UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 2-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 2 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 апреля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 April 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ *

ГРАФИГИ

ГРАФИГИ

ГРАФИГИ

ГРАФИГИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида

Дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва айланмасини ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш ҳамда қонуний айланишини таъминлаш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарори билан «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ) жорий қилинганлиги ҳамда «CRPT TURON» МЧЖ мазкур тизимнинг оператори (кейинги ўринларда — Оператор) сифатида белгиланганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг «Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари (дори моддалари (субстанциялар) бундан мустасно) ва тиббий буюмларни (дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар бундан мустасно) гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда, идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2022 — 2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар турлари қуйидагича белгилансин:

биринчи гуруҳ — иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситалари бундан мустасно) — 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб;

иккинчи гуруҳ — бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (агар иккиламчи (ташқи) ўрам мавжуд бўлмаса) ва доривор ангро — маҳсулотлари (орфан дори воситалари бундан мустасно) — 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб;

учинчи гуруҳ — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига кирган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасидаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасининг Давлат реестрига киритилган дори воситалари — 2023 йил 1 мартдан бошлаб;

тўртинчи гуруҳ — белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга киритилган дори воситалари ва тиббий буюмлар — 2027 йил 1 июлдан бошлаб. Бунда дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати Солиқ қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур маҳсулотларни рақамли маркировкалаш юзасидан ўтказилган тажриба лойиҳаси натижаларига асосан тасдиқланади.

3. Белгилансинки, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб:

уч йилдан кўп бўлмаган муддатда рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга қадар ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмларни, уларнинг яроқлилик муддати тугагунга қадар, рақамли идентификациялаш воситаларисиз реализация қилишга;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 90 кун ичида дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга қадар ишлаб чиқарилган (қадоқда кўрсатилган сана) ва рақамли маркировкаланмаган ҳолда сертификациядан ўтказишга;

хорижий ишлаб чиқарувчиларга 180 кун ичида дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга қадар ишлаб чиқарилган (қадоқда кўрсатилган сана) ва рақамли маркировкаланмаган маҳсулотни сертификациядан ўтказиш ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштиришга рухсат берилади.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Оператор томонидан мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш учун маркировка кодлари дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи, орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, хорижий ишлаб чиқарувчи ёки унинг аккредитация қилинган ваколатхонаси ёхуд дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг эгалари — хорижий ишлаб чиқарувчиларга (кейинги ўринларда — хорижий ишлаб чиқарувчилар) ҳамда импорт қилувчиларга тегишли буюртма асосида тақдим этилади;

ишлаб чиқарувчининг дори воситаларига белгиланган чекланган сотиш нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг икки фоизидан юқори бўлмаганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этиладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ рақамли маркировка кодлари Оператор томонидан бепул тақдим этилади;

ишлаб чиқарувчи томонидан мазкур дори воситалари улгуржи ёхуд чакана савдода белгиланган чекланган сотиш нархидан юқори бўлган нархда сотилиши ҳолатлари аниқланганда, ушбу ҳолатлар рақамли маркировка қоидаларини бузиш деб ҳисобланади, шунингдек, ушбу маҳсулотларга тақдим этилган маркировка кодлари учун тўловлар Оператор томонидан тўлиқ ундирилади;

дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартибини жорий қилиш кунига қадар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар Оператордан маркировка кодларини буюртма қилишга ҳамда ушбу маҳсулотларнинг бирламчи ва иккиламчи қадоқларига рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқаришга ҳақли.

Оператор томонидан дори воситалари ва тиббий жиҳозларни импорт қилувчиларга маркировка кодларини тақдим этишда импорт қилувчида хорижий ишлаб чиқарувчидан ушбу дори воситалари ва тиббий жиҳозларни рақамли маркировкалаш учун кодларни олиш ҳуқуқини берувчи ишончнома тегишли хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши шарт.

5. Белгилаб қўйилсинки:

а) мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларнинг хорижий ишлаб чиқарувчиларини «Asl belgisi» МАТдан рўйхатдан ўтказиш ва келгусида ушбу тизимдан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида улар электрон рақамли имзо калити сертификатларини олиш учун давлат солиқ хизмати органида солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган (солиқ мажбуриятларига эга бўлмаган) ҳолда ҳисобга қўйилади.

Бунда хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза давлат солиқ хизмати органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда тақдим этилади. Электрон рақамли имзо калити сертификатларини олиш учун давлат солиқ хизмати органида солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган ҳолда ҳисобга қўйиш имконияти хорижий ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилади;

б) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг хорижий ишлаб чиқарувчилари зиммасига ўн икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонасини очиш ёхуд рақамли маркировка тизимини жорий қилиш масалалари юзасидан маҳаллий юридик шахс билан шартнома тузиш (ушбу юридик шахснинг маълумотлари дори воситаси ёки тиббий буюмни тиббиётда қўллашга доир йўриқномада мажбурий равишда акс эттирилади) мажбурияти юклатилади. Бунда ваколатхона ёки юридик шахс — резидент зиммасига:

маҳсулотларни рақамли маркировкалаш мақсадида маркировка кодларини буюртма қилиш (фақат хорижий ишлаб чиқарувчининг ваколатхонаси учун);

тегишли давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;

хорижий ишлаб чиқарувчини рақамли маркировка соҳасида қоидалар ва талабларнинг ўзгариши юзасидан хабардор қилиш;

хорижий ишлаб чиқарувчи томонидан рақамли маркировка қоидаларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан жавоб бериш (юридик шахс — резидент учун) ҳамда қоида бузилиши учун белгиланган жаримани тўлаш тўғрисида хорижий ишлаб чиқарувчини хабардор қилиш ва тўланишини таъминлаш вазифалари юклатилади;

в) хорижий ишлаб чиқарувчининг ваколатхонаси ёхуд юридик шахс — резидент томонидан рақамли маркировка қоидалари бир йил давомида уч маротаба бузилганда, Оператор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси кўрсатмасига мувофиқ ушбу шахслар билан ўзаро ҳамкорликни чеклайди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Оператор билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар рақамли маркировка кодларини бепул тақдим этиш юзасидан дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш механизмини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

г) 2026 йил 1 июлдан бошлаб Давлат бюджети ҳисобидан сотиб олинадиган (етказиб бериладиган) дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланган ҳолда амалга оширилади.

Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги оператор билан биргаликда барча тиббиёт ташкилотларига рақамли маркировкаланган дори воситалари ва тиббий буюмларни айланмадан чиқаришни таъминловчи махсус дастурий маҳсулотлар тақдим этилишини таъминлайди.

6. Қуйидагилар:

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг идентификация кодлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги 2-иловага мувофиқ;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги 3-иловага мувофиқ;

Улгуржи ва чакана савдо ташкилотларининг дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиши графиги 4-иловага мувофиқ;

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиши графиги 5-иловага мувофиқ;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Белгилансинки, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб:

а) ушбу қарорнинг 2-бандида қайд этилган дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий рақамли маркировкасиз ишлаб чиқариш (экспорт учун ишлаб чиқариш бундан мустасно) ҳамда улар импорт қилинганда агрегацияланган импорт коди бўйича маълумотлар божхона юк декларациясида кўрсатилмасдан «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади;

б) дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш (импорт қилиш), дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ва чакана реализация қилувчи ташкилотларга, шу жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги тиббиёт ташкилотларига ушбу қарорга 2 — 5 иловаларда келтирилган муддатларда «Asl belgisi» МАТга уланиш, мазкур тизимга рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг муомалага киритилиши, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши бўйича маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юклатилади;

в) дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкаланмаган ҳолда сертификациядан ўтказишга йўл қўйилмайди (мазкур Қарорнинг 3-банди учинчи ва тўртинчи хатбошида келтирилган ҳолатлар бундан мустасно);

г) тўққиз ой ўтгач тегишли гуруҳдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан кейинги айланма иштирокчиларига тақсимлаш фақат электрон ҳисобварақ-фактураларга маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳамда «Asl belgisi» МАТга маълумот юборган ҳолда амалга оширилади;

д) ўн икки ой ўтгач тегишли гуруҳдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни барча айланма иштирокчилари ўртасида тақсимлаш фақат электрон ҳисобварақ-фактураларга маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳамда «Asl belgisi» МАТга маълумот юборган ҳолда амалга оширилади.

8. Операторга қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тегишли шартномани имзолаган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчиларни 2022 йил 10 апрелдан бошлаб буюртмаларни бошқариш станцияси билан таъминлаш, шу жумладан, мазкур ускуналардан масофавий фойдаланиш имкониятини яратиш;

2022 йил 1 июнга қадар «Asl belgisi» МАТга тегишли барча тизимлар ва модуллар интерфейси давлат тилида, шунингдек, рус ва инглиз тилларида акс эттирилишини таъминлаш;

республика ҳудудидаги барча тиббиёт ташкилотларига рақамли маркировкаланган дори воситалари ва тиббий буюмларни айланмадан чиқаришни таъминловчи махсус дастурий маҳсулотларни беғараз тақдим этиш;

хорижий давлатлар ҳудудида ишлаб чиқарилган ва белгиланган тартибда рақамли маркировкаланган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг маркировка кодларини тан олиш тартиби ва талабларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотлар айланмасига киритиш юзасидан тартибни 2022 йил 1 июлга қадар ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва кенгайтириб бориш.

9. Мазкур қарор доирасида дори воситалари ва тиббий буюмларнинг норматив ҳужжатларига ўзгартириш киритиш йиғим ундирмасдан, йигирма иш кунидан узоқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикасида дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинганлиги тўғрисида хорижий давлатлар хабардор қилинишини;

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан давлат солиқ хизмати органларидан солиқ тўловчининг идентификация рақамини олган дори воситалари ва тиббий буюмларни хорижий ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг вакилларига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини расмийлаштирган ҳолда электрон рақамли имзо калити сертификатлари тақдим этилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёнлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига 1-ИЛОВА

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг идентификация кодлари

Т/р Маҳсулот номи ТИФ ТН коди позицияси Маҳсулотлар идентификация кодларининг синф коди Биринчи гуруҳ 1. Иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари 3003, 3004 03003, 03004 Иккинчи гуруҳ 2. Бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (агар иккиламчи (ташқи) ўрам мавжуд эмас бўлса) ва доривор ангро-маҳсулотлари 3003, 3004 03003, 03004 Учинчи гуруҳ 3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмларни рўйхатига кирган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарисида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасида дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникасининг Давлат реестрига киритилган дори воситалари 3003, 3004 03003, 03004 Тўртинчи гуруҳ 4. Тиббий буюмлар 3005, 3006 03005, 03006

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига 2-ИЛОВА

Дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Биринчи гуруҳ Иккинчи гуруҳ Учинчи гуруҳ 1-босқич. Рақамли маркировка тизимига ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш 1.1 «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2022 йил 1 майга қадар 2022 йил 1 августга қадар 2022 йил 1 декабрга қадар 1.2 Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш. 2022 йил 15 майга қадар 2022 йил 15 августга қадар 2022 йил 15 декабрга қадар 1.3 «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги» тизимига маҳсулотлар юзасидан маълумотларни киритиш. 2022 йил 20 майга қадар 2022 йил 20 августга қадар 2022 йил 20 декабрга қадар 1.4 Рақамли маркировкаланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни сертификациядан ўтказиш ва маҳсулотлар айланмасига киритиш (реализация қилиш). 2022 йил 1 декабрга қадар 2023 йил 1 февралга қадар 2023 йил 1 июнга қадар 2-босқич. Маҳсулотни истеъмол қадоғига махсус жой ажратиш. Зарур ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш 2.1 Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика тизимларини ўрганиш. 2022 йил 20 июнга қадар 2022 йил 20 августга қадар 2022 йил 20 декабрга қадар 2.2. Талабларга мувофиқ, маҳсулотни истеъмол қадоғига идентификация воситасини қўллаш учун махсус жой ажратиш. 2022 йил 1 июлга қадар 2022 йил 1 сентябрга қадар 2023 йил 5 январга қадар 3-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш 3.1 Маҳсулотларга идентификация воситаларини тўғридан-тўғри қўллаш ёки стикерлани ёлимлаш усули орқали дори воситалари ва тиббий буюмлар мажбурий рақамли маркировкаланишини йўлга қўйиш. 2022 йил 1 сентябрь 2022 йил 1 ноябрь 2023 йил 1 март 3.2 Маҳсулотларнинг рақамли маркировкаланишини юзасидан маълумотлар «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини йўлга қўйиш. 2022 йил 10 сентябрь 2022 йил 10 ноябрь 2023 йил 10 март 4-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш 4.1 Агрегациялаш тизимини тартиб ва қоидаларини ўрганиш. 2022 йил 25 декабрь 2022 йил 25 март 2023 йил 25 июль 4.2 Тизимни жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш юзасидан шартномаларни тузиш. 2023 йил 5 январь 2023 йил 5 апрел 2023 йил 5 август 4.3 Ускуна ва дастурий маҳсулотлари ўрнатилинишини таъминлаш 2023 йил 1 март 2023 йил 1 июнь 2023 йил 1 октябрь 4.4 Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш. 2025 йил 1 октябрь 2025 йил 1 октябрь 2025 йил 1 октябрь 5-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар юзасидан маълумотларни «Asl belsisi» МАТга тақдим этиш 5.1 Маркировкаланмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар қолдиқларининг сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2025 йил 1 август 2025 йил 1 октябрь 2026 йил 1 март 5.2 Рақамли маркировка кодлари юзасидан маълумотлар электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш. 2025 йил 1 октябрь 2025 йил 1 октябрь 2025 йил 1 октябрь 5.3 Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг савдо субъектларига, шунингдек тиббиёт ташкилотларига реализацияси тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2023 йил 1 июнь 2023 йил 1 сентябрь 2024 йил 5 январь 5.4 Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш. 2023 йил 1 август 2023 йил 1 ноябрь 2024 йил 1 март

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига 3-ИЛОВА

Дори воситалари ва тиббий буюмларни хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Биринчи гуруҳ Иккинчи гуруҳ Учинчи гуруҳ 1-босқич. Рақамли маркировка тизимига ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш 1.1 Электрон рақамли имзо калити сертификатларини олиш учун ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза солиқ органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда тақдим этилишини таъминлаш. 2022 йил 1 июнга қадар 2022 йил 1 августга қадар 2022 йил 1 декабрга қадар 1.2 «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2022 йил 1 июлга қадар 2022 йил 1 сентябрга қадар 2023 йил 5 январга қадар 1.3 Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш. 2022 йил 15 июлга қадар 2022 йил 15 сентябрга қадар 2023 йил 15 январга қадар 1.4 «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги» тизимига маҳсулотлар юзасидан маълумотларни киритиш. 2022 йил 20 июлга қадар 2022 йил 20 сентябрга қадар 2023 йил 20 январга қадар 1.5 «Asl belgisi» МАТ операторидан рақамли маркировка кодларини буюртма юборишни йўлга қўйиш. 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб 2023 йил 5 январдан бошлаб 1.6 Рақамли маркировкаланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, сертификациядан ўтказиш ҳамда эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштириш. 2023 йил 1 июнга қадар 2023 йил 1 августга қадар 2024 йил 1 декабрга қадар 2-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш 2.1 Маҳсулотларга идентификация воситалари тўғридан-тўғри қўллаш ёки стикерлани ёлимлаш усули орқали дори воситалари ва тиббий буюмлар мажбурий рақамли маркировкаланишини йўлга қўйиш. 2022 йил 1 сентябрь 2022 йил 1 ноябрь 2023 йил 1 март 2.2 Маҳсулотларнинг рақамли маркировкаланиши юзасидан маълумотлар «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини йўлга қўйиш. 2022 йил 10 сентябрь 2022 йил 10 ноябрь 2023 йил 10 март 3-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш 4.1 Агрегациялаш тизимини тартиб ва қоидаларини ўрганиш. 2022 йил 25 декабрь 2022 йил 25 март 2023 йил 25 июль 4.2 Тизимни жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш юзасидан шартномаларни тузиш. 2023 йил 5 январь 2023 йил 5 апрель 2023 йил 5 август 4.3 Ускуна ва дастурий маҳсулотлари ўрнатилинишини таъминлаш. 2023 йил 1 март 2023 йил 1 июнь 2023 йил 1 октябрь 4.4 Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш. 2023 йил 1 май 2023 йил 1 август 2023 йил 1 декабрь 4-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар юзасидан маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш 5.1 Маркировкаланмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар қолдиқларининг сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2025 йил 1 август 2025 йил 1 октябрь 2026 йил 1 март 5.2 Рақамли маркировка кодлари юзасидан маълумотларни электрон ҳисобварақ фактураларга бириктирилишини таъминлаш 2023 йил 1 май 2023 йил 1 август 2023 йил 1 декабрь 5.3 Дори воситалари ва тиббий буюмларни савдо субъектларига, шунингдек тиббиёт ташкилотларига реализацияси тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш 2023 йил 1 июнь 2023 йил 1 сентябрь 2024 йил 5 январь 5.4 Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш 2023 йил 1 август 2023 йил 1 ноябрь 2024 йил 1 март

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига 4-ИЛОВА

Улгуржи ва чакана савдо ташкилотларининг дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиши

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Биринчи гуруҳ Иккинчи гуруҳ Учинчи гуруҳ Улгуржи савдо Чакана савдо Улгуржи савдо Чакана савдо Улгуржи савдо Чакана савдо 1. «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2022 йил 1 ноябрга қадар 2023 йил 1 февралга қадар 2023 йил 5 январга қадар 2023 йил 5 майга қадар 2023 йил 1 майга қадар 2023 йил 1 августга қадар 2. Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш. 2023 йил 5 мартга қадар 2023 йил 15 апрелга қадар 2023 йил 5 июнга қадар 2023 йил 15 июлга қадар 2023 йил 5 октябрга қадар 2023 йил 15 ноябрга қадар 3. Маркировкаланган дори воситалари ва тиббий буюмларни қабул қилиш юзасидан зарур ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш. 2023 йил 1 майга қадар 2023 йил 20 майга қадар 2023 йил 1 августга қадар 2023 йил 20 августга қадар 2023 йил 1 декабрга қадар 2023 йил 20 декабрга қадар 4. Маркировкаланган дори воситалари ва тиббий буюмларни бевосита ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилардан, шу жумладан улгуржи савдо корхоналаридан сотиб олиш юзасидан маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини таъминлаш. 2023 йил 1 июндан бошлаб 2023 йил 15 июндан бошлаб 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2023 йил 15 сентябрдан бошлаб 2024 йил 5 январдан бошлаб 2024 йил 15 январдан бошлаб 5. Рақамли маркировка кодлари юзасидан маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш. 2023 йил 1 май 2023 йил 1 май 2023 йил 1 август 2023 йил 1 август 2023 йил 1 декабрь 2023 йил 1 декабрь 6. Дори воситалари ва тиббий буюмларни савдо субъектларига реализацияси тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2023 йил 5 июль 2023 йил 20 июль 2023 йил 1 октябрь 2023 йил 20 октябрь 2024 йил 1 февраль 2024 йил 20 февраль 7. Маркировкаланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни қолдиқларини сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2025 йил 1 августга қадар 2025 йил 1 августга қадар 2025 йил 1 ноябрга қадар 2025 йил 1 ноябрга қадар 2026 йил 1 мартга қадар 2026 йил 1 мартга қадар 8. Дори воситалари ва тиббий буюмларни якуний истеъмолчига реализацияси тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2023 йил 20 июндан бошлаб 2023 йил 20 июлдан бошлаб 2023 йил 20 сентябрдан бошлаб 2023 йил 20 октябрдан бошлаб 2024 йил 20 январдан бошлаб 2024 йил 20 февралдан бошлаб 9. Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш. 2023 йил 1 август 2023 йил 1 август 2023 йил 1 ноябрь 2023 йил 1 ноябрь 2024 йил 1 март 2024 йил 1 март 10. Импорт қилинадиган рақамли маркировкаланган маҳсулотлар партияси бўйича агрегацияланган божхона коди божхона юк декларациясида акс эттирилишини йўлга қўйиш. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб 2026 йил 1 июлдан бошлаб 2026 йил 1 апрелдан бошлаб 2026 йил 1 июлдан бошлаб 2026 йил 1 апрелдан бошлаб 2026 йил 1 июлдан бошлаб

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига 5-ИЛОВА

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиши

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Биринчи гуруҳ Иккинчи гуруҳ Учинчи гуруҳ 1. «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2023 йил 15 февралга қадар 2023 йил 15 майга қадар 2023 йил 15 августга қадар 2. Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш. 2023 йил 15 мартга қадар 2023 йил 15 июнга қадар 2023 йил 15 сентябрга қадар 3. Маркировкаланган дори воситалари ва тиббий буюмларни қабул қилиш юзасидан зарур ускуна ва дастурий маҳсулотларни ўрнатилишини таъминлаш. 2023 йил 15 мартга қадар 2023 йил 15 июнга қадар 2023 йил 15 сентябрга қадар 4. Маркировкаланган дори воситалари ва тиббий буюмларни бевосита ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилардан, шу жумладан улгуржи савдо корхоналаридан сотиб олиш юзасидан маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини таъминлаш. 2023 йил 1 июлдан бошлаб 2023 йил 1 октябрдан бошлаб 2024 йил 1 февралдан бошлаб 5. Дори воситалари ва тиббий буюмларни якуний истеъмолчига тақдим этилиши тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2023 йил 1 июлдан бошлаб 2023 йил 1 октябрдан бошлаб 2024 йил 1 февралдан бошлаб 6. Маркировкаланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни қолдиқларини муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2025 йил 1 августга қадар 2025 йил 1 октябрга қадар 2026 йил 1 мартга қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига 6-ИЛОВА

Дори воситалари ва тиббий буюмларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббий буюмларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятларини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

агрегациялаш — дори воситалари ва тиббий буюмларни транспорт ўрамини бузмаган ҳолда айланма занжири бўйлаб ҳаракатини кузатилишини таъминлаш мақсадида идентификация воситалари ўртасидаги ўзаро боғлиқ маълумотларни сақлаб қолиш орқали истеъмол қадоқларни транспорт ўрамига, шунингдек, транспорт ўрамларини юқори босқичдаги транспорт ўрамига бирлаштириш жараёни;

бирламчи (ички) қадоқ — дори воситаси ёки тиббий буюм билан бевосита алоқада бўлган ўрам ёки қадоқ;

дори воситалари — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек, одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари, дори моддалари (субстанциялар) ёки дори препаратлари;

дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш — ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва сифат назорати қоидаларига мувофиқ тўлиқ технологик цикл бўйича ёки унинг алоҳида босқичларида ишлаб чиқаришни ўз ичига олган ҳолда дори воситалари ва тиббий буюмларни серияли ишлаб чиқариш;

дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаладан чиқариш — охирги истеъмолчига (юридик шахсларга, якка тартибдаги тадбиркорларга, жисмоний шахсларга) дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш, дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш (зарар етказиш, йўқотиш), дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарида сотиш (экспорт қилиш), намуна олиш, тиббий ёрдам кўрсатишда дори воситалари ва тиббий буюмлардан фойдаланиш;

иккиламчи (ташқи) қадоқ — бирламчи (ички) қадоқда дори воситаси ёки тиббий буюмни ўз ичига олган дори воситаси ёки тиббий буюмнинг ўрами ёки қадоғи;

истеъмол қадоғи — дори воситаси ёки тиббий буюмнинг иккиламчи (ташқи) қадоғи, у бўлмаган тақдирда эса — якуний истеъмолчига сотиш учун мўлжалланган дори воситаси ёки тиббий буюмнинг бирламчи (ички) қадоғи;

ишлаб чиқарувчи — дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи, орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхисни қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, хорижий ишлаб чиқарувчи ёки унинг аккредитация қилинган ваколатхонаси ёхуд дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома эгаси (кейинги ўринларда — ишлаб чиқарувчилар);

маркировкалаш ахборот тизими — «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ);

маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари — маҳсулотни айланмага киритувчи, унинг айланмасини ва (ёки) айланмадан чиқарилишини амалга оширувчи ишлаб чиқарувчилар, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари ва норезидентлари ҳисобланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар.

Бунда маҳсулотни келажакда сотиш (савдо қилиш) билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда қўллаш учун уни сотиб олувчи ҳамда маҳсулотнинг намуналар бўйича сотилишида ёки масофадан сотиш усулида, жумладан, улар билан боғлиқ бўлган хизматлар, жумладан, логистик хизматлар, биржа ва электрон тижоратни ташкил этиш бўйича хизматлар, маҳсулотнинг қайта савдога тайёрлиги, йиғилиши ва ўралиши, берилган маҳсулот ёки кўрсатилган тўлов учун пул маблағларини бир вақтда қабул қилиш билан сотувчининг номидан якуний истеъмолчига маҳсулот етказиб берилишини ташкил этиш маҳсулотни етказиб бериш бўйича агентлик шартномалари ва (ёки) комиссия шартномалари ва (ёки) почта хизматлари доирасида хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари;

стикер — дори воситаси ёки тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш учун мўлжалланган, шунингдек, истеъмол қадоғига ёки гуруҳланган қадоғига маҳкамланувчи, рақамли идентификациялаш воситаси қайта ишлатиш, нусхалаш ва шикастламасдан қадоқдан ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усулда рақамли идентификациялаш воситасини тушириш учун мўлжалланган қўшимча ёрлиқ (ёпиштирма ёрлиқ);

тиббий буюмлар — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун, шунингдек, одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган буюмлар;

транспорт қадоғи — дори воситаларини ёки тиббий буюмларнинг бирламчи ёки иккиламчи ўрамларини, ихтиёрий тўпламларини бирлаштириш, сақлаш ва ташиш, шунингдек, жойини ўзгартиришда уни шикастланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш учун мўлжалланган ва мустақил транспорт бирлигини ҳосил қиладиган қадоқлаш.

3. Мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларнинг хорижий ишлаб чиқарувчиларини «Asl belgisi» МАТдан рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратиш мақсадида улар электрон рақамли имзо калити сертификатларини олиш учун давлат солиқ хизмати органида солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган ҳолда ҳисобга қўйилади. Бунда хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза солиқ органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда тақдим этилади.

Электрон рақамли имзо калити сертификатларини олиш учун давлат солиқ хизмати органида солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган ҳолда ҳисобга қўйиш имконияти дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномаларнинг эгалари — хорижий ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилади.

4. Тегишли гуруҳ учун мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган кундан бошлаб мазкур маҳсулотлар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномаларнинг эгалари — хорижий ишлаб чиқарувчилар зиммасига 12 ой муддатда Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонасини очиш ёхуд рақамли маркировка тизимини жорий қилиш масалалари юзасидан маҳаллий юридик шахс билан шартнома тузиш (ушбу юридик шахснинг маълумотлари дори воситаси ёки тиббий буюмни тиббиётда қўллашга доир йўриқномада мажбурий равишда акс эттирилади) мажбурияти юклатилади.

Бунда ваколатхона ёки маҳаллий юридик шахсга:

маҳсулотларни рақамли маркировкалаш мақсадида маркировка кодларини буюртма қилиш (фақат хорижий ишлаб чиқарувчининг ваколатхонаси учун);

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;

хорижий ишлаб чиқарувчини рақамли маркировка соҳасида қоидалар ва талаблар ўзгариши юзасидан хабардор қилиш;

хорижий ишлаб чиқарувчи томонидан рақамли маркировка қоидаларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан жавоб бериш (маҳаллий юридик шахс учун) ҳамда қоида бузилиши учун белгиланган жаримани тўлаш тўғрисида хорижий ишлаб чиқарувчини хабардор қилиш ва тўланишини таъминлаш вазифалари юклатилади.

Хорижий ишлаб чиқарувчининг ваколатхонаси ёхуд маҳаллий юридик шахс томонидан рақамли маркировка қоидалари 3 маротаба бузилса «Asl belgisi» МАТ Оператори Давлат солиқ қўмитаси кўрсатмасига мувофиқ ушбу шахслар билан ўзаро ҳамкорликни чеклайди.

5. Мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчиларга «Asl belgisi» МАТ Оператори ҳамда ваколатли давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида маҳаллий консалтинг компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб қилишга рухсат берилади.

6. Мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларда (хорижда ишлаб чиқарилса) «Asl belgisi» МАТга киришда техник муаммолар юзага келганда ва электрон рақамли имзо олиш имконияти бўлмаганда рақамли маркировка кодларига буюртма бериш учун ишлаб чиқарувчига (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома эгаси) логин ва пароль орқали ахборот тизимига кириш имконияти яратилади.

Ишлаб чиқарувчи (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома эгаси) логин ва паролни олиш учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

логин ва пароль олиш учун сабаблари кўрсатилган хат;

резидент бўлмаган шахснинг идентификация рақами (СТИР);

тегишли препаратга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ёки унинг ишончли вакили бўлмиш юридик шахс бўйича маълумотлар;

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома эгасининг ишончли вакиллигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 10 иш куни ичида тушган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ижобий хулоса бўлган тақдирда, барча тушган ҳужжатларни илова қилган ҳолда логин ва паролни тақдим этиш учун Операторга сўров юборади.

Оператор ариза берувчига 5 иш куни ичида логин ва паролни тақдим этади. Бунда Оператор тушган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитасига тегишли мурожаатномани юборишга ҳақли.

7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига рақамли маркировкасиз олиб кирилганда дори воситалари ва тиббий буюмларни Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 февралдаги 22-сон қарорининг 2-бандида белгиланган тартибда, яъни божхона омборида сақлаш вақтида, ушбу маҳсулотларнинг бирламчи ва иккиламчи қадоқларига давлат тилидаги қистирмаларнинг тегишли бирликларини жойлаштириш мобайнида рақамли идентификациялаш воситаларини қўллашга рухсат берилади.

2-боб. Маркировка кодига киритилган маълумотларнинг таркиби, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг истеъмол қадоқларида рақамли идентификация воситаларини шакллантириш ва қўллаш тартиби

8. Дори воситалари ва тиббий буюмлар рақамли маркировкаланиши GS1 DataMatrix кўринишидаги икки ўлчовли штрих-код шаклида рақамли идентификациялаш воситасини (машинада ўқиладиган шаклдаги маркировка коди) шакллантириш ва истеъмол қадоғига қўллаш орқали амалга оширилади. Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

9. Рақамли идентификациялаш воситаси Оператор томонидан яратиладиган маркировкалаш коди ҳамда 4 та гуруҳ бўйича маълумотларни ўз ичига олади, улардан биринчи ва иккинчи гуруҳ истеъмол қадоғининг идентификация кодини, учинчи ва тўртинчи гуруҳлар эса текшириш кодини шакллантиради, шу билан бирга:

GS1 DataMatrix белгиси — ASCII белгилар жадвалидаги 232 кодли белги;

маълумотларнинг биринчи гуруҳи — 14 та белгидан (рақамлардан) иборат бўлган маҳсулот коди бўлиб, ундан олдин дастур идентификатори (01) мавжуд бўлиб, у дори ёки тиббий маҳсулотни маҳсулот каталогида рўйхатдан ўтказишда тақдим этилган маълумотлар асосида Оператор томонидан ишлаб чиқилади;

маълумотларнинг иккинчи гуруҳи — олдинги идентификатори (21) бўлиб, 13 та рақамли белги ёки ҳарфли-рақамли кетма-кетликдан (лотин алифбосида) иборат савдо бирлигининг индивидуал серия рақами. Ушбу гуруҳ маълумотлари учун ASCII белгилар жадвалида 29 ёки 232 кодли белги мавжуд бўлган махсус ажратувчи белги тугатувчи белги сифатида қўлланилиши лозим;

учинчи маълумотлар гуруҳи — 4 та белгидан иборат (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) текшириш калитининг идентификатори (индивидуал тартиб рақами) ва дастур қўллаш коди билан идентификацияланади (91) ва Оператор томонидан яратилади. Ушбу маълумотлар гуруҳи учун тугатиш белгиси ASCII белгилар жадвалидаги 29 ёки 232 коди билан махсус ажратувчи белги бўлиши керак;

тўртинчи маълумотлар гуруҳи — 44 та белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) иборат текшириш коди ва қўллаш коди билан идентификацияланади (92) ва Оператор томонидан яратилади.

10. Маълумотлар гуруҳлари биринчидан тўртинчигача кетма-кет жойлаштирилиши керак.

11. Маҳсулот коди ва истеъмол қадоқнинг индивидуал серия рақами ишлаб чиқарувчининг ихтиёрига кўра ўқилиши мумкин бўлган босма матн шаклида такрорланади.

12. Истеъмол қадоғига қўлланиладиган рақамли идентификациялаш воситаси қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

рақамли идентификациялаш воситаси бевосита босиб чиқариш йўли билан ёки дори воситаси ва тиббий буюмнинг яроқлилик муддати давомида рақамли идентификациялаш воситалари истеъмолчи қадоқларидан шикастланмасдан ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усул билан стикер орқали истеъмол қадоқларига қўлланилади;

рақамли идентификациялаш воситаси тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш линиясида ёки унга қарашли омборхона ҳудудида ёхуд дори воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси эгаси томонидан ваколат берилган ўзи жойлашган мамлакатда фармацевтика фаолияти ва/ёки дори воситаларини ишлаб чиқариш учун тегишли лицензияга эга бўлган корхона ёки омборларда дори воситасининг иккиламчи (истеъмолчи) ўрамларида (улар йўқ бўлса, доривор маҳсулотнинг бирламчи ўрамида) моддий ташувчига (ёрлиқ) икки ўлчамли штрих кодни қўллаш билан истеъмол қадоғига махсус ажратилган контраст жойга (камида 10*10 миллиметр ўлчамида) босиб тушириш ёки стикер билан елимлаш орқали амалга оширилади. Бунда рақамли идентификациялаш воситасини тўғридан-тўғри босиб тушириш ёки стикерга тўғридан-тўғри босиб тушириш ва елимлаш юқорида назарда тутилган ҳудудлардан ўзга ҳудудларда амалга оширилиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига рақамли идентификациялаш воситаси орқали маркировка қилинмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни божхона омбори ҳудудида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилгунга қадар рақамли маркировкалашга рухсат берилади;

рақамли идентификация воситалари ҳажми ва жойлашуви истеъмол қадоғининг очилиши (бузилиши) керак бўлмасдан рақамли идентификация воситалари тўғридан-тўғри аниқлаш ва ўқиш имконини таъминлаши, шу жумладан, маълумотларни йиғиш терминаллари, махсус (мобил) иловалар, лазер сканерлари орқали ўқиш имконини таъминлаш лозим;

рақамли идентификация воситалари шаффоф ўраш плёнкасига ёки бошқа ташқи ўраш материалига босилмаслиги ва бошқа маълумотлар билан қопланмаслиги лозим;

рақамли идентификация воситалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ истеъмол қадоқларида чоп этилган маълумотларнинг яхлитлиги бузилмайдиган тарзда жойлаштирилиши лозим;

Рақамли идентификация воситаси ISO/IEC 15415 «Ахборот технологиялари. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих код рамзларининг тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар» (ISO/IEC 15415 «Information technology — Automatic identification and data capture techniques — Bar code print quality test specification — Two-dimensional symbols») стандартига мувофиқ С ёки ундан юқори сифатли синф даражасида қўлланилади.

Агар дори воситалари ва тиббий буюмларнинг иккиламчи (ташқи) қадоқлари мавжуд бўлган тақдирда, фақат иккиламчи (ташқи) қадоқлар рақамли маркировкаланади, яъни иккиламчи (ташқи) қадоқлар мавжуд бўлган ҳолларда бирламчи (ички) қадоқлар рақамли маркировкаланиши талаб қилинмайди.

Агар дори воситалари ва тиббий буюмларнинг иккиламчи (ташқи) қадоқлари мавжуд бўлмаса, бирламчи (ички) қадоқлар рақамли маркировкаланиши талаб қилинади.

13. Рақамли идентификация қилиш воситасини қуйидаги ҳолатларда моддий ташувчига (стикерга) босиб чиқаришга рухсат этилади:

рақамли идентификациялаш воситасини ўз ичига олган моддий ташувчи (стикер) истеъмол қадоқларига рақамли идентификациялаш воситаси шикастланмасдан қадоқдан ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усулда қўлланилади;

моддий ташувчига (стикерга) қўлланиладиган рақамли идентификация воситалари мазкур Низом талабларига жавоб бериши керак.

14. Истеъмол қадоғига стикерни қўллаш учун қуйидаги талаблар қўйилади:

а) стикер ишлаб чиқарилган пайтдан бошлаб якуний истеъмолчига сотилишига қадар рақамли идентификация воситаси ва унда чоп этилган бошқа маълумотларнинг сақланиши ва ўқилиши таъминланган усулда тайёрланади;

б) стикер тўғридан-тўғри қадоққа (қадоқнинг ташқи томонига) бундай қадоқнинг дизайн схемасида уни қўллаш учун назарда тутилган жойда қўлланади;

в) стикер қадоққа фақат мазкур қадоққа ва стикернинг ўзига зарар етказмасдан ажратишга имкон бермайдиган ҳолда ҳамда уларни қайта ишлатиш мумкин бўлмаган усул билан қўлланади;

г) стикер қўлланилиши техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ қадоққа қўлланадиган маълумотларнинг яхлитлиги ва мавжудлигини бузмаслиги керак;

д) стикерда мазкур Низом талабларига жавоб берадиган рақамли идентификация воситаси, шунингдек, ўқиладиган босма матн кўринишидаги рақамли маркировкаланадиган дори воситасининг номи (ишлаб чиқарувчининг ихтиёрига кўра), маҳсулот коди ва қадоқнинг индивидуал серия рақами (мажбурий) бўлиши керак;

е) стикер устига стикер юзасини қоплайдиган ва (ёки) рақамли идентификация воситаларини ўқишга тўсқинлик қилувчи ҳар қандай ёзувлар, чизмалар ва ўраш элементларини қўллашга йўл қўйилмайди;

ж) дори воситасини истеъмол қадоғини стикерлаш жараёнида ишлаб чиқарувчи томонидан аввал қўлланган дори воситасини серия рақами, яроқлилик муддати ҳамда ишлаб чиқарилган санаси юзасидан маълумотлар ёпилган тақдирда (истеъмол қадоғи кичик ўлчамда бўлганлиги сабабли), фақатгина ушбу маълумотларни мажбурий равишда стикерда такрорланган ҳолда дори воситасини истеъмол қадоғини стикерлашга рухсат берилади.

15. Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланиши санасидан олдин рақамли идентификациялаш воситаси қўлланилганлиги ҳақидаги маълумотлар «Asl belgisi» МАТга юборилган ҳамда Оператор томонидан тақдим этилган маркировка кодлари асосида шакллантирилган рақамли идентификациялаш воситаси орқали рақамли маркировкаланган дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланиши куни ҳолатида рақамли маркировкаланган деб тан олинади.

3-боб. Рақамли идентификация воситаларини шакллантириш ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг кузатилишини таъминлаш учун зарур бўлган маркировка кодларини тақдим этиш

16. Дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш, шу жумладан, Операторга маркировка кодларини буюртма қилиш ва қабул қилиш, маркировка кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига айлантириш ва уларни истеъмол қадоқларига қўллаш тадбирлари дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан таъминланади.

17. Оператор қуйидаги ҳолатларда маркировка кодларини беришдан бош тортиш ҳуқуқига эга:

а) буюртма маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;

б) буюртма ишлаб чиқарувчилар бўлмаган шахслар томонидан юборилган бўлса;

в) Операторга ишлаб чиқарувчининг фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси йўқлиги (тўхтатилиши, бекор қилиниши, тугатилиши) тўғрисида маълумотлар тақдим этилган тақдирда (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқаришда);

г) Операторга дори воситалари ва тиббий буюмлар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган дори воситалари ва тиббий буюмлар учун) рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси мавжуд эмаслиги (тўхтатилиши, бекор қилиниши, тугатилиши) тўғрисида маълумотлар тақдим этилганда (орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар бундан мустасно);

д) Операторга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари тан олинмаганлиги (тугатилганлиги, бекор қилинганлиги) ва (ёки) бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасининг Давлат реестрига киритилмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилса (тан олиш тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган дори воситалари ва тиббий буюмлар учун).

18. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси ва «Asl belgisi» МАТ ўртасида қуйидаги маълумотларни ўзаро узатиш ва ахборот алмашиш тизими жорий этилади:

фармацевтика фаолияти учун лицензиялар берилиши (тўхтатиб турилиши, бекор қилиниши, тугатилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар;

дори воситалари ва тиббий буюмлар учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари берилиши (қайта рўйхатдан ўтказилиши, тўхтатиб турилиши, бекор қилиниши, тугатилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга ошириладиган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини ҳисобга олишни тан олиш (тўхтатиб турилиши, бекор қилиниши, тугатилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар;

дори воситалари ва тиббий буюмлар мажбурий рақамли маркировка тизимидаги маълумотлар.

19. Маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчи ташкилотлар 2022 йил 15 мартдан бошлаб идентификация воситаларини шакллантириш, уларни дори воситалари ва тиббий буюмларнинг истеъмол ҳамда гуруҳланган қадоқларига туширилиши учун зарур бўлган маркировкалаш кодларини «Asl belgisi» МАТ Операторига тегишли тўловларни амалга оширган ҳолда буюртма қилишга ҳақли.

20. Оператор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур Низом талабларига жавоб берадиган ҳамда хорижий рақамли маркировкалаш ва кузатиш бўйича ахборот тизимининг оператори (кейинги ўринларда — Хорижий оператор) томонидан берилган рақамли идентификация воситаларини таниб олиш ва кейинчалик кузатишни амалга оширишга ҳақли. Бунда дори воситалари ва тиббий буюмлар, рақамли маркировкаланган дори воситалари ва тиббий буюмларга нисбатан қўлланиладиган рақамли идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларни ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотлар Операторга мажбурий равишда тақдим этилади.

21. Хорижий оператор томонидан берилган:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган (импорт қилинаётган) дори воситалари ва тиббий буюмларга нисбатан (уларни ички истеъмол учун чиқаришга ёки реимпорт учун божхона тартиб-таомилларига жойлаштиришга қадар);

рақамли идентификациялаш воситалари тўғрисидаги маълумотлар ва бундай рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкаланган дори воситалари ва тиббий буюмларни муомалага киритиш имконияти Хорижий оператор томонидан тасдиқланганидан кейин;

22. Хорижий оператор томонидан чиқарилган рақамли идентификация воситаларини тан олиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маркировкаланган рақамли идентификация воситаларини муомалага киритувчи товар айланмаси иштирокчиси Операторга ариза беради. Мазкур аризанинг шакли Оператор томонидан тасдиқланади ва Операторнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

23. Оператор ва Хорижий оператор ўртасидаги ўзаро ахборот ҳамкорлиги шартлари, шу жумладан, рақамли идентификациялаш воситалари, дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда уларни ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотларни узатиш тартиби Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган Оператор ва Хорижий оператор ўртасидаги битим билан белгиланади.

4-боб. Дори воситалари ва тиббий буюмларни агрегациялаш тартиби

24. Дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб 9 ой ўтгач дори воситалари ва тиббий буюмларни агрегациялашни амалга оширади.

25. Алоҳида қадоқни гуруҳланган қадоққа ва гуруҳланган қадоқни транспорт қадоғига агрегациялашни амалга оширгандан сўнг агрегациялангани тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан маҳсулот айланмасининг кейинги иштирокчисига узатишдан (сотишдан) аввал «Asl belgisi» МАТга киритилади.

26. Дори воситалари ва тиббий буюмларни агрегациялаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорига 1-илова «Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари»да қайд этилган талаблар асосида амалга оширилади.

27. Агрегациялаш тадбирини амалга ошириш мақсадида маҳсулот айланмасининг иштирокчиси қуйидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга юборади:

агрегациялашни амалга оширувчи маҳсулот айланмаси иштирокчисининг СТИРи;

агрегациялашга режалаштирилган қадоқлар сони;

ҳақиқатда агрегацияланган қадоқлар сони;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғига киритилган агрегирланган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати.

28. Транспорт қадоғининг идентификация коди агрегациялаш тадбирини амалга оширувчи маҳсулот айланмасининг иштирокчиси томонидан яратилади (генерация қилинади) ҳамда «ISO/IEC 15459-1:2006 «Information technology — Unique identifiers — Part 1: Unique identifiers for transport units» стандарти талабларига мувофиқ қадоқнинг устида қўлланилади.

29. Оператор қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маҳсулот айланмасининг иштирокчисига агрегациялаш маълумотларини қабул қилишни ҳамда транспорт қадоғининг маълумотларини рўйхатдан ўтказишни рад этади:

маҳсулот айланмасининг иштирокчиси битта ёки бир нечта агрегацияланадиган қадоқлардаги маркировкалаш кодларининг эгаси бўлмаса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати ноёб бўлмаган (такрорланадиган) белгилардан иборат бўлса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтмаган маркировкалаш кодлари мавжуд бўлса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида «Asl belgisi» МАТда маркировкалаш кодлари қўлланилганлиги ёки маркировкалаш кодлари учун тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд бўлмаса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида айланмадан чиқарилган ҳолатда бўлган маркировкалаш кодлари мавжуд бўлса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида бошқа маҳсулот турлари учун буюртма қилинган маркировкалаш кодлари мавжуд бўлса;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди қабул қилинган форматга мувофиқ бўлмаса;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди «Asl belgisi» МАТда аввал рўйхатдан ўтказилган бўлса.

30. Оператор қуйидаги ҳолатларда:

«Asl belgisi» МАТда гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодлари қайта агрецияланган бўлса;

«Asl belgisi» МАТга гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодларининг айланмага киритилиши, айланмада бўлиши ёки айланмадан чиқарилганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилган бўлса гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг агрегациясини бузиш (бекор қилиш) тадбирини амалга оширади.

5-боб. Дори воситалари ва тиббий буюмларни муомалага киритиш, уларнинг муомалада бўлиши ва уларни муомаладан чиқариш

31. Дори воситалари ва тиббий буюмларни муомалага киритиш, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

31 1 . Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган (етказиб бериладиган) дори воситаларини муомалага киритиш, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши мажбурий рақамли маркировкаланган ҳолда амалга оширилади.

32. Тиббий хизматларни кўрсатишда дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаладан чиқариш тадбирларининг ҳисобга олиниши, шунингдек, имтиёзли равишда дори воситалари ва тиббий буюмларни тақдим этиш махсус дастурий маҳсулотлар орқали амалга оширилади.

Махсус дастурий маҳсулотларни функциясидан фойдаланиш учун тиббий фаолият билан шуғулланувчи ҳамда тиббий ёрдам кўрсатишда дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаладан олиб қўювчи ташкилотлар, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни имтиёзли тарқатувчи ташкилотлар (агар бундай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлса) «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиши шарт.

Тиббий ёрдам кўрсатилганлиги ёки имтиёзли тарқатилганлиги муносабати билан дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаладан олиб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот тушганда Оператор реал вақт режимида маркировкалаш ахборот тизимида тегишли рақамли идентификация воситаларининг муомаладан чиқарилганлиги фактини акс эттиради.

6-боб. Мазкур Низом талабларига риоя қилиш

33. Мазкур Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа назорат қилувчи органлар (муассасалар) томонидан амалга оширилади.

34. Назорат қилувчи органлар (муассасалар) мазкур Низом талабларига риоя этилишини текшириш учун тегишли эксперт ва мутахассисларни жалб қилиши мумкин. Маҳсулот айланмаси иштирокчилари текширувчи шахсларга текширув ўтказишда ёрдам беришлари, камчилик ва қонун бузарликларини бартараф этиш чораларини кўришлари шарт.

35. Мазкур Низом талабларини бузиш амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш

Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич. Субъектни рўйхатдан ўтказиш Дори воситалари ва тиббий буюмлари айланмаси иштирокчиси Зарур маълумотлар кўрсатилган аризани операторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни «Asl belgisi» маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатилиши бўйича миллий ахборот тизимининг веб-сайтида (кейинги ўринларди — ММК МАТ) шакллантиради. Реал вақт режимида Оператор 1. Агар ариза Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса: субъектни иштирокчилар реестрига киритади; иштирокчи учун шахсий кабинет очади; субъектга иштирокчилар рўйхатига киритилгани ва шахсий кабинет очилагани тўғрисида хабар беради. Хабарномада, шунингдек, иштирокчилар рўйхатидаги д ори воситалари ва тиббий буюмлар айланмаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади. 2. Вақтинчалик низом талабларига жавоб бермайдиган маълумот юборилганда ва/ёки зарур маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, субъектни рўйхатдан ўтказишни рад этади. Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда 2-босқич. Дори воситалари ва тиббий буюмлари юзасидан маълумотларни каталогка киритиш Дори воситалари ва тиббий буюмлари айланмаси иштирокчиси Зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда дори воситалари ва тиббий буюмлари юзасидан маълумотларни «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги»га киритиш бўйича тегишли маълумотларни ММК МАТга алоқа каналлари орқали юборади ёки уларни ММК МАТнинг веб-сайтида шакллантиради. Реал вақт режимида Оператор Аризада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда: аризада келтирилган маълумотларни маҳсулот рўйхатига киритади; дори воситалари ва тиббий буюмлари айланмаси иштирокчисини дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади. Реал вақт режимида 3-босқич. Маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш Дори воситалари ва тиббий буюмлари айланмаси иштирокчиси Маҳсулотлар рўйхатига киритилган дори воситалари ва тиббий буюмлар ни рақамли маркировкалаш учун кодларни олишга Операторга алоқа каналлари орқали буюртманомани юборади. Реал вақт режимида Оператор Агар буюртмада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлса: керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини сериялаштиради; дори воситалари ва тиббий буюмларни айланмаси иштирокчиси — ишлаб чиқарувчи ёки дори воситалари ва тиббий буюмларни хорижий ишлаб чиқарувчи ёхуд импорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади; тақдим этилган кодлар тўғрисидаги маълумотларни ИВ рўйхатига киритади. Реал вақт режимида Дори воситалари ва тиббий буюмлари айланмаси иштирокчиси 1.Операторга рўйхатдаги кодлар олинганлиги тўғрисидаги тасдиқни юборади. 2.Маркировкалаш кодларини идентификация воситасига ўзгартиради. 3.Идентификациялаш воситасини дори воситалари ва тиббий буюмларга қўлланилишини таъминлайди. Маркировка кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида ММК МАТга маркировкалаш кодларидан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юборади (маҳсулот коди, идентификация коди, маркировкалаш санаси ва вақти, қўлланилган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар). Дори воситалари ва тиббий буюмлар нинг қутиларида идентификациялаш воситалари қўлланилгандан сўнг 4-босқич. Дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ва уларнинг айланишини мониторинг қилиш Дори воситалари ва тиббий буюмлари айланмаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи) Дори воситалари ва тиббий буюмларни агрегациясини амалга оширади . Реал вақт режимида ММК МАТ орқали автоматик режимда Операторга маҳсулот кодлари ҳамда янги гуруҳ ва транспорт пакетларини идентификациялаш, шунингдек, маҳсулот ва қадоқлаш кодлари рўйхати, шу жумладан, аввалги даражадаги қадоқлар (масалан, палетларни тузишда, унинг таркибига кирувчи қутилар рўйхати кўрсатилади) тўғрисидаги маълумотлар бўйича хабар беради. Реал вақт режимида Дори воситалари ва тиббий буюмлари айланмаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи) Мулкка эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини ёки товарлар сотиш учун берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласи субъектлари ўртасида дори воситалари ва тиббий буюмлар ни топшириш (қабул қилиш) вақтида битим тарафлари: дори воситалари ва тиббий буюмлар ни топшириш (қабул қилиш) тўғрисида товар йўлланма варақаси шаклида билдиришнома тузади; томонларнинг ваколатли шахслари томонидан кўрсатилган билдиришнома имзоланади; топшириш (қабул қилиш) тўғрисида билдиришнома ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини ММК МАТга юборади, шунингдек, маълумотни электрон ҳисоб-варақ фактура маълумотлари билан интеграциялаштиради. Дори воситалари ва тиббий буюмлар га эгалик ҳуқуқи ўтгандан сўнг 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда Дори воситалари ва тиббий буюмлари айланмаси иштирокчиси (хорижий ишлаб чиқарувчи ёхуд импорт қилувчи) Импорт қилинаётган маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради. Реал вақт режимида «Эркин муомалага чиқариш» (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандан кейин операторга божхона юк декларациясида кўрсатилган товарларни чиқарилганлиги тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади: божхона органи коди; товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш санаси; товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами; ТИФ ТН кодлари; транспорт қадоқларининг маркировка коди ва товар номи; товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди. Реал вақт режимида Оператор маълумотларни олгандан кейин уларни ММК МАТ реестрида акс этилишини таъминлайди. Реал вақт режимида 5-босқич. Дори воситалари ва тиббий буюмларни муомаладан чиқариш Дори воситалари ва тиббий буюмлари айланмаси иштирокчиси Улгуржи ташкилот дори воситалари ва тиббий буюмлар ни онлайн — касса аппаратлари мавжуд бўлмаган чакана ташкилотларга сотаётган ҳолларда, дори воситалари ва тиббий буюмлари айланмаси иштирокчиси — улгуржи савдо ташкилоти сотиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар қадоқларида қўлланилган идентификация воситасини онлайн-касса аппаратлари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди. Реал вақт режимида Дори воситалари ва тиббий буюмлари айланмаси иштирокчиси Маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар онлайн-касса аппарати орқали шакллантирилган «касса чеки» фискал ҳужжатга киритилади. Реал вақт режимида Фискал маълумотлар оператори Назорат касса чекидаги сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат касса машинасининг рўйхатга олинган рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва таркибидаги идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ММК МАТга узатади. Онлайн-касса аппарати ишламай қолиши ҳоллари бундан мустасно. Дори воситалари ва тиббий буюмларни сотилган вақтдан бошлаб бир суткадан кеч қолмаган муддатда Оператор Фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ идентификация воситаси билан рақамли маркировкаланган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг муомаладан чиқиши тўғрисидаги маълумотларни ММК МАТда акс эттиради. Реал вақт режимида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига 7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 365-сон қарор билан тасдиқланган Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг рус тилидаги матнида :

3-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« стикер — материальный носитель со специальным клеевым слоем, содержащий средство цифровой идентификации и иную информацию, предназначенный для нанесения на упаковку лекарственного средства методом, не допускающим его отделения от упаковки без необратимого повреждения такой упаковки и самого материального носителя (стикера)»;

ўн иккинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўн учинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« средство цифровой идентификации — маркировочный код в машиночитаемом виде, представленный в виде двумерного штрихового кода, который наносится методом прямой печати или печати на стикер на вторичную (наружнюю) упаковку, в случае ее отсутствия — на первичную (закрытую) упаковку лекарственного средства»;

ўн тўртинчи — ўн саккизинчи хатбошилари тегишлича ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

14-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«В случае внесения изменений в нормативную документацию по показателю маркировка упаковки, разрешается ввод в гражданский оборот (включая реализацию лекарственных средств их производителем и ввоз (импорт) лекарственных средств на территорию Республики Узбекистан организациями оптовой торговли) лекарственного средства с ранее утвержденной маркировкой на упаковках, произведенных до внесения изменений, в течение 180 календарных дней с даты внесения соответствующих изменений в нормативную документацию на лекарственное средство. При этом допускается одновременная реализация лекарственных средств без средств цифровой идентификации со старой маркировкой до окончания его срока годности в упаковке (но не более трёх лет), соответствующей документам и данным регистрационного досье до внесения в него изменений»;

16-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси «штрих-код (при наличии)» сўзларидан кейин «и/или средство цифровой идентификации (при наличии)» сўзлари билан тўлдирилсин;

16-банд қуйидаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Если маркировка упаковки лекарственного средства содержит средство цифровой идентификации, то это средство должно быть читаемым посредством 2D сканеров и отображать данные о лекарственном средстве из национальной информационной системы мониторинга маркировки и отслеживания продукции «Asl belgisi»;

22-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Допускается использование стикеров при нанесении средств цифровой идентификации на месте, указанном в макете упаковки утверждённого нормативного документа лекарственного средства. При этом в нормативном документе лекарственного средства место нанесения средства цифровой идентификации и (или) стикера указывается как: «место нанесения/наклеивания средства цифровой идентификации»;

иккинчи-учинчи хатбошилар тегишлича учинчи-тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарорида :

а) 1-илованинг 49-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби, мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби ва қоидалари, рецепт асосида бериладиган ҳамда электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби бузилиши»;

б) 4-илованинг 39-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатишга олиб келувчи лицензия талаби ва шартларининг қўпол равишда бузилишлари қуйидагилардан иборат:

лицензия талаблари ва шартларини, жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш бўйича тартибнинг мунтазам (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузилиши;

дори воситаларини ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;

рақамли маркировкаланмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;

рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, рақамли маркировкаланмаган, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш;

дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, рақамли маркировкасиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш;

дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхонасига фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахснинг мудирлик қилиши;

лицензия фаолияти лицензия битимида кўрсатилмаган манзилда амалга оширилиши».

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорда :

а) 2-бандда :

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

а) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этиладиган ҳамда тажриба лойиҳалари амалга ошириладиган айрим турдаги маҳсулотлар

РЎЙХАТИ

Т/р Маҳсулотнинг номи Тажриба лойиҳаси бошланадиган сана Тажриба лойиҳаси тугатиладиган санаси Мажбурий рақамли маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бошланадиган сана* ТИФ ТН коди 1. Дори воситалари 2021 йил 1 июнь 2022 йил 31 январь 2022 йил 1 сентябрь 3003, 3004 2. Тиббий буюмлар 2024 йил 1 февраль 2025 йил 31 январь 2025 йил 1 февраль 3005, 3006 3. Сув ва салқин ичимликлар 2021 йил 15 июнь 2022 йил 28 февраль 2022 йил 1 октябрь 2009, 2201, 2202 4. Маиший техника 2021 йил 1 июль 2021 йил 31 ноябрь 2022 йил 15 апрель 7321, 8403, 8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528, 8539, 8540

б) 3-илова қуйидаги таҳрирда 42 1 -банд билан тўлдирилсин:

«42 1 . Дори воситаларини рақамли маркировкалаш тартибига босқичма-босқич ўтиш давомида аввал тасдиқланган қадоқ схемаси ва маркировка билан дори воситаларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб 180 календарь кун ичида олиб киришга рухсат берилиши инобатга олинсин.

Шу билан бирга, рақамли маркировкасиз аввал сертификатланган дори воситаларини, уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар, бироқ 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда реализация қилишга рухсат берилиши инобатга олинсин».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 2 апрель,

149-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/149/0263-сон; 08.02.2024 й., 09/24/76/0109-сон; 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон; 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон; 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI *

GRAFIGI

GRAFIGI

GRAFIGI

GRAFIGI

NIZOM

SXEMASI

Dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida

Dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqarish, olib kirish va aylanmasini hisobga olish mexanizmlarini tubdan takomillashtirish hamda qonuniy aylanishini taʼminlash, shuningdek, ushbu mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-noyabrdagi 737-son qarori bilan “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Asl belgisi” MAT) joriy qilinganligi hamda “CRPT TURON” MCHJ mazkur tizimning operatori (keyingi oʻrinlarda — Operator) sifatida belgilanganligi;

Vazirlar Mahkamasining “Majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar roʻyxatini kengaytirish boʻyicha tajriba loyihalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 20-maydagi 322-son qaroriga muvofiq dori vositalari va tibbiy buyumlarni raqamli markirovkalash mexanizmlarini ishlab chiqish boʻyicha tajriba loyihasi amalga oshirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligining dori vositalari (dori moddalari (substansiyalar) bundan mustasno) va tibbiy buyumlarni (dorixonalarda tayyorlanadigan dori vositalari va tibbiy buyumlar bundan mustasno) guruhlarga boʻlinishini nazarga tutgan holda, identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tizimini 2022 — 2025-yillar davomida bosqichma-bosqich joriy qilish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

Bunda majburiy raqamli markirovkalashni boshlash muddatlari hamda dori vositalari va tibbiy buyumlar turlari quyidagicha belgilansin:

birinchi guruh — ikkilamchi (tashqi) qadoqlarda ishlab chiqarilgan dori vositalari (orfan dori vositalari bundan mustasno) — 2022-yil 1-sentabrdan boshlab;

ikkinchi guruh — birlamchi (ichki) qadoqlarda ishlab chiqarilgan dori vositalari (agar ikkilamchi (tashqi) oʻram mavjud boʻlmasa) va dorivor angro — mahsulotlari (orfan dori vositalari bundan mustasno) — 2022-yil 1-noyabrdan boshlab;

uchinchi guruh — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan kam uchraydigan kasalliklarni davolash uchun moʻljallangan orfan dori vositalari hamda kam uchraydigan (orfan) kasalliklarga tashxis qoʻyish va ularni davolash uchun moʻljallangan tibbiy buyumlar roʻyxatiga kirgan, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida amalga oshirilgan roʻyxatga olish natijalarini tan olish tartibi doirasidagi dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiyot texnikasining Davlat reyestriga kiritilgan dori vositalari — 2023-yil 1-martdan boshlab;

toʻrtinchi guruh — belgilangan tartibda tasdiqlangan roʻyxatga kiritilgan dori vositalari va tibbiy buyumlar — 2027-yil 1-iyuldan boshlab. Bunda dori vositalari va tibbiy buyumlar roʻyxati Soliq qoʻmitasi va Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan mazkur mahsulotlarni raqamli markirovkalash yuzasidan oʻtkazilgan tajriba loyihasi natijalariga asosan tasdiqlanadi.

3. Belgilansinki, dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilingan kundan boshlab:

uch yildan koʻp boʻlmagan muddatda raqamli markirovkalash tartibi joriy qilingan kunga qadar ishlab chiqarilgan dori vositalari va tibbiy buyumlarni, ularning yaroqlilik muddati tugagunga qadar, raqamli identifikatsiyalash vositalarisiz realizatsiya qilishga;

mahalliy ishlab chiqaruvchilarga 90 kun ichida dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilingan kunga qadar ishlab chiqarilgan (qadoqda koʻrsatilgan sana) va raqamli markirovkalanmagan holda sertifikatsiyadan oʻtkazishga;

xorijiy ishlab chiqaruvchilarga 180 kun ichida dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilingan kunga qadar ishlab chiqarilgan (qadoqda koʻrsatilgan sana) va raqamli markirovkalanmagan mahsulotni sertifikatsiyadan oʻtkazish hamda “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirishga ruxsat beriladi.

4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

Operator tomonidan majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan dori vositalari va tibbiy buyumlarni raqamli markirovkalash uchun markirovka kodlari dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqaruvchi, orfan dori vositalari hamda orfan kasalliklarga tashxis qoʻyishda va ularni davolashda qoʻllaniladigan tibbiy buyumlarni ishlab chiqaruvchilar, shuningdek, xorijiy ishlab chiqaruvchi yoki uning akkreditatsiya qilingan vakolatxonasi yoxud dori vositalari va tibbiy buyumlar roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomalarning egalari — xorijiy ishlab chiqaruvchilarga (keyingi oʻrinlarda — xorijiy ishlab chiqaruvchilar) hamda import qiluvchilarga tegishli buyurtma asosida taqdim etiladi;

ishlab chiqaruvchining dori vositalariga belgilangan cheklangan sotish narxi bazaviy hisoblash miqdorining ikki foizidan yuqori boʻlmaganda, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi tomonidan taqdim etiladigan dori vositalari roʻyxatiga muvofiq raqamli markirovka kodlari Operator tomonidan bepul taqdim etiladi;

ishlab chiqaruvchi tomonidan mazkur dori vositalari ulgurji yoxud chakana savdoda belgilangan cheklangan sotish narxidan yuqori boʻlgan narxda sotilishi holatlari aniqlanganda, ushbu holatlar raqamli markirovka qoidalarini buzish deb hisoblanadi, shuningdek, ushbu mahsulotlarga taqdim etilgan markirovka kodlari uchun toʻlovlar Operator tomonidan toʻliq undiriladi;

dori vositalari va tibbiy buyumlarning tegishli guruhini majburiy raqamli markirovkalash tartibini joriy qilish kuniga qadar ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar Operatordan markirovka kodlarini buyurtma qilishga hamda ushbu mahsulotlarning birlamchi va ikkilamchi qadoqlariga raqamli identifikatsiyalash vositalarini qoʻllagan holda ishlab chiqarishga haqli.

Operator tomonidan dori vositalari va tibbiy jihozlarni import qiluvchilarga markirovka kodlarini taqdim etishda import qiluvchida xorijiy ishlab chiqaruvchidan ushbu dori vositalari va tibbiy jihozlarni raqamli markirovkalash uchun kodlarni olish huquqini beruvchi ishonchnoma tegishli xorijiy davlatning vakolatli organlari tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlangan boʻlishi shart.

5. Belgilab qoʻyilsinki:

a) majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan mahsulotlarning xorijiy ishlab chiqaruvchilarini “Asl belgisi” MATdan roʻyxatdan oʻtkazish va kelgusida ushbu tizimdan foydalanish imkoniyatini yaratish maqsadida ular elektron raqamli imzo kaliti sertifikatlarini olish uchun davlat soliq xizmati organida soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami berilgan (soliq majburiyatlariga ega boʻlmagan) holda hisobga qoʻyiladi.

Bunda xorijiy ishlab chiqaruvchilar tomonidan hisobga qoʻyish toʻgʻrisidagi ariza davlat soliq xizmati organiga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-sayti orqali elektron shaklda taqdim etiladi. Elektron raqamli imzo kaliti sertifikatlarini olish uchun davlat soliq xizmati organida soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami berilgan holda hisobga qoʻyish imkoniyati xorijiy ishlab chiqaruvchilarga taqdim etiladi;

b) dori vositalari va tibbiy buyumlarning tegishli guruhini majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilingan kundan boshlab majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan dori vositalari va tibbiy buyumlarning xorijiy ishlab chiqaruvchilari zimmasiga oʻn ikki oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan xorijiy tijorat tashkilotining vakolatxonasini ochish yoxud raqamli markirovka tizimini joriy qilish masalalari yuzasidan mahalliy yuridik shaxs bilan shartnoma tuzish (ushbu yuridik shaxsning maʼlumotlari dori vositasi yoki tibbiy buyumni tibbiyotda qoʻllashga doir yoʻriqnomada majburiy ravishda aks ettiriladi) majburiyati yuklatiladi. Bunda vakolatxona yoki yuridik shaxs — rezident zimmasiga:

mahsulotlarni raqamli markirovkalash maqsadida markirovka kodlarini buyurtma qilish (faqat xorijiy ishlab chiqaruvchining vakolatxonasi uchun);

tegishli davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari bilan oʻzaro hamkorlikni amalga oshirish;

xorijiy ishlab chiqaruvchini raqamli markirovka sohasida qoidalar va talablarning oʻzgarishi yuzasidan xabardor qilish;

xorijiy ishlab chiqaruvchi tomonidan raqamli markirovka qoidalarining buzilishi boʻyicha aniqlangan holatlar yuzasidan javob berish (yuridik shaxs — rezident uchun) hamda qoida buzilishi uchun belgilangan jarimani toʻlash toʻgʻrisida xorijiy ishlab chiqaruvchini xabardor qilish va toʻlanishini taʼminlash vazifalari yuklatiladi;

v) xorijiy ishlab chiqaruvchining vakolatxonasi yoxud yuridik shaxs — rezident tomonidan raqamli markirovka qoidalari bir yil davomida uch marotaba buzilganda, Operator Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi koʻrsatmasiga muvofiq ushbu shaxslar bilan oʻzaro hamkorlikni cheklaydi.

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi Davlat soliq qoʻmitasi va Operator bilan birgalikda 2022-yil 1-iyunga qadar raqamli markirovka kodlarini bepul taqdim etish yuzasidan dori vositalari roʻyxatini tasdiqlash mexanizmini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

g) 2026-yil 1-iyuldan boshlab Davlat budjeti hisobidan sotib olinadigan (yetkazib beriladigan) dori vositalari majburiy raqamli markirovkalangan holda amalga oshiriladi.

Bunda Sogʻliqni saqlash vazirligi operator bilan birgalikda barcha tibbiyot tashkilotlariga raqamli markirovkalangan dori vositalari va tibbiy buyumlarni aylanmadan chiqarishni taʼminlovchi maxsus dasturiy mahsulotlar taqdim etilishini taʼminlaydi.

6. Quyidagilar:

Majburiy raqamli markirovkalanadigan dori vositalari va tibbiy buyumlarning identifikatsiya kodlari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Dori vositalari va tibbiy buyumlarni mahalliy ishlab chiqaruvchilar tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish grafigi 2-ilovaga muvofiq;

Dori vositalari va tibbiy buyumlarni xorijiy ishlab chiqaruvchilar tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish grafigi 3-ilovaga muvofiq;

Ulgurji va chakana savdo tashkilotlarining dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimiga bosqichma-bosqich oʻtishi grafigi 4-ilovaga muvofiq;

Sogʻliqni saqlash sohasidagi tibbiyot muassasalarining dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimiga bosqichma-bosqich oʻtishi grafigi 5-ilovaga muvofiq;

Dori vositalari va tibbiy buyumlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

7. Belgilansinki, dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilingan kundan boshlab:

a) ushbu qarorning 2-bandida qayd etilgan dori vositalari va tibbiy buyumlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida majburiy raqamli markirovkasiz ishlab chiqarish (eksport uchun ishlab chiqarish bundan mustasno) hamda ular import qilinganda agregatsiyalangan import kodi boʻyicha maʼlumotlar bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatilmasdan “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirish taqiqlanadi;

b) dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqarish, olib kirish (import qilish), dori vositalari va tibbiy buyumlarni ulgurji va chakana realizatsiya qiluvchi tashkilotlarga, shu jumladan, sogʻliqni saqlash sohasidagi tibbiyot tashkilotlariga ushbu qarorga 2 — 5 ilovalarda keltirilgan muddatlarda “Asl belgisi” MATga ulanish, mazkur tizimga raqamli markirovkalangan mahsulotlarning muomalaga kiritilishi, muomalada boʻlishi va muomaladan chiqarilishi boʻyicha maʼlumotlarni taqdim etish majburiyati yuklatiladi;

v) dori vositalari va tibbiy buyumlarni raqamli markirovkalanmagan holda sertifikatsiyadan oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi (mazkur Qarorning 3-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshida keltirilgan holatlar bundan mustasno);

g) toʻqqiz oy oʻtgach tegishli guruhdagi dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan keyingi aylanma ishtirokchilariga taqsimlash faqat elektron hisobvaraq-fakturalarga markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritgan hamda “Asl belgisi” MATga maʼlumot yuborgan holda amalga oshiriladi;

d) oʻn ikki oy oʻtgach tegishli guruhdagi dori vositalari va tibbiy buyumlarni barcha aylanma ishtirokchilari oʻrtasida taqsimlash faqat elektron hisobvaraq-fakturalarga markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritgan hamda “Asl belgisi” MATga maʼlumot yuborgan holda amalga oshiriladi.

8. Operatorga quyidagi qoʻshimcha vazifalar yuklansin:

belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtgan hamda tegishli shartnomani imzolagan dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqaruvchilarni 2022-yil 10-apreldan boshlab buyurtmalarni boshqarish stansiyasi bilan taʼminlash, shu jumladan, mazkur uskunalardan masofaviy foydalanish imkoniyatini yaratish;

2022-yil 1-iyunga qadar “Asl belgisi” MATga tegishli barcha tizimlar va modullar interfeysi davlat tilida, shuningdek, rus va ingliz tillarida aks ettirilishini taʼminlash;

respublika hududidagi barcha tibbiyot tashkilotlariga raqamli markirovkalangan dori vositalari va tibbiy buyumlarni aylanmadan chiqarishni taʼminlovchi maxsus dasturiy mahsulotlarni begʻaraz taqdim etish;

xorijiy davlatlar hududida ishlab chiqarilgan va belgilangan tartibda raqamli markirovkalangan dori vositalari va tibbiy buyumlarning markirovka kodlarini tan olish tartibi va talablarini hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududida mahsulotlar aylanmasiga kiritish yuzasidan tartibni 2022-yil 1-iyulga qadar ishlab chiqish, tasdiqlash va kengaytirib borish.

9. Mazkur qaror doirasida dori vositalari va tibbiy buyumlarning normativ hujjatlariga oʻzgartirish kiritish yigʻim undirmasdan, yigirma ish kunidan uzoq boʻlmagan muddatda amalga oshiriladi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi:

Oʻzbekiston Respublikasida dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilinganligi toʻgʻrisida xorijiy davlatlar xabardor qilinishini;

Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari tomonidan davlat soliq xizmati organlaridan soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini olgan dori vositalari va tibbiy buyumlarni xorijiy ishlab chiqaruvchi tashkilotlarning vakillariga jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini rasmiylashtirgan holda elektron raqamli imzo kaliti sertifikatlari taqdim etilishini taʼminlasin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va boshqa manfaatdor idoralar bilan birgalikda mazkur qarorning mazmun-mohiyati hamda uni amalga oshirish jarayonlari ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 7-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi Sogʻliqni saqlash vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev hamda Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 149-son qaroriga 1-ILOVA

Majburiy raqamli markirovkalanadigan dori vositalari va tibbiy buyumlarning identifikatsiya kodlari

T/r Mahsulot nomi TIF TN kodi pozitsiyasi Mahsulotlar identifikatsiya kodlarining sinf kodi Birinchi guruh 1. Ikkilamchi (tashqi) qadoqlarda ishlab chiqarilgan dori vositalari 3003, 3004 03003, 03004 Ikkinchi guruh 2. Birlamchi (ichki) qadoqlarda ishlab chiqarilgan dori vositalari (agar ikkilamchi (tashqi) oʻram mavjud emas boʻlsa) va dorivor angro-mahsulotlari 3003, 3004 03003, 03004 Uchinchi guruh 3. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan kam uchraydigan kasalliklarni davolash uchun moʻljallangan orfan dori vositalari hamda kam uchraydigan (orfan) kasalliklarga tashxis qoʻyish va ularni davolash uchun moʻljallangan tibbiy buyumlarni roʻyxatiga kirgan, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarisida amalga oshirilgan roʻyxatga olish natijalarini tan olish tartibi doirasida dori vositalari, tibbiyot buyumlari va tibbiyot texnikasining Davlat reyestriga kiritilgan dori vositalari 3003, 3004 03003, 03004 Toʻrtinchi guruh 4. Tibbiy buyumlar 3005, 3006 03005, 03006

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 149-son qaroriga 2-ILOVA

Dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqaruvchi korxonalar tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Birinchi guruh Ikkinchi guruh Uchinchi guruh 1-bosqich. Raqamli markirovka tizimiga oʻtish yuzasidan tayyorgarlik ishlarni amalga oshirish 1.1 “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2022-yil 1-mayga qadar 2022-yil 1-avgustga qadar 2022-yil 1-dekabrga qadar 1.2 Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi yuzasidan masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2022-yil 15-mayga qadar 2022-yil 15-avgustga qadar 2022-yil 15-dekabrga qadar 1.3 “Markirovkalangan mahsulotlar katalogi” tizimiga mahsulotlar yuzasidan maʼlumotlarni kiritish. 2022-yil 20-mayga qadar 2022-yil 20-avgustga qadar 2022-yil 20-dekabrga qadar 1.4 Raqamli markirovkalanmagan dori vositalari va tibbiy buyumlarni sertifikatsiyadan oʻtkazish va mahsulotlar aylanmasiga kiritish (realizatsiya qilish). 2022-yil 1-dekabrga qadar 2023-yil 1-fevralga qadar 2023-yil 1-iyunga qadar 2-bosqich. Mahsulotni isteʼmol qadogʻiga maxsus joy ajratish. Zarur uskunalarni sotib olish va oʻrnatish 2.1 Mahsulotlarni ishlab chiqarish, saqlash va logistika tizimlarini oʻrganish. 2022-yil 20-iyunga qadar 2022-yil 20-avgustga qadar 2022-yil 20-dekabrga qadar 2.2. Talablarga muvofiq, mahsulotni isteʼmol qadogʻiga identifikatsiya vositasini qoʻllash uchun maxsus joy ajratish. 2022-yil 1-iyulga qadar 2022-yil 1-sentabrga qadar 2023-yil 5-yanvarga qadar 3-bosqich. Majburiy raqamli markirovkalashni joriy etish 3.1 Mahsulotlarga identifikatsiya vositalarini toʻgʻridan-toʻgʻri qoʻllash yoki stikerlani yolimlash usuli orqali dori vositalari va tibbiy buyumlar majburiy raqamli markirovkalanishini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 1-sentabr 2022-yil 1-noyabr 2023-yil 1-mart 3.2 Mahsulotlarning raqamli markirovkalanishini yuzasidan maʼlumotlar “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 10-sentabr 2022-yil 10-noyabr 2023-yil 10-mart 4-bosqich. Agregatsiyalash tizimini joriy qilish 4.1 Agregatsiyalash tizimini tartib va qoidalarini oʻrganish. 2022-yil 25-dekabr 2022-yil 25-mart 2023-yil 25-iyul 4.2 Tizimni joriy qilish uchun talab qilinadigan uskuna va dasturiy mahsulotlarni sotib olish yuzasidan shartnomalarni tuzish. 2023-yil 5-yanvar 2023-yil 5-aprel 2023-yil 5-avgust 4.3 Uskuna va dasturiy mahsulotlari oʻrnatilinishini taʼminlash 2023-yil 1-mart 2023-yil 1-iyun 2023-yil 1-oktabr 4.4 Tayyor mahsulotlarni agregatsiyalash tizimini yoʻlga qoʻyish. 2025-yil 1-oktabr 2025-yil 1-oktabr 2025-yil 1-oktabr 5-bosqich. Markirovkalanmagan mahsulotlarni sotish, mahsulotlar yuzasidan maʼlumotlarni “Asl belsisi” MATga taqdim etish 5.1 Markirovkalanmagan dori vositalari va tibbiy buyumlar qoldiqlarining sotilishini va (yoki) uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2025-yil 1-avgust 2025-yil 1-oktabr 2026-yil 1-mart 5.2 Raqamli markirovka kodlari yuzasidan maʼlumotlar elektron hisobvaraq-fakturalarga biriktirilishini taʼminlash. 2025-yil 1-oktabr 2025-yil 1-oktabr 2025-yil 1-oktabr 5.3 Dori vositalari va tibbiy buyumlarning savdo subyektlariga, shuningdek tibbiyot tashkilotlariga realizatsiyasi toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2023-yil 1-iyun 2023-yil 1-sentabr 2024-yil 5-yanvar 5.4 Mahsulotlar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga kiritish. 2023-yil 1-avgust 2023-yil 1-noyabr 2024-yil 1-mart

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 149-son qaroriga 3-ILOVA

Dori vositalari va tibbiy buyumlarni xorijiy ishlab chiqaruvchilar tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Birinchi guruh Ikkinchi guruh Uchinchi guruh 1-bosqich. Raqamli markirovka tizimiga oʻtish yuzasidan tayyorgarlik ishlarni amalga oshirish 1.1 Elektron raqamli imzo kaliti sertifikatlarini olish uchun hisobga qoʻyish toʻgʻrisidagi ariza soliq organiga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-sayti orqali elektron shaklda taqdim etilishini taʼminlash. 2022-yil 1-iyunga qadar 2022-yil 1-avgustga qadar 2022-yil 1-dekabrga qadar 1.2 “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2022-yil 1-iyulga qadar 2022-yil 1-sentabrga qadar 2023-yil 5-yanvarga qadar 1.3 Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi yuzasidan masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2022-yil 15-iyulga qadar 2022-yil 15-sentabrga qadar 2023-yil 15-yanvarga qadar 1.4 “Markirovkalangan mahsulotlar katalogi” tizimiga mahsulotlar yuzasidan maʼlumotlarni kiritish. 2022-yil 20-iyulga qadar 2022-yil 20-sentabrga qadar 2023-yil 20-yanvarga qadar 1.5 “Asl belgisi” MAT operatoridan raqamli markirovka kodlarini buyurtma yuborishni yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 1-iyuldan boshlab 2022-yil 1-sentabrdan boshlab 2023-yil 5-yanvardan boshlab 1.6 Raqamli markirovkalanmagan dori vositalari va tibbiy buyumlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, sertifikatsiyadan oʻtkazish hamda erkin muomalaga chiqarish bojxona rejimiga rasmiylashtirish. 2023-yil 1-iyunga qadar 2023-yil 1-avgustga qadar 2024-yil 1-dekabrga qadar 2-bosqich. Majburiy raqamli markirovkalashni joriy etish 2.1 Mahsulotlarga identifikatsiya vositalari toʻgʻridan-toʻgʻri qoʻllash yoki stikerlani yolimlash usuli orqali dori vositalari va tibbiy buyumlar majburiy raqamli markirovkalanishini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 1-sentabr 2022-yil 1-noyabr 2023-yil 1-mart 2.2 Mahsulotlarning raqamli markirovkalanishi yuzasidan maʼlumotlar “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil 10-sentabr 2022-yil 10-noyabr 2023-yil 10-mart 3-bosqich. Agregatsiyalash tizimini joriy qilish 4.1 Agregatsiyalash tizimini tartib va qoidalarini oʻrganish. 2022-yil 25-dekabr 2022-yil 25-mart 2023-yil 25-iyul 4.2 Tizimni joriy qilish uchun talab qilinadigan uskuna va dasturiy mahsulotlarni sotib olish yuzasidan shartnomalarni tuzish. 2023-yil 5-yanvar 2023-yil 5-aprel 2023-yil 5-avgust 4.3 Uskuna va dasturiy mahsulotlari oʻrnatilinishini taʼminlash. 2023-yil 1-mart 2023-yil 1-iyun 2023-yil 1-oktabr 4.4 Tayyor mahsulotlarni agregatsiyalash tizimini yoʻlga qoʻyish. 2023-yil 1-may 2023-yil 1-avgust 2023-yil 1-dekabr 4-bosqich. Markirovkalanmagan mahsulotlarni sotish, mahsulotlar yuzasidan maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish 5.1 Markirovkalanmagan dori vositalari va tibbiy buyumlar qoldiqlarining sotilishini va (yoki) uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2025-yil 1-avgust 2025-yil 1-oktabr 2026-yil 1-mart 5.2 Raqamli markirovka kodlari yuzasidan maʼlumotlarni elektron hisobvaraq fakturalarga biriktirilishini taʼminlash 2023-yil 1-may 2023-yil 1-avgust 2023-yil 1-dekabr 5.3 Dori vositalari va tibbiy buyumlarni savdo subyektlariga, shuningdek tibbiyot tashkilotlariga realizatsiyasi toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish 2023-yil 1-iyun 2023-yil 1-sentabr 2024-yil 5-yanvar 5.4 Mahsulotlar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga kiritish 2023-yil 1-avgust 2023-yil 1-noyabr 2024-yil 1-mart

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 149-son qaroriga 4-ILOVA

Ulgurji va chakana savdo tashkilotlarining dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimiga bosqichma-bosqich oʻtishi

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Birinchi guruh Ikkinchi guruh Uchinchi guruh Ulgurji savdo Chakana savdo Ulgurji savdo Chakana savdo Ulgurji savdo Chakana savdo 1. “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2022-yil 1-noyabrga qadar 2023-yil 1-fevralga qadar 2023-yil 5-yanvarga qadar 2023-yil 5-mayga qadar 2023-yil 1-mayga qadar 2023-yil 1-avgustga qadar 2. Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi yuzasidan masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2023-yil 5-martga qadar 2023-yil 15-aprelga qadar 2023-yil 5-iyunga qadar 2023-yil 15-iyulga qadar 2023-yil 5-oktabrga qadar 2023-yil 15-noyabrga qadar 3. Markirovkalangan dori vositalari va tibbiy buyumlarni qabul qilish yuzasidan zarur uskuna va dasturiy mahsulotlar oʻrnatilishini taʼminlash. 2023-yil 1-mayga qadar 2023-yil 20-mayga qadar 2023-yil 1-avgustga qadar 2023-yil 20-avgustga qadar 2023-yil 1-dekabrga qadar 2023-yil 20-dekabrga qadar 4. Markirovkalangan dori vositalari va tibbiy buyumlarni bevosita ishlab chiqaruvchi va import qiluvchilardan, shu jumladan ulgurji savdo korxonalaridan sotib olish yuzasidan maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini taʼminlash. 2023-yil 1-iyundan boshlab 2023-yil 15-iyundan boshlab 2023-yil 1-sentabrdan boshlab 2023-yil 15-sentabrdan boshlab 2024-yil 5-yanvardan boshlab 2024-yil 15-yanvardan boshlab 5. Raqamli markirovka kodlari yuzasidan maʼlumotlarni elektron hisobvaraq-fakturalarga biriktirilishini taʼminlash. 2023-yil 1-may 2023-yil 1-may 2023-yil 1-avgust 2023-yil 1-avgust 2023-yil 1-dekabr 2023-yil 1-dekabr 6. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni savdo subyektlariga realizatsiyasi toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2023-yil 5-iyul 2023-yil 20-iyul 2023-yil 1-oktabr 2023-yil 20-oktabr 2024-yil 1-fevral 2024-yil 20-fevral 7. Markirovkalanmagan dori vositalari va tibbiy buyumlarni qoldiqlarini sotilishini va (yoki) uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2025-yil 1-avgustga qadar 2025-yil 1-avgustga qadar 2025-yil 1-noyabrga qadar 2025-yil 1-noyabrga qadar 2026-yil 1-martga qadar 2026-yil 1-martga qadar 8. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni yakuniy isteʼmolchiga realizatsiyasi toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2023-yil 20-iyundan boshlab 2023-yil 20-iyuldan boshlab 2023-yil 20-sentabrdan boshlab 2023-yil 20-oktabrdan boshlab 2024-yil 20-yanvardan boshlab 2024-yil 20-fevraldan boshlab 9. Mahsulotlar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga kiritish. 2023-yil 1-avgust 2023-yil 1-avgust 2023-yil 1-noyabr 2023-yil 1-noyabr 2024-yil 1-mart 2024-yil 1-mart 10. Import qilinadigan raqamli markirovkalangan mahsulotlar partiyasi boʻyicha agregatsiyalangan bojxona kodi bojxona yuk deklaratsiyasida aks ettirilishini yoʻlga qoʻyish. 2026-yil 1-apreldan boshlab 2026-yil 1-iyuldan boshlab 2026-yil 1-apreldan boshlab 2026-yil 1-iyuldan boshlab 2026-yil 1-apreldan boshlab 2026-yil 1-iyuldan boshlab

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 149-son qaroriga 5-ILOVA

Sogʻliqni saqlash sohasidagi tibbiyot muassasalarining dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimiga bosqichma-bosqich oʻtishi

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Birinchi guruh Ikkinchi guruh Uchinchi guruh 1. “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2023-yil 15-fevralga qadar 2023-yil 15-mayga qadar 2023-yil 15-avgustga qadar 2. Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi yuzasidan masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2023-yil 15-martga qadar 2023-yil 15-iyunga qadar 2023-yil 15-sentabrga qadar 3. Markirovkalangan dori vositalari va tibbiy buyumlarni qabul qilish yuzasidan zarur uskuna va dasturiy mahsulotlarni oʻrnatilishini taʼminlash. 2023-yil 15-martga qadar 2023-yil 15-iyunga qadar 2023-yil 15-sentabrga qadar 4. Markirovkalangan dori vositalari va tibbiy buyumlarni bevosita ishlab chiqaruvchi va import qiluvchilardan, shu jumladan ulgurji savdo korxonalaridan sotib olish yuzasidan maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini taʼminlash. 2023-yil 1-iyuldan boshlab 2023-yil 1-oktabrdan boshlab 2024-yil 1-fevraldan boshlab 5. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni yakuniy isteʼmolchiga taqdim etilishi toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2023-yil 1-iyuldan boshlab 2023-yil 1-oktabrdan boshlab 2024-yil 1-fevraldan boshlab 6. Markirovkalanmagan dori vositalari va tibbiy buyumlarni qoldiqlarini muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2025-yil 1-avgustga qadar 2025-yil 1-oktabrga qadar 2026-yil 1-martga qadar

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 149-son qaroriga 6-ILOVA

Dori vositalari va tibbiy buyumlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida dori vositalari va tibbiy buyumlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash xususiyatlarini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

agregatsiyalash — dori vositalari va tibbiy buyumlarni transport oʻramini buzmagan holda aylanma zanjiri boʻylab harakatini kuzatilishini taʼminlash maqsadida identifikatsiya vositalari oʻrtasidagi oʻzaro bogʻliq maʼlumotlarni saqlab qolish orqali isteʼmol qadoqlarni transport oʻramiga, shuningdek, transport oʻramlarini yuqori bosqichdagi transport oʻramiga birlashtirish jarayoni;

birlamchi (ichki) qadoq — dori vositasi yoki tibbiy buyum bilan bevosita aloqada boʻlgan oʻram yoki qadoq;

dori vositalari — kasalliklar profilaktikasi, ularga tashxis qoʻyish va ularni davolash, shuningdek, odam organizmining holati va funksiyalarini oʻzgartirish uchun tibbiyot amaliyotida qoʻllanilishiga ruxsat etilgan dori moddalari (substansiyalar) va yordamchi moddalar asosida ishlab chiqarilgan dori vositalari, dori moddalari (substansiyalar) yoki dori preparatlari;

dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqarish — ishlab chiqarishni tashkil etish va sifat nazorati qoidalariga muvofiq toʻliq texnologik sikl boʻyicha yoki uning alohida bosqichlarida ishlab chiqarishni oʻz ichiga olgan holda dori vositalari va tibbiy buyumlarni seriyali ishlab chiqarish;

dori vositalari va tibbiy buyumlarni muomaladan chiqarish — oxirgi isteʼmolchiga (yuridik shaxslarga, yakka tartibdagi tadbirkorlarga, jismoniy shaxslarga) dori vositalari va tibbiy buyumlarni sotish, dori vositalari va tibbiy buyumlarni yoʻq qilish (zarar yetkazish, yoʻqotish), dori vositalari va tibbiy buyumlarni Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida sotish (eksport qilish), namuna olish, tibbiy yordam koʻrsatishda dori vositalari va tibbiy buyumlardan foydalanish;

ikkilamchi (tashqi) qadoq — birlamchi (ichki) qadoqda dori vositasi yoki tibbiy buyumni oʻz ichiga olgan dori vositasi yoki tibbiy buyumning oʻrami yoki qadogʻi;

isteʼmol qadogʻi — dori vositasi yoki tibbiy buyumning ikkilamchi (tashqi) qadogʻi, u boʻlmagan taqdirda esa — yakuniy isteʼmolchiga sotish uchun moʻljallangan dori vositasi yoki tibbiy buyumning birlamchi (ichki) qadogʻi;

ishlab chiqaruvchi — dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqaruvchi, orfan dori vositalari hamda orfan kasalliklarga tashxisni qoʻyishda va ularni davolashda qoʻllaniladigan tibbiy buyumlarni ishlab chiqaruvchilar, shuningdek, xorijiy ishlab chiqaruvchi yoki uning akkreditatsiya qilingan vakolatxonasi yoxud dori vositalari va tibbiy buyumlar roʻyxatdan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnoma egasi (keyingi oʻrinlarda — ishlab chiqaruvchilar);

markirovkalash axborot tizimi — “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Asl belgisi” MAT);

mahsulotlar aylanmasi ishtirokchilari — mahsulotni aylanmaga kirituvchi, uning aylanmasini va (yoki) aylanmadan chiqarilishini amalga oshiruvchi ishlab chiqaruvchilar, Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidentlari va norezidentlari hisoblanuvchi yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar.

Bunda mahsulotni kelajakda sotish (savdo qilish) bilan bogʻliq boʻlmagan maqsadlarda qoʻllash uchun uni sotib oluvchi hamda mahsulotning namunalar boʻyicha sotilishida yoki masofadan sotish usulida, jumladan, ular bilan bogʻliq boʻlgan xizmatlar, jumladan, logistik xizmatlar, birja va elektron tijoratni tashkil etish boʻyicha xizmatlar, mahsulotning qayta savdoga tayyorligi, yigʻilishi va oʻralishi, berilgan mahsulot yoki koʻrsatilgan toʻlov uchun pul mablagʻlarini bir vaqtda qabul qilish bilan sotuvchining nomidan yakuniy isteʼmolchiga mahsulot yetkazib berilishini tashkil etish mahsulotni yetkazib berish boʻyicha agentlik shartnomalari va (yoki) komissiya shartnomalari va (yoki) pochta xizmatlari doirasida xizmatlar koʻrsatuvchi yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlardan tashqari;

stiker — dori vositasi yoki tibbiy buyumlarni raqamli markirovkalash uchun moʻljallangan, shuningdek, isteʼmol qadogʻiga yoki guruhlangan qadogʻiga mahkamlanuvchi, raqamli identifikatsiyalash vositasi qayta ishlatish, nusxalash va shikastlamasdan qadoqdan ajratib olinishiga yoʻl qoʻyilmaydigan usulda raqamli identifikatsiyalash vositasini tushirish uchun moʻljallangan qoʻshimcha yorliq (yopishtirma yorliq);

tibbiy buyumlar — kasalliklar profilaktikasi, ularga tashxis qoʻyish va ularni davolash uchun, shuningdek, odam organizmining holati va funksiyalarini oʻzgartirish uchun tibbiyot amaliyotida qoʻllanilishiga ruxsat etilgan buyumlar;

transport qadogʻi — dori vositalarini yoki tibbiy buyumlarning birlamchi yoki ikkilamchi oʻramlarini, ixtiyoriy toʻplamlarini birlashtirish, saqlash va tashish, shuningdek, joyini oʻzgartirishda uni shikastlanishdan himoya qilishni taʼminlash uchun moʻljallangan va mustaqil transport birligini hosil qiladigan qadoqlash.

3. Majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan mahsulotlarning xorijiy ishlab chiqaruvchilarini “Asl belgisi” MATdan roʻyxatdan oʻtkazish imkoniyatini yaratish maqsadida ular elektron raqamli imzo kaliti sertifikatlarini olish uchun davlat soliq xizmati organida soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami berilgan holda hisobga qoʻyiladi. Bunda xorijiy ishlab chiqaruvchilar tomonidan hisobga qoʻyish toʻgʻrisidagi ariza soliq organiga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-sayti orqali elektron shaklda taqdim etiladi.

Elektron raqamli imzo kaliti sertifikatlarini olish uchun davlat soliq xizmati organida soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami berilgan holda hisobga qoʻyish imkoniyati dori vositalari va tibbiy buyumlar roʻyxatdan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomalarning egalari — xorijiy ishlab chiqaruvchilarga taqdim etiladi.

4. Tegishli guruh uchun majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan kundan boshlab mazkur mahsulotlar roʻyxatdan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomalarning egalari — xorijiy ishlab chiqaruvchilar zimmasiga 12 oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan xorijiy tijorat tashkilotining vakolatxonasini ochish yoxud raqamli markirovka tizimini joriy qilish masalalari yuzasidan mahalliy yuridik shaxs bilan shartnoma tuzish (ushbu yuridik shaxsning maʼlumotlari dori vositasi yoki tibbiy buyumni tibbiyotda qoʻllashga doir yoʻriqnomada majburiy ravishda aks ettiriladi) majburiyati yuklatiladi.

Bunda vakolatxona yoki mahalliy yuridik shaxsga:

mahsulotlarni raqamli markirovkalash maqsadida markirovka kodlarini buyurtma qilish (faqat xorijiy ishlab chiqaruvchining vakolatxonasi uchun);

tegishli davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari bilan oʻzaro hamkorlikni amalga oshirish;

xorijiy ishlab chiqaruvchini raqamli markirovka sohasida qoidalar va talablar oʻzgarishi yuzasidan xabardor qilish;

xorijiy ishlab chiqaruvchi tomonidan raqamli markirovka qoidalarining buzilishi boʻyicha aniqlangan holatlar yuzasidan javob berish (mahalliy yuridik shaxs uchun) hamda qoida buzilishi uchun belgilangan jarimani toʻlash toʻgʻrisida xorijiy ishlab chiqaruvchini xabardor qilish va toʻlanishini taʼminlash vazifalari yuklatiladi.

Xorijiy ishlab chiqaruvchining vakolatxonasi yoxud mahalliy yuridik shaxs tomonidan raqamli markirovka qoidalari 3 marotaba buzilsa “Asl belgisi” MAT Operatori Davlat soliq qoʻmitasi koʻrsatmasiga muvofiq ushbu shaxslar bilan oʻzaro hamkorlikni cheklaydi.

5. Majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqaruvchilarga “Asl belgisi” MAT Operatori hamda vakolatli davlat organlari bilan oʻzaro hamkorlikni taʼminlash maqsadida mahalliy konsalting kompaniyalari va maslahatchilarini jalb qilishga ruxsat beriladi.

6. Majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan mahsulotlarni ishlab chiqaruvchilarda (xorijda ishlab chiqarilsa) “Asl belgisi” MATga kirishda texnik muammolar yuzaga kelganda va elektron raqamli imzo olish imkoniyati boʻlmaganda raqamli markirovka kodlariga buyurtma berish uchun ishlab chiqaruvchiga (davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnoma egasi) login va parol orqali axborot tizimiga kirish imkoniyati yaratiladi.

Ishlab chiqaruvchi (davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnoma egasi) login va parolni olish uchun Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

login va parol olish uchun sabablari koʻrsatilgan xat;

rezident boʻlmagan shaxsning identifikatsiya raqami (STIR);

tegishli preparatga davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnoma nusxasi;

Oʻzbekiston Respublikasidagi vakolatxonasi yoki uning ishonchli vakili boʻlmish yuridik shaxs boʻyicha maʼlumotlar;

davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnoma egasining ishonchli vakilligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari.

Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi 10 ish kuni ichida tushgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va ijobiy xulosa boʻlgan taqdirda, barcha tushgan hujjatlarni ilova qilgan holda login va parolni taqdim etish uchun Operatorga soʻrov yuboradi.

Operator ariza beruvchiga 5 ish kuni ichida login va parolni taqdim etadi. Bunda Operator tushgan hujjatlarning haqqoniyligini tasdiqlash maqsadida Davlat soliq qoʻmitasiga tegishli murojaatnomani yuborishga haqli.

7. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga raqamli markirovkasiz olib kirilganda dori vositalari va tibbiy buyumlarni Vazirlar Mahkamasining “Import qilinadigan isteʼmol tovarlarining ayrim turlarini markirovka qilish va bojxonada rasmiylashtirish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-fevraldagi 22-son qarorining 2-bandida belgilangan tartibda, yaʼni bojxona omborida saqlash vaqtida, ushbu mahsulotlarning birlamchi va ikkilamchi qadoqlariga davlat tilidagi qistirmalarning tegishli birliklarini joylashtirish mobaynida raqamli identifikatsiyalash vositalarini qoʻllashga ruxsat beriladi.

2-bob. Markirovka kodiga kiritilgan maʼlumotlarning tarkibi, dori vositalari va tibbiy buyumlarning isteʼmol qadoqlarida raqamli identifikatsiya vositalarini shakllantirish va qoʻllash tartibi

8. Dori vositalari va tibbiy buyumlar raqamli markirovkalanishi GS1 DataMatrix koʻrinishidagi ikki oʻlchovli shtrix-kod shaklida raqamli identifikatsiyalash vositasini (mashinada oʻqiladigan shakldagi markirovka kodi) shakllantirish va isteʼmol qadogʻiga qoʻllash orqali amalga oshiriladi. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni raqamli markirovkalash va kuzatib borish mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

9. Raqamli identifikatsiyalash vositasi Operator tomonidan yaratiladigan markirovkalash kodi hamda 4 ta guruh boʻyicha maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi, ulardan birinchi va ikkinchi guruh isteʼmol qadogʻining identifikatsiya kodini, uchinchi va toʻrtinchi guruhlar esa tekshirish kodini shakllantiradi, shu bilan birga:

GS1 DataMatrix belgisi — ASCII belgilar jadvalidagi 232 kodli belgi;

maʼlumotlarning birinchi guruhi — 14 ta belgidan (raqamlardan) iborat boʻlgan mahsulot kodi boʻlib, undan oldin dastur identifikatori (01) mavjud boʻlib, u dori yoki tibbiy mahsulotni mahsulot katalogida roʻyxatdan oʻtkazishda taqdim etilgan maʼlumotlar asosida Operator tomonidan ishlab chiqiladi;

maʼlumotlarning ikkinchi guruhi — oldingi identifikatori (21) boʻlib, 13 ta raqamli belgi yoki harfli-raqamli ketma-ketlikdan (lotin alifbosida) iborat savdo birligining individual seriya raqami. Ushbu guruh maʼlumotlari uchun ASCII belgilar jadvalida 29 yoki 232 kodli belgi mavjud boʻlgan maxsus ajratuvchi belgi tugatuvchi belgi sifatida qoʻllanilishi lozim;

uchinchi maʼlumotlar guruhi — 4 ta belgidan iborat (raqamlar, lotin alifbosining kichik va katta harflari, shuningdek, maxsus belgilar) tekshirish kalitining identifikatori (individual tartib raqami) va dastur qoʻllash kodi bilan identifikatsiyalanadi (91) va Operator tomonidan yaratiladi. Ushbu maʼlumotlar guruhi uchun tugatish belgisi ASCII belgilar jadvalidagi 29 yoki 232 kodi bilan maxsus ajratuvchi belgi boʻlishi kerak;

toʻrtinchi maʼlumotlar guruhi — 44 ta belgidan (raqamlar, lotin alifbosining kichik va katta harflari, shuningdek, maxsus belgilar) iborat tekshirish kodi va qoʻllash kodi bilan identifikatsiyalanadi (92) va Operator tomonidan yaratiladi.

10. Maʼlumotlar guruhlari birinchidan toʻrtinchigacha ketma-ket joylashtirilishi kerak.

11. Mahsulot kodi va isteʼmol qadoqning individual seriya raqami ishlab chiqaruvchining ixtiyoriga koʻra oʻqilishi mumkin boʻlgan bosma matn shaklida takrorlanadi.

12. Isteʼmol qadogʻiga qoʻllaniladigan raqamli identifikatsiyalash vositasi quyidagi talablarga javob berishi kerak:

raqamli identifikatsiyalash vositasi bevosita bosib chiqarish yoʻli bilan yoki dori vositasi va tibbiy buyumning yaroqlilik muddati davomida raqamli identifikatsiyalash vositalari isteʼmolchi qadoqlaridan shikastlanmasdan ajratib olinishiga yoʻl qoʻyilmaydigan usul bilan stiker orqali isteʼmol qadoqlariga qoʻllaniladi;

raqamli identifikatsiyalash vositasi toʻgʻridan-toʻgʻri ishlab chiqarish liniyasida yoki unga qarashli omborxona hududida yoxud dori vositasini roʻyxatdan oʻtkazish guvohnomasi egasi tomonidan vakolat berilgan oʻzi joylashgan mamlakatda farmatsevtika faoliyati va/yoki dori vositalarini ishlab chiqarish uchun tegishli litsenziyaga ega boʻlgan korxona yoki omborlarda dori vositasining ikkilamchi (isteʼmolchi) oʻramlarida (ular yoʻq boʻlsa, dorivor mahsulotning birlamchi oʻramida) moddiy tashuvchiga (yorliq) ikki oʻlchamli shtrix kodni qoʻllash bilan isteʼmol qadogʻiga maxsus ajratilgan kontrast joyga (kamida 10*10 millimetr oʻlchamida) bosib tushirish yoki stiker bilan yelimlash orqali amalga oshiriladi. Bunda raqamli identifikatsiyalash vositasini toʻgʻridan-toʻgʻri bosib tushirish yoki stikerga toʻgʻridan-toʻgʻri bosib tushirish va yelimlash yuqorida nazarda tutilgan hududlardan oʻzga hududlarda amalga oshirilishi mumkin emas.

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga raqamli identifikatsiyalash vositasi orqali markirovka qilinmagan dori vositalari va tibbiy buyumlarni bojxona ombori hududida “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirilgunga qadar raqamli markirovkalashga ruxsat beriladi;

raqamli identifikatsiya vositalari hajmi va joylashuvi isteʼmol qadogʻining ochilishi (buzilishi) kerak boʻlmasdan raqamli identifikatsiya vositalari toʻgʻridan-toʻgʻri aniqlash va oʻqish imkonini taʼminlashi, shu jumladan, maʼlumotlarni yigʻish terminallari, maxsus (mobil) ilovalar, lazer skanerlari orqali oʻqish imkonini taʼminlash lozim;

raqamli identifikatsiya vositalari shaffof oʻrash plyonkasiga yoki boshqa tashqi oʻrash materialiga bosilmasligi va boshqa maʼlumotlar bilan qoplanmasligi lozim;

raqamli identifikatsiya vositalari Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligi va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq isteʼmol qadoqlarida chop etilgan maʼlumotlarning yaxlitligi buzilmaydigan tarzda joylashtirilishi lozim;

Raqamli identifikatsiya vositasi ISO/IEC 15415 “Axborot texnologiyalari. Avtomatik identifikatsiyalash va maʼlumotlarni yigʻish texnologiyalari. Chop etish sifatini baholash uchun shtrix kod ramzlarining test spetsifikatsiyasi. Ikki oʻlchamli ramzlar” (ISO/IEC 15415 “Information technology — Automatic identification and data capture techniques — Bar code print quality test specification — Two-dimensional symbols”) standartiga muvofiq S yoki undan yuqori sifatli sinf darajasida qoʻllaniladi.

Agar dori vositalari va tibbiy buyumlarning ikkilamchi (tashqi) qadoqlari mavjud boʻlgan taqdirda, faqat ikkilamchi (tashqi) qadoqlar raqamli markirovkalanadi, yaʼni ikkilamchi (tashqi) qadoqlar mavjud boʻlgan hollarda birlamchi (ichki) qadoqlar raqamli markirovkalanishi talab qilinmaydi.

Agar dori vositalari va tibbiy buyumlarning ikkilamchi (tashqi) qadoqlari mavjud boʻlmasa, birlamchi (ichki) qadoqlar raqamli markirovkalanishi talab qilinadi.

13. Raqamli identifikatsiya qilish vositasini quyidagi holatlarda moddiy tashuvchiga (stikerga) bosib chiqarishga ruxsat etiladi:

raqamli identifikatsiyalash vositasini oʻz ichiga olgan moddiy tashuvchi (stiker) isteʼmol qadoqlariga raqamli identifikatsiyalash vositasi shikastlanmasdan qadoqdan ajratib olinishiga yoʻl qoʻyilmaydigan usulda qoʻllaniladi;

moddiy tashuvchiga (stikerga) qoʻllaniladigan raqamli identifikatsiya vositalari mazkur Nizom talablariga javob berishi kerak.

14. Isteʼmol qadogʻiga stikerni qoʻllash uchun quyidagi talablar qoʻyiladi:

a) stiker ishlab chiqarilgan paytdan boshlab yakuniy isteʼmolchiga sotilishiga qadar raqamli identifikatsiya vositasi va unda chop etilgan boshqa maʼlumotlarning saqlanishi va oʻqilishi taʼminlangan usulda tayyorlanadi;

b) stiker toʻgʻridan-toʻgʻri qadoqqa (qadoqning tashqi tomoniga) bunday qadoqning dizayn sxemasida uni qoʻllash uchun nazarda tutilgan joyda qoʻllanadi;

v) stiker qadoqqa faqat mazkur qadoqqa va stikerning oʻziga zarar yetkazmasdan ajratishga imkon bermaydigan holda hamda ularni qayta ishlatish mumkin boʻlmagan usul bilan qoʻllanadi;

g) stiker qoʻllanilishi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq qadoqqa qoʻllanadigan maʼlumotlarning yaxlitligi va mavjudligini buzmasligi kerak;

d) stikerda mazkur Nizom talablariga javob beradigan raqamli identifikatsiya vositasi, shuningdek, oʻqiladigan bosma matn koʻrinishidagi raqamli markirovkalanadigan dori vositasining nomi (ishlab chiqaruvchining ixtiyoriga koʻra), mahsulot kodi va qadoqning individual seriya raqami (majburiy) boʻlishi kerak;

e) stiker ustiga stiker yuzasini qoplaydigan va (yoki) raqamli identifikatsiya vositalarini oʻqishga toʻsqinlik qiluvchi har qanday yozuvlar, chizmalar va oʻrash elementlarini qoʻllashga yoʻl qoʻyilmaydi;

j) dori vositasini isteʼmol qadogʻini stikerlash jarayonida ishlab chiqaruvchi tomonidan avval qoʻllangan dori vositasini seriya raqami, yaroqlilik muddati hamda ishlab chiqarilgan sanasi yuzasidan maʼlumotlar yopilgan taqdirda (isteʼmol qadogʻi kichik oʻlchamda boʻlganligi sababli), faqatgina ushbu maʼlumotlarni majburiy ravishda stikerda takrorlangan holda dori vositasini isteʼmol qadogʻini stikerlashga ruxsat beriladi.

15. Majburiy raqamli markirovkalash boshlanishi sanasidan oldin raqamli identifikatsiyalash vositasi qoʻllanilganligi haqidagi maʼlumotlar “Asl belgisi” MATga yuborilgan hamda Operator tomonidan taqdim etilgan markirovka kodlari asosida shakllantirilgan raqamli identifikatsiyalash vositasi orqali raqamli markirovkalangan dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash boshlanishi kuni holatida raqamli markirovkalangan deb tan olinadi.

3-bob. Raqamli identifikatsiya vositalarini shakllantirish hamda dori vositalari va tibbiy buyumlarning kuzatilishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan markirovka kodlarini taqdim etish

16. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni markirovkalash, shu jumladan, Operatorga markirovka kodlarini buyurtma qilish va qabul qilish, markirovka kodlarini raqamli identifikatsiyalash vositalariga aylantirish va ularni isteʼmol qadoqlariga qoʻllash tadbirlari dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan taʼminlanadi.

17. Operator quyidagi holatlarda markirovka kodlarini berishdan bosh tortish huquqiga ega:

a) buyurtma mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalarida nazarda tutilgan talablarga javob bermasa;

b) buyurtma ishlab chiqaruvchilar boʻlmagan shaxslar tomonidan yuborilgan boʻlsa;

v) Operatorga ishlab chiqaruvchining farmatsevtika faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyasi yoʻqligi (toʻxtatilishi, bekor qilinishi, tugatilishi) toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim etilgan taqdirda (Oʻzbekiston Respublikasi hududida dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqarishda);

g) Operatorga dori vositalari va tibbiy buyumlar uchun (Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatdan oʻtgan dori vositalari va tibbiy buyumlar uchun) roʻyxatdan oʻtganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi mavjud emasligi (toʻxtatilishi, bekor qilinishi, tugatilishi) toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim etilganda (orfan dori vositalari hamda orfan kasalliklarga tashxis qoʻyishda va ularni davolashda qoʻllaniladigan tibbiy buyumlar bundan mustasno);

d) Operatorga Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida amalga oshirilgan dori vositalarini roʻyxatdan oʻtkazish natijalari tan olinmaganligi (tugatilganligi, bekor qilinganligi) va (yoki) bu haqida Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida amalga oshirilgan roʻyxatga olish natijalarini tan olish tartibi doirasida dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiyot texnikasining Davlat reyestriga kiritilmaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etilsa (tan olish tartibi doirasida Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatdan oʻtgan dori vositalari va tibbiy buyumlar uchun).

18. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi va “Asl belgisi” MAT oʻrtasida quyidagi maʼlumotlarni oʻzaro uzatish va axborot almashish tizimi joriy etiladi:

farmatsevtika faoliyati uchun litsenziyalar berilishi (toʻxtatib turilishi, bekor qilinishi, tugatilganligi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

dori vositalari va tibbiy buyumlar uchun roʻyxatdan oʻtkazish guvohnomalari berilishi (qayta roʻyxatdan oʻtkazilishi, toʻxtatib turilishi, bekor qilinishi, tugatilganligi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida amalga oshiriladigan dori vositalarini roʻyxatdan oʻtkazish natijalarini hisobga olishni tan olish (toʻxtatib turilishi, bekor qilinishi, tugatilganligi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

dori vositalari va tibbiy buyumlar majburiy raqamli markirovka tizimidagi maʼlumotlar.

19. Mahalliy va xorijiy ishlab chiqaruvchi hamda import qiluvchi tashkilotlar 2022-yil 15-martdan boshlab identifikatsiya vositalarini shakllantirish, ularni dori vositalari va tibbiy buyumlarning isteʼmol hamda guruhlangan qadoqlariga tushirilishi uchun zarur boʻlgan markirovkalash kodlarini “Asl belgisi” MAT Operatoriga tegishli toʻlovlarni amalga oshirgan holda buyurtma qilishga haqli.

20. Operator Oʻzbekiston Respublikasi hududida mazkur Nizom talablariga javob beradigan hamda xorijiy raqamli markirovkalash va kuzatish boʻyicha axborot tizimining operatori (keyingi oʻrinlarda — Xorijiy operator) tomonidan berilgan raqamli identifikatsiya vositalarini tanib olish va keyinchalik kuzatishni amalga oshirishga haqli. Bunda dori vositalari va tibbiy buyumlar, raqamli markirovkalangan dori vositalari va tibbiy buyumlarga nisbatan qoʻllaniladigan raqamli identifikatsiya vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda ularni ishlab chiqaruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Operatorga majburiy ravishda taqdim etiladi.

21. Xorijiy operator tomonidan berilgan:

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilayotgan (import qilinayotgan) dori vositalari va tibbiy buyumlarga nisbatan (ularni ichki isteʼmol uchun chiqarishga yoki reimport uchun bojxona tartib-taomillariga joylashtirishga qadar);

raqamli identifikatsiyalash vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va bunday raqamli identifikatsiyalash vositalari bilan markirovkalangan dori vositalari va tibbiy buyumlarni muomalaga kiritish imkoniyati Xorijiy operator tomonidan tasdiqlanganidan keyin;

22. Xorijiy operator tomonidan chiqarilgan raqamli identifikatsiya vositalarini tan olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududida markirovkalangan raqamli identifikatsiya vositalarini muomalaga kirituvchi tovar aylanmasi ishtirokchisi Operatorga ariza beradi. Mazkur arizaning shakli Operator tomonidan tasdiqlanadi va Operatorning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.

23. Operator va Xorijiy operator oʻrtasidagi oʻzaro axborot hamkorligi shartlari, shu jumladan, raqamli identifikatsiyalash vositalari, dori vositalari va tibbiy buyumlar hamda ularni ishlab chiqaruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni uzatish tartibi Davlat soliq qoʻmitasi bilan kelishilgan Operator va Xorijiy operator oʻrtasidagi bitim bilan belgilanadi.

4-bob. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni agregatsiyalash tartibi

24. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tegishli guruhini majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilingan kundan boshlab 9 oy oʻtgach dori vositalari va tibbiy buyumlarni agregatsiyalashni amalga oshiradi.

25. Alohida qadoqni guruhlangan qadoqqa va guruhlangan qadoqni transport qadogʻiga agregatsiyalashni amalga oshirgandan soʻng agregatsiyalangani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ishlab chiqaruvchilar va import qiluvchilar tomonidan mahsulot aylanmasining keyingi ishtirokchisiga uzatishdan (sotishdan) avval “Asl belgisi” MATga kiritiladi.

26. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni agregatsiyalash tartibi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qaroriga 1-ilova “Mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalari”da qayd etilgan talablar asosida amalga oshiriladi.

27. Agregatsiyalash tadbirini amalga oshirish maqsadida mahsulot aylanmasining ishtirokchisi quyidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga yuboradi:

agregatsiyalashni amalga oshiruvchi mahsulot aylanmasi ishtirokchisining STIRi;

agregatsiyalashga rejalashtirilgan qadoqlar soni;

haqiqatda agregatsiyalangan qadoqlar soni;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻiga kiritilgan agregirlangan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxati.

28. Transport qadogʻining identifikatsiya kodi agregatsiyalash tadbirini amalga oshiruvchi mahsulot aylanmasining ishtirokchisi tomonidan yaratiladi (generatsiya qilinadi) hamda “ISO/IEC 15459-1:2006 “Information technology — Unique identifiers — Part 1: Unique identifiers for transport units” standarti talablariga muvofiq qadoqning ustida qoʻllaniladi.

29. Operator quyidagi holatlar mavjud boʻlgan taqdirda, mahsulot aylanmasining ishtirokchisiga agregatsiyalash maʼlumotlarini qabul qilishni hamda transport qadogʻining maʼlumotlarini roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi:

mahsulot aylanmasining ishtirokchisi bitta yoki bir nechta agregatsiyalanadigan qadoqlardagi markirovkalash kodlarining egasi boʻlmasa;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxati noyob boʻlmagan (takrorlanadigan) belgilardan iborat boʻlsa;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtmagan markirovkalash kodlari mavjud boʻlsa;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida “Asl belgisi” MATda markirovkalash kodlari qoʻllanilganligi yoki markirovkalash kodlari uchun toʻlovlar amalga oshirilganligi yuzasidan maʼlumotlar mavjud boʻlmasa;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida aylanmadan chiqarilgan holatda boʻlgan markirovkalash kodlari mavjud boʻlsa;

agregatsiyalanadigan qadoqlarning markirovkalash kodlari roʻyxatida boshqa mahsulot turlari uchun buyurtma qilingan markirovkalash kodlari mavjud boʻlsa;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi qabul qilingan formatga muvofiq boʻlmasa;

yaratiladigan guruhlangan yoki transport qadogʻining identifikatsiya kodi “Asl belgisi” MATda avval roʻyxatdan oʻtkazilgan boʻlsa.

30. Operator quyidagi holatlarda:

“Asl belgisi” MATda guruhlangan yoki transport qadogʻiga biriktirilgan markirovkalash kodlari qayta agretsiyalangan boʻlsa;

“Asl belgisi” MATga guruhlangan yoki transport qadogʻiga biriktirilgan markirovkalash kodlarining aylanmaga kiritilishi, aylanmada boʻlishi yoki aylanmadan chiqarilganligi yuzasidan maʼlumotlar taqdim etilgan boʻlsa guruhlangan yoki transport qadogʻining agregatsiyasini buzish (bekor qilish) tadbirini amalga oshiradi.

5-bob. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni muomalaga kiritish, ularning muomalada boʻlishi va ularni muomaladan chiqarish

31. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni muomalaga kiritish, muomalada boʻlishi va muomaladan chiqarilishi mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalari talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

31 1 . Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan xarid qilinadigan (yetkazib beriladigan) dori vositalarini muomalaga kiritish, muomalada boʻlishi va muomaladan chiqarilishi majburiy raqamli markirovkalangan holda amalga oshiriladi.

32. Tibbiy xizmatlarni koʻrsatishda dori vositalari va tibbiy buyumlarni muomaladan chiqarish tadbirlarining hisobga olinishi, shuningdek, imtiyozli ravishda dori vositalari va tibbiy buyumlarni taqdim etish maxsus dasturiy mahsulotlar orqali amalga oshiriladi.

Maxsus dasturiy mahsulotlarni funksiyasidan foydalanish uchun tibbiy faoliyat bilan shugʻullanuvchi hamda tibbiy yordam koʻrsatishda dori vositalari va tibbiy buyumlarni muomaladan olib qoʻyuvchi tashkilotlar, shuningdek, dori vositalari va tibbiy buyumlarni imtiyozli tarqatuvchi tashkilotlar (agar bunday faoliyatni amalga oshirish huquqiga ega boʻlsa) “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtishi shart.

Tibbiy yordam koʻrsatilganligi yoki imtiyozli tarqatilganligi munosabati bilan dori vositalari va tibbiy buyumlar muomaladan olib qoʻyilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot tushganda Operator real vaqt rejimida markirovkalash axborot tizimida tegishli raqamli identifikatsiya vositalarining muomaladan chiqarilganligi faktini aks ettiradi.

6-bob. Mazkur Nizom talablariga rioya qilish

33. Mazkur Nizom talablariga rioya etilishini nazorat qilish qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat soliq xizmati organlari va boshqa nazorat qiluvchi organlar (muassasalar) tomonidan amalga oshiriladi.

34. Nazorat qiluvchi organlar (muassasalar) mazkur Nizom talablariga rioya etilishini tekshirish uchun tegishli ekspert va mutaxassislarni jalb qilishi mumkin. Mahsulot aylanmasi ishtirokchilari tekshiruvchi shaxslarga tekshiruv oʻtkazishda yordam berishlari, kamchilik va qonun buzarliklarini bartaraf etish choralarini koʻrishlari shart.

35. Mazkur Nizom talablarini buzish amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortish uchun asos boʻladi.

Dori vositalari va tibbiy buyumlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Dori vositalari va tibbiy buyumlarni raqamli markirovkalash va kuzatib borish

Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich. Subyektni roʻyxatdan oʻtkazish Dori vositalari va tibbiy buyumlari aylanmasi ishtirokchisi Zarur maʼlumotlar koʻrsatilgan arizani operatorga aloqa kanallari orqali yuboradi yoki uni “Asl belgisi” mahsulotlarni raqamli markirovkalash va kuzatilishi boʻyicha milliy axborot tizimining veb-saytida (keyingi oʻrinlardi — MMK MAT) shakllantiradi. Real vaqt rejimida Operator 1. Agar ariza Nizomda belgilangan talablarga muvofiq boʻlsa: subyektni ishtirokchilar reyestriga kiritadi; ishtirokchi uchun shaxsiy kabinet ochadi; subyektga ishtirokchilar roʻyxatiga kiritilgani va shaxsiy kabinet ochilagani toʻgʻrisida xabar beradi. Xabarnomada, shuningdek, ishtirokchilar roʻyxatidagi d ori vositalari va tibbiy buyumlar aylanmasi ishtirokchilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga berilgan roʻyxatdan oʻtish raqamlari koʻrsatiladi. 2. Vaqtinchalik nizom talablariga javob bermaydigan maʼlumot yuborilganda va/yoki zarur maʼlumotlar taqdim etilmagan taqdirda, subyektni roʻyxatdan oʻtkazishni rad etadi. Ariza olingan vaqtdan boshlab 2 (ikki) soatdan koʻp boʻlmagan muddatda 2-bosqich. Dori vositalari va tibbiy buyumlari yuzasidan maʼlumotlarni katalogka kiritish Dori vositalari va tibbiy buyumlari aylanmasi ishtirokchisi Zarur maʼlumotlar koʻrsatilgan holda dori vositalari va tibbiy buyumlari yuzasidan maʼlumotlarni “Markirovkalangan mahsulotlar katalogi”ga kiritish boʻyicha tegishli maʼlumotlarni MMK MATga aloqa kanallari orqali yuboradi yoki ularni MMK MATning veb-saytida shakllantiradi. Real vaqt rejimida Operator Arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar Nizom talablariga muvofiq boʻlgan taqdirda: arizada keltirilgan maʼlumotlarni mahsulot roʻyxatiga kiritadi; dori vositalari va tibbiy buyumlari aylanmasi ishtirokchisini dori vositalari va tibbiy buyumlarni roʻyxatiga kiritilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi. Real vaqt rejimida 3-bosqich. Markirovkalash uchun kodlarni taqdim etish Dori vositalari va tibbiy buyumlari aylanmasi ishtirokchisi Mahsulotlar roʻyxatiga kiritilgan dori vositalari va tibbiy buyumlar ni raqamli markirovkalash uchun kodlarni olishga Operatorga aloqa kanallari orqali buyurtmanomani yuboradi. Real vaqt rejimida Operator Agar buyurtmada koʻrsatilgan maʼlumotlar Nizom talablariga muvofiq boʻlsa: kerakli miqdordagi markirovkalash kodlarini seriyalashtiradi; dori vositalari va tibbiy buyumlarni aylanmasi ishtirokchisi — ishlab chiqaruvchi yoki dori vositalari va tibbiy buyumlarni xorijiy ishlab chiqaruvchi yoxud import qiluvchiga ushbu kodlarning roʻyxatini taqdim etadi; taqdim etilgan kodlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni IV roʻyxatiga kiritadi. Real vaqt rejimida Dori vositalari va tibbiy buyumlari aylanmasi ishtirokchisi 1.Operatorga roʻyxatdagi kodlar olinganligi toʻgʻrisidagi tasdiqni yuboradi. 2.Markirovkalash kodlarini identifikatsiya vositasiga oʻzgartiradi. 3.Identifikatsiyalash vositasini dori vositalari va tibbiy buyumlarga qoʻllanilishini taʼminlaydi. Markirovka kodlari roʻyxati olingan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida MMK MATga markirovkalash kodlaridan foydalanilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuboradi (mahsulot kodi, identifikatsiya kodi, markirovkalash sanasi va vaqti, qoʻllanilgan identifikatsiya vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar). Dori vositalari va tibbiy buyumlar ning qutilarida identifikatsiyalash vositalari qoʻllanilgandan soʻng 4-bosqich. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni ishlab chiqarish va ularning aylanishini monitoring qilish Dori vositalari va tibbiy buyumlari aylanmasi ishtirokchisi (ishlab chiqaruvchi) Dori vositalari va tibbiy buyumlarni agregatsiyasini amalga oshiradi . Real vaqt rejimida MMK MAT orqali avtomatik rejimda Operatorga mahsulot kodlari hamda yangi guruh va transport paketlarini identifikatsiyalash, shuningdek, mahsulot va qadoqlash kodlari roʻyxati, shu jumladan, avvalgi darajadagi qadoqlar (masalan, paletlarni tuzishda, uning tarkibiga kiruvchi qutilar roʻyxati koʻrsatiladi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar boʻyicha xabar beradi. Real vaqt rejimida Dori vositalari va tibbiy buyumlari aylanmasi ishtirokchisi (ishlab chiqaruvchi) Mulkka egalik huquqi oʻtkazilganligini yoki tovarlar sotish uchun berilganligini tasdiqlovchi birlamchi hujjat asosida dori vositalari va tibbiy buyumlar muomalasi subyektlari oʻrtasida dori vositalari va tibbiy buyumlar ni topshirish (qabul qilish) vaqtida bitim taraflari: dori vositalari va tibbiy buyumlar ni topshirish (qabul qilish) toʻgʻrisida tovar yoʻllanma varaqasi shaklida bildirishnoma tuzadi; tomonlarning vakolatli shaxslari tomonidan koʻrsatilgan bildirishnoma imzolanadi; topshirish (qabul qilish) toʻgʻrisida bildirishnoma va birlamchi hujjatning elektron nusxasini MMK MATga yuboradi, shuningdek, maʼlumotni elektron hisob-varaq faktura maʼlumotlari bilan integratsiyalashtiradi. Dori vositalari va tibbiy buyumlar ga egalik huquqi oʻtgandan soʻng 72 (yetmish ikki) soatdan koʻp boʻlmagan muddatda Dori vositalari va tibbiy buyumlari aylanmasi ishtirokchisi (xorijiy ishlab chiqaruvchi yoxud import qiluvchi) Import qilinayotgan mahsulotlarni erkin muomalaga chiqarish (import) bojxona rejimiga joylashtiradi. Real vaqt rejimida “Erkin muomalaga chiqarish” (import) bojxona rejimiga joylashtirilgandan keyin operatorga bojxona yuk deklaratsiyasida koʻrsatilgan tovarlarni chiqarilganligi toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi: bojxona organi kodi; tovar deklaratsiyasini roʻyxatdan oʻtkazish sanasi; tovar deklaratsiyasini roʻyxatdan oʻtkazish raqami; TIF TN kodlari; transport qadoqlarining markirovka kodi va tovar nomi; tovarning kelib chiqish mamlakati kodi. Real vaqt rejimida Operator maʼlumotlarni olgandan keyin ularni MMK MAT reyestrida aks etilishini taʼminlaydi. Real vaqt rejimida 5-bosqich. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni muomaladan chiqarish Dori vositalari va tibbiy buyumlari aylanmasi ishtirokchisi Ulgurji tashkilot dori vositalari va tibbiy buyumlar ni onlayn — kassa apparatlari mavjud boʻlmagan chakana tashkilotlarga sotayotgan hollarda, dori vositalari va tibbiy buyumlari aylanmasi ishtirokchisi — ulgurji savdo tashkiloti sotiladigan dori vositalari va tibbiy buyumlar qadoqlarida qoʻllanilgan identifikatsiya vositasini onlayn-kassa apparatlari bilan birlashtirilgan texnik vositalar yordamida skanerlaydi va taniydi. Real vaqt rejimida Dori vositalari va tibbiy buyumlari aylanmasi ishtirokchisi Mahsulot kodi va identifikatsiya kodi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar onlayn-kassa apparati orqali shakllantirilgan “kassa cheki” fiskal hujjatga kiritiladi. Real vaqt rejimida Fiskal maʼlumotlar operatori Nazorat kassa chekidagi sotilgan har bir birlik boʻyicha nazorat kassa mashinasining roʻyxatga olingan raqami, sotilgan sana, sotish narxi, mahsulot kodi va tarkibidagi identifikatsiya kodi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni MMK MATga uzatadi. Onlayn-kassa apparati ishlamay qolishi hollari bundan mustasno. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni sotilgan vaqtdan boshlab bir sutkadan kech qolmagan muddatda Operator Fiskal maʼlumotlar operatoridan olingan maʼlumotlarga muvofiq identifikatsiya vositasi bilan raqamli markirovkalangan dori vositalari va tibbiy buyumlarning muomaladan chiqishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni MMK MATda aks ettiradi. Real vaqt rejimida

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 149-son qaroriga 7-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

2. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 27-oktabrdagi 365-son qaror bilan tasdiqlangan Dori vositalarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi umumiy texnik reglamentning rus tilidagi matnida :

3-band quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ stiker — materialniy nositel so spetsialnim kleyevim sloyem, soderjashiy sredstvo sifrovoy identifikatsii i inuyu informatsiyu, prednaznachenniy dlya naneseniya na upakovku lekarstvennogo sredstva metodom, ne dopuskayushim yego otdeleniya ot upakovki bez neobratimogo povrejdeniya takoy upakovki i samogo materialnogo nositelya (stikera)”;

oʻn ikkinchi — oʻn yettinchi xatboshilar tegishlicha oʻn uchinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ sredstvo sifrovoy identifikatsii — markirovochniy kod v mashinochitayemom vide, predstavlenniy v vide dvumernogo shtrixovogo koda, kotoriy nanositsya metodom pryamoy pechati ili pechati na stiker na vtorichnuyu (narujnyuyu) upakovku, v sluchaye yeye otsutstviya — na pervichnuyu (zakrituyu) upakovku lekarstvennogo sredstva”;

oʻn toʻrtinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilari tegishlicha oʻn beshinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

14-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“V sluchaye vneseniya izmeneniy v normativnuyu dokumentatsiyu po pokazatelyu markirovka upakovki, razreshayetsya vvod v grajdanskiy oborot (vklyuchaya realizatsiyu lekarstvennix sredstv ix proizvoditelem i vvoz (import) lekarstvennix sredstv na territoriyu Respubliki Uzbekistan organizatsiyami optovoy torgovli) lekarstvennogo sredstva s raneye utverjdennoy markirovkoy na upakovkax, proizvedennix do vneseniya izmeneniy, v techeniye 180 kalendarnix dney s dati vneseniya sootvetstvuyushix izmeneniy v normativnuyu dokumentatsiyu na lekarstvennoye sredstvo. Pri etom dopuskayetsya odnovremennaya realizatsiya lekarstvennix sredstv bez sredstv sifrovoy identifikatsii so staroy markirovkoy do okonchaniya yego sroka godnosti v upakovke (no ne boleye tryox let), sootvetstvuyushey dokumentam i dannim registratsionnogo dosye do vneseniya v nego izmeneniy”;

16-bandning oʻn toʻqqizinchi xatboshisi “shtrix-kod (pri nalichii)” soʻzlaridan keyin “i/ili sredstvo sifrovoy identifikatsii (pri nalichii)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

16-band quyidagi yigirmanchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yesli markirovka upakovki lekarstvennogo sredstva soderjit sredstvo sifrovoy identifikatsii, to eto sredstvo doljno bit chitayemim posredstvom 2D skanerov i otobrajat dannie o lekarstvennom sredstve iz natsionalnoy informatsionnoy sistemi monitoringa markirovki i otslejivaniya produksii “Asl belgisi”;

22-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Dopuskayetsya ispolzovaniye stikerov pri nanesenii sredstv sifrovoy identifikatsii na meste, ukazannom v makete upakovki utverjdyonnogo normativnogo dokumenta lekarstvennogo sredstva. Pri etom v normativnom dokumente lekarstvennogo sredstva mesto naneseniya sredstva sifrovoy identifikatsii i (ili) stikera ukazivayetsya kak: “mesto naneseniya/nakleivaniya sredstva sifrovoy identifikatsii”;

ikkinchi-uchinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi-toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Farmatsevtika faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-maydagi 284-son qarorida :

a) 1-ilovaning 49-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“muntazam ravishda (bir yil davomida ikki va undan ortiq marta) litsenziya talablari va shartlari, shu jumladan, dori vositalari va tibbiy buyumlarga narx belgilash tartibi, majburiy raqamli markirovkalash tartibi va qoidalari, retsept asosida beriladigan hamda elektron tijorat orqali dori vositalari va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilish tartibi buzilishi”;

b) 4-ilovaning 39-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Litsenziyaning amal qilishini belgilangan tartibda toʻxtatishga olib keluvchi litsenziya talabi va shartlarining qoʻpol ravishda buzilishlari quyidagilardan iborat:

litsenziya talablari va shartlarini, jumladan, dori vositalari va tibbiy buyumlarning narxini belgilash boʻyicha tartibning muntazam (bir yil davomida ikki va undan ortiq marta) buzilishi;

dori vositalarini va tibbiy buyumlarni muvofiqlik sertifikatisiz saqlash va (yoki) realizatsiya qilish;

raqamli markirovkalanmagan dori vositalarini va tibbiy buyumlarni saqlash va (yoki) realizatsiya qilish;

roʻyxatdan oʻtkazilmagan, sifatsiz, raqamli markirovkalanmagan, qalbakilashtirilgan dori vositalarini va tibbiy buyumlarni, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan dori vositalarining gʻayriqonuniy nusxalarini ishlab chiqarish va (yoki) realizatsiya qilish;

dori vositalarini va tibbiy buyumlarni ulgurji realizatsiya qiluvchi tashkilotlar tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilmagan, sifatsiz, raqamli markirovkasiz, qalbakilashtirilgan dori vositalarini va tibbiy buyumlarni, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan dori vositalarining gʻayriqonuniy nusxalarini saqlash va (yoki) realizatsiya qilish;

dori vositalarini va tibbiy buyumlarni ulgurji realizatsiya qiluvchi tashkilot omborxonasiga farmatsevtik maʼlumotga ega boʻlmagan shaxsning mudirlik qilishi;

litsenziya faoliyati litsenziya bitimida koʻrsatilmagan manzilda amalga oshirilishi”.

4. Vazirlar Mahkamasining “Majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar roʻyxatini kengaytirish boʻyicha tajriba loyihalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 20-maydagi 322-son qarorda :

a) 2-bandda :

oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin.

a) 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Majburiy raqamli markirovkalash joriy etiladigan hamda tajriba loyihalari amalga oshiriladigan ayrim turdagi mahsulotlar

ROʻYXATI

T/r Mahsulotning nomi Tajriba loyihasi boshlanadigan sana Tajriba loyihasi tugatiladigan sanasi Majburiy raqamli markirovkalashni bosqichma-bosqich joriy etish boshlanadigan sana* TIF TN kodi 1. Dori vositalari 2021-yil 1-iyun 2022-yil 31-yanvar 2022-yil 1-sentabr 3003, 3004 2. Tibbiy buyumlar 2024-yil 1-fevral 2025-yil 31-yanvar 2025-yil 1-fevral 3005, 3006 3. Suv va salqin ichimliklar 2021-yil 15-iyun 2022-yil 28-fevral 2022-yil 1-oktabr 2009, 2201, 2202 4. Maishiy texnika 2021-yil 1-iyul 2021-yil 31-noyabr 2022-yil 15-aprel 7321, 8403, 8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528, 8539, 8540

b) 3-ilova quyidagi tahrirda 42 1 -band bilan toʻldirilsin:

“42 1 . Dori vositalarini raqamli markirovkalash tartibiga bosqichma-bosqich oʻtish davomida avval tasdiqlangan qadoq sxemasi va markirovka bilan dori vositalarni majburiy raqamli markirovkalash tartibi joriy qilingan kundan boshlab 180 kalendar kun ichida olib kirishga ruxsat berilishi inobatga olinsin.

Shu bilan birga, raqamli markirovkasiz avval sertifikatlangan dori vositalarini, ularning amal qilish muddati tugagunga qadar, biroq 3 yildan koʻp boʻlmagan muddatda realizatsiya qilishga ruxsat berilishi inobatga olinsin”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 2-aprel,

149-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.04.2022-y., 09/22/149/0263-son; 08.02.2024-y., 09/24/76/0109-son; 26.05.2025-y., 07/25/190/0464-son; 23.01.2026-y., 09/26/23/0070-son; 07.03.2026-y., 06/26/35/0205-son)

lex.uz