📅 2022-yil 25-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 25-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 25 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 февраля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 February 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЯГОНА НИЗОМ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ТАРКИБИ
РЎЙХАТИ
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турларини бошлаш ва тугатишнинг унификациялашган тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низом 1-иловага мувофиқ;
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш билан боғлиқ маъмурий шикоятларни республика даражасида кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашларининг (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда «Лицензия» ахборот тизими орқали келиб тушадиган сўровлар бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилиги учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
3. Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун хабарномаларни республика даражасида қабул қилувчи ваколатли органлар бир ой муддатда шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгаши таркибини тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар Қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлик тўғрисидаги хабарноманинг паспортини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
5. Мазкур қарор 2022 йил 1 мартдан кучга киради.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
а) хабардор қилиш тартиб-таомиллари «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши бўйича аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини амалга оширсин;
б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом хабардор қилиш талаб этиладиган фаолиятни (ҳаракатларни) бошлаганлик ва тугатганлик ҳақида ваколатли органга хабарнома юбориш, хабардор қилувчилар фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан белгиланади.
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари билан хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органларни хабардор қилмасдан шуғулланиш тақиқланади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар) — фаолиятни (ҳаракатларни) бошлаш учун ваколатли орган томонидан қарор қабул қилинишини талаб этмайдиган, бироқ давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш, шунингдек, тегишли фаолият билан шуғулланаётган субъектларнинг ҳисобини юритиш ва фаолиятини назорат қилиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартларга риоя этиш бўйича юридик ва жисмоний шахслар ўз зиммасига мажбуриятлар қабул қилиши орқали амалга ошириладиган фаолият турлари;
хабардор қилувчилар — ваколатли органга хабарнома юборган ва хабарномалар реестрига киритилган жисмоний ёки юридик шахслар;
хабарнома — хабардор қилиш тартибида фаолиятни (ҳаракатларни) амалга оширишни бошлаш (тугатиш) учун хабардор қилувчилар томонидан ваколатли органга юбориладиган маълумотлар;
хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — хабарномани қабул қилувчи, хабардор қилиш тартиби амалга ошириладиган муайян фаолият турларини тартибга солувчи ва хабарномалар реестрини юритувчи давлат органи (унинг ҳудудий бўлинмаси) ёки бошқа ташкилот;
«Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) — лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлган тизим;
тасдиқнома — хабардор қилувчилар ўз фаолиятини бошлагани ёки тугатгани ҳақида ваколатли органни хабардор қилганини тасдиқловчи, «Лицензия» АТ орқали автоматик тарзда шакллантириладиган, матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлган ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунавий шаклдаги электрон ҳужжат;
фаолиятни амалга оширишнинг талаблари ва шартлари — хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури билан шуғулланишда хабардор қилувчилар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, шунингдек, ушбу Низомга 2 — 33-иловаларда келтирилган паспортларда белгиланган талаблар ва шартларнинг мажмуи (кейинги ўринларда — паспортлар);
хабарномалар реестри — фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, тугатилган хабардор қилувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ваколатли органларнинг маълумотлар базалари;
шикоят — ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган ҳолда, хабардор қилувчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаати.
4. Хабардор қилувчилар ўз фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисидаги хабарномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Лицензия» АТ орқали хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни бошлашдан олдин электрон шаклда юборади.
Хабарнома «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда хабарнома «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали қабул қилинган вақтдан бошлаб, ваколатли орган хабардор қилинган ҳисобланади.
5. Амалга оширилиши учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этиладиган фаолият турлари қонун билан белгиланади.
Ваколатли органни хабардор қилмасдан, хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари билан шуғулланиш тақиқланади.
2-боб. Фаолиятни амалга оширишнинг талаблари ва шартлари
6. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятга (ҳаракатларга) доир талаблар ва шартлар қуйидагилар ҳисобланади:
паспортларнинг 9-бандида келтирилган талаблар ва шартларга риоя этилиши шартлиги ҳамда уларни бажариш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олиш;
хабарномада кўрсатилган ахборотнинг ишончлилигини таъминлаш;
ходимлар билан янги меҳнат шартномалари тузилганлиги, шартномаларга ўзгартишлар киритилганлиги ва уларни бекор қилиш ҳолатларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш — тегишли фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун ходимларга нисбатан талаб мавжуд бўлган тақдирда;
хабардор қилувчиларнинг номи, юридик манзили ўзгарганлиги рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ёки филиал ва ваколатхона очилгандан сўнг ваколатли органга ўн иш куни ичида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали хабар бериш.
7. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятга (ҳаракатларга) доир талаблар ва шартларни қўпол равишда бузишга доир ҳолатлар паспортларда белгиланади.
3-боб. Фаолиятни бошлаш ҳақида хабарнома юбориш ва уни ҳисобга олиш тартиби
8. Хабардор қилувчилар электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда (талабгор — жисмоний шахслар учун ЭРИ ўрнига Мобил-ID тизимидан ҳам фойдаланиш мумкин), фаолиятни амалга оширишни бошлаши учун ваколатли органга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборади.
Америка Қўшма Штатларидаги хабардор қилувчилар фаолиятни амалга оширишни бошлаши учун ваколатли органга «us-uz.gov.uz» платформаси орқали хабарнома юбориши мумкин.
Бунда хабарномани қабул қилиш ва ҳисобга олиш жараёнлари ушбу Низомда белгиланган тартибда «Лицензия»АТ орқали амалга оширилади.
9. Хабарномани юборишда амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолият тури ёки унинг бир қисми танланади ва тегишли фаолият тури учун паспортларнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотлар киритилади (юкланади).
Бунда хабарномага илова қилинадиган (юкланадиган) тегишли ҳужжатлар электрон шаклда (PDF, PNG ёки JPEG форматда) бўлиши керак.
10. Паспортларнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотлар ва ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
11. Хабардор қилувчилар хабарномани юборишда паспортларнинг 9-бандида назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқ эканлигини тасдиқлаши лозим.
12. Хабарнома юборганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдоригача йиғим ундирилади (алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотишни бошлаганлик ҳақидаги хабарномалар бундан мустасно).
Хабарнома юборганлик учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари воситасида тасдиқланади.
13. Хабарномада маълумотлар нотўғри киритилганлиги аниқлаган тақдирда, хабардор қилувчилар нотўғри маълумотларни ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган йиғимни тўлагунига қадар ўзгартиришга ҳақли.
14. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,25 фоиз — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органлар ҳисобварағига ўтказилади.
15. Хабарномада киритилган маълумотлар «Лицензия» АТ орқали идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида автоматик тарзда таққосланади ва ўрганилади.
16. Хабарнома қуйидаги ҳолларда автоматик тарзда қабул қилинмайди:
нотўғри ёки ёлғон ахборот киритилганлиги «Лицензия» АТ орқали аниқланганда;
ушбу Низом 12-бандининг биринчи хатбошида назарда тутилган йиғим тўланмаганда;
фаолиятни (ҳаракатларни) хабардор қилиш тартибида амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартларга риоя этилганлиги ҳамда улар бажарилганлиги тасдиқланмаганда;
агар хабардор қилувчилар аввал хабарномалар реестрига айнан ўша фаолият (ҳаракатлар) бўйича киритилган бўлса ва уларнинг фаолияти (ҳаракатлари) амалга оширилаётган бўлса;
ваколатли орган ёки суд томонидан хабардор қилувчиларнинг фаолияти (ҳаракатлари) муайян муддатга тўхтатиб турилганда;
хабардор қилувчилар томонидан тегишли фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш суднинг қарорига асосан тақиқланганда.
Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан ташқари бошқа асослар билан хабарномани қабул қилмасликка йўл қўйилмайди.
17. Белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда юборилган хабарнома «Лицензия» АТ орқали автоматик тарзда қабул қилинади.
18. Қабул қилинган хабарнома асосида хабардор қилувчиларнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетида ушбу Низомнинг 3-банди еттинчи хатбошида назарда тутилган тасдиқнома автоматик тарзда шаклланади.
Бунда хабардор қилувчилар хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномани «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин. Хабардор қилувчиларнинг хоҳишига кўра мобиль алоқа рақамига SMS-хабар шаклида ҳам юборилиши мумкин.
19. Тасдиқнома давлат тилида расмийлаштирилади. Хабардор қилувчилар хоҳишига кўра тасдиқнома рус ва инглиз тилларида ёки имкон бўлса, «Лицензия» АТ имконияти доираси бошқа тилда расмийлаштирилиши мумкин.
20. Тасдиқнома юборилган хабардор қилувчилар тўғрисидаги ахборот хабарномалар реестрида автоматик равишда шакллантирилади.
4-боб. Хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини тўхтатиш, қайта тиклаш ва тугатиш тартиби
21. Хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолияти (ҳаракатлари) қуйидаги асосларга кўра муайян муддатга тўхтатилиши мумкин:
ваколатли органнинг ташаббуси билан;
фаолиятни тугатиш тўғрисида иш судда кўриб чиқилиб, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар.
22. Ваколатли орган ўзининг ташаббуси билан паспортларнинг 9-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бузилганлиги аниқланган тақдирда, хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриши мумкин.
23. Хабардор қилувчиларнинг фаолиятини тўхтатиш асослари аниқланган тақдирда, тўпланган маълумотлар ва ҳужжатлар асосида ваколатли орган (унинг ҳудудий бўлинмалари) хабардор қилувчиларнинг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириши мумкин. Текшириш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштирилади ва хабардор қилувчилар (ёки уларнинг вакили) далолатнома билан таништирилади (имзоси олинади).
24. Агарда хабардор қилувчилар (ёки уларнинг вакили) далолатнома билан танишишдан (имзо қўйишдан) бош тортган тақдирда, далолатномага бу ҳақда тегишли маълумот киритилиб, холис гувоҳлар иштирокида расмийлаштирилади.
25. Расмийлаштирилган далолатнома электрон шаклда (PDF форматда) ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида хабардор қилувчиларнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилиши шарт.
Бунда далолатнома юборилган кундан хабардор қилувчилар у билан таништирилган ҳисобланади.
26. Далолатнома тузилган кундан эътиборан бир иш куни ичида ваколатли орган хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга ва ушбу муддатда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиши лозим.
Бунда қарор ваколатли органнинг биринчи раҳбари (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан «Лицензия» АТ орқали ЭРИ билан тасдиқланади.
27. Қабул қилинган қарор «Лицензия» АТ орқали автоматик тарзда хабардор қилувчиларнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига шу куннинг ўзида юборилади ҳамда хабарномалар реестрида хабардор қилувчиларнинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида маълумот киритилади. Қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилувчилар тегишли тарзда хабардор қилиниши лозим.
28. Хабардор қилувчилар ўзининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор келиб тушган кундан эътиборан қарорда кўрсатилган муддатда аниқланган ҳолатларни бартараф этиши ва асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали ваколатли органга юбориши лозим.
29. Ваколатли орган (унинг ҳудудий бўлинмалари) камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги хабарни ва бу ҳақда асослантирувчи ҳужжатларни олгандан сўнг беш иш куни ичида маълумотларни таҳлил қилади. Заруратга кўра жойига чиққан ҳолда ўрганиши мумкин ва бу ҳақда ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган тартибда далолатнома расмийлаштирилади ва хабардор қилувчиларга етказилади.
30. Ушбу Низомнинг 27 , 28 ва 29-бандларида кўрсатилган ҳолатларда хабардор қилувчиларнинг фаолияти муайян муддатга тўхтатилган ҳисобланади.
Агар хабардор қилувчилар камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида хабарни ва асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этгандан сўнг беш иш куни ичида ваколатли орган фаолиятни қайта тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилмаса, хабардор қилувчиларнинг фаолияти қайта тикланган ҳисобланади ва хабарномалар реестрида автоматик равишда бу ҳақда маълумот чиқади.
31. Қарорда назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг бир иш куни ичида ваколатли орган:
хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши;
хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) қайта тиклаш тўғрисидаги қарорнинг электрон шаклини хабардор қилувчиларнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали юбориши;
хабардор қилувчиларнинг фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисидаги маълумотни хабарномалар реестрига киритиши лозим.
32. Хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолияти (ҳаракатлари) қуйидаги ҳолатларда тугатилиши мумкин:
хабардор қилувчилар томонидан ўз фаолиятини (ҳаракатларини) тугатиш тўғрисида ваколатли органга юборган хабарномага;
ушбу Низомда назарда тутилган талаблар ва шартлар бузилган тақдирда, суднинг қарорига асосан.
33. Хабардор қилувчилар ўз фаолиятини (ҳаракатларини) тугатиши тўғрисида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали соддалаштирилган тартибда ваколатли органга хабарнома юборади.
Бунда алоҳида маълумот ва ҳужжатларни «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПга киритиш талаб этилмайди (паспортларда алоҳида тартиб назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
Фаолиятни тугатиш тўғрисидаги хабарнома юборилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Америка Қўшма Штатларидаги хабардор қилувчилар ўз фаолиятини (ҳаракатларини) тугатиши тўғрисида «us-uz.gov.uz» платформаси орқали ваколатли органга хабарнома юбориши мумкин.
Бунда юборилган хабарнома «Лицензия» АТга келиб тушади.
34. Фаолиятни (ҳаракатларни) тугатиш тўғрисидаги хабарнома юборилгандан сўнг хабардор қилувчиларнинг фаолияти хабарномада кўрсатилган санадан тугатилган ҳисобланади ва бу ҳақда хабарномалар реестрида автоматик тарзда белги қўйилади.
35. Хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) тугатиш тўғрисидаги ариза судга ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда берилади:
хабардор қилувчилар томонидан фаолиятни (ҳаракатларни) бошлаш тўғрисида юборилган хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг ёлғон ёки нотўғри эканлиги аниқланганда;
паспортларда белгиланган талаблар ва шартлар бузилишига олиб келган камчиликлар хабардор қилувчилар томонидан белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;
белгиланган талаблар ва шартларни мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) ёки бир марта қўпол равишда бузганда, агар бу қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишига, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари поймол қилинишига, жамоат хавфсизлиги ҳолати ёмонлашишига ва атроф муҳитга зарар етказилишига олиб келган бўлса.
36. Ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган ҳолларда ваколатли орган ушбу ҳолат юзасидан мазкур Низомнинг 23 ва 24-бандларига асосан далолатнома расмийлаштиради ва бир иш куни ичида хабардор қилувчиларнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг ваколатли орган беш иш куни ичида судга хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибидаги фаолиятни (ҳаракатларни) тугатиш ҳақида даъво аризасини тақдим этади.
Судга тақдим этилган даъво аризасининг электрон шакли (PDF форматини) «Лицензия» АТ орқали хабардор қилувчиларнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилиши ҳамда бу ҳақда хабарномалар реестрига тегишли маълумотларни киритилиши шарт.
Ваколатли орган беш иш куни ичида судга хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибидаги фаолиятини тугатиш ҳақда даъво аризасини киритмаса, хабардор қилувчиларнинг фаолияти қайта тикланган ҳисобланади ва хабарномалар реестрида автоматик равишда бу ҳақда маълумот чиқади.
37. Фаолиятни тугатиш тўғрисидаги даъво аризаси судда кўриб чиқилиб, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар хабардор қилувчиларнинг фаолияти муайян муддатга тўхтатиб турилади.
38. Ваколатли орган ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган ҳолатлар юзасидан судга тақдим этадиган аризасида хабардор қилувчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликларнинг ижтимоий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда уч ойгача бўлган муддатга хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини (ҳаракатларини) тақиқлаш тўғрисида талаб қўйиши мумкин. Бунда хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) амалга оширишни тақиқлашнинг аниқ муддати суд томонидан қонунда белгиланган тартибда аниқланади.
39. Суднинг фаолияти тугатилганлиги тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ваколатли орган уч иш куни ичида бу ҳақда хабарномалар реестрига тегишли маълумотни киритади.
Хабардор қилиш фаолияти суд тартибида тугатилган шахслар махсус электрон тизимда алоҳида рўйхатга киритилади.
5-боб. Фаолиятни назорат қилиш тартиби
40. Хабарномалар реестрига киритилган ҳамда фаолиятини амалга ошираётган хабардор қилувчиларнинг белгиланган талаблар ва шартларга риоя этиши ваколатли орган (ёки унинг ҳудудий бўлинмалари) томонидан назорат қилинади.
41. Назорат қилиш қуйидаги шакллар бўйича амалга оширилади:
«Лицензия» АТ орқали хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши бўйича масофавий мониторинг;
хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ва текширувлар ҳақида мувофиқлаштирувчи ваколатли орган белгиланган тартибда хабардор этилганда жойига чиққан ҳолда текшириш орқали;
хабардор қилувчиларнинг фаолияти билан боғлиқ статистик ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш орқали.
Ваколатли органларга хабардор қилувчилар фаолиятини назорат қилиш билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш чоғида паспортларда назарда тутилмаган талаблар ва шартларнинг бажарилишини текшириш ёки улардан ушбу шартлар ва талабларнинг бажарилишини талаб қилиш тақиқланади.
42. Ваколатли орган «Лицензия» АТ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, хабардор қилувчиларнинг ходимлари талаб ва шартларга риоя қилганлиги тўғрисида киритилган маълумотлар, шунингдек ваколатли органлар ва идоралардан олинган бошқа ахборотлар асосида масофавий мониторингни амалга оширади.
43. Ваколатли орган масофавий мониторингни амалга ошириш жараёнида хабардор қилувчилар томонидан белгиланган талаблар ва шартларни бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, ўн иш кунидан кам бўлмаган муддатда аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан хабардор қилувчиларга «Лицензия» АТдаги шахсий кабинети орқали огоҳлантириш хати юборади.
Бунда хабардор қилувчиларнинг фаолиятини тўхтатишга йўл қўйилмайди.
44. Агарда огоҳлантириш хатида кўрсатилган муддатда хабардор қилувчилар аниқланган ҳолатларни бартараф этмаса ва бу ҳақда ваколатли органни «Лицензия» АТ орқали хабардор қилмаса, ваколатли орган «хавфни таҳлил қилиш» тизими натижалари асосида жойига чиққан ҳолда текшириши мумкин.
45. Хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилишини жойга чиққан ҳолда текшириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари;
«Лицензия» АТ орқали юборилган лицензиялаш, рухсат бериш ва хабарнома юбориш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузишга доир жисмоний шахсларнинг маълумотлари.
46. Ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган текширишлар белгиланган тартибда мувофиқлаштирувчи ваколатли орган хабардор этилган ҳолда амалга оширилади.
47. Хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши жойга чиққан ҳолда ўн кунгача бўлган муддатда текширилади.
6-боб. Хабарномалар реестрини юритиш тартиби
48. Хабарномалар реестрида хабардор қилувчиларнинг фаолият юритаётганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги, қайта тикланганлиги, тугатилганлиги ва бошқа ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
Хабарномалар реестри ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида юритилади.
49. Хабарномалар реестри «Лицензия» АТда электрон шаклда юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.
Хабардор қилувчилар хабарномалар реестрига киритилганлиги бўйича тасдиқномани «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали исталган вақтда чекланмаган тарзда юклаб олиши мумкин.
50. Хабарномалар реестри автоматик тарзда шакллантирилади ва унинг доимий юритилиши ва унга тегишли ўзгартиришларни киритиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Ваколатли орган хабарномалар реестрини юритишда ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларга амал қилиши лозим.
51. Ваколатли орган қуйидаги маълумотларни хабарномалар реестрига ўз вақтида киритиб боришга жавобгар:
хабардор қилувчиларнинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида;
хабардор қилувчиларнинг фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида;
хабардор қилиш тартибидаги фаолият тугатилганлиги тўғрисида.
52. Хабарномалар реестри хабардор қилувчиларнинг давлат томонидан ҳисобга олинишини таъминлаш ва улар тўғрисида маълумотлар бериш, шунингдек, хабардор қилувчиларнинг хабарномада кўрсатилган фаолияти юзасидан давлат назоратини ўрнатиш мақсадида юритилади.
53. Ҳар бир хабарномалар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:
хабардор қилувчиларнинг реестр тартиб рақами, уларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган жойи (почта манзили), юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахс учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР);
реестрга киритилган сана;
хабардор қилиш тартибида амалга оширилаётган фаолият тури ва фаолият амалга оширилаётган манзил;
хабардор қилувчиларнинг фаолият юритиш ҳолати (амалда, тўхтатилган, қайта тикланган, тугатилган) ва санаси;
хабардор қилувчиларнинг фаолияти тўхатилганлиги ёки тугатилганлиги асослари;
хабардор қилувчилар фаолиятини амалга ошириш учун қўйилган тақиқнинг қолган муддати.
54. Хабарномалар реестрининг захира нусхаси «Лицензия» АТ операторида сақланиши лозим.
55. Хабардор қилувчилар тўғрисидаги батафсил маълумотлар базаси ваколатли орган фойдаланиши учун шакллантирилади ва унда хабарномани юборишда киритиладиган барча маълумотлар ҳамда илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон нусхалари сақланади.
Ушбу маълумотлар базасида хабарномалар реестрида киритилмаган ахборотлар мавжуд бўлган тақдирда, ваколатли орган томонидан ушбу ахборотлар бошқа шахсларга ошкор қилиниши тақиқланади.
7-боб. Ваколатли органлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ва уни кўриб чиқиш тартиби
56. Хабардор қилувчилар «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларга мувофиқ ваколатли орган ҳамда унинг мансабдор шахсларининг ўз фаолиятига тааллуқли бўлган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилишга ҳақли.
57. Хабардор қилувчилар шикоятни:
ҳудудий даражадаги ваколатли органга нисбатан — унинг юқори турувчи органига;
республика даражасида ваколатли органга нисбатан ушбу идорада ташкил этилган Апелляция кенгашига (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) тақдим этади.
58. Юқори турувчи ваколатли орган ёки Апелляция кенгаши шикоят бўйича у қабул қилинган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида қарор қабул қилади.
Хабардор қилувчиларнинг талабига кўра шикоят уларнинг иштирокида кўриб чиқилиши мумкин.
Бунда юқори турувчи ваколатли орган ва Апелляция кенгаши хабардор қилувчиларнинг истагига кўра муҳокамани видеоконференц-алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказишни таъминлаши шарт.
Видеоконференц-алоқа режимида шикоятни кўриб чиқиш учун техник ва бошқа шароитларни таъминлаш ваколатли органнинг тегишли ҳудудий бўлинмасига юкланади.
59. Апелляция кенгаши йиғилиши унинг аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда, ваколатли ҳисобланади. Апелляция кенгашига ваколатли органнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари раислик қилади.
Апелляция кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакили кузатувчи сифатида иштирок этади.
60. Юқори турувчи ваколатли орган ёки Апелляция кенгаши шикоят бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:
қабул қилинган ва шикоят қилинаётган қарорни ўзгаришсиз қолдириш;
шикоят қилинаётган қарорга ўзгартиришлар киритиш;
қарорни бекор қилиш ва зарур бўлган тақдирда, янги қарор қабул қилиш.
61. Шикоят Апелляция кенгаши томонидан кўрилаётганда, қарорлар очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади. Шикоят бўйича Апелляция кенгашининг қарори барча аъзолар томонидан бир овоздан қабул қилинади. Бунда Апелляция кенгаши аъзоларидан бирортаси ҳам овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Апелляция кенгашининг ҳар бир аъзоси, шу жумладан, раис ҳам битта овозга эга бўлади.
Апелляция кенгашининг йиғилишларида кўриб чиқилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар баённома шаклида расмийлаштирилади.
Апелляция кенгаши йиғилиши материалларини тайёрлаш ва унинг баённомалари котиб томонидан расмийлаштирилади.
62. Хабардор қилувчилар шикоят юзасидан Апелляция кенгаши ёки бошқарув даражасидаги ваколатли органга нисбатан улардан юқори турувчи органларнинг қабул қилган қарорлари натижасидан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга шикоят қилишга ҳақли.
63. Ваколатли органнинг қарори ёки ҳужжати юзасидан шикоят қилинганда, шикоят юқори турувчи ваколатли орган ёки Апелляция кенгашида рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан тегишли қарор ёки ҳужжатнинг амал қилиши ва ижро этилиши тўхтатиб турилади, хабардор қилувчиларнинг фаолиятини тўхтатиш ҳолатлари бундан мустасно.
8-боб. Якунловчи қоидалар
64. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
65. Фаолият учун белгиланган талаблар ва шартлар бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш назарда тутилиши мумкин.
66. Ваколатли орган хабардор қилувчиларга нисбатан қўллаган жавобгарлик чоралари, шунингдек, хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) тугатиш тўғрисидаги ариза суд томонидан қаноатлантирилмаган тақдирда, хабардор қилувчиларга келтирган зарарларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплайди.
67. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари мазкур Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шу жумладан, «Лицензия» АТ орқали доимий мониторинг қилиб боради.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 1-ИЛОВА
НАМУНА Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi Xabarnoma qabul qilinganligi toʼgʼrisida TASDIQNOMA № 000000 «Oltinsoy Fayz» MChJ Oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim muassasalari faoliyati Tasdiqnoma reyestri boʻyicha tartib raqami: X-0000 STIR (Soliq toʻlovchining identifikatsion raqami): 000 000 000 Pochta manzili: ________________________________________________ Faoliyat (harakat) amalga oshiriladigan manzil: ________________________________________________ Vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi Xabarnoma yuborilgan sana:_________________________
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 2-ИЛОВА
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: а) заргарлик буюмларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни, шунингдек, қимматбаҳо тошларни баҳолаш; б) қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни баҳолаш, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни геммологик текшириш; в) қимматбаҳо металлардан ясалган лаборатория идишларидан, катализаторлар, катализатор сеткаларидан, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналардан, термопар, термореле, термоқаршиликдан фойдаланиш ва уларни сақлаш; г) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ташқи қопламалар тайёрлаш ва/ёки суркаш (кимёвий, электрокимёвий, пуркаш ва бошқа усуллар билан); д) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган моддаларни (тиббий препаратлар, тузлар, реагентлар, кимёвий бирикмалар ва бошқаларни) ишлаб чиқариш, қўллаш, сақлаш; е) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун дисклар, электродлар, анодлар, контактлар ва кавшарларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш; ё) тиббиёт, озиқ-овқат, алкоголь ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлардан, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш; ж) қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга ишлов бериш, уларни сайқаллаш. Табиий олмосдан ясалган фильерлар, волоклар, олмосли учликлардан, табиий олмосдан ясалган олмосли асбобдан ва бурғилаш олмосли асбобидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш. Олмосли асбобини рекуперация қилиш ишларини амалга ошириш; з) қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни таҳлил қилиш ҳамда уларнинг асиллик даражасини назорат қилиш ишлари; и) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган маиший техника, ташкилий техника, тиббиёт техникаси ва бошқа буюмларни қисмларга ажратиш, уларга дастлабки ишлов бериш, турларга ажратиш, босма платаларни утилизация қилиш; й) узелларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш ҳамда утилизация қилиш, шунингдек, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратишдан ва утилизация қилишдан олинган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарига топшириш; к) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндиларни кейинчалик қайта ишлаш (аффинаж) корхоналарига топшириш учун тўплаш (тайёрлаш), қисмларга ажратиш, саралаш, уларга дастлабки (бирламчи) қайта ишлов бериш; л) қимматбаҳо металлардан ҳарбий ва/ёки авиация техникасини таъмирлашда фойдаланиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ҳарбий ва/ёки авиация техникаси чиқиндиларини сақлаш ва улардан фойдаланиш; м) ҳарбий ва/ёки авиация техникасидан таркибида қимматбаҳо металлар бўлган радиодеталлар ва элементларни ажратиб олиш, ҳарбий ва/ёки авиация техникасининг таркибида қимматбаҳо металлар бўлган чиқиндиларини тўплаш ва қайта ишлаш корхоналарига топшириш; н) таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар бўлган буюмлар ҳамда предметларни кўргазмаларга қўйиш, сақлаш ва реставрация қилиш; о) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган предметларни (давлат органларининг қарорларига кўра давлат даромадига ўтказилган) реставрация қилиш (таъмирлаш); п) таркибида кумуш мавжуд бўлган ва ёруғликка таъсирчан материаллардан, кинофоторентген-плёнкалар, кинофоторентген-пластинкалар ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган худди шундай материаллардан фойдаланиш. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); е) амалга ошириш режалаштирилаётган фаолият тури; ё) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар-хил оғирликдаги). 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Давлат солиқ қўмитаси. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга оширганда, белгиланган талабларга мос мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари мавжудлиги; б) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, ускуналар ва бошқа техника воситаларининг мавжудлиги; в) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашё билан ишлаганда, ишлаб чиқариш мақсадларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланилганда, қимматбаҳо металлардан авиация ва/ёки ҳарбий техникада фойдаланилганда:* қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга оширишга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; хабардор қилувчилар томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиш, сарфлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш юзасидан талабларга мажбурий риоя қилиниши, қимматбаҳо металларнинг чиқинди ва парчаларини қайта ишлаш корхоналарига топшириш учун тайёрлаш, қадоқлаш, ташиш ва қабул қилиш-топшириш шартларига мажбурий риоя қилиниши; ваколатли орган томонидан белгилаган муддатлар ва шакллар бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳаракати ҳақидаги ҳисоботлар тақдим этиш; г) таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналар билан ишлаганда: таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналар билан ишларни амалга оширишга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиш, сарфлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш юзасидан талабларга ариза берувчи томонидан мажбурий риоя қилиниши, қимматбаҳо металларнинг чиқинди ва парчаларини қайта ишлаш корхоналарига топшириш учун тайёрлаш, қадоқлаш, ташиш ва қабул қилиш-топшириш шартларига мажбурий риоя қилиш; д) ижтимоий-маданий мақсадларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланилганда: ижтимоий-маданий мақсадларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш юзасидан талабларни тартибга солувчи норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиш, ҳисобини юритиш ва сақлаш юзасидан талабларга ариза берувчи томонидан мажбурий риоя қилиш. 10. Изоҳ: Ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида хабарнома юборилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 3-ИЛОВА
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: а) шахсий буюртма асосида аҳоли томонидан тақдим этилган материаллардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини таъмирлаш. Ўз ишлаб чиқаришидан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас) ; б) заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш. Ўз ишлаб чиқаришидан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас). 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) фаолиятини амалга ошириш жойи (манзили, кадастр рақами); в) яшаш манзили; г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) амалга ошириш режалаштирилаётган фаолият турлари (ёки уларнинг қисмлари); ё) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги); Юридик шахслар учун: ж) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; з) почта ҳамда электрон почта манзили; и) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); й) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); к) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами); л) амалга ошириш режалаштирилаётган фаолият турлари (ёки уларнинг қисмлари); м) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги). 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Адлия вазирлиги ; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги . 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун талаб ва шартларга мос мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларнинг мавжудлиги; б) заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техник база, ускуналар ва бошқа техника воситаларининг мавжудлиги ва ушбу ҳолат Савдо-саноат палатаси томонидан тасдиқланганлиги; в) қуйидаги қўшимча талаб ва шартларга риоя этиш: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ва/ёки низом жамғармасида камида 50 фоиз давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун: фаолият кўрсатадиган жойда ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, техник мустаҳкамлик йўриқномалари, материаллар, хомашё ва тайёр буюмларни сақлаш қоидаларига белгиланган талабларга мувофиқ риоя этилишини таъминлаш; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш бўйича талабларни тартибга солувчи техник ва норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги (қимматбаҳо металларни сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича объект ичидаги йўриқномалар, техник қайдлар, маршрут технологиялари харитаси, бичиш хариталари, барча операциялар учун операциялар бўйича нормативлар, қимматбаҳо металларни сарфлашнинг батафсил операция нормалари ва жамланган нормалари); заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун малакали ходимларнинг мавжудлиги; хабардор қилувчининг қимматбаҳо металларни олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш тартиби, қимматбаҳо металларни тайёрлаш, қадоқлаш, транспортировка қилиш, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш корхоналарига топшириш тартибига риоя қилиш бўйича талабларни сўзсиз бажариши;* қимматбаҳо металларнинг келиб тушиши, сарфланиши ва хомашёда, ярим тайёр маҳсулотлар, тугалланмаган ишлаб чиқаришда ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмларда уларнинг қолдиқларини, шунингдек, ушбу бойликлар чиқиндилари ва йўқотишларнинг қатъий ҳисобини юритиш; хомашёда, ярим тайёр маҳсулотлар, тугалланмаган ишлаб чиқаришда ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмларда, барча сақлаш жойлари ҳамда бевосита ишлаб чиқаришда уларнинг қолдиқларини ҳар чоракда хатловдан ўтказиш; қимматбаҳо металлар ҳосил бўладиган жойлар ва манбаларда уларнинг барча турдаги парчалари ва чиқиндиларини тўлиқ тўплаш, ҳисобга олиш ҳамда сақлашни таъминлаш; ваколатли органга белгиланадиган шакллар бўйича ва муддатларда қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар ҳаракати тўғрисида ҳисоботларни тақдим этиш; Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмайдиган ва/ёки низом жамғармасида камида 50 фоиз давлат улушига эга бўлмаган юридик шахслар учун: белгиланган талабларга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативлари, техник мустаҳкамлик бўйича йўриқномалар мавжудлиги; фаолият жойида мустақил равишда ишлаб чиқилган норма ва қоидалар асосида материаллар, хомашё ва тайёр буюмларни ҳисобга олиш, сарфлаш, сақлаш; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш учун мустақил равишда ишлаб чиқилган норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги; якка тартибдаги тадбиркорлар учун: хабардор қилувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш бўйича мустақил ишлаб чиқилган тартибга риоя қилиши шарт; г) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун махсус шартлар:* хабарнома қабул қилинганлиги ҳақидаги тасдиқномада хабардор қилувчига ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси берилади (лотин алифбосининг учта катта ҳарф белгилари). Шахсий тамғани беришда аввал ишлатилган ҳарфлар комбинациясини бошқа хабардор қилувчиларга такроран беришга йўл қўйилмайди; шахсий тамғани тайёрлаш учун тадбиркорлик субъекти мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасига хабарнома қабул қилинганлиги ҳақидаги тасдиқнома билан мурожаат қилади; шахсий тамға хабарнома юборилгандан кейин 90 кун ичида Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказилиши лозим; д) Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган ва тегишли сертификатга эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги; 10. Изоҳ: Ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини механик (зарб) ёки лазер усуллари ёрдамида туширишга рухсат этилади. Бунда заргарлик буюмларига лазер усуллари ёрдамида туширилган шахсий тамғанинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ишлаб чиқарувчининг зиммасига юкланади. Тадбиркорлик субъекти заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни ўз хоҳишига кўра тугатганда ва маълум бир вақтдан сўнг фаолиятни қайта тиклашни истаганда, ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси умумий асосларга кўра берилади. қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчилар мустақил тақдим этадиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари қуйидаги шаклларда бўлиши лозим: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Т/р Қимматбаҳо металл тури Асиллик даражаси белгисининг шакли * Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асиллик даражалари 1. Олтин 375, 500, 585, 750, 875, 916, 958, 999. 2. Кумуш 800, 875, 925, 960, 999 3. Платина 850, 900, 950, 999 4. Палладий 500, 850, 999
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 4-ИЛОВА
Заргарлик буюмларини ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Заргарлик буюмларини ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: а) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан чакана савдо қилиш (шу жумладан, хорижий давлатлардан сотиш учун олиб келинган), қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар билан воситачилик савдоси; б) ахборот-коммуникация технологияларидан (онлайн-дўконлардан) фойдаланган ҳолда, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг чакана савдоси; в) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар билан божсиз савдо зоналарида чакана савдо қилиш (duty free); г) қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган буюмларни сотиб олиш, қимматбаҳо металларнинг парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш; д) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан улгуржи савдо қилиш (шу жумладан, хорижий давлатлардан сотиш учун олиб келинган). 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами); е) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги). 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Адлия вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги . 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларнинг мавжудлиги; б) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар билан савдо қилиш учун зарур бўлган моддий-техника база, ускуналар, ўлчаш ва бошқа техника воситаларининг мавжудлиги ҳамда ушбу ҳолат Савдо-саноат палатаси томонидан тасдиқланганлиги; в) заргарлик буюмининг тамғасида белгиланган даражага мос келадиган ашёларни сотиш;* г) Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган ва тегишли сертификатга эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги. 10. Изоҳ: Ҳар бир фаолият юритиш тури ва манзилига (филиалига) алоҳида хабарнома юборилади. Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолияти йўналишида онлайн-дўкон шаклидаги тадбиркорлик субъектлари учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларнинг ҳамда ўлчаш воситаларининг мавжудлиги талаб этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 6-ИЛОВА
Қўшимча таълим фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Қўшимча таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг кичик турлари: а) болалар учун нодавлат қўшимча таълим, шу жумладан, болалар учун чет тилларини ўргатиш фаолияти; б) катта ёшдагилар учун нодавлат қўшимча таълим, шу жумладан, катта ёшдагилар учун чет тилларини ўргатиш фаолияти. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор 4. Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: Якка тартибдаги тадбиркор учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); Юридик шахс учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ва электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); Якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс учун: а) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами), фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно; б) таълим йўналишлари, курслар ва касблар рўйхати; в) педагог кадрлар (шу жумладан хорижий ўқитувчилар) ҳақида маълумот: фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлган тақдирда); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси; чет эл фуқаролари бўлган педагог ходимлар томонидан бериладиган таълим, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш фаолияти бўйича камида икки йиллик иш стажини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси; чет тилларига ўқитган ҳолларда, хорижий тил ўқитувчиларининг камида B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификатининг рақами ва санаси ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатлари PDF нусхаси; чет тилларга ўқитган ҳолларда педагогларнинг малакасини оширганлиги ҳақида сертификат нусхаси; г) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари; д) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно; е) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормалари, қоидалари ва нормативларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосасининг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) ўқув режаси ва дастури қўшимча таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши; а 1 ) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида ёлғон ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги;* б) таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (ушбу талаб фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди); в) ҳар бир тўгарак раҳбари ўқув қўлланма билан таъминланганлиги; г) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги)нинг ахборот тизимига қуйидаги маълумотлар тўғри ва ишончли киритилишини таъминлаш: таълим ташкилоти тўғрисида; таълим олувчилар тўғрисида; педагог ходимлар, тўгарак раҳбарлари, тренерлар тўғрисида; таълим жараёни тўғрисида; д) таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;* е) таълим олувчиларнинг минимал ва максимал сони: индивидуал (якка) тарзда; тўгаракда — 40 нафаргача; е 1 ) чет эл фуқаролари бўлган педагог ходимлар берадиган таълим, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш фаолияти бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши;* ё) педагог ходимларнинг илмий салоҳияти даражаси: олий маълумотли — 50%; ўрта махсус ва касбий маълумотли — 40%; ўрта маълумотли — 10%. ж) таълим ташкилотининг ҳудуди: девор ёки панжара билан ўралганлиги; тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; з) таълим ташкилотидаги хоналар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчами: дарс машғулотлари учун: тўгарак машғулотлари хонаси — 15 м 2 ; устахона — 30 м 2 (агар мавжуд бўлса); студия ва индивидуал машғулотлар хонаси умумий майдони — 20 м 2 (агар мавжуд бўлса); умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналари — 25 м 2 (агар мавжуд бўлса); и) ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар: электрон ёки оддий доска — 1 дона; проектор — 1 дона; аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс; и 1 ) таълим жараёни овозли видеоёзувга қайд этилиши (бунда овозли видеоёзув камида бир ой давомида сақланиши лозим);* й) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормалари, қоидалари ва нормативларига мувофиқ бўлиши; к) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2009 йил 4 июндаги 0266-09-сон Ногиронлар ва аҳолининг имконияти чекланган катта ёшдаги ва болалар гуруҳлари томонидан фойдаланиладиган турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши; л) қўшимча таълим бўйича таълим олганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилиши; м) чет тилларга ўқитган ҳолларда, чет тили ўқитувчиларида B2 ва ундан юқори даражадаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисида давлат намунасидаги малака сертификати ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификати (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) мавжуд бўлиши;* н) чет тилларига ўқитган ҳолларда, педагогларнинг тегишлича касбий ривожлантириш таълим ташкилотларида малакаси оширилган бўлиши ҳамда ҳар уч йилда малакаси ошириб борилиши.* 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 7-ИЛОВА
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолияти 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами), сайёр шаклда ва масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно; е) таълим йўналишлари, курслар ва касблар рўйхати; ё) педагог кадрлар ҳақида маълумот: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; яшаш жойининг манзили; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси; ж) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари; з) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно; и) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосасининг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва дастурининг мавжудлиги; а 1 ) таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажми эгалланишини, шунингдек, касбий билим, кўникма ва малакаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлашга оид фаолиятга мос келмайдиган таълим фаолиятини амалга оширмаслик;* б) таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (ушбу талаб сайёр шаклда ва масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди); в) қуйидаги ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги: таълим олувчиларнинг тавсиявий хусусиятга эга ўқув адабиётлари (ўқув-методик қўлланмалар) билан таъминланганлиги — ҳар 6 нафар таълим олувчига 1 тўплам; электрон дарслик ва бошқа ўқув материаллари билан таъминланганлиги — ҳар бир таълим олувчиларга; ҳар бир ўқитувчига ўқув қўлланмаси ва қўшимча адабиётлар; г) Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимига қуйидаги маълумотларни тўғри ва ишончли киритилишини таъминлаш: таълим ташкилоти тўғрисида; таълим олувчилар тўғрисида; педагог ходимлар тўғрисида; таълим жараёни тўғрисида; д) таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;* е) таълим олувчиларнинг минимал ва максимал сони: индивидуал (якка) тарзда; кичик гуруҳда — 20 нафаргача; катта гуруҳда — 30 нафаргача; ё) ўқитувчиларнинг илмий салоҳият даражаси: институт шакли учун: илмий даражага ва (ёки) илмий унвонга эга бўлган ўқитувчиларнинг минимал улуши — 50%; олий маълумотли ўқитувчиларнинг минимал улуши — 50%; факультет (бўлим, марказ) шакли учун: илмий даражага ва (ёки) илмий унвонга эга бўлган ўқитувчиларнинг минимал улуши — 40%; олий маълумотли ўқитувчиларнинг минимал улуши — 60%; курс шакли учун ўқитувчиларнинг таянч маълумоти (мутахассислиги, ихтисослиги) улар машғулот олиб борадиган модулларга мувофиқ бўлиши; ж) асосий штатдаги ўқитувчилар улуши — 15%; з) фаолият амалга ошириладиган жойнинг девор ёки панжара билан ўралганлиги; тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; ичимлик суви ва канализация билан таъминланганлиги; и) таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходимлар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчами: дарс машғулотлари учун: ўқув аудиториялари — 20 м 2 ; умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналари — 25 м 2 ; техник ва махсус лабораториялар — 30 м 2 ; алоҳида кабиналарга ажратилган фонозаллар — 12 м 2 ; й) ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар: электрон ёки оддий доска — 1 дона; проектор — 1 дона; аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс; к) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2016 йил 6 майдаги 0330-16-сон Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари билан тасдиқланган Олий ўқув юртларини лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган гигиеник талабларга мувофиқ бўлиши; л) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2009 йил 4 июндаги 0266-09-сон Ногиронлар ва аҳолининг имконияти чекланган катта ёшдаги ва болалар гуруҳлари томонидан фойдаланиладиган турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши; м) қайта тайёрлаш бўйича таълим олганлик тўғрисидаги диплом ҳамда малака ошириш бўйича таълим олганлик тўғрисида сертификат берилиши. 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 8-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолияти 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисоб варағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами); е) ўқитувчи ва амалий бошқарув инструкторлари ҳақида маълумот: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси; қайта тайёрлашдан ўтганлиги тўғрисида диплом (агар мавжуд бўлса); ё) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари; ж) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида берилган хулосанинг санаси ва рақами; з) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосасининг санаси ва рақами. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) таълим жараёнини ташкил этиш учун ўқув режаси ва дастурининг мавжудлиги; б) таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги; в) ҳар бир таълим олувчининг ўқув қўлланма ва қўшимча адабиётлар билан таъминланганлиги; г) Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ахборот тизимига қуйидаги маълумотлар тўғри ва ишончли киритилишини таъминлаш:* таълим ташкилоти тўғрисида; таълим олувчилар тўғрисида (ҳар янги гуруҳ ташкил этилганда янгилаб борилиши лозим); педагог ходимлар ҳамда ҳ?йдовчи-йўриқчилар тўғрисида; таълим жараёни тўғрисида; д) таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;* е) таълим олувчиларнинг максимал сони гуруҳда — 25 нафаргача; ё) педагог ходимларнинг минимал сони: автотранспорт мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга ўқитувчилар сони — 25 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги; шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга йўриқчилар (парамедиклар) сони — 1 нафар; ж) таълим ташкилоти ва унинг ҳудуди учун талаблар: тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; ҳожатхона ҳар бири камида 40 м 2 майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган камида иккита хонанинг (аудитория) мавжудлиги; йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича хонанинг мавжудлиги; таълим олувчиларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун камида 10 дона компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида хонанинг мавжудлиги; з) компьютер техникалари Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги ёки ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилганлиги; и) ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар: ўлчами 1500х1000 мм, 1500х2000 мм ёки 2500х2000 мм бўлган электрон ёки оддий доска — 1 дона; проектор ёки экран ўлчами камида 43 дюйм бўлган телевизор — 1 дона; аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс; й) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2009 йил 4 июндаги 0266-09-сон Ногиронлар ва аҳолининг имконияти чекланган катта ёшдаги ва болалар гуруҳлари томонидан фойдаланиладиган турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши; к) автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисида сертификат берилиши. 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 9-ИЛОВА
Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); е) фаолият билан шуғулланувчи шахснинг (раҳбарнинг) тегишли йўналиш бўйича олий маълумотга, «муҳандислик» йўналиши бўйича камида уч йил иш стажи ва махсус тайёргарликка эга бўлганлиги тўғрисида маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт рақами, серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатни тан олиш тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси; ишлар раҳбарининг тегишли ихтисослик бўйича махсус тайёргарликдан ўтгани ёки малака оширганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг (сертификат, гувоҳнома ва бошқа) PDF ёки JPEG форматдаги нусхаси; ё) фаолият билан шуғулланувчи иш бажарувчиларнинг маълумоти: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт рақами, серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатни тан олиш тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси иш бажарувчиларнинг тегишли ихтисослик бўйича махсус тайёргарликдан ўтгани ёки малака оширганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг (сертификат, гувоҳнома ва бошқа) PDF ёки JPEG форматдаги нусхаси (камида 2 нафар ходимнинг маълумотлари киритилади). 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги . 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) юридик шахснинг доимий штатида электроника ва асбобсозлик, информатика ва ахборот технологиялари ва электротехника соҳасида «муҳандислик» йўналиши бўйича олий маълумотга, шунингдек, ушбу йўналишлар бўйича камида уч йил иш стажига ҳамда ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича махсус тайёргарликка эга бўлган ишлар раҳбарининг мавжуд бўлиши; б) ишлар раҳбари тегишли ихтисослик бўйича ҳар тўрт йилда камида бир маротаба махсус тайёргарликдан ўтиб малакасини ошириши ва буни тасдиқловчи тегишли ҳужжатга эга бўлиши; в) ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш юзасидан топширилган объектлар ҳисобини (реестрини) олиб бориш ва уларни ишлатишнинг бутун даврида лойиҳаларнинг ва бошқа ҳужжатларнинг (ёки уларнинг нусхаларининг) сақланишини таъминлаши;* г) иш бажарувчилар қуйидаги тегишли малака, касб-ҳунар, техник маълумот(га) ёки йўналиш бўйича махсус курсларни тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлишлари шарт**: ёнғинни автоматик тарзда ўчириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича — қўлда электр пайвандловчи (газ билан пайвандловчи) ёки санитария-техник ускуналарни монтаж қилувчи 4-разряддан паст бўлмаслиги; ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича — электроника ва электротехника соҳасида 3-разряддан паст бўлмаслиги; д) юридик шахс доимий штатида бўлган ёки айрим ишларни бажариш учун ўзаро шартнома тузиш орқали жалб этилаётган субпудрат ташкилоти мутахассиснинг тегишли касб-ҳунар ёки техник маълумоти ва малакаси бўйича разрядини кўрсатиб ўтиши; е) хабардор қилиш тартибидаги фаолиятни амалга ошириш учун қуйидаги моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжуд бўлиши:** комбинациялаштирилган прибор (қурилма маркаси кўрсатилсин). мегомметр (қурилма маркаси кўрсатилсин); шумомер (қурилма маркаси кўрсатилсин); электр кавшарлагич (электропаяльник); электр перфоратор; электр пирмадаста (электродрел); чилангар асбоблари тўплами; электр монтаж асбоблари тўплами; монтаж қилувчининг каскаси; монтаж қилувчининг белбоғи; нарвон; икки ёққа очиладиган нарвон; компрессор (ёнғинни автоматик тарзда ўчириш фаолияти учун татбиқ этилади); лойиҳа-смета ҳужжатларини сақлаш учун сейф; 20 кв.м.дан кам бўлмаган хизмат хонаси; 20 кв.м.дан кам бўлмаган асбоб-ускуналарни ва техник воситаларни сақлаш учун хона ёки махсус ажратилган жой. Бунда ўлчаш воситалари метрологик текширув (қиёслаш) натижалари бўйича мувофиқлик сертификатига эга бўлиши ҳамда ушбу сертификат муддатлари амалда бўлиши лозим; ё) хабардор қилувчи томонидан ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти тури билан шуғулланишда, хабардор қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, норматив ҳужжатлар ва стандартлар талабларига риоя этиши ва қуйидаги техник ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши: РДПБ 01-001:2007 «Автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари. Ўрнатиш талаблари. Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари»; РДПБ 01-002:2007 «Ёнғиндан дарак бериш қурилмалари. Ўрнатиш талаблари. Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари»; РДПБ 01-003:2008 «Ёнғин автоматикаси қурилмалари. Техник хизмат кўрсатиш ва режали- огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари»; РДПБ 01-004:2010 «Ёнғин ўчириш қурилмасининг, ёнғин ва қўриқлаш хабар жойларининг график шартли белгиланиши»; ШНК 2.04.09-2007 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси»; ж) ишларни бажариш вақтида ишлатиладиган маҳсулотлар ва материаллар лойиҳанинг ўзига хос хусусиятларига, давлат стандартларига, техник шартларга мувофиқ ҳамда тегишли сертификатларга ва техник паспортларга эга бўлиши; з) хабардор қилувчи томонидан объектларда ўрнатилган ёнғинни автоматик тарзда ўчириш, ёнғин сигнализация қурилмалари тўғрисидаги ахборотларнинг, шунингдек, объектни қўриқлаш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш тизими тўғрисида хабардор қилиш фаолиятини амалга ошириш жараёнида маълум бўлиб қолган бошқа маълумотларни муҳофаза қилишга йўналтирилган чора-тадбирларнинг кўрилиши; и) қурилмаларни монтаж қилиш жараёнида буюртмачи ва Давлат ёнғин назорати органлари билан келишмасдан, лойиҳавий ечимлар ёки кўрик далолатномасидан четга чиқиш ман этилади; й) ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларининг техник воситаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишлари жараёнида ушбу соҳада мавжуд бўлган кўрсатма ва норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга риоя этиш, шу билан бирга ишлаб чиқариш ҳужжатларини тузиш ва олиб бориш. 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ** Монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарувчилар, юридик шахснинг доимий штатда бўлиши, шу жумладан, ўзаро шартнома тузган ҳолда мутахассисларни ёки субпудрат ташкилотларини жалб этиши мумкин.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 10-ИЛОВА
Қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти ёки унинг бир қисми 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи орган: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); е) фаолият билан шуғулланувчи шахснинг (раҳбарнинг) электроника ва электротехника соҳасида «муҳандислик» йўналиши бўйича олий маълумотга шунингдек тегишли ихтисослик, сигнализация қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича камида уч йил иш стажи ва махсус тайёргарликка эга бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси; сертификатлар ва малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги бошқа ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса PDF форматда юкланади); ё) фаолият билан шуғулланувчи иш бажарувчиларнинг маълумоти: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси; сертификатлар ва малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги бошқа ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса PDF форматда юкланади). 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги . 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) юридик шахснинг доимий штатида электроника ва электротехника соҳасида «муҳандислик» йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган ишлар раҳбарининг мавжуд бўлиши; б) монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарувчилар, юридик шахс доимий штатда бўлиши, шу жумладан, ўзаро шартнома тузган ҳолда мутахассисларни ёки субпудрат ташкилотларни жалб этиши мумкин; в) ишлар раҳбарининг тегишли ихтисослик бўйича ҳар тўрт йилда камида бир маротаба махсус тайёргарликдан ўтиб малакасини ошириш; г) иш бажарувчилар қуйидаги тегишли касб-ҳунар, техник маълумотга ёки йўналиш бўйича махсус курслар сертификатига эга бўлишлари шарт: қўлда электр пайвандловчи (газ билан пайвандловчи) ёки санитария-техник ускуналарни монтаж қилувчи 4-разряддан паст бўлмаган; электроника ва электротехника соҳасида 3-разряддан паст бўлмаган; д) юридик шахс доимий штатида бўлган ёки айрим ишларни бажариш учун ўзаро шартнома тузиш орқали жалб этилаётган субпудрат ташкилот мутахассиснинг тегишли касб-ҳунар ёки техник маълумоти ва малакаси бўйича разрядини кўрсатиб ўтиши; е) хабардор қилувчида хабардор этиш фаолиятини амалга ошириш учун қуйидаги моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжуд бўлиши: комбинациялаштирилган прибор (қурилма маркаси кўрсатилсин); мегомметр (қурилма маркаси кўрсатилсин); шумомер (қурилма маркаси кўрсатилсин); электр кавшарлагич (электропаяльник); электр перфоратор; электр пирмадаста (электродрел); чилангар асбоблари тўплами; электр монтаж асбоблари тўплами; монтаж қилувчининг каскаси; монтаж қилувчининг белбоғи; нарвон; лойиҳа смета ҳужжатларини сақлаш учун сейф; 20 кв.м.дан кам бўлмаган хизмат хонаси; 20 кв.м.дан кам бўлмаган асбоб-ускуналарни ва техник воситаларни сақлаш учун хона ёки махсус ажратилган жой. Бунда ўлчаш воситалари метрологик текширув (қиёслаш) натижалари бўйича мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши ҳамда ушбу сертификат муддатлари амалда бўлиши; ё) қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти тури билан шуғулланишда хабардор қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, стандартлар талабларига риоя этиши ва қуйидаги техник ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши: РДПБ 01-004:2010 «Ёнғин ўчириш қурилмасининг, ёнғин ва қўриқлаш хабаргохларининг график шартли белгиланиши»; ШНК 2.04.09-2007 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси» ва бошқа шу соҳадаги норматив ҳужжатлар; ж) қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш юзасидан топширилган объектларни ҳисобини (реестрини) олиб бориш ва уларни ишлатишнинг бутун даврида лойиҳаларнинг ва бошқа ҳужжатларнинг (ёки уларнинг нусхаларининг) сақланишини таъминлаш;* з) ишларни бажариш вақтида ишлатиладиган маҳсулотлар ва материаллар лойиҳанинг ўзига хос хусусиятларига, давлат стандартларига, техник шартларга мувофиқ бўлиши ва тегишли сертификатларга, техник паспортларга ва уларнинг сифатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларига эга бўлиши; и) объектларда ўрнатилган қўриқлаш техник воситалари ва тизимлари тўғрисидаги ахборотларнинг, шунингдек, объектда ишларни бажариш жараёнида маълум бўлиб қолган бошқа маълумотларни муҳофаза қилишга йўналтирилган чора-тадбирларнинг кўрилиши зарур; й) қурилмаларни монтаж қилиш жараёнида буюртмачи ва қўриқлаш бўлинмалари билан келишмасдан лойиҳавий ечимлар ёки кўрик далолатномасидан четга чиқиш ман этилади; к) қўриқлаш техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишлари жараёнида ушбу соҳада мавжуд бўлган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этиш, шу билан бирга ишлаб чиқариш ҳужжатларини тузиш ва олиб бориш. 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 11-ИЛОВА
Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш 3. Хабардор қилувчитоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, таълим ташкилотлари, маданият муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида жойлашмаган бўлиши;* б) фискал хотирага эга онлайн назорат-касса машиналаридан ва (ёки) виртуал касса тизимларидан, шунингдек, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий фойдаланиш;* в) электрон ҳисоб-фактурадан мажбурий тартибда фойдаланиши шарт; г) «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари талабларига қатъий риоя қилиш; д) алкоголь маҳсулотлари сотиладиган жойларда уларнинг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилган бўлиши;* е) алкоголь маҳсулотларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархлардан паст нархларда сотмаслик; ж) алкоголь маҳсулотларини сотишда акциз маркаларини қўллаш (пиво, табиий ва кўпикланадиган вино бундан мустасно) ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;* 10. Изоҳ: Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарнома ҳар бир савдо объекти учун алоҳида юборилади. Алоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим алкоголь маҳсулотларини сотиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган вақтдан бошлаб тўланади. Бунда хабарнома ойнинг йигирманчи санасигача юборилганда йиғим жорий ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома ойнинг йигирма?чи санасидан кейин юборилганда кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш тўхтатилганда ёки тугатилганда, йиғим ҳисобланиши кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади. Алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов шаклида жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланиши лозим. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида хабарнома юборган шахслар томонидан пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида хабарнома юборилиши талаб этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 12-ИЛОВА
Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг бир қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг бир қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолият 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор 4. Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили ҳамда электрон почта манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолиятни амалга ошириш манзил(лар)и; е) автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш фаолиятининг тури; Юридик шахслар учун: ё) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; ж) почта ҳамда электрон почта манзили; з) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); и) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); й) фаолият амалга ошириладиган жой манзил(лар)и; к) автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш фаолиятининг тури; Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун: л) ташкилот стандартининг (Тs) электрон нусхаси; м) намуналарнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилган қабул-синов далолатномаси рақами ва санаси; н) автортранспорт воситаларига газ баллони жиҳозларини ўрнатиш бўйича хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти автотранспорт воситасининг алоҳида моделлари конструкциясининг техник лойиҳаси электрон нусхаси; о) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан берилган баллонларни техник шаҳодат синовидан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг рақами ва санаси; п) Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан берилган газ баллони ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш бўйича лабораториянинг аккредитация гувоҳномасининг рақами ва санаси. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) ташкилот стандарти (Тs) талабларига, экология соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мажбурий риоя қилиш; б) тегишли ҳаракатни ва (ёки) белгиланган фаолиятни бажариш ёки амалга ошириш учун ишлаб чиқариш-техник базанинг (бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари, технологик жиҳозлар, тайёргарликдан ўтган ходимлар) мавжуд бўлиши; в) ёнғин хавфсизлигига, автотранспорт воситасининг сақланишига, техника хавфсизлигига риоя қилишга оид талабларни бажариш;* г) фақат тегишли ҳужжатлари (эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, тақдим этилган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки автомототранспорт воситаси мазкур шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) мавжуд бўлган автомототранспорт воситаси эгаларига хизмат кўрсатиш;* д) хабарнома юборишда кўрсатилган доирада тегишли ҳаракатни бажариш ва (ёки) белгиланган фаолиятни амалга ошириш; е) фаолиятни амалга оширишда саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш. 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 13-ИЛОВА
Автовокзал (автостанция) фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Автовокзалнинг (автостанциянинг) фаолиятини бошлаганлиги ёки тугатганлиги ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Автовокзалнинг (автостанциянинг) фаолиятини амалга ошириш 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарнома қабул қилувчи орган: Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами; ё) фаолият тоифасига оид қуйидаги маълумотлар: бир вақтнинг ўзида йўловчи сиғими; бир суткадаги жўнатишлар сони; йўловчилар учун кутиш зали сиғими; санитария-гигиена хоналари сони; чиптахоналар (кассалар) сони. турғун металл детекторлар сони; қўл металл детекторлар сони; видеокузатув камералари сони. Халқаро йўналишларда йўловчиларни ташишга хизмат кўрсатишда қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ж) ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишга масъул бўлган ходим тўғрисида маълумот: паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; дипломи рақами ва санаси. з) автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказишга масъул бўлган шахс тўғрисида маълумот: паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; дипломи рақами ва санаси. и) автовокзалнинг (автостанциянинг) номи. ** 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги. 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) хабарномада назарда тутилган йўловчиларнинг айнан бир вақтдаги сиғими, автотранспорт воситаларини бир суткада жўнаб кетиши сонини таъминлаш; б) автовокзал (автостанция)нинг биносида қуйидагиларнинг мавжуд бўлиши: ҳайдовчилар узоқ вақт дам олиш хонаси; она ва бола хонаси; ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш хонаси (халқаро йўналишларда йўловчиларни ташишга хизмат кўрсатишда) ;* санитария-гигиена ва маданий-маиший хона; чиптахоналар (кассалар); в) йўловчилар учун кутиш залларида, чипта кассаларида ҳамда йўловчилар кўп тўпланадиган бошқа жойларда видеокузатув камераларининг ўрнатилганлиги, автовокзал (автостанция) периметри бўйича тўсиқларнинг, автовокзал (автостанция)га кириш-чиқиш жойларида шлагбаумларнинг мавжудлиги; г) автовокзалга кириш жойларида йўловчиларни ва уларнинг багажини текшириш учун турғун металл детекторлар билан жиҳозланган текшириш постларининг мавжудлиги. д) халқаро йўналишларда йўловчиларни ташишга хизмат кўрсатишда рейсга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўриги бўйича талабларни бажариш.* 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ** Автовокзал, автостанцияга Транспорт вазирлигининг таклифига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан ном берилади ҳамда уларнинг номлари ўзгартирилади.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 14-ИЛОВА
Ноширлик фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Ноширлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: а) ижтимоий-сиёсий нашрлар — ижтимоий-сиёсий мавзулар, ташвиқот ва тарғибот хусусиятига эга бўлган асарни ўз ичига олган ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган нашр; б) адабий-бадиий нашрлар — бадиий адабиётлар муаллиф томонидан уйлаб топилган сюжет ва қаҳрамонларга эга бўлган барча асарларни назарда тутади. Бадиий адабиёт романлар, қиссалар, ҳикоялар, новеллалар, пьесалар, адабий тўпламлар, антологиялар, альманахлар; в) болалар ва ўсмирлар нашрлари — болалар ва ёшлар учун мўлжалланган бадиий адабиётлар, ёш ва ўрта ёшли болалар ва ўсмирлар учун ёзилган асарлар, шунингдек, мумтоз адабиёт асарларини қайта ишлаш ва қисқартиришни ўз ичига олган нашрлар; г) маънавий-маърифий нашрлар — инсоннинг баркамол шахс сифатида вояга етишида муҳим омил бўлиб хизмат қиладиган муайян ижтимоий муҳит, жамият ва тузумлар, давлатлар уларнинг тараққиёт босқичлари, бошқарув услублари, ижтимоий ахлоқ меъёрларини тадқиқ ва тарғиб этишга, асослашга йўналтирилган асарлар мажмуи; д) илмий нашрлар — илмий тадқиқотлар ёки назарий умумлашмалар натижасида яратилган ва энг янги илмий ютуқлар, тадқиқотларнинг бориши ҳамда натижалари ҳақида мутахассисларга маълумот бериш мақсадида тарқатиладиган ёзма ва босма асарлар мажмуи (илмий фундаментал тадқиқотлар, илмий асарлар, монографиялар, диссертациялар, рефератлар); е) илмий-оммабоп нашрлар — адабиёт, илм-фан ва илмий кашфиётларни кенг омма учун қулай бўлган тилда тасвирлайдиган китоблар мажмуи; ё) ўқув адабиётларини нашр этиш — муайян таълим тизими учун ўқитиш ёки кадрларни қайта тайёрлаш, муайян таълим муассасаси учун ёки ўз-ўзини тарбиялаш воситаси сифатида яратилган адабиётлар (ўқув қўлланмалари, дарсликлар, услубий қўлланмалар, кўргазмали қўлланмалар, хрестоматиялар, мисол-масалалар тўпламлари, практикумлар, иш дафтарлари, ўқув дастурлари); ж) энциклопедик (маълумотнома) нашрлар — турли хил ахборотларни (илмий, амалий ва бошқалар) олишга мўлжалланган нашрлар. Илмий ёки амалий хусусиятга эга бўлган қисқача маълумотларни ўз ичига олган, тезкор қидириш учун қулай тартибда жойлаштирилган ва узлуксиз ўқиш учун мўлжалланмаган нашр; з) расмий нашрлар — норматив ёки кўрсатма тариқасидаги материалларни ўз ичига олган ва давлат органлари, муассасалар, идоралар ёки жамоат ташкилотлари номидан эълон қилинган нашрлар (қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқалар); и) диний нашрлар — маълум бир диннинг фалсафаси, тарихи ҳақидаги ва унинг ахлоқий таълимотларга мос келадиган ақидавий (каноник) адабиётлар, ақидавий матнлардаги сюжетлар ва тимсоллар асосида яратилган турли жанр ва йўналишлардаги нашрлар; й) ахборот-реклама нашрлари — буклетлар, йўл кўрсаткичлари, реклама материалларидан иборат бўлиб, маҳсулот, хизмат ва ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган, уларга талабни яратиш учун эътиборни жалб қиладиган нашрлар; к) ишлаб чиқариш соҳасидаги нормативларни нашр этиш — ишлаб чиқариш фаолиятининг турли соҳаларида қоидалар ва талабларни ўз ичига олган (йўриқномалар, стандартлар, техник регламентлар, уставлар, прейскурантлар) расмий нашрлар. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта (ҳамда электрон почта) манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари); е) ноширлик фаолияти ихтисослашуви; ё) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; ж) масъул муҳаррирнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; маълумоти тўғрисидаги диплом рақами, санаси ва мутахассислиги; з) моддий-техник ускуналар ҳақида маълумот (тури ва сони). 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) ноширлик фаолиятини фақат хабарномада белгиланган ихтисослик бўйича амалга ошириш; б) адабий ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясининг талабларига қатъий амал қилиш; в) уруш, зўравонлик, порнография, терроризм, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш ҳамда мавжуд конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўрлик билан ўзгартиришга, мамлакатда хавфсизликни ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларини, фуқаролар тотувлигини, миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатликни бузишга даъват қилишга қаратилган, шунингдек Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатиш ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиш учун фойдаланилишини кўзловчи матбаа маҳсулотларини нашр этишга ҳамда қонунчиликда тақиқланган маълумотларни тарқатишга йўл қўймасликни таъминлаш;* г) давлат сири бўлган маълумотлар ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларнинг ошкор бўлишига йўл қўйилмаслик;* д) нашр учун тақдим этилган босма маҳсулотларда фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етишига, шахсий ҳаётига аралашувга йўл қўйилмаслигини таъминлаш; е) ихтисослик бўйича илмий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп, болалар адабиётлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қўлланмалар, таржима асарлари, тиббиёт соҳасига оид адабиётлар соҳасига оид нашрлар, луғатларни чоп этишда мутасадди вазирлик, идора ва Илмий кенгашларнинг тавсияси, соҳага оид етакчи олим ва мутахассисларнинг тақризлари олинишини таъминлаш; ё) диний мазмундаги нашрларни (китоб, рисола, брошюра, тақвим, қўлланма ва бошқалар) чоп этилишида Дин ишлари қўмитасининг хулосаси олинишига қатъи риоя этилишини таъминлаш;* ж) ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техника воситаларининг мавжуд бўлишини таъминлаш; з) муаллифлик ҳуқуқлари бузилмаслигини таъминлаш; и) тайёрланган матбаа маҳсулот (жумладан, мазкур маҳсулот таркибига кирган асар)ларининг нусхалари, тайёрланган нусхалар сони, шунингдек, хабардор этувчи ёки буюртмачининг нашр этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобини юритиш; й) ҳар чоракда нашр этилган (ҳамда этиладиган) адабиётлар тўғрисида (ҳар бир нашрнинг муаллифи, номи, мавзуси (ихтисослашуви), жанри, нусхаси кўрсатилган ҳолда) ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига тегишли маълумотнома тақдим этиш; к) қонунчиликка асосан босма маҳсулотларнинг тегишли нусхаларини мажбурий тартибда сотиш ва юбориш. 10. Изоҳ: Ушбу талаблар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари ва бошқа ҳужжатларни нашр этишга, республика аҳамиятига эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек, корхоналар, ташкилотлар, ўқув ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган ва қўлёзма ҳуқуқлари билан оммавий равишда тарқатиш ёки кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишга нисбатан татбиқ этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 15-ИЛОВА
Матбаа фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Матбаа корхоналарини ташкил этганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: а) матбаа маҳсулотларининг қолипларини тайёрлаш — чоп этишгача бўлган жараён бўлиб, матн ва тасвирлар асосида офсет, трафарет ёки шойитрафарет, флексо, юқори босма, чуқур босма, термо босма ва чуқур босма усулларида чоп этиш учун босма қолипларни тайёрлаш; б) офсет усулида чоп этиш — матбаа фаолиятида асосан кўп ададли (тираж) матбаа маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланиладиган жараён бўлиб, матн ва тасвирларни фото қолиплардан қоғозга ўтказиб чоп этиш усули; в) флексо усулида чоп этиш — фотополимер хомашё ёки юмшоқ резинадан рельефли чоп этиш қолипи ва суюқ бўёқлар билан чоп этиш усули бўлиб, қоғоз, полиэтилен ва шу турдаги бошқа материалларга матн ва тасвирларни тушириш жараёни; г) матбаа қолипларсиз чоп этиш — рақамли чоп этиш технологиялари ёрдамида матн ва тасвирларни қоғоз, полиэтилен ва бошқа материалларга чоп этиш усули; д) трафарет ёки шойитрафарет усулида чоп этиш — фотомеханик усулда ёки қўлда тайёрланган трафаретдан турли материалларга ёки тайёр саноат маҳсулотларига матн ёки тасвирлар аксини тушириш; е) брайл усулида чоп этиш — олти нуқта комбинациясига асосланган бўртма нуқта ҳамда бўртма рельеф асосида кўзи ожизлар учун матн ва тасвирларни чоп этиш усули; ё) тайёр маҳсулотлар ва материалларга босиш — тайёр саноат маҳсулотлари ва материалларга матн ва тасвирни қиздириш ёки эластик босма элемент орқали босиш; ж) чоп этишдан кейинги жараёнлар ва муқовалаш — буклаш ва саралаш, тикиш, кесиш ва шакл бериб кесиш, елимлаш, ламинациялаш, лаклаш, муқовани тайёрлаш, муқовалаш ва бошқа жараёнлар. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор 4. Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) фаолиятини амалга ошириш жойи (манзили); в) яшаш манзили ва электрон почта манзили; г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолият олиб борилаётган манзилнинг мулк ҳуқуқи ёки ижара асосида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумот (кадастр рақами); ё) матбаа корхонаси ихтисослашуви; ж) корхонада мавжуд бўлган ускуналар рўйхати. Юридик шахслар учун: з) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; и) почта (ҳамда электрон почта) манзили; й) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); к) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); л) фаолият олиб борилаётган манзилнинг мулк ҳуқуқи ёки ижара асосида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумот (кадастр рақами); м) матбаа корхонаси ихтисослашуви; н) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; о) корхонада мавжуд бўлган ускуналар рўйхати. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва норматив ҳужжатлари, амалдаги меъёр ва қоидалар, давлат ёки соҳалараро стандартлар асосида матбаа фаолияти турлари билан шуғулланиш ёки матбаа маҳсулотларини тайёрлаш; б) ноширлик фаолиятини амалга ошириш бўйича ва гувоҳнома асосида чоп этиладиган маҳсулотларни, газета, журнал ва бошқа оммавий ахборот воситаларини чоп этишда тегишли ҳужжатларнинг нусхасини талаб қилиш (нашриёт грифи, ОАВ рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома); в) назорат қилувчи органларнинг тақдимномаларини белгиланган муддатларда бажариш; г) қонунчиликда белгиланган талаблар асосида техник ускуналар ўрнатилган жойларга бегона шахслар киришини тақиқлаш ва фаолиятни ташкил қилиш жараёнларига аралашувнинг олдини олиш. 10. Изоҳ: Ушбу хабарномани юбориш нусха кўчириш, дизайнерлик ва фотостудия хизмати, матн териш, оригинал макет тайёрлаш фаолиятларига нисбатан талаб этилмайди.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 16-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: а) ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизмат вазифаларини амалга ошириш; б) меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш; в) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш; г) ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида аудит ўтказиш. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги . 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а ) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта (ҳамда электрон почта) манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малакали мутахассис сертификатига эга бўлган ходимлари ҳақида маълумот (Ф.И.О., малака сертификати санаси ва рақами) ; е) аттестация хизматлари кўрсатмоқчи бўлганда, аккредитация қилинган лаборатория аттестатининг рақами ва санаси (лаборатория бўлганда). 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги»; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малакали хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг бевосита хизмат кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ходимлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака сертификатига эга бўлиши керак, ташкилот штатида меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассиси малака сертификатига эга бўлган ходимлар сони уч кишидан кам бўлмаслиги лозим;* б) мулк ҳуқуқи, хўжалик юритуви ёки оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа қонуний асосда тегишли бўлган аккредитацияланган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини ўлчашга мўлжалланган аккредитацияланган синов лабораториясига эга бўлиш (аттестация хизматлари кўрсатмоқчи бўлганда); в) аккредитациядан ўтган синов лабораториясида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар мувофиқлик сертификатига эга бўлиши ва белгиланган тартибда метрологик текширувдан (давлат қиёсловидан) ўтказилган бўлиши (аттестация хизматлари кўрсатмоқчи бўлганда); г) иш ўринларида аттестация ўтказилган корхонанинг аттестация материаллари меҳнат органларида давлат экспертизасидан ўтказилиши учун тақдим этилиши (аттестация хизматлари кўрсатмоқчи бўлганда); д) ўқув-тематик режалар ва ўқув дастурлари асосида ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўлиши; е) таълим бериш учун мўлжалланган техник воситалар мавжуд эканлиги. 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 17-ИЛОВА
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Якка тартибдаги тадбиркор 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Мактабгача таълим агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) фаолиятини амалга ошириш жойи (манзили); в) яшаш манзили ва электрон почта манзили; г) мобил телефон рақами, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолият олиб борилаётган манзилнинг мулк ҳуқуқи ёки ижара асосида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумот; ё) давлат-хусусий шериклик битими рақами ва санаси, битим бўйича қуввати; ж) ёнғин назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси рақами ва санаси; з) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг гигиена қоидалари ва нормативларига мослиги ҳақидаги хулосаси рақами ва санаси; й) тарбиячи ҳақида маълумот: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; маълумоти тўғрисида диплом рақами ва санаси; к) тарбиячи ёрдамчиси ҳақида маълумот: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; маълумоти тўғрисида диплом рақами ва санаси; (агар мавжуд бўлса). 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари) Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) 3 ёшдан 7 ёш 9 ойгача бўлган 7-50 нафар болаларни тарбиялаш; б) 5 кунлик иш ҳафтаси учун, қоида тариқасида, 9 соатли ва 4 соатли кунлик иш тартибини жорий этиш, 6 кунлик иш ҳафтаси ҳам жорий этилиши мумкин; в) ўз устави, кун тартиби, таълим-тарбия дастурларига эга бўлиши; г) мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлар га мувофиқ бўлиши; д) тарбиячининг тегишли олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотга ёки Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим йўналиши бўйича қайта тайёрловдан ўтказилган ҳамда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлиши;* е) суд томонидан ёки тиббий хулосага мувофиқ бундай фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланмаслиги талабига риоя этиш; ё) «Open Emis» ахборот тизими орқали имтиёзли қабулга бўш ўринлар ҳақида ахборот бериб бориши ва мурожаатга кўра имтиёзларни қўллаш ж) бинолар ва хоналар онлайн трансляция қилиш ҳамда болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан онлайн кузатиш имкониятига эга бўлган, овоз ёзиш мосламалик ички ва ташқи камералар билан таъминланган бўлиши. Бунда видеоёзув қайдлари камида олти ойгача сақлаб борилади*. 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 18-ИЛОВА
Офтальмология тиббий буюмларини чакана реализацияси (оптика) фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализациясига (оптикага) доир фаолият 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарнома қабул қилувчи орган: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий бўлинмалари 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами; е) масъул ходим тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; маълумоти тўғрисидаги диплом рақами ва санаси, мутахассислик номи. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги. 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) юридик шахс штатида ҳар бир ташкил этиладиган объект учун тегишли ихтисосликка эга бўлган камида биттадан масъул мутахассиснинг мавжудлиги;* б) фаолиятни амалга ошириш учун қуйидаги минимал шароитларни яратиш: савдо зали 10 м 2 , жумладан, истеъмолчиларга хизмат зонаси 5 м 2 , иш ўринлари зонаси 5 м 2 ; тиббий буюмлар учун хона (филиали бўлганда) — 4 м 2 ; қўл ювиш мосламаси бўлиши; в) устки ва махсус қийимлар сақлаш учун шароит; витрина ва пештахталарнинг санитария режимини таъминлаш учун хўжалик инвентари ва дезинфекцияловчи воситалар; стеллаж; товар қўйгич; совутгич; термометр каби асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини таъминлаш. 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 19-ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) таълим, спорт ва диний ташкилотлар ҳудудидан тўғри чизиқ бўйлаб юз метрдан кам масофада жойлашмаган бўлиши, бундан савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ҳудудида ва ярмарка павильонларида жойлашган ҳоллар бундан мустасно; б) ўзига мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган ёки ижарага олинган, алоҳида кириладиган савдо зали бўлган (фақат алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда — алоҳида савдо секцияси бўлган турғун шохобча бўлиши; в) соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, таълим ташкилотлари, маданият муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида жойлашмаган бўлиш; г) фискал хотирага эга онлайн назорат-касса машиналаридан ва (ёки) виртуал касса тизимларидан, шунингдек, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий фойдаланиш;* д) электрон ҳисоб-фактурадан мажбурий тартибда фойдаланиш; е) қонунчиликда белгиланган алкоголь маҳсулотлар, билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ҳар ойлик маҳаллий йиғимни тўлаб бориш; ж) «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига қатъи риоя қилиш; з) алкоголь маҳсулотлари сотиладиган жойларда уларнинг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилган бўлиши;* и) алкоголь маҳсулотларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархлардан паст нархларда сотмаслик; к) алкоголь маҳсулотларини сотиш акциз маркаларини қўллаш (пиво, табиий ва кўпикланадиган вино бундан мустасно) ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;* л) алкоголь маҳсулотларини сақлаш учун омборхона бўлиши; м) шаҳарларда — камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда — камида 15 квадрат метрли (фақат алкоголь маҳсулотлари сотиш учун мўлжалланган ва алоҳида кириш жойига эга) савдо зали, узоқ тоғли жойларда — алоҳида савдо секцияси бўлган савдо объектларида амалга оширилиши.* 10. Изоҳ: Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир чакана савдо объекти учун алоҳида юборилади. Алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим алкоголь маҳсулотларини сотиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган вақтдан бошлаб тўланади. Бунда хабарнома ойнинг йигирманчи санасигача юборилганда йиғим жорий ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома ойнинг йигирманчи санасидан кейин юборилганда кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатилганда ёки тугатилганда, йиғим ҳисобланиши кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади. Алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов шаклида жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида хабарнома юборган шахслар томонидан пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида хабарнома юборилиши талаб этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 20-ИЛОВА
Ветеринария даволаш-профилактика фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Ветеринария даволаш-профилактика фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Ветеринария даволаш-профилактика фаолияти 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: Жисмоний шахслар учун: а) жисмоний шахснинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) мобил телефон рақами; г) ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганлик рақами; д) ветеринария мутахассиси тўғрисидаги маълумотини тасдиқловчи диплом рақами ва санаси; е) малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат (агар мавжуд бўлса); ё) фаолиятни амалга ошириш ҳудуди; Юридик шахслар учун: ж) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; з) почта ҳамда электрон почта манзили; и) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); й) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); к) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами); л) ходимининг ветеринария мутахассиси тўғрисидаги маълумотини тасдиқловчи диплом рақами ва санаси; м) ходимининг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат маълумотлари (агар мавжуд бўлса). 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) ветеринария йўналишидаги таълим муассасасини (олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим) битирган мутахассисликка эга бўлиш;* б) Ўзбекистон Республикасида рухсат берилган профилактика ва даволаш усулларини, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилган ветеринария препаратларини қўллаш;* в) эпизоотия пайдо бўлган тақдирда, давлат ветеринария хизматининг кўрсатмаларига биноан ветеринария тадбирларини ўтказиш;* г)ҳайвонларда юқумли касаллик борлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақда давлат ветеринария хизматига зудлик билан хабар қилиши ва касаллик доираси кенгайиб кетмаслиги юзасидан барча зарур чораларни кўриши;* д) 5 йилда камида бир марта белгиланган тартибда малакасини ошириш; е) ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотларни қайд этиб бориш мақсадида амбулатор журналини юритиш, шунингдек, маълумотларни ветеринария паспорти ва тегишли ахборот тизимида (ишга туширилганда) қайд этиш.* 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 21-ИЛОВА
Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини), заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно, сотиш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини), заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно, сотиш фаолиятини, бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: Автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми (нефть битумининг йўлларга мўлжалланган маркалари бундан мустасно), шунингдек, техник мойлар ва мойлаш материалларини сотиш бўйича фаолият 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолият амалга ошириладиган мулк ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуққа эга бинолар ва иншоотлар манзили ва кадастр рақами, шунингдек, солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш ёхуд омборда омонат сақлаш шартномалари. Бунда шартномаларда ижарага берилган (олинган) ёки текинга фойдаланиш ёхуд омборда омонат сақлаш назарда тутилган резервуарларнинг жойлашган жойи, рақами ва сиғими кўрсатилган бўлиши лозим; ё) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулосасининг рақами ва санаси; ж) Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулосасининг рақами ва санаси; з) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги хулосасининг рақами ва санаси; и) «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бошқармасининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, ҳисобга олишга ва хизмат кўрсатувчи ходимларга қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулосасининг рақами ва санаси. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Давлат солиқ қўмитаси; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; Адлия вазирлиги; Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси. 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) сотиладиган нефть маҳсулотларига сифат сертификатининг мавжудлиги; б) мавжуд моддий-техник базадан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш асбоб-ускуналаридан, бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги; в) давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда, режим органининг мавжудлиги;* г) фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарининг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги. 10. Изоҳ: Фаолият турли манзилларда амалга ошириладиган тақдирда, хабарномани қабул қилувчи органга алоҳида хабарнома юборилиши талаб этилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 22-ИЛОВА
Геодезия ва картография фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: а) геодезия фаолияти турлари: 1) давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларини, геодезик зичлаштириш тармоқларини ташкил этиш, ривожлантириш, даврий текшириш ва тиклаш ҳамда ишлаш ҳолатида сақлаб туриш, бунда 1 — 4-синф триангуляция, полигонометрия, нивелир, гравиметрия тармоқлари, сунъий йўлдошли геодезик тармоқлари РГП, СГС-0, СГС-1 ҳамда зичлашириш тармоқларини ташкил этиш, ривожлантириш, даврий текшириш ва тиклаш; 2) сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия фаолиятига доир материалларни (маълумотларни) ташкил этиш, бунда навигация тизимлари учун доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғини ташкил этиш ва ишчи ҳолатида сақлаб туриш; 3) Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш ва унинг ўтиш чизиғини текшириш бўйича ишларни зарур геодезия фаолиятига доир ишлар, материаллар (маълумотлар) билан таъминлаш; 4) ер шакли ва ташқи гравитация майдонининг параметрларини аниқлаш, бунда давлат гравиметрик пунктларида оғирлик кучи тезланишининг абсолют (нисбий) қийматларини аниқлаш бўйича гравиметрия ишлари, геодезия пунктларида кенглик, узунлик ва азимутни астрономик аниқлаш ишлари; 5) ернинг картографик мониторингини, уни масофадан туриб зондлашни ва геодинамика тадқиқотларини амалга ошириш, бунда аэрокосмик суратга олиш (сунъий йўлдош, самолёт ва учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида) 1:2 000, 1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000, 1:200 000, 1:500 000 ва 1:1 000 000 масштабларда рақамли ортофотопланлар яратиш, геодинамик тадқиқотларда нуқталарнинг юқори аниқликдаги геодезик координата ва баландликларини аниқлаш; 6) муҳандислик қидирувларида, биноларни, иншоотларни қуриш ҳамда улардан фойдаланишда, ер тузишда, давлат кадастрларини юритишда ва бошқа ишларда геодезик зичлаштириш тармоқларини қуриш ҳамда ривожлантириш, бунда 4-синф, 1 ва 2-разряд триангуляция, полигонометрия, 3 ва 4-синф нивелир тармоқларини ташкил этиш ва ривожлантириш. 7) муҳандислик қидирувларида, бинолар ва иншоотларни қуриш ҳамда улардан фойдаланишда ва бошқа ишларда махсус геодезия тармоқларини қуриш, бунда махсус триангуляция ва нивелирлаш ишлари давлат геодезия тармоқларига боғланмаган ҳолда амалга оширилади; 8) геодезия тасвирга олиш тармоқларини қуриш, аҳоли пунктларининг ҳудудлари ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни ҳамда уларда қурилиш олиб боришни режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек бошқа ишларни бажариш учун мўлжалланган топографик режаларни яратиш ва янгилаш, бунда майдони бир вилоят ҳудудигача бўлган майдонда 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:5 000, 1:10 000 масштабларда махсус ёки мавзули режаларни яратиш ва янгилаш; 9) қуйидаги фаолият йўналишлари турлари бўйича (ўта муҳим ва тоифалаштирилган, шунингдек, режимли ва ҳарбий объектларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма тармоқлари маълумотларидан (материалларидан) фойдаланмаган ҳолда): маҳаллий координаталар тизимида махсус аҳамиятга эга бўлган геодезик режа ва баландлик шохобчаларини яратиш; маҳаллий координаталар тизимида 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:5 000 масштабларда паст ва ўрта босимли газ таъминоти, электр таъминоти, канализация ва қоризлар, шунингдек, аҳолиси 100 минг кишигача бўлган аҳоли пунктлари сув таъминотининг тармоқлари ва объектларида махсус хариталар, режаларни яратиш; 100 гектаргача бўлган ҳудуд учун абонентлар фойдаланадиган телекоммуникациялар тармоқлари тасвирланган махсус хариталар, режаларни яратиш; майдони 10 кв.км гача бўлган геология, маркшейдер, муҳандислик изланишлари ва бошқа изланишларда геодезия ва топография ишлари; тоғ-кон саноати соҳасида ер қаъридан минерал хомашёларни қазиб олишдаги маркшейдерлик изланишларида геодезия ва топография ишлари; 10) муҳандислик қидирувларини амалга ошириш чоғида геодезия ва картографияга оид ишларни таъминлаш мақсадида ерни масофадан туриб зондлаш, бунда битта вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан катта бўлмаган майдонда аэросуратга олиш (сунъий йўлдош, самолёт ва учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:5 000, 1:10 000 масштабларда рақамли ортофотопланлар яратиш); б) картография фаолияти турлари: 11) сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун картографияга доир материалларни (маълумотларни) ташкил этиш, бунда базавий картографик асос яратиш ва янгилаш; 12) миллий географик ахборот тизимини, умумдавлат аҳамиятига молик бошқа географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш; 13) картография-геодезия давлат кадастрини юритиш; 14) географик объектларнинг номларини белгилаш, меъёрлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, шунингдек, географик объектлар номларининг давлат реестрини юритиш; 15) график, рақамли, фотосурат шаклидаги ва бошқа шакллардаги давлат топографик хариталари ҳамда режаларини яратиш, янгилаш ва нашр этиш, бунда 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000, 1:200 000, 1:500 000 ва 1:1 000 000 масштабларда рақамли топографик режа ва хариталарни яратиш ва янгилаш; 16) базавий фазовий маълумотлар ва фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмасини яратиш, ривожлантириш ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлаш, бунда илмий-техник сиёсатни, техник ва дастурий воситаларни, базавий ва ихтисослашган фазовий маълумотларни, метамаълумотлар ва метамаълумотлар базаларини, фазовий маълумотлар сервисларини, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, халқаро стандартларни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий бўлган фазовий маълумотларни ишлаб чиқиш, янгилаш, ишлов бериш, сақлаш, тақдим этиш, интеграциялаш; 17) умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа тематик хариталар ҳамда тармоқлараро аҳамиятга молик атласлар, картографик ўқув қўлланмаларини яратиш ва нашр этиш; 18) махсус аҳамиятга молик географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш; 19) график, рақамли, фотосурат шаклидаги ҳамда бошқа шакллардаги махсус аҳамиятга молик тематик хариталар, режалар ва атласларни тузиш ҳамда нашр этиш (махфий материаллар ва маълумотлар, шунингдек ўта муҳим ва тоифалаштирилган, шунингдек, режимли ҳамда ҳарбий объектларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма тармоқлари ва бошқалар бундан мустасно); 20) очиқ фойдаланишдаги географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш (махфий материаллар ва маълумотлар, шунингдек ўта муҳим ва тоифалаштирилган, шунингдек, режимли ҳамда ҳарбий объектларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма тармоқлари ва бошқалар бундан мустасно). 3. Хабардор қилувчи тоифаси: а) 1 — 4 ҳамда 11 — 15 фаолият турлари бўйича фақат Кадастр агентлиги тизими корхоналари. б) 5 — 10 ҳамда 16 — 20 фаолият турлари бўйича Кадастр агентлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, геодезия ва картография фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар. 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ (Тоғ-кон саноати соҳасида ер қаъридан минерал хомашёларни қазиб олишдаги маркшейдерлик изланишларида геодезия ва топография ишлари бўйича) 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: Юридик шахслар учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) геодезия фаолияти турлари танланганда: геодезик ўлчов воситаларининг номи, маркаси, ишлаб чиқарилган рақами ва метрологик текширувдан (давлат қиёсловидан) ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат рақами ва санаси; танланган геодезия фаолият турига қўйилган талабдан келиб чиқиб, балансида бўлган геодезия фаолияти учун фойдаланадиган ўлчов воситалари, асбоб-ускуналар, учувчисиз учиш қурилмаси ва бошқалар юридик шахснинг балансига тегишли эканлигини тасдиқловчи инветарь рўйхат; 5-фаолият тури танланганда учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишга махсус рухсатноманинг электрон нусхаси юкланади; ё) картография фаолият турлари танланганда: 11 — 13, 15, 16 — 19 — фаолият турлари танланганда электрон рақамли хариталарни тузиш учун мўлжалланган лицензион дастурий таъминотнинг лицензия рақами ва олинган санаси, катта форматли сканер (камида А1 форматидаги) ва плоттернинг (формати А1 дан кам бўлмаган) номи, маркаси, ишлаб чиқарилган рақами кўрсатилади; 17 ва 19 — фаолият турлари танланганда электрон рақамли хариталарни тузиш учун мўлжалланган лицензион дастурий таъминотнинг лицензия рақами ва олинган санаси, тўрт рангли офсет босиб чиқариш машинаси (формати А1 дан кам бўлмаган), фотосурат ускуналари (формати А1 дан кам бўлмаган) ёки термал офсет плиталарини чиқариш учун ускуналар (формати А1 дан кам бўлмаган), катта форматли сканер (камида А1 форматидаги) ва плоттернинг (формати А1 дан кам бўлмаган) номи, маркаси, ишлаб чиқарилган рақами кўрсатилади; ж) геодезия ва картография мутахассислиги бўлган ходимнинг: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; диплом рақами ва санаси; з) 1 — 6 ва 10 — 18 фаолият турларида тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимини мавжудлиги тўғрисида маълумот. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги; Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси. 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) фаолиятни амалга ошириш даврида фойдаланиладиган барча геодезик ўлчов воситалари ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат бўлиши ва ҳар 12 ойда янгиланиши; б) фаолият турлари бўйича қуйидаги талаб ва шартларга риоя этиш: 1-фаолият тури бўйича: электрон тахеометр 1″ — 1 дона;* штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона; нур қайтаргич — 2 дона; нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2дона; икки томонлама нивелир йўли учун ўртача квадратик хатолиги 1 км.га I-синф учун ±0.5 мм, II-синф учун ±1 мм бўлган нивелир — 1 дона;* нивелир иш учун инвар саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 2 комплект;* штатив (уч оёқли таянч) — 2 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* геодезия ва (ёки) топография мутахассислигини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши; 2-фаолият тури бўйича: 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 2 комплект;* штатив (уч оёқли таянч) — 2 дона; икки томонлама нивелир йўли учун ўртача квадратик хатолиги 1 км.га I-синф учун ±0.5 мм, II-синф учун ±1 мм бўлган нивелир — 1 дона;* нивелир иш учун инвар саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* геодезия ва (ёки) топография мутахассислигини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 3-фаолият тури бўйича: электрон тахеометр 1″ — 1 дона;* штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона; нур қайтаргич — 2 дона; нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2 дона; икки томонлама нивелир йўли учун ўртача квадратик хатолиги 1 км.га I-синф учун ±0.5 мм, II-синф учун ±1 мм бўлган нивелир — 1 дона;* нивелир иш учун инвар саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 2 комплект; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* геодезия ва (ёки) топография мутахассислигини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 4-фаолият тури бўйича: гравиметр — 1 комплект;* 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 2 комплект;* штатив (уч оёқли таянч) — 2 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* геодезия ва (ёки) топография мутахассислигини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 5-фаолият тури бўйича: самолёт (ёки учувчисиз учиш қурилмаси) ва аэрокамера — 1 комплект;* аэро ёки космик суръатларни қайта ишлаш учун лицензияланган дастурий таъминот ҳамда компьютер; электрон тахеометр 1″ — 1 дона;* штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона; нур қайтаргич — 2 дона; нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2 дона; икки томонлама нивелир йўли учун ўртача квадратик хатолиги 1 км.га I-синф учун ±0.5 мм, II-синф учун ±1 мм бўлган нивелир — 1 дона;* нивелир иш учун инвар саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 2 комплект;* тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимини мавжудлиги;* геодезия ва картография, ерни масофадан туриб зондлаш, ГАТ мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 6 ва 7-фаолият турлари бўйича: бурчак ўлчашнинг ўртача квадрат хатолик 7″ гача бўлган электрон тахеометр — 1 комплект;* ўртача квадратик хатолик 1 км.га ± 3 мм бўлган нивелир — 1 дона;* 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 1 комплект;* нур қайтаргич — 2 дона; штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона; нивелир учун шахмат кўриниши (ёки инвар)даги саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги (фақат 6-фаолият тури учун);* геодезия мутахассислигини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йил иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 8-фаолият тури бўйича: бурчак ўлчашнинг ўртача квадрат хатолик 7″ гача бўлган электрон тахеометр — 1 комплект;* ўртача квадрат хатолик 1 км.га ± 3 мм бўлган нивелир — 1 дона;* 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 1 комплект;* нур қайтаргич — 2 дона; штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона; нивелир учун шахмат кўриниши (ёки инвар)даги саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2 дона; геодезия ва (ёки) топография мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йил иш стажига эга бир нафар ходим;* 9-фаолият тури бўйича: бурчак ўлчашнинг ўртача квадрат хатолик 7» («Тоғ-кон саноати соҳасида ер қаъридан минерал хомашёларни қазиб олишдаги маркшейдерлик изланишларида — 1») гача бўлган электрон тахеометр — 1 комплект;* ўртача квадрат хатолик 1 км.га ± 3 мм бўлган нивелир — 1 дона;* нур қайтаргич — 2 дона; штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона; нивелир учун шахмат кўриниши (ёки инвар)даги саноқ олиш таёқчаси — 2 дона; нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2 дона; геодезия, топография, маркшейдер мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йил иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* ўлчанилган маълумотларни қайта ишлаш ва моделлаштириш мақсадида лицензияланган дастурий таъминот мавжудлиги; 2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 1 комплект;* Тоғ-кон саноати соҳасида ер қаъридан минерал хомашёларни қазиб олишдаги маркшейдерлик изланишларида геодезия ва топография ишлари бўйича маълумотлар ҳаққонийлиги;* 10-фаолият тури бўйича: самолёт (ёки учувчисиз учиш қурилмаси) ва аэрокамера — 1 комплект;* аэро ёки космик суръатларни қайта ишлаш учун лицензияланган дастурий таъминот ҳамда компьютер; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* картография, давлат кадастрлари, ГАТ, ерни масофадан туриб зондлаш, дастурлаш ва ахборот технологиялари мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 11, 13, 14, 15-фаолият турлари бўйича: географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш учун лицензияланган дастурий таъминот;* катта форматдаги сканер (камида А1 формати) — 1 дона; плоттер (формати А1 дан кам бўлмаган) — 1 дона; лицензияланган дастурий маҳсулот учун компьютер — 1 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* геодезия ва (ёки) картография, ГАТ йўналиши мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 12 ва 16-фаолият турлари бўйича: ГАТ ва бошқа базавий фазовий маълумотларни шакллантириш ва юритишда лицензияланган дастурий таъминотлар;* лицензияланган дастурий маҳсулот(лар) учун компьютер (ёки сервер) қурилмаси — 1 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* картография, ГАТ, геоинформатика, ерни масофадан туриб зондлаш, ер тузиш ва давлат кадастрлари, дастурлаш ва ахборот технологиялари мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 17-фаолият тури бўйича: хариталарни тузиш учун лицензияланган дастурий таъминот;* катта форматдаги сканер (камида А1 формати) — 1 дона;* плоттер (формати А1 дан кам бўлмаган) — 1 дона;* лицензияланган дастурий таъминотдан фойдаланиш учун компьютер — 1 дона; фотосурат ускуналари (формати А1 дан кам бўлмаган) ёки термал офсет плиталарини чиқариш учун ускуналар (формати А1 дан кам бўлмаган) — 1 дона;* тўрт рангли офсет босиб чиқариш машинаси (формати А1 дан кам бўлмаган) — 1 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* картография, ГАТ йўналишларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 18-фаолият тури бўйича: географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш учун лицензион дастурий таъминот;* катта форматдаги сканер (камида А1 формати) — 1 дона; плоттер (формати А1 дан кам бўлмаган) — 1 дона; лицензияланган дастурий таъминотдан фойдаланиш учун компьютер — 1 дона; тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;* картография, ГАТ мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 19-фаолият тури бўйича: хариталарни тузиш учун лицензияланган дастурий таъминот;* катта форматдаги сканер (камида А1 формати) — 1 дона; плоттер (формати А1 дан кам бўлмаган) — 1 дона; картография, ГАТ мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;* 20-фаолият тури бўйича: географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш учун дастурий таъминот — 1 дона; дастурий таъминотдан фойдаланиш учун компьютер — 1 дона; картография, ГАТ, дастурлаш ва (ёки) ахборот технологиялари мутахассисликларидан бирини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши.* 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 23-ИЛОВА
Юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг
1. Хабарнома номи: Юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Юқори частотали қурилмалардан металларни эритиш, металларга ишлов бериш ва бошқа соҳаларда фойдаланиш 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Жисмоний ва юридик шахслар, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): «Электромагнит мослашув маркази» ДУК (ЭМММ) ва ҳудудий электромагнит мослашув хизматлари; Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялар. 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: Жисмоний шахслар учун: а) жисмоний шахснинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили ҳамда электрон почта манзили; в) мобил телефон рақами; г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) юқори частотали қурилманинг ўрнатиш пункти (вилоят, туман, аҳоли пункти, координатаси); е) ўрнатиш жойи (цех, майдон, лаборатория, хона, корпус, қават ва бошқалар); ё) юқори частотали қурилманинг: тури; завод рақами; ишлаб чиқарилган йили ва мамлакати; республикага кириш санаси ва божхона декларациясининг рақами; қуввати, кВт; мақсади; частота барқарорлиги; ишлаш тартиби; ишлаш частоталари, кГц. ж) юқори частотали қурилмани ҳисобга олиш ва фойдаланишга масъул шахс этиб белгиланган ходимнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; лавозими, телефон рақами; Юридик шахслар учун: з) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; и) почта ҳамда электрон почта манзили; й) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); к) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; л) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); м) юқори частотали қурилманинг ўрнатиш пункти (вилоят, туман, аҳоли пункти, координатаси). н) ўрнатиш жойи (цех, майдон, лаборатория, хона, корпус, қават ва бошқалар). о) юқори частотали қурилманинг: тури; завод рақами; ишлаб чиқарилган йили ва мамлакати; республикага кириш санаси ва божхона декларациясининг рақами; қуввати, кВт; мақсади; частота барқарорлиги; ишлаш тартиби; ишлаш частоталари, кГц. п) юқори частотали қурилмани ҳисобга олиш ва фойдаланишга масъул шахс этиб белгиланган ходимнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; лавозими, телефон рақами. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Талаб қилинмайди 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) радиочастоталар бўйича Республика кенгаши қарорлари ва ЭМММ рухсатномаларида кўрсатилган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш; б) турли хил қўлланишдаги юқори частотали қурилмадан фойдаланиш фақат радиочастоталар бўйича Республика кенгаши қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида тури ва ишчи частоталарга эга юқори частотали қурилма учун амалга оширилади;* в) ЭМММнинг рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқори частотали қурилмани сотиб олиш (бериш), олиб кириш, шунингдек, улардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарнома тақдим қилмасдан фойдаланишга йўл қўйилмайди, хабарнома талаб қилинмайдиган юқори частотали қурилмалар бундан мустасно;* г) саноат радиохалақитларнинг манбаи бўлиши мумкин бўлган юқори частотали қурилма ҳосил қиладиган радиохалақитлар бостирилишини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозланиши шарт; д) юқори частотали қурилмани олиб кириш учун рухсатномаларни олишда хабардор қилувчи аввал сотиб олиш (бериш) учун рухсатномани расмийлаштирган бўлиши лозим. 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 24-ИЛОВА
Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо қилиш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо қилиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо қилиш фаолияти 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: 1. Пиво ва пиво ичимликларини ишлаб чиқарувчилар учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); ж) ишлаб чиқариш объектлари, сақлаш омборлари жойлашган манзиллар; з) ишлаб чиқариш объектининг электрон паспорти; и) спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида икки нафар мутахассислар тўғрисида маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификацияловчи ID-картаси рақами; ЖШШИР; маълумоти тўғрисида диплом ёки бошқа ҳужжат рақами ва санаси; к) ишлаб чиқариш қувватларининг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг санаси ва рақами. 2. Пиво ва пиво ичимликлари улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчилар учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами). 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: 1. Пиво ва пиво ичимликларини ишлаб чиқарувчилар учун : а) ишлаб чиқариш хавфсизлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;* б) фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган мувофиқлик сертификатлари ва бошқа тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги; в) ҳар бир маҳсулот тури учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан тасдиқланган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган технологик йўриқномаларнинг мавжудлиги; г) ист е ъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжудлиги;* д) зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан жиҳозланган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни анализ қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораториялари мавжудлиги;* е) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ стационар ишлаб чиқариш иншоотлари ва ускуналарида амалга ошириш; ё) ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг органолептик хусусиятларини аниқлаш бўйича дегустация комиссиясига ҳар чоракда маҳсулот намуналарини тақдим этиш; ж) электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш; з) доимий равишда устав фондининг камида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари бўлишини таъминлаш;* и) ишлаб чиқариш жараёнига Идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалашни жорий қилиш;* й) ўлчаш жиҳозлари ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ускуналарнинг мувофиқлик сертификати мавжуд бўлиши. 2. Пиво ва пиво ичимликлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар учун: а) пиво ва пиво ичимликлари маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш; б) пиво ва пиво ичимликлари маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши); в) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш; г) улгуржи савдони амалга оширишда қонунчиликда ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиш ; д) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш.* 10. Изоҳ: Пиво ва пиво ичимликлари маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир улгуржи савдо объекти учун алоҳида юборилади . * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 25-ИЛОВА
Умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг тунги вақтда фаолият юритиш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг тунги вақтда фаолият юритишни бошлаганлиги ёки тугатганлиги тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: а) умумий овқатланиш корхоналарининг соат 23.00 дан 06.00 гача фаолият юритиши; б) кўнгилочар объектларнинг соат 23.00 дан 06.00 гача фаолият юритиши. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор 4. Хабарнома қабул қилувчи орган: Туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ва бўлимлари 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолиятини амалга ошириш манзил(лар)и; Юридик шахслар учун: е) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; ё) почта ҳамда электрон почта манзили; ж) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); з) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари: паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; и) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); й) фаолиятини амалга ошириш манзил(лар)и; Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун: к) талабларнинг бажарилганлигига оид маълумотлар: фаолият олиб борилаётган объект тури; фаолият олиб бориладиган бинонинг кадастр рақами; фаолият олиб бориладиган бинодаги мижозлар учун ажратилган хоналар (заллар) сони; бинонинг ички қисмида ўрнатилган видеокузатув камералари сони; бинонинг ташки қисмида ўрнатилган видеокузатув камералари сони; ёнғин ўчириш ускуналар сони. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси. 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) «Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг ички қисмида, шу жумладан, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш жойларига тасвирни камида ўн беш кун давомида сақлаш имконини берувчи видеокузатув тизими мавжуд бўлиши;* б) биноларнинг ён-атрофи, автотураргоҳ ва уларга тегишли бошқа ҳудудларни етарли даражада (камида 10 метр масофада) ёритиш; в) бинода шовқиннинг рухсат этиладиган шовқин меъёрларига қўйиладиган санитария қоидалари ва нормаларидан ошмаслигини таъминлаш, шу жумладан, объектларни тўлиқ товуш ўтказмайдиган этиб жиҳозлаш ёки тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоб-ускуналаридан фойдаланмаслик; г) ёнғин ўчириш воситалари ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар тўплами солинган тиббий ёрдам қутичалари билан таъминлаш; д) бинонинг барча учун кўринарли жойларига ёнғин ва бошқа фавқулодда (тезкор) вазиятлар юз берган тақдирда ҳаракатланиш ва фуқароларни эвакуация қилиш чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотларни ўрнатиш; е) кўнгилочар объектда сутканинг тунги вақтида хавфсизликни назорат қилиш учун масъул навбатчи ходим (ходимлар) тайинлаш. Масъул навбатчи ходимнинг вазифаларини сотувчилар, ошпазлар, официантлар, мижозларга бевосита товарларни сотувчи ва хизматларни кўрсатувчи бошқа ходимлар зиммасига юклатилишига йўл қўйилмайди.* 10. Изоҳ: Умумий овқатланиш корхоналари — ресторан, бар, кафе, ёзги кафе, кафетерий, ошхона, чойхона ва бошқа турғун овқатланиш шохобчалари. Кўнгилочар объектлар — аҳолининг дам олиши ва ҳордиқ чиқаришлари билан боғлиқ товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатишга мослаштирилган клуб, дискотека, компьютер заллари, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар (бўш вақт ўтказиладиган) жойлар. Мазкур Паспорт қоидалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ йирик шаҳарлар, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 26-ИЛОВА
Маданий бойликларни реализация қилиш бўйича фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Маданий бойликларни реализация қилиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: Маданий бойликларни реализация қилиш бўйича фаолияти 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор 4. Хабарнома қабул қилувчи орган: Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) фаолиятини амалга ошириш жойи (манзили); в) яшаш манзили ҳамда электрон почта манзили; г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); Юридик шахслар учун: е) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; ё) почта ҳамда электрон почта манзили; ж) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); з) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); и) маданий бойлик реализация қилинадиган манзил(лар). 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги. 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) маданий бойликларнинг Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилишида Маданий мерос агентлиги томонидан бериладиган олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат асосида амалга оширилишига риоя қилиш; б) эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмаслиги ҳақида харидорни огоҳлантириш;* в) маданий бойликларни асраш чораларини кўриш. 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 27-ИЛОВА
Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказганлик ҳақида хабарнома бериш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: а) миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш; б) миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар 4. Хабарнома қабул қилувчи орган: Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: Жисмоний шахслар учун: а) жисмоний шахснинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили ҳамда электрон почта манзили; в) мобил телефон рақами; Юридик шахслар учун: г) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; д) почта ҳамда электрон почта манзили; е) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); ё) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); Жисмоний ва юридик шахслар учун: ж) музей ашёси ва музей коллекциясининг фотосуратлари; з) музей ашёлари ва музей коллекциялари тасарруфига ўтаётган ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда берилаётган шахс тўғрисида маълумот (жисмоний шахс — исми, фамилияси, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами, ЖШШИР; юридик шахс — ташкилот номи, СТИР, манзили, телефон рақами). 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) музей ашёлари ва музей коллекцияларидан мақсадли фойдаланиш; б) музей ашёлари ва музей коллекцияларини бут сақлаш, уларни асраб-авайлаш чораларини кўриб бориш;* в) музей ашёлари ва музей коллекцияларидан илмий, маданий, маърифий ҳамда таълим мақсадларида фойдаланилишини таъминлаш. 10. Изоҳ: Давлатга тегишли бўлган ҳамда давлат органлари ва муассасалари музейларига нисбатан мазкур тартиб татбиқ этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 28-ИЛОВА
Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома. 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор. 4. Хабарнома қабул қилувчи орган: Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси. 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали. 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификацияловчи ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) почта ҳамда электрон почта манзили; г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолиятини амалга ошириш манзили ва кадастр рақами; Юридик шахслар учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи. 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) Тамаки маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш; б) Тамаки маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши); в) тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойларда уларни йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш тақиқланганлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзув ёки белги, шунингдек, тиббий огоҳлантириш жойлаштирилган бўлиши; г) Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш; д) Улгуржи савдони амалга оширишда қонунчиликда ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиш; е) «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига қатъий риоя қилиши; ж) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;* к) солиқ қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилиш. 10. Изоҳ: Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир улгуржи савдо объекти учун алоҳида юборилади.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 29-ИЛОВА
Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома. 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор. 4. Хабарнома қабул қилувчи орган: Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари. 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали. 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификацияловчи ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) почта ҳамда электрон почта манзили; г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолиятини амалга ошириш манзили ва кадастр рақами; Юридик шахслар учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи. 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) тамаки маҳсулотларини: йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга; йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар томонидан; сотувчининг бевосита иштирокисиз, шу жумладан, савдо автоматлари, бошқа электрон ёки механик қурилмалар воситасида; ўзига ўзи хизмат кўрсатиш токчаларидан; электрон тижорат шаклида, шу жумладан, ҳар қандай йўл билан охирги истеъмолчиларга етказиш ёрдамида; сайёр (қўлда, лотокларда, саватчаларда, қўл аравачаларида) савдо қилиш йўли билан; кўчмас савдо объектларидан ташқарида; дорихоналарда; болаларга мўлжалланган товарлар реализация қилинадиган хоналарда; болалар ўйинчоқларига, конфетларга ёки болалар учун мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб ишланган бўлса; соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, таълим ташкилотлари, маданият муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида; таълим, спорт ва диний ташкилотлар ҳудудидан тўғри чизиқ бўйлаб юз метрдан кам масофада жойлашган савдо объектларида, бундан савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ҳудудида ва ярмарка павильонларида жойлашган ҳоллар бундан мустасно; яроқлилик муддати ўтганда; маҳсулот сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларсиз; тамаки маҳсулотларини сақлаш ва реализация қилишга доир санитария нормалари ҳамда қоидаларига мос келмайдиган хоналар ва жойларда; белгиланган тартибда актсиз маркалари билан тамғаланмаганда — акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган тамаки маҳсулотларига нисбатан; қалбаки акциз маркалари билан тамғаланганда; уларнинг ишлаб чиқарувчисини аниқлаш имконини бермайдиган тарзда аниқ тамғаланмаганда; белгиланган тартибда рақамли идентификация воситалари билан тамғаланмаганда; уларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлмаган шахслар томонидан ишлаб чиқарилганда — лицензияланадиган тамаки маҳсулотларига нисбатан; тамаки маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки уларни қонунчиликни бузган ҳолда сотган етказиб берувчидан сотиб олинганда; тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровида (қутисида) тиббий огоҳлантириш бўлмаганда; агар тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровида (қутисида) йигирма донадан кам сигарета бўлса — сигареталарга нисбатан; тамаки маҳсулоти бўлмаган бошқа товарлар билан бир тўпламда; истеъмол ўровисиз (қутисиз, блоксиз); доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган) истеъмол ўровида — (қутисида) сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотига нисбатан; темир йўл вокзалларининг, автовокзалларнинг, аэропортларнинг, Дарё бандаргоҳларининг, метрополитен станцияларининг ҳудудларида ва хоналарида (бож олинмайдиган савдо дўконлари бундан мустасно); техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келмаганда реализация қилмаслик; б) тамаки маҳсулотларини реализация қилишни бевосита амалга ошираётган шахс йигирма бир ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса, тамаки маҳсулотларининг, реализация қилинишини рад этиш; в) тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойларда уларни йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш тақиқланганлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзув ёки белги, шунингдек, тиббий огоҳлантириш жойлаштирилган бўлиши; г) тамаки маҳсулотларини ёйиб қўйиш ва очиқ намойиш этмаслик. Чакана савдо учун таклиф этилаётган тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги ахборот сотувчи томонидан харидорлар эътиборига савдо залида сотиладиган тамаки маҳсулотлари рўйхатини жойлаштириш орқали етказилиши, рўйхатнинг матни оқ фонда бир хил ўлчамдаги қора рангли ҳарфлар билан ёзилади ва рўйхат алфавит тартибида, сотиладиган тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг нархи кўрсатилган ҳолда, бирор-бир график тасвирлар ва расмлардан фойдаланмасдан тузилиши. Кўчмас савдо объектларида тамаки маҳсулотларини харидорга намойиш этиш унинг талабига кўра сотиладиган тамаки маҳсулотлар рўйхати билан танишиб чиққанидан кейин амалга оширилиши; д) тамаки маҳсулотларининг чакана савдосига доир фаолият онлайн тарзда фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) виртуал касса тизимларини, шунингдек, банк пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини албатта қўллаган ҳолда амалга оширилиши; е) тамаки маҳсулотлари, шу жумладан, импорт қилинган бундай маҳсулотларнинг сотувчиси ҳар бир номдаги маҳсулот бўйича тайёрловчининг ёки етказиб берувчининг имзоси билан тасдиқланган, ҳар бир номдаги маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар бўлган ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказилганлик рақамлари, ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати ҳамда сертификатни берган орган кўрсатилган товар-транспорт ҳужжатларига эга бўлиши; ж) Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига қатъий риоя қилиши. 10. Изоҳ: Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир улгуржи савдо объекти учун алоҳида юборилади.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 30-ИЛОВА
Нодавлат архивларни ташкил этиш фаолиятининг
1. Хабарнома номи: Нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: а) архив ҳужжатларини жамлаш, сақлаш, ҳисобини юритиш, улардан фойдаланиш; б) нодавлат электрон архивлар фаолиятини ташкил этиш (ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматларини кўрсатувчи нодавлат архивларнинг маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш). 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи орган: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: а) СТИР; б) электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) нодавлат архивлар ташкил этиладиган манзил(лар). Юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳамда почта манзилига доир маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича умумий талаблар: архивлар фаолиятини ташкил этиш бўйича махсус курсларда таҳсил олган мутахассислар фаолият кўрсатиши; Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш фаолияти билан шуғулланмаслик;* давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг мавжудлиги (санаси ва рақами); Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга риоя қилиш;* б) нодавлат архивлар томонидан ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматлари (маълумотлар узатиш тармоқлари хизматлари сифатида) кўрсатилганда: нодавлат архив штатида электрон архив ва рақамлаштириш бўлинмаси ва/ёки ходимлар мавжудлиги; электрон архив тизимининг аппарат ва дастурий таъминоти мавжудлиги, электрон архив фондлари ва ҳужжатларини яратиш учун зарур воситалар, жумладан, рақамлаштириш қурилмалари ва дастурлари мавжудлиги, электрон архив ҳужжатларининг форматлари, сақлаш талабларига мослиги, электрон архив ҳужжатларини қидириш, бошқариш ва ишлов бериш имконияти мавжудлиги;* электрон архив тизимига рухсат этилмаган шаклда киришни бошқариш воситалари мавжудлиги, тизимнинг захиралаш имконияти ва авария ҳолатларида маълумотларни тиклаш имконияти мавжудлиги, ахборот хавфсизлигини ҳимоя қилиш воситалари билан таъминланганлиги.* 10. Изоҳ: Нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этиш бўйича: нодавлат архивларни қайта ташкил этишда мулкдор (муассис) архив ҳужжатларининг ҳолати (жойлашган жойи, таркиби, миқдори ва тақсимланиши) тўғрисидаги ахборотни «Ўзархив» агентлигига қайта ташкил этиш бошланишидан камида 1 ой олдин юбориши лозим; нодавлат архив тугатилаётганда архивнинг мулкдорлари (муассислари) мазкур архивнинг архив фондларини бошқа архивларга белгиланган тартибда ўз вақтида топшириш учун тегишли чора-тадбирларни кўришлари шарт;* архив ҳужжатларини топшириш ва уларнинг бошқа архивда кейинчалик сақланиши билан боғлиқ барча харажатлар тугатилаётган архив ёки унинг мулкдорлари ҳисобидан амалга оширилади; архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш ва уларнинг кейинчалик сақланиш жойи тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида йиғмажилдлар ва мол-мулкни топшириш учун тузилган тугатиш комиссияси таркибига мажбурий тартибда тегишли «Ўзархив» агентлигининг архив иши ҳудудий бошқармасининг вакили киритилади; архивлар тугатилаётганда алоҳида олинган архив фондини турли архивлар, шу жумладан, идоравий архивлар ўртасида, уни бўлган ҳолда тақсимлаш тақиқланади; архив ҳужжатларини, шу жумладан, тугатилган архив фондининг асосий ҳисобга олиш ҳужжатларини қабул қилган архив олинган архив ҳужжатларининг рўйхатдан ўтказилиши ва унинг сақланиши яхлитлигини таъминлаши керак; архив мулкдори сақлашга қабул қилинган ва бошқа архивларга топширилиши лозим бўлган архив ҳужжатларининг бут сақланиши ва яхлитлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади; касбий компетентлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлмаган ишчи ва ходимлар томонидан ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга келтиришга йўл қўйилмайди.* *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 31-ИЛОВА
Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият
1. Хабарнома номи: Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолияти 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият олиб борилаётган манзилнинг мулк ҳуқуқи ёки ижара асосида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумот (кадастр рақами); е) штатида мавжуд мутахассислар ҳақида маълумот (ЖШШИР, паспорт (ID карта) серияси ва рақами, ишга қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ рақами ва санаси); ж) камида бир нафар мутахассисининг халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштируви бўйича ўқув ташкилотларида Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ўқиганлиги тўғрисидаги малака сертификати рақами ва санаси (PDF ёки JPEG форматдаги) нусхаси*; з) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланишини таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва санаси (суғурта полиси, банк кафолати ва ҳ.к) ва нусхаси (PDF ёки JPEG форматдаги)**. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси; Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Солиқ қўмитаси; Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги; Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) хорижий ҳамкорига кўрсатадиган хизматларни ўзаро тузилган шартнома асосида амалга ошириши; б) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлиги**; в) жўнатилаётган ва етказиб берилаётган товарлар ҳисобини юритиш ҳамда трек рақамлари орқали қайси мақомда турганлигини кузатиш имконини берувчи ахборот тизими мавжуд бўлиши ҳамда ушбу тизим божхона органларининг ахборот тизимига интеграция қилиниши; г) халқаро курьерлик жўнатмалари орқали юборилиши тақиқланган буюмлар ва моддалар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши; д) шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш; е) жўнатмаларни тушириш, ортиш, уларга ишлов бериш ҳамда хавфсиз сақланиши учун 50 м 2 дан кам бўлмаган махсус жойлар бўлиши; ж) махсус жойлар уч ой давомида сақланадиган узлуксиз видеокузатув тизими билан жиҳозланган бўлиши ва сақланган видеотасвирлар божхона органлари талабига кўра тақдим этилиши; з) жўнатмаларни ташиш учун махсус жиҳозланган автотранспорт воситаси бўлиши (шахсий ёки ижара асосида); и) штатида икки ва ундан ортиқ жўнатмалар билан бевосита ишловчи мутахассислар бўлиши; к) мутахассислар ишга қабул қилинганда ёки мавжудлари ишдан бўшатилганда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини хабардор қилиш; л) божхона органи томонидан сўралган ҳужжат ва маълумотларни қонунчиликда белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлаши (қонунчилик ҳужжатларида талаб этилиши белгиланмаган ёки тақдим этиш курьерлик ташкилоти ваколатига кирмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно); м) курьерлик ташкилотининг божхона тўловлари бўйича қарздорлиги юзага келганда, ўн кун ичида ушбу қарздорликни тўлаш орқали бартараф этиш; н) курьерлик ташкилоти учун қонунчиликда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш. 10. Изоҳ: * мазкур талаб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради. Мазкур муддатга қадар халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини бошлаган юридик шахсларга нисбатан ҳам ушбу талаб татбиқ этилади. ** божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш фақат божхона органлари билан ахборот алмашинувига эга суғурта ташкилоти орқали амалга оширилади. Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб берувчи жўнатмаларни юборувчи ёки қабул қилувчи номидан божхона операциялари учун зарур бўлган ҳаракатларни ваколатли шахс сифатида бажариб, жўнатмалар юзасидан жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 32-ИЛОВА
Божхона брокери фаолияти
1. Хабарнома номи: Божхона брокери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) штатида мавжуд икки ва ундан ортиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳақида маълумот (ЖШШИРи, паспорт (ID карта) серияси ва рақами, ишга қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ рақами ва санаси); е) ўқув ташкилотларида Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси йўналиши бўйича ўқиганлиги тўғрисидаги малака сертификати рақами ва санаси (PDF ёки JPEG форматдаги) нусхаси*; ж) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланишини таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва санаси (суғурта полиси, банк кафолати ва ҳ.к) ва нусхаси (PDF ёки JPEG форматдаги)**. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Солиқ қўмитаси; Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси; Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги; Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланишини таъминланганлиги**; б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида юридик шахснинг шахсий кабинети бўлиши; в) божхона органи томонидан сўралган ҳужжат ва маълумотларни қонунчиликда белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлаш (қонунчилик ҳужжатларида талаб этилиши белгиланмаган ёки тақдим этиш божхона брокери ваколатига кирмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно); г) божхона брокерининг божхона тўловлари бўйича қарздорлиги юзага келганда, ўн кун ичида ушбу қарздорликни тўлаш орқали бартараф этиш; д) декларант ёки ваколатли шахсга кўрсатадиган хизматларни ўзаро тузилган шартнома асосида амалга ошириш; е) қонунчиликда белгиланган божхона брокерининг мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш; ж) штатида икки ва ундан ортиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар бўлиши; з) юридик шахс божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларини ишга қабул қилганда ёки мавжудлари ишдан бўшатилганда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини беш кун мобайнида хабардор қилиш; и) ташкилот штатида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларидан бирининг бир ой ичида божхона юк декларацияларининг турли графаларидаги хато ва камчиликлари бўйича уч маротабадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортилган тақдирда, ушбу божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисини навбатдан ташқари малакасини ошириш учун расмий ўқув ташкилотига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ўқитиш учун юборганлиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини хабардор қилиш*; к) штатида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси хар икки йилда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ўқув ташкилотларида малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиши*. 10. Изоҳ: * мазкур талаб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради. Мазкур муддатга қадар халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини бошлаган юридик шахсларга нисбатан ҳам ушбу талаб татбиқ этилади. ** божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш фақат божхона органлари билан ахборот алмашинувига эга суғурта ташкилоти орқали амалга оширилади.
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 33-ИЛОВА
Пиво маҳсулотининг чакана савдоси фаолияти
1. Хабарнома номи: Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома. 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс. 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари. 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали. 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) фаолият амалга ошириладиган жой манзили, кадастр рақами, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами; г) онлайн назорат касса ёки виртуал кассанинг фискал модул рақами. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Солиқ қўмитаси; Адлия вазирлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди. 9. Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи. 10. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) таълим, спорт муассасалари ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйлаб юз метрдан кам масофада жойлашмаган бўлиши, савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ва ярмарка павильонларининг ҳудудида жойлашган ҳоллар бундан мустасно; б) ўзига мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган ёки ижарага олинган турғун шохобча бўлиши; в) жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан, метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудларида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, шунингдек, автобекатларда жойлашмаган бўлиш; г) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан, шунингдек, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланган бўлиш;* д) электрон ҳисоб-фактурадан мажбурий тартибда фойдаланиш; мажбурий рақамли маркировка қоидаларига риоя қилиш;* Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ЎРҚ-844-сон Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига қатъий риоя қилиш; пиво ичимликлари ёки алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларидан пиво маҳсулотларини электрон ҳисоб-фактурага асосан харид қилиш ва ОНКМ орқали савдо ҳамда рақамли маркировка қоидаларига риоя қилган ҳолда сотиш;* пиво маҳсулотлари сотиладиган жойларда уларнинг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги*. 11. Изоҳ: Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир чакана савдо объекти учун алоҳида юборилади. Пиво маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим пиво маҳсулотларини сотиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган вақтдан бошлаб тўланади. Бунда хабарнома ойнинг йигирманчи санасигача юборилганда йиғим жорий ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома ойнинг йигирманчи санасидан кейин юборилганда кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади. Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатилганда ёки тугатилганда, йиғим ҳисобланиши кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади. Пиво маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов шаклида жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади. Пиво маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчилар томонидан фақат пиво маҳсулотларини чакана савдо қилиш учун қўшимча равишда алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш учун хабарнома юборилиши талаб этилмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 2-ИЛОВА
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш билан боғлиқ маъмурий шикоятларни республика даражасида кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгашларининг намунавий
1. Ваколатли органнинг раҳбари, Кенгаш раиси
2. Ваколатли орган раҳбарининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари
3. Ваколатли органнинг ижро назорати бўйича таркибий бўлинма раҳбари, Кенгаш аъзоси
4. Ваколатли органнинг таркибий бўлинма раҳбари, Кенгаш аъзоси
5. Ваколатли органнинг юридик хизмат раҳбари, Кенгаш котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги «ўн» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарорининг 3-бандида :
иккинчи хатбошисидаги «шаҳарлараро,» сўзи чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошисидаги «ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида» сўзлари «шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарори билан тасдиқланган Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомда :
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияга эга бўлган,» сўзлари «рўйхатдан ўтган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзо бўлган,» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 14-банднинг учинчи хатбошисидаги «баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияни,» сўзлари «баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзолиги тўғрисидаги маълумотни ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 22-банднинг иккинчи хатбошисидаги «баҳоловчи фаолиятнинг лицензияловчи» сўзлари «экспертизанинг бажарувчиси аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) қарорга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомга ИЛОВА
_______-сон ҳисобот бўйича эксперт хулосаси «_______________________________________________________________________» (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг номи) 20__ йил «___» _________Тошкент шаҳри 1. Умумий маълумотлар Экспертизани ўтказиш асоси: __________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ Экспертиза предмети: ________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ Экспертиза тури: ____________________________________________________________________________________ Экспертиза ўтказилган сана: 20___ йил «____»_______________ Эксперт: Ф.И.О., лавозими, баҳоловчининг малака сертификати тартиб рақами ва унинг берилган санаси ___________________________________________________________________________________________________ 20__ йил «___» _______даги «_______________»-сон ҳисобот (кейинги ўринларда Ҳисобот деб аталади) 20__ йил «___» _______да «____________» жамоат бирлашмасига аъзо бўлган «______________» баҳоловчи ташкилот томонидан 20__ йил «___» ________да берилган ______-сон баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган баҳоловчи ______ томонидан 20__ йил «___» __________даги _______-сон Шартнома бўйича ________________мақсадида бажарилган. ___________________________________________________________________________________________________ (объектнинг баҳолаш санасида идентификация қилиш имконини берувчи аниқ тавсифи, юридик шахсга тегишли бўлган баҳолаш объекти бўйича эса юридик шахснинг реквизитлари) баҳолаш объекти ҳисобланади. 2. Баҳоланувчи объектга борган ҳолда баҳоланувчи мол-мулкни текшириш натижалари (дала шароитида экспертиза ўтказишда): Дала шароитида экспертиза ўтказишда қўшимча равишда қуйидагилар аниқланди: (сўнгра эксперт томонидан баҳолаш объектига борган ҳолда баҳоланаётган мол-мулкни текшириш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш учун мол-мулкнинг таққосланадиган объектларини текшириш натижалари келтирилади) 3. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги Ҳисоботда қуйидагилар келтирилган:_____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ (сўнгра эксперт томонидан баҳолаш тўғрисида тақдим этилган ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмунига қўйиладиган умумий талабларга риоя қилиниши бўйича мувофиқлиги ҳақидаги хулосалар келтирилади). Баҳолаш мақсадлари учун Ҳисоботда қуйидаги ёндашувлардан фойдаланилган: ___________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________ (сўнгра эксперт томонидан ҳисоботда Баҳоловчи томонидан у ёки бу баҳолаш ёндашувларидан фойдаланишнинг (ёки фойдаланишни рад этишнинг) асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади). Даромад бўйича ёндашувдан фойдаланиш: Танланган ёндашув доирасида Баҳоловчи __________________________ методидан фойдаланди. (сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади). Қиёсий ёндашувдан фойдаланиш: _______________________________________________________________________ Танланган ёндашув доирасида Баҳоловчи ____________________________ методидан фойдаланди. (сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлаш?инг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади) Харажат бўйича ёндашувдан фойдаланиш:________________________________________________________________ Танланган ёндашув доирасида Баҳоловчи _______________________________ методидан фойдаланди. (сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади) Жорий этилган чегиришлар ва мукофотлар: (Ушбу бўлимда эксперт томонидан ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган чегиришлар ва мукофотлар миқдорларини қўллаганликнинг асосланганлиги ва уларнинг ҳаққонийлиги, шунингдек уларни аниқлашнинг ҳаққонийлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади) Баҳолашнинг ҳар қайси ёндашуви салмоғини асослаш: _______________________________________________________ Баҳоловчи _______________________________ (баҳолашда қийматни аниқлашга ёндашувларда фойдаланилган салмоқни белгилаш методидан) фойдаланди. (сўнгра эксперт томонидан Баҳоловчи ёндашувларининг салмоғини (коэффициентларини) белгилашнинг асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади) 4. Ўтказилган экспертиза хулосалари: Юқорида баён қилинганларга асосланиб, 20_____ йил «____» ___________________даги «_______________________» ни баҳолаш тўғрисидаги кўриб чиқилган (ҳисобот номи) _______-сон ҳисобот_______________________________ деб эътироф этилади. (ҳаққоний/ҳаққоний эмас) Экспертизани ўтказган эксперт ____________ (имзо) Экспертизани ўтказган баҳоловчи ташкилот раҳбари _____________ (имзо) Баҳоловчи ташкилот муҳри
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарори билан тасдиқланган Музейларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низом 13-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказганлик ҳақида хабардор қилувчилар реестрини юритади ва уларнинг ушбу соҳадаги фаолиятини назорат қилади;».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низомнинг 64-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64. Спорт мактабининг тренер-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига эга бўлган мутахассислардан бутланади. Бунда жисмоний тарбия маълумотига эга бўлиш назарда тутилмаган спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар таркиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслардан бутланиши мумкин.
Шунингдек, тренер-ўқитувчилар таркиби спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчиларидан бутланиши мумкин.
Умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари спорт мактабларига ўриндошлик асосида оммавий спорт турлари бўйича тренер-инструктор лавозимига ишга қабул қилиниши мумкин.
Спорт мактабининг тренер-ўқитувчилари ҳар беш йилда бир марта Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида (ёки унинг филиалларида) белгиланган тартибда малака ошириши лозим.
Малака ошириш муддати ўтган (ёки малака оширишдан ўтмаган) тренер-ўқитувчиларга меҳнат фаолияти давом эттиришга йўл қўйилмайди.
Таълим муассасаларининг спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналиши битирувчилари тегишли спорт тури бўйича тренер лавозимига ишга қабул қилинганда уч йилдан сўнг малака ошириш курсларига жалб этиладилар.
Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ишга қабул қилинадиган футбол ва регби бўйича тренерликка номзодлар мажбурий тартибда тегишлича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон регби федерацияси билан келишилади.
Спорт бўйича тренер-ўқитувчилар ўқув гуруҳларини танлайди ва тўлдиради, ўқувчи-спортчилар билан тарбиявий ва ўқув-машқ ишлари олиб боради, ўқувчи-спортчилар тиббий кўрикдан ва диспансер кўригидан ўз вақтида ўтишини назорат қилади, ўқувчи-спортчилар учун уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ режаларини ишлаб чиқади, ўқув-машқ жараёнини такомиллаштириш ва унга энг самарали ва замонавий шакллар ва усулларни жорий этиш бўйича таклифлар киритади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди учинчи хатбошисидаги «ўн беш кундан» сўзлари «беш иш кунидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомнинг 3-банди тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тренер — тренерлик фаолияти бўйича малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлган ёки таълим муассасаларининг спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишини битирган (бунда битирувчи тегишли спорт тури бўйича тренер лавозимига ишга қабул қилинганига уч йилдан ошмаган бўлиши лозим), шунингдек, ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактабларини малакали тренер кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 10 октябрдаги 284-сон қарорининг 1-бандидаги «рухсатномага эга бўлган» сўзлари «малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлган ёки таълим муассасаларининг спорт фаолияти ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишини битириб, тегишли спорт тури бўйича тренер лавозимида ишлаётганига уч йилдан ошмаган» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда :
31-банддаги «15» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
Низомга 1-илованинг «2-босқичи», «Бажариш муддатлари» устунидаги «5» сонлари тегишлича «3», «4», «3» сонлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъридан фойдаланиш, хавфли ишлар, хавфли товарлар ва моддалар, портловчи материаллар ишлаб чиқариш, уларнинг айланиши соҳасида ҳамда бошқа соҳаларда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 6 июндаги 360-сон қарорида :
б) 2-иловада :
3-банднинг «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2-иловага 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
11-илованинг :
2-банди «Сроки рассмотрения» устунидаги «20» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин;
4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5-банди «Сроки рассмотрения» устунидаги «20» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин;
6.3-бандининг 4-устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) копия паспорта склада (в установленных случаях);
б) копия акта приемки места хранения взрывчатых материалов в эксплуатацию;
в) в случае отсутствия паспорта прилагаются схема места хранения взрывчатых материалов и план прилегающей местности в радиусе, соответствующем безопасному расстоянию, рассчитанному по ударной воздушной волне от наибольшего по вместимости объекта хранения взрывчатых материалов;
г) для передвижного склада дополнительно прилагается свидетельство Государственной службы безопасности дорожного движения (ГСБДД) о его допуске к перевозке взрывчатых материалов, с указанием района, обслуживаемого складом».
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат ва радиация хавфсизлиги соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялашни ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 октябрдаги 782-сон қарорида :
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг 8-бандида :
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошиси учинчи хатбошиси деб ҳисоблансин;
в) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 14 декабрдаги 1012-сон қарорида :
а) 1-иловада :
19-банддаги «ўн беш» сўзлари «ўн» сўзи билан алмаштирилсин;
1-илованинг 2-босқичи бажариш муддатларидаги «ўн беш» сўзлари «ўн» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 1 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомда :
а) 17-бандга қуйидаги мазмундаги 5 1 -кичик банд билан қўшилсин:
«5 1 ) автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро ташиш фаолиятини лицензиялашни, лицензия/лицензия варақалари реестрини юритишни амалга оширади»;
6 ва 7-кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 19-банднинг 9-кичик бандидаги «ва юк» сўзлари чиқариб ташлансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарорида :
а) қарор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»;
б) 1-бандда :
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-иловага мувофиқ»;
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божи миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
в) 1-иловада :
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ»
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Регламент автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.»;
3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланади.»;
5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ва юкларни» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқи учун ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Ариза берувчининг сўровномасига кўра лицензия қуйидаги фаолият турлари учун берилади:
а) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш;
б) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш;
в) йўловчиларни халқаро автобусларда ташиш;
г) йўловчиларни халқаро микроавтобусларда ташиш;
д) йўловчиларни халқаро енгил автомобилларда ташиш;
е) юкларни автомобиль транспортида халқаро ташиш.
Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юк автомобили ёки шатакчи автомобиль ҳамда хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган тиркама ёки ярим тиркамадан иборат транспорт воситалари таркибидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган халқаро ташишда, юк автомобили ёки шатакчи автомобилга олинган лицензия варақаси транспорт воситаларининг бутун таркиби учун амал қилади.
Лицензиат лицензияловчи органга мурожаат қилганда, бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга.
Юкларни автомобиль транспортида халқаро ташишда фойдаланиладиган шатакчи автомобилларга лицензия варақалари берилиши учун давлат божи тўлаш талаб этилмайди.
Шаҳарлараро йўналишлар бўйича йўловчиларни автобусларда ёки микроавтобусларда ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақасига эга бўлган автотранспорт воситаларидан маҳаллий ва хорижий фуқароларни шаҳарда ва шаҳар атрофида туристик-экскурсия қилиш йўналишларида (номунтазам йўналишларда) йўловчи ташишни амалга ошириш учун қўшимча лицензия варақаси олиш талаб этилмайди.»;
9-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лицензия варақалари билан таъминланмаган автомобиль транспорти воситасидан фойдаланган ҳолда, тижорат асосида йўловчи ташишга, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга йўл қўйилмайди. Ушбу ҳолатлар юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади.»;
15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-иловага мувофиқ шаклда автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома.»;
17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ва автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш юзасидан лицензия варақаларини бериш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорларда давлат божи ундирилади»;
41-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божининг тақсимланиши ҳамда қайси мақсадларда ишлатилиши Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади»;
1-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА»;
2-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА»;
3-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА»;
4-иловада :
илова номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА»;
лицензия олиш учун сўровнома номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия бериш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА»;
лицензия олиш учун сўровнома номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия варақасини бериш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА»;
5-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА»;
6-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА».
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 19 ноябрдаги 918-сон қарорида :
а) 1-бандда :
иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 2 ва 4-бандлар ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорида :
а) 2-иловада :
3-бандда :
биринчи хатбошисидаги «Туроператор, жойлаштириш воситаси» сўзлари «Жойлаштириш воситаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «туроператорлик,» сўзи чиқариб ташлансин;
96-банднинг иккинчи хатбошисидаги «туроператор,» сўзи чиқариб ташлансин;
б) 3-илованинг 4-бандидаги иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 8 майдаги 210-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида» 2003 йил 17 сентябрдаги 402-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 13 ноябрдаги 506-сон қарори .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорига 7-илованинг 8-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 1 1 -банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 11 , 18 , 34-35-бандлари .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарорига илованинг 10-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорининг 4-банди ва қарорга 3-илова .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 39-банди .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Микромолиявий хизматлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 19 февралдаги 37-сон қарорининг 5-банди .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 августдаги 176-сон қарорига илованинг 1-банди .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 21 ноябрдаги 242-сон қарорининг 2-банди .
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2008 йил 2 октябрдаги 221-сон қарорига 1-илованинг 7-банди .
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига илованинг 4 ва 8-бандлари .
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2011 йил 23 февралдаги 46-сон қарорига илованинг 1-банди .
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори .
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 18 майдаги 141-сон қарорига илованинг 1-банди .
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 5-банди «д» ва «е» кичик бандлари .
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига илованинг 5 , 18-19 , 42-бандлари .
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сон Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори .
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарори .
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сон қарорига илованинг 19-банди .
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 26 , 34 , 43 , 49-50 , 109 , 117-118-бандлари .
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 31 майдаги 152-сон қарорига илованинг 3-банди .
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларга ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарори .
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори .
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2013 йил 23 августдаги 233-сон қарорига илованинг 12-банди .
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 20 , 30 ва 82-бандлари .
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбоши ва қарорга 3-илова .
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигида тадбиркорлик субъектлари томонидан темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиботларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 19 ноябрдаги 310-сон қарори .
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 5 декабрдаги 320-сон қарори .
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида» 2014 йил 13 февралдаги 29-сон қарори .
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги 84-сон қарорига 1-илованинг 7-банди.
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига 1-илованинг 7 , 38 , 40-41-бандлари .
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 10 , 17 , 38-39-бандлари .
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорига 4-илованинг 2-банди .
41. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида хавфли юкларни ташиш қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 27 февралдаги 56-сон қарорига 1-илованинг 2-банди .
42. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 9 мартдаги 70-сон қарори .
43. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 54 ва 106-бандлари .
45. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 2 майдаги 134-сон қарорига илованинг 1-2-бандлари.
46. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига 1-илованинг 21-банди.
47. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 29 июндаги 219-сон қарорига 1-илованинг 2-банди .
48. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига 2-илованинг 9-банди .
49. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сон қарори .
50. Вазирлар Маҳкамасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорига 4-илованинг 10-банди .
51. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги 207-сон қарорига 1-илованинг 8-банди .
52. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида» 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова .
53. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 6 ва 20-бандлари .
54. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 15 , 43 ва 49-бандлари .
55. Вазирлар Маҳкамасининг «Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорининг 5-банди .
56. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарорига 3-илованинг 5-банди .
57. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига 8-илованинг 13-банди .
58. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 66-банди .
59. Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2017 йил 23 августдаги 663-сон қарори .
60. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига илованинг 26-банди .
61. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига илованинг 49-банди «б» кичик банди .
62. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарори .
63. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 50-банди .
64. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 22 ноябрдаги 933-сон қарорига 1-илованинг 4-банди .
65. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 30 , 34 ва 51-бандлари .
66. Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорининг 3-банди .
67. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига илованинг 4 , 16 ва 27-бандлари .
68. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 107-сон қарорига 1-илованинг 19-банди .
70. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига 1-илованинг 16-банди .
71. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарорига 1-илованинг 15-банди.
72. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 21 ва 25-бандлари .
73. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 398-сон қарорига илованинг 6-банди .
74. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарори .
75. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 31 майдаги 406-сон қарори .
76. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 9 июндаги 434-сон қарорига 6-илованинг 4 , 14-15-бандлари .
77. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 24-банди .
78. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 20 августдаги 676-сон қарорига илованинг 2-банди .
79. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2018 йил 24 сентябрдаги 756-сон қарори .
80. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 2 октябрдаги 784-сон қарорига 2-илованинг 3-банди .
81. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 9 октябрдаги 813-сон қарорининг 2-банди .
82. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 27 октябрдаги 880-сон қарори .
83. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига илованинг 3 , 12 , 23 , 25 — 28-бандлари , 29-бандининг «б» кичик банди , 30-31-бандлари .
84. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 19 ноябрдаги 934-сон қарорига илованинг 7-банди .
85. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги 1030-сон қарорига илованинг 1-банди .
86. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2018 йил 27 декабрдаги 1055-сон қарори .
87. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 11 февралдаги 111-сон қарорига илованинг 3-банди .
88. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 11 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 2-банди .
89. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар» 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорига илованинг 8 ва 22-бандлари .
90. Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 мартдаги 218-сон қарори .
91. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш» 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 1-илованинг 8 ва 20-бандлари .
92. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига 5-илованинг 3 ва 16-бандлари .
93. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 2 июлдаги 548-сон қарорига илованинг 5 , 9 ва 18-бандлари .
94. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 9 июлдаги 567-сон қарорига илованинг 1-банди .
95. Вазирлар Маҳкамасининг «Қўриқлаш ва назорат-лицензия фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 9 июлдаги 568-сон қарорига илованинг 3 , 11 , 13-14-бандлари .
96. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 21 , 25 , 44 ва 51-бандлари .
97. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 17 августдаги 678-сон қарорига илованинг 1-банди .
99. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 21 ноябрдаги 927-сон қарори .
100. Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига 5-илованинг 8-банди .
101. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 20-банди .
103. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 36 , 42 , 47 , 49 , 103 , 110 , 111 , 123 , 125-126 , 182 ва 216-бандлари , 220-бандининг «в» кичик банди , 245 , 277-бандлари .
104. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон қарорига 4-илованинг 2-банди ва 4-бандининг «б» кичик банди .
105. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 14 январдаги 24-сон қарорига илованинг 1 , 4 , 10-11-бандлари .
106. Вазирлар Маҳкамасининг «Аффинаж фаолиятини лицензиялашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 февралдаги 86-сон қарорининг 4-банди ва унга 3-илова .
107. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 20 февралдаги 103-сон қарорига илованинг 2 ва 5-бандлари .
109. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 17 мартдаги 164-сон қарори .
110. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 7 , 23 — 25-бандлари .
111. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 16 майдаги 288-сон қарорига 1-илованинг 4-банди .
112. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарорига 1-илованинг 12-банди «в» кичик банди , 8 , 11 , 13-14 , 19 — 21 , 27 ва 31-бандлари , 35-36-бандлари .
113. Вазирлар Маҳкамасининг «Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 22 июндаги 401-сон қарори .
114. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 2 ва 18-бандлари .
115. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 10 августдаги 472-сон қарорига 1-илованинг 2 ва 7-бандлари .
116. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 8-илованинг 17-банди .
117. Вазирлар Маҳкамасининг «Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 28 октябрдаги 663-сон қарорининг 2-банди .
118. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорига 4-илованинг 1-банди .
119. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон қарорига 3-илованинг 2 ва 11-бандлари .
120. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 15-банди «а» кичик банди .
121. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 68-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 февраль,
88-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
YAGONA NIZOM
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
TARKIBI
ROʻYXATI
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida
“Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-avgustdagi PF-6044-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, vakolatli organni xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlarini boshlash va tugatishning unifikatsiyalashgan tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizom 1-ilovaga muvofiq;
Faoliyatni boshlash yoki tugatish bilan bogʻliq maʼmuriy shikoyatlarni respublika darajasida koʻrib chiqish boʻyicha apellyatsiya kengashlarining (keyingi oʻrinlarda — Apellyatsiya kengashi) namunaviy tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilab qoʻyilsinki, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali hamda “Litsenziya” axborot tizimi orqali kelib tushadigan soʻrovlar boʻyicha davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari tomonidan taqdim etiladigan maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari shaxsan javobgar hisoblanadi.
3. Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun xabarnomalarni respublika darajasida qabul qiluvchi vakolatli organlar bir oy muddatda shikoyatlarni koʻrib chiqish boʻyicha Apellyatsiya kengashi tarkibini tasdiqlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi Adliya vazirligi bilan birgalikda 2022-yil 1-aprelga qadar Qurilish-montaj ishlarini boshlaganlik toʻgʻrisidagi xabarnomaning pasportini tasdiqlash boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
5. Mazkur qaror 2022-yil 1-martdan kuchga kiradi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
a) xabardor qilish tartib-taomillari “Litsenziya” axborot tizimi va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali amalga oshirilishi boʻyicha aholi va tadbirkorlik subyektlari uchun manzilli va predmetli targʻibot tadbirlarini amalga oshirsin;
b) manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qaroriga 1-ILOVA
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom xabardor qilish talab etiladigan faoliyatni (harakatlarni) boshlaganlik va tugatganlik haqida vakolatli organga xabarnoma yuborish, xabardor qiluvchilar faoliyatini nazorat qilish va ularning hisobini yuritish tartibini belgilaydi.
2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat (harakatlar) turlari “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni bilan belgilanadi.
Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat (harakatlar) turlari bilan xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlarni xabardor qilmasdan shugʻullanish taqiqlanadi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:
xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat (harakatlar) — faoliyatni (harakatlarni) boshlash uchun vakolatli organ tomonidan qaror qabul qilinishini talab etmaydigan, biroq davlat tomonidan tartibga solinishini taʼminlash, shuningdek, tegishli faoliyat bilan shugʻullanayotgan subyektlarning hisobini yuritish va faoliyatini nazorat qilish uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar va shartlarga rioya etish boʻyicha yuridik va jismoniy shaxslar oʻz zimmasiga majburiyatlar qabul qilishi orqali amalga oshiriladigan faoliyat turlari;
xabardor qiluvchilar — vakolatli organga xabarnoma yuborgan va xabarnomalar reyestriga kiritilgan jismoniy yoki yuridik shaxslar;
xabarnoma — xabardor qilish tartibida faoliyatni (harakatlarni) amalga oshirishni boshlash (tugatish) uchun xabardor qiluvchilar tomonidan vakolatli organga yuboriladigan maʼlumotlar;
xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organlar (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) — xabarnomani qabul qiluvchi, xabardor qilish tartibi amalga oshiriladigan muayyan faoliyat turlarini tartibga soluvchi va xabarnomalar reyestrini yurituvchi davlat organi (uning hududiy boʻlinmasi) yoki boshqa tashkilot;
“Litsenziya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Litsenziya” AT) — litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari bilan bogʻliq barcha jarayonlarni qamrab olgan, idoralararo elektron oʻzaro hamkorlik qilish imkoniyatiga ega boʻlgan tizim;
tasdiqnoma — xabardor qiluvchilar oʻz faoliyatini boshlagani yoki tugatgani haqida vakolatli organni xabardor qilganini tasdiqlovchi, “Litsenziya” AT orqali avtomatik tarzda shakllantiriladigan, matritsali shtrix kodga (QR-kod) ega boʻlgan va ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan namunaviy shakldagi elektron hujjat;
faoliyatni amalga oshirishning talablari va shartlari — xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi bilan shugʻullanishda xabardor qiluvchilar tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan, shuningdek, ushbu Nizomga 2 — 33-ilovalarda keltirilgan pasportlarda belgilangan talablar va shartlarning majmui (keyingi oʻrinlarda — pasportlar);
xabarnomalar reyestri — faoliyatini xabardor qilish tartibida amalga oshirayotgan, toʻxtatib turilgan, qayta tiklangan, tugatilgan xabardor qiluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan vakolatli organlarning maʼlumotlar bazalari;
shikoyat — vakolatli organning harakatlari (harakatsizligidan) norozi boʻlgan holda, xabardor qiluvchilarning buzilgan huquqlarini tiklash va qonuniy manfaatlarni himoya qilish toʻgʻrisidagi talab bayon etilgan murojaati.
4. Xabardor qiluvchilar oʻz faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisidagi xabarnomani Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki “Litsenziya” AT orqali xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatni boshlashdan oldin elektron shaklda yuboradi.
Xabarnoma “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda xabarnoma “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali qabul qilingan vaqtdan boshlab, vakolatli organ xabardor qilingan hisoblanadi.
5. Amalga oshirilishi uchun vakolatli organni xabardor qilish talab etiladigan faoliyat turlari qonun bilan belgilanadi.
Vakolatli organni xabardor qilmasdan, xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari bilan shugʻullanish taqiqlanadi.
2-bob. Faoliyatni amalga oshirishning talablari va shartlari
6. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatga (harakatlarga) doir talablar va shartlar quyidagilar hisoblanadi:
pasportlarning 9-bandida keltirilgan talablar va shartlarga rioya etilishi shartligi hamda ularni bajarish boʻyicha majburiyatni oʻz zimmasiga olish;
xabarnomada koʻrsatilgan axborotning ishonchliligini taʼminlash;
xodimlar bilan yangi mehnat shartnomalari tuzilganligi, shartnomalarga oʻzgartishlar kiritilganligi va ularni bekor qilish holatlarini, shuningdek, amaldagi mehnat shartnomalari toʻgʻrisidagi axborotni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida majburiy roʻyxatdan oʻtkazish — tegishli faoliyatni (harakatlarni) amalga oshirish uchun xodimlarga nisbatan talab mavjud boʻlgan taqdirda;
xabardor qiluvchilarning nomi, yuridik manzili oʻzgarganligi roʻyxatdan oʻtkazilgandan soʻng yoki filial va vakolatxona ochilgandan soʻng vakolatli organga oʻn ish kuni ichida “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali xabar berish.
7. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatga (harakatlarga) doir talablar va shartlarni qoʻpol ravishda buzishga doir holatlar pasportlarda belgilanadi.
3-bob. Faoliyatni boshlash haqida xabarnoma yuborish va uni hisobga olish tartibi
8. Xabardor qiluvchilar elektron raqamli imzosidan (keyingi oʻrinlarda — ERI) foydalangan holda (talabgor — jismoniy shaxslar uchun ERI oʻrniga Mobil-ID tizimidan ham foydalanish mumkin), faoliyatni amalga oshirishni boshlashi uchun vakolatli organga “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali xabarnoma yuboradi.
Amerika Qoʻshma Shtatlaridagi xabardor qiluvchilar faoliyatni amalga oshirishni boshlashi uchun vakolatli organga “us-uz.gov.uz” platformasi orqali xabarnoma yuborishi mumkin.
Bunda xabarnomani qabul qilish va hisobga olish jarayonlari ushbu Nizomda belgilangan tartibda “Litsenziya”AT orqali amalga oshiriladi.
9. Xabarnomani yuborishda amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan faoliyat turi yoki uning bir qismi tanlanadi va tegishli faoliyat turi uchun pasportlarning 6-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar kiritiladi (yuklanadi).
Bunda xabarnomaga ilova qilinadigan (yuklanadigan) tegishli hujjatlar elektron shaklda (PDF, PNG yoki JPEG formatda) boʻlishi kerak.
10. Pasportlarning 6-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar va hujjatlardan tashqari boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
11. Xabardor qiluvchilar xabarnomani yuborishda pasportlarning 9-bandida nazarda tutilgan talablar va shartlarga muvofiq ekanligini tasdiqlashi lozim.
12. Xabarnoma yuborganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorigacha yigʻim undiriladi (alkogol mahsulotlari bilan chakana savdo qilish va umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan alkogol mahsulotlarini sotishni boshlaganlik haqidagi xabarnomalar bundan mustasno).
Xabarnoma yuborganlik uchun yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari vositasida tasdiqlanadi.
13. Xabarnomada maʼlumotlar notoʻgʻri kiritilganligi aniqlagan taqdirda, xabardor qiluvchilar notoʻgʻri maʼlumotlarni ushbu Nizomning 11-bandida nazarda tutilgan yigʻimni toʻlaguniga qadar oʻzgartirishga haqli.
14. Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,25 foiz — Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek 0,5 foizi Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — vakolatli organlar hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
15. Xabarnomada kiritilgan maʼlumotlar “Litsenziya” AT orqali idoralararo hamkorlik tizimlarida mavjud maʼlumotlar asosida avtomatik tarzda taqqoslanadi va oʻrganiladi.
16. Xabarnoma quyidagi hollarda avtomatik tarzda qabul qilinmaydi:
notoʻgʻri yoki yolgʻon axborot kiritilganligi “Litsenziya” AT orqali aniqlanganda;
ushbu Nizom 12-bandining birinchi xatboshida nazarda tutilgan yigʻim toʻlanmaganda;
faoliyatni (harakatlarni) xabardor qilish tartibida amalga oshirish uchun belgilangan talablar va shartlarga rioya etilganligi hamda ular bajarilganligi tasdiqlanmaganda;
agar xabardor qiluvchilar avval xabarnomalar reyestriga aynan oʻsha faoliyat (harakatlar) boʻyicha kiritilgan boʻlsa va ularning faoliyati (harakatlari) amalga oshirilayotgan boʻlsa;
vakolatli organ yoki sud tomonidan xabardor qiluvchilarning faoliyati (harakatlari) muayyan muddatga toʻxtatib turilganda;
xabardor qiluvchilar tomonidan tegishli faoliyatni (harakatlarni) amalga oshirish sudning qaroriga asosan taqiqlanganda.
Ushbu bandda koʻrsatib oʻtilgan holatlardan tashqari boshqa asoslar bilan xabarnomani qabul qilmaslikka yoʻl qoʻyilmaydi.
17. Belgilangan talablarga rioya qilingan holda yuborilgan xabarnoma “Litsenziya” AT orqali avtomatik tarzda qabul qilinadi.
18. Qabul qilingan xabarnoma asosida xabardor qiluvchilarning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetida ushbu Nizomning 3-bandi yettinchi xatboshida nazarda tutilgan tasdiqnoma avtomatik tarzda shakllanadi.
Bunda xabardor qiluvchilar xabarnoma qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi tasdiqnomani “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali yuklab olishi mumkin. Xabardor qiluvchilarning xohishiga koʻra mobil aloqa raqamiga SMS-xabar shaklida ham yuborilishi mumkin.
19. Tasdiqnoma davlat tilida rasmiylashtiriladi. Xabardor qiluvchilar xohishiga koʻra tasdiqnoma rus va ingliz tillarida yoki imkon boʻlsa, “Litsenziya” AT imkoniyati doirasi boshqa tilda rasmiylashtirilishi mumkin.
20. Tasdiqnoma yuborilgan xabardor qiluvchilar toʻgʻrisidagi axborot xabarnomalar reyestrida avtomatik ravishda shakllantiriladi.
4-bob. Xabardor qiluvchilarning xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatini toʻxtatish, qayta tiklash va tugatish tartibi
21. Xabardor qiluvchilarning xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyati (harakatlari) quyidagi asoslarga koʻra muayyan muddatga toʻxtatilishi mumkin:
vakolatli organning tashabbusi bilan;
faoliyatni tugatish toʻgʻrisida ish sudda koʻrib chiqilib, sudning hal qiluv qarori qonuniy kuchga kirgunga qadar.
22. Vakolatli organ oʻzining tashabbusi bilan pasportlarning 9-bandida nazarda tutilgan talablar va shartlar buzilganligi aniqlangan taqdirda, xabardor qiluvchilarning xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatni (harakatlarni) oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turishi mumkin.
23. Xabardor qiluvchilarning faoliyatini toʻxtatish asoslari aniqlangan taqdirda, toʻplangan maʼlumotlar va hujjatlar asosida vakolatli organ (uning hududiy boʻlinmalari) xabardor qiluvchilarning faoliyatini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tekshirishi mumkin. Tekshirish natijalari boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtiriladi va xabardor qiluvchilar (yoki ularning vakili) dalolatnoma bilan tanishtiriladi (imzosi olinadi).
24. Agarda xabardor qiluvchilar (yoki ularning vakili) dalolatnoma bilan tanishishdan (imzo qoʻyishdan) bosh tortgan taqdirda, dalolatnomaga bu haqda tegishli maʼlumot kiritilib, xolis guvohlar ishtirokida rasmiylashtiriladi.
25. Rasmiylashtirilgan dalolatnoma elektron shaklda (PDF formatda) vakolatli organ tomonidan bir ish kuni ichida xabardor qiluvchilarning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuborilishi shart.
Bunda dalolatnoma yuborilgan kundan xabardor qiluvchilar u bilan tanishtirilgan hisoblanadi.
26. Dalolatnoma tuzilgan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida vakolatli organ xabardor qiluvchilarning xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatni (harakatlarni) oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatga va ushbu muddatda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan qaror qabul qilingunga qadar toʻxtatishi lozim.
Bunda qaror vakolatli organning birinchi rahbari (yoki uning vazifasini bajaruvchi shaxs) tomonidan “Litsenziya” AT orqali ERI bilan tasdiqlanadi.
27. Qabul qilingan qaror “Litsenziya” AT orqali avtomatik tarzda xabardor qiluvchilarning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga shu kunning oʻzida yuboriladi hamda xabarnomalar reyestrida xabardor qiluvchilarning faoliyati toʻxtatilganligi toʻgʻrisida maʼlumot kiritiladi. Qabul qilingan qaror haqida xabardor qiluvchilar tegishli tarzda xabardor qilinishi lozim.
28. Xabardor qiluvchilar oʻzining xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatni (harakatlarni) toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qaror kelib tushgan kundan eʼtiboran qarorda koʻrsatilgan muddatda aniqlangan holatlarni bartaraf etishi va asoslantiruvchi hujjatlarni ilova qilgan holda “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali vakolatli organga yuborishi lozim.
29. Vakolatli organ (uning hududiy boʻlinmalari) kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi xabarni va bu haqda asoslantiruvchi hujjatlarni olgandan soʻng besh ish kuni ichida maʼlumotlarni tahlil qiladi. Zaruratga koʻra joyiga chiqqan holda oʻrganishi mumkin va bu haqda ushbu Nizomning 23-bandida nazarda tutilgan tartibda dalolatnoma rasmiylashtiriladi va xabardor qiluvchilarga yetkaziladi.
30. Ushbu Nizomning 27 , 28 va 29-bandlarida koʻrsatilgan holatlarda xabardor qiluvchilarning faoliyati muayyan muddatga toʻxtatilgan hisoblanadi.
Agar xabardor qiluvchilar kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida xabarni va asoslantiruvchi hujjatlarni taqdim etgandan soʻng besh ish kuni ichida vakolatli organ faoliyatni qayta tiklash yoki tiklashni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilmasa, xabardor qiluvchilarning faoliyati qayta tiklangan hisoblanadi va xabarnomalar reyestrida avtomatik ravishda bu haqda maʼlumot chiqadi.
31. Qarorda nazarda tutilgan holatlar bartaraf etilganligi boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtirilgandan soʻng bir ish kuni ichida vakolatli organ:
xabardor qiluvchilarning xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatni (harakatlarni) qayta tiklash toʻgʻrisida qaror qabul qilishi;
xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatni (harakatlarni) qayta tiklash toʻgʻrisidagi qarorning elektron shaklini xabardor qiluvchilarning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali yuborishi;
xabardor qiluvchilarning faoliyati qayta tiklanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni xabarnomalar reyestriga kiritishi lozim.
32. Xabardor qiluvchilarning xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyati (harakatlari) quyidagi holatlarda tugatilishi mumkin:
xabardor qiluvchilar tomonidan oʻz faoliyatini (harakatlarini) tugatish toʻgʻrisida vakolatli organga yuborgan xabarnomaga;
ushbu Nizomda nazarda tutilgan talablar va shartlar buzilgan taqdirda, sudning qaroriga asosan.
33. Xabardor qiluvchilar oʻz faoliyatini (harakatlarini) tugatishi toʻgʻrisida “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali soddalashtirilgan tartibda vakolatli organga xabarnoma yuboradi.
Bunda alohida maʼlumot va hujjatlarni “Litsenziya” AT yoki YIDXPga kiritish talab etilmaydi (pasportlarda alohida tartib nazarda tutilgan hollar bundan mustasno).
Faoliyatni tugatish toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.
Amerika Qoʻshma Shtatlaridagi xabardor qiluvchilar oʻz faoliyatini (harakatlarini) tugatishi toʻgʻrisida “us-uz.gov.uz” platformasi orqali vakolatli organga xabarnoma yuborishi mumkin.
Bunda yuborilgan xabarnoma “Litsenziya” ATga kelib tushadi.
34. Faoliyatni (harakatlarni) tugatish toʻgʻrisidagi xabarnoma yuborilgandan soʻng xabardor qiluvchilarning faoliyati xabarnomada koʻrsatilgan sanadan tugatilgan hisoblanadi va bu haqda xabarnomalar reyestrida avtomatik tarzda belgi qoʻyiladi.
35. Xabardor qiluvchilarning xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatni (harakatlarni) tugatish toʻgʻrisidagi ariza sudga vakolatli organ tomonidan quyidagi hollarda beriladi:
xabardor qiluvchilar tomonidan faoliyatni (harakatlarni) boshlash toʻgʻrisida yuborilgan xabarnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarning yolgʻon yoki notoʻgʻri ekanligi aniqlanganda;
pasportlarda belgilangan talablar va shartlar buzilishiga olib kelgan kamchiliklar xabardor qiluvchilar tomonidan belgilangan muddatda bartaraf etilmaganda;
belgilangan talablar va shartlarni muntazam ravishda (bir yil davomida ikki va undan ortiq marta) yoki bir marta qoʻpol ravishda buzganda, agar bu qoidabuzarliklar fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga zarar yetkazilishiga, jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari hamda qonuniy manfaatlari poymol qilinishiga, jamoat xavfsizligi holati yomonlashishiga va atrof muhitga zarar yetkazilishiga olib kelgan boʻlsa.
36. Ushbu Nizomning 35-bandida nazarda tutilgan hollarda vakolatli organ ushbu holat yuzasidan mazkur Nizomning 23 va 24-bandlariga asosan dalolatnoma rasmiylashtiradi va bir ish kuni ichida xabardor qiluvchilarning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.
Dalolatnoma rasmiylashtirilgandan soʻng vakolatli organ besh ish kuni ichida sudga xabardor qiluvchilarning xabardor qilish tartibidagi faoliyatni (harakatlarni) tugatish haqida daʼvo arizasini taqdim etadi.
Sudga taqdim etilgan daʼvo arizasining elektron shakli (PDF formatini) “Litsenziya” AT orqali xabardor qiluvchilarning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuborilishi hamda bu haqda xabarnomalar reyestriga tegishli maʼlumotlarni kiritilishi shart.
Vakolatli organ besh ish kuni ichida sudga xabardor qiluvchilarning xabardor qilish tartibidagi faoliyatini tugatish haqda daʼvo arizasini kiritmasa, xabardor qiluvchilarning faoliyati qayta tiklangan hisoblanadi va xabarnomalar reyestrida avtomatik ravishda bu haqda maʼlumot chiqadi.
37. Faoliyatni tugatish toʻgʻrisidagi daʼvo arizasi sudda koʻrib chiqilib, sudning hal qiluv qarori qonuniy kuchga kirgunga qadar xabardor qiluvchilarning faoliyati muayyan muddatga toʻxtatib turiladi.
38. Vakolatli organ ushbu Nizomning 35-bandida nazarda tutilgan holatlar yuzasidan sudga taqdim etadigan arizasida xabardor qiluvchilar tomonidan yoʻl qoʻyilgan qoidabuzarliklarning ijtimoiy ahamiyatidan kelib chiqqan holda uch oygacha boʻlgan muddatga xabardor qiluvchilarning xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatini (harakatlarini) taqiqlash toʻgʻrisida talab qoʻyishi mumkin. Bunda xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatni (harakatlarni) amalga oshirishni taqiqlashning aniq muddati sud tomonidan qonunda belgilangan tartibda aniqlanadi.
39. Sudning faoliyati tugatilganligi toʻgʻrisidagi hal qiluv qarori qonuniy kuchga kirgandan soʻng vakolatli organ uch ish kuni ichida bu haqda xabarnomalar reyestriga tegishli maʼlumotni kiritadi.
Xabardor qilish faoliyati sud tartibida tugatilgan shaxslar maxsus elektron tizimda alohida roʻyxatga kiritiladi.
5-bob. Faoliyatni nazorat qilish tartibi
40. Xabarnomalar reyestriga kiritilgan hamda faoliyatini amalga oshirayotgan xabardor qiluvchilarning belgilangan talablar va shartlarga rioya etishi vakolatli organ (yoki uning hududiy boʻlinmalari) tomonidan nazorat qilinadi.
41. Nazorat qilish quyidagi shakllar boʻyicha amalga oshiriladi:
“Litsenziya” AT orqali xabardor qilish talablari hamda shartlariga rioya etilishi boʻyicha masofaviy monitoring;
xabardor qilish talablari hamda shartlariga rioya etilishini asoslar mavjud boʻlgan taqdirda va tekshiruvlar haqida muvofiqlashtiruvchi vakolatli organ belgilangan tartibda xabardor etilganda joyiga chiqqan holda tekshirish orqali;
xabardor qiluvchilarning faoliyati bilan bogʻliq statistik axborotlarini va boshqa axborotlarni tahlil qilish orqali.
Vakolatli organlarga xabardor qiluvchilar faoliyatini nazorat qilish bilan bogʻliq tadbirlarni oʻtkazish chogʻida pasportlarda nazarda tutilmagan talablar va shartlarning bajarilishini tekshirish yoki ulardan ushbu shartlar va talablarning bajarilishini talab qilish taqiqlanadi.
42. Vakolatli organ “Litsenziya” AT imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda, xabardor qiluvchilarning xodimlari talab va shartlarga rioya qilganligi toʻgʻrisida kiritilgan maʼlumotlar, shuningdek vakolatli organlar va idoralardan olingan boshqa axborotlar asosida masofaviy monitoringni amalga oshiradi.
43. Vakolatli organ masofaviy monitoringni amalga oshirish jarayonida xabardor qiluvchilar tomonidan belgilangan talablar va shartlarni buzish holatlari aniqlangan taqdirda, oʻn ish kunidan kam boʻlmagan muddatda aniqlangan holatlarni bartaraf etish yuzasidan xabardor qiluvchilarga “Litsenziya” ATdagi shaxsiy kabineti orqali ogohlantirish xati yuboradi.
Bunda xabardor qiluvchilarning faoliyatini toʻxtatishga yoʻl qoʻyilmaydi.
44. Agarda ogohlantirish xatida koʻrsatilgan muddatda xabardor qiluvchilar aniqlangan holatlarni bartaraf etmasa va bu haqda vakolatli organni “Litsenziya” AT orqali xabardor qilmasa, vakolatli organ “xavfni tahlil qilish” tizimi natijalari asosida joyiga chiqqan holda tekshirishi mumkin.
45. Xabardor qilish talablari va shartlariga rioya etilishini joyga chiqqan holda tekshirish quyidagilar asosida amalga oshiriladi:
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda “xavfni tahlil etish” tizimi natijalari;
jismoniy va yuridik shaxslarning, shu jumladan, jamoatchilik nazorati subyektlarining murojaatlari;
“Litsenziya” AT orqali yuborilgan litsenziyalash, ruxsat berish va xabarnoma yuborish sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzishga doir jismoniy shaxslarning maʼlumotlari.
46. Ushbu Nizomning 45-bandida nazarda tutilgan tekshirishlar belgilangan tartibda muvofiqlashtiruvchi vakolatli organ xabardor etilgan holda amalga oshiriladi.
47. Xabardor qilish talablari va shartlariga rioya etilishi joyga chiqqan holda oʻn kungacha boʻlgan muddatda tekshiriladi.
6-bob. Xabarnomalar reyestrini yuritish tartibi
48. Xabarnomalar reyestrida xabardor qiluvchilarning faoliyat yuritayotganligi, faoliyati toʻxtatilganligi, qayta tiklanganligi, tugatilganligi va boshqa holatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
Xabarnomalar reyestri har bir faoliyat turi uchun alohida-alohida yuritiladi.
49. Xabarnomalar reyestri “Litsenziya” ATda elektron shaklda yuritiladi va undagi maʼlumot barcha uchun ochiq hisoblanadi.
Xabardor qiluvchilar xabarnomalar reyestriga kiritilganligi boʻyicha tasdiqnomani “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali istalgan vaqtda cheklanmagan tarzda yuklab olishi mumkin.
50. Xabarnomalar reyestri avtomatik tarzda shakllantiriladi va uning doimiy yuritilishi va unga tegishli oʻzgartirishlarni kiritish vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi.
Vakolatli organ xabarnomalar reyestrini yuritishda ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartiblarga amal qilishi lozim.
51. Vakolatli organ quyidagi maʼlumotlarni xabarnomalar reyestriga oʻz vaqtida kiritib borishga javobgar:
xabardor qiluvchilarning faoliyati toʻxtatilganligi toʻgʻrisida;
xabardor qiluvchilarning faoliyati qayta tiklanganligi toʻgʻrisida;
xabardor qilish tartibidagi faoliyat tugatilganligi toʻgʻrisida.
52. Xabarnomalar reyestri xabardor qiluvchilarning davlat tomonidan hisobga olinishini taʼminlash va ular toʻgʻrisida maʼlumotlar berish, shuningdek, xabardor qiluvchilarning xabarnomada koʻrsatilgan faoliyati yuzasidan davlat nazoratini oʻrnatish maqsadida yuritiladi.
53. Har bir xabarnomalar reyestrida quyidagilar koʻrsatiladi:
xabardor qiluvchilarning reyestr tartib raqami, ularning nomi (familiyasi, ismi, otasining ismi), joylashgan joyi (pochta manzili), yuridik shaxs uchun — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), jismoniy shaxs uchun — jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSH SHIR);
reyestrga kiritilgan sana;
xabardor qilish tartibida amalga oshirilayotgan faoliyat turi va faoliyat amalga oshirilayotgan manzil;
xabardor qiluvchilarning faoliyat yuritish holati (amalda, toʻxtatilgan, qayta tiklangan, tugatilgan) va sanasi;
xabardor qiluvchilarning faoliyati toʻxatilganligi yoki tugatilganligi asoslari;
xabardor qiluvchilar faoliyatini amalga oshirish uchun qoʻyilgan taqiqning qolgan muddati.
54. Xabarnomalar reyestrining zaxira nusxasi “Litsenziya” AT operatorida saqlanishi lozim.
55. Xabardor qiluvchilar toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotlar bazasi vakolatli organ foydalanishi uchun shakllantiriladi va unda xabarnomani yuborishda kiritiladigan barcha maʼlumotlar hamda ilova qilinadigan hujjatlarning elektron nusxalari saqlanadi.
Ushbu maʼlumotlar bazasida xabarnomalar reyestrida kiritilmagan axborotlar mavjud boʻlgan taqdirda, vakolatli organ tomonidan ushbu axborotlar boshqa shaxslarga oshkor qilinishi taqiqlanadi.
7-bob. Vakolatli organlar va ularning mansabdor shaxslarining harakatlari (harakatsizligi) ustidan shikoyat qilish va uni koʻrib chiqish tartibi
56. Xabardor qiluvchilar “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni talablarga muvofiq vakolatli organ hamda uning mansabdor shaxslarining oʻz faoliyatiga taalluqli boʻlgan harakatlari (harakatsizligi) ustidan shikoyat qilishga haqli.
57. Xabardor qiluvchilar shikoyatni:
hududiy darajadagi vakolatli organga nisbatan — uning yuqori turuvchi organiga;
respublika darajasida vakolatli organga nisbatan ushbu idorada tashkil etilgan Apellyatsiya kengashiga (keyingi oʻrinlarda — Apellyatsiya kengashi) taqdim etadi.
58. Yuqori turuvchi vakolatli organ yoki Apellyatsiya kengashi shikoyat boʻyicha u qabul qilingan kundan eʼtiboran oʻn besh ish kuni ichida qaror qabul qiladi.
Xabardor qiluvchilarning talabiga koʻra shikoyat ularning ishtirokida koʻrib chiqilishi mumkin.
Bunda yuqori turuvchi vakolatli organ va Apellyatsiya kengashi xabardor qiluvchilarning istagiga koʻra muhokamani videokonferens-aloqa vositalaridan foydalangan holda oʻtkazishni taʼminlashi shart.
Videokonferens-aloqa rejimida shikoyatni koʻrib chiqish uchun texnik va boshqa sharoitlarni taʼminlash vakolatli organning tegishli hududiy boʻlinmasiga yuklanadi.
59. Apellyatsiya kengashi yigʻilishi uning aʼzolarining uchdan ikki qismi qatnashganda, vakolatli hisoblanadi. Apellyatsiya kengashiga vakolatli organning rahbari yoki uning oʻrinbosari raislik qiladi.
Apellyatsiya kengashi yigʻilishida Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi vakili kuzatuvchi sifatida ishtirok etadi.
60. Yuqori turuvchi vakolatli organ yoki Apellyatsiya kengashi shikoyat boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qilishga haqli:
qabul qilingan va shikoyat qilinayotgan qarorni oʻzgarishsiz qoldirish;
shikoyat qilinayotgan qarorga oʻzgartirishlar kiritish;
qarorni bekor qilish va zarur boʻlgan taqdirda, yangi qaror qabul qilish.
61. Shikoyat Apellyatsiya kengashi tomonidan koʻrilayotganda, qarorlar ochiq ovoz berish orqali qabul qilinadi. Shikoyat boʻyicha Apellyatsiya kengashining qarori barcha aʼzolar tomonidan bir ovozdan qabul qilinadi. Bunda Apellyatsiya kengashi aʼzolaridan birortasi ham ovoz berishda betaraf qolishga haqli emas. Apellyatsiya kengashining har bir aʼzosi, shu jumladan, rais ham bitta ovozga ega boʻladi.
Apellyatsiya kengashining yigʻilishlarida koʻrib chiqilgan masalalar va qabul qilingan qarorlar bayonnoma shaklida rasmiylashtiriladi.
Apellyatsiya kengashi yigʻilishi materiallarini tayyorlash va uning bayonnomalari kotib tomonidan rasmiylashtiriladi.
62. Xabardor qiluvchilar shikoyat yuzasidan Apellyatsiya kengashi yoki boshqaruv darajasidagi vakolatli organga nisbatan ulardan yuqori turuvchi organlarning qabul qilgan qarorlari natijasidan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishga haqli.
63. Vakolatli organning qarori yoki hujjati yuzasidan shikoyat qilinganda, shikoyat yuqori turuvchi vakolatli organ yoki Apellyatsiya kengashida roʻyxatdan oʻtkazilgan paytdan eʼtiboran tegishli qaror yoki hujjatning amal qilishi va ijro etilishi toʻxtatib turiladi, xabardor qiluvchilarning faoliyatini toʻxtatish holatlari bundan mustasno.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
64. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
65. Faoliyat uchun belgilangan talablar va shartlar buzilishi bilan bogʻliq huquqbuzarlik uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortish nazarda tutilishi mumkin.
66. Vakolatli organ xabardor qiluvchilarga nisbatan qoʻllagan javobgarlik choralari, shuningdek, xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatni (harakatlarni) tugatish toʻgʻrisidagi ariza sud tomonidan qanoatlantirilmagan taqdirda, xabardor qiluvchilarga keltirgan zararlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qoplaydi.
67. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari mazkur Nizom talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa vakolatli organlarning faoliyatini, shu jumladan, “Litsenziya” AT orqali doimiy monitoring qilib boradi.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 1-ILOVA
NAMUNA Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi Xabarnoma qabul qilinganligi toʼgʼrisida TASDIQNOMA № 000000 “Oltinsoy Fayz” MChJ Oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim muassasalari faoliyati Tasdiqnoma reyestri boʻyicha tartib raqami: X-0000 STIR (Soliq toʻlovchining identifikatsion raqami): 000 000 000 Pochta manzili: ________________________________________________ Faoliyat (harakat) amalga oshiriladigan manzil: ________________________________________________ Vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi Xabarnoma yuborilgan sana:_________________________
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 2-ILOVA
Qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar bilan ishlash faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar bilan ishlashni boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: a) zargarlik buyumlarini, qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan boshqa buyumlarni, shuningdek, qimmatbaho toshlarni baholash; b) qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlarni baholash, qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlarni gemmologik tekshirish; v) qimmatbaho metallardan yasalgan laboratoriya idishlaridan, katalizatorlar, katalizator setkalaridan, tarkibida qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar boʻlgan uskunalardan, termopar, termorele, termoqarshilikdan foydalanish va ularni saqlash; g) tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan tashqi qoplamalar tayyorlash va/yoki surkash (kimyoviy, elektrokimyoviy, purkash va boshqa usullar bilan); d) tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan moddalarni (tibbiy preparatlar, tuzlar, reagentlar, kimyoviy birikmalar va boshqalarni) ishlab chiqarish, qoʻllash, saqlash; e) tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan tish yasashga moʻljallangan mahsulotlar uchun disklar, elektrodlar, anodlar, kontaktlar va kavsharlarni tayyorlash, ulardan foydalanish, ularni saqlash; yo) tibbiyot, oziq-ovqat, alkogol va vino-aroq mahsulotlari ishlab chiqarishda qimmatbaho metallardan, tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan oziq-ovqat qoʻshimchalaridan foydalanish; j) qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlarga ishlov berish, ularni sayqallash. Tabiiy olmosdan yasalgan filyerlar, voloklar, olmosli uchliklardan, tabiiy olmosdan yasalgan olmosli asbobdan va burgʻilash olmosli asbobidan foydalanish hamda ularni saqlash. Olmosli asbobini rekuperatsiya qilish ishlarini amalga oshirish; z) qimmatbaho metallarni, qimmatbaho metallardan yasalgan zargarlik va boshqa buyumlarni tahlil qilish hamda ularning asillik darajasini nazorat qilish ishlari; i) tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan maishiy texnika, tashkiliy texnika, tibbiyot texnikasi va boshqa buyumlarni qismlarga ajratish, ularga dastlabki ishlov berish, turlarga ajratish, bosma platalarni utilizatsiya qilish; y) uzellarida qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar boʻlgan asbob-uskunalarni qismlarga ajratish hamda utilizatsiya qilish, shuningdek, tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan asbob-uskunalarni qismlarga ajratishdan va utilizatsiya qilishdan olingan chiqindilarni qayta ishlash korxonalariga topshirish; k) tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan ikkilamchi resurslar, parchalar va chiqindilarni keyinchalik qayta ishlash (affinaj) korxonalariga topshirish uchun toʻplash (tayyorlash), qismlarga ajratish, saralash, ularga dastlabki (birlamchi) qayta ishlov berish; l) qimmatbaho metallardan harbiy va/yoki aviatsiya texnikasini taʼmirlashda foydalanish, tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan harbiy va/yoki aviatsiya texnikasi chiqindilarini saqlash va ulardan foydalanish; m) harbiy va/yoki aviatsiya texnikasidan tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan radiodetallar va elementlarni ajratib olish, harbiy va/yoki aviatsiya texnikasining tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan chiqindilarini toʻplash va qayta ishlash korxonalariga topshirish; n) tarkibida qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar, qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlar boʻlgan buyumlar hamda predmetlarni koʻrgazmalarga qoʻyish, saqlash va restavratsiya qilish; o) qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari hamda boshqa buyumlarni, tarkibida qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar boʻlgan predmetlarni (davlat organlarining qarorlariga koʻra davlat daromadiga oʻtkazilgan) restavratsiya qilish (taʼmirlash); p) tarkibida kumush mavjud boʻlgan va yorugʻlikka taʼsirchan materiallardan, kinofotorentgen-plyonkalar, kinofotorentgen-plastinkalar va tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan xuddi shunday materiallardan foydalanish. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasini belgilash palatasi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari, kadastr raqami); e) amalga oshirish rejalashtirilayotgan faoliyat turi; yo) oʻlchash vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumot (elektron yoki tahliliy tarozi va toshlar (har-xil ogʻirlikdagi). 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Favqulodda vaziyatlar vazirligi; Davlat soliq qoʻmitasi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar bilan ishlarni amalga oshirganda, belgilangan talablarga mos mulkka egalik qilish huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan binolar va inshootlar, ishlab chiqarish maydonlari mavjudligi; b) qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar bilan ishlarni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnik baza, uskunalar va boshqa texnika vositalarining mavjudligi; v) tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan xomashyo bilan ishlaganda, ishlab chiqarish maqsadlarida qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan foydalanilganda, qimmatbaho metallardan aviatsiya va/yoki harbiy texnikada foydalanilganda:* qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar bilan ishlarni amalga oshirishga qoʻyiladigan talablarni tartibga soluvchi normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; xabardor qiluvchilar tomonidan qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlarni olish, sarflash, hisobini yuritish va saqlash yuzasidan talablarga majburiy rioya qilinishi, qimmatbaho metallarning chiqindi va parchalarini qayta ishlash korxonalariga topshirish uchun tayyorlash, qadoqlash, tashish va qabul qilish-topshirish shartlariga majburiy rioya qilinishi; vakolatli organ tomonidan belgilagan muddatlar va shakllar boʻyicha qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar harakati haqidagi hisobotlar taqdim etish; g) tarkibida qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar boʻlgan uskunalar bilan ishlaganda: tarkibida qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar boʻlgan uskunalar bilan ishlarni amalga oshirishga qoʻyiladigan talablarni tartibga soluvchi normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlarni olish, sarflash, hisobini yuritish va saqlash yuzasidan talablarga ariza beruvchi tomonidan majburiy rioya qilinishi, qimmatbaho metallarning chiqindi va parchalarini qayta ishlash korxonalariga topshirish uchun tayyorlash, qadoqlash, tashish va qabul qilish-topshirish shartlariga majburiy rioya qilish; d) ijtimoiy-madaniy maqsadlarda qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan foydalanilganda: ijtimoiy-madaniy maqsadlarda qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar bilan ishlarni amalga oshirish yuzasidan talablarni tartibga soluvchi normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlarni olish, hisobini yuritish va saqlash yuzasidan talablarga ariza beruvchi tomonidan majburiy rioya qilish. 10. Izoh: Har bir faoliyat turi boʻyicha alohida xabarnoma yuboriladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 3-ILOVA
Qimmatbaho metallardan va qimmatbaho toshlardan zargarlik buyumlari hamda boshqa buyumlar ishlab chiqarish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Qimmatbaho metallardan va qimmatbaho toshlardan zargarlik buyumlari hamda boshqa buyumlar ishlab chiqarish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: a) shaxsiy buyurtma asosida aholi tomonidan taqdim etilgan materiallardan zargarlik buyumlari ishlab chiqarish va qimmatbaho metallardan yasalgan zargarlik buyumlarini taʼmirlash. Oʻz ishlab chiqarishidan hosil boʻlgan chiqindilarni mexanik, kimyoviy va metallurgiya jarayonlarini qoʻllash yordamida qayta ishlash va ularning tarkibidan qimmatbaho metallarni ajratib olish (aholi buyurtmasiga asosan zargarlik buyumlari yasashda hosil boʻlgan chiqindilarni qayta ishlash huquqiga ega emas) ; b) zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish. Oʻz ishlab chiqarishidan hosil boʻlgan chiqindilarni mexanik, kimyoviy va metallurgiya jarayonlarini qoʻllash yordamida qayta ishlash va ularning tarkibidan qimmatbaho metallarni ajratib olish (aholi buyurtmasiga asosan zargarlik buyumlari yasashda hosil boʻlgan chiqindilarni qayta ishlash huquqiga ega emas). 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun: a) YTTning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) faoliyatini amalga oshirish joyi (manzili, kadastr raqami); v) yashash manzili; g) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); e) amalga oshirish rejalashtirilayotgan faoliyat turlari (yoki ularning qismlari); yo) oʻlchash vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumot (elektron yoki tahliliy tarozi va toshlar (har xil ogʻirlikdagi); Yuridik shaxslar uchun: j) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; z) pochta hamda elektron pochta manzili; i) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); y) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); k) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzil(lar)i, kadastr raqami); l) amalga oshirish rejalashtirilayotgan faoliyat turlari (yoki ularning qismlari); m) oʻlchash vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumot (elektron yoki tahliliy tarozi va toshlar (har xil ogʻirlikdagi). 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Favqulodda vaziyatlar vazirligi; Adliya vazirligi ; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi . 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan zargarlik va boshqa buyumlarni ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshirish uchun talab va shartlarga mos mulk huquqi yoki boshqa huquq asosida tegishli boʻlgan binolar, inshootlar, ishlab chiqarish maydonlari va sharoitlarning mavjudligi; b) zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnik baza, uskunalar va boshqa texnika vositalarining mavjudligi va ushbu holat Savdo-sanoat palatasi tomonidan tasdiqlanganligi; v) quyidagi qoʻshimcha talab va shartlarga rioya etish: Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan moliyalashtiriladigan va/yoki nizom jamgʻarmasida kamida 50 foiz davlat ulushiga ega boʻlgan yuridik shaxslar uchun: faoliyat koʻrsatadigan joyda yongʻin xavfsizligi chora-tadbirlari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, texnik mustahkamlik yoʻriqnomalari, materiallar, xomashyo va tayyor buyumlarni saqlash qoidalariga belgilangan talablarga muvofiq rioya etilishini taʼminlash; qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar bilan ishlash boʻyicha talablarni tartibga soluvchi texnik va normativ hujjatlarning mavjudligi (qimmatbaho metallarni sarflash, hisobga olish va saqlash boʻyicha obyekt ichidagi yoʻriqnomalar, texnik qaydlar, marshrut texnologiyalari xaritasi, bichish xaritalari, barcha operatsiyalar uchun operatsiyalar boʻyicha normativlar, qimmatbaho metallarni sarflashning batafsil operatsiya normalari va jamlangan normalari); zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish uchun malakali xodimlarning mavjudligi; xabardor qiluvchining qimmatbaho metallarni olish, sarflash, hisobga olish, saqlash tartibi, qimmatbaho metallarni tayyorlash, qadoqlash, transportirovka qilish, ularning parchalari va chiqindilarini qayta ishlash korxonalariga topshirish tartibiga rioya qilish boʻyicha talablarni soʻzsiz bajarishi;* qimmatbaho metallarning kelib tushishi, sarflanishi va xomashyoda, yarim tayyor mahsulotlar, tugallanmagan ishlab chiqarishda va tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan buyumlarda ularning qoldiqlarini, shuningdek, ushbu boyliklar chiqindilari va yoʻqotishlarning qatʼiy hisobini yuritish; xomashyoda, yarim tayyor mahsulotlar, tugallanmagan ishlab chiqarishda va tarkibida qimmatbaho metallar boʻlgan buyumlarda, barcha saqlash joylari hamda bevosita ishlab chiqarishda ularning qoldiqlarini har chorakda xatlovdan oʻtkazish; qimmatbaho metallar hosil boʻladigan joylar va manbalarda ularning barcha turdagi parchalari va chiqindilarini toʻliq toʻplash, hisobga olish hamda saqlashni taʼminlash; vakolatli organga belgilanadigan shakllar boʻyicha va muddatlarda qimmatbaho metallar hamda qimmatbaho toshlar harakati toʻgʻrisida hisobotlarni taqdim etish; Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan moliyalashtirilmaydigan va/yoki nizom jamgʻarmasida kamida 50 foiz davlat ulushiga ega boʻlmagan yuridik shaxslar uchun: belgilangan talablarga muvofiq yongʻin xavfsizligi, sanitariya qoidalari, normalari, gigiyena normativlari, texnik mustahkamlik boʻyicha yoʻriqnomalar mavjudligi; faoliyat joyida mustaqil ravishda ishlab chiqilgan norma va qoidalar asosida materiallar, xomashyo va tayyor buyumlarni hisobga olish, sarflash, saqlash; qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar bilan ishlash uchun mustaqil ravishda ishlab chiqilgan normativ-texnik hujjatlarning mavjudligi; yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun: xabardor qiluvchi qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlarni sarflash, hisobga olish va saqlash boʻyicha mustaqil ishlab chiqilgan tartibga rioya qilishi shart; g) yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun maxsus shartlar:* xabarnoma qabul qilinganligi haqidagi tasdiqnomada xabardor qiluvchiga ishlab chiqaruvchining shaxsiy tamgʻasi beriladi (lotin alifbosining uchta katta harf belgilari). Shaxsiy tamgʻani berishda avval ishlatilgan harflar kombinatsiyasini boshqa xabardor qiluvchilarga takroran berishga yoʻl qoʻyilmaydi; shaxsiy tamgʻani tayyorlash uchun tadbirkorlik subyekti mustaqil ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki huzuridagi “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasiga xabarnoma qabul qilinganligi haqidagi tasdiqnoma bilan murojaat qiladi; shaxsiy tamgʻa xabarnoma yuborilgandan keyin 90 kun ichida Davlat asillik darajasini belgilash palatasida roʻyxatdan oʻtkazilishi lozim; d) Savdo-sanoat palatasi tomonidan tashkil etilgan malaka imtihonlarini muvaffaqiyatli topshirgan va tegishli sertifikatga ega boʻlgan kamida bir nafar mutaxassisning mavjudligi; 10. Izoh: Ishlab chiqaruvchining shaxsiy tamgʻasini mexanik (zarb) yoki lazer usullari yordamida tushirishga ruxsat etiladi. Bunda zargarlik buyumlariga lazer usullari yordamida tushirilgan shaxsiy tamgʻaning haqiqiyligini tasdiqlash ishlab chiqaruvchining zimmasiga yuklanadi. Tadbirkorlik subyekti zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni oʻz xohishiga koʻra tugatganda va maʼlum bir vaqtdan soʻng faoliyatni qayta tiklashni istaganda, ishlab chiqaruvchining shaxsiy tamgʻasi umumiy asoslarga koʻra beriladi. qimmatbaho metallardan va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik va boshqa buyumlarni ishlab chiqaruvchilar mustaqil taqdim etadigan belgilangan namunadagi asillik darajasi belgilari quyidagi shakllarda boʻlishi lozim: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
T/r Qimmatbaho metall turi Asillik darajasi belgisining shakli * Qonunchilik hujjatlarida belgilangan asillik darajalari 1. Oltin 375, 500, 585, 750, 875, 916, 958, 999. 2. Kumush 800, 875, 925, 960, 999 3. Platina 850, 900, 950, 999 4. Palladiy 500, 850, 999
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 4-ILOVA
Zargarlik buyumlarini hamda qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan boshqa buyumlarni sotish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Zargarlik buyumlarini hamda qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan boshqa buyumlarni sotish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: a) qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari va boshqa buyumlar, qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlar bilan chakana savdo qilish (shu jumladan, xorijiy davlatlardan sotish uchun olib kelingan), qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari va boshqa buyumlar bilan vositachilik savdosi; b) axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan (onlayn-doʻkonlardan) foydalangan holda, qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari va boshqa buyumlarning chakana savdosi; v) qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari va boshqa buyumlar bilan bojsiz savdo zonalarida chakana savdo qilish (duty free); g) qimmatbaho metallar, qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlar hamda ulardan yasalgan buyumlarni sotib olish, qimmatbaho metallarning parchalari va chiqindilarini sotib olish; d) qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik buyumlari va boshqa buyumlar, qimmatbaho va yarim qimmatbaho toshlar bilan ulgurji savdo qilish (shu jumladan, xorijiy davlatlardan sotish uchun olib kelingan). 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzil(lar)i, kadastr raqami); e) oʻlchash vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumot (elektron yoki tahliliy tarozi va toshlar (har xil ogʻirlikdagi). 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Adliya vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi . 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan binolar va inshootlarning mavjudligi; b) qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan zargarlik va boshqa buyumlar bilan savdo qilish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnika baza, uskunalar, oʻlchash va boshqa texnika vositalarining mavjudligi hamda ushbu holat Savdo-sanoat palatasi tomonidan tasdiqlanganligi; v) zargarlik buyumining tamgʻasida belgilangan darajaga mos keladigan ashyolarni sotish;* g) Savdo-sanoat palatasi tomonidan tashkil etilgan malaka imtihonlarini muvaffaqiyatli topshirgan va tegishli sertifikatga ega boʻlgan kamida bir nafar mutaxassisning mavjudligi. 10. Izoh: Har bir faoliyat yuritish turi va manziliga (filialiga) alohida xabarnoma yuboriladi. Zargarlik buyumlari va qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan yasalgan boshqa buyumlarni sotish faoliyati yoʻnalishida onlayn-doʻkon shaklidagi tadbirkorlik subyektlari uchun mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan binolar va inshootlarning hamda oʻlchash vositalarining mavjudligi talab etilmaydi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 6-ILOVA
Qoʻshimcha taʼlim faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Qoʻshimcha taʼlim faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning kichik turlari: a) bolalar uchun nodavlat qoʻshimcha taʼlim, shu jumladan, bolalar uchun chet tillarini oʻrgatish faoliyati; b) katta yoshdagilar uchun nodavlat qoʻshimcha taʼlim, shu jumladan, katta yoshdagilar uchun chet tillarini oʻrgatish faoliyati. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor 4. Xabarnomani qabul qiluvchi vakolatli organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: Yakka tartibdagi tadbirkor uchun: a) YTTning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) yashash manzili; v) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); Yuridik shaxs uchun: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta va elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); Yakka tartibdagi tadbirkor va yuridik shaxs uchun: a) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzil(lar)i, kadastr raqami), faqat masofaviy (onlayn) taʼlimga asoslangan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchilar bundan mustasno; b) taʼlim yoʻnalishlari, kurslar va kasblar roʻyxati; v) pedagog kadrlar (shu jumladan xorijiy oʻqituvchilar) haqida maʼlumot: familiyasi, ismi, otasining ismi (mavjud boʻlgan taqdirda); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; telefon raqami; maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom yoki xorijiy davlatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma raqami va sanasi; chet el fuqarolari boʻlgan pedagog xodimlar tomonidan beriladigan taʼlim, shu jumladan, chet tillarini oʻrgatish faoliyati boʻyicha kamida ikki yillik ish stajini tasdiqlovchi hujjat nusxasi; chet tillariga oʻqitgan hollarda, xorijiy til oʻqituvchilarining kamida B2 va undan yuqori darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi sertifikatining raqami va sanasi yoki yetakchi xalqaro va baholash tizimlarining amaldagi sertifikatlari PDF nusxasi; chet tillarga oʻqitgan hollarda pedagoglarning malakasini oshirganligi haqida sertifikat nusxasi; g) oʻquv rejasi va dasturlarining elektron nusxalari; d) davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan mavjud binolar va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosaning sanasi va raqami, faqat masofaviy (onlayn) taʼlimga asoslangan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchilar bundan mustasno; e) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy organining sanitariya-gigiyena normalari, qoidalari va normativlariga muvofiqlik toʻgʻrisidagi xulosasining sanasi va raqami, faqat masofaviy (onlayn) taʼlimga asoslangan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchilar bundan mustasno. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) oʻquv rejasi va dasturi qoʻshimcha taʼlimga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq ishlab chiqilgan boʻlishi; a 1 ) taʼlimning majburiy ravishda dunyoviy xarakterda boʻlishi, taʼlim jarayonida urushni, zoʻravonlikni targʻib qilishdan foydalanishga, fuqarolarning konstitutsiyaviy huquqlari va erkinligi kamsitilishiga, taʼlim oluvchilar jinsiga koʻra ajratib oʻqitilishiga (qonunchilikda ayrim oʻquv fanlarni ajratib oʻqitish boʻyicha belgilangan holatlar bundan mustasno), mamlakatdagi xavfsizlik va ijtimoiy-siyosiy barqarorlikka, jamiyatning huquqiy va maʼnaviy asoslari, fuqarolar osoyishtaligiga, millatlararo va dinlararo totuvlikka raxna solinishiga, Oʻzbekiston Respublikasi toʻgʻrisida yolgʻon axborotlar tarqatilishiga hamda uning tarixiy, madaniy va maʼnaviy qadriyatlari buzib koʻrsatilishiga yoʻl qoʻyilmasligi;* b) taʼlim faoliyati yuritiladigan binoga (xonalarga) mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligi (ushbu talab faqat masofaviy (onlayn) taʼlimga asoslangan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchilarga nisbatan tatbiq etilmaydi); v) har bir toʻgarak rahbari oʻquv qoʻllanma bilan taʼminlanganligi; g) Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi)ning axborot tizimiga quyidagi maʼlumotlar toʻgʻri va ishonchli kiritilishini taʼminlash: taʼlim tashkiloti toʻgʻrisida; taʼlim oluvchilar toʻgʻrisida; pedagog xodimlar, toʻgarak rahbarlari, trenerlar toʻgʻrisida; taʼlim jarayoni toʻgʻrisida; d) taʼlim oluvchilar bilan oʻzaro munosabatlar shartnoma asosida amalga oshirilishi;* e) taʼlim oluvchilarning minimal va maksimal soni: individual (yakka) tarzda; toʻgarakda — 40 nafargacha; e 1 ) chet el fuqarolari boʻlgan pedagog xodimlar beradigan taʼlim, shu jumladan, chet tillarini oʻrgatish faoliyati boʻyicha kamida ikki yillik ish stajiga ega boʻlishi;* yo) pedagog xodimlarning ilmiy salohiyati darajasi: oliy maʼlumotli — 50%; oʻrta maxsus va kasbiy maʼlumotli — 40%; oʻrta maʼlumotli — 10%. j) taʼlim tashkilotining hududi: devor yoki panjara bilan oʻralganligi; tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi; ichimlik suv va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi; z) taʼlim tashkilotidagi xonalar uchun ajratiladigan minimal maydon oʻlchami: dars mashgʻulotlari uchun: toʻgarak mashgʻulotlari xonasi — 15 m 2 ; ustaxona — 30 m 2 (agar mavjud boʻlsa); studiya va individual mashgʻulotlar xonasi umumiy maydoni — 20 m 2 (agar mavjud boʻlsa); umumnazariy va umumtaʼlim laboratoriya xonalari — 25 m 2 (agar mavjud boʻlsa); i) oʻquv auditoriyalarida taʼlim faoliyati uchun yaratilgan sharoitlarga qoʻyiladigan minimal talablar: elektron yoki oddiy doska — 1 dona; proyektor — 1 dona; auditoriyaning yoritilish darajasi — 400 lyuks; i 1 ) taʼlim jarayoni ovozli videoyozuvga qayd etilishi (bunda ovozli videoyozuv kamida bir oy davomida saqlanishi lozim);* y) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy organining sanitariya-gigiyena normalari, qoidalari va normativlariga muvofiq boʻlishi; k) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitar vrachining 2009-yil 4-iyundagi 0266-09-son Nogironlar va aholining imkoniyati cheklangan katta yoshdagi va bolalar guruhlari tomonidan foydalaniladigan turar-joy va jamoat binolarini loyihalashtirish va qurishning sanitariya normalari va qoidalariga muvofiq boʻlishi; l) qoʻshimcha taʼlim boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma berilishi; m) chet tillarga oʻqitgan hollarda, chet tili oʻqituvchilarida B2 va undan yuqori darajadagi Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan beriladigan bilimlar darajasi va chet tilini bilish va egallab olganlik darajasi toʻgʻrisida davlat namunasidagi malaka sertifikati yoki yetakchi xalqaro va baholash tizimlarining amaldagi sertifikati (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) mavjud boʻlishi;* n) chet tillariga oʻqitgan hollarda, pedagoglarning tegishlicha kasbiy rivojlantirish taʼlim tashkilotlarida malakasi oshirilgan boʻlishi hamda har uch yilda malakasi oshirib borilishi.* 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 7-ILOVA
Kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash faoliyati 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi vakolatli organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzil(lar)i, kadastr raqami), sayyor shaklda va masofaviy (onlayn) taʼlimga asoslangan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchilar bundan mustasno; e) taʼlim yoʻnalishlari, kurslar va kasblar roʻyxati; yo) pedagog kadrlar haqida maʼlumot: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; yashash joyining manzili; telefon raqami; maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom yoki xorijiy davlatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma raqami va sanasi; j) oʻquv rejasi va dasturlarining elektron nusxalari; z) davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan mavjud binolar va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosaning sanasi va raqami, faqat masofaviy (onlayn) taʼlimga asoslangan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchilar bundan mustasno; i) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy organining sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqlik toʻgʻrisidagi xulosasining sanasi va raqami, faqat masofaviy (onlayn) taʼlimga asoslangan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchilar bundan mustasno. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) belgilangan tartibda tasdiqlangan oʻquv rejasi va dasturining mavjudligi; a 1 ) tayanch mutaxassisliklar va kasblarga muvofiq boʻlgan yoʻnalishlar boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun qoʻshimcha kasbiy bilim, malaka va koʻnikmalarning zarur hajmi egallanishini, shuningdek, kasbiy bilim, koʻnikma va malakalarning chuqurlashtirilishi hamda yangilab borilishini taʼminlashga oid faoliyatga mos kelmaydigan taʼlim faoliyatini amalga oshirmaslik;* b) taʼlim faoliyati yuritiladigan binoga (xonalarga) mulk yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligi (ushbu talab sayyor shaklda va masofaviy (onlayn) taʼlimga asoslangan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchilarga nisbatan tatbiq etilmaydi); v) quyidagi oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanganligi: taʼlim oluvchilarning tavsiyaviy xususiyatga ega oʻquv adabiyotlari (oʻquv-metodik qoʻllanmalar) bilan taʼminlanganligi — har 6 nafar taʼlim oluvchiga 1 toʻplam; elektron darslik va boshqa oʻquv materiallari bilan taʼminlanganligi — har bir taʼlim oluvchilarga; har bir oʻqituvchiga oʻquv qoʻllanmasi va qoʻshimcha adabiyotlar; g) Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining axborot tizimiga quyidagi maʼlumotlarni toʻgʻri va ishonchli kiritilishini taʼminlash: taʼlim tashkiloti toʻgʻrisida; taʼlim oluvchilar toʻgʻrisida; pedagog xodimlar toʻgʻrisida; taʼlim jarayoni toʻgʻrisida; d) taʼlim oluvchilar bilan oʻzaro munosabatlar shartnoma asosida amalga oshirilishi;* e) taʼlim oluvchilarning minimal va maksimal soni: individual (yakka) tarzda; kichik guruhda — 20 nafargacha; katta guruhda — 30 nafargacha; yo) oʻqituvchilarning ilmiy salohiyat darajasi: institut shakli uchun: ilmiy darajaga va (yoki) ilmiy unvonga ega boʻlgan oʻqituvchilarning minimal ulushi — 50%; oliy maʼlumotli oʻqituvchilarning minimal ulushi — 50%; fakultet (boʻlim, markaz) shakli uchun: ilmiy darajaga va (yoki) ilmiy unvonga ega boʻlgan oʻqituvchilarning minimal ulushi — 40%; oliy maʼlumotli oʻqituvchilarning minimal ulushi — 60%; kurs shakli uchun oʻqituvchilarning tayanch maʼlumoti (mutaxassisligi, ixtisosligi) ular mashgʻulot olib boradigan modullarga muvofiq boʻlishi; j) asosiy shtatdagi oʻqituvchilar ulushi — 15%; z) faoliyat amalga oshiriladigan joyning devor yoki panjara bilan oʻralganligi; tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi; ichimlik suvi va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi; i) taʼlim tashkilotidagi xonalar hamda har bir taʼlim oluvchi yoki xodimlar uchun ajratiladigan minimal maydon oʻlchami: dars mashgʻulotlari uchun: oʻquv auditoriyalari — 20 m 2 ; umumnazariy va umumtaʼlim laboratoriya xonalari — 25 m 2 ; texnik va maxsus laboratoriyalar — 30 m 2 ; alohida kabinalarga ajratilgan fonozallar — 12 m 2 ; y) oʻquv auditoriyalarida taʼlim faoliyati uchun yaratilgan sharoitlarga qoʻyiladigan minimal talablar: elektron yoki oddiy doska — 1 dona; proyektor — 1 dona; auditoriyaning yoritilish darajasi — 400 lyuks; k) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitar vrachining 2016-yil 6-maydagi 0330-16-son Sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlari bilan tasdiqlangan Oliy oʻquv yurtlarini loyihalashtirish, qurish, jihozlash va ulardan foydalanishga qoʻyiladigan gigiyenik talablarga muvofiq boʻlishi; l) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitar vrachining 2009-yil 4-iyundagi 0266-09-son Nogironlar va aholining imkoniyati cheklangan katta yoshdagi va bolalar guruhlari tomonidan foydalaniladigan turar-joy va jamoat binolarini loyihalashtirish va qurishning sanitariya normalari va qoidalariga muvofiq boʻlishi; m) qayta tayyorlash boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi diplom hamda malaka oshirish boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisida sertifikat berilishi. 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 8-ILOVA
Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarining malakasini oshirish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarining malakasini oshirish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarining malakasini oshirish faoliyati 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi vakolatli organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisob varagʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzil(lar)i, kadastr raqami); e) oʻqituvchi va amaliy boshqaruv instruktorlari haqida maʼlumot: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom yoki xorijiy davlatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma raqami va sanasi; qayta tayyorlashdan oʻtganligi toʻgʻrisida diplom (agar mavjud boʻlsa); yo) oʻquv rejasi va dasturlarining elektron nusxalari; j) davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan mavjud binolar va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida berilgan xulosaning sanasi va raqami; z) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy organining sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqlik toʻgʻrisidagi xulosasining sanasi va raqami. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) taʼlim jarayonini tashkil etish uchun oʻquv rejasi va dasturining mavjudligi; b) taʼlim faoliyati yuritiladigan binoga (xonalarga) mulk yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligi; v) har bir taʼlim oluvchining oʻquv qoʻllanma va qoʻshimcha adabiyotlar bilan taʼminlanganligi; g) Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining axborot tizimiga quyidagi maʼlumotlar toʻgʻri va ishonchli kiritilishini taʼminlash:* taʼlim tashkiloti toʻgʻrisida; taʼlim oluvchilar toʻgʻrisida (har yangi guruh tashkil etilganda yangilab borilishi lozim); pedagog xodimlar hamda h?ydovchi-yoʻriqchilar toʻgʻrisida; taʼlim jarayoni toʻgʻrisida; d) taʼlim oluvchilar bilan oʻzaro munosabatlar shartnoma asosida amalga oshirilishi;* e) taʼlim oluvchilarning maksimal soni guruhda — 25 nafargacha; yo) pedagog xodimlarning minimal soni: avtotransport mutaxassisligi boʻyicha oliy maʼlumotga ega oʻqituvchilar soni — 25 nafar taʼlim oluvchiga 1 shtat birligi; shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish yoki tibbiyot ixtisosligi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega yoʻriqchilar (paramediklar) soni — 1 nafar; j) taʼlim tashkiloti va uning hududi uchun talablar: tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi; ichimlik suv va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi; hojatxona har biri kamida 40 m 2 maydonga ega boʻlgan va bitta hududda joylashgan kamida ikkita xonaning (auditoriya) mavjudligi; yoʻl harakati qoidalari, yoʻl harakati xavfsizligi asoslari va birinchi yordam koʻrsatish boʻyicha xonaning mavjudligi; taʼlim oluvchilarning bilimlarini yakuniy test sinovlaridan oʻtkazish uchun kamida 10 dona kompyuter texnikasi bilan jihozlangan alohida xonaning mavjudligi; z) kompyuter texnikalari Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanganligi yoki hududda Wi-Fi zonalar tashkil etilganligi; i) oʻquv auditoriyalarida taʼlim faoliyati uchun yaratilgan sharoitlarga qoʻyiladigan minimal talablar: oʻlchami 1500x1000 mm, 1500x2000 mm yoki 2500x2000 mm boʻlgan elektron yoki oddiy doska — 1 dona; proyektor yoki ekran oʻlchami kamida 43 duym boʻlgan televizor — 1 dona; auditoriyaning yoritilish darajasi — 400 lyuks; y) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitar vrachining 2009-yil 4-iyundagi 0266-09-son Nogironlar va aholining imkoniyati cheklangan katta yoshdagi va bolalar guruhlari tomonidan foydalaniladigan turar-joy va jamoat binolarini loyihalashtirish va qurishning sanitariya normalari va qoidalariga muvofiq boʻlishi; k) avtotransport vositalari haydovchilarining malaka oshirgani toʻgʻrisida sertifikat berilishi. 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 9-ILOVA
Yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: Yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi vakolatli organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari, kadastr raqami); e) faoliyat bilan shugʻullanuvchi shaxsning (rahbarning) tegishli yoʻnalish boʻyicha oliy maʼlumotga, “muhandislik” yoʻnalishi boʻyicha kamida uch yil ish staji va maxsus tayyorgarlikka ega boʻlganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport raqami, seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; telefon raqami; maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom yoki xorijiy davlatda taʼlim olganlik haqidagi hujjatni tan olish toʻgʻrisidagi guvohnoma raqami va sanasi; ishlar rahbarining tegishli ixtisoslik boʻyicha maxsus tayyorgarlikdan oʻtgani yoki malaka oshirganligi toʻgʻrisidagi hujjatning (sertifikat, guvohnoma va boshqa) PDF yoki JPEG formatdagi nusxasi; yo) faoliyat bilan shugʻullanuvchi ish bajaruvchilarning maʼlumoti: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport raqami, seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; telefon raqami; maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom yoki xorijiy davlatda taʼlim olganlik haqidagi hujjatni tan olish toʻgʻrisidagi guvohnoma raqami va sanasi ish bajaruvchilarning tegishli ixtisoslik boʻyicha maxsus tayyorgarlikdan oʻtgani yoki malaka oshirganligi toʻgʻrisidagi hujjatning (sertifikat, guvohnoma va boshqa) PDF yoki JPEG formatdagi nusxasi (kamida 2 nafar xodimning maʼlumotlari kiritiladi). 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi . 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) yuridik shaxsning doimiy shtatida elektronika va asbobsozlik, informatika va axborot texnologiyalari va elektrotexnika sohasida “muhandislik” yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga, shuningdek, ushbu yoʻnalishlar boʻyicha kamida uch yil ish stajiga hamda yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish yoʻnalishlari boʻyicha maxsus tayyorgarlikka ega boʻlgan ishlar rahbarining mavjud boʻlishi; b) ishlar rahbari tegishli ixtisoslik boʻyicha har toʻrt yilda kamida bir marotaba maxsus tayyorgarlikdan oʻtib malakasini oshirishi va buni tasdiqlovchi tegishli hujjatga ega boʻlishi; v) yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarini montaj qilish yuzasidan topshirilgan obyektlar hisobini (reyestrini) olib borish va ularni ishlatishning butun davrida loyihalarning va boshqa hujjatlarning (yoki ularning nusxalarining) saqlanishini taʼminlashi;* g) ish bajaruvchilar quyidagi tegishli malaka, kasb-hunar, texnik maʼlumot(ga) yoki yoʻnalish boʻyicha maxsus kurslarni tugatganligi toʻgʻrisida sertifikatga ega boʻlishlari shart**: yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish yoʻnalishi boʻyicha — qoʻlda elektr payvandlovchi (gaz bilan payvandlovchi) yoki sanitariya-texnik uskunalarni montaj qiluvchi 4-razryaddan past boʻlmasligi; yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish yoʻnalishi boʻyicha — elektronika va elektrotexnika sohasida 3-razryaddan past boʻlmasligi; d) yuridik shaxs doimiy shtatida boʻlgan yoki ayrim ishlarni bajarish uchun oʻzaro shartnoma tuzish orqali jalb etilayotgan subpudrat tashkiloti mutaxassisning tegishli kasb-hunar yoki texnik maʼlumoti va malakasi boʻyicha razryadini koʻrsatib oʻtishi; e) xabardor qilish tartibidagi faoliyatni amalga oshirish uchun quyidagi moddiy-texnik baza, asbob-uskunalar va boshqa texnik vositalarning mavjud boʻlishi:** kombinatsiyalashtirilgan pribor (qurilma markasi koʻrsatilsin). megommetr (qurilma markasi koʻrsatilsin); shumomer (qurilma markasi koʻrsatilsin); elektr kavsharlagich (elektropayalnik); elektr perforator; elektr pirmadasta (elektrodrel); chilangar asboblari toʻplami; elektr montaj asboblari toʻplami; montaj qiluvchining kaskasi; montaj qiluvchining belbogʻi; narvon; ikki yoqqa ochiladigan narvon; kompressor (yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish faoliyati uchun tatbiq etiladi); loyiha-smeta hujjatlarini saqlash uchun seyf; 20 kv.m.dan kam boʻlmagan xizmat xonasi; 20 kv.m.dan kam boʻlmagan asbob-uskunalarni va texnik vositalarni saqlash uchun xona yoki maxsus ajratilgan joy. Bunda oʻlchash vositalari metrologik tekshiruv (qiyoslash) natijalari boʻyicha muvofiqlik sertifikatiga ega boʻlishi hamda ushbu sertifikat muddatlari amalda boʻlishi lozim; yo) xabardor qiluvchi tomonidan yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyati turi bilan shugʻullanishda, xabardor qilish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, normativ hujjatlar va standartlar talablariga rioya etishi va quyidagi texnik hujjatlarning mavjud boʻlishi: RDPB 01-001:2007 “Avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari. Oʻrnatish talablari. Ishlarni bajarish va qabul qilish qoidalari”; RDPB 01-002:2007 “Yongʻindan darak berish qurilmalari. Oʻrnatish talablari. Ishlarni bajarish va qabul qilish qoidalari”; RDPB 01-003:2008 “Yongʻin avtomatikasi qurilmalari. Texnik xizmat koʻrsatish va rejali- ogohlantiruvchi taʼmirlash ishlari”; RDPB 01-004:2010 “Yongʻin oʻchirish qurilmasining, yongʻin va qoʻriqlash xabar joylarining grafik shartli belgilanishi”; SHNK 2.04.09-2007 “Bino va inshootlarning yongʻin avtomatikasi”; j) ishlarni bajarish vaqtida ishlatiladigan mahsulotlar va materiallar loyihaning oʻziga xos xususiyatlariga, davlat standartlariga, texnik shartlarga muvofiq hamda tegishli sertifikatlarga va texnik pasportlarga ega boʻlishi; z) xabardor qiluvchi tomonidan obyektlarda oʻrnatilgan yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish, yongʻin signalizatsiya qurilmalari toʻgʻrisidagi axborotlarning, shuningdek, obyektni qoʻriqlash va uning xavfsizligini taʼminlash tizimi toʻgʻrisida xabardor qilish faoliyatini amalga oshirish jarayonida maʼlum boʻlib qolgan boshqa maʼlumotlarni muhofaza qilishga yoʻnaltirilgan chora-tadbirlarning koʻrilishi; i) qurilmalarni montaj qilish jarayonida buyurtmachi va Davlat yongʻin nazorati organlari bilan kelishmasdan, loyihaviy yechimlar yoki koʻrik dalolatnomasidan chetga chiqish man etiladi; y) yongʻinni avtomatik tarzda oʻchirish va yongʻin signalizatsiyasi qurilmalarining texnik vositalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish ishlari jarayonida ushbu sohada mavjud boʻlgan koʻrsatma va normativ hujjatlarda belgilangan talablarga rioya etish, shu bilan birga ishlab chiqarish hujjatlarini tuzish va olib borish. 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ** Montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatish ishlarini bajaruvchilar, yuridik shaxsning doimiy shtatda boʻlishi, shu jumladan, oʻzaro shartnoma tuzgan holda mutaxassislarni yoki subpudrat tashkilotlarini jalb etishi mumkin.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 10-ILOVA
Qoʻriqlash texnik vositalari va tizimlarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Qoʻriqlash texnik vositalari va tizimlarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Qoʻriqlash texnik vositalari va tizimlarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyati yoki uning bir qismi 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari, kadastr raqami); e) faoliyat bilan shugʻullanuvchi shaxsning (rahbarning) elektronika va elektrotexnika sohasida “muhandislik” yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga shuningdek tegishli ixtisoslik, signalizatsiya qurilmalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish yoʻnalishlari boʻyicha kamida uch yil ish staji va maxsus tayyorgarlikka ega boʻlganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; telefon raqami; maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom yoki xorijiy davlatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma raqami va sanasi; sertifikatlar va malaka toifasi berilganligi toʻgʻrisidagi boshqa hujjatlar (agar mavjud boʻlsa PDF formatda yuklanadi); yo) faoliyat bilan shugʻullanuvchi ish bajaruvchilarning maʼlumoti: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; telefon raqami; maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom yoki xorijiy davlatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma raqami va sanasi; sertifikatlar va malaka toifasi berilganligi toʻgʻrisidagi boshqa hujjatlar (agar mavjud boʻlsa PDF formatda yuklanadi). 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari: Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi . 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) yuridik shaxsning doimiy shtatida elektronika va elektrotexnika sohasida “muhandislik” yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan ishlar rahbarining mavjud boʻlishi; b) montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatish ishlarini bajaruvchilar, yuridik shaxs doimiy shtatda boʻlishi, shu jumladan, oʻzaro shartnoma tuzgan holda mutaxassislarni yoki subpudrat tashkilotlarni jalb etishi mumkin; v) ishlar rahbarining tegishli ixtisoslik boʻyicha har toʻrt yilda kamida bir marotaba maxsus tayyorgarlikdan oʻtib malakasini oshirish; g) ish bajaruvchilar quyidagi tegishli kasb-hunar, texnik maʼlumotga yoki yoʻnalish boʻyicha maxsus kurslar sertifikatiga ega boʻlishlari shart: qoʻlda elektr payvandlovchi (gaz bilan payvandlovchi) yoki sanitariya-texnik uskunalarni montaj qiluvchi 4-razryaddan past boʻlmagan; elektronika va elektrotexnika sohasida 3-razryaddan past boʻlmagan; d) yuridik shaxs doimiy shtatida boʻlgan yoki ayrim ishlarni bajarish uchun oʻzaro shartnoma tuzish orqali jalb etilayotgan subpudrat tashkilot mutaxassisning tegishli kasb-hunar yoki texnik maʼlumoti va malakasi boʻyicha razryadini koʻrsatib oʻtishi; e) xabardor qiluvchida xabardor etish faoliyatini amalga oshirish uchun quyidagi moddiy-texnik baza, asbob-uskunalar va boshqa texnik vositalarning mavjud boʻlishi: kombinatsiyalashtirilgan pribor (qurilma markasi koʻrsatilsin); megommetr (qurilma markasi koʻrsatilsin); shumomer (qurilma markasi koʻrsatilsin); elektr kavsharlagich (elektropayalnik); elektr perforator; elektr pirmadasta (elektrodrel); chilangar asboblari toʻplami; elektr montaj asboblari toʻplami; montaj qiluvchining kaskasi; montaj qiluvchining belbogʻi; narvon; loyiha smeta hujjatlarini saqlash uchun seyf; 20 kv.m.dan kam boʻlmagan xizmat xonasi; 20 kv.m.dan kam boʻlmagan asbob-uskunalarni va texnik vositalarni saqlash uchun xona yoki maxsus ajratilgan joy. Bunda oʻlchash vositalari metrologik tekshiruv (qiyoslash) natijalari boʻyicha muvofiqlik sertifikatlariga ega boʻlishi hamda ushbu sertifikat muddatlari amalda boʻlishi; yo) qoʻriqlash texnik vositalari va tizimlarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyati turi bilan shugʻullanishda xabardor qilish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, standartlar talablariga rioya etishi va quyidagi texnik hujjatlarning mavjud boʻlishi: RDPB 01-004:2010 “Yongʻin oʻchirish qurilmasining, yongʻin va qoʻriqlash xabargoxlarining grafik shartli belgilanishi”; SHNK 2.04.09-2007 “Bino va inshootlarning yongʻin avtomatikasi” va boshqa shu sohadagi normativ hujjatlar; j) qoʻriqlash texnik vositalari va tizimlarini montaj qilish yuzasidan topshirilgan obyektlarni hisobini (reyestrini) olib borish va ularni ishlatishning butun davrida loyihalarning va boshqa hujjatlarning (yoki ularning nusxalarining) saqlanishini taʼminlash;* z) ishlarni bajarish vaqtida ishlatiladigan mahsulotlar va materiallar loyihaning oʻziga xos xususiyatlariga, davlat standartlariga, texnik shartlarga muvofiq boʻlishi va tegishli sertifikatlarga, texnik pasportlarga va ularning sifatini tasdiqlovchi boshqa hujjatlariga ega boʻlishi; i) obyektlarda oʻrnatilgan qoʻriqlash texnik vositalari va tizimlari toʻgʻrisidagi axborotlarning, shuningdek, obyektda ishlarni bajarish jarayonida maʼlum boʻlib qolgan boshqa maʼlumotlarni muhofaza qilishga yoʻnaltirilgan chora-tadbirlarning koʻrilishi zarur; y) qurilmalarni montaj qilish jarayonida buyurtmachi va qoʻriqlash boʻlinmalari bilan kelishmasdan loyihaviy yechimlar yoki koʻrik dalolatnomasidan chetga chiqish man etiladi; k) qoʻriqlash texnik vositalari va tizimlarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish ishlari jarayonida ushbu sohada mavjud boʻlgan qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya etish, shu bilan birga ishlab chiqarish hujjatlarini tuzish va olib borish. 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 11-ILOVA
Umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan alkogol mahsulotlarini sotish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan alkogol mahsulotlarini sotish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: Umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan alkogol mahsulotlarini sotish 3. Xabardor qiluvchitoifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Tuman (shahar) soliq inspeksiyalari 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili va kadastr raqami. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) sogʻliqni saqlash tizimi tashkilotlari, taʼlim tashkilotlari, madaniyat muassasalari, jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlari, sanatoriy hamda tibbiy-ijtimoiy muassasalar hududlarida joylashmagan boʻlishi;* b) fiskal xotiraga ega onlayn nazorat-kassa mashinalaridan va (yoki) virtual kassa tizimlaridan, shuningdek, bank plastik kartochkalaridan toʻlovlarni qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminallaridan majburiy foydalanish;* v) elektron hisob-fakturadan majburiy tartibda foydalanishi shart; g) “Alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishi hamda isteʼmol qilinishini cheklash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida umumiy ovqatlanish mahsulotlarini (xizmatlarini) ishlab chiqarish va sotish qoidalari talablariga qatʼiy rioya qilish; d) alkogol mahsulotlari sotiladigan joylarda ularning yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslarga sotilishiga yoʻl qoʻyilmasligi, shuningdek alkogol mahsulotlarining inson sogʻligʻiga zararli taʼsiri toʻgʻrisida ogohlantiruvchi yozuvlar joylashtirilgan boʻlishi;* e) alkogol mahsulotlarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan eng kam chakana narxlardan past narxlarda sotmaslik; j) alkogol mahsulotlarini sotishda aksiz markalarini qoʻllash (pivo, tabiiy va koʻpiklanadigan vino bundan mustasno) hamda identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tartiblariga rioya etish;* 10. Izoh: Umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan alkogol mahsulotlarini sotish faoliyatini boshlaganlik haqida xabarnoma har bir savdo obyekti uchun alohida yuboriladi. Alogol mahsulotlarini sotish huquqi uchun yigʻim alkogol mahsulotlarini sotish boshlanganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuborilgan vaqtdan boshlab toʻlanadi. Bunda xabarnoma oyning yigirmanchi sanasigacha yuborilganda yigʻim joriy oy uchun toʻliq hajmda, xabarnoma oyning yigirma?chi sanasidan keyin yuborilganda keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab hisoblanadi. Umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan alkogol mahsulotlarini sotish toʻxtatilganda yoki tugatilganda, yigʻim hisoblanishi keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab toʻxtatiladi. Alkogol mahsulotlarini sotish huquqi uchun yigʻim har oyda oldindan toʻlov shaklida joriy oyning oʻninchi sanasiga qadar toʻlanishi lozim. Umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan alkogol mahsulotlarini sotish faoliyatini boshlaganlik toʻgʻrisida xabarnoma yuborgan shaxslar tomonidan pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik haqida xabarnoma yuborilishi talab etilmaydi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 12-ILOVA
Avtomototransport vositasi konstruksiyasini va (yoki) uning bir qismini oʻzgartirish bilan bogʻliq faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Avtomototransport vositasi konstruksiyasini va (yoki) uning bir qismini oʻzgartirish bilan bogʻliq faoliyatni boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Avtomototransport vositasi konstruksiyasini va (yoki) uning qismini oʻzgartirish bilan bogʻliq faoliyat 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor 4. Xabarnomani qabul qiluvchi vakolatli organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun: a) YTTning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) yashash manzili hamda elektron pochta manzili; v) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyatni amalga oshirish manzil(lar)i; e) avtomototransport vositasini qayta jihozlash faoliyatining turi; Yuridik shaxslar uchun: yo) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; j) pochta hamda elektron pochta manzili; z) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); i) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); y) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzil(lar)i; k) avtomototransport vositasini qayta jihozlash faoliyatining turi; Yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslar uchun: l) tashkilot standartining (Ts) elektron nusxasi; m) namunalarning yoʻl harakati xavfsizligi sohasida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligi yuzasidan oʻtkazilgan qabul-sinov dalolatnomasi raqami va sanasi; n) avtortransport vositalariga gaz balloni jihozlarini oʻrnatish boʻyicha xizmatlar koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyekti avtotransport vositasining alohida modellari konstruksiyasining texnik loyihasi elektron nusxasi; o) Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi tomonidan berilgan ballonlarni texnik shahodat sinovidan oʻtkazish huquqini beruvchi ruxsatnomaning raqami va sanasi; p) Texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan berilgan gaz balloni uskunalari ulanmalarining germetikligi va ishonchliligini sinovdan oʻtkazish boʻyicha laboratoriyaning akkreditatsiya guvohnomasining raqami va sanasi. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) tashkilot standarti (Ts) talablariga, ekologiya sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablariga majburiy rioya qilish; b) tegishli harakatni va (yoki) belgilangan faoliyatni bajarish yoki amalga oshirish uchun ishlab chiqarish-texnik bazaning (binolar, inshootlar, ishlab chiqarish maydonlari va yer uchastkalari, texnologik jihozlar, tayyorgarlikdan oʻtgan xodimlar) mavjud boʻlishi; v) yongʻin xavfsizligiga, avtotransport vositasining saqlanishiga, texnika xavfsizligiga rioya qilishga oid talablarni bajarish;* g) faqat tegishli hujjatlari (egasining shaxsini tasdiqlovchi hujjat, taqdim etilgan avtomototransport vositasining roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma yoki avtomototransport vositasi mazkur shaxsga tegishli ekanligini tasdiqlovchi boshqa hujjat) mavjud boʻlgan avtomototransport vositasi egalariga xizmat koʻrsatish;* d) xabarnoma yuborishda koʻrsatilgan doirada tegishli harakatni bajarish va (yoki) belgilangan faoliyatni amalga oshirish; e) faoliyatni amalga oshirishda sanoat xavfsizligi qoidalariga rioya etish. 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 13-ILOVA
Avtovokzal (avtostansiya) faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Avtovokzalning (avtostansiyaning) faoliyatini boshlaganligi yoki tugatganligi haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Avtovokzalning (avtostansiyaning) faoliyatini amalga oshirish 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnoma qabul qiluvchi organ: Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) yuridik shaxs rahbarining shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari: pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); e) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili va kadastr raqami; yo) faoliyat toifasiga oid quyidagi maʼlumotlar: bir vaqtning oʻzida yoʻlovchi sigʻimi; bir sutkadagi joʻnatishlar soni; yoʻlovchilar uchun kutish zali sigʻimi; sanitariya-gigiyena xonalari soni; chiptaxonalar (kassalar) soni. turgʻun metall detektorlar soni; qoʻl metall detektorlar soni; videokuzatuv kameralari soni. Xalqaro yoʻnalishlarda yoʻlovchilarni tashishga xizmat koʻrsatishda qoʻshimcha ravishda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: j) haydovchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishga masʼul boʻlgan xodim toʻgʻrisida maʼlumot: pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; diplomi raqami va sanasi. z) avtotransport vositalarining texnik holatini koʻrikdan oʻtkazishga masʼul boʻlgan shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; diplomi raqami va sanasi. i) avtovokzalning (avtostansiyaning) nomi. ** 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari: Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi. 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) xabarnomada nazarda tutilgan yoʻlovchilarning aynan bir vaqtdagi sigʻimi, avtotransport vositalarini bir sutkada joʻnab ketishi sonini taʼminlash; b) avtovokzal (avtostansiya)ning binosida quyidagilarning mavjud boʻlishi: haydovchilar uzoq vaqt dam olish xonasi; ona va bola xonasi; haydovchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish xonasi (xalqaro yoʻnalishlarda yoʻlovchilarni tashishga xizmat koʻrsatishda) ;* sanitariya-gigiyena va madaniy-maishiy xona; chiptaxonalar (kassalar); v) yoʻlovchilar uchun kutish zallarida, chipta kassalarida hamda yoʻlovchilar koʻp toʻplanadigan boshqa joylarda videokuzatuv kameralarining oʻrnatilganligi, avtovokzal (avtostansiya) perimetri boʻyicha toʻsiqlarning, avtovokzal (avtostansiya)ga kirish-chiqish joylarida shlagbaumlarning mavjudligi; g) avtovokzalga kirish joylarida yoʻlovchilarni va ularning bagajini tekshirish uchun turgʻun metall detektorlar bilan jihozlangan tekshirish postlarining mavjudligi. d) xalqaro yoʻnalishlarda yoʻlovchilarni tashishga xizmat koʻrsatishda reysga chiqishdan oldin avtotransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish va haydovchilarning tibbiy koʻrigi boʻyicha talablarni bajarish.* 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ** Avtovokzal, avtostansiyaga Transport vazirligining taklifiga koʻra Vazirlar Mahkamasi tomonidan nom beriladi hamda ularning nomlari oʻzgartiriladi.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 14-ILOVA
Noshirlik faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Noshirlik faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: a) ijtimoiy-siyosiy nashrlar — ijtimoiy-siyosiy mavzular, tashviqot va targʻibot xususiyatiga ega boʻlgan asarni oʻz ichiga olgan va keng kitobxonlar ommasiga moʻljallangan nashr; b) adabiy-badiiy nashrlar — badiiy adabiyotlar muallif tomonidan uylab topilgan syujet va qahramonlarga ega boʻlgan barcha asarlarni nazarda tutadi. Badiiy adabiyot romanlar, qissalar, hikoyalar, novellalar, pyesalar, adabiy toʻplamlar, antologiyalar, almanaxlar; v) bolalar va oʻsmirlar nashrlari — bolalar va yoshlar uchun moʻljallangan badiiy adabiyotlar, yosh va oʻrta yoshli bolalar va oʻsmirlar uchun yozilgan asarlar, shuningdek, mumtoz adabiyot asarlarini qayta ishlash va qisqartirishni oʻz ichiga olgan nashrlar; g) maʼnaviy-maʼrifiy nashrlar — insonning barkamol shaxs sifatida voyaga yetishida muhim omil boʻlib xizmat qiladigan muayyan ijtimoiy muhit, jamiyat va tuzumlar, davlatlar ularning taraqqiyot bosqichlari, boshqaruv uslublari, ijtimoiy axloq meʼyorlarini tadqiq va targʻib etishga, asoslashga yoʻnaltirilgan asarlar majmui; d) ilmiy nashrlar — ilmiy tadqiqotlar yoki nazariy umumlashmalar natijasida yaratilgan va eng yangi ilmiy yutuqlar, tadqiqotlarning borishi hamda natijalari haqida mutaxassislarga maʼlumot berish maqsadida tarqatiladigan yozma va bosma asarlar majmui (ilmiy fundamental tadqiqotlar, ilmiy asarlar, monografiyalar, dissertatsiyalar, referatlar); e) ilmiy-ommabop nashrlar — adabiyot, ilm-fan va ilmiy kashfiyotlarni keng omma uchun qulay boʻlgan tilda tasvirlaydigan kitoblar majmui; yo) oʻquv adabiyotlarini nashr etish — muayyan taʼlim tizimi uchun oʻqitish yoki kadrlarni qayta tayyorlash, muayyan taʼlim muassasasi uchun yoki oʻz-oʻzini tarbiyalash vositasi sifatida yaratilgan adabiyotlar (oʻquv qoʻllanmalari, darsliklar, uslubiy qoʻllanmalar, koʻrgazmali qoʻllanmalar, xrestomatiyalar, misol-masalalar toʻplamlari, praktikumlar, ish daftarlari, oʻquv dasturlari); j) ensiklopedik (maʼlumotnoma) nashrlar — turli xil axborotlarni (ilmiy, amaliy va boshqalar) olishga moʻljallangan nashrlar. Ilmiy yoki amaliy xususiyatga ega boʻlgan qisqacha maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan, tezkor qidirish uchun qulay tartibda joylashtirilgan va uzluksiz oʻqish uchun moʻljallanmagan nashr; z) rasmiy nashrlar — normativ yoki koʻrsatma tariqasidagi materiallarni oʻz ichiga olgan va davlat organlari, muassasalar, idoralar yoki jamoat tashkilotlari nomidan eʼlon qilingan nashrlar (qonunlar, farmonlar, qarorlar va boshqalar); i) diniy nashrlar — maʼlum bir dinning falsafasi, tarixi haqidagi va uning axloqiy taʼlimotlarga mos keladigan aqidaviy (kanonik) adabiyotlar, aqidaviy matnlardagi syujetlar va timsollar asosida yaratilgan turli janr va yoʻnalishlardagi nashrlar; y) axborot-reklama nashrlari — bukletlar, yoʻl koʻrsatkichlari, reklama materiallaridan iborat boʻlib, mahsulot, xizmat va hodisalar haqidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan, ularga talabni yaratish uchun eʼtiborni jalb qiladigan nashrlar; k) ishlab chiqarish sohasidagi normativlarni nashr etish — ishlab chiqarish faoliyatining turli sohalarida qoidalar va talablarni oʻz ichiga olgan (yoʻriqnomalar, standartlar, texnik reglamentlar, ustavlar, preyskurantlar) rasmiy nashrlar. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi vakolatli organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta (hamda elektron pochta) manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari); e) noshirlik faoliyati ixtisoslashuvi; yo) yuridik shaxs rahbarining shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari: pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; j) masʼul muharrirning shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari: pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; maʼlumoti toʻgʻrisidagi diplom raqami, sanasi va mutaxassisligi; z) moddiy-texnik uskunalar haqida maʼlumot (turi va soni). 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) noshirlik faoliyatini faqat xabarnomada belgilangan ixtisoslik boʻyicha amalga oshirish; b) adabiy va badiiy asarlarni himoya qilish toʻgʻrisidagi Bern Konvensiyasining talablariga qatʼiy amal qilish; v) urush, zoʻravonlik, pornografiya, terrorizm, diniy ekstremizm, separatizm va aqidaparastlik gʻoyalarini targʻib qilish hamda mavjud konstitutsiyaviy tuzumni, hududiy yaxlitlikni zoʻrlik bilan oʻzgartirishga, mamlakatda xavfsizlikni va ijtimoiy-siyosiy barqarorlikni, jamiyatning huquqiy va maʼnaviy asoslarini, fuqarolar totuvligini, millatlararo va dinlararo hamjihatlikni buzishga daʼvat qilishga qaratilgan, shuningdek Oʻzbekiston toʻgʻrisida notoʻgʻri axborotlar tarqatish hamda uning tarixiy, madaniy va maʼnaviy qadriyatlarini buzib koʻrsatish uchun foydalanilishini koʻzlovchi matbaa mahsulotlarini nashr etishga hamda qonunchilikda taqiqlangan maʼlumotlarni tarqatishga yoʻl qoʻymaslikni taʼminlash;* g) davlat siri boʻlgan maʼlumotlar yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirlarning oshkor boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaslik;* d) nashr uchun taqdim etilgan bosma mahsulotlarda fuqarolarning shaʼni, qadr-qimmati va ishchanlik obroʻsiga putur yetishiga, shaxsiy hayotiga aralashuvga yoʻl qoʻyilmasligini taʼminlash; e) ixtisoslik boʻyicha ilmiy, adabiy-badiiy, ilmiy-ommabop, bolalar adabiyotlari, akademik litsey va kasb-hunar kollejlari uchun oʻquv qoʻllanmalar, tarjima asarlari, tibbiyot sohasiga oid adabiyotlar sohasiga oid nashrlar, lugʻatlarni chop etishda mutasaddi vazirlik, idora va Ilmiy kengashlarning tavsiyasi, sohaga oid yetakchi olim va mutaxassislarning taqrizlari olinishini taʼminlash; yo) diniy mazmundagi nashrlarni (kitob, risola, broshyura, taqvim, qoʻllanma va boshqalar) chop etilishida Din ishlari qoʻmitasining xulosasi olinishiga qatʼi rioya etilishini taʼminlash;* j) noshirlik faoliyatini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan tegishli moddiy-texnik baza, asbob-uskunalar va boshqa texnika vositalarining mavjud boʻlishini taʼminlash; z) mualliflik huquqlari buzilmasligini taʼminlash; i) tayyorlangan matbaa mahsulot (jumladan, mazkur mahsulot tarkibiga kirgan asar)larining nusxalari, tayyorlangan nusxalar soni, shuningdek, xabardor etuvchi yoki buyurtmachining nashr etish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar hisobini yuritish; y) har chorakda nashr etilgan (hamda etiladigan) adabiyotlar toʻgʻrisida (har bir nashrning muallifi, nomi, mavzusi (ixtisoslashuvi), janri, nusxasi koʻrsatilgan holda) hisobot choragidan keyingi oyning 10-kunigacha Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligiga tegishli maʼlumotnoma taqdim etish; k) qonunchilikka asosan bosma mahsulotlarning tegishli nusxalarini majburiy tartibda sotish va yuborish. 10. Izoh: Ushbu talablar davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, sudlar, prokuratura organlari tomonidan rasmiy materiallar, normativ-huquqiy hujjatlar toʻplamlari va boshqa hujjatlarni nashr etishga, respublika ahamiyatiga ega boʻlgan nodavlat va notijorat tashkilotlari, shuningdek, korxonalar, tashkilotlar, oʻquv va ilmiy muassasalar tomonidan oʻz faoliyati uchun zarur boʻlgan va qoʻlyozma huquqlari bilan ommaviy ravishda tarqatish yoki koʻpaytirish uchun moʻljallanmagan materiallarni nashr etishga nisbatan tatbiq etilmaydi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 15-ILOVA
Matbaa faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Matbaa korxonalarini tashkil etganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: a) matbaa mahsulotlarining qoliplarini tayyorlash — chop etishgacha boʻlgan jarayon boʻlib, matn va tasvirlar asosida ofset, trafaret yoki shoyitrafaret, flekso, yuqori bosma, chuqur bosma, termo bosma va chuqur bosma usullarida chop etish uchun bosma qoliplarni tayyorlash; b) ofset usulida chop etish — matbaa faoliyatida asosan koʻp adadli (tiraj) matbaa mahsulotlarini tayyorlashda foydalaniladigan jarayon boʻlib, matn va tasvirlarni foto qoliplardan qogʻozga oʻtkazib chop etish usuli; v) flekso usulida chop etish — fotopolimer xomashyo yoki yumshoq rezinadan relyefli chop etish qolipi va suyuq boʻyoqlar bilan chop etish usuli boʻlib, qogʻoz, polietilen va shu turdagi boshqa materiallarga matn va tasvirlarni tushirish jarayoni; g) matbaa qoliplarsiz chop etish — raqamli chop etish texnologiyalari yordamida matn va tasvirlarni qogʻoz, polietilen va boshqa materiallarga chop etish usuli; d) trafaret yoki shoyitrafaret usulida chop etish — fotomexanik usulda yoki qoʻlda tayyorlangan trafaretdan turli materiallarga yoki tayyor sanoat mahsulotlariga matn yoki tasvirlar aksini tushirish; e) brayl usulida chop etish — olti nuqta kombinatsiyasiga asoslangan boʻrtma nuqta hamda boʻrtma relyef asosida koʻzi ojizlar uchun matn va tasvirlarni chop etish usuli; yo) tayyor mahsulotlar va materiallarga bosish — tayyor sanoat mahsulotlari va materiallarga matn va tasvirni qizdirish yoki elastik bosma element orqali bosish; j) chop etishdan keyingi jarayonlar va muqovalash — buklash va saralash, tikish, kesish va shakl berib kesish, yelimlash, laminatsiyalash, laklash, muqovani tayyorlash, muqovalash va boshqa jarayonlar. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor 4. Xabarnomani qabul qiluvchi vakolatli organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun: a) YTTning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) faoliyatini amalga oshirish joyi (manzili); v) yashash manzili va elektron pochta manzili; g) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); e) faoliyat olib borilayotgan manzilning mulk huquqi yoki ijara asosida faoliyat yuritayotganligi toʻgʻrisida maʼlumot (kadastr raqami); yo) matbaa korxonasi ixtisoslashuvi; j) korxonada mavjud boʻlgan uskunalar roʻyxati. Yuridik shaxslar uchun: z) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; i) pochta (hamda elektron pochta) manzili; y) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); k) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); l) faoliyat olib borilayotgan manzilning mulk huquqi yoki ijara asosida faoliyat yuritayotganligi toʻgʻrisida maʼlumot (kadastr raqami); m) matbaa korxonasi ixtisoslashuvi; n) yuridik shaxs rahbarining shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari: pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; o) korxonada mavjud boʻlgan uskunalar roʻyxati. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligi va normativ hujjatlari, amaldagi meʼyor va qoidalar, davlat yoki sohalararo standartlar asosida matbaa faoliyati turlari bilan shugʻullanish yoki matbaa mahsulotlarini tayyorlash; b) noshirlik faoliyatini amalga oshirish boʻyicha va guvohnoma asosida chop etiladigan mahsulotlarni, gazeta, jurnal va boshqa ommaviy axborot vositalarini chop etishda tegishli hujjatlarning nusxasini talab qilish (nashriyot grifi, OAV roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi guvohnoma); v) nazorat qiluvchi organlarning taqdimnomalarini belgilangan muddatlarda bajarish; g) qonunchilikda belgilangan talablar asosida texnik uskunalar oʻrnatilgan joylarga begona shaxslar kirishini taqiqlash va faoliyatni tashkil qilish jarayonlariga aralashuvning oldini olish. 10. Izoh: Ushbu xabarnomani yuborish nusxa koʻchirish, dizaynerlik va fotostudiya xizmati, matn terish, original maket tayyorlash faoliyatlariga nisbatan talab etilmaydi.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 16-ILOVA
Mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorining professional ishtirokchilari faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorining professional ishtirokchilari faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: a) tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmat vazifalarini amalga oshirish; b) mehnat sharoitlari boʻyicha ish oʻrinlarini attestatsiyadan oʻtkazish; v) mehnatni muhofaza qilish sohasi mutaxassislarining malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash; g) tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish sohasida audit oʻtkazish. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi . 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a ) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta (hamda elektron pochta) manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) mehnatni muhofaza qilish boʻyicha malakali mutaxassis sertifikatiga ega boʻlgan xodimlari haqida maʼlumot (F.I.O., malaka sertifikati sanasi va raqami) ; e) attestatsiya xizmatlari koʻrsatmoqchi boʻlganda, akkreditatsiya qilingan laboratoriya attestatining raqami va sanasi (laboratoriya boʻlganda). 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi”; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) mehnatni muhofaza qilish sohasida malakali xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning bevosita xizmat koʻrsatish jarayonida ishtirok etuvchi xodimlari Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibda beriladigan mehnatni muhofaza qilish sohasida malaka sertifikatiga ega boʻlishi kerak, tashkilot shtatida mehnatni muhofaza qilish mutaxassisi malaka sertifikatiga ega boʻlgan xodimlar soni uch kishidan kam boʻlmasligi lozim;* b) mulk huquqi, xoʻjalik yurituvi yoki operativ boshqaruv huquqi yoxud boshqa qonuniy asosda tegishli boʻlgan akkreditatsiyalangan ishlab chiqarish muhiti va mehnat jarayoni omillarini oʻlchashga moʻljallangan akkreditatsiyalangan sinov laboratoriyasiga ega boʻlish (attestatsiya xizmatlari koʻrsatmoqchi boʻlganda); v) akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyasida foydalaniladigan asbob-uskunalar muvofiqlik sertifikatiga ega boʻlishi va belgilangan tartibda metrologik tekshiruvdan (davlat qiyoslovidan) oʻtkazilgan boʻlishi (attestatsiya xizmatlari koʻrsatmoqchi boʻlganda); g) ish oʻrinlarida attestatsiya oʻtkazilgan korxonaning attestatsiya materiallari mehnat organlarida davlat ekspertizasidan oʻtkazilishi uchun taqdim etilishi (attestatsiya xizmatlari koʻrsatmoqchi boʻlganda); d) oʻquv-tematik rejalar va oʻquv dasturlari asosida ishlab chiqilgan taʼlim dasturlari boʻlishi; e) taʼlim berish uchun moʻljallangan texnik vositalar mavjud ekanligi. 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 17-ILOVA
Oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim muassasalari faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining faoliyati 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yakka tartibdagi tadbirkor 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Maktabgacha taʼlim agentligining tuman (shahar) boʻlimlari 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) YTTning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) faoliyatini amalga oshirish joyi (manzili); v) yashash manzili va elektron pochta manzili; g) mobil telefon raqami, oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); e) faoliyat olib borilayotgan manzilning mulk huquqi yoki ijara asosida faoliyat yuritayotganligi toʻgʻrisida maʼlumot; yo) davlat-xususiy sheriklik bitimi raqami va sanasi, bitim boʻyicha quvvati; j) yongʻin nazorati organlarining mavjud binolar va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga mosligi haqidagi xulosasi raqami va sanasi; z) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy organining mavjud binolar va xonalarning gigiyena qoidalari va normativlariga mosligi haqidagi xulosasi raqami va sanasi; y) tarbiyachi haqida maʼlumot: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; maʼlumoti toʻgʻrisida diplom raqami va sanasi; k) tarbiyachi yordamchisi haqida maʼlumot: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; maʼlumoti toʻgʻrisida diplom raqami va sanasi; (agar mavjud boʻlsa). 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari) Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi; Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) 3 yoshdan 7 yosh 9 oygacha boʻlgan 7-50 nafar bolalarni tarbiyalash; b) 5 kunlik ish haftasi uchun, qoida tariqasida, 9 soatli va 4 soatli kunlik ish tartibini joriy etish, 6 kunlik ish haftasi ham joriy etilishi mumkin; v) oʻz ustavi, kun tartibi, taʼlim-tarbiya dasturlariga ega boʻlishi; g) maktabgacha taʼlim tashkilotlarini oʻyinlar, oʻyinchoqlar, mebel, jihozlar va boshqa texnik vositalar bilan jihozlash meʼyorlar ga muvofiq boʻlishi; d) tarbiyachining tegishli oliy yoki oʻrta maxsus pedagogik maʼlumotga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim yoʻnalishi boʻyicha qayta tayyorlovdan oʻtkazilgan hamda pedagogik faoliyat bilan shugʻullanish huquqiga ega boʻlishi;* e) sud tomonidan yoki tibbiy xulosaga muvofiq bunday faoliyat bilan shugʻullanishi taqiqlangan shaxslarning pedagogik faoliyat bilan shugʻullanmasligi talabiga rioya etish; yo) “Open Emis” axborot tizimi orqali imtiyozli qabulga boʻsh oʻrinlar haqida axborot berib borishi va murojaatga koʻra imtiyozlarni qoʻllash j) binolar va xonalar onlayn translyatsiya qilish hamda bolalarning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) tomonidan onlayn kuzatish imkoniyatiga ega boʻlgan, ovoz yozish moslamalik ichki va tashqi kameralar bilan taʼminlangan boʻlishi. Bunda videoyozuv qaydlari kamida olti oygacha saqlab boriladi*. 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 18-ILOVA
Oftalmologiya tibbiy buyumlarini chakana realizatsiyasi (optika) faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Oftalmologiya tibbiy buyumlarining chakana realizatsiyasi (optika) boʻyicha faoliyatni boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Oftalmologiya tibbiy buyumlarining chakana realizatsiyasiga (optikaga) doir faoliyat 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnoma qabul qiluvchi organ: Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar hududiy boʻlinmalari 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili va kadastr raqami; e) masʼul xodim toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; maʼlumoti toʻgʻrisidagi diplom raqami va sanasi, mutaxassislik nomi. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari: Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi. 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) yuridik shaxs shtatida har bir tashkil etiladigan obyekt uchun tegishli ixtisoslikka ega boʻlgan kamida bittadan masʼul mutaxassisning mavjudligi;* b) faoliyatni amalga oshirish uchun quyidagi minimal sharoitlarni yaratish: savdo zali 10 m 2 , jumladan, isteʼmolchilarga xizmat zonasi 5 m 2 , ish oʻrinlari zonasi 5 m 2 ; tibbiy buyumlar uchun xona (filiali boʻlganda) — 4 m 2 ; qoʻl yuvish moslamasi boʻlishi; v) ustki va maxsus qiyimlar saqlash uchun sharoit; vitrina va peshtaxtalarning sanitariya rejimini taʼminlash uchun xoʻjalik inventari va dezinfeksiyalovchi vositalar; stellaj; tovar qoʻygich; sovutgich; termometr kabi asbob-uskunalarning mavjudligini taʼminlash. 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 19-ILOVA
Alkogol mahsulotlari bilan chakana savdo qilish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Alkogol mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Alkogol mahsulotlari bilan chakana savdo qilish 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Tuman (shahar) soliq inspeksiyalari 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili va kadastr raqami. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) taʼlim, sport va diniy tashkilotlar hududidan toʻgʻri chiziq boʻylab yuz metrdan kam masofada joylashmagan boʻlishi, bundan savdo obyekti umumiy savdo maydoni ming kvadrat metrdan ortiq boʻlgan savdo majmualarining (bozorlarning) hududida va yarmarka pavilyonlarida joylashgan hollar bundan mustasno; b) oʻziga mulk yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan yoki ijaraga olingan, alohida kiriladigan savdo zali boʻlgan (faqat alkogol mahsulotlari bilan chakana savdo qilishga moʻljallangan), chekka togʻli tumanlarda — alohida savdo seksiyasi boʻlgan turgʻun shoxobcha boʻlishi; v) sogʻliqni saqlash tizimi tashkilotlari, taʼlim tashkilotlari, madaniyat muassasalari, jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlari, sanatoriy hamda tibbiy-ijtimoiy muassasalar hududlarida joylashmagan boʻlish; g) fiskal xotiraga ega onlayn nazorat-kassa mashinalaridan va (yoki) virtual kassa tizimlaridan, shuningdek, bank plastik kartochkalaridan toʻlovlarni qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminallaridan majburiy foydalanish;* d) elektron hisob-fakturadan majburiy tartibda foydalanish; e) qonunchilikda belgilangan alkogol mahsulotlar, bilan chakana savdo qilish huquqi uchun har oylik mahalliy yigʻimni toʻlab borish; j) “Alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishi hamda isteʼmol qilinishini cheklash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalari talablariga qatʼi rioya qilish; z) alkogol mahsulotlari sotiladigan joylarda ularning yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslarga sotilishiga yoʻl qoʻyilmasligi, shuningdek, alkogol mahsulotlarining inson sogʻligʻiga zararli taʼsiri toʻgʻrisida ogohlantiruvchi yozuvlar joylashtirilgan boʻlishi;* i) alkogol mahsulotlarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan eng kam chakana narxlardan past narxlarda sotmaslik; k) alkogol mahsulotlarini sotish aksiz markalarini qoʻllash (pivo, tabiiy va koʻpiklanadigan vino bundan mustasno) hamda identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tartiblariga rioya etish;* l) alkogol mahsulotlarini saqlash uchun omborxona boʻlishi; m) shaharlarda — kamida 25 kvadrat metrli, qishloq joylarda — kamida 15 kvadrat metrli (faqat alkogol mahsulotlari sotish uchun moʻljallangan va alohida kirish joyiga ega) savdo zali, uzoq togʻli joylarda — alohida savdo seksiyasi boʻlgan savdo obyektlarida amalga oshirilishi.* 10. Izoh: Alkogol mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik haqidagi xabarnoma har bir chakana savdo obyekti uchun alohida yuboriladi. Alkogol mahsulotlarini sotish huquqi uchun yigʻim alkogol mahsulotlarini sotish boshlanganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuborilgan vaqtdan boshlab toʻlanadi. Bunda xabarnoma oyning yigirmanchi sanasigacha yuborilganda yigʻim joriy oy uchun toʻliq hajmda, xabarnoma oyning yigirmanchi sanasidan keyin yuborilganda keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab hisoblanadi. Alkogol mahsulotlari bilan chakana savdo qilish faoliyati toʻxtatilganda yoki tugatilganda, yigʻim hisoblanishi keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab toʻxtatiladi. Alkogol mahsulotlarini sotish huquqi uchun yigʻim har oyda oldindan toʻlov shaklida joriy oyning oʻninchi sanasiga qadar toʻlanadi. Alkogol mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik haqida xabarnoma yuborgan shaxslar tomonidan pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik haqida xabarnoma yuborilishi talab etilmaydi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 20-ILOVA
Veterinariya davolash-profilaktika faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Veterinariya davolash-profilaktika faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Veterinariya davolash-profilaktika faoliyati 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Qoraqalpogʻiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, viloyatlar hamda Toshkent shahar veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boshqarmalari 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: Jismoniy shaxslar uchun: a) jismoniy shaxsning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) yashash manzili; v) mobil telefon raqami; g) oʻzini oʻzi band qilgan sifatida roʻyxatdan oʻtganlik raqami; d) veterinariya mutaxassisi toʻgʻrisidagi maʼlumotini tasdiqlovchi diplom raqami va sanasi; e) malaka oshirganligi toʻgʻrisidagi sertifikat (agar mavjud boʻlsa); yo) faoliyatni amalga oshirish hududi; Yuridik shaxslar uchun: j) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; z) pochta hamda elektron pochta manzili; i) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); y) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); k) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzil(lar)i, kadastr raqami); l) xodimining veterinariya mutaxassisi toʻgʻrisidagi maʼlumotini tasdiqlovchi diplom raqami va sanasi; m) xodimining malaka oshirganligi toʻgʻrisidagi sertifikat maʼlumotlari (agar mavjud boʻlsa). 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi. 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) veterinariya yoʻnalishidagi taʼlim muassasasini (oliy, oʻrta maxsus, kasb-hunar va professional taʼlim) bitirgan mutaxassislikka ega boʻlish;* b) Oʻzbekiston Respublikasida ruxsat berilgan profilaktika va davolash usullarini, shuningdek, davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan veterinariya preparatlarini qoʻllash;* v) epizootiya paydo boʻlgan taqdirda, davlat veterinariya xizmatining koʻrsatmalariga binoan veterinariya tadbirlarini oʻtkazish;* g)hayvonlarda yuqumli kasallik borligi xususida shubha mavjud boʻlgan taqdirda, bu haqda davlat veterinariya xizmatiga zudlik bilan xabar qilishi va kasallik doirasi kengayib ketmasligi yuzasidan barcha zarur choralarni koʻrishi;* d) 5 yilda kamida bir marta belgilangan tartibda malakasini oshirish; e) hayvonlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qayd etib borish maqsadida ambulator jurnalini yuritish, shuningdek, maʼlumotlarni veterinariya pasporti va tegishli axborot tizimida (ishga tushirilganda) qayd etish.* 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 21-ILOVA
Neft mahsulotlarini (avtobenzin, aviabenzin, ekstrabenzin, dizel yonilgʻisi, aviakerosin, mazut, pechka qoramoyi, neft bitumi, shuningdek texnik moylar va moylash materiallarini), zavodda idishlarga qadoqlanganlari bundan mustasno, sotish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Neft mahsulotlarini (avtobenzin, aviabenzin, ekstrabenzin, dizel yonilgʻisi, aviakerosin, mazut, pechka qoramoyi, neft bitumi, shuningdek texnik moylar va moylash materiallarini), zavodda idishlarga qadoqlanganlari bundan mustasno, sotish faoliyatini, boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: Avtobenzin, aviabenzin, ekstrabenzin, dizel yoqilgʻisi, aviakerosin, mazut, pechka qoramoyi, neft bitumi (neft bitumining yoʻllarga moʻljallangan markalari bundan mustasno), shuningdek, texnik moylar va moylash materiallarini sotish boʻyicha faoliyat 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) yuridik shaxs rahbarining shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari: pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); e) faoliyat amalga oshiriladigan mulk huquqining yoki boshqa ashyoviy huquqqa ega binolar va inshootlar manzili va kadastr raqami, shuningdek, soliq organlarida hisobga qoʻyilgan koʻchmas mulkni ijaraga berish (olish) yoki tekin foydalanish yoxud omborda omonat saqlash shartnomalari. Bunda shartnomalarda ijaraga berilgan (olingan) yoki tekinga foydalanish yoxud omborda omonat saqlash nazarda tutilgan rezervuarlarning joylashgan joyi, raqami va sigʻimi koʻrsatilgan boʻlishi lozim; yo) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining neft mahsulotlarini sotish faoliyatining tegishli turini amalga oshirishda sanoat xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosasining raqami va sanasi; j) Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hududiy boshqarmalarining neft mahsulotlarini sotish faoliyatining tegishli turini amalga oshirishda tabiatni muhofaza qilish va ekologiya boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosasining raqami va sanasi; z) Favqulodda vaziyatlar vazirligi Yongʻin xavfsizligi hududiy boshqarmalarining neft mahsulotlarini sotish faoliyatining tegishli turini amalga oshirishda yongʻin xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar bajarilganligi xulosasining raqami va sanasi; i) “Oʻzenergoinspeksiya” hududiy boshqarmasining neft mahsulotlarini sotish faoliyatining tegishli turini amalga oshirishda neft mahsulotlarini qabul qilish, saqlash, tarqatish, hisobga olishga va xizmat koʻrsatuvchi xodimlarga qoʻyiladigan minimal talablar bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosasining raqami va sanasi. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Favqulodda vaziyatlar vazirligi; Davlat soliq qoʻmitasi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi; Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi; Adliya vazirligi; Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi. 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) sotiladigan neft mahsulotlariga sifat sertifikatining mavjudligi; b) mavjud moddiy-texnik bazadan, neft omboridan va yonilgʻi quyish asbob-uskunalaridan, boshqa texnika vositalaridan foydalanish uchun sharoitlarning yaratilganligi; v) davlat siri hisoblanadigan maʼlumotlardan foydalanish bilan bogʻliq ishlar bajarilgan taqdirda, rejim organining mavjudligi;* g) faoliyatni amalga oshirish uchun foydalaniladigan binolar, inshootlar, muhandislik kommunikatsiyalari va texnologiya asbob-uskunalarining mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligi. 10. Izoh: Faoliyat turli manzillarda amalga oshiriladigan taqdirda, xabarnomani qabul qiluvchi organga alohida xabarnoma yuborilishi talab etiladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 22-ILOVA
Geodeziya va kartografiya faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Geodeziya va kartografiya faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: a) geodeziya faoliyati turlari: 1) davlat geodeziya, nivelir, gravimetriya tarmoqlarini, geodezik zichlashtirish tarmoqlarini tashkil etish, rivojlantirish, davriy tekshirish va tiklash hamda ishlash holatida saqlab turish, bunda 1 — 4-sinf triangulyatsiya, poligonometriya, nivelir, gravimetriya tarmoqlari, sunʼiy yoʻldoshli geodezik tarmoqlari RGP, SGS-0, SGS-1 hamda zichlashirish tarmoqlarini tashkil etish, rivojlantirish, davriy tekshirish va tiklash; 2) sunʼiy yoʻldosh navigatsiya tizimlarining ishlashini taʼminlash uchun geodeziya faoliyatiga doir materiallarni (maʼlumotlarni) tashkil etish, bunda navigatsiya tizimlari uchun doimiy faoliyat koʻrsatadigan sunʼiy yoʻldosh orqali kuzatish stansiyalari tarmogʻini tashkil etish va ishchi holatida saqlab turish; 3) Oʻzbekiston Respublikasining davlat chegarasini delimitatsiya, demarkatsiya (redemarkatsiya) qilish va uning oʻtish chizigʻini tekshirish boʻyicha ishlarni zarur geodeziya faoliyatiga doir ishlar, materiallar (maʼlumotlar) bilan taʼminlash; 4) yer shakli va tashqi gravitatsiya maydonining parametrlarini aniqlash, bunda davlat gravimetrik punktlarida ogʻirlik kuchi tezlanishining absolyut (nisbiy) qiymatlarini aniqlash boʻyicha gravimetriya ishlari, geodeziya punktlarida kenglik, uzunlik va azimutni astronomik aniqlash ishlari; 5) yerning kartografik monitoringini, uni masofadan turib zondlashni va geodinamika tadqiqotlarini amalga oshirish, bunda aerokosmik suratga olish (sunʼiy yoʻldosh, samolyot va uchuvchisiz uchish qurilmalari yordamida) 1:2 000, 1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000, 1:200 000, 1:500 000 va 1:1 000 000 masshtablarda raqamli ortofotoplanlar yaratish, geodinamik tadqiqotlarda nuqtalarning yuqori aniqlikdagi geodezik koordinata va balandliklarini aniqlash; 6) muhandislik qidiruvlarida, binolarni, inshootlarni qurish hamda ulardan foydalanishda, yer tuzishda, davlat kadastrlarini yuritishda va boshqa ishlarda geodezik zichlashtirish tarmoqlarini qurish hamda rivojlantirish, bunda 4-sinf, 1 va 2-razryad triangulyatsiya, poligonometriya, 3 va 4-sinf nivelir tarmoqlarini tashkil etish va rivojlantirish. 7) muhandislik qidiruvlarida, binolar va inshootlarni qurish hamda ulardan foydalanishda va boshqa ishlarda maxsus geodeziya tarmoqlarini qurish, bunda maxsus triangulyatsiya va nivelirlash ishlari davlat geodeziya tarmoqlariga bogʻlanmagan holda amalga oshiriladi; 8) geodeziya tasvirga olish tarmoqlarini qurish, aholi punktlarining hududlari va qishloqlararo hududlarni rivojlantirishni hamda ularda qurilish olib borishni rejalashtirish toʻgʻrisidagi shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish, shuningdek boshqa ishlarni bajarish uchun moʻljallangan topografik rejalarni yaratish va yangilash, bunda maydoni bir viloyat hududigacha boʻlgan maydonda 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:5 000, 1:10 000 masshtablarda maxsus yoki mavzuli rejalarni yaratish va yangilash; 9) quyidagi faoliyat yoʻnalishlari turlari boʻyicha (oʻta muhim va toifalashtirilgan, shuningdek, rejimli va harbiy obyektlarga xizmat koʻrsatuvchi infratuzilma tarmoqlari maʼlumotlaridan (materiallaridan) foydalanmagan holda): mahalliy koordinatalar tizimida maxsus ahamiyatga ega boʻlgan geodezik reja va balandlik shoxobchalarini yaratish; mahalliy koordinatalar tizimida 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:5 000 masshtablarda past va oʻrta bosimli gaz taʼminoti, elektr taʼminoti, kanalizatsiya va qorizlar, shuningdek, aholisi 100 ming kishigacha boʻlgan aholi punktlari suv taʼminotining tarmoqlari va obyektlarida maxsus xaritalar, rejalarni yaratish; 100 gektargacha boʻlgan hudud uchun abonentlar foydalanadigan telekommunikatsiyalar tarmoqlari tasvirlangan maxsus xaritalar, rejalarni yaratish; maydoni 10 kv.km gacha boʻlgan geologiya, marksheyder, muhandislik izlanishlari va boshqa izlanishlarda geodeziya va topografiya ishlari; togʻ-kon sanoati sohasida yer qaʼridan mineral xomashyolarni qazib olishdagi marksheyderlik izlanishlarida geodeziya va topografiya ishlari; 10) muhandislik qidiruvlarini amalga oshirish chogʻida geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni taʼminlash maqsadida yerni masofadan turib zondlash, bunda bitta viloyat yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududidan katta boʻlmagan maydonda aerosuratga olish (sunʼiy yoʻldosh, samolyot va uchuvchisiz uchish qurilmalari yordamida 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:5 000, 1:10 000 masshtablarda raqamli ortofotoplanlar yaratish); b) kartografiya faoliyati turlari: 11) sunʼiy yoʻldosh navigatsiya tizimlarining ishlashini taʼminlash uchun kartografiyaga doir materiallarni (maʼlumotlarni) tashkil etish, bunda bazaviy kartografik asos yaratish va yangilash; 12) milliy geografik axborot tizimini, umumdavlat ahamiyatiga molik boshqa geografik axborot tizimlarini yaratish va yuritish; 13) kartografiya-geodeziya davlat kadastrini yuritish; 14) geografik obyektlarning nomlarini belgilash, meʼyorlashtirish, davlat roʻyxatidan oʻtkazish, ulardan foydalanish va ularni saqlash, shuningdek, geografik obyektlar nomlarining davlat reyestrini yuritish; 15) grafik, raqamli, fotosurat shaklidagi va boshqa shakllardagi davlat topografik xaritalari hamda rejalarini yaratish, yangilash va nashr etish, bunda 1:500, 1:1 000, 1:2 000, 1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000, 1:200 000, 1:500 000 va 1:1 000 000 masshtablarda raqamli topografik reja va xaritalarni yaratish va yangilash; 16) bazaviy fazoviy maʼlumotlar va fazoviy maʼlumotlarning milliy infratuzilmasini yaratish, rivojlantirish va uning faoliyat koʻrsatishini taʼminlash, bunda ilmiy-texnik siyosatni, texnik va dasturiy vositalarni, bazaviy va ixtisoslashgan fazoviy maʼlumotlarni, metamaʼlumotlar va metamaʼlumotlar bazalarini, fazoviy maʼlumotlar servislarini, texnik tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni, xalqaro standartlarni, Oʻzbekiston Respublikasi hududida ommaviy boʻlgan fazoviy maʼlumotlarni ishlab chiqish, yangilash, ishlov berish, saqlash, taqdim etish, integratsiyalash; 17) umumgeografik, siyosiy-maʼmuriy, ilmiy-maʼlumotga oid va boshqa tematik xaritalar hamda tarmoqlararo ahamiyatga molik atlaslar, kartografik oʻquv qoʻllanmalarini yaratish va nashr etish; 18) maxsus ahamiyatga molik geografik axborot tizimlarini yaratish va yuritish; 19) grafik, raqamli, fotosurat shaklidagi hamda boshqa shakllardagi maxsus ahamiyatga molik tematik xaritalar, rejalar va atlaslarni tuzish hamda nashr etish (maxfiy materiallar va maʼlumotlar, shuningdek oʻta muhim va toifalashtirilgan, shuningdek, rejimli hamda harbiy obyektlarga xizmat koʻrsatuvchi infratuzilma tarmoqlari va boshqalar bundan mustasno); 20) ochiq foydalanishdagi geografik axborot tizimlarini yaratish va yuritish (maxfiy materiallar va maʼlumotlar, shuningdek oʻta muhim va toifalashtirilgan, shuningdek, rejimli hamda harbiy obyektlarga xizmat koʻrsatuvchi infratuzilma tarmoqlari va boshqalar bundan mustasno). 3. Xabardor qiluvchi toifasi: a) 1 — 4 hamda 11 — 15 faoliyat turlari boʻyicha faqat Kadastr agentligi tizimi korxonalari. b) 5 — 10 hamda 16 — 20 faoliyat turlari boʻyicha Kadastr agentligi, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, geodeziya va kartografiya faoliyatini amalga oshiruvchi yuridik shaxslar. 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” DM (Togʻ-kon sanoati sohasida yer qaʼridan mineral xomashyolarni qazib olishdagi marksheyderlik izlanishlarida geodeziya va topografiya ishlari boʻyicha) 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: Yuridik shaxslar uchun: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) yuridik shaxs rahbarining shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari: pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); e) geodeziya faoliyati turlari tanlanganda: geodezik oʻlchov vositalarining nomi, markasi, ishlab chiqarilgan raqami va metrologik tekshiruvdan (davlat qiyoslovidan) oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi sertifikat raqami va sanasi; tanlangan geodeziya faoliyat turiga qoʻyilgan talabdan kelib chiqib, balansida boʻlgan geodeziya faoliyati uchun foydalanadigan oʻlchov vositalari, asbob-uskunalar, uchuvchisiz uchish qurilmasi va boshqalar yuridik shaxsning balansiga tegishli ekanligini tasdiqlovchi invetar roʻyxat; 5-faoliyat turi tanlanganda uchuvchisiz uchish qurilmalaridan foydalanishga maxsus ruxsatnomaning elektron nusxasi yuklanadi; yo) kartografiya faoliyat turlari tanlanganda: 11 — 13, 15, 16 — 19 — faoliyat turlari tanlanganda elektron raqamli xaritalarni tuzish uchun moʻljallangan litsenzion dasturiy taʼminotning litsenziya raqami va olingan sanasi, katta formatli skaner (kamida A1 formatidagi) va plotterning (formati A1 dan kam boʻlmagan) nomi, markasi, ishlab chiqarilgan raqami koʻrsatiladi; 17 va 19 — faoliyat turlari tanlanganda elektron raqamli xaritalarni tuzish uchun moʻljallangan litsenzion dasturiy taʼminotning litsenziya raqami va olingan sanasi, toʻrt rangli ofset bosib chiqarish mashinasi (formati A1 dan kam boʻlmagan), fotosurat uskunalari (formati A1 dan kam boʻlmagan) yoki termal ofset plitalarini chiqarish uchun uskunalar (formati A1 dan kam boʻlmagan), katta formatli skaner (kamida A1 formatidagi) va plotterning (formati A1 dan kam boʻlmagan) nomi, markasi, ishlab chiqarilgan raqami koʻrsatiladi; j) geodeziya va kartografiya mutaxassisligi boʻlgan xodimning: pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; diplom raqami va sanasi; z) 1 — 6 va 10 — 18 faoliyat turlarida toifalangan materiallar (maʼlumotlar) bilan ishlash uchun maxsus boʻlimini mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi; Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi. 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) faoliyatni amalga oshirish davrida foydalaniladigan barcha geodezik oʻlchov vositalari oʻrnatilgan tartibda metrologik tekshiruvdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi sertifikat boʻlishi va har 12 oyda yangilanishi; b) faoliyat turlari boʻyicha quyidagi talab va shartlarga rioya etish: 1-faoliyat turi boʻyicha: elektron taxeometr 1″ — 1 dona;* shtativ (uch oyoqli tayanch) — 3 dona; nur qaytargich — 2 dona; nur qaytargich uchun tutqich (nur qaytargich uchun tayanch tayoqchasi) — 2dona; ikki tomonlama nivelir yoʻli uchun oʻrtacha kvadratik xatoligi 1 km.ga I-sinf uchun ±0.5 mm, II-sinf uchun ±1 mm boʻlgan nivelir — 1 dona;* nivelir ish uchun invar sanoq olish tayoqchasi — 2 dona; 2 chastotali GNSS qabul qiluvchilari — 2 komplekt;* shtativ (uch oyoqli tayanch) — 2 dona; toifalangan materiallar (maʼlumotlar) bilan ishlash uchun maxsus boʻlimning mavjudligi;* geodeziya va (yoki) topografiya mutaxassisligini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yillik ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi; 2-faoliyat turi boʻyicha: 2 chastotali GNSS qabul qiluvchilari — 2 komplekt;* shtativ (uch oyoqli tayanch) — 2 dona; ikki tomonlama nivelir yoʻli uchun oʻrtacha kvadratik xatoligi 1 km.ga I-sinf uchun ±0.5 mm, II-sinf uchun ±1 mm boʻlgan nivelir — 1 dona;* nivelir ish uchun invar sanoq olish tayoqchasi — 2 dona; toifalangan materiallar (maʼlumotlar) bilan ishlash uchun maxsus boʻlimning mavjudligi;* geodeziya va (yoki) topografiya mutaxassisligini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yillik ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi;* 3-faoliyat turi boʻyicha: elektron taxeometr 1″ — 1 dona;* shtativ (uch oyoqli tayanch) — 3 dona; nur qaytargich — 2 dona; nur qaytargich uchun tutqich (nur qaytargich uchun tayanch tayoqchasi) — 2 dona; ikki tomonlama nivelir yoʻli uchun oʻrtacha kvadratik xatoligi 1 km.ga I-sinf uchun ±0.5 mm, II-sinf uchun ±1 mm boʻlgan nivelir — 1 dona;* nivelir ish uchun invar sanoq olish tayoqchasi — 2 dona; 2 chastotali GNSS qabul qiluvchilari — 2 komplekt; toifalangan materiallar (maʼlumotlar) bilan ishlash uchun maxsus boʻlimning mavjudligi;* geodeziya va (yoki) topografiya mutaxassisligini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yillik ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi;* 4-faoliyat turi boʻyicha: gravimetr — 1 komplekt;* 2 chastotali GNSS qabul qiluvchilari — 2 komplekt;* shtativ (uch oyoqli tayanch) — 2 dona; toifalangan materiallar (maʼlumotlar) bilan ishlash uchun maxsus boʻlimning mavjudligi;* geodeziya va (yoki) topografiya mutaxassisligini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yillik ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi;* 5-faoliyat turi boʻyicha: samolyot (yoki uchuvchisiz uchish qurilmasi) va aerokamera — 1 komplekt;* aero yoki kosmik surʼatlarni qayta ishlash uchun litsenziyalangan dasturiy taʼminot hamda kompyuter; elektron taxeometr 1″ — 1 dona;* shtativ (uch oyoqli tayanch) — 3 dona; nur qaytargich — 2 dona; nur qaytargich uchun tutqich (nur qaytargich uchun tayanch tayoqchasi) — 2 dona; ikki tomonlama nivelir yoʻli uchun oʻrtacha kvadratik xatoligi 1 km.ga I-sinf uchun ±0.5 mm, II-sinf uchun ±1 mm boʻlgan nivelir — 1 dona;* nivelir ish uchun invar sanoq olish tayoqchasi — 2 dona; 2 chastotali GNSS qabul qiluvchilari — 2 komplekt;* toifalangan materiallar (maʼlumotlar) bilan ishlash uchun maxsus boʻlimini mavjudligi;* geodeziya va kartografiya, yerni masofadan turib zondlash, GAT mutaxassisliklaridan birini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yillik ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi;* 6 va 7-faoliyat turlari boʻyicha: burchak oʻlchashning oʻrtacha kvadrat xatolik 7″ gacha boʻlgan elektron taxeometr — 1 komplekt;* oʻrtacha kvadratik xatolik 1 km.ga ± 3 mm boʻlgan nivelir — 1 dona;* 2 chastotali GNSS qabul qiluvchilari — 1 komplekt;* nur qaytargich — 2 dona; shtativ (uch oyoqli tayanch) — 3 dona; nivelir uchun shaxmat koʻrinishi (yoki invar)dagi sanoq olish tayoqchasi — 2 dona; nur qaytargich uchun tutqich (nur qaytargich uchun tayanch tayoqchasi) — 2 dona; toifalangan materiallar (maʼlumotlar) bilan ishlash uchun maxsus boʻlimning mavjudligi (faqat 6-faoliyat turi uchun);* geodeziya mutaxassisligini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yil ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi;* 8-faoliyat turi boʻyicha: burchak oʻlchashning oʻrtacha kvadrat xatolik 7″ gacha boʻlgan elektron taxeometr — 1 komplekt;* oʻrtacha kvadrat xatolik 1 km.ga ± 3 mm boʻlgan nivelir — 1 dona;* 2 chastotali GNSS qabul qiluvchilari — 1 komplekt;* nur qaytargich — 2 dona; shtativ (uch oyoqli tayanch) — 3 dona; nivelir uchun shaxmat koʻrinishi (yoki invar)dagi sanoq olish tayoqchasi — 2 dona; nur qaytargich uchun tutqich (nur qaytargich uchun tayanch tayoqchasi) — 2 dona; geodeziya va (yoki) topografiya mutaxassisliklaridan birini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yil ish stajiga ega bir nafar xodim;* 9-faoliyat turi boʻyicha: burchak oʻlchashning oʻrtacha kvadrat xatolik 7” (“Togʻ-kon sanoati sohasida yer qaʼridan mineral xomashyolarni qazib olishdagi marksheyderlik izlanishlarida — 1”) gacha boʻlgan elektron taxeometr — 1 komplekt;* oʻrtacha kvadrat xatolik 1 km.ga ± 3 mm boʻlgan nivelir — 1 dona;* nur qaytargich — 2 dona; shtativ (uch oyoqli tayanch) — 3 dona; nivelir uchun shaxmat koʻrinishi (yoki invar)dagi sanoq olish tayoqchasi — 2 dona; nur qaytargich uchun tutqich (nur qaytargich uchun tayanch tayoqchasi) — 2 dona; geodeziya, topografiya, marksheyder mutaxassisliklaridan birini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yil ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi;* oʻlchanilgan maʼlumotlarni qayta ishlash va modellashtirish maqsadida litsenziyalangan dasturiy taʼminot mavjudligi; 2 chastotali GNSS qabul qiluvchilari — 1 komplekt;* Togʻ-kon sanoati sohasida yer qaʼridan mineral xomashyolarni qazib olishdagi marksheyderlik izlanishlarida geodeziya va topografiya ishlari boʻyicha maʼlumotlar haqqoniyligi;* 10-faoliyat turi boʻyicha: samolyot (yoki uchuvchisiz uchish qurilmasi) va aerokamera — 1 komplekt;* aero yoki kosmik surʼatlarni qayta ishlash uchun litsenziyalangan dasturiy taʼminot hamda kompyuter; toifalangan materiallar (maʼlumotlar) bilan ishlash uchun maxsus boʻlimning mavjudligi;* kartografiya, davlat kadastrlari, GAT, yerni masofadan turib zondlash, dasturlash va axborot texnologiyalari mutaxassisliklaridan birini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yillik ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi;* 11, 13, 14, 15-faoliyat turlari boʻyicha: geografik axborot tizimlarini yaratish va yuritish uchun litsenziyalangan dasturiy taʼminot;* katta formatdagi skaner (kamida A1 formati) — 1 dona; plotter (formati A1 dan kam boʻlmagan) — 1 dona; litsenziyalangan dasturiy mahsulot uchun kompyuter — 1 dona; toifalangan materiallar (maʼlumotlar) bilan ishlash uchun maxsus boʻlimning mavjudligi;* geodeziya va (yoki) kartografiya, GAT yoʻnalishi mutaxassisliklaridan birini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yillik ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi;* 12 va 16-faoliyat turlari boʻyicha: GAT va boshqa bazaviy fazoviy maʼlumotlarni shakllantirish va yuritishda litsenziyalangan dasturiy taʼminotlar;* litsenziyalangan dasturiy mahsulot(lar) uchun kompyuter (yoki server) qurilmasi — 1 dona; toifalangan materiallar (maʼlumotlar) bilan ishlash uchun maxsus boʻlimning mavjudligi;* kartografiya, GAT, geoinformatika, yerni masofadan turib zondlash, yer tuzish va davlat kadastrlari, dasturlash va axborot texnologiyalari mutaxassisliklaridan birini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yillik ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi;* 17-faoliyat turi boʻyicha: xaritalarni tuzish uchun litsenziyalangan dasturiy taʼminot;* katta formatdagi skaner (kamida A1 formati) — 1 dona;* plotter (formati A1 dan kam boʻlmagan) — 1 dona;* litsenziyalangan dasturiy taʼminotdan foydalanish uchun kompyuter — 1 dona; fotosurat uskunalari (formati A1 dan kam boʻlmagan) yoki termal ofset plitalarini chiqarish uchun uskunalar (formati A1 dan kam boʻlmagan) — 1 dona;* toʻrt rangli ofset bosib chiqarish mashinasi (formati A1 dan kam boʻlmagan) — 1 dona; toifalangan materiallar (maʼlumotlar) bilan ishlash uchun maxsus boʻlimning mavjudligi;* kartografiya, GAT yoʻnalishlaridan birini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yillik ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi;* 18-faoliyat turi boʻyicha: geografik axborot tizimlarini yaratish va yuritish uchun litsenzion dasturiy taʼminot;* katta formatdagi skaner (kamida A1 formati) — 1 dona; plotter (formati A1 dan kam boʻlmagan) — 1 dona; litsenziyalangan dasturiy taʼminotdan foydalanish uchun kompyuter — 1 dona; toifalangan materiallar (maʼlumotlar) bilan ishlash uchun maxsus boʻlimning mavjudligi;* kartografiya, GAT mutaxassisliklaridan birini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yillik ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi;* 19-faoliyat turi boʻyicha: xaritalarni tuzish uchun litsenziyalangan dasturiy taʼminot;* katta formatdagi skaner (kamida A1 formati) — 1 dona; plotter (formati A1 dan kam boʻlmagan) — 1 dona; kartografiya, GAT mutaxassisliklaridan birini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yillik ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi;* 20-faoliyat turi boʻyicha: geografik axborot tizimlarini yaratish va yuritish uchun dasturiy taʼminot — 1 dona; dasturiy taʼminotdan foydalanish uchun kompyuter — 1 dona; kartografiya, GAT, dasturlash va (yoki) axborot texnologiyalari mutaxassisliklaridan birini tamomlagan va ushbu yoʻnalishda kamida bir yillik ish stajiga ega bir nafar xodim ishlashi.* 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 23-ILOVA
Yuqori chastotali qurilmalardan foydalanishning
1. Xabarnoma nomi: Yuqori chastotali qurilmalardan foydalanishni boshlash va tugatish toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Yuqori chastotali qurilmalardan metallarni eritish, metallarga ishlov berish va boshqa sohalarda foydalanish 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Jismoniy va yuridik shaxslar, xorijiy davlatlarning diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari, xalqaro tashkilotlarning vakolatxonalari 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): “Elektromagnit moslashuv markazi” DUK (EMMM) va hududiy elektromagnit moslashuv xizmatlari; Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha hududiy inspeksiyalar. 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: Jismoniy shaxslar uchun: a) jismoniy shaxsning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) yashash manzili hamda elektron pochta manzili; v) mobil telefon raqami; g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) yuqori chastotali qurilmaning oʻrnatish punkti (viloyat, tuman, aholi punkti, koordinatasi); e) oʻrnatish joyi (sex, maydon, laboratoriya, xona, korpus, qavat va boshqalar); yo) yuqori chastotali qurilmaning: turi; zavod raqami; ishlab chiqarilgan yili va mamlakati; respublikaga kirish sanasi va bojxona deklaratsiyasining raqami; quvvati, kVt; maqsadi; chastota barqarorligi; ishlash tartibi; ishlash chastotalari, kGs. j) yuqori chastotali qurilmani hisobga olish va foydalanishga masʼul shaxs etib belgilangan xodimning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; lavozimi, telefon raqami; Yuridik shaxslar uchun: z) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; i) pochta hamda elektron pochta manzili; y) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); k) yuridik shaxs rahbarining shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari: pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; l) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); m) yuqori chastotali qurilmaning oʻrnatish punkti (viloyat, tuman, aholi punkti, koordinatasi). n) oʻrnatish joyi (sex, maydon, laboratoriya, xona, korpus, qavat va boshqalar). o) yuqori chastotali qurilmaning: turi; zavod raqami; ishlab chiqarilgan yili va mamlakati; respublikaga kirish sanasi va bojxona deklaratsiyasining raqami; quvvati, kVt; maqsadi; chastota barqarorligi; ishlash tartibi; ishlash chastotalari, kGs. p) yuqori chastotali qurilmani hisobga olish va foydalanishga masʼul shaxs etib belgilangan xodimning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; lavozimi, telefon raqami. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Talab qilinmaydi 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) radiochastotalar boʻyicha Respublika kengashi qarorlari va EMMM ruxsatnomalarida koʻrsatilgan xatti-harakatlarni amalga oshirish; b) turli xil qoʻllanishdagi yuqori chastotali qurilmadan foydalanish faqat radiochastotalar boʻyicha Respublika kengashi qarorlarida koʻrsatilgan polosalar doirasida turi va ishchi chastotalarga ega yuqori chastotali qurilma uchun amalga oshiriladi;* v) EMMMning ruxsatisiz Oʻzbekiston Respublikasi hududida yuqori chastotali qurilmani sotib olish (berish), olib kirish, shuningdek, ulardan foydalanishni boshlash va tugatish haqidagi xabarnoma taqdim qilmasdan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi, xabarnoma talab qilinmaydigan yuqori chastotali qurilmalar bundan mustasno;* g) sanoat radioxalaqitlarning manbai boʻlishi mumkin boʻlgan yuqori chastotali qurilma hosil qiladigan radioxalaqitlar bostirilishini taʼminlaydigan qurilmalar bilan jihozlanishi shart; d) yuqori chastotali qurilmani olib kirish uchun ruxsatnomalarni olishda xabardor qiluvchi avval sotib olish (berish) uchun ruxsatnomani rasmiylashtirgan boʻlishi lozim. 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 24-ILOVA
Pivo va pivo ichimliklari ishlab chiqarish va ulgurji savdo qilish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Pivo va pivo ichimliklari ishlab chiqarish va ulgurji savdo qilish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Pivo va pivo ichimliklari ishlab chiqarish va ulgurji savdo qilish faoliyati 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi vakolatli organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: 1. Pivo va pivo ichimliklarini ishlab chiqaruvchilar uchun: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) yuridik shaxs rahbarining shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari: pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); e) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari, kadastr raqami); j) ishlab chiqarish obyektlari, saqlash omborlari joylashgan manzillar; z) ishlab chiqarish obyektining elektron pasporti; i) spirt va alkogol mahsulotlari ishlab chiqarish sohasida tegishli malakaga ega boʻlgan kamida ikki nafar mutaxassislar toʻgʻrisida maʼlumotlar: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi raqami; JSHSHIR; maʼlumoti toʻgʻrisida diplom yoki boshqa hujjat raqami va sanasi; k) ishlab chiqarish quvvatlarining sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosaning sanasi va raqami. 2. Pivo va pivo ichimliklari ulgurji savdosi faoliyati bilan shugʻullanuvchilar uchun: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) yuridik shaxs rahbarining shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari: pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); e) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari, kadastr raqami). 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: 1. Pivo va pivo ichimliklarini ishlab chiqaruvchilar uchun : a) ishlab chiqarish xavfsizligini, mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligini, yongʻin xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi va ekologiya talablari va normalarini taʼminlash;* b) faoliyatni amalga oshirish uchun amaldagi qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan muvofiqlik sertifikatlari va boshqa tegishli hujjatlarning mavjudligi; v) har bir mahsulot turi uchun texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq ishlab chiqilgan va Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi tomonidan tasdiqlangan, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan texnologik yoʻriqnomalarning mavjudligi; g) ist e ʼmol etil spirti va alkogol mahsulotlari ishlab chiqarish sohasida tegishli malakaga ega boʻlgan kamida ikki nafar mutaxassisning mavjudligi;* d) zarur asbob-uskunalar, priborlar, kimyoviy reaktivlar va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar bilan jihozlangan, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda nazarda tutilgan barcha zarur fizik-kimyoviy, mikrobiologik va boshqa koʻrsatkichlarni analiz qilish imkonini beruvchi ishlab chiqarish laboratoriyalari mavjudligi;* e) isteʼmol va texnik etil spirti, alkogol mahsulotlari ishlab chiqarishni qonunchilikka va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq statsionar ishlab chiqarish inshootlari va uskunalarida amalga oshirish; yo) ishlab chiqariladigan mahsulotning texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligi boʻyicha isteʼmol etil spirti va alkogol mahsulotlarining organoleptik xususiyatlarini aniqlash boʻyicha degustatsiya komissiyasiga har chorakda mahsulot namunalarini taqdim etish; j) elektron shakldagi hisobvaraq-fakturadan foydalanish; z) doimiy ravishda ustav fondining kamida bazaviy hisoblash miqdorining 1 000 baravari boʻlishini taʼminlash;* i) ishlab chiqarish jarayoniga Identifikatsiya vositalari bilan majburiy raqamli markirovkalashni joriy qilish;* y) oʻlchash jihozlari va ishlab chiqarishda foydalaniladigan uskunalarning muvofiqlik sertifikati mavjud boʻlishi. 2. Pivo va pivo ichimliklari ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchilar uchun: a) pivo va pivo ichimliklari mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatishning texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga qatʼiy rioya qilish; b) pivo va pivo ichimliklari mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatish uchun moʻljallangan va belgilangan talablarga javob beradigan binoga egalik qilish (oʻz mulkida boʻlishi, xoʻjalik yuritishida, operativ boshqaruvida boʻlishi yoki ijaraga olgan boʻlishi); v) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasining axborot tizimiga integratsiyalashgan elektron hisobvaraq-fakturadan foydalanish; g) ulgurji savdoni amalga oshirishda qonunchilikda hujjatlarida belgilangan tartiblarga rioya qilish ; d) identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tartiblariga rioya etish.* 10. Izoh: Pivo va pivo ichimliklari mahsulotlari bilan ulgurji savdo qilishni boshlaganlik haqidagi xabarnoma har bir ulgurji savdo obyekti uchun alohida yuboriladi . * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 25-ILOVA
Umumiy ovqatlanish korxonalari va koʻngilochar obyektlarning tungi vaqtda faoliyat yuritish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Umumiy ovqatlanish korxonalari va koʻngilochar obyektlarning tungi vaqtda faoliyat yuritishni boshlaganligi yoki tugatganligi toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: a) umumiy ovqatlanish korxonalarining soat 23.00 dan 06.00 gacha faoliyat yuritishi; b) koʻngilochar obyektlarning soat 23.00 dan 06.00 gacha faoliyat yuritishi. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor 4. Xabarnoma qabul qiluvchi organ: Tuman (shahar) ichki ishlar organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmalari va boʻlimlari 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun: a) YTTning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) yashash manzili; v) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyatini amalga oshirish manzil(lar)i; Yuridik shaxslar uchun: e) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; yo) pochta hamda elektron pochta manzili; j) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); z) yuridik shaxs rahbarining shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari: pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; i) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); y) faoliyatini amalga oshirish manzil(lar)i; Yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslar uchun: k) talablarning bajarilganligiga oid maʼlumotlar: faoliyat olib borilayotgan obyekt turi; faoliyat olib boriladigan binoning kadastr raqami; faoliyat olib boriladigan binodagi mijozlar uchun ajratilgan xonalar (zallar) soni; binoning ichki qismida oʻrnatilgan videokuzatuv kameralari soni; binoning tashki qismida oʻrnatilgan videokuzatuv kameralari soni; yongʻin oʻchirish uskunalar soni. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi; Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi. 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) “Xavfsiz shahar” konsepsiyasi doirasida umumiy ovqatlanish korxonalari va koʻngilochar obyektlarning ichki qismida, shu jumladan, xizmat koʻrsatish xonalari, kirish va chiqish joylariga tasvirni kamida oʻn besh kun davomida saqlash imkonini beruvchi videokuzatuv tizimi mavjud boʻlishi;* b) binolarning yon-atrofi, avtoturargoh va ularga tegishli boshqa hududlarni yetarli darajada (kamida 10 metr masofada) yoritish; v) binoda shovqinning ruxsat etiladigan shovqin meʼyorlariga qoʻyiladigan sanitariya qoidalari va normalaridan oshmasligini taʼminlash, shu jumladan, obyektlarni toʻliq tovush oʻtkazmaydigan etib jihozlash yoki tungi vaqtda musiqa va tovush kuchaytirgich asbob-uskunalaridan foydalanmaslik; g) yongʻin oʻchirish vositalari hamda birinchi tibbiy yordam koʻrsatish uchun zarur dori vositalari va tibbiy buyumlar toʻplami solingan tibbiy yordam qutichalari bilan taʼminlash; d) binoning barcha uchun koʻrinarli joylariga yongʻin va boshqa favqulodda (tezkor) vaziyatlar yuz bergan taqdirda harakatlanish va fuqarolarni evakuatsiya qilish chizmasi hamda tezkor va qutqaruv xizmatlarining telefon raqamlari koʻrsatilgan maʼlumotlarni oʻrnatish; e) koʻngilochar obyektda sutkaning tungi vaqtida xavfsizlikni nazorat qilish uchun masʼul navbatchi xodim (xodimlar) tayinlash. Masʼul navbatchi xodimning vazifalarini sotuvchilar, oshpazlar, ofitsiantlar, mijozlarga bevosita tovarlarni sotuvchi va xizmatlarni koʻrsatuvchi boshqa xodimlar zimmasiga yuklatilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.* 10. Izoh: Umumiy ovqatlanish korxonalari — restoran, bar, kafe, yozgi kafe, kafeteriy, oshxona, choyxona va boshqa turgʻun ovqatlanish shoxobchalari. Koʻngilochar obyektlar — aholining dam olishi va hordiq chiqarishlari bilan bogʻliq tovarlarni sotish va xizmatlarni koʻrsatishga moslashtirilgan klub, diskoteka, kompyuter zallari, Internet jahon axborot tarmogʻidan foydalanish boʻyicha xizmatlar koʻrsatish uchun jihozlangan xonalar yoxud boshqa koʻngilochar (boʻsh vaqt oʻtkaziladigan) joylar. Mazkur Pasport qoidalari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xizmatlar sohasini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 11-maydagi PQ-5113-son qaroriga muvofiq yirik shaharlar, viloyatlar va tumanlar markazlarida tashkil etiladigan savdo va koʻngilochar koʻchalarda tunu kun faoliyat yurituvchi savdo va xizmat koʻrsatish obyektlarining faoliyatiga nisbatan tatbiq etilmaydi * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 26-ILOVA
Madaniy boyliklarni realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Madaniy boyliklarni realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: Madaniy boyliklarni realizatsiya qilish boʻyicha faoliyati 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor 4. Xabarnoma qabul qiluvchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun: a) YTTning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) faoliyatini amalga oshirish joyi (manzili); v) yashash manzili hamda elektron pochta manzili; g) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); Yuridik shaxslar uchun: e) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; yo) pochta hamda elektron pochta manzili; j) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); z) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); i) madaniy boylik realizatsiya qilinadigan manzil(lar). 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari: Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi. 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) madaniy boyliklarning Oʻzbekiston hududidan olib chiqilishi yoki vaqtincha olib chiqilishida Madaniy meros agentligi tomonidan beriladigan olib chiqish huquqini beruvchi sertifikat asosida amalga oshirilishiga rioya qilish; b) ellik yil muqaddam va undan ham oldinroq yaratilgan madaniy boyliklarning Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqilishi mumkin emasligi haqida xaridorni ogohlantirish;* v) madaniy boyliklarni asrash choralarini koʻrish. 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 27-ILOVA
Milliy muzey fondi tarkibiga kiritilgan muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini tasarrufdan chiqarish yoki universal huquqiy vorislik tartibida yoxud boshqa usulda bir shaxsdan ikkinchi shaxsga oʻtkazganlik haqida xabarnoma berish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Milliy muzey fondi tarkibiga kiritilgan muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini tasarrufdan chiqarish yoki universal huquqiy vorislik tartibida yoxud boshqa usulda bir shaxsdan ikkinchi shaxsga oʻtkazganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: a) milliy muzey fondi tarkibiga kiritilgan muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini tasarrufdan chiqarish; b) milliy muzey fondi tarkibiga kiritilgan muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini universal huquqiy vorislik tartibida yoxud boshqa usulda bir shaxsdan ikkinchi shaxsga oʻtkazish. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar 4. Xabarnoma qabul qiluvchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: Jismoniy shaxslar uchun: a) jismoniy shaxsning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) yashash manzili hamda elektron pochta manzili; v) mobil telefon raqami; Yuridik shaxslar uchun: g) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; d) pochta hamda elektron pochta manzili; e) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); yo) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); Jismoniy va yuridik shaxslar uchun: j) muzey ashyosi va muzey kolleksiyasining fotosuratlari; z) muzey ashyolari va muzey kolleksiyalari tasarrufiga oʻtayotgan yoki universal huquqiy vorislik tartibida yoxud boshqa usulda berilayotgan shaxs toʻgʻrisida maʼlumot (jismoniy shaxs — ismi, familiyasi, otasining ismi, pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami, JSHSHIR; yuridik shaxs — tashkilot nomi, STIR, manzili, telefon raqami). 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari: Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) muzey ashyolari va muzey kolleksiyalaridan maqsadli foydalanish; b) muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini but saqlash, ularni asrab-avaylash choralarini koʻrib borish;* v) muzey ashyolari va muzey kolleksiyalaridan ilmiy, madaniy, maʼrifiy hamda taʼlim maqsadlarida foydalanilishini taʼminlash. 10. Izoh: Davlatga tegishli boʻlgan hamda davlat organlari va muassasalari muzeylariga nisbatan mazkur tartib tatbiq etilmaydi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 28-ILOVA
Tamaki mahsulotlari bilan ulgurji savdo qilish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Tamaki mahsulotlari bilan ulgurji savdo qilishni boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma. 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: Tamaki mahsulotlari bilan ulgurji savdo qilish. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor. 4. Xabarnoma qabul qiluvchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi. 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali. 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun: a) YTTning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) yashash manzili; v) pochta hamda elektron pochta manzili; g) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); e) faoliyatini amalga oshirish manzili va kadastr raqami; Yuridik shaxslar uchun: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili va kadastr raqami. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi. 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi. 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) Tamaki mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatishni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga qatʼiy rioya qilish; b) Tamaki mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatish uchun moʻljallangan va belgilangan talablarga javob beradigan binoga egalik qilish (oʻz mulkida boʻlishi, xoʻjalik yuritishida, operativ boshqaruvida boʻlishi yoki ijaraga olgan boʻlishi); v) tamaki mahsulotlari realizatsiya qilinadigan joylarda ularni yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslarga realizatsiya qilish taqiqlanganligi haqidagi ogohlantiruvchi yozuv yoki belgi, shuningdek, tibbiy ogohlantirish joylashtirilgan boʻlishi; g) Soliq qoʻmitasining axborot tizimiga integratsiyalashgan elektron hisobvaraq-fakturadan foydalanish; d) Ulgurji savdoni amalga oshirishda qonunchilikda hujjatlarida belgilangan tartiblarga rioya qilish; e) “Alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishi hamda isteʼmol qilinishini cheklash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni talablariga qatʼiy rioya qilishi; j) identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tartiblariga rioya etish;* k) soliq qonunchiligi talablariga qatʼiy rioya qilish. 10. Izoh: Tamaki mahsulotlari bilan ulgurji savdo qilishni boshlaganlik haqidagi xabarnoma har bir ulgurji savdo obyekti uchun alohida yuboriladi.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 29-ILOVA
Tamaki mahsulotlari bilan chakana savdo qilish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Tamaki mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma. 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: Tamaki mahsulotlari bilan chakana savdo qilish. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor. 4. Xabarnoma qabul qiluvchi organ: Tuman (shahar) soliq inspeksiyalari. 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali. 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun: a) YTTning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) yashash manzili; v) pochta hamda elektron pochta manzili; g) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); e) faoliyatini amalga oshirish manzili va kadastr raqami; Yuridik shaxslar uchun: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili va kadastr raqami. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari: Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi. 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi. 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) tamaki mahsulotlarini: yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslarga; yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslar tomonidan; sotuvchining bevosita ishtirokisiz, shu jumladan, savdo avtomatlari, boshqa elektron yoki mexanik qurilmalar vositasida; oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish tokchalaridan; elektron tijorat shaklida, shu jumladan, har qanday yoʻl bilan oxirgi isteʼmolchilarga yetkazish yordamida; sayyor (qoʻlda, lotoklarda, savatchalarda, qoʻl aravachalarida) savdo qilish yoʻli bilan; koʻchmas savdo obyektlaridan tashqarida; dorixonalarda; bolalarga moʻljallangan tovarlar realizatsiya qilinadigan xonalarda; bolalar oʻyinchoqlariga, konfetlarga yoki bolalar uchun moʻljallangan boshqa tovarlarga oʻxshatib ishlangan boʻlsa; sogʻliqni saqlash tizimi tashkilotlari, taʼlim tashkilotlari, madaniyat muassasalari, jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlari, sanatoriy hamda tibbiy-ijtimoiy muassasalar hududlarida; taʼlim, sport va diniy tashkilotlar hududidan toʻgʻri chiziq boʻylab yuz metrdan kam masofada joylashgan savdo obyektlarida, bundan savdo obyekti umumiy savdo maydoni ming kvadrat metrdan ortiq boʻlgan savdo majmualarining (bozorlarning) hududida va yarmarka pavilyonlarida joylashgan hollar bundan mustasno; yaroqlilik muddati oʻtganda; mahsulot sifatini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarsiz; tamaki mahsulotlarini saqlash va realizatsiya qilishga doir sanitariya normalari hamda qoidalariga mos kelmaydigan xonalar va joylarda; belgilangan tartibda aktsiz markalari bilan tamgʻalanmaganda — aksiz markalari bilan tamgʻalanishi lozim boʻlgan tamaki mahsulotlariga nisbatan; qalbaki aksiz markalari bilan tamgʻalanganda; ularning ishlab chiqaruvchisini aniqlash imkonini bermaydigan tarzda aniq tamgʻalanmaganda; belgilangan tartibda raqamli identifikatsiya vositalari bilan tamgʻalanmaganda; ularni ishlab chiqarish uchun litsenziyaga ega boʻlmagan shaxslar tomonidan ishlab chiqarilganda — litsenziyalanadigan tamaki mahsulotlariga nisbatan; tamaki mahsulotlarini realizatsiya qilish huquqiga ega boʻlmagan yoki ularni qonunchilikni buzgan holda sotgan yetkazib beruvchidan sotib olinganda; tamaki mahsulotining isteʼmol oʻrovida (qutisida) tibbiy ogohlantirish boʻlmaganda; agar tamaki mahsulotining isteʼmol oʻrovida (qutisida) yigirma donadan kam sigareta boʻlsa — sigaretalarga nisbatan; tamaki mahsuloti boʻlmagan boshqa tovarlar bilan bir toʻplamda; isteʼmol oʻrovisiz (qutisiz, bloksiz); donalab yoki ochilgan (yaxlitligi buzilgan) isteʼmol oʻrovida — (qutisida) sigaretalar va qizdiriladigan tamaki mahsulotiga nisbatan; temir yoʻl vokzallarining, avtovokzallarning, aeroportlarning, Daryo bandargohlarining, metropoliten stansiyalarining hududlarida va xonalarida (boj olinmaydigan savdo doʻkonlari bundan mustasno); texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga mos kelmaganda realizatsiya qilmaslik; b) tamaki mahsulotlarini realizatsiya qilishni bevosita amalga oshirayotgan shaxs yigirma bir yoshdan kichik koʻringan xaridordan uning shaxsi va yoshini tasdiqlovchi hujjatini koʻrsatishni talab qilishi, hujjat mavjud boʻlmagan taqdirda esa, tamaki mahsulotlarining, realizatsiya qilinishini rad etish; v) tamaki mahsulotlari realizatsiya qilinadigan joylarda ularni yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslarga realizatsiya qilish taqiqlanganligi haqidagi ogohlantiruvchi yozuv yoki belgi, shuningdek, tibbiy ogohlantirish joylashtirilgan boʻlishi; g) tamaki mahsulotlarini yoyib qoʻyish va ochiq namoyish etmaslik. Chakana savdo uchun taklif etilayotgan tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi axborot sotuvchi tomonidan xaridorlar eʼtiboriga savdo zalida sotiladigan tamaki mahsulotlari roʻyxatini joylashtirish orqali yetkazilishi, roʻyxatning matni oq fonda bir xil oʻlchamdagi qora rangli harflar bilan yoziladi va roʻyxat alfavit tartibida, sotiladigan tamaki mahsulotlarining va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining narxi koʻrsatilgan holda, biror-bir grafik tasvirlar va rasmlardan foydalanmasdan tuzilishi. Koʻchmas savdo obyektlarida tamaki mahsulotlarini xaridorga namoyish etish uning talabiga koʻra sotiladigan tamaki mahsulotlar roʻyxati bilan tanishib chiqqanidan keyin amalga oshirilishi; d) tamaki mahsulotlarining chakana savdosiga doir faoliyat onlayn tarzda fiskal xotirali nazorat-kassa mashinalarini va (yoki) virtual kassa tizimlarini, shuningdek, bank plastik kartalaridan toʻlovlarni qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminallarini albatta qoʻllagan holda amalga oshirilishi; e) tamaki mahsulotlari, shu jumladan, import qilingan bunday mahsulotlarning sotuvchisi har bir nomdagi mahsulot boʻyicha tayyorlovchining yoki yetkazib beruvchining imzosi bilan tasdiqlangan, har bir nomdagi mahsulot boʻyicha muvofiqlik sertifikati mavjudligi haqidagi maʼlumotlar boʻlgan hisobga olish va roʻyxatdan oʻtkazilganlik raqamlari, ushbu sertifikatning amal qilish muddati hamda sertifikatni bergan organ koʻrsatilgan tovar-transport hujjatlariga ega boʻlishi; j) Oʻzbekiston Respublikasining “Alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishi hamda isteʼmol qilinishini cheklash toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalari talablariga qatʼiy rioya qilishi. 10. Izoh: Tamaki mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik haqidagi xabarnoma har bir ulgurji savdo obyekti uchun alohida yuboriladi.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 30-ILOVA
Nodavlat arxivlarni tashkil etish faoliyatining
1. Xabarnoma nomi: Nodavlat arxivlarni tashkil etish boʻyicha faoliyatni boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: a) arxiv hujjatlarini jamlash, saqlash, hisobini yuritish, ulardan foydalanish; b) nodavlat elektron arxivlar faoliyatini tashkil etish (hujjatlarni elektron arxivlash (saqlash) xizmatlarini koʻrsatuvchi nodavlat arxivlarning maʼlumotlar uzatish tarmoqlari xizmatlarini koʻrsatish). 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: a) STIR; b) elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) nodavlat arxivlar tashkil etiladigan manzil(lar). Yuridik shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli hamda pochta manziliga doir maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari: Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) nodavlat arxivlarni tashkil etish boʻyicha umumiy talablar: arxivlar faoliyatini tashkil etish boʻyicha maxsus kurslarda tahsil olgan mutaxassislar faoliyat koʻrsatishi; Milliy arxiv fondining davlatga tegishli qismi tarkibiga kiritilgan arxiv hujjatlarini jamlash, hisobga olish, saqlash va ulardan foydalanish faoliyati bilan shugʻullanmaslik;* davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan mavjud binolar va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosaning mavjudligi (sanasi va raqami); Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 5-apreldagi 101-son qarori bilan tasdiqlangan Arxiv hujjatlarini jamlash, davlat hisobiga olish, saqlash va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablarga rioya qilish;* b) nodavlat arxivlar tomonidan hujjatlarni elektron arxivlash (saqlash) xizmatlari (maʼlumotlar uzatish tarmoqlari xizmatlari sifatida) koʻrsatilganda: nodavlat arxiv shtatida elektron arxiv va raqamlashtirish boʻlinmasi va/yoki xodimlar mavjudligi; elektron arxiv tizimining apparat va dasturiy taʼminoti mavjudligi, elektron arxiv fondlari va hujjatlarini yaratish uchun zarur vositalar, jumladan, raqamlashtirish qurilmalari va dasturlari mavjudligi, elektron arxiv hujjatlarining formatlari, saqlash talablariga mosligi, elektron arxiv hujjatlarini qidirish, boshqarish va ishlov berish imkoniyati mavjudligi;* elektron arxiv tizimiga ruxsat etilmagan shaklda kirishni boshqarish vositalari mavjudligi, tizimning zaxiralash imkoniyati va avariya holatlarida maʼlumotlarni tiklash imkoniyati mavjudligi, axborot xavfsizligini himoya qilish vositalari bilan taʼminlanganligi.* 10. Izoh: Nodavlat arxivlar faoliyatini tashkil etish boʻyicha: nodavlat arxivlarni qayta tashkil etishda mulkdor (muassis) arxiv hujjatlarining holati (joylashgan joyi, tarkibi, miqdori va taqsimlanishi) toʻgʻrisidagi axborotni “Oʻzarxiv” agentligiga qayta tashkil etish boshlanishidan kamida 1 oy oldin yuborishi lozim; nodavlat arxiv tugatilayotganda arxivning mulkdorlari (muassislari) mazkur arxivning arxiv fondlarini boshqa arxivlarga belgilangan tartibda oʻz vaqtida topshirish uchun tegishli chora-tadbirlarni koʻrishlari shart;* arxiv hujjatlarini topshirish va ularning boshqa arxivda keyinchalik saqlanishi bilan bogʻliq barcha xarajatlar tugatilayotgan arxiv yoki uning mulkdorlari hisobidan amalga oshiriladi; arxiv hujjatlarining but saqlanishini taʼminlash va ularning keyinchalik saqlanish joyi toʻgʻrisidagi masalani hal etish maqsadida yigʻmajildlar va mol-mulkni topshirish uchun tuzilgan tugatish komissiyasi tarkibiga majburiy tartibda tegishli “Oʻzarxiv” agentligining arxiv ishi hududiy boshqarmasining vakili kiritiladi; arxivlar tugatilayotganda alohida olingan arxiv fondini turli arxivlar, shu jumladan, idoraviy arxivlar oʻrtasida, uni boʻlgan holda taqsimlash taqiqlanadi; arxiv hujjatlarini, shu jumladan, tugatilgan arxiv fondining asosiy hisobga olish hujjatlarini qabul qilgan arxiv olingan arxiv hujjatlarining roʻyxatdan oʻtkazilishi va uning saqlanishi yaxlitligini taʼminlashi kerak; arxiv mulkdori saqlashga qabul qilingan va boshqa arxivlarga topshirilishi lozim boʻlgan arxiv hujjatlarining but saqlanishi va yaxlitligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi; kasbiy kompetentlik toʻgʻrisidagi guvohnomaga ega boʻlmagan ishchi va xodimlar tomonidan tashkilotlarning hujjatlarini tartibga keltirishga yoʻl qoʻyilmaydi.* *Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 31-ILOVA
Xalqaro kuryerlik joʻnatmalarini yetkazib berish boʻyicha faoliyat
1. Xabarnoma nomi: Xalqaro kuryerlik joʻnatmalarini yetkazib berish boʻyicha faoliyatni boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Xalqaro kuryerlik joʻnatmalarini yetkazib berish faoliyati 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat olib borilayotgan manzilning mulk huquqi yoki ijara asosida faoliyat yuritayotganligi toʻgʻrisida maʼlumot (kadastr raqami); e) shtatida mavjud mutaxassislar haqida maʼlumot (JSHSHIR, pasport (ID karta) seriyasi va raqami, ishga qabul qilinganligi haqida buyruq raqami va sanasi); j) kamida bir nafar mutaxassisining xalqaro kuryerlik joʻnatmalarini bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha oʻquv tashkilotlarida Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi asosida oʻqiganligi toʻgʻrisidagi malaka sertifikati raqami va sanasi (PDF yoki JPEG formatdagi) nusxasi*; z) bazaviy hisoblash miqdorining ming baravari miqdorida bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlanganligini tasdiqlovchi hujjat raqami va sanasi (sugʻurta polisi, bank kafolati va h.k) va nusxasi (PDF yoki JPEG formatdagi)**. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi; Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Soliq qoʻmitasi; Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi; Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi; Istiqbolli loyihalar milliy agentligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) xorijiy hamkoriga koʻrsatadigan xizmatlarni oʻzaro tuzilgan shartnoma asosida amalga oshirishi; b) bazaviy hisoblash miqdorining ming baravari miqdorida bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanganligi**; v) joʻnatilayotgan va yetkazib berilayotgan tovarlar hisobini yuritish hamda trek raqamlari orqali qaysi maqomda turganligini kuzatish imkonini beruvchi axborot tizimi mavjud boʻlishi hamda ushbu tizim bojxona organlarining axborot tizimiga integratsiya qilinishi; g) xalqaro kuryerlik joʻnatmalari orqali yuborilishi taqiqlangan buyumlar va moddalar toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga rioya etilishi; d) shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga rioya etilishini va maʼlumotlar xavfsizligini taʼminlash; e) joʻnatmalarni tushirish, ortish, ularga ishlov berish hamda xavfsiz saqlanishi uchun 50 m 2 dan kam boʻlmagan maxsus joylar boʻlishi; j) maxsus joylar uch oy davomida saqlanadigan uzluksiz videokuzatuv tizimi bilan jihozlangan boʻlishi va saqlangan videotasvirlar bojxona organlari talabiga koʻra taqdim etilishi; z) joʻnatmalarni tashish uchun maxsus jihozlangan avtotransport vositasi boʻlishi (shaxsiy yoki ijara asosida); i) shtatida ikki va undan ortiq joʻnatmalar bilan bevosita ishlovchi mutaxassislar boʻlishi; k) mutaxassislar ishga qabul qilinganda yoki mavjudlari ishdan boʻshatilganda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasini xabardor qilish; l) bojxona organi tomonidan soʻralgan hujjat va maʼlumotlarni qonunchilikda belgilangan muddatda taqdim etilishini taʼminlashi (qonunchilik hujjatlarida talab etilishi belgilanmagan yoki taqdim etish kuryerlik tashkiloti vakolatiga kirmaydigan hujjatlar va maʼlumotlar bundan mustasno); m) kuryerlik tashkilotining bojxona toʻlovlari boʻyicha qarzdorligi yuzaga kelganda, oʻn kun ichida ushbu qarzdorlikni toʻlash orqali bartaraf etish; n) kuryerlik tashkiloti uchun qonunchilikda belgilangan majburiyatlarning bajarilishini taʼminlash. 10. Izoh: * mazkur talab 2025-yil 1-oktabrdan boshlab kuchga kiradi. Mazkur muddatga qadar xalqaro kuryerlik joʻnatmalarini yetkazib berish faoliyatini boshlagan yuridik shaxslarga nisbatan ham ushbu talab tatbiq etiladi. ** bojxona toʻlovlarini toʻlash majburiyatini sugʻurtalash faqat bojxona organlari bilan axborot almashinuviga ega sugʻurta tashkiloti orqali amalga oshiriladi. Xalqaro kuryerlik joʻnatmalarini yetkazib beruvchi joʻnatmalarni yuboruvchi yoki qabul qiluvchi nomidan bojxona operatsiyalari uchun zarur boʻlgan harakatlarni vakolatli shaxs sifatida bajarib, joʻnatmalar yuzasidan javobgarlikni oʻz zimmasiga oladi.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 32-ILOVA
Bojxona brokeri faoliyati
1. Xabarnoma nomi: Bojxona brokeri faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Bojxona brokeri sifatida faoliyatni amalga oshirish 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) shtatida mavjud ikki va undan ortiq bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassislar haqida maʼlumot (JSHSHIRi, pasport (ID karta) seriyasi va raqami, ishga qabul qilinganligi haqida buyruq raqami va sanasi); e) oʻquv tashkilotlarida Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi asosida bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassisi yoʻnalishi boʻyicha oʻqiganligi toʻgʻrisidagi malaka sertifikati raqami va sanasi (PDF yoki JPEG formatdagi) nusxasi*; j) bazaviy hisoblash miqdorining ming baravari miqdorida bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlanganligini tasdiqlovchi hujjat raqami va sanasi (sugʻurta polisi, bank kafolati va h.k) va nusxasi (PDF yoki JPEG formatdagi)**. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Soliq qoʻmitasi; Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi; Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi; Istiqbolli loyihalar milliy agentligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) bazaviy hisoblash miqdorining ming baravari miqdorida bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlanganligi**; b) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining axborot tizimida yuridik shaxsning shaxsiy kabineti boʻlishi; v) bojxona organi tomonidan soʻralgan hujjat va maʼlumotlarni qonunchilikda belgilangan muddatda taqdim etilishini taʼminlash (qonunchilik hujjatlarida talab etilishi belgilanmagan yoki taqdim etish bojxona brokeri vakolatiga kirmaydigan hujjatlar va maʼlumotlar bundan mustasno); g) bojxona brokerining bojxona toʻlovlari boʻyicha qarzdorligi yuzaga kelganda, oʻn kun ichida ushbu qarzdorlikni toʻlash orqali bartaraf etish; d) deklarant yoki vakolatli shaxsga koʻrsatadigan xizmatlarni oʻzaro tuzilgan shartnoma asosida amalga oshirish; e) qonunchilikda belgilangan bojxona brokerining majburiyatlarini bajarilishini taʼminlash; j) shtatida ikki va undan ortiq bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassislar boʻlishi; z) yuridik shaxs bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassislarini ishga qabul qilganda yoki mavjudlari ishdan boʻshatilganda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasini besh kun mobaynida xabardor qilish; i) tashkilot shtatida boʻlgan bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassislaridan birining bir oy ichida bojxona yuk deklaratsiyalarining turli grafalaridagi xato va kamchiliklari boʻyicha uch marotabadan ortiq maʼmuriy javobgarlikka tortilgan taqdirda, ushbu bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassisini navbatdan tashqari malakasini oshirish uchun rasmiy oʻquv tashkilotiga Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi asosida oʻqitish uchun yuborganligi boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasini xabardor qilish*; k) shtatida boʻlgan bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassisi xar ikki yilda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi asosida oʻquv tashkilotlarida malakasini oshirganligi toʻgʻrisida sertifikatga ega boʻlishi*. 10. Izoh: * mazkur talab 2025-yil 1-oktabrdan boshlab kuchga kiradi. Mazkur muddatga qadar xalqaro kuryerlik joʻnatmalarini yetkazib berish faoliyatini boshlagan yuridik shaxslarga nisbatan ham ushbu talab tatbiq etiladi. ** bojxona toʻlovlarini toʻlash majburiyatini sugʻurtalash faqat bojxona organlari bilan axborot almashinuviga ega sugʻurta tashkiloti orqali amalga oshiriladi.
Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 33-ILOVA
Pivo mahsulotining chakana savdosi faoliyati
1. Xabarnoma nomi: Pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma. 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilish. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs. 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Tuman (shahar) soliq inspeksiyalari. 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali. 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili, kadastr raqami, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, STIR, telefon raqami; g) onlayn nazorat kassa yoki virtual kassaning fiskal modul raqami. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Soliq qoʻmitasi; Adliya vazirligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi. 9. Pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilish huquqi uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi. 10. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) taʼlim, sport muassasalari va diniy muassasalardan toʻgʻri chiziq boʻylab yuz metrdan kam masofada joylashmagan boʻlishi, savdo obyekti umumiy savdo maydoni ming kvadrat metrdan ortiq boʻlgan savdo majmualarining (bozorlarning) va yarmarka pavilyonlarining hududida joylashgan hollar bundan mustasno; b) oʻziga mulk yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan yoki ijaraga olingan turgʻun shoxobcha boʻlishi; v) jamoat transporti toʻxtash joylarida, shu jumladan, metropoliten bekatlarida, jamoat joylarida va dam olish joylarida, davolash-profilaktika va sport-sogʻlomlashtirish muassasalari hududlarida, ushbu muassasalar va ishlab chiqarish korxonalarining oshxonalarida, shuningdek, avtobekatlarda joylashmagan boʻlish; g) qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassalardan, shuningdek, bank plastik kartochkalaridan toʻlovlarni qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminallari bilan jihozlangan boʻlish;* d) elektron hisob-fakturadan majburiy tartibda foydalanish; majburiy raqamli markirovka qoidalariga rioya qilish;* Oʻzbekiston Respublikasining “Alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishini hamda isteʼmol qilinishini cheklash toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi OʻRQ-844-son Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalari talablariga qatʼiy rioya qilish; pivo ichimliklari yoki alkogol mahsulotlari bilan ulgurji savdo qilish huquqiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlaridan pivo mahsulotlarini elektron hisob-fakturaga asosan xarid qilish va ONKM orqali savdo hamda raqamli markirovka qoidalariga rioya qilgan holda sotish;* pivo mahsulotlari sotiladigan joylarda ularning yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslarga sotilishiga yoʻl qoʻyilmasligi*. 11. Izoh: Pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik haqidagi xabarnoma har bir chakana savdo obyekti uchun alohida yuboriladi. Pivo mahsulotlarini sotish huquqi uchun yigʻim pivo mahsulotlarini sotish boshlanganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuborilgan vaqtdan boshlab toʻlanadi. Bunda xabarnoma oyning yigirmanchi sanasigacha yuborilganda yigʻim joriy oy uchun toʻliq hajmda, xabarnoma oyning yigirmanchi sanasidan keyin yuborilganda keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab hisoblanadi. Pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilish faoliyati toʻxtatilganda yoki tugatilganda, yigʻim hisoblanishi keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab toʻxtatiladi. Pivo mahsulotlarini sotish huquqi uchun yigʻim har oyda oldindan toʻlov shaklida joriy oyning oʻninchi sanasiga qadar toʻlanadi. Pivo mahsulotlari chakana savdosi bilan shugʻullanuvchilar tomonidan faqat pivo mahsulotlarini chakana savdo qilish uchun qoʻshimcha ravishda alkogol mahsulotlari bilan chakana savdo qilish hamda umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan alkogol mahsulotlarini sotish uchun xabarnoma yuborilishi talab etilmaydi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qaroriga 2-ILOVA
Faoliyatni boshlash yoki tugatish bilan bogʻliq maʼmuriy shikoyatlarni respublika darajasida koʻrib chiqish boʻyicha Apellyatsiya kengashlarining namunaviy
1. Vakolatli organning rahbari, Kengash raisi
2. Vakolatli organ rahbarining oʻrinbosari, Kengash raisi oʻrinbosari
3. Vakolatli organning ijro nazorati boʻyicha tarkibiy boʻlinma rahbari, Kengash aʼzosi
4. Vakolatli organning tarkibiy boʻlinma rahbari, Kengash aʼzosi
5. Vakolatli organning yuridik xizmat rahbari, Kengash kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 23-martdagi 131-son qarori bilan tasdiqlangan Madaniy boyliklarning olib chiqilishi va olib kirilishi tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandidagi “oʻn” soʻzi “uch” soʻzi bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Transport sohasidagi faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2003-yil 21-avgustdagi 360-son qarorining 3-bandida :
ikkinchi xatboshisidagi “shaharlararo,” soʻzi chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshisidagi “va yuklarni shaharda, shahar atrofida” soʻzlari “shaharda, shahar atrofida va shaharlararo” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 28-iyuldagi 161-son qarori bilan tasdiqlangan Baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazishni tashkil etish tartibi haqidagi nizomda :
a) 2-bandning uchinchi xatboshisidagi “baholash faoliyatini amalga oshirish huquqiga litsenziyaga ega boʻlgan,” soʻzlari “roʻyxatdan oʻtgan baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasiga aʼzo boʻlgan,” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 14-bandning uchinchi xatboshisidagi “baholash faoliyatini amalga oshirish huquqini beradigan litsenziyani,” soʻzlari “baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasiga aʼzoligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni va” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 22-bandning ikkinchi xatboshisidagi “baholovchi faoliyatning litsenziyalovchi” soʻzlari “ekspertizaning bajaruvchisi aʼzo boʻlgan baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) qarorga 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning haqqoniyligini ekspertizadan oʻtkazishni tashkil etish tartibi haqidagi nizomga ILOVA
_______-son hisobot boʻyicha ekspert xulosasi “_______________________________________________________________________” (baholash toʻgʻrisidagi hisobotning nomi) 20__ yil “___” _________Toshkent shahri 1. Umumiy maʼlumotlar Ekspertizani oʻtkazish asosi: __________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ Ekspertiza predmeti: ________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ Ekspertiza turi: ____________________________________________________________________________________ Ekspertiza oʻtkazilgan sana: 20___ yil “____”_______________ Ekspert: F.I.O., lavozimi, baholovchining malaka sertifikati tartib raqami va uning berilgan sanasi ___________________________________________________________________________________________________ 20__ yil “___” _______dagi “_______________”-son hisobot (keyingi oʻrinlarda Hisobot deb ataladi) 20__ yil “___” _______da “____________” jamoat birlashmasiga aʼzo boʻlgan “______________” baholovchi tashkilot tomonidan 20__ yil “___” ________da berilgan ______-son baholovchining malaka sertifikatiga ega boʻlgan baholovchi ______ tomonidan 20__ yil “___” __________dagi _______-son Shartnoma boʻyicha ________________maqsadida bajarilgan. ___________________________________________________________________________________________________ (obyektning baholash sanasida identifikatsiya qilish imkonini beruvchi aniq tavsifi, yuridik shaxsga tegishli boʻlgan baholash obyekti boʻyicha esa yuridik shaxsning rekvizitlari) baholash obyekti hisoblanadi. 2. Baholanuvchi obyektga borgan holda baholanuvchi mol-mulkni tekshirish natijalari (dala sharoitida ekspertiza oʻtkazishda): Dala sharoitida ekspertiza oʻtkazishda qoʻshimcha ravishda quyidagilar aniqlandi: (soʻngra ekspert tomonidan baholash obyektiga borgan holda baholanayotgan mol-mulkni tekshirish va baholash toʻgʻrisidagi hisobotda koʻrsatilgan maʼlumotlarni tasdiqlash uchun mol-mulkning taqqoslanadigan obyektlarini tekshirish natijalari keltiriladi) 3. Baholash toʻgʻrisidagi hisobotning baholash faoliyati toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari talablariga muvofiqligi Hisobotda quyidagilar keltirilgan:_____________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ (soʻngra ekspert tomonidan baholash toʻgʻrisida taqdim etilgan hisobotning baholash faoliyati toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga baholash obyektini baholash toʻgʻrisidagi hisobot mazmuniga qoʻyiladigan umumiy talablarga rioya qilinishi boʻyicha muvofiqligi haqidagi xulosalar keltiriladi). Baholash maqsadlari uchun Hisobotda quyidagi yondashuvlardan foydalanilgan: ___________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________ (soʻngra ekspert tomonidan hisobotda Baholovchi tomonidan u yoki bu baholash yondashuvlaridan foydalanishning (yoki foydalanishni rad etishning) asoslanganligi toʻgʻrisidagi xulosalar keltiriladi). Daromad boʻyicha yondashuvdan foydalanish: Tanlangan yondashuv doirasida Baholovchi __________________________ metodidan foydalandi. (soʻngra ekspert tomonidan foydalanilgan yondashuv doirasida Baholovchi tomonidan aniq metodni tanlashning toʻgʻriligi va asoslanganligi toʻgʻrisidagi xulosalar keltiriladi. Bundan tashqari, baholashning tanlangan metodi doirasida baholashni amalga oshirishda Baholovchi tomonidan foydalanilgan axborotlarning toʻliqligi va haqqoniyligi, hisoblashda Baholovchi tomonidan foydalanilgan miqdorlarning haqqoniyligi va asoslanganligini tahlil qilish natijalari keltiriladi). Qiyosiy yondashuvdan foydalanish: _______________________________________________________________________ Tanlangan yondashuv doirasida Baholovchi ____________________________ metodidan foydalandi. (soʻngra ekspert tomonidan foydalanilgan yondashuv doirasida Baholovchi tomonidan aniq metodni tanlash?ing toʻgʻriligi va asoslanganligi toʻgʻrisidagi xulosalar keltiriladi. Bundan tashqari, baholashning tanlangan metodi doirasida baholashni amalga oshirishda Baholovchi tomonidan foydalanilgan axborotlarning toʻliqligi va haqqoniyligi, hisoblashda Baholovchi tomonidan foydalanilgan miqdorlarning haqqoniyligi va asoslanganligini tahlil qilish natijalari keltiriladi) Xarajat boʻyicha yondashuvdan foydalanish:________________________________________________________________ Tanlangan yondashuv doirasida Baholovchi _______________________________ metodidan foydalandi. (soʻngra ekspert tomonidan foydalanilgan yondashuv doirasida Baholovchi tomonidan aniq metodni tanlashning toʻgʻriligi va asoslanganligi toʻgʻrisidagi xulosalar keltiriladi. Bundan tashqari, baholashning tanlangan metodi doirasida baholashni amalga oshirishda Baholovchi tomonidan foydalanilgan axborotlarning toʻliqligi va haqqoniyligi, hisoblashda Baholovchi tomonidan foydalanilgan miqdorlarning haqqoniyligi va asoslanganligini tahlil qilish natijalari keltiriladi) Joriy etilgan chegirishlar va mukofotlar: (Ushbu boʻlimda ekspert tomonidan hisoblashda Baholovchi tomonidan foydalanilgan chegirishlar va mukofotlar miqdorlarini qoʻllaganlikning asoslanganligi va ularning haqqoniyligi, shuningdek ularni aniqlashning haqqoniyligi toʻgʻrisidagi xulosalar keltiriladi) Baholashning har qaysi yondashuvi salmogʻini asoslash: _______________________________________________________ Baholovchi _______________________________ (baholashda qiymatni aniqlashga yondashuvlarda foydalanilgan salmoqni belgilash metodidan) foydalandi. (soʻngra ekspert tomonidan Baholovchi yondashuvlarining salmogʻini (koeffitsiyentlarini) belgilashning asoslanganligi toʻgʻrisidagi xulosalar keltiriladi) 4. Oʻtkazilgan ekspertiza xulosalari: Yuqorida bayon qilinganlarga asoslanib, 20_____ yil “____” ___________________dagi “_______________________” ni baholash toʻgʻrisidagi koʻrib chiqilgan (hisobot nomi) _______-son hisobot_______________________________ deb eʼtirof etiladi. (haqqoniy/haqqoniy emas) Ekspertizani oʻtkazgan ekspert ____________ (imzo) Ekspertizani oʻtkazgan baholovchi tashkilot rahbari _____________ (imzo) Baholovchi tashkilot muhri
5. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 12-apreldagi 68-son qarori bilan tasdiqlangan Muzeylarni tashkil etish, qayta tashkil etish va tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 13-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Milliy muzey fondi tarkibiga kiritilgan muzey ashyolari va muzey kolleksiyalarini tasarrufdan chiqarish yoki universal huquqiy vorislik tartibida yoxud boshqa usulda bir shaxsdan ikkinchi shaxsga oʻtkazganlik haqida xabardor qiluvchilar reyestrini yuritadi va ularning ushbu sohadagi faoliyatini nazorat qiladi;”.
6. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 23-sentabrdagi 211-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasidagi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan sport maktablari toʻgʻrisidagi nizomning 64-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“64. Sport maktabining trener-oʻqituvchilar tarkibi oliy yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar jismoniy tarbiya maʼlumotiga ega boʻlgan mutaxassislardan butlanadi. Bunda jismoniy tarbiya maʼlumotiga ega boʻlish nazarda tutilmagan sport turlari boʻyicha trener-oʻqituvchilar tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan roʻyxatga muvofiq oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan shaxslardan butlanishi mumkin.
Shuningdek, trener-oʻqituvchilar tarkibi sportning olimpiya va paralimpiya turlari boʻyicha Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari, Osiyo oʻyinlari, jahon va Osiyo chempionatlari musobaqalarining gʻolib va sovrindor sportchilaridan butlanishi mumkin.
Umumtaʼlim maktablarining jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari sport maktablariga oʻrindoshlik asosida ommaviy sport turlari boʻyicha trener-instruktor lavozimiga ishga qabul qilinishi mumkin.
Sport maktabining trener-oʻqituvchilari har besh yilda bir marta Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish markazida (yoki uning filiallarida) belgilangan tartibda malaka oshirishi lozim.
Malaka oshirish muddati oʻtgan (yoki malaka oshirishdan oʻtmagan) trener-oʻqituvchilarga mehnat faoliyati davom ettirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Taʼlim muassasalarining sport faoliyati (faoliyat turlari boʻyicha) hamda jismoniy tarbiya va sport sohasidagi taʼlim yoʻnalishi bitiruvchilari tegishli sport turi boʻyicha trener lavozimiga ishga qabul qilinganda uch yildan soʻng malaka oshirish kurslariga jalb etiladilar.
Bolalar va oʻsmirlar sport maktabiga ishga qabul qilinadigan futbol va regbi boʻyicha trenerlikka nomzodlar majburiy tartibda tegishlicha Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi va Oʻzbekiston regbi federatsiyasi bilan kelishiladi.
Sport boʻyicha trener-oʻqituvchilar oʻquv guruhlarini tanlaydi va toʻldiradi, oʻquvchi-sportchilar bilan tarbiyaviy va oʻquv-mashq ishlari olib boradi, oʻquvchi-sportchilar tibbiy koʻrikdan va dispanser koʻrigidan oʻz vaqtida oʻtishini nazorat qiladi, oʻquvchi-sportchilar uchun ularning individual xususiyatlarini hisobga olgan holda oʻquv-mashq rejalarini ishlab chiqadi, oʻquv-mashq jarayonini takomillashtirish va unga eng samarali va zamonaviy shakllar va usullarni joriy etish boʻyicha takliflar kiritadi”.
7. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 12-iyundagi 169-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijiy kinokompaniyalar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida filmlarni kino va video tasvirga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi uchinchi xatboshisidagi “oʻn besh kundan” soʻzlari “besh ish kunidan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 14-iyundagi 173-son qarori bilan tasdiqlangan Sport terma jamoalari toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“trener — trenerlik faoliyati boʻyicha malaka oshirganlik haqidagi sertifikatga ega boʻlgan yoki taʼlim muassasalarining sport faoliyati (faoliyat turlari boʻyicha) hamda jismoniy tarbiya va sport sohasidagi taʼlim yoʻnalishini bitirgan (bunda bitiruvchi tegishli sport turi boʻyicha trener lavozimiga ishga qabul qilinganiga uch yildan oshmagan boʻlishi lozim), shuningdek, oʻquv-mashq, ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarini, sport natijalariga erishish uchun bellashuv faoliyatiga rahbarlikni amalga oshiruvchi jismoniy shaxs”.
10. Vazirlar Mahkamasining “Sport maktablarini malakali trener kadrlar bilan taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 10-oktabrdagi 284-son qarorining 1-bandidagi “ruxsatnomaga ega boʻlgan” soʻzlari “malaka oshirganlik haqidagi sertifikatga ega boʻlgan yoki taʼlim muassasalarining sport faoliyati hamda jismoniy tarbiya va sport sohasidagi taʼlim yoʻnalishini bitirib, tegishli sport turi boʻyicha trener lavozimida ishlayotganiga uch yildan oshmagan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 20-oktabrdagi 290-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududida yoʻq boʻlib ketish xavfi ostidagi yovvoyi fauna va flora turlari bilan xalqaro savdo qilish (CITES) sohasida ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
31-banddagi “15” raqami “10” raqami bilan almashtirilsin;
Nizomga 1-ilovaning “2-bosqichi”, “Bajarish muddatlari” ustunidagi “5” sonlari tegishlicha “3”, “4”, “3” sonlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Yer qaʼridan foydalanish, xavfli ishlar, xavfli tovarlar va moddalar, portlovchi materiallar ishlab chiqarish, ularning aylanishi sohasida hamda boshqa sohalarda ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2017-yil 6-iyundagi 360-son qarorida :
b) 2-ilovada :
3-bandning “g” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
2-ilovaga 5-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
11-ilovaning :
2-bandi “Sroki rassmotreniya” ustunidagi “20” raqami “15” raqami bilan almashtirilsin;
4-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
5-bandi “Sroki rassmotreniya” ustunidagi “20” raqami “15” raqami bilan almashtirilsin;
6.3-bandining 4-ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) kopiya pasporta sklada (v ustanovlennix sluchayax);
b) kopiya akta priyemki mesta xraneniya vzrivchatix materialov v ekspluatatsiyu;
v) v sluchaye otsutstviya pasporta prilagayutsya sxema mesta xraneniya vzrivchatix materialov i plan prilegayushey mestnosti v radiuse, sootvetstvuyushem bezopasnomu rasstoyaniyu, rasschitannomu po udarnoy vozdushnoy volne ot naibolshego po vmestimosti obyekta xraneniya vzrivchatix materialov;
g) dlya peredvijnogo sklada dopolnitelno prilagayetsya svidetelstvo Gosudarstvennoy slujbi bezopasnosti dorojnogo dvijeniya (GSBDD) o yego dopuske k perevozke vzrivchatix materialov, s ukazaniyem rayona, obslujivayemogo skladom”.
18. Vazirlar Mahkamasining “Sanoat va radiatsiya xavfsizligi sohasidagi ayrim faoliyat turlarini litsenziyalashni va ruxsat berish tartib-taomillarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-oktabrdagi 782-son qarorida :
a) 1-bandning toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
b) 2-ilovaning 8-bandida :
uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshisi uchinchi xatboshisi deb hisoblansin;
v) 3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
19. Vazirlar Mahkamasining “Filmning ommaviy namoyishini amalga oshirish uchun bir martalik ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 14-dekabrdagi 1012-son qarorida :
a) 1-ilovada :
19-banddagi “oʻn besh” soʻzlari “oʻn” soʻzi bilan almashtirilsin;
1-ilovaning 2-bosqichi bajarish muddatlaridagi “oʻn besh” soʻzlari “oʻn” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 1 va 3-bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
21. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-apreldagi 336-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 17-bandga quyidagi mazmundagi 5 1 -kichik band bilan qoʻshilsin:
“5 1 ) avtomobil transportida yoʻlovchilarni va yuklarni xalqaro tashish faoliyatini litsenziyalashni, litsenziya/litsenziya varaqalari reyestrini yuritishni amalga oshiradi”;
6 va 7-kichik bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 19-bandning 9-kichik bandidagi “va yuk” soʻzlari chiqarib tashlansin.
25. Vazirlar Mahkamasining “Avtomobil transportida yoʻlovchilarni va yuklarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 30-iyuldagi 636-son qarorida :
a) qaror nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida”;
b) 1-bandda :
ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ilovaga muvofiq”;
uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya varaqalari berilganligi uchun undiriladigan davlat boji miqdorlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
v) 1-ilovada :
ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning MAʼMURIY REGLAMENTI”
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur Reglament avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.”;
3-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Tijorat asosida amalga oshiriladigan yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyati litsenziyalanadi.”;
5-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “va yuklarni” soʻzlari chiqarib tashlansin;
7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish huquqi uchun ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq namunaviy (oddiy) litsenziyalar beriladi.
Ariza beruvchining soʻrovnomasiga koʻra litsenziya quyidagi faoliyat turlari uchun beriladi:
a) yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo mikroavtobus hamda avtobuslarda tashish;
b) yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo yengil avtomobillarda tashish;
v) yoʻlovchilarni xalqaro avtobuslarda tashish;
g) yoʻlovchilarni xalqaro mikroavtobuslarda tashish;
d) yoʻlovchilarni xalqaro yengil avtomobillarda tashish;
e) yuklarni avtomobil transportida xalqaro tashish.
Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olingan yuk avtomobili yoki shatakchi avtomobil hamda xorijiy davlat hududida roʻyxatga olingan tirkama yoki yarim tirkamadan iborat transport vositalari tarkibidan foydalangan holda amalga oshiriladigan xalqaro tashishda, yuk avtomobili yoki shatakchi avtomobilga olingan litsenziya varaqasi transport vositalarining butun tarkibi uchun amal qiladi.
Litsenziat litsenziyalovchi organga murojaat qilganda, bir ariza bilan ushbu litsenziyalovchi organ tomonidan beriladigan litsenziya turlarining bir necha qismini olish huquqiga ega.
Yuklarni avtomobil transportida xalqaro tashishda foydalaniladigan shatakchi avtomobillarga litsenziya varaqalari berilishi uchun davlat boji toʻlash talab etilmaydi.
Shaharlararo yoʻnalishlar boʻyicha yoʻlovchilarni avtobuslarda yoki mikroavtobuslarda tashish huquqini beruvchi litsenziya varaqasiga ega boʻlgan avtotransport vositalaridan mahalliy va xorijiy fuqarolarni shaharda va shahar atrofida turistik-ekskursiya qilish yoʻnalishlarida (nomuntazam yoʻnalishlarda) yoʻlovchi tashishni amalga oshirish uchun qoʻshimcha litsenziya varaqasi olish talab etilmaydi.”;
9-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Litsenziya varaqalari bilan taʼminlanmagan avtomobil transporti vositasidan foydalangan holda, tijorat asosida yoʻlovchi tashishga, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashishga yoʻl qoʻyilmaydi. Ushbu holatlar yuzasidan qonun hujjatlarida nazarda tutilgan huquqiy taʼsir choralari qoʻllaniladi.”;
15-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4-ilovaga muvofiq shaklda avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatiga litsenziya berish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun soʻrovnoma.”;
17-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim va avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini amalga oshirish yuzasidan litsenziya varaqalarini berish uchun “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan miqdorlarda davlat boji undiriladi”;
41-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“41. Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashishga litsenziya varaqalari berilganligi uchun undiriladigan davlat bojining taqsimlanishi hamda qaysi maqsadlarda ishlatilishi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;
1-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA”;
2-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA”;
3-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA”;
4-ilovada :
ilova nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA”;
litsenziya olish uchun soʻrovnoma nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatiga litsenziya berish yuzasidan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun SOʻROVNOMA”;
litsenziya olish uchun soʻrovnoma nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatiga litsenziya varaqasini berish yuzasidan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun SOʻROVNOMA”;
5-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA”;
6-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA”.
26. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi huzuridagi Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish markazi hamda Oʻzbekiston Respublikasida trenerlik faoliyatlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 19-noyabrdagi 918-son qarorida :
a) 1-bandda :
ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 2 va 4-bandlar hamda qarorga 1 va 2-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
27. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida turizm sohasini tiklash va rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-iyuldagi 433-son qarorida :
a) 2-ilovada :
3-bandda :
birinchi xatboshisidagi “Turoperator, joylashtirish vositasi” soʻzlari “Joylashtirish vositasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshisidagi “turoperatorlik,” soʻzi chiqarib tashlansin;
96-bandning ikkinchi xatboshisidagi “turoperator,” soʻzi chiqarib tashlansin;
b) 3-ilovaning 4-bandidagi ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalash toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasi qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2002-yil 28-iyundagi 236-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Baholash faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisida” 2003-yil 8-maydagi 210-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududida lombardlarni roʻyxatdan oʻtkazish va ular faoliyatini litsenziyalash masalalari toʻgʻrisida” 2003-yil 17-sentabrdagi 402-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining “Qimmatli qogʻozlar blankalarini ishlab chiqarishni litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2003-yil 13-noyabrdagi 506-son qarori .
5. Vazirlar Mahkamasining “Geodeziya va kartografiya faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2003-yil 14-noyabrdagi 510-son qarori .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2004-yil 19-oktabrdagi 483-son qaroriga 7-ilovaning 8-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 20-fevraldagi 27-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat axborot resurslari hamda ularni shakllantirish, ulardan foydalanish va ularni qoʻllab-quvvatlash uchun masʼul boʻlgan davlat organlari roʻyxatining 1 1 -bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2006-yil 22-maydagi 92-son qaroriga ilovaning 11 , 18 , 34-35-bandlari .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2006-yil 29-maydagi 99-son qaroriga ilovaning 10-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Tamaki mahsulotlari ishlab chiqarish faoliyatini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2006-yil 7-sentabrdagi 190-son qarorining 4-bandi va qarorga 3-ilova .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2006-yil 10-noyabrdagi 235-son qaroriga 1-ilovaning 39-bandi .
12. Vazirlar Mahkamasining “Mikromoliyaviy xizmatlar bozorini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2007-yil 19-fevraldagi 37-son qarorining 5-bandi .
13. Vazirlar Mahkamasining “Qimor oʻyinlarini tashkil etish va oʻtkazishni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2007-yil 16-avgustdagi 176-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
14. Vazirlar Mahkamasining “Axborotning kriptografik himoya vositalarini loyihalashtirish, tayyorlash, ishlab chiqarish, realizatsiya qilish, taʼmirlash va ulardan foydalanish faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2007-yil 21-noyabrdagi 242-son qarorining 2-bandi .
16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2008-yil 2-oktabrdagi 221-son qaroriga 1-ilovaning 7-bandi .
17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish hamda baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2009-yil 22-dekabrdagi 323-son qaroriga ilovaning 4 va 8-bandlari .
18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida” 2011-yil 23-fevraldagi 46-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
19. Vazirlar Mahkamasining “Rieltorlik faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2011-yil 10-maydagi 129-son qarori .
20. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2011-yil 18-maydagi 141-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
21. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 17-noyabrdagi 306-son qarori bilan tasdiqlangan Aholi bilan pulli hisob-kitoblarni amalga oshirishda fiskal xotiraga ega boʻlgan nazorat-kassa mashinalarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovaning 5-bandi “d” va “e” kichik bandlari .
22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2012-yil 1-fevraldagi 26-son qaroriga ilovaning 5 , 18-19 , 42-bandlari .
23. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining “Intellektual mulk toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonunlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2011-yil 26-dekabrdagi OʻRQ-312-son Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 15-martdagi 72-son qarori .
24. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy ovqatlanish korxonalari tomonidan alkogolli mahsulotlar sotish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 28-martdagi 89-son qarori .
25. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2012-yil 6-sentabrdagi 261-son qaroriga ilovaning 19-bandi .
26. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2012-yil 1-noyabrdagi 313-son qaroriga 1-ilovaning 26 , 34 , 43 , 49-50 , 109 , 117-118-bandlari .
27. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2013-yil 31-maydagi 152-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
28. Vazirlar Mahkamasining “Nodavlat taʼlim muassasalarining chet tillarga oʻqitish sohasidagi faoliyatini litsenziyalash tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 14-iyundagi 169-son qarori .
29. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik faoliyati sohasidagi ruxsat berish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2013-yil 15-avgustdagi 225-son qarori .
30. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2013-yil 23-avgustdagi 233-son qaroriga ilovaning 12-bandi .
31. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2013-yil 9-sentabrdagi 244-son qaroriga 1-ilovaning 20 , 30 va 82-bandlari .
32. Vazirlar Mahkamasining “Sugʻurta faoliyati sohasidagi ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2013-yil 6-noyabrdagi 298-son qarorining 1-bandi uchinchi xatboshi va qarorga 3-ilova .
33. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirligida tadbirkorlik subyektlari tomonidan temir yoʻl transporti sohasida ruxsat berish tartibotlaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2013-yil 19-noyabrdagi 310-son qarori .
34. Vazirlar Mahkamasining “Avtovokzal (avtostansiya) pasportini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2013-yil 5-dekabrdagi 320-son qarori .
35. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 24-sentabrdagi 410-son qarori bilan tasdiqlangan Mudofaa obyektlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularni taʼmirlash faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimchalar kiritish haqida” 2014-yil 13-fevraldagi 29-son qarori .
36. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek ayrimlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2014-yil 7-apreldagi 84-son qaroriga 1-ilovaning 7-bandi.
37. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2014-yil 17-iyuldagi 196-son qaroriga 1-ilovaning 7 , 38 , 40-41-bandlari .
38. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 31-dekabrdagi 377-son qaroriga ilovaning 10 , 17 , 38-39-bandlari .
40. Vazirlar Mahkamasining “Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 9-dekabrdagi 354-son qaroriga 4-ilovaning 2-bandi .
41. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida avtomobil transportida xavfli yuklarni tashish qoidalari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2016-yil 27-fevraldagi 56-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi .
42. Vazirlar Mahkamasining “Shaharsozlik faoliyati va qishloq xoʻjaligidan boshqa ehtiyojlar uchun yer uchastkalari berishning, bino va inshootlarning tashqi koʻrinishini oʻzgartirishni (fasadini taʼmirlashni) kelishishning, shuningdek, obyektni qayta ixtisoslashtirish va rekonstruksiya qilishga, turar joyni noturar joy toifasiga oʻtkazishga ruxsatnomalar berishning umumiy belgilangan tartibini yanada soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 9-martdagi 70-son qarori .
43. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 26-apreldagi 122-son qaroriga 1-ilovaning 54 va 106-bandlari .
45. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2016-yil 2-maydagi 134-son qaroriga ilovaning 1-2-bandlari.
46. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 20-iyundagi 211-son qaroriga 1-ilovaning 21-bandi.
47. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 29-iyundagi 219-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi .
48. Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiy faoliyat turlarini tasniflashning xalqaro tizimiga oʻtish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 24-avgustdagi 275-son qaroriga 2-ilovaning 9-bandi .
49. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2016-yil 9-noyabrdagi 383-son qarori .
50. Vazirlar Mahkamasining “Dori vositalari va farmatsevtika faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2016-yil 4-yanvardagi OʻRQ-399-son Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 6-apreldagi 185-son qaroriga 4-ilovaning 10-bandi .
51. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 13-apreldagi 207-son qaroriga 1-ilovaning 8-bandi .
52. Vazirlar Mahkamasining “Mehnatni muhofaza qilish sohasidagi xizmatlar bozorini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2017-yil 27-apreldagi 246-son qarorining 1-bandi ikkinchi xatboshi va qarorga 1-ilova .
53. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 1-maydagi 252-son qaroriga 1-ilovaning 6 va 20-bandlari .
54. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 11-maydagi 270-son qaroriga 1-ilovaning 15 , 43 va 49-bandlari .
55. Vazirlar Mahkamasining “Farmatsevtika faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-maydagi 284-son qarorining 5-bandi .
56. Vazirlar Mahkamasining “Yer osti suvlaridan foydalanish sohasidagi faoliyatni yanada tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 27-iyundagi 430-son qaroriga 3-ilovaning 5-bandi .
57. Vazirlar Mahkamasining “Oʻrmon xoʻjaligini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 19-iyuldagi 530-son qaroriga 8-ilovaning 13-bandi .
58. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi 638-son qaroriga 1-ilovaning 66-bandi .
59. Vazirlar Mahkamasining “Audiovizual asarlarni, fonogrammalar va EHM uchun yaratilgan dasturlarni takrorlash, sotish, prokatga berish, shuningdek fonogrammalarni tayyorlash boʻyicha faoliyat turlarini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2017-yil 23-avgustdagi 663-son qarori .
60. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 29-avgustdagi 679-son qaroriga ilovaning 26-bandi .
61. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 8-sentabrdagi 703-son qaroriga ilovaning 49-bandi “b” kichik bandi .
62. Vazirlar Mahkamasining “Qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan zargarlik va boshqa buyumlar ishlab chiqarishni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 30-sentabrdagi 777-son qarori .
63. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 14-noyabrdagi 915-son qaroriga 1-ilovaning 50-bandi .
64. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 22-noyabrdagi 933-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi .
65. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 20-dekabrdagi 1001-son qaroriga ilovaning 30 , 34 va 51-bandlari .
66. Vazirlar Mahkamasining “Ozonni buzuvchi moddalar va tarkibida ular boʻlgan mahsulotlarning Oʻzbekiston Respublikasiga importini tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 9-yanvardagi 17-son qarorining 3-bandi .
67. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 22-yanvardagi 40-son qaroriga ilovaning 4 , 16 va 27-bandlari .
68. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi ijro etuvchi tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 12-fevraldagi 107-son qaroriga 1-ilovaning 19-bandi .
70. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 3-maydagi 321-son qaroriga 1-ilovaning 16-bandi .
71. Vazirlar Mahkamasining “Energiya resurslarini isteʼmol qilish, suv taʼminoti va suv chiqarish xizmatlari koʻrsatish, shuningdek, ijro ishini yuritish sohasida toʻlov intizomini mustahkamlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 21-maydagi 379-son qaroriga 1-ilovaning 15-bandi.
72. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 29-maydagi 396-son qaroriga ilovaning 21 va 25-bandlari .
73. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 29-maydagi 398-son qaroriga ilovaning 6-bandi .
74. Vazirlar Mahkamasining “Qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar bilan ishlashga roʻyxatdan oʻtkazish guvohnomasi berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 29-maydagi 399-son qarori .
75. Vazirlar Mahkamasining “Vazirliklar, idoralar va tashkilotlar harbiy xizmatchilari hamda xodimlarining tasdiqlangan namunadagi formali kiyim-boshi savdosi boʻyicha faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 31-maydagi 406-son qarori .
76. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida avtomobil transportini boshqarish tizimini takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 9-iyundagi 434-son qaroriga 6-ilovaning 4 , 14-15-bandlari .
77. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 5-iyuldagi 508-son qaroriga 1-ilovaning 24-bandi .
78. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 20-avgustdagi 676-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
79. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Geodeziya va kartografiya faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2003-yil 14-noyabrdagi 510-son qaroriga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2018-yil 24-sentabrdagi 756-son qarori .
80. Vazirlar Mahkamasining “Sanoat xavfsizligini ekspertizadan oʻtkazish va ekspertiza xulosasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 2-oktabrdagi 784-son qaroriga 2-ilovaning 3-bandi .
81. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 9-oktabrdagi 813-son qarorining 2-bandi .
82. Vazirlar Mahkamasining “Yongʻinga qarshi avtomatika vositalarini, qoʻriqlash signalizatsiyalarini, yongʻindan darak beruvchi va qoʻriqlash-yongʻindan saqlash signalizatsiyalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 27-oktabrdagi 880-son qarori .
83. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 29-oktabrdagi 884-son qaroriga ilovaning 3 , 12 , 23 , 25 — 28-bandlari , 29-bandining “b” kichik bandi , 30-31-bandlari .
84. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 19-noyabrdagi 934-son qaroriga ilovaning 7-bandi .
85. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 19-dekabrdagi 1030-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
86. Vazirlar Mahkamasining “Qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlardan zargarlik va boshqa buyumlar ishlab chiqarishni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2018-yil 27-dekabrdagi 1055-son qarori .
87. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 11-fevraldagi 111-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
88. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 11-fevraldagi 112-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
89. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar” 2019-yil 6-martdagi 195-son qaroriga ilovaning 8 va 22-bandlari .
90. Vazirlar Mahkamasining “Auditorlik faoliyatini litsenziyalash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-martdagi 218-son qarori .
91. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash” 2019-yil 3-iyundagi 457-son qaroriga 1-ilovaning 8 va 20-bandlari .
92. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 27-iyundagi 532-son qaroriga 5-ilovaning 3 va 16-bandlari .
93. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 2-iyuldagi 548-son qaroriga ilovaning 5 , 9 va 18-bandlari .
94. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-iyuldagi 567-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
95. Vazirlar Mahkamasining “Qoʻriqlash va nazorat-litsenziya faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-iyuldagi 568-son qaroriga ilovaning 3 , 11 , 13-14-bandlari .
96. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 10-avgustdagi 661-son qaroriga ilovaning 21 , 25 , 44 va 51-bandlari .
97. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 17-avgustdagi 678-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
99. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 14-noyabrdagi 510-son qarori bilan tasdiqlangan Geodeziya va kartografiya faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-noyabrdagi 927-son qarori .
100. Vazirlar Mahkamasining “Onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimi qoʻllanilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-noyabrdagi 943-son qaroriga 5-ilovaning 8-bandi .
101. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 19-dekabrdagi 1014-son qaroriga ilovaning 20-bandi .
103. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 36 , 42 , 47 , 49 , 103 , 110 , 111 , 123 , 125-126 , 182 va 216-bandlari , 220-bandining “v” kichik bandi , 245 , 277-bandlari .
104. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Sugʻurta bozorini rivojlantirish agentligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 31-dekabrdagi 1060-son qaroriga 4-ilovaning 2-bandi va 4-bandining “b” kichik bandi .
105. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 14-yanvardagi 24-son qaroriga ilovaning 1 , 4 , 10-11-bandlari .
106. Vazirlar Mahkamasining “Affinaj faoliyatini litsenziyalashni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 17-fevraldagi 86-son qarorining 4-bandi va unga 3-ilova .
107. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-fevraldagi 103-son qaroriga ilovaning 2 va 5-bandlari .
109. Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshooti pasportini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 17-martdagi 164-son qarori .
110. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 8-maydagi 271-son qaroriga 1-ilovaning 7 , 23 — 25-bandlari .
111. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzi qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 16-maydagi 288-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi .
112. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 16-iyundagi 384-son qaroriga 1-ilovaning 12-bandi “v” kichik bandi , 8 , 11 , 13-14 , 19 — 21 , 27 va 31-bandlari , 35-36-bandlari .
113. Vazirlar Mahkamasining “Noshirlik va matbaa faoliyatini boshlagani haqida vakolatli davlat organini xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2020-yil 22-iyundagi 401-son qarori .
114. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 7-iyuldagi 429-son qaroriga 1-ilovaning 2 va 18-bandlari .
115. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 10-avgustdagi 472-son qaroriga 1-ilovaning 2 va 7-bandlari .
116. Vazirlar Mahkamasining “Olimpiya zaxiralari kollejlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 12-avgustdagi 480-son qaroriga 8-ilovaning 17-bandi .
117. Vazirlar Mahkamasining “Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 28-oktabrdagi 663-son qarorining 2-bandi .
118. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 30-noyabrdagi 753-son qaroriga 4-ilovaning 1-bandi .
119. Vazirlar Mahkamasining “Qurol muomalasi sohasida ruxsat berish tartib-taomillarini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 26-dekabrdagi 810-son qaroriga 3-ilovaning 2 va 11-bandlari .
120. Vazirlar Mahkamasining “Kambagʻal va ishsiz fuqarolarni kasb-hunarga oʻqitish tizimini takomillashtirish hamda mehnat organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 5-apreldagi 183-son qaroriga 6-ilovaning 15-bandi “a” kichik bandi .
121. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 68-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 25-fevral,
88-son