yetkaziladi hamda litsenziyalovchi organ ushbu maʼlumotni bir ish kuni ichida litsenziyalar reyestriga kiritadi.

Litsenziya ushbu bandning beshinchi xatboshisida koʻrsatilgan asosga koʻra bekor qilingan taqdirda, litsenziya berilgan sanadan eʼtiboran bekor qilingan deb hisoblanadi.

52. Litsenziyaning amal qilishi quyidagi hollarda tugatiladi:

litsenziyalash tartibi bekor qilinganda;

litsenziyaning amal qilish muddati tamom boʻlganda;

litsenziyaga ega boʻlgan jismoniy shaxs vafot etganda;

litsenziat tomonidan litsenziyalovchi organga litsenziyaning amal qilishini olti oygacha toʻxtatib turish toʻgʻrisida murojaat berilib, mazkur xatboshida nazarda tutilgan muddat davomida litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida litsenziyalovchi organga murojaat qilinmagan taqdirda.

Litsenziyaning amal qilish muddati tugagan hollarda litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziyaning amal qilish muddat tugatganligi toʻgʻrisida qaror qabul qilish talab etilmaydi.

Litsenziyaning amal qilishi ushbu bandning beshinchi xatboshisida nazarda tutilgan asos boʻyicha toʻxtatilgan taqdirda, litsenziyalovchi organ bu haqida “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali litsenziatga xabarnoma yuboradi.

6-bob. Litsenziyalanadigan faoliyatlarni nazorat qilish tartibi

53. Litsenziyalar reyestriga kiritilgan hamda faoliyatini amalga oshirayotgan litsenziatlar tomonidan litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi litsenziyalovchi organ (yoki uning hududiy boʻlinmalari) tomonidan nazorat qilinadi.

54. Litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan nazorat amalga oshirilayotganda litsenziyalovchi organlar oʻz vakolatlari doirasida quyidagi huquqlarga ega:

litsenziatlarni litsenziya talablari va shartlariga rioya etayotganligi ustidan tekshirishni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni xabardor etgan holda qonunchilikda belgilangan tartibda joyiga chiqqan holda oʻtkazish;

litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan tekshiruvlar oʻtkazilayotganda yuzaga keladigan masalalar boʻyicha litsenziatdan zarur maʼlumotlarni soʻrash va olish;

tekshiruv natijalari asosida litsenziatlar yoʻl qoʻygan litsenziya talablari va shartlarining aniq qoidabuzilishlarini koʻrsatgan holda dalolatnomalar (maʼlumotnomalar) tuzish;

litsenziat zimmasiga aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyatini yuklovchi qarorlar chiqarish, bunday qoidabuzarliklarni bartaraf etish muddatlarini belgilash;

litsenziyaning amal qilishini oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish, shuningdek, sudga litsenziyaning amal qilishini olti oydan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish, litsenziyani bekor qilish tashabbusi bilan murojaat qilish;

litsenziya berish tartib-taomillari sohasidagi huquqbuzarliklar boʻyicha yuridik shaxslarga jarima qoʻllash toʻgʻrisida qaror qabul qilish, uni majburiy undirish boʻyicha sudga daʼvo arizasi kiritish.

55. Nazorat qilish quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:

“Litsenziya” AT orqali masofaviy nazorat;

litsenziya talablari hamda shartlariga rioya etilishini asoslar mavjud boʻlgan taqdirda va qonunchilikda belgilangan tartibda joyga chiqqan holda tekshirish;

statistik axborotlarni va litsenziatlardan soʻrab olinadigan maʼlumotlarni tahlil qilish.

56. Litsenziyalovchi organ masofaviy nazoratni “Litsenziya” AT imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda litsenziatning xodimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, litsenziya talablari va shartlariga rioya qilinganligi toʻgʻrisida taqdim etilgan maʼlumotlar, shuningdek, boshqa vakolatli organlar va idoralardan olingan axborotlar asosida amalga oshiradi.

Masofaviy nazoratni amalga oshirishda litsenziyalar reyestriga kiritilgan litsenziatlarning litsenziya talablari va shartlarini buzish holatlari toʻgʻrisida “Litsenziya” AT orqali avtomatik ravishda keladigan xabarlar litsenziyalovchi organning shaxsiy kabinetiga kelib tushadi. Ushbu xabar orqali litsenziyalovchi organ litsenziatlarning faoliyatini tahlil qiladi va oʻrganadi. Bunda litsenziyalovchi organ litsenziya talablari va shartlarining buzilishi holatlarini bartaraf etish boʻyicha litsenziatlarga koʻrsatma berishi shart.

Litsenziatlar masofaviy nazorat asosida litsenziyalovchi organ tomonidan berilgan koʻrsatmada bayon etilgan talablarni oʻn ish kuni ichida bajarishi va bu haqida litsenziyalovchi organga xabar berishi lozim.

Koʻrsatma litsenziatlar tomonidan oʻz vaqtida ijro etilmaganda yoki bajarilishi taʼminlanmaganda litsenziyalovchi organ “xavfni tahlil qilish” tizimi asosida ularning faoliyatini tekshirishi mumkin.

57. Litsenziatning faoliyatini joyiga chiqqan holda tekshirish quyidagilar asosida amalga oshiriladi:

“xavfni tahlil etish” tizimi;

jismoniy va yuridik shaxslarning, shu jumladan, jamoatchilik nazorati subyektlarining murojaatlari;

“Litsenziya” AT orqali yuborilgan litsenziyalash sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzishga doir huquqbuzarlik holatlari toʻgʻrisida jismoniy shaxslarning maʼlumotlari.

58. Litsenziatning faoliyatini joyiga chiqqan holda oʻtkaziladigan tekshirishlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni xabardor etgan holda amalga oshiriladi.

59. Litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini joyiga chiqqan holda tekshirish oʻn kungacha boʻlgan muddatda oʻtkazilishi lozim.

Litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan tartibda joyiga chiqqan holda oʻtkaziladigan tekshirishdan bosh tortish litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish uchun asos boʻladigan harakat hisoblanadi.

60. Tegishli faoliyat bilan litsenziyasiz shugʻullanish holatlari bilan bogʻliq qonun buzilishlari jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari asosida aniqlangan taqdirda, ularni ragʻbatlantirish qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

7-bob. Litsenziyalovchi organlar qarori va ularning mansabdor shaxslarining harakatlari (harakatsizligi) ustidan shikoyat berish va uni koʻrib chiqish tartibi

61. Talabgor/litsenziat belgilangan tartibda litsenziyalovchi organning:

qarorlari va hujjatlari ustidan;

mansabdor shaxslari harakatlari (harakatsizligi) ustidan shikoyat qilishi mumkin.

62. Talabgor/litsenziat shikoyatni:

hududiy darajadagi litsenziyalovchi organga nisbatan uning yuqori turuvchisiga;

respublika darajasida litsenziyalovchi organga nisbatan ushbu idorada tashkil etilgan Shikoyatlarni koʻrib chiqish boʻyicha apellyatsiya kengashiga (keyingi oʻrinlarda — Apellyatsiya kengashi) taqdim etadi.

Talabgor/litsenziat belgilangan tartibda litsenziyalovchi organning qarori hamda uning mansabdor shaxslarining harakatlari (harakatsizligi) ustidan bevosita sudga shikoyat qilishga haqli.

Qonunchilik hujjatlariga muvofiq shikoyat boshqa vakolatli organlarga ham berilishi mumkin.

63. Respublika darajasida Apellyatsiya kengashi tarkibi litsenziyalovchi organning rahbari tomonidan besh nafar tarkibda tasdiqlanadi. Apellyatsiya kengashi yigʻilishida Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi vakili kuzatuvchi sifatida ishtirok etadi.

Apellyatsiya kengashi yigʻilishi uning aʼzolarining toʻrtdan uch qismi hozir boʻlganda vakolatli hisoblanadi.

64. Agar qonunda boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, shikoyat qaror (boshqa hujjat) toʻgʻrisida tegishli tarzda xabardor qilingan paytdan yoki talabgor/litsenziatga litsenziyalovchi organlar qarori va ularning mansabdor shaxslarining harakatlari (harakatsizligi) haqida maʼlum boʻlgan paytdan eʼtiboran oʻttiz kundan kechiktirmay berilishi mumkin.

Shikoyat berish muddati, agar u uzrli sababga koʻra oʻtkazib yuborilgan boʻlsa, shikoyatni koʻrib chiquvchi organ tomonidan tiklanishi mumkin.

65. Shikoyat yozma, ogʻzaki (shaxsiy qabul yoki ishonch telefoni orqali) yoki elektron shaklda (“Litsenziya” ATdagi shaxsiy kabinet, elektron pochta yoki vakolatli organning rasmiy veb-sayti orqali) beriladi va unda quyidagilar koʻrsatilgan boʻlishi kerak:

qarorni qabul qilgan yoki harakatni amalga oshirgan vakolatli organning nomi;

shikoyat bergan jismoniy shaxsning (uning vakilining) familiyasi, ismi, otasining ismi va yashash joyi, yuridik shaxs uchun esa — uning nomi va joylashgan joyi (pochta manzili), STIR;

shikoyat bergan shaxsning talablari;

ilova qilinayotgan hujjatlarning roʻyxati (mavjud boʻlgan taqdirda);

shikoyat berilgan sana.

Shikoyat yozma shaklda berilganda shikoyat qiluvchi yoki uning vakili tomonidan imzolanadi. Agar shikoyat vakil tomonidan berilgan boʻlsa, unga ishonchnomaning yoki vakilning vakolatlarini tasdiqlovchi boshqa hujjatning koʻchirma nusxasi ilova qilinishi kerak.

66. Jismoniy shaxs ogʻzaki shikoyat (shaxsiy qabul orqali) qilayotganda oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatni, yuridik shaxsning vakili esa — oʻz vakolatlarini tasdiqlaydigan va oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etishi kerak.

Elektron shaklda beriladigan shikoyatlarda talabgor/litsenziatning elektron manzili va yagona identifikatori (JSHSHIR/STIR) hamda boshqa rekvizitlar koʻrsatilishi kerak.

Shikoyatda elektron manzilning koʻrsatilganligi talabgor/litsenziatning shikoyatini koʻrib chiqish natijalarini axborot tizimi orqali elektron shaklda qabul qilishga boʻlgan roziligidir.

67. Shikoyatni olgan yuqori turuvchi vakolatli organ va Apellyatsiya kengashi shikoyat berilayotgan qaror, harakatlar (harakatsizliklar) toʻgʻrisidagi tegishli axborotni shikoyat olingan paytdan eʼtiboran uch ish kuni ichida oʻrganish uchun soʻrab olishi lozim.

Apellyatsiya kengashining shikoyat boʻyicha yigʻilish materiallarini tayyorlash respublika darajasidagi litsenziyalovchi organning yuridik xizmati tomonidan amalga oshiriladi.

68. Talabgor/litsenziatning talabiga koʻra shikoyat uning ishtirokida koʻrib chiqilishi mumkin.

Bunda yuqori turuvchi litsenziyalovchi organ va Apellyatsiya kengashi talabgor/litsenziatning istagiga koʻra muhokamani videokonferens aloqa vositalaridan foydalangan holda oʻtkazishni taʼminlashi shart.

Videokonferens aloqa rejimida shikoyatni koʻrib chiqish uchun texnik va boshqa sharoitlarni taʼminlash litsenziyalovchi organning markaziy apparatiga yoki tegishli hududiy boʻlinmasiga yuklanadi.

69. Shikoyatni koʻrib chiqish yakuni boʻyicha bayonnoma tuzilishi va ushbu bayonnoma yuqori turuvchi litsenziyalovchi organ va Apellyatsiya kengashining rahbari tomonidan imzolanishi kerak.

Yuqori turuvchi litsenziyalovchi organ yoki Apellyatsiya kengashi shikoyat boʻyicha oʻn besh kun ichida qaror qabul qilishi shart.

70. Shikoyat bergan talabgor/litsenziat shikoyat boʻyicha qaror qabul qilinguniga qadar uni chaqirib olishga haqli. Shikoyatni chaqirib olish yozma (shikoyatni yigʻilishda koʻrib chiqish jarayonida) yoki elektron shaklda (“Litsenziya” AT orqali) rasmiylashtiriladi.

71. Yuqori turuvchi litsenziyalovchi organ yoki Apellyatsiya kengashi shikoyat boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qilishga haqli:

ustidan shikoyat qilinayotgan qarorni oʻzgarishsiz qoldirish;

ustidan shikoyat qilinayotgan qarorga oʻzgartishlar kiritish;

qarorni bekor qilish va zarur boʻlgan taqdirda, yangi qaror qabul qilish;

litsenziyalovchi organ yoki uning mansabdor shaxsi zimmasiga berilgan shikoyat mohiyati boʻyicha muayyan harakatlarni amalga oshirish majburiyatini yuklash.

72. Shikoyat Apellyatsiya kengashi tomonidan koʻrilayotganda yuzaga keladigan masalalar uning aʼzolari tomonidan bir ovozdan hal qilinadi. Hech bir aʼzo ovoz berishda betaraf qolishga haqli emas. Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi vakili ovoz berish jarayonida ishtirok etmaydi va uning fikri Apellyatsiya kengashi aʼzolari uchun tavsiyaviy tusga ega.

73. Litsenziyalovchi organning qarori ustidan shikoyat qilingan taqdirda, shikoyat yuqori turuvchi litsenziyalovchi organda yoki Apellyatsiya kengashida roʻyxatdan oʻtkazilgan paytdan eʼtiboran qarorning amal qilishi va ijro etilishi toʻxtatib turiladi, bundan litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish hollari mustasno.

8-bob. Litsenziyalar reyestrini yuritish tartibi

74. Litsenziyalar reyestri “Litsenziya” ATda elektron shaklda faoliyatning har bir litsenziyalanadigan turi boʻyicha alohida yuritiladi va undagi maʼlumot barcha uchun ochiq hisoblanadi.

75. Litsenziyalar reyestri avtomatik tarzda shakllantiriladi, uning doimiy yuritilishi va unga tegishli oʻzgartirishlarni kiritish litsenziyalovchi organlar tomonidan amalga oshiriladi.

Litsenziyalovchi organlar litsenziyalar reyestrini yuritishda ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartiblarga rioya qilishi lozim.

76. Litsenziyalovchi organlar quyidagi maʼlumotlarni litsenziyalar reyestriga oʻz vaqtida kiritib borishga javobgar:

litsenziya qayta rasmiylashtirilganligi;

litsenziya oʻzgartirilganligi;

litsenziyaning amal qilish muddati uzaytirilganligi;

litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilganligi;

litsenziyaning amal qilishi qayta tiklanganligi;

litsenziyaning amal qilishi toʻxtatilganligi;

litsenziya bekor qilinganligi.

77. Har bir litsenziyalar reyestrida quyidagilar koʻrsatilgan boʻlishi kerak:

litsenziatning reyestr tartib raqami, uning nomi (familiyasi, ismi, otasining ismi) va tashkiliy-huquqiy shakli, yuridik manzili, yuridik shaxs uchun soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), jismoniy shaxs uchun jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR);

litsenziyalovchi organ nomi;

reyestrga kiritilgan sana;

filiallar va vakolatxonalar toʻgʻrisidagi axborot;

faoliyatning litsenziyalanadigan turi;

faoliyat olib borish manzili;

litsenziatga faoliyatning ruxsat etilgan har bir kichik turi;

litsenziyaning amal qilish muddati — cheklangan muddatga beriladigan litsenziyalar uchun;

litsenziyaning holati (amalda, toʻxtatib turilgan, bekor qilingan, toʻxtatilgan);

litsenziya holati har bir oʻzgarishining asoslari va sanasi.

78. Litsenziatlar toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotlar bazasi litsenziyalovchi organlar foydalanishi uchun shakllantiriladi va unda litsenziyalashda kiritiladigan barcha maʼlumotlar hamda ilova qilinadigan hujjatlarning elektron nusxalari saqlanadi.

Ushbu maʼlumotlar bazasida litsenziyalar reyestrida kiritilmagan axborotlar mavjud boʻlgan taqdirda, litsenziyalovchi organlar tomonidan ushbu axborotlar boshqa shaxslarga oshkor qilinishi taqiqlanadi.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

79. Litsenziat litsenziya talab va shartlarining bajarilganligi yuzasidan litsenziyalovchi organga soxta, yolgʻon yoki notoʻgʻri maʼlumotlar berganligi uchun qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.

80. Litsenziyalovchi organ (ularning mansabdor shaxslari) litsenziatga nisbatan qoʻllagan javobgarlik choralari, shuningdek, litsenziyani toʻxtatib turishi va/yoki bekor qilishi noqonuniy deb topilgan taqdirda, litsenziatga keltirgan zararlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qoplaydi.

81. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari mazkur Nizom talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, “Litsenziya” AT orqali doimiy monitoring olib boradi.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 1-ILOVA

Litsenziya olish talab qilinadigan faoliyatni “Litsenziya” axborot tizimi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali litsenziyalash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgor Litsenziya olish uchun “Litsenziya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Litsenziya” AT) yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Talabgor 1. Faoliyatning litsenziyalanadigan turini, shu jumladan, har bir kichik turini tanlab, elektron shaklda ariza toʻldiradi va tegishli hujjatlarni yuklaydi. Oʻz xohishiga koʻra 2. Arizani koʻrib chiqish uchun litsenziyalanadigan faoliyat turlari pasportlarining (keyingi oʻrinlarda — Pasportlar) 6-bandida belgilangan miqdorda yigʻimni toʻlaydi. 3-bosqich “Litsenziya” AT yoki YIDXP Ariza va unga ilova qilingan hujjatlar avtomatik tarzda litsenziyalovchi organga yuboriladi. Pasportlarning 10-bandida belgilangan holatlarda, hujjatlar bir vaqtning oʻzida kelishuvchi organlarga ham yuboriladi. Arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim toʻlangandan soʻng real vaqt rejimida Litsenziyalovchi organ Arizani koʻrib chiqadi, zaruratga koʻra obyektlarni joyiga chiqib oʻrganadi, boshqa davlat organlaridan mavjud maʼlumotlarni mustaqil ravishda oladi va litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida qarorni qabul qiladi. Pasportlarning 8-bandida belgilangan muddatlarda 4-bosqich “Litsenziya” AT 1. Litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror talabgorning shaxsiy kabinetiga yuboriladi. 2. Litsenziya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, talabgorga davlat boji toʻlash uchun hisobvaraq koʻrsatilgan xabarnoma yuboradi. Real vaqt rejimida 5-bosqich Talabgor 1. Xabarnomada koʻrsatilgan davlat boji toʻlovini amalga oshiradi. 1. 30 kundan ortiq boʻlmagan muddatda “Litsenziya” AT 2. QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan litsenziya avtomatik ravishda shakllantiriladi va talabgorning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi. 2. Davlat boji toʻlanganidan soʻng real vaqt rejimida

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 2-ILOVA

Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) maktabgacha taʼlim xizmatlari (bundan oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining xizmatlari mustasno); b) umumiy oʻrta taʼlim xizmatlari; v) oʻrta maxsus taʼlim xizmatlari; g) kasbiy taʼlim xizmatlari; d) oliy taʼlim xizmatlari; e) oliy taʼlimdan keyingi taʼlim xizmatlari. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi. 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: I. Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim xizmatlari uchun: a) ariza; arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, pochta manzili, elektron pochtasi (mavjud boʻlsa), taʼlim faoliyatini amalga oshirish manzili, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, taʼlim faoliyati yoʻnalishlari roʻyxati, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; bolalar uchun qoʻshimcha taʼlim doirasida chet tillariga oʻqitgan hollarda, pedagoglarning kasbiy rivojlantirish taʼlim tashkilotlarida malakasi oshirilganligi; b) oʻquv rejasi va dasturlarining elektron nusxalari. II. Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim xizmatlari uchun: a) ariza. arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi; faoliyatning litsenziyalanayotgan turi; kadrlar tayyorlash rejalashtirilayotgan sohalar, taʼlim jarayonlari yoʻlga qoʻyilishi rejalashtirilayotgan yoʻnalishlar, kasblar yoki mutaxassisliklar roʻyxati (taʼlim shakllari koʻrsatilgan holda); ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, oʻzgartirish, qayta rasmiylashtirish); kadrlar tayyorlash yoʻlga qoʻyilayotgan taʼlim dasturlari boʻyicha qabul rejasi (toʻliq oʻqish davomiyligi koʻrsatilgan holda); pochta manzili, elektron pochtasi, mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); talabgorning litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) tashkil etilayotgan taʼlim tashkilotining nomi, maqomi, boshqaruv tizimi, boshqaruv kadrlari, asosiy taʼlim va ilmiy faoliyat yoʻnalishlari, qabul parametrlari, taʼlim sifatini taʼminlash tizimi va vositalari, toʻlov-kontrakt miqdori va uning hisob-kitobi, shuningdek, taʼlim tashkilotini rivojlantirish boʻyicha besh yillik strategik rejasini oʻz ichiga olgan konsepsiya; v) bank muassasasi tomonidan tasdiqlangan hisobvaragʻida zaxira mablagʻlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; g) qabul qilinadigan talaba (oʻquvchi, izlanuvchi)lar soniga mos ravishda oʻquv binolari, talabalar turar joyi va oʻquv jarayonini tashkil etish bilan bogʻliq boshqa yer, bino va inshootlarning tegishli hujjatlari (oldi-sotdi shartnomasi, koʻchmas mulk obyektiga egalik qilish hujjati yoki foydalanish uchun kamida 5 yil muddatga tuzilgan ijara (tekin foydalanish) shartnomasi, shuningdek, koʻchmas mulk obyektining kadastr pasporti, undan foydalanish va uni tasarruf etish huquqini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar). 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kunida (oliy taʼlim turi boʻyicha 30 ish kunida) 9. Litsenziya talablari va shartlari: I. Nodavlat taʼlim sohasida umumiy litsenziya talablari va shartlari: a) taʼlim-tarbiya faoliyati yuritiladigan binoga (xonalarga) mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligi (oldi-sotdi shartnomasi yoki koʻchmas mulk ijarasi shartnomasi (agar bino ijaraga olingan boʻlsa), koʻchmas mulk obyekti kadastr pasporti, koʻchmas mulk obyektiga egalik qilish, undan foydalanish hamda uni tasarruf etish huquqini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar), shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi*; a 1 ) nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatiladigan bino va xonalarni onlayn translyatsiya qilish hamda bolalarning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) tomonidan onlayn kuzatish imkoniyatiga ega boʻlgan, ovoz yozish moslamalik ichki va tashqi kameralar bilan taʼminlash. Bunda videoyozuv qaydlari kamida olti oygacha saqlab boriladi*; b) taʼlim-tarbiya jarayonini davlat taʼlim standartlariga (davlat taʼlim talablariga), oʻquv reja va dasturlariga (taʼlim dasturlariga), shuningdek, taʼlim tashkilotlari tomonidan mustaqil ishlab chiqilib, litsenziya olish paytida taqdim etilgan oʻquv dasturlariga muvofiq tashkil etish, shu jumladan, umumiy oʻrta taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchi subyektlar oʻzbek tili faniga ajratiladigan oʻquv soatlari hajmini davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari uchun tasdiqlangan tayanch oʻquv rejaga muvofiq belgilashi*; v) taʼlimning majburiy ravishda dunyoviy xarakterda boʻlishi, taʼlim jarayonida urushni, zoʻravonlikni targʻib qilishdan foydalanishga, fuqarolarning konstitutsiyaviy huquqlari va erkinligi kamsitilishiga, taʼlim oluvchilar jinsiga koʻra ajratib oʻqitilishiga (qonunchilikda ayrim oʻquv fanlarni ajratib oʻqitish boʻyicha belgilangan holatlar bundan mustasno), mamlakatdagi xavfsizlik va ijtimoiy-siyosiy barqarorlikka, jamiyatning huquqiy va maʼnaviy asoslari, fuqarolar osoyishtaligiga, millatlararo va dinlararo totuvlikka raxna solinishiga, Oʻzbekiston Respublikasi toʻgʻrisida notoʻgʻri axborotlar tarqatilishiga hamda uning tarixiy, madaniy va maʼnaviy qadriyatlari buzib koʻrsatilishiga yoʻl qoʻymaslik*; g) litsenziat tomonidan nodavlat taʼlim sohasidagi faoliyati uchun litsenziya olingan kunidan soʻng bir oy muddat ichida taʼlim tashkiloti, taʼlim oluvchilar va pedagog xodimlar toʻgʻrisidagi toʻgʻri, toʻliq va ishonchli maʼlumotlarni taʼlim sohasida vakolatli davlat organlarining tegishli axborot tizimlariga kiritish va muntazam ravishda yangilab borish. Bunda umumiy oʻrta taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchi subyektlar taʼlim tashkiloti, taʼlim oluvchilar va pedagog xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining Yagona elektron dasturi (erp.maktab.uz) va elektron platformalariga (my.maktab.uz, e-shahodatnoma.uz, emaktab.uz) kiritish va muntazam ravishda yangilab borish (maktabgacha taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchi subyektlar va “Bolalar bogʻchasi” (bbit.uz) axborot tizimiga ham ushbu maʼlumotlarni kiritib boradi); oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchi subyektlar taʼlim tashkiloti, taʼlim oluvchilar va pedagog xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻquv faoliyati boshlangandan soʻng Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining oʻquv, ilmiy va maʼmuriy jarayonlarni boshqaruvchi hamda taʼlim sifatini nazorat qiluvchi axborot tizimlariga (Akademik litseylarda taʼlim jarayonlarini boshqarish — EMIS AL, kasbiy taʼlim jarayonlarini boshqarish — EMIS PT, oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimi — HEMIS, oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni muvofiqlashtirishning yagona elektron tizimi — Daraja.ilmiy.uz)ga tegishliligi boʻyicha kiritish va muntazam ravishda yangilab borish*; d) taʼlim jarayonini qonunchilik hujjatlari bilan davlat taʼlim tashkilotlari uchun belgilangan kiyinish talablariga hamda taʼlim tashkilotining ichki tartib-qoidalariga va odob-axloq qoidalariga rioya qilgan holda tashkil qilish; e) nodavlat taʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilish, oʻqishni koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarga amal qilish*; j) nodavlat taʼlim tashkilotlarining nomi, muhrlari, tamgʻalari, lavhalari, eʼlonlari, narxnomalari, ish qogʻozlarining matnlari va boshqa koʻrgazmali hamda ogʻzaki axborot matnlari davlat tilida boʻlishi (Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Vazirlar Mahkamasining qarorlari asosida tashkil etiladigan xorijiy taʼlim tashkilotlarining, shuningdek xalqaro tashkilotlarning taʼlim muassasalari filiallari (markazlari, taʼlim kampuslari) va boshqa boʻlinmalari bundan mustasno)*; z) bitiruvchilarga belgilangan tartibda taʼlim toʻgʻrisida hujjat berish (bundan maktabgacha taʼlim xizmatlari mustasno). II. Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim xizmatlari uchun qoʻshimcha nodavlat taʼlim sohasida umumiy litsenziya talablari va shartlari: a) qonunchilik hujjatlariga qatʼiy rioya qilish; b) taʼlim-tarbiya jarayoni tashkil etishda tahsil oluvchilar uchun yer, bino va inshootlarda belgilangan maydonning mavjudligi bunda, har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchamini hisoblashda koʻp qavatli binolarning yuqori qavatlari ham inobatga olinadi*; tashkil etilayotgan oliy taʼlim tashkilotining taʼlim jarayoniga moʻljallangan bino va inshootlarining maydoni 5 000 m 2 dan kam boʻlmasligi; v) oliy taʼlim tashkilotlarining muqobil taʼlim shakllari boʻyicha umumiy qabul kvotasi kunduzgi taʼlim shakli qabul natijasining 50 foizidan oshmasligi hamda taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklariga talabalarni tegishli taʼlim dasturlari belgilangan tartibda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazilganidan soʻng navbatdagi (kelayotgan) oʻquv yili uchun belgilangan tartibda qabul qilish*; g) oliy taʼlim tashkilotida vakolatli davlat organi bilan kelishilgan holda yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar bilan shugʻullanadigan rektor maslahatchisi shtat birligi mavjudligi*; d) qonunchilikda belgilangan muddatlarda, oʻrnatilgan tartibga muvofiq davlat akkreditatsiyasidan oʻtish*; e) davlat akkreditatsiyasidan oʻtish jarayonida aniqlangan kamchiliklarni belgilangan muddatlarda bartaraf etish*; j) oliy taʼlim tashkiloti dastlabki 5 yil davomida uning yillik sof foydasining kamida 80 foizini, keyingi yillarda esa kamida 50 foizini mazkur taʼlim tashkilotining asosiy faoliyatini rivojlantirishga yoʻnaltirish; z) taʼlim tashkilotlari bitiruvchilariga beriladigan diplom maʼlumotlarini Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining tegishli maʼlumotlar bazasiga kiritish*. III. Quyidagilar nodavlat taʼlim xizmatlari litsenziyalanadigan faoliyat turlarining alohida talab va shartlari hisoblanadi: Maktabgacha taʼlim xizmatlari boʻyicha litsenziya talablari va shartlari (bundan oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining xizmatlari mustasno) T/r Litsenziya talablari va shartlari Bajarilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar 1. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanganligi:* kamida 2 ta kompyuter texnikasi hamda ekran oʻlchami kamida 40 duym boʻlgan televizor bilan jihozlangan maktabgacha taʼlimning dasturlarini amalga oshirish uchun oʻquv xonasi yoki axborot-resurs markazi; oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlarning tarbiyalanuvchilar umumiy soniga nisbati — 1/6. 2. Bitta guruhdagi tarbiyalanuvchilarning maksimal soni:* 3 yoshgacha guruhda — 20 nafar; 3-5 yoshlilar guruhida — 25 nafar; qisqa muddatli guruhda — 30 nafar. 3. Bitta guruh uchun kiritiladigan tarbiyachi va tarbiyachi yordamchisi shtat birliklarining minimal miqdorlari:* a) tarbiyachi: 9 soatli — 1,25 shtat birligi; 10,5 soatli — 1,46 shtat birligi; 12 soatli — 1,67 shtat birligi; 24 soatli — 2,2 shtat birligi; b) tarbiyachi yordamchisi: 9 soatli — 1 shtat birligi; 10,5 soatli — 1,15 shtat birligi; 12 soatli — 1,25 shtat birligi; 24 soatli — 1,5 shtat birligi. 4. Maktabgacha taʼlim tashkiloti binosining sigʻimiga qoʻyiladigan minimal talablar:* devor yoki panjara bilan oʻrab olingan hududiga va alohida kirish-chiqish joyiga ega boʻlgan: a) alohida binolarda tashkil etilganda tarbiyalanuvchilar soni 385 nafardan oshmasligi; b) koʻp qavatli turar joy binosining birinchi qavatida tashkil etilganda tarbiyalanuvchilar soni: shahar joylarda — 75 nafargacha; qishloq joylarda — 60 nafargacha; individual binolarda — 150 nafargacha boʻlishi lozim. 5. Maktabgacha taʼlim tashkilotida maʼmuriyat va har bir guruh uchun talab etiladigan xonalar va har bir tarbiyalanuvchi uchun ajratiladigan maydon oʻlchami:* a) maʼmuriyat uchun: rahbar xonasi — 1 ta xona ; metodist xonasi — 1 ta xona ; tibbiyot xonasi — 1 ta xona ; b) mashgʻulotlar va oʻyinlar uchun: poyabzalni almashtirish xonasi shkaflari bilan (har bir guruh uchun) — 5,0 m 2 ; mashgʻulotlar va oʻyin xonasi — 3,3 m 2 ; yotoqxona — 3,3 m 2 ; ovqatlanish joyi (har bir guruh uchun) — 18 m 2 ; musiqa va jismoniy tarbiya mashgʻulotlari oʻtkazish zali — 2 m 2 ; kutubxona — 18 m 2 ; v) xoʻjalik ishlari uchun: taom tayyorlash xonasi; taom tarqatish xonasi; idish-tovoq yuvish xonasi; kir yuvish va quritish xonasi; choyshablarni saqlash joyi (shkaf); tozalash vositalarini saqlash joyi (shkaf); oziq-ovqat mahsulotlari saqlash omborxonasi; maʼmuriyat, tarbiyachilar va xodimlar, har bir tarbiyalanuvchilar guruhi uchun alohida hojatxona. 6. Maktabgacha taʼlim tashkiloti binosining ichki qismida har bir tarbiyalanuvchi uchun ajratiladigan maydon oʻlchami:* umumiy tipdagi uchun — 3,3 m 2 ; koʻp qavatli turar joy binosining birinchi qavati uchun — 2,8 m 2 . 7. Ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar farzandlariga imtiyoz taqdim etilganligi:* jami tarbiyalanuvchilar umumiy sonining 10 foizidan kam boʻlmagan miqdorda ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarning farzandlari bepul qabul qilingan boʻlishi lozim. Umumiy oʻrta taʼlim xizmatlari boʻyicha litsenziya talablari va shartlari T/r Litsenziya talablari va shartlari Bajarilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar 1. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanganligi:* kamida 30 ta kompyuter texnikasi bilan jihozlangan elektron kutubxona; kamida 5 ta kompyuter texnikasi, skaner va nusxa koʻchirish apparati bilan jihozlangan axborot-resurs markazi; taʼlim oluvchilarga har bir fandan bir donadan darsliklar, shu jumladan, elektron darsliklar. 2. Bitta sinfdagi taʼlim oluvchilarning maksimal soni:* umumiy oʻrta taʼlim tashkilotida: 1-4-sinflarda — 20 nafar; 5-9-sinflarda — 24 nafar; 10-11-sinflarda — 20 nafar. 3. Taʼlim oluvchilar soniga toʻgʻri keladigan oʻqituvchilar shtat birliklari:* umumiy oʻrta taʼlim tashkilotida: 1-4-sinflarda — 25 nafar taʼlim oluvchiga 1 shtat birligi; 5-9-sinflarda — 12 nafar taʼlim oluvchiga 1 shtat birligi; 10-11-sinflarda — 13 nafar taʼlim oluvchiga 1 shtat birligi. 4. Oʻqituvchilarning malaka toifalariga (lavozimlariga) koʻra salohiyati:* mutaxassislar (oliy maʼlumotli oʻqituvchilar) — 30%; ikkinchi malaka toifalilar (katta oʻqituvchilar) — 30%; birinchi malaka toifalilar (yetakchi oʻqituvchilar) — 20%; oliy malaka toifalilar (bosh oʻqituvchilar) — 20%. 5. Chet tili oʻqituvchilarining chet tilini bilishi darajasi:* ingliz tilidan — C1 va undan yuqori darajadagi milliy sertifikat yoki International English Language Testing System (IELTS 6), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha tilni bilish darajalari C1 va undan yuqori; nemis tilidan — C1 va undan yuqori darajadagi milliy sertifikat yoki Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha tilni bilish darajalari C1 va undan yuqori; fransuz tilidan — C1 va undan yuqori darajadagi milliy sertifikat yoki Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha tilni bilish darajalari C1 va undan yuqori; yapon tilidan — C1 va undan yuqori darajadagi milliy sertifikat yoki Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha tilni bilish darajalari C1 va undan yuqori; boshqa tillardan — C1 va undan yuqori darajadagi milliy sertifikat yoki xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha tilni bilish darajalari C1 va undan yuqori. 6. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining hududiga qoʻyiladigan talablar:* devor yoki panjara bilan oʻralganligi; koʻkalamzorlashtirilganligi; tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi; ichimlik suv va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi; stadion (oʻyin maydoni) (oʻquv dasturlari va rejalarida jismoniy tarbiya va sport boʻyicha yoʻnalish va modullar mavjud boʻlmagan taʼlim tashkilotlari bundan mustasno) va dam olish qismlarining mavjudligi. 7. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining hududida har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchami, bunda har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchamini hisoblashda koʻp qavatli binolarning yuqori qavatlari ham inobatga olinadi:* 40 — 630 nafar — 20 m 2 ; 631 — 989 nafar — 15 m 2 ; 990 nafardan ortiq — 10 m 2 . 8. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotidagi xonalar hamda har bir taʼlim oluvchi yoki xodim uchun ajratiladigan maydon oʻlchami:* a) maʼmuriyat uchun: rahbar xonasi — 1 ta xona ; oʻqituvchilar xonasi — 1 ta xona ; metodik xona — 1 ta xona ; psixolog xonasi — 1 ta xona ; tibbiyot xonasi — 1 ta xona ; b) dars mashgʻulotlari uchun: barcha fanlardan umumiy tipdagi sinfxonalar — 2 m 2 ; boshlangʻich sinf xonalari — 2 m 2 ; frontal va individual mashgʻulotlar uchun sinfxonalar — 2,5 m 2 ; rasm, chizmachilik, musiqa fanlari uchun xonalar — 2,4 m 2 ; informatika xonasi — 2,5 m 2 ; chaqiriqqa qadar boshlangʻich tayyorgarlik xonasi (mulyajlar saqlash xonasi bilan) — 2,4 m 2 ; chet tili xonasi — 2,4 m 2 ; ikkiga boʻlib oʻqitiladigan fanlar uchun xona — 2,5 m 2 ; texnologiya xonasi — 6 m 2 ; kimyo, fizika, biologiya fanlaridan laboratoriya xonalari — 2,5 m 2 ; kutubxona — 0,6 m 2 ; sport zali (taʼlim oluvchilar soniga koʻra) — 9,0x18,0 m; 12,0x24,0 m; 18,0x30,0 m; v) qoʻshimcha xizmat koʻrsatish uchun: faollar zali; oshxona; tibbiyot xonasi; xoʻjalik xonasi; oʻqituvchilar uchun hojatxona — 3 m 2 (har blokda alohida); taʼlim oluvchilar uchun hojatxona — 0,4 m 2 (oʻgʻil va qiz bolalarga alohida, har qavatda bittadan). 9. Axborot texnologiyalari bilan taʼminlanganlik darajasi:* kamida 50 % kompyuter texnikalari 10 mbit/sek tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanganligi; kamida 50 % hududda Wi-Fi zonalar tashkil etilishi. 10. Ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar farzandlariga imtiyoz taqdim etilganligi:* jami taʼlim oluvchilar umumiy sonining 10 foizidan kam boʻlmagan miqdorda ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarning qobiliyatli va iqtidorli farzandlari tanlov asosida bepul oʻqishga qabul qilingan boʻlishi (umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari uchun). 11. Bolalar uchun qoʻshimcha taʼlim faoliyatini yoʻlga qoʻyish uchun talablarning bajarilganligi:* bolalar uchun qoʻshimcha taʼlim doirasida chet tillariga oʻqitgan hollarda, pedagoglarning kasbiy rivojlantirish taʼlim tashkilotlarida malakasi oshirilgan boʻlishi hamda har uch yilda malakasi oshirib borilishi. Oʻrta maxsus taʼlim xizmatlari boʻyicha litsenziya talablari va shartlari T/r Litsenziya talablari va shartlari Bajarilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar 1. Talabgor tomonidan depozit hisobvaragʻida zaxira qilinishi lozim boʻlgan mablagʻning minimal miqdori*: 25 (yigirma besh) ming AQSH dollari ekvivalentidagi mablagʻlar; 2. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanganligi:* a) kamida 32 ta kompyuter texnikasi bilan jihozlangan kompyuter sinflari; b) kamida 10 ta kompyuter texnikasi, skaner va nusxa koʻchirish apparati bilan jihozlangan axborot-resurs markazi; v) server qurilmasi, taʼlim faoliyati va taʼlim jarayonlarini boshqarish elektron platformasining mavjudligi hamda maʼlumotlar bazasi xavfsizligi kafolati mavjudligi. 3. Bitta guruh uchun moʻljallangan auditoriya xonalarining minimal hajmi*: a) toʻliq guruhlar uchun 26 nafar oʻquvchi uchun moʻljallangan boʻlishi; b) boʻlib oʻtiladigan fanlar uchun 13 nafar oʻquvchi uchun moʻljallangan boʻlishi. 4. Taʼlim tashkilotining hududiga qoʻyiladigan talablar*: a) devor yoki panjara bilan oʻralganligi; b) hududning kamida 30 foizi koʻkalamzorlashtirilganligi; v) tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi; g) ichimlik suv va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi; d) stadion (oʻyin maydoni) (oʻquv dasturlari va rejalarida jismoniy tarbiya va sport boʻyicha yoʻnalish va modullar mavjud boʻlmagan taʼlim tashkilotlari bundan mustasno) va dam olish qismlarining mavjudligi; e) hududning xavfsizlik boʻyicha video kuzatuv kameralarining oʻrnatilganligi. 5. Taʼlim tashkilotining hududida har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchami, bunda har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchamini hisoblashda koʻp qavatli binolarning yuqori qavatlari ham inobatga olinadi*: 40 — 630 nafar — 20 m 2 ; 631 — 989 nafar — 15 m 2 ; 990 nafardan ortiq — 10 m 2 . 6. Taʼlim tashkilotidagi xonalar hamda har bir taʼlim oluvchi yoki xodim uchun ajratiladigan maydon oʻlchami*: a) maʼmuriyat uchun: rahbar xonasi — 1 ta xona; oʻqituvchilar xonasi — 1 ta xona; metodik xona — 1 ta xona; psixolog xonasi — 1 ta xona; tibbiyot xonasi — 1 ta xona; buxgalteriya xonasi — 1 ta xona; inson resurslarini boshqarish boʻlinmasi — 1 ta xona; b) dars mashgʻulotlari uchun: barcha fanlardan umumiy tipdagi sinfxonalar — 2 m 2 ; frontal va individual mashgʻulotlar uchun sinfxonalar — 2,5 m 2 ; informatika xonasi — 2,5 m 2 ; chaqiriqqa qadar boshlangʻich tayyorgarlik xonasi (mulyajlar saqlash xonasi bilan) — 2,4 m 2 ; chet tili xonasi — 2,4 m 2 ; ikkiga boʻlib oʻqitiladigan fanlar uchun xona — 2,5 m 2 ; kimyo, fizika, biologiya fanlaridan laboratoriya xonalari — 2,5 m 2 ; sport zali (taʼlim oluvchilar soniga koʻra) — 9,0x18,0 m; 12,0x24,0 m; 18,0x30,0 m; v) qoʻshimcha xizmat koʻrsatish uchun: kutubxonaning umumiy maydoni — 100 m 2 ; faollar zali; oshxona; tibbiyot xonasi; xoʻjalik xonasi; oʻqituvchilar uchun hojatxona (har blokda alohida); taʼlim oluvchilar uchun hojatxona (oʻgʻil va qiz bolalarga alohida, har qavatda bittadan). 7. Axborot texnologiyalari bilan taʼminlanganlik darajasi*: a) taʼlim tashkilotining rasmiy veb-sahifasi mavjudligi; b) kamida 75 % kompyuter texnikalari 20 mbit/sek tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanganligi; v) kamida 50 % hududda Wi-Fi zonalar tashkil etilishi. 8. Oʻquv auditoriyalarida taʼlim faoliyati uchun yaratilgan sharoitlarga qoʻyiladigan minimal talablar*: a) proyektor yoki oʻlchami 1500x1000, 1500x2000, 2500x2000 boʻlgan elektron yoxud oddiy doska — 1 dona; b) auditoriyaning yoritilish darajasi — 400 lyuks. Kasbiy taʼlim xizmatlari boʻyicha litsenziya talablari va shartlari T/r Litsenziya talablari va shartlari Bajarilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar 1. Talabgor tomonidan depozit hisobvaragʻida zaxira qilinishi lozim boʻlgan mablagʻning minimal miqdori*: 25 (yigirma besh) ming AQSH dollari ekvivalentidagi mablagʻlarni tijorat banklaridagi depozitlarga zaxiraga joylashtirish va uning miqdorini doimiy taʼminlab borish; 2. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanganligi*: a) kamida 32 ta kompyuter texnikasi bilan jihozlangan kompyuter sinflari; b) kamida 10 ta kompyuter texnikasi, skaner va nusxa koʻchirish apparati bilan jihozlangan axborot-resurs markazi; v) server qurilmasi, taʼlim faoliyati va taʼlim jarayonlarini boshqarish elektron platformasining mavjudligi hamda maʼlumotlar bazasi xavfsizligi kafolati mavjudligi. 3. Bitta guruh uchun moʻljallangan auditoriya xonalarining minimal hajmi*: a) toʻliq guruhlar uchun 30 nafar oʻquvchi uchun moʻljallangan boʻlishi; b) boʻlib oʻtiladigan fanlar uchun 15 nafar oʻquvchi uchun moʻljallangan boʻlishi. 4. Taʼlim tashkilotining hududiga qoʻyiladigan talablar*: a) devor yoki panjara bilan oʻralganligi; b) hududning kamida 30 foizi koʻkalamzorlashtirilganligi; v) tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi; g) ichimlik suv va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi; d) stadion (oʻyin maydoni) (oʻquv dasturlari va rejalarida jismoniy tarbiya va sport boʻyicha yoʻnalish va modullar mavjud boʻlmagan taʼlim tashkilotlari bundan mustasno) va dam olish qismlarining mavjudligi; e) hududning xavfsizlik boʻyicha video kuzatuv kameralarining oʻrnatilganligi. 5. Taʼlim tashkilotining hududida har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchami, bunda har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchamini hisoblashda koʻp qavatli binolarning yuqori qavatlari ham inobatga olinadi*: 40 — 630 nafar — 20 m 2 ; 631 — 989 nafar — 15 m 2 ; 990 nafardan ortiq — 10 m 2 . 6. Taʼlim tashkilotidagi xonalar hamda har bir taʼlim oluvchi yoki xodim uchun ajratiladigan maydon oʻlchami*: a) maʼmuriyat uchun: rahbar xonasi — 1 ta xona; oʻqituvchilar xonasi — 1 ta xona; metodik xona — 1 ta xona; psixolog xonasi — 1 ta xona; buxgalteriya xonasi — 1 ta xona; inson resurslarini boshqarish boʻlinmasi xonasi — 1 ta xona; b) dars mashgʻulotlari uchun: barcha fanlardan umumiy tipdagi sinfxonalar — 2 m 2 ; frontal va individual mashgʻulotlar uchun sinfxonalar — 2,5 m 2 ; informatika xonasi — 2,5 m 2 ; chaqiriqqa qadar boshlangʻich tayyorgarlik xonasi (mulyajlar saqlash xonasi bilan) — 2,4 m 2 ; chet tili xonasi — 2,4 m 2 ; ikkiga boʻlib oʻqitiladigan fanlar uchun xona — 2,5 m 2 ; kimyo, fizika, biologiya fanlaridan laboratoriya xonalari — 2,5 m 2 ; sport zali (taʼlim oluvchilar soniga koʻra) — 9,0x18,0 m; 12,0x24,0 m; 18,0x30,0 m; tayyorlaydigan kasb va mutaxassisliklar hamda belgilangan normalarga mos laboratoriya(lar) va ustaxonalar; v) qoʻshimcha xizmat koʻrsatish uchun: kutubxonaning umumiy maydoni — 100 m 2 ; faollar zali; oshxona; tibbiyot xonasi; xoʻjalik xonasi; oʻqituvchilar uchun hojatxona (har blokda alohida); taʼlim oluvchilar uchun hojatxona (oʻgʻil va qiz bolalarga alohida, har qavatda bittadan). 7. Axborot texnologiyalari bilan taʼminlanganlik darajasi*: a) taʼlim tashkilotining rasmiy veb-sahifasi mavjudligi; b) kamida 75 % kompyuter texnikalari 20 mbit/sek tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanganligi; v) kamida 50 % hududda Wi-Fi zonalar tashkil etilishi. 8. Oʻquv auditoriyalarida taʼlim faoliyati uchun yaratilgan sharoitlarga qoʻyiladigan minimal talablar*: a) proyektor yoki oʻlchami 1500x1000, 1500x2000, 2500x2000 boʻlgan elektron yoxud oddiy doska — 1 dona; b) auditoriyaning yoritilish darajasi — 400 lyuks. Oliy taʼlim xizmatlari boʻyicha litsenziya talablari va shartlari T/r Litsenziya talablari va shartlari Bajarilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar 1. Talabgorning dastlabki ustav fondi (ustav jamgʻarmasi)ga qoʻyiladigan minimal talablar*: Kamida 2 (ikki) mln AQSH dollari ekvivalentidagi mablagʻlar hamda keyinchalik talabalar sonining koʻpayib borishiga mutanosib ravishda ushbu ustav fondini oshirib borish. 2. Talabgor tomonidan depozit hisobvaragʻida zaxira qilinishi lozim boʻlgan mablagʻning minimal miqdori*: 350 (uch yuz ellik) ming AQSH dollari ekvivalentidagi mablagʻlarni tijorat banklaridagi depozitlarga zaxiraga joylashtirish va uning miqdorini doimiy taʼminlab borish. 3. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanganligi*: a) kamida 40 ta kompyuter texnikasi bilan jihozlangan kompyuter sinflari; b) kamida 40 ta kompyuter texnikasi, skaner va nusxa koʻchirish apparati bilan jihozlangan axborot-resurs markazi (har bir kompyuter texnikasi uchun kamida 4 m 2 maydon ajratilishi lozim); v) har bir oʻquv binosida maydoni 50 m 2 dan kam boʻlmagan talabalar mustaqil dars qilish xonasi; g) server qurilmasi, SCORM standarti talablariga muvofiq boʻlgan taʼlim faoliyati va taʼlim jarayonlarini boshqarish elektron platformasining mavjudligi hamda maʼlumotlar bazasi xavfsizligi kafolati mavjudligi. 4. Taʼlim oluvchilar uchun moʻljallangan auditoriya xonalarining minimal hajmi*: guruhda — 20 — 30 nafargacha; potokda — 40 — 90 nafargacha talaba uchun belgilangan maydon talablardan kam boʻlmasligi. 5. Taʼlim tashkilotining hududiga qoʻyiladigan talablar*: a) devor yoki panjara bilan oʻralganligi; b) hududning kamida 30 foizi koʻkalamzorlashtirilganligi; v) tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi; g) ichimlik suv va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi; d) stadion (oʻyin maydoni) (oʻquv dasturlari va rejalarida jismoniy tarbiya va sport boʻyicha yoʻnalish va modullar mavjud boʻlmagan taʼlim tashkilotlari bundan mustasno) va dam olish qismlarining mavjudligi; e) hududning xavfsizlik boʻyicha video kuzatuv kameralarining oʻrnatilganligi. 6. Taʼlim tashkilotining hududida har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchami, bunda har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchamini hisoblashda koʻp qavatli binolarning yuqori qavatlari ham inobatga olinadi*: texnika va muhandislik — 11,2 — 19,4 m 2 ; pedagogika — 8,7 — 14,5 m 2 ; farmatsevtika — 11,2 — 19,4 m 2 ; iqtisodiyot — 7,9 — 13,1 m 2 ; tibbiyot — 12,3 — 22,0 m 2 ; qishloq xoʻjaligi — 11,2 — 19,4 m 2 ; zooveterinariya — 11,4 — 20,5 m 2 ; madaniyat — 15,0 — 26,0 m 2 ; sanʼat va arxitektura — 20,0 — 33,8 m 2 ; boshqa yoʻnalishlar boʻyicha — 8,7 — 14,5 m 2 . 7. Taʼlim tashkilotidagi xonalar hamda har bir taʼlim oluvchi yoki xodim uchun ajratiladigan maydon oʻlchami*: a) maʼmuriyat uchun: rektoratdagi barcha maʼmuriy-boshqaruv jarayonini amalga oshirish uchun moʻljallangan xonalar — 1 tadan xona; buxgalteriya xonasi — 1 ta xona; inson resurslarini boshqarish boʻlinmasi xonasi — 1 ta xona; b) dars mashgʻulotlari uchun: oʻquv auditoriyalari — 2,2 m 2 ; kompyuter zali (sinfi) — 4 m 2 ; chet tili xonasi — 2,4 m 2 ; umumnazariy va umumtaʼlim laboratoriya xonalari — 4 m 2 ; texnik va maxsus laboratoriyalar — 6 m 2 ; alohida kabinalarga ajratilgan fonozallar — 3 m 2 ; oʻquv-texnik vositalar bilan jihozlangan oʻquv auditoriyalari — 2,4 m 2 ; kurs loyihasi va malakaviy bitiruv ishlarini bajarish zallari — 3,6 m 2 (arxitektura-qurilish va badiiy OTTlar uchun — 6 m 2 ); sport zal (sport taʼlim yoʻnalishlari hamda oʻquv rejalarida sportga oid fanlari mavjud boʻlsa) — 12,0x18,0 m; 12,0x24,0 m; 15,0x24,0 m; 18,0x38,0 m va undan yuqori; oʻquv binolarining umumiy quvvatiga nisbatan barcha taʼlim shakllari boʻyicha tahsil olayotgan jami talabalar soni 2 baravardan ortib ketmasligi; v) qoʻshimcha xizmat koʻrsatish uchun: kutubxonaning umumiy maydoni (har bir oʻquv binosida) — 200 m 2 ; faollar zali; oshxona (bufet); tibbiyot xonasi; taʼlim oluvchilar turar joyi — Toshkent shahri uchun har 5 nafar taʼlim oluvchiga 1 oʻrin (joy) nisbatida, boshqa hududlarda har 10 nafar taʼlim oluvchiga 1 oʻrin (joy) nisbatida. 8. Axborot texnologiyalari bilan taʼminlanganlik darajasi*: a) taʼlim tashkilotining rasmiy veb-sahifasi mavjudligi; b) kamida 75 % kompyuter texnikalari 20 mbit/sek tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanganligi; v) kamida 50 % hududda Wi-Fi zonalar tashkil etilishi. 9. Oʻquv auditoriyalarida taʼlim faoliyati uchun yaratilgan sharoitlarga qoʻyiladigan minimal talablar*: a) proyektor yoki oʻlchami 1500x1000, 1500x2000, 2500x2000 boʻlgan elektron yoxud oddiy doska — 1 dona; b) auditoriyaning yoritilish darajasi — 400 lyuks. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim xizmatlari boʻyicha litsenziya talablari va shartlari T/r Litsenziya talablari va shartlari Bajarilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar 1. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanganligi*: kamida 10 ta kompyuter texnikasi bilan jihozlangan elektron kutubxona; kamida 5 ta kompyuter texnikasi, skaner va nusxa koʻchirish apparati bilan jihozlangan axborot-resurs markazi. 2. Taʼlim tashkilotining hududiga qoʻyiladigan talablar*: a) devor yoki panjara bilan oʻralganligi; b) hududning kamida 30 foizi koʻkalamzorlashtirilganligi; v) tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi; g) ichimlik suv va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi; d) stadion (oʻyin maydoni) (oʻquv dasturlari va rejalarida jismoniy tarbiya va sport boʻyicha yoʻnalish va modullar mavjud boʻlmagan taʼlim tashkilotlari bundan mustasno) va dam olish qismlarining mavjudligi; e) hududning xavfsizlik boʻyicha video kuzatuv kameralarining oʻrnatilganligi. 3. Taʼlim tashkilotidagi xonalar hamda har bir taʼlim oluvchi yoki xodim uchun ajratiladigan maydon oʻlchami*: a) rahbar xonasi — 1 ta xona; ilmiy rahbarlar xonasi — 1 tadan xona; kollegial organ xonasi — 1 ta xona; ilmiy kotib xonasi — 1 ta xona; ixtisosliklar boʻyicha tadqiqotchilar xonasi — 1 tadan xona; tibbiyot xonasi — 1 ta xona; onlayn uchrashuv va ilmiy tadbirlarda qatnashish imkonini beruvchi xona — 1 ta maxsus xona; 4. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim turi boʻyicha moddiy-texnik bazaning holati: ixtisosliklar boʻyicha ilmiy laboratoriyalarning mavjudligi; ilmiy-tadqiqotlarni olib borish uchun zamonaviy asbob-uskunalar, materiallar, axborot-kommunikatsiya vositalari, kompyuter texnikasi, maishiy texnika va boshqa zarur vositalarning yetarli darajada mavjudligi; eksperimental bazaning mavjudligi. 5. Axborot texnologiyalari bilan taʼminlanganlik darajasi*: a) 100% kompyuter texnikalari 20 mbit/sek tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanganligi; b) ilmiy ishlar saqlanadigan kutubxona va xalqaro portallarga ulanganlik. 6. Oʻquv auditoriyalarida taʼlim faoliyati uchun yaratilgan sharoitlarga qoʻyiladigan minimal talablar*: a) proyektor yoki oʻlchami 1500x1000, 1500x2000, 2500x2000 boʻlgan elektron yoxud oddiy doska — 1 dona; b) auditoriyaning yoritilish darajasi — 400 lyuks. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan mavjud binolar va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (5 ish kuni ichida); b) Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi organlari tomonidan sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (5 ish kuni ichida); v) Sogʻliqni saqlash vazirligining xulosalari (faqat ixtisoslashtirilgan nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini litsenziyalashda) (5 ish kuni ichida); g) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan obyektda shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi toʻgʻrisidagi xulosa (5 ish kuni ichida); d) Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining xulosasi (pedagogik taʼlim yoʻnalishlarida taʼlim jarayonini tashkil etish istagidagi nodavlat oliy taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalashda) (5 ish kuni ichida). 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh. I. Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim xizmatlari uchun: Nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatuvchi yuridik shaxslarga taʼlimning har bir turi uchun alohida litsenziya beriladi. Litsenziyada faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, taʼlim faoliyati yoʻnalishlari roʻyxati va taʼlim shakllari aniq koʻrsatiladi. Litsenziya olish uchun topshirilgan hujjatlarni koʻrib chiqish jarayoniga taʼlim turi tegishli boʻlgan taʼlim sohasidagi vakolatli davlat boshqaruvi organlari, tizimida taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralar, ularning hududiy boʻlimlari va boʻysunuvidagi idoraviy mansub tashkilotlar xodimlari, shuningdek, boshqa mutaxassislar, nodavlat notijorat tashkilotlar vakillari va xorijiy ekspertlar fuqarolik-huquqiy shartnomalar asosida jalb etilishi mumkin. II. Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim xizmatlari uchun: Nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatuvchi yuridik shaxslarga taʼlimning har bir turi uchun alohida Litsenziya beriladi. Litsenziyada yuridik shaxsning nomi, tashkilotning STIR raqami, yuridik (pochta) manzili, faoliyatni amalga oshirish manzili, faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, taʼlim faoliyati yoʻnalishlari roʻyxati va taʼlim shakllari, litsenziya berilgan sana va vaqti koʻrsatiladi. Litsenziya olish uchun topshirilgan hujjatlarni koʻrib chiqish jarayoniga taʼlim turi tegishli boʻlgan taʼlim sohasidagi vakolatli davlat boshqaruvi organlari, tizimida taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirlik va idoralar, ularning hududiy boʻlimlari va boʻysunuvidagi idoraviy mansub tashkilotlar xodimlari, shuningdek, boshqa mutaxassislar, nodavlat notijorat tashkilotlar vakillari va xorijiy ekspertlar fuqarolik-huquqiy shartnomalar asosida jalb etilishi mumkin. Nodavlat taʼlim tashkilotining maʼmuriy hududlardagi (Toshkent shahri, viloyatlar va Qoraqalpogʻiston Respublikasi) faoliyat manzillari uchun taʼlim faoliyati yoʻnalishlari va taʼlim shakllari litsenziyada alohida koʻrsatiladi hamda litsenziya talablari va shartlari alohida qoʻllaniladi, bundan ustav fondi hamda depozit hisobvaragʻida zaxira qilinadigan mablagʻning minimal miqdoriga qoʻyilgan talablar mustasno. Ijobiy xulosa asosida taqdim qilingan litsenziya faqatgina taʼlim tashkiloti tashkil etilganligini tasdiqlaydi va taʼlim jarayonlarini boshlash huquqini bermaydi. Litsenziyaga ega boʻlgan taʼlim tashkiloti belgilangan tartibda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtib, tegishli sertifikatga ega boʻlgandan soʻng taʼlim dasturlari boʻyicha taʼlim jarayonlarini yoʻlga qoʻyishga ruxsat etiladi. Litsenziya olish jarayonida (olingandan keyin) taqdim qilingan maʼlumotlar va hujjatlar soxtaligi aniqlanishi litsenziya bekor qilinishiga asos boʻladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 3-ILOVA

Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir faoliyatni litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir faoliyat (obyektni konservatsiyalash, restavratsiya qilish, taʼmirlash, zamonaviy foydalanishga moslashtirish, tiklash) quyidagi toifalar boʻyicha: I toifadagi litsenziya — mahalliy ahamiyatga ega boʻlgan obyektlarda asrashga doir ishlarni amalga oshirish uchun; II toifadagi litsenziya — respublika va mahalliy ahamiyatiga ega boʻlgan obyektlar boʻyicha asrashga doir ishlarni amalga oshirish uchun. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi; 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR, xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish manzili, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), yuridik shaxsning mutaxassislari haqidagi maʼlumotlar (F.I.O, lavozimi, mutaxassisligi, mutaxassisligi boʻyicha ish staji). v) yuzasi 10 m.kv dan kam boʻlmagan qurilish havozasi va gʻisht kesish, silliqlash, metall kesish, yogʻochga ishlov berish asbob-uskunalarning nomi, markasi va soni haqida maʼlumotnoma. Litsenziyalovchi organ quyidagi hujjatlarni mustaqil tarzda oʻzi oladi: “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan litsenziat xodimlarining mehnat daftarchalari haqidagi maʼlumot; litsenziyalovchi organ tomonidan berilgan restavrator-ustaning malaka sertifikati; tegishli avtomatlashtirilgan axborot tizimidagi yuridik shaxsda ishlaydigan mutaxassislarning tegishli mutaxassislik boʻyicha oliy maʼlumot boʻyicha diplom maʼlumotlari . 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: I toifadagi litsenziya uchun bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravari; II toifadagi litsenziya uchun bazaviy hisoblash miqdorining 40 baravari. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 7 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir ishlar uchun ruxsatnoma talablari va shartlariga rioya qilish; b) litsenziat tomonidan litsenziyalanadigan faoliyat turi sohasida olib boriladigan ishlar (asrashga doir faoliyat olib boriladigan obyekt nomi va manzili) haqida ushbu ishlar boshlanishidan kamida uch kun oldin va yakunlangandan soʻng uch kun ichida litsenziyalovchi organga axborot berish; v) asrashga doir ishlarda obyektga salbiy taʼsirlarning oldini olish va avariya holatiga qarshi ishlarni bajarish; g) arxeologiya yodgorliklarini konservatsiya qilishda tegishli ruxsatnomaga ega boʻlgan arxeologni shartnoma asosida jalb etish;* d) yuzasi 10 m.kv dan kam boʻlmagan qurilish havozasi va gʻisht kesish, silliqlash, metall kesish, yogʻochga ishlov berish uskunalari mavjud boʻlishi; e) yuridik shaxsning shtatida talabga javob beradigan quyidagi mutaxassislarning mavjud boʻlishi, shu jumladan, litsenziat litsenziyadan foydalanish davrida (obyektda asrashga doir ishlarni amalga oshirish davomida) ushbu mutaxassislarning shaxsan ishtirok etishini taʼminlashi:* I toifadagi litsenziya uchun — oliy maʼlumot yoki litsenziyalovchi organ tomonidan ustaning malakasini tasdiqlovchi maʼlumotga ega boʻlgan va sohada soʻnggi 10 yil davomida kamida ikki yil ish stajiga ega boʻlgan 2 nafar mutaxassis (sanʼat asarlari va meʼmoriy yodgorliklarni taʼmirlash, tasviriy va amaliy sanʼat bezagi, arxitektura yodgorliklarini rekonstruksiya va restavratsiya qilish, arxitektura nazariyasi, tarixi, arxitektura yodgorliklarini tiklash, arxeolog, tarixshunos, tasviriy va amaliy sanʼati (monumental va haykaltaroshlik bezagi) asosiy ish joyi boʻyicha ishlashi; II toifadagi litsenziya uchun — oliy maʼlumot yoki litsenziyalovchi organ tomonidan ustaning malakasini tasdiqlovchi maʼlumotga ega boʻlgan va sohada soʻnggi 10 yil davomida kamida uch yil ish stajiga ega boʻlgan 4 nafar mutaxassis (tarixiy madaniy obyektlarni konservatsiya qilish, taʼmirlash va saqlash, sanʼat asarlari va meʼmoriy yodgorliklarni taʼmirlash, tasviriy va amaliy sanʼat bezagi; arxitektura yodgorliklarini rekonstruksiya va restavratsiya qilish, arxitektura nazariyasi, tarixi, arxitektura yodgorliklarini tiklash) asosiy ish joyi boʻyicha ishlashi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. Obyektning respublika va mahalliy ahamiyatga ega ekanligi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi direktorining buyrugʻi bilan belgilanadi. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir faoliyatda bosh pudratchi hisoblanadigan litsenziat tomonidan litsenziyaga ega boʻlmagan subpudrat (yordamchi pudratchi) tashkilotlar quyidagi talablar va shartlarga rioya qilgan holda jalb etiladi: subpudrat tashkilotlarni moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida asrashga doir ishlarni bajarishga jalb etishga loyiha-smeta hujjatlarining alohida boʻlimlari boʻyicha ruxsat etiladi va bunda umumiy ish hajmining 20 foizidan oshishiga yoʻl qoʻyilmaydi; subpudrat tashkilotlar asrashga doir ishlarda loyiha-smeta hujjatlarida faqat ularga taalluqli qismi boʻyicha ishtirok etadi; litsenziat subpudrat tashkilotlar va ularning xodimlari tomonidan obyekt rejimi bilan belgilangan qoidalarga rioya etilishi uchun toʻliq javob beradi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 4-ILOVA

Konsert-tomosha faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Litsenziya nomi: 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) yakkaxon ijrochi konserti (bir yakkaxon ijrochining konsert dasturi), bitta janrning ikki yoki undan koʻp ijrochisi ishtirokidagi konsert dasturi, turli janrlarning bir nechta ijrochisi ishtirokidagi konsert dasturi (yakkaxon xonanda, sozanda, raqqosa, boshlovchi, qiziqchi va boshqalar), ommaviy axborot vositalarida qoʻshiqlar va videokliplarni taqdim etish; b) restoranlar, barlar, qahvaxonalar, xususiy uylarda yubiley tantanalarida xizmat koʻrsatish, restoranlar, barlar, qahvaxonalar va xususiy uylarda toʻylarda (FHDYdagi marosim, “osh berish” marosimi, kechqurungi nikoh tuzish — “nikoh toʻyi” marosimi, “kelin salom” marosimi), “sunnat toʻyi” marosimiga xizmat koʻrsatish, koʻngilochar tashkilotlarda — klublar, diskotekalar, restoranlar, barlar va qahvaxonalarda xizmat koʻrsatish (yakkaxon xonanda, sozanda, raqqosa, boshlovchi, qiziqchi, didjey-ovoz operatori, maʼmur va boshqalar). 3. Ariza beruvchilar toifasi: Ijrochilar — jismoniy shaxslar va ijodiy jamoalar — yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Madaniyat vazirligi huzuridagi “Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Yuridik shaxs litsenziyalovchi organga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, bank nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), STIR, yuridik shaxs amalga oshirishni moʻljallayotgan litsenziyalanadigan faoliyat turi (uning qismi), ijodiy jamoa aʼzolarida imtiyozga ega boʻlgan shaxslar mavjud boʻlsa (nogironligi boʻlgan shaxslar, taʼlim muassasalarida oʻqiydiganlar, pensionerlar) imtiyozi toʻgʻrisidagi maʼlumot, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), arizani taqdim etish joyi. b) ijrochilarda musiqa maʼlumoti mavjudligini tasdiqlaydigan hujjatlarning (guvohnomalar, attestatlar, diplomlar) elektron nusxalari — ular mavjud boʻlganda; v) davlat mukofotlari, mukofotlar, sovrinlar va shu kabilar olganligini tasdiqlovchi hujjatlar elektron nusxalari — ular mavjud boʻlganda; g) litsenziya talabgori tomonidan tuzilgan ijrochilarning repertuari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma; d) litsenziya talabgorining malakasi toʻgʻrisidagi qoʻshimcha maʼlumotlar (asarning matni, mualliflarining ismi-sharifi asarlarning nomi, mahalliy, respublika, xalqaro festivallar ishtirokchisi, respublika koʻrik-tanlovlar ishtirokchisi ekanligini tasdiqlovchi hujjat (diplom, sertifikat kabilar) — mavjud boʻlganda; e) faqat birinchi marta ariza topshiruvchi xonanda uchun kamida 1 ta qoʻshiq va uning matni (agarda mavjud boʻlsa asarga olingan videoklip) Milliy estrada sanʼatini rivojlantirish va muvofiqlashtirish kengashi huzuridagi Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhiga (keyingi oʻrinlarda — Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhi) shaxsan topshiradi yoki jonli ijroda yozib olingan ijrosi Internet jahon axborot tarmogʻiga yuklangan havolasini taqdim etadi. Jismoniy shaxs litsenziya olish uchun quyidagi hujjatlarni taqdim etadi: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, pasport seriyasi va raqami yoki ID-karta raqami, JSHSHIR, telefon raqami, jismoniy shaxs amalga oshirishni moʻljallayotgan litsenziyalanadigan faoliyat turi (uning qismi) ijrochi imtiyozga ega boʻlsa (nogironligi boʻlgan shaxs, taʼlim muassasasida oʻqiydigan, pensioner) imtiyozi toʻgʻrisidagi maʼlumot, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), arizani taqdim etish joyi, litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishiga roziligi. b) ijrochida musiqa maʼlumot mavjudligini tasdiqlaydigan hujjatlarning (guvohnomalar, attestatlar, diplomlar) elektron nusxalari — ular mavjud boʻlganda; v) davlat mukofotlari, mukofotlar, sovrinlar va shu kabilar olganligini tasdiqlovchi hujjatlarning elektron nusxalari — ular mavjud boʻlganda; g) litsenziya talabgori tomonidan tuzilgan ijrochining repertuari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma; d) litsenziya talabgorining malakasi toʻgʻrisidagi qoʻshimcha maʼlumotlar (asarning matni, mualliflarining familiyasi, ismi va otasining ismi, asarlarning nomi, mahalliy, respublika, xalqaro festivallar ishtirokchisi, respublika koʻrik-tanlovlar ishtirokisi ekanligini tasdiqlovchi hujjat (diplom, sertifikat kabilar) — mavjud boʻlganda; e) faqat birinchi marta ariza topshiruvchi xonanda uchun kamida 1 ta qoʻshiq va uning matni (agarda mavjud boʻlsa asarga olingan videoklip) Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhiga shaxsan topshiradi yoki jonli ijroda yozib olingan ijrosi Internet jahon axborot tarmogʻiga yuklangan havolasini taqdim etadi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: a) yakkaxon ijrochi konserti (bir yakkaxon ijrochining konsert dasturi), bitta janrning ikki yoki undan koʻp ijrochisi ishtirokidagi konsert dasturi, turli janrlarning bir nechta ijrochisi ishtirokidagi konsert dasturi (yakkaxon xonanda, sozanda, raqqosa, boshlovchi, qiziqchi va boshqalar), ommaviy axborot vositalarida qoʻshiqlar va videokliplarni taqdim etish: I reyting guruhi ijrochilari — bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravari; II reyting guruhi ijrochilari — bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari; b) restoranlar, barlar, qahvaxonalar, xususiy uylarda yubiley tantanalarida xizmat koʻrsatish, restoranlar, barlar, qahvaxonalar va xususiy uylarda toʻylar (nikohni qayd etish, osh berish, kechqurungi nikoh toʻyi, “kelin salom”), “sunnat toʻyi” tadbirlariga xizmat koʻrsatish, hordiq chiqarish muassasalari, klublar, diskotekalar, restoranlar, barlar va qahvaxonalarda xizmat koʻrsatish (yakkaxon xonanda, sozanda, raqqosa, boshlovchi, qiziqchi, didjey-ovoz operatori, maʼmur va boshqalar): III reyting guruhi ijrochilari — bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari. Davlat boji quyidagi tartibda taqsimlanadi: 30 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga; 0,5 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga; qolgan mablagʻlar — litsenziyalovchi vakolatli organ hisobvaragʻiga. Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish huquqi uchun faoliyat turiga qarab davlat boji bir jismoniy shaxsga bir yil hisobidan toʻlanadi. Yuridik shaxs tashkil etgan ijodiy jamoalardan davlat boji yagona litsenziya boʻyicha undiriladi. Bunda, litsenziyada ijodiy jamoa aʼzolari toʻliq koʻrsatiladi va ulardan litsenziya uchun davlat boji qoʻshimcha ravishda undirilmaydi, ijodiy jamoa aʼzosi mustaqil ijrochi sifatida ijod qilgan hollar bundan mustasno. Ijodiy jamoa uning barcha aʼzolari davlat bojini toʻlashdan ozod qilingan shaxslardan tarkib topgan taqdirdagina davlat boji toʻlashdan ozod qilinadi. Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish huquqi uchun davlat boji toʻlashdan ozod etiladigan shaxslar guruhi Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilanadi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 10 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziatlar tomonidan aholiga konsert-tomosha xizmatlarini qatʼiy ravishda ushbu pasportda koʻrsatilgan aholiga konsert-tomosha xizmatlari koʻrsatish huquqi boʻyicha amalga oshirish; I reyting guruhlarining mezonlari: kamida 3 yil mobaynida muntazam ravishda yakkaxon ijrochi konsertlari oʻtkazish; ijodiy faoliyat davomida kamida 3 ta albom chiqarish; “Oʻzbekiston Respublikasi xalq artisti”, “Oʻzbekiston Respublikasi xalq hofizi”, “Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan artist” va boshqa faxriy unvonlari mavjudligi; respublika va xalqaro darajadagi tanlovlar, koʻriklar gʻolibi diplomlari, ular mavjud boʻlganda; konsert-tomosha faoliyati sohasida ijrochilar yoki ijodiy jamoalarga talab darajasi. Litsenziatlarning aholiga konsert-tomosha xizmatlari koʻrsatishga huquqlari: Oʻzbekiston Respublikasi hududida va uning tashqarisida yakkaxon ijrochi konsertini tashkil etish; bitta janrning ikki va undan koʻp ijrochilari ishtirokidagi konsert dasturida, turli janrlar yoʻnalishlarining bir nechta ijrochilari ishtirokidagi konsert dasturida qatnashish; ommaviy axborot vositalarida qoʻshiqlar va videokliplarni taqdim etish. II reyting guruhlarining mezonlari: kamida 1 ta qoʻshigʻining mavjudligi; konsert-tomosha faoliyati sohasida ijrochilar yoki ijodiy jamoalarga talab darajasi. Litsenziatlarning aholiga konsert-tomosha xizmatlari koʻrsatishga huquqlari: bitta janrning ikki va undan koʻp ijrochilari ishtirokidagi konsert dasturida, turli janrlar yoʻnalishlarining bir nechta ijrochilari ishtirokidagi konsert dasturida qatnashish; ommaviy axborot vositalarida qoʻshiqlar va videokliplarni taqdim etish. III reyting guruhlarining mezonlari: oʻziga xos isteʼdodi, talantining mavjudligi. Litsenziatlarning aholiga konsert-tomosha xizmatlari koʻrsatishga huquqlari: toʻylarda, yubileylarda va boshqa tantanalarda konsert xizmati koʻrsatish (restoranlarda, barlarda, qahvaxonalarda va xususiy uylarda toʻylar, yubileylar va boshqa tantanalarga konsert xizmatlari koʻrsatish), jumladan, hordiq chiqarish tashkilotlarida (klublarda, diskotekalarda, restoranlarda, barlarda va qahvaxonalarda) konsert xizmatlari koʻrsatish, shuningdek, sozanda, raqqos(a), bek-vokal, (xonandalardan tashqari) bitta janrning ikki va undan koʻp ijrochilari ishtirokidagi konsert dasturida qatnashish va ularda qatnashish; b) konsert-tomosha tadbirlarida, toʻylar va boshqa tantanalarda artistning odob-axloq qoidalariga, sahna madaniyati, tashqi koʻrinish madaniyatiga zid boʻlgan xatti-harakatlar qilishini hamda maʼnaviyatga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi va tomoshabinlarning his-tuygʻularini haqorat qiluvchi, axloqsizlik gʻoyalarini targʻib qilishni istisno etgan holda qoʻshiqlarni va ular boʻyicha yaratilgan videokliplarni ijro etish; v) litsenziya olish uchun birinchi marta ariza topshirgan, III reyting guruhiga kirmaydigan, ijrochi hamda ijodiy jamoalar litsenziyalovchi organning taklifiga asosan ijro mahoratini jonli eshitish uchun Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhining yigʻilishiga shaxsan yoki masofaviy ishtirok etish yoxud jonli ijroda yozib olingan ijrosi Internet jahon axborot tarmogʻiga yuklangan havolasini taqdim etish; g) koʻrsatilgan konsert-tomosha xizmatlarini qatʼiy ravishda shartnoma asosida amalga oshirish;* d) jismoniy shaxslar yillik faoliyati yakunidan kelib chiqib, soliq qonunchiligida belgilangan tartibda daromadlar toʻgʻrisida deklaratsiyani toʻldirish;* e) Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisida konsert-tomosha tadbirlarini amalga oshirish toʻgʻrisida litsenziyalovchi organning hududiy boʻlimlarini xabardor qilish;* j) Konsert-tomosha faoliyatida u yoki bu dinni targʻib etmaslik; z) Litsenziyalovchi organning hududiy boʻlimlari litsenziya talablari hamda shartlariga rioya etilishini belgilangan tartibda nazorat tadbirlari oʻtkazilganda turli nooʻrin xatti-harakatlar qilmaslik ; i) I reyting guruhi ijrochilari tomonidan oʻzgalarning mualliflik huquqi va turdosh huquqlarini buzmaslik*. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. Ushbu pasportning 2-bandi “a” kichik bandida belgilangan litsenziyalanadigan faoliyat turining kichik turi uchun litsenziyaga ega boʻlgan shaxslarda “b” kichik bandda belgilangan litsenziyalanadigai faoliyat turining kichik turi bilan ham shugʻullanish huquqi mavjud. Litsenziya berish yoki uni berishni rad qilish haqidagi qaror talabgorning ijro mahoratini jonli eshitish yakuni boʻyicha Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhining xulosalari asosida qabul qilinadi. Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhining majlisi oʻn kunda kamida bir marta oʻtkaziladi. Ijodiy koʻmaklashuvchi vakillar guruhi litsenziya talabgorlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish jarayonida malaka (professional) sifatlarni baholaydi va har bir ijrochini ushbu pasportning 9-bandiga muvofiq malaka talablariga binoan aniq reyting guruhiga kiritadi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 5-ILOVA

Turizm faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: turistik faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) ichki turizm faoliyati (Oʻzbekiston Respublikasi ichkarisida turistik faoliyatni amalga oshirish); b) chiqish turizmi faoliyati (Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida turistik faoliyatni (shu jumladan, tibbiy va taʼlim turizmini) amalga oshirish); v) kirish turizmi faoliyati (Oʻzbekiston Respublikasiga chet el fuqarolarini jalb etishga oid turistik faoliyatni amalga oshirish). 3. Ariza beruvchilar toifasi: Jismoniy va yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar turizm boshqarmalari 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Turoperatorlik faoliyatini amalga oshirish uchun: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan yeri (pochta manzili), faoliyatni amalga oshirish joyining manzili, STIR, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish); b) talabgorning kamida ikki chet tilidagi, bron qilish xizmatlarini koʻrsatadigan veb-saytga ega boʻlishi (ushbu talabning chet tillari boʻyicha qismi “ichki turizm” yoʻnalishidagi litsenziatlarga taalluqli emas) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; v) yuridik shaxs shtatida “turizm” va unga turdosh taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar, professional maʼlumotga yoxud turizm sohasida 3 yildan ortiq ish staji va malaka oshirish sertifikatiga ega boʻlgan kamida bir nafar mutaxassisning mavjud boʻlishi; g) turoperatorlarning fuqarolik javobgarligini sugʻurtalashni tasdiqlovchi sugʻurta polisining mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlarning elektron nusxalari; d) rahbarning familiyasi, ismi va otasining ismi, tugilgan yili, pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari, uy manzili, maʼlumoti, aloqa telefonlari koʻrsatilgan maʼlumotlar. Turagentlik faoliyatini amalga oshirish uchun: a) ariza; yuridik shaxslar uchun: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan yeri (pochta manzili), faoliyatni amalga oshirish joyining manzili, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, STIR, faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish); jismoniy shaxslar uchun: familiyasi, ismi, otasining ismi, JSHSHIR (mavjud boʻlsa), faoliyatni amalga oshirish joyi, yashash joyi, elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa), telefon raqami, litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi, litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish). b) mijozga litsenziatning ish rejimi, joylashgan yeri (pochta manzili), tegishli litsenziya, litsenziatning familiyasi, ismi, otasining ismi toʻgʻrisida toʻliq va batafsil maʼlumot berish, jumladan, ushbu koʻrsatilgan maʼlumotlarni oʻzining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga joylashtirilganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: “Ichki turizm” yoʻnalishi boʻyicha turizm faoliyati uchun bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari; “chiqish turizmi” yoki “kirish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha turizm faoliyati yoxud bittadan ortiq yoʻnalish turi boʻyicha turizm faoliyatini amalga oshirish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: uch ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: Turoperatorlar faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyalash talablari va shartlari quyidagilardan iborat: a) turizm toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga qatʼiy rioya qilish; b) yuridik shaxs shtatida “turizm” va unga turdosh taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar, professional maʼlumotga yoxud turizm sohasida 3 yildan ortiq ish staji va malaka oshirish sertifikatiga ega boʻlgan kamida bir nafar mutaxassisning mavjud boʻlishi;* v) yuridik shaxs xodimlari (gidlar (gid-tarjimonlar), ekskursiya yetakchilari va yoʻriqchi-yoʻl boshlovchilar) uch yilda kamida bir marta belgilangan tartibda malaka sertifikatini olishi;* g) turizm mahsuloti buyurtmachisi bilan, shu jumladan, oʻzbekiston Respublikasining turizm xizmatlarini koʻrsatish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga javob beradigan elektron tijorat shartnomasi tuzilganidan keyin turizm xizmatlarini koʻrsatish; d) har bir turistga va ekskursantga turistik sayohat vaqtida Oʻzbekiston Respublikasiga hamda chet davlatlarga kirish, ulardan chiqish va ularda boʻlishning oʻziga xos xususiyatlari toʻgʻrisidagi axborotni yetkazish; e) mijozga litsenziatning ish rejimi, uning joylashgan joyi (pochta manzili), tegishli litsenziya, turizm xizmatlari sertifikatining mavjudligi (agar mavjud boʻlsa), turizm faoliyatining aniq yoʻnalishlari uchun masʼul boʻlgan litsenziatning mutaxassislari familiyasi, ismi, otasining ismi toʻgʻrisida toʻliq va batafsil maʼlumot berish, jumladan, ushbu koʻrsatilgan maʼlumotlarni oʻzining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga joylashtirish; j) litsenziat kamida ikki chet tilidagi, bron qilish xizmatlarini koʻrsatadigan veb-saytga ega boʻlishi (ushbu talabning chet tillari boʻyicha qismi “ichki turizm” yoʻnalishidagi litsenziatlarga taalluqli emas); z) turoperatorlarning fuqarolik javobgarligini sugʻurtalashni tasdiqlovchi sugʻurta polisining mavjudligi;* i) xorijiy mamlakatlardagi taʼlim va (yoki) tibbiyot muassasasi tomonidan berilgan belgilangan faoliyat bilan shugʻullanish huquqini tasdiqlovchi hujjat nusxasining mavjudligi (“chiqish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha taʼlim va (yoki) tibbiyot turizmi faoliyatini amalga oshirish uchun);* k) xorijiy mamlakatlardagi taʼlim va (yoki) tibbiyot muassasasi bilan hamkorligini tasdiqlovchi hujjatning mavjudligi (“chiqish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha taʼlim va (yoki) tibbiyot turizmi faoliyatini amalga oshirish uchun);* l) faoliyatni faqat litsenziyada koʻrsatilgan yoʻnalish(lar) boʻyicha amalga oshirish;* m) mijozlar va chet ellik hamkorlar bilan tuzilgan tegishli shartnomasiz turizm xizmatlarini koʻrsatmaslik;* o) fuqarolarni Saudiya Arabistoni Podshohligiga “Umra” ziyoratini bajarish uchun yubormaslik.* Turagentlar faoliyatini litsenziyalash talablari va shartlari quyidagilardan iborat: a) turizm toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga qatʼiy rioya qilish; b) turizm faoliyatining “chiqish turizmi” yoʻnalishidagi faoliyatni faqat yuridik shaxs tashkil etgan holda amalga oshirish;* g) turoperator bilan shartnoma tuzilgandan soʻng turoperatorlar tomonidan yaratilgan turizm mahsulotini targʻib va realizatsiya qilish;* d) har bir turistga va ekskursiyachiga turistik sayohat vaqtida Oʻzbekiston Respublikasiga hamda chet davlatlarga kirish, ulardan chiqish va ularda boʻlishning oʻziga xos xususiyatlari toʻgʻrisidagi axborotni yetkazish; e) mijozga litsenziatning ish rejimi, joylashgan yeri (pochta manzili), tegishli litsenziya, litsenziatning familiyasi, ismi, otasining ismi toʻgʻrisida toʻliq va batafsil maʼlumot berish, jumladan, ushbu koʻrsatilgan maʼlumotlarni oʻzining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga joylashtirish; j) fuqarolarni Saudiya Arabistoni Podshohligiga “Umra” ziyoratini bajarish uchun yubormaslik.* 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 6-ILOVA

Sugʻurtalovchilarning (qayta sugʻurtalovchilarning) va sugʻurta brokerlarining sugʻurta faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: sugʻurtalovchilarning (qayta sugʻurtalovchilarning) va sugʻurta brokerlarining sugʻurta faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) sugʻurtalovchilarning sugʻurta faoliyati; b) sugʻurta brokerlarining sugʻurta faoliyati; v) sugʻurtalovchilarning faqat qayta sugʻurtalash faoliyati. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: sugʻurtalovchilarning sugʻurta faoliyati uchun: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), STIR, sugʻurta faoliyati klassifikatori boʻyicha tanlash (hayotni sugʻurta qilish sohasi; umumiy sugʻurta sohasi; majburiy sugʻurta; faqat qayta sugʻurtalash), ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; litsenziya talabgorining rahbari va bosh buxgalterining vakolatli davlat organi tomonidan belgilangan malaka talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida maʼlumot. b) ustav fondining belgilangan eng kam miqdoridan kam boʻlmagan ustav fondining shakllantirilganligini tasdiqlovchi hujjat (bank maʼlumotnomasi, “Qimmatli qogʻozlarning markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyati tomonidan berilgan aksiyalarning joylashtirilganligi haqidagi maʼlumot va ariza berilayotgan kun holatiga bank hisobvaragʻidan koʻchirma); sugʻurtalovchining vakolatli davlat organi bilan Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimidan foydalanish va ushbu tizim doirasida oʻzaro axborot almashish toʻgʻrisida yozma bitimning mavjud boʻlishi; Faoliyat turi faqat qayta sugʻurta qilishdan iborat boʻlgan litsenziya talabgorlari mazkur bandning “a” va “b” kichik bandlarida koʻrsatib oʻtilgan hujjatlarni taqdim etadilar. Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish ham faoliyati doirasiga kiradigan litsenziya talabgorlari “a” va “b” kichik bandlarda koʻrsatilgan hujjatlar bilan birga qoʻshimcha ravishda: v) sugʻurtalovchining Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha toʻlovlarni kafolatlash jamgʻarmasi bilan unga aʼzolik toʻgʻrisidagi yozma bitimning nusxasini; g) sugʻurtalovchining Qoraqalpogʻiston Respublikasida, barcha viloyatlar va Toshkent shahrida majburiy sugʻurta shartnomalarini tuzish, jabrlanuvchilarning sugʻurta toʻlovlari toʻgʻrisidagi talablarini koʻrib chiqish va sugʻurta toʻlovlarini amalga oshirish vakolati berilgan filiallari mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etadilar. Faoliyat predmeti ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish ham faoliyati doirasiga kiradigan litsenziya talabgorlari “a” va “b” kichik bandlarda koʻrsatilgan hujjatlar bilan birga qoʻshimcha ravishda: d) Qoraqalpogʻiston Respublikasida, barcha viloyatlar va Toshkent shahrida ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomalari yoki annuitetlar shartnomasi tuzish, ish beruvchilar (yoki) jabrlanuvchilar yoxud naf oluvchilarning sugʻurta tovoni va tovonini toʻlash toʻgʻrisidagi talablarini koʻrib chiqish vakolatiga ega boʻlgan oʻz filiallarining tasdiqlangan nizomlari nusxasi. Faoliyati predmeti tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish ham hisoblanadigan litsenziya talabgorlari “a” va “b” kichik bandlarda koʻrsatilgan hujjatlar bilan birgalikda qoʻshimcha ravishda: e) tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilishni amalga oshirishga haqli boʻlgan sugʻurtalovchilar oʻrtasida sugʻurta sherikchiligini tuzish haqida birgalikdagi faoliyat toʻgʻrisidagi shartnomaning nusxasini; j) Qoraqalpogʻiston Respublikasida, viloyatlar va Toshkent shahrida tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasini tuzishga, tashuvchilar, jabrlanuvchilar va naf oluvchilarning sugʻurta tovoni haqidagi talablarini koʻrib chiqishga hamda sugʻurta tovonini amalga oshirishga vakolatli oʻz filiallari mavjudligini tasdiqlaydigan hujjatlarni taqdim etadilar. Sugʻurta brokerlarining sugʻurta faoliyati uchun: ariza, unda yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi, litsenziya talabgorining rahbari va bosh buxgalterining vakolatli davlat organi tomonidan belgilangan malaka talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida maʼlumot koʻrsatiladi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 20 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) Oʻzbekiston Respublikasining sugʻurta faoliyati va jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurollarining tarqalishini moliyalashtirishga qarshi kurashish, shuningdek, shaxsga doir maʼlumotlarni saqlash va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilish; b) sugʻurta faoliyatini amalga oshirishda olingan axborotlarning qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq maxfiyligini taʼminlash; v) litsenziyalovchi organ talabiga koʻra sugʻurta faoliyatini amalga oshirishga doir qonunchilik hujjatlarida belgilangan axborotlarni taqdim etish; g) quyidagi shaxslarni sugʻurtalovchilar (qayta sugʻurtalovchilar) va sugʻurta brokerlarining rahbarlik lavozimlariga tayinlanishiga yoʻl qoʻymaslik: terroristik faoliyatda yoki ommaviy qirgʻin qurollarini tarqatishda ishtirok etgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan; shaxsga qarshi, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizm, ommaviy qirgʻin qurollarini tarqatish, ularni moliyalashtirish, uyushgan jinoyatchilik, giyohvand moddalar noqonuniy savdosi, korrupsiya va axborot texnologiyalari bilan bogʻliq iqtisodiy jinoyatlarni sodir etganlik uchun sudlanganligi olib tashlanmagan yoki oʻtalmagan shaxslar; d) “g” kichik bandda belgilangan shaxslarning sugʻurtalovchilar (qayta sugʻurtalovchilar) va sugʻurta brokerlarining ustav kapitalida ishtirok etishiga yoʻl qoʻymaslik; e) litsenziya talabgorining (litsenziatning) va ular alohida boʻlinmalarining rahbari va bosh buxgalterining sugʻurta faoliyatini tartibga solish va nazorat qilish boʻyicha vakolatli davlat organi tomonidan belgilangan malaka talablariga muvofiqligi, jumladan, kasbiy koʻnikmalar, bilim va tajribaning korporativ boshqaruv standartlariga muvofiqligi va ijobiy ishchanlik obroʻsiga ega boʻlishi; j) litsenziya talabgorining (litsenziatning) rahbarlik lavozimlarida ishlovchi shaxslarining boshqa sugʻurta tashkilotlarida rahbarlik lavozimlarida oʻrindoshlik asosida ishlashiga yoʻl qoʻymaslik; z) besh yil mobaynida sugʻurta faoliyatini amalga oshirishga oid barcha maʼlumotlarni, jumladan ish yozishmalarini saqlash. Sugʻurtalovchilar (qayta sugʻurtalovchilar) uchun qoʻshimcha litsenziya talablari va shartlari: a) ustav fondining qonunchilik hujjatlarida belgilangan eng kam miqdorining mavjud boʻlishi; b) vakolatli davlat organi tomonidan belgilangan Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimidan foydalanish talablari va shartlariga rioya qilish; v) qonunchilik talablari asosida elektron sugʻurta xizmatlari koʻrsatishni taʼminlash uchun axborot tizimining mavjudligi; g) sugʻurtaning barcha turlari boʻyicha sugʻurta (qayta sugʻurta) shartnomalarini Yagona axborot tizimi orqali roʻyxatdan oʻtkazish va ushbu tizim orqali sugʻurta polislarini rasmiylashtirish; d) aksiyadorlar boʻlgan yuridik shaxslarning haddan tashqari (potensial oluvchidan oxirgi benefitsiar mulkdorgacha uchta pogʻonadan koʻp) darajalarga tabaqalashtirilishi mavjud boʻlmasligi; e) Qoraqalpogʻiston Respublikasida, barcha viloyatlar va Toshkent shahrida majburiy sugʻurta shartnomalarini tuzish, jabrlanuvchi (uning merosxoʻri yoki huquqiy vorisi)ning sugʻurta toʻlovlari toʻgʻrisidagi talablarini koʻrib chiqish va sugʻurta toʻlovlarini amalga oshirish vakolati berilgan oʻz filiallariga ega boʻlishi — transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qiluvchi sugʻurtalovchilar uchun; j) sugʻurtalovchining Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha toʻlovlarni kafolatlash jamgʻarmasi bilan unga aʼzolik toʻgʻrisidagi yozma bitimning mavjud boʻlishi — transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qiluvchi sugʻurtalovchilar uchun; z) Qoraqalpogʻiston Respublikasida, barcha viloyatlar va Toshkent shahrida ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomalari yoki annuitetlar shartnomasi tuzish, ish beruvchilar (yoki) jabrlanuvchilar yoxud naf oluvchilarning sugʻurta tovonini toʻlash toʻgʻrisidagi talablarini koʻrib chiqish va sugʻurta toʻlovlarini amalga oshirish vakolatiga ega boʻlgan oʻz filiallari mavjud boʻlishi — ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurtalovchilar uchun; i) Qoraqalpogʻiston Respublikasida, viloyatlar va Toshkent shahrida tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasini tuzishga, tashuvchilar, jabrlanuvchilar va naf oluvchilarning sugʻurta tovoni haqidagi talablarini koʻrib chiqishga hamda sugʻurta tovonini amalga oshirishga vakolatli oʻz filiallariga ega boʻlishi — tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qiluvchi sugʻurtalovchilar uchun; k) sugʻurtalovchida tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilishni amalga oshirishga haqli boʻlgan sugʻurtalovchilar oʻrtasida sugʻurta sherikchiligini tuzish haqida birgalikdagi faoliyat toʻgʻrisidagi shartnomaning mavjud boʻlishi — tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qiluvchi sugʻurtalovchilar uchun. Sugʻurta brokerlari uchun qoʻshimcha litsenziya talablari va shartlari: a) sugʻurta brokerining sugʻurta faoliyatini amalga oshirishda shartnoma majburiyatlariga rioya etilishini taʼminlash; b) sugʻurta shartnomasining litsenziat mijozi uchun qulay shartlarda tuzilishi va bajarilishi; v) sugʻurtalashga doir vositachilik faoliyatini asosiy faoliyat turi sifatida amalga oshirish. Litsenziya talablari va shartlarining bir marta qoʻpol ravishda buzilishi jumlasiga kiradigan harakatlar Oʻzbekiston Respublikasining “Sugʻurta faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni 54-moddasida belgilangan. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Sugʻurta faoliyati klassifikatori: Hayotni sugʻurta qilish sohasi Klass tartib raqami Klassning nomi Mazmuni va sugʻurta qilish shartlari boʻyicha talablar I klass Hayot va annuitetlar Quyidagi hollarda sugʻurta summalari toʻlash boʻyicha sugʻurtalovchining majburiyatlarini nazarda tutuvchi, bir yildan ortiq muddatga amal qiluvchi hayotni sugʻurta qilish turlari majmui: sugʻurta qilinuvchining sugʻurta muddati tamom boʻlgungacha yoki sugʻurta shartnomasida belgilangan yoshgacha yashashi; sugʻurta qilinuvchining vafot etishi; shuningdek sugʻurta shartnomasi amal qilishi davridagi joriy toʻlovlar (annuitetlar), III klass bundan mustasno II klass Nikoh va tugʻilish Nikohga kirishda yoki bola tugʻilganda sugʻurta summasi toʻlanishini taʼminlovchi, bir yildan ortiq muddatga amal qiluvchi hayotni sugʻurta qilish turlari majmui III klass Hayotni uzoq muddatli sugʻurta qilish Umrbod renta toʻlanishi bilan birgalikda hayotni sugʻurta qilish turlari majmui IV klass Sogʻliqni sugʻurta qilish Koʻrsatib oʻtilgan sugʻurta davri kamida besh yildan kam boʻlmagan muddatga yoki sugʻurta qilinuvchining pensiya yoshiga yetguniga qadar belgilanishi sharti bilan baxtsiz hodisa yoki muayyan turdagi baxtsiz hodisa yoki kasallik yoki kasallanish tufayli qattiq shikastlanish natijasida mehnatga layoqatlilikni yoʻqotganda sugʻurta summalari toʻlanishini taʼminlovchi hayotni sugʻurta qilish turlari majmui. Bunda shartnomada koʻrsatilgan sugʻurta davri sugʻurtalovchi tomonidan bir tomonlama tartibda bekor qilinishi yoki oʻzgartirilishi mumkin emas V klass Majburiyatlarni taʼminlash uchun hayotni sugʻurtalash Sugʻurtalangan shaxs ushbu hodisadan oldin (qarz muddati tugaguniga qadar omon qolish yoki boshqa majburiyatni toʻliq bajarish) vafot etgan taqdirda sugʻurtalangan shaxsning naf oluvchilari va (yoki) sugʻurtalangan shaxsning majburiyatlari boʻlgan shaxsga ushbu majburiyat doirasida sugʻurta summasini toʻlashni taʼminlaydigan muayyan hodisa (qarz muddati tugaguniga qadar omon qolish yoki boshqa majburiyatni toʻliq bajarish)da sugʻurta toʻlovisiz (sugʻurta mukofotini qaytarmasdan) hayotni sugʻurtalash turlarining majmui VI klass Uzoq muddatli ixtiyoriy pensiya sugʻurtasi Sugʻurtalangan shaxs tomonidan amalga oshiriladigan va sugʻurtalangan shaxs pensiya yoshiga yetganida sugʻurta shartnomasida belgilangan oylik renta yoki bir martalik toʻlov shaklida sugʻurta summalarini toʻlashni taʼminlaydigan hayotni sugʻurtalash turlarining majmui VII klass Kapitalni qaytarish bilan hayotni sugʻurtalash Sugʻurta qildiruvchi qoʻyilgan mablagʻlarning qaytmaslik xavfida ishtirok etgan shartda, toʻlangan sugʻurta mukofotlari va sugʻurta toʻlovining kafolatlangan miqdori va sugʻurta shartnomasida belgilangan toʻlov muddati doirasida investitsiya obyektini joylashtirish va aniqlash masalasini yechishda sugʻurta qildiruvchining ishtiroki bilan hayotni sugʻurtalash turlari majmui Umumiy sugʻurta sohasi Klass tartib raqami Klassning nomi Mazmuni va sugʻurta qilish shartlari boʻyicha talablar 1-klass Baxtsiz hodisalardan ehtiyot shart sugʻurta qilish Quyidagi hollarda: a) baxtsiz hodisa yoki muayyan turdagi baxtsiz hodisa natijasida sogʻliqning qattiq shikastlanishi, yoxud; b) baxtsiz hodisa yoki muayyan turdagi baxtsiz hodisa natijasida vafot etgan taqdirda, yoxud; v) kasallik yoki muayyan turdagi kasallik natijasida mehnat qobiliyatini yoʻqotish, shu jumladan,ishlab chiqarishda jarohatlanish va kasb kasalliklari, biroq 2-klass va hayotni sugʻurta qilish sohasining IV klassi boʻyicha sugʻurta shartnomalarini istisno qilgan holda sugʻurta qilingan shaxsga sugʻurta taʼminotining belgilab qoʻyilgan pul summasi yoki pul kompensatsiyasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurta turlari majmui 2 - klass Kasallikdan ehtiyot shart sugʻurta qilish Sugʻurta taʼminotining belgilab qoʻyilgan pul summasi toʻlanishini yoki kasallik yoki sogʻliqning izdan chiqishi munosabati bilan sugʻurta qildiruvchining pul kompensatsiyasi (yoki uning ham, buning ham kombinatsiyasi)ni taʼminlovchi sugʻurta turlari majmui, biroq hayotni sugʻurta qilish sohasining IV klassi boʻyicha shartnomalarni istisno qilgan holda 3 - klass Yer usti transport vositalarini sugʻurta qilish Transport vositalari, oʻzi yurar mashina va mexanizmlar, harakatlanadigan temir yoʻl tarkibi bundan mustasno, yoʻqotilganda yoki shikastlanganda sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurta turlari majmui 4 - klass Harakatlanadigan temir yoʻl tarkibini sugʻurta qilish Harakatlanadigan temir yoʻl tarkibi yoʻqotilganda yoki shikastlanganda sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurtaning turlari majmui 5-klass Aviatsiya sugʻurtasi Havo kemasi, havo kemasining mashina asbob-uskunalari, jihozlari, inventari, ehtiyot qismlari yoʻqotilganda yoki shikastlanganda sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurtaning turlari majmui 6-klass Dengiz sugʻurtasi Dengiz va ichki daryo kemalari, kemalarning mashina asbob-uskunalari, asbob-uskunalari, inventari, ehtiyot qismlari yoʻqotilganda yoki shikastlanganda sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurtaning turlari majmui 7-klass Yoʻldagi mol-mulkni sugʻurta qilish Transportning har xil turlari bilan tashishda yuklar, bagaj va boshqa mol-mulk yoʻqotilganda yoki shikastlanganda sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurtaning turlari majmui 8-klass Mol-mulkni olovdan va tabiiy ofatlardan sugʻurta qilish Yongʻin, portlash, boʻron, dovul, jala, koʻchki, tuproqning choʻkishi, yemirilish, yer osti suvlari, sel, yashin urishi, zilzila, yadro energiyasi taʼsiri natijasida mol-mulk (3 va 7-klasslarda koʻrsatilganlar bundan mustasno) yoʻqotilganda yoki shikastlanganda sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurtaning turlari majmui 9-klass Mol-mulkni zarardan sugʻurta qilish 8-klassda koʻrsatilmagan doʻl, qalin qor yogʻishi yoki qattiq sovuq tushishi, buzib kirib oʻgʻirlik qilish va boshqa voqealar natijasida mol-mulk (3 va 7-klasslarda koʻrsatilgandan boshqa) yoʻqotilganda yoki shikastlanganda sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurtaning turlari majmui 10-klass Avtofuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish Yer usti transport vositalari va boshqa oʻziyurar mashinalar va mexanizmlardan foydalanish oqibatida, tashuvchilarning javobgarligi ham shu jumlaga kiradi, uchinchi shaxslarga (jismoniy va yuridik shaxslarga) zarar yetkazilgan taqdirda,sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurta turlari majmui 11-klass Aviatsiya sugʻurtasi doirasidagi javobgarlikni sugʻurta qilish Havo kemasidan foydalanish oqibatida, aviatashuvchilarning javobgarligi ham shu jumlaga kiradi, uchinchi shaxslarga (jismoniy va yuridik shaxslarga) zarar yetkazilgan taqdirda,sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurta turlari majmui 12-klass Dengiz sugʻurtasi doirasida javobgarlikni sugʻurta qilish Dengiz va ichki kemalardan foydalanish oqibatida, dengiz tashuvchisining javobgarligi ham shu jumlaga kiradi, uchinchi shaxslarga (jismoniy va yuridik shaxslarga) zarar yetkazilgan taqdirda,sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurta turlari majmui 13-klass Umumiy fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish 10, 11 va 12-klasslarda koʻrsatilmagan tavakkalchiliklar oqibatida uchinchi shaxslar (jismoniy va yuridik shaxslar) oldida fuqarolik javobgarligi paydo boʻlgan taqdirda,sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurta turlari majmui 14-klass Kreditlarni sugʻurta qilish Sugʻurta qildiruvchining debitori nochorligi (bankrotlik) yoki debitorning sugʻurta qildiruvchi oldidagi qarzlarni qaytarish majburiyati bajarilmasligi (nochorlikdan tashqari) natijasida sugʻurta qildiruvchi zarar koʻrganda sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurta turlari majmui 15-klass Kafillikni (kafolatlarni) sugʻurta qilish Sugʻurta qildiruvchining oʻziga berilgan kafolatni bajarishi majburiyati natijasida sugʻurta qildiruvchi zarar koʻrganda sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurta turlari majmui 16-klass Boshqa moliyaviy tavakkalchiliklardan sugʻurta qilish Quyidagi hollarda: a) sugʻurta qildiruvchining biznesi (xoʻjalik faoliyati) uzilib qolishi yoki sugʻurta qildiruvchi tomonidan amalga oshirilayotgan biznes (xoʻjalik faoliyati) koʻlami kamayishi natijasida sugʻurta qildiruvchi zarar koʻrganda; b) oldindan nazarda tutilmagan xarajatlar natijasida sugʻurta qildiruvchi zarar koʻrganda (17-klassda koʻrsatilgandan tashqari); v) shartnomalar tuzilishi va bajarilishi bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish natijasida mazkur darajaning a) va b) bandlarida koʻrsatilgandan boshqa nobudgarchiliklarga uchraganda sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurta turlari majmui 17-klass Huquqiy himoya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni sugʻurta qilish Sud muhokamasi bilan bogʻliq koʻrilgan xarajatlar natijasida sugʻurta qildiruvchi zarar koʻrganda sugʻurta qoplamasi toʻlanishini taʼminlovchi sugʻurta turlari majmui 18-klass Tibbiy sugʻurta Sugʻurtalangan shaxsning sugʻurta shartnomasida koʻrsatilgan shartlarga muvofiq tibbiy yordam olishini taʼminlaydigan sugʻurta turlarining majmui, biroq 2-klass va hayotni sugʻurta qilish sohasining IV klassi boʻyicha shartnomalarni istisno qilgan holda Litsenziat, unda mazkur pasportda belgilanadigan sugʻurta klasslarini qoʻshib olib borishga doir cheklashlarni hisobga olgan holda sugʻurtaning tegishli klasslari koʻrsatilgan litsenziya mavjud boʻlgan taqdirda,ikki va undan ortiq sugʻurta klassi belgilariva mazmunini jamlovchi sugʻurta turini ishlab chiqishga haqlidir. Hayotni sugʻurta qilish sohasida sugʻurta faoliyatini amalga oshiruvchi litsenziat — sugʻurtalovchi umumiy sugʻurta sohasida sugʻurta faoliyatini qoʻshib olib borishga haqli emas, umumiy sohasining 1,2 va 18 klasslari boʻyicha faoliyat bundan mustasno.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 7-ILOVA

Isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol mahsulotlari ishlab chiqarish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol mahsulotlari ishlab chiqarish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) rektifikatlangan isteʼmol etil spirtini, shu jumladan, uzum, rezavor meva, shuningdek, vino spirtini, uzum va rezavor mevadan tayyorlangan spirt xomashyosini ishlab chiqarish; b) texnik etil spirtini, efiroaldegidli fraksiyani (etil spirtining bosh fraksiyasini) ishlab chiqarish; v) uzum, vino, konyak, viski, rom, rezavor meva va kalvados distillyatini ishlab chiqarish; g) aroq, shu jumladan, uzum va meva arogʻini, shuningdek, likyor-aroq mahsulotlarini ishlab chiqarish; d) konyak, konyak ichimligini, brendi, viski, rom, kalvadosni ishlab chiqarish; e) uzum va rezavor meva vinosini, koʻpiklanadigan va gazli vinoni ishlab chiqarish, bundan tabiiy vinolar va pivo ishlab chiqarish mustasno; j) oʻtkirligi 7,0 foizdan 22 foizgacha boʻlgan vino ichimliklarini ishlab chiqarish; z) uzum va rezavor mevadan tayyorlangan vino materiallarini ishlab chiqarish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidentlari 4. Litsenziyalovchi organ: Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, STIR, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ombor binolarining joylashgan joyi, ishlab chiqariladigan mahsulot turining nomi, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) ishlab chiqarish obyektining pasporti. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: yillik litsenziya toʻlovlari: a) rektifikatlangan isteʼmol etil spirti ishlab chiqarish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravari miqdorida; b) texnik etil spirti, efiraldegidli fraksiya (etil spirtning bosh fraksiyasi) ishlab chiqarish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravari miqdorida; v) isteʼmol etil spirtidan aroq va likyor-aroq ishlab chiqarish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 250 baravari miqdorida; g) oʻtkirligi 7,0 dan 22,0 foizgacha boʻlgan vino ichimliklari ishlab chiqarish uchun-bazaviy hisoblash miqdorining 250 baravari miqdorida; d) uzum va meva arogʻi, uzum va rezavor meva vinosi, konyak, konyak ichimliklari, brendi, viski, rom, kalvados ishlab chiqarish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravari miqdorida; e) uzum va rezavor meva spirti, vino spirti, uzumdan va rezavor mevadan tayyorlangan spirt xomashyosi, uzumli, vinoli, konyakli, viskili, romli, rezavor mevali va kalvadosli distillyat, koʻpiklanadigan va gazlangan vino ishlab chiqarish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida; j) uzum va rezavor mevadan vino materiallari ishlab chiqarish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravari miqdorida. Yillik litsenziya toʻlovidan tushadigan mablagʻlar Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga kirim qilinadi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol mahsulotlari ishlab chiqarishda (shu jumladan, saqlanishi va aylanmasiga rioya qilish) qonunchilikka va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga qatʼiy rioya qilish; b) ishlab chiqarish xavfsizligini, mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligini, yongʻin xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi va ekologiya talablari va normalariga rioya etish; v) lizensiyalanadigan faoliyatni amalga oshirish uchun amaldagi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjatlar, gigiyenik xulosalar va boshqa tegishli hujjatlarning mavjudligi; g) har bir mahsulot turi uchun texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq ishlab chiqilgan va Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi tomonidan tasdiqlangan, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan texnologik yoʻriqnomalarning mavjudligi; d) spirt va alkogol mahsulotlari ishlab chiqarish sohasida tegishli malakaga ega boʻlgan kamida ikki nafar mutaxassisning mavjudligi; e) zarur asbob-uskunalar, priborlar, kimyoviy reaktivlar va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar bilan jihozlangan, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda nazarda tutilgan barcha zarur fizik-kimyoviy, mikrobiologik va boshqa koʻrsatkichlarni tahlil qilish imkonini beruvchi ishlab chiqarish laboratoriyalari mavjudligi;* j) ishlab chiqariladigan mahsulotning texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligi boʻyicha isteʼmol etil spirti va alkogol mahsulotlarining organoleptik xususiyatlarini aniqlash boʻyicha degustatsiya komissiyasiga har chorakda mahsulot namunalarini taqdim etish; z) “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi hamda isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol va tamaki mahsulotlari ishlab chiqarish va ularning aylanmasi hajmini hisobga olish axborot tizimini joriy etish va foydalanish, shuningdek, elektron shakldagi hisobvaraq-fakturadan foydalanish; i) qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq etil spirti va alkogol mahsulotlari savdosi qoidalariga rioya qilish; k) isteʼmol va texnik etil spirti ishlab chiqaruvchi tashkilotlarda alkogol mahsulotlari ishlab chiqarishga yoʻl qoʻymaslik;* l) rektifikatlangan isteʼmol etil spirti ishlab chiqaruvchi tashkilotlarda Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasining etil spirti sifatini aniqlash laboratoriyasining mavjudligi; m) aroq hamda isteʼmol etil spirtidan (uzum va rezavor meva etil spirtidan tashqari) aroq va likyor-aroq mahsulotlari ishlab chiqarish boʻyicha mavjud yillik ishlab chiqarish quvvatlaridan kelib chiqib, yarim yil yakunlari boʻyicha ishlab chiqarish quvvatlaridan foydalanish koʻrsatkichi 60 foizidan kam boʻlmagan miqdorda foydalanilishini taʼminlash. Bunda yillik ishlab chiqarish hajmi absolyut alkogolga qayta hisoblaganda kamida 100 ming dekalitrni tashkil qilishi lozim; n) aroq ishlab chiqarmaydigan tashkilotlarda isteʼmol etil spirtidan (uzum va rezavor meva etil spirtidan tashqari) likyor-aroq mahsulotlari ishlab chiqarish boʻyicha mavjud yillik ishlab chiqarish quvvatlaridan oʻrnatilgan quvvatlarning 50 foizidan kam boʻlmagan miqdorda foydalanilishini taʼminlash; o) aroq va (yoki) likyor-aroq mahsulotlari ishlab chiqaruvchilar tomonidan uch yil ichida oʻzining texnik uzum navlari plantatsiyalarini bir tekis yaratilishi va kelgusida vino materiallari va (yoki) vino ishlab chiqarishni tashkil qilish. Bunda texnik uzum navlari ekilganidan keyingi uch yildan soʻng texnik uzum navlari plantatsiyalarining maydoni aroq va (yoki) likyor-aroq mahsulotlarini yillik ishlab chiqarish hajmining 75 foiziga mutanosib keladigan vino materiallari va (yoki) vino ishlab chiqarish uchun zarur boʻlgan hosilni yigʻish imkonini berishi kerak; p) vino-konyak mahsulotlarini saqlash va yetiltirish uchun eman bochkalari mavjud boʻlgan tashkilotlar tomonidan tabiiy vino, vino materiallar va konyak spirtlari ishlab chiqarish hamda uzumni qayta ishlash faoliyatini amalga oshirish; r) tashkilotlar tomonidan doimiy ravishda ustav fondining quyidagi miqdori taʼminlanishi: isteʼmol etil spirti va aroq ishlab chiqaruvchi tashkilotlar uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 000 baravari miqdorida va undan ortiq; boshqa alkogol mahsulotlari ishlab chiqaruvchilar (uzum va mevalarni birlamchi qayta ishlash tashkilotlari bundan mustasno) uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 000 baravari miqdorida va undan ortiq; s) barcha isteʼmol va texnik etil spirti ishlab chiqarish hamda alkogol mahsulotlarini quyish liniyalarida yigʻma hisobga olish maʼlumotlari koʻrsatkichlarini tegishli himoyalash vositasiga ega boʻlgan tayyor mahsulotlarni elektron hisoblagichlarning mavjud boʻlishi; t) real vaqt rejimida avtomatlashtirilgan kuzatish tizimi (GPS) bilan jihozlangan hamda isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol va tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish va ularning aylanmasi hajmini hisobga olish axborot tizimiga integratsiya qilingan elektron hisoblagich oʻrnatilgan hamda elektron hisobvaraq-faktura, tovar-transport yuk xati mavjud avtotransport vositalari orqali isteʼmol va texnik etil spirtini yuklash va tashish; u) alkogol mahsulotlariga nisbatan roʻyxatdan oʻtkazilgan tovar belgilarini qoʻllash va (yoki) patentlangan sanoat namunalaridan foydalanish, shu jumladan, tegishli litsenziya shartnomalari asosida;* f) yillik litsenziya toʻlovlarini, shuningdek, soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarni oʻz vaqtida toʻlash boʻyicha qonunchilikda belgilangan talablarga rioya qilish;* x) alkogol mahsulotlari ishlab chiqarishda va ularning savdosida sifat talablariga, shuningdek, aksiz markalarini qoʻllash hamda identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tartiblariga rioya etish;* s) alkogol mahsulotlarini ishlab chiqarish jarayonlarini monitoring va nazorat qilish imkonini beruvchi videokuzatuv vositalarini oʻrnatish;* ch) isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol mahsulotlari ulgurji realizatsiyasiga oid shartnomalar soliq organlarida majburiy hisobga qoʻyish; sh) alkogol mahsulotining asosiy ishlab chiqarish uskunalarini hamda uning mulkdorlarini vakolatli davlat organida majburiy roʻyxatdan oʻtkazish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) ishlab chiqarish va saqlash inshootlarining, shuningdek, texnologik uskunalarning qonunchilikda belgilangan sanitariya-gigiyena talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy boshqarmalarining xulosasi; b) ishlab chiqarishning qonunchilikda belgilangan mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining hududiy boshqarmalari xulosasi; v) ishlab chiqarishning, ishlab chiqarish va saqlash binolarining qonunchilikda belgilangan yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida davlat yongʻin nazorati organining xulosasi; g) Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining ishlab chiqariladigan mahsulotning sifati va xavfsizligini nazorat qilish uchun zarur boʻlgan texnik tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar hamda oʻlchash jihozlari bilan taʼminlanganligi toʻgʻrisidagi xulosasi; 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. Xorijiy isteʼmol etil spirtidan foydalangan holda alkogol mahsulotlari ishlab chiqarishga yoʻl qoʻyilmaydi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. Litsenziyalovchi organ litsenziat tomonidan faoliyatni amalga oshirishda litsenziya talablariga rioya qilinmaganda jarima koʻrinishida quyidagi moliyaviy sanksiyalarni qoʻllaydi: a) aroq, shuningdek, isteʼmol etil spirtidan aroq va likyor-aroq mahsulotlarini ishlab chiqarishda mavjud ishlab chiqarish quvvatlaridan foydalanish koʻrsatkichi har yarim yil yakunlari boʻyicha 60 foizdan kam boʻlganda, belgilangan 60 foizning bajarilmagan qismiga aksiz soligʻi summasining 50 foizi miqdorida. Bunda har yarim yillik yakunlari boʻyicha mavjud ishlab chiqarish quvvatlaridan foydalanish koʻrsatkichi 60 foizdan koʻp boʻlganda va aksiz soligʻi toʻliq toʻlangan taqdirda, undirilgan moliyaviy jarima summalari korxonaga qaytarib beriladi; b) aroq ishlab chiqarmaydigan tashkilotlarda isteʼmol etil spirtidan likyor-aroq mahsulotlari ishlab chiqarish boʻyicha mavjud yillik ishlab chiqarish quvvatlari quyidagidan kam boʻlmagan miqdorda ishlatilishini taʼminlamaslik: 50 foizdan — bazaviy hisoblash miqdorining 150 baravari miqdorida; 30 foizdan — bazaviy hisoblash miqdorining 250 baravari miqdorida; v) boshqa turdagi spirtdan (rektifikatlangan isteʼmol etil spirti, konyak distillyati va meva, uzumdan rektifikatlangan etil spirtidan tashqari) foydalangan holda alkogol mahsulotlari ishlab chiqarish, shuningdek, xorijiy etil spirtidan foydalangan holda alkogol mahsulotlari ishlab chiqarish — ishlab chiqarilgan mahsulot bahosining (ulgurji narxlarda) 200 foizi miqdorida, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 150 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda; g) etil spirti va alkogol mahsulotlarini litsenziya olish chogʻida arizada kiritilmagan saqlash joylarida saqlash — bunday saqlash joylarida boʻlgan mahsulot qiymatining 100 foizi miqdorida, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 150 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda; d) tashkilotlar tomonidan alkogol mahsulotlarini bunday mahsulotga belgilangan eng kam ulgurji narxlardan past narxlarda sotish: alkogol mahsulotlarini (pivodan tashqari) ishlab chiqaruvchi tashkilot tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan minimal ulgurji-sotish narxlaridan past narxlarda sotilgan qiymatning 20 foizi miqdorida, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda; jarima qoʻllanilgandan keyin bir yil mobaynida aynan oʻsha qoida buzish takroran aniqlanganda — alkogol mahsulotlarini (pivodan tashqari) ishlab chiqargan tashkilot tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan minimal ulgurji-sotish narxlaridan past narxlarda sotilgan qiymatning 50 foizi miqdorida, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda; e) isteʼmol etil spirtini 50 foizlik oldindan toʻlovsiz sotish-olib chiqib ketilgan yoki tashiladigan mahsulotning 50 foizi qiymati, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 150 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda; j) alkogol mahsulotini (pivo mahsuloti, koʻpiklanadigan va tabiiy vinodan tashqari) alkogol mahsulotlarining ulgurji savdosini amalga oshirish boʻyicha litsenziyaga ega boʻlmagan shaxsga sotish — olib chiqib ketilgan yoki tashiladigan mahsulotning 100 foizi qiymati, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda; z) isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol va tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish va ularning aylanmasi hajmini hisobga olish axborot tizimi hisobiga kiritmasdan ishlab chiqarish va (yoki) muomalaga chiqarish — bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida; i) isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol va tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish va ularning aylanmasi hajmini hisobga olish axborot tizimiga ishlab chiqarilgan va (yoki) muomalaga chiqarilgan isteʼmol etil spirti, alkogol mahsuloti hajmlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etmaslik yoki oʻz vaqtida taqdim etmaslik yoxud ishonchli boʻlmagan maʼlumotlarni taqdim etish — bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida; y) boshqa litsenziya talablarining bajarilmasligi — bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida; k) alkogol mahsulotlarini aksiz markalarisiz yoki soxta aksiz markalari bilan ishlab chiqarish — bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravari miqdorda. Noqonuniy ishlab chiqarish, aksiz markasiz, raqamli markirovkasiz yoki sifatsiz alkogol mahsulotlarini ishlab chiqarish holatlari aniqlanganda ishlab chiqarish uskunalari davlat foydasiga oʻtkaziladi. Isteʼmol va texnik etil spirtini masofaviy onlayn kuzatish (GPS) tizimi oʻrnatilmagan, elektron hisobvaraq-fakturasiz, tovar-transport yuk xatisiz hamda belgilangan talablarga javob bermaydigan transport vositalariga yuklash va tashish holatlari litsenziya talablarini buzish deb baholanib, litsenziyaning amal qilishini 10 kun muddatga toʻxtatib turishga asos boʻladi. Bunda ushbu bandda nazarda tutilgan litsenziya talablari bir yil ichida takroran buzilgan taqdirda, bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravari miqdorida moliyaviy jarima qoʻllaniladi. Litsenziya talablari va shartlarini buzganlik uchun toʻlanadigan jarimalar Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti qoshidagi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga kirim qilinadi.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 8-ILOVA

Alkogol mahsulotlarining ulgurji savdosi (tabiiy va koʻpiklanadigan vinolar, pivo va pivo ichimliklari bundan mustasno) faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: alkogol mahsulotlarining ulgurji savdosi (bundan tabiiy va koʻpiklanadigan vinolar, pivo va pivo ichimliklari mustasno) boʻyicha faoliyat uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: alkogol mahsulotlarining ulgurji savdosi 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, STIR, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), alkogol mahsulotlarining ulgurji savdosini amalga oshirishga ombor binolarning yuridik manzillari, litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) alkogol mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatish uchun moʻljallangan binoga nisbatan mulk huquqini yoki boshqa ashyoviy huquqlarni tasdiqlovchi hujjat yoki ijara shartnomasining nusxasi; v) shakllantirilgan ustav fondi miqdori toʻgʻrisida dalolat beruvchi hujjat nusxasi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: litsenziya berganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravari miqdorida yillik litsenziya toʻlovi undiriladi. Yillik litsenziya toʻlovidan tushadigan mablagʻlar Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga kirim qilinadi. Navbatdagi yil uchun yillik litsenziya toʻlovi litsenziyadan foydalanishning keyingi yili boshlanishidan kamida 30 kun oldin toʻlanadi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 4 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) alkogol mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatishni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga qatʼiy rioya qilish; b) alkogol mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatish uchun moʻljallangan va belgilangan talablarga javob beradigan binoga egalik qilish (oʻz mulkida boʻlishi, xoʻjalik yuritishida, operativ boshqaruvida boʻlishi yoki ijaraga olgan boʻlishi); v)Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasining isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol va tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish va ularning aylanmasi hajmini hisobga olish axborot tizimini ishlatish; g) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasining axborot tizimiga integratsiyalashgan elektron hisobvaraq-fakturadan foydalanish hamda alkogol mahsulotlari ulgurji realizatsiyasiga oid shartnomalarni soliq organlarida majburiy hisobga qoʻyish; d) alkogol mahsulotlarini olib kirish hamda sotishga doir cheklovlarga rioya qilish, shuningdek, yillik litsenziya toʻlovini toʻlash; e) ustav fondini bazaviy hisoblash miqdorining 1 000 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda mablagʻ koʻrinishida shakllantirish; j) alkogol mahsulotlarining chakana savdosi bilan shugʻullanishga va (yoki) umumiy ovqatlanish korxonalari orqali chakana sotish uchun xabarnomalar reyestriga kiritilmagan yuridik shaxslarga sotishga yoʻl qoʻymaslik, mahalliy pivo mahsulotlari, koʻpiklanadigan va tabiiy vinolar bundan mustasno;* z) alkogol mahsulotlariga aksiz markalarini qoʻllash tartiblariga hamda identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tartiblariga rioya etish;* i) alkogol mahsulotlari ishlab chiqarish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan mahalliy ishlab chiqaruvchilar tomonidan ishlab chiqarilgan alkogol mahsulotlarini (tabiiy vinolar bundan mustasno) saqlash va sotish, import qilingan alkogol mahsulotlarini saqlash va sotish bundan mustasno;* k) sifatsiz va kirim qilinmagan mahsulotlar savdosiga yoʻl qoʻymaslik.* 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: omborning sanitariya qoidalari va normalariga muvofiqligi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi tuman (shahar) boʻlimining xulosasi (2 ish kuni); ombor inshootlarining qonunchilikda belgilangan yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimlarining xulosasi (2 ish kuni). 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. Alkogol mahsulotlarining ulgurji savdosi faoliyatini isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol mahsulotlarini ishlab chiqarish hududida amalga oshirishga yoʻl qoʻyilmaydi. Litsenziya talablari va shartlari buzilganda litsenziatga quyidagi miqdorlarda moliyaviy jarima qoʻllaniladi: a) alkogol mahsulotlarini litsenziya olish chogʻida arizaga kiritilmagan joylarda saqlash uchun — shunday joyda saqlangan tovar qiymatining 100 foizi, ammo bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda; b) isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol va tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish va ularning aylanmasi hajmini hisobga olish axborot tizimda hamda “Asl belgisi” MATda qayd etmasdan alkogol mahsulotlarini sotish, unga ishonchli boʻlmagan yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarni kiritish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravari miqdorida; v) litsenziya talablarini va shartlarini boshqa tarzda buzganlik uchun (bundan litsenziya talablari va shartlarini bir marta qoʻpol ravishda buzish holatlari mustasno) — bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida moliyaviy sanksiyalar qoʻllaniladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 9-ILOVA

Tamaki mahsulotlari ishlab chiqarish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: tamaki mahsulotlari ishlab chiqarish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: tamaki mahsulotlari (barcha klassdagi sigaretlar, papiroslar, sigaralar va sigarillalar)ni sanoat asosida ishlab chiqarish 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) quyidagilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi ishlab chiqarish obyektining pasporti: ishlab chiqarish obyektining bosh rejasi, shuningdek, ishlab chiqarish sikli va muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining joylashishi toʻgʻrisidagi hujjatlar; uskunaning ishlab chiqarilgan yili, ishlab chiqaruvchisi va ishlab chiqarilgan mamlakat; uskunaning texnik holati va oʻrnatilgan ishlab chiqarish quvvatlari. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari miqdori 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravari miqdori 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 10 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) tamaki mahsulotlari ishlab chiqarish sohasidagi Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga, texnik reglamentlarga majburiy rioya qilish; b) ishlab chiqarishning toʻliq texnologik jarayoniga rioya qilish — binolar yaxlitligi, xom ashyoni pirovard isteʼmolchiga sotish uchun tayyor mahsulot etib qayta ishlashni taʼminlovchi texnologik asbob-uskunalarning mavjudligi; v)tamaki mahsulotlari ishlab chiqarishni texnik nazorat qilish boʻyicha Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi organlari tomonidan akkreditatsiya qilingan laboratoriyalarning mavjudligi; g) tamaki mahsulotlari ishlab chiqarishda texnika xavfsizligini, yongʻin xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi va ekologiya talablari va normalarini taʼminlash; d) roʻyxatdan oʻtkazilgan (patentlangan) tovar belgilarining mavjudligi; e) mahsulotning har bir turi boʻyicha texnik reglamentlar talablariga muvofiq ishlab chiqilgan texnologik yoʻriqnomalarning mavjud boʻlishi; j) ishlab chiqarilayotgan tamaki mahsulotlarini Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda aksiz markalari bilan markalash uchun asbob-uskunalarning mavjud boʻlishi;* z) tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarishda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlarga ega boʻlgan, shu jumladan, import qilingan tamaki xom ashyosidan foydalanish. Mahalliy qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilardan tamaki xomashyosini sotib olish miqdorini tamaki mahsulotlari ishlab chiqarishda foydalaniladigan umumiy yillik hajmning 20 foizidan kam boʻlmasligi lozim. Bunda mahalliy qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilardan sotib olingan tamaki xom ashyosini ishlab chiqarishda foydalanish talabgor tomonidan mustaqil hal qilinadi. Mahalliy qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilardan tamaki xom ashyosi sotib olishga avans berish agrotexnologiya tadbirlarini oʻz vaqtida amalga oshirish uchun kontrakt summasining kamida 50 foizi miqdorida taʼminlanishi kerak; i) tamaki mahsulotlariga aksiz markalarini qoʻllash tartiblariga hamda identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tartiblariga rioya etish;* k) tamaki mahsulotlarini raqamli tamgʻalash va kuzatishning axborot tizimlari, tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarish hamda aylanishi hajmlarini hisobga olishning axborot tizimlari joriy etilishini va ulardan foydalanilishini;* l) soliq organlarining axborot tizimiga integratsiya qilingan elektron hisobvaraq-fakturalardan foydalanilishini hamda tamaki mahsulotlari ulgurji realizatsiyasiga oid shartnomalarni soliq organlarida elektron tarzda majburiy hisobga qoʻyish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy boshqarmalarining mahsulotlar, ishlab chiqarish sharoitlari va asbob-uskunalarning sanitariya-gigiyena talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosasi (5 ish kuni ichida); ishlab chiqarishning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida Favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boshqarmalarining xulosasi (5 ish kuni ichida); belgilangan talablarga muvofiq ishlab chiqarish uchun zarur shart-sharoitlarning mavjudligi toʻgʻrisida Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining xulosasi (5 ish kuni ichida). 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. *Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 10-ILOVA

Affinaj faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: affinaj faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) ikkilamchi resurslar, parcha va chiqindilardagi qimmatbaho metallarni, shu jumladan, oltin izlovchilar usulida qazib olingan qimmatbaho metallarni affinaj qilish, shuningdek, mexanik, kimyoviy va metallurgiya jarayonlaridan foydalangan holda oʻz ishlab chiqarish chiqindilaridan qimmatbaho metallarni ajratib olish; b) foydali qazilmalarni qazib olish uchun yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqini beruvchi litseziyaga ega boʻlganlar uchun — tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan mineral xom ashyoni qazib olish, qayta ishlash, tashish, shixtovkalash, tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan konsentratlarni, gravitatsiya konsentratlarini, choʻkindi oltinni, Dore qotishmasini, katod metallarni, rux choʻkmalarini, boyitilgan smolani olish; v) tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan ikkilamchi resurslarni, parcha va chiqindilarni toʻplash, tashish, qismlarga ajratish, ularga dastlabki ishlov berish, ularni saralash, qayta ishlash hamda utilizatsiya qilish; g) yuridik va jismoniy shaxslardan qimmatbaho metallarni, shu jumladan, oltin izlovchilar usulida qazib olingan qimmatbaho metallarni, zargarlik buyumlarini, qimmatbaho metallarning parcha va chiqindilarini, ikkilamchi resurslarni, ishlab chiqarish-texnik yoʻnalishdagi va tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan boshqa buyumlarni sotib olish; d) oltin izlovchilarga xizmatlar koʻrsatish, tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan ikkilamchi resurslar, parchalar va chiqindilarni toʻplash uchun sotib olingan qimmatbaho metallarning but saqlanishini taʼminlashga doir talablarga muvofiq jihozlangan sayyor qabul qilish-tayyorlov punktlarini tashkil etish; e) respublika hududida qimmatbaho metallarni sotib olish va sotish punktlarini ochish; j) qimmatbaho metallarni sotib olish va sotish boʻyicha birja savdolarida ishtirok etish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxslar (oilaviy korxonalar bundan mustasno) 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, STIR, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; d) giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar bilan muomala qilishning boshqa yoʻnalishlari (tashish faoliyatidan tashqari) bilan bogʻliq boʻlgan faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya haqidagi maʼlumotlar; e) davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi raqami va sanasi; j) affinaj faoliyatini amalga oshirish uchun mavjud asbob-uskunalar va texnologiyalar roʻyxati. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdori 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash mi??orining 5 baravari miqdori 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: litsenziya berish uchun — 5 ish kuni; litsenziyaning amal qilishini uzaytirish, uni qayta rasmiylashtirish uchun — 2 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) affinaj faoliyatini amalga oshirish uchun mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan yashashga moʻljallanmagan bino va inshootlar (turar joylardan va ijtimoiy-madaniy obyektlardan kamida 150 metrdan uzoqlikdagi masofada joylashgan), ishlab chiqarish maydonlari va talablarga mos keladigan sharoitlarning mavjudligi; b) litsenziatga affinaj faoliyatini amalga oshirish uchun mulk huquqi, boshqa ashyoviy huquq yoki ijara huquqi asosida tegishli boʻlgan moddiy-texnik baza, uskunalar va boshqa texnik vositalarning mavjudligi; v) qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar, tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan parcha va chiqindilar bilan bogʻliq faoliyatni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya qilish; g) belgilangan talablarga muvofiq faoliyat koʻrsatiladigan joylarda yongʻin xavfsizligi, sanitariya qoidalari hamda normalari, gigiyena va ekologiya normativlari, ikkilamchi resurslarni saqlash chora-tadbirlariga rioya qilishni taʼminlash; d) belgilangan talablarga muvofiq affinaj faoliyati amalga oshiriladigan obyektning texnik mustahkamligini taʼminlash; e) litsenziyalanadigan faoliyatni faqat litsenziyada koʻrsatilgan joyda amalga oshirish.* Qoʻshimcha litsenziya talablari va shartlari: Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtirilmaydigan va (yoki) ustav fondida davlat ulushiga ega boʻlmagan yoki ulushi 50 foizdan kam boʻlgan yuridik shaxslar uchun: j) qimmatbaho metallarning foiz tarkibini aniqlash uchun tegishli uslublarga ega va davlat qiyoslovidan oʻtgan asbob-uskunalar bilan jihozlangan kimyo laboratoriyasining mavjudligi;* z) giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar bilan muomala qilishning boshqa yoʻnalishlari (tashish faoliyatidan tashqari) bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaning mavjudligi;* i) davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi mavjudligi; y) mineral xom ashyo, qimmatbaho metallar, tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan ikkilamchi resurslar, parcha va chiqindilarga dastlabki ishlov berish sohasida maxsus bilimga yoki koʻnikmalarga ega boʻlgan xodimlarning shtatda mavjudligi; k) barcha operatsiyalar boʻyicha ishlarni tartibga soluvchi ishlab chiqilgan (mustaqil ravishda yoki professional mutaxassislarni jalb qilgan holda) texnik hujjatlarning mavjudligi; Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan va (yoki) ustav fondida 50 foizdan ortiq davlat ulushiga ega boʻlgan yuridik shaxslar uchun: l) qimmatbaho metallarning foiz tarkibini aniqlash uchun tegishli uslublarga ega va davlat qiyoslovidan oʻtgan asbob-uskunalar bilan jihozlangan kimyo laboratoriyasining mavjudligi;* m) mineral xom ashyo, qimmatbaho metallar, tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan ikkilamchi resurslar, parcha va chiqindilarga dastlabki ishlov berish sohasida maxsus bilimga ega boʻlgan xodimlarning shtatda mavjudligi; n) giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar bilan muomala qilishning boshqa yoʻnalishlari (tashish faoliyatidan tashqari) bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaning mavjudligi;* o) davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi mavjudligi; p) barcha turdagi operatsiyalar boʻyicha ishlarni amalga oshirishga talablarni, cheklovlar, sarflash normalari va yoʻqotish normalarini tartibga solib turuvchi texnik hujjatning mavjudligi; r) mineral xom ashyo, qimmatbaho metallar, ikkilamchi resurslar, qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar qoldiqlari hamda chiqindilarini kirim qilish, sarflash, hisobga olish va saqlash tartibiga rioya qilish boʻyicha talablarni bajarish; s) xom ashyodagi, yarim tayyor mahsulotlardagi, tugallanmagan ishlab chiqarishdagi qimmatbaho metallarning kelib tushishini, sarflanishini va qoldiqlarini, shuningdek, ushbu qimmatliklar chiqindilari va yoʻqotishlarining qatʼiy hisobini yuritish; t) qimmatbaho metallarning, shu jumladan, mineral xom ashyodagi, ikkilamchi resurslardagi, parchalar va chiqindilardagi, yarim fabrikatlardagi, tugallanmagan ishlab chiqarishdagi, barcha saqlash joylaridagi va bevosita ishlab chiqarishdagi qoldiqlarni belgilangan muddatlarda xatlovdan oʻtkazish; u) mineral xom ashyo, qimmatbaho metallar, tarkibida qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar boʻlgan ikkilamchi resurslar, parcha va chiqindilarni qayta ishlashni tartibga soluvchi zarur texnik hujjatlarning mavjudligi; f) mineral xom ashyo, qimmatbaho metallar, tarkibida qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar boʻlgan ikkilamchi resurslar, parcha va chiqindilar harakati haqida litsenziyalovchi organga har choraklik hisobotlarni belgilangan tartibda taqdim qilish. Ishlarni amalga oshirishga talablarni tartibga soladigan texnik hujjatlar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi, shu jumladan, inson hayoti va sogʻligʻi, yuridik va jismoniy shaxslar hamda davlat mol-mulki xavfsizligini, atrof muhit muhofazasini taʼminlash, shuningdek, tabiiy va yoqilgʻi-energetika resurslaridan oqilona foydalanish boʻyicha normativ hujjatlarga muvofiq ishlab chiqilishi kerak. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) “Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi — litsenziya talabgori faoliyati xususiyatiga muvofiq oʻlchashlar doirasida oʻlchash vositalarini (tarozilar va toshlar (har xil ogʻirlikdagi)) qiyoslashdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi sertifikatga nisbatan — oʻlchash vositalarini (tarozilar va toshlar (har xil ogʻirlikdagi)) qiyoslashdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi sertifikat haqida maʼlumot boʻyicha; b) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi — obyektning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi haqida maʼlumot boʻyicha; v) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti) — obyektning texnik mustahkamligi ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalari texnik qoʻriqlash markaziga ulangani haqida maʼlumot boʻyicha. Kelishish muddati 2 ish kunidan iborat. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 10 yil 12. Izoh. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarishni xabardor qilish tartibida amalga oshirayotgan tadbirkorlik subyektlari giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar bilan muomala qilishning boshqa yoʻnalishlari (tashish faoliyatidan tashqari) bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyasi ham mavjud boʻlganda, qimmatbaho metallarni, shuningdek, oltin izlovchilar usulida qazib olingan qimmatbaho metallarni, shuningdek, qimmatbaho metallar va zargarlik buyumlarining parchalari, chiqindilarini, shu jumladan, oʻz ishlab chiqarish chiqindilarini affinaj qilish huquqiga egadir. Bunda affinaj faoliyatini amalga oshirish uchun alohida litsenziya olish talab qilinmaydi. Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingida “B” va undan yuqori toifada turgan litsenziatlarga tegishli litsenziya muddati mazkur Yagona nizomning 35 1 -bandida belgilangan tartibda avtomatik tarzda uzaytiriladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 11-ILOVA

Mahalliy va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha temir yoʻl transportida yoʻlovchilarni hamda yuklarni tashish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: mahalliy va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha temir yoʻl transportida yoʻlovchilarni hamda yuklarni tashish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) mahalliy yoʻnalishda temir yoʻl transportida yoʻlovchilar tashish; b) xalqaro yoʻnalishda temir yoʻl transportida yoʻlovchilar tashish; v) mahalliy yoʻnalishda temir yoʻl transportida yuklar tashish; g) xalqaro yoʻnalishda temir yoʻl transportida yuklar tashish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, STIR, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) talabgorga mulk huquqi, boshqa ashyoviy huquqlar yoki ijara shartnomasi asosida tegishli boʻlgan harakatdagi temir yoʻl tarkibining roʻyxati; v) temir yoʻl transportida tashish jarayoniga jalb qilingan rahbar xodimlar va mutaxassislarning roʻyxati. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: mahalliy va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha yoʻlovchilarni hamda yuklarni tashish — bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravari; mahalliy yoʻnalishlar boʻyicha yoʻlovchilarni tashish — bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari; xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha yoʻlovchilarni tashish — bazaviy hisoblash miqdorining 45 baravari; mahalliy yoʻnalishlar boʻyicha yuklarni tashish — bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari; xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha yuklarni tashish — bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravari. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kun 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) yuklarni tashish qoidalari, temir yoʻl transportida yoʻlovchilar, bagaj va yuk bagajlarni tashish qoidalariga hamda temir yoʻlda tashishlar xavfsizligini taʼminlash sohasida texnik tartibga solish, harakatdagi temir yoʻl tarkibi, obyektlari va texnik vositalarini saqlash, taʼmirlash, ularga xizmat koʻrsatish va ulardan foydalanish sohasidagi boshqa normativ hujjatlarga majburiy rioya qilish; b) harakat xavfsizligini taʼminlashga masʼul boʻlgan, temir yoʻlda tashishlar xavfsizligini taʼminlash sohasida texnik tartibga solish, harakatdagi temir yoʻl tarkibi, obyektlari va texnik vositalarini saqlash, taʼmirlash, ularga xizmat koʻrsatish va ulardan foydalanish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni va normativ hujjatlarni bilish boʻyicha Transport vazirligi tomonidan belgilangan tartibda attestatsiyadan oʻtgan mansabdor shaxslarning shtatda mavjud boʻlishi; v) lokomotiv, yoʻlovchi yoki yuk tashish vagonining tegishli harakatdagi temir yoʻl tarkibi tomonidan rejali taʼmirlash turlaridan oʻtganligini tasdiqlovchi texnik pasportining (formulyari) mavjud boʻlishi; g) temir yoʻlda tashishlar xavfsizligi, yongʻin xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi va ekologiyasi, harakatdagi temir yoʻl tarkibini texnik soz holatda saqlash, uning butligini taʼminlash, texnik koʻrikdan oʻtkazish, texnika xavfsizligini taʼminlash, lokomotivni reysdan oldin texnik koʻrikdan va tegishli xodimlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha talablar va normalarning bajarilishi;* d) yoʻlovchilar va yuklarni tashishda foydalaniladigan harakatdagi temir yoʻl tarkibining, shuningdek, xodimlarning temir yoʻl transportida belgilangan talablarga muvofiq boʻlishi; e) harakatdagi temir yoʻl tarkibning xizmat muddati uzaytirilgani toʻgʻrisidagi zarur hujjatlarning, yangi sotib olingan harakatdagi temir yoʻl tarkibi uchun sertifikatlarning, umumiy foydalanishda boʻlmagan temir yoʻllarning texnik pasporti hamda umumiy foydalanishda boʻlmagan temir yoʻlda xizmat koʻrsatish, harakatni tashkil etish va manyovr ishlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomalarning mavjud boʻlishi; j) litsenziyalanadigan faoliyatning litsenziyada koʻrsatilgan harakat zonasi doirasida amalga oshirilishi;* z) litsenziat tomonidan temir yoʻlda tashishlar xavfsizligini taʼminlash sohasida texnik tartibga solish, harakatdagi temir yoʻl tarkibi, obyektlari va texnik vositalarini saqlash, taʼmirlash, ularga xizmat koʻrsatish va ulardan foydalanish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar va normativ hujjatlar talablarining muntazam (bir yil davomida ikki va undan ortiq) buzilishi;* i) temir yoʻl transportida tashishlar jarayoni bilan bogʻliq ishlarning tegishli yoʻnalishlari boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi maʼlumoti toʻgʻrisidagi diplomga ega boʻlmagan mutaxassislar tomonidan amalga oshirilishi;* k) litsenziyani olishda qalbaki hujjatlardan foydalanilgani toʻgʻrisidagi dalillarning aniqlanishi.* 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. Korxonaga mulk huquqi, boshqa ashyoviy huquqlar yoki ijara shartnomasi asosida tegishli boʻlgan harakatdagi temir yoʻl tarkibi bilan oʻzining ichki ehtiyojlarini qondirish uchun notijorat asosida temir yoʻl transportida yuklarni tashish uchun mazkur litsenziyani olish talab etilmaydi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 12-ILOVA

Pirotexnika buyumlarini (harbiy maqsaddagi mahsulotlardan tashqari) yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash, realizatsiya qilish, ulardan foydalanish, ularni yoʻq qilish va utilizatsiya qilish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: pirotexnika buyumlarini (harbiy maqsaddagi mahsulotlardan tashqari) yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash, realizatsiya qilish, ulardan foydalanish, ularni yoʻq qilish va utilizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) pirotexnika buyumlarini yaratish; b) pirotexnika buyumlarini ishlab chiqarish; v) pirotexnika buyumlarini tashish; g) pirotexnika buyumlarini yoʻq qilish; d) pirotexnika buyumlarini utilizatsiya qilish; e) pirotexnika buyumlarini saqlash; j) pirotexnika buyumlarini realizatsiya qilish; z) texnik va maxsus maqsaddagi pirotexnika buyumlaridan foydalanish (xavflilikning III — V klasslari). 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), STIR, litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi, litsenziya talablari va shartlariga litsenziyalanayotgan faoliyat turining alohida hududdagi muayyan obyektlarda amalga oshirilishi kiradigan hollarda esa — ular joylashgan joy; b) faoliyatning litsenziyalanayotgan turlari boʻyicha koʻrsatilgan barcha zarur ishlarni litsenziya talablari va shartlariga muvofiq amalga oshirish uchun moddiy-texnika baza toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalari texnik qoʻriqlash markazi tomonidan qoʻriqlashga qabul qilinganlik shartnomasi hamda pirotexnika buyumlari omborining pasporti, pirotexnika buyumlarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash, realizatsiya qilish, ulardan foydalanish, ularni yoʻq qilish yoki utilizatsiya qilish uchun inshootlar va asbob-uskunalarni qabul qilish dalolatnomasi, yashindan himoya qilish, qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalarini foydalanishga qabul qilish dalolatnomalari); v) xodimning litsenziyalanayotgan faoliyat turlari bilan bogʻliq yongʻinlar va boshqa halokatli vaziyatlarni bartaraf etish boʻyicha harakatlar rejasi; g) faoliyatning litsenziyalanayotgan turlariga ruxsat etilgan yuridik shaxs rahbarlari va xodimlari roʻyxati, unda ularning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanalari va joylari, doimiy yashash joylari, egallab turgan lavozimlari, belgilangan tartibda hududiy ichki ishlar organlari bilan kelishilgan faoliyatning litsenziyalanayotgan turlari yoki sanoat maqsadidagi portlovchi materiallar bilan ishlash boʻyicha staji koʻrsatiladi; d) faoliyatning litsenziyalanayotgan turlari bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi yuridik shaxs rahbarlari va xodimlarining malakaviy tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, unga tegishli hujjatlar (oliy va/yoki oʻrta kon-texnika boʻyicha yoxud boshqa oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomlarning, xavfli yuklarni tashishga ruxsat berish toʻgʻrisidagi guvohnomalarning, malaka toifasi berish, oxirgi 5 yilda malaka oshirish va/yoki maxsus tayyorgarlik kurslaridan oʻtganlik toʻgʻrisidagi sertifikatlar va hujjatlarning elektron nusxalari); e) litsenziya talabgorida haydovchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish va avtotransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish punktlari mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yoxud litsenziya talabgori tomonidan tegishli soha tashkiloti bilan oʻziga tibbiy va texnik koʻrikni oʻtkazish imkoniyatini berish toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi mavjudligi (pirotexnika buyumlarini tashish boʻyicha faoliyat uchun). Litsenziyalovchi organ litsenziat xodimlarining mehnat daftarchalari haqidagi maʼlumotni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan oʻzi mustaqil oladi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: baz?viy hisoblash miqdorining 10 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziat tomonidan pirotexnika buyumlarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash, realizatsiya qilish, ulardan foydalanish, ularni yoʻq qilish va utilizatsiya qilish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, tegishli texnik reglamentlarga yoki standartlarga, texnika xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish qoidalariga majburiy rioya qilish, jamoat tartibi, yongʻin xavfsizligi, ekologiya va sanitariya-gigiyena norma va talablarini taʼminlash; b) litsenziya talabgorlariga arizada koʻrsatilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlarini toʻliq hajmda amalga oshirish, shu jumladan, unga mulk huquqi bilan yoki boshqa qonuniy asosda tegishli boʻlgan pirotexnika buyumlarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash, realizatsiya qilish, ulardan foydalanish, ularni yoʻq qilish va utilizatsiya qilish sohasida amal qiluvchi meʼyorlar, qoidalar va texnik reglamentlarga yoki standartlarga javob beradigan tegishli moddiy-texnik baza (maxsus jihozlangan binolar, inshootlar, joylar, hududlar, koʻtarish-transport asbob-uskunalari, muhandislik kommunikatsiyalari, apparatlar, texnologiyalar, texnologik asbob-uskunalar, elektr energiyasi va suv taʼminoti tarmoqlari, sinash, nazorat qilish, oʻlchash, yashindan himoya qilish, yoritish vositalari, inventar, ventilyatsiya, transport vositalari, hisoblash va tashkiliy texnika, yongʻinga qarshi avtomatika tizimlari, qoʻriqlash, yongʻin va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi, boshqa texnik vositalar) uchun zarur shart-sharoitlar yaratish; v) pirotexnika buyumlarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash, realizatsiya qilish, ulardan foydalanish, ularni yoʻq qilish va utilizatsiya qilish obyektlari ishonchli qoʻriqlanishini, ularni fizik va texnik himoya qilish tadbirlari oʻtkazilishini, ularni transportda tashishda kuzatib borishni, pirotexnika buyumlaridan ruxsat berilmagan holda foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejim choralari va boshqa choralar koʻrilishini taʼminlash; g) faoliyatning litsenziyalanadigan turiga tegishli qismi boʻyicha pirotexnika buyumlari va ularning komponentlari mavjudligi va sarfi (ishlab chiqarish, realizatsiya qilish, foydalanish, yoʻq qilish, utilizatsiya qilish) hisobini yuritish;* d) faoliyatning litsenziyalanadigan turi boʻyicha belgilangan tartibda tasdiqlangan nizomlar, yoʻriqnomalar, metodik hujjatlar va boshqa zarur normativ-texnik hujjatlar mavjudligi; e) yongʻin va boshqa favqulodda vaziyatlar yuz bergan taqdirda, xodimlarning xatti-harakati rejasini ishlab chiqish; j) yongʻinni oʻchirish va boshqa favqulodda vaziyatlar, xavfli moddalar tarqalishi (oqib ketishi)ning oldini olish va lokalizatsiya qilish uchun zarur boʻlgan yakka tartibda va jamoaviy himoyalanish vositalari, shuningdek, maxsus vositalarning hisob-kitob zaxirasi va turlari mavjudligi hamda ish holatida boʻlishi; z) litsenziya talabgorining shtatida tegishli malakali, meʼyorlar va qoidalar talablariga muvofiq sanoat maqsadidagi portlatish materiallari va pirotexnika buyumlari bilan ishlashga ruxsat berilgan texnik xodimlar, shu jumladan, tegishli maʼlumotli, maxsus tayyorgarlik koʻrgan va faoliyatning litsenziyalanadigan turlari boʻyicha kamida bir yil ish stajiga ega boʻlgan rahbarlar va muhandis-texnik xodimlar mavjudligi; i) faoliyatning litsenziyalanadigan turlari bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaradigan xodimlarni muntazam ravishda (har yili) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish; y) har yili Litsenziyalovchi organga hisobot yilidan keyingi yilning 10-yanvaridan kechikmay faoliyatning litsenziyalanadigan turlari bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaradigan xodimlar roʻyxatini taqdim etish; k) qonunchilik hujjatlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan belgilangan tartibda va muddatlarda faoliyatning litsenziyalanadigan turlari bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaradigan ishlab chiqarish rahbarlari, xodimlar, ishlab chiqarish nazorati xizmatlari mutaxassislarini tayyorlash, qayta tayyorlash va attestatsiyadan oʻtkazish; l) litsenziyada koʻrsatilgan obyektlar manzillari boʻyicha faoliyatni amalga oshirish (pirotexnika buyumlarini tashish va ulardan foydalanish boʻyicha faoliyat bundan mustasno);* m) Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan akkreditatsiya qilingan sertifikatlash organlari bergan muvofiqlik sertifikatlariga, shuningdek, texnik reglamentlarga yoki standartlarga muvofiq ishlab chiqilgan texnik shartlar va qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomalarga ega boʻlgan pirotexnika buyumlarini tashish, realizatsiya qilish va ulardan foydalanish (pirotexnika buyumlarini tashish, realizatsiya qilish va ulardan foydalanish boʻyicha faoliyatda). Qoʻshimcha litsenziya talablari va shartlariga quyidagilar kiradi: pirotexnika buyumlarini yaratish boʻyicha: n) Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan akkreditatsiya qilingan asbob-uskunalar, priborlar, kimyoviy reaktivlar bilan jihozlangan hamda texnik reglamentlarda yoki standartlarda nazarda tutilgan koʻrsatkichlarning barcha zarur fizik-kimyoviy, portlash va yongʻin-texnik tekshirishlarini oʻtkazish uchun sinov usullariga oid normativ-texnik hujjatlarga ega boʻlgan ixtisoslashtirilgan laboratoriyalarning mavjudligi; o) pirotexnika buyumlarining nazorat sinovlarini oʻtkazish uchun maxsus jihozlangan hudud (bino)ning mavjudligi; p) normativ-texnik talablarga muvofiq boʻlgan va pirotexnika buyumlarini ishlab chiqarish, saqlash, tashish, realizatsiya qilish, ulardan foydalanish, ularni yoʻq qilish va utilizatsiya qilishda ularning xavfsizligi va isteʼmol xossalarini taʼminlash uchun axborotning toʻliq berilishini taʼminlaydigan konstruktorlik-texnologik va foydalanish hujjatlari jamlami (chizmalar, texnik shartlar, texnologik yoʻriqnomalar, qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomalar)ni yuritish; pirotexnika buyumlarini ishlab chiqarish boʻyicha: r) litsenziya talabgori tomonidan xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda va tartibda qoʻllaniladigan texnik qurilmalarni hisobga olish, identifikatsiyalash, sertifikatlash tizimini joriy etish va sanoat xavfsizligini ekspertizadan oʻtkazish; s) Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi belgilagan tartibda tayyor mahsulotning metrologik taʼminoti, kirish nazorati va sifat nazoratini tashkil etish; t) ishlab chiqariladigan pirotexnika buyumlarining har bir turi boʻyicha guvohnomalar, sertifikatlar, texnologik yoʻriqnomalar, texnik shartlar, qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomalar hamda texnik reglamentlarga yoki standartlarga muvofiq ishlab chiqilgan boshqa ilova qilinadigan hujjatlar mavjudligi; u) buyumlarni ishlab chiqarishda, shu jumladan, import boʻyicha olib kelingan, texnik reglamentlar yoki standartlar talablariga javob beradigan va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda berilgan muvofiqlik sertifikatlariga ega boʻlgan ?ortlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan xom ashyo va komponentlardan foydalanish; f) foydalaniladigan binolar, inshootlar va ombor obyektlari qurollangan holda qoʻriqlanishini taʼminlash; x) rahbarning rejim boʻyicha oʻrinbosari mavjudligi; pirotexnika buyumlarini tashish boʻyicha: s) tashish yoʻnalishlari va sxemalari ishlab chiqilishi va yoʻl harakati xavfsizligi hududiy organlari bilan kelishilishini taʼminlash; ch) yoʻl harakati xavfsizligi organlari tomonidan xavfli yuklarni tashishga qoʻyish toʻgʻrisidagi guvohnomalar rasmiylashtirilgan holda maxsus (ixtisoslashtirilgan) avtotransport vositalarining belgilangan tartibda texnik koʻrikdan oʻtganligini va texnik sozligini tasdiqlaydigan hujjatlarning mavjudligi;* sh) avtotransport vositalarining yoʻl harakati xavfsizligi organlari tomonidan qurollangan holda kuzatib borilishini taʼminlash; pirotexnika buyumlarini saqlash boʻyicha — bazis va oraliq (sarflash) omborlari hududi va binolarining qurollangan holda qoʻriqlanishini taʼminlash; pirotexnika buyumlarini realizatsiya qilish boʻyicha: e) 18 yoshga toʻlmagan shaxslarga pirotexnika buyumlari sotilishiga yoʻl qoʻymaslik;* yu) texnik va maxsus maqsaddagi pirotexnika buyumlarini (xavflilikning III — V klasslari) faqat pirotexnika buyumlaridan foydalanish boʻyicha faoliyat turini amalga oshirishga doir litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslarga sotish;* pirotexnika buyumlaridan foydalanish boʻyicha: ya) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda texnik va maxsus maqsaddagi pirotexnika buyumlaridan (xavflilikning III — V klasslari) foydalanish joyi (obyekti)ni, vaqtini va shart-sharoitlarini ichki ishlar va davlat yongʻin nazorati hududiy organlari bilan oldindan kelishish; oʻ) pirotexnika buyumlaridan tungi vaqtda (soat 23:00 dan 06:00 gacha), taʼlim, tibbiyot muassasalari va madaniy meros obyektlari, portlash va yongʻinga xavfli obyektlar hududida, temir yoʻllar, neft va gaz quvurlarining hamda yuqori voltli elektr uzatuvchi liniyalarning ajratilgan hududida, milliy bogʻlar, oʻrmon va ovchilik xoʻjaliklari, boshqa muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda, shuningdek, mitinglar, koʻcha yurishlari va namoyishlar davomida foydalanishga yoʻl qoʻymaslik.* 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi; Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi; Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. Pirotexnika buyumlarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash, realizatsiya qilish, ulardan foydalanish, ularni yoʻq qilish va utilizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishda shaxslarning quyidagi toifalarini yollash yoki ishga jalb etishga yoʻl qoʻyilmaydi: oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslar; maxsus oʻqitilmagan yoki qonunchilik hujjatlariga muvofiq malaka talablariga javob bermaydigan shaxslar; doimiy yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar; ularga nisbatan jinoiy ish qoʻzgʻatilgan shaxslar; qasddan jinoyat sodir etganligi uchun sudlangan shaxslar; jinoiy jazoni oʻtayotgan shaxslar; bir yil mobaynida jamoat tartibiga yoki boshqaruvning belgilangan tartibiga tajovuz qilgan huquqbuzarliklarni sodir etganligi uchun maʼmuriy javobgarlikka takroran tortilgan shaxslar; ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm bilan bogʻliq holda dispanser hisobida turgan shaxslar. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 13-ILOVA

Tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida yetishtirish, olib kirish (olib chiqish), qayta ishlash, saqlash, realizatsiya qilish (berish), olish va tashish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida yetishtirish, olib kirish (olib chiqish), qayta ishlash, saqlash, realizatsiya qilish (berish), olish va tashish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida yetishtirish; b) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida olib kirish (olib chiqish); v) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida qayta ishlash; g)tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida saqlash; d) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida realizatsiya qilish (berish); e)tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida olish; j) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida tashish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), STIR, litsenziyalanayotgan faoliyat turining alohida hududdagi muayyan obyektlarda amalga oshirilishi kiradigan hollarda esa — ular joylashgan joy, litsenziya olish maqsadi (yangi, qayta yoki uzaytirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish uchun foydalaniladigan yer uchastkasi, binolar, inshootlar, muhandislik kommunikatsiyalari va texnologik uskunalarga egalik yoki boshqa ashyoviy huquqlarni tasdiqlovchi hujjat. Litsenziyalovchi organ litsenziat xodimlarining surunkali ruhiy kasalliklar, narkomaniya, taksikoimaniya. alkogolizm sababli dispanserlik hisobida roʻyxatda turish yoki sudlanganligi mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi maʼlumotnomani vakolatli organlardan idoralararo elektron hamkorlik orqali mustaqil tarzda oladi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: a) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida yetishtirish (tola va urugʻ) — BHMning 3000 baravari; b) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida olib kirish (olib chiqish) (tola va urugʻ) — BHMning 200 baravari; v) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida qayta ishlash (tola va urugʻ) — BHMning 200 baravari; g) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida saqlash (tola va urugʻ) — BHMning 200 baravari; d) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida realizatsiya qilish (berish) (tola va urugʻ) — BHMning 200 baravari; e) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida olish (tola va urugʻ) — BHMning 200 baravari; j) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida tashish (tola va urugʻ) — BHMning 200 baravari. Davlat boji quyidagi tartibda taqsimlanadi: 10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga; 50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga; qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 20 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining miqdori 0,2 foizgacha boʻlgan kannabis oʻsimligining ruxsat etilgan navlari (keyingi oʻrinlarda — kannabis oʻsimligi)ni yetishtirish va foydalanish bilan bogʻliq boʻlgan faoliyatni amalga oshirishda qonunchilik va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya qilish; b) yuridik shaxsning shtatida tegishli malakaga ega boʻlgan kamida uch nafar mutaxassis mavjud boʻlishi; v) moddiy-texnik baza, uskunalar, boshqa texnik vositalardan foydalanishni qamrab olgan holda litsenziyalangan aniq faoliyat turi boʻyicha belgilangan talablarga rioya etish; g) litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish uchun litsenziya talabgorida foydalaniladigan yer uchastkasi, binolar, inshootlar, muhandislik kommunikatsiyalari va texnologik uskunalarga egalik yoki boshqa ashyoviy huquqlarning boʻlishi; d) ishlab chiqarish xavfsizligi, mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi, yongin xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi boʻyicha talablar va normalarga rioya qilinishini taʼminlash; e) litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirishda foydalaniladigan yer maydonlari, binolar va inshootlar atrofida kamida toʻqson kunlik videoyozuvni saqlash imkoniyatini beradigan tungi kuzatuv imkoniyatiga ega boʻlgan uzluksiz ishlovchi videokuzatuv tizimining mavjudligi;* j) kannabis oʻsimligini yetishtirish va foydalanishni Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan qabul qilgan xalqaro majburiyatlarni hisobga olgan holda “Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq amalga oshirish;* z) kannabis oʻsimligining urugʻlik materialini import qilishda, import qilinadigan namunalar tarkibidagi TGK miqdori va karantin obyektlari mavjudligi boʻyicha tekshiruvdan oʻtishi shart; i) laboratoriyada qiyosiy tahlillarni amalga oshirish uchun giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlardan foydalanish boʻyicha litsenziyaga ega boʻlish;* k) irrigatsiya infratuzilmasini modernizatsiyalash va resurs tejaydigan texnologiyalarni joriy etish; l) kannabis oʻsimligi tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasi miqdorini (0,2 foizdan kam boʻlgan) minimallashtirish choralarini koʻrish; m) kannabis oʻsimligining xavfsizligi va saqlanishini taʼminlash; n) yetishtirilgan mahsulotni kamida 50 foizini Oʻzbekiston Respublikasi hududida qayta ishlash va qolgan qismini eksportga yoʻnaltirish; o) kannabis oʻsimligini yetishtirish yoki saqlash joylarining texnik jihatdan mustahkamlangan boʻlishi, jismonan qoʻriqlanishi hamda qoʻriqlash va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalari bilan butlangan boʻlishini taʼminlash; p) laboratoriya tahlillarini oʻtkazish uchun belgilangan tartibda yetkazib berilgan I roʻyxatga kiritilgan tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining standart namunalarini seyfda saqlash, seyf qulflanishi va muhrlanishini, kalitlar, muhr va tamgʻa esa buyruq asosida tayinlangan saqlash uchun javobgar shaxsda boʻlishini taʼminlash hamda kannabis oʻsimligi yetishtiriladigan maydonlar va saqlash obyektlari (joylari)ni butun chegarasi boʻylab hududi qalinligi 2,8 mm dan kam boʻlmagan, balandligi 2 000 mm dan kam boʻlmagan, kataklari oraligʻi 70x250 mm dan katta boʻlmagan temir simdan yasalgan panjara (setka) bilan yaxlit oʻralishini hamda qoʻriqlanishini taʼminlash; r) kannabis oʻsimligini Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri, shahar (tuman)lararo tashishda avtotransport vositalarini Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati patrul avtomobillari kuzatuvini taʼminlash (kannabis oʻsimligini xomashyosini tashish bilan bogʻliq boʻlgan faoliyatda); s) kannabis oʻsimligida tetragidrokannabinol giyohvandlik moddasining mavjudligini tarkibiy miqdori jihatdan toʻliq tahlil qilish imkoniga ega boʻlgan zamonaviy laboratoriyaning mavjudligi;* t) litsenziat tomonidan kannabis oʻsimligini yetishtirish va foydalanish bilan bogʻliq barcha jarayonlarida “Blokcheyn” zamonaviy nazorat texnologiyasidan foydalanish. Kannabis oʻsimligini yetishtirishda litsenziatga qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar: u) kannabis oʻsimligini yetishtirish uchun litsenziat: irrigatsiya infratuzilmasini yangilashi va resurs tejaydigan texnologiyalarni joriy etishi; litsenziyalovchi organ vakiliga yoki jalb etilgan ekspertlarga, bayon etilgan kannabis oʻsimligi navining belgilangan meʼyorlarga muvofiqligini va vegetatsiya davrining turli bosqichlarida tarkibidagi TGK miqdorini aniqlash maqsadida namunalar olishi uchun kannabis oʻsimligi yetishtirilayotgan ekin maydoniga kirib borishiga imkoniyat yaratishi; tungi paytda ekin maydonlari konturlari toʻliq koʻrinib turishi uchun yoritish moslamalari bilan jihozlashi; litsenziyalovchi organ tomonidan namunalar olinishi hamda tarkibidagi TGK miqdori tekshiruvi oʻtkazilgunga qadar kannabis oʻsimligi hosilini yigʻib olishga yoʻl qoʻyilmasligi; kannabis oʻsimligi yetishtirishni boshlagunga qadar ishlab chiqarishning texnologik reglamentini tasdiqlashi shart; f) kannabis oʻsimligi hosilining bitta partiyasidan olingan namunalar ushbu oʻsimlik hosilining boshqa partiyasidan olingan namunalar bilan aralashtirilmasligi zarur. Kannabis oʻsimligini va uni qayta ishlash mahsulotlarini saqlash va realizatsiya qilishda litsenziatga qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar: x) ishlab chiqarish korxonalarida kannabis oʻsimligi hosilini saqlash alohida jihozlangan omborxonalarda (keyingi oʻrinlarda — omborxonalar) amalga oshiriladi; ish vaqtidan tashqari paytlarda binolar qulflangan, muhrlangan hamda qoʻriqlash uchun topshirilgan boʻlishi va unga olib boruvchi yoʻllar kechki paytda yoritilgan boʻlishi kerak; s) korxona hududidan tashqarida joylashgan omborxonani jihozlash boʻyicha eng kam talablar quyidagilardan iborat: omborxona atrofi boʻylab kamida 3 metr balandlikda 2 “yegoza” turidagi tikonli sim bilan oʻralgan boʻlishi hamda qulflanadigan darvozaga ega boʻlishi; omborxona darvozasi qulflangan va muhrlangan holatda, tizimli texnik qoʻriqlash va boshqarish tizimi bilan jihozlangan boʻlishi; qoʻriqlash va yongin signalizatsiyasiga, shuningdek, videokuzatuv tizimiga ega boʻlishi; yopiq omborxonalarda umumiy aylanmali shamollatish tizimiga ega boʻlishi lozim; ch) kannabis oʻsimligi hosili omborxonalarga olib kelinganda korxona rahbari yoki vakolatli shaxs uning miqdori kuzatuv hujjatlariga mosligini tekshirishi shart; sh) kannabis oʻsimligini va uning qayta ishlash mahsulotlarini saqlash uchun korxona rahbari yoki korxona rahbarining buyrugʻi bilan javobgar shaxs tayinlanadi; e) kannabis oʻsimligini va uning qayta ishlash mahsulotlarini saqlash yongin xavfsizligi qoidalariga rioya etgan holda ekologik, qurilish, sanitariya-gigiyena va fitosanitar talablarga muvofiq amalga oshiriladi; yu) ishlab chiqarish inshootlari devorlari, yuk koʻtaruvchi qurilmalarning tashqi tarafini tozalash va zararsizlantirish uchun ochiq holda boʻlishi kerak. Omborxonalarning tomi va devorlari, shamollatish tizimlari teshiklari himoyalangan hamda ularga yomgʻir va begona predmetlarning tushishini oldi olingan boʻlishi l ozim. Omborxonalarda saqlanayotgan kannabis oʻsimligi hosili qayta ishlangunga qadar xavfsiz va barqaror saqlanishi uchun quritish va zararsizlantirishning texnologik jarayoni bilan taʼminlangan boʻlishi lozim; ya) omborxonalarda quyidagilar taqiqlanadi: kannabis oʻsimligi va uning qayta ishlash mahsulotlari bilan birga zaharli va yonuvchi kimyoviy vositalar, neft mahsulotlari, shuningdek, kannabis oʻsimligi va uning qayta ishlash mahsulotlarining ifloslanishiga olib keluvchi boshqa turdagi oziq-ovqat va nooziq-ovqat isteʼmol tovarlarini saqlash; ichki yonuvchi dvigatellarga ega boʻlgan mashinalarni ishlatish; Kannabis oʻsimligini va uning qayta ishlash mahsulotlarini tashishda litsenziatga qoʻyiladigan talablar: aa) kannabis oʻsimligini va uning qayta ishlash mahsulotlarini maxsus yoki maxsuslashtirilgan konteynerlar, belgilangan talablarga muvofiq jihozlangan umumiy maqsadlarda foydalanish uchun moʻljallangan konteynerlar, avtomobillar va tirkamalarda tashish mumkin (Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 1-avgustdagi 213-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida avtomobil transportida yuklarni tashish qoidalarining 881-bandi talablariga muvofiq); bb) litsenziat kannabis oʻsimligi xom ashyosini Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri, shahar (tuman)lararo tashish uchun foydalaniladigan transport vositalariga kuzatuv xizmatini koʻrsatish boʻyicha davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining tegishli boʻlinmalari bilan shartnomani imzolashi shart; vv) litsenziat majburiy tartibda kannabis oʻsimligi urugʻini yoki koʻchatini xarid qilish asl hujjatlarining hisobini yuritadi. Kannabis oʻsimligini va uni qayta ishlash mahsulotlarini hisobga olish va tarkibidagi TGKni aniqlash uchun laboratoriya tahlillarini oʻtkazishda litsenziatga qoʻyiladigan talablar: gg) kannabis oʻsimligi va uni qayta ishlash mahsulotlari tarkibidagi TGKki aniqlash boʻyicha laboratoriya tahlillari akkreditatsiya qilingan laboratoriyalarda (mustaqil ekspertiza) hamda litsenziat laboratoriyalarida amalga oshiriladi. Laboratoriya tahlillari oʻtkazishdan maqsad kannabis oʻsimligi namunalarining quruq vazni tarkibidagi TGK miqdorini aniqlashdan iborat. Bunda laboratoriya tahlillari uchun toʻlovlar litsenziat hisobidan amalga oshiriladi; dd) laboratoriya tahlillari amaldagi metodikaga muvofiq gazli yoki suyuqlik xromotografida amalga oshiriladi; yeye) ekin maydonining bitta konturida yoki omborxonada tarkibida TGK meʼyordan ortiq boʻlgan kannabis oʻsimligi namunalari aniqlanganda, ekin maydonining barcha konturlaridan yoki omborxonalardan olingan kannabis oʻsimligi namunalari majburiy tartibda laboratoriya sinovidan oʻtkaziladi; jj) kannabis oʻsimligi va uning qayta ishlash mahsulotlari tarkibida TGK meʼyordan (0,2 foizdan) yuqori boʻlgan namunalar aniqlanganda, uni yoʻq qilish giyohvand vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni yoʻq qilish boʻyicha qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi; zz) namunalar tarkibida TGK meʼyordan ortiq ekanligi aniqlangan ekin maydoni konturida yetishtirilgan yoki omborxonalarda saqlanayotgan barcha kannabis oʻsimligi va uning qayta ishlash mahsulotlari amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq olib qoʻyiladi va yoʻq qilinadi. Namunalar tarkibida TGK meʼyordan ortiq ekanligi aniqlangan kannabis oʻsimligini va uning qayta ishlash mahsulotlarini yoʻq qilish litsenziatning kuchi va vositalari bilan komission tartibda litsenziat, litsenziyalovchi organ va huquqni muhofaza qilish organlari vakillari ishtirokida amalga oshiriladi; ii) kannabis oʻsimligi hosilini yigʻish va mahsulot harakatining barcha jarayonlari omborxona boʻlimi (sex)dagi qayd etish daftarida yozib boriladi; kk) litsenziat majburiy tartibda kannabis oʻsimligi urugʻini yoki koʻchatini xarid qilish boʻyicha asl hujjatlar hisobini yuritadi. Litsenziat litsenziyalovchi organ va huquqni muhofaza qiluvchi organ vakillariga qayd etish daftarini koʻrish imkoniyatini yaratib berishga majburdir yu 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy organlari — ishlab chiqarish inshootlari va omborxonalar, shuningdek, texnologik uskunalarning qonunchilik hujjatlarida belgilangan sanitariya-gigiyena talablariga mosligi yuzasidan; Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi — ishlab chiqarishning qonunchilik hujjatlarida belgilangan mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi talablariga mosligi yuzasidan; Favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boshqarmasi va boʻlimlari — ishlab chiqarish inshootlari va omborxonalarning qonunchilik hujjatlarida belgilangan yongʻin xavfsizligi talablariga mosligi yuzasidan; Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi — ishlab chiqarish sharoitlarini ekologik talablarga mosligi yuzasidan; Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmalari — obyekt (xona)ning giyohvandlik vositalarini, ularning analoglarini, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash boʻyicha texnik talablarga muvofiqligi yuzasidan. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 5 yil 12. Izoh. Xalqaro tashkilotlar tomonidan akkreditatsiya qilingan xorijiy laboratoriyalar tomonidan tarkibida tetragidrokannabinol giyohvandlik vositasining miqdori 0,2 foizdan yuqori emasligi tasdiqlangan kannabis (Cannabis sativa L.) oʻsimligi navlari urugʻlarini belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga ruxsat etiladi. Bunda: xorijiy laboratoriyalarga nisbatan qoʻllanilgan akkreditatsiya talablari Oʻzbekiston Respublikasida amalda boʻlgan talablar dan past boʻlmasligi lozim; kannabis (Cannabis sativa L.) oʻsimligining ruxsat etilgan navlarini belgilashda ularning hosildorligi, mahalliy iqlimga moslashuvchanligi, suvsizlikka va shoʻr yerlarga chidamliligiga ustuvorlik beriladi; ruxsat etilgan navlar roʻyxati Qishloq xoʻjaligi vazirligining rasmiy veb-saytida har yili eʼlon qilib boriladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar .

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 14-ILOVA

Veterinariya faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: veterinariya faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) veterinariya laboratoriya — diagnostika ishlari; b) veterinariya preparatlarini, shu jumladan, veterinariya maqsadlari uchun dorivor vositalar, ozuqa qoʻshimchalari, biologik preparatlar va zoogigiyena vositalarini ishlab chiqarish hamda tayyorlash; v) veterinariya preparatlarini, shu jumladan, veterinariya maqsadlari uchun dorivor vositalar, ozuqa qoʻshimchalari, biologik preparatlar va zoogigiyena vositalarini realizatsiya qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: Yuridik shaxslar uchun: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), filiallari (mavjud boʻlsa, har birining manzili alohida koʻrsatilishi shart), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; Yakka tartibdagi tadbirkor uchun: familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport yoki ID-kartaga oid maʼlumotlar (pasport seriyasi va raqami, JSHSHIR), yashash manzili, telefon raqami, elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa), faoliyatni amalga oshirish manzili, litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) litsenziyalovchi organ quyidagi maʼlumotlarni mustaqil tarzda oʻzi oladi: veterinariya mutaxassisligi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari; “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan xodimlarining mehnat daftarchalari haqidagi maʼlumot. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari miqdorida 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 10 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) veterinariya faoliyati sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari talablariga rioya etish; b) yakka tartibdagi tadbirkor veterinariya yoʻnalishi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlishi;* v) yuridik shaxs shtatida oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga va veterinariya sohasida maxsus tayyorgarlikka ega boʻlgan veterinariya mutaxassislarining mavjud boʻlishi;* g) yuridik shaxs xodimlarining, veterinariya faoliyatini amalg? oshiruvchi yakka tartibdagi tadbirkorlarning kamida 5 yilda bir marta malaka oshirishi; d) litsenziya talabgori yoki litsenziat veterinariya faoliyatini amalga oshirish uchun unga mulk huquqi bilan yoki boshqa qonuniy asosda tegishli veterinariya normalari va qoidalariga muvofiq binolarga yoki xonalarga ega boʻlishi; e) veterinariya dori vositalari va ozuqabop qoʻshimchalarni ishlab chiqarish va realizatsiya qilishni faqat ular davlat roʻyxatidan oʻtkazilganidan keyin amalga oshirish; j) Oʻzbekiston Respublikasida ruxsat berilgan diagnostika usullarini va veterinariya preparatlarini qoʻllash; z) veterinariya laboratoriya-diagnostika ishlarini amalga oshirishga qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar: bino ichimlik suv, elektr va issiqlik energiyasi, kanalizatsiya tarmogʻi bilan taʼminlanishi shart; binoning atrofi yaxlit devor bilan oʻralgan boʻlishi zarur; veterinariya muassasalari ixtisoslashishiga koʻra quyidagi minimal talablarga javob beradigan xonalardan iborat boʻladi: namuna qabul qilish xonasi — 10 m 2 ; diagnostika xonasi — 8 m 2 ; hayvonlarni yorib koʻrish xonasi — 8 m 2 ; utilizatsiya qilish xonasi — 8 m 2 ; dori vositalarini saqlash xonasi (omborxona, yertoʻla) — 4 m 2 ; yuvish-sterilizatsiya xonasi — 4 m 2 ; xizmatchilar xonasi — 4 m 2 ; qoʻl yuvish moslamasi (sanuzel bilan) — 2 m 2 dan kam boʻlmasligi zarur; veterinariya muassasasi binosi xonalarining pol qismlari suv oʻtkazmaydigan qatlam bilan qoplangan, xonaning ichki devori poldan — 1,5 m balandlikkacha moyboʻyoq bilan boʻyalgan yoki kafel bilan qoplangan boʻlishi shart. veterinariya muassasalarida kichik avtoklav, tibbiyot dori qutichasi, elektr suv hammomi, lakmus qogʻozi, tarozilar, gemoglobinometr, gidropult, distilyator, teri orasiga tuberkulinizatsiya qilish uchun ignasiz inyektor, muzlatuvchi kamera, kutimetr, mikroskop, itlar uchun tumshuqband, veterinar sumkasi, hayvonlar uchun fiksatsiya stanogi, stetofonendoskop, termometr, biopreparatlarni tashish uchun termochemodan, maishiy sovitkich, qurutish shkafi, pipetkalar uchun shtativ, probirkalar uchun shtativ, biks, yirik hayvonlar uchun qin oynasi, qoramollar uchun oshqozon zondi, yarim avtomat va avtomat inyektorlar, perkussiya bolgʻasi, akusherlik yigʻmasi (nabor), plessimetr, troakar, patmaterial uchun bankalar, kolbalar, bakteriologik probirkalar, menzurka, shisha tayoqcha yoki paster pipetkasi, buyum oynasi, qoplagich oyna, petri chashkasi, bint (uzunligi 3,5 metr), butilkalar, esmarx kurujkasi, qoʻlqoplar, rezina fartuk, rezina etik yoki tapochka, stol, stul, dori vositalari uchun shkaf, kompyuter, oq xalat kabi moddiy-texnik bazasi mavjud boʻlishi talab etiladi; y) veterinariya preparatlari, shu jumladan, veterinariya maqsadlari uchun dorivor vositalar, biologik preparatlar, ozuqa qoʻshimchalari va zoogigiyena vositalarini sotish uchun binoga (xonaga) qoʻyiladigan talablar: litsenziya talabgorida mulk huquqi bilan yoki boshqa qonuniy asosda tegishli veterinariya normalari va qoidalariga muvofiq binolarga yoki xonalarga ega boʻlishi; binolar (xonalar) ichimlik suv, elektr va issiqlik energiyasi, kanalizatsiya tarmogʻi bilan taʼminlanishi; binoda (xonada) amalga oshirishni moʻljallayotgan faoliyat yoʻnalishlariga koʻra tegishli mebellar (ish stoli va stullar, kiyim-bosh, poyabzal va sanitariya-gigiyena kiyimlarini alohida saqlash uchun shkaf), asbob-uskunalar (dori vositalarini guruhlar boʻyicha saqlash uchun javonlar, metall javon va seyf, termolyabil preperatlarni saqlash uchun maxsus kamerali muzlatkich va idishlar), veterinariya preparatlarini retsept asosida tayyorlash va sotish uchun asbob-uskunalar va jihozlar, biologik preparatlarni saqlash uchun maxsus kamerali muzlatkich bilan jihozlanishi; vet-dorixonalar turar joy yoki jamoat binolarining birinchi qavatida joylashishi mumkin; vet-dorixona binosi (xonasi) va maydoniga boʻlgan eng kam talab: tashrif buyuruvchilarga xizmat koʻrsatish zali — 16 m 2 (xodimlar ish joyi va vitrina joylashtirish hududi — 8 m 2 , tashrif buyuruvchilarga xizmat koʻrsatish hududi — 8 m 2 ); retsept asosida dori vositalarini (biologik preparatlar bundan mustasno) tayyorlash va qadoqlash xonasi — 4 m 2 ; dori vositalarini saqlash xonasi (termolyabil vositalar uchun sovitkich bilan) — 2 m 2 ;* ovqatlanish, maxsus kiyim, shaxsiy buyumlarni saqlash uchun qoʻshimcha xona — 2 m 2 ; dori vositalarini saqlash xonasi binoning pastki qismida, xona balandligi 2,4 metrdan kam boʻlmagan holda joylashtirilishi mumkin; veterinariya uchastka binosida ochilgan dorixona filiallari 8 m 2 dan kam boʻlmagan maydonda joylashtirilishi mumkin; tashrif buyuruvchilarga xizmat koʻrsatish zaliga (savdo zali) kerakli haroratni taʼminlaydigan konditsioner oʻrnatilgan boʻlishi kerak; dori vositalarini saqlash xonalarida havo haroratini qayd etish uchun devoriga poldan 1,5 — 1,7 m balandlikda va eshikdan 1 m masofada termometrlar oʻrnatilgan boʻlishi kerak; faoliyat yoʻnalishida biologik preparatlarni sotish boʻlgan dorixonalarda ularning saqlanishi boʻyicha yoʻriqnoma talablarini taʼminlaydigan sharoitlarga ega boʻlgan maxsus kamerali sovitkich bilan jihozlangan boʻlishi kerak; k) veterinariya preparatlari, shu jumladan, veterinariya maqsadlari uchun dorivor vositalar, ozuqa qoʻshimchalari va zoogigiyena vositalarini ishlab chiqarish va tayyorlashga qoʻyiladigan eng kam talab: veterinariya preparatlari, shu jumladan, veterinariya maqsadlari uchun dorivor vositalar, ozuqa qoʻshimchalari va zoogigiyena vositalarini ishlab chiqarish va tayyorlashni amalga oshiruvchi korxonalar alohida qurilgan, atrofi yaxlit devor bilan oʻralgan boʻlishi shart; veterinariya preparatlari, shu jumladan, veterinariya maqsadlari uchun dorivor vositalar, ozuqa qoʻshimchalari va zoogigiyena vositalarini ishlab chiqarish va tayyorlash korxonalarida quyidagi boʻlimlar koʻzda tutilishi kerak: tovarni qabul qilish va joʻnatish boʻlimi. Boʻlim yukni tushirish, idishlarni ochib turlarga ajratish xonasi — 12 m 2 , yukning holatini tekshirish (dori vositalarini identifikatsiyalash) xonasi — 6 m 2 , reklamatsiya berilgan tovarlarni vaqtincha saqlash xonasi — 6 m 2 , tayyorlash xonasi — 15 m 2 , boʻshagan idishlarni saqlash xonasi — 6 m 2 boʻlishi kerak; tovarni saqlash boʻlimi (omborxonalar, shu jumladan, sovitish kamerasi). Boʻlimda veterinariya preparatlari, dori vositalari, ozuqa qoʻshimchalari va zoogigiyena vositalari, dezinseksiya, deratizatsiya va dezinfeksiya vositalari alohida-alohida saqlanadi. Omborxona boshqa xonalardan izolyatsiya qilingan, alohida kirish yoʻlakchasi va maydoniga ega boʻlishi kerak. qadoqlash boʻlimi (agar, korxonada sanoat asosida ishlab chiqarilgan dori vositalarini qadoqlash amalga oshiriladigan boʻlsa). Boʻlim qadoqlash xonasi — 6 m 2 , idishlarni yuvish va quritish xonasi — 6 m 2 , yordamchi materiallarni saqlash xonasi — 6 m 2 kabilardan iborat boʻladi; l) biologik preparatlarni ishlab chiqarish va tayyorlash faoliyatiga qoʻyiladigan eng kam talablar: korxona hududi begona shaxslarning kirishiga toʻsqinlik qiluvchi yaxlit devor bilan oʻralishi, elektr yoritgichlar bilan jihozlanishi hamda kecha-kunduzgi qoʻriqlash tizimiga ega boʻlishi lozim; biologik preparatlarni ishlab chiqarish va ?ayyorlash faoliyati bilan shugʻullanuvchi subyekt uchun maʼmuriy-xoʻjalik xizmatlar binosi (xonalar), ixtisoslashuviga koʻra ishlab chiqarish binosi, tajriba hayvonlarni saqlash uchun vivariy, kasal hayvonlar uchun izolyator mavjud boʻlishi kerak; korxona hududiga kirish va chiqishda, avtotransportni yilning istalgan davrida dezinfeksiyalash uchun moslama bilan jihozlangan nazorat-ruxsat punktlari boʻlishi lozim; maʼmuriy-xoʻjalik xizmatlar binolari (xonalar) va korxona oshxonasi ishlab chiqarish hududidan tashqarida joylashgan boʻlishi kerak; ishlab chiqarish binosi va zarur boʻlgan moddiy texnik bazalarga boʻlgan talablar: ishlab chiqarish hududining maydoni ishlab chiqarish xususiyati (foydalaniluvchi mikroorganizmlar guruhi), tevarak-atrof xususiyatlaridan kelib chiqqan holda aniqlangan sanitariya-himoya zonasi mavjud boʻlishi kerak; ishlab chiqarish hududida chiqindilarni toʻplash uchun doimiy ravishda tozalanib dezinfeksiyalanadigan bunkerlar (metall konteynerlar) oʻrnatilgan asfaltlangan (betonlangan) maydonchalar, goʻngni biotermik zararsizlantirish uchun (kuydirgi bilan kasallangan hayvonlar goʻngi bundan mustasno) 3 seksiyadan iborat beton bilan toʻsilgan goʻngxonalar, kuydirgi bilan kasallangan hayvonlar goʻngini yoqish uchun maxsus pech, Bekkar chuquri boʻlishi kerak; biologik veterinariya dori vositalarini ishlab chiqarish hududida boshqa veterinariya dori vositalari, ozuqabop qoʻshimchalar, farmatsevtik va oziq-ovqat mahsulotlari ishlab chiqarishga yoʻl qoʻyilmaydi; ishlab chiqarish binolari texnik normativ hujjatlarga muvofiq talab qilinadigan tozalik darajasiga va ishlab chiqarish jarayonining mantiqiy ketma-ketligiga mos kelishi, havo shlyuzlari va havo tortish qurilmalari bilan taʼminlangan boʻlishi kerak; ishlab chiqarish binosini (xona) loyihalashtirishda kanalizatsiya oqimiga ulanadigan nuqtalar oqova suvning orqaga oqishining oldini oluvchi uskunalar bilan jihozlangan boʻlishini, atmosfera, yomgʻir va yuvindi suvlarini kanalizatsiyasiga ketkazish uchun qiyalik mavjudligi, quvurlar, yoritish moslamalari, shamollatish moslamalari va boshqa xizmat koʻrsatish tizimlarni tozalash noqulay boʻlmasligini, ishchilarning asbob-uskunalardan erkin foydalanishi ularni tozalash, yuvish va dezinfeksiya qilish hamda xonani yigʻishtirish, dorivor xom ashyo, veterinariya preparatlari va chiqindilarning qarshi oqimining oldini olish, dorivor xom ashyo, materiallar va veterinariya preparatlarining aralashib ketishining oldini olgan holda saqlash va tashish imkoniyati inobatga olinishi kerak; ishlab chiqarish binosining (xonasining) devori, shifti va pollari dezinfeksiyalovchi moddalar bilan nam tozalashga yoʻl qoʻyiladigan holda taʼmirlangan boʻlishi kerak. Taʼmirlovchi vositalar sifatida suvga chidamli boʻyoq, emal va och rangli glazurlangan kafel plitkalari (mayolika) qoʻllanilishi mumkin. Pollar keramik glazurlanmagan (terrakotli) plitkalar yoki choklari payvandlangan lenolium bilan qoplangan boʻlishi kerak; infeksiya qoʻzgʻatuvchilari bilan ishlash xonalarida chiqindilarni yoqish yoʻli bilan zararsizlantirish tadbirlarini amalga oshirish uchun pech, yirik va mayda hayvonlar jasadini zararsizlantirish uchun maxsus qozonlar oʻrnatilgan boʻlishi kerak; korxonaning ixtisoslashuviga koʻra ishlab chiqarish hududida quyidagi boʻlimlar boʻlishi kerak: xom ashyo ombori va tovarlarni qabul qilish boʻlimi; etalon va nazorat shtammlarini saqlash boʻlimi; biologik veterinariya dori vositalarini ishlab chiqaruvchi boʻlimi; demineralizatsiyalangan suv tayyorlovchi tayyorlov boʻlimi; yuvish, sterilizatsiyalash va muhit tayyorlov boʻlimlari; vivariy boʻlimi (vivariyni xonalari “toza” va “notoza” hududlarga boʻlingan boʻlishi kerak); kasal hayvonlar uchun izolyator; parranda tuxumlarini inkubatsiyalash boʻlimi; ishlab chiqarilgan biologik preparatlarni nazorat qilish boʻlimi; sovitish kameralari; yarim tayyor mahsulotlar va tayyor mahsulotlar uchun maxsus kamerali sovitkich bilan jihozlangan omborxonalar; tayyor mahsulotni qadoqlash boʻlimi; oqova suvlarni zararsizlantirish uchun tozalovchi va sterillovchi moslamalar; sanpropustnik; ishlab chiqarish hududidagi boʻlishi kerak boʻlgan boʻlimlarning xonalari ular bajaradigan funksiyalarga qarab bir-biri bilan oʻzaro funksional bogʻliq holda hamda boshqa maqsadda foydalaniluvchi xonalardan ajratilgan blokni tashkil qilib, alohida kirish eshigiga ega boʻlgan holda joylashtirilishi zarur; kasal hayvonlar uchun izolyator atrofi yaxlit devor bilan oʻralgan va vivariydan kamida 100 m oraliqda boʻlishi kerak;* bir vaqtning oʻzida bir necha xil biologik veterinariya dori vositalarini qadoqlash rejalashtirilgan korxonalarda qadoqlash liniyalarini soni ishlab chiqarilayotgan biologik veterinariya dori vositalarini turiga mutanosib boʻlishi va aloxida-aloxida xonalarda oʻrnatilgan boʻlishi kerak; biologik veterinariya dori vositalari saqlanadigan omborxonalar maxsus kamerali sovitkich bilan jihozlangan, quruq, qorongʻi boʻlishi va unga biologik preparatlar saqlash boʻyicha masʼul shaxs biriktirilgan boʻlishi shart. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 15-ILOVA

Telekommunikatsiyalar tarmoqlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularning xizmatlar koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi (turi): telekommunikatsiyalar tarmoqlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularning xizmatlarini koʻrsatish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) mahalliy, shaharlararo va xalqaro telekommunikatsiyalar tarmoqlarini loyihalashtirish; b) mahalliy, shaharlararo va xalqaro telekommunikatsiyalar tarmoqlarini qurish; v) mahalliy va shaharlararo telekommunikatsiyalar tarmoqlaridan foydalanish; g) mahalliy va shaharlararo telekommunikatsiyalar tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatishi; d) xalqaro telekommunikatsiyalar tarmoqlaridan foydalanish; e) xalqaro telekommunikatsiyalar tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatish; j) koʻchma radiotelefon (uyali) aloqa tarmoqlarini loyihalashtirish; z) koʻchma radiotelefon (uyali) aloqa tarmoqlarini qurish; i) koʻchma radiotelefon (radiotelefon, trankli) respublika hududida yoʻldosh aloqa tarmoqlarini loyihalashtirish; y) koʻchma radiotelefon (radiotelefon, trankli) respublika hududida yoʻldosh aloqa tarmoqlarini qurish; k) koʻchma radiotelefon (radiotelefon, trankli) respublika hududida yoʻldosh aloqa tarmoqlaridan foydalanish; l) koʻchma radiotelefon (radiotelefon, trankli) respublika hududida yoʻldosh aloqa tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatish; m) koʻchma radiotelefon (uyali) aloqa tarmoqlaridan foydalanish va ularning xizmatlarini koʻrsatish; n) maʼlumotlar uzatish tarmoqlarini loyihalashtirish; o) maʼlumotlar uzatish tarmoqlarini qurish; p) maʼlumotlar uzatish tarmoqlaridan foydalanish; r) maʼlumotlar uzatish tarmoqlarini xizmatlari koʻrsatish; s) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) tarmoqlarini loyihalashtirish; t) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) tarmoqlarini qurish; u) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) tarmoqlaridan foydalanish; f) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi. Maʼlumotlar uzatish tarmoqlarini hamda teleradioeshittirishlarni tarqatish tarmoqlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularning xizmatlarini koʻrsatish faoliyatiga litsenziya olish, muddatini uzaytirish va litsenziyaga oʻzgartirish kiritish Vazirlar Mahkamasining Axborot faoliyati va maʼlumotlar uzatishni takomillashtirish va samaradorligini oshirish boʻyicha idoralararo muvofiqlashtirish komissiyasining qarori asosida litsenziyalovchi organ tomonidan amalga oshiriladi. 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza (arizada yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili, kerakli litsenziya toifasini, uning kichik turini va yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish, oʻzgartirish, uzaytirish maqsadini tanlash, shuningdek, litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi koʻrsatiladi); b) telekommunikatsiyalar tarmoqlaridan foydalanish va (yoki) xizmatlarini koʻrsatish uchun litsenziya olishda — telekommunikatsiyalar asosiy texnik vositalarining (mulk huquqida yoki boshqa qonuniy asosda mavjud boʻlgan) va koʻrsatiladigan xizmatlar tavsifi, radiochastotalarning diapazonlari va nominallari, xizmatlar koʻrsatish hududi koʻrsatilgan maʼlumot; v) telekommunikatsiyalar tarmoqlarini loyihalashtirish va (yoki) qurish uchun litsenziya olishda — loyihalashtirish va qurish ishlarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan texnik vositalar (mulk huquqida yoki boshqa qonuniy asosda mavjud boʻlgan) roʻyxati. g) telekommunikatsiyalar tarmoqlaridan foydalanish va (yoki) xizmatlarini koʻrsatish uchun litsenziya olishda — tarmoqni tashkil etish va rivojlantirish rejasi (belgilangan shakl boʻyicha bajariladigan ishlarga qarab zarur maʼlumotlar, abonentlar, shaharlararo portlar, xalqaro stansiyalar, maʼlumotlarni uzatish tizimlari va tarmoqlari, qoplash zonalari soni va telekommunikatsiyalarning aniq tarmoqlari yoki inshootlari uchun boshqa parametrlar); d) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatish uchun litsenziya olishda — eshittirishlar konsepsiyasi; e) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) tarmoqlaridan foydalanish va (yoki) xizmatlarini koʻrsatish uchun litsenziya olishda — obyektning qoʻriqlash talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida vakolatli organning xulosasi yoki obyektni qoʻriqlash boʻyicha tuzilgan shartnoma nusxasi; j) radioaloqa vositalaridan foydalanish bilan bogʻliq faoliyatga litsenziya olishda — berilayotgan chastotalardan foydalanish imkoniyati va uzatuvchi qurilmalarning tavsifi, quvvati va xususiyati toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasining radiochastotalaridan foydalanish va ularni nazorat qilish boʻyicha organning maʼlumoti; z) boshqa shaxsga tegishli asbob-uskunadan foydalanish moʻljallanayotgan taqdirda, ushbu asbob-uskuna ijaraga olinganligi (foydalanilganligi)ni tasdiqlovchi hujjat taqdim etiladi; i) Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tele va radio mahsulotlarni tarqatish huquqini olishda — teleradiomahsulotlarni tarqatish boʻyicha xorijiy ommaviy axborot vositasining (yoki huquq egasining) roziligini tasdiqlovchi hujjat (shartnoma). 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: a) mahalliy, shaharlararo va xalqaro telekommunikatsiya tarmoqlarini loyihalashtirish — BHMning 15 baravari; b) mahalliy, shaharlararo va xalqaro telekommunikatsiya tarmoqlarini qurish — BHMning 15 baravari; v) mahalliy va shaharlararo telekommunikatsiya tarmoqlaridan foydalanish — BHMning 30 baravari; g) mahalliy va shaharlararo telekommunikatsiya tarmoqlari xizmatlari koʻrsatish — BHMning 30 baravari; d) xalqaro telekommunikatsiyalar tarmoqlaridan foydalanish — BHMning 500 baravari; e) xalqaro telekommunikatsiyalar tarmoqlari xizmatlari koʻrsatish — BHMning 800 baravari; j) koʻchma radiotelefon (uyali) aloqa tarmoqlarini loyihalashtirish — BHMning 200 baravari ; z) koʻchma radiotelefon (uyali) aloqa tarmoqlarini qurish — BHMning 400 baravari; i) koʻchma radiotelefon (radiotelefon, trankli) respublika hududida yoʻldosh aloqa tarmoqlarini loyihalashtirish — BHMning 10 baravari; y) koʻchma radiotelefon (radiotelefon, trankli) respublika hududida yoʻldosh aloqa tarmoqlarini qurish — BHMning 20 baravari ; k) koʻchma radiotelefon (radiotelefon, trankli) respublika hududida yoʻldosh aloqa tarmoqlaridan foydalanish — BHMning 30 baravari ; l) koʻchma radiotelefon (radiotelefon, trankli) respublika hududida yoʻldosh aloqa tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatish — BHMning 80 baravari ; m) koʻchma radiotelefon (uyali) aloqa tarmoqlaridan foydalanish va ularning xizmatlarini koʻrsatish — BHMning 140 000 baravari (bunda uyali aloqa virtual operatorlari (provayderlar) tomonidan koʻchma radiotelefon (uyali) aloqa tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatish — BHMning 25 000 baravari** ; n) maʼlumotlar uzatish tarmoqlarini loyihalashtirish — BHMning 2 baravari; o) maʼlumotlar uzatish tarmoqlarini qurish — BHMning 4 baravari; p) maʼlumotlar uzatish tarmoqlaridan foydalanish — BHMning 6 baravari; r) maʼlumotlar uzatish tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatish — BHMning 30 baravari; s) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) tarmoqlarini loyihalashtirish — BHMning 10 baravari; t) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) tarmoqlarini qurish — BHMning 10 baravari; u) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) tarmoqlaridan foydalanish — BHMning 75 baravari; f) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatish — BHMning 75 baravari. Davlat boji quyidagi tartibda taqsimlanadi: 10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun toʻlangan davlat bojlari, yigʻimlar va barcha turdagi toʻlovlarning 11,25 foizi — Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga; qolgan mablagʻlarning: 50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga; 47,5 foizi Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasiga; 2,5 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligining gʻaznachilik shaxsiy hisobraqamiga yoʻnaltiriladi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 10 ish kuni. Litsenziyalashda Vazirlar Mahkamasining Axborot faoliyati va maʼlumotlar uzatishni takomillashtirish va samaradorligini oshirish boʻyicha idoralararo muvofiqlashtirish komissiyasi bilan kelishish lozim boʻlgan hollarda 25 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: litsenziya har bir litsenziyalanadigan faoliyat turi uchun alohida beriladi: a) litsenziat tomonidan telekommunikatsiya sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi; b) Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda telekommunikatsiyalarning texnik vositalarini sertifikatlashni taʼminlash; v) koʻrsatiladigan xizmatlarning belgilangan sifat meʼyorlarini taʼminlash; g) tarmoqlararo qoʻshilishlarni tashkil etish, boshqa operatorlar va provayderlarga oʻz tarmogʻidan foydalanish, shuningdek, ular oʻrtasida oʻzaro hisob-kitob shartlari va tartibi mavjudligi; d) texnik protokollar va tarmoqlararo qoʻshilishlar spetsifikatsiyalarining nomi, tarmoqlarni nomerlash rejasi, telekommunikatsiyalar vositalaridan foydalanish tavsiflarining mavjudligi; e) davlat xavfsizligi va mudofaa qobiliyati, huquqni muhofaza qilish organlari manfaatlari yoʻlida va alohida muhim ijtimoiy-siyosiy tadbirlarni oʻtkazishda telekommunikatsiyalar vositalari ishlarini taʼminlash boʻyicha maxsus talablarga rioya etilishi; z) telefon orqali gaplashishlar, telegraf va telekommunikatsiyalar tarmoqlari boʻyicha beriladigan boshqa xabarlarning maxfiyligini, axborot xavfsizligini, shu jumladan, telekommunikatsiyalar obyektlari va inshootlari xavfsizligini taʼminlash;* i) favqulodda holatlarda, shuningdek, operativ-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish uchun asbob-uskunalarni oʻrnatish va ularning ishlashini taʼminlash boʻyicha telekommunikatsiyalar tarmoqlarini tayyorlab qoʻyish va ularni ishlatish;* y) umumdavlat vazifalarini hal etish uchun telekommunikatsiyalarni rivojlantirishning milliy dasturlarini amalga oshirishda ishtirok etish; k) atrof muhitni va inson salomatligini muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish, yongʻin xavfsizligi va sanoat sanitariyasi qoidalariga rioya etish; l) litsenziyalanadigan faoliyat toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni litsenziyalovchi va nazorat qiluvchi organga berish; m) Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq telekommunikatsiyalar xizmatlaridan foydalanishda imtiyozlar va afzalliklar berish; n) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) xizmatlari koʻrsatish uchun vakolatli organda ommaviy axborot vositasi sifatida davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtish;* o) telekommunikatsiyalar tarmoqlarini loyihalashtirish va (yoki) qurish uchun litsenziya olishda — yuridik shaxs shtatida telekommunikatsiyalar tarmoqlarini loyihalashtirish va qurish boʻyicha kamida uch yil ish stajiga, oliy texnik maʼlumotga ega boʻlgan kamida ikki nafar mutaxassisning mavjud boʻlishi; p) teleradiomahsulotlarni va Internet orqali kontent tarqatishda mualliflik va turdosh huquqlar sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etish. Yakka tartibdagi litsenziyalarda qoʻshimcha talablar va shartlar: r) litsenziatlar tomonidan qishloq joylardagi, aholi siyrak va borish qiyin boʻlgan tumanlardagi foydalanuvchilar uchun majburiy ravishda xizmatlar koʻrsatish; s) belgilangan tariflar boʻyicha, shu jumladan, qishloq joylarda, aholi siyrak va borish qiyin boʻlgan tumanlarda universal xizmatlar koʻrsatilishini taʼminlash; t) umumiy foydalaniladigan telekommunikatsiyalar tarmoqlariga adolatlilik va kamsitmaslik asosida ruxsat berish; u) umumiy foydalaniladigan telekommunikatsiya tarmogʻini rivojlantirish rejasi prognozi (belgilangan hududni qamrab olish, uzatuvchi apparat quvvatini va abonentlar sonini koʻpaytirish va boshqalar); f) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatishda litsenziyani berishda belgilangan hudud doirasida faoliyat yuritish, biriktirilgan radiochastota nominalida efirga chiqish; x) teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) va maʼlumotlar uzatish tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatishda axborot xavfsizligi hamda ommaviy axborot vositalari sohasini tartibga soluvchi milliy qonunchilik talablariga rioya etish.* 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: maʼlumotlar uzatish tarmoqlarini va teleradioeshittirish tarmoqlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularning xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha faoliyatga litsenziyalar berish (amal qilish muddatini uzaytirish va litsenziyaga oʻzgartirish kiritish) Axborot faoliyati va maʼlumotlar uzatishni takomillashtirish va samaradorligini oshirish boʻyicha idoralararo muvofiqlashtirish komissiyasi qarori asosida amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi. Zaruratga koʻra teleradiodasturlarni tayyorlashda va shakllantirishda Oʻzbekiston Respublikasining amaldagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga mosligi yuzasidan Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: teleradioeshittirishlarni tarqatish (translyatsiya qilish) tarmoqlaridan foydalanish va xizmatlarini koʻrsatish faoliyatiga beriladigan litsenziyaning amal qilish muddati — 5 yil; koʻchma radiotelefon (uyali) aloqa tarmoqlaridan foydalanish va xizmatlar koʻrsatish faoliyatiga beriladigan litsenziyaning amal qilish muddati — 15 yil; litsenziyalanadigan faoliyatlarning qolgan turlariga litsenziya cheklanmagan muddatga beriladi. 12. Izoh. Litsenziya olish talab qilinmaydigan holatlar (harakatlar): pullik televideniye abonentlarning umumiy soni 10 tadan ortiq boʻlmasa; telekoʻrsatuvning kabel tarmogʻi va radioeshittirishning simli tarmogʻi bir muassasa, oʻquv yurti, mehmonxona, sanoat korxonasi binosi va (yoki) hududi bilan cheklangan boʻlsa; yuridik shaxs operatorlar tomonidan ajratilgan telefon raqamlaridan foydalangan holda maishiy xizmat koʻrsatish obyektlarida va avtomobil yoʻllari boʻyida mahalliy, shaharlararo va xalqaro telefon soʻzlashuvlari xizmatlari koʻrsatsa, aloqaning taksofon xizmatlari va faks boʻyicha axborotni joʻnatsa (va qabul qilsa); faoliyat aholining hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi hamda qutqarish va avariya-tuzatish ishlarini talab etuvchi tabiiy ofatlar, epidemiyalar, yirik halokatlar oqibatlarini tugatish bilan, shuningdek, faqat davlat boshqaruvi, mudofaa, xavfsizlik va huquq-tartibotni muhofaza qilish maqsadlarida foydalanish uchun moʻljallangan telekommunikatsiyalar tarmogʻini tashkil etish va ularning ishlashi bilan bogʻliq boʻlsa; asosiy faoliyat turi boʻyicha xizmatlar koʻrsatishda mahalliy, radiotelefon, maʼlumotlar uzatish tarmoqlaridan, ushbu faoliyat turlariga oid xizmatlarni uchinchi shaxslarga koʻrsatmasdan faqat oʻz ishlab chiqarish-texnologik jarayonida va (yoki) signalni yetkazib berish maqsadida foydalanilsa; toʻlov tizimlari operatorlari, toʻlov tashkilotlari, banklar va nobank kredit tashkilotlari, shuningdek, elektron tijorat platforma operatorlari tomonidan asosiy faoliyat turi boʻyicha xizmatlar koʻrsatishda maʼlumotlar uzatish tarmoqlaridan foydalanilsa va xizmatlar koʻrsatilsa; oʻz tarmogʻini tashkil etmasdan, maʼlumotlarni uzatish operator va provayderlari tarmogʻi orqali Internetdan foydalanish xizmatlarini (Internet kafe) koʻrsatishda; Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingida “B” va undan yuqori toifada turgan litsenziatlarga tegishli litsenziya muddati mazkur Yagona nizomning 35 1 -bandida belgilangan tartibda avtomatik tarzda uzaytiriladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. **Agar uyali aloqa virtual operatori (provayder) tomonidan navbatdagi yillik davlat bojini toʻlash davridan oldingi moliya yili uchun koʻrsatilgan koʻchma radiotelefon (uyali) aloqa tarmoqlari xizmatlarining qiymati bazaviy hisoblash miqdorining 1,5 million baravaridan oshsa, “m” kichik bandda nazarda tutilgan faoliyat turi uchun davlat bojining summasiga koʻrsatilgan koʻchma radiotelefon (uyali) aloqa tarmoqlari xizmatlari qiymatining 1 foizi miqdorida qoʻshimcha belgilanadi.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 17-ILOVA

Xususiy bandlik agentliklarining Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida ish qidirayotgan shaxslarni ishga joylashtirish boʻyicha faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: xususiy bandlik agentliklarining Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida ish qidirayotgan shaxslarni ishga joylashtirish boʻyicha faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: xususiy bandlik agentliklarining Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida ish qidirayotgan shaxslarni ishga joylashtirish boʻyicha faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) mazkur faoliyatni amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratilganligini, shu jumladan, oʻzining yoki ijaraga olingan xonaning borligini tasdiqlovchi maʼlumotlar ; v) yuridik shaxs ustavining tasdiqlangan nusxasi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari miqdorida 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 10 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) mehnat va mehnat migratsiyasi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilish*; b) litsenziya daʼvogari tomonidan bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt ming baravari miqdoridagi mablagʻlarni tegishli litsenziya amal qilish muddatiga mutanosib davrga Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi roziligisiz sarflamaslik va mablagʻlar sarflangan taqdirda, belgilangan muddatlarda oʻrnini toʻldirish sharti bilan tijorat banklaridagi depozitlarga zaxiraga joylashtirish*; v) “Xususiy bandlik agentliklari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida nazarda tutilgan faoliyatni amalga oshirish; g) shtatda kamida ikki nafar xodimning, shu jumladan, oliy maʼlumotga ega rahbarning boʻlishi; d) xususiy bandlik agentligi taʼsischilari va (yoki) rahbarlari tarkibida firibgarlik, odam savdosi, terrorizm, ekstremizm bilan bogʻliq jinoyatlarni sodir etganlik uchun sudlanganligi tugallanmagan yoki olib tashlanmagan shaxslar mavjud emasligi, shuningdek, xususiy bandlik agentliklari tomonidan ushbu jinoyatlarni sodir etganlik uchun sudlanganligi tugallanmagan yoki olib tashlanmagan shaxslar bilan mehnat, fuqarolik-huquqiy va agentlik shartnomalari tuzilmasligi; d 1 ) chet elga ishga yuborilayotgan shaxslarni borayotgan davlatining qonunchiligi, unda boʻlish qoidalari boʻyicha oʻqitishni tashkil etish; e) yuridik shaxs xodimlari tomonidan uch yilda kamida bir marta litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan tartibga muvofiq malaka sertifikatini olish; j) xususiy bandlik agentliklari bilan fuqarolar j) ushbu faoliyatni amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, shu jumladan, xususiy yoki ijaraga olingan binoga ega boʻlish hamda uning yongʻin xavfsizligi, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiqligini taʼminlash, tegishli moddiy-texnik baza va boshqa vositalardan foydalanish; z) xususiy bandlik agentliklari bilan fuqarolar oʻrtasida tuzilayotgan har bir shartnomani maxsus yaratiladigan elektron axborot tizimiga kiritish va uni doimiy yangilab borish*; i) xizmatlar koʻrsatish toʻgʻrisida bajarilgan shartnomalarga oid arxiv materiallarini shakllantirish va saqlash; k) xususiy bandlik agentliklarining xizmat koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomalarida belgilangan majburiyatlarini bajarish bilan bogʻliq xarajatlarni ushbu depozitga joylashtirilgan mablagʻlar hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi koʻrsatmasiga asosan qoplash*. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. Litsenziya olgan talabgorlar litsenziyalovchi organ tomonidan avtomatik ravishda Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritiladi. Chet elga ishga yuborilayotgan shaxslarga borayotgan davlati qonunchiligi, unda boʻlish qoidalarini oʻqitish boʻyicha taʼlim tashkilotlari bilan tuzilgan shartnoma ilova qilinadi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 18-ILOVA

Balandliklarda sanoat alpinizmi usullarida taʼmirlash, qurilish-montaj ishlarini bajarish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: balandliklarda sanoat alpinizmi usullarida taʼmirlash, qurilish-montaj ishlarini bajarish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) balandliklarda sanoat alpinizmi usullarida taʼmirlash ishlarini bajarish; b) balandliklarda sanoat alpinizmi usullarida qurilish-montaj ishlarini bajarish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti yuridik shaxslar va Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy muassasasi boʻlgan norezident yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) balandliklarda sanoat alpinizmi usullarida taʼmirlash, qurilish-montaj ishlarini bajarish huquqini beruvchi hujjatlarga ega boʻlgan mutaxassislarning roʻyxati, unda ularning egallab turgan lavozimlari, maʼlumoti boʻyicha mutaxassisligi va mutaxassisligi boʻyicha ish staji koʻrsatiladi; v) balandliklarda sanoat alpinizmi usullarida ishlarni bajarish uchun zarur boʻlgan texnika vositalarining tavsiflari. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: umumiy tartibda — 7 ish kuni; tezlashtirilgan tartibda — 4 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziya talabgori (litsenziat) shtatida litsenziyalanadigan faoliyat turi boʻyicha hujjatlarga (maxsus tayyorgarlik toʻgʻrisida guvohnoma, sertifikat), balandliklarda sanoat alpinizmi usullarida taʼmirlash, qurilish-montaj ishlarini bajarish koʻnikmalari qoʻllangan holda kamida uch yil amaliy ish stajiga ega boʻlgan kamida ikki nafar mutaxassisning mavjud boʻlishi;* b) litsenziya talabgorida (litsenziatda) balandliklarda sanoat alpinizmi usullarida taʼmirlash, qurilish-montaj ishlarini bajarish uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalar, jihozlarning, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligi normalariga rioya etilishini taʼminlovchi boshqa maxsus texnika vositalarining mavjud boʻlishi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. Litsenziyaning talab va shartlariga rioya etilmasligi oqibatida litsenziyasi sud orqali bekor qilingan litsenziya talabgoriga sud hujjati qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab bir yil ichida mazkur Pasportda nazarda tutilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlari boʻyicha litsenziya olish taqiqlanadi; * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 19-ILOVA

Koʻpriklar va tunnellarni loyihalashtirish, qurish va ularni taʼmirlash faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: koʻpriklar va tunnellarni loyihalashtirish, qurish va ularni taʼmirlash faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) koʻpriklar va tunnellarni loyihalashtirish; b) koʻpriklar va tunnellarni qurish; v) koʻpriklar va tunnellarni taʼmirlash. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxslar va chet el yuridik shaxslari (doimiy muassasasi mavjud boʻlgan) 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa),ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) koʻpriklar va tunnellarni loyihalashtirish, qurish va ularni taʼmirlash ishlari bilan shugʻullanuvchi xodimlarning roʻyxati, unda ularning egallab turgan lavozimlari, diplom maʼlumoti boʻyicha mutaxassisligi, mutaxassisligi boʻyicha ish staji, ushbu xodimlar loyihalashtirishda, qurishda va taʼmirlashda qatnashgan asosiy obyektlar roʻyxati koʻrsatiladi; v) temir yoʻl, shuningdek, birlashgan koʻpriklar va tunnellardan foydalanish va ularni taʼmirlash sohasida — asbob-uskunalar, anjomlar, inventar, mexanizatsiyalash vositalari, transport, nazorat-oʻlchov qurilmalari va signal anjomlari bilan jihozlanganligi toʻgʻrisida qisqacha tavsif; g) litsenziya talabgori (litsenziat) shtatidagi xodimlarning tegishli sertifikatlarini taqdim etishi lozim. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: umumiy tartibda — 10 ish kuni; tezlashtirilgan tartibda — 5 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: Koʻpriklar va tunnellarni loyihalashtirish boʻyicha: a) koʻpriklar va tunnellarni loyihalashtirish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, belgilangan shaharsozlik normalari va qoidalariga, davlat standartlariga majburiy rioya etish; b) yuridik shaxs shtatida kamida 15 nafar mutaxassis, shu jumladan, direktor, ushbu soha boʻyicha oliy maʼlumotga va loyihalashtirishda 5 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan kamida 3 nafar loyiha bosh muhandisi, 1 nafar loyiha bosh arxitektori, 2 nafar texnolog, 2 nafar konstruktor ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha ishlashi, qolgan oliy yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar maʼlumotiga ega boʻlgan 7 nafar mutaxassis asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi, shundan kamida 1 nafar loyiha bosh muhandisi va loyiha bosh arxitektori tegishli sertifikatlarga ega boʻlishi;* Koʻpriklarvatunnellarniqurishvataʼmirlashboʻyicha: v) litsenziat tomonidan mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligi normalari talablariga majburiy rioya etish, qurilish va taʼmirlash ishlarining sifatini, foydalanishning ishonchliligini taʼminlash; g) yuridik shaxs shtatida ushbu soha boʻyicha oliy maʼlumotga, shuningdek, qurilish-taʼmirlash ishlarida kamida uch yillik ish stajiga ega boʻlgan kamida 10 nafar mutaxassis, shu jumladan, kamida 7 nafar (bosh muhandis, texnik-ishlab chiqarish boʻlimi boshligʻi, qurilishda ish yurituvchi (prorab), montajchi, betonchi, mehnat muhofazasi va xavfsizlik texnikasi mutaxassisi, quruvchi-ustalar) ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha, qolgan 3 nafari uchastka rahbari, ichki nazoratchisi, payvandchi, texnik ishlab chiqarish boʻlimi muhandisi kabi mutaxassislar asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida mavjud boʻlishi, shundan muhandis va ichki nazoratchi tegishli sertifikatga ega boʻlishi;* d) litsenziya talabgorida koʻpriklar va tunnellarni qurish va taʼmirlash uchun zarur boʻlgan asosiy fondlar va texnik vositalarning (binolar, ishlab chiqarish binolari, maxsus qurilish-taʼmirlash texnikasi) mavjud boʻlishi; Litsenziyalovchi organ litsenziat xodimlarining mehnat daftarchalari haqidagi maʼlumotni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan oʻzi mustaqil oladi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. Litsenziyaning talab va shartlariga rioya etilmasligi oqibatida litsenziyasi sud orqali bekor qilingan litsenziya talabgoriga sud hujjati qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab bir yil ichida mazkur Pasportda nazarda tutilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlari boʻyicha litsenziya olish taqiqlanadi; * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 20-ILOVA

Xavfi yuqori boʻlgan obyektlarni va potensial xavfli ishlab chiqarishlarni loyihalashtirish, qurish hamda ulardan foydalanish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: xavfi yuqori boʻlgan obyektlarni va potensial xavfli ishlab chiqarishlarni loyihalashtirish, qurish hamda ulardan foydalanish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) xavfi yuqori boʻlgan obyektlarni va potensial xavfli ishlab chiqarishlarni loyihalashtirish; b) xavfi yuqori boʻlgan obyektlarni va potensial xavfli ishlab chiqarishlarni qurish; v) xavfi yuqori boʻlgan obyektlardan va potensial xavfli ishlab chiqarishlardan foydalanish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxslar va chet el yuridik shaxslari (doimiy muassasasi mavjud boʻlgan) 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) xavfi yuqori boʻlgan obyektlarni hamda potensial xavfli ishlab chiqarishlarni loyihalashtirish, qurish va ulardan foydalanish bilan shugʻullanuvchi xodimlar roʻyxati, unda ularning egallab turgan lavozimlari, diplom maʼlumoti boʻyicha mutaxassisligi va mutaxassisligi boʻyicha ish staji, loyihalashtirish yoki qurishda ushbu xodimlar qatnashgan asosiy obyektlar roʻyxati koʻrsatiladi; v) xavfi yuqori boʻlgan obyektlarni va potensial xavfli ishlab chiqarishlarni loyihalashtirish, qurish hamda ulardan foydalanish uchun zarur boʻlgan himoya va texnika vositalariga egalik yoki boshqa ashyoviy huquqlarni tasdiqlovchi hujjat; g) litsenziya talabgori (litsenziat) shtatidagi asosiy ish joyi boʻyicha ishlovchi kamida 1 nafar mutaxassisning soha boʻyicha tegishli sertifikatini taqdim etishi lozim ; d) xavfi yuqori boʻlgan obyektlar va potensial xavfli ishlab chiqarishlardan foydalanish uchun xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya yuz bergan taqdirda, boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganlik uchun fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi va polisi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: umumiy tartibda — 14 ish kuni. tezlashtirilgan tartibda — 10 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: Loyihalashtirish boʻyicha: a) loyihalashtirish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, belgilangan shaharsozlik normalari va qoidalariga, davlat standartlariga majburiy rioya etish; b) yuridik shaxs shtatida kamida 10 nafar mutaxassis, shu jumladan, direktor, ushbu soha boʻyicha oliy maʼlumotga va loyihalashtirishda 5 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan 3 nafar loyiha bosh muhandisi, 1 nafar loyiha bosh arxitektori, 1 nafar texnolog, 1 nafar konstruktor ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha ishlashi, qolgan 4 nafar mutaxassis oliy yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar maʼlumotiga ega boʻlgan asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi, shundan kamida 1 nafar loyiha bosh muhandisi va loyiha bosh arxitektori tegishli sertifikatlarga ega boʻlishi;* qurish hamda ulardan foydalanish boʻyicha: v) shaharsozlik, mehnatni muhofaza qilish, tabiatni muhofaza qilish, yer osti boyliklari sanoat xavfsizligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, tegishli davlat standartlari, shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga majburiy rioya etish; g) kamida 10 nafar mutaxassis, shu jumladan, soha boʻyicha oliy maʼlumotga va 3 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan kamida 5 nafar (obyektning turiga qarab) bosh muhandis, bosh energetik, texnik-ishlab chiqarish boʻlimi boshligʻi, qurilishda ish yurituvchi (prorab), montajchi, mehnat muhofazasi va xavfsizlik texnikasi mutaxassisi, ichki nazoratchi kabi mutaxassislar ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha, qolgan 5 nafar mutaxassislar oliy yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar maʼlumotiga ega boʻlgan asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida elektr montyor, ekolog kabi mutaxassislar mavjud boʻlishi ; * d) asosiy ish joyi boʻyicha kamida 1 nafar mutaxassisning soha boʻyicha tegishli sertifikati hamda yuridik shaxsning muhandislik asbob-uskunalari va zarur texnika vositalarining mavjud boʻlishi.* energetika obyektlari boʻyicha (sertifikat talab etilmaydi) elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari boʻyicha bilimlar sinovidan oʻtganlik toʻgʻrisida guvohnomaga ega boʻlishlari shart. Litsenziyalovchi organ litsenziat xodimlarining mehnat daftarchalari haqidagi maʼlumotni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan oʻzi mustaqil oladi. e) xavfi yuqori boʻlgan obyektlar va potensial xavfli ishlab chiqarishlardan foydalanishda, xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya yuz bergan taqdirda, boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganlik uchun fuqarolik javobgarligi boʻyicha majburiy sugʻurta shartnomasi va amaldagi sugʻurta polisining mavjudligi*; j) Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 30-iyundagi 152-son qarori bilan tasdiqlangan Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq texnogen xavfi yuqori boʻlgan zonalar kadastr pasporti ishlab chiqilganligi va davlat reyestridan oʻtkazilganligi; Litsenziyalovchi organ litsenziat xodimlarining mehnat daftarchalari haqidagi maʼlumotni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan oʻzi mustaqil oladi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi; Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi; Ekologiya, atrof-muhitnimuhofazaqilishvaiqlimoʻzgarishivazirligi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. Loyihalashtirish faoliyatini litsenziyalash uchun ariza berilganda, kelishiladigan organlardan xulosa olish uchun soʻrovnoma yuborilmaydi. Litsenziyaning talab va shartlariga rioya etilmasligi oqibatida litsenziyasi sud orqali bekor qilingan litsenziya talabgoriga sud hujjati qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab bir yil ichida mazkur Pasportda nazarda tutilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlari boʻyicha litsenziya olish taqiqlanadi. Tashkilot tarkibida loyihalar bosh arxitektor va loyiha bosh muhandislarining mavjud boʻlishi bajariladigan ishlarning xususiyati bilan belgilanadi .

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 21-ILOVA

Arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) Oʻzbekiston Respublikasi hududini va hududi qismlarini rivojlantirishni rejalashtirish toʻgʻrisidagi hujjatlarni ishlab chiqish; b) Oʻzbekiston Respublikasi mintaqalari hududini rivojlantirishni rejalashtirish toʻgʻrisidagi hujjatlarni ishlab chiqish; v) aholi punktlari hududlarini rivojlantirish toʻgʻrisidagi hujjatlarni ishlab chiqish; g) aholi punktlari hududlarini qurish toʻgʻrisidagi hujjatlarni ishlab chiqish; d) qurilish obyektlari uchun muhandislik-texnik qidiruvlarni (muhandislik-geodeziya qidiruvlaridan tashqari) bajarish; e) uy-joy-xoʻjalik, fuqarolik maqsadiga moʻljallangan obyektlar va komplekslar qurilishi uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, shu jumladan, ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish; j) sanoatqurilishiuchunobyektlarvakomplekslarloyiha-smetahujjatlariniishlabchiqish, shujumladan, ularningmuhandisliktarmoqlarivatizimlariniloyihalashtirish; z) suv xoʻjaligi qurilishi uchun obyektlar va komplekslar loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, shu jumladan, ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish; i) qishloq xoʻjaligi qurilishi uchun obyektlar va komplekslar loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, shu jumladan, ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish; y) energetika qurilishi va aloqa obyektlari hamda komplekslarini loyihalashtirish, shu jumladan, ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish; k) transport va yoʻl qurilishi obyektlari hamda komplekslarini loyihalashtirish, shu jumladan, ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish; l) magistral muhandislik tarmoqlarini (magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlaridan tashqari) loyihalashtirish; m) umumiy foydalaniladigan avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish; n) arxitektura yodgorliklarini taʼmirlash uchun hujjatlarni ishlab chiqish; o) “Obyektlarning asoslari va poydevorlari” boʻlimini loyihalashtirish; p) “Metall obyektlar konstruksiyalari” boʻlimini loyihalashtirish; r) “Temir-beton obyektlari konstruksiyalari” boʻlimini loyihalashtirish; s) maxsus obyektlar va inshootlarni loyihalashtirish; t) qurilish obyektlarini mukammal va joriy taʼmirlash uchun loyiha-smeta hujjatlarni ishlab chiqish; u) binolar va inshootlarning texnik holatini tekshirish; f) binolar va inshootlarni mustahkamlash uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish; x) korroziyaga qarshi himoyani ishlab chiqish; s) binolar va inshootlarning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish ch) mukammal qurilishda tovarlar, ishlar va xizmatlar xarid qilish uchun tanlov (tender) hujjatlarini tayyorlash. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxslar va chet el yuridik shaxslari (doimiy muassasasi mavjud boʻlgan) 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning toʻliq nomi, STIR, xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, pochta manzili, telefon raqami, elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa), yuridik shaxsning mutaxassislari haqidagi maʼlumotlar (pasport raqami va seriyasi yoki ID-kartasi raqami, JSHSHIR), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) soha boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan bosh muhandislar va loyiha arxitektorlari, bosh hamda yetakchi mutaxassislar diplomlari maʼlumotlari; v) litsenziya talabgori III toifadagi obyektlarning arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatiga litsenziyani olish uchun qoʻshimcha ravishda oʻntadan kam boʻlmagan obyektlar qurilishi yuzasidan loyihalashtirish boʻyicha jami bajarilgan ishlarning roʻyxatini, ular yuzasidan mazkur sohada tegishli vakolatga ega boʻlgan ekspertiza organlari bergan xulosalar nusxalarini hamda ushbu qurilishi tugallangan va foydalanishga qabul qilingan obyektlarning dalolatnoma nusxalari hamda mualliflik nazorati daftarlarini taqdim etishi lozim; g) litsenziya talabgori IV toifadagi obyektlarning arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatiga litsenziya olish uchun qoʻshimcha ravishda oʻntadan kam boʻlmagan III toifadagi obyektlar qurilishi yuzasidan loyihalashtirish boʻyicha tegishli vakolatga ega boʻlgan ekspertiza organlari bergan xulosalar nusxalari, ushbu qurilishi tugallangan va foydalanishga qabul qilingan obyektlarning dalolatnoma nusxalari hamda mualliflik nazorati daftarlarini taqdim etishi lozim. Litsenziya talabgori (litsenziat) shtatidagi xodimlarning tegishli sertifikatlarini taqdim etishi lozim. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari miqdorida tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: a) Oʻzbekiston Respublikasi hududini va hududining qismlarini rivojlantirishni rejalashtirish toʻgʻrisidagi hujjatlarni ishlab chiqish — BHMning 50 baravari; b) Oʻzbekiston Respublikasi mintaqalari hududini rivojlantirishni rejalashtirish toʻgʻrisidagi hujjatlarni ishlab chiqish — BHMning 50 baravari; v) aholi punktlari hududlarini rivojlantirish toʻgʻrisidagi hujjatlarni ishlab chiqish — BHMning 40 baravari; g) aholi punktlari hududlarini qurish toʻgʻrisidagi hujjatlarni ishlab chiqish — BHMning 40 baravari; d) qurilish obyektlari uchun muhandislik-texnik qidiruvlarni (bundan muhandislik-geodeziya qidiruvlari mustasno) bajarish — BHMning 50 baravari; e) uy-joy-xoʻjalik, fuqarolik maqsadiga moʻljallangan obyektlar va komplekslar qurilishi uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishga, shu jumladan, ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish — BHMning 75 baravari; j) sanoatga moʻljallangan obyektlar va komplekslar qurilishi uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishga, shu jumladan, ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish — BHMning 75 baravari; z) suv xoʻjaligiga moʻljallangan obyektlar va komplekslar qurilishi uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishga, shu jumladan, ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish — BHMning 50 baravari; i) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan obyektlar va komplekslar qurilishi uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishga, shu jumladan, ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish — BHMning 30 baravari; y) energetika qurilishi hamda aloqa obyektlari va komplekslarini ishlab chiqish, loyihalashtirishga, shu jumladan, ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish — BHMning 40 baravari; k) transport va yoʻl qurilishi obyektlari hamda komplekslarini loyihalashtirishga, shu jumladan, ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish — BHMning 50 baravari; l) magistral muhandislik tarmoqlarini (magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlaridan tashqari) loyihalashtirish — BHMning 50 baravari; m) umumiy foydalaniladigan avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish — BHMning 50 baravari; n) arxitektura yodgorliklarini taʼmirlash uchun hujjatlarni ishlab chiqish — BHMning 20 baravari; o) “Obyektlarning asoslari va poydevorlari” boʻlimini loyihalashtirish — BHMning 40 baravari; p) “Obyektlarning metall konstruksiyalari” boʻlimini loyihalashtirish — BHMning 40 baravari; r) “Obyektlarning temir-beton konstruksiyalari” boʻlimini loyihalashtirish — BHMning 40 baravari; s) maxsus obyektlar va inshootlarni loyihalashtirish — BHMning 50 baravari; t) qurilish obyektlarini mukammal va joriy taʼmirlash uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish — BHMning 30 baravari; u) binolar va inshootlarning texnik holatini tekshirish — BHMning 50 baravari; f) binolar va inshootlarni mustahkamlash uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish — BHMning 40 baravari; x) korroziyaga qarshi himoyani ishlab chiqish — BHMning 40 baravari; s) binolar va inshootlarning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish: isitish, ventilyatsiya, konditsionerlashtirish — BHMning 20 baravari; suv quvuri va kanalizatsiya — BHMning 20 baravari; gaz taʼminoti — BHMning 20 baravari; gaz asbob-uskunalari — BHMning 20 baravari; sovuq havo taʼminoti — BHMning 20 baravari; energiya taʼminoti — BHMning 20 baravari; elektr asbob-uskunalari — BHMning 20 baravari; elektr bilan yoritish — BHMning 20 baravari; elektr bilan isitish — BHMning 20 baravari; avtomatlashtirish va nazorat-oʻlchov uskunalari — BHMning 20 baravari; kuchsiz tokli qurilmalar — BHMning 20 baravari; vertikal rejalashtirish — BHMning 20 baravari; ch) mukammal qurilishda tovarlar, ishlar va xizmatlar xarid qilish uchun tanlov (tender) hujjatlarini tayyorlash — BHMning 50 baravari. Davlat boji quyidagi tartibda taqsimlanadi: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining budjetdan tashqari shaxsiy hisobvaragʻiga; 11,25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining maxsus hisobvaragʻiga; qolgan mablagʻlar teng miqdorda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: umumiy tartibda — 7 ish kuni; tezlashtirilgan tartibda — 3 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) loyihalashtirishda qonunchilik hujjatlari, davlat standartlari hamda shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga, shuningdek, zilzilabardoshlik, muhandislik izlanishlar, energiya samaradorligi koʻrsatkichlari, yongʻinga qarshi hamda ekologik normalar va qoidalarga, sanitariya qoidalari va normalariga, gigiyena normativlariga majburiy rioya etish; b) yuridik shaxsning shtatida quyidagi mutaxassislarning mavjud boʻlishi:* asosiy ish joyida ishlashi lozim boʻlgan mutaxassislar soha boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlishi;* obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatori boʻyicha I toifadagi obyektlar uchun — kamida 4 nafar mutaxassis, shu jumladan, direktor va 1 nafar loyiha bosh muhandisi va 1 nafar arxitektor ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha, qolgan 1 nafar mutaxassis asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi;* obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatori boʻyicha II toifadagi obyektlar uchun — kamida 7 nafar mutaxassis, shu jumladan, direktor, loyihalash sohasida 3 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan kamida 2 nafar loyiha bosh muhandisi, 1 nafar loyiha bosh arxitektori va 1 nafar arxitektor ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha, qolgan 2 nafar mutaxassis asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi; obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatori boʻyicha III toifadagi obyektlar uchun — kamida 10 nafar mutaxassis, shu jumladan, direktor, loyihalash sohasida 4 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan kamida 3 nafar loyiha bosh muhandisi, 1 nafar loyiha bosh arxitektori va 2 nafar arxitektor ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha, qolgan 3 nafar mutaxassis asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi; obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatori boʻyicha IV toifadagi obyektlar uchun — kamida 12 nafar mutaxassis, shu jumladan, direktor, loyihalash sohasida 5 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan kamida 3 nafar loyiha bosh muhandisi, 1 nafar loyiha bosh arxitektori va 3 nafar arxitektor ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha, qolgan 4 nafar mutaxassis asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi; kamida 1 nafar loyiha bosh muhandisining tegishli sertifikatga ega boʻlishi; v) III toifadagi obyektlarning arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatiga litsenziyani olish uchun oʻntadan kam boʻlmagan obyektlar qurilishi yuzasidan loyihalashtirish boʻyicha jami bajarilgan ishlarning roʻyxati, ular yuzasidan mazkur sohada tegishli vakolatga ega boʻlgan ekspertiza organlari bergan xulosalar nusxalari, ushbu qurilishi tugallangan va foydalanishga qabul qilingan obyektlarning dalolatnoma nusxalari hamda mualliflik nazorati daftarlari mavjud boʻlishi*; g) IV toifadagi obyektlarning arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatiga litsenziyani olish uchun qoʻshimcha ravishda oʻntadan kam boʻlmagan III toifadagi obyektlar qurilishi yuzasidan shaharsozlik hujjatlarini loyihalashtirish boʻyicha tegishli vakolatga ega boʻlgan ekspertiza organlari bergan xulosalar nusxalarini hamda ushbu qurilishi tugallangan va foydalanishga qabul qilingan obyektlarning dalolatnoma nusxalari hamda mualliflik nazorati daftarlari mavjud boʻlishi;* d) mazkur pasportning 2-bandi “a”, “b”, “v”, “g” va “s” kichik bandlarida belgilangan litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari bilan faqatgina III va IV toifadagi obyektlarning arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatiga litsenziyasi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar shugʻullanishlari mumkin;* e) Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-avgustdagi 496-son qarori bilan tasdiqlangan Obyektlarda davlat qurilish nazoratini amalga oshirish boʻyicha maʼmuriy reglamentga 2-ilovada keltirilgan obyektlar boʻyicha litsenziyada ruxsat berilgan murakkablik toifalariga muvofiq faoliyatni amalga oshirish;* yo) litsenziyada ruxsat berilgan kichik faoliyat turlari boʻyicha faoliyatni amalga oshirish; j) ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlari shaharsozlik faoliyatining subyektlari bilan mehnatga oid, moliyaviy jihatdan va (yoki) boshqacha tobelik munosabatlarida boʻlgan yoki er (xotin) va (yoki) boshqa yaqin qarindoshlar ishtiroki mavjud (manfaatlar toʻqnashuviga sabab) boʻlgan ekspertiza tashkilotidan oʻtkazmaslik;* z) binolar va inshootlarning texnik holatini tekshirish kichik faoliyat turi uchun yuridik shaxs shtatida ushbu faoliyat yuzasidan uch yil ish stajiga ega va sohaviy oliy maʼlumotga ega boʻlgan kamida 2 nafar muhandis-konstruktor ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha ishlashi; litsenziya talabgorlarining egalik qilish huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq (ijara shartnomasi va boshqalar) asosda tegishli boʻlgan belgilangan tartibda akkreditatsiyalangan laboratoriyalar mavjud boʻlishi; litsenziya talabgorlarining egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan quyidagi maxsus oʻlchov vositalari, asbob-uskunalari mavjud boʻlishi: betonning mustahkamligini oʻlchaydigan qoʻporib va qoʻpormay bajariladigan uslublar bilan aniqlash uchun asbob-uskunalar (sklerometr, ultratovushli, impulsli uslubi bilan, keyinchalik press ostida sinab koʻrish uchun kern ajratib oladigan); payvandlama birikmalarning sifatini aniqlash anjomi (defektoskop); betonning himoya qatlamini va armaturaning diametrini aniqlovchi asbob; gʻisht termasining mustahkamligini aniqlovchi asbob; metall qidirgich; parmalovchi yoki teshik ochuvchi asbob (perforator); elektron masofa oʻlchagich (dalnomer); taxeometr, shtangensirkul va ruletka; i) qurilish obyekti uchun muhandislik-texnik qidiruvlarni (muhandislik-geodeziya qidiruvlaridan tashqari) bajarish kichik faoliyat turi uchun yuridik shaxs shtatida ushbu faoliyat yuzasidan uch yil ish stajiga ega va geologiya sohasida oliy maʼlumotga ega boʻlgan kamida 2 nafar muhandis-geolog ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha ishlashi; litsenziya talabgorlarining egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan burgʻilash texnikasi, asbob-uskuna; egalik qilish huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq (ijara shartnomasi va boshqalar) asosda tegishli boʻlgan belgilangan tartibda akkreditatsiyalangan tuproq kimyoviy laboratoriyasi mavjud boʻlishi; y) mukammal qurilishda tovarlar, ishlar va xizmatlar xarid qilish uchun tanlov (tender) hujjatlarini tayyorlash kichik faoliyat turi uchun yuridik shaxsning shtatida kamida 4 nafar mutaxassis, shu jumladan, qurilish yoki loyihalash sohasida 3 yil ish stajiga ega boʻlgan kamida 2 nafar mutaxassis ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha, qolgan 2 nafar mutaxassis asosiy ish joyi boʻyicha yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi; k) mualliflik nazorati daftarini majburiy yuritishi, unda aniqlangan qurilish paytidagi loyiha-smeta hujjatlaridan chetga chiqish hamda meʼyoriy hujjatlarning qurilish-montaj ishlarini bajarishga doir talablarining buzilishi, ularni bartaraf etishni nazorat qilishi shart. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. Litsenziat obyektlarning murakkablik toifasini oʻzgartirish haqida ariza berganda, uning arizasi litsenziyani oʻzgartirish qoidalari boʻyicha koʻrib chiqiladi. Mazkur pasportning 2-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “a”, “b”, “v”, “g”, “d”, “u”, “x”, “ch” kichik bandlarida belgilangan litsenziyalanadigan faoliyatning kichik muqim turlariga ega boʻlgan litsenziatlar litsenziya obyektlarining murakkablik toifasini oʻzgartirishda, qoʻshimcha ravishda 10 tadan kam boʻlmagan obyektni loyihalashtirish boʻyicha jami bajarilgan ishlarning roʻyxatini, ular yuzasidan mazkur sohada tegishli vakolatga ega boʻlgan ekspertiza organlari bergan xulosalar nusxalarini hamda ushbu obyektlar boʻyicha mualliflik nazorati daftarlarini taqdim etish talab etilmaydi. Ushbu pasportning 2-pozitsiya uchinchi ustunidagi “e”, “j”, “z”, “i”, “y”, “k” kichik bandlarida belgilangan litsenziyalanadigan faoliyatning kichik muqim turlariga ega boʻlgan litsenziyatlar mazkur bandning “o”, “p”, “r”, “t”, “f”, “s”, “x” kichik bandlarida belgilangan litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari bilan ham shugʻullanish vakolatiga egadirlar . Tashkilot tarkibida loyihalar bosh arxitektor va loyiha bosh muhandislarining mavjud boʻlishi bajariladigan ishlarning xususiyati bilan belgilanadi. Mukammal qurilishda tovarlar, ishlar va xizmatlar xarid qilish uchun tanlov (tender) hujjatlarini tayyorlash kichik faoliyat turlari uchun litsenziya toifalari talab etilmaydi. Litsenziyaning talab va shartlariga rioya etilmasligi oqibatida litsenziyasi sud orqali bekor qilingan litsenziya talabgoriga sud hujjati qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab bir yil ichida mazkur Pasportda nazarda tutilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlari boʻyicha litsenziya olish taqiqlanadi. Ushbu Pasportning ikkinchi pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “k” va “m” kichik bandlarda belgilangan faoliyat turlari boʻyicha litsenziyaga ega boʻlgan litsenziatlar mazkur turdagi litsenziyasi asosida koʻprik va tunnellarni loyihalashtirish faoliyatini amalga oshirish huquqiga ega emas. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 22-ILOVA

Axborotning kriptografik himoya vositalarini ishlab chiqish, ishlab chiqarish va realizatsiya qilish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: axborotning kriptografik himoya vositalarini ishlab chiqish, ishlab chiqarish va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) axborotning kriptografik himoya vositalarini ishlab chiqish; b) axborotning kriptografik himoya vositalarini ishlab chiqarish; v) axborotning kriptografik himoya vositalarini realizatsiya qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; v) mutaxassislarning maʼlumoti boʻyicha mutaxassisligi, egallab turgan lavozimi, litsenziyalanadigan faoliyat boʻyicha ish staji koʻrsatilgan holda litsenziyalanadigan faoliyat boʻyicha ishlarni bevosita amalga oshiradigan mutaxassislar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Litsenziyalovchi organ litsenziat xodimlarining mehnat daftarchalari haqidagi maʼlumotni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan oʻzi mustaqil oladi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 20 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziat tomonidan axborotning kriptografik himoyasi sohasidagi qonunchilik hujjatlariga majburiy rioya qilish; b) litsenziyalanadigan faoliyatning arizada koʻrsatilgan turi boʻyicha axborotning kriptografik himoyasi sohasidagi faoliyatni tartibga soluvchi texnik va metodik hujjatlarning, shu jumladan, ichki nizomlar, yoʻriqnomalar, metodikalarning mavjud boʻlishi; v) axborotning kriptografik himoya vositalarini ishlab chiqish va ishlab chiqarishda Oʻzbekiston Respublikasi davlat standartlari hisoblanadigan kriptografik algoritmlarni yoxud axborotni kriptografik himoyalash sohasidagi vakolatli organ tomonidan tavsiya qilinadigan standartlarni qoʻllash; g) axborotning kriptografik himoya vositalarini ishlab chiqish, ishlab chiqarish va realizatsiya qilishni, ularning texnik va texnik-iqtisodiy tavsifnomalarini, litsenziyaga muvofiq amalga oshirilgan tadbirlar hamda koʻrsatilgan xizmatlar soni va sifatini aks ettiruvchi oʻz faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni belgilangan shaklda litsenziyalovchi organga taqdim etish; d) davlat siriga tegishli deb topilgan maʼlumotlarni, himoya qilinishi zarurligi qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa axborotni, amaliy faoliyati davomida ishonilgan tijorat sirlarini oshkor qilmaslik;* e) litsenziya talabgorining doimiy shtatida axborotni himoya qilish sohasi boʻyicha bir nafar mutaxassisning mavjud boʻlishi, shuningdek, talab qilinadigan mutaxassislar boʻlmagan taqdirda, ayrim ish turlarini bajarish uchun mutaxassislarni (litsenziyalovchi organ bilan kelishgan holda) jalb etish boʻyicha tegishli shartnomaning mavjud boʻlishi;* j) mutaxassislar uchun huquqlarni, funksional vazifalarni va himoya qilinishi zarurligi qonunchilik hujjatlarida belgilangan axborotlar bilan ishlash uchun zarur rejim boʻyicha talablarni belgilovchi ichki qoidalarning mavjudligi; z) ishlab chiqilayotgan va ishlab chiqarilayotgan axborotning kriptografik himoya vositalarida turli darajalardagi protokollarning amalga oshirilishini nazarda tutuvchi, axborotning kriptografik himoya vositalari maʼlumotlarini, shuningdek, ular negizida qurilgan axborot-kommunikatsiya tizimlarini umumiy foydalaniladigan tarmoqqa va tizimga kiritish imkonini beruvchi texnik va texnologik yechimlarini qoʻllanish; i) litsenziyalanayotgan faoliyatning arizada koʻrsatilgan turi boʻyicha ishlab chiqarish quvvatlari (realizatsiya qilish, ishlab chiqarish faoliyatidan tashqari) va barcha zarur ishlarni amalga oshirish uchun axborotni texnik himoya qilish sohasidagi normativ hujjatlar va standartlar talablariga muvofiq boʻlgan axborotlashtirish binolari va (yoki) obyektlarining mavjud boʻlishi; k) normativ hujjatlar talablariga muvofiq ish yuritishni (davlat sirlariga tegishli maʼlumotlar bilan ishlaganda — maxfiy ish yuritish, konfidensial maʼlumotlar bilan ishlaganda — umumiy ish yuritish) va obyektning ichki rejimini amalga oshirish; l) axborotning kriptografik himoya vositalarini ishlab chiqish va ishlab chiqarish uchun zarur boʻlgan texnik oʻlchash va nazorat qilish vositalarining, instrumentlar va priborlarning mavjud boʻlishi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 23-ILOVA

Diniy taʼlim muassasalarining faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: diniy taʼlim muassasalarining faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: diniy taʼlim muassasalarining faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) diniy tashkilotlarning Oʻzbekiston Respublikasi boʻyicha markaziy boshqaruv organining iltimosnomasi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadigan shakl boʻyicha diniy taʼlim muassasasining pasporti; g) litsenziyalanadigan faoliyat amalga oshiriladigan binolar (xonalar)ga mulk huquqini yoki boshqa ashyoviy huquqni, shuningdek, koʻrsatib oʻtilgan binolar (xonalar)ning belgilangan talablarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar; e) oʻquv konsepsiyasi, oʻquv rejalari va dasturlari; j) oʻquv jarayonini taʼminlash uchun zarur boʻlgan moddiy mablagʻlar (yoki ularning aniq manbai)ning mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar; z) bitiruvchilari diniy fanlarni oʻqitishga qoʻyilishi mumkin boʻlgan diniy taʼlim muassasalari, shu jumladan, xorijiy diniy taʼlim muassasalari roʻyxati; i) litsenziyalovchi organ diniy fanlarni oʻqituvchi shaxslarning diniy maʼlumoti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mustaqil tarzda oʻzi oladi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 20 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziya talabgorida litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirish uchun belgilangan talablarga javob beruvchi mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquq bilan unga tegishli boʻlgan binolar (xonalar) mavjud boʻlishi; b) diniy fanlarning Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi bilan kelishilgan oʻquv konsepsiyasi, oʻquv rejalari va dasturlariga muvofiq oʻqitilishi; v) voyaga yetmagan shaxslarni ularning xohish-irodasiga, ota-onasining yoki qonuniy vakillarining xohish-irodasiga zid tarzda oʻqitishga, taʼlim jarayonida urush, zoʻravonlik, prozelitizm va har qanday missionerlik faoliyati targʻib qilinishiga, mamlakat xavfsizligi va ijtimoiy-siyosiy barqarorlik, jamiyatning huquqiy va maʼnaviy asoslari, fuqarolar tinchligi, millatlararo va dinlararo totuvlik buzilishiga, Oʻzbekiston toʻgʻrisida notoʻgʻri axborotlar tarqatilishiga hamda uning tarixiy, madaniy va maʼnaviy boyliklari buzib koʻrsatilishiga yoʻl qoʻymaslik;* g) diniy taʼlim muassasalarida diniy fanlarning diniy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar tomonidan oʻqitilishi; d) diniy fanlarni oʻqitayotgan shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi bilan kelishilgan muddatlarda davriy attestatsiyadan oʻtkazish; e) Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan davlat taʼlim standartlari va talablariga muvofiq dunyoviy fanlarni oʻqitish; j) oʻquv jarayonini taʼminlash uchun zarur moddiy mablagʻlar (yoki ularning aniq manbalari) mavjud boʻlishi; z) Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi talabiga koʻra litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirish bilan bogʻliq zarur axborotlar berish; i) oʻquv jarayonida chet elda nashr etilgan, belgilangan tartibda dinshunoslik ekspertizasidan oʻtgan diniy adabiyotlardan foydalanish.* 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan mavjud binolar va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa; Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati organlari tomonidan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 25-ILOVA

Neft, gazni (shu jumladan, siqilgan tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazini) va gaz kondensatini qazib olish, qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyatini litsenziyalash (tabiiy gazning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish bundan mustasno)

1. Litsenziya nomi: neft, gazni (shu jumladan, siqilgan tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazini) va gaz kondensatini qazib olish, qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya (tabiiy gazning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish bundan mustasno) 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) neft, gaz hamda gaz kondensatini qazib olish; b) neft, gaz hamda gaz kondensatini qayta ishlash; v) neft, gaz va gaz kondensatini realizatsiya qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) litsenziya talabgori xodimlarining litsenziya talablari va shartlariga muvofiq keluvchi malakaga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari, shu jumladan, shtatdagi xodimlarning egallab turgan lavozimlari, maʼlumoti boʻyicha mutaxassisligi, mutaxassisligi boʻyicha ish staji koʻrsatilgan roʻyxati; v) faoliyatning litsenziyalanadigan turini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan qurilish mashinalari, mexanizmlar va transport, asboblar, elektr qurilmalari, nazorat va oʻlchov vositalari, tashkiliy texnika, kompyuterlarga egalik huquqini yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligini tasdiqlovchi hujjat; z) AGTKSH orqali sotiladigan siqilgan gaz sarfi hisobini bevosita gaz tarqatish ustunlaridagi (dispenserlar) maʼlumotlarni real vaqt rejimida toʻplash va yuritish imkonini beruvchi Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MCHJ tomonidan ishlab chiqilgan tizim oʻrnatilganligini tasdiqlovchi hujjat; i) AGTKSHlar orqali siqilgan gazni sotish uchun yangi litsenziya olish boʻyicha Energetika vazirligining taqdimnomasi. Bunda Vazirlar Mahkamasining topshiriq xati AGTKSHlar orqali siqilgan gazni sotish uchun yangi talabgorlarga litsenziya berishda Energetika vazirligining taqdimnomasiga asos boʻladi; Litsenziyalovchi organ litsenziat xodimlarining mehnat daftarchalari haqidagi maʼlumotni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan oʻzi mustaqil oladi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziat tomonidan neft, gaz (shu jumladan, siqilgan tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazini) hamda gaz kondensatini qazib chiqarish, qayta ishlash va sotish sohasidagi Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, amaldagi shaharsozlik, ekologiya, sanitariya, metrologiya, yongʻin xavfsizligi va texnik normalar, normativlar va qoidalarga rioya etish, shuningdek, avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor stansiyalari va avtomobillarga gaz quyish stansiyalarida sanitariya va shaharsozlik norma hamda qoidalari talablariga javob beradigan sanitariya-gigiyena shoxobchalarining mavjudligi; b) yuridik shaxs shtatida litsenziyada koʻrsatilgan faoliyat turi boʻyicha tegishli maʼlumotga va kamida uch yil ish stajiga ega boʻlgan rahbarlar va muhandis-texnik xodimlarning, shuningdek, maxsus tayyorgarlikdan oʻtgan xizmat koʻrsatuvchi texnik xodimlarning mavjud boʻlishi; v) qazib olinadigan va sotiladigan mahsulot turlariga sifat sertifikatining mavjudligi va amalda ularning sifat sertifikatiga muvofiqligi; g) faoliyatning litsenziyalanayotgan aniq turini amalga oshirish, shu jumladan, tegishli moddiy-texnika bazadan, neft omboridan va yonilgʻi quyish qurilmalaridan, boshqa texnika vositalaridan shu jumladan, zamonaviy oʻlchov asboblarini Tabiiy gazni nazorat qilish va hisobga olishning avtomatlashtirilgan tizimiga ulash orqali foydalanish uchun sharoitlarning yaratilganligi;* d) litsenziat tomonidan davlat siri hisoblanadigan maʼlumotlardan foydalanish bilan bogʻliq ishlar bajarilgan hollarda rejim organining mavjudligi; e) litsenziya talabgoriga mulk huquqi bilan yoki boshqa qonuniy asosda tegishli boʻlgan, litsenziyalanadigan faoliyat turini amaldagi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq toʻliq hajmda bajarish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnika bazaning (binolar, xonalar, qurilish mashinalari, mexanizm va transport, asboblar, energetika qurilmalari, nazorat va oʻlchov vositalari, tashkiliy texnika, kompyuterlar) mavjud boʻlishi; j) qazib chiqarilgan, qayta ishlangan va sotilgan neft, gaz hamda gaz kondensati hajmining alohida birlamchi hisobini yuritish; z) siqilgan tabiiy yoki suyultirilgan uglevodorod gazda ishlashga moslashtirilganligi toʻgʻrisida tegishli ruxsat etuvchi hujjatlari mavjud boʻlmagan va (yoki) navbatdagi texnik koʻrikdan oʻtmagan yoxud oʻzboshimchalik bilan siqilgan va suyultirilgan gaz ballonlari birga oʻrnatilgan avtotransport vositalariga, foydalanish muddati oʻtib ketgan yoki navbatdagi sinovdan oʻtkazilmagan gaz ballonlariga gaz toʻldirmaslik;* i) avtomobil gaz ballonlarini siqilgan tabiiy gaz bilan toʻldirishda maksimal bomimni 20 MPA dan oshirmaslik;* y) isteʼmolchilarga neft, gaz hamda gaz kondensatini (shu jumladan, suyultirilgan uglevodorod va siqilgan tabiiy) toʻgʻri sotishni, mahsulotga sifat sertifikatning mavjud boʻlishi hamda uning sifat sertifikatiga amalda muvofiq boʻlishini taʼminlash; k) neft, gaz hamda gaz kondensatini qazib chiqarish, qayta ishlash va sotish (shu jumladan, oxirgi isteʼmolchigacha sotish) boʻyicha faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik — shaxs-litsenziatlar tomonidan umumiy foydalanishdagi gaz tarmoqlariga oʻzboshimchalik bilan ulanish yoki ulardan foydalanish qoidalarini boshqacha tarzda buzish, tabiiy gazni hisobga olish asboblariga, shu jumladan, ularning plombalariga qasddan shikast yetkazish, shuningdek, hisobga olish asboblarining koʻrsatkichlarini oʻzgartirish maqsadida ularga litsenziat tomonidan ruxsatsiz aralashish;* l) AGTKSH orqali sotiladigan siqilgan gaz sarfi hisobini, bevosita gaz tarqatish ustunlaridagi (dispenserlar) maʼlumotlarni real vaqt rejimida toʻplash va yuritish imkonini beruvchi Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MCHJ tomonidan ishlab chiqilgan tizim faol holatda boʻlishi*. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Favqulodda vaziyatlar vazirligi — yongʻin xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa; Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi (neft, gaz va gaz kondensatini qazib olish qismida) va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (neft, gaz va gaz kondensatini birlamchi va qayta ishlash hamda siqilgan tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazini realizatsiya qilish qismida) — sanoat xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa; Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi — tabiatni muhofaza qilish va ekologiya boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa; “Oʻzenergoinspeksiya”ning hududiy boshqarmalari — oʻrnatilgan texnologik jarayonlar va asbob-uskunalarning holati texnik jihatdan tartibga solish boʻyicha normativ hujjat talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 5 yil 12. Izoh. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 26-ILOVA

Magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish hamda ularni taʼmirlash faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish hamda ularni taʼmirlash faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) magistral gaz quvurlarini loyihalashtirish; b) neft quvurlarini loyihalashtirish; v) neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish; g) magistral gaz quvurlarini qurish; d) neft quvurlarini qurish; e) neft mahsulotlari quvurlarini qurish; j) magistral gaz quvurlaridan foydalanish; z) neft quvurlaridan foydalanish; i) neft mahsulotlari quvurlaridan foydalanish; y) magistral gaz quvurlarini taʼmirlash; k) neft quvurlarini taʼmirlash; l) neft mahsulotlari quvurlarini taʼmirlash. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) texnik jihatdan jihozlanganligi va litsenziyalanadigan ishlarni bajarish boʻyicha normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotlar; v) faoliyatning litsenziyalanadigan turini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan qurilish mashinalari, mexanizmlar va transport, nazorat va oʻlchov vositalariga egalik huquqini yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligini tasdiqlovchi hujjat; litsenziyalovchi organ litsenziat xodimlarining mehnat daftarchalari haqidagi maʼlumotni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan oʻzi mustaqil oladi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziat tomonidan magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish, qurish, ularni ishlatish va ularni taʼmirlash sohasida Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, amaldagi ekologiya, sanitariya, metrologiya, yongʻin xavfsizligi va texnik normalar, normativlar va qoidalarga rioya etish; b) yuridik shaxs shtatida litsenziyada koʻrsatilgan faoliyat turi boʻyicha oliy maʼlumotga va kamida uch yil ish stajiga ega boʻlgan beshtadan kam boʻlmagan (loyihalashtirishda — konstruktor, loyiha bosh muhandisi, texnologlar, qurish, taʼmirlash, foydalanishda — bosh mexanik, bosh muhandis, geodezchi, mehnat muhofazasi va xavfsizlik texnikasi muhandisi, bosh energetik) boʻlim rahbarlari va muhandis-texnik xodimlarning, shuningdek, xizmat koʻrsatuvchi texnik xodimlarda maxsus tayyorgarlikning mavjud boʻlishi;* v) faoliyatning litsenziyalanayotgan aniq turini amalga oshirish, shu jumladan, tegishli moddiy-texnika bazadan (binolar, inshootlar, muhandislik kommunikatsiyalari, texnologiya asbob-uskunalari, transport, nazorat va oʻlchov vositalari, tashkiliy texnika, kompyuterlar, normativ-texnik hujjatlardan) va boshqa texnika vositalaridan foydalanish uchun sharoitlarning yaratilganligi; g) litsenziat tomonidan davlat siri hisoblanadigan maʼlumotlardan foydalanish bilan bogʻliq ishlar bajarilgan taqdirda rejim organining mavjudligi; d) litsenziya egasida egalik qilish huquqini beruvchi yoki boshqa huquq asosida litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish uchun foydalaniladigan binolar, inshootlar, muhandislik kommunikatsiyalari va texnologik jihozlar mavjudligi; e) oʻlchov asboblari bilan taʼminlanganligi va oʻlchov vositalarining belgilab qoʻyilgan texnik talablarga muvofiqligi hamda tekshiruvdan oʻtkazilganligi; z) payvandlash va izolyatsiyalash ishlarining sifatini nazorat qilish laboratoriyasining yoki boshqa laboratoriya bilan tuzilgan shartnomaning mavjudligi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi — moddiy-texnik bazaning yongʻin xavfsizligi normalari va qoidalari talablariga muvofiqligi va xodimlarning ular boʻyicha tayyorgarlik darajasi toʻgʻrisidagi xulosa; Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi — yuridik shaxsning moddiy-texnik bazasining, ishlarni amalga oshirish texnologiyasining loyihalashtirish va qurilish boʻyicha qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi hamda kamida uch yillik ish stajiga ega boʻlgan beshtadan kam boʻlmagan, soha boʻyicha oliy maʼlumotli mutaxassislarning (loyihalashtirishda — konstruktor, loyiha bosh muhandisi, texnologlar, qurish, taʼmirlash, foydalanishda — bosh mexanik, bosh muhandis, geodezchi, mehnat muhofazasi va xavfsizlik texnikasi muhandisi, bosh energetik) ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha mavjud boʻlishi toʻgʻrisidagi xulosa; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — litsenziya talabgori moddiy-texnika bazasining mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligiga oid qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi, shuningdek, xodimlarning bilimlari tekshirilganligi toʻgʻrisidagi xulosa (magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish faoliyati bundan mustasno); “Oʻzenergoinspeksiya” hududiy boshqarmalari — texnologiya jarayonlarining va texnologiya asbob-uskunalari holatining amaldagi normalar va qoidalarga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish faoliyati bundan mustasno); Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hududiy boshqarmalari — magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularni taʼmirlash faoliyatining tegishli turini amalga oshirishda tabiatni muhofaza qilish va ekologiya boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa (magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish faoliyati bundan mustasno). 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 27-ILOVA

Tibbiy faoliyatni litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: tibbiy faoliyat uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: tibbiy faoliyat amalga oshiriladigan tibbiy ixtisosliklar turlari boʻyicha 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), tibbiy faoliyat amalga oshiriladigan muddat, tanlangan tibbiy faoliyat amalga oshiriladigan tibbiy ixtisosliklar turlari va (yoki) tibbiy xizmatlar turlari (tibbiy muolajalar va (yoki) tibbiy usullar), tibbiy yordam koʻrsatish shakllari (ambulator, statsionar), ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) tasdiqlangan eng kam talablarga muvofiq tibbiy faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan uskunalar va boshqa texnika vositalari, shu jumladan, tibbiy texnikaning mavjudligi haqidagi maʼlumot. Maʼlumotda tibbiy texnika, uskunalar va boshqa texnika vositalarining nomi, soni, har birining seriyasi va raqami, ishlab chiqaruvchisi va ishlab chiqarish sanasi, ushbu vositalarning ishlatilishi uchun davlat organlaridan maxsus ruxsat olish koʻzda tutilgan boʻlsa, tegishli tasdiqlovchi hujjat raqami, sanasi va hujjat bergan tashkilot nomi koʻrsatilishi kerak. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigim miqdori: Arizani koʻrib chiqish uchun: har bir talabgor uchun bazaviy hisoblash miqdorining 15 baravari miqdorida; ikki yoki undan ortiq tibbiy ixtisosliklar boʻyicha litsenziya olishga ariza bergan talabgorlar uchun qoʻshimcha ravishda ikkinchi yoki undan keyingi tibbiy ixtisosliklarning har biriga nisbatan: ambulatoriya va diagnostika yoʻnalishlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari; statsionar yoʻnalishlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida toʻlovlar amalga oshiriladi. Yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi. Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi: a) 6-pozitsiyaning uchinchi ustuni ikkinchi xatboshidagi toʻlovlar: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga; 11,25 foizi — Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek, 0,5 foizi — yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga; qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalash markazining hisobvaragʻiga; b) 6-pozitsiyaning uchinchi ustuni uchinchi — beshinchi xatboshilaridagi toʻlovlar toʻliq Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalash markazining hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari. Davlat boji quyidagi tartibda taqsimlanadi: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga; 11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga; 20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Rivojlantirish va sogʻliqni saqlashni boshqarish organlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasining hisobvaragʻiga; 13,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalash markazi hisobvaragʻiga; qolgan qismi Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga oʻtkaziladi. 8. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddatlari: 30 kun 9. Litsenziya talablari va shartlari: Litsenziya talablari va shartlari: a) xodimlarning quyidagi talablarga muvofiq boʻlishi: statsionar turdagi nodavlat tibbiyot tashkilotida operatsiya boʻlimi tashkil etilgan taqdirda, ixtisosligi boʻyicha kamida birinchi malaka toifaga ega boʻlgan operatsiya qiluvchi xirurg hamda anesteziolog-reanimatolog, xirurgiya ixtisosligi boʻyicha malaka toifaga ega boʻlgan assistent vrach, kamida birinchi malakaviy toifaga ega boʻlgan anesteziologiya-reanimatologiya hamda operatsiya xonasi hamshirasi;* bosh vrachda — oliy tibbiy maʼlumot va malakaviy toifa, boshqa vrach-mutaxassislarda (oliy tibbiy taʼlim maʼlumotiga ega boʻlmagan, xalq tabobati usullaridan foydalangan holda tibbiy faoliyat bilan shugʻullanuvchi shaxslardan tashqari) tegishli tibbiy mutaxassislik boʻyicha oliy maʼlumot va malakaviy toifa; xorijiy mutaxassis jalb etilgan taqdirda, operatsiya qiluvchi vrachda kamida yetti yillik ish staji yoki yetakchi tibbiy muassasalar yoki klinikalarning operatsiya qiluvchi vrachining zarur kasbiy koʻnikmalarga ega ekanligini tasdiqlovchi tavsiyanomasi; tugʻruqni qabul qilish tashkil etilganda akusher-ginekolog, anesteziolog-reanimatolog, neonatolog va klinik laborant vrachlarda — kamida birinchi malakaviy toifa; mutaxassis-vrachlarda belgilangan tartibda olingan malaka oshirish boʻyicha amaldagi sertifikat; xorijiy taʼlim muassasasini tamomlagan mutaxassisni ishga jalb qilishda xorijiy mamlakatlarda olingan maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjatlarning nostrifikatsiyasi (ekvivalentligini belgilash) haqidagi guvohnomaning davlat namunasi (agar nostrifikatsiya qilish talab etilsa); xorijiy taʼlim muassasasini tamomlagan mutaxassisni ishga jalb qilishda mutaxassisligi boʻyicha malakasini tasdiqlovchi hujjat; tibbiyot xodimida — sterilizatsiya uskunasida ishlash boʻyicha oʻquvdan oʻtganligini tasdiqlovchi hujjat (agar sterilizatsiya boʻlimi mavjud boʻlsa); b) quyidagi talablarga javob beruvchi moddiy-texnik bazaning mavjud boʻlishi: mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq bilan tegishli boʻlgan, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga mos boʻlgan litsenziyalangan faoliyat turini amalga oshirishga moʻljallangan bino yoki xonalar (tibbiy faoliyat yoʻnalishida mobil ilovalardan foydalangan holda masofadan turib tibbiy konsultatsiya va koʻrikni tashkil etishda mazkur talab tatbiq etilmaydi), shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi; mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq bilan tegishli boʻlgan, tegishli metrologik meʼyorlar va texnika xavfsizligi meʼyorlariga mos boʻlgan uskunalar va boshqa texnika vositalari, shu jumladan, tibbiy texnika (tibbiy faoliyat yoʻnalishida mobil ilovalardan foydalangan holda masofadan turib tibbiy konsultatsiya va koʻrikni tashkil etishda mazkur talab tatbiq etilmaydi); terapevtik yoʻnalish va diagnostika ixtisosliklari boʻyicha tibbiy faoliyatni amalga oshirishda sterilizatsiya ishlarini bajarishga shartnoma yoki sterilizatsiya boʻlimi;* tugʻruqni qabul qilish tashkil etilganda muassasada tugʻruq (jarrohlik bloki bilan), jonlantirish, chaqaloqlarni jonlantirish, muddatiga yetmay tugʻilgan chaqaloqlarni parvarish qilish, homiladorlar patologiyasi, endovizual ginekologiya boʻlimlari, poliklinika (ginekologiya, neonatologiya, pediatriya, ultratovush diagnostikasi), bakteriologiya va klinik-biokimyo laboratoriyalar tashkil etish; xirurgiya yoʻnalishidagi ixtisosliklar, shu jumladan, stomatologiya boʻyicha tibbiy faoliyatni yuritishda sterilizatsiya boʻlimi;* v) tibbiy faoliyatni amalga oshirishda quyidagilarga rioya qilish: litsenziyalovchi organ tomonidan tasdiqlangan namunalar va shakllar boʻyicha birlamchi tibbiy hujjatlarni yuritish; belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga statistika maʼlumotlarini taqdim etish; Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga, ekologik normativlarga, metrologiya normalari va qoidalariga, yongʻin xavfsizligi talablariga rioya etish; litsenziyalovchi organ tomonidan tasdiqlangan va (yoki) xalqaro tibbiy amaliyotda sinovdan oʻtgan profilaktika usullari, diagnostika va davolash standartlariga rioya qilish; litsenziyalovchi organ tomonidan ruxsat berilgan dorivor, dezinfeksiya va zararsizlantiruvchi vositalar, laboratoriya reagentlaridan foydalanish; operatsiya va jonlantirish (reanimatsiya) xonalariga ovoz va video yozib olish imkoniyati mavjud kameralar oʻrnatilgan boʻlishi, mazkur yozuvlar kamida bir yil davomida litsenziatda saqlanishi hamda videoyozuvdagi axborotning oshkor etilishiga yoʻl qoʻyilmaydigan (qonunchilikda nazarda tutilgan hollar bundan mustasno) shifokor sirining himoya qilinishi imkoniyatini yaratish; tibbiy faoliyatni qatʼiyan litsenziyada koʻrsatilgan doirada amalga oshirish;* tugʻruqni qabul qilish tashkil etilganda, FHDY organlari bilan tugʻilish va oʻlim toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlar almashinuvi dasturini majburiy ravishda doimiy yuritish.* rentgen xizmati yoʻlga qoʻyilganda rentgen uskunasidan (rentgenografiya apparati, multispiral kompyuter tomografi, kompyuter tomografi, yaqin fokusli rentgenografiya apparati, flyurografiya apparati, mammografiya apparati, angiografiya apparati, rentgen nurlanishli densitometriya apparati, litotripsiya apparati, rentgen simulyatsiya oʻrnatmasi, rentgen nurlanishli radioterapiya apparati va boshqa rentgen nurlanishli apparatlardan) foydalanish uchun ruxsatnomaga ega boʻlish;* “Raqamli sogʻliqni saqlash” platformasiga ushbu platforma amaliyotga joriy etilgunga qadar Sogʻliqni saqlash vazirligining “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimiga integratsiya asosida ulanishni hamda “Elektron poliklinika”, “Elektron shifoxona”, “Elektron tibbiy karta”, “Elektron retsept” modullari bilan belgilangan maʼlumotlarni real vaqt rejimida almashilishini taʼminlash*; tibbiyot chiqindilarini sanitariya-gigiyena va ekologiya talablariga mos boʻlgan markazlashtirilgan utilizatsiya qilish boʻlimi tashkil etilgan yoki tibbiyot chiqindilarini utilizatsiya qiluvchi tashkilot bilan shartnoma tuzilgan boʻlishi; markazlashtirilgan utilizatsiya qilish boʻlimi tashkil etilmagan taqdirda, tibbiyot chiqindilarini ularning morfologik tarkibiga koʻra turlarga ajratgan holda utilizatsiya qilish korxonalariga topshirish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari; Favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boshqarmalari; Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining hududiy boshqarmalari. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — kompozit tarzda rentgen uskunasidan foydalanish uchun ruxsatnoma olishda (10 ish kuni ichida). Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyalari tomonidan obyektda shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi toʻgʻrisidagi xulosa (5 ish kuni ichida). 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 5 yil 12. Izoh. Litsenziyada faoliyatning litsenziyalanayotgan tibbiy ixtisosliklar turlari va (yoki) tibbiy xizmatlar turlari (tibbiy muolajalar va (yoki) tibbiy usullar), tibbiy yordam koʻrsatish shakllari (ambulator, statsionar) aniq koʻrsatiladi. Arizani koʻrib chiqish muddati davomida faoliyatning litsenziyalanayotgan tibbiy ixtisosliklar turlari va (yoki) tibbiy xizmatlar turlari (tibbiy muolajalar va (yoki) tibbiy usullar), tibbiy yordam koʻrsatish shakllari hajmidan kelib chiqib, tegishli soha mutaxassislaridan iborat ekspert guruhi tashkil etiladi. Ekspert guruhi litsenziya talabgoriga tegishli litsenziyani berish yoki litsenziya berishni rad etish yuzasidan ekspert xulosasini ishchi organga taqdim etadi. Talabgor rentgen uskunasidan foydalanish uchun ruxsatnomani tibbiy faoliyatni litsenziyalash jarayonida kompozit shaklda olishi mumkin. Bunda rentgen uskunasidan foydalanish uchun ruxsatnoma Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 40-ilovada belgilangan talab va shartlar asosida beriladi. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining taklifnomasi yoki roziligi asosida tibbiyot tashkilotlariga xorijiy vrach mutaxassis jalb etilgan taqdirda, oʻz ixtisoslik yoʻnalishi boʻyicha kamida besh yillik, operatsiya qiluvchi vrachlar uchun esa kamida yetti yillik ish staji va xorijiy tibbiyot tashkilotining tavsiyanomasi mavjud boʻlganda, xorijiy mamlakatlarda olingan maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjatlarini nostrifikatsiyadan oʻtkazmasdan Oʻzbekiston Respublikasidagi tibbiyot tashkilotlarida faoliyat yuritishiga ruxsat beriladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 28-ILOVA

Farmatsevtika faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: farmatsevtika faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) dori vositalarini ishlab chiqarish; b) dori vositalarini tayyorlash; v) dori vositalarini ulgurji realizatsiya qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), faoliyatning litsenziyalanadigan turi yoki mazkur faoliyatning kichik turi, murojaat maqsadi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish, litsenziyaning amal qilish muddatini uzaytirish, litsenziyaga oʻzgartirish kiritish), faoliyatni amalga oshirish muddati, litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi, litsenziya olish tartibi — umumiy yoki tezlashtirilgan tartib; b) litsenziyalanadigan faoliyat yoʻnalishidan kelib chiqib talabgorning shtatida mazkur Pasport 9-bandining “e” — “z” kichik bandlarida koʻrsatilgan xodimlarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; v) talabgorda mazkur Pasport 9-bandining “i” kichik bandiga muvofiq bino va xonalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; g) litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirish uchun talabgorda mazkur Pasport 9-bandining “y” kichik bandiga muvofiq tegishli moddiy-texnika baza, shu jumladan, asbob-uskunalar, texnik vositalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: umumiy tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida; tezlashtirilgan tartibda — bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari miqdorida. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari miqdorida davlat boji quyidagi tartibda taqsimlanadi: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga; 11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga; 33,75 foizi — litsenziyalovchi organning hisobvaragʻiga; qolgan qismi Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga oʻtkaziladi. 8. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddatlari: umumiy tartibda — 15 ish kuni; tezlashtirilgan tartibda — 5 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) dori vositalari va tibbiy buyumlarning narxini davlat tomonidan tartibga solishning belgilangan tartibiga rioya qilish; b) dori vositalari va farmatsevtika faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga, jumladan, Zarur ishlab chiqarish amaliyoti, Zarur distribyutorlik amaliyoti, Zarur saqlash amaliyoti davlat standartlariga, dori vositalarini ishlab chiqarish, tayyorlash, saqlash va ulgurji realizatsiya qilish doirasida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq boʻlish va majburiy rioya qilish; v) farmatsevtika mahsulotlari harakatini nazorat qilish va hisobga olishning axborot tizimiga ulanish va maʼlumotlarni ular muomalaga kiritilgan vaqtdan boshlab kiritish hamda litsenziyalovchi organga har oyning beshinchi kunidan kechiktirmay oʻtgan oy uchun ishlab chiqarilgan dori vositalari nomi, shakli, xalqaro patentlanmagan nomi, TIFTN kodi, joriy yil uchun ishlab chiqarish istiqbolli koʻrsatgichlari va oylik ishlab chiqarilgan miqdori va narxlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish; g) ekologiya va sanitariya qoidalari, normalari va gigiyenik normativlarga majburiy rioya qilish; d) faoliyatni litsenziyada koʻrsatilgan doirada va faoliyatni amalga oshirish manzilida (manzillarda) amalga oshirish;* e) dori vositalari va tibbiy buyumlarni ulgurji realizatsiya qilish bilan shugʻullangan taqdirda, shtatida farmatsevtik maʼlumotga ega boʻlgan, shuningdek, lavozim majburiyatlariga muvofiq malakasini oshirganligi toʻgʻrisida sertifikatga va ish tajribasiga ega boʻlgan dori vositalarini ulgurji realizatsiya qiluvchi tashkilot omborxonasi mudirining mavjudligi va xodimlar bilan yangi mehnat shartnomalarini tuzish, shartnomalarga oʻzgartishlar kiritish va ularni bekor qilish hollarini, shuningdek, amaldagi mehnat shartnomalari toʻgʻrisidagi axborotni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida majburiy roʻyxatdan oʻtkazish; j) dori vositalarini ishlab chiqarish faoliyati bilan shugʻullangan taqdirda shtatida tegishli ixtisoslikka ega boʻlgan, lavozim majburiyatlariga muvofiq malakasini oshirganligi toʻgʻrisida sertifikatga va ish tajribasiga ega boʻlgan, dori vositalarini ishlab chiqarish va sifat nazoratiga masʼul boʻlgan kamida ikki nafar mutaxassisning mavjudligi va xodimlar bilan yangi mehnat shartnomalarini tuzish, shartnomalarga oʻzgartishlar kiritish va ularni bekor qilish hollarini, shuningdek, amaldagi mehnat shartnomalari toʻgʻrisidagi axborotni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida majburiy roʻyxatdan oʻtkazish; z) dori vositalarini tayyorlash faoliyati bilan shugʻullangan taqdirda, yuridik shaxs shtatida oliy farmatsevtik maʼlumotga ega boʻlgan, shuningdek, lavozim majburiyatlariga muvofiq malakasini oshirganligi toʻgʻrisida sertifikatga va ish tajribasiga ega boʻlgan mutaxassisning mavjudligi va xodimlar bilan yangi mehnat shartnomalarini tuzish, shartnomalarga oʻzgartishlar kiritish va ularni bekor qilish hollarini, shuningdek, amaldagi mehnat shartnomalari toʻgʻrisidagi axborotni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida majburiy roʻyxatdan oʻtkazish; i) litsenziyalanayotgan faoliyat turini amalga oshirish uchun moʻljallangan, oʻziga mulk huquqi bilan yoki soliq organlarida hisobga qoʻyilgan boshqa ashyoviy huquq (ijara yoki tekin foydalanish) asosida tegishli boʻlgan va tegishli sanitariya qoidalari, normalari va gigiyenik normativlarga, shuningdek, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq xonalarning mavjudligi;* y) litsenziyalanadigan aniq faoliyat turini amalga oshirish uchun shart-sharoitlar yaratish, shu jumladan, tegishli moddiy-texnika bazadan, asbob-uskunalardan, boshqa texnik vositalardan, shuningdek, ulardan foydalanishga qoʻyilgan talablarga muvofiq foydalanish; k) dori vositalarini tayyorlash uchun vakolatli nazorat-tahlil laboratoriyasi bilan majburiy shartnoma tuzish;* l) quyidagi qonun buzilishi holatlariga yoʻl qoʻymaslik: dori vositalarini muvofiqlik sertifikatisiz saqlash va (yoki) realizatsiya qilish;* roʻyxatdan oʻtkazilmagan, markirovkalanmagan, sifatsiz, qalbakilashtirilgan dori vositalarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan dori vositalarining gʻayriqonuniy nusxalarini ishlab chiqarish va (yoki) realizatsiya qilish;* dori vositalarini ulgurji realizatsiya qiluvchi tashkilotlar tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilmagan, markirovkalanmagan, sifatsiz, qalbakilashtirilgan dori vositalarini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan dori vositalarining gʻayriqonuniy nusxalarini saqlash va (yoki) realizatsiya qilish;* m) alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar va/yoki ulardan tayyorlangan dori vositalarini ulgurji realizatsiya qilishda quyidagi talablar belgilanadi: faoliyatni giyohvandlik vositalari va/yoki psixotrop moddalarning muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyat uchun litsenziya asosida amalga oshirish; Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish, olib chiqish uchun belgilangan tartib asosida sertifikat, shuningdek, respublika hududi orqali tranzit tarzida oʻtkazish uchun ruxsatnoma rasmiylashtirish; alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar va/yoki ulardan tayyorlangan dori vositalarini saqlash uchun moʻljallangan xonalar giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlashga doir texnik talablarga moslashtirish; alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar va/yoki ulardan tayyorlangan dori vositalarini yoʻq qilinishi psixotrop moddalarni yoʻq qilinishi tartibi asosida amalga oshiriladi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi va “Zarur amaliyotlar markazi” DM. Bunda ushbu vakolatli organlar ariza tushgan kundan boshlab 5 ish kuni ichida, tezlashtirilgan tartibda taqdim etilgan arizalar boʻyicha 3 ish kuni ichida tegishli kelishuvni litsenziyalovchi organga taqdim etishlari lozim; b) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan obyektda shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi toʻgʻrisidagi xulosa (5 ish kuni ichida) . 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 5 yil 12. Izoh. Dori vositalarini ishlab chiqarish uchun berilgan litsenziya litsenziatlarga ular ishlab chiqargan dori vositalarini ulgurji realizatsiya qilish huquqini beradi, dori vositalarini tayyorlash uchun berilgan litsenziya litsenziatlarga ular tayyorlagan dori vositalari va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilish huquqini beradi. Dori vositalari ishlab chiqarishga litsenziya berilganda litsenziyada ishlab chiqariladigan dori vositasining turlari koʻrsatiladi. Ishlab chiqariladigan dori vositalari turlari oʻzgargan yoki dori vositalarini yangi turlarini ishlab chiqarish bilan shugʻullangan taqdirda, litsenziyaga belgilangan tartibda oʻzgartirish kiritiladi. Dori vositalarini ulgurji realizatsiya qilishga litsenziya berishda dori vositalarining quyidagi turlari koʻrsatiladi: termolabil sharoitda saqlanishi shart boʻlmagan dori preparatlari; dori preparatlari; dori moddalari. Ulgurji realizatsiya qilinadigan dori vositalari turlari oʻzgargan yoki boshqa turlarini ulgurji realizatsiya qilish bilan shugʻullangan taqdirda, litsenziyaga belgilangan tartibda oʻzgar?irish kiritiladi. Dori vositalarini tayyorlash uchun litsenziya berishda nosteril dori vositalari tayyorlash va/yoki steril dori vositalarini tayyorlash turlari koʻrsatiladi. Ishlab chiqariladigan dori vositalari turlarining roʻyxati: 1. Quyidagi usullar orqali ishlab chiqariladigan dori moddalari: kimyoviy sintez; biotexnologik sintez; kimyoviy xom ashyodan ajratib olish; hayvonot va biologik asosga ega boʻlgan manbalardan ajratib olish; dorivor oʻsimlik xom ashyosidan ajratib olish. 2. Quyidagi guruhlardagi steril dori preparatlari: tibbiy immunobiologik preparatlar — allergenlar, allergoidlar, anatoksinlar, vaksinalar, gammaglabulinlar, immunoglobulinlar, immunomodulyatorlar, monoklon antitelalar, zardoblar, toksinlar, sitokinlar; genetik injeneriya yoʻli bilan olinadigan qon preparatlari, odam qonidan olinadigan qon preparatlari; kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni saqlovchi preparatlar; oʻta zaharli moddalarni saqlovchi preparatlar — beta — laktam qatori antibiotiklari, gormonlar, sitostatiklar; hayvonot xom ashyosidan olinadigan preparatlar — insulinlar, organopreparatlar; radiofarmatsevtik preparatlar; dorivor oʻsimlik asosiga ega boʻlgan xom ashyodan olinadigan preparatlar; aniq dori shaklini koʻrsatgan holda alohida ishlab chiqarishda maxsus ajratishni talab qilmaydigan preparatlar (aerozol, gel, gubka, tomchilar, suyuq konsentrat, krem, liniment, liofillangan mahsulotlar, surtma, pasta, plenka, kukun, erituvchi, dializ uchun eritma, inyeksiya uchun eritma, infuziya uchun eritma, sirtga qoʻllash uchun eritma, suspenziya, emulsiya). 3. Quyidagi guruhlardagi nosteril dori preparatlari: tibbiy immunobiologiya preparatlari — bakteriofaglar, immunoglobulin kompleks preparatlar, probiotiklar; kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni saqlovchi preparatlar; oʻta zaharli moddalarni saqlovchi preparatlar — beta — laktam qatori antibiotiklari, gormonlar, sitostatiklar; biologik dori preparatlari; gomeopatik preparatlar; dorivor oʻsimlik asosiga ega boʻlgan xom ashyodan olinadigan preparatlar; aniq dori shaklini koʻrsatgan xolda alohida ishlab chiqarishda maxsus ajratishni talab qilmaydigan preparatlar (aerozol, balzam, briket, gorchichniklar, granulalar, gel, draje, suyuqlik, tomchilar, kapsulalar, yumshoq kapsulalar, dorivor qalamlar yelim, krem, tirnoq uchun lok, liniment, surtma, moy, nastoyka, damlama, pastilkalar, chaynaladigan pastilkalar, pasta, pelletlar, pilyulyalar, plastirlar, kukun, eritma, saqich, sirop, sharbat, sprey, suppozitoriyalar, suspenziya, maydalangan oʻsimlik xom ashyosi, butun oʻsimlik xom ashyosi, shimish uchun tabletkalar, konsentratlar, qobiq bilan qoplanmagan va qoplangan tabletkalar, vishillovchi tabletkalar, transdermal terapevtik sistema, terapevtik bachadon ichi sistemasi, terapevtik vaginal sistema, shampunlar, quruq ekstraktlar, suyuq ekstraktlar, eliksirlar, emulsiyalar). 4. Dori shaklini koʻrsatgan holda (tibbiy suyuq gaz, tibbiy siqilgan gaz) tibbiy gazlar. Qayd etilgan dori vositalarini ishlab chiqarishda texnologik jarayonning faqat qadoqlash (birlamchi va (yoki) ikkilamchi) bosqichi amalga oshirilishi koʻrsatilishi mumkin. Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingida “B” va undan yuqori toifada turgan litsenziatlarga tegishli litsenziya muddati mazkur Yagona nizomning 35 1 -bandida belgilangan tartibda avtomatik tarzda uzaytiriladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 29-ILOVA

Dori vositalari va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: farmatsevtika faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: dori vositalari va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilish (bundan oftalmologiya tibbiy buyumlarini chakana realizatsiya qilish mustasno) 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishi toʻgʻrisidagi roziligi; b) dorixona va (yoki) dorixona filiali xodimlari tarkibi toʻgʻrisida maʼlumot. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida. Dorixonalar filiali ochilishi bilan bir vaqtda litsenziya berish toʻgʻrisida ariza berilgan taqdirda belgilangan yigʻim har bir filial uchun undiriladi. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari miqdorida 8. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddatlari: 7 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) dori vositalari va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilishda ularning narxini davlat tomonidan tartibga solishning belgilangan tartibiga rioya qilish;* b) dori vositalari va tibbiy buyumlarni muvofiqlik sertifikatlarisiz saqlash va (yoki) realizatsiya qilish, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan, markirovkalanmagan, sifatsiz, qalbakilashtirilgan dori vositalarini va tibbiy buyumlarni, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan dori vositalarining gʻayriqonuniy nusxalarini saqlash va (yoki) realizatsiya qilish, dori vositalari va tibbiy buyumlarning farmatsevtik maʼlumotga ega boʻlmagan shaxs tomonidan realizatsiya qilinishiga, faoliyatni litsenziyada koʻrsatilmagan manzilda amalga oshirilishiga yoʻl qoʻymaslik;* v) dori vositalari va farmatsevtika faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga, jumladan, Zarur farmatsevtika (dorixona) amaliyoti davlat standartlariga, shuningdek, dori vositalari va tibbiy buyumlar muomalasini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga majburiy rioya etish; g) yuridik shaxs shtatida kamida bir xodim — oliy farmatsevtik yoki oliy farmatsevtika taʼlim muassasasida maxsus tayyorlov kursini tugatgan oliy tibbiy maʼlumotga ega boʻlgan, qonunchilik hujjatlarining aniqlangan buzilishi, shu jumladan, dori vositalari va tibbiy buyumlarning narxini belgilash tartibi qoʻpol buzilganligi oqibatida litsenziyasining amal qilishi bekor boʻlgan dorixonalarning xodimlari reyestriga kiritilmagan dorixona mudirining mavjudligi;* d) litsenziat tomonidan dorixona filiali ochilishida — yuridik shaxs shtatida kamida bir xodim — oliy farmatsevtik maʼlumotga yoki farmatsevt assistenti (yordamchisi) ixtisosligi boʻyicha oʻrta maxsus kasbiy maʼlumotga ega boʻlgan dorixona filiali mudirining mavjudligi;* e) dori vositalari va tibbiy buyumlarning narxini belgilash tartibi qoʻpol buzilganligi oqibatida litsenziyasining amal qilishi bekor boʻlgan dorixonalarning xodimlari reyestriga kiritilmagan shaxslardan dorixona va dorixona filiali xodimlari tarkibini shakllantirish; j) belgilangan tartibda dorixona va/yoki dorixona filiali mudiri malakasini oshirish; z) dori vositalari va tibbiy buyumlarni chakana sotish uchun moʻljallangan, egalik qilish huquqi yoki soliq organlarida hisobga qoʻyilgan boshqa ashyoviy huquq (ijara shartnomasi va boshqalar) asosda tegishli boʻlgan, qonunchilik hujjatlarining aniqlangan buzilishi, shu jumladan, dori vositalari va tibbiyot buyumlarining narxini belgilash tartibi qoʻpol buzilganligi oqibatida litsenziyasining amal qilishi bekor boʻlgan dorixona, dorixona filialining manzillari reyestriga kiritilmagan bino (xonalar)ning mavjudligi; i) dorixona mudiri oʻzgarishi, dorixona filiali mudiri oʻzgarishi, dorixona filiali yopilishi haqida mazkur holat yuz bergandan soʻng oʻn kun muddatda litsenziyalovchi organga xabarnoma yuborish; y) dori vositalari va tibbiy buyumlarni realizatsiya qilish jarayonini uzluksiz ravishda videoga yozib olish va bir oy davomida video-yozuvlarni saqlash (qishloq oilaviy poliklinikalari va qishloq vrachlik punktlari hududida joylashgan dorixonalar va ularning filiallari bundan mustasno); k) dori vositalari va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilishda nazorat kassa-texnikasi, toʻlov terminallaridan hamda elektron toʻlov vositalaridan foydalanish talablariga rioya etish; l) dori vositalari va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilish uchun binoga (xonaga) qoʻyiladigan talablar: dorixona va uning filiallari alohida binolarda (faqat birinchi qavatda), turar joy binolari yoki noturar joy xonalariga taqab qurilgan binolarga (faqat birinchi qavatda) qurilgan binolarda yoki koʻp qavatli jamoat binolari va turar joy binolarining birinchi qavatida joylashtirilishi mumkin; dorixona va ularning filiallari turar joy binolari va jamoat binolarining birinchi qavatida joylashganda, ular dorixonaga tashrif qiluvchilar uchun alohida koʻchadan kirish eshigi hamda tovarlarni qabul qilish va boʻsh idishlarni olib ketish uchun moʻljallangan, hovli tomonga qaratilgan xizmat eshigi boʻlishi kerak; dorixona xonalari ishlab chiqarish (tovarlarni qabul qilish, tayyorlash, saqlash va berishga jalb etilgan barcha xonalar) va maʼmuriy-maishiy (idora, kiyinish xonasi, hojatxona va shu kabilar) xonalarga boʻlinadi; dorixona va uning filiallari xonalarining minimal zarur tarkibi va maydoni: T/r Xonalar nomi Dorixonalarning tayyor dorilar bilan savdo qiluvchi maydoni kamida (kv.m) 1. Tashrif buyuruvchilarga xizmat koʻrsatish zali jumladan: 16 xodimlar ish joyi uchun asbob-uskunalarni joylashtirish hududi 8 Tashrif buyuruvchilarni xizmat koʻrsatish hududi 8 2. Komplektlovchi-ekspeditsiya xonasi* 10 3. Tayyor dori vositalari va tibbiy buyumlarni saqlash xonasi (termolyabil vositalar uchun sovutgich bilan) 12 4. Tibbiy buyumlarni saqlash xonasi* 6 5. Ovqatlanish, maxsus kiyim, shaxsiy buyumlarni saqlash uchun qoʻshimcha xona 4 6. Hojatxona 2 Jami 34/50 * — filialga ega boʻlgan dorixonalar uchun. qishloq vrachlik punktlari binosida dorixona filiallari kamida 8 m.kv kam boʻlgan maydonda joylashtirilishi mumkin; dorixona sotuv zali peshtaxtalarining kamida 10 foizini dorivor oʻsimliklar xom ashyosidan tayyorlangan biologik faol qoʻshimchalar va dori vositalari uchun ajratish kerak; shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi; m) dorixona xonalari va asbob-uskunalariga qoʻyiladigan talablar: dorixonaga kirish joyida 1,0 m kenglikdagi pandus bilan jihozlangan boʻlishi kerak (istisno tariqasida 0,9 m boʻlishiga yoʻl qoʻyiladi). 0,7 — 0,9 m balandlikdagi qoʻl ushlagichlar oʻrnatilishi lozim, pandus qiyaligi 1:10 nisbatdan yuqori boʻlmasligi kerak, shuningdek, oyoq kiyimini tozalash moslamalari (reshetka, skrebka va boshqalar) oʻrnatilgan boʻlishi kerak. Moslamalar zarur boʻlganda, ammo bir kunda bir martadan kam boʻlmagan holda tozalab turiladi; xona devori, shifti va pollari dezinfeksiyalovchi moddalar bilan nam tozalashga yoʻl qoʻyiladigan xolda taʼmirlangan boʻlishi kerak. Taʼmirlovchi vositalar sifatida suvga chidamli boʻyoq, emal va och rangli glazurlangan kafel plitkalari (mayolika) qoʻllanilishi mumkin. Pollar keramik glazurlanmagan (terrakotli) plitkalar yoki choklari payvandlangan lenolium bilan qoplanadi; dorixona asbob-uskunalari tibbiyot vositalari taʼsiriga va baʼzi xollarda kimyoviy reaktivlar taʼsiriga turgʻun materiallardan ishlangan, tashqi va ichki tomoni tekis boʻlishi kerak. Asbob-uskunalar va dorixona mebellari tozalashga xalaqit bermaydigan va yorugʻlik tushishini toʻsmagan xolda joylashtirilishi kerak. Ishlab chiqarish xonalarida ish faoliyatiga taalluqli boʻlmagan asbob-uskunalarni joylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi; dori vositalari va tibbiy buyumlarni saqlash xonasi zarur miqdorda javon, taglik, tovar qoʻygichlar va boshqalar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak. Dori vositalarini polda tovar qoʻygichsiz joylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi; stellajlar shunday joylashtirilishi lozimki, tashqi devorlardan 0,6-0,7 m masofada, shiftdan 0,5 m, poldan 0,25 m dan kam boʻlmagan masofada boʻlishi zarur. Derazalarga nisbatan stellajlar ular oraligʻiga yorugʻlik tushadigan darajada joylashtiriladi. Stellajlar oraligʻidagi masofa 0,75 m dan kam boʻlmagan holda va erkin harakatlanishni taʼminlaydigan darajada joylashtiriladi; dorixona omborxonasi va dorixona toza holda boʻlishi taʼminlanishi uchun (bir kunda bir mahal), yuvishga ruxsat etilgan vositalarni qoʻllagan xolda nam tozalash usuli bilan muntazam ravishda tozalash ishlari olib borilishi zarur; yoz kunlari oftobga qarab joylashgan oyna va vitrinalar, oftobdan himoyalangan moslamalar (jalyuzalar, markizlar va sh.q.) bilan taʼminlangan boʻlishi kerak; xonani shamollatish uchun ishlatiladigan derazaning yuqori qismi va fortochkasi katakchasi 2x3 mm dan katta boʻlmagan oʻlchamdagi yechiladigan metall yoki plastmassa setka bilan himoyalanadi; dori vositalari va tibbiy buyumlarni saqlash xonasida plakat va devoriy gazeta osish, gullarni oʻstirish, polga gilam solish, pardalar osishga yoʻl qoʻyilmaydi. Buning uchun yoʻlak, xodimlar dam olish xonasi, kabinetlardan foydalanish mumkin; xonada ish uchun kerak boʻladigan maʼlumotlar jadvali va stendlar dizenfeksiya qilinadigan va namlik bilan tozalanadigan materiallardan tayyorlanishi kerak; tashrif buyuruvchilarga xizmat koʻrsatish hududlaridagi dorixona xodimining ish joyida toʻgʻridan-toʻgʻri tomchi orqali oʻtuvchi infeksiyalardan xodimlarni himoya qiluvchi moslama oʻrnatilgan boʻlishi kerak; xona devorining qoʻl yuvish moslamasi oʻrnatiladigan qismi 1,6 m balandlikda va tomonlari 20 sm kenglikda boʻlishi koʻzda tutilgan xolda glazurlangan plitka yoki boshqa namlikni koʻtaruvchi material bilan ishlov berilishi shart; dorixona (filiallar) maxsus dorixona mebellari, ishlab chiqarish asbob-uskunalari, termolabil dori vositalarini saqlaydigan sovutkich, dori vositalari savdosi va ular toʻgʻrisida maʼlumotlar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak; dori vositalarini realizatsiya qilish (savdo zali) va saqlash xonasiga kerakli haroratni taʼminlaydigan konditsioner oʻrnatilgan boʻlishi kerak; tayyor dori vositalarini saqlash xonalari havo haroratini qayd etuvchi asboblar va termometrlar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak. Termometr saqlash xonasi devoriga poldan 1,5-1,7 m balandlikda va eshikdan 1 m masofada hamda isitish asboblaridan uzoqda oʻrnatiladi; dorixona (filiallar) dizenfeksiyalar ishlarini profilaktikasini oʻtkazish uchun koʻchma kvars lampalar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak; dorixonaning omborxona xonalari binoning pastki qavatida joylashgan boʻlishi mumkin. Bunda omborxona xonalari balandligi 2,4 m dan past boʻlmasligi kerak; dorixona va ularning filiallari xonalarini tabiiy shamollatish qishki va oʻtish davrida 1/50 dan kam boʻlmagan hajmda, derazaning yuqori qismi va fortochkasi yordamida, yilning yozgi davrida esa ochiq derazalar yordamida amalga oshiriladi; n) dorixona xonalarini yoritish va sanitariya jihatidan obodonlashtirish: dorixona xonalarini markaziy suvli isitish tavsiya etiladi. jamoat va aholi turar joy binolaridagi dorixona (filiallar) binoning isitish tizimiga ulanadi; alohida binoda joylashgan hamda qishloq joylarda joylashgan dorixonalar avtonom isitilishi mumkin. Xonani yonuvchi gaz asboblari yoki ochiq spiralli elektr isitgich asboblari bilan isitishga yoʻl qoʻyilmaydi; binoni isitish davrida savdo zalida havo harorati 16°S dan yuqori boʻlmagan darajada boʻlishi kerak; dorixona va filiallar xonalarini yoritilishi choʻgʻlanma lampa va lyuminatsiyalangan lampalar orqali amalga oshiriladi, bunda lyuminatsiyalangan yoritgichlar shovqinni pasaytirishni tartibga soluvchi apparat bilan komplektlangan boʻlishi kerak; xona shiftiga oʻrnatilgan umumiy yoritqichlar yopiq nur tarqatish moslamalari bilan qoplangan boʻlishi kerak; dorixona va ularning filiallarining suv taʼminoti vodoprovod tarmogʻi yoki mahalliy suv manbai orqali amalga oshiriladi; dorixona va ularning filiallari ishlatilgan suvni chiqarish uchun kanalizatsiya tizimiga ulangan boʻlishi kerak, kanalizatsiya boʻlmaganda chiqarish tizimi sifatida chuqur oʻralar qoʻllaniladi. Qattiq holdagi chiqindilar uchun germetik qopqoqli axlat idishlar oʻrnatiladi; o) “Raqamli sogʻliqni saqlash” platformasiga ushbu platforma amaliyotga joriy etilgunga qadar Sogʻliqni saqlash vazirligining “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimiga integratsiya asosida ulanishni hamda “Elektron retsept” moduli bilan belgilangan maʼlumotlarni real vaqt rejimida almashilishini taʼminlash*. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, “Zarur amaliyotlar markazi” DM hamda Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyalari (obyektda nogironligi boʻlgan shaxslarga toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi toʻgʻrisida). Bunda ushbu vakolatli organlar ariza kelib tushgan kundan boshlab 5 ish kuni ichida tegishli kelishuvni litsenziyalovchi organga taqdim etishlari lozim. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 5 yil 12. Izoh. Litsenziyalovchi organ qonunchilik hujjatlari talablari buzilganligi, shu jumladan, dori vositalari va tibbiy buyumlarning narxini belgilash tartibi qoʻpol ravishda buzganligi oqibatida litsenziyaning amal qilishi bekor boʻlgan dorixona, dorixona filialining manzillari va xodimlari reyestrini shakllantiradi. Litsenziyalovchi organ mazkur pasportda koʻzda tutilgan manzillar va xodimlar reyestriga kiritilgan maʼlumotlarni ular kiritilgan vaqtdan eʼtiboran uch yil oʻtganidan soʻng reyestrdan chiqarib tashlaydi. Manzillar reyestri va xodimlar reyestridagi maʼlumotlar tanishish uchun ochiq boʻladi. Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingida “B” va undan yuqori toifada turgan litsenziatlarga tegishli litsenziya muddati mazkur Yagona nizomning 35 1 -bandida belgilangan tartibda avtomatik tarzda uzaytiriladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 30-ILOVA

Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: a) portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish; b) portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini ishlab chiqarish; v) portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini tashish; g) portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini saqlash; d) portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini realizatsiya qilish. 3. Ariza beruvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi — portlovchi moddalar va portlatish vositalari qismida; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — zaharli moddalar qismida 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) Yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), STIR, litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi, moʻljallayotgan litsenziyalanadigan faoliyat turi (uning bir qismi) koʻrsatilgan litsenziya berish toʻgʻrisida ariza; b) yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank muassasasining nomi va bank muassasasidagi hisobvaragʻi; v) faoliyatning litsenziyalanadigan turlarini amalga oshirishga ruxsat etilgan tegishli malakali texnik xodimlarning ichki ishlar hududiy organlari bilan belgilangan tartibda kelishilgan roʻyxati; g) litsenziya talabgorida portlovchi va zaharli moddalarni amaldagi norma va qoidalar talablariga muvofiq saqlash joylarining (portlovchi materiallar omborining tayyorligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma, ombor ijaraga olingani haqida shartnoma va boshqalar) hamda ishlab chiqarish bino va inshootlarining tayyorligi, ularni tashish uchun texnik vositalar, portlovchi moddalarni tayyorlash uchun asbob-uskunalarning mavjudligini tasdiqlovchi texnik hujjatlar, shuningdek, yongin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan berilgan xulosa; d) korxonaning litsenziyalanadigan faoliyat bilan bogʻliq halokatli vaziyatlarni bartaraf etish boʻyicha harakatlar rejasi ; e) litsenziya talabgori tomonidan xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda va tartibda qoʻllanadigan texnik qurilmalarni hisobga olish, identifikatsiya qilish, sertifikatlash tizimini joriy etish va sanoat xavfsizligi ekspertizadan oʻtkazilganini tasdiqlovchi hujjat. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: 1. Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek portlatish vositalarini yaratish boʻyicha: a) portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek portlatish vositalarini yaratish boʻyicha: litsenziatning portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, texnika xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish hamda sanitariya norma va talablariga rioya etishi;* portlovchi moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar, shuningdek, portlatish v?sitalari yaratiladigan, ishlab chiqariladigan obyektlarning ishonchli qoʻriqlanishini, ularni tashishning kuzatib borilishini taʼminlash hamda portlovchi moddalardan ruxsatsiz foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejimni belgilash va boshqa choralar koʻrish; faoliyatning litsenziyalanayotgan turiga tegishli qismi boʻyicha portlovchi moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar, shuningdek, portlatish vositalarining mavjudligini va sarflanishini hisobga olib borish;* litsenziya talabgori tomonidan portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilishning amalga oshirilishini tartibga soluvchi zarur normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; litsenziya talabgorida faoliyatning litsenziyalanayotgan turini amaldagi norma va qoidalar talablariga muvofiq toʻliq hajmda bajarish uchun unga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan zarur moddiy-texnika bazasining (binolar, xonalar, hududlar, apparatlar, asbob-uskunalar, transport, nazorat, oʻlchash, hisoblash va tashkiliy texnika vositalarining) mavjudligi;* shtatda tegishli malakaga ega boʻlgan, norma va qoidalar talablariga muvofiq portlovchi moddalar bilan ishlashga ruxsat etilgan texnik xodimning, shu jumladan, litsenziyada koʻrsatilgan faoliyat turi boʻyicha tegishli maʼlumotga va kamida bir yil ish stajiga ega boʻlgan rahbarlar hamda muhandis-texnik xodimlarning mavjudligi; surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, portlovchi moddalarni qoʻllash bilan bogʻliq qasddan jinoyat sodir etganligi uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganligi boʻlgan xodimlarning yoʻqligi; faoliyatning litsenziyalanayotgan turi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarning muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi; zaharli moddalarning yonishini va sirqib chiqib ketishini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vositalarning mavjudligi va ishga tayyor holatda saqlanishi; Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan akkreditatsiya qilingan asbob-uskunalar, priborlar, kimyoviy reaktivlar bilan jihozlangan hamda texnik reglamentlarda yoki standartlarda nazarda tutilgan koʻrsatkichlarning barcha zarur fizik-kimyoviy, portlash va yongʻin-texnik tekshirishlarini oʻtkazish uchun sinov usullariga oid normativ-texnik hujjatlarga ega boʻlgan ixtisoslashtirilgan laboratoriyalarning mavjudligi; portlovchi moddalar va vositalarining nazorat sinovlarini oʻtkazish uchun maxsus jihozlangan hudud (bino)ning mavjudligi; normativ-texnik talablarga muvofiq boʻlgan va portlatish vositalarini ishlab chiqarish, saqlash, tashish, realizatsiya qilish, ulardan foydalanish, ularni yoʻq qilish va utilizatsiya qilishda ularning xavfsizligi va isteʼmol xossalarini taʼminlash uchun axborotning toʻliq berilishini taʼminlaydigan konstruktorlik-texnologik va foydalanish hujjatlari jamlami (chizmalar, texnik shartlar, texnologik yoʻriqnomalar, qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomalar)ni yuritish; b) zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish boʻyicha: litsenziatning zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, texnika xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish hamda sanitariya norma va talablariga rioya etishi; zaharli moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar ishonchli qoʻriqlanishini, ularni tashishning kuzatib borilishini taʼminlash hamda zaharli moddalardan ruxsatsiz foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejimni belgilash va boshqa choralar koʻrish; faoliyatning litsenziyalanayotgan turiga tegishli qismi boʻyicha zaharli moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar sarflanishini hisobga olib borish; litsenziya talabgori tomonidan zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilishning amalga oshirilishini tartibga soluvchi zarur normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; litsenziya talabgorida faoliyatning litsenziyalanayotgan turini amaldagi norma va qoidalar talablariga muvofiq toʻliq hajmda bajarish uchun unga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan zarur moddiy-texnika bazasining (binolar, xonalar, hududlar, apparatlar, asbob-uskunalar, transport, nazorat, oʻlchash, hisoblash va tashkiliy texnika vositalarining) mavjudligi; shtatda tegishli malakaga ega boʻlgan, norma va qoidalar talablariga muvofiq zaharli moddalar bilan ishlashga ruxsat etilgan texnik xodimning, shu jumladan, litsenziyada koʻrsatilgan faoliyat turi boʻyicha tegishli maʼlumotga va kamida bir yil ish stajiga ega boʻlgan rahbarlar hamda muhandis-texnik xodimlarning mavjudligi; surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, zaharli moddalarni qoʻllanishi bilan bogʻliq qasddan jinoyat sodir etganligi uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganligi boʻlgan xodimlarning yoʻqligi; faoliyatning litsenziyalanayotgan turi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarning muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi; zaharli moddalarning yonishini va sirqib chiqib ketishini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vositalarning mavjudligi va ishga tayyor holatda saqlanishi. 2. Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini ishlab chiqarish boʻyicha: a) Portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini ishlab chiqarish boʻyicha: litsenziatning portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, texnika xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish hamda sanitariya norma va talablariga rioya etishi;* portlovchi moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar, shuningdek, portlatish vositalari yaratiladigan, ishlab chiqariladigan obyektlarning ishonchli qoʻriqlanishini, ularni tashishning kuzatib borilishini taʼminlash hamda portlovchi moddalardan ruxsatsiz foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejimni belgilash va boshqa choralar koʻrish; faoliyatning litsenziyalanayotgan turiga tegishli qismi boʻyicha portlovchi moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar, shuningdek, portlatish vositalarining mavjudligini va sarflanishini hisobga olib borish;* litsenziya talabgori tomonidan portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilishning amalga oshirilishini tartibga soluvchi zarur normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; litsenziya talabgorida faoliyatning litsenziyalanayotgan turini amaldagi norma va qoidalar talablariga muvofiq toʻliq hajmda bajarish uchun unga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan zarur moddiy-texnika bazasining (binolar, xonalar, hududlar, apparatlar, asbob-uskunalar, transport, nazorat, oʻlchash, hisoblash va tashkiliy texnika vositalarining) mavjudligi;* shtatda tegishli malakaga ega boʻlgan, norma va qoidalar talablariga muvofiq portlovchi moddalar bilan ishlashga ruxsat etilgan texnik xodimning, shu jumladan, litsenziyada koʻrsatilgan faoliyat turi boʻyicha tegishli maʼlumotga va kamida bir yil ish stajiga ega boʻlgan rahbarlar hamda muhandis-texnik xodimlarning mavjudligi; surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, portlovchi moddalarni qoʻllash bilan bogʻliq qasddan jinoyat sodir etganligi uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganligi boʻlgan xodimlarning yoʻqligi; faoliyatning litsenziyalanayotgan turi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarning muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi; zaharli moddalarning yonishini va sirqib chiqib ketishini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vositalarning mavjudligi va ishga tayyor holatda saqlanishi; litsenziya talabgori tomonidan xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda va tartibda qoʻllaniladigan texnik qurilmalarni hisobga olish, identifikatsiyalash, sertifikatlash tizimini joriy etilish va sanoat xavfsizligini ekspertizadan oʻtkazilishi; Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi bilan birgalikda belgilagan tartibda tayyor mahsulotning metrologik taʼminoti, kirish nazorati va sifat nazoratini tashkil etish; ishlab chiqariladigan portlovchi moddalarning har bir turi boʻyicha guvohnomalar, sertifikatlar, texnologik yoʻriqnomalar, texnik shartlar, qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomalar hamda texnik reglamentlarga yoki standartlarga muvofiq ishlab chiqilgan boshqa ilova qilinadigan hujjatlar mavjudligi; buyumlarni ishlab chiqarishda, shu jumladan, import boʻyicha olib kelingan, texnik reglamentlar yoki standartlar talablariga javob beradigan va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda berilgan muvofiqlik sertifikatlariga ega boʻlgan portlash va yongʻin chiqishi xavfi boʻlgan xomashyo va komponentlardan foydalanish; foydalaniladigan binolar, inshootlar va ombor obyektlari qurollangan holda qoʻriqlanishini taʼminlash; rahbarning ishlab chiqarish boʻyicha bosh muhandisi mavjudligi; b) zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini ishlab chiqarish boʻyicha: litsenziatning zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, texnika xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish hamda sanitariya norma va talablariga rioya etishi;* zaharli moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar ishonchli qoʻriqlanishini, ularni tashishning kuzatib borilishini taʼminlash hamda zaharli moddalardan ruxsatsiz foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejimni belgilash va boshqa choralar koʻrish; faoliyatning litsenziyalanayotgan turiga tegishli qismi boʻyicha zaharli moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar sarflanishini hisobga olib borish; litsenziya talabgori tomonidan zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilishning amalga oshirilishini tartibga soluvchi zarur normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; litsenziya talabgorida faoliyatning litsenziyalanayotgan turini amaldagi norma va qoidalar talablariga muvofiq toʻliq hajmda bajarish uchun unga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan zarur moddiy-texnika bazasining (binolar, xonalar, hududlar, apparatlar, asbob-uskunalar, transport, nazorat, oʻlchash, hisoblash va tashkiliy texnika vositalarining) mavjudligi; shtatda tegishli malakaga ega boʻlgan, norma va qoidalar talablariga muvofiq zaharli moddalar bilan ishlashga ruxsat etilgan texnik xodimning, shu jumladan, litsenziyada koʻrsatilgan faoliyat turi boʻyicha tegishli maʼlumotga va kamida bir yil ish stajiga ega boʻlgan rahbarlar hamda muhandis-texnik xodimlarning mavjudligi; surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, zaharli moddalarni qoʻllash bilan bogʻliq qasddan jinoyat sodir etganligi uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganligi boʻlgan xodimlarning yoʻqligi; faoliyatning litsenziyalanayotgan turi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarning muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi; zaharli moddalarning yonishini va sirqib chiqib ketishini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vositalarning mavjudligi va ishga tayyor holatda saqlanishi. 3. Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini tashish boʻyicha: a) portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini tashish boʻyicha: litsenziatning portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, texnika xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish hamda sanitariya norma va talablariga rioya etishi;* portlovchi moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar, shuningdek, portlatish vositalari yaratiladigan, ishlab chiqariladigan obyektlarning ishonchli qoʻriqlanishini, ularni tashishning kuzatib borilishini taʼminlash hamda portlovchi moddalardan ruxsatsiz foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejimni belgilash va boshqa choralar koʻrish; faoliyatning litsenziyalanayotgan turiga tegishli qismi boʻyicha portlovchi moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar, shuningdek, portlatish vositalarining mavjudligini va sarflanishini hisobga olib borish;* litsenziya talabgori tomonidan portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilishning amalga oshirilishini tartibga soluvchi zarur normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; litsenziya talabgorida faoliyatning litsenziyalanayotgan turini amaldagi norma va qoidalar talablariga muvofiq toʻliq hajmda bajarish uchun unga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan zarur moddiy-texnika bazasining (binolar, xonalar, hududlar, apparatlar, asbob-uskunalar, transport, nazorat, oʻlchash, hisoblash va tashkiliy texnika vositalarining) mavjudligi;* shtatda tegishli malakaga ega boʻlgan, norma va qoidalar talablariga muvofiq portlovchi moddalar bilan ishlashga ruxsat etilgan texnik xodimning, shu jumladan, litsenziyada koʻrsatilgan faoliyat turi boʻyicha tegishli maʼlumotga va kamida bir yil ish stajiga ega boʻlgan rahbarlar hamda muhandis-texnik xodimlarning mavjudligi; surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, portlovchi moddalarni qoʻllash bilan bogʻliq qasddan jinoyat sodir etganligi uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganligi boʻlgan xodimlarning yoʻqligi; faoliyatning litsenziyalanayotgan turi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarning muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi; zaharli moddalarning yonishini va sirqib chiqib ketishini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vositalarning mavjudligi va ishga tayyor holatda saqlanishi; tashish yoʻnalishlari va sxemalari ishlab chiqilishi va yoʻl harakati xavfsizligi hududiy organlari bilan kelishilishini taʼminlash; yoʻl harakati xavfsizligi organlari tomonidan xavfli yuklarni tashishga qoʻyish toʻgʻrisidagi guvohnomalar rasmiylashtirilgan holda maxsus (ixtisoslashtirilgan) avtotransport vositalarining belgilangan tartibda texnik koʻrikdan oʻtganligini va texnik sozligini tasdiqlaydigan hujjatlarning mavjudligi;* avtotransport vositalarining yoʻl harakati xavfsizligi organlari tomonidan qurollangan holda kuzatib borilishini taʼminlash; b) zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini tashish boʻyicha: litsenziatning zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, texnika xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish hamda sanitariya norma va talablariga rioya etishi; zaharli moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar ishonchli qoʻriqlanishini, ularni tashishning kuzatib borilishini taʼminlash hamda zaharli moddalardan ruxsatsiz foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejimni belgilash va boshqa choralar koʻrish; faoliyatning litsenziyalanayotgan turiga tegishli qismi boʻyicha zaharli moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar sarflanishini hisobga olib borish; litsenziya talabgori tomonidan zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilishning amalga oshirilishini tartibga soluvchi zarur normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; litsenziya talabgorida faoliyatning litsenziyalanayotgan turini amaldagi norma va qoidalar talablariga muvofiq toʻliq hajmda bajarish uchun unga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan zarur moddiy-texnika bazasining (binolar, xonalar, hududlar, apparatlar, asbob-uskunalar, transport, nazorat, oʻlchash, hisoblash va tashkiliy texnika vositalarining) mavjudligi; shtatda tegishli malakaga ega boʻlgan, norma va qoidalar talablariga muvofiq zaharli moddalar bilan ishlashga ruxsat etilgan texnik xodimning, shu jumladan, litsenziyada koʻrsatilgan faoliyat turi boʻyicha tegishli maʼlumotga va kamida bir yil ish stajiga ega boʻlgan rahbarlar hamda muhandis-texnik xodimlarning mavjudligi; surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, zaharli moddalarni qoʻllash bilan bogʻliq qasddan jinoyat sodir etganligi uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganligi boʻlgan xodimlarning yoʻqligi; faoliyatning litsenziyalanayotgan turi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarning muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi; zaharli moddalarning yonishini va sirqib chiqib ketishini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vositalarning mavjudligi va ishga tayyor holatda saqlanishi. 4. Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini saqlash boʻyicha: a) portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini saqlash boʻyicha: litsenziatning portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, texnika xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish hamda sanitariya norma va talablariga rioya etishi;* portlovchi moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar, shuningdek, portlatish vositalari yaratiladigan, ishlab chiqariladigan obyektlarning ishonchli qoʻriqlanishini, ularni tashishning kuzatib borilishini taʼminlash hamda portlovchi moddalardan ruxsatsiz foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejimni belgilash va boshqa choralar koʻrish; faoliyatning litsenziyalanayotgan turiga tegishli qismi boʻyicha portlovchi moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar, shuningdek, portlatish vositalarining mavjudligini va sarflanishini hisobga olib borish;* litsenziya talabgori tomonidan portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilishning amalga oshirilishini tartibga soluvchi zarur normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; litsenziya talabgorida faoliyatning litsenziyalanayotgan turini amaldagi norma va qoidalar talablariga muvofiq toʻliq hajmda bajarish uchun unga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan zarur moddiy-texnika bazasining (binolar, xonalar, hududlar, apparatlar, asbob-uskunalar, transport, nazorat, oʻlchash, hisoblash va tashkiliy texnika vositalarining) mavjudligi;* shtatda tegishli malakaga ega boʻlgan, norma va qoidalar talablariga muvofiq portlovchi moddalar bilan ishlashga ruxsat etilgan texnik xodimning, shu jumladan, litsenziyada koʻrsatilgan faoliyat turi boʻyicha tegishli maʼlumotga va kamida bir yil ish stajiga ega boʻlgan rahbarlar hamda muhandis-texnik xodimlarning mavjudligi; surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, portlovchi moddalarni qoʻllash bilan bogʻliq qasddan jinoyat sodir etganligi uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganligi boʻlgan xodimlarning yoʻqligi; faoliyatning litsenziyalanayotgan turi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarning muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi; zaharli moddalarning yonishini va sirqib chiqib ketishini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vositalarning mavjudligi va ishga tayyor holatda saqlanishi; bazis va oraliq (sarflash) omborlari hududi va binolarining qurollangan holda qoʻriqlanishini taʼminlash (uzluksiz va tunu kunlik qoʻriqlash ishlari amalga oshirilgan taqdirda, yer osti omborlarining qoʻriqlanishi portlovchi materiallar tarqatuvchisiga yuklatilishi mumkin); portlovchi moddalar va portlatish vositalar komissiya tomonidan qabul qilingan va pasporti ishlab chiqilgan portlovchi materiallar omborida saqlanishi; portlovchi materiallarni saqlash ombori hisobga olinishi va identifikatsiya qilinishini taʼminlash; xavfli ishlab chiqarish obyektlarining I-tipiga mansub portlovchi materiallarni saqlash omborining deklaratsiyasi ishlab chiqilishini taʼminlash; portlovchi materiallarni saqlash ombori loyiha hujjatlarining sanoat xavfsizligi ekspertizasi oʻtkazilishini taʼminlash; texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastri ishlab chiqilishini taʼminlash; b) zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini saqlash boʻyicha: litsenziatning zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, texnika xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish hamda sanitariya norma va talablariga rioya etishi; zaharli moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar ishonchli qoʻriqlanishini, ularni tashishning kuzatib borilishini taʼminlash hamda zaharli moddalardan ruxsatsiz foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejimni belgilash va boshqa choralar koʻrish; faoliyatning litsenziyalanayotgan turiga tegishli qismi boʻyicha zaharli moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar sarflanishini hisobga olib borish; litsenziya talabgori tomonidan zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilishning amalga oshirilishini tartibga soluvchi zarur normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; litsenziya talabgorida faoliyatning litsenziyalanayotgan turini amaldagi norma va qoidalar talablariga muvofiq toʻliq hajmda bajarish uchun unga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan zarur moddiy-texnika bazasining (binolar, xonalar, hududlar, apparatlar, asbob-uskunalar, transport, nazorat, oʻlchash, hisoblash va tashkiliy texnika vositalarining) mavjudligi; shtatda tegishli malakaga ega boʻlgan, norma va qoidalar talablariga muvofiq zaharli moddalar bilan ishlashga ruxsat etilgan texnik xodimning, shu jumladan, litsenziyada koʻrsatilgan faoliyat turi boʻyicha tegishli maʼlumotga va kamida bir yil ish stajiga ega boʻlgan rahbarlar hamda muhandis-texnik xodimlarning mavjudligi; surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, zaharli moddalarni qoʻllash bilan bogʻliq qasddan jinoyat sodir etganligi uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganligi boʻlgan xodimlarning yoʻqligi; faoliyatning litsenziyalanayotgan turi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarning muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi; zaharli moddalarning yonishini va sirqib chiqib ketishini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vositalarning mavjudligi va ishga tayyor holatda saqlanishi. 5. Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini realizatsiya qilish boʻyicha: a) portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek portlatish vositalarini realizatsiya qilish boʻyicha: litsenziatning portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, texnika xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish hamda sanitariya norma va talablariga rioya etishi;* portlovchi moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar, shuningdek, portlatish vositalari yaratiladigan, ishlab chiqariladigan obyektlarning ishonchli qoʻriqlanishini, ularni tashishning kuzatib borilishini taʼminlash hamda portlovchi moddalardan ruxsatsiz foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejimni belgilash va boshqa choralar koʻrish; faoliyatning litsenziyalanayotgan turiga tegishli qismi boʻyicha portlovchi moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar, shuningdek, portlatish vositalarining mavjudligini va sarflanishini hisobga olib borish*; litsenziya talabgori tomonidan portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilishning amalga oshirilishini tartibga soluvchi zarur normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; litsenziya talabgorida faoliyatning litsenziyalanayotgan turini amaldagi norma va qoidalar talablariga muvofiq toʻliq hajmda bajarish uchun unga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan zarur moddiy-texnika bazasining (binolar, xonalar, hududlar, apparatlar, asbob-uskunalar, transport, nazorat, oʻlchash, hisoblash va tashkiliy texnika vositalarining) mavjudligi;* shtatda tegishli malakaga ega boʻlgan, norma va qoidalar talablariga muvofiq portlovchi moddalar bilan ishlashga ruxsat etilgan texnik xodimning, shu jumladan, litsenziyada koʻrsatilgan faoliyat turi boʻyicha tegishli maʼlumotga va kamida bir yil ish stajiga ega boʻlgan rahbarlar hamda muhandis-texnik xodimlarning mavjudligi; surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, portlovchi moddalarni qoʻllash bilan bogʻliq qasddan jinoyat sodir etganligi uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganligi boʻlgan xodimlarning yoʻqligi; faoliyatning litsenziyalanayotgan turi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarning muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi; portlovchi moddalarning yonishini va sirqib chiqib ketishini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vositalarning mavjudligi va ishga tayyor holatda saqlanishi; portlovchi moddalarni va portlatish vositalarini faqatgina tegishli litsenziyaga ega yuridik shaxslarga realizatsiya qilinishi; muddati oʻtib ketgan va muvofiqlik sertifikatiga ega boʻlmagan portlovchi moddalarni va portlatish vositalarini realizatsiyasi amalga oshirilmasligi; b) zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini realizatsiya qilish boʻyicha: litsenziatning zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish sohasidagi qonun hujjatlariga, davlat standartlariga, texnika xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish hamda sanitariya norma va talablariga rioya etishi; zaharli moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar ishonchli qoʻriqlanishini, ularni tashishning kuzatib borilishini taʼminlash hamda zaharli moddalardan ruxsatsiz foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejimni belgilash va boshqa choralar koʻrish; faoliyatning litsenziyalanayotgan turiga tegishli qismi boʻyicha zaharli moddalar, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlar sarflanishini hisobga olib borish; litsenziya talabgori tomonidan zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilishning amalga oshirilishini tartibga soluvchi zarur normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; litsenziya talabgorida faoliyatning litsenziyalanayotgan turini amaldagi norma va qoidalar talablariga muvofiq toʻliq hajmda bajarish uchun unga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan zarur moddiy-texnika bazasining (binolar, xonalar, hududlar, apparatlar, asbob-uskunalar, transport, nazorat, oʻlchash, hisoblash va tashkiliy texnika vositalarining) mavjudligi; shtatda tegishli malakaga ega boʻlgan, norma va qoidalar talablariga muvofiq zaharli moddalar bilan ishlashga ruxsat etilgan texnik xodimning, shu jumladan, litsenziyada koʻrsatilgan faoliyat turi boʻyicha tegishli maʼlumotga va kamida bir yil ish stajiga ega boʻlgan rahbarlar hamda muhandis-texnik xodimlarning mavjudligi; surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, zaharli moddalarni qoʻllash bilan bogʻliq qasddan jinoyat sodir etganligi uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlanganligi boʻlgan xodimlarning yoʻqligi; faoliyatning litsenziyalanayotgan turi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarning muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi; zaharli moddalarning yonishini va sirqib chiqib ketishini bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vositalarning mavjudligi va ishga tayyor holatda saqlanishi. 6. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 30-iyundagi 152-son qarori bilan tasdiqlangan Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq texnogen xavfi yuqori boʻlgan zonalar kadastr pasporti ishlab chiqilganligi va davlat reyestridan oʻtkazilganligi . 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan 12. Izoh: Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziyalash faoliyati quyidagi portlovchi moddalar, portlatish vositalari va zaharli moddalarga tatbiq etiladi: a) portlovchi moddalar: ammiakli selitralar asosida (ammoni?lar, ammonallar, akvatollar, grammonitlar, granulitlar, detonitlar, dinamonlar, karbatollar, poremitlar va boshqalar); nitrobirikmalar va ularning aralashmalari (trotil, dinitronaftalin, nitroglitserin, nitroglekol, TEN — pentaeritittetranitrat, geksogen, oktogen, tetril va boshqalar); tutunli va tutunsiz poroxlar, zaryadlar va ulardan tayyorlangan mahsulotlar; issiqqa chidamli portlovchi moddalar, zaryadlar va ulardan tayyorlangan mahsulotlar; b) portlatish vositalari: oʻt oʻtkazuvchi pilta, poroxlarni yoqishning maxsus vositalari; piston — portlatgichlar, pistonsiz portlatishda tezlashtiradigan vositalar, elektrportlatgichlar, shuningdek, elektr alangalatuvchilar va quduqlarda oʻq otib portlatish ishlari uchun issiqqa chidamli portlovchi patronlar; tez portlovchi piltalar, tez portlovchi tasmalar, pirotexnik rele; oraliq portlatgichlar va shashka-portlatgichlar; v) zaharli moddalar: akrilonitril (ventoks); metil spirti; mishyakli angidrid; mishyaksimon angidrid; dixlorid simoblar (sulema) va boshqa simob tuzlari; nikel tetrakarbonili; sariq fosfor; sianidli vodorod va uning tuzlari (natriy sianid, kaliy sianid, kadmiy sianid, kumush sianid, simob sianid va oksitsianid, qoʻrgʻoshin sianid, mis sianid, rux sianid, kalsiy sianid); sian qotishma; “siklon”; Etilmerkurxlorid ; etilen oksidi. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qarorni qabul qilish uchun Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan obyektlar joyiga chiqib oʻrganiladi. Portlovchi moddalarni va portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash, realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishda shaxslarning quyidagi toifalarini yollash yoki ishga jalb etishga yoʻl qoʻyilmaydi: oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslar; maxsus oʻqitilmagan yoki qonunchilik hujjatlariga muvofiq malaka talablariga javob bermaydigan shaxslar; doimiy yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar; ularga nisbatan jinoiy ish qoʻzgʻatilgan shaxslar; qasddan jinoyat sodir etganligi uchun sudlangan shaxslar; jinoiy jazoni oʻtayotgan shaxslar; bir yil mobaynida jamoat tartibiga yoki boshqaruvning belgilangan tartibiga tajovuz qilgan huquqbuzarliklarni sodir etganligi uchun maʼmuriy javobgarlikka takroran tortilgan shaxslar; ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm bilan bogʻliq holda dispanser hisobida turgan shaxslar. Mazkur faoliyatni litsenziyalash doirasida Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi va Favqulodda vaziyatlar vazirligi mutaxassislaridan iborat ekspert guruhi tashkil etiladi. Litsenziyalovchi organ talabgordan taqdim etilgan hujjatlarni ekspert guruhiga yuborishi mumkin. Ekspert guruhi oʻz vakolatlari doirasida hujjatlarni koʻrib chiqib, litsenziya talabgoriga tegishli litsenziyani berish yoki bermaslik yuzasidan ekspert xulosasini litsenziyalovchi organga taqdim etadi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 31-ILOVA

Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi faoliyatni litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasida faoliyat uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: a) ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan muomalada boʻlish; b) ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini loyihalashtirish; v) ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini barpo etish; g) ionlashtiruvchi nurlanish manbalariga xizmat koʻrsatish; d) ionlashtiruvchi nurlanish manbalari uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofazalanish vositalarini yaratish sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari; e) ionlashtiruvchi nurlanish manbalari uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofazalanish vositalarini tayyorlash sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari; yo) ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini qazib olish; j) ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini ishlab chiqarish; z) ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini hosil qilish; i) ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini qayta ishlash; y) ionlashtiruvchi nurlanish manbalaridan foydalanish; k) ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini saqlash; l) ionlashtiruvchi nurlanish manbalariga xizmat koʻrsatish; m) ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini tashish; n) ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini zararsizlantirish; o) ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini utilizatsiya qilish; p) ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini koʻmish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 5. Litsenziya olish uchun taqdim etiladigan hujjatlar: Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishi toʻgʻrisidagi roziligi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdori 4 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdori 10 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddati: 10 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: 1. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasi boʻyicha: a) litsenziatlar tomonidan radiatsiyaviy xavfsizlik toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga, shuningdek, texnika xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish qoidalari, sanitariya normalari, radiatsiyaviy xavfsizlik qoidalari va gigiyena normativlariga, davlat standartlariga majburiy rioya qilinishi;* b) litsenziya talabgorida unga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq bilan tegishli boʻlgan, tegishli belgilangan talablarga javob beruvchi faoliyatning litsenziyalanadigan turini bajarish uchun moʻljallangan binolar (ishlab chiqarish xonalari, omborlar va boshqalar) mavjudligi; v) faoliyatning litsenziyalanadigan turini bajarish uchun zarur moddiy-texnika baza, asbob-uskunalar, boshqa texnik vositalar mavjudligi; g) radiatsiyaviy xavfsizlik xizmati mavjudligi; d) ish joylarida, xonalarda, ishlab chiqarish hududlarida, sanitariya-muhofaza zonalarida va kuzatuv zonalarida, shuningdek, ionlashtiruvchi nurlanish manbalari chiqarilishi, tashlanishi va ular koʻmilgan joylarda radiatsiyaviy holat yuzasidan ishlab ch?qarish nazorati amalga oshirilishi; e) qoʻllanilmaydigan ionlashtiruvchi nurlanish manbalari koʻmib tashlanishini taʼminlash; yo) ionlashtiruvchi nurlanish manbalari hisoblangan mahsulotlar, materiallar va moddalar, texnologik jarayonlarning radiatsiyaviy xavfsizligini asoslash va baholash ishlari olib borilishi; j) radiatsiyaviy avariya yuz berganda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlash uchun zarur shart-sharoitlarning mavjudligi;* z) litsenziyalanadigan faoliyat boʻyicha ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarda tegishli oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumot mavjudligi; i) ishlab chiqarish rahbarlari, ishlab chiqarish nazorati xizmati xodimlari, mutaxassislarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularni attestatsiyadan oʻtkazish; y) faoliyatning litsenziyalanadigan turi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarning muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi;* k) xodimlar nurlanishining yakka tartibdagi dozalarini nazorat qilish va hisobga olish;* l) xodimlarni ish joylaridagi ionlashtiruvchi nurlanish darajalari va ular tomonidan olingan yakka tartibdagi nurlanish dozasi miqdori toʻgʻrisida muntazam xabardor qilish;* m) yuridik shaxs shtatida faoliyatning litsenziyalanadigan turi boʻyicha kamida 3 yil ish stajiga ega boʻlgan kamida uch mutaxassisning mavjudligi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Ichki ishlar vazirligi; Favqulodda vaziyatlar vazirligi; Sogʻliqni saqlash vazirligi; Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan 12. Izoh: Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasida faoliyat uchun litsenziya berish tartibi ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran olti oy oʻtgach kuchga kiradi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 32-ILOVA

Tovar-xom ashyo birjasi faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Birja faoliyati uchun litsenziya. 2. Litsenziyalanadigan faoliyat turlari: Tovar-xom ashyo birjasi faoliyati. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi yuridik shaxslar. 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi. 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: 1. Litsenziya berish toʻgʻrisida ariza, unda yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning joylashgan joyi (pochta manzili), soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, asosiy faoliyat turi, telefon raqami, elektron pochta manzili koʻrsatiladi. 2. Birja tovarlari bilan savdo qilish qoidalari nusxasi. 3. Ustav jamgʻarmasining shakllantirilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma. 4. Birja savdolari elektron tizimi hamda hisob kitob-kliring tizimining Tovar-xom ashyo birjalarining elektron savdo tizimlariga qoʻyiladigan umumiy talablar toʻgʻrisidagi nizomda nazarda tutilgan talablarga javob berishi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi va “Kiberxavfsizlik markazi” DUKning ijobiy xulosasi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigim miqdori: Yigʻim undirilmaydi. 7. Litsenziya berilgani uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari miqdorida. 8. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddatlari: 20 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziyalash sohasidagi qonunchilik hujjatlarining muayyan qoidalariga rioya etish; b) Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan, maʼlumotlarni qayta ishlash boʻyicha zamonaviy markazga ega boʻlgan va Tovar-xom ashyo birjalarining elektron savdo tizimlariga qoʻyiladigan umumiy talablar toʻgʻrisidagi nizomda nazarda tutilgan talablarga javob beradigan hamda ularga asosan ishlab turgan mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan elektron birja savdo tizimining mavjudligi *; v) ustav fondining ariza berilgan sanada bazaviy hisoblash miqdorining kamida qirq ming baravari miqdorida shakllantirilgani. Bunda ustav fondini 2024-yil 1-noyabrdan boshlab yuz mlrd soʻm, 2025-yil 1-iyuldan boshlab ikki yuz mlrd soʻm miqdorida faqat mablagʻ koʻrinishida shakllantirish; g) litsenziya talabgori (litsenziat) rahbari bir vaqtning oʻzida boshqa tovar-xom ashyo birjalarida rahbarlik lavozimini egallashiga yoʻl qoʻymaslik; d) quyidagi shaxslar litsenziatning rahbari boʻlishi mumkin emas *: moliya-iqtisod, yuridik, matematika yoki axborot texnologiyalari mutaxassisliklaridan kamida bittasi boʻyicha oliy maʼlumotli boʻlmagan shaxslar; qimmatli qogʻozlar bozoridagi professional faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlarda, fond birjalarida yoxud iqtisodiy, moliyaviy va yuridik faoliyat sohalarda, axborot texnologiyalari sohasida yoki koʻrsatib oʻtilgan yoʻnalishlar boʻyicha davlat boshqaruvi organlarida kamida ikki yillik ish stajiga ega boʻlmagan shaxslar; yakka holda ijro etuvchi organ funksiyalarini bajargan, kollegial ijro etuvchi organ tarkibiga kirgan shaxslar yoki ularning aybi bilan yoʻl qoʻyilgan litsenziya talablari va shartlari buzilgani uchun tovar-xom ashyo birjasi faoliyatini amalga oshirishga berilgan litsenziyalarning amal qilishi toʻxtatilgan paytda, agar bunday toʻxtash paytidan boshlab uch yildan kam vaqt oʻtmagan boʻlsa; iqtisodiyot sohasidagi jinoyat uchun yoki boshqaruv tartibiga qarshi jinoyat uchun sudlanganligi olib tashlanmagan shaxslar; e) tuzilgan birja bitimlari bajarilishining kafolatlanish tizimi mavjudligi; j) qonunchilik hujjatlariga muvofiq axborotning maxfiyligini taʼminlash *; z) birja savdosi qoidalarining mavjudligi *, unda: birja aʼzolari, ularning huquq va majburiyatlari toʻgʻrisidagi nizom; birja aʼzoligiga qabul qilish, aʼzolikni toʻxtatib turish va tugatish tartibi; birja aʼzolarining birja savdolarida ishtirok etishga ruxsat berish tartibi; birja tovarlarini muomalaga qoʻyish va muomaladan chiqarishga ruxsat berish tartib-taomillari; tuzilgan birja bitimlarining bajarilishini taʼminlash uchun sharoit yaratish tartibi; birja savdolarini oʻtkazish tartibi, birja bitimlarining turlari; birja savdolarida muomalada boʻladigan hosila moliyaviy vositalarning (derivativlarning) tavsifi; birja tovarlarini kotirovkalash (ularning narxini belgilash) va ular toʻgʻrisidagi axborotni oshkor qilish tartibi; birja tovarlari bilan operatsiyalarni amalga oshirish, birja bitimlari va birja savdolari natijalarini roʻyxatga olish hamda rasmiylashtirish tartibi; birja savdolari ishtirokchilari oʻrtasida oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibi; birjada narxlarning shakllanish jarayonini nazorat qilish tartibi; birja savdolari toʻgʻrisidagi axborotni oshkor etish tartibi; birja savdolari qoidalarini buzganlik uchun javobgarlik toʻgʻrisidagi qoidalar; birjada nizolarni hal etish tartibi; jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarining bajarilishini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlar; birja savdolarida narxlar manipulyatsiyasi va maxfiy axborotdan noqonuniy foydalanishning oldini olish choralari toʻgʻrisidagi qoidalarning mavjudligi; i) birja savdolarida faqat oldindan eʼlon qilinadigan, isteʼmolchilar va mahsulot ishlab chiqaruvchilar keng tanishishi mumkin boʻlgan birjaning kotirovkalash varagʻiga kiritilgan tovarlarni sotish, oldindan eʼlon qilinadigan birjaning kotirovkalash varagʻiga kiritilmagan tovarlar sotilishiga qoʻyilgan taqiqlarning mavjudligi; k) birja tovarlariga boʻlgan talab va taklifning nisbati asosida ularni kotirovkalash (narx belgilash); l) axborotlarning qonunchilik hujjatlariga muvofiq oshkor qilinishi; m) litsenziyalovchi organ talabiga koʻra tovar-xom ashyo birjasi faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq axborotni, shu jumladan, internet tarmogʻidan foydalangan holda shaxsiy kabinet orqali birja tovarlarining qoʻyilishi, sotilishi va hisob-kitob-kliring palatasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish. Bunda vakolatli organga birja savdolari jarayonlarini onlayn nazorat qilish imkonini yaratish *; n) birja savdolarini faqat Oʻzbekiston Respublikasining butun hududida hamda xorijiy davlatlardagi barcha birja aʼzolariga savdolarda bir vaqtning oʻzida qatnashish imkoniyatini beruvchi va teng kirishini taʼminlovchi markazlashtirilgan elektron tizimda oʻtkazish hamda respublikaning har bir hududida yuqori tezlikdagi himoyalangan internet tarmogʻi orqali birja savdolarida ishtirok etish imkoniyatini yaratish. Bunda birja savdolarini tashkil etishda raqobatni cheklovchi talab va shartlarning joriy etilishini taqiqlash; o) tovar-xom ashyo birjasining elektron savdo tizimida avtomatik ravishda tuziladigan hamda tovar nomi, oʻlchov birligi, lotlar soni, operatsiya turi, tovarning savdoga qoʻyilgan narxi va bitimda roʻyxatdan oʻtkazilgan narx, tovarni yetkazib berish shartlari, bitim tomonlari, bitim amalga oshirilgan aniq vaqt koʻrsatilgan, elektron protokollar tarzida kiritilgan bitimlar toʻgʻrisidagi axborotni uch yil mobaynida saqlash; p) tovar-xom ashyo birjasining kotirovkalash varagʻiga faqat bir xil standartga, bir turdagi xossalarga ega boʻlgan, ulgurji turkumlar bilan sotiladigan hamda dastlabki koʻzdan kechirishni talab qilmaydigan birja tovarlarini kiritish; r) litsenziya olish, uni qayta rasmiylashtirish uchun taqdim etiladigan maʼlumotlarning soxta, yolgʻon va notoʻgʻri emasligini taʼminlash; s) litsenziat qayta tashkil etilganda uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda, litsenziat yoxud uning huquqiy vorisi qayta roʻyxatdan oʻtgandan keyin besh ish kunida “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali litsenziyalovchi organga koʻrsatib oʻtilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida murojaaT qilinishi; t) zamonaviy server uskunalari bilan jihozlangan va maʼlumotlarni qayta ishlash boʻyicha zamonaviy markazning mavjudligi *, unda: infratuzilmani tashkil etish uchun kamida 5 ta server uskunasi, har bir server uskunasi 2 ta protsessor va kamida 100 TV xotiraga ega boʻlishi; bir vaqtning oʻzida axborot tizimining kamida 5 000 ta soʻrovni qayta ishlash tezligini taʼminlay olishi; kodli qulflar yoki biometrik tizim bilan himoyalangan kirish eshiklariga ega boʻlishi; yonmaydigan materiallardan koʻtarilgan pollar (falshpol) bilan jihozlangan boʻlishi; isitilgan va namlikni yoʻqotuvchi toza havo oqimini taʼminlovchi tizimga ega boʻlgan, 24/7 rejimda ishlovchi asosiy va zaxira sovitish texnikalari bilan jihozlanishi; kuzatuv kameralari bilan jihozlanishi; kamida 2 soat elektr taʼminoti uzluksizligini (generator ishga tushirilgunga qadar) taʼminlovchi quvvat manbaiga (UPS) ega boʻlishi; maxsus gaz yordamida avtomatik yongin oʻchirish tizimiga ega boʻlishi; maʼlumotlarni qayta ishlash markazining 60 foizi quvvat bilan kamida 2 sutka davomida ishlashini taʼminlovchi generator uskunasiga ega boʻlishi; u) axborot xavfsizligini taʼminlash *, bunda: dasturiy servis va ilovalarning uzluksiz ishlashini taʼminlovchi internet, idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻi hamda boshqa asosiy va zaxira aloqa tarmoqlariga ulangan boʻlishi; maʼlumotlar uzatish tarmogʻini himoya qilish uchun chegara zonalarini IDS/IPS funksiyalari, antivirus, spam filtr va boshqalarga ega apparat xavfsizlik devorlari bilan jihozlangan boʻlish; dasturiy ilovalardagi axborotlarni shifrlangan holda uzatish va qabul qilishni taʼminlovchi yechimlarga ega boʻlish; veb dasturiy ilovalar amaldagi SSL sertifikatlari bilan himoyalangan boʻlishi; maʼlumotlar bazalarini dastur ishlab chiquvchilar va administratorlar tomonidan oʻzgartirilishidan himoya qilish uchun RAM tizimiga ega boʻlish; xodimlar tomonidan maʼlumotlarning sizib chiqishini nazorat qilish uchun DLP tizimga ega boʻlish; f) har yil yakuni boʻyicha tovar-xom ashyo birjalari moliyaviy faoliyati yuzasidan xalqaro auditorlik tashkilotlari tomonidan mustaqil auditdan oʻtkazish; x) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 14-noyabrdagi PQ-3386-son qarori bilan tasdiqlangan monopolist korxonalar tomonidan bozor tamoyillari asosida sotiladigan roʻyxatga kiritilgan mahsulot turlari, xom ashyo va materiallar tovar xom ashyo birjalari tomonidan birja faoliyati uchun litsenziya olgandan boshlab olti oy davomida litsenziya talablari va shartlarini buzish holatlari aniqlanmagan taqdirda sotilishiga yoʻl qoʻyiladi; ch) vakolatli organlar bilan kelishilgan holda birja tarkibiga axborot xavfsizligi va korrupsiyaga qarshi komplayens tuzilmasining tashkil etilganligi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar 1. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi. 2. “Kiberxavfsizlik markazi” DUK. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh: * qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talablar va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 33-ILOVA

Kosmik texnologiyalarni qoʻllovchi tashkilotlarning faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Kosmik texnologiyalarni qoʻllovchi tashkilotlarning faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) ilmiy-tadqiqot va tajriba konstruktorlik ishlari, loyiha-konstruktorlik va texnologik ishlanmalar*, kosmik texnikaning sinov, tajriba va tijorat namunalarini tayyorlash hamda sinovdan oʻtkazish; b) oxirgi isteʼmolchilarga kosmik xizmatlar koʻrsatish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: a) yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi; b) faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili; v) kerakli litsenziya toifasini, uning kichik turini va yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish, oʻzgartirish, uzaytirish maqsadini tanlash; g) litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: mavjud emas 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 20 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziat tomonidan kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi; b) xizmatlar koʻrsatish shartlari, tariflar va axborot maʼlumotlarini rasmiy veb-saytlarida joylashtirish; v) umumdavlat vazifalarini hal etish uchun kosmik sohani rivojlantirishning milliy dasturlarini amalga oshirishda ishtirok etish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: cheklanmagan 12. Izoh. Oxirgi isteʼmolchilarga kosmik xizmatlar koʻrsatish litsenziyaning ushbu kichik turida oxirgi isteʼmolchilarga yoʻldoshli aloqa va yoʻldoshli navigatsiya xizmatlarini koʻrsatish nazarda tutilmaydi. * texnologik ishlanmalar sunʼiy yoʻldosh apparatlari va ularning butlovchi qismlarini ishlab chiqarishni oʻz ichiga oladi.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 34-ILOVA

Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: fuqaroviy va xizmat qurolini ishlab chiqarish; fuqaroviy va xizmat qurolining oʻq-dorilarini ishlab chiqarish; fuqaroviy va xizmat qurolini taʼmirlash; fuqaroviy va xizmat qurolini realizatsiya qilish; fuqaroviy va xizmat qurolining oʻq-dorilarini realizatsiya qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: 1. Litsenziya olish uchun litsenziya talabgori quyidagi hujjatlarni taqdim etadi: a) yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank hisobvaragʻi, telefon raqamlari, elektron pochta va mavjud boʻlsa veb-sayt manzili, ishlab chiqarilishi, taʼmirlanishi va (yoki) realizatsiya qilinishi rejalashtirilayotgan fuqaroviy va xizmat qurolining hamda uning oʻq-dorilarining turlari koʻrsatilgan holda amalga oshirilishi moʻljallanayotgan litsenziyalanadigan faoliyat turi (uning qismi), litsenziyalanadigan faoliyat turi (uning qismi) amalga oshiriladigan joy (manzil) koʻrsatilgan litsenziya berish toʻgʻrisidagi ariza; b) litsenziya talablari va shartlariga muvofiq litsenziyalanadigan faoliyat turlari boʻyicha zarur boʻlgan barcha ishlarni amalga oshirish uchun moʻljallangan moddiy-texnik baza toʻgʻrisida maʼlumotlar (maxsus jihozlangan binolarni, inshootlarni, xonalarni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasi yoki ularni ijara olish shartnomasi, qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalarini oʻrnatish, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalarini montaj qilish dalolatnomalari, ularni ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markazi qoʻriqloviga olish shartnomasi); v) litsenziyalanadigan faoliyat turini (uning qismini) amalga oshirishda yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki oʻzga favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha litsenziya talabgori maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid ichki reja; g) yuridik shaxsning rahbarlari va litsenziyalanadigan faoliyat turlari bilan bevosita bogʻliq ishlarga jalb etilayotgan xodimlari, ularning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, egallab turgan lavozimi, litsenziyalanadigan faoliyat turi boʻyicha ish staji koʻrsatilgan roʻyxati; d) yuridik shaxs shtatida ruhiy holati buzilganligi, narkomaniya, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha dispanser hisobida turgan xodimlarning yoʻqligi toʻgʻrisidagi tegishli tibbiyot muassasalari maʼlumotnomalari. 2. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishda qoʻshimcha ravishda quyidagilar taqdim etiladi: a) loyiha hujjatlarining, binolar va inshootlarning, qoʻllaniladigan texnika qurilmalarining, sanoat xavfsizligi deklaratsiyasi va foydalanishga doir boshqa hujjatlarning sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi sanoat xavfsizligi ekspertizasining xulosasi (fuqaroviy va xizmat oʻqotar, pnevmatik va signal beruvchi qurolni hamda ularning oʻq-dorilarini, shuningdek, oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun); b) fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarishga taalluqli boʻlgan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar; v) ishlab chiqarilayotgan mahsulotning sifat nazoratini taʼminlash imkonini beradigan sinov laboratoriyasining mavjudligini tasdiqlovchi hujjat yoki bunday laboratoriya bilan sinovlarni oʻtkazishga doir ishlarni amalga oshirish boʻyicha shartnoma; g) ichki ishlar organlarining yoki idoraviy (idoradan tashqari) harbiylashtirilgan qoʻriqlash yoxud idoraviy qorovullik xizmatining qoʻriqlovini taʼminlash shartnomasi; d) mutaxassislarning malakasi toʻgʻrisidagi tegishli hujjatlar (texnika, kon-texnika, fizika, kimyoviy, oʻzga tegishli (asosiy) oliy va (yoki) oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomlarning, malaka toifasi berilganligi, malakani oshirish kurslarini yoki maxsus tayyorgarlikdan oʻtganligi haqidagi sertifikatlar va oʻzga hujjatlarning nusxalari) ilova qilingan maʼlumotlar (fuqaroviy va xizmat oʻqotar, pnevmatik va signal beruvchi qurolni hamda ularning oʻq-dorilarini, shuningdek, oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun). 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 30 ish kun 9. Litsenziya talablari va shartlari: 1. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatga qoʻyiladigan umumiy litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziat tomonidan tegishli litsenziyalanadigan faoliyat turi boʻyicha qonun hujjatlariga, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, yongʻin xavfsizligi, atrof-muhitni muhofaza qilish va sanitariya-gigiyena talablariga rioya qilish; b) arizada koʻrsatilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlarini qonunchilik hujjatlariga hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq toʻliq hajmda amalga oshirish uchun litsenziya talabgorida mulk huquqi bilan yoki boshqa qonuniy asosda tegishli boʻlgan moddiy-texnik bazaning (maxsus jihozlangan binolar, inshootlar, xonalar, qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari, texnologiya asbob-uskunalar, seyf va metall javonlar) mavjudligi; v) litsenziyalanadigan faoliyat turini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari tomonidan belgilab berilgan joylardagi doimiy ravishda joylashgan statsionar turdagi bino va inshootlarda, shuningdek, litsenziyada koʻrsatilgan doirada hamda joy (manzil) boʻyicha amalga oshirish; g) fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari but saqlanishini taʼminlash va ular mavjud boʻlgan joylarga begona shaxslarning ruxsatsiz kirishini istisno etishga qaratilgan rejim choralarini koʻrish, ularni ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish obyektlarida jismoniy himoya qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish, ularni qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari hamda ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markaziga ulangan qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari bilan jihozlash; d) “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 9-moddasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalasi taqiqlangan fuqaroviy va xizmat qurolining hamda uning oʻq-dorilarining chiqarilishiga, taʼmirlanishiga va realizatsiya qilinishiga yoʻl qoʻymaslik; e) ishlab chiqarilgan, taʼmirlangan, olingan va realizatsiya qilingan fuqaroviy va xizmat qurolining hamda uning oʻq-dorilarining hisobini yuritish, shuningdek, hisobga olish hujjatlarini oʻn yil mobaynida seyfda saqlash, oʻz faoliyatini toʻxtatgan yuridik shaxslar tomonidan ichki ishlar organlari arxiviga topshirish; j) avariyaga oid ichki rejani ishlab chiqish; z) favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish, xavfli moddalar tarqalishining (oqib ketishining) oldini olish va lokallashtirish uchun zarur boʻlgan yakka tartibdagi va jamoaviy himoyalanish vositalarining, shuningdek, maxsus vositalarning hisob-kitob zaxirasi va turlari mavjudligi, ularni ishchi holatida saqlash; i) litsenziyalanadigan faoliyat turlari bilan bevosita bogʻliq ishlarga quyidagi xodimlar jalb etilmasligi lozim: yigirma besh yoshga toʻlmagan; doimiy yashash joyiga ega boʻlmagan; ruhiy holati buzilganligi, narkomaniya, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha dispanser hisobida turgan; “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 13-moddasi oʻninchi qismining uchinchi, beshinchi, oltinchi, yettinchi, sakkizinchi, oʻninchi, oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilarida belgilangan asoslar mavjud boʻlgan; k) litsenziyalanadigan faoliyat turlari bilan bevosita bogʻliq ishlarga jalb etilayotgan xodimlarni muntazam ravishda (har yili) psixiatriya va narkologiya koʻriklaridan oʻtkazish; l) litsenziyalovchi organga ishlab chiqarilgan, taʼmirlangan va realizatsiya qilingan fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek, litsenziyalanadigan faoliyat turlari bilan bevosita bogʻliq ishlarga jalb etilayotgan xodimlarning roʻyxatini taqdim etish; m) qurol toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining talablariga rioya etilishini tekshirish uchun Ichki ishlar vazirligi organlari xodimlarining fuqaroviy va xizmat quroli ishlab chiqariladigan, taʼmirlanadigan, realizatsiya qilinadigan va saqlanadigan obyektlar hududiga hamda joylarga soat 6-00 dan 22-00 gacha moneliksiz kirishini taʼminlash, tanishib chiqish uchun ularga zarur hujjatlarni taqdim etish; n) litsenziyalanadigan faoliyat turlarini amalga oshirish chogʻida fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobga olinishini hamda ulardan foydalanilishini taʼminlash majburiyati zimmasiga yuklangan xodimlarni belgilash. 2. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish faoliyatiga qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar va shartlari: litsenziya talabgori tomonidan xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarida belgilangan hollarda va tartibda qoʻllaniladigan inshootlar va texnika qurilmalarining diagnostikasi, sinovlari, tekshiruvi oʻtkazilishini, shuningdek, sanoat xavfsizligi ekspertizasini oʻtkazish tizimini joriy etish (fuqaroviy va xizmat oʻqotar, pnevmatik va signal beruvchi qurolni, ularning oʻq-dorilarini hamda oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun); texnik reglamentlar yoki standartlarning talablariga muvofiq ishlab chiqilgan ishlab chiqariladigan mahsulotning har bir turi boʻyicha texnologik va foydalanishga doir hujjat (chizmalar, texnik shartlar, texnologik reglamentlar, qoʻllash boʻyicha yoʻriqnoma)larni yuritish; ishlab chiqarilayotgan mahsulotning sifat nazoratini taʼminlash imkonini beradigan sinov laboratoriyasining yoki bunday laboratoriya bilan sinovlarni oʻtkazishga doir ishlarni amalga oshirish boʻyicha shartnoma mavjudligi; fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarishda ishlatiladigan xomashyo va komponentlar kirimi va chiqimi hisobini yuritish; ishlab chiqarilgan fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini sertifikatlashtirish tartibiga amal qilish, ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi markirovkani, keyinchalik tamgʻalash yoki unga muvofiqlik belgisini qoʻyish; ishlab chiqarish obyekti hududida, ishlab chiqarish, laboratoriya va ombor inshootlari hamda xonalarida ruxsat berish va obyekt ichki rejimini taʼminlash; fuqaroviy va xizmat oʻqotar qurolini hamda uning oʻq-dorilarini, ogʻiz qismidagi quvvat oltmish besh jouldan yuqori va kalibri toʻqqiz millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik ov qurolini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishda ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalarining tunu kun qurolli qoʻriqlovini taʼminlash; pnevmatik (ogʻiz qismidagi quvvat oltmish besh jouldan yuqori va kalibri toʻqqiz millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik ov qurolidan tashqari) va signal beruvchi ov qurolini, pnevmatik va signal beruvchi sport qurolini, signal beruvchi qurolning oʻq-dorilarini, shuningdek, oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishda ichki ishlar organlarining yoki xizmat quroli bilan qurollangan idoraviy (idoradan tashqari) harbiylashtirilgan qoʻriqlash yoxud idoraviy qorovullik xizmatining tunu kun qurolli qoʻriqlovini taʼminlash; shtatda litsenziyalanadigan faoliyat turiga (uning qismiga) muvofiq keladigan texnika, kon-texnika, fizika, kimyoviy, oʻziga tegishli (asosiy) oliy va (yoki) oʻrta maxsus maʼlumotga hamda malakaga ega boʻlgan boʻlgan mutaxassislarning, shuningdek, rahbarning rejim boʻyicha oʻrinbosari lavozimi mavjudligi (fuqaroviy va xizmat oʻqotar, pnevmatik va signal beruvchi qurolni hamda uning oʻq-dorilarini, oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishda); 3. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish faoliyatiga qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar va shartlari: bitta savdo zalida qurol va boshqa turdagi tovarlar realizatsiya qilinishiga yoʻl qoʻymaslik, bundan sport, ov va baliq ovlash ashyolari, qurolning ehtiyot qismlari va pirotexnika buyumlari mustasno; savdo obyektining tashqi perimetri va ichki hududini, qurolxonani, kuzatilmaydigan joylarni istisno etgan holda, zamonaviy videokuzatuv tizimlari bilan taʼminlash, shuningdek, tashqi perimetr boʻylab doʻkonga va qurolxonaga kirish eshiklarining hamda savdo zaliga oʻrnatilgan videokuzatuv tizimlarining tasvirini ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markaziga ulash; bir vaqtning oʻzida sotuvda mavjud boʻlgan oʻqotar ov qurolining har bir rusumidan ikki donadan koʻp miqdordagi oʻqotar ov quroli hamda besh ming donadan ortiq miqdordagi uning patronlari saqlanishiga yoʻl qoʻymaslik, shuningdek, koʻrsatilgan miqdorlardan koʻp miqdorlardagi oʻqotar ov quroli va uning patronlari shartnomaviy tartibda ichki ishlar organlarining qurolxonalarida saqlanishini tashkil etish; savdo obyektlari va qurolxonalarning kirish eshiklarini qoʻriqlash signalizatsiyasi vositalari bilan taʼminlash va ularni ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markaziga ulash; savdo obyektida, shu jumladan, ularning tashqi qismidagi qoʻriqlash va yongʻin xavfsizligi tizimining bogʻlovchi elektr oʻtkazgichlari yopiq tarzda oʻtkazilishini taʼminlash; sotuvga qoʻyilgan va sotilgan qurolning elektron hisobini yuritish (qurolning rusumi, seriya raqami, ishlab chiqarilgan yili, ichki ishlar organlarining qurolni realizatsiya qilishga doir ruxsatnomasi raqami va sanasi, sotib olgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash manzili); fuqaroviy va xizmat quroli, uning oʻq-dorilari, initsiatsiyalanadigan va olovlanadigan modda va material (porox va piston)lar shuningdek, soyli stvolli ov qurolining zatvor mexanizmlarini qurolxonada bir-biridan ajratilgan xolda (alohida seyf va metall javonlarda) saqlanishini taʼminlash; realizatsiya qilinayotgan fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarining har bir turi boʻyicha ularning xavfsizligi va isteʼmol xossalarini taʼminlash uchun axborotning toʻliq berilishini taʼminlaydigan guvohnomalar, sertifikatlar va qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomalarning mavjudligi; fuqaroviy va xizmat qurolini ichki ishlar organlarining unda koʻrsatilgan qurolni olishga doir ruxsatnomasi asosida realizatsiya qilish, “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 11-moddasi toʻrtinchi qismiga muvofiq ichki ishlar organlarining ruxsatnomalarisiz olinadigan fuqaroviy va xizmat quroli bundan mustasno; fuqaroviy va xizmat qurolining oʻq-dorilarini yuridik shaxslarga ichki ishlar organlarining qurolni olishga doir unda koʻrsatilgan oʻq-dorilarni olish huquqini beruvchi ruxsatnomasi asosida jismoniy shaxslarga esa — ichki ishlar organlarining olinayotgan oʻq-dorilarga muvofiq boʻlgan qurolni saqlash va olib yurishga doir ruxsatnomasi taqdim etilganda, “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 11-moddasi toʻrtinchi qismiga muvofiq ichki ishlar organlarining ruxsatnomalarisiz olinadigan fuqaroviy va xizmat qurolining oʻq-dorilari bundan mustasno; raqami va ishlab chiqaruvchining tamgʻasi mavjud boʻlmagan qurolni, ishlab chiqaruvchining axborot markirovkasi mavjud boʻlmagan oʻq-dorilarni, shuningdek, zavodda ishlab chiqarilmagan (qoʻlbola) yoki qayta ishlangan qurol realizatsiya qilinishiga yoʻl qoʻymaslik; jismoniy shaxslarga realizatsiya qilinayotgan tigʻli sovuq va signal beruvchi ov qurolining, oʻqotar ov qurolining oʻq-dorilarini ovchilar jamoat birlashmasi tomonidan berilgan ovchilik guvohnomasida, oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini esa — fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qiluvchi yuridik shaxsning hisobga olish hujjatlarida roʻyxatdan oʻtkazish; isteʼmolchilarning manfaatlari va huquqlarini taʼminlash, ularga fuqaroviy va xizmat quroliga hamda uning oʻq-dorilariga xizmat koʻrsatish, ularni tashish, saqlash, olib yurish va ulardan foydalanish shartlarini mijozlarga yetkazish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati (yuridik shaxsning rahbarlari va xodimlarini litsenziyalanadigan faoliyat turlari bilan bevosita bogʻliq ishlarga jalb etish yuzasidan). 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh. Asosiy tushunchalar: fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish — fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini, shuningdek, oʻqotar qurolning asosiy qismlarini tadqiq etish, sinovdan oʻtkazish, ishlab chiqarish, fuqaroviy va xizmat qurolini hamda oʻqotar qurolning asosiy qismlarini rekonstruksiya qilish va badiiy bezash; fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini rekonstruksiya qilish — fuqaroviy va xizmat qurolining hamda uning oʻq-dorilarining, shuningdek, oʻqotar qurolning asosiy qismlarining ballistik va boshqa texnik xususiyatlarini oʻzgartirish maqsadida ularga konstruktiv oʻzgartirishlar kiritish; fuqaroviy va xizmat qurolini taʼmirlash — fuqaroviy va xizmat qurolining hamda oʻqotar qurolning asosiy qismlarining ballistik va boshqa texnik xususiyatlarini tiklash; fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish — sotib olingan yoki komissiya shartnomalari boʻyicha sotuvga qoʻyilgan fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari, shuningdek, oʻqotar qurolning asosiy qismlari bilan savdo qilish. Quyidagi faoliyat litsenziyalanmaydi: a) pichoqlarning milliy turlarini (pichoqlar) ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish boʻyicha faoliyat — tigʻining fiksatori boʻlmagan, uzunligi 220 mm gacha va qalinligi 2,5 mm gacha boʻlgan anʼanaviy shaklda bajarilgan, sopi suyak, yogʻoch, ebonit yoki plastik material qadab naqsh solingan xalq hunarmandchiligi buyumlari; b) qurol egalari shaxsiy foydalanishi uchun aslahalash boʻyicha faoliyat — jismoniy shaxslar tomonidan silliq stvolli ov qurolini saqlash va olib yurishga doir ruxsatnoma asosida oʻzlariga tegishli boʻlgan silliq stvolli ov qurolining patronlari; v) qurol egalari tomonidan qurolni taʼmirlash hamda uning butlovchi qismlarini almashtirish faoliyati — jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan qurolni saqlash va olib yurishga, saqlashga, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomalar asosida oʻzlariga tegishli boʻlgan fuqaroviy va xizmat qurolini taʼmirlash hamda uning butlovchi qismlarini almashtirish; g) qurol egalari tomonidan qurolni hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish faoliyati — jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan qurol va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir ruxsatnomalar asosida oʻzlariga qonuniy asoslarda tegishli boʻlgan fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun namunaviy (oddiy) litsenziyalar beriladi. Litsenziya talabgorining arizasiga binoan litsenziya litsenziyalanayotgan faoliyat turining butun faoliyat turiga yoki uning bir qismiga (qismlariga) berilishi mumkin. Litsenziyalovchi organ litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga mos kelishini aniqlash uchun oʻz mablagʻlari hisobidan yuqorida qayd etilgan muddat doirasida quyidagi huquqlarga ega: litsenziya talabgorining litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish uchun talab etiladigan mavjud sharoitlarini joyiga chiqib baholash; hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish uchun qoʻshimcha ravishda shartnoma asosida tegishli sohalar boʻyicha yuqori malakali mutaxassislarni va ekspertlarni jalb etish. Litsenziyalovchi organ oʻz vakolati doirasida litsenziya talablari hamda shartlarining buzilishi fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarining yoʻqolishi yoki talon-toroj qilinishi xavfini keltirib chiqargan hollarda ularni olib qoʻyish, ichki ishlar organiga zudlik bilan olib borishni hamda vaqtincha saqlash uchun joylashtirishni talab qilish huquqiga ega.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 35-ILOVA

Maxsus turdagi tovarlar eksporti va importi uchun litsenziya

1. Litsenziya nomi: Maxsus turdagi tovarlarning eksporti va importi uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: Maxsus turdagi tovarlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish va hududiga olib kirish 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagilar koʻrsatiladi*: yuridik shaxs uchun — nomi, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi, hisobvaragʻi, telefon raqami; jismoniy shaxs uchun — FIO, JSHSHIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; tashqi savdo shartnomasi toʻgʻrisida maʼlumot (shartnoma tomonlari, ularning joylashuvi, faoliyat turi va boshqa rekvizitlari yoki import qiluvchi isteʼmolchi hisoblanmasa, isteʼmolchi toʻgʻrisida maʼlumot, uning joylashuvi, faoliyat turi va boshqa rekvizitlari) ; maxsus turdagi tovarlarni tashish toʻgʻrisida maʼlumot (yukning tashqi iqtisodiy faoliyat Tovar nomenklaturasi (TIF TN) va (yoki) BMT nomenklaturasi boʻyicha kodi, yukni joʻnatuvchi, qabul qiluvchi, transport turi (davlat raqami belgisi), yukni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish (olib kirish) joylari va tranzit qatnashchilari boʻlgan davlatlar hududi boʻylab harakatlanishining moʻljallanayotgan yoʻnalishlari); toʻlov topshiriqnomasi raqami va sanasi; b) tashqi savdo shartnomasi (bitimi); v) maxsus turdagi tovarlarning kelib chiqish manbalarini tasdiqlovchi hujjat; g) import qiluvchi va isteʼmolchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma (agar import qiluvchi isteʼmolchi hisoblanmasa) ; d) sotib oluvchi tashkilotning joylashgan mamlakati qonunchiligiga muvofiq maxsus turdagi tovarlar bilan tashqi savdo operatsiyalarini amalga oshirish huquqini tasdiqlovchi hujjat; e) soʻnggi isteʼmolchi majburiyatlari toʻgʻrisidagi hujjat (yoki Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqilayotgan eksport nazorati obyektlaridan ommaviy qirgʻin qurollarini yaratish yoki yetkazib berish vositasi maqsadida foydalanmaslik, shuningdek, ularni eksport nazorati sohasida vakolatli davlat organining ruxsatisiz reeksport yoki uchinchi tomonga berishga yoʻl qoʻymaslik majburiyatini oʻz ichiga olgan chet el davlati (xalqaro tashkilot) vakolatli organi tomonidan beriladigan boshqa hujjat) . 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari (berilgan litsenziyaga oʻzgartirishlar kiritish uchun yigʻim litsenziyani berganlik uchun toʻlanadigan summasining ellik foizi miqdori) Mablagʻ Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatini rivojlantirish jamgʻarmasiga kirim qilinadi. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Mavjud emas. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 15 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: Talabgor quyidagi talablar va shartlarga javob berishi lozim: eksport nazorati sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, fuqarolarning hayoti va sogʻligʻini himoya qilish, jamoat tartibi va jamoat xavfsizligini taʼminlash sohasidagi qonunchilik hujjatlariga hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya etilishini taʼminlash; eksport nazorati obyektlarining but saqlanishini, saqlashda ularning xavfsizligini va maqsadli foydalanilishini taʼminlash, shuningdek, eksport nazorati obyektlaridan begona shaxslar foydalanishini istisno etishga qaratilgan rejim va boshqa choralarni koʻrish (bunda zarur hollarda ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalari bilan qoʻriqlash xizmatini koʻrsatish boʻyicha shartnoma tuzish) ; eksport nazorati sohasida harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirishga bevosita bogʻliq ishlarga jalb etilgan xodimlarni eksport nazorati obyektlariga monelik qiladigan kasalliklar yoki jismoniy nuqsonlar mavjud emasligiga qaratilgan tibbiy tekshiruvdan muntazam ravishda (yiliga bir marta) oʻtkazishni tashkil etish; ruxsat berish toʻgʻrisida ariza olingan kundan eʼtiboran bir yil ichida Oʻzbekiston Respublikasi bojxona qonunchilik hujjatlari boʻyicha bartaraf etilmagan qonun buzilishi holatlari mavjud emasligi; eksport nazorati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining talablariga rioya etilishini tekshirish uchun vakolatli organga monelik qilmaslik va tanishib chiqish uchun ularga zarur hujjatlarni taqdim etish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Eksport nazorati obyekti toifasidan kelib chiqib: bakteriologik (biologik) va zaharlovchi qurollarni yaratishda qoʻllanilishi mumkin boʻlgan insonlar, hayvonlar va oʻsimliklarning kasallik qoʻzgʻatuvchilari (patogenlari), ularning genetik oʻzgargan shakllari, genetik materiallar va asbob-uskunalar qismlari boʻyicha tasdiqlangan eksport nazorati obyektlari yuzasidan tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Davlat xavfsizlik xizmati hamda Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining; kimyoviy qurollarni yaratishda qoʻllanilishi mumkin boʻlgan kimyoviy moddalar, asbob-uskunalar va texnologiyalar boʻyicha tasdiqlangan eksport nazorati obyektlari yuzasidan tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Mudofaa sanoati agentligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Davlat xavfsizlik xizmati, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining; yadroviy materiallar, asbob-uskunalar, maxsus yadroviy boʻlmagan materiallar va tegishli texnologiyalar boʻyicha tasdiqlangan eksport nazorati obyektlari yuzasidan tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Mudofaa sanoati agentligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Davlat xavfsizlik xizmati, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hamda Fanlar akademiyasining; raketa quroli va yadroli, kimyoviy, bakteriologik (biologik) va zaharli qurollarning boshqa yetkazib berish vositalarini yaratishda foydalaniladigan uskunalar, materiallar va texnologiyalar boʻyicha tasdiqlangan eksport nazorati obyektlari yuzasidan tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa sanoati agentligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining; harbiy maqsadlarga moʻljallangan mahsulotlar boʻyicha tasdiqlangan eksport nazorati obyektlari yuzasidan tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa sanoati agentligi, Bojxona qoʻmitasining litsenziya berish yoki uni rad etish toʻgʻrisidagi xulosalarini majburiy tartibda olish uchun yuboradi. Vakolatli organ yuridik va jismoniy shaxslarga litsenziya berish maqsadga muvofiqligi yuzasidan mahalliy davlat hokimiyati organlari hamda sohaga aloqador davlat boshqaruvi organlaridan zarur maʼlumotlar va tegishli xulosalarni olishi mumkin. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Bir martalik harakatni bajarish bilan cheklanadi. 12. Izoh: * maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun talabgor javob beradi.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 36-ILOVA

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning ulgurji hamda chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning ulgurji hamda chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning ulgurji savdosi. Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning chakana savdosi. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs yoki jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxslar uchun: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), filiallari (mavjud boʻlsa, har birining manzili alohida koʻrsatilishi shart), litsenziyani toifalari boʻyicha tanlash, arizani toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) uchun: familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport yoki ID-kartaga oid maʼlumotlar (pasport seriyasi va raqami, JSHSHIR), yashash manzili, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), faoliyatni amalga oshirish manzili, litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 10 ish kuni ichida 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻsimliklarni himoya qilish toʻgʻrisida”gi Qonuni va sohaga oid boshqa qonunchilik hujjatlariga, oʻsimliklarni himoya qilish vositalarini olib kirish, saqlash, tashish, realizatsiya qilish va ulardan foydalanish yuzasidan belgilangan qoidalar hamda tartibga rioya etish, mazkur vositalarning qishloq xoʻjaligi mahsulotlari va atrof-muhitni ifloslantirishiga yoʻl qoʻymaslik; b) oʻsimliklarni himoya qilish yoʻnalishida oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga, lavozim majburiyatlariga muvofiq malakasini oshirganligi toʻgʻrisida sertifikatga ega boʻlgan xodimlarning mavjudligi; v) xodimlar bilan yangi mehnat shartnomalari tuzilganligi, shartnomalarga oʻzgartirishlar kiritilganligi va ular bekor qilinganligi, shuningdek, amaldagi mehnat shartnomalari toʻgʻrisidagi axborotlarni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida majburiy roʻyxatdan oʻtkazish. Bunda mutaxassislar uch yilda kamida bir marta belgilangan tartibda malaka oshirish kurslarida ishtirok etishi va malaka sertifikatiga ega boʻlishi shart; g) tovar-moddiy zaxiralarni toʻgʻri shakllantirish, hisobini yuritish va ularni boshqarishni taʼminlashda — “birinchi kiruvchi, birinchi chiqadi” tamoyiliga asoslangan xoʻjalik yuritish tizimi joriy etilishi lozim; d) mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar (keyingi oʻrinlarda — mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar)ning ulgurji hamda chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyalashning moddiy-texnik bazasi va binosiga (xonasiga) qoʻyiladigan talablar: Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning ulgurji hamda chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyalashning binosiga (xonasiga) qoʻyiladigan talablar Savdo shoxobchasi va shoxobcha filiallarining savdo xonalari hamda boshqa maqsadda foydalanishga moʻljallangan xonalar (mavjud boʻlganda) ajratilgan va alohida kirish eshigiga ega boʻlishi zarur. Savdo shoxobchasi xonalari va asbob-uskunalarga qoʻyiladigan talablar Xona devori, shifti va pollari dezinfeksiyalovchi moddalar bilan namli tozalashga yoʻl qoʻyiladigan holda taʼmirlangan boʻlishi kerak. Taʼmirlovchi vositalar sifatida suvga chidamli boʻyoq, emal va oq rangli sirlangan kafel plitkalari (mayolika) qoʻllanilishi mumkin. Shoxobcha asbob-uskunalari mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning taʼsiriga va baʼzi hollarda kimyoviy reaktivlarning taʼsiriga turgʻun materiallardan ishlangan, tashqi va ichki tomoni tekis boʻlishi kerak. Asbob-uskunalar va shoxobcha mebellari tozalashga qulay hamda yorugʻlik tushishini toʻsmagan holda joylashtirilishi kerak. Ishlab chiqarish xonalarida ish faoliyatiga taalluqli boʻlmagan asbob-uskunalarni joylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi. Savdo shoxobchasi (filiallar) maxsus shaxobcha mebellari, ishlab chiqarish asbob-uskunalari, termolabil vositalarni saqlaydigan ishlab chiqarish uskunasi, mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning savdosi hamda ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak. Savdo ofislari qoʻshimcha ravishda sovutish uskunalari bilan taʼmirlangan boʻlishi lozim. Savdo shoxobchasi xonalarini yoritish va sanitariya jihatidan obodonlashtirish Savdo shoxobchasi xonalarida bir soat ichida kamida bir marotaba havo almashtirishni taʼminlaydigan tabiiy umumlashtiruvchi ventilyatsiyani ishlatishga yoʻl qoʻyiladi. Savdo shoxobchasi va ularning filiallari suv taʼminoti tarmogʻi yoki mahalliy suv manbayi orqali suv bilan taʼminlanadi. Savdo shoxobchasi va ularning filiallari ishlatilgan suvni chiqarish uchun kanalizatsiya tizimiga ulangan boʻlishi kerak, kanalizatsiya boʻlmaganda chiqarish tizimi sifatida chuqur gidrohimoyalangan oʻralar qoʻllaniladi. Qattiq holdagi chiqindilar uchun germetik qopqoqli axlat idishlar oʻrnatiladi. e) mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar bilan ulgurji savdo qilishga qoʻyiladigan talablar: Ulgurji savdoni tashkil etish Sotilgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning hamda ular qaysi chakana savdo shoxobchasiga sotilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (maxsus QR — kod) Agentlikning avtomatlashtirilgan axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — AAT)* kiritiladi. Sifatsiz, qalbakilashtirilgan, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan mineral oʻgʻitlarni va kimyoviy vositalarni, shuningdek, ularning gʻayriqonuniy nusxalarini xarid qilish va ulgurji savdo qilish taqiqlanadi. Ulgurji savdo qiluvchi tashkilotlar mineral oʻgʻitlarning va kimyoviy vositalarning ishlatilishida nojoʻya reaksiyalar aniqlangan barcha holatlar toʻgʻrisida darhol Agentlikni AAT orqali xabardor qiladi. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar savdosi faoliyatini amalga oshirish uchun berilgan litsenziyaning raqami, amal qilish muddati, shuningdek, litsenziya bergan organ toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tanishish uchun qulay va koʻrinadigan joyga joylashtirilishi kerak. Ulgurji savdo qiluvchilarning bino va omborxonalariga qoʻyiladigan talablar Ulgurji savdo qiluvchilar binosining kirish qismida uning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili) va ish tartibi haqidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi peshlavha boʻlishi lozim. Ulgurji savdo qiluvchilarning omborxona binolari mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning biologik, fizik-kimyoviy, toksikologik xususiyatlarini inobatga olgan holda mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning toʻgʻri saqlanishini taʼminlaydigan sharoitga ega boʻlishi shart. Omborlar yopiq boʻlishi va mahsulotni yomon ob-havo va toʻgʻridan-toʻgʻri quyosh nurlaridan himoya qilinishi, chang va chiqindilardan toza holda saqlanishi, saqlash harorati mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning haroratga sezuvchanligini hisobga olgan holda saqlanishi lozim. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar sifatiga taʼsir etuvchi namlikdan saqlanishi lozim. Omborxonada elektr taʼminoti, issiqlik va suv taʼminoti, kanalizatsiya tizimi (gidrohimoyalangan xandaq) hamda havo almashtirish uskunasi boʻlishi kerak. Omborxona quyidagi asbob-uskunalar va inventarlar bilan jihozlangan boʻlishi kerak: yongʻinga qarshi uskunalar yoki yongʻinga qarshi qalqon (shit); mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni saqlash uchun yetarli miqdorda hamda barcha xavfsizlik choralari koʻrilgan maydonga; mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni saqlash uchun palletlik stellajlar hamda tagliklarga. Omborxonaga qabul qilish Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni yuklash-tushirish ishlarida yogʻin-sochinlardan, quyosh nurlarining bevosita taʼsiridan, yuqori yoki past haroratdan himoya qilingan boʻlishi kerak. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni qabul qilish hamda saqlash joylari bir-biridan ajratilgan boʻlishi lozim. Omborxonadan realizatsiya uchun sifatsiz, qalbakilashtirilgan, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning gʻayriqonuniy nusxalari, shuningdek, muomaladagi mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning oʻsimliklarga zararli taʼsirini tasdiqlovchi holatlar aniqlanganda, ular belgilangan tartibda muomaladan chiqariladi hamda omborxonaga qaytarilib, tuzilgan dalolatnoma asosida alohida maxsus izolyatsiya qilingan joyda saqlanadi. Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va boshqa hujjatlar talablariga muvofiq boʻlmagan hollarda, tahlillar natijalariga koʻra omborxonaga qaytarilgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar asosiy saqlash xonasiga oʻtkazilishi mumkin. Omborxonaga qaytarilgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar dalolatnoma asosida rasmiylashtiriladi hamda belgilangan tartibda utilizatsiya yoki yoʻq qilinadi**. Saqlashni tashkil qilish Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni saqlash uchun omborlarda maxsus joy, javonlar (stellaj) hamda ventilyatsiya tizimi boʻlishi kerak. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni nolda tagliklarsiz saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar bir omborda saqlangan taqdirda, alohida joylashtirilishi shart. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar quyidagicha tizimlashgan holda saqlanishi lozim: guruhlar boʻyicha; qoʻllanish usullari boʻyicha. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning oʻramlaridagi tamgʻalari, etiketkasi tashqi tomonga qaragan holda joylashtirilishi kerak. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning hisobi yaroqlilik muddati boʻyicha elektron shaklida yuritiladi. Yorugʻlikdan himoya qilinishi talab qilinadigan oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar qorongʻi xonada yoki qora rangga boʻyalgan, eshiklari zich yopiladigan shkaflarda yoxud qopqogʻi zich yopilgan idishlarda saqlanishi kerak. Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar saqlanadigan xonalar toʻgʻridan-toʻgʻri quyosh nuridan himoya qilingan boʻlishi kerak. Yorugʻlik faqat sunʼiy (elektr orqali) yoki tabiiy boʻlishi lozim. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar saqlanadigan xonalarda isitish pechlari boʻlishi taqiqlanadi. Ushbu xonadagi buyumlar solingan qutilar va shkaflar markaziy isitish batareyasidan 1 metrdan kam boʻlmagan uzoqlikda joylashtirilishi lozim**. Mineral oʻgʻitlar ochiq maydonda saqlanganda, maydon: asfaltlangan, koʻtarilgan, yuvishga qulay, quruq va tekis joyda saqlash; suv va tuproq bilan oʻzaro taʼsirning oldini olish uchun (jumladan, yomgʻirli ob-havo sharoitda) mineral oʻgʻitlar qoplangan holda tagliklarda joylashtiriladi; ochiq maydonda saqlanayotgan mineral oʻgʻitlar brezentli qoplama bilan tashqi taʼsirlardan himoyalangan boʻlishi shart. Mineral oʻgʻitlar saqlanadigan tagliklar va ularning atrofidagi yoʻllarda oʻgʻitlar toʻkilmasligini taʼminlash lozim. j) mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar bilan chakana savdo qilishga qoʻyiladigan talablar: Chakana savdoni tashkil etish Savdo shoxobchasi mudiri oʻsimliklarni himoya qilish sohasi mutaxassisligi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlishi kerak. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar bilan chakana savdo qilishga faqat oʻsimliklarni himoya qilish sohasida oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan mutaxassislarga ruxsat etiladi. Savdo shoxobchalari tomonidan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni oʻrab berish orqali savdo qilish qoidalariga hamda saqlash sharoitiga rioya etilishi kerak. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning chakana savdosi bilan shugʻullanuvchilarga Agentlik tomonidan tasdiqlangan hamda roʻyxatdan oʻtgan savdo joylaridan (shoxobchalaridan) tashqari muqim yoki sayyor usulda faoliyat yuritish taqiqlanadi. Sifatsiz, qalbakilashtirilgan, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni, shuningdek, ularning gʻayriqonuniy nusxalarini xarid qilgan holda chakana savdo qilish hamda ulardan foydalanish taqiqlanadi. Savdo shoxobchalari mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning ishlatilishi chogʻida nojoʻya taʼsirlar aniqlangan barcha holatlar toʻgʻrisida darhol Agentlikni AAT orqali xabardor qiladi. Savdo shoxobchalari mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar bilan chakana savdo qilish uchun berilgan litsenziyaning raqami, amal qilish muddati, shuningdek, litsenziya bergan organ toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yoki litsenziya nusxasini isteʼmolchilar tanishishi uchun qulay boʻlgan joyga joylashtirishi kerak. Chakana savdo qiluvchilar savdo shoxobchasiga quyiladigan talablar Savdo shoxobchasi binosining kirish qismida shoxobchaning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan manzili va ish tartibi haqida maʼlumotlar koʻrsatilgan peshlavha boʻlishi kerak. Savdo shoxobchasida mineral oʻgʻitlarni va kimyoviy vositalarning xavfsizligi, sifati va but saqlanishi uchun tegishli sharoitlar mavjud boʻlishi kerak. Savdo shoxobchasi savdo zali peshtaxtalarida retsept asosida beriladigan oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar qoʻyilishiga ruxsat berilmaydi. Peshtaxtalarda, faqatgina oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning bir dona namunasi joylashtiriladi. Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan qolgan kimyoviy vositalar sotuvchilar zaharlanishining oldini olish maqsadida alohida xonada va zarur haroratda saqlanadi. Retsept talab etiladigan oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar bilan retseptsiz savdo qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi**. Chakana savdo qilish Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar bilan chakana savdo qilish agronom yoki davlat inspektorining retsepti (shu jumladan, elektron retsepti) asosida amalga oshiriladi. Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar bilan elektron retseptlar asosida chakana savdo Agentlikning AAT orqali amalga oshiriladi. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar bilan birga sotib oluvchiga identifikatsiya maʼlumotlari (nomi, dozasi, qadoqlash, miqdori), ularni beruvchi shaxsga oid maʼlumotlar, berish sanasi va narxi koʻrsatilgan tovar cheki beriladi. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni sotishda savdo shoxobchasining xodimi sotib oluvchiga vositani qoʻllash tartibi, davriyligi, meʼyorlari, usuli, saqlash tartibi, yaroqlilik muddati haqida maʼlumot berishi lozim. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar QR-kod (matrik shtrixli kod)ga ega idishda sotilishi lozim (QR-kodga ega idishlardagi mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar qismlarga boʻlib sotish holatlari bundan mustasno). Retsept asosida oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni berishda savdo shoxobchasining xodimi retseptning yirtma koreshogiga berilgan vositaning nomi, seriya (lot) raqami, sotuvchi familiyasi, ismi, otasining ismini yozib, uni imzolaydi hamda shoxobchaning shtampi qoʻyilgan holda vositani oluvchiga topshiradi, retsept shoxobchada qoldiriladi. Quyidagi shakl asosida retseptlarni qayd etish jurnali yuritiladi va qayd etib borilishi yoʻlga qoʻyiladi. Retseptlarni qayd etish JURNALI (shoxobcha nomi) T/r Sana Xoʻjalik nomi yoki xarid qiluvchining F.I.O. Oʻsimliklar karantini va himoyasi xodimi F.I.O. Vositaning nomi, miqdori va dozasi Vositaning shakli Vositaning narxi Vosita qoʻllaniladigan joy nomi va pochta manzili, telefon raqami Xaridorning manzili, telefon raqami Izoh Retsept ushbu ilovaga zid ravishda rasmiylashtirilganda yoki bir-biriga nomutanosib vositalar koʻrsatilganda, savdo shoxobchasi tomonidan unga “Retsept haqiqiy emas” shtampi bosiladi va bekor qilinadi. Bunda bekor qilingan retsept haqidagi maʼlumotlar quyida keltirilgan shakldagi “notoʻgʻri yozib berilgan retseptlarni savdo shoxobchasida hisobga olish jurnali”da qayd etiladi hamda bu toʻgʻrisida Agentlikning tuman (shahar) boʻlimi xabardor qilinadi. Notoʻgʻri yozib berilgan retseptlarni savdo shoxobchasida hisobga olish jurnali (shoxobcha nomi) T/r Sana Retseptni bergan tashkilotning nomi Notoʻgʻri retsept bergan Oʻsimliklar karantini va himoyasi xodimi F.I.O. Retsept tarkibi Retseptdagi xatoliklar (dozasi notoʻgʻri koʻrsatilgan vositalar yoki undagi yozuvlarning noaniqligi koʻrsatiladi) Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining tuman (shahar) boʻlimi xabardor qilinganligi haqidagi maʼlumot Shoxobcha vakili F.I.O z) savdo shoxobchasi mudiri oʻzgarishi, savdo shoxobchasi yopilishi haqida oʻn ish kuni oldin litsenziyalovchi organga mazkur pasportning 12-pozitsiyasida keltirilgan shakl boʻyicha yozma (elektron) xabarnoma taqdim etish**; i) har 3 (uch) yilda bir marotaba litsenziat tarkibidagi savdo shoxobchalari xodimlarining malakasini oshirish**; k) mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni savdo joylariga litsenziyaga ega boʻlgan tashkilot tomonidan yetkazib berish**. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 5 yil 12. Izoh: (litsenziatning rasmiy blankasi) Shoxobcha mudiri yoki shoxobcha filialining mudiri oʻzgarganligi toʻgʻrisida XABARNOMA I. Litsenziat toʻgʻrisidagi umumiy maʼlumotlar: 1.1. Litsenziatning toʻliq nomi. 1.2. Berilgan litsenziya raqami. II. Oʻzgartirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: 2.1. Oʻzgarishlar: □ shoxobcha mudiri; □ shoxobcha filialining mudiri; □ shoxobcha filialining yopilishi. 2.2. Yangi tayinlangan xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi (mavjud boʻlganda). 2.3. Pasportga oid maʼlumotlar (seriyasi, raqami, pasportni bergan organning nomi). 2.4. Shoxobcha mudiri uchun — oʻsimliklarni himoya qilish boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumoti, diplomi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (berilgan sanasi, kim tomonidan berilgan), shuningdek, shoxobcha sotuvchisi uchun — oʻsimliklarni himoya qilish boʻyicha oʻrta maxsus kasb-hunar maʼlumoti, diplomi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 2.5. Yangi tayinlangan xodimni litsenziat shtatiga qabul qilish sanasi. 2.6. Ishga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqning sanasi va raqami. 2.7. Filialning yopilishi munosabati bilan litsenziya faoliyati toʻxtatilayotgan manzil. 2.8. Litsenziya faoliyati tugatilgan shoxobcha filialining yopilish sanasi. 2.9. Filialning yopilishi sababi. III. Almashtirilayotgan xodim (mudir) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: 3.1. Ishdan boʻshatilgan shoxobcha yoki shoxobcha filialining mudirining familiyasi, ismi, otasining ismi (mavjud boʻlganda). 3.2. Pasport yoki ID kartaga oid maʼlumotlar (seriyasi, raqami, berilgan sanasi, pasportni bergan organning nomi). 3.3. Shoxobcha mudiri yoki shoxobcha filialining mudirini ishdan boʻshatilishi sanasi: ________________ _______ ______ ______ ____________________________ (litsenziat rahbari) __________ (ERI) __________ (familiyasi, ismi va otasining ismi) *) joriy qilingandan soʻng; **) Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingida “B” va undan yuqori toifada turgan litsenziatlarga tegishli litsenziya muddati mazkur Yagona nizomning 35 1 -bandida belgilangan tartibda avtomatik tarzda uzaytiriladi.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 37-ILOVA

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarning muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyatni litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarning muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyat uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni olib kirish (olib chiqish); giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash hamda realizatsiya qilish (berish); giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash hamda taqsimlash; giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni tashish; yangi giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni ishlab chiqish hamda saqlash; giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni ishlab chiqarish, tayyorlash va saqlash; giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni yoʻq qilish; giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlardan ilmiy va oʻquv maqsadlarida, ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun, shu jumladan tibbiyotda hamda veterinariyada foydalanish va ularni saqlash; tarkibida giyohvandlik moddalari boʻlgan oʻsimliklarni yetishtirish hamda saqlash. 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), filiallari mavjud boʻlsa, har birining manzili alohida koʻrsatilishi shart, litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish, litsenziyaning amal qilish muddatini uzaytirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalarning muomalada boʻlishi (saqlash, berish, sotish, tayyorlash, foydalanish, yoʻq qilish) sohasidagi masʼul xodim — jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR), oliy farmatsevtika maʼlumotli va tegishli malakaga ega mutaxassisni lavozimga tayinlaganligi; litsenziyalanayotgan faoliyat turini amalga oshirish uchun moʻljallangan, oʻziga mulk huquqi bilan yoki boshqa qonuniy asosda tegishli boʻlgan va tegishli sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga, shuningdek, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq bino va xonalarning mavjudligi; b) litsenziya talablari va shartlariga muvofiq litsenziyalanadigan faoliyat kichik turlari boʻyicha zarur boʻlgan barcha ishlarni amalga oshirish uchun moʻljallangan moddiy-texnika bazasi toʻgʻrisida maʼlumotlar (maxsus jihozlangan binolarni, inshootlarni, xonalarni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasi yoki ularni ijara olish shartnomasi, qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalarini oʻrnatish, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalarini montaj qilish dalolatnomalari). 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga rioya etish*; litsenziat shtatida tegishli mutaxassislik va malakaga ega boʻlgan xodimlarning mavjud boʻlishi*; litsenziyalanadigan faoliyatning aniq turini amalga oshirish boʻyicha, shu jumladan tegishli moddiy-texnik baza, asbob-uskunalar, boshqa texnik vositalar boʻyicha belgilangan talablarga rioya etish; litsenziyalanayotgan faoliyat turini amalga oshirish uchun foydalaniladigan binolar, inshootlar, muhandislik kommunikatsiyalari va texnologik asbob-uskunalarning mulk huquqi yoki boshqa qonuniy asosda mavjud boʻlishi; giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni olib kirish, olib chiqish va ularning tranzitini Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro majburiyatlarini hisobga olgan holda, Oʻzbekiston Respublikasining “Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda BMTning tegishli konvensiyalarida nazarda tutilgan talablarga muvofiq amalga oshirish*; litsenziyada koʻrsatilgan faoliyatni, litsenziyada koʻrsatilgan manzillar boʻyicha amalga oshirish*; giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, tashish xavfsizligiga rioya etilishini taʼminlash*; Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligida belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan va vakolatli organ tomonidan berilgan ularning sifatini tasdiqlovchi hujjatga ega boʻlgan giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni sotish*; Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarning muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish uchun nodavlat tibbiyot tashkilotlarida tibbiy faoliyat uchun amaldagi litsenziyaga ega boʻlish; Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarning muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyatga litsenziya olish uchun talabgor boʻlgan dorixonalar, dori vositalarining ulgurji omborxonalari, dori vositalarini ishlab chiqarish korxonalari farmatsevtika faoliyati uchun amaldagi tegishli litsenziyaga hamda “Zarur amaliyotlar (GxP)”ning tegishli milliy talablariga muvofiqlik toʻgʻrisida sertifikatga ega boʻlish*. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Ichki ishlar vazirligining hududiy boshqarmalari — obyektlar (xonalar)ning giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlashga doir texnik talablarga muvofiqligi yuzasidan; Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari — binolarning va (yoki) shart-sharoitlarning sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiqligi yuzasidan; Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining hududiy boshqarmalari — ishlab chiqarish sharoitlarining ekologiya talablariga muvofiqligi yuzasidan (prekursorlar ishlab chiqarish bilan bogʻliq faoliyat amalga oshirilganda); Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi — giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlardan veterinariyada foydalanilganda. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 5 yil 12. Izoh: Litsenziyalovchi organda litsenziyalar berish toʻgʻrisidagi hujjatlarni koʻrib chiqish, ularning muddatlarini uzaytirish, ular yuzasidan xulosalar tayyorlash uchun Ekspert komissiyasi tashkil etiladi. Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom va uning shaxsiy tarkibi Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar ustidan nazorat qilish boʻyicha davlat komissiyasi bilan kelishgan holda litsenziyalovchi organ tomonidan tasdiqlanadi. Ekspert komissiyasi tarkibiga majburiy tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi vakili kiritiladi. Litsenziat shtatida surunkali ruhiy kasalliklar, narkomaniya, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha dispanser hisobida turgan, shuningdek qasddan sodir etilgan jinoyati uchun sud hukmini oʻtamagan yoki sudlanganligi olib tashlanmagan, oʻz xizmat vazifalariga koʻra giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni olishi mumkin boʻlgan shaxslarning boʻlishi mumkin emas. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlardan ichki ishlar organlari, Davlat xavfsizlik xizmati hamda bojxona organlarining ekspertiza va tezkor-qidiruv faoliyatida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Elektron texnologiyalarini rivojlantirish markazi va Adliya vazirligining sud-ekspertiza muassasalari faoliyatida litsenziya olmasdan foydalaniladi. Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingida “B” va undan yuqori toifada turgan litsenziatlarga tegishli litsenziya muddati mazkur Yagona nizomning 35 1 -bandida belgilangan tartibda avtomatik tarzda uzaytiriladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 38-ILOVA

Bojxona omborini taʼsis etish va uning faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi Bojxona omborini taʼsis etish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyat turi Bojxona ombori faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi Yuridik shaxslar (Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti) 4. Litsenziyalovchi organ Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar a) ariza; arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, pochta manzili, STIR, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa); talabgorning egaligida boʻlgan va bojxona ombori sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar va (yoki) ochiq maydonchalarning oʻlchamlari, hajmi va (yoki) maydoni, ular joylashgan joy, ularning videokuzatuv tizimi, asbob-uskunalar va moddiy-texnik baza bilan taʼminlangani hamda mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki muddatlarni koʻrsatgan holda ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; b) avtomobil yoʻllari va temir yoʻllar koʻrsatilgan holda, bojxona ombori uchun moʻljallangan hudud (shuningdek, yondosh) hamda binolar va (yoki) ochiq maydonchalarning sifatli chizmasi (oʻlchamlari koʻrsatilgan bojxona nazorati zonasi, qoʻriqlanadigan hudud bilan birga) va kadastr yigʻmajildidagi tarhi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanganini tasdiqlovchi hujjat; Maʼlum qilinayotgan obyekt boʻyicha quyidagi maʼlumotlar elektron soʻrov orqali olinadi: Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasidan — ijara shartnomasi toʻgʻrisida; Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligidan — koʻchmas mulkka boʻlgan huquq toʻgʻrisida. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddatlari 20 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari a) bojxona ombori hududi bojxona ombori sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar (ochiq maydonchalar) va bojxona omboriga bevosita tutash bojxona nazorati zonasidan iborat boʻladi. Umumiy hudud bojxona nazorati zonasi hisoblanadi; b) bojxona ombori sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar (ochiq maydonchalar) qoʻriqlanadigan va belgilab olingan, transport vositalari toʻxtab turishi uchun jihozlangan hudud bilan tutashgan boʻlishi kerak. Koʻrsatib oʻtilgan hudud ham bojxona nazorati zonasi hisoblanadi. Bojxona nazorati ostidagi tovarlarni tashiydigan transport vositalari ushbu bojxona nazorati zonasiga sutkaning istalgan vaqtida kirishi mumkin; v) bojxona ombori sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar (ochiq maydonchalar): yer ustidagi imoratlarda yoki inshootlarda joylashtirilishi; qoʻriqlash va yongʻin nazorati signalizatsiyalari, sodir boʻlayotgan voqealar boʻyicha har tomondan olingan video maʼlumotlarni uch oy davomida koʻrsatish imkoniga ega boʻlgan, litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan joylarda oʻrnatilgan, kunu-tun ishlaydigan videokuzatuv vositalari bilan jihozlangan boʻlishi; balandligi 2 metrdan kam boʻlmagan qatʼiy oʻrnatilgan yaxlit toʻsiqlar bilan aylantirib toʻsilishi va davlat tili hamda rus va ingliz tillarida “bojxona ombori” belgisi bilan taʼminlanishi; bevosita tutash bojxona nazorati zonasidan ajratilgan boʻlishi; yongʻin xavfsizligi talablariga mos boʻlgan yongʻinni oʻchirish tizimi va vositalariga ega boʻlishi kerak. Binolarda (ochiq maydonchalarda) ombor oʻrni maxsus ajratilishi va belgilanishi, har bir ombor oʻrnida unda saqlanayotgan tovarlar toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlar aks ettirilgan maʼlumotnoma mavjud boʻlishi lozim: bojxona deklaratsiyasining roʻyxat raqami; bojxona rejimi; yuk qabul qiluvchining nomi; tovarlarning nomi va miqdori; g) bojxona omboriga bevosita tutash bojxona nazorati zonasi quyidagi talablarga muvofiq: butun hudud perimetri boʻyicha balandligi 2 metrdan kam boʻlmagan qatʼiy oʻrnatilgan yaxlit toʻsiqlar (uzluksiz temir panjara yoki devor) bilan aylantirib toʻsilgan boʻlishi; ichkarisida bojxona omborining qismi hisoblanmagan oʻzga imoratlar va inshootlarga ega boʻlmasligi; ogʻir yukli transportning manyovr (toʻsiqqa chap berish uchun oʻz yoʻnalishini oʻzgartirib bajariladigan harakatlari — qayta tizilish, burilish, qayrilib olish, ortga harakat, aylanib oʻtish) qilish imkoniyatini taʼminlashi; bojxona ombori binosiga (ochiq maydonchasiga) eshiklari tomonidan bevosita tutashib ketgan boʻlishi; barcha kirish (chiqish) va (yoki) chiqish (kirish) joylarida davlat tili hamda rus va ingliz tillarida “bojxona nazorati zonasi” belgisi qoʻyilgan, olingan tasvirlarni uch oy davomida koʻrsatish hamda bojxona organlariga onlayn uzatish imkoniga ega boʻlgan, kunu-tun ishlaydigan avtotransport vositasining davlat raqami belgisini va temir yoʻl transporti vositasining raqamini aniqlash tizimi bilan jihozlangan nazorat oʻtkazish punktlari boʻlishi; tovarlarni bojxona omboriga joylashtirish va ombordan olib chiqish faqat bojxona nazorati zonasi orqali amalga oshiriladigan tarzda jihozlanishi lozim; d) bojxona ombori doimiy ravishda soz, ishchi holatda va uning normal faoliyat koʻrsatishi uchun quyidagilar yetarli boʻlishi kerak: ortish-tushirish vositalari; ombor asbob-uskunalari; oʻlchov asboblari, aniqligi va oʻlchash chegaralari bojxona omborida saqlashga moʻljallanayotgan tovarlar xususiyatiga muvofiq boʻlgan tovarlarning ogʻirligini oʻlchash vositalari; bojxona organlarining dasturiy taʼminotiga mos keladigan tovarlar hisobini yuritadigan avtomatlashtirilgan tizim; bojxona ombori hududini toʻliq nazorat qilish hamda bojxona organlariga video maʼlumotlarni uzatish, shuningdek, ushbu maʼlumotlarni uch oy davomida saqlash imkoniga ega boʻlgan uzluksiz ishlovchi videokuzatuv tizimi; videoyozuvlarning uzluksizligini va axborot tizimining muntazam ishlashini taʼminlash uchun muqobil elektr manbai (qurilmalari); yoritish tizimi bilan taʼminlanishi; koʻrik oʻtkazish uchun stol; birinchi tibbiy yordam koʻrsatish uchun tibbiyot qutichasi; termometr; aloqa vositalari (shu jumladan telefon, maʼlumot uzatish tarmogʻi, Internet); mebel; bojxona omborida ishlovchi va unga tashrif buyuruvchi shaxslar uchun maxsus kiyim; e) bojxona ombori hududida quyidagilarni inobatga olgan holda, bittadan kam boʻlmagan usti yopiq maydoncha boʻlishi kerak: bojxona ombori eshiklari tomonidan joylashishi; 40 m²dan kam boʻlmagan maydonga ega boʻlishi; elektr yorugʻligi bilan jihozlanishi; sodir boʻlayotgan voqealar boʻyicha har tomondan olingan video maʼlumotlarni uch oy davomida koʻrsatish imkoniga ega boʻlgan, litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan joylarda oʻrnatilgan, kunu-tun ishlaydigan videokuzatuv vositalari bilan jihozlangan boʻlishi. Bojxona ombori hududida har qanday turdagi chiqindilar va boshqa maishiy axlat toʻplanmasligi lozim; j) bojxona organi xodimlari va bojxona ombori mudirlari faoliyat koʻrsatishi uchun quyidagilarga javob beradigan bino ajratilishi kerak: 6 m²dan kam boʻlmagan maydonga va 20 m³dan kam boʻlmagan hajmga ega boʻlgan; mavsumiy isitish va sovitish tizimiga ega boʻlgan; doimiy soz holatdagi, bojxona organlarining dasturiy taʼminoti bilan ishlash imkoniga ega boʻlgan kompyuter, printer va nusxa koʻchiradigan apparat, aloqa vositalari (shu jumladan, telefon, Internet) bilan jihozlangan; mebel jihozlari bilan taʼminlangan; bojxona omboriga oʻrnatilgan videokuzatuv tizimiga ulangan; z) bojxona omborini qoʻshimcha ravishda asbob-uskunalar bilan taʼminlash (qoʻshimcha ravishda jihozlash), tartibga keltirish, qoʻriqlash hamda oʻtkazish rejimini taʼminlash litsenziyalovchi organ bilan kelishgan holda, litsenziat tomonidan uning hisobidan amalga oshiriladi; i) bojxona ombori hududida dori vositalari va tibbiy buyumlar faqat “Zarur saqlash amaliyoti — GSP” talablariga muvofiqligi boʻyicha sertifikat mavjud boʻlganda saqlanishi lozim; k) bojxona ombori hududida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalar (mahsulotlar) faqat Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosasi mavjud boʻlganda saqlanishi lozim; l) litsenziat tomonidan litsenziya olish uchun taqdim etilgan hujjatlarning amal qilish muddati tugashidan 10 kun oldin yangilangan holda ular bojxona organlariga taqdim etilishi lozim. Litsenziat tomonidan litsenziya talab va shartlari bajarilmagani natijasida bojxona nazorati ostida boʻlgan tovarlarning yoʻqolishiga yoki boshqacha tarzda shikast yetkazilishiga olib kelsa yoxud boshqa shaxslarga berib yuborilsa, bunday hollarda qoʻpol qoidabuzarlik sodir etilgan deb hisoblanadi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligidan: bojxona omborining hududi yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (10 ish kuni ichida); agar bojxona omborida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash koʻzda tutilsa, obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa (10 ish kuni ichida); b) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasidan — bojxona ombori hududining sanitariya-epidemiologik normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (10 ish kuni ichida). v) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining “Zarur amaliyotlar markazi” DMdan — agar bojxona omborida dori vositalari va tibbiy buyumlarni (TIF TNning 30 guruhi) saqlash koʻzda tutilsa, “Zarur saqlash amaliyoti — GSP” sertifikati talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa (10 ish kuni ichida) 11. Litsenziyaning amal qilish muddati Cheklanmagan. 12. Izoh 1. Bojxona omborida: bojxona hududiga olib kirilishi taqiqlangan tovar; bojxona hududidan olib chiqilishi taqiqlangan Oʻzbekiston tovari; qonunchilikka muvofiq bojxona hududi orqali tranzit qilinishi taqiqlangan tovar; bojxona ombori bojxona rejimiga joylashtirish uchun maʼlum qilingan kundagi yaroqlilik muddati Bojxona kodeksining 94-moddasiga muvofiq maʼlum qilinadigan muddatdan kam boʻlgan dori vositalari va oziq-ovqat mahsulotlarini saqlashga ruxsat berilmaydi. 2. Bojxona omborining normal faoliyat koʻrsatishini taʼminlash uchun foydalaniladigan tovarlar (masalan, ortish-tushirish texnikasi, sovutish uskunasi, kompyuter texnikasi, maxsus kiyim-bosh va boshqalar) bojxona ombori va vaqtincha saqlash bojxona rejimlari ostida joylashtirilmaydi. 3. Talabgorga tegishli boʻlgan, bir yuridik manzilda va (yoki) bir bojxona nazorati zonasida joylashgan bir nechta bino va (yoki) ochiq maydonlar uchun bitta litsenziya beriladi. 4. Oʻzbekiston Respublikasi bojxona organlari tomonidan taʼsis etiladigan bojxona omborlari ochiq turdagi bojxona omborlari hisoblanadi. Agar bojxona ombori bojxona organi tomonidan taʼsis etilsa, litsenziya olish talab qilinmaydi. Mazkur qoida bojxona organini litsenziya talablari va shartlarini bajarishdan ozod etmaydi. 5. Litsenziya boʻyicha huquqlarni boshqa shaxslarga berish taqiqlanadi. 6. Litsenziat quyidagilarga majbur: vaqtincha saqlash va bojxona ombori bojxona rejimlari shartlariga muvofiq tovarlar bojxona nazorati ostida saqlanishini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlariga rioya qilish; bojxona organlarining ruxsatisiz bojxona omboriga kelib tushgan tovarlarning chiqarib yuborilishiga yoʻl qoʻymaslik; tovarlar bojxona omborida saqlashni nazarda tutmaydigan oʻzgacha bojxona rejimiga joylashtirilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida bojxona omboridan olib chiqilishini taʼminlash; berilgan litsenziya talab va shartlariga, shu jumladan, bojxona omborini jihozlash va asbob-uskunalar bilan taʼminlash talablariga oid qismiga rioya qilish; videokuzatuv tizimini bojxona nazorati ostida tovarlarni tashiyotgan transport vositasining bojxona ombori hududiga kirib kelishidan tovarlar bilan amalga oshiriladigan har bir yuk va boshqa operatsiyalarni hamda ularning bojxona omborlariga joylashtirilishi va chiqarib yuborilishi boʻyicha ketma-ketlikda olingan videoyozuvlarni taʼminlaydigan qilib oʻrnatish; Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash; tovarlarni faqat bojxona toʻlovlari taʼminlangan joylarda saqlash; bojxona omboriga kelib tushayotgan va bojxona omboridan olib chiqilayotgan tovarlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining axborot tizimida ushbu tovarlarning olib kirilishi va olib chiqilishi toʻgʻrisida belgi qoʻygan holda, avtomatlashtirilgan hisobni yuritish; bojxona organining talabiga muvofiq bojxona omboridagi tovarlarni bojxona organining mansabdor shaxsi ishtirokida xatlovdan oʻtkazish; sanitariya yongʻin va sanoat xavfsizligi qoidalariga, omborga joylashtirish normalariga, tovarlarning yonma-yon qoʻyilishi qoidalariga va saqlash rejimiga, davlat standartlarining majburiy talablariga rioya qilish, Oʻzbekiston Respublikasining bojxona ishi sohasidagi munosabatlarni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa talablar va shartlarni bajarish; vaqtincha saqlash bojxona rejimi va bojxona ombori bojxona rejimi amal qilishi tugagandan keyin ahamiyatli boʻlishi mumkin boʻlgan bojxona omborida saqlanayotgan tovarlar bilan yuz bergan oʻzgarishlar toʻgʻrisida bojxona organiga imkon qadar qisqa muddatlarda maʼlum qilish; bojxona omborida saqlanayotgan tovarlar bilan amalga oshirilishi moʻljallanayotgan operatsiyalar toʻgʻrisida bojxona organini barvaqt xabardor qilish; bojxona omborida saqlanayotgan isteʼmol tovarlariga maxsus marka yopishtirish uchun shart-sharoitlar yaratish; bojxona ombori hududiga tovarlarni joylashtirishda oʻrnatilgan videokuzatuv tizimi nazoratini cheklamaslik; bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida bojxona ombori egasi toʻlashi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarini toʻlash; taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgani, shu jumladan, qayta tashkil etilgani, nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgargani toʻgʻrisida litsenziyalovchi organni oʻz vaqtida xabardor qilish; bojxona ombori tugatilgan taqdirda, unda turgan tovarlarning saqlanishini taʼminlash, Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq belgilangan muddatda ularning boshqa bojxona omboriga oʻtkazilishi yoxud boshqa bojxona rejimiga joylashtirilishi boʻyicha choralar koʻrish; Oʻzbekiston Respublikasi bojxona organlarining qonuniy talablarini bajarish, shu jumladan, bojxona organlari mansabdor shaxslarining bojxona omborida saqlanayotgan tovarlar turgan joyga kirishini taʼminlash; yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) faqat Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosasi mavjud boʻlganda saqlash; bojxona omborida dori vositalari va tibbiy buyumlarni faqat “Zarur saqlash amaliyoti — GSP” talablariga muvofiqligi boʻyicha sertifikat mavjud boʻlganda saqlash; bojxona ombori mudirini har uch yilda bir marotaba bojxona sohasidagi oʻquv kurslarida oʻqitish. 7. Bojxona omborida yongʻin xavfsizligi va sanitariya talablariga rioya etilishi uchun litsenziat javobgar hisoblanadi. 8. Litsenziya berish toʻgʻrisidagi hujjatlarni koʻrib chiqish va ular boʻyicha xulosalar tayyorlash uchun litsenziyalovchi organda ekspert komissiyasi tashkil etiladi. Ekspert komissiyasining tarkibi va Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadi. Xulosani taqdim etish uchun obyektlarni joyiga chiqib oʻrganish talab etilgan hollarda, ekspert komissiyasi tomonidan amalga oshiriladigan vazifalar Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomda belgilanadi. 9. Litsenziat litsenziyalovchi organga litsenziya amal qilishi tugatilganda yoki bekor qilinganda, uch kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan shaklda unda saqlanayotgan tovarlar toʻgʻrisida toʻliq hisobot taqdim etadi. 10. Litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishi tugatilgan yoki litsenziya bekor qilingan sanadan boshlab yetti kun muddatdan kechikmay, bojxona omborida saqlanayotgan tovarlarni xatlovdan oʻtkazadi. 11. Bojxona ombori ochiq yoki yopiq turda boʻlishi mumkin: ochiq turdagi bojxona ombori — har qanday shaxslar foydalanishi mumkin boʻlgan bojxona ombori; yopiq turdagi bojxona ombori — litsenziat tovarlarini saqlashga moʻljallangan bojxona ombori, qonunchilikda nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno. Yopiq turdagi bojxona omboriga litsenziat tovarlaridan tashqari uning tarkibiy tuzilmalari tovarlari ham joylashtirilishi mumkin. 12. Bojxona ombori binolarining hajmi va (yoki) ochiq maydonchalari kengaytirilganda va (yoki) qisqartirilganda, shuningdek, bojxona omborining turi oʻzgarganda litsenziyaga oʻzgartirish kiritilishi mumkin. 13. Litsenziyalar reyestriga bojxona ombori biriktirilgan bojxona organining tashqi iqtisodiy faoliyat bojxona posti, bojxona omborida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan olingan xulosa raqami va sanasi, shuningdek, bojxona omborida dori vositalari va tibbiy buyumlarni saqlash uchun berilgan (“Zarur saqlash amaliyoti — GSP” talablari) sertifikatning raqami hamda sanasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi. 14. Bojxona omborlarida bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalarining bojxona nazoratini amalga oshirish jarayonida litsenziya talablari va shartlari boʻyicha nomuvofiqliklar kuzatilganda, bojxona organi bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalariga nisbatan bojxona nazoratining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlash chorasini koʻrgan holda, litsenziya talablari va shartlari buzilganligi holati boʻyicha shu kunning oʻzida bojxona organlarining “Xavfni boshqarish tizimi” orqali litsenziyalovchi organni xabardor qiladi. 15. Bojxona toʻlovlarini taʼminlash: a) bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasi 1 m² ochiq maydon uchun bazaviy hisoblash miqdorining (keyingi oʻrinlarda — BHM) 15 baravari miqdorida yoki 1 m³ bino hajmi uchun BHMning 3 baravari miqdorida, lekin BHMning 6 000 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda hisoblanadi; b) litsenziat taqdim etilgan bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatning amal qilish muddati tugashidan 10 kun oldin yoki BHM oshgan kundan 10 kun muddatda bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasiga tegishli tuzatishlar kiritish boʻyicha YIDXP orqali murojaat qilishi shart; v) litsenziyalovchi organ bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjat kiritilgan soʻrovnomani olgan kundan eʼtiboran besh kun muddatda ushbu hujjatni bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash vositasi sifatida qabul qiladi yoki rad etadi va bu haqida xabarnoma yuboradi; g) quyidagi hollarda bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatning bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash vositasi sifatida qabul qilinishi rad etiladi: bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatda notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatni rasmiylashtirishga asos boʻlgan shartnoma taqdim etilmaganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatda koʻrsatilgan summa miqdori Bojxona kodeksining 338-moddasida koʻrsatilgan miqdordan kam boʻlganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjat shartlari Bojxona kodeksining 344 va 345-moddalarida belgilangan, toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarining summasi va foizlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq bojxona organi tomonidan soʻzsiz tartibda undirib olinishi talablariga zid boʻlganda; d) litsenziat, agar tovarlar faqat yengib boʻlmas kuch taʼsiri oqibatida yoki saqlash va sotishning normal sharoitlarida tabiiy kamayish tufayli yoxud qaytarib boʻlmaydigan tarzda tabiiy ravishda yoʻqolgan taqdirdagina, bojxona toʻlovlari toʻlanishi uchun javob bermaydi.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 39-ILOVA

Erkin ombor faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi Bojxona rejimida omborxona — “erkin omborxona” taʼsis etish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyat turi Erkin ombor faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi Yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar a) ariza; arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, STIR, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa); talabgorning egaligida boʻlgan va erkin ombor sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar va (yoki) ochiq maydonchalarning oʻlchamlari, hajmi va (yoki) maydoni, ular joylashgan joy, ularning videokuzatuv tizimi, asbob-uskunalar va moddiy-texnik baza bilan taʼminlangani hamda mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki muddatlarni koʻrsatgan holda ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; b) avtomobil va temir yoʻllar koʻrsatilgan holda, erkin ombor uchun moʻljallangan hudud (shuningdek, yondosh) hamda binolar va (yoki) ochiq maydonchalarning sifatli chizmasi (oʻlchamlari koʻrsatilgan bojxona nazorati zonasi, qoʻriqlanadigan hudud bilan birga) va kadastr yigʻmajildidagi tarhi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanganini tasdiqlovchi hujjat; maʼlum qilinayotgan obyekt boʻyicha quyidagi maʼlumotlar elektron soʻrov orqali olinadi: Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasidan — ijara shartnomasi toʻgʻrisida; Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligidan — koʻchmas mulkka boʻlgan huquq toʻgʻrisida. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori Bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddatlari 20 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari a) erkin ombor hududi erkin ombor sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar (ochiq maydonchalar) va erkin omborga bevosita tutash bojxona nazorati zonasidan iborat boʻladi. Umumiy hudud bojxona nazorati zonasi hisoblanadi; b) erkin ombor sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar (ochiq maydonchalar) qoʻriqlanadigan va belgilab olingan, transport vositalari toʻxtab turishi uchun jihozlangan hudud bilan tutashgan boʻlishi kerak. Koʻrsatib oʻtilgan hudud ham bojxona nazorati zonasi hisoblanadi. Bojxona nazorati ostidagi tovarlarni tashiydigan transport vositalari ushbu bojxona nazorati zonasiga sutkaning istalgan vaqtida kirishi mumkin; v) erkin ombor sifatida foydalanish uchun moʻljallangan binolar (ochiq maydonchalar): yer ustidagi imoratlarda yoki inshootlarda joylashtirilishi; qoʻriqlash va yongʻin nazorati signalizatsiyalari, sodir boʻlayotgan voqealar boʻyicha har tomondan olingan video maʼlumotlarni uch oy davomida koʻrsatish imkoniga ega boʻlgan, litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan joylarda oʻrnatilgan, kunu-tun ishlaydigan videokuzatuv vositalari bilan jihozlangan boʻlishi; balandligi 2 metrdan kam boʻlmagan qatʼiy oʻrnatilgan yaxlit toʻsiqlar bilan aylantirib toʻsilishi va davlat tili hamda rus va ingliz tillarida “bojxona ombori” belgisi bilan taʼminlanishi; bevosita tutash bojxona nazorati zonasidan ajratilgan boʻlishi; yongʻin xavfsizligi talablariga mos boʻlgan yongʻinni oʻchirish tizimi va vositalariga ega boʻlishi kerak. Shuningdek, binolarda (ochiq maydonchalarda) ombor oʻrni maxsus ajratilishi va belgilanishi, har bir ombor oʻrnida unda saqlanayotgan tovarlar toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlar aks ettirilgan maʼlumotnoma mavjud boʻlishi lozim: bojxona deklaratsiyasining roʻyxat raqami; bojxona rejimi; yuk qabul qiluvchining nomi; tovarlarning nomi va miqdori; g) erkin omborga bevosita tutash bojxona nazorati zonasi quyidagi talablarga muvofiq: butun hudud perimetri boʻyicha balandligi 2 metrdan kam boʻlmagan qatʼiy oʻrnatilgan yaxlit toʻsiqlar (uzluksiz temir panjara yoki devor) bilan aylantirib toʻsilgan boʻlishi; ichkarisida erkin omborning qismi hisoblanmagan oʻzga imoratlar va inshootlarga ega boʻlmasligi; ogʻir yukli transportning manyovr (toʻsiqqa chap berish uchun oʻz yoʻnalishini oʻzgartirib bajariladigan harakatlari — qayta tizilish, burilish, qayrilib olish, ortga harakat, aylanib oʻtish) qilish imkoniyatini taʼminlashi; erkin ombor binosiga (ochiq maydonchasiga) eshiklari tomonidan bevosita tutashib ketgan boʻlishi; barcha kirish (chiqish) va (yoki) chiqish (kirish) joylarida davlat tili hamda rus va ingliz tillarida “bojxona nazorati zonasi” belgisi qoʻyilgan, olingan tasvirlarni uch oy davomida koʻrsatish hamda bojxona organlariga onlayn uzatish imkoniga ega boʻlgan, kunu-tun ishlaydigan avtotransport vositasining davlat raqami belgisini va temir yoʻl transporti vositasining raqamini aniqlash tizimi bilan jihozlangan nazorat-oʻtkazish punktlari boʻlishi; tovarlarni erkin omborga joylashtirish va ombordan olib chiqish faqat bojxona nazorati zonasi orqali amalga oshiriladigan tarzda jihozlanishi lozim; d) erkin ombor doimiy ravishda soz, ishchi holatda va uning normal faoliyat koʻrsatishi uchun quyidagilar yetarli boʻlishi kerak: ortish-tushirish vositalari; ombor asbob-uskunalari; oʻlchov asboblari, aniqligi va oʻlchash chegaralari erkin omborda saqlashga moʻljallanayotgan tovarlar xususiyatiga muvofiq boʻlgan tovarlarning ogʻirligini oʻlchash vositalari; bojxona organlarining dasturiy taʼminotiga mos keladigan tovarlar hisobini yuritadigan avtomatlashtirilgan tizim; erkin ombor hududini toʻliq nazorat qilish hamda bojxona organlariga video maʼlumotlarni uzatish, shuningdek, ushbu maʼlumotlarni uch oy davomida saqlash imkoniga ega boʻlgan uzluksiz ishlovchi videokuzatuv tizimi; videoyozuvlarning uzluksizligini va axborot tizimining muntazam ishlashini taʼminlash uchun muqobil elektr manbai (qurilmalari); yoritish tizimi bilan taʼminlanishi; koʻrik oʻtkazish uchun stol; birinchi tibbiy yordam koʻrsatish uchun tibbiyot qutichasi; termometr; aloqa vositalari (shu jumladan, telefon, maʼlumot uzatish tarmogʻi, Internet); mebel; erkin omborda ishlovchi va unga tashrif buyuruvchi shaxslar uchun maxsus kiyim; e) erkin ombor hududida quyidagilarni inobatga olgan holda, bittadan kam boʻlmagan usti yopiq maydoncha boʻlishi kerak: erkin ombor eshiklari tomonidan joylashishi; 40 m²dan kam boʻlmagan maydonga ega boʻlishi; elektr yorugʻligi bilan jihozlanishi; sodir boʻlayotgan voqealar boʻyicha har tomondan olingan video maʼlumotlarni uch oy davomida koʻrsatish imkoniga ega boʻlgan, litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan joylarda oʻrnatilgan, kunu-tun ishlaydigan videokuzatuv vositalari bilan jihozlangan boʻlishi. Erkin ombor hududida har qanday turdagi chiqindilar va boshqa maishiy axlat toʻplanmasligi lozim; j) bojxona organi xodimlari va erkin ombor mudirlari faoliyat koʻrsatish uchun quyidagilarga javob beradigan bino ajratilishi kerak: 6 m²dan kam boʻlmagan maydonga va 20 m³dan kam boʻlmagan hajmga ega boʻlgan; mavsumiy isitish va sovitish tizimiga ega boʻlgan; doimiy soz holatdagi, bojxona organlarining dasturiy taʼminoti bilan ishlash imkoniga ega boʻlgan kompyuter, printer va nusxa koʻchiradigan apparat, aloqa vositalari (shu jumladan, telefon, Internet) bilan jihozlangan; mebel jihozlari bilan taʼminlangan; erkin omborga oʻrnatilgan videokuzatuv tizimiga ulangan; z) erkin omborni qoʻshimcha ravishda asbob-uskunalar bilan taʼminlash (qoʻshimcha ravishda jihozlash), tartibga keltirish, qoʻriqlash hamda oʻtkazish rejimini taʼminlash litsenziyalovchi organ bilan kelishgan holda litsenziat tomonidan va uning hisobidan amalga oshiriladi; i) erkin ombor hududida dori vositalari va tibbiy buyumlar faqat “Zarur saqlash amaliyoti — GSP” talablariga muvofiqligi boʻyicha sertifikat mavjud boʻlganda saqlanishi lozim; k) erkin ombor hududida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalar (mahsulotlar) faqat Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosasi mavjud boʻlganda saqlanishi lozim; l) litsenziat tomonidan litsenziya olish uchun taqdim etilgan hujjatlarning amal qilish muddati tugashidan 10 kun oldin yangilangan holdagi hujjat bojxona organlariga taqdim etilishi lozim. Litsenziat tomonidan litsenziya talab va shartlari bajarilmagani natijasida bojxona nazorati ostida boʻlgan tovarlarning yoʻqolishiga yoki boshqacha tarzda shikast yetkazilishiga olib kelsa yoxud boshqa shaxslarga berib yuborilsa, bunday hollarda qoʻpol qoidabuzarlik sodir etilgan deb hisoblanadi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligidan: erkin omborning hududi yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (10 ish kuni ichida); agar erkin omborda yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash koʻzda tutilsa, obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa (10 ish kuni ichida); b) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasidan — erkin ombor hududining sanitariya-epidemiologik normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (10 ish kuni ichida). v) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining “Zarur amaliyotlar markazi” DMdan — agar erkin omborda dori vositalari va tibbiy buyumlarni (TIF TNning 30 guruhi) saqlash koʻzda tutilsa, “Zarur saqlash amaliyoti — GSP” sertifikati talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa (10 ish kuni ichida). 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh: 1. Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqish va Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish taqiqlangan tovarlarni erkin omborda saqlashga ruxsat berilmaydi. 2. Erkin omborning normal faoliyat koʻrsatishini taʼminlash uchun foydalaniladigan tovarlar (masalan, ortish-tushirish texnikasi, sovitish uskunasi, kompyuter texnikasi, maxsus kiyim-bosh va boshqalar) bojxona rejimi ostida joylashtirilmaydi. 3. Talabgorga tegishli boʻlgan, bir yuridik manzilda va (yoki) bir bojxona nazorati zonasida joylashgan bir nechta bino va (yoki) ochiq maydonlar uchun bitta litsenziya beriladi. 4. Litsenziya boʻyicha huquqlarni boshqa shaxslarga berish taqiqlanadi. 5. Litsenziat quyidagilarga majbur: erkin omborning bojxona rejimi shartlariga muvofiq tovarlar bojxona nazorati ostida saqlanishini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlariga rioya qilish; bojxona organlarining ruxsatisiz erkin omborga kelib tushgan tovarlarning chiqarib yuborilishiga yoʻl qoʻymaslik; tovarlar erkin omborida saqlashni nazarda tutmaydigan oʻzgacha bojxona rejimiga joylashtirilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida erkin ombordan olib chiqilishini taʼminlash; berilgan litsenziya talab va shartlariga, shu jumladan, erkin omborni jihozlash va asbob-uskunalar bilan taʼminlash talablariga oid qismiga rioya qilish; videokuzatuv tizimini bojxona nazorati ostida tovarlarni tashiyotgan transport vositasining erkin ombor hududiga kirib kelishidan tovarlar bilan amalga oshiriladigan har bir yuk va boshqa operatsiyalarni hamda ularning erkin omborlarga joylashtirilishi va chiqarib yuborilishi boʻyicha ketma-ketlikda olingan videoyozuvlarni taʼminlaydigan qilib oʻrnatish; Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash; tovarlarni faqat bojxona toʻlovlari taʼminlangan joylarda saqlash; erkin omborga kelib tushayotgan va erkin ombordan olib chiqilayotgan tovarlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining axborot tizimida ushbu tovarlarning olib kirilishi va olib chiqilishi toʻgʻrisida belgi qoʻygan holda, avtomatlashtirilgan hisobni yuritish; bojxona organining talabiga muvofiq erkin ombordagi tovarlarni bojxona organining mansabdor shaxsi ishtirokida xatlovdan oʻtkazish; sanitariya yongʻin va sanoat xavfsizligi qoidalariga, omborga joylashtirish normalariga, tovarlarning yonma-yon qoʻyilishi qoidalariga va saqlash rejimiga, davlat standartlarining majburiy talablariga rioya qilish, Oʻzbekiston Respublikasining bojxona ishi sohasidagi munosabatlarni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa talablar va shartlarni bajarish; erkin ombor bojxona rejimining amal qilishi tugagandan keyin ahamiyatli boʻlishi mumkin boʻlgan erkin omborda saqlanayotgan tovarlar bilan yuz bergan oʻzgarishlar toʻgʻrisida bojxona organiga imkon qadar qisqa muddatlarda maʼlum qilish; erkin omborda saqlanayotgan tovarlar bilan amalga oshirilishi moʻljallanayotgan operatsiyalar toʻgʻrisida bojxona organini barvaqt xabardor qilish; erkin omborda saqlanayotgan isteʼmol tovarlariga maxsus marka yopishtirish uchun shart-sharoitlar yaratish; erkin ombor hududiga tovarlarni joylashtirishda oʻrnatilgan videokuzatuv tizimi nazoratini cheklamaslik; bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida erkin ombor egasi toʻlashi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarini toʻlash; taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganligi, shu jumladan qayta tashkil etilganligi, nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgarganligi toʻgʻrisida litsenziyalovchi organni oʻz vaqtida xabardor qilish; erkin ombor tugatilgan taqdirda, unda turgan tovarlarning saqlanishini taʼminlash, Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq belgilangan muddatda ularning boshqa erkin omborga oʻtkazilishi yoxud boshqa bojxona rejimiga joylashtirilishi boʻyicha choralar koʻrish; Oʻzbekiston Respublikasi bojxona organlarining qonuniy talablarini bajarish, shu jumladan, bojxona organlari mansabdor shaxslarining erkin omborda saqlanayotgan tovarlar turgan joyga kirishini taʼminlash; yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) faqat Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosasi mavjud boʻlganda saqlash; erkin omborda dori vositalari va tibbiy buyumlarni faqat “Zarur saqlash amaliyoti — GSP” talablariga muvofiqligi boʻyicha sertifikat mavjud boʻlganda saqlash; erkin ombor mudirini har uch yilda bir marotaba bojxona sohasidagi oʻquv kurslarida oʻqitish. 6. Erkin omborda yongʻin xavfsizligi va sanitariya talablariga rioya etilishi uchun litsenziat javobgar hisoblanadi. 7. Litsenziya berish toʻgʻrisidagi hujjatlarni koʻrib chiqish va ular boʻyicha xulosalar tayyorlash uchun litsenziyalovchi organda ekspert komissiyasi tashkil etiladi. Ekspert komissiyasining tarkibi va Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadi. Xulosani taqdim etish uchun obyektlarni joyiga chiqib oʻrganish talab etilgan hollarda, ekspert komissiyasi tomonidan amalga oshiriladigan vazifalar Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomda belgilanadi. 8. Litsenziat litsenziyalovchi organga litsenziya amal qilishi tugatilganda yoki bekor qilinganda, uch kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan shaklda unda saqlanayotgan tovarlar toʻgʻrisida toʻliq hisobot taqdim etadi. 9. Litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishi tugatilgan yoki litsenziya bekor qilingan sanadan boshlab yetti kun muddatdan kechikmay, erkin omborda saqlanayotgan tovarlarni xatlovdan oʻtkazadi. 10. Erkin ombor binolarining hajmi va (yoki) ochiq maydonchalari kengaytirilganda va (yoki) qisqartirilganda litsenziyaga oʻzgartirish kiritilishi mumkin. 11. Litsenziyalar reyestriga erkin ombor biriktirilgan bojxona organining tashqi iqtisodiy faoliyat bojxona posti, erkin omborda yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan olingan xulosa raqami va sanasi, shuningdek, erkin omborda dori vositalari va tibbiy buyumlarni saqlash uchun berilgan (“Zarur saqlash amaliyoti — GSP” talablari) sertifikatning raqami hamda sanasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi. 12. Erkin omborda bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalarining bojxona nazoratini amalga oshirish jarayonida litsenziya talablari va shartlari boʻyicha nomuvofiqliklar kuzatilganda, bojxona organi bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalariga nisbatan bojxona nazoratining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlash chorasini koʻrgan holda, litsenziya talablari va shartlari buzilganligi holati boʻyicha shu kunning oʻzida bojxona organlarining “Xavfni boshqarish tizimi” orqali litsenziyalovchi organni xabardor qiladi. 13. Bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash: a) bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasi 1 m² ochiq maydon uchun bazaviy hisoblash miqdorining (keyingi oʻrinlarda — BHM) 15 baravari miqdorida yoki 1 m³ bino hajmi uchun BHMning 3 baravari miqdorida, lekin BHMning 6 000 baravaridan kam boʻlmagan miqdorda hisoblanadi; b) litsenziat taqdim etilgan bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatning amal qilish muddati tugashidan 10 kun oldin yoki BHM oshgan kundan 10 kun muddatda bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasiga tegishli tuzatishlar kiritish boʻyicha YIDXP orqali murojaat qilishi shart; v) litsenziyalovchi organ bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjat kiritilgan soʻrovnomani olgan kundan eʼtiboran besh kun muddatda ushbu hujjatni bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash vositasi sifatida qabul qiladi yoki rad etadi va bu haqida xabarnoma yuboradi; g) quyidagi hollarda bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatning bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash vositasi sifatida qabul qilinishi rad etiladi: bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatda notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatni rasmiylashtirishga asos boʻlgan shartnoma taqdim etilmaganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatda koʻrsatilgan summa miqdori Bojxona kodeksining 338-moddasida koʻrsatilgan miqdordan kam boʻlganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjat shartlari Bojxona kodeksining 344 va 345-moddalarida belgilangan, toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarining summasi va foizlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq bojxona organi tomonidan soʻzsiz tartibda undirib olinishi talablariga zid boʻlganda; d) litsenziat, agar tovarlar faqat yengib boʻlmas kuch taʼsiri oqibatida yoki saqlash va sotishning normal sharoitlarida tabiiy kamayish tufayli yoxud qaytarib boʻlmaydigan tarzda tabiiy ravishda yoʻqolgan taqdirdagina, bojxona toʻlovlari toʻlanishi uchun javob bermaydi.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 40-ILOVA

Boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyat turi: Boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxslar (Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti) 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, STIR, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa); talabgorning egaligida boʻlgan va boj olinmaydigan savdo doʻkoni sifatida foydalanish uchun moʻljallangan savdo zallari, yordamchi binolari va omborlari, ularning oʻlchamlari, hajmi va (yoki) maydoni, ular joylashgan joy, ularning jihozlanishi, videokuzatuv tizimi, asbob-uskunalar va moddiy-texnik baza bilan taʼminlangani hamda mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki muddatlarni koʻrsatgan holda ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; b) bojxona nazorati zonasi, aniq oʻlchamlari koʻrsatilgan holda boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari, yordamchi binolari hamda omborlarining (shuningdek, yondosh hududlarning) sifatli chizmasi va kadastr yigʻmajildidagi tarhi; v) boj olinmaydigan savdo doʻkonida sotilishi moʻljallanayotgan tovarlar roʻyxati; g) Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksiga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanganini tasdiqlovchi hujjat. Maʼlum qilinayotgan obyekt boʻyicha quyidagi maʼlumotlar elektron soʻrov orqali olinadi: Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasidan — ijara shartnomasi toʻgʻrisida; Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligidan — koʻchmas mulkka boʻlgan huquq toʻgʻrisida. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddatlari: 20 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) boj olinmaydigan savdo doʻkoni hududi savdo zallari hududini, yordamchi binolar va doʻkon omborini oʻz ichiga oladi hamda bojxona nazorati zonasi hisoblanadi; b) boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zali, yordamchi binosi va ombori: mazkur Reglamentda nazarda tutilgan talablar hisobga olingan holda, boj olinmaydigan savdo doʻkonining normal faoliyat koʻrsatishi uchun yetarli boʻlgan maydonga ega boʻlishi; bir-biriga bevosita yaqin joyga (bojxona nazorati zonasida) joylashtirilishi kerak; quyidagilar bilan: tovarlar faqat boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallarida sotilishini hamda ularga nisbatan bojxona nazoratini oʻtkazish imkoniyatini taʼminlaydigan tarzda jihozlanishi; bojxona organlarining dasturiy taʼminoti bilan mos keladigan tovarlar hisobini yuritadigan avtomatlashtirilgan tizim; aloqa vositalari (shu jumladan, telefon, maʼlumot uzatish tarmogʻi, Internet); savdo zallari hududini, yordamchi binolar va doʻkon omborini toʻliq nazorat qilish hamda bojxona organlariga videomaʼlumotlarni uzatish, shuningdek, ushbu maʼlumotlarni uch oy davomida saqlash imkoniga ega boʻlgan uzluksiz ishlovchi videokuzatuv tizimi hamda litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan joylarda oʻrnatilgan, kunu-tun ishlaydigan videokuzatuv vositalari bilan jihozlanishi kerak; v) agar boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari, yordamchi binolari va ombori yuqoridagi talablarga rioya qilinganda bir-biridan yiroqda (500 metrdan ortiq) joylashgan boʻlsa, tovarlar ombordan savdo zallari va yordamchi binolarga Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksida belgilangan holatlarda bojxona kuzatuvi tartibida olib oʻtilishi mumkin. Bojxona kuzatuvi uchun bojxona yigʻimlari belgilangan miqdorda undiriladi; g) tovarlar bir boj olinmaydigan savdo doʻkonidan boshqa boj olinmaydigan savdo doʻkoniga faqat tovarlarning bir bojxona omboridan boshqa bojxona omboriga koʻchirilishi uchun nazarda tutilgan tartibda bojxona xizmati organining ruxsati bilan koʻchiriladi; d) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasi orqali oʻtkazish punktlaridan tashqarida joylashgan boj olinmaydigan savdo doʻkonining ombori qonunchilik hujjatlarida bojxona omborlari uchun nazarda tutilgan tartibga muvofiq jihozlanishi kerak; e) boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari shunday joylashishi va jihozlanishi kerakki, ular tovarlar but holatda saqlanishini taʼminlashi hamda quyidagilarni: Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini kesib oʻtadigan jismoniy shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonidan sotib olingan tovarlar Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududida, shu jumladan, ushbu hududda qolayotgan jismoniy shaxslarga berish yoʻli bilan qoldirilishini; tovarlarning bojxona nazoratidan tashqari tushishi va olib qoʻyilishini; tovarlarga begona shaxslarning yaqinlashishini istisno etadigan boʻlishi kerak; j) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini kesib oʻtadigan jismoniy shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari bojxona nazorati zonasida joylashtirilishi kerak (pasport nazorati chizigʻi tashqarisida bojxona nazorati chizigʻigacha alohida — Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib keladigan jismoniy shaxslar uchun, shuningdek, pasport nazorati chizigʻi tashqarisida — Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketayotgan jismoniy shaxslar uchun) ; koʻrsatib oʻtilgan boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini kesib oʻtmaydigan jismoniy shaxslarning ushbu zallarga kirishini istisno etadigan tarzda joylashtirilishi kerak. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilingan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari boj olinmaydigan savdo doʻkoni joylashgan bojxona organi faoliyati zonasida boʻlishi kerak. Litsenziat tomonidan litsenziya talab va shartlari bajarilmagani natijasida bojxona nazorati ostida boʻlgan tovarlarning yoʻqolishiga yoki boshqacha tarzda shikast yetkazilishiga olib kelsa yoxud boshqa shaxslarga berib yuborilsa, bunday hollarda qoʻpol qoidabuzarlik sodir etilgan deb hisoblanadi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligidan: boj olinmaydigan savdo doʻkonining hududi yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (10 ish kuni ichida); agar boj olinmaydigan savdo doʻkonida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash koʻzda tutilsa, obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa (10 ish kuni ichida); b) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasidan — boj olinmaydigan savdo doʻkonining hududi sanitariya-epidemiologik normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (10 ish kuni ichida). 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh: 1. Boj olinmaydigan savdo doʻkoni tashkil etilishiga qarab uch turga boʻlinadi: Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasini kesib oʻtadigan jismoniy shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkoni — bojxona hududiga kirib kelayotgan va bojxona hududidan tashqariga chiqib ketayotgan jismoniy shaxslarga bojxona hududiga olib kirilgan chet el tovarlarini yoki Oʻzbekiston tovarlarini Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida va (yoki) chet el valyutasida sotishga, shu jumladan, joyning oʻzida isteʼmol qilish uchun chakana sotishga moʻljallangan; Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilingan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkoni — chet davlatlarning Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalariga, xalqaro tashkilotlarning vakolatxonalariga va ularga tenglashtirilgan vakolatxonalarga, ushbu tashkilotlarning chet ellik xodimlariga, shuningdek, ular bilan birga yashaydigan va Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan oila aʼzolariga bojxona hududiga olib kirilgan chet el tovarlarini Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida va (yoki) chet el valyutasida realizatsiya qilishga moʻljallangan; Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha boʻlib turgan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkoni — Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha boʻlib turgan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan, bojxona hududiga olib kirilgan chet el tovarlarini yoki Oʻzbekiston Respublikasi tovarlarini Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida va (yoki) chet el valyutasida chakana tartibda realizatsiya qilish uchun moʻljallangan. 2. Respublikaga jismoniy shaxslar tomonidan bojxona toʻlovlari solinmaydigan tovarlarni olib kirishning cheklangan normalari jismoniy shaxs tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisidan olib kiriladigan va uning tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududiga kirishda boj olinmaydigan savdo doʻkonlaridan sotib olingan tovarlarning jamiga nisbatan qoʻllaniladi. 3. Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasini kesib oʻtadigan jismoniy shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkoni xalqaro aloqa uchun ochilgan aeroportlarda, portlarda va jismoniy shaxslar tomonidan chegarani kesib oʻtishga moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasi orqali boshqa oʻtkazish punktlarida ochilishi va faoliyat koʻrsatishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasini kesib oʻtadigan jismoniy shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkoni Oʻzbekiston Respublikasining Davlat chegarasi orqali oʻtkazish punktlarida rejim belgilanishi tartibiga muvofiq va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari bilan kelishgan holda ochiladi. Bunda kelishish talabgor tomonidan belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlariga murojaati orqali amalga oshiriladi. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilingan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonlari Toshkent shahrida va bojxona xizmati organlari tomonidan belgilanadigan joylarda ochilishi hamda faoliyat koʻrsatishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha boʻlib turgan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonlari respublikaning tarixiy shaharlari va viloyatlarning maʼmuriy markazlarida Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasini hamda bojxona xizmati organlari tomonidan belgilanadigan joylarda ochilishi hamda faoliyat koʻrsatishi mumkin. 4. Boj olinmaydigan savdo doʻkonida tovarlar boj olinmaydigan savdo bojxona rejimi shartlari va talablariga muvofiq bojxona nazorati ostida sotiladi. Boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyat koʻrsatishini taʼminlash uchun foydalaniladigan tovarlar boj olinmaydigan savdo bojxona rejimiga joylashtirilmaydi. 5. Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotilishi cheklangan tovarlar boj olinmaydigan savdo doʻkoni rejimida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sotilishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini kesib oʻtadigan jismoniy shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonlarida tovarlar faqat xaridorning shaxsini tasdiqlaydigan hujjat taqdim etilgandan keyin sotiladi. Bunda davlat reyestriga kiritilgan onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassalarning chekida quyidagi maʼlumotlar boʻlishi shart: chekning tartib raqami; onlayn-NKMning zavod raqami yoki virtual kassaning seriya raqami; tadbirkorlik subyektining nomi; soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR); pulli hisob-kitoblar amalga oshiriladigan manzil; tovar nomi; mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya qilish kodi; mahsulotlarning shtrix kodi; tovar miqdori; tovar narxi (qiymati); toʻlov shakli: milliy valyuta naqd, plastik karta yoki xorijiy valyuta summasi; toʻlovning jami summasi; toʻlov sanasi va vaqti; fiskal modulning takrorlanmaydigan raqami; fiskal belgi; berilgan kassa chekining haqiqiyligini tekshirish uchun kamida 30x30 millimetr oʻlchamdagi QR-kod; 2026-yil 8-fevraldan boshlab xaridorning pasport seriya va raqami yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); reysning raqami va xaridorning samolyotdagi joyi raqami (havoda tashishda); xaridorning pasport seriyasi va raqami. Kassa cheki maxsus oq qogʻozda, yozuvlar qora rangda boʻlishi, shuningdek, chek qogʻozining kengligi 55 millimetrdan va harflar (belgilar) balandligi 2 millimetrdan kam boʻlmasligi lozim. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilingan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonida tovarlar faqat Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida belgilangan tartibda berilgan akkreditatsiya kartochkasi taqdim etilgandan keyin sotiladi. Bunda davlat reyestriga kiritilgan onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassalarning chekida quyidagi maʼlumotlar boʻlishi shart: chekning tartib raqami; onlayn-NKMning zavod raqami yoki virtual kassaning seriya raqami; litsenziat — tadbirkorlik subyektining nomi; soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR); pulli hisob-kitoblar amalga oshiriladigan manzil; tovar nomi; Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya qilish kodi; mahsulotlarning shtrix kodi; tovar miqdori; tovar narxi (qiymati); toʻlov shakli: milliy valyuta naqd, plastik karta yoki xorijiy valyuta summasi; toʻlovning jami summasi; toʻlov sanasi va vaqti; fiskal modulning takrorlanmaydigan raqami; fiskal belgi; berilgan kassa chekining haqiqiyligini tekshirish uchun kamida 30x30 millimetr oʻlchamdagi QR-kod; Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida berilgan akkreditatsiya kartochkasining toifasi, raqami, xodimning yoki uning oila aʼzosining familiyasi, ismi va otasining ismi, lavozimi, kartochka kim tomonidan berilganligi va uning amal qilish muddati. Kassa cheki maxsus oq qogʻozda, yozuvlar qora rangda boʻlishi, shuningdek, chek qogʻozining kengligi 55 millimetrdan va harflar (belgilar) balandligi 2 millimetrdan kam boʻlmasligi lozim. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha boʻlib turgan chet ellik shaxslar uchun boj olinmaydigan savdo doʻkonlarida tovarlar faqat xaridorning shaxsini tasdiqlaydigan hujjat va uchib ketish aviachiptasi taqdim etilgandan soʻng sotiladi. Boj olinmaydigan savdo doʻkonlaridagi chet el tovarlarining namunalari asosida tanlab olinadi. Tanlangan tovarlar xalqaro aeroportlarda uchib ketish kuni boj olinmaydigan savdo doʻkoni orqali taqdim etiladi. Bunda davlat reyestriga kiritilgan onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassalarning chekida quyidagi maʼlumotlar boʻlishi shart: chekning tartib raqami; onlayn-NKMning zavod raqami yoki virtual kassaning seriya raqami; litsenziat — tadbirkorlik subyektining nomi; soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR); pulli hisob-kitoblar amalga oshiriladigan manzil; tovar nomi; Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya qilish kodi; mahsulotlarning shtrix kodi; tovar miqdori; tovar narxi (qiymati); toʻlov shakli: milliy valyuta naqd, plastik karta yoki xorijiy valyuta summasi; toʻlovning jami summasi; toʻlov sanasi va vaqti; fiskal modulning takrorlanmaydigan raqami; fiskal belgi; berilgan kassa chekining haqiqiyligini tekshirish uchun kamida 30x30 millimetr oʻlchamdagi QR-kod; sotib olinayotgan tovarning xalqaro aeroportlarda uchib ketish kuni va boj olinmaydigan savdo doʻkoni orqali taqdim etish joyi. Kassa cheki maxsus oq qogʻozda, yozuvlar qora rangda boʻlishi, shuningdek, chek qogʻozining kengligi 55 millimetrdan va harflar (belgilar) balandligi 2 millimetrdan kam boʻlmasligi lozim. 6. Xorijiy davlatlarning diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari, xalqaro tashkilotlarning vakolatxonalari va ularga tenglashtirilgan vakolatxonalar boj olinmaydigan savdo doʻkonlaridan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan shakl boʻyicha ikki nusxada tuziladigan buyurtmanomalar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilingan chet ellik shaxslar uchun tovarlarni sotib olishlari mumkin. Buyurtmanomaning bir nusxasi boj olinmaydigan savdo doʻkonida saqlanadi, ikkinchi nusxasi xaridorga qaytariladi. Buyurtmanomada quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak: xorijiy davlatning diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasining, xalqaro tashkilot vakolatxonasining va unga tenglashtirilgan vakolatxonaning nomi; tovarning nomi, miqdori, bittasining qiymati, umumiy qiymati; buyurtmanoma tuzilgan sana; xorijiy davlatning diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasi, xalqaro tashkilot vakolatxonasi va unga tenglashtirilgan vakolatxona boshligʻining familiyasi, ismi, otasining ismi, imzosi; tovarlarni sotib olish maqsadi. 7. Boj olinmaydigan savdo doʻkonida quyidagilarning sotilishiga ruxsat etilmaydi: Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududiga olib kelish va undan olib chiqish taqiqlangan tovarlar, shu jumladan, olib chiqilishiga litsenziya talab etiladigan tovarlar, rangli va qora metallardan tayyorlangan yuqori darajada qayta ishlangan tayyor buyumlar bundan mustasno; chakana sotish uchun oʻralgan dori-darmon vositalari (shu jumladan, provitaminlar, vitaminlar, gormonlar va antibiotiklar), agar ular vrachning retseptisiz (tayinlovisiz) sotilishi mumkin boʻlmasa; zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish uchun litsenziyaga ega boʻlgan mahalliy ishlab chiqaruvchilarning roʻyxatdan oʻtkazilgan shaxsiy tamgʻasiga ega boʻlmagan qimmatbaho metallar va toshlardan yasalgan buyumlar; Oʻzbekiston Respublikasi hududida aylanishi va sotilishi taqiqlangan tovarlar; boshqa davlat organlarining nazoratidan oʻtishi kerak boʻlgan tovarlar, ushbu organlarning ruxsatnomasi mavjud boʻlmagan taqdirda; jismoniy shaxslarning shaxsiy foydalanishi yoki isteʼmol qilishi uchun moʻljallanmagan tovarlar; vazni ogʻir tovarlar (20 kg.dan ortiq ogʻirlikda) va oʻlchami katta tovarlar (uzunligi, kengligi va balandligi oʻlchamlari jami 200 sm.dan ortiq boʻlganda). Oʻzbekiston Respublikasi Davlat chegarasini kesib oʻtmaydigan jismoniy shaxslarga va Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilinmagan chet ellik shaxslarga boj olinmaydigan savdo doʻkonlarida tovarlar sotishga (sotib olishga) ruxsat berilmaydi. 8. Litsenziat quyidagilarga majbur: bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilish; mazkur Reglamentda belgilangan talablar va shartlarga rioya etilishini taʼminlash; litsenziya talablari va shartlari asosida jihozlangan videokuzatuv tizimlari yordamida olingan vaqt boʻyicha uzluksiz videoyozuvlarning uch oy davomida saqlanishini taʼminlash, shuningdek, ularga oʻzgartirish kiritish, ustiga yozish, oʻchirish, nusxa olish, koʻchirib olish kabi harakatlarni bajarishning va boshqa maqsadlarda foydalanishning oldini olish; videokuzatuvni toʻliq amalga oshirish imkonini beradigan yoritish tizimi bilan taʼminlanishi; boj olinmaydigan savdo doʻkoniga sotish uchun tushuvchi tovarlardan boshqa maqsadlarda foydalanish imkoniyatini istisno etish; boj olinmaydigan savdo rejimiga joylashtirilgan tovarlarni faqat yordamchi binolarda va boj olinmaydigan savdo doʻkoni omborlarida saqlash; boj olinmaydigan savdo doʻkoniga tushuvchi va boj olinmaydigan savdo doʻkonidan olib chiqiladigan tovarlar hisobini yuritish, shu jumladan, avtomatlashtirilgan hisobini yuritish; bojxona organining talabi boʻyicha boj olinmaydigan savdo doʻkonidagi tovarlarni bojxona organining mansabdor shaxsi ishtirokida xatlovdan oʻtkazish; bojxona nazoratini amalga oshirishda bojxona organlari xodimlariga yordam berish; sanitariya yongʻin va sanoat xavfsizligi qoidalariga, omborga joylashtirish normalariga, tovarlarning yonma-yon qoʻyilishi qoidalariga va saqlash rejimiga, davlat standartlarining majburiy talablariga rioya qilish, mazkur Reglamentda belgilangan talablarni hisobga olgan holda, Oʻzbekiston Respublikasining savdo sohasidagi munosabatlarni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa talablar va shartlarni bajarish; naqd xorijiy (milliy) valyuta va xorijiy (milliy) valyutadagi bank plastik va kredit kartochkalari yoki xorijiy (milliy) valyutadagi bank oʻtkazmalari toʻlov hujjatlari bilan ishlashga muvofiq kassa operatsiyalarini yuritishning amaldagi tartibi talablariga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan valyuta operatsiyalarini amalga oshirishning boshqa qoidalariga rioya qilish; faoliyatning tegishli turiga roʻyxatdan oʻtkazish yoki ruxsat berish hujjatlariga ega boʻlish, basharti ularni olish majburiyligi Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boʻlsa; boj olinmaydigan savdo doʻkoni omborida tovarlarni maxsus markalash va boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallarida tovarlarni faqat ular tegishli tarzda markalangan taqdirda sotish; bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida boj olinmaydigan savdo doʻkoni egasi toʻlashi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarini toʻlash; boj olinmaydigan savdo doʻkoni yopilgan taqdirda, bu haqida litsenziyalovchi organni xabardor qilish; taʼsis hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgani, shu jumladan, qayta tashkil etilganda, nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgargani toʻgʻrisida litsenziyalovchi organni oʻz vaqtida xabardor qilish; boj olinmaydigan savdo doʻkoni tugatilgan taqdirda, unda turgan tovarlarning saqlanishini taʼminlash, ularning boshqa bojxona omboriga oʻtkazilishi yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksida belgilangan muddatda boshqa bojxona rejimiga joylashtirilishi boʻyicha choralar koʻrish; Oʻzbekiston Respublikasi bojxona organlarining qonuniy talablarini bajarish, shu jumladan, bojxona organlari mansabdor shaxslarining doʻkonning savdo zali binosi, yordamchi binosi va (yoki) omborida saqlanayotgan tovarlar turgan joyga kirishini taʼminlash; yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) faqat Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosasi mavjud boʻlganda saqlash; chet el tovarlarini “boj olinmaydigan savdo doʻkoni” bojxona rejimiga joylashtirishda tovarlarning shtrix kodlari va ularning miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qayd etish; tovarlar sotilganda shakllangan chek maʼlumotlarini onlayn tarzda bojxona organlariga taqdim etish. 9. Litsenziat: boj olinmaydigan savdo bojxona rejimi ostida joylashtirilgan tovarlar yoʻqolgan taqdirda yoxud ulardan boj olinmaydigan savdo doʻkonida Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududiga kirib kelayotgan va Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan chiqib ketayotgan jismoniy shaxslarga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiya qilinmagan chet ellik shaxslarga chakana sotishdan boshqa maqsadlarda foydalanilganda, bunday tovarlarga nisbatan qonunchilik hujjatlarida belgilangan talab va shartlarga muvofiq bojxona toʻlovlari toʻlanishi; boj olinmaydigan savdo bojxona rejimi ostida joylashtirilmagan tovarlar sotilishi; boj olinmaydigan savdo doʻkonida yongʻin xavfsizligini taʼminlash hamda sanitariya meʼyorlari va talablariga rioya etilishi uchun belgilangan tartibda javob beradi. 10. Boj olinmaydigan savdo doʻkonida yongʻin xavfsizligi va sanitariya talablariga rioya etilishi uchun litsenziat javobgar hisoblanadi. 11. Litsenziya berish toʻgʻrisidagi hujjatlarni koʻrib chiqish va ular boʻyicha xulosalar tayyorlash uchun litsenziyalovchi organda ekspert komissiyasi tashkil etiladi. Ekspert komissiyasining tarkibi va Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadi. Xulosani taqdim etish uchun obyektlarni joyiga chiqib oʻrganish talab etilgan hollarda, ekspert komissiyasi tomonidan amalga oshiriladigan vazifalar Ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomda belgilanadi. 12. Litsenziat litsenziyalovchi organga litsenziya amal qilishi tugatilganda yoki bekor qilinganda, uch kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan shaklda unda saqlanayotgan tovarlar toʻgʻrisida toʻliq hisobot taqdim etadi. 13. Litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishi tugatilgan yoki litsenziya bekor qilingan sanadan boshlab yetti kun muddatdan kechikmay, tugatilayotgan boj olinmaydigan savdo doʻkonida saqlanayotgan tovarlarni xatlovdan oʻtkazadi. 14. Boj olinmaydigan savdo doʻkonining savdo zallari, yordamchi binolari va omborlarining hajmi va (yoki) ochiq maydonchalari kengaytirilganda va (yoki) qisqartirilganda, shuningdek, boj olinmaydigan savdo doʻkonining turi oʻzgarganda, litsenziyaga oʻzgartirish kiritish mumkin. 15. Litsenziyalar reyestriga boj olinmaydigan savdo doʻkoni biriktirilgan bojxona organining tashqi iqtisodiy faoliyat bojxona posti, boj olinmaydigan savdo doʻkonida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun obyektning (omborning) yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan olingan xulosa raqami va sanasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi. 16. Boj olinmaydigan savdo doʻkonida bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalarining bojxona nazoratini amalga oshirish jarayonida litsenziya talablari va shartlari boʻyicha nomuvofiqliklar kuzatilganda, bojxona organi bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalariga nisbatan bojxona nazoratining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlash chorasini koʻrgan holda, litsenziya talablari va shartlari buzilganligi holati boʻyicha shu kunning oʻzida bojxona organlarining “Xavfni boshqarish tizimi” orqali litsenziyalovchi organni xabardor qiladi. 17. Bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash: a) boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyatni amalga oshirish uchun bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash bazaviy hisoblash miqdorining 10000 baravari miqdorida hisoblab chiqiladi; b) litsenziat taqdim etilgan bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatning amal qilish muddati tugashidan 10 kun oldin yoki BHM oshgan kundan 10 kun muddatda bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash summasiga tegishli tuzatishlar kiritish boʻyicha YIDXP orqali murojaat qilishi shart; v) litsenziyalovchi organ bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjat kiritilgan soʻrovnomani olgan kundan eʼtiboran besh kun muddatda ushbu hujjatni bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash vositasi sifatida qabul qiladi yoki rad etadi va bu haqida xabarnoma yuboradi; g) quyidagi hollarda bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatning bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash vositasi sifatida qabul qilinishi rad etiladi: bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatda notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatni rasmiylashtirishga asos boʻlgan shartnoma taqdim etilmaganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjatda koʻrsatilgan summa miqdori Bojxona kodeksining 338-moddasida koʻrsatilgan miqdordan kam boʻlganda; bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlovchi hujjat shartlari Bojxona kodeksining 344 va 345-moddalarida belgilangan, toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlarining summasi va foizlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq bojxona organi tomonidan soʻzsiz tartibda undirib olinishi talablariga zid boʻlganda; d) litsenziat, agar tovarlar faqat yengib boʻlmas kuch taʼsiri oqibatida yoki saqlash va sotishning normal sharoitlarida tabiiy kamayish tufayli yoxud qaytarib boʻlmaydigan tarzda tabiiy ravishda yoʻqolgan taqdirdagina, bojxona toʻlovlari toʻlanishi uchun javob bermaydi.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 41-ILOVA

Qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya. 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish); b) qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash va realizatsiya qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) faoliyati uchun litsenziya olish maqsadida murojaat qilgan yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslar . Qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya olish maqsadida murojaat qilgan yuridik shaxslar . 4. Litsenziyalovchi organ: Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi. 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: 1. Qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) faoliyatini amalga oshirish uchun: ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: a) yuridik shaxslar uchun: nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank hisobraqami, telefon raqamlari, elektron pochta va veb-sayti manzili (mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari, kadastr raqami); qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shoxobchasi (shoxobchalari) toʻgʻrisida tegishli maʼlumot; qabul qilish shoxobchalari pasporti, bosh rejasi, muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar; b) yakka tartibdagi tadbirkor uchun: familiyasi, ismi, sharifi, JSHSHIR, bank hisobraqami, ariza toʻldirish sababi hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; mobil telefon raqami, turar joy telefon raqami (mavjud boʻlsa); qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shoxobchasi toʻgʻrisida tegishli maʼlumot; qabul qilish shoxobchasi pasporti, bosh rejasi, muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar. 2. Qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyatini amalga oshirish uchun: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank hisob raqami, telefon raqamlari, elektron pochta va veb-sayti manzili (mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shoxobchasi (shoxobchalari) toʻgʻrisida maʼlumot; v) ishlab chiqarish obyekti toʻgʻrisida maʼlumot, shu jumladan: korxona pasporti, bosh rejasi, shuningdek, ishlab chiqarish sikli, loyiha hujjatlari, texnologik yoʻriqnomalar va muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar; qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash uchun eritish uskunasining (pech) pasporti va mavjud ishlab chiqarish quvvatlari toʻgʻrisida maʼlumot; g) rahbar va muhandis-texnik xodimlari sanoat xavfsizligi sohasida tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasi oshirilganligi hamda attestatsiyadan oʻtkazilganligi, xodimlarning kasbiy malakasi toʻgʻrisidagi tegishli hujjatlarining nusxalari (radioaktiv metall parchalarini aniqlash, portlash xavfsizligi, portlovchi obyektlarni aniqlash, malaka toifasi berilganligi, maxsus tayyorgarlikdan oʻtganligi haqidagi sertifikatlar); d) qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash faoliyatini amalga oshirish boʻyicha korxonaning ichki meʼyoriy hujjatlari mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) faoliyati boʻyicha — 10 ish kuni; qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyati boʻyicha — 20 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: 1. Qora metall parcha hamda chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) sohasida umumiy litsenziya talablari va shartlari: 1.1. Yuridik shaxs uchun: a) qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilishda quyidagi maʼlumotlarning mavjudligi taʼminlanishi lozim: qabul qiluvchining nomi, manzili, aloqa telefon raqamlari, tasdiqnoma nusxasi; qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish uchun masʼul shaxslar toʻgʻrisida maʼlumot; ish tartibi; qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shartlari, qoidalari va narxlari; qabul qilinishi taʼqiqlangan qora metall parcha va chiqindilarining roʻyxati;** b) ruxsat berilgan hududda qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish, saralash jarayonlarida talab etiladigan asbob-uskunalar, jumladan: sertifikatlangan va kalibrlangan tarozilar (avtomobil, osma, platforma va h.k.);* yuklash va tushirish mexanizm va uskunalari (metall parchalari uchun yuklagich, bogʻlangan va boʻlakli tovarlar uchun koʻtarish moslamalari boʻlgan manipulyator (ilgak, ushlagich, magnit);* yongʻinga qarshi oʻt oʻchirish vositalari mavjudligi.* 1.2. Yakka tartibdagi tadbirkor uchun: yigʻish maydoni uchun tegishli yer uchastkasi va/yoki binoga egalik huquqi (mavjud boʻlsa). 2. Qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish sohasida umumiy litsenziya talablari va shartlari: 2.1. Qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilishda koʻrinadigan va qulay joyda quyidagi maʼlumotlarning mavjudligi taʼminlanishi lozim: a) korxonaning nomi, manzili, aloqa telefon raqamlari toʻgʻrisida maʼlumot; b) ish tartibi toʻgʻrisida maʼlumot; v) qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shartlari, qoidalari va narxlari toʻgʻrisida maʼlumot; g) qabul qilinishi taʼqiqlangan qora metall parcha va chiqindilarining roʻyxati.** 2.2. Talabgor hududida qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash texnologik jarayonlarida talab etiladigan asbob-uskunalar, jumladan: a) dozimetrik va radiatsion kuzatuv moslamalari (sertifikatlangan radiometrlar, dozimetrlar);* b) belgilangan tartibda qiyoslashdan oʻtkazilgan va kalibrlangan tarozilar (avtomobil, osma, platforma);* v) qora metall parcha va chiqindilarini, qotishmalarining kimyoviy tarkibini aniqlash uchun uskunalar (analizatorlar, spektrometrlar, lazer, rentgen floresanli, spektral analizatorlar); g) yuklash va tushirish mashinalari va uskunalari (metall parchasi yuklagichi, quyma, bogʻlangan va boʻlakli tovarlar uchun koʻtarish moslamalari boʻlgan manipulyator (ilgak, ushlagich, magnit); d) poʻlat eritish pechlarida poʻlat erigandan soʻng poʻlatni kompleks qayta ishlaydigan agregatda ishlov berish;* e) belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan sinov laboratoriyasining mavjud boʻlishi hamda ushbu laboratoriyada eritilgan poʻlat va tayyor mahsulotlarning har bir partiyasini qatʼiy sifat nazoratidan oʻtkazish tartibi mavjudligi;* j) yongʻinga qarshi oʻt oʻchirish vositalari mavjudligi.* 2.3. Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, ishlab chiqarish xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligi, yongʻin xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi va ekologiya talablari va normalariga rioya etishi.* 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi — tabiatni muhofaza qilish va ekologiya boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — sanoat xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa; Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi — oʻrnatilgan texnologik jarayonlar va asbob-uskunalarning holati texnik jihatdan tartibga solish boʻyicha normativ hujjat talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh. Radioaktiv, kimyoviy ifloslangan va portlovchan qora metall parcha va chiqindilari aniqlangan hollarda litsenziat zarur choralarni koʻrish uchun zudlik bilan tegishli organlarga belgilangan tartibda xabar beradi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ** Vazirlar Mahkamasining “Rangli va qora metallar parchalari, chiqindilari bilan ishlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-iyundagi 425-son qarori bilan tasdiqlangan Rangli va qora metallar parchalari, chiqindilari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 29-bandi asosida.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 42-ILOVA

Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya. 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish); b) rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash va realizatsiya qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: 1. Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) faoliyati uchun litsenziya olish maqsadida murojaat qilgan yakka tartibdagi tadbirkorlar. 2. Rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya olish maqsadida murojaat qilgan yuridik shaxslar. 4. Litsenziyalovchi organ: Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi. 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: 1. Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) faoliyatini amalga oshirish uchun: ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: a) yuridik shaxslar uchun: nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank hisobraqami, telefon raqamlari, elektron pochta va veb-sayti manzili (mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari, kadastr raqami); rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shoxobchasi (shoxobchalari) toʻgʻrisida tegishli maʼlumot; qabul qilish shoxobchalari pasporti, bosh rejasi, muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar. b) yakka tartibdagi tadbirkor uchun: familiyasi, ismi, sharifi, JSHSHIR, bank hisobraqami, ariza toʻldirish sababi hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; mobil telefon raqami, turar joy telefon raqami (mavjud boʻlsa); rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shoxobchasi toʻgʻrisida tegishli maʼlumot; qabul qilish shoxobchasi pasporti, bosh rejasi, muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar. 2. Rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyatini amalga oshirish uchun: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank hisobraqami, telefon raqamlari, elektron pochta va veb-sayti manzili (mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi toʻgʻrisida ariza; b) rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shoxobchasi (shoxobchalari) toʻgʻrisida maʼlumot; v) ishlab chiqarish obyekti toʻgʻrisida maʼlumot, shu jumladan: korxona pasporti, bosh rejasi, shuningdek, ishlab chiqarish sikli, loyiha hujjatlari, texnologik yoʻriqnomalar va muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar; rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash uchun eritish uskunasining (pech) pasporti va mavjud ishlab chiqarish quvvatlari toʻgʻrisida maʼlumot; g) tashkilotning rahbar va muhandis-texnik xodimlari sanoat xavfsizligi sohasida tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasi oshirilganligi hamda attestatsiyadan oʻtkazilganligi, xodimlarning kasbiy malakasi toʻgʻrisidagi tegishli hujjatlarining nusxalari (radioaktiv metall parchalarini aniqlash, portlash xavfsizligi, portlovchi obyektlarni aniqlash, malaka toifasi berilganligi, maxsus tayyorgarlikdan oʻtganligi haqidagi sertifikatlar); d) rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash faoliyatini amalga oshirish boʻyicha korxonaning ichki meʼyoriy hujjatlari mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) faoliyati boʻyicha — 10 ish kuni; rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyati boʻyicha — 20 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: 1. Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) sohasida umumiy litsenziya talablari va shartlari: 1.1. Yuridik shaxs uchun: a) rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilishda maʼlumotlarning mavjudligi taʼminlanishi lozim: qabul qiluvchining nomi, manzili, aloqa telefon raqamlari, tasdiqnoma nusxasi; rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish uchun masʼul shaxslar toʻgʻrisida maʼlumot; ish tartibi; rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shartlari, qoidalari va narxlari; qabul qilinishi taʼqiqlangan rangli metall parcha va chiqindilarining roʻyxati; ** b) ruxsat berilgan hududda rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish, saralash jarayonlarida talab etiladigan asbob-uskunalar, jumladan: sertifikatlangan va kalibrlangan tarozilar (avtomobil, osma, platforma va h.k.);* yuklash va tushirish mexanizm va uskunalari (metall parchalari uchun yuklagich, bogʻlangan va boʻlakli tovarlar uchun koʻtarish moslamalari boʻlgan manipulyator (ilgak, ushlagich, magnit);* yongʻinga qarshi oʻt oʻchirish vositalari mavjudligi.* 1.2. Yakka tartibdagi tadbirkor uchun: yigʻish maydoni uchun tegishli yer uchastkasi va/yoki binoga egalik huquqi (mavjud boʻlsa). 2. Rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish sohasida umumiy litsenziya talablari va shartlari: 2.1. Rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilishda koʻrinadigan va qulay joyda quyidagi maʼlumotlarning mavjudligi taʼminlanishi lozim: a) korxonaning nomi, manzili, aloqa telefon raqamlari toʻgʻrisida maʼlumot; b) ish tartibi toʻgʻrisida maʼlumot; v) rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shartlari, qoidalari va narxlari toʻgʻrisida maʼlumot; g) qabul qilinishi taʼqiqlangan rangli metall parcha va chiqindilarining roʻyxati;** 2.2. Talabgor hududida rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash texnologik jarayonlarida talab etiladigan asbob-uskunalar, jumladan: a) dozimetrik va radiatsion kuzatuv moslamalari (sertifikatlangan radiometrlar, dozimetrlar);* b) belgilangan tartibda qiyoslashdan oʻtkazilgan va kalibrlangan tarozilar (avtomobil, osma, platforma);* v) rangli metall parcha va chiqindilarini, qotishmalarining kimyoviy tarkibini aniqlash uchun uskunalar (analizatorlar, spektrometrlar, lazer, rentgen floresanli, spektral analizatorlar); g) yuklash va tushirish mashinalari va uskunalari (metall parchasi yuklagichi, quyma, bogʻlangan va boʻlakli tovarlar uchun koʻtarish moslamalari boʻlgan manipulyator (ilgak, ushlagich, magnit);* d) yongʻinga qarshi oʻt oʻchirish vositalari mavjudligi;* 2.3. Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, ishlab chiqarish xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligi, yongʻin xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi va ekologiya talablari va normalariga rioya etishi.* 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi — tabiatni muhofaza qilish va ekologiya boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — sanoat xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa; Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi — oʻrnatilgan texnologik jarayonlar va asbob-uskunalarning holati texnik jihatdan tartibga solish boʻyicha normativ hujjat talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh. Radioaktiv, kimyoviy ifloslangan va portlovchan rangli metall parcha va chiqindilari aniqlangan hollarda litsenziat zarur choralarni koʻrish uchun zudlik bilan tegishli organlarga belgilangan tartibda xabar beradi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ** Vazirlar Mahkamasining “Rangli va qora metallar parchalari, chiqindilari bilan ishlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-iyundagi 425-son qarori bilan tasdiqlangan Rangli va qora metallar parchalari, chiqindilari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 29-bandi asosida.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qaroriga 2-ILOVA

Litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorlarni respublika darajasida qabul qiluvchi vakolatli organlarning shikoyatlarni koʻrib chiqish boʻyicha Apellyatsiya kengashining namunaviy

1. Litsenziyalovchi organning rahbari, Kengash raisi

2. Litsenziyalovchi organ rahbari oʻrinbosari, Kengash raisi oʻrinbosari

3. Litsenziyalovchi organning ijro nazorati boʻyicha tarkibiy boʻlinmasi rahbari

4. Litsenziyalovchi organning tarkibiy boʻlinmasi rahbari

5. Litsenziyalovchi organning yuridik xizmati rahbari, Kengash kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qaroriga 3-ILOVA

Litsenziyalash tartib-taomillarini belgilovchi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiqlashtirish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish

T/r Litsenziya nomi Masʼul ijrochilar va muddat * Vazirlar Mahkamasida masʼul va muddat ** 1. Avtomobil transportida yoʻlovchilarni tashish faoliyati uchun litsenziya Transport vazirligi 2022-yil 20-mart Sh. Abidov, D. Xolmurodov, D. Kalandarov 2022-yil 1-aprel 2. Avtomobil transportida yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyati uchun litsenziya 3. Bojxona omborini taʼsis etish uchun litsenziya Davlat bojxona qoʻmitasi 2022-yil 22-mart D. Xolmurodov, D. Kalandarov 2022-yil 5-aprel 4. Bojxona rejimida omborxona — “erkin omborxona” taʼsis etish uchun litsenziya 5. Boj olinmaydigan savdo doʻkoni faoliyati uchun litsenziya 6. Tovar-xom ashyo birjasi faoliyati uchun litsenziya Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi 2022-yil 22-mart 7. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarning muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyat uchun litsenziya Sogʻliqni saqlash vazirligi 2022-yil 24-mart M. Vaxabov, D. Xolmurodov, D. Kalandarov 2022-yil 11-aprel 8. Bukmekerlik faoliyati uchun litsenziya Sport vazirligi 2022-yil 26-mart M. Vaxabov, D. Xolmurodov, D. Kalandarov 2022-yil 15-aprel 9. Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi 2022-yil 2-aprel A. Jumanazarov, D. Xolmurodov, D. Kalandarov 2022-yil 26-aprel 10. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi faoliyat uchun litsenziya 11. Kripto-aktivlar aylanmasi sohasidagi faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi 2022-yil 4-aprel Sh. Rajabbayev, D. Xolmurodov, D. Kalandarov 2022-yil 29-aprel 12. Kosmik texnologiyalarni qoʻllovchi tashkilotlarning faoliyati uchun litsenziya Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi 2022-yil 4-aprel 13. Qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish sohasidagi faoliyat uchun litsenziya Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi 2022-yil 6-aprel X. Berdibayev, D. Xolmurodov, D. Kalandarov 2022-yil 30-aprel 14. Boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish (yoʻq qilib tashlash, utilizatsiya qilish, koʻmib tashlash) va qayta ishlash faoliyati uchun litsenziya 15. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya Ichki ishlar vazirligi 2022-yil 6-aprel 16. Advokatlik faoliyati uchun litsenziya Adliya vazirligi 2022-yil 6-aprel D. Kalandarov, D. Xolmurodov 2022-yil 30-aprel 17. Xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziya

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qaroriga 4-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Telekommunikatsiyalar va pochta aloqasi sohasidagi boshqaruv tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2000-yil 22-noyabrdagi 458-son qarorining 2-bandi hamda qarorga 2-ilova .

2. Vazirlar Mahkamasining “Aloqa va axborotlashtirish sohasida boshqaruvni tashkil etishni takomillashtirish toʻgʻrisida” 2002-yil 23-sentabrdagi 328-son qaroriga 5-ilovaning 16-bandi “b” kichik bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Sugʻurta xizmatlari bozorini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2002-yil 27-noyabrdagi 413-son qarorining 4-bandi hamda qarorga 1-ilova .

4. Vazirlar Mahkamasining “Birja faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisida” 2003-yil 4-fevraldagi 66-son qarorining 2-bandi hamda qarorga ilova .

5. Vazirlar Mahkamasining “Qimmatli qogʻozlar bozorida kasbiy faoliyatni litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2003-yil 9-iyuldagi 308-son qarori .

7. Vazirlar Mahkamasining “Telekommunikatsiyalar sohasidagi faoliyatni litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2003-yil 27-sentabrdagi 413-son qarorining 1-bandi hamda qarorga ilova .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2004-yil 11-avgustdagi 384-son qarori .

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2005-yil 5-iyuldagi 155-son qaroriga ilovaning 1-bandi “b” kichik bandi .

11. Vazirlar Mahkamasining “Matbuot, axborot tizimlari va telekommunikatsiyalar sohasida boshqaruv tuzilmasini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2005-yil 16-avgustdagi 200-son qaroriga 6-ilovaning 2-bandi .

12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik faoliyati yuritish uchun ruxsatnoma turlarini qisqartirish va ularni berish tartib-qoidalarini soddalashtirish toʻgʻrisida” 2005-yil 21-sentabrdagi PQ-186-son qarori)” 2006-yil 22-maydagi 92-son qaroriga ilovaning 14 , 16 , 22 va 26-bandlari .

13. Vazirlar Mahkamasining “Tamaki mahsulotlari ishlab chiqarish faoliyatini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2006-yil 7-sentabrdagi 190-son qarori .

14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (“Tadbirkorlik subyektlarini huquqiy himoya qilish tizimi takomillashtirilganligi hamda ularning moliyaviy javobgarligi erkinlashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasining 2006-yil 10-oktabrdagi OʻRQ-59-son Qonuni)” 2006-yil 10-noyabrdagi 235-son qaroriga 1-ilovaning 30 , 36 va 37-bandlari .

15. Vazirlar Mahkamasining “Axborotning kriptografik himoya vositalarini loyihalashtirish, tayyorlash, ishlab chiqarish, realizatsiya qilish, taʼmirlash va ulardan foydalanish faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2007-yil 21-noyabrdagi 242-son qarorining 1-bandi hamda qarorga ilova .

16. Vazirlar Mahkamasining “Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2008-yil 24-iyundagi 141-son qarorining 6-bandi hamda qarorga 5-ilova .

17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sugʻurta xizmatlari bozorini yanada isloh qilish va rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2008-yil 21-maydagi PQ-872-son qarori)” 2008-yil 4-iyuldagi 151-son qarori .

18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida” 2008-yil 22-iyuldagi OʻRQ-163-son Qonuni)” 2008-yil 2-oktabrdagi 221-son qaroriga 1-ilovaning 8 va 11-bandlari .

19. Vazirlar Mahkamasining “Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2008-yil 29-dekabrdagi 284-son qaroriga 3-ilova .

21. Vazirlar Mahkamasining “Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2009-yil 24-iyundagi 177-son qaroriga 2-ilova .

22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish hamda baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida” 2008-yil 22-iyuldagi OʻRQ-163-son hamda “Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida 2008-yil 26-sentabrdagi OʻRQ-183-son Qonunlari)” 2009-yil 22-dekabrdagi 323-son qaroriga ilovaning 7-bandi .

23. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududida pirotexnika buyumlari muomalasini davlat tomonidan tartibga solish va nazorat qilishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2010-yil 25-oktabrdagi 234-son qarorining 1-bandi ikkinchi xatboshisi hamda qarorga 1-ilova .

24. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2011-yil 15-apreldagi OʻRQ-283-son Qonuni)” 2011-yil 7-iyundagi 163-son qaroriga ilovaning 1-bandi .

25. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2011-yil 7-sentabrdagi OʻRQ-292-son Qonuni)” 2012-yil 1-fevraldagi 26-son qaroriga ilovaning 2 , 3 , 4 , 7 , 12 , 23 , 34 , 37 va 41-bandlari .

26. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Statistik, soliq va moliyaviy hisobotlarni, litsenziyalanadigan faoliyat turlarini va ruxsat berish tartib-taomillarini tubdan qisqartirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 16-iyuldagi PF-4453-son Farmoni)” 2012-yil 1-noyabrdagi 313-son qaroriga 1-ilovaning 23 , 28 , 32 , 36 , 56 , 81 va 89-bandlari .

27. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2012-yil 23-oktabrdagi PQ-1836-son qarori)” 2013-yil 23-avgustdagi 233-son qaroriga ilovaning 9-bandi “b” kichik bandi .

28. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2012-yil 13-noyabrdagi PF-4483-son Farmoni)” 2013-yil 9-sentabrdagi 244-son qaroriga 1-ilovaning 26-bandi “v” kichik bandi .

29. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish hamda baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (“Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasining 2013-yil 30-apreldagi OʻRQ-352-son Qonuni)” 2014-yil 3-martdagi 45-son qaroriga 1-ilovaning 27-bandi .

30. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish va davlat xizmatlarini koʻrsatish bilan bogʻliq tartibotlarni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 15-apreldagi PQ-2164-son qarori)” 2014-yil 17-iyuldagi 196-son qaroriga 1-ilovaning 4 , 8 , 10 va 13-bandlari .

31. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 31-dekabrdagi 377-son qaroriga ilovaning 8 , 9 , 12 , 14 va 15-bandlari .

33. Vazirlar Mahkamasining ““Tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2015-yil 15-sentabrdagi 266-son qaroriga 2-ilovaning 1-bandi “a” kichik bandi .

34. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2015-yil 3-iyundagi OʻRQ-387-son hamda “Investitsiya va pay fondlari toʻgʻrisida” 2015-yil 25-avgustdagi OʻRQ-392-son Qonunlari)” 2015-yil 23-sentabrdagi 274-son qaroriga ilovaning 7-bandi .

35. Vazirlar Mahkamasining “Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 9-dekabrdagi 354-son qarorining 2-bandi hamda qarorga 1 , 2 va 3 ilovalar .

36. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2013-yil 26-dekabrdagi OʻRQ-360-son hamda “Soliq va budjet siyosatining 2016-yilga moʻljallangan asosiy yoʻnalishlari qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2015-yil 31-dekabrdagi OʻRQ-398-son Qonunlari)” 2016-yil 26-apreldagi 122-son qaroriga 1-ilovaning 46-bandi .

37. Vazirlar Mahkamasining ““Elektron hukumat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunini amalga oshirishni davom ettirish chora-tadbirlari haqida” 2016-yil 3-iyundagi 188-son qaroriga 4-ilovaning 1-bandi .

38. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 15-fevraldagi PQ-2778-son qarori)” 2017-yil 11-maydagi 270-son qaroriga 1-ilovaning 64-bandi “d” va “e” kichik bandlari .

39. Vazirlar Mahkamasining “Farmatsevtika faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-maydagi 284-son qarorining 1-bandi hamda qarorga 1 — 5 ilovalar .

40. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy faoliyatni litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 21-iyundagi 405-son qarorining 1-bandi hamda qarorga ilova .

41. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xuquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 14-martdagi PQ-2833-son qarori)” 2017-yil 20-dekabrdagi 1001-son qaroriga ilovaning 11 , 18 va 27-bandlari .

42. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga davlat xizmatlari koʻrsatishning milliy tizimini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi PF-5278-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi PQ-3430-son qarori)” 2018-yil 22-yanvardagi 40-son qaroriga ilovaning 24 va 25-bandlari .

43. Vazirlar Mahkamasining “Nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 27-martdagi 241-son qarorining 2-bandi hamda qarorga 1-ilova .

44. Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha temir yoʻl transportida yoʻlovchilarni hamda yuklarni tashish faoliyatini litsenziyalash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 9-apreldagi 278-son qarori .

45. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining davlat xavfsizligi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-martdagi PF-5379-son Farmoni)” 2018-yil 29-maydagi 396-son qaroriga ilovaning 38-bandi .

46. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-maydagi 408-son qaroriga 6-ilovaning 2-bandi .

47. Vazirlar Mahkamasining “Neft-gaz tarmogʻida litsenziyalash tartibotlarini qisqartirish va soddalashtirish, shuningdek, biznesni yuritishni yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-iyundagi 444-son qarorining 2-bandi hamda qarorga 1 — 5 ilovalar .

48. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik faoliyati sohasidagi litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini yanada qisqartirish va soddalashtirish, shuningdek, biznes yuritish shart-sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 11-apreldagi PF-5409-son Farmoni)” 2018-yil 5-iyuldagi 503-son qaroriga ilovaning 4-bandi .

49. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik faoliyati sohasidagi litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini yanada qisqartirish va soddalashtirish, shuningdek, biznes yuritish shart-sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 11-apreldagi PF-5409-son Farmoni hamda “Vinochilik sohasini va alkogolli mahsulotlarni realizatsiya qilishni tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-fevraldagi PQ-3573-son qarori)” 2018-yil 16-iyuldagi 539-son qaroriga ilovaning 15-bandi .

50. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha temir yoʻl transportida yoʻlovchilarni hamda yuklarni tashish faoliyatini litsenziyalash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 9-apreldagi 278-son qaroriga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida” 2018-yil 10-sentabrdagi 716-son qarori .

51. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini xorijda uyushgan holda ishga joylashtirish tizimini yanada takomillashtirish va tubdan qayta koʻrib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-sentabrdagi 725-son qarorining 2-bandi ikkinchi xatboshisi hamda qarorga 1-ilova .

52. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida amalga oshirilgan dori vositalarini roʻyxatdan oʻtkazish natijalarini tan olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 24-oktabrdagi 862-son qaroriga 2-ilovaning 3-bandi .

53. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (“Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasining 2017-yil 18-apreldagi OʻRQ-429-son Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik faoliyati sohasidagi litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini yanada qisqartirish va soddalashtirish, shuningdek, biznes yuritish shart-sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 11-apreldagi PF-5409-son Farmoni)” 2018-yil 29-oktabrdagi 884-son qaroriga ilovaning 2 , 4 — 6 , 10 , 14 , 19 , 20 , 22 , 36 , 41 va 42-bandlari .

54. Vazirlar Mahkamasining “Farmatsevtika faoliyatini (dori vositalari va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilish bundan mustasno) litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2018-yil 29-oktabrdagi 885-son qarori .

55. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jahon banki va Xalqaro moliya korporatsiyasining “Biznes yuritish” yillik hisobotida Oʻzbekiston Respublikasining reytingini yanada yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 13-iyuldagi PQ-3852-son qarori)” 2018-yil 19-noyabrdagi 934-son qaroriga ilovaning 5 va 6-bandlari .

56. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-dekabrdagi 1066-son qaroriga 6-ilovaning 9-bandi .

57. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2019-yil 10-yanvardagi 15-son qarori .

58. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Idoralararo kollegial organlarni tubdan qisqartirish va yanada optimallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-avgustdagi PF-5527-son Farmoni)” 2019-yil 23-fevraldagi 161-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi .

59. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasida davlat boshqaruvi va nazorati tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi PF-5594-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi PQ-4058-son qarori)” 2019-yil 6-martdagi 195-son qaroriga ilovaning 9-bandi .

60. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik faoliyati sohasidagi litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini yanada qisqartirish va soddalashtirish, shuningdek, biznes yuritish shart-sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 11-apreldagi PF-5409-son Farmoni hamda “Maktabgacha taʼlim tizimini boshqarishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 30-sentabrdagi PQ-3955-son qarori)” 2019-yil 29-apreldagi 361-son qaroriga ilovaning 1-bandi .

61. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasida ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash va akkreditatsiya qilish toʻgʻrisida” 2019-yil 7-maydagi 381-son qarorining 2-bandi ikkinchi xatboshisi hamda qarorga 1-ilova .

62. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat tibbiyot muassasalari va sogʻliqni saqlashni boshqarish organlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 7-noyabrdagi PQ-4007-son qarori)” 2019-yil 13-maydagi 398-son qarori .

63. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Axborot sohasi va ommaviy kommunikatsiyalarni yanada rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 2-fevraldagi PF-5653-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 2-fevraldagi PQ-4151-son qarori)” 2019-yil 3-iyundagi 457-son qaroriga 1-ilovaning 5 va 37-bandlari .

64. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasida davlat boshqaruvi tizimining tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 14-iyundagi 498-son qaroriga 1-ilovaning 5-bandi “b” , “v” , “g” , “d” , “e” , “j” va “z” bandlari .

65. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini yanada kompleks rivojlantirish choralari haqida” 2019-yil 15-fevraldagi PQ-4193-son qarori)” 2019-yil 2-iyuldagi 548-son qaroriga ilovaning 7 va 8-bandlari .

66. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash tizimini tubdan takomillashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 7-dekabrdagi PF-5590-son Farmoni)” 2019-yil 2-iyuldagi 549-son qaroriga ilovaning 2-bandi .

67. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jahon banki va xalqaro moliya korporatsiyasining “Biznes yuritish” yillik hisobotida Oʻzbekiston Respublikasining reytingini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-fevraldagi PQ-4160-son qarori)” 2019-yil 10-avgustdagi 661-son qaroriga ilovaning 1 , 5 va 45-bandlari .

68. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2019 — 2021-yillarda respublikaning farmatsevtika tarmogʻini yanada jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 10-apreldagi PF-5707-son Farmoni)” 2019-yil 17-avgustdagi 678-son qaroriga ilovaning 3-bandi .

69. Vazirlar Mahkamasining “Isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol mahsulotlari ishlab chiqarish faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 23-avgustdagi 707-son qarorining 1-bandi hamda qarorga 1-ilova , 2-ilovaning 3-bandi .

70. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻlboʻyi va turistik infratuzilmani yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 21-sentabrdagi 793-son qaroriga 4-ilovaning 2-bandi .

71. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida kuchli taʼsir qiluvchi moddalar muomalasini tartibga solish toʻgʻrisida” 2019-yil 27-sentabrdagi 818-son qaroriga 3-ilovaning 2-bandi .

72. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash haqida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik faoliyatini himoya qilish tizimini tubdan takomillashtirish va prokuratura organlari faoliyatini optimallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 15-martdagi PF-5690-son Farmoni)” 2019-yil 21-oktabrdagi 886-son qaroriga ilovaning 14 , 16 , va 21 bandlari .

73. Vazirlar Mahkamasining “Onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimi qoʻllanilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-noyabrdagi 943-son qaroriga 5-ilovaning 13-bandi .

75. Vazirlar Mahkamasining “Nodavlat taʼlim tashkilotlari faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 24-dekabrdagi 1028-son qaroriga 5-ilovaning 2-bandi .

76. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 27 , 38 , 43 , 51 , 70 , 97 , 162 , 167 , 206 , 220 , 232-bandlari va 210-bandi “a” kichik bandi , 147-bandi “a” , “b” kichik bandlari , 290-bandi “a” kichik bandi .

77. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Sugʻurta bozorini rivojlantirish agentligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 31-dekabrdagi 1060-son qaroriga 4-ilovaning 3-bandi “v” kichik bandi va 5-ilovaning 3-bandi .

78. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektron hukumat” tizimi doirasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi loyihalarni ishlab chiqish va amalga oshirish sifatini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PQ-4328-son qarori)” 2020-yil 14-yanvardagi 24-son qaroriga ilovaning 2 , 3 , 6-bandlari va 16-bandi “a” kichik bandi .

79. Vazirlar Mahkamasining “Affinaj faoliyatini litsenziyalashni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 17-fevraldagi 86-son qarorining 2-bandi hamda qarorga 1 va 2-ilovalar .

80. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududida pirotexnika buyumlari muomalasini davlat tomonidan tartibga solish va nazorat qilishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2010-yil 25-oktabrdagi 234-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2020-yil 9-apreldagi 206-son qarorining 1-bandi hamda qarorga ilova .

81. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat aktivlarini boshqarish, monopoliyaga qarshi kurashishni tartibga solish tizimini va kapital bozorini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-yanvardagi PF-5630-son va “2017-2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha harakatlar strategiyasini “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2019-yil 17-yanvardagi PF-5635-son Farmonlari)” 2020-yil 14-apreldagi 217-son qaroriga 2-ilovaning 10-bandi .

82. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Transport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 1-fevraldagi PF-5647-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yuk va yoʻlovchi tashish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 6-martdagi PQ-4230-son qarori)” 2020-yil 8-maydagi 271-son qaroriga 1-ilovaning 53-bandi .

83. Vazirlar Mahkamasining “Alkogol mahsulotlarining ulgurji savdosi boʻyicha faoliyatni litsenziyalash tartibi, shuningdek, litsenziya talablari va shartlarini buzganlik uchun qoʻllanadigan choralar va sanksiyalar toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 20-maydagi 301-son qarorining 2-bandi hamda qarorga ilova .

84. Vazirlar Mahkamasining “Veterinariya faoliyatini litsenziyalash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 23-maydagi 328-son qarorining 1-bandi hamda qarorga 1-ilova .

85. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (“Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni)” 2020-yil 16-iyundagi 384-son qaroriga 1-ilovaning 3 , 6 , 15 , 17 , 18 , 25 , 26 , 29 , 30 va 32-bandlari .

86. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Byurokratik toʻsiqlarni yanada qisqartirish hamda davlat organlari va tashkilotlari faoliyatiga zamonaviy boshqaruv tamoyillarini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-dekabrdagi PQ-4546-son qarori)” 2020-yil 7-iyuldagi 429-son qaroriga 1-ilovaning 27-bandi .

87. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida turizm sohasini tiklash va rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-iyuldagi 433-son qarorining 1-bandi ikkinchi xatboshisi hamda qarorga 1-ilova .

88. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasida davlat boshqaruvi tizimining tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 26-sentabrdagi 588-son qaroriga ilovaning 2-bandi .

89. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 17-noyabrdagi 722-son qaroriga ilovaning 3-bandi va 7-bandi “g” kichik bandi .

90. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 30-noyabrdagi 753-son qaroriga 4-ilovaning 2-bandi , 5-bandning “v” kichik bandi va 9-bandning “v” — “j” kichik bandlari .

91. Vazirlar Mahkamasining “Tamaki mahsulotlari ishlab chiqarish faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisida nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2020-yil 30-noyabrdagi 757-son qarori .

92. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (“Xususiy bandlik agentliklari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2020-yil 13-avgustdagi OʻRQ-632-son Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-avgustdagi PF-6044-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xavfsiz, tartibli va qonuniy mehnat migratsiyasi tizimini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 15-sentabrdagi PQ-4829-son qarori)” 2020-yil 2-dekabrdagi 764-son qaroriga ilovaning 1-bandi “a” kichik bandi .

93. Vazirlar Mahkamasining “Kannabis oʻsimligini giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar ishlab chiqarish hamda tayyorlash bilan bogʻliq boʻlmagan sanoat maqsadlarida yetishtirish va foydalanish faoliyatini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 7-dekabrdagi 770-son qarorining 2-bandi hamda qarorga 1 va 2-ilovalar .

94. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimi bosqichma-bosqich joriy etilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qaroriga 5-ilovaning 3 , 5 va 7-bandlari .

95. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2021-yil 27-apreldagi 242-son qarori .

96. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomalarini olish uchun imtihonlarni oʻtkazish sohasiga xususiy sektorni jalb etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 4-maydagi 272-son qaroriga ilovaning 1-bandi .

97. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida” 2019-yil 16-dekabrdagi OʻRQ-595-son Qonuni)” 2021-yil 20-maydagi 320-son qaroriga 1-ilovaning 13-bandi .

98. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻriqlash bosh boshqarmasining faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 20-fevraldagi PQ-4997-son qarori)” 2021-yil 29-maydagi 334-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 21-fevral,

80-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.02.2022-y., 09/22/80/0154-son, 10.06.2022-y., 09/22/323/0508-son; 14.07.2022-y., 09/22/385/0643-son; 21.09.2022-y., 09/22/519/0840-son; 29.09.2022-y., 09/22/541/0859-son; 30.09.2022-y., 09/22/549/0873-son; 06.10.2022-y., 09/22/566/0897-son; 20.10.2022-y., 09/22/612/0949-son, 07.12.2022-y., 09/22/687/1073, 06.12.2022-y., 09/22/694/1068-son; 23.12.2022-y., 09/22/717/1112-son; 26.01.2023-y., 09/23/29/0056-son, 08.05.2023-y., 09/23/193/0260-son; 16.06.2023-y., 06/23/96/0379-son; 08.08.2023-y., 09/23/345/0570-son; 18.08.2023-y., 09/23/396/0625-son; 22.09.2023-y., 09/23/485/0719-son; 25.11.2023-y., 09/23/619/0893-son; 16.01.2024-y., 09/24/25/0036-son; 24.01.2024-y., 06/24/20/0063-son; 26.02.2024-y., 09/24/100/0152-son; 04.03.2024-y., 07/24/108/0171-son; 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son; 15.05.2024-y., 09/24/282/0347-son; 21.05.2024-y., 09/24/295/0358-son; 02.07.2024-y., 09/24/366/0459-son; 11.07.2024-y., 09/24/387/0494-son; 11.07.2024-y., 09/24/405/0495-son; 15.07.2024-y., 09/24/418/0508-son; 17.07.2024-y., 09/24/424/0509-son; 19.07.2024-y., 07/24/266/0533-son; 25.07.2024-y., 09/24/444/0546-son; 05.08.2024-y., 09/24/458/0573-son; 06.08.2024-y., 09/24/481/0581-son; 16.08.2024-y., 06/24/111/0623-son; 04.09.2024-y., 09/24/535/0679-son; 13.09.2024-y., 09/24/570/0715-son; 05.10.2024-y., 09/24/632/0778-son; 14.10.2024-y., 09/24/668/0812-son; 02.11.2024-y., 09/24/725/0879-son; 24.12.2024-y., 09/24/847/1056-son; 24.12.2024-y., 09/24/874/1058-son; 04.01.2025-y., 09/25/891/0011-son; 03.01.2025-y., 09/24/913/0008-son; 30.01.2025-y., 09/25/45/0084-son; 30.01.2025-y., 09/25/48/0093-son; 15.02.2025-y., 09/25/67/0145-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son; 10.04.2025-y., 09/25/211/0323-son; 22.04.2025-y., 09/25/252/0371-son; 05.05.2025-y., 09/25/289/0406-son; 13.05.2025-y., 09/25/313/0435-son; 26.05.2025-y., 07/25/190/0464-son; 13.06.2025-y., 09/25/362/0507-son; 02.07.2025-y., 09/25/397/0562-son; 03.07.2025-y., 09/25/403/0564-son; 24.07.2025-y., 09/25/458/0648-son; 27.08.2025-y., 09/25/538/0782-son; 29.08.2025-y., 09/25/550/0790-son; 11.09.2025-y., 09/25/570/0822-son; 16.09.2025-y., 09/25/584/0830-son; 23.10.2025-y., 09/25/666/0965-son; 11.11.2025-y., 09/25/713/1030-son; 19.11.2025-y., 09/25/732/1062-son; 26.11.2025-y., 09/25/740/1090-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son; 22.12.2025-y., 06/25/254/1195-son; 25.12.2025-y., 09/25/821/1211-son; 06.01.2026-y., 09/26/840/0012-son; 26.01.2026-y., 09/26/27/0077-son; 10.03.2026-y., 09/26/94/0218-son; 17.04.2026-y., 09/26/175/0373-son; 17.04.2026-y., 09/26/176/0368-son; 07.05.2026-y., 06/26/74/0453-son; 22.05.2026-y., 09/26/271/0529-son; 22.06.2026-y., 09/26/315/0614-son; 23.06.2026-y., 09/26/317/0617-son; 21.07.2026-y., 09/26/393/0764-son; 31.07.2026-y., 09/26/420/0802-son; 25.08.2026-y., 09/26/456/0870-son; 07.09.2026-y., 09/26/468/0900-son; 16.09.2026-y., 06/26/191/0937-son; 15.10.2026-y., 09/26/563/1041-son; 21.10.2026-y., 09/26/577/1054-son)

lex.uz