📅 2022-yil 14-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 14-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 14 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 марта 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 March 2022 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
АНКЕТАСИ
Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 январдаги 11-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертизаси соҳасида экспертлик ишларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 мартдаги 6-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
мутахассис фикри — жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида амалга ошириладиган тадқиқотлар натижаси юзасидан мутахассиснинг ( суд экспертининг ) ҳужжат кўринишида расмийлаштириладиган фикри;
тадқиқот намуналари — ўзида генетик маълумотларни сақлайдиган одамнинг биологик материаллари (қон, сўлак намуналари, соч толаси илдиз қисми билан, тирноқ қисмлари, суяк, тиш, мушак, сперма, эпителий, ҳомила ва бошқалар);
анкета — одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним тарзда мурожаат қилган буюртмачи томонидан тўлдириладиган ҳужжат шакли.
2. Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари (бундан буён матнда Суд экспертизаси маркази деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
3. Суд экспертизаси маркази томонидан буюртмачиларнинг мурожаатлари асосида одам ДНКси суд-биологик экспертизасига (биринчи, иккинчи ва учинчи даражали қариндошликни, ядро ДНКси бўйича генотипни, Y-хромосома бўйича гаплогруппани аниқлаш) оид тадқиқотлар амалга оширилади.
4. Одам ДНКси суд-биологик экспертизасига оид тадқиқот (бундан буён матнда тадқиқот деб юритилади) натижалари бўйича расмийлаштирилган мутахассис фикри тавсиявий характерга эга бўлиб, ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
2-боб. Мурожаатларни қайд этиш ва тадқиқот намуналарини тақдим этиш
5. Суд экспертизаси маркази хизматидан фойдаланиш учун буюртмачи ўз хоҳишига кўра шахсан ўзи келган ҳолда ёки масофадан туриб Суд экспертизаси маркази веб-сайтидаги махсус платформада (бундан буён матнда махсус платформа деб юритилади) рўйхатдан ўтади.
Буюртмачи махсус платформада рўйхатдан ўтиш давомида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги анкетани тўлдиради.
6. Анкетани тўлдириш жараёнида буюртмачилардан шахсига доир маълумотларини киритиш талаб этилмайди. Бунда, буюртмачиларнинг анкетаси алоҳида тартиб рақам билан рўйхатдан ўтказилади.
Буюртмачи томонидан анкета тўлдирилгандан сўнг, унга анкета рақами ҳамда мурожаатнинг (анкета) ҳолатини билиш, тўловни амалга оширганлиги тўғрисида тўлов варақасини (квитанция) илова қилиш ва мутахассис фикрини олиши учун махсус белгилардан иборат бўлган ҳолатни текшириш коди берилади.
7. Анкетани тўлдириш жараёнида танланган тадқиқот йўналиши, намуналар тури ва сонидан келиб чиқиб тадқиқотлар учун тўланадиган тўлов суммаси махсус платформада автоматик равишда ҳисобланади.
Буюртмачи томонидан махсус платформада кўрсатилган миқдордаги тўловлар анкетага берилган тартиб рақам кўрсатилган ҳолда электрон шаклда ёки банк орқали амалга оширилади ҳамда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас) махсус платформадаги анкетага илова қилинади.
8. Буюртмачининг хоҳишига кўра тадқиқот намуналарини Суд экспертизаси марказига тақдим этиш учун зарур бўлган махсус тўпламлар (нуклеин карталар, зондлар ва бошқалар) буюртмачи томонидан кўрсатилган почта манзилига юборилиши ёки бевосита Суд экспертизаси марказига ташриф буюрган ҳолда олиниши мумкин.
Тадқиқот намуналари бошқа ташувчи воситаларда ҳам тақдим этилиши мумкин.
9. Буюртмачи томонидан тўловлар амалга оширилганидан сўнг тадқиқот намуналари Суд экспертизаси марказига анкета рақамини кўрсатган ҳолда почта алоқаси тармоғи орқали юборилиши, бевосита ташриф буюрган ҳолда тақдим этилиши ёки Суд экспертизаси маркази мутахассиси (суд эксперти) иштирокида олиниши мумкин.
Бунда, Суд экспертизаси марказига юбориладиган ёки бевосита топшириладиган намуналарнинг ҳар бирига махсус платформада автоматик тарзда генерация қилинган шифр рақами қўйилади.
10. Суд экспертизаси маркази мутахассиси (суд эксперти) иштирокида олинмаган тадқиқот намуналарининг сифати (яроқлилиги) учун буюртмачи масъул ҳисобланади.
Тадқиқотлар ўтказиш жараёнида Суд экспертизаси маркази мутахассиси (суд эксперти) иштирокида олинмаган тадқиқот намуналарининг сифатсиз (яроқсиз) эканлиги аниқланганда, амалга оширилган тўлов буюртмачига қайтариб берилмайди.
3-боб. Тадқиқотларни ўтказиш, мутахассис фикрини расмийлаштириш ва шикоятларни кўриб чиқиш
11. Суд экспертизаси марказига юборилган ёки бевосита топширилган тадқиқот намуналарининг тўлиқлиги, шифрланганлиги ҳамда қадоқлаш тартибига риоя этилган ҳолда тақдим этилганлиги масъул ходим томонидан текшириб олинади. Тадқиқот намуналарини қабул қилиб олиш давомида уларда бартараф этиб бўлмайдиган камчиликлар аниқланганида рўйхатдан ўтказилмасдан буюртмачига қайтарилади.
Бунда, тадқиқот намуналари буюртмачи томонидан Суд экспертизаси марказига бевосита ташриф буюрган ҳолда тақдим этилганда, тегишли тушунтиришлар берилган ҳолда қабул қилиш рад этилади. Агар тадқиқот намуналари почта алоқаси тармоғи орқали келиб тушган бўлса, дарҳол кўрсатилган почта манзилига камчиликлари кўрсатилган далолатномани илова қилган ҳолда қайтариб юборилади.
Мазкур банд талабларига мувофиқ бўлган тадқиқот намуналари рўйхатга олинади ва лабораторияга йўналтирилади.
12. Буюртмачи ўз мурожаатини рўйхатга олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида махсус платформа орқали илтимоснома киритиши мумкин. Бунда, тадқиқотлар Суд экспертизаси маркази мутахассислари (суд экспертлари) томонидан уч иш куни ўтгандан сўнг бошланади.
Келиб тушган илтимосномага асосан Суд экспертизаси маркази беш иш куни ичида буюртмачи томонидан амалга оширилган тўловларнинг қайтарилишини таъминлаши лозим.
Тадқиқотлар бошланган ва реагентлар сарф этилгандан сўнг амалга оширилган тўлов буюртмачига қайтарилмайди.
13. Тадқиқот намуналари бўйича мутахассис (суд эксперти) фикрини бериш муддати унинг мураккаблик даражаси ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўттиз кунгача этиб белгиланади.
14. Мутахассис (суд эксперти) тадқиқот натижаси бўйича анкета рақамини кўрсатган ҳолда мутахассис фикрини расмийлаштиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
15. Расмийлаштирилган мутахассис фикри буюртмачи томонидан Суд экспертизаси марказига бевосита ташриф буюрган ҳолда ёки махсус платформага анкета рақами ҳамда ҳолатни текшириш кодини киритиш орқали олиниши мумкин.
16. Суд экспертизаси маркази мутахассиси (суд эксперти) ўтказилган тадқиқот жараёнида аниқланган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиши мумкин эмас.
17. Буюртмачи Суд экспертизаси маркази мутахассислари (экспертлари) томонидан мазкур Низом талабларига риоя қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Бунда, буюртмачи махсус платформадаги аноним мурожаатларни қабул қилиш бўлими орқали шикоят қилади.
18. Буюртмачининг шикояти келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади ҳамда кўриб чиқиш натижаси юзасидан махсус платформа орқали асослантирилган жавоб тақдим этилади.
19. Буюртмачи Суд экспертизаси маркази мутахассисларининг (экспертларининг) ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
4-боб. Якуний қоидалар
20. Тадқиқот ўтказиш жараёнида фойдаланилган тадқиқот намуналари буюртмачининг хоҳишига кўра унга қайтариб берилади.
Тадқиқот намуналари буюртмачи томонидан қайтариб олинмаганда, Суд экспертизаси марказида бир йил давомида сақланади.
21. Сақлаш муддати тугаган тадқиқот намуналари Суд экспертизаси маркази мутахассиси (суд эксперти) иштирокида ёқиб юбориш ёки махсус кимёвий моддаларни қўллаш орқали йўқ қилинади.
Суд экспертизаси маркази мутахассислари (экспертлари) томонидан тадқиқотлар учун тақдим қилинган намуналарни йўқ қилиш ҳақида далолатнома расмийлаштирилади.
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилган шахсларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним тарзда тадқиқот ўтказиш
Тадқиқот йўналишини танланг
1. Биологик оталик фактини аниқлаш
Намуна(лар) тақдим қилувчилар 󠄒 Ота (А) 󠄒 Она (B) 󠄒 бола (C) Намуналар тури ва сони
2. Биологик оналик фактини аниқлаш
Намуна(лар) тақдим қилувчилар 󠄒 Ота (А) 󠄒 Она (B) 󠄒 бола (C) Намуналар тури ва сони
3. Биологик ота-оналик фактини аниқлаш
Намуна(лар) тақдим қилувчилар 󠄒 Ота (А) 󠄒 Она (B) 󠄒 бола (C) Намуналар тури ва сони
4. Биологик ака-ука, опа-сингиллик фактини аниқлаш
Намуна(лар) тақдим қилувчилар 󠄒 ака (D) 󠄒 ука (E) 󠄒 опа (F) 󠄒 сингил (G) Намуналар тури ва сони
5. Биологик бобо-бувилик фактини аниқлаш
Намуна(лар) тақдим қилувчилар 󠄒 бобо (Н) — отанинг отаси 󠄒 бобо (I)– онанинг отаси 󠄒 буви (J) — отанинг онаси 󠄒 буви (K) — онанинг онаси 󠄒 невара (L) Намуналар тури ва сони
6. Амаки, амма, тоға, холанинг жиянга нисбатан қариндошлик фактини аниқлаш
Намуна(лар) тақдим қилувчилар 󠄒 амаки (M) 󠄒 амма (N) 󠄒 тоға (O) 󠄒 хола (P) 󠄒 жиян (Q) Намуналар тури ва сони
7. Ота шажараси бўйича биологик қариндошлик фактини аниқлаш (Y-хромосома тадқиқоти)
Намуна(лар) тақдим қилувчилар 󠄒 бобо — отанинг отаси (Н) 󠄒 амаки — отанинг ака-укаси (R) 󠄒 амакининг ўғил фарзанди (S) 󠄒 ота (A) 󠄒 ака (D) 󠄒 ука (E) 󠄒 ўғил (T) Намуналар тури ва сони
8. Y-хромосома бўйича гаплогруппани аниқлаш
Намуна тақдим қилувчи шахс (U) Намуналар тури ва сони
9. Ядро ДНКси бўйича генотипни аниқлаш
Намуна тақдим қилувчи шахс (U) Намуналар тури ва сони
Тақдим қилинадиган биологик материалларга бериладиган белги — ҳарфларда
А — номаълум биологик материалдан суртма; Н — тиш; В — қон; I — мушак; С — буккал эпителий (сўлак намуналари); J — тер-ёғ ажратмаси; D — соч толаси; K — сперма; E — тирноқ қисмлари; L — эпителий (ажратмалар); F — суяк; M — ҳомила G — тоғай; О — одам танаси билан бевосита алоқада бўлган буюмлар (тиш чўткаси, тароқ, сўрғич ва бошқалар)
󠄒 Суд экспертизаси маркази мутахассиси (суд эксперти) томонидан тадқиқот намуналари олинади.
󠄒 Буюртмачи томонидан тадқиқот намуналари тақдим этилади.
󠄒 Буюртмачи томонидан тақдим этилган тадқиқот намуналарининг сифати (яроқлилиги) учун буюртмачи шахсан жавобгар ҳисобланиши ва уларнинг сифатсиз (яроқсиз) эканлиги тадқиқот ўтказиш жараёнида аниқланганда тўлов қайтариб берилмаслиги ҳақида огоҳлантирилдим.
󠄒 Тадқиқотлар учун тақдим қилинадиган намуналарни олиш учун зарур махсус тўпламни (нуклеин карта, зонд ва бошқалар) намуна олиш тартиби билан бирга Суд экспертизаси марказидан қабул қилиб оламан.
󠄒 Тадқиқотлар учун тақдим қилинадиган намуналарни олиш учун зарур махсус тўпламларни (нуклеин карта, зонд ва бошқалар) намуна олиш тартиби билан бирга _______________________________________________________________ манзилига юборилишини хоҳлайман.
󠄒 Тадқиқотлар учун тақдим қилинган намуналарни ______________________________________________________________ манзилига юборилишини хоҳлайман.
󠄒 Тадқиқотлар учун тақдим қилинган намуналарни белгиланган тартибда йўқ қилинишига розиман.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 март,
6-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
NIZOM
ANKETASI
Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi boʻyicha anonim murojaat qilgan shaxslarning shaxsiga doir maʼlumotlarni maxsus belgilar asosida qayd etish orqali tadqiqotlarni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-yanvardagi 11-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazi faoliyatini yanada takomillashtirish hamda sud ekspertizasi sohasida ekspertlik ishlarini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi boʻyicha anonim murojaat qilgan shaxslarning shaxsiga doir maʼlumotlarni maxsus belgilar asosida qayd etish orqali tadqiqotlarni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2022-yil 14-martdagi 6-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi boʻyicha anonim murojaat qilgan shaxslarning shaxsiga doir maʼlumotlarni maxsus belgilar asosida qayd etish orqali tadqiqotlarni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi boʻyicha anonim murojaat qilgan shaxslarning (bundan buyon matnda buyurtmachi deb yuritiladi) shaxsiga doir maʼlumotlarni maxsus belgilar asosida qayd etish orqali tadqiqotlarni oʻtkazish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
mutaxassis fikri — jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari asosida amalga oshiriladigan tadqiqotlar natijasi yuzasidan mutaxassisning ( sud ekspertining ) hujjat koʻrinishida rasmiylashtiriladigan fikri;
tadqiqot namunalari — oʻzida genetik maʼlumotlarni saqlaydigan odamning biologik materiallari (qon, soʻlak namunalari, soch tolasi ildiz qismi bilan, tirnoq qismlari, suyak, tish, mushak, sperma, epiteliy, homila va boshqalar);
anketa — odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi boʻyicha anonim tarzda murojaat qilgan buyurtmachi tomonidan toʻldiriladigan hujjat shakli.
2. Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi boʻyicha anonim murojaat qilgan shaxslarning shaxsiga doir maʼlumotlarni maxsus belgilar asosida qayd etish orqali tadqiqotlarni oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazi va uning hududiy boʻlimlari (bundan buyon matnda Sud ekspertizasi markazi deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.
3. Sud ekspertizasi markazi tomonidan buyurtmachilarning murojaatlari asosida odam DNKsi sud-biologik ekspertizasiga (birinchi, ikkinchi va uchinchi darajali qarindoshlikni, yadro DNKsi boʻyicha genotipni, Y-xromosoma boʻyicha gaplogruppani aniqlash) oid tadqiqotlar amalga oshiriladi.
4. Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasiga oid tadqiqot (bundan buyon matnda tadqiqot deb yuritiladi) natijalari boʻyicha rasmiylashtirilgan mutaxassis fikri tavsiyaviy xarakterga ega boʻlib, huquqiy oqibatlar keltirib chiqarmaydi.
2-bob. Murojaatlarni qayd etish va tadqiqot namunalarini taqdim etish
5. Sud ekspertizasi markazi xizmatidan foydalanish uchun buyurtmachi oʻz xohishiga koʻra shaxsan oʻzi kelgan holda yoki masofadan turib Sud ekspertizasi markazi veb-saytidagi maxsus platformada (bundan buyon matnda maxsus platforma deb yuritiladi) roʻyxatdan oʻtadi.
Buyurtmachi maxsus platformada roʻyxatdan oʻtish davomida mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq shakldagi anketani toʻldiradi.
6. Anketani toʻldirish jarayonida buyurtmachilardan shaxsiga doir maʼlumotlarini kiritish talab etilmaydi. Bunda, buyurtmachilarning anketasi alohida tartib raqam bilan roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Buyurtmachi tomonidan anketa toʻldirilgandan soʻng, unga anketa raqami hamda murojaatning (anketa) holatini bilish, toʻlovni amalga oshirganligi toʻgʻrisida toʻlov varaqasini (kvitansiya) ilova qilish va mutaxassis fikrini olishi uchun maxsus belgilardan iborat boʻlgan holatni tekshirish kodi beriladi.
7. Anketani toʻldirish jarayonida tanlangan tadqiqot yoʻnalishi, namunalar turi va sonidan kelib chiqib tadqiqotlar uchun toʻlanadigan toʻlov summasi maxsus platformada avtomatik ravishda hisoblanadi.
Buyurtmachi tomonidan maxsus platformada koʻrsatilgan miqdordagi toʻlovlar anketaga berilgan tartib raqam koʻrsatilgan holda elektron shaklda yoki bank orqali amalga oshiriladi hamda toʻlovning amalga oshirilganligini tasdiqlovchi kvitansiya (elektron toʻlov tizimlari orqali toʻlanganda kvitansiya majburiy emas) maxsus platformadagi anketaga ilova qilinadi.
8. Buyurtmachining xohishiga koʻra tadqiqot namunalarini Sud ekspertizasi markaziga taqdim etish uchun zarur boʻlgan maxsus toʻplamlar (nuklein kartalar, zondlar va boshqalar) buyurtmachi tomonidan koʻrsatilgan pochta manziliga yuborilishi yoki bevosita Sud ekspertizasi markaziga tashrif buyurgan holda olinishi mumkin.
Tadqiqot namunalari boshqa tashuvchi vositalarda ham taqdim etilishi mumkin.
9. Buyurtmachi tomonidan toʻlovlar amalga oshirilganidan soʻng tadqiqot namunalari Sud ekspertizasi markaziga anketa raqamini koʻrsatgan holda pochta aloqasi tarmogʻi orqali yuborilishi, bevosita tashrif buyurgan holda taqdim etilishi yoki Sud ekspertizasi markazi mutaxassisi (sud eksperti) ishtirokida olinishi mumkin.
Bunda, Sud ekspertizasi markaziga yuboriladigan yoki bevosita topshiriladigan namunalarning har biriga maxsus platformada avtomatik tarzda generatsiya qilingan shifr raqami qoʻyiladi.
10. Sud ekspertizasi markazi mutaxassisi (sud eksperti) ishtirokida olinmagan tadqiqot namunalarining sifati (yaroqliligi) uchun buyurtmachi masʼul hisoblanadi.
Tadqiqotlar oʻtkazish jarayonida Sud ekspertizasi markazi mutaxassisi (sud eksperti) ishtirokida olinmagan tadqiqot namunalarining sifatsiz (yaroqsiz) ekanligi aniqlanganda, amalga oshirilgan toʻlov buyurtmachiga qaytarib berilmaydi.
3-bob. Tadqiqotlarni oʻtkazish, mutaxassis fikrini rasmiylashtirish va shikoyatlarni koʻrib chiqish
11. Sud ekspertizasi markaziga yuborilgan yoki bevosita topshirilgan tadqiqot namunalarining toʻliqligi, shifrlanganligi hamda qadoqlash tartibiga rioya etilgan holda taqdim etilganligi masʼul xodim tomonidan tekshirib olinadi. Tadqiqot namunalarini qabul qilib olish davomida ularda bartaraf etib boʻlmaydigan kamchiliklar aniqlanganida roʻyxatdan oʻtkazilmasdan buyurtmachiga qaytariladi.
Bunda, tadqiqot namunalari buyurtmachi tomonidan Sud ekspertizasi markaziga bevosita tashrif buyurgan holda taqdim etilganda, tegishli tushuntirishlar berilgan holda qabul qilish rad etiladi. Agar tadqiqot namunalari pochta aloqasi tarmogʻi orqali kelib tushgan boʻlsa, darhol koʻrsatilgan pochta manziliga kamchiliklari koʻrsatilgan dalolatnomani ilova qilgan holda qaytarib yuboriladi.
Mazkur band talablariga muvofiq boʻlgan tadqiqot namunalari roʻyxatga olinadi va laboratoriyaga yoʻnaltiriladi.
12. Buyurtmachi oʻz murojaatini roʻyxatga olingan kundan boshlab uch ish kuni ichida koʻrib chiqishni tugatish toʻgʻrisida maxsus platforma orqali iltimosnoma kiritishi mumkin. Bunda, tadqiqotlar Sud ekspertizasi markazi mutaxassislari (sud ekspertlari) tomonidan uch ish kuni oʻtgandan soʻng boshlanadi.
Kelib tushgan iltimosnomaga asosan Sud ekspertizasi markazi besh ish kuni ichida buyurtmachi tomonidan amalga oshirilgan toʻlovlarning qaytarilishini taʼminlashi lozim.
Tadqiqotlar boshlangan va reagentlar sarf etilgandan soʻng amalga oshirilgan toʻlov buyurtmachiga qaytarilmaydi.
13. Tadqiqot namunalari boʻyicha mutaxassis (sud eksperti) fikrini berish muddati uning murakkablik darajasi va oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda oʻttiz kungacha etib belgilanadi.
14. Mutaxassis (sud eksperti) tadqiqot natijasi boʻyicha anketa raqamini koʻrsatgan holda mutaxassis fikrini rasmiylashtiradi va elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi.
15. Rasmiylashtirilgan mutaxassis fikri buyurtmachi tomonidan Sud ekspertizasi markaziga bevosita tashrif buyurgan holda yoki maxsus platformaga anketa raqami hamda holatni tekshirish kodini kiritish orqali olinishi mumkin.
16. Sud ekspertizasi markazi mutaxassisi (sud eksperti) oʻtkazilgan tadqiqot jarayonida aniqlangan maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga oshkor qilishi mumkin emas.
17. Buyurtmachi Sud ekspertizasi markazi mutaxassislari (ekspertlari) tomonidan mazkur Nizom talablariga rioya qilinmaganligi holatlari yuzasidan shikoyat berish huquqiga ega.
Bunda, buyurtmachi maxsus platformadagi anonim murojaatlarni qabul qilish boʻlimi orqali shikoyat qiladi.
18. Buyurtmachining shikoyati kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida koʻrib chiqiladi hamda koʻrib chiqish natijasi yuzasidan maxsus platforma orqali asoslantirilgan javob taqdim etiladi.
19. Buyurtmachi Sud ekspertizasi markazi mutaxassislarining (ekspertlarining) harakati (harakatsizligi) boʻyicha belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.
4-bob. Yakuniy qoidalar
20. Tadqiqot oʻtkazish jarayonida foydalanilgan tadqiqot namunalari buyurtmachining xohishiga koʻra unga qaytarib beriladi.
Tadqiqot namunalari buyurtmachi tomonidan qaytarib olinmaganda, Sud ekspertizasi markazida bir yil davomida saqlanadi.
21. Saqlash muddati tugagan tadqiqot namunalari Sud ekspertizasi markazi mutaxassisi (sud eksperti) ishtirokida yoqib yuborish yoki maxsus kimyoviy moddalarni qoʻllash orqali yoʻq qilinadi.
Sud ekspertizasi markazi mutaxassislari (ekspertlari) tomonidan tadqiqotlar uchun taqdim qilingan namunalarni yoʻq qilish haqida dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
22. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi boʻyicha anonim murojaat qilgan shaxslarning shaxsiga doir maʼlumotlarni maxsus belgilar asosida qayd etish orqali tadqiqotlarni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi boʻyicha anonim tarzda tadqiqot oʻtkazish
Tadqiqot yoʻnalishini tanlang
1. Biologik otalik faktini aniqlash
Namuna(lar) taqdim qiluvchilar 󠄒 Ota (A) 󠄒 Ona (B) 󠄒 bola (C) Namunalar turi va soni
2. Biologik onalik faktini aniqlash
Namuna(lar) taqdim qiluvchilar 󠄒 Ota (A) 󠄒 Ona (B) 󠄒 bola (C) Namunalar turi va soni
3. Biologik ota-onalik faktini aniqlash
Namuna(lar) taqdim qiluvchilar 󠄒 Ota (A) 󠄒 Ona (B) 󠄒 bola (C) Namunalar turi va soni
4. Biologik aka-uka, opa-singillik faktini aniqlash
Namuna(lar) taqdim qiluvchilar 󠄒 aka (D) 󠄒 uka (E) 󠄒 opa (F) 󠄒 singil (G) Namunalar turi va soni
5. Biologik bobo-buvilik faktini aniqlash
Namuna(lar) taqdim qiluvchilar 󠄒 bobo (N) — otaning otasi 󠄒 bobo (I)– onaning otasi 󠄒 buvi (J) — otaning onasi 󠄒 buvi (K) — onaning onasi 󠄒 nevara (L) Namunalar turi va soni
6. Amaki, amma, togʻa, xolaning jiyanga nisbatan qarindoshlik faktini aniqlash
Namuna(lar) taqdim qiluvchilar 󠄒 amaki (M) 󠄒 amma (N) 󠄒 togʻa (O) 󠄒 xola (P) 󠄒 jiyan (Q) Namunalar turi va soni
7. Ota shajarasi boʻyicha biologik qarindoshlik faktini aniqlash (Y-xromosoma tadqiqoti)
Namuna(lar) taqdim qiluvchilar 󠄒 bobo — otaning otasi (N) 󠄒 amaki — otaning aka-ukasi (R) 󠄒 amakining oʻgʻil farzandi (S) 󠄒 ota (A) 󠄒 aka (D) 󠄒 uka (E) 󠄒 oʻgʻil (T) Namunalar turi va soni
8. Y-xromosoma boʻyicha gaplogruppani aniqlash
Namuna taqdim qiluvchi shaxs (U) Namunalar turi va soni
9. Yadro DNKsi boʻyicha genotipni aniqlash
Namuna taqdim qiluvchi shaxs (U) Namunalar turi va soni
Taqdim qilinadigan biologik materiallarga beriladigan belgi — harflarda
A — nomaʼlum biologik materialdan surtma; N — tish; V — qon; I — mushak; S — bukkal epiteliy (soʻlak namunalari); J — ter-yogʻ ajratmasi; D — soch tolasi; K — sperma; E — tirnoq qismlari; L — epiteliy (ajratmalar); F — suyak; M — homila G — togʻay; O — odam tanasi bilan bevosita aloqada boʻlgan buyumlar (tish choʻtkasi, taroq, soʻrgʻich va boshqalar)
󠄒 Sud ekspertizasi markazi mutaxassisi (sud eksperti) tomonidan tadqiqot namunalari olinadi.
󠄒 Buyurtmachi tomonidan tadqiqot namunalari taqdim etiladi.
󠄒 Buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan tadqiqot namunalarining sifati (yaroqliligi) uchun buyurtmachi shaxsan javobgar hisoblanishi va ularning sifatsiz (yaroqsiz) ekanligi tadqiqot oʻtkazish jarayonida aniqlanganda toʻlov qaytarib berilmasligi haqida ogohlantirildim.
󠄒 Tadqiqotlar uchun taqdim qilinadigan namunalarni olish uchun zarur maxsus toʻplamni (nuklein karta, zond va boshqalar) namuna olish tartibi bilan birga Sud ekspertizasi markazidan qabul qilib olaman.
󠄒 Tadqiqotlar uchun taqdim qilinadigan namunalarni olish uchun zarur maxsus toʻplamlarni (nuklein karta, zond va boshqalar) namuna olish tartibi bilan birga _______________________________________________________________ manziliga yuborilishini xohlayman.
󠄒 Tadqiqotlar uchun taqdim qilingan namunalarni ______________________________________________________________ manziliga yuborilishini xohlayman.
󠄒 Tadqiqotlar uchun taqdim qilingan namunalarni belgilangan tartibda yoʻq qilinishiga roziman.
Vazir R. DAVLETOV
Toshkent sh.,
2022-yil 14-mart,
6-mh-son