UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 21-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 21 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

КОНЦЕПЦИЯСИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, ёшларнинг фаол иштирокида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларини тизимли ташкил этиш, ушбу тадбирларга тегишли ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилган ҳолда уларнинг мазкур соҳада идоралараро ҳамкорлик механизмлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Концепциянинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

аҳоли ўртасида одам иммунитет танқислиги вируси (кейинги ўринларда — ОИВ) инфекцияси тарқалишини камайтириш;

ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишда аҳолининг хабардорлигини ошириш;

ОИВ инфекциясининг аҳоли, айниқса ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш масаласида аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;

ОИВ ва орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) эпидемиясига қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг, жумладан, ёшларнинг хабардорлигини оширишга қаратилган режаларни Ўзбекистоннинг стратегик ривожланиш дастурларига киритиш;

аҳолининг турли қатламлари, шунингдек, ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлар, ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари қамровини янада ошириш;

маълумот олиш имкониятлари чекланган аҳоли гуруҳлари ва шахслар (тил тўсиғи, ҳудуднинг узоқлиги, жисмоний имкониятлари чекланган ва бошқалар)га маълумот олишлари учун ахборот тарқатишнинг махсус усулларидан фойдаланишни таъминлаш;

ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказиладиган турли тарғибот-ташвиқот тадбирларида ОИВ билан касалланган фуқароларга нисбатан бағрикенглик, инсонийлик муҳитини шакллантириш;

маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда профилактик тадбирларга ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларни жалб этиш, инсон соғлиғи учун хавфсиз бўлган усуллар бўйича иш олиб бориш;

ижтимоий тармоқларда ОИВ инфекцияси хавфини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блоглар/сайтлар фаолиятини йўлга қўйиш;

ҳамкор ташкилотлар билан аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида оилага содиқлик, тасодифий жинсий муносабатларнинг салбий оқибатлари, жинсий фаолиятни оила қургандан кейин бошлаш тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш;

ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган ижтимоий видеороликларни оммавий ахборот воситалари орқали эфирга мунтазам узатиб бориш, аэропорт ва темир йўл кутиш заллари ҳамда метроларда намойиш этиш;

хавфсиз хулқ-атворни тарғиб қилувчи профилактика дастурларида аҳолининг ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлари қамровини ошириш;

тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва амалга оширишга кўмаклашиш учун таълим ташкилотлари, меҳнат жамоалари ва хорижда яшовчи ватандош ёшлар иштирокида «саломатлик валантёрлари» ҳаракатини ташкил этиш;

ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни диагностика қилиш, даволаш бўйича келгусида аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтириш учун ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва даволаш бўйича тиббиёт ходимларининг касбий билим даражаларини доимий равишда ошириб бориш ҳамда аҳолининг ОИВ инфекцияси текширувлари қамровини ошириш;

ОИВ инфекцияси эпидемиясини ҳаракатлантирувчи кучларни мунтазам равишда ўрганиб, натижасига мувофиқ профилактик тадбирларни белгилаб бориш, ОИТСга қарши кураш хизматида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг узоқ хориж ва ҳамдўстлик мамлакатлари тажрибаларини ўрганиб, улар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришини йўлга қўйиш.

3. Концепциянинг асосий мақсадлари ижросини таъминлашга қаратилган ҳамда ОИВ инфекцияси профилактикаси, тиббий текширувдан ўтказиш қамровини ошириш, диагностика ва инфекцияга чалинган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тадбирларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар «Йўл харитаси» ижросини батафсил ўрганиш асосида кейинги йил учун тегишли «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бир ой муддатда Идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳларни шакллантирсин;

«Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шунингдек, ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотлари фаолияти ва ҳамкорлигини мувофиқлаштирсин;

идоралараро ишчи гуруҳ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирлар ижроси устидан мониторингни йўлга қўйсин ва ҳар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясига ахборот киритиб борсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 84-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси (кейинги ўринларда — ОИВ) инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) Ўзбекистон Республикаси Конституциясида , « Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида », « Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида », « Оммавий ахборот воситалари тўғрисида », « Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида, Ҳукумат қарорларида, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифалар асосида ишлаб чиқилган.

2. ОИВ оқибатида келиб чиққан касаллик бугунги кунда барча мамлакатлар учун жиддий муаммога айланди. Унинг таъсири нафақат соғлиқни сақлаш тизимига, фуқароларнинг саломатлигига, балки мамлакатнинг иқтисодий ва миллий хавфсизлигига жиддий хавф туғдирмоқда. У аҳолининг меҳнатга қобилиятли қисмига зарар етказиши, ОИВ касаллигига чалинганларни ижтимоий ҳимоя қилиш мажбурияти юзага келиши ва унга кетадиган сарф-харажатларнинг катталиги, шунингдек, мамлакатнинг демографик ҳолатига таъсир қилиши билан иқтисодий тараққиётга хавф туғдириб, ушбу касалликка чалинганларнинг камситишларга учраши мумкинлиги туфайли ва аҳолининг соғлом, бехавотир турмуш кечиришига хавф туғдириши орқали миллий тараққиёт ва барқарорликка ҳам салбий таъсир кўрсатади.

3. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясига Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва мажбуриятлари асос қилиб олинади, унда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва маданиятига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яшовчи халқларнинг тарихий анъаналарига таянилади ҳамда ОИВ/ОИТСга қарши курашишда ижобий халқаро тажрибадан фойдаланилади.

4. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари ОИВ/ОИТСга қарши курашда давлат идоралари, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, жамоат ташкилотлари ва сиёсий уюшмалар, нодавлат, нотижорат, хайрия ва диний ташкилотларнинг самарали ҳамкорлигини назарда тутган ҳолда уларнинг иштирокини таъминлайди.

5. Ушбу концепция ОИВ инфекцияси Ўзбекистон аҳолиси, жумладан, ёшлар ҳамда миллат келажагига ва уларнинг хавфсизлигига таҳдид солишининг олдини олишга, касалликнинг тарқалишига қарши курашда давлат, унинг ташкилотлари билан бирга барча фуқароларнинг жавобгар эканлигини белгилайди.

2-боб. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг мақсади ва асосий вазифалари

6. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг мақсади ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва салбий оқибатларининг олдини олиш Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва Ўзбекистон ҳудудидаги барча шахсларнинг ҳуқуқи ва бурчи эканлигини сингдиришдан иборат.

7. Қуйидагилар ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли ўртасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишини камайтириш;

ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишда аҳолининг хабардорлигини ошириш;

ОИВ инфекциясининг аҳоли, айниқса ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш масаласида аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;

ОИВ/ОИТС эпидемиясига қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг, жумладан, ёшларнинг хабардорлигини ошириш бўйича тадбирларни Ўзбекистоннинг стратегик ривожланиш режаларига киритиш;

аҳолининг турли қатламлари, жумладан, ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлар, ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари қамровини янада ошириш;

маълумот олиш имкониятлари чекланган аҳоли гуруҳлари ва шахслар (тил тўсиғи, ҳудуднинг узоқлиги, жисмоний имкониятлари чекланган ва бошқалар) маълумотлар олишини таъминлаш учун ахборот тарқатишнинг махсус усулларидан фойдаланишни таъминлаш;

ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказиладиган турли тарғибот-ташвиқот тадбирларида ОИВ билан касалланган фуқароларга нисбатан бағрикенглик, инсонийлик муҳитини шакллантириш;

маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда профилактик тадбирларга ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларни жалб этиш, инсон соғлиғи учун хавфсиз бўлган усуллар бўйича иш олиб бориш;

ижтимоий тармоқларда ОИВ инфекцияси хавфини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блоглар/сайтлар фаолиятини йўлга қўйиш;

ҳамкор ташкилотлар билан аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида оилага содиқлик, тасодифий жинсий муносабатларнинг салбий оқибатлари, жинсий фаолиятни оила қургандан кейин бошлаш тўғрисида ташвиқот-тарғибот ишларини ёритишда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш;

ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган ижтимоий видеороликларни телевидение орқали эфирга мунтазам узатиб бориш, аэропорт ва темир йўл кутиш заллари, метро бекатларида намойиш этиш;

хавфсиз хулқ-атворни тарғиб қилувчи профилактика дастурларида аҳолининг ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлари қамровини ошириш;

тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва амалга оширишга кўмаклашиш учун таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва хорижда яшовчи ватандош ёшлар иштирокидаги «саломатлик валантёрлари» ҳаракатини ташкил этиш;

ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни диагностика қилиш, даволаш бўйича келгусида аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтириш учун тиббиёт ходимларининг касбий билим даражаларини ошириш ҳамда аҳолининг ОИВ инфекцияси текширувлари қамровини ошириш;

ОИВ инфекцияси эпидемиясини ҳаракатлантирувчи кучларни мунтазам равишда ўрганиб, натижасига мувофиқ профилактик тадбирларни белгилаб бориш, ОИТСга қарши кураш хизматида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг узоқ хориж ва ҳамдўстлик мамлакатлари ижобий тажрибаларини ўрганиб, улар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришини йўлга қўйиш.

ёшларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш;

барча тадбирлар, жумладан, ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга асосланганлигини инобатга олиб уларни давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат, хусусий ташкилотлар ва фуқаролар, шу жумладан, ОИВ/ОИТС билан касалланган фуқаролар ҳамкорлигида амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун ОИВ инфекцияси билан боғлиқ маълумот олиш, ҳар томонлама профилактика, даволаш, парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлашда тенгликни таъминлаш;

республикамиз фуқароларини ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш йўллари тўғрисида маълумот бериш ва тарқатишнинг барча мавжуд воситалари ва усулларидан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда хабардор қилиб бориш;

аҳолининг, жумладан, ёшларнинг ижтимоий онгига ахборот воситасида руҳий таъсир кўрсатишга, уни чалғитишга йўл қўймаслик ҳамда миллий ўзликни англашни издан чиқаришга, жамиятни тарихий ва миллий анъаналар ҳамда урф-одатлардан узоқлаштиришга, ижтимоий-сиёсий вазиятни нобарқарорлаштиришга, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни бузишга қаратилган маълумотларни тарқатишга қарши ҳаракат қилиш тизимини барпо этиш;

ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан тиббий кўрикдан ўтмасдан шаръий никоҳ қуриш ҳолатларининг олдини олиш тадбирларини маҳалла фаоллари ва диний уламолар иштирокида амалга ошириш;

турли соҳа ва касбларда фаолият кўрсатувчи фуқаролар, айниқса ёшларнинг ОИВ инфекцияси масалаларида билими ва хабардорлигини ошириш учун тадбирларга мутахассисларни жалб этиш.

8. ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ва ўқитиш давлат идоралари, хусусий муассасалар ва ташкилотларнинг вазифаси ҳисобланади.

3-боб. ОИВ касаллигининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолари

9. ОИВ — одам организмида иммунитет танқислигини келтириб чиқарувчи вирус. ОИВ одамга жинсий йўл — ОИВ юққан шахс билан ҳимояланмаган жинсий мулоқот қилиш орқали, парентерал юқиш йўли — тери ва шиллиқ қаватлар бутунлиги бузилиши билан боғлиқ амалиёт орқали, вертикал йўл — ОИВ инфекцияли онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида (пренатал), туғиш пайтида (интранатал) ва эмизишда (постнатал) юқиши мумкин.

ОИВ одамдан одамга бошқа йўллар орқали юқмаса ҳам вирус туфайли юзага келган касалликнинг бир қатор хусусиятлари унинг аҳоли орасида кенг тарқалишини таъминлайди. ОИВ тарқалишини назорат қилиш жуда қийин. Чунки инфекция юққандан кейин касаллик узоқ йиллар давомида белгисиз кечиши мумкин. Одамнинг танасида ОИВнинг мавжудлиги фақат қон ёки бошқа биологик моддаларни махсус диагностик лаборатория текширувлари ўтказиш йўли билан аниқланади. Бироқ ОИВ юққандан сўнг инсон организмининг касалликларга қарши ҳимоя механизмлари аста-секинлик билан издан чиқади, ўртача 8 — 10 йил ўтгач ОИВни юқтирган одам организмининг ҳимоя тизими заифлашади ва орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) келиб чиқади. ОИТС бу ОИВ инфекциясининг охирги (терминал) босқичи ҳисобланиб, соғлом организмда инфекция чақирмайдиган микроорганизмларни ҳам касалликлар чақирувчи микроорганизмларга айлантиради ва оппортунистик (ҳамроҳ касалликлар) инфекциялар ва бошқа ўсма касалликлар пайдо бўлишига олиб келади. Махсус АРВ терапия ўтказилмаса, беморлар ҳаёти ўлим билан якун топади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг берган маълумотларига кўра дунё бўйича айни кунда ОИВ билан яшаётганлар сони 38,0 миллион нафарни ташкил этади (2019 йил). 2019 йилда дунё бўйича ОИВ билан янги касалланганлар 1,7 миллион нафарни ташкил этди. 32,7 миллион нафар инсон эса эпидемия бошлангандан буён ушбу касалликдан вафот этган.

ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг 40 фоизини ёшлар ташкил этади.

10. Ўзбекистонда ОИВ эпидемияси концентрланган босқичда, лекин Марказий, Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун хос равишда тарқалиш тезлиги ортиб бормоқда. Ҳар йили республикамизда 3,5 — 4,0 минг нафар бемор аниқланиб, диспансер назоратига олинмоқда. Республикада гиёҳвандлик моддаларини инъекция орқали қабул қилувчилар ОИВ эпидемиясининг асосий ҳаракатлантирувчи омили ҳисоблансада, охирги йилларда дунёнинг қатор давлатлари каби республикамизда ҳам ОИВнинг жинсий алоқа йўли орқали юқиш салмоғи ортиб бораётганлиги касаллик аҳолининг бошқа қатламларига тарқалиши хавфини оширмоқда.

11. 2020 йилда республикамизда рўйхатга олинган 2817 нафар ОИВ инфекцияли шахсдан 2110 (74,9%) нафарига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги аҳоли, айниқса ёшлар орасида жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар тўғрисидаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришни тақозо этади.

12. Аҳолининг ОИВ инфекциясидан хабардорлиги ва касалликнинг олдини олиш бўйича кўникмаларининг етарли даражада эмаслиги оқибатида аҳоли орасида ОИВ инфекцияси янги қайд этилган ҳолатларнинг 25 фоизи 18 — 30 ёшлиларга тўғри келмоқда.

4-боб. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишнинг устувор йўналишлари

13. Республикада ОИВ/ОИТСга қарши курашишнинг устувор йўналишлари:

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини жадаллаштириш;

ОИВ инфекциясининг профилактикаси бўйича миллий режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

республикада ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳолати мониторингини юритиш ва доимий равишда ҳар томонлама баҳолаш, мақсадли ва манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ОИВ/ОИТСнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз усулларини ўрганиш ва жорий этишни таъминлаш;

ОИТСга қарши курашда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш.

5-боб. Кутилаётган натижалар

14. Сўнгги йилларда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлашуви ва ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг яхшиланиши, ОИВ инфекцияси эпидемиясига чек қўйишга эришиш учун 2016 йилда БМТ Бош Ассамблеясида БМТга аъзо давлатлар (шу жумладан, Ўзбекистон) иштирокида имзоланган «ОИВ/ОИТС бўйича Сиёсий декларацияда ОИВ инфекциясига қарши курашни жадаллаштириш ва 2030 йилга бориб ОИТС эпидемиясига барҳам бериш» учун «90-90-90» стратегияси олға сурилган. Кейинчалик БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури (UNAIDS) ташаббусига кўра ушбу стратегия 2025 йилгача «95-95-95» сифатида татбиқ этилиши белгиланган.

Республикамизда 2025 йилга бориб ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришга эришиш учун «95-95-95» стратегиясига мувофиқ тадбирларни амалга ошириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда, хусусан:

биринчидан, 95 фоиз ОИВ инфекцияли шахслар ўз мақомини билишлари керак (махсус электрон дастурлар асосида ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра республикамизда рўйхатга олинган ОИВ-инфекцияли шахслардан ташқари 14 фоиз инсонлар ўзларининг ОИВ мақомини билмаган ҳолда атрофдагилар учун касаллик тарқатувчи манба бўлиб қолмоқда);

иккинчидан, 95 фоиз ОИВ инфекцияли шахслар махсус даволаш курслари билан қамраб олиниши керак (махсус даволаш курслари билан қамраб олинган беморлардан бошқаларга касалликнинг юқиш хавфи кескин камаяди);

учинчидан, махсус (ретровирусга қарши) даволанаётган беморларнинг 95 фоизи қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушиши керак (бу бемордан бошқаларга касаллик юқиш омилини камайтиради, беморнинг саломатлиги тикланишига олиб келади).

Аҳоли орасида касаллик юқишининг олдини олиш, уларнинг ҳушёрлигини ошириш, ОИВ инфекцияси текширувлари қамровини ошириш мақсадида тегишли ташкилотлар ва идораларнинг мазкур муаммога эътиборини қаратиб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланган ҳолда ОИВ инфекцияси хавфи тўғрисида тизимли маълумотларни бериб бориш лозим.

5-боб. Якунловчи қоидалар

15. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясида назарда тутилган мақсад ва вазифаларга эришишнинг молиявий харажатлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб Концепциянинг айрим қоидалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаштирилиши ҳамда тўлдирилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 84-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддатлари Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси профилактикаси бўйича тадбирлар 1. 2025 йилга бориб одам иммун-танқислиги вируси (кейинги ўринларда — ОИВ) инфекцияси эпидемиясига барҳам беришга эришиш учун қуйидаги саъй-ҳаракатларни инобатга олган ҳолда тармоқлараро ва ҳудудий чора-тадбирлар режаларини қабул қилиш: маҳаллий, моддий ва кадрлар ресурсларини сафарбар қилиш; ОИВ инфекциясининг ижтимоий, молиявий, тиббий, маънавий-ахлоқий жиҳатлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш масалаларига комплекс ёндашиш. Идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш. Касалланишнинг ижтимоий-демографик жиҳатларини, эпидемик жараённи ҳаракатлантирувчи кучларни инобатга олган ҳолда ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришни кўзда тутувчи «95-95-95» тамойилига мувофиқ тадбирларни 2025 йилгача амалга ошириш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда масъул ижрочилар билан келишиш. Тармоқлараро ва ҳудудий ижрочиларга ягона тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ижро учун юбориш. 2022 йил апрель Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов) 2. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини жадаллаштириш. Идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш. Тармоқлараро ва ҳудудий ижрочиларга ягона тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ижро учун юбориш. 2022 йил март-апрель Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов) 3. ОИВ инфекциясининг профилактикаси бўйича миллий режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш. Тармоқлараро ва ҳудудий ижрочиларга ягона тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ижро учун юбориш. 2022 йил март-апрель Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов) 4. Республикада ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳолати мониторингини юритиш ва доимий равишда ҳар томонлама баҳолаш, мақсадли ва манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. Идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш. Тармоқлараро ва ҳудудий ижрочиларга ягона тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ижро учун юбориш. 2022 йил март-апрель Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов) 5. ОИВ/ОИТСнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз усулларини ўрганиш ва жорий этишни таъминлаш; Идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш. Тармоқлараро ва ҳудудий ижрочиларга ягона тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ижро учун юбориш. 2022 йил март-апрель Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов) 6. ОИТСга қарши курашда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш. Халқаро ташкилотлар, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан ОИВ инфекцияси муаммолари бўйича турли йўналишдаги лойиҳаларни жалб этиш, тайёрлаш ва амалга ошириш. Илмий-амалий ҳамкорлик шартномаларини имзолаш. 2022 йил март-апрель Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов) 7. Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар, умумий ўрта, олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, унинг келиб чиқиши сабабларини тушунтириш ва оқибатларидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш. Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар, умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида гиёҳвандлик, ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган қуйидаги чоралар кўрилиши лозим: маҳаллий ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида кенг тушунтириш-тарғибот ишлари, кўргазмали учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилишини ташкил этиш; аҳолининг турли қатламлари, турли касб-ҳунар эгалари, жумладан, ёшлар ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш ва билимларини оширишга мўлжалланган методик қўлланмалар, ўқув модуллари лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш; таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, унинг келиб чиқиши сабаблари ва оқибатларидан ҳимоя қилиш юзасидан ўқув дарсларига ОИВ инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси ва профилактикаси мавзусида ўқув соатларини ошириш чораларини кўриш. 2022 йил апрель Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази (Н. Нарзуллаев) 8. Республикада аҳолининг барча қатлами, айниқса қишлоқ аҳолисининг ОИВ инфекциясидан хабардорлик даражасини ошириш. Тармоқлараро режа тузиш. Маҳалла фаоллари, турли дин вакиллари, ёш волонтёрлар ва хотин-қизларни ОИВ инфекцияси масалалари бўйича ўқитиб тайёрлаш. Қишлоқ аҳолиси орасида ОИВ профилактикаси бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ва ОИВ инфекциясига текширувдан ўтишида маҳалла фуқаролар йиғинлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, Ёшлар ишлари агентлиги фаоллари, диний уламолар ҳамда ННТлар билан ҳамкорликни таъминлаш. Аэропорт ва темир йўл кутиш залларида ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича видеороликлар намойишини йўлга қўйиш. Доимий равишда Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Р. Турдибоева) , Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов) 9. Уюшган ва уюшмаган ёшлар ўртасида юқумли инфекцияларга ихтиёрий даврий текширувлардан ўтишга йўналтириш ва оила қуришга тайёрлаш кўникмаларини шакллантириш бўйича тадбирларни ўтказиш. Мигрантлар, никоҳланувчилар, ҳомиладорлар ўртасида «Соғло� о??ла — келажак пойдевори», «Фарзандинг соғлом ва баркамол бўлиши сенинг қўлингда» каби мавзуларда тадбирларни ўтказиш. Маҳалла фаоллари ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида уюшмаган ёшлар орасида ОИВ инфекциясининг олдини олишни тарғиб этувчи тадбирлар ташкил этиш. Доимий равишда Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Р. Турдибоева) , Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 10. ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига халқаро ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини кенг жалб этиш. Халқаро ташкилотлар, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини ОИВ инфекцияси муаммолари бўйича турли йўналишдаги лойиҳаларни жалб этиш, тайёрлаш ва амалга ошириш. Илмий-амалий ҳамкорлик шартномаларини имзолаш. ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар, меҳнат мигрантлари, уюшмаган ёшлар саломатлигини қўллаб-қувватлаш, жумладан жинсий йўл билан юқадиган касалликлар (ЖЙБЮК)нинг олдини олиш мақсадида аҳолини ОИВ, В, С гепатитлар, захм инфекцияларига экспресс усулида текширишни амалга оширишга йўналтириш. Режа асосида Ижрочиларнинг маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, донорлик маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), ЎзННТМА (О. Иззатиллаев), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Р. Турдибоева) , Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 11. Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган тарбияси оғир ўсмирлар ва ёшларга ОИВ инфекцияси профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказиш. Ҳамкорликда машғулотлар ўтказиш режасини тайёрлаш. Ушбу режа асосида ҳар ойда бир маротаба марказдаги тарбияси оғир ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва ОИВ-инфекцияси профилактикаси бўйича машғулотлар олиб бориш Доимий равишда Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Миллий гвардия (Р. Жўраев) 12. Таълим муассасаларида, ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларида, маҳаллаларда ва тиббиёт муассасаларида ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, тиббий кўрикнинг соғлом ҳаёт кечиришда тутган ўрни ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида «Саломатлик кунлари»ни ўтказиш юзасидан тарғибот тадбирларини олиб бориш. Ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича турли шаклдаги тушунтириш-тарғибот тадбирларини (савол-жавоб кечалари, спорт-маданий тадбирлар, саҳна намойиши ва ҳ.к) ўтказиш. «Биз ОИТСга қаршимиз» шиори остида ёшлар орасида турли акция ва спорт мусобақалари ўтказишни давом эттириш. Доимий равишда Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Р. Турдибоева) , Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Садуллаев) 13. «Ёшлар ОИВ инфекциясига қарши» шиори остида ўтказилаётган тадбирларнинг асосий ғоя ва мақсадларини оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, нашрлар) ва Интернет тармоғи орқали кенг ёритиш бўйича тарғибот медиаплатформасини шакллантириш. «Ёшлар ОИВ инфекциясига қарши» шиори остида аҳоли, хусусан, ёшлар учун оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот медиаплатформасини шакллантириш бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш. Медиа-режада қуйидагиларни назарда тутиш: интервью, брифинг, матбуот анжуманлари ташкил этиш; оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, электрон ва босма нашрлар) орқали мавзуга оид материаллар бериб бориш; махсус видеоролик, анимациялар, титр ва фотолавҳалар тайёрлаш ва Интернет жаҳон ахборот тармоқларига жойлаштириш; масъул вазирликлар ва идораларнинг расмий сайтларида махсус рукнлар ташкил этиш; ёшлар билан учрашувлар ўтказиш. Режа асосида Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев), Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухолиқов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 14. Ёшлар саломатлигини асраш, ҳудудларда ўсмирлар ўртасида доимий соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида «Саломатлик волонтёрлари» фаолиятини ташкил этиш. «Саломатлик волонтёрлари» лойиҳасини амалга оширишда: лойиҳа тўғрисида ОАВда эълон бериш; номзодларни саралаш; «Саломатлик волонтёрлари» оромгоҳини ташкил этиш, номзодларни тренерликка тайёрлаш; тарғибот йўналишлари бўйича мавзуларни белгилаб бериш; тарғибот жараёнларини доимий ёритиб бориш. 2022 йил июнь Ёшлар ишлари агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги (А. Садуллаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази (Н. Нарзуллаев) 15. Ёшлар орасида ОИВ/ОИТС ва унинг салбий оқибатлари тўғрисидаги тарғибот материалларини мунтазам равишда жойлаштириб бориш орқали ёшлар ўртасида тиббий саводхонликни ривожлантириш мақсадида қуйидаги ижтимоий тармоқлар «telegram», «facebook», «tik-tok», «Instagram» ҳамда «youtube» саҳифаларида «repro.uz» рукнини ташкил қилиш ва тарғибот материалларини доимий равишда жойлаштириб бориш. Саҳифа лойиҳасига жойлаштириладиган материаллар ишлаб чиқилади, ишлаб чиқилган материаллар ижтимоий тармоқларда жойлаштириб борилади. Доимий равишда Ёшлар ишлари агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлиги (А. Садуллаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълим вазирлиги (Б. Саидов) 16. Аҳоли, айниқса ёшлар орасида миллий қадриятлар ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган саҳна кўринишлари, ҳужжатли фильмлар намойишини ташкил этиш. Саҳна кўринишлари, ҳужжатли фильмлар лойиҳаларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва аҳолига намойиш этиш Доимий равишда Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Садуллаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Халқ таълим вазирлиги (Б. Саидов) 17. ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекцияси юққан шахсларга руҳий ёрдам кўрсатиш борасида аҳоли орасида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлар учун грантлар ажратиш. ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокида ОИВ инфекцияси муаммолари бўйича турли йўналишдаги лойиҳаларни жалб этиш, тайёрлаш ва амалга ошириш. 2022 йилда Ижрочиларнинг маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, донорлик маблағлари Молия вазирлиги (Т. Ишметов), ЎзННТМА (О. Иззатиллаев) II. Аҳолини ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қамровини ошириш бўйича тадбирлар 18. «95-95-95» тамойилига асосан шифохоналарда клиник кўрсатма асосида ҳамда ихтиёрий текширувларни кенгайтириш. Тиббиёт ходимларини (врач, ҳамшира) ОИВ инфекцияси бўйича ўқитиш учун тренерлар тайёрлаш. ОИВ инфекцияси билан боғлиқ масалалар билан туман ва бирламчи бўғин даражасида шуғулланувчи тиббиёт ходимларининг билимларини ошириш. Режа асосида Ижрочиларнинг маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, донорлик маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 19. Аҳоли орасида ОИВ билан касалланганларни эрта аниқлаш мақсадида текширувлар қамровини ошириш. Тест тўпламларига эҳтиёжни аниқлаш ва буюртма тайёрлаш. Тест тўпламларини сотиб олиш. Мобил бригадалар ташкил этиш орқали узоқ ҳудудлардаги аҳолига ОИВ инфекцияси бўйича тиббий хизмат кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш. Ўзини ўзи ОИВ инфекциясига тестдан ўтказиш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш. Маълум бир ҳудудда синов тариқасида ўзини ўзи ОИВ инфекциясига тестдан ўтказиш усули самарадорлигини ўрганиш ва натижаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. Режа асосида Донорлик маблағлари, ҳомийлик хайриялари, ижрочиларнинг маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари III. ОИВ инфекцияси диганостикаси ва ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасидаги тадбирлар 20. ОИВ инфекцияси тарқалиши жадаллигига таъсир кўрсатувчи сабабларни аниқлаш, уларнинг фаоллигини баҳолаш, ОИВ инфекцияли беморларни даволаш самарасини ўрганиш бўйича махсус тадқиқотлар ўтказиш. Тадқиқот ўтказиш бўйича норматив ҳужжат тайёрлаш. Эпидемиологик, серологик ва ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш. Олинган маълумотларни таҳлил қилиш. Ўтказилган тадбирларнинг самара- дорлигини баҳолаш ва амалга ошириладиган даволаш-профилактика ишларини яхшилаш учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш. Доимий равишда Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 21. Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги хизмати тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт муассасалари тиббий ходимларини ОИВ инфекцияси масалалари бўйича ўқитиш. Ўқув ва календарь режаларини тузиш. Режа асосида тажрибага эга ва салоҳияти юқори мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш ишларини ташкил этиш. Тиббиёт ва соҳа ходимларининг ОИВ инфекцияси масалалари бўйича билимини ошириш. 2022 йил март-апрель Ижрочиларнинг маблағлари, донорлик маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 22. ОИВ инфекциясига барҳам беришга йўналтирилган тадбирлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаш, ушбу масалада жаҳон тажрибасини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш мақсадида халқаро ва миллий экспертлар иштирокида турли ўқув семинарлари ва тренингларни ташкил этиш ва ўтказиш. Иштирокчилар рўйхатини аниқлаш ва дастурни тасдиқлаш. ОИВ инфекцияси соҳасида илғор замонавий тажрибани ўрганиш. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва унинг олдини олишда кенг тажрибага эга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташк?�оти (ЖССТ), ЮНЭЙДС (UNAIDS), ЮСАИД (USAID), СДС (CDC), ЮНФПА (UNFPA) каби халқаро ташкилотларни жалб қилиш. Тажриба алмашиш, ҳамкорлик ўрнатиш, ОИВ инфекцияси соҳасида илмий изланишларни режалаштириш. Режа асосида Ижрочиларнинг маблағлари, донорлик маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов) 23. ОИВ инфекцияси профилактикаси ва ижтимоий масалалар бўйича ижтимоий тармоқлар орқали маслаҳат берилишини ташкил этиш. Ижтимоий тармоқларда ОИВ инфекцияси масалаларини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блоглар/сайтлар фаолиятини йўлга қўйиш. Блоглар/сайтлар орқали тарғиб этиладиган материалларни идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳлар экспертизасидан ўтказиш. Доимий равишда Ижрочиларнинг маблағлари, донорлик маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), ЎзННТМА (О. Иззатиллаев).

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 21 февраль,

84-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/84/0158-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

KONSEPSIYASI

“YOʻL XARITASI”

Oʻzbekiston Respublikasida odam immunitet tanqisligi virusi infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlari konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Odamning immunitet tanqisligi virusi keltirib chiqaradigan kasallik (OIV infeksiyasi) tarqalishiga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq, shuningdek, yoshlarning faol ishtirokida odam immunitet tanqisligi virusi infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurashish tadbirlarini tizimli tashkil etish, ushbu tadbirlarga tegishli tashkilotlar va fuqarolik jamiyati institutlarini keng jalb qilgan holda ularning mazkur sohada idoralararo hamkorlik mexanizmlari samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasida odam immunitet tanqisligi virusi infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlari konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Konsepsiya) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Quyidagilar Konsepsiyaning asosiy maqsadlari etib belgilansin:

aholi oʻrtasida odam immunitet tanqisligi virusi (keyingi oʻrinlarda — OIV) infeksiyasi tarqalishini kamaytirish;

OIV infeksiyasi tarqalishining oldini olishda aholining xabardorligini oshirish;

OIV infeksiyasining aholi, ayniqsa yoshlar orasida tarqalishining oldini olish masalasida aniq maqsadga yoʻnaltirilgan tadbirlarni amalga oshirish;

OIV va orttirilgan immunitet tanqisligi sindromi (OITS) epidemiyasiga qarshi kurashish va uning oqibatlarini bartaraf etish, aholining, jumladan, yoshlarning xabardorligini oshirishga qaratilgan rejalarni Oʻzbekistonning strategik rivojlanish dasturlariga kiritish;

aholining turli qatlamlari, shuningdek, OIV infeksiyasini yuqtirib olish xavfi yuqori guruhlar, OIV infeksiyasi bilan kasallangan bemorlarning yaqinlari orasida tushuntirish ishlari qamrovini yanada oshirish;

maʼlumot olish imkoniyatlari cheklangan aholi guruhlari va shaxslar (til toʻsigʻi, hududning uzoqligi, jismoniy imkoniyatlari cheklangan va boshqalar)ga maʼlumot olishlari uchun axborot tarqatishning maxsus usullaridan foydalanishni taʼminlash;

yoshlar, ayniqsa oʻsmirlar orasida OIV infeksiyasi tarqalishining oldini olish boʻyicha oʻtkaziladigan turli targʻibot-tashviqot tadbirlarida OIV bilan kasallangan fuqarolarga nisbatan bagʻrikenglik, insoniylik muhitini shakllantirish;

mahalliy urf-odatlar va anʼanalardan kelib chiqqan holda profilaktik tadbirlarga OIV infeksiyasi bilan kasallangan shaxslarni jalb etish, inson sogʻligʻi uchun xavfsiz boʻlgan usullar boʻyicha ish olib borish;

ijtimoiy tarmoqlarda OIV infeksiyasi xavfini muntazam yoritib boruvchi alohida bloglar/saytlar faoliyatini yoʻlga qoʻyish;

hamkor tashkilotlar bilan aholi, ayniqsa yoshlar oʻrtasida oilaga sodiqlik, tasodifiy jinsiy munosabatlarning salbiy oqibatlari, jinsiy faoliyatni oila qurgandan keyin boshlash toʻgʻrisida targʻibot-tashviqot ishlarini olib borishda ommaviy axborot vositalaridan keng foydalanish;

OIV infeksiyasi profilaktikasiga bagʻishlangan ijtimoiy videoroliklarni ommaviy axborot vositalari orqali efirga muntazam uzatib borish, aeroport va temir yoʻl kutish zallari hamda metrolarda namoyish etish;

xavfsiz xulq-atvorni targʻib qiluvchi profilaktika dasturlarida aholining OIV infeksiyasini yuqtirib olish xavfi yuqori guruhlari qamrovini oshirish;

targʻibot tadbirlarini tashkil etish va amalga oshirishga koʻmaklashish uchun taʼlim tashkilotlari, mehnat jamoalari va xorijda yashovchi vatandosh yoshlar ishtirokida “salomatlik valantyorlari” harakatini tashkil etish;

OIV infeksiyasi profilaktikasi va uni diagnostika qilish, davolash boʻyicha kelgusida aholiga koʻrsatiladigan tibbiy-ijtimoiy yordamni yanada takomillashtirish va kengaytirish uchun OIV infeksiyasi profilaktikasi, diagnostikasi va davolash boʻyicha tibbiyot xodimlarining kasbiy bilim darajalarini doimiy ravishda oshirib borish hamda aholining OIV infeksiyasi tekshiruvlari qamrovini oshirish;

OIV infeksiyasi epidemiyasini harakatlantiruvchi kuchlarni muntazam ravishda oʻrganib, natijasiga muvofiq profilaktik tadbirlarni belgilab borish, OITSga qarshi kurash xizmatida faoliyat koʻrsatayotgan mutaxassislarning uzoq xorij va hamdoʻstlik mamlakatlari tajribalarini oʻrganib, ular bilan hamkorlikda ilmiy izlanishlar olib borishini yoʻlga qoʻyish.

3. Konsepsiyaning asosiy maqsadlari ijrosini taʼminlashga qaratilgan hamda OIV infeksiyasi profilaktikasi, tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish qamrovini oshirish, diagnostika va infeksiyaga chalingan shaxslarga tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish tadbirlarini nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasida odam immunitet tanqisligi virusi infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlari konsepsiyasini 2022-yilda amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” (keyingi oʻrinlarda — “Yoʻl xaritasi”) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda 2022-yildan boshlab har yili 1-dekabrga qadar “Yoʻl xaritasi” ijrosini batafsil oʻrganish asosida keyingi yil uchun tegishli “Yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi:

bir oy muddatda Idoralararo va hududiy ishchi guruhlarni shakllantirsin;

“Yoʻl xaritasi”da belgilangan tadbirlarni oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirish, shuningdek, ajratilayotgan mablagʻlardan maqsadli foydalanish boʻyicha vazirliklar va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda fuqarolik jamiyati tashkilotlari faoliyati va hamkorligini muvofiqlashtirsin;

idoralararo ishchi guruh, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda “Yoʻl xaritasi”da belgilangan tadbirlar ijrosi ustidan monitoringni yoʻlga qoʻysin va har chorakda amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Respublika epidemiyaga qarshi kurashish favqulodda komissiyasiga axborot kiritib borsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov va Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 84-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida odam immunitet tanqisligi virusi infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlari

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Oʻzbekiston Respublikasida odam immunitet tanqisligi virusi (keyingi oʻrinlarda — OIV) infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlari konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Konsepsiya) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasida , “ Odamning immunitet tanqisligi virusi keltirib chiqaradigan kasallik (OIV infeksiyasi) tarqalishiga qarshi kurashish toʻgʻrisida ”, “ Fuqarolar sogʻligʻini saqlash toʻgʻrisida ”, “ Ommaviy axborot vositalari toʻgʻrisida ”, “ Axborot erkinligi prinsiplari va kafolatlari toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarida, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlarida, Hukumat qarorlarida, Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida nazarda tutilgan hamda Oʻzbekiston Respublikasining sogʻliqni saqlash sohasidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan vazifalar asosida ishlab chiqilgan.

2. OIV oqibatida kelib chiqqan kasallik bugungi kunda barcha mamlakatlar uchun jiddiy muammoga aylandi. Uning taʼsiri nafaqat sogʻliqni saqlash tizimiga, fuqarolarning salomatligiga, balki mamlakatning iqtisodiy va milliy xavfsizligiga jiddiy xavf tugʻdirmoqda. U aholining mehnatga qobiliyatli qismiga zarar yetkazishi, OIV kasalligiga chalinganlarni ijtimoiy himoya qilish majburiyati yuzaga kelishi va unga ketadigan sarf-xarajatlarning kattaligi, shuningdek, mamlakatning demografik holatiga taʼsir qilishi bilan iqtisodiy taraqqiyotga xavf tugʻdirib, ushbu kasallikka chalinganlarning kamsitishlarga uchrashi mumkinligi tufayli va aholining sogʻlom, bexavotir turmush kechirishiga xavf tugʻdirishi orqali milliy taraqqiyot va barqarorlikka ham salbiy taʼsir koʻrsatadi.

3. Oʻzbekiston Respublikasida OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlari konsepsiyasiga Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligi, Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari va majburiyatlari asos qilib olinadi, unda mamlakatning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish darajasi va madaniyatiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida yashovchi xalqlarning tarixiy anʼanalariga tayaniladi hamda OIV/OITSga qarshi kurashishda ijobiy xalqaro tajribadan foydalaniladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasida OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlari OIV/OITSga qarshi kurashda davlat idoralari, taʼlim muassasalari, ilmiy tashkilotlar, jamoat tashkilotlari va siyosiy uyushmalar, nodavlat, notijorat, xayriya va diniy tashkilotlarning samarali hamkorligini nazarda tutgan holda ularning ishtirokini taʼminlaydi.

5. Ushbu konsepsiya OIV infeksiyasi Oʻzbekiston aholisi, jumladan, yoshlar hamda millat kelajagiga va ularning xavfsizligiga tahdid solishining oldini olishga, kasallikning tarqalishiga qarshi kurashda davlat, uning tashkilotlari bilan birga barcha fuqarolarning javobgar ekanligini belgilaydi.

2-bob. OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlarining maqsadi va asosiy vazifalari

6. OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlarining maqsadi OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurashish va salbiy oqibatlarining oldini olish Oʻzbekiston Respublikasining barcha fuqarolari va Oʻzbekiston hududidagi barcha shaxslarning huquqi va burchi ekanligini singdirishdan iborat.

7. Quyidagilar OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

aholi oʻrtasida odam immunitet tanqisligi virusi infeksiyasi tarqalishini kamaytirish;

OIV infeksiyasi tarqalishining oldini olishda aholining xabardorligini oshirish;

OIV infeksiyasining aholi, ayniqsa yoshlar orasida tarqalishining oldini olish masalasida aniq maqsadga yoʻnaltirilgan tadbirlarni amalga oshirish;

OIV/OITS epidemiyasiga qarshi kurashish va uning oqibatlarini bartaraf etish, aholining, jumladan, yoshlarning xabardorligini oshirish boʻyicha tadbirlarni Oʻzbekistonning strategik rivojlanish rejalariga kiritish;

aholining turli qatlamlari, jumladan, OIV infeksiyasini yuqtirib olish xavfi yuqori guruhlar, OIV infeksiyasi bilan kasallangan bemorlarning yaqinlari orasida tushuntirish ishlari qamrovini yanada oshirish;

maʼlumot olish imkoniyatlari cheklangan aholi guruhlari va shaxslar (til toʻsigʻi, hududning uzoqligi, jismoniy imkoniyatlari cheklangan va boshqalar) maʼlumotlar olishini taʼminlash uchun axborot tarqatishning maxsus usullaridan foydalanishni taʼminlash;

yoshlar, ayniqsa oʻsmirlar orasida OIV infeksiyasi tarqalishining oldini olish boʻyicha oʻtkaziladigan turli targʻibot-tashviqot tadbirlarida OIV bilan kasallangan fuqarolarga nisbatan bagʻrikenglik, insoniylik muhitini shakllantirish;

mahalliy urf-odatlar va anʼanalardan kelib chiqqan holda profilaktik tadbirlarga OIV infeksiyasi bilan kasallangan shaxslarni jalb etish, inson sogʻligʻi uchun xavfsiz boʻlgan usullar boʻyicha ish olib borish;

ijtimoiy tarmoqlarda OIV infeksiyasi xavfini muntazam yoritib boruvchi alohida bloglar/saytlar faoliyatini yoʻlga qoʻyish;

hamkor tashkilotlar bilan aholi, ayniqsa yoshlar oʻrtasida oilaga sodiqlik, tasodifiy jinsiy munosabatlarning salbiy oqibatlari, jinsiy faoliyatni oila qurgandan keyin boshlash toʻgʻrisida tashviqot-targʻibot ishlarini yoritishda ommaviy axborot vositalaridan keng foydalanish;

OIV infeksiyasi profilaktikasiga bagʻishlangan ijtimoiy videoroliklarni televideniye orqali efirga muntazam uzatib borish, aeroport va temir yoʻl kutish zallari, metro bekatlarida namoyish etish;

xavfsiz xulq-atvorni targʻib qiluvchi profilaktika dasturlarida aholining OIV infeksiyasini yuqtirib olish xavfi yuqori guruhlari qamrovini oshirish;

targʻibot tadbirlarini tashkil etish va amalga oshirishga koʻmaklashish uchun taʼlim muassasalari, mehnat jamoalari va xorijda yashovchi vatandosh yoshlar ishtirokidagi “salomatlik valantyorlari” harakatini tashkil etish;

OIV infeksiyasi profilaktikasi va uni diagnostika qilish, davolash boʻyicha kelgusida aholiga koʻrsatiladigan tibbiy-ijtimoiy yordamni yanada takomillashtirish va kengaytirish uchun tibbiyot xodimlarining kasbiy bilim darajalarini oshirish hamda aholining OIV infeksiyasi tekshiruvlari qamrovini oshirish;

OIV infeksiyasi epidemiyasini harakatlantiruvchi kuchlarni muntazam ravishda oʻrganib, natijasiga muvofiq profilaktik tadbirlarni belgilab borish, OITSga qarshi kurash xizmatida faoliyat koʻrsatayotgan mutaxassislarning uzoq xorij va hamdoʻstlik mamlakatlari ijobiy tajribalarini oʻrganib, ular bilan hamkorlikda ilmiy izlanishlar olib borishini yoʻlga qoʻyish.

yoshlarda yon-atrofimiz va jahonda roʻy berayotgan siyosiy-ijtimoiy jarayonlarga milliy manfaatlarimizdan kelib chiqqan holda yondashish koʻnikmalarini, turli ichki va tashqi tahdidlarga qarshi mafkuraviy immunitetni shakllantirish;

barcha tadbirlar, jumladan, OIV infeksiyasi tarqalishining oldini olish va uning salbiy oqibatlarini bartaraf etishga qaratilgan chora-tadbirlar inson huquqlarini hurmat qilishga asoslanganligini inobatga olib ularni davlat idoralari, xalqaro tashkilotlar, jamoat tashkilotlari, nodavlat notijorat, xususiy tashkilotlar va fuqarolar, shu jumladan, OIV/OITS bilan kasallangan fuqarolar hamkorligida amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun OIV infeksiyasi bilan bogʻliq maʼlumot olish, har tomonlama profilaktika, davolash, parvarish qilish va qoʻllab-quvvatlashda tenglikni taʼminlash;

respublikamiz fuqarolarini OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash yoʻllari toʻgʻrisida maʼlumot berish va tarqatishning barcha mavjud vositalari va usullaridan foydalangan holda muntazam ravishda xabardor qilib borish;

aholining, jumladan, yoshlarning ijtimoiy ongiga axborot vositasida ruhiy taʼsir koʻrsatishga, uni chalgʻitishga yoʻl qoʻymaslik hamda milliy oʻzlikni anglashni izdan chiqarishga, jamiyatni tarixiy va milliy anʼanalar hamda urf-odatlardan uzoqlashtirishga, ijtimoiy-siyosiy vaziyatni nobarqarorlashtirishga, millatlararo va konfessiyalararo totuvlikni buzishga qaratilgan maʼlumotlarni tarqatishga qarshi harakat qilish tizimini barpo etish;

yoshlar va ularning ota-onalari bilan tibbiy koʻrikdan oʻtmasdan sharʼiy nikoh qurish holatlarining oldini olish tadbirlarini mahalla faollari va diniy ulamolar ishtirokida amalga oshirish;

turli soha va kasblarda faoliyat koʻrsatuvchi fuqarolar, ayniqsa yoshlarning OIV infeksiyasi masalalarida bilimi va xabardorligini oshirish uchun tadbirlarga mutaxassislarni jalb etish.

8. OIV infeksiyasi tarqalishini oldini olish toʻgʻrisida aholini xabardor qilish va oʻqitish davlat idoralari, xususiy muassasalar va tashkilotlarning vazifasi hisoblanadi.

3-bob. OIV kasalligining joriy holati va mavjud muammolari

9. OIV — odam organizmida immunitet tanqisligini keltirib chiqaruvchi virus. OIV odamga jinsiy yoʻl — OIV yuqqan shaxs bilan himoyalanmagan jinsiy muloqot qilish orqali, parenteral yuqish yoʻli — teri va shilliq qavatlar butunligi buzilishi bilan bogʻliq amaliyot orqali, vertikal yoʻl — OIV infeksiyali onadan homilaga homiladorlik davrida (prenatal), tugʻish paytida (intranatal) va emizishda (postnatal) yuqishi mumkin.

OIV odamdan odamga boshqa yoʻllar orqali yuqmasa ham virus tufayli yuzaga kelgan kasallikning bir qator xususiyatlari uning aholi orasida keng tarqalishini taʼminlaydi. OIV tarqalishini nazorat qilish juda qiyin. Chunki infeksiya yuqqandan keyin kasallik uzoq yillar davomida belgisiz kechishi mumkin. Odamning tanasida OIVning mavjudligi faqat qon yoki boshqa biologik moddalarni maxsus diagnostik laboratoriya tekshiruvlari oʻtkazish yoʻli bilan aniqlanadi. Biroq OIV yuqqandan soʻng inson organizmining kasalliklarga qarshi himoya mexanizmlari asta-sekinlik bilan izdan chiqadi, oʻrtacha 8 — 10 yil oʻtgach OIVni yuqtirgan odam organizmining himoya tizimi zaiflashadi va orttirilgan immunitet tanqisligi sindromi (OITS) kelib chiqadi. OITS bu OIV infeksiyasining oxirgi (terminal) bosqichi hisoblanib, sogʻlom organizmda infeksiya chaqirmaydigan mikroorganizmlarni ham kasalliklar chaqiruvchi mikroorganizmlarga aylantiradi va opportunistik (hamroh kasalliklar) infeksiyalar va boshqa oʻsma kasalliklar paydo boʻlishiga olib keladi. Maxsus ARV terapiya oʻtkazilmasa, bemorlar hayoti oʻlim bilan yakun topadi.

Birlashgan Millatlar Tashkilotining bergan maʼlumotlariga koʻra dunyo boʻyicha ayni kunda OIV bilan yashayotganlar soni 38,0 million nafarni tashkil etadi (2019-yil). 2019-yilda dunyo boʻyicha OIV bilan yangi kasallanganlar 1,7 million nafarni tashkil etdi. 32,7 million nafar inson esa epidemiya boshlangandan buyon ushbu kasallikdan vafot etgan.

OIV infeksiyasini yuqtirib olgan shaxslarning 40 foizini yoshlar tashkil etadi.

10. Oʻzbekistonda OIV epidemiyasi konsentrlangan bosqichda, lekin Markaziy, Sharqiy Yevropa va Markaziy Osiyo davlatlari uchun xos ravishda tarqalish tezligi ortib bormoqda. Har yili respublikamizda 3,5 — 4,0 ming nafar bemor aniqlanib, dispanser nazoratiga olinmoqda. Respublikada giyohvandlik moddalarini inyeksiya orqali qabul qiluvchilar OIV epidemiyasining asosiy harakatlantiruvchi omili hisoblansada, oxirgi yillarda dunyoning qator davlatlari kabi respublikamizda ham OIVning jinsiy aloqa yoʻli orqali yuqish salmogʻi ortib borayotganligi kasallik aholining boshqa qatlamlariga tarqalishi xavfini oshirmoqda.

11. 2020-yilda respublikamizda roʻyxatga olingan 2817 nafar OIV infeksiyali shaxsdan 2110 (74,9%) nafariga kasallik jinsiy aloqa yoʻli orqali yuqqanligi aholi, ayniqsa yoshlar orasida jinsiy yoʻl orqali yuquvchi infeksiyalar toʻgʻrisidagi targʻibot-tashviqot ishlarini yanada kuchaytirishni taqozo etadi.

12. Aholining OIV infeksiyasidan xabardorligi va kasallikning oldini olish boʻyicha koʻnikmalarining yetarli darajada emasligi oqibatida aholi orasida OIV infeksiyasi yangi qayd etilgan holatlarning 25 foizi 18 — 30 yoshlilarga toʻgʻri kelmoqda.

4-bob. OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurashishning ustuvor yoʻnalishlari

13. Respublikada OIV/OITSga qarshi kurashishning ustuvor yoʻnalishlari:

OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurashish boʻyicha vazirliklar, idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari va jamoat tashkilotlarining faoliyatini muvofiqlashtirish va oʻzaro hamkorligini jadallashtirish;

OIV infeksiyasining profilaktikasi boʻyicha milliy rejalarni ishlab chiqish va amalga oshirish;

respublikada OIV infeksiyasi tarqalishining oldini olish holati monitoringini yuritish va doimiy ravishda har tomonlama baholash, maqsadli va manzilli chora-tadbirlarni ishlab chiqish;

OIV/OITSning oldini olish, tashxis qoʻyish va davolashning inson salomatligi uchun xavfsiz usullarini oʻrganish va joriy etishni taʼminlash;

OITSga qarshi kurashda xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan oʻzaro aloqalarni oʻrnatish va hamkorlikni yoʻlga qoʻyish.

5-bob. Kutilayotgan natijalar

14. Soʻnggi yillarda OIV infeksiyasi boʻyicha epidemik vaziyatning barqarorlashuvi va OIV infeksiyali shaxslarga tibbiy-ijtimoiy yordamning yaxshilanishi, OIV infeksiyasi epidemiyasiga chek qoʻyishga erishish uchun 2016-yilda BMT Bosh Assambleyasida BMTga aʼzo davlatlar (shu jumladan, Oʻzbekiston) ishtirokida imzolangan “OIV/OITS boʻyicha Siyosiy deklaratsiyada OIV infeksiyasiga qarshi kurashni jadallashtirish va 2030-yilga borib OITS epidemiyasiga barham berish” uchun “90-90-90” strategiyasi olgʻa surilgan. Keyinchalik BMTning OIV/OITS boʻyicha birlashgan dasturi (UNAIDS) tashabbusiga koʻra ushbu strategiya 2025-yilgacha “95-95-95” sifatida tatbiq etilishi belgilangan.

Respublikamizda 2025-yilga borib OIV infeksiyasi epidemiyasiga barham berishga erishish uchun “95-95-95” strategiyasiga muvofiq tadbirlarni amalga oshirish dolzarb masalalardan biri boʻlib qolmoqda, xususan:

birinchidan, 95 foiz OIV infeksiyali shaxslar oʻz maqomini bilishlari kerak (maxsus elektron dasturlar asosida oʻtkazilgan hisob-kitoblarga koʻra respublikamizda roʻyxatga olingan OIV-infeksiyali shaxslardan tashqari 14 foiz insonlar oʻzlarining OIV maqomini bilmagan holda atrofdagilar uchun kasallik tarqatuvchi manba boʻlib qolmoqda);

ikkinchidan, 95 foiz OIV infeksiyali shaxslar maxsus davolash kurslari bilan qamrab olinishi kerak (maxsus davolash kurslari bilan qamrab olingan bemorlardan boshqalarga kasallikning yuqish xavfi keskin kamayadi);

uchinchidan, maxsus (retrovirusga qarshi) davolanayotgan bemorlarning 95 foizi qonida virus yuklamasi aniqlanmaydigan darajaga tushishi kerak (bu bemordan boshqalarga kasallik yuqish omilini kamaytiradi, bemorning salomatligi tiklanishiga olib keladi).

Aholi orasida kasallik yuqishining oldini olish, ularning hushyorligini oshirish, OIV infeksiyasi tekshiruvlari qamrovini oshirish maqsadida tegishli tashkilotlar va idoralarning mazkur muammoga eʼtiborini qaratib, ijtimoiy tarmoqlar va ommaviy axborot vositalaridan samarali foydalangan holda OIV infeksiyasi xavfi toʻgʻrisida tizimli maʼlumotlarni berib borish lozim.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Oʻzbekiston Respublikasida OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlari konsepsiyasida nazarda tutilgan maqsad va vazifalarga erishishning moliyaviy xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti, budjetdan tashqari jamgʻarmalar mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy-siyosiy va iqtisodiy rivojlanishidagi oʻzgarishlardan kelib chiqib Konsepsiyaning ayrim qoidalari qonun hujjatlarida belgilangan tartibda aniqlashtirilishi hamda toʻldirilishi mumkin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 84-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida odam immunitet tanqisligi virusi infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlari konsepsiyasini 2022-yilda amalga oshirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddatlari Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Odam immunitet tanqisligi virusi infeksiyasi profilaktikasi boʻyicha tadbirlar 1. 2025-yilga borib odam immun-tanqisligi virusi (keyingi oʻrinlarda — OIV) infeksiyasi epidemiyasiga barham berishga erishish uchun quyidagi saʼy-harakatlarni inobatga olgan holda tarmoqlararo va hududiy chora-tadbirlar rejalarini qabul qilish: mahalliy, moddiy va kadrlar resurslarini safarbar qilish; OIV infeksiyasining ijtimoiy, moliyaviy, tibbiy, maʼnaviy-axloqiy jihatlari bilan bogʻliq muammolarni hal qilish masalalariga kompleks yondashish. Idoralararo va hududiy ishchi guruhlarni tashkil etish. Kasallanishning ijtimoiy-demografik jihatlarini, epidemik jarayonni harakatlantiruvchi kuchlarni inobatga olgan holda OIV infeksiyasi epidemiyasiga barham berishni koʻzda tutuvchi “95-95-95” tamoyiliga muvofiq tadbirlarni 2025-yilgacha amalga oshirish boʻyicha hududiy chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish hamda masʼul ijrochilar bilan kelishish. Tarmoqlararo va hududiy ijrochilarga yagona tasdiqlangan chora-tadbirlar rejasini ijro uchun yuborish. 2022-yil aprel Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev), Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi (G. Marufova), Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Xodjimatov) 2. OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurashish boʻyicha vazirliklar, davlat qoʻmitalari, idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari va jamoat tashkilotlarining faoliyatini muvofiqlashtirish va oʻzaro hamkorligini jadallashtirish. Idoralararo va hududiy ishchi guruhlarni tashkil etish. Tarmoqlararo va hududiy ijrochilarga yagona tasdiqlangan chora-tadbirlar rejasini ijro uchun yuborish. 2022-yil mart-aprel Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev), Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi (G. Marufova), Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Xodjimatov) 3. OIV infeksiyasining profilaktikasi boʻyicha milliy rejalarni ishlab chiqish va amalga oshirish. Idoralararo va hududiy ishchi guruhlarni tashkil etish. Tarmoqlararo va hududiy ijrochilarga yagona tasdiqlangan chora-tadbirlar rejasini ijro uchun yuborish. 2022-yil mart-aprel Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev), Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi (G. Marufova), Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Xodjimatov) 4. Respublikada OIV infeksiyasi tarqalishining oldini olish holati monitoringini yuritish va doimiy ravishda har tomonlama baholash, maqsadli va manzilli chora-tadbirlarni ishlab chiqish. Idoralararo va hududiy ishchi guruhlarni tashkil etish. Tarmoqlararo va hududiy ijrochilarga yagona tasdiqlangan chora-tadbirlar rejasini ijro uchun yuborish. 2022-yil mart-aprel Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev), Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi (G. Marufova), Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Xodjimatov) 5. OIV/OITSning oldini olish, tashxis qoʻyish va davolashning inson salomatligi uchun xavfsiz usullarini oʻrganish va joriy etishni taʼminlash; Idoralararo va hududiy ishchi guruhlarni tashkil etish. Tarmoqlararo va hududiy ijrochilarga yagona tasdiqlangan chora-tadbirlar rejasini ijro uchun yuborish. 2022-yil mart-aprel Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev), Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi (G. Marufova), Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Xodjimatov) 6. OITSga qarshi kurashda xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan oʻzaro aloqalarni oʻrnatish va hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Xalqaro tashkilotlar, NNT va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari tomonidan OIV infeksiyasi muammolari boʻyicha turli yoʻnalishdagi loyihalarni jalb etish, tayyorlash va amalga oshirish. Ilmiy-amaliy hamkorlik shartnomalarini imzolash. 2022-yil mart-aprel Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Yoshlar ishlari agentligi (A.Saʼdullayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev), Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi (G. Marufova), Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Xodjimatov) 7. Aholining keng qatlamlari, ayniqsa yoshlar va xotin-qizlar, umumiy oʻrta, oliy taʼlim muassasalari oʻquvchi-talabalari oʻrtasida OIV infeksiyasi tarqalishining oldini olish, uning kelib chiqishi sabablarini tushuntirish va oqibatlaridan himoya qilish choralarini koʻrish. Aholining keng qatlamlari, ayniqsa yoshlar va xotin-qizlar, umumtaʼlim maktablari, oliy taʼlim muassasalari oʻquvchi-talabalari oʻrtasida giyohvandlik, OIV infeksiyasi tarqalishining oldini olishga qaratilgan quyidagi choralar koʻrilishi lozim: mahalliy hokimliklar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, davlat va nodavlat tashkilotlar hamkorligida keng tushuntirish-targʻibot ishlari, koʻrgazmali uchrashuvlar va davra suhbatlari oʻtkazilishini tashkil etish; aholining turli qatlamlari, turli kasb-hunar egalari, jumladan, yoshlar oʻrtasida targʻibot va tashviqot ishlarini olib borish va bilimlarini oshirishga moʻljallangan metodik qoʻllanmalar, oʻquv modullari loyihasini ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq etish; taʼlim muassasalari oʻquvchi-talabalari oʻrtasida OIV infeksiyasi tarqalishining oldini olish, uning kelib chiqishi sabablari va oqibatlaridan himoya qilish yuzasidan oʻquv darslariga OIV infeksiyasi etiologiyasi, epidemiologiyasi va profilaktikasi mavzusida oʻquv soatlarini oshirish choralarini koʻrish. 2022-yil aprel Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Narkotik moddalarni nazorat qilish Milliy markazi (N. Narzullayev) 8. Respublikada aholining barcha qatlami, ayniqsa qishloq aholisining OIV infeksiyasidan xabardorlik darajasini oshirish. Tarmoqlararo reja tuzish. Mahalla faollari, turli din vakillari, yosh volontyorlar va xotin-qizlarni OIV infeksiyasi masalalari boʻyicha oʻqitib tayyorlash. Qishloq aholisi orasida OIV profilaktikasi boʻyicha tushuntirish ishlarini olib borish va OIV infeksiyasiga tekshiruvdan oʻtishida mahalla fuqarolar yigʻinlari, mahallalardagi xotin-qizlar faollari, Yoshlar ishlari agentligi faollari, diniy ulamolar hamda NNTlar bilan hamkorlikni taʼminlash. Aeroport va temir yoʻl kutish zallarida OIV infeksiyasining oldini olish boʻyicha videoroliklar namoyishini yoʻlga qoʻyish. Doimiy ravishda Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev), Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi (R. Turdiboyeva) , Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Xodjimatov) 9. Uyushgan va uyushmagan yoshlar oʻrtasida yuqumli infeksiyalarga ixtiyoriy davriy tekshiruvlardan oʻtishga yoʻnaltirish va oila qurishga tayyorlash koʻnikmalarini shakllantirish boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish. Migrantlar, nikohlanuvchilar, homiladorlar oʻrtasida “Sogʻlo� o??la — kelajak poydevori”, “Farzanding sogʻlom va barkamol boʻlishi sening qoʻlingda” kabi mavzularda tadbirlarni oʻtkazish. Mahalla faollari va jamoat tashkilotlari vakillari ishtirokida uyushmagan yoshlar orasida OIV infeksiyasining oldini olishni targʻib etuvchi tadbirlar tashkil etish. Doimiy ravishda Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev), Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi (R. Turdiboyeva) , Moliya vazirligi (T. Ishmetov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 10. OIV infeksiyasi tarqalishining oldini olish tadbirlariga xalqaro va nodavlat tashkilotlar, fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari vakillarini keng jalb etish. Xalqaro tashkilotlar, NNT va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari vakillarini OIV infeksiyasi muammolari boʻyicha turli yoʻnalishdagi loyihalarni jalb etish, tayyorlash va amalga oshirish. Ilmiy-amaliy hamkorlik shartnomalarini imzolash. OIV infeksiyasini yuqtirib olish xavfi yuqori boʻlgan guruhlar, mehnat migrantlari, uyushmagan yoshlar salomatligini qoʻllab-quvvatlash, jumladan jinsiy yoʻl bilan yuqadigan kasalliklar (JYBYUK)ning oldini olish maqsadida aholini OIV, V, S gepatitlar, zaxm infeksiyalariga ekspress usulida tekshirishni amalga oshirishga yoʻnaltirish. Reja asosida Ijrochilarning mablagʻlari, mahalliy budjet mablagʻlari, donorlik mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), OʻzNNTMA (O. Izzatillayev), Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi (R. Turdiboyeva) , Din ishlari boʻyicha qoʻmita (S. Toshboyev), Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Xodjimatov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Tashqi ishlar vazirligi (A. Komilov), Moliya vazirligi (T. Ishmetov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, manfaatdor vazirliklar va idoralar 11. Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazida saqlanayotgan tarbiyasi ogʻir oʻsmirlar va yoshlarga OIV infeksiyasi profilaktikasi va sogʻlom turmush tarzini shakllantirish boʻyicha mashgʻulotlar oʻtkazish. Hamkorlikda mashgʻulotlar oʻtkazish rejasini tayyorlash. Ushbu reja asosida har oyda bir marotaba markazdagi tarbiyasi ogʻir oʻsmirlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzi va OIV-infeksiyasi profilaktikasi boʻyicha mashgʻulotlar olib borish Doimiy ravishda Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Milliy gvardiya (R. Joʻrayev) 12. Taʼlim muassasalarida, harbiylashtirilgan taʼlim muassasalarida, mahallalarda va tibbiyot muassasalarida yoshlar oʻrtasida tibbiy madaniyatni oshirish, tibbiy koʻrikning sogʻlom hayot kechirishda tutgan oʻrni va sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish maqsadida “Salomatlik kunlari”ni oʻtkazish yuzasidan targʻibot tadbirlarini olib borish. Yoshlar, ayniqsa oʻsmirlar orasida OIV infeksiyasining oldini olish boʻyicha turli shakldagi tushuntirish-targʻibot tadbirlarini (savol-javob kechalari, sport-madaniy tadbirlar, sahna namoyishi va h.k) oʻtkazish. “Biz OITSga qarshimiz” shiori ostida yoshlar orasida turli aksiya va sport musobaqalari oʻtkazishni davom ettirish. Doimiy ravishda Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi (R. Turdiboyeva) , Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Yoshlar ishlari agentligi (A. Sadullayev) 13. “Yoshlar OIV infeksiyasiga qarshi” shiori ostida oʻtkazilayotgan tadbirlarning asosiy gʻoya va maqsadlarini ommaviy axborot vositalari (televideniye, radio, nashrlar) va Internet tarmogʻi orqali keng yoritish boʻyicha targʻibot mediaplatformasini shakllantirish. “Yoshlar OIV infeksiyasiga qarshi” shiori ostida aholi, xususan, yoshlar uchun ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlar orqali targʻibot mediaplatformasini shakllantirish boʻyicha media-rejani ishlab chiqish. Media-rejada quyidagilarni nazarda tutish: intervyu, brifing, matbuot anjumanlari tashkil etish; ommaviy axborot vositalari (televideniye, radio, elektron va bosma nashrlar) orqali mavzuga oid materiallar berib borish; maxsus videorolik, animatsiyalar, titr va fotolavhalar tayyorlash va Internet jahon axborot tarmoqlariga joylashtirish; masʼul vazirliklar va idoralarning rasmiy saytlarida maxsus ruknlar tashkil etish; yoshlar bilan uchrashuvlar oʻtkazish. Reja asosida Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (A. Xodjayev), Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi (A. Xodjayev), Oʻzbekiston Elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi (F. Abduxoliqov), Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi (A. Koʻchimov), Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi (G. Marufova), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (M. Xodjimatov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 14. Yoshlar salomatligini asrash, hududlarda oʻsmirlar oʻrtasida doimiy sogʻlom turmush tarzini keng targʻib qilish maqsadida “Salomatlik volontyorlari” faoliyatini tashkil etish. “Salomatlik volontyorlari” loyihasini amalga oshirishda: loyiha toʻgʻrisida OAVda eʼlon berish; nomzodlarni saralash; “Salomatlik volontyorlari” oromgohini tashkil etish, nomzodlarni trenerlikka tayyorlash; targʻibot yoʻnalishlari boʻyicha mavzularni belgilab berish; targʻibot jarayonlarini doimiy yoritib borish. 2022-yil iyun Yoshlar ishlari agentligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Yoshlar ishlari agentligi (A. Sadullayev), Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov) Narkotik moddalarni nazorat qilish Milliy markazi (N. Narzullayev) 15. Yoshlar orasida OIV/OITS va uning salbiy oqibatlari toʻgʻrisidagi targʻibot materiallarini muntazam ravishda joylashtirib borish orqali yoshlar oʻrtasida tibbiy savodxonlikni rivojlantirish maqsadida quyidagi ijtimoiy tarmoqlar “telegram”, “facebook”, “tik-tok”, “Instagram” hamda “youtube” sahifalarida “repro.uz” ruknini tashkil qilish va targʻibot materiallarini doimiy ravishda joylashtirib borish. Sahifa loyihasiga joylashtiriladigan materiallar ishlab chiqiladi, ishlab chiqilgan materiallar ijtimoiy tarmoqlarda joylashtirib boriladi. Doimiy ravishda Yoshlar ishlari agentligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Yoshlar ishlari agentligi (A. Sadullayev), Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (A. Xodjayev), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (O. Pekos), Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Xalq taʼlim vazirligi (B. Saidov) 16. Aholi, ayniqsa yoshlar orasida milliy qadriyatlar va anʼanalarni hisobga olgan holda OIV infeksiyasi profilaktikasiga bagʻishlangan sahna koʻrinishlari, hujjatli filmlar namoyishini tashkil etish. Sahna koʻrinishlari, hujjatli filmlar loyihalarini tayyorlash, ekspertizadan oʻtkazish va aholiga namoyish etish Doimiy ravishda Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi (A. Koʻchimov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Sadullayev), Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi (A. Xadjayev) Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshqulov), Xalq taʼlim vazirligi (B. Saidov) 17. OIV infeksiyasi profilaktikasi, OIV infeksiyasi yuqqan shaxslarga ruhiy yordam koʻrsatish borasida aholi orasida keng qamrovli tushuntirish ishlarini olib borish maqsadida nodavlat notijorat tashkilotlar uchun grantlar ajratish. NNT va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari ishtirokida OIV infeksiyasi muammolari boʻyicha turli yoʻnalishdagi loyihalarni jalb etish, tayyorlash va amalga oshirish. 2022-yilda Ijrochilarning mablagʻlari, mahalliy budjet mablagʻlari, donorlik mablagʻlari Moliya vazirligi (T. Ishmetov), OʻzNNTMA (O. Izzatillayev) II. Aholini OIVga tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish qamrovini oshirish boʻyicha tadbirlar 18. “95-95-95” tamoyiliga asosan shifoxonalarda klinik koʻrsatma asosida hamda ixtiyoriy tekshiruvlarni kengaytirish. Tibbiyot xodimlarini (vrach, hamshira) OIV infeksiyasi boʻyicha oʻqitish uchun trenerlar tayyorlash. OIV infeksiyasi bilan bogʻliq masalalar bilan tuman va birlamchi boʻgʻin darajasida shugʻullanuvchi tibbiyot xodimlarining bilimlarini oshirish. Reja asosida Ijrochilarning mablagʻlari, mahalliy budjet mablagʻlari, donorlik mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 19. Aholi orasida OIV bilan kasallanganlarni erta aniqlash maqsadida tekshiruvlar qamrovini oshirish. Test toʻplamlariga ehtiyojni aniqlash va buyurtma tayyorlash. Test toʻplamlarini sotib olish. Mobil brigadalar tashkil etish orqali uzoq hududlardagi aholiga OIV infeksiyasi boʻyicha tibbiy xizmat koʻrsatish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Oʻzini oʻzi OIV infeksiyasiga testdan oʻtkazish boʻyicha xalqaro tajribalarni oʻrganish. Maʼlum bir hududda sinov tariqasida oʻzini oʻzi OIV infeksiyasiga testdan oʻtkazish usuli samaradorligini oʻrganish va natijasi boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish. Reja asosida Donorlik mablagʻlari, homiylik xayriyalari, ijrochilarning mablagʻlari, mahalliy budjet mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Moliya vazirligi (T. Ishmetov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari III. OIV infeksiyasi diganostikasi va OIV infeksiyali shaxslarga tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish borasidagi tadbirlar 20. OIV infeksiyasi tarqalishi jadalligiga taʼsir koʻrsatuvchi sabablarni aniqlash, ularning faolligini baholash, OIV infeksiyali bemorlarni davolash samarasini oʻrganish boʻyicha maxsus tadqiqotlar oʻtkazish. Tadqiqot oʻtkazish boʻyicha normativ hujjat tayyorlash. Epidemiologik, serologik va ijtimoiy tadqiqotlar oʻtkazish. Olingan maʼlumotlarni tahlil qilish. Oʻtkazilgan tadbirlarning samara- dorligini baholash va amalga oshiriladigan davolash-profilaktika ishlarini yaxshilash uchun tegishli tavsiyalar ishlab chiqish. Doimiy ravishda Ijrochilarning mablagʻlari, homiylik xayriyalari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 21. Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya, Favqulodda vaziyatlar, Mudofaa vazirligi va Davlat xavfsizligi xizmati tizimidagi hamda xususiy tibbiyot muassasalari tibbiy xodimlarini OIV infeksiyasi masalalari boʻyicha oʻqitish. Oʻquv va kalendar rejalarini tuzish. Reja asosida tajribaga ega va salohiyati yuqori mutaxassislarni jalb qilgan holda oʻqitish ishlarini tashkil etish. Tibbiyot va soha xodimlarining OIV infeksiyasi masalalari boʻyicha bilimini oshirish. 2022-yil mart-aprel Ijrochilarning mablagʻlari, donorlik mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Mudofaa vazirligi (B. Kurbanov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, manfaatdor vazirliklar va idoralar 22. OIV infeksiyasiga barham berishga yoʻnaltirilgan tadbirlar oʻtkazilishini qoʻllab-quvvatlash, ushbu masalada jahon tajribasini oʻrganish va amaliyotga tatbiq etish maqsadida xalqaro va milliy ekspertlar ishtirokida turli oʻquv seminarlari va treninglarni tashkil etish va oʻtkazish. Ishtirokchilar roʻyxatini aniqlash va dasturni tasdiqlash. OIV infeksiyasi sohasida ilgʻor zamonaviy tajribani oʻrganish. OIV infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurashish va uning oldini olishda keng tajribaga ega Jahon sogʻliqni saqlash tashk?�oti (JSST), YUNEYDS (UNAIDS), YUSAID (USAID), SDS (CDC), YUNFPA (UNFPA) kabi xalqaro tashkilotlarni jalb qilish. Tajriba almashish, hamkorlik oʻrnatish, OIV infeksiyasi sohasida ilmiy izlanishlarni rejalashtirish. Reja asosida Ijrochilarning mablagʻlari, donorlik mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Tashqi ishlar vazirligi (A. Kamilov) 23. OIV infeksiyasi profilaktikasi va ijtimoiy masalalar boʻyicha ijtimoiy tarmoqlar orqali maslahat berilishini tashkil etish. Ijtimoiy tarmoqlarda OIV infeksiyasi masalalarini muntazam yoritib boruvchi alohida bloglar/saytlar faoliyatini yoʻlga qoʻyish. Bloglar/saytlar orqali targʻib etiladigan materiallarni idoralararo va hududiy ishchi guruhlar ekspertizasidan oʻtkazish. Doimiy ravishda Ijrochilarning mablagʻlari, donorlik mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), OʻzNNTMA (O. Izzatillayev).

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 21-fevral,

84-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.02.2022-y., 09/22/84/0158-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son; 24.07.2024-y., 09/24/439/0543-son)

lex.uz