📅 2022-yil 5-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 5-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 5 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 мая 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 May 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида» 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида» 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармонининг :
а) 2-бандига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларининг аниқ фанлар йўналишига қабул 5 — 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 — 11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилиши;
б) 16-бандига мувофиқ:
2022 йилда Агентлик тизимига ўтказилаётган таълим муассасаларининг юқори турувчи биринчи даражали бюджет маблағлари олувчиларида бўшайдиган бюджет маблағлари ҳамда Агентликка Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши;
2023 йилдан бошлаб белгиланган тартибда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган мактаблар) асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби;
ихтисослаштирилган мактабларга аниқ ва табиий фанлар, инглиз тили фани ҳамда мантиқий фикрлаш бўйича ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра ўқишга қабул қилиш тартиби;
ихтисослаштирилган мактабларда таълимни аниқ фанлар йўналиши бўйича 5 — 11-синфлар, табиий фанлар йўналиши бўйича 7 — 11-синфлар ҳажмида амалга ошириш. Бунда ҳар бир синфдаги ўқувчилар сонини 24 нафаргача этиб белгилаш;
ўқувчиларни ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилари сафидан чиқариш ёки четлаштириш асослари ва тартиби.
3. Президент таълим муассасалари агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.У. Умарова зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 майдаги 233-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган мактаб) мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ихтисослаштирилган мактаблар давлат муассасаси ҳисобланади, ўз уставига, ғазначилик бўлинмаларида шахсий ҳисобварақларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.
3. Ихтисослаштирилган мактаблар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. Ихтисослаштирилган мактаблар бевосита Агентликка бўйсунади. Агентлик ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.
2-боб. Ихтисослаштирилган мактабларнинг асосий вазифалари
5. Қуйидагилар ихтисослаштирилган мактабларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб бериш;
табиий ва аниқ фанларни чуқур ўргатиш, хорижий тиллар, муҳандислик ва ахборот технологияларини ўзлаштиришни ташкил қилиш, ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш;
ўқувчиларни ўқитиш ва билимини баҳолашнинг замонавий услубларини, шунингдек, таълим дастурларининг интеграциялашувига асосланган ўқитишнинг фанлараро ёндашувини жорий қилиш;
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларда етакчилик кўникмалари ва нотиқлик санъатини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда қўллаш малакасини ошириш;
ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш;
таълим ва тарбия жараёнларида ўқувчиларга ватанпарварлик руҳи, миллий ғурур ва ифтихор, ўз халқига муҳаббат ва садоқат, Ўзбекистон тарихи, илмий-ижодий ҳамда маънавий-маърифий меросга ҳурмат, ўзликни англаш, меҳнатсеварлик ва масъулиятлилик, қатъият ва шижоатлилик ғояларини сингдириш;
ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни қабул қилишни аниқ ва табиий фанлар, инглиз тили фани ҳамда мантиқий фикрлаш бўйича ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра амалга ошириш;
кириш имтиҳонларини Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан хорижий ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказиш;
ўқув дастурларининг узлуксизлигини таъминлаш масалаларида миллий ва хорижий умумий ўрта ва олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
3-боб. Ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
6. Ихтисослаштирилган мактаблар:
ихтисослаштирилган мактабларда таълим жараёнларини Агентлик томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида амалга ошириш;
ихтисослаштирилган мактабларга раҳбар ва педагог кадрларини ишга қабул қилишни Агентлик томонидан белгиланган тартибда танлов асосида амалга ошириш;
ўз уставида белгиланган фаолиятни амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган молиявий манбаларни жалб қилиш;
ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчилар халқаро тан олинган дастур ва дарсликларни қўллаган ҳолда ўқитилишини таъминлаш, улар хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришлари учун зарур шарт-шароитлар ва таълим муҳитини яратиш ҳамда мазкур жараёнга хорижий ва маҳаллий педагог кадрларни жалб қилиш;
ихтисослаштирилган мактабларда аниқ ва табиий фанлар билан бир қаторда Ўзбекистон тарихи фанини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш;
сунъий интеллект, робототехника, агротехнология, нанотехнология, биотехнология, IELTS, TOEFL ва SAT бўйича қўшимча курслар ташкил этиш;
асосий ўқув дастурлари билан биргаликда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда синфдан ташқари касбга йўналтирилган амалий машғулотлар ўтказилишини йўлга қўйишга ҳақли.
Ихтисослаштирилган мактаблар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7. Ихтисослаштирилган мактаблар:
мазкур Низомда, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларида ва ўз уставида белгиланган вазифаларни ўз вақтида, сифатли ва самарали бажариши;
ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчиларини ушбу муассасалар ҳузурида яшаш жойлари билан бепул таъминлаши;
ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқувчилар учун аутсорсинг тизими орқали бепул соғлом овқатлантиришни ташкил этиши;
10 ва 11-синфлар ўқувчиларининг амалиёти яқин ҳудудларда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида ўтказилишини таъминлаши;
ўқувчиларнинг фанларни мукаммал эгаллаши билан бирга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитларни чуқур англайдиган, ҳар жиҳатдан рақобатбардош, кенг дунёқараш, мустақил фикр ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган шахс сифатида тарбияланиши бўйича таъсирчан педагогик технологиялардан фойдаланиш чораларини кўриши;
таълим жараёнини сифатли ва самарали ташкил этиши;
таълим жараёнини ташкил этиш шакллари, усуллари ва воситаларининг Агентлик томонидан тасдиқланган давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаши;
ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари, ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаши шарт.
Ихтисослаштирилган мактабларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
4-боб. Ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ташкил этиш
8. Ихтисослаштирилган мактаблар:
республика бўйсунувида Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳудудида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда ташкил этилади.
9. Ихтисослаштирилган мактабларни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун талабларига мувофиқ ўқув йили якунида муассис томонидан амалга оширилади.
Тугатилган ихтисослаштирилган мактаблар муассиси ўқувчиларни ота-оналарнинг розилиги билан бошқа ихтисослаштирилган мактаблар ёки мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумтаълим муассасаларига ўтказиш масъулиятини олади.
10. Ихтисослаштирилган мактаб тугатилган тақдирда, унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, ўз мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларига ва ихтисослаштирилган мактаб уставига мувофиқ фойдаланилади.
6-боб. Ихтисослаштирилган мактабларда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
27. Ихтисослаштирилган мактабларни аниқ ва табиий фанларга йўналтириш Агентлик томонидан амалга оширилади.
28. Ихтисослаштирилган мактабларда таълим аниқ фанлар йўналиши бўйича 5 — 11-синфлар, табиий фанлар йўналиши бўйича 7 — 11-синфлар ҳажмида амалга оширилади.
Ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 24 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.
29. Ихтисослаштирилган мактабларда таълим жараёни Агентлик томонидан тасдиқланган давлат таълим стандартлари асосида умумий ўрта таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган ҳамда Агентлик томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурларига мувофиқ амалга оширилади.
30. Ихтисослаштирилган мактаблар битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилади.
31. Ўқувчиларни синфдан синфга ўтказиш Агентлик томонидан белгиланадиган тартибда тегишли имтиҳонларни муваффақиятли топшириш натижаларига асосан ихтисослаштирилган мактаб директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
32. Ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари давлат ташкилотларида ишлайдиган ота-онасининг иш жойи битта ҳудуддан бошқа ҳудудга ўзгарган тақдирда, ўша ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабда бўш ўрин мавжуд бўлганда ўқувчининг ўқишини кўчиришга рухсат этилади.
33. Ўқувчилар қуйидаги ҳолларда ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилари сафидан чиқарилади ёки четлаштирилади:
ўқувчи ўз ташаббуси билан бошқа умумий ўрта таълим муассасасига кўчириш (ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг аризаси асосида) истагини билдирганда;
индивидуал иш олиб борилишига қарамасдан, рейтинги ва академик ўзлаштиришнинг тизимли пасайиши (кетма-кет 2 чоракда ихтисослик фанларидан 3 баҳога ўзлаштирганда) кузатилганда;
синфдан синфга ўтказиш имтиҳонларидан ўта олмаган тақдирда;
кириш имтиҳонларини топшириш жараёнларида ўқувчи томонидан тақдим этилган (топширилган) ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланганда;
кириш имтиҳонлари давомида имтиҳон топшириқларининг бошқа ўқувчи томонидан бажарилганлиги аниқланганда;
ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларини бир марта қўпол ёки мунтазам равишда бузилганда.
7-боб. Якунловчи қоида
34. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 5 май,
233-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablar toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktablar tarmogʻini kengaytirish toʻgʻrisida” 2022-yil 14-apreldagi PF-106-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablar faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktablar tarmogʻini kengaytirish toʻgʻrisida” 2022-yil 14-apreldagi PF-106-son Farmonining :
a) 2-bandiga muvofiq 2022/2023 oʻquv yilida Agentlik maktablarining aniq fanlar yoʻnalishiga qabul 5 — 11-sinflarga, tabiiy fanlar yoʻnalishiga 7 — 11-sinflarga, keyingi oʻquv yillarida 5 va 7-sinflarga amalga oshirilishi;
b) 16-bandiga muvofiq:
2022-yilda Agentlik tizimiga oʻtkazilayotgan taʼlim muassasalarining yuqori turuvchi birinchi darajali budjet mablagʻlari oluvchilarida boʻshaydigan budjet mablagʻlari hamda Agentlikka Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan moliyalashtirilishi;
2023-yildan boshlab belgilangan tartibda Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablar toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablarning (keyingi oʻrinlarda — ixtisoslashtirilgan maktablar) asosiy vazifalari, huquq va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibi;
ixtisoslashtirilgan maktablarga aniq va tabiiy fanlar, ingliz tili fani hamda mantiqiy fikrlash boʻyicha oʻtkaziladigan kirish imtihonlari natijalariga koʻra oʻqishga qabul qilish tartibi;
ixtisoslashtirilgan maktablarda taʼlimni aniq fanlar yoʻnalishi boʻyicha 5 — 11-sinflar, tabiiy fanlar yoʻnalishi boʻyicha 7 — 11-sinflar hajmida amalga oshirish. Bunda har bir sinfdagi oʻquvchilar sonini 24 nafargacha etib belgilash;
oʻquvchilarni ixtisoslashtirilgan maktabning oʻquvchilari safidan chiqarish yoki chetlashtirish asoslari va tartibi.
3. Prezident taʼlim muassasalari agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Prezident taʼlim muassasalari agentligi direktori X.U. Umarova zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 5-maydagi 233-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablar toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablarning (keyingi oʻrinlarda — ixtisoslashtirilgan maktab) maqomi, asosiy vazifalari, huquq va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizomning amal qilishi Toshkent shahridagi Abu Ali ibn Sino, Mirzo Ulugʻbek va Muhammad al-Xorazmiy nomidagi ixtisoslashtirilgan maktablarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Ixtisoslashtirilgan maktablar davlat muassasasi hisoblanadi, oʻz ustaviga, gʻaznachilik boʻlinmalarida shaxsiy hisobvaraqlariga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga, shtampga va blankalarga ega boʻladi.
3. Ixtisoslashtirilgan maktablar oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga, shuningdek, boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.
4. Ixtisoslashtirilgan maktablar bevosita Agentlikka boʻysunadi. Agentlik ixtisoslashtirilgan maktablar faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi va nazoratni amalga oshiradi.
2-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablarning asosiy vazifalari
5. Quyidagilar ixtisoslashtirilgan maktablarning asosiy vazifalari hisoblanadi:
iqtidorli yoshlarni aniqlash, tanlash va oʻqitish, ularning har tomonlama rivojlanishi uchun shart-sharoitlar yaratish, shuningdek, oʻquvchilarning intellektual, ilmiy va ijodiy salohiyatini ochib berish;
tabiiy va aniq fanlarni chuqur oʻrgatish, xorijiy tillar, muhandislik va axborot texnologiyalarini oʻzlashtirishni tashkil qilish, oʻquvchilarning innovatsion gʻoyalari va ishlanmalarini rivojlantirish;
oʻquvchilarni oʻqitish va bilimini baholashning zamonaviy uslublarini, shuningdek, taʼlim dasturlarining integratsiyalashuviga asoslangan oʻqitishning fanlararo yondashuvini joriy qilish;
oʻquvchilarni kasb-hunarga yoʻnaltirish, ularda yetakchilik koʻnikmalari va notiqlik sanʼatini rivojlantirish, tanqidiy fikrlash, axborotni izlash, tahlil qilish va qayta ishlash, olingan bilimlarni amaliyotda qoʻllash malakasini oshirish;
oʻquvchilarning umumtaʼlim fanlari boʻyicha xalqaro olimpiadalar, tanlovlar va musobaqalarda munosib ishtirokini taʼminlash;
taʼlim va tarbiya jarayonlarida oʻquvchilarga vatanparvarlik ruhi, milliy gʻurur va iftixor, oʻz xalqiga muhabbat va sadoqat, Oʻzbekiston tarixi, ilmiy-ijodiy hamda maʼnaviy-maʼrifiy merosga hurmat, oʻzlikni anglash, mehnatsevarlik va masʼuliyatlilik, qatʼiyat va shijoatlilik gʻoyalarini singdirish;
ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻquvchilarni qabul qilishni aniq va tabiiy fanlar, ingliz tili fani hamda mantiqiy fikrlash boʻyicha oʻtkaziladigan kirish imtihonlari natijalariga koʻra amalga oshirish;
kirish imtihonlarini Agentlik huzuridagi Pedagogik mahorat va xalqaro baholash ilmiy-amaliy markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tomonidan xorijiy tashkilotlar hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi bilan hamkorlikda oʻtkazish;
oʻquv dasturlarining uzluksizligini taʼminlash masalalarida milliy va xorijiy umumiy oʻrta va oliy taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish.
3-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablarning huquq va majburiyatlari
6. Ixtisoslashtirilgan maktablar:
ixtisoslashtirilgan maktablarda taʼlim jarayonlarini Agentlik tomonidan tasdiqlanadigan oʻquv rejalari va taʼlim dasturlari asosida amalga oshirish;
ixtisoslashtirilgan maktablarga rahbar va pedagog kadrlarini ishga qabul qilishni Agentlik tomonidan belgilangan tartibda tanlov asosida amalga oshirish;
oʻz ustavida belgilangan faoliyatni amalga oshirish uchun qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan moliyaviy manbalarni jalb qilish;
ixtisoslashtirilgan maktablarda oʻquvchilar xalqaro tan olingan dastur va darsliklarni qoʻllagan holda oʻqitilishini taʼminlash, ular xorijiy tillarni mukammal oʻzlashtirishlari uchun zarur shart-sharoitlar va taʼlim muhitini yaratish hamda mazkur jarayonga xorijiy va mahalliy pedagog kadrlarni jalb qilish;
ixtisoslashtirilgan maktablarda aniq va tabiiy fanlar bilan bir qatorda Oʻzbekiston tarixi fanini chuqurlashtirilgan holda oʻqitish;
sunʼiy intellekt, robototexnika, agrotexnologiya, nanotexnologiya, biotexnologiya, IELTS, TOEFL va SAT boʻyicha qoʻshimcha kurslar tashkil etish;
asosiy oʻquv dasturlari bilan birgalikda oʻquvchilarning qiziqishlaridan kelib chiqqan holda sinfdan tashqari kasbga yoʻnaltirilgan amaliy mashgʻulotlar oʻtkazilishini yoʻlga qoʻyishga haqli.
Ixtisoslashtirilgan maktablar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
7. Ixtisoslashtirilgan maktablar:
mazkur Nizomda, shuningdek, boshqa qonunchilik hujjatlarida va oʻz ustavida belgilangan vazifalarni oʻz vaqtida, sifatli va samarali bajarishi;
ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar oʻquvchilarini ushbu muassasalar huzurida yashash joylari bilan bepul taʼminlashi;
ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda oʻquvchilar uchun autsorsing tizimi orqali bepul sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etishi;
10 va 11-sinflar oʻquvchilarining amaliyoti yaqin hududlarda joylashgan ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish tashkilotlarida oʻtkazilishini taʼminlashi;
oʻquvchilarning fanlarni mukammal egallashi bilan birga Oʻzbekistonda amalga oshirilayotgan islohotlarning mazmun-mohiyati va yoshlar uchun yaratilayotgan shart-sharoitlarni chuqur anglaydigan, har jihatdan raqobatbardosh, keng dunyoqarash, mustaqil fikr va intellektual salohiyatga ega boʻlgan shaxs sifatida tarbiyalanishi boʻyicha taʼsirchan pedagogik texnologiyalardan foydalanish choralarini koʻrishi;
taʼlim jarayonini sifatli va samarali tashkil etishi;
taʼlim jarayonini tashkil etish shakllari, usullari va vositalarining Agentlik tomonidan tasdiqlangan davlat taʼlim standartlariga muvofiqligini taʼminlashi;
ixtisoslashtirilgan maktablarning oʻquvchilari, oʻqituvchilari va boshqa xodimlarining huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya etilishini taʼminlashi shart.
Ixtisoslashtirilgan maktablarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
4-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablar faoliyatini tashkil etish
8. Ixtisoslashtirilgan maktablar:
respublika boʻysunuvida Agentlik tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishilgan holda;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar hududida tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan Agentlik bilan kelishilgan holda tashkil etiladi.
9. Ixtisoslashtirilgan maktablarni qayta tashkil etish va tugatish qonun talablariga muvofiq oʻquv yili yakunida muassis tomonidan amalga oshiriladi.
Tugatilgan ixtisoslashtirilgan maktablar muassisi oʻquvchilarni ota-onalarning roziligi bilan boshqa ixtisoslashtirilgan maktablar yoki maktabgacha va maktab taʼlimi tizimidagi umumtaʼlim muassasalariga oʻtkazish masʼuliyatini oladi.
10. Ixtisoslashtirilgan maktab tugatilgan taqdirda, uning pul mablagʻlari va mol-mulkidan, oʻz majburiyatlarini qoplash boʻyicha toʻlovlar chegirilgan holda, qonunchilik hujjatlariga va ixtisoslashtirilgan maktab ustaviga muvofiq foydalaniladi.
6-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablarda oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish
27. Ixtisoslashtirilgan maktablarni aniq va tabiiy fanlarga yoʻnaltirish Agentlik tomonidan amalga oshiriladi.
28. Ixtisoslashtirilgan maktablarda taʼlim aniq fanlar yoʻnalishi boʻyicha 5 — 11-sinflar, tabiiy fanlar yoʻnalishi boʻyicha 7 — 11-sinflar hajmida amalga oshiriladi.
Har bir sinfdagi oʻquvchilar soni 24 nafardan ortiq boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
29. Ixtisoslashtirilgan maktablarda taʼlim jarayoni Agentlik tomonidan tasdiqlangan davlat taʼlim standartlari asosida umumiy oʻrta taʼlim sohasida xizmat koʻrsatuvchi xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlikda ishlab chiqiladigan hamda Agentlik tomonidan tasdiqlanadigan oʻquv rejalari va taʼlim dasturlariga muvofiq amalga oshiriladi.
30. Ixtisoslashtirilgan maktablar bitiruvchilariga davlat namunasidagi taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat beriladi.
31. Oʻquvchilarni sinfdan sinfga oʻtkazish Agentlik tomonidan belgilanadigan tartibda tegishli imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirish natijalariga asosan ixtisoslashtirilgan maktab direktorining buyrugʻi bilan amalga oshiriladi.
32. Ixtisoslashtirilgan maktablar oʻquvchilari davlat tashkilotlarida ishlaydigan ota-onasining ish joyi bitta hududdan boshqa hududga oʻzgargan taqdirda, oʻsha hududdagi ixtisoslashtirilgan maktabda boʻsh oʻrin mavjud boʻlganda oʻquvchining oʻqishini koʻchirishga ruxsat etiladi.
33. Oʻquvchilar quyidagi hollarda ixtisoslashtirilgan maktabning oʻquvchilari safidan chiqariladi yoki chetlashtiriladi:
oʻquvchi oʻz tashabbusi bilan boshqa umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga koʻchirish (ota-onasining yoki qonuniy vakillarining arizasi asosida) istagini bildirganda;
individual ish olib borilishiga qaramasdan, reytingi va akademik oʻzlashtirishning tizimli pasayishi (ketma-ket 2 chorakda ixtisoslik fanlaridan 3 bahoga oʻzlashtirganda) kuzatilganda;
sinfdan sinfga oʻtkazish imtihonlaridan oʻta olmagan taqdirda;
kirish imtihonlarini topshirish jarayonlarida oʻquvchi tomonidan taqdim etilgan (topshirilgan) hujjatlarning qalbakiligi aniqlanganda;
kirish imtihonlari davomida imtihon topshiriqlarining boshqa oʻquvchi tomonidan bajarilganligi aniqlanganda;
ixtisoslashtirilgan maktablarning oʻquv intizomi va ichki tartib-qoidalarini bir marta qoʻpol yoki muntazam ravishda buzilganda.
7-bob. Yakunlovchi qoida
34. Ushbu Nizomning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 5-may,
233-son