UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 2-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 2 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 апреля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 April 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

ГРАФИГИ

ГРАФИГИ

ГРАФИГИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида

Маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, олиб кириш ва айланмасини ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш, республикага ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, маиший техника маҳсулотлари қонуний айланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарори билан «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ) жорий қилинганлиги ҳамда «CRPT TURON» МЧЖ мазкур тизимнинг оператори (кейинги ўринларда — оператор) сифатида белгиланганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг «Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига мувофиқ маиший техника маҳсулотларини рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг маиший техника маҳсулотларини гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ва маҳсулотлар турлари гуруҳлар бўйича қуйидагича белгилансин:

а) биринчи гуруҳ — чангютгич, кир ювиш машинаси, совиткич ва музлаткич, телевизор ва монитор — 2022 йил 15 апрелдан бошлаб;

б) иккинчи гуруҳ — маиший газ плитаси, ошхона дудбурони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол, сув иситкич — 2022 йил 1 августдан бошлаб;

в) учинчи гуруҳ — сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техника (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич), барча турдаги лампалар — 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб.

3. Қуйидагилар:

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техника маҳсулотларининг идентификация кодлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги 2-иловага мувофиқ;

Импорт қилувчи ташкилотлар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги 3-иловага мувофиқ;

Улгуржи ва чакана савдо ташкилотларининг маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиши графиги 4-иловага мувофиқ;

Маиший техника маҳсулотларини идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

оператор томонидан мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маиший техника маҳсулотларини рақамли маркировкалаш учун маркировка кодлари мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга ва импорт қилувчиларга тегишли буюртма асосида тақдим этилади;

маиший техника маҳсулотларининг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартибини жорий қилиш кунига қадар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар операторга маркировка кодларини буюртма қилишга ҳамда ушбу маҳсулотларни уларнинг қадоқларига рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқаришга ҳақли;

барча турдаги лампаларни мажбурий рақамли маркировкалашда идентификация воситаларини шакллантириш мақсадида рақамли маркировка кодлари оператор томонидан бепул тақдим этилади.

5. Белгилансинки, маиший техника маҳсулотларининг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб:

а) ушбу қарорнинг 2-бандида қайд этилган маиший техника маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий рақамли маркировкасиз ишлаб чиқариш ҳамда улар импорт қилинганда агрегацияланган импорт коди бўйича маълумотлар божхона юк декларациясида кўрсатилмасдан «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади;

б) олти ой мобайнида:

тегишли гуруҳдаги маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан рақамли маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини сотишга рухсат берилади;

маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқлари улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари томонидан ихтиёрий равишда бепул рақамли маркировкаланишга рухсат берилади;

в) тўққиз ой мобайнида тегишли гуруҳдаги маиший техника маҳсулотларини улгуржи савдо ташкилотлари томонидан рақамли маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини сотишга рухсат берилади;

г) тўққиз ой ўтгач тегишли гуруҳдаги маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан кейинги айланма иштирокчиларига тақсимлаш фақат электрон ҳисобварақ-фактураларга маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳамда «Asl belgisi» МАТга маълумот юборган ҳолда амалга оширилади;

д) ўн икки ой ўтгач:

тегишли гуруҳдаги маиший техника маҳсулотларини барча айланма иштирокчилари ўртасида тақсимлаш фақат электрон ҳисобварақ-фактураларга маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳамда «Asl belgisi» МАТга маълумот юборган ҳолда амалга оширилади;

тегишли гуруҳдаги маиший техника маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рақамли маркировкасиз сотиш тақиқланади.

6. Белгилаб қўйилсинки:

маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, олиб кириш (импорт қилиш), уларнинг чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларга «Asl belgisi» МАТга уланиш ҳамда тегишли муддатларда мазкур тизимга рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг муомалага киритилиши, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши юзасидан тегишли маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юкланади;

мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техника маҳсулотларини маркировка қилинмасдан сотиш (реализация қилиш) ҳоллари савдо қоидаларини бузиш (ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш) сифатида қаралиб, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.

7. Оператор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда «Asl belgisi» МАТда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тегишли шартномани имзолаган маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотларни 2022 йил 15 апрелга қадар буюртмаларни бошқариш станцияси билан таъминласин, шу жумладан, мазкур ускуналардан масофавий фойдаланиш имкониятини яратсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси ва оператор билан биргаликда 2022 йил 15 апрелга қадар рақамли маркировкаланган маҳсулотлар импорт қилиниши ҳамда уларнинг кейинчалик айланмада бўлиши юзасидан ахборот алмашинувини йўлга қўйсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинганлиги тўғрисида хорижий давлатлар хабардор қилинишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёнлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Маиший техникаларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сон қарорига 1-ИЛОВА

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техника маҳсулотларининг идентификация кодлари

Т/р Маҳсулот номи ТИФ ТН коди позицияси ТИФ ТН коди * Маҳсулотлар идентификация кодларининг синф коди Биринчи гуруҳ 1. Чангютгич 8508 8508110000, 8508190001, 8508190009 08508 2. Кир ювиш машинаси 8450 8450111100, 8450111900, 8450119000, 8450120000, 8450190000, 8450200000 08450 3. Совуткичлар, музлаткичлар 8418 8418102001, 8418102009, 8418108001, 8418108009, 8418211000, 8418215100, 8418215900, 8418219100, 8418219900, 8418290000, 8418302001, 8418308001, 8418402001, 8418408001 08418 4. Телевизор ва монитор 8528 8528491000, 8528498002, 8528498008, 8528591000, 8528599000, 8528722001, 8528722009, 8528723001, 8528723002, 8528723003, 8528723009, 8528724000, 8528726000 08528 Иккинчи гуруҳ 1. Маиший газ печи 7321 7321111000, 7321119000 07321 2. Ошхона дудбўрони 8414 8414600000 08414 3. Духовка ва печка 8516 8516601010, 8516601090, 8516605000, 8516607000, 8516608000, 8516609000 08516 4. Микротўлқинли печ, дазмол, сув иситгич 8516 8516101100, 8516310000, 8516400000, 8516500000 08516 Учинчи гуруҳ 1. Сув иситиш қозонлари 8403 8403109000 08403 2. Кондиционер ** 8415 8415101000, 8415109000, 8415810010, 8415810090, 8415820000 08415 3. Ўрнатилган электр моторли маиший техника (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич) 8509 8509400000 08509 4. Барча турдаги лампалар 8539, 8540 8539100009, 8539500000, 8540810000, 8540890000 08539, 08540 5. Электр аккумуляторлар, шу жумладан, улар учун сепараторлар, тўғрибурчак (шу жумладан, квадрат шаклидаги) ёки бошқа шаклдагилар 8507 8507102002, 8507102003 08507

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Биринчи гуруҳ Иккинчи гуруҳ Учинчи гуруҳ 1-босқич. Рақамли маркировка тизимига ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш 1.1. «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2022 йил 5 апрелга қадар 2022 йил 5 майга қадар 2022 йил 1 августга қадар 1.2. Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш. 2022 йил 5 апрелга қадар 2022 йил 10 майга қадар 2022 йил 10 августга қадар 1.3. «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги» тизимига маҳсулотлар юзасидан маълумотларни киритиш. 2022 йил 12 апрелга қадар 2022 йил 20 майга қадар 2022 йил 1 сентябрга қадар 2-босқич. Маҳсулотни истеъмол қадоғига махсус жой ажратиш. З арур ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш 2.1. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика тизимларини ўрганиш. 2022 йил 8 апрелга қадар 2022 йил 20 майга қадар 2022 йил 1 сентябрга қадар 2.2. Талабларга мувофиқ, маҳсулотни истеъмол қадоғига идентификация воситасини елимлаш учун махсус жой ажратиш. 2022 йил 8 апрелга қадар 2022 йил 10 июнга қадар 2022 йил 10 сентябрга қадар 2.3. Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш юзасидан шартнома тузиш. 2022 йил 11 апрелга қадар 2022 йил 10 июлга қадар 2022 йил 10 сентябрга қадар 2.4. Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни олиб келиш. 2022 йил 11 апрелга қадар 2022 йил 15 июлга қадар 2022 йил 15 октябрга қадар 2.5. Ишлаб чиқариш линияларда зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни ўрнатиш. 2022 йил 12 апрелга қадар 2022 йил 25 июлга қадар 2022 йил 25 октябрга қадар 3-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш 3.1. Мажбурий рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш. 2022 йил 15 апрелдан бошлаб 2022 йил 1 августдан бошлаб 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб 3.2 Маҳсулотларни рақамли маркировкаланишини юзасидан маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини йўлга қўйиш. 2022 йил 20 апрелдан бошлаб 2022 йил 10 августдан бошлаб 2022 йил 10 ноябрдан бошлаб 4-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш 4.1. Заруратга кўра, агрегациялаш тизимининг тартиб ва қоидаларини ўрганиш. 2022 йил 1 июлга қадар 2022 йил 1 декабрга қадар 2023 йил 1 мартга қадар 4.2. Агрегациялаш тизимининг жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш юзасидан шартномаларни тузиш. 2022 йил 5 сентябрга қадар 2023 йил 5 январга қадар 2023 йил 5 майга қадар 4.3. Ускуна ва дастурий маҳсулотлари ўрнатилинишини таъминлаш. 2022 йил 20 декабрга қадар 2023 йил 20 мартга қадар 2023 йил 20 июлга қадар 4.4. Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш. 2023 йил 20 январдан бошлаб 2023 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 августдан бошлаб 5-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар юзасидан маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш 5.1. Маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2022 йил 15 октябрга қадар 2023 йил 1 февралга қадар 2023 йил 1 майга қадар 5.2. Рақамли маркировка кодлари юзасидан маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш 2023 йил 20 январдан бошлаб 2023 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 августдан бошлаб 5.3. Маиший техника маҳсулотларини савдо субъектларига реализацияси тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш 2023 йил 25 январдан бошлаб 2023 йил 5 майдан бошлаб 2023 йил 5 августдан бошлаб 5.4. Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш 2023 йил 15 апрелдан бошлаб 2023 йил 1 августдан бошлаб 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сон қарорига 3-ИЛОВА

Импорт қилувчи корхоналар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Биринчи гуруҳ Иккинчи гуруҳ Учинчи гуруҳ 1-босқич. Рақамли маркировка тизимига ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш 1.1 . «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2022 йил 5 апрелга қадар 2022 йил 10 майга қадар 2022 йил 5 августга қадар 1.2 . Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш. 2022 йил 5 апрелга қадар 2022 йил 15 майга қадар 2022 йил 15 августга қадар 1.3 . «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги» тизимига маҳсулотлар юзасидан маълумотларни киритиш. 2022 йил 8 апрелга қадар 2022 йил 20 июнга қадар 2022 йил 15 сентябрга қадар 1.4 . «Asl belgisi» МАТ Операторидан рақамли маркировка кодларини буюртма қилиш ҳамда рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун юборишни йўлга қўйиш. 2022 йил 15 апрелдан бошлаб 2022 йил 20 июндан бошлаб 2022 йил 15 сентябрдан бошлаб 1.5 . Рақамли маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш. 2022 йил 15 апрелга қадар 2022 йил 1 августга қадар 2022 йил 1 ноябрга қадар 2-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш 2.1 . Мажбурий рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотлари олиб кирилишини йўлга қўйиш. 2022 йил 15 апрелдан бошлаб 2022 йил 1 августдан бошлаб 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб 2.2 . Маҳсулотларни рақамли маркировкаланишини юзасидан маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини йўлга қўйиш. 2022 йил 20 апрелдан бошлаб 2022 йил 10 августдан бошлаб 2022 йил 10 ноябрдан бошлаб 2.3 . Импорт қилинадиган маҳсулотлар партияси бўйича агрегацияланган импорт кодини божхона юк декларациясида акс эттирилишини йўлга қўйиш. 2022 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 октябрдан бошлаб 2023 йил 1 февралдан бошлаб 3-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш 3.1 . Зарурияти мавжуд бўлса, агрегациялаш тизимини тартиб ва қоидаларини ўрганиш. 2022 йил 1 июлга қадар 2022 йил 1 декабрга қадар 2023 йил 1 мартга қадар 3.2 . Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш. 2023 йил 20 январдан бошлаб 2023 йил 1 апрелдан бошлаб 2023 йил 1 августдан бошлаб 4-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар юзасидан маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш 4.1 . Маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2022 йил 15 октябрга қадар 2023 йил 1 февралга қадар 2023 йил 1 майга қадар 4.2 . Рақамли маркировка кодлари юзасидан маълумотларни электрон ҳисоб-варақ фактураларга бириктирилишини таъминлаш. 2023 йил 20 январдан бошлаб 2023 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 августдан бошлаб 4.3 . Маиший техника маҳсулотларини савдо субъектларига реализацияси тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2023 йил 25 январдан бошлаб 2023 йил 5 майдан бошлаб 2023 йил 5 августдан бошлаб 4.4 . Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш. 2023 йил 15 апрелдан бошлаб 2023 йил 1 августдан бошлаб 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сон қарорига 4-ИЛОВА

Улгуржи ва чакана савдо ташкилотларининг маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Биринчи гуруҳ Иккинчи гуруҳ Учинчи гуруҳ Улгуржи савдо Чакана савдо Улгуржи савдо Чакана савдо Улгуржи савдо Чакана савдо 1. «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2022 йил 10 май 2022 йил 15 июль 2022 йил 15 сентябрь 2022 йил 15 октябрь 2023 йил 15 январь 2023 йил 15 февраль 2. Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби бўйича масъул ходимларни ўргатиш. 2022 йил 20 май 2022 йил 25 июль 2022 йил 25 сентябрь 2022 йил 25 октябрь 2023 йил 25 январь 2023 йил 25 февраль 3. Маркировкаланган маиший техника маҳсулотларини қабул қилиш юзасидан зарур ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш. 2022 йил 10 июль 2022 йил 10 сентябрь 2022 йил 10 ноябрь 2022 йил 10 декабрь 2023 йил 10 март 2023 йил 10 апрель 4. Ихтиёрий равишда «Asl belgisi» МАТ Оператори томонидан маркировка кодларини бепул олган ҳолда маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини рақамли маркировкаланишини амалга ошириш. 2022 йил 15 октябрга қадар 2022 йил 15 октябрга қадар 2023 йил 1 февралга қадар 2023 йил 1 февралга қадар 2023 йил 1 майга қадар 2023 йил 1 майга қадар 5. Маркировкаланган маиший техника маҳсулотлари бевосита ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилардан, шу жумладан улгуржи савдо корхоналаридан сотиб олиниши тўғрисидаги маълумотлар «Asl belgisi» МАТ га тақдим этилишини таъминлаш. 2023 йил 25 январдан бошлаб 2023 йил 15 февралдан бошлаб 2023 йил 10 апрелдан бошлаб 2023 йил 10 майдан бошлаб 2023 йил 10 августдан бошлаб 2023 йил 10 октябрдан бошлаб 6. Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотлар электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш. 2023 йил 15 январдан бошлаб 2023 йил 15 апрелдан бошлаб 2023 йил 1 апрелдан бошлаб 2023 йил 1 августдан бошлаб 2023 йил 1 августдан бошлаб 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб 7. Маиший техника маҳсулотларининг реализацияси тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2023 йил 15 февралдан бошлаб 2023 йил 15 апрелдан бошлаб 2023 йил 10 майдан бошлаб 2023 йил 1 августдан бошлаб 2023 йил 10 октябрдан бошлаб 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб 8. Маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқлари сотилиши ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2023 йил 15 январга қадар 2023 йил 15 апрелга қадар 2023 йил 1 апрелга қадар 2023 йил 1 августга қадар 2023 йил 1 августга қадар 2023 йил 1 ноябрга қадар 9. Маиший техника маҳсулотларининг якуний истеъмолчига реализацияси тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2023 йил 5 апрелдан бошлаб 2023 йил 5 апрелдан бошлаб 2023 йил 20 июндан бошлаб 2023 йил 20 июндан бошлаб 2023 йил 20 октябрдан бошлаб 2023 йил 20 октябрдан бошлаб 10. Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш. 2023 йил 15 апрелдан бошлаб 2023 йил 15 апрелдан бошлаб 2023 йил 1 августдан бошлаб 2023 йил 1 августдан бошлаб 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сон қарорига 5-ИЛОВА

Маиший техника маҳсулотларини идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган маиший техника маҳсулотларини (кейинги ўринларда — маиший техника маҳсулотлари) рақамли маркировкалашни ва кузатилишини амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

агрегацияланган импорт коди — оператор томонидан шакллантириладиган ва божхона юк декларациясида кўрсатиладиган, ўзи билан ҳар бир маҳсулотнинг маркировка кодларини бирлаштирувчи маҳсулотларнинг алоҳида жамланмаси учун белгиларнинг такрорланмас кетма-кетлиги;

агрегациялаш — маиший техника маҳсулотларини транспорт ўрамини бузмаган ҳолда айланма занжири бўйлаб ҳаракатини кузатилишини таъминлаш мақсадида идентификация воситалари ўртасидаги ўзаро боғлиқ маълумотларни сақлаб қолиш орқали истеъмол қадоқларни транспорт ўрамига, шунингдек, транспорт ўрамларини юқори босқичдаги транспорт ўрамига бирлаштириш жараёни;

истеъмол қадоғи — транспорт идиши функциясини бажармайдиган, истеъмолчига маҳсулот билан биргаликда тушган идиш;

маиший техника маҳсулотини импорт қилувчи — Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти сифатида рўйхатга олинган ва маҳсулотларни «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;

маиший техника маҳсулотлари — чангютгич, кир ювиш машинаси, совуткичлар, музлаткичлар, телевизор ва монитор, маиший газ печи, ошхона дудбўрони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол, сув иситгич, сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техника (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич ва бошқалар) ҳамда барча турдаги лампалар;

маиший техника маҳсулотлари айланмаси — маиший техника маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сақлаш, ташиш, қабул қилиш ва етказиб бериш, шу жумладан, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш ва сотиш;

маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи — маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи, Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти бўлган юридик ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс;

маиший техника маҳсулотларини муомаладан чиқариш — мазкур Низомга мувофиқ қуйидаги ҳолатлар маиший техника маҳсулотларини муомаладан чиқарилганлиги ҳисобланади:

рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотларини жисмоний шахсга шахсий истеъмол учун реализация қилиш (сотиш);

маиший техника маҳсулотларига эгалик ҳуқуқини бошқа шахсга бериш, текин бериш, ҳуқуқларини бериш назарда тутувчи шартномалар асосида маркировкаланган маиший техника маҳсулотларини жисмоний шахсларга шахсий истеъмол учун бериш;

маиший техника маҳсулотларини юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга ўз эҳтиёжлари учун реализация қилиш, яъни уларни кейинчалик сотувга қўймаслик мақсадида реализация қилиш (сотиш);

маиший техника маҳсулотларини утилизация қилиш, йўқ қилиш, қайтариб бўлмайдиган даражада йўқотиш;

ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида реализация қилиш (сотиш);

маиший техника маҳсулотларини қайта маркировкалаш — илгари қўлланилган рақамли идентификациялаш воситаларининг йўқолиши ёки шикастланиши муносабати билан мазкур Низомга мувофиқ маиший техника маҳсулотига ёки маҳсулот ёрлиғига рақамли идентификациялаш воситаларини қайта елимлаш;

маркировкалаш ахборот тизими — «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ);

маркировкаланган маҳсулотлар каталоги — рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни каталоглаштириш ва сақлаш учун жорий қилинган ҳамда маҳсулотнинг маркировка кодининг ягона манбаи ҳисобланувчи «Asl belgisi» МАТнинг қуйи тизими;

маркировка тизими оператори (кейинги ўринларда — Оператор) — «Asl belgisi» МАТнинг яратилиши, ривожлантирилиши, такомиллаштирилиши ва ишлатилишини, шунингдек, унинг узлуксиз ишлашини таъминловчи, шунингдек, ахборотларни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлашни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахс;

маркировка коди — мазкур Низом талабларига мувофиқ маиший техника маҳсулотларини аниқлаш учун Оператор томонидан ишлаб чиқарилган рақамли идентификациялаш коди ва текшириш кодидан иборат белгиларнинг такрорланмас кетма-кетлиги;

маҳсулот коди — тегишли маҳсулот номенклатураси учун маҳсулот ҳақидаги маълумотларнинг ишончли ҳисобини ва сақланишини таъминлайдиган, ахборот ресурсида тавсифланган маҳсулотлар гуруҳига берилган ягона код;

маҳсулот айланмасининг иштирокчиси — маиший техника маҳсулотларини муомалага киритишни ва (ёки) муомаладан чиқаришни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти бўлган юридик ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс;

муомалага киритиш — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маиший техника маҳсулотларини (шу жумладан, шартнома асосида) ишлаб чиқаришда — ишлаб чиқарувчи томонидан маиший техника маҳсулотларини сотиш (реализация қилиш) бўйича таклиф қилиш ёки маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчидан янги эгасига бирламчи пуллик ёки текин бериш ёхуд бошқа шахс уларни бундай шахсга бегоналаштириш мақсадида ёки кейинчалик сотиш мақсадида ушбу маҳсулотларни тарқатиш. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ишлаб чиқарилган маиший техника маҳсулотларини олиб келишда — импорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикасида ички истеъмолга (реализацияга) чиқариш;

рақамли идентификациялаш воситалари — маиший техника маҳсулотлари ёки уларнинг маҳсулот ёрлиғига қўллаш учун мазкур Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилган, аппарат дастурларида ўқиладиган ҳамда штрих шаклида тақдим этилган маркировка коди.

3. Қуйидагилар мажбурий рақамли маҳсулотларни маркировкалаш тизимини жорий этишнинг мақсадлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқаришга ва муомалада бўлишига қарши курашиш;

қонунчиликда кўзда тутилмаган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши схемаларидан фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида айланма иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

маҳсулот айланишини ҳисобга олиш тартибини стандартлаштириш ва унификация қилиш.

4. Маиший техника маҳсулотларини рақамли маркировкалашни жорий қилиш тартиби, айланмаси иштирокчиларининг «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтказиш ва тизим билан ахборот алмашинуви тартиби, маҳсулотлар юзасидан маълумотларни «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳамда айланмага киритилиши, уларнинг айланмаси ва айланмадан чиқариш маълумотларини тақдим этиш тартиби ва муддатлари, шунингдек, ахборот тизимида мавжуд маълумотларга ўзгартириш киритиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари билан тартибга солинади.

2-боб. Маиший техника маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситаси ёрдамида мажбурий маркировкалашнинг асосий хусусиятлари

5. Маиший техника маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситалари билан мажбурий маркировкалаш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

6. Маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва тайёр маҳсулот сифатида сотилишидан олдин идентификациялаш воситаларини қўллаш йўли билан маиший техника маҳсулотларининг рақамли маркировкаланишини амалга оширади.

7. Маиший техника маҳсулотларини импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ишлаб чиқарилган маиший техника маҳсулотларини олиб кириш давомида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш вақтида агрегацияланган импорт коди бўйича маълумотларни божхона юк декларациясида кўрсатади.

8. Улгуржи ва чакана савдони амалга оширадиган маиший техника маҳсулотлари айланмасининг иштирокчилари сотиб олиш операциялари доирасида маҳсулотни таклиф қилишда, шу жумладан, маиший техника маҳсулотларини истеъмолчи томонидан қайтариш давомида, маиший техника маҳсулотларига илгари жойлаштирилган рақамли идентификациялаш воситаларини ўқиш мумкин бўлмаганда, шикастланган ёки йўқолган тақдирда, маиший техника маҳсулотларининг қайта маркировкаланишини таъминлайди.

9. Комиссия агенти якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахслардан сотувга қабул қилинган маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотларининг маркировкасини таъминлайди, шу жумладан, комиссия шартномалари доирасида маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотларини реализация қилишга (сотишга) қўйишдан олдин, уларни маркировкалашни таъминлайди.

10. Маиший техника маҳсулотида ёки унинг ёрлиғида идентификациялаш воситаси йўқолган ёки шикастланган тақдирда, маиший техника маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси олди-сотди операциялари доирасида етказиб бериладиган (сотиладиган), шу жумладан, якуний истеъмолчи томонидан қайтарилган илгари рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотлари қайта маркировкаланишини таъминлайди.

Маҳсулотни қайта маркировкалаш талаб қилинадиган ҳолатлар:

идентификациялаш воситаси йўқолган ёки шикастланганда;

харидор томонидан маҳсулотлар қайтарилганда (идентификациялаш воситаси мавжуд бўлмаса). Бунда агар идентификациялаш воситаси мавжуд бўлса, маҳсулот айланмаси онлайн назорат касса техникаси орқали амалга оширилади ва маҳсулотни қайта маркировкаланиши талаб қилинмайди;

маҳсулот юзасидан «Asl belgisi» МАТда хатолар ёки тафовутлар мавжуд бўлганда.

11. Маиший техника маҳсулотлари қайта маркировкаланиши талаб қилинганда, маиший техника маҳсулотининг эгаси (улгуржи ёки чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот) томонидан янги маркировка кодлари буюртма қилинади, идентификациялаш воситаларига айлантиради ҳамда мазкур маҳсулотларни қайта рақамли маркировкалайди.

Бунда маҳсулотнинг амалдаги эгаси (улгуржи ёки чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар) маркировкаланадиган маҳсулотлар каталогида маҳсулотнинг вақтинчалик (техник) маълумот картасини яратади. Маркировка кодини буюртма қилади ва қайта маркировкалашни амалга оширади. Қайта маркировкалаш учун буюртма қилинган маркировка кодлари қонунчиликда Оператор томонидан маркировка кодларини тақдим этиш юзасидан хизматлар кўрсатиш учун ягона тўлов миқдорида белгиланади.

12. Қайта маркировкалашни амалга оширган маиший техника маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси «Asl belgisi» МАТга қуйидаги маълумотларни юбориши шарт:

қайта маркировкалашни амалга оширган маиший техника маҳсулотлари муомаласи иштирокчисининг СТИРи;

маркировка коди буюртма қилинадиган маҳсулот юзасидан маълумотлар;

маҳсулотларни муомалага киритиш (қайта маркировкалаш) усули;

маҳсулотни қайта маркировкалашнинг сабаби;

Рақамли маркировкаланган маҳсулотнинг қайтарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари (харидор томонидан идентификациялаш воситаси йўқотилган ёки шикастланган маҳсулот қайтарилган тақдирда).

13. Маҳсулотлар қайта маркировкаланиши тартиби идентификациялаш воситаси ёрдамида рақамли маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотларининг сотилиши тақиқланган пайтдан бошлаб мажбурий равишда талаб қилинади.

14. Маиший техника маҳсулотлари муомаласи иштирокчисига (улгуржи ёки чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар) тегишли гуруҳдаги маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини олти ой давомида ихтиёрий равишда рақамли маркировкалашга рухсат берилади.

Бунда маҳсулотнинг амалдаги эгаси (улгуржи ёки чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот) маркировкаланадиган маҳсулотлар каталогида маҳсулотнинг вақтинчалик (техник) маълумот картасини яратади, маркировка кодини буюртма қилади ҳамда маҳсулотларнинг қолдиқлари рақамли маркировкаланишини амалга оширади.

15. Маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларининг рақамли маркировкаланиши амалга оширилганда Оператор томонидан маркировка кодларини тақдим этиш юзасидан хизматлар бепул кўрсатилади.

16. Маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларининг рақамли маркировкаланиши амалга оширилганда маиший техника маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси қуйидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга юбориши шарт:

маҳсулотлар қолдиқлари рақамли маркировкаланишини амалга оширган маиший техника маҳсулотлари муомаласи иштирокчисининг СТИРи;

маркировка коди буюртма қилинадиган маҳсулот юзасидан маълумотлар;

буюртма қилинган маркировка коди сони;

маҳсулотларни муомалага киритиш (маҳсулотлар қолдиқларини рақамли маркировкалаш) усули.

3-боб. Маиший техника маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситаси ёрдамида мажбурий рақамли маркировкалаш босқичлари ва муддатлари

17. Маиший техника маҳсулотларини идентификациялаш воситалари ёрдамида мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари ҳамда мазкур Низом билан белгиланган идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятларига мувофиқ жорий қилинади.

18. Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчи ташкилотлар 2022 йил 1 апрелдан бошлаб идентификация воситаларини шакллантириш, уларни маиший техника маҳсулотларини истеъмол ҳамда гуруҳланган қадоқларига туширилиши учун зарур бўлган маркировкалаш кодларини Операторга тегишли тўловларни амалга оширган ҳолда буюртма қилишга ҳақли.

19. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификациялаш воситалари ёрдамида рақамли маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотларини мазкур қарорга 2 ва 3-иловаларда кўрсатилган муддатларга қадар муомалага киритишга рухсат берилади.

4-боб. Маиший техника маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситаларининг хусусиятлари, шу жумладан, маркировка кодларининг тузилиши ва формати

20. Маиший техника маҳсулотларининг рақамли маркировкаланиши икки ўлчовли штрих-код (GS1 DаtаMаtrix) ёрдамида маҳсулотнинг қадоқлаш жойига ёки бошқа ахборот ташувчисига қўллаш орқали амалга оширилади.

21. Маҳсулотлар ва маҳсулот ёрлиқларида рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш сифатига қўйиладиган талаблар:

а) ISO/IEC 16022 «Ахборот технологиялари. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Dаtа Mаtrix штрих-кодининг симбологияси» (ISO/IEC 16022 «Informаtion technology — Automаtic identificаtion аnd dаtа cаpture techniques — Dаtа Mаtrix bаr code symbology specificаtion») халқаро стандартига мувофиқлиги;

DаtаMаtrix ECC200га тенг ёки ундан яхшироқ хатоларни аниқлаш ва тузатиш усули ёрдамида чоп этиш;

б) ISO/IEC 15415 «Ахборот технологиялари. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих коди рамзларининг тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар» (ISO/IEC 15415 «Informаtion technology — Automаtic identificаtion аnd dаtа cаpture techniques — Bаr code print quаlity test specificаtion — Two-dimensionаl symbols») халқаро стандарти асосида ASSII кодлашдан фойдаланиш.

22. Маиший техника маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситасида 4 та маълумотлар гуруҳини ўз ичига олган маркировка коди мавжуд бўлиб, улардан биринчи ва иккинчи гуруҳлар идентификациялаш кодини, учинчи ва тўртинчи гуруҳлар тасдиқлаш кодини, шу билан бирга:

биринчи гуруҳ 14 та рақамдан иборат ва белгиланган қоидаларга мувофиқ маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Оператор томонидан ишлаб чиқарилган дастур идентификатори (01) олдидан қўйилган маҳсулот кодини ўз ичига олади;

иккинчи гуруҳ 20 та белгидан (лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) иборат ва маҳсулот бирлигининг алоҳида серия рақамини ўз ичига олади, ундан олдин дастур идентификатори (21) қўйилади ва Оператор ёки маиший техника маҳсулотлар айланмаси қатнашувчи томонидан ишлаб чиқилади. Бу маълумотлар гуруҳининг тугатувчи белгиси — ASSII белгилар жадвалидаги 29 та ажратувчи белгилар коди;

учинчи гуруҳ 4 та белгидан иборат (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) текшириш калитининг идентификатори (индивидуал тартиб рақами) ва дастур қўллаш коди билан идентификацияланади (91) ва Оператор томонидан яратилади. Ушбу маълумотлар гуруҳи учун тугатиш белгиси ASCII белгилар жадвалидаги 29 коди билан махсус ажратувчи белги бўлиши лозим;

тўртинчи гуруҳ 44 та белгидан иборат (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) ва дастур идентификаторидан олдин (92) тасдиқлаш кодини ўз ичига олади ва Оператор томонидан ишлаб чиқарилади. Мазкур маълумотлар гуруҳининг тугатувчи белгиси ASSII белгилар жадвалидаги 29 та махсус ажратувчи белгилар коди.

23. Юк ташиш ўрамининг идентификациялаш коди GS1-128 халқаро талабларига мувофиқ бир ўлчовли штрих-код кўринишида тақдим этилади.

24. Агрегацияланган импорт коди Оператор томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган маиший техника маҳсулотларини «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилгунга қадар «Asl belgisi» МАТда импортёр буюртмасига мувофиқ шакллантирилади.

25. Штрих-кодли маиший техника маҳсулотларини идентификация қилиш воситалари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

маиший техника маҳсулотларини идентификацияси воситасини топиш эҳтимоли 1:10000дан кам бўлиши керак;

хатоларни аниқлаш ва тузатиш функцияси ASS200 DаtаMаtrix функциясига тенг ёки ундан яхшироқ бўлиши керак.

26. «Asl belgisi» МАТ маиший техника маҳсулотлари учун идентификациялаш воситаларида мавжуд бўлган маркировка кодини қайта ишлаб чиқаришга (яратишга) рухсат берилмайди.

5-боб. Маиший техника маҳсулотларига рақамли идентификациялаш воситаларини елимлаш тартиби

27. Маиший техника маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган, айланмага киритилган ва қайтарилган тақдирда, маиший техника маҳсулотларининг рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки сақлаш жойларида амалга оширилади.

Бошқа давлатлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маиший техника маҳсулотлари олиб кирилган тақдирда, уларга рақамли идентификациялаш воситаларини елимлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:

маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш вақтида;

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини ўтмасдан, бошқа давлатларнинг ҳудудида;

божхона омбори ҳудудида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилгунга қадар.

28. Рақамли идентификациялаш воситалари маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан маҳсулотнинг истеъмол қадоғига (мажбурий), маҳсулотнинг ўзига (ўз хоҳишига кўра) ва маҳсулот паспортига (ўз хоҳишига кўра) елимланади, бунда идентификация воситасининг маиший техника қадоғидан кўчиб кетмаслиги ва зарар етказмасдан ажратишга имкон бермаслиги таъминланади.

29. Рақамли идентификациялаш воситаси ўраш лентасига ёки бошқа ташқи ўраш материалига босилмаган ёки бошқа маълумотлар билан қопланмаган бўлиши керак.

30. Рақамли идентификациялаш воситаси 14х14 миллиметрдан кам бўлмаган ўлчамда махсус ажратилган контраст майдонга елимланади ҳамда сканер ёки мобил қурилма орқали сканерлашга имкон мавжудлигини таъминлайди.

6-боб. Маиший техника маҳсулотларни агрегациялаш

31. Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар маиший техника маҳсулотларининг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб 9 ой ўтгач маиший техника маҳсулотларини агрегациялашни амалга ошириши мумкин.

32. Алоҳида қадоқни гуруҳланган қадоққа ва гуруҳланган қадоқни транспорт қадоғига агрегациялаш амалга оширилгандан сўнг агрегациялангани тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан маҳсулот айланмасининг кейинги иштирокчисига узатишдан (сотишдан) аввал «Asl belgisi» МАТга киритилади.

33. Маиший техника маҳсулотларни агрегациялаш тартиби, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларида қайд этилган талаблар асосида амалга оширилади.

34. «Агрегациялаш тадбирини амалга ошириш мақсадида маҳсулот айланмасининг иштирокчиси қуйидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга юборади:

агрегациялашни амалга оширувчи маҳсулот айланмаси иштирокчиси СТИРи;

ишлаб чиқариш линиясининг идентификатори;

ишлаб чиқариш буюртмаси идентификатори;

агрегациялашга режалаштирилган қадоқлар сони;

ҳақиқатда агрегацияланган қадоқлар сони;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоқнинг идентификация коди;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғига киритилган агрегирланган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати;

35. Транспорт қадоғининг идентификация коди агрегациялаш тадбирини амалга оширувчи маҳсулот айланмасининг иштирокчиси томонидан яратилади (генерация қилинади) ҳамда «ISO/IEC 15459-1:2006 «Informаtion technology-Unique identifiers-Pаrt 1: Unique identifiers for trаnsport units» стандарти талабларига мувофиқ қадоқнинг устида қўлланилади.

36. Оператор қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маҳсулот айланмасининг иштирокчисига агрегациялаш маълумотларини қабул қилишни ҳамда транспорт қадоғининг маълумотларини рўйхатдан ўтказишни рад этади:

маҳсулот айланмаси иштирокчиси битта ёки бир нечта агрегацияланадиган қадоқлардаги маркировкалаш кодларининг эгаси эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати ноёб бўлмаган (такрорланган) белгилардан ташкил қилинган;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтмаган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида «Asl belgisi» МАТда маркировкалаш кодлари қўлланилганлиги ёки маркировкалаш кодлари учун тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида айланмадан чиқарилган ҳолатида бўлган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида бошқа маҳсулот турлари учун буюртма қилинган маркировкалаш кодлари мавжуд;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди қабул қилинган форматга мувофиқ эмас;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди «Asl belgisi» МАТда аввал рўйхатдан ўтказилган.

37. Оператор қуйидаги ҳолатларда гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг агрегациясини бузиш (бекор қилиш) тадбирини амалга оширади:

«Asl belgisi» МАТда гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодлари қайта агрецияланган;

«Asl belgisi» МАТга гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодларининг айланмага киритилиши, айланмада бўлиши ёки айланмадан чиқарилганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилган.

7-боб. Якунловчи қоидалар

38. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органлари ва бошқа назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилади.

39. Мазкур Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Маиший техника маҳсулотларини идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисида низомга ИЛОВА

Маиший техника маҳсулотларини рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш

Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич. Субъектни рўйхатдан ўтказиш Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси Зарур маълумотлар кўрсатилган аризани операторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни «Asl belgisi» маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатилиши бўйича миллий ахборот тизимининг веб-сайтида (кейинги ўринларди — ММК МАТ) шакллантиради. Реал вақт режимида Оператор Агар ариза Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса: субъектни иштирокчилар реестрига киритади; иштирокчи учун шахсий кабинет очади; субъектга иштирокчилар рўйхатига киритилгани ва шахсий кабинет очилгани тўғрисида хабар беради. Хабарномада, шунингдек, иштирокчилар рўйхатидаги маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади. Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда Оператор Вақтинчалик низом талабларига жавоб бермайдиган маълумот юборилганда ва/ёки зарур маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, субъектни рўйхатдан ўтказишни рад этади. Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда 2-босқич. Маиший техника маҳсулотлари юзасидан маълумотларни каталогка киритиш Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси Зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда маиший техника маҳсулотлари юзасидан маълумотларни «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги»га киритиш бўйича тегишли маълумотларни ММК МАТга алоқа каналлари орқали юборади ёки уларни ММК МАТнинг веб-сайтида шакллантиради. Реал вақт режимида Оператор Аризада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда: аризада келтирилган маълумотларни маҳсулот рўйхатига киритади; маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчисини маиший техника маҳсулотларини рўйхатига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади. Реал вақт режимида 3-босқич. Маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси Маҳсулотлар рўйхатига киритилган маиший техника маҳсулотлар ни рақамли маркировкалаш учун кодларни олишга Операторга алоқа каналлари орқали буюртманомани юборади. Реал вақт режимида Оператор Агар буюртмада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлса: керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини сериялаштиради; маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси — ишлаб чиқарувчи ёки маиший техника маҳсулотлар ни импорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади; тақдим этилган кодлар тўғрисидаги маълумотларни ИВ рўйхатига киритади. Реал вақт режимида Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси Операторга рўйхатдаги кодлар олинганлиги тўғрисидаги тасдиқни юборади. Маркировка кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида Маркировкалаш кодларини идентификация воситасига ўзгартиради. Идентификациялаш воситаси маиший техника маҳсулотлар да қўлланилишини таъминлайди. ММК МАТга маркировкалаш кодларидан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юборади (маҳсулот коди, идентификация коди, маркировкалаш санаси ва вақти, қўлланилган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар). Маиший техника маҳсулотлар нинг қутиларида идентификациялаш воситалари қўлланилгандан сўнг 4-босқич. Маиший техника маҳсулотлар ни ишлаб чиқариш ва уларнинг айланишини мониторинг қилиш Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи) Маиший техника маҳсулотлар агрегациясини амалга оширади. Реал вақт режимида ММК МАТ орқали автоматик режимда Операторга маҳсулот кодлари ҳамда янги гуруҳ ва транспорт пакетларини идентификациялаш, шунингдек, маҳсулот ва қадоқлаш кодлари рўйхати, шу жумладан, аввалги даражадаги қадоқлар (масалан, палетларни тузишда, унинг таркибига кирувчи қутилар рўйхати кўрсатилади) тўғрисидаги маълумотлар бўйича хабар беради. Реал вақт режимида Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи) Мулкка эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини ёки товарлар сотиш учун берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида маиший техника маҳсулотлар муомаласи субъектлари ўртасида маиший техника маҳсулотлар ни топшириш (қабул қилиш) вақтида битим тарафлари: Маиший техника маҳсулотлар ни топшириш (қабул қилиш) тўғрисида товар йўлланма варақаси шаклида билдиришнома тузади; томонларнинг ваколатли шахслари томонидан кўрсатилган билдиришнома имзоланади; топшириш (қабул қилиш) тўғрисида билдиришнома ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини ММК МАТга юборади, шунингдек, маълумотни электрон ҳисобварақ-фактура маълумотлари билан интеграциялаштиради. Маиший техника маҳсулотлар га эгалик ҳуқуқи ўтгандан сўнг 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси (импорт қилувчи) Импорт қилинаётган маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради. Реал вақт режимида «Эркин муомалага чиқариш» (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандан кейин операторга божхона юк декларациясида кўрсатилган товарларни чиқарилганлиги тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади: божхона органи коди; товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш санаси; товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами; ТИФ ТН кодлари; транспорт қадоқларининг маркировка коди ва товар номи; товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди. Реал вақт режимида Оператор маълумотларни олгандан кейин уларни ММК МАТ реестрида акс этилишини таъминлайди. Реал вақт режимида 5-босқич. Маиший техника маҳсулотларини муомаладан чиқариш Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси Улгуржи ташкилот маиший техника маҳсулотлар ни онлайн — касса аппаратлари мавжуд бўлмаган чакана ташкилотларга сотаётган ҳолларда, маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси — улгуржи савдо ташкилоти сотиладиган маиший техника маҳсулотлар қадоқларида қўлланилган идентификация воситасини онлайн-касса аппаратлари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди. Реал вақт режимида Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси Маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар онлайн-касса аппарати орқали шакллантирилган «касса чеки» фискал ҳужжатга киритилади. Реал вақт режимида Фискал маълумотлар оператори Назорат касса чекидаги сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат касса машинасининг рўйхатга олинган рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва таркибидаги идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ММК МАТга узатади. Онлайн-касса аппарати ишламай қолиши ҳоллари бундан мустасно. Маиший техника маҳсулотлар сотилган вақтдан бошлаб бир суткадан кеч қолмаган муддатда Оператор Фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ идентификация воситаси билан рақамли маркировкаланган Маиший техника маҳсулотларнинг муомаладан чиқиши тўғрисидаги маълумотларни ММК МАТда акс эттиради. Реал вақт режимида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш қоидаларининг 2-банди :

қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Мижознинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) қуйидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак:

юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар — ўз корхонасининг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), шунингдек, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими) ҳамда ушбу маълумотларни (иш режими бундан мустасно) сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код;

якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар — давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код.

Маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 20-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўз корхонасининг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-кодни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) жойлаштириши. Бунда махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади»;

б) 32-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-кодни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) жойлаштириши. Бунда махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида :

а) 1-илова :

13-банд :

биринчи — учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) қуйидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак:

сотувчи — юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар — ўз корхонасининг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), шунингдек, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими) ҳамда ушбу маълумотларни (иш режими бундан мустасно) сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код;

сотувчи — якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар — давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади»;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

190-бандининг тўртинчи хатбошисида «(СТИР)» деган сўздан кейин «ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

б) 2-илова :

8-банднинг биринчи хатбошисидаги «(СТИР)» деган сўздан кейин «ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

26-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «(СТИР)» деган сўздан кейин «ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомда 12-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«солиқ текширувлари натижаси бўйича ундирилган солиқлар, йиғимлар ва (ёки) молиявий жарималар суммаларининг 10 фоизига қадар миқдорида мукофотлаш;»

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорида :

а) 5-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«агрегацияланган импорт коди бўйича маълумотлар божхона юк декларациясида кўрсатилмасдан «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади. Бунда маркировка қилинмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига идентификация воситаларини божхона омбори ҳудудида елимлаш талаб қилинади»;

б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2021-2022 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар

Т/р Маҳсулотнинг номи ТИФ ТН коди Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланадиган сана 1. Тамаки маҳсулотлари 2402 90 000 0 2021 йил 1 январь 2. Алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари) 2204, 2205, 2206, 2207, 2208 Пиво маҳсулотлари 2203 2021 йил 1 апрель 3. Маиший техника 7321, 8403, 8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528, 8539, 8540 2022 йил 15 апрель 4. Дори воситалари ва тиббий буюмлар 3003, 3004 2022 йил 1 сентябрь 5. Сув ва салқин ичимликлар 2009, 2201, 2202 2022 йил 1 октябрь » .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорида :

а) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларнинг хорижий ишлаб чиқарувчиларига маркировкалаш кодларини тақдим этиш бўйича хизматлар ҳақини чет эл валютасида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мазкур кодлар берилган кундаги курси бўйича миллий валютада тасдиқланган тариф миқдорида тўлаш ҳуқуқи берилади»;

б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

савдо шохобчаларини штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалар (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) билан таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўрсин;

махсус қурилмаларни харид қилган тадбиркорлик субъектларининг белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши тўғрисида кенг тарғибот тадбирларини амалга ошириб борсин;

айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш бўйича талабларнинг бажарилиши, шунингдек, мазкур маҳсулотларнинг айланмаси иштирокчилари томонидан маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари талабларига риоя этилиши устидан қатъий назорат қилиб борсин»;

в) 1-иловада :

2-бандда :

«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бож олинмайдиган савдо» (Duty free) божхона режимида реализация қилинадиган маҳсулотларга»;

«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«сотишга тайёр бўлмаган, шу жумладан, истеъмол ўрамига қадоқланмаган маҳсулотларга, шу маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар томонидан сақланишида»;

«ж» кичик банддаги «сотиб олишда, сақлашда, транспортда ташишда» сўзлари «сақлашда ва транспортда ташишда» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Рақамли идентификациялаш воситалари босиб туширилмаган маҳсулотларни сотиб олишда, сақлашда, айланмага киритишга ва рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида маҳсулотларни маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритишга ҳамда рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида маркировкаланмаган маҳсулотлар айланмаси ва айланмадан чиқарилишига мувофиқ маҳсулот гуруҳи учун рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида маркировкалаш хусусиятлари билан белгиланган санагача йўл қўйилади.

Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланини белгиланган санадан сўнг маҳсулотларни рақамли идентификация воситаларини қўлламасдан муомалага киритиш ва маркировкалаш ахборот тизимига маълумот юбормаслик, шунингдек, рақамли идентификация воситалари билан маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиб олиш, сақлаш, муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, шу жумладан, ушбу операцияларни тегишли маҳсулот гуруҳи учун идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари билан белгиланган меъёрларни ёҳуд ушбу Қоидаларни бузган ҳолда амалга ошириш, мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларни бузиш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортиш учун асос бўлади»;

4-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«агрегацияланган импорт коди — оператор томонидан шакллантириладиган ва божхона юк декларациясида кўрсатиладиган, ўзи билан ҳар бир маҳсулотнинг маркировка кодларини бирлаштирувчи маҳсулотларнинг алоҳида жамланмаси учун белгиларнинг такрорланмас кетма-кетлиги;»

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«маҳсулотларни айланмага киритиш — маҳсулотни ишлаб чиқаришда:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида — ишлаб чиқарувчидан янги мулкдорга ёки бошқа шахсга бундай шахсга унинг тасарруф этиши мақсадида ёки уни тарқатиш ва (ёки) қўллаш учун эришимли қилувчи кейинги сотилиши учун маҳсулотнинг бирламчи пулли ёки бепул узатилиши;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ишлаб чиқарилган маиший техника маҳсулотлари — импорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикасида ички истеъмолга чиқариш (реализация);

маркировкалаш мақсадида маҳсулотларни айланмага киритиш қуйидагича эътироф этилади:

маҳсулотнинг келажакда сотилиши (савдоси) билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аввал сотиб олинган маҳсулотнинг уларга пулли ёки бепул узатилиши;

юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан маҳсулотларни пулли ва (ёки) бепул бериб юбориш, эгасиз, муомаладан чиқарилган, мусодара қилинган, тақиқ қўйилган, суд ва ваколатли органларнинг қарорига мувофиқ давлат ҳисобига ўтказилган мулкни қонунчиликка мувофиқ янги мулкдорга сотиш;

комиссия шартномалари доирасида якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланмайдиган жисмоний шахслардан олинган маҳсулотларнинг комиссионер томонидан сотилиши (савдоси)»;

ўн биринчи хатбоши «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига сотилиши» сўзларидан кейин «маҳсулотни» сўзи билан тўлдирилсин;

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«маркировкалаш ахборот тизими — «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими»;

йигирма бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«рақамли маркировкаланган маҳсулот — мазкур Қоидалар талабларига риоя этиш билан рақамли идентификациялаш воситалари босиб туширилган ва у ҳақидаги ҳаққоний маълумотлар (жумладан, унга босиб туширилган рақамли идентификациялаш воситалари тўғрисидаги маълумотлар) маркировкалаш ахборот тизимида сақланувчи маҳсулот»;

қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«рақамли маркировкаланмаган маҳсулот — рақамли идентификация воситаси билан маркировкаланмаган ва (ёки) бузилган (ўқилмайдиган) рақамли идентификация воситасига эга бўлган ва (ёки) сохта (сохталаштирилган) маркировка кодлари билан маркировкаланган ва (ёки) ушбу Қоидаларнинг (шу жумладан, маркировка кодларини қайта ишлатиш, Оператор томонидан маҳсулотлар айланмасининг бошқа иштирокчисига ва (ёки) бошқа маҳсулотлар гуруҳини маркировкалаш мақсадида берилган маркировка кодларидан фойдаланиш) талабларини бузилган ҳолда маркировкаланган маҳсулотлар;»

7 , 10 , 53 , 54 , 55 , 56 , 71 , 72 ва 81-бандлардаги «агрегацияланган божхона коди» сўзлари «агрегацияланган импорт коди» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:

«г) маҳсулот айланмаси иштирокчиси маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмаган»;

36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маркировка кодларини олиш учун маҳсулот айланмасининг иштирокчиси Оператор билан маркировкалаш кодларини тақдим этиш бўйича шартнома тузади, унинг стандарт шакли Оператор томонидан тасдиқланади ва Операторнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Бунда маркировка кодларини тақдим этиш юзасидан хизматлар кўрсатиш учун ягона тўловлар маҳсулот айланмасининг иштирокчиси хорижий ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг ваколатхоналари томонидан миллий валютада Оператор билан тузилган шартнома асосида амалга оширилиши мумкин»;

39-банд қуйидаги мазмундаги учинчи — ўн биринчи хатбошлари билан тўлдирилсин:

«Маркировкалаш ахборот тизимида қуйидаги маркировкалаш кодлари ҳолатлари рўйхатдан ўтказилади:

эмитирланган (буюртма қилинган) — маркировкалаш коди маҳсулот айланмаси иштирокчиси буюртмаси асосида яратилган (генерация қилинган);

қўлланган — маркировкалаш коди маҳсулот айланмаси иштирокчисига унинг буюртмаси асосида тақдим этилган (ёки маркировкалаш коди асосида рақамли идентификациялаш воситаси қўлланганлиги тўғрисида маълумот қабул қилинган);

айланмада — маркировкалаш коди маҳсулот айланмасига киритилган;

ҳисобдан чиқариш — фискал бўлмаган сабабларга асосан маркировкалаш коди айланмадан чиқарилган (назоратдан олинган);

айланмадан чиқарилган (сотилган) — фискал сабабларга асосан маркировкалаш коди айланмадан чиқарилган (назоратдан олинган);

айланмада, айланмага қайта киритилган — маркировкалаш коди маҳсулот айланмасига фискал сабабларга асосан қайта киритилган;

агрегацияси бузилган — гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификациялаш коди бекор қилинган»;

41-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Маркировка коди маҳсулотнинг ҳар бир бирлиги (нусхаси) учун ягона ҳисобланади. Маркировка кодларини қайта ишлатишга, Оператор томонидан маҳсулот айланмасининг бошқа иштирокчисига берилган ва (ёки) бошқа маҳсулотлар гуруҳини маркировкалаш мақсадида берилган маркировка кодларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди»;

45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«45. Рақамли идентификациялаш воситаларини маҳсулотларга, маҳсулотларнинг қадоқланишига ёки рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш учун мўлжалланган бошқа моддий ташувчига елимлаш:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулот ишлаб чиқариладиган бўлса, маҳсулот ишлаб чиқариладиган ёки сақланадиган жойларда;

бошқа давлатлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтмасдан, бошқа давлатларнинг ҳудудида ёки божхона омбори ҳудудида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади»;

53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«53. Импорт қилувчилар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига мувофиқ маркировкаланган маҳсулотни чиқаргандан сўнг ва маркировкаланган маҳсулотни сотиш (реализация) учун таклиф қилишдан олдин, шу жумладан, уни сотиш (реализация) жойида намойиш этишдан, унинг намуналарини намойиш қилишдан олдин (маҳсулотларни масофадан сотишда улар ҳақида маълумот бериш бундан мустасно) қуйидагиларни маркировкалаш ахборот тизимига тақдим этадилар:

а) импорт қилувчи бўлган солиқ тўловчининг идентификация рақами;

б) божхона юк декларациясида акс эттирилган агрегацияланган импорт коди;

в) маҳсулотларнинг божхона юк декларациясини рўйхатга олиш санаси;

г) маҳсулотларнинг божхона юк декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами;

д) маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат тури, бундай ҳужжатнинг рақами ва санаси (техник тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларида маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқлаш тўғрисида талаблар мавжуд бўлганда);

е) Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда Оператор томонидан белгиланган ва Операторнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилган бошқа тегишли маълумотлар»;

54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«54. Маҳсулотларни «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш учун импорт қилувчилар божхона юк декларациясида маҳсулотларнинг идентификациялаш кодларини ёки агрегацияланган импорт кодини кўрсатиши мумкин. Агрегацияланган импорт коди импорт қилувчининг талабномаси бўйича Оператор томонидан шакллантирилади, унда мазкур Қоидаларнинг 55-бандига биноан маълумотлар кўрсатилади.

Маҳсулотларни ички истеъмолга чиқариш (импорт) ёки қайта импорт қилиш мақсадида божхона тартиб-таомилидан ўтиш учун маҳсулот айланмаси иштирокчилари юкларнинг божхона декларациясида агрегацияланган импорт кодини кўрсатади. Агрегацияланган импорт коди импорт қилувчининг талабномаси бўйича Оператор томонидан шакллантирилади, унда мазкур Қоидаларнинг 55-бандига биноан маълумотлар кўрсатилади»;

59-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятларида мажбурий рақамли маркировка қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ва (ёки) импорт қилишда агрегациялаш тартибини бажариш мажбурияти белгиланиши мумкин»;

66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«66. Эгалик ҳуқуқи маҳсулот айланмаси иштирокчисига ўтишини назарда тутувчи битимлар ҳамда комиссия ва (ёки) агентлик шартномалари доирасида маҳсулотни бериб юборишда (қабул қилишда), маҳсулот юклаб жўнатилишини (қабул қилинишини) амалга оширувчи маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси юбориладиган (қабул қилинадиган) маҳсулотларни маркировка кодларини ўз ичига олган ҳолда маҳсулот бериб юборилиши (қабул қилиниши) тўғрисидаги хабарномани шакллантиради (электрон ҳисобварақ-фактура шаклида) ҳамда маҳсулотни юклаб жўнатиш (бериб юбориш ёки қабул қилиш) кунидан бошлаб 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, аммо ушбу маҳсулот учинчи шахсларга бериб юборилиши кунидан кечиктирмасдан, уни электрон рақамли имзо билан имзолайди»;

76-банд «воситасини сканердан ўтказади» сўзларидан кейин «аниқлаштиради ва ҳар бир сотилган маҳсулотнинг маркировка коди тўғрисидаги маълумотларни электрон фискал ҳужжатга киритади» сўзлари билан тўлдирилсин;

79-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«маҳсулотнинг айланмадан чиқарилиши сабаби (бузилиши, брак қилиниши, йўқ қилиниши, яроқлилик муддатлари тугаши, жисмоний шахсга қайтарилиши ва бошқалар)»;

81-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«81. Маҳсулот экспортга чиқарилиши сабабли маҳсулот айланмадан чиқарилишида маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси маркировкалаш ахборот тизимига маҳсулотнинг айланмадан чиқарилиши тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган хабарномани тақдим этади»;

г) 3-иловада :

6-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошисидаги «2021 йил 1 январдан» сўзлари «2022 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Тамаки маҳсулотлари айланмасининг чакана савдосини амалга оширувчи иштирокчилар (чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари)»;

17-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — йигирма иккинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

«Агрегациялаш тадбирини амалга ошириш мақсадида маҳсулот айланмасининг иштирокчиси қуйидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юборади:

агрегациялашни амалга оширувчи маҳсулот айланмаси иштирокчисининг СТИРи;

ишлаб чиқариш линиясининг идентификатори;

ишлаб чиқариш буюртмаси идентификатори;

агрегациялашга режалаштирилган қадоқлар сони;

ҳақиқатда агрегацияланган қадоқлар сони;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғига киритилган агрегирланган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати;

Транспорт қадоғининг идентификация коди агрегациялаш тадбирини амалга оширувчи маҳсулот айланмасининг иштирокчиси томонидан яратилади (генерация қилинади) ҳамда «ISO/IEC 15459-1:2006 «Information technology-Unique identifiers-Part 1: Unique identifiers for transport units» стандарти талабларига мувофиқ қадоқнинг устида қўлланилади.

Оператор қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маҳсулот айланмасининг иштирокчисига агрегациялаш маълумотларини қабул қилишни ҳамда транспорт қадоғининг маълумотларини рўйхатдан ўтказишни рад этади:

маҳсулот айланмасининг иштирокчиси битта ёки бир нечта агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодларининг эгаси эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати ноёб бўлмаган (такрорланган) белгилардан ташкил қилинган;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида маркировкалаш ахборот тизимида маркировкалаш кодлари қўлланилганлиги ёки маркировкалаш кодлари учун тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида айланмадан чиқарилган ҳолатида бўлган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида бошқа маҳсулот турлари учун буюртма қилинган маркировкалаш кодлари мавжуд;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди қабул қилинган форматга мувофиқ эмас;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди маркировкалаш ахборот тизимида аввал рўйхатдан ўтказилган;

Оператор қуйидаги ҳолатларда гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг агрегациясини бузиш (бекор қилиш) тадбирини амалга оширади:

маркировкалаш ахборот тизимида гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодлари қайта агрецияланган;

маркировкалаш ахборот тизимига гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодларининг айланмага киритилиши, айланмада бўлиши ёки айланмадан чиқарилганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилган»;

д) 4-иловада :

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдосини амалга оширувчи алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари (чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари)»;

28-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — йигирма иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Агрегациялаш тадбирини амалга ошириш мақсадида маҳсулот айланмасининг иштирокчиси қуйидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юборади:

агрегациялашни амалга оширувчи маҳсулот айланмаси иштирокчисининг СТИРи;

ишлаб чиқариш линиясининг идентификатори;

ишлаб чиқариш буюртмаси идентификатори;

агрегациялашга режалаштирилган қадоқлар сони;

ҳақиқатда агрегацияланган қадоқлар сони;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғига киритилган агрегирланган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати;

Транспорт қадоғининг идентификация коди агрегациялаш тадбирини амалга оширувчи маҳсулот айланмасининг иштирокчиси томонидан яратилади (генерация қилинади) ҳамда «ISO/IEC 15459-1:2006 «Information technology-Unique identifiers-Part 1: Unique identifiers for transport units» стандарти талабларига мувофиқ қадоқнинг устида қўлланилади.

Оператор қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маҳсулот айланмасининг иштирокчисига агрегациялаш маълумотларини қабул қилишни ҳамда транспорт қадоғининг маълумотларини рўйхатдан ўтказишни рад этади:

маҳсулот айланмасининг иштирокчиси битта ёки бир нечта агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодларининг эгаси эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати ноёб бўлмаган (такрорланган) белгилардан ташкил қилинган;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида маркировкалаш ахборот тизимида маркировкалаш кодлари қўлланилганлиги ёки маркировкалаш кодлари учун тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида айланмадан чиқарилган ҳолатида бўлган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида бошқа маҳсулот турлари учун буюртма қилинган маркировкалаш кодлари мавжуд;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди қабул қилинган форматга мувофиқ эмас;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди маркировкалаш ахборот тизимида аввал рўйхатдан ўтказилган;

Оператор қуйидаги ҳолатларда гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг агрегациясини бузиш (бекор қилиш) тадбирини амалга оширади:

маркировкалаш ахборот тизимида гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодлари қайта агрецияланган;

маркировкалаш ахборот тизимига гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодларининг айланмага киритилиши, айланмада бўлиши ёки айланмадан чиқарилганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилган».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 2 апрель,

148-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон; 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

GRAFIGI

GRAFIGI

GRAFIGI

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

Maishiy texnika mahsulotlarini majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida

Maishiy texnika mahsulotlarini ishlab chiqarish, olib kirish va aylanmasini hisobga olish mexanizmlarini tubdan takomillashtirish, respublikaga noqonuniy olib kirish, ishlab chiqarish va sotish holatlarining oldini olish, shuningdek, maishiy texnika mahsulotlari qonuniy aylanishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-noyabrdagi 737-son qarori bilan “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Asl belgisi” MAT) joriy qilinganligi hamda “CRPT TURON” MCHJ mazkur tizimning operatori (keyingi oʻrinlarda — operator) sifatida belgilanganligi;

Vazirlar Mahkamasining “Majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar roʻyxatini kengaytirish boʻyicha tajriba loyihalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 20-maydagi 322-son qaroriga muvofiq maishiy texnika mahsulotlarini raqamli markirovkalash mexanizmlarini ishlab chiqish boʻyicha tajriba loyihasi amalga oshirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi va Moliya vazirligining maishiy texnika mahsulotlarini guruhlarga boʻlinishini nazarga tutgan holda identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

Bunda majburiy raqamli markirovkalashni boshlash muddatlari va mahsulotlar turlari guruhlar boʻyicha quyidagicha belgilansin:

a) birinchi guruh — changyutgich, kir yuvish mashinasi, sovitkich va muzlatkich, televizor va monitor — 2022-yil 15-apreldan boshlab;

b) ikkinchi guruh — maishiy gaz plitasi, oshxona dudburoni, duxovka va pechka, mikrotoʻlqinli pech, dazmol, suv isitkich — 2022-yil 1-avgustdan boshlab;

v) uchinchi guruh — suv isitish qozonlari, konditsioner, oʻrnatilgan elektr motorli maishiy texnika (sok chiqazgich, blender, mikser, kofe yanchgich, goʻsht maydalagich), barcha turdagi lampalar — 2022-yil 1-noyabrdan boshlab.

3. Quyidagilar:

Majburiy raqamli markirovkalanadigan maishiy texnika mahsulotlarining identifikatsiya kodlari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Ishlab chiqaruvchi tashkilotlar tomonidan maishiy texnika mahsulotlarini majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish grafigi 2-ilovaga muvofiq;

Import qiluvchi tashkilotlar tomonidan maishiy texnika mahsulotlarini majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish grafigi 3-ilovaga muvofiq;

Ulgurji va chakana savdo tashkilotlarining maishiy texnika mahsulotlarini majburiy raqamli markirovkalash tizimiga bosqichma-bosqich oʻtishi grafigi 4-ilovaga muvofiq;

Maishiy texnika mahsulotlarini identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash xususiyatlari toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

operator tomonidan majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan maishiy texnika mahsulotlarini raqamli markirovkalash uchun markirovka kodlari mazkur mahsulotlarni ishlab chiqaruvchilarga va import qiluvchilarga tegishli buyurtma asosida taqdim etiladi;

maishiy texnika mahsulotlarining tegishli guruhini majburiy raqamli markirovkalash tartibini joriy qilish kuniga qadar ishlab chiqaruvchi va import qiluvchi tashkilotlar operatorga markirovka kodlarini buyurtma qilishga hamda ushbu mahsulotlarni ularning qadoqlariga raqamli identifikatsiyalash vositalarini qoʻllagan holda ishlab chiqarishga haqli;

barcha turdagi lampalarni majburiy raqamli markirovkalashda identifikatsiya vositalarini shakllantirish maqsadida raqamli markirovka kodlari operator tomonidan bepul taqdim etiladi.

5. Belgilansinki, maishiy texnika mahsulotlarining tegishli guruhini majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilingan kundan boshlab:

a) ushbu qarorning 2-bandida qayd etilgan maishiy texnika mahsulotlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida majburiy raqamli markirovkasiz ishlab chiqarish hamda ular import qilinganda agregatsiyalangan import kodi boʻyicha maʼlumotlar bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatilmasdan “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirish taqiqlanadi;

b) olti oy mobaynida:

tegishli guruhdagi maishiy texnika mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan raqamli markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlari qoldiqlarini sotishga ruxsat beriladi;

markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlari qoldiqlari ulgurji va chakana savdo tashkilotlari tomonidan ixtiyoriy ravishda bepul raqamli markirovkalanishga ruxsat beriladi;

v) toʻqqiz oy mobaynida tegishli guruhdagi maishiy texnika mahsulotlarini ulgurji savdo tashkilotlari tomonidan raqamli markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlari qoldiqlarini sotishga ruxsat beriladi;

g) toʻqqiz oy oʻtgach tegishli guruhdagi maishiy texnika mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan keyingi aylanma ishtirokchilariga taqsimlash faqat elektron hisobvaraq-fakturalarga markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritgan hamda “Asl belgisi” MATga maʼlumot yuborgan holda amalga oshiriladi;

d) oʻn ikki oy oʻtgach:

tegishli guruhdagi maishiy texnika mahsulotlarini barcha aylanma ishtirokchilari oʻrtasida taqsimlash faqat elektron hisobvaraq-fakturalarga markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritgan hamda “Asl belgisi” MATga maʼlumot yuborgan holda amalga oshiriladi;

tegishli guruhdagi maishiy texnika mahsulotlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida raqamli markirovkasiz sotish taqiqlanadi.

6. Belgilab qoʻyilsinki:

maishiy texnika mahsulotlarini ishlab chiqarish, olib kirish (import qilish), ularning chakana yoki ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi tashkilotlarga “Asl belgisi” MATga ulanish hamda tegishli muddatlarda mazkur tizimga raqamli markirovkalangan mahsulotlarning muomalaga kiritilishi, muomalada boʻlishi va muomaladan chiqarilishi yuzasidan tegishli maʼlumotlarni taqdim etish majburiyati yuklanadi;

majburiy raqamli markirovkalanadigan maishiy texnika mahsulotlarini markirovka qilinmasdan sotish (realizatsiya qilish) hollari savdo qoidalarini buzish (hujjatlari mavjud boʻlmagan tovarlarni sotish) sifatida qaralib, qonunchilik hujjatlariga muvofiq choralar koʻriladi.

7. Operator Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi bilan birgalikda “Asl belgisi” MATda belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtgan hamda tegishli shartnomani imzolagan maishiy texnika mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi va import qiluvchi tashkilotlarni 2022-yil 15-aprelga qadar buyurtmalarni boshqarish stansiyasi bilan taʼminlasin, shu jumladan, mazkur uskunalardan masofaviy foydalanish imkoniyatini yaratsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi Davlat bojxona qoʻmitasi va operator bilan birgalikda 2022-yil 15-aprelga qadar raqamli markirovkalangan mahsulotlar import qilinishi hamda ularning keyinchalik aylanmada boʻlishi yuzasidan axborot almashinuvini yoʻlga qoʻysin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasida maishiy texnika mahsulotlarini majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilinganligi toʻgʻrisida xorijiy davlatlar xabardor qilinishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va boshqa manfaatdor idoralar bilan birgalikda mazkur qarorning mazmun-mohiyati hamda uni amalga oshirish jarayonlari ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 20-maydagi 322-son qarori bilan tasdiqlangan Maishiy texnikalarni raqamli markirovkalash va kuzatib borish boʻyicha tajriba loyihasini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 148-son qaroriga 1-ILOVA

Majburiy raqamli markirovkalanadigan maishiy texnika mahsulotlarining identifikatsiya kodlari

T/r Mahsulot nomi TIF TN kodi pozitsiyasi TIF TN kodi * Mahsulotlar identifikatsiya kodlarining sinf kodi Birinchi guruh 1. Changyutgich 8508 8508110000, 8508190001, 8508190009 08508 2. Kir yuvish mashinasi 8450 8450111100, 8450111900, 8450119000, 8450120000, 8450190000, 8450200000 08450 3. Sovutkichlar, muzlatkichlar 8418 8418102001, 8418102009, 8418108001, 8418108009, 8418211000, 8418215100, 8418215900, 8418219100, 8418219900, 8418290000, 8418302001, 8418308001, 8418402001, 8418408001 08418 4. Televizor va monitor 8528 8528491000, 8528498002, 8528498008, 8528591000, 8528599000, 8528722001, 8528722009, 8528723001, 8528723002, 8528723003, 8528723009, 8528724000, 8528726000 08528 Ikkinchi guruh 1. Maishiy gaz pechi 7321 7321111000, 7321119000 07321 2. Oshxona dudboʻroni 8414 8414600000 08414 3. Duxovka va pechka 8516 8516601010, 8516601090, 8516605000, 8516607000, 8516608000, 8516609000 08516 4. Mikrotoʻlqinli pech, dazmol, suv isitgich 8516 8516101100, 8516310000, 8516400000, 8516500000 08516 Uchinchi guruh 1. Suv isitish qozonlari 8403 8403109000 08403 2. Konditsioner ** 8415 8415101000, 8415109000, 8415810010, 8415810090, 8415820000 08415 3. Oʻrnatilgan elektr motorli maishiy texnika (sok chiqazgich, blender, mikser, kofe yanchgich, goʻsht maydalagich) 8509 8509400000 08509 4. Barcha turdagi lampalar 8539, 8540 8539100009, 8539500000, 8540810000, 8540890000 08539, 08540 5. Elektr akkumulyatorlar, shu jumladan, ular uchun separatorlar, toʻgʻriburchak (shu jumladan, kvadrat shaklidagi) yoki boshqa shakldagilar 8507 8507102002, 8507102003 08507

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 148-son qaroriga 2-ILOVA

Ishlab chiqaruvchi korxonalar tomonidan maishiy texnika mahsulotlarini majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Birinchi guruh Ikkinchi guruh Uchinchi guruh 1-bosqich. Raqamli markirovka tizimiga oʻtish yuzasidan tayyorgarlik ishlarni amalga oshirish 1.1. “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2022-yil 5-aprelga qadar 2022-yil 5-mayga qadar 2022-yil 1-avgustga qadar 1.2. Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi yuzasidan masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2022-yil 5-aprelga qadar 2022-yil 10-mayga qadar 2022-yil 10-avgustga qadar 1.3. “Markirovkalangan mahsulotlar katalogi” tizimiga mahsulotlar yuzasidan maʼlumotlarni kiritish. 2022-yil 12-aprelga qadar 2022-yil 20-mayga qadar 2022-yil 1-sentabrga qadar 2-bosqich. Mahsulotni isteʼmol qadogʻiga maxsus joy ajratish. Z arur uskunalarni sotib olish va oʻrnatish 2.1. Mahsulotlarni ishlab chiqarish, saqlash va logistika tizimlarini oʻrganish. 2022-yil 8-aprelga qadar 2022-yil 20-mayga qadar 2022-yil 1-sentabrga qadar 2.2. Talablarga muvofiq, mahsulotni isteʼmol qadogʻiga identifikatsiya vositasini yelimlash uchun maxsus joy ajratish. 2022-yil 8-aprelga qadar 2022-yil 10-iyunga qadar 2022-yil 10-sentabrga qadar 2.3. Zarur uskunalarni va dasturiy mahsulotlarni sotib olish yuzasidan shartnoma tuzish. 2022-yil 11-aprelga qadar 2022-yil 10-iyulga qadar 2022-yil 10-sentabrga qadar 2.4. Zarur uskunalarni va dasturiy mahsulotlarni olib kelish. 2022-yil 11-aprelga qadar 2022-yil 15-iyulga qadar 2022-yil 15-oktabrga qadar 2.5. Ishlab chiqarish liniyalarda zarur uskunalarni va dasturiy mahsulotlarni oʻrnatish. 2022-yil 12-aprelga qadar 2022-yil 25-iyulga qadar 2022-yil 25-oktabrga qadar 3-bosqich. Majburiy raqamli markirovkalashni joriy etish 3.1. Majburiy raqamli markirovkalangan maishiy texnika mahsulotlarini ishlab chiqarilishini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 15-apreldan boshlab 2022-yil 1-avgustdan boshlab 2022-yil 1-noyabrdan boshlab 3.2 Mahsulotlarni raqamli markirovkalanishini yuzasidan maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 20-apreldan boshlab 2022-yil 10-avgustdan boshlab 2022-yil 10-noyabrdan boshlab 4-bosqich. Agregatsiyalash tizimini joriy qilish 4.1. Zaruratga koʻra, agregatsiyalash tizimining tartib va qoidalarini oʻrganish. 2022-yil 1-iyulga qadar 2022-yil 1-dekabrga qadar 2023-yil 1-martga qadar 4.2. Agregatsiyalash tizimining joriy qilish uchun talab qilinadigan uskuna va dasturiy mahsulotlarni sotib olish yuzasidan shartnomalarni tuzish. 2022-yil 5-sentabrga qadar 2023-yil 5-yanvarga qadar 2023-yil 5-mayga qadar 4.3. Uskuna va dasturiy mahsulotlari oʻrnatilinishini taʼminlash. 2022-yil 20-dekabrga qadar 2023-yil 20-martga qadar 2023-yil 20-iyulga qadar 4.4. Tayyor mahsulotlarni agregatsiyalash tizimini yoʻlga qoʻyish. 2023-yil 20-yanvardan boshlab 2023-yil 1-maydan boshlab 2023-yil 1-avgustdan boshlab 5-bosqich. Markirovkalanmagan mahsulotlarni sotish, mahsulotlar yuzasidan maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish 5.1. Markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlari qoldiqlarini sotilishini va (yoki) uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2022-yil 15-oktabrga qadar 2023-yil 1-fevralga qadar 2023-yil 1-mayga qadar 5.2. Raqamli markirovka kodlari yuzasidan maʼlumotlarni elektron hisobvaraq-fakturalarga biriktirilishini taʼminlash 2023-yil 20-yanvardan boshlab 2023-yil 1-maydan boshlab 2023-yil 1-avgustdan boshlab 5.3. Maishiy texnika mahsulotlarini savdo subyektlariga realizatsiyasi toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish 2023-yil 25-yanvardan boshlab 2023-yil 5-maydan boshlab 2023-yil 5-avgustdan boshlab 5.4. Mahsulotlar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga kiritish 2023-yil 15-apreldan boshlab 2023-yil 1-avgustdan boshlab 2023-yil 1-noyabrdan boshlab

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 148-son qaroriga 3-ILOVA

Import qiluvchi korxonalar tomonidan maishiy texnika mahsulotlarini majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Birinchi guruh Ikkinchi guruh Uchinchi guruh 1-bosqich. Raqamli markirovka tizimiga oʻtish yuzasidan tayyorgarlik ishlarni amalga oshirish 1.1 . “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2022-yil 5-aprelga qadar 2022-yil 10-mayga qadar 2022-yil 5-avgustga qadar 1.2 . Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi yuzasidan masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2022-yil 5-aprelga qadar 2022-yil 15-mayga qadar 2022-yil 15-avgustga qadar 1.3 . “Markirovkalangan mahsulotlar katalogi” tizimiga mahsulotlar yuzasidan maʼlumotlarni kiritish. 2022-yil 8-aprelga qadar 2022-yil 20-iyunga qadar 2022-yil 15-sentabrga qadar 1.4 . “Asl belgisi” MAT Operatoridan raqamli markirovka kodlarini buyurtma qilish hamda raqamli markirovkalangan maishiy texnika mahsulotlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun yuborishni yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 15-apreldan boshlab 2022-yil 20-iyundan boshlab 2022-yil 15-sentabrdan boshlab 1.5 . Raqamli markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda “erkin muomalaga chiqarish” bojxona rejimiga rasmiylashtirish. 2022-yil 15-aprelga qadar 2022-yil 1-avgustga qadar 2022-yil 1-noyabrga qadar 2-bosqich. Majburiy raqamli markirovkalashni joriy etish 2.1 . Majburiy raqamli markirovkalangan maishiy texnika mahsulotlari olib kirilishini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 15-apreldan boshlab 2022-yil 1-avgustdan boshlab 2022-yil 1-noyabrdan boshlab 2.2 . Mahsulotlarni raqamli markirovkalanishini yuzasidan maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 20-apreldan boshlab 2022-yil 10-avgustdan boshlab 2022-yil 10-noyabrdan boshlab 2.3 . Import qilinadigan mahsulotlar partiyasi boʻyicha agregatsiyalangan import kodini bojxona yuk deklaratsiyasida aks ettirilishini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 1-maydan boshlab 2022-yil 1-oktabrdan boshlab 2023-yil 1-fevraldan boshlab 3-bosqich. Agregatsiyalash tizimini joriy qilish 3.1 . Zaruriyati mavjud boʻlsa, agregatsiyalash tizimini tartib va qoidalarini oʻrganish. 2022-yil 1-iyulga qadar 2022-yil 1-dekabrga qadar 2023-yil 1-martga qadar 3.2 . Tayyor mahsulotlarni agregatsiyalash tizimini yoʻlga qoʻyish. 2023-yil 20-yanvardan boshlab 2023-yil 1-apreldan boshlab 2023-yil 1-avgustdan boshlab 4-bosqich. Markirovkalanmagan mahsulotlarni sotish, mahsulotlar yuzasidan maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish 4.1 . Markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlari qoldiqlarini sotilishini va (yoki) uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2022-yil 15-oktabrga qadar 2023-yil 1-fevralga qadar 2023-yil 1-mayga qadar 4.2 . Raqamli markirovka kodlari yuzasidan maʼlumotlarni elektron hisob-varaq fakturalarga biriktirilishini taʼminlash. 2023-yil 20-yanvardan boshlab 2023-yil 1-maydan boshlab 2023-yil 1-avgustdan boshlab 4.3 . Maishiy texnika mahsulotlarini savdo subyektlariga realizatsiyasi toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2023-yil 25-yanvardan boshlab 2023-yil 5-maydan boshlab 2023-yil 5-avgustdan boshlab 4.4 . Mahsulotlar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga kiritish. 2023-yil 15-apreldan boshlab 2023-yil 1-avgustdan boshlab 2023-yil 1-noyabrdan boshlab

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 148-son qaroriga 4-ILOVA

Ulgurji va chakana savdo tashkilotlarining maishiy texnika mahsulotlarini majburiy raqamli markirovkalash tizimiga bosqichma-bosqich oʻtish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Birinchi guruh Ikkinchi guruh Uchinchi guruh Ulgurji savdo Chakana savdo Ulgurji savdo Chakana savdo Ulgurji savdo Chakana savdo 1. “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2022-yil 10-may 2022-yil 15-iyul 2022-yil 15-sentabr 2022-yil 15-oktabr 2023-yil 15-yanvar 2023-yil 15-fevral 2. Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi boʻyicha masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2022-yil 20-may 2022-yil 25-iyul 2022-yil 25-sentabr 2022-yil 25-oktabr 2023-yil 25-yanvar 2023-yil 25-fevral 3. Markirovkalangan maishiy texnika mahsulotlarini qabul qilish yuzasidan zarur uskuna va dasturiy mahsulotlar oʻrnatilishini taʼminlash. 2022-yil 10-iyul 2022-yil 10-sentabr 2022-yil 10-noyabr 2022-yil 10-dekabr 2023-yil 10-mart 2023-yil 10-aprel 4. Ixtiyoriy ravishda “Asl belgisi” MAT Operatori tomonidan markirovka kodlarini bepul olgan holda markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlari qoldiqlarini raqamli markirovkalanishini amalga oshirish. 2022-yil 15-oktabrga qadar 2022-yil 15-oktabrga qadar 2023-yil 1-fevralga qadar 2023-yil 1-fevralga qadar 2023-yil 1-mayga qadar 2023-yil 1-mayga qadar 5. Markirovkalangan maishiy texnika mahsulotlari bevosita ishlab chiqaruvchi va import qiluvchilardan, shu jumladan ulgurji savdo korxonalaridan sotib olinishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Asl belgisi” MAT ga taqdim etilishini taʼminlash. 2023-yil 25-yanvardan boshlab 2023-yil 15-fevraldan boshlab 2023-yil 10-apreldan boshlab 2023-yil 10-maydan boshlab 2023-yil 10-avgustdan boshlab 2023-yil 10-oktabrdan boshlab 6. Raqamli markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar elektron hisobvaraq-fakturalarga biriktirilishini taʼminlash. 2023-yil 15-yanvardan boshlab 2023-yil 15-apreldan boshlab 2023-yil 1-apreldan boshlab 2023-yil 1-avgustdan boshlab 2023-yil 1-avgustdan boshlab 2023-yil 1-noyabrdan boshlab 7. Maishiy texnika mahsulotlarining realizatsiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2023-yil 15-fevraldan boshlab 2023-yil 15-apreldan boshlab 2023-yil 10-maydan boshlab 2023-yil 1-avgustdan boshlab 2023-yil 10-oktabrdan boshlab 2023-yil 1-noyabrdan boshlab 8. Markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlari qoldiqlari sotilishi va (yoki) uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2023-yil 15-yanvarga qadar 2023-yil 15-aprelga qadar 2023-yil 1-aprelga qadar 2023-yil 1-avgustga qadar 2023-yil 1-avgustga qadar 2023-yil 1-noyabrga qadar 9. Maishiy texnika mahsulotlarining yakuniy isteʼmolchiga realizatsiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2023-yil 5-apreldan boshlab 2023-yil 5-apreldan boshlab 2023-yil 20-iyundan boshlab 2023-yil 20-iyundan boshlab 2023-yil 20-oktabrdan boshlab 2023-yil 20-oktabrdan boshlab 10. Mahsulotlar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga kiritish. 2023-yil 15-apreldan boshlab 2023-yil 15-apreldan boshlab 2023-yil 1-avgustdan boshlab 2023-yil 1-avgustdan boshlab 2023-yil 1-noyabrdan boshlab 2023-yil 1-noyabrdan boshlab

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 148-son qaroriga 5-ILOVA

Maishiy texnika mahsulotlarini identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash xususiyatlari toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalada boʻlgan maishiy texnika mahsulotlarini (keyingi oʻrinlarda — maishiy texnika mahsulotlari) raqamli markirovkalashni va kuzatilishini amalga oshirish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

agregatsiyalangan import kodi — operator tomonidan shakllantiriladigan va bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatiladigan, oʻzi bilan har bir mahsulotning markirovka kodlarini birlashtiruvchi mahsulotlarning alohida jamlanmasi uchun belgilarning takrorlanmas ketma-ketligi;

agregatsiyalash — maishiy texnika mahsulotlarini transport oʻramini buzmagan holda aylanma zanjiri boʻylab harakatini kuzatilishini taʼminlash maqsadida identifikatsiya vositalari oʻrtasidagi oʻzaro bogʻliq maʼlumotlarni saqlab qolish orqali isteʼmol qadoqlarni transport oʻramiga, shuningdek, transport oʻramlarini yuqori bosqichdagi transport oʻramiga birlashtirish jarayoni;

isteʼmol qadogʻi — transport idishi funksiyasini bajarmaydigan, isteʼmolchiga mahsulot bilan birgalikda tushgan idish;

maishiy texnika mahsulotini import qiluvchi — Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidenti sifatida roʻyxatga olingan va mahsulotlarni “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtiruvchi yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor;

maishiy texnika mahsulotlari — changyutgich, kir yuvish mashinasi, sovutkichlar, muzlatkichlar, televizor va monitor, maishiy gaz pechi, oshxona dudboʻroni, duxovka va pechka, mikrotoʻlqinli pech, dazmol, suv isitgich, suv isitish qozonlari, konditsioner, oʻrnatilgan elektr motorli maishiy texnika (sok chiqazgich, blender, mikser, kofe yanchgich, goʻsht maydalagich va boshqalar) hamda barcha turdagi lampalar;

maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi — maishiy texnika mahsulotlarini Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish, saqlash, tashish, qabul qilish va yetkazib berish, shu jumladan, ularni Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotib olish va sotish;

maishiy texnika mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi — maishiy texnika mahsulotlari ishlab chiqarish va sotish bilan shugʻullanuvchi, Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidenti boʻlgan yuridik yoki yakka tartibdagi tadbirkor sifatida roʻyxatdan oʻtgan jismoniy shaxs;

maishiy texnika mahsulotlarini muomaladan chiqarish — mazkur Nizomga muvofiq quyidagi holatlar maishiy texnika mahsulotlarini muomaladan chiqarilganligi hisoblanadi:

raqamli markirovkalangan maishiy texnika mahsulotlarini jismoniy shaxsga shaxsiy isteʼmol uchun realizatsiya qilish (sotish);

maishiy texnika mahsulotlariga egalik huquqini boshqa shaxsga berish, tekin berish, huquqlarini berish nazarda tutuvchi shartnomalar asosida markirovkalangan maishiy texnika mahsulotlarini jismoniy shaxslarga shaxsiy isteʼmol uchun berish;

maishiy texnika mahsulotlarini yuridik shaxslarga va yakka tartibdagi tadbirkorlarga oʻz ehtiyojlari uchun realizatsiya qilish, yaʼni ularni keyinchalik sotuvga qoʻymaslik maqsadida realizatsiya qilish (sotish);

maishiy texnika mahsulotlarini utilizatsiya qilish, yoʻq qilish, qaytarib boʻlmaydigan darajada yoʻqotish;

oʻz ehtiyojlari uchun foydalanish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;

raqamli markirovkalangan maishiy texnika mahsulotlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida realizatsiya qilish (sotish);

maishiy texnika mahsulotlarini qayta markirovkalash — ilgari qoʻllanilgan raqamli identifikatsiyalash vositalarining yoʻqolishi yoki shikastlanishi munosabati bilan mazkur Nizomga muvofiq maishiy texnika mahsulotiga yoki mahsulot yorligʻiga raqamli identifikatsiyalash vositalarini qayta yelimlash;

markirovkalash axborot tizimi — “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Asl belgisi” MAT);

markirovkalangan mahsulotlar katalogi — raqamli markirovkalanadigan mahsulotlar haqidagi maʼlumotlarni kataloglashtirish va saqlash uchun joriy qilingan hamda mahsulotning markirovka kodining yagona manbai hisoblanuvchi “Asl belgisi” MATning quyi tizimi;

markirovka tizimi operatori (keyingi oʻrinlarda — Operator) — “Asl belgisi” MATning yaratilishi, rivojlantirilishi, takomillashtirilishi va ishlatilishini, shuningdek, uning uzluksiz ishlashini taʼminlovchi, shuningdek, axborotlarni qabul qilish, saqlash va qayta ishlashni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olingan yuridik shaxs;

markirovka kodi — mazkur Nizom talablariga muvofiq maishiy texnika mahsulotlarini aniqlash uchun Operator tomonidan ishlab chiqarilgan raqamli identifikatsiyalash kodi va tekshirish kodidan iborat belgilarning takrorlanmas ketma-ketligi;

mahsulot kodi — tegishli mahsulot nomenklaturasi uchun mahsulot haqidagi maʼlumotlarning ishonchli hisobini va saqlanishini taʼminlaydigan, axborot resursida tavsiflangan mahsulotlar guruhiga berilgan yagona kod;

mahsulot aylanmasining ishtirokchisi — maishiy texnika mahsulotlarini muomalaga kiritishni va (yoki) muomaladan chiqarishni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi soliq rezidenti boʻlgan yuridik yoki yakka tartibdagi tadbirkor sifatida roʻyxatdan oʻtgan jismoniy shaxs;

muomalaga kiritish — Oʻzbekiston Respublikasi hududida maishiy texnika mahsulotlarini (shu jumladan, shartnoma asosida) ishlab chiqarishda — ishlab chiqaruvchi tomonidan maishiy texnika mahsulotlarini sotish (realizatsiya qilish) boʻyicha taklif qilish yoki maishiy texnika mahsulotlarini ishlab chiqaruvchidan yangi egasiga birlamchi pullik yoki tekin berish yoxud boshqa shaxs ularni bunday shaxsga begonalashtirish maqsadida yoki keyinchalik sotish maqsadida ushbu mahsulotlarni tarqatish. Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida ishlab chiqarilgan maishiy texnika mahsulotlarini olib kelishda — import qiluvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasida ichki isteʼmolga (realizatsiyaga) chiqarish;

raqamli identifikatsiyalash vositalari — maishiy texnika mahsulotlari yoki ularning mahsulot yorligʻiga qoʻllash uchun mazkur Nizom talablariga muvofiq ishlab chiqarilgan, apparat dasturlarida oʻqiladigan hamda shtrix shaklida taqdim etilgan markirovka kodi.

3. Quyidagilar majburiy raqamli mahsulotlarni markirovkalash tizimini joriy etishning maqsadlari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga mahsulotlarni noqonuniy olib kirish, ishlab chiqarishga va muomalada boʻlishiga qarshi kurashish;

qonunchilikda koʻzda tutilmagan mahsulotlarni olib kirish, ishlab chiqarish va ularning muomalada boʻlishi sxemalaridan foydalanishga yoʻl qoʻymaslik maqsadida aylanma ishtirokchilarining oʻzaro hamkorligini taʼminlash;

mahsulot aylanishini hisobga olish tartibini standartlashtirish va unifikatsiya qilish.

4. Maishiy texnika mahsulotlarini raqamli markirovkalashni joriy qilish tartibi, aylanmasi ishtirokchilarining “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtkazish va tizim bilan axborot almashinuvi tartibi, mahsulotlar yuzasidan maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtkazish tartibi hamda aylanmaga kiritilishi, ularning aylanmasi va aylanmadan chiqarish maʼlumotlarini taqdim etish tartibi va muddatlari, shuningdek, axborot tizimida mavjud maʼlumotlarga oʻzgartirish kiritish tartibi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalari bilan tartibga solinadi.

2-bob. Maishiy texnika mahsulotlarini raqamli identifikatsiyalash vositasi yordamida majburiy markirovkalashning asosiy xususiyatlari

5. Maishiy texnika mahsulotlarini raqamli identifikatsiyalash vositalari bilan majburiy markirovkalash mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

6. Maishiy texnika mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan va tayyor mahsulot sifatida sotilishidan oldin identifikatsiyalash vositalarini qoʻllash yoʻli bilan maishiy texnika mahsulotlarining raqamli markirovkalanishini amalga oshiradi.

7. Maishiy texnika mahsulotlarini import qiluvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida ishlab chiqarilgan maishiy texnika mahsulotlarini olib kirish davomida “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirish vaqtida agregatsiyalangan import kodi boʻyicha maʼlumotlarni bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatadi.

8. Ulgurji va chakana savdoni amalga oshiradigan maishiy texnika mahsulotlari aylanmasining ishtirokchilari sotib olish operatsiyalari doirasida mahsulotni taklif qilishda, shu jumladan, maishiy texnika mahsulotlarini isteʼmolchi tomonidan qaytarish davomida, maishiy texnika mahsulotlariga ilgari joylashtirilgan raqamli identifikatsiyalash vositalarini oʻqish mumkin boʻlmaganda, shikastlangan yoki yoʻqolgan taqdirda, maishiy texnika mahsulotlarining qayta markirovkalanishini taʼminlaydi.

9. Komissiya agenti yakka tartibdagi tadbirkor boʻlmagan jismoniy shaxslardan sotuvga qabul qilingan markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlarining markirovkasini taʼminlaydi, shu jumladan, komissiya shartnomalari doirasida markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlarini realizatsiya qilishga (sotishga) qoʻyishdan oldin, ularni markirovkalashni taʼminlaydi.

10. Maishiy texnika mahsulotida yoki uning yorligʻida identifikatsiyalash vositasi yoʻqolgan yoki shikastlangan taqdirda, maishiy texnika mahsulotlari muomalasi ishtirokchisi oldi-sotdi operatsiyalari doirasida yetkazib beriladigan (sotiladigan), shu jumladan, yakuniy isteʼmolchi tomonidan qaytarilgan ilgari raqamli markirovkalangan maishiy texnika mahsulotlari qayta markirovkalanishini taʼminlaydi.

Mahsulotni qayta markirovkalash talab qilinadigan holatlar:

identifikatsiyalash vositasi yoʻqolgan yoki shikastlanganda;

xaridor tomonidan mahsulotlar qaytarilganda (identifikatsiyalash vositasi mavjud boʻlmasa). Bunda agar identifikatsiyalash vositasi mavjud boʻlsa, mahsulot aylanmasi onlayn nazorat kassa texnikasi orqali amalga oshiriladi va mahsulotni qayta markirovkalanishi talab qilinmaydi;

mahsulot yuzasidan “Asl belgisi” MATda xatolar yoki tafovutlar mavjud boʻlganda.

11. Maishiy texnika mahsulotlari qayta markirovkalanishi talab qilinganda, maishiy texnika mahsulotining egasi (ulgurji yoki chakana savdo faoliyati bilan shugʻullanuvchi tashkilot) tomonidan yangi markirovka kodlari buyurtma qilinadi, identifikatsiyalash vositalariga aylantiradi hamda mazkur mahsulotlarni qayta raqamli markirovkalaydi.

Bunda mahsulotning amaldagi egasi (ulgurji yoki chakana savdo faoliyati bilan shugʻullanuvchi tashkilotlar) markirovkalanadigan mahsulotlar katalogida mahsulotning vaqtinchalik (texnik) maʼlumot kartasini yaratadi. Markirovka kodini buyurtma qiladi va qayta markirovkalashni amalga oshiradi. Qayta markirovkalash uchun buyurtma qilingan markirovka kodlari qonunchilikda Operator tomonidan markirovka kodlarini taqdim etish yuzasidan xizmatlar koʻrsatish uchun yagona toʻlov miqdorida belgilanadi.

12. Qayta markirovkalashni amalga oshirgan maishiy texnika mahsulotlari muomalasi ishtirokchisi “Asl belgisi” MATga quyidagi maʼlumotlarni yuborishi shart:

qayta markirovkalashni amalga oshirgan maishiy texnika mahsulotlari muomalasi ishtirokchisining STIRi;

markirovka kodi buyurtma qilinadigan mahsulot yuzasidan maʼlumotlar;

mahsulotlarni muomalaga kiritish (qayta markirovkalash) usuli;

mahsulotni qayta markirovkalashning sababi;

Raqamli markirovkalangan mahsulotning qaytarilganligini tasdiqlovchi hujjatning rekvizitlari (xaridor tomonidan identifikatsiyalash vositasi yoʻqotilgan yoki shikastlangan mahsulot qaytarilgan taqdirda).

13. Mahsulotlar qayta markirovkalanishi tartibi identifikatsiyalash vositasi yordamida raqamli markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlarining sotilishi taqiqlangan paytdan boshlab majburiy ravishda talab qilinadi.

14. Maishiy texnika mahsulotlari muomalasi ishtirokchisiga (ulgurji yoki chakana savdo faoliyati bilan shugʻullanuvchi tashkilotlar) tegishli guruhdagi markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlari qoldiqlarini olti oy davomida ixtiyoriy ravishda raqamli markirovkalashga ruxsat beriladi.

Bunda mahsulotning amaldagi egasi (ulgurji yoki chakana savdo faoliyati bilan shugʻullanuvchi tashkilot) markirovkalanadigan mahsulotlar katalogida mahsulotning vaqtinchalik (texnik) maʼlumot kartasini yaratadi, markirovka kodini buyurtma qiladi hamda mahsulotlarning qoldiqlari raqamli markirovkalanishini amalga oshiradi.

15. Markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlari qoldiqlarining raqamli markirovkalanishi amalga oshirilganda Operator tomonidan markirovka kodlarini taqdim etish yuzasidan xizmatlar bepul koʻrsatiladi.

16. Markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlari qoldiqlarining raqamli markirovkalanishi amalga oshirilganda maishiy texnika mahsulotlari muomalasi ishtirokchisi quyidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga yuborishi shart:

mahsulotlar qoldiqlari raqamli markirovkalanishini amalga oshirgan maishiy texnika mahsulotlari muomalasi ishtirokchisining STIRi;

markirovka kodi buyurtma qilinadigan mahsulot yuzasidan maʼlumotlar;

buyurtma qilingan markirovka kodi soni;

mahsulotlarni muomalaga kiritish (mahsulotlar qoldiqlarini raqamli markirovkalash) usuli.

3-bob. Maishiy texnika mahsulotlarini raqamli identifikatsiyalash vositasi yordamida majburiy raqamli markirovkalash bosqichlari va muddatlari

17. Maishiy texnika mahsulotlarini identifikatsiyalash vositalari yordamida majburiy raqamli markirovkalash tartibi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalari hamda mazkur Nizom bilan belgilangan identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash xususiyatlariga muvofiq joriy qilinadi.

18. Ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchi tashkilotlar 2022-yil 1-apreldan boshlab identifikatsiya vositalarini shakllantirish, ularni maishiy texnika mahsulotlarini isteʼmol hamda guruhlangan qadoqlariga tushirilishi uchun zarur boʻlgan markirovkalash kodlarini Operatorga tegishli toʻlovlarni amalga oshirgan holda buyurtma qilishga haqli.

19. Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan identifikatsiyalash vositalari yordamida raqamli markirovkalanmagan maishiy texnika mahsulotlarini mazkur qarorga 2 va 3-ilovalarda koʻrsatilgan muddatlarga qadar muomalaga kiritishga ruxsat beriladi.

4-bob. Maishiy texnika mahsulotlarini raqamli identifikatsiyalash vositalarining xususiyatlari, shu jumladan, markirovka kodlarining tuzilishi va formati

20. Maishiy texnika mahsulotlarining raqamli markirovkalanishi ikki oʻlchovli shtrix-kod (GS1 DataMatrix) yordamida mahsulotning qadoqlash joyiga yoki boshqa axborot tashuvchisiga qoʻllash orqali amalga oshiriladi.

21. Mahsulotlar va mahsulot yorliqlarida raqamli identifikatsiyalash vositalarini qoʻllash sifatiga qoʻyiladigan talablar:

a) ISO/IEC 16022 “Axborot texnologiyalari. Avtomatik identifikatsiyalash va maʼlumotlarni yigʻish texnologiyalari. Data Matrix shtrix-kodining simbologiyasi” (ISO/IEC 16022 “Information technology — Automatic identification and data capture techniques — Data Matrix bar code symbology specification”) xalqaro standartiga muvofiqligi;

DataMatrix ECC200ga teng yoki undan yaxshiroq xatolarni aniqlash va tuzatish usuli yordamida chop etish;

b) ISO/IEC 15415 “Axborot texnologiyalari. Avtomatik identifikatsiyalash va maʼlumotlarni yigʻish texnologiyalari. Chop etish sifatini baholash uchun shtrix kodi ramzlarining test spetsifikatsiyasi. Ikki oʻlchamli ramzlar” (ISO/IEC 15415 “Information technology — Automatic identification and data capture techniques — Bar code print quality test specification — Two-dimensional symbols”) xalqaro standarti asosida ASSII kodlashdan foydalanish.

22. Maishiy texnika mahsulotlarini raqamli identifikatsiyalash vositasida 4 ta maʼlumotlar guruhini oʻz ichiga olgan markirovka kodi mavjud boʻlib, ulardan birinchi va ikkinchi guruhlar identifikatsiyalash kodini, uchinchi va toʻrtinchi guruhlar tasdiqlash kodini, shu bilan birga:

birinchi guruh 14 ta raqamdan iborat va belgilangan qoidalarga muvofiq maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida Operator tomonidan ishlab chiqarilgan dastur identifikatori (01) oldidan qoʻyilgan mahsulot kodini oʻz ichiga oladi;

ikkinchi guruh 20 ta belgidan (lotin alifbosining kichik va katta harflari, shuningdek, maxsus belgilar) iborat va mahsulot birligining alohida seriya raqamini oʻz ichiga oladi, undan oldin dastur identifikatori (21) qoʻyiladi va Operator yoki maishiy texnika mahsulotlar aylanmasi qatnashuvchi tomonidan ishlab chiqiladi. Bu maʼlumotlar guruhining tugatuvchi belgisi — ASSII belgilar jadvalidagi 29 ta ajratuvchi belgilar kodi;

uchinchi guruh 4 ta belgidan iborat (raqamlar, lotin alifbosining kichik va katta harflari, shuningdek, maxsus belgilar) tekshirish kalitining identifikatori (individual tartib raqami) va dastur qoʻllash kodi bilan identifikatsiyalanadi (91) va Operator tomonidan yaratiladi. Ushbu maʼlumotlar guruhi uchun tugatish belgisi ASCII belgilar jadvalidagi 29 kodi bilan maxsus ajratuvchi belgi boʻlishi lozim;

toʻrtinchi guruh 44 ta belgidan iborat (raqamlar, lotin alifbosining kichik va katta harflari, shuningdek, maxsus belgilar) va dastur identifikatoridan oldin (92) tasdiqlash kodini oʻz ichiga oladi va Operator tomonidan ishlab chiqariladi. Mazkur maʼlumotlar guruhining tugatuvchi belgisi ASSII belgilar jadvalidagi 29 ta maxsus ajratuvchi belgilar kodi.

23. Yuk tashish oʻramining identifikatsiyalash kodi GS1-128 xalqaro talablariga muvofiq bir oʻlchovli shtrix-kod koʻrinishida taqdim etiladi.

24. Agregatsiyalangan import kodi Operator tomonidan Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilayotgan maishiy texnika mahsulotlarini “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirilgunga qadar “Asl belgisi” MATda importyor buyurtmasiga muvofiq shakllantiriladi.

25. Shtrix-kodli maishiy texnika mahsulotlarini identifikatsiya qilish vositalari quyidagi talablarga javob berishi lozim:

maishiy texnika mahsulotlarini identifikatsiyasi vositasini topish ehtimoli 1:10000dan kam boʻlishi kerak;

xatolarni aniqlash va tuzatish funksiyasi ASS200 DataMatrix funksiyasiga teng yoki undan yaxshiroq boʻlishi kerak.

26. “Asl belgisi” MAT maishiy texnika mahsulotlari uchun identifikatsiyalash vositalarida mavjud boʻlgan markirovka kodini qayta ishlab chiqarishga (yaratishga) ruxsat berilmaydi.

5-bob. Maishiy texnika mahsulotlariga raqamli identifikatsiyalash vositalarini yelimlash tartibi

27. Maishiy texnika mahsulotlari Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan, aylanmaga kiritilgan va qaytarilgan taqdirda, maishiy texnika mahsulotlarining raqamli identifikatsiyalash vositalarini qoʻllash mahsulotlarni ishlab chiqarish yoki saqlash joylarida amalga oshiriladi.

Boshqa davlatlardan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga maishiy texnika mahsulotlari olib kirilgan taqdirda, ularga raqamli identifikatsiyalash vositalarini yelimlash quyidagi tartibda amalga oshirilishi mumkin:

maishiy texnika mahsulotlarini ishlab chiqarish vaqtida;

Oʻzbekiston Respublikasi davlat chegarasini oʻtmasdan, boshqa davlatlarning hududida;

bojxona ombori hududida “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirilgunga qadar.

28. Raqamli identifikatsiyalash vositalari maishiy texnika mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan mahsulotning isteʼmol qadogʻiga (majburiy), mahsulotning oʻziga (oʻz xohishiga koʻra) va mahsulot pasportiga (oʻz xohishiga koʻra) yelimlanadi, bunda identifikatsiya vositasining maishiy texnika qadogʻidan koʻchib ketmasligi va zarar yetkazmasdan ajratishga imkon bermasligi taʼminlanadi.

29. Raqamli identifikatsiyalash vositasi oʻrash lentasiga yoki boshqa tashqi oʻrash materialiga bosilmagan yoki boshqa maʼlumotlar bilan qoplanmagan boʻlishi kerak.

30. Raqamli identifikatsiyalash vositasi 14x14 millimetrdan kam boʻlmagan oʻlchamda maxsus ajratilgan kontrast maydonga yelimlanadi hamda skaner yoki mobil qurilma orqali skanerlashga imkon mavjudligini taʼminlaydi.

6-bob. Maishiy texnika mahsulotlarni agregatsiyalash

31. Ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar maishiy texnika mahsulotlarining tegishli guruhini majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilingan kundan boshlab 9 oy oʻtgach maishiy texnika mahsulotlarini agregatsiyalashni amalga oshirishi mumkin.

32. Alohida qadoqni guruhlangan qadoqqa va guruhlangan qadoqni transport qadogʻiga agregatsiyalash amalga oshirilgandan soʻng agregatsiyalangani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan mahsulot aylanmasining keyingi ishtirokchisiga uzatishdan (sotishdan) avval “Asl belgisi” MATga kiritiladi.

33. Maishiy texnika mahsulotlarni agregatsiyalash tartibi, Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalarida qayd etilgan talablar asosida amalga oshiriladi.

34. “Agregatsiyalash tadbirini amalga oshirish maqsadida mahsulot aylanmasining ishtirokchisi quyidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga yuboradi:

agregatsiyalashni amalga oshiruvchi mahsulot aylanmasi ishtirokchisi STIRi;

ishlab chiqarish liniyasining identifikatori;

ishlab chiqarish buyurtmasi identifikatori;

agregatsiyalashga rejalashtirilgan qadoqlar soni;

haqiqatda agregatsiyalangan qadoqlar soni;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadoqning identifikatsiya kodi;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻiga kiritilgan agregirlangan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxati;

35. Transport qadogʻining identifikatsiya kodi agregatsiyalash tadbirini amalga oshiruvchi mahsulot aylanmasining ishtirokchisi tomonidan yaratiladi (generatsiya qilinadi) hamda “ISO/IEC 15459-1:2006 “Information technology-Unique identifiers-Part 1: Unique identifiers for transport units” standarti talablariga muvofiq qadoqning ustida qoʻllaniladi.

36. Operator quyidagi holatlar mavjud boʻlgan taqdirda, mahsulot aylanmasining ishtirokchisiga agregatsiyalash maʼlumotlarini qabul qilishni hamda transport qadogʻining maʼlumotlarini roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi:

mahsulot aylanmasi ishtirokchisi bitta yoki bir nechta agregatsiyalanadigan qadoqlardagi markirovkalash kodlarining egasi emas;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxati noyob boʻlmagan (takrorlangan) belgilardan tashkil qilingan;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtmagan markirovkalash kodlari mavjud;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida “Asl belgisi” MATda markirovkalash kodlari qoʻllanilganligi yoki markirovkalash kodlari uchun toʻlovlar amalga oshirilganligi yuzasidan maʼlumotlar mavjud emas;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida aylanmadan chiqarilgan holatida boʻlgan markirovkalash kodlari mavjud;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida boshqa mahsulot turlari uchun buyurtma qilingan markirovkalash kodlari mavjud;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi qabul qilingan formatga muvofiq emas;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi “Asl belgisi” MATda avval roʻyxatdan oʻtkazilgan.

37. Operator quyidagi holatlarda guruhlangan yoki transport qadogʻining agregatsiyasini buzish (bekor qilish) tadbirini amalga oshiradi:

“Asl belgisi” MATda guruhlangan yoki transport qadogʻiga biriktirilgan markirovkalash kodlari qayta agretsiyalangan;

“Asl belgisi” MATga guruhlangan yoki transport qadogʻiga biriktirilgan markirovkalash kodlarining aylanmaga kiritilishi, aylanmada boʻlishi yoki aylanmadan chiqarilganligi yuzasidan maʼlumotlar taqdim etilgan.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

38. Mazkur Nizom talablariga rioya etilishi ustidan nazorat qilish qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq organlari va boshqa nazorat qiluvchi organlar tomonidan amalga oshiriladi.

39. Mazkur Nizom qoidalarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Maishiy texnika mahsulotlarini identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash xususiyatlari toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Maishiy texnika mahsulotlarini raqamli markirovkalash va kuzatib borish

Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich. Subyektni roʻyxatdan oʻtkazish Maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi Zarur maʼlumotlar koʻrsatilgan arizani operatorga aloqa kanallari orqali yuboradi yoki uni “Asl belgisi” mahsulotlarni raqamli markirovkalash va kuzatilishi boʻyicha milliy axborot tizimining veb-saytida (keyingi oʻrinlardi — MMK MAT) shakllantiradi. Real vaqt rejimida Operator Agar ariza Nizomda belgilangan talablarga muvofiq boʻlsa: subyektni ishtirokchilar reyestriga kiritadi; ishtirokchi uchun shaxsiy kabinet ochadi; subyektga ishtirokchilar roʻyxatiga kiritilgani va shaxsiy kabinet ochilgani toʻgʻrisida xabar beradi. Xabarnomada, shuningdek, ishtirokchilar roʻyxatidagi maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga berilgan roʻyxatdan oʻtish raqamlari koʻrsatiladi. Ariza olingan vaqtdan boshlab 2 (ikki) soatdan koʻp boʻlmagan muddatda Operator Vaqtinchalik nizom talablariga javob bermaydigan maʼlumot yuborilganda va/yoki zarur maʼlumotlar taqdim etilmagan taqdirda, subyektni roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi. Ariza olingan vaqtdan boshlab 2 (ikki) soatdan koʻp boʻlmagan muddatda 2-bosqich. Maishiy texnika mahsulotlari yuzasidan maʼlumotlarni katalogka kiritish Maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi Zarur maʼlumotlar koʻrsatilgan holda maishiy texnika mahsulotlari yuzasidan maʼlumotlarni “Markirovkalangan mahsulotlar katalogi”ga kiritish boʻyicha tegishli maʼlumotlarni MMK MATga aloqa kanallari orqali yuboradi yoki ularni MMK MATning veb-saytida shakllantiradi. Real vaqt rejimida Operator Arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar Nizom talablariga muvofiq boʻlgan taqdirda: arizada keltirilgan maʼlumotlarni mahsulot roʻyxatiga kiritadi; maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisini maishiy texnika mahsulotlarini roʻyxatiga kiritilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi. Real vaqt rejimida 3-bosqich. Markirovkalash uchun kodlarni taqdim etish Maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi Mahsulotlar roʻyxatiga kiritilgan maishiy texnika mahsulotlar ni raqamli markirovkalash uchun kodlarni olishga Operatorga aloqa kanallari orqali buyurtmanomani yuboradi. Real vaqt rejimida Operator Agar buyurtmada koʻrsatilgan maʼlumotlar Nizom talablariga muvofiq boʻlsa: kerakli miqdordagi markirovkalash kodlarini seriyalashtiradi; maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi — ishlab chiqaruvchi yoki maishiy texnika mahsulotlar ni import qiluvchiga ushbu kodlarning roʻyxatini taqdim etadi; taqdim etilgan kodlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni IV roʻyxatiga kiritadi. Real vaqt rejimida Maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi Operatorga roʻyxatdagi kodlar olinganligi toʻgʻrisidagi tasdiqni yuboradi. Markirovka kodlari roʻyxati olingan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida Markirovkalash kodlarini identifikatsiya vositasiga oʻzgartiradi. Identifikatsiyalash vositasi maishiy texnika mahsulotlar da qoʻllanilishini taʼminlaydi. MMK MATga markirovkalash kodlaridan foydalanilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuboradi (mahsulot kodi, identifikatsiya kodi, markirovkalash sanasi va vaqti, qoʻllanilgan identifikatsiya vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar). Maishiy texnika mahsulotlar ning qutilarida identifikatsiyalash vositalari qoʻllanilgandan soʻng 4-bosqich. Maishiy texnika mahsulotlar ni ishlab chiqarish va ularning aylanishini monitoring qilish Maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi (ishlab chiqaruvchi) Maishiy texnika mahsulotlar agregatsiyasini amalga oshiradi. Real vaqt rejimida MMK MAT orqali avtomatik rejimda Operatorga mahsulot kodlari hamda yangi guruh va transport paketlarini identifikatsiyalash, shuningdek, mahsulot va qadoqlash kodlari roʻyxati, shu jumladan, avvalgi darajadagi qadoqlar (masalan, paletlarni tuzishda, uning tarkibiga kiruvchi qutilar roʻyxati koʻrsatiladi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar boʻyicha xabar beradi. Real vaqt rejimida Maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi (ishlab chiqaruvchi) Mulkka egalik huquqi oʻtkazilganligini yoki tovarlar sotish uchun berilganligini tasdiqlovchi birlamchi hujjat asosida maishiy texnika mahsulotlar muomalasi subyektlari oʻrtasida maishiy texnika mahsulotlar ni topshirish (qabul qilish) vaqtida bitim taraflari: Maishiy texnika mahsulotlar ni topshirish (qabul qilish) toʻgʻrisida tovar yoʻllanma varaqasi shaklida bildirishnoma tuzadi; tomonlarning vakolatli shaxslari tomonidan koʻrsatilgan bildirishnoma imzolanadi; topshirish (qabul qilish) toʻgʻrisida bildirishnoma va birlamchi hujjatning elektron nusxasini MMK MATga yuboradi, shuningdek, maʼlumotni elektron hisobvaraq-faktura maʼlumotlari bilan integratsiyalashtiradi. Maishiy texnika mahsulotlar ga egalik huquqi oʻtgandan soʻng 72 (yetmish ikki) soatdan koʻp boʻlmagan muddatda Maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi (import qiluvchi) Import qilinayotgan mahsulotlarni erkin muomalaga chiqarish (import) bojxona rejimiga joylashtiradi. Real vaqt rejimida “Erkin muomalaga chiqarish” (import) bojxona rejimiga joylashtirilgandan keyin operatorga bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatilgan tovarlarni chiqarilganligi toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi: bojxona organi kodi; tovar deklaratsiyasini roʻyxatdan oʻtkazish sanasi; tovar deklaratsiyasini roʻyxatdan oʻtkazish raqami; TIF TN kodlari; transport qadoqlarining markirovka kodi va tovar nomi; tovarning kelib chiqish mamlakati kodi. Real vaqt rejimida Operator maʼlumotlarni olgandan keyin ularni MMK MAT reyestrida aks etilishini taʼminlaydi. Real vaqt rejimida 5-bosqich. Maishiy texnika mahsulotlarini muomaladan chiqarish Maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi Ulgurji tashkilot maishiy texnika mahsulotlar ni onlayn — kassa apparatlari mavjud boʻlmagan chakana tashkilotlarga sotayotgan hollarda, maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi — ulgurji savdo tashkiloti sotiladigan maishiy texnika mahsulotlar qadoqlarida qoʻllanilgan identifikatsiya vositasini onlayn-kassa apparatlari bilan birlashtirilgan texnik vositalar yordamida skanerlaydi va taniydi. Real vaqt rejimida Maishiy texnika mahsulotlari aylanmasi ishtirokchisi Mahsulot kodi va identifikatsiya kodi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar onlayn-kassa apparati orqali shakllantirilgan “kassa cheki” fiskal hujjatga kiritiladi. Real vaqt rejimida Fiskal maʼlumotlar operatori Nazorat kassa chekidagi sotilgan har bir birlik boʻyicha nazorat kassa mashinasining roʻyxatga olingan raqami, sotilgan sana, sotish narxi, mahsulot kodi va tarkibidagi identifikatsiya kodi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni MMK MATga uzatadi. Onlayn-kassa apparati ishlamay qolishi hollari bundan mustasno. Maishiy texnika mahsulotlar sotilgan vaqtdan boshlab bir sutkadan kech qolmagan muddatda Operator Fiskal maʼlumotlar operatoridan olingan maʼlumotlarga muvofiq identifikatsiya vositasi bilan raqamli markirovkalangan Maishiy texnika mahsulotlarning muomaladan chiqishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni MMK MATda aks ettiradi. Real vaqt rejimida

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 148-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 1995-yil 12-oktabrdagi 399-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi aholisiga maishiy xizmat koʻrsatish qoidalarining 2-bandi :

quyidagi mazmundagi ikkinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Mijozning tanishishi uchun qulay joylarda (asosan oʻzaro hisob-kitoblar amalga oshiriladigan joylarda, shuningdek, kirish va xaridorga ochiq boʻlgan boshqa joylarda) quyidagi maʼlumotlar joylashtirilishi kerak:

yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — oʻz korxonasining nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), shuningdek, uning joylashgan joyi (pochta manzili va ish rejimi) hamda ushbu maʼlumotlarni (ish rejimi bundan mustasno) skanerlash imkonini beruvchi maxsus QR-kod;

yakka tartibdagi tadbirkor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — davlat roʻyxatidan oʻtkazilganlik va roʻyxatdan oʻtkazgan organning nomi, shuningdek, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) hamda ushbu maʼlumotlarni skanerlash imkonini beruvchi maxsus QR-kod.

Maʼlumotlarni skanerlash imkonini beruvchi maxsus QR-kod soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq organlari tomonidan shakllantirib beriladi”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2002-yil 26-noyabrdagi 407-son qarori bilan tasdiqlangan Ulgurji va chakana savdo faoliyatini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 20-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oʻz korxonasining toʻliq nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek ushbu maʼlumotlarni skanerlash imkonini beruvchi maxsus QR-kodni xaridorning tanishishi uchun qulay joylarda (asosan oʻzaro hisob-kitoblar amalga oshiriladigan joylarda) joylashtirishi. Bunda maxsus QR-kod soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq organlari tomonidan shakllantirib beriladi”;

b) 32-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“davlat roʻyxatidan oʻtkazilganlik va roʻyxatdan oʻtkazgan organning nomi, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek ushbu maʼlumotlarni skanerlash imkonini beruvchi maxsus QR-kodni xaridorning tanishishi uchun qulay joylarda (asosan oʻzaro hisob-kitoblar amalga oshiriladigan joylarda, shuningdek, kirish va xaridorga ochiq boʻlgan boshqa joylarda) joylashtirishi. Bunda maxsus QR-kod soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq organlari tomonidan shakllantirib beriladi”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalarini hamda Oʻzbekiston Respublikasida umumiy ovqatlanish mahsulotlarini (xizmatlarini) ishlab chiqarish va sotish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarorida :

a) 1-ilova :

13-band :

birinchi — uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xaridorning tanishishi uchun qulay joylarda (asosan oʻzaro hisob-kitoblar amalga oshiriladigan joylarda, shuningdek, kirish va xaridorga ochiq boʻlgan boshqa joylarda) quyidagi maʼlumotlar joylashtirilishi kerak:

sotuvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — oʻz korxonasining nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), shuningdek, uning joylashgan joyi (pochta manzili va ish rejimi) hamda ushbu maʼlumotlarni (ish rejimi bundan mustasno) skanerlash imkonini beruvchi maxsus QR-kod;

sotuvchi — yakka tartibdagi tadbirkor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — davlat roʻyxatidan oʻtkazilganlik va roʻyxatdan oʻtkazgan organning nomi, shuningdek, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) hamda ushbu maʼlumotlarni skanerlash imkonini beruvchi maxsus QR-kod”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Maʼlumotlarni skanerlash imkonini beruvchi maxsus QR-kod soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali soliq organlari tomonidan shakllantirib beriladi”;

toʻrtinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;

190-bandining toʻrtinchi xatboshisida “(STIR)” degan soʻzdan keyin “hamda ushbu maʼlumotlarni skanerlash imkonini beruvchi maxsus QR-kod” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

b) 2-ilova :

8-bandning birinchi xatboshisidagi “(STIR)” degan soʻzdan keyin “hamda ushbu maʼlumotlarni skanerlash imkonini beruvchi maxsus QR-kod” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

26-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “(STIR)” degan soʻzdan keyin “hamda ushbu maʼlumotlarni skanerlash imkonini beruvchi maxsus QR-kod” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 9-oktabrdagi 811-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomda 12-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“soliq tekshiruvlari natijasi boʻyicha undirilgan soliqlar, yigʻimlar va (yoki) moliyaviy jarimalar summalarining 10 foiziga qadar miqdorida mukofotlash;”

5. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-noyabrdagi 737-son qarorida :

a) 5-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“agregatsiyalangan import kodi boʻyicha maʼlumotlar bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatilmasdan “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirish taqiqlanadi. Bunda markirovka qilinmagan alkogol va tamaki mahsulotlariga identifikatsiya vositalarini bojxona ombori hududida yelimlash talab qilinadi”;

b) 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2021-2022-yillarda identifikatsiya vositalari bilan majburiy raqamli markirovkalash talabi joriy qilinadigan mahsulotlar

T/r Mahsulotning nomi TIF TN kodi Majburiy raqamli markirovkalash boshlanadigan sana 1. Tamaki mahsulotlari 2402 90 000 0 2021-yil 1-yanvar 2. Alkogol mahsulotlari (pivo mahsulotlaridan tashqari) 2204, 2205, 2206, 2207, 2208 Pivo mahsulotlari 2203 2021-yil 1-aprel 3. Maishiy texnika 7321, 8403, 8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528, 8539, 8540 2022-yil 15-aprel 4. Dori vositalari va tibbiy buyumlar 3003, 3004 2022-yil 1-sentabr 5. Suv va salqin ichimliklar 2009, 2201, 2202 2022-yil 1-oktabr ” .

6. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimi bosqichma-bosqich joriy etilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qarorida :

a) 3-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan mahsulotlarning xorijiy ishlab chiqaruvchilariga markirovkalash kodlarini taqdim etish boʻyicha xizmatlar haqini chet el valyutasida, Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining mazkur kodlar berilgan kundagi kursi boʻyicha milliy valyutada tasdiqlangan tarif miqdorida toʻlash huquqi beriladi”;

b) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi:

savdo shoxobchalarini shtrix-kodlar va raqamli markirovka kodlarini toʻgʻri oʻqishni va aniqlashni taʼminlovchi maxsus qurilmalar (2D-skanerlar, maʼlumotlarni yigʻuvchi terminallar yoki boshqa turdagi maxsus qurilmalar) bilan taʼminlash yuzasidan barcha zarur choralarni koʻrsin;

maxsus qurilmalarni xarid qilgan tadbirkorlik subyektlarining belgilangan imtiyozlardan foydalanishi toʻgʻrisida keng targʻibot tadbirlarini amalga oshirib borsin;

ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash boʻyicha talablarning bajarilishi, shuningdek, mazkur mahsulotlarning aylanmasi ishtirokchilari tomonidan mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalari talablariga rioya etilishi ustidan qatʼiy nazorat qilib borsin”;

v) 1-ilovada :

2-bandda :

“d” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“boj olinmaydigan savdo” (Duty free) bojxona rejimida realizatsiya qilinadigan mahsulotlarga”;

“e” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“sotishga tayyor boʻlmagan, shu jumladan, isteʼmol oʻramiga qadoqlanmagan mahsulotlarga, shu mahsulotlar ishlab chiqaruvchilar tomonidan saqlanishida”;

“j” kichik banddagi “sotib olishda, saqlashda, transportda tashishda” soʻzlari “saqlashda va transportda tashishda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Raqamli identifikatsiyalash vositalari bosib tushirilmagan mahsulotlarni sotib olishda, saqlashda, aylanmaga kiritishga va raqamli identifikatsiyalash vositalari yordamida mahsulotlarni markirovkalash toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga kiritishga hamda raqamli identifikatsiyalash vositalari yordamida markirovkalanmagan mahsulotlar aylanmasi va aylanmadan chiqarilishiga muvofiq mahsulot guruhi uchun raqamli identifikatsiyalash vositalari yordamida markirovkalash xususiyatlari bilan belgilangan sanagacha yoʻl qoʻyiladi.

Majburiy raqamli markirovkalash boshlanini belgilangan sanadan soʻng mahsulotlarni raqamli identifikatsiya vositalarini qoʻllamasdan muomalaga kiritish va markirovkalash axborot tizimiga maʼlumot yubormaslik, shuningdek, raqamli identifikatsiya vositalari bilan markirovkalanmagan mahsulotlarni sotib olish, saqlash, muomalaga kiritish va muomaladan chiqarish, shu jumladan, ushbu operatsiyalarni tegishli mahsulot guruhi uchun identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash xususiyatlari bilan belgilangan meʼyorlarni yohud ushbu Qoidalarni buzgan holda amalga oshirish, majburiy raqamli markirovkalash qoidalarni buzish deb hisoblanadi va qonunchilikda belgilangan javobgarlikka tortish uchun asos boʻladi”;

4-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“agregatsiyalangan import kodi — operator tomonidan shakllantiriladigan va bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatiladigan, oʻzi bilan har bir mahsulotning markirovka kodlarini birlashtiruvchi mahsulotlarning alohida jamlanmasi uchun belgilarning takrorlanmas ketma-ketligi;”

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mahsulotlarni aylanmaga kiritish — mahsulotni ishlab chiqarishda:

Oʻzbekiston Respublikasi hududida — ishlab chiqaruvchidan yangi mulkdorga yoki boshqa shaxsga bunday shaxsga uning tasarruf etishi maqsadida yoki uni tarqatish va (yoki) qoʻllash uchun erishimli qiluvchi keyingi sotilishi uchun mahsulotning birlamchi pulli yoki bepul uzatilishi;

Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida ishlab chiqarilgan maishiy texnika mahsulotlari — import qiluvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasida ichki isteʼmolga chiqarish (realizatsiya);

markirovkalash maqsadida mahsulotlarni aylanmaga kiritish quyidagicha eʼtirof etiladi:

mahsulotning kelajakda sotilishi (savdosi) bilan bogʻliq boʻlmagan maqsadlar uchun yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan avval sotib olingan mahsulotning ularga pulli yoki bepul uzatilishi;

yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan mahsulotlarni pulli va (yoki) bepul berib yuborish, egasiz, muomaladan chiqarilgan, musodara qilingan, taqiq qoʻyilgan, sud va vakolatli organlarning qaroriga muvofiq davlat hisobiga oʻtkazilgan mulkni qonunchilikka muvofiq yangi mulkdorga sotish;

komissiya shartnomalari doirasida yakka tartibdagi tadbirkor hisoblanmaydigan jismoniy shaxslardan olingan mahsulotlarning komissioner tomonidan sotilishi (savdosi)”;

oʻn birinchi xatboshi “Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga sotilishi” soʻzlaridan keyin “mahsulotni” soʻzi bilan toʻldirilsin;

oʻn beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“markirovkalash axborot tizimi — “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi”;

yigirma beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“raqamli markirovkalangan mahsulot — mazkur Qoidalar talablariga rioya etish bilan raqamli identifikatsiyalash vositalari bosib tushirilgan va u haqidagi haqqoniy maʼlumotlar (jumladan, unga bosib tushirilgan raqamli identifikatsiyalash vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar) markirovkalash axborot tizimida saqlanuvchi mahsulot”;

quyidagi mazmundagi yigirma oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“raqamli markirovkalanmagan mahsulot — raqamli identifikatsiya vositasi bilan markirovkalanmagan va (yoki) buzilgan (oʻqilmaydigan) raqamli identifikatsiya vositasiga ega boʻlgan va (yoki) soxta (soxtalashtirilgan) markirovka kodlari bilan markirovkalangan va (yoki) ushbu Qoidalarning (shu jumladan, markirovka kodlarini qayta ishlatish, Operator tomonidan mahsulotlar aylanmasining boshqa ishtirokchisiga va (yoki) boshqa mahsulotlar guruhini markirovkalash maqsadida berilgan markirovka kodlaridan foydalanish) talablarini buzilgan holda markirovkalangan mahsulotlar;”

7 , 10 , 53 , 54 , 55 , 56 , 71 , 72 va 81-bandlardagi “agregatsiyalangan bojxona kodi” soʻzlari “agregatsiyalangan import kodi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-band quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:

“g) mahsulot aylanmasi ishtirokchisi markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkazilmagan”;

36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Markirovka kodlarini olish uchun mahsulot aylanmasining ishtirokchisi Operator bilan markirovkalash kodlarini taqdim etish boʻyicha shartnoma tuzadi, uning standart shakli Operator tomonidan tasdiqlanadi va Operatorning Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

Bunda markirovka kodlarini taqdim etish yuzasidan xizmatlar koʻrsatish uchun yagona toʻlovlar mahsulot aylanmasining ishtirokchisi xorijiy ishlab chiqaruvchi tashkilotning vakolatxonalari tomonidan milliy valyutada Operator bilan tuzilgan shartnoma asosida amalga oshirilishi mumkin”;

39-band quyidagi mazmundagi uchinchi — oʻn birinchi xatboshlari bilan toʻldirilsin:

“Markirovkalash axborot tizimida quyidagi markirovkalash kodlari holatlari roʻyxatdan oʻtkaziladi:

emitirlangan (buyurtma qilingan) — markirovkalash kodi mahsulot aylanmasi ishtirokchisi buyurtmasi asosida yaratilgan (generatsiya qilingan);

qoʻllangan — markirovkalash kodi mahsulot aylanmasi ishtirokchisiga uning buyurtmasi asosida taqdim etilgan (yoki markirovkalash kodi asosida raqamli identifikatsiyalash vositasi qoʻllanganligi toʻgʻrisida maʼlumot qabul qilingan);

aylanmada — markirovkalash kodi mahsulot aylanmasiga kiritilgan;

hisobdan chiqarish — fiskal boʻlmagan sabablarga asosan markirovkalash kodi aylanmadan chiqarilgan (nazoratdan olingan);

aylanmadan chiqarilgan (sotilgan) — fiskal sabablarga asosan markirovkalash kodi aylanmadan chiqarilgan (nazoratdan olingan);

aylanmada, aylanmaga qayta kiritilgan — markirovkalash kodi mahsulot aylanmasiga fiskal sabablarga asosan qayta kiritilgan;

agregatsiyasi buzilgan — guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiyalash kodi bekor qilingan”;

41-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Markirovka kodi mahsulotning har bir birligi (nusxasi) uchun yagona hisoblanadi. Markirovka kodlarini qayta ishlatishga, Operator tomonidan mahsulot aylanmasining boshqa ishtirokchisiga berilgan va (yoki) boshqa mahsulotlar guruhini markirovkalash maqsadida berilgan markirovka kodlaridan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi”;

45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“45. Raqamli identifikatsiyalash vositalarini mahsulotlarga, mahsulotlarning qadoqlanishiga yoki raqamli identifikatsiyalash vositalarini qoʻllash uchun moʻljallangan boshqa moddiy tashuvchiga yelimlash:

Oʻzbekiston Respublikasi hududida mahsulot ishlab chiqariladigan boʻlsa, mahsulot ishlab chiqariladigan yoki saqlanadigan joylarda;

boshqa davlatlardan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi davlat chegarasidan oʻtmasdan, boshqa davlatlarning hududida yoki bojxona ombori hududida “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirilgunga qadar amalga oshiriladi”;

53-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“53. Import qiluvchilar erkin muomalaga chiqarish (import) bojxona rejimiga muvofiq markirovkalangan mahsulotni chiqargandan soʻng va markirovkalangan mahsulotni sotish (realizatsiya) uchun taklif qilishdan oldin, shu jumladan, uni sotish (realizatsiya) joyida namoyish etishdan, uning namunalarini namoyish qilishdan oldin (mahsulotlarni masofadan sotishda ular haqida maʼlumot berish bundan mustasno) quyidagilarni markirovkalash axborot tizimiga taqdim etadilar:

a) import qiluvchi boʻlgan soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;

b) bojxona yuk deklaratsiyasida aks ettirilgan agregatsiyalangan import kodi;

v) mahsulotlarning bojxona yuk deklaratsiyasini roʻyxatga olish sanasi;

g) mahsulotlarning bojxona yuk deklaratsiyasini roʻyxatdan oʻtkazish raqami;

d) mahsulotning muvofiqligini tasdiqlovchi hujjat turi, bunday hujjatning raqami va sanasi (texnik tartibga solish sohasida normativ hujjatlar talablarida mahsulotning muvofiqligini tasdiqlash toʻgʻrisida talablar mavjud boʻlganda);

e) Davlat soliq qoʻmitasi bilan kelishgan holda Operator tomonidan belgilangan va Operatorning Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida joylashtirilgan boshqa tegishli maʼlumotlar”;

54-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“54. Mahsulotlarni “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirish uchun import qiluvchilar bojxona yuk deklaratsiyasida mahsulotlarning identifikatsiyalash kodlarini yoki agregatsiyalangan import kodini koʻrsatishi mumkin. Agregatsiyalangan import kodi import qiluvchining talabnomasi boʻyicha Operator tomonidan shakllantiriladi, unda mazkur Qoidalarning 55-bandiga binoan maʼlumotlar koʻrsatiladi.

Mahsulotlarni ichki isteʼmolga chiqarish (import) yoki qayta import qilish maqsadida bojxona tartib-taomilidan oʻtish uchun mahsulot aylanmasi ishtirokchilari yuklarning bojxona deklaratsiyasida agregatsiyalangan import kodini koʻrsatadi. Agregatsiyalangan import kodi import qiluvchining talabnomasi boʻyicha Operator tomonidan shakllantiriladi, unda mazkur Qoidalarning 55-bandiga binoan maʼlumotlar koʻrsatiladi”;

59-bandning “v” kichik bandi quyidagi tahrirdagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ayrim turdagi mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash xususiyatlarida majburiy raqamli markirovka qilinadigan mahsulotlarni ishlab chiqarishda va (yoki) import qilishda agregatsiyalash tartibini bajarish majburiyati belgilanishi mumkin”;

66-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“66. Egalik huquqi mahsulot aylanmasi ishtirokchisiga oʻtishini nazarda tutuvchi bitimlar hamda komissiya va (yoki) agentlik shartnomalari doirasida mahsulotni berib yuborishda (qabul qilishda), mahsulot yuklab joʻnatilishini (qabul qilinishini) amalga oshiruvchi mahsulotlar aylanmasi ishtirokchisi yuboriladigan (qabul qilinadigan) mahsulotlarni markirovka kodlarini oʻz ichiga olgan holda mahsulot berib yuborilishi (qabul qilinishi) toʻgʻrisidagi xabarnomani shakllantiradi (elektron hisobvaraq-faktura shaklida) hamda mahsulotni yuklab joʻnatish (berib yuborish yoki qabul qilish) kunidan boshlab 3 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda, ammo ushbu mahsulot uchinchi shaxslarga berib yuborilishi kunidan kechiktirmasdan, uni elektron raqamli imzo bilan imzolaydi”;

76-band “vositasini skanerdan oʻtkazadi” soʻzlaridan keyin “aniqlashtiradi va har bir sotilgan mahsulotning markirovka kodi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron fiskal hujjatga kiritadi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

79-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mahsulotning aylanmadan chiqarilishi sababi (buzilishi, brak qilinishi, yoʻq qilinishi, yaroqlilik muddatlari tugashi, jismoniy shaxsga qaytarilishi va boshqalar)”;

81-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“81. Mahsulot eksportga chiqarilishi sababli mahsulot aylanmadan chiqarilishida mahsulotlar aylanmasi ishtirokchisi markirovkalash axborot tizimiga mahsulotning aylanmadan chiqarilishi toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan xabarnomani taqdim etadi”;

g) 3-ilovada :

6-bandning “b” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “2021-yil 1-yanvardan” soʻzlari “2022-yil 1-yanvardan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Tamaki mahsulotlari aylanmasining chakana savdosini amalga oshiruvchi ishtirokchilar (chakana savdo va umumiy ovqatlanish korxonalari)”;

17-band quyidagi mazmundagi ikkinchi — yigirma ikkinchi xatboshilari bilan toʻldirilsin:

“Agregatsiyalash tadbirini amalga oshirish maqsadida mahsulot aylanmasining ishtirokchisi quyidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga yuboradi:

agregatsiyalashni amalga oshiruvchi mahsulot aylanmasi ishtirokchisining STIRi;

ishlab chiqarish liniyasining identifikatori;

ishlab chiqarish buyurtmasi identifikatori;

agregatsiyalashga rejalashtirilgan qadoqlar soni;

haqiqatda agregatsiyalangan qadoqlar soni;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻiga kiritilgan agregirlangan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxati;

Transport qadogʻining identifikatsiya kodi agregatsiyalash tadbirini amalga oshiruvchi mahsulot aylanmasining ishtirokchisi tomonidan yaratiladi (generatsiya qilinadi) hamda “ISO/IEC 15459-1:2006 “Information technology-Unique identifiers-Part 1: Unique identifiers for transport units” standarti talablariga muvofiq qadoqning ustida qoʻllaniladi.

Operator quyidagi holatlar mavjud boʻlgan taqdirda, mahsulot aylanmasining ishtirokchisiga agregatsiyalash maʼlumotlarini qabul qilishni hamda transport qadogʻining maʼlumotlarini roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi:

mahsulot aylanmasining ishtirokchisi bitta yoki bir nechta agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlarining egasi emas;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxati noyob boʻlmagan (takrorlangan) belgilardan tashkil qilingan;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtmagan markirovkalash kodlari mavjud;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida markirovkalash axborot tizimida markirovkalash kodlari qoʻllanilganligi yoki markirovkalash kodlari uchun toʻlovlar amalga oshirilganligi yuzasidan maʼlumotlar mavjud emas;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida aylanmadan chiqarilgan holatida boʻlgan markirovkalash kodlari mavjud;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida boshqa mahsulot turlari uchun buyurtma qilingan markirovkalash kodlari mavjud;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi qabul qilingan formatga muvofiq emas;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi markirovkalash axborot tizimida avval roʻyxatdan oʻtkazilgan;

Operator quyidagi holatlarda guruhlangan yoki transport qadogʻining agregatsiyasini buzish (bekor qilish) tadbirini amalga oshiradi:

markirovkalash axborot tizimida guruhlangan yoki transport qadogʻiga biriktirilgan markirovkalash kodlari qayta agretsiyalangan;

markirovkalash axborot tizimiga guruhlangan yoki transport qadogʻiga biriktirilgan markirovkalash kodlarining aylanmaga kiritilishi, aylanmada boʻlishi yoki aylanmadan chiqarilganligi yuzasidan maʼlumotlar taqdim etilgan”;

d) 4-ilovada :

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Alkogol mahsulotlarining chakana savdosini amalga oshiruvchi alkogol mahsulotlari aylanmasi ishtirokchilari (chakana savdo va umumiy ovqatlanish korxonalari)”;

28-band quyidagi mazmundagi ikkinchi — yigirma ikkinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Agregatsiyalash tadbirini amalga oshirish maqsadida mahsulot aylanmasining ishtirokchisi quyidagi maʼlumotlarni markirovkalash axborot tizimiga yuboradi:

agregatsiyalashni amalga oshiruvchi mahsulot aylanmasi ishtirokchisining STIRi;

ishlab chiqarish liniyasining identifikatori;

ishlab chiqarish buyurtmasi identifikatori;

agregatsiyalashga rejalashtirilgan qadoqlar soni;

haqiqatda agregatsiyalangan qadoqlar soni;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻiga kiritilgan agregirlangan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxati;

Transport qadogʻining identifikatsiya kodi agregatsiyalash tadbirini amalga oshiruvchi mahsulot aylanmasining ishtirokchisi tomonidan yaratiladi (generatsiya qilinadi) hamda “ISO/IEC 15459-1:2006 “Information technology-Unique identifiers-Part 1: Unique identifiers for transport units” standarti talablariga muvofiq qadoqning ustida qoʻllaniladi.

Operator quyidagi holatlar mavjud boʻlgan taqdirda, mahsulot aylanmasining ishtirokchisiga agregatsiyalash maʼlumotlarini qabul qilishni hamda transport qadogʻining maʼlumotlarini roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi:

mahsulot aylanmasining ishtirokchisi bitta yoki bir nechta agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlarining egasi emas;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxati noyob boʻlmagan (takrorlangan) belgilardan tashkil qilingan;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtmagan markirovkalash kodlari mavjud;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida markirovkalash axborot tizimida markirovkalash kodlari qoʻllanilganligi yoki markirovkalash kodlari uchun toʻlovlar amalga oshirilganligi yuzasidan maʼlumotlar mavjud emas;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida aylanmadan chiqarilgan holatida boʻlgan markirovkalash kodlari mavjud;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida boshqa mahsulot turlari uchun buyurtma qilingan markirovkalash kodlari mavjud;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi qabul qilingan formatga muvofiq emas;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi markirovkalash axborot tizimida avval roʻyxatdan oʻtkazilgan;

Operator quyidagi holatlarda guruhlangan yoki transport qadogʻining agregatsiyasini buzish (bekor qilish) tadbirini amalga oshiradi:

markirovkalash axborot tizimida guruhlangan yoki transport qadogʻiga biriktirilgan markirovkalash kodlari qayta agretsiyalangan;

markirovkalash axborot tizimiga guruhlangan yoki transport qadogʻiga biriktirilgan markirovkalash kodlarining aylanmaga kiritilishi, aylanmada boʻlishi yoki aylanmadan chiqarilganligi yuzasidan maʼlumotlar taqdim etilgan”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 2-aprel,

148-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.04.2022-y., 09/22/148/0262-son; 26.05.2025-y., 07/25/190/0464-son; 22.10.2025-y., 09/25/662/0964-son)

lex.uz