UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 1-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 1 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 февраля 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Государственный комитета ветеринарии и развития животноводства

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 February 2022 · Ministry and agency documents · Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг

Қарори

РЎЙХАТИ*

«Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4899-сон «Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2011 йил 18 майдаги 81-сон «Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2232, 2011 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 240-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 февралдаги 01/20-03-сон қарорига ИЛОВА

«Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар

1. Буйруқнинг муқаддимасидан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 335-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. Низомда :

1) муқаддимадан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 335-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 3-банддаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси» деган сўзлар «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 4-банддаги «ветеринария-санитария талабларига» ва «санитария нормалари, қоидалари» деган сўзлар тегишли равишда «ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига» ва «санитария қоидалари, нормалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 10-банддаги «жойлари, ҳарорати -20°C дан -60°C гача» деган сўзлар «жойлари ҳарорати -20°C дан -80°C гача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5) 11-банддаги « -20°C дан -60°C гача» деган сўзлар « -20°C дан -80°C гача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 14-банддаги «Ўзбекистон ветеринария» деган сўзлар «Ветеринария» деган сўз билан алмаштирилсин;

7) 27-банддаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасига» деган сўзлар «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 1 ва 4-иловалар ушбу ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;

9) 3-иловадаги «Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг буйруқ рақами ва санаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси қарорининг рақами ва санаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган.

«Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 1-ИЛОВА

«Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларнинг патоген фаоллиги бўйича I, II ва III гуруҳдаги касалликларни қўзғатувчилар

Лотин тилидаги номи Давлат тилидаги номи Бактериялар I гуруҳ: 1. Pestis camelorum (Versinia реstis (Васterium реstis) туялар ўлати 2. Pleuropneumonia contagiosa bovum (Micoplasma mucoides) юқумли плевропневмония II гуруҳ: 1. Bacillus anthracis куйдирги 2. Brucella (Brucella melitensis , Brucella abortus, Brucella suis, Brucella ovis, Brucella canis) бруцеллёз 3. Tuberculosis (Mycobacterium tuberculosis Mycobacterium bovis) туберкулёз 4. Tularaemia (Francisella tularensis Francisella Dorofeev) туляремия 5. Leptospirosis (L. interrogans, L. Нebdomadi, L. Biflexa, L. Роmоnа, L. Тarassovi ; қорамолларда — s, L. роmоnа , L. Grippotyphosa) лептоспироз 6. Campylobacter кампилобактериоз 7. Paratuberculosis паратуберкулёз 8. Salmonellosis (Salmonella abortus оvis) қўйлар сальмонеллёзи 9. Malleus (Burkholderia mallei) отларнинг манқа касаллиги 10. Contagious Equine Metritis юқумли метрит 11. Rhinitis atrоphica intectiosa suum (Bordetella bronchiseptica) чўчқаларнинг атрофик ринити 12. Salmonellosis avium (S. gallinorum pullorum; S. enteritidis, S. typhimurium, S. ifantis , S. anatum , S. london , S. Нaifa ) паррандалар тифи (сальмонеллёз) 13. Mycobacterium tuberculosis avium паррандалар туберкулёзи 14. Mycoplasmosis respiratoria (Mycoplasma gallisepticum, M. synoviae, M. meleagridis ва M. iowae) паррандалар микоплазмози 15. Pullorosis (Salmonella pullorum) паррандалар пуллорози 16. Pasteurella multocida Қорамоллар, паррандалар ва қуёнларнинг пастереллёзи 19. Agalactia contagiosa ovium et caprarum (Мicoplasma agalaktiae) қўй ва эчкиларнинг юқумли агалактия ва найроби (Африка гастроэнтерит) касаллиги 20. Pleuropneumonia infectiosa caprarum (Мicoplasma mycoides var capri) эчкиларнинг юқумли плевропневмонияси III гуруҳ: 1. Listeriosis (Listeria monocytogеnes) листериоз 2. Melioidosis (Pseudomonas pseudo-mallei) мелиоидоз 3. Gangraena emphysematosa ( Cl. Chauvoei ) қорасон 4. Pasteurella ҳайвонларнинг пастереллёз касалликлари (қорамол, парранда ва қуёнлардан ташқари) 5. Salmonellosis (Salmonella dublin, Salmonella tiphimurium; Salmonella cholerae suis, Salmonella abortus equi) бошқа тур ҳайвонларнинг (қўйлар ва паррандалардан ташқари) сальмонеллёзи 6. N ecrobacillosis (Fusobacterum nekrophorum) некробактериоз 7. Нepatizis infectiosa necrotica, Bradsot (Clostridium septicum, Cl. Оеdematiens А,В тури, Cl.perfringens ва Cl. Sordellii,) брадзот ва энтеротоксемия касаллиги 8. Corynebacterium pseudotuberculosis отларнинг казеозли лимфаденит касаллиги 9. Нistolysis infectiosa perniciosa larva apium (Paenibacillus larvae subsp. larvae) асалариларнинг Америкача чириш касаллиги 10. Pestis apium europea ( Melissococcus plutonius , Enterococcus faecalis ), Paenibacillus alvei , Brevibacillus laterosporus , Achromobacter eurydice, M. plutonius ) асалариларнинг Европача чириш касаллиги 11. Clostridium botilinum, Clostridium tetani, Clostridium septicum. Cl. оеdematiens А,В турлари-Cl. Sordellii, Cl. Gigas, Cl. Рerfringens, Cl. N ovyi, Clostridium perfringens B ботулизм ва бошқа клостридиозлар (ботулизм, қотма, брадзот, инфекцион энтеротоксемия, инфекцион некротик гепатит, қўзилар анаэроб дизентерияси) Риккетсиялар II гуруҳ: 1. Q-febris (Coxiella burneti, син. Rickettsia burneti) ку-иситмаси 2. Нydropericarditis infectiosa (Rickettsia ruminantium) гидроперикардит III гуруҳ: 1. Keratoconjuncti-vitis rickettsiosa риккетсияли кератоконьюнктивит касаллиги Вируслар I гуруҳ: 1. Aphtae epizooticae оқсил 2. Stomatitis vesicularis (РНК сақловчи вирус, рабдовириди оиласи ва везикуловирус авлодига мансуб) везикулали стоматит 3. Febris vallis Rift рифт водийси иситмаси 4. Morbis vesicularis suum ( РНК сақловчи вирус Enterovirus авлодига ва Picornaviridae оиласига мансуб ) чўчқаларнинг везикулали касаллиги 5. Peste des petite ruminants (РНК ли вирус — парамиксовирус оиласи ва Морбилл авлодига мансуб) майда шохли моллар ўлати 6. Pestis bovum қорамоллар ўлати 7. Blutang блютанг 8. N eethling юқумли нодуляр дерматити 9. Febris catarrhalis infectiosa ovium (РНК сақловчи вирус, Orbivirus авлодига ва Reoviridae оиласига мансуб) қўйларнинг катарал иситмаси 10. Variola (ДНК ли Поксвириди оиласига мансуб вирус бўлиб, эпителиотроп хусусиятига эга. Ҳозирги вақтда одамлар, ҳайвонлар ва ҳашаротларда Poxviridae, каприпоксвирус, суипоксвирус, авипоксвирус) қўй ва эчкиларнинг чечаги 11. Pestis equorum отлар ўлати 12. Pestis africana equorum ( РНК сақловчи вирус бўлиб, Reoviridae оиласи ва Orbivirus авлодига мансуб ) отларнинг Африка ўлати 13. Pestis suum (Тогавириди оиласи, Пестивирус авлодига мансуб РНК ли вирус) чўчқалар классик ўлати 14. Pestis africana suum ( Иридовируслар оиласига мансуб РНК ли вирус ) чўчқалар африка ўлати 15. Morbus Newcastle ( РНК ли парамиксовириди оиласига ва парамиксо-вирус авлодига мансуб ) паррандаларнинг Ньюкасл касаллиги 16. Нigh patogens avian Influenza паррандалар юқори патогенли гриппи II гуруҳ: 1. Morbus Aujeszky, Pseudorabies (Герпесвирус оиласига кирувчи ДНК ли вирус) ауески касаллиги 2. Lyssa, Rabies (Рабдовирус оиласи, лиссавирус авлодига кирувчи РНК ли вирус) қутуриш касаллиги 3. Bovine leucosis қорамолларнинг энзоотик лейкози 4. Phinotracheitis infectiosa bovum юқумли ринотрахеит 5. Coryza gangraenosa ёмон сифатли катарал иситма 6. Febris ephemera (РНК сақловчи вирус Рабдовириди оиласига ва рабдовирус авлодига мансуб) эфемер иситмаси 7. Аdenomatosis ovium ўпка аденоматози 8. Camel pox туялар чечаги 9. Grippus equorum отлар гриппи 10. Equine pox отлар чечаги 11. Encephalomyelitis infectiosa equorum отларнинг юқумли энцефаломиелит касаллиги 12. Anaemia infectiosa ekuorum (Ретровириди оиласи ва лентивирус авлодига мансуб, РНК сақловчи вирион) отларнинг юқумли анемия касаллиги 13. Rhinopneumoniae equorum (Нerpesvirus) отлар ринопневмонияси 14. Arteriitis infectiosa equorum отлар вирусли артериити 15. Encephalitis japonica отлар япония энцефалити 16. Venezuelan equine encephalitis отлар венесуэла энцефаломиелити 17. Gastroenteritis infectiosa suum (ДНК сақловчи плеоморф гемадсорбцияловчи қобиқли вирус бўлиб, Coronaviridae оиласига ва Coronavirus авлодига мансуб вирион) чўчқалар трансмиссив гастроэнтерит касаллиги 18. Encephalomyelitis enzootica suum чўчқалар энтеровирусли энцефаломиелити 19. Pestis carnivorum (РНК ли вирус, Paramyxoviridae оиласи ва Morbillivirus авлодига мансуб) гўштхўр ҳайвонларнинг ўлати 20. Poxviridae, (virus borreliota gallinarum) паррандалар чечаги 21. Bronchitis infectiosa avium (Сoronavirus avia) паррандалар юқумли бронхити 22. Laryngotracheitis Infectiosa (Нerpes virus galli-1) паррандалар юқумли ларинготрахеити 23. Bursitis infectiosa avium (НК сақловчи вирус бўлиб, Birnaviridae оиласига Avibirnavirus авлодига мансуб) паррандалар юқумли бурсити (Гамборо) 24. Morbus Marek (ДНК сақловчи вирус Нerpesvirus авлоди ва Нerpesviridae оиласига мансуб. А, В ва С турлари мавжуд) паррандалар марек касаллиги 25. Нepatitis virosa anatum ўрдакларнинг вирусли гепатити 26. Pestis anatum ўрдакларнинг вирусли энтерити 27. Myxomatosis cuniculorum (ДНК сақловчи вирус Leporipoxvirus авлодига ва Рoxviridae оиласига мансуб) қуёнларнинг миксоматози 28. Calciviridae оиласига ва Calcivirus авлодига мансуб, РНК сақловчи вирус (ҚГК, некротик гепатит, геморрагик пневмония) қуёнларнинг вирусли геморрагик касаллиги III гуруҳ: 1. Exantheme vesicularis suum (РНК сақловчи Сalicivirus авлодига Сaliciviridae оиласига мансуб вирус бўлиб, унинг 13 та серологик тури (А, В, С, Д, Е, А-48 ва бошқ..)) отларнинг коэтал экзантема касаллиги 2. Erysipelas suum, Erysipelothrix rhusiopathiae, Rhusiopathia suia (Erysipelothrix insidiosa (E. rhusiopathiae)) чўчқалар сарамаси 3. Leucosis avium (РНК ли, онкорнавирус Oncovirus C авлодига, Retroviridae оиласига мансуб. А, В, С, D ва Е гуруҳлари мавжуд) паррандалар лейкози 4. Encephalitis (Picornaviridae оиласига мансуб вирус) жўжаларнинг энзоотик энцефаломиелити 5. Morbus Aleutica lutreolarum норкаларнинг алеути 6. Parvoviridae норкаларнинг вирусли энтерити 7. Parapoxvirus майда шохли ҳайвонларнинг пустуллёз стоматити 8. Diarhea viralis bovum (Togaviridae оиласи ва пестивирус авлодига мансуб, РНК сақловчи вирион) қорамолларнинг вирусли диарея касаллиги Хламидиялар II гуруҳ: 1. Abortus enzootica ovis (Chlamydphila abortus ovis) қўйларнинг энзоотик аборт (хламидиоз) касаллиги 2. Ornithosis (Chlamydiae psittaci) паррандалар хламидиози (орнитоз, пситтакоз) Замбуруғлар II гуруҳ: 1. lymphangitis epizootica отлар эпизоотик лимфангит III гуруҳ: 1. Actinomyces bovis қорамолларнинг актиномикози Содда ҳайвонлар III гуруҳ: 1. Toxoplasma gondii токсоплазмоз Прионлар II гуруҳ: 1. Bovine spongiform encephalopathy пўкаксимон энцефалопатия 2. Proteinaceus infectious particle қўйларнинг скрепи ва прогрессив пневмонияси Биологик келиб чиқиш табиатига эга бўлган заҳарлар III гуруҳ: 1. ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб барча токсин ва заҳарлар

«Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришларга 2-ИЛОВА

«Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

____________________________________________________________ томонидан микроорганизмлар ва вируслар культураларининг патоген ва нопатоген штаммларига, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсин (ташкилот номи) ҳамда заҳарларнинг ҳаракати бўйича Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига топшириладиган ҲИСОБОТ ШАКЛИ Т/р Касалликни қўзғатувчи номи Штамм номи Ўлчов бирлиги (пробирка, ампула флакон сони) Йил бошида мавжуд Қўшилди Йил давомидаги харажат (пробирка, ампула флакон сони) Йил охирида қолган штаммлар сони Штаммнинг сифати (ишлаб чиқариш , эталон, эпизоотик ) берилди ишлатилди йўқотилди ».

Раис Б. НОРКОБИЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. ЮСУПАЛИЕВ

Бош директор И. ЭРГАШЕВ

Тошкент ш.,

2022 йил 1 февраль,

2022 йил 1 февраль

2022 йил 17 январь

01/20-03-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2022 й., 10/22/2232-1/0175-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasining

Qarori

ROʻYXATI*

“Veterinariya tadbirlari uchun qoʻllaniladigan mikroorganizmlar va viruslar shtammlari, hayvonot va oʻsimliklarga mansub toksinlar hamda zaharlarni saqlash, ishlatish, shuningdek bir tashkilotdan boshqa tashkilotlarga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Veterinariya toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 25-noyabrdagi PQ-4899-son “Biotexnologiyalarni rivojlantirish va mamlakatning biologik xavfsizligini taʼminlash tizimini takomillashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi qishloq va suv xoʻjaligi vazirining 2011-yil 18-maydagi 81-son “Veterinariya tadbirlari uchun qoʻllaniladigan mikroorganizmlar va viruslar shtammlari, hayvonot va oʻsimliklarga mansub toksinlar hamda zaharlarni saqlash, ishlatish, shuningdek bir tashkilotdan boshqa tashkilotlarga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 2232, 2011-yil 3-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 22-23-son, 240-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasining 2022-yil 1-fevraldagi 01/20-03-son qaroriga ILOVA

“Veterinariya tadbirlari uchun qoʻllaniladigan mikroorganizmlar va viruslar shtammlari, hayvonot va oʻsimliklarga mansub toksinlar hamda zaharlarni saqlash, ishlatish, shuningdek bir tashkilotdan boshqa tashkilotlarga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Buyruqning muqaddimasidan “(Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1993-y., 9-son, 335-modda)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

2. Nizomda :

1) muqaddimadan “(Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1993-y., 9-son, 335-modda)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

2) 3-banddagi “Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Davlat veterinariya bosh boshqarmasi” degan soʻzlar “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 4-banddagi “veterinariya-sanitariya talablariga” va “sanitariya normalari, qoidalari” degan soʻzlar tegishli ravishda “veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalariga” va “sanitariya qoidalari, normalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 10-banddagi “joylari, harorati -20°C dan -60°C gacha” degan soʻzlar “joylari harorati -20°C dan -80°C gacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5) 11-banddagi “ -20°C dan -60°C gacha” degan soʻzlar “ -20°C dan -80°C gacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 14-banddagi “Oʻzbekiston veterinariya” degan soʻzlar “Veterinariya” degan soʻz bilan almashtirilsin;

7) 27-banddagi “Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Davlat veterinariya bosh boshqarmasiga” degan soʻzlar “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 1 va 4-ilovalar ushbu oʻzgartirishlarning 1 va 2-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin;

9) 3-ilovadagi “Davlat veterinariya bosh boshqarmasi boshligʻining buyruq raqami va sanasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi qarorining raqami va sanasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. Mazkur oʻzgartirishlar Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi va Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati bilan kelishilgan.

“Veterinariya tadbirlari uchun qoʻllaniladigan mikroorganizmlar va viruslar shtammlari, hayvonot va oʻsimliklarga mansub toksinlar hamda zaharlarni saqlash, ishlatish, shuningdek bir tashkilotdan boshqa tashkilotlarga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 1-ILOVA

“Veterinariya tadbirlari uchun qoʻllaniladigan mikroorganizmlar va viruslar shtammlari, hayvonot va oʻsimliklarga mansub toksinlar hamda zaharlarni saqlash, ishlatish, shuningdek bir tashkilotdan boshqa tashkilotlarga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Veterinariya tadbirlari uchun qoʻllaniladigan mikroorganizmlar va viruslar shtammlari, hayvonot va oʻsimliklarga mansub toksinlar hamda zaharlarning patogen faolligi boʻyicha I, II va III guruhdagi kasalliklarni qoʻzgʻatuvchilar

Lotin tilidagi nomi Davlat tilidagi nomi Bakteriyalar I guruh: 1. Pestis camelorum (Versinia restis (Vasterium restis) tuyalar oʻlati 2. Pleuropneumonia contagiosa bovum (Micoplasma mucoides) yuqumli plyevropnevmoniya II guruh: 1. Bacillus anthracis kuydirgi 2. Brucella (Brucella melitensis , Brucella abortus, Brucella suis, Brucella ovis, Brucella canis) brutsellyoz 3. Tuberculosis (Mycobacterium tuberculosis Mycobacterium bovis) tuberkulyoz 4. Tularaemia (Francisella tularensis Francisella Dorofeev) tulyaremiya 5. Leptospirosis (L. interrogans, L. Nebdomadi, L. Biflexa, L. Romona, L. Tarassovi ; qoramollarda — s, L. romona , L. Grippotyphosa) leptospiroz 6. Campylobacter kampilobakterioz 7. Paratuberculosis paratuberkulyoz 8. Salmonellosis (Salmonella abortus ovis) qoʻylar salmonellyozi 9. Malleus (Burkholderia mallei) otlarning manqa kasalligi 10. Contagious Equine Metritis yuqumli metrit 11. Rhinitis atrophica intectiosa suum (Bordetella bronchiseptica) choʻchqalarning atrofik riniti 12. Salmonellosis avium (S. gallinorum pullorum; S. enteritidis, S. typhimurium, S. ifantis , S. anatum , S. london , S. Naifa ) parrandalar tifi (salmonellyoz) 13. Mycobacterium tuberculosis avium parrandalar tuberkulyozi 14. Mycoplasmosis respiratoria (Mycoplasma gallisepticum, M. synoviae, M. meleagridis va M. iowae) parrandalar mikoplazmozi 15. Pullorosis (Salmonella pullorum) parrandalar pullorozi 16. Pasteurella multocida Qoramollar, parrandalar va quyonlarning pasterellyozi 19. Agalactia contagiosa ovium et caprarum (Micoplasma agalaktiae) qoʻy va echkilarning yuqumli agalaktiya va nayrobi (Afrika gastroenterit) kasalligi 20. Pleuropneumonia infectiosa caprarum (Micoplasma mycoides var capri) echkilarning yuqumli plyevropnevmoniyasi III guruh: 1. Listeriosis (Listeria monocytogenes) listerioz 2. Melioidosis (Pseudomonas pseudo-mallei) melioidoz 3. Gangraena emphysematosa ( Cl. Chauvoei ) qorason 4. Pasteurella hayvonlarning pasterellyoz kasalliklari (qoramol, parranda va quyonlardan tashqari) 5. Salmonellosis (Salmonella dublin, Salmonella tiphimurium; Salmonella cholerae suis, Salmonella abortus equi) bo�qa tur hayvonlarning (qoʻylar va parrandalardan tashqari) salmonellyozi 6. N ecrobacillosis (Fusobacterum nekrophorum) nekrobakterioz 7. Nepatizis infectiosa necrotica, Bradsot (Clostridium septicum, Cl. Oedematiens A,V turi, Cl.perfringens va Cl. Sordellii,) bradzot va enterotoksemiya kasalligi 8. Corynebacterium pseudotuberculosis otlarning kazeozli limfadenit kasalligi 9. Nistolysis infectiosa perniciosa larva apium (Paenibacillus larvae subsp. larvae) asalarilarning Amerikacha chirish kasalligi 10. Pestis apium europea ( Melissococcus plutonius , Enterococcus faecalis ), Paenibacillus alvei , Brevibacillus laterosporus , Achromobacter eurydice, M. plutonius ) asalarilarning Yevropacha chirish kasalligi 11. Clostridium botilinum, Clostridium tetani, Clostridium septicum. Cl. oyedematiens A,V turlari-Cl. Sordellii, Cl. Gigas, Cl. Rerfringens, Cl. N ovyi, Clostridium perfringens B botulizm va boshqa klostridiozlar (botulizm, qotma, bradzot, infeksion enterotoksemiya, infeksion nekrotik gepatit, qoʻzilar anaerob dizenteriyasi) Rikketsiyalar II guruh: 1. Q-febris (Coxiella burneti, sin. Rickettsia burneti) ku-isitmasi 2. Nydropericarditis infectiosa (Rickettsia ruminantium) gidroperikardit III guruh: 1. Keratoconjuncti-vitis rickettsiosa rikketsiyali keratokonyunktivit kasalligi Viruslar I guruh: 1. Aphtae epizooticae oqsil 2. Stomatitis vesicularis (RNK saqlovchi virus, rabdoviridi oilasi va vezikulovirus avlodiga mansub) vezikulali stomatit 3. Febris vallis Rift rift vodiysi isitmasi 4. Morbis vesicularis suum ( RNK saqlovchi virus Enterovirus avlodiga va Picornaviridae oilasiga mansub ) choʻchqalarning vezikulali kasalligi 5. Peste des petite ruminants (RNK li virus — paramiksovirus oilasi va Morbill avlodiga mansub) mayda shoxli mollar oʻlati 6. Pestis bovum qoramollar oʻlati 7. Blutang blyutang 8. N eethling yuqumli nodulyar dermatiti 9. Febris catarrhalis infectiosa ovium (RNK saqlovchi virus, Orbivirus avlodiga va Reoviridae oilasiga mansub) qoʻylarning kataral isitmasi 10. Variola (DNK li Poksviridi oilasiga mansub virus boʻlib, epiteliotrop xususiyatiga ega. Hozirgi vaqtda odamlar, hayvonlar va hasharotlarda Poxviridae, kapripoksvirus, suipoksvirus, avipoksvirus) qoʻy va echkilarning chechagi 11. Pestis equorum otlar oʻlati 12. Pestis africana equorum ( RNK saqlovchi virus boʻlib, Reoviridae oilasi va Orbivirus avlodiga mansub ) otlarning Afrika oʻlati 13. Pestis suum (Togaviridi oilasi, Pestivirus avlodiga mansub RNK li virus) choʻchqalar klassik oʻlati 14. Pestis africana suum ( Iridoviruslar oilasiga mansub RNK li virus ) choʻchqalar afrika oʻlati 15. Morbus Newcastle ( RNK li paramiksoviridi oilasiga va paramikso-virus avlodiga mansub ) parrandalarning Nyukasl kasalligi 16. Nigh patogens avian Influenza parrandalar yuqori patogenli grippi II guruh: 1. Morbus Aujeszky, Pseudorabies (Gerpesvirus oilasiga kiruvchi DNK li virus) auyeski kasalligi 2. Lyssa, Rabies (Rabdovirus oilasi, lissavirus avlodiga kiruvchi RNK li virus) quturish kasalligi 3. Bovine leucosis qoramollarning enzootik leykozi 4. Phinotracheitis infectiosa bovum yuqumli rinotraxeit 5. Coryza gangraenosa yomon sifatli kataral isitma 6. Febris ephemera (RNK saqlovchi virus Rabdoviridi oilasiga va rabdovirus avlodiga mansub) efemer isitmasi 7. Adenomatosis ovium oʻpka adenomatozi 8. Camel pox tuyalar chechagi 9. Grippus equorum otlar grippi 10. Equine pox otlar chechagi 11. Encephalomyelitis infectiosa equorum otlarning yuqumli ensefalomiyelit kasalligi 12. Anaemia infectiosa ekuorum (Retroviridi oilasi va lentivirus avlodiga mansub, RNK saqlovchi virion) otlarning yuqumli anemiya kasalligi 13. Rhinopneumoniae equorum (Nerpesvirus) otlar rinopnevmoniyasi 14. Arteriitis infectiosa equorum otlar virusli arteriiti 15. Encephalitis japonica otlar yaponiya ensefaliti 16. Venezuelan equine encephalitis otlar venesuela ensefalomiyeliti 17. Gastroenteritis infectiosa suum (DNK saqlovchi pleomorf gemadsorbsiyalovchi qobiqli virus boʻlib, Coronaviridae oilasiga va Coronavirus avlodiga mansub virion) choʻchqalar transmissiv gastroenterit kasalligi 18. Encephalomyelitis enzootica suum choʻchqalar enterovirusli ensefalomiyeliti 19. Pestis carnivorum (RNK li virus, Paramyxoviridae oilasi va Morbillivirus avlodiga mansub) goʻshtxoʻr hayvonlarning oʻlati 20. Poxviridae, (virus borreliota gallinarum) parrandalar chechagi 21. Bronchitis infectiosa avium (Soronavirus avia) parrandalar yuqumli bronxiti 22. Laryngotracheitis Infectiosa (Nerpes virus galli-1) parrandalar yuqumli laringotraxeiti 23. Bursitis infectiosa avium (NK saqlovchi virus boʻlib, Birnaviridae oilasiga Avibirnavirus avlodiga mansub) parrandalar yuqumli bursiti (Gamboro) 24. Morbus Marek (DNK saqlovchi virus Nerpesvirus avlodi va Nerpesviridae oilasiga mansub. A, V va S turlari mavjud) parrandalar marek kasalligi 25. Nepatitis virosa anatum oʻrdaklarning virusli gepatiti 26. Pestis anatum oʻrdaklarning virusli enteriti 27. Myxomatosis cuniculorum (DNK saqlovchi virus Leporipoxvirus avlodiga va Roxviridae oilasiga mansub) quyonlarning miksomatozi 28. Calciviridae oilasiga va Calcivirus avlodiga mansub, RNK saqlovchi virus (QGK, nekrotik gepatit, gemorragik pnevmoniya) quyonlarning virusli gemorragik kasalligi III guruh: 1. Exantheme vesicularis suum (RNK saqlovchi Salicivirus avlodiga Saliciviridae oilasiga mansub virus boʻlib, uning 13 ta serologik turi (A, V, S, D, E, A-48 va boshq..)) otlarning koetal ekzantema kasalligi 2. Erysipelas suum, Erysipelothrix rhusiopathiae, Rhusiopathia suia (Erysipelothrix insidiosa (E. rhusiopathiae)) choʻchqalar saramasi 3. Leucosis avium (RNK li, onkornavirus Oncovirus C avlodiga, Retroviridae oilasiga mansub. A, V, S, D va E guruhlari mavjud) parrandalar leykozi 4. Encephalitis (Picornaviridae oilasiga mansub virus) joʻjalarning enzootik ensefalomiyeliti 5. Morbus Aleutica lutreolarum norkalarning aleuti 6. Parvoviridae norkalarning virusli enteriti 7. Parapoxvirus mayda shoxli hayvonlarning pustullyoz stomatiti 8. Diarhea viralis bovum (Togaviridae oilasi va pestivirus avlodiga mansub, RNK saqlovchi virion) qoramollarning virusli diareya kasalligi Xlamidiyalar II guruh: 1. Abortus enzootica ovis (Chlamydphila abortus ovis) qoʻylarning enzootik abort (xlamidioz) kasalligi 2. Ornithosis (Chlamydiae psittaci) parrandalar xlamidiozi (ornitoz, psittakoz) Zamburugʻlar II guruh: 1. lymphangitis epizootica otlar epizootik limfangit III guruh: 1. Actinomyces bovis qoramollarning aktinomikozi Sodda hayvonlar III guruh: 1. Toxoplasma gondii toksoplazmoz Prionlar II guruh: 1. Bovine spongiform encephalopathy poʻkaksimon ensefalopatiya 2. Proteinaceus infectious particle qoʻylarning skrepi va progressiv pnevmoniyasi Biologik kelib chiqish tabiatiga ega boʻlgan zaharlar III guruh: 1. hayvonot va oʻsimliklarga mansub barcha toksin va zaharlar

“Veterinariya tadbirlari uchun qoʻllaniladigan mikroorganizmlar va viruslar shtammlari, hayvonot va oʻsimliklarga mansub toksinlar hamda zaharlarni saqlash, ishlatish, shuningdek bir tashkilotdan boshqa tashkilotlarga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 2-ILOVA

“Veterinariya tadbirlari uchun qoʻllaniladigan mikroorganizmlar va viruslar shtammlari, hayvonot va oʻsimliklarga mansub toksinlar hamda zaharlarni saqlash, ishlatish, shuningdek bir tashkilotdan boshqa tashkilotlarga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

____________________________________________________________ tomonidan mikroorganizmlar va viruslar kulturalarining patogen va nopatogen shtammlariga, hayvonot va oʻsimliklarga mansub toksin (tashkilot nomi) hamda zaharlarning harakati boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga topshiriladigan HISOBOT ShAKLI T/r Kasallikni qoʻzgʻatuvchi nomi Shtamm nomi Oʻlchov birligi (probirka, ampula flakon soni) Yil boshida mavjud Qoʻshildi Yil davomidagi xarajat (probirka, ampula flakon soni) Yil oxirida qolgan shtammlar soni Shtammning sifati (ishlab chiqarish , etalon, epizootik ) berildi ishlatildi yoʻqotildi ”.

Rais B. NORKOBILOV

Oʻzbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati boshligʻi B. YuSUPALIYEV

Bosh direktor I. ERGAShEV

Toshkent sh.,

2022-yil 1-fevral,

2022-yil 1-fevral

2022-yil 17-yanvar

01/20-03-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.03.2022-y., 10/22/2232-1/0175-son)

lex.uz