UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 19-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 19 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 апреля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 April 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

ДАСТУРИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 февралдаги 104-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш, давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ушбу жараёнлардаги масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишлари 2022 йилнинг август ойида Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Паркент туманида амалга оширилсин.

2. Қуйидагилар:

синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш, уларни амалга ошириш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш, молиявий ва моддий-техник таъминот юзасидан амалга ошириладиган тадбирлар, ушбу жараёнларга масъул вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг ҳамда бажариш муддатларини белгиловчи Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;

синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш жараёнларига вақтинчалик ёлланадиган ходимлар, ушбу жараёнларга давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш, уларга қўйиладиган талаблар ҳамда ушбу шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш жараёнида респондентларнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларини йиғишда фойдаланиладиган саволлар рўйхатини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш дастури 4-иловага мувофиқ;

синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш дастури асосида ишлаб чиқилган рўйхатдан ўтказиш сўровнома шаклларидан иборат Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар 2022 йилда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича махсус дастурий таъминотни (кейинги ўринларда — дастурий таъминот) ишлаб чиқсин. Бунда:

Давлат статистика қўмитаси дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича буюртмачи этиб;

дастурий таъминотни жорий этиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга ошириладиган ҳудудларни 2022 йил 1 июнга қадар зарур миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг ер участкалари хариталари) билан таъминласин.

6. Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Жомбой ва Паркент туманлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2022 йил 1 июнга қадар аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказсин ва синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш даврига қадар мунтазам равишда янгилаб борилишини ҳамда рўйхатдан ўтказиш даврида уларга ўзгартириш киритилмаслигини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда синов тариқасида амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун ажратилган бино ва иншоотлар хавфсизлигини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йилда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар сметасини 2022 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ишлаб чиқсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпания билан биргаликда 2022 йилда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси синов натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини 2023 йил 1 февралига қадар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига (кейинги ўринларда — синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш) тайёргарлик кўриш, уларни амалга ошириш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш тартибини белгилайди.

2. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишлари 2022 йилнинг август ойида танлаб олинган ҳудудларда амалга оширилади ва рўйхатдан ўтказиш бошланишининг аниқ вақти 2022 йил 1 август соат 00:00 этиб белгиланади (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказиш санаси). Рўйхатдан ўтказиш давомийлиги — 31 кун этиб белгиланади.

Респондентларнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларини йиғишда рўйхатдан ўтказиш санасидан кейин содир бўлган хўжалик фаолиятидаги ўзгаришлар ҳисобга олинмайди ҳамда мазкур ўзгаришлар рўйхатдан ўтказиш сўровномалари ва бошқа рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида қайд этилмайди.

3. Рўйхатдан ўтказиш сўровномалари синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш дастурига киритилган саволлардан ташкил топади.

4. Қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларни тўплаш:

деҳқон ва томорқа хўжаликлари, дала ҳовли участкалари эгалари тўғрисидаги маълумотлар улар яшайдиган хўжаликларга ташриф буюрган ҳолда, респондентлар билан сўров ўтказиш ва уларнинг жавоблари асосида маълумотларни планшет қурилмалари ёрдамида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш орқали тўпланади. Сўров ўтказилаётган респондентларнинг оғзаки жавоблари асосида рўйхатдан ўтказувчи шахслар томонидан тегишли сўровномаларга маълумотлар киритилади. Рўйхатдан ўтказиш даврида хўжалик бошлиғининг ўзи бўлмаганда, хўжаликка доир маълумотлар ушбу хўжаликнинг вояга етган аъзоси томонидан маълум қилинади;

фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар уларнинг раҳбар ва масъул ходимлари билан сўров ўтказиш ва уларнинг жавоблари асосида маълумотларни планшет қурилмалари ёрдамида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш орқали тўпланади. Сўров ўтказилаётган респондентларнинг оғзаки жавоблари асосида рўйхатдан ўтказувчи шахслар томонидан тегишли сўровномаларга маълумотлар киритилади. Хўжаликка (ташкилотга) доир маълумотлар ушбу хўжалик (ташкилот)нинг раҳбари ёки бош ҳисобчиси томонидан маълум қилинади;

рўйхатдан ўтказиш объектида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатдан ўтказиш сўровномаларига маълумотлар туман ҳокимликлари томонидан ажратилган бино ёки хоналарда жойлашган стационар участкаларда (кейинги ўринларда — стационар участкалар) киритилади;

респондентлар рўйхатдан ўтказиш сўровномасидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш сўровномаларига маълумотлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, шунингдек Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаларидаги, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларидаги мавжуд маълумотлар асосида киритилади;

гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган респондентларнинг хўжаликка (ташкилотга) доир маълумотлари тегишли ҳудуд бўйича ногиронлик жамиятларининг ходимлари ёки ушбу шахслар билан муомала қилиш имконияти мавжуд бўлган шахслар кўмагида тўпланади.

5. Респондентлар ўзининг қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширадиган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади. Бу жой респондент рўйхатдан ўтган (рўйхатга қўйилган) манзил билан мос келиши ёки мос келмаслиги ҳам мумкин.

2-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш жараёнида иштирок этувчи давлат органлари

6. Қуйидаги органлар синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишни таъминлайди:

2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — республика комиссияси);

Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида тузилган 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар);

давлат статистика органлари;

тегишли вазирликлар ва идоралар.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича махсус ваколатли давлат органи сифатида қуйидагиларни амалга оширади:

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўйича методика ва қўлланма материалларни тайёрлайди ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади;

планшет қурилмалари ёрдамида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш, таҳлил қилиш ва натижаларини ўз вақтида олиш бўйича ахборот тизими ишлаб чиқилишини ташкил қилади;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини чоп этиш, канцелярия буюмлари ҳамда моддий-техник таъминот воситаларини тайёрлаш (сотиб олиш) ва уларни ўз вақтида тегишли ҳудудларга етказиб бериш ишларини ташкил этади;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини белгилайди, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятлари статистика бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий статистика бошқармалари) ходимларини ўқитишни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) билан биргаликда рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган картографик материалларни тайёрлаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ҳақида аҳолини ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган субъектларни хабардор қилиш ишларини (шу жумладан, SMS-хабарнома, аудио ва видео реклама материаллари, нашрлар ва бошқалар) мувофиқлаштиради;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг ҳудудий комиссиялар билан биргаликда сифатли ўтказилишини ташкил этишга кўмаклашади;

қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади.

8. Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Жомбой ва Паркент туманлари ҳокимликлари:

маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олиб, аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлайди;

томорқа ер майдонлари мавжуд бўлган деҳқон ва томорқа хўжаликлари сонини кўрсатган ҳолда, фуқаролар йиғинларининг тўлиқ рўйхатини тузади;

мавжуд фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар, боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари сонини кўрсатиб, уларнинг тўлиқ рўйхатини шакллантиради;

деҳқон ва томорқа хўжаликлари, дала ҳовли участкалари эгалари, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар сонидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда ҳудудларни рўйхатдан ўтказиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлинишини таъминлайди ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этади;

маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлайди;

жалб этилган рўйхатдан ўтказувчи ходимлар таркибини тасдиқлайди;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этади;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинча бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлайди;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини вақтинча сақлаш учун қўриқланадиган бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлайди;

зарур транспорт ва алоқа воситалари тақдим этилишини таъминлайди;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг сифатли амалга оширилишини таъминлайди;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказишда хавфсизликни таъминлаш ишлари мувофиқлаштирилишини ташкил этади.

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси:

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этилган шахсларнинг хавфсизлигини;

жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар рўйхатлари шакллантирилишини;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш жараёнида жамоат тартибини сақлаш мақсадида рўйхатдан ўтказувчи гуруҳларга бир нафар ходим жалб этилишини;

ўз ходимларининг синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар билан биргаликда рўйхатдан ўтказиш жараёнида иштирок этишини;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида рўйхатдан ўтказиш материалларининг сақланишини ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органларнинг бинолари ва юклари қўриқланишини;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида рўйхатдан ўтказувчи ходимларни рўйхатдан ўтказиш учун корхона ва ташкилотлар ҳудудига киришга тўсқинлик қилмаслик мақсадида корхона ва ташкилотлар маъмурияти билан профилактик тушунтириш ишлари ўтказилишини;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш даврида ҳудудларда тинчлик ва осойишталик, жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди.

10. Зарур ҳолларда, синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш доирасидаги айрим ишлар ва тадбирларни бажаришга кўмаклашиш учун бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар қўшимча равишда жалб этилиши мумкин.

11. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳисоб-китоблари Қўмита, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги ва бошқа масъул идоралар томонидан тайёрланади.

3-боб. Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш

12. Кадастр агентлиги синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш учун зарур картографик материаллар билан таъминлайди.

Рўйхатдан ўтказиш учун картографик материаллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

Жомбой ва Паркент туманларининг маъмурий-ҳудудий хариталари;

шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва маҳаллаларнинг схематик режалари.

Шу билан бирга, Кадастр агентлиги томонидан:

ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар бўйича маълумотлар;

ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базаси шакллантирилади.

13. Рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширишнинг ташкилий режаси (кейинги ўринларда — ташкилий режа) тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан Жомбой ва Паркент туманлари бўйича алоҳида тузилади.

Рўйхатдан ўтказиш участкаларининг чегаралари ҳар бир рўйхатдан ўтказиш участкасига тўғри келадиган юкламани (ўртача 4500 та деҳқон хўжалиги (хонадон) ва ўртача 250 та фермер хўжалиги) ҳисобга олинган ҳолда, маъмурий-ҳудудий бўлиниш яхлитлигини (туман даражасида) сақлаш шарти билан белгиланади.

Рўйхатдан ўтказиш участкалари ҳар бир инструкторга тўғри келадиган юклама (ўртача 900 та деҳқон хўжалиги (хонадон) ва ўртача 50 та фермер хўжалиги) ва ҳудуддаги мавжуд хўжаликлар сони ҳисобга олинган ҳолда инструкторлик участкаларига бўлинади.

Инструкторлик участкалари ҳар бир рўйхатдан ўтказувчига тўғри келадиган юкламадан (ўртача 180 та деҳқон хўжалиги (хонадон) ва ўртача 10 та фермер хўжалиги) келиб чиққан ҳолда ҳисоб участкаларига бўлинади.

Ҳудудий комиссиялар ва республика комиссияси қарорига асосан бориш қийин бўлган ва олис ҳудудларда ҳисоб участкасига тўғри келадиган деҳқон ва томорқа хўжалиги (хонадон) сони ўртача 50 тадан иборат бўлиши мезон сифатида олинади.

Айрим ҳолларда ҳисоб участкаларини тузишда рўйхатдан ўтказувчига тўғри келадиган ўртача юклама белгиланган нормалардан кам ёки кўп бўлиши мумкин.

Ҳисоб участкаси, инструкторлик ва рўйхатдан ўтказиш участкалари сонидан келиб чиқиб, рўйхатдан ўтказиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони аниқланади.

Ташкилий режани тузишда кўзда тутилмаган ҳолатлар (бетоблик, бахтсиз ҳодисалар, юкланган вазифаларни тўлиқ бажармаслик ва бошқалар) ҳисобга олинган ҳолда ҳисоб участкаси, инструкторлик ҳамда рўйхатдан ўтказиш участкаларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар умумий сонининг 10 (ўн) фоизи иш ҳақи тўланмайдиган кадрлар захираси шакллантирилади.

Кўзда тутилмаган ҳолатлар юзага келганда, рўйхатдан ўтказиш жараёнларига захирадан жалб этилган ходимларга белгиланган тартибда иш ҳақи тўланади.

14. Жомбой ва Паркент туманлари бўйича тайёрланган ташкилий режалар туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади ҳамда Самарқанд ва Тошкент вилоятлари статистика бошқармаларига тақдим этилади.

15. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини ташкил этиш ва уларнинг амалга оширилиши, ҳудудлар даражасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ҳудудий комиссиялар томонидан мувофиқлаштирилади.

16. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш белгиланган ҳудудлардаги ички ишлар органлари томонидан жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар тўғрисидаги маълумотлар 2022 йил июнь ойидан кечиктирмаган ҳолда ҳудудий комиссияларга тақдим этилади.

Олинган маълумотлар рўйхатдан ўтказилади ва ҳисоб участкалари бўйича гуруҳланади ҳамда рўйхатдан ўтказувчиларни ушбу манзиллар тўғрисида хабардор қилиш учун рўйхатдан ўтказиш участкалари бошлиғи ёки уларнинг ўринбосарларига тақдим этилади.

4-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишлари га жалб қилинадиган ходимлар тоифалари

17. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига қуйидаги тоифадаги ходимлар жалб қилинади:

республика даражасида — республика комиссияси таркибига киритилган вазирлик ва идоралар, Қўмита марказий аппарати ҳамда Қўмита ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ходимлари;

ҳудудий даражада — тегишли ҳудудий комиссиялар аъзолари, ҳудудий статистика бошқармалари ходимлари;

туманларда — Жомбой ва Паркент туманлари статистика бўлимлари ходимлари ва шартнома асосида вақтинча жалб этиладиган туман рўйхатдан ўтказиш бўлимлари ҳамда рўйхатдан ўтказиш участкаси, инструкторлик ва ҳисоб участкалари ходимлари.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланма ва маълумотнома ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, рўйхатдан ўтказишни молиявий ва моддий-техник таъминлашда ҳисоб-китобларни тайёрлаш учун мутахассислар қўшимча равишда шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.

18. Самарқанд ва Тошкент вилоятлари, Жомбой ва Паркент туманлари ҳокимликлари синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишлари учун жалб этиладиган шахсларни белгиланган талаблар асосида танлаб олади ва уларнинг рўйхатини шакллантиради.

Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишга жалб этиладиган шахслар рўйхати Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади.

19. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш жараёнида Қўмитанинг ҳудудий статистика органлари томонидан Жомбой ва Паркент туманлари ҳудуди шартли равишда уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузиш участкаларига бўлинади, бунда участка чегараларида ўртача 750 та уй-жой ва 25 та хўжалик (ташкилот) қамраб олинади.

Уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар сонини шакллантиришда кўзда тутилмаган ҳолатлар (бетоблик, бахтсиз ҳодисалар, юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаслик ва бошқалар) ҳисобга олинган ҳолда, асосий таркибга қўшимча равишда иш ҳақи тўланмайдиган 5 фоиз кадрлар захираси шакллантирилади.

Ҳар бир уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузиш участкаларига уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар бириктирилади. Уларнинг фаолиятини тегишли туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи назорат қилади.

20. Уй-жойлар ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар махсус дастур асосида ўқитилиб, бино ва уй-жойлар, хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузиш учун жалб этилади.

Уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар ўз участкасини хатловдан ўтказиш давомида респондентлар яшайдиган барча бинолар рўйхатини аниқлайди, картографик материалларни текширади, уларга тегишли белги қўяди ва зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритади.

21. Туманлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари орасидан уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар танлаб олинади ҳамда шартнома асосида ишга жалб этилади.

22. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш, инструкторлик, ҳисоб ва стационар участкалар ишини ташкил қилиш учун ёлланадиган қуйидаги ходимлар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб қилинади:

респондентдан сўров ўтказиш орқали синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширувчи рўйхатдан ўтказувчи ходим;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар ишини назорат қиладиган назоратчи инструктор ходим;

инструкторлар ишини назорат қилувчи ходимлар (синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосари);

туман миқёсида синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини назорат қилувчи ходимлар (тегишли туман рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари);

туман миқёсида синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштирадиган ходим (синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси).

23. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишга жалб қилинган шахслар меҳнатига мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳақ тўланади.

24. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига вақтинча жалб қилинадиган ходимларга Қўмита томонидан тайёрланган махсус гувоҳнома берилади.

25. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимларга махсус гувоҳномалар беришга тегишли ҳудудий статистика органлари масъул ҳисобланади.

26. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар ўқитилади.

27. Ўқитиш давомида қуйидагилар:

синов тариқасида рўйхатдан ўтказишнинг мақсад ва вазифалари, рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишни тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, рўйхатдан ўтказиш сўровномалари таркиби ва унга маълумотларни киритиш тартиби, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи ходимларнинг вазифалари, ахлоқ нормаларини ўргатиш бўйича машғулотлар;

планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда сўровномаларни тўлдириш, тўпланган маълумотларни марказий базага юклаш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича машғулотлар;

техника хавфсизлиги бўйича машғулотлар;

уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар томонидан шаҳар, шаҳар типидаги аҳоли пункти, қишлоқ аҳоли пунктларидаги уй-жойлар, бинолар, шунингдек, фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тегишли ер участкалари рўйхатини тузиш бўйича амалий машғулотлар;

респондентлар билан сўров ўтказиш, келиб чиқадиган барча қийинчиликларни аниқлаштиришга доир муаммоли масалаларни муҳокама қилиш бўйича амалий машғулотлар;

ўқитилган ходимларнинг маълумотларни ўзлаштирганлиги бўйича назорат қилиш ишлари ташкил этилади.

28. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар ўқитилгандан сўнг махсус гувоҳнома ва кийим (нимча, бош кийим ва бошқалар бўлиши мумкин), рўйхатдан ўтказиш воситалари (планшет, рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари ва канцелярия буюмларини олиб юриш учун сумка) билан таъминланади.

5-боб. Синов тариқасида қишлоқ хўжалигида рўйхатдан ўтказиш ишлари ни амалга ошириш

29. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширишда, респондентлар сўрови қуйидагича ташкил этилади:

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари асосида уйма-уй юрган ҳолда, юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари, томорқа хўжаликлари ва дала ҳовли участкаларини рўйхатдан ўтказиш;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари асосида хўжалик (ташкилот) раҳбари ва масъул ходимлари билан сўров ўтказган ҳолда, юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари асосида ҳокимликлар балансида бўлган захира ерларни рўйхатдан ўтказиш;

ҳар бир ҳисоб участкасидаги хўжаликларнинг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш.

30. Агар респондент яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатдан ўтказувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради.

Инструкторлик участкаси тегишли ҳудудларда синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида фаолият юритади.

31. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатдан ўтказувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.

32. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида инструкторлар рўйхатдан ўтказувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини кунлик назорат қилади ва уларнинг ҳисобини юритиб боради.

33. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар:

сўров ўтказишдан олдин ўзини таништириши, респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши, ташриф мақсадини тушунтириши, шунингдек, синов тариқасида рўйхатдан ўтказишда иштирок этишнинг муҳимлиги, респондентларнинг хўжаликка доир маълумотларининг махфийлиги таъминланиши ва сўров тахминан қанча вақт давом этиши тўғрисида маълумот бериши;

хўжаликка доир маълумотларни тўплаш жараёнида синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномасида келтирилган кетма-кетлик бўйича саволлар бериши, сўровномада мавжуд бўлмаган саволларни бермаслиги;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш бўйича йўриқномада келтирилган тушунтиришлардан ташқари респондентга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча равишда тушунтиришлар бериши;

хушмуомала бўлиши, бошқа шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги ёки уларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига хавф солмаслиги, шунингдек, статистика органлари обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан сақланиши;

хўжаликка доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги;

ўз ваколатларига мувофиқ ишларни тўлиқ, сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши лозим.

34. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар инструктор, рўйхатдан ўтказиш участкаси ходимлари кўрсатмаларини ўз вақтида ва аниқ бажаради ҳамда бу борада бошқа рўйхатдан ўтказувчилар билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши мумкин.

Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар иш жараёнида юзага келадиган муаммолар ва уларнинг сабаблари бўйича инструкторга хабар беради ҳамда ушбу муаммоларни имкон қадар мустақил равишда бартараф қилиш чораларини кўради.

Шунингдек, cинов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар зарурат туғилганда, оилавий аҳволи, соғлиги ва бошқа кутилмаган ҳолатлар ҳақида инструкторга хабар беради.

35. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар мустақил равишда иш режасини тузади, зарур ҳолларда инструктор билан маслаҳатлашади, ўзига бириктирилган ҳудуддаги барча хўжаликларни ҳисобга олган ҳолда сўров ўтказиш учун қулай бўлган йўналишни белгилаб олади.

Кун режасини тузишда cинов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар қуйидагиларни:

кам вақт сарф этиб, қисқа масофани босиб максимал миқдорда хўжаликларни айланиб, рўйхатдан ўтказишни;

жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар хонадонларига Миллий гвардия ёки ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда ташриф буюрган ҳолда зарур хавфсизлик чораларини кўришни ҳисобга олади.

36. Агар cинов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар режадан сезиларли даражада ортда қолаётган бўлса, инструкторлар ушбу ҳолатнинг сабабини аниқлаштиради ва зарур ҳолларда, захира таркибидан cинов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилар жалб этилиши юзасидан ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқларига таклиф киритади.

37. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш хўжаликнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширганлигини аниқлашдан бошланади.

38. Сўров давлат тилида ўтказилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкин. Бунда cинов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар ушбу ҳудудда яшовчи ёки шу ҳудуднинг аҳолиси билан эркин мулоқот қила оладиган шахслар орасидан танланади.

39. Маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида уч кун муддатда танланма равишда назорат кузатуви ўтказилади.

Назорат кузатуви барча ҳисоб участкалари бўйича 10 фоиздан кам бўлмаган қамров билан ўтказилади.

Назорат кузатувидан сўнг назорат кузатуви маълумотлари билан синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларига киритилган маълумотлар солиштирилади ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўлиқлиги ва рўйхатдан ўтказиш сўровномаларига киритилган маълумотлар сифати текширилади.

40. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказишнинг хўжаликка доир маълумотлари махфий бўлиб, респондентнинг розилигисиз ошкор этилмайди ва тарқатилмайди.

41. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ва назорат кузатуви ўтказилгандан кейин планшетлар, сумкалар ва бошқа ҳужжатлар қуйидаги тартибда топширилиши керак:

синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи — рўйхатдан ўтказиш ишлари якунлангандан сўнг 1 (бир) календарь кун муддатда инструкторларга;

инструкторлар — синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчилардан қабул қилиб олингандан сўнг 3 (уч) календарь кун муддатда синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкаси бошлиқларига;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкаси бошлиғи — инструктордан қабул қилиб олингандан сўнг 5 (беш) календарь кун муддатда туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиқларига;

туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиқлари — рўйхатдан ўтказиш участкаси бошлиқларидан қабул қилиб олингандан сўнг 5 (беш) календарь кун муддат ичида тегишли ҳудудий статистика бошқармаларига топширади.

6-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг натижаларини шакллантириш ва таҳлил қилиш

42. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма маълумотлар натижалари асосида туманлар бўйича дастлабки маълумотлар хўжалик тоифаларига ажратилган ҳолда шакллантирилади.

43. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг натижалари тегишли ҳудудлар бўйича белгиланган жадваллар шаклида шакллантирилади.

44. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг электрон маълумотлар базаси ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳамда синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг йиғма ҳужжатлари қайта ишлангандан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлигига тақдим этилади.

7-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш

45. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишга жалб этиладиган ходимлар фаолиятини белгиланган меъёрлар асосида ташкил этиш учун синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларини моддий-техника воситалари билан таъминлаш Қўмита томонидан амалга оширилади.

46. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчиларнинг сумкалари, канцелярия буюмлари, гувоҳномаси, махсус кийимлари ҳамда бошқа товар-моддий бойликлари Қўмита томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ харид қилинади.

47. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини ҳамда планшет қурилмалари тегишли ҳудудий статистика органларига Қўмита томонидан етказиб берилади.

8-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича амалга ошириладиган ишлар

48. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг натижалари бўйича қуйидагилар амалга оширилади:

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш дастури, рўйхатдан ўтказиш сўровномалари, рўйхатдан ўтказиш услублари, рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш бўйича асосий тадбирлар ҳамда фойдаланилган ахборот технологиялари бўйича синов натижалари таҳлил қилинади;

синов натижаларига кўра 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш дастури, услубий қўлланмалар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда маълумотларни қайта ишлаш усуллари ва қишлоқ хўжалигида рўйхатдан ўтказиш якунларини шакллантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш бўйича «йўл харита»си

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар I. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар 1. Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 1. Халқаро ташкилотлар тавсиялари ва хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш. 2. Синов асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг якуний натижаларини таҳлил қилиш. 3. Синов натижаларига кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш ҳамда натижаларини эълон қилиш тартиби, рўйхатдан ўтказиш дастури, рўйхатдан ўтказиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби, рўйхатдан ўтказишнинг якуний маълумотларидан фойдаланиш тартиби каби норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 4. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. 5. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2022-2023 йй. Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш, уларнинг натижаларини олиш ва қайта ишлаш, жалб этиладиган вақтинча ходимларни ёллаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тамойиллари ҳамда услубий асослари ва рўйхатдан ўтказишга оид бошқа масалалар бўйича ташкилий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 1. Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш ҳамда маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш учун вақтинча биноларни ажратиш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш. 2022 йил ноябрь Давлат статистика қўмитаси 2. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш масалалари бўйича ходимларни ўқитиш тартибини ишлаб чиқиш. 2023 йил январь Давлат статистика қўмитаси 3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимларни лавозим мажбуриятларини ишлаб чиқиш. 2023 йил февраль Давлат статистика қўмитаси II. Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш 3. Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш иштирокчиларини картографик материаллар (схематик режа ва хариталар) билан таъминлаш. 1. Туманлар бўйича 1:25 000 ва 1:50 000 масштабда схематик хариталар тузиш. 2. Аҳоли пунктлари бўйича 1:2 000 масштабда схематик режалар тузиш. 3. Аҳолиси зич ҳудудларда ҳамда майдони 200 000 гектардан кичик ҳудудларда 1:25 000 масштабда схематик хариталар тузиш. 4. 200 000 гектардан ортиқ майдонга эга бўлган туманлар бўйича 1:50 000 масштабда схематик хариталар тузиш. 5. Жомбой ва Паркент туманлари марказлари учун 1:10 000 масштабдаги схематик хариталар тузиш. 2022 йил 1 июнь Кадастр агентлиги , Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги, Паркент тумани ҳокимлиги, ҳудудий комиссиялар 4. Аҳоли пунктларидаги деҳқон ва томорқа хўжаликлари рўйхатини шакллантириш. 1. Фуқаролар йиғинлари бўйича деҳқон ва томорқа хўжаликларининг рўйхатини шакллантириш. 2. Шакллантирилган маълумотларни таҳлил қилиш. 3. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг ишларини олиб бориш. 2022 йил 1 июнь Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги, Паркент тумани ҳокимлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Кадастр агентлиги , Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат статистика қўмитаси 5. Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг рўйхатини шакллантириш. 1. Хўжалик юритувчи субъектларни ҳудудлар бўйича рўйхатини шакллантириш. 2. Шакллантирилган маълумотларни таҳлил қилиш. 2022 йил 1 июнь Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги, Паркент тумани ҳокимлиги, Кадастр агентлиги , Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги 3. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг ишларини олиб бориш. Доимий 6. Ҳудудларда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш. 1. Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлиш. 2022 йил 1 июнга қадар Ҳудудий комиссиялар, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги, Паркент тумани ҳокимлиги, Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва унинг ҳудудий органлари, 2. Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган рўйхатдан ўтказувчи ходимларни танлаб олиш, таркибини тасдиқлаш ҳамда уларни ўқитиш. 2022 йил 1 июлга қадар 3. Алоқа воситалари билан жиҳозланган бинолар билан таъминлашни ташкил этиш. 4. Туман рўйхатдан ўтказиш бўлимларини, рўйхатдан ўтказиш ва инструкторлик участкаларини зарур ҳолларда транспорт воситалари билан таъминлаш. 5. Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг сифатли амалга оширилишини ташкил этиш. 2022 йил (синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш даврида) 6. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг ишларини олиб бориш. Доимий 7. Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш учун жалб этиладиган вақтинчалик рўйхатдан ўтказувчи ходимларни танлаб олиш, рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. 1. Вақтинча рўйхатдан ўтказувчи ходимларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш. 2. Вақтинча рўйхатдан ўтказ?вчи ходимларни танлаш. 3. Вақтинча рўйхатдан ўтказувчи ходимлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. 2022 йил 1 июнга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги, Паркент тумани ҳокимлиги, ҳудудий комиссиялар 8. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчиларни ҳужжатлар ва моддий- техник буюмлар билан таъминлаш. 1. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш сўровномаларини тўлдириш бўйича йўриқномаларни етказиб бериш. 2. Рўйхатдан ўтказиш сумкалари ҳамда планшетларни етказиб бериш. 3. Туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлимлари, рўйхатдан ўтказиш ва инструкторлик участкаларига канцелярия моллари ва бошқа жиҳозларни етказиб бериш. 2022 йил 1 июлга қадар Давлат статистика қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги, Паркент тумани ҳокимлиги 9. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш масалалари бўйича статистика органлари ходимларини ўқитиш. 1. Ўқитишнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш. 2. Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимларини ўқитиш. 3. Ҳудудий статистика бошқармалари ходимларини ўқитиш. 4. Туман ва шаҳар статистика бўлимлари ходимларини ўқитиш. 2022 йил 1 июнга қадар Режа-жадвалда белгиланган муддатларда Давлат статистика қўмитаси 10. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган вақтинча ходимларни ўқитишни ташкил этиш. 1. Ўқитишнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш. 2. Туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими ходимларини ўқитиш. 3. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкалари ходимларини ўқитиш. 4. Инструкторларни ўқитиш. 5. Рўйхатдан ўтказувчиларни ўқитиш. 2022 йил 1 июнга қадар Режа-жадвалда белгиланган муддатларда Давлат статистика қўмитаси, ҳудудий комиссиялар, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги, Паркент тумани ҳокимлиги 11. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш. 1.ОАВ ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтларида туркум мақолалар, кўрсатув, эшиттиришлар бериб бориш. 2. Видеороликлар тайёрлаш. 3. Ижтимоий рекламалар тайёрлаш. 4. Кўргазмали қуроллар тайёрлаш. 5. Баннерлар тайёрлаш. 6. Семинарлар ташкил этиш. 7. Текин SMS-хабарнома юборишни ташкил этиш ва бошқа ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш. 2022 йил (синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш даврида) Давлат статистика қўмитаси, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, ҳудудий комиссиялар, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги, Паркент тумани ҳокимлиги 12. «Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш» ахборот тизимини ишла? чиқиш ва жорий қилиш. 1. Халқаро тажрибани ўрганиш. 2. «Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 3. «Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш» ахборот тизимини жорий қилиш. 2022 йил 1 июнгача Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги , Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги 13. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларининг сифатли амалга оширилишини таъминлаш. 1. Картографик материаллар сифатли тайёрланишини назорат қилиш. Доимий Республика комиссияси, ҳудудий комиссиялар, Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Жомбой тумани ҳокимлиги, Паркент тумани ҳокимлиги 2. Тарғибот ва ташвиқот ишларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш. Доимий 3. Амалга оширилаётган ишларни доимий мониторинг қилиб бориш. Доимий 4. Рўйхатдан ўтказиш ишларининг белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилишини таъминлаш. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида III. Моддий-техник ва молиявий таъминот 14. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчиларни канцелярия буюмлари, моддий-техника воситалари ва бошқалар билан таъминлаш. Давлат харидлари тўғрисидаги қонун талаблари асосида қуйидагиларни бажариш: канцелярия буюмларини сотиб олиш; моддий-техника воситалари ва бошқа зарур маҳсулотларни сотиб олиш. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш даврида Давлат статистика қўмитаси , тегишли вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига (кейинги ўринларда — синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш) тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижаларини қайта ишлаш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ташкил этиладиган бўлинмаларга вақтинча ёлланадиган ходимлар рўйхати

2. Қуйидагилар синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ташкил этиладиган бўлинмаларга вақтинча ёлланадиган ходимлар ҳисобланади:

Жомбой ва Паркент туманлари миқёсида:

туман рўйхатдан ўтказиш бўлими бўйича — бўлим бошлиғи, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бош мутахассиси, уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчи;

синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш участкаси бўйича — участка бошлиғи, участка бошлиғининг ўринбосари;

инструкторлик участкаси бўйича — инструктор, стационар рўйхатдан ўтказувчи;

ҳисоб участкаси бўйича — синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи.

2-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларни синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиш тартиби

3. Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш учун вақтинча жалб этиладиган рўйхатдан ўтказувчи ходимлари (уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчилар, рўйхатдан ўтказувчилар, стационар рўйхатдан ўтказувчилар, инструкторлар, рўйхатдан ўтказиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари) сони белгиланган тартибда Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) томонидан аниқланади.

Рўйхатдан ўтказиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони тўғрисида якуний маълумотлар тегишли ҳудудлардаги деҳқон хўжаликлари, томорқа ер ҳамда дала ҳовли участкалари эгалари, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотларнинг хатлови натижаларидан келиб чиқиб шакллантирилади.

4. Жомбой ва Паркент туманлари синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими ходимлари тегишлилигича Самарқанд ва Тошкент вилоятлари статистика бошқармалари (кейинги ўринларда — тегишли ҳудудий статистика бошқармалари) томонидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш хусусиятларидан келиб чиқиб, шартнома намуналари Давлат статистика қўмитаси томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади.

5. Уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчи ходимлар тегишли туманлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда танлаб олинади.

6. Жисмоний ва юридик шахслар ҳудудий комиссиялар ҳамда Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда Жомбой ва Паркент туманлари ҳокимликлари томонидан синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этилади.

Жалб этилган рўйхатдан ўтказувчи ходимлар билан тегишли ҳудудий статистика бошқармалари раҳбарлари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилади.

3-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этилган шахсларга қўйиладиган талаблар

7. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб қилинадиган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, давлат тилини билиши, умумий ўрта, ўрта махсус (касб-ҳунар таълими) ёки олий маълумотга эга бўлиши, ёши 16 ёшдан юқори бўлиши, ақли расо, аҳоли билан мулоқотга кириша оладиган (гапириш ва эшитиш қобилиятига эга), планшет қурилмаларидан фойдалана оладиган бўлиши талаб этилади.

8. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлиши лозим.

4-боб. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш

9. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган шахсларнинг асосий иш (ўқиш) жойларидаги лавозими ва ўртача ойлик маошлари (стипендиялари) сақлаб қолинади.

10. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга оширишга жалб этиладиган шахслар меҳнатига ушбу Низомга иловасига мувофиқ ҳақ тўланади.

11. Агар шартномада кўрсатилган иш муддати тугамасдан аввал шартнома бекор қилинадиган бўлса, иш ҳақи ҳақиқий ишланган вақтга (муддатга) мутаносиб равишда ҳисобланади.

12. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларида фаол иштирок этган шахслар самарали меҳнат фаолиятидан келиб чиқиб, Давлат статистика қўмитаси раиси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг қарорига асосан мукофот ёки қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин.

13. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб қилинадиган шахслар меҳнатига Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига ҳақ тўланади.

14. Синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этилган шахслар билан меҳнат муносабатлари ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Фуқаролик кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори

Лавозими Иш даври Бир ойлик тўлов миқдори Туман синов тариқасида рўйхатдан ўтказиш бўлими Бўлим бошлиғи 2022 йил май — октябрь меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,0 баравари миқдорида Бўлим бошлиғи ўринбосари 2022 йил май — октябрь меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,0 баравари миқдорида — 10 % Бўлим бош мутахассиси 2022 йил май — октябрь меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида Рўйхатдан ўтказиш участкаси Участка бошлиғи 2022 йил июль — октябрь меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида Участка бошлиғи ўринбосари 2022 йил июль — октябрь меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида — 10 % Инструкторлик ва стационар рўйхатдан ўтказиш участкаси Инструктор 2022 йил июль — сентябрь меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,0 баравари миқдорида Уй-жой ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тузувчи 2022 йил май-май Стационар рўйхатдан ўтказувчи 2022 йил июль — сентябрь меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,5 баравари миқдорида Рўйхатдан ўтказувчи 2022 йил июль — сентябрь

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш

Т/р Саволлар I БЎЛИМ. УМУМИЙ ТАЪРИФ 1. Хўжалик номи 2. Хўжаликнинг СТИРи 3. Хўжаликнинг ташкил этилган йили 4. Хўжаликнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширганлиги 5. Хўжаликнинг иқтисодий фаолият турлари (ИФУТ): 01.1 — Мавсумий экинлар етиштириш; 01.2 — Кўп йиллик экинларни етиштириш; 01.3 — Кўчатхона маҳсулотлари ишлаб чиқариш; 01.4 — Чорвачилик; 01.5 — Аралаш қишлоқ хўжалиги; 01.6 — Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ёрдамчи фаолият турлари; 03.1 — Балиқ овлаш; юқорида кўрсатилмаган бошқа иқтисодий фаолият турлари. II БЎЛИМ. МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ДЕМОГРАФИК ТАЪРИФЛАРИ 6. Хўжалик раҳбарининг жинси: эркак; аёл 7. Хўжалик раҳбарининг маълумоти: олий; ўрта махсус; ўрта ва тўлиқсиз ўрта 8. Хўжаликда банд бўлган оила аъзолари, раҳбарни қўшган ҳолда III БЎЛИМ. ЕР РЕСУРСЛАРИ 9. Хўжаликка бириктирилган умумий ер майдони 10. шундан, қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган ер майдонлари 11. шундан, суғориладиган 12. 14-сатрдан, балиқ боқиш ҳавзалари майдонлари IV БЎЛИМ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ, ИССИҚХОНАЛАР, КЎП ЙИЛЛИК ДАРАХТЗОРЛАР ВА ТОКЗОРЛАР МАЙДОНЛАРИ 1. Дон ва дуккакли дон экинлари: 13. Буғдой 14. Арпа 15. Жавдар 16. Дон учун маккажўхори 17. Оқ жўхори 18. Шоли 19. Нўхат 20. Мош 21. Ловия 22. Бошқа дон ва дуккакли дон экинлари (тритикале, тариқ, сули, маржумак (гречиха), ясмиқ (чечевица), бурчоқ (чина) ва бошқалар) 2. Техник экинлар: 23. Ғўза 24. Қанд лавлаги 25. Дон учун кунгабоқар 26. Зиғир 27. Соя 28. Кунжут 29. Ерёнғоқ 30. Қизилмия 31. Наъматак 32. Бошқа техник экинлар (каноп, стевия, супурги жўхори, тамаки ва мохорка, рапс, махсар, занжабил (имбирь), седана, коврак, сачратқи, далачой, эрмон, андиз, бўймадарон, газанда ўт, маврак, тиканак, мойчечак ва бошқалар) 4. Очиқ ерлардаги сабзавотлар: 33. Помидор 34. Бодринг 35. Бақлажон 36. Қалампир (ўткир ва бошқалар) 37. Сабзи 38. Шолғом 39. Турп 40. Редиска 41. Озиқабоп лавлаги 42. Пиёз 43. Саримсоқ пиёз 44. Барча турдаги карамлар 45. Кўкат сабзавотлар, жами 46. Қовоқ 47. Қовоқчалар 48. Бошқа сабзавот экинлари (арпабодиён, долчин, кулча қовоқ, қўзиқоринлар ва бошқалар) 5. Озиқабоп полиз экинлари: 49. Қовун 50. Тарвуз 6. Сабзавот ва полиз экинлари уруғзорлари: 7. Озиқа экинлари: 51. Озиқабоп илдизмевалар ва полиз экинлари 52. Силос, кўк озиқа ва сенаж экинлари 53. Бир йиллик ўтлар 54. Кўп йиллик ўтлар 55. Табиий пичанзорлар 56. Юқорида келтирилмаган бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари 57. Умумий экин майдонидан, ёш мевали боғлар, шунингдек, кўп йиллик дарахтзорлар қатор ораларидаги экинлар 8. Иссиқхоналар ва парниклар: 58. Иссиқхоналар ва парникларнинг умумий майдони 59. шундан, қуйидагилар билан банд: жами сабзавотлар 60. шундан: помидор 61. бодринг 62. бақлажон 63. қалампир (аччиқ ва бошқалар) 64. редиска 65. саримсоқ пиёз 66. барча турдаги карамлар 67. кўкат сабзавотлар, жами 68. қўзиқоринлар 69. цитрус мевалар, жами 70. сабзавот кўчатлари 71. полиз кўчатлари 72. гуллар 73. гул кўчатлари 74. 9. Кўп йиллик дарахтзорлар ва резавор экинлар: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 1. Уруғлилар: 75. Олма: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 76. Нок: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 77. Беҳи: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 2. Данаклилар: 78. Олхўри: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 79. Олча: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 80. Гилос: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 81. Ўрик: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 82. Шафтоли: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 83. Жийдалар: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 84. Унаби: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 3. Ёнғоқ мевалилар: 85. Ёнғоқ: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 86. Бодом: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 87. Писта: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 4. Субтропик: 88. Анжир: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 89. Хурмо: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 90. Анор: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 91. Банан: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 92. Киви: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 5. Резаворлар: 93. Қулупнай: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 94. Хўжағат: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 95. Маймунжон: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 96. Қарағат: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 97. Бектоши узуми (крижовник): жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 6. Цитрус: 98. Лимон: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 99. Апельсин: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 100. Мандарин: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 7. Токзорлар: 101. Озиқабоп навли токзорлар: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 102. Кишмиш навли токзорлар: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 103. Техник навли токзорлар: жами; шундан, ҳосил берадиган ёшдагилари 104. 8. Тераклар 105. 9. Тутзорлар 106. 10. Манзарали дарахтлар 107. Бошқа турдаги кўп йиллик дарахтлар 11. Ўғит чиқариш: 108. Органик ўғитлар, жами: чиқарилган ўғитлар; ўғитланган (ишлов берилган) майдон 116. Минерал ўғитлар, жами: чиқарилган ўғитлар; ўғитланган (ишлов берилган) майдон 109. Пестицидлар, жами: чиқарилгани; ишлов берилган майдон V БЎЛИМ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ҲАЙВОНЛАРИ ВА ПАРРАНДАЛАРИ 110. Катта ёшли қорамоллар бош сони 111. шундан, сигирлар 112. Ёш моллар, 1 ёшли бузоқлардан ташқари 113. шундан, ғунажинлар 114. 1 ёшгача бўлган бузоқлар 115. Катта ёшли қўйлар бош сони 116. шундан, 1 ёшдан катта она қўйлар ва тўқлилар 117. Кичик ёшдагилари 118. Қўйларнинг умумий бош сонидан, қоракўл зотли қўйлар 119. шундан, 1 ёшдан катта она қўйлар ва тўқлилар 120. Катта ёшли эчкилар бош сони 121. шундан, 1 ёшдан катта она эчкилар ва урғочи эчкилар 122. Кичик ёшдагилари 123. Катта ёшли чўчқалар бош сони 124. шундан, асосий ва текширилаётган она чўчқалар 125. Кичик ёшдагилари 126. Катта ёшли отлар бош сони 127. шундан, биялар 128. Кичик ёшдагилари 128. Отларнинг умумий бош сонидан, ишчи отлар 129. Катта ёшли туялар бош сони 130. шундан 3 ёшдан катта урғочи туялар 131. 3 ёшгача бўлган ёш туялар 132. Эшаклар, жами 133. Хачирлар ва от хачирлар 134. Мўйнали ҳайвонлар, жами 135. шундан, қуёнлар 136. Товуқлар ва хўрозлар, жами 137. шундан, тухум қўядиган товуқлар 138. Куркалар 139. Ғозлар 140. Ўрдаклар 141. Беданалар 142. Туяқушлар 143. Цесаркалар 144. Бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги паррандалари 145. Асалари оилалари, жами VI БЎЛИМ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ 146. Дон экинлари 147. Техник экинлар, пахта хом ашёсидан ташқари 148. Пахта хом ашёси 149. Картошка 150. Сабзавотлар 151. Озиқабоп полиз экинлари 152. Сабзавот кўчатлари 153. Гуллар 154. Гул кўчатлари 155. Озиқа экинлари 156. Мевалар ва резаворлар 157. Мевали дарахтлар кўчатлари 158. Узум 159. Ток кўчатлари 160. Гўшт, тирик вазнда 161. Сут 162. Тухум 163. Асал 164. Балиқ 165. Жун 166. Қоракўл тери 167. Мўйнали ҳайвонлар терилари VII БЎЛИМ. МАВЖУД ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИ 168. Юк автомобиллари 169. Ер ҳайдовчи тракторлар 170. Шудгорловчи тракторлар 171. Трактор тиркамалари 172. Трактор омочлари 173. Трактор ўргичлар 174. Трактор хаскашлар 175. Пахта экувчи сеялкалар 176. Дон экувчи сеялкалар 177. Культиваторлар 178. Пахта териш машиналари 179. Дон ўриб-йиғувчи комбайнлар 180. Озиқа ўриб-йиғувчи комбайнлар 181. Текислагичлар 182. Ариқ ва канал қазгичлар 183. Трактор пуркагичлари ва чанглатгичлари 184. Соғиш қурилмалари 185. Сут сепараторлари 186. Ўзгартириладиган қурилмали мотоблоклар, мотокультиваторлар 187. Ҳайвонлар тортиб юрадиган аравалар (от, эшак, ҳўкиз ва бошқалар) 188. Ун тегирмони ва жувоз (дон оқлайдиган, ёрма тортадиган) 189. Сув насослари VIII БЎЛИМ. МАВЖУД МАХСУС ОМБОРХОНАЛАР ВА САҚЛАШ ЖОЙЛАРИ 190. Дон, техник ва озиқа экинлари уруғларини қўшган ҳолда: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 191. Картошка: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 192. Сабзавотлар: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 193. Полиз: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 194. Мевалар ва резаворлар: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 195. Узум: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 196. Озиқабоп илдизмевалар ва тугунакмевалар: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 197. Пичан: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 198. Силос: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 199. Сенаж: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 200. Минерал ўғитлар: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 201. Органик ўғитлар: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 202. Пестицидлар: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 203. Совуткичлар, жами: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати 204. шундан, минус 8 ва ундан паст даражадаги: Омборхоналар: миқдори қуввати Сақлаш жойлари: миқдори қуввати IX БЎЛИМ. МАВЖУД ҚАЙТА ИШЛАШ ҚУВВАТЛАРИ 205. ун 206. ёрма 207. аралаш ем 208. гўшт маҳсулотлари 209. сут маҳсулотлари 210. ўсимлик ёғи 211. сабзавот консервалари 212. мева ва резаворлар консервалари 213. узум консервалари 214. бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари X БЎЛИМ. ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ ШАРТЛАРИ 2022 йилда хўжалик томонидан кредит маблағларининг олиниши Қандай мақсадларда кредит маблағлари олинган: 215. айланма маблағларни тўлдиришга 216. техника, машина ва ускуналар олишга 217. қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва паррандаларини олишга 218. янги ишлаб чиқариш объектлари қуришга 219. ишлаб чиқариш объектларини реконструкция, модернизация қилишга 220. бошқа мақсадлар XI БЎЛИМ. КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР (ИФУТ) 221. 01.61 — Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш билан боғлиқ ёрдамчи хизматлар 222. 01.62 — Чорвачилик соҳасидаги ёрдамчи хизматлар 223. 01.63 — Ҳосил йиғилгандан кейин кўрсатиладиган деҳқончилик соҳасидаги хизматлар 224. 01.64 — Уруғлик фондини шакллантириш ва ишлов бериш бўйича хизматлар 225. 02.4 — Ўрмон хўжалиги (ўрмончилик ва ёғоч тайёрлаш) соҳасидаги техник хизматлар 226. 03.00.7 — Балиқ овлаш ва балиқчилик билан боғлиқ ёрдамчи хизматлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари

Синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш дастури асосида ишлаб чиқилган синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш сўровнома шакллари қуйидагилардан иборат:

1-DTXR shakli. «Юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжалиги ва томорқа хўжалигини рўйхатдан ўтказиш сўровномаси» — 5.1-илова ;

2-YuDXR shakli. «Юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжалигини рўйхатдан ўтказиш сўровномаси — 5.2-илова ;

3-DНR shakli. «Жамоа боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги ҳамда фуқароларини (дала ҳовлини) рўйхатдан ўтказиш сўровномаси» — 5.3-илова ;

4-FXR shakli. «Фермер хўжалигини рўйхатдан ўтказиш сўровномаси» — 5.4-илова ;

5-QXTR shakli. «Қишлоқ хўжалиги ташкилотини рўйхатдан ўтказиш сўровномаси» — 5.5-илова ;

6-ZER shakli. «Захира ерларни (туман ҳокимликлари балансида бўлган) рўйхатдан ўтказиш сўровномаси» — 5.6-илова .

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига 5.1-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига 5.2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига 5.3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига 5.4-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига 5.5-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарорига 5.6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 19 апрель,

197-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/197/0328-сон, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

DASTURI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi sohasida statistik maʼlumotlar bazasini kengaytirish va takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 26-fevraldagi 104-son qarorida belgilangan vazifalar ijrosini samarali tashkil etish, qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazishning tashkiliy va metodik prinsiplarini, dasturiy-texnik taʼminoti va maʼlumotlarni qayta ishlashning texnologik jarayonlarini sinovdan oʻtkazish, davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari rahbarlarining ushbu jarayonlardagi masʼuliyatini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlari 2022-yilning avgust oyida Samarqand viloyatining Jomboy tumani hamda Toshkent viloyatining Parkent tumanida amalga oshirilsin.

2. Quyidagilar:

sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish, ularni amalga oshirish va ularning natijalarini tahlil qilish tartibini nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish, moliyaviy va moddiy-texnik taʼminot yuzasidan amalga oshiriladigan tadbirlar, ushbu jarayonlarga masʼul vazirlik, idoralar va mahalliy hokimliklarning hamda bajarish muddatlarini belgilovchi Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq;

sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish jarayonlariga vaqtinchalik yollanadigan xodimlar, ushbu jarayonlarga davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini, shuningdek, jismoniy va yuridik shaxslarni jalb etish, ularga qoʻyiladigan talablar hamda ushbu shaxslar mehnatiga haq toʻlash tartibini nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jismoniy va yuridik shaxslarni jalb etish va ularga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida respondentlarning qishloq xoʻjaligi faoliyatiga doir maʼlumotlarini yigʻishda foydalaniladigan savollar roʻyxatini oʻz ichiga olgan Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish dasturi 4-ilovaga muvofiq;

sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish dasturi asosida ishlab chiqilgan roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnoma shakllaridan iborat Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalari roʻyxati 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Samarqand va Toshkent viloyatlari hokimliklari huzuridagi Oʻzbekiston Respublikasida 2024-yilda qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazishga koʻmaklashish boʻyicha hududiy komissiyalar 2022-yilda sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish bilan bogʻliq chora-tadbirlar belgilangan muddatlarda va sifatli bajarilishini taʼminlasinlar.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining birlamchi maʼlumotlarini kiritish va qayta ishlash boʻyicha maxsus dasturiy taʼminotni (keyingi oʻrinlarda — dasturiy taʼminot) ishlab chiqsin. Bunda:

Davlat statistika qoʻmitasi dasturiy taʼminotni ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha buyurtmachi etib;

dasturiy taʼminotni joriy etish va keyinchalik qoʻllab-quvvatlash Davlat budjeti mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan moliyalashtirilishi belgilansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Samarqand va Toshkent viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlari amalga oshiriladigan hududlarni 2022-yil 1-iyunga qadar zarur miqdorda kartografik materiallar (shahar va qishloq aholi punktlarining sxematik rejalari va xaritalari, qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchilarning yer uchastkalari xaritalari) bilan taʼminlasin.

6. Samarqand va Toshkent viloyatlari hokimliklari hamda Jomboy va Parkent tumanlari hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi 2022-yil 1-iyunga qadar aholi punktlari va koʻchalar nom belgilarini oʻrnatish, xonadon va uylarni toʻliq raqamlash ishlarini yakuniga yetkazsin va sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish davriga qadar muntazam ravishda yangilab borilishini hamda roʻyxatdan oʻtkazish davrida ularga oʻzgartirish kiritilmasligini taʼminlasin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda sinov tariqasida amalga oshiriladigan qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb etiladigan xodimlar hamda roʻyxatdan oʻtkazish uchun ajratilgan bino va inshootlar xavfsizligini taʼminlasin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi belgilangan tartibda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2022-yilda sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar smetasini 2022-yil Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida ishlab chiqsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi Milliy axborot agentligi va Milliy teleradiokompaniya bilan birgalikda 2022-yilda sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalari va Internet jahon axborot tarmogʻida keng yoritilishini tashkil etsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi sinov natijalariga koʻra, Oʻzbekiston Respublikasida 2024-yilda qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini 2023-yil 1-fevraliga qadar ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 197-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga (keyingi oʻrinlarda — sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish) tayyorgarlik koʻrish, ularni amalga oshirish va ularning natijalarini tahlil qilish tartibini belgilaydi.

2. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlari 2022-yilning avgust oyida tanlab olingan hududlarda amalga oshiriladi va roʻyxatdan oʻtkazish boshlanishining aniq vaqti 2022-yil 1-avgust soat 00:00 etib belgilanadi (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazish sanasi). Roʻyxatdan oʻtkazish davomiyligi — 31 kun etib belgilanadi.

Respondentlarning qishloq xoʻjaligi faoliyatiga doir maʼlumotlarini yigʻishda roʻyxatdan oʻtkazish sanasidan keyin sodir boʻlgan xoʻjalik faoliyatidagi oʻzgarishlar hisobga olinmaydi hamda mazkur oʻzgarishlar roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalari va boshqa roʻyxatdan oʻtkazish hujjatlarida qayd etilmaydi.

3. Roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalari sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish dasturiga kiritilgan savollardan tashkil topadi.

4. Qishloq xoʻjaligi faoliyatiga doir maʼlumotlarni toʻplash:

dehqon va tomorqa xoʻjaliklari, dala hovli uchastkalari egalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ular yashaydigan xoʻjaliklarga tashrif buyurgan holda, respondentlar bilan soʻrov oʻtkazish va ularning javoblari asosida maʼlumotlarni planshet qurilmalari yordamida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalarini toʻldirish orqali toʻplanadi. Soʻrov oʻtkazilayotgan respondentlarning ogʻzaki javoblari asosida roʻyxatdan oʻtkazuvchi shaxslar tomonidan tegishli soʻrovnomalarga maʼlumotlar kiritiladi. Roʻyxatdan oʻtkazish davrida xoʻjalik boshligʻining oʻzi boʻlmaganda, xoʻjalikka doir maʼlumotlar ushbu xoʻjalikning voyaga yetgan aʼzosi tomonidan maʼlum qilinadi;

fermer xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiruvchi boshqa tashkilotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ularning rahbar va masʼul xodimlari bilan soʻrov oʻtkazish va ularning javoblari asosida maʼlumotlarni planshet qurilmalari yordamida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalarini toʻldirish orqali toʻplanadi. Soʻrov oʻtkazilayotgan respondentlarning ogʻzaki javoblari asosida roʻyxatdan oʻtkazuvchi shaxslar tomonidan tegishli soʻrovnomalarga maʼlumotlar kiritiladi. Xoʻjalikka (tashkilotga) doir maʼlumotlar ushbu xoʻjalik (tashkilot)ning rahbari yoki bosh hisobchisi tomonidan maʼlum qilinadi;

roʻyxatdan oʻtkazish obyektida roʻyxatdan oʻtishni istamagan respondentlar uchun roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalariga maʼlumotlar tuman hokimliklari tomonidan ajratilgan bino yoki xonalarda joylashgan statsionar uchastkalarda (keyingi oʻrinlarda — statsionar uchastkalar) kiritiladi;

respondentlar roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomasidagi savollarga javob berishni rad etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalariga maʼlumotlar fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlaridagi, mahalliy davlat hokimiyati organlari yoki qishloq xoʻjaligi, veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish, shuningdek Kadastr agentligi huzuridagi Davlat kadastrlari palatasining tegishli hududiy boshqarmalaridagi, tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlaridagi mavjud maʼlumotlar asosida kiritiladi;

gapirishi va eshitishida nuqsoni boʻlgan respondentlarning xoʻjalikka (tashkilotga) doir maʼlumotlari tegishli hudud boʻyicha nogironlik jamiyatlarining xodimlari yoki ushbu shaxslar bilan muomala qilish imkoniyati mavjud boʻlgan shaxslar koʻmagida toʻplanadi.

5. Respondentlar oʻzining qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiradigan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi. Bu joy respondent roʻyxatdan oʻtgan (roʻyxatga qoʻyilgan) manzil bilan mos kelishi yoki mos kelmasligi ham mumkin.

2-bob. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida ishtirok etuvchi davlat organlari

6. Quyidagi organlar sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirishni taʼminlaydi:

2024-yilda qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazishga koʻmaklashish boʻyicha respublika komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — respublika komissiyasi);

Samarqand va Toshkent viloyatlari hokimliklari huzurida tuzilgan 2024-yilda qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazishga koʻmaklashish boʻyicha hududiy komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiyalar);

davlat statistika organlari;

tegishli vazirliklar va idoralar.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha maxsus vakolatli davlat organi sifatida quyidagilarni amalga oshiradi:

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha metodika va qoʻllanma materiallarni tayyorlaydi hamda belgilangan tartibda tasdiqlaydi;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlar guvohnomasi shaklini ishlab chiqadi;

planshet qurilmalari yordamida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalarini toʻldirish, tahlil qilish va natijalarini oʻz vaqtida olish boʻyicha axborot tizimi ishlab chiqilishini tashkil qiladi;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish hujjatlarini chop etish, kanselyariya buyumlari hamda moddiy-texnik taʼminot vositalarini tayyorlash (sotib olish) va ularni oʻz vaqtida tegishli hududlarga yetkazib berish ishlarini tashkil etadi;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlarni tanlab olish va oʻqitish tartibini belgilaydi, Samarqand hamda Toshkent viloyatlari statistika boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy statistika boshqarmalari) xodimlarini oʻqitishni tashkil etadi;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) bilan birgalikda roʻyxatdan oʻtkazishda foydalaniladigan kartografik materiallarni tayyorlash boʻyicha texnik shartlarni ishlab chiqadi;

Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish haqida aholini hamda qishloq xoʻjaligi sohasida faoliyat yuritayotgan subyektlarni xabardor qilish ishlarini (shu jumladan, SMS-xabarnoma, audio va video reklama materiallari, nashrlar va boshqalar) muvofiqlashtiradi;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining hududiy komissiyalar bilan birgalikda sifatli oʻtkazilishini tashkil etishga koʻmaklashadi;

qishloq xoʻjaligi faoliyatiga doir maʼlumotlarga ishlov berish tartibini belgilaydi va ularga ishlov berishni amalga oshiradi.

8. Samarqand hamda Toshkent viloyatlari hokimliklari, Jomboy va Parkent tumanlari hokimliklari:

maʼmuriy-hududiy birliklar chegaralarini hisobga olib, aholi punktlarining toʻliq roʻyxati tuzilishini taʼminlaydi;

tomorqa yer maydonlari mavjud boʻlgan dehqon va tomorqa xoʻjaliklari sonini koʻrsatgan holda, fuqarolar yigʻinlarining toʻliq roʻyxatini tuzadi;

mavjud fermer xoʻjaliklari hamda qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiruvchi boshqa tashkilotlar, bogʻdorchilik, polizchilik va uzumchilik shirkatlari sonini koʻrsatib, ularning toʻliq roʻyxatini shakllantiradi;

dehqon va tomorqa xoʻjaliklari, dala hovli uchastkalari egalari, fermer xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiruvchi boshqa tashkilotlar sonidan kelib chiqib, belgilangan tartibda hududlarni roʻyxatdan oʻtkazish, instruktorlik va hisob uchastkalariga boʻlinishini taʼminlaydi hamda ularning faoliyatini tashkil etadi;

maʼmuriy-hududiy birliklarda koʻchalarning nomlari, uylarning raqamlari koʻrsatilgan koʻrsatkichlar boʻlishini taʼminlaydi;

jalb etilgan roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlar tarkibini tasdiqlaydi;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlarni tanlab olish va oʻqitishni tashkil etadi;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazishga jalb etilgan shaxslarning oʻqishi va ishlashi uchun yaroqli boʻlgan mebellar va aloqa vositalari bilan jihozlangan vaqtincha binolar yoki xonalar ajratilishini taʼminlaydi;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish hujjatlarini vaqtincha saqlash uchun qoʻriqlanadigan binolar yoki xonalar ajratilishini taʼminlaydi;

zarur transport va aloqa vositalari taqdim etilishini taʼminlaydi;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining sifatli amalga oshirilishini taʼminlaydi;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazishda xavfsizlikni taʼminlash ishlari muvofiqlashtirilishini tashkil etadi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiyasi:

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb etilgan shaxslarning xavfsizligini;

jinoyatchilik koʻp uchraydigan hududlar va tarbiyasi ogʻir oilalar roʻyxatlari shakllantirilishini;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida jamoat tartibini saqlash maqsadida roʻyxatdan oʻtkazuvchi guruhlarga bir nafar xodim jalb etilishini;

oʻz xodimlarining sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlar bilan birgalikda roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida ishtirok etishini;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish davrida roʻyxatdan oʻtkazish materiallarining saqlanishini hamda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlarning binolari va yuklari qoʻriqlanishini;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish davrida roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun korxona va tashkilotlar hududiga kirishga toʻsqinlik qilmaslik maqsadida korxona va tashkilotlar maʼmuriyati bilan profilaktik tushuntirish ishlari oʻtkazilishini;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish davrida hududlarda tinchlik va osoyishtalik, jamoat tartibi, fuqarolar xavfsizligini taʼminlaydi.

10. Zarur hollarda, sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish doirasidagi ayrim ishlar va tadbirlarni bajarishga koʻmaklashish uchun boshqa vazirliklar, idoralar va tashkilotlar qoʻshimcha ravishda jalb etilishi mumkin.

11. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi.

Moliyalashtirish uchun zarur mablagʻlar hisob-kitoblari Qoʻmita, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Kadastr agentligi va boshqa masʼul idoralar tomonidan tayyorlanadi.

3-bob. Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish

12. Kadastr agentligi sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishtirokchilarini roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish uchun zarur kartografik materiallar bilan taʼminlaydi.

Roʻyxatdan oʻtkazish uchun kartografik materiallar quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

Jomboy va Parkent tumanlarining maʼmuriy-hududiy xaritalari;

shaharlar, shaharchalar, qishloq aholi punktlari va mahallalarning sxematik rejalari.

Shu bilan birga, Kadastr agentligi tomonidan:

yer uchastkalarining oʻrni va oʻlchamlari, ularning yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlar boʻyicha maʼlumotlar;

har bir yer egasi, yerdan foydalanuvchi, ijarachi va yer uchastkasi mulkdori boʻyicha yer kadastri elektron maʼlumotlar bazasi shakllantiriladi.

13. Roʻyxatdan oʻtkazish ishlarini amalga oshirishning tashkiliy rejasi (keyingi oʻrinlarda — tashkiliy reja) tegishli hududiy komissiyalar tomonidan Jomboy va Parkent tumanlari boʻyicha alohida tuziladi.

Roʻyxatdan oʻtkazish uchastkalarining chegaralari har bir roʻyxatdan oʻtkazish uchastkasiga toʻgʻri keladigan yuklamani (oʻrtacha 4500 ta dehqon xoʻjaligi (xonadon) va oʻrtacha 250 ta fermer xoʻjaligi) hisobga olingan holda, maʼmuriy-hududiy boʻlinish yaxlitligini (tuman darajasida) saqlash sharti bilan belgilanadi.

Roʻyxatdan oʻtkazish uchastkalari har bir instruktorga toʻgʻri keladigan yuklama (oʻrtacha 900 ta dehqon xoʻjaligi (xonadon) va oʻrtacha 50 ta fermer xoʻjaligi) va hududdagi mavjud xoʻjaliklar soni hisobga olingan holda instruktorlik uchastkalariga boʻlinadi.

Instruktorlik uchastkalari har bir roʻyxatdan oʻtkazuvchiga toʻgʻri keladigan yuklamadan (oʻrtacha 180 ta dehqon xoʻjaligi (xonadon) va oʻrtacha 10 ta fermer xoʻjaligi) kelib chiqqan holda hisob uchastkalariga boʻlinadi.

Hududiy komissiyalar va respublika komissiyasi qaroriga asosan borish qiyin boʻlgan va olis hududlarda hisob uchastkasiga toʻgʻri keladigan dehqon va tomorqa xoʻjaligi (xonadon) soni oʻrtacha 50 tadan iborat boʻlishi mezon sifatida olinadi.

Ayrim hollarda hisob uchastkalarini tuzishda roʻyxatdan oʻtkazuvchiga toʻgʻri keladigan oʻrtacha yuklama belgilangan normalardan kam yoki koʻp boʻlishi mumkin.

Hisob uchastkasi, instruktorlik va roʻyxatdan oʻtkazish uchastkalari sonidan kelib chiqib, roʻyxatdan oʻtkazish jarayonlariga vaqtincha jalb etiladigan xodimlar soni aniqlanadi.

Tashkiliy rejani tuzishda koʻzda tutilmagan holatlar (betoblik, baxtsiz hodisalar, yuklangan vazifalarni toʻliq bajarmaslik va boshqalar) hisobga olingan holda hisob uchastkasi, instruktorlik hamda roʻyxatdan oʻtkazish uchastkalariga vaqtincha jalb etiladigan xodimlar umumiy sonining 10 (oʻn) foizi ish haqi toʻlanmaydigan kadrlar zaxirasi shakllantiriladi.

Koʻzda tutilmagan holatlar yuzaga kelganda, roʻyxatdan oʻtkazish jarayonlariga zaxiradan jalb etilgan xodimlarga belgilangan tartibda ish haqi toʻlanadi.

14. Jomboy va Parkent tumanlari boʻyicha tayyorlangan tashkiliy rejalar tumanlar hokimliklari huzuridagi hududiy komissiyalar tomonidan tasdiqlanadi hamda Samarqand va Toshkent viloyatlari statistika boshqarmalariga taqdim etiladi.

15. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarini tashkil etish va ularning amalga oshirilishi, hududlar darajasida oʻzaro hamkorlikni taʼminlash hududiy komissiyalar tomonidan muvofiqlashtiriladi.

16. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish belgilangan hududlardagi ichki ishlar organlari tomonidan jinoyatchilik koʻp uchraydigan hududlar va tarbiyasi ogʻir oilalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 2022-yil iyun oyidan kechiktirmagan holda hududiy komissiyalarga taqdim etiladi.

Olingan maʼlumotlar roʻyxatdan oʻtkaziladi va hisob uchastkalari boʻyicha guruhlanadi hamda roʻyxatdan oʻtkazuvchilarni ushbu manzillar toʻgʻrisida xabardor qilish uchun roʻyxatdan oʻtkazish uchastkalari boshligʻi yoki ularning oʻrinbosarlariga taqdim etiladi.

4-bob. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlari ga jalb qilinadigan xodimlar toifalari

17. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga quyidagi toifadagi xodimlar jalb qilinadi:

respublika darajasida — respublika komissiyasi tarkibiga kiritilgan vazirlik va idoralar, Qoʻmita markaziy apparati hamda Qoʻmita huzuridagi Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar instituti xodimlari;

hududiy darajada — tegishli hududiy komissiyalar aʼzolari, hududiy statistika boshqarmalari xodimlari;

tumanlarda — Jomboy va Parkent tumanlari statistika boʻlimlari xodimlari va shartnoma asosida vaqtincha jalb etiladigan tuman roʻyxatdan oʻtkazish boʻlimlari hamda roʻyxatdan oʻtkazish uchastkasi, instruktorlik va hisob uchastkalari xodimlari.

Normativ-huquqiy hujjatlar, qoʻllanma va maʼlumotnoma hujjatlarini ishlab chiqishda ishtirok etish, roʻyxatdan oʻtkazishni moliyaviy va moddiy-texnik taʼminlashda hisob-kitoblarni tayyorlash uchun mutaxassislar qoʻshimcha ravishda shartnoma asosida jalb qilinishi mumkin.

18. Samarqand va Toshkent viloyatlari, Jomboy va Parkent tumanlari hokimliklari sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlari uchun jalb etiladigan shaxslarni belgilangan talablar asosida tanlab oladi va ularning roʻyxatini shakllantiradi.

Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirishga jalb etiladigan shaxslar roʻyxati Samarqand va Toshkent viloyatlari hokimliklari huzuridagi hududiy komissiyalar tomonidan tasdiqlanadi.

19. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish jarayonida Qoʻmitaning hududiy statistika organlari tomonidan Jomboy va Parkent tumanlari hududi shartli ravishda uy-joy va xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzish uchastkalariga boʻlinadi, bunda uchastka chegaralarida oʻrtacha 750 ta uy-joy va 25 ta xoʻjalik (tashkilot) qamrab olinadi.

Uy-joy va xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzuvchilar sonini shakllantirishda koʻzda tutilmagan holatlar (betoblik, baxtsiz hodisalar, yuklatilgan vazifalarni toʻliq bajarmaslik va boshqalar) hisobga olingan holda, asosiy tarkibga qoʻshimcha ravishda ish haqi toʻlanmaydigan 5 foiz kadrlar zaxirasi shakllantiriladi.

Har bir uy-joy va xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzish uchastkalariga uy-joy va xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzuvchilar biriktiriladi. Ularning faoliyatini tegishli tuman sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻlimi boshligʻi nazorat qiladi.

20. Uy-joylar va xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzuvchilar maxsus dastur asosida oʻqitilib, bino va uy-joylar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzish uchun jalb etiladi.

Uy-joy va xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzuvchilar oʻz uchastkasini xatlovdan oʻtkazish davomida respondentlar yashaydigan barcha binolar roʻyxatini aniqlaydi, kartografik materiallarni tekshiradi, ularga tegishli belgi qoʻyadi va zarur hollarda oʻzgartirishlar kiritadi.

21. Tumanlar hokimliklari tomonidan hududiy statistika organlari bilan birgalikda Davlat statistika qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Kadastr agentligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashining hududiy organlari va boshqa tashkilotlar xodimlari orasidan uy-joy va xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzuvchilar tanlab olinadi hamda shartnoma asosida ishga jalb etiladi.

22. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish, instruktorlik, hisob va statsionar uchastkalar ishini tashkil qilish uchun yollanadigan quyidagi xodimlar fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma asosida jalb qilinadi:

respondentdan soʻrov oʻtkazish orqali sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarini amalga oshiruvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodim;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchilar ishini nazorat qiladigan nazoratchi instruktor xodim;

instruktorlar ishini nazorat qiluvchi xodimlar (sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish uchastkasi boshligʻi va uning oʻrinbosari);

tuman miqyosida sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarini nazorat qiluvchi xodimlar (tegishli tuman roʻyxatdan oʻtkazish boʻlimi boshligʻi va uning oʻrinbosari);

tuman miqyosida sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarini muvofiqlashtiradigan xodim (sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻlimi bosh mutaxassisi).

23. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirishga jalb qilingan shaxslar mehnatiga mazkur qarorga 3-ilovaga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jismoniy va yuridik shaxslarni jalb etish va ularga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq haq toʻlanadi.

24. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga vaqtincha jalb qilinadigan xodimlarga Qoʻmita tomonidan tayyorlangan maxsus guvohnoma beriladi.

25. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga vaqtincha jalb etiladigan xodimlarga maxsus guvohnomalar berishga tegishli hududiy statistika organlari masʼul hisoblanadi.

26. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga vaqtincha jalb etiladigan xodimlar oʻqitiladi.

27. Oʻqitish davomida quyidagilar:

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazishning maqsad va vazifalari, roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirishni tartibga soluvchi asosiy normativ-huquqiy hujjatlar, roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalari tarkibi va unga maʼlumotlarni kiritish tartibi, shuningdek, roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlarning vazifalari, axloq normalarini oʻrgatish boʻyicha mashgʻulotlar;

planshet qurilmalaridan foydalangan holda soʻrovnomalarni toʻldirish, toʻplangan maʼlumotlarni markaziy bazaga yuklash va ularning xavfsizligini taʼminlash boʻyicha mashgʻulotlar;

texnika xavfsizligi boʻyicha mashgʻulotlar;

uy-joy va xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzuvchilar tomonidan shahar, shahar tipidagi aholi punkti, qishloq aholi punktlaridagi uy-joylar, binolar, shuningdek, fermer xoʻjaliklari hamda qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlarga tegishli yer uchastkalari roʻyxatini tuzish boʻyicha amaliy mashgʻulotlar;

respondentlar bilan soʻrov oʻtkazish, kelib chiqadigan barcha qiyinchiliklarni aniqlashtirishga doir muammoli masalalarni muhokama qilish boʻyicha amaliy mashgʻulotlar;

oʻqitilgan xodimlarning maʼlumotlarni oʻzlashtirganligi boʻyicha nazorat qilish ishlari tashkil etiladi.

28. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlar oʻqitilgandan soʻng maxsus guvohnoma va kiyim (nimcha, bosh kiyim va boshqalar boʻlishi mumkin), roʻyxatdan oʻtkazish vositalari (planshet, roʻyxatdan oʻtkazish hujjatlari va kanselyariya buyumlarini olib yurish uchun sumka) bilan taʼminlanadi.

5-bob. Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligida roʻyxatdan oʻtkazish ishlari ni amalga oshirish

29. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarini amalga oshirishda, respondentlar soʻrovi quyidagicha tashkil etiladi:

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalari asosida uyma-uy yurgan holda, yuridik shaxs tashkil etmagan dehqon xoʻjaliklari, tomorqa xoʻjaliklari va dala hovli uchastkalarini roʻyxatdan oʻtkazish;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalari asosida xoʻjalik (tashkilot) rahbari va masʼul xodimlari bilan soʻrov oʻtkazgan holda, yuridik shaxs tashkil etgan dehqon xoʻjaliklari, fermer xoʻjaliklari hamda qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiruvchi boshqa tashkilotlarni roʻyxatdan oʻtkazish;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalari asosida hokimliklar balansida boʻlgan zaxira yerlarni roʻyxatdan oʻtkazish;

har bir hisob uchastkasidagi xoʻjaliklarning 10 foizini tanlanma ravishda nazorat kuzatuvi asosida oʻrganish.

30. Agar respondent yashab turgan xonadonida roʻyxatdan oʻtishni istamasa, roʻyxatdan oʻtkazuvchi unga instruktorlik uchastkasiga borib roʻyxatdan oʻtishni taklif etadi va uchastka manzilini beradi.

Instruktorlik uchastkasi tegishli hududlarda sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish davrida faoliyat yuritadi.

31. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish uchastkasi xodimlari, instruktorlar va roʻyxatdan oʻtkazuvchilar belgilangan tartibda maxsus guvohnoma, sumka va kanselyariya buyumlari bilan taʼminlanadi.

32. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish davrida instruktorlar roʻyxatdan oʻtkazuvchilar tomonidan soʻrov oʻtkazilgan respondentlar sonini kunlik nazorat qiladi va ularning hisobini yuritib boradi.

33. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlar:

soʻrov oʻtkazishdan oldin oʻzini tanishtirishi, respondentga oʻz guvohnomasini koʻrsatishi, tashrif maqsadini tushuntirishi, shuningdek, sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazishda ishtirok etishning muhimligi, respondentlarning xoʻjalikka doir maʼlumotlarining maxfiyligi taʼminlanishi va soʻrov taxminan qancha vaqt davom etishi toʻgʻrisida maʼlumot berishi;

xoʻjalikka doir maʼlumotlarni toʻplash jarayonida sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish dasturida belgilangan savollar roʻyxatiga rioya etishi, ularning mazmuni buzilishiga yoʻl qoʻymasligi;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomasida keltirilgan ketma-ketlik boʻyicha savollar berishi, soʻrovnomada mavjud boʻlmagan savollarni bermasligi;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalarini toʻldirish boʻyicha yoʻriqnomada keltirilgan tushuntirishlardan tashqari respondentga qulaylik yaratish maqsadida qoʻshimcha ravishda tushuntirishlar berishi;

xushmuomala boʻlishi, boshqa shaxslarning oʻz majburiyatlarini bajarishiga toʻsqinlik qilmasligi yoki ularning hayoti, sogʻligi va mol-mulkiga xavf solmasligi, shuningdek, statistika organlari obroʻsiga putur yetkazadigan harakatlardan saqlanishi;

xoʻjalikka doir maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashi va ularning mazmunini oshkor qilmasligi;

oʻz vakolatlariga muvofiq ishlarni toʻliq, sifatli va belgilangan muddatlarda bajarishi lozim.

34. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchilar instruktor, roʻyxatdan oʻtkazish uchastkasi xodimlari koʻrsatmalarini oʻz vaqtida va aniq bajaradi hamda bu borada boshqa roʻyxatdan oʻtkazuvchilar bilan hamkorlikda faoliyat olib borishi mumkin.

Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchilar ish jarayonida yuzaga keladigan muammolar va ularning sabablari boʻyicha instruktorga xabar beradi hamda ushbu muammolarni imkon qadar mustaqil ravishda bartaraf qilish choralarini koʻradi.

Shuningdek, cinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchilar zarurat tugʻilganda, oilaviy ahvoli, sogʻligi va boshqa kutilmagan holatlar haqida instruktorga xabar beradi.

35. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchilar mustaqil ravishda ish rejasini tuzadi, zarur hollarda instruktor bilan maslahatlashadi, oʻziga biriktirilgan hududdagi barcha xoʻjaliklarni hisobga olgan holda soʻrov oʻtkazish uchun qulay boʻlgan yoʻnalishni belgilab oladi.

Kun rejasini tuzishda cinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchilar quyidagilarni:

kam vaqt sarf etib, qisqa masofani bosib maksimal miqdorda xoʻjaliklarni aylanib, roʻyxatdan oʻtkazishni;

jinoyatchilik koʻp uchraydigan hududlar va tarbiyasi ogʻir oilalar xonadonlariga Milliy gvardiya yoki ichki ishlar organlari xodimlari bilan birgalikda tashrif buyurgan holda zarur xavfsizlik choralarini koʻrishni hisobga oladi.

36. Agar cinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchilar rejadan sezilarli darajada ortda qolayotgan boʻlsa, instruktorlar ushbu holatning sababini aniqlashtiradi va zarur hollarda, zaxira tarkibidan cinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchilar jalb etilishi yuzasidan hududiy statistika boshqarmalari boshliqlariga taklif kiritadi.

37. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalarini toʻldirish xoʻjalikning qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshirganligini aniqlashdan boshlanadi.

38. Soʻrov davlat tilida oʻtkaziladi. Davlat tilini bilmaydigan respondentlar ona tilida yoki erkin ravishda tanlangan muloqot tilida soʻrovdan oʻtkazilishi mumkin. Bunda cinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlar ushbu hududda yashovchi yoki shu hududning aholisi bilan erkin muloqot qila oladigan shaxslar orasidan tanlanadi.

39. Maʼlumotlarning toʻliqligi va ishonchliligini taʼminlash maqsadida uch kun muddatda tanlanma ravishda nazorat kuzatuvi oʻtkaziladi.

Nazorat kuzatuvi barcha hisob uchastkalari boʻyicha 10 foizdan kam boʻlmagan qamrov bilan oʻtkaziladi.

Nazorat kuzatuvidan soʻng nazorat kuzatuvi maʼlumotlari bilan sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish davrida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalariga kiritilgan maʼlumotlar solishtiriladi hamda roʻyxatdan oʻtkazish toʻliqligi va roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalariga kiritilgan maʼlumotlar sifati tekshiriladi.

40. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazishning xoʻjalikka doir maʼlumotlari maxfiy boʻlib, respondentning roziligisiz oshkor etilmaydi va tarqatilmaydi.

41. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish va nazorat kuzatuvi oʻtkazilgandan keyin planshetlar, sumkalar va boshqa hujjatlar quyidagi tartibda topshirilishi kerak:

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchi — roʻyxatdan oʻtkazish ishlari yakunlangandan soʻng 1 (bir) kalendar kun muddatda instruktorlarga;

instruktorlar — sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchilardan qabul qilib olingandan soʻng 3 (uch) kalendar kun muddatda sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish uchastkasi boshliqlariga;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish uchastkasi boshligʻi — instruktordan qabul qilib olingandan soʻng 5 (besh) kalendar kun muddatda tuman sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻlimi boshliqlariga;

tuman sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻlimi boshliqlari — roʻyxatdan oʻtkazish uchastkasi boshliqlaridan qabul qilib olingandan soʻng 5 (besh) kalendar kun muddat ichida tegishli hududiy statistika boshqarmalariga topshiradi.

6-bob. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining natijalarini shakllantirish va tahlil qilish

42. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlar tomonidan tayyorlangan yigʻma maʼlumotlar natijalari asosida tumanlar boʻyicha dastlabki maʼlumotlar xoʻjalik toifalariga ajratilgan holda shakllantiriladi.

43. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining natijalari tegishli hududlar boʻyicha belgilangan jadvallar shaklida shakllantiriladi.

44. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining elektron maʼlumotlar bazasi va boshqa hujjatlarning elektron shakli hamda sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining yigʻma hujjatlari qayta ishlangandan soʻng qonunchilikda belgilangan tartibda saqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻzarxiv” agentligiga taqdim etiladi.

7-bob. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarini moddiy-texnik va moliyaviy jihatdan taʼminlash

45. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirishga jalb etiladigan xodimlar faoliyatini belgilangan meʼyorlar asosida tashkil etish uchun sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarini moddiy-texnika vositalari bilan taʼminlash Qoʻmita tomonidan amalga oshiriladi.

46. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning sumkalari, kanselyariya buyumlari, guvohnomasi, maxsus kiyimlari hamda boshqa tovar-moddiy boyliklari Qoʻmita tomonidan “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq xarid qilinadi.

47. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish hujjatlarini hamda planshet qurilmalari tegishli hududiy statistika organlariga Qoʻmita tomonidan yetkazib beriladi.

8-bob. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish yakunlari boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar

48. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining natijalari boʻyicha quyidagilar amalga oshiriladi:

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish dasturi, roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalari, roʻyxatdan oʻtkazish uslublari, roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish boʻyicha asosiy tadbirlar hamda foydalanilgan axborot texnologiyalari boʻyicha sinov natijalari tahlil qilinadi;

sinov natijalariga koʻra 2024-yilda qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish dasturi, uslubiy qoʻllanmalar va normativ hujjatlarni ishlab chiqish hamda maʼlumotlarni qayta ishlash usullari va qishloq xoʻjaligida roʻyxatdan oʻtkazish yakunlarini shakllantirish yuzasidan takliflar ishlab chiqiladi.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 197-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xarita”si

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha tashkiliy-huquqiy tadbirlar 1. Oʻzbekiston Respublikasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 1. Xalqaro tashkilotlar tavsiyalari va xorijiy davlatlar tajribalarini oʻrganish. 2. Sinov asosida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining yakuniy natijalarini tahlil qilish. 3. Sinov natijalariga koʻra, qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish hamda natijalarini eʼlon qilish tartibi, roʻyxatdan oʻtkazish dasturi, roʻyxatdan oʻtkazish jarayonlariga jismoniy va yuridik shaxslarni jalb etish va ularga haq toʻlash tartibi, roʻyxatdan oʻtkazishning yakuniy maʼlumotlaridan foydalanish tartibi kabi normativ hujjatlarni ishlab chiqish. 4. Qaror loyihasini ishlab chiqish va tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishish. 5. Qaror loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2022-2023 yy. Davlat statistika qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish, ularning natijalarini olish va qayta ishlash, jalb etiladigan vaqtincha xodimlarni yollash va ularning mehnatiga haq toʻlash tamoyillari hamda uslubiy asoslari va roʻyxatdan oʻtkazishga oid boshqa masalalar boʻyicha tashkiliy-uslubiy hujjatlarni ishlab chiqish. 1. Oʻzbekiston Respublikasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish hamda maʼlumotlarni kiritish va qayta ishlash uchun vaqtincha binolarni ajratish boʻyicha qoʻllanma ishlab chiqish. 2022-yil noyabr Davlat statistika qoʻmitasi 2. Qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish masalalari boʻyicha xodimlarni oʻqitish tartibini ishlab chiqish. 2023-yil yanvar Davlat statistika qoʻmitasi 3. Qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga vaqtincha jalb etiladigan xodimlarni lavozim majburiyatlarini ishlab chiqish. 2023-yil fevral Davlat statistika qoʻmitasi II. Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish 3. Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishtirokchilarini kartografik materiallar (sxematik reja va xaritalar) bilan taʼminlash. 1. Tumanlar boʻyicha 1:25 000 va 1:50 000 masshtabda sxematik xaritalar tuzish. 2. Aholi punktlari boʻyicha 1:2 000 masshtabda sxematik rejalar tuzish. 3. Aholisi zich hududlarda hamda maydoni 200 000 gektardan kichik hududlarda 1:25 000 masshtabda sxematik xaritalar tuzish. 4. 200 000 gektardan ortiq maydonga ega boʻlgan tumanlar boʻyicha 1:50 000 masshtabda sxematik xaritalar tuzish. 5. Jomboy va Parkent tumanlari markazlari uchun 1:10 000 masshtabdagi sxematik xaritalar tuzish. 2022-yil 1-iyun Kadastr agentligi , Samarqand viloyati hokimligi, Toshkent viloyati hokimligi, Jomboy tumani hokimligi, Parkent tumani hokimligi, hududiy komissiyalar 4. Aholi punktlaridagi dehqon va tomorqa xoʻjaliklari roʻyxatini shakllantirish. 1. Fuqarolar yigʻinlari boʻyicha dehqon va tomorqa xoʻjaliklarining roʻyxatini shakllantirish. 2. Shakllantirilgan maʼlumotlarni tahlil qilish. 3. Amalga oshirilgan ishlar boʻyicha monitoring ishlarini olib borish. 2022-yil 1-iyun Samarqand viloyati hokimligi, Toshkent viloyati hokimligi, Jomboy tumani hokimligi, Parkent tumani hokimligi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Kadastr agentligi , Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Davlat statistika qoʻmitasi 5. Fermer xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlarning roʻyxatini shakllantirish. 1. Xoʻjalik yurituvchi subyektlarni hududlar boʻyicha roʻyxatini shakllantirish. 2. Shakllantirilgan maʼlumotlarni tahlil qilish. 2022-yil 1-iyun Samarqand viloyati hokimligi, Toshkent viloyati hokimligi, Jomboy tumani hokimligi, Parkent tumani hokimligi, Kadastr agentligi , Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Davlat statistika qoʻmitasi, Adliya vazirligi 3. Amalga oshirilgan ishlar boʻyicha monitoring ishlarini olib borish. Doimiy 6. Hududlarda sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlarni amalga oshirish. 1. Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish, instruktorlik va hisob uchastkalariga boʻlish. 2022-yil 1-iyunga qadar Hududiy komissiyalar, Samarqand viloyati hokimligi, Toshkent viloyati hokimligi, Jomboy tumani hokimligi, Parkent tumani hokimligi, Davlat statistika qoʻmitasi va uning hududiy organlari, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi va uning hududiy organlari, Qishloq xoʻjaligi vazirligi va uning hududiy organlari, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi va uning hududiy organlari, 2. Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb etiladigan roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlarni tanlab olish, tarkibini tasdiqlash hamda ularni oʻqitish. 2022-yil 1-iyulga qadar 3. Aloqa vositalari bilan jihozlangan binolar bilan taʼminlashni tashkil etish. 4. Tuman roʻyxatdan oʻtkazish boʻlimlarini, roʻyxatdan oʻtkazish va instruktorlik uchastkalarini zarur hollarda transport vositalari bilan taʼminlash. 5. Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining sifatli amalga oshirilishini tashkil etish. 2022-yil (sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish davrida) 6. Amalga oshirilgan ishlar boʻyicha monitoring ishlarini olib borish. Doimiy 7. Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish uchun jalb etiladigan vaqtinchalik roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlarni tanlab olish, roʻyxatini shakllantirish va tasdiqlash. 1. Vaqtincha roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlarga qoʻyiladigan talablarni ishlab chiqish. 2. Vaqtincha roʻyxatdan oʻtkaz?vchi xodimlarni tanlash. 3. Vaqtincha roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlar roʻyxatini shakllantirish va tasdiqlash. 2022-yil 1-iyunga qadar Samarqand viloyati hokimligi, Toshkent viloyati hokimligi, Jomboy tumani hokimligi, Parkent tumani hokimligi, hududiy komissiyalar 8. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchilarni hujjatlar va moddiy- texnik buyumlar bilan taʼminlash. 1. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalarini toʻldirish boʻyicha yoʻriqnomalarni yetkazib berish. 2. Roʻyxatdan oʻtkazish sumkalari hamda planshetlarni yetkazib berish. 3. Tuman sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻlimlari, roʻyxatdan oʻtkazish va instruktorlik uchastkalariga kanselyariya mollari va boshqa jihozlarni yetkazib berish. 2022-yil 1-iyulga qadar Davlat statistika qoʻmitasi, Samarqand viloyati hokimligi, Toshkent viloyati hokimligi, Jomboy tumani hokimligi, Parkent tumani hokimligi 9. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish masalalari boʻyicha statistika organlari xodimlarini oʻqitish. 1. Oʻqitishning reja-jadvalini ishlab chiqish. 2. Davlat statistika qoʻmitasi markaziy apparati xodimlarini oʻqitish. 3. Hududiy statistika boshqarmalari xodimlarini oʻqitish. 4. Tuman va shahar statistika boʻlimlari xodimlarini oʻqitish. 2022-yil 1-iyunga qadar Reja-jadvalda belgilangan muddatlarda Davlat statistika qoʻmitasi 10. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb etiladigan vaqtincha xodimlarni oʻqitishni tashkil etish. 1. Oʻqitishning reja-jadvalini ishlab chiqish. 2. Tuman sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻlimi xodimlarini oʻqitish. 3. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish uchastkalari xodimlarini oʻqitish. 4. Instruktorlarni oʻqitish. 5. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarni oʻqitish. 2022-yil 1-iyunga qadar Reja-jadvalda belgilangan muddatlarda Davlat statistika qoʻmitasi, hududiy komissiyalar, Samarqand viloyati hokimligi, Toshkent viloyati hokimligi, Jomboy tumani hokimligi, Parkent tumani hokimligi 11. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha targʻibot-tashviqot ishlarini tashkil etish. 1.OAV hamda davlat organlarining rasmiy veb-saytlarida turkum maqolalar, koʻrsatuv, eshittirishlar berib borish. 2. Videoroliklar tayyorlash. 3. Ijtimoiy reklamalar tayyorlash. 4. Koʻrgazmali qurollar tayyorlash. 5. Bannerlar tayyorlash. 6. Seminarlar tashkil etish. 7. Tekin SMS-xabarnoma yuborishni tashkil etish va boshqa axborot-targʻibot ishlarini amalga oshirish. 2022-yil (sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish davrida) Davlat statistika qoʻmitasi, Milliy axborot agentligi, Milliy teleradiokompaniya, hududiy komissiyalar, Samarqand viloyati hokimligi, Toshkent viloyati hokimligi, Jomboy tumani hokimligi, Parkent tumani hokimligi 12. “Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish” axborot tizimini ishla? chiqish va joriy qilish. 1. Xalqaro tajribani oʻrganish. 2. “Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish” axborot tizimini ishlab chiqish. 3. “Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish” axborot tizimini joriy qilish. 2022-yil 1-iyungacha Davlat statistika qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi , Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Kadastr agentligi 13. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining sifatli amalga oshirilishini taʼminlash. 1. Kartografik materiallar sifatli tayyorlanishini nazorat qilish. Doimiy Respublika komissiyasi, hududiy komissiyalar, Davlat statistika qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Kadastr agentligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Samarqand viloyati hokimligi, Toshkent viloyati hokimligi, Jomboy tumani hokimligi, Parkent tumani hokimligi 2. Targʻibot va tashviqot ishlarining amalga oshirilishini monitoring qilish. Doimiy 3. Amalga oshirilayotgan ishlarni doimiy monitoring qilib borish. Doimiy 4. Roʻyxatdan oʻtkazish ishlarining belgilangan muddatlarda sifatli amalga oshirilishini taʼminlash. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish davrida III. Moddiy-texnik va moliyaviy taʼminot 14. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchilarni kanselyariya buyumlari, moddiy-texnika vositalari va boshqalar bilan taʼminlash. Davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonun talablari asosida quyidagilarni bajarish: kanselyariya buyumlarini sotib olish; moddiy-texnika vositalari va boshqa zarur mahsulotlarni sotib olish. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish davrida Davlat statistika qoʻmitasi , tegishli vazirlik va idoralar

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 197-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jismoniy va yuridik shaxslarni jalb etish va ularga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisida

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga (keyingi oʻrinlarda — sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish) tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish hamda ularning natijalarini qayta ishlash jarayonlariga jismoniy va yuridik shaxslarni jalb etish va ularga haq toʻlash tartibini belgilaydi.

1-bob. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha tashkil etiladigan boʻlinmalarga vaqtincha yollanadigan xodimlar roʻyxati

2. Quyidagilar sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha tashkil etiladigan boʻlinmalarga vaqtincha yollanadigan xodimlar hisoblanadi:

Jomboy va Parkent tumanlari miqyosida:

tuman roʻyxatdan oʻtkazish boʻlimi boʻyicha — boʻlim boshligʻi, boʻlim boshligʻi oʻrinbosari, boʻlim bosh mutaxassisi, uy-joy va xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzuvchi;

sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish uchastkasi boʻyicha — uchastka boshligʻi, uchastka boshligʻining oʻrinbosari;

instruktorlik uchastkasi boʻyicha — instruktor, statsionar roʻyxatdan oʻtkazuvchi;

hisob uchastkasi boʻyicha — sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchi.

2-bob. Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini, shuningdek, jismoniy va yuridik shaxslarni sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb etish tartibi

3. Samarqand va Toshkent viloyatlarining sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirish uchun vaqtincha jalb etiladigan roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlari (uy-joy va xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzuvchilar, roʻyxatdan oʻtkazuvchilar, statsionar roʻyxatdan oʻtkazuvchilar, instruktorlar, roʻyxatdan oʻtkazish uchastkasi boshligʻi va uning oʻrinbosarlari) soni belgilangan tartibda Samarqand va Toshkent viloyatlari hokimliklari huzuridagi Oʻzbekiston Respublikasida 2024-yilda qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazishga koʻmaklashish boʻyicha hududiy komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiyalar) tomonidan aniqlanadi.

Roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga vaqtincha jalb etiladigan xodimlar soni toʻgʻrisida yakuniy maʼlumotlar tegishli hududlardagi dehqon xoʻjaliklari, tomorqa yer hamda dala hovli uchastkalari egalari, fermer xoʻjaliklari va qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiruvchi boshqa tashkilotlarning xatlovi natijalaridan kelib chiqib shakllantiriladi.

4. Jomboy va Parkent tumanlari sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻlimi xodimlari tegishliligicha Samarqand va Toshkent viloyatlari statistika boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — tegishli hududiy statistika boshqarmalari) tomonidan fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma asosida ishga jalb etiladi. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish xususiyatlaridan kelib chiqib, shartnoma namunalari Davlat statistika qoʻmitasi tomonidan Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Adliya vazirligi va Kasaba uyushmalari federatsiyasi bilan kelishgan holda ishlab chiqiladi.

5. Uy-joy va xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzuvchi xodimlar tegishli tumanlar hokimliklari tomonidan hududiy statistika organlari bilan birgalikda tanlab olinadi.

6. Jismoniy va yuridik shaxslar hududiy komissiyalar hamda Samarqand va Toshkent viloyatlari hamda Jomboy va Parkent tumanlari hokimliklari tomonidan sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb etiladi.

Jalb etilgan roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlar bilan tegishli hududiy statistika boshqarmalari rahbarlari oʻrtasida fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnomalar tuziladi.

3-bob. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb etilgan shaxslarga qoʻyiladigan talablar

7. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb qilinadigan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlishi, davlat tilini bilishi, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus (kasb-hunar taʼlimi) yoki oliy maʼlumotga ega boʻlishi, yoshi 16 yoshdan yuqori boʻlishi, aqli raso, aholi bilan muloqotga kirisha oladigan (gapirish va eshitish qobiliyatiga ega), planshet qurilmalaridan foydalana oladigan boʻlishi talab etiladi.

8. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb etiladigan fuqarolarning shaxsini tasdiqlovchi hujjati mavjud boʻlishi lozim.

4-bob. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazuvchi xodimlar mehnatiga haq toʻlash

9. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb etiladigan shaxslarning asosiy ish (oʻqish) joylaridagi lavozimi va oʻrtacha oylik maoshlari (stipendiyalari) saqlab qolinadi.

10. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga tayyorgarlik koʻrish va ularni amalga oshirishga jalb etiladigan shaxslar mehnatiga ushbu Nizomga ilovasiga muvofiq haq toʻlanadi.

11. Agar shartnomada koʻrsatilgan ish muddati tugamasdan avval shartnoma bekor qilinadigan boʻlsa, ish haqi haqiqiy ishlangan vaqtga (muddatga) mutanosib ravishda hisoblanadi.

12. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlarida faol ishtirok etgan shaxslar samarali mehnat faoliyatidan kelib chiqib, Davlat statistika qoʻmitasi raisi hamda hududiy komissiyalarning qaroriga asosan mukofot yoki qimmatbaho sovgʻalar bilan taqdirlanishi mumkin.

13. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb qilinadigan shaxslar mehnatiga Davlat budjeti mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobiga haq toʻlanadi.

14. Sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb etilgan shaxslar bilan mehnat munosabatlari va fuqarolik-huquqiy munosabatlar Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi, Fuqarolik kodeksi va boshqa normativ-huquqiy hujjatlar bilan tartibga solinadi.

Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jismoniy va yuridik shaxslarni jalb etish va ularga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish ishlariga jalb etiladigan shaxslar mehnatiga haq toʻlash miqdori

Lavozimi Ish davri Bir oylik toʻlov miqdori Tuman sinov tariqasida roʻyxatdan oʻtkazish boʻlimi Boʻlim boshligʻi 2022-yil may — oktabr mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 5,0 baravari miqdorida Boʻlim boshligʻi oʻrinbosari 2022-yil may — oktabr mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 5,0 baravari miqdorida — 10 % Boʻlim bosh mutaxassisi 2022-yil may — oktabr mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 4,5 baravari miqdorida Roʻyxatdan oʻtkazish uchastkasi Uchastka boshligʻi 2022-yil iyul — oktabr mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 4,5 baravari miqdorida Uchastka boshligʻi oʻrinbosari 2022-yil iyul — oktabr mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 4,5 baravari miqdorida — 10 % Instruktorlik va statsionar roʻyxatdan oʻtkazish uchastkasi Instruktor 2022-yil iyul — sentabr mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 4,0 baravari miqdorida Uy-joy va xoʻjalik yurituvchi subyektlar roʻyxatini tuzuvchi 2022-yil may-may Statsionar roʻyxatdan oʻtkazuvchi 2022-yil iyul — sentabr mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining 3,5 baravari miqdorida Roʻyxatdan oʻtkazuvchi 2022-yil iyul — sentabr

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 197-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish

T/r Savollar I BOʻLIM. UMUMIY TAʼRIF 1. Xoʻjalik nomi 2. Xoʻjalikning STIRi 3. Xoʻjalikning tashkil etilgan yili 4. Xoʻjalikning qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshirganligi 5. Xoʻjalikning iqtisodiy faoliyat turlari (IFUT): 01.1 — Mavsumiy ekinlar yetishtirish; 01.2 — Koʻp yillik ekinlarni yetishtirish; 01.3 — Koʻchatxona mahsulotlari ishlab chiqarish; 01.4 — Chorvachilik; 01.5 — Aralash qishloq xoʻjaligi; 01.6 — Qishloq xoʻjaligi sohasidagi yordamchi faoliyat turlari; 03.1 — Baliq ovlash; yuqorida koʻrsatilmagan boshqa iqtisodiy faoliyat turlari. II BOʻLIM. MEHNAT RESURSLARI VA ULARNING DEMOGRAFIK TAʼRIFLARI 6. Xoʻjalik rahbarining jinsi: erkak; ayol 7. Xoʻjalik rahbarining maʼlumoti: oliy; oʻrta maxsus; oʻrta va toʻliqsiz oʻrta 8. Xoʻjalikda band boʻlgan oila aʼzolari, rahbarni qoʻshgan holda III BOʻLIM. YER RESURSLARI 9. Xoʻjalikka biriktirilgan umumiy yer maydoni 10. shundan, qishloq xoʻjaligi maqsadlarida foydalaniladigan yer maydonlari 11. shundan, sugʻoriladigan 12. 14-satrdan, baliq boqish havzalari maydonlari IV BOʻLIM. QISHLOQ XOʻJALIGI EKINLARI, ISSIQXONALAR, KOʻP YILLIK DARAXTZORLAR VA TOKZORLAR MAYDONLARI 1. Don va dukkakli don ekinlari: 13. Bugʻdoy 14. Arpa 15. Javdar 16. Don uchun makkajoʻxori 17. Oq joʻxori 18. Sholi 19. Noʻxat 20. Mosh 21. Loviya 22. Boshqa don va dukkakli don ekinlari (tritikale, tariq, suli, marjumak (grechixa), yasmiq (chechevitsa), burchoq (china) va boshqalar) 2. Texnik ekinlar: 23. Gʻoʻza 24. Qand lavlagi 25. Don uchun kungaboqar 26. Zigʻir 27. Soya 28. Kunjut 29. Yeryongʻoq 30. Qizilmiya 31. Naʼmatak 32. Boshqa texnik ekinlar (kanop, steviya, supurgi joʻxori, tamaki va moxorka, raps, maxsar, zanjabil (imbir), sedana, kovrak, sachratqi, dalachoy, ermon, andiz, boʻymadaron, gazanda oʻt, mavrak, tikanak, moychechak va boshqalar) 4. Ochiq yerlardagi sabzavotlar: 33. Pomidor 34. Bodring 35. Baqlajon 36. Qalampir (oʻtkir va boshqalar) 37. Sabzi 38. Sholgʻom 39. Turp 40. Rediska 41. Oziqabop lavlagi 42. Piyoz 43. Sarimsoq piyoz 44. Barcha turdagi karamlar 45. Koʻkat sabzavotlar, jami 46. Qovoq 47. Qovoqchalar 48. Boshqa sabzavot ekinlari (arpabodiyon, dolchin, kulcha qovoq, qoʻziqorinlar va boshqalar) 5. Oziqabop poliz ekinlari: 49. Qovun 50. Tarvuz 6. Sabzavot va poliz ekinlari urugʻzorlari: 7. Oziqa ekinlari: 51. Oziqabop ildizmevalar va poliz ekinlari 52. Silos, koʻk oziqa va senaj ekinlari 53. Bir yillik oʻtlar 54. Koʻp yillik oʻtlar 55. Tabiiy pichanzorlar 56. Yuqorida keltirilmagan boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlari 57. Umumiy ekin maydonidan, yosh mevali bogʻlar, shuningdek, koʻp yillik daraxtzorlar qator oralaridagi ekinlar 8. Issiqxonalar va parniklar: 58. Issiqxonalar va parniklarning umumiy maydoni 59. shundan, quyidagilar bilan band: jami sabzavotlar 60. shundan: pomidor 61. bodring 62. baqlajon 63. qalampir (achchiq va boshqalar) 64. rediska 65. sarimsoq piyoz 66. barcha turdagi karamlar 67. koʻkat sabzavotlar, jami 68. qoʻziqorinlar 69. sitrus mevalar, jami 70. sabzavot koʻchatlari 71. poliz koʻchatlari 72. gullar 73. gul koʻchatlari 74. 9. Koʻp yillik daraxtzorlar va rezavor ekinlar: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 1. Urugʻlilar: 75. Olma: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 76. Nok: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 77. Behi: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 2. Danaklilar: 78. Olxoʻri: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 79. Olcha: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 80. Gilos: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 81. Oʻrik: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 82. Shaftoli: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 83. Jiydalar: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 84. Unabi: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 3. Yongʻoq mevalilar: 85. Yongʻoq: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 86. Bodom: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 87. Pista: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 4. Subtropik: 88. Anjir: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 89. Xurmo: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 90. Anor: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 91. Banan: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 92. Kivi: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 5. Rezavorlar: 93. Qulupnay: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 94. Xoʻjagʻat: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 95. Maymunjon: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 96. Qaragʻat: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 97. Bektoshi uzumi (krijovnik): jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 6. Sitrus: 98. Limon: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 99. Apelsin: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 100. Mandarin: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 7. Tokzorlar: 101. Oziqabop navli tokzorlar: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 102. Kishmish navli tokzorlar: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 103. Texnik navli tokzorlar: jami; shundan, hosil beradigan yoshdagilari 104. 8. Teraklar 105. 9. Tutzorlar 106. 10. Manzarali daraxtlar 107. Boshqa turdagi koʻp yillik daraxtlar 11. Oʻgʻit chiqarish: 108. Organik oʻgʻitlar, jami: chiqarilgan oʻgʻitlar; oʻgʻitlangan (ishlov berilgan) maydon 116. Mineral oʻgʻitlar, jami: chiqarilgan oʻgʻitlar; oʻgʻitlangan (ishlov berilgan) maydon 109. Pestitsidlar, jami: chiqarilgani; ishlov berilgan maydon V BOʻLIM. QISHLOQ XOʻJALIGI HAYVONLARI VA PARRANDALARI 110. Katta yoshli qoramollar bosh soni 111. shundan, sigirlar 112. Yosh mollar, 1 yoshli buzoqlardan tashqari 113. shundan, gʻunajinlar 114. 1 yoshgacha boʻlgan buzoqlar 115. Katta yoshli qoʻylar bosh soni 116. shundan, 1 yoshdan katta ona qoʻylar va toʻqlilar 117. Kichik yoshdagilari 118. Qoʻylarning umumiy bosh sonidan, qorakoʻl zotli qoʻylar 119. shundan, 1 yoshdan katta ona qoʻylar va toʻqlilar 120. Katta yoshli echkilar bosh soni 121. shundan, 1 yoshdan katta ona echkilar va urgʻochi echkilar 122. Kichik yoshdagilari 123. Katta yoshli choʻchqalar bosh soni 124. shundan, asosiy va tekshirilayotgan ona choʻchqalar 125. Kichik yoshdagilari 126. Katta yoshli otlar bosh soni 127. shundan, biyalar 128. Kichik yoshdagilari 128. Otlarning umumiy bosh sonidan, ishchi otlar 129. Katta yoshli tuyalar bosh soni 130. shundan 3 yoshdan katta urgʻochi tuyalar 131. 3 yoshgacha boʻlgan yosh tuyalar 132. Eshaklar, jami 133. Xachirlar va ot xachirlar 134. Moʻynali hayvonlar, jami 135. shundan, quyonlar 136. Tovuqlar va xoʻrozlar, jami 137. shundan, tuxum qoʻyadigan tovuqlar 138. Kurkalar 139. Gʻozlar 140. Oʻrdaklar 141. Bedanalar 142. Tuyaqushlar 143. Sesarkalar 144. Boshqa turdagi qishloq xoʻjaligi parrandalari 145. Asalari oilalari, jami VI BOʻLIM. QISHLOQ XOʻJALIGI MAHSULOTLARINI SOTISH 146. Don ekinlari 147. Texnik ekinlar, paxta xom ashyosidan tashqari 148. Paxta xom ashyosi 149. Kartoshka 150. Sabzavotlar 151. Oziqabop poliz ekinlari 152. Sabzavot koʻchatlari 153. Gullar 154. Gul koʻchatlari 155. Oziqa ekinlari 156. Mevalar va rezavorlar 157. Mevali daraxtlar koʻchatlari 158. Uzum 159. Tok koʻchatlari 160. Goʻsht, tirik vaznda 161. Sut 162. Tuxum 163. Asal 164. Baliq 165. Jun 166. Qorakoʻl teri 167. Moʻynali hayvonlar terilari VII BOʻLIM. MAVJUD QISHLOQ XOʻJALIGI TEXNIKALARI 168. Yuk avtomobillari 169. Yer haydovchi traktorlar 170. Shudgorlovchi traktorlar 171. Traktor tirkamalari 172. Traktor omochlari 173. Traktor oʻrgichlar 174. Traktor xaskashlar 175. Paxta ekuvchi seyalkalar 176. Don ekuvchi seyalkalar 177. Kultivatorlar 178. Paxta terish mashinalari 179. Don oʻrib-yigʻuvchi kombaynlar 180. Oziqa oʻrib-yigʻuvchi kombaynlar 181. Tekislagichlar 182. Ariq va kanal qazgichlar 183. Traktor purkagichlari va changlatgichlari 184. Sogʻish qurilmalari 185. Sut separatorlari 186. Oʻzgartiriladigan qurilmali motobloklar, motokultivatorlar 187. Hayvonlar tortib yuradigan aravalar (ot, eshak, hoʻkiz va boshqalar) 188. Un tegirmoni va juvoz (don oqlaydigan, yorma tortadigan) 189. Suv nasoslari VIII BOʻLIM. MAVJUD MAXSUS OMBORXONALAR VA SAQLASH JOYLARI 190. Don, texnik va oziqa ekinlari urugʻlarini qoʻshgan holda: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 191. Kartoshka: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 192. Sabzavotlar: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 193. Poliz: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 194. Mevalar va rezavorlar: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 195. Uzum: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 196. Oziqabop ildizmevalar va tugunakmevalar: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 197. Pichan: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 198. Silos: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 199. Senaj: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 200. Mineral oʻgʻitlar: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 201. Organik oʻgʻitlar: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 202. Pestitsidlar: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 203. Sovutkichlar, jami: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati 204. shundan, minus 8 va undan past darajadagi: Omborxonalar: miqdori quvvati Saqlash joylari: miqdori quvvati IX BOʻLIM. MAVJUD QAYTA ISHLASH QUVVATLARI 205. un 206. yorma 207. aralash yem 208. goʻsht mahsulotlari 209. sut mahsulotlari 210. oʻsimlik yogʻi 211. sabzavot konservalari 212. meva va rezavorlar konservalari 213. uzum konservalari 214. boshqa oziq-ovqat mahsulotlari X BOʻLIM. XOʻJALIK FAOLIYATINI BOSHQARISH SHARTLARI 2022-yilda xoʻjalik tomonidan kredit mablagʻlarining olinishi Qanday maqsadlarda kredit mablagʻlari olingan: 215. aylanma mablagʻlarni toʻldirishga 216. texnika, mashina va uskunalar olishga 217. qishloq xoʻjaligi hayvonlari va parrandalarini olishga 218. yangi ishlab chiqarish obyektlari qurishga 219. ishlab chiqarish obyektlarini rekonstruksiya, modernizatsiya qilishga 220. boshqa maqsadlar XI BOʻLIM. KOʻRSATILGAN XIZMATLAR (IFUT) 221. 01.61 — Qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish bilan bogʻliq yordamchi xizmatlar 222. 01.62 — Chorvachilik sohasidagi yordamchi xizmatlar 223. 01.63 — Hosil yigʻilgandan keyin koʻrsatiladigan dehqonchilik sohasidagi xizmatlar 224. 01.64 — Urugʻlik fondini shakllantirish va ishlov berish boʻyicha xizmatlar 225. 02.4 — Oʻrmon xoʻjaligi (oʻrmonchilik va yogʻoch tayyorlash) sohasidagi texnik xizmatlar 226. 03.00.7 — Baliq ovlash va baliqchilik bilan bogʻliq yordamchi xizmatlar

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 197-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomalari

Sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish dasturi asosida ishlab chiqilgan sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi sohasida roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnoma shakllari quyidagilardan iborat:

1-DTXR shakli. “Yuridik shaxs tashkil etmagan dehqon xoʻjaligi va tomorqa xoʻjaligini roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomasi” — 5.1-ilova ;

2-YuDXR shakli. “Yuridik shaxs tashkil etgan dehqon xoʻjaligini roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomasi — 5.2-ilova ;

3-DNR shakli. “Jamoa bogʻdorchiligi, polizchiligi va uzumchiligi hamda fuqarolarini (dala hovlini) roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomasi” — 5.3-ilova ;

4-FXR shakli. “Fermer xoʻjaligini roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomasi” — 5.4-ilova ;

5-QXTR shakli. “Qishloq xoʻjaligi tashkilotini roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomasi” — 5.5-ilova ;

6-ZER shakli. “Zaxira yerlarni (tuman hokimliklari balansida boʻlgan) roʻyxatdan oʻtkazish soʻrovnomasi” — 5.6-ilova .

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 197-son qaroriga 5.1-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 197-son qaroriga 5.2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 197-son qaroriga 5.3-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 197-son qaroriga 5.4-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 197-son qaroriga 5.5-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-apreldagi 197-son qaroriga 5.6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 19-aprel,

197-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.04.2022-y., 09/22/197/0328-son, 14.07.2022-y., 09/22/385/0643-son)

lex.uz