📅 2022-yil 29-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 29-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 29 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 марта 2022 г. · Документы министерств и ведомств · Министр финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 March 2022 · Ministry and agency documents · Moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
буйруғи
жамланма ҳисоботи
ҲИСОБОТ
ҲИСОБОТ
МАЪЛУМОТ
ҲИСОБОТ
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар»ни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда бюджет ҳисобини давлат секторида халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 29 мартдаги 9-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар»
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) бюджет ташкилотлари , давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг бюджет ҳисоботлари (бундан буён матнда бюджет ҳисоботлари деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботи асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
консолидациялашган бюджет — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бундан буён матнда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги деб юритилади) томонидан молия йили якунлари бўйича таҳлилий мақсадлар учун ҳамда бюджет тизими бюджетларининг барча тушумлари ва харажатларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (бундан буён матнда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси деб юритилади) маблағларини, улар ўртасидаги трансфертларни ҳисобга олмаган ҳолда ҳисобга олиб бориш учун тузиладиган бюджет ;
консолидациялашган молиявий ҳисобот — бюджет ҳисоботлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботдан фойдаланган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тузиладиган ҳисобот.
2. Консолидациялашган бюджет таркиби Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига асосан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини ўз ичига олади.
2-боб. Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрлашга қўйиладиган талаблар
3. Консолидациялашган молиявий ҳисобот Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бюджет ҳисоботлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботдан фойдаланган ҳолда чораклик ва молия йили якунлари бўйича тузилади.
4. Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар консолидациялашган бюджет таркиби асосида тузилади ҳамда мазкур ҳисоботларда:
баланс, даромадлар ва харажатлар, дебитор ва кредитор қарздорлик, номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларнинг кўрсаткичлари Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномада (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) белгиланган бир хил даромадлар ва харажатлар таснифи бўйича жамланиши;
консолидациялашган бюджет таркибига киритилган манбалар ўртасида маблағларнинг бир-бирига ҳамда бир манба таркибида ўтказилиши, шунингдек қабул қилиниши (улар ўртасидаги трансфертларни ҳисобга олмаган ҳолда) билан боғлиқ молиявий операциялар уларнинг иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда икки марта ҳисобга олинмаслиги лозим.
3-боб. Консолидациялашган молиявий ҳисобот турлари
5. Консолидациялашган молиявий ҳисобот турлари қуйидагилардан иборат:
мазкур Стандартнинг 1-иловасига мувофиқ консолидациялашган бюджетнинг жамланма ҳисоботи;
мазкур Стандартнинг 2-иловасига мувофиқ консолидациялашган бюджет даромадлари ижроси тўғрисидаги ҳисобот;
мазкур Стандартнинг 3-иловасига мувофиқ консолидациялашган бюджет харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисобот;
мазкур Стандартнинг 4-иловасига мувофиқ консолидациялашган бюджетнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумот;
мазкур Стандартнинг 5-иловасига мувофиқ консолидациялашган бюджетнинг номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот.
6. Консолидациялашган бюджетнинг жамланма ҳисоботида консолидациялашган бюджет даромадлари, консолидациялашган бюджет харажатлари, давлат мақсадли жамғармаларига трансфертлар, консолидациялашган бюджет сальдоси, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари сальдоси, давлат қарзларини сўндириш бўйича кўрсаткичларнинг ижро ҳолатлари кўрсатилади.
7. Консолидациялашган бюджет даромадлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботда бюджет тизими бюджетларига ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тушумлар (улар ўртасидаги трансфертларни ҳисобга олмаган ҳолда) акс эттирилади.
8. Консолидациялашган бюджет харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботда бюджет тизими бюджетлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг сарфланиши (улар ўртасидаги трансфертларни ҳисобга олмаган ҳолда), шунингдек ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар кўрсатилади.
9. Консолидациялашган бюджетнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотда Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномада (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) белгиланган харажатлар иқтисодий таснифининг 1 — 4-гуруҳ харажат моддалари бўйича барча мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзлари акс эттирилади.
10. Консолидациялашган бюджетнинг номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда ҳисобот йили давомидаги номолиявий активларнинг (асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий захиралар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
4-боб. Ҳисобот тузиш ва тақдим этиш даври
11. Чораклик консолидациялашган молиявий ҳисоботлар ҳисобот йилининг 1 апрель, 1 июль ва 1 октябрь ҳолатига, йиллик консолидациялашган молиявий ҳисоботлар эса, келгуси ҳисобот йилининг 1 январь ҳолатига кўра тузилади.
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига чораклик консолидациялашган молиявий ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда, йиллик консолидациялашган молиявий ҳисоботни эса ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача тақдим этади.
5-боб. Ахборотнинг ошкор этилиши
13. Консолидациялашган молиявий ҳисобот Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситалари орқали ошкор этилиши шарт.
14. Консолидациялашган молиявий ҳисоботларни эълон қилишда қуйидаги маълумотлар очиб берилади:
бюджет даромадлари ;
бюджет харажатлари ;
давлат мақсадли жамғармаларига трансфертлар;
бюджет сальдоси;
давлат қарзини сўндириш кўрсаткичлари.
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар »га 1-ИЛОВА
Консолидациялашган бюджетнинг
Т/р Кўрсаткичлар ______ йил учун прогноз _____ йил учун ижро Раҳбар___________________ Масъул шахс______________
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар »га 2-ИЛОВА
Консолидациялашган бюджет даромадлари ижроси тўғрисидаги
_______________ 20__ йил ҳолатига
(минг сўм) Даромад номи Даромад тури Прогноз Бажарилиши Бўлим Кичик бўлим Даромад тури А В Г Д 1 2 Раҳбар__________________ Масъул шахс_____________
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар »га 3-ИЛОВА
Консолидациялашган бюджет харажатлари ижроси тўғрисидаги
_______________ 20__ йил ҳолатига
(минг сўм) Харажатлар номи Бўлим Кичик бўлим Боб Харажатлар моддаси Аниқланган режа Маблағ ажратиш Ижро Касса харажатлар Ҳақиқий харажатлар Раҳбар __________________ Масъул шахс_____________
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар »га 4-ИЛОВА
Консолидациялашган бюджетнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги
_______________ 20__ йил ҳолатига
(минг сўм) № п/п Бўлим Кичик бўлим Боб Қарздорлик номи Харажат моддаси Харажат номи Жами қарздорлик Шундан: Муддати ўтган қарздорлик Шу жумладан: Бюджет ҳисобидан Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан Бюджет ҳисобидан Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 ДЕБИТОР ҚАРЗДОРЛИК КРЕДИТОР ҚАРЗДОРЛИК Раҳбар_______________ Масъул шахс__________
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар »га 5-ИЛОВА
___________ Консолидациялашган бюджетнинг номолиявий активлари ҳаракати тўғрисида
_______________ 20__ йил ҳолатига
Кўрсаткич номи Қатор коди Йил бошига қолдиқ Йил охирига қолдиқ Йил мобайнида ташкилот эҳтиёжлари учун сарфланди жами шу жумладан: жами шу жумладан: жами шу жумладан: Бюджет маблағлари ҳисобидан Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Бюджет маблағлари ҳисобидан Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Бюджет маблағлари ҳисобидан Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Товар-моддий захиралар (160 000) (020+030+040+050+060+070+080+090+100+110+120+130+140) 10 Озиқ-овқат маҳсулотлари (161 100) (021+022 қаторлар) 20 Жорий озиқ-овқат маҳсулотлари (161 110) 21 Қиш-баҳор мавсумига ғамланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари (161 120) 22 Дори-дармонлар, тиббиётда фойдаланиладиган воситалар, вакциналар ва бактериологик препаратлар (161 200) (031+032+033+034 қаторлар) 30 Дори-дармонлар ва тиббиётда фойдаланиладиган воситалар (161 210) 31 Вакциналар ва бактериологик препаратлар (161 220) 32 Амбулатория шароитида даволанувчи имтиёзли беморлар контингентига рецепт асосида бепул берилувчи дори-дармонлар (161 230) 33 Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари (161 240) 34 Ёнилғи, ёқилғи-мойлаш материаллари (161 300) (041+042+043+044 қаторлар) 40 Ёқилғи нефть маҳсулотлари (161 310) 41 Суюлтирилган газ (161 320) 42 Кўмир (161 330) 43 Бошқа турдаги ёнилғи материаллари (161 340) 44 Хўжалик ва канцелярия моллари (161 400) (051+052+053 қаторлар) 50 Хўжалик моллари (161 410) 51 Канцелярия моллари (қоғоздан ташқари) (161 420) 52 Қоғоз (161 430) 53 Кийим-кечак, пойабзал ва чойшаб-ғилофлар (161 500) (061+062 — қаторлар) 60 Кийим-кечак ва пойабзаллар (161 510) 61 Чойшаб-ғилофлар (161 520) 62 Қурилиш материаллари (161 600) 70 Машина ва асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи буюмлар ва сотиб олинадиган ярим тайёр маҳсулотлар (161 700) 80 Биологик захиралар (161 800) (091-қатор) 90 Боқувдаги ҳайвонлар (161 810) 91 Бошқа хом ашё ва материаллар (161 900) 100 Тугалланмаган ишлаб чиқариш (162 000) 110 Тайёр маҳсулот (163 000) 120 Қайта сотиш учун товарлар (164 000) 130 Ҳарбий захиралар (165 000) 140 Узоқ муддатли номолиявий активлар (220 000) (210+300+310 қаторлар) 200 Асосий воситалар (221 000) (220+230+260+300-қаторлар) 210 Бино ва иншоотлар (221 100) (221+222+223+224-қаторлар) 220 Тураржой бинолари (221 110) 221 Нотураржой бинолари (221 120) 222 Бошқа иншоотлар (221 130) 223 Ерни ободонлаштириш (221 140) 224 Машина ва жиҳозлар (221 200) (240+250-қаторлар) 230 Транспорт воситалари (221 210) 240 Машина ва жиҳозлар (транспорт воситаларидан ташқари) (221 220) (251+252 қаторлар) 250 Информацион, компьютер ва телекоммуникацион жиҳозлар (221 221) 251 Бошқа турдаги машина ва жиҳозлар (221 222) 252 Бошқа турдаги асосий воситалар (221 300) (270+280+290+) 260 Етиштириладиган биологик активлар (221 310) (271+272-қаторлар) 270 Маҳсулдор ва ишчи ҳайвонлар (221 311) 271 Кўп йиллик дарахтлар ва ўсимлик ресурслари (221 312) 272 Интеллектуал мулк объектлари (221 320) (281+282+283+284+285+286 қаторлар) 280 Тадқиқот ва ишланмалар (221 321) 281 Фойдали қазилмаларни қазиб олиш (221 322) 282 Компьютер дастурий таъминоти (221 323) 283 Маълумотлар базаси (221 324) 284 Кўнгилочар, бадиий ва ижодий қийматликлар (221 325) 285 Бошқа турдаги интеллектуал мулк объектлари (221 326) 286 Кутубхона фонди (221 330) (291+292+293-қаторлар) 290 Дарсликлар фонди (221 331) 291 Бадиий китоблар фонди (221 332) 292 Бошқа турдаги кутубхона фонди (221 339) 293 Ҳарбий асосий воситалар (221 400) 300 Қийматликлар (222 000) 310 Ноишлаб чиқариш активлари (223 000) 320 Ер (223 100) 330 Минерал ва энергия ресурслари (223 200) 340 Бошқа турдаги табиий активлар (223 300) 350 Номаҳсулдор биологик активлар (223 310) 360 Сув ресурслари (223 320) 370 Бошқа турдаги табиий ресурслар (223 330) 380 Радиочастота спектри (223 331) 381 Бошқа табиий ресурслар (223 332) 382 Номоддий ноишлаб чиқариш активлари (223 400) 390 Шартнома, лизинг ва лицензиялар (223 410) 400 Тижорий оператив лизинг (223 411) 401 Табиий ресурслардан фойдаланишга рухсатнома (223 412) 402 Маълум турдаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома (223 413) 403 Келгуси товар ва хизматларга имтиёзли эгалик қилишга рухсатнома (223 414) 404 Гудвилл ва маркетинг активлари (223 420) 410 Номолиявий активлар капитал қўйилмалар (240 000) 420 Кирим — жами (501 + 502 + 503 + 504 + 505 + 506 + 507 + 508) 500 шу жумладан: сотиб олинди 501 қурилди (яратилди, тайёрланди) 502 беғараз (марказлашган ҳолда)олинди 503 товар-моддий захиралар таркибидан ўтказилди 504 узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказилди 505 ортиқча материаллар киримга олинди 506 қайта баҳолаш натижасида киримга олинди 507 қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар 508 Чиқим — жами (601 + 602 + 603 + 604 + 605 + 606 + 607 + 608 + 609) 600 шундан: беғараз берилган 601 сотилган 602 табиий йўқотишлар натижасида ҳисобдан чиқарилган 603 камомад ва ўғирликлар натижасида ҳисобдан чиқарилган 604 шундан, ташкилот ҳисобига айбдор шахслар ҳисобига 605 тугатилган 606 ташкилот эҳтиёжлари учун ҳисобдан чиқарилган 607 қайта баҳолаш натижасида ҳисобдан чиқарилган 608 қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳисобдан чиқарилган 609 Маълумот учун: асосий воситаларнинг эскириши 02-счёт жами Шундан: 231 100 субсчёт 231 200 субсчёт 231 300 субсчёт 231 400 субсчёт 233 200 субсчёт 233 300 субсчёт 233 400 субсчёт Йил бошига Йил охирига Раҳбар___________________ Масъул шахс _____________
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 март,
9-сон
Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining
buyrugʻi
jamlanma hisoboti
HISOBOT
HISOBOT
MAʼLUMOT
HISOBOT
Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (13-sonli BHS) “Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar”ni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq hamda budjet hisobini davlat sektorida xalqaro moliyaviy hisobot standartlariga muvofiqlashtirish maqsadida buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (13-sonli BHS) “Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar” ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq 2023-yil 1-yanvardan kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2022-yil 29-martdagi 9-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (13-sonli BHS) “Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar”
Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (13-sonli BHS) “Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar” (bundan buyon matnda Standart deb yuritiladi) budjet tashkilotlari , davlat maqsadli jamgʻarmalari va boshqa budjetdan tashqari jamgʻarmalarning budjet hisobotlari (bundan buyon matnda budjet hisobotlari deb yuritiladi) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining daromadlari va xarajatlari ijrosi toʻgʻrisidagi hisoboti asosida konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlarni tuzish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur standartda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
konsolidatsiyalashgan budjet — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi (bundan buyon matnda Iqtisodiyot va moliya vazirligi deb yuritiladi) tomonidan moliya yili yakunlari boʻyicha tahliliy maqsadlar uchun hamda budjet tizimi budjetlarining barcha tushumlari va xarajatlarini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining (bundan buyon matnda Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi deb yuritiladi) mablagʻlarini, ular oʻrtasidagi transfertlarni hisobga olmagan holda hisobga olib borish uchun tuziladigan budjet ;
konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobot — budjet hisobotlari hamda Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining daromadlari va xarajatlari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotdan foydalangan holda Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan tuziladigan hisobot.
2. Konsolidatsiyalashgan budjet tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi davlat budjeti, davlat maqsadli jamgʻarmalarining budjetlari, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hamda Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlarini oʻz ichiga oladi.
2-bob. Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotni tayyorlashga qoʻyiladigan talablar
3. Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobot Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan budjet hisobotlari hamda Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining daromadlari va xarajatlari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotdan foydalangan holda choraklik va moliya yili yakunlari boʻyicha tuziladi.
4. Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar konsolidatsiyalashgan budjet tarkibi asosida tuziladi hamda mazkur hisobotlarda:
balans, daromadlar va xarajatlar, debitor va kreditor qarzdorlik, nomoliyaviy aktivlar harakati toʻgʻrisidagi hisobotlarning koʻrsatkichlari Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomada (roʻyxat raqami 2146, 2010-yil 11-oktabr) belgilangan bir xil daromadlar va xarajatlar tasnifi boʻyicha jamlanishi;
konsolidatsiyalashgan budjet tarkibiga kiritilgan manbalar oʻrtasida mablagʻlarning bir-biriga hamda bir manba tarkibida oʻtkazilishi, shuningdek qabul qilinishi (ular oʻrtasidagi transfertlarni hisobga olmagan holda) bilan bogʻliq moliyaviy operatsiyalar ularning iqtisodiy mazmunidan kelib chiqqan holda ikki marta hisobga olinmasligi lozim.
3-bob. Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobot turlari
5. Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobot turlari quyidagilardan iborat:
mazkur Standartning 1-ilovasiga muvofiq konsolidatsiyalashgan budjetning jamlanma hisoboti;
mazkur Standartning 2-ilovasiga muvofiq konsolidatsiyalashgan budjet daromadlari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobot;
mazkur Standartning 3-ilovasiga muvofiq konsolidatsiyalashgan budjet xarajatlari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobot;
mazkur Standartning 4-ilovasiga muvofiq konsolidatsiyalashgan budjetning debitorlik va kreditorlik qarzlari toʻgʻrisidagi maʼlumot;
mazkur Standartning 5-ilovasiga muvofiq konsolidatsiyalashgan budjetning nomoliyaviy aktivlar harakati toʻgʻrisidagi hisobot.
6. Konsolidatsiyalashgan budjetning jamlanma hisobotida konsolidatsiyalashgan budjet daromadlari, konsolidatsiyalashgan budjet xarajatlari, davlat maqsadli jamgʻarmalariga transfertlar, konsolidatsiyalashgan budjet saldosi, davlat budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalari saldosi, davlat qarzlarini soʻndirish boʻyicha koʻrsatkichlarning ijro holatlari koʻrsatiladi.
7. Konsolidatsiyalashgan budjet daromadlari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotda budjet tizimi budjetlariga hamda Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasiga tushumlar (ular oʻrtasidagi transfertlarni hisobga olmagan holda) aks ettiriladi.
8. Konsolidatsiyalashgan budjet xarajatlari ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotda budjet tizimi budjetlari hamda Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlarining sarflanishi (ular oʻrtasidagi transfertlarni hisobga olmagan holda), shuningdek tashqi qarz hisobidan davlat dasturlariga xarajatlar koʻrsatiladi.
9. Konsolidatsiyalashgan budjetning debitorlik va kreditorlik qarzlari toʻgʻrisidagi maʼlumotda Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomada (roʻyxat raqami 2146, 2010-yil 11-oktabr) belgilangan xarajatlar iqtisodiy tasnifining 1 — 4-guruh xarajat moddalari boʻyicha barcha mavjud debitorlik va kreditorlik qarzlari aks ettiriladi.
10. Konsolidatsiyalashgan budjetning nomoliyaviy aktivlar harakati toʻgʻrisidagi hisobotda hisobot yili davomidagi nomoliyaviy aktivlarning (asosiy vositalar, nomoddiy aktivlar va tovar-moddiy zaxiralar) mavjudligi va harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.
4-bob. Hisobot tuzish va taqdim etish davri
11. Choraklik konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar hisobot yilining 1-aprel, 1-iyul va 1-oktabr holatiga, yillik konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar esa, kelgusi hisobot yilining 1-yanvar holatiga koʻra tuziladi.
12. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga choraklik konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan muddatlarda, yillik konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotni esa hisobot yilidan keyingi yilning 1-apreligacha taqdim etadi.
5-bob. Axborotning oshkor etilishi
13. Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobot Iqtisodiyot va moliya vazirligining rasmiy veb-sayti va ommaviy axborot vositalari orqali oshkor etilishi shart.
14. Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlarni eʼlon qilishda quyidagi maʼlumotlar ochib beriladi:
budjet daromadlari ;
budjet xarajatlari ;
davlat maqsadli jamgʻarmalariga transfertlar;
budjet saldosi;
davlat qarzini soʻndirish koʻrsatkichlari.
Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (13-sonli BHS) “Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar ”ga 1-ILOVA
Konsolidatsiyalashgan budjetning
T/r Koʻrsatkichlar ______ yil uchun prognoz _____ yil uchun ijro Rahbar___________________ Masʼul shaxs______________
Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (13-sonli BHS) “Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar ”ga 2-ILOVA
Konsolidatsiyalashgan budjet daromadlari ijrosi toʻgʻrisidagi
_______________ 20__ yil holatiga
(ming soʻm) Daromad nomi Daromad turi Prognoz Bajarilishi Boʻlim Kichik boʻlim Daromad turi A V G D 1 2 Rahbar__________________ Masʼul shaxs_____________
Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (13-sonli BHS) “Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar ”ga 3-ILOVA
Konsolidatsiyalashgan budjet xarajatlari ijrosi toʻgʻrisidagi
_______________ 20__ yil holatiga
(ming soʻm) Xarajatlar nomi Boʻlim Kichik boʻlim Bob Xarajatlar moddasi Aniqlangan reja Mablagʻ ajratish Ijro Kassa xarajatlar Haqiqiy xarajatlar Rahbar __________________ Masʼul shaxs_____________
Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (13-sonli BHS) “Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar ”ga 4-ILOVA
Konsolidatsiyalashgan budjetning debitorlik va kreditorlik qarzlar toʻgʻrisidagi
_______________ 20__ yil holatiga
(ming soʻm) № p/p Boʻlim Kichik boʻlim Bob Qarzdorlik nomi Xarajat moddasi Xarajat nomi Jami qarzdorlik Shundan: Muddati oʻtgan qarzdorlik Shu jumladan: Budjet hisobidan Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan Davlat maqsadli jamgʻarmalari hisobidan Budjet hisobidan Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan Davlat maqsadli jamgʻarmalari hisobidan 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 DEBITOR QARZDORLIK KREDITOR QARZDORLIK Rahbar_______________ Masʼul shaxs__________
Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (13-sonli BHS) “Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar ”ga 5-ILOVA
___________ Konsolidatsiyalashgan budjetning nomoliyaviy aktivlari harakati toʻgʻrisida
_______________ 20__ yil holatiga
Koʻrsatkich nomi Qator kodi Yil boshiga qoldiq Yil oxiriga qoldiq Yil mobaynida tashkilot ehtiyojlari uchun sarflandi jami shu jumladan: jami shu jumladan: jami shu jumladan: Budjet mablagʻlari hisobidan Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan Budjet mablagʻlari hisobidan Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan Budjet mablagʻlari hisobidan Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 Tovar-moddiy zaxiralar (160 000) (020+030+040+050+060+070+080+090+100+110+120+130+140) 10 Oziq-ovqat mahsulotlari (161 100) (021+022 qatorlar) 20 Joriy oziq-ovqat mahsulotlari (161 110) 21 Qish-bahor mavsumiga gʻamlanadigan oziq-ovqat mahsulotlari (161 120) 22 Dori-darmonlar, tibbiyotda foydalaniladigan vositalar, vaksinalar va bakteriologik preparatlar (161 200) (031+032+033+034 qatorlar) 30 Dori-darmonlar va tibbiyotda foydalaniladigan vositalar (161 210) 31 Vaksinalar va bakteriologik preparatlar (161 220) 32 Ambulatoriya sharoitida davolanuvchi imtiyozli bemorlar kontingentiga retsept asosida bepul beriluvchi dori-darmonlar (161 230) 33 Ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan dori vositalari va tibbiyot buyumlari (161 240) 34 Yonilgʻi, yoqilgʻi-moylash materiallari (161 300) (041+042+043+044 qatorlar) 40 Yoqilgʻi neft mahsulotlari (161 310) 41 Suyultirilgan gaz (161 320) 42 Koʻmir (161 330) 43 Boshqa turdagi yonilgʻi materiallari (161 340) 44 Xoʻjalik va kanselyariya mollari (161 400) (051+052+053 qatorlar) 50 Xoʻjalik mollari (161 410) 51 Kanselyariya mollari (qogʻozdan tashqari) (161 420) 52 Qogʻoz (161 430) 53 Kiyim-kechak, poyabzal va choyshab-gʻiloflar (161 500) (061+062 — qatorlar) 60 Kiyim-kechak va poyabzallar (161 510) 61 Choyshab-gʻiloflar (161 520) 62 Qurilish materiallari (161 600) 70 Mashina va asbob-uskunalarning ehtiyot qismlari, butlovchi buyumlar va sotib olinadigan yarim tayyor mahsulotlar (161 700) 80 Biologik zaxiralar (161 800) (091-qator) 90 Boquvdagi hayvonlar (161 810) 91 Boshqa xom ashyo va materiallar (161 900) 100 Tugallanmagan ishlab chiqarish (162 000) 110 Tayyor mahsulot (163 000) 120 Qayta sotish uchun tovarlar (164 000) 130 Harbiy zaxiralar (165 000) 140 Uzoq muddatli nomoliyaviy aktivlar (220 000) (210+300+310 qatorlar) 200 Asosiy vositalar (221 000) (220+230+260+300-qatorlar) 210 Bino va inshootlar (221 100) (221+222+223+224-qatorlar) 220 Turarjoy binolari (221 110) 221 Noturarjoy binolari (221 120) 222 Boshqa inshootlar (221 130) 223 Yerni obodonlashtirish (221 140) 224 Mashina va jihozlar (221 200) (240+250-qatorlar) 230 Transport vositalari (221 210) 240 Mashina va jihozlar (transport vositalaridan tashqari) (221 220) (251+252 qatorlar) 250 Informatsion, kompyuter va telekommunikatsion jihozlar (221 221) 251 Boshqa turdagi mashina va jihozlar (221 222) 252 Boshqa turdagi asosiy vositalar (221 300) (270+280+290+) 260 Yetishtiriladigan biologik aktivlar (221 310) (271+272-qatorlar) 270 Mahsuldor va ishchi hayvonlar (221 311) 271 Koʻp yillik daraxtlar va oʻsimlik resurslari (221 312) 272 Intellektual mulk obyektlari (221 320) (281+282+283+284+285+286 qatorlar) 280 Tadqiqot va ishlanmalar (221 321) 281 Foydali qazilmalarni qazib olish (221 322) 282 Kompyuter dasturiy taʼminoti (221 323) 283 Maʼlumotlar bazasi (221 324) 284 Koʻngilochar, badiiy va ijodiy qiymatliklar (221 325) 285 Boshqa turdagi intellektual mulk obyektlari (221 326) 286 Kutubxona fondi (221 330) (291+292+293-qatorlar) 290 Darsliklar fondi (221 331) 291 Badiiy kitoblar fondi (221 332) 292 Boshqa turdagi kutubxona fondi (221 339) 293 Harbiy asosiy vositalar (221 400) 300 Qiymatliklar (222 000) 310 Noishlab chiqarish aktivlari (223 000) 320 Yer (223 100) 330 Mineral va energiya resurslari (223 200) 340 Boshqa turdagi tabiiy aktivlar (223 300) 350 Nomahsuldor biologik aktivlar (223 310) 360 Suv resurslari (223 320) 370 Boshqa turdagi tabiiy resurslar (223 330) 380 Radiochastota spektri (223 331) 381 Boshqa tabiiy resurslar (223 332) 382 Nomoddiy noishlab chiqarish aktivlari (223 400) 390 Shartnoma, lizing va litsenziyalar (223 410) 400 Tijoriy operativ lizing (223 411) 401 Tabiiy resurslardan foydalanishga ruxsatnoma (223 412) 402 Maʼlum turdagi faoliyatni amalga oshirish uchun ruxsatnoma (223 413) 403 Kelgusi tovar va xizmatlarga imtiyozli egalik qilishga ruxsatnoma (223 414) 404 Gudvill va marketing aktivlari (223 420) 410 Nomoliyaviy aktivlar kapital qoʻyilmalar (240 000) 420 Kirim — jami (501 + 502 + 503 + 504 + 505 + 506 + 507 + 508) 500 shu jumladan: sotib olindi 501 qurildi (yaratildi, tayyorlandi) 502 begʻaraz (markazlashgan holda)olindi 503 tovar-moddiy zaxiralar tarkibidan oʻtkazildi 504 uzoq muddatli aktivlar tarkibidan oʻtkazildi 505 ortiqcha materiallar kirimga olindi 506 qayta baholash natijasida kirimga olindi 507 qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa hollar 508 Chiqim — jami (601 + 602 + 603 + 604 + 605 + 606 + 607 + 608 + 609) 600 shundan: begʻaraz berilgan 601 sotilgan 602 tabiiy yoʻqotishlar natijasida hisobdan chiqarilgan 603 kamomad va oʻgʻirliklar natijasida hisobdan chiqarilgan 604 shundan, tashkilot hisobiga aybdor shaxslar hisobiga 605 tugatilgan 606 tashkilot ehtiyojlari uchun hisobdan chiqarilgan 607 qayta baholash natijasida hisobdan chiqarilgan 608 qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa hollarda hisobdan chiqarilgan 609 Maʼlumot uchun: asosiy vositalarning eskirishi 02-schyot jami Shundan: 231 100 subschyot 231 200 subschyot 231 300 subschyot 231 400 subschyot 233 200 subschyot 233 300 subschyot 233 400 subschyot Yil boshiga Yil oxiriga Rahbar___________________ Masʼul shaxs _____________
Vazir T. ISHMETOV
Toshkent sh.,
2022-yil 29-mart,
9-son