📅 2022-yil 28-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 28-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 28 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 марта 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 March 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш талаблари ва шартлари, рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш;
рухсатнома олиш учун аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;
рухсатномани қайта расмийлаштириш, қайта тиклаш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш;
берилган рухсатномалар реестрини юритиш тартиби.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 мартдаги 141-сон қарорига ИЛОВА
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан (кейинги ўринларда — майдонча) фойдаланишга рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
сақлаш пункти — ядровий қурилмалар сирасига кирмайдиган ҳамда ядровий материалларни ва радиоактив моддаларни сақлаш, радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш учун мўлжалланган стационар объектлар ҳамда иншоотлар;
эксперт ташкилоти — атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза қисми бўйича атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга (кейинги ўринларда — лицензия) эга бўлган юридик шахс;
эксперт — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси) томонидан рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш ҳамда тегишли хулоса тайёрлаш учун жалб қилинадиган атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида махсус билимларга эга бўлган жисмоний шахс;
ядровий қурилмалар — атом электр станциялари, тадқиқот ядро реакторлари, критик ва субкритик ядровий стендлари бўлган иншоотлар ҳамда мажмуалар, ядровий ёқилғидан ва ядровий материаллардан фойдаланиш ҳамда уларни ташиш учун мўлжалланган қурилмалар.
3. Рухсатнома майдончадан бир марта фойдаланиш мақсадида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан берилади.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси тегишли хулосалар тайёрлаш мақсадида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш, рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун мазкур соҳада малакали экспертларни ҳам жалб этишга ҳақли.
4. Рухсатнома мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
5. Рухсатнома Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади.
6. Рухсатнома ариза берувчи билан бирга фаолият юритаётган, шунингдек, ариза берувчининг таъсисчиларидан бири ҳисобланган юридик шахсларга нисбатан амал қилмайди.
2-боб. Рухсатномани бериш талаблари ва шартлари
7. Қуйидагилар рухсатномани бериш талаблари ва шартлари ҳисобланади:
ариза берувчи томонидан майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, амалдаги стандартлар, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормаларга, атроф муҳитни, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши;
ариза берувчида ушбу Низомнинг 3-бобида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги;
юридик шахс қайта ташкил этилиб, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, ариза берувчи (унинг ҳуқуқий вориси) томонидан қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини хабардор қилиш;
рухсатномани бериш, уни қайта расмийлаштириш, шунингдек, қайта тиклаш учун йиғим суммасини тўлаш.
3-боб. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
8. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи томонидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
майдончани танлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори;
мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг (ишнинг) хавфсизлигини асослаш юзасидан қоғоз шаклида уч нусхада ҳужжатлар тўплами;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг лойиҳа ҳужжатлари таркибидаги ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг атроф муҳитга радиациявий таъсирини баҳолаш бўйича ҳужжатлар;
ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштиришни асослаш юзасидан техник-иқтисодий асословчи ҳужжатлар;
атом энергиясидан фойдаланиш объектининг тўлиқ «ҳаётий» даври мобайнида сифатни таъминлашнинг умумий дастури;
майдончани танлаш жараёнида сифатни назорат қилиш дастури;
мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати.
9. Ариза берувчидан мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди, рухсатномани бериш тўғрисидаги аризага илова қилинган ҳужжатларда ҳавола қилинган ҳужжатлар, агар бундай ҳужжатлардан умумий фойдаланиши чекланган ва илгари Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим этилмаган бўлса, бундан мустасно.
10. Ҳужжатлар Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг масъул ходими томонидан илова қилинган ҳужжатлар билан бирга рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
11. Ариза берувчи нотўғри маълумотлар тақдим этганлиги учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш
12. Ариза берувчининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим суммаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади. Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим қайтарилмайди.
13. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш жараёнида атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан белгиланган тартибда экспертиза ўтказилишини, шунингдек, жойига чиққан ҳолда ариза берувчи томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолият тури учун шароитларни баҳолашни (текширишни) ташкил этади.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига ўн иш кунидан кам бўлмаган муддат берилади. Бунда аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
Шунингдек, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ариза берувчи томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолият тури учун шароитларни баҳолаш (текшириш) натижаларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун зарур кўрсатмалар беради.
14. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунида экспертиза хулосасини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган санадан бошлаб хавфсизликни асослаш экспертизаси якунланган ҳисобланади.
Рухсатномани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг Ҳайъат кенгаши томонидан ариза берувчи тақдим қилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолаш (текшириш) натижалари, шунингдек, хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосаси асосида қабул қилинади.
Қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчи ёзма равишда уч иш куни ичида хабардор қилинади.
15. Қуйидагилар рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлади:
рухсатномани бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
ариза берувчининг ушбу Низом 7-бандида кўрсатилган рухсатномани бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги;
хавфсизликни асослаш экспертизаси натижаси бўйича салбий хулоса берилганлиги;
ариза берувчи томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолият тури учун шароитларни баҳолаш (текшириш) натижалари салбий бўлганлиги.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик сабабли рухсатнома беришни рад этилишига йўл қўйилмайди.
16. Рухсатномани бериш рад этилган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарномада рад этишнинг аниқ сабаблари ҳамда уларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиш учун хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаган муддат кўрсатилиши лозим. Рухсатномани беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
17. Ариза берувчи томонидан рухсатнома беришни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф қилинган тақдирда, ариза берувчининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади (хавфсизликни асослаш экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш муддатлари бундан мустасно).
Ариза берувчининг аризасини қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
18. Ариза берувчининг аризасини қайта кўриб чиқишда, илгари рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарда кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
19. Рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
20. Ариза берувчи рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
5-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, қайта тиклаш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш
21. Юридик шахс қайта ташкил этилиб, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, ариза берувчи (унинг ҳуқуқий вориси) қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ушбу маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Рухсатномани қайта расмийлаштириш жараёнида мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
22. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунига қадар ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси ўз фаолиятини Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги белгиси қўйилган аризанинг нусхаси асосида амалга оширади.
Рухсатномани қайта расмийлаштиришда, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси тегишли ҳужжатлар илова қилинган рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатномани расмийлаштиради.
23. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ариза берувчининг аризасига кўра қайта тикланади.
Бунда янги рухсатнома Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб, шунингдек, рухсатнома яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда эса, унинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда берилади.
24. Рухсатномани қайта расмийлаштиришда ва (ёки) қайта тиклашда, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорда йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.
25. Рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
рухсатнома талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда;
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори рухсатнома олган юридик шахс томонидан бажарилмаганда.
Рухсатноманинг амал қилиши ўн кунгача муддатга Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан тўхтатиб турилади.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори рухсатнома эгасига рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай етказилади.
Суднинг рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори рухсатнома эгасига қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар рухсатнома эгаси томонидан бартараф этиш муддати белгиланиши шарт. Бунда кўрсатилган муддат рухсатнома эгаси рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар рухсатнома эгаси томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида рухсатноманинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Суднинг рухсатноманинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига қонунда белгиланган тартибда етказилади. Бунда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси рухсатноманинг амал қилиши қайта тикланганлиги тўғрисидаги маълумотни ўзининг расмий веб-сайтига бир иш кунидан ошмаган муддатда жойлаштиради.
Агар Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси рухсатноманинг амал қилишини қайта тиклаш ҳақида ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилмаса, рухсатнома эгаси мазкур муддат ўтгандан сўнг Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини хабардор қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
Рухсатнома эгаси ушбу бандда назарда тутилган рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, суд рухсатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси рухсатнома эгаси олдида кўрилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Бунда суд томонидан рухсатноманинг амал қилиши тўхтатиб турилиши асоссиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан рухсатноманинг амал қилиши қайта тикланган деб ҳисобланади.
Рухсатнома эгаси ўз фаолияти вақтинча тўхтатиб турилган тақдирда, рухсатноманинг амал қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш ҳақида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Агар рухсатнома эгаси рухсатноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганидан кейин олти ой ичида рухсатноманинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ариза билан мурожаат этмаган бўлса, рухсатноманинг амал қилиши тугатилади.
Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги ахборот тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш куни ичида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши керак.
26. Рухсатнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
рухсатнома эгаси рухсатномани бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда фаолиятнинг айни бир ҳаракатларни (фаолиятни) амалга ошириш учун рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда, қўшиб юборилиши бундан мустасно;
рухсатнома эгаси рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг рухсатномани бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
рухсатнома эгаси томонидан рухсатнома талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса;
рухсатнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Рухсатнома ушбу банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг қарорига биноан бекор қилинади.
Рухсатнома талаблари ва шартларини қўпол бузишга қуйидагилар киради:
нохуш ҳодисага, аварияга, инсон саломатлигига ва атроф муҳитга бевосита хавф солишга олиб келадиган ўрнатилган технологик регламентлар, технологик жараёнлар, йўриқномалар ва дастурларни бузиш;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг сифати, келиб чиқиши ва ресурс хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс этган назорат, синов натижаларини ва бошқа ҳужжатларни қалбакилаштириш;
рухсатнома эгасининг атом энрегиясидан фойдаланиш объектининг хавфсизлиги ҳолатининг ўзгарганлиги тўғрисида нотўғри, тўлиқ бўлмаган ёки ноаниқ маълумотларни тақдим этиши, бундай маълумотларни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим этмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этмаслиги;
атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ишчиларини танлаш, тайёрлаш, мустақил ишга қабул қилиш ва ходимларнинг малакасини таъминлаш бўйича белгиланган тартибини бузиш;
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига рухсатнома эгасининг ҳар қандай қайта ташкил этилиши, жойлашган жойи ёки номи ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида тақдим этмаслик.
Рухсатнома ушбу банднинг тўртинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилинади. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси рухсатномани бекор қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай рухсатнома эгасига рухсатномани бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш асосларини қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
Рухсатнома ушбу банднинг еттинчи хатбошида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, рухсатнома берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Суднинг рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори рухсатнома эгасига ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси рухсатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, рухсатнома эгасига рухсатномани бекор қилиш асосларини қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бекор қилинган рухсатномалар тўғрисидаги ахборотни бир иш куни ичида рухсатномалар реестрига киритади.
27. Рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
рухсатнома бериш тартиб-таомили бекор қилинганда;
рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
бажарилиши учун рухсатнома берилган бир марталик ҳаракат бажарилганда;
рухсатнома эгаси томонидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига рухсатноманинг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан илгари мурожаат этилганда, мазкур муддат ичида рухсатноманинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ариза билан мурожаат қилинмаган тақдирда.
Рухсатноманинг амал қилиши тугатилган ҳолларда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан рухсатноманинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилиш талаб этилмайди.
28. Рухсат этилган фаолиятни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар хавфини келтириб чиқариш рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тугатиш учун асос бўлади ва бу рухсатнома бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.
7-боб. Берилган рухсатномалар реестри
29. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
30. Реестрда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
рухсатнома берилган сана ва рухсатнома рақами;
рухсатномани қайта расмийлаштириш, қайта тиклаш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилишнинг асоси ва санаси.
31. Реестрдаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ бўлади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
32. Рухсатнома бериш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
33. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга доир рухсатнома бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи 1. Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ҳужжатларни бевосита ёки почта хизмати орқали ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан электрон шаклда тақдим этади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 1. Аризага илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги юзасидан дастлабки баҳолашни амалга оширади. 1. Ариза қабул қилгандан сўнг 10 иш куни мобайнида 2. Ҳужжатларни хавфсизлигини асослаш экспертизасидан ўтказишни, шунингдек, жойига чиққан ҳолда ариза берувчи томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолият тури бўйича шарт-шароитларни баҳолаш (текшириш)ни ташкил этади. 2. Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш тартибида белгиланган муддатларда 3. Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. 3. Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш тартибида белгиланган муддатларда 3-босқич Ариза берувчи Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш учун эксперт ташкилотига белгиланган шаклдаги буюртмани ва техник топшириқни бевосита, унинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан бирга почта хизмати орқали ёки электрон шаклда тақдим этади. Экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқ тасдиқлангандан сўнг 5 иш куни мобайнида Эксперт ташкилоти Белгиланган тартибда хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказади. Тасдиқланган техник топшириқда белгиланган муддатларда 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 1. Хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосасини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. 1. 10 иш кунида 2. Рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. 1 иш кунида 3. Қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади ва рухсатномани беради. 3. 3 иш кунида 4. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчига рад этишнинг аниқ сабаблари ва камчиликларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма хабарнома юборади (топширади). 4. 1 иш кунида 5-босқич Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Ариза берувчи томонидан рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ариза берувчининг тақдим этган аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда қайта кўриб чиқилади. Ариза тақдим этилган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Рухсатнома ________________________________________________________________________________ (рухсатнома номи) ____________________________________________________________________________________________ (ариза берувчининг номи (Ф.И.О.), идоравий мансублиги, ____________________________________________________________________________________________ жойлашган жойи) __________________________________________________________________________нинг аризасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___»_________даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга доир рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ариза берувчига __________________________________________________________________________________________да (объект, участка номи ва унинг жойлашган жойи) ____________________________________________________________________________________________ (ҳаракат номи (фаолият тури)) _____________________________________________________________________________________ берилди (рухсатнома номи) Махсус шартлар: ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ Рўйхат рақами __________ Берилган вақти 20___ й. « ___» __________. Ваколатли шахс ____________________________________________ (имзо, Ф.И.О.) М.Ў.
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Рухсатнома олиш тўғрисида АРИЗА 1. Ваколатли орган номи 1.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ___________________________________________________________ 2. Юридик шахс тўғрисида умумий маълумотлар 2.1. Тўлиқ номи: ______________________________________________________________________________ 2.2. Қисқартирилган номи: ______________________________________________________________________ 2.3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли: ___________________________________________________________________ 2.4. Ўзбекистон Республикасидаги почта манзили: почта индекси: _____________________________________________ вилоят: _____________________________________________ шаҳар: _____________________________________________ туман: _____________________________________________ кўча: _____________________________________________ СТИР: _____________________________________________ алоқа телефонлари _____________________________________________ 2.5. Объектнинг Ўзбекистон Республикасидаги жойлашган манзили (агар бир нечта объект мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг жойлашган манзилини шу шаклда мазкур аризага илова тарзида кўрсатиш лозим): почта индекси: _____________________________________________ вилоят: _____________________________________________ шаҳар: _____________________________________________ туман: _____________________________________________ кўча: _____________________________________________ уй рақами: _____________________________________________ электрон почта манзили: _____________________________________________ 3. Юридик шахснинг фаолияти тўғрисида маълумот 3.1. Фаолиятнинг асосий тури: ____________________________________________________________________________________________ 3.2. Ариза берувчи рухсатнома сўраётган фаолият (ҳаракат) тури: ____________________________________________________________________________________________ 3.3. Ишчиларнинг тахминий сони: _________________ та. 3.4. Фаолиятни амалга ошириш жойи: _____________________________________________________________ 3.5. Фаолиятни амалга ошириш муддати: ___________________________________________________________ 4. Юридик шахснинг раҳбарлари ёки уларнинг қонуний вакиллари 4.1. Раҳбар _______ Қонуний вакил ________ (кераклиги «Х» белги билан белгиланади) 4.2. Фамилияси: _______________________________________________________________________________ 4.3. Исми: ___________________________________________________________________________________ 4.4. Отасининг исми: ___________________________________________________________________________ 4.5. Паспорт серияси ва рақами: __________________________________________________________________ 4.6. Ким томонидан берилган: ____________________________________________________________________ 4.7. Паспортнинг берилган вақти: _______________ 4.8. Ишончноманинг берилган вақти: ____________________ 4.9. Почта индекси: _________________________ 4.10. Вилоят, шаҳар, туман: _____________________________ 4.11. Кўча: ________________________________ 4.12. Уй рақами: _____________________________________ 4.13. Хонадон рақами: ______________ алоқа телефони ____________________ __________________________ (иш жойи) (уяли) 5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига берилаётган аризанинг мазмуни Мен ________________________________________________________________________________________ (раҳбарнинг Ф.И.О. ва юридик шахснинг номи) ___________________________________________________________________________ шуни тасдиқлайман (миз)ки, рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинаётган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳақиқий, рост ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мос келади. Акс ҳолда, ёлғон маълумотлар берганлигим учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўламан (миз). Мазкур аризанинг 3.2. позициясида кўрсатилган фаолият турига рухсатнома беришингизни сўрайман. Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати: 1. Қонуний вакилга берилган ишончноманинг нусхаси ___________ 2. Ариза кўриб чиқилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ___________ 3. Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига асосан бошқа ҳужжатлар ___________ Ариза бериш санаси 20___ й «___»__________. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг масъул ходими имзоси (электрон имзоси) _____________________________________________
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 март,
141-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan foydalanishga ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
“Atom energiyasidan tinchlik maqsadlarida foydalanish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan foydalanishga ruxsatnoma berish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan foydalanishga ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan foydalanishga ruxsatnoma berish talablari va shartlari, ruxsatnoma olish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni taqdim etish;
ruxsatnoma olish uchun arizani koʻrib chiqish va ruxsatnoma berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;
ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish, qayta tiklash, uning amal qilishini toʻxtatib turish, uni tugatish va bekor qilish;
berilgan ruxsatnomalar reyestrini yuritish tartibi.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi raisi B.V. Gulyamov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-martdagi 141-son qaroriga ILOVA
Yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan foydalanishga ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan (keyingi oʻrinlarda — maydoncha) foydalanishga ruxsatnoma (keyingi oʻrinlarda — ruxsatnoma) berish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
saqlash punkti — yadroviy qurilmalar sirasiga kirmaydigan hamda yadroviy materiallarni va radioaktiv moddalarni saqlash, radioaktiv chiqindilarni saqlash yoki koʻmib tashlash uchun moʻljallangan statsionar obyektlar hamda inshootlar;
ekspert tashkiloti — atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza qismi boʻyicha atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga (keyingi oʻrinlarda — litsenziya) ega boʻlgan yuridik shaxs;
ekspert — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi) tomonidan ruxsatnoma berish yoki berishni rad etish, uning amal qilishini toʻxtatib turish yoxud uni bekor qilish toʻgʻrisidagi masalalarni koʻrib chiqish hamda tegishli xulosa tayyorlash uchun jalb qilinadigan atom energiyasidan foydalanish sohasida maxsus bilimlarga ega boʻlgan jismoniy shaxs;
yadroviy qurilmalar — atom elektr stansiyalari, tadqiqot yadro reaktorlari, kritik va subkritik yadroviy stendlari boʻlgan inshootlar hamda majmualar, yadroviy yoqilgʻidan va yadroviy materiallardan foydalanish hamda ularni tashish uchun moʻljallangan qurilmalar.
3. Ruxsatnoma maydonchadan bir marta foydalanish maqsadida Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan beriladi.
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tegishli xulosalar tayyorlash maqsadida ruxsatnoma berish yoki berishni rad etish, ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish yoxud uni bekor qilish toʻgʻrisidagi masalalarni koʻrib chiqish uchun mazkur sohada malakali ekspertlarni ham jalb etishga haqli.
4. Ruxsatnoma mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha beriladi.
5. Ruxsatnoma Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda beriladi.
6. Ruxsatnoma ariza beruvchi bilan birga faoliyat yuritayotgan, shuningdek, ariza beruvchining taʼsischilaridan biri hisoblangan yuridik shaxslarga nisbatan amal qilmaydi.
2-bob. Ruxsatnomani berish talablari va shartlari
7. Quyidagilar ruxsatnomani berish talablari va shartlari hisoblanadi:
ariza beruvchi tomonidan maydonchadan yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun foydalanish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, amaldagi standartlar, atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalarga, atrof muhitni, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya etilishi;
ariza beruvchida ushbu Nizomning 3-bobida koʻrsatilgan hujjatlarning mavjudligi;
yuridik shaxs qayta tashkil etilib, uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda, ariza beruvchi (uning huquqiy vorisi) tomonidan qayta roʻyxatdan oʻtkazilgandan keyin yetti ish kuni mobaynida Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasini xabardor qilish;
ruxsatnomani berish, uni qayta rasmiylashtirish, shuningdek, qayta tiklash uchun yigʻim summasini toʻlash.
3-bob. Ruxsatnoma olish uchun zarur boʻlgan hujjatlar
8. Ruxsatnoma olish uchun ariza beruvchi tomonidan Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga quyidagi hujjatlar taqdim qilinadi:
maydonchani tanlash toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasining qarori;
mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi ariza;
atom energiyasidan foydalanish obyektlarining va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatning (ishning) xavfsizligini asoslash yuzasidan qogʻoz shaklida uch nusxada hujjatlar toʻplami;
atom energiyasidan foydalanish obyektlarining loyiha hujjatlari tarkibidagi yadroviy qurilmaning va (yoki) saqlash punktining atrof muhitga radiatsiyaviy taʼsirini baholash boʻyicha hujjatlar;
yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirishni asoslash yuzasidan texnik-iqtisodiy asoslovchi hujjatlar;
atom energiyasidan foydalanish obyektining toʻliq “hayotiy” davri mobaynida sifatni taʼminlashning umumiy dasturi;
maydonchani tanlash jarayonida sifatni nazorat qilish dasturi;
mazkur Nizomning 12-bandida koʻrsatilgan yigʻim summasi toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat;
arizaga ilova qilingan hujjatlar roʻyxati.
9. Ariza beruvchidan mazkur Nizomning 8-bandida nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi, ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizaga ilova qilingan hujjatlarda havola qilingan hujjatlar, agar bunday hujjatlardan umumiy foydalanishi cheklangan va ilgari Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga taqdim etilmagan boʻlsa, bundan mustasno.
10. Hujjatlar Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining masʼul xodimi tomonidan ilova qilingan hujjatlar bilan birga roʻyxat boʻyicha qabul qilinadi, roʻyxatning nusxasi hujjatlar qabul qilib olingan sana toʻgʻrisida belgi qoʻyilgan holda ariza beruvchiga yuboriladi (topshiriladi).
11. Ariza beruvchi notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etganligi uchun amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
4-bob. Arizani koʻrib chiqish va ruxsatnoma berish
12. Ariza beruvchining arizasi koʻrib chiqilganligi uchun bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Yigʻim summasi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining gʻaznachilik hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Ariza beruvchi berilgan arizadan voz kechgan taqdirda, toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.
13. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi hujjatlar toʻplamini koʻrib chiqish jarayonida atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat xavfsizligini asoslash yuzasidan belgilangan tartibda ekspertiza oʻtkazilishini, shuningdek, joyiga chiqqan holda ariza beruvchi tomonidan amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan faoliyat turi uchun sharoitlarni baholashni (tekshirishni) tashkil etadi.
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga taqdim qilingan hujjatlarda kamchiliklar aniqlanganda, ularni bartaraf etish uchun ariza beruvchiga oʻn ish kunidan kam boʻlmagan muddat beriladi. Bunda arizani koʻrib chiqish muddati toʻxtatib turiladi.
Shuningdek, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi ariza beruvchi tomonidan amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan faoliyat turi uchun sharoitlarni baholash (tekshirish) natijalarida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur koʻrsatmalar beradi.
14. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi xavfsizlikni asoslash ekspertizasi xulosasi olingan kundan boshlab oʻn ish kunida ekspertiza xulosasini qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va qaror qabul qilingan sanadan boshlab xavfsizlikni asoslash ekspertizasi yakunlangan hisoblanadi.
Ruxsatnomani berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining Hayʼat kengashi tomonidan ariza beruvchi taqdim qilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻliqligi va haqqoniyligini baholash (tekshirish) natijalari, shuningdek, xavfsizlikni asoslash ekspertizasi xulosasi asosida qabul qilinadi.
Qabul qilingan qaror toʻgʻrisida ariza beruvchi yozma ravishda uch ish kuni ichida xabardor qilinadi.
15. Quyidagilar ruxsatnomani berishni rad etish uchun asos boʻladi:
ruxsatnomani berish uchun zarur boʻlgan hujjatlarning toʻliq hajmda taqdim etilmaganligi;
ariza beruvchining ushbu Nizom 7-bandida koʻrsatilgan ruxsatnomani berish talablari va shartlariga nomuvofiqligi;
ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganligi;
xavfsizlikni asoslash ekspertizasi natijasi boʻyicha salbiy xulosa berilganligi;
ariza beruvchi tomonidan amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan faoliyat turi uchun sharoitlarni baholash (tekshirish) natijalari salbiy boʻlganligi.
Ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslar boʻyicha, shu jumladan, maqsadga muvofiq emaslik sababli ruxsatnoma berishni rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
16. Ruxsatnomani berish rad etilgan taqdirda, rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada rad etishning aniq sabablari hamda ularni bartaraf etib, hujjatlarni qayta koʻrib chiqishga taqdim etish uchun xabarnoma olingan kundan boshlab oʻn ish kunidan kam boʻlmagan muddat koʻrsatilishi lozim. Ruxsatnomani berishni rad etish haqidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vaqtga mutanosib boʻlishi kerak.
17. Ariza beruvchi tomonidan ruxsatnoma berishni rad etishga asos boʻlgan sabablar bartaraf qilingan taqdirda, ariza beruvchining arizasi barcha zarur hujjatlar bilan birgalikda olingan kundan boshlab oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda koʻrib chiqiladi (xavfsizlikni asoslash ekspertizasini tashkil etish va oʻtkazish muddatlari bundan mustasno).
Ariza beruvchining arizasini qayta koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.
18. Ariza beruvchining arizasini qayta koʻrib chiqishda, ilgari ruxsatnoma berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarda koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha ruxsatnoma berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
19. Ruxsatnoma berish rad etilganligi toʻgʻrisidagi xabarda koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin berilgan ariza yangidan berilgan ariza hisoblanadi.
20. Ariza beruvchi ruxsatnoma berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror, shuningdek, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi mansabdor shaxsining xatti-harakati (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga egadir.
5-bob. Ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish, qayta tiklash, uning amal qilishini toʻxtatib turish, uni tugatish va bekor qilish
21. Yuridik shaxs qayta tashkil etilib, uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda, ariza beruvchi (uning huquqiy vorisi) qayta roʻyxatdan oʻtkazilgandan keyin yetti ish kuni mobaynida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga ushbu maʼlumotlarni tasdiqlaydigan hujjatlarni ilova qilgan holda ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida ariza berishi shart.
Ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish jarayonida mazkur bandda koʻrsatilgan hujjatlardan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
22. Ruxsatnoma qayta rasmiylashtirilguniga qadar ariza beruvchi yoki uning huquqiy vorisi oʻz faoliyatini Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining ariza qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi belgisi qoʻyilgan arizaning nusxasi asosida amalga oshiradi.
Ruxsatnomani qayta rasmiylashtirishda, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi berilgan ruxsatnomalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tegishli hujjatlar ilova qilingan ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi ariza olingan kundan boshlab besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda ruxsatnomani rasmiylashtiradi.
23. Ruxsatnoma yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan taqdirda, ariza beruvchining arizasiga koʻra qayta tiklanadi.
Bunda yangi ruxsatnoma Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan ariza qabul qilingan kundan boshlab, shuningdek, ruxsatnoma yaroqsiz holga kelib qolgan taqdirda esa, uning asl nusxasi olingan kundan boshlab besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda beriladi.
24. Ruxsatnomani qayta rasmiylashtirishda va (yoki) qayta tiklashda, bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorda yigʻim undiriladi. Yigʻim summasi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining gʻaznachilik hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
25. Ruxsatnomaning amal qilishi quyidagi hollarda toʻxtatib turilishi mumkin:
ruxsatnoma talablari hamda shartlarining buzilganligi aniqlanganda;
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyatini yuklovchi qarori ruxsatnoma olgan yuridik shaxs tomonidan bajarilmaganda.
Ruxsatnomaning amal qilishi oʻn kungacha muddatga Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan, oʻn kundan ortiq, lekin olti oydan koʻp boʻlmagan muddatga esa — sud tomonidan toʻxtatib turiladi.
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori ruxsatnoma egasiga ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish sabablari va qonunchilikning aniq normalari koʻrsatilgan holda, qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay yetkaziladi.
Sudning ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori ruxsatnoma egasiga qonunchilikda belgilangan muddatlarda yetkaziladi.
Ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar ruxsatnoma egasi tomonidan bartaraf etish muddati belgilanishi shart. Bunda koʻrsatilgan muddat ruxsatnoma egasi ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarorni olgan kundan eʼtiboran besh ish kunidan kam va olti oydan koʻp boʻlmasligi kerak.
Ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar ruxsatnoma egasi tomonidan bartaraf etilgan taqdirda, ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida qaror qabul qilgan Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi yoki sud koʻrsatilgan holatlar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida tasdiqnoma olingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida ruxsatnomaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida qaror qabul qilishi shart.
Sudning ruxsatnomaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisidagi qarori qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga qonunda belgilangan tartibda yetkaziladi. Bunda Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi ruxsatnomaning amal qilishi qayta tiklanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni oʻzining rasmiy veb-saytiga bir ish kunidan oshmagan muddatda joylashtiradi.
Agar Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi ruxsatnomaning amal qilishini qayta tiklash haqida yoki qayta tiklashni rad etish toʻgʻrisida uch ish kuni ichida qaror qabul qilmasa, ruxsatnoma egasi mazkur muddat oʻtgandan soʻng Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasini xabardor qilgan holda oʻz faoliyatini davom ettirishi mumkin.
Ruxsatnoma egasi ushbu bandda nazarda tutilgan ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlarni Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi yoki sud belgilagan muddatda bartaraf etmaganda, sud ruxsatnomani bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori boʻyicha belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
Ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish sud tomonidan asossiz deb topilgan taqdirda, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi ruxsatnoma egasi oldida koʻrilgan zarar miqdorida javobgar boʻladi. Bunda sud tomonidan ruxsatnomaning amal qilishi toʻxtatib turilishi asossiz deb topish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan paytdan eʼtiboran ruxsatnomaning amal qilishi qayta tiklangan deb hisoblanadi.
Ruxsatnoma egasi oʻz faoliyati vaqtincha toʻxtatib turilgan taqdirda, ruxsatnomaning amal qilishini olti oygacha muddatga toʻxtatib turish haqida Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga ariza bilan murojaat qilishi mumkin. Agar ruxsatnoma egasi ruxsatnomaning amal qilishi toʻxtatib turilganidan keyin olti oy ichida ruxsatnomaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga ariza bilan murojaat etmagan boʻlsa, ruxsatnomaning amal qilishi tugatiladi.
Ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish va qayta tiklash toʻgʻrisidagi axborot tegishli qaror qabul qilingan sanadan eʼtiboran bir ish kuni ichida Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining rasmiy veb-saytiga joylashtirilishi kerak.
26. Ruxsatnoma quyidagi hollarda bekor qilinadi:
ruxsatnoma egasi ruxsatnomani bekor qilish toʻgʻrisida ariza bilan murojaat etganda;
yuridik shaxs tugatilganda — tugatilgan paytdan eʼtiboran yoki uning faoliyati qayta tashkil etish natijasida tugatilganda — qayta tashkil etilgan paytdan eʼtiboran, uning oʻzgartirilishi, shuningdek, yangidan vujudga kelgan yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasida qayta tashkil etilayotgan yuridik shaxsda faoliyatning ayni bir harakatlarni (faoliyatni) amalga oshirish uchun ruxsatnoma mavjud boʻlgan taqdirda, qoʻshib yuborilishi bundan mustasno;
ruxsatnoma egasi ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib kelgan holatlarni Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi yoki sud belgilagan muddatda bartaraf etmaganda;
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi qarorining qonunga xilofligi aniqlanganda;
ruxsatnoma egasi tomonidan ruxsatnoma talablari va shartlari muntazam ravishda (bir yil davomida ikki va undan ortiq marotaba) yoki bir marotaba qoʻpol ravishda buzilganda, agar mazkur qoidabuzarliklar fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga ziyon, jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga, jamoat xavfsizligiga zarar hamda atrof muhitga ziyon yetkazilishiga olib kelgan boʻlsa;
ruxsatnoma qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi fakti aniqlanganda.
Ruxsatnoma ushbu bandning ikkinchi-uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hollarda Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining qaroriga binoan bekor qilinadi.
Ruxsatnoma talablari va shartlarini qoʻpol buzishga quyidagilar kiradi:
noxush hodisaga, avariyaga, inson salomatligiga va atrof muhitga bevosita xavf solishga olib keladigan oʻrnatilgan texnologik reglamentlar, texnologik jarayonlar, yoʻriqnomalar va dasturlarni buzish;
atom energiyasidan foydalanish obyektlarida ishlatiladigan asbob-uskunalarning sifati, kelib chiqishi va resurs xususiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzida aks etgan nazorat, sinov natijalarini va boshqa hujjatlarni qalbakilashtirish;
ruxsatnoma egasining atom enregiyasidan foydalanish obyektining xavfsizligi holatining oʻzgarganligi toʻgʻrisida notoʻgʻri, toʻliq boʻlmagan yoki noaniq maʼlumotlarni taqdim etishi, bunday maʼlumotlarni Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga taqdim etmasligi yoki oʻz vaqtida taqdim etmasligi;
atom energiyasidan foydalanish obyektining ishchilarini tanlash, tayyorlash, mustaqil ishga qabul qilish va xodimlarning malakasini taʼminlash boʻyicha belgilangan tartibini buzish;
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga ruxsatnoma egasining har qanday qayta tashkil etilishi, joylashgan joyi yoki nomi oʻzgarganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni oʻz vaqtida taqdim etmaslik.
Ruxsatnoma ushbu bandning toʻrtinchi — yettinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hollarda sud tomonidan bekor qilinadi. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi ruxsatnomani bekor qilish toʻgʻrisida sudga ariza bilan murojaat qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay ruxsatnoma egasiga ruxsatnomani bekor qilish haqida ariza bilan sudga murojaat qilish asoslarini qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda yetkazadi.
Ruxsatnoma ushbu bandning yettinchi xatboshida koʻrsatilgan asosga koʻra bekor qilingan taqdirda, ruxsatnoma berilgan sanadan eʼtiboran bekor qilingan deb hisoblanadi.
Sudning ruxsatnomani bekor qilish toʻgʻrisidagi qarori ruxsatnoma egasiga hamda Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga qonunchilikda belgilangan muddatlarda yetkaziladi.
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi ruxsatnomani bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay, ruxsatnoma egasiga ruxsatnomani bekor qilish asoslarini qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda yetkazadi.
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi bekor qilingan ruxsatnomalar toʻgʻrisidagi axborotni bir ish kuni ichida ruxsatnomalar reyestriga kiritadi.
27. Ruxsatnomaning amal qilishi quyidagi hollarda tugatiladi:
ruxsatnoma berish tartib-taomili bekor qilinganda;
ruxsatnomaning amal qilish muddati tugaganda;
bajarilishi uchun ruxsatnoma berilgan bir martalik harakat bajarilganda;
ruxsatnoma egasi tomonidan Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga ruxsatnomaning amal qilishini olti oygacha toʻxtatib turish toʻgʻrisida ariza bilan ilgari murojaat etilganda, mazkur muddat ichida ruxsatnomaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga ariza bilan murojaat qilinmagan taqdirda.
Ruxsatnomaning amal qilishi tugatilgan hollarda Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan ruxsatnomaning amal qilishi tugatilganligi toʻgʻrisida qaror qabul qilish talab etilmaydi.
28. Ruxsat etilgan faoliyatni amalga oshirish natijasida fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga zarar yetkazish yoxud bunday zarar xavfini keltirib chiqarish ruxsatnomaning amal qilishini belgilangan tartibda tugatish uchun asos boʻladi va bu ruxsatnoma berish talablari va shartlarining bir marta qoʻpol ravishda buzilishi hisoblanadi.
7-bob. Berilgan ruxsatnomalar reyestri
29. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi berilgan ruxsatnomalar reyestrini yuritadi va ularni oʻzining rasmiy veb-saytiga joylashtiradi.
30. Reyestrda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
yuridik shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, pochta manzili, telefoni;
ruxsatnoma berilgan sana va ruxsatnoma raqami;
ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish, qayta tiklash, uning amal qilishini toʻxtatib turish, uni tugatish va bekor qilishning asosi va sanasi.
31. Reyestrdagi maʼlumotlar yuridik va jismoniy shaxslarning tanishishi uchun ochiq boʻladi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
32. Ruxsatnoma berish jarayonida yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sud tomonidan hal etiladi.
33. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
Yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan foydalanishga ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan foydalanishga doir ruxsatnoma berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Ruxsatnoma olish uchun zarur hujjatlarni tayyorlaydi. 2. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga hujjatlarni bevosita yoki pochta xizmati orqali yoxud ularning olinganligi toʻgʻrisidagi bildirishnoma bilan elektron shaklda taqdim etadi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 1. Arizaga ilova qilingan hujjatlarning toʻliqligi va toʻgʻri rasmiylashtirilganligi yuzasidan dastlabki baholashni amalga oshiradi. 1. Ariza qabul qilgandan soʻng 10 ish kuni mobaynida 2. Hujjatlarni xavfsizligini asoslash ekspertizasidan oʻtkazishni, shuningdek, joyiga chiqqan holda ariza beruvchi tomonidan amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan faoliyat turi boʻyicha shart-sharoitlarni baholash (tekshirish)ni tashkil etadi. 2. Xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazish tartibida belgilangan muddatlarda 3. Xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazish boʻyicha texnik topshiriqni ishlab chiqadi va tasdiqlaydi. 3. Xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazish tartibida belgilangan muddatlarda 3-bosqich Ariza beruvchi Xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazish uchun ekspert tashkilotiga belgilangan shakldagi buyurtmani va texnik topshiriqni bevosita, uning olingani toʻgʻrisidagi xabarnoma bilan birga pochta xizmati orqali yoki elektron shaklda taqdim etadi. Ekspertizani amalga oshirish uchun texnik topshiriq tasdiqlangandan soʻng 5 ish kuni mobaynida Ekspert tashkiloti Belgilangan tartibda xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazadi. Tasdiqlangan texnik topshiriqda belgilangan muddatlarda 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 1. Xavfsizlikni asoslash ekspertizasi xulosasini qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 1. 10 ish kunida 2. Ruxsatnoma berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. 1 ish kunida 3. Qabul qilingan qaror toʻgʻrisida ariza beruvchini yozma ravishda xabardor qiladi va ruxsatnomani beradi. 3. 3 ish kunida 4. Ruxsatnoma berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, ariza beruvchiga rad etishning aniq sabablari va kamchiliklarni bartaraf etib, hujjatlarni qayta taqdim etishi uchun yetarli boʻlgan muddat koʻrsatilgan yozma xabarnoma yuboradi (topshiradi). 4. 1 ish kunida 5-bosqich Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi Ariza beruvchi tomonidan ruxsatnoma berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablar bartaraf etilgan taqdirda, ariza beruvchining taqdim etgan arizasi barcha zarur hujjatlar bilan birgalikda qayta koʻrib chiqiladi. Ariza taqdim etilgan kundan boshlab 10 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda
Yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan foydalanishga ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi davlat gerbi tasviri Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi Ruxsatnoma ________________________________________________________________________________ (ruxsatnoma nomi) ____________________________________________________________________________________________ (ariza beruvchining nomi (F.I.O.), idoraviy mansubligi, ____________________________________________________________________________________________ joylashgan joyi) __________________________________________________________________________ning arizasiga asosan Vazirlar Mahkamasining 20___ yil “___”_________dagi ____-son qarori bilan tasdiqlangan Yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan foydalanishga doir ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan ariza beruvchiga __________________________________________________________________________________________da (obyekt, uchastka nomi va uning joylashgan joyi) ____________________________________________________________________________________________ (harakat nomi (faoliyat turi)) _____________________________________________________________________________________ berildi (ruxsatnoma nomi) Maxsus shartlar: ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ Roʻyxat raqami __________ Berilgan vaqti 20___ y. “ ___” __________. Vakolatli shaxs ____________________________________________ (imzo, F.I.O.) M.Oʻ.
Yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan foydalanishga ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Ruxsatnoma olish toʻgʻrisida ARIZA 1. Vakolatli organ nomi 1.1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi ___________________________________________________________ 2. Yuridik shaxs toʻgʻrisida umumiy maʼlumotlar 2.1. Toʻliq nomi: ______________________________________________________________________________ 2.2. Qisqartirilgan nomi: ______________________________________________________________________ 2.3. Tashkiliy-huquqiy shakli: ___________________________________________________________________ 2.4. Oʻzbekiston Respublikasidagi pochta manzili: pochta indeksi: _____________________________________________ viloyat: _____________________________________________ shahar: _____________________________________________ tuman: _____________________________________________ koʻcha: _____________________________________________ STIR: _____________________________________________ aloqa telefonlari _____________________________________________ 2.5. Obyektning Oʻzbekiston Respublikasidagi joylashgan manzili (agar bir nechta obyekt mavjud boʻlgan taqdirda, ularning joylashgan manzilini shu shaklda mazkur arizaga ilova tarzida koʻrsatish lozim): pochta indeksi: _____________________________________________ viloyat: _____________________________________________ shahar: _____________________________________________ tuman: _____________________________________________ koʻcha: _____________________________________________ uy raqami: _____________________________________________ elektron pochta manzili: _____________________________________________ 3. Yuridik shaxsning faoliyati toʻgʻrisida maʼlumot 3.1. Faoliyatning asosiy turi: ____________________________________________________________________________________________ 3.2. Ariza beruvchi ruxsatnoma soʻrayotgan faoliyat (harakat) turi: ____________________________________________________________________________________________ 3.3. Ishchilarning taxminiy soni: _________________ ta. 3.4. Faoliyatni amalga oshirish joyi: _____________________________________________________________ 3.5. Faoliyatni amalga oshirish muddati: ___________________________________________________________ 4. Yuridik shaxsning rahbarlari yoki ularning qonuniy vakillari 4.1. Rahbar _______ Qonuniy vakil ________ (kerakligi “X” belgi bilan belgilanadi) 4.2. Familiyasi: _______________________________________________________________________________ 4.3. Ismi: ___________________________________________________________________________________ 4.4. Otasining ismi: ___________________________________________________________________________ 4.5. Pasport seriyasi va raqami: __________________________________________________________________ 4.6. Kim tomonidan berilgan: ____________________________________________________________________ 4.7. Pasportning berilgan vaqti: _______________ 4.8. Ishonchnomaning berilgan vaqti: ____________________ 4.9. Pochta indeksi: _________________________ 4.10. Viloyat, shahar, tuman: _____________________________ 4.11. Koʻcha: ________________________________ 4.12. Uy raqami: _____________________________________ 4.13. Xonadon raqami: ______________ aloqa telefoni ____________________ __________________________ (ish joyi) (uyali) 5. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga berilayotgan arizaning mazmuni Men ________________________________________________________________________________________ (rahbarning F.I.O. va yuridik shaxsning nomi) ___________________________________________________________________________ shuni tasdiqlayman (miz)ki, roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim qilinayotgan hujjatlar va maʼlumotlar haqiqiy, rost va Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligiga mos keladi. Aks holda, yolgʻon maʼlumotlar berganligim uchun qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻlaman (miz). Mazkur arizaning 3.2. pozitsiyasida koʻrsatilgan faoliyat turiga ruxsatnoma berishingizni soʻrayman. Arizaga ilova qilinayotgan hujjatlar roʻyxati: 1. Qonuniy vakilga berilgan ishonchnomaning nusxasi ___________ 2. Ariza koʻrib chiqilgani uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat ___________ 3. Yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydonchadan foydalanishga ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandiga asosan boshqa hujjatlar ___________ Ariza berish sanasi 20___ y “___”__________. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining masʼul xodimi imzosi (elektron imzosi) _____________________________________________
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 28-mart,
141-son