📅 2022-yil 7-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 7-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 7 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 апреля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 April 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталарга малака сертификати бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталарга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларининг давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилишини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
талабгорнинг малака сертификати олиш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигини реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича ваколатли орган этиб белгилаш;
малака ошириш курсларини ташкил этиш, малака ошириш курслари ташкилотчисининг вазифаларини белгилаш ҳамда ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби;
малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш, шунингдек, малакасини ошириш курсларини молиялаштириш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатишни ЯИДХП орқали жорий этиш чораларини кўрсин;
давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғимларнинг Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда тўланишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелдаги 166-сон қарорига 1-ИЛОВА
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасидаги реставратор-уста (кейинги ўринларда — реставратор-уста) — моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларни амалга оширишда иштирок этадиган жисмоний шахслар;
малака ошириш курси — моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни сифатли амалга ошириш учун реставратор-усталарнинг касбий билимлари, кўникмалари, малака ва маҳоратини миллий меъморчилик анъаналари, хорижий тажриба ҳамда замонавий ўқув дастурлари асосида оширишни назарда тутадиган ўқитиш шакли;
талабгор — реставратор-усталарнинг малакасини ошириш ва малака сертификатини олиш учун мурожаат қилган юридик шахслар ҳамда реставратор-усталар.
Бунда моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахслар ўз тизимида фаолият юритаётган реставратор-усталарнинг малакасини ошириш бўйича талабгор бўлиши мумкин;
тингловчилар — малака ошириш курсларига қабул қилинган реставратор-усталар.
3. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
4. Реставратор-усталар малакаси ҳар уч йилда ошириб борилади.
2-боб. Мурожаат қилиш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш тартиби
5. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланиш учун ҳар йили 20 ноябрга қадар давлат хизматлари марказига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ваколатли органга электрон шаклда мурожаат қилади.
Зарурат бўлганда, талабгор мазкур банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда йил давомида қўшимча мурожаат қилиши мумкин.
6. Талабгор бевосита мурожаат қилган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
3,5х4,5 см ҳажмдаги фотосурат;
амалдаги малака сертификати нусхаси (мавжуд бўлса).
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
7. Талабгор зарур маълумотларни расмийлаштириб, киритгандан сўнг имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
8. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун талабгордан ҳар бир реставратор-уста учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
9. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қилганда ундирилган йиғимнинг:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ундирилган йиғимнинг:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тегишли бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
10. Талабгор томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаслиги, сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Бунда талабгор томонидан ушбу маълумотлар 5 иш куни ичида тўғирланган ҳолда қайта киритилиши мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
11. Талабгор мурожаати кўриб чиқилаётган исталган босқичда уни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Мурожаат талабгор томонидан қайтариб олинса, кўриб чиқилмайди. Бунда, мурожаатни кўриб чиқиш учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
12. Талабгор давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилганда, унинг мурожаати марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгорнинг ўзи тасдиқлагандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
13. Ваколатли орган:
сўровномалар асосида малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича ҳар йили 20 декабрга қадар кейинги календарь йил учун йиллик режани тасдиқлайди;
тингловчилар гуруҳини шакллантиради ҳамда реставратор-усталарнинг базавий маълумоти, мутахассислиги, иш стажи, лавозими (касби)ни ҳисобга олиб, курснинг ўқув режаси ва дастурларини тайёрлайди, зарурат бўлганда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.
14. Малака ошириш курсларида ўқув жараёни тингловчилар сони 10 — 15 нафар бўлган академик гуруҳларда ташкил этилади.
15. Ваколатли орган малака ошириш курслари бошланиши тўғрисида талабгорни беш кун олдин хабардор қилади.
16. Талабгор юридик шахс бўлганда реставратор-усталарни малака ошириш курсларига етиб боришини таъминлайди.
17. Тингловчиларни курсларга қабул қилиш ваколатли орган раҳбари буйруғи билан расмийлаштирилади.
18. Ваколатли орган тингловчиларнинг малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлиги тўғрисида талабгорга хабар беради.
19. Тингловчилар қуйидаги сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлаштирилади:
ўз хоҳишига биноан;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузганлиги учун;
малака ошириш (18 академик соатдан ортиқ) курсидаги дарс машғулотларини узрли сабабларсиз қолдиргани учун;
шартнома асосида ўқитиш билан боғлиқ мажбуриятларни бажармагани учун;
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;
вафот этганлиги сабабли.
20. Тингловчиларнинг касаллиги ва бошқа узрли сабаблари тасдиқланган тақдирда, уларнинг малака ошириш курсларидан ўтиш муддати ваколатли орган билан талабгор келишуви бўйича бошқа муддатга кўчирилади. Бунда малака ошириш тўланган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
21. Тингловчилар малака ошириш курсидан четлатилганда, уларга бунинг сабаблари кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади.
Реставратор-усталарнинг малакасини ошириш тўғридан-тўғри малака ошириш (кундузги таълим дастурлари бўйича ўқитиш) ва бошқа шаклдан иборат бўлиши мумкин.
22. Малака ошириш муддати йўналишга қараб камида 72 академик соат (икки ҳафта) этиб белгиланиб, асосий иш жойидан тўлиқ ажралган ҳолда амалга оширилади.
23. Аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
24. Малака ошириш курсларида ўқийдиган тингловчиларга ўқишнинг барча даврида асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади.
3-боб. Малака ошириш курслари ташкилотчиси ва унинг вазифалари
25. Ваколатли орган малака ошириш курслари ташкилотчиси ҳисобланади. Ваколатли орган малака ошириш курсларини «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети билан ҳамкорликда ташкил қилади.
26. Ваколатли орган:
малака ошириш курсларига умумий раҳбарлик қилади;
малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва усулларини белгилайди;
тегишли ҳужжатларни (малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларини, тингловчиларнинг малакасини ҳимоя қилиш ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш, амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартибларини) тасдиқлайди;
замон талаблари, соҳадаги инновацион ривожланишларни ҳамда таълим дастурларининг узлуксизлигини, кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда, реставратор-усталарни ўқитиш йўналишлари бўйича малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқади;
ўқув жараёнини умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талаблари, шунингдек, ўқитишнинг замонавий шакллари ва услубларидан фойдаланиб тайёрланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ташкил этади;
курслар доирасида сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва касбий даражада машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув, методик ва моддий-техник базани ташкил этади;
малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг етакчи педагог кадрларини, амалиётчи реставратор-усталарни, шунингдек, шартнома асосида лойиҳа илмий-тадқиқот муассасаларининг юқори малакали кадрларини ва хорижий мутахассисларни жалб этишни таъминлайди;
малака ошириш йўналишлари бўйича замонавий инновацион педагогик, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида машғулотлар олиб боради.
27. Малака ошириш курсларини ташкил этиш, талаб даражасида ўтказиш, таълим самарадорлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш ваколатли органга юкланади.
28. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида фаолият олиб борадиган юридик шахслар:
реставратор-усталар таркибидан тегишли йўналишлар бўйича малака ошириш курсларидан ўтиши керак бўлган тингловчилар контингентини шакллантиради;
малака ошириш курсларининг тасдиқланган жадвали асосида ўз реставратор-усталарининг курсларга белгиланган муддатларда ўз вақтида келишини таъминлайди;
ташкилотларнинг мажлисларида малака ошириш натижаларини муҳокама қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этади;
курсларни муваффақиятли тамомлаган реставратор-усталарнинг илғор тажрибаси, янги билимлари ва кўникмаларини оммалаштириш ишларини ташкил этади;
малака ошириш курсларидан ўтган реставратор-усталарнинг касбий фаолияти бўйича доимий мониторинг юритади.
4-боб. Малака ошириш курсларида ўқув жараёнини ташкил этиш
29. Малака ошириш курсларида ўқув жараёнини ташкил этиш тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари, машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.
Ўқув режалари ва дастурлари фан, техника, технологиялар ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида ҳар йили такомиллаштирилади.
30. Малака ошириш курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари — маъруза, интерактив семинарлар, амалий машғулот, тажриба алмашиш, мустақил ўқиш ва малака амалиёти қўлланилади.
31. Аудиторияда ўтказиладиган барча машғулотлар турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус — камида 10 дақиқани ташкил этади.
32. Тингловчиларнинг малака амалиёти соҳадаги етакчи лойиҳалаш ташкилотлари, реставрация-тиклаш устахоналари ҳамда асрашга доир ишлар амалга оширилаётган объектларда ташкил этилади.
33. Малака ошириш курсларида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан тингловчиларни ўқитадиган педагогларнинг ўқув юкламаси ҳажми ўқув йили мобайнида белгиланган нормативлар бўйича улар амалда бажарадиган ўқув ишларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
5-боб. Малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш
34. Тингловчилар ўқув курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг ваколатли орган томонидан аттестациядан ўтказилади.
Аттестацияда якуний битирув иши ҳимоя қилинади.
Аттестациянинг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида аттестацияни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади, видеотасвир ваколатли органда уч йил мобайнида сақланади.
Аттестациядан ўтказиш жараёнини узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) тушириш учун ваколатли орган аттестацияни ташкил этган ҳолда, алоҳида хоналар ажратади ҳамда уларни замонавий техник асбоб-ускуналар (компьютер, овозли видео камера, интернет алоқа ва бошқалар) билан таъминлаб, талабгорлар учун тегишли шарт-шароитлар яратади.
35. Аттестация учун Аттестация комиссияси тузилади. Комиссия томонидан тингловчиларнинг малакаси баҳоланади.
36. Аттестация комиссияси аъзолари беш нафардан иборат таркибда ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.
37. Аттестация комиссияси таркибига ваколатли орган, ваколатли органнинг Илмий-эксперт кенгаши аъзолари, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети, Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти вакиллари жалб қилиниши мумкин.
38. Аттестация комиссияси ўз таркибининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
39. Аттестация комиссияси аъзолари меҳнатига соатбай ҳақ тўланади ва унинг миқдори ваколатли орган томонидан белгиланади.
40. Малака ошириш курсларининг 72 академик соатли йўналиши учун якуний битирув иши слайд тақдимоти шаклида топширилади.
Якуний битирув иши учун умумий 100 балл деб белгиланади ва умумий баллдан камида 56 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчилар имтиҳондан ўтган ҳисобланади.
41. Якуний битирув ишининг умумий баллидан 56 балл (56 фоиз) тўпламаган тингловчилар бундан норози бўлган тақдирда, натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 24 соат ичида ваколатли орган раҳбарига аппеляция аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.
Аппеляция комиссияси аъзолари 3 нафардан иборат таркибда ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.
Аппеляция комиссияси аппеляцияга тушган аризани 24 соат ичида кўриб чиқади ва натижасини ариза берувчига эълон қилади.
42. Аттестациядан ўтган малака ошириш курслари тингловчиларига аттестация тугагандан сўнг 3 иш куни давомида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака сертификати берилади.
6-боб. Реставратор-усталарнинг малакасини оширишни молиялаштириш
43. Реставратор-усталарнинг малакасини ошириш қуйидагилар ҳисобидан молиялаштирилади:
талабгорларнинг маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг бюджетдан ташқари Маданий мерос жамғармаси маблағлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
44. Малака ошириш курсларининг харажатлар сметаси ваколатли орган томонидан тузилади ва тасдиқланади.
45. Харажатлар сметасида:
курснинг ўқув дастури ва режасида назарда тутилган барча дарс машғулотлари учун тўланадиган соатбай ҳақ;
курснинг моддий-техник таъминоти;
курсни ташкил этиш ва ўтказишга жалб этилган ходимларга (раҳбар, педагог ва техник) тўланадиган иш ҳақи ҳамда уларни рағбатлантириш;
тўланадиган солиқлар ва бошқа асосланган харажатлар учун маблағлар назарда тутилади.
Бунда малака ошириш курсларида ўқиш учун тингловчилар томонидан тўланадиган маблағ мазкур курсларни ўтказиш учун сарфланадиган харажатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда (сметадаги жами харажатларни тингловчилар сонига бўлиш орқали) ҳисоблаб чиқилади.
46. Реставратор-усталар малакасини ошириш бўйича талабгорлар билан ваколатли орган ўртасида ихтиёрийлик асосида шартномалар мурожаат қилинган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида тузилиши лозим.
7-боб. Якунловчи қоида
47. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгор 1. Давлат хизматидан фойдаланиш учун ҳар йили 20 ноябрга қадар Давлат хизматлари марказига бевосита ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга мурожаат қилади. 1. Ҳар йили 20 ноябрга қадар 2. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлайди. 2. Мурожаат қилганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази Сўровнома тўлдиради ва ваколатли органга юборади. 1. 10 дақиқа давомида 2. ЯИДХП 2. Автоматик равишда 3-босқич Маданий мерос агентлиги (Ваколатли орган) 1. Сўровномалар асосида кейинги календарь йил учун йиллик режани тасдиқлайди. 2. Тингловчилар гуруҳини шакллантиради ҳамда мутахассисларнинг базавий маълумоти, мутахассислиги, иш стажи, лавозими (касби)ни ҳисобга олиб, курснинг ўқув режаси ва дастурларини тайёрлайди. Ҳар йили 20 декабрга қадар 4-босқич Ваколатли орган Малака ошириш курслари бошланиши тўғрисида талабгорни хабардор қилади. Малака ошириш курслари бошланишидан 5 кун олдин 5-босқич Ваколатли орган 1. Малака ошириш курсларини ташкил қилади. 2. Малака ошириш курсларини ўзлаштирган тингловчиларни аттестациядан ўтказади. Малака ошириш курси даврида 6-босқич Ваколатли орган Аттестациядан ўтган малака ошириш курслари тингловчиларига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган белгиланган намунадаги сертификат берилади. Аттестация тугаганидан сўнг 3 иш куни давомида
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
_____________________ (сана) _______________________ (рақам)
I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф. И. О.: 2. Паспорт маълумотлари (серия ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса): 3. Яшаш манзили: 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Юридик шахснинг номи: 2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли: 3. СТИР: 4. Почта манзили: 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 6. Телефон рақами: III. Реставратор — уста тўғрисида маълумот: 1. Ф. И. О.: 2. Паспорт маълумотлари (серия ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса): 3. Маълумоти 3.1. Тамомлаган йили, диплом рақами 3.2. Диплом бўйича мутахассислиги 4. Малакасини оширган бўлса, амалдаги малака сертификати нусхаси (электрон шаклда илова қилинади) 5. 3,5х4,5 см ҳажмдаги электрон фотосурат 6. Яшаш манзили: 7. Телефон рақами: 8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIY MEROS AGENTLIGI RESTAVRATOR-USTA MALAKA SERTIFIKATI № _____________ 20_____yil «____» _________________ _______________(berilgan joyi) _____________________________________________________________________________ (tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____ yil «____» ____________ dan 20____ yil «____» ____________ gacha ______________ soatli ___________________________________________________________________________________ (malaka oshirish kursi yoʻnalishi nomi) muvaffaqiyatli tamomladi. Komissiya raisi ______________________________ _______________________ (F.I.O) Нujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod Amal qilish muddati 3 yil
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелдаги 166-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банднинг тўртинчи хатбоши ва 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 7-илованинг (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳамда уларга тўлов тури ва миқдорлари) 8-позицияси «Давлат хизматлари кўрсатилаётган ариза берувчилар тоифалари» устунидаги «Юридик шахслар» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 апрель,
166-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalar malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalarga malaka sertifikati berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishni joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoniga muvofiq 2022-yil 1-yanvardan boshlab moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalarga malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarining davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatilishini joriy etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalar malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
talabgorning malaka sertifikati olish uchun davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali murojaat qilish tartibi;
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligini restavrator-ustalar malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish boʻyicha vakolatli organ etib belgilash;
malaka oshirish kurslarini tashkil etish, malaka oshirish kurslari tashkilotchisining vazifalarini belgilash hamda oʻquv jarayonini tashkil etish tartibi;
malaka oshirish kurslari tinglovchilarini attestatsiyadan oʻtkazish va baholash, shuningdek, malakasini oshirish kurslarini moliyalashtirish tartibi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Turizm va madaniy meros vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda:
ushbu qaror bilan tasdiqlangan davlat xizmatlari koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatlari koʻrsatishni YIDXP orqali joriy etish choralarini koʻrsin;
davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun yigʻimlarning Davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun toʻlangan davlat bojlari va yigʻimlar summasi hisobini yurituvchi yagona billing tizimi orqali elektron tarzda toʻlanishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha ularning faoliyati yuzasidan, jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;
ushbu qaror bilan tasdiqlangan davlat xizmatlari koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentning talablari buzilgan hollarda, davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Moddiy madaniy meros obyektlari va YUNESKOning Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlar muhofazasini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-apreldagi 166-son qaroriga 1-ILOVA
Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalar malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalar malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi;
moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasidagi restavrator-usta (keyingi oʻrinlarda — restavrator-usta) — moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir ishlarni amalga oshirishda ishtirok etadigan jismoniy shaxslar;
malaka oshirish kursi — moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida asrashga doir ishlarni sifatli amalga oshirish uchun restavrator-ustalarning kasbiy bilimlari, koʻnikmalari, malaka va mahoratini milliy meʼmorchilik anʼanalari, xorijiy tajriba hamda zamonaviy oʻquv dasturlari asosida oshirishni nazarda tutadigan oʻqitish shakli;
talabgor — restavrator-ustalarning malakasini oshirish va malaka sertifikatini olish uchun murojaat qilgan yuridik shaxslar hamda restavrator-ustalar.
Bunda moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir faoliyatni amalga oshirish litsenziyasiga ega boʻlgan yuridik shaxslar oʻz tizimida faoliyat yuritayotgan restavrator-ustalarning malakasini oshirish boʻyicha talabgor boʻlishi mumkin;
tinglovchilar — malaka oshirish kurslariga qabul qilingan restavrator-ustalar.
3. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalar malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
4. Restavrator-ustalar malakasi har uch yilda oshirib boriladi.
2-bob. Murojaat qilish va malaka oshirish kurslarini tashkil etish tartibi
5. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanish uchun har yili 20-noyabrga qadar davlat xizmatlari markaziga bevosita yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali vakolatli organga elektron shaklda murojaat qiladi.
Zarurat boʻlganda, talabgor mazkur bandning birinchi xatboshida nazarda tutilgan tartibda yil davomida qoʻshimcha murojaat qilishi mumkin.
6. Talabgor bevosita murojaat qilgan taqdirda, davlat xizmatlari markazi xodimi talabgor nomidan, YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi va unga quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:
3,5x4,5 sm hajmdagi fotosurat;
amaldagi malaka sertifikati nusxasi (mavjud boʻlsa).
Talabgordan mazkur bandda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
7. Talabgor zarur maʼlumotlarni rasmiylashtirib, kiritgandan soʻng imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (ERI, daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
8. Davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun talabgordan har bir restavrator-usta uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari miqdorida toʻlov undiriladi.
Davlat xizmatlari koʻrsatilgani uchun toʻlov toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.
9. Toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) davlat xizmatlari markazlariga oʻzlari kelib murojaat qilganda undirilgan yigʻimning:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — vakolatli organning hisobvaragʻiga;
b) YIDXP orqali murojaat qilinganda undirilgan yigʻimning:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining tegishli budjetdan tashqari jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga;
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmati koʻrsatilganda) — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — vakolatli organning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
10. Talabgor tomonidan hujjatlar toʻliq taqdim etilmasligi, soʻrovnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlarda haqiqiy boʻlmagan, soxta va notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi, shuningdek, davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik davlat xizmatlari koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Bunda talabgor tomonidan ushbu maʼlumotlar 5 ish kuni ichida toʻgʻirlangan holda qayta kiritilishi mumkin.
Davlat xizmatlari koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
11. Talabgor murojaati koʻrib chiqilayotgan istalgan bosqichda uni qaytarib olish huquqiga ega.
Murojaat talabgor tomonidan qaytarib olinsa, koʻrib chiqilmaydi. Bunda, murojaatni koʻrib chiqish uchun toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
12. Talabgor davlat xizmatlari markaziga bevosita murojaat qilganda, uning murojaati markaz xodimi tomonidan toʻldirilib, talabgorning oʻzi tasdiqlagandan soʻng barcha hujjatlar 10 daqiqa mobaynida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.
13. Vakolatli organ:
soʻrovnomalar asosida malaka oshirish kurslarini tashkil etish boʻyicha har yili 20-dekabrga qadar keyingi kalendar yil uchun yillik rejani tasdiqlaydi;
tinglovchilar guruhini shakllantiradi hamda restavrator-ustalarning bazaviy maʼlumoti, mutaxassisligi, ish staji, lavozimi (kasbi)ni hisobga olib, kursning oʻquv rejasi va dasturlarini tayyorlaydi, zarurat boʻlganda ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi.
14. Malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayoni tinglovchilar soni 10 — 15 nafar boʻlgan akademik guruhlarda tashkil etiladi.
15. Vakolatli organ malaka oshirish kurslari boshlanishi toʻgʻrisida talabgorni besh kun oldin xabardor qiladi.
16. Talabgor yuridik shaxs boʻlganda restavrator-ustalarni malaka oshirish kurslariga yetib borishini taʼminlaydi.
17. Tinglovchilarni kurslarga qabul qilish vakolatli organ rahbari buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
18. Vakolatli organ tinglovchilarning malaka oshirish kurslariga oʻz vaqtida kelmaganligi toʻgʻrisida talabgorga xabar beradi.
19. Tinglovchilar quyidagi sabablarga koʻra tinglovchilar safidan chetlashtiriladi:
oʻz xohishiga binoan;
salomatligi tufayli (tibbiy komissiya maʼlumotnomasi asosida);
oʻquv intizomini va taʼlim muassasasining ichki tartib-qoidalarini muntazam ravishda yoki bir marta qoʻpol ravishda buzganligi uchun;
malaka oshirish (18 akademik soatdan ortiq) kursidagi dars mashgʻulotlarini uzrli sabablarsiz qoldirgani uchun;
shartnoma asosida oʻqitish bilan bogʻliq majburiyatlarni bajarmagani uchun;
sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganligi sababli;
vafot etganligi sababli.
20. Tinglovchilarning kasalligi va boshqa uzrli sabablari tasdiqlangan taqdirda, ularning malaka oshirish kurslaridan oʻtish muddati vakolatli organ bilan talabgor kelishuvi boʻyicha boshqa muddatga koʻchiriladi. Bunda malaka oshirish toʻlangan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
21. Tinglovchilar malaka oshirish kursidan chetlatilganda, ularga buning sabablari koʻrsatilgan holda maʼlumotnoma beriladi.
Restavrator-ustalarning malakasini oshirish toʻgʻridan-toʻgʻri malaka oshirish (kunduzgi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻqitish) va boshqa shakldan iborat boʻlishi mumkin.
22. Malaka oshirish muddati yoʻnalishga qarab kamida 72 akademik soat (ikki hafta) etib belgilanib, asosiy ish joyidan toʻliq ajralgan holda amalga oshiriladi.
23. Auditoriya mashgʻulotlari va mustaqil ishlarning eng yuqori hajmi haftasiga 36 soat etib belgilanadi.
24. Malaka oshirish kurslarida oʻqiydigan tinglovchilarga oʻqishning barcha davrida asosiy ish joyi boʻyicha egallagan lavozimi va oʻrtacha ish haqi saqlanadi.
3-bob. Malaka oshirish kurslari tashkilotchisi va uning vazifalari
25. Vakolatli organ malaka oshirish kurslari tashkilotchisi hisoblanadi. Vakolatli organ malaka oshirish kurslarini “Ipak yoʻli” turizm va madaniy meros xalqaro universiteti bilan hamkorlikda tashkil qiladi.
26. Vakolatli organ:
malaka oshirish kurslariga umumiy rahbarlik qiladi;
malaka oshirish kurslarining oʻquv jarayonini takomillashtirish mexanizmlari va usullarini belgilaydi;
tegishli hujjatlarni (malaka talablari, oʻquv rejasi va dasturlarini, tinglovchilarning malakasini himoya qilish ishini tayyorlash va himoyaga taqdim etish, amaliyotni tashkil etish va oʻtkazish tartiblarini) tasdiqlaydi;
zamon talablari, sohadagi innovatsion rivojlanishlarni hamda taʼlim dasturlarining uzluksizligini, ketma-ketligini hisobga olgan holda, restavrator-ustalarni oʻqitish yoʻnalishlari boʻyicha malaka talablari, oʻquv rejasi va dasturlarini ishlab chiqadi;
oʻquv jarayonini umumeʼtirof etilgan xalqaro taʼlim standartlari va talablari, shuningdek, oʻqitishning zamonaviy shakllari va uslublaridan foydalanib tayyorlangan oʻquv rejasi va dasturlari asosida tashkil etadi;
kurslar doirasida sifat jihatidan yuqori tashkiliy va kasbiy darajada mashgʻulotlar oʻtkazish uchun zarur oʻquv, metodik va moddiy-texnik bazani tashkil etadi;
malaka oshirish kurslarida mashgʻulotlar oʻtkazish uchun oliy taʼlim muassasalarining yetakchi pedagog kadrlarini, amaliyotchi restavrator-ustalarni, shuningdek, shartnoma asosida loyiha ilmiy-tadqiqot muassasalarining yuqori malakali kadrlarini va xorijiy mutaxassislarni jalb etishni taʼminlaydi;
malaka oshirish yoʻnalishlari boʻyicha zamonaviy innovatsion pedagogik, multimedia va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari asosida mashgʻulotlar olib boradi.
27. Malaka oshirish kurslarini tashkil etish, talab darajasida oʻtkazish, taʼlim samaradorligini taʼminlash uchun sharoitlar yaratish vakolatli organga yuklanadi.
28. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida faoliyat olib boradigan yuridik shaxslar:
restavrator-ustalar tarkibidan tegishli yoʻnalishlar boʻyicha malaka oshirish kurslaridan oʻtishi kerak boʻlgan tinglovchilar kontingentini shakllantiradi;
malaka oshirish kurslarining tasdiqlangan jadvali asosida oʻz restavrator-ustalarining kurslarga belgilangan muddatlarda oʻz vaqtida kelishini taʼminlaydi;
tashkilotlarning majlislarida malaka oshirish natijalarini muhokama qilish boʻyicha tizimli ishlarni tashkil etadi;
kurslarni muvaffaqiyatli tamomlagan restavrator-ustalarning ilgʻor tajribasi, yangi bilimlari va koʻnikmalarini ommalashtirish ishlarini tashkil etadi;
malaka oshirish kurslaridan oʻtgan restavrator-ustalarning kasbiy faoliyati boʻyicha doimiy monitoring yuritadi.
4-bob. Malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayonini tashkil etish
29. Malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayonini tashkil etish tegishli yoʻnalishlar boʻyicha tasdiqlangan malaka talablari, oʻquv rejalari va dasturlari, mashgʻulotlar jadvali bilan tartibga solinadi.
Oʻquv rejalari va dasturlari fan, texnika, texnologiyalar va ishlab chiqarishni rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlari asosida har yili takomillashtiriladi.
30. Malaka oshirish kurslarida oʻquv mashgʻulotlarining quyidagi asosiy turlari — maʼruza, interaktiv seminarlar, amaliy mashgʻulot, tajriba almashish, mustaqil oʻqish va malaka amaliyoti qoʻllaniladi.
31. Auditoriyada oʻtkaziladigan barcha mashgʻulotlar turlari 80 daqiqa davom etadi, oʻquv mashgʻulotlari oraligʻidagi tanaffus — kamida 10 daqiqani tashkil etadi.
32. Tinglovchilarning malaka amaliyoti sohadagi yetakchi loyihalash tashkilotlari, restavratsiya-tiklash ustaxonalari hamda asrashga doir ishlar amalga oshirilayotgan obyektlarda tashkil etiladi.
33. Malaka oshirish kurslarida mehnatga soatbay haq toʻlash shartlari bilan tinglovchilarni oʻqitadigan pedagoglarning oʻquv yuklamasi hajmi oʻquv yili mobaynida belgilangan normativlar boʻyicha ular amalda bajaradigan oʻquv ishlaridan kelib chiqqan holda belgilanadi.
5-bob. Malaka oshirish kurslari tinglovchilarini attestatsiyadan oʻtkazish va baholash
34. Tinglovchilar oʻquv kurslari taʼlim dasturlarini oʻzlashtirib boʻlgandan soʻng vakolatli organ tomonidan attestatsiyadan oʻtkaziladi.
Attestatsiyada yakuniy bitiruv ishi himoya qilinadi.
Attestatsiyaning shaffofligi va xolisligini taʼminlash maqsadida attestatsiyani oʻtkazish jarayoni uzluksiz ravishda videoyozuvga (ovozli) tushiriladi, videotasvir vakolatli organda uch yil mobaynida saqlanadi.
Attestatsiyadan oʻtkazish jarayonini uzluksiz ravishda videoyozuvga (ovozli) tushirish uchun vakolatli organ attestatsiyani tashkil etgan holda, alohida xonalar ajratadi hamda ularni zamonaviy texnik asbob-uskunalar (kompyuter, ovozli video kamera, internet aloqa va boshqalar) bilan taʼminlab, talabgorlar uchun tegishli shart-sharoitlar yaratadi.
35. Attestatsiya uchun Attestatsiya komissiyasi tuziladi. Komissiya tomonidan tinglovchilarning malakasi baholanadi.
36. Attestatsiya komissiyasi aʼzolari besh nafardan iborat tarkibda vakolatli organ rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
37. Attestatsiya komissiyasi tarkibiga vakolatli organ, vakolatli organning Ilmiy-ekspert kengashi aʼzolari, “Ipak yoʻli” turizm va madaniy meros xalqaro universiteti, Toshkent arxitektura-qurilish instituti va Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomchilik va dizayn instituti vakillari jalb qilinishi mumkin.
38. Attestatsiya komissiyasi oʻz tarkibining uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
39. Attestatsiya komissiyasi aʼzolari mehnatiga soatbay haq toʻlanadi va uning miqdori vakolatli organ tomonidan belgilanadi.
40. Malaka oshirish kurslarining 72 akademik soatli yoʻnalishi uchun yakuniy bitiruv ishi slayd taqdimoti shaklida topshiriladi.
Yakuniy bitiruv ishi uchun umumiy 100 ball deb belgilanadi va umumiy balldan kamida 56 ball (56 foiz) toʻplagan tinglovchilar imtihondan oʻtgan hisoblanadi.
41. Yakuniy bitiruv ishining umumiy ballidan 56 ball (56 foiz) toʻplamagan tinglovchilar bundan norozi boʻlgan taqdirda, natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab 24 soat ichida vakolatli organ rahbariga appelyatsiya arizasi bilan murojaat qilishi mumkin.
Appelyatsiya komissiyasi aʼzolari 3 nafardan iborat tarkibda vakolatli organ rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
Appelyatsiya komissiyasi appelyatsiyaga tushgan arizani 24 soat ichida koʻrib chiqadi va natijasini ariza beruvchiga eʼlon qiladi.
42. Attestatsiyadan oʻtgan malaka oshirish kurslari tinglovchilariga attestatsiya tugagandan soʻng 3 ish kuni davomida ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan malaka sertifikati beriladi.
6-bob. Restavrator-ustalarning malakasini oshirishni moliyalashtirish
43. Restavrator-ustalarning malakasini oshirish quyidagilar hisobidan moliyalashtiriladi:
talabgorlarning mablagʻlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligining budjetdan tashqari Madaniy meros jamgʻarmasi mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
44. Malaka oshirish kurslarining xarajatlar smetasi vakolatli organ tomonidan tuziladi va tasdiqlanadi.
45. Xarajatlar smetasida:
kursning oʻquv dasturi va rejasida nazarda tutilgan barcha dars mashgʻulotlari uchun toʻlanadigan soatbay haq;
kursning moddiy-texnik taʼminoti;
kursni tashkil etish va oʻtkazishga jalb etilgan xodimlarga (rahbar, pedagog va texnik) toʻlanadigan ish haqi hamda ularni ragʻbatlantirish;
toʻlanadigan soliqlar va boshqa asoslangan xarajatlar uchun mablagʻlar nazarda tutiladi.
Bunda malaka oshirish kurslarida oʻqish uchun tinglovchilar tomonidan toʻlanadigan mablagʻ mazkur kurslarni oʻtkazish uchun sarflanadigan xarajatlar hajmidan kelib chiqqan holda (smetadagi jami xarajatlarni tinglovchilar soniga boʻlish orqali) hisoblab chiqiladi.
46. Restavrator-ustalar malakasini oshirish boʻyicha talabgorlar bilan vakolatli organ oʻrtasida ixtiyoriylik asosida shartnomalar murojaat qilingan vaqtdan boshlab bir oy mobaynida tuzilishi lozim.
7-bob. Yakunlovchi qoida
47. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalar malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalar malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgor 1. Davlat xizmatidan foydalanish uchun har yili 20-noyabrga qadar Davlat xizmatlari markaziga bevosita yoki YIDXP orqali vakolatli organga murojaat qiladi. 1. Har yili 20-noyabrga qadar 2. Arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim toʻlaydi. 2. Murojaat qilganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnoma toʻldiradi va vakolatli organga yuboradi. 1. 10 daqiqa davomida 2. YIDXP 2. Avtomatik ravishda 3-bosqich Madaniy meros agentligi (Vakolatli organ) 1. Soʻrovnomalar asosida keyingi kalendar yil uchun yillik rejani tasdiqlaydi. 2. Tinglovchilar guruhini shakllantiradi hamda mutaxassislarning bazaviy maʼlumoti, mutaxassisligi, ish staji, lavozimi (kasbi)ni hisobga olib, kursning oʻquv rejasi va dasturlarini tayyorlaydi. Har yili 20-dekabrga qadar 4-bosqich Vakolatli organ Malaka oshirish kurslari boshlanishi toʻgʻrisida talabgorni xabardor qiladi. Malaka oshirish kurslari boshlanishidan 5 kun oldin 5-bosqich Vakolatli organ 1. Malaka oshirish kurslarini tashkil qiladi. 2. Malaka oshirish kurslarini oʻzlashtirgan tinglovchilarni attestatsiyadan oʻtkazadi. Malaka oshirish kursi davrida 6-bosqich Vakolatli organ Attestatsiyadan oʻtgan malaka oshirish kurslari tinglovchilariga QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan belgilangan namunadagi sertifikat beriladi. Attestatsiya tugaganidan soʻng 3 ish kuni davomida
Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalar malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalar malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun
_____________________ (sana) _______________________ (raqam)
I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F. I. O.: 2. Pasport maʼlumotlari (seriya va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, agar mavjud boʻlsa): 3. Yashash manzili: 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Yuridik shaxsning nomi: 2. Yuridik shaxsning tashkiliy-huquqiy shakli: 3. STIR: 4. Pochta manzili: 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 6. Telefon raqami: III. Restavrator — usta toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F. I. O.: 2. Pasport maʼlumotlari (seriya va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, agar mavjud boʻlsa): 3. Maʼlumoti 3.1. Tamomlagan yili, diplom raqami 3.2. Diplom boʻyicha mutaxassisligi 4. Malakasini oshirgan boʻlsa, amaldagi malaka sertifikati nusxasi (elektron shaklda ilova qilinadi) 5. 3,5x4,5 sm hajmdagi elektron fotosurat 6. Yashash manzili: 7. Telefon raqami: 8. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa):
Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari sohasida restavrator-ustalar malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIY MEROS AGENTLIGI RESTAVRATOR-USTA MALAKA SERTIFIKATI № _____________ 20_____yil “____” _________________ _______________(berilgan joyi) _____________________________________________________________________________ (tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____ yil “____” ____________ dan 20____ yil “____” ____________ gacha ______________ soatli ___________________________________________________________________________________ (malaka oshirish kursi yoʻnalishi nomi) muvaffaqiyatli tamomladi. Komissiya raisi ______________________________ _______________________ (F.I.O) Nujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod Amal qilish muddati 3 yil
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-apreldagi 166-son qaroriga 2-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Moddiy madaniy meros obyektlari va YUNESKOning Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlar muhofazasini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-martdagi 119-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 4-bandning toʻrtinchi xatboshi va 6-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
2. 7-ilovaning (Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniy meros departamenti tomonidan koʻrsatiladigan davlat xizmatlari hamda ularga toʻlov turi va miqdorlari) 8-pozitsiyasi “Davlat xizmatlari koʻrsatilayotgan ariza beruvchilar toifalari” ustunidagi “Yuridik shaxslar” soʻzlari “Jismoniy va yuridik shaxslar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 7-aprel,
166-son