UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 26-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 26 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 марта 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 March 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

РЎЙХАТИ

ТАРКИБИ

Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 февралдаги ПҚ-141-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш, аҳолининг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ҳудудда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини кучайтириш, туризм салоҳиятидан тизимли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 февралдаги ПҚ-141-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» давлат унитар корхонаси Сув хўжалиги вазирлиги муассислигидаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ) сифатида қайта ташкил этилганлиги ҳамда унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Айдар-Арнасой кўллар тизимидан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;

«Айдар-Арнасой кўллар тизими» масъулияти чекланган жамиятининг моддий-техник базасини шакллантириш учун сотиб олинадиган моддий-техника воситаларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Арнасой» сув омборининг барча бино ва гидротехника иншоотлари ҳамда штат бирликлари Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида ўзгартиришсиз қолдирилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ маблағлари ҳисобидан ҳар йили 1 декабрга қадар шартнома асосида Айдар-Арнасой кўллар тизимининг (кейинги ўринларда — кўллар тизими) сув ҳавзасини, сувни муҳофаза қилиш зонаси ва соҳил бўйи минтақалари чегараларини хатловдан ўтказиб борсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги:

келажакда Сирдарё ҳавзасида сув ресурслари ҳажмининг камайиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, кўллар тизимининг қисқа ва узоқ муддатли истиқболда сув ҳажми ва экологик ҳолатини моделлаштириш ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар бўйича илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширсин;

кўллар тизимида балиқчилик, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини кўпайтириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун 2022 йилдан бошлаб лойиҳалар танловини эълон қилиб борсин;

Сув хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда кўллар тизимига қуйиладиган коллектор-дренаж сувларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг зарарли таъсирини камайтириш бўйича Исроил ҳамда араб давлатларининг тажрибасини ўрганган ҳолда, илмий асосланган таклиф киритсин;

Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар кўллар тизимида экологик мувозанатни сақлаш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган дастур ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

кўллар тизимига туташ ҳудудларда жойлашган давлат захирасидаги ер майдонларини ўрмон хўжаликларига ажратиб бериш;

Оролбўйи ҳудудларини ўрмонлаштириш бўйича тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, 2022-2023 йилларда 500 гектар майдонда чўл ўсимликларидан ҳимоя ўрмонзонларни барпо этиш чораларини кўрсин.

6. Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш, сув сатҳини барқарор сақлаш, сув билан таъминлаш ва шўрланиш даражасини камайтириш бўйича республика ишчи гуруҳининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ (Ш.М. Ғаниев):

ҳар йили баҳор ва куз ойларида кўллар тизими билан боғлиқ экологик ҳолатни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, унинг салбий оқибатларини таҳлил қилиш ва олдини олиш бўйича таклиф киритсин;

мазкур қарорнинг бажарилишини тизимли назорат қилсин ҳамда масъул вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилган ишларни ҳар чорак якуни бўйича таҳлил қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги 136-сон қарорига 1-ИЛОВА

Айдар-Арнасой кўллар тизимидан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик муҳит ёмонлашувининг олдини олиш 1. Айдар-Арнасой кўллар тизимига (кейинги ўринларда — кўллар тизими) қуйиладиган коллектор-дренаж сувларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг зарарли таъсирини камайтириш бўйича Исроил ҳамда араб давлатларининг тажрибасини ўрганган ҳолда илмий асосланган таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Таклиф 2022 йил июль Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги 2. Кўллар тизимига туташ ҳудудларда чўл ўсимликларидан ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш мумкин бўлган ер майдонларини аниқлаш ва белгиланган тартибда ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказиш чораларини кўриш, бунда: ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан маблағларни маҳаллий бюджетларда назарда тутиш ва белгиланган муддатларда ажратиб бориш; Жиззах ва Навоий вилоятларининг кўллар тизимига туташ ҳудудларнинг ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказилган ерларнинг 500 гектарида чўл ўсимликларидан ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш. Чора-тадбирлар дастури 2022-2023 йиллар давомида Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 3. Жиззах бош коллектори ва Марказий Мирзачўл коллекторига ифлосланган оқова сув ташловчи потенциал манбаларни аниқлаш. Ташкилий тадбирлар 2022 йил май Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ Жиззах ва Гулистон шаҳарлари коммунал хўжалик ва саноат ташкилотида ҳосил бўлаётган оқова сувлар сифатининг белгиланган норматив талабларга мувофиқлиги юзасидан мониторинг ўтказиш. Даврий равишда 4. Кўллар тизимига ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рекреацион кўллар ҳудудида қутқарув бригадасини ва унинг фаолиятини ташкил этиш, бунда: белгиланган тартибда пляж зоналари ташкил этилиши учун жавобгарликни ташкилот раҳбари зиммасига юклаш; сув сатҳидан қатъи назар, сув акваториясига туташ ҳудуд, шунингдек, сув сатҳи чизиғидан 100 м доирадаги сув юзаси участкаси соғломлаштириш ва спорт мақсадлари ёки фуқароларнинг дам олиши учун мўлжалланган сув ҳавзаларидан фойдаланадиган ташкилотларнинг жавобгарлик зонаси ҳисобланишини белгилаш. Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи 2022 йил июнь Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар 5. Қозоғистон Республикасининг «Чордара» сув омборидан кўллар тизимига сув ташлаш юзасидан Ҳукуматлараро ишчи гуруҳ тузиш чораларини кўриш. Ташкилий тадбирлар 2022 йил Сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 6. Кўллар тизимига ирригация тизими каналлари орқали ҳар йили қўшимча сув ташлаш чораларини кўриш. Ташкилий тадбирлар Ҳар йили жадвал бўйича Сув хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги 7. Кўллар тизимидаги сувнинг аниқ ҳажмини аниқлаш учун ботиометрик ўлчовлар ўтказиш. Кўллар тизимига сув ташловчи сув хўжалиги объектларида сувнинг ҳисобини юритишни рақамлаштириш. Чора-тадбирлар дастури 2022 йил май Сув хўжалиги вазирлиги Кўллар тизимида қўшимча гидрологик ва бошқа кузатув пунктларини ташкил қилиш. Гидрометеорология хизмати маркази, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси 8. Кўллар тизимининг рекреацион зоналар ҳудудларида ҳосил бўладиган маиший оқова сувларни олиб чиқиш ва зарарсизлантириш учун унга энг яқин бўлган маиший оқова сувларни тозалаш иншоотларига олиб бориш ёки оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш юзасидан таклиф тайёрлаш. Таклиф 2022 йил июль «Ўзсувтаъминот» АЖ, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги II. Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқчиликни ривожлантириш 9. Кўллар тизимида балиқ захирасини кўпайтириш, бунда: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ Арнасой сув омборида балиқ овлашга бир йилга мораторий эълон қилиш; Чора-тадбирлар дастури 2022 йил апрель мораторий даврида балиқ овлаш ҳолатлари аниқланганда, овланган балиқларни меҳрибонлик уйларига, боғча ва мактабларга тарқатиш; кўлни ов қилиш қуролларидан тўлиқ тозалаш; Ташкилий тадбирлар 2023 йил 1-апрелга қадар мелиорация ишларини амалга ошириш. Ҳар йили жадвал бўйича «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ 10. Маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлаш мақсадида «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖнинг «Балиқ ишлаб чиқариш» мажмуасини барпо этиш учун Айдар-Арнасой кўллар тизимининг «Тузкон» ҳудудидан 50 гектар ер майдонини белгиланган тартибда ажратиш. Жиззах вилояти ҳокимининг қарори 2022 йил май Жиззах вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Балиқ ишлаб чиқариш» мажмуаси таркибидаги ер участкаларининг кадастр ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш. Ташкилий тадбирлар 2022 йил сентябрь Кадастр агентлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ, Жиззах вилоятининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан «Балиқ ишлаб чиқариш» мажмуасига олиб келувчи йўлларни таъмирлаш, доимий электр энергия ва ичимлик суви билан таъминлаш чораларини кўриш. Чора-тадбирлар дастури Дастурда кўрсатилган муддатларда Транспорт вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ 11. «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ томонидан овланган балиқ турларининг доимий савдосини ташкил этиш учун деҳқон бозорларида енгил конструкцияли балиқ сотиш нуқталари ажратилишини таъминлаш. Ташкилий тадбирлар Мавсум давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси III. Кўллар тизимида туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш 12. Кўллар тизимининг «Тузкон» кўли қирғоғи бўйлаб велосипед, квадроцикл, от ва туяда сайр қилиш ҳудудларини ташкил қилиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил апрель Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ 13. Кўллар тизимининг туристик салоҳиятини кўрсатувчи тарғибот материаллари асосида хорижий давлатларда ташкил қилинадиган туристик ва бошқа тадбирларда тақдимотлар ўтказиш. Амалий чоралар Йил давомида Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ 14. Кўллар ҳудудида қ айта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш. Чора-тадбирлар дастури Йил давомида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 15. Кўллар тизими атрофида 2 км масофа кенглигида чорвачилик билан шуғулланишга мораторий ўрнатиш. Чора-тадбирлар дастури Доимий Экология ва атроф ?уҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ 16. Кўллар тизими атрофида туристик зоналар ташкил этиб, сув акваторияси ҳудудларини бириктириш. Чора-тадбирлар дастури Доимий Сув хўжалиги вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ IV. Кўллар тизимида назорат тизимини ривожлантириш 17. Кўллар тизими акваториясини муҳофаза қилиш ҳамда ғайриқонуний ов қилишнинг (браконьерлик) олдини олиш мақсадида: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини балиқ овлаш хўжаликлари тасарруфига бериш ҳамда саноат балиқ овлашини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш; «my.mehnat.uz» электрон манзилида идентификация қилинган ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Эконазорат» ахборот тизимида қайд этилган шахсларга балиқчилик гувоҳномасини электрон шаклда расмийлаштириш; саноат мақсадида балиқ овлашни самарали назорат қилиш мақсадида овланган балиқ миқдори ва турларини «Эконазорат» ахборот тизими орқали шаклланадиган ва солиқ органларига интеграцияланган электрон юк хатини расмийлаштириш орқали қайд этиш ҳамда реализация қилиш тизимини жорий этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф тайёрлаш . Таклиф 2022 йил май Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги , Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 18. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўллар тизимида саноат усулида балиқ овлашга жорий этилган мораторийга риоя этилиши бўйича назорат тадбирларини амалга ошириш, бунда: браконьерлик ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш; кўллар тизими акваториясида патруль хизматини олиб бориш; сувдан тўрларни ва ов қилиш қуролларини йиғиб олиш; назорат постларида автотранспорт воситаларини кўздан кечириш. Ташкилий тадбирлар 2023 йил 1 апрелга қадар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги 19. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Айдра-Арнасой кўллар тизими бўлимини ташкил этиш. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг буйруғи 2022 йил апрель Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Арнасой кўллари тизими бўлимининг моддий-техник базасини шакллантириш, шу жумладан, дронлар билан таъминлаш. Ташкилий тадбирлар 2022-2023 йиллар

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги 136-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Айдар-Арнасой кўллар тизими» масъулияти чекланган жамиятининг моддий-техник базасини шакллантириш учун сотиб олинадиган моддий-техника воситаларининг

(млн сўм) Т/р Моддий-техника воситалар номи Сони Дастлабки қиймати * шу жумладан: Молиялаштириш манбаи 2022 йил 2023 йил 1. Экскаватор 2 3 270 1635 1635 «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖга Давлат солиқ қўмитаси махсус жамғармаси ҳисобидан бериладиган беғараз молиявий кўмак маблағлари ҳисобидан 2. Бульдозер 2 2 180 1090 1090 3. Юк ташувчи ISUZU русумли автотранспорт 2 872 436 436 4. ISUZU русумли автобус 2 545 272,5 272,5 5. «Ман» юк машинаси (18 тонналик) 4 4 360 2 180 2180 6. Юклагич 2 1 090 545 545 7. Йўлтанламас автомашина 2 763 381,5 381,5 8. «Нива» автомобили 4 872 436 436 9. «Арион» ер ҳайдаш трактори 2 1 090 545 545 10. «ТТЗ 80» русумли трактор 2 872 436 436 11. Грейдер 1 872 436 436 12. Треллер 2 2 180 1 090 1090 13. «Казанка М5» двигателли 40 — 60 қайиқлар 5 817,5 408,8 408,8 14. «Амур» двигателли 40 — 90 қайиқлар 5 817,5 408,8 408,8 15. «Прогресс» двигателли 40 — 60 қайиқлар 5 1 090 545 545 16. Эхолот 2 21,8 10,9 10,9 17. GPS мосламалари 47 102,4 51,2 51,2 18. Хизмат автотранспорт воситаси ** 4 654 327 327 Жами: 22 469,2 11 234,6 11234,6

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги 136-сон қарорига 3-ИЛОВА

Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш, сув сатҳини барқарор сақлаш, сув билан таъминлаш ва шўрланиш даражасини камайтириш бўйича республика ишчи гуруҳининг

1. Ш.М. Ғаниев — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Ш.Р. Хамраев — сув хўжалиги вазири, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 3. Н.Н. Обломурадов — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси , ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 4. И.Ю. Абдурахманов — инновацион ривожланиш вазири 5. Ш.Ж. Тешаев — қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари 6. И.И. Норқулов — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари 7. О.З. Насритдинходжаев — молия вазирининг биринчи ўринбосари 8. Лавозимига кўра — фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари 9. У.А. Аъзамов — туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари 10. С.А. Нишонбоев — ички ишлар вазири ўринбосари 11. Ш.Ж. Рахимов — Бош прокурор ўринбосари (келишувга кўра) 12. Э.А. Салиев — Жиззах вилояти ҳокими 13. Н.Т. Турсунов — Навоий вилояти ҳокими 14. Ғ.Ғ. Мирзаев — Сирдарё вилояти ҳокими 15. Б.С. Юлдашев — Фанлар академияси президенти 16. Ш.Х. Хабибуллаев — Гидрометеорология хизмати маркази бош директори 17. У.М. Мустафоев — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси 18. А.Б. Ўразкелдиев — Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори в.б. 19. Х.Х. Ишанов — Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, ишчи гуруҳ котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 26 март,

136-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/136/0243-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

“YOʻL XARITASI”

ROʻYXATI

TARKIBI

Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi boshqaruvini tashkil etishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi boshqaruvini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-fevraldagi PQ-141-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, Aydar-Arnasoy koʻllar tizimidan samarali foydalanish, ekologik holatni yaxshilash, aholining baliq va baliq mahsulotlariga boʻlgan ehtiyojini qondirish, hududda hayvonot va oʻsimlik dunyosi muhofazasini kuchaytirish, turizm salohiyatidan tizimli foydalanishni tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi boshqaruvini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-fevraldagi PQ-141-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi direksiyasi” davlat unitar korxonasi Suv xoʻjaligi vazirligi muassisligidagi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” masʼuliyati cheklangan jamiyati (keyingi oʻrinlarda — “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJ) sifatida qayta tashkil etilganligi hamda uning asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Aydar-Arnasoy koʻllar tizimidan foydalanishni tubdan takomillashtirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 1-ilovaga muvofiq;

“Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining moddiy-texnik bazasini shakllantirish uchun sotib olinadigan moddiy-texnika vositalarining roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Belgilansinki, Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi tizimidagi “Arnasoy” suv omborining barcha bino va gidrotexnika inshootlari hamda shtat birliklari Jizzax viloyati suv omborlaridan foydalanish boshqarmasida oʻzgartirishsiz qoldiriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJ mablagʻlari hisobidan har yili 1-dekabrga qadar shartnoma asosida Aydar-Arnasoy koʻllar tizimining (keyingi oʻrinlarda — koʻllar tizimi) suv havzasini, suvni muhofaza qilish zonasi va sohil boʻyi mintaqalari chegaralarini xatlovdan oʻtkazib borsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi:

kelajakda Sirdaryo havzasida suv resurslari hajmining kamayish ehtimolini hisobga olgan holda, koʻllar tizimining qisqa va uzoq muddatli istiqbolda suv hajmi va ekologik holatini modellashtirish hamda amalga oshirilishi lozim boʻlgan tadbirlar boʻyicha ilmiy-tadqiqot loyihasini amalga oshirsin;

koʻllar tizimida baliqchilik, hayvonot va oʻsimlik dunyosini koʻpaytirish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish uchun 2022-yildan boshlab loyihalar tanlovini eʼlon qilib borsin;

Suv xoʻjaligi vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi va Sirdaryo viloyati hokimligi bilan birgalikda uch oy muddatda koʻllar tizimiga quyiladigan kollektor-drenaj suvlaridan samarali foydalanish va ularning zararli taʼsirini kamaytirish boʻyicha Isroil hamda arab davlatlarining tajribasini oʻrgangan holda, ilmiy asoslangan taklif kiritsin;

Suv xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda 2022-yil 1-iyunga qadar koʻllar tizimida ekologik muvozanatni saqlash boʻyicha 2030-yilgacha moʻljallangan dastur ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

5. Jizzax viloyati hokimligi, Navoiy viloyati hokimligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi:

koʻllar tizimiga tutash hududlarda joylashgan davlat zaxirasidagi yer maydonlarini oʻrmon xoʻjaliklariga ajratib berish;

Orolboʻyi hududlarini oʻrmonlashtirish boʻyicha tajribalardan kelib chiqqan holda, 2022-2023-yillarda 500 gektar maydonda choʻl oʻsimliklaridan himoya oʻrmonzonlarni barpo etish choralarini koʻrsin.

6. Aydar-Arnasoy koʻllar tizimidan samarali foydalanish, ekologik holatni yaxshilash, suv sathini barqaror saqlash, suv bilan taʼminlash va shoʻrlanish darajasini kamaytirish boʻyicha respublika ishchi guruhining tarkibi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Ishchi guruh (Sh.M. Gʻaniyev):

har yili bahor va kuz oylarida koʻllar tizimi bilan bogʻliq ekologik holatni joyiga chiqqan holda oʻrganib, uning salbiy oqibatlarini tahlil qilish va oldini olish boʻyicha taklif kiritsin;

mazkur qarorning bajarilishini tizimli nazorat qilsin hamda masʼul vazirlik va idoralar tomonidan amalga oshirilgan ishlarni har chorak yakuni boʻyicha tahlil qilgan holda Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev hamda Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri Sh.R. Xamrayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 26-martdagi 136-son qaroriga 1-ILOVA

Aydar-Arnasoy koʻllar tizimidan foydalanishni tubdan takomillashtirish boʻyicha

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Aydar-Arnasoy koʻllar tizimida ekologik muhit yomonlashuvining oldini olish 1. Aydar-Arnasoy koʻllar tizimiga (keyingi oʻrinlarda — koʻllar tizimi) quyiladigan kollektor-drenaj suvlaridan samarali foydalanish va ularning zararli taʼsirini kamaytirish boʻyicha Isroil hamda arab davlatlarining tajribasini oʻrgangan holda ilmiy asoslangan taklif tayyorlash va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Taklif 2022-yil iyul Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi, Sirdaryo viloyati hokimligi 2. Koʻllar tizimiga tutash hududlarda choʻl oʻsimliklaridan himoya oʻrmonzorlari barpo etish mumkin boʻlgan yer maydonlarini aniqlash va belgilangan tartibda oʻrmon fondi yerlari toifasiga oʻtkazish choralarini koʻrish, bunda: ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlariga asosan mablagʻlarni mahalliy budjetlarda nazarda tutish va belgilangan muddatlarda ajratib borish; Jizzax va Navoiy viloyatlarining koʻllar tizimiga tutash hududlarning oʻrmon fondi yerlari toifasiga oʻtkazilgan yerlarning 500 gektarida choʻl oʻsimliklaridan himoya oʻrmonzorlarini barpo etish. Chora-tadbirlar dasturi 2022-2023-yillar davomida Jizzax viloyati hokimligi, Navoiy viloyati hokimligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi 3. Jizzax bosh kollektori va Markaziy Mirzachoʻl kollektoriga ifloslangan oqova suv tashlovchi potensial manbalarni aniqlash. Tashkiliy tadbirlar 2022-yil may Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ Jizzax va Guliston shaharlari kommunal xoʻjalik va sanoat tashkilotida hosil boʻlayotgan oqova suvlar sifatining belgilangan normativ talablarga muvofiqligi yuzasidan monitoring oʻtkazish. Davriy ravishda 4. Koʻllar tizimiga tashrif buyuruvchilarning xavfsizligini taʼminlash maqsadida rekreatsion koʻllar hududida qutqaruv brigadasini va uning faoliyatini tashkil etish, bunda: belgilangan tartibda plyaj zonalari tashkil etilishi uchun javobgarlikni tashkilot rahbari zimmasiga yuklash; suv sathidan qatʼi nazar, suv akvatoriyasiga tutash hudud, shuningdek, suv sathi chizigʻidan 100 m doiradagi suv yuzasi uchastkasi sogʻlomlashtirish va sport maqsadlari yoki fuqarolarning dam olishi uchun moʻljallangan suv havzalaridan foydalanadigan tashkilotlarning javobgarlik zonasi hisoblanishini belgilash. Favqulodda vaziyatlar vazirining buyrugʻi 2022-yil iyun Favqulodda vaziyatlar vazirligi, “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJ, manfaatdor vazirlik va idoralar 5. Qozogʻiston Respublikasining “Chordara” suv omboridan koʻllar tizimiga suv tashlash yuzasidan Hukumatlararo ishchi guruh tuzish choralarini koʻrish. Tashkiliy tadbirlar 2022-yil Suv xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 6. Koʻllar tizimiga irrigatsiya tizimi kanallari orqali har yili qoʻshimcha suv tashlash choralarini koʻrish. Tashkiliy tadbirlar Har yili jadval boʻyicha Suv xoʻjaligi vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi, Navoiy viloyati hokimligi 7. Koʻllar tizimidagi suvning aniq hajmini aniqlash uchun botiometrik oʻlchovlar oʻtkazish. Koʻllar tizimiga suv tashlovchi suv xoʻjaligi obyektlarida suvning hisobini yuritishni raqamlashtirish. Chora-tadbirlar dasturi 2022-yil may Suv xoʻjaligi vazirligi Koʻllar tizimida qoʻshimcha gidrologik va boshqa kuzatuv punktlarini tashkil qilish. Gidrometeorologiya xizmati markazi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi 8. Koʻllar tizimining rekreatsion zonalar hududlarida hosil boʻladigan maishiy oqova suvlarni olib chiqish va zararsizlantirish uchun unga eng yaqin boʻlgan maishiy oqova suvlarni tozalash inshootlariga olib borish yoki oqova suv tozalash inshootlarini qurish yuzasidan taklif tayyorlash. Taklif 2022-yil iyul “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Jizzax viloyati hokimligi, Navoiy viloyati hokimligi II. Aydar-Arnasoy koʻllar tizimida baliqchilikni rivojlantirish 9. Koʻllar tizimida baliq zaxirasini koʻpaytirish, bunda: Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi, “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJ Arnasoy suv omborida baliq ovlashga bir yilga moratoriy eʼlon qilish; Chora-tadbirlar dasturi 2022-yil aprel moratoriy davrida baliq ovlash holatlari aniqlanganda, ovlangan baliqlarni mehribonlik uylariga, bogʻcha va maktablarga tarqatish; koʻlni ov qilish qurollaridan toʻliq tozalash; Tashkiliy tadbirlar 2023-yil 1-aprelga qadar melioratsiya ishlarini amalga oshirish. Har yili jadval boʻyicha “Aydar-Arnasoy koʻllar ti�imi” MChJ 10. Mahalliy aholini doimiy ish bilan taʼminlash maqsadida “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJning “Baliq ishlab chiqarish” majmuasini barpo etish uchun Aydar-Arnasoy koʻllar tizimining “Tuzkon” hududidan 50 gektar yer maydonini belgilangan tartibda ajratish. Jizzax viloyati hokimining qarori 2022-yil may Jizzax viloyati hokimligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi “Baliq ishlab chiqarish” majmuasi tarkibidagi yer uchastkalarining kadastr hujjatlarini belgilangan tartibda rasmiylashtirish. Tashkiliy tadbirlar 2022-yil sentyabr Kadastr agentligi, Jizzax viloyati hokimligi, “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJ, Jizzax viloyatining mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan “Baliq ishlab chiqarish” majmuasiga olib keluvchi yoʻllarni taʼmirlash, doimiy elektr energiya va ichimlik suvi bilan taʼminlash choralarini koʻrish. Chora-tadbirlar dasturi Dasturda koʻrsatilgan muddatlarda Transport vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Jizzax viloyati hokimligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 11. “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJ tomonidan ovlangan baliq turlarining doimiy savdosini tashkil etish uchun dehqon bozorlarida yengil konstruksiyali baliq sotish nuqtalari ajratilishini taʼminlash. Tashkiliy tadbirlar Mavsum davomida Toshkent shahar hokimligi, Jizzax viloyati hokimligi, Samarqand viloyati hokimligi, Navoiy viloyati hokimligi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi III. Koʻllar tizimida turizm salohiyatini rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish 12. Koʻllar tizimining “Tuzkon” koʻli qirgʻogʻi boʻylab velosiped, kvadrotsikl, ot va tuyada sayr qilish hududlarini tashkil qilish. Chora-tadbirlar dasturi 2023-yil aprel Jizzax viloyati hokimligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJ 13. Koʻllar tizimining turistik salohiyatini koʻrsatuvchi targʻibot materiallari asosida xorijiy davlatlarda tashkil qilinadigan turistik va boshqa tadbirlarda taqdimotlar oʻtkazish. Amaliy choralar Yil davomida Turizm va madaniy meros vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi, “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJ 14. Koʻllar hududida q ayta tiklanuvchi energiya manbalaridan samarali foydalanish. Chora-tadbirlar dasturi Yil davomida “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Jizzax viloyati hokimligi, “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJ, Ekologiya va atrof mu�itni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi 15. Koʻllar tizimi atrofida 2 km masofa kengligida chorvachilik bilan shugʻullanishga moratoriy oʻrnatish. Chora-tadbirlar dasturi Doimiy Ekologiya va atrof ?uhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJ 16. Koʻllar tizimi atrofida turistik zonalar tashkil etib, suv akvatoriyasi hududlarini biriktirish. Chora-tadbirlar dasturi Doimiy Suv xoʻjaligi vazirligi, Turizm va madaniy meros vazirligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJ IV. Koʻllar tizimida nazorat tizimini rivojlantirish 17. Koʻllar tizimi akvatoriyasini muhofaza qilish hamda gʻayriqonuniy ov qilishning (brakonyerlik) oldini olish maqsadida: Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 3-martdagi 124-son qarori bilan tasdiqlangan Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi uchastkalarini baliq ovlash xoʻjaliklari tasarrufiga berish hamda sanoat baliq ovlashini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni qayta koʻrib chiqish va takomillashtirish; “my.mehnat.uz” elektron manzilida identifikatsiya qilingan hamda Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining “Ekonazorat” axborot tizimida qayd etilgan shaxslarga baliqchilik guvohnomasini elektron shaklda rasmiylashtirish; sanoat maqsadida baliq ovlashni samarali nazorat qilish maqsadida ovlangan baliq miqdori va turlarini “Ekonazorat” axborot tizimi orqali shakllanadigan va soliq organlariga integratsiyalangan elektron yuk xatini rasmiylashtirish orqali qayd etish hamda realizatsiya qilish tizimini joriy etish yuzasidan normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha taklif tayyorlash . Taklif 2022-yil may Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi , Davlat soliq qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 18. Jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan koʻllar tizimida sanoat usulida baliq ovlashga joriy etilgan moratoriyga rioya etilishi boʻyicha nazorat tadbirlarini amalga oshirish, bunda: brakonyerlik holatlarini aniqlash va ularning oldini olish, huquqbuzarlarni javobgarlikka tortish choralarini koʻrish; koʻllar tizimi akvatoriyasida patrul xizmatini olib borish; suvdan toʻrlarni va ov qilish qurollarini yigʻib olish; nazorat postlarida avtotransport vositalarini koʻzdan kechirish. Tashkiliy tadbirlar 2023-yil 1-aprelga qadar Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi 19. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi huzuridagi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish inspeksiyasining yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Aydra-Arnasoy koʻllar tizimi boʻlimini tashkil etish. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining buyrugʻi 2022-yil aprel Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Arnasoy koʻllari tizimi boʻlimining moddiy-texnik bazasini shakllantirish, shu jumladan, dronlar bilan taʼminlash. Tashkiliy tadbirlar 2022-2023-yillar

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 26-martdagi 136-son qaroriga 2-ILOVA

“Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining moddiy-texnik bazasini shakllantirish uchun sotib olinadigan moddiy-texnika vositalarining

(mln soʻm) T/r Moddiy-texnika vositalar nomi Soni Dastlabki qiymati * shu jumladan: Moliyalashtirish manbai 2022-yil 2023-yil 1. Ekskavator 2 3 270 1635 1635 “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MChJga Davlat soliq qoʻmitasi maxsus jamgʻarmasi hisobidan beriladigan begʻaraz moliyaviy koʻmak mablagʻlari hisobidan 2. Buldozer 2 2 180 1090 1090 3. Yuk tashuvchi ISUZU rusumli avtotransport 2 872 436 436 4. ISUZU rusumli avtobus 2 545 272,5 272,5 5. “Man” yuk mashinasi (18 tonnalik) 4 4 360 2 180 2180 6. Yuklagich 2 1 090 545 545 7. Yoʻltanlamas avtomashina 2 763 381,5 381,5 8. “Niva” avtomobili 4 872 436 436 9. “Arion” yer haydash traktori 2 1 090 545 545 10. “TTZ 80” rusumli traktor 2 872 436 436 11. Greyder 1 872 436 436 12. Treller 2 2 180 1 090 1090 13. “Kazanka M5” dvigatelli 40 — 60 qayiqlar 5 817,5 408,8 408,8 14. “Amur” dvigatelli 40 — 90 qayiqlar 5 817,5 408,8 408,8 15. “Progress” dvigatelli 40 — 60 qayiqlar 5 1 090 545 545 16. Exolot 2 21,8 10,9 10,9 17. GPS moslamalari 47 102,4 51,2 51,2 18. Xizmat avtotransport vositasi ** 4 654 327 327 Jami: 22 469,2 11 234,6 11234,6

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 26-martdagi 136-son qaroriga 3-ILOVA

Aydar-Arnasoy koʻllar tizimidan samarali foydalanish, ekologik holatni yaxshilash, suv sathini barqaror saqlash, suv bilan taʼminlash va shoʻrlanish darajasini kamaytirish boʻyicha respublika ishchi guruhining

1. Sh.M. Gʻaniyev — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari 2. Sh.R. Xamrayev — suv xoʻjaligi vaziri, ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 3. N.N. Oblomuradov — Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi , ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 4. I.Y. Abduraxmanov — innovatsion rivojlanish vaziri 5. Sh.J. Teshayev — qishloq xoʻjaligi vazirining birinchi oʻrinbosari 6. I.I. Norqulov — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirining birinchi oʻrinbosari 7. O.Z. Nasritdinxodjayev — moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 8. Lavozimiga koʻra — favqulodda vaziyatlar vazirining birinchi oʻrinbosari 9. U.A. Aʼzamov — turizm va madaniy meros vazirining birinchi oʻrinbosari 10. S.A. Nishonboyev — ichki ishlar vaziri oʻrinbosari 11. Sh.J. Raximov — Bosh prokuror oʻrinbosari (kelishuvga koʻra) 12. E.A. Saliyev — Jizzax viloyati hokimi 13. N.T. Tursunov — Navoiy viloyati hokimi 14. Gʻ.Gʻ. Mirzayev — Sirdaryo viloyati hokimi 15. B.S. Yuldashev — Fanlar akademiyasi prezidenti 16. Sh.X. Xabibullayev — Gidrometeorologiya xizmati markazi bosh direktori 17. U.M. Mustafoyev — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ boshqaruv raisi 18. A.B. Oʻrazkeldiyev — Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot instituti direktori v.b. 19. X.X. Ishanov — Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimi, ishchi guruh kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 26-mart,

136-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.03.2022-y., 09/22/136/0243-son)

lex.uz