UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 11-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 11 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 мая 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 May 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларининг ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларининг ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармонига мувофиқ ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларига ва жисмоний шахсларга сертификат бериш жорий этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 июндан бошлаб:

ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларини етиштирувчи кластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, ўсимликлар клиникалари, биолабораториялар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари импорти, улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг ўсимликлар ҳимояси соҳаси мутахассислари малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш фаолияти йўлга қўйилади;

малака ошириш курслари шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтида ҳамда унинг филиалларида белгиланган ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилади;

малака ошириш курсларининг давомийлиги 72 соат бўлади;

малака ошириш натижалари бўйича электрон шаклда сертификат расмийлаштирилади ва мутахассисга уч йил муддатга берилади;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан Ўсимликлар ҳимояси мутахассислиги бўйича сертификат берилган мутахассисларнинг давлат реестри юритилади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларининг ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларининг ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил қилиш ҳамда уларга сертификат бериш мақсади ва вазифалари;

малака ошириш тизимини бошқариш масалалари, шу жумладан малака ошириш ҳамда сертификат бериш фаолиятини амалга оширишда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти вазифалари;

малака ошириш муддати ҳамда курсларда ўқишга ҳужжат топшириш тартиби;

малака ошириш курсларида таълим жараёни мазмуни ва сифатига қўйиладиган асосий талаблар;

малака ошириш курслари тингловчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни ўқишдан четлатиш асослари;

ўқитиш якунида малака имтиҳонини ўтказиш ва унинг натижаларига кўра тингловчиларга сертификат бериш;

Ўсимликлар ҳимояси мутахассислиги бўйича сертификат берилган мутахассисларнинг давлат реестрини юритиш қоидалари.

4. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги:

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг филиалларида малака ошириш ва сертификат бериш фаолиятини ташкил қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширсин;

малака ошириш курслари тингловчиларига электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат бериш тизимининг йўлга қўйилишини ташкил этсин;

Ўсимликлар ҳимояси мутахассислиги бўйича сертификат берилган мутахассисларнинг давлат реестри юритилиши ва унинг доимий янгилаб борилишини ташкил қилсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 251-сон қарорига ИЛОВА

Хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларининг ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларини етиштирувчи кластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, ўсимликлар клиникалари, биолабораториялар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари импорти, улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг ўсимликлар ҳимояси соҳаси мутахассислари малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

буюртмачи — ўсимликлар ҳимояси соҳасида ходимларининг малака ошириш ва сертификат олиш юзасидан буюртма қилган хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик ва жисмоний шахс;

имтиҳон комиссияси — малака ошириш ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ва ўсимликлар ҳимояси соҳасида фаолият юритувчи бошқа илмий ташкилотлар вакилларидан шакллантириладиган ҳамда Агентлик раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган таркиб;

малака имтиҳони — малака ошириш курси давомида берилган билим ва кўникмаларнинг тингловчи томонидан ўзлаштирилганлигини текшириш мақсадида имтиҳон комиссияси томонидан ўтказиладиган имтиҳон;

малака ошириш — тегишли ўқув дастурлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, ўсимликлар ҳимояси фаолиятига оид билим талаб этиладиган мутахассисларнинг малака ва кўникмаларини янгилаш орқали уларнинг касбий маҳорати оширилишини таъминлашга қаратилган ўқитиш шакли;

малака ошириш ташкилоти — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — илмий-тадқиқот институти) ва унинг филиаллари;

сертификат — тингловчининг малака имтиҳонини муваффақиятли топширганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

тингловчи — хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик ёки жисмоний шахснинг шартнома асосида малака ошириш курсига қабул қилинган ҳамда ўсимликлар ҳимояси соҳасида олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган ходими.

3. Тингловчиларнинг малакасини ошириш ва уларга сертификат бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

4. Малака ошириш курсларининг давомийлиги 72 соат бўлади.

2-боб. Малака оширишнинг мақсади ва вазифалари

5. Буюртмачи ходимларининг ўсимликлар ҳимояси соҳасидаги халқаро тажрибани ўзлаштиришини, зарур касбий билим ва кўникмаларни янгилашини, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ уларнинг касбий лаёқати ва маҳоратининг доимий ривожланишини таъминлаш малака оширишнинг мақсади ҳисобланади.

6. Қуйидагилар малака оширишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

касбий лаёқат ва маҳоратни янада ошириш;

тингловчининг мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, уларнинг билимларини янада такомиллаштириш;

ахборот технологиялари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан ишда фойдаланишнинг амалий кўникмаларини шакллантириш;

тингловчиларга зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг кенг ривожланиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш, одамлар ва жониворларнинг хавфсизлигини таъминлашда қўлланадиган технологиялар хусусиятларини ўргатиш;

тингловчиларга ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича назарий билимлар бериш.

3-боб. Малака ошириш тизимини бошқариш

7. Агентлик:

малака ошириш тизимига умумий раҳбарликни амалга оширади;

малака ошириш ташкилоти томонидан Агентлик тизимида ва бошқа ўсимликлар ҳимояси соҳасида фаолият юритувчи илмий ташкилотлар вакилларидан шакллантирилган имтиҳон комиссияси таркибини тасдиқлайди;

малака ошириш ташкилоти томонидан малака ошириш курсларида таълимни ташкил этиш учун қилинадиган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб тайёрланган ўқиш учун тўлов суммасини келишиб беради;

малака ошириш курсларининг тўлиқ ҳамда сифатли ўтказилиши юзасидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширади.

8. Малака ошириш ташкилоти:

буюртмачилар буюртмаларини қабул қилади, малака оширишга қабул қилинган тингловчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда рўйхатга мувофиқ малака ошириш курслари жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

малака ошириш курсларида таълимни ташкил этиш учун қилинадиган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб тайёрланган ва Агентлик билан келишилган ўқиш учун тўловларни тасдиқлайди;

буюртмачилар билан уларнинг ходимларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш бўйича шартномалар тузади;

тузилган шартномалар асосида ходимларни тингловчиликка қабул қилади, қоида тариқасида, 20 — 25 нафар тингловчилардан иборат таркибда гуруҳлар шакллантиради;

малака ошириш курсларида ўқиш тингловчининг асосий иш жойидан ажралган ёки ажралмаган ҳолда амалга оширилади;

минтақалар учун хос бўлган ўсимликлар зараркунанда ва касалликларини ҳисобга олган ҳолда малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлайди;

ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот тузилмаларининг моддий-техника базасидан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув ва моддий-техника базасини яратади;

малака оширишнинг илмий-услубий асосларини, ўқув-услубий ҳужжатларини, ягона таълим механизмини ишлаб чиқиш ишларини ташкил қилади;

ўсимликлар ҳимояси соҳасига оид фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари бўйича малака оширишни ташкил этади ҳамда улар бўйича замонавий методик, ахборот-маълумотнома базасини яратади;

малака ошириш курсларида таълим жараёнини такомиллаштириш механизмларини ва методларини белгилайди;

инновацион илмий ютуқларни, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологияларнинг истиқболда ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, тингловчилар малакасини оширишнинг дастурларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

малака ошириш курсларида таълим жараёнини такомиллаштириш механизмларини ва методларини белгилайди;

ўсимликлар ҳимояси соҳасидаги илғор хорижий тажрибани умумлаштирган ҳолда ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши курашнинг замонавий, самарали усуллари ва методларининг, янги технологияларнинг ўқув жараёнига жорий қилинишини таъминлайди;

малака ошириш курслари якуни бўйича имтиҳон комиссияси фаолиятини ташкил қилади;

малака имтиҳонидан мувафаққиятли ўтган тингловчиларга сертификат беради.

4-боб. Малака ошириш жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар

9. Малака ошириш жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ белгиланади.

10. Малака ошириш тизимида мутахассисликлар йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурлари малака ошириш ташкилотининг етакчи мутахассислари ва профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан, илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасининг етакчи олимлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда улар малака ошириш жараёнини услубий таъминлашнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

11. Ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда соатларнинг модуллар бўйича 10 фоизгача ўзгартирилишига рухсат этилади.

12. Ўқув дастури мазмунига қўйиладиган талаблар тингловчиларнинг касбий тавсифномасига қатъий мувофиқ равишда уларнинг зарур билим ва кўникмаларни эгаллашини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Ўқув режалари ва дастурларида ўсимликларни ҳимоя қилиш фани, техникаси, технологиялари соҳасидаги ютуқлар акс эттирилиши, шунингдек, улар ўсимликлар ҳимояси бўйича таълим тизимида ягона узвийлик ва изчилликни таъминлаш талабларига жавоб бериши зарур.

5-боб. Малака ошириш учун ҳужжатлар тақдим этиш тартиби

13. Буюртмачи малака ошириш ташкилотига бевосита, почта хизмати орқали ёки онлайн тарзда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ходимнинг малакасини ошириш бўйича буюртма;

ходимнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси;

олий ёки ўрта махсус (профессионал) маълумот тўғрисидаги диплом ҳамда диплом иловаси нусхалари.

Бунда ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш малака ошириш ташкилотининг расмий веб-сайти ёки электрон почта манзили орқали амалга оширилади.

6-боб. Тингловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни ўқишдан четлатиш асослари

14. Тингловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўқув дастурида назарда тутилган билимларни олиш;

ўқув жараёнини янада яхшилаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича малака ошириш ташкилоти раҳбариятига таклифлар киритиш;

маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда қатнашиш;

малака ошириш билан боғлиқ бўлган қўшимча маълумотлар ҳамда маслаҳатлар олиш;

малака ошириш ташкилотининг ахборот-ресурс маркази, ўқув хоналари ва компьютер техника воситаларидан фойдаланиш;

малака ошириш ташкилоти ва унинг ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.

Тингловчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

15. Тингловчилар:

таълим дастурлари талабларини бажариши;

ўқув машғулотларига ўз вақтида қатнашиши;

ўқув дастурларида назарда тутилган малака имтиҳонини топшириши;

ўз назарий билимларини, касбий кўникмалари ва маҳорат даражасини ошириши;

ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариши;

малака ошириш ташкилотига тегишли бўлган мулкни асраб-авайлаш, малака ошириш ташкилоти ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиши шарт.

Тингловчилар зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.

16. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда ўқишдан четлаштирилади:

ўз хоҳишига биноан;

ўқув интизоми ва малака ошириш ташкилотининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузганда;

ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз 16 академик соатдан ортиқ қолдирганда;

тингловчига берилган логин ва паролни ҳамда шахсий кабинетини бошқа шахсларга фойдаланиш учун берганлиги аниқланганда;

шартнома асосида ўқитиш билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаганда;

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

суд ҳукмига асосан озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазоси қўлланганда;

вафот этганда.

Ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларини бир марта қўпол равишда бузиш асослари малака ошириш ташкилоти томонидан белгиланади.

17. Тингловчи малака ошириш курси тингловчилари сафидан чиқарилганда, малака ошириш ташкилоти бу ҳақда уни ўқишга юборган буюртмачига хабар беради.

7-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш ва сертификат бериш

18. Малака ошириш курслари якунлари бўйича малака имтиҳони ўтказилади ҳамда уни ташкил этиш учун Агентлик директорининг буйруғи билан имтиҳон комиссияси тузилади. Комиссия, қоида тариқасида тоқ сонда бўлиб, раис ва камида тўрт нафар аъзодан иборат бўлади.

Малака имтиҳони ўқув дастурларига асосан ўтказилади. Имтиҳон натижалари имтиҳон қайдномасида «ўтди» ёки «ўтмади» деб баҳоланади ҳамда комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан имзоланади.

19. Ўқув дастурларида назарда тутилган барча талабларни бажарган ва малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тингловчиларга 3 кун ичида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ намунадаги сертификат берилади. Сертификат амал қилиш муддати 3 (уч) йил.

Малака имтиҳонига етиб кела олмаган тингловчи имтиҳон комиссиясининг навбатдаги йиғилишида кейинги тингловчилар гуруҳи билан биргаликда имтиҳон топширишига рухсат берилади.

20. Малака имтиҳонидан муваффақиятли ўта олмаган тингловчига сертификат берилмайди. Бунда тингловчига малака ошириш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

21. Сертификат қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя элементига эга бўлади ҳамда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади.

22. Имтиҳон комиссиясининг қароридан норози бўлганлар натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида Агентликка ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

8-боб. Ўсимликлар ҳимояси мутахассислиги бўйича сертификат берилган мутахассисларнинг давлат реестрини юритиш

23. Ўсимликлар ҳимояси мутахассислиги бўйича сертификат берилган мутахассисларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда — Давлат реестри) қуйидаги маълумотлар киритилади:

сертификатга эга бўлган мутахассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

сертификатга эга бўлган мутахассис билан мулоқот қилиш учун телефон рақами, почта манзили (электрон почта манзили);

сертификатга эга бўлган мутахассиснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар;

сертификатга эга бўлган мутахассис тугатган олий (ўрта махсус, профессионал) таълим ташкилоти номи;

сертификатни бериш тўғрисидаги малака ошириш ташкилоти қарорининг санаси ва рақами;

сертификатни бериш санаси ва рақами.

24. Давлат реестридаги маълумотлар очиқ фойдаланиладиган маълумотлар ҳисобланади.

Давлат реестри Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

25. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик ва жисмоний шахслар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларининг ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш ва уларга сертификат бериш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик ёки жисмоний шахс (буюртмачи) Малака ошириш курсида қатнашиш учун малака ошириш ташкилотига буюртма ва зарур ҳужжатларни малака ошириш ташкилотининг веб-саҳифаси ёки электрон почта манзили орқали юборади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ёки унинг тегишли филиали (малака ошириш ташкилоти) 1. Буюртмачи билан унинг ходимлари малакасини ошириш бўйича шартнома тузади. 2. Малака ошириш курсларида тингловчиларни 72 соат давомида ўқитади. 1. Буюртма қабул қилингандан сўнг 2. Тингловчилар гуруҳи шакллангандан сўнг 3-босқич Имтиҳон комиссияси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти (малака ошириш ташкилоти) 1. Малака имтиҳонини ўтказади. 2. Малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга сертификат беради. 1. Малака ошириш курслари тугагандан сўнг 2. 3 кун ичида

Хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик ва жисмоний шахслар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикасининг ‎ Давлат герби тасвири ‎ ‎ ‎Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ‎ ‎ ‎Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисида ‎ ‎СЕРТИФИКАТ ‎МС № 000000 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20______ йил «_____» ____________ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎_________________________________ ‎ (берилган жойи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ___________________________________________________________________________________________ ‎(фамилияси, исми, отасининг исми) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20____йил «_______»___________________дан 20_______ йил «______»___________________________ гача ‎ ‎_______________________________________________________________________________________ даги ‎‎(таълим ташкилотининг номи) ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________________ да ‎‎(малака ошириш қайта тайёрлаш ва курсларининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎___________________________________________________________соатли курслардан муваффақиятли ўтди. ‎ ‎Имтиҳон комиссиясининг 20___ йил «_____»_______даги «____»-сон қарорига биноан унга сертификат берилди ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Амал қилиши муддати: 20____ «____» ______________ гача.‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 11 май,

251-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.05.2022 й., 09/22/251/0408-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Xususiy sektorda oʻsimliklar himoyasi sohasida xizmat koʻrsatadigan yuridik shaxslar xodimlarining va jismoniy shaxslarning malakasini oshirish hamda ularga sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 15-iyuldagi PF-6262-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, oʻsimliklar himoyasi sohasida xizmat koʻrsatadigan yuridik shaxslar xodimlarining va jismoniy shaxslarning malakasini oshirish hamda ularga sertifikat berish tartibini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 15-iyuldagi PF-6262-son Farmoniga muvofiq oʻsimliklar himoyasi sohasida xizmat koʻrsatadigan yuridik shaxslar xodimlariga va jismoniy shaxslarga sertifikat berish joriy etilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2022-yil 1-iyundan boshlab:

oʻsimlik va oʻsimlik mahsulotlarini yetishtiruvchi klasterlar, fermer va dehqon xoʻjaliklari, oʻsimliklar klinikalari, biolaboratoriyalar, mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish vositalari importi, ulgurji va chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarining oʻsimliklar himoyasi sohasi mutaxassislari malakasini oshirish hamda ularga sertifikat berish faoliyati yoʻlga qoʻyiladi;

malaka oshirish kurslari shartnoma asosida Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot institutida hamda uning filiallarida belgilangan oʻquv dasturiga muvofiq tashkil etiladi;

malaka oshirish kurslarining davomiyligi 72 soat boʻladi;

malaka oshirish natijalari boʻyicha elektron shaklda sertifikat rasmiylashtiriladi va mutaxassisga uch yil muddatga beriladi;

Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi tomonidan Oʻsimliklar himoyasi mutaxassisligi boʻyicha sertifikat berilgan mutaxassislarning davlat reyestri yuritiladi.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Xususiy sektorda oʻsimliklar himoyasi sohasida xizmat koʻrsatadigan yuridik shaxslar xodimlarining va jismoniy shaxslarning malakasini oshirish hamda ularga sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

xususiy sektorda oʻsimliklar himoyasi sohasida xizmat koʻrsatadigan yuridik shaxslar xodimlarining va jismoniy shaxslarning malakasini oshirish kurslarini tashkil qilish hamda ularga sertifikat berish maqsadi va vazifalari;

malaka oshirish tizimini boshqarish masalalari, shu jumladan malaka oshirish hamda sertifikat berish faoliyatini amalga oshirishda Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi hamda Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti vazifalari;

malaka oshirish muddati hamda kurslarda oʻqishga hujjat topshirish tartibi;

malaka oshirish kurslarida taʼlim jarayoni mazmuni va sifatiga qoʻyiladigan asosiy talablar;

malaka oshirish kurslari tinglovchilarining huquq va majburiyatlari, ularni oʻqishdan chetlatish asoslari;

oʻqitish yakunida malaka imtihonini oʻtkazish va uning natijalariga koʻra tinglovchilarga sertifikat berish;

Oʻsimliklar himoyasi mutaxassisligi boʻyicha sertifikat berilgan mutaxassislarning davlat reyestrini yuritish qoidalari.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi:

Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti hamda uning filiallarida malaka oshirish va sertifikat berish faoliyatini tashkil qilishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirsin;

malaka oshirish kurslari tinglovchilariga elektron shaklda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan sertifikat berish tizimining yoʻlga qoʻyilishini tashkil etsin;

Oʻsimliklar himoyasi mutaxassisligi boʻyicha sertifikat berilgan mutaxassislarning davlat reyestri yuritilishi va uning doimiy yangilab borilishini tashkil qilsin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 11-maydagi 251-son qaroriga ILOVA

Xususiy sektorda oʻsimliklar himoyasi sohasida xizmat koʻrsatadigan yuridik shaxslar xodimlarining va jismoniy shaxslarning malakasini oshirish hamda ularga sertifikat berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom oʻsimlik va oʻsimlik mahsulotlarini yetishtiruvchi klasterlar, fermer va dehqon xoʻjaliklari, oʻsimliklar klinikalari, biolaboratoriyalar, mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish vositalari importi, ulgurji va chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarining oʻsimliklar himoyasi sohasi mutaxassislari malakasini oshirish hamda ularga sertifikat berish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

buyurtmachi — oʻsimliklar himoyasi sohasida xodimlarining malaka oshirish va sertifikat olish yuzasidan buyurtma qilgan xususiy sektorda oʻsimliklar himoyasi sohasida xizmat koʻrsatadigan yuridik va jismoniy shaxs;

imtihon komissiyasi — malaka oshirish tashkiloti tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi va oʻsimliklar himoyasi sohasida faoliyat yurituvchi boshqa ilmiy tashkilotlar vakillaridan shakllantiriladigan hamda Agentlik rahbariyati tomonidan tasdiqlanadigan tarkib;

malaka imtihoni — malaka oshirish kursi davomida berilgan bilim va koʻnikmalarning tinglovchi tomonidan oʻzlashtirilganligini tekshirish maqsadida imtihon komissiyasi tomonidan oʻtkaziladigan imtihon;

malaka oshirish — tegishli oʻquv dasturlari talablaridan kelib chiqqan holda, oʻsimliklar himoyasi faoliyatiga oid bilim talab etiladigan mutaxassislarning malaka va koʻnikmalarini yangilash orqali ularning kasbiy mahorati oshirilishini taʼminlashga qaratilgan oʻqitish shakli;

malaka oshirish tashkiloti — Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — ilmiy-tadqiqot instituti) va uning filiallari;

sertifikat — tinglovchining malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirganligini tasdiqlovchi hujjat;

tinglovchi — xususiy sektorda oʻsimliklar himoyasi sohasida xizmat koʻrsatadigan yuridik yoki jismoniy shaxsning shartnoma asosida malaka oshirish kursiga qabul qilingan hamda oʻsimliklar himoyasi sohasida oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan xodimi.

3. Tinglovchilarning malakasini oshirish va ularga sertifikat berish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

4. Malaka oshirish kurslarining davomiyligi 72 soat boʻladi.

2-bob. Malaka oshirishning maqsadi va vazifalari

5. Buyurtmachi xodimlarining oʻsimliklar himoyasi sohasidagi xalqaro tajribani oʻzlashtirishini, zarur kasbiy bilim va koʻnikmalarni yangilashini, malaka talablari, oʻquv rejalari va dasturlariga muvofiq ularning kasbiy layoqati va mahoratining doimiy rivojlanishini taʼminlash malaka oshirishning maqsadi hisoblanadi.

6. Quyidagilar malaka oshirishning asosiy vazifalari hisoblanadi:

kasbiy layoqat va mahoratni yanada oshirish;

tinglovchining mustaqil fikrlash koʻnikmalarini rivojlantirish, shuningdek, ularning bilimlarini yanada takomillashtirish;

axborot texnologiyalari, Internet jahon axborot tarmogʻi imkoniyatlaridan ishda foydalanishning amaliy koʻnikmalarini shakllantirish;

tinglovchilarga zararkunandalar, kasalliklar va begona oʻtlarning keng rivojlanishi hamda tarqalishining oldini olish, oʻsimliklarni himoya qilish vositalaridan foydalanish, odamlar va jonivorlarning xavfsizligini taʼminlashda qoʻllanadigan texnologiyalar xususiyatlarini oʻrgatish;

tinglovchilarga oʻsimliklarni himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari boʻyicha nazariy bilimlar berish.

3-bob. Malaka oshirish tizimini boshqarish

7. Agentlik:

malaka oshirish tizimiga umumiy rahbarlikni amalga oshiradi;

malaka oshirish tashkiloti tomonidan Agentlik tizimida va boshqa oʻsimliklar himoyasi sohasida faoliyat yurituvchi ilmiy tashkilotlar vakillaridan shakllantirilgan imtihon komissiyasi tarkibini tasdiqlaydi;

malaka oshirish tashkiloti tomonidan malaka oshirish kurslarida taʼlimni tashkil etish uchun qilinadigan haqiqiy xarajatlardan kelib chiqib tayyorlangan oʻqish uchun toʻlov summasini kelishib beradi;

malaka oshirish kurslarining toʻliq hamda sifatli oʻtkazilishi yuzasidan doimiy monitoring va nazoratni amalga oshiradi.

8. Malaka oshirish tashkiloti:

buyurtmachilar buyurtmalarini qabul qiladi, malaka oshirishga qabul qilingan tinglovchilar roʻyxatini shakllantiradi hamda roʻyxatga muvofiq malaka oshirish kurslari jadvalini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;

malaka oshirish kurslarida taʼlimni tashkil etish uchun qilinadigan haqiqiy xarajatlardan kelib chiqib tayyorlangan va Agentlik bilan kelishilgan oʻqish uchun toʻlovlarni tasdiqlaydi;

buyurtmachilar bilan ularning xodimlarining malakasini oshirish kurslarini oʻtkazish boʻyicha shartnomalar tuzadi;

tuzilgan shartnomalar asosida xodimlarni tinglovchilikka qabul qiladi, qoida tariqasida, 20 — 25 nafar tinglovchilardan iborat tarkibda guruhlar shakllantiradi;

malaka oshirish kurslarida oʻqish tinglovchining asosiy ish joyidan ajralgan yoki ajralmagan holda amalga oshiriladi;

mintaqalar uchun xos boʻlgan oʻsimliklar zararkunanda va kasalliklarini hisobga olgan holda malaka oshirish kurslarining oʻquv rejalari va dasturlarini tasdiqlaydi;

ishlab chiqarish, ilmiy-tadqiqot tuzilmalarining moddiy-texnika bazasidan foydalangan holda mashgʻulotlar oʻtkazish uchun zarur oʻquv va moddiy-texnika bazasini yaratadi;

malaka oshirishning ilmiy-uslubiy asoslarini, oʻquv-uslubiy hujjatlarini, yagona taʼlim mexanizmini ishlab chiqish ishlarini tashkil qiladi;

oʻsimliklar himoyasi sohasiga oid fanlarning umumkasbiy va maxsus bloklari boʻyicha malaka oshirishni tashkil etadi hamda ular boʻyicha zamonaviy metodik, axborot-maʼlumotnoma bazasini yaratadi;

malaka oshirish kurslarida taʼlim jarayonini takomillashtirish mexanizmlarini va metodlarini belgilaydi;

innovatsion ilmiy yutuqlarni, zamonaviy pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllashni, masofadan oʻqitishni, mustaqil taʼlim olishni kengaytirishni nazarda tutuvchi texnika va texnologiyalarning istiqbolda rivojlanishini hisobga olgan holda, tinglovchilar malakasini oshirishning dasturlarini ishlab chiqadi va joriy etadi;

malaka oshirish kurslarida taʼlim jarayonini takomillashtirish mexanizmlarini va metodlarini belgilaydi;

oʻsimliklar himoyasi sohasidagi ilgʻor xorijiy tajribani umumlashtirgan holda oʻsimliklar zararkunandalari va kasalliklariga qarshi kurashning zamonaviy, samarali usullari va metodlarining, yangi texnologiyalarning oʻquv jarayoniga joriy qilinishini taʼminlaydi;

malaka oshirish kurslari yakuni boʻyicha imtihon komissiyasi faoliyatini tashkil qiladi;

malaka imtihonidan muvafaqqiyatli oʻtgan tinglovchilarga sertifikat beradi.

4-bob. Malaka oshirish jarayonining mazmuni va sifatiga qoʻyiladigan talablar

9. Malaka oshirish jarayonining mazmuni va sifatiga qoʻyiladigan talablar “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq belgilanadi.

10. Malaka oshirish tizimida mutaxassisliklar yoʻnalishlari boʻyicha oʻquv rejalari va dasturlari malaka oshirish tashkilotining yetakchi mutaxassislari va professor-oʻqituvchilar tarkibi tomonidan, ilmiy-tadqiqot institutlari, laboratoriyalar, oʻsimliklarni himoya qilish sohasining yetakchi olimlari va mutaxassislarini jalb etgan holda ishlab chiqiladi hamda ular malaka oshirish jarayonini uslubiy taʼminlashning ajralmas qismi hisoblanadi.

11. Oʻquv rejalari va dasturlarini ishlab chiqishda soatlarning modullar boʻyicha 10 foizgacha oʻzgartirilishiga ruxsat etiladi.

12. Oʻquv dasturi mazmuniga qoʻyiladigan talablar tinglovchilarning kasbiy tavsifnomasiga qatʼiy muvofiq ravishda ularning zarur bilim va koʻnikmalarni egallashini hisobga olgan holda belgilanadi.

Oʻquv rejalari va dasturlarida oʻsimliklarni himoya qilish fani, texnikasi, texnologiyalari sohasidagi yutuqlar aks ettirilishi, shuningdek, ular oʻsimliklar himoyasi boʻyicha taʼlim tizimida yagona uzviylik va izchillikni taʼminlash talablariga javob berishi zarur.

5-bob. Malaka oshirish uchun hujjatlar taqdim etish tartibi

13. Buyurtmachi malaka oshirish tashkilotiga bevosita, pochta xizmati orqali yoki onlayn tarzda quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

xodimning malakasini oshirish boʻyicha buyurtma;

xodimning shaxsini tasdiqlovchi hujjati nusxasi;

oliy yoki oʻrta maxsus (professional) maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom hamda diplom ilovasi nusxalari.

Bunda hujjatlarni onlayn tarzda topshirish malaka oshirish tashkilotining rasmiy veb-sayti yoki elektron pochta manzili orqali amalga oshiriladi.

6-bob. Tinglovchilarning huquq va majburiyatlari, ularni oʻqishdan chetlatish asoslari

14. Tinglovchilar quyidagi huquqlarga ega:

oʻquv dasturida nazarda tutilgan bilimlarni olish;

oʻquv jarayonini yanada yaxshilash va malaka oshirish tizimini takomillashtirish boʻyicha malaka oshirish tashkiloti rahbariyatiga takliflar kiritish;

maʼnaviy-maʼrifiy va madaniy tadbirlarda qatnashish;

malaka oshirish bilan bogʻliq boʻlgan qoʻshimcha maʼlumotlar hamda maslahatlar olish;

malaka oshirish tashkilotining axborot-resurs markazi, oʻquv xonalari va kompyuter texnika vositalaridan foydalanish;

malaka oshirish tashkiloti va uning xodimlari xatti-harakatlari yuzasidan shikoyat qilish.

Tinglovchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishlari mumkin.

15. Tinglovchilar:

taʼlim dasturlari talablarini bajarishi;

oʻquv mashgʻulotlariga oʻz vaqtida qatnashishi;

oʻquv dasturlarida nazarda tutilgan malaka imtihonini topshirishi;

oʻz nazariy bilimlarini, kasbiy koʻnikmalari va mahorat darajasini oshirishi;

oʻquv jarayonida berilgan topshiriqlarni oʻz vaqtida bajarishi;

malaka oshirish tashkilotiga tegishli boʻlgan mulkni asrab-avaylash, malaka oshirish tashkiloti ichki tartib-qoidalariga qatʼiy rioya etishi shart.

Tinglovchilar zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar yuklanishi mumkin.

16. Tinglovchilar quyidagi holatlarda oʻqishdan chetlashtiriladi:

oʻz xohishiga binoan;

oʻquv intizomi va malaka oshirish tashkilotining ichki tartib-qoidalarini muntazam ravishda yoki bir marta qoʻpol ravishda buzganda;

oʻquv mashgʻulotlarini uzrli sabablarsiz 16 akademik soatdan ortiq qoldirganda;

tinglovchiga berilgan login va parolni hamda shaxsiy kabinetini boshqa shaxslarga foydalanish uchun berganligi aniqlanganda;

shartnoma asosida oʻqitish bilan bogʻliq majburiyatlarni bajarmaganda;

salomatligi tufayli (tibbiy komissiya maʼlumotnomasi asosida);

sud hukmiga asosan ozodlikdan mahrum qilish yoki ozodlikni cheklash jazosi qoʻllanganda;

vafot etganda.

Oʻquv intizomi va ichki tartib-qoidalarini bir marta qoʻpol ravishda buzish asoslari malaka oshirish tashkiloti tomonidan belgilanadi.

17. Tinglovchi malaka oshirish kursi tinglovchilari safidan chiqarilganda, malaka oshirish tashkiloti bu haqda uni oʻqishga yuborgan buyurtmachiga xabar beradi.

7-bob. Malaka imtihonini oʻtkazish va sertifikat berish

18. Malaka oshirish kurslari yakunlari boʻyicha malaka imtihoni oʻtkaziladi hamda uni tashkil etish uchun Agentlik direktorining buyrugʻi bilan imtihon komissiyasi tuziladi. Komissiya, qoida tariqasida toq sonda boʻlib, rais va kamida toʻrt nafar aʼzodan iborat boʻladi.

Malaka imtihoni oʻquv dasturlariga asosan oʻtkaziladi. Imtihon natijalari imtihon qaydnomasida “oʻtdi” yoki “oʻtmadi” deb baholanadi hamda komissiya raisi va uning aʼzolari tomonidan imzolanadi.

19. Oʻquv dasturlarida nazarda tutilgan barcha talablarni bajargan va malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan tinglovchilarga 3 kun ichida mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq namunadagi sertifikat beriladi. Sertifikat amal qilish muddati 3 (uch) yil.

Malaka imtihoniga yetib kela olmagan tinglovchi imtihon komissiyasining navbatdagi yigʻilishida keyingi tinglovchilar guruhi bilan birgalikda imtihon topshirishiga ruxsat beriladi.

20. Malaka imtihonidan muvaffaqiyatli oʻta olmagan tinglovchiga sertifikat berilmaydi. Bunda tinglovchiga malaka oshirish kursida qatnashganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma beriladi.

21. Sertifikat qatʼiy hisobga olinadigan hujjat hisoblanadi, hisob seriyasi, raqami va himoya elementiga ega boʻladi hamda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda elektron shaklda beriladi.

22. Imtihon komissiyasining qaroridan norozi boʻlganlar natijalar eʼlon qilingan vaqtdan boshlab uch kun mobaynida Agentlikka yoki sudga belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

8-bob. Oʻsimliklar himoyasi mutaxassisligi boʻyicha sertifikat berilgan mutaxassislarning davlat reyestrini yuritish

23. Oʻsimliklar himoyasi mutaxassisligi boʻyicha sertifikat berilgan mutaxassislarning davlat reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Davlat reyestri) quyidagi maʼlumotlar kiritiladi:

sertifikatga ega boʻlgan mutaxassisning familiyasi, ismi, otasining ismi;

sertifikatga ega boʻlgan mutaxassis bilan muloqot qilish uchun telefon raqami, pochta manzili (elektron pochta manzili);

sertifikatga ega boʻlgan mutaxassisning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

sertifikatga ega boʻlgan mutaxassis tugatgan oliy (oʻrta maxsus, professional) taʼlim tashkiloti nomi;

sertifikatni berish toʻgʻrisidagi malaka oshirish tashkiloti qarorining sanasi va raqami;

sertifikatni berish sanasi va raqami.

24. Davlat reyestridagi maʼlumotlar ochiq foydalaniladigan maʼlumotlar hisoblanadi.

Davlat reyestri Agentlikning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

25. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

26. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Xususiy sektorda oʻsimliklar himoyasi sohasida xizmat koʻrsatadigan yuridik va jismoniy shaxslar xodimlarining malakasini oshirish hamda ularga sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Xususiy sektorda oʻsimliklar himoyasi sohasida xizmat koʻrsatadigan yuridik shaxslar xodimlarining va jismoniy shaxslarning malakasini oshirish va ularga sertifikat berish

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Xususiy sektorda oʻsimliklar himoyasi sohasida xizmat koʻrsatadigan yuridik yoki jismoniy shaxs (buyurtmachi) Malaka oshirish kursida qatnashish uchun malaka oshirish tashkilotiga buyurtma va zarur hujjatlarni malaka oshirish tashkilotining veb-sahifasi yoki elektron pochta manzili orqali yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti yoki uning tegishli filiali (malaka oshirish tashkiloti) 1. Buyurtmachi bilan uning xodimlari malakasini oshirish boʻyicha shartnoma tuzadi. 2. Malaka oshirish kurslarida tinglovchilarni 72 soat davomida oʻqitadi. 1. Buyurtma qabul qilingandan soʻng 2. Tinglovchilar guruhi shakllangandan soʻng 3-bosqich Imtihon komissiyasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti (malaka oshirish tashkiloti) 1. Malaka imtihonini oʻtkazadi. 2. Malaka imtihonidan muvaffaqiyatli oʻtgan tinglovchilarga sertifikat beradi. 1. Malaka oshirish kurslari tugagandan soʻng 2. 3 kun ichida

Xususiy sektorda oʻsimliklar himoyasi sohasida xizmat koʻrsatadigan yuridik va jismoniy shaxslar xodimlarining malakasini oshirish hamda ularga sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎‎Oʻzbekiston Respublikasining ‎ Davlat gerbi tasviri ‎ ‎ ‎Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti ‎ ‎ ‎Oʻsimliklarni himoya qilish mutaxassislari malaka oshirish kurslaridan oʻtganligi toʻgʻrisida ‎ ‎SERTIFIKAT ‎MS № 000000 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20______ yil “_____” ____________ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎_________________________________ ‎ (berilgan joyi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ___________________________________________________________________________________________ ‎(familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20____yil “_______”___________________dan 20_______ yil “______”___________________________ gacha ‎ ‎_______________________________________________________________________________________ dagi ‎‎(taʼlim tashkilotining nomi) ‎ ‎‎_________________________________________________________________________________________ da ‎‎(malaka oshirish qayta tayyorlash va kurslarining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎___________________________________________________________soatli kurslardan muvaffaqiyatli oʻtdi. ‎ ‎Imtihon komissiyasining 20___ yil “_____”_______dagi “____”-son qaroriga binoan unga sertifikat berildi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Amal qilishi muddati: 20____ “____” ______________ gacha.‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 11-may,

251-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.05.2022-y., 09/22/251/0408-son)

lex.uz