UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 29 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 апреля 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 April 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ҳамда «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ҳамда «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 230-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 мартдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 3-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«туман (шаҳар) даражасида — туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими»;

б) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Туман даражасида 2-т, 3-т, 4-т, 5-т, 6-т, 7-т шакллар бўйича маълумотлар туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимларига (объект жойлашган жойдаги) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар раҳбарлари* томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралигача тақдим этилади.

6-т ва 7-т шакллари бўйича маълумотлар ерларни ҳисобга олиш ҳужжатлари асосида туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари томонидан тайёрланади.

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари тақдим этилган маълумотлар (ҳисоботлар)нинг тўғрилигини аниқлайдилар, туман (шаҳар) бўйича муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатини тузадилар (1-т йиғма шакл), барча кадастр материалларини 1-т, 2-т, 3-т, 4-т, 5-т, 6-т, 7-т шакллар бўйича 1 мартгача туман ҳокимликлари билан келишадилар ва уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига тақдим этадилар».

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 375-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 5-бандинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари ва бошқа шахсларни ҳуқуқбузарлардан Жамғармага ундириладиган жарима ва пул маблағлари ҳисобидан мукофотлаш»;

б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари ва бошқа шахсларни рағбатлантириш мақсадида ҳуқуқбузарлардан Жамғармага ундириладиган жарима ва пул маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда пул мукофотлари тўланади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари ҳамда уларнинг мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича ўринбосарлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бош давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Давлат экология қўмитаси бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва бош мутахассислари Давлат экология қўмитасининг катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлимлари бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлимларининг бош ва етакчи мутахассислари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ҳамда тегишли ҳудудларда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар.

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимларининг етакчи мутахассислари ва мутахассислари (I ва II тоифали) Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг давлат инспекторлари ҳисобланадилар ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан давлат экологик назоратини амалга оширадилар».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 1-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомда :

а) 9-10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Давлат экология қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:

Давлат экология қўмитасининг марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) бўлимлари;

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази;

Давлат экологик экспертизаси маркази ва унинг филиаллари;

Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш марказлари ва уларнинг филиаллари;

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;

Экологик ахборот, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва мультимедиа маркази;

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти;

«Эко-энергия» илмий татбиқ этиш маркази»;

Ҳисор давлат қўриқхонаси;

Зомин давлат қўриқхонаси;

Сурхон давлат қўриқхонаси;

Нурота давлат қўриқхонаси;

Қизилқум давлат қўриқхонаси;

«Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси;

Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси;

«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси;

«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи;

Хоразм миллий табиат боғи;

«Зарафшон» миллий табиат боғи;

«Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи;

«Борса-келмас» давлат буюртма қўриқхонаси;

«Сайхун» давлат буюртма қўриқхонаси;

«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси;

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати;

«Жайрон» Бухоро ихтисослаштирилган питомниги;

Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси;

Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Тоза ҳудуд» ДУК, уларнинг туман (шаҳар)лардаги филиаллари.

10. Давлат экология қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни фаол жалб қилган ҳолда тизимни ташкил этиш;

атмосфера ҳавоси, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини ўрнатиш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш, қайта тикланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини «Коррупциясиз соҳа»га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича профилактика ўтказиш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш».

б) 11-бандда :

«а» кичик бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:»;

қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш борасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлайди;

атроф муҳитга таъсир омилларини ҳисобга олиш, унинг ҳолатини таҳлил қилиш, баҳолаш, атроф муҳит ҳолатини прогноз қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш учун давлат ҳамда идоравий экологик назорат соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;

янги (қайта қурилган) объектларни, шу жумладан табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва иншоатларини қабул қилиб олиш ҳамда ишга тушириш бўйича давлат комиссиялари ишида, шунингдек, барча турдаги қурилишлар учун ер ажратишга доир материалларни келишишда қатнашади;

давлат бошқаруви органлари билан биргаликда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида норматив ҳамда метрологик таъминлаш, стандартлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этади;

экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш йўналишида янги норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ва амалдагиларини қайта кўриб чиқишни амалга оширади;

табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф муҳитнинг ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди;

илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мутахассисларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит ҳолатини моделлаштириш ва прогноз қилишни ривожлантириш бўйича ишларни олиб боради;

табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини метрологик жиҳатдан таъминлаш борасида иш олиб боради, атроф муҳит объектларининг ифлосланишини назорат қилиш бўйича методик раҳбарликни амалга оширади»;

«б» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш соҳасида:»;

«в» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни фаол жалб қилган ҳолда тизимни ташкил этиш соҳасида:»;

«г» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назорати соҳасида:»;

«д» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

«е» кичик бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«е) ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш, қайта тикланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш соҳасида:»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасига асосан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун ҳар йилги квоталарни тасдиқлайди;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг нашр этилишини таъминлайди»;

иккинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

«ж» кичик бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ж) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини «Коррупциясиз соҳа»га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш соҳасида:»;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида дастурлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ижтимоий шерикликни кенгайтиради, атроф муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятида жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга методик ёрдам беради ва кўмаклашади;

экологик назорат соҳасида бошқа махсус ваколатли органлар билан биргаликда экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини махсус тайёрлашни ташкил этади»;

«и» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«и) атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини соҳасида»;

в) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Давлат экология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш ва мувофиқлаштириш;

3) атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;

4) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни фаол жалб қилган ҳолда тизимни ташкил этиш;

5) атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини ташкил этиш;

6) ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш, қайта тикланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

7) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини «Коррупциясиз соҳа»га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш;

8) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш;

9) атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш;

10) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш».

г) 14-банднинг 3 — 11-кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасидаги ягона давлат сиёсати ҳамда давлат бошқаруви бўйича тадбирларни амалга ошириш;

4) атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

5) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчилик вакилларини жалб қилган ҳолда тизимни амалга ошириш;

6) атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш;

7) тегишли ҳудудларда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

8) ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш, қайта тикланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

9) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини «Коррупциясиз соҳа»га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш;

10) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш;

11) атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш»;

д) 16-банднинг 3 — 8-кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3) атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

4) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни фаол жалб қилган ҳолда тизимни амалга ошириш;

5) атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш;

6) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини «Коррупциясиз соҳа»га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

7) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш;

8) атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш»;

е) 18-банд қуйидаги мазмундаги 26 ва 27-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

«26) давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилганда уларга қуйидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш:

ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;

дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ҳамда суғориш;

йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;

болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;

аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш;

27) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ер участкалари тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилиб борилишини таъминлаш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш»;

ж) 20-банд қуйидаги мазмундаги 19 ва 20-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

«19) давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилганда уларга қуйидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш:

ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;

дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ҳамда суғориш;

йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;

болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;

аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш;

20) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ер участкалари тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилиб борилишини таъминлаш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш»;

з) 22-банд қуйидаги мазмундаги 11 ва 12-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

«11) давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилганда уларга қуйидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш:

ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;

дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ҳамда суғориш;

йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;

болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;

аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш;

12) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ер участкалари тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилиб борилишини таъминлаш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш»;

и) 24-банд қуйидаги мазмундаги 6-кичик банд билан тўлдирилсин:

«6) давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилганда уларга қуйидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш:

ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;

дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ҳамда суғориш;

йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;

болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;

аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш»;

к) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат экология қўмитаси раиси ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади»;

л) 40-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари — бевосита Давлат экология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади»;

м) иловада :

9-банддаги «экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияси» сўзлари «туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат экология қўмитаси тизимидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд раҳбари, раҳбар ўринбосарлари, бўлим ва инспекция бошлиқлари, бош мутахассислари, етакчи мутахассислари, мутахассислари ва инспекторлари — давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари».

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 январдаги 31-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги «экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияси» сўзлари «туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомда :

а) 8-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат экологик экспертизаси марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари (кейинги ўринларда — Давлат экологик экспертизаси марказининг ҳудудий филиали)»;

б) 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тегишли ҳудудий давлат экспертизаси марказига» сўзлари «тегишлилиги бўйича Давлат экологик экспертизаси маркази ёки унинг ҳудудий филиалига» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турлари объектларининг давлат экологик экспертизаси буюртмачилар томонидан Давлат экологик экспертизаси марказининг ҳудудий филиалларига тақдим этиладиган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги анкета (кейинги ўринларда — анкета) асосида ўтказилади.

Анкета буюртмачи томонидан электрон шаклда Давлат экология қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсий кабинети орқали тўлдирилади ва Давлат экологик экспертизаси марказининг тегишли ҳудудий филиалига юборилади»;

г) 26-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Давлат экологик экспертизаси маркази ёки унинг ҳудудий филиали бир кун ичида давлат экологик экспертизасига ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва ҳужжатлар тўлиқ бўлганда давлат экологик экспертизасини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда буюртмачига электрон почта орқали экологик экспертизани ўтказиш бўйича шартномани юборади»;

д) 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«49. Давлат экологик экспертизаси марказининг хулосаси буюртмачи ва объект жойлашган тегишли ҳудуд бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига, шунингдек, Давлат экологик экспертизаси маркази ҳудудий филиалининг хулосаси буюртмачи ҳамда тегишли туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига электрон шаклда Давлат экология қўмитасининг ахборот тизими орқали юборилади»;

е) 52-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳудудий экологик экспертиза марказларининг» сўзлари «Давлат экологик экспертизаси маркази ҳудудий филиалининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-банди иккинчи хатбошиси , 23-банди тўртинчи хатбошиси ва 6-иловадаги тегишли келишикдаги «экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияси» сўзлари тегишли келишикдаги «туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарори билан тасдиқланган Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомда :

а) номидаги , 6-банд , 9-банднинг «е» кичик банди ўн бешинчи хатбошисидаги «капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик» сўзлари «қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-бандда :

«капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик» сўзлари «қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;

«архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш» сўзлари «қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 29 апрель,

230-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 09/22/230/0377-сон; 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada koʻkalamzorlashtirish ishlarini jadallashtirish, daraxtlar muhofazasini yanada samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi PF-46-son Farmoni hamda “Atrof-muhitni muhofaza qilish hamda ekologik nazorat sohasidagi davlat organlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi PQ-76-son qarori)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada koʻkalamzorlashtirish ishlarini jadallashtirish, daraxtlar muhofazasini yanada samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi PF-46-son Farmoni hamda “Atrof-muhitni muhofaza qilish hamda ekologik nazorat sohasidagi davlat organlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi PQ-76-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi N.N. Oblomuradov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 29-apreldagi 230-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 1998-yil 10-martdagi 104-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1998-y., 3-son, 9-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining muhofaza etiladigan tabiiy hududlari davlat kadastrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 11-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tuman (shahar) darajasida — tuman (shahar) ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boʻlimi”;

b) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Tuman darajasida 2-t, 3-t, 4-t, 5-t, 6-t, 7-t shakllar boʻyicha maʼlumotlar tuman (shahar) ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boʻlimlariga (obyekt joylashgan joydagi) muhofaza etiladigan tabiiy hududlar rahbarlari* tomonidan hisobot yilidan keyingi yilning 1-fevraligacha taqdim etiladi.

6-t va 7-t shakllari boʻyicha maʼlumotlar yerlarni hisobga olish hujjatlari asosida tuman (shahar) ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boʻlimlari tomonidan tayyorlanadi.

Tuman (shahar) ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boʻlimlari taqdim etilgan maʼlumotlar (hisobotlar)ning toʻgʻriligini aniqlaydilar, tuman (shahar) boʻyicha muhofaza etiladigan tabiiy hududlar roʻyxatini tuzadilar (1-t yigʻma shakl), barcha kadastr materiallarini 1-t, 2-t, 3-t, 4-t, 5-t, 6-t, 7-t shakllar boʻyicha 1-martgacha tuman hokimliklari bilan kelishadilar va ularning Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, viloyatlar hamda Toshkent shahar Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boshqarmalariga taqdim etadilar”.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-iyundagi 375-son qarori bilan tasdiqlangan Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 5-banding “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) tabiatni muhofaza qilish haqidagi qonun hujjatlari buzilishini aniqlagan ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat inspektorlari va boshqa shaxslarni huquqbuzarlardan Jamgʻarmaga undiriladigan jarima va pul mablagʻlari hisobidan mukofotlash”;

b) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Tabiatni muhofaza qilish haqidagi qonun hujjatlari buzilishini aniqlagan ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat inspektorlari va boshqa shaxslarni ragʻbatlantirish maqsadida huquqbuzarlardan Jamgʻarmaga undiriladigan jarima va pul mablagʻlari hisobidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorlarda pul mukofotlari toʻlanadi”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 4-dekabrdagi 983-son qarori bilan tasdiqlangan Yer qaʼrini geologik oʻrganish, undan foydalanish va uni muhofaza qilish ustidan davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat ekologiya qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boshqarmalari boshliqlari hamda ularning mutasaddilik qilinadigan yoʻnalishlar boʻyicha oʻrinbosarlari tegishli ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat ekologiya qoʻmitasining, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasining, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boshqarmalarining bosh davlat inspektorlari hisoblanadilar hamda yer qaʼrini muhofaza qilish va undan foydalanish, chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish ustidan davlat ekologik nazoratini amalga oshiradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat ekologiya qoʻmitasining Suv, yer resurslari va yer osti boyliklarini muhofaza qilish boshqarmasi boshligʻi Davlat ekologiya qoʻmitasi bosh davlat inspektorining oʻrinbosari hisoblanadi hamda yer qaʼrini muhofaza qilish va undan foydalanish, chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish ustidan davlat ekologik nazoratini amalga oshiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat ekologiya qoʻmitasining Suv, yer resurslari va yer osti boyliklarini muhofaza qilish boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari va bosh mutaxassislari Davlat ekologiya qoʻmitasining katta davlat inspektorlari hisoblanadilar hamda yer qaʼrini muhofaza qilish va undan foydalanish, chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish ustidan davlat ekologik nazoratini amalga oshiradilar.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boshqarmalarining Suv, yer resurslari va yer osti boyliklarini muhofaza qilish boʻlimlari boshliqlari tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boshqarmalari bosh davlat inspektorlarining oʻrinbosarlari hisoblanadilar hamda yer qaʼrini muhofaza qilish va undan foydalanish, chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish ustidan davlat ekologik nazoratini amalga oshiradilar.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boshqarmalarining Suv, yer resurslari va yer osti boyliklarini muhofaza qilish boʻlimlarining bosh va yetakchi mutaxassislari tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boshqarmalarining katta davlat inspektorlari va davlat inspektorlari hisoblanadilar hamda yer qaʼrini muhofaza qilish va undan foydalanish, chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish ustidan davlat ekologik nazoratini amalga oshiradilar.

Tuman (shahar) ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boʻlimi boshliqlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boshqarmalari bosh davlat inspektorlarining oʻrinbosarlari hisoblanadilar hamda tegishli hududlarda yer qaʼrini muhofaza qilish va undan foydalanish, chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish ustidan davlat ekologik nazoratini amalga oshiradilar.

Tuman (shahar) ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boʻlimlarining yetakchi mutaxassislari va mutaxassislari (I va II toifali) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boshqarmalarining davlat inspektorlari hisoblanadilar hamda yer qaʼrini muhofaza qilish va undan foydalanish, chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish ustidan davlat ekologik nazoratini amalga oshiradilar”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-yanvardagi 29-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2019-y., 1-son, 5-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 9-10-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Davlat ekologiya qoʻmitasi tizimiga quyidagilar kiradi:

Davlat ekologiya qoʻmitasining markaziy apparati;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boshqarmalari hamda ularning tuman (shahar) boʻlimlari;

Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida ixtisoslashtirilgan analitik nazorat markazi;

Davlat ekologik ekspertizasi markazi va uning filiallari;

Davlat ekologik sertifikatlashtirish va standartlashtirish markazlari va ularning filiallari;

Atrof muhitni muhofaza qilish sohasida faoliyat koʻrsatayotgan xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi;

Ekologik axborot, axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish va multimedia markazi;

Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish ilmiy-tadqiqot instituti;

“Eko-energiya” ilmiy tatbiq etish markazi”;

Hisor davlat qoʻriqxonasi;

Zomin davlat qoʻriqxonasi;

Surxon davlat qoʻriqxonasi;

Nurota davlat qoʻriqxonasi;

Qizilqum davlat qoʻriqxonasi;

“Oqtogʻ-Tomdi” davlat qoʻriqxonasi;

Chotqol davlat biosfera qoʻriqxonasi;

“Saygachiy” majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonasi;

“Janubiy Ustyurt” milliy tabiat bogʻi;

Xorazm milliy tabiat bogʻi;

“Zarafshon” milliy tabiat bogʻi;

“Markaziy Qizilqum” milliy tabiat bogʻi;

“Borsa-kelmas” davlat buyurtma qoʻriqxonasi;

“Sayxun” davlat buyurtma qoʻriqxonasi;

“Sudochye-Akpetki” davlat buyurtma qoʻriqxonasi;

Quyi Amudaryo davlat biosfera rezervati;

“Jayron” Buxoro ixtisoslashtirilgan pitomnigi;

Binolardan foydalanish va kapital qurilish direksiyasi;

Sanitar tozalash boʻyicha ixtisoslashtirilgan korxonalar respublika birlashmasi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar “Toza hudud” DUK, ularning tuman (shahar)lardagi filiallari.

10. Davlat ekologiya qoʻmitasining asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish, ularni qayta tiklash va inson faoliyatining tabiatga salbiy taʼsirini oldini olish sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirish;

atrof muhitning qulay ekologik holatini, ekologik tizimlar, tabiiy komplekslar va obyektlarning muhofaza qilinishini taʼminlash;

chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda qonunchilikka rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini olib borish, maishiy chiqindilarni yigʻish, tashish, utilizatsiya qilish, qayta ishlash va koʻmish borasida davlat va xususiy sherikchilikni faol jalb qilgan holda tizimni tashkil etish;

atmosfera havosi, yer osti boyliklari, suv, oʻrmonlar, hayvonot va oʻsimlik dunyosini, muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni muhofaza qilish va ulardan foydalanishda qonunchilikka rioya etilishi yuzasidan davlat ekologik nazoratini oʻrnatish;

oʻsimlik va hayvonot dunyosini asrash, ular turlarining xilma-xilligini, tabiiy turkumlari yaxlitligini va ularning yashash muhitini saqlash, qayta tiklanishi va rivojlanishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish;

ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish yoʻnalishini “Korrupsiyasiz soha”ga aylantirish, ekologik tarbiya, targʻibot va taʼlim tizimini tashkil etish, ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim muassasalari faoliyatiga koʻmaklashish;

atrof muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish hamda chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi huquqbuzarliklar boʻyicha profilaktika oʻtkazish;

atrof muhitni muhofaza qilish borasida jamoatchilik, fuqarolik jamiyati institutlari bilan hamkorlikni taʼminlash, jamoatchilik nazoratiga uslubiy yordam koʻrsatish va koʻmaklashish, fuqarolarning qulay atrof muhitga boʻlgan huquqlarini taʼminlash”.

b) 11-bandda :

“a” kichik bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish, ularni qayta tiklash va inson faoliyatining tabiatga salbiy taʼsirini oldini olish sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirish sohasida:”;

quyidagi mazmundagi oltinchi — oʻn uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish ishlarini muvofiqlashtirish, tabiatni muhofaza qilish va resurslarni tejash borasida yagona siyosatni ishlab chiqish va amalga oshirishda idoralararo hamkorlikni taʼminlaydi;

atrof muhitga taʼsir omillarini hisobga olish, uning holatini tahlil qilish, baholash, atrof muhit holatini prognoz qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish uchun davlat hamda idoraviy ekologik nazorat sohasida davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari faoliyatini muvofiqlashtirishni amalga oshiradi;

yangi (qayta qurilgan) obyektlarni, shu jumladan tabiatni muhofaza qilish obyektlari va inshoatlarini qabul qilib olish hamda ishga tushirish boʻyicha davlat komissiyalari ishida, shuningdek, barcha turdagi qurilishlar uchun yer ajratishga doir materiallarni kelishishda qatnashadi;

davlat boshqaruvi organlari bilan birgalikda ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va tabiatdan foydalanishni tartibga solish sohasida normativ hamda metrologik taʼminlash, standartlashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirishni tashkil etadi;

ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va tabiatdan foydalanish sohasida texnik jihatdan tartibga solish yoʻnalishida yangi normativ hujjatlarning ishlab chiqilishini va amaldagilarini qayta koʻrib chiqishni amalga oshiradi;

tabiiy resurslardan foydalanish, atrof muhitning ifloslanishi va boshqa zararli taʼsirlardan muhofaza qilishda texnik jihatdan tartibga solish sohasida mahsulotlar, ishlar va xizmatlar xavfsizligiga doir majburiy talablarga taalluqli ishlarning bajarilishini tashkil etadi va taʼminlaydi;

ilmiy tashkilotlar, oliy taʼlim muassasalari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari mutaxassislarini jalb etgan holda Oʻzbekiston Respublikasida atrof muhit holatini modellashtirish va prognoz qilishni rivojlantirish boʻyicha ishlarni olib boradi;

tabiatni muhofaza qilish faoliyatini metrologik jihatdan taʼminlash borasida ish olib boradi, atrof muhit obyektlarining ifloslanishini nazorat qilish boʻyicha metodik rahbarlikni amalga oshiradi”;

“b” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) atrof muhitning qulay ekologik holatini, ekologik tizimlar, tabiiy komplekslar va obyektlarning muhofaza qilinishini taʼminlash sohasida:”;

“v” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda qonunchilikka rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini olib borish, maishiy chiqindilarni yigʻish, tashish, utilizatsiya qilish, qayta ishlash va koʻmish borasida davlat va xususiy sherikchilikni faol jalb qilgan holda tizimni tashkil etish sohasida:”;

“g” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g) atmosfera havosi, yer, yer osti boyliklari, suv, oʻrmonlar, hayvonot va oʻsimlik dunyosini, muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni muhofaza qilish va ulardan foydalanishda qonunchilikka rioya etilishi yuzasidan davlat ekologik nazorati sohasida:”;

“d” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

“e” kichik bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“e) oʻsimlik va hayvonot dunyosini asrash, ular turlarining xilma-xilligini, tabiiy turkumlari yaxlitligini va ularning yashash muhitini saqlash, qayta tiklanishi va rivojlanishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish sohasida:”;

quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining xulosasiga asosan, oʻsimlik va hayvonot dunyosi obyektlaridan foydalanish uchun har yilgi kvotalarni tasdiqlaydi;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Qizil kitobining nashr etilishini taʼminlaydi”;

ikkinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

“j” kichik bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“j) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish yoʻnalishini “Korrupsiyasiz soha”ga aylantirish, ekologik tarbiya, targʻibot va taʼlim tizimini tashkil etish, ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim muassasalari faoliyatiga koʻmaklashish sohasida:”;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasida dasturlar, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari va boshqa qarorlarni ishlab chiqish va amalga oshirishda nodavlat notijorat tashkilotlari, fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi, ijtimoiy sheriklikni kengaytiradi, atrof muhitni muhofaza qilish faoliyatida jamoatchilik ekologik nazoratini amalga oshirishga metodik yordam beradi va koʻmaklashadi;

ekologik nazorat sohasida boshqa maxsus vakolatli organlar bilan birgalikda ekologik nazoratning jamoatchi inspektorlarini maxsus tayyorlashni tashkil etadi”;

“i” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“i) atrof muhitni muhofaza qilish borasida jamoatchilik, fuqarolik jamiyati institutlari bilan hamkorlikni taʼminlash, jamoatchilik nazoratiga uslubiy yordam koʻrsatish va koʻmaklashish, fuqarolarning qulay atrof muhitga boʻlgan huquqlarini sohasida”;

v) 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Davlat ekologiya qoʻmitasi markaziy apparatining asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

1) Hududiy boʻlinmalar va idoraviy mansub tashkilotlar bilan birgalikda Davlat ekologiya qoʻmitasiga yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishini taʼminlash;

2) ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish, ularni qayta tiklash va inson faoliyatining tabiatga salbiy taʼsirini oldini olish sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirishni taʼminlash va muvofiqlashtirish;

3) atrof muhitning qulay ekologik holatini, ekologik tizimlar, tabiiy komplekslar va obyektlarning muhofaza qilinishini taʼminlash boʻyicha choralarni ishlab chiqish va ularning amalga oshirilishini nazorat qilish;

4) chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda qonunchilikka rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini olib borish, maishiy chiqindilarni yigʻish, tashish, utilizatsiya qilish, qayta ishlash va koʻmish borasida davlat va xususiy sherikchilikni faol jalb qilgan holda tizimni tashkil etish;

5) atmosfera havosi, yer, yer osti boyliklari, suv, oʻrmonlar, hayvonot va oʻsimlik dunyosini, muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni muhofaza qilish va ulardan foydalanishda qonunchilikka rioya etilishi yuzasidan davlat ekologik nazoratini tashkil etish;

6) oʻsimlik va hayvonot dunyosini asrash, ular turlarining xilma-xilligini, tabiiy turkumlari yaxlitligini va ularning yashash muhitini saqlash, qayta tiklanishi va rivojlanishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish;

7) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish yoʻnalishini “Korrupsiyasiz soha”ga aylantirish, ekologik tarbiya, targʻibot va taʼlim tizimini tashkil etish, ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim muassasalari faoliyatiga koʻmaklashish;

8) atrof muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish hamda chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi huquqbuzarliklar profilaktikasini amalga oshirish;

9) atrof muhitni muhofaza qilish borasida jamoatchilik, fuqarolik jamiyati institutlari bilan hamkorlikni taʼminlash, jamoatchilik nazoratiga uslubiy yordam koʻrsatish va koʻmaklashish, fuqarolarning qulay atrof muhitga boʻlgan huquqlarini taʼminlash;

10) ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va tabiatdan foydalanish sohasida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqish”.

g) 14-bandning 3 — 11-kichik bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3) ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish, ularni qayta tiklash va inson faoliyatining tabiatga salbiy taʼsirini oldini olish sohasidagi yagona davlat siyosati hamda davlat boshqaruvi boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish;

4) atrof muhitning qulay ekologik holatini, ekologik tizimlar, tabiiy komplekslar va obyektlarning muhofaza qilinishini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;

5) chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda qonunchilikka rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini olib borish, maishiy chiqindilarni yigʻish, tashish, utilizatsiya qilish, qayta ishlash va koʻmish borasida davlat va xususiy sherikchilik vakillarini jalb qilgan holda tizimni amalga oshirish;

6) atmosfera havosi, yer, yer osti boyliklari, suv, oʻrmonlar, hayvonot va oʻsimlik dunyosi, muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni muhofaza qilish va ulardan foydalanishda qonunchilikka rioya etilishi yuzasidan davlat ekologik nazoratini amalga oshirish;

7) tegishli hududlarda ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish va ularni qayta tiklash sohasidagi davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, jismoniy va yuridik shaxslarning faoliyatini muvofiqlashtirish;

8) oʻsimlik va hayvonot dunyosini asrash, ular turlarining xilma-xilligini, tabiiy turkumlari yaxlitligini va ularning yashash muhitini saqlash, qayta tiklanishi va rivojlanishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish;

9) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish yoʻnalishini “Korrupsiyasiz soha”ga aylantirish, ekologik tarbiya, targʻibot va taʼlim tizimini tashkil etish, ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim muassasalari faoliyatiga koʻmaklashish;

10) atrof muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish hamda chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi huquqbuzarliklar profilaktikasini taʼminlash;

11) atrof muhitni muhofaza qilish borasida jamoatchilik, fuqarolik jamiyati institutlari bilan hamkorlikni taʼminlash, jamoatchilik nazoratiga uslubiy yordam koʻrsatish va koʻmaklashish, fuqarolarning qulay atrof muhitga boʻlgan huquqlarini taʼminlash”;

d) 16-bandning 3 — 8-kichik bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3) atrof muhitning qulay ekologik holatini, ekologik tizimlar, tabiiy komplekslar va obyektlarning muhofaza qilinishini taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;

4) chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda qonunchilikka rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini olib borish, maishiy chiqindilarni yigʻish, tashish, utilizatsiya qilish, qayta ishlash va koʻmish borasida davlat va xususiy sherikchilikni faol jalb qilgan holda tizimni amalga oshirish;

5) atmosfera havosi, yer, yer osti boyliklari, suv, oʻrmonlar, hayvonot va oʻsimlik dunyosini, muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni muhofaza qilish va ulardan foydalanishda qonunchilikka rioya etilishi yuzasidan davlat ekologik nazoratini amalga oshirish;

6) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish yoʻnalishini “Korrupsiyasiz soha”ga aylantirish, ekologik tarbiya, targʻibot va taʼlim tizimini tashkil etish, ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim muassasalari faoliyatiga koʻmaklashish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;

7) atrof muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish hamda chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasidagi huquqbuzarliklar profilaktikasini taʼminlash;

8) atrof muhitni muhofaza qilish borasida jamoatchilik, fuqarolik jamiyati institutlari bilan hamkorlikni taʼminlash, jamoatchilik nazoratiga uslubiy yordam koʻrsatish va koʻmaklashish, fuqarolarning qulay atrof muhitga boʻlgan huquqlarini taʼminlash”;

e) 18-band quyidagi mazmundagi 26 va 27-kichik bandlar bilan toʻldirilsin:

“26) davlat organlari, muassasalari va korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlariga ular egaligidagi bino va inshootlarga tutash (chegaradosh) boʻlgan yer uchastkalari doimiy foydalanish huquqi bilan ajratib berilganda ularga quyidagi bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalarni kiritish:

yer uchastkalarini obod holda saqlash;

daraxtlar, butalar, boshqa oʻsimliklar va nihollarni parvarish qilish hamda sugʻorish;

yigʻishtirish-tozalash ishlarini amalga oshirish va chiqindi qutilarini oʻrnatish;

bolalar maydonchalari, oʻtirish joylari (skameykalar), tungi yoritish tizimini oʻrnatish, taʼmirlash va saqlash;

aholi uchun piyoda yoʻlaklarini barpo etish, taʼmirlash va lozim darajada saqlash;

27) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan shaharlar va boshqa aholi punktlarida joylashgan hamda boʻsh turgan yer uchastkalari tegishli davlat organlari, muassasalari va korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlariga ajratilib borilishini taʼminlash boʻyicha bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalarni kiritish”;

j) 20-band quyidagi mazmundagi 19 va 20-kichik bandlar bilan toʻldirilsin:

“19) davlat organlari, muassasalari va korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlariga ular egaligidagi bino va inshootlarga tutash (chegaradosh) boʻlgan yer uchastkalari doimiy foydalanish huquqi bilan ajratib berilganda ularga quyidagi bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalarni kiritish:

yer uchastkalarini obod holda saqlash;

daraxtlar, butalar, boshqa oʻsimliklar va nihollarni parvarish qilish hamda sugʻorish;

yigʻishtirish-tozalash ishlarini amalga oshirish va chiqindi qutilarini oʻrnatish;

bolalar maydonchalari, oʻtirish joylari (skameykalar), tungi yoritish tizimini oʻrnatish, taʼmirlash va saqlash;

aholi uchun piyoda yoʻlaklarini barpo etish, taʼmirlash va lozim darajada saqlash;

20) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan shaharlar va boshqa aholi punktlarida joylashgan hamda boʻsh turgan yer uchastkalari tegishli davlat organlari, muassasalari va korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlariga ajratilib borilishini taʼminlash boʻyicha bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalarni kiritish”;

z) 22-band quyidagi mazmundagi 11 va 12-kichik bandlar bilan toʻldirilsin:

“11) davlat organlari, muassasalari va korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlariga ular egaligidagi bino va inshootlarga tutash (chegaradosh) boʻlgan yer uchastkalari doimiy foydalanish huquqi bilan ajratib berilganda ularga quyidagi bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalarni kiritish:

yer uchastkalarini obod holda saqlash;

daraxtlar, butalar, boshqa oʻsimliklar va nihollarni parvarish qilish hamda sugʻorish;

yigʻishtirish-tozalash ishlarini amalga oshirish va chiqindi qutilarini oʻrnatish;

bolalar maydonchalari, oʻtirish joylari (skameykalar), tungi yoritish tizimini oʻrnatish, taʼmirlash va saqlash;

aholi uchun piyoda yoʻlaklarini barpo etish, taʼmirlash va lozim darajada saqlash;

12) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan shaharlar va boshqa aholi punktlarida joylashgan hamda boʻsh turgan yer uchastkalari tegishli davlat organlari, muassasalari va korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlariga ajratilib borilishini taʼminlash boʻyicha bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalarni kiritish”;

i) 24-band quyidagi mazmundagi 6-kichik band bilan toʻldirilsin:

“6) davlat organlari, muassasalari va korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlariga ular egaligidagi bino va inshootlarga tutash (chegaradosh) boʻlgan yer uchastkalari doimiy foydalanish huquqi bilan ajratib berilganda ularga quyidagi bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalarni kiritish:

yer uchastkalarini obod holda saqlash;

daraxtlar, butalar, boshqa oʻsimliklar va nihollarni parvarish qilish hamda sugʻorish;

yigʻishtirish-tozalash ishlarini amalga oshirish va chiqindi qutilarini oʻrnatish;

bolalar maydonchalari, oʻtirish joylari (skameykalar), tungi yoritish tizimini oʻrnatish, taʼmirlash va saqlash;

aholi uchun piyoda yoʻlaklarini barpo etish, taʼmirlash va lozim darajada saqlash”;

k) 37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat ekologiya qoʻmitasi raisi oʻz maqomiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashi hamda Vazirlar Mahkamasi aʼzosi hisoblanadi”;

l) 40-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boshqarmalari boshliqlari — bevosita Davlat ekologiya qoʻmitasi raisi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi”;

m) ilovada :

9-banddagi “ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi nazorat boʻyicha tuman (shahar) inspeksiyasi” soʻzlari “tuman (shahar) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat ekologiya qoʻmitasi tizimidagi muhofaza etiladigan tabiiy hudud rahbari, rahbar oʻrinbosarlari, boʻlim va inspeksiya boshliqlari, bosh mutaxassislari, yetakchi mutaxassislari, mutaxassislari va inspektorlari — davlat qoʻriqxonalarining, majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonalarining, tabiat bogʻlarining, davlat biosfera rezervatlarining qoʻriqlash xodimlari”.

5. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-yanvardagi 31-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrmonlarning davlat hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandidagi “ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi nazorat boʻyicha tuman (shahar) inspeksiyasi” soʻzlari “tuman (shahar) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-sentabrdagi 541-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ekologik ekspertizasi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 8-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat ekologik ekspertizasi markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar filiallari (keyingi oʻrinlarda — Davlat ekologik ekspertizasi markazining hududiy filiali)”;

b) 19-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tegishli hududiy davlat ekspertizasi markaziga” soʻzlari “tegishliligi boʻyicha Davlat ekologik ekspertizasi markazi yoki uning hududiy filialiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Atrof muhitga taʼsir koʻrsatishning IV toifasiga mansub faoliyat turlari obyektlarining davlat ekologik ekspertizasi buyurtmachilar tomonidan Davlat ekologik ekspertizasi markazining hududiy filiallariga taqdim etiladigan atrof muhitga taʼsirni baholash toʻgʻrisidagi anketa (keyingi oʻrinlarda — anketa) asosida oʻtkaziladi.

Anketa buyurtmachi tomonidan elektron shaklda Davlat ekologiya qoʻmitasining Internet jahon axborot tarmogʻida shaxsiy kabineti orqali toʻldiriladi va Davlat ekologik ekspertizasi markazining tegishli hududiy filialiga yuboriladi”;

g) 26-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Davlat ekologik ekspertizasi markazi yoki uning hududiy filiali bir kun ichida davlat ekologik ekspertizasiga oʻtkazish uchun taqdim etilgan hujjatlarni tahlil qiladi va hujjatlar toʻliq boʻlganda davlat ekologik ekspertizasini oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda buyurtmachiga elektron pochta orqali ekologik ekspertizani oʻtkazish boʻyicha shartnomani yuboradi”;

d) 49-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“49. Davlat ekologik ekspertizasi markazining xulosasi buyurtmachi va obyekt joylashgan tegishli hudud boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boshqarmalariga, shuningdek, Davlat ekologik ekspertizasi markazi hududiy filialining xulosasi buyurtmachi hamda tegishli tuman (shahar) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻlimiga elektron shaklda Davlat ekologiya qoʻmitasining axborot tizimi orqali yuboriladi”;

e) 52-bandning birinchi xatboshisidagi “hududiy ekologik ekspertiza markazlarining” soʻzlari “Davlat ekologik ekspertizasi markazi hududiy filialining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-apreldagi 202-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududida atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi va chiqindilar joylashtirilganligi uchun kompensatsiya toʻlovlarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 22-bandi ikkinchi xatboshisi , 23-bandi toʻrtinchi xatboshisi va 6-ilovadagi tegishli kelishikdagi “ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish sohasidagi nazorat boʻyicha tuman (shahar) inspeksiyasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “tuman (shahar) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-avgustdagi 548-son qarori bilan tasdiqlangan Hokimning kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjalik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarining funksional vazifalari hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomda :

a) nomidagi , 6-band , 9-bandning “e” kichik bandi oʻn beshinchi xatboshisidagi “kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjalik” soʻzlari “qurilish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-bandda :

“kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjalik” soʻzlari “qurilish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“arxitektura, kapital qurilish va kommunikatsiyalarni rivojlantirish” soʻzlari “qurilish, kommunikatsiyalarni rivojlantirish, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 29-aprel,

230-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.04.2022-y., 09/22/230/0377-son; 28.12.2024-y., 09/24/893/1088-son)

lex.uz