📅 2022-yil 21-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 21-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 21 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 апреля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 April 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ *
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
НИЗОМ
ТАРТИБИ
СХЕМАСИ
ТАРТИБИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонининг ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишнинг шаффофлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Халқаро валюта жамғармасининг Бюджет масалалари бўйича департаменти томонидан «Ўзбекистон Республикасининг давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш тўғрисида» (PIMA) ҳисоботи тайёрланганлиги ва ҳисоботда республикамизда давлат инвестицияларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қуйидаги тавсиялар берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
инфратузилма лойиҳаларини шакллантиришга қаратилган тизимни ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқали тартибга солиш;
инфратузилма ва ижтимоий соҳа лойиҳаларини танлаб олишнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш;
давлат ресурсларидан молиялаштириш учун кўриб чиқилаётган лойиҳалар портфелини шакллантириб бориш;
давлат хусусий-шериклик механизмларини давлат бюджети ва инвестицияларини бошқариш тизимлари билан интеграциялаш;
бюджетдан маблағ олиш ва бюджет таваккалчиликларини аниқлашни ҳисобга олган ҳолда, давлат хусусий-шерикликни баҳолаш бўйича методология ишлаб чиқиш;
давлат инвестиция лойиҳаларини бошқариш учун автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;
лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини талаб даражасида назорат ва таҳлил қилиш.
2. Қуйидагилар:
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришнинг асосий тамойиллари, лойиҳалар портфелини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда дастур доирасида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг очиқлигини таъминлаш тартибини назарда тутувчи Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
шартномалар тузиш тартиби ва шартлари, томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги, объектларнинг фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қурилишини ташкил этиш ҳамда объектлар қурилишини молиялаштириш тартибини назарда тутувчи Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, улар бўйича лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2 1 -иловага мувофиқ;
мониторинг мақсади ва вазифалари, инвестиция даврида мониторинг ҳамда инвестициядан кейинги мониторинг тартибини назарда тутувчи Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектлар (лойиҳалар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-393-сон қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб лойиҳа қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг баробаридан юқори бўлган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қамраб олиниши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан юқори бўлган объектларни (давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно) қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларини шакллантириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш мазкур қарорга 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқланган низомлар талаблари асосида амалга оширилади.
Бунда:
лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳаларни бошқариш ва техник назорат хизматларига эга бўлган буюртмачи хизматини жалб қилиш мажбурий ҳисобланади;
бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари давлат харидлари тартиб-таомиллари орқали «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали аниқланади;
лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизаси ва комплекс экспертизадан ўтказилади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
ҳар бир қурилиш объекти бўйича қурилиш ишлари унга алоҳида ғазначилик ҳисобварағи очилган ҳолда амалга оширилади;
бюджет ташкилотларининг банк ҳисобварақларида жамғарилган маблағлар ҳисобидан қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш тақиқланади.
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан биргаликда:
2022 йил 1 июнга қадар бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашнинг махсус автоматлаштирилган электрон тизимини яратиш ва уни «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш ишларини якунласин;
2022 йил 1 июлга қадар бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашнинг махсус автоматлаштирилган электрон тизими Давлат молиясини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими билан интеграция қилинишини таъминласин;
2022 йил 1 августга қадар ишлаб чиқилган махсус электрон тизимни тажриба тариқасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати ИК» ДУК орқали синовдан ўтказсин;
2022 йил 15 августга қадар мазкур махсус автоматлаштирилган электрон тизимнинг тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.
4. Молия вазирлиги:
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги, бюджет тизимидаги бюджет маблағларидан молиялаштириладиган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар биноларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқсин;
Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар бюджет ташкилотларидаги мавжуд объектлар, уларнинг жойлашган ҳудуди, қуввати, баланс қиймати ва техник ҳолати, шунингдек, уларда амалга оширилиши режалаштирилган қуриш-таъмирлаш ишларнинг муддатлари тўғрисидаги маълумотларни давлат мулки объектларининг ахборот тизимида юритиш тартибини жорий этсин.
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаси бўйича маълумотларни «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантириш ҳамда лойиҳалар портфелидан инфратузилма лойиҳаларини танлаш мезонларини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш тартибини жорий қилсин;
давлат инвестицияларини бошқариш тизимини, жумладан, мазкур қарор билан тасдиқланган низомлар амалиётга татбиқ этилиши натижасидан келиб чиқиб, уларни янада такомиллаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин;
халқаро молия институтлари консультантларини жалб этган ҳолда давлат инвестицияларини бошқариш тизимининг асосий йўналишлари бўйича доимий равишда ўқув-семинарлар ўтказилишини таъминласин.
6. Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Марказий банк билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар фойдаланишга топширилган объектларни кафолат муддати давомида мажбурий суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6 1 . Белгилансинки:
бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни саралаш, баҳолаш ва тасдиқлаш Давлат инвестицияларини бошқариш (Public Investment Management — PIM) тамойиллари асосида иқлим ўзгариши омилларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади;
ҳар йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда ундан кейинги йил дастури доирасида вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур маблағлар инобатга олинади.
6 2 . Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги шаҳарсозлик қурилиш нормаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалдаги шаҳарсозлик қурилиш нормаларини такомиллаштиришда иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган омиллар ҳисобга олинишини таъминлаб борсин.
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) шакллантириш тартибини белгилайди.
Дастур республика иқтисодиётини барқарор ва тадрижий ривожлантиришга эришиш, табиий, минерал хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан тармоқлар ва ҳудудларни таркибий ўзгартиришнинг асосий йўналишларини ва стратегик вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган ҳамда бир-бири билан ўзаро боғланган чора-тадбирлар ҳисобланади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар;
бюджет тизими бюджетлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма кенгаши) — бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи (қарори) асосида ташкил этилган, бюджетдан ташқари жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилувчи ва жамғармага келиб тушган маблағлардан очиқлик ва жамоатчиликка ҳисобдорлик тамойиллари асосида фойдаланишни таъминловчи орган;
ривожлантириш концепцияси (стратегияси) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган ҳамда тармоқ ва (ёки) ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берадиган ва уларни босқичма-босқич ривожлантириш режасини ўзида акс эттирадиган ҳужжат;
инфратузилма лойиҳаси — иқтисодий ўсишни қуллаб-қувватлаш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида ижтимоий, йўл-транспорт, сув хўжалиги, муҳандислик-коммуникация объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашувчан ва оқибатларини юмшатишга қаратилган лойиҳа;
капитал қўйилмалар — Дастурга киритилган инфратузилма лойиҳаларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган маблағлар;
лойиҳа паспорти — инфратузилма лойиҳасининг асосий параметрлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттирадиган ҳужжат;
лойиҳалар портфели — ривожлантириш концепцияларида (стратегияларида), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида белгиланган мақсадларга эришишни таъминлаш учун келгуси 3 (уч) йилда амалга оширилиши режалаштирилган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхати.
2-боб. Дастурини шакллантиришнинг асосий тамойиллари
3. Дастур республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг таркибий қисми ҳисобланиб, давлат инвестиция сиёсатининг устувор йўналишларини акс эттиради ва капитал қўйилмалар ҳисобидан молиялаштирилади.
4. Қуйидагилар Дастурни шакллантиришнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:
аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун, биринчи навбатда, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, шу жумладан, ичимлик сув ва канализация ҳамда йўл-транспорт тармоқларини ривожлантириш соҳаларини молиялаштириш;
молиялаштириш манбалари ва ҳажмларининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози билан мувофиқлиги;
табиий минерал хом ашё, меҳнат ва бошқа ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва ривожлантириш концепциясида (стратегиясида) белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш;
аввалги йиллар Дастурлари доирасида йилдан йилга ўтувчи ва қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган объектларни, шунингдек, молиявий ресурслар билан тўлиқ таъминланмаганлиги сабабли тугатилмай қолган объектларни тугаллаш;
махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ҳамда йирик инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмалари билан таъминлаш;
йирик ирригация тармоқларини қуриш орқали республиканинг ирригация ва мелиорация тизимларини ривожлантиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш;
йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шу жумладан, трансминтақавий транспорт коридорларига интеграциялаш, логистика мажмуалари ва транспорт логистика хабларини шакллантириш;
қурилиш соҳасида лойиҳа ечимларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатини юмшатиш ҳамда лойиҳаларни углерод чиқиндиларини камайтиришга қаратилган тадбирларни инобатга олган ҳолда амалга ошириш;
республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида маҳаллий инвестиция харажатларини уларга мутаносиб йўналтириб бориш;
республика иқтисодиётига инвестициялар ҳажмини ошириш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга хусусий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш;
бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларига инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, Дастур доирасида қурилиш объектларини (давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно) барпо этиш ишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари билан биргаликда молиялаштиришга йўналтириш;
инфратузилма лойиҳаларининг ҳудудларни ривожлантиришнинг бош режаларига, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг архитектура-режалаштириш лойиҳаларига ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига ҳамда мастер режаларига мувофиқлиги;
давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш, шунингдек, маъмурий биноларни қуриш, халқаро молия институтларини муҳим лойиҳаларни молиялаштиришга жалб қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.
5. Дастур йиғма жадваллар билан таҳлилий қисмдан, манзилли рўйхатдан ва устувор инвестиция лойиҳаларнинг йиғма рўйхатидан ташкил топади.
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурни шакллантириш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради.
7. Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
3-боб. Дастурнинг мазмуни ва таҳлилий қисми
8. Дастур қуйидагилардан иборат:
биринчи молия йилида капитал қуйилмаларнинг тармоқлар ва йўналишлар кесимидаги асосий параметрлари ва кейинги йилларда тармоқлар ва йўналишлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар;
биринчи йилда капитал қўйилмаларни ўзлаштириш кўзда тутилган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
биринчи йилда амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхати ва иккинчи йилда капитал қуйилмалар ўзлаштириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
иккинчи йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, учинчи йилда капитал қўйилмаларни ўзлаштириш кўзда тутилган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
биринчи йилда инфратузилма лойиҳаларини ишга тушириш ва янги қувватлар яратишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда кейинги икки йил учун мақсадли кўрсаткичлар;
Дастурни амалга ошириш доирасида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар ва умумлаштирилган жадваллар билан бирга таҳлилий қисми.
9. Дастурнинг манзилли қисми объектлар кесимидаги рўйхатдан, уларда кўзда тутиладиган чора-тадбирларнинг бажарилиш муддатлари, чора-тадбирлардан кутилаётган натижаларнинг ривожлантириш концепциясида (стратегиясида), тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларида белгиланган кўрсаткичлар билан боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлардан ташкил топади.
10. Дастурнинг таҳлилий қисми қуйидагиларни ўз ичига олади:
тармоқлар ва ҳудудлар кесимида капитал қўйилмаларнинг молиялаштириш манбаларининг таркиби;
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнози, Дастур ва ривожлантириш концепцияларида (стратегияларида) назарда тутилган натижаларнинг ўзаро боғлиқлиги;
Дастурнинг самарадорлигини баҳолаш, шу жумладан, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатининг ошиши, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш (ўзгариш) прогнозига таъсирини акс эттирувчи маълумотлар.
4-боб. Лойиҳалар портфелини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
11. Лойиҳалар портфели мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ишлаб чиқилади.
12. Лойиҳалар портфели вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — ташаббускорлар) томонидан ривожлантириш концепцияларига (стратегиясига) асосан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги «маҳалла еттилиги» ва аҳолининг таклифлари асосида келгуси уч йил учун шакллантирилади.
Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳалар портфели Жамғарма кенгашининг таклифи асосида шакллантирилади.
13. Лойиҳалар портфели ҳар йилги Дастурни шакллантириш учун маълумотлар базаси бўлиб хизмат қилади.
14. Ташаббускорлар ҳар йили 15 январга қадар лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг туман (шаҳар) кесимидаги дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда Ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳамда 2 1 -иловага мувофиқ намунавий таркибда туман (шаҳар) ишчи гуруҳларини тузадилар.
15. Ишчи гуруҳлар 1 мартга қадар тизимли равишда объектларни, яъни бинолар, иншоотлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг техник ҳолатини ўрганган ҳолда, лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини шакллантиради ҳамда ҳар бир инфратузилма лойиҳаси бўйича мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда маълумот тайёрлайди.
Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини «маҳаллабай» ташкил этиб, бу жараёнларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг иштирокини таъминлайди.
16. Ишчи гуруҳлар инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантиришда объектнинг ҳақиқий техник ҳолатини ва моддий техник таъминотини, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга муҳтожлигини ўрганади.
17. Ишчи гуруҳлар 10 мартга қадар ўрганилган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини идоравий мансублигига қараб тегишли ташаббускорга юборади.
18. Ташаббускорлар ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган материаллар асосида лойиҳалар портфелини мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тасдиқлайдилар.
Лойиҳалар портфелига киритилган ҳар бир инфратузилма лойиҳалари учун расм ва видео ҳисобот, шунингдек, унинг жорий техник ҳолати тўғрисида ваколатли органнинг хулосаси олинади.
19. Ташаббускорлар тасдиқланган лойиҳалар портфелини 1 майга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
20. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 15 майга қадар тақдим этилган лойиҳалар портфелини ўрганади ва зарурат бўлганда ўзининг таклифларини (эътирозларини) тегишли ташаббускорга юборади.
21. Ташаббускорлар 1 июнга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифлари (эътирозлари) асосида ўзгартириш (қўшимча) киритилган лойиҳалар портфелини ёки таклифлар бўйича ўзининг фикрини асословчи ҳужжатлар билан биргаликда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этадилар.
22. Лойиҳалар портфелига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, шунингдек, ишчи гуруҳларнинг хулосаларига асосан ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилиши мумкин.
23. Лойиҳалар портфелига киритилган маълумотларнинг асослилиги ва ҳаққонийлиги учун ишчи гуруҳлар аъзолари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.
24. Ташаббускорлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган лойиҳалар портфелини ўзларининг расмий веб-сайтига ёки оммавий ахборот воситаларига жойлаштиради ва ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилган ҳолларда янгилаб боради.
5-боб. Дастурнинг манзилли қисмини шакллантириш
25. Дастур:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимга ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 16 октябрдаги ПҚ-4864-сон қарори талаблари асосида ҳар йили аниқлаштирилиб, 3 (уч) йил муддатга;
жорий молиявий давр учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан тасдиқланган лойиҳалар портфели асосида инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва уларнинг ҳажмлари билан ўзаро боғланган ҳолда шакллантирилади;
Бунда вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари алоҳида тартиб асосида танлаб олинади ва лойиҳалаштирилади.
26. Дастурни шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ схемада амалга оширилади.
27. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 февралга қадар келгуси уч йилга мўлжалланган Дастурга киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетларини ишлаб чиқиб, ташаббускорларга жўнатади.
27 1 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 мартга қадар келгуси йил учун қурилиш соҳасида нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
27 2 . Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1 апрелга қадар нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилган ҳолда келгуси йил учун мўлжалланган қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектларининг соҳалар бўйича ўртача қийматини ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
28. Ташаббускорлар туман (шаҳар) ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда 1 апрелга қадар Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг ҳолати, амалга ошириш зарурати ва уларнинг жойлашуви бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганади.
Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
29. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 апрелга қадар Дастурда белгиланган мақсадли мўлжаллардан келиб чиқиб, келгуси йил учун ажратиладиган капитал қуйилмалар миқдорининг дастлабки параметрларини ташаббускорларга юборади.
Бунда:
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича капитал қўйилмалар лимитлари ҳажми Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланади;
манзилли рўйхат мазкур лимитлар доирасида шакллантирилади ҳамда келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунидан ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда, капитал қўйилмалар лимитлари ҳажмига ўзгартиришлар ва тузатишлар киритиб борилади.
30. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 1 майга қадар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича — Жамғарма кенгашининг) тавсияларидан келиб чиқиб, келгуси уч йилликда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади. Бунда:
ташаббускорлар Дастурга киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига асосан тузилган тегишли туман (шаҳар) ва ҳудудий штаблар билан келишади, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно;
бюджет ташкилотлари ўзларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини шакллантириб, марказлашган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади ва маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлади.
31. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббускорлар билан биргаликда 1 майга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун шакллантиради.
32. Давлат активларини бошқариш агентлиги 1 майга қадар бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
32 1 . Лойиҳа ташаббускорлари 1 майга қадар халқаро молия институтларининг кредитлари иштирокида белгиланган тартибда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича марказлашган манбалар ҳисобидан бюджет маблағлари капитал қўйилмаларга бўлган талабларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
33. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифларини ўрганиш якунлари бўйича 10 майга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектлари рўйхатини ташаббускорларга тавсиялар билан бирга юборади.
34. Ташаббускорлар 1 июнга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қуйидагиларни тақдим этади:
а) Дастурга киритиш учун лойиҳалар портфелидан мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ устувор инфратузилма лойиҳаларини танлаш мезонларига асосан танлаб олинган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини;
б) Дастурга киритиш таклиф этилаётган ҳар бир инфратузилма лойиҳалари бўйича уларни баҳолаш жараёнини амалга ошириш учун қуйидагиларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини:
мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳасининг паспорти;
объектнинг техник ҳолати тўғрисида маълумот;
инфратузилма лойиҳасининг асосий хатарлари, шу жумладан, иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфи ҳақидаги маълумотлар;
архитектура ва қурилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари;
янги бошланаётган объектлар бўйича муҳандислик тадқиқот ва лойиҳа ишларини бажариш учун бюджет харажатлари ҳисоби;
инфратузилма лойиҳасининг смета қиймати (лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланган объектлар бўйича);
улушли молиялаштиришда маҳаллий бюджетдан кўзда тутилган маблағлар, ташқи ёрдам маблағлари, қарз ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилишини тасдиқловчи ҳужжатлар;
лойиҳанинг амал қилиш муддати давомида операцион ва техник хизмат кўрсатиш бўйича дастлабки харажатлар (шу жумладан, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш тадбирларини амалга ошириш учун кўзда тутилган харажатлар);
маҳаллий бюджетдан биргаликда молиялаштирилиши кўзда тутилган лойиҳалар бўйича халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг баёнлари;
инвестиция лойиҳаларининг иқлим ўзгариши билан боғлиқ кўрсаткичларга таъсири бўйича маълумотлар;
қиймати 10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлган йирик инфратузилма лойиҳаларининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумот.
35. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим қилинган инвестиция таклифлари асосида Дастур лойиҳасига киритиш учун инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини келгуси йил прогноз маблағлари доирасида шакллантиради.
Бунда Дастурга инфратузилма лойиҳаларини киритиш қуйидаги устуворлик тартибида амалга оширилади:
йилдан йилга ўтувчи объектларни молиялаштириш;
тугалланган объектлар бўйича кредитор қарздорликни сўндириш;
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича миллий мақсадларни инобатга олган ҳолда ривожлантириш стратегиялари (концепциялари) ва Давлат дастурларига киритилган инфратузилма лойиҳалари;
ташаббускорлар томонидан жалб қилинадиган қўшимча маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари;
бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган Давлат мулки объектларига жойлаштириладиган инфратузилма лойиҳалари;
мазкур Низомга 6-иловада кўрсатилган мезонларга мос келадиган инфратузилма лойиҳалари.
36. Дастурнинг манзилли қисмига Низомнинг 34 ва 35 бандларида кўрсатилган тартибда шаклланган инфратузилма лойиҳаларидан ташқари қуйидагилар киритилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатларида назарда тутилган объектлар;
Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш, шунингдек, ваколатли орган томонидан табиий офатлардан зарар кўргани тасдиқланган объектларни тиклашга (аниқлашга) қаратилган лойиҳалар.
37. Дастурни амалга оширишни биринчи йилида йилдан йилга ўтувчи лойиҳалар ҳамда мазкур Низом талаблари асосида танланган янгидан бошланаётган инфратузилма лойиҳалари киритилади.
38. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурга киритилган инфратузилма лойиҳаларининг кўрсаткичлари бажарилишини танқидий таҳлил қилади, уларнинг ривожлантириш концепцияларига (стратегияларига) ва молиявий ресурсларга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритади.
39. Дастурни амалга оширишни иккинчи йилида биринчи йилдан ўтувчи, қийматига ўзгартириш киритилган, мазкур Низом талаблари асосида танланган ҳамда лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари биринчи йилда ишлаб чиқилган инфратузилма лойиҳалари киритилади.
40. Дастурни амалга оширишнинг учинчи йилида иккинчи йилдан ўтувчи, қийматига ўзгартириш киритилган, мазкур Низом талаблари асосида танланган ҳамда лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари иккинчи йилда ишлаб чиқилган инфратузилма лойиҳалари киритилади.
41. Ташаббускорлар инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини ажратилган капитал қуйилмаларнинг прогноз лимитлари доирасида ишлаб чиқадилар.
Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхати Жамғарма кенгаши тасдиқлаган лимитлар доирасида бюджет ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади.
41 1 . Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли ҳужжатларига асосан Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилиши белгиланган, бироқ Дастурда назарда тутилмаган лойиҳалар (объектлар) келгуси йиллар дастурларини шакллантиришда устувор равишда инобатга олинади.
42. Ташаббускорлар маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳамда таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг мазкур Низом талаблари асосида белгиланган устуворликка мос равишда танланишига масъул ҳисобланади.
43. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 20 июнга қадар ташаббускорлар томонидан тақдим этилган инфратузилма лойиҳаларини кўриб чиқиб, Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
44. Вазирлар Маҳкамаси 1 июлга қадар Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ҳамда лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида тасдиқланишини таъминлайди.
Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати Вазирлар Маҳкамаси Раёсати баёнига алоҳида илова сифатида тасдиқланади.
44 1 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида келгуси йил лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағларни жорий йилда ажратилишини таъминлайди.
Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан ажратилади.
44 2 . Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурнинг тасдиқланган дастлабки параметрлари доирасида янги ташкил этиладиган қувватлар, шунингдек, лойиҳаларни ишга тушириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, келгуси давр учун ўз тасарруфидаги объектлар бўйича бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган техник хизмат кўрсатиш ва сақлаш харажатларига бўлган эҳтиёжлар ҳисоблаб чиқилишини таъминлайди.
44 3 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 октябрга қадар келгуси йил учун тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда, ташаббускорларга Дастур доирасида тармоқлар ва ҳудудлар бўйича прогноз лимитлари тўғрисидаги маълумотларни (қайта кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш учун) юборади.
45. Ташаббускорлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 1 октябрга қадар Дастурнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини ва 1 ноябрга қадар ушбу лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.
45 1 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурнинг якуний лойиҳасига давлат-хусусий шериклик иштирокидаги ҳамда халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг бюджет капитал қўйилмалари қисми, шунингдек, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати бўйича алоҳида иловаларни киритади.
46. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 ноябрга қадар келгуси йил «Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонунида назарда тутилган прогноз лимитлар доирасида дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
47. Вазирлар Маҳкамаси 20 ноябрга қадар Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.
48. Тасдиқланган Дастур ташаббускорлар томонидан янгидан бошланаётган инфратузилма лойиҳалари бўйича тендер (танлов) ўтказиш учун асос ҳисобланади.
6-боб. Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
49. Дастурга қуйидаги ҳолларда:
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан — Дастурнинг асосий параметрларига тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ҳамда молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган қўшимча лойиҳалар (объектлар) киритилиши, амалга оширилмаган лойиҳалар (объектлар) чиқариб ташланишини, шунингдек, капитал қўйилмаларнинг буюртмачилар (ташаббускорлар) ўртасида қайта тақсимланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан — лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш, шунингдек, энг яхши таклифларни танлаш (тендер) якунларига мувофиқ Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар (объектлар) параметрларига буюртмачилар (ташаббускорлар) бўйича белгиланган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида тузатиш ва аниқликлар киритилиши мумкин.
Бунда Дастурнинг асосий параметрларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосли таклифларига биноан Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида назарда тутилган Давлат бюджетининг харажатлар ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш тартибларига қатъий амал қилган ҳолда киритилади.
50. Тасдиқланган Дастур доирасида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун кўзда тутилган маблағларнинг 10 фоиз ва ундан ортиқ миқдордаги маблағларни биринчи даражали бюджет маблағи тақсимловчидан бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали амалга оширилади.
7-боб. Дастур доирасида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг очиқлигини таъминлаш
51. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастур доирасида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини (қонунчилик ҳужжатларида ошкор этилмаслиги белгиланган инфратузилма лойиҳалари бундан мустасно) ва улар учун ажратилган маблағлар тўғрисида тармоқлар ва ҳудудлар кесимидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотда ҳар бир инфратузилма лойиҳаси бўйича қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:
объектнинг номи ва жойлашган манзили (вилоят, туман, шаҳар, аҳоли пункти ва бошқалар);
объектнинг қиймати ва уни фойдаланишга топшириш муддати (йил, ой);
жорий молия йили учун капитал қуйилмаларнинг лимити;
бажарилган ишлар, ҳисобот даврида амалга оширилган молиялаштириш ва инфратузилма лойиҳаси доирасида ўзлаштирилган маблағлар миқдори;
инфратузилма лойиҳасини амалга оширишдан кутилаётган натижа.
8-боб. Якунловчи қоидалар
52. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Лойиҳалар портфелини шакллантириш
Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг туман (шаҳар) кесимидаги дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. Ҳар йили 15 январга қадар II босқич Ишчи гуруҳлар Тизимли равишда объектларни, яъни бинолар, иншоотлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг техник ҳолатини ўрганган ҳолда лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳар бир инфратузилма лойиҳаси бўйича маълумот тайёрлаш. Бундан ташқари, таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхатини ишлаб чиқишда иқлим ўзгариши билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилади. Ҳар йили 1 мартга қадар III босқич Ишчи гуруҳлар Ўрганилган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини идоравий мансублигига қараб тегишли вазирлик ва идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш. Ҳар йили 10 мартга қадар IV босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган материаллар асосида лойиҳалар портфелини тасдиқлаш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. Ҳар йили 1 майга қадар V босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тақдим этилган лойиҳалар портфелини ўрганиш ва зарурат бўлганда ўзининг таклифларини эътирозларини) тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш. Ҳар йили 15 майга қадар VI босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифлари (эътирозлари) асосида ўзгартириш (қўшимча) киритилган лойиҳалар портфелини ёки таклифлар бўйича ўзининг фикрини асословчи ҳужжатлар билан биргаликда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. Ҳар йили 1 июнга қадар VII босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган лойиҳалар портфелини ўзларининг расмий веб-сайтига ёки оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш ва ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилган ҳолларда янгилаб бориш. Доимий равишда
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳнинг
Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — ҳудудий иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Лавозими бўйича — Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) бошқармаси бошлиғи ўринбосари Лавозими бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги корхоналарининг раҳбарлари Лавозими бўйича — «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги корхоналарининг раҳбарлари Лавозими бўйича — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Лавозими бўйича — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Лавозими бўйича — тармоқ вазирликлари ва идоралари ҳудудий бошқармаси бошлиғи Лавозими бўйича — Статистика агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Лавозими бўйича — лойиҳалаштирувчи ташкилот (масъул ходими)
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2 1 -ИЛОВА
Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳининг
Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) ҳокимларининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари Лавозими бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг туман (шаҳар) корхонаси раҳбари Лавозими бўйича — «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг туман (шаҳар) корхонаси раҳбарлари Лавозими бўйича — Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Лавозими бўйича — тармоқ вазирликлари ва идоралари туман (шаҳар) бўлими бошлиғи Лавозими бўйича — Статистика агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи Лавозими бўйича — лойиҳалаштирувчи ташкилот (масъул ходими)
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаси бўйича маълумот
_____________________________________ (лойиҳа номи) Т/р Номланиши Бирлик Маълумот 1. Лойиҳанинг жойлашган манзили 2. Қурилган йили ҳамда реконструкция / таъмирлаш ишлари амалга оширилган йил (охирги марта) 3. Мавжуд қувват 4. Идоравий тааллуқлилиги 5. Штат бирликлари сони 6. Объектда охирги марта амалга оширилган қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари тўғрисида маълумот (иш бажарилган йил, қуввати ва ажратилган маблағ миқдори) Қурилиш Реконструкция қилиш Мукаммал таъмирлаш Жиҳозлаш 7. Амалдаги қувват 8. Объект ҳудудининг кадастр ҳужжатлари бўйича умумий майдони 9. Алоҳида турувчи бино / иншоот, уларнинг вазифаси / йўналишлари ва турлари (стандарт ёки мослаштирилган) шу жумладан: ўқув корпуси спорт зали ... 10. Мавжуд бино / иншоотнинг мавжуд майдони, шундан ҳар бир бино / иншоот: ўқув корпуси спорт зали ... 11. Қамраб олинган аҳоли сони 12. Объектнинг техник ҳолати, мавжуд бино / иншоотлар (ҳар бири бўйича алоҳида) ўқув корпуси спорт зали ... 13. Бино / иншоотларни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (мавжуд ёки мавжуд эмас, мавжуд бўлса қувватини кўрсатиш) электр таъминоти газ таъминоти сув таъминоти марказлаштирилган канализация иссиқлик таъминоти 14. Лойиҳани амалга ошириш учун қисқача асос (зарур бўлганда қўшимча тегишли маълумотлар акс эттирилади) 15. Лойиҳани амалга оширишда эришиладиган ютуқларни қисқача асослаш (зарур бўлганда қўшимча тегишли маълумотлар акс эттирилади) 16. Лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф Қурилиш, шундан: … Қайта таъмирлаш, шундан: ўқув корпуси … Капитал таъмирлаш, шундан: спорт зали …
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _____________________ (вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими) ______ йил «_____» ___________ Капитал қўйилмалар ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳалар портфели Т/р Лойиҳаларнинг номланиши Амалга ошириш муддати Ўлчов бирлиги Лойиҳа қуввати Шундан 20__ йил ишга тушадиган қувват 20__ йил учун талаб этиладиган маблағ (млн сўм) 20__ йил учун талаб этиладиган маблағ (млн сўм) Эришиладиган натижа (кутилиш) Изоҳ
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш
Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетларини ишлаб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларига жўнатиш. Ҳар йили 1 февралга қадар II босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Келгуси йил учун қурилиш соҳасида нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этиш. Ҳар йили 1 мартга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилган ҳолда келгуси йил учун мўлжалланган қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектларининг соҳалар бўйича ўртача қийматини ишлаб чиқиш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. Ҳар йили 1 апрелга қадар III босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини туман (шаҳар) ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда уларни амалга ошириш зарурати ҳамда уларнинг жойлашуви бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларини Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилишини таъминлаш. Ҳар йили 1 апрелга қадар IV босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Вазирлик ва идоралар Дастурда белгиланган мақсадли мўлжаллардан келиб чиқиб, келгуси йил учун ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорининг дастлабки параметрларини вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича капитал қўйилмалар лимитлари ҳажмини Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланишини таъминлаш Ҳар йили 10 апрелга қадар V босқич Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича Жамғарма кенгашининг) тавсияларидан келиб чиқиб, келгуси уч йилликда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига шахсий кафиллик асосида киритиш.* Ҳар йили 1 майга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун шакллантиради. Давлат активларини бошқариш агентлиги Бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектларнинг рўйхатини Дастурга киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. Лойиҳа ташаббускорлари Халқаро молия институтларининг кредитлари иштирокида белгиланган тартибда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича марказлашган манбалар ҳисобидан бюджет маблағлари капитал қўйилмаларга бўлган талабларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. VI босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифлари ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини ўрганиш якунлари бўйича давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектлари рўйхатини ташаббускорларга тавсиялар билан бирга юбориш. Ҳар йили 10 майга қадар VII босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тасдиқланган лойиҳалар портфелидан танлаб олинган — лойиҳалар рўйхатини ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар тўпламини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. Ҳар йили 1 июнга қадар VIII босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурга киритиш учун таклиф қилинган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Ҳар йили 20 июнга қадар IX босқич Вазирлар Маҳкамаси Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида тасдиқланишини таъминлаш. Ҳар йили 1 июлга қадар X босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, бюджет ташкилотлари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати (томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида келгуси йил лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминлаш. Белгиланган тартибда XI босқич Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Дастурнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа-ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш. Ҳар йили 1 октябрга қадар Инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказилишини таъминлаш. Ҳар йили 1 ноябрга қадар XII босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига. киритиш. Ҳар йили 10 ноябрга қадар XIII босқич Вазирлар Маҳкамаси Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. Ҳар йили 20 ноябрга қадар
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш учун лойиҳалар портфелидан инфратузилма лойиҳаларини танлаш
1. Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳалари қуйидаги мезонлар асосида танланади ва улар ёрдамида лойиҳанинг аҳамияти баҳоланади (аниқланади):
мажбурий мезонлар — ушбу мезонларга риоя қилмаслик бошқа хусусиятлардан қатъи назар лойиҳани Дастурга киритилмаслигига сабаб бўлади. Агар лойиҳа мажбурий шартларга мувофиқ бўлмаса, баҳолаш мезонлари ҳисобга олинмайди.
баҳолаш мезонлари — мазкур мезонлар бўйича инфратузилма лойиҳалари баллар қўйиш орқали баҳоланади. Баҳолаш мезонлари сифат ва миқдор кўринишида бўлиши мумкин;
тармоқ мезонлари — маълум тармоқ бўйича инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг устуворлигини аниқлаш бўйича алоҳида мезонлар.
2. Қуйидагилар мажбурий мезонлар ҳисобланади:
объектнинг давлат мулки объектлари ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мулки тоифасига кириши;
инфратузилма лойиҳасининг ривожлантириш стратегиялари (концепциялари) Давлат дастурларига киритилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатларида назарда тутилганлиги.
Мажбурий мезонлар фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар натижасида зарар кўрган объектларни танлаш ва баҳолашга қўлланилмайди.
3. Баҳолаш мезонлари ва тармоқ мезонлари қуйида келтирилган тартибда баҳоланади:
Т/р Мезонлар Балларни бериш шартлари Балларнинг вазни I. Баҳолаш мезонлари: 1. Аҳоли ҳаёти ва соғлиги учун табиий ва техноген офатлар, эпидемиологик вазият бўйича хавфни бартараф этиш, иқлим ўзгаришига мослашувчан ва унинг оқибатларини юмшатиш, ваколатли орган томонидан табиий офатлардан зарар кўргани тасдиқланган объектларни тиклашга (аниқлашга) қаратилган лойиҳалар тоифасига тегишлилиги Тегишли 5 Тегишли эмас 0 2. Лойиҳани амалга ошириш зарурати ва мақсадининг сон ва сифат кўрсаткичларини асослаш ҳисоб-китоблари (маълумотлари) мавжудлиги Мавжуд 5 Мавжуд эмас 0 3. Лойиҳа аҳамиятининг даражаси Республика 5 Вилоят 10 Бир қанча шаҳар ва туманлар 15 Туман ва шаҳарлар 20 Туман ёки шаҳарлар 25 4. Лойиҳанинг самарадорлиги, шу жумладан, ижтимоий самараси Объекти хизмат кўрсатишни кўзда тутиб, тўғридан тўғри муаммони, шу жумладан, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшишга қаратилган 10 Лойиҳа бўйича алоҳида муаммолар, шу жумладан, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган кўрсаткичлар белгиланган 5 Лойиҳа самарадорлигини аниқлаш қийин 0 5. Объектнинг техник ҳолати Яроқсиз (фойдаланиб бўлмайди) 20 Ўртачадан паст (реконструкция қилиш талаб этилади) 10 Ўрта ҳолатда (капитал таъмирлаш талаб этилади) 5 6. Лойиҳанинг барча хатарлари ва уларнинг миқдорини аниқлаш, хавфлар рейтинги, уларни камайтириш стратегияси ва қолдиқ хавфларни баҳолаш (хавф камайгандан кейинги стратегияси). Батафсил хавфлар реестри ва хатарларни бошқариш режасининг мавжудлиги 10 Лойиҳани амалга оширишда асосий хатарларнинг сифатли тавсифи мавжудлиги 5 Хавфлар реестри ёки хатарларни бошқариш режаси мавжуд эмас 0 7. Объектда охирги иш бажарилиш вақти (қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш) Амалга оширилмаган 20 10 йилдан 15 йилгача 10 5 дан 10 йилгача 5 5 йилгача 0 8. Лойиҳани маҳаллий бюджетдан молиялаштириш даражаси 50 фоиз ва ундан ортиқ 10 50 фоизгача 5 йўқ 0 9. Тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги Мавжуд 10 Мавжуд эмас 0 10. Янги иш ўринлари яратиш Яратиш кўзда тутилган 5 Яратиш кузда тутилмаган 0 11. Молиявий ресурсларнинг асосланган ҳисоб-китоби ва молиялаштириш манбалари аниқланганлиги Мавжуд 10 Мавжуд эмас 0 12. Лойиҳанинг ташқи-муҳандислик тармоқлари ва транспорт инфратузилмаси билан таъминлаш ҳолати Таъминланган 10 Қисман таъминланган 5 Таъминланмаган 0 13. Лойиҳанинг ўрнатилган қувватидан фойдаланиш учун истеъмолчилар (фойдаланувчилар) етарлилиги Етарли миқдорда мавжуд 10 Етарли эмас 0 14. Лойиҳа хизмат кўрсатадиган (қамраб олинадиган) аҳоли сони 10 минг нафардан ортиқ 20 5 мингдан 10 минг нафаргача 15 1 мингдан 5 минг нафаргача 10 1 минг нафардан кам 5 II. Тармоқ мезонлари: Таълим муассасалари (мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, олий таълим ташкилотлари) 1. Навбатчилик коэффициенти (ўқувчилар сонининг таълим муассасасининг қувватига нисбати) 2 ва ундан ортиқ 15 1,5 дан 2 гача 10 1 дан 1.5 гача 5 1 дан кам 0 2. Спорт залларининг мавжудлиги Мавжуд эмас 15 Мавжуд, аммо реконструкция қилишга муҳтож 10 Мавжуд, аммо капитал таъмирлашга муҳтож 5 Мавжуд 0 Соғлиқни сақлаш объектлари 3. Бирламчи касалланиш даражаси (100 минг аҳолига) 30 мингдан кам 15 30 мингдан 40 минггача 10 40 мингдан 50 минггача 5 50 мингдан ортиқ 1 4. Ҳар бир фуқарога йилига поликлиникага тиббий ташрифлар сони (ташрифлар) 5 тадан кам 15 5 тадан 7 гача 10 7 тадан 10 тагача 5 10 тадан кўп 1 Ичимлик ва оқова сув объектлари 5. Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 10 фоиздан кам 15 10 дан 30 фоизгача 10 30 дан 50 фоизгача 5 50 фоиздан ортиқ 1 6. Аҳолини марказлаштирилган канализация тармоқлари билан таъминлаш 10 фоиздан кам 15 10 дан 30 фоизгача 10 30 дан 50 фоизгача 5 Мелиорация объектлари 7. Суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси 50 фоиз ва ундан ортиқ 15 30 дан 50 фоизгача 10 20 дан 30 фоизгача 5 20 фоиздан кам 0 Суғориш объектлари 8. Ерларни суғориш даражаси 50 гектар ва ундан ортиқ 20 10 дан 50 гектаргача 15 5 дан 10 гектаргача 10 1 дан 5 гектаргача 5 1 гектардан кам 0 9. Суғориладиган майдон 10 минг гектардан ортиқ 5 5 — 10 минг гектар 4 1 — 5 минг гектар 2 минг гектардан кам 1 10. Суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициенти 0,5 дан паст 25 0,5 дан 0,6 гача 20 0,6 дан 0,7 гача 15 0,7 дан 0,8 гача 5 11. Насос орқали сув оладиган каналлар 3 та ва ундан ортиқ кўтарма насос ёрдамида сув олиш 7,5 2 та кўтарма насос ёрдамида сув олиш 5 1 та кўтарма насос ёрдамида сув олиш 2,5 12. Кўтарма усулидаги каналлар Кўтарма қисми 50 фоиздан юқори 10 Кўтарма қисми 50 фоизгача 5 13. Техник ҳолати ёмонлашган каналлар Дастлабки лойиҳавий кўрсаткичлар ўзгариши 50 фоиздан ошган 10 Дастлабки лойиҳавий кўрсаткичлар ўзгариши 50 фоизгача 5 14. Каналнинг реконструкция (бетонлаштириш) қилингандан кейин лойқа чўкмаслик ҳолати Сув тезлиги 1 м/с дан юқори 5 Сув тезлиги 0,5 м/с дан 1 м/с гача 2 15. Каналдаги фильтрация натижасида сизот сувлар кўтарилиши Сизот сувлар чуқурлиги 1,5 метргача 10 Сизот сувлар чуқурлиги 1,5 — 2 метр 5 » .
4. Лойиҳаларнинг устуворлигини белгилашда мазкур Низом билан белгиланган мезонлар бўйича ҳар бир лойиҳанинг баллар вазни ҳисоблаб чиқарилади ва энг кўп балл тўплаган лойиҳа биринчи навбатда Дастурга киритилади.
Бунда табиий офат натижасида зарур кўрган объектлар, давлат мудофааси ва хавфсизлиги аҳамиятига эга бўлган объектлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида назарда тутилган лойиҳаларга устуворлик берилади.
5. Ушбу мезонларга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда киритилган таклифига асосан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган мезонлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Дастур лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетлари билан биргаликда ташаббускорларга юборилиши лозим.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Дастур лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетлари ташаббускорларга юборилгандан кейинги йил давомида мезонларга ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди.
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳасининг паспорти ______________________________________________________ (лойиҳа номи) 1. Асосий қоидалар Йўналиш номи Лойиҳанинг қисқа номланиши _________ вилояти _________ туманидаги _________ Лойиҳанинг бошланиш ва тугаш муддати 20..-20.. йиллар Тармоқ вазирлиги (идора) номи Лойиҳа тадбирларининг асосий ва ҳамкор ижрочилари Лойиҳа паспортини ишлаб чиқувчи
2. Лойиҳа мазмуни Лойиҳанинг мақсади Таълим жараёнини сифатли ўтказиш учун тегишли шароитлар яратиш Лойиҳа кўрсаткичлари ва уларнинг йиллар бўйича қиймати Сони Мавжуд қувват Лойиҳавий қуввати Давр, йил 20.. … … … … - - - - … Лойиҳа натижаси (ижтимоий ва (ёки) иқтисодий самараси)
3. Босқич ва назорат нуқталари Т/р Номланиши Тури (босқичнинг якунланиши, назорат нуқтаси) Муддати 1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш 20.. йил ...ой 2. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш 20.. йил ...ой 3. … …
4. Лойиҳа бюджети Молиялаштириш манбаи Амалга ошириш йили Ҳаммаси 20.. ... ... ...* Бюджет манбаси, млн сўм Республика бюджети Маҳаллий бюджет Бошқа манбалар Бюджетдан ташқари манбалар, млн сўм Жами
5. Асосий хатарлар Т/р Хатарларнинг номланиши Хатарлардан огоҳлантирувчи тадбирлар (оқибатларнинг тавсифи) Хатар даражаси (паст, ўрта, юқори) Хатарларни бошқариш ва камайтириш чоралари 1. Лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқмаслик 2. Лойиҳаларни амалга оширишда молиялаштиришнинг кечиктирилиши 3. Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари (сизот сувларнинг кўтарилиши, ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчиликлар ва бошқа талафотлар) 4. …..
6. Лойиҳа тавсифи Тармоқларни ривожлантириш стратегиялари ва дастурлари, шунингдек, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари билан боғлиқлиги Бошқа лойиҳалар ва дастурлар билан ўзаро боғлиқлиги Лойиҳани амалга ошириш учун асос Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар (бенефициар кўрсаткичлари (сони, жинси, ижтимоий инклюзияси ва бошқалар) Қўшимча маълумотлар
7. Объектнинг техник ҳолати ва охирги иш бажарилиш вақти Техник ҳолати Фойдаланишга топширилган вақти Охирги иш бажарилиш вақти Яроқсиз (фойдаланиб бўлмайди) Ўртачадан паст (реконструкция қилиш талаб этилади) Ўрта ҳолатда (капитал таъмирлаш талаб этилади)
8. Объектнинг фойдаланишга топширилиши натижасида унга кўрсатиладиган техник хизмат ва сақлаш харажатининг тахминий ҳисоб-китоби Объектни сақлаш харажатлари номи Харажатлар ҳисоб-китоби, млн сўм Жами ш.ж., йиллар 20..й. 20..й. 20..й. 20..й. 20..й. Техник хизмат кўрсатиш Сақлаш харажати Жами
9. Инвестиция лойиҳаларининг иқлим ўзгаришига таъсирини баҳолаш Иқлим ўзгаришига таъсири Изоҳ Оқибатларини юмшатиш шартлари Иссиқхона гази чиқиндилари Энергия истеъмоли Қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилиш Сув сарфи Мослашиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва бошқа чоралар Умумий баҳо:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига 2-ИЛОВА
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари бошқа манбалардан молиялаштириладиган объектлар учун тавсиявий хусусиятга эга.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
буюртмачи — объектлар бўйича лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилган юридик шахс;
бюджет тизими бюджетлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма кенгаши) — бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи (қарори) асосида ташкил этилган, бюджетдан ташқари жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилувчи ва жамғармага келиб тушган маблағлардан очиқлик ва жамоатчиликка ҳисобдорлик тамойиллари асосида фойдаланишни таъминловчи орган;
етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи) — объектни барпо этишда фойдаланиладиган моддий-техник ресурсларни, товарларни (ишларни, хизматларини), асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи ва (ёки) етказиб берувчи юридик ёки жисмоний шахс;
иш ҳужжатлари — алоҳида бинолар (иншоотлар) ва иш турлари учун тузиладиган иш чизмаларининг комплекси;
лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхати — лойиҳа ҳужжатларини (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) ишлаб чиқиш муддатларини, ишлар ҳажмини (қувватини), умумий ва қолдиқ қийматларини, объект учун жорий молия йилда ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорини, лойиҳа ташкилотларининг номини ўзида акс эттирувчи молиявий ҳужжат;
лойиҳа ва пудрат ташкилоти — объектлар бўйича лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ танлаб олинган ташкилот;
шахсий кабинет — лойиҳа ташаббускорлари ва буюртмачиларга электрон платформада маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва тасдиқлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;
электрон платформа — дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;
қурилишларнинг манзилли рўйхати — ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — дастур) доирасида ҳар бир объектда қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш муддатини, уларнинг ҳажми ва қувватини, умумий ва қолдиқ қийматларини, жорий молия йилида ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорини, фойдаланишга топшириладиган қувватларини, объект бўйича олинган экспертиза хулосаси тўғрисидаги маълумотлар ҳамда пудрат ташкилотининг номини ўзида акс эттирувчи молиявий ҳужжат;
ID рақам — Дастур доирасида лойиҳани амалга оширишдан бошлаб унинг фойдаланишга топширилгунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан электрон платформада идентификация қилиш учун бир лойиҳага бериладиган махсус рақам.
2-боб. Шартномаларни тузиш тартиби ва шартлари
3. Объектни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (кейинги ўринларда — қурилиш) бўйича шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига асосан аниқланадиган лойиҳа ташкилоти, етказиб берувчи ва (ёки) пудратчилар (кейинги ўринларда — пудратчи) билан қурилишнинг бутун даврига тузилади.
Шартнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси , «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда қурилиш соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилади.
4. Объектларнинг қурилишига шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ва тузилган шартноманинг шартларига мувофиқ қурилиш ишларини бажаришга қодир бўлган пудратчи — юридик шахслар билан тузилади.
Зарурат бўлганда, қўшма фаолият тўғрисидаги шартномага мувофиқ иш кўрувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахсларнинг бирлашмаси қурилиш шартномаси бўйича бош пудратчи бўлиши мумкин.
4 1 . Ташаббускорлар бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳаларни бошқариш ва техник назорат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган тартибда ихтисослашган буюртмачи хизмати ташкилоти билан шартномалар тузган ҳолда, объект қийматининг тўлиқ ва (ёки) қисман (молиялаштириш графикларидан кам бўлмаган ҳолда) молиялаштириб борилишини таъминлайди. Бунда:
ҳар бир объект (лойиҳа) бўйича ғазначилик органларидан алоҳида ҳисобварақ очилади;
ташаббускорлар ўзларининг банк ҳисобварақларидаги мавжуд маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини амалга оширишда зарур бўлган маблағларнинг объект (лойиҳа) бўйича ғазначилик органларидан очилган ҳисобварақларга йўналтирилишини таъминлайди.
5. Буюртмачи ва пудратчи, буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти, пудратчи ва субпудратчилар, асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномалар воситачи ташкилотлар ва бошқа оралиқ бўғинларнинг иштирокисиз амалга оширилади.
Бунда пудратчилар томонидан қурилиш ишларига субпудратчиларнинг жалб этилиши, шу жумладан уларни шартномага биноан бу ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти асосида жалб этилиши воситачилар иштироки деб баҳоланмайди.
Агар шартномага биноан қурилиш ишларини материаллар билан таъминлаш мажбурияти буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, буюртмачи томонидан берилган материаллар қиймати солиқ базасига киритилмайди.
6. Пудратчи билан шартнома, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, тендер (танлов) ҳужжатларида ва давлат харидлари тартиб-таомиллари натижасида аниқланган нархларда давлат харидларининг тартиб-таомиллари якунлангандан сўнг уч кун ичида тузилади.
7. Тендер (танлов) ҳужжатларининг шартларига мувофиқ қурилиш муддати бир календарь йил доирасидан ташқарига чиқадиган объектлар бўйича иккинчи ва кейинги йиллар учун қолдиқ ишлар қиймати белгиланган тартибда аниқлаштирилади. Қолдиқ қийматнинг аниқлаштирилиши шартномага қўшимча келишувлар ва битим билан расмийлаштирилади.
8. Шартномага ишлар ҳажмини кўпайтириш ёки объект лойиҳасини ўзгартириш билан боғлиқ ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилишига йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Шартнома шартларида белгиланган мажбуриятларни тўлиқ бажариш учун йилдан-йилга ўтувчи ҳамда ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган объектлар бўйича буюртмачи ва пудратчи ўртасида қўшимча келишувлар тузилади.
9. Шартномани бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар, шунингдек, етказилган зарарни қоплаш қонунчилик ҳужжатларида ва (ёки) шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Субпудратчилар ва етказиб берувчилар (ишлаб чиқарувчилар)ни танлаш буюртмачи билан тузилган шартномадаги мажбуриятлар сақланиб қолиш шарти билан пудратчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
12. Объектлар қурилишига шартнома тузиш ва (ёки) шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ кафиллик, кафолат ва бошқалар билан таъминланади.
13. Объект қурилиши шартномасида акс эттириладиган ўзаро ҳисоб-китоб шартлари қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади.
3-боб. Томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги
14. Буюртмачи томонидан қуйидагилар таъминланади:
ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни ва қурилиш ҳудудини тайёрлаш, лойиҳаолди ишларини ташкил этиш, лойиҳанинг иш ҳужжатлари (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ҳолларидан ташқари) ва танлов (тендер) ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда уларни экспертизадан ўтказиш;
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ лойиҳа ташкилоти ва пудратчини аниқлаш;
пудратчи билан қурилиш ишларини бажариш графиги ва молиялаштириш жадвалларини кўрсатган ҳолда шартнома тузиш;
хавф-хатар тоифасидан қатъи назар, барча объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтказиш ва назоратга олинишини таъминлаш;
пудратчига қуриш учун бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни тақдим этиш;
бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган биноларда, шунингдек, объект қурилиши ҳудудида яшаётган шахсларни, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари ва дарахтлар ҳамда кўп йиллик буталарни кўчириш ишларини ташкил этиш;
пудратчилар билан тузилган шартномаларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш;
объектлардаги қурилиш ишларини молиялаштириш, шартнома бўйича пудратчига юклатилган мажбуриятларга риоя этилишини назорат қилиш;
техник кузатиш ва объект қурилиши бўйича техник назоратни ташкил этиш;
қурилиши тугалланган объектни белгиланган тартибда фойдаланиш учун қабул қилиш;
фойдаланувчи ташкилот тасарруфига ўтказиш учун авизони расмийлаштириш;
пудрат шартномасида белгиланган кафолат муддати якуни билан фойдаланувчи ташкилотнинг эътирозлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини билдирувчи расмий хабарномасини олиш;
кафолат муддати даврда аниқланган нуқсонлар бартараф этилишини назорат қилиш.
Буюртмачи қонунчилик ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
15. Пудратчи томонидан қуйидагилар таъминланади:
технологик қисмни буюртмачи билан келишган ҳолда иш ҳужжатларини (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) ишлаб чиқиш ва қурилиш жараёнида уни эксперт тарзида кузатиш;
иш ҳужжатларини (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) технологик изчиллик ва объект қурилишининг аниқ шартлари билан боғлаган ҳолда тўлиқ ҳажм ва белгиланган муддатларда ишлаб чиқаришга бериш;
тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган қурилиш ишларини ишларни бажариш графиги, стандартлар ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда бажариш;
объектни шартнома шартларига мувофиқ асбоб-ускуна, конструкция ва қурилиш материаллари билан бутлаш;
қурилиш-монтаж, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини лойиҳа ечимлари, қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш;
объектнинг ижро ҳужжатларини, сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар бўйича уларнинг мувофиқлик сертификатларини, фойдаланилган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарга техник паспортларни буюртмачига тақдим этиш;
объектни тасдиқланган лойиҳалар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда шартнома шартларига мувофиқ буюртмачига топшириш.
Пудратчи қонунчилик ҳужжатларига ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
16. Буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги вазифалар тақсимоти, шунингдек, уларнинг мулкий жавобгарлиги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир пудрат шартномасини тузишда аниқлаштирилади.
17. Қурилиш ишлари тугалланган объект Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияси рухсатномаси асосида ҳамда белгиланган сифат стандартлари ҳисобга олинган ҳолда буюртмачи томонидан фойдаланишга қабул қилинади.
18. Буюртмачи қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ:
ишларни бажаришга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини кечиктирилганлиги;
геодезия — ер ажратиш асослари ҳамда қурилиш ҳудудига бириктирилган пунктлар ва белгилар берилиши кечиктирилганлиги;
шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган қурилиши тугалланган объект, унинг алоҳида навбатлари, ишга тушириш мажмуи ҳамда бино ва иншоотларни қабул қилиб олишни асоссиз равишда кечиктирилганлиги;
молиялаштиришни, шунингдек, бажарилган ишларни тасдиқлаш ва ҳисоб-китоб қилишни белгиланган муддатларда амалга оширмаслик;
шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлади.
19. Пудратчи қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ:
иш ҳужжатлари ишлаб чиқилмаганлиги ёки сифатсиз ишлаб чиқилганлиги (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда);
лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилганлиги;
объектда қурилиш-монтаж ишлари ва (ёки) унинг навбати ва босқичи белгиланган вақтда тугалланмаганлиги;
буюртмачи билан тузилган шартнома бўйича монтаж ишларини бажараётган монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларга асбоб-ускуналарни монтаж қилишга мўлжалланган майдонларни топшириш муддатлари бузилганлиги (агар бу шартнома ва танлов (тендер) ҳужжатларида назарда тутилган бўлса);
буюртмачи билан тузилган шартномага кўра алоҳида шартларда берилган ерларни рекультивация қилиш бўйича белгиланган муддатларнинг бузилганлиги ва (ёки) тўлиқ ҳажмда амалга оширилмаганлиги;
қурилиш жараёнида ва (ёки) оралиқ қабул қилиш жараёнида буюртмачи, муаллифлик назоратини амалга оширувчи ташкилот ва назорат органлари томонидан қурилиш ишлари ва конструкцияларда йўл қўйилган ва аниқланган чала ишлар ҳамда нуқсонларни бартараф этишнинг кечикканлиги;
шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлади.
20. Пудратчи томонидан қурилиш ишлари шартнома шартларини бузган ҳолда ёки бошқа нуқсонларга йўл қўйган ҳолда бажарилганда буюртмачи, агар қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, пудратчидан:
нуқсонлар оқилона муддатда пудратчининг маблағлари ҳисобидан бартараф этилишини;
қурилиш қиймати иш учун белгиланган нархга мутаносиб миқдорда камайтирилишини;
агар шартномада буюртмачининг нуқсонларни бартараф этиш ҳуқуқи назарда тутилган бўлса, нуқсонларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.
21. Пудратчи нуқсонларни бартараф этиш ўрнига қурилиш ишларини ўз ҳисобидан қайтадан бажариш ҳуқуқига эга. Бунда пудратчи томонидан қурилиш ишларининг бажариш муддати кечиктирилиши туфайли етказилган зарарларни буюртмачига қоплаб берилиши керак.
22. Пудратчи томонидан нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган ҳолларда, буюртмачи ёки фойдаланувчи ташкилот нуқсонларни ўз маблағлари ҳисобидан ва (ёки) ўз кучи билан бартараф этиши мумкин. Бунда нуқсонни бартараф этиш ишларининг қиймати ва нуқсон ўз вақтида бартараф этилмаганлиги натижасида кўрилган зарар пудратчидан ундириб олиниши лозим.
23. Бажарилган қурилиш ишлари (хизматлари) ва етказиб берилган товарлар (материаллар) учун белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаган тақдирда, буюртмачи пудратчига қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда ҳамда миқдорда неустойка (жарима, пеня) тўлайди.
24. Мазкур Низомда кўзда тутилган неустойка (жарима, пеня) тўлаганлигидан қатъи назар, шартнома мажбуриятларини бузган тараф иккинчи тарафга ана шу зарар оқибатида ўзи етказган зарар қисмини ҳам қоплайди.
25. Муддатини ўтказиб юбориш ёки шартнома мажбуриятларини ўзгача тарзда лозим даражада бажармаслик ҳоллари учун мазкур Низомда белгиланган неустойкани (жаримани, пеняни) тўлаш ҳамда шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаслик оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тарафларни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод этмайди, қонунчиликда ва шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
4-боб. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қурилишини ташкил этиш
26. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари пудратчининг лойиҳада назарда тутилган ишларнинг бутун ҳажмини, шу жумладан, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, объектни технология ва муҳандислик асбоб-ускуналари билан бутлаш бўйича мажбуриятларни назарда тутади ҳамда тайёр қурилиш маҳсулоти яратишнинг ягона узлуксиз комплекс жараёни сифатида амалга оширилади.
27. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қуриш бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан молиялаштириладиган қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширишда мажбурий ҳисобланади.
28. Бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари томонларнинг келишуви бўйича ёки танлов (тендер) савдоларининг шартларидан келиб чиқиб қўлланилиши мумкин.
29. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришга пудратчи томонидан субпудрат ташкилотлари жалб этилиши мумкин.
30. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган хом ашё, конструкциялар ва буюмлар, асбоб-ускуналар ва техникалар, технологик ва энергетик асбоб-ускуналар ҳамда махсус материаллар билан таъминлаш ишлари пудратчининг мажбурияти ҳисобланади.
31. Пудратчи шартномада белгиланган кафолат даврида объектдан лойиҳада назарда тутилган параметрларда фойдаланилиши учун буюртмачи олдида мулкий жавобгар ҳисобланади.
32. Пудратчи билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш қурилиш ишлари якунланиб, объект фойдаланишга топширганидан кейин буюртмачи томонидан амалга оширилади.
33. Объектлар фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қурилаётганда, объектда бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати объект фойдаланишга топширилгунга қадар пудратчининг балансида бўлади. Қурилиши тугалланмаган объектларни солиққа тортиш солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
33 1 . Тегишли тартибда пудрат шартномаси бекор қилинган объектларда қурилиш-пудрат ишларни якунлаш учун буюртмачи томонидан:
шартнома бекор бўлган кундан эътиборан бир ой муддатда объектнинг қолдиқ иш ҳажмлари назорат ўлчови орқали аниқланади ва хатлов далолатномаси расмийлаштирилади;
объектнинг аниқланган қолдиқ иш ҳажмлари жорий нархларда аниқлаштирилади ва давлат экспертизаси хулосалари олинади;
экспертиза хулосаларига мувофиқ қолдиқ иш ҳажмлари бўйича белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш (тендер) амалга оширилади;
объектда амалга оширилган ишлардан ҳосил бўлган 5 фоизлик кафолат тўловлари, бажарилган иш ҳажмлари қийматига қараб пудрат ташкилотлари ўртасида тақсимланади ва тўлаб берилади.
Бунда қурилиш-пудрат ишларини якунлаш учун амалга оширилган қўшимча лойиҳа-қидирув ишлари Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган капитал қуйилмалар ҳисобига рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда шартномавий жорий нархларга ўтиш тўғрисида» 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарорига мувофиқ буюртмачининг бошқа харажатлари ҳисобидан қопланади.
5-боб. Объектлар қурилишини молиялаштириш
34. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни қабул қилиниб, Дастур тасдиқлангандан кейин:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан;
бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан;
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан қурилиш ишларини амалга ошириш учун ажратиладиган капитал қўйилмалар ҳажмлари чораклар ва соҳалар кесимидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотни ўн кун ичида (агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса) буюртмачиларга етказилади.
Бунда:
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар капитал қўйилмалар ҳисобидан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун ўзларига ажратилган маблағлар бўйича харажатлар ёйилмасини (базавий смета) шакллантирадилар ва ахборот тизими («УзАСБО» ДМ) орқали тасдиқлаш учун киритадилар;
буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар сифатида акс эттирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қайта тақсимланади;
вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари алоҳида тартиб асосида молиялаштирилади;
Дастур тасдиқлангандан кейин электрон платформада ҳар бир объект бўйича ID рақам очилади.
35. Капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари буюртмачиларга етказилгандан кейин беш иш куни ичида буюртмачиларга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади ва унга капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари киритилади.
Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет даражаси, соҳалар ва йўналишлар бўйича белгиланган тартибда харажатлар ёйилмаси тузилади ва ажратилган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида буюртмачиларга очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритилишини таъминлайди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жорий йилда ажратилган маблағлар электрон платформада объектлар (ID рақамлар) бўйича режалаштирилади.
Бунда қайта тақсимланадиган маблағлар соҳалар кесимида акс эттирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қайта тақсимланади.
36. Дастур доирасида барпо этилаётган объектлар бўйича қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тартибда электрон платформада амалга оширилади, давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно.
Давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
37. Қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари тасдиқлангандан сўнг молия органлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир объект бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.
Тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан объектларнинг харажатлар сметаси буюртмачилар томонидан тузилади ва тасдиқланади.
Бунда:
буюртмачилар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ҳар бир объект бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига харажатлар сметаси ва унга ўзгартириш (қўшимча)лар киритилади;
буюртмачиларга очилган ғазна ҳисобварағида (қайта тақсимланадиган) назарда тутилган маблағлар манзилли рўйхатларга асосан тасдиқланган ҳар бир объектнинг харажатлар сметасидан келиб чиқиб, буюртмачилар томонидан мустақил равишда қайта тақсимланади.
38. Харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларга ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
39. Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш тадбирлари доирасида барпо этиладиган объектларнинг қурилиши учун ажратиладиган маблағлар объектлар кесимида тақсимланмаган ҳолда шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали бир сатрда молиялаштирилади.
40. Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачи томонидан манзилли рўйхатлар тасдиқлангандан сўнг икки иш куни ичида махсус ахборот портали орқали ғазначилик бўлинмаларига қуйидагилар тақдим этилади:
белгиланган тартибда тасдиқланган қурилишларнинг ва (ёки) лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари нусхаси;
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пудратчини (лойиҳа ташкилотини) аниқлаш бўйича харид комиссияси йиғилишининг баёни;
буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси нусхаси;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қурилишнинг бутун даври учун берилган) рухсати нусхаси;
давлат экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (зарур бўлганда);
агар қонунчилик ҳужжатларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилган бўлса, шартнома ва шартнома бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг тегишли хулосаси (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).
41. Буюртмачи ва пудрат ташкилоти ўртасида объектни қуриш, реконструкция қилиш ёки мукаммал таъмирлаш юзасидан тузилган шартномада ва унга илова қилинадиган маблағ билан таъминлаш жадвалида қуйидагилар ҳисобга олиниши зарур:
а) қурилиши тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шартлари асосида қуриладиган объектлар бўйича:
қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда ажратилади;
ажратилган аванснинг молия йили мобайнида мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштирилади;
белгиланган тартибда тузилган шартномаларда назарда тутилган кафолатли муддат ўтгандан кейин амалга ошириладиган объект қийматининг 5 фоизи тўланади;
агар давлат харидлари натижаларига кўра қурилиш муддати уч ойдан кам бўлса, объектларга биринчи ойда объект қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс тўловлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади.
б) объектларни жиҳозлаш (технологик ускуналар бундан мустасно) бўйича:
жиҳозлаш ишларининг дастлабки ойи мобайнида аванс тўловлари жиҳозлаш ишларининг тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 15 фоизи миқдорида ажратилади;
аванснинг мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, етказиб берилган жиҳозларнинг 100 фоизи миқдорида жорий молиялаштирилади;
в) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича:
лойиҳа ишларининг дастлабки ойи мобайнида аванс тўловлари лойиҳа ишларининг тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 15 фоизи миқдорида ажратилади;
қолган маблағлар, шартномаларда кўрсатилган шартларда бажарилган ишлар қийматидан келиб чиқиб, ажратилган авансни ушлаб қолган ҳолда жорий молиялаштирилиши назарда тутилади.
41 1 . Бажарилган қурилиш-монтаж ва лойиҳа ишлари ҳамда етказиб берилган жиҳозлар учун тўловларга электрон ҳисобварақ-фактура асословчи ҳужжат ҳисобланади, давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно.
41 2 . Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли ҳужжатларига асосан лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда қуриш (объектларни параллель лойиҳалаштирган ҳолда қуриш) муддати тугагандан сўнг ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар объектларни параллель лойиҳалаштирган ҳолда қуриш муддати давомида электрон ҳисобварақ-фактура орқали расмийлаштирилган бажарилган қурилиш-монтаж ишлари молиялаштирилиши мумкин.
Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
41 3 . Лойиҳалаштириш ишлари икки босқичли (техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (ТИА/ТИҲК) ва ишчи ҳужжат) бўлган объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва молиялаштириш тасдиқланган ишчи ҳужжат асосида амалга оширилади.
Бунда ишчи ҳужжат белгиланган тартибда давлат экспертизаси хулосаси асосида тасдиқланади.
42. Танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилади.
43. Объектларини молиялаштириш қатъий равишда бюджет тизими бюджетларидан ҳар бир объект учун ажратилган капитал қўйилмаларнинг лимитлари доирасида амалга оширилади ҳамда маблағларни қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун сарфлаш тақиқланади.
44. Жорий молиялаштириш буюртмачилар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар ва тўлов топшириқномаларига асосан улар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилгандан сўнг уч иш кун ичида, бироқ қонунчилик ҳужжатларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар биринчи навбатда молиялаштирилишини инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
45. Буюртмачининг сақлаш билан боғлиқ харажатлари объектнинг қурилиш қийматига киритилади ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир объект бўйича алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварағи орқали бюджет таснифининг алоҳида харажатлар моддасида битта сатрда назарда тутилади.
46. Буюртмачиларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар сметаси ва штатлар жадвали белгиланган тартибда молия органларида рўйхатга олинади.
46 1 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича — бюджет ташкилотлари) Дастур доирасида кредитор қарздорликларни қоплаш учун соҳалар кесимида ажратилган маблағларни аввалги йилларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган объектларнинг 5 фоизлик кафолат суммасини буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ тасдиқланган манзилли рўйхатлар асосида молиялаштириш чораларини кўради.
47. Бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни молиялаштириш мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
47 1 . Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳамда ҳар йили иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинган сақлаш харажатлари сметаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларини шакллантириш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ тартибда амалга оширилади.
48. Буюртмачилар томонидан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар учун даврий молиявий ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш тўғрисидаги тартибига мувофиқ ҳисоботлар тақдим этилади.
Бунда бюджет тизими бюджетлари бўйича буюртмачилар томонидан тегишли ҳисоботлар тақдим этилмаганда, буюртмачи раҳбариятини ёзма хабардор қилган ҳолда иқтисодиёт ва молия органлари тегишли ҳисоботлар талаб даражасида тақдим этилгунга қадар бюджет маблағлари ҳисобидан харажатларни молиялаштиришни (тўлашни) чеклаб қўйишга ҳақли.
7-боб. Якунловчи қоида
49. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Тартиб ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — дастур) доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Тартиб талаблари бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга ҳам татбиқ этилади.
2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича бир вақтнинг ўзида ҳам ташаббускор, ҳам буюртмачи бўлишлари мумкин.
3. Ташаббускорлар, буюртмачилар, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўзларининг солиқ органлари томонидан берилган электрон рақамли имзоларидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда «Капитал қўйилмалар» автоматлаштирилган электрон ахборот тизимида (кейинги ўринларда — электрон платформа) рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
4. Дастур доирасида қурилишларнинг ва кейинги йиллар учун лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
биринчи босқичда — пудрат (лойиҳа) ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов (тендер) савдолари ўтказишдан олдин қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг дастлабки манзилли рўйхатлари (кейинги ўринларда — дастлабки манзилли рўйхатлар) ишлаб чиқилиб, тасдиқланади;
иккинчи босқичда — пудрат (лойиҳа) ташкилотлари аниқлангандан кейин қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари (кейинги ўринларда — манзилли рўйхатлар) ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.
5. Манзилли (дастлабки манзилли) рўйхатлар буюртмачилар томонидан ҳар бир объектлар тўғрисида маълумотларни акс эттирадиган, мазкур Тартибга 1- ва 2-иловаларга мувофиқ шаклларда электрон платформа орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) тақдим этилади.
Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилади.
2-боб. Дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
6. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ва Дастур қабул қилингандан сўнг буюртмачилар томонидан уч иш куни ичида дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритилади.
7. Дастлабки манзилли рўйхатларда қурилиш-монтаж ишларининг ҳамда буюртмачининг бошқа харажатлари (лойиҳа қидирув ишлари) учун талаб этиладиган маблағларнинг прогноз қийматлари кўрсатилади.
8. Прогноз қийматлар буюртмачилар томонидан асосланган ҳисоб-китобларга кўра ишлаб чиқилади ва тасдиқланган харажатлар сметасини иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этади.
9. Янгидан бошланадиган лойиҳалар бўйича дастлабки манзилли рўйхатлар қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади ва электрон платформага юкланади:
капитал қўйилмалар учун ажратилган маблағларнинг ҳажми ва молиялаштириш манбаларининг белгиланганлиги;
тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича объектнинг лойиҳавий қуввати;
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича давлат экспертизаси хулосаси;
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси хулосаси;
лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш ишларини бажаришга рухсат берувчи ҳужжат (мавжуд бўлган ҳолларда).
Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотларнинг) электрон платформага юкланишига ҳамда тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун буюртмачи жавобгар бўлади.
Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Буюртмачилар ишлаб чиқилган дастлабки манзилли рўйхатларни келишиш учун талаб этилаётган маблағлар бўйича асословчи ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда электрон платформа орқали ваколатли органга тақдим этади.
Бунда Дастур доирасида маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг (объектларнинг) манзилли рўйхатлари тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишилади.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги дастлабки манзилли рўйхатларни ва уларга илова қилинган ҳужжатларни икки иш куни ичида кўриб чиқади ва келишади.
12. Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул раҳбарлар дастлабки манзилли рўйхатларни икки иш куни ичида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
13. Дастлабки манзилли рўйхатлар тасдиқлангандан сўнг буюртмачилар томонидан икки иш куни ичида харажатлар сметаси белгиланган тартибда иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этилади.
14. Иқтисодиёт ва молия органлари харажатлар сметасига асосан икки иш куни ичида объектлар учун ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ҳар бир объект учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритади.
3-боб. Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
15. Буюртмачилар томонидан пудратчи (лойиҳа ташкилоти) билан шартнома тузилгандан кейин уч иш куни ичида манзилли рўйхатлар ишлаб чиқилади ва келишиш учун мазкур Тартибнинг 5-бандида белгиланган тартибда ваколатли органларга киритиш.
16. Манзилли рўйхатлар қуйидагилардан келиб чиқиб ишлаб чиқилади:
капитал қўйилмалар учун ажратилган маблағларнинг ҳажми ва молиялаштириш манбаларининг белгиланганлиги;
тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича объектнинг лойиҳавий қуввати;
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича давлат экспертизаси хулосаси;
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси хулосаси;
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пудрат (лойиҳа ташкилотини) аниқлаш бўйича (йилдан йилга ўтувчи объектларни фойдаланишга топшириш муддатларини қайта кўриб чиқиш бўйича) харид комиссияси йиғилишининг баёни;
пудрат ва (ёки) лойиҳа ташкилоти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузилишига асос бўлган ҳужжат (мавжуд бўлган ҳолларда);
агар қонунчилик ҳужжатларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилган бўлса, шартнома ва шартнома бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг тегишли хулосаси (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно);
лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш ишларини бажаришга рухсат берувчи ҳужжат (мавжуд бўлган ҳолларда);
ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган объектлар бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли Ҳукумат қарори (фармойиши);
йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича белгиланган тартибда амалга ошириладиган қайта ҳисоб-китоб маълумотлари;
пудрат ва лойиҳа ташкилоти билан ўзаро ҳисоб-китоб далолатномалари;
пудрат ва (ёки) лойиҳа ташкилоти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузилган объектларда лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг буюртмачилар томонидан ҳисобланган дастлабки қиймати.
Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотлар ва талаб этилаётган маблағлар бўйича асословчи ҳисоб-китобларнинг) тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун буюртмачи жавобгар бўлади.
17. Манзилли рўйхатлар ваколатли орган билан келишиш учун талаб этилаётган маблағлар бўйича асословчи ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда электрон платформа орқали тақдим этилади;
Бунда Дастур доирасида маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг (объектларнинг) манзилли рўйхатлари тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишилади.
4-боб. Манзилли рўйхатларни ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш ва келишиш
18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манзилли рўйхатларни ва уларга илова қилинган ҳужжатларни, уч иш куни ичида қуйидагиларни кўриб чиқади ва келишади:
манзилли рўйхатларнинг дастурда кўзда тутилган маблағлар ҳажмига мослиги;
молиялаштириш жадвалларининг жорий йил учун ажратилган капитал қуйилмалар ҳажмларига мувофиқлиги;
объектнинг лойиҳа смета-ҳужжатлари бўйича давлат экспертизаси хулосасининг мавжудлиги ва манзилли рўйхатларга киритилган пудратчиларнинг (лойиҳа ташкилотлари) давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланган пудратчининг (лойиҳа ташкилотининг) мувофиқлиги.
манзилли рўйхатларнинг Дастурнинг янги ишга тушириладиган қувватлар, капитал қўйилмалар ва асосий фондларни ошириш бўйича параметрларига мувофиқлиги;
йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича ишларнинг қолдиқ қиймати ва харажатлари тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асослилиги;
манзилли рўйхатларда қурилиш-монтаж ишлари ҳажми, жиҳозлар (мебель, жиҳозлар) ва буюртмачининг сақлаш харажатлари учун прогноз қилинган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар тўғри акс эттирилиши.
19. Манзилли рўйхатлар келишилгандан сўнг тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул раҳбарлар томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
20. Ваколатли органлар томонидан манзилли рўйхатларда камчиликлар аниқланган тақдирда уч иш куни ичида манзилли рўйхатлар камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари кўрсатилган хабарнома билан биргаликда электрон платформа орқали буюртмачиларга қайтарилади.
Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилади.
21. Буюртмачилар томонидан электрон платформада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда киритилган манзилли рўйхатлар ваколатли органлар томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ва келишилади.
22. Ваколатли орган электрон платформада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан киритилган манзилли рўйхатларни келишмасдан қайтаришга ҳақли. Бунда камчиликларни электрон платформада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди, қўшимча равишда тақдим этилган материаллар билан боғлиқ камчиликлар бундан мустасно.
23. Манзилли рўйхатлар Иқтисодиёт ва молия вазири ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар томонидан имзоланади.
24. Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачилар икки иш куни ичида зарур ҳужжатларни, шу жумладан, тасдиқланган манзилли рўйхатларни тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этадилар.
25. Ғазначиликнинг тегишли бўлинмалари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ юридик ва молиявий мажбуриятларни амалга оширади.
26. Манзилли рўйхатларга қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қўшимча капитал қўйилмалар ажратилганда ёки уларга ажратилган капитал қўйилмалар ҳажми камайтирилганда;
объектнинг қиймати ўзгарганда;
манзилли рўйхатларни шакллантириш учун асос ҳисобланган ва мазкур Тартибнинг 16-бандида келтирилган ҳужжатларга (талаблар, меъёрлар) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда.
5-боб. Якунловчи қоидалар
27. Тасдиқланган манзилли рўйхатлар электрон тизимда автоматик тарзда унификация қилинадиган рақам билан рўйхатга олинади.
28. Мазкур Тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибига 1-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» вазирлик ва идора раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар _____________________________ (Ф.И.О.) 202___ йил «___» _________ 202__ йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан _________________________ объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ (Асос: ______________________________________________) (млн сўм, жорий нархда) Объектлар номи ва манзили Қурилиш бошланиш ва фойдаланишга топшириш йили Лойиҳа қуввати Объектнинг умумий қиймати (шартнома асосида) жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари 01.01.202__ й. ҳолатига объект қолдиқ қиймати жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари 01.01.202__ й., ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг (қайта ҳисоблаш билан) қолдиқ қиймати жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари 01.01.202_ й., ҳолатига объектнинг молиялаштириш қолдиғи жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари 202__ йил учун капитал қўйилмалар лимити 202__ йилда фойдаланишга топшириладиган 01.01.202__ й., ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг (қайта ҳисоблаш билан) қолдиқ қиймати жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари 01.01.202__ й., ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг молиялаштириш қолдиғи жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари Экспертиза хулосаси рақами ва санаси Тендер (танлов)лар натижасига бўйича баённома рақами ва санаси Қурилиш пудрат ташкилот номи Жами капитал қўйилмалар шу жумладан Муддат / қувват Асосий фонд суммаси Қурилиш — монтаж ишлари Жиҳоз Буюртмачи бошқа харажатлари Жами жумладан, сақлаш харажатлари 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 Жами капитал қўйилмалар, жумладан Аввалги йиллардан ўтувчи Янги қурилиш 1. 2. Реконструкция, модернизация 1. 2. Янгидан бошланувчи Янги қурилиш 1. 2. Реконструкция, модернизация 1. 2. Бошқалар «Киритилди» Буюртмачи хизмати раҳбари _____________________________ (Ф.И.О.) 202__ йил «___» _________ (имзо, муҳр) «Келишилди» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги _____________________________ (Ф.И.О.) 202__ йил «___» _________ «Келишилди» Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги _____________________________ (Ф.И.О.) 202__ йил «___» _________
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибига 2-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» Вазирлик ва идора раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар _____________________________ (Ф.И.О.) 202___ йил «___» _________ 202__ йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан _________________________ объектлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳа-қидирув ишларининг МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ (Асос: __________________________________________________________________________) (млн сўм, жорий нархда) Т/р Объектлар номи ва манзили Лойиҳа қуввати хос бирликда Қурилиш бошланиш ва фойдаланишга топшириш йили Объект қурилишининг ҳисобий (дастлабки) умумий қиймати Лойиҳа босқичи ДТИА, ДТИХ, ТИА, ТИХ, Л, ИҲ, ИЛ, ТҲ Объектнинг лойиҳа-қидирув ишлари қиймати Лойиҳа бошидан 01.01.202___ йил ҳолатига бажарилган лойиҳа-қидирув ишлари 01.01.202___ йил ҳолатига лойиҳа-қидирув ишлари қолдиқ қиймати 202___ йил учун капитал қўйилмалар лимити Лойиҳа-смета ҳужжатларини буюртмачига топшириш муддати (ой, йил) Тендер (танлов)лар натижасига бўйича баённома рақами ва санаси Лойиҳачи ташкилот номи х 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 Жами лойиҳа-қидирув ишлари, жумладан «Киритилди» Буюртмачи хизмати раҳбари _____________________________ (Ф.И.О.) 202__ йил «___» _________ (имзо, муҳр) «Келишилди» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги _____________________________ (Ф.И.О.) 202___ йил «___» _________ «Келишилди» Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги _____________________________ (Ф.И.О.) 202___ йил «___» _________
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Капитал қўйилмалар кўринишидаги бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш
Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Иқтисодиёт ва молия органлари Капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари буюртмачиларга етказилгандан кейин Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида буюртмачилар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига ва электрон платформада ID рақамларига капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмларини киритиш. 5 иш куни ичида II босқич Буюртмачилар «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун ва Дастур қабул қилингандан сўнг Дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритиш. 3 иш куни ичида III босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш. 2 иш куни ичида IV босқич Тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. 2 иш куни ичида V босқич Буюртмачилар Тасдиқланган дастлабки манзилли рўйхатларни ва зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки иш куни ичида молия органларига тақдим этиш. 2 иш куни ичида VI босқич Иқтисодиёт ва молия органлари Объектлар учун ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ҳар бир объект учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритиш. 2 иш кун ичида VII босқич Буюртмачилар Пудратчи (лойиҳа ташкилоти) билан шартнома тузилгандан кейин манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритиш. 3 иш кун ичида VIII босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш. 3 иш куни ичида IX босқич Тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. 3 иш куни ичида X босқич Буюртмачилар Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачилар зарур ҳужжатларни, шу жумладан, ваколатли органлар билан келишилган манзилли рўйхатларни, тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиш. 2 иш кун ичида XI босқич Ғазначилик органлари Буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ юридик ва молиявий мажбуриятларни амалга ошириш. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳамда ҳар йили иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинган сақлаш харажатлари сметаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларни шакллантириш
1. Мазкур Тартиб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиб-таомилларини белгилайди.
2. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатлари ҳар йили иқтисодиёт ва молия органларида мазкур Тартибга иловага мувофиқ шаклда рўйхатга олинган сақлаш харажатлари сметаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида буюртмачилар томонидан шакллантирилади.
3. Бюджет ташкилотини сақлаш харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида тузилган бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларида қуйидагилар ҳисобга олинади:
ўтган йилги бино ва иншоотларини капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларида кўзда тутилган бажарилган ишлар ва хизматлар, объектлар бўйича етказиб берилган қурилиш материаллари ва жиҳозлар учун кредиторлик қарздорлигини қоплаш;
ўтган йилги аниқ рўйхатларда ҳисобга олинган капитал таъмирлаш объектларининг тугалланиши;
техник паспортлари ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига олинган давлат экспертизаси хулосаси ҳамда харид қилиш тартиб-таомиллари натижалари;
камчиликлар далолатномаларига асосан капитал таъмирланиши зарур бўлган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини, жумладан, ресурс сметасини ишлаб чиқиш.
Капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш жараёнида бюджет маблағларига бўлган эҳтиёж ишлаб берилмаган бўнаклар бўйича дебиторлик қарзини ва якунланган йилда буюртмачи харид қилган моддий-техник ресурслар қийматини чегирган ҳолда акс эттирилади.
4. Объектларни капитал таъмирлаш манзилли рўйхатларга киритишнинг мажбурий шартлари бўлиб, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, жумладан, ресурс сметаси ёки ишлар ва маблағ билан таъминлаш манбаларининг рўйхати мавжудлиги, шунингдек, объектларнинг капитал таъмирланишини асосан ҳисобот йили давомида амалга ошириш ҳисобланади.
5. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирадиган бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг шакллантирилган манзилли рўйхатлари қуйидагича келишилган ҳолда бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тасдиқланади:
а) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштиришда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан;
б) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан молиялаштиришда — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари билан келишиб;
д) туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларидан молиялаштиришда — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан.
Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг тасдиқланган ва келишилган манзилли рўйхатларини бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар тегишли туман (шаҳар) Ғазначилик хизмати бўлимлари ва хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим этадилар.
6. Объектлар бўйича пудрат ва лойиҳа ташкилоти ҳамда капитал таъмирлаш ишларининг шартномавий қиймати қурилиш соҳасида белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра аниқланади.
Харид қилиш тартиб-таомиллари бўйича аниқланган капитал таъмирлашнинг шартнома қиймати, агар иш бир календарь йилдан ортиқ амалга оширилган бўлса ва бу ишларни бажариш ҳамда уларни молиялаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирдагина, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади.
7. Капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларига йил давомида қўшимча объектлар киритилишга аварияли вазиятларда, шунингдек, молиялаштириш манбалари тасдиқланганда йўл қўйилади. Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг қўшимча манбалари мавжуд бўлмаганида, қўшимча объектни инобатга олган ҳолда, ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида аниқлаштирилади.
Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг аниқлаштирилган аниқ рўйхатлари бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан молиялаштирувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
8. Ҳар чоракда бюджет ташкилотлари бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатлари келишилган тегишли иқтисодиёт ва молия органларига бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш маблағларининг шартномавий нархларда ўзлаштирилиши, шунингдек, ушбу манзилли рўйхатларга мувофиқ объектлар кесимида молиялаштириш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этадилар.
9. Бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш Давлат бюджети харажатларини иқтисодий таснифлашнинг 4-гуруҳи харажатларини маблағ билан таъминлашнинг умумий суммаси доирасида қатъий молиялаштирилади.
10. Мазкур Тартиб талабларига риоя этмаганлик учун масъулият бюджет ташкилотларининг биринчи раҳбарлари — объектларни балансда сақловчилари зиммасига юкланади.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларини шакллантириш тартибига ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» «КЕЛИШИЛДИ» вазирлик ва идора (ҳудудий бўлинма) раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар __________________ 20___ йил, «___» ___________ имзо. муҳр Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари (ҳудудий бўлинма раҳбари) __________________ 20___ йил, «___» ___________ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш бўйича МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ Объект номи ва манзили Таъмирлаш бошланишини ва фойдаланишга топшириш йили Лойиҳа қуввати Объектнинг умумий қиймати (шартнома асосида, шу жумладан буюртмачи бошқа харажатлари) 01.01.20___ й. ҳолатига объект қолдиқ қиймати, шу жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари 01.01.20___ й. ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг қайта ҳисоблаш билан қолдиқ қиймати жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари 01.01.20___ й. ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг молиялаштириш қолдиғи 20___ йил учун ажратилган маблағлар лимити 20___ йилда фойдаланишга топшириладиган 01.01.20___ й. ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг (қайта ҳисоблаш билан) қолдиқ қиймати, шу жумладан буюртмачи харажатлари Экспертиза хулосаси рақами ва санаси Тендер (танлов) натижасига кўра баённома рақами ва санаси Қурилиш пудрат ташкилот номи Жами шу жумладан: Қурилиш монтаж ишлари Жиҳоз Буюртмачи бошқа харажатлари Муддат қувват Асосий фонд Жами Жумладан . сақлаш харажатлари Киритилди Буюртмачи хизмати раҳбари __________________ 20___ йил, «___» ___________ имзо. муҳр Келишилди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент (бошқарма) бошлиғи (ҳудудий бўлинма тузилмаси бошлиғи) __________________ 20___ йил, «___» ___________
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига 2 1 -ИЛОВА
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом вегетация даврида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш имкони бўлган ирригация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
буюртмачи — ирригация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилишни таъминловчи, шунингдек, шу мақсадларда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи юридик шахс;
вегетация даври — 1 апрелдан 30 сентябргача бўлган давр;
ирригация объектлари — вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари;
суғориш мавсуми бўлмаган давр — 1 октябрдан 31 мартгача бўлган давр.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда ундан кейинги йил дастури доирасида вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур маблағларнинг тақсимланмаган ҳолда алоҳида сатрда назарда тутилишини таъминлайди.
4. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларида қурилиш-монтаж ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажарилади.
5. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш ва уларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантириш
6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар билан биргаликда ҳар йили 1 мартга қадар тизимли равишда ирригация тармоқлари ҳолати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг сувга бўлган талабини ўрганган ҳолда, ирригация объектлари рўйхатини шакллантиради.
7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 15 мартга қадар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштириладиган ирригация объектларининг рўйхатини шакллантириш учун суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Бунда таклифлар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ шакллантирилган ирригация объектлари рўйхатидан суғориш мавсуми бўлмаган даврни инобатга олган ҳолда, танлаб олинади. Ирригация объектларини қуриш (реконструкция қилиш) муддати суғориш мавсуми бўлмаган даврдан ошган тақдирда, бундай лойиҳалар алоҳида лотларга (қисмларга) бўлинган ҳолда амалга оширилиши таклиф этилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 апрелга қадар Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиб, суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
9. Вазирлар Маҳкамаси 15 апрелга қадар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати (кейинги ўринларда — лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати) Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида тасдиқланишини таъминлайди.
3-боб. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини молиялаштириш
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида ирригация объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминлайди.
11. Буюртмачилар 15 майга қадар ажратилган маблағлар доирасида ирригация объектлари бўйича лойиҳа ташкилотларининг давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ аниқланишини таъминлайди ва улар билан шартномалар тузади.
12. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 1 августга қадар лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига асосан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ҳамда 1 сентябрга қадар уларнинг экспертизадан ўтказилишини ташкил этади.
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1 сентябрга қадар лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун каналларда вақтинча сувни ёпиш ва очиш режа-графикларини тасдиқлаб, уларга қатъий риоя этилишини таъминлайди.
14. Буюртмачилар ирригация объектлари бўйича:
1 октябрга қадар тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ва давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ пудрат ташкилотлари аниқланишини таъминлайди ҳамда улар билан пудрат шартномаларини тузади;
5 октябрга қадар давлат харидлари натижаларидан келиб чиқиб, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун зарур ҳужжатларнинг белгиланган тартибда молия органларида рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.
15. Ирригация объектларини молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда ажратилади;
ажратилган аванснинг қурилиш муддати мобайнида мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштирилади;
пудрат шартномасида назарда тутилган кафолат муддати ўтгандан кейин қолган 5 фоиз маблағ тўлаб берилади.
Агар давлат харидлари натижаларига кўра қурилиш муддати уч ойдан кам бўлса, ирригация объектларига биринчи ойда улар қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс тўловлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади.
16. Ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишлари 10 октябрдан кечикмаган ҳолда бошланади ҳамда кейинги йилга ўтувчи қолдиқ ишлар қиймати қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
4-боб. Якунловчи қоида
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш
Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар Ирригация тармоқлари ҳолати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг сувга бўлган талабини ўрганади ҳамда вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари (кейинги ўринларда — ирригация объектлари) рўйхатини шакллантиради. ҳар йили 1 мартга қадар 2-босқич Сув хўжалиги вазирлиги Белгиланган маблағлар доирасида молиялаштириладиган ирригация объектларининг рўйхатини шакллантириш учун суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. ҳар йили 15 мартга қадар 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади, суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига киритади. ҳар йили 1 апрелга қадар 4-босқич Вазирлар Маҳкамаси Белгиланган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлайди. ҳар йили 15 апрелга қадар 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ирригация объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар ажратади. ҳар йили 1 майга қадар 6-босқич Буюртмачилар Ирригация объектлари бўйича лойиҳа ташкилотларини давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ аниқлайди ва улар билан шартномалар тузади. ҳар йили 15 майга қадар 7-босқич Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади. ҳар йили 1 августга қадар Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказади. ҳар йили 1 сентябрга қадар 8-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун каналларда вақтинча сувни ёпиш ва очиш режа-графикларини тасдиқлайди ва уларга қатъий риоя этилишини таъминлайди. ҳар йили 1 сентябрга қадар 9-босқич Буюртмачилар Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ва давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ пудрат ташкилотларини аниқлайди ҳамда улар билан пудрат шартномаларини тузади. ҳар йили 1 октябрга қадар Давлат харидлари натижаларидан келиб чиқиб, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун зарур ҳужжатларни молия органларида рўйхатдан ўтказади. ҳар йили 5 октябрга қадар Ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини бошлайди. ҳар йили 10 октябрга қадар
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
мониторингни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
лойиҳа иштирокчилари — буюртмачилар ҳамда улар билан тузилган шартномаларга асосан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини (кейинги ўринларда — қурилиш) амалга ошириш учун жалб этилган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари;
мониторинг — объектни лойиҳалаштиришдан бошлаб, уни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараён, шу жумладан ушбу давр ичида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилишини кузатиб бориш, таҳлил қилиш, баҳолаш, шунингдек, объектнинг ҳолати ва натижадорлиги билан боғлиқ маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш.
шахсий кабинет — лойиҳа ташаббускорлари ва буюртмачиларга электрон платформада маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва тасдиқлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;
электрон платформа — дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;
ID рақам — Дастур доирасида лойиҳани амалга оширишдан бошлаб уни фойдаланишга топширилгунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан электрон платформада идентификация қилиш учун бир лойиҳага бериладиган махсус рақам.
2-боб. Мониторингнинг мақсади ва вазифалари
2 1 . Мониторингни юритиш мақсадида буюртмачи томонидан электрон платформага шахсий кабинети орқали ҳар бир объектнинг ID рақами бўйича киритилиши лозим бўлган маълумотлар:
а) доимий амал қиладиган ўзгармайдиган (бир марта киритиладиган) маълумотлар:
объектнинг жойлашган манзили;
ер майдонини ажратиш қарори, объектнинг лойиҳалаштириш учун берилган архитектуравий режалаштириш топшириғи (АРТ);
бинонинг техник ҳолати хулосаси;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш юзасидан экспертиза хулосаси, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома;
лойиҳа топшириғи, фойдаланишга топшириш далолатномаси;
б) доимий равишда янгиланиб бориладиган ва ўзгарадиган маълумотлар:
объект (лойиҳа)нинг дастлабки, жорий ва якуний ҳолати бўйича фото сурати;
объект (лойиҳа) қурилиш жараёнининг жонли видео кузатуви;
муаллифлик назорати китоби, қурилиш соҳасида назорат инспекциялари кўрсатмалари ва тақдимномалари.
2 2 . Дастур қабул қилиниб, объект (лойиҳа)га ID рақам бириктирилгандан сўнг буюртмачи ташкилот ўзининг шахсий кабинети орқали қуйидаги вазифаларни бажаради:
а) доимий амал қиладиган ўзгармайдиган (бир марта киритиладиган) маълумотлар ҳар ойда, объект (лойиҳа)ни лойиҳалаштириш ва қуриш-таъмирлаш ишлари жараёнларидан келиб чиқиб, мажбурий кўрсаткичларни тўлиқ равишда киритиб боради;
б) доимий равишда янгиланиб бориладиган маълумотлар:
объектнинг дастлабки, жорий ва якуний ҳолати бўйича камида 3 та фотосурати расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларга қараб, ҳар чорак якуни бўйича ва фойдаланишга топширилгандан сўнг ҳисобот даврининг 10-санасига қадар киритиб боради;
муаллифлик назорати китоби, қурилиш соҳасида назорат инспекциялари кўрсатмалари ва тақдимномалари назорат тадбирлари ўтказилган кундан эътиборан 5 (беш) кун ичида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритиб боради;
в) молиялаштириш учун иқтисодиёт ва молия органларига юбориладиган маълумотлар:
объект (лойиҳа) учун тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан шахсий ғазна варағини очиш учун аризани белгиланган тартибда юборади;
объект (лойиҳа)нинг тендер (танлов) савдолари якунларига кўра тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ ажратилган маблағлар доирасида харажатлар сметасини ва унга киритиладиган ўзгартиришларни белгиланган тартибда юборади.
2 3 . Ахборот тизимлари билан ID рақами асосида электрон платформани интеграция қилиш орқали қуйидаги маълумотлар шакллантирилади:
а) «Шаффоф» қурилиш миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирадиган маълумотлар:
буюртмачи номи, СТИРи;
лойиҳа ташкилотини танлаш бўйича лот рақами, лойиҳа ташкилоти СТИРи;
пудрат ташкилотини танлаш бўйича лот рақами, пудрат ташкилоти СТИРи;
топохарита ва геология қидирувини бажарувчи ташкилотни аниқлаш лот рақами;
техник ҳолатни ўрганадиган ташкилотни аниқлаш лот рақами, экспертиза ўтказишда лот рақами;
лойиҳа-смета ҳужжатларига давлат экспертизаси хулосаси;
ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши хулосаси;
геодезия (геология) хулосаси;
объектнинг тасдиқланган бош режаси;
топохаритаси;
объектнинг шартномаси ва унда бажариладиган ишлар графиги;
объектнинг танлов (тендер) савдолари якуни бўйича баён ва бошқа маълумотлар;
б) «Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантириладиган маълумотлар:
объект (лойиҳа)нинг ғазна ҳисобварағи;
объект (лойиҳа) тўлов топшириқномалари;
объект (лойиҳа) бўйича харажатлар сметаси.
в) «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда харид ҳужжатлари бўйича комплекс экспертиза хулосаси бўйича маълумотномалар;
г) солиқ органлари ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда қурилиш-монтаж ишлари бўйича электрон ҳисоб фактура бўйича маълумотномалар.
3. Мониторингни асосий мақсади бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар (объектлар) бўйича лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган параметрларга эришилишини таъминлашдан иборат.
4. Мониторингнинг асосий вазифалари:
лойиҳа иштирокчилари томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш жараёнида қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъи риоя этилишини;
объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган натижаларга, шу жумладан, объект учун капитал қўйилмалар ажратиш бўйича талабномаларда кўрсатилган лойиҳа кўрсаткичларига тўлиқ эришилишини;
объектлар учун ажратиладиган маблағларнинг белгиланган муддатларда ва мақсадли ўзлаштирилишини ҳамда объектларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини;
лойиҳа иштирокчилари томонидан капитал қўйилмаларни ўзлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ҳамда бошқа мажбуриятларни бажариш тегишли шартномалар шартларига мувофиқ амалга оширилишини;
қурилиш ишларининг бажариш графигига қатъий амал қилган ҳолда тўлиқ бажарилишини;
объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини белгиланган муддатларда ҳамда сифатли бажаришга салбий таъсир этувчи омилларнинг ўз вақтида аниқланиши ва бартараф этилишини;
лойиҳа иштирокчиларининг объектларни иш тушириш жараёнидаги фаолияти ва ўзаро алоқалари доимий мувофиқлаштирилишини таъминлаш.
3-боб. Инвестиция даврида мониторинг
5. Мониторинг ваколатли орган томонидан режалаштирилган ва режадан ташқари мониторинг тадбирлари асосида ташкил этилади. Бунда:
режалаштирилган тадбирлар — жорий календарь йил учун тасдиқланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида, шунингдек, ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган режа-графиклар асосида;
режадан ташқари тадбирлар — ваколатли орган раҳбариятининг топшириқлари асосида ўтказилади.
6. Мониторинг тадбирларини амалга ошириш доирасида ваколатли орган:
объектларнинг амалга оширилиш ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида лойиҳа иштирокчиларидан тегишли объектлар тўғрисидаги зарур маълумот, ахборот ва ҳисоботларни тизимли олиб, умумлаштиради;
капитал қўйилмалар ўз вақтида, тўлиқ ва мақсадли ўзлаштирилишини, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари белгиланган муддатларда бажарилишини тизимли ўрганади;
объектлар доирасидаги ишлар тармоқ жадвалларидан ортда қолиш сабабларини таҳлил қилади ва лойиҳа иштирокчиларига аниқланган камчиликлар ҳамда йўл қўйилган кечикишларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар киритиб боради;
лойиҳа иштирокчилари томонидан шартномаларда (битимларда) белгиланган мажбуриятлар бажарилиши, объектларда қурилиш, реконструкция ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилиши, шунингдек, капитал қўйилмалардан фойдаланилиш ҳолатларини жойларга чиққан ҳолда ўрганишни ташкил этади;
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар тўғрисида маълумотлар банкини шакллантиради;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа вазифа ва функцияларни амалга оширади.
7. Ваколатли орган томонидан мониторинг тадбирлари бевосита жойига чиққан ҳолда ўтказилганда, ваколатли орган мутахассислари қидирув ва қурилиш ишлари амалга оширилаётган ҳамда лойиҳа иштирокчиларининг ҳақиқатда жойлашган жойларга бориши, объектларда амалга оширилаётган ишларни ваколатли органга тақдим этилган маълумотларга мувофиқлигини танлов асосида ўрганиши мумкин.
Бунда лойиҳа иштирокчилари мониторинг тадбирларини ўтказаётган шахсларга тегишли объектга тўсиқсиз киришини ва уни амалга ошириш билан боғлиқ барча керакли ҳужжатлар тақдим этилишини таъминлаши шарт, давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар ва давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно.
8. Ваколатли органнинг мониторинг тадбирларига жалб қилинган мутахассислари томонидан мониторинг объектига тааллуқли бўлмаган ҳужжат ва маълумотлар талаб қилиниши, мониторинг тадбирлари доирасида ўзига маълум бўлган ахборотдан қонунга хилоф равишда фойдаланиши, шунингдек, мониторинг тадбирларида қонун билан тақиқланган масалаларга аралашишига йўл қўйилмайди.
9. Мониторинг иловага мувофиқ схемага асосан электрон платформадан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
10. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар) томонидан объектларнинг амалга оширилиши ҳолат ва уларнинг якунланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар тўғрисидаги зарур маълумотларни ахборот тизимига киритиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар тақдим этиб боради.
Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича маълумотлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
11. Объектлар тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомда белгиланган тартиб ва муддатда ваколатли органга тақдим этилмаган тақдирда ёки тақдим этилган маълумотларда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар аниқланганда, ваколатли орган икки иш куни ичида лойиҳа ташаббускорига (буюртмачига) тегишли хабарнома юборади.
Лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) хабарномани олган кундан бошлаб икки иш куни ичида ваколатли органга зарур маълумотларни (қайта ишланган ҳисоботни) ҳамда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар юзасидан тушунтиришларни юборади.
Лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) ушбу банд талабларига риоя этилмаган ёки топшириқни бажариш асоссиз равишда рад этилган ҳолларда ваколатли орган режадан ташқари мониторинг тадбирларини ўтказиш, шу жумладан, объектнинг ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш юзасидан қарор қабул қилиши мумкин.
12. Ваколатли орган ҳар ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига мувофиқ тузилган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штабига ҳамда «2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон қарорига мувофиқ тузилган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республика комиссиясига мониторинг натижалари юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи ойлик, чораклик ва йиллик ахборотни киритиб боради:
объектларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат экспертизасидан ўтказиш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
пудрат ташкилотини аниқлаш жараёнлари ҳамда шартномалар тузилганлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг ҳолати, лойиҳа паспортида аниқланган асосий хавфларнинг ҳолати, шу жумладан, хавф даражаси ва уларни камайтириш стратегиясининг самарадорлиги, уларни молиялаштириш ва маблағларнинг ўзлаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни;
маблағларни ўзлаштириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилиши, шу жумладан, тармоқ жадвалидан ортда қолиш сабаблари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисидаги маълумотларни;
объектларни фойдаланишга топшириш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
аниқланган камчиликлар ва йўл қўйилган кечикишларни бартараф этиш юзасидан таклифларни.
13. Мониторингни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнларида лойиҳалар ташаббускорлари (буюртмачилар):
маълумотларни тўлиқ, тўғри, ҳаққоний ва ўз вақтида киритиш ҳамда юклаш;
белгиланган муддатларда объект (лойиҳа)нинг фотосуратлари ва видео кузатув жараёнларини юклаб бориш;
лойиҳаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш ва бу борадаги ишларни доимий назорат қилиш, шунингдек, электрон платформага тақдим этилган маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
4-боб. Инвестициядан кейинги мониторинг
14. Инвестициядан кейинги мониторинг бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан қурилган, реконструкция қилинган, мукаммал таъмирланган, жиҳозланган ва фойдаланишга топширилган объектларда ваколатли орган томонидан ўтказилади.
14 1 . Дастур доирасида фойдаланишга топширилган объектларни мониторинг қилиш ишлари электрон платформа ёрдамида амалга оширилади.
15. Инвестициядан кейинги мониторинг объект фойдаланишга топширилгандан сўнг беш йил давомида амалга оширилади.
16. Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар) қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланган объектлар бўйича инвестициядан кейинги мониторинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ваколатли органга унинг сўровига асосан электрон платформа орқали қуйидаги маълумотларни киритади:
объект параметрлари тасдиқланган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган параметрларга мувофиқлиги, шу жумладан, объектнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
объектни бошқариш, сақлаш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳажми, уларни молиялаштириш манбалари, ресурсларни тежаш ҳисобига мақбуллаштирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар;
объектнинг ва унга сарфланган маблағларнинг натижадорлигини баҳолаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
17. Ваколатли орган инвестициядан кейинги мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда лойиҳа ташаббускорларига (буюртмачиларга) тавсиялар киритиб боради.
17 1 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастурнинг амалга оширилишининг якуний натижаларидан келиб чиқиб:
кўзланган мақсадларга эришилиши;
лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда бажарилиши;
йўл қўйилган камчиликлар;
мавжуд муаммолар ва уларни келгусида бартараф этиш бўйича таклифлар юзасидан соҳалар ва ҳудудлар кесимида таҳлилий маълумотлар тайёрлайди.
Таҳлилий маълумотлар юзасидан тайёрланган ахборот Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.
5-боб. Якунловчи қоида
18. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ижроси тўғрисидаги маълумотларни тарқатишни ваколатли орган билан келишган ҳолда амалга оширилади.
19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш
Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар) Объектларнинг амалга оширилиш ҳолати ва уларнинг якунланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар тўғрисидаги зарур маълумотларни ахборот тизими орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш. Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар II босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Маълумотлар ваколатли органга тақдим этилмаган тақдирда ёки тақдим этилган маълумотларда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар аниқланганда, лойиҳа ташаббускорига (буюртмачига) тегишли хабарнома юбориш. 2 иш куни ичида III босқич Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар) Ваколатли органга хабарнома бўйича зарур маълумотларни (қайта ишланган ҳисоботни) ҳамда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар юзасидан тушунтиришлар юбориш. 2 иш куни ичида IV босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Мониторинг натижалари юзасидан маълумот ва таклифлар бўйича ойлик, чораклик ва йиллик ахборотни Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ва Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республика комиссиясига киритиб бориш. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар V босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициядан кейинги мониторингни амалга ошириш, унинг натижалари бўйича капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари) учун тавсиялар ишлаб чиқиш. Объект фойдаланишга топширилганидан сўнг 5 йил давомида (заруратга кўра)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 апрель,
206-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI *
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
SXEMASI
MEZONLARI
NIZOM
TARTIBI
SXEMASI
TARTIBI
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son Farmonining ijrosini taʼminlash hamda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va amalga oshirishning shaffofligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Xalqaro valyuta jamgʻarmasining Budjet masalalari boʻyicha departamenti tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasining davlat investitsiyalarini boshqarishni baholash toʻgʻrisida” (PIMA) hisoboti tayyorlanganligi va hisobotda respublikamizda davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha quyidagi tavsiyalar berilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:
infratuzilma loyihalarini shakllantirishga qaratilgan tizimni yagona normativ-huquqiy hujjat orqali tartibga solish;
infratuzilma va ijtimoiy soha loyihalarini tanlab olishning aniq mezonlarini ishlab chiqish;
davlat resurslaridan moliyalashtirish uchun koʻrib chiqilayotgan loyihalar portfelini shakllantirib borish;
davlat xususiy-sheriklik mexanizmlarini davlat budjeti va investitsiyalarini boshqarish tizimlari bilan integratsiyalash;
budjetdan mablagʻ olish va budjet tavakkalchiliklarini aniqlashni hisobga olgan holda, davlat xususiy-sheriklikni baholash boʻyicha metodologiya ishlab chiqish;
davlat investitsiya loyihalarini boshqarish uchun avtomatlashtirilgan axborot tizimini joriy etish;
loyihalarning texnik-iqtisodiy asoslarini talab darajasida nazorat va tahlil qilish.
2. Quyidagilar:
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirishning asosiy tamoyillari, loyihalar portfelini ishlab chiqish va tasdiqlash hamda dastur doirasida amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalarining ochiqligini taʼminlash tartibini nazarda tutuvchi Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
shartnomalar tuzish tartibi va shartlari, tomonlarning majburiyatlari va javobgarligi, obyektlarning foydalanishga tayyor holda topshirish shartlari asosida qurilishini tashkil etish hamda obyektlar qurilishini moliyalashtirish tartibini nazarda tutuvchi Budjet tizimi budjetlari hisobidan kapital qoʻyilmalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini tanlab olish, ular boʻyicha loyihalashtirish va qurilish-montaj ishlarini bajarishning alohida tartibini nazarda tutuvchi Budjet tizimi budjetlari hisobidan qurilish va rekonstruksiya ishlari sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan irrigatsiya tizimi obyektlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2 1 -ilovaga muvofiq;
monitoring maqsadi va vazifalari, investitsiya davrida monitoring hamda investitsiyadan keyingi monitoring tartibini nazarda tutuvchi Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritilgan obyektlar (loyihalar) amalga oshirilishini monitoring qilish toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2026 — 2028-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 27-dekabrdagi PQ-393-son qaroriga muvofiq, 2026-yil 1-yanvardan boshlab loyiha qiymati bazaviy hisoblash miqdorining olti ming barobaridan yuqori boʻlgan budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan qurilish-taʼmirlash loyihalari Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida qamrab olinishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Belgilansinki, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan qiymati bazaviy hisoblash miqdorining olti ming baravaridan yuqori boʻlgan obyektlarni (davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar bundan mustasno) qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash loyihalarini shakllantirish, moliyalashtirish va monitoring qilish mazkur qarorga 1, 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlangan nizomlar talablari asosida amalga oshiriladi.
Bunda:
loyihalarni amalga oshirishda loyihalarni boshqarish va texnik nazorat xizmatlariga ega boʻlgan buyurtmachi xizmatini jalb qilish majburiy hisoblanadi;
bosh loyiha-qidiruv va bosh qurilish-pudrat tashkilotlari davlat xaridlari tartib-taomillari orqali “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi orqali aniqlanadi;
loyiha hujjatlari belgilangan tartibda davlat ekspertizasi va kompleks ekspertizadan oʻtkaziladi, qonunchilikda belgilangan hollar bundan mustasno;
har bir qurilish obyekti boʻyicha qurilish ishlari unga alohida gʻaznachilik hisobvaragʻi ochilgan holda amalga oshiriladi;
budjet tashkilotlarining bank hisobvaraqlarida jamgʻarilgan mablagʻlar hisobidan qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish taqiqlanadi.
3. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Moliya vazirligi, Qurilish vazirligi va “Oʻzbekiston Respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ bilan birgalikda:
2022-yil 1-iyunga qadar budjet tizimi budjetlarining kapital qoʻyilmalari hisobidan obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlarining manzilli roʻyxatlarini ishlab chiqish, kelishish va tasdiqlashning maxsus avtomatlashtirilgan elektron tizimini yaratish va uni “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi bilan integratsiya qilish ishlarini yakunlasin;
2022-yil 1-iyulga qadar budjet tizimi budjetlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlarning manzilli roʻyxatlarini ishlab chiqish, kelishish va tasdiqlashning maxsus avtomatlashtirilgan elektron tizimi Davlat moliyasini boshqarishning avtomatlashtirilgan tizimi bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin;
2022-yil 1-avgustga qadar ishlab chiqilgan maxsus elektron tizimni tajriba tariqasida Toshkent shahar hokimligining “Yagona buyurtmachi xizmati IK” DUK orqali sinovdan oʻtkazsin;
2022-yil 15-avgustga qadar mazkur maxsus avtomatlashtirilgan elektron tizimning toʻliq ishga tushirilishini taʼminlasin.
4. Moliya vazirligi:
Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Qurilish vazirligi, budjet tizimidagi budjet mablagʻlaridan moliyalashtiriladigan vazirliklar va idoralar bilan birgalikda 2022-yil 1-noyabrga qadar binolarni saqlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish uchun moliyaviy resurslarga boʻlgan ehtiyojni hisoblash tartibini ishlab chiqsin;
Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda 2022-yil 1-dekabrga qadar budjet tashkilotlaridagi mavjud obyektlar, ularning joylashgan hududi, quvvati, balans qiymati va texnik holati, shuningdek, ularda amalga oshirilishi rejalashtirilgan qurish-taʼmirlash ishlarning muddatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni davlat mulki obyektlarining axborot tizimida yuritish tartibini joriy etsin.
5. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi:
Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi bilan birgalikda 2022-yil 1-sentabrga qadar loyihalar portfeliga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihasi boʻyicha maʼlumotlarni “Investitsiya loyihalarini amalga oshirishni nazorat va monitoring qilish” avtomatlashtirilgan axborot tizimida shakllantirish hamda loyihalar portfelidan infratuzilma loyihalarini tanlash mezonlarini avtomatlashtirilgan tarzda baholash tartibini joriy qilsin;
davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini, jumladan, mazkur qaror bilan tasdiqlangan nizomlar amaliyotga tatbiq etilishi natijasidan kelib chiqib, ularni yanada takomillashtirish toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritib borsin;
xalqaro moliya institutlari konsultantlarini jalb etgan holda davlat investitsiyalarini boshqarish tizimining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha doimiy ravishda oʻquv-seminarlar oʻtkazilishini taʼminlasin.
6. Moliya vazirligi, Qurilish vazirligi hamda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Markaziy bank bilan birgalikda 2022-yil 1-dekabrga qadar foydalanishga topshirilgan obyektlarni kafolat muddati davomida majburiy sugʻurtalash yoki tijorat banklari tomonidan kafolatlash tartibini ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
6 1 . Belgilansinki:
budjet tizimi budjetlari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarni saralash, baholash va tasdiqlash Davlat investitsiyalarini boshqarish (Public Investment Management — PIM) tamoyillari asosida iqlim oʻzgarishi omillarini inobatga olgan holda amalga oshiriladi;
har yilgi Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirishda undan keyingi yil dasturi doirasida vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish hamda sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda qurilish-montaj ishlarini bajarish uchun zarur mablagʻlar inobatga olinadi.
6 2 . Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi shaharsozlik qurilish normalarini ishlab chiqish hamda amaldagi shaharsozlik qurilish normalarini takomillashtirishda iqlim oʻzgarishi va uning oqibatlarini yumshatishga qaratilgan omillar hisobga olinishini taʼminlab borsin.
7. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga 1-ILOVA
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom budjet tizimi budjetlari hisobidan moliyalashtiriladigan Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini (keyingi oʻrinlarda — Dastur) shakllantirish tartibini belgilaydi.
Dastur respublika iqtisodiyotini barqaror va tadrijiy rivojlantirishga erishish, tabiiy, mineral xom ashyo, moliyaviy, moddiy va mehnat resurslaridan oqilona foydalanish yoʻli bilan tarmoqlar va hududlarni tarkibiy oʻzgartirishning asosiy yoʻnalishlarini va strategik vazifalarini amalga oshirishga yoʻnaltirilgan hamda bir-biri bilan oʻzaro bogʻlangan chora-tadbirlar hisoblanadi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari — qonunchilikda nazarda tutilgan manbalar hisobidan budjet tashkiloti tasarrufiga kelib tushadigan mablagʻlar;
budjet tizimi budjetlari — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti, davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlari va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari kengashi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma kengashi) — budjet tashkiloti rahbarining buyrugʻi (qarori) asosida tashkil etilgan, budjetdan tashqari jamgʻarma faoliyatiga umumiy rahbarlik qiluvchi va jamgʻarmaga kelib tushgan mablagʻlardan ochiqlik va jamoatchilikka hisobdorlik tamoyillari asosida foydalanishni taʼminlovchi organ;
rivojlantirish konsepsiyasi (strategiyasi) — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan hamda tarmoq va (yoki) hududni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlarini belgilab beradigan va ularni bosqichma-bosqich rivojlantirish rejasini oʻzida aks ettiradigan hujjat;
infratuzilma loyihasi — iqtisodiy oʻsishni qullab-quvvatlash va aholining hayot sifatini yaxshilash maqsadida ijtimoiy, yoʻl-transport, suv xoʻjaligi, muhandislik-kommunikatsiya obyektlarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash, shuningdek, iqlim oʻzgarishiga moslashuvchan va oqibatlarini yumshatishga qaratilgan loyiha;
kapital qoʻyilmalar — Dasturga kiritilgan infratuzilma loyihalarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash uchun budjet tizimi budjetlaridan ajratiladigan mablagʻlar;
loyiha pasporti — infratuzilma loyihasining asosiy parametrlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettiradigan hujjat;
loyihalar portfeli — rivojlantirish konsepsiyalarida (strategiyalarida), shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlarida belgilangan maqsadlarga erishishni taʼminlash uchun kelgusi 3 (uch) yilda amalga oshirilishi rejalashtirilgan infratuzilma loyihalarining roʻyxati.
2-bob. Dasturini shakllantirishning asosiy tamoyillari
3. Dastur respublikani ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish prognozlarining tarkibiy qismi hisoblanib, davlat investitsiya siyosatining ustuvor yoʻnalishlarini aks ettiradi va kapital qoʻyilmalar hisobidan moliyalashtiriladi.
4. Quyidagilar Dasturni shakllantirishning asosiy tamoyillari hisoblanadi:
aholi turmush darajasi va sifatini oshirish uchun, birinchi navbatda, ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan sogʻliqni saqlash, taʼlim, uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish, shu jumladan, ichimlik suv va kanalizatsiya hamda yoʻl-transport tarmoqlarini rivojlantirish sohalarini moliyalashtirish;
moliyalashtirish manbalari va hajmlarining asosiy makroiqtisodiy koʻrsatkichlar prognozi bilan muvofiqligi;
tabiiy mineral xom ashyo, mehnat va boshqa resurslardan oqilona foydalanishni taʼminlash va rivojlantirish konsepsiyasida (strategiyasida) belgilangan vazifalarni bosqichma-bosqich amalga oshirish;
avvalgi yillar Dasturlari doirasida yildan yilga oʻtuvchi va qurilish-montaj ishlari yakunlanmagan obyektlarni, shuningdek, moliyaviy resurslar bilan toʻliq taʼminlanmaganligi sababli tugatilmay qolgan obyektlarni tugallash;
maxsus iqtisodiy va kichik sanoat zonalarini hamda yirik investitsiya loyihalarini zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari, yoʻl-transport infratuzilmalari bilan taʼminlash;
yirik irrigatsiya tarmoqlarini qurish orqali respublikaning irrigatsiya va melioratsiya tizimlarini rivojlantirishga qaratilgan dasturlarni amalga oshirish;
yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish va takomillashtirish, shu jumladan, transmintaqaviy transport koridorlariga integratsiyalash, logistika majmualari va transport logistika xablarini shakllantirish;
qurilish sohasida loyiha yechimlarini iqlim oʻzgarishiga moslashtirish, iqlim oʻzgarishi va uning oqibatini yumshatish hamda loyihalarni uglerod chiqindilarini kamaytirishga qaratilgan tadbirlarni inobatga olgan holda amalga oshirish;
respublika iqtisodiyotiga toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalar hajmini oshirish maqsadida mahalliy investitsiya xarajatlarini ularga mutanosib yoʻnaltirib borish;
respublika iqtisodiyotiga investitsiyalar hajmini oshirish uchun davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshiriladigan loyihalarga xususiy investorlarning mablagʻlarini jalb etish;
boʻsh turgan va samarasiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlariga investitsiya va infratuzilma loyihalarini joylashtirish;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlaridan samarali va maqsadli foydalanish, Dastur doirasida qurilish obyektlarini (davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar bundan mustasno) barpo etish ishlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari bilan birgalikda moliyalashtirishga yoʻnaltirish;
infratuzilma loyihalarining hududlarni rivojlantirishning bosh rejalariga, qishloqlar (ovullar) fuqarolar yigʻinlari hududlarining arxitektura-rejalashtirish loyihalariga va batafsil rejalashtirish loyihalariga hamda master rejalariga muvofiqligi;
davlat tomonidan qoʻriqlanishi lozim boʻlgan shaxslarning xavfsizligini taʼminlash, Oʻzbekiston Respublikasining mudofaa qobiliyatini, xavfsizlikni taʼminlash va ichki tartibni saqlash, shuningdek, maʼmuriy binolarni qurish, xalqaro moliya institutlarini muhim loyihalarni moliyalashtirishga jalb qilishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish.
5. Dastur yigʻma jadvallar bilan tahliliy qismdan, manzilli roʻyxatdan va ustuvor investitsiya loyihalarning yigʻma roʻyxatidan tashkil topadi.
6. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dasturni shakllantirish va amalga oshirish ishlarini muvofiqlashtiradi.
7. Dastur Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori bilan tasdiqlanadi.
3-bob. Dasturning mazmuni va tahliliy qismi
8. Dastur quyidagilardan iborat:
birinchi moliya yilida kapital quyilmalarning tarmoqlar va yoʻnalishlar kesimidagi asosiy parametrlari va keyingi yillarda tarmoqlar va yoʻnalishlar kesimidagi maqsadli koʻrsatkichlar;
birinchi yilda kapital qoʻyilmalarni oʻzlashtirish koʻzda tutilgan infratuzilma loyihalarining manzilli roʻyxati;
birinchi yilda amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalarining manzilli roʻyxati va ikkinchi yilda kapital quyilmalar oʻzlashtiriladigan loyihalar boʻyicha loyihaoldi va loyiha hujjatlarini ishlab chiqish;
ikkinchi yilda loyihaoldi va loyiha hujjatlari ishlab chiqilib, uchinchi yilda kapital qoʻyilmalarni oʻzlashtirish koʻzda tutilgan infratuzilma loyihalarining manzilli roʻyxati;
birinchi yilda infratuzilma loyihalarini ishga tushirish va yangi quvvatlar yaratishning maqsadli koʻrsatkichlari hamda keyingi ikki yil uchun maqsadli koʻrsatkichlar;
Dasturni amalga oshirish doirasida erishiladigan maqsadli koʻrsatkichlar va umumlashtirilgan jadvallar bilan birga tahliliy qismi.
9. Dasturning manzilli qismi obyektlar kesimidagi roʻyxatdan, ularda koʻzda tutiladigan chora-tadbirlarning bajarilish muddatlari, chora-tadbirlardan kutilayotgan natijalarning rivojlantirish konsepsiyasida (strategiyasida), tarmoqlar va hududlarni rivojlantirish dasturlarida belgilangan koʻrsatkichlar bilan bogʻliqligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan tashkil topadi.
10. Dasturning tahliliy qismi quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
tarmoqlar va hududlar kesimida kapital qoʻyilmalarning moliyalashtirish manbalarining tarkibi;
respublikani ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish prognozi, Dastur va rivojlantirish konsepsiyalarida (strategiyalarida) nazarda tutilgan natijalarning oʻzaro bogʻliqligi;
Dasturning samaradorligini baholash, shu jumladan, aholining turmush darajasi va sifatining oshishi, iqtisodiy va ijtimoiy sohalarni rivojlantirish (oʻzgarish) prognoziga taʼsirini aks ettiruvchi maʼlumotlar.
4-bob. Loyihalar portfelini ishlab chiqish va tasdiqlash
11. Loyihalar portfeli mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida ishlab chiqiladi.
12. Loyihalar portfeli vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — tashabbuskorlar) tomonidan rivojlantirish konsepsiyalariga (strategiyasiga) asosan, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashi, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari huzuridagi “mahalla yettiligi” va aholining takliflari asosida kelgusi uch yil uchun shakllantiriladi.
Bunda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha loyihalar portfeli Jamgʻarma kengashining taklifi asosida shakllantiriladi.
13. Loyihalar portfeli har yilgi Dasturni shakllantirish uchun maʼlumotlar bazasi boʻlib xizmat qiladi.
14. Tashabbuskorlar har yili 15-yanvarga qadar loyihalar portfeliga kiritiladigan infratuzilma loyihalarining tuman (shahar) kesimidagi dastlabki roʻyxatini shakllantirish boʻyicha mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq namunaviy tarkibda Hududiy ishchi guruhlar hamda 2 1 -ilovaga muvofiq namunaviy tarkibda tuman (shahar) ishchi guruhlarini tuzadilar.
15. Ishchi guruhlar 1-martga qadar tizimli ravishda obyektlarni, yaʼni binolar, inshootlar, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarining texnik holatini oʻrgangan holda, loyihalar portfeliga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalari roʻyxatini shakllantiradi hamda har bir infratuzilma loyihasi boʻyicha mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda maʼlumot tayyorlaydi.
Ishchi guruhlar oʻz faoliyatini “mahallabay” tashkil etib, bu jarayonlarda tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimi yordamchilarining ishtirokini taʼminlaydi.
16. Ishchi guruhlar infratuzilma loyihalarining dastlabki roʻyxatini shakllantirishda obyektning haqiqiy texnik holatini va moddiy texnik taʼminotini, shuningdek, infratuzilma loyihalarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlashga muhtojligini oʻrganadi.
17. Ishchi guruhlar 10-martga qadar oʻrganilgan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini idoraviy mansubligiga qarab tegishli tashabbuskorga yuboradi.
18. Tashabbuskorlar ishchi guruhlar tomonidan taqdim etilgan materiallar asosida loyihalar portfelini mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda tasdiqlaydilar.
Loyihalar portfeliga kiritilgan har bir infratuzilma loyihalari uchun rasm va video hisobot, shuningdek, uning joriy texnik holati toʻgʻrisida vakolatli organning xulosasi olinadi.
19. Tashabbuskorlar tasdiqlangan loyihalar portfelini 1-mayga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.
20. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 15-mayga qadar taqdim etilgan loyihalar portfelini oʻrganadi va zarurat boʻlganda oʻzining takliflarini (eʼtirozlarini) tegishli tashabbuskorga yuboradi.
21. Tashabbuskorlar 1-iyunga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligining takliflari (eʼtirozlari) asosida oʻzgartirish (qoʻshimcha) kiritilgan loyihalar portfelini yoki takliflar boʻyicha oʻzining fikrini asoslovchi hujjatlar bilan birgalikda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadilar.
22. Loyihalar portfeliga Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari, shuningdek, ishchi guruhlarning xulosalariga asosan oʻzgartirishlar (qoʻshimchalar) kiritilishi mumkin.
23. Loyihalar portfeliga kiritilgan maʼlumotlarning asosliligi va haqqoniyligi uchun ishchi guruhlar aʼzolari, shuningdek, vazirlik va idoralarning hududiy boʻlinmalari rahbarlari javobgar hisoblanadi.
24. Tashabbuskorlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan loyihalar portfelini oʻzlarining rasmiy veb-saytiga yoki ommaviy axborot vositalariga joylashtiradi va oʻzgartirishlar (qoʻshimchalar) kiritilgan hollarda yangilab boradi.
5-bob. Dasturning manzilli qismini shakllantirish
25. Dastur:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturini shakllantirish va amalga oshirishning sifat jihatidan yangi tizimga oʻtish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-maydagi PF-5717-son Farmoni va “Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 16-oktabrdagi PQ-4864-son qarori talablari asosida har yili aniqlashtirilib, 3 (uch) yil muddatga;
joriy moliyaviy davr uchun loyiha tashabbuskorlari tomonidan tasdiqlangan loyihalar portfeli asosida infratuzilma loyihalarini amalga oshirish muddatlari, moliyalashtirish manbalari va ularning hajmlari bilan oʻzaro bogʻlangan holda shakllantiriladi;
Bunda vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlari alohida tartib asosida tanlab olinadi va loyihalashtiriladi.
26. Dasturni shakllantirish, kelishish va tasdiqlash mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq sxemada amalga oshiriladi.
27. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1-fevralga qadar kelgusi uch yilga moʻljallangan Dasturga kiritish uchun investitsiya takliflarini taqdim etish shakllari namuna va maketlarini ishlab chiqib, tashabbuskorlarga joʻnatadi.
27 1 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1-martga qadar kelgusi yil uchun qurilish sohasida narxlarning oʻzgarish deflyatori prognoz koʻrsatkichlarini Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.
27 2 . Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 1-aprelga qadar narxlarning oʻzgarish deflyatori prognoz koʻrsatkichlarini chuqur tahlil qilgan holda kelgusi yil uchun moʻljallangan qurilish, rekonstruksiya va mukammal taʼmirlash obyektlarining sohalar boʻyicha oʻrtacha qiymatini ishlab chiqib, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.
28. Tashabbuskorlar tuman (shahar) hokimlari va sektor rahbarlari bilan birgalikda 1-aprelga qadar Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarining holati, amalga oshirish zarurati va ularning joylashuvi boʻyicha keng jamoatchilik fikrini oʻrganadi.
Bunda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalari Jamgʻarma kengashi tomonidan koʻrib chiqiladi.
29. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 10-aprelga qadar Dasturda belgilangan maqsadli moʻljallardan kelib chiqib, kelgusi yil uchun ajratiladigan kapital quyilmalar miqdorining dastlabki parametrlarini tashabbuskorlarga yuboradi.
Bunda:
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha kapital qoʻyilmalar limitlari hajmi Jamgʻarma kengashi tomonidan tasdiqlanadi;
manzilli roʻyxat mazkur limitlar doirasida shakllantiriladi hamda kelgusi yillarda Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonunidan hamda boshqa qonunchilik hujjatlaridan kelib chiqqan holda, kapital qoʻyilmalar limitlari hajmiga oʻzgartirishlar va tuzatishlar kiritib boriladi.
30. Vazirlik va idoralar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari 1-mayga qadar tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining (budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari boʻyicha — Jamgʻarma kengashining) tavsiyalaridan kelib chiqib, kelgusi uch yillikda Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarini Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziriga hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi. Bunda:
tashabbuskorlar Dasturga kiritiladigan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi hamda boshqa davlat dasturlari ijrosi ustidan nazoratni kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-dekabrdagi PQ-43-son qaroriga asosan tuzilgan tegishli tuman (shahar) va hududiy shtablar bilan kelishadi, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar bundan mustasno;
budjet tashkilotlari oʻzlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan qurilish-taʼmirlash loyihalarini shakllantirib, markazlashgan holda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi va maʼlumotlarning toʻgʻri va haqqoniyligi uchun javobgar boʻladi.
31. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tashabbuskorlar bilan birgalikda 1-mayga qadar davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshirilishi taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini Dasturga kiritish uchun shakllantiradi.
32. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 1-mayga qadar boʻsh turgan, samarasiz foydalanilayotgan va infratuzilma loyihalarini joylashtirish imkoni mavjud boʻlgan davlat mulki obyektlarining roʻyxatini Dasturga kiritish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.
32 1 . Loyiha tashabbuskorlari 1-mayga qadar xalqaro moliya institutlarining kreditlari ishtirokida belgilangan tartibda amalga oshirilayotgan loyihalar boʻyicha markazlashgan manbalar hisobidan budjet mablagʻlari kapital qoʻyilmalarga boʻlgan talablarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.
33. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining takliflarini oʻrganish yakunlari boʻyicha 10-mayga qadar davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshirilishi taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarini va infratuzilma loyihalarini joylashtirish imkoni mavjud boʻlgan davlat mulki obyektlari roʻyxatini tashabbuskorlarga tavsiyalar bilan birga yuboradi.
34. Tashabbuskorlar 1-iyunga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga quyidagilarni taqdim etadi:
a) Dasturga kiritish uchun loyihalar portfelidan mazkur Nizomga 6-ilovaga muvofiq ustuvor infratuzilma loyihalarini tanlash mezonlariga asosan tanlab olingan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini;
b) Dasturga kiritish taklif etilayotgan har bir infratuzilma loyihalari boʻyicha ularni baholash jarayonini amalga oshirish uchun quyidagilarni oʻz ichiga olgan hujjatlar toʻplamini:
mazkur Nizomga 7-ilovaga muvofiq shaklda Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihasining pasporti;
obyektning texnik holati toʻgʻrisida maʼlumot;
infratuzilma loyihasining asosiy xatarlari, shu jumladan, iqlim oʻzgarishi va tabiiy ofatlar xavfi haqidagi maʼlumotlar;
arxitektura va qurilish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq tasdiqlangan loyiha hujjatlari;
yangi boshlanayotgan obyektlar boʻyicha muhandislik tadqiqot va loyiha ishlarini bajarish uchun budjet xarajatlari hisobi;
infratuzilma loyihasining smeta qiymati (loyihaoldi va loyiha hujjatlari tasdiqlangan obyektlar boʻyicha);
ulushli moliyalashtirishda mahalliy budjetdan koʻzda tutilgan mablagʻlar, tashqi yordam mablagʻlari, qarz va boshqa manbalar hisobidan moliyalashtirish amalga oshirilishini tasdiqlovchi hujjatlar;
loyihaning amal qilish muddati davomida operatsion va texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha dastlabki xarajatlar (shu jumladan, iqlim oʻzgarishi oqibatlarini yumshatish tadbirlarini amalga oshirish uchun koʻzda tutilgan xarajatlar);
mahalliy budjetdan birgalikda moliyalashtirilishi koʻzda tutilgan loyihalar boʻyicha xalq deputatlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi viloyatlar va Toshkent shahar Kengashining bayonlari;
investitsiya loyihalarining iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq koʻrsatkichlarga taʼsiri boʻyicha maʼlumotlar;
qiymati 10 mln AQSH dollari va undan ortiq boʻlgan yirik infratuzilma loyihalarining ijtimoiy-iqtisodiy samaradorligini baholash natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumot.
35. Iqtisodiyot va moliya vazirligi taqdim qilingan investitsiya takliflari asosida Dastur loyihasiga kiritish uchun infratuzilma loyihalarining dastlabki roʻyxatini kelgusi yil prognoz mablagʻlari doirasida shakllantiradi.
Bunda Dasturga infratuzilma loyihalarini kiritish quyidagi ustuvorlik tartibida amalga oshiriladi:
yildan yilga oʻtuvchi obyektlarni moliyalashtirish;
tugallangan obyektlar boʻyicha kreditor qarzdorlikni soʻndirish;
iqlim oʻzgarishi oqibatlarini yumshatish boʻyicha milliy maqsadlarni inobatga olgan holda rivojlantirish strategiyalari (konsepsiyalari) va Davlat dasturlariga kiritilgan infratuzilma loyihalari;
tashabbuskorlar tomonidan jalb qilinadigan qoʻshimcha mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar;
davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalari;
boʻsh turgan va samarasiz foydalanilayotgan Davlat mulki obyektlariga joylashtiriladigan infratuzilma loyihalari;
mazkur Nizomga 6-ilovada koʻrsatilgan mezonlarga mos keladigan infratuzilma loyihalari.
36. Dasturning manzilli qismiga Nizomning 34 va 35 bandlarida koʻrsatilgan tartibda shakllangan infratuzilma loyihalaridan tashqari quyidagilar kiritiladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Hukumatning hujjatlarida nazarda tutilgan obyektlar;
Davlat tomonidan qoʻriqlanishi lozim boʻlgan shaxslarning xavfsizligini taʼminlash, Oʻzbekiston Respublikasining mudofaa qobiliyatini, xavfsizligini taʼminlash va ichki tartibni saqlash, shuningdek, vakolatli organ tomonidan tabiiy ofatlardan zarar koʻrgani tasdiqlangan obyektlarni tiklashga (aniqlashga) qaratilgan loyihalar.
37. Dasturni amalga oshirishni birinchi yilida yildan yilga oʻtuvchi loyihalar hamda mazkur Nizom talablari asosida tanlangan yangidan boshlanayotgan infratuzilma loyihalari kiritiladi.
38. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dasturga kiritilgan infratuzilma loyihalarining koʻrsatkichlari bajarilishini tanqidiy tahlil qiladi, ularning rivojlantirish konsepsiyalariga (strategiyalariga) va moliyaviy resurslarga bogʻliqligini inobatga olgan holda oʻzgartirishlar (qoʻshimchalar) kiritadi.
39. Dasturni amalga oshirishni ikkinchi yilida birinchi yildan oʻtuvchi, qiymatiga oʻzgartirish kiritilgan, mazkur Nizom talablari asosida tanlangan hamda loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlari birinchi yilda ishlab chiqilgan infratuzilma loyihalari kiritiladi.
40. Dasturni amalga oshirishning uchinchi yilida ikkinchi yildan oʻtuvchi, qiymatiga oʻzgartirish kiritilgan, mazkur Nizom talablari asosida tanlangan hamda loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlari ikkinchi yilda ishlab chiqilgan infratuzilma loyihalari kiritiladi.
41. Tashabbuskorlar infratuzilma loyihalarining roʻyxatini ajratilgan kapital quyilmalarning prognoz limitlari doirasida ishlab chiqadilar.
Bunda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarning roʻyxati Jamgʻarma kengashi tasdiqlagan limitlar doirasida budjet tashkilotlari tomonidan ishlab chiqiladi.
41 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumatining tegishli hujjatlariga asosan Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlariga kiritilishi belgilangan, biroq Dasturda nazarda tutilmagan loyihalar (obyektlar) kelgusi yillar dasturlarini shakllantirishda ustuvor ravishda inobatga olinadi.
42. Tashabbuskorlar maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun hamda taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarining mazkur Nizom talablari asosida belgilangan ustuvorlikka mos ravishda tanlanishiga masʼul hisoblanadi.
43. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 20-iyunga qadar tashabbuskorlar tomonidan taqdim etilgan infratuzilma loyihalarini koʻrib chiqib, Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarining dastlabki manzilli roʻyxatini shakllantiradi va Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.
44. Vazirlar Mahkamasi 1-iyulga qadar Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarini amalga oshirishning maqsadga muvofiqligini oʻrganadi hamda loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati Vazirlar Mahkamasi Rayosatida tasdiqlanishini taʼminlaydi.
Bunda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati Vazirlar Mahkamasi Rayosati bayoniga alohida ilova sifatida tasdiqlanadi.
44 1 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi Vazirlar Mahkamasi Rayosati tomonidan tasdiqlangan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati asosida kelgusi yil loyihalarining loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish uchun zarur mablagʻlarni joriy yilda ajratilishini taʼminlaydi.
Bunda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarning loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish uchun zarur mablagʻlar budjet tashkilotlari tomonidan ajratiladi.
44 2 . Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Dasturning tasdiqlangan dastlabki parametrlari doirasida yangi tashkil etiladigan quvvatlar, shuningdek, loyihalarni ishga tushirish muddatlarini hisobga olgan holda, kelgusi davr uchun oʻz tasarrufidagi obyektlar boʻyicha budjet mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan texnik xizmat koʻrsatish va saqlash xarajatlariga boʻlgan ehtiyojlar hisoblab chiqilishini taʼminlaydi.
44 3 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi 10-oktabrga qadar kelgusi yil uchun tayyorlangan “Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni loyihasidan kelib chiqqan holda, tashabbuskorlarga Dastur doirasida tarmoqlar va hududlar boʻyicha prognoz limitlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (qayta koʻrib chiqish va muvofiqlashtirish uchun) yuboradi.
45. Tashabbuskorlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda 1-oktabrga qadar Dasturning dastlabki manzilli roʻyxatiga kiritilgan infratuzilma loyihalarining loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlarining ishlab chiqilishini va 1-noyabrga qadar ushbu loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlari ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlaydi.
45 1 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dasturning yakuniy loyihasiga davlat-xususiy sheriklik ishtirokidagi hamda xalqaro moliya institutlari kreditlari hisobidan belgilangan tartibda amalga oshiriladigan loyihalarning budjet kapital qoʻyilmalari qismi, shuningdek, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarning manzilli roʻyxati boʻyicha alohida ilovalarni kiritadi.
46. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 10-noyabrga qadar kelgusi yil “Oʻzbekiston Respublikasining davlat budjeti toʻgʻrisida”gi qonunida nazarda tutilgan prognoz limitlar doirasida dasturni tasdiqlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori loyihasini tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.
47. Vazirlar Mahkamasi 20-noyabrga qadar Dasturni tasdiqlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori loyihasini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritadi.
48. Tasdiqlangan Dastur tashabbuskorlar tomonidan yangidan boshlanayotgan infratuzilma loyihalari boʻyicha tender (tanlov) oʻtkazish uchun asos hisoblanadi.
6-bob. Dasturga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish
49. Dasturga quyidagi hollarda:
Vazirlar Mahkamasi Rayosati tomonidan — Dasturning asosiy parametrlariga tasdiqlangan loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlari hamda moliyalashtirish manbalari mavjud boʻlgan qoʻshimcha loyihalar (obyektlar) kiritilishi, amalga oshirilmagan loyihalar (obyektlar) chiqarib tashlanishini, shuningdek, kapital qoʻyilmalarning buyurtmachilar (tashabbuskorlar) oʻrtasida qayta taqsimlanishini nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar va (yoki) qoʻshimchalar;
Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan — loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlarini ishlab chiqish hamda ekspertizadan oʻtkazish, shuningdek, eng yaxshi takliflarni tanlash (tender) yakunlariga muvofiq Dastur doirasida amalga oshirilayotgan loyihalar (obyektlar) parametrlariga buyurtmachilar (tashabbuskorlar) boʻyicha belgilangan kapital qoʻyilmalar limitlari doirasida tuzatish va aniqliklar kiritilishi mumkin.
Bunda Dasturning asosiy parametrlariga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish boʻyicha takliflar Vazirlar Mahkamasiga Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan manfaatdor vazirlik va idoralar hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining asosli takliflariga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksida nazarda tutilgan Davlat budjetining xarajatlar yoyilmasiga oʻzgartirishlar kiritish tartiblariga qatʼiy amal qilgan holda kiritiladi.
50. Tasdiqlangan Dastur doirasida birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar uchun koʻzda tutilgan mablagʻlarning 10 foiz va undan ortiq miqdordagi mablagʻlarni birinchi darajali budjet mablagʻi taqsimlovchidan boshqa birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchiga oʻtkazish belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonuniga tegishli oʻzgartirishlar kiritish orqali amalga oshiriladi.
7-bob. Dastur doirasida amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalarining ochiqligini taʼminlash
51. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dastur doirasida amalga oshirilayotgan infratuzilma loyihalari roʻyxatini (qonunchilik hujjatlarida oshkor etilmasligi belgilangan infratuzilma loyihalari bundan mustasno) va ular uchun ajratilgan mablagʻlar toʻgʻrisida tarmoqlar va hududlar kesimidagi maʼlumotlarni har chorak yakunlariga koʻra, chorakdan keyingi oyning 25-sanasidan kechiktirmasdan oʻzining rasmiy veb-saytida joylashtiradi.
Rasmiy veb-saytida joylashtirilgan maʼlumotda har bir infratuzilma loyihasi boʻyicha quyidagi maʼlumotlar aks ettirilishi lozim:
obyektning nomi va joylashgan manzili (viloyat, tuman, shahar, aholi punkti va boshqalar);
obyektning qiymati va uni foydalanishga topshirish muddati (yil, oy);
joriy moliya yili uchun kapital quyilmalarning limiti;
bajarilgan ishlar, hisobot davrida amalga oshirilgan moliyalashtirish va infratuzilma loyihasi doirasida oʻzlashtirilgan mablagʻlar miqdori;
infratuzilma loyihasini amalga oshirishdan kutilayotgan natija.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
52. Mazkur Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Loyihalar portfelini shakllantirish
Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Loyihalar portfeliga kiritiladigan infratuzilma loyihalarining tuman (shahar) kesimidagi dastlabki roʻyxatini shakllantirish boʻyicha ishchi guruh tuzish. Har yili 15-yanvarga qadar II bosqich Ishchi guruhlar Tizimli ravishda obyektlarni, yaʼni binolar, inshootlar, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarining texnik holatini oʻrgangan holda loyihalar portfeliga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalari roʻyxatini shakllantirish hamda har bir infratuzilma loyihasi boʻyicha maʼlumot tayyorlash. Bundan tashqari, taklif etilayotgan loyihalar roʻyxatini ishlab chiqishda iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq jihatlar koʻrib chiqiladi. Har yili 1-martga qadar III bosqich Ishchi guruhlar Oʻrganilgan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini idoraviy mansubligiga qarab tegishli vazirlik va idoralarga, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuborish. Har yili 10-martga qadar IV bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Ishchi guruhlar tomonidan taqdim etilgan materiallar asosida loyihalar portfelini tasdiqlash hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. Har yili 1-mayga qadar V bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Taqdim etilgan loyihalar portfelini oʻrganish va zarurat boʻlganda oʻzining takliflarini eʼtirozlarini) tegishli vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuborish. Har yili 15-mayga qadar VI bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Iqtisodiyot va moliya vazirligining takliflari (eʼtirozlari) asosida oʻzgartirish (qoʻshimcha) kiritilgan loyihalar portfelini yoki takliflar boʻyicha oʻzining fikrini asoslovchi hujjatlar bilan birgalikda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. Har yili 1-iyunga qadar VII bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan loyihalar portfelini oʻzlarining rasmiy veb-saytiga yoki ommaviy axborot vositalariga joylashtirish va oʻzgartirishlar (qoʻshimchalar) kiritilgan hollarda yangilab borish. Doimiy ravishda
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Loyihalar portfeliga kiritiladigan infratuzilma loyihalarining dastlabki roʻyxatini shakllantirish boʻyicha hududiy ishchi guruhning
Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — hududiy iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi boshligʻi, ishchi guruh rahbari Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qurilish, toʻsiqlarsiz muhit yaratish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining investitsiyalar, sanoat va savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar) boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahardagi korxonalarining rahbarlari Lavozimi boʻyicha — “Hududgaztaʼminot” AJning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahardagi korxonalarining rahbarlari Lavozimi boʻyicha — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hududiy bosh boshqarmasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — tarmoq vazirliklari va idoralari hududiy boshqarmasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Statistika agentligining hududiy boshqarmasi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — loyihalashtiruvchi tashkilot (masʼul xodimi)
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2 1 -ILOVA
Loyihalar portfeliga kiritiladigan infratuzilma loyihalarining dastlabki roʻyxatini shakllantirish boʻyicha tuman (shahar) ishchi guruhining
Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi, ishchi guruh rahbari Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) hokimlarining qurilish, toʻsiqlarsiz muhit yaratish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) hokimlarining investitsiyalar, sanoat va savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning tuman (shahar) korxonasi rahbari Lavozimi boʻyicha — “Hududgaztaʼminot” AJning tuman (shahar) korxonasi rahbarlari Lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — tarmoq vazirliklari va idoralari tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — Statistika agentligining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — loyihalashtiruvchi tashkilot (masʼul xodimi)
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Loyihalar portfeliga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihasi boʻyicha maʼlumot
_____________________________________ (loyiha nomi) T/r Nomlanishi Birlik Maʼlumot 1. Loyihaning joylashgan manzili 2. Qurilgan yili hamda rekonstruksiya / taʼmirlash ishlari amalga oshirilgan yil (oxirgi marta) 3. Mavjud quvvat 4. Idoraviy taalluqliligi 5. Shtat birliklari soni 6. Obyektda oxirgi marta amalga oshirilgan qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlari toʻgʻrisida maʼlumot (ish bajarilgan yil, quvvati va ajratilgan mablagʻ miqdori) Qurilish Rekonstruksiya qilish Mukammal taʼmirlash Jihozlash 7. Amaldagi quvvat 8. Obyekt hududining kadastr hujjatlari boʻyicha umumiy maydoni 9. Alohida turuvchi bino / inshoot, ularning vazifasi / yoʻnalishlari va turlari (standart yoki moslashtirilgan) shu jumladan: oʻquv korpusi sport zali ... 10. Mavjud bino / inshootning mavjud maydoni, shundan har bir bino / inshoot: oʻquv korpusi sport zali ... 11. Qamrab olingan aholi soni 12. Obyektning texnik holati, mavjud bino / inshootlar (har biri boʻyicha alohida) oʻquv korpusi sport zali ... 13. Bino / inshootlarni muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash (mavjud yoki mavjud emas, mavjud boʻlsa quvvatini koʻrsatish) elektr taʼminoti gaz taʼminoti suv taʼminoti markazlashtirilgan kanalizatsiya issiqlik taʼminoti 14. Loyihani amalga oshirish uchun qisqacha asos (zarur boʻlganda qoʻshimcha tegishli maʼlumotlar aks ettiriladi) 15. Loyihani amalga oshirishda erishiladigan yutuqlarni qisqacha asoslash (zarur boʻlganda qoʻshimcha tegishli maʼlumotlar aks ettiriladi) 16. Loyihani amalga oshirish boʻyicha taklif Qurilish, shundan: … Qayta taʼmirlash, shundan: oʻquv korpusi … Kapital taʼmirlash, shundan: sport zali …
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” _____________________ (vazirlik va idoralar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimi) ______ yil “_____” ___________ Kapital qoʻyilmalar hisobidan moliyalashtirish taklif etilayotgan loyihalar portfeli T/r Loyihalarning nomlanishi Amalga oshirish muddati Oʻlchov birligi Loyiha quvvati Shundan 20__ yil ishga tushadigan quvvat 20__ yil uchun talab etiladigan mablagʻ (mln soʻm) 20__ yil uchun talab etiladigan mablagʻ (mln soʻm) Erishiladigan natija (kutilish) Izoh
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirish, kelishish va tasdiqlash
Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) loyihasiga kiritish uchun investitsiya takliflarini taqdim etish shakllari namuna va maketlarini ishlab chiqib, loyiha tashabbuskorlariga joʻnatish. Har yili 1-fevralga qadar II bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Kelgusi yil uchun qurilish sohasida narxlarning oʻzgarish deflyatori prognoz koʻrsatkichlarini Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligiga taqdim etish. Har yili 1-martga qadar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Narxlarning oʻzgarish deflyatori prognoz koʻrsatkichlarini chuqur tahlil qilgan holda kelgusi yil uchun moʻljallangan qurilish, rekonstruksiya va mukammal taʼmirlash obyektlarining sohalar boʻyicha oʻrtacha qiymatini ishlab chiqish va Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. Har yili 1-aprelga qadar III bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini tuman (shahar) hokimlari va sektor rahbarlari bilan birgalikda ularni amalga oshirish zarurati hamda ularning joylashuvi boʻyicha keng jamoatchilik fikrini oʻrganish. Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalarini Jamgʻarma kengashi tomonidan koʻrib chiqilishini taʼminlash. Har yili 1-aprelga qadar IV bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Vazirlik va idoralar Dasturda belgilangan maqsadli moʻljallardan kelib chiqib, kelgusi yil uchun ajratiladigan kapital qoʻyilmalar miqdorining dastlabki parametrlarini vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuborish. Budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha kapital qoʻyilmalar limitlari hajmini Jamgʻarma kengashi tomonidan tasdiqlanishini taʼminlash Har yili 10-aprelga qadar V bosqich Vazirlik va idoralar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining (budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari boʻyicha Jamgʻarma kengashining) tavsiyalaridan kelib chiqib, kelgusi uch yillikda Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarni Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziriga hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga shaxsiy kafillik asosida kiritish.* Har yili 1-mayga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshirilishi taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini Dasturga kiritish uchun shakllantiradi. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Boʻsh turgan, samarasiz foydalanilayotgan va infratuzilma loyihalarini joylashtirish imkoni mavjud boʻlgan davlat mulki obyektlarning roʻyxatini Dasturga kiritish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. Loyiha tashabbuskorlari Xalqaro moliya institutlarining kreditlari ishtirokida belgilangan tartibda amalga oshirilayotgan loyihalar boʻyicha markazlashgan manbalar hisobidan budjet mablagʻlari kapital qoʻyilmalarga boʻlgan talablarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. VI bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining takliflari va davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshirilishi taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarining roʻyxatini oʻrganish yakunlari boʻyicha davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshirilishi taklif etilayotgan infratuzilma loyihalarini va infratuzilma loyihalarini joylashtirish imkoni mavjud boʻlgan davlat mulki obyektlari roʻyxatini tashabbuskorlarga tavsiyalar bilan birga yuborish. Har yili 10-mayga qadar VII bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Tasdiqlangan loyihalar portfelidan tanlab olingan — loyihalar roʻyxatini va loyihalar boʻyicha hujjatlar toʻplamini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. Har yili 1-iyunga qadar VIII bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dasturga kiritish uchun taklif qilingan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Har yili 20-iyunga qadar IX bosqich Vazirlar Mahkamasi Loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati Vazirlar Mahkamasi Rayosatida tasdiqlanishini taʼminlash. Har yili 1-iyulga qadar X bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi, budjet tashkilotlari Vazirlar Mahkamasi Rayosati (tomonidan tasdiqlangan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati asosida kelgusi yil loyihalarining loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish uchun zarur boʻlgan mablagʻlar ajratilishini taʼminlash. Belgilangan tartibda XI bosqich Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Dasturning dastlabki manzilli roʻyxatiga kiritilgan infratuzilma loyihalarining loyihaoldi va (yoki) loyiha-hujjatlari ishlab chiqilishini taʼminlash. Har yili 1-oktabrga qadar Infratuzilma loyihalarining loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlash. Har yili 1-noyabrga qadar XII bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dasturni tasdiqlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori loyihasini oʻrnatilgan tartibda vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishilgan holda Vazirlar Mahkamasiga. kiritish. Har yili 10-noyabrga qadar XIII bosqich Vazirlar Mahkamasi Dasturni tasdiqlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori loyihasini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritish. Har yili 20-noyabrga qadar
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritish uchun loyihalar portfelidan infratuzilma loyihalarini tanlash
1. Budjet tizimi budjetlari hisobidan moliyalashtiriladigan infratuzilma loyihalari quyidagi mezonlar asosida tanlanadi va ular yordamida loyihaning ahamiyati baholanadi (aniqlanadi):
majburiy mezonlar — ushbu mezonlarga rioya qilmaslik boshqa xususiyatlardan qatʼi nazar loyihani Dasturga kiritilmasligiga sabab boʻladi. Agar loyiha majburiy shartlarga muvofiq boʻlmasa, baholash mezonlari hisobga olinmaydi.
baholash mezonlari — mazkur mezonlar boʻyicha infratuzilma loyihalari ballar qoʻyish orqali baholanadi. Baholash mezonlari sifat va miqdor koʻrinishida boʻlishi mumkin;
tarmoq mezonlari — maʼlum tarmoq boʻyicha infratuzilma loyihalarini amalga oshirishning ustuvorligini aniqlash boʻyicha alohida mezonlar.
2. Quyidagilar majburiy mezonlar hisoblanadi:
obyektning davlat mulki obyektlari yoki mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari mulki toifasiga kirishi;
infratuzilma loyihasining rivojlantirish strategiyalari (konsepsiyalari) Davlat dasturlariga kiritilganligi, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Hukumatning hujjatlarida nazarda tutilganligi.
Majburiy mezonlar favqulodda vaziyatlar va tabiiy ofatlar natijasida zarar koʻrgan obyektlarni tanlash va baholashga qoʻllanilmaydi.
3. Baholash mezonlari va tarmoq mezonlari quyida keltirilgan tartibda baholanadi:
T/r Mezonlar Ballarni berish shartlari Ballarning vazni I. Baholash mezonlari: 1. Aholi hayoti va sogʻligi uchun tabiiy va texnogen ofatlar, epidemiologik vaziyat boʻyicha xavfni bartaraf etish, iqlim oʻzgarishiga moslashuvchan va uning oqibatlarini yumshatish, vakolatli organ tomonidan tabiiy ofatlardan zarar koʻrgani tasdiqlangan obyektlarni tiklashga (aniqlashga) qaratilgan loyihalar toifasiga tegishliligi Tegishli 5 Tegishli emas 0 2. Loyihani amalga oshirish zarurati va maqsadining son va sifat koʻrsatkichlarini asoslash hisob-kitoblari (maʼlumotlari) mavjudligi Mavjud 5 Mavjud emas 0 3. Loyiha ahamiyatining darajasi Respublika 5 Viloyat 10 Bir qancha shahar va tumanlar 15 Tuman va shaharlar 20 Tuman yoki shaharlar 25 4. Loyihaning samaradorligi, shu jumladan, ijtimoiy samarasi Obyekti xizmat koʻrsatishni koʻzda tutib, toʻgʻridan toʻgʻri muammoni, shu jumladan, ijtimoiy muammolarni hal etishga hissa qoʻshishga qaratilgan 10 Loyiha boʻyicha alohida muammolar, shu jumladan, ijtimoiy muammolarni hal etishga qaratilgan koʻrsatkichlar belgilangan 5 Loyiha samaradorligini aniqlash qiyin 0 5. Obyektning texnik holati Yaroqsiz (foydalanib boʻlmaydi) 20 Oʻrtachadan past (rekonstruksiya qilish talab etiladi) 10 Oʻrta holatda (kapital taʼmirlash talab etiladi) 5 6. Loyihaning barcha xatarlari va ularning miqdorini aniqlash, xavflar reytingi, ularni kamaytirish strategiyasi va qoldiq xavflarni baholash (xavf kamaygandan keyingi strategiyasi). Batafsil xavflar reyestri va xatarlarni boshqarish rejasining mavjudligi 10 Loyihani amalga oshirishda asosiy xatarlarning sifatli tavsifi mavjudligi 5 Xavflar reyestri yoki xatarlarni boshqarish rejasi mavjud emas 0 7. Obyektda oxirgi ish bajarilish vaqti (qurilish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash) Amalga oshirilmagan 20 10 yildan 15 yilgacha 10 5 dan 10 yilgacha 5 5 yilgacha 0 8. Loyihani mahalliy budjetdan moliyalashtirish darajasi 50 foiz va undan ortiq 10 50 foizgacha 5 yoʻq 0 9. Tasdiqlangan loyihaoldi va (yoki) loyiha hujjatlari mavjudligi Mavjud 10 Mavjud emas 0 10. Yangi ish oʻrinlari yaratish Yaratish koʻzda tutilgan 5 Yaratish kuzda tutilmagan 0 11. Moliyaviy resurslarning asoslangan hisob-kitobi va moliyalashtirish manbalari aniqlanganligi Mavjud 10 Mavjud emas 0 12. Loyihaning tashqi-muhandislik tarmoqlari va transport infratuzilmasi bilan taʼminlash holati Taʼminlangan 10 Qisman taʼminlangan 5 Taʼminlanmagan 0 13. Loyihaning oʻrnatilgan quvvatidan foydalanish uchun isteʼmolchilar (foydalanuvchilar) yetarliligi Yetarli miqdorda mavjud 10 Yetarli emas 0 14. Loyiha xizmat koʻrsatadigan (qamrab olinadigan) aholi soni 10 ming nafardan ortiq 20 5 mingdan 10 ming nafargacha 15 1 mingdan 5 ming nafargacha 10 1 ming nafardan kam 5 II. Tarmoq mezonlari: Taʼlim muassasalari (maktablar, maktabgacha taʼlim tashkilotlari, oliy taʼlim tashkilotlari) 1. Navbatchilik koeffitsiyenti (oʻquvchilar sonining taʼlim muassasasining quvvatiga nisbati) 2 va undan ortiq 15 1,5 dan 2 gacha 10 1 dan 1.5 gacha 5 1 dan kam 0 2. Sport zallarining mavjudligi Mavjud emas 15 Mavjud, ammo rekonstruksiya qilishga muhtoj 10 Mavjud, ammo kapital taʼmirlashga muhtoj 5 Mavjud 0 Sogʻliqni saqlash obyektlari 3. Birlamchi kasallanish darajasi (100 ming aholiga) 30 mingdan kam 15 30 mingdan 40 minggacha 10 40 mingdan 50 minggacha 5 50 mingdan ortiq 1 4. Har bir fuqaroga yiliga poliklinikaga tibbiy tashriflar soni (tashriflar) 5 tadan kam 15 5 tadan 7 gacha 10 7 tadan 10 tagacha 5 10 tadan koʻp 1 Ichimlik va oqova suv obyektlari 5. Aholining ichimlik suvi bilan taʼminlanganlik darajasi 10 foizdan kam 15 10 dan 30 foizgacha 10 30 dan 50 foizgacha 5 50 foizdan ortiq 1 6. Aholini markazlashtirilgan kanalizatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash 10 foizdan kam 15 10 dan 30 foizgacha 10 30 dan 50 foizgacha 5 Melioratsiya obyektlari 7. Sugʻoriladigan yerlarning shoʻrlanish darajasi 50 foiz va undan ortiq 15 30 dan 50 foizgacha 10 20 dan 30 foizgacha 5 20 foizdan kam 0 Sugʻorish obyektlari 8. Yerlarni sugʻorish darajasi 50 gektar va undan ortiq 20 10 dan 50 gektargacha 15 5 dan 10 gektargacha 10 1 dan 5 gektargacha 5 1 gektardan kam 0 9. Sugʻoriladigan maydon 10 ming gektardan ortiq 5 5 — 10 ming gektar 4 1 — 5 ming gektar 2 ming gektardan kam 1 10. Sugʻorish tarmogʻining foydali ish koeffitsiyenti 0,5 dan past 25 0,5 dan 0,6 gacha 20 0,6 dan 0,7 gacha 15 0,7 dan 0,8 gacha 5 11. Nasos orqali suv oladigan kanallar 3 ta va undan ortiq koʻtarma nasos yordamida suv olish 7,5 2 ta koʻtarma nasos yordamida suv olish 5 1 ta koʻtarma nasos yordamida suv olish 2,5 12. Koʻtarma usulidagi kanallar Koʻtarma qismi 50 foizdan yuqori 10 Koʻtarma qismi 50 foizgacha 5 13. Texnik holati yomonlashgan kanallar Dastlabki loyihaviy koʻrsatkichlar oʻzgarishi 50 foizdan oshgan 10 Dastlabki loyihaviy koʻrsatkichlar oʻzgarishi 50 foizgacha 5 14. Kanalning rekonstruksiya (betonlashtirish) qilingandan keyin loyqa choʻkmaslik holati Suv tezligi 1 m/s dan yuqori 5 Suv tezligi 0,5 m/s dan 1 m/s gacha 2 15. Kanaldagi filtratsiya natijasida sizot suvlar koʻtarilishi Sizot suvlar chuqurligi 1,5 metrgacha 10 Sizot suvlar chuqurligi 1,5 — 2 metr 5 ” .
4. Loyihalarning ustuvorligini belgilashda mazkur Nizom bilan belgilangan mezonlar boʻyicha har bir loyihaning ballar vazni hisoblab chiqariladi va eng koʻp ball toʻplagan loyiha birinchi navbatda Dasturga kiritiladi.
Bunda tabiiy ofat natijasida zarur koʻrgan obyektlar, davlat mudofaasi va xavfsizligi ahamiyatiga ega boʻlgan obyektlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlarida nazarda tutilgan loyihalarga ustuvorlik beriladi.
5. Ushbu mezonlarga Iqtisodiyot va moliya vazirligining manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda kiritilgan taklifiga asosan Vazirlar Mahkamasi Rayosati tomonidan oʻzgartirishlar (qoʻshimchalar) kiritilishi mumkin.
Vazirlar Mahkamasi Rayosati tomonidan tasdiqlangan mezonlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Dastur loyihasiga kiritish uchun investitsiya takliflarini taqdim etish shakllari namuna va maketlari bilan birgalikda tashabbuskorlarga yuborilishi lozim.
Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Dastur loyihasiga kiritish uchun investitsiya takliflarini taqdim etish shakllari namuna va maketlari tashabbuskorlarga yuborilgandan keyingi yil davomida mezonlarga oʻzgartirish kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Dasturga kiritish taklif etilayotgan infratuzilma loyihasining pasporti ______________________________________________________ (loyiha nomi) 1. Asosiy qoidalar Yoʻnalish nomi Loyihaning qisqa nomlanishi _________ viloyati _________ tumanidagi _________ Loyihaning boshlanish va tugash muddati 20..-20.. yillar Tarmoq vazirligi (idora) nomi Loyiha tadbirlarining asosiy va hamkor ijrochilari Loyiha pasportini ishlab chiquvchi
2. Loyiha mazmuni Loyihaning maqsadi Taʼlim jarayonini sifatli oʻtkazish uchun tegishli sharoitlar yaratish Loyiha koʻrsatkichlari va ularning yillar boʻyicha qiymati Soni Mavjud quvvat Loyihaviy quvvati Davr, yil 20.. … … … … - - - - … Loyiha natijasi (ijtimoiy va (yoki) iqtisodiy samarasi)
3. Bosqich va nazorat nuqtalari T/r Nomlanishi Turi (bosqichning yakunlanishi, nazorat nuqtasi) Muddati 1. Texnik topshiriqni ishlab chiqish 20.. yil ...oy 2. Loyiha hujjatlarini ishlab chiqish 20.. yil ...oy 3. … …
4. Loyiha budjeti Moliyalashtirish manbai Amalga oshirish yili Hammasi 20.. ... ... ...* Budjet manbasi, mln soʻm Respublika budjeti Mahalliy budjet Boshqa manbalar Budjetdan tashqari manbalar, mln soʻm Jami
5. Asosiy xatarlar T/r Xatarlarning nomlanishi Xatarlardan ogohlantiruvchi tadbirlar (oqibatlarning tavsifi) Xatar darajasi (past, oʻrta, yuqori) Xatarlarni boshqarish va kamaytirish choralari 1. Loyiha hujjatlarini oʻz vaqtida ishlab chiqmaslik 2. Loyihalarni amalga oshirishda moliyalashtirishning kechiktirilishi 3. Iqlim oʻzgarishi va uning oqibatlari (sizot suvlarning koʻtarilishi, haroratning koʻtarilishi, yogʻingarchiliklar va boshqa talafotlar) 4. …..
6. Loyiha tavsifi Tarmoqlarni rivojlantirish strategiyalari va dasturlari, shuningdek, hududlarni rivojlantirish dasturlari bilan bogʻliqligi Boshqa loyihalar va dasturlar bilan oʻzaro bogʻliqligi Loyihani amalga oshirish uchun asos Loyihani amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar (benefitsiar koʻrsatkichlari (soni, jinsi, ijtimoiy inklyuziyasi va boshqalar) Qoʻshimcha maʼlumotlar
7. Obyektning texnik holati va oxirgi ish bajarilish vaqti Texnik holati Foydalanishga topshirilgan vaqti Oxirgi ish bajarilish vaqti Yaroqsiz (foydalanib boʻlmaydi) Oʻrtachadan past (rekonstruksiya qilish talab etiladi) Oʻrta holatda (kapital taʼmirlash talab etiladi)
8. Obyektning foydalanishga topshirilishi natijasida unga koʻrsatiladigan texnik xizmat va saqlash xarajatining taxminiy hisob-kitobi Obyektni saqlash xarajatlari nomi Xarajatlar hisob-kitobi, mln soʻm Jami sh.j., yillar 20..y. 20..y. 20..y. 20..y. 20..y. Texnik xizmat koʻrsatish Saqlash xarajati Jami
9. Investitsiya loyihalarining iqlim oʻzgarishiga taʼsirini baholash Iqlim oʻzgarishiga taʼsiri Izoh Oqibatlarini yumshatish shartlari Issiqxona gazi chiqindilari Energiya isteʼmoli Qayta tiklanadigan energiya manbalarini joriy qilish Suv sarfi Moslashish, iqlim oʻzgarishi oqibatlarini yumshatish va boshqa choralar Umumiy baho:
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga 2-ILOVA
Budjet tizimi budjetlari hisobidan kapital qoʻyilmalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom budjet tizimi budjetlarining kapital qoʻyilmalari hisobidan obyektlarni moliyalashtirish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom talablari boshqa manbalardan moliyalashtiriladigan obyektlar uchun tavsiyaviy xususiyatga ega.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
buyurtmachi — obyektlar boʻyicha loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlarini tashkil etish vazifasi yuklatilgan yuridik shaxs;
budjet tizimi budjetlari — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti, davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlari va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari — qonunchilikda nazarda tutilgan manbalar hisobidan budjet tashkiloti tasarrufiga kelib tushadigan mablagʻlar;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari kengashi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma kengashi) — budjet tashkiloti rahbarining buyrugʻi (qarori) asosida tashkil etilgan, budjetdan tashqari jamgʻarma faoliyatiga umumiy rahbarlik qiluvchi va jamgʻarmaga kelib tushgan mablagʻlardan ochiqlik va jamoatchilikka hisobdorlik tamoyillari asosida foydalanishni taʼminlovchi organ;
yetkazib beruvchi (ishlab chiqaruvchi) — obyektni barpo etishda foydalaniladigan moddiy-texnik resurslarni, tovarlarni (ishlarni, xizmatlarini), asbob-uskunalarni ishlab chiqaruvchi va (yoki) yetkazib beruvchi yuridik yoki jismoniy shaxs;
ish hujjatlari — alohida binolar (inshootlar) va ish turlari uchun tuziladigan ish chizmalarining kompleksi;
loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxati — loyiha hujjatlarini (ishchi loyiha, ish hujjatlari, loyiha-smeta hujjatlari) ishlab chiqish muddatlarini, ishlar hajmini (quvvatini), umumiy va qoldiq qiymatlarini, obyekt uchun joriy moliya yilda ajratiladigan kapital qoʻyilmalar miqdorini, loyiha tashkilotlarining nomini oʻzida aks ettiruvchi moliyaviy hujjat;
loyiha va pudrat tashkiloti — obyektlar boʻyicha loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash ishlarini bajarish uchun davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq tanlab olingan tashkilot;
shaxsiy kabinet — loyiha tashabbuskorlari va buyurtmachilarga elektron platformada maʼlumotlarni kiritish, yuklash, saqlash, yuborish va tasdiqlash funksiyalarini amalga oshirish maqsadida biriktirilgan sahifa;
elektron platforma — dasturlarning amalga oshirilishini monitoring qilish va manzilli roʻyxatlarni kelishishning avtomatlashtirilgan axborot tizimi;
qurilishlarning manzilli roʻyxati — ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi (keyingi oʻrinlarda — dastur) doirasida har bir obyektda qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlarini amalga oshirish muddatini, ularning hajmi va quvvatini, umumiy va qoldiq qiymatlarini, joriy moliya yilida ajratiladigan kapital qoʻyilmalar miqdorini, foydalanishga topshiriladigan quvvatlarini, obyekt boʻyicha olingan ekspertiza xulosasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda pudrat tashkilotining nomini oʻzida aks ettiruvchi moliyaviy hujjat;
ID raqam — Dastur doirasida loyihani amalga oshirishdan boshlab uning foydalanishga topshirilgunga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan elektron platformada identifikatsiya qilish uchun bir loyihaga beriladigan maxsus raqam.
2-bob. Shartnomalarni tuzish tartibi va shartlari
3. Obyektni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash (keyingi oʻrinlarda — qurilish) boʻyicha shartnoma davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga asosan aniqlanadigan loyiha tashkiloti, yetkazib beruvchi va (yoki) pudratchilar (keyingi oʻrinlarda — pudratchi) bilan qurilishning butun davriga tuziladi.
Shartnoma Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi , “Xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyatining shartnomaviy-huquqiy bazasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni hamda qurilish sohasidagi boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq tuziladi.
4. Obyektlarning qurilishiga shartnoma davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining va tuzilgan shartnomaning shartlariga muvofiq qurilish ishlarini bajarishga qodir boʻlgan pudratchi — yuridik shaxslar bilan tuziladi.
Zarurat boʻlganda, qoʻshma faoliyat toʻgʻrisidagi shartnomaga muvofiq ish koʻruvchi yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan yuridik shaxslarning birlashmasi qurilish shartnomasi boʻyicha bosh pudratchi boʻlishi mumkin.
4 1 . Tashabbuskorlar budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari hisobidan loyihalarni amalga oshirishda loyihalarni boshqarish va texnik nazorat xizmatlarini koʻrsatish uchun belgilangan tartibda ixtisoslashgan buyurtmachi xizmati tashkiloti bilan shartnomalar tuzgan holda, obyekt qiymatining toʻliq va (yoki) qisman (moliyalashtirish grafiklaridan kam boʻlmagan holda) moliyalashtirib borilishini taʼminlaydi. Bunda:
har bir obyekt (loyiha) boʻyicha gʻaznachilik organlaridan alohida hisobvaraq ochiladi;
tashabbuskorlar oʻzlarining bank hisobvaraqlaridagi mavjud mablagʻlari hisobidan qurilish-taʼmirlash loyihalarini amalga oshirishda zarur boʻlgan mablagʻlarning obyekt (loyiha) boʻyicha gʻaznachilik organlaridan ochilgan hisobvaraqlarga yoʻnaltirilishini taʼminlaydi.
5. Buyurtmachi va pudratchi, buyurtmachi va loyiha tashkiloti, pudratchi va subpudratchilar, asbob-uskunalar va qurilish materiallari (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilar oʻrtasidagi shartnomalar vositachi tashkilotlar va boshqa oraliq boʻgʻinlarning ishtirokisiz amalga oshiriladi.
Bunda pudratchilar tomonidan qurilish ishlariga subpudratchilarning jalb etilishi, shu jumladan ularni shartnomaga binoan bu ishlarni materiallar bilan taʼminlash majburiyati asosida jalb etilishi vositachilar ishtiroki deb baholanmaydi.
Agar shartnomaga binoan qurilish ishlarini materiallar bilan taʼminlash majburiyati buyurtmachining zimmasida boʻlsa, ushbu materiallarga boʻlgan mulk huquqi buyurtmachining oʻzida saqlanib qolgan taqdirda, buyurtmachi tomonidan berilgan materiallar qiymati soliq bazasiga kiritilmaydi.
6. Pudratchi bilan shartnoma, agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha qoidalar nazarda tutilmagan boʻlsa, tender (tanlov) hujjatlarida va davlat xaridlari tartib-taomillari natijasida aniqlangan narxlarda davlat xaridlarining tartib-taomillari yakunlangandan soʻng uch kun ichida tuziladi.
7. Tender (tanlov) hujjatlarining shartlariga muvofiq qurilish muddati bir kalendar yil doirasidan tashqariga chiqadigan obyektlar boʻyicha ikkinchi va keyingi yillar uchun qoldiq ishlar qiymati belgilangan tartibda aniqlashtiriladi. Qoldiq qiymatning aniqlashtirilishi shartnomaga qoʻshimcha kelishuvlar va bitim bilan rasmiylashtiriladi.
8. Shartnomaga ishlar hajmini koʻpaytirish yoki obyekt loyihasini oʻzgartirish bilan bogʻliq oʻzgartirishlar (qoʻshimchalar) kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollar bundan mustasno.
Shartnoma shartlarida belgilangan majburiyatlarni toʻliq bajarish uchun yildan-yilga oʻtuvchi hamda hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan obyektlar boʻyicha buyurtmachi va pudratchi oʻrtasida qoʻshimcha kelishuvlar tuziladi.
9. Shartnomani bekor qilish vaqtida taraflar oʻrtasida kelib chiqadigan nizolar, shuningdek, yetkazilgan zararni qoplash qonunchilik hujjatlarida va (yoki) shartnomada belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
10. Subpudratchilar va yetkazib beruvchilar (ishlab chiqaruvchilar)ni tanlash buyurtmachi bilan tuzilgan shartnomadagi majburiyatlar saqlanib qolish sharti bilan pudratchi tomonidan mustaqil ravishda amalga oshiriladi.
12. Obyektlar qurilishiga shartnoma tuzish va (yoki) shartnoma boʻyicha majburiyatlarning bajarilishi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq kafillik, kafolat va boshqalar bilan taʼminlanadi.
13. Obyekt qurilishi shartnomasida aks ettiriladigan oʻzaro hisob-kitob shartlari qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq belgilanadi.
3-bob. Tomonlarning majburiyatlari va javobgarligi
14. Buyurtmachi tomonidan quyidagilar taʼminlanadi:
yer uchastkasini tanlash va ajratish boʻyicha hujjatlarni rasmiylashtirish, birlamchi ruxsat beruvchi hujjatlarni va qurilish hududini tayyorlash, loyihaoldi ishlarini tashkil etish, loyihaning ish hujjatlari (obyektni foydalanishga tayyor holda qurish hollaridan tashqari) va tanlov (tender) hujjatlarini tasdiqlash hamda ularni ekspertizadan oʻtkazish;
davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiq loyiha tashkiloti va pudratchini aniqlash;
pudratchi bilan qurilish ishlarini bajarish grafigi va moliyalashtirish jadvallarini koʻrsatgan holda shartnoma tuzish;
xavf-xatar toifasidan qatʼi nazar, barcha obyektlarning qurilish-montaj ishlarini boshlash uchun Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasidan roʻyxatdan oʻtkazish va nazoratga olinishini taʼminlash;
pudratchiga qurish uchun birlamchi ruxsat beruvchi hujjatlarni taqdim etish;
buziladigan, koʻchiriladigan yoki rekonstruksiya qilinadigan binolarda, shuningdek, obyekt qurilishi hududida yashayotgan shaxslarni, qishloq xoʻjaligi nobudgarchiliklari va daraxtlar hamda koʻp yillik butalarni koʻchirish ishlarini tashkil etish;
pudratchilar bilan tuzilgan shartnomalarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda gʻaznachilik boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazish;
obyektlardagi qurilish ishlarini moliyalashtirish, shartnoma boʻyicha pudratchiga yuklatilgan majburiyatlarga rioya etilishini nazorat qilish;
texnik kuzatish va obyekt qurilishi boʻyicha texnik nazoratni tashkil etish;
qurilishi tugallangan obyektni belgilangan tartibda foydalanish uchun qabul qilish;
foydalanuvchi tashkilot tasarrufiga oʻtkazish uchun avizoni rasmiylashtirish;
pudrat shartnomasida belgilangan kafolat muddati yakuni bilan foydalanuvchi tashkilotning eʼtirozlari mavjud yoki mavjud emasligini bildiruvchi rasmiy xabarnomasini olish;
kafolat muddati davrda aniqlangan nuqsonlar bartaraf etilishini nazorat qilish.
Buyurtmachi qonunchilik hujjatlari va shartnoma shartlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham bajaradi.
15. Pudratchi tomonidan quyidagilar taʼminlanadi:
texnologik qismni buyurtmachi bilan kelishgan holda ish hujjatlarini (obyekt foydalanishga tayyor holda qurilganda) ishlab chiqish va qurilish jarayonida uni ekspert tarzida kuzatish;
ish hujjatlarini (obyekt foydalanishga tayyor holda qurilganda) texnologik izchillik va obyekt qurilishining aniq shartlari bilan bogʻlagan holda toʻliq hajm va belgilangan muddatlarda ishlab chiqarishga berish;
tasdiqlangan loyihada nazarda tutilgan qurilish ishlarini ishlarni bajarish grafigi, standartlar hamda qurilish normalari va qoidalariga rioya qilgan holda bajarish;
obyektni shartnoma shartlariga muvofiq asbob-uskuna, konstruksiya va qurilish materiallari bilan butlash;
qurilish-montaj, maxsus va ishga tushirish-sozlash ishlarini loyiha yechimlari, qurilish normalari va qoidalariga rioya qilgan holda oʻz vaqtida hamda sifatli bajarish;
obyektning ijro hujjatlarini, sertifikatlanishi shart boʻlgan mahsulotlar boʻyicha ularning muvofiqlik sertifikatlarini, foydalanilgan qurilish materiallari va asbob-uskunalarga texnik pasportlarni buyurtmachiga taqdim etish;
obyektni tasdiqlangan loyihalar, shaharsozlik normalari va qoidalari hamda shartnoma shartlariga muvofiq buyurtmachiga topshirish.
Pudratchi qonunchilik hujjatlariga va shartnoma shartlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham bajaradi.
16. Buyurtmachi bilan pudratchi oʻrtasidagi vazifalar taqsimoti, shuningdek, ularning mulkiy javobgarligi qonunchilik hujjatlariga, shu jumladan, davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq har bir pudrat shartnomasini tuzishda aniqlashtiriladi.
17. Qurilish ishlari tugallangan obyekt Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyasi ruxsatnomasi asosida hamda belgilangan sifat standartlari hisobga olingan holda buyurtmachi tomonidan foydalanishga qabul qilinadi.
18. Buyurtmachi qonunchilik hujjatlariga va shartnomaga muvofiq:
ishlarni bajarishga birlamchi ruxsat beruvchi hujjatlarni taqdim etish muddatlarini kechiktirilganligi;
geodeziya — yer ajratish asoslari hamda qurilish hududiga biriktirilgan punktlar va belgilar berilishi kechiktirilganligi;
shartnoma shartlariga muvofiq ishlab chiqarishga va xizmat koʻrsatishga moʻljallangan qurilishi tugallangan obyekt, uning alohida navbatlari, ishga tushirish majmui hamda bino va inshootlarni qabul qilib olishni asossiz ravishda kechiktirilganligi;
moliyalashtirishni, shuningdek, bajarilgan ishlarni tasdiqlash va hisob-kitob qilishni belgilangan muddatlarda amalga oshirmaslik;
shartnomada nazarda tutilgan boshqa majburiyatlar bajarilmaganligi yoki zarur darajada bajarilmaganligi uchun javobgar boʻladi.
19. Pudratchi qonunchilik hujjatlariga va shartnomaga muvofiq:
ish hujjatlari ishlab chiqilmaganligi yoki sifatsiz ishlab chiqilganligi (obyektni foydalanishga tayyor holda qurishda);
loyihalashtirish va qurilish-montaj ishlari sifatsiz bajarilganligi;
obyektda qurilish-montaj ishlari va (yoki) uning navbati va bosqichi belgilangan vaqtda tugallanmaganligi;
buyurtmachi bilan tuzilgan shartnoma boʻyicha montaj ishlarini bajarayotgan montaj va boshqa ixtisoslashtirilgan tashkilotlarga asbob-uskunalarni montaj qilishga moʻljallangan maydonlarni topshirish muddatlari buzilganligi (agar bu shartnoma va tanlov (tender) hujjatlarida nazarda tutilgan boʻlsa);
buyurtmachi bilan tuzilgan shartnomaga koʻra alohida shartlarda berilgan yerlarni rekultivatsiya qilish boʻyicha belgilangan muddatlarning buzilganligi va (yoki) toʻliq hajmda amalga oshirilmaganligi;
qurilish jarayonida va (yoki) oraliq qabul qilish jarayonida buyurtmachi, mualliflik nazoratini amalga oshiruvchi tashkilot va nazorat organlari tomonidan qurilish ishlari va konstruksiyalarda yoʻl qoʻyilgan va aniqlangan chala ishlar hamda nuqsonlarni bartaraf etishning kechikkanligi;
shartnomada nazarda tutilgan boshqa majburiyatlar bajarilmaganligi yoki zarur darajada bajarilmaganligi uchun javobgar boʻladi.
20. Pudratchi tomonidan qurilish ishlari shartnoma shartlarini buzgan holda yoki boshqa nuqsonlarga yoʻl qoʻygan holda bajarilganda buyurtmachi, agar qonunchilik hujjatlarida va shartnomada boshqacha qoidalar nazarda tutilmagan boʻlsa, pudratchidan:
nuqsonlar oqilona muddatda pudratchining mablagʻlari hisobidan bartaraf etilishini;
qurilish qiymati ish uchun belgilangan narxga mutanosib miqdorda kamaytirilishini;
agar shartnomada buyurtmachining nuqsonlarni bartaraf etish huquqi nazarda tutilgan boʻlsa, nuqsonlarni bartaraf etish bilan bogʻliq xarajatlar qoplashni talab qilishga haqlidir.
21. Pudratchi nuqsonlarni bartaraf etish oʻrniga qurilish ishlarini oʻz hisobidan qaytadan bajarish huquqiga ega. Bunda pudratchi tomonidan qurilish ishlarining bajarish muddati kechiktirilishi tufayli yetkazilgan zararlarni buyurtmachiga qoplab berilishi kerak.
22. Pudratchi tomonidan nuqsonlar belgilangan muddatda bartaraf etilmagan hollarda, buyurtmachi yoki foydalanuvchi tashkilot nuqsonlarni oʻz mablagʻlari hisobidan va (yoki) oʻz kuchi bilan bartaraf etishi mumkin. Bunda nuqsonni bartaraf etish ishlarining qiymati va nuqson oʻz vaqtida bartaraf etilmaganligi natijasida koʻrilgan zarar pudratchidan undirib olinishi lozim.
23. Bajarilgan qurilish ishlari (xizmatlari) va yetkazib berilgan tovarlar (materiallar) uchun belgilangan muddatlarda haq toʻlanmagan taqdirda, buyurtmachi pudratchiga qonunchilik hujjatlarida va shartnomada belgilangan tartibda hamda miqdorda neustoyka (jarima, penya) toʻlaydi.
24. Mazkur Nizomda koʻzda tutilgan neustoyka (jarima, penya) toʻlaganligidan qatʼi nazar, shartnoma majburiyatlarini buzgan taraf ikkinchi tarafga ana shu zarar oqibatida oʻzi yetkazgan zarar qismini ham qoplaydi.
25. Muddatini oʻtkazib yuborish yoki shartnoma majburiyatlarini oʻzgacha tarzda lozim darajada bajarmaslik hollari uchun mazkur Nizomda belgilangan neustoykani (jarimani, penyani) toʻlash hamda shartnoma majburiyatlarini lozim darajada bajarmaslik oqibatida yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash taraflarni majburiyatni asl holida bajarishdan ozod etmaydi, qonunchilikda va shartnomada nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
4-bob. Obyektlarni foydalanishga tayyor holda topshirish shartlari asosida qurilishini tashkil etish
26. Obyektni foydalanishga tayyor holda topshirish shartlari pudratchining loyihada nazarda tutilgan ishlarning butun hajmini, shu jumladan, maxsus va ishga tushirish-sozlash ishlarini bajarish, obyektni texnologiya va muhandislik asbob-uskunalari bilan butlash boʻyicha majburiyatlarni nazarda tutadi hamda tayyor qurilish mahsuloti yaratishning yagona uzluksiz kompleks jarayoni sifatida amalga oshiriladi.
27. Obyektni foydalanishga tayyor holda topshirish shartlari asosida qurish budjet tizimi budjetlarining kapital qoʻyilmalari hisobidan moliyalashtiriladigan qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlarini amalga oshirishda majburiy hisoblanadi.
28. Boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlarda foydalanishga tayyor holda topshirish shartlari tomonlarning kelishuvi boʻyicha yoki tanlov (tender) savdolarining shartlaridan kelib chiqib qoʻllanilishi mumkin.
29. Obyektni foydalanishga tayyor holda topshirish shartnomasi boʻyicha majburiyatlarni bajarishga pudratchi tomonidan subpudrat tashkilotlari jalb etilishi mumkin.
30. Obyektni foydalanishga tayyor holda topshirish shartlarida qurilish-montaj ishlarini bajarish uchun zarur boʻlgan xom ashyo, konstruksiyalar va buyumlar, asbob-uskunalar va texnikalar, texnologik va energetik asbob-uskunalar hamda maxsus materiallar bilan taʼminlash ishlari pudratchining majburiyati hisoblanadi.
31. Pudratchi shartnomada belgilangan kafolat davrida obyektdan loyihada nazarda tutilgan parametrlarda foydalanilishi uchun buyurtmachi oldida mulkiy javobgar hisoblanadi.
32. Pudratchi bilan uzil-kesil hisob-kitob qilish qurilish ishlari yakunlanib, obyekt foydalanishga topshirganidan keyin buyurtmachi tomonidan amalga oshiriladi.
33. Obyektlar foydalanishga tayyor holda topshirish shartlari asosida qurilayotganda, obyektda bajarilgan qurilish-montaj ishlarining qiymati obyekt foydalanishga topshirilgunga qadar pudratchining balansida boʻladi. Qurilishi tugallanmagan obyektlarni soliqqa tortish soliq toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq tartibga solinadi.
33 1 . Tegishli tartibda pudrat shartnomasi bekor qilingan obyektlarda qurilish-pudrat ishlarni yakunlash uchun buyurtmachi tomonidan:
shartnoma bekor boʻlgan kundan eʼtiboran bir oy muddatda obyektning qoldiq ish hajmlari nazorat oʻlchovi orqali aniqlanadi va xatlov dalolatnomasi rasmiylashtiriladi;
obyektning aniqlangan qoldiq ish hajmlari joriy narxlarda aniqlashtiriladi va davlat ekspertizasi xulosalari olinadi;
ekspertiza xulosalariga muvofiq qoldiq ish hajmlari boʻyicha belgilangan tartibda eng yaxshi takliflarni tanlash (tender) amalga oshiriladi;
obyektda amalga oshirilgan ishlardan hosil boʻlgan 5 foizlik kafolat toʻlovlari, bajarilgan ish hajmlari qiymatiga qarab pudrat tashkilotlari oʻrtasida taqsimlanadi va toʻlab beriladi.
Bunda qurilish-pudrat ishlarini yakunlash uchun amalga oshirilgan qoʻshimcha loyiha-qidiruv ishlari Vazirlar Mahkamasining “Markazlashtirilgan kapital quyilmalar hisobiga roʻyobga chiqarilayotgan investitsiya loyihalarini amalga oshirishda shartnomaviy joriy narxlarga oʻtish toʻgʻrisida” 2003-yil 11-iyundagi 261-son qaroriga muvofiq buyurtmachining boshqa xarajatlari hisobidan qoplanadi.
5-bob. Obyektlar qurilishini moliyalashtirish
34. Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonuni qabul qilinib, Dastur tasdiqlangandan keyin:
Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan;
budjet tashkilotlari tomonidan budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalar hisobidan;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Iqtisodiyot va moliya boshqarmalari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetidan, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlaridan qurilish ishlarini amalga oshirish uchun ajratiladigan kapital qoʻyilmalar hajmlari choraklar va sohalar kesimidagi taqsimoti toʻgʻrisidagi maʼlumotni oʻn kun ichida (agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha qoida belgilanmagan boʻlsa) buyurtmachilarga yetkaziladi.
Bunda:
birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar kapital qoʻyilmalar hisobidan obyektlarni loyihalashtirish, qurish (rekonstruksiya qilish) va jihozlash uchun oʻzlariga ajratilgan mablagʻlar boʻyicha xarajatlar yoyilmasini (bazaviy smeta) shakllantiradilar va axborot tizimi (“UzASBO” DM) orqali tasdiqlash uchun kiritadilar;
buyurtmachisi aniqlanmagan va taqsimlanmagan mablagʻlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi uchun ajratilgan mablagʻlar sifatida aks ettiriladi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda buyurtmachilarga qayta taqsimlanadi;
vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlari alohida tartib asosida moliyalashtiriladi;
Dastur tasdiqlangandan keyin elektron platformada har bir obyekt boʻyicha ID raqam ochiladi.
35. Kapital qoʻyilmalar uchun ajratiladigan mablagʻlar hajmlari buyurtmachilarga yetkazilgandan keyin besh ish kuni ichida buyurtmachilarga Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochiladi va unga kapital qoʻyilmalar uchun ajratiladigan mablagʻlar hajmlari kiritiladi.
Iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan budjet tizimi budjetlaridan ajratiladigan mablagʻlar doirasida budjet darajasi, sohalar va yoʻnalishlar boʻyicha belgilangan tartibda xarajatlar yoyilmasi tuziladi va ajratilgan mablagʻlar Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimida buyurtmachilarga ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga kiritilishini taʼminlaydi.
Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan joriy yilda ajratilgan mablagʻlar elektron platformada obyektlar (ID raqamlar) boʻyicha rejalashtiriladi.
Bunda qayta taqsimlanadigan mablagʻlar sohalar kesimida aks ettiriladi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda buyurtmachilarga qayta taqsimlanadi.
36. Dastur doirasida barpo etilayotgan obyektlar boʻyicha qurilishlarning va loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq tartibda elektron platformada amalga oshiriladi, davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar bundan mustasno.
Davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar boʻyicha qurilishlarning va loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash davlat sirlarini tashkil etuvchi maʼlumotlar bilan ishlash boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
37. Qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlari tasdiqlangandan soʻng moliya organlari tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimida har bir obyekt boʻyicha alohida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi ochiladi.
Tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarga asosan obyektlarning xarajatlar smetasi buyurtmachilar tomonidan tuziladi va tasdiqlanadi.
Bunda:
buyurtmachilar tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimlari orqali har bir obyekt boʻyicha tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga xarajatlar smetasi va unga oʻzgartirish (qoʻshimcha)lar kiritiladi;
buyurtmachilarga ochilgan gʻazna hisobvaragʻida (qayta taqsimlanadigan) nazarda tutilgan mablagʻlar manzilli roʻyxatlarga asosan tasdiqlangan har bir obyektning xarajatlar smetasidan kelib chiqib, buyurtmachilar tomonidan mustaqil ravishda qayta taqsimlanadi.
38. Xarajatlar smetalarini tuzish, tasdiqlash, roʻyxatdan oʻtkazish va ularga oʻzgartirishlar (qoʻshimchalar) kiritish budjet qonunchiligida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
39. Davlat tomonidan qoʻriqlanishi lozim boʻlgan shaxslarning xavfsizligini taʼminlash, Oʻzbekiston Respublikasining mudofaa qobiliyatini, xavfsizligini taʼminlash va ichki tartibni saqlash tadbirlari doirasida barpo etiladigan obyektlarning qurilishi uchun ajratiladigan mablagʻlar obyektlar kesimida taqsimlanmagan holda shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari orqali bir satrda moliyalashtiriladi.
40. Moliyalashtirishni boshlash uchun buyurtmachi tomonidan manzilli roʻyxatlar tasdiqlangandan soʻng ikki ish kuni ichida maxsus axborot portali orqali gʻaznachilik boʻlinmalariga quyidagilar taqdim etiladi:
belgilangan tartibda tasdiqlangan qurilishlarning va (yoki) loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlari nusxasi;
davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq pudratchini (loyiha tashkilotini) aniqlash boʻyicha xarid komissiyasi yigʻilishining bayoni;
buyurtmachi bilan pudratchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma nusxasi;
pudrat tashkilotining qurilish tavakkalchiliklarini sugʻurtalash yuzasidan shartnomasi nusxasi;
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining qurilish-montaj ishlarini bajarishga (qurilishning butun davri uchun berilgan) ruxsati nusxasi;
davlat ekologiya ekspertizasi xulosasining nusxasi (zarur boʻlganda);
agar qonunchilik hujjatlarida tovarning (ishning, xizmatning) davlat xaridi toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida amalga oshirilgan boʻlsa, shartnoma va shartnoma boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasining tegishli xulosasi (qonunchilikda belgilangan hollar bundan mustasno).
41. Buyurtmachi va pudrat tashkiloti oʻrtasida obyektni qurish, rekonstruksiya qilish yoki mukammal taʼmirlash yuzasidan tuzilgan shartnomada va unga ilova qilinadigan mablagʻ bilan taʼminlash jadvalida quyidagilar hisobga olinishi zarur:
a) qurilishi tayyor holda foydalanishga topshirish shartlari asosida quriladigan obyektlar boʻyicha:
qurilishning dastlabki ikki oyi mobaynida avans toʻlovlari qurilishning prognoz qilinayotgan yili uchun tanlov savdolari natijalari boʻyicha belgilangan ishlar qiymatining 30 foizigacha miqdorda ajratiladi;
ajratilgan avansning moliya yili mobaynida mutanosib ravishda ushlab qolinishini hisobga olgan holda, bajarilgan ishlar qiymatining 95 foizi miqdorida har oyda joriy moliyalashtiriladi;
belgilangan tartibda tuzilgan shartnomalarda nazarda tutilgan kafolatli muddat oʻtgandan keyin amalga oshiriladigan obyekt qiymatining 5 foizi toʻlanadi;
agar davlat xaridlari natijalariga koʻra qurilish muddati uch oydan kam boʻlsa, obyektlarga birinchi oyda obyekt qiymatining 30 foizi miqdorida avans toʻlovlari ajratiladi, keyingi toʻlovlar belgilangan tartibda moliyalashtiriladi.
b) obyektlarni jihozlash (texnologik uskunalar bundan mustasno) boʻyicha:
jihozlash ishlarining dastlabki oyi mobaynida avans toʻlovlari jihozlash ishlarining tender (tanlov) savdolari natijalari boʻyicha belgilangan ishlar qiymatining 15 foizi miqdorida ajratiladi;
avansning mutanosib ravishda ushlab qolinishini hisobga olgan holda, yetkazib berilgan jihozlarning 100 foizi miqdorida joriy moliyalashtiriladi;
v) loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha:
loyiha ishlarining dastlabki oyi mobaynida avans toʻlovlari loyiha ishlarining tender (tanlov) savdolari natijalari boʻyicha belgilangan ishlar qiymatining 15 foizi miqdorida ajratiladi;
qolgan mablagʻlar, shartnomalarda koʻrsatilgan shartlarda bajarilgan ishlar qiymatidan kelib chiqib, ajratilgan avansni ushlab qolgan holda joriy moliyalashtirilishi nazarda tutiladi.
41 1 . Bajarilgan qurilish-montaj va loyiha ishlari hamda yetkazib berilgan jihozlar uchun toʻlovlarga elektron hisobvaraq-faktura asoslovchi hujjat hisoblanadi, davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar bundan mustasno.
41 2 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumatining tegishli hujjatlariga asosan loyihalashtirish hujjatlarini ishlab chiqish bilan ayni bir vaqtda qurish (obyektlarni parallel loyihalashtirgan holda qurish) muddati tugagandan soʻng va loyiha-smeta hujjatlari tasdiqlangunga qadar obyektlarni parallel loyihalashtirgan holda qurish muddati davomida elektron hisobvaraq-faktura orqali rasmiylashtirilgan bajarilgan qurilish-montaj ishlari moliyalashtirilishi mumkin.
Bunda davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar boʻyicha manzilli roʻyxatlar davlat sirlarini tashkil etuvchi maʼlumotlar bilan ishlash boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
41 3 . Loyihalashtirish ishlari ikki bosqichli (texnik-iqtisodiy asoslar yoki texnik-iqtisodiy hisob-kitob (TIA/TIHK) va ishchi hujjat) boʻlgan obyektlar boʻyicha qurilish-montaj ishlarini bajarish va moliyalashtirish tasdiqlangan ishchi hujjat asosida amalga oshiriladi.
Bunda ishchi hujjat belgilangan tartibda davlat ekspertizasi xulosasi asosida tasdiqlanadi.
42. Tanlov natijalari boʻyicha shartnomada belgilangan narxga nisbatan sifati va hajmiga taʼsir qilmagan holda tejalgan mablagʻlar pudrat tashkiloti tasarrufida qoldiriladi.
43. Obyektlarini moliyalashtirish qatʼiy ravishda budjet tizimi budjetlaridan har bir obyekt uchun ajratilgan kapital qoʻyilmalarning limitlari doirasida amalga oshiriladi hamda mablagʻlarni qurilishlarning va loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlarida nazarda tutilmagan boshqa maqsadlar uchun sarflash taqiqlanadi.
44. Joriy moliyalashtirish buyurtmachilar tomonidan tasdiqlangan hisobvaraq-fakturalar va toʻlov topshiriqnomalariga asosan ular gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etilgandan soʻng uch ish kun ichida, biroq qonunchilik hujjatlarida ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar birinchi navbatda moliyalashtirilishini inobatga olingan holda amalga oshiriladi.
45. Buyurtmachining saqlash bilan bogʻliq xarajatlari obyektning qurilish qiymatiga kiritiladi va Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimida har bir obyekt boʻyicha alohida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi orqali budjet tasnifining alohida xarajatlar moddasida bitta satrda nazarda tutiladi.
46. Buyurtmachilarni saqlash bilan bogʻliq xarajatlar smetasi va shtatlar jadvali belgilangan tartibda moliya organlarida roʻyxatga olinadi.
46 1 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi (budjetdan tashqari jamgʻarmalar hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar boʻyicha — budjet tashkilotlari) Dastur doirasida kreditor qarzdorliklarni qoplash uchun sohalar kesimida ajratilgan mablagʻlarni avvalgi yillarda qurilish-taʼmirlash ishlari amalga oshirilgan obyektlarning 5 foizlik kafolat summasini buyurtmachilarning asoslangan hisob-kitoblariga muvofiq tasdiqlangan manzilli roʻyxatlar asosida moliyalashtirish choralarini koʻradi.
47. Budjet tizimi budjetlarining kapital qoʻyilmalari hisobidan obyektlarni moliyalashtirish mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
47 1 . Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan hamda har yili iqtisodiyot va moliya organlarida roʻyxatga olingan saqlash xarajatlari smetalarida koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida bino va inshootlarni kapital taʼmirlashni moliyalashtirish va manzilli roʻyxatlarini shakllantirish mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq tartibda amalga oshiriladi.
48. Buyurtmachilar tomonidan budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilar uchun davriy moliyaviy hisobotlarni tuzish, tasdiqlash hamda taqdim qilish toʻgʻrisidagi tartibiga muvofiq hisobotlar taqdim etiladi.
Bunda budjet tizimi budjetlari boʻyicha buyurtmachilar tomonidan tegishli hisobotlar taqdim etilmaganda, buyurtmachi rahbariyatini yozma xabardor qilgan holda iqtisodiyot va moliya organlari tegishli hisobotlar talab darajasida taqdim etilgunga qadar budjet mablagʻlari hisobidan xarajatlarni moliyalashtirishni (toʻlashni) cheklab qoʻyishga haqli.
7-bob. Yakunlovchi qoida
49. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Budjet tizimi budjetlari hisobidan kapital qoʻyilmalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida qurilishlarning va loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Tartib ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi (keyingi oʻrinlarda — dastur) doirasida qurilishlarning va loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash tartibini belgilaydi.
Mazkur Tartib talablari budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar boʻyicha manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqish va tasdiqlashga ham tatbiq etiladi.
2. Vazirliklar va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari obyektlarni loyihalashtirish va qurish-taʼmirlash ishlari boʻyicha bir vaqtning oʻzida ham tashabbuskor, ham buyurtmachi boʻlishlari mumkin.
3. Tashabbuskorlar, buyurtmachilar, shuningdek, Iqtisodiyot va moliya vazirligi oʻzlarining soliq organlari tomonidan berilgan elektron raqamli imzolaridan (keyingi oʻrinlarda — ERI) foydalangan holda “Kapital qoʻyilmalar” avtomatlashtirilgan elektron axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — elektron platforma) roʻyxatdan oʻtishi talab etiladi.
4. Dastur doirasida qurilishlarning va keyingi yillar uchun loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
birinchi bosqichda — pudrat (loyiha) tashkilotlarini aniqlash boʻyicha tanlov (tender) savdolari oʻtkazishdan oldin qurilishlarning va loyiha-qidiruv ishlarining dastlabki manzilli roʻyxatlari (keyingi oʻrinlarda — dastlabki manzilli roʻyxatlar) ishlab chiqilib, tasdiqlanadi;
ikkinchi bosqichda — pudrat (loyiha) tashkilotlari aniqlangandan keyin qurilishlarning va loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlari (keyingi oʻrinlarda — manzilli roʻyxatlar) ishlab chiqilib, tasdiqlanadi.
5. Manzilli (dastlabki manzilli) roʻyxatlar buyurtmachilar tomonidan har bir obyektlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni aks ettiradigan, mazkur Tartibga 1- va 2-ilovalarga muvofiq shakllarda elektron platforma orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) taqdim etiladi.
Bunda davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar boʻyicha manzilli roʻyxatlar davlat sirlarini tashkil etuvchi maʼlumotlar bilan ishlash boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda kiritiladi.
2-bob. Dastlabki manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqish, koʻrib chiqish va tasdiqlash
6. Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisidagi Qonuni va Dastur qabul qilingandan soʻng buyurtmachilar tomonidan uch ish kuni ichida dastlabki manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqib, kelishish uchun vakolatli organlarga kiritiladi.
7. Dastlabki manzilli roʻyxatlarda qurilish-montaj ishlarining hamda buyurtmachining boshqa xarajatlari (loyiha qidiruv ishlari) uchun talab etiladigan mablagʻlarning prognoz qiymatlari koʻrsatiladi.
8. Prognoz qiymatlar buyurtmachilar tomonidan asoslangan hisob-kitoblarga koʻra ishlab chiqiladi va tasdiqlangan xarajatlar smetasini iqtisodiyot va moliya organlariga taqdim etadi.
9. Yangidan boshlanadigan loyihalar boʻyicha dastlabki manzilli roʻyxatlar quyidagilardan kelib chiqqan holda ishlab chiqiladi va elektron platformaga yuklanadi:
kapital qoʻyilmalar uchun ajratilgan mablagʻlarning hajmi va moliyalashtirish manbalarining belgilanganligi;
tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlari boʻyicha obyektning loyihaviy quvvati;
obyektlarning loyiha-smeta hujjatlari boʻyicha davlat ekspertizasi xulosasi;
obyektlarning loyiha-smeta hujjatlari boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasi xulosasi;
loyihaviy hujjatlarni ishlab chiqish bilan bir vaqtda qurilish ishlarini bajarishga ruxsat beruvchi hujjat (mavjud boʻlgan hollarda).
Manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash uchun taqdim etilgan hujjatlarning (maʼlumotlarning) elektron platformaga yuklanishiga hamda toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun buyurtmachi javobgar boʻladi.
Bunda davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar boʻyicha manzilli roʻyxatlar davlat sirlarini tashkil etuvchi maʼlumotlar bilan ishlash boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
10. Buyurtmachilar ishlab chiqilgan dastlabki manzilli roʻyxatlarni kelishish uchun talab etilayotgan mablagʻlar boʻyicha asoslovchi hisob-kitoblarni ilova qilgan holda elektron platforma orqali vakolatli organga taqdim etadi.
Bunda Dastur doirasida mahalliy budjetlardan moliyalashtiriladigan loyihalarning (obyektlarning) manzilli roʻyxatlari tegishli hududiy iqtisodiyot va moliya boshqarmalari bilan kelishiladi.
11. Iqtisodiyot va moliya vazirligi dastlabki manzilli roʻyxatlarni va ularga ilova qilingan hujjatlarni ikki ish kuni ichida koʻrib chiqadi va kelishadi.
12. Tegishli vazirlik va idoralar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan masʼul rahbarlar dastlabki manzilli roʻyxatlarni ikki ish kuni ichida koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi.
13. Dastlabki manzilli roʻyxatlar tasdiqlangandan soʻng buyurtmachilar tomonidan ikki ish kuni ichida xarajatlar smetasi belgilangan tartibda iqtisodiyot va moliya organlariga taqdim etiladi.
14. Iqtisodiyot va moliya organlari xarajatlar smetasiga asosan ikki ish kuni ichida obyektlar uchun ajratilgan kapital qoʻyilmalar limitlarini har bir obyekt uchun ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga kiritadi.
3-bob. Manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash
15. Buyurtmachilar tomonidan pudratchi (loyiha tashkiloti) bilan shartnoma tuzilgandan keyin uch ish kuni ichida manzilli roʻyxatlar ishlab chiqiladi va kelishish uchun mazkur Tartibning 5-bandida belgilangan tartibda vakolatli organlarga kiritish.
16. Manzilli roʻyxatlar quyidagilardan kelib chiqib ishlab chiqiladi:
kapital qoʻyilmalar uchun ajratilgan mablagʻlarning hajmi va moliyalashtirish manbalarining belgilanganligi;
tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlari boʻyicha obyektning loyihaviy quvvati;
obyektlarning loyiha-smeta hujjatlari boʻyicha davlat ekspertizasi xulosasi;
obyektlarning loyiha-smeta hujjatlari boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasi xulosasi;
davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq pudrat (loyiha tashkilotini) aniqlash boʻyicha (yildan yilga oʻtuvchi obyektlarni foydalanishga topshirish muddatlarini qayta koʻrib chiqish boʻyicha) xarid komissiyasi yigʻilishining bayoni;
pudrat va (yoki) loyiha tashkiloti bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzilishiga asos boʻlgan hujjat (mavjud boʻlgan hollarda);
agar qonunchilik hujjatlarida tovarning (ishning, xizmatning) davlat xaridi toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida amalga oshirilgan boʻlsa, shartnoma va shartnoma boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasining tegishli xulosasi (qonunchilikda belgilangan hollar bundan mustasno);
loyihaviy hujjatlarni ishlab chiqish bilan bir vaqtda qurilish ishlarini bajarishga ruxsat beruvchi hujjat (mavjud boʻlgan hollarda);
hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan obyektlar boʻyicha belgilangan tartibda tasdiqlangan tegishli Hukumat qarori (farmoyishi);
yildan yilga oʻtuvchi obyektlar boʻyicha belgilangan tartibda amalga oshiriladigan qayta hisob-kitob maʼlumotlari;
pudrat va loyiha tashkiloti bilan oʻzaro hisob-kitob dalolatnomalari;
pudrat va (yoki) loyiha tashkiloti bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzilgan obyektlarda loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlarining buyurtmachilar tomonidan hisoblangan dastlabki qiymati.
Manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash uchun taqdim etilgan hujjatlarning (maʼlumotlar va talab etilayotgan mablagʻlar boʻyicha asoslovchi hisob-kitoblarning) toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun buyurtmachi javobgar boʻladi.
17. Manzilli roʻyxatlar vakolatli organ bilan kelishish uchun talab etilayotgan mablagʻlar boʻyicha asoslovchi hisob-kitoblarni ilova qilgan holda elektron platforma orqali taqdim etiladi;
Bunda Dastur doirasida mahalliy budjetlardan moliyalashtiriladigan loyihalarning (obyektlarning) manzilli roʻyxatlari tegishli hududiy iqtisodiyot va moliya boshqarmalari bilan kelishiladi.
4-bob. Manzilli roʻyxatlarni vakolatli organlar tomonidan koʻrib chiqish va kelishish
18. Iqtisodiyot va moliya vazirligi manzilli roʻyxatlarni va ularga ilova qilingan hujjatlarni, uch ish kuni ichida quyidagilarni koʻrib chiqadi va kelishadi:
manzilli roʻyxatlarning dasturda koʻzda tutilgan mablagʻlar hajmiga mosligi;
moliyalashtirish jadvallarining joriy yil uchun ajratilgan kapital quyilmalar hajmlariga muvofiqligi;
obyektning loyiha smeta-hujjatlari boʻyicha davlat ekspertizasi xulosasining mavjudligi va manzilli roʻyxatlarga kiritilgan pudratchilarning (loyiha tashkilotlari) davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq aniqlangan pudratchining (loyiha tashkilotining) muvofiqligi.
manzilli roʻyxatlarning Dasturning yangi ishga tushiriladigan quvvatlar, kapital qoʻyilmalar va asosiy fondlarni oshirish boʻyicha parametrlariga muvofiqligi;
yildan yilga oʻtuvchi obyektlar boʻyicha ishlarning qoldiq qiymati va xarajatlari toʻgʻrisida taqdim etilgan maʼlumotlar asosliligi;
manzilli roʻyxatlarda qurilish-montaj ishlari hajmi, jihozlar (mebel, jihozlar) va buyurtmachining saqlash xarajatlari uchun prognoz qilingan mablagʻlar miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar toʻgʻri aks ettirilishi.
19. Manzilli roʻyxatlar kelishilgandan soʻng tegishli vazirlik va idoralar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan masʼul rahbarlar tomonidan ikki ish kuni ichida koʻrib chiqiladi va tasdiqlanadi.
20. Vakolatli organlar tomonidan manzilli roʻyxatlarda kamchiliklar aniqlangan taqdirda uch ish kuni ichida manzilli roʻyxatlar kamchiliklar hamda ularni bartaraf etish usullari koʻrsatilgan xabarnoma bilan birgalikda elektron platforma orqali buyurtmachilarga qaytariladi.
Bunda davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar boʻyicha manzilli roʻyxatlar davlat sirlarini tashkil etuvchi maʼlumotlar bilan ishlash boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qaytariladi.
21. Buyurtmachilar tomonidan elektron platformada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda kiritilgan manzilli roʻyxatlar vakolatli organlar tomonidan uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi va kelishiladi.
22. Vakolatli organ elektron platformada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etmasdan kiritilgan manzilli roʻyxatlarni kelishmasdan qaytarishga haqli. Bunda kamchiliklarni elektron platformada koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi, qoʻshimcha ravishda taqdim etilgan materiallar bilan bogʻliq kamchiliklar bundan mustasno.
23. Manzilli roʻyxatlar Iqtisodiyot va moliya vaziri yoki ular tomonidan vakolat berilgan masʼul shaxslar tomonidan imzolanadi.
24. Moliyalashtirishni boshlash uchun buyurtmachilar ikki ish kuni ichida zarur hujjatlarni, shu jumladan, tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarni tegishli gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etadilar.
25. Gʻaznachilikning tegishli boʻlinmalari amaldagi qonunchilik hujjatlariga asosan buyurtmachilar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarga muvofiq yuridik va moliyaviy majburiyatlarni amalga oshiradi.
26. Manzilli roʻyxatlarga quyidagi hollarda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladi:
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda buyurtmachilarga qoʻshimcha kapital qoʻyilmalar ajratilganda yoki ularga ajratilgan kapital qoʻyilmalar hajmi kamaytirilganda;
obyektning qiymati oʻzgarganda;
manzilli roʻyxatlarni shakllantirish uchun asos hisoblangan va mazkur Tartibning 16-bandida keltirilgan hujjatlarga (talablar, meʼyorlar) oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. Tasdiqlangan manzilli roʻyxatlar elektron tizimda avtomatik tarzda unifikatsiya qilinadigan raqam bilan roʻyxatga olinadi.
28. Mazkur Tartib talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida qurilishlarning va loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash tartibiga 1-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” vazirlik va idora rahbari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan masʼul shaxslar _____________________________ (F.I.O.) 202___ yil “___” _________ 202__ yilda budjet tizimi budjetlari hisobidan _________________________ obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlarining MANZILLI ROʻYXATI (Asos: ______________________________________________) (mln soʻm, joriy narxda) Obyektlar nomi va manzili Qurilish boshlanish va foydalanishga topshirish yili Loyiha quvvati Obyektning umumiy qiymati (shartnoma asosida) jumladan, buyurtmachi boshqa xarajatlari 01.01.202__ y. holatiga obyekt qoldiq qiymati jumladan, buyurtmachi boshqa xarajatlari 01.01.202__ y., holatiga yildan yilga oʻtuvchi obyektning (qayta hisoblash bilan) qoldiq qiymati jumladan, buyurtmachi boshqa xarajatlari 01.01.202_ y., holatiga obyektning moliyalashtirish qoldigʻi jumladan, buyurtmachi boshqa xarajatlari 202__ yil uchun kapital qoʻyilmalar limiti 202__ yilda foydalanishga topshiriladigan 01.01.202__ y., holatiga yildan yilga oʻtuvchi obyektning (qayta hisoblash bilan) qoldiq qiymati jumladan, buyurtmachi boshqa xarajatlari 01.01.202__ y., holatiga yildan yilga oʻtuvchi obyektning moliyalashtirish qoldigʻi jumladan, buyurtmachi boshqa xarajatlari Ekspertiza xulosasi raqami va sanasi Tender (tanlov)lar natijasiga boʻyicha bayonnoma raqami va sanasi Qurilish pudrat tashkilot nomi Jami kapital qoʻyilmalar shu jumladan Muddat / quvvat Asosiy fond summasi Qurilish — montaj ishlari Jihoz Buyurtmachi boshqa xarajatlari Jami jumladan, saqlash xarajatlari 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 Jami kapital qoʻyilmalar, jumladan Avvalgi yillardan oʻtuvchi Yangi qurilish 1. 2. Rekonstruksiya, modernizatsiya 1. 2. Yangidan boshlanuvchi Yangi qurilish 1. 2. Rekonstruksiya, modernizatsiya 1. 2. Boshqalar “Kiritildi” Buyurtmachi xizmati rahbari _____________________________ (F.I.O.) 202__ yil “___” _________ (imzo, muhr) “Kelishildi” Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi _____________________________ (F.I.O.) 202__ yil “___” _________ “Kelishildi” Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi _____________________________ (F.I.O.) 202__ yil “___” _________
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida qurilishlarning va loyiha-qidiruv ishlarining manzilli roʻyxatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash tartibiga 2-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” Vazirlik va idora rahbari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan masʼul shaxslar _____________________________ (F.I.O.) 202___ yil “___” _________ 202__ yilda budjet tizimi budjetlari hisobidan _________________________ obyektlari boʻyicha amalga oshiriladigan loyiha-qidiruv ishlarining MANZILLI ROʻYXATI (Asos: __________________________________________________________________________) (mln soʻm, joriy narxda) T/r Obyektlar nomi va manzili Loyiha quvvati xos birlikda Qurilish boshlanish va foydalanishga topshirish yili Obyekt qurilishining hisobiy (dastlabki) umumiy qiymati Loyiha bosqichi DTIA, DTIX, TIA, TIX, L, IH, IL, TH Obyektning loyiha-qidiruv ishlari qiymati Loyiha boshidan 01.01.202___ yil holatiga bajarilgan loyiha-qidiruv ishlari 01.01.202___ yil holatiga loyiha-qidiruv ishlari qoldiq qiymati 202___ yil uchun kapital qoʻyilmalar limiti Loyiha-smeta hujjatlarini buyurtmachiga topshirish muddati (oy, yil) Tender (tanlov)lar natijasiga boʻyicha bayonnoma raqami va sanasi Loyihachi tashkilot nomi x 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 Jami loyiha-qidiruv ishlari, jumladan “Kiritildi” Buyurtmachi xizmati rahbari _____________________________ (F.I.O.) 202__ yil “___” _________ (imzo, muhr) “Kelishildi” Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi _____________________________ (F.I.O.) 202___ yil “___” _________ “Kelishildi” Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi _____________________________ (F.I.O.) 202___ yil “___” _________
Budjet tizimi budjetlari hisobidan kapital qoʻyilmalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Kapital qoʻyilmalar koʻrinishidagi budjet tizimi budjetlari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarni moliyalashtirish
Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Iqtisodiyot va moliya organlari Kapital qoʻyilmalar uchun ajratiladigan mablagʻlar hajmlari buyurtmachilarga yetkazilgandan keyin Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimida buyurtmachilar uchun ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga va elektron platformada ID raqamlariga kapital qoʻyilmalar uchun ajratiladigan mablagʻlar hajmlarini kiritish. 5 ish kuni ichida II bosqich Buyurtmachilar “Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonun va Dastur qabul qilingandan soʻng Dastlabki manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqib, kelishish uchun vakolatli organlarga kiritish. 3 ish kuni ichida III bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Dastlabki manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va kelishish. 2 ish kuni ichida IV bosqich Tegishli vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Dastlabki manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va tasdiqlash. 2 ish kuni ichida V bosqich Buyurtmachilar Tasdiqlangan dastlabki manzilli roʻyxatlarni va zarur hujjatlarni ilova qilgan holda ikki ish kuni ichida moliya organlariga taqdim etish. 2 ish kuni ichida VI bosqich Iqtisodiyot va moliya organlari Obyektlar uchun ajratilgan kapital qoʻyilmalar limitlarini har bir obyekt uchun ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga kiritish. 2 ish kun ichida VII bosqich Buyurtmachilar Pudratchi (loyiha tashkiloti) bilan shartnoma tuzilgandan keyin manzilli roʻyxatlarni ishlab chiqib, kelishish uchun vakolatli organlarga kiritish. 3 ish kun ichida VIII bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va kelishish. 3 ish kuni ichida IX bosqich Tegishli vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va tasdiqlash. 3 ish kuni ichida X bosqich Buyurtmachilar Moliyalashtirishni boshlash uchun buyurtmachilar zarur hujjatlarni, shu jumladan, vakolatli organlar bilan kelishilgan manzilli roʻyxatlarni, tegishli gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etish. 2 ish kun ichida XI bosqich Gʻaznachilik organlari Buyurtmachilar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarga muvofiq yuridik va moliyaviy majburiyatlarni amalga oshirish. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda
Budjet tizimi budjetlari hisobidan kapital qoʻyilmalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 3-ILOVA
Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan hamda har yili iqtisodiyot va moliya organlarida roʻyxatga olingan saqlash xarajatlari smetalarida koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida bino va inshootlarni kapital taʼmirlashni moliyalashtirish va manzilli roʻyxatlarni shakllantirish
1. Mazkur Tartib Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirilayotgan binolar va inshootlarni kapital taʼmirlashni moliyalashtirish va manzilli roʻyxatlarni shakllantirish tartib-taomillarini belgilaydi.
2. Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan mablagʻ bilan taʼminlanadigan bino va inshootlarni kapital taʼmirlashning manzilli roʻyxatlari har yili iqtisodiyot va moliya organlarida mazkur Tartibga ilovaga muvofiq shaklda roʻyxatga olingan saqlash xarajatlari smetalarida koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida buyurtmachilar tomonidan shakllantiriladi.
3. Budjet tashkilotini saqlash xarajatlar smetasida koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida tuzilgan binolar va inshootlarni kapital taʼmirlashning manzilli roʻyxatlarida quyidagilar hisobga olinadi:
oʻtgan yilgi bino va inshootlarini kapital taʼmirlashning manzilli roʻyxatlarida koʻzda tutilgan bajarilgan ishlar va xizmatlar, obyektlar boʻyicha yetkazib berilgan qurilish materiallari va jihozlar uchun kreditorlik qarzdorligini qoplash;
oʻtgan yilgi aniq roʻyxatlarda hisobga olingan kapital taʼmirlash obyektlarining tugallanishi;
texnik pasportlari va belgilangan tartibda tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga olingan davlat ekspertizasi xulosasi hamda xarid qilish tartib-taomillari natijalari;
kamchiliklar dalolatnomalariga asosan kapital taʼmirlanishi zarur boʻlgan obyektlarning loyiha hujjatlarini, jumladan, resurs smetasini ishlab chiqish.
Kapital taʼmirlashning manzilli roʻyxatlarini shakllantirish jarayonida budjet mablagʻlariga boʻlgan ehtiyoj ishlab berilmagan boʻnaklar boʻyicha debitorlik qarzini va yakunlangan yilda buyurtmachi xarid qilgan moddiy-texnik resurslar qiymatini chegirgan holda aks ettiriladi.
4. Obyektlarni kapital taʼmirlash manzilli roʻyxatlarga kiritishning majburiy shartlari boʻlib, belgilangan tartibda tasdiqlangan loyiha hujjatlari, jumladan, resurs smetasi yoki ishlar va mablagʻ bilan taʼminlash manbalarining roʻyxati mavjudligi, shuningdek, obyektlarning kapital taʼmirlanishini asosan hisobot yili davomida amalga oshirish hisoblanadi.
5. Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiradigan binolar va inshootlarni kapital taʼmirlashning shakllantirilgan manzilli roʻyxatlari quyidagicha kelishilgan holda budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan tasdiqlanadi:
a) Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan moliyalashtirishda — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan;
b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar budjetlaridan moliyalashtirishda — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari bilan kelishib;
d) tuman va shaharlar mahalliy budjetlaridan moliyalashtirishda — tumanlar va shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari bilan.
Bino va inshootlarni kapital taʼmirlashning tasdiqlangan va kelishilgan manzilli roʻyxatlarini budjet tashkilotlari va budjetdan mablagʻ oluvchilar tegishli tuman (shahar) Gʻaznachilik xizmati boʻlimlari va xizmat koʻrsatuvchi banklarga taqdim etadilar.
6. Obyektlar boʻyicha pudrat va loyiha tashkiloti hamda kapital taʼmirlash ishlarining shartnomaviy qiymati qurilish sohasida belgilangan tartibda xarid qilish tartib-taomillari natijalariga koʻra aniqlanadi.
Xarid qilish tartib-taomillari boʻyicha aniqlangan kapital taʼmirlashning shartnoma qiymati, agar ish bir kalendar yildan ortiq amalga oshirilgan boʻlsa va bu ishlarni bajarish hamda ularni moliyalashtirish bilan bogʻliq boʻlmagan holatlar yuzaga kelgan taqdirdagina, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda qayta hisoblab chiqiladi.
7. Kapital taʼmirlashning manzilli roʻyxatlariga yil davomida qoʻshimcha obyektlar kiritilishga avariyali vaziyatlarda, shuningdek, moliyalashtirish manbalari tasdiqlanganda yoʻl qoʻyiladi. Bino va inshootlarni kapital taʼmirlashning qoʻshimcha manbalari mavjud boʻlmaganida, qoʻshimcha obyektni inobatga olgan holda, ushbu maqsadlar uchun koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida aniqlashtiriladi.
Bino va inshootlarni kapital taʼmirlashning aniqlashtirilgan aniq roʻyxatlari budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan moliyalashtiruvchi organ bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.
8. Har chorakda budjet tashkilotlari bino va inshootlarni kapital taʼmirlashning manzilli roʻyxatlari kelishilgan tegishli iqtisodiyot va moliya organlariga bino va inshootlarni kapital taʼmirlash mablagʻlarining shartnomaviy narxlarda oʻzlashtirilishi, shuningdek, ushbu manzilli roʻyxatlarga muvofiq obyektlar kesimida moliyalashtirish toʻgʻrisida hisobotlar taqdim etadilar.
9. Bino va inshootlarni kapital taʼmirlash Davlat budjeti xarajatlarini iqtisodiy tasniflashning 4-guruhi xarajatlarini mablagʻ bilan taʼminlashning umumiy summasi doirasida qatʼiy moliyalashtiriladi.
10. Mazkur Tartib talablariga rioya etmaganlik uchun masʼuliyat budjet tashkilotlarining birinchi rahbarlari — obyektlarni balansda saqlovchilari zimmasiga yuklanadi.
Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan bino va inshootlarni kapital taʼmirlashni moliyalashtirish va manzilli roʻyxatlarini shakllantirish tartibiga ILOVA
“TASDIQLAYMAN” “KELISHILDI” vazirlik va idora (hududiy boʻlinma) rahbari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yoki ular tomonidan vakolat berilgan masʼul shaxslar __________________ 20___ yil, “___” ___________ imzo. muhr Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari (hududiy boʻlinma rahbari) __________________ 20___ yil, “___” ___________ Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan bino va inshootlarni kapital taʼmirlash boʻyicha MANZILLI ROʻYXATI Obyekt nomi va manzili Taʼmirlash boshlanishini va foydalanishga topshirish yili Loyiha quvvati Obyektning umumiy qiymati (shartnoma asosida, shu jumladan buyurtmachi boshqa xarajatlari) 01.01.20___ y. holatiga obyekt qoldiq qiymati, shu jumladan, buyurtmachi boshqa xarajatlari 01.01.20___ y. holatiga yildan yilga oʻtuvchi obyektning qayta hisoblash bilan qoldiq qiymati jumladan, buyurtmachi boshqa xarajatlari 01.01.20___ y. holatiga yildan yilga oʻtuvchi obyektning moliyalashtirish qoldigʻi 20___ yil uchun ajratilgan mablagʻlar limiti 20___ yilda foydalanishga topshiriladigan 01.01.20___ y. holatiga yildan yilga oʻtuvchi obyektning (qayta hisoblash bilan) qoldiq qiymati, shu jumladan buyurtmachi xarajatlari Ekspertiza xulosasi raqami va sanasi Tender (tanlov) natijasiga koʻra bayonnoma raqami va sanasi Qurilish pudrat tashkilot nomi Jami shu jumladan: Qurilish montaj ishlari Jihoz Buyurtmachi boshqa xarajatlari Muddat quvvat Asosiy fond Jami Jumladan . saqlash xarajatlari Kiritildi Buyurtmachi xizmati rahbari __________________ 20___ yil, “___” ___________ imzo. muhr Kelishildi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi departament (boshqarma) boshligʻi (hududiy boʻlinma tuzilmasi boshligʻi) __________________ 20___ yil, “___” ___________
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga 2 1 -ILOVA
Budjet tizimi budjetlari hisobidan qurilish va rekonstruksiya ishlari sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan irrigatsiya tizimi obyektlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini tanlab olish, ularning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda tasdiqlangan loyiha hujjatlariga muvofiq sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom vegetatsiya davrida qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlgan irrigatsiya tizimi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish loyihalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
buyurtmachi — irrigatsiya tizimi obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilishni taʼminlovchi, shuningdek, shu maqsadlarda loyiha-qidiruv va qurilish-montaj ishlarini bajarish uchun tegishli tashkilotlar bilan shartnomalar tuzuvchi yuridik shaxs;
vegetatsiya davri — 1-apreldan 30-sentabrgacha boʻlgan davr;
irrigatsiya obyektlari — vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlari;
sugʻorish mavsumi boʻlmagan davr — 1-oktabrdan 31-martgacha boʻlgan davr.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi har yilgi Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirishda undan keyingi yil dasturi doirasida vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish hamda sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda qurilish-montaj ishlarini bajarish uchun zarur mablagʻlarning taqsimlanmagan holda alohida satrda nazarda tutilishini taʼminlaydi.
4. Vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarida qurilish-montaj ishlari sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladi.
5. Vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini tanlab olish, ularning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini tanlab olish va ularning dastlabki manzilli roʻyxatini shakllantirish
6. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Davlat dasturlari ijro etilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish boʻyicha hududiy shtablar bilan birgalikda har yili 1-martga qadar tizimli ravishda irrigatsiya tarmoqlari holati, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarining suvga boʻlgan talabini oʻrgangan holda, irrigatsiya obyektlari roʻyxatini shakllantiradi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi 15-martga qadar ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladigan irrigatsiya obyektlarining roʻyxatini shakllantirish uchun sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.
Bunda takliflar ushbu Nizomning 6-bandiga muvofiq shakllantirilgan irrigatsiya obyektlari roʻyxatidan sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrni inobatga olgan holda, tanlab olinadi. Irrigatsiya obyektlarini qurish (rekonstruksiya qilish) muddati sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrdan oshgan taqdirda, bunday loyihalar alohida lotlarga (qismlarga) boʻlingan holda amalga oshirilishi taklif etiladi.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1-aprelga qadar Suv xoʻjaligi vazirligi tomonidan taqdim etilgan takliflarni koʻrib chiqib, sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda amalga oshiriladigan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatini shakllantiradi hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.
9. Vazirlar Mahkamasi 15-aprelga qadar ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan moliyalashtirilishi taklif etilayotgan loyihalarni amalga oshirishning maqsadga muvofiqligini oʻrganadi hamda sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati) Vazirlar Mahkamasining Rayosatida tasdiqlanishini taʼminlaydi.
3-bob. Vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini moliyalashtirish
10. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1-mayga qadar Vazirlar Mahkamasining Rayosati tomonidan tasdiqlangan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxati asosida irrigatsiya obyektlarining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish uchun zarur mablagʻlar ajratilishini taʼminlaydi.
11. Buyurtmachilar 15-mayga qadar ajratilgan mablagʻlar doirasida irrigatsiya obyektlari boʻyicha loyiha tashkilotlarining davlat xaridlari tartib-taomillariga muvofiq aniqlanishini taʼminlaydi va ular bilan shartnomalar tuzadi.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda 1-avgustga qadar loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatiga asosan loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqilishi hamda 1-sentabrga qadar ularning ekspertizadan oʻtkazilishini tashkil etadi.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Suv xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda 1-sentabrga qadar loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatiga kiritilgan irrigatsiya obyektlarida qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish uchun kanallarda vaqtincha suvni yopish va ochish reja-grafiklarini tasdiqlab, ularga qatʼiy rioya etilishini taʼminlaydi.
14. Buyurtmachilar irrigatsiya obyektlari boʻyicha:
1-oktabrga qadar tasdiqlangan loyiha hujjatlari va davlat xaridlari tartib-taomillariga muvofiq pudrat tashkilotlari aniqlanishini taʼminlaydi hamda ular bilan pudrat shartnomalarini tuzadi;
5-oktabrga qadar davlat xaridlari natijalaridan kelib chiqib, qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish uchun zarur hujjatlarning belgilangan tartibda moliya organlarida roʻyxatdan oʻtkazilishini taʼminlaydi.
15. Irrigatsiya obyektlarini moliyalashtirish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
qurilishning dastlabki ikki oyi mobaynida avans toʻlovlari tanlov savdolari natijalari boʻyicha belgilangan ishlar qiymatining 30 foizigacha miqdorda ajratiladi;
ajratilgan avansning qurilish muddati mobaynida mutanosib ravishda ushlab qolinishini hisobga olgan holda, bajarilgan ishlar qiymatining 95 foizi miqdorida har oyda joriy moliyalashtiriladi;
pudrat shartnomasida nazarda tutilgan kafolat muddati oʻtgandan keyin qolgan 5 foiz mablagʻ toʻlab beriladi.
Agar davlat xaridlari natijalariga koʻra qurilish muddati uch oydan kam boʻlsa, irrigatsiya obyektlariga birinchi oyda ular qiymatining 30 foizi miqdorida avans toʻlovlari ajratiladi, keyingi toʻlovlar belgilangan tartibda moliyalashtiriladi.
16. Irrigatsiya obyektlarida qurilish-montaj ishlari 10-oktabrdan kechikmagan holda boshlanadi hamda keyingi yilga oʻtuvchi qoldiq ishlar qiymati qayta hisob-kitob qilinmaydi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
17. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Budjet tizimi budjetlari hisobidan qurilish va rekonstruksiya ishlari sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda amalga oshiriladigan irrigatsiya tizimi obyektlarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlarini tanlab olish, ularning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish
Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Davlat dasturlari ijro etilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish boʻyicha hududiy shtablar Irrigatsiya tarmoqlari holati, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarining suvga boʻlgan talabini oʻrganadi hamda vegetatsiya davrida qurilish va rekonstruksiya ishlarini amalga oshirish imkoni boʻlmagan irrigatsiya tizimi obyektlari (keyingi oʻrinlarda — irrigatsiya obyektlari) roʻyxatini shakllantiradi. har yili 1-martga qadar 2-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi Belgilangan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladigan irrigatsiya obyektlarining roʻyxatini shakllantirish uchun sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda amalga oshiriladigan loyihalar boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi. har yili 15-martga qadar 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Taqdim etilgan takliflarni koʻrib chiqadi, sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda amalga oshiriladigan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatini shakllantiradi va Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. har yili 1-aprelga qadar 4-bosqich Vazirlar Mahkamasi Belgilangan mablagʻlar hisobidan moliyalashtirilishi taklif etilayotgan loyihalarni amalga oshirishning maqsadga muvofiqligini oʻrganadi hamda sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda bajariladigan loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatini tasdiqlaydi. har yili 15-aprelga qadar 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Irrigatsiya obyektlarining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish uchun zarur mablagʻlar ajratadi. har yili 1-mayga qadar 6-bosqich Buyurtmachilar Irrigatsiya obyektlari boʻyicha loyiha tashkilotlarini davlat xaridlari tartib-taomillariga muvofiq aniqlaydi va ular bilan shartnomalar tuzadi. har yili 15-mayga qadar 7-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatiga asosan loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqadi. har yili 1-avgustga qadar Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazadi. har yili 1-sentabrga qadar 8-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Loyihalarning dastlabki manzilli roʻyxatiga kiritilgan irrigatsiya obyektlarida qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish uchun kanallarda vaqtincha suvni yopish va ochish reja-grafiklarini tasdiqlaydi va ularga qatʼiy rioya etilishini taʼminlaydi. har yili 1-sentabrga qadar 9-bosqich Buyurtmachilar Tasdiqlangan loyiha hujjatlari va davlat xaridlari tartib-taomillariga muvofiq pudrat tashkilotlarini aniqlaydi hamda ular bilan pudrat shartnomalarini tuzadi. har yili 1-oktabrga qadar Davlat xaridlari natijalaridan kelib chiqib, qurilish-montaj ishlarini moliyalashtirish uchun zarur hujjatlarni moliya organlarida roʻyxatdan oʻtkazadi. har yili 5-oktabrga qadar Irrigatsiya obyektlarida qurilish-montaj ishlarini boshlaydi. har yili 10-oktabrga qadar
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga 3-ILOVA
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritilgan loyihalar (obyektlar) amalga oshirilishini monitoring qilish toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom budjet tizimi budjetlari hisobidan moliyalashtiriladigan ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritilgan loyihalar (obyektlar) amalga oshirilishini monitoring qilish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
monitoringni amalga oshirish va muvofiqlashtirish boʻyicha vakolatli organ (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) — Iqtisodiyot va moliya vazirligi;
loyiha ishtirokchilari — buyurtmachilar hamda ular bilan tuzilgan shartnomalarga asosan obyektlarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlarini (keyingi oʻrinlarda — qurilish) amalga oshirish uchun jalb etilgan loyiha va pudrat tashkilotlari;
monitoring — obyektni loyihalashtirishdan boshlab, uni foydalanishga topshirishgacha boʻlgan barcha jarayon, shu jumladan ushbu davr ichida qurilish-taʼmirlash va jihozlash ishlari amalga oshirilishini kuzatib borish, tahlil qilish, baholash, shuningdek, obyektning holati va natijadorligi bilan bogʻliq maʼlumotlarni umumlashtirish va tahlil qilish.
shaxsiy kabinet — loyiha tashabbuskorlari va buyurtmachilarga elektron platformada maʼlumotlarni kiritish, yuklash, saqlash, yuborish va tasdiqlash funksiyalarini amalga oshirish maqsadida biriktirilgan sahifa;
elektron platforma — dasturlarning amalga oshirilishini monitoring qilish va manzilli roʻyxatlarni kelishishning avtomatlashtirilgan axborot tizimi;
ID raqam — Dastur doirasida loyihani amalga oshirishdan boshlab uni foydalanishga topshirilgunga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan elektron platformada identifikatsiya qilish uchun bir loyihaga beriladigan maxsus raqam.
2-bob. Monitoringning maqsadi va vazifalari
2 1 . Monitoringni yuritish maqsadida buyurtmachi tomonidan elektron platformaga shaxsiy kabineti orqali har bir obyektning ID raqami boʻyicha kiritilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar:
a) doimiy amal qiladigan oʻzgarmaydigan (bir marta kiritiladigan) maʼlumotlar:
obyektning joylashgan manzili;
yer maydonini ajratish qarori, obyektning loyihalashtirish uchun berilgan arxitekturaviy rejalashtirish topshirigʻi (ART);
binoning texnik holati xulosasi;
atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishni baholash yuzasidan ekspertiza xulosasi, qurilish-montaj ishlarini boshlash toʻgʻrisida xabarnoma;
loyiha topshirigʻi, foydalanishga topshirish dalolatnomasi;
b) doimiy ravishda yangilanib boriladigan va oʻzgaradigan maʼlumotlar:
obyekt (loyiha)ning dastlabki, joriy va yakuniy holati boʻyicha foto surati;
obyekt (loyiha) qurilish jarayonining jonli video kuzatuvi;
mualliflik nazorati kitobi, qurilish sohasida nazorat inspeksiyalari koʻrsatmalari va taqdimnomalari.
2 2 . Dastur qabul qilinib, obyekt (loyiha)ga ID raqam biriktirilgandan soʻng buyurtmachi tashkilot oʻzining shaxsiy kabineti orqali quyidagi vazifalarni bajaradi:
a) doimiy amal qiladigan oʻzgarmaydigan (bir marta kiritiladigan) maʼlumotlar har oyda, obyekt (loyiha)ni loyihalashtirish va qurish-taʼmirlash ishlari jarayonlaridan kelib chiqib, majburiy koʻrsatkichlarni toʻliq ravishda kiritib boradi;
b) doimiy ravishda yangilanib boriladigan maʼlumotlar:
obyektning dastlabki, joriy va yakuniy holati boʻyicha kamida 3 ta fotosurati rasmiylashtirilgan hisob-fakturalarga qarab, har chorak yakuni boʻyicha va foydalanishga topshirilgandan soʻng hisobot davrining 10-sanasiga qadar kiritib boradi;
mualliflik nazorati kitobi, qurilish sohasida nazorat inspeksiyalari koʻrsatmalari va taqdimnomalari nazorat tadbirlari oʻtkazilgan kundan eʼtiboran 5 (besh) kun ichida “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimiga kiritib boradi;
v) moliyalashtirish uchun iqtisodiyot va moliya organlariga yuboriladigan maʼlumotlar:
obyekt (loyiha) uchun tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarga asosan shaxsiy gʻazna varagʻini ochish uchun arizani belgilangan tartibda yuboradi;
obyekt (loyiha)ning tender (tanlov) savdolari yakunlariga koʻra tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarga muvofiq ajratilgan mablagʻlar doirasida xarajatlar smetasini va unga kiritiladigan oʻzgartirishlarni belgilangan tartibda yuboradi.
2 3 . Axborot tizimlari bilan ID raqami asosida elektron platformani integratsiya qilish orqali quyidagi maʼlumotlar shakllantiriladi:
a) “Shaffof” qurilish milliy axborot tizimi bilan integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda shakllantiradigan maʼlumotlar:
buyurtmachi nomi, STIRi;
loyiha tashkilotini tanlash boʻyicha lot raqami, loyiha tashkiloti STIRi;
pudrat tashkilotini tanlash boʻyicha lot raqami, pudrat tashkiloti STIRi;
topoxarita va geologiya qidiruvini bajaruvchi tashkilotni aniqlash lot raqami;
texnik holatni oʻrganadigan tashkilotni aniqlash lot raqami, ekspertiza oʻtkazishda lot raqami;
loyiha-smeta hujjatlariga davlat ekspertizasi xulosasi;
hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashi xulosasi;
geodeziya (geologiya) xulosasi;
obyektning tasdiqlangan bosh rejasi;
topoxaritasi;
obyektning shartnomasi va unda bajariladigan ishlar grafigi;
obyektning tanlov (tender) savdolari yakuni boʻyicha bayon va boshqa maʼlumotlar;
b) “Davlat moliyasini boshqarish” axborot tizimiga integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda shakllantiriladigan maʼlumotlar:
obyekt (loyiha)ning gʻazna hisobvaragʻi;
obyekt (loyiha) toʻlov topshiriqnomalari;
obyekt (loyiha) boʻyicha xarajatlar smetasi.
v) “Loyihalar va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK axborot tizimiga integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda xarid hujjatlari boʻyicha kompleks ekspertiza xulosasi boʻyicha maʼlumotnomalar;
g) soliq organlari axborot tizimiga integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda qurilish-montaj ishlari boʻyicha elektron hisob faktura boʻyicha maʼlumotnomalar.
3. Monitoringni asosiy maqsadi budjet tizimi budjetlarining kapital qoʻyilmalari hisobidan amalga oshirilayotgan loyihalar (obyektlar) boʻyicha loyiha hujjatlarida nazarda tutilgan parametrlarga erishilishini taʼminlashdan iborat.
4. Monitoringning asosiy vazifalari:
loyiha ishtirokchilari tomonidan loyihalashtirish, qurilish-taʼmirlash va jihozlash ishlarini amalga oshirish jarayonida qonunchilik hujjatlari talablariga qatʼi rioya etilishini;
obyektlar boʻyicha loyiha hujjatlarida nazarda tutilgan natijalarga, shu jumladan, obyekt uchun kapital qoʻyilmalar ajratish boʻyicha talabnomalarda koʻrsatilgan loyiha koʻrsatkichlariga toʻliq erishilishini;
obyektlar uchun ajratiladigan mablagʻlarning belgilangan muddatlarda va maqsadli oʻzlashtirilishini hamda obyektlarning oʻz vaqtida foydalanishga topshirilishini;
loyiha ishtirokchilari tomonidan kapital qoʻyilmalarni oʻzlashtirish, qurilish-taʼmirlash va jihozlash ishlarini hamda boshqa majburiyatlarni bajarish tegishli shartnomalar shartlariga muvofiq amalga oshirilishini;
qurilish ishlarining bajarish grafigiga qatʼiy amal qilgan holda toʻliq bajarilishini;
obyektlarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlarini belgilangan muddatlarda hamda sifatli bajarishga salbiy taʼsir etuvchi omillarning oʻz vaqtida aniqlanishi va bartaraf etilishini;
loyiha ishtirokchilarining obyektlarni ish tushirish jarayonidagi faoliyati va oʻzaro aloqalari doimiy muvofiqlashtirilishini taʼminlash.
3-bob. Investitsiya davrida monitoring
5. Monitoring vakolatli organ tomonidan rejalashtirilgan va rejadan tashqari monitoring tadbirlari asosida tashkil etiladi. Bunda:
rejalashtirilgan tadbirlar — joriy kalendar yil uchun tasdiqlangan ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida, shuningdek, vakolatli organ tomonidan tasdiqlanadigan reja-grafiklar asosida;
rejadan tashqari tadbirlar — vakolatli organ rahbariyatining topshiriqlari asosida oʻtkaziladi.
6. Monitoring tadbirlarini amalga oshirish doirasida vakolatli organ:
obyektlarning amalga oshirilish holatini oʻrganish va tahlil qilish maqsadida loyiha ishtirokchilaridan tegishli obyektlar toʻgʻrisidagi zarur maʼlumot, axborot va hisobotlarni tizimli olib, umumlashtiradi;
kapital qoʻyilmalar oʻz vaqtida, toʻliq va maqsadli oʻzlashtirilishini, obyektlarni loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish va jihozlash ishlari belgilangan muddatlarda bajarilishini tizimli oʻrganadi;
obyektlar doirasidagi ishlar tarmoq jadvallaridan ortda qolish sabablarini tahlil qiladi va loyiha ishtirokchilariga aniqlangan kamchiliklar hamda yoʻl qoʻyilgan kechikishlarni bartaraf etish yuzasidan tavsiyalar kiritib boradi;
loyiha ishtirokchilari tomonidan shartnomalarda (bitimlarda) belgilangan majburiyatlar bajarilishi, obyektlarda qurilish, rekonstruksiya va jihozlash ishlari amalga oshirilishi, shuningdek, kapital qoʻyilmalardan foydalanilish holatlarini joylarga chiqqan holda oʻrganishni tashkil etadi;
ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritilgan loyihalar toʻgʻrisida maʼlumotlar bankini shakllantiradi;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa vazifa va funksiyalarni amalga oshiradi.
7. Vakolatli organ tomonidan monitoring tadbirlari bevosita joyiga chiqqan holda oʻtkazilganda, vakolatli organ mutaxassislari qidiruv va qurilish ishlari amalga oshirilayotgan hamda loyiha ishtirokchilarining haqiqatda joylashgan joylarga borishi, obyektlarda amalga oshirilayotgan ishlarni vakolatli organga taqdim etilgan maʼlumotlarga muvofiqligini tanlov asosida oʻrganishi mumkin.
Bunda loyiha ishtirokchilari monitoring tadbirlarini oʻtkazayotgan shaxslarga tegishli obyektga toʻsiqsiz kirishini va uni amalga oshirish bilan bogʻliq barcha kerakli hujjatlar taqdim etilishini taʼminlashi shart, davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar va davlat sirlarini tashkil etuvchi maʼlumotlar bundan mustasno.
8. Vakolatli organning monitoring tadbirlariga jalb qilingan mutaxassislari tomonidan monitoring obyektiga taalluqli boʻlmagan hujjat va maʼlumotlar talab qilinishi, monitoring tadbirlari doirasida oʻziga maʼlum boʻlgan axborotdan qonunga xilof ravishda foydalanishi, shuningdek, monitoring tadbirlarida qonun bilan taqiqlangan masalalarga aralashishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
9. Monitoring ilovaga muvofiq sxemaga asosan elektron platformadan foydalanilgan holda amalga oshiriladi.
10. Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari — loyiha tashabbuskorlari (buyurtmachilar) tomonidan obyektlarning amalga oshirilishi holat va ularning yakunlanishiga toʻsiq boʻlayotgan muammolar toʻgʻrisidagi zarur maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritib, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hisobot oyidan keyingi oyning 3-sanasiga qadar taqdim etib boradi.
Bunda davlat sirlari jumlasiga kiritiladigan obyektlar boʻyicha maʼlumotlar davlat sirlarini tashkil etuvchi maʼlumotlar bilan ishlash boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqdim etiladi.
11. Obyektlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazkur Nizomda belgilangan tartib va muddatda vakolatli organga taqdim etilmagan taqdirda yoki taqdim etilgan maʼlumotlarda nomuvofiqlik va (yoki) noaniqliklar aniqlanganda, vakolatli organ ikki ish kuni ichida loyiha tashabbuskoriga (buyurtmachiga) tegishli xabarnoma yuboradi.
Loyiha tashabbuskori (buyurtmachi) xabarnomani olgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida vakolatli organga zarur maʼlumotlarni (qayta ishlangan hisobotni) hamda nomuvofiqlik va (yoki) noaniqliklar yuzasidan tushuntirishlarni yuboradi.
Loyiha tashabbuskori (buyurtmachi) ushbu band talablariga rioya etilmagan yoki topshiriqni bajarish asossiz ravishda rad etilgan hollarda vakolatli organ rejadan tashqari monitoring tadbirlarini oʻtkazish, shu jumladan, obyektning holatini joyiga chiqqan holda oʻrganish yuzasidan qaror qabul qilishi mumkin.
12. Vakolatli organ har oyning 10-sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi hamda boshqa davlat dasturlari ijrosi ustidan nazoratni kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-dekabrdagi PQ-43-son qaroriga muvofiq tuzilgan Davlat dasturlari ijro etilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish boʻyicha respublika shtabiga hamda “2022 — 2024-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-yanvardagi PQ-98-son qaroriga muvofiq tuzilgan Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha respublika komissiyasiga monitoring natijalari yuzasidan quyidagilarni nazarda tutuvchi oylik, choraklik va yillik axborotni kiritib boradi:
obyektlarning loyihaoldi va loyiha hujjatlarini ishlab chiqish, kelishish, tasdiqlash va davlat ekspertizasidan oʻtkazish holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;
pudrat tashkilotini aniqlash jarayonlari hamda shartnomalar tuzilganlik holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;
qurilish, taʼmirlash va jihozlash ishlarining holati, loyiha pasportida aniqlangan asosiy xavflarning holati, shu jumladan, xavf darajasi va ularni kamaytirish strategiyasining samaradorligi, ularni moliyalashtirish va mablagʻlarning oʻzlashtirilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;
mablagʻlarni oʻzlashtirish boʻyicha belgilangan prognoz koʻrsatkichlar bajarilishi, shu jumladan, tarmoq jadvalidan ortda qolish sabablari, mavjud muammolar va ularning yechimi boʻyicha takliflar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;
obyektlarni foydalanishga topshirish holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;
aniqlangan kamchiliklar va yoʻl qoʻyilgan kechikishlarni bartaraf etish yuzasidan takliflarni.
13. Monitoringni tashkil etish va amalga oshirish jarayonlarida loyihalar tashabbuskorlari (buyurtmachilar):
maʼlumotlarni toʻliq, toʻgʻri, haqqoniy va oʻz vaqtida kiritish hamda yuklash;
belgilangan muddatlarda obyekt (loyiha)ning fotosuratlari va video kuzatuv jarayonlarini yuklab borish;
loyihalarning oʻz vaqtida, toʻliq hamda sifatli amalga oshirilishini taʼminlash va bu boradagi ishlarni doimiy nazorat qilish, shuningdek, elektron platformaga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻri va haqqoniyligi uchun javobgar hisoblanadi.
4-bob. Investitsiyadan keyingi monitoring
14. Investitsiyadan keyingi monitoring budjet tizimi budjetlarining kapital qoʻyilmalari hisobidan qurilgan, rekonstruksiya qilingan, mukammal taʼmirlangan, jihozlangan va foydalanishga topshirilgan obyektlarda vakolatli organ tomonidan oʻtkaziladi.
14 1 . Dastur doirasida foydalanishga topshirilgan obyektlarni monitoring qilish ishlari elektron platforma yordamida amalga oshiriladi.
15. Investitsiyadan keyingi monitoring obyekt foydalanishga topshirilgandan soʻng besh yil davomida amalga oshiriladi.
16. Loyiha tashabbuskorlari (buyurtmachilar) qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlari yakunlangan obyektlar boʻyicha investitsiyadan keyingi monitoring amalga oshirilishini taʼminlash maqsadida vakolatli organga uning soʻroviga asosan elektron platforma orqali quyidagi maʼlumotlarni kiritadi:
obyekt parametrlari tasdiqlangan loyihaoldi va loyiha hujjatlarida nazarda tutilgan parametrlarga muvofiqligi, shu jumladan, obyektning ijtimoiy-iqtisodiy samaradorligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
obyektni boshqarish, saqlash va ekspluatatsiya qilish bilan bogʻliq xarajatlar hajmi, ularni moliyalashtirish manbalari, resurslarni tejash hisobiga maqbullashtirilgan xarajatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
obyektning va unga sarflangan mablagʻlarning natijadorligini baholash uchun zarur boʻlgan boshqa maʼlumotlar.
17. Vakolatli organ investitsiyadan keyingi monitoring natijalaridan kelib chiqib, budjet tizimi budjetlarining kapital qoʻyilmalari hisobidan amalga oshiriladigan qurilish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlari samaradorligini oshirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi hamda loyiha tashabbuskorlariga (buyurtmachilarga) tavsiyalar kiritib boradi.
17 1 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda Dasturning amalga oshirilishining yakuniy natijalaridan kelib chiqib:
koʻzlangan maqsadlarga erishilishi;
loyihalarning belgilangan muddatlarda bajarilishi;
yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar;
mavjud muammolar va ularni kelgusida bartaraf etish boʻyicha takliflar yuzasidan sohalar va hududlar kesimida tahliliy maʼlumotlar tayyorlaydi.
Tahliliy maʼlumotlar yuzasidan tayyorlangan axborot Vazirlar Mahkamasiga kiritib boriladi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
18. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari tomonidan ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tarqatishni vakolatli organ bilan kelishgan holda amalga oshiriladi.
19. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritilgan loyihalar (obyektlar) amalga oshirilishini monitoring qilish toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga kiritilgan loyihalar (obyektlar) amalga oshirilishini monitoring qilish
Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Loyiha tashabbuskorlari (buyurtmachilar) Obyektlarning amalga oshirilish holati va ularning yakunlanishiga toʻsiq boʻlayotgan muammolar toʻgʻrisidagi zarur maʼlumotlarni axborot tizimi orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish. Hisobot oyidan keyingi oyning 3-sanasiga qadar II bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Maʼlumotlar vakolatli organga taqdim etilmagan taqdirda yoki taqdim etilgan maʼlumotlarda nomuvofiqlik va (yoki) noaniqliklar aniqlanganda, loyiha tashabbuskoriga (buyurtmachiga) tegishli xabarnoma yuborish. 2 ish kuni ichida III bosqich Loyiha tashabbuskorlari (buyurtmachilar) Vakolatli organga xabarnoma boʻyicha zarur maʼlumotlarni (qayta ishlangan hisobotni) hamda nomuvofiqlik va (yoki) noaniqliklar yuzasidan tushuntirishlar yuborish. 2 ish kuni ichida IV bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Monitoring natijalari yuzasidan maʼlumot va takliflar boʻyicha oylik, choraklik va yillik axborotni Davlat dasturlari ijro etilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish boʻyicha respublika shtabi va Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha respublika komissiyasiga kiritib borish. Hisobot davridan keyingi oyning 10-sanasiga qadar V bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Investitsiyadan keyingi monitoringni amalga oshirish, uning natijalari boʻyicha kapital qoʻyilmalar hisobidan amalga oshiriladigan qurilish ishlari samaradorligini oshirish yuzasidan taklif va loyiha tashabbuskorlari (buyurtmachilari) uchun tavsiyalar ishlab chiqish. Obyekt foydalanishga topshirilganidan soʻng 5 yil davomida (zaruratga koʻra)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 21-aprel,
206-son