UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 2-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 2 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 апреля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 April 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

АРИЗА

АРИЗА

МАЛУМОТНОМА

ГУВОҲНОМА

АРИЗА

АРИЗА

АРИЗА

АРИЗА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

АРИЗА

АРИЗА

АРИЗА

АРИЗА

АРИЗА

АРИЗА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

АРИЗА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

АРИЗА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

Солиқ тўловчиларга айрим интерактив давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштириш, юқори юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжати шаклига ўтказиш орқали айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, тарқоқ ҳужжатларни тизимлаштириш орқали тартибга солиш юкини камайтириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

Солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;

Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ;

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 7-иловага мувофиқ;

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 8-иловага мувофиқ;

Юридик шахсларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 9-иловага мувофиқ;

Солиқ тўловчилар томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 10-иловага мувофиқ;

Жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 11‑иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан, жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда амалга оширилади;

солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш қўшилган қиймат солиғини тўловчилар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари томонидан, йирик солиқ тўловчиларга — Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан, бошқа солиқ тўловчиларга — солиқ солиш объекти жойлашган туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан амалга оширилади;

солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматлари Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ хизмати органлари томонидан солиқ мажбуриятлари ҳисоби юритилаётган (юритилган) тегишли шахсий ҳисобварақлардаги маълумотлар асосида онлайн тарзда 24/7 режимида давлат хизмати кўрсатилади;

юридик шахснинг раҳбар ва (ёки) ҳисобчиси ўзгарганда, юридик шахснинг мансабдор шахси томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн кун муддатда солиқ тўловчининг шахсий кабинета ёки солиқ мобил иловаси орқали солиқ органлари хабардор қилинади;

қурилиш ва савдо соҳаларидаги юридик шахслар томонидан ўзларининг устав капитали ва ундаги ўзгаришлар, шу жумладан, устав капиталига киритилган товарлар тўғрисидаги маълумотларнинг (электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат касса техникаси чеки, божхона юки декларацияси, нотариус олди-сотди шартномаси ва бошқа ҳужжатлар) ҳисоби юритилиши ва мазкур турдаги операциялар содир этилгандан сўнг улар 15 кун муддатда шахсий кабинет орқали солиқ органлари маълумотлар базасида мажбурий акс эттирилади.

4. Солиқ қўмитаси бир ой муддатда:

кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва ҳисобга қўйишнинг махсус автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилишини;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 1-ИЛОВА

Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар томонидан тузилган кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномалари (кейинги ўринларда — кўчмас мулк шартномалари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва солиқ хизматлари ёки ЯИДХП орқали давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади.

3. Кўчмас мулк шартномаси амал қилиш муддати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар доирасида, тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ белгиланади.

4. Кўчмас мулк шартномаси мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ ёки қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклда тузилади.

2-боб. Кўчмас мулк шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби

5. Кўчмас мулк шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳисобга қўйилади.

6. Кўчмас мулк иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) (агар бу ҳақда шартномада кўрсатилган бўлса) бирламчи ижарага (текин фойдаланишга) олувчи томонидан бошқа шахсларга ижарага (текин фойдаланишга) бериши мумкин. Иккиламчи шартномалар ҳам мазкур Регламентда белгиланган тартибда солиқ органида ҳисобга қўйилади.

Бунда ижарага (текин фойдаланишга) берувчи кўчмас мулк шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда, иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) беришга рухсат берганлигини ЯИДХП ёки давлат солиқ хизмати органларининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали тасдиқлайди.

7. Ижарага (текин фойдаланишга) берувчи кўчмас мулк шартномасини шартнома тузилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйиши шарт.

7 1 . Турар жой эгаси томонидан ижара ёки текин фойдаланиш шартномасини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда ижарага олувчилар ёки текин фойдаланувчилар ижара ёки текин фойдаланиш муддатига вақтинча рўйхатга қўйиш учун сўровнома юборилиши мумкин.

Бунда ушбу сўровномага асосан ижара ёки текин фойдаланиш шартномасида кўрсатилган шахслар шартномада кўрсатилган муддатда ушбу турар жойга автоматик равишда вақтинча рўйхатга олинади.

Солиқ хизмати органларида ҳисобга олинган ижара (текин фойдаланиш) шартномасининг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда, вақтинча рўйхатга олиш автоматик равишда (мулк эгасининг қўшимча мурожаатисиз ва ижара олувчи (лар)нинг розилигисиз) бекор қилинади.

8. Кўчмас мулк шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.

Кўчмас мулкнинг ижара (текин фойдаланиш) шартномаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун сўровнома юборилганда, ижарага олувчи(лар)ни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Давлат божи суммаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тақсимланади.

9. Юридик шахсларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда юридик шахснинг жойлашган ери сифатида яшаш учун мўлжалланмаган жой кўрсатилиши лозим.

Кўп квартирали уйларда юридик шахслар рухсат берилган фаолият турлари бўйича фақат яшаш учун мўлжалланмаган жойларда жойлаштирилади.

Истисно тариқасида, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда яшаш учун мўлжалланган жойларда юридик шахсларни рухсат берилган фаолият турлари бўйича жойлаштиришга рухсат этилади.

3-боб. Кўчмас мулк шартномасини ҳисобга қўйиш

10. Кўчмас мулк шартномаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ЯИДХП ёки Солиқ қўмитасининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, фақат электрон шаклда реал вақт режимида амалга оширилади.

Бунда, ижарага (текин фойдаланишга) берувчи (олувчи) томонидан махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ижарага берувчи, ижарага олувчи ва ижарага (текин фойдаланишга) берилган мулк тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ижарага (текин фойдаланишга) берувчи (олувчи) томонидан юборилган кўчмас мулк шартномасини ижарага (текин фойдаланишга) олувчи (берувчи) томонидан 5 кун муддатда тасдиқланмаган тақдирда, ушбу шартнома давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олинмаган ҳисобланади.

10 1 . Турар жой ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш сўровномага ижарага олувчи(лар) ва уларнинг турмуш ўртоғи ҳамда фарзандларининг ЖШШИРларини киритиш орқали амалга оширилади.

Бунда ижарага (текин фойдаланишга) берувчи томонидан махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ижарага (текин фойдаланишга) олувчи ва унинг турмуш ўртоғи ҳамда фарзандларининг шахсий гувоҳномаси, паспорти (ID-карта) ва туғилганлик гувоҳномалари ҳақидаги маълумотлар тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси билан интеграция асосида автоматик шакллантирилади.

11. Шартнома электрон тарзда ҳисобга қўйилганда кўчмас мулк шартномаси ҳисобга қўйилганлиги ҳақида мазкур Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ QR-коди мавжуд гувоҳнома шаклланади.

Кўчмас мулкнинг ижара (текин фойдаланиш) шартномасини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганда, гувоҳнома билан биргаликда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган давлат божи миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) автоматик равишда шаклланади.

Гувоҳноманинг ҳақиқийлиги QR-кодни махсус мобил илова орқали текшириб кўриш йўли билан аниқланади. Гувоҳноманинг QR-коди текширилганда ҳисобга қўйилган кўчмас мулк шартномасининг электрон шаклига XML форматида ҳавола қилинади.

Икки ва ундан ортиқ солиқ солиш объектларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларга ҳар бир кўчмас мулк шартномаси солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида алоҳида гувоҳнома берилади.

11 1 . Давлат божи тўланганидан сўнг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун сўровнома ҳисобга олинган ижара шартномаси реквизитлари билан биргаликда Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига юборилади.

Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ижарага олувчи(лар) ички ишлар органларининг тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганидан сўнг ижарага олувчи(лар)га солиқ органлари ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали QR-код билан ҳимояланган қайд варағи юборилади.

Сўровнома юборилган кундан бошлаб ўн кун муддатда давлат божи тўланмаган тақдирда, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш автоматик равишда рад этилади.

Мурожаат рад этилгандан сўнг мулкдор ёки ижарага (текин фойдаланишга) олувчи ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда қайта сўровнома юбориши мумкин.

12. Жисмоний шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк шартномаси давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилганда, ўша вақтнинг ўзида жорий йил учун ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномаси шаклланади ва солиқ тўловчига тақдим этилади.

4-боб. Кўчмас мулк шартномаси бекор қилинганда уни ҳисобга қўйиш

13. Кўчмас мулк шартномаси белгиланган тартибда тузилган шартномада кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг бекор бўлади.

Шартнома бекор бўлган вақтдан бошлаб вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлик ҳам бекор бўлади.

14. Тарафларнинг келишувига биноан ёки қонунчиликда белгиланган тартибда кўчмас мулк шартномаси муддатидан олдин бекор бўлган ёки ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда кўчмас мулк шартномаси ижарага (текин фойдаланишга) берувчи томонидан махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали реал вақт режимида ҳисобдан чиқарилади.

Ҳисобдан чиқариш билан бир вақтда ижарага (текин фойдаланишга) берувчининг сўрови Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига юборилади ва ижарага олувчининг вақтинча рўйхатга олинганлиги бекор қилинади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

15. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

16. Ушбу Регламент талабларига риоя этилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

НАМУНА Кўчмас мулкни ижарага ёки текин фойдаланишга бериш ШАРТНОМАСИ _____________ (тузилган сана) __________________ (тузилган жой номи) Биз, ______________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри), ______________ тумани (шаҳар), ________________ МФЙ, _________________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ____-хонадонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, _________йилда туғилган _______________________ __________________ ________________________ (паспорт (ID) серияси ____, рақами _____________, ______ йилда _____________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага берувчи деб юритилади) бир томондан ва ____________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри), _________________ тумани (шаҳар), __________________ МФЙ, __________________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй _____-хонадонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, _______ йилда туғилган ______________________ _____________________ ______________________ (паспорт (ID) серияси ____, рақами ___________, ______ йилда ________________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага олувчи деб юритилади) иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик: I. Шартнома предмети 1. Мен, Ижарага берувчи мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган _____________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри), ____________ тумани (шаҳар), ________________ МФЙ, __________________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ____-хонадонда жойлашган уй-жойни Ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига (текин фойдаланишга) бердим, мен, Ижарага олувчи, ушбу уй-жойни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш (текин фойдаланиш) учун қабул қилдим. 2. Ижарага берилаётган уй-жой қуйидагилардан иборат: умумий фойдаланиш майдони __________________________ (майдони сўзлар билан) m 2 , яшаш (фойдаланиш) майдони ___________________ (майдони сўзлар билан) m 2 бўлган (___та яшаш хонаси, даҳлиз, ошхона, санузел ва ҳоказо)ни ташкил этади. 3. Юқорида кўрсатилган уй-жой Ижарага берувчига Давлат кадастрлари палатаси _______________ (вилоят, шаҳар) бошқармаси _____________ туман (шаҳар) филиали томонидан берилган давлат реестридан кўчирма (№ _____________________ реестр рақами ва санаси)га асосан тегишли бўлиб, Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестрида _____________________ кадастр рақами билан рўйхатга олинган. 4. Ижарага берувчи юқорида кўрсатилган уй-жойни Ижарага олувчига ___________________ (йил, ой, кун) муддатга, яъни _____ (йил, ой, кун)гача топширади. II. Ижара ҳақи 5. Ижарага берилган уй-жойидан фойдаланиш учун ижара ҳақи тарафлар келишувига асосан бир ойга (йилга, кунга) _______ сўмдан, умумий ижара ҳақи __________ сўмни ташкил қилади. Ижарага олувчи ўтган (ёки жорий) ой учун тўловни ҳар ойнинг ____ кунига қадар Ижарага берувчига тўлаши шарт. 6. Ижарага олувчи берилган уй-жойдан фойдаланиш учун ижара ҳақи тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузса, Ижарага берувчи шартномани бир томонлама бекор қилишга ва ижарага берилган уй-жойни бўшатиб беришни Ижарага олувчидан талаб қилишга ҳақли. III. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 7. Мен, Ижарага олувчи, ижарага (текин фойдаланишга) олинган уй-жойни вазифасига мувофиқ равишда фойдаланишни, ўз ҳолатида сақланишини таъминлашни, уни яхши ҳолда тутишни ҳамда санитария ва ёнғиндан сақлаш қоидаларига тўлиқ риоя этишни, ижара ҳақини ўз вақтида тўлаб туришни ўз зиммамга оламан. 8. Мен, Ижарага олувчи (ёки Ижарага берувчи), совуқ ва иссиқ сувдан, электр энергия ва газдан, телефон алоқаси ҳамда маиший чиқиндилардан фойдаланганлик учун, шунингдек уй-жой билан боғлиқ бўлган барча тўловларни ўз вақтида тегишли ташкилотларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тарифлар бўйича ва муддатда тўлашни ўз зиммамга оламан. 9. Мен, Ижарага берувчи, мулк ҳуқуқи асосида тегишли мулкни ижарага берганлигим ва бунинг натижасида даромад олаётганим учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибдаги солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида тегишли давлат солиқ хизмати органига тўлаб боришни ўз зиммамга оламан. IV. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал этиш 10. Ушбу шартнома талабларини лозим даражада бажармаган ёки бажаришдан бош тортган тараф қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 11. Уй-жойни ижарага (текин фойдаланишга) бериш шартномасини бекор қилиш ёки унга ўзгартиришлар киритиш тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилади, низо келиб чиққан тақдирда суд тартибида ҳал қилинади. Шартномани бекор қилиш ҳақида тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантиради. Уй-жойни Ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшайдиган бошқа фуқароларнинг розилиги билан Ижарага берувчини уч ой аввал ёзма равишда огоҳлантириб, исталган вақтда ижара (текин фойдаланиш) шартномасини бекор қилишга ҳақли. V. Якунловчи қоидалар 12. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 129 , 375 , 396 ва 397-моддалари мазмун ва моҳияти биз, тарафларга, тушунарли. 13. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 606-моддаси ва тарафларнинг келишувига асосан ижарага (текин фойдаланишга) берилган уй-жойда Ижарага олувчи билан бирга унинг оила аъзолари (биргаликда яшовчи оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси кўрсатилади) яшайди. 14. Мен, Ижарага берувчи, мазкур шартнома имзолангунга қадар ижарага (текин фойдаланишга) берилаётган уй-жой бошқа шахсга ўтказилмаган, гаровга қўйилмаган, низода йўқ ва ижарага берилиши тақиқланмаганлигини кафолатлайман. 15. Мазкур шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси давлат солиқ хизмати органида сақланади, қолган нусхалар тарафларга берилди. Томонларнинг яшаш манзиллари: Ижарага берувчи: Ижарага олувчи: __________________________________________ __________________________________________ _______________________________________ _______________________________________ Томонларнинг имзолари: ____________________________ ____________________________ Имзо _______________________ Имзо _______________________

Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ижарага ёки текин фойдаланишга берувчи (олувчи) жисмоний ёки юридик шахс Ижарага ёки текин фойдаланишга берувчи (олувчи) томонидан махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида шахсий кабинети орқали электрон рақамли имзо асосида киритилади. Шартнома тузилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай 2-босқич Автоматлаштирилган ахборот тизим 1. Ахборот тизимига кирганда, ижарага берувчи (олувчи) тўғрисидаги барча маълумотлар, ижарага берилаётган кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар автомат равишда шаклланади. 2. Кўчмас мулк объектининг ижарага берилаётган майдони, ижаранинг бошланиш ва тугаш саналари, бир ойлик ижара тўлови киритилади ҳамда тасдиқлаш учун ижарага олувчига жўнатилади. 3. Жўнатилган маълумотлар ижарага олувчи (берувчи) томонидан тасдиқланади ёки рад этилади. 4. Тасдиқлангандан кейин кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги ҳақида QR-кодли гувоҳнома шаклланади. Реал вақт режимида 3-босқич Ижарага ёки текин фойдаланишга берувчи (олувчи) жисмоний ёки юридик шахс Тарафларнинг келишувига биноан ёки қонунчиликда белгиланган тартибда кўчмас мулк шартномаси муддатидан олдин бекор бўлган ёки ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда кўчмас мулк шартномаси ижарага берувчи (олувчи) томонидан махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида орқали ҳисобдан чиқарилади. Реал вақт режимида

Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномасини ҳисобга қўйиш ҳақида

1. Ижарага ёки текин фойдаланишга берувчи тўғрисида маълумот:‎‎ Ф.И.О. ‎‎ ‎‎ Юридик шахснинг номи‎ ‎‎ Юридик шахснинг идентификация рақами (СТИР)‎‎‎ ‎‎ ‎‎Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ‎‎ Жисмоний шахснинг рўйхатга олинган манзили (яшаш жойи)‎‎ ‎‎ Юридик шахснинг юридик манзили (жойлашган жойи)‎‎ ‎‎‎ ‎‎Телефон рақами ‎‎ Электрон почта манзили ‎ ‎‎ 2. Ижарага ёки текин фойдаланишга олувчи тўғрисида маълумот:‎‎ Ф.И.О.‎‎ ‎‎‎ Юридик шахснинг номи‎‎ ‎‎ Юридик шахснинг идентификация рақами (СТИР)‎‎ ‎‎ Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)‎‎ ‎‎ Жисмоний шахснинг рўйхатга олинган манзили (яшаш жойи)‎‎ ‎‎‎ Юридик шахснинг юридик манзили (жойлашган жойи)‎‎ ‎‎ ‎‎Телефон рақами ‎‎ ‎‎3. Ижарага ёки текин фойдаланишга берилган кўчмас мулк тўғрисида маълумот: Кўчмас мулкнинг тури‎‎ ‎‎ Кўчмас мулк объектининг кадастр рақами‎‎ ‎‎ Жойлашган ери ‎‎ ‎‎ Кўчмас мулк объектининг умумий майдони‎‎ ‎‎ Кўчмас мулк объектининг ижарага берилган майдони ‎‎ Мулкдан фойдаланиш мақсади‎‎ ‎‎ Ижарага берилган сана‎‎ ‎‎ Ижарага берилган муддат‎‎ ‎‎ Бир (йил, ой, кун)лик ижара ҳақи тўлови (сўмда)‎‎ ‎‎‎ Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда) ‎‎ ‎‎ ‎‏ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ НАМУНА‎ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ‎Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида ‎‎ ГУВОҲНОМА 20__ йил «___» _________‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ID-___________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ижарага ёки текин фойдаланишга берувчи‎ Ижарага ёки текин фойдаланишга олувчи‎ ‎‎СТИР/ЖШШИР:________________________________________ ‎‎СТИР/ЖШШИР:__________________________________ Юридик шахснинг номи/ ‎Жисмоний шахс Ф.И.О:__________________________________‎ Юридик шахснинг номи/ ‎Жисмоний шахс Ф.И.О:____________________________ ‎‎ ______________________________________________‎‎ _________________________________________‎‎ Юридик манзил/ яшаш жойи:_____________________________‎‎ Юридик манзил/ яшаш жойи:_______________________‎‎ ‎‎______________________________________________ ‎‎‎_________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ижарага ёки текин фойдаланишга берилган кўчмас мулк‎‎ Кўчмас мулк объектининг кадастр рақами:_________________________________________‎‎___________________________________ Кўчмас мулкнинг тури:____________________________________________________________________________________________ Кўчмас мулк жойлашган ер:____________________________________________‎‎____________________________________________ Кўчмас мулк объектнинг умумий майдони:_____________________________________‎‎_______________________________________ Кўчмас мулк объектининг ижарага берилган майдони_______________________________‎‎____________________________________ Ижарага берилган муддат______________________________________________________‎‎____________________________________ Ижара мақсади__________________________________________________________________________________________________ ‎‎ Бир ойлик (йиллик, кунлик) ижара ҳақи тўлови суммаси (сўмда) ‎‎ Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда)_____________________________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‏ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Маълумотларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни сканер қилинг! ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ушбу гувоҳнома шакли Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил «__» мартдаги ___-сон қарорига асосан тасдиқланган. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 2-ИЛОВА

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистан Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ҳамда Электрон солиқ хизматлари портали орқали солиқ органлари томонидан кўрсатилади.

3. Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари фаолиятни амалга ошириш жойидаги, алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари алоҳида бўлинма жойлашган ҳудуддаги солиқ органларида солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган ҳолда ҳисобга қўйилади.

4. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясида ҳисобга қўйилади.

5. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.

2-боб. Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби

6. Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари давлат солиқ хизмати органларида ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳисобга қўйилади (ҳисобдан чиқарилади).

Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

7. Давлат хизматидан фойдаланиш учун фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан мазкур фаолиятни амалга ошириш бошланган кундан эътиборан бир юз саксон уч календарь кундан кечиктирмай, солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида Давлат хизматлари маркази ходими аризани юборувчи номидан, ЯИДХП ёки Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат этилган такдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклда электрон тарзда ариза такдим этилади.

Аризага Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 130-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларнинг давлат тилига таржима қилинган асл нусхалари ёки нотариал тартибда тасдиқланган нусхалари илова қилинади.

8. Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти билан тузилган оддий ширкатнинг (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг) иштирокчиси бўлган, фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келадиган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш учун ўз фаолиятини амалга ошириш бошланган санадан эътиборан ўттиз календарь куни ичида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг иштирокчиси бўлган Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти жойлашган (яшайдиган, турган) ҳудуддаги солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ аризани Солиқ кодексининг 130-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларнинг нотариал тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.

9. Фаолиятини аккредитация қилинган филиал ва (ёки) ваколатхонадан бошқа алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан у Ўзбекистан Республикаси худудида ўз фаолиятини бошлаган кундан эътиборан ўттиз календарь кундан кечиктирмай, солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида Давлат хизматлари маркази ходими аризани юборувчи номидан, ЯИДХП ёки Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат этилган такдирда, мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловада кўрсатилган шаклда электрон тарзда ариза тақдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатларнинг давлат тилига таржима қилинган асл нусхалари ёки нотариал тартибда тасдиқланган нусхалари илова қилинади:

а) таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда) нусхаси;

б) чет эл юридик шахси ваколатли органининг Ўзбекистан Республикасида алоҳида бўлинма ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

в) вакилнинг чет эл юридик шахси номидан Ўзбекистан Республикаси ҳудудида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат нусхаси (улар мавжуд бўлган такдирда).

10. Солиқ органлари томонидан чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйишда ушбу Регламентнинг 6 — 9-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

11. Солиқ органлари фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсларини мазкур Регламентнинг 6 — 9-бандларида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ҳисобга қўйиш учун ариза берилган кундан эътиборан уч иш куни ичида ҳисобга қўйиши шарт.

12. Ҳисобга қўйиш учун тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламентнинг талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда солиқ органлари томонидан бу ҳақда ариза берувчи ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида хабардор қилинади.

13. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистан Республикаси Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.

14. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсга солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ маълумотнома, фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсига солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ гувоҳнома тақдим этилади.

15. Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсларининг ҳисобга қўйиладиган маълумотлари ўзгарганда, чет эл юридик шахснинг вакили томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн календарь кунидан кечиктирмай, фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида ушбу Регламентга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ, фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахс томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза тақдим этилади.

16. Тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан уч иш куни ичида чет эл юридик шахсининг ҳисобга қўйиладиган маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

3-боб. Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсларини ҳисобдан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби

17. Давлат хизматидан фойдаланиш учун фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан Ўзбекистан Республикаси худудида ўз фаолиятини тугаллаган кундан эътиборан ўн беш календарь кундан кечиктирмай, солиқ органига ҳисобдан чиқариш тўғрисида Давлат хизматлари маркази ходими аризани юборувчи номидан, ЯИДХП ёки Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат этилган такдирда, мустақил равишда ушбу Регламентга 8-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза такдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) доимий муассаса ташкил этишга олиб келадиган шартнома бўйича ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси;

б) фаолияти тугаган санада тузилган молиявий ва солиқ ҳисоботлари.

18. Фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсининг вакили томонидан Ўзбекистан Республикаси худудида ўз фаолиятини тугаллаган кундан эътиборан ўн беш календарь кундан кечиктирмай, солиқ органига ҳисобдан чиқариш тўғрисида Давлат хизматлари маркази ходими аризани юборувчи номидан, ЯИДХП ёки Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат этилган такдирда, мустақил равишда ушбу Регламентга 9-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза такдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) чет эл юридик шахси ваколатли органининг алоҳида бўлинмани тугатиш тўғрисидаги қарори нусхаси ёки ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси;

б) фаолияти тугаган санада тузилган молиявий ва солиқ ҳисоботлари.

19. Солиқ органлари томонидан чет эл юридик шахсларини ҳисобдан чиқариш қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилади:

Солиқ кодексида белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Солиқ қўмитасига электрон шаклда юборилган ахборот асосида фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари ёпилганлиги тасдиқланганда (банк ҳисобварақлари мавжуд бўлган тақдирда).

20. Чет эл юридик шахсларини ҳисобдан чиқариш мазкур Регламентнинг 19-бандидаги шартлар бажарилгандан сўнг бир иш куни ичида амалга оширилади.

21. Солиқ органлари томонидан фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ҳисобдан чиқарилгандан сўнг мазкур Регламентга 10-иловада келтирилган шаклга мувофиқ маълумотнома тақдим этилади.

4-боб. Якунловчи қоида

22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш)

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар I. Ҳисобга қўйиш бўйича 1-босқич Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсининг вакили Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки ЯИДХП ёхуд Электрон солиқ хизматлари портали орқали зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда электрон ариза топширади. Фаолиятни амалга ошириш бошланган кундан эътиборан бир юз саксон уч календарь кунидан кечиктирмай Фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келадиган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти Ўттиз календарь куни ичида 2-босқич Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП Ариза юборувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ҳодими томонидан тўлдирилиб, ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, ариза автоматик тарзда солиқ органига юборилади. 10 дақиқа ичида Реал вақт режимида 3-босқич Солиқ органи 1. Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўяди. 2. Аризада келтирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритади. Ариза тақим қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида II. Ҳисобдан чиқариш бўйича 4-босқич Солиқ органи Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсига — солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома, фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахсига — солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда, ЯИДХП орқали электрон тарзда, Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда эса электрон почта манзилига юборади. Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилгандан сўнг дарҳол 5-босқич Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл Юридик шахсининг вакили Ҳисобдан чиқариш тўғрисида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП ёҳуд Электрон солиқ хизматлари портали орқали солиқ органига ариза тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини тугаллаган кундан эътиборан ўн беш календарь кунидан кечиктирмай 6-босқич Солиқ органи Чет эл юридик шахсининг молия-хўжалик фаолиятини текширади. Ўттиз календарь кунидан кўп бўлмаган муддатда 7-босқич Солиқ органи 1. Чет эл юридик шахсларини белгиланган шартлар бажарилган тақдирда, ҳисобдан чиқаради. 2. Фаолиятини доимий муассаса ёки алоҳида бўлинма орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади. Бир иш куни ичида

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш тўғрисида

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Фаолиятини алоҳида бўлинмалар орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш тўғрисида

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

Ўзбекистон Республикасининг норезиденти солиқ органида доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

Ўзбекистон Республикасида фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахси солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида фаолиятини алоҳида бўлинма орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 8-ИЛОВА

Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобдан чиқариш тўғрисида

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 9-ИЛОВА

Фаолиятини алоҳида бўлинмалар орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобдан чиқариш тўғрисида

Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 10-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) чет эл юридик шахсларини (кейинги ўринларда — биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахслари) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини (кейинги ўринларда — электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати, биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахсларига туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда — солиқ органи) томонидан, электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларига Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда — солиқ органи) томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда — веб-сайт) орқали электрон тарзда кўрсатилади.

3. Биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахслари биржа савдоларини ташкил этувчи жойлашган ердаги солиқ органида, электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида уларга солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган ҳолда ҳисобга қўйилади.

4. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.

2-боб. Биржа савдоларида қатнашувчи ҳамда электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби

5. Биржа савдоларида қатнашувчи ҳамда электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари давлат солиқ хизмати органларида мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳисобга қўйилади.

6. Давлат хизматидан фойдаланиш учун биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахсининг вакили томонидан ҳисобга қўйиш тўғрисида ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза веб-сайт орқали электрон равишда тўлдирилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар электрон тарзда илова қилинади:

а) чет эл юридик шахси таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига ёки рус тилига таржима қилинган нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда);

б) вакилнинг фуқаролик паспорти нусхаси;

в) вакилнинг чет эл юридик шахси номидан Ўзбекистон Республикасида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончноманинг ёки бошқа ҳужжатнинг (улар мавжуд бўлган тақдирда) давлат тилига ёки рус тилига таржима қилинган нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси.

7. Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсининг вакили томонидан ҳисобга қўйиш тўғрисида ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза веб-сайт орқали электрон тарзда тўлдирилади.

Аризага чет эл юридик шахси таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига ёки инглиз тилига таржима қилинган нусхаси электрон тарзда илова қилинади. Бунда ҳужжатнинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси талаб этилмайди.

8. Солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи ҳамда электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйишда мазкур Регламентнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

9. Солиқ органлари биржа савдоларида қатнашувчи ҳамда электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини мазкур Регламентнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар асосида ҳисобга қўйиш учун ариза берилган кундан эътиборан уч иш куни ичида ҳисобга қўйиши шарт.

10. Ҳисобга қўйиш учун тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламентнинг талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда солиқ органлари томонидан бу ҳақда ариза берувчи ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида электрон тарзда хабардор қилинади.

11. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.

12. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахсига солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ, электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсни солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ гувоҳнома электрон тарзда юборилади.

13. Биржа савдоларида қатнашувчи ҳамда электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларининг ҳисобга қўйиладиган маълумотлари ўзгарганда, чет эл юридик шахсининг вакили томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн календарь кунидан кечиктирмай веб-сайт орқали электрон тарзда биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ, электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза тақдим этилади.

14. Тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан чет эл юридик шахсининг ҳисоб маълумотларига уч иш куни ичида тегишли ўзгартиришлар киритилади.

3-боб. Биржа савдоларида қатнашувчи ҳамда электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини ҳисобдан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби

15. Давлат хизматидан фойдаланиш учун биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахсининг вакили томонидан товар-хом ашё биржалари ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда фаолияти тўлиқ тугатилиб, банк ҳисобварақлари ёпилгандан сўнг ўн беш календарь кунидан кечиктирмай мазкур Регламентга 8-иловада келтирилган шаклга мувофиқ, электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсининг вакили томонидан электрон шаклда хизматлар кўрсатиш тугатилган кундан эътиборан ўттиз календарь кунидан кечиктирмай мазкур Регламентга 9-иловада келтирилган шаклга мувофиқ солиқ органига ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза веб-сайт орқали электрон тарзда тақдим этилади.

16. Солиқ органлари томонидан чет эл юридик шахсларини ҳисобдан чиқариш қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Давлат солиқ қўмитасига электрон шаклда юборилган ахборот асосида биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахсларининг банк ҳисобварақлари ёпилганлиги тасдиқланганда.

17. Чет эл юридик шахсларини ҳисобдан чиқариш мазкур Регламентнинг 16-бандида белгиланган шартлар бажарилгандан сўнг уч иш куни ичида амалга оширилади.

18. Солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахслари ҳисобдан чиқарилгандан сўнг мазкур Регламентга 10-иловада келтирилган шаклга мувофиқ, электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ҳисобдан чиқарилгандан сўнг мазкур Регламентга 11-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотнома реал вақт режимида электрон тарзда тақдим этилади.

4-боб. Якунловчи қоида

19. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш)

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар I. Ҳисобга қўйиш бўйича 1-босқич Биржа савдоларида қатнашувчи ёки электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсининг вакили Ҳисобга қўйиш тўғрисида Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайт орқали электрон тарзда ариза тўлдиради. Мурожаат қилинганда (реал вақт режимида) 2-босқич Давлат солиқ хизмати органи 1. Биржа савдоларида қатнашувчи ёки электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўяди. 2. Аризада келтирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритади. Ариза тақим қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида 3-босқич Давлат солиқ хизмати органи Биржа савдоларида қатнашувчи ёки электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсига солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этади. Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида ишловдан ўтказилгандан сўнг II. Ҳисобдан чиқариш бўйича 4-босқич Биржа савдоларида қатнашувчи чет эл юридик шахсининг вакили Ҳисобдан чиқариш тўғрисида Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайт орқали электрон тарзда ариза тақдим этади. Фаолияти тўлиқ тугатилиб, банк ҳисобварақлари ёпилгандан сўнг ўн беш календарь кунидан кечиктирмай Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсининг вакили Электрон шаклда хизматлар кўрсатиш тугатилган кундан эътиборан ўттиз календарь кунидан кечиктирмай 5-босқич Давлат солиқ хизмати органи 1. Биржа савдоларида қатнашувчи ёки электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини белгиланган шартлар бажарилган тақдирда ҳисобдан чиқаради. 2. Биржа савдоларида қатнашувчи ёки электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади. Реал вақт режимида

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкилий савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкилий савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) чет эл юридик шахси солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида ‎‎ГУВОҲНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСИНИНГ ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Тўлиқ номи: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Қисқача номи: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ СТИР берилган сана: _________________‎‎‎____ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____________________ туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ‎ ‎ ‎Ф.И.О.:_______________________________‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎ ‎‏ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР БЎЙИЧА ҲУДУДЛАРАРО ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ ‎‎ ‎ STATE TAX COMMITTEE OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN INTERREGIONAL STATE TAX INSPECTION FOR LARGE TAXPAYERS ‎‎ ‎ ‎‎ГОСУДАРСТВЕННЫЙ НАЛОГОВЫЙ КОМИТЕТ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН МЕЖРЕГИОНАЛЬНАЯ НАЛОГОВАЯ ИНСПЕКЦИЯ ПО КРУПНЫМ НАЛОГОПЛАТЕЛЬЩИКАМ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахси солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ CERTIFICATE‎‎ ‎‎on registration at the tax authority and assignment of Taxpayer Identification Number to the foreign legal entity providing e-services ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎СВИДЕТЕЛЬСТВО ‎‎о постановке на учет в налоговом органе и присвоении идентификационного номера налогоплательщика иностранному юридическому лицу, оказывающему услуги в электронной форме ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Чет эл юридик шахсининг тўлиқ номи: ‎‎Full name of the foreign legal entity: ‎‎Полное наименование иностранного юридического лица: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Солиқ тўловчининг идентификация рақами. ҚҚС тўловчиси рақами: ‎‎Taxpayer identification number. VAT payer number: ‎‎Идентификационный номер налогоплательщика. Номер плательщика НДС: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‏ ‎‎‎‏ ‎‎‏ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ҳисобга қўйилган сана: ‎‎Registration date: ‎‎Дата постановки на учет: ______ _______ __________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкилий савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 7-ИЛОВА

Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахси томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 8-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкилий савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобдан чиқариш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 9-ИЛОВА

Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобдан чиқариш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 10-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ _________ ТУМАН (ШАҲАР) ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Манзили ______________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎тел. _______________, факс ________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ йил «____» ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________-сон‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкилий савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) чет эл юридик шахси солиқ органида ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида ‎ ‎МАЪ?УМОТНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________________________________________________________________шуни маълум қиладики, ‎ ‎ ‎‎‎‎(туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(чет эл юридик шахсининг тўлиқ номи)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎СТИР ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎чет эл юридик шахси вакили ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎томонидан тақдим этилган ариза асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан __________________________________ да солиқ органида ҳисобдан чиқарилди. ‎ ‎‎(кун, ой, йил) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (ўринбосари) ____________________________‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎(Ф.И.О.)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‏ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикасида товар-хом ашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 11-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР БЎЙИЧА ҲУДУДЛАРАРО ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Манзили ______________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎тел. _______________, факс ________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ йил «____» ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________-сон‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахси солиқ органида ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида ‎ ‎МАЪЛУМОТНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________________________________________________________________шуни маълум қиладики, ‎ ‎ ‎‎‎‎(давлат солиқ инспекцияси) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(чет эл юридик шахсининг тўлиқ номи)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎СТИР ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎чет эл юридик шахси вакили ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎томонидан тақдим этилган ариза асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан __________________________________ да солиқ органида ҳисобдан чиқарилди. ‎ ‎‎(кун, ой, йил) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (ўринбосари) ____________________________‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎(Ф.И.О.)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‏ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 4-ИЛОВА

Солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) мувофиқ солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати қўшилган қиймат солиғи тўловчилари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, бошқа солиқ тўловчилар бўйича солиқ солиш объекти жойлашган ердаги туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда — солиқ органи) томонидан кўрсатилади.

3. Солиқ тўловчини объектлар бўйича ҳисобга қўйиш Солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилганидан кейин, агар Солиқ кодексига мувофиқ солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилмаган жойда ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва (ёки) норуда қазилма бойликлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғини тўлаш мажбурияти юзага келган, шунингдек ҳудудий алоҳида бўлинма жойлашган ери бўйича доимий ходимлар сони йигирма беш кишидан кўп бўлган иш жойи яратилган бўлса амалга оширилади.

4. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.

5. Солиқ солинадиган объектлар бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчиси бўлган жисмоний шахсларни ҳисобга қўйиш солиқ органлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

6. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни улар ўз фаолиятини амалга оширадиган жойи бўйича ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган ҳисоб рўйхатига олинган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг электрон реестридаги маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

7. Солиқ тўловчилар солиқ солиш объекти бўйича давлат солиқ хизмати органларида ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳисобга қўйилади.

8. Давлат хизматидан фойдаланиш учун солиқ тўловчининг вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) томонидан тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва (ёки) норуда қазилма бойликлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан, акцизости маҳсулотни реализация қилиш бошланган пайтдан бошлаб, алоҳида бўлинма ташкил этилган пайтдан бир ой ўтганидан кейин ўн календарь куни ичида солиқ солиш объектларини улар жойлашган ерда ҳисобга қўйиш тўғрисида солиқ органига мазкур Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза тақдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:

а) тегишли ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори;

б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

в) бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига реализация қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;

г) норуда қазилма бойликларини қазиб олиш қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;

д) ходимлар сони йигирма беш кишидан кўп бўлган доимий иш жойи яратилганда ходимларнинг (фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда) рўйхати.

9. Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларни солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйишда мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

10. Солиқ органлари солиқ тўловчиларни мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар асосида мурожаат қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай, уларга илгари берилган солиқ тўловчининг идентификация рақамига мувофиқ объектнинг жойлашган ери бўйича ҳисобга қўяди.

11. Ҳисобга қўйиш учун тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда солиқ органлари томонидан бу ҳақда ариза берувчи ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида хабардор қилинади.

12. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.

13. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, ариза берувчига солиқ тўловчи солиқ органида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ маълумотнома берилади.

14. Солиқ тўловчиларнинг ҳисоб маълумотлари ўзгарганда ариза берувчи томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн календарь кунидан кечиктирмай солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза тақдим этилади.

15. Тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг ҳисоб маълумотларига уч иш куни ичида тегишли ўзгартиришлар киритилади.

16. Ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва (ёки) норуда қазилма бойликлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғини тўлаш мажбурияти тугаган, шунингдек, ҳудудий алоҳида бўлинма жойлашган ери бўйича доимий яратилган иш жойидаги ходимлар сони йигирма беш кишидан камайган ёки алоҳида бўлинма фаолияти тўхтатилган тақдирда, солиқ тўловчи томонидан ўн календарь кунидан кечиктирмай солиқ органига мазкур Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ хабарнома юборилади.

Бунда, солиқ органи томонидан хабарнома олинган кундан бошлаб уч календарь куни ичида солиқ тўловчининг кейинги даврлар учун солиқ ҳисоботларини тақдим этиш мажбурияти тугаганлиги (бундан олдинги даврлар учун тақдим этилмаган солиқ ҳисоботлари мустасно) бўйича ахборот тизимига тегишли ўзгартириш киритилади.

3-боб. Якунловчи қоида

17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Солиқ тўловчиларни давлат солиқ хизмати органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш

Босқичлар Субъектлар Механизм Муддатлар 1-босқич С олиқ тўловчининг вакили Мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва (ёки) норуда қазилма бойликлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан: акцизости маҳсулотни реализация қилиш бошланган пайтдан бошлаб; алоҳида бўлинма ташкил этилган пайтдан бир ой ўтганидан кейин давлат солиқ органига ариза тақдим этади. Ўн календарь куни ичида 2-босқич Давлат солиқ хизмати органи 1. Солиқ тўловчиларни уларга илгари берилган СТИРга мувофиқ объектнинг жойлашган ери бўйича ҳисобга олади. 2. Маълумотларни Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритади. Ариза ва ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида 3-босқич С олиқ тўловчининг вакили Аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида ариза тақдим этилади. Ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн календарь кунидан кечиктирмай 4-босқич Давлат солиқ хизмати органи Тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ тўловчининг ҳисоб маълумотларига тегишли ўзгартиришларни киритади. Уч иш куни ичида 5-босқич С олиқ тўловчининг вакили Давлат солиқ хизмати органига солиқ тўлаш мажбурияти тугаганлиги тўғрисида хабарнома юборади. Солиқ тўлаш мажбурияти тугатилган кундан бошлаб ўн календарь кунидан кечиктирмай 6-босқич Давлат солиқ хизмати органи Солиқ тўловчининг кейинги даврлар учун солиқ ҳисоботларини тақдим этиш мажбурияти тугаганлиги бўйича ахборот тизимига тегишли ўзгартиришларни киритади. Хабарнома олинган кундан бошлаб уч календарь куни ичида

Солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ________________________________________________________ ‎ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ ‎(ИНСПЕКЦИЯСИ) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Манзили ______________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎тел. _______________, факс ________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ йил «____» ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________-сон‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Солиқ тўловчи солиқ органида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида ‎МАЪЛУМОТНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________________________________________________________________шуни маълум қиладики, ‎ ‎ ‎‎‎‎(давлат солиқ бошқармаси (инспекцияси) номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(солиқ тўловчининг тўлиқ номи ёки Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎СТИР ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎солиқ тўловчи вакилитомонидан тақдим этилган ариза асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан ________________________________ да солиқ органида ҳисобга қўйилди. ‎ ‎‎(кун, ой, йил) ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎Давлат солиқ бошқармаси ‎(инспекцияси)‎ бошлиғи ‎(ўринбосари) ____________________________‎‎ ‎__________ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‏‏‎‎‏ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Солиқ тўловчи томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида

Солиқ тўловчиларни солиқ органларида солиқ солиш объекти бўйича ҳисобга қўйиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________ давлат солиқ бошқармаси (инспекцияси)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Манзили _________________________________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Солиқ тўлаш мажбурияти тугатилганлиги тўғрисида‎‎ ‎‎ХАБАРНОМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________________________________________________________________ шуни маълум қиладики, ‎ ‎ ‎ ‎‎(солиқ тўловчи номи, СТИР ёки ЖШШИР) ‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан қуйидагилар бўйича солиқ тўлаш мажбурияти тугатилди*: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ер солиғини тўлаш ‎‎ ‎ ‎‎мол-мулк солиғини тўлаш ‎ ‎ ‎‎сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‏норуда қазилма бойликлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎‏бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғини тўлаш ‎ ‎ ‎‎‎‏алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича доимий яратилган иш жойидаги ходимлар сони йигирма беш кишидан камайганлиги (алоҳида бўлинма фаолияти тўхтатилганлиги) учун ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________________________ (солиқ тўловчи номи, масъул шахснинг лавозими) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________ (Ф.И.О.) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонаси томонидан (кейинги ўринларда — ваколатли орган) Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаш ҳамда солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари — тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами бир юз саксон уч календарь кунидан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлиб турган жисмоний шахслар.

Агар жисмоний шахс тегишли солиқ даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жами камида бир юз саксон уч кун бўлиб, бироқ айни пайтда ушбу туриш муддати унинг бошқа бирор-бир давлатда турган муддатидан кўпроқ бўлса ҳам, у Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилади.

Агар жисмоний шахс юқорида келтирилган ўн икки ойлик муддат тугагунга қадар солиқ органларига узоқ муддатли меҳнат шартномасини ёки юқорида назарда тутилган шартлар бажарилишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этса, ўзининг аризасига биноан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилиши мумкин.

Жисмоний шахснинг солиқ резидентлиги мақоми бўйича алоҳида ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) 30-моддасига мувофиқ белгиланади.

Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари, Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалалари бўйича халқаро шартномаларига мувофиқ ушбу халқаро шартномаларни қўллаш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилган чет эл юридик шахслари, ҳақиқатда бошқарув амалга ошириладиган ҳудуди Ўзбекистон Республикаси бўлган чет эл юридик шахслари Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилади.

Юридик шахснинг солиқ резидентлиги мақоми бўйича алоҳида ҳолатлар Солиқ кодексининг 33-моддасига асосан кўриб чиқилади;

солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат — фуқаро, якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ва давлат ўртасидаги фискал алоқани тасдиқловчи ҳужжат.

Аҳдлашувчи давлат қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, корпорация сифатида ташкил топган жойи, бошқарув жойи ва ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахс мақомини расман тасдиқлаб берувчи ҳужжатни англатади.

3. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш асосида амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизмати:

давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ўртасида тузилган иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича халқаро Келишув қоидаларини қўллаш мақсадида мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси резидентлари эканликларини тасдиқлаб бериш;

давлат хизмати органларига мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахсларга зарур бўлган шароитларни яратиш, уларнинг вақти ва харажатлари тежалишини таъминлаш мақсадида кўрсатилади.

2-боб. Давлат хизматидан фойдаланиш тартиби

5. Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) факти ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ тасдиқлаб берилади.

6. Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда — сўровнома берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси) расмий веб-сайти орқали ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ сўровномани тўлдириб электрон тарзда юборади.

Сўровнома берувчи мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ёки ваколатли органга ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилиши мумкин.

7. Сўровнома берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органнинг ходими сўровнома берувчи номидан сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

8. Хизматлардан мустақил тарзда фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар интернет тармоғи орқали Давлат солиқ қўмитасининг www.my.soliq.uz расмий сайтига ёки ЯИДХПга тегишли фойдаланувчининг СТИР ёки ЖШШИР рақами ва паролини киритиб, тасдиқланган шаклдаги сўровномани тўлдиришлари лозим.

Бунда, www.my.soliq.uz сайтида СТИР ёки ЖШШИР маълумотини киритиш орқали мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахснинг Давлат солиқ қўмитасининг ягона маълумотлар базасидан ушбу СТИР ёки ЖШШИРга тааллуқли бўлган маълумотлар (юридик шахснинг номи, юридик манзили, рўйхатга қўйиш маълумотлари, жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш манзили ва паспорт маълумотлари) автоматик тарзда шакллантирилади.

9. Доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаш учун ариза билан қуйидаги ҳужжатларни тақдим етиш талаб этилади:

а) ҳақиқатда бошқарув амалга ошириладиган ҳудуд Ўзбекистон Республикаси бўлган чет эл юридик шахслари — Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий бошқарув амалга ошириладиган жой мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

б) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:

чет эл паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг нусхаси;

Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома (мавжуд бўлса);

Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини тасдиқловчи ҳужжат (виза ёки бошқа ҳужжатлар).

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун доимий яшаш (резидентлик) фактини тасдиқлаш қуйидаги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш вақтини ҳисоблаш жадвали асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган вақти Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиққан вақти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган кунлар сони

Сўровнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганида унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, сўровнома берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг паспорт нусхаси илова қилиниб, давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ўн дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

3-боб. Давлат хизмати орқали келиб тушган сўровномани электрон тартибда қабул қилиш ва давлат хизмати кўрсатиш тартиби

10. Давлат хизматлари — ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари, Давлат солиқ қўмитасининг махсус сайти орқали юборилган сўровнома рад этилмасдан қабул қилинади. Сўровнома белгиланган техник тўлдириш талабларига жавоб бермаса ёки маълумотлар тўлиқ киритилмаган бўлса, сўровнома қайта ишлаш учун қайтариб юборилади.

Шунингдек, жиноят иши, тўловга қобилиятсизлик иши, банк ҳисоб рақами ёки мол-мулкига тақиқ қўйилган ва солиқ ҳамда мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатларда ваколатли орган ходими томонидан сўровномани кўриб чиқиш пайтида қайтариб юборилади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

11. Сўровнома берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

12. Ваколатли орган уч иш куни мобайнида QR-кодли (метрик штрих код) Ўзбекистон Республикаси резиденти — юридик ёки жисмоний шахснинг доимий жойлашуви (резидентлик) факти расмий тасдиқланганлиги ҳақида ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган намунага мувофиқ Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштиради ҳамда ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) сўровнома берувчига (ЯИДХП ёки Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда) электрон тарзда юборади.

Агар солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатда солиқ резидентлиги даври кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳужжат берилган (давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида жойлаштирилган) календарь йили мобайнида солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат эгаси Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилади.

13. Давлат хизматлари маркази солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат келиб тушганидан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни сўровнома берувчининг электрон манзилига юборади ва сўровнома берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Сўровнома берувчи томонидан ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, унинг сўровига кўра, давлат хизматлари маркази сўровнома берувчининг солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.

14. Агар Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентининг мақоми аризани кўриб чиқиш натижасида тасдиқланмаган бўлса, сўровнома берувчи бу ҳақида хабардор қилинади.

15. Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат берилган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган намунага мувофиқ Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат берилган солиқ тўловчилар реестрида шакллантириб борилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

16. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.

18. Давлат хизматлари кўрсатувчи ҳамда ваколатли орган ходимлари ва мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахслар ЯИДХП ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали сўровномани тўлдириб электрон тарзда юборади. Давлат хизматлари марказларига ёки Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонасига ташриф буюрган ҳолда сўровномани топширади. Мурожаат қилинган вақтда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. Ягона интерактив хизматлари портали Сўровнома шаклини тўлдириб «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонасига юборади. 1. Сўровнома шакли тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқа ичида 2. Реал вақт режимида 3-босқич «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонаси QR-кодли (метрик штрих — кодли) Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштиради. Тегишли давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки сўровнома берувчи (ЯИДХП ёки Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали мурожаат этилган тақдирда) электрон тарзда юборади. Уч иш кунида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни сўровнома берувчининг электрон манзилига юборади ва сўровнома берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўн дақиқа ичида Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда унинг сўровига кўра солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни электрон ёки қоғозли ҳужжат шаклида тақдим этади. Сўровнома берувчининг сўровига кўра

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT SOLIQ QOʼMITASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 100011, Toshkent shahri, A.Qodiriy koʼchasi, 13 А‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тел.: (71) 244-97-16, Faks: (71) 244-89-12 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ йил «__» ________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ №___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат ‎‎ ‎Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси _____________________________________________ СТИР:___________________, манзил: _________________________________________________, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ______________________ ўртасида _____ йил «__» __________да имзоланган даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг икки ёқлама қўлланишининг олдини олиш тўғрисидаги Битим қоидаларига асосан, ҳақиқатдан ҳам 20__ йилда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган шахс (солиқ резиденти) эканлигини тасдиқлайди. ‎‎Гувоҳнома _____________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(мамлакат номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ваколатли органига тақдим этиш учун берилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tax Residency Certificate ‎‎The State Tax Committee of the Republic of Uzbekistan hereby certifies that ______________, TIN_____________, address ______________, was/is deemed a tax resident of the Republic of Uzbekistan in the year __________________________________ for the purposes of the ___________________________________________________________________ . ‎ ‎ ‎ (name of the Agreement) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎This certificate has been issued for submission to the competent authority of ‎____________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎‎(name of the country) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Документ, подтверждающий налоговое резидентство Респулики Узбекистан ‎‎Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан настоящим подтверждает, что_____________________________________ ИНН: ___________, адрес: ____________________________________________________________________________, действительно рассма?ривается в 20__ году как лицо с постоянным местопребыванием (налоговый резидент) в Республике Узбекистан, для целей применения норм Соглашения между Правительством Республики Узбекистан и __________________________________ об избежании двойного налогообложения доходов и имущества от «__» ________ 20___ года. ‎‎Сертификат выдан для представления в компетентный орган: ______________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(название страны). ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ QR код‎‎ ‎ ‎ ‎‎Исполнитель:___________ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎Тел:___________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат берилган солиқ тўловчилар реестри

Т/р Солиқ резиденти мақомини олган юридик (жисмоний) шахс СТИР (Юридик) Манзил Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат (олинган сана, ой, йил) Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат олинганлигини тасдиқловчи белги ______________________________________________________ ________________ (Ваколатли орган раҳбарининг лавозими, раҳбар Ф.И.О.) (имзо)

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 6-ИЛОВА

Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси) расмий веб-сайтига жойлаштирилган ахборот ресурсида солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали, уларнинг солиқ мажбуриятлари ҳисобини тегишли шахсий ҳисобварақларда юритаётган (юритган) давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу давлат хизматлари Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари томонидан унинг солиқ мажбуриятлари ҳисоби юритилаётган (юритган) тегишли шахсий ҳисобварақлардаги маълумотлар асосида онлайн тарзда (масофадан туриб) 24/7 режимида амалга оширилади.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағи (кейинги ўринларда — ШҲ) — Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган тегишли дастурий маҳсулот орқали солиқ тўловчининг солиқлар ва йиғимлар турлари бўйича муайян маъмурий-ҳудудий бирликка нисбатан мавжуд солиқ мажбуриятларини бажарилиши юзасидан ҳисобланган ҳамда тўланган солиқлар ва йиғимлар суммаларини, шунингдек пенялар ва жарималарни акс эттирган ҳолда бюджет тизимига тушумлар ҳисобини электрон шаклда юритадиган ҳужжат;

солиштирма далолатнома — солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятлари бажарилиши юзасидан, солиқ тўловчининг маълумотлари (бухгалтерия ҳисоби маълумотлари) билан солиқ мажбуриятлари ҳисобини ШҲларда юритаётган (юритган) тегишли давлат солиқ хизмати органлари маълумотларини икки томонлама солиштириш орқали қоғоз ёки электрон шаклда тузилган, имзо ва муҳр (агар мавжуд бўлса) ёхуд электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат;

давлат солиқ хизмати органлари — ДСҚ, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари.

2-боб. Давлат хизматлари кўрсатилишининг мақсад ва вазифалари

4. Давлат хизматлари қуйидаги мақсадда кўрсатилади:

солиқ органининг ёки солиқ тўловчининг таклифига кўра солиқ мажбуриятларини бажарилиши юзасидан солиқлар ва йиғимлар, пенялар ва ҳамда жарималар бўйича ҳисоб-китобларни биргаликда ўзаро солиштириш ўтказилиши учун солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани тақдим этиш орқали ШҲда ҳисоби юритилаётган (юритилган) солиқлар ва йиғимлар бўйича тўлов муддатлари, ҳисобланган, камайтиришга ҳисобланган ва тўланган (ундирилган) солиқлар ва йиғимлар ҳамда пеняларга (жарималарга) доир маълумотлардан фойдаланган ҳолда солиқ мажбуриятларининг тўғри ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг талабларига мувофиқ солиқ тўловчининг талабига биноан солиқларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятининг бажарилиши юзасидан солиштирма далолатнома тузилишини таъминлаш.

5. Давлат хизматларини кўрсатиш доирасида солиқ тўловчиларга ўз ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш орқали қуйидаги вазифаларни бажариш назарда тутилган:

солиқ тўловчи ўз солиқ мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан солиқ органларида мавжуд бўлган маълумотларни бепул олиш;

солиқлар ва йиғимлар, пенялар ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини ўз вақтида ҳисобга ўтказиш ёки қайтариш юзасидан ўзаро солиштириш ўтказилиши;

Солиқ кодексда белгиланган тартибда ва шартларда солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича солиқ мажбуриятлари бажарилиши юзасидан маълумот олиниши;

солиқ солиш объектларини ҳисобга қўйишда, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш учун ШҲдаги маълумотларни кўриш ва электрон кўчирма олиш имкониятини таъминлаш.

Бунда, Солиқ кодексининг талабларига мувофиқ даъво муддатлари даврини ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритиш мумкин.

3-боб. Давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби

6. Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар ва солиштирма далолатнома ушбу Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ тақдим этилади.

7. Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кириш ягона идентификациялаш тизими орқали электрон рақамли имзо воситасида амалга оширилади.

8. Мазкур Регламентда назарда тутилган давлат хизматларидан фойдаланиш қуйидаги ишчи ойналари орқали амалга оширилади:

солиқ тўловчи юридик шахс — «Юридик шахслар учун» блокидаги «Юридик шахсларнинг солиштирма далолатномалари» давлат хизматлари ишчи ойнасига;

солиқ тўловчи жисмоний шахс — «Жисмоний шахслар учун» блокидаги «Жисмоний шахсларнинг солиштирма далолатномалари» давлат хизматлари ишчи ойнасига;

солиқ тўловчи якка тартибдаги тадбиркор — «Якка тартибдаги тадбиркорлар учун» блокидаги «Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиштирма далолатномалари» давлат хизматлари ишчи ойнасига ўтилади.

Ушбу давлат хизматларининг ишчи ойнасига электрон рақамли имзо калити орқали биринчи бор ўтишда (шахсий кабинетга киришда фойдаланилаётган қурилмага нисбатан) калитни танлаб, парол терилади ҳамда ойнада акс этиб турган спамдан ҳимоя қилиш коди киритилиб, «Кириш» тугмаси босилади.

9. Мазкур давлат хизматининг тегишли ишчи ойнасига ўтилгандан сўнг:

«шахсий ҳисобварақ» ишчи ойнасига ўтилиб, солиқ тўловчининг ихтиёрига кўра, жойлашган жойи (солиқ мажбуриятига нисбатан), йили, солиқ коди, ўлчов бирлиги танланади ҳамда «Янгилаш» ва «Кўрсатиш» тугмалари босилади;

бир вақтнинг ўзида экраннинг пастки қисмида реал вақт ҳолати бўйича танланган шахсий ҳисобварақдаги маълумотлар шаклланади, унда йил бошидан ҳисобланган, тўланган солиқ суммалари, солиқ қарзи, ортиқча тўлов, пенялар ва солиқ мажбуриятлари бажарилиши юзасидан бошқа маълумотлар кунма-кун бажарилган амаллар кесимида акс эттирилади. Мавжуд шахсий ҳисобварақлардан танланган йил бўйича кўчирмаларни «Excel юклаб олиш» тугмасини босиш орқали ўз қурилмасига юклаб олиш мумкин.

Бунда, агар солиқлар ва йиғимлар бўйича шахсий ҳисобварақлар кўчирмалардаги маълумотлар билан солиқ тўловчининг бухгалтерия маълумотлари (жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор маълумотлари) ўртасида фарқ аниқланса, тегишлилиги бўйича солиқ маъмурчилиги юритилаётган давлат солиқ хизмати органлари билан боғланган ҳолда мавжуд маълумотларга асосланиб аниқлик киритилади. Акс ҳолда хатолик билан шаклланган шахсий ҳисобварақ кўчирмаси ҳисобга олинади;

«солиштирма далолатнома» ишчи ойнасига ўтилгандан сўнг, солиқ тўловчининг ихтиёрига кўра, жойлашуви (солиқ мажбуриятига нисбатан), йили, ўлчов бирлиги, сана (қайси санага солиштириш ўтказилаётганлигига нисбатан) танланиб, «Янгилаш» ва «Кўрсатиш» тугмалари босилади ва экраннинг пастки қисмида танланган сўров натижаси бўйича реал вақт ҳолатида солиштириш учун маълумот шаклланади.

Бунда, йил бошидан то сўралган (танланган) санагача бўлган давр мобайнида ҳисобланган, тўланган солиқ суммалари, солиқ қарзи, ортиқча тўлов, пенялар ва солиқ мажбуриятлари бажарилиши юзасидан бошқа маълумотлар ўзаро солиштириш учун акс эттирилади. Мавжуд шахсий ҳисобварақлардаги маълумотлар асосида солиқ турлари кесимида (танланган жойга нисбатан) шаклланган солиштирма далолатномани танланган сана ҳолати бўйича «Excel юклаб олиш» тугмасини босиш шакллантириш орқали ўз қурилмасига иккинчи томон бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш учун юклаб олиш мумкин.

Солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан ўзаро солиштирилган солиштирма далолатнома маълумотларида фарқ аниқланмаса солиштирма далолатнома тузилган ҳисобланиб, белгиланган тартибда ундан фойдаланиш мумкин.

Фарқ аниқлаган ҳолларда эса тегишлилиги бўйича солиқ маъмурчилиги юритилаётган давлат солиқ хизмати органлари билан боғланган ҳолда мавжуд маълумотларга асосланиб аниқлик киритилади. Акс ҳолда хатолик билан шаклланган солиштирма далолатнома (бир томонлама) ҳисобга олинади.

10. Солиқ тўловчи шахсий кабинет орқали онлайн тарзда (масофадан туриб) 24/7 режимида кўрсатилаётган ушбу давлат хизматларидан исталган вақтда фойдаланган ҳолда солиқ тўловчи сифатида мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилаётганлиги устидан назорат қилиб бориш имкониятидан фойдаланиши мумкин.

4-боб. Якунловчи қоидалар

11. Тегишли давлат солиқ хизмати органлари ва солиқ тўловчилар ўз фаолиятларини амалга ошириш жараёнида олинган маълумотларнинг белгиланган тартибда сир сақланишини таъминлайди.

12. Мазкур давлат хизматларини кўрсатувчи давлат солиқ хизмати органлари ёки ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.

Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентига ИЛОВА

Солиқ тўловчиларга шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларни ва солиштирма далолатномани бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Солиқ тўловчи Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида ягона идентификациялаш тизими орқали электрон рақамли имзо воситасида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киради. Мурожаат қилинганда 2-босқич Солиқ тўловчи юридик шахс «Юридик шахслар учун» блокидаги «Юридик шахсларнинг солиштирма далолатномалари» давлат хизматлари ишчи ойнасига ўтади. Реал вақт режимида Солиқ тўловчи жисмоний шахс «Жисмоний шахслар учун» блокидаги «Жисмоний шахсларнинг солиштирма далолатномалари» давлат хизматлари ишчи ойнасига ўтади. Якка тартибдаги тадбиркор «Якка тартибдаги тадбиркорлар учун» блокидаги «Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиштирма далолатномалари» давлат хизматлари ишчи ойнасига ўтади. 3-босқич Солиқ тўловчи 1. Тегишли маълумотларни танлайди. 2. «Янгилаш» ва «Кўрсатиш» тугмаларини босади. 3. Маълумотлар автоматик тарзда шаклланади. Реал вақт режимида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 7-ИЛОВА

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент декларация топширувчи жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда — декларация топширувчи) жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини (кейинги ўринларда — солиқ декларациялари) тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Электрон солиқ хизматлари портали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ҳамда ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 393-моддасида кўрсатилган декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар ҳамда ушбу Кодекснинг 378 — 380-моддаларида назарда тутилган имтиёзларга эга бўлган ҳолда солиқ агенти томонидан тўлов манбаида имтиёз қўлланилмаган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилади.

5. Декларация топширувчилар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 81-моддасига асосан ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган ҳисобот шакллари асосида давлат хизматидан фойдаланади.

6. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

7. Декларация топширувчи ёки унинг қонуний вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

8. Декларация топширувчи шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими солиқ декларациясини юборувчи номидан, Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 5-бандида кўрсатилган ҳисобот шаклларини электрон тарзда тўлдиради.

9. Солиқ имтиёзидан фойдаланиш мақсадида декларация топширувчилар электрон тарзда қўшимча сўровнома тўлдириши лозим.

10. Давлат хизматида солиқ мажбурияти билан боғлиқ бўлган маълумотлар (мерос ёки ҳадя, олди-сотди ва ижара шартномалари, қимматли қоғозлар ва юридик шахсларнинг устав капиталидаги улушлар (пайлар), республика ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар) тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан ахборот алмашинуви асосида шаклланади.

11. Солиқ декларацияси тўлдирилгач декларация юборувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ҳамда имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

12. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

13. Солиқ декларациясида нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

14. Декларация юборувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Декларацияси юборувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг декларацияси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

15. Декларация юборувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг солиқ декларацияси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ўн дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

Электрон солиқ хизматлари портали ва ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса солиқ декларацияси автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

16. Декларация юборувчининг декларацияси нотўғри тўлдирилган ҳолда ваколатли органга тақдим этилганда, маълумотлар тўғриланиб қайта ҳисобот тақдим этиши мумкин.

17. Ваколатли орган солиқ декларацияси келиб тушган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида солиқ декларациясидаги маълумотларни тўғрилигини текшириб чиқади, маълумотларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилгач, солиқ декларациясини қабул қилади ва маълумотлар нотўғрилиги аниқланган тақдирда, сабабларини кўрсатган ҳолда декларация юборувчини маълумотларни беш иш куни ичида тўғриланган ҳолда қайта ҳисобот юбориш тўғрисида хабардор қилади.

Бунда ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация бланкасини ташриф буюрган ҳолда мурожаат этилган тақдирда, Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда мурожаат этган тақдирда, шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали декларация юборувчига электрон тарзда юборади.

18. Давлат хизматлари маркази декларация бланкаси келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа ичида уни декларация топширувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда ахборот тизими орқали хабардор қилади.

Бунда Давлат хизматлари маркази декларация юборувчи ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, декларация юборувчининг аризасига кўра унга декларация бланкасини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.

3-боб. Якунловчи қоидалар

19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

21. Декларация топширувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний шахс Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ҳамда Солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилади. Реал вақт режимида 2-босқич Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП Декларация юборувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг солиқ декларацияси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ваколатли органга электрон шаклда юборилади. 10 дақиқа ичида Солиқ хизматлари портали ва ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса солиқ декларацияси автоматик тарзда ваколатли органга юборилади Реал вақт режимида 3-босқич Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП Ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация бланкасини ташриф буюрган ҳолда мурожаат этилган тақдирда, Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда мурожаат этган тақдирда, шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали декларация юборувчига электрон тарзда юборади. Реал вақт режимида 4-босқич Ваколатли орган (туман (шаҳар) солиқ инспекцияси Ваколатли орган солиқ декларациясидаги маълумотларни тўғрилигини текшириб чиқади, маълумотларни тўғрилигига ишонч ҳосил қилган тақдирда, солиқ декларациясини қабул қилади ҳамда декларация юборувчини хабардор қилади. 5 иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 8-ИЛОВА

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент ортиқча тўланган солиқларни қайтаришга ариза берувчи жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар, шунингдек, олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Электрон солиқ хизматлари портали ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

5. Ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ва (ёки) давлат хизматидан Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда фойдаланади.

6. Ариза берувчи шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ аризани электрон тарзда тўлдиради.

7. Ариза тўлдирилгандан сўнг ундаги маълумотларнинг тўғрилиги текширилади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқланган ҳолда юборилади ҳамда QR-кодли (матрик штрихли код) ариза шахсий кабинетида шаклланади.

8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

9. Аризада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган ариза берувчига беш иш куни ичида тўғриланган ҳолда қайта ариза юбориш тўғрисида хабардор қилади.

10. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа ичида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

12. Ваколатли орган ариза тушган вақтдан бошлаб ўн иш куни ичида аризани кўриб чиқади ва аризага жавоб хатини тайёрлаб, ташриф буюрган ҳолда этилган мурожаат бўйича Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда келиб тушган мурожаат бўйича шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон тарзда юборади.

13. Давлат хизматлари маркази жавоб хати келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади.

Бунда Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг аризасига кўра унга жавоб хатини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.

3-боб. Якунловчи қоидалар

14. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний шахс Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази Ариза шаклини тўлдириб, электрон тарзда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига юборади. 10 дақиқа ичида ЯИДХП Тўлдирилган ариза автоматик тарзда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига юборилади. Реал вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган (туман (шаҳар) солиқ инспекцияси Аризани кўриб чиқади ва аризага жавоб хатини тайёрлаб, ташриф буюрган ҳолда этилган мурожаат бўйича Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда келиб тушган мурожаат бўйича шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон тарзда юборади. 10 иш куни ичида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Ариза олингандан сўнг уни жисмоний шахснинг электрон манзилига юборади. 10 дақиқа ичида Жисмоний шахс ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, унга жавоб хатини электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади. Жисмоний шахснинг сўровига кўра

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтариб олиш учун

Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар: 1. Доимий яшаш жойи (ҳудуд номи) Танланади 1.1. Туман/шаҳар номи Танланади 2. ЖШШИР Автоматик шаклланади 3. Фамилияси Автоматик шаклланади 4. Исми Автоматик шаклланади 5. Отасининг исми Автоматик шаклланади 6. Яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили (тўлиқ) Автоматик шаклланади 7. Телефон рақами Киритилади 8. Электрон почта манзили Киритилади 9. Солиқ тури Автоматик шаклланади 10. Шахсий ғазна ҳисобварағи Автоматик шаклланади 11. Ортиқча тўланган сумма Автоматик шаклланади 12. Сумма сўз билан Автоматик шаклланади 13. Қайтариш ёки ҳисобга олиш Танланади 14. Шахсий банк карта рақами Киритилади 15. Транзит ҳисобварағи Автоматик шаклланади 16. Банк МФО Автоматик шаклланади 17. Қайтариладиган (бошқа солиқ турига ўтказиладиган) сумма Киритилади 18. Сумма сўз билан Автоматик шаклланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 9-ИЛОВА

Юридик шахсларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва уни қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчининг идентификация рақамини (кейинги ўринларда — идентификация рақами) бериш ва қўллаш тартибини белгилайди.

2. Солиқ тўловчиларга идентификация рақамларини бериш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрини шакллантириш;

солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни тартибга солиш;

ҳисобланган ва тўланган солиқлар ва йиғимлар суммалари, шунингдек, пенялар ва жарималарнинг ҳисобини юритиш;

солиқ органлари билан бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, тижорат банклари ва молиявий тусдаги ҳамда кўчар ва кўчмас мулк бўйича операцияларни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар ўртасида ахборот алмашишда ягона идентификатордан фойдаланиш;

қонунчиликда белгиланган ўз вазифалари ва функцияларини бажаришда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида юридик шахсларга нисбатан ахборот алмашинувини унификация қилиш.

3. Ҳисобга олишда ҳар бир солиқ тўловчига (жисмоний шахслар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона бўлган идентификация рақами берилади ва у ўзгартирилмайди.

4. Идентификация рақами бир марта берилади ва юридик шахс тугатилгандан (ҳисобдан чиқарилгандан) кейин ундан фойдаланиш чекланади.

Тугатилган (ҳисобдан чиқарилган) юридик шахснинг идентификация рақами бошқа бир солиқ тўловчига такроран берилмайди.

5. Идентификация рақами берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

6. Жисмоний шахслар солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали ҳисобга қўйилади.

Бунда жисмоний шахсларга ваколатли орган томонидан берилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳисобланади.

2-боб. Идентификация рақамининг тузилиши

7. Идентификация рақами тўққизта рақамли белгидан иборат бўлиб, дастлабки 8 та рақам солиқ тўловчининг ўз рақамини, охирги рақам эса назорат сонини ташкил этади.

Идентификация рақами тузилиши қуйидагича кўринишга эга бўлади:

Ушбу мақсадларда 20000000Хдан 39999999Хгача бўлган кодлардан фойдаланилиши керак.

Бунда Х — солиқ тўловчининг идентификация рақами сонлари изчиллиги тўғрилигини назорат қилувчи сон, ушбу сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасида (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) компьютер томонидан солиқ тўловчига идентификация рақами бериш жараёнида муайян алгоритм бўйича шакллантирилади.

Зарурат бўлганда, кодлаштириш тизими имкониятларини кенгайтириш мақсадида қуйидаги кодлар захира қилинган:

00000000Хдан 19999999Хгача;

70000000Хдан 99999999Хгача.

8. Кодлаштириш тузилиши ўзгармас ва универсал ҳисобланади ҳамда солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизимида фойдаланилади.

9. Идентификация рақами ушбу Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.

3-боб. Идентификация рақамини бериш

10. Идентификация рақами:

нодавлат нотижорат ташкилотларига адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида;

банклар, кредит бюролари ва чет эл банкларининг ваколатхоналарига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш (аккредитация қилиш) жараёнида;

дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказиш жараёнида;

хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида аккредитациядан ўтказиш жараёнида;

бошқа юридик шахсларга давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида;

чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини, Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкил этилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларига, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда солиқ органларида ҳисобга қўйишда Солиқ қўмитаси томонидан берилади.

11. Идентификация рақами аниқ вақт режимида, янги ташкил этилаётган юридик шахсларга, шунингдек, хорижий юридик шахсларни тадбиркорлик субъектлари сифатида давлат рўйхатидан ўтказишда ёки солиқ мажбуриятлари пайдо бўлганда ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказишда (ҳисобга олишда) берилади.

12. Идентификация рақамини шакллантириш бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилган сўровлар Солиқ қўмитаси ахборот тизимларида реал вақт режимида, бироқ 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда махсус текширувдан ўтказилади.

Маълумотларни махсус текширувдан ўтказиш шартлари рўйхатдан ўтказувчи орган ва Солиқ қўмитаси ўртасида имзоланадиган маълумот алмашиш бўйича техник ҳужжатлар билан белгиланади.

Идентификация рақамини шакллантириш бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилган сўровга асосан маълумотларда хатолик аниқланса, реал вақт режимида хатолик сабаби кўрсатилган жавоб ахборот тизимлари орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

13. Солиқ тўловчи Солиқ кодексининг 127-моддасида кўрсатилган ҳужжатларда ўзининг идентификация рақамини аниқ кўрсатиши шарт.

Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар Солиқ кодексининг 127-моддасида кўрсатилган ҳужжатларда идентификация рақамини аниқ ва тушунарли қилиб қайд этишлари шарт.

14. Солиқ тўловчининг Солиқ кодекси 127-моддасида кўрсатилган барча ҳужжатларда идентификация рақамини нотўғри ёки ноаниқ кўрсатиши солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузишга тенглаштирилади.

15. Ушбу Регламент талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва уни қўллаш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Солиқ тўловчи Рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи (ҳисобга олувчи) органга ариза беради. Мурожаат қилинганда 2-босқич Рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи орган 1. Солиқ тўловчининг вакили томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ тўловчини рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказиб, маълумотларни ахборот тизимига киритади ва идентификация рақамини бериш бўйича сўров юборади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда Солиқ органи 2. Аризада келтирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритади. 3-босқич Солиқ қўмитаси 1. Ахборот тизими орқали рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи органдан келган маълумотларни махсус текширувдан ўтказади. 2. Маълумотлар тўлиқ ва тўғри бўлса, идентификация рақамини шакллантириб, ахборот тизими орқали рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи органга юборади. 3. Чет эл юридик шахсларини ҳисобга олишда солиқ тўловчининг вакилига идентификация рақами берилганлиги бўйича гувоҳномани тақдим этади ёки электрон почта манзилига юборади. 4. Маълумотларда хатолик аниқланса, идентификация рақами шакллантирилмайди ва хатолик сабаби кўрсатилиб, ахборот тизими орқали рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи органга қайтарилади. Реал вақт режимида 4-босқич Рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи орган Солиқ қўмитаси томонидан қайтарилган хатолик бартараф қилинади ва идентификация рақамини бериш бўйича қайта сўров юборади. Хатолик аниқланганда

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 10-ИЛОВА

Солиқ тўловчилар томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган солиқ имтиёзларидан солиқ тўловчиларнинг фойдаланиши бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Электрон солиқ хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан электрон тарзда кўрсатилади.

3. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан солиқ органлари томонидан ахборот тизимлари орқали солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш ва ҳар бир солиқ имтиёзи учун алоҳида уникал кодни (ID-рақамини) берган ҳолда амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

4. Давлат хизматидан солиқ тўловчилар қуйидаги тартибда фойдаланишлари мумкин:

солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали электрон тарзда сўров тақдим этган ҳолда (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар бундан мустасно);

маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодини солиқ имтиёзига бириктириш орқали, бунда товарларни (хизматларни) реализация қилишда электрон ҳисобварақ-фактурага маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди киритилганда солиқ имтиёзи автомат шаклланади.

5. Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

6. Солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасида назар тутилган даъво қилиш муддати мобайнида солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун шахсий кабинет орқали солиқ органига электрон тарзда сўров тақдим этади.

Бунда солиқ тўловчиларга шахсий кабинети орқали мурожаатларнинг кўриб чиқиш ҳолатини электрон тарзда кузатиб бориш имконияти яратилади.

7. Солиқ тўловчилар давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Солиқ тўловчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўрови кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

8. Солиқ тўловчи томонидан қуйидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли органнинг Электрон солиқ хизматлари порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали танланади:

солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, рақами ва санаси;

солиқ имтиёзининг тури;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзнинг бошланиш ва тугаш саналари (муддат белгиланмаган ҳолатлар мустасно);

маҳсулот ва (ёки) хизматга солиқ имтиёзидан фойдаланиш сўралаётган ҳолларда маҳсулот ва (ёки) хизматнинг идентификация коди.

9. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ асослантириш талаб қилинадиган имтиёзлардан фойдаланишда, солиқ тўловчи томонидан сўровга қўшимча равишда солиқ имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари (шартнома, рухсатнома, гувоҳнома, лицензия, сертификат, битим, тегишли идора ва ташкилотларнинг хати, кадастр ҳужжати, ижара шартномалари) илова қилинади.

10. Солиқ органи сўров келиб тушган вақтдан бошлаб ўн беш кун ичида сўровни кўриб чиқади.

Сўровни қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда уни кўриб чиқиш муддати ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича товарлар (хизматлар)га берилган имтиёзлардан фойдаланиш юзасидан солиқ тўловчилар томонидан юборилган сўровлар, ваколатли органдаги мавжуд ички ва ташқи манба маълумотлари асосида автоматлаштирилган тарзда инсон омилисиз қабул қилинади.

11. Сўровни кўриб чиқишда қуйидагилар ўрганилади:

қонунчилик ҳужжатига асосан солиқ имтиёзи берилиши назарда тутилган солиқ турлари, мақсади ва мазмуни;

солиқ имтиёзини қўллаш бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган асослантирувчи маълумотлар (шартнома, рухсатнома, гувоҳнома, лицензия, сертификат, битим, тегишли идора ва ташкилотларнинг хати, кадастр ҳужжати, ижара шартномалари);

солиқ имтиёзи берилишида солиқ солиш объектининг имтиёз талабига мувофиқлиги.

Агар солиқ тўловчи бир нечта солиқ имтиёзига эга бўлса, ҳар бир имтиёз учун алоҳида сўров юборади.

12. Солиқ органи асослар етарли бўлмаганда сўровни аниқ сабаблари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда қайта ишлашга қайтаради ва бу ҳақда солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали кўриши мумкин бўлади.

13. Сўров қайтарилган тақдирда, солиқ тўловчи ушбу Регламентга мувофиқ умумий тартиб асосида камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта сўров юбориши мумкин.

3-боб. Якунловчи қоидалар

14. Солиқ тўловчилар томонидан имтиёздан фойдаланиш бўйича тақдим қилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва асослиги бўйича жавобгарлик уларнинг зиммасига юклатилади.

15. Солиқ органи ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

16. Ушбу Регламент талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Солиқ тўловчилар томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига ИЛОВА

Солиқ тўловчилар томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун юборилган сўрови бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Солиқ тўловчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Солиқ қўмитасининг Электрон солиқ хизматлари порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали сўров шаклини электрон тарзда тўлдириб солиқ органига юборади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Солиқ органи Сўров автоматик тарзда солиқ органининг «E-imtiyoz» автоматлаштирилган ахборот тизимида шаклланади. Реал вақт режимида 3-босқич Солиқ органи Сўровни кўриб чиқади ва асослар етарли бўлганда сўровни қабул қилади ёки қайтаради. 15 кун ичида 4-босқич Солиқ органи Сўровни кўриб чиқиш натижаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон тарзда юборилади. Реал вақт режимида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 11-ИЛОВА

Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 421 ва 436‑моддаларида назарда тутилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш мақсадида Электрон солиқ хизматлари портали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали доимий яшаш жойидаги солиқ органига электрон мурожаат (сўров) юбориш (кейинги ўринларда — давлат хизмати) тартибини белгилайди.

Бунда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 421 ва 436‑моддаларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида жисмоний шахслардан мурожаат талаб этилмаган ҳолда (проактив шаклда) қўлланади.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ахборот тизими — солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаси;

солиқ имтиёзидан фойдаланувчи жисмоний шахс (кейинги ўринларда — жисмоний шахс) — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 421 ва 436‑моддаларида назарда тутилган жисмоний шахслар;

солиқ органи — имтиёз олиш ҳуқуқини берувчи маълумотларни текшириб, қабул қиладиган туман (шаҳар) солиқ инспекциялари.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

3. Жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали электрон мурожаат юборилади.

4. Мурожаатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

ЖШШИР (автоматик тарзда шаклланади) ;

жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (автоматик тарзда шаклланади) ;

жисмоний шахсга тегишли бўлган объектларнинг кадастр рақами (автоматик тарзда шаклланади) ;

объектнинг жойлашган манзили (автоматик тарзда шаклланади) ;

кўчмас мулк объектининг мулк майдони (автоматик тарзда шаклланади) ;

ер участкасининг майдони, шундан ҳужжатли ва ҳужжатсиз ер майдони (автоматик тарзда шаклланади) ;

кўчмас мулк объектининг кадастр қиймати (автоматик тарзда шаклланади) ;

имтиёз қўлланилиши лозим бўлган солиқ тури (мол-мулк ва ер солиқлари танланади) ;

имтиёз тури;

имтиёз олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат санаси ва рақами;

имтиёз бошланиши ва тугаши санаси;

фуқаронинг телефон рақами;

имтиёз олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (pdf форматида бир ёки бир нечта файл бириктирилиши мумкин) .

Юборилган ариза автоматик тарзда рўйхатга олинади ва бу ҳақида ариза берувчининг шахсий кабинетига хабар юборилади.

5. Жисмоний шахслар томонидан юбориш тугмаси босилганда, мазкур маълумотлар реал вақт режимида жисмоний шахсларнинг доимий яшаш жойидаги солиқ органларининг маълумотлар базасига келиб тушади.

6. Жисмоний шахслар томонидан юборилган маълумотларни солиқ органининг масъул ходими икки иш кунида солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида ўрганади ва солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштиради. Солиқ органининг тегишли хулосаси бир иш куни ичида Электрон солиқ хизматлари портали орқали жисмоний шахснинг шахсий кабинети ёхуд ЯИДХПга юборилади.

7. Ёшга доир пенсия олувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасидан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлигининг идоралараро интеграция тизими орқали олинади.

8. Жисмоний шахснинг бошқа объектига имтиёз қўлланилганлиги аниқланган ва (ёки) ушбу Регламентнинг 4-бандига мувофиқ илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, имтиёз олиш учун юборилган мурожаат солиқ органи томонидан рад этилади.

9. Мурожаат қайтарилган тақдирда, жисмоний шахс рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилишга ҳақли.

Бунда мурожаат мазкур Регламент талаблари асосида такроран кўриб чиқилади.

10. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

11. Жисмоний шахслар томонидан имтиёздан фойдаланиш бўйича тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва асослилиги бўйича жавобгарлик уларнинг зиммасига юкланади.

12. Солиқ органи ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

13. Жисмоний шахслар солиқ органи ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

14. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига ИЛОВА

Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Жисмоний шахс Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали электрон мурожаат юборилади. Ихтиёрий 2-босқич Солиқ органлари Электрон мурожаат автоматик тарзда рўйхатга олинади ҳамда жисмоний шахснинг шахсий кабинетига ариза қабул қилинганлиги ҳақида хабар юборилади. Реал вақт режимида 3-босқич Солиқ органлари Мурожаатда кўрсатилган ҳамда илова қилинган маълумотлар текширилади. 2 иш куни 4‑босқич Солиқ органлари Мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилади ҳамда солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштирилади. 2 иш куни 5‑босқич Солиқ органлари Солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисидаги солиқ органининг тегишли хулосаси жисмоний шахснинг шахсий кабинетига ёхуд ЯИДХПга юборилади. 1 иш куни

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 2 апрель,

150-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/150/0264-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 01.12.2023 й., 09/23/636/0916-сон; 06.08.2024 й., 09/24/480/0580-сон; 16.11.2024 й., 09/24/763/0930-сон; 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

ARIZA

ARIZA

MALUMOTNOMA

GUVOHNOMA

ARIZA

ARIZA

ARIZA

ARIZA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

ARIZA

ARIZA

ARIZA

ARIZA

ARIZA

ARIZA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

ARIZA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

ARIZA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

Soliq toʻlovchilarga ayrim interaktiv davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yashirin iqtisodiyotni qisqartirish va soliq organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi PF-6098-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda soliq toʻlovchilarni hisobga qoʻyish sohasida davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Milliy qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son Farmoniga muvofiq normativ-huquqiy hujjatlarni qonunchilik tarmoqlari boʻyicha tizimlashtirish, yuqori yuridik kuchga ega boʻlgan qonunchilik hujjati shakliga oʻtkazish orqali ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni bekor qilish, tarqoq hujjatlarni tizimlashtirish orqali tartibga solish yukini kamaytirish va ishbilarmonlik muhitini yaxshilash boʻyicha amaliy chora-tadbirlar belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamenti 3-ilovaga muvofiq;

Soliq toʻlovchilarni soliq organlarida soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyish yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamenti 4-ilovaga muvofiq;

Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamenti 5-ilovaga muvofiq;

Soliq toʻlovchilarga shaxsiy hisobvaraqlardan koʻchirmalarni va solishtirma dalolatnomani taqdim etish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish maʼmuriy reglamenti 6-ilovaga muvofiq;

Jismoniy shaxslarning jami yillik, ixtiyoriy va dastlabki tarzdagi hamda chet el jismoniy shaxsining mol-mulkini realizatsiya qilishdan olingan daromadlari toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarini taqdim etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 7-ilovaga muvofiq;

Jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 8-ilovaga muvofiq;

Yuridik shaxslarga soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini berish va qoʻllash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 9-ilovaga muvofiq;

Soliq toʻlovchilar tomonidan soliq imtiyozlaridan foydalanish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 10-ilovaga muvofiq;

Jismoniy shaxslar tomonidan mol‑mulk va yer soliqlari boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun elektron murojaat yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 11‑ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki:

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) chet el yuridik shaxslarini soliq organlarida hisobga qoʻyish tuman (shahar) soliq inspeksiyasi tomonidan, jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini soliq organlarida hisobga qoʻyish Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi tomonidan Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-sayti orqali elektron tarzda amalga oshiriladi;

soliq toʻlovchilarni soliq organlarida soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyish qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlovchilar boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari tomonidan, yirik soliq toʻlovchilarga — Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasi tomonidan, boshqa soliq toʻlovchilarga — soliq solish obyekti joylashgan tuman (shahar) soliq inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi;

soliq toʻlovchilarga shaxsiy hisobvaraqlardan koʻchirmalarni va solishtirma dalolatnomani taqdim etish boʻyicha davlat xizmatlari Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq xizmati organlari tomonidan soliq majburiyatlari hisobi yuritilayotgan (yuritilgan) tegishli shaxsiy hisobvaraqlardagi maʼlumotlar asosida onlayn tarzda 24/7 rejimida davlat xizmati koʻrsatiladi;

yuridik shaxsning rahbar va (yoki) hisobchisi oʻzgarganda, yuridik shaxsning mansabdor shaxsi tomonidan bunday oʻzgarishlar yuzaga kelgan kundan eʼtiboran oʻn kun muddatda soliq toʻlovchining shaxsiy kabineta yoki soliq mobil ilovasi orqali soliq organlari xabardor qilinadi;

qurilish va savdo sohalaridagi yuridik shaxslar tomonidan oʻzlarining ustav kapitali va undagi oʻzgarishlar, shu jumladan, ustav kapitaliga kiritilgan tovarlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning (elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat kassa texnikasi cheki, bojxona yuki deklaratsiyasi, notarius oldi-sotdi shartnomasi va boshqa hujjatlar) hisobi yuritilishi va mazkur turdagi operatsiyalar sodir etilgandan soʻng ular 15 kun muddatda shaxsiy kabinet orqali soliq organlari maʼlumotlar bazasida majburiy aks ettiriladi.

4. Soliq qoʻmitasi bir oy muddatda:

koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini elektron shaklda rasmiylashtirish va hisobga qoʻyishning maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimi ishlab chiqilishini;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirilishini taʼminlasin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 1-ILOVA

Koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan tuzilgan koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini Davlat xizmatlari markazi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomalari (keyingi oʻrinlarda — koʻchmas mulk shartnomalari) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tuziladi va soliq xizmatlari yoki YIDXP orqali davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyiladi.

3. Koʻchmas mulk shartnomasi amal qilish muddati qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlar doirasida, taraflar oʻrtasida tuzilgan shartnomaga muvofiq belgilanadi.

4. Koʻchmas mulk shartnomasi mazkur Reglamentga 1-ilovada keltirilgan namunaviy shaklga muvofiq yoki qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan shaklda tuziladi.

2-bob. Koʻchmas mulk shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish tartibi

5. Koʻchmas mulk shartnomalari davlat soliq xizmati organlarida ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq hisobga qoʻyiladi.

6. Koʻchmas mulk ikkilamchi ijaraga (tekin foydalanishga) (agar bu haqda shartnomada koʻrsatilgan boʻlsa) birlamchi ijaraga (tekin foydalanishga) oluvchi tomonidan boshqa shaxslarga ijaraga (tekin foydalanishga) berishi mumkin. Ikkilamchi shartnomalar ham mazkur Reglamentda belgilangan tartibda soliq organida hisobga qoʻyiladi.

Bunda ijaraga (tekin foydalanishga) beruvchi koʻchmas mulk shartnomalarini soliq organlarida hisobga qoʻyishda, ikkilamchi ijaraga (tekin foydalanishga) berishga ruxsat berganligini YIDXP yoki davlat soliq xizmati organlarining maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimlari orqali tasdiqlaydi.

7. Ijaraga (tekin foydalanishga) beruvchi koʻchmas mulk shartnomasini shartnoma tuzilgan kundan eʼtiboran uch kundan kechiktirmay davlat soliq xizmati organida hisobga qoʻyishi shart.

7 1 . Turar joy egasi tomonidan ijara yoki tekin foydalanish shartnomasini soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish bilan bir vaqtda ijaraga oluvchilar yoki tekin foydalanuvchilar ijara yoki tekin foydalanish muddatiga vaqtincha roʻyxatga qoʻyish uchun soʻrovnoma yuborilishi mumkin.

Bunda ushbu soʻrovnomaga asosan ijara yoki tekin foydalanish shartnomasida koʻrsatilgan shaxslar shartnomada koʻrsatilgan muddatda ushbu turar joyga avtomatik ravishda vaqtincha roʻyxatga olinadi.

Soliq xizmati organlarida hisobga olingan ijara (tekin foydalanish) shartnomasining amal qilish muddati tugaganda yoki muddatidan oldin bekor qilinganda, vaqtincha roʻyxatga olish avtomatik ravishda (mulk egasining qoʻshimcha murojaatisiz va ijara oluvchi (lar)ning roziligisiz) bekor qilinadi.

8. Koʻchmas mulk shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyishda toʻlov undirilmaydi.

Koʻchmas mulkning ijara (tekin foydalanish) shartnomalarini soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish bilan bir vaqtda vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish uchun soʻrovnoma yuborilganda, ijaraga oluvchi(lar)ni vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorda davlat boji undiriladi.

Davlat boji summasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-oktabrdagi 845-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini doimiy yashash joyi va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom hamda 2019-yil 28-dekabrdagi 1049-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda taqsimlanadi.

9. Yuridik shaxslarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazishda yuridik shaxsning joylashgan yeri sifatida yashash uchun moʻljallanmagan joy koʻrsatilishi lozim.

Koʻp kvartirali uylarda yuridik shaxslar ruxsat berilgan faoliyat turlari boʻyicha faqat yashash uchun moʻljallanmagan joylarda joylashtiriladi.

Istisno tariqasida, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda yashash uchun moʻljallangan joylarda yuridik shaxslarni ruxsat berilgan faoliyat turlari boʻyicha joylashtirishga ruxsat etiladi.

3-bob. Koʻchmas mulk shartnomasini hisobga qoʻyish

10. Koʻchmas mulk shartnomalarini soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish YIDXP yoki Soliq qoʻmitasining maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimida soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali masofadan turib, faqat elektron shaklda real vaqt rejimida amalga oshiriladi.

Bunda, ijaraga (tekin foydalanishga) beruvchi (oluvchi) tomonidan maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali ushbu Reglamentga 3-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ijaraga beruvchi, ijaraga oluvchi va ijaraga (tekin foydalanishga) berilgan mulk toʻgʻrisidagi maʼlumotlar shakllantiriladi.

Soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali ijaraga (tekin foydalanishga) beruvchi (oluvchi) tomonidan yuborilgan koʻchmas mulk shartnomasini ijaraga (tekin foydalanishga) oluvchi (beruvchi) tomonidan 5 kun muddatda tasdiqlanmagan taqdirda, ushbu shartnoma davlat soliq xizmati organlarida hisobga olinmagan hisoblanadi.

10 1 . Turar joy ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish bilan bir vaqtda vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish soʻrovnomaga ijaraga oluvchi(lar) va ularning turmush oʻrtogʻi hamda farzandlarining JSHSHIRlarini kiritish orqali amalga oshiriladi.

Bunda ijaraga (tekin foydalanishga) beruvchi tomonidan maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali ijaraga (tekin foydalanishga) oluvchi va uning turmush oʻrtogʻi hamda farzandlarining shaxsiy guvohnomasi, pasporti (ID-karta) va tugʻilganlik guvohnomalari haqidagi maʼlumotlar tegishli vazirlik va idoralarning maʼlumotlar bazasi bilan integratsiya asosida avtomatik shakllantiriladi.

11. Shartnoma elektron tarzda hisobga qoʻyilganda koʻchmas mulk shartnomasi hisobga qoʻyilganligi haqida mazkur Reglamentga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq QR-kodi mavjud guvohnoma shakllanadi.

Koʻchmas mulkning ijara (tekin foydalanish) shartnomasini soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish bilan bir vaqtda vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinganda, guvohnoma bilan birgalikda vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan davlat boji miqdori koʻrsatilgan xabarnoma (invoys) avtomatik ravishda shakllanadi.

Guvohnomaning haqiqiyligi QR-kodni maxsus mobil ilova orqali tekshirib koʻrish yoʻli bilan aniqlanadi. Guvohnomaning QR-kodi tekshirilganda hisobga qoʻyilgan koʻchmas mulk shartnomasining elektron shakliga XML formatida havola qilinadi.

Ikki va undan ortiq soliq solish obyektlariga ega boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslarga har bir koʻchmas mulk shartnomasi soliq organida hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisida alohida guvohnoma beriladi.

11 1 . Davlat boji toʻlanganidan soʻng vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish uchun soʻrovnoma hisobga olingan ijara shartnomasi rekvizitlari bilan birgalikda Ichki ishlar vazirligining “Manzil” axborot tizimiga yuboriladi.

Vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-oktabrdagi 845-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini doimiy yashash joyi va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom hamda 2019-yil 28-dekabrdagi 1049-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Ijaraga oluvchi(lar) ichki ishlar organlarining tegishli migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalarida vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinganidan soʻng ijaraga oluvchi(lar)ga soliq organlari axborot tizimidagi shaxsiy kabineti orqali QR-kod bilan himoyalangan qayd varagʻi yuboriladi.

Soʻrovnoma yuborilgan kundan boshlab oʻn kun muddatda davlat boji toʻlanmagan taqdirda, vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga qoʻyish haqidagi arizani koʻrib chiqish avtomatik ravishda rad etiladi.

Murojaat rad etilgandan soʻng mulkdor yoki ijaraga (tekin foydalanishga) oluvchi ushbu Nizomga muvofiq umumiy asoslarda qayta soʻrovnoma yuborishi mumkin.

12. Jismoniy shaxslar oʻrtasida tuzilgan koʻchmas mulk shartnomasi davlat soliq xizmati organida hisobga qoʻyilganda, oʻsha vaqtning oʻzida joriy yil uchun hisoblangan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini toʻlash haqidagi toʻlov xabarnomasi shakllanadi va soliq toʻlovchiga taqdim etiladi.

4-bob. Koʻchmas mulk shartnomasi bekor qilinganda uni hisobga qoʻyish

13. Koʻchmas mulk shartnomasi belgilangan tartibda tuzilgan shartnomada koʻrsatilgan muddat tugaganidan soʻng bekor boʻladi.

Shartnoma bekor boʻlgan vaqtdan boshlab vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinganlik ham bekor boʻladi.

14. Taraflarning kelishuviga binoan yoki qonunchilikda belgilangan tartibda koʻchmas mulk shartnomasi muddatidan oldin bekor boʻlgan yoki haqiqiy emas deb topilgan hollarda koʻchmas mulk shartnomasi ijaraga (tekin foydalanishga) beruvchi tomonidan maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali real vaqt rejimida hisobdan chiqariladi.

Hisobdan chiqarish bilan bir vaqtda ijaraga (tekin foydalanishga) beruvchining soʻrovi Ichki ishlar vazirligining “Manzil” axborot tizimiga yuboriladi va ijaraga oluvchining vaqtincha roʻyxatga olinganligi bekor qilinadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.

16. Ushbu Reglament talablariga rioya etilishi ustidan nazorat davlat soliq xizmati organlari tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

Koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

NAMUNA Koʻchmas mulkni ijaraga yoki tekin foydalanishga berish SHARTNOMASI _____________ (tuzilgan sana) __________________ (tuzilgan joy nomi) Biz, ______________________ viloyati (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri), ______________ tumani (shahar), ________________ MFY, _________________ koʻchasi (mavzesi, dahasi) ____-uy ____-xonadonda doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan, _________yilda tugʻilgan _______________________ __________________ ________________________ (pasport (ID) seriyasi ____, raqami _____________, ______ yilda _____________ tuman (shahar) IIBdan berilgan) (bundan buyon matnda Ijaraga beruvchi deb yuritiladi) bir tomondan va ____________________ viloyati (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri), _________________ tumani (shahar), __________________ MFY, __________________ koʻchasi (mavzesi, dahasi) ____-uy _____-xonadonda doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan, _______ yilda tugʻilgan ______________________ _____________________ ______________________ (pasport (ID) seriyasi ____, raqami ___________, ______ yilda ________________ tuman (shahar) IIBdan berilgan) (bundan buyon matnda Ijaraga oluvchi deb yuritiladi) ikkinchi tomondan ushbu shartnomani quyidagilar haqida tuzdik: I. Shartnoma predmeti 1. Men, Ijaraga beruvchi mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan _____________________ viloyati (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri), ____________ tumani (shahar), ________________ MFY, __________________ koʻchasi (mavzesi, dahasi) ____-uy ____-xonadonda joylashgan uy-joyni Ijaraga oluvchiga vaqtincha egalik qilish va foydalanish uchun haq evaziga (tekin foydalanishga) berdim, men, Ijaraga oluvchi, ushbu uy-joyni vaqtincha egalik qilish va foydalanish (tekin foydalanish) uchun qabul qildim. 2. Ijaraga berilayotgan uy-joy quyidagilardan iborat: umumiy foydalanish maydoni __________________________ (maydoni soʻzlar bilan) m 2 , yashash (foydalanish) maydoni ___________________ (maydoni soʻzlar bilan) m 2 boʻlgan (___ta yashash xonasi, dahliz, oshxona, sanuzel va hokazo)ni tashkil etadi. 3. Yuqorida koʻrsatilgan uy-joy Ijaraga beruvchiga Davlat kadastrlari palatasi _______________ (viloyat, shahar) boshqarmasi _____________ tuman (shahar) filiali tomonidan berilgan davlat reyestridan koʻchirma (№ _____________________ reyestr raqami va sanasi)ga asosan tegishli boʻlib, Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning Davlat reyestrida _____________________ kadastr raqami bilan roʻyxatga olingan. 4. Ijaraga beruvchi yuqorida koʻrsatilgan uy-joyni Ijaraga oluvchiga ___________________ (yil, oy, kun) muddatga, yaʼni _____ (yil, oy, kun)gacha topshiradi. II. Ijara haqi 5. Ijaraga berilgan uy-joyidan foydalanish uchun ijara haqi taraflar kelishuviga asosan bir oyga (yilga, kunga) _______ soʻmdan, umumiy ijara haqi __________ soʻmni tashkil qiladi. Ijaraga oluvchi oʻtgan (yoki joriy) oy uchun toʻlovni har oyning ____ kuniga qadar Ijaraga beruvchiga toʻlashi shart. 6. Ijaraga oluvchi berilgan uy-joydan foydalanish uchun ijara haqi toʻlov muddatini ketma-ket ikki martadan ortiq buzsa, Ijaraga beruvchi shartnomani bir tomonlama bekor qilishga va ijaraga berilgan uy-joyni boʻshatib berishni Ijaraga oluvchidan talab qilishga haqli. III. Tomonlarning huquq va majburiyatlari 7. Men, Ijaraga oluvchi, ijaraga (tekin foydalanishga) olingan uy-joyni vazifasiga muvofiq ravishda foydalanishni, oʻz holatida saqlanishini taʼminlashni, uni yaxshi holda tutishni hamda sanitariya va yongʻindan saqlash qoidalariga toʻliq rioya etishni, ijara haqini oʻz vaqtida toʻlab turishni oʻz zimmamga olaman. 8. Men, Ijaraga oluvchi (yoki Ijaraga beruvchi), sovuq va issiq suvdan, elektr energiya va gazdan, telefon aloqasi hamda maishiy chiqindilardan foydalanganlik uchun, shuningdek uy-joy bilan bogʻliq boʻlgan barcha toʻlovlarni oʻz vaqtida tegishli tashkilotlarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tariflar boʻyicha va muddatda toʻlashni oʻz zimmamga olaman. 9. Men, Ijaraga beruvchi, mulk huquqi asosida tegishli mulkni ijaraga berganligim va buning natijasida daromad olayotganim uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibdagi soliqlar va yigʻimlarni oʻz vaqtida tegishli davlat soliq xizmati organiga toʻlab borishni oʻz zimmamga olaman. IV. Tomonlarning javobgarligi va nizolarni hal etish 10. Ushbu shartnoma talablarini lozim darajada bajarmagan yoki bajarishdan bosh tortgan taraf qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi. 11. Uy-joyni ijaraga (tekin foydalanishga) berish shartnomasini bekor qilish yoki unga oʻzgartirishlar kiritish taraflarning kelishuviga asosan amalga oshiriladi, nizo kelib chiqqan taqdirda sud tartibida hal qilinadi. Shartnomani bekor qilish haqida taraflardan har biri boshqa tarafni bir oy oldin yozma ravishda ogohlantiradi. Uy-joyni Ijaraga oluvchi oʻzi bilan birga doimiy yashaydigan boshqa fuqarolarning roziligi bilan Ijaraga beruvchini uch oy avval yozma ravishda ogohlantirib, istalgan vaqtda ijara (tekin foydalanish) shartnomasini bekor qilishga haqli. V. Yakunlovchi qoidalar 12. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 129 , 375 , 396 va 397-moddalari mazmun va mohiyati biz, taraflarga, tushunarli. 13. Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 606-moddasi va taraflarning kelishuviga asosan ijaraga (tekin foydalanishga) berilgan uy-joyda Ijaraga oluvchi bilan birga uning oila aʼzolari (birgalikda yashovchi oila aʼzolarining familiyasi, ismi va otasining ismi, tugʻilgan sanasi koʻrsatiladi) yashaydi. 14. Men, Ijaraga beruvchi, mazkur shartnoma imzolangunga qadar ijaraga (tekin foydalanishga) berilayotgan uy-joy boshqa shaxsga oʻtkazilmagan, garovga qoʻyilmagan, nizoda yoʻq va ijaraga berilishi taqiqlanmaganligini kafolatlayman. 15. Mazkur shartnoma taraflar tomonidan uch nusxada tuzilib imzolandi, ulardan bir nusxasi davlat soliq xizmati organida saqlanadi, qolgan nusxalar taraflarga berildi. Tomonlarning yashash manzillari: Ijaraga beruvchi: Ijaraga oluvchi: __________________________________________ __________________________________________ _______________________________________ _______________________________________ Tomonlarning imzolari: ____________________________ ____________________________ Imzo _______________________ Imzo _______________________

Koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ijaraga yoki tekin foydalanishga beruvchi (oluvchi) jismoniy yoki yuridik shaxs Ijaraga yoki tekin foydalanishga beruvchi (oluvchi) tomonidan maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimida shaxsiy kabineti orqali elektron raqamli imzo asosida kiritiladi. Shartnoma tuzilgan kundan eʼtiboran uch kundan kechiktirmay 2-bosqich Avtomatlashtirilgan axborot tizim 1. Axborot tizimiga kirganda, ijaraga beruvchi (oluvchi) toʻgʻrisidagi barcha maʼlumotlar, ijaraga berilayotgan koʻchmas mulk toʻgʻrisidagi maʼlumotlar avtomat ravishda shakllanadi. 2. Koʻchmas mulk obyektining ijaraga berilayotgan maydoni, ijaraning boshlanish va tugash sanalari, bir oylik ijara toʻlovi kiritiladi hamda tasdiqlash uchun ijaraga oluvchiga joʻnatiladi. 3. Joʻnatilgan maʼlumotlar ijaraga oluvchi (beruvchi) tomonidan tasdiqlanadi yoki rad etiladi. 4. Tasdiqlangandan keyin koʻchmas mulk ijara shartnomasi hisobga qoʻyilganligi haqida QR-kodli guvohnoma shakllanadi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Ijaraga yoki tekin foydalanishga beruvchi (oluvchi) jismoniy yoki yuridik shaxs Taraflarning kelishuviga binoan yoki qonunchilikda belgilangan tartibda koʻchmas mulk shartnomasi muddatidan oldin bekor boʻlgan yoki haqiqiy emas deb topilgan hollarda koʻchmas mulk shartnomasi ijaraga beruvchi (oluvchi) tomonidan maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimida orqali hisobdan chiqariladi. Real vaqt rejimida

Koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomasini hisobga qoʻyish haqida

1. Ijaraga yoki tekin foydalanishga beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot:‎‎ F.I.O. ‎‎ ‎‎ Yuridik shaxsning nomi‎ ‎‎ Yuridik shaxsning identifikatsiya raqami (STIR)‎‎‎ ‎‎ ‎‎Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) ‎‎ Jismoniy shaxsning roʻyxatga olingan manzili (yashash joyi)‎‎ ‎‎ Yuridik shaxsning yuridik manzili (joylashgan joyi)‎‎ ‎‎‎ ‎‎Telefon raqami ‎‎ Elektron pochta manzili ‎ ‎‎ 2. Ijaraga yoki tekin foydalanishga oluvchi toʻgʻrisida maʼlumot:‎‎ F.I.O.‎‎ ‎‎‎ Yuridik shaxsning nomi‎‎ ‎‎ Yuridik shaxsning identifikatsiya raqami (STIR)‎‎ ‎‎ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR)‎‎ ‎‎ Jismoniy shaxsning roʻyxatga olingan manzili (yashash joyi)‎‎ ‎‎‎ Yuridik shaxsning yuridik manzili (joylashgan joyi)‎‎ ‎‎ ‎‎Telefon raqami ‎‎ ‎‎3. Ijaraga yoki tekin foydalanishga berilgan koʻchmas mulk toʻgʻrisida maʼlumot: Koʻchmas mulkning turi‎‎ ‎‎ Koʻchmas mulk obyektining kadastr raqami‎‎ ‎‎ Joylashgan yeri ‎‎ ‎‎ Koʻchmas mulk obyektining umumiy maydoni‎‎ ‎‎ Koʻchmas mulk obyektining ijaraga berilgan maydoni ‎‎ Mulkdan foydalanish maqsadi‎‎ ‎‎ Ijaraga berilgan sana‎‎ ‎‎ Ijaraga berilgan muddat‎‎ ‎‎ Bir (yil, oy, kun)lik ijara haqi toʻlovi (soʻmda)‎‎ ‎‎‎ Ijara haqining umumiy summasi (soʻmda) ‎‎ ‎‎ ‎‏ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ NAMUNA‎ OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT SOLIQ QOʻMITASI ‎Koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomasi hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisida ‎‎ GUVOHNOMA 20__ yil “___” _________‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ID-___________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ijaraga yoki tekin foydalanishga beruvchi‎ Ijaraga yoki tekin foydalanishga oluvchi‎ ‎‎STIR/JSHSHIR:________________________________________ ‎‎STIR/JSHSHIR:__________________________________ Yuridik shaxsning nomi/ ‎Jismoniy shaxs F.I.O:__________________________________‎ Yuridik shaxsning nomi/ ‎Jismoniy shaxs F.I.O:____________________________ ‎‎ ______________________________________________‎‎ _________________________________________‎‎ Yuridik manzil/ yashash joyi:_____________________________‎‎ Yuridik manzil/ yashash joyi:_______________________‎‎ ‎‎______________________________________________ ‎‎‎_________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ijaraga yoki tekin foydalanishga berilgan koʻchmas mulk‎‎ Koʻchmas mulk obyektining kadastr raqami:_________________________________________‎‎___________________________________ Koʻchmas mulkning turi:____________________________________________________________________________________________ Koʻchmas mulk joylashgan yer:____________________________________________‎‎____________________________________________ Koʻchmas mulk obyektning umumiy maydoni:_____________________________________‎‎_______________________________________ Koʻchmas mulk obyektining ijaraga berilgan maydoni_______________________________‎‎____________________________________ Ijaraga berilgan muddat______________________________________________________‎‎____________________________________ Ijara maqsadi__________________________________________________________________________________________________ ‎‎ Bir oylik (yillik, kunlik) ijara haqi toʻlovi summasi (soʻmda) ‎‎ Ijara haqining umumiy summasi (soʻmda)_____________________________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‏ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Maʼlumotlarning haqiqiyligini tekshirish uchun QR-kodni skaner qiling! ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ushbu guvohnoma shakli Vazirlar Mahkamasining “Soliq toʻlovchilarni hisobga qoʻyish sohasidagi ayrim davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil “__” martdagi ___-son qaroriga asosan tasdiqlangan. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 2-ILOVA

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) muvofiq Oʻzbekiston Respublikasida faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxslarini soliq organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari, Oʻzbekistan Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) hamda Elektron soliq xizmatlari portali orqali soliq organlari tomonidan koʻrsatiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasida faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari faoliyatni amalga oshirish joyidagi, alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari alohida boʻlinma joylashgan hududdagi soliq organlarida soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami berilgan holda hisobga qoʻyiladi.

4. Yirik soliq toʻlovchilar toifasiga kiritilgan Oʻzbekiston Respublikasida faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo soliq inspeksiyasida hisobga qoʻyiladi.

5. Davlat xizmatini koʻrsatish bepul amalga oshiriladi.

2-bob. Faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslarini hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

6. Faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari davlat soliq xizmati organlarida ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq hisobga qoʻyiladi (hisobdan chiqariladi).

Faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsining vakili davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan tashrif buyurgan holda murojaat qiladi yoki davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

7. Davlat xizmatidan foydalanish uchun faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan mazkur faoliyatni amalga oshirish boshlangan kundan eʼtiboran bir yuz sakson uch kalendar kundan kechiktirmay, soliq organiga hisobga qoʻyish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markazi xodimi arizani yuboruvchi nomidan, YIDXP yoki Elektron soliq xizmatlari portali orqali murojaat etilgan takdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Reglamentning 2-ilovasida koʻrsatilgan shaklda elektron tarzda ariza takdim etiladi.

Arizaga Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 130-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan hujjatlarning davlat tiliga tarjima qilingan asl nusxalari yoki notarial tartibda tasdiqlangan nusxalari ilova qilinadi.

8. Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti bilan tuzilgan oddiy shirkatning (birgalikdagi faoliyat toʻgʻrisidagi shartnomaning) ishtirokchisi boʻlgan, faoliyati doimiy muassasa tashkil etilishiga olib keladigan Oʻzbekiston Respublikasining norezidenti soliq toʻlovchi sifatida hisobga qoʻyish uchun oʻz faoliyatini amalga oshirish boshlangan sanadan eʼtiboran oʻttiz kalendar kuni ichida birgalikdagi faoliyat toʻgʻrisidagi shartnomaning ishtirokchisi boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti joylashgan (yashaydigan, turgan) hududdagi soliq organiga hisobga qoʻyish toʻgʻrisida ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq arizani Soliq kodeksining 130-moddasi toʻrtinchi qismida nazarda tutilgan hujjatlarning notarial tartibda tasdiqlangan koʻchirma nusxalarini ilova qilgan holda taqdim etishi shart.

9. Faoliyatini akkreditatsiya qilingan filial va (yoki) vakolatxonadan boshqa alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan u Oʻzbekistan Respublikasi xududida oʻz faoliyatini boshlagan kundan eʼtiboran oʻttiz kalendar kundan kechiktirmay, soliq organiga hisobga qoʻyish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markazi xodimi arizani yuboruvchi nomidan, YIDXP yoki Elektron soliq xizmatlari portali orqali murojaat etilgan takdirda, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 3-ilovada koʻrsatilgan shaklda elektron tarzda ariza taqdim etiladi.

Arizaga quyidagi hujjatlarning davlat tiliga tarjima qilingan asl nusxalari yoki notarial tartibda tasdiqlangan nusxalari ilova qilinadi:

a) taʼsis etilgan mamlakatda davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjat (soliq toʻlovchining xos raqami koʻrsatilgan holda) nusxasi;

b) chet el yuridik shaxsi vakolatli organining Oʻzbekistan Respublikasida alohida boʻlinma tashkil etish toʻgʻrisidagi qarori;

v) vakilning chet el yuridik shaxsi nomidan Oʻzbekistan Respublikasi hududida harakatlarni amalga oshirish huquqini tasdiqlovchi ishonchnoma yoki boshqa hujjat nusxasi (ular mavjud boʻlgan takdirda).

10. Soliq organlari tomonidan chet el yuridik shaxslarini hisobga qoʻyishda ushbu Reglamentning 6 — 9-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

11. Soliq organlari faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslarini mazkur Reglamentning 6 — 9-bandlarida koʻrsatilgan barcha zarur hujjatlar ilova qilingan holda hisobga qoʻyish uchun ariza berilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida hisobga qoʻyishi shart.

12. Hisobga qoʻyish uchun taqdim etilgan hujjatlar mazkur Reglamentning talablariga muvofiq boʻlmagan hollarda soliq organlari tomonidan bu haqda ariza beruvchi hujjatlar qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida xabardor qilinadi.

13. Arizada keltirilgan maʼlumotlar Oʻzbekistan Respublikasi Soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestriga kiritiladi.

14. Arizada keltirilgan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestrida ishlovdan oʻtkazilgach, faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsga soliq organida hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisida ushbu Reglamentga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq maʼlumotnoma, faoliyatini alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsiga soliq organida hisobga qoʻyilganligi va unga identifikatsiya raqami berilganligi toʻgʻrisida ushbu Reglamentga 5-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq guvohnoma taqdim etiladi.

15. Faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslarining hisobga qoʻyiladigan maʼlumotlari oʻzgarganda, chet el yuridik shaxsning vakili tomonidan bunday oʻzgarishlar yuzaga kelgan kundan eʼtiboran oʻn kalendar kunidan kechiktirmay, faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsi tomonidan soliq organiga avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida ushbu Reglamentga 6-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq, faoliyatini alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxs tomonidan soliq organiga avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida mazkur Reglamentga 7-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ariza taqdim etiladi.

16. Taqdim etilgan maʼlumotlar asosida soliq organlari tomonidan uch ish kuni ichida chet el yuridik shaxsining hisobga qoʻyiladigan maʼlumotlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

3-bob. Faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslarini hisobdan chiqarish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

17. Davlat xizmatidan foydalanish uchun faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan Oʻzbekistan Respublikasi xududida oʻz faoliyatini tugallagan kundan eʼtiboran oʻn besh kalendar kundan kechiktirmay, soliq organiga hisobdan chiqarish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markazi xodimi arizani yuboruvchi nomidan, YIDXP yoki Elektron soliq xizmatlari portali orqali murojaat etilgan takdirda, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 8-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ariza takdim etiladi.

Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

a) doimiy muassasa tashkil etishga olib keladigan shartnoma boʻyicha ishlar bajarilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma nusxasi;

b) faoliyati tugagan sanada tuzilgan moliyaviy va soliq hisobotlari.

18. Faoliyatini alohida boʻlinma orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan Oʻzbekistan Respublikasi xududida oʻz faoliyatini tugallagan kundan eʼtiboran oʻn besh kalendar kundan kechiktirmay, soliq organiga hisobdan chiqarish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markazi xodimi arizani yuboruvchi nomidan, YIDXP yoki Elektron soliq xizmatlari portali orqali murojaat etilgan takdirda, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 9-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ariza takdim etiladi.

Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

a) chet el yuridik shaxsi vakolatli organining alohida boʻlinmani tugatish toʻgʻrisidagi qarori nusxasi yoki ishlar bajarilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma nusxasi;

b) faoliyati tugagan sanada tuzilgan moliyaviy va soliq hisobotlari.

19. Soliq organlari tomonidan chet el yuridik shaxslarini hisobdan chiqarish quyidagi shartlar bajarilganda amalga oshiriladi:

Soliq kodeksida belgilangan soliqlar va yigʻimlarni toʻlash majburiyati toʻliq bajarilgan va soliq qarzi mavjud boʻlmaganda;

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan Soliq qoʻmitasiga elektron shaklda yuborilgan axborot asosida faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslarning bank hisobvaraqlari yopilganligi tasdiqlanganda (bank hisobvaraqlari mavjud boʻlgan taqdirda).

20. Chet el yuridik shaxslarini hisobdan chiqarish mazkur Reglamentning 19-bandidagi shartlar bajarilgandan soʻng bir ish kuni ichida amalga oshiriladi.

21. Soliq organlari tomonidan faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari hisobdan chiqarilgandan soʻng mazkur Reglamentga 10-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq maʼlumotnoma taqdim etiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

22. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini soliq organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish)

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar I. Hisobga qoʻyish boʻyicha 1-bosqich Faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsining vakili Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda yoki YIDXP yoxud Elektron soliq xizmatlari portali orqali zarur hujjatlarni ilova qilgan holda elektron ariza topshiradi. Faoliyatni amalga oshirish boshlangan kundan eʼtiboran bir yuz sakson uch kalendar kunidan kechiktirmay Faoliyati doimiy muassasa tashkil etilishiga olib keladigan Oʻzbekiston Respublikasining norezidenti Oʻttiz kalendar kuni ichida 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi va YIDXP Ariza yuboruvchi Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda murojaat etgan taqdirda, uning arizasi Davlat xizmatlari markazi hodimi tomonidan toʻldirilib, vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda esa, ariza avtomatik tarzda soliq organiga yuboriladi. 10 daqiqa ichida Real vaqt rejimida 3-bosqich Soliq organi 1. Faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslarini hisobga qoʻyadi. 2. Arizada keltirilgan maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestriga kiritadi. Ariza taqim qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida II. Hisobdan chiqarish boʻyicha 4-bosqich Soliq organi Faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsiga — soliq organida hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnoma, faoliyatini alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxsiga — soliq organida hisobga qoʻyilganligi va unga identifikatsiya raqami berilganligi toʻgʻrisida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan guvohnomani Davlat xizmatlari markaziga, YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda, YIDXP orqali elektron tarzda, Elektron soliq xizmatlari portali orqali murojaat qilinganda esa elektron pochta manziliga yuboradi. Maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestriga kiritilgandan soʻng darhol 5-bosqich Faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el Yuridik shaxsining vakili Hisobdan chiqarish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP yohud Elektron soliq xizmatlari portali orqali soliq organiga ariza taqdim etadi. Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻz faoliyatini tugallagan kundan eʼtiboran oʻn besh kalendar kunidan kechiktirmay 6-bosqich Soliq organi Chet el yuridik shaxsining moliya-xoʻjalik faoliyatini tekshiradi. Oʻttiz kalendar kunidan koʻp boʻlmagan muddatda 7-bosqich Soliq organi 1. Chet el yuridik shaxslarini belgilangan shartlar bajarilgan taqdirda, hisobdan chiqaradi. 2. Faoliyatini doimiy muassasa yoki alohida boʻlinma orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari hisobdan chiqarilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma taqdim etadi. Bir ish kuni ichida

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsini soliq organida hisobga qoʻyish toʻgʻrisida

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Faoliyatini alohida boʻlinmalar orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsini soliq organida hisobga qoʻyish toʻgʻrisida

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOLIQ QOʻMITASI

Oʻzbekiston Respublikasining norezidenti soliq organida doimiy muassasa sifatida hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisida

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOLIQ QOʻMITASI

Oʻzbekiston Respublikasida faoliyatini alohida boʻlinma orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsi soliq organida hisobga qoʻyilganligi va unga identifikatsiya raqami berilganligi toʻgʻrisida

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsi tomonidan soliq organiga avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida faoliyatini alohida boʻlinma orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsi tomonidan soliq organiga avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA

Faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsini soliq organida hisobdan chiqarish toʻgʻrisida

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 9-ILOVA

Faoliyatini alohida boʻlinmalar orqali amalga oshiradigan chet el yuridik shaxsini soliq organida hisobdan chiqarish toʻgʻrisida

Chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 10-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) chet el yuridik shaxslarini (keyingi oʻrinlarda — birja savdolarida qatnashuvchi chet el yuridik shaxslari) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini (keyingi oʻrinlarda — elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslari) davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmati (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati, birja savdolarida qatnashuvchi chet el yuridik shaxslariga tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — soliq organi) tomonidan, elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslariga Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo davlat soliq inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — soliq organi) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-sayti (keyingi oʻrinlarda — veb-sayt) orqali elektron tarzda koʻrsatiladi.

3. Birja savdolarida qatnashuvchi chet el yuridik shaxslari birja savdolarini tashkil etuvchi joylashgan yerdagi soliq organida, elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslari Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo davlat soliq inspeksiyasida ularga soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami berilgan holda hisobga qoʻyiladi.

4. Davlat xizmatini koʻrsatish bepul amalga oshiriladi.

2-bob. Birja savdolarida qatnashuvchi hamda elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

5. Birja savdolarida qatnashuvchi hamda elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslari davlat soliq xizmati organlarida mazkur Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq hisobga qoʻyiladi.

6. Davlat xizmatidan foydalanish uchun birja savdolarida qatnashuvchi chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan hisobga qoʻyish toʻgʻrisida ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ariza veb-sayt orqali elektron ravishda toʻldiriladi.

Arizaga quyidagi hujjatlar elektron tarzda ilova qilinadi:

a) chet el yuridik shaxsi taʼsis etilgan mamlakatda davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjatning davlat tiliga yoki rus tiliga tarjima qilingan notarial tartibda tasdiqlangan nusxasi (soliq toʻlovchining xos raqami koʻrsatilgan holda);

b) vakilning fuqarolik pasporti nusxasi;

v) vakilning chet el yuridik shaxsi nomidan Oʻzbekiston Respublikasida harakatlarni amalga oshirish huquqini tasdiqlovchi ishonchnomaning yoki boshqa hujjatning (ular mavjud boʻlgan taqdirda) davlat tiliga yoki rus tiliga tarjima qilingan notarial tartibda tasdiqlangan nusxasi.

7. Elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan hisobga qoʻyish toʻgʻrisida ushbu Reglamentga 3-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ariza veb-sayt orqali elektron tarzda toʻldiriladi.

Arizaga chet el yuridik shaxsi taʼsis etilgan mamlakatda davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjatning davlat tiliga yoki ingliz tiliga tarjima qilingan nusxasi elektron tarzda ilova qilinadi. Bunda hujjatning notarial tartibda tasdiqlangan nusxasi talab etilmaydi.

8. Soliq organlari tomonidan birja savdolarida qatnashuvchi hamda elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini hisobga qoʻyishda mazkur Reglamentning 6 va 7-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

9. Soliq organlari birja savdolarida qatnashuvchi hamda elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini mazkur Reglamentning 6 va 7-bandlarida koʻrsatilgan barcha zarur hujjatlar asosida hisobga qoʻyish uchun ariza berilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida hisobga qoʻyishi shart.

10. Hisobga qoʻyish uchun taqdim etilgan hujjatlar mazkur Reglamentning talablariga muvofiq boʻlmagan hollarda soliq organlari tomonidan bu haqda ariza beruvchi hujjatlar qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida elektron tarzda xabardor qilinadi.

11. Arizada keltirilgan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestriga kiritiladi.

12. Arizada keltirilgan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestrida ishlovdan oʻtkazilgach, birja savdolarida qatnashuvchi chet el yuridik shaxsiga soliq organida hisobga qoʻyilganligi va unga identifikatsiya raqami berilganligi toʻgʻrisida mazkur Reglamentga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq, elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxsni soliq organida hisobga qoʻyilganligi va unga identifikatsiya raqami berilganligi toʻgʻrisida mazkur Reglamentga 5-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq guvohnoma elektron tarzda yuboriladi.

13. Birja savdolarida qatnashuvchi hamda elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarining hisobga qoʻyiladigan maʼlumotlari oʻzgarganda, chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan bunday oʻzgarishlar yuzaga kelgan kundan eʼtiboran oʻn kalendar kunidan kechiktirmay veb-sayt orqali elektron tarzda birja savdolarida qatnashuvchi chet el yuridik shaxsi tomonidan soliq organiga avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida mazkur Reglamentga 6-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq, elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxsi tomonidan soliq organiga avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida mazkur Reglamentga 7-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ariza taqdim etiladi.

14. Taqdim etilgan maʼlumotlar asosida soliq organlari tomonidan chet el yuridik shaxsining hisob maʼlumotlariga uch ish kuni ichida tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

3-bob. Birja savdolarida qatnashuvchi hamda elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini hisobdan chiqarish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

15. Davlat xizmatidan foydalanish uchun birja savdolarida qatnashuvchi chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan tovar-xom ashyo birjalari va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda faoliyati toʻliq tugatilib, bank hisobvaraqlari yopilgandan soʻng oʻn besh kalendar kunidan kechiktirmay mazkur Reglamentga 8-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq, elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxsining vakili tomonidan elektron shaklda xizmatlar koʻrsatish tugatilgan kundan eʼtiboran oʻttiz kalendar kunidan kechiktirmay mazkur Reglamentga 9-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq soliq organiga hisobdan chiqarish toʻgʻrisida ariza veb-sayt orqali elektron tarzda taqdim etiladi.

16. Soliq organlari tomonidan chet el yuridik shaxslarini hisobdan chiqarish quyidagi shartlar bajarilganda amalga oshiriladi:

Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida belgilangan soliqlar va yigʻimlarni toʻlash majburiyati toʻliq bajarilgan va soliq qarzi mavjud boʻlmaganda;

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan Davlat soliq qoʻmitasiga elektron shaklda yuborilgan axborot asosida birja savdolarida qatnashuvchi chet el yuridik shaxslarining bank hisobvaraqlari yopilganligi tasdiqlanganda.

17. Chet el yuridik shaxslarini hisobdan chiqarish mazkur Reglamentning 16-bandida belgilangan shartlar bajarilgandan soʻng uch ish kuni ichida amalga oshiriladi.

18. Soliq organlari tomonidan birja savdolarida qatnashuvchi chet el yuridik shaxslari hisobdan chiqarilgandan soʻng mazkur Reglamentga 10-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq, elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslari hisobdan chiqarilgandan soʻng mazkur Reglamentga 11-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq hisobdan chiqarilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma real vaqt rejimida elektron tarzda taqdim etiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

19. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish)

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar I. Hisobga qoʻyish boʻyicha 1-bosqich Birja savdolarida qatnashuvchi yoki elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxsining vakili Hisobga qoʻyish toʻgʻrisida Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-sayt orqali elektron tarzda ariza toʻldiradi. Murojaat qilinganda (real vaqt rejimida) 2-bosqich Davlat soliq xizmati organi 1. Birja savdolarida qatnashuvchi yoki elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini hisobga qoʻyadi. 2. Arizada keltirilgan maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestriga kiritadi. Ariza taqim qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida 3-bosqich Davlat soliq xizmati organi Birja savdolarida qatnashuvchi yoki elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxsiga soliq organida hisobga qoʻyilganligi va unga identifikatsiya raqami berilganligi toʻgʻrisida guvohnoma taqdim etadi. Maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestrida ishlovdan oʻtkazilgandan soʻng II. Hisobdan chiqarish boʻyicha 4-bosqich Birja savdolarida qatnashuvchi chet el yuridik shaxsining vakili Hisobdan chiqarish toʻgʻrisida Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-sayt orqali elektron tarzda ariza taqdim etadi. Faoliyati toʻliq tugatilib, bank hisobvaraqlari yopilgandan soʻng oʻn besh kalendar kunidan kechiktirmay Elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxsining vakili Elektron shaklda xizmatlar koʻrsatish tugatilgan kundan eʼtiboran oʻttiz kalendar kunidan kechiktirmay 5-bosqich Davlat soliq xizmati organi 1. Birja savdolarida qatnashuvchi yoki elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini belgilangan shartlar bajarilgan taqdirda hisobdan chiqaradi. 2. Birja savdolarida qatnashuvchi yoki elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslari hisobdan chiqarilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma taqdim etadi. Real vaqt rejimida

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkiliy savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) chet el yuridik shaxslarini soliq organlarida hisobga qoʻyish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxsini soliq organida hisobga qoʻyish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT SOLIQ QOʻMITASI Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkiliy savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) chet el yuridik shaxsi soliq organida hisobga qoʻyilganligi va unga identifikatsiya raqami berilganligi toʻgʻrisida ‎‎GUVOHNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎CHET EL YURIDIK SHAXSINING IDENTIFIKATSIYA RAQAMI ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Toʻliq nomi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Qisqacha nomi: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ STIR berilgan sana: _________________‎‎‎____ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_____________________ tuman (shahar) Davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi ‎ ‎ ‎F.I.O.:_______________________________‎‎_________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎ ‎‏ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT SOLIQ QOʻMITASI YIRIK SOLIQ TOʻLOVCHILAR BOʻYICHA HUDUDLARARO DAVLAT SOLIQ INSPEKSIYASI ‎‎ ‎ STATE TAX COMMITTEE OF TNE REPUBLIC OF UZBEKISTAN INTERREGIONAL STATE TAX INSPECTION FOR LARGE TAXPAYERS ‎‎ ‎ ‎‎GOSUDARSTVENNIY NALOGOVIY KOMITET RESPUBLIKI UZBEKISTAN MEJREGIONALNAYA NALOGOVAYA INSPEKSIYA PO KRUPNIM NALOGOPLATELSHIKAM ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxsi soliq organida hisobga qoʻyilganligi va unga soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami berilganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ CERTIFICATE‎‎ ‎‎on registration at the tax authority and assignment of Taxpayer Identification Number to the foreign legal entity providing e-services ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎SVIDETELSTVO ‎‎o postanovke na uchet v nalogovom organe i prisvoyenii identifikatsionnogo nomera nalogoplatelshika inostrannomu yuridicheskomu litsu, okazivayushemu uslugi v elektronnoy forme ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Chet el yuridik shaxsining toʻliq nomi: ‎‎Full name of the foreign legal entity: ‎‎Polnoye naimenovaniye inostrannogo yuridicheskogo litsa: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami. QQS toʻlovchisi raqami: ‎‎Taxpayer identification number. VAT payer number: ‎‎Identifikatsionniy nomer nalogoplatelshika. Nomer platelshika NDS: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‏ ‎‎‎‏ ‎‎‏ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Hisobga qoʻyilgan sana: ‎‎Registration date: ‎‎Data postanovki na uchet: ______ _______ __________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkiliy savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) chet el yuridik shaxsi tomonidan soliq organiga avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA

Elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxsi tomonidan soliq organiga avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkiliy savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) chet el yuridik shaxsini soliq organida hisobdan chiqarish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 9-ILOVA

Elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxsini soliq organida hisobdan chiqarish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 10-ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT SOLIQ QOʻMITASI _________ TUMAN (SHAHAR) DAVLAT SOLIQ INSPEKSIYASI ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Manzili ______________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎tel. _______________, faks ________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ yil “____” ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________-son‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkiliy savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) chet el yuridik shaxsi soliq organida hisobdan chiqarilganligi toʻgʻrisida ‎ ‎MAʼ?UMOTNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________________________________________________________________shuni maʼlum qiladiki, ‎ ‎ ‎‎‎‎(tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(chet el yuridik shaxsining toʻliq nomi)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎STIR ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎chet el yuridik shaxsi vakili ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎tomonidan taqdim etilgan ariza asosida Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga asosan __________________________________ da soliq organida hisobdan chiqarildi. ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎Davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi (oʻrinbosari) ____________________________‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎(F.I.O.)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‏ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xom ashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkillashtirilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish (hisobdan chiqarish) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 11-ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT SOLIQ QOʻMITASI YIRIK SOLIQ TOʻLOVCHILAR BOʻYICHA HUDUDLARARO DAVLAT SOLIQ INSPEKSIYASI ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Manzili ______________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎tel. _______________, faks ________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ yil “____” ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________-son‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Elektron shaklda xizmatlar koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxsi soliq organida hisobdan chiqarilganligi toʻgʻrisida ‎ ‎MAʼLUMOTNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________________________________________________________________shuni maʼlum qiladiki, ‎ ‎ ‎‎‎‎(davlat soliq inspeksiyasi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(chet el yuridik shaxsining toʻliq nomi)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎STIR ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎chet el yuridik shaxsi vakili ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎tomonidan taqdim etilgan ariza asosida Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga asosan __________________________________ da soliq organida hisobdan chiqarildi. ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎Davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi (oʻrinbosari) ____________________________‎‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎‎(F.I.O.)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‏ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 4-ILOVA

Soliq toʻlovchilarni soliq organlarida soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyish yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) muvofiq soliq toʻlovchilarni soliq organlarida soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyish yuzasidan davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar davlat soliq boshqarmalari, boshqa soliq toʻlovchilar boʻyicha soliq solish obyekti joylashgan yerdagi tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — soliq organi) tomonidan koʻrsatiladi.

3. Soliq toʻlovchini obyektlar boʻyicha hisobga qoʻyish Soliq kodeksida belgilangan tartibda hisobga qoʻyilganidan keyin, agar Soliq kodeksiga muvofiq soliq toʻlovchi sifatida hisobga qoʻyilmagan joyda yer soligʻi, mol-mulk soligʻi, suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq va (yoki) noruda qazilma boyliklari boʻyicha yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliq, benzin, dizel yoqilgʻisi va gazni oxirgi isteʼmolchiga realizatsiya qilishda aksiz soligʻini toʻlash majburiyati yuzaga kelgan, shuningdek hududiy alohida boʻlinma joylashgan yeri boʻyicha doimiy xodimlar soni yigirma besh kishidan koʻp boʻlgan ish joyi yaratilgan boʻlsa amalga oshiriladi.

4. Davlat xizmatini koʻrsatish bepul amalga oshiriladi.

5. Soliq solinadigan obyektlar boʻyicha mol-mulk soligʻi va yer soligʻi toʻlovchisi boʻlgan jismoniy shaxslarni hisobga qoʻyish soliq organlari tomonidan mustaqil ravishda amalga oshiriladi.

6. Xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarni ular oʻz faoliyatini amalga oshiradigan joyi boʻyicha hisobga qoʻyish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan Davlat soliq qoʻmitasiga taqdim etilgan hisob roʻyxatiga olingan xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarning elektron reyestridagi maʼlumotlar asosida soliq organlari tomonidan mustaqil ravishda amalga oshiriladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

7. Soliq toʻlovchilar soliq solish obyekti boʻyicha davlat soliq xizmati organlarida ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq hisobga qoʻyiladi.

8. Davlat xizmatidan foydalanish uchun soliq toʻlovchining vakili (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) tomonidan tegishli yer uchastkasiga boʻlgan huquq davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan, mol-mulk soligʻi, suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq va (yoki) noruda qazilma boyliklari boʻyicha yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliq solish obyekti vujudga kelgan kundan eʼtiboran, aksizosti mahsulotni realizatsiya qilish boshlangan paytdan boshlab, alohida boʻlinma tashkil etilgan paytdan bir oy oʻtganidan keyin oʻn kalendar kuni ichida soliq solish obyektlarini ular joylashgan yerda hisobga qoʻyish toʻgʻrisida soliq organiga mazkur Reglamentga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ariza taqdim etiladi.

Arizaga quyidagi hujjatlarning nusxalari ilova qilinadi:

a) tegishli yer uchastkasi ajratilganligi toʻgʻrisidagi tuman (shahar) hokimining qarori;

b) koʻchmas mulkka boʻlgan huquq davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjat;

v) benzin, dizel yoqilgʻisi va gazni oxirgi isteʼmolchiga realizatsiya qilish huquqini beruvchi hujjat;

g) noruda qazilma boyliklarini qazib olish qilish huquqini beruvchi hujjat;

d) xodimlar soni yigirma besh kishidan koʻp boʻlgan doimiy ish joyi yaratilganda xodimlarning (familiyasi, ismi, otasining ismi, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, ishga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi buyruq raqami va sanasi koʻrsatilgan holda) roʻyxati.

9. Soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchilarni soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyishda mazkur Reglamentning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

10. Soliq organlari soliq toʻlovchilarni mazkur Reglamentning 8-bandida koʻrsatilgan barcha zarur hujjatlar asosida murojaat qilingan kundan eʼtiboran uch ish kunidan kechiktirmay, ularga ilgari berilgan soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamiga muvofiq obyektning joylashgan yeri boʻyicha hisobga qoʻyadi.

11. Hisobga qoʻyish uchun taqdim etilgan hujjatlar mazkur Reglament talablariga muvofiq boʻlmagan hollarda soliq organlari tomonidan bu haqda ariza beruvchi hujjatlar qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida xabardor qilinadi.

12. Arizada keltirilgan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestriga kiritiladi.

13. Arizada keltirilgan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestrida ishlovdan oʻtkazilgach, ariza beruvchiga soliq toʻlovchi soliq organida soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisida mazkur Reglamentga 3-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq maʼlumotnoma beriladi.

14. Soliq toʻlovchilarning hisob maʼlumotlari oʻzgarganda ariza beruvchi tomonidan bunday oʻzgarishlar yuzaga kelgan kundan eʼtiboran oʻn kalendar kunidan kechiktirmay soliq organiga avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida mazkur Reglamentga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq ariza taqdim etiladi.

15. Taqdim etilgan maʼlumotlar asosida soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchining hisob maʼlumotlariga uch ish kuni ichida tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

16. Yer soligʻi, mol-mulk soligʻi, suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq va (yoki) noruda qazilma boyliklari boʻyicha yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliq, benzin, dizel yoqilgʻisi va gazni oxirgi isteʼmolchiga realizatsiya qilishda aksiz soligʻini toʻlash majburiyati tugagan, shuningdek, hududiy alohida boʻlinma joylashgan yeri boʻyicha doimiy yaratilgan ish joyidagi xodimlar soni yigirma besh kishidan kamaygan yoki alohida boʻlinma faoliyati toʻxtatilgan taqdirda, soliq toʻlovchi tomonidan oʻn kalendar kunidan kechiktirmay soliq organiga mazkur Reglamentga 5-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq xabarnoma yuboriladi.

Bunda, soliq organi tomonidan xabarnoma olingan kundan boshlab uch kalendar kuni ichida soliq toʻlovchining keyingi davrlar uchun soliq hisobotlarini taqdim etish majburiyati tugaganligi (bundan oldingi davrlar uchun taqdim etilmagan soliq hisobotlari mustasno) boʻyicha axborot tizimiga tegishli oʻzgartirish kiritiladi.

3-bob. Yakunlovchi qoida

17. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Soliq toʻlovchilarni soliq organlarida soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyish yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Soliq toʻlovchilarni davlat soliq xizmati organlarida soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyish

Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Muddatlar 1-bosqich S oliq toʻlovchining vakili Mol-mulk soligʻi, suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq va (yoki) noruda qazilma boyliklari boʻyicha yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliq solish obyekti vujudga kelgan kundan eʼtiboran: aksizosti mahsulotni realizatsiya qilish boshlangan paytdan boshlab; alohida boʻlinma tashkil etilgan paytdan bir oy oʻtganidan keyin davlat soliq organiga ariza taqdim etadi. Oʻn kalendar kuni ichida 2-bosqich Davlat soliq xizmati organi 1. Soliq toʻlovchilarni ularga ilgari berilgan STIRga muvofiq obyektning joylashgan yeri boʻyicha hisobga oladi. 2. Maʼlumotlarni Davlat soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestriga kiritadi. Ariza va hujjatlar qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida 3-bosqich S oliq toʻlovchining vakili Avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida ariza taqdim etiladi. Oʻzgarishlar yuzaga kelgan kundan eʼtiboran oʻn kalendar kunidan kechiktirmay 4-bosqich Davlat soliq xizmati organi Taqdim etilgan maʼlumotlar asosida soliq toʻlovchining hisob maʼlumotlariga tegishli oʻzgartirishlarni kiritadi. Uch ish kuni ichida 5-bosqich S oliq toʻlovchining vakili Davlat soliq xizmati organiga soliq toʻlash majburiyati tugaganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi. Soliq toʻlash majburiyati tugatilgan kundan boshlab oʻn kalendar kunidan kechiktirmay 6-bosqich Davlat soliq xizmati organi Soliq toʻlovchining keyingi davrlar uchun soliq hisobotlarini taqdim etish majburiyati tugaganligi boʻyicha axborot tizimiga tegishli oʻzgartirishlarni kiritadi. Xabarnoma olingan kundan boshlab uch kalendar kuni ichida

Soliq toʻlovchilarni soliq organlarida soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyish yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Soliq toʻlovchilarni soliq organlarida soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyish yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT SOLIQ QOʻMITASI ________________________________________________________ ‎DAVLAT SOLIQ BOSHQARMASI ‎(INSPEKSIYASI) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Manzili ______________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎tel. _______________, faks ________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ yil “____” ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________-son‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Soliq toʻlovchi soliq organida soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisida ‎MAʼLUMOTNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎________________________________________________________________________shuni maʼlum qiladiki, ‎ ‎ ‎‎‎‎(davlat soliq boshqarmasi (inspeksiyasi) nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎(soliq toʻlovchining toʻliq nomi yoki F.I.O.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎STIR ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎soliq toʻlovchi vakilitomonidan taqdim etilgan ariza asosida Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga asosan ________________________________ da soliq organida hisobga qoʻyildi. ‎ ‎‎(kun, oy, yil) ‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎Davlat soliq boshqarmasi ‎(inspeksiyasi)‎ boshligʻi ‎(oʻrinbosari) ____________________________‎‎ ‎__________ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‏‏‎‎‏ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Soliq toʻlovchilarni soliq organlarida soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyish yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Soliq toʻlovchi tomonidan soliq organiga avval taqdim qilingan maʼlumotlar oʻzgarganligi toʻgʻrisida

Soliq toʻlovchilarni soliq organlarida soliq solish obyekti boʻyicha hisobga qoʻyish yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________ davlat soliq boshqarmasi (inspeksiyasi)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Manzili _________________________________________________________________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Soliq toʻlash majburiyati tugatilganligi toʻgʻrisida‎‎ ‎‎XABARNOMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________________________________________________________________ shuni maʼlum qiladiki, ‎ ‎ ‎ ‎‎(soliq toʻlovchi nomi, STIR yoki JSHSHIR) ‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga asosan quyidagilar boʻyicha soliq toʻlash majburiyati tugatildi*: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎yer soligʻini toʻlash ‎‎ ‎ ‎‎mol-mulk soligʻini toʻlash ‎ ‎ ‎‎suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqni toʻlash ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‏noruda qazilma boyliklari boʻyicha yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliqni toʻlash ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎‏benzin, dizel yoqilgʻisi va gazni oxirgi isteʼmolchiga realizatsiya qilishda aksiz soligʻini toʻlash ‎ ‎ ‎‎‎‏alohida boʻlinma joylashgan joy boʻyicha doimiy yaratilgan ish joyidagi xodimlar soni yigirma besh kishidan kamayganligi (alohida boʻlinma faoliyati toʻxtatilganligi) uchun ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________________________ (soliq toʻlovchi nomi, masʼul shaxsning lavozimi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________ (F.I.O.) ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 5-ILOVA

Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi “Soliq-servis” davlat unitar korxonasi tomonidan (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlash hamda soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidentlari — tegishli maqomi oʻziga nisbatan belgilangan soliq davri boshlanadigan yoki tugaydigan har qanday ketma-ket oʻn ikki oylik davr davomida jami bir yuz sakson uch kalendar kunidan koʻproq Oʻzbekiston Respublikasida haqiqatda boʻlib turgan jismoniy shaxslar.

Agar jismoniy shaxs tegishli soliq davrida Oʻzbekiston Respublikasi hududida jami kamida bir yuz sakson uch kun boʻlib, biroq ayni paytda ushbu turish muddati uning boshqa biror-bir davlatda turgan muddatidan koʻproq boʻlsa ham, u Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti deb eʼtirof etiladi.

Agar jismoniy shaxs yuqorida keltirilgan oʻn ikki oylik muddat tugagunga qadar soliq organlariga uzoq muddatli mehnat shartnomasini yoki yuqorida nazarda tutilgan shartlar bajarilishini tasdiqlovchi boshqa hujjatni taqdim etsa, oʻzining arizasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti deb eʼtirof etilishi mumkin.

Jismoniy shaxsning soliq rezidentligi maqomi boʻyicha alohida holatlar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) 30-moddasiga muvofiq belgilanadi.

Oʻzbekiston Respublikasining yuridik shaxslari, Oʻzbekiston Respublikasining soliq solish masalalari boʻyicha xalqaro shartnomalariga muvofiq ushbu xalqaro shartnomalarni qoʻllash maqsadlari uchun Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidentlari deb eʼtirof etilgan chet el yuridik shaxslari, haqiqatda boshqaruv amalga oshiriladigan hududi Oʻzbekiston Respublikasi boʻlgan chet el yuridik shaxslari Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti deb eʼtirof etiladi.

Yuridik shaxsning soliq rezidentligi maqomi boʻyicha alohida holatlar Soliq kodeksining 33-moddasiga asosan koʻrib chiqiladi;

soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjat — fuqaro, yakka tartibdagi tadbirkor, yuridik shaxs va davlat oʻrtasidagi fiskal aloqani tasdiqlovchi hujjat.

Ahdlashuvchi davlat qonunlari boʻyicha oʻzining yashash joyi, doimiy boʻlish joyi, korporatsiya sifatida tashkil topgan joyi, boshqaruv joyi va har qanday boshqa shunga oʻxshash mezonlar asosida soliqqa tortiladigan har qanday shaxs maqomini rasman tasdiqlab beruvchi hujjatni anglatadi.

3. Davlat xizmatlari markazi va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish asosida amalga oshiriladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlab berish boʻyicha davlat xizmati:

davlat soliq xizmati organlari Oʻzbekiston Respublikasi va xorijiy davlatlar oʻrtasida tuzilgan ikkiyoqlama soliqqa tortishning oldini olish boʻyicha xalqaro Kelishuv qoidalarini qoʻllash maqsadida murojaat qilgan yuridik yoki jismoniy shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari ekanliklarini tasdiqlab berish;

davlat xizmati organlariga murojaat qilgan yuridik va jismoniy shaxslarga zarur boʻlgan sharoitlarni yaratish, ularning vaqti va xarajatlari tejalishini taʼminlash maqsadida koʻrsatiladi.

2-bob. Davlat xizmatidan foydalanish tartibi

5. Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) fakti ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq tasdiqlab beriladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslar (keyingi oʻrinlarda — soʻrovnoma beruvchi) davlat xizmatidan foydalanish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Davlat soliq qoʻmitasi) rasmiy veb-sayti orqali ushbu Reglamentga 2 va 3-ilovalarda keltirilgan shakllarga muvofiq soʻrovnomani toʻldirib elektron tarzda yuboradi.

Soʻrovnoma beruvchi mazkur davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markazlariga yoki vakolatli organga tashrif buyurgan holda murojaat qilishi mumkin.

7. Soʻrovnoma beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markazi yoki vakolatli organning xodimi soʻrovnoma beruvchi nomidan soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.

8. Xizmatlardan mustaqil tarzda foydalanish uchun yuridik va jismoniy shaxslar internet tarmogʻi orqali Davlat soliq qoʻmitasining www.my.soliq.uz rasmiy saytiga yoki YIDXPga tegishli foydalanuvchining STIR yoki JSHSHIR raqami va parolini kiritib, tasdiqlangan shakldagi soʻrovnomani toʻldirishlari lozim.

Bunda, www.my.soliq.uz saytida STIR yoki JSHSHIR maʼlumotini kiritish orqali murojaat qilgan yuridik yoki jismoniy shaxsning Davlat soliq qoʻmitasining yagona maʼlumotlar bazasidan ushbu STIR yoki JSHSHIRga taalluqli boʻlgan maʼlumotlar (yuridik shaxsning nomi, yuridik manzili, roʻyxatga qoʻyish maʼlumotlari, jismoniy shaxsning F.I.O., yashash manzili va pasport maʼlumotlari) avtomatik tarzda shakllantiriladi.

9. Doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlash uchun ariza bilan quyidagi hujjatlarni taqdim yetish talab etiladi:

a) haqiqatda boshqaruv amalga oshiriladigan hudud Oʻzbekiston Respublikasi boʻlgan chet el yuridik shaxslari — Oʻzbekiston Respublikasida haqiqiy boshqaruv amalga oshiriladigan joy mavjudligini tasdiqlovchi hujjat;

b) chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar:

chet el pasporti yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs guvohnomasining nusxasi;

Oʻzbekiston Respublikasida yashash uchun guvohnoma (mavjud boʻlsa);

Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish muddatini tasdiqlovchi hujjat (viza yoki boshqa hujjatlar).

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun doimiy yashash (rezidentlik) faktini tasdiqlash quyidagi Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlish vaqtini hisoblash jadvali asosida amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirgan vaqti Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqqan vaqti Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlgan kunlar soni

Soʻrovnoma beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganida uning soʻrovnomasi davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, soʻrovnoma beruvchining imzosi bilan tasdiqlangandan soʻng pasport nusxasi ilova qilinib, davlat xizmatlari markazi xodimining ERI bilan tasdiqlangan holda oʻn daqiqa mobaynida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

3-bob. Davlat xizmati orqali kelib tushgan soʻrovnomani elektron tartibda qabul qilish va davlat xizmati koʻrsatish tartibi

10. Davlat xizmatlari — YIDXP, davlat xizmatlari markazlari, Davlat soliq qoʻmitasining maxsus sayti orqali yuborilgan soʻrovnoma rad etilmasdan qabul qilinadi. Soʻrovnoma belgilangan texnik toʻldirish talablariga javob bermasa yoki maʼlumotlar toʻliq kiritilmagan boʻlsa, soʻrovnoma qayta ishlash uchun qaytarib yuboriladi.

Shuningdek, jinoyat ishi, toʻlovga qobiliyatsizlik ishi, bank hisob raqami yoki mol-mulkiga taqiq qoʻyilgan va soliq hamda majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlgan va boshqa shunga oʻxshash holatlarda vakolatli organ xodimi tomonidan soʻrovnomani koʻrib chiqish paytida qaytarib yuboriladi.

Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

11. Soʻrovnoma beruvchilar davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Soʻrovnoma beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.

12. Vakolatli organ uch ish kuni mobaynida QR-kodli (metrik shtrix kod) Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti — yuridik yoki jismoniy shaxsning doimiy joylashuvi (rezidentlik) fakti rasmiy tasdiqlanganligi haqida ushbu Reglamentga 4-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq Soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjatni rasmiylashtiradi hamda oʻz ERIsi bilan tasdiqlab, tegishli davlat xizmatlari markaziga yoki (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) soʻrovnoma beruvchiga (YIDXP yoki Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-sayti orqali murojaat etgan taqdirda) elektron tarzda yuboradi.

Agar soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjatda soliq rezidentligi davri koʻrsatilmagan boʻlsa, bunday hujjat berilgan (davlat vakolatli organining internet-resursida joylashtirilgan) kalendar yili mobaynida soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjat egasi Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti deb eʼtirof etiladi.

13. Davlat xizmatlari markazi soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjat kelib tushganidan soʻng oʻn daqiqa mobaynida uni soʻrovnoma beruvchining elektron manziliga yuboradi va soʻrovnoma beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Soʻrovnoma beruvchi tomonidan oʻzi kelib murojaat qilingan taqdirda, uning soʻroviga koʻra, davlat xizmatlari markazi soʻrovnoma beruvchining soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjatni elektron yoki qogʻoz shaklda taqdim etishi mumkin.

14. Agar Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidentining maqomi arizani koʻrib chiqish natijasida tasdiqlanmagan boʻlsa, soʻrovnoma beruvchi bu haqida xabardor qilinadi.

15. Soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjat berilgan soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu Reglamentga 5-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq Soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjat berilgan soliq toʻlovchilar reyestrida shakllantirib boriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi jarayonida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan doimiy nazorat va monitoringni amalga oshiradi.

18. Davlat xizmatlari koʻrsatuvchi hamda vakolatli organ xodimlari va mansabdor shaxslari xatti-harakatlari (harakatsizligi) ustidan shikoyat qilish qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlab berish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslar YIDXP yoki Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-sayti orqali soʻrovnomani toʻldirib elektron tarzda yuboradi. Davlat xizmatlari markazlariga yoki Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi “Soliq-servis” davlat unitar korxonasiga tashrif buyurgan holda soʻrovnomani topshiradi. Murojaat qilingan vaqtda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. Yagona interaktiv xizmatlari portali Soʻrovnoma shaklini toʻldirib “Soliq-servis” davlat unitar korxonasiga yuboradi. 1. Soʻrovnoma shakli toʻldirilgandan soʻng 10 daqiqa ichida 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich “Soliq-servis” davlat unitar korxonasi QR-kodli (metrik shtrix — kodli) Soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjatni rasmiylashtiradi. Tegishli davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki soʻrovnoma beruvchi (YIDXP yoki Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-sayti orqali murojaat etilgan taqdirda) elektron tarzda yuboradi. Uch ish kunida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjatni soʻrovnoma beruvchining elektron manziliga yuboradi va soʻrovnoma beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Oʻn daqiqa ichida Oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda uning soʻroviga koʻra soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjatni elektron yoki qogʻozli hujjat shaklida taqdim etadi. Soʻrovnoma beruvchining soʻroviga koʻra

Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

‎‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT SOLIQ QOʼMITASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 100011, Toshkent shahri, A.Qodiriy koʼchasi, 13 A‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tel.: (71) 244-97-16, Faks: (71) 244-89-12 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ yil “__” ________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ №___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjat ‎‎ ‎Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi _____________________________________________ STIR:___________________, manzil: _________________________________________________, Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati va ______________________ oʻrtasida _____ yil “__” __________da imzolangan daromaddan va mulkdan olinadigan soliqlarning ikki yoqlama qoʻllanishining oldini olish toʻgʻrisidagi Bitim qoidalariga asosan, haqiqatdan ham 20__ yilda Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashash joyiga ega boʻlgan shaxs (soliq rezidenti) ekanligini tasdiqlaydi. ‎‎Guvohnoma _____________________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(mamlakat nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎vakolatli organiga taqdim etish uchun berildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tax Residency Certificate ‎‎The State Tax Committee of the Republic of Uzbekistan hereby certifies that ______________, TIN_____________, address ______________, was/is deemed a tax resident of the Republic of Uzbekistan in the year __________________________________ for the purposes of the ___________________________________________________________________ . ‎ ‎ ‎ (name of the Agreement) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎This certificate has been issued for submission to the competent authority of ‎____________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎‎(name of the country) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Dokument, podtverjdayushiy nalogovoye rezidentstvo Respuliki Uzbekistan ‎‎Gosudarstvenniy nalogoviy komitet Respubliki Uzbekistan nastoyashim podtverjdayet, chto_____________________________________ INN: ___________, adres: ____________________________________________________________________________, deystvitelno rassma?rivayetsya v 20__ godu kak litso s postoyannim mestoprebivaniyem (nalogoviy rezident) v Respublike Uzbekistan, dlya seley primeneniya norm Soglasheniya mejdu Pravitelstvom Respubliki Uzbekistan i __________________________________ ob izbejanii dvoynogo nalogooblojeniya doxodov i imushestva ot “__” ________ 20___ goda. ‎‎Sertifikat vidan dlya predstavleniya v kompetentniy organ: ______________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(nazvaniye strani). ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ QR kod‎‎ ‎ ‎ ‎‎Ispolnitel:___________ ‎‎ ‎ ‎ ‎‎Tel:___________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

Soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjat berilgan soliq toʻlovchilar reyestri

T/r Soliq rezidenti maqomini olgan yuridik (jismoniy) shaxs STIR (Yuridik) Manzil Soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjat (olingan sana, oy, yil) Soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjat raqami Soliq rezidentligini tasdiqlovchi hujjat olinganligini tasdiqlovchi belgi ______________________________________________________ ________________ (Vakolatli organ rahbarining lavozimi, rahbar F.I.O.) (imzo)

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 6-ILOVA

Soliq toʻlovchilarga shaxsiy hisobvaraqlardan koʻchirmalarni va solishtirma dalolatnomani taqdim etish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Davlat soliq qoʻmitasi) rasmiy veb-saytiga joylashtirilgan axborot resursida soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabineti orqali, ularning soliq majburiyatlari hisobini tegishli shaxsiy hisobvaraqlarda yuritayotgan (yuritgan) davlat soliq xizmati organlari tomonidan soliq toʻlovchilarga shaxsiy hisobvaraqlardan koʻchirmalarni va solishtirma dalolatnomani taqdim etish boʻyicha davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmatlari) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu davlat xizmatlari Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali davlat soliq xizmati organlari tomonidan uning soliq majburiyatlari hisobi yuritilayotgan (yuritgan) tegishli shaxsiy hisobvaraqlardagi maʼlumotlar asosida onlayn tarzda (masofadan turib) 24/7 rejimida amalga oshiriladi.

3. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

soliq toʻlovchining shaxsiy hisobvaragʻi (keyingi oʻrinlarda — SHH) — Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan ishlab chiqilgan tegishli dasturiy mahsulot orqali soliq toʻlovchining soliqlar va yigʻimlar turlari boʻyicha muayyan maʼmuriy-hududiy birlikka nisbatan mavjud soliq majburiyatlarini bajarilishi yuzasidan hisoblangan hamda toʻlangan soliqlar va yigʻimlar summalarini, shuningdek penyalar va jarimalarni aks ettirgan holda budjet tizimiga tushumlar hisobini elektron shaklda yuritadigan hujjat;

solishtirma dalolatnoma — soliq toʻlovchining soliq majburiyatlari bajarilishi yuzasidan, soliq toʻlovchining maʼlumotlari (buxgalteriya hisobi maʼlumotlari) bilan soliq majburiyatlari hisobini SHHlarda yuritayotgan (yuritgan) tegishli davlat soliq xizmati organlari maʼlumotlarini ikki tomonlama solishtirish orqali qogʻoz yoki elektron shaklda tuzilgan, imzo va muhr (agar mavjud boʻlsa) yoxud elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat;

davlat soliq xizmati organlari — DSQ, Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo davlat soliq inspeksiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar davlat soliq boshqarmalari, shuningdek tumanlar (shaharlar) davlat soliq inspeksiyalari.

2-bob. Davlat xizmatlari koʻrsatilishining maqsad va vazifalari

4. Davlat xizmatlari quyidagi maqsadda koʻrsatiladi:

soliq organining yoki soliq toʻlovchining taklifiga koʻra soliq majburiyatlarini bajarilishi yuzasidan soliqlar va yigʻimlar, penyalar va hamda jarimalar boʻyicha hisob-kitoblarni birgalikda oʻzaro solishtirish oʻtkazilishi uchun soliq toʻlovchilarga shaxsiy hisobvaraqlardan koʻchirmalarni va solishtirma dalolatnomani taqdim etish orqali SHHda hisobi yuritilayotgan (yuritilgan) soliqlar va yigʻimlar boʻyicha toʻlov muddatlari, hisoblangan, kamaytirishga hisoblangan va toʻlangan (undirilgan) soliqlar va yigʻimlar hamda penyalarga (jarimalarga) doir maʼlumotlardan foydalangan holda soliq majburiyatlarining toʻgʻri va toʻliq bajarilishini taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining talablariga muvofiq soliq toʻlovchining talabiga binoan soliqlarni toʻlash boʻyicha soliq majburiyatining bajarilishi yuzasidan solishtirma dalolatnoma tuzilishini taʼminlash.

5. Davlat xizmatlarini koʻrsatish doirasida soliq toʻlovchilarga oʻz huquqlaridan toʻlaqonli foydalanish uchun qulay sharoitlar yaratish orqali quyidagi vazifalarni bajarish nazarda tutilgan:

soliq toʻlovchi oʻz soliq majburiyatlarining bajarilishi yuzasidan soliq organlarida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni bepul olish;

soliqlar va yigʻimlar, penyalar va jarimalarning ortiqcha toʻlangan yoki ortiqcha undirilgan summalarini oʻz vaqtida hisobga oʻtkazish yoki qaytarish yuzasidan oʻzaro solishtirish oʻtkazilishi;

Soliq kodeksda belgilangan tartibda va shartlarda soliqlarni toʻlashni kechiktirish yoki boʻlib-boʻlib toʻlash boʻyicha soliq majburiyatlari bajarilishi yuzasidan maʼlumot olinishi;

soliq solish obyektlarini hisobga qoʻyishda, soliqlarni hisoblab chiqarish va toʻlashda oʻzlari yoʻl qoʻygan xatolarni mustaqil ravishda tuzatish uchun SHHdagi maʼlumotlarni koʻrish va elektron koʻchirma olish imkoniyatini taʼminlash.

Bunda, Soliq kodeksining talablariga muvofiq daʼvo muddatlari davrini hisobga olgan holda tuzatish kiritish mumkin.

3-bob. Davlat xizmatlaridan foydalanish tartibi

6. Soliq toʻlovchilarga shaxsiy hisobvaraqlardan koʻchirmalar va solishtirma dalolatnoma ushbu Reglamentga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq taqdim etiladi.

7. Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga kirish yagona identifikatsiyalash tizimi orqali elektron raqamli imzo vositasida amalga oshiriladi.

8. Mazkur Reglamentda nazarda tutilgan davlat xizmatlaridan foydalanish quyidagi ishchi oynalari orqali amalga oshiriladi:

soliq toʻlovchi yuridik shaxs — “Yuridik shaxslar uchun” blokidagi “Yuridik shaxslarning solishtirma dalolatnomalari” davlat xizmatlari ishchi oynasiga;

soliq toʻlovchi jismoniy shaxs — “Jismoniy shaxslar uchun” blokidagi “Jismoniy shaxslarning solishtirma dalolatnomalari” davlat xizmatlari ishchi oynasiga;

soliq toʻlovchi yakka tartibdagi tadbirkor — “Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun” blokidagi “Yakka tartibdagi tadbirkorlarning solishtirma dalolatnomalari” davlat xizmatlari ishchi oynasiga oʻtiladi.

Ushbu davlat xizmatlarining ishchi oynasiga elektron raqamli imzo kaliti orqali birinchi bor oʻtishda (shaxsiy kabinetga kirishda foydalanilayotgan qurilmaga nisbatan) kalitni tanlab, parol teriladi hamda oynada aks etib turgan spamdan himoya qilish kodi kiritilib, “Kirish” tugmasi bosiladi.

9. Mazkur davlat xizmatining tegishli ishchi oynasiga oʻtilgandan soʻng:

“shaxsiy hisobvaraq” ishchi oynasiga oʻtilib, soliq toʻlovchining ixtiyoriga koʻra, joylashgan joyi (soliq majburiyatiga nisbatan), yili, soliq kodi, oʻlchov birligi tanlanadi hamda “Yangilash” va “Koʻrsatish” tugmalari bosiladi;

bir vaqtning oʻzida ekranning pastki qismida real vaqt holati boʻyicha tanlangan shaxsiy hisobvaraqdagi maʼlumotlar shakllanadi, unda yil boshidan hisoblangan, toʻlangan soliq summalari, soliq qarzi, ortiqcha toʻlov, penyalar va soliq majburiyatlari bajarilishi yuzasidan boshqa maʼlumotlar kunma-kun bajarilgan amallar kesimida aks ettiriladi. Mavjud shaxsiy hisobvaraqlardan tanlangan yil boʻyicha koʻchirmalarni “Excel yuklab olish” tugmasini bosish orqali oʻz qurilmasiga yuklab olish mumkin.

Bunda, agar soliqlar va yigʻimlar boʻyicha shaxsiy hisobvaraqlar koʻchirmalardagi maʼlumotlar bilan soliq toʻlovchining buxgalteriya maʼlumotlari (jismoniy shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor maʼlumotlari) oʻrtasida farq aniqlansa, tegishliligi boʻyicha soliq maʼmurchiligi yuritilayotgan davlat soliq xizmati organlari bilan bogʻlangan holda mavjud maʼlumotlarga asoslanib aniqlik kiritiladi. Aks holda xatolik bilan shakllangan shaxsiy hisobvaraq koʻchirmasi hisobga olinadi;

“solishtirma dalolatnoma” ishchi oynasiga oʻtilgandan soʻng, soliq toʻlovchining ixtiyoriga koʻra, joylashuvi (soliq majburiyatiga nisbatan), yili, oʻlchov birligi, sana (qaysi sanaga solishtirish oʻtkazilayotganligiga nisbatan) tanlanib, “Yangilash” va “Koʻrsatish” tugmalari bosiladi va ekranning pastki qismida tanlangan soʻrov natijasi boʻyicha real vaqt holatida solishtirish uchun maʼlumot shakllanadi.

Bunda, yil boshidan to soʻralgan (tanlangan) sanagacha boʻlgan davr mobaynida hisoblangan, toʻlangan soliq summalari, soliq qarzi, ortiqcha toʻlov, penyalar va soliq majburiyatlari bajarilishi yuzasidan boshqa maʼlumotlar oʻzaro solishtirish uchun aks ettiriladi. Mavjud shaxsiy hisobvaraqlardagi maʼlumotlar asosida soliq turlari kesimida (tanlangan joyga nisbatan) shakllangan solishtirma dalolatnomani tanlangan sana holati boʻyicha “Excel yuklab olish” tugmasini bosish shakllantirish orqali oʻz qurilmasiga ikkinchi tomon buxgalteriya hisobi maʼlumotlari bilan solishtirish uchun yuklab olish mumkin.

Soliq toʻlovchining buxgalteriya hisobi maʼlumotlari bilan oʻzaro solishtirilgan solishtirma dalolatnoma maʼlumotlarida farq aniqlanmasa solishtirma dalolatnoma tuzilgan hisoblanib, belgilangan tartibda undan foydalanish mumkin.

Farq aniqlagan hollarda esa tegishliligi boʻyicha soliq maʼmurchiligi yuritilayotgan davlat soliq xizmati organlari bilan bogʻlangan holda mavjud maʼlumotlarga asoslanib aniqlik kiritiladi. Aks holda xatolik bilan shakllangan solishtirma dalolatnoma (bir tomonlama) hisobga olinadi.

10. Soliq toʻlovchi shaxsiy kabinet orqali onlayn tarzda (masofadan turib) 24/7 rejimida koʻrsatilayotgan ushbu davlat xizmatlaridan istalgan vaqtda foydalangan holda soliq toʻlovchi sifatida majburiyatlarini oʻz vaqtida va toʻliq bajarilayotganligi ustidan nazorat qilib borish imkoniyatidan foydalanishi mumkin.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

11. Tegishli davlat soliq xizmati organlari va soliq toʻlovchilar oʻz faoliyatlarini amalga oshirish jarayonida olingan maʼlumotlarning belgilangan tartibda sir saqlanishini taʼminlaydi.

12. Mazkur davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi davlat soliq xizmati organlari yoki xodimlarining harakatlari (harakatsizligi) ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilish mumkin.

Soliq toʻlovchilarga shaxsiy hisobvaraqlardan koʻchirmalarni va solishtirma dalolatnomani berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish maʼmuriy reglamentiga ILOVA

Soliq toʻlovchilarga shaxsiy hisobvaraqlardan koʻchirmalarni va solishtirma dalolatnomani berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Soliq toʻlovchi Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida yagona identifikatsiyalash tizimi orqali elektron raqamli imzo vositasida soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga kiradi. Murojaat qilinganda 2-bosqich Soliq toʻlovchi yuridik shaxs “Yuridik shaxslar uchun” blokidagi “Yuridik shaxslarning solishtirma dalolatnomalari” davlat xizmatlari ishchi oynasiga oʻtadi. Real vaqt rejimida Soliq toʻlovchi jismoniy shaxs “Jismoniy shaxslar uchun” blokidagi “Jismoniy shaxslarning solishtirma dalolatnomalari” davlat xizmatlari ishchi oynasiga oʻtadi. Yakka tartibdagi tadbirkor “Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun” blokidagi “Yakka tartibdagi tadbirkorlarning solishtirma dalolatnomalari” davlat xizmatlari ishchi oynasiga oʻtadi. 3-bosqich Soliq toʻlovchi 1. Tegishli maʼlumotlarni tanlaydi. 2. “Yangilash” va “Koʻrsatish” tugmalarini bosadi. 3. Maʼlumotlar avtomatik tarzda shakllanadi. Real vaqt rejimida

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 7-ILOVA

Jismoniy shaxslarning jami yillik, ixtiyoriy va dastlabki tarzdagi hamda chet el jismoniy shaxsining mol-mulkini realizatsiya qilishdan olingan daromadlari toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarini taqdim etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament deklaratsiya topshiruvchi jismoniy shaxslarning (keyingi oʻrinlarda — deklaratsiya topshiruvchi) jami yillik, ixtiyoriy va dastlabki tarzdagi hamda chet el jismoniy shaxsining mol-mulkini realizatsiya qilishdan olingan daromadlari toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarini (keyingi oʻrinlarda — soliq deklaratsiyalari) taqdim etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari, Elektron soliq xizmatlari portali hamda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

3. Davlat xizmatlari markazlari hamda vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

4. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 393-moddasida koʻrsatilgan deklaratsiya asosida soliq solinadigan daromadlar hamda ushbu Kodeksning 378 — 380-moddalarida nazarda tutilgan imtiyozlarga ega boʻlgan holda soliq agenti tomonidan toʻlov manbaida imtiyoz qoʻllanilmagan soliq toʻlovchilarga nisbatan tatbiq etiladi.

5. Deklaratsiya topshiruvchilar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 81-moddasiga asosan vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadigan hisobot shakllari asosida davlat xizmatidan foydalanadi.

6. Davlat xizmatini koʻrsatish mazkur Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

7. Deklaratsiya topshiruvchi yoki uning qonuniy vakili davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan tashrif buyurgan holda murojaat qiladi yoki davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

8. Deklaratsiya topshiruvchi shaxsan tashrif buyurgan holda murojaat qilgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi soliq deklaratsiyasini yuboruvchi nomidan, Elektron soliq xizmatlari portali yoki YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Reglamentning 5-bandida koʻrsatilgan hisobot shakllarini elektron tarzda toʻldiradi.

9. Soliq imtiyozidan foydalanish maqsadida deklaratsiya topshiruvchilar elektron tarzda qoʻshimcha soʻrovnoma toʻldirishi lozim.

10. Davlat xizmatida soliq majburiyati bilan bogʻliq boʻlgan maʼlumotlar (meros yoki hadya, oldi-sotdi va ijara shartnomalari, qimmatli qogʻozlar va yuridik shaxslarning ustav kapitalidagi ulushlar (paylar), respublika hududidan tashqaridagi manbalardan olingan daromadlar hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa hujjatlar) tegishli vazirlik va idoralarning maʼlumotlar bazalari bilan axborot almashinuvi asosida shakllanadi.

11. Soliq deklaratsiyasi toʻldirilgach deklaratsiya yuboruvchi maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi hamda imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (ERI, daktiloskopiya, elektron imzo, mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

12. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun toʻlov undirilmaydi.

13. Soliq deklaratsiyasida notoʻgʻri maʼlumotlarning koʻrsatilishi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Davlat xizmati koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

14. Deklaratsiya yuboruvchilar davlat xizmatidan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Deklaratsiyasi yuboruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortgan taqdirda, uning deklaratsiyasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.

15. Deklaratsiya yuboruvchi Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda murojaat etgan taqdirda, uning soliq deklaratsiyasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, oʻn daqiqa mobaynida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.

Elektron soliq xizmatlari portali va YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda esa soliq deklaratsiyasi avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

16. Deklaratsiya yuboruvchining deklaratsiyasi notoʻgʻri toʻldirilgan holda vakolatli organga taqdim etilganda, maʼlumotlar toʻgʻrilanib qayta hisobot taqdim etishi mumkin.

17. Vakolatli organ soliq deklaratsiyasi kelib tushgan vaqtdan boshlab besh ish kuni ichida soliq deklaratsiyasidagi maʼlumotlarni toʻgʻriligini tekshirib chiqadi, maʼlumotlarning toʻgʻriligiga ishonch hosil qilgach, soliq deklaratsiyasini qabul qiladi va maʼlumotlar notoʻgʻriligi aniqlangan taqdirda, sabablarini koʻrsatgan holda deklaratsiya yuboruvchini maʼlumotlarni besh ish kuni ichida toʻgʻrilangan holda qayta hisobot yuborish toʻgʻrisida xabardor qiladi.

Bunda vakolatli organ QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan jami yillik daromad toʻgʻrisidagi deklaratsiya blankasini tashrif buyurgan holda murojaat etilgan taqdirda, Davlat xizmatlari markaziga, elektron tarzda murojaat etgan taqdirda, shaxsiy kabineti yoki YIDXP orqali deklaratsiya yuboruvchiga elektron tarzda yuboradi.

18. Davlat xizmatlari markazi deklaratsiya blankasi kelib tushgandan soʻng oʻn daqiqa ichida uni deklaratsiya topshiruvchining elektron manziliga yuboradi va bu haqda axborot tizimi orqali xabardor qiladi.

Bunda Davlat xizmatlari markazi deklaratsiya yuboruvchi tashrif buyurgan holda murojaat qilgan taqdirda, deklaratsiya yuboruvchining arizasiga koʻra unga deklaratsiya blankasini elektron yoki qogʻoz shaklda taqdim etishi mumkin.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

20. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.

21. Deklaratsiya topshiruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

22. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.

Jismoniy shaxslarning jami yillik, ixtiyoriy va dastlabki tarzdagi hamda chet el jismoniy shaxsining mol-mulkini realizatsiya qilishdan olingan daromadlari toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarini taqdim etish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Jismoniy shaxslarning jami yillik, ixtiyoriy va dastlabki tarzdagi hamda chet el jismoniy shaxsining mol-mulkini realizatsiya qilishdan olingan daromadlari toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarini taqdim etish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy shaxs Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda hamda Soliq xizmatlari portali yoki YIDXP orqali elektron shaklda murojaat qiladi. Real vaqt rejimida 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi va YIDXP Deklaratsiya yuboruvchi Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda murojaat etgan taqdirda, uning soliq deklaratsiyasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. 10 daqiqa ichida Soliq xizmatlari portali va YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda esa soliq deklaratsiyasi avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi Real vaqt rejimida 3-bosqich Davlat xizmatlari markazi va YIDXP Vakolatli organ QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan jami yillik daromad toʻgʻrisidagi deklaratsiya blankasini tashrif buyurgan holda murojaat etilgan taqdirda, Davlat xizmatlari markaziga, elektron tarzda murojaat etgan taqdirda, shaxsiy kabineti yoki YIDXP orqali deklaratsiya yuboruvchiga elektron tarzda yuboradi. Real vaqt rejimida 4-bosqich Vakolatli organ (tuman (shahar) soliq inspeksiyasi Vakolatli organ soliq deklaratsiyasidagi maʼlumotlarni toʻgʻriligini tekshirib chiqadi, maʼlumotlarni toʻgʻriligiga ishonch hosil qilgan taqdirda, soliq deklaratsiyasini qabul qiladi hamda deklaratsiya yuboruvchini xabardor qiladi. 5 ish kuni ichida

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 8-ILOVA

Jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament ortiqcha toʻlangan soliqlarni qaytarishga ariza beruvchi jismoniy shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchilar) professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar, shuningdek, olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari, Elektron soliq xizmatlari portali va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

3. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

4. Davlat xizmatini koʻrsatish mazkur Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Davlat xizmati koʻrsatish tartibi

5. Ariza beruvchi yoki uning qonuniy vakili davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazlariga shaxsan tashrif buyurgan holda murojaat qiladi va (yoki) davlat xizmatidan Elektron soliq xizmatlari portali yoki YIDXP orqali elektron tarzda foydalanadi.

6. Ariza beruvchi shaxsan tashrif buyurgan holda murojaat qilgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, Elektron soliq xizmatlari portali yoki YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq arizani elektron tarzda toʻldiradi.

7. Ariza toʻldirilgandan soʻng undagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi tekshiriladi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (ERI, daktiloskopiya, elektron imzo, mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlangan holda yuboriladi hamda QR-kodli (matrik shtrixli kod) ariza shaxsiy kabinetida shakllanadi.

8. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun toʻlov undirilmaydi.

9. Arizada notoʻgʻri maʼlumotlarning koʻrsatilgan taqdirda, vakolatli organ ariza beruvchiga besh ish kuni ichida toʻgʻrilangan holda qayta ariza yuborish toʻgʻrisida xabardor qiladi.

10. Ariza beruvchilar davlat xizmatidan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortgan taqdirda, uning arizasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.

11. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda murojaat etgan taqdirda, uning arizasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa ichida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. Elektron soliq xizmatlari portali yoki YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda esa ariza avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

12. Vakolatli organ ariza tushgan vaqtdan boshlab oʻn ish kuni ichida arizani koʻrib chiqadi va arizaga javob xatini tayyorlab, tashrif buyurgan holda etilgan murojaat boʻyicha Davlat xizmatlari markaziga, elektron tarzda kelib tushgan murojaat boʻyicha shaxsiy kabineti yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron tarzda yuboradi.

13. Davlat xizmatlari markazi javob xati kelib tushgandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi.

Bunda Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi tashrif buyurgan holda murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining arizasiga koʻra unga javob xatini elektron yoki qogʻoz shaklda taqdim etishi mumkin.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.

16. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlari xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

17. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.

Jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy shaxs Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda yoki YIDXP orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Ariza shaklini toʻldirib, elektron tarzda tuman (shahar) soliq inspeksiyasiga yuboradi. 10 daqiqa ichida YIDXP Toʻldirilgan ariza avtomatik tarzda tuman (shahar) soliq inspeksiyasiga yuboriladi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ (tuman (shahar) soliq inspeksiyasi Arizani koʻrib chiqadi va arizaga javob xatini tayyorlab, tashrif buyurgan holda etilgan murojaat boʻyicha Davlat xizmatlari markaziga, elektron tarzda kelib tushgan murojaat boʻyicha shaxsiy kabineti yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron tarzda yuboradi. 10 ish kuni ichida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Ariza olingandan soʻng uni jismoniy shaxsning elektron manziliga yuboradi. 10 daqiqa ichida Jismoniy shaxs tashrif buyurgan holda murojaat qilgan taqdirda, unga javob xatini elektron yoki qogʻoz shaklida taqdim etadi. Jismoniy shaxsning soʻroviga koʻra

Jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarishga ariza yuborish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Jismoniy shaxslarning professional va oliy taʼlim, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar hamda olingan ipoteka kreditlariga yoʻnaltirilgan daromadlari boʻyicha ortiqcha toʻlangan daromad soligʻini qaytarib olish uchun

Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. Doimiy yashash joyi (hudud nomi) Tanlanadi 1.1. Tuman/shahar nomi Tanlanadi 2. JSHSHIR Avtomatik shakllanadi 3. Familiyasi Avtomatik shakllanadi 4. Ismi Avtomatik shakllanadi 5. Otasining ismi Avtomatik shakllanadi 6. Yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan manzili (toʻliq) Avtomatik shakllanadi 7. Telefon raqami Kiritiladi 8. Elektron pochta manzili Kiritiladi 9. Soliq turi Avtomatik shakllanadi 10. Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi Avtomatik shakllanadi 11. Ortiqcha toʻlangan summa Avtomatik shakllanadi 12. Summa soʻz bilan Avtomatik shakllanadi 13. Qaytarish yoki hisobga olish Tanlanadi 14. Shaxsiy bank karta raqami Kiritiladi 15. Tranzit hisobvaragʻi Avtomatik shakllanadi 16. Bank MFO Avtomatik shakllanadi 17. Qaytariladigan (boshqa soliq turiga oʻtkaziladigan) summa Kiritiladi 18. Summa soʻz bilan Avtomatik shakllanadi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 9-ILOVA

Yuridik shaxslarga soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini berish va uni qoʻllash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (keyingi oʻrinlarda — Soliq kodeksi) muvofiq Oʻzbekiston Respublikasida soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini (keyingi oʻrinlarda — identifikatsiya raqami) berish va qoʻllash tartibini belgilaydi.

2. Soliq toʻlovchilarga identifikatsiya raqamlarini berish quyidagi maqsadlarda amalga oshiriladi:

Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestrini shakllantirish;

soliq toʻlovchilarni hisobga olishni tartibga solish;

hisoblangan va toʻlangan soliqlar va yigʻimlar summalari, shuningdek, penyalar va jarimalarning hisobini yuritish;

soliq organlari bilan boshqa davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, tijorat banklari va moliyaviy tusdagi hamda koʻchar va koʻchmas mulk boʻyicha operatsiyalarni amalga oshiruvchi boshqa tashkilotlar oʻrtasida axborot almashishda yagona identifikatordan foydalanish;

qonunchilikda belgilangan oʻz vazifalari va funksiyalarini bajarishda davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar oʻrtasida yuridik shaxslarga nisbatan axborot almashinuvini unifikatsiya qilish.

3. Hisobga olishda har bir soliq toʻlovchiga (jismoniy shaxslar bundan mustasno) Oʻzbekiston Respublikasining butun hududida yagona boʻlgan identifikatsiya raqami beriladi va u oʻzgartirilmaydi.

4. Identifikatsiya raqami bir marta beriladi va yuridik shaxs tugatilgandan (hisobdan chiqarilgandan) keyin undan foydalanish cheklanadi.

Tugatilgan (hisobdan chiqarilgan) yuridik shaxsning identifikatsiya raqami boshqa bir soliq toʻlovchiga takroran berilmaydi.

5. Identifikatsiya raqami berilganligi uchun toʻlov undirilmaydi.

6. Jismoniy shaxslar soliq organlarida soliq toʻlovchi sifatida jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami orqali hisobga qoʻyiladi.

Bunda jismoniy shaxslarga vakolatli organ tomonidan berilgan jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami hisoblanadi.

2-bob. Identifikatsiya raqamining tuzilishi

7. Identifikatsiya raqami toʻqqizta raqamli belgidan iborat boʻlib, dastlabki 8 ta raqam soliq toʻlovchining oʻz raqamini, oxirgi raqam esa nazorat sonini tashkil etadi.

Identifikatsiya raqami tuzilishi quyidagicha koʻrinishga ega boʻladi:

Ushbu maqsadlarda 20000000Xdan 39999999Xgacha boʻlgan kodlardan foydalanilishi kerak.

Bunda X — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami sonlari izchilligi toʻgʻriligini nazorat qiluvchi son, ushbu son Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasida (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi) kompyuter tomonidan soliq toʻlovchiga identifikatsiya raqami berish jarayonida muayyan algoritm boʻyicha shakllantiriladi.

Zarurat boʻlganda, kodlashtirish tizimi imkoniyatlarini kengaytirish maqsadida quyidagi kodlar zaxira qilingan:

00000000Xdan 19999999Xgacha;

70000000Xdan 99999999Xgacha.

8. Kodlashtirish tuzilishi oʻzgarmas va universal hisoblanadi hamda soliq toʻlovchilarning identifikatsiya raqamlarini berish va qoʻllash tizimida foydalaniladi.

9. Identifikatsiya raqami ushbu Reglamentga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq beriladi.

3-bob. Identifikatsiya raqamini berish

10. Identifikatsiya raqami:

nodavlat notijorat tashkilotlariga adliya organlarida davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayonida;

banklar, kredit byurolari va chet el banklarining vakolatxonalariga Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan davlat roʻyxatidan oʻtkazish (akkreditatsiya qilish) jarayonida;

diplomatik vakolatxonalar, xorijiy davlatlarning konsullik muassasalari va xalqaro tashkilotlarning vakolatxonalariga Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida akkreditatsiyadan oʻtkazish jarayonida;

xorijiy tijorat tashkilotlarining vakolatxonalariga Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligida akkreditatsiyadan oʻtkazish jarayonida;

boshqa yuridik shaxslarga davlat xizmatlari markazlarida davlat roʻyxatidan oʻtkazish jarayonida;

chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalarini hamda alohida boʻlinmalarini, Oʻzbekiston Respublikasida tovar-xomashyo birjalarida operatsiyalarni amalga oshiruvchi va (yoki) tashkil etilgan savdolarda jamiyatlarning aksiyalarini sotib oladigan (sotadigan) hamda jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi hududi realizatsiya qilish joyi deb eʼtirof etiladigan elektron shakldagi xizmatlarni koʻrsatuvchi chet el yuridik shaxslariga, shuningdek, soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa hollarda soliq organlarida hisobga qoʻyishda Soliq qoʻmitasi tomonidan beriladi.

11. Identifikatsiya raqami aniq vaqt rejimida, yangi tashkil etilayotgan yuridik shaxslarga, shuningdek, xorijiy yuridik shaxslarni tadbirkorlik subyektlari sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazishda yoki soliq majburiyatlari paydo boʻlganda yoxud qonunchilikda belgilangan boshqa hollarda davlat roʻyxatidan oʻtkazishda (hisobga olishda) beriladi.

12. Identifikatsiya raqamini shakllantirish boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan yuborilgan soʻrovlar Soliq qoʻmitasi axborot tizimlarida real vaqt rejimida, biroq 1 ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda maxsus tekshiruvdan oʻtkaziladi.

Maʼlumotlarni maxsus tekshiruvdan oʻtkazish shartlari roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ va Soliq qoʻmitasi oʻrtasida imzolanadigan maʼlumot almashish boʻyicha texnik hujjatlar bilan belgilanadi.

Identifikatsiya raqamini shakllantirish boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan yuborilgan soʻrovga asosan maʼlumotlarda xatolik aniqlansa, real vaqt rejimida xatolik sababi koʻrsatilgan javob axborot tizimlari orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

13. Soliq toʻlovchi Soliq kodeksining 127-moddasida koʻrsatilgan hujjatlarda oʻzining identifikatsiya raqamini aniq koʻrsatishi shart.

Davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlar Soliq kodeksining 127-moddasida koʻrsatilgan hujjatlarda identifikatsiya raqamini aniq va tushunarli qilib qayd etishlari shart.

14. Soliq toʻlovchining Soliq kodeksi 127-moddasida koʻrsatilgan barcha hujjatlarda identifikatsiya raqamini notoʻgʻri yoki noaniq koʻrsatishi soliq toʻlovchilarning identifikatsiya raqamlarini qoʻllanish tartibini buzishga tenglashtiriladi.

15. Ushbu Reglament talablarini buzishda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasida soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini berish va uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi maʼmuriy reglamentiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini berish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Soliq toʻlovchi Roʻyxatdan (akkreditatsiyadan) oʻtkazuvchi (hisobga oluvchi) organga ariza beradi. Murojaat qilinganda 2-bosqich Roʻyxatdan (akkreditatsiyadan) oʻtkazuvchi organ 1. Soliq toʻlovchining vakili tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida soliq toʻlovchini roʻyxatdan (akkreditatsiyadan) oʻtkazib, maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritadi va identifikatsiya raqamini berish boʻyicha soʻrov yuboradi. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda Soliq organi 2. Arizada keltirilgan maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi soliq toʻlovchilarining yagona reyestriga kiritadi. 3-bosqich Soliq qoʻmitasi 1. Axborot tizimi orqali roʻyxatdan (akkreditatsiyadan) oʻtkazuvchi organdan kelgan maʼlumotlarni maxsus tekshiruvdan oʻtkazadi. 2. Maʼlumotlar toʻliq va toʻgʻri boʻlsa, identifikatsiya raqamini shakllantirib, axborot tizimi orqali roʻyxatdan (akkreditatsiyadan) oʻtkazuvchi organga yuboradi. 3. Chet el yuridik shaxslarini hisobga olishda soliq toʻlovchining vakiliga identifikatsiya raqami berilganligi boʻyicha guvohnomani taqdim etadi yoki elektron pochta manziliga yuboradi. 4. Maʼlumotlarda xatolik aniqlansa, identifikatsiya raqami shakllantirilmaydi va xatolik sababi koʻrsatilib, axborot tizimi orqali roʻyxatdan (akkreditatsiyadan) oʻtkazuvchi organga qaytariladi. Real vaqt rejimida 4-bosqich Roʻyxatdan (akkreditatsiyadan) oʻtkazuvchi organ Soliq qoʻmitasi tomonidan qaytarilgan xatolik bartaraf qilinadi va identifikatsiya raqamini berish boʻyicha qayta soʻrov yuboradi. Xatolik aniqlanganda

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 10-ILOVA

Soliq toʻlovchilar tomonidan soliq imtiyozlaridan foydalanish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi va boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan soliq imtiyozlaridan soliq toʻlovchilarning foydalanishi boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Davlat xizmati Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va Elektron soliq xizmatlari portali orqali Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan elektron tarzda koʻrsatiladi.

3. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 75-moddasiga asosan soliq organlari tomonidan axborot tizimlari orqali soliq imtiyozlarini hisobga olish va har bir soliq imtiyozi uchun alohida unikal kodni (ID-raqamini) bergan holda amalga oshiriladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

4. Davlat xizmatidan soliq toʻlovchilar quyidagi tartibda foydalanishlari mumkin:

soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabineti orqali elektron tarzda soʻrov taqdim etgan holda (jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq boʻyicha imtiyozlar bundan mustasno);

mahsulot va xizmatlarning identifikatsiya kodini soliq imtiyoziga biriktirish orqali, bunda tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishda elektron hisobvaraq-fakturaga mahsulot va xizmatlarning identifikatsiya kodi kiritilganda soliq imtiyozi avtomat shakllanadi.

5. Davlat xizmatini koʻrsatish ushbu Reglamentga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

6. Soliq toʻlovchilar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 88-moddasida nazar tutilgan daʼvo qilish muddati mobaynida soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun shaxsiy kabinet orqali soliq organiga elektron tarzda soʻrov taqdim etadi.

Bunda soliq toʻlovchilarga shaxsiy kabineti orqali murojaatlarning koʻrib chiqish holatini elektron tarzda kuzatib borish imkoniyati yaratiladi.

7. Soliq toʻlovchilar davlat xizmatidan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Soliq toʻlovchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortgan taqdirda, uning soʻrovi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.

8. Soliq toʻlovchi tomonidan quyidagi maʼlumotlar Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki vakolatli organning Elektron soliq xizmatlari portalidagi soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali tanlanadi:

soliq imtiyozlaridan foydalanish huquqini beruvchi normativ-huquqiy hujjat turi, raqami va sanasi;

soliq imtiyozining turi;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozning boshlanish va tugash sanalari (muddat belgilanmagan holatlar mustasno);

mahsulot va (yoki) xizmatga soliq imtiyozidan foydalanish soʻralayotgan hollarda mahsulot va (yoki) xizmatning identifikatsiya kodi.

9. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq asoslantirish talab qilinadigan imtiyozlardan foydalanishda, soliq toʻlovchi tomonidan soʻrovga qoʻshimcha ravishda soliq imtiyozidan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjatlarning nusxalari (shartnoma, ruxsatnoma, guvohnoma, litsenziya, sertifikat, bitim, tegishli idora va tashkilotlarning xati, kadastr hujjati, ijara shartnomalari) ilova qilinadi.

10. Soliq organi soʻrov kelib tushgan vaqtdan boshlab oʻn besh kun ichida soʻrovni koʻrib chiqadi.

Soʻrovni qoʻshimcha oʻrganish talab etilgan hollarda uni koʻrib chiqish muddati oʻttiz kungacha uzaytirilishi mumkin.

Qonunchilik hujjatlariga muvofiq qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha tovarlar (xizmatlar)ga berilgan imtiyozlardan foydalanish yuzasidan soliq toʻlovchilar tomonidan yuborilgan soʻrovlar, vakolatli organdagi mavjud ichki va tashqi manba maʼlumotlari asosida avtomatlashtirilgan tarzda inson omilisiz qabul qilinadi.

11. Soʻrovni koʻrib chiqishda quyidagilar oʻrganiladi:

qonunchilik hujjatiga asosan soliq imtiyozi berilishi nazarda tutilgan soliq turlari, maqsadi va mazmuni;

soliq imtiyozini qoʻllash boʻyicha soliq toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan asoslantiruvchi maʼlumotlar (shartnoma, ruxsatnoma, guvohnoma, litsenziya, sertifikat, bitim, tegishli idora va tashkilotlarning xati, kadastr hujjati, ijara shartnomalari);

soliq imtiyozi berilishida soliq solish obyektining imtiyoz talabiga muvofiqligi.

Agar soliq toʻlovchi bir nechta soliq imtiyoziga ega boʻlsa, har bir imtiyoz uchun alohida soʻrov yuboradi.

12. Soliq organi asoslar yetarli boʻlmaganda soʻrovni aniq sabablari va qonunchilik normalarini koʻrsatgan holda qayta ishlashga qaytaradi va bu haqda soliq toʻlovchi shaxsiy kabineti orqali koʻrishi mumkin boʻladi.

13. Soʻrov qaytarilgan taqdirda, soliq toʻlovchi ushbu Reglamentga muvofiq umumiy tartib asosida kamchiliklarni bartaraf qilgan holda qayta soʻrov yuborishi mumkin.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Soliq toʻlovchilar tomonidan imtiyozdan foydalanish boʻyicha taqdim qilgan hujjatlarning haqqoniyligi va asosligi boʻyicha javobgarlik ularning zimmasiga yuklatiladi.

15. Soliq organi oʻz faoliyatini amalga oshirishi jarayonida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

16. Ushbu Reglament talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Soliq toʻlovchilar tomonidan soliq imtiyozlaridan foydalanish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga ILOVA

Soliq toʻlovchilar tomonidan soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun yuborilgan soʻrovi boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Soliq toʻlovchi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki Soliq qoʻmitasining Elektron soliq xizmatlari portalidagi soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soʻrov shaklini elektron tarzda toʻldirib soliq organiga yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Soliq organi Soʻrov avtomatik tarzda soliq organining “E-imtiyoz” avtomatlashtirilgan axborot tizimida shakllanadi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Soliq organi Soʻrovni koʻrib chiqadi va asoslar yetarli boʻlganda soʻrovni qabul qiladi yoki qaytaradi. 15 kun ichida 4-bosqich Soliq organi Soʻrovni koʻrib chiqish natijasi soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga elektron tarzda yuboriladi. Real vaqt rejimida

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qaroriga 11-ILOVA

Jismoniy shaxslar tomonidan mol-mulk va yer soliqlari boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun elektron murojaat yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament jismoniy shaxslar tomonidan mol‑mulk va yer soliqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi 421 va 436‑moddalarida nazarda tutilgan soliq imtiyozlaridan foydalanish maqsadida Elektron soliq xizmatlari portali hamda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali doimiy yashash joyidagi soliq organiga elektron murojaat (soʻrov) yuborish (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) tartibini belgilaydi.

Bunda I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mol-mulk va yer soliqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi 421 va 436‑moddalarida nazarda tutilgan soliq imtiyozlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining axborot tizimlaridan olingan maʼlumotlar asosida jismoniy shaxslardan murojaat talab etilmagan holda (proaktiv shaklda) qoʻllanadi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

axborot tizimi — soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchilarning hisobini yuritish uchun foydalaniladigan maʼlumotlar bazasi;

soliq imtiyozidan foydalanuvchi jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — jismoniy shaxs) — Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi 421 va 436‑moddalarida nazarda tutilgan jismoniy shaxslar;

soliq organi — imtiyoz olish huquqini beruvchi maʼlumotlarni tekshirib, qabul qiladigan tuman (shahar) soliq inspeksiyalari.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

3. Jismoniy shaxslar tomonidan mol‑mulk va yer soliqlari boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun elektron soliq xizmatlari portali yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali elektron murojaat yuboriladi.

4. Murojaatda quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:

JSHSHIR (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

jismoniy shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

jismoniy shaxsga tegishli boʻlgan obyektlarning kadastr raqami (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

obyektning joylashgan manzili (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

koʻchmas mulk obyektining mulk maydoni (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

yer uchastkasining maydoni, shundan hujjatli va hujjatsiz yer maydoni (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

koʻchmas mulk obyektining kadastr qiymati (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

imtiyoz qoʻllanilishi lozim boʻlgan soliq turi (mol-mulk va yer soliqlari tanlanadi) ;

imtiyoz turi;

imtiyoz olish huquqini beruvchi hujjat sanasi va raqami;

imtiyoz boshlanishi va tugashi sanasi;

fuqaroning telefon raqami;

imtiyoz olish huquqini beruvchi hujjatlar (pdf formatida bir yoki bir nechta fayl biriktirilishi mumkin) .

Yuborilgan ariza avtomatik tarzda roʻyxatga olinadi va bu haqida ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga xabar yuboriladi.

5. Jismoniy shaxslar tomonidan yuborish tugmasi bosilganda, mazkur maʼlumotlar real vaqt rejimida jismoniy shaxslarning doimiy yashash joyidagi soliq organlarining maʼlumotlar bazasiga kelib tushadi.

6. Jismoniy shaxslar tomonidan yuborilgan maʼlumotlarni soliq organining masʼul xodimi ikki ish kunida soliq organlarida mavjud maʼlumotlar asosida oʻrganadi va soliq imtiyozini qoʻllash yoki uni rad etish toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtiradi. Soliq organining tegishli xulosasi bir ish kuni ichida Elektron soliq xizmatlari portali orqali jismoniy shaxsning shaxsiy kabineti yoxud YIDXPga yuboriladi.

7. Yoshga doir pensiya oluvchi jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Pensiya jamgʻarmasidan, I va II guruh nogironligi boʻlgan jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya agentligining idoralararo integratsiya tizimi orqali olinadi.

8. Jismoniy shaxsning boshqa obyektiga imtiyoz qoʻllanilganligi aniqlangan va (yoki) ushbu Reglamentning 4-bandiga muvofiq ilova qilingan hujjatlarda kamchiliklar mavjud boʻlgan taqdirda, imtiyoz olish uchun yuborilgan murojaat soliq organi tomonidan rad etiladi.

9. Murojaat qaytarilgan taqdirda, jismoniy shaxs rad etish uchun asos boʻlgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda, qayta murojaat qilishga haqli.

Bunda murojaat mazkur Reglament talablari asosida takroran koʻrib chiqiladi.

10. Davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

11. Jismoniy shaxslar tomonidan imtiyozdan foydalanish boʻyicha taqdim qilingan hujjatlarning haqqoniyligi va asosliligi boʻyicha javobgarlik ularning zimmasiga yuklanadi.

12. Soliq organi oʻz faoliyatini amalga oshirishi jarayonida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

13. Jismoniy shaxslar soliq organi xodimlarining xatti-harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

14. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Jismoniy shaxslar tomonidan mol-mulk va yer soliqlari boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun elektron murojaat yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga ILOVA

Jismoniy shaxslar tomonidan mol-mulk va yer soliqlari boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun elektron murojaat yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Jismoniy shaxs Elektron soliq xizmatlari portali yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali elektron murojaat yuboriladi. Ixtiyoriy 2-bosqich Soliq organlari Elektron murojaat avtomatik tarzda roʻyxatga olinadi hamda jismoniy shaxsning shaxsiy kabinetiga ariza qabul qilinganligi haqida xabar yuboriladi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Soliq organlari Murojaatda koʻrsatilgan hamda ilova qilingan maʼlumotlar tekshiriladi. 2 ish kuni 4‑bosqich Soliq organlari Murojaat va unga ilova qilingan hujjatlar oʻrganiladi hamda soliq imtiyozini qoʻllash yoki uni rad etish toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtiriladi. 2 ish kuni 5‑bosqich Soliq organlari Soliq imtiyozini qoʻllash yoki uni rad etish toʻgʻrisidagi soliq organining tegishli xulosasi jismoniy shaxsning shaxsiy kabinetiga yoxud YIDXPga yuboriladi. 1 ish kuni

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 2-aprel,

150-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.04.2022-y., 09/22/150/0264-son; 14.07.2022-y., 09/22/385/0643-son; 22.07.2023-y., 09/23/304/0510-son; 01.12.2023-y., 09/23/636/0916-son; 06.08.2024-y., 09/24/480/0580-son; 16.11.2024-y., 09/24/763/0930-son; 24.12.2024-y., 09/24/847/1056-son; 25.12.2025-y., 09/25/821/1211-son; 17.07.2026-y., 09/26/389/0748-son; 21.07.2026-y., 09/26/393/0764-son)

lex.uz