📅 2022-yil 1-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 1-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 1 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 январдаги ПФ-54-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 январдаги ПФ-54-сон Фармонининг 1-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилганлиги ҳамда уларнинг даромадларини шакллантириш манбалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳамда жамғармалар маблағларини бошқариш тартиби;
жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантириш ва тасдиқлаш, шунингдек, жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби;
йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда йўл бўйи инфратузилма объектлари ташкил этиладиган ер майдонлари учун ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби;
жамғармалар маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисоботини олиб бориш ҳамда назорат қилиш масалалари.
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 290-сон қарорига ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари (кейинги ўринларда — жамғармалар) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғармалар юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларида (кейинги ўринларда — маҳаллий ҳокимликлар) ташкил этилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
инфратузилма лойиҳалари — «Янги Ўзбекистон» массивлари ва давлат уй-жой дастурларида назарда тутилган бошқа массивлар, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари, йирик инвестиция лойиҳалари, йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ишлари, шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тадбирлари;
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда вилоятлар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари;
йўл бўйи инфратузилма объектлари — халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги 5 гектардан кам бўлмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган комплекс хизмат кўрсатиш объектлари;
йирик инвестиция лойиҳалари — қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар;
ички муҳандислик-коммуникация тармоқлари — Дирекцияларнинг (массивлар, объектлар) бош режаларига мувофиқ Дирекцияларнинг чегарасидан уларнинг ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари (объектлар, лотлар) чегарасигача ичимлик суви ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқларини тортиш ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари;
талабгорлар — қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга оширувчи хорижий ва маҳаллий инвесторлар;
ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари — инфратузилма лойиҳасини амалга ошириш доирасида энг яқин марказлаштирилган тармоқлардан ишлаб чиқариш майдонларининг чегарасигача ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқларини тортиш ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари;
таъминотчи ташкилотлар — «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва уларнинг ҳудудий ташкилотлари;
шаҳарсозлик ҳужжатлари — аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари.
4. Жамғармалар маблағлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида белгиланган тартибда маҳаллий даражада очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
5. Инфратузилма лойиҳаларини жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мазкур Низомга иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисмининг 70 фоизи;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
«Янги Ўзбекистон» массивлари, давлат уй-жой дастурларида назарда тутилган массивлар, йирик инвестиция лойиҳалари, йўлбўйи инфратузилма объектлари, драйвер лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш учун уларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ишлари;
махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари, «Business city» марказларини уларнинг бош режасига асосан ички ва ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишлари (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ҳамда ушбу Низомнинг 35 1 -бандида кўрсатилган харажатлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ танлаб олинган оғир тоифадаги туманларни комплекс ривожлантириш дастурларига ҳамда «оғир» маҳаллаларнинг «ислоҳот дастури»га киритилган ижтимоий ва тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш.
3-боб. Жамғармалар маблағларини бошқариш
8. Жамғармалар маблағларини бошқариш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
9. Жамғармалар маблағларини бошқаришда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботни тайёрлаш;
жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш;
жамғармалар даромадлари ва харажатларини йил (чорак, ой) бўйича кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш;
жамғармалар фаолияти юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш;
зарурат бўлганда жойларга чиққан ҳолда инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурларини шакллантиришда иштирок этиш.
10. Жамғармалар маблағларини бошқаришда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисоботни тайёрлаш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган муддатларда тақдим этиш;
жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича ушбу Низомда кўрсатилган буюртмачилар томонидан киритилган манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш;
кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари Дирекциялари ходимларини рағбатлантириш, «Business city» марказларини сақлаш харажатларини кўриб чиқиш;
жойларга чиққан ҳолда инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурларини шакллантиришда иштирок этиш;
буюртмачилар томонидан бажарилган ишлар тўғрисида тақдим этиладиган ҳисоботларга кўра инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш ишларининг мониторингини олиб бориш.
Бунда буюртмачилар томонидан жамғармалар маблағларининг сарфи бўйича тегишли ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда, буюртмачи раҳбариятини ёзма хабардор қилган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари жамғармалардан харажатларни молиялаштиришни (тўлашни) ушбу ҳисоботлар талаб даражасида тақдим этилгунга қадар вақтинчалик чеклаб қўйишга ҳақли.
4-боб. Жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини шакллантириш
11. Жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури параметрлари лойиҳасини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
12. Маҳаллий ҳокимликлар ҳар йили 1 июнга қадар келгуси йил учун жамғармалар даромадлари ва харажатлари бўйича прогнозини тасдиқлаб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
5-боб. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантириш ва тасдиқлаш
14. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури ушбу Низомда белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига келишиш учун киритилади.
15. Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантиришда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
маҳаллий ҳокимликлар томонидан киритилган жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини белгиланган тартибда кўриб чиқиш;
зарурат бўлганда жойларга чиққан ҳолда инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурларини шакллантиришда иштирок этиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бўйича ўрганишлар ўтказиш.
16. Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантиришда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини шакллантириш, Низом доирасида ҳудуддаги ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт, маҳаллийлаштириш ва саноат зоналарини ривожлантиришга туртки бўладиган лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этишга ҳамда тегишли йўналишда асосланган таклифлар беришга ҳақли;
инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини тегишли ҳудудий ташкилотлар ва таъминотчи ташкилотлар билан келишиш;
жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича ушбу Низомда кўрсатилган буюртмачилар томонидан киритилган манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш;
тасдиқланган манзилли дастурларда назарда тутилган объектлар бўйича буюртмачи ташкилотлар томонидан киритилган маълумотларга асосан инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича тизимли мониторинг юритиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ахборот киритиб бориш.
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқлангандан сўнг ҳисобот йилининг 20 январига қадар жамғарма даромадлари прогнози доирасида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уни ҳисобот йилининг 1 февралига қадар тегишли таъминотчи ташкилотлар билан келишган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга киритади.
18. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 15 февралига қадар жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритади.
19. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 1 мартига қадар инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишганидан сўнг уни тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этади.
21. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлардан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар таклифлари асосида инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Бунда маҳаллий ҳокимликларнинг таклифлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишилади.
6-боб. Жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби
22. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича буюртмачи вазифаси:
ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳузуридаги «Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхонаси;
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги тегишли буюртмачилар;
электр энергияси билан таъминлаш ишлари бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий ташкилотлари ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиаллари;
табиий газ етказиб бериш ишлари бўйича — «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиаллари;
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларга буюртмачи вазифаси бошқа ташкилотларга ҳам юклатилиши мумкин.
23. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 10 апрелига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарорига асосан инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури тасдиқлангандан сўнг жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлар доирасида буюртмачиларга (таъминотчи ташкилотларга) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тендер ва танловларни ўтказиш учун тегишли кўрсатмаларни юборади.
24. Буюртмачи ташкилотлар (таъминотчи ташкилотлар) ҳисобот йилининг 20 майига қадар тасдиқланган манзилли дастурга асосан инфратузилма лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда бош пудрат ташкилотини аниқлайди.
25. Ичимлик ва оқова сув тармоқларини, автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун маблағлар белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган қурилишларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатларига мувофиқ белгиланган тартибда пудрат (лойиҳа) ташкилотларига ажратилади.
26. Электр энергияси ва газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли равишда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий ташкилотлари ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиаллари ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиалларига тасдиқланган лойиҳа смета-ҳужжатларига асосан 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан бир йўла ажратиладиган ссуда ҳисобидан амалга оширилади.
27. Жамғарма маблағлари ҳисобига инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган манзилли рўйхатлар ҳамда ссуда шартномалари асосида, харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
28. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 1 июнига қадар Ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
29. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари харажатлар графиги бўйича тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва ссуда шартномаларига асосан белгиланган тартибда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириб боради.
30. Жамғарма ҳисобварақларидаги маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун, шу жумладан, вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.
Жамғармаларнинг фойдаланилмаган ҳамда буюртмачиларнинг мажбуриятлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари юзасидан тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва келгуси йилга ўтказилиб, мақсадли равишда сарфланади.
7-боб. Йирик инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби
31. Йирик инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича:
талабгорлар томонидан мурожаат этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари бўйича экспертиза хулосасини олиш ҳамда ижобий хулосалар берилган инвестиция лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5233-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартиб асосида;
жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган йирик инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш ва харажатларни амалга ошириш мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
31 1 . Янги массив ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишларига лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш бўйича харажатларнинг 30 фоизигача қисми жамғармалар маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
8-боб. Йўл бўйи инфратузилма объектлари ташкил этиладиган ер майдонларини танлаш ҳамда у ерда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби
32. Маҳаллий ҳокимликлар:
а) йўл бўйи инфратузилма объектлари ташкил қилинадиган ер участкаларининг рўйхатини марказлаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда энг яқин ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда шакллантиради;
б) рўйхатга киритилган ер участкаларининг ҳар бири бўйича иқтисодий самарадорлиги, жойлаштириладиган хизмат кўрсатиш объектлари тури ва сони ҳамда уларда яратиладиган иш ўринларини назарда тутган ҳолда йўл бўйи инфратузилма объектларининг концепцияларини ишлаб чиқади ва келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.
Бунда йўл бўйи инфратузилма объектларини ташкил этиш ва ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини белгилаш, инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш, ер участкаларининг бошланғич нархларини белгилаш маҳаллий ҳокимликлар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва таъминотчи ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилади.
33. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги йўл бўйи инфратузилма объектларининг концепцияларини кўриб чиқиб 15 кун муддатда ўз хулосасини маҳаллий ҳокимликларга юборади.
34. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ижобий хулосалар тақдим этилган ер участкалари маҳаллий ҳокимликлар томонидан лойиҳа концепцияси билан яхлит ёки лотларга бўлинган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
Бунда йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан белгиланган тартибда таъминлаб бериш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ва ер участкаларининг бошланғич нархлари инфратузилма харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
35. Йўл бўйи инфратузилма объектларининг майдонигача ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш йўл бўйи инфратузилма объектларининг белгиланган концепция асосида (ишга тушириш босқичининг) лойиҳа қийматининг камида 50 фоизи ўзлаштирилган тақдирда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади.
8 1 -боб. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан Дирекциялар харажатларини молиялаштириш тартиби
35 1 . «Business city» марказларининг қуйидаги харажатлари жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади:
ер участкалари ва бошқа мол-мулк олиб қўйилиши, уй-жойлар, нотурар жой бино ва иншоотлар бузилиши сабабли мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш;
ҳудудлар тозаланиши, ер ишлари бажарилиши, муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг майдон ички тармоқлари қурилиши, умумий фойдаланиладиган ҳудудлар ободонлаштирилиши;
реклама кампаниялари ва тақдимот тадбирлари ўтказилиши, шунингдек, маҳаллий, хорижий консалтинг ва архитектура компаниялари хизматлари учун харажатлар;
Дирекцияларни сақлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари.
Ушбу харажатлар учун маблағлар Дирекцияларнинг ҳисобрақамларида ҳомийлар маблағлари, кредитлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан туширилган маблағлар етишмаган тақдирда, Дирекцияларнинг талабномасига асосан ўтказилади.
Бунда Дирекцияларни сақлаш харажатлари тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ ажратилади.
35 2 . Махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари Дирекциялари жамғармалар маблағлари ҳисобидан зоналарда инфратузилма яратиш, бош режаларни ишлаб чиқиш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, Ягона Дирекциялар ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича таклиф ва талабномалар киритиши мумкин.
Бунда Ягона Дирекциялар ходимларини рағбатлантириш ҳисобот даврида (ҳар чорак) эришилган молиявий-иқтисодий натижаларга асосан (балансдаги бўш майдонларга инвестиция лойиҳаларининг жойлаштирилиши, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бўш ер майдонлари, ижара тўловларининг ундирилиши, пулли хизматлар кўрсатилиши) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарорига асосан амалга оширилади.
35 3 . Дирекцияларнинг ерларини реализация қилиш ҳисобидан жамғармаларга ўтказилган маблағлар тегишли Дирекциялар харажатларига йўналтирилади.
Инфратузилма объектлари ушбу Низомда белгиланган тартибда молиялаштирилади («Business city» марказлари Дирекциялари бундан мустасно).
9-боб. Жамғармалар маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисоботини олиб бориш ва назорат қилиш
36. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари жамғармалар даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисоб ва ҳисоботларни қонунчиликда белгиланган тартибда юритади.
37. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари:
а) белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисмининг 70 фоизи ва кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари, «Business city» марказлари ерларини реализация қилишдан жамғармаларга ўтказилиши белгиланган маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди;
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тушумлардан жамғармаларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ва ушбу маблағлардан юзага келган қарздорликлар бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар ҳисобот (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалар билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) тақдим этади.
38. Буюртмачи ташкилотлар жамғармалардан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши бўйича тегишли ҳисоботларни (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалари билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар тақдим этади.
39. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари жамғармалардан молиялаштирилган харажатлар бўйича тегишли ҳисоботларни (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалари билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 8-кунига қадар Молия вазирлигига тақдим этади.
40. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этилган тегишли ҳисобот ва маълумотлар асосида жамғармалардан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши юзасидан мониторинг олиб боради ҳамда ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-кунига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.
41. Жамғармалардан ажратилган маблағларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари инфратузилма лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича манзилли дастурлар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар ҳамда фойдаланишга топширилган объектлар тўғрисидаги ахборотларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, белгиланган тартибда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
10-боб. Якунловчи қоидалар
42. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
43. Жамғармалар маблағларининг мақсадли ишлатилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
44. Жамғармалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Инфратузилма лойиҳаларини жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Келгуси йил учун жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини тасдиқлаб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади Ҳар йили 1 июнга қадар 2-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқлангандан сўнг жамғарма даромадлари прогнози доирасида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тайёрлайди Ҳисобот йилининг 20 январига қадар 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тегишли таъминотчи ташкилотлар билан келишган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга киритади. Ҳисобот йилининг 1 февралига қадар 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритади. Ҳисобот йилининг 15 февралига қадар 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишганидан сўнг тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига киритади. Ҳисобот йилининг 1 мартига қадар 6-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари қарорига асосан инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури тасдиқлангандан сўнг жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлар доирасида буюртмачиларга (таъминотчи ташкилотларга) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тендер ва танловларни ўтказиш учун тегишли кўрсатмаларни юборади. Ҳисобот йилининг 10 апрелига қадар 7-босқич Буюртмачи ташкилотлар (таъминотчи ташкилотлар) Тасдиқланган манзилли дастурга асосан инфратузилма лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда бош пудрат ташкилотини аниқлайди. Ҳисобот йилининг 20 майига қадар 8-босқич «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиаллари Электр энергияси ва газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан тегишли шартнома тузган ҳолда бюджет ссудаси олинади. Манзилли дастур тасдиқлангандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда тасдиқлайди. 9-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва ссуда шартномаларига асосан белгиланган тартибда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириб боради. Харажатлар графиги бўйича
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 июнь,
290-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika hududlarida tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-yanvardagi PF-54-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika hududlarida tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-yanvardagi PF-54-son Farmonining 1-bandiga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzurida tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari tashkil etilganligi hamda ularning daromadlarini shakllantirish manbalari belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish hamda jamgʻarmalar mablagʻlarini boshqarish tartibi;
jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari prognozini hamda ularning mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan infratuzilma loyihalarining manzilli dasturini shakllantirish va tasdiqlash, shuningdek, jamgʻarmalar mablagʻlarini sarflash tartibi;
yirik investitsiya loyihalari hamda yoʻl boʻyi infratuzilma obyektlari tashkil etiladigan yer maydonlari uchun tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish tartibi;
jamgʻarmalar mablagʻlaridan foydalanishni hisobga olish, hisobotini olib borish hamda nazorat qilish masalalari.
3. Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-iyundagi 290-son qaroriga ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari (keyingi oʻrinlarda — jamgʻarmalar) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarmalar yuridik shaxs hisoblanmaydi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarida (keyingi oʻrinlarda — mahalliy hokimliklar) tashkil etiladi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
infratuzilma loyihalari — “Yangi Oʻzbekiston” massivlari va davlat uy-joy dasturlarida nazarda tutilgan boshqa massivlar, maxsus iqtisodiy zonalar, kichik sanoat zonalari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari, yirik investitsiya loyihalari, yoʻl boʻyi infratuzilma obyektlarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash (qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash) ishlari, shuningdek, shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish tadbirlari;
Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda viloyatlar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari;
yoʻl boʻyi infratuzilma obyektlari — xalqaro va respublika ahamiyatidagi avtomobil yoʻllari boʻyidagi 5 gektardan kam boʻlmagan, qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yaxlit yer maydonlarida tashkil etiladigan kompleks xizmat koʻrsatish obyektlari;
yirik investitsiya loyihalari — qiymati 200 mlrd soʻmdan oshadigan, investorning oʻz mablagʻlari ulushi 25 foizdan kam boʻlmagan, investitsiya dasturlariga kiritilgan loyihalar;
ichki muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari — Direksiyalarning (massivlar, obyektlar) bosh rejalariga muvofiq Direksiyalarning chegarasidan ularning hududidagi ishlab chiqarish maydonlari (obyektlar, lotlar) chegarasigacha ichimlik suvi va oqova suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz tarmoqlarini tortish hamda avtomobil yoʻllarini qurish-taʼmirlash ishlari;
talabgorlar — qiymati 200 mlrd soʻmdan oshadigan, oʻz mablagʻlari ulushi 25 foizdan kam boʻlmagan, investitsiya dasturlariga kiritilgan loyihalarni amalga oshiruvchi xorijiy va mahalliy investorlar;
tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari — infratuzilma loyihasini amalga oshirish doirasida eng yaqin markazlashtirilgan tarmoqlardan ishlab chiqarish maydonlarining chegarasigacha ichimlik va oqova suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz tarmoqlarini tortish hamda avtomobil yoʻllarini qurish-taʼmirlash ishlari;
taʼminotchi tashkilotlar — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻztransgaz” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ, Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi va ularning hududiy tashkilotlari;
shaharsozlik hujjatlari — aholi punktlari bosh rejalari, hududlarning maʼmuriy-rejalashtiruv topshiriqlari va batafsil rejalashtirish loyihalari.
4. Jamgʻarmalar mablagʻlari Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimida belgilangan tartibda mahalliy darajada ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadi hamda ushbu Nizomda belgilangan maqsadlarga sarflanadi.
5. Infratuzilma loyihalarini jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish
6. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirishdan hamda yer uchastkalarini ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksion orqali sotishdan tushadigan mablagʻlarning Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan xarajatlar chegirib qolinganidan soʻng qolgan qismining 70 foizi;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
7. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagilarga yoʻnaltiriladi:
“Yangi Oʻzbekiston” massivlari, davlat uy-joy dasturlarida nazarda tutilgan massivlar, yirik investitsiya loyihalari, yoʻlboʻyi infratuzilma obyektlari, drayver loyihalarni amalga oshirish hamda yangi yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish uchun ularni tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash (qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash) ishlari;
maxsus iqtisodiy zonalar, kichik sanoat hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari, “Business city” markazlarini ularning bosh rejasiga asosan ichki va tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash ishlari (qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash) hamda ushbu Nizomning 35 1 -bandida koʻrsatilgan xarajatlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlariga muvofiq tanlab olingan ogʻir toifadagi tumanlarni kompleks rivojlantirish dasturlariga hamda “ogʻir” mahallalarning “islohot dasturi”ga kiritilgan ijtimoiy va tadbirkorlik infratuzilmasi loyihalarini amalga oshirishni moliyalashtirish.
3-bob. Jamgʻarmalar mablagʻlarini boshqarish
8. Jamgʻarmalar mablagʻlarini boshqarish Iqtisodiyot va moliya vazirligi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan amalga oshiriladi.
9. Jamgʻarmalar mablagʻlarini boshqarishda Iqtisodiyot va moliya vazirligining asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari prognozini hamda ularning bajarilishi toʻgʻrisida choraklik va yillik hisobotni tayyorlash;
jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalarining manzilli dasturlari loyihasini koʻrib chiqish va belgilangan tartibda kelishilishini taʼminlash;
jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlarini yil (chorak, oy) boʻyicha koʻrib chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlanishini taʼminlash;
jamgʻarmalar faoliyati yuzasidan har chorakda Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borish;
zarurat boʻlganda joylarga chiqqan holda infratuzilma loyihalarining manzilli dasturlarini shakllantirishda ishtirok etish.
10. Jamgʻarmalar mablagʻlarini boshqarishda Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalarining asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari prognozini hamda ularning bajarilishi toʻgʻrisidagi choraklik va yillik hisobotni tayyorlash va Iqtisodiyot va moliya vazirligiga belgilangan muddatlarda taqdim etish;
jamgʻarmalar hisobidan moliyalashtiriladigan infratuzilma loyihalari boʻyicha ushbu Nizomda koʻrsatilgan buyurtmachilar tomonidan kiritilgan manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va belgilangan tartibda kelishilishini taʼminlash;
kichik sanoat hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari Direksiyalari xodimlarini ragʻbatlantirish, “Business city” markazlarini saqlash xarajatlarini koʻrib chiqish;
joylarga chiqqan holda infratuzilma loyihalarining manzilli dasturlarini shakllantirishda ishtirok etish;
buyurtmachilar tomonidan bajarilgan ishlar toʻgʻrisida taqdim etiladigan hisobotlarga koʻra infratuzilma loyihalarini moliyalashtirish ishlarining monitoringini olib borish.
Bunda buyurtmachilar tomonidan jamgʻarmalar mablagʻlarining sarfi boʻyicha tegishli hisobotlar taqdim etilmagan taqdirda, buyurtmachi rahbariyatini yozma xabardor qilgan holda Iqtisodiyot va moliya vazirligi va uning hududiy boshqarmalari jamgʻarmalardan xarajatlarni moliyalashtirishni (toʻlashni) ushbu hisobotlar talab darajasida taqdim etilgunga qadar vaqtinchalik cheklab qoʻyishga haqli.
4-bob. Jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari prognozini shakllantirish
11. Jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari prognozini tayyorlash, koʻrib chiqish va tasdiqlash ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi parametrlari loyihasini tayyorlash bilan bogʻliq holda amalga oshiriladi.
12. Mahalliy hokimliklar har yili 1-iyunga qadar kelgusi yil uchun jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari boʻyicha prognozini tasdiqlab, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.
5-bob. Jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan infratuzilma loyihalarining manzilli dasturini shakllantirish va tasdiqlash
14. Jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan infratuzilma loyihalarining manzilli dasturi ushbu Nizomda belgilangan tartibda Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kelishish uchun kiritiladi.
15. Infratuzilma loyihalarining manzilli dasturini shakllantirishda Iqtisodiyot va moliya vazirligining asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
mahalliy hokimliklar tomonidan kiritilgan jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalarining manzilli dasturlari loyihasini belgilangan tartibda koʻrib chiqish;
zarurat boʻlganda joylarga chiqqan holda infratuzilma loyihalarining manzilli dasturlarini shakllantirishda ishtirok etish hamda qurilish-montaj ishlari boʻyicha oʻrganishlar oʻtkazish.
16. Infratuzilma loyihalarining manzilli dasturini shakllantirishda Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalarining asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalarining manzilli dasturlari loyihasini shakllantirish, Nizom doirasida hududdagi ishlab chiqarish, investitsiya, eksport, mahalliylashtirish va sanoat zonalarini rivojlantirishga turtki boʻladigan loyihalar boʻyicha takliflarni ishlab chiqishda ishtirok etishga hamda tegishli yoʻnalishda asoslangan takliflar berishga haqli;
infratuzilma loyihalarining manzilli dasturlari loyihasini tegishli hududiy tashkilotlar va taʼminotchi tashkilotlar bilan kelishish;
jamgʻarmalar hisobidan moliyalashtiriladigan loyihalar boʻyicha ushbu Nizomda koʻrsatilgan buyurtmachilar tomonidan kiritilgan manzilli roʻyxatlarni koʻrib chiqish va belgilangan tartibda kelishish;
tasdiqlangan manzilli dasturlarda nazarda tutilgan obyektlar boʻyicha buyurtmachi tashkilotlar tomonidan kiritilgan maʼlumotlarga asosan infratuzilma loyihalarining amalga oshirilishi boʻyicha tizimli monitoring yuritish;
amalga oshirilgan ishlar yuzasidan har oyda Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga axborot kiritib borish.
17. Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari har yili Oʻzbekiston Respublikasining Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi tasdiqlangandan soʻng hisobot yilining 20-yanvariga qadar jamgʻarma daromadlari prognozi doirasida infratuzilma loyihalarining manzilli dasturi loyihasini tayyorlaydi hamda uni hisobot yilining 1-fevraliga qadar tegishli taʼminotchi tashkilotlar bilan kelishgan holda mahalliy hokimliklarga kiritadi.
18. Mahalliy hokimliklar hisobot yilining 15-fevraliga qadar jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalari boʻyicha manzilli dasturlar loyihasini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga koʻrib chiqish va kelishish uchun kiritadi.
19. Mahalliy hokimliklar hisobot yilining 1-martiga qadar infratuzilma loyihalari boʻyicha manzilli dasturlar loyihasini Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishganidan soʻng uni tasdiqlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar xalq deputatlari Kengashlariga taqdim etadi.
21. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar Kengashlari tomonidan jamgʻarmalarga haqiqatda tushgan mablagʻlardan kelib chiqib, mahalliy hokimliklar takliflari asosida infratuzilma loyihalari boʻyicha manzilli dasturlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.
Bunda mahalliy hokimliklarning takliflari Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi bilan kelishiladi.
6-bob. Jamgʻarmalar mablagʻlarini sarflash tartibi
22. Jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan infratuzilma loyihalari boʻyicha buyurtmachi vazifasi:
ichimlik va oqova suv tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ huzuridagi “Suv taʼminoti va oqova suv obyektlari qurilishi boʻyicha injiniring kompaniyasi” unitar korxonasi;
avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha — Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi tizimidagi tegishli buyurtmachilar;
elektr energiyasi bilan taʼminlash ishlari boʻyicha — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning hududiy tashkilotlari va “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning hududiy filiallari;
tabiiy gaz yetkazib berish ishlari boʻyicha — “Hududgaztaʼminot” AJning va “Oʻztransgaz” AJning hududiy filiallari;
shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish ishlari boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyalari tomonidan amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari bilan jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan tadbirlarga buyurtmachi vazifasi boshqa tashkilotlarga ham yuklatilishi mumkin.
23. Mahalliy hokimliklar hisobot yilining 10-apreliga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar Kengashlari qaroriga asosan infratuzilma loyihalarining manzilli dasturi tasdiqlangandan soʻng jamgʻarmalarga haqiqatda tushgan mablagʻlar doirasida buyurtmachilarga (taʼminotchi tashkilotlarga) loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda tender va tanlovlarni oʻtkazish uchun tegishli koʻrsatmalarni yuboradi.
24. Buyurtmachi tashkilotlar (taʼminotchi tashkilotlar) hisobot yilining 20-mayiga qadar tasdiqlangan manzilli dasturga asosan infratuzilma loyihalari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqadi va belgilangan tartibda bosh pudrat tashkilotini aniqlaydi.
25. Ichimlik va oqova suv tarmoqlarini, avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari uchun mablagʻlar belgilangan tartibda Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari bilan kelishilgan qurilishlarning tasdiqlangan manzilli roʻyxatlariga muvofiq belgilangan tartibda pudrat (loyiha) tashkilotlariga ajratiladi.
26. Elektr energiyasi va gaz tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari tomonidan tegishli ravishda “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning hududiy tashkilotlari va “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning hududiy filiallari hamda “Hududgaztaʼminot” AJ va Oʻztransgaz” AJning hududiy filiallariga tasdiqlangan loyiha smeta-hujjatlariga asosan 5 foiz stavkada uch yil muddatda qaytarish sharti bilan bir yoʻla ajratiladigan ssuda hisobidan amalga oshiriladi.
27. Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga infratuzilma loyihalarini moliyalashtirish belgilangan tartibda kelishilgan va tasdiqlangan manzilli roʻyxatlar hamda ssuda shartnomalari asosida, xarajatlar smetalarida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.
28. Mahalliy hokimliklar hisobot yilining 1-iyuniga qadar Ichimlik va oqova suv tarmoqlarini hamda avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha manzilli roʻyxatlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari bilan kelishgan holda tasdiqlaydi.
29. Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari xarajatlar grafigi boʻyicha tasdiqlangan manzilli roʻyxatlar va ssuda shartnomalariga asosan belgilangan tartibda infratuzilma loyihalarini moliyalashtirib boradi.
30. Jamgʻarma hisobvaraqlaridagi mablagʻlarni ushbu Nizomda nazarda tutilmagan maqsadlar uchun, shu jumladan, vaqtincha olib qoʻyish taqiqlanadi.
Jamgʻarmalarning foydalanilmagan hamda buyurtmachilarning majburiyatlari boʻyicha qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari yuzasidan toʻliq moliyalashtirilmagan mablagʻlar Davlat budjetiga olib qoʻyilmaydi va kelgusi yilga oʻtkazilib, maqsadli ravishda sarflanadi.
7-bob. Yirik investitsiya loyihalarining tashqi muhandislik tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish tartibi
31. Yirik investitsiya loyihalarining tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha:
talabgorlar tomonidan murojaat etish, murojaatlarni koʻrib chiqish, investitsiya loyihasining texnik-iqtisodiy asoslari boʻyicha ekspertiza xulosasini olish hamda ijobiy xulosalar berilgan investitsiya loyihalari roʻyxatini tasdiqlash Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Investitsiya loyihalarini tashqi infratuzilma bilan taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 25-avgustdagi PQ-5233-son qaroriga muvofiq belgilangan tartib asosida;
jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan yirik investitsiya loyihalarining tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha manzilli dasturni tasdiqlash va xarajatlarni amalga oshirish mazkur Nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
31 1 . Yangi massiv hududlarini shaharsozlik jihatidan rejalashtirish ishlariga loyiha tashkilotlarini jalb qilish boʻyicha xarajatlarning 30 foizigacha qismi jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan qoplab beriladi.
8-bob. Yoʻl boʻyi infratuzilma obyektlari tashkil etiladigan yer maydonlarini tanlash hamda u yerda tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish tartibi
32. Mahalliy hokimliklar:
a) yoʻl boʻyi infratuzilma obyektlari tashkil qilinadigan yer uchastkalarining roʻyxatini markazlashtirilgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanishda eng yaqin hududlarni hisobga olgan holda shakllantiradi;
b) roʻyxatga kiritilgan yer uchastkalarining har biri boʻyicha iqtisodiy samaradorligi, joylashtiriladigan xizmat koʻrsatish obyektlari turi va soni hamda ularda yaratiladigan ish oʻrinlarini nazarda tutgan holda yoʻl boʻyi infratuzilma obyektlarining konsepsiyalarini ishlab chiqadi va kelishish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi.
Bunda yoʻl boʻyi infratuzilma obyektlarini tashkil etish va tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlashning iqtisodiy-moliyaviy samaradorligini baholash va uni amalga oshirishning maqsadga muvofiqligini belgilash, infratuzilma xarajatlari uchun talab etiladigan mablagʻlarning dastlabki hisob-kitoblarini amalga oshirish, yer uchastkalarining boshlangʻich narxlarini belgilash mahalliy hokimliklar tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmalari va taʼminotchi tashkilotlar bilan birgalikda amalga oshiriladi.
33. Iqtisodiyot va moliya vazirligi yoʻl boʻyi infratuzilma obyektlarining konsepsiyalarini koʻrib chiqib 15 kun muddatda oʻz xulosasini mahalliy hokimliklarga yuboradi.
34. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan ijobiy xulosalar taqdim etilgan yer uchastkalari mahalliy hokimliklar tomonidan loyiha konsepsiyasi bilan yaxlit yoki lotlarga boʻlingan holda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqariladi.
Bunda yoʻl boʻyi infratuzilma obyektlarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan belgilangan tartibda taʼminlab berish (qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash) va yer uchastkalarining boshlangʻich narxlari infratuzilma xarajatlarini hisobga olgan holda belgilanadi.
35. Yoʻl boʻyi infratuzilma obyektlarining maydonigacha tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlarini moliyalashtirish yoʻl boʻyi infratuzilma obyektlarining belgilangan konsepsiya asosida (ishga tushirish bosqichining) loyiha qiymatining kamida 50 foizi oʻzlashtirilgan taqdirda mazkur Nizom talablari asosida amalga oshiriladi.
8 1 -bob. Jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan Direksiyalar xarajatlarini moliyalashtirish tartibi
35 1 . “Business city” markazlarining quyidagi xarajatlari jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi:
yer uchastkalari va boshqa mol-mulk olib qoʻyilishi, uy-joylar, noturar joy bino va inshootlar buzilishi sababli mulkdorlarga yetkazilgan zararlarni qoplash;
hududlar tozalanishi, yer ishlari bajarilishi, muhandislik va transport kommunikatsiyalarining maydon ichki tarmoqlari qurilishi, umumiy foydalaniladigan hududlar obodonlashtirilishi;
reklama kampaniyalari va taqdimot tadbirlari oʻtkazilishi, shuningdek, mahalliy, xorijiy konsalting va arxitektura kompaniyalari xizmatlari uchun xarajatlar;
Direksiyalarni saqlash va xodimlar mehnatiga haq toʻlash xarajatlari.
Ushbu xarajatlar uchun mablagʻlar Direksiyalarning hisobraqamlarida homiylar mablagʻlari, kreditlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan tushirilgan mablagʻlar yetishmagan taqdirda, Direksiyalarning talabnomasiga asosan oʻtkaziladi.
Bunda Direksiyalarni saqlash xarajatlari tasdiqlangan xarajatlar smetasiga muvofiq ajratiladi.
35 2 . Maxsus iqtisodiy zonalar, kichik sanoat hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari Direksiyalari jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan zonalarda infratuzilma yaratish, bosh rejalarni ishlab chiqish xarajatlarini moliyalashtirish, shuningdek, Yagona Direksiyalar xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish boʻyicha taklif va talabnomalar kiritishi mumkin.
Bunda Yagona Direksiyalar xodimlarini ragʻbatlantirish hisobot davrida (har chorak) erishilgan moliyaviy-iqtisodiy natijalarga asosan (balansdagi boʻsh maydonlarga investitsiya loyihalarining joylashtirilishi, elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilgan boʻsh yer maydonlari, ijara toʻlovlarining undirilishi, pulli xizmatlar koʻrsatilishi) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar Kengashlari qaroriga asosan amalga oshiriladi.
35 3 . Direksiyalarning yerlarini realizatsiya qilish hisobidan jamgʻarmalarga oʻtkazilgan mablagʻlar tegishli Direksiyalar xarajatlariga yoʻnaltiriladi.
Infratuzilma obyektlari ushbu Nizomda belgilangan tartibda moliyalashtiriladi (“Business city” markazlari Direksiyalari bundan mustasno).
9-bob. Jamgʻarmalar mablagʻlaridan foydalanishni hisobga olish, hisobotini olib borish va nazorat qilish
36. Iqtisodiyot va moliya vazirligi va uning hududiy boshqarmalari jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari ijrosi toʻgʻrisida hisob va hisobotlarni qonunchilikda belgilangan tartibda yuritadi.
37. Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmalari:
a) belgilangan tartibda qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirishdan hamda yer uchastkalarini ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksion orqali sotishdan tushadigan mablagʻlarning Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan xarajatlar chegirib qolinganidan soʻng qolgan qismining 70 foizi va kichik sanoat hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari, “Business city” markazlari yerlarini realizatsiya qilishdan jamgʻarmalarga oʻtkazilishi belgilangan mablagʻlarni oʻz vaqtida va toʻliq oʻtkazilishini taʼminlaydi;
b) ushbu bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan tushumlardan jamgʻarmalarga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻlar va ushbu mablagʻlardan yuzaga kelgan qarzdorliklar boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalariga har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 10-kuniga qadar hisobot (elektron tarzda, agar elektron aloqa vositalar bilan uzatish dasturi joriy etilgan boʻlsa) taqdim etadi.
38. Buyurtmachi tashkilotlar jamgʻarmalardan ajratilgan mablagʻlarning oʻzlashtirilishi boʻyicha tegishli hisobotlarni (elektron tarzda, agar elektron aloqa vositalari bilan uzatish dasturi joriy etilgan boʻlsa) Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalariga har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-kuniga qadar taqdim etadi.
39. Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari jamgʻarmalardan moliyalashtirilgan xarajatlar boʻyicha tegishli hisobotlarni (elektron tarzda, agar elektron aloqa vositalari bilan uzatish dasturi joriy etilgan boʻlsa) har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 8-kuniga qadar Moliya vazirligiga taqdim etadi.
40. Iqtisodiyot va moliya vazirligi taqdim etilgan tegishli hisobot va maʼlumotlar asosida jamgʻarmalardan ajratilgan mablagʻlarning oʻzlashtirilishi yuzasidan monitoring olib boradi hamda har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 15-kuniga qadar Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib boradi.
41. Jamgʻarmalardan ajratilgan mablagʻlarning shaffofligini taʼminlash maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hokimliklari infratuzilma loyihalarining tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash boʻyicha manzilli dasturlar, loyiha va pudrat tashkilotlari tomonidan bajarilgan ishlar hamda foydalanishga topshirilgan obyektlar toʻgʻrisidagi axborotlarni ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan, belgilangan tartibda rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boradi.
10-bob. Yakunlovchi qoidalar
42. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
43. Jamgʻarmalar mablagʻlarining maqsadli ishlatilishi ustidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan amalga oshiriladi.
44. Jamgʻarmalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tugatiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Infratuzilma loyihalarini jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Kelgusi yil uchun jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari prognozini tasdiqlab, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi Har yili 1-iyunga qadar 2-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari Oʻzbekiston Respublikasining Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi tasdiqlangandan soʻng jamgʻarma daromadlari prognozi doirasida infratuzilma loyihalarining manzilli dasturi loyihasini tayyorlaydi Hisobot yilining 20-yanvariga qadar 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari Infratuzilma loyihalarining manzilli dasturi loyihasini tegishli taʼminotchi tashkilotlar bilan kelishgan holda mahalliy hokimliklarga kiritadi. Hisobot yilining 1-fevraliga qadar 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Infratuzilma loyihalarining manzilli dasturlari loyihasini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga koʻrib chiqish va kelishish uchun kiritadi. Hisobot yilining 15-fevraliga qadar 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Infratuzilma loyihalari boʻyicha manzilli dasturlar loyihasini Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishganidan soʻng tasdiqlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va viloyatlar xalq deputatlari Kengashlariga kiritadi. Hisobot yilining 1-martiga qadar 6-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va viloyatlar xalq deputatlari Kengashlari qaroriga asosan infratuzilma loyihalarining manzilli dasturi tasdiqlangandan soʻng jamgʻarmalarga haqiqatda tushgan mablagʻlar doirasida buyurtmachilarga (taʼminotchi tashkilotlarga) loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda tender va tanlovlarni oʻtkazish uchun tegishli koʻrsatmalarni yuboradi. Hisobot yilining 10-apreliga qadar 7-bosqich Buyurtmachi tashkilotlar (taʼminotchi tashkilotlar) Tasdiqlangan manzilli dasturga asosan infratuzilma loyihalari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqadi va belgilangan tartibda bosh pudrat tashkilotini aniqlaydi. Hisobot yilining 20-mayiga qadar 8-bosqich “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ va “Oʻztransgaz” AJning hududiy filiallari Elektr energiyasi va gaz tarmoqlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari bilan tegishli shartnoma tuzgan holda budjet ssudasi olinadi. Manzilli dastur tasdiqlangandan soʻng Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Ichimlik suvi va oqova suv tarmoqlarini hamda avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha manzilli roʻyxatlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi. 9-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligining hududiy boshqarmalari Tasdiqlangan manzilli roʻyxatlar va ssuda shartnomalariga asosan belgilangan tartibda infratuzilma loyihalarini moliyalashtirib boradi. Xarajatlar grafigi boʻyicha
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 1-iyun,
290-son