UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 28-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 28 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 апреля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 April 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

ТАРКИБИ

Атоқли олимлар, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг юбилей саналарини кенг нишонлаш ҳамда улар фаолиятини тарғиб этиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида

Мамлакатимиз илм-фани, маданияти ва санъати, халқимиз маънавиятини юксалтириш йўлида фаол ижод қилган ҳамда бугунги кунда ҳам бу борада ибрат намуналарини кўрсатиб келаётган атоқли адиблар, ёзувчи ва шоирлар, бастакорлар, кино ва театр санъати намоёндаларининг ижодий меросини ўрганиш ҳамда уни халқимиз, айниқса, навқирон авлод вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Атоқли олимлар, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг юбилей саналарини нишонлаш ҳамда улар фаолиятини кенг тарғиб этиш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;

Атоқли олимлар, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг юбилей саналарини кенг нишонлаш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ташкилий қўмита:

Дастурга мувофиқ белгиланган тадбирларни юқори савияда ташкил этилиши юзасидан давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштирсин;

Дастурга кўра белгиланган ҳар бир юбилей саналарни нишонлаш юзасидан олиб борилаётган тайёргарлик ишларини назорат қилсин;

Дастурга кўра тадбирларни замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда юқори бадиий савияда ўтказиш ишларини амалга оширсин;

зарур ҳолларда, Дастурга кўра тадбирларни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Кинематография агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни миллий қадриятларга мос равишда, шунингдек, замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда ўтказиш чораларини кўрсин.

4. Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни ўтказишга масъул этиб белгиланган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу тадбирларни юқори ташкилий ва бадиий савияда ўтказишга шахсан масъул этиб белгилансин.

5. Дастурда белгиланган чора-тадбирларни молиялаштириш тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳар йилги тадбирлар учун ажратилган маблағлар, меценатлик кўмаги, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги 223-сон карорига 1-ИЛОВА

Атоқли олимлар, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг юбилей саналарини нишонлаш ҳамда улар фаолиятини кенг тарғиб этиш

Т/р Тадбирлар коми Ўтказиладиган санаси Молиялаштириш манбаси Масъул ижрочилар 1. Таниқли бахши Фозил Йўлдош ўғли таваллудининг 150 йиллиги 2022 йил май Маданият вазирлигининг хар йилги маданий тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Самарканд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. Таниқли бахши Қодир Рахимов таваллудининг 85 йиллиги 2022 йил май Маданият вазирлигининг ҳар йилги маданий тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қашқадарё вилояти (М. Азимов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 3. Академик Ботир Валихужаев таваллудининг 90 йиллиги 2022 йил май Фанлар академияси маблағлари Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 4. Ўзбекистон халқ артисти Турғун Алиматов таваллудининг 100 йиллиги 2022 йил май Маданият вазирлигининг хар йилги маданий тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари Маданият вазирлиги Назарбеков), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 5. Ўзбекистон халқ артисти Берта Давидова таваллудининг 100 йиллиги 2022 йил май Маданият вазирлигининг ҳар йилги маданий тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 6. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мухаммад Али таваллудининг 80 йиллиги 2022 йил май Ёзувчилар уюшмаси маблағлари Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 7. Атоқли адабиётшунос олима, Ўзбекистон Қаҳрамони Суюма Ганиева таваллудининг 90 йиллиги 2022 йил май Фанлар академияси маблағлари Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 8. Тарих фанлари доктори, академик Эдвард Ртвеладзе таваллудининг 80 йиллиги 2022 йил май Фанлар академияси маблағлари Фанлар академияси (Б'. Юлдашев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 9 Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов таваллудининг 70 йиллиги 2022 йил июнь Маданият вазирлигининг хар йилги маданий тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 10. Таниқли олим„ академик Ҳабиб Абдуллаев таваллудининг 110 йиллиги 2022 йил июль Фанлар академияси маблағлари Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (Q Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 11. Ўзбекистон. халқ шоири Маҳмуд Тоир таваллудининг 70 йиллиги 2022 йил август Ёзувчилар уюшмаси маблағлари Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 12. Таниқли театр режиссёри Тошхўжа Хўжаев таваллудининг 100 йиллиги 2022 йил сентябрь Маданият вазирлигининг ҳар йилги маданий тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 13. Ўзбекистон Қаҳрамони, физика-математика фанлари доктори, академик Шавкат Аюпов таваллудининг 70 йиллиги 2022 йил сентябрь Фанлар академияси маблағлари Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 14. Таниқли қорақалпоқ адиби, Қорақалпоқ халқ ёзувчиси Шарап Уснатдинов таваллудининг 80 йиллиги 2022 йил сентябрь Ёзувчилар уюшмаси маблағлари Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 15. Атоқли олим, тиббиёт фанлари доктори Ўктам Арипов таваллудининг 95 йиллиги хамда «Иммунология ва трансплантологиянинг замонавий муаммолари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция 2022 йил сентябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 16. Тасаввуф илмининг йирик намояндаси Сулаймон Боқирғоний таваллудининг 900 йиллиги 2022 йил октябрь Дин ишлари қўмитаси маблағлари Дин ишлар қўмитаси (С. Тошбоев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 17. Мир Араб мадрасаси ташкил топганлигининг 500 йиллиги 2022 йил ноябрь Туризм ва маданий мерос вазирлиги маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар 18. Филология фанлари доктори, академик Наим Каримов таваллудининг 90 йиллиги 2022 йил декабрь Фанлар академияси маблағлари Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги 223-сон қарорига 2-ИЛОВА

Атоқли олимлар, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг юбилей саналарини кенг нишонлаш бўйича ташкилий қўмита

1. А. Абдухакимов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири, Ташкилий қўмита раҳбари 2. О. Назарбеков — маданият вазири 3. Б. Мусаев — соғлиқни сақлаш вазири 4. Б. Шахриёров — туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари 5. Ф. Абдухаликов — Кинематография агентлиги бош директори 6. С. Тошбоев — Дин ишлар қўмитаси раиси 7. Б. Юлдашев — Фанлар академияси президенти 8. С. Саидов — Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси раиси 9. М. Ходжиматов — Маънавият ва маърифат маркази директори 10. А. Кўчимов — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори 11. А. Хаджаев — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси 12. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 13. А.Назармухамедов — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Ташкилий қўмита котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 28 апрель,

223-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 09/22/223/0367-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

TARKIBI

Atoqli olimlar, madaniyat va sanʼat sohasi vakillarining yubiley sanalarini keng nishonlash hamda ular faoliyatini targʻib etish dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida

Mamlakatimiz ilm-fani, madaniyati va sanʼati, xalqimiz maʼnaviyatini yuksaltirish yoʻlida faol ijod qilgan hamda bugungi kunda ham bu borada ibrat namunalarini koʻrsatib kelayotgan atoqli adiblar, yozuvchi va shoirlar, bastakorlar, kino va teatr sanʼati namoyondalarining ijodiy merosini oʻrganish hamda uni xalqimiz, ayniqsa, navqiron avlod vakillari oʻrtasida keng targʻib etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Atoqli olimlar, madaniyat va sanʼat sohasi vakillarining yubiley sanalarini nishonlash hamda ular faoliyatini keng targʻib etish dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1-ilovaga muvofiq;

Atoqli olimlar, madaniyat va sanʼat sohasi vakillarining yubiley sanalarini keng nishonlash boʻyicha tashkiliy qoʻmita (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy qoʻmita) tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Tashkiliy qoʻmita:

Dasturga muvofiq belgilangan tadbirlarni yuqori saviyada tashkil etilishi yuzasidan davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatini muvofiqlashtirsin;

Dasturga koʻra belgilangan har bir yubiley sanalarni nishonlash yuzasidan olib borilayotgan tayyorgarlik ishlarini nazorat qilsin;

Dasturga koʻra tadbirlarni zamonaviy texnologiyalardan keng foydalangan holda yuqori badiiy saviyada oʻtkazish ishlarini amalga oshirsin;

zarur hollarda, Dasturga koʻra tadbirlarni yuqori saviyada tashkil etish bilan bogʻliq tezkor qarorlar qabul qilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Kinematografiya agentligi, Yozuvchilar uyushmasi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Dasturda nazarda tutilgan chora-tadbirlarni milliy qadriyatlarga mos ravishda, shuningdek, zamonaviy texnologiyalardan keng foydalangan holda oʻtkazish choralarini koʻrsin.

4. Dasturda nazarda tutilgan chora-tadbirlarni oʻtkazishga masʼul etib belgilangan vazirliklar va idoralarning rahbarlari ushbu tadbirlarni yuqori tashkiliy va badiiy saviyada oʻtkazishga shaxsan masʼul etib belgilansin.

5. Dasturda belgilangan chora-tadbirlarni moliyalashtirish tegishli vazirlik va idoralarning har yilgi tadbirlar uchun ajratilgan mablagʻlar, metsenatlik koʻmagi, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vaziri A.A. Abduxakimov hamda Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-apreldagi 223-son karoriga 1-ILOVA

Atoqli olimlar, madaniyat va sanʼat sohasi vakillarining yubiley sanalarini nishonlash hamda ular faoliyatini keng targʻib etish

T/r Tadbirlar komi Oʻtkaziladigan sanasi Moliyalashtirish manbasi Masʼul ijrochilar 1. Taniqli baxshi Fozil Yoʻldosh oʻgʻli tavalludining 150 yilligi 2022-yil may Madaniyat vazirligining xar yilgi madaniy tadbirlar uchun ajratilgan budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Samarkand viloyati hokimligi (E. Turdimov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. Taniqli baxshi Qodir Raximov tavalludining 85 yilligi 2022-yil may Madaniyat vazirligining har yilgi madaniy tadbirlar uchun ajratilgan budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Qashqadaryo viloyati (M. Azimov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 3. Akademik Botir Valixujayev tavalludining 90 yilligi 2022-yil may Fanlar akademiyasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 4. Oʻzbekiston xalq artisti Turgʻun Alimatov tavalludining 100 yilligi 2022-yil may Madaniyat vazirligining xar yilgi madaniy tadbirlar uchun ajratilgan budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi Nazarbekov), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), manfaatdor vazirliklar va idoralar 5. Oʻzbekiston xalq artisti Berta Davidova tavalludining 100 yilligi 2022-yil may Madaniyat vazirligining har yilgi madaniy tadbirlar uchun ajratilgan budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), manfaatdor vazirliklar va idoralar 6. Oʻzbekiston xalq yozuvchisi Muxammad Ali tavalludining 80 yilligi 2022-yil may Yozuvchilar uyushmasi mablagʻlari Yozuvchilar uyushmasi (S. Saidov) Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 7. Atoqli adabiyotshunos olima, Oʻzbekiston Qahramoni Suyuma Ganiyeva tavalludining 90 yilligi 2022-yil may Fanlar akademiyasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), Yozuvchilar uyushmasi (S. Saidov), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 8. Tarix fanlari doktori, akademik Edvard Rtveladze tavalludining 80 yilligi 2022-yil may Fanlar akademiyasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi (B'. Yuldashev), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 9 Oʻzbekiston xalq artisti Abduhoshim Ismoilov tavalludining 70 yilligi 2022-yil iyun Madaniyat vazirligining xar yilgi madaniy tadbirlar uchun ajratilgan budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), manfaatdor vazirliklar va idoralar 10. Taniqli olim„ akademik Habib Abdullayev tavalludining 110 yilligi 2022-yil iyul Fanlar akademiyasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Madaniyat vazirligi (Q Nazarbekov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 11. Oʻzbekiston. xalq shoiri Mahmud Toir tavalludining 70 yilligi 2022-yil avgust Yozuvchilar uyushmasi mablagʻlari Yozuvchilar uyushmasi (S. Saidov) Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 12. Taniqli teatr rejissori Toshxoʻja Xoʻjayev tavalludining 100 yilligi 2022-yil sentabr Madaniyat vazirligining har yilgi madaniy tadbirlar uchun ajratilgan budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), manfaatdor vazirliklar va idoralar 13. Oʻzbekiston Qahramoni, fizika-matematika fanlari doktori, akademik Shavkat Ayupov tavalludining 70 yilligi 2022-yil sentabr Fanlar akademiyasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 14. Taniqli qoraqalpoq adibi, Qoraqalpoq xalq yozuvchisi Sharap Usnatdinov tavalludining 80 yilligi 2022-yil sentabr Yozuvchilar uyushmasi mablagʻlari Yozuvchilar uyushmasi (S. Saidov) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 15. Atoqli olim, tibbiyot fanlari doktori Oʻktam Aripov tavalludining 95 yilligi xamda “Immunologiya va transplantologiyaning zamonaviy muammolari” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya 2022-yil sentabr Sogʻliqni saqlash vazirligi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev), Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), manfaatdor vazirliklar va idoralar 16. Tasavvuf ilmining yirik namoyandasi Sulaymon Boqirgʻoniy tavalludining 900 yilligi 2022-yil oktabr Din ishlari qoʻmitasi mablagʻlari Din ishlar qoʻmitasi (S. Toshboyev), Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 17. Mir Arab madrasasi tashkil topganligining 500 yilligi 2022-yil noyabr Turizm va madaniy meros vazirligi mablagʻlari Turizm va madaniy meros vazirligi (B. Shaxriyorov), Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), manfaatdor vazirliklar va idoralar 18. Filologiya fanlari doktori, akademik Naim Karimov tavalludining 90 yilligi 2022-yil dekabr Fanlar akademiyasi mablagʻlari Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), manfaatdor vazirliklar va idoralar

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-apreldagi 223-son qaroriga 2-ILOVA

Atoqli olimlar, madaniyat va sanʼat sohasi vakillarining yubiley sanalarini keng nishonlash boʻyicha tashkiliy qoʻmita

1. A. Abduxakimov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va madaniy meros vaziri, Tashkiliy qoʻmita rahbari 2. O. Nazarbekov — madaniyat vaziri 3. B. Musayev — sogʻliqni saqlash vaziri 4. B. Shaxriyorov — turizm va madaniy meros vaziri oʻrinbosari 5. F. Abduxalikov — Kinematografiya agentligi bosh direktori 6. S. Toshboyev — Din ishlar qoʻmitasi raisi 7. B. Yuldashev — Fanlar akademiyasi prezidenti 8. S. Saidov — Oʻzbekiston yozuvchilari uyushmasi raisi 9. M. Xodjimatov — Maʼnaviyat va maʼrifat markazi direktori 10. A. Koʻchimov — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktori 11. A. Xadjayev — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi 12. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari 13. A.Nazarmuxamedov — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi masʼul xodimi, Tashkiliy qoʻmita kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 28-aprel,

223-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.04.2022-y., 09/22/223/0367-son)

lex.uz