📅 2022-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 29 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 апреля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 April 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
РЎЙХАТИ
Тошкент шаҳрини мактабгача таълим тизими ривожланган намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида болаларни ҳар томонлама камол топтириш учун шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим тизимини ривожланган намунали ҳудудга айлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
мактабгача таълим ташкилотларининг умумий ўрта таълим ва олий таълим ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали таълим сифатини ошириш;
мактабгача таълим ташкилотларида 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич тўлиқ STEAM (илм-фан, технология, муҳандислик, санъат ва математика) ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этилишини йўлга қўйиш;
мактабгача таълим ташкилотлари ўқув жараёнларига интерактив технологиялардан фойдаланишни жорий этиш;
мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ва тарбияланувчиларини замонавий рақамли технологияларни қўллаган ҳолда автоматик ҳисобга олиш тизимини жорий этиш.
2. Қуйидагилар:
Тошкент шаҳрини мактабгача таълим тизими ривожланган намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1 -иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш бўйича уларни олий таълим ташкилотларига бириктириш рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:
а) Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари билан умумий ўрта таълим ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жадвалини тасдиқласин.
Бунда ҳамкорлик доирасида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини умумий ўрта таълим ташкилотларига тайёрлаш сифатини ошириш бўйича микроҳудудий интеграцияни йўлга қўйсин;
б) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим ташкилотларининг тегишли кафедралари профессор-ўқитувчиларини Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш мақсадида жалб этиш бўйича мақсадли дастурни тасдиқласин;
в) илғор хорижий тажриба асосида танлаб олинган мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг чет тилларини ўргатиши бўйича машғулотларни ташкил этсин;
г) Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларини таълим сифатини оширишга хизмат қиладиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминласин;
д) мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари учун STEAM ёндашуви асосида машғулотларни ўтишга тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Бунда қисқа муддатли курсларни ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар ҳар йили мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари малакасини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Мактабгача таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотларининг интерактив технологиялар инфратузилмасини такомиллаштириш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлар режаси орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасига 25 млрд сўм миқдорида маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маьқуллансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент шаҳри маҳаллий бюджета маблағлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дастурда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминласин;
ҳар чорак якунида Дастур ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
7. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига ажратилган Давлат бюджети, маблағлари доирасида, 2023 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 229-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тошкент шаҳрини мактабгача таълим тизими ривожланган намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари
Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддатлари Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар I. Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш орқали болалар қамровини ошириш 1. Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш 1. Тошкент шаҳрида туманлар бўйича давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли бўш турган ер майдонларини аниқлаш. 2. ДХШ асосида мактабгача таълим ташкилотларини 2022-2023 йилларда ташкил этиш учун таклифлар тайёрлаш. 3. Таклифлар бўйича ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш. 2022 йил май Белгиланган муддатларда (хорижий ташкилотларнинг грантлари жалб қилингандан сўнг) Тадбиркорларнинг ўз маблағлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳисобидан Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф. Умаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б. Абидов) 2. Тошкент шаҳридаги тўлиқ қувватда ишламаётган ва болаларни ташкилотга қабул қилиш учун электрон навбатда аризалар бўлмаган давлат мактабгача таълим ташкилотларида тажриба-синов тариқасида пуллик хизмат кўрсатиш шаклида болаларни 2 ёшдан бошлаб қабул қилиш 1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида пуллик хизмат кўрсатиш шаклида болаларни 2 ёшдан бошлаб қабул қилиш тартибини жорий этиш. Бунда: давлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳлар тайёрлаш; давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни 2 ёшдан бошлаб қабул қилиш хизмати нархини ҳисоблаб чиқиш ва белгилаш; педагогларни танлаб олиш. 2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни 2 ёшдан бошлаб қабул қилишни амалга ошириш. 2022 йил апрель 2022 йил апрелдан бошлаб — Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Молия вазирлиги (Ишметов), Адлия вазирлиги (Давлетов) 3. Ҳар бир туманда 1 тадан давлат мактабгача таълим ташкилотида 24 соатлик гуруҳлар ташкил этиш орқали ишлайдиган ота-оналарга қулай шароит яратилишига ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётга фаолроқ киришишига ёрдам бериш 1. Тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва уларнинг моддий имкониятларини ўрганиб чиқиш. 2. Ота-оналар ўртасида 24 соатлик гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида сўровнома ўтказиш ва таҳлил қилиш. 3. Гуруҳга қабул қилинувчилар рўйхатини шакллантириш. 4. Педагогларни танлаб олиш. 5. 24 соат фаолият юритадиган гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш. 2022 йил май 2022 йил июнь — Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов) 4. 2022 йилда Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги 12 та давлат мактабгача таълим ташкилотида ва 2024 йилга кадар Тошкент шаҳридаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ходимлари ва тарбияланувчиларини замонавий рақамли технологияларни қўллаган ҳолда автоматик ҳисобга олиш тизимини жорий этиш 1. Автоматик ҳисобга олиш тизимини жорий этиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш. 2. Молиялаштириш манбаини аниқлаш. 3. Тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим тузиш. 4. Лойиҳа самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш. 5. Тошкент шаҳрида ушбу лойиҳани амалга ошириш. 2022 — 2024 йиллар Республика бюджети маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов) 5. 2022 йилдан бошлаб Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида шанба ва якшанба кунлари фаолият юритадиган кунлик гуруҳларни ташкил этиш ҳамда уларни 2026 йилгача босқичма-босқич кенгайтириб бориш 1. Ота-оналар ўртасида шанба ва якшанба кунлари фаолият юритадиган кунлик гуруҳларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш. 2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида шанба ва якшанба кунлари фаолият юритадиган кунлик гуруҳларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 3. Гуруҳларни тайёрлаш. 4. Педагогларни танлаб олиш. 5. Низом талаблари асосида гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш. 2022 йил май 2022 йил август — Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Адлия вазирлиги (Давлетов) II. Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш 6. Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотлари ўртасида микроҳудудий интеграцияни йўлга қўйиш 1. Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотлари микроҳудудий интеграциясини йўлга қўйиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Мактабгача таълим ташкилотларива умумий ўрта таълим ташкилотлари ўзаро ҳамкорлиги жадвалини тасдиқлаш. 3. Ҳамкорлик доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини умумий ўрта таълим ташкилотларига тайёрлаш самарадорлигини ошириш. 2022 йил май 2022 йил август 2022 йил августдан бошлаб доимо — Мактабгача таълим вазирлиги (У. Бегимқулов), Халқ таълими вазирлиги (У. Шарифходжаев) 7. Мактабгача таълим ташкилотларини олий таълим муассасаларига бириктириш орқали таълим сифатини оширишга эришиш 1. Олий таълим муассасалари кафедраларининг профессор-ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида ҳамкорликни ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Ишлаб чиқилган тартибни тасдиқлаш. 3. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари ҳамкорлигида мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш. 2022 йил июль 2022 йил август 2022 йил сентябрдан бошлаб доимо — Мактабгача таълим вазирлиги (У. Бегимқулов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (К. Каримов) 8. Мактабгача таълим ташкилотларида 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этилишини йўлга қўйиш 1. STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этиш тартибини ишлаб чикиш. 3. STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этиш бўйича ҳар бир тумандан 2 тадан мактабгача таълим ташкилотини белгилаш ва зарур материаллар билан таъминлаш. 4. Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари рўйхатини шакллантириш. 5. Қисқа муддатли ўқув курслари мазмунини ишлаб чиқиш. 6. Ўқув курсларини ташкил этиш. 7. Белгиланган мактабгача таълим ташкилотларида STEAM ёндашуви асосида машғулотлар ташкил этишни йўлга қўйиш. 2022 йил май 2022 йил июнь-июль 2022 йил август 2022 йил август 2022 йил август 2022 йил август 2022 йил сентябрдан бошлаб доимо Республика бюджета маблағлари Мактабгача таълим вазирлиги (У. Бегимкулов, Н. Муслитдинов) III. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва уларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш 9. Тошкент шаҳри маҳаллий бюджета маблағлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш 1. Туманлар бўйича мактабгача таълим ёшидаги болалар қамрови паст бўлган маҳаллалар рўйхатини шакллантириш ва эҳтиёжни аниқлаш. 2. Эҳтиёжлар асосида Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш: 28 та давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш; 72 та таъмирталаб гуруҳ хоналарини таъмирлаш; 33 та гуруҳни мебель жиҳозлари билан таъминлаш; барча мактабгача таълим ташкилотлари тиббиёт хоналарини тўлиқ қайта жиҳозлаш; мактабгача таълим ташкилотларидаги таъмирга муҳтож ёзги айвончаларнинг май?ончаларини тўлиқ янгилаш; мактабгача таълим ташкилотларини замонавий русумдаги компьютер техникаси билан таъминлаш; мактабгача таълим ташкилотлари ёзги спорт ўйин майдончаларини тўлиқ янгилаш назарда тутилади. 2022 йил май 2022 йил август Тошкент шаҳар маҳаллий бюджета Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) IV. Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш 10. Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини интерактив технологиялар билан таъминлаш 1. Тошкент шаҳридаги ахборот технологиялари билан таъминланиши талаб даражасидабўлмаган мактабгача давлат таълим ташкилотлари рўйхатини шакллантириш. 2. Харид қилинадиган интерактив технологиялар рўйхатини шакллантириш. 1. Давлат мактабгача таълимташкилотларини интерактив технологиялар билан таъминлаш. 2. Интерактив самарали фойдаланиш чораларини кўриш. 2022-2023 йиллар давомида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлар режаси орттириб бажарилган қисми ҳисобидан Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 229-сон қарорига 2-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш бўйича уларни олий таълим ташкилотларига бириктириш
Т/р Туманнинг номи Мактабгача таълим ташкилотлари сони Бириктирилган олий таълим муассасаси номи 1. Сергели 24 та Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Яшнобод 46 та Учтепа 50 та Чилонзор 57 та 2. Янгиҳаёт 18 та Тошкент шаҳридаги Пучон университети Бектемир 11 та Юнусобод 55 та М. Улугбек 58 та 3. Яккасарой 23 та «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат-бюджет олий таълим муассасаси филиали Миробод 27 та Шайхонтоҳур 42 та Олмазор 54 та
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 апрель,
229-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
ROʻYXATI
Toshkent shahrini maktabgacha taʼlim tizimi rivojlangan namunali hududga aylantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qamrov darajasi past boʻlgan tumanlarda maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarmogʻini kengaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-iyundagi PQ-5144-son qarori ijrosini taʼminlash hamda Toshkent shahridagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalarni har tomonlama kamol toptirish uchun shart-sharoitlar yaratish, maktabgacha taʼlim tizimini rivojlangan namunali hududga aylantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va urta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi hamda Toshkent shahar hokimligining Toshkent shahrida maktabgacha taʼlim tizimini rivojlantirish boʻyicha quyidagi takliflariga rozilik berilsin:
maktabgacha taʼlim tashkilotlarining umumiy oʻrta taʼlim va oliy taʼlim tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorligini yoʻlga qoʻyish orqali taʼlim sifatini oshirish;
maktabgacha taʼlim tashkilotlarida 2022-2023 oʻquv yilidan boshlab bosqichma-bosqich toʻliq STEAM (ilm-fan, texnologiya, muhandislik, sanʼat va matematika) yondashuvi asosida mashgʻulotlar tashkil etilishini yoʻlga qoʻyish;
maktabgacha taʼlim tashkilotlari oʻquv jarayonlariga interaktiv texnologiyalardan foydalanishni joriy etish;
maktabgacha taʼlim tashkilotlari xodimlari va tarbiyalanuvchilarini zamonaviy raqamli texnologiyalarni qoʻllagan holda avtomatik hisobga olish tizimini joriy etish.
2. Quyidagilar:
Toshkent shahrini maktabgacha taʼlim tizimi rivojlangan namunali hududga aylantirish chora-tadbirlari dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1 -ilovaga muvofiq;
Toshkent shahridagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifatini oshirish boʻyicha ularni oliy taʼlim tashkilotlariga biriktirish roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi:
a) Xalq taʼlimi vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Toshkent shahridagi maktabgacha taʼlim tashkilotlari bilan umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining oʻzaro hamkorligi jadvalini tasdiqlasin.
Bunda hamkorlik doirasida maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilarini umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlariga tayyorlash sifatini oshirish boʻyicha mikrohududiy integratsiyani yoʻlga qoʻysin;
b) Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda oliy taʼlim tashkilotlarining tegishli kafedralari professor-oʻqituvchilarini Toshkent shahridagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifatini oshirish maqsadida jalb etish boʻyicha maqsadli dasturni tasdiqlasin;
v) ilgʻor xorijiy tajriba asosida tanlab olingan maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilarning chet tillarini oʻrgatishi boʻyicha mashgʻulotlarni tashkil etsin;
g) Toshkent shahridagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarini taʼlim sifatini oshirishga xizmat qiladigan zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan taʼminlasin;
d) maktabgacha taʼlim tashkilotlari pedagog xodimlari uchun STEAM yondashuvi asosida mashgʻulotlarni oʻtishga tayyorlash boʻyicha qisqa muddatli oʻquv kurslarini tashkil etish choralarini koʻrsin.
Bunda qisqa muddatli kurslarni tashkil etish bilan bogʻliq tadbirlar har yili maktabgacha taʼlim tashkilotlari pedagog xodimlari malakasini oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan Maktabgacha taʼlim vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi.
4. Toshkent shahar hokimligi va Maktabgacha taʼlim vazirligining maktabgacha taʼlim tashkilotlarining interaktiv texnologiyalar infratuzilmasini takomillashtirish uchun Toshkent shahar mahalliy budjetining daromadlar rejasi orttirib bajarilgan qismi hisobidan 2022-2023-yillarda Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasiga 25 mlrd soʻm miqdorida mablagʻ ajratish toʻgʻrisidagi taklifi maqullansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi hamda Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Toshkent shahri mahalliy budjeta mablagʻlari hisobidan 2022-2023-yillarda Toshkent shahrida maktabgacha taʼlim tashkilotlari obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha manzilli dasturni ishlab chiqsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi va Toshkent shahar hokimligi:
tegishli vazirliklar va idoralar bilan birgalikda Dasturda belgilangan vazifalarning oʻz vaqtida va samarali amalga oshirilishini taʼminlasin;
har chorak yakunida Dastur ijrosi boʻyicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan maʼlumotlarni Vazirlar Mahkamasiga kiritib borsin.
7. Belgilansinki, ushbu qarorda nazarda tutilgan tadbirlarni moliyalashtirish 2022-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligiga ajratilgan Davlat budjeti, mablagʻlari doirasida, 2023-yildan boshlab esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vaziri A.V. Shin, Toshkent shahar hokimi J.A. Artikxodjayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 29-apreldagi 229-son qaroriga 1-ILOVA
Toshkent shahrini maktabgacha taʼlim tizimi rivojlangan namunali hududga aylantirish chora-tadbirlari
T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddatlari Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar I. Davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarmogʻini kengaytirish orqali bolalar qamrovini oshirish 1. Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik (DXSH) asosida nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari sonini koʻpaytirish 1. Toshkent shahrida tumanlar boʻyicha davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga tegishli boʻsh turgan yer maydonlarini aniqlash. 2. DXSH asosida maktabgacha taʼlim tashkilotlarini 2022-2023-yillarda tashkil etish uchun takliflar tayyorlash. 3. Takliflar boʻyicha DXSH asosidagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tashkil etish. 2022-yil may Belgilangan muddatlarda (xorijiy tashkilotlarning grantlari jalb qilingandan soʻng) Tadbirkorlarning oʻz mablagʻlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari hisobidan Maktabgacha taʼlim vazirligi (Shin), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (A. Ortiqov), Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi (F. Umarov), Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (B. Abidov) 2. Toshkent shahridagi toʻliq quvvatda ishlamayotgan va bolalarni tashkilotga qabul qilish uchun elektron navbatda arizalar boʻlmagan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tajriba-sinov tariqasida pullik xizmat koʻrsatish shaklida bolalarni 2 yoshdan boshlab qabul qilish 1. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida pullik xizmat koʻrsatish shaklida bolalarni 2 yoshdan boshlab qabul qilish tartibini joriy etish. Bunda: davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida guruhlar tayyorlash; davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalarni 2 yoshdan boshlab qabul qilish xizmati narxini hisoblab chiqish va belgilash; pedagoglarni tanlab olish. 2. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalarni 2 yoshdan boshlab qabul qilishni amalga oshirish. 2022-yil aprel 2022-yil apreldan boshlab — Maktabgacha taʼlim vazirligi (Shin), Moliya vazirligi (Ishmetov), Adliya vazirligi (Davletov) 3. Har bir tumanda 1 tadan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotida 24 soatlik guruhlar tashkil etish orqali ishlaydigan ota-onalarga qulay sharoit yaratilishiga va ularning ijtimoiy-iqtisodiy hayotga faolroq kirishishiga yordam berish 1. Tumandagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va ularning moddiy imkoniyatlarini oʻrganib chiqish. 2. Ota-onalar oʻrtasida 24 soatlik guruhlar faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida soʻrovnoma oʻtkazish va tahlil qilish. 3. Guruhga qabul qilinuvchilar roʻyxatini shakllantirish. 4. Pedagoglarni tanlab olish. 5. 24 soat faoliyat yuritadigan guruhlar faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil may 2022-yil iyun — Maktabgacha taʼlim vazirligi (Shin), Toshkent shahar hokimligi (Artikxodjayev), Moliya vazirligi (Ishmetov) 4. 2022-yilda Toshkent shahar Bektemir tumanidagi 12 ta davlat maktabgacha taʼlim tashkilotida va 2024-yilga kadar Toshkent shahridagi barcha davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining xodimlari va tarbiyalanuvchilarini zamonaviy raqamli texnologiyalarni qoʻllagan holda avtomatik hisobga olish tizimini joriy etish 1. Avtomatik hisobga olish tizimini joriy etish boʻyicha texnik talablarni ishlab chiqish. 2. Moliyalashtirish manbaini aniqlash. 3. Tegishli vazirliklar va idoralar bilan oʻzaro hamkorlik toʻgʻrisida bitim tuzish. 4. Loyiha samaradorligini tahlil qilish va baholash. 5. Toshkent shahrida ushbu loyihani amalga oshirish. 2022 — 2024-yillar Respublika budjeti mablagʻlari Maktabgacha taʼlim vazirligi (Shin), Toshkent shahar hokimligi (Artikxodjayev), Moliya vazirligi (Ishmetov) 5. 2022-yildan boshlab Toshkent shahridagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida shanba va yakshanba kunlari faoliyat yuritadigan kunlik guruhlarni tashkil etish hamda ularni 2026-yilgacha bosqichma-bosqich kengaytirib borish 1. Ota-onalar oʻrtasida shanba va yakshanba kunlari faoliyat yuritadigan kunlik guruhlarga boʻlgan ehtiyojni oʻrganish. 2. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida shanba va yakshanba kunlari faoliyat yuritadigan kunlik guruhlarni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash. 3. Guruhlarni tayyorlash. 4. Pedagoglarni tanlab olish. 5. Nizom talablari asosida guruhlar faoliyatini tashkil etish. 2022-yil may 2022-yil avgust — Maktabgacha taʼlim vazirligi (Shin), Toshkent shahar hokimligi (Artikxodjayev), Moliya vazirligi (Ishmetov), Adliya vazirligi (Davletov) II. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida taʼlim-tarbiya sifati va samaradorligini oshirish 6. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari oʻrtasida mikrohududiy integratsiyani yoʻlga qoʻyish 1. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari mikrohududiy integratsiyasini yoʻlga qoʻyish boʻyicha ishchi guruhni shakllantirish. 2. Maktabgacha taʼlim tashkilotlariva umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari oʻzaro hamkorligi jadvalini tasdiqlash. 3. Hamkorlik doirasida davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilarini umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlariga tayyorlash samaradorligini oshirish. 2022-yil may 2022-yil avgust 2022-yil avgustdan boshlab doimo — Maktabgacha taʼlim vazirligi (U. Begimqulov), Xalq taʼlimi vazirligi (U. Sharifxodjayev) 7. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarini oliy taʼlim muassasalariga biriktirish orqali taʼlim sifatini oshirishga erishish 1. Oliy taʼlim muassasalari kafedralarining professor-oʻqituvchilari va maktabgacha taʼlim tashkilotlari pedagog xodimlari oʻrtasida hamkorlikni tashkil etish tartibini ishlab chiqish boʻyicha ishchi guruhni shakllantirish. 2. Ishlab chiqilgan tartibni tasdiqlash. 3. Oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari va maktabgacha taʼlim tashkilotlari pedagog xodimlari hamkorligida maktabgacha taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifatini oshirish. 2022-yil iyul 2022-yil avgust 2022-yil sentabrdan boshlab doimo — Maktabgacha taʼlim vazirligi (U. Begimqulov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (K. Karimov) 8. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida 2022-2023 oʻquv yilidan boshlab bosqichma-bosqich STEAM yondashuvi asosida mashgʻulotlar tashkil etilishini yoʻlga qoʻyish 1. STEAM yondashuvi asosida mashgʻulotlar tashkil etish tartibini ishlab chiqish boʻyicha ishchi guruhni shakllantirish. 2. STEAM yondashuvi asosida mashgʻulotlar tashkil etish tartibini ishlab chikish. 3. STEAM yondashuvi asosida mashgʻulotlar tashkil etish boʻyicha har bir tumandan 2 tadan maktabgacha taʼlim tashkilotini belgilash va zarur materiallar bilan taʼminlash. 4. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari pedagoglari roʻyxatini shakllantirish. 5. Qisqa muddatli oʻquv kurslari mazmunini ishlab chiqish. 6. Oʻquv kurslarini tashkil etish. 7. Belgilangan maktabgacha taʼlim tashkilotlarida STEAM yondashuvi asosida mashgʻulotlar tashkil etishni yoʻlga qoʻyish. 2022-yil may 2022-yil iyun-iyul 2022-yil avgust 2022-yil avgust 2022-yil avgust 2022-yil avgust 2022-yil sentabrdan boshlab doimo Respublika budjeta mablagʻlari Maktabgacha taʼlim vazirligi (U. Begimkulov, N. Muslitdinov) III. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida qurilish-taʼmirlash ishlarini amalga oshirish va ularning moddiy-texnik holatini yaxshilash 9. Toshkent shahri mahalliy budjeta mablagʻlari hisobidan 2022-2023-yillarda Toshkent shahrida maktabgacha taʼlim tashkilotlari obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha manzilli dasturni ishlab chiqish 1. Tumanlar boʻyicha maktabgacha taʼlim yoshidagi bolalar qamrovi past boʻlgan mahallalar roʻyxatini shakllantirish va ehtiyojni aniqlash. 2. Ehtiyojlar asosida Toshkent shahrida maktabgacha taʼlim tashkilotlari obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha manzilli roʻyxatni shakllantirish. Bunda quyidagilarni inobatga olish: 28 ta davlat maktabgacha taʼlim tashkilotini rekonstruksiya qilish; 72 ta taʼmirtalab guruh xonalarini taʼmirlash; 33 ta guruhni mebel jihozlari bilan taʼminlash; barcha maktabgacha taʼlim tashkilotlari tibbiyot xonalarini toʻliq qayta jihozlash; maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi taʼmirga muhtoj yozgi ayvonchalarning may?onchalarini toʻliq yangilash; maktabgacha taʼlim tashkilotlarini zamonaviy rusumdagi kompyuter texnikasi bilan taʼminlash; maktabgacha taʼlim tashkilotlari yozgi sport oʻyin maydonchalarini toʻliq yangilash nazarda tutiladi. 2022-yil may 2022-yil avgust Toshkent shahar mahalliy budjeta Maktabgacha taʼlim vazirligi (Shin), Toshkent shahar hokimligi (J. Artikxodjayev), Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi (Boboyev), Moliya vazirligi (T. Ishmetov) IV. Maktabgacha taʼlim tizimini raqamlashtirish 10. Toshkent shahridagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini interaktiv texnologiyalar bilan taʼminlash 1. Toshkent shahridagi axborot texnologiyalari bilan taʼminlanishi talab darajasidaboʻlmagan maktabgacha davlat taʼlim tashkilotlari roʻyxatini shakllantirish. 2. Xarid qilinadigan interaktiv texnologiyalar roʻyxatini shakllantirish. 1. Davlat maktabgacha taʼlimtashkilotlarini interaktiv texnologiyalar bilan taʼminlash. 2. Interaktiv samarali foydalanish choralarini koʻrish. 2022-2023-yillar davomida Toshkent shahar mahalliy budjetining daromadlar rejasi orttirib bajarilgan qismi hisobidan Maktabgacha taʼlim vazirligi (Shin), Toshkent shahar hokimligi (Artikxodjayev)
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 29-apreldagi 229-son qaroriga 2-ILOVA
Toshkent shahridagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifatini oshirish boʻyicha ularni oliy taʼlim tashkilotlariga biriktirish
T/r Tumanning nomi Maktabgacha taʼlim tashkilotlari soni Biriktirilgan oliy taʼlim muassasasi nomi 1. Sergeli 24 ta Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti Yashnobod 46 ta Uchtepa 50 ta Chilonzor 57 ta 2. Yangihayot 18 ta Toshkent shahridagi Puchon universiteti Bektemir 11 ta Yunusobod 55 ta M. Ulugbek 58 ta 3. Yakkasaroy 23 ta “A.I. Gersen nomidagi Rossiya davlat pedagogika universiteti” Federal davlat-budjet oliy taʼlim muassasasi filiali Mirobod 27 ta Shayxontohur 42 ta Olmazor 54 ta
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 29-aprel,
229-son