UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 16-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 16 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 мая 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 May 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясида унинг асосий мақсади сифатида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришиши, мустаҳкам иродали, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўладиган фуқароларни тарбиялашнинг кенг қамровли мунтазам тизимини яратиш белгиланганлиги;

ушбу Концепцияда белгилаб берилган мақсад ва вазифаларга самарали эришиш учун ҳар икки йилда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилиниши амалиёти йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

а) оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш, жумладан:

оилалардаги нотинчлик ва зўравонликнинг болалар тарбиясидаги салбий оқибатларини ҳақида маълумот етказиш ва уларнинг олдини олиш ҳамда таълим муассасаларида ўқувчиларни таъқиб қилишга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш;

ёшлар ўртасида ҳуқуқий нигилизм ҳолатларини бартараф қилиш, уларда ҳуқуқбузарликларнинг жамият ва давлат тараққиёти учун салбий иллат эканлигига оид дунёқараш шаклланишини тарғиб қилишга қаратилган комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш;

маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича тизимли тарғибот тадбирларини ўтказиш;

олий таълим муассасалари ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказларида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув курсларини жорий этиш;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш, жумладан:

давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мурожаатлар билан ишлаш бўйича билимларини оширишга қаратилган «Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги», «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» ва «Конституциявий ҳуқуқ ойлиги»ни ўтказиш;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳуқуқий саводхонлигига оид минимал талаблар бўйича ўқув дастурларини мустақил равишда ўзлаштириб бориш ва уларни баҳолаш орқали ҳуқуқий билимларини ошириб бориш;

давлат хизматининг ягона электрон-ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаш ишларини мониторингини йўлга қўйиш;

давлат органлари ва ташкилотларида фаол, жамоатчилик билан ишлаш кўникмаларига эга ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини ташкил қилиш ва қонунчилик ҳужжатларининг тарғибот қилинишини таъминлаш;

в) аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш, жумладан:

аҳолининг турли муаммоларини ўрганиш, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак бериш мақсадида «Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга» шиори остида тарғибот тадбирларини ўтказиш;

ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий лойиҳалар, хайрия акцияларини ўтказиш («Биз биргамиз», «Ранглар дунёси»);

Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишни йўлга қўйиш;

хорижда меҳнат қилиш истагида юрган фуқаролар учун қонуний меҳнат миграцияси, хусусий бандлик агентликлари хизматидан фойдаланиш тартиби, ноқонуний миграция оқибатлари тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;

г) жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, жумладан;

жиноятчилик ҳолатини чуқур таҳлил қилиш натижалари асосида жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли орасида қонунга ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш;

аҳолини қизиқтирадиган ҳуқуқий масалалар юзасидан ижтимоий тармоқларда тарғибот тадбирларини ўтказиш;

аҳолини қийнайдиган ҳуқуқий мавзуларда видеороликлар тасвирга олиш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатиш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича ечимларни берувчи порталларни ҳуқуқий мавзудаги материаллар билан бойитиш ва қонунчиликдаги ўзгартиришлар билан мувофиқ ҳолда материалларни янгилаш, «Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали қамровини кенгайтириш;

соҳалар кесимида юридик адабиётларни бепул кўчириб олиш, фойдаланиш, нусха кўчириш имконига эга бўлган ва аҳолининг барча қатлами учун мўлжалланган «Юридик кутубхона» электрон тизимини ва унинг мобил иловасини ишга тушириш;

д) юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш, жумладан:

юридик олий таълим муассасалари ўқув дастурларига «Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш» мавзусини киритиш;

юридик соҳада илмий тадқиқотларни амалга ошириб келаётган тадқиқотчилар учун онлайн хизматларни кўрсатиш имконини берувчи электрон платформа яратиш;

аниқ ҳаётий масалалар юзасидан аҳолининг ҳуқуқий билимини аниқлаш бўйича сўровномалар, шу жумладан электрон тарзда ўтказиш, мазкур жараёнга блогер ва оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Дастурда белгиланган тадбирлар учун масъул этиб белгиланган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича ҳар чорак якунида Адлия вазирлигига тегишли маълумотларнинг тақдим этилиши учун шахсан жавобгардирлар;

Дастурда белгиланган тадбирларни молиялаштириш масъул давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

4. Адлия вазирлиги:

Дастурда белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолатини доимий мониторинг қилиб борсин ва мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин;

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 майдаги 259-сон қарорига ИЛОВА

2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича

Т/р Тадбирларнинг номланиши Амалга ошириш шакли Муддат Масъул ижрочилар I. Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш 1. Оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш 1. Ота-оналар ўртасида умумтаълим мактабларига болаларни қабул қилиш, бир мактабнинг ўзида болани бир синфдан бошқасига ўтказиш ёки бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш тартиблари ҳамда умумтаълим мактаблари фаолиятига доир бошқа қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида аҳоли билан учрашувлар ташкил қилиш. Давра суҳбатлари, учрашувлар 2022 йил 30 август 2023 йил 30 август Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 2. bolahuquqlari.uz порталини болаларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган қизиқарли, янги интерактив ўйинлар билан бойитиш ва порталдан болаларнинг фойдаланиш қамровини кенгайтириш чораларини кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022 йил 20 сентябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 3. Фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида Умуммиллий Конституция имтиҳонини ўтказиш учун мавжуд платформани модернизация қилиш. Платформани модернизация қилиш 2022 йил 20 сентябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) 4. Оила даврасида фойдаланиш учун бола туғилганидан бошлаб токи умумтаълим мактабини тугатгунига қадар киришиладиган ижтимоий муносабатларни ўзида мужассам этган ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш ва бепул тарқатиш. Қўлланма 2022 йил 20 октябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 5. Болалар учун ҳуқуқий мавзуларда, жумладан дарсларга мунтазам қатнашиш, жамиятда ўрнатилган қоидаларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш мавзуларида мультфильмлар тайёрлаш ва тарқатиш. Мультфильм 2022 йил 30 декабрь, 2023 йил 30 декабрь Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов), Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) , Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 6. Оилалардаги нотинчлик, зўравонликнинг болалар тарбиясидаги салбий оқибатларини ёритиб берувчи ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва телевидение орқали тарқатиш. Ижтимоий видеоролик 2022-2023 йилларда ҳар чоракда камида 2 марта Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) , Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 7. Маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун берилган имтиёзлар, моддий ёрдам, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинчалик бир марталик иш билан банд бўлиш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича тизимли тарғибот тадбирларини ўтказиш. Манзилли тарғибот тадбирларини ўтказиш 2022-2023 йилларда ҳар ойда камида 2 марта Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , вазирлик ва идоралар 8. Умуммиллий Конституция имтиҳонини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда тасдиқланган тартиб асосида имтиҳонни ўтказиш. Идоравий ҳужжат қабул қилиш 2022 йил 1 декабрь, 2023 йил 1 декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 9. Барча даражадаги таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, унда белгилаб берилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, давлат ва жамият билан боғлиқнинг барча жиҳатларини тушунтириб боришни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ташкил қилиш. Комплекс чора-тадбирлар 2022 йил 30 декабрь, 2023 йил 30 декабрь Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 10. Барча умумий ўрта таълим муассасалари учун ўқувчиларни таъқиб қилишга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартибини белгиловчи намунавий низомни ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир мактаб ички қоидаларидан келиб чиқиб, ўзларининг намунавий низомини қабул қилиш. Намунавий низом 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 11. Педагогик олий таълим муассасаларига ўқувчиларни таъқиб қилишга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича курслар киритиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) 12. Ўқувчиларни таъқиб қилишга қарши курашиш бўйича қисқа метражли фильмлар, мультфильмлар яратиш ва эфирга узатиш. Қисқа метражли фильмлар, мультфильмлар 2022 йил 20 июль 2023 йил 20 сентябрь Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов), Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) 13. Таълим муассасаларида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш чоралари ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, мажбурий меҳнат учун жавобгарлик чоралари бўйича кўргазмали тарғибот тадбирларини ўтказиш. Тарғибот тадбирлари 2022 йил май — декабрь 2023 йил май — декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) 14. Олий таълим муассасалари талабалари учун таълим жараёнлари, стипендия олиш, ётоқхона билан таъминланиш, таълим кредитлари, тўлов-контракт турлари, ўқишдан четлаштириш, ўқишни қайта тиклаш, академик таътил олиш ҳамда олий таълим билан боғлиқ бошқа жараёнларни қамраб олган махсус қўлланма тайёрлаш ва тарқатиш. Қўлланма 2022 йил 20 июль Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) 15. Ўқувчилар ва талабалар ўртасида коррупцияга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолартанловини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2022 йил ноябрь-декабрь 2023 йил ноябрь-декабрь Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) , Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 16. Ёшлар ўртасида ҳуқуқий нигилизм ҳолатларини бартараф қилиш, уларда ҳуқуқбузарликларнинг жамият ва давлат тараққиёти учун салбий иллат эканлигига оид дунёқараш шаклланишини тарғиб қилишга қаратилган комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тегишли маълумотларни инфографика ва комикс шаклда ёшларга етказиш. Комплекс чора-тадбирлар, инфографика, комикслар тайёрлаш ва тарқатиш 2022 йил 30 декабрь, 2023 йил 30 декабрь Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 17. Таълим муассасаларида ёшларни ўз ҳуқуқий саводхонлигини юксак даражада шакллантириш ва оширишдек эзгу мақсадлар атрофида бирлаштирувчи «Ҳуқуқ ойлиги » ни ўтказиш. Комплекс чора-тадбирлар 2022 йил 1 июль 2023 йил 1 октябрь Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 18. Умумтаълим ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида конституциявий ҳуқуқ, ҳуқуқшунослик фанларидан танловлар ва олимпиадалар ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш. Танловлар ва олимпиадалар 2022 йил 20 ноябрь, 2023 йил 20 ноябрь Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 19. Олий таълим муассасалари ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказларида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув курсларини жорий этиш. Комплекс чора-тадбирлар 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 20. Болалар учун уларнинг ҳуқуқлари ва одоб-ахлоқ нормалари ҳақида маълумот берувчи аудио ва видеоматериаллар тайёрлаш ва тарқатиш. Аудио ва видеоматериаллар 2022 йил май — декабрь (ҳар ойда камида 2 та материал) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) , Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) 21. «Болалар учун юридик энциклопедия», «Ёшлар учун юридик энциклопедия», «Ҳар кунлик ҳуқуқ» каби ҳуқуқий китобларни умумтаълим муассасаларида ўқув жараёнида фойдаланишга тавсия этилган қўлланмалар рўйхатига киритиш ва мазкур ҳуқуқий адабиётларни умумтаълим муассасаларига бепул етказиб бериш. Комплекс чора-тадбирлар 2022 йил 20 июнь Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 22. Болалар ва ёшлар учун уларнинг йўл ҳаракати иштирокчиси сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида мужассам этган кўргазмали қўлланма тайёрлаш ва тарқатиш. Кўргазмали қўлланма 2022 йил 1 август Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) , Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) 2. Давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш 23. Давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шартномалар ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича билимларини кучайтиришга қаратилган: Идоравий ҳужжат асосида ҳуқуқий ойликларни ўтказиш 2022-2023 йиллар Вазирлик ва идоралар «Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги»; 20 июнь «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги»; 20 ноябрь «Конституциявий ҳуқуқ ойлиги»ни ўтказиш. 20 декабрь 24. Давлат органлари ва ташкилотларида фаол, жамоатчилик билан ишлаш кўникмаларига эга ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини ташкил қилиш ва улар томонидан соҳага доир қонунчилик ҳужжатлари нормаларининг ходимлар ўртасида ва кенг жамоатчилик ўртасида тизимли равишда тарғибот қилинишини таъминлаш. Идоравий ҳужжат асосида гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш 2022 йил 1 июль Вазирлик ва идоралар 25. Давлат ташкилотлари ходимлари ҳуқуқий саводхонлигига оид минимал талаблар бўйича ўқув дастурини мустақил равишда ўзлаштириб бориш ва уларни баҳолаш орқали ҳуқуқий билимларини ошириб бориш. Ўқув курслари 2022 йил 30 декабрь, 2023 йил 30 декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар 26. Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаш ишларини мониторингини юритиш. Бунда: баҳолаш натижалари паст бўлган давлат органлари ва ташкилотларига жойига чиққан ҳолда муаммоларни ўрганиш, уларга услубий кўрсатмалар бериш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича семинарлар ўтказиш; паст баҳо қайд этган ходимлар билан индивидуал ишлаш чораларини кўриш назарда тутилади. Мониторинг, ташкилий чора-тадбирлар 2022-2023 йиллар давомида (ҳар 6 ойда бир марта) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар 27. Давлат ташкилотлари ходимлари ўртасида «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ўтказиш. Бунда давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида (юридик хизмати ва олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлардан ташқари) мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда ҳуқуқий-мантиқий йўналишларда бир неча босқичли интеллектуал ўйин ўтказилади. Интеллектуал ўйин 2022 йил 30 декабрь, 2023 йил 30 декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар 28. Давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни оширишга масъул ходимлари учун ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг инновацион усуллари, замонавий ёндашувларни қамраб олган ўқув-семинар ўтказиш. Ўқув-семинар 2022 йил 30 сентябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар 29. Қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ҳар ҳафтада етказиб беришни назарда тутувчи видеороликлар тасвирга олиш ва тарқатиш. Видеороликлар 2022-2023 йилларда доимий равишда Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар 30. Давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш, шунингдек ижтимоий тармоқлар орқали ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш бўйича услубий қўлланма тайёрлаш ва тарқатиш. Услубий қўлланма 2022 йил 20 ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 31. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун мурожаатлар билан ишлаш, фуқароларни қабул қилиш тартибини қамраб олган қўлланма тайёрлаш. Ҳуқуқий қўлланма 2023 йил 20 январь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 3. Аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш 32. Аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини ўрганиб, жумладан Халқ қабулхоналарига ва 1008 ишонч телефонига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, аҳолида энг кўп учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаб ушбу йўналишда тарғибот материалларини (буклет, инфографика, видеоролик, слайд, аннотация, комикс) тайёрлаш ва соҳага масъул давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек ҳудудий адлия органлари орқали ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2022 йил 30 май, 2023 йил 30 май Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар 33. Аҳолининг турли муаммоларини ўрганиш, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак бериш мақсадида «Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга» шиори остида тарғибот тадбирларини ўтказиш. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари 2022-2023 йилларда доимий равишда Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , вазирлик ва идоралар 34. Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш учун тарғибот материалларини тайёрлаш ва масъул давлат органларига етказган ҳолда аҳолига қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўриш. Мурожаатлар таҳлили Учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар 2022-2023 йилларда ҳар чоракда Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар 35. Хорижда меҳнат қилиш истагида юрган фуқаролар учун қонуний меҳнат миграцияси, хусусий бандлик агентликлари хизматидан фойдаланиш тартиби, ноқонуний миграция оқибатлари тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. Тарғибот материаллари тайёрлаш Манзилли тарғибот тадбирларини ўтказиш 2022-2023 йилларда ҳар ойда камида икки марта Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Ҳусанов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 36. Интернетга уланиш имкониятига эга бўлмаган хотин-қизлар учун «Аёлларга ҳуқуқий мадад» номли қўлланма тайёрлаш ва тарқатиш. Қўлланма 2022 йил 20 июль Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 37. Кундалик ҳаётда энг кўп зарур бўлган давлат хизматларидан фойдаланиш, мурожаат қилиш, керакли ҳужжатлар ва уларни тайёрлаш, шунингдек, давлат хизматларидан онлайн Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа электрон ресурслар орқали фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида ахборот берувчи медиаматериаллар (видеороликлар, анимациялар, инфографикалар) тайёрлаш ва тарқатиш. Видеороликлар, анимациялар, инфографикалар 2022 йил 1 июль Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар 38. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида «Ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми?»мавзусида тарғибот тадбирларини ўтказиш. Комплекс чора-тадбирлар 2022-2023 йилларда ҳар ойда камида 2 марта Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 39. Аҳолини қийнаб келаётган масалаларни соҳалар кесимида таҳлил қилиш ва таҳлил натижаларига кўра соҳа мутахассислари иштирокида ҳуқуқий тушунтириш берувчи видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш. Видеороликлар 2022 йилда режа-график асосида Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар 40. Янги қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган телерадиодастурларни эфирга узатиш. Телекўрсатувлар, репортажлар 2022-2023 йилларда ҳар ойда камида 3 марта Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) , Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 41. Шахсий эҳтиёжлар ҳамда жамият эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатнинг сақланишга, аҳолини қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган қисқа метражли фильмлар яратиш ва тизимли равишда телевидение орқали бериб бориш. Қисқа метражли фильмлар ҳамда театр спектакллари 2022-2023 йилларда ҳар чоракда камида 2 марта Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) , Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) 42. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш. Ижтимоий видеоролик, мултфильмлар 2022-2023 йилларда ҳар чоракда камида 2 та Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов), Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 43. Хорижий давлатларга ишлашга борган меҳнат мигрантлари учун қуйидагиларни назарда тутувчимахсус қўлланма тайёрлаш ва мақсадли тарқатиш: оғир вазиятларга тушиб қолганда ёрдам олиш учун мурожаат қилиш манзиллари ва тартиби; тиббий, моддий ва ҳуқуқий ёрдам олишда биринчи галдаги кўрсатмалар; меҳнат мигрантларига Ўзбекистонда берилаётган имтиёзлар. Қўлланма 2022 йил 1 июль Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Ҳусанов) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 44. Таълим муассасалари педагог ходимлари учун қуйидагиларни назарда тутувчи «Сизнинг ҳуқуқингиз» номли қўлланма тайёрлаш ва электрон тарқатиш: педагог ходимларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; педагог ходимларнинг мақоми; мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши; ойлик иш ҳақи, устамалар, моддий ёрдам ва бошқа рағбатлантириш воситалари; таътиллар, иш вақти ва дам олиш вақти. Қўлланма 2022 йил 1 июль Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) 45. Фирибгарликнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда: фирибгарликка оид ҳуқуқбузарликларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш; фирибгарликнинг энг кўп учрайдиган турларини аниқлаш; фирибгарлик кўп содир этиладиган ҳудудлар, шахслар тоифасини, ёш категорияларини ўрганиш; фирибгарликнинг олдини олиш бўйича энг самарали воситаларни, шу жумладан хориж тажрибасини таҳлил қилган ҳолда ўрганиш; фирибгарлик бўйича илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари тадқиқотларини ўрганиш; таҳлил ва ўрганиш натижаларига кўра фирибгарликнинг олдини олиш бўйича соҳалар кесимида, «маҳаллабай» дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Комплекс чора-тадбирлар 2022 йил 1 август Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 46. Ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий лойиҳалар, хайрия акцияларини ўтказиш («Биз биргамиз», «Ранглар дунёси») . Комплекс чора-тадбирлар 2022 йил 1 октябрь, 2023 йил 1 октябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) 47. Миллий ҳуқуқий Интернет порталида қонунчилик ҳужжатларида ёшлар учун берилган имтиёзлар, улардан фойдаланиш тартиби ва қайта алоқа ўрнатиш имконини берувчи модулини ишлаб чиқиш. Ҳуқуқий портал модули 2023 йил 1 февраль Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) 48. Тиббиёт муассасалари ходимлари учун уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида жамлаган содда, халқчил тилда ёзилган «Сизнинг ҳуқуқингиз» номли қўлланма тайёрлаш ва тарқатиш. Қўлланма 2023 йил 1 сентябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) 49. Аҳоли ўртасида электр энергияси, газ таъминоти, коммунал хизматлардан фойдаланиш, мазкур йўналишларда ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликнинг олдини олишга қаратилган кўргазмали тарғибот тадбирларини ўтказиш. Комплекс чора-тадбирлар 2022-2023 йилларда ҳар ойда камида 3 марта Энергетика вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш. Ҳидоятов) II. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш 50. Аҳолининг барча қатлами учун мўлжалланган «Юридик кутубхона» электрон тизимини ва унинг мобил иловасини ишга тушириш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: юридик адабиётлар соҳалар кесимида (фуқаролик, меҳнат, жиноят ва бошқа) тизимга жойлаштирилади; фойдаланувчилар китобларни бепул кўчириб олиш, фойдаланиш, нусха кўчириш имконига эга бўлади. Электрон тизим 2023 йил 20 декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 51. Маҳалларларда содир этилаётган жиноятларни олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш. Бунда: Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмалари томонидан ҳар ойда, ўтган ой давомида ҳудуддаги маҳаллаларда содир этилган жиноятларнинг тури, сони, шахслар тоифаси, ёш категорияси кўрсатилган маълумотларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига юбориш; туман (шаҳар) даражасида ҳар ойда бир марта, вилоят даражасида ҳар чоракда бир марта ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш юзасида олиб борилаётган ишларни ҳамкорликда муҳокама қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш; тақдим этилган маълумотлар таҳлили ҳамда муҳокамалар натижасида жиноятлар, айниқса уюшмаган ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ошган маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ҳамкорликда «маҳаллабай» ҳуқуқий тарғибот дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; жиноятлар сони ошган маҳаллаларда жиноят содир этилиши сабаблари, бунга имкон берган шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аҳолиси ўртасида турли сўровномалар ўтказиш; маҳалла аҳолисининг маҳаллада жиноятчиликни камайтириш бўйича таклифларини ўрганиш; маҳалла аҳолисининг таклифлари асосида жиноятчиликни камайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш; Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, сўровномалар ўтказиш натижаларида жиноятчиликни олдини олиш бўйича тайёрланган таклифларни Ички ишлар вазирлигига киритиб бориш; амалга оширилган ишлар тўғрисида Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар олти ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш. Комплекс чора-тадбирлар 2022 йил август Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ички ишлар вазирлиги ( П. Бобожонов) , вазирлик ва идоралар 52. Қонунчилик маълумотлари миллий базасидан (Lex.uz) фойдаланишда жисмоний имконияти чекланган шахсларга қулайликлар яратиш, жумладан, овозли қидирув модулини жорий қилиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022 йил 20 декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 53. «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган, каналда бериб борилаётган маълумотлар асосида ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган онлайн «Совринли викторина» ўтказиш. Онлайн викторина 2022-2023 йилларда ҳар ойда камида 2 марта Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 54. Ижтимоий тармоқларда, телеграм орқали аҳолини қизиқтирган масалалар бўйича соҳа мутахассислари иштирокида овозли суҳбатлар ўтказиш. Бунда овозли суҳбат ўтказилиши ва унинг мавзуси, мутахассислар ҳақида олдиндан эълон берилади ва аҳолидан мавзуга оид мурожаатлар қабул қилинади. Овозли суҳбат жараёнида фуқаролардан келиб тушган ва жараённинг ўзида фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берилади. Овозли суҳбатлар 2022-2023 йилларда ҳар ойда камида 1 марта Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 55. Ҳафта давомида қабул қилинган, давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим қонунчилик ҳужжатларини содда, халқчил тилда аҳолига етказиш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида «Қонунчиликдаги янгиликлар» номли видеороликлар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг аҳолига етказиш. Видеороликлар 2022-2023 йилларда ҳар ойда камида 2 марта Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 56. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича ечимларни берувчи e-maslahat.uz ва b-advice.uz порталларини ҳуқуқий материаллар билан бойитиш ва қонунчиликдаги ўзгартиришлар билан мувофиқ ҳолда материалларни янгилаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022-2023 йилларда доимий равишда Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 57. «Legal-Tech» ҳуқуқий платформасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жойлаштириш тизимини жорий қилиш. Комплекс чора-тадбирлар 2023 йил 1 май Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) 58. «Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали обуначиларини кўпайтиришга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи дастурини ишлаб чиқиш ва ижрога қаратиш: каналга йўналтирувчи QR-кодларни яратиш ва уларни ҳар бир адлия бўлимлари, давлат хизматлари марказлари, юридик хизмат кўрсатиш марказларига жойлаштириш; канални оммалаштиришга қаратилган медиа материаллар тайёрлаш ва тарқатиш; каналда берилаётган маълумотларни доимий равишда таҳлил қилган ҳолда аҳолини энг кўп қизиқтираётган масалаларни аниқлаш ва ушбу йўналишдаги ахборотларни кўпайтириш; ҳуқуқий ахборотни тарқатиш бўйича «Энг яхши инновацион лойиҳа» ўтказиш. Дастур асосида 2022 йил 1 июль Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 59. «Gender Madad» ҳуқуқий платформасини тўлиқ ишга тушириш ва платформада хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш, жумладан қайта алоқа ўрнатиш механизмларини жорий этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2022 йил 20 декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 60. «kurslar.huquqiyportal.uz» платформасида аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган онлайн курсалар сонини ошириш, жумладан йўл ҳаракати иштирокчилари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари, тадбиркорлик масалалари бўйича янги курслар очиш. Комплекс чора-тадбирлар 2023 йил 20 январь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) III. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш 61. Инсон ҳуқуқлари бўйича профессионал журналистларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш. Идоравий ҳужжат 2022 йил 1 июль Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) 62. Жамиятда рўй бераётган шов-шувли воқеа-ҳодисаларга зудлик билан муносабат билдириб бориш мақсадида «Воқеа аслида қандай рўй берди?» рукни остида иккинчи тарафнинг фикрлари учун майдон яратиш орқали айни бир воқеага салбий фикрларни камайтиришга қаратилган телекўрсатув ва репортажлар тайёрлаш. Телекўрсатув ва репортаж 2022-2023 йилларда ҳар ойда камида 2 марта ва заруратга кўра Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) , Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 63. Жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришга қаратилган энг яхши телелойиҳа, радиолойиҳа танловларини ўтказиш Танловлар 2022 йил 1 июль Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) , Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 64. Журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган «Энг яхши мақола», «Энг яхши пост» каби номинациялар бўйича ижодий ишлар танловларини ўтказиш, бунда ғолибларни аниқлаш учун материалларни жамоатчилик овоз беришига қўйиш назарда тутилади. Ижодий ишлар танловлари 2023 йил 1 март Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 65. Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситаларининг роли, журналистларнинг ахборот тарқатишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказиш. Конференция 2023 йил 1 май Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) 66. Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий янгиликлардан хабардорлигини ошириш мақсадида «Ҳуқуқий дақиқа», «Ҳуқуқингизни биласизми?» радио лойиҳаларини ташкил этиш ва амалга ошириш. Радио эшиттиришлар 2022 йилдан бошлаб ҳар ойда камида 2 марта Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) , Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 67. Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва блогерларнинг ҳуқуқий билимларини мустақил ошириш имконини берувчи қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш. Ўқув курслари 2022 йил 20 октябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) 68. Қонунчилик ҳужжатларининг ижроси, аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳолатини жамоатчилик назорати шаклида ёритиб берувчи туркум кўрсатувларни тасвирга олиш ва эфирга узатиш. Туркум кўрсатувлар 2022 йил сентябрдан ҳар ойда камида 1 марта Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) , Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа) 69. Фуқароларнинг кундалик ҳаётида керак бўладиган маълумотларни қамраб олган «Ҳуқуқий тест» телелойиҳасини амалга ошириш. Бунда ҳуқуқий тестлар прайм дақиқа вақтида эфирга узатилади. Телелойиҳа 2022 йил августдан ҳар ҳафтада камида 3 марта Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) , Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 70. Аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини ёритиш мақсадида «Қилмиш-қидирмиш» номи остида реал воқеаларга асосланган кўрсатувларни тасвирга олиш ва эфирга узатиш. Кўрсатувлар 2022 йил 20 ноябрь Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев) , Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа) Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) IV. Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш 71. Юридик олий таълим муассасалари ўқув дастурларига «Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш» мавзусини киритиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик натижасида вужудга келадиган низоларнинг сабабларини ўрганиш ва олдини олиш мақсадида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалиётини ўрганиш; ушбу мавзу бўйича ўқув материалларини тайёрлаш; мавзуни юридик олий таълим муассасалари ўқув дастурларига киритиш. Комплекс чора-тадбирлар 2022 йил 20 август Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) 72. Юридик техникум ўқувчиларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ўқувчилар ўртасида «Идрок» интеллектуал ўйинини ўтказиш. Идоравий ҳужжат 2022 йил ноябрь-декабрь, 2023 йил ноябрь-декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 73. Тошкент давлат юридик университетидаги мутахассислик кафедралари ҳузурида илмий-тадқиқот марказларини («ақл марказлари»ни) ташкил этиш. Ташкилий-техник тадбирлар 2022 йил 20 ноябрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 74. Етук мутахассисларни жалб этган ҳолда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини тайёрлаш ҳамда мавжуд адабиётларни амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни инобатга олган ҳолда қайта тайёрлаш. Комплекс чора-тадбирлар 2022 йил 20 декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 75. Юридик соҳада илмий тадқиқотларни амалга ошириб келаётган тадқиқотчилар учун онлайн хизматларни кўрсатиш имконини берувчи электрон платформа яратиш. Ташкилий-техник тадбирлар 2022 йил 20 декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 76. Тошкент давлат юридик университети ходимлари ва профессор-ўқитувчиларни малака ошириш ва стажировка ўташ учун нуфузли хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотларга юбориш. Комплекс чора-тадбирлар 2022 йил 30 декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) V. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш 77. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни онлайн мониторинг қилган ҳолда баҳолаш ва натижаси бўйича Олий Мажлис Сенати ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш. Таҳлилий маълумотнома 2022-2023 йилларда ҳар 6 ойда Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 78. Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб боришни аниқ кўрсаткичлар асосида ўрганиб бориш ва баҳолаш. Мониторинг тадбирлари 2022-2023 йилларда (йил якунлари бўйича) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , «Ижтимоий фикр» маркази (Н. Раҳимова) 79. Инсон ҳуқуқлари соҳасида фундаментал ва инновацион тадқиқотларни кенгайтириш, илмий тадқиқот муассасаларининг илмий салоҳияти, илмий тадқиқотлари ва ишланмаларининг самарадорлигини ошириш. Комплекс чора-тадбирлар 2022-2023 йилларда доимий равишда Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) 80. Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда, « Ҳуқуқий ахборот» каналида ҳуқуқий ахборотни етказиш бўйича сўровнома ўтказиш ва сўровнома натижасига кўра ахборот тарқатишни йўлга қўйиш. Сўровнома ўтказиш 2022-2023 йилларда ҳар чоракда Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 81. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳолати ҳамда бу соҳадаги амалий ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида аниқ ҳаётий масалалар юзасидан аҳолининг ҳуқуқий билимини аниқлаш бўйича сўровномалар, шу жумладан электрон тарзда ўтказиш, мазкур жараёнга блогер ва оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш, «Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасидаги долзарб вазифалар» мавзусидаги ижтимоий тадқиқот ва сўровлар ўтказиш. Сўровлар, тадқиқот ва таҳлиллар 2022 йил 30 декабрь Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , «Ижтимоий фикр» маркази (Н. Раҳимова), вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 16 май,

259-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 09/22/259/0422-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

2022-2023-yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 9-yanvardagi “Jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish tizimini tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida”gi PF-5618-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 9-yanvardagi PF-5618-son Farmoni bilan tasdiqlangan Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish konsepsiyasida uning asosiy maqsadi sifatida aholining barcha qatlamlari huquqiy savodxonlikka erishishi, mustahkam irodali, oʻz huquqlarini biladigan va qonunlarni hurmat qiladigan, huquqiy bilimlarini kundalik hayotda qoʻllay oladigan, faol fuqarolik pozitsiyasiga ega boʻlgan va huquqbuzarlikka nisbatan murosasiz munosabatda boʻladigan fuqarolarni tarbiyalashning keng qamrovli muntazam tizimini yaratish belgilanganligi;

ushbu Konsepsiyada belgilab berilgan maqsad va vazifalarga samarali erishish uchun har ikki yilda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi qabul qilinishi amaliyoti yoʻlga qoʻyilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi 2022-2023-yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

a) oilada va taʼlim muassasalarida huquqiy tarbiyani shakllantirish va huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlarni belgilash, jumladan:

oilalardagi notinchlik va zoʻravonlikning bolalar tarbiyasidagi salbiy oqibatlarini haqida maʼlumot yetkazish va ularning oldini olish hamda taʼlim muassasalarida oʻquvchilarni taʼqib qilishga qarshi chora-tadbirlarni amalga oshirish;

yoshlar oʻrtasida huquqiy nigilizm holatlarini bartaraf qilish, ularda huquqbuzarliklarning jamiyat va davlat taraqqiyoti uchun salbiy illat ekanligiga oid dunyoqarash shakllanishini targʻib qilishga qaratilgan kompleks targʻibot tadbirlarini tashkil qilish;

mahallalarda ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi qatlamlariga imtiyozlar va moddiy yordam berish, nafaqa tayinlash, ishsizlikdan himoyalanish, vaqtinchalik bir martalik ish bilan taʼminlash, ijtimoiy yordam olish tartibi boʻyicha tizimli targʻibot tadbirlarini oʻtkazish;

oliy taʼlim muassasalari hamda kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish oʻquv markazlarida “Inson huquqlari”, “Ayollar huquqlari”, “Bola huquqlari” oʻquv kurslarini joriy etish;

b) davlat organlari va tashkilotlari xodimlarining huquqiy madaniyatini yuksaltirish boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlarni belgilash, jumladan:

davlat organlari va tashkilotlarida xodimlarning mehnat huquqi, huquqbuzarliklarning oldini olish, murojaatlar bilan ishlash boʻyicha bilimlarini oshirishga qaratilgan “Huquqiy savodxonlik oyligi”, “Korrupsiyaga qarshi kurashish oyligi” va “Konstitutsiyaviy huquq oyligi”ni oʻtkazish;

davlat organlari va tashkilotlari xodimlari huquqiy savodxonligiga oid minimal talablar boʻyicha oʻquv dasturlarini mustaqil ravishda oʻzlashtirib borish va ularni baholash orqali huquqiy bilimlarini oshirib borish;

davlat xizmatining yagona elektron-axborot tizimidan foydalangan holda xodimlarning huquqiy savodxonligi darajasini oshirish boʻyicha oʻqitish va baholash ishlarini monitoringini yoʻlga qoʻyish;

davlat organlari va tashkilotlarida faol, jamoatchilik bilan ishlash koʻnikmalariga ega huquqiy targʻibot guruhlarini tashkil qilish va qonunchilik hujjatlarining targʻibot qilinishini taʼminlash;

v) aholi barcha qatlamlarining huquqiy madaniyatini yuksaltirish boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlarni belgilash, jumladan:

aholining turli muammolarini oʻrganish, ularga bepul huquqiy maslahat va koʻmak berish maqsadida “Bepul huquqiy maslahat bilan har bir uyga” shiori ostida targʻibot tadbirlarini oʻtkazish;

nogironligi boʻlgan shaxslar uchun ijtimoiy loyihalar, xayriya aksiyalarini oʻtkazish (“Biz birgamiz”, “Ranglar dunyosi”);

Xalq qabulxonalariga kelib tushgan murojaatlarni tahlil qilish va tahlil natijasiga koʻra manzilli va predmetli huquqiy targʻibotni amalga oshirishni yoʻlga qoʻyish;

xorijda mehnat qilish istagida yurgan fuqarolar uchun qonuniy mehnat migratsiyasi, xususiy bandlik agentliklari xizmatidan foydalanish tartibi, noqonuniy migratsiya oqibatlari toʻgʻrisida keng tushuntirish ishlarini olib borish;

g) jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirishda huquqiy targʻibotning innovatsion usullarini joriy qilish, shuningdek, ommaviy axborot vositalarining rolini kuchaytirish, jumladan;

jinoyatchilik holatini chuqur tahlil qilish natijalari asosida jamiyatda huquqbuzarliklarning oldini olish, aholi orasida qonunga hurmat qilish madaniyatini shakllantirish;

aholini qiziqtiradigan huquqiy masalalar yuzasidan ijtimoiy tarmoqlarda targʻibot tadbirlarini oʻtkazish;

aholini qiynaydigan huquqiy mavzularda videoroliklar tasvirga olish hamda ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng tarqatish;

aholi va tadbirkorlik subyektlariga huquqiy masalalar boʻyicha yechimlarni beruvchi portallarni huquqiy mavzudagi materiallar bilan boyitish va qonunchilikdagi oʻzgartirishlar bilan muvofiq holda materiallarni yangilash, “Huquqiy axborot” telegram kanali qamrovini kengaytirish;

sohalar kesimida yuridik adabiyotlarni bepul koʻchirib olish, foydalanish, nusxa koʻchirish imkoniga ega boʻlgan va aholining barcha qatlami uchun moʻljallangan “Yuridik kutubxona” elektron tizimini va uning mobil ilovasini ishga tushirish;

d) yuridik taʼlimni, shuningdek, yuridik kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini rivojlantirish, huquqiy madaniyatni yuksaltirishning ilmiy asoslarini tadqiq etish, jumladan:

yuridik oliy taʼlim muassasalari oʻquv dasturlariga “Tazyiq va zoʻravonlikdan jabr koʻrgan xotin-qizlar bilan ishlash” mavzusini kiritish;

yuridik sohada ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirib kelayotgan tadqiqotchilar uchun onlayn xizmatlarni koʻrsatish imkonini beruvchi elektron platforma yaratish;

aniq hayotiy masalalar yuzasidan aholining huquqiy bilimini aniqlash boʻyicha soʻrovnomalar, shu jumladan elektron tarzda oʻtkazish, mazkur jarayonga bloger va ommaviy axborot vositalarini jalb qilish.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

Dasturda belgilangan tadbirlar uchun masʼul etib belgilangan davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari tegishli chora-tadbirlarning oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli amalga oshirilishi hamda amalga oshirilgan ishlar boʻyicha har chorak yakunida Adliya vazirligiga tegishli maʼlumotlarning taqdim etilishi uchun shaxsan javobgardirlar;

Dasturda belgilangan tadbirlarni moliyalashtirish masʼul davlat organlari va tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.

4. Adliya vazirligi:

Dasturda belgilangan tadbirlarning amalga oshirilishi holatini doimiy monitoring qilib borsin va monitoring natijalari yuzasidan har chorak yakunlari boʻyicha keyingi oyning 15 sanasiga qadar Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritsin;

boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-maydagi 259-son qaroriga ILOVA

2022-2023-yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha

T/r Tadbirlarning nomlanishi Amalga oshirish shakli Muddat Masʼul ijrochilar I. Shaxs, davlat va jamiyatning oʻzaro munosabatlarida aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirish 1. Oilada va taʼlim muassasalarida huquqiy tarbiyani shakllantirish va huquqiy madaniyatni yuksaltirish 1. Ota-onalar oʻrtasida umumtaʼlim maktablariga bolalarni qabul qilish, bir maktabning oʻzida bolani bir sinfdan boshqasiga oʻtkazish yoki bir maktabdan boshqa maktabga koʻchirish tartiblari hamda umumtaʼlim maktablari faoliyatiga doir boshqa qonun hujjatlarining mazmun-mohiyati boʻyicha tushuntirish ishlarini olib borish maqsadida aholi bilan uchrashuvlar tashkil qilish. Davra suhbatlari, uchrashuvlar 2022-yil 30-avgust 2023-yil 30-avgust Adliya vazirligi (R. Davletov) , Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 2. bolahuquqlari.uz portalini bolalarning huquqiy bilimlarini oshirishga qaratilgan qiziqarli, yangi interaktiv oʻyinlar bilan boyitish va portaldan bolalarning foydalanish qamrovini kengaytirish choralarini koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-yil 20-sentabr Adliya vazirligi (R. Davletov) , Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 3. Fuqarolarning Konstitutsiya haqidagi bilimlarini sinovdan oʻtkazish maqsadida Umummilliy Konstitutsiya imtihonini oʻtkazish uchun mavjud platformani modernizatsiya qilish. Platformani modernizatsiya qilish 2022-yil 20-sentabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Shermatov) 4. Oila davrasida foydalanish uchun bola tugʻilganidan boshlab toki umumtaʼlim maktabini tugatguniga qadar kirishiladigan ijtimoiy munosabatlarni oʻzida mujassam etgan huquqiy qoʻllanma tayyorlash va bepul tarqatish. Qoʻllanma 2022-yil 20-oktabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 5. Bolalar uchun huquqiy mavzularda, jumladan darslarga muntazam qatnashish, jamiyatda oʻrnatilgan qoidalarga rioya etish va ularni hurmat qilish mavzularida multfilmlar tayyorlash va tarqatish. Multfilm 2022-yil 30-dekabr, 2023-yil 30-dekabr Kinematografiya agentligi (F. Abduxalikov), Milliy teleradiokompaniya (A. Xadjayev) , Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja), Adliya vazirligi (R. Davletov) 6. Oilalardagi notinchlik, zoʻravonlikning bolalar tarbiyasidagi salbiy oqibatlarini yoritib beruvchi ijtimoiy videoroliklar tayyorlash va televideniye orqali tarqatish. Ijtimoiy videorolik 2022-2023-yillarda har chorakda kamida 2-marta Milliy teleradiokompaniya (A. Xadjayev) , Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja), Adliya vazirligi (R. Davletov) 7. Mahallalarda ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi qatlami uchun berilgan imtiyozlar, moddiy yordam, nafaqa tayinlash, ishsizlikdan himoyalanish, vaqtinchalik bir martalik ish bilan band boʻlish, ijtimoiy yordam olish tartibi boʻyicha tizimli targʻibot tadbirlarini oʻtkazish. Manzilli targʻibot tadbirlarini oʻtkazish 2022-2023-yillarda har oyda kamida 2-marta Adliya vazirligi (R. Davletov) , vazirlik va idoralar 8. Umummilliy Konstitutsiya imtihonini oʻtkazish tartibini ishlab chiqish va tasdiqlash hamda tasdiqlangan tartib asosida imtihonni oʻtkazish. Idoraviy hujjat qabul qilish 2022-yil 1-dekabr, 2023-yil 1-dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 9. Barcha darajadagi taʼlim muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi, unda belgilab berilgan fuqarolarning huquq va burchlari, davlat va jamiyat bilan bogʻliqning barcha jihatlarini tushuntirib borishni nazarda tutuvchi kompleks chora-tadbirlarni tashkil qilish. Kompleks chora-tadbirlar 2022-yil 30-dekabr, 2023-yil 30-dekabr Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov), Adliya vazirligi (R. Davletov) 10. Barcha umumiy oʻrta taʼlim muassasalari uchun oʻquvchilarni taʼqib qilishga qarshi chora-tadbirlarni amalga oshirish tartibini belgilovchi namunaviy nizomni ishlab chiqish hamda har bir maktab ichki qoidalaridan kelib chiqib, oʻzlarining namunaviy nizomini qabul qilish. Namunaviy nizom 2022-yil 1-sentabrdan boshlab Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Adliya vazirligi (R. Davletov) 11. Pedagogik oliy taʼlim muassasalariga oʻquvchilarni taʼqib qilishga qarshi chora-tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha kurslar kiritish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-yil 1-sentabrdan boshlab Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov) 12. Oʻquvchilarni taʼqib qilishga qarshi kurashish boʻyicha qisqa metrajli filmlar, multfilmlar yaratish va efirga uzatish. Qisqa metrajli filmlar, multfilmlar 2022-yil 20-iyul 2023-yil 20-sentabr Kinematografiya agentligi (F. Abduxalikov), Milliy teleradiokompaniya (A. Xadjayev) 13. Taʼlim muassasalarida majburiy mehnatning har qanday koʻrinishlarining oldini olish choralari va bunday holatlarga yoʻl qoʻymaslik, majburiy mehnat uchun javobgarlik choralari boʻyicha koʻrgazmali targʻibot tadbirlarini oʻtkazish. Targʻibot tadbirlari 2022-yil may — dekabr 2023-yil may — dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) 14. Oliy taʼlim muassasalari talabalari uchun taʼlim jarayonlari, stipendiya olish, yotoqxona bilan taʼminlanish, taʼlim kreditlari, toʻlov-kontrakt turlari, oʻqishdan chetlashtirish, oʻqishni qayta tiklash, akademik taʼtil olish hamda oliy taʼlim bilan bogʻliq boshqa jarayonlarni qamrab olgan maxsus qoʻllanma tayyorlash va tarqatish. Qoʻllanma 2022-yil 20-iyul Adliya vazirligi (R. Davletov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov) 15. Oʻquvchilar va talabalar oʻrtasida korrupsiyaga qarshi murosasizlik tuygʻusini shakllantirishga qaratilgan insholartanlovini oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2022-yil noyabr-dekabr 2023-yil noyabr-dekabr Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi (A. Burxanov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov) , Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Adliya vazirligi (R. Davletov) 16. Yoshlar oʻrtasida huquqiy nigilizm holatlarini bartaraf qilish, ularda huquqbuzarliklarning jamiyat va davlat taraqqiyoti uchun salbiy illat ekanligiga oid dunyoqarash shakllanishini targʻib qilishga qaratilgan kompleks targʻibot tadbirlarini tashkil qilish, huquqiy madaniyatni yuksaltirishda tegishli maʼlumotlarni infografika va komiks shaklda yoshlarga yetkazish. Kompleks chora-tadbirlar, infografika, komikslar tayyorlash va tarqatish 2022-yil 30-dekabr, 2023-yil 30-dekabr Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov) , Adliya vazirligi (R. Davletov) 17. Taʼlim muassasalarida yoshlarni oʻz huquqiy savodxonligini yuksak darajada shakllantirish va oshirishdek ezgu maqsadlar atrofida birlashtiruvchi “Huquq oyligi ” ni oʻtkazish. Kompleks chora-tadbirlar 2022-yil 1-iyul 2023-yil 1-oktabr Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov) , Adliya vazirligi (R. Davletov) 18. Umumtaʼlim va oʻrta maxsus, professional taʼlim muassasalarida konstitutsiyaviy huquq, huquqshunoslik fanlaridan tanlovlar va olimpiadalar oʻtkazish va gʻoliblarni munosib taqdirlash. Tanlovlar va olimpiadalar 2022-yil 20-noyabr, 2023-yil 20-noyabr Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov) , Adliya vazirligi (R. Davletov) 19. Oliy taʼlim muassasalari hamda kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish oʻquv markazlarida “Inson huquqlari”, “Ayollar huquqlari”, “Bola huquqlari” oʻquv kurslarini joriy etish. Kompleks chora-tadbirlar 2022-yil 1-sentabrdan boshlab Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov) , Adliya vazirligi (R. Davletov) 20. Bolalar uchun ularning huquqlari va odob-axloq normalari haqida maʼlumot beruvchi audio va videomateriallar tayyorlash va tarqatish. Audio va videomateriallar 2022-yil may — dekabr (har oyda kamida 2 ta material) Adliya vazirligi (R. Davletov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) , Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov) 21. “Bolalar uchun yuridik ensiklopediya”, “Yoshlar uchun yuridik ensiklopediya”, “Har kunlik huquq” kabi huquqiy kitoblarni umumtaʼlim muassasalarida oʻquv jarayonida foydalanishga tavsiya etilgan qoʻllanmalar roʻyxatiga kiritish va mazkur huquqiy adabiyotlarni umumtaʼlim muassasalariga bepul yetkazib berish. Kompleks chora-tadbirlar 2022-yil 20-iyun Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Moliya vazirligi (T. Ishmetov) 22. Bolalar va yoshlar uchun ularning yoʻl harakati ishtirokchisi sifatidagi huquq va majburiyatlarini oʻzida mujassam etgan koʻrgazmali qoʻllanma tayyorlash va tarqatish. Koʻrgazmali qoʻllanma 2022-yil 1-avgust Adliya vazirligi (R. Davletov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) , Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) 2. Davlat organlari va tashkilotlar xodimlarining huquqiy madaniyatini yuksaltirish 23. Davlat organlari va tashkilotlarida xodimlarning mehnat huquqi, huquqbuzarliklarning oldini olish, shartnomalar va murojaatlar bilan ishlash boʻyicha bilimlarini kuchaytirishga qaratilgan: Idoraviy hujjat asosida huquqiy oyliklarni oʻtkazish 2022-2023-yillar Vazirlik va idoralar “Huquqiy savodxonlik oyligi”; 20-iyun “Korrupsiyaga qarshi kurashish oyligi”; 20-noyabr “Konstitutsiyaviy huquq oyligi”ni oʻtkazish. 20-dekabr 24. Davlat organlari va tashkilotlarida faol, jamoatchilik bilan ishlash koʻnikmalariga ega huquqiy targʻibot guruhlarini tashkil qilish va ular tomonidan sohaga doir qonunchilik hujjatlari normalarining xodimlar oʻrtasida va keng jamoatchilik oʻrtasida tizimli ravishda targʻibot qilinishini taʼminlash. Idoraviy hujjat asosida guruhlar faoliyatini yoʻlga qoʻyish 2022-yil 1-iyul Vazirlik va idoralar 25. Davlat tashkilotlari xodimlari huquqiy savodxonligiga oid minimal talablar boʻyicha oʻquv dasturini mustaqil ravishda oʻzlashtirib borish va ularni baholash orqali huquqiy bilimlarini oshirib borish. Oʻquv kurslari 2022-yil 30-dekabr, 2023-yil 30-dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov), vazirlik va idoralar 26. Davlat xizmatining yagona elektron-axborot tahlil tizimidan foydalangan holda davlat organlari va tashkilotlari xodimlarining huquqiy savodxonligi darajasini oshirish boʻyicha oʻqitish va baholash ishlarini monitoringini yuritish. Bunda: baholash natijalari past boʻlgan davlat organlari va tashkilotlariga joyiga chiqqan holda muammolarni oʻrganish, ularga uslubiy koʻrsatmalar berish, huquqiy savodxonlikni oshirish boʻyicha seminarlar oʻtkazish; past baho qayd etgan xodimlar bilan individual ishlash choralarini koʻrish nazarda tutiladi. Monitoring, tashkiliy chora-tadbirlar 2022-2023-yillar davomida (har 6 oyda bir marta) Adliya vazirligi (R. Davletov), vazirlik va idoralar 27. Davlat tashkilotlari xodimlari oʻrtasida “Huquqiy zakovat” intellektual oʻyinini oʻtkazish. Bunda davlat organlari va tashkilotlari xodimlari oʻrtasida (yuridik xizmati va oliy yuridik maʼlumotga ega boʻlgan xodimlardan tashqari) mamlakatimizda amalga oshirilayotgan siyosiy-huquqiy islohotlar, qonunchilikdagi yangiliklar hamda huquqiy-mantiqiy yoʻnalishlarda bir necha bosqichli intellektual oʻyin oʻtkaziladi. Intellektual oʻyin 2022-yil 30-dekabr, 2023-yil 30-dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov), vazirlik va idoralar 28. Davlat organlari va tashkilotlarining jamiyatda huquqiy madaniyatni oshirishga masʼul xodimlari uchun huquqiy targʻibotni amalga oshirishning innovatsion usullari, zamonaviy yondashuvlarni qamrab olgan oʻquv-seminar oʻtkazish. Oʻquv-seminar 2022-yil 30-sentabr Adliya vazirligi (R. Davletov), vazirlik va idoralar 29. Qabul qilingan qonunchilik hujjatlari, mamlakatimizda amalga oshirilayotgan siyosiy-huquqiy islohotlarni davlat organlari va tashkilotlari xodimlariga har haftada yetkazib berishni nazarda tutuvchi videoroliklar tasvirga olish va tarqatish. Videoroliklar 2022-2023-yillarda doimiy ravishda Adliya vazirligi (R. Davletov), vazirlik va idoralar 30. Davlat organlari va tashkilotlar tomonidan huquqiy targʻibot tadbirlarini tashkil etish hamda oʻtkazish, shuningdek ijtimoiy tarmoqlar orqali huquqiy targʻibotni amalga oshirish boʻyicha uslubiy qoʻllanma tayyorlash va tarqatish. Uslubiy qoʻllanma 2022-yil 20-noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 31. Davlat organlari va tashkilotlari xodimlari uchun murojaatlar bilan ishlash, fuqarolarni qabul qilish tartibini qamrab olgan qoʻllanma tayyorlash. Huquqiy qoʻllanma 2023-yil 20-yanvar Adliya vazirligi (R. Davletov) 3. Aholi barcha qatlamlarining huquqiy madaniyatini yuksaltirish 32. Aholining huquqiy axborotga boʻlgan ehtiyojini oʻrganib, jumladan Xalq qabulxonalariga va 1008 ishonch telefoniga kelib tushgan murojaatlarni tahlil qilgan holda, aholida eng koʻp uchraydigan huquqiy muammolarni aniqlab ushbu yoʻnalishda targʻibot materiallarini (buklet, infografika, videorolik, slayd, annotatsiya, komiks) tayyorlash va sohaga masʼul davlat organlari va tashkilotlari, shuningdek hududiy adliya organlari orqali huquqiy targʻibot tadbirlarini tashkil qilish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2022-yil 30-may, 2023-yil 30-may Adliya vazirligi (R. Davletov), vazirlik va idoralar 33. Aholining turli muammolarini oʻrganish, ularga bepul huquqiy maslahat va koʻmak berish maqsadida “Bepul huquqiy maslahat bilan har bir uyga” shiori ostida targʻibot tadbirlarini oʻtkazish. Huquqiy targʻibot tadbirlari 2022-2023-yillarda doimiy ravishda Adliya vazirligi (R. Davletov) , vazirlik va idoralar 34. Xalq qabulxonalariga kelib tushgan murojaatlarni tahlil qilish va tahlil natijasiga koʻra manzilli va predmetli huquqiy targʻibotni amalga oshirish uchun targʻibot materiallarini tayyorlash va masʼul davlat organlariga yetkazgan holda aholiga qonunchilik hujjatlari mazmun-mohiyatini yetkazish boʻyicha choralar koʻrish. Murojaatlar tahlili Uchrashuvlar, davra suhbatlari, seminarlar va boshqa tadbirlar 2022-2023-yillarda har chorakda Adliya vazirligi (R. Davletov), vazirlik va idoralar 35. Xorijda mehnat qilish istagida yurgan fuqarolar uchun qonuniy mehnat migratsiyasi, xususiy bandlik agentliklari xizmatidan foydalanish tartibi, noqonuniy migratsiya oqibatlari toʻgʻrisida keng tushuntirish ishlarini olib borish. Targʻibot materiallari tayyorlash Manzilli targʻibot tadbirlarini oʻtkazish 2022-2023-yillarda har oyda kamida ikki marta Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (N. Husanov), Adliya vazirligi (R. Davletov) 36. Internetga ulanish imkoniyatiga ega boʻlmagan xotin-qizlar uchun “Ayollarga huquqiy madad” nomli qoʻllanma tayyorlash va tarqatish. Qoʻllanma 2022-yil 20-iyul Adliya vazirligi (R. Davletov) 37. Kundalik hayotda eng koʻp zarur boʻlgan davlat xizmatlaridan foydalanish, murojaat qilish, kerakli hujjatlar va ularni tayyorlash, shuningdek, davlat xizmatlaridan onlayn Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va boshqa elektron resurslar orqali foydalanishning afzalliklari toʻgʻrisida axborot beruvchi mediamateriallar (videoroliklar, animatsiyalar, infografikalar) tayyorlash va tarqatish. Videoroliklar, animatsiyalar, infografikalar 2022-yil 1-iyul Adliya vazirligi (R. Davletov), vazirlik va idoralar 38. “Huquqbuzarliklar profilaktikasi kuni” doirasida “Huquq va majburiyatlaringizni bilasizmi?”mavzusida targʻibot tadbirlarini oʻtkazish. Kompleks chora-tadbirlar 2022-2023-yillarda har oyda kamida 2-marta Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Adliya vazirligi (R. Davletov) 39. Aholini qiynab kelayotgan masalalarni sohalar kesimida tahlil qilish va tahlil natijalariga koʻra soha mutaxassislari ishtirokida huquqiy tushuntirish beruvchi videoroliklar tayyorlash va tarqatish. Videoroliklar 2022-yilda reja-grafik asosida Adliya vazirligi (R. Davletov), vazirlik va idoralar 40. Yangi qabul qilinayotgan qonunchilik hujjatlarini keng jamoatchilikka yetkazishga qaratilgan teleradiodasturlarni efirga uzatish. Telekoʻrsatuvlar, reportajlar 2022-2023-yillarda har oyda kamida 3-marta Milliy teleradiokompaniya (A. Xadjayev) , Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja), Adliya vazirligi (R. Davletov) 41. Shaxsiy ehtiyojlar hamda jamiyat ehtiyojlari oʻrtasidagi muvozanatning saqlanishga, aholini qonunga itoatkorlik ruhida tarbiyalashga qaratilgan qisqa metrajli filmlar yaratish va tizimli ravishda televideniye orqali berib borish. Qisqa metrajli filmlar hamda teatr spektakllari 2022-2023-yillarda har chorakda kamida 2-marta Kinematografiya agentligi (F. Abduxalikov), Moliya vazirligi (T. Ishmetov) , Milliy teleradiokompaniya (A. Xadjayev) 42. Yoʻl harakati qoidalariga rioya etish, yoʻl transport hodisalarining oldini olishga qaratilgan ijtimoiy videoroliklar tayyorlash va tarqatish. Ijtimoiy videorolik, multfilmlar 2022-2023-yillarda har chorakda kamida 2 ta Kinematografiya agentligi (F. Abduxalikov), Milliy teleradiokompaniya (A. Xadjayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Adliya vazirligi (R. Davletov) 43. Xorijiy davlatlarga ishlashga borgan mehnat migrantlari uchun quyidagilarni nazarda tutuvchimaxsus qoʻllanma tayyorlash va maqsadli tarqatish: ogʻir vaziyatlarga tushib qolganda yordam olish uchun murojaat qilish manzillari va tartibi; tibbiy, moddiy va huquqiy yordam olishda birinchi galdagi koʻrsatmalar; mehnat migrantlariga Oʻzbekistonda berilayotgan imtiyozlar. Qoʻllanma 2022-yil 1-iyul Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (N. Husanov) , Adliya vazirligi (R. Davletov) 44. Taʼlim muassasalari pedagog xodimlari uchun quyidagilarni nazarda tutuvchi “Sizning huquqingiz” nomli qoʻllanma tayyorlash va elektron tarqatish: pedagog xodimlarning huquqlari va majburiyatlari; pedagog xodimlarning maqomi; majburiy mehnatning taqiqlanishi; oylik ish haqi, ustamalar, moddiy yordam va boshqa ragʻbatlantirish vositalari; taʼtillar, ish vaqti va dam olish vaqti. Qoʻllanma 2022-yil 1-iyul Adliya vazirligi (R. Davletov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov), Xalq taʼlimi vazirligi (B. Saidov) 45. Firibgarlikning oldini olishga qaratilgan huquqiy targʻibot tadbirlari boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish. Bunda: firibgarlikka oid huquqbuzarliklarning joriy holatini tahlil qilish; firibgarlikning eng koʻp uchraydigan turlarini aniqlash; firibgarlik koʻp sodir etiladigan hududlar, shaxslar toifasini, yosh kategoriyalarini oʻrganish; firibgarlikning oldini olish boʻyicha eng samarali vositalarni, shu jumladan xorij tajribasini tahlil qilgan holda oʻrganish; firibgarlik boʻyicha ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim muassasalari tadqiqotlarini oʻrganish; tahlil va oʻrganish natijalariga koʻra firibgarlikning oldini olish boʻyicha sohalar kesimida, “mahallabay” dastur ishlab chiqish va amalga oshirish. Kompleks chora-tadbirlar 2022-yil 1-avgust Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Adliya vazirligi (R. Davletov) 46. Nogironligi boʻlgan shaxslar uchun ijtimoiy loyihalar, xayriya aksiyalarini oʻtkazish (“Biz birgamiz”, “Ranglar dunyosi”) . Kompleks chora-tadbirlar 2022-yil 1-oktabr, 2023-yil 1-oktabr Adliya vazirligi (R. Davletov) , Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev) 47. Milliy huquqiy Internet portalida qonunchilik hujjatlarida yoshlar uchun berilgan imtiyozlar, ulardan foydalanish tartibi va qayta aloqa oʻrnatish imkonini beruvchi modulini ishlab chiqish. Huquqiy portal moduli 2023-yil 1-fevral Adliya vazirligi (R. Davletov), Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev) 48. Tibbiyot muassasalari xodimlari uchun ularning huquq va majburiyatlarini oʻzida jamlagan sodda, xalqchil tilda yozilgan “Sizning huquqingiz” nomli qoʻllanma tayyorlash va tarqatish. Qoʻllanma 2023-yil 1-sentabr Adliya vazirligi (R. Davletov) , Sogʻliqni saqlash vazirligi (B. Musayev) 49. Aholi oʻrtasida elektr energiyasi, gaz taʼminoti, kommunal xizmatlardan foydalanish, mazkur yoʻnalishlarda huquqbuzarliklarga yoʻl qoʻymaslikning oldini olishga qaratilgan koʻrgazmali targʻibot tadbirlarini oʻtkazish. Kompleks chora-tadbirlar 2022-2023-yillarda har oyda kamida 3-marta Energetika vazirligi (A. Axmedxodjayev), Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Sh. Hidoyatov) II. Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirishda huquqiy targʻibotning innovatsion usullarini joriy qilish 50. Aholining barcha qatlami uchun moʻljallangan “Yuridik kutubxona” elektron tizimini va uning mobil ilovasini ishga tushirish. Bunda quyidagilar nazarda tutiladi: yuridik adabiyotlar sohalar kesimida (fuqarolik, mehnat, jinoyat va boshqa) tizimga joylashtiriladi; foydalanuvchilar kitoblarni bepul koʻchirib olish, foydalanish, nusxa koʻchirish imkoniga ega boʻladi. Elektron tizim 2023-yil 20-dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 51. Mahallarlarda sodir etilayotgan jinoyatlarni oldini olishga qaratilgan huquqiy targʻibot tadbirlari boʻyicha kompleks chora-tadbirlar koʻrish. Bunda: Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari hamda tuman (shahar) ichki ishlar boʻlinmalari tomonidan har oyda, oʻtgan oy davomida hududdagi mahallalarda sodir etilgan jinoyatlarning turi, soni, shaxslar toifasi, yosh kategoriyasi koʻrsatilgan maʼlumotlarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari hamda tuman (shahar) adliya boʻlimlariga yuborish; tuman (shahar) darajasida har oyda bir marta, viloyat darajasida har chorakda bir marta hududda jinoyatchilikni oldini olish yuzasida olib borilayotgan ishlarni hamkorlikda muhokama qilish va takliflar ishlab chiqish; taqdim etilgan maʼlumotlar tahlili hamda muhokamalar natijasida jinoyatlar, ayniqsa uyushmagan yoshlar tomonidan sodir etilgan jinoyatlar soni oshgan mahallalarda jinoyatchilikni oldini olishga qaratilgan hamkorlikda “mahallabay” huquqiy targʻibot dasturini ishlab chiqish va amalga oshirish; jinoyatlar soni oshgan mahallalarda jinoyat sodir etilishi sabablari, bunga imkon bergan sharoitlarini aniqlash va bartaraf etish maqsadida aholisi oʻrtasida turli soʻrovnomalar oʻtkazish; mahalla aholisining mahallada jinoyatchilikni kamaytirish boʻyicha takliflarini oʻrganish; mahalla aholisining takliflari asosida jinoyatchilikni kamaytirish boʻyicha amaliy chora-tadbirlar koʻrish; Adliya vazirligi tomonidan huquqiy targʻibot tadbirlari, soʻrovnomalar oʻtkazish natijalarida jinoyatchilikni oldini olish boʻyicha tayyorlangan takliflarni Ichki ishlar vazirligiga kiritib borish; amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Adliya vazirligi va Ichki ishlar vazirligi tomonidan har olti oyda Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borish. Kompleks chora-tadbirlar 2022-yil avgust Adliya vazirligi (R. Davletov), Ichki ishlar vazirligi ( P. Bobojonov) , vazirlik va idoralar 52. Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasidan (Lex.uz) foydalanishda jismoniy imkoniyati cheklangan shaxslarga qulayliklar yaratish, jumladan, ovozli qidiruv modulini joriy qilish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-yil 20-dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 53. “Huquqiy axborot” telegram kanalida aholining huquqiy ongi va madaniyatini oshirishga qaratilgan, kanalda berib borilayotgan maʼlumotlar asosida huquqiy test savollarini oʻz ichiga olgan onlayn “Sovrinli viktorina” oʻtkazish. Onlayn viktorina 2022-2023-yillarda har oyda kamida 2-marta Adliya vazirligi (R. Davletov) 54. Ijtimoiy tarmoqlarda, telegram orqali aholini qiziqtirgan masalalar boʻyicha soha mutaxassislari ishtirokida ovozli suhbatlar oʻtkazish. Bunda ovozli suhbat oʻtkazilishi va uning mavzusi, mutaxassislar haqida oldindan eʼlon beriladi va aholidan mavzuga oid murojaatlar qabul qilinadi. Ovozli suhbat jarayonida fuqarolardan kelib tushgan va jarayonning oʻzida fuqarolar tomonidan berilgan savollarga javob beriladi. Ovozli suhbatlar 2022-2023-yillarda har oyda kamida 1-marta Adliya vazirligi (R. Davletov) 55. Hafta davomida qabul qilingan, davlat va jamiyat hayotidagi muhim qonunchilik hujjatlarini sodda, xalqchil tilda aholiga yetkazish maqsadida oʻzbek, rus va ingliz tillarida “Qonunchilikdagi yangiliklar” nomli videoroliklar tayyorlash va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng aholiga yetkazish. Videoroliklar 2022-2023-yillarda har oyda kamida 2-marta Adliya vazirligi (R. Davletov) 56. Aholi va tadbirkorlik subyektlariga huquqiy masalalar boʻyicha yechimlarni beruvchi e-maslahat.uz va b-advice.uz portallarini huquqiy materiallar bilan boyitish va qonunchilikdagi oʻzgartirishlar bilan muvofiq holda materiallarni yangilash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-2023-yillarda doimiy ravishda Adliya vazirligi (R. Davletov) 57. “Legal-Tech” huquqiy platformasida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va joylashtirish tizimini joriy qilish. Kompleks chora-tadbirlar 2023-yil 1-may Adliya vazirligi (R. Davletov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Shermatov) 58. “Huquqiy axborot” telegram kanali obunachilarini koʻpaytirishga qaratilgan quyidagilarni nazarda tutuvchi dasturini ishlab chiqish va ijroga qaratish: kanalga yoʻnaltiruvchi QR-kodlarni yaratish va ularni har bir adliya boʻlimlari, davlat xizmatlari markazlari, yuridik xizmat koʻrsatish markazlariga joylashtirish; kanalni ommalashtirishga qaratilgan media materiallar tayyorlash va tarqatish; kanalda berilayotgan maʼlumotlarni doimiy ravishda tahlil qilgan holda aholini eng koʻp qiziqtirayotgan masalalarni aniqlash va ushbu yoʻnalishdagi axborotlarni koʻpaytirish; huquqiy axborotni tarqatish boʻyicha “Eng yaxshi innovatsion loyiha” oʻtkazish. Dastur asosida 2022-yil 1-iyul Adliya vazirligi (R. Davletov) 59. “Gender Madad” huquqiy platformasini toʻliq ishga tushirish va platformada xotin-qizlarga huquqiy yordam koʻrsatish mexanizmlarini takomillashtirish, jumladan qayta aloqa oʻrnatish mexanizmlarini joriy etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2022-yil 20-dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 60. “kurslar.huquqiyportal.uz” platformasida aholining huquqiy bilimlarini oshirishga qaratilgan onlayn kursalar sonini oshirish, jumladan yoʻl harakati ishtirokchilari, isteʼmolchilarning huquqlari, tadbirkorlik masalalari boʻyicha yangi kurslar ochish. Kompleks chora-tadbirlar 2023-yil 20-yanvar Adliya vazirligi (R. Davletov) III. Aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirishda ommaviy axborot vositalarining rolini kuchaytirish 61. Inson huquqlari boʻyicha professional jurnalistlarni tayyorlash va malakasini oshirish tizimini takomillashtirish. Idoraviy hujjat 2022-yil 1-iyul Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov) 62. Jamiyatda roʻy berayotgan shov-shuvli voqea-hodisalarga zudlik bilan munosabat bildirib borish maqsadida “Voqea aslida qanday roʻy berdi?” rukni ostida ikkinchi tarafning fikrlari uchun maydon yaratish orqali ayni bir voqeaga salbiy fikrlarni kamaytirishga qaratilgan telekoʻrsatuv va reportajlar tayyorlash. Telekoʻrsatuv va reportaj 2022-2023-yillarda har oyda kamida 2-marta va zaruratga koʻra Milliy teleradiokompaniya (A. Xadjayev) , Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja), Adliya vazirligi (R. Davletov) 63. Jamiyatda huquqiy ong va madaniyatni yuksaltirishga qaratilgan eng yaxshi teleloyiha, radioloyiha tanlovlarini oʻtkazish Tanlovlar 2022-yil 1-iyul Milliy teleradiokompaniya (A. Xadjayev) , Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja), Adliya vazirligi (R. Davletov) 64. Jurnalistlar, ommaviy axborot vositalari xodimlari va blogerlar oʻrtasida huquqiy savodxonlikni oshirishga qaratilgan “Eng yaxshi maqola”, “Eng yaxshi post” kabi nominatsiyalar boʻyicha ijodiy ishlar tanlovlarini oʻtkazish, bunda gʻoliblarni aniqlash uchun materiallarni jamoatchilik ovoz berishiga qoʻyish nazarda tutiladi. Ijodiy ishlar tanlovlari 2023-yil 1-mart Adliya vazirligi (R. Davletov) 65. Islohotlar davrida ommaviy axborot vositalarining roli, jurnalistlarning axborot tarqatishdagi huquq va majburiyatlariga bagʻishlangan ilmiy-amaliy konferensiya oʻtkazish. Konferensiya 2023-yil 1-may Adliya vazirligi (R. Davletov), Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (A. Xodjayev) 66. Aholining siyosiy-huquqiy yangiliklardan xabardorligini oshirish maqsadida “Huquqiy daqiqa”, “Huquqingizni bilasizmi?” radio loyihalarini tashkil etish va amalga oshirish. Radio eshittirishlar 2022-yildan boshlab har oyda kamida 2-marta Milliy teleradiokompaniya (A. Xadjayev) , Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja), Adliya vazirligi (R. Davletov) 67. Ommaviy axborot vositalari xodimlari, jurnalistlar va blogerlarning huquqiy bilimlarini mustaqil oshirish imkonini beruvchi qisqa muddatli oʻquv kurslarini tashkil qilish. Oʻquv kurslari 2022-yil 20-oktabr Adliya vazirligi (R. Davletov), Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (A. Xodjayev) 68. Qonunchilik hujjatlarining ijrosi, aholining huquq va erkinliklarini taʼminlash holatini jamoatchilik nazorati shaklida yoritib beruvchi turkum koʻrsatuvlarni tasvirga olish va efirga uzatish. Turkum koʻrsatuvlar 2022-yil sentabrdan har oyda kamida 1-marta Milliy teleradiokompaniya (A. Xadjayev) , Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja) 69. Fuqarolarning kundalik hayotida kerak boʻladigan maʼlumotlarni qamrab olgan “Huquqiy test” teleloyihasini amalga oshirish. Bunda huquqiy testlar praym daqiqa vaqtida efirga uzatiladi. Teleloyiha 2022-yil avgustdan har haftada kamida 3-marta Milliy teleradiokompaniya (A. Xadjayev) , Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja), Adliya vazirligi (R. Davletov) 70. Aholi oʻrtasida huquqbuzarliklarning oldini olish, javobgarlikning muqarrarligi prinsipini yoritish maqsadida “Qilmish-qidirmish” nomi ostida real voqealarga asoslangan koʻrsatuvlarni tasvirga olish va efirga uzatish. Koʻrsatuvlar 2022-yil 20-noyabr Milliy teleradiokompaniya (A. Xadjayev) , Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (Sh. Qudratxoʻja) Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) IV. Yuridik taʼlimni, shuningdek, yuridik kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini rivojlantirish 71. Yuridik oliy taʼlim muassasalari oʻquv dasturlariga “Tazyiq va zoʻravonlikdan jabr koʻrgan xotin-qizlar bilan ishlash” mavzusini kiritish. Bunda quyidagilar nazarda tutiladi: xotin-qizlarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlik natijasida vujudga keladigan nizolarning sabablarini oʻrganish va oldini olish maqsadida sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlar amaliyotini oʻrganish; ushbu mavzu boʻyicha oʻquv materiallarini tayyorlash; mavzuni yuridik oliy taʼlim muassasalari oʻquv dasturlariga kiritish. Kompleks chora-tadbirlar 2022-yil 20-avgust Adliya vazirligi (R. Davletov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov) 72. Yuridik texnikum oʻquvchilarining intellektual salohiyatini oshirish maqsadida oʻquvchilar oʻrtasida “Idrok” intellektual oʻyinini oʻtkazish. Idoraviy hujjat 2022-yil noyabr-dekabr, 2023-yil noyabr-dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 73. Toshkent davlat yuridik universitetidagi mutaxassislik kafedralari huzurida ilmiy-tadqiqot markazlarini (“aql markazlari”ni) tashkil etish. Tashkiliy-texnik tadbirlar 2022-yil 20-noyabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 74. Yetuk mutaxassislarni jalb etgan holda yangi avlod darsliklari va oʻquv qoʻllanmalari turkumini tayyorlash hamda mavjud adabiyotlarni amalga oshirilayotgan huquqiy islohotlarni inobatga olgan holda qayta tayyorlash. Kompleks chora-tadbirlar 2022-yil 20-dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 75. Yuridik sohada ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirib kelayotgan tadqiqotchilar uchun onlayn xizmatlarni koʻrsatish imkonini beruvchi elektron platforma yaratish. Tashkiliy-texnik tadbirlar 2022-yil 20-dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) 76. Toshkent davlat yuridik universiteti xodimlari va professor-oʻqituvchilarni malaka oshirish va stajirovka oʻtash uchun nufuzli xorijiy oliy taʼlim va ilmiy tadqiqot muassasalari, shuningdek xalqaro tashkilotlarga yuborish. Kompleks chora-tadbirlar 2022-yil 30-dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) V. Huquqiy madaniyatni yuksaltirishning ilmiy asoslarini tadqiq etish 77. Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha tadbirlarni onlayn monitoring qilgan holda baholash va natijasi boʻyicha Oliy Majlis Senati va Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritish. Tahliliy maʼlumotnoma 2022-2023-yillarda har 6 oyda Adliya vazirligi (R. Davletov) 78. Jamiyatda aholining huquqiy savodxonligini oshirib borishni aniq koʻrsatkichlar asosida oʻrganib borish va baholash. Monitoring tadbirlari 2022-2023-yillarda (yil yakunlari boʻyicha) Adliya vazirligi (R. Davletov) , “Ijtimoiy fikr” markazi (N. Rahimova) 79. Inson huquqlari sohasida fundamental va innovatsion tadqiqotlarni kengaytirish, ilmiy tadqiqot muassasalarining ilmiy salohiyati, ilmiy tadqiqotlari va ishlanmalarining samaradorligini oshirish. Kompleks chora-tadbirlar 2022-2023-yillarda doimiy ravishda Oliy attestatsiya komissiyasi (A. Yusupov) Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (A. Toshkulov) 80. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarda, “ Huquqiy axborot” kanalida huquqiy axborotni yetkazish boʻyicha soʻrovnoma oʻtkazish va soʻrovnoma natijasiga koʻra axborot tarqatishni yoʻlga qoʻyish. Soʻrovnoma oʻtkazish 2022-2023-yillarda har chorakda Adliya vazirligi (R. Davletov) 81. Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish holati hamda bu sohadagi amaliy ishlar samaradorligini oʻrganish maqsadida aniq hayotiy masalalar yuzasidan aholining huquqiy bilimini aniqlash boʻyicha soʻrovnomalar, shu jumladan elektron tarzda oʻtkazish, mazkur jarayonga bloger va ommaviy axborot vositalarini jalb qilish, “Huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish sohasidagi dolzarb vazifalar” mavzusidagi ijtimoiy tadqiqot va soʻrovlar oʻtkazish. Soʻrovlar, tadqiqot va tahlillar 2022-yil 30-dekabr Adliya vazirligi (R. Davletov) , “Ijtimoiy fikr” markazi (N. Rahimova), vazirlik va idoralar

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 16-may,

259-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.05.2022-y., 09/22/259/0422-son)

lex.uz