📅 2022-yil 26-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 26-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 26 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 апреля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 April 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАРКИБИ
ЙЎЛ ХАРИТАСИ
Давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳар иссиқлик марказларини когенерацион технологияларини жорий этиш орқали модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Тўғридан-тўғри давлат кафолатисиз хорижий инвестициялар ҳисобига Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти марказларини модернизация қилиш ва уларда когенерация қурилмаларини жорий этиш орқали ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ҳамда шаҳар аҳолисини ишончли иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти марказларини модернизация қилиш ва когенерация қурилмаларини жорий этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш мақсадида қуйидагилар:
2021 йил 16 апрелда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Siemens energy global GmbН&Co.KG» (Германия) ва «Stone city development B.V.» (Нидерландия) компаниялари (кейинги ўринларда — инвестор) ўртасида лойиҳани амалга ошириш учун англашув меморандуми имзоланганлиги;
инвестор томонидан «Stone city energy II B.V.» (Нидерландия) компанияси ташкил қилинганлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида махсус лойиҳа компаниясини ташкил этиши (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси);
2021 йил октябрь ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Лойиҳа компанияси ўртасида лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари тўғрисида битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, лойиҳа инвестор билан давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.
3. Қуйидагилар:
Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти марказларини модернизация қилиш ва когенерация қурилмаларини жорий этиш лойиҳаси амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти марказларини модернизация қилиш ва когенерация қурилмаларини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш орқали лойиҳани амалга ошириш бўйича қуйидаги консультантлар аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
«ILF Consulting Engineers» компанияси — техник консультант;
«PricewaterhouseCoopers» компанияси — молиявий консультант;
«White & Case» компанияси — юридик консультант.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўн кун муддатда ҳокимлик ҳузурида лойиҳани амалга ошириш доирасида давлат шериги сифатида иштирок этувчи махсус компанияни ташкил этсин.
6. Белгилансинки, лойиҳа доирасида Лойиҳа компанияси ва давлат шериги ўртасида давлат-хусусий шериклик битими ҳамда Молия вазирлиги ўртасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим имзоланади.
7. Ишчи гуруҳ (Артикходжаев) лойиҳанинг давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилишини жадаллаштириш мақсадида жалб қилинган консультантлар билан биргаликда:
а) бир ой муддатда инвестор билан музокаралар ўтказиб, лойиҳанинг якуний параметрларига аниқлик киритиш орқали техник-технологик ва молиявий-иқтисодий жиҳатидан энг мақбул ечимларни ишлаб чиқсин.
Бунда, инвесторнинг мажбуриятларини белгилашда, шу жумладан тарифларни пасайтириш бўйича инвестор билан келишувга эришиш ҳамда инвестор томонидан ўрнатиладиган қурилмаларнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва самарадорлик кўрсаткичларига эътибор қаратилсин;
б) 2022 йил 1 сентябрга қадар лойиҳа доирасида давлат-хусусий шериклик битими ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим имзоланишини таъминлансин;
в) 2022 йил 10 сентябрга қадар лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги 214-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти марказларини модернизация қилиш ва когенерация қурилмаларини жорий этиш лойиҳаси амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ
Ж.А. Артикходжаев — Тошкент шаҳар ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари Қ.И. Турсунов — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Ш.Ҳ. Ходжаев — Энергетика вазири ўринбосари О.Р. Исаков — Молия вазири ўринбосари А.М. Бобоев — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Б.Б. Эшмуратов — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раиси Б.Р. Норматов — «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раиси Х.В. Хасанов — Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Р. Жуманазаров — Вазирлар Маҳкамаси департамент бошлиғи
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги 214-сон қарорига 2-ИЛОВА
Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти марказларини модернизация қилиш ва когенерация қурилмаларини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизмлари Муддати Масъул вазирлик ва идоралар 1. Лойиҳани амалга ошириш учун тажрибали консультантларни жалб қилиш. 1. Танлаб олинган консультантлар билан қўшимча музокаралар ўтказиш 2022 йил 27 апрель Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Молия вазирлиги (Исаков), Энергетика вазирлиги (Ходжаев) 2. Консультантлар билан тегишли шартномаларни имзолаш. 2022 йил 30 апрель 2. Лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш. 1. Лойиҳани амалга ошириш учун Инвесторга якуний техник талабларни тақдим этиш. 2022 йил 30 апрель Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ҳидоятов), Молия вазирлиги (Исаков), Энергетика вазирлиги (Ходжаев) 2. Инвестор ва консультантлар билан биргаликда лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2022 йил 30 май 3. Лойиҳани амалга ошириш учун тегишли битимларни имзолаш. 1. Консультантлар билан биргаликда давлат-хусусий шериклик ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш битими лойиҳасини тайёрлаш. 2022 йил 1 июнь Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Молия вазирлиги (Исаков), Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ҳидоятов) 2. Германия ва Франция мамлакатларида ўрнатилган когенерация қурилмаларини ўрганиб, ушбу қурилмаларни эксплуатация қилаётган мутахассислар билан тажриба алмашиш. 2022 йил 15 июнь 3. Тайёрланган битим лойиҳалари бўйича инвестор билан музокаралар ўтказиш. 2022 йил 1 июль 4. Битим лойиҳаларини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2022 йил 20 июль 5. Якуний битим лойиҳасини Инвестор билан келишиб, имзолаш. 2022 йил 1 сентябрь 4. Лойиҳани амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш. 1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2022 йил 20 август Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Молия вазирлиги (Исаков), Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ҳидоятов) 2. Қарор лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2022 йил 8 сентябрь 3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2022 йил 10 сентябрь
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 26 апрель,
214-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TARKIBI
YOʻL XARITASI
Davlat-xususiy sheriklik asosida Toshkent shahar issiqlik markazlarini kogeneratsion texnologiyalarini joriy etish orqali modernizatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Toʻgʻridan-toʻgʻri davlat kafolatisiz xorijiy investitsiyalar hisobiga Toshkent shahar issiqlik taʼminoti markazlarini modernizatsiya qilish va ularda kogeneratsiya qurilmalarini joriy etish orqali yoqilgʻi-energetika resurslarini tejash hamda shahar aholisini ishonchli issiqlik va elektr energiyasi bilan taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Toshkent shahar issiqlik taʼminoti markazlarini modernizatsiya qilish va kogeneratsiya qurilmalarini joriy etish loyihasini (keyingi oʻrinlarda — loyiha) amalga oshirish maqsadida quyidagilar:
2021-yil 16-aprelda Toshkent shahar hokimligi, “Siemens energy global GmbN&Co.KG” (Germaniya) va “Stone city development B.V.” (Niderlandiya) kompaniyalari (keyingi oʻrinlarda — investor) oʻrtasida loyihani amalga oshirish uchun anglashuv memorandumi imzolanganligi;
investor tomonidan “Stone city energy II B.V.” (Niderlandiya) kompaniyasi tashkil qilinganligi hamda loyihani amalga oshirish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasida maxsus loyiha kompaniyasini tashkil etishi (keyingi oʻrinlarda — Loyiha kompaniyasi);
2021-yil oktabr oyida Toshkent shahar hokimligi va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida loyihani amalga oshirishning asosiy shartlari toʻgʻrisida bitim imzolanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Belgilansinki, loyiha investor bilan davlat-xususiy sheriklik asosida toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.
3. Quyidagilar:
Toshkent shahar issiqlik taʼminoti markazlarini modernizatsiya qilish va kogeneratsiya qurilmalarini joriy etish loyihasi amalga oshirilishini muvofiqlashtirish boʻyicha ishchi guruh tarkibi 1-ilovaga muvofiq;
Toshkent shahar issiqlik taʼminoti markazlarini modernizatsiya qilish va kogeneratsiya qurilmalarini joriy etish loyihasini amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Toshkent shahar hokimligi Moliya vazirligi, Energetika vazirligi bilan birgalikda belgilangan tartibda eng yaxshi takliflarni tanlash orqali loyihani amalga oshirish boʻyicha quyidagi konsultantlar aniqlanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:
“ILF Consulting Engineers” kompaniyasi — texnik konsultant;
“PricewaterhouseCoopers” kompaniyasi — moliyaviy konsultant;
“White & Case” kompaniyasi — yuridik konsultant.
5. Toshkent shahar hokimligi oʻn kun muddatda hokimlik huzurida loyihani amalga oshirish doirasida davlat sherigi sifatida ishtirok etuvchi maxsus kompaniyani tashkil etsin.
6. Belgilansinki, loyiha doirasida Loyiha kompaniyasi va davlat sherigi oʻrtasida davlat-xususiy sheriklik bitimi hamda Moliya vazirligi oʻrtasida davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida bitim imzolanadi.
7. Ishchi guruh (Artikxodjayev) loyihaning davlat-xususiy sheriklik asosida amalga oshirilishini jadallashtirish maqsadida jalb qilingan konsultantlar bilan birgalikda:
a) bir oy muddatda investor bilan muzokaralar oʻtkazib, loyihaning yakuniy parametrlariga aniqlik kiritish orqali texnik-texnologik va moliyaviy-iqtisodiy jihatidan eng maqbul yechimlarni ishlab chiqsin.
Bunda, investorning majburiyatlarini belgilashda, shu jumladan tariflarni pasaytirish boʻyicha investor bilan kelishuvga erishish hamda investor tomonidan oʻrnatiladigan qurilmalarning ishlab chiqarish quvvatlari va samaradorlik koʻrsatkichlariga eʼtibor qaratilsin;
b) 2022-yil 1-sentabrga qadar loyiha doirasida davlat-xususiy sheriklik bitimi va davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida bitim imzolanishini taʼminlansin;
v) 2022-yil 10-sentabrga qadar loyihani amalga oshirish boʻyicha tegishli qaror loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Toshkent shahar hokimi J.A. Artikxodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 26-apreldagi 214-son qaroriga 1-ILOVA
Toshkent shahar issiqlik taʼminoti markazlarini modernizatsiya qilish va kogeneratsiya qurilmalarini joriy etish loyihasi amalga oshirilishini muvofiqlashtirish boʻyicha ishchi guruh
J.A. Artikxodjayev — Toshkent shahar hokimi, ishchi guruh rahbari Q.I. Tursunov — Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri oʻrinbosari Sh.H. Xodjayev — Energetika vaziri oʻrinbosari O.R. Isakov — Moliya vaziri oʻrinbosari A.M. Boboyev — Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri oʻrinbosari B.B. Eshmuratov — “Hududgaztaʼminot” AJ boshqaruv raisi B.R. Normatov — “Oʻztransgaz” AJ boshqaruv raisi X.V. Xasanov — Davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish agentligi boshqarma boshligʻi oʻrinbosari A.R. Jumanazarov — Vazirlar Mahkamasi departament boshligʻi
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 26-apreldagi 214-son qaroriga 2-ILOVA
Toshkent shahar issiqlik taʼminoti markazlarini modernizatsiya qilish va kogeneratsiya qurilmalarini joriy etish loyihasini amalga oshirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmlari Muddati Masʼul vazirlik va idoralar 1. Loyihani amalga oshirish uchun tajribali konsultantlarni jalb qilish. 1. Tanlab olingan konsultantlar bilan qoʻshimcha muzokaralar oʻtkazish 2022-yil 27-aprel Toshkent shahar hokimligi (Artikxodjayev), Moliya vazirligi (Isakov), Energetika vazirligi (Xodjayev) 2. Konsultantlar bilan tegishli shartnomalarni imzolash. 2022-yil 30-aprel 2. Loyihaning texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlarini ishlab chiqish. 1. Loyihani amalga oshirish uchun Investorga yakuniy texnik talablarni taqdim etish. 2022-yil 30-aprel Toshkent shahar hokimligi (Artikxodjayev), Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Hidoyatov), Moliya vazirligi (Isakov), Energetika vazirligi (Xodjayev) 2. Investor va konsultantlar bilan birgalikda loyiha konsepsiyasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2022-yil 30-may 3. Loyihani amalga oshirish uchun tegishli bitimlarni imzolash. 1. Konsultantlar bilan birgalikda davlat-xususiy sheriklik va davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash bitimi loyihasini tayyorlash. 2022-yil 1-iyun Toshkent shahar hokimligi (Artikxodjayev), Moliya vazirligi (Isakov), Energetika vazirligi (Xodjayev), Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Hidoyatov) 2. Germaniya va Fransiya mamlakatlarida oʻrnatilgan kogeneratsiya qurilmalarini oʻrganib, ushbu qurilmalarni ekspluatatsiya qilayotgan mutaxassislar bilan tajriba almashish. 2022-yil 15-iyun 3. Tayyorlangan bitim loyihalari boʻyicha investor bilan muzokaralar oʻtkazish. 2022-yil 1-iyul 4. Bitim loyihalarini tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishish. 2022-yil 20-iyul 5. Yakuniy bitim loyihasini Investor bilan kelishib, imzolash. 2022-yil 1-sentabr 4. Loyihani amalga oshirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar ishlab chiqish. 1. Loyihani amalga oshirish boʻyicha tegishli qaror loyihasini ishlab chiqish. 2022-yil 20-avgust Toshkent shahar hokimligi (Artikxodjayev), Moliya vazirligi (Isakov), Energetika vazirligi (Xodjayev), Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Hidoyatov) 2. Qaror loyihasini vazirlik va idoralar bilan kelishish. 2022-yil 8-sentabr 3. Qaror loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2022-yil 10-sentabr
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 26-aprel,
214-son