📅 2022-yil 24-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 24-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 24 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 марта 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 March 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
4. Бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга оширишни автоматлаштириш мақсадида қуйидагилар белгилансин:
2022 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ходимларнинг банк пластик карталарига ўтказиш учун ходимлар рўйхати (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) Молия вазирлигининг ахборот тизимидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот тизими орқали тегишли тижорат банкининг ахборот тизимига фақат автоматлаштирилган тарзда электрон шаклда юборилади;
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ташкилотларда ишловчи ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган ҳолда УзАСБО дастурий мажмуасида ҳисоблаш Халқ таълими тизимидаги муассасаларни бошқариш бўйича ягона электрон дастурий тизимда (ERP) шакллантирилган маълумотлар асосида тажриба-синов тариқасида амалга оширилади;
2023 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни автоматлаштирилган ҳолда ҳисоблашда Халқ таълими вазирлигининг тажрибаси жорий этилади;
туман (шаҳар) халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари ва тиббиёт бирлашмаларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бухгалтерларига (иқтисодчиларига) бюджет ташкилотларининг штат жадвалларидаги ходимлар, тарбияланувчилар ва даволанувчиларнинг сонини амалдаги ҳолат билан солиштириш мақсадида жойига чиққан ҳолда мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилади.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида, 1 сентябрдан бошлаб эса республиканинг қолган барча ҳудудларида:
давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — ДХШ ташкилотлари) ходимларининг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш (ўз ходимларини сақлаш учун давлат бюджетидан субсидия олмайдиган давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали ҳисобга олинади ҳамда мобил илова ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Болалар боғчаси» ахборот тизими) ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — НМТТБАТ) ҳисоби юритилади;
ДХШ ташкилотларининг давлат хусусий-шериклик бўйича битимлари НМТТБАТда электрон шаклда тузилади ва томонларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади;
ДХШ ташкилотларига, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда хусусий мактабгача таълим ташкилотларига ажратиладиган субсидиялар ва компенсациялар ҳажми «Болалар боғчаси» ахборот тизими, НМТТБАТ, «Mehnat.uz», «Soliq.uz», «УзАСБО» ҳамда электр энергияси ва табиий газ таъминоти ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади;
б) ДХШ ташкилотларида субсидияларни бериш жараёнини рақамлаштиришда ушбу ташкилотларда фойдаланиладиган жиҳозларни харид қилиш, алоқа хизматлари ва НМТТБАТдан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар ДХШ ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
в) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ДХШ ташкилотларига субсидиялар ва компенсациялар миқдорлари фақат шахсни биометрик идентификация қилиш технологиялари орқали йиғилган электрон маълумотлар асосида НМТТБАТда ҳисобланади ва 2022 йил 1 октябрдан бошлаб шакллантирилган электрон буюртманома ва ҳисоботлар асосида тўланади.
Бунда, 2022 йил якунига қадар субсидиялар ва компенсациялар миқдорлари шакллантирилган электрон буюртманома ва ҳисоботлар асосида тўланиши Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгандан сўнг амалга оширилади.
г) мазкур банднинг «а» , «б» , «в» кичик бандларда белгиланган талабларни бажармаган ДХШ ташкилотлари ва хусусий мактабгача таълим ташкилотларига субсидиялар ва компенсациялар ажратилмайди;
д) «Болалар боғчаси» ахборот тизими ва НМТТБАТни давлат ҳамда ДХШ ташкилотларида жорий этиш натижасида иқтисод қилинадиган маблағлар ушбу ахборот тизимларини такомиллаштириш ва ҳудудларда жорий этишга ҳамда Мактабгача таълим вазирлигининг бошқа вазифаларини бажаришга йўналтирилади;
е) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
мактабгача таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича расмийлаштириладиган молиявий ва бухгалтерия ҳужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи ушбу ташкилотларнинг директорларига берилади;
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 12 — 50 нафар болага тарбия берилиши учун субсидиялар ажратилади.
Бунда ёлланган тарбиячи ва ёрдамчи хизматчиларга тегишли тоифа бўйича 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш ҳақи тўланади ҳамда биринчи гуруҳ 25 нафар тарбияланувчилардан иборат бўлганда, қўшимча камида 12 нафар тарбияланувчилар рўйхати НМТТБАТга киритилгандан сўнг иккинчи гуруҳ автоматик равишда шакллантирилиб, белгиланган штат бирликлари ажратилишига рухсат этилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 2022 йил 1 майга қадар мазкур қарорнинг 5-бандидаги тадбирларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ва механизмларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2023 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотларининг бюджет сўровлари, харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади ҳамда уларни тўлиқ электрон шаклда расмийлаштириш тартиби жорий этилади, бундан давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар мустасно;
б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб ортиқча режалаштирилганлиги аниқланган маблағлар, штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек, тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида бўшаб қоладиган маблағларни чегириш ҳар бир чорак якуни бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойининг 25 санасига қадар биринчи даражали ва ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан амалга оширилади ҳамда устувор равишда иш ҳақи ва нафақалар миқдорини, айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади;
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2022 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси жараёнида бюджетдан ажратилган маблағларнинг штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек, тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида фойдаланилмай қолган қисмини аниқлаш ва ундан фойдаланишни назарда тутувчи тартибини тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 майга қадар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси бюджет ташкилотларидаги штатлар сони, яратилган иш ўринлари, тузилган ва бекор қилинган меҳнат шартномалари, ходимларнинг олий ва олий таълимдан кейинги таълими ҳамда уларнинг тоифа ва малакаси, бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилган ҳолда Молия вазирлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
9. Давлат молиявий назорати инспекцияси, вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан реал вақт режимида маълумотлар базасидан фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур қарорга 3-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаси Давлат молиявий назорати инспекциясининг «Электрон назоратчи-тафтишчи» дастурий мажмуасига интеграция қилинади.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 мартдаги 129-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси, вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан реал вақт режимида маълумотлар базаларидан фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
5. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
6. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
10. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
11. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
13. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
14. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
15. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
16. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
17. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
19. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси
20. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
21. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
22. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги
23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
24. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
25. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси
26. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги
27. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
28. «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ
29. АТ «Халқ банки».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 март,
129-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Moliya vazirligi huzurida Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi faoliyatini tashkil etish hamda budjet tashkilotlarida moliyaviy nazoratni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti xarajatlarining samaradorligini yanada oshirish va davlat moliyaviy nazorati organlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2022-yil 14-fevraldagi PQ-128-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
4. Budjet tashkilotlarida ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarni amalga oshirishni avtomatlashtirish maqsadida quyidagilar belgilansin:
2022-yil 1-maydan boshlab budjet tashkilotlarida ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarni xodimlarning bank plastik kartalariga oʻtkazish uchun xodimlar roʻyxati (davlat siri yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlar bundan mustasno) Moliya vazirligining axborot tizimidan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining axborot tizimi orqali tegishli tijorat bankining axborot tizimiga faqat avtomatlashtirilgan tarzda elektron shaklda yuboriladi;
2022-yil 1-sentabrdan boshlab bosqichma-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tizimidagi tashkilotlarda ishlovchi xodimlarga oylik ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarni avtomatlashtirilgan holda UzASBO dasturiy majmuasida hisoblash Xalq taʼlimi tizimidagi muassasalarni boshqarish boʻyicha yagona elektron dasturiy tizimda (ERP) shakllantirilgan maʼlumotlar asosida tajriba-sinov tariqasida amalga oshiriladi;
2023-yil 1-yanvardan boshlab Maktabgacha taʼlim vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi tashkilotlarning xodimlariga ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarni avtomatlashtirilgan holda hisoblashda Xalq taʼlimi vazirligining tajribasi joriy etiladi;
tuman (shahar) xalq taʼlimi, maktabgacha taʼlim boʻlimlari va tibbiyot birlashmalarining markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari buxgalterlariga (iqtisodchilariga) budjet tashkilotlarining shtat jadvallaridagi xodimlar, tarbiyalanuvchilar va davolanuvchilarning sonini amaldagi holat bilan solishtirish maqsadida joyiga chiqqan holda monitoring olib borish vazifasi yuklatiladi.
5. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) 2022-yil 1-apreldan boshlab Sirdaryo viloyatida tajriba-sinov tariqasida, 1-sentabrdan boshlab esa respublikaning qolgan barcha hududlarida:
davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va davlat-xususiy sheriklik asosida faoliyat yuritayotgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — DXSH tashkilotlari) xodimlarining ishga kelib-ketishini hisobga olish (oʻz xodimlarini saqlash uchun davlat budjetidan subsidiya olmaydigan davlat-xususiy sheriklik asosida faoliyat yuritayotgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari bundan mustasno) hamda tarbiyalanuvchilarning davomatini yuritish shaxsni biometrik identifikatsiya qilish texnologiyasi orqali hisobga olinadi hamda mobil ilova yordamida Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligining “Bolalar bogʻchasi” maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “Bolalar bogʻchasi” axborot tizimi) va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini boshqarish axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — NMTTBAT) hisobi yuritiladi;
DXSH tashkilotlarining davlat xususiy-sheriklik boʻyicha bitimlari NMTTBATda elektron shaklda tuziladi va tomonlarning elektron raqamli imzolari bilan tasdiqlanadi;
DXSH tashkilotlariga, shu jumladan, oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari hamda xususiy maktabgacha taʼlim tashkilotlariga ajratiladigan subsidiyalar va kompensatsiyalar hajmi “Bolalar bogʻchasi” axborot tizimi, NMTTBAT, “Mehnat.uz”, “Soliq.uz”, “UzASBO” hamda elektr energiyasi va tabiiy gaz taʼminoti va boshqa tashkilotlarning axborot tizimlaridagi maʼlumotlardan foydalangan holda avtomatik ravishda hisoblab chiqiladi;
b) DXSH tashkilotlarida subsidiyalarni berish jarayonini raqamlashtirishda ushbu tashkilotlarda foydalaniladigan jihozlarni xarid qilish, aloqa xizmatlari va NMTTBATdan foydalanish bilan bogʻliq xarajatlar DXSH tashkilotlarining oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;
v) 2022-yil 1-sentabrdan boshlab DXSH tashkilotlariga subsidiyalar va kompensatsiyalar miqdorlari faqat shaxsni biometrik identifikatsiya qilish texnologiyalari orqali yigʻilgan elektron maʼlumotlar asosida NMTTBATda hisoblanadi va 2022-yil 1-oktabrdan boshlab shakllantirilgan elektron buyurtmanoma va hisobotlar asosida toʻlanadi.
Bunda, 2022-yil yakuniga qadar subsidiyalar va kompensatsiyalar miqdorlari shakllantirilgan elektron buyurtmanoma va hisobotlar asosida toʻlanishi Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgandan soʻng amalga oshiriladi.
g) mazkur bandning “a” , “b” , “v” kichik bandlarda belgilangan talablarni bajarmagan DXSH tashkilotlari va xususiy maktabgacha taʼlim tashkilotlariga subsidiyalar va kompensatsiyalar ajratilmaydi;
d) “Bolalar bogʻchasi” axborot tizimi va NMTTBATni davlat hamda DXSH tashkilotlarida joriy etish natijasida iqtisod qilinadigan mablagʻlar ushbu axborot tizimlarini takomillashtirish va hududlarda joriy etishga hamda Maktabgacha taʼlim vazirligining boshqa vazifalarini bajarishga yoʻnaltiriladi;
e) 2022-yil 1-apreldan boshlab:
maktabgacha taʼlim tashkilotlarining budjetdan tashqari rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari boʻyicha rasmiylashtiriladigan moliyaviy va buxgalteriya hujjatlariga birinchi imzo qoʻyish huquqi ushbu tashkilotlarning direktorlariga beriladi;
oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotida 3 yoshdan 7 yoshgacha boʻlgan 12 — 50 nafar bolaga tarbiya berilishi uchun subsidiyalar ajratiladi.
Bunda yollangan tarbiyachi va yordamchi xizmatchilarga tegishli toifa boʻyicha 9 soatlik davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari uchun belgilangan mehnatga toʻlanadigan haqqa teng shartlarda va hajmlarda ish haqi toʻlanadi hamda birinchi guruh 25 nafar tarbiyalanuvchilardan iborat boʻlganda, qoʻshimcha kamida 12 nafar tarbiyalanuvchilar roʻyxati NMTTBATga kiritilgandan soʻng ikkinchi guruh avtomatik ravishda shakllantirilib, belgilangan shtat birliklari ajratilishiga ruxsat etiladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 2022-yil 1-mayga qadar mazkur qarorning 5-bandidagi tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” va mexanizmlarni nazarda tutuvchi qaror loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
7. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) 2023-yil 1-yanvardan boshlab budjet tashkilotlarining budjet soʻrovlari, xarajatlar smetasi va shtatlar jadvalini qogʻoz shaklida rasmiylashtirish amaliyoti bekor qilinadi hamda ularni toʻliq elektron shaklda rasmiylashtirish tartibi joriy etiladi, bundan davlat siri yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlar mustasno;
b) 2022-yil 1-iyuldan boshlab ortiqcha rejalashtirilganligi aniqlangan mablagʻlar, shtat birliklari toʻldirilmaganligi, shuningdek, tarmoq, shtatlar va kontingentlar boʻyicha reja bajarilmaganligi natijasida boʻshab qoladigan mablagʻlarni chegirish har bir chorak yakuni boʻyicha hisobot choragidan keyingi oyining 25 sanasiga qadar birinchi darajali va hududiy budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan amalga oshiriladi hamda ustuvor ravishda ish haqi va nafaqalar miqdorini, ayrim xizmat turlari boʻyicha tariflarni oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi;
Moliya vazirligi (T. Ishmetov) 2022-yil 1-iyunga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti ijrosi jarayonida budjetdan ajratilgan mablagʻlarning shtat birliklari toʻldirilmaganligi, shuningdek, tarmoq, shtatlar va kontingentlar boʻyicha reja bajarilmaganligi natijasida foydalanilmay qolgan qismini aniqlash va undan foydalanishni nazarda tutuvchi tartibini tasdiqlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Moliya vazirligi bilan birgalikda 2022-yil 1-mayga qadar “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi budjet tashkilotlaridagi shtatlar soni, yaratilgan ish oʻrinlari, tuzilgan va bekor qilingan mehnat shartnomalari, xodimlarning oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlimi hamda ularning toifa va malakasi, boʻsh ish oʻrinlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar shakllantirilgan holda Moliya vazirligining axborot tizimi bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.
9. Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi, vazirliklar va idoralarning ichki audit xizmatlari tomonidan real vaqt rejimida maʼlumotlar bazasidan foydalanish ruxsat etiladigan davlat organlari va tashkilotlarining roʻyxati 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Mazkur qarorga 3-ilovada koʻrsatilgan davlat organlari va tashkilotlarining maʼlumotlar bazasi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasining “Elektron nazoratchi-taftishchi” dasturiy majmuasiga integratsiya qilinadi.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 24-martdagi 129-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi, vazirliklar va idoralarning ichki audit xizmatlari tomonidan real vaqt rejimida maʼlumotlar bazalaridan foydalanish ruxsat etiladigan davlat organlari va tashkilotlarining
1. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi
2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi
3. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi
4. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi
5. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi
6. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi
7. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi
8. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
9. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
10. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
11. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi
12. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi
13. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi
14. Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi
15. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi
16. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi
17. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi
18. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi
19. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi
20. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi
21. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi
22. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi
23. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi
24. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi
25. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi
26. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi
27. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi
28. “Oʻzbekiston Respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ
29. AT “Xalq banki”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 24-mart,
129-son