UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 10-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 10 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 марта 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 March 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

тартиби

НИЗОМ

НИЗОМ

НИЗОМ

Трансферт нархини белгилашда солиқ назоратини ва норезидентларнинг солиқ солиш маъмуриятчилигини тартибга солувчи айрим қонунчилик ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

солиқ агенти томонидан Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларга (уларнинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлмаган чет эллик шахсга ушбу даромадлар (уларнинг бир қисми) тўланганда, агар мазкур даромадларга (унинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахснинг тўлов манбаи маълум бўлса, солиқ органини хабардор қилиш тартибини назарда тутувчи Чет эллик шахсга даромадлар тўланганлиги юзасидан солиқ органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

солиқ тўловчилар томонидан солиқ органларига тақдим этиладиган ва назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарноманинг шаклини ҳамда уни тўлдириш тартибини назарда тутувчи Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома шаклларини тўлдириш тартиби ҳақидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи солиқ тўловчилар ўртасида хорижий давлат ваколатли органи иштирокида ушбу давлат билан икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш мақсадида шартнома (битим) тузилган бўлса, ташқи савдо битимига нисбатан нархларни белгилаш тўғрисида тарафлардан ҳеч бўлмаганда бири хорижий давлатнинг солиқ резиденти ҳисобланса, бир ёки бир нечта ташқи савдо битимларига (бир турдаги битимлар гуруҳи) нисбатан солиқ солиш мақсадида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартибини назарда тутувчи Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ҳақидаги низом 3-иловага мувофиқ;

назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўлиқлигини текшириш муддатини, ушбу муддатни узайтириш тартиби ва асосларини, бу ҳақида қарор қабул қилиш тартибини назарда тутувчи Назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан солиқ текширувини ўтказиш муддатини узайтириш асослари ва тартибини белгилаш тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

норезидент бўлган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга оширилган фаолиятидан олинган даромадларини солиққа тортиш мақсадида норезидент бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини чегирмаларга киритиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси чегирмаларига киритиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш чораларини кўрсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартдаги 111-сон қарорига 1-ИЛОВА

Чет эллик шахсга даромадлар тўланганлиги юзасидан солиқ органини хабардор қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 6-моддасига мувофиқ солиқ агенти — тўлов манбаи (кейинги ўринларда — тўлов манбаи) томонидан Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларга (уларнинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлмаган чет эллик шахсга мазкур даромадлар (уларнинг бир қисми) тўланганлиги ҳамда мазкур даромадларга (унинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахснинг тўлов манбаи маълум бўлганда, ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти эканлиги юзасидан солиқ органини хабардор қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс — юридик шахс томонидан тўланадиган даромадлардан мустақил равишда фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб бундай даромадларни тасарруф этишга ваколатли бўлган ҳамда ушбу даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс;

даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлмаган шахс — даромадларни тасарруф этишга нисбатан чекланган ваколатларга эга бўлган, даромадларга нисбатан ҳеч қандай бошқа вазифаларни бажармайдиган ва таваккалчиликни ўз зиммасига олмаган, бундай даромадларни бевосита ёки билвосита бошқа шахсга тўлаган (тўлиқ ёки қисман), ушбу бошқа шахснинг манфаатларини кўзлаб мазкур даромадларга нисбатан воситачилик вазифаларини амалга оширадиган шахс;

тўлов манбаи — Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга даромадларни (уларнинг бир қисмини) тўлаб берувчи юридик шахс;

Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган даромадлар — Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий фаолиятдан олинган даромадлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг юрисдикцияси, ҳуқуқ лаёқати ва (ёки) унинг давлат органлари, шунингдек, бошқа субъектлар билан иқтисодий муносабатларга бевосита боғлиқ бўлган даромадлар.

3. Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромадларни бундай даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлмаган чет эллик шахсга тўлаш вақтида, агар тўлов манбаига бундай даромадларга (уларнинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти эканлиги маълум бўлса, тўланаётган даромадга (унинг бир қисмига) солиқ солиш Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларига нисбатан Солиқ кодекси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда тўланаётган даромадларга (уларнинг бир қисмига) тааллуқли солиқ, агар тўлов манбаи ўзи ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органини хабардор қилган бўлса, тўлов манбаи томонидан ушлаб қолинмайди.

4. Даромадларни олиш учун ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлмаган чет эллик шахсга даромад тўланганлиги тўғрисида солиқ органини хабардор этиш мазкур Низомга иловада келтирилган шаклдаги хабарномани (кейинги ўринларда — хабарнома) жўнатиш орқали амалга оширилади.

2-боб. Хабарномани тақдим этиш тартиби ва муддати

5. Хабарнома тўлов манбаи томонидан ҳақиқатда даромадлар тўлангандан сўнг шакллантирилади.

6. Хабарнома тўлов манбаи томонидан ўзи ҳисобда қўйилган жойдаги солиқ органига даромад тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этилади.

7. Хабарнома телекоммуникация каналлари орқали ҳисобга қўйилган жойидаги солиқ органига электрон шаклда тақдим этилади.

8. Хабарнома билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар ҳам электрон шаклда юборилади:

тўлов манбаи вакили ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари (хабарнома тўлов манбаи вакили томонидан тақдим этилган ҳолатда);

даромадларни тўлаш учун асос бўладиган ҳужжатлар (шартномалар, ҳисоб-китоблар, акциядорлар (иштирокчилар)нинг йиғилиш баённомалари, аризалар ва бошқалар);

Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб тан олинувчи шахс хабарномада акс эттирилган даромадларга (уларнинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

хабарномада акс эттирилган даромадларнинг (уларнинг бир қисмининг) тўловини амалга ошираётган чет эллик шахсда бундай даромадларга (уларнинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуқ мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов манбаида мазкур ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолларда);

хабарномада акс эттирилган даромадларнинг (уларнинг бир қисмининг) чет эллик шахсга тўлаб берилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари;

тўлов манбаининг фикрига кўра зарур деб ҳисобланган ахборотлар акс эттирилган бошқа ҳужжатлар (маълумотлар, тушунтиришлар).

9. Тўлов манбаи қайта ташкил этилиб, унинг ҳуқуқий вориси бўлган солиқ тўловчи томонидан хабарнома ҳамда қайта ташкил этилган тўлов манбаи учун аниқлаштирувчи хабарнома тақдим этилганда, бундай хабарнома солиқ тўловчи — ҳуқуқий ворис ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига тақдим этилади. Бунда хабарноманинг титул варағида солиқ тўловчи — қайта ташкил этилган шахс тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим.

3-боб. Якунловчи қоидалар

10. Солиқ тўловчи (тўлов манбаи) қонунчилик ҳужжатларига асосан хабарномани тўлдиришда маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгардир.

11. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Чет эллик шахсга даромадлар тўланганлиги юзасидан солиқ органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартдаги 111-сон қарорига 2-ИЛОВА

Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома шаклларини тўлдириш тартиби ҳақида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги — ўринларда Солиқ кодекси) 21-бобига мувофиқ солиқ тўловчилар томонидан солиқ органларига тақдим этиладиган ва назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома шаклини, уни тўлдириш ва тақдим этиш тартибини белгилайди.

2. Хабарнома Солиқ кодексининг 180 — 182-моддаларига асосан календарь йилда ўзлари тузган ва назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабардор қилиши шарт бўлган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

2-боб. Солиқ тўловчилар томонидан хабарномани тақдим этиш тартиби

3. Хабарнома ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат ёки қоғоз шаклида йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатидан кечиктирмай тақдим этилади.

4. Хабарнома мазкур Низомга 2-иловада келтирилган тартибда тўлдирилади.

5. Агар хабарнома белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, ушбу Низомнинг 7-бандига асосан солиқ органидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига хабар берилганлиги тўғрисида хат олинган санадан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этилиши шарт.

3-боб. Солиқ органлари томонидан хабарномани тақдим этиш тартиби

6. Солиқ органлари солиқ тўловчиларда ўтказилаётган солиқ текшируви (камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити) ёхуд солиқ мониторинги давомида солиқ тўловчилар томонидан белгиланган муддатда хабарнома тақдим этилмаганлигини аниқласа, ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига уч иш кунидан кечиктирмай хабар беради.

7. Солиқ органи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига хабарнома юборилган санадан эътиборан ўн кундан кечиктирмай бу тўғрисида солиқ тўловчига хат орқали маълум қилиши шарт.

4-боб. Якунловчи қоида

8. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома шаклларини тўлдириш тартиби ҳақидаги низомга 1-ИЛОВА

Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома шаклларини тўлдириш тартиби ҳақидаги низомга 2-ИЛОВА

Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани тўлдириш

I. Хабарноманинг титул варағини тўлдириш тартиби

1. «СТИР» сатрини тўлдиришда — хабарнома тақдим этган солиқ тўловчининг СТИРи кўрсатилади.

2. «Ҳужжат тури» кўрсаткичи сатрини тўлдиришда:

хабарнома солиқ тўловчи томонидан ҳисобот даври учун биринчи марта тақдим этилаётган ҳолларда «1» рақами ёзилади. Бунда иккинчи катакчага чизиқча қўйилади.

тегишли ҳисобот даври учун аниқлаштирилган хабарнома тақдим этилаётган бўлса, «2» рақамидан бошлаб тартиб рақами бўйича ёзилади.

3. «Ҳисобот даври» кўрсаткичи сатрини тўлдиришда хабарнома тақдим этилган календарь йил кўрсатилади.

4. «Солиқ тўловчининг тўлиқ номи» сатрини тўлдиришда таъсис ҳужжатларида кўрсатилган номга асосан солиқ тўловчининг тўлиқ номи акс эттирилади.

Хабарнома якка тартибдаги тадбиркор томонидан тақдим этилган тақдирда, солиқ тўловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга мувофиқ солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми қисқартирилмаган ҳолда тўлиқ кўрсатилади.

5. «Солиқ тўловчи тури» устунида хабарнома тақдим этаётган шахс маълумотлари кўрсатилади.

6. «Иқтисодий фаолият коди (ИФУТ)» сатрида иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига мувофиқ корхонанинг фаолият тури коди кўрсатилади.

7. «Солиқ тўловчининг манзили» сатрини тўлдиришда солиқ тўловчининг (солиқ тўловчи вакилининг) манзили акс эттирилади.

8. «Телефон рақами» сатрини тўлдиришда солиқ тўловчининг (солиқ тўловчи вакилининг) телефон рақами акс эттирилади. Телефон рақамлари оператор коди билан кўрсатилади.

9. «Илова қилинадиган ҳужжатлар нусхалари варақда» сатрини тўлдиришда ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари варақлари сони тўлиқ акс эттирилади, шу жумладан, солиқ тўловчи вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари (хабарномани солиқ тўловчи вакили тақдим этган тақдирда) илова қилинади.

10. Титул варағининг «Ушбу хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман» бўлимида қуйидагилар кўрсатилади:

хабарнома солиқ тўловчи юридик шахс томонидан тақдим этилаётганда — «фамилияси, исми, отасининг исми» сатрида ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади. Раҳбарнинг шахсий имзоси ва имзолаган сана кўрсатилади;

хабарнома солиқ тўловчи жисмоний шахс томонидан тақдим этилаётганда — «фамилияси, исми, отасининг исми» сатрида жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади, шахсий имзо ва имзоланган сана кўрсатилади.

11. «Солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади» сатри хабарномани тақдим этиш (тақдим этиш усули), хабарнома варақлари сони, хабарномага бириктирилган ва тасдиқланган ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари варақлари миқдори, тақдим этиш муддати, хабарнома рўйхатга олинган рақам, хабарномани қабул қилиб олган солиқ органи ходимининг фамилияси ҳамда қисқартирилган исми ва отасининг исми (мавжуд бўлса), унинг имзоси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

II. Хабарноманинг «Солиқ тўловчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот» варақларини тўлдириш

12. Хабарноманинг «Солиқ тўловчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот» варағи якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланмайдиган жисмоний шахс томонидан тақдим этилган тақдирда тўлдирилади;

13. Маълумотлар жисмоний шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатга асосан кўрсатилади:

«фамилияси, исми, отасининг исми» сатрида хабарномани тақдим этаётган жисмоний шахс фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлса) кўрсатилади;

«Туғилган санаси» сатрида — туғилган сана (сана, ой, йил);

«Туғилган жойи» сатрида — жисмоний шахс туғилган жой;

«Фуқаролиги» сатрида — тегишли рақам:

«1» — Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

«2» — чет эл фуқароси;

«3» — фуқаролиги бўлмаган шахс кўрсатилади;

«Фуқаролиги бўлган давлат» сатрида — хабарнома тақдим этаётган жисмоний шахс фуқароси бўлган давлатлар кўрсатилади.

14. «Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотлар» сатрида қуйидагилар кўрсатилади:

«Ҳужжат тури» сатрида жисмоний шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжат номи кўрсатилади;

«Серия ва рақам» сатрида жисмоний шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами кўрсатилади;

«Берилган санаси» сатрида жисмоний шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг берилган санаси кўрсатилади;

«Ким томонидан берилган» сатрида жисмоний шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатни берган орган номи кўрсатилади.

15. «Солиқ тўловчи мақоми» сатрига, агар Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти мақоми мавжуд бўлса — 1 рақами, бундай мақом мавжуд бўлмаганда — 2 рақами қўйилади.

16. «Яшаш жойи» сатрига тегишли рақам қўйилади:

«1» — Яшаш жойи манзили Ўзбекистон Республикасида;

«2» — Яшаш жойи манзили Ўзбекистон Республикасидан ташқарида.

17. «Яшаш жойи (жойлашган жойи) манзили Ўзбекистон Республикасидан ташқарида» сатрида, чет эл фуқаролари учун улар доимий яшайдиган давлат манзили, жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет давлатлар резидентлари ҳисобланган фуқаролиги бўлмаган шахслар учун улар резидент ҳисобланиб яшайдиган давлат манзили (жойлашган жойи) кўрсатилади.

III. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган битимлар тўғрисида маълумот» (бир турдаги битимлар гуруҳига) 03-варағини тўлдириш тартиби

18. 3-варақда ҳар бир назорат қилинадиган битим тўғрисида (бир хил битимлар гуруҳига) маълумотлар кўрсатилади. Агар хабарнома бир нечта битимлар бўйича тақдим этилаётган бўлса, 3-варақ ҳар бир шундай битим бўйича тўлдирилади.

Бунда агар назорат қилинадиган битим воситачилик шартномаси асосида комитент сифатида воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан воситачилик шартномаси асосида тузилган бўлса ҳам, назорат қилинадиган битимда маълумотлар кўрсатилади.

19. 010 — «Хабарнома бўйича битим тартиб рақами» сатрида хабарномага мувофиқ битим тартиб рақами кўрсатилади.

20. 020 — «Воситачи (агент) томонидан амалга оширилган битим» сатрига тегишли рақам қўйилади:

«0» кўрсатилади, агарда 3-варақ тўғридан-тўғри солиқ тўловчи томонидан тузилган битимга нисбатан солиқ тўловчи томонидан тўлдирилган бўлса;

«1» кўрсатилади, агарда 3-варақ воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин мазкур солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида тузилган битимга нисбатан солиқ тўловчи томонидан тўлдирилган бўлса;

21. 110 — «Ўзаро алоқадорлик» сатрида қуйидаги рақамлардан бири кўрсатилади:

«0» кўрсатилади, агар назорат қилинадиган битим Солиқ кодексининг 37-моддаси мақсадларида ўзаро алоқадор бўлмаган шахслар иштирокида (воситачилигида) тузилган бўлса;

«1» кўрсатилади, агар назорат қилинадиган битим Солиқ кодексининг 37-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган бир ёки бир неча асослар билан ўзаро алоқадорлик шартларига тушувчи шахслар иштирокида тузилган бўлса;

«2» кўрсатилади, агар назорат қилинадиган битим мустақил равишда ўзларини ўзаро алоқадор деб тан олган шахслар иштирокида тузилган бўлса;

«3» кўрсатилади, агар назорат қилинадиган битим (Солиқ кодекси 37-моддаси еттинчи қисми ) суд ҳукмига асосан ўзаро алоқадор деб тан олинган шахслар иштирокида тузилган бўлса.

22. 120 — «Битимни назорат қилинадиган деб таснифлаш асослари» сатрида Солиқ кодексининг 180-181-моддаларига мувофиқ битимларни (шу жумладан, воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин мазкур солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида тузилган битимларни) назорат қилинадиган деб таснифлашнинг ҳар бир асоси бўйича тегишли сатр кўрсатилади.

23. 210 — «Бир турдаги битим номи (бир турдаги битимлар гуруҳлари)» сатрида битимлар номи кўрсатилади (олди-сотди, ижара, пудрат, қарз, ҳадя ва бошқалар).

Агар 3-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин мазкур солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида тузилган битим бўйича маълумотлар кўрсатилса, 210 — сатрда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғига ва унинг ҳисобидан тузилган битим номи кўрсатилади.

24. 220 — «Солиқ тўловчи ҳисобланган битим тарафи номи» сатрида солиқ тўловчи ҳисобланган битим тарафининг номи кўрсатилади (сотувчи, харидор, ижарага берувчи, пудратчи, буюртмачи, ҳадя берувчи ва бошқалар).

Агар 3-варақда воситачилик шартномаси асосида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан воситачилик шартномаси асосида тузилган ҳолдаги битим маълумотлари кўрсатилса, 220-сатрда воситачи (агентлик шартномаси) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғига ва унинг ҳисобидан тузилган битим тарафи бўлиб қатнашаётган ном кўрсатилади.

25. 230 — «Нархларни тартибга солишда битим нархини бозор нархи сифатида тан олиш учун асос» сатрида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 178-моддаси биринчи қисми 2 — 4-бандларига мувофиқ битимларни бозор сифатида тан олиш учун асос кўрсатилади.

Агар битимлар нархи Солиқ кодексининг 178-моддаси биринчи қисмининг 2 — 4-бандларида кўрсатилган асослар бўйича солиқ солиш мақсадида бозор нархи сифатида тан олинмаса, 230 — сатр тўлдирилмайди.

26. 240 — «Нархларни тартибга солишда битим нархини бозор нархи деб тан олиш манбаи» сатрида Солиқ кодекси 178-моддаси биринчи қисмининг 2 — 4-бандларига мувофиқ битим нархини бозор нархи деб топиш учун тақдим этиладиган тегишли ҳужжат (шу жумладан, воситачилик шартномаси асосида комитент сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агентлик шартномаси) томонидан (принципал) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан воситачилик шартномаси асосида тузилган ҳолдаги битим) кўрсатилади.

Бунда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

монополияга қарши курашиш органининг кўрсатма рақами ва санаси,

битим тузилган биржа номи,

солиқ солиш мақсадида нархни белгилаш ҳақида битим тузилганлиги тўғрисида қарор рақами ва санаси.

Агар битимлар нархи Солиқ кодексининг 178-моддаси биринчи қисмининг 2 — 4-бандларида кўрсатилган асослар бўйича солиқ солиш мақсадида бозор нархи сифатида тан олинмаса, 240 — сатр тўлдирилмайди.

27. 250 — «Нархни белгилаш услуби номи» сатрида солиқ тўловчи қўллаган, шу жумладан, мустақил тузатиш киритиш орқали амалга оширилган тегишли нархни белгилаш усули кўрсатилади. Сатрни тўлдириш мажбурий эмас.

28. 260 — «Солиқ тўловчи томонидан фойдаланадиган ахборот манбаи номи» сатрида ўзаро алоқадор бўлган шахслар ўртасидаги битим шартлари билан боғлиқ бўлмаган шахслар ўртасидаги битим шартлари солиштирилганда, солиқ тўловчи томонидан фойдаланадиган маълумотлар манбаи кўрсатилади. Сатрни тўлдириш мажбурий эмас.

29. 270 — «Битим қатнашчилари сони» сатрида назорат қилинадиган битим қатнашчиларининг умумий сони кўрсатилади. Агар 3-варақда воситачилик шартномаси асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган битим бўйича маълумотлар кўрсатилса, назорат қилинадиган битим қатнашчилари умумий сони ушбу воситачини (агентлик шартномаси) ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатилади.

30. 310 — «Назорат қилинадиган битим бўйича солиқ тўловчи даромадлари» сатрида календарь йилда бухгалтерия ҳисоби қоидаларига мувофиқ аниқланадиган ва назорат қилинадиган битим бўйича солиқ тўловчининг даромадлари сўмда акс эттирилади.

Агар 3-варақда воситачилик шартномаси асосида комитент сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган битим бўйича маълумотлар кўрсатилса, 310 — сатрда кўрсатилган ва назорат қилинадиган битим бўйича комитент (принципал) олган даромад миқдори кўрсатилади.

Агар назорат қилинадиган битимда солиқ тўловчи (шу жумладан, воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси)) асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган ва назорат қилинадиган битим бўйича товарлар (кўрсатилган хизматлар натижаси ва фуқаролик ҳуқуқининг бошқа объектлари) харид қилинганда, 310 — сатрга «0» ёзилади.

31. 311 — «шунингдек, нархлари тартибга солиниши керак бўлган битим бўйича даромадлар миқдори» сатрида календарь йилда нархлари тартибга солиниши керак бўлган ва назорат қилинадиган битим бўйича даромадлар миқдори (шунингдек, воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси)) асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган нархлари тартибга солиниши керак бўлган назорат қилинадиган битим бўйича) сўмда кўрсатилади.

32. 320 — «Назорат қилинадиган битим бўйича солиқ тўловчи харажатлари (зарари) миқдори» сатрида календарь йил давомида назорат қилинадиган битимда солиқ тўловчи томонидан харид қилинган товарлар (кўрсатилган хизматлар натижаси) нархи сўмда кўрсатилади.

Агар 3-варақда воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган ва назорат қилинадиган битим бўйича маълумотлар кўрсатилса, 320 — сатрда кўрсатилган назорат қилинадиган битим бўйича комитентга (принципалга) тушган товарлар (кўрсатилган хизматлар, бошқа объектлар) нархи кўрсатилади.

Агар назорат қилинадиган битимда солиқ тўловчи (шунингдек, воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган нархлари тартибга солиниши керак бўлган назорат қилинадиган битим бўйича) товарларни реализация қилса ёки хизматлар кўрсатса 320 — сатрга «0» ёзилади.

33. 321 — «шунингдек нархи тартибга солиниши керак бўлган битим бўйича харажатлар миқдори» сатрида календарь йилда нархи тартибга солиниши керак бўлган битим бўйича (шунингдек, воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган нархлари тартибга солиниши керак бўлган битим бўйича) солиқ тўловчи харид қилган товарлар (кўрсатилган хизматлар ва фуқаролик ҳуқуқининг бошқа объектлари) нархи сўмда кўрсатилади.

IV. Хабарноманинг «Битим предмети (бир турдаги битимлар гуруҳлари) тўғрисида маълумотлар» 4-варағини тўлдирилиши

34. 4-варақда битим предмети бўлган (шунингдек, воситачилик шартномаси асосида комитент (принципал) сифатида ҳаракат қилаётган воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи ва унинг ҳисобидан тузилган битим бўйича) мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. 4-варақда маълумотлари 3-варақда кўрсатиб ўтилган назорат қилинадиган битим тузилиши натижасида мажбуриятларни бажариш вақтида битим предметини (товарларни юклаш, хизматлар кўрсатиш) бажариш жараёнлари тўғрисидаги ахборотлар очиб берилади. Агар назорат қилинадиган битим предметига тегишли маълумотларни бир варақда тўлдириб тақдим этиш имкони бўлмаса, керакли миқдордаги варақлар тўлдирилади.

35. 110 — «Битим тартиб рақами» сатрида солиқ тўловчи томонидан белгиланган ва назорат қилинадиган битимнинг тартиб рақами кўрсатилади. Ушбу рақам 3-варақдаги «Хабарнома бўйича битим тартиб рақами» сатрига мос бўлиши керак.

36. 120 — «Битим предмети тури» сатрида битим предмети турининг коди кўрсатилади:

«1» — товар;

«2» — хизматлар кўрсатиш;

«3» — бошқа.

4-варақнинг 120 — сатрида битим бажарилиши предмети Солиқ кодексига мувофиқ товарларга ёки хизматлар кўрсатишга тегишли бўлмаган, аммо Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 81-моддасига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқи объектларига тегишли моддий ёки номоддий активлар бўлиб ҳисобланса, «3» коди кўрсатилади.

Агарда 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 120 — сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширган битим предмети кўрсатилади.

37. 210 — «Битим предмети номи» сатрида бирламчи ҳужжатларга мувофиқ битим бажарилиши предмети номи (товар номи, кўрсатилган хизматлар ва бошқа) кўрсатилади.

Агар битим бажарилиши предмети ҳар бирини алоҳида хизмат деб топиш мумкин бўлган бир неча операцияларни амалга оширишни талаб этувчи комплекс хизмат кўрсатиш ҳисобланса, 210-сатрда бевосита битим бажарилиши предмети сифатида белгиланган хизматлар кўрсатиш натижаси акс эттирилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 210 — сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширган битим предмети номи кўрсатилади.

38. 220 — «Битим предмети коди (ТИФ ТН коди бўйича)» сатрида ташқи савдо битимлари тузилганда, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига асосан товар турининг коди кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 220-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширган битим предмети коди кўрсатилади.

39. 220 — «Битим предмети коди (МСТ коди бўйича)» ташқи савдога оид бўлмаган битимлар тузилганда, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолияти турлари бўйича маҳсулот статистик таснифлагичига асосан товар турининг коди кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 220-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширган битим предмети коди (МСТ коди бўйича) кўрсатилади.

40. 220 — «Битим предмети коди (ИФУТ бўйича)» сатрида иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига мувофиқ фаолият турининг коди кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 220-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширган битим предмети коди кўрсатилади.

41. 220 — «Битим предмети коди (МХИК бўйича)» сатрида маҳсулотлар ва хизматлар ягона классификаторига мувофиқ идентификация коди кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилса, 220-сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширган битим предмети коди (МХИК коди бўйича) кўрсатилади.

42. 230 — «Битимнинг бошқа иштирокчиси рақами» сатрида солиқ тўловчи томонидан белгиланган контрагентнинг тартиб рақами кўрсатилади.

43. 240 — «Битим рақами» сатрида битим расмийлаштирилган ҳужжат (шартнома, контракт, келишув ва бошқа) рақами кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 240 — сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим расмийлаштирилган шартнома рақами кўрсатилади.

44. 250 — «Битим санаси» сатрида битим расмийлаштирилган ҳужжат (шартнома, контракт, келишув ва бошқа) санаси кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 250 — сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим расмийлаштирилган шартнома санаси кўрсатилади.

45. 260 — «Битим предмети яратилган давлат» сатрида товарнинг келиб чиқиш давлати номи ёки бошқа фуқаролик ҳуқуқи объекти келиб чиқиш давлати номи кўрсатилади, агарда ушбу фуқаролик ҳуқуқи объекти учун уни аниқлаш имкони бўлса. Агар битим предмети хизмат кўрсатиш натижаси ҳисобланса, ушбу сатр тўлдирилмайди.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 260 — сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предмети ҳисобланган товар ёки фуқаролик ҳуқуқининг бошқа объектига тегишли маълумотлар кўрсатилади.

46. 270 — «Юк ташиш ҳужжатларига мувофиқ юкларни жўнатиш (юклаш) жойи (фақат товарлар учун тўлдирилади)» сатрини тўлдиришда, назорат қилинадиган битимни бажариш учун товарни ташиш бошланадиган — давлат, ҳудуд, шаҳар, аҳоли пункти номи кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 270 — сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предмети ҳисобланган товарни жўнатиш (юклаш) жойига тегишли маълумотлар кўрсатилади.

47. 280 — «Битим бажарилган жой (товарни етказиб бериш (тушириш) жойи, хизматни кўрсатиш ва бошқа битимларни бажариш жойи)» сатрини тўлдиришда товарлар учун товарнинг йўқотиш ёки зарар етиш хавфи ҳамда ИНКОТЕРМС терминлари билан боғлиқ бўлган товарлар бўйича харажатлари қоплаш мажбурияти ўтказилаётган, агар ушбу терминлар битим қатнашчилари томонидан қўлланилса — давлат, ҳудуд, шаҳар, аҳоли яшаш пункти номи кўрсатилади. Агар битим қатнашчилари ИНКОТЕРМС терминини қўлламаса, товар учун мулк ҳуқуқи ўтказилаётган аҳоли пункти номи кўрсатилади.

Агар солиқ тўловчи томонидан тузилган битим предмети (шунингдек, воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битимлар шулар жумласидан) кўрсатилган хизматлар ҳисобланса, бундай ҳолларда битим бажарилган жой ушбу хизматлар истеъмол қилинган жой сифатида кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 280 — сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предмети бўйича товар учун мулк ҳуқуқи ўтказилаётган аҳоли пункти ёки ўтиш жойи кўрсатилади.

48. 290 — «Етказиб бериш шартлари коди (фақат товарлар учун тўлдирилади)» сатрида битимларни амалга оширишда қўлланиладиган, предмети товар ҳисобланувчи, ИНКОТЕРМС терминига мос келувчи код ёзилади. Агар ИНКОТЕРМС термини қўлланилмаса, ушбу сатр тўлдирилмайди.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 290 — сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предмети бўйича етказиб бериш шартлари коди кўрсатилади.

49. 300 — «Ўлчов бирликлари коди ЎБК бўйича» сатрида ўлчов бирликлари классификаторига (ЎБК) мувофиқ бажарилган бирламчи ҳужжатларда акс эттирилган, битим предметининг миқдорий хусусиятларига мос келадиган ўлчов бирликлари рақамли коди кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 300 — сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предметининг миқдорий хусусиятларига мос келадиган ўлчов бирликлари рақамли коди кўрсатилади.

50. 310 — «Миқдори» сатрида битим предмети ижросининг миқдорий хусусиятлари кўрсатилади.

Бир ҳисобот давридан ортиқ давр давомида хизматлар кўрсатилиб, жорий ҳисобот даврида бажарилган ишлар учун даромадлар қисман тан олинганда, «Миқдори» сатрида бажарилган хизматлар ҳажми сифатида жорий ҳисобот йилида бажарилган хизматлар фоизи кўрсатилади. 4-варақнинг 310 — сатрида ўлчов бирлиги код рақами сифатида фоиз кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 310 — сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предмети ижросининг миқдорий хусусиятлари кўрсатилади.

51. 320 — «ҚҚС, акциз ва божларни ҳисобга олмаган ҳолдаги бир бирлик ўлчов бирлиги нархи (тарифи)» сатрида бирламчи ҳужжатларда миллий валюта «сўм»да кўрсатилган, бирламчи ҳужжатларда нарх мавжуд бўлмаган тақдирда — бухгалтерия ҳисоби мақсадларида даромадлар, харажатлар, активлар нархи шаклланиши қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, битим предмети ижроси нархи кўрсатилади.

Бир ҳисобот давридан ортиқ давр мобайнида хизматлар кўрсатилиб, жорий ҳисобот даврида бажарилган хизмат ҳажми учун даромадлар қисман тан олинганда, 320 — сатрида мазкур ҳисобот даврида бажарилган хизматлар нархи кўрсатилади.

Агар 4-варақда воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим предмети ҳисобланган мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилса, 320 — сатрда воситачи (агент) ўз номидан, лекин солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан битим предмети ижросининг нархи кўрсатилади.

52. 330 — «ҚҚС, акциз ва божларни ҳисобга олмаган ҳолдаги жами қиймати» сатрида солиқ тўловчи томонидан тузилган (шунингдек, воситачи (агент) ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битимлар) бирламчи ҳужжатларда кўрсатилган, бирламчи ҳужжатларда нарх мавжуд бўлмаган тақдирда — бухгалтерия ҳисоби мақсадларида даромадлар, харажатлар, активлар нархи шаклланиш қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, битим предмети ижроси нархи кўрсатилади.

Бир ҳисобот давридан ортиқ давр мобайнида хизматлар кўрсатилиб, жорий ҳисобот даврида бажарилган хизмат ҳажми учун даромадлар қисман тан олинганда, хизмат кўрсатаётган битим тарафи 330 — сатрда мазкур ҳисобот даврида бажарилган хизматлар ҳажмининг нархини кўрсатади.

Бир ҳисобот давридан ортиқ давр мобайнида хизмат кўрсатилганда, жорий ҳисобот даврида бажарилган ишлар ҳажмини қисман харажат ёки актив сифатида тан олинган ҳолларда, хизматдан фойдаланувчи битим иштирокчиси 330 — сатрда актив ёки харажат сифатида қабул қилган мазкур ҳисобот йилида бажарилган хизматлар ҳажмининг нархини кўрсатади.

Агар иқтисодий фаолиятнинг айрим турлари хусусиятлари ўзгармас битта харидорнинг манзилига узлуксиз, узоқ муддатли етказиб беришларни назарда тутувчи битимлар мавжудлигини тахмин қилса, 4-варақда етказиб бериш шартлари ва бошқа кўрсаткичлар ўзгармаганда, етказиб беришда кўрсатилган товар миқдорини умумлаштиришга ва 4-варақнинг битта варағини тўлдиришга рухсат берилади. Бунда «Миқдори» сатрида етказиб бериш шартлари ўзгармаслигини ҳисобга олган ҳолда, барча узлуксиз узоқ муддатли етказиб беришлар бўйича товарларнинг умумий миқдори кўрсатилади. 4-варақнинг 330 — «ҚҚС, акциз ва божларни ҳисобга олмаган ҳолдаги жами қиймати» сатрида шартлар амал қилиши давомида етказиб берилган товар нархи кўрсатилади.

53. 340 — «Битим амалга оширилган сана» сатрида битим бўйича даромадлар бухгалтерия ҳисобида тан олинган сана кўрсатилади.

Товарларни харид қилиш (кўрсатилган хизматлар, бошқа фуқаролик ҳуқуқлари) бўйича битимлар учун битим амалга оширилган сана сифатида солиқ тўловчи бухгалтерия ҳисобида активни тан олган сана кўрсатилади. Агар солиқ тўловчи томонидан товар (кўрсатилган хизматлар, бошқа фуқаролик ҳуқуқлари) нархи битимни амалга ошириш вақтидаги харажатлар сифатида тан олинса, битим амалга оширилган сана сифатида ушбу тан олинган сана кўрсатилади.

Агар 3-варақ воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан амалга оширилган битим бўйича тўлдирилаётган бўлса, битим бажарилган сана воситачи ва битимнинг бошқа тарафи ўртасида расмийлаштирилган бирламчи ҳужжатларга асосан аниқланади.

Хабарнома тақдим этилган календарь йил давомида 4-варақнинг 210 — 290-сатрларида акс эттирилган кўрсаткичларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси ўзгарган тақдирда, умумлаштириш тўхтатилади.

Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳолларда, 4-варақнинг 340 — «Битим амалга оширилган сана» сатрига 210 — 290-сатрларида акс эттирилган кўрсаткичлардан ҳеч бўлмаганда биттаси ўзгарган ва умумлаштириш тўхтатилган ёки мазкур кўрсаткичлар хабарнома тақдим этилган календарь йил 31 декабргача ўзгармаган ҳолатдаги сана ёзилади.

V. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган битим иштирокчиси — юридик шахс тўғрисида маълумот» 5-варағини тўлдирилиши

54. 5-варақ назорат қилинадиган битим (шунингдек, воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан тузилган битим) иштирокчиси ҳисобланган юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади.

55. 5-варақ, шунингдек, воситачи (агент) бўлган юридик шахс тўғрисидаги маълумотларга нисбатан ҳам тўлдирилади, агарда тегишли битимга нисбатан тўлдирилган 3-варақнинг 020 — сатрида «1» рақами кўрсатилган бўлса. Бундай ҳолларда 5-варақнинг 120 — сатрида «1» рақами кўрсатилади ва «II. Ташкилот тўғрисида маълумот» бўлими воситачи (агент)га нисбатан тўлдирилади.

56. 110 — «Битим тартиб рақами» сатрида солиқ тўловчи томонидан белгиланган назорат қилинадиган битим (шунингдек, воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан тузилган битим) тартиб рақами кўрсатилади

Ушбу рақам 3-варақдаги «Хабарнома бўйича битим тартиб рақами» сатрига мос келиши керак.

57. 120 — «Битим иштирокчиси тартиб рақами» сатрида, 4-варақ 230 — «Битимнинг бошқа иштирокчиси рақами» сатрида кўрсатилган хабарномадаги ташкилот тартиб рақами кўрсатилади.

58. 210 — сатрда қуйидаги рақамлардан бири кўрсатилади:

агар 5-варақ Ўзбекистон ташкилотига нисбатан тўлдирилаётган бўлса, «1» рақами кўрсатилади,

агар 5-варақ чет эл ташкилотига нисбатан тўлдирилаётган бўлса, «2» рақами кўрсатилади.

59. Агар 210 — сатрда «2» рақами кўрсатилган бўлса, 220 — «Давлат номи» сатрида чет эл ташкилоти рўйхатдан ўтган давлат номи кўрсатилади.

60. 230 — «Юридик шахс номи» сатрида ташкилотнинг тўлиқ номи шартнома (контракт), келишув ва шунга ўхшаш бошқа ҳужжатларда кўрсатилгани каби кўрсатилади.

61. Агар 210 — сатрда «1» рақами кўрсатилган бўлса, 240 — «Юридик шахс СТИРи» сатрида ташкилотнинг СТИРи кўрсатилади.

62. Агар 210 — сатрда «2» рақами кўрсатилган бўлса, 250 — «Юридик шахснинг чет элда рўйхатдан ўтган рақами» сатрида ташкилотнинг чет элдаги рўйхатдан ўтган рақами кўрсатилади.

63. Агар 210 — сатрида «2» рақами кўрсатилган бўлса, 260 — «Чет эл ташкилоти манзили» сатрида чет эл ташкилотининг, у рўйхатдан ўтган давлат (ҳудудида)ги тўлиқ манзили кўрсатилади.

VI. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган битим иштирокчиси — жисмоний шахс тўғрисида маълумот» 6-варағининг тўлдирилиши

64. 6-варақ назорат қилинадиган битим (шунингдек, воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан тузилган битим) иштирокчиси — жисмоний шахс маълумотларига нисбатан тўлдирилади.

65. 6-варақ, шунингдек, воситачи (агент) — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотларга нисбатан ҳам тўлдирилади, агар 3-варақнинг 020 — сатридаги тегишли битим тўлдирилганда «1» рақами кўрсатилган бўлса. Бундай ҳолларда 6-варақнинг 130 — сатрида «1» рақами кўрсатилади ва «II — V» бўлимлари воситачи (агент)га нисбатан тўлдирилади.

66. 110 — «Битим тартиб рақами» сатрида солиқ тўловчи томонидан белгиланган ва назорат қилинадиган битим (шунингдек, воситачи (агент) томонидан ўз номидан, лекин воситачилик шартномаси (агентлик шартномаси) асосида комитент (принципиал) сифатида ҳаракат қилаётган солиқ тўловчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан тузилган битим) тартиб рақами кўрсатилади.

Ушбу рақам 4-варақнинг 110 — сатрида кўрсатилган рақамга мос бўлиши керак.

67. 120 — «Битим иштирокчиси тартиб рақами» сатрида 4-варақ 230 — сатрида кўрсатилган хабарномадаги назорат қилинадиган битим иштирокчиси тартиб рақами акс эттирилади.

68. 210 — «Жисмоний шахс фаолият тури» сатрида жисмоний шахснинг (тадбиркорлик, нотариал, адвокатлик ва бошқа) фаолият тури кўрсатилади.

69. 220 — «ЖШШИР» сатрида жисмоний шахс, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорнинг Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) кўрсатилади.

Жисмоний шахснинг ЖШШИР тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаган холларда, 230 — 250 — сатрларда назорат қилинадиган битим иштирокчиси жисмоний шахснинг Ўзбекистон ташкилоти ва жисмоний шахс ўртасида тузилган шартнома (контракт), келишув ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатларда кўрсатилган исми, фамилияси, отасининг исми (мавжуд бўлса) кўрсатилади.

70. Жисмоний шахс ЖШШИР тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаган тақдирда, жисмоний шахсга нисбатан қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) 310 — «Туғилган сана» сатрида — жисмоний шахснинг туғилган санаси;

б) 320 — «Туғилган жойи» сатрида — жисмоний шахс туғилган жой;

в) 330 — «Фуқаролиги» сатрида — тегишли рақам танланади:

«1» — Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

«2» — чет эл фуқароси;

«3» — фуқаролиги бўлмаган шахс.

г) 340 — «Фуқаролиги» сатрида — жисмоний шахс фуқароси ҳисобланган давлат номи кўрсатилади. Агар солиқ тўловчининг фуқаролиги мавжуд бўлмаса, шахсни тасдиқловчи ҳужжат берилган давлат номи кўрсатилади.

71. IV-бўлим «Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот»ни тўлдиришда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

410 — «Ҳужжат тури» сатрида — жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури (паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ҳарбий билет, ҳарбий гувоҳнома ва бошқа);

420 — «Серия ва рақами» сатрида — жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами;

430 — «Ҳужжатни тақдим этган орган номи» — жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган орган номи;

440 — ««Берилган санаси» сатрида — жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат берилган санаси.

72. 450 — «Яшаш жойи» сатрида қуйидаги рақамлардан бири кўрсатилади:

«1» агар яшаш жойи манзили Ўзбекистон Республикасида бўлса,

«2» агар яшаш жойи манзили Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлса.

73. 451 — 458-сатрларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган жисмоний шахсларга нисбатан яшаш жойи манзили кўрсатилади.

74. V-бўлим Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи манзили мавжуд бўлмаганда тўлдирилади ва Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги яшаш жойи манзили ва давлат номи кўрсатилади.

Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома шаклларини тўлдириш тартиби ҳақидаги низомга 3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартдаги 111-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ҳақида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси) ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи солиқ тўловчилар (кейинги ўринларда — солиқ тўловчилар) ўртасида чет давлат ваколатли органи иштирокида ушбу давлат билан икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш мақсадида шартнома (битим) тузилган бўлса, ташқи савдо битимига нисбатан нархларни белгилаш тўғрисида тарафлардан ҳеч бўлмаганда бири хорижий давлатнинг солиқ резиденти ҳисобланса, бир ёки бир нечта ташқи савдо битимларига (бир турдаги битимлар гуруҳи) нисбатан солиқ солиш мақсадида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартибини белгилайди.

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби мазкур битимга ўзгартириш киритишда ҳам қўлланилади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битим — солиқ тўловчи ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида тузилган, ўзининг амал қилиши муддати давомида солиқ солиш мақсадида назорат қилинадиган битимларда нархларни аниқлаш ва (ёки) нархларни белгилаш усулларини қўллаш тартиби тўғрисидаги битим;

хорижий давлат ваколатли органи — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан имзоланган икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим (келишув) доирасида аҳдлашувчи давлатларнинг ваколатли ҳисобланган органлари.

3. Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимлар қуйидаги мақсадларда тузилади:

а) Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш;

б) нархларни белгилашнинг энг мақбул ва самарали тартибини аниқлаш;

в) Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ўртасида солиқ базасининг иқтисодий жиҳатдан асосли ва адолатли таққосланишини таъминлаш;

г) икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш;

д) солиқларнинг тўланмаганлиги ёки тўлиқ тўланмаганлиги тўғрисида огоҳлантириш.

4. Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимларни тузиш икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим (келишув) мақсадларида ваколатли органлар ҳисобланган Давлат солиқ қўмитаси ва хорижий давлат ваколатли органи ўртасидаги ўзаро келишувга (кейинги ўринларда — ваколатли органларнинг ўзаро келишуви) асосланади.

5. Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимларни тузиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ва хорижий давлат ваколатли органи ўртасидаги маълумот алмашинуви, мазкур давлат билан тузилган иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим (келишув), шунингдек, ваколатли органлар ўртасида халқаро ахборот алмашинувини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.

2-боб. Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимларни дастлабки муҳокамадан ўтказиш тартиби

6. Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисида битимни дастлабки муҳокама (кейинги ўринларда — дастлабки муҳокама) қилиш учун солиқ тўловчи ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тартибда Давлат солиқ қўмитасига ариза тақдим этиш ҳуқуқига эга.

7. Дастлабки муҳокамани ўтказиш ҳақидаги ариза солиқ тўловчи томонидан шахсий кабинет орқали электрон шаклда тақдим этилади. Ушбу аризада қуйидагилар баён этилади:

ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш учун муҳим бўлган маълумотлар (шу жумладан, солиқ тўловчи аъзо ҳисобланадиган юридик шахслар гуруҳи тавсифи ва ташқи савдо шартномалари тарафлари, ташқи савдо шартномаларининг қиймат ва натура ифодасидаги ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар, солиқ тўловчи томонидан ушбу шартномаларда нархни аниқлаш ва (ёки) нархни белгилаш усулларини қўллаш юзасидан таклиф этилаётган тартиб);

солиқ тўловчи дастлабки муҳокамада кўриб чиқишни таклиф қиладиган масалалар (хусусан, ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш учун асослар мавжудлиги, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан таклиф қилинган нархларни аниқлаш ва (ёки) нархни белгилаш усулларини қўллаш тартибини ҳисобга олган ҳолда, ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ва муддатлари, ваколатли органларнинг ўзаро келишувига эришиш истиқболлари ва уни Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш);

8. Давлат солиқ қўмитаси дастлабки муҳокама ўтказиш ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан дастлабки муҳокама ўтказиладиган вақт ва жой тўғрисида солиқ тўловчини хабардор қилади. Дастлабки муҳокама ариза олинган кундан бошлаб уч ойдан кеч бўлмаган муддат ичида ўтказилади.

9. Давлат солиқ қўмитаси дастлабки муҳокама ўтказилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан дастлабки муҳокама давомида кўриб чиқилган масалалар бўйича Давлат солиқ қўмитасининг ёндашувини ўз ичига олган дастлабки муҳокама натижалари тўғрисида солиқ тўловчига хат юборади.

Дастлабки муҳокама натижаларидан қатъи назар, солиқ тўловчи ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш бўйича Давлат солиқ қўмитасига ариза билан мурожаат этиши мумкин.

3-боб. Солиқ тўловчи томонидан ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризани бериш тартиби

10. Солиқ тўловчи томонидан ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақида Давлат солиқ қўмитасига ариза бериш халқаро шартномаларда кўзда тутилган ўзаро келишув тартибларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Шу билан бирга, хорижий контрагент бир вақтнинг ўзида чет давлат ваколатли органга ариза беради.

Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги ариза ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилади.

11. Ушбу аризага Солиқ кодекси 199-моддасининг биринчи қисмига асосан нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳаси ва бошқа ҳужжатлар илова қилинади.

Солиқ тўловчи аризада кўрсатилган маълумотлар ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ ва ишончли эканлиги корхона раҳбарининг (масъул шахснинг) имзоси ҳамда корхона муҳри (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.

12. Чет тилларда тайёрланган ҳужжатлар Давлат солиқ қўмитасига ўзбек тилига таржима қилинган ҳолда тақдим этилади. Давлат солиқ қўмитаси тақдим этилган ҳужжатларни солиқ тўловчидан хорижий давлат ваколатли органи билан музокаралар олиб бориш учун мақбул бўлган чет тилига таржима қилишни сўрашга ҳақли.

13. Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчидан Солиқ кодексининг 199-моддаси биринчи қисмида назарда тутилмаган нархни белгилаш ҳақидаги битим мақсади учун зарур бўлган ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли.

14. Агар солиқ тўловчи томонидан Давлат солиқ қўмитасига ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги ариза тақдим этилмаса ҳамда бундай битимнинг иккинчи томони (солиқ тўловчининг контрагенти) хорижий давлат ваколатли органига Давлат солиқ қўмитаси иштирокида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш мақсадида шундай аризани тақдим этган бўлса, Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчи томонидан ариза берилгунга қадар ўзаро маслаҳатлашувни амалга ошириш имконияти йўқлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилади.

15. Солиқ тўловчи томонидан Давлат солиқ қўмитасига ариза берилган санада солиқ тўловчининг контрагенти хорижий давлатда Давлат солиқ қўмитаси иштирокида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш мақсадида шундай ариза берган бўлса, солиқ тўловчи бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасини ёзма равишда хабардор қилади.

16. Солиқ тўловчи хорижий давлатда нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш жараёни доирасида солиқ тўловчининг контрагенти томонидан хорижий давлат ваколатли органига берилган барча ҳужжатларни (маълумотларни) Давлат солиқ қўмитасига тақдим этади.

17. Солиқ тўловчи Солиқ кодекси 199-моддасининг ўн иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битим тузилгунга қадар бўлган жараённинг ҳар қандай босқичида аризани чақириб олиши мумкин. Агар солиқ тўловчи ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризани қайтариб олса, Давлат солиқ қўмитаси бу ҳақда хорижий давлат ваколатли органига хабар беради.

4-боб. Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризани кўриб чиқиш тартиби

18. Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризани кўриб чиқишда, Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчи томонидан таклиф қилинган нархларни аниқлаш ва (ёки) нархлаш усулларини қўллаш тартиби Солиқ кодексининг 23-бобида белгиланган қоидаларга мувофиқлигини баҳолайди.

19. Солиқ тўловчининг ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризасини кўриб чиқишда Давлат солиқ қўмитаси:

а) Солиқ кодекси 26-моддасининг 16-бандига асосан солиқ тўловчини ташқи савдо битимларига оид нархни белгилаш тўғрисидаги битимларнинг тузилиши билан боғлиқ масалаларга тушунтиришлар беришга чақиради. Кўрсатиб ўтилган масалалар муҳокамаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган муддатда солиқ тўловчининг ташаббуси бўйича ҳам ўтказилиши мумкин.

б) мазкур Низомнинг 31-бандида кўрсатиб ўтилган ваколатли органлар ўртасидаги ўзаро алоқа усулларини ҳисобга олган ҳолда хорижий давлат ваколатли органи билан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказади.

20. Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги ариза олинган кундан эътиборан уни олти ойдан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқади.

Мазкур муддат алоҳида тартибга асосан тўққиз ойга қадар узайтирилиши мумкин.

21. Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризага асосан Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақида қарор;

б) ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклда нархни белгилаш тўғрисида битим тузишни рад этиш ҳақида асослантирилган қарор;

в) мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шаклда нархни белгилаш тўғрисида битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида қарор.

Тегишли қарорлар солиқ тўловчига (унинг вакилига) қабул қилинган санадан эътиборан беш кун ичида юборилади.

Солиқ тўловчилар Давлат солиқ қўмитаси қарорлари бўйича белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Давлат солиқ қўмитаси ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисида битим тузишни рад этиш бўйича қабул қилинган қарор ҳақида хорижий давлат ваколатли органига хабар беради, агар бундай қарор қабул қилинишидан олдин ушбу ваколатли орган билан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказилган бўлса.

22. Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш лозимлиги тўғрисида қабул қилинган қарор битим лойиҳасини такроран тақдим этиш учун асос ҳисобланади.

Битим лойиҳаси Солиқ кодекси 199-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан биргаликда ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклда Давлат солиқ қўмитасига ариза бериш йўли билан такроран тақдим этилади.

23. Давлат солиқ қўмитасининг битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш лозимлиги тўғрисидаги қарори қабул қилиниши муносабати билан солиқ тўловчи томонидан битим лойиҳасини такроран тақдим этиш ҳақидаги ариза уч ой муддатда кўриб чиқилади.

24. Нархни белгилаш тўғрисидаги битим Солиқ кодексининг 201-моддасида назарда тутилган ҳолларда, ушбу Низомга 6-илова билан тасдиқланган шаклда Давлат солиқ қўмитаси раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарорига кўра муддатидан олдин тугатилади.

5-боб. Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини узайтириш асослари ва тартиби

25. Давлат солиқ қўмитаси томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари Солиқ кодексининг 199-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ҳужжатлар олинган кундан бошланади ва битимни тузиш (битим тузишни рад этиш, битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш) ҳақидаги қарор қабул қилинган кунда якунланади.

Мазкур ариза Давлат солиқ қўмитасига ушбу Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ шахсий кабинет орқали электрон шаклда тақдим этилади.

26. Солиқ кодексининг 199-моддаси тўртинчи қисмига асосан Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни улар олинган кундан эътиборан олти ойдан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқади.

27. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати улар олинган кундан бошлаб олти ой муддат ичида битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тўсқинлик қилувчи шарт-шароитлар юзага келганда ҳамда аризани кўриб чиқиш муддатини тўққиз ойгача узайтиришга етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда узайтирилиши мумкин.

Бундай асосларга қуйидагилар киради:

хорижий давлат ваколатли органи билан музокаралар ўтказиш зарурати юзага келганда;

ўзаро боғлиқ юридик шахслар (юридик шахслар гуруҳи) билан нархни белгилаш тўғрисида кўп томонлама битим тузиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш зарурати юзага келганда;

солиқ тўловчи томонидан битим лойиҳасида кўрсатилган нархларни белгилаш тартибига мувофиқликни тасдиқловчи маълумотларни ўз ичига олган қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш зарурати юзага келганда;

битимни тузишда солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текшириш зарурати юзага келганда;

ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқишга тўсқинлик қилувчи енгиб бўлмайдиган ҳолатларнинг (сув тошқини, ёнғин ва бошқалар) мавжудлиги.

28. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор Давлат солиқ қўмитаси раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилинади. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу Низомга 8-иловада келтирилган шаклга мувофиқ қабул қилинади.

29. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатини узайтириш ҳақидаги қарор солиқ тўловчига (унинг вакилига) ундан тилхат олинган ҳолда топширилади ёки унга қарор олинган сана тўғрисида далолат берувчи бошқа усул билан берилади ёхуд солиқ тўловчига тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида почта орқали буюртма хат билан юборилади.

6-боб. Хорижий давлат ваколатли органи билан музокаралар олиб бориш тартиби

30. Давлат солиқ қўмитаси хорижий давлат ваколатли органи билан ўзаро келишувга ва шу асосда ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузишга эришиш мақсадида мазкур Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ваколатли органлар ўртасида ўзаро алоқа усулларини ҳисобга олган ҳолда, хорижий давлат ваколатли органи билан музокаралар олиб боради (мазкур Низомнинг 14-бандида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).

Давлат солиқ қўмитаси хорижий давлат ваколатли органи билан олиб бориладиган музокараларда назарда тутадиган ёндашувни солиқ тўловчи билан олдиндан муҳокама қилиб олиши мумкин.

31. Давлат солиқ қўмитаси хорижий давлат ваколатли органига сўровларни юбориши (шу жумладан, электрон почта орқали), у билан телефон, факс орқали ёки бошқача тарзда мулоқот қилиши мумкин. Хорижий давлат ваколатли органи билан ўзаро муносабатларнинг ўзига хос усули, бундай давлат билан икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим (келишув), шунингдек, ваколатли органлар ўртасида халқаро ахборот алмашинувини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномаларини ҳисобга олган ҳолда танланади.

32. Давлат солиқ қўмитаси хорижий давлат ваколатли органи билан олиб борилаётган музокаралар тўғрисида солиқ тўловчига хабар беради (солиқ тўловчининг сўровномасига асосан).

33. Давлат солиқ қўмитаси хорижий давлат ваколатли органи билан музокаралар олиб бориш жараёнида вужудга келадиган саволлар бўйича солиқ тўловчидан тушунтиришлар олиши мумкин.

34. Ваколатли органлар ўртасидаги ўзаро келишув ўзбек тилида, шунингдек, хорижий давлат ваколатли органи учун мақбул бўлган тилда ёзма шаклда тузилади. Ўзаро келишувни тайёрлашда, Давлат солиқ қўмитаси мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган мақсадларга амал қилади.

35. Ваколатли органларнинг ўзаро келишуви ва ёзишмалари солиқ тўловчига тақдим этилмайди.

36. Агар хорижий давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишувга эришиш имкони бўлмаса, Давлат солиқ қўмитаси ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади ва ушбу қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хорижий давлат ваколатли органини хабардор қилади.

7-боб. Бир нечта хорижий давлат ваколатли органлари иштирокида ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби

37. Давлат солиқ қўмитаси билан бир нечта хорижий давлат ваколатли органи иштирокида ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битим бир ёки бир нечта ўзаро келишувларга асосланади.

38. Хорижий давлатнинг ҳар бир ваколатли органи билан ўзаро маслаҳатлашув ва музокаралар мазкур Низомга мувофиқ олиб борилади.

39. Ҳар бир иштирокчи давлатнинг манфаатларига таъсир кўрсатувчи ташқи савдо битимларини амалга ошириш ҳолатлари ва шароитларини ҳисобга олган ҳолда, солиқ тўловчи томонидан таклиф қилинган нархларни аниқлаш ва (ёки) нархни белгилаш усулларини қўллаш тартиби ўзгартирилиши мумкин.

8-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатли органларнинг ўзаро келишувини амалга ошириш тартиби

40. Агар ваколатли органлар ўртасида ўзаро келишувга эришилган тақдирда, Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақидаги қарор (ваколатли органларнинг ўзаро келишувидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда);

б) нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш ҳақида қарор.

41. Агар солиқ тўловчи Давлат солиқ қўмитасининг ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақидаги қарорига розилик билдирса, қарор олинган кундан эътиборан ноаниқликлар бартараф этилган ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳаси 30 кун ичида Давлат солиқ қўмитасига тақдим этади.

Агар ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли органларнинг ўзаро келишуви қоидаларига мувофиқ келса, Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Агар солиқ тўловчи ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимнинг маромига етказилган лойиҳасини тақдим этмаса ёки Давлат солиқ қўмитасига ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳасидаги ноаниқликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақидаги қароридан норози эканлигини хат орқали маълум қилса, Давлат солиқ қўмитаси нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади ва ушбу қарор тўғрисида хорижий давлат ваколатли органини хабардор қилади.

42. Ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган қарорлар солиқ тўловчига (унинг вакилига) қабул қилинган санадан эътиборан беш кун ичида юборилади.

43. Солиқ тўловчи ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақидаги қарорга розилиги (норозилиги) юзасидан Давлат солиқ қўмитасини ёзма равишда хабардор қилади.

44. Солиқ тўловчи ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақидаги қарорга розилиги ёки норозилиги юзасидан 30 кун давомида Давлат солиқ қўмитасини ёзма равишда хабардор қилмаса, солиқ тўловчининг қабул қилинган қарорга нисбатан норозилигини билдиради.

45. Солиқ тўловчи ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақидаги қарорга розилик билдирмаса, ушбу битим тузилмайди.

46. Давлат солиқ қўмитаси ушбу Низомнинг 45-бандига мувофиқ ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузилганлиги ёки тузилмаганлиги ҳақида хорижий давлатнинг ваколатли органига хабар беради.

9-боб. Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни ўзгартириш тартиби

47. Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимга ушбу Низомда назарда тутилган шартномани тузиш тартибига мувофиқ тарзда ўзгартириш киритилиши мумкин.

10-боб. Якунловчи қоида

48. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ҳақидаги низомга 1-ИЛОВА

‎‎Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги ‎битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақида ‎АРИЗА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 197-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ йирик солиқ тўловчи тоифасига киритилган корхона — солиқ тўловчи ___________________, СТИР ___________________, Давлат солиқ қўмитасининг _________________ хорижий ҳукумат иштирокида 20___ й «___» ___________даги ___-сон қарори асосида ушбу 20___ й «___» ____________даги сон ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш (ўзгартириш) ҳақидаги аризани кўриб чиқишингизни сўрайман. ‎Ушбу аризага Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 199-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмоқда. ‎Ушбу ариза ва илова қилинган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар тўлиқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайман. ‎Давлат солиқ қўмитаси кўрсатилган хорижий давлат ваколатли органларига мазкур ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар мазмунини аризани кўриб чиқиш доирасида ошкор қилиш ҳуқуқига эга. ‎Солиқ тўловчи ушбу аризани (шу жумладан, тижорат сирларини ўз ичига олган) кўриб чиқиш доирасида Давлат солиқ қўмитасига хорижий давлатларнинг ваколатли органларига ундан олинган ҳужжатларни ошкор қилишга розилик беради (розилик бермайди). ‎Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимнинг тузилиши (ўзгартирилиши)га жавобгар шахс _______________, мурожаат учун ахборот: __________________. ‎Ушбу ариза билан тақдим этилган ҳужжатлар илова қилинади. ‎Илова: 2 нусхада __________ варақ. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________________________________ ‎‎(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими)‎ ‎ ________________ ‎(имзо)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ й. «___» _____________ ‎ ‎ ‎

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ҳақидаги низомга 2-ИЛОВА

‎‎Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш ҳақида ‎ ҚАРОР ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ____________________ ‎(қарор тузилган жой) ‎ ‎ ‎ ___________ ‎(сана)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари), ______________________________________нинг (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИРи) ____________даги (сана) _____-сон аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиққан ҳолда, ‎____________________________________________________________________________________________ ‎‎(битимни тузиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш учун асос бўлган ҳолат кўрсатилади) ‎ ‎ҚАРОР ҚИЛАДИ ‎ ‎ ‎‎1. __________________________________________________________________________________________ ‎(юридик шахснинг) тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИР) ‎‎билан нархни белгилаш тўғрисида битим тузилсин. ‎2. Нархни белгилаш тўғрисидаги битим имзоланадиган манзил: Тошкент ш., А. Қодирий кўчаси, 13 А уй.________ _______________________________ ‎‎(имзолаш вақти ва куни) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Давлат солиқ қўмитаси ‎‎раиси (раис ўринбосари) _______________________ _________________________‎‎ ‎ ‎‎(имзо) ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ ‎‎Солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тўғрисидаги қарорни олдим: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________ ‎(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________ ‎(сана)‎‎ ‎ ‎ __________________ ‎(имзо)‎‎

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ҳақидаги низомга 3-ИЛОВА

‎‎Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш ‎ тўғрисидаги битим тузишни рад этиш ҳақида ‎ҚАРОР ‎ ‎‎ ________________________ ‎(қарор тузилган жой) ‎ ‎ ‎‎______________ ‎(сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари), ______________________________________нинг (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИРи) _______________даги (сана) _____-сон аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиққан ҳолда, ‎ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎‎(битимни тузишни рад этиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш учун асос кўрсатилади) ‎ ‎‎ҚАРОР ҚИЛАДИ: ‎‎1. __________________________________________________________________________________________ ‎ (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИР) билан нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш рад этилсин. ‎ ‎‎Давлат солиқ қўмитаси ‎ раиси (раис ўринбосари) ‎ _________________ ‎(имзо)‎ ‎____________________ ‎(Ф.И.О.)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш рад этилганлиги тўғрисидаги қарорни олдим: ‎‎________________________________________________________________________________ ‎(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ ‎(сана) ‎‎ ‎ ‎ _________________ ‎(имзо)‎‎

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ҳақидаги низомга 4-ИЛОВА

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳасидаги ‎ ноаниқликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида ‎ ҚАРОР ‎ ‎‎ ________________________ ‎(қарор тузилган жой) ‎ ‎ ‎‎______________ ‎(сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари), ______________________________________нинг (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИРи) _______________даги (сана) _____-сон аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиққан ҳолда, ‎ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎(битим лойиҳасини маромига етказиш зарурлиги тўғрисидаги қарорни қабул қилиш сабаби кўрсатилади) ‎‎‎ҚАРОР ҚИЛАДИ: _______________________________________________________(юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИР)га Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 199-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ва солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳаси Солиқ кодекси қоидаларига мувофиқ қайта ишлаб чиқилиши ва қайта тақдим этилиши бўйича таклиф берилсин. ‎‎Давлат солиқ қўмитаси ‎ раиси (раис ўринбосари) ‎ _________________ ‎(имзо)‎ ‎____________________ ‎(Ф.И.О.)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш рад этилганлиги тўғрисидаги қарорни олдим: ‎‎________________________________________________________________________________ ‎(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ ‎(сана) ‎‎ ‎ ‎ _________________ ‎(имзо)‎‎

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ҳақидаги низомга 5-ИЛОВА

‎Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битим ‎ (келишув) лойиҳасини такроран тақдим этиш ҳақида ‎АРИЗА ‎ ‎‎Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 197-моддаси 2-бандига мувофиқ йирик солиқ тўловчи тоифасига киритилган корхона-солиқ тўловчи ____________________, СТИР __________________ ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битим лойиҳасини такроран тақдим этиш ҳақидаги аризани кўриб чиқишингизни сўрайман. ‎Ушбу аризага Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 2-кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва рўйхатга мувофиқ бошқа ҳужжатлар (маълумотлар) илова қилинмоқда. ‎Давлат солиқ қўмитасининг 20___ йил «___» _____________даги ___-сон қарорида кўрсатилган изоҳлар (эътирозлар) ҳисобга олинди. ‎Ушбу ариза ва илова қилинган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар тўлиқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайман. ‎Давлат солиқ қўмитаси кўрсатилган хорижий давлат ваколатли органларига 20___ йил «___» ___________ да тақдим этилган «Ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш» ҳақидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар мазмунини ошкор қилиш ҳуқуқига эга. ‎ ‎Ушбу ариза билан тақдим этилган ҳужжатлар илова қилинади. ‎Илова: 2 нусхада ________ варақ. ‎ _____________________________________________________________‎‎ _______________‎ ‎‎(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими) (имзо)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ й. «____» ______________ ‎ ‎ ‎

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ҳақидаги низомга 6-ИЛОВА

‎Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш ‎ тўғрисидаги битимни муддатидан олдин тугатиш ҳақида ‎ ҚАРОР ‎ ______________________‎‎ ‎(қарор тузилган жой) ‎ ‎ ‎‎______________________ ‎(сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари), ____________________________________________________ ‎Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 201-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Солиқ кодексида кўзда тутилган тартибда ўтказилган солиқ текширувлари жараёнида (_________________________________________________________________________________________ * ), солиққа тортиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисидаги битим қоидаларини бузиш ва бунинг оқибатида солиқ тўловлари тўлиқ тўланмаслик ҳолатлари юзага келганлиги муносабати билан ‎ҚАРОР ҚИЛАДИ: ‎ ‎‎1. _____________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИР) билан ______________ даги _______ сон солиққа тортиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисида тузилган битим муддатидан олдин бекор қилинсин. ‎‎Давлат солиқ қўмитаси ‎раиси (раис ўринбосари) ___________________ _________________________________ ‎ ‎‎(имзо) ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ Солиқ солиш мақсадларида нархни белгилаш тўғрисидаги битимни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олдим: ‎‎________________________________________________________________________________________ (юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________ ‎(сана) ‎‎ ‎ ‎ _______________ ‎(имзо)‎‎ ‎ ‎______________________ ‎ ‎ ‎ ‎

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ҳақидаги низомга 7-ИЛОВА

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги ‎ битимни тузиш ҳақидаги аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб ‎чиқиш муддатларини узайтириш ҳақида ‎АРИЗА ‎ ‎‎Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 199-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ___________________________________________________________________________________________ ‎‎(юзага келган шарт-шароитлар кўрсатилади) ‎‎сабабли ташқи савдо шартномаларига нисбатан нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш ҳақидаги аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини узайтириш масаласини кўриб чиқишингизни сўрайман. ‎Ушбу аризага Низомнинг 3-бандида назарда тутилган шарт-шароитлар юзага келганлигини асословчи ҳужжатлар илова қилинмоқда. ‎Ушбу ариза ва илова қилинган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар тўлиқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайман. ‎Илова: 2 нусхада _________ варақ. ‎ ________________________________________________________ ‎(юридик шахс раҳбарининг, вакилининг тўлиқ исми)‎‎ _____________ ‎(имзо)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ й. «___» ____________ ‎ ‎ ‎ ‎

Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш тартиби ҳақидаги низомга 8-ИЛОВА

‎Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисидаги битимни ‎ тузиш ҳақидаги аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ‎ муддатларини узайтириш ҳақида ‎ҚАРОР ______________________‎‎ ‎(қарор тузилган жой) ‎ ‎ ‎‎______________________ ‎(сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 199-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ ______________________ _________________________________________________________________________________________ ( * ) ‎ муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари)________________ ____________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ҚАРОР ҚИЛАДИ: ‎ _________________________________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи, СТИР) томонидан ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақида тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати _______________ дан _____________ га қадар узайтирилсин. (сана)‎ (сана)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Давлат солиқ қўмитаси ‎раиси (раис ўринбосари) ___________________ _________________________________ ‎ ‎‎(имзо) ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ Ташқи савдо шартномалари билан боғлиқ нархни белгилаш тўғрисида битим тузиш ҳақидаги аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини узайтириш тўғрисидаги қарорни олдим: ‎‎________________________________________________________________________________________ (юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., вакилнинг Ф.И.О. ва лавозими) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________ ‎(сана) ‎‎ ‎ ‎ _______________ ‎(имзо)‎‎ ‎ ‎______________________ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартдаги 111-сон қарорига 4-ИЛОВА

Назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан солиқ текширувини ўтказиш муддатини узайтириш асослари ва тартибини белгилаш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 195-моддасига мувофиқ назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан солиқ текширувини ўтказиш муддатини узайтириш тартибини белгилайди.

2. Назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўлиқлигини текшириш муддати Солиқ кодексининг 195-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ текширув ўтказиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан ва бундай текширув ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотнома тузилган кунга қадар ҳисобланади.

2-боб. Текширув муддатлари

3. Солиқ кодексининг 195-моддаси бешинчи қисмига асосан текширув олти ойдан ошмаган муддатда ўтказилади.

4. Текширув ўтказишнинг мазкур муддати ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган ҳолларда ўн икки ойга қадар узайтирилиши мумкин.

5. Текширувни ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч кун ичида юборилади.

3-боб. Текшириш муддатларини узайтириш асослари

6. Қуйидагилар текширувни ўтказиш муддатини ўн икки ойга қадар узайтиришга асос ҳисобланади:

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йирик солиқ тўловчилар тоифасига мансуб бўлган юридик шахсларга нисбатан ўтказиладиган солиқ текширувлари;

текшириш ўтказиладиган жойда табиий офат ёки бошқа фавқулодда ва бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар юзага келганда;

хорижий давлат органларидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ахборот олиш зарурати вужудга келганда;

мутахассис фикрини олиш зарур бўлганда;

эксперт жалб қилиниши зарур бўлганда;

экспертизалар ўтказиш зарур бўлганда;

чет тилида тақдим этилган ҳужжатларни таржима қилиш лозим бўлганда;

солиқ тўловчи томонидан Солиқ кодексининг 195-моддасига белгиланган текширувни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда.

7. Текширув ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор мазкур Низомга иловада келтирилган шаклда Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари) томонидан қабул қилинади.

8. Текширув ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор, солиқ тўловчига (унинг вакилига) тилхат асосида ёхуд қабул қилиб олинган кунини тасдиқловчи бошқа усул билан ёки тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида буюртма хат асосида юборилади.

4-боб. Якунловчи қоида

9. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан солиқ текширувини ўтказиш муддатини узайтириш асослари ва тартибини белгилаш тўғрисида низомга ИЛОВА

Назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан, ‎солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўлиқлигини текшириш ‎муддатини узайтириш тўғрисидаги ‎ҚАРОР ‎ ______________________‎‎ ‎(қарор тузилган жой) ‎ ‎ ‎‎______________________ ‎(сана) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 195-моддасига мувофиқ____________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________‎ ‎‎(текшириш муддатини узайтириш асослари кўрсатилади) ____________________________________________________________________________________________ ‎муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари) ____________________________________________________________________________________________‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ҚАРОР ҚИЛАДИ: ‎ _________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи ва СТИР, жисмоний шахснинг Ф.И.О. ва ЖШШИР ) билан ____________________________________________ (контрагентнинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи ва СТИР, жисмоний шахснинг Ф.И.О. ва ЖШШИР) ўртасида назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан Давлат солиқ қўмитаси раиси (раис ўринбосари) ______________________________________________ нинг ‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________ даги _____-сон қарорига асосан _____________ дан ‎‎_______________ гача муддатга тайинланган солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўлиқлигини текшириш муддати _______________ га қадар узайтирилсин. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Давлат солиқ қўмитаси ‎раиси (раис ўринбосари) ___________________ _________________________________ ‎ ‎‎(имзо) ‎ (Ф.И.О.)‎ ‎ Назорат қилинадиган битимлар тузилганлиги муносабати билан солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўлиқлигини текшириш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор билан танишдим: ‎‎__________________________________________________________________________________________ ‎(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., жисмоний шахснинг Ф.И.О., уларнинг вакилларининг Ф.И.О. ва лавозими) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________ ‎(сана) ‎‎ ‎ ‎ _______________ ‎(имзо)‎‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартдаги 111-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси чегирмаларига киритиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 348-моддасига мувофиқ норезидент бўлган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий муассасаси орқали амалга оширилган фаолиятидан олинган даромадларини солиққа тортиш мақсадида норезидент бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини чегирмаларга киритиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари деганда норезидентнинг ишлаб чиқариш жараёнига мансуб бўлмаган, Ўзбекистон Республикасида ёки унинг ҳудудидан ташқарида, Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси орқали фаолиятни амалга ошириши билан боғлиқ бўлган бошқарув ва бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашга оид харажатлари тушунилади.

3. Агар Ўзбекистон Республикасининг қўлланиладиган халқаро шартномасига кўра Ўзбекистон Республикаси норезиденти доимий муассасасининг солиқ солинадиган даромадини аниқлашда, шу норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини чегириб ташлашга йўл қўйилса, бундай харажатлар суммаси норезидент томонидан ўз танловига биноан қуйидаги усуллардан бири бўйича аниқланади:

харажатларни мутаносиб равишда тақсимлаш усули;

харажатларни чегирмаларга бевосита (тўғридан-тўғри) киритиш усули.

4. Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат норезидент бўлган юридик шахс томонидан мазкур норезидентнинг доимий муассасаси ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига фойда солиғи бўйича ҳисобот топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

5. Норезидент бўлган юридик шахс ўзи танлаган солиқ даври мобайнида тақсимланадиган харажатларини доимий муассаса учун чегириладиган харажатларга киритиш усулларидан фақат биттасини қўллайди.

6. Бунда норезидент бўлган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган доимий муассасаси фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари норезидент тақсимлаган харажатларга киритилмайди.

2-боб. Харажатларни мутаносиб равишда тақсимлаш усули

7. Чегириладиган харажатлар миқдорини аниқлашда, харажатларни мутаносиб равишда тақсимлаш усули қўлланилганда, норезидент бўлган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси томонидан чегирмаларга киритиладиган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари миқдори тақсимланаётган харажатлар суммасининг ҳисоб-китоб кўрсаткичига кўпайтириш орқали аниқланади.

8. Ҳисоб-китоб кўрсаткичи норезидент бўлган юридик шахснинг танловига кўра қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали аниқланади:

а) норезидент бўлган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси орқали фаолият юритишдан олинган, Солиқ кодексининг 347-моддаси учинчи қисмига мувофиқ аниқланадиган жами йиллик даромади суммасининг ушбу солиқ давридаги норезидент бўлган юридик шахснинг жами йиллик даромад суммасига нисбатини аниқлаш;

б) қуйидаги учта кўрсаткич бўйича ўртача қийматни (АУ)аниқлаш:

норезидент бўлган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси орқали фаолият юритишдан олинган, Солиқ кодексининг 347-моддаси учинчи қисмига мувофиқ аниқланадиган жами йиллик даромади суммасининг ушбу солиқ давридаги норезидент бўлган юридик шахснинг жами йиллик даромад суммасига нисбатини аниқлаш (R);

норезидент бўлган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасасининг солиқ даври якуни бўйича Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботида кўрсатилган асосий воситалари бошланғич (жорий) қийматининг ушбу солиқ давридаги норезидент бўлган юридик шахснинг жами асосий воситалари бошланғич (жорий) қийматига нисбати (ҒА);

Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасада ишловчи ходимларга солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича сарфланган харажатлар суммасининг ушбу солиқ даврида норезидент бўлган юридик шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қилган жами харажатлари суммасига нисбати (LC).

Ўртача кўрсаткич қуйидаги формула орқали аниқланади:

AV=(R+FA+LC)/3

9. Харажатларни мутаносиб равишда тақсимлаш усули қўлланилганда, норезидент бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси томонидан халқаро шартнома шартларига амал қилинган ҳолда, қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда чегирмалар таркибига киритилади:

а) доимий муассасанинг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти тўғрисида ҳисоботи;

б) норезидент бўлган юридик шахснинг ушбу юридик шахс резиденти ҳисобланган давлатнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил топган, норезидент бўлган юридик шахснинг номи кўрсатилган муҳри (агар мавжуд бўлса) ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган молиявий ҳисоботлари нусхаси.

Бунда мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳисоботларда қуйидагилар алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилиши лозим:

бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлар суммаси;

жами йиллик даромад суммаси;

меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари суммаси;

асосий воситаларнинг бошланғич (жорий) ва баланс қиймати;

в) мазкур банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган молиявий ҳисоботларда келтирилган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлар суммаси шарҳларида қуйидагилар ажратиб кўрсатилиши лозим:

норезидент бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари (харажат турлари бўйича);

доимий муассасанинг Ўзбекистон Республикасидаги бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари;

г) норезидент бўлган юридик шахснинг молиявий ҳисоботи аудити бўйича аудиторлик ҳисоботидан (хулосасидан) нусха (бундай молиявий ҳисоботнинг аудити амалга оширилганда).

3-боб. Харажатларни мутаносиб равишда тақсимлаш усули қўлланилганда, норезидент бўлган юридик шахснинг молиявий ҳисоботларига айрим ҳолларда тузатиш киритиш тартиби

10. Норезидент бўлган юридик шахс қуйидаги ҳолларда доимий муассасанинг чегирмага киритиладиган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари суммасини аниқлашда фойдаланиладиган молиявий ҳисоботларга тузатиш киритиши шарт:

норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги ва резидентлиги бўлган мамлакатдаги солиқ даврларининг давомийлиги ўртасидаги номутаносиблик мавжуд бўлганда;

солиқ даврининг давомийлиги бир хил бўлган ҳолда, норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги ва резидентлиги бўлган мамлакатдаги солиқ даврларининг бошланиш ва тугаш саналари ўртасида номутаносибликлар мавжуд бўлганда.

Норезидентнинг молиявий ҳисоботи маълумотларига тузатиш киритишда, ушбу норезидентнинг резидентлиги бўлган мамлакатдаги солиқ даври ва Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даврини бир-бирига мувофиқлаштирувчи (мослаштирувчи) тузатиш коэффициенти (С) қўлланилади.

11. Ушбу коэффициент (С) норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даври доирасига кирувчи ойлар сонини норезидентнинг резидентлиги бўлган мамлакатдаги солиқ даврининг жами ойлари сонига нисбати сифатида аниқланади.

Агар Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даврига норезидентнинг резидентлиги бўлган мамлакатдаги иккита солиқ даври тўлиқ ёки қисман мос келса, иккита тузатувчи коэффициент қўлланилади (C1, С2).

12. Норезидент бўлган юридик шахснинг молиявий ҳисоботларига қуйидаги тартибда ўзгартириш киритилади:

С1 х FR(RC)1 + С2 х FR(RC)2

Бунда:

С1 — TP(RC) 1 /TP(RC)3

С2 = TP(RC)2/ TP(RC)3

Шунингдек:

TP(RC)1 — норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даврига мос келувчи, резидентлик мамлакатидаги дастлабки солиқ даври ойлари сони;

TP(RC)2 — норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даврига мос келувчи, резидентлик мамлакатидаги кейинги солиқ даври ойлари сони;

TP(RC)3 — норезидентнинг резидентлиги бўлган мамлакатдаги солиқ даврининг жами ойлари сони;

FR(RC)1 — норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даврига мос келувчи, резидентлик мамлакатидаги дастлабки солиқ даври учун молиявий ҳисобот натижаси;

FR(RC)2 — норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги солиқ даврига мос келувчи, резидентлик мамлакатидаги кейинги солиқ даври учун молиявий ҳисобот натижаси.

4-боб. Харажатларни чегирмаларга бевосита (тўғридан-тўғри) киритиш усули

13. Харажатларни чегирмаларга бевосита (тўғридан-тўғри) киритиш усули норезидент бўлган юридик шахс томонидан бош офис, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлардаги доимий муассасалар харажатларининг (шу жумладан, бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларнинг) алоҳида-алоҳида ҳисоби юритилганда қўлланилади.

14. Норезидент бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқлашнинг имкони бўлса ҳамда мазкур харажатлар бевосита Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассаса орқали даромад олиш мақсадида сарфланган бўлса, бундай харажатлар норезидент бўлган юридик шахснинг доимий муассасаси томонидан мазкур бобда белгиланган тартибга мувофиқ чегирмаларга киритилади.

15. Тасдиқловчи ҳужжатлар деб қуйидагилар эътироф этилади:

норезидент бўлган юридик шахснинг доимий муассасаси орқали Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан даромад олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қилинган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатлари;

норезидент бўлган юридик шахснинг доимий муассасаси орқали Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан даромад олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида сарфланган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатларини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатлари нусхаси. Ҳисоб регистрининг шакли ва уни тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб борувчи норезидент бўлган юридик шахснинг солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида белгиланади;

норезидент бўлган юридик шахснинг ушбу юридик шахс резиденти ҳисобланган давлатнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил топган, норезидент бўлган юридик шахснинг номи кўрсатилган муҳри (агар мавжуд бўлса) ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган молиявий ҳисоботлари нусхаси. Бунда мазкур кичик бандда кўрсатилган молиявий ҳисоботларда бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлар суммаси алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилган бўлиши лозим;

норезидент бўлган юридик шахснинг молиявий ҳисоботлари бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви хулосаси (ҳисоботи) нусхалари (молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик текшируви ўтказилган бўлса).

5-боб. Якунловчи қоидалар

16. Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси мансабдор шахслари норезидент бўлган юридик шахснинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари чегирмаларга киритилишининг тўғрилиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб беради.

17. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 10 март,

111-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.03.2022 й., 09/22/111/0202-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

tartibi

NIZOM

NIZOM

NIZOM

Transfert narxini belgilashda soliq nazoratini va norezidentlarning soliq solish maʼmuriyatchiligini tartibga soluvchi ayrim qonunchilik hujjatlarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yashirin iqtisodiyotni qisqartirish va soliq organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi PF-6098-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

soliq agenti tomonidan Oʻzbekiston Respublikasidagi manbalardan olingan daromadlarga (ularning bir qismiga) nisbatan haqiqiy huquqqa ega boʻlmagan chet ellik shaxsga ushbu daromadlar (ularning bir qismi) toʻlanganda, agar mazkur daromadlarga (uning bir qismiga) nisbatan haqiqiy huquqqa ega boʻlgan shaxsning toʻlov manbai maʼlum boʻlsa, soliq organini xabardor qilish tartibini nazarda tutuvchi Chet ellik shaxsga daromadlar toʻlanganligi yuzasidan soliq organini xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

soliq toʻlovchilar tomonidan soliq organlariga taqdim etiladigan va nazorat qilinadigan bitimlar toʻgʻrisidagi xabarnomaning shaklini hamda uni toʻldirish tartibini nazarda tutuvchi Nazorat qilinadigan bitimlar toʻgʻrisidagi xabarnoma shakllarini toʻldirish tartibi haqidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi va yirik soliq toʻlovchilar toifasiga kiruvchi soliq toʻlovchilar oʻrtasida xorijiy davlat vakolatli organi ishtirokida ushbu davlat bilan ikki yoqlama soliq solishning oldini olish maqsadida shartnoma (bitim) tuzilgan boʻlsa, tashqi savdo bitimiga nisbatan narxlarni belgilash toʻgʻrisida taraflardan hech boʻlmaganda biri xorijiy davlatning soliq rezidenti hisoblansa, bir yoki bir nechta tashqi savdo bitimlariga (bir turdagi bitimlar guruhi) nisbatan soliq solish maqsadida narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibini nazarda tutuvchi Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi haqidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

nazorat qilinadigan bitimlar tuzilganligi munosabati bilan soliqlarni hisoblash va toʻlashning toʻliqligini tekshirish muddatini, ushbu muddatni uzaytirish tartibi va asoslarini, bu haqida qaror qabul qilish tartibini nazarda tutuvchi Nazorat qilinadigan bitimlar tuzilganligi munosabati bilan soliq tekshiruvini oʻtkazish muddatini uzaytirish asoslari va tartibini belgilash toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;

norezident boʻlgan yuridik shaxsning Oʻzbekiston Respublikasida doimiy muassasa orqali amalga oshirilgan faoliyatidan olingan daromadlarini soliqqa tortish maqsadida norezident boʻlgan yuridik shaxsning boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlarini chegirmalarga kiritish tartibini nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti boʻlgan yuridik shaxsning boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlarini Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasasi chegirmalariga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda mazkur qarorning mazmun-mohiyatini ommaviy axborot vositalari orqali keng yoritib borish choralarini koʻrsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarini ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-martdagi 111-son qaroriga 1-ILOVA

Chet ellik shaxsga daromadlar toʻlanganligi yuzasidan soliq organini xabardor qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) 6-moddasiga muvofiq soliq agenti — toʻlov manbai (keyingi oʻrinlarda — toʻlov manbai) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasidagi manbalardan olingan daromadlarga (ularning bir qismiga) nisbatan haqiqiy huquqqa ega boʻlmagan chet ellik shaxsga mazkur daromadlar (ularning bir qismi) toʻlanganligi hamda mazkur daromadlarga (uning bir qismiga) nisbatan haqiqiy huquqqa ega boʻlgan shaxsning toʻlov manbai maʼlum boʻlganda, ushbu shaxs Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidenti ekanligi yuzasidan soliq organini xabardor qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

daromadlarga nisbatan haqiqiy huquqqa ega boʻlgan shaxs — yuridik shaxs tomonidan toʻlanadigan daromadlardan mustaqil ravishda foydalanish va (yoki) ularni tasarruf etish huquqiga ega boʻlgan shaxs yoxud uning manfaatlarini koʻzlab bunday daromadlarni tasarruf etishga vakolatli boʻlgan hamda ushbu daromadlarga nisbatan haqiqiy huquqqa ega boʻlgan shaxs;

daromadlarga nisbatan haqiqiy huquqqa ega boʻlmagan shaxs — daromadlarni tasarruf etishga nisbatan cheklangan vakolatlarga ega boʻlgan, daromadlarga nisbatan hech qanday boshqa vazifalarni bajarmaydigan va tavakkalchilikni oʻz zimmasiga olmagan, bunday daromadlarni bevosita yoki bilvosita boshqa shaxsga toʻlagan (toʻliq yoki qisman), ushbu boshqa shaxsning manfaatlarini koʻzlab mazkur daromadlarga nisbatan vositachilik vazifalarini amalga oshiradigan shaxs;

toʻlov manbai — Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidenti boʻlgan, yuridik va jismoniy shaxslarga daromadlarni (ularning bir qismini) toʻlab beruvchi yuridik shaxs;

Oʻzbekiston Respublikasidagi manbalardan olinadigan daromadlar — Oʻzbekiston Respublikasidagi iqtisodiy faoliyatdan olingan daromadlar hamda Oʻzbekiston Respublikasining yurisdiksiyasi, huquq layoqati va (yoki) uning davlat organlari, shuningdek, boshqa subyektlar bilan iqtisodiy munosabatlarga bevosita bogʻliq boʻlgan daromadlar.

3. Oʻzbekiston Respublikasidagi manbalardan daromadlarni bunday daromadlarga nisbatan haqiqiy huquqqa ega boʻlmagan chet ellik shaxsga toʻlash vaqtida, agar toʻlov manbaiga bunday daromadlarga (ularning bir qismiga) nisbatan haqiqiy huquqqa ega boʻlgan shaxs Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti ekanligi maʼlum boʻlsa, toʻlanayotgan daromadga (uning bir qismiga) soliq solish Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidentlariga nisbatan Soliq kodeksi qoidalariga muvofiq amalga oshiriladi. Bunda toʻlanayotgan daromadlarga (ularning bir qismiga) taalluqli soliq, agar toʻlov manbai oʻzi hisobga qoʻyilgan joydagi soliq organini xabardor qilgan boʻlsa, toʻlov manbai tomonidan ushlab qolinmaydi.

4. Daromadlarni olish uchun haqiqiy huquqqa ega boʻlmagan chet ellik shaxsga daromad toʻlanganligi toʻgʻrisida soliq organini xabardor etish mazkur Nizomga ilovada keltirilgan shakldagi xabarnomani (keyingi oʻrinlarda — xabarnoma) joʻnatish orqali amalga oshiriladi.

2-bob. Xabarnomani taqdim etish tartibi va muddati

5. Xabarnoma toʻlov manbai tomonidan haqiqatda daromadlar toʻlangandan soʻng shakllantiriladi.

6. Xabarnoma toʻlov manbai tomonidan oʻzi hisobda qoʻyilgan joydagi soliq organiga daromad toʻlangan oydan keyingi oyning 20-sanasidan kechiktirmay taqdim etiladi.

7. Xabarnoma telekommunikatsiya kanallari orqali hisobga qoʻyilgan joyidagi soliq organiga elektron shaklda taqdim etiladi.

8. Xabarnoma bilan birgalikda quyidagi hujjatlar ham elektron shaklda yuboriladi:

toʻlov manbai vakili vakolatini tasdiqlovchi hujjatlar yoki ularning nusxalari (xabarnoma toʻlov manbai vakili tomonidan taqdim etilgan holatda);

daromadlarni toʻlash uchun asos boʻladigan hujjatlar (shartnomalar, hisob-kitoblar, aksiyadorlar (ishtirokchilar)ning yigʻilish bayonnomalari, arizalar va boshqalar);

Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti deb tan olinuvchi shaxs xabarnomada aks ettirilgan daromadlarga (ularning bir qismiga) nisbatan haqiqiy huquqqa ega ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar;

xabarnomada aks ettirilgan daromadlarning (ularning bir qismining) toʻlovini amalga oshirayotgan chet ellik shaxsda bunday daromadlarga (ularning bir qismiga) nisbatan haqiqiy huquq mavjud emasligini tasdiqlovchi hujjatlar (toʻlov manbaida mazkur hujjatlar mavjud boʻlgan hollarda);

xabarnomada aks ettirilgan daromadlarning (ularning bir qismining) chet ellik shaxsga toʻlab berilganligini tasdiqlovchi toʻlov hujjatlari;

toʻlov manbaining fikriga koʻra zarur deb hisoblangan axborotlar aks ettirilgan boshqa hujjatlar (maʼlumotlar, tushuntirishlar).

9. Toʻlov manbai qayta tashkil etilib, uning huquqiy vorisi boʻlgan soliq toʻlovchi tomonidan xabarnoma hamda qayta tashkil etilgan toʻlov manbai uchun aniqlashtiruvchi xabarnoma taqdim etilganda, bunday xabarnoma soliq toʻlovchi — huquqiy voris hisobga qoʻyilgan joydagi soliq organiga taqdim etiladi. Bunda xabarnomaning titul varagʻida soliq toʻlovchi — qayta tashkil etilgan shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi lozim.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

10. Soliq toʻlovchi (toʻlov manbai) qonunchilik hujjatlariga asosan xabarnomani toʻldirishda maʼlumotlarning toʻgʻriligi va toʻliqligi uchun javobgardir.

11. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Chet ellik shaxsga daromadlar toʻlanganligi yuzasidan soliq organini xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-martdagi 111-son qaroriga 2-ILOVA

Nazorat qilinadigan bitimlar toʻgʻrisidagi xabarnoma shakllarini toʻldirish tartibi haqida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining (keyingi — oʻrinlarda Soliq kodeksi) 21-bobiga muvofiq soliq toʻlovchilar tomonidan soliq organlariga taqdim etiladigan va nazorat qilinadigan bitimlar toʻgʻrisidagi xabarnoma shaklini, uni toʻldirish va taqdim etish tartibini belgilaydi.

2. Xabarnoma Soliq kodeksining 180 — 182-moddalariga asosan kalendar yilda oʻzlari tuzgan va nazorat qilinadigan bitimlar toʻgʻrisida xabardor qilishi shart boʻlgan soliq toʻlovchilar tomonidan toʻldiriladi.

2-bob. Soliq toʻlovchilar tomonidan xabarnomani taqdim etish tartibi

3. Xabarnoma ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq soliq toʻlovchi shaxsiy kabineti orqali elektron hujjat yoki qogʻoz shaklida yillik moliyaviy hisobotni topshirish muddatidan kechiktirmay taqdim etiladi.

4. Xabarnoma mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan tartibda toʻldiriladi.

5. Agar xabarnoma belgilangan muddatda taqdim etilmagan boʻlsa, ushbu Nizomning 7-bandiga asosan soliq organidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasiga xabar berilganligi toʻgʻrisida xat olingan sanadan eʼtiboran oʻn kundan kechiktirmay taqdim etilishi shart.

3-bob. Soliq organlari tomonidan xabarnomani taqdim etish tartibi

6. Soliq organlari soliq toʻlovchilarda oʻtkazilayotgan soliq tekshiruvi (kameral soliq tekshiruvi, sayyor soliq tekshiruvi yoki soliq auditi) yoxud soliq monitoringi davomida soliq toʻlovchilar tomonidan belgilangan muddatda xabarnoma taqdim etilmaganligini aniqlasa, ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan shakl boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasiga uch ish kunidan kechiktirmay xabar beradi.

7. Soliq organi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasiga xabarnoma yuborilgan sanadan eʼtiboran oʻn kundan kechiktirmay bu toʻgʻrisida soliq toʻlovchiga xat orqali maʼlum qilishi shart.

4-bob. Yakunlovchi qoida

8. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Nazorat qilinadigan bitimlar toʻgʻrisidagi xabarnoma shakllarini toʻldirish tartibi haqidagi nizomga 1-ILOVA

Nazorat qilinadigan bitimlar toʻgʻrisidagi xabarnoma shakllarini toʻldirish tartibi haqidagi nizomga 2-ILOVA

Nazorat qilinadigan bitimlar toʻgʻrisidagi xabarnomani toʻldirish

I. Xabarnomaning titul varagʻini toʻldirish tartibi

1. “STIR” satrini toʻldirishda — xabarnoma taqdim etgan soliq toʻlovchining STIRi koʻrsatiladi.

2. “Hujjat turi” koʻrsatkichi satrini toʻldirishda:

xabarnoma soliq toʻlovchi tomonidan hisobot davri uchun birinchi marta taqdim etilayotgan hollarda “1” raqami yoziladi. Bunda ikkinchi katakchaga chiziqcha qoʻyiladi.

tegishli hisobot davri uchun aniqlashtirilgan xabarnoma taqdim etilayotgan boʻlsa, “2” raqamidan boshlab tartib raqami boʻyicha yoziladi.

3. “Hisobot davri” koʻrsatkichi satrini toʻldirishda xabarnoma taqdim etilgan kalendar yil koʻrsatiladi.

4. “Soliq toʻlovchining toʻliq nomi” satrini toʻldirishda taʼsis hujjatlarida koʻrsatilgan nomga asosan soliq toʻlovchining toʻliq nomi aks ettiriladi.

Xabarnoma yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan taqdim etilgan taqdirda, soliq toʻlovchining shaxsini tasdiqlovchi hujjatga muvofiq soliq toʻlovchining familiyasi, ismi, otasining ismi qisqartirilmagan holda toʻliq koʻrsatiladi.

5. “Soliq toʻlovchi turi” ustunida xabarnoma taqdim etayotgan shaxs maʼlumotlari koʻrsatiladi.

6. “Iqtisodiy faoliyat kodi (IFUT)” satrida iqtisodiy faoliyat turlari umumdavlat tasniflagichiga muvofiq korxonaning faoliyat turi kodi koʻrsatiladi.

7. “Soliq toʻlovchining manzili” satrini toʻldirishda soliq toʻlovchining (soliq toʻlovchi vakilining) manzili aks ettiriladi.

8. “Telefon raqami” satrini toʻldirishda soliq toʻlovchining (soliq toʻlovchi vakilining) telefon raqami aks ettiriladi. Telefon raqamlari operator kodi bilan koʻrsatiladi.

9. “Ilova qilinadigan hujjatlar nusxalari varaqda” satrini toʻldirishda hujjatlar yoki ularning nusxalari varaqlari soni toʻliq aks ettiriladi, shu jumladan, soliq toʻlovchi vakilining vakolatini tasdiqlovchi hujjatlar yoki ularning nusxalari (xabarnomani soliq toʻlovchi vakili taqdim etgan taqdirda) ilova qilinadi.

10. Titul varagʻining “Ushbu xabarnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻliqligi va ishonchliligini tasdiqlayman” boʻlimida quyidagilar koʻrsatiladi:

xabarnoma soliq toʻlovchi yuridik shaxs tomonidan taqdim etilayotganda — “familiyasi, ismi, otasining ismi” satrida tashkilot rahbarining familiyasi, ismi, otasining ismi toʻliq koʻrsatiladi. Rahbarning shaxsiy imzosi va imzolagan sana koʻrsatiladi;

xabarnoma soliq toʻlovchi jismoniy shaxs tomonidan taqdim etilayotganda — “familiyasi, ismi, otasining ismi” satrida jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi toʻliq koʻrsatiladi, shaxsiy imzo va imzolangan sana koʻrsatiladi.

11. “Soliq organi xodimi tomonidan toʻldiriladi” satri xabarnomani taqdim etish (taqdim etish usuli), xabarnoma varaqlari soni, xabarnomaga biriktirilgan va tasdiqlangan hujjatlar yoki ularning nusxalari varaqlari miqdori, taqdim etish muddati, xabarnoma roʻyxatga olingan raqam, xabarnomani qabul qilib olgan soliq organi xodimining familiyasi hamda qisqartirilgan ismi va otasining ismi (mavjud boʻlsa), uning imzosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi.

II. Xabarnomaning “Soliq toʻlovchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” varaqlarini toʻldirish

12. Xabarnomaning “Soliq toʻlovchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” varagʻi yakka tartibdagi tadbirkor hisoblanmaydigan jismoniy shaxs tomonidan taqdim etilgan taqdirda toʻldiriladi;

13. Maʼlumotlar jismoniy shaxs shaxsini tasdiqlovchi hujjatga asosan koʻrsatiladi:

“familiyasi, ismi, otasining ismi” satrida xabarnomani taqdim etayotgan jismoniy shaxs familiyasi, ismi, otasining ismi (mavjud boʻlsa) koʻrsatiladi;

“Tugʻilgan sanasi” satrida — tugʻilgan sana (sana, oy, yil);

“Tugʻilgan joyi” satrida — jismoniy shaxs tugʻilgan joy;

“Fuqaroligi” satrida — tegishli raqam:

“1” — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;

“2” — chet el fuqarosi;

“3” — fuqaroligi boʻlmagan shaxs koʻrsatiladi;

“Fuqaroligi boʻlgan davlat” satrida — xabarnoma taqdim etayotgan jismoniy shaxs fuqarosi boʻlgan davlatlar koʻrsatiladi.

14. “Shaxsni tasdiqlovchi hujjat toʻgʻrisida maʼlumotlar” satrida quyidagilar koʻrsatiladi:

“Hujjat turi” satrida jismoniy shaxs shaxsini tasdiqlovchi hujjat nomi koʻrsatiladi;

“Seriya va raqam” satrida jismoniy shaxs shaxsini tasdiqlovchi hujjatning seriyasi va raqami koʻrsatiladi;

“Berilgan sanasi” satrida jismoniy shaxs shaxsini tasdiqlovchi hujjatning berilgan sanasi koʻrsatiladi;

“Kim tomonidan berilgan” satrida jismoniy shaxs shaxsini tasdiqlovchi hujjatni bergan organ nomi koʻrsatiladi.

15. “Soliq toʻlovchi maqomi” satriga, agar Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidenti maqomi mavjud boʻlsa — 1 raqami, bunday maqom mavjud boʻlmaganda — 2 raqami qoʻyiladi.

16. “Yashash joyi” satriga tegishli raqam qoʻyiladi:

“1” — Yashash joyi manzili Oʻzbekiston Respublikasida;

“2” — Yashash joyi manzili Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida.

17. “Yashash joyi (joylashgan joyi) manzili Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida” satrida, chet el fuqarolari uchun ular doimiy yashaydigan davlat manzili, jismoniy shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va chet davlatlar rezidentlari hisoblangan fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun ular rezident hisoblanib yashaydigan davlat manzili (joylashgan joyi) koʻrsatiladi.

III. Xabarnomaning “Nazorat qilinadigan bitimlar toʻgʻrisida maʼlumot” (bir turdagi bitimlar guruhiga) 03-varagʻini toʻldirish tartibi

18. 3-varaqda har bir nazorat qilinadigan bitim toʻgʻrisida (bir xil bitimlar guruhiga) maʼlumotlar koʻrsatiladi. Agar xabarnoma bir nechta bitimlar boʻyicha taqdim etilayotgan boʻlsa, 3-varaq har bir shunday bitim boʻyicha toʻldiriladi.

Bunda agar nazorat qilinadigan bitim vositachilik shartnomasi asosida komitent sifatida vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan vositachilik shartnomasi asosida tuzilgan boʻlsa ham, nazorat qilinadigan bitimda maʼlumotlar koʻrsatiladi.

19. 010 — “Xabarnoma boʻyicha bitim tartib raqami” satrida xabarnomaga muvofiq bitim tartib raqami koʻrsatiladi.

20. 020 — “Vositachi (agent) tomonidan amalga oshirilgan bitim” satriga tegishli raqam qoʻyiladi:

“0” koʻrsatiladi, agarda 3-varaq toʻgʻridan toʻgʻri soliq toʻlovchi tomonidan tuzilgan bitimga nisbatan soliq toʻlovchi tomonidan toʻldirilgan boʻlsa;

“1” koʻrsatiladi, agarda 3-varaq vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin mazkur soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida tuzilgan bitimga nisbatan soliq toʻlovchi tomonidan toʻldirilgan boʻlsa;

21. 110 — “Oʻzaro aloqadorlik” satrida quyidagi raqamlardan biri koʻrsatiladi:

“0” koʻrsatiladi, agar nazorat qilinadigan bitim Soliq kodeksining 37-moddasi maqsadlarida oʻzaro aloqador boʻlmagan shaxslar ishtirokida (vositachiligida) tuzilgan boʻlsa;

“1” koʻrsatiladi, agar nazorat qilinadigan bitim Soliq kodeksining 37-moddasining uchinchi qismida koʻrsatilgan bir yoki bir necha asoslar bilan oʻzaro aloqadorlik shartlariga tushuvchi shaxslar ishtirokida tuzilgan boʻlsa;

“2” koʻrsatiladi, agar nazorat qilinadigan bitim mustaqil ravishda oʻzlarini oʻzaro aloqador deb tan olgan shaxslar ishtirokida tuzilgan boʻlsa;

“3” koʻrsatiladi, agar nazorat qilinadigan bitim (Soliq kodeksi 37-moddasi yettinchi qismi ) sud hukmiga asosan oʻzaro aloqador deb tan olingan shaxslar ishtirokida tuzilgan boʻlsa.

22. 120 — “Bitimni nazorat qilinadigan deb tasniflash asoslari” satrida Soliq kodeksining 180-181-moddalariga muvofiq bitimlarni (shu jumladan, vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin mazkur soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida tuzilgan bitimlarni) nazorat qilinadigan deb tasniflashning har bir asosi boʻyicha tegishli satr koʻrsatiladi.

23. 210 — “Bir turdagi bitim nomi (bir turdagi bitimlar guruhlari)” satrida bitimlar nomi koʻrsatiladi (oldi-sotdi, ijara, pudrat, qarz, hadya va boshqalar).

Agar 3-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin mazkur soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida tuzilgan bitim boʻyicha maʼlumotlar koʻrsatilsa, 210 — satrda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻiga va uning hisobidan tuzilgan bitim nomi koʻrsatiladi.

24. 220 — “Soliq toʻlovchi hisoblangan bitim tarafi nomi” satrida soliq toʻlovchi hisoblangan bitim tarafining nomi koʻrsatiladi (sotuvchi, xaridor, ijaraga beruvchi, pudratchi, buyurtmachi, hadya beruvchi va boshqalar).

Agar 3-varaqda vositachilik shartnomasi asosida harakat qilayotgan vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan vositachilik shartnomasi asosida tuzilgan holdagi bitim maʼlumotlari koʻrsatilsa, 220-satrda vositachi (agentlik shartnomasi) tomonidan oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻiga va uning hisobidan tuzilgan bitim tarafi boʻlib qatnashayotgan nom koʻrsatiladi.

25. 230 — “Narxlarni tartibga solishda bitim narxini bozor narxi sifatida tan olish uchun asos” satrida Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) 178-moddasi birinchi qismi 2 — 4-bandlariga muvofiq bitimlarni bozor sifatida tan olish uchun asos koʻrsatiladi.

Agar bitimlar narxi Soliq kodeksining 178-moddasi birinchi qismining 2 — 4-bandlarida koʻrsatilgan asoslar boʻyicha soliq solish maqsadida bozor narxi sifatida tan olinmasa, 230 — satr toʻldirilmaydi.

26. 240 — “Narxlarni tartibga solishda bitim narxini bozor narxi deb tan olish manbai” satrida Soliq kodeksi 178-moddasi birinchi qismining 2 — 4-bandlariga muvofiq bitim narxini bozor narxi deb topish uchun taqdim etiladigan tegishli hujjat (shu jumladan, vositachilik shartnomasi asosida komitent sifatida harakat qilayotgan vositachi (agentlik shartnomasi) tomonidan (prinsipal) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan vositachilik shartnomasi asosida tuzilgan holdagi bitim) koʻrsatiladi.

Bunda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

monopoliyaga qarshi kurashish organining koʻrsatma raqami va sanasi,

bitim tuzilgan birja nomi,

soliq solish maqsadida narxni belgilash haqida bitim tuzilganligi toʻgʻrisida qaror raqami va sanasi.

Agar bitimlar narxi Soliq kodeksining 178-moddasi birinchi qismining 2 — 4-bandlarida koʻrsatilgan asoslar boʻyicha soliq solish maqsadida bozor narxi sifatida tan olinmasa, 240 — satr toʻldirilmaydi.

27. 250 — “Narxni belgilash uslubi nomi” satrida soliq toʻlovchi qoʻllagan, shu jumladan, mustaqil tuzatish kiritish orqali amalga oshirilgan tegishli narxni belgilash usuli koʻrsatiladi. Satrni toʻldirish majburiy emas.

28. 260 — “Soliq toʻlovchi tomonidan foydalanadigan axborot manbai nomi” satrida oʻzaro aloqador boʻlgan shaxslar oʻrtasidagi bitim shartlari bilan bogʻliq boʻlmagan shaxslar oʻrtasidagi bitim shartlari solishtirilganda, soliq toʻlovchi tomonidan foydalanadigan maʼlumotlar manbai koʻrsatiladi. Satrni toʻldirish majburiy emas.

29. 270 — “Bitim qatnashchilari soni” satrida nazorat qilinadigan bitim qatnashchilarining umumiy soni koʻrsatiladi. Agar 3-varaqda vositachilik shartnomasi asosida komitent (prinsipal) sifatida harakat qilayotgan vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan tuzilgan bitim boʻyicha maʼlumotlar koʻrsatilsa, nazorat qilinadigan bitim qatnashchilari umumiy soni ushbu vositachini (agentlik shartnomasi) hisobga olmagan holda koʻrsatiladi.

30. 310 — “Nazorat qilinadigan bitim boʻyicha soliq toʻlovchi daromadlari” satrida kalendar yilda buxgalteriya hisobi qoidalariga muvofiq aniqlanadigan va nazorat qilinadigan bitim boʻyicha soliq toʻlovchining daromadlari soʻmda aks ettiriladi.

Agar 3-varaqda vositachilik shartnomasi asosida komitent sifatida harakat qilayotgan vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan tuzilgan bitim boʻyicha maʼlumotlar koʻrsatilsa, 310 — satrda koʻrsatilgan va nazorat qilinadigan bitim boʻyicha komitent (prinsipal) olgan daromad miqdori koʻrsatiladi.

Agar nazorat qilinadigan bitimda soliq toʻlovchi (shu jumladan, vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi)) asosida komitent (prinsipal) sifatida harakat qilayotgan vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan tuzilgan va nazorat qilinadigan bitim boʻyicha tovarlar (koʻrsatilgan xizmatlar natijasi va fuqarolik huquqining boshqa obyektlari) xarid qilinganda, 310 — satrga “0” yoziladi.

31. 311 — “shuningdek, narxlari tartibga solinishi kerak boʻlgan bitim boʻyicha daromadlar miqdori” satrida kalendar yilda narxlari tartibga solinishi kerak boʻlgan va nazorat qilinadigan bitim boʻyicha daromadlar miqdori (shuningdek, vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi)) asosida komitent (prinsipal) sifatida harakat qilayotgan vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan tuzilgan narxlari tartibga solinishi kerak boʻlgan nazorat qilinadigan bitim boʻyicha) soʻmda koʻrsatiladi.

32. 320 — “Nazorat qilinadigan bitim boʻyicha soliq toʻlovchi xarajatlari (zarari) miqdori” satrida kalendar yil davomida nazorat qilinadigan bitimda soliq toʻlovchi tomonidan xarid qilingan tovarlar (koʻrsatilgan xizmatlar natijasi) narxi soʻmda koʻrsatiladi.

Agar 3-varaqda vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipal) sifatida harakat qilayotgan vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan tuzilgan va nazorat qilinadigan bitim boʻyicha maʼlumotlar koʻrsatilsa, 320 — satrda koʻrsatilgan nazorat qilinadigan bitim boʻyicha komitentga (prinsipalga) tushgan tovarlar (koʻrsatilgan xizmatlar, boshqa obyektlar) narxi koʻrsatiladi.

Agar nazorat qilinadigan bitimda soliq toʻlovchi (shuningdek, vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipal) sifatida harakat qilayotgan vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan tuzilgan narxlari tartibga solinishi kerak boʻlgan nazorat qilinadigan bitim boʻyicha) tovarlarni realizatsiya qilsa yoki xizmatlar koʻrsatsa 320 — satrga “0” yoziladi.

33. 321 — “shuningdek narxi tartibga solinishi kerak boʻlgan bitim boʻyicha xarajatlar miqdori” satrida kalendar yilda narxi tartibga solinishi kerak boʻlgan bitim boʻyicha (shuningdek, vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipal) sifatida harakat qilayotgan vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan tuzilgan narxlari tartibga solinishi kerak boʻlgan bitim boʻyicha) soliq toʻlovchi xarid qilgan tovarlar (koʻrsatilgan xizmatlar va fuqarolik huquqining boshqa obyektlari) narxi soʻmda koʻrsatiladi.

IV. Xabarnomaning “Bitim predmeti (bir turdagi bitimlar guruhlari) toʻgʻrisida maʼlumotlar” 4-varagʻini toʻldirilishi

34. 4-varaqda bitim predmeti boʻlgan (shuningdek, vositachilik shartnomasi asosida komitent (prinsipal) sifatida harakat qilayotgan vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi va uning hisobidan tuzilgan bitim boʻyicha) majburiyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi. 4-varaqda maʼlumotlari 3-varaqda koʻrsatib oʻtilgan nazorat qilinadigan bitim tuzilishi natijasida majburiyatlarni bajarish vaqtida bitim predmetini (tovarlarni yuklash, xizmatlar koʻrsatish) bajarish jarayonlari toʻgʻrisidagi axborotlar ochib beriladi. Agar nazorat qilinadigan bitim predmetiga tegishli maʼlumotlarni bir varaqda toʻldirib taqdim etish imkoni boʻlmasa, kerakli miqdordagi varaqlar toʻldiriladi.

35. 110 — “Bitim tartib raqami” satrida soliq toʻlovchi tomonidan belgilangan va nazorat qilinadigan bitimning tartib raqami koʻrsatiladi. Ushbu raqam 3-varaqdagi “Xabarnoma boʻyicha bitim tartib raqami” satriga mos boʻlishi kerak.

36. 120 — “Bitim predmeti turi” satrida bitim predmeti turining kodi koʻrsatiladi:

“1” — tovar;

“2” — xizmatlar koʻrsatish;

“3” — boshqa.

4-varaqning 120 — satrida bitim bajarilishi predmeti Soliq kodeksiga muvofiq tovarlarga yoki xizmatlar koʻrsatishga tegishli boʻlmagan, ammo Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 81-moddasiga muvofiq fuqarolik huquqi obyektlariga tegishli moddiy yoki nomoddiy aktivlar boʻlib hisoblansa, “3” kodi koʻrsatiladi.

Agarda 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 120 — satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirgan bitim predmeti koʻrsatiladi.

37. 210 — “Bitim predmeti nomi” satrida birlamchi hujjatlarga muvofiq bitim bajarilishi predmeti nomi (tovar nomi, koʻrsatilgan xizmatlar va boshqa) koʻrsatiladi.

Agar bitim bajarilishi predmeti har birini alohida xizmat deb topish mumkin boʻlgan bir necha operatsiyalarni amalga oshirishni talab etuvchi kompleks xizmat koʻrsatish hisoblansa, 210-satrda bevosita bitim bajarilishi predmeti sifatida belgilangan xizmatlar koʻrsatish natijasi aks ettiriladi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 210 — satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirgan bitim predmeti nomi koʻrsatiladi.

38. 220 — “Bitim predmeti kodi (TIF TN kodi boʻyicha)” satrida tashqi savdo bitimlari tuzilganda, Oʻzbekiston Respublikasi tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasiga asosan tovar turining kodi koʻrsatiladi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 220-satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirgan bitim predmeti kodi koʻrsatiladi.

39. 220 — “Bitim predmeti kodi (MST kodi boʻyicha)” tashqi savdoga oid boʻlmagan bitimlar tuzilganda, Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiy faoliyati turlari boʻyicha mahsulot statistik tasniflagichiga asosan tovar turining kodi koʻrsatiladi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 220-satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirgan bitim predmeti kodi (MST kodi boʻyicha) koʻrsatiladi.

40. 220 — “Bitim predmeti kodi (IFUT boʻyicha)” satrida iqtisodiy faoliyat turlari umumdavlat tasniflagichiga muvofiq faoliyat turining kodi koʻrsatiladi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 220-satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirgan bitim predmeti kodi koʻrsatiladi.

41. 220 — “Bitim predmeti kodi (MXIK boʻyicha)” satrida mahsulotlar va xizmatlar yagona klassifikatoriga muvofiq identifikatsiya kodi koʻrsatiladi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilsa, 220-satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirgan bitim predmeti kodi (MXIK kodi boʻyicha) koʻrsatiladi.

42. 230 — “Bitimning boshqa ishtirokchisi raqami” satrida soliq toʻlovchi tomonidan belgilangan kontragentning tartib raqami koʻrsatiladi.

43. 240 — “Bitim raqami” satrida bitim rasmiylashtirilgan hujjat (shartnoma, kontrakt, kelishuv va boshqa) raqami koʻrsatiladi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 240 — satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan bitim rasmiylashtirilgan shartnoma raqami koʻrsatiladi.

44. 250 — “Bitim sanasi” satrida bitim rasmiylashtirilgan hujjat (shartnoma, kontrakt, kelishuv va boshqa) sanasi koʻrsatiladi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 250 — satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan bitim rasmiylashtirilgan shartnoma sanasi koʻrsatiladi.

45. 260 — “Bitim predmeti yaratilgan davlat” satrida tovarning kelib chiqish davlati nomi yoki boshqa fuqarolik huquqi obyekti kelib chiqish davlati nomi koʻrsatiladi, agarda ushbu fuqarolik huquqi obyekti uchun uni aniqlash imkoni boʻlsa. Agar bitim predmeti xizmat koʻrsatish natijasi hisoblansa, ushbu satr toʻldirilmaydi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 260 — satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan bitim predmeti hisoblangan tovar yoki fuqarolik huquqining boshqa obyektiga tegishli maʼlumotlar koʻrsatiladi.

46. 270 — “Yuk tashish hujjatlariga muvofiq yuklarni joʻnatish (yuklash) joyi (faqat tovarlar uchun toʻldiriladi)” satrini toʻldirishda, nazorat qilinadigan bitimni bajarish uchun tovarni tashish boshlanadigan — davlat, hudud, shahar, aholi punkti nomi koʻrsatiladi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 270 — satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan bitim predmeti hisoblangan tovarni joʻnatish (yuklash) joyiga tegishli maʼlumotlar koʻrsatiladi.

47. 280 — “Bitim bajarilgan joy (tovarni yetkazib berish (tushirish) joyi, xizmatni koʻrsatish va boshqa bitimlarni bajarish joyi)” satrini toʻldirishda tovarlar uchun tovarning yoʻqotish yoki zarar yetish xavfi hamda INKOTERMS terminlari bilan bogʻliq boʻlgan tovarlar boʻyicha xarajatlari qoplash majburiyati oʻtkazilayotgan, agar ushbu terminlar bitim qatnashchilari tomonidan qoʻllanilsa — davlat, hudud, shahar, aholi yashash punkti nomi koʻrsatiladi. Agar bitim qatnashchilari INKOTERMS terminini qoʻllamasa, tovar uchun mulk huquqi oʻtkazilayotgan aholi punkti nomi koʻrsatiladi.

Agar soliq toʻlovchi tomonidan tuzilgan bitim predmeti (shuningdek, vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitimlar shular jumlasidan) koʻrsatilgan xizmatlar hisoblansa, bunday hollarda bitim bajarilgan joy ushbu xizmatlar isteʼmol qilingan joy sifatida koʻrsatiladi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 280 — satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan bitim predmeti boʻyicha tovar uchun mulk huquqi oʻtkazilayotgan aholi punkti yoki oʻtish joyi koʻrsatiladi.

48. 290 — “Etkazib berish shartlari kodi (faqat tovarlar uchun toʻldiriladi)” satrida bitimlarni amalga oshirishda qoʻllaniladigan, predmeti tovar hisoblanuvchi, INKOTERMS terminiga mos keluvchi kod yoziladi. Agar INKOTERMS termini qoʻllanilmasa, ushbu satr toʻldirilmaydi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 290 — satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan bitim predmeti boʻyicha yetkazib berish shartlari kodi koʻrsatiladi.

49. 300 — “Oʻlchov birliklari kodi OʻBK boʻyicha” satrida oʻlchov birliklari klassifikatoriga (OʻBK) muvofiq bajarilgan birlamchi hujjatlarda aks ettirilgan, bitim predmetining miqdoriy xususiyatlariga mos keladigan oʻlchov birliklari raqamli kodi koʻrsatiladi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 300 — satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan bitim predmetining miqdoriy xususiyatlariga mos keladigan oʻlchov birliklari raqamli kodi koʻrsatiladi.

50. 310 — “Miqdori” satrida bitim predmeti ijrosining miqdoriy xususiyatlari koʻrsatiladi.

Bir hisobot davridan ortiq davr davomida xizmatlar koʻrsatilib, joriy hisobot davrida bajarilgan ishlar uchun daromadlar qisman tan olinganda, “Miqdori” satrida bajarilgan xizmatlar hajmi sifatida joriy hisobot yilida bajarilgan xizmatlar foizi koʻrsatiladi. 4-varaqning 310 — satrida oʻlchov birligi kod raqami sifatida foiz koʻrsatiladi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 310 — satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan bitim predmeti ijrosining miqdoriy xususiyatlari koʻrsatiladi.

51. 320 — “QQS, aksiz va bojlarni hisobga olmagan holdagi bir birlik oʻlchov birligi narxi (tarifi)” satrida birlamchi hujjatlarda milliy valyuta “soʻm”da koʻrsatilgan, birlamchi hujjatlarda narx mavjud boʻlmagan taqdirda — buxgalteriya hisobi maqsadlarida daromadlar, xarajatlar, aktivlar narxi shakllanishi qoidalaridan kelib chiqqan holda, bitim predmeti ijrosi narxi koʻrsatiladi.

Bir hisobot davridan ortiq davr mobaynida xizmatlar koʻrsatilib, joriy hisobot davrida bajarilgan xizmat hajmi uchun daromadlar qisman tan olinganda, 320 — satrida mazkur hisobot davrida bajarilgan xizmatlar narxi koʻrsatiladi.

Agar 4-varaqda vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim predmeti hisoblangan majburiyatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatilsa, 320 — satrda vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan bitim predmeti ijrosining narxi koʻrsatiladi.

52. 330 — “QQS, aksiz va bojlarni hisobga olmagan holdagi jami qiymati” satrida soliq toʻlovchi tomonidan tuzilgan (shuningdek, vositachi (agent) oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitimlar) birlamchi hujjatlarda koʻrsatilgan, birlamchi hujjatlarda narx mavjud boʻlmagan taqdirda — buxgalteriya hisobi maqsadlarida daromadlar, xarajatlar, aktivlar narxi shakllanish qoidalaridan kelib chiqqan holda, bitim predmeti ijrosi narxi koʻrsatiladi.

Bir hisobot davridan ortiq davr mobaynida xizmatlar koʻrsatilib, joriy hisobot davrida bajarilgan xizmat hajmi uchun daromadlar qisman tan olinganda, xizmat koʻrsatayotgan bitim tarafi 330 — satrda mazkur hisobot davrida bajarilgan xizmatlar hajmining narxini koʻrsatadi.

Bir hisobot davridan ortiq davr mobaynida xizmat koʻrsatilganda, joriy hisobot davrida bajarilgan ishlar hajmini qisman xarajat yoki aktiv sifatida tan olingan hollarda, xizmatdan foydalanuvchi bitim ishtirokchisi 330 — satrda aktiv yoki xarajat sifatida qabul qilgan mazkur hisobot yilida bajarilgan xizmatlar hajmining narxini koʻrsatadi.

Agar iqtisodiy faoliyatning ayrim turlari xususiyatlari oʻzgarmas bitta xaridorning manziliga uzluksiz, uzoq muddatli yetkazib berishlarni nazarda tutuvchi bitimlar mavjudligini taxmin qilsa, 4-varaqda yetkazib berish shartlari va boshqa koʻrsatkichlar oʻzgarmaganda, yetkazib berishda koʻrsatilgan tovar miqdorini umumlashtirishga va 4-varaqning bitta varagʻini toʻldirishga ruxsat beriladi. Bunda “Miqdori” satrida yetkazib berish shartlari oʻzgarmasligini hisobga olgan holda, barcha uzluksiz uzoq muddatli yetkazib berishlar boʻyicha tovarlarning umumiy miqdori koʻrsatiladi. 4-varaqning 330 — “QQS, aksiz va bojlarni hisobga olmagan holdagi jami qiymati” satrida shartlar amal qilishi davomida yetkazib berilgan tovar narxi koʻrsatiladi.

53. 340 — “Bitim amalga oshirilgan sana” satrida bitim boʻyicha daromadlar buxgalteriya hisobida tan olingan sana koʻrsatiladi.

Tovarlarni xarid qilish (koʻrsatilgan xizmatlar, boshqa fuqarolik huquqlari) boʻyicha bitimlar uchun bitim amalga oshirilgan sana sifatida soliq toʻlovchi buxgalteriya hisobida aktivni tan olgan sana koʻrsatiladi. Agar soliq toʻlovchi tomonidan tovar (koʻrsatilgan xizmatlar, boshqa fuqarolik huquqlari) narxi bitimni amalga oshirish vaqtidagi xarajatlar sifatida tan olinsa, bitim amalga oshirilgan sana sifatida ushbu tan olingan sana koʻrsatiladi.

Agar 3-varaq vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan amalga oshirilgan bitim boʻyicha toʻldirilayotgan boʻlsa, bitim bajarilgan sana vositachi va bitimning boshqa tarafi oʻrtasida rasmiylashtirilgan birlamchi hujjatlarga asosan aniqlanadi.

Xabarnoma taqdim etilgan kalendar yil davomida 4-varaqning 210 — 290-satrlarida aks ettirilgan koʻrsatkichlarning hech boʻlmaganda bittasi oʻzgargan taqdirda, umumlashtirish toʻxtatiladi.

Ushbu bandda koʻrsatib oʻtilgan hollarda, 4-varaqning 340 — “Bitim amalga oshirilgan sana” satriga 210 — 290-satrlarida aks ettirilgan koʻrsatkichlardan hech boʻlmaganda bittasi oʻzgargan va umumlashtirish toʻxtatilgan yoki mazkur koʻrsatkichlar xabarnoma taqdim etilgan kalendar yil 31-dekabrgacha oʻzgarmagan holatdagi sana yoziladi.

V. Xabarnomaning “Nazorat qilinadigan bitim ishtirokchisi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” 5-varagʻini toʻldirilishi

54. 5-varaq nazorat qilinadigan bitim (shuningdek, vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan tuzilgan bitim) ishtirokchisi hisoblangan yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan toʻldiriladi.

55. 5-varaq, shuningdek, vositachi (agent) boʻlgan yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga nisbatan ham toʻldiriladi, agarda tegishli bitimga nisbatan toʻldirilgan 3-varaqning 020 — satrida “1” raqami koʻrsatilgan boʻlsa. Bunday hollarda 5-varaqning 120 — satrida “1” raqami koʻrsatiladi va “II. Tashkilot toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimi vositachi (agent)ga nisbatan toʻldiriladi.

56. 110 — “Bitim tartib raqami” satrida soliq toʻlovchi tomonidan belgilangan nazorat qilinadigan bitim (shuningdek, vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan tuzilgan bitim) tartib raqami koʻrsatiladi

Ushbu raqam 3-varaqdagi “Xabarnoma boʻyicha bitim tartib raqami” satriga mos kelishi kerak.

57. 120 — “Bitim ishtirokchisi tartib raqami” satrida, 4-varaq 230 — “Bitimning boshqa ishtirokchisi raqami” satrida koʻrsatilgan xabarnomadagi tashkilot tartib raqami koʻrsatiladi.

58. 210 — satrda quyidagi raqamlardan biri koʻrsatiladi:

agar 5-varaq Oʻzbekiston tashkilotiga nisbatan toʻldirilayotgan boʻlsa, “1” raqami koʻrsatiladi,

agar 5-varaq chet el tashkilotiga nisbatan toʻldirilayotgan boʻlsa, “2” raqami koʻrsatiladi.

59. Agar 210 — satrda “2” raqami koʻrsatilgan boʻlsa, 220 — “Davlat nomi” satrida chet el tashkiloti roʻyxatdan oʻtgan davlat nomi koʻrsatiladi.

60. 230 — “Yuridik shaxs nomi” satrida tashkilotning toʻliq nomi shartnoma (kontrakt), kelishuv va shunga oʻxshash boshqa hujjatlarda koʻrsatilgani kabi koʻrsatiladi.

61. Agar 210 — satrda “1” raqami koʻrsatilgan boʻlsa, 240 — “Yuridik shaxs STIRi” satrida tashkilotning STIRi koʻrsatiladi.

62. Agar 210 — satrda “2” raqami koʻrsatilgan boʻlsa, 250 — “Yuridik shaxsning chet elda roʻyxatdan oʻtgan raqami” satrida tashkilotning chet eldagi roʻyxatdan oʻtgan raqami koʻrsatiladi.

63. Agar 210 — satrida “2” raqami koʻrsatilgan boʻlsa, 260 — “Chet el tashkiloti manzili” satrida chet el tashkilotining, u roʻyxatdan oʻtgan davlat (hududida)gi toʻliq manzili koʻrsatiladi.

VI. Xabarnomaning “Nazorat qilinadigan bitim ishtirokchisi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot” 6-varagʻining toʻldirilishi

64. 6-varaq nazorat qilinadigan bitim (shuningdek, vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan tuzilgan bitim) ishtirokchisi — jismoniy shaxs maʼlumotlariga nisbatan toʻldiriladi.

65. 6-varaq, shuningdek, vositachi (agent) — jismoniy shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga nisbatan ham toʻldiriladi, agar 3-varaqning 020 — satridagi tegishli bitim toʻldirilganda “1” raqami koʻrsatilgan boʻlsa. Bunday hollarda 6-varaqning 130 — satrida “1” raqami koʻrsatiladi va “II — V” boʻlimlari vositachi (agent)ga nisbatan toʻldiriladi.

66. 110 — “Bitim tartib raqami” satrida soliq toʻlovchi tomonidan belgilangan va nazorat qilinadigan bitim (shuningdek, vositachi (agent) tomonidan oʻz nomidan, lekin vositachilik shartnomasi (agentlik shartnomasi) asosida komitent (prinsipial) sifatida harakat qilayotgan soliq toʻlovchining topshirigʻi boʻyicha va uning hisobidan tuzilgan bitim) tartib raqami koʻrsatiladi.

Ushbu raqam 4-varaqning 110 — satrida koʻrsatilgan raqamga mos boʻlishi kerak.

67. 120 — “Bitim ishtirokchisi tartib raqami” satrida 4-varaq 230 — satrida koʻrsatilgan xabarnomadagi nazorat qilinadigan bitim ishtirokchisi tartib raqami aks ettiriladi.

68. 210 — “Jismoniy shaxs faoliyat turi” satrida jismoniy shaxsning (tadbirkorlik, notarial, advokatlik va boshqa) faoliyat turi koʻrsatiladi.

69. 220 — “JShShIR” satrida jismoniy shaxs, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorning Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JShShIR) koʻrsatiladi.

Jismoniy shaxsning JShShIR toʻgʻrisida maʼlumot mavjud boʻlmagan xollarda, 230 — 250 — satrlarda nazorat qilinadigan bitim ishtirokchisi jismoniy shaxsning Oʻzbekiston tashkiloti va jismoniy shaxs oʻrtasida tuzilgan shartnoma (kontrakt), kelishuv va boshqa shunga oʻxshash hujjatlarda koʻrsatilgan ismi, familiyasi, otasining ismi (mavjud boʻlsa) koʻrsatiladi.

70. Jismoniy shaxs JShShIR toʻgʻrisida maʼlumot mavjud boʻlmagan taqdirda, jismoniy shaxsga nisbatan quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

a) 310 — “Tugʻilgan sana” satrida — jismoniy shaxsning tugʻilgan sanasi;

b) 320 — “Tugʻilgan joyi” satrida — jismoniy shaxs tugʻilgan joy;

v) 330 — “Fuqaroligi” satrida — tegishli raqam tanlanadi:

“1” — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;

“2” — chet el fuqarosi;

“3” — fuqaroligi boʻlmagan shaxs.

g) 340 — “Fuqaroligi” satrida — jismoniy shaxs fuqarosi hisoblangan davlat nomi koʻrsatiladi. Agar soliq toʻlovchining fuqaroligi mavjud boʻlmasa, shaxsni tasdiqlovchi hujjat berilgan davlat nomi koʻrsatiladi.

71. IV-boʻlim “Shaxsni tasdiqlovchi hujjat toʻgʻrisida maʼlumot”ni toʻldirishda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

410 — “Hujjat turi” satrida — jismoniy shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjat turi (pasport, tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma, harbiy bilet, harbiy guvohnoma va boshqa);

420 — “Seriya va raqami” satrida — jismoniy shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatning seriyasi va raqami;

430 — “Hujjatni taqdim etgan organ nomi” — jismoniy shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etgan organ nomi;

440 — ““Berilgan sanasi” satrida — jismoniy shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjat berilgan sanasi.

72. 450 — “Yashash joyi” satrida quyidagi raqamlardan biri koʻrsatiladi:

“1” agar yashash joyi manzili Oʻzbekiston Respublikasida boʻlsa,

“2” agar yashash joyi manzili Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida boʻlsa.

73. 451 — 458-satrlarida Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashaydigan jismoniy shaxslarga nisbatan yashash joyi manzili koʻrsatiladi.

74. V-boʻlim Oʻzbekiston Respublikasida yashash joyi manzili mavjud boʻlmaganda toʻldiriladi va Oʻzbekiston Respublikasidan tashqaridagi yashash joyi manzili va davlat nomi koʻrsatiladi.

Nazorat qilinadigan bitimlar toʻgʻrisidagi xabarnoma shakllarini toʻldirish tartibi haqidagi nizomga 3-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-martdagi 111-son qaroriga 3-ILOVA

Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi haqida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat soliq qoʻmitasi) va yirik soliq toʻlovchilar toifasiga kiruvchi soliq toʻlovchilar (keyingi oʻrinlarda — soliq toʻlovchilar) oʻrtasida chet davlat vakolatli organi ishtirokida ushbu davlat bilan ikki yoqlama soliq solishning oldini olish maqsadida shartnoma (bitim) tuzilgan boʻlsa, tashqi savdo bitimiga nisbatan narxlarni belgilash toʻgʻrisida taraflardan hech boʻlmaganda biri xorijiy davlatning soliq rezidenti hisoblansa, bir yoki bir nechta tashqi savdo bitimlariga (bir turdagi bitimlar guruhi) nisbatan soliq solish maqsadida narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibini belgilaydi.

Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi mazkur bitimga oʻzgartirish kiritishda ham qoʻllaniladi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim — soliq toʻlovchi va Davlat soliq qoʻmitasi oʻrtasida tuzilgan, oʻzining amal qilishi muddati davomida soliq solish maqsadida nazorat qilinadigan bitimlarda narxlarni aniqlash va (yoki) narxlarni belgilash usullarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi bitim;

xorijiy davlat vakolatli organi — Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan imzolangan ikki yoqlama soliq solishning oldini olish toʻgʻrisidagi bitim (kelishuv) doirasida ahdlashuvchi davlatlarning vakolatli hisoblangan organlari.

3. Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimlar quyidagi maqsadlarda tuziladi:

a) Oʻzbekiston Respublikasining soliq qonunchiligiga rioya etilishini taʼminlash;

b) narxlarni belgilashning eng maqbul va samarali tartibini aniqlash;

v) Oʻzbekiston Respublikasi va xorijiy davlatlar oʻrtasida soliq bazasining iqtisodiy jihatdan asosli va adolatli taqqoslanishini taʼminlash;

g) ikki yoqlama soliq solishning oldini olish;

d) soliqlarning toʻlanmaganligi yoki toʻliq toʻlanmaganligi toʻgʻrisida ogohlantirish.

4. Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimlarni tuzish ikki yoqlama soliq solishning oldini olish toʻgʻrisidagi bitim (kelishuv) maqsadlarida vakolatli organlar hisoblangan Davlat soliq qoʻmitasi va xorijiy davlat vakolatli organi oʻrtasidagi oʻzaro kelishuvga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlarning oʻzaro kelishuvi) asoslanadi.

5. Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimlarni tuzish maqsadida Davlat soliq qoʻmitasi va xorijiy davlat vakolatli organi oʻrtasidagi maʼlumot almashinuvi, mazkur davlat bilan tuzilgan ikkiyoqlama soliq solishning oldini olish toʻgʻrisidagi bitim (kelishuv), shuningdek, vakolatli organlar oʻrtasida xalqaro axborot almashinuvini tartibga soluvchi Oʻzbekiston Respublikasining boshqa xalqaro shartnomalari asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimlarni dastlabki muhokamadan oʻtkazish tartibi

6. Tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisida bitimni dastlabki muhokama (keyingi oʻrinlarda — dastlabki muhokama) qilish uchun soliq toʻlovchi ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan tartibda Davlat soliq qoʻmitasiga ariza taqdim etish huquqiga ega.

7. Dastlabki muhokamani oʻtkazish haqidagi ariza soliq toʻlovchi tomonidan shaxsiy kabinet orqali elektron shaklda taqdim etiladi. Ushbu arizada quyidagilar bayon etiladi:

tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish uchun muhim boʻlgan maʼlumotlar (shu jumladan, soliq toʻlovchi aʼzo hisoblanadigan yuridik shaxslar guruhi tavsifi va tashqi savdo shartnomalari taraflari, tashqi savdo shartnomalarining qiymat va natura ifodasidagi hajmlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, soliq toʻlovchi tomonidan ushbu shartnomalarda narxni aniqlash va (yoki) narxni belgilash usullarini qoʻllash yuzasidan taklif etilayotgan tartib);

soliq toʻlovchi dastlabki muhokamada koʻrib chiqishni taklif qiladigan masalalar (xususan, tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzish uchun asoslar mavjudligi, shu jumladan, soliq toʻlovchi tomonidan taklif qilingan narxlarni aniqlash va (yoki) narxni belgilash usullarini qoʻllash tartibini hisobga olgan holda, tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi va muddatlari, vakolatli organlarning oʻzaro kelishuviga erishish istiqbollari va uni Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshirish);

8. Davlat soliq qoʻmitasi dastlabki muhokama oʻtkazish haqidagi ariza olingan kundan boshlab 30 kundan kechiktirmasdan dastlabki muhokama oʻtkaziladigan vaqt va joy toʻgʻrisida soliq toʻlovchini xabardor qiladi. Dastlabki muhokama ariza olingan kundan boshlab uch oydan kech boʻlmagan muddat ichida oʻtkaziladi.

9. Davlat soliq qoʻmitasi dastlabki muhokama oʻtkazilgan kundan boshlab 30 kundan kechiktirmasdan dastlabki muhokama davomida koʻrib chiqilgan masalalar boʻyicha Davlat soliq qoʻmitasining yondashuvini oʻz ichiga olgan dastlabki muhokama natijalari toʻgʻrisida soliq toʻlovchiga xat yuboradi.

Dastlabki muhokama natijalaridan qatʼi nazar, soliq toʻlovchi tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzish boʻyicha Davlat soliq qoʻmitasiga ariza bilan murojaat etishi mumkin.

3-bob. Soliq toʻlovchi tomonidan tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish (oʻzgartirish) haqidagi arizani berish tartibi

10. Soliq toʻlovchi tomonidan tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish (oʻzgartirish) haqida Davlat soliq qoʻmitasiga ariza berish xalqaro shartnomalarda koʻzda tutilgan oʻzaro kelishuv tartiblarini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.

Shu bilan birga, xorijiy kontragent bir vaqtning oʻzida chet davlat vakolatli organga ariza beradi.

Tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish (oʻzgartirish) haqidagi ariza ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda taqdim etiladi.

11. Ushbu arizaga Soliq kodeksi 199-moddasining birinchi qismiga asosan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim loyihasi va boshqa hujjatlar ilova qilinadi.

Soliq toʻlovchi arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq va ishonchli ekanligi korxona rahbarining (masʼul shaxsning) imzosi hamda korxona muhri (mavjud boʻlsa) bilan tasdiqlanadi.

12. Chet tillarda tayyorlangan hujjatlar Davlat soliq qoʻmitasiga oʻzbek tiliga tarjima qilingan holda taqdim etiladi. Davlat soliq qoʻmitasi taqdim etilgan hujjatlarni soliq toʻlovchidan xorijiy davlat vakolatli organi bilan muzokaralar olib borish uchun maqbul boʻlgan chet tiliga tarjima qilishni soʻrashga haqli.

13. Davlat soliq qoʻmitasi soliq toʻlovchidan Soliq kodeksining 199-moddasi birinchi qismida nazarda tutilmagan narxni belgilash haqidagi bitim maqsadi uchun zarur boʻlgan hujjatlarni soʻrab olishga haqli.

14. Agar soliq toʻlovchi tomonidan Davlat soliq qoʻmitasiga tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish (oʻzgartirish) haqidagi ariza taqdim etilmasa hamda bunday bitimning ikkinchi tomoni (soliq toʻlovchining kontragenti) xorijiy davlat vakolatli organiga Davlat soliq qoʻmitasi ishtirokida narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish maqsadida shunday arizani taqdim etgan boʻlsa, Davlat soliq qoʻmitasi soliq toʻlovchi tomonidan ariza berilgunga qadar oʻzaro maslahatlashuvni amalga oshirish imkoniyati yoʻqligi toʻgʻrisida vakolatli organni xabardor qiladi.

15. Soliq toʻlovchi tomonidan Davlat soliq qoʻmitasiga ariza berilgan sanada soliq toʻlovchining kontragenti xorijiy davlatda Davlat soliq qoʻmitasi ishtirokida narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish maqsadida shunday ariza bergan boʻlsa, soliq toʻlovchi bu haqda Davlat soliq qoʻmitasini yozma ravishda xabardor qiladi.

16. Soliq toʻlovchi xorijiy davlatda narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish jarayoni doirasida soliq toʻlovchining kontragenti tomonidan xorijiy davlat vakolatli organiga berilgan barcha hujjatlarni (maʼlumotlarni) Davlat soliq qoʻmitasiga taqdim etadi.

17. Soliq toʻlovchi Soliq kodeksi 199-moddasining oʻn ikkinchi qismida nazarda tutilgan tartibda tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim tuzilgunga qadar boʻlgan jarayonning har qanday bosqichida arizani chaqirib olishi mumkin. Agar soliq toʻlovchi tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzish (oʻzgartirish) haqidagi arizani qaytarib olsa, Davlat soliq qoʻmitasi bu haqda xorijiy davlat vakolatli organiga xabar beradi.

4-bob. Tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish (oʻzgartirish) haqidagi arizani koʻrib chiqish tartibi

18. Tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish (oʻzgartirish) haqidagi arizani koʻrib chiqishda, Davlat soliq qoʻmitasi soliq toʻlovchi tomonidan taklif qilingan narxlarni aniqlash va (yoki) narxlash usullarini qoʻllash tartibi Soliq kodeksining 23-bobida belgilangan qoidalarga muvofiqligini baholaydi.

19. Soliq toʻlovchining tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish (oʻzgartirish) haqidagi arizasini koʻrib chiqishda Davlat soliq qoʻmitasi:

a) Soliq kodeksi 26-moddasining 16-bandiga asosan soliq toʻlovchini tashqi savdo bitimlariga oid narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimlarning tuzilishi bilan bogʻliq masalalarga tushuntirishlar berishga chaqiradi. Koʻrsatib oʻtilgan masalalar muhokamasi Davlat soliq qoʻmitasi bilan kelishilgan muddatda soliq toʻlovchining tashabbusi boʻyicha ham oʻtkazilishi mumkin.

b) mazkur Nizomning 31-bandida koʻrsatib oʻtilgan vakolatli organlar oʻrtasidagi oʻzaro aloqa usullarini hisobga olgan holda xorijiy davlat vakolatli organi bilan oʻzaro maslahatlashuvlar oʻtkazadi.

20. Davlat soliq qoʻmitasi soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish (oʻzgartirish) haqidagi ariza olingan kundan eʼtiboran uni olti oydan koʻp boʻlmagan muddatda koʻrib chiqadi.

Mazkur muddat alohida tartibga asosan toʻqqiz oyga qadar uzaytirilishi mumkin.

21. Tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish (oʻzgartirish) haqidagi arizaga asosan Davlat soliq qoʻmitasi quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

a) mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklda narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzish haqida qaror;

b) ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan shaklda narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzishni rad etish haqida asoslantirilgan qaror;

v) mazkur Nizomga 4-ilovada keltirilgan shaklda narxni belgilash toʻgʻrisida bitim loyihasidagi noaniqliklarni bartaraf etish zarurligi haqida qaror.

Tegishli qarorlar soliq toʻlovchiga (uning vakiliga) qabul qilingan sanadan eʼtiboran besh kun ichida yuboriladi.

Soliq toʻlovchilar Davlat soliq qoʻmitasi qarorlari boʻyicha belgilangan tartibda sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

Davlat soliq qoʻmitasi tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzishni rad etish boʻyicha qabul qilingan qaror haqida xorijiy davlat vakolatli organiga xabar beradi, agar bunday qaror qabul qilinishidan oldin ushbu vakolatli organ bilan oʻzaro maslahatlashuvlar oʻtkazilgan boʻlsa.

22. Tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish (oʻzgartirish) haqidagi arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan bitim loyihasidagi noaniqliklarni bartaraf etish lozimligi toʻgʻrisida qabul qilingan qaror bitim loyihasini takroran taqdim etish uchun asos hisoblanadi.

Bitim loyihasi Soliq kodeksi 199-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan hujjatlar bilan birgalikda ushbu Nizomga 5-ilovada keltirilgan shaklda Davlat soliq qoʻmitasiga ariza berish yoʻli bilan takroran taqdim etiladi.

23. Davlat soliq qoʻmitasining bitim loyihasidagi noaniqliklarni bartaraf etish lozimligi toʻgʻrisidagi qarori qabul qilinishi munosabati bilan soliq toʻlovchi tomonidan bitim loyihasini takroran taqdim etish haqidagi ariza uch oy muddatda koʻrib chiqiladi.

24. Narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim Soliq kodeksining 201-moddasida nazarda tutilgan hollarda, ushbu Nizomga 6-ilova bilan tasdiqlangan shaklda Davlat soliq qoʻmitasi rahbarining (rahbar oʻrinbosarining) qaroriga koʻra muddatidan oldin tugatiladi.

5-bob. Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzish haqidagi ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish muddatlarini uzaytirish asoslari va tartibi

25. Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish muddatlari Soliq kodeksining 199-moddasi birinchi qismiga muvofiq hujjatlar olingan kundan boshlanadi va bitimni tuzish (bitim tuzishni rad etish, bitim loyihasidagi noaniqliklarni bartaraf etish) haqidagi qaror qabul qilingan kunda yakunlanadi.

Mazkur ariza Davlat soliq qoʻmitasiga ushbu Nizomga 7-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq shaxsiy kabinet orqali elektron shaklda taqdim etiladi.

26. Soliq kodeksining 199-moddasi toʻrtinchi qismiga asosan Davlat soliq qoʻmitasi soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni ular olingan kundan eʼtiboran olti oydan koʻp boʻlmagan muddatda koʻrib chiqadi.

27. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish muddati ular olingan kundan boshlab olti oy muddat ichida bitim tuzish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun toʻsqinlik qiluvchi shart-sharoitlar yuzaga kelganda hamda arizani koʻrib chiqish muddatini toʻqqiz oygacha uzaytirishga yetarli asoslar mavjud boʻlgan taqdirda uzaytirilishi mumkin.

Bunday asoslarga quyidagilar kiradi:

xorijiy davlat vakolatli organi bilan muzokaralar oʻtkazish zarurati yuzaga kelganda;

oʻzaro bogʻliq yuridik shaxslar (yuridik shaxslar guruhi) bilan narxni belgilash toʻgʻrisida koʻp tomonlama bitim tuzish haqidagi arizani koʻrib chiqish zarurati yuzaga kelganda;

soliq toʻlovchi tomonidan bitim loyihasida koʻrsatilgan narxlarni belgilash tartibiga muvofiqlikni tasdiqlovchi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan qoʻshimcha hujjatlarni taqdim etish zarurati yuzaga kelganda;

bitimni tuzishda soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan hujjatlarning toʻliqligi va ishonchliligini tekshirish zarurati yuzaga kelganda;

ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqishga toʻsqinlik qiluvchi yengib boʻlmaydigan holatlarning (suv toshqini, yongʻin va boshqalar) mavjudligi.

28. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi qaror Davlat soliq qoʻmitasi rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan qabul qilinadi. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi qaror Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan ushbu Nizomga 8-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq qabul qilinadi.

29. Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish muddatini uzaytirish haqidagi qaror soliq toʻlovchiga (uning vakiliga) undan tilxat olingan holda topshiriladi yoki unga qaror olingan sana toʻgʻrisida dalolat beruvchi boshqa usul bilan beriladi yoxud soliq toʻlovchiga tegishli qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran besh kun ichida pochta orqali buyurtma xat bilan yuboriladi.

6-bob. Xorijiy davlat vakolatli organi bilan muzokaralar olib borish tartibi

30. Davlat soliq qoʻmitasi xorijiy davlat vakolatli organi bilan oʻzaro kelishuvga va shu asosda tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzishga erishish maqsadida mazkur Nizomning 31-bandida nazarda tutilgan vakolatli organlar oʻrtasida oʻzaro aloqa usullarini hisobga olgan holda, xorijiy davlat vakolatli organi bilan muzokaralar olib boradi (mazkur Nizomning 14-bandida koʻzda tutilgan holatlar bundan mustasno).

Davlat soliq qoʻmitasi xorijiy davlat vakolatli organi bilan olib boriladigan muzokaralarda nazarda tutadigan yondashuvni soliq toʻlovchi bilan oldindan muhokama qilib olishi mumkin.

31. Davlat soliq qoʻmitasi xorijiy davlat vakolatli organiga soʻrovlarni yuborishi (shu jumladan, elektron pochta orqali), u bilan telefon, faks orqali yoki boshqacha tarzda muloqot qilishi mumkin. Xorijiy davlat vakolatli organi bilan oʻzaro munosabatlarning oʻziga xos usuli, bunday davlat bilan ikki yoqlama soliq solishning oldini olish toʻgʻrisidagi bitim (kelishuv), shuningdek, vakolatli organlar oʻrtasida xalqaro axborot almashinuvini tartibga soluvchi Oʻzbekiston Respublikasining boshqa xalqaro shartnomalarini hisobga olgan holda tanlanadi.

32. Davlat soliq qoʻmitasi xorijiy davlat vakolatli organi bilan olib borilayotgan muzokaralar toʻgʻrisida soliq toʻlovchiga xabar beradi (soliq toʻlovchining soʻrovnomasiga asosan).

33. Davlat soliq qoʻmitasi xorijiy davlat vakolatli organi bilan muzokaralar olib borish jarayonida vujudga keladigan savollar boʻyicha soliq toʻlovchidan tushuntirishlar olishi mumkin.

34. Vakolatli organlar oʻrtasidagi oʻzaro kelishuv oʻzbek tilida, shuningdek, xorijiy davlat vakolatli organi uchun maqbul boʻlgan tilda yozma shaklda tuziladi. Oʻzaro kelishuvni tayyorlashda, Davlat soliq qoʻmitasi mazkur Nizomning 3-bandida belgilangan maqsadlarga amal qiladi.

35. Vakolatli organlarning oʻzaro kelishuvi va yozishmalari soliq toʻlovchiga taqdim etilmaydi.

36. Agar xorijiy davlatning vakolatli organi bilan oʻzaro kelishuvga erishish imkoni boʻlmasa, Davlat soliq qoʻmitasi tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzishni rad etish haqida qaror qabul qiladi va ushbu qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisida xorijiy davlat vakolatli organini xabardor qiladi.

7-bob. Bir nechta xorijiy davlat vakolatli organlari ishtirokida tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi

37. Davlat soliq qoʻmitasi bilan bir nechta xorijiy davlat vakolatli organi ishtirokida tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim bir yoki bir nechta oʻzaro kelishuvlarga asoslanadi.

38. Xorijiy davlatning har bir vakolatli organi bilan oʻzaro maslahatlashuv va muzokaralar mazkur Nizomga muvofiq olib boriladi.

39. Har bir ishtirokchi davlatning manfaatlariga taʼsir koʻrsatuvchi tashqi savdo bitimlarini amalga oshirish holatlari va sharoitlarini hisobga olgan holda, soliq toʻlovchi tomonidan taklif qilingan narxlarni aniqlash va (yoki) narxni belgilash usullarini qoʻllash tartibi oʻzgartirilishi mumkin.

8-bob. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vakolatli organlarning oʻzaro kelishuvini amalga oshirish tartibi

40. Agar vakolatli organlar oʻrtasida oʻzaro kelishuvga erishilgan taqdirda, Davlat soliq qoʻmitasi quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

a) narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim loyihasidagi noaniqliklarni bartaraf etish zarurligi haqidagi qaror (vakolatli organlarning oʻzaro kelishuvidagi qoidalarni hisobga olgan holda);

b) narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish haqida qaror.

41. Agar soliq toʻlovchi Davlat soliq qoʻmitasining tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim loyihasidagi noaniqliklarni bartaraf etish zarurligi haqidagi qaroriga rozilik bildirsa, qaror olingan kundan eʼtiboran noaniqliklar bartaraf etilgan tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim loyihasi 30 kun ichida Davlat soliq qoʻmitasiga taqdim etadi.

Agar tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim loyihasi vakolatli organlarning oʻzaro kelishuvi qoidalariga muvofiq kelsa, Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish haqida qaror qabul qilinadi.

Agar soliq toʻlovchi tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimning maromiga yetkazilgan loyihasini taqdim etmasa yoki Davlat soliq qoʻmitasiga tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim loyihasidagi noaniqliklarni bartaraf etish zarurligi haqidagi qaroridan norozi ekanligini xat orqali maʼlum qilsa, Davlat soliq qoʻmitasi narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzishni rad etish haqida qaror qabul qiladi va ushbu qaror toʻgʻrisida xorijiy davlat vakolatli organini xabardor qiladi.

42. Ushbu Nizomning 40-bandida koʻrsatilgan qarorlar soliq toʻlovchiga (uning vakiliga) qabul qilingan sanadan eʼtiboran besh kun ichida yuboriladi.

43. Soliq toʻlovchi tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzish haqidagi qarorga roziligi (noroziligi) yuzasidan Davlat soliq qoʻmitasini yozma ravishda xabardor qiladi.

44. Soliq toʻlovchi tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzish haqidagi qarorga roziligi yoki noroziligi yuzasidan 30 kun davomida Davlat soliq qoʻmitasini yozma ravishda xabardor qilmasa, soliq toʻlovchining qabul qilingan qarorga nisbatan noroziligini bildiradi.

45. Soliq toʻlovchi tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzish haqidagi qarorga rozilik bildirmasa, ushbu bitim tuzilmaydi.

46. Davlat soliq qoʻmitasi ushbu Nizomning 45-bandiga muvofiq tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzilganligi yoki tuzilmaganligi haqida xorijiy davlatning vakolatli organiga xabar beradi.

9-bob. Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni oʻzgartirish tartibi

47. Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimga ushbu Nizomda nazarda tutilgan shartnomani tuzish tartibiga muvofiq tarzda oʻzgartirish kiritilishi mumkin.

10-bob. Yakunlovchi qoida

48. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi haqidagi nizomga 1-ILOVA

‎‎Tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi ‎bitimni tuzish (oʻzgartirish) haqida ‎ARIZA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 197-moddasi ikkinchi qismiga muvofiq yirik soliq toʻlovchi toifasiga kiritilgan korxona — soliq toʻlovchi ___________________, STIR ___________________, Davlat soliq qoʻmitasining _________________ xorijiy hukumat ishtirokida 20___ y “___” ___________dagi ___-son qarori asosida ushbu 20___ y “___” ____________dagi son tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish (oʻzgartirish) haqidagi arizani koʻrib chiqishingizni soʻrayman. ‎Ushbu arizaga Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 199-moddasida nazarda tutilgan hujjatlar ilova qilinmoqda. ‎Ushbu ariza va ilova qilingan hujjatlarda keltirilgan maʼlumotlar toʻliq va ishonchli ekanligini tasdiqlayman. ‎Davlat soliq qoʻmitasi koʻrsatilgan xorijiy davlat vakolatli organlariga mazkur ariza va unga ilova qilingan hujjatlar mazmunini arizani koʻrib chiqish doirasida oshkor qilish huquqiga ega. ‎Soliq toʻlovchi ushbu arizani (shu jumladan, tijorat sirlarini oʻz ichiga olgan) koʻrib chiqish doirasida Davlat soliq qoʻmitasiga xorijiy davlatlarning vakolatli organlariga undan olingan hujjatlarni oshkor qilishga rozilik beradi (rozilik bermaydi). ‎Tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimning tuzilishi (oʻzgartirilishi)ga javobgar shaxs _______________, murojaat uchun axborot: __________________. ‎Ushbu ariza bilan taqdim etilgan hujjatlar ilova qilinadi. ‎Ilova: 2 nusxada __________ varaq. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________________________________ ‎‎(yuridik shaxs rahbarining F.I.O., vakilning F.I.O. va lavozimi)‎ ‎ ________________ ‎(imzo)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ y. “___” _____________ ‎ ‎ ‎

Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi haqidagi nizomga 2-ILOVA

‎‎Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish haqida ‎ QAROR ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ____________________ ‎(qaror tuzilgan joy) ‎ ‎ ‎ ___________ ‎(sana)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Davlat soliq qoʻmitasi raisi (rais oʻrinbosari), ______________________________________ning (yuridik shaxsning toʻliq yoki qisqartirilgan nomi, STIRi) ____________dagi (sana) _____-son arizasini va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqqan holda, ‎____________________________________________________________________________________________ ‎‎(bitimni tuzish haqidagi qarorni qabul qilish uchun asos boʻlgan holat koʻrsatiladi) ‎ ‎QAROR QILADI ‎ ‎ ‎‎1. __________________________________________________________________________________________ ‎(yuridik shaxsning) toʻliq yoki qisqartirilgan nomi, STIR) ‎‎bilan narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzilsin. ‎2. Narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim imzolanadigan manzil: Toshkent sh., A. Qodiriy koʻchasi, 13 A uy.________ _______________________________ ‎‎(imzolash vaqti va kuni) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Davlat soliq qoʻmitasi ‎‎raisi (rais oʻrinbosari) _______________________ _________________________‎‎ ‎ ‎‎(imzo) ‎ ‎ (F.I.O.)‎ ‎ ‎‎Soliq solish maqsadlarida narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish toʻgʻrisidagi qarorni oldim: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________ ‎(yuridik shaxs rahbarining F.I.O., vakilning F.I.O. va lavozimi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________ ‎(sana)‎‎ ‎ ‎ __________________ ‎(imzo)‎‎

Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi haqidagi nizomga 3-ILOVA

‎‎Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash ‎ toʻgʻrisidagi bitim tuzishni rad etish haqida ‎QAROR ‎ ‎‎ ________________________ ‎(qaror tuzilgan joy) ‎ ‎ ‎‎______________ ‎(sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎Davlat soliq qoʻmitasi raisi (rais oʻrinbosari), ______________________________________ning (yuridik shaxsning toʻliq yoki qisqartirilgan nomi, STIRi) _______________dagi (sana) _____-son arizasini va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqqan holda, ‎ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎‎(bitimni tuzishni rad etish haqidagi qarorni qabul qilish uchun asos koʻrsatiladi) ‎ ‎‎QAROR QILADI: ‎‎1. __________________________________________________________________________________________ ‎ (yuridik shaxsning toʻliq yoki qisqartirilgan nomi, STIR) bilan narxn� belgilash toʻgʻrisida bitim tuzish rad etilsin. ‎ ‎‎Davlat soliq qoʻmitasi ‎ raisi (rais oʻrinbosari) ‎ _________________ ‎(imzo)‎ ‎____________________ ‎(F.I.O.)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Soliq solish maqsadlarida narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish rad etilganligi toʻgʻrisidagi qarorni oldim: ‎‎________________________________________________________________________________ ‎(yuridik shaxs rahbarining F.I.O., vakilning F.I.O. va lavozimi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ ‎(sana) ‎‎ ‎ ‎ _________________ ‎(imzo)‎‎

Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi haqidagi nizomga 4-ILOVA

Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim loyihasidagi ‎ noaniqliklarni bartaraf etish zarurligi haqida ‎ QAROR ‎ ‎‎ ________________________ ‎(qaror tuzilgan joy) ‎ ‎ ‎‎______________ ‎(sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎Davlat soliq qoʻmitasi raisi (rais oʻrinbosari), ______________________________________ning (yuridik shaxsning toʻliq yoki qisqartirilgan nomi, STIRi) _______________dagi (sana) _____-son arizasini va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqqan holda, ‎ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎(bitim loyihasini maromiga yetkazish zarurligi toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilish sababi koʻrsatiladi) ‎‎‎QAROR QILADI: _______________________________________________________(yuridik shaxsning toʻliq yoki qisqarti�ilgan nomi, STIR)ga Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 199-moddasi birinchi qismida koʻrsatilgan hujjatlar va soliq solish maqsadlarida narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim loyihasi Soliq kodeksi qoidalariga muvofiq qayta ishlab chiqilishi va qayta taqdim etilishi boʻyicha taklif berilsin. ‎‎Davlat soliq qoʻmitasi ‎ raisi (rais oʻrinbosari) ‎ _________________ ‎(imzo)‎ ‎____________________ ‎(F.I.O.)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Soliq solish maqsadlarida narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish rad etilganligi toʻgʻrisidagi qarorni oldim: ‎‎________________________________________________________________________________ ‎(yuridik shaxs rahbarining F.I.O., vakilning F.I.O. va lavozimi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ ‎(sana) ‎‎ ‎ ‎ _________________ ‎(imzo)‎‎

Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi haqidagi nizomga 5-ILOVA

‎Tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim ‎ (kelishuv) loyihasini takroran taqdim etish haqida ‎ARIZA ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 197-moddasi 2-bandiga muvofiq yirik soliq toʻlovchi toifasiga kiritilgan korxona-soliq toʻlovchi ____________________, STIR __________________ tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim loyihasini takroran taqdim etish haqidagi arizani koʻrib chiqishingizni soʻrayman. ‎Ushbu arizaga Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 199-moddasi 1-qismi 2-kichik bandida nazarda tutilgan hujjatlar va roʻyxatga muvofiq boshqa hujjatlar (maʼlumotlar) ilova qilinmoqda. ‎Davlat soliq qoʻmitasining 20___ yil “___” _____________dagi ___-son qarorida koʻrsatilgan izohlar (eʼtirozlar) hisobga olindi. ‎Ushbu ariza va ilova qilingan hujjatlarda keltirilgan maʼlumotlar toʻliq va ishonchli ekanligini tasdiqlayman. ‎Davlat soliq qoʻmitasi koʻrsatilgan xorijiy davlat vakolatli organlariga 20___ yil “___” ___________ da taqdim etilgan “Tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish” haqidagi ariza va unga ilova qilingan hujjatlar mazmunini oshkor qilish huquqiga ega. ‎ ‎Ushbu ariza bilan taqdim etilgan hujjatlar ilova qilinadi. ‎Ilova: 2 nusxada ________ varaq. ‎ _____________________________________________________________‎‎ _______________‎ ‎‎(yuridik shaxs rahbarining F.I.O., vakilning F.I.O. va lavozimi) (imzo)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ y. “____” ______________ ‎ ‎ ‎

Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi haqidagi nizomga 6-ILOVA

‎Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash ‎ toʻgʻrisidagi bitimni muddatidan oldin tugatish haqida ‎ QAROR ‎ ______________________‎‎ ‎(qaror tuzilgan joy) ‎ ‎ ‎‎______________________ ‎(sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Davlat soliq qoʻmitasi raisi (rais oʻrinbosari), ____________________________________________________ ‎Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksi 201-moddasining ikkinchi qismiga muvofiq Soliq kodeksida koʻzda tutilgan tartibda oʻtkazilgan soliq tekshiruvlari jarayonida (_________________________________________________________________________________________ * ), soliqqa tortish maqsadlarida narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitim qoidalarini buzish va buning oqibatida soliq toʻlovlari toʻliq toʻlanmaslik holatlari yuzaga kelganligi munosabati bilan ‎QAROR QILADI: ‎ ‎‎1. _____________________________________ (yuridik shaxsning toʻliq yoki qisqartirilgan nomi, STIR) bilan ______________ dagi _______ son soliqqa tortish maqsadlarida narxni belgilash toʻgʻrisida tuzilgan bitim muddatidan oldin bekor qilinsin. ‎‎Davlat soliq qoʻmitasi ‎raisi (rais oʻrinbosari) ___________________ _________________________________ ‎ ‎‎(imzo) ‎ (F.I.O.)‎ ‎ Soliq solish maqsadlarida narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni muddatidan oldin bekor qilish toʻgʻrisidagi qarorni oldim: ‎‎________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxs rahbarining F.I.O., vakilning F.I.O. va lavozimi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________ ‎(sana) ‎‎ ‎ ‎ _______________ ‎(imzo)‎‎ ‎ ‎______________________ ‎ ‎ ‎ ‎

Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi haqidagi nizomga 7-ILOVA

Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi ‎ bitimni tuzish haqidagi arizani va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib ‎chiqish muddatlarini uzaytirish haqida ‎ARIZA ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 199-moddasi toʻrtinchi qismiga muvofiq ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ___________________________________________________________________________________________ ‎‎(yuzaga kelgan shart-sharoitlar koʻrsatiladi) ‎‎sababli tashqi savdo shartnomalariga nisbatan narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish haqidagi arizani va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish muddatlarini uzaytirish masalasini koʻrib chiqishingizni soʻrayman. ‎Ushbu arizaga Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan shart-sharoitlar yuzaga kelganligini asoslovchi hujjatlar ilova qilinmoqda. ‎Ushbu ariza va ilova qilingan hujjatlarda keltirilgan maʼlumotlar toʻliq va ishonchli ekanligini tasdiqlayman. ‎Ilova: 2 nusxada _________ varaq. ‎ ________________________________________________________ ‎(yuridik shaxs rahbarining, vakilining toʻliq ismi)‎‎ _____________ ‎(imzo)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ y. “___” ____________ ‎ ‎ ‎ ‎

Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni tuzish tartibi haqidagi nizomga 8-ILOVA

‎Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisidagi bitimni ‎ tuzish haqidagi arizani va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish ‎ muddatlarini uzaytirish haqida ‎QAROR ______________________‎‎ ‎(qaror tuzilgan joy) ‎ ‎ ‎‎______________________ ‎(sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 199-moddasi toʻrtinchi qismiga muvofiq ______________________ _________________________________________________________________________________________ ( * ) ‎ munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi (rais oʻrinbosari)________________ ____________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎QAROR QILADI: ‎ _________________________________________________________________________ (yuridik shaxsning toʻliq yoki qisqartirilgan nomi, STIR) tomonidan tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzish haqida taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish muddati _______________ dan _____________ ga qadar uzaytirilsin. (sana)‎ (sana)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Davlat soliq qoʻmitasi ‎raisi (rais oʻrinbosari) ___________________ _________________________________ ‎ ‎‎(imzo) ‎ (F.I.O.)‎ ‎ Tashqi savdo shartnomalari bilan bogʻliq narxni belgilash toʻgʻrisida bitim tuzish haqidagi arizani va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish muddatlarini uzaytirish toʻgʻrisidagi qarorni oldim: ‎‎________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxs rahbarining F.I.O., vakilning F.I.O. va lavozimi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________ ‎(sana) ‎‎ ‎ ‎ _______________ ‎(imzo)‎‎ ‎ ‎______________________ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-martdagi 111-son qaroriga 4-ILOVA

Nazorat qilinadigan bitimlar tuzilganligi munosabati bilan soliq tekshiruvini oʻtkazish muddatini uzaytirish asoslari va tartibini belgilash toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) 195-moddasiga muvofiq nazorat qilinadigan bitimlar tuzilganligi munosabati bilan soliq tekshiruvini oʻtkazish muddatini uzaytirish tartibini belgilaydi.

2. Nazorat qilinadigan bitimlar tuzilganligi munosabati bilan soliqlarni hisoblash va toʻlashning toʻliqligini tekshirish muddati Soliq kodeksining 195-moddasi oltinchi qismiga muvofiq tekshiruv oʻtkazish toʻgʻrisida qaror chiqarilgan kundan eʼtiboran va bunday tekshiruv oʻtkazilganligi haqidagi maʼlumotnoma tuzilgan kunga qadar hisoblanadi.

2-bob. Tekshiruv muddatlari

3. Soliq kodeksining 195-moddasi beshinchi qismiga asosan tekshiruv olti oydan oshmagan muddatda oʻtkaziladi.

4. Tekshiruv oʻtkazishning mazkur muddati ushbu Nizomning 3-bobida nazarda tutilgan hollarda oʻn ikki oyga qadar uzaytirilishi mumkin.

5. Tekshiruvni oʻtkazish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi qarorning koʻchirma nusxasi soliq toʻlovchiga ushbu qaror qabul qilingan paytdan eʼtiboran uch kun ichida yuboriladi.

3-bob. Tekshirish muddatlarini uzaytirish asoslari

6. Quyidagilar tekshiruvni oʻtkazish muddatini oʻn ikki oyga qadar uzaytirishga asos hisoblanadi:

qonunchilik hujjatlariga muvofiq yirik soliq toʻlovchilar toifasiga mansub boʻlgan yuridik shaxslarga nisbatan oʻtkaziladigan soliq tekshiruvlari;

tekshirish oʻtkaziladigan joyda tabiiy ofat yoki boshqa favqulodda va bartaraf etib boʻlmaydigan holatlar yuzaga kelganda;

xorijiy davlat organlaridan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari doirasida axborot olish zarurati vujudga kelganda;

mutaxassis fikrini olish zarur boʻlganda;

ekspert jalb qilinishi zarur boʻlganda;

ekspertizalar oʻtkazish zarur boʻlganda;

chet tilida taqdim etilgan hujjatlarni tarjima qilish lozim boʻlganda;

soliq toʻlovchi tomonidan Soliq kodeksining 195-moddasiga belgilangan tekshiruvni oʻtkazish uchun zarur boʻlgan hujjatlar taqdim etilmaganda.

7. Tekshiruv oʻtkazish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi qaror mazkur Nizomga ilovada keltirilgan shaklda Davlat soliq qoʻmitasi raisi (rais oʻrinbosari) tomonidan qabul qilinadi.

8. Tekshiruv oʻtkazish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi qaror, soliq toʻlovchiga (uning vakiliga) tilxat asosida yoxud qabul qilib olingan kunini tasdiqlovchi boshqa usul bilan yoki tegishli qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran besh kun ichida buyurtma xat asosida yuboriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

9. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Nazorat qilinadigan bitimlar tuzilganligi munosabati bilan soliq tekshiruvini oʻtkazish muddatini uzaytirish asoslari va tartibini belgilash toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Nazorat qilinadigan bitimlar tuzilganligi munosabati bilan, ‎soliqlarni hisoblash va toʻlashning toʻliqligini tekshirish ‎muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi ‎QAROR ‎ ______________________‎‎ ‎(qaror tuzilgan joy) ‎ ‎ ‎‎______________________ ‎(sana) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 195-moddasiga muvofiq____________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________‎ ‎‎(tekshirish muddatini uzaytirish asoslari koʻrsatiladi) ____________________________________________________________________________________________ ‎munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi (rais oʻrinbosari) ____________________________________________________________________________________________‎ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎QAROR QILADI: ‎ _________________________________________________ (yuridik shaxsning toʻliq yoki qisqartirilgan nomi va STIR, jismoniy shaxsning F.I.O. va JShShIR ) bilan ____________________________________________ (kontragentning toʻliq yoki qisqartirilgan nomi va STIR, jismoniy shaxsning F.I.O. va JShShIR) oʻrtasida nazorat qilinadigan bitimlar tuzilganligi munosabati bilan Davlat soliq qoʻmitasi raisi (rais oʻrinbosari) ______________________________________________ ning ‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________ dagi _____-son qaroriga asosan _____________ dan ‎‎_______________ gacha muddatga tayinlangan soliqlarni hisoblash va toʻlashning toʻliqligini tekshirish muddati _______________ ga qadar uzaytirilsin. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Davlat soliq qoʻmitasi ‎raisi (rais oʻrinbosari) ___________________ _________________________________ ‎ ‎‎(imzo) ‎ (F.I.O.)‎ ‎ Nazorat qilinadigan bitimlar tuzilganligi munosabati bilan soliqlarni hisoblash va toʻlashning toʻliqligini tekshirish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi qaror bilan tanishdim: ‎‎__________________________________________________________________________________________ ‎(yuridik shaxs rahbarining F.I.O., jismoniy shaxsning F.I.O., ularning vakillarining F.I.O. va lavozimi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________ ‎(sana) ‎‎ ‎ ‎ _______________ ‎(imzo)‎‎

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-martdagi 111-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti boʻlgan yuridik shaxsning boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlarini Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasasi chegirmalariga kiritish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) 348-moddasiga muvofiq norezident boʻlgan yuridik shaxsning Oʻzbekiston Respublikasida doimiy muassasasi orqali amalga oshirilgan faoliyatidan olingan daromadlarini soliqqa tortish maqsadida norezident boʻlgan yuridik shaxsning boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlarini chegirmalarga kiritish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda norezidentning boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlari deganda norezidentning ishlab chiqarish jarayoniga mansub boʻlmagan, Oʻzbekiston Respublikasida yoki uning hududidan tashqarida, Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasasi orqali faoliyatni amalga oshirishi bilan bogʻliq boʻlgan boshqaruv va boshqaruv xodimlarining mehnatiga haq toʻlashga oid xarajatlari tushuniladi.

3. Agar Oʻzbekiston Respublikasining qoʻllaniladigan xalqaro shartnomasiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi norezidenti doimiy muassasasining soliq solinadigan daromadini aniqlashda, shu norezidentning boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlarini chegirib tashlashga yoʻl qoʻyilsa, bunday xarajatlar summasi norezident tomonidan oʻz tanloviga binoan quyidagi usullardan biri boʻyicha aniqlanadi:

xarajatlarni mutanosib ravishda taqsimlash usuli;

xarajatlarni chegirmalarga bevosita (toʻgʻridan toʻgʻri) kiritish usuli.

4. Soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjat norezident boʻlgan yuridik shaxs tomonidan mazkur norezidentning doimiy muassasasi hisobga qoʻyilgan joydagi soliq organiga foyda soligʻi boʻyicha hisobot topshirish uchun belgilangan muddatlarda taqdim etiladi.

5. Norezident boʻlgan yuridik shaxs oʻzi tanlagan soliq davri mobaynida taqsimlanadigan xarajatlarini doimiy muassasa uchun chegiriladigan xarajatlarga kiritish usullaridan faqat bittasini qoʻllaydi.

6. Bunda norezident boʻlgan yuridik shaxsning Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtgan doimiy muassasasi faoliyati bilan bogʻliq boʻlmagan boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlari norezident taqsimlagan xarajatlarga kiritilmaydi.

2-bob. Xarajatlarni mutanosib ravishda taqsimlash usuli

7. Chegiriladigan xarajatlar miqdorini aniqlashda, xarajatlarni mutanosib ravishda taqsimlash usuli qoʻllanilganda, norezident boʻlgan yuridik shaxsning Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasasi tomonidan chegirmalarga kiritiladigan boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlari miqdori taqsimlanayotgan xarajatlar summasining hisob-kitob koʻrsatkichiga koʻpaytirish orqali aniqlanadi.

8. Hisob-kitob koʻrsatkichi norezident boʻlgan yuridik shaxsning tanloviga koʻra quyidagi usullardan birini qoʻllash orqali aniqlanadi:

a) norezident boʻlgan yuridik shaxsning Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasasi orqali faoliyat yuritishdan olingan, Soliq kodeksining 347-moddasi uchinchi qismiga muvofiq aniqlanadigan jami yillik daromadi summasining ushbu soliq davridagi norezident boʻlgan yuridik shaxsning jami yillik daromad summasiga nisbatini aniqlash;

b) quyidagi uchta koʻrsatkich boʻyicha oʻrtacha qiymatni (AU)aniqlash:

norezident boʻlgan yuridik shaxsning Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasasi orqali faoliyat yuritishdan olingan, Soliq kodeksining 347-moddasi uchinchi qismiga muvofiq aniqlanadigan jami yillik daromadi summasining ushbu soliq davridagi norezident boʻlgan yuridik shaxsning jami yillik daromad summasiga nisbatini aniqlash (R);

norezident boʻlgan yuridik shaxsning Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasasining soliq davri yakuni boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasidagi faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotida koʻrsatilgan asosiy vositalari boshlangʻich (joriy) qiymatining ushbu soliq davridagi norezident boʻlgan yuridik shaxsning jami asosiy vositalari boshlangʻich (joriy) qiymatiga nisbati (GʻA);

Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasada ishlovchi xodimlarga soliq davrida mehnatga haq toʻlash boʻyicha sarflangan xarajatlar summasining ushbu soliq davrida norezident boʻlgan yuridik shaxsning mehnatga haq toʻlash boʻyicha qilgan jami xarajatlari summasiga nisbati (LC).

Oʻrtacha koʻrsatkich quyidagi formula orqali aniqlanadi:

AV=(R+FA+LC)/3

9. Xarajatlarni mutanosib ravishda taqsimlash usuli qoʻllanilganda, norezident boʻlgan yuridik shaxsning boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasasi tomonidan xalqaro shartnoma shartlariga amal qilingan holda, quyidagi tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlgan taqdirda chegirmalar tarkibiga kiritiladi:

a) doimiy muassasaning Oʻzbekiston Respublikasidagi faoliyati toʻgʻrisida hisoboti;

b) norezident boʻlgan yuridik shaxsning ushbu yuridik shaxs rezidenti hisoblangan davlatning qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq tashkil topgan, norezident boʻlgan yuridik shaxsning nomi koʻrsatilgan muhri (agar mavjud boʻlsa) va rahbarining imzosi bilan tasdiqlangan moliyaviy hisobotlari nusxasi.

Bunda mazkur bandning “a” va “b” kichik bandlarida koʻrsatilgan hisobotlarda quyidagilar alohida satrda ajratib koʻrsatilishi lozim:

boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlar summasi;

jami yillik daromad summasi;

mehnatga haq toʻlash xarajatlari summasi;

asosiy vositalarning boshlangʻich (joriy) va balans qiymati;

v) mazkur bandning “b” kichik bandida koʻrsatilgan moliyaviy hisobotlarda keltirilgan boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlar summasi sharhlarida quyidagilar ajratib koʻrsatilishi lozim:

norezident boʻlgan yuridik shaxsning boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlari (xarajat turlari boʻyicha);

doimiy muassasaning Oʻzbekiston Respublikasidagi boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlari;

g) norezident boʻlgan yuridik shaxsning moliyaviy hisoboti auditi boʻyicha auditorlik hisobotidan (xulosasidan) nusxa (bunday moliyaviy hisobotning auditi amalga oshirilganda).

3-bob. Xarajatlarni mutanosib ravishda taqsimlash usuli qoʻllanilganda, norezident boʻlgan yuridik shaxsning moliyaviy hisobotlariga ayrim hollarda tuzatish kiritish tartibi

10. Norezident boʻlgan yuridik shaxs quyidagi hollarda doimiy muassasaning chegirmaga kiritiladigan boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlari summasini aniqlashda foydalaniladigan moliyaviy hisobotlarga tuzatish kiritishi shart:

norezidentning Oʻzbekiston Respublikasidagi va rezidentligi boʻlgan mamlakatdagi soliq davrlarining davomiyligi oʻrtasidagi nomutanosiblik mavjud boʻlganda;

soliq davrining davomiyligi bir xil boʻlgan holda, norezidentning Oʻzbekiston Respublikasidagi va rezidentligi boʻlgan mamlakatdagi soliq davrlarining boshlanish va tugash sanalari oʻrtasida nomutanosibliklar mavjud boʻlganda.

Norezidentning moliyaviy hisoboti maʼlumotlariga tuzatish kiritishda, ushbu norezidentning rezidentligi boʻlgan mamlakatdagi soliq davri va Oʻzbekiston Respublikasidagi soliq davrini bir-biriga muvofiqlashtiruvchi (moslashtiruvchi) tuzatish koeffitsiyenti (S) qoʻllaniladi.

11. Ushbu koeffitsiyent (S) norezidentning Oʻzbekiston Respublikasidagi soliq davri doirasiga kiruvchi oylar sonini norezidentning rezidentligi boʻlgan mamlakatdagi soliq davrining jami oylari soniga nisbati sifatida aniqlanadi.

Agar Oʻzbekiston Respublikasidagi soliq davriga norezidentning rezidentligi boʻlgan mamlakatdagi ikkita soliq davri toʻliq yoki qisman mos kelsa, ikkita tuzatuvchi koeffitsiyent qoʻllaniladi (C1, S2).

12. Norezident boʻlgan yuridik shaxsning moliyaviy hisobotlariga quyidagi tartibda oʻzgartirish kiritiladi:

S1 x FR(RC)1 + S2 x FR(RC)2

Bunda:

S1 — TP(RC) 1 /TP(RC)3

S2 = TP(RC)2/ TP(RC)3

Shuningdek:

TP(RC)1 — norezidentning Oʻzbekiston Respublikasidagi soliq davriga mos keluvchi, rezidentlik mamlakatidagi dastlabki soliq davri oylari soni;

TP(RC)2 — norezidentning Oʻzbekiston Respublikasidagi soliq davriga mos keluvchi, rezidentlik mamlakatidagi keyingi soliq davri oylari soni;

TP(RC)3 — norezidentning rezidentligi boʻlgan mamlakatdagi soliq davrining jami oylari soni;

FR(RC)1 — norezidentning Oʻzbekiston Respublikasidagi soliq davriga mos keluvchi, rezidentlik mamlakatidagi dastlabki soliq davri uchun moliyaviy hisobot natijasi;

FR(RC)2 — norezidentning Oʻzbekiston Respublikasidagi soliq davriga mos keluvchi, rezidentlik mamlakatidagi keyingi soliq davri uchun moliyaviy hisobot natijasi.

4-bob. Xarajatlarni chegirmalarga bevosita (toʻgʻridan toʻgʻri) kiritish usuli

13. Xarajatlarni chegirmalarga bevosita (toʻgʻridan toʻgʻri) kiritish usuli norezident boʻlgan yuridik shaxs tomonidan bosh ofis, Oʻzbekiston Respublikasi va boshqa mamlakatlardagi doimiy muassasalar xarajatlarining (shu jumladan, boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlarning) alohida-alohida hisobi yuritilganda qoʻllaniladi.

14. Norezident boʻlgan yuridik shaxsning boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlarini tasdiqlovchi hujjatlar asosida aniqlashning imkoni boʻlsa hamda mazkur xarajatlar bevosita Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasa orqali daromad olish maqsadida sarflangan boʻlsa, bunday xarajatlar norezident boʻlgan yuridik shaxsning doimiy muassasasi tomonidan mazkur bobda belgilangan tartibga muvofiq chegirmalarga kiritiladi.

15. Tasdiqlovchi hujjatlar deb quyidagilar eʼtirof etiladi:

norezident boʻlgan yuridik shaxsning doimiy muassasasi orqali Oʻzbekiston Respublikasidagi faoliyatidan daromad olish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi hududida qilingan boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlarini tasdiqlovchi birlamchi hisob hujjatlari;

norezident boʻlgan yuridik shaxsning doimiy muassasasi orqali Oʻzbekiston Respublikasidagi faoliyatidan daromad olish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida sarflangan boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlarini tasdiqlovchi birlamchi hisob hujjatlari nusxasi. Hisob registrining shakli va uni toʻldirish tartibi Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat olib boruvchi norezident boʻlgan yuridik shaxsning soliq solish maqsadlarida hisob siyosatida belgilanadi;

norezident boʻlgan yuridik shaxsning ushbu yuridik shaxs rezidenti hisoblangan davlatning qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq tashkil topgan, norezident boʻlgan yuridik shaxsning nomi koʻrsatilgan muhri (agar mavjud boʻlsa) va rahbarining imzosi bilan tasdiqlangan moliyaviy hisobotlari nusxasi. Bunda mazkur kichik bandda koʻrsatilgan moliyaviy hisobotlarda boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlar summasi alohida satrda ajratib koʻrsatilgan boʻlishi lozim;

norezident boʻlgan yuridik shaxsning moliyaviy hisobotlari boʻyicha oʻtkazilgan auditorlik tekshiruvi xulosasi (hisoboti) nusxalari (moliyaviy hisobotlar boʻyicha auditorlik tekshiruvi oʻtkazilgan boʻlsa).

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Norezidentning Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasasi mansabdor shaxslari norezident boʻlgan yuridik shaxsning boshqaruvga oid va umummaʼmuriy xarajatlari chegirmalarga kiritilishining toʻgʻriligi yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq javob beradi.

17. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 10-mart,

111-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.03.2022-y., 09/22/111/0202-son)

lex.uz