📅 2022-yil 6-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 6-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 6 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 апреля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 April 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
чора-тадбирлар дастури
Жиззах вилоятида футболни янада ривожлантириш ва оммалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг сайловолди дастурлари ва ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлари давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг Жиззах шаҳрида «Сўғдиёна» профессионал футбол клуби ҳузуридаги футбол академияси биносини қуриш ҳақида 2020 йил 16 январдаги 23-ф-сон фармойиши қабул қилинганлиги ва унинг доирасида қурилиш ишлари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда «Сўғдиёна» профессионал футбол клуби» масъулияти чекланган жамиятининг:
«Сўғдиёна» ва «Сўғдиёна Вумен» профессионал футбол клублари ҳузурида Футбол академиясини (кейинги ўринларда — Академия) ташкил этиш;
Академия фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ташкил қилиш ва ўқув жараёнини унга энг яқин масофада жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
3. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
а) ёш истиқболли спортчиларни танлаб олиш ва тарбиялаш масалалари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, футбол маҳорат мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш, уларга ўқув-услубий ва меъёрий-ахборот ёрдами кўрсатишни таъминлаш;
б) зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган ўқув-машғулот базаларини яратиш ҳамда футбол бўйича республика ва халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритишга қодир бўлган спортчиларни тайёрлашда ушбу базалардан самарали фойдаланиш;
в) Академия базасида миллий терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт беллашувларини ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда ўтказиб бориш;
г) ўқувчи-футболчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун Европа футбол жамоалари, футбол мактаблари, академиялари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш;
д) Халқаро футбол федерацияси тренерларини ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда футбол бўйича Академия тренерлари малакасини тизимли асосда оширишни таъминлаш;
е) зарур ҳолларда футбол бўйича хорижий тренерлар ва мутахассисларни таклиф қилган ҳолда футбол соҳасида энг янги илмий-методик тавсиялар асосида ёш футболчиларни тайёрлаш борасида ўқув-машқ жараёнларини юқори даражада ташкил этиш;
ё) ўқувчиларнинг назарий тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал фазилатларини ривожлантириш;
ж) мини-футбол ва аёллар футболини ривожлантириш мақсадида болалар-ўсмирлар спорт мактабларида секциялар ташкил этиш ҳамда танлаб олиш (селекция) тизимини жорий этиш.
4. Белгилансинки:
Академия қобилиятли ёш футболчиларни танлаб олиш ва тайёрлаш ҳамда футбол бўйича малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган нодавлат спорт-таълим ташкилоти ҳисобланади;
Академияга олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йиллик амалий иш тажрибаси ҳамда Осиё футбол конфедерациясининг «А» лицензиясига эга шахслар орасидан муассис томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади;
Академиянинг умумий контингенти 168 нафар ўқувчини ташкил этади, улар томонидан тўрт йиллик бошланғич таълим якунлангач ҳар йили танлов асосида 24 нафар қобилиятли ўқувчилар қабул қилинади;
Академияда ўқиш муддати 7 йилни ташкил этади, ўқиш якунланганидан сўнг уларга тегишли сертификат берилади ва авваламбор Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида кейинги махсус, касб-ҳунар таълими берилиши таъминланади.
5. Қуйидагилар Академиянинг молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
фаолият ихтисослиги бўйича ва Академиянинг уставидаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинадиган даромадлар;
асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушадиган даромадлар;
маҳаллий ёки хорижий футбол клубларига трансфер қилишда тузилган шартномаларда назарда тутилган футболчини тайёрлаганлик учун тўланадиган компенсация пули;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев) билан биргаликда «Сўғдиёна» профессионал футбол клуби» масъулияти чекланган жамиятига:
бир ой муддатда Академиянинг уставини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда, уни малакали профессор-ўқитувчилар ва тренерлар билан таъминлашда;
икки ой муддатда Академияга номзодларни қабул қилиш ва ўқув жараёнини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлашда ҳар томонлама кўмаклашсин.
7. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022 йилда Жиззах вилоятида мини-футбол ва аёллар футболини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин:
иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш (селекция) мақсадида спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида футбол, аёллар футболи, футзал (мини-футбол) бўйича мусобақаларни тизимли ташкил қилиш;
футбол, аёллар футболи ва футзал (мини-футбол) бўйича тренерлар ва истеъдодли ёш футболчиларнинг хорижий мамлакатларда малака оширишини (стажировкасини) ташкил этиш;
машҳур маҳаллий ва хорижий футболчилар, тренерларни жалб қилган ҳолда ёш футболчилар учун футбол бўйича фестиваллар ва мастер-класслар ўтказиш чора-тадбирларини белгилаш.
8. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) билан биргаликда бир ой муддатда:
Академия ўқувчиларини яшаш учун анжомлар, озиқ-овқат, шунингдек, спорт экипировкаси ва формаси билан таъминлаш нормативларини тасдиқласин;
Академияга тизимли асосда ташкилий ва ўқув-методик ёрдам, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда кўмак берсин.
9. Академия Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, «Қипчоқ» маҳалласи Дарёбўйи (Хонимқулов) кўчаси 25-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 159-сон қарорига ИЛОВА
2022 йилда Жиззах вилоятида мини-футбол ва аёллар футболини янада ривожлантириш
№ Чора-тадбирлар номи Молиялаштириш манбаси Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Мини-футбол ва аёллар футболи бўйича истеъдодли спортчи ёшларни танлаб олиш (селекция) фаолияти самарадорлигини ошириш ва ўқув-машғулотлар жараёнини сифатли ташкил қилиш 1. Инновацион илмий-методик ишланмалар ва илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, мини-футбол ва аёллар футболи бўйича тайёргарлик дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. - 2022 йил август Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев) 2. Мини-футбол ва аёллар футболи бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларида секциялар ташкил этиш ва ўқув-машғулот жараёнини ташкил қилишнинг самарадорлигини мониторинг қилиб бориш. - 2022 йил август ойидан бошлаб доимий Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев) 3. Иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш (селекция) мақсадида ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари шуғулланувчилари ўртасида мини-футбол, аёллар футболи ва футбол бўйича мусобақаларни тизимли ташкил қилиш. Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб доимий Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) 4. Машҳур маҳаллий ва хорижий футболчилар, тренерларни жалб қилган ҳолда ёш футболчилар учун футбол бўйича фестиваллар ва мастер-класслар ўтказиш. Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари 2022 йил ноябрь ойидан бошлаб доимий Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) 5. Иқтидорли футболчиларни танлаб олиш (селекция) мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаси ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида мини-футбол, аёллар футболи ва футбол бўйича мусобақаларни ташкил этиш. Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб доимий Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) II. Тренерлар ва футбол спорт тури бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш 6. Футбол бўйича ҳудудий техник директор лавозимига хорижий мутахассислардан номзодларни танлаб олишни ташкил этиш. Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари 2022 йил сентябрь Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) 7. Мини-футбол, аёллар футболи ва футбол бўйича тренерлар ва истеъдодли ёш футболчиларни хорижий мамлакатларда, шу жумладан Европа футбол жамоалари билан ҳамкорликни ўрнатиб, уларнинг малака оширишини (стажировкасини) ташкил этиш. Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари 2022 йил декабрь Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) 8. Ҳар йили футболчилар ва бошқа мутахассисларни тайёрлашнинг долзарб масалалари юзасидан етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, футбол бўйича илмий-услубий ва илмий-амалий конференциялар ўтказиш. Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари 2022 йил ноябрь Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) III. Футболни ривожлантиришнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини такомиллаштириш 9. «Сўғдиёна» профессионал футбол клуби стадионини замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ реконструкция қилиш. Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари 2022 йил август Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) 10. Футзал (мини-футбол) бўйича мусобақалар ўтказиладиган спорт залларини асбоб-ускуна ва технологиялар билан жиҳозлаш. Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари 2022 йил август ойидан бошлаб доимий Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) 11 Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини назарда тутувчи «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари 2022 йил июнь Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) IV. Футболни молиялаштириш тизимини ривожлантириш ва тижоратлашув механизмларини жорий этиш 12. «Сўғдиёна» профессионал футбол клуби стадионига футбол мухлисларини кенг жалб қилиш мақсадида замонавий чипта тизими (шу жумладан, абонемент сотуви)ни жорий қилиш, шу жумладан, стадионлар инфратузилмасидан самарали фойдаланиш мақсадида (овқатланиш, фитнес ва бошқаларни) ташкил этиш, клуб ва стадион музейи фаолиятини йўлга қўйиш. - 2022 йилдан октябрь ойидан бошлаб Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э. Салиев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов), манфаатдор ҳудудий бошқармалар ва ташкилотлар V. Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитлар яратиш 13. Жиззах вилоятида болалар ва ўсмирлар, оммавий футболни ривожлантириш мақсадида чет эллик (Россия, Қозоғистон, Туркия) мутахассисларни жалб этган ҳолда уларнинг иш тажрибаларидан амалий фойдаланиш. Маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари 2022 йил август Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) 14. Таниқли футболчилар ва тренерларни жалб қилган ҳолда ёш футболчилар учун учрашув ва мастер-класслар ўтказиб бориш. - Ҳар йили октябрь-ноябрь ойларида Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) 15. Футболни оммавийлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида туман (шаҳар) болалар-ўсмирлар спорт мактабларида аёллар футболи, футзал (мини-футбол) гуруҳларини ташкил қилиш, улар ўртасида мунтазам равишда мусобақалар ўтказиш. - 2022 йил апрель-май Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 апрель,
159-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
chora-tadbirlar dasturi
Jizzax viloyatida futbolni yanada rivojlantirish va ommalashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekistonda futbolni rivojlantirishni mutlaqo yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 4-dekabrdagi PF-5887-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyevning saylovoldi dasturlari va hududlarda saylovchilar bilan uchrashuvlari davomida berilgan topshiriqlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining Jizzax shahrida “Soʻgʻdiyona” professional futbol klubi huzuridagi futbol akademiyasi binosini qurish haqida 2020-yil 16-yanvardagi 23-f-son farmoyishi qabul qilinganligi va uning doirasida qurilish ishlari amalga oshirilayotganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Sportni rivojlantirish vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi, Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi hamda “Soʻgʻdiyona” professional futbol klubi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining:
“Soʻgʻdiyona” va “Soʻgʻdiyona Vumen” professional futbol klublari huzurida Futbol akademiyasini (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) tashkil etish;
Akademiya faoliyatini 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab tashkil qilish va oʻquv jarayonini unga eng yaqin masofada joylashgan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
3. Quyidagilar Akademiyaning asosiy vazifalari va faoliyati yoʻnalishlari etib belgilansin:
a) yosh istiqbolli sportchilarni tanlab olish va tarbiyalash masalalari boʻyicha bolalar-oʻsmirlar sport maktablari, futbol mahorat maktablari, ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktab-internatlari bilan uzluksiz hamkorlikni amalga oshirish, ularga oʻquv-uslubiy va meʼyoriy-axborot yordami koʻrsatishni taʼminlash;
b) zarur sport anjomlari va uskunalari bilan jihozlangan oʻquv-mashgʻulot bazalarini yaratish hamda futbol boʻyicha respublika va xalqaro musobaqalarda gʻoliblikni qoʻlga kiritishga qodir boʻlgan sportchilarni tayyorlashda ushbu bazalardan samarali foydalanish;
v) Akademiya bazasida milliy terma jamoalar va ularning zaxiralari ishtirokida oʻquv-mashq yigʻinlari, respublika va mintaqaviy sport bellashuvlarini tashkil etish hamda muntazam ravishda oʻtkazib borish;
g) oʻquvchi-futbolchilar va trenerlar tarkibining professional mahoratini oshirish uchun Yevropa futbol jamoalari, futbol maktablari, akademiyalari va klublari bilan tajriba almashish boʻyicha hamkorlikni rivojlantirish;
d) Xalqaro futbol federatsiyasi trenerlarini oʻqitish dasturlaridan foydalangan holda futbol boʻyicha Akademiya trenerlari malakasini tizimli asosda oshirishni taʼminlash;
e) zarur hollarda futbol boʻyicha xorijiy trenerlar va mutaxassislarni taklif qilgan holda futbol sohasida eng yangi ilmiy-metodik tavsiyalar asosida yosh futbolchilarni tayyorlash borasida oʻquv-mashq jarayonlarini yuqori darajada tashkil etish;
yo) oʻquvchilarning nazariy tayyorgarligi va texnik-taktik koʻnikmalarini takomillashtirish, professional fazilatlarini rivojlantirish;
j) mini-futbol va ayollar futbolini rivojlantirish maqsadida bolalar-oʻsmirlar sport maktablarida seksiyalar tashkil etish hamda tanlab olish (seleksiya) tizimini joriy etish.
4. Belgilansinki:
Akademiya qobiliyatli yosh futbolchilarni tanlab olish va tayyorlash hamda futbol boʻyicha malakali mutaxassislar tayyorlashga yoʻnaltirilgan nodavlat sport-taʼlim tashkiloti hisoblanadi;
Akademiyaga oliy maʼlumotga va sport-taʼlim muassasalarida kamida 5 yillik amaliy ish tajribasi hamda Osiyo futbol konfederatsiyasining “A” litsenziyasiga ega shaxslar orasidan muassis tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan direktor boshchilik qiladi;
Akademiyaning umumiy kontingenti 168 nafar oʻquvchini tashkil etadi, ular tomonidan toʻrt yillik boshlangʻich taʼlim yakunlangach har yili tanlov asosida 24 nafar qobiliyatli oʻquvchilar qabul qilinadi;
Akademiyada oʻqish muddati 7 yilni tashkil etadi, oʻqish yakunlanganidan soʻng ularga tegishli sertifikat beriladi va avvalambor Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarida keyingi maxsus, kasb-hunar taʼlimi berilishi taʼminlanadi.
5. Quyidagilar Akademiyaning moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:
faoliyat ixtisosligi boʻyicha va Akademiyaning ustavidagi vazifalariga muvofiq boʻlgan boshqa faoliyat turlaridan olinadigan daromadlar;
asosiy mashgʻulotlar oʻtkazilmaydigan vaqtda boʻsh turgan mol-mulkni ijaraga berishdan tushadigan daromadlar;
mahalliy yoki xorijiy futbol klublariga transfer qilishda tuzilgan shartnomalarda nazarda tutilgan futbolchini tayyorlaganlik uchun toʻlanadigan kompensatsiya puli;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov) Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov) hamda Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev) bilan birgalikda “Soʻgʻdiyona” professional futbol klubi” masʼuliyati cheklangan jamiyatiga:
bir oy muddatda Akademiyaning ustavini ishlab chiqib, tasdiqlash va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazishda, uni malakali professor-oʻqituvchilar va trenerlar bilan taʼminlashda;
ikki oy muddatda Akademiyaga nomzodlarni qabul qilish va oʻquv jarayonini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqib, belgilangan tartibda tasdiqlashda har tomonlama koʻmaklashsin.
7. Quyidagilarni nazarda tutuvchi 2022-yilda Jizzax viloyatida mini-futbol va ayollar futbolini yanada rivojlantirish chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
iqtidorli yosh futbolchilarni tanlab olish (seleksiya) maqsadida sport-taʼlim muassasalari oʻquvchilari oʻrtasida futbol, ayollar futboli, futzal (mini-futbol) boʻyicha musobaqalarni tizimli tashkil qilish;
futbol, ayollar futboli va futzal (mini-futbol) boʻyicha trenerlar va isteʼdodli yosh futbolchilarning xorijiy mamlakatlarda malaka oshirishini (stajirovkasini) tashkil etish;
mashhur mahalliy va xorijiy futbolchilar, trenerlarni jalb qilgan holda yosh futbolchilar uchun futbol boʻyicha festivallar va master-klasslar oʻtkazish chora-tadbirlarini belgilash.
8. Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov) Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov) bilan birgalikda bir oy muddatda:
Akademiya oʻquvchilarini yashash uchun anjomlar, oziq-ovqat, shuningdek, sport ekipirovkasi va formasi bilan taʼminlash normativlarini tasdiqlasin;
Akademiyaga tizimli asosda tashkiliy va oʻquv-metodik yordam, shuningdek, uning moddiy-texnika bazasini mustahkamlashda koʻmak bersin.
9. Akademiya Jizzax viloyati, Jizzax shahri, “Qipchoq” mahallasi Daryoboʻyi (Xonimqulov) koʻchasi 25-uy manziliga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sportni rivojlantirish vaziri A.I. Ikramov hamda Jizzax viloyati hokimi E.A. Saliyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-apreldagi 159-son qaroriga ILOVA
2022-yilda Jizzax viloyatida mini-futbol va ayollar futbolini yanada rivojlantirish
№ Chora-tadbirlar nomi Moliyalashtirish manbasi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Mini-futbol va ayollar futboli boʻyicha isteʼdodli sportchi yoshlarni tanlab olish (seleksiya) faoliyati samaradorligini oshirish va oʻquv-mashgʻulotlar jarayonini sifatli tashkil qilish 1. Innovatsion ilmiy-metodik ishlanmalar va ilgʻor xalqaro tajribani inobatga olgan holda, mini-futbol va ayollar futboli boʻyicha tayyorgarlik dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. - 2022-yil avgust Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov), Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev) 2. Mini-futbol va ayollar futboli boʻyicha bolalar-oʻsmirlar sport maktablarida seksiyalar tashkil etish va oʻquv-mashgʻulot jarayonini tashkil qilishning samaradorligini monitoring qilib borish. - 2022-yil avgust oyidan boshlab doimiy Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov), Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev) 3. Iqtidorli yosh futbolchilarni tanlab olish (seleksiya) maqsadida ixtisoslashtirilgan bolalar-oʻsmirlar sport maktablari shugʻullanuvchilari oʻrtasida mini-futbol, ayollar futboli va futbol boʻyicha musobaqalarni tizimli tashkil qilish. Mahalliy budjet mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari 2022-yil sentabr oyidan boshlab doimiy Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev), Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov) 4. Mashhur mahalliy va xorijiy futbolchilar, trenerlarni jalb qilgan holda yosh futbolchilar uchun futbol boʻyicha festivallar va master-klasslar oʻtkazish. Mahalliy budjet mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari 2022-yil noyabr oyidan boshlab doimiy Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev), Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov) 5. Iqtidorli futbolchilarni tanlab olish (seleksiya) maqsadida umumtaʼlim maktablari oʻquvchilari, oʻrta maxsus, professional taʼlim muassasasi oʻquvchilari hamda oliy taʼlim muassasalari talabalari oʻrtasida mini-futbol, ayollar futboli va futbol boʻyicha musobaqalarni tashkil etish. Mahalliy budjet mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari 2022-yil sentabr oyidan boshlab doimiy Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev), Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov) II. Trenerlar va futbol sport turi boʻyicha boshqa mutaxassislarni tayyorlash tizimini takomillashtirish 6. Futbol boʻyicha hududiy texnik direktor lavozimiga xorijiy mutaxassislardan nomzodlarni tanlab olishni tashkil etish. Mahalliy budjet mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari 2022-yil sentabr Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov) 7. Mini-futbol, ayollar futboli va futbol boʻyicha trenerlar va isteʼdodli yosh futbolchilarni xorijiy mamlakatlarda, shu jumladan Yevropa futbol jamoalari bilan hamkorlikni oʻrnatib, ularning malaka oshirishini (stajirovkasini) tashkil etish. Mahalliy budjet mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari 2022-yil dekabr Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov) 8. Har yili futbolchilar va boshqa mutaxassislarni tayyorlashning dolzarb masalalari yuzasidan yetakchi mahalliy va xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda, futbol boʻyicha ilmiy-uslubiy va ilmiy-amaliy konferensiyalar oʻtkazish. Mahalliy budjet mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari 2022-yil noyabr Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov) III. Futbolni rivojlantirishning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va infratuzilmasini takomillashtirish 9. “Soʻgʻdiyona” professional futbol klubi stadionini zamonaviy talablar va standartlarga muvofiq rekonstruksiya qilish. Mahalliy budjet mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari 2022-yil avgust Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev), Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov) 10. Futzal (mini-futbol) boʻyicha musobaqalar oʻtkaziladigan sport zallarini asbob-uskuna va texnologiyalar bilan jihozlash. Mahalliy budjet mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari 2022-yil avgust oyidan boshlab doimiy Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov), Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov) 11 Mahallalarda futbol maydonlari qurilishini, shu jumladan davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida qurilishini nazarda tutuvchi “Har bir mahallada futbol maydoni” dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. Mahalliy budjet mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari 2022-yil iyun Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov), Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov) IV. Futbolni moliyalashtirish tizimini rivojlantirish va tijoratlashuv mexanizmlarini joriy etish 12. “Soʻgʻdiyona” professional futbol klubi stadioniga futbol muxlislarini keng jalb qilish maqsadida zamonaviy chipta tizimi (shu jumladan, abonement sotuvi)ni joriy qilish, shu jumladan, stadionlar infratuzilmasidan samarali foydalanish maqsadida (ovqatlanish, fitnes va boshqalarni) tashkil etish, klub va stadion muzeyi faoliyatini yoʻlga qoʻyish. - 2022-yildan oktabr oyidan boshlab Jizzax viloyati hokimligi (E. Saliyev), Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov), manfaatdor hududiy boshqarmalar va tashkilotlar V. Ommaviy va professional futbolni har tomonlama rivojlantirish uchun sharoitlar yaratish 13. Jizzax viloyatida bolalar va oʻsmirlar, ommaviy futbolni rivojlantirish maqsadida chet ellik (Rossiya, Qozogʻiston, Turkiya) mutaxassislarni jalb etgan holda ularning ish tajribalaridan amaliy foydalanish. Mahalliy budjet mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari 2022-yil avgust Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov) 14. Taniqli futbolchilar va trenerlarni jalb qilgan holda yosh futbolchilar uchun uchrashuv va master-klasslar oʻtkazib borish. - Har yili oktabr-noyabr oylarida Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov) 15. Futbolni ommaviylashtirish va har tomonlama rivojlantirish maqsadida tuman (shahar) bolalar-oʻsmirlar sport maktablarida ayollar futboli, futzal (mini-futbol) guruhlarini tashkil qilish, ular oʻrtasida muntazam ravishda musobaqalar oʻtkazish. - 2022-yil aprel-may Sportni rivojlantirish vazirligi (A. Ikramov), Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi (R. Irmatov)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 6-aprel,
159-son