UzbekAI

← Qonunlar

📅 2022-yil 1-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2022 йил 1 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

РЎЙХАТИ

Мактаб таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон ҳамда « Рақамли Ўзбекистон — 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон фармонларининг ижросини таъминлаш ва мактаб таълими тизимида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

болаларни умумтаълим мактабларига ўқишга жойлаштириш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш учун рўйхатдан ўтиш ва сўровномани электрон равишда тўлдириш тартиби;

микроҳудуд доирасида ҳамда микроҳудуддан ташқарида болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилиш тартиби;

болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилиш бўйича қабул комиссияси таркиби ва унинг фаолиятини ташкил этиш;

б) Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда таълим олган фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

в) Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ:

умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини мустақил ўзлаштирган ҳолда якуний давлат аттестациясидан ўтказиш (экстернат) жараёнида қатнашиши мумкин бўлган фуқаролар тоифалари;

давлат хизматидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш, сўровномани электрон равишда тўлдириш ва тасдиқлаш;

ариза берувчининг сўровнома бўйича ҳужжатларини кўриб чиқиш ва экстернат тартибида имтиҳонни ўтказиш муддатлари;

г) Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ:

давлат хизматидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш;

ариза берувчи томонидан сўровномани электрон равишда тўлдириш ва тасдиқлаш;

умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини расмийлаштириш ёки дубликат беришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни шакллантириш тартиби.

2. Белгилансинки, ушбу қарорга:

1-иловадаги маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали (кейинги ўринларда — ММТВ портали) орқали мурожаат қиладилар;

2-иловадаги маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП ёки ММТВ портали ёки Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ) орқали мурожаат қиладилар;

3-4-иловалардаги маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП ёки ДХМ орқали мурожаат қиладилар;

2 — 4-иловаларда назарда тутилган давлат хизматлари ДХМ орқали 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб кўрсатилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда:

мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП, ММТВ портали ва ДХМ орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХП, ММТВ портали ва ДХМда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб боришни жорий этсин;

маъмурий регламентларда белгиланган ташкилотлар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилиши бўйича, шу жумладан, ЯИДХП, ММТВ портали ва ДХМ орқали доимий назорат ўрнатсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, мактабгача ва мактаб таълими тизимида давлат хизматини кўрсатиш бўйича электрон дастурни ишга тушириш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 13 майдаги 393-сон қарорига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов ва ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига 1-ИЛОВА

Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали (кейинги ўринларда — ММТВ портали) орқали фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда — умумтаълим мактаблари) 1-синфига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумтаълим мактабидан (синфдан) бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат хизмати — ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали ариза берувчининг фарзандларини умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумтаълим мактабидан (синфдан) бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати;

микроҳудуд — туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим мактабларига бириктирилган ҳудуд.

қабул режаси — бириктирилган микроҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар сони, умумтаълим мактабининг ўқувчилар ўрни (қуввати), педагоглар билан таъминланганлиги ва санитария талабларини инобатга олган ҳолда умумтаълим мактаби томонидан шакллантириладиган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан тасдиқланадиган режа.

3. ЯИДХП, ММТВ портали ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) тизимидаги умумтаълим мактабларига нисбатан қўлланилади.

Ушбу Регламент бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги умумтаълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

4 1 . «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг талабномасига асосан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари энг яқин ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларига жойлаштирилади.

5. Вазирлик томонидан ҳар йили 1 майга қадар ўқувчиларни 1-синфга қабул қилиш ва бир умумтаълим мактаб (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланади ва расмий веб-сайтдаги саҳифасида эълон қилинади.

Давлат хизмати кўрсатиладиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантиришда олис ва чекка ҳудудларда фуқароларнинг электрон давлат хизматлари порталидан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги инобатга олинади.

6. Умумтаълим мактаблари томонидан ҳар йили 1 июнга қадар 1-синфга қабул режаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан бириктирилган микроҳудуд бўйича маҳаллалар, кўча номлари ва уй рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ММТВ порталига киритилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси) томонидан ҳар йили 5 июнга қадар тасдиқланади.

Умумтаълим мактабларининг қабул режаси ва қабул муддатларига ўзгартириш киритиш ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан амалга оширилади.

7. Ариза берувчининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим мактабларига жойлашиш таъминланади.

Бунда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган оила фарзандлари 1 августдан сўнг микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича умумтаълим мактабига қабул қилинади.

8. Умумтаълим мактабларининг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

9. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

10. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

2-боб. Микроҳудуд доирасида болаларни 1-синфга қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби

11. Ариза берувчи ҳар йили 20 июндан 31 июлга қадар давлат хизматидан фойдаланган ҳолда болаларни умумтаълим мактабларига ўқишга жойлаштириш учун ЯИДХП ёки ММТВ порталида рўйхатдан ўтади.

12. Ариза берувчи ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.

Бунда ариза берувчи болаларнинг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

13. Сўровномани қуйидаги кетма-кетлик асосида тўлдирилади:

қариндошлик даражаси белгиланади;

ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили «Электрон ҳукумат» тизими манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

ариза берувчи томонидан манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон равишда мустақил тўлдиради;

ариза берувчининг фарзанди ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади;

таълим тили танланади;

яшаш манзили бўйича микроҳудудга бириктирилган умумтаълим мактаби автоматик равишда белгиланади.

Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича умумтаълим мактабида танлаган таълим олиш тилидаги синф бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа умумтаълим мактаби микроҳудуд сифатида бириктирилади.

14. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

15. Ариза берувчи ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали сўровномани тўлдириб, тасдиқлаганидан сўнг барча ҳужжатлар ва тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига юборилади.

16. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси сўровнома уч иш кунида кўриб чиқилади ва микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабига юборилади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Бу ҳақида ариза берувчиларга хабар юборилади.

Вазирлик вакили (модератор) сўровномани ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан белгиланган муддатда ва микроҳудуддаги манзили бўйича умумтаълим мактабига юборилганлигини назорат қилиб боради.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан мурожаати қайтарилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади.

17. Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда мурожаати микроҳудуд бўйича юборилган умумтаълим мактабига онлайн навбат асосида боради ва боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани умумтаълим мактабига тақдим этади.

18. Умумтаълим мактабларида болаларни 1-синфга қабул қилиш бўйича 5 кишидан иборат таркибда қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) тузилади.

Қабул комиссияси таркибига умумтаълим мактаби директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, бошланғич синф ўқитувчиси, мактаб психологи ва ҳамшираси киритилади.

Қабул жараёни шаффофлигини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаби жойлашган ҳудуддаги маҳалла вакиллари ҳамда кузатув кенгаши аъзолари ҳам жалб этилиши мумкин.

19. Таълим бошқа (жумладан, рус) тилда олиб бориладиган умумтаълим мактабларида қабул комиссияси болалар билан суҳбат жараёнида танлаган тилда боланинг бошланғич сўзлашув кўникмасига эга эканлигини ўрганади.

Бола танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса, қабул комиссияси болани сўзлашув кўникмасига мос синфга ёки бошқа умумтаълим мактабига жойлаштириш юзасидан қарор қабул қилади.

20. Таълим бошқа (жумладан, рус) тилда олиб бориладиган умумтаълим мактабларида танлаган тилда боланинг бошланғич сўзлашув кўникмасини баҳолаш бўйича саволнома вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда умумтаълим мактаблари томонидан ҳар йили 20 июнга қадар умумтаълим мактаби биносининг барча учун кўринарли жойига осиб қўйилади.

21. Қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда болаларни умумтаълим мактабига қабул қилишни рад этиши мумкин:

боланинг тиббий маълумотномасида умумтаълим мактабларида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;

танлаган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;

сўровномада келтирилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса;

Бошқа ҳолатларда болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

22. Қабул комиссияси бир иш кунида болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилиш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

23. Умумтаълим мактаблари болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилинганлиги ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда қабул қилишни рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали шу куннинг ўзида ариза берувчига юборади.

24. Ариза берувчи фарзандлари умумтаълим мактабларига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

25. Умумтаълим мактаблари томонидан мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.

3-боб. Микроҳудуддан ташқаридан болаларни 1-синфга қўшимча қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби

26. Умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилиниши мумкин.

Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган умумтаълим мактабларида микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.

27. Микроҳудуддан ташқаридан болалар 1-синфга ҳар йили 1 — 31 август кунлари қабул қилинади.

28. ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали ариза берувчи ўз хоҳишига кўра мазкур Регламентнинг 27-бандида кўрсатилган муддатларда микроҳудуддан ташқари бўш ўринлари мавжуд бўлган умумтаълим мактабларини танлагандан сўнг сўровнома автоматик тарзда танлаган микроҳудуддан ташқари бўлган умумтаълим мактабларига юборилади.

Ариза берувчи мурожаат юборилган вақтнинг ўзида микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига ҳужжатларни топшириш бўйича онлайн навбатга автоматик қўйилади.

29. Онлайн навбатда белгиланган муддатда ариза берувчи ўз фарзанди билан микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига боради.

30. Микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул мазкур Регламентнинг 19 — 21-бандларида назарда тутилган умумтаълим мактабида тузилган қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.

31. Қабул комиссияси бир иш кунида болани микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактаби болалар умумтаълим мактабига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали шу куннинг ўзида ариза берувчига юборади.

32. Ариза берувчи фарзандларининг микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

33. Микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактаби томонидан мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.

34. Фарзанди микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул қилинган ариза берувчи уч иш куни ичида боланинг соғлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномани микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабидан олиб, микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига топширади.

35. Микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига қабул қилиш рад этилган ва онлайн навбати бўйича микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига ўз вақтида келмаган ариза берувчининг фарзандлари таълим олиш учун бириктирилган микроҳудуд доирасида умумтаълим мактабига жалб этилади.

4-боб. Ўқувчиларни бир умумтаълим мактаб (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

36. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки ўқув йили тугаганидан сўнг фарзандини бир умумтаълим мактаби (синф)дан бошқасига ўтказиши (кейинги ўринларда — ўқишини кўчириш) мумкин.

37. Ўқишни кўчириш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 3-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

Ўқишни кўчириш бўйича давлат хизмати ҳар йили 1 августдан 25 майга қадар кўрсатилади.

38. Ариза берувчи фарзандининг ўқишини кўчириш учун ЯИДХП ёки ММТВ порталида рўйхатдан ўтади.

39. Ариза берувчи ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.

Бунда ариза берувчи болаларнинг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

40. Сўровномани қуйидаги кетма-кетликда тўлдирилади:

қариндошлик даражаси белгиланади;

ариза берувчининг шахсий маълумотлари ва яшаш манзили «Электрон ҳукумат» тизими манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади;

ариза берувчи томонидан киритилган маълумотлар манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлардан фарқли бўлса, ариза берувчи яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган ҳолда яшаш манзилига аниқлик киритади;

ариза берувчи томонидан манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган яшаш манзили тўғри эканлиги ёки яшаш манзилига аниқлик киритилгандан сўнг ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали яшаш манзили тўғрисидаги маълумотларни электрон равишда мустақил тўлдиради;

ариза берувчининг фарзандлари ҳақидаги маълумотлар тўлдирилади;

таълим тили танланади;

ўқиш кўчириладиган синф танланади;

ўқиш кўчириладиган умумтаълим мактаби танланади;

ўқишни кўчириш сабаби киритилади.

41. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

42. ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали ариза берувчининг сўровномаси тўлдирилиб, тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар ва тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда умумтаълим мактабига юборилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар юборилади.

43. Умумтаълим мактаби сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади.

44. Сўровномани кўриб чиқиш натижасига кўра умумтаълим мактаби ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради ва ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали ариза берувчига маълумот юборади.

45. Қуйидаги ҳолларда ўқишни кўчириш рад этилиши мумкин:

умумтаълим мактабида (қабул қилинадиган синфда) бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда.

Бошқа ҳолатларда ўқишни кўчириш рад этилиши мумкин эмас.

46. Ариза берувчи фарзандларининг умумтаълим мактабига ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

47. Ариза берувчи уч кун муддатда фарзанди ўқиётган умумтаълим мактабидан тегишли ҳужжатларни (боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома ва ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели асл нусхасини) олиб, ўқиши кўчириладиган умумтаълим мактабига тақдим этади.

48. Умумтаълим мактаби томонидан мурожаати рад этилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.

49. Қуйидаги ҳолларда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан ўқиши кўчирилган ўқувчилар ММТВ порталига киритилади:

электрон давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмаси мавжуд бўлмаган, интернет тармоғи етиб бормаган олис ва чекка ҳудудлардаги бир умумтаълим мактаби (синф)дан бошқасига ўтказилган бўлса;

умумтаълим мактабидан бошқа вазирлик, идоралар тасарруфидаги умумтаълим муассасаси ёки нодавлат таълим ташкилотига ўтказилган бўлса;

бошқа вазирлик, идоралар тасарруфидаги умумтаълим муассасаси ва нодавлат таълим ташкилотидан умумтаълим мактабига ўтказилган бўлса.

50. Ўқишни давом эттириш учун танланган умумтаълим мактабига ўтказилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки умумтаълим мактаби раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, умумтаълим мактаби директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини, болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясини ҳамда ўқувчи илгари таълим олган умумтаълим мактаби директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.

5-боб. Якунловчи қоидалар

51. Ҳудудларда янги уй-жойларнинг қурилиши ёки маъмурий ҳудудий чегараларнинг ўзгариши сабабли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим мактабларига бириктирилган микроҳудудлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.

52. Умумтаълим мактабларига белгиланган қабул режаси доирасида ўқувчилар қабул қилингандан сўнг аризалар қабул қилиш автоматик тарзда тўхтатилади.

53. ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали ариза берувчининг фарзандларини умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумтаълим мактаби (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатлар ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан кўриб чиқилади.

54. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

55. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

56. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Болаларни умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари Микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабларига қабул қилиш 1-босқич Ариза берувчи Умумтаълим мактабларига қабул қилиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП ёки ММТВ портали) рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди. Ҳар йили 20 июндан 31 июлгача 2-босқич ЯИДХП ёки ММТВ портали Сўровномани ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига юборади Автоматик тарзда 3-босқич Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Сўровномани кўриб чиқади ва микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабларига юборади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтаради. 3 иш кунида 4-босқич Ариза берувчи 1. Микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабларига фарзанди билан онлайн навбат бўйича мурожаат қилади. 2. Мурожаати қайтарилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади. Онлайн навбат бўйича 5-босқич Умумтаълим мактаби 1. Қабул комиссияси томонидан болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. 2. Болаларнинг умумтаълим мактабларига қабул қилингани ёки қабул қилишни рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали ариза берувчига юборади. 1 иш кунида 6-босқич Ариза берувчи 1. Фарзандлари умумтаълим мактабларига қабул қилингани ёки қабул қилиш рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда юклаб олади. 2. Мурожаати рад этилганда, аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади. Автоматик тарзда Микроҳудуддан ташқаридан умумтаълим мактабига қабул қилиш 7-босқич Ариза берувчи Ўз хоҳишига кўра бўш ўринлари мавжуд бўлган микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларини танлайди. Ҳар йили 1 — 31 август кунлари 8-босқич ЯДХП ёки ММТВ портали Қўшимча бўш ўринлар доирасида ариза берувчини ўз хоҳишига кўра танлаган микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига автоматик равишда юборади. Автоматик тарзда 9-босқич Ариза берувчи Микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига боласи билан онлайн навбати бўйича мурожаат қилади. Онлайн навбат бўйича 10-босқич Умумтаълим мактаби 1. Қабул комиссияси томонидан болаларни микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2. Болалар микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига қабул қилингани ёки қабул қилишни рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали ариза берувчига юборади. 1 иш кунида 11-босқич Ариза берувчи Фарзанди микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабига қабул қилингани ёки қабул қилиш рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади. Автоматик тарзда

Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Болаларни умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилиш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс) 2. Фамилияси 3. Исми 4. Отасининг исми 5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами) 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 7. Яшаш манзили (Манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформасидан) 8. Яшаш манзили (киритиш орқали) 9. Телефон рақами II. Ариза берувчининг фарзандлари тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами) 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Туғилган санаси 7. Таълим тили III. Микроҳудуд бўйича умумтаълим мактаблари тўғрисидаги маълумотлар (автоматик равишда): 1. Ҳудуд номи 2. Туман (шаҳар) номи 3. Умумтаълим мактаби (рақами) номи IV. Микроҳудуддан ташқари умумтаълим мактаблари тўғрисидаги маълумотлар (танлаш орқали): 1. Ҳудуд номи 2. Туман (шаҳар) номи 3. Умумтаълим мактаби (рақами) номи V . Илова қилинадиган ҳужжат 1. Ариза берувчи ўқувчининг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат

Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Фарзандининг ўқишини кўчиришга ариза бериш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида (кейинги ўринларда — ММТВ портали) рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди. Ҳар йили 1 августдан 25 майга қадар 2-босқич ЯИДХП ёки ММТВ портали Сўровномани умумтаълим мактабига юборади. Автоматик тарзда 3-босқич Умумтаълим мактаби 1. Сўровномани кўриб чиқади ва ариза берувчининг фарзанди ўқишини кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради. 2. ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали ариза берувчига маълумот юборади. 3 иш кунида 4-босқич Ариза берувчи 1. Фарзандининг умумтаълим мактабларига ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади. 2. Фарзандининг ўқиётган умумтаълим мактабидан тегишли ҳужжатларини олиб, ўқиши кўчириладиган умумтаълим мактабига тақдим этади. 3 иш кунида

Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Қариндошлик даражаси (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс) 2. Фамилияси 3. Исми 4. Отасининг исми 5. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами) 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 7. Яшаш манзили (Манзил-маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформасидан) 8. Яшаш манзили (киритиш орқали) 9. Телефон рақами II. Ариза берувчининг фарзандлари тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID карта, паспорт) маълумотлари (серияси, рақами) 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Туғилган санаси 7. Таълим тили 8. Ўқиш кўчириладиган синф III. Ўқиши кўчириладиган умумтаълим мактаби тўғрисидаги маълумотлар 1. Ҳудуд номи 2. Туман (шаҳар) номи 3. Умумтаълим мактаби (рақами) номи 4. Ўқишини кўчириш сабаби

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига 2-ИЛОВА

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда таълим олган фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган (чет элда яшовчи) шахслардан ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали (кейинги ўринларда — ММТВ портали) ёхуд Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ) орқали фарзандини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Қуйидагилар:

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат хизмати ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ портали орқали Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари) томонидан;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлат хизмати ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ портали орқали умумий ўрта таълим муассасалари томонидан кўрсатилади.

3. ДХМ, ЯИДХП, ММТВ портали ва ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

3 1 . Давлат хизмати ҳар йили 1 августдан 25 майга қадар кўрсатилади.

4. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

5. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлат хизмати 5-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

6. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг хорижий давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2-боб. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат хизматини кўрсатиш тартиби

7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 3 1 -бандида кўрсатилган муддатда ДХМга шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ порталида рўйхатдан ўтади.

8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда сўровномани ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдиради.

9. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

10. Сўровнома ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ портали орқали автоматик тарзда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборилади.

11. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳузурида Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича 5 кишидан иборат қуйидаги таркибдаги Махсус комиссия (кейинги ўринларда — махсус комиссия) тузилади:

ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — махсус комиссия раиси;

бош юристконсульт, педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шуъбаси мудири ва хорижий тиллар бўйича методист — махсус комиссия аъзолари;

умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси бошлиғи — махсус комиссия котиби.

12. Махсус комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

13. Махсус комиссия қарори махсус комиссия йиғилишининг баёни билан расмийлаштирилади.

14. Махсус комиссиянинг йиғилишлари ариза берувчи томонидан мурожаатлар бўлганда ўтказилади. Махсус комиссия раисининг ташаббуси билан ёки заруратга кўра навбатдан ташқари йиғилишлар ҳам ташкил этилиши мумкин.

15. Махсус комиссиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ариза берувчининг сўровномаси ҳамда ҳужжатларини етти кун муддатда кўриб чиқиш;

тегишли давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилишга йўлланма бериш ёки йўлланма беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

16. Махсус комиссия ҳужжатларни ўрганиш жараёнида уларга аниқлик киритиш мақсадида ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси номидан тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга сўров хатлари юбориш ҳуқуқига эга.

17. Ариза берувчи томонидан қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмаган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади:

ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот ҳақида ҳужжат (1-синфга қабул қилинаётган болалар бундан мустасно);

ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржимаси (1-синфга қабул қилинаётган болалар бундан мустасно);

соғлиғи тўғрисида тиббий хулоса;

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

18. Ариза берувчи махсус комиссия қарорига асосан фарзандини тегишли давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш бўйича мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги йўлланмани ёки йўлланма беришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.

19. Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори ариза берувчи билан мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда шартнома имзолайди.

2 1 -боб. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда таълим олган фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби

19 1 . Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 31-бандида кўрсатилган муддатда ДХМга шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ порталида рўйхатдан ўтади.

19 2 . Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда сўровномани тўлдиради.

19 3 . Ариза берувчи томонидан қуйидаги ҳужжатлар сканер қилиниб, «pdf» форматида сақланган нусхаси илова қилинади.

Ўқувчининг чет элда таълим олганини тасдиқловчи ҳужжат (давлат номи, ўқиган мактаби номи, ўқиган йиллари, ўқиган синфлари, ўрганилган фанлар ва имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот) ва унинг давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси;

10-11-синфларга қабул қилинадиган ўқувчилар учун хорижий давлатда таянч ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасида тан олингани тўғрисида маълумотнома;

ўқувчининг чет элда таълим олганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг ўқувчини мажбурий таълимга жалб қилиш бўйича қароридан кўчирма.

19 4 . Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

19 5 . Сўровнома ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ портали орқали автоматик тарзда умумий ўрта таълим муассасасига юборилади.

19 6 . Умумий ўрта таълим муассасаси сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади.

19 7 . Сўровномани кўриб чиқиш натижасига кўра умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчини қабул қилиш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида маълумотни ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ портали орқали ариза берувчига юборади.

19 8 . Қуйидаги ҳолларда болани умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш рад этилиши мумкин:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;

19 3 -бандда кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаганда;

умумий ўрта таълим муассасасида (қабул қилинадиган синфда) бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда.

Бошқа ҳолатларда ўқувчини умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш рад этилиши мумкин эмас.

19 9 . Ариза берувчи фарзандларининг умумий ўрта таълим муассасаси қабул қилиш ёки сабаби кўрсатилган қабул қилишни рад этиш тўғрисида маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.

19 10 . Ариза берувчи уч иш кунида 19 3 -бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг ва ўқувчининг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотноманинг аслини фарзанди қабул қилинган умумий ўрта таълим муассасасига тақдим этади.

19 11 . Умумий ўрта таълим муассасаси томонидан мурожаати рад этилган ариза берувчи аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.

19 12 . Умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчининг чет элда ўқиган таълим дастури мактабнинг ўқув дастурларига мос келиш-келмаслигини аниқлайди ҳамда фанлар бўйича аниқланган фарқларни жорий ёки навбатдаги ўқув йилида бартараф этиш чораларини кўради.

3-боб. Якунловчи қоидалар

20. Ариза берувчи мазкур давлат хизматини кўрсатишга масъул бўлган ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

21. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланади.

22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ)га шахсан келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали (кейинги ўринларда — ММТВ портали)да рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди. Ҳар йили 1 августдан 25 майга қадар 2-босқич ДХМ, ЯИДХП, ММТВ портали Сўровномани ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборади. Автоматик тарзда 3-босқич Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари 1. Ариза берувчининг сўровнома бўйича ҳужжатларини кўриб чиқади. 2. Давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг 7 кун ичида 4-босқич Ариза берувчи, ДХМ Давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланма берилгани ёки йўлланма беришни рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади. ДХМга маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. ДХМга ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради. Қарор қабул қилингандан кейин

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Фуқаролиги 5. Идентификация ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР) 6. Яшаш учун рўйхатдан ўтган манзили 7. Визасининг амал қилиш муддати 8. Телефон рақами II. Ариза берувчининг фарзанди тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Идентификация ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР) 5. Визасининг амал қилиш муддати 6. Туғилган санаси 7. Ўқиган давлати 8. Тугатган (ёки ўқиётган) синфи 9. Ўқиган таълим тили 10. Ўқиган чет тили III. Илова қилинадиган ҳужжатлар 1. Ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот ҳақидаги ҳужжатни сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси 2. Ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилиб тасдиқланган ҳамда сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси 3. Ўқувчининг соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси 4. Ариза берувчи боланинг ота-онаси ўрнини босувчи шахслар бўлган тақдирда, уларнинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланма намунаси

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ й. «____» _______ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________ вилояти ___________ тумани(шаҳар) _____-сонли давлат умумий ўрта таълим муассасаси (кейинги ўринларда — Мактаб) номидан мактаб Устави асосида фаолият юритаётган муассаса директори _________ ____________________ бир томондан, ‎Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасасига ўқишга қабул қилинаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс (кейинги ўринларда — ўқувчи) номидан унинг ота-онаси (ёки унинг қонуний вакили) ____________________________ иккинчи томондан, якка тартибда «Томон» деб аталади, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида тузишди: ‎I. Шартнома предмети ‎ Мактаб ва ота-она ҳамкорликда ўқувчининг ёшига ва олдин эгаллаган билимига мутаносиб равишда уни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида ўқитишни ўз зиммасига олади. ‎II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ‎ 2.1. Мактабнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: ‎2.1.1. Ўқувчининг ёшига ва олдин эгаллаган билимига мутаносиб равишда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида ўқитишни таъминлаш, уларда билим олиш талабини ривожлантириш. ‎2.1.2. Ўқувчида бирламчи меҳнат кўникмаларини шакллантириш, уни мустақил ижодий фикрлашга ўргатиш, атроф оламга ҳамда касб танлашга онгли равишда ёндашишни тарбиялаш. ‎2.2.2. Ўқувчини мактаб Устави, мактабнинг ички тартиб қоидалари, ўқув режаси ва дастурлари билан ёзма равишда таништириш. ‎2.2. Ота-она ва ўқувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: ‎2.2.1. Ўқишга кириш учун мактабга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: ‎ота-онасининг уни мактабга қабул қилиш тўғрисидаги аризаси; ‎ўқитилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари; ‎соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса. ‎2.2.2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлар талабларига риоя қилиш, ўзбек халқининг миллий урф-одатлари ҳамда анъаналарини ҳурмат қилиш, республикада ўрнатилган хорижий фуқароларнинг яшаши ҳамда ҳаракат қилиши қоидаларини бажариш. ‎2.2.3. Мактабда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш, ўқув режаси ва дастурида кўзда тутилган барча турдаги ўқув топшириқларини бажариш, ўз вақтида имтиҳон ва синовларни топшириш. ‎2.2.4. Мактаб маъмурияти топшириқлари ҳамда буйруқларини бажариш. ‎2.2.5. Мактаб мулкига зарар келтирилганда, уларни қоплаш. ‎2.2.6. Ўқувчининг яшаш манзили ва вақтинча яшаш муддати ўзгарганда, мактаб раҳбариятига маълум қилиш. ‎III. Томонларнинг жавобгарликлари ‎ 3.1. Мактаб қуйидаги сабаблар асосида ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариши мумкин: ‎Ўзбекистон Республикаси қонунларини бузганлиги учун; ‎Мактаб устави ва ички тартиб қоидаларга риоя қилмаганлиги учун; ‎Ўқувчининг яшаш манзили ўзгарганлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра бошқа мактабга кўчирилганлиги учун. ‎3.2. Томонлар орасида келишилмовчиликлар юзага келганда, улар ўзаро ҳурмат асосида музокара йўли билан, бунинг имкони бўлмаганда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади. ‎IV. Якунловчи қоидалар ‎ 4.1. Ушбу шартнома томонлар имзолаган вақтдан кучга киради. ‎4.2. Ушбу шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш томонларнинг вакиллари томонидан ёзма равишда амалга оширилиб, имзолангандан кейингина ҳақиқий ҳисобланади. ‎4.3. Ушбу шартнома ўзбек тилида уч нусхада имзоланди. ‎V. Томонларнинг юридик манзиллари ва имзолари ‎ ‎ Давлат умумий ўрта таълим му?ссасаси номидан: Ўқувчи (ота-онаси ёки қонуний вакили) номидан: ‎ ‎ ______________________________ ‎______________________________ ‎______________________________ ‎______________________________ ‎ ‎ _____________________________ ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда таълим олган фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ)га шахсан келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали (кейинги ўринларда — ММТВ портали)да рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди. Ҳар йили 1 августдан 25 майга қадар 2-босқич ДХМ, ЯИДХП, ММТВ портали Сўровномани давлат умумий ўрта таълим муассасаларига юборади. Автоматик тарзда 3-босқич Давлат умумий ўрта таълим муассасалари 1. Ариза берувчининг сўровнома бўйича ҳужжатларини кўриб чиқади. 2. Ўқувчини қабул қилиш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида маълумотни ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ портали орқали ариза берувчига юборади. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг 3 иш кунида 4-босқич Ариза берувчи, ДХМ Фарзандларининг умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш ёки сабаби кўрсатилган қабул қилишни рад этиш тўғрисида маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади. ДХМ маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради. Автоматик тарзда

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда таълим олган фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Фуқаролиги: 5. Яшаш учун рўйхатдан ўтган манзили: 6. Телефон рақами: II. Ариза берувчининг фарзанди тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (серияси, рақами ва ЖШШИР): 5. Туғилган санаси (йил, кун, ой): 6. Қабул қилинадиган синфи: III. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Ўқувчининг чет элда таълим олганини тасдиқловчи ҳужжат (давлат номи, ўқиган мактаби номи, ўқиган йиллари, ўқиган синфлари, ўрганилган фанлар ва имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот)нинг сканер қилиниб, «pdf» форматида сақланган нусхаси. 2. Ўқувчининг чет элда таълим олганини тасдиқловчи ҳужжат (давлат номи, ўқиган мактаби номи, ўқиган йиллари, ўқиган синфлари, ўрганилган фанлар ва имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот)нинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилиниб, тасдиқланган ҳамда сканер қилиниб, «pdf» форматида сақланган нусхаси. 3. 10 -11-синфларга қабул қилинадиган ўқувчилар учун хорижий давлатда таянч ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасида тан олингани тўғрисида маълумотноманинг сканер қилиниб, «pdf» форматида сақланган нусхаси. 4. Ўқувчининг чет элда таълим олганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, Болалар масаласи бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг ўқувчини мажбурий таълимга жалб қилиш бўйича қароридан кўчирманинг сканер қилиниб, «pdf» форматида сақланган нусхаси.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига 3-ИЛОВА

Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ) орқали экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун ариза қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат хизмати — ариза берувчига ЯИДХП ёки ДХМ орқали экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун ариза қабул қилиш бўйича давлат хизмати;

экстерн — умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган ҳамда якуний давлат аттестациясидан ўтказиладиган шахс;

экстернат — умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштириш жараёни;

экстернат мактаб — экстернларни якуний давлат аттестациясидан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиғининг буйруғи билан белгиланган давлат умумий ўрта таълим муассасаси;

экстернат тартибидаги имтиҳонлар — умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган экстернларни якуний давлат аттестациядан ўтказиш жараёни.

3. Давлат хизмати ЯИДХП ёки ДХМ орқали экстернат мактаблар томонидан кўрсатилади.

4. ЯИДХП, ДХМ ва экстернат мактаблар ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

5. Экстернат тартибида имтиҳонларда қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар қатнашиши мумкин:

умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, таянч ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 17 ёшга тўладиган ва ундан катта ёшдаги мажбурий умумий ўрта таълимга жалб қилинмаган фуқаролар;

умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, умумий ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 19 ёшга тўладиган ва ундан катта ёшдаги мажбурий умумий ўрта таълимга жалб қилинмаган фуқаролар.

5 1 . Экстернлар бир вақтнинг ўзида 9-синф ва 11-синф доирасида экстернат тартибида имтиҳонлардан ўтказилмайди.

Экстернлар бир вақтнинг ўзида фақат битта ўз хоҳишига кўра танлаган экстернат мактабга жалб этилади.

6. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

7. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

8. Экстернат тартибида имтиҳон оладиган экстернат мактаблар рўйхати ҳар йили 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) томонидан тасдиқланади ва ўзининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

9. Ариза берувчига давлат хизматлари ҳар йили 1 февралдан 1 апрелгача (шу куни ҳам) кўрсатилади.

10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган муддатда ДХМга шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

11. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда сўровномани ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдиради.

12. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

13. Ариза берувчи сўровномани тасдиқлагандан сўнг сўровнома ЯИДХП ёки ДХМ орқали автоматик тарзда экстернат мактабларга юборилади.

13 1 . Ариза берувчи томонидан ўз хоҳишига кўра ДХМ ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида 1 февралдан 1 апрелгача бекор қилиниши мумкин.

14. Экстернат мактаблар томонидан ариза берувчининг сўровномаси ҳамда илова қилинган ҳужжатлари икки кун муддатда кўриб чиқилади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этишга асос ҳисобланади.

15. Экстернат мактаблар томонидан ариза берувчининг ҳужжатлари кўриб чиқилгандан сўнг ариза берувчи якуний давлат аттестациясига қўйиш ёки қўйиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

ДХМ маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.

15 1 . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарорига мувофиқ экстернат мактаблари томонидан экстерннинг хоҳишига кўра тегишли ўқув дастурларини ўзлаштириши учун апрель — май ойларида пулли таълим хизматлари кўрсатилиши мумкин.

Бунда экстернат мактаблари томонидан экстернларга тегишли ўқув дастурлари бўйича услубий маслаҳат кўрсатилади.

Экстернлар тегишли ўқув дастурларини ўзлаштириши учун экстернат мактабларидаги кутубхона, спорт зали, информатика фани хонаси ва махсус фан хоналаридан дарс жараёнларига халақит бермаган ҳолда фойдаланиши мумкин.

Экстернат мактаблари экстернларга электрон таълим порталларидаги мавжуд ресурслардан фойдаланишига кўмаклашади.

16. Экстернат тартибида имтиҳон ўтказиш жойи, санаси ва бошқа шартлари имтиҳон ўтказилишидан 10 кун олдин экстернат мактаб биносининг барча учун кўринарли жойига осиб қўйилади ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

17. Экстернат тартибидаги имтиҳон экстернат мактабларида ҳар йили 15 июнга қадар ўтказилади.

18. Экстернлар якуний давлат аттестациясидан умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясига мувофиқ ўтказилади.

19. Экстернлар қонунчилик ҳужжатларида умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари учун белгиланган ҳуқуқларга эга бўлади, якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқи бундан мустасно.

20. Экстерн 9, 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табелига асосан якуний давлат аттестацияси ўтказилмайдиган фанлардан ижобий баҳоланган бўлса, ушбу фанлардан имтиҳондан озод этилади.

21. Экстерннинг 9, 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табели бўлмаса, мазкур синфларда ўқитиладиган фанлардан имтиҳон топширади, «Чизмачилик», «Тасвирий санъат», «Мусиқа», «Технология», «Жисмоний тарбия», «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари бундан мустасно.

22. Узрсиз сабабларга кўра якуний давлат аттестациясига келмаган экстернлар жорий ўқув йилида ушбу фандан қайта якуний давлат аттестациясига қўйилмайди.

23. Узрли сабабларга кўра (якуний давлат аттестацияси даврида касал бўлганда, кўрик-танлов ва мусобақаларда иштирок этиш даврига тўғри келганда, яқин қариндоши вафот этганда) якуний давлат аттестациясида қатнаша олмаган экстернлар узрли сабабни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган тақдирда охирги якуний давлат аттестациясидан кейин икки ҳафта ўтгач қайта якуний давлат аттестациясидан ўтказилади.

24. Экстернат мактаб якуний давлат аттестацияси натижаларини якуний давлат аттестацияси ўтказилгандан сўнг 2 кун ичида эълон қилади.

25. Ариза берувчи экстернат тартибидаги имтиҳон натижалари тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

ДХМ маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.

3-боб. Якунловчи қоидалар

26. Ариза берувчи мазкур давлат хизматини амалга оширишда масъул бўлган ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

27. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

28. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Экстернат тартибида имтиҳонга ариза бериш учун Давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда — ДХМ)га шахсан келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди. Ҳар йили 1 февралдан 1 апрелгача (шу куни ҳам) 2-босқич ДХМ ёки ЯИДХП Сўровномани экстернат мактабларга юборади Автоматик тарзда 3-босқич Экстернат мактаб 1. Ариза берувчининг сўровнома бўйича ҳужжатларини кўриб чиқади. 2. Аризага берувчига якуний давлат аттестациясига рухсат бериш ёки рухсат бериш рад этилгани тўғрисидаги маълумотни беради. 2 кун муддатда 4-босқич Ариза берувчи, ДХМ 1. Якуний давлат аттестациясига рухсат бериш ёки рухсат бериш рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади. ДХМ маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради. Автоматик тарзда 2. Якуний давлат аттестациясига рухсат берилган ариза берувчи экстернат тартибидаги якуний давлат аттестациясида иштирок этади. Ҳар йили 15 июнга қадар 5-босқич Экстернат мактаб Экстернат тартибидаги якуний давлат аттестацияси натижаларини эълон қилади. Имтиҳон ўтказилгандан сўнг 2 кунда 6-босқич Ариза берувчи, ДХМ Экстернат тартибидаги якуний давлат аттестацияси натижалари тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади. ДХМ маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради. Якуний давлат аттестацияси натижалари эълон қилингандан сўнг автоматик тарзда

Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун ариза қабул қилиш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами): 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 6. Туғилган санаси (йил, кун, ой): 7. Яшаш манзили: 8. Телефон рақами: 9. Ўқиган таълим муассасаси (туман, шаҳар ва мактаб рақами ёки номини кўрсатган ҳолда)*: 10. Тугатган синфи: 11. Тугатган йили: 12. Таълим тили: 13. Ўқиган чет тили: 14. Экстернатга ариза бериш синфи (9 ёки 11-синф):

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига 4-ИЛОВА

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ) орқали умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (сертификат) дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

архив ҳужжатлари — шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари, синф журналлари, педагогик кенгаш мажлиси баённомалари дафтари, буйруқлар дафтари, ўқувчилар ҳаракати дафтари;

давлат хизмати — ариза берувчиларга ЯИДХП ёки ДХМ орқали шаҳодатнома (сертификат) дубликатини бериш бўйича давлат хизмати;

дубликат — шаҳодатнома (сертификат)ни йўқотган ёки фамилиясини ўзгартирган шахсларга ёхуд шаҳодатнома (сертификат) яроқсиз ҳолга келган, бузилган ҳолларда бериладиган ҳужжат;

таълим ташкилоти — давлат умумий ўрта таълим муассасаси, нодавлат таълим ташкилоти, бошқа вазирлик, идора ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари;

шаҳодатнома (сертификат) — таълим ташкилотини тамомлаганлик тўғрисида таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.

3. Давлат хизмати ДХМ ёки ЯИДХП орқали туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари) томонидан кўрсатилади.

4. ЯИДХП, ДХМ ва туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

5. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

6. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ДХМга шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

8. Ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили мустақил равишда сўровномани ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдиради. Ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси илова қилинади.

9. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

9 1 . Ариза берувчи томонидан ўз хоҳишига кўра ДХМ ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида бекор қилиниши мумкин.

10. Ариза берувчи томонидан тасдиқланган сўровнома автоматик тарзда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимига юборилади.

11. Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими сўровнома тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида уни таълим ташкилотига кўриб чиқиш учун юборади.

12. Таълим ташкилоти туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан келиб тушган сўровномани уч иш куни мобайнида ўрганиб чиқиб, архив ҳужжатлари асосида дубликат бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлайди ва туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимига юборади.

13. Хулосада ариза берувчининг ўқишни тамомлаган йили ва таълим ташкилоти номи, ўзлаштирган фанлари, шаҳодатнома (сертификат) тури, серияси ва рақами ёки дубликатни беришни рад этиш асоси кўрсатилади.

14. Ариза берувчи шаҳодатнома (сертификат) олган таълим ташкилоти тугатилган ҳолларда, хулоса архив ҳужжатларини сақлаш бўйича масъул этиб белгиланган ташкилот томонидан тайёрланади.

15. Дубликат бериш учун қўшимча ўрганиш талаб этиладиган (таълим ташкилоти фаолияти тугатилган, қайта ташкил этилган, номи ёки почта манзили ўзгарган, давлат архивларига ёки вазирлик ва идораларга қўшимча сўров юборилган) ҳолларда, давлат хизматини кўрсатиш муддати қўшимча беш иш кунига узайтирилиши мумкин.

16. Заруратга кўра, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ёки таълим ташкилоти тегишли давлат архивларига архив ҳужжатлари бўйича электрон шаклда сўров юборади.

Давлат архивлари томонидан уч иш куни ичида белгиланган тартибда архив ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар бепул тақдим этилади.

17. Дубликат бериш архив ҳужжатларида тегишли қайдлар мавжуд бўлмаган тақдирдагина рад этилади.

18. Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими таълим ташкилотининг хулосаси келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида мазкур Регламентга 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ шаклдаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган дубликатни расмийлаштиради ёки дубликат беришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни шакллантиради.

Расмийлаштирилган дубликат ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги маълумот туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бўшлиғи томонидан тасдиқланади ва ДХМ ҳамда ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.

19. Ариза берувчи расмийлаштирилган дубликат ёки рад этиш тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.

20. Расмийлаштирилган дубликатда хатоликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи белгиланган тартибда илгари юборилган ариза рақамини кўрсатиш орқали қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ммурожаат мазкур Регламентда назарда тутилган давлат хизматини кўрсатиш учун белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

21. Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ва таълим ташкилотлари ушбу Регламент талабларига риоя қилиниши ҳамда расмийлаштириладиган дубликат ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги маълумотда киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.

22. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

23. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Дубликатни олиш учун Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — ДХМ) шахсан келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди. Заруратга кўра 2-босқич ДХМ ёки ЯИДХП Сўровномани туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига юборади. Автоматик тарзда 3-босқич Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари Давлат умумий ўрта таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) кўриб чиқади ва хулоса тайёрлаш учун юборади. 1 иш кунида 4-босқич Таълим ташкилотлари Сўровномани ўрганиб чиқади, архив ҳужжатлари асосида дубликат бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлайди ва туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимига юборади. 3 иш кунида (5 иш куни қўшимча) 5-босқич Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари QR-код (матрик штрихли код) қўйилган дубликатни расмийлаштиради ёки дубликат беришни рад этиш тўғрисида маълумотни шакллантиради ва тасдиқлайди ва ДХМ ҳамда ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. 1 иш кунида 6-босқич Ариза берувчи, ДХМ ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади. ДХМ маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради. Автоматик тарзда

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларнинг дубликатини олиш учун

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 1.1. Агар фамилияси ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади 2. Исми 2.1. Агар исми ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади 3. Отасининг исми 3.1. Агар отасининг исми ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади 4. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами) 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Туғилган санаси 7. Яшаш манзили 8. Ўқиган таълим ташкилоти (туман, шаҳар ва мактаб рақами ёки номини кўрсатган ҳолда) 8.1. Таълим ташкилоти ҳақида қўшимча маълумот 9. Таълим ташкилотини тамомлаган йили 10. Таълим босқичи: таянч ўрта таълим (8-синф, 9-синф) умумий ўрта таълим (10-синф, 11-синф) 11. Электрон манзили ва телефон рақами 12. Дубликат олиш сабаби II. Илова қилинадиган ҳужжат 1. Нотариал тасдиқланган ишончнома: (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса)

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатнинг дубликати намунаси

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3а-ИЛОВА

Сертификатнинг дубликати намунаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига 5-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 13 майдаги 393-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Умумий» сўзи «Таянч» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «аттестатнинг» сўзи «шаҳодатноманинг» сўзи билан алмаштирилсин.

2. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунаси ва унинг тавсифи

Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг тавсифи

Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома 210 х 148 мм ўлчамли, вертикал жойлашган, тўқ ҳаворанг (аъло даражали шаҳодатнома тўқ қизил рангли) кўринишга эга. Унинг юза томонида юқори қисмига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, REPUBLIC OF UZBEKISTAN», қуйи қисмига «TAYANCН OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA SНAНODATNOMA, АТТЕСТАТ О БАЗОВОМ СРЕДНЕМ ОБРАЗОВАНИИ, CERTIFICATE OF BASIC SECONDARY EDUCATION» аъло даражали шаҳодатномага «TAYANCН OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA AʼLO DARAJALI SНAНODATNOMA, АТТЕСТАТ О БАЗОВОМ СРЕДНЕМ ОБРАЗОВАНИИ С ОТЛИЧИЕМ, CERTIFICATE OF BASIC SECONDARY EDUCATION WITН НONOURS» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади.

Шаҳодатноманинг ички ҳар икки варағида: «шаҳодатнома» TM, «аъло даражали шаҳодатнома» TM-А ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақам ёзилади.

Қоғоз тафсилоти:

қоғоз — 100% пахта, қалинлиги 120 ± 5 г/м 2 , оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;

ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси;

кўринмайдиган тола қизил ва яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.

Босма тафсилоти:

Устки қисм:

босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;

асосий фони (шаҳодатнома — тўқ ҳаворанг, аъло даражали шаҳодатнома — тўқ қизил ранг) рельеф тангир сетка шаклидаги расмдан ташкил топган;

бланканинг ўнг томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири чоп этилади, диаметри 30 мм;

матн қора рангда чоп этилади.

Ички қисм:

асосий фони (шаҳодатнома — тўқ ҳаворанг, аъло даражали шаҳодатнома — тўқ қизил ранг) икки тангир сеткадан иборат ва хар хил бурилиш бурчакларида жойлашган ингичка чизиқларни акс этган орнаментал расмдан ташкил топган;

орнаментал расмдаги тангер сетканинг бирида «REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзи такрорланадиган кичик матнда ёзилган. Нусха кўчиришдан ҳимоя сифатида хизмат қилади;

бланканинг чап томонида ўзгарувчан рангда OVI бўёғи ишлатилган очиқ китоб тасвири туширилган;

бланканинг икки томон марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг кўринмайдиган тасвири туширилган, диаметри 40 мм;

етти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади».

3. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунаси ва унинг тавсифи

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг тавсифи

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома 210 х 148 мм ўлчамли, вертикал жойлашган, яшил (кумуш медал билан аттестат — кул ранг, аъло даражали олтин медаль билан — олтин сариқ ранг) рангли кўринишга эга.

Унинг юза томонида юқори қисмига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, REPUBLIC OF UZBEKISTAN», қуйи қисмига «UMUMIY OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA SНAНODATNOMA, АТТЕСТАТ ОБ ОБЩЕМ СРЕДНЕМ ОБРАЗОВАНИИ, CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION» аъло даражали аттестатга «UMUMIY OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA AʼLO DARAJALI SНAНODATNOMA, АТТЕСТАТ ОБ ОБЩЕМ СРЕДНЕМ ОБРАЗОВАНИИ С ОТЛИЧИЕМ, CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION WITН НONOURS» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади.

Шаҳодатноманинг ички ҳар икки варағида: «шаҳодатнома» UM, «кумуш медаль билан шаҳодатнома» UM-K «аъло даражали олтин медаль» UM-O ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.

Қоғоз тафсилоти:

қоғоз — 100% пахта, қалинлиги 120 ± 5 г/м 2 , оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;

ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси;

кўринмайдиган тола қизил ва яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.

Босма тафсилоти:

Устки қисм:

босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;

асосий фони (шаҳодатнома — яшил ранг, кумуш медаль билан шаҳодатнома — кул ранг, аъло даражали олтин медаль — олтин сариқ ранг) рельеф тангир сетка шаклидаги расмдан ташкил топган;

бланканинг ўнг томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири чоп этилади, диаметри 30 мм;

матн қора рангда чоп этилади.

Ички қисм:

асосий фони (шаҳодатнома — яшил ранг, кумуш медаль билан шаҳодатнома — кул ранг, аъло даражали олтин медаль — олтин сариқ ранг) икки тангир сеткадан иборат ва хар хил бурилиш бурчакларида жойлашган ингичка чизиқларни акс этган орнаментал расмдан ташкил топган;

орнаментал расмдаги тангер сетканинг бирида «REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзи такрорланадиган кичик матнда ёзилган. Нусха кўчиришдан ҳимоя сифатида хизмат қилади;

бланканинг чап томонида ўзгарувчан рангда OVI бўёғи ишлатилган очиқ китоб тасвири туширилган;

бланканинг икки томон марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг кўринмайдиган тасвири туширилган, диаметри 40 мм;

етти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади».

4. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси ва унинг тавсифи

Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат тавсифи

Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернатни) тамомлаганлик тўғрисида сертификат 210 х 148 мм ўлчамли, вертикал жойлашган, бинафша рангли кўринишга эга. Унинг юза томонида юқори қисмига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, REPUBLIC OF UZBEKISTAN», қуйи қисмига «SERTIFIKAT, СЕРТИФИКАТ, CERTIFICATE» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилади.

Сертификатнинг ички ҳар икки варағида: S ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.

Қоғоз тафсилоти:

қоғоз — 100% пахта, қалинлиги 120 ± 5 г/м 2 , оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;

ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси;

кўринмайдиган тола қизил ва яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.

Босма тафсилоти:

Устки қисм:

босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади;

асосий фони бинафша ранг, рельеф тангир сетка шаклидаги расмдан ташкил топган;

бланкнинг ўнг томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири чоп этилади, диаметри 30 мм;

матн қора рангда чоп этилади.

Ички қисм:

асосий фони бинафша ранг икки тангир сеткадан иборат ва хар хил бурилиш бурчакларида жойлашган ингичка чизиқларни акс этган орнаментал расмдан ташкил топган;

орнаментал расмдаги тангер сетканинг бирида «REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзи такрорланадиган кичик матнда ёзилган. Нусха кўчиришдан ҳимоя сифатида хизмат қилади;

бланканинг чап томонида ўзгарувчан рангда OVI бўёғи ишлатилган очиқ китоб тасвири туширилган;

бланканинг икки томон марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг кўринмайдиган тасвири туширилган, диаметри 40 мм;

етти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади».

5. 4-илова (Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги низом)да:

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва таълим йўналиши бўйича халқаро битимни имзолаган давлатлар ҳудудидаги академик лицейларга, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжатларни топшириш ҳамда танлов натижаларига кўра таълим олишни давом эттириш ҳуқуқини беради»;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари (кейинги ўринларда — шаҳодатнома ва сертификат) қуйидагича номланади:

а) таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (9-синф);

умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф);

б) умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф);

умумий ўрта таълим тўғрисидаги (кумуш медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);

умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);

в) психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат».

в) 2-бобнинг номидаги , 4-банддаги , 5-банднинг биринчи — учинчи хатбошиларидаги , 6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 7-банддаги , 8-банддаги , 9-банддаги , 10-банддаги , 11-банддаги , 12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 13-банддаги , 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 16-банддаги , 3-бобнинг номидаги , 17-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 18-банддаги , 19-банддаги , 20-банддаги , 21-банддаги , 22-банддаги , 23-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 24-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 4-бобнинг номидаги , 25-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги , 26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги , 27-банддаги , 28-банддаги , 29-банддаги , 30-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 31-банддаги , 32-банддаги , 33-банддаги , 34-банддаги , 35-банддаги , 36-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги ҳамда 37-банддаги «аттестат» сўзи «шаҳодатнома» сўзи билан алмаштирилсин.

г) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тўлдирилмасдан қайтарилган шаҳодатнома ва сертификатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида захира сифатида сақланади».

д) 5-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

е) Низомга 1-иловада :

номидаги «аттестат» сўзи «шаҳодатнома» сўзи билан алмаштирилсин;

1, 2 ва 5-позициялардаги «аттестат» сўзи «шаҳодатнома» сўзи билан алмаштирилсин;

ж) Низомга 2-иловада :

номидаги «аттестат» сўзи «шаҳодатнома» сўзи билан алмаштирилсин;

1 — 7-позициялардаги аттестат» сўзи «шаҳодатнома» сўзи билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2019 йил 7 августдаги 651-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 295-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 8-илованинг 15-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 82-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 2-илованинг 10-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2022 йил 1 июнь,

295-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/295/0462-сон; 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон; 29.12.2023 й., 09/23/705/1000-сон; 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон; 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон; 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

SXEMASI

SOʻROVNOMA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

NAMUNAVIY SHARTNOMA

SXEMASI

SOʻROVNOMA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

ROʻYXATI

Maktab taʼlimi tizimida davlat xizmatlari koʻrsatishni yanada takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son hamda “ Raqamli Oʻzbekiston — 2030 strategiyasini tasdiqlash va uni samarali amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2020-yil 5-oktabrdagi PF-6079-son farmonlarining ijrosini taʼminlash va maktab taʼlimi tizimida davlat xizmatlarini koʻrsatish jarayonlarini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:

a) Bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish hamda oʻquvchilarni bir umumiy oʻrta taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

bolalarni umumtaʼlim maktablariga oʻqishga joylashtirish hamda oʻquvchilarni bir umumiy oʻrta taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtish va soʻrovnomani elektron ravishda toʻldirish tartibi;

mikrohudud doirasida hamda mikrohududdan tashqarida bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 1-sinfiga qabul qilish tartibi;

bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 1-sinfiga qabul qilish boʻyicha qabul komissiyasi tarkibi va uning faoliyatini tashkil etish;

b) Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini hamda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining chet elda taʼlim olgan farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq;

v) Eksternat tartibida imtihonlar olish uchun arizalar qabul qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 3-ilovaga muvofiq:

umumiy oʻrta taʼlim hajmidagi oʻquv dasturlarini mustaqil oʻzlashtirgan holda yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtkazish (eksternat) jarayonida qatnashishi mumkin boʻlgan fuqarolar toifalari;

davlat xizmatidan foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtish, soʻrovnomani elektron ravishda toʻldirish va tasdiqlash;

ariza beruvchining soʻrovnoma boʻyicha hujjatlarini koʻrib chiqish va eksternat tartibida imtihonni oʻtkazish muddatlari;

g) Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy davlat hujjatlari dublikatini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 4-ilovaga muvofiq:

davlat xizmatidan foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtish;

ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomani elektron ravishda toʻldirish va tasdiqlash;

umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy davlat hujjatlari dublikatini rasmiylashtirish yoki dublikat berishni rad etish toʻgʻrisidagi maʼlumotni shakllantirish tartibi.

2. Belgilansinki, ushbu qarorga:

1-ilovadagi maʼmuriy reglamentga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun jismoniy shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining elektron xizmatlar portali (keyingi oʻrinlarda — MMTV portali) orqali murojaat qiladilar;

2-ilovadagi maʼmuriy reglamentga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun jismoniy shaxslar YIDXP yoki MMTV portali yoki Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — DXM) orqali murojaat qiladilar;

3-4-ilovalardagi maʼmuriy reglamentlarga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun jismoniy shaxslar YIDXP yoki DXM orqali murojaat qiladilar;

2 — 4-ilovalarda nazarda tutilgan davlat xizmatlari DXM orqali 2025-yil 1-sentabrdan boshlab koʻrsatiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda:

mazkur qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentlarga muvofiq davlat xizmatlarining YIDXP, MMTV portali va DXM orqali joriy etilishini taʼminlasin;

YIDXP, MMTV portali va DXMda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borishni joriy etsin;

maʼmuriy reglamentlarda belgilangan tashkilotlar tomonidan ushbu qaror talablariga rioya etilishi boʻyicha, shu jumladan, YIDXP, MMTV portali va DXM orqali doimiy nazorat oʻrnatsin.

4. Belgilab qoʻyilsinki, maktabgacha va maktab taʼlimi tizimida davlat xizmatini koʻrsatish boʻyicha elektron dasturni ishga tushirish va keyinchalik qoʻllab-quvvatlash Taʼlim sohasidagi islohotlarga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

5. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy hujjatlarning davlat namunasini tasdiqlash haqida” 2019-yil 13-maydagi 393-son qaroriga 5-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri B.O. Saidov va axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-iyundagi 295-son qaroriga 1-ILOVA

Bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish hamda oʻquvchilarni bir umumiy oʻrta taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament jismoniy shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining elektron xizmatlar portali (keyingi oʻrinlarda — MMTV portali) orqali farzandlarini davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining (keyingi oʻrinlarda — umumtaʼlim maktablari) 1-sinfiga qabul qilish hamda oʻquvchilarni bir umumtaʼlim maktabidan (sinfdan) boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

davlat xizmati — YIDXP yoki MMTV portali orqali ariza beruvchining farzandlarini umumtaʼlim maktablarining 1-sinfiga qabul qilish hamda oʻquvchilarni bir umumtaʼlim maktabidan (sinfdan) boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmati;

mikrohudud — tuman (shahar) hokimliklarining qarori bilan umumtaʼlim maktablariga biriktirilgan hudud.

qabul rejasi — biriktirilgan mikrohududdagi maktab yoshidagi bolalar soni, umumtaʼlim maktabining oʻquvchilar oʻrni (quvvati), pedagoglar bilan taʼminlanganligi va sanitariya talablarini inobatga olgan holda umumtaʼlim maktabi tomonidan shakllantiriladigan hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar hamda viloyatlar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari tomonidan tasdiqlanadigan reja.

3. YIDXP, MMTV portali va umumtaʼlim maktablari oʻrtasidagi axborot almashinuvi faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

4. Mazkur Reglament talablari Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vazirlik) tizimidagi umumtaʼlim maktablariga nisbatan qoʻllaniladi.

Ushbu Reglament boshqa vazirlik va idoralar tizimidagi umumtaʼlim muassasalari va nodavlat taʼlim tashkilotlariga tatbiq etilmaydi.

4 1 . “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining talabnomasiga asosan Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazi va uning hududiy boʻlimlariga joylashtirilgan ayollarning voyaga yetmagan farzandlari eng yaqin hududdagi umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga joylashtiriladi.

5. Vazirlik tomonidan har yili 1-mayga qadar oʻquvchilarni 1-sinfga qabul qilish va bir umumtaʼlim maktab (sinf)dan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatiladigan hududlar roʻyxati tasdiqlanadi va rasmiy veb-saytdagi sahifasida eʼlon qilinadi.

Davlat xizmati koʻrsatiladigan umumtaʼlim maktablari roʻyxatini shakllantirishda olis va chekka hududlarda fuqarolarning elektron davlat xizmatlari portalidan foydalanish imkoniyatlari mavjudligi inobatga olinadi.

6. Umumtaʼlim maktablari tomonidan har yili 1-iyunga qadar 1-sinfga qabul rejasi hamda tuman (shahar) hokimliklarining qarori bilan biriktirilgan mikrohudud boʻyicha mahallalar, koʻcha nomlari va uy raqamlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar MMTV portaliga kiritiladi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar va viloyatlar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi) tomonidan har yili 5-iyunga qadar tasdiqlanadi.

Umumtaʼlim maktablarining qabul rejasi va qabul muddatlariga oʻzgartirish kiritish hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi tomonidan amalga oshiriladi.

7. Ariza beruvchining yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan va haqiqatda yashovchi oila farzandlari biriktirilgan hududlar (mikrohudud) doirasida umumtaʼlim maktablariga joylashish taʼminlanadi.

Bunda turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan oila farzandlari 1-avgustdan soʻng mikrohududdan tashqari boʻsh oʻrinlar boʻyicha umumtaʼlim maktabiga qabul qilinadi.

8. Umumtaʼlim maktablarining 1-sinfiga bolalar ular yetti yoshga toʻladigan yilda qabul qilinadi.

9. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun ariza beruvchidan yigʻim undirilmaydi.

10. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

2-bob. Mikrohudud doirasida bolalarni 1-sinfga qabul qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish tartibi

11. Ariza beruvchi har yili 20-iyundan 31-iyulga qadar davlat xizmatidan foydalangan holda bolalarni umumtaʼlim maktablariga oʻqishga joylashtirish uchun YIDXP yoki MMTV portalida roʻyxatdan oʻtadi.

12. Ariza beruvchi YIDXP yoki MMTV portali orqali mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda mustaqil toʻldiradi.

Bunda ariza beruvchi bolalarning ota-onasi oʻrnini bosuvchi shaxslar boʻlgan taqdirda, ularning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi.

13. Soʻrovnomani quyidagi ketma-ketlik asosida toʻldiriladi:

qarindoshlik darajasi belgilanadi;

ariza beruvchining shaxsiy maʼlumotlari va yashash manzili “Elektron hukumat” tizimi manzil-maʼlumotlar idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi;

ariza beruvchi tomonidan kiritilgan maʼlumotlar manzil-maʼlumotlar idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olingan yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan farqli boʻlsa, ariza beruvchi yashash manzilidagi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimiga murojaat qilgan holda yashash manziliga aniqlik kiritadi;

ariza beruvchi tomonidan manzil-maʼlumotlar idoralararo integratsiyalashuv platformasidan olingan yashash manzili toʻgʻri ekanligi yoki yashash manziliga aniqlik kiritilgandan soʻng YIDXP yoki MMTV portali orqali yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron ravishda mustaqil toʻldiradi;

ariza beruvchining farzandi haqidagi maʼlumotlar toʻldiriladi;

taʼlim tili tanlanadi;

yashash manzili boʻyicha mikrohududga biriktirilgan umumtaʼlim maktabi avtomatik ravishda belgilanadi.

Ariza beruvchining yashash manzili boʻyicha umumtaʼlim maktabida tanlagan taʼlim olish tilidagi sinf boʻlmagan taqdirda, yaqin hududda joylashgan boshqa umumtaʼlim maktabi mikrohudud sifatida biriktiriladi.

14. Ariza beruvchi soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.

15. Ariza beruvchi YIDXP yoki MMTV portali orqali soʻrovnomani toʻldirib, tasdiqlaganidan soʻng barcha hujjatlar va toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasiga yuboriladi.

16. Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi soʻrovnoma uch ish kunida koʻrib chiqiladi va mikrohudud boʻyicha umumtaʼlim maktabiga yuboriladi yoki sababi koʻrsatilgan holda qaytariladi. Bu haqida ariza beruvchilarga xabar yuboriladi.

Vazirlik vakili (moderator) soʻrovnomani hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari tomonidan belgilangan muddatda va mikrohududdagi manzili boʻyicha umumtaʼlim maktabiga yuborilganligini nazorat qilib boradi.

Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi tomonidan murojaati qaytarilgan ariza beruvchi avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qiladi.

17. Ariza beruvchi farzandi bilan birgalikda murojaati mikrohudud boʻyicha yuborilgan umumtaʼlim maktabiga onlayn navbat asosida boradi va bolaning sogʻligʻi toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnomani umumtaʼlim maktabiga taqdim etadi.

18. Umumtaʼlim maktablarida bolalarni 1-sinfga qabul qilish boʻyicha 5 kishidan iborat tarkibda qabul komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — qabul komissiyasi) tuziladi.

Qabul komissiyasi tarkibiga umumtaʼlim maktabi direktori, direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari, boshlangʻich sinf oʻqituvchisi, maktab psixologi va hamshirasi kiritiladi.

Qabul jarayoni shaffofligini taʼminlash maqsadida umumtaʼlim maktabi joylashgan hududdagi mahalla vakillari hamda kuzatuv kengashi aʼzolari ham jalb etilishi mumkin.

19. Taʼlim boshqa (jumladan, rus) tilda olib boriladigan umumtaʼlim maktablarida qabul komissiyasi bolalar bilan suhbat jarayonida tanlagan tilda bolaning boshlangʻich soʻzlashuv koʻnikmasiga ega ekanligini oʻrganadi.

Bola tanlagan tilda boshlangʻich soʻzlashuv koʻnikmasiga ega boʻlmasa, qabul komissiyasi bolani soʻzlashuv koʻnikmasiga mos sinfga yoki boshqa umumtaʼlim maktabiga joylashtirish yuzasidan qaror qabul qiladi.

20. Taʼlim boshqa (jumladan, rus) tilda olib boriladigan umumtaʼlim maktablarida tanlagan tilda bolaning boshlangʻich soʻzlashuv koʻnikmasini baholash boʻyicha savolnoma vazirlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi hamda umumtaʼlim maktablari tomonidan har yili 20-iyunga qadar umumtaʼlim maktabi binosining barcha uchun koʻrinarli joyiga osib qoʻyiladi.

21. Qabul komissiyasi quyidagi holatlarda bolalarni umumtaʼlim maktabiga qabul qilishni rad etishi mumkin:

bolaning tibbiy maʼlumotnomasida umumtaʼlim maktablarida taʼlim olish tavsiya etilmagan boʻlsa;

tanlagan tilda bola boshlangʻich soʻzlashuv koʻnikmasiga ega boʻlmasa;

soʻrovnomada keltirilgan maʼlumotlar notoʻgʻriligi aniqlansa;

Boshqa holatlarda bolalarni umumtaʼlim maktablariga qabul qilishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

22. Qabul komissiyasi bir ish kunida bolalarni umumtaʼlim maktablariga qabul qilish yoki sababi aniq koʻrsatilgan holda qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

23. Umumtaʼlim maktablari bolalarni umumtaʼlim maktablariga qabul qilinganligi yoki sababi aniq koʻrsatilgan holda qabul qilishni rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali shu kunning oʻzida ariza beruvchiga yuboradi.

24. Ariza beruvchi farzandlari umumtaʼlim maktablariga qabul qilinganligi yoki qabul qilish rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

25. Umumtaʼlim maktablari tomonidan murojaati rad etilgan ariza beruvchi avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qilishi mumkin.

3-bob. Mikrohududdan tashqaridan bolalarni 1-sinfga qoʻshimcha qabul qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

26. Umumtaʼlim maktablarining oʻquvchi oʻrni, malakali pedagog kadrlar bilan taʼminlanganligi, sinf xonalarining oʻquv mebellari bilan jihozlanganligidan kelib chiqib, umumtaʼlim maktablarining boʻsh oʻrinlariga mikrohududdan tashqaridan qoʻshimcha bolalar qabul qilinishi mumkin.

Oʻquvchi oʻrniga nisbatan taʼlim olayotgan oʻquvchilar soni koʻp boʻlgan umumtaʼlim maktablarida mikrohududdan tashqaridan qoʻshimcha bolalar qabul qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

27. Mikrohududdan tashqaridan bolalar 1-sinfga har yili 1 — 31-avgust kunlari qabul qilinadi.

28. YIDXP yoki MMTV portali orqali ariza beruvchi oʻz xohishiga koʻra mazkur Reglamentning 27-bandida koʻrsatilgan muddatlarda mikrohududdan tashqari boʻsh oʻrinlari mavjud boʻlgan umumtaʼlim maktablarini tanlagandan soʻng soʻrovnoma avtomatik tarzda tanlagan mikrohududdan tashqari boʻlgan umumtaʼlim maktablariga yuboriladi.

Ariza beruvchi murojaat yuborilgan vaqtning oʻzida mikrohududdan tashqarida boʻlgan umumtaʼlim maktabiga hujjatlarni topshirish boʻyicha onlayn navbatga avtomatik qoʻyiladi.

29. Onlayn navbatda belgilangan muddatda ariza beruvchi oʻz farzandi bilan mikrohududdan tashqarida boʻlgan umumtaʼlim maktabiga boradi.

30. Mikrohududdan tashqarida boʻlgan umumtaʼlim maktabiga qabul mazkur Reglamentning 19 — 21-bandlarida nazarda tutilgan umumtaʼlim maktabida tuzilgan qabul komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.

31. Qabul komissiyasi bir ish kunida bolani mikrohududdan tashqarida boʻlgan umumtaʼlim maktabiga qabul qilish yoki qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Mikrohududdan tashqarida boʻlgan umumtaʼlim maktabi bolalar umumtaʼlim maktabiga qabul qilinganligi yoki qabul qilish rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali shu kunning oʻzida ariza beruvchiga yuboradi.

32. Ariza beruvchi farzandlarining mikrohududdan tashqarida boʻlgan umumtaʼlim maktabiga qabul qilinganligi yoki qabul qilish rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

33. Mikrohududdan tashqarida boʻlgan umumtaʼlim maktabi tomonidan murojaati rad etilgan ariza beruvchi avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qilishi mumkin.

34. Farzandi mikrohududdan tashqarida boʻlgan umumtaʼlim maktabiga qabul qilingan ariza beruvchi uch ish kuni ichida bolaning sogʻligi toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnomani mikrohudud boʻyicha umumtaʼlim maktabidan olib, mikrohududdan tashqarida boʻlgan umumtaʼlim maktabiga topshiradi.

35. Mikrohududdan tashqarida boʻlgan umumtaʼlim maktabiga qabul qilish rad etilgan va onlayn navbati boʻyicha mikrohududdan tashqarida boʻlgan umumtaʼlim maktabiga oʻz vaqtida kelmagan ariza beruvchining farzandlari taʼlim olish uchun biriktirilgan mikrohudud doirasida umumtaʼlim maktabiga jalb etiladi.

4-bob. Oʻquvchilarni bir umumtaʼlim maktab (sinf)dan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi

36. Ariza beruvchi oʻz xohishiga koʻra oʻquv yili davomida yoki oʻquv yili tugaganidan soʻng farzandini bir umumtaʼlim maktabi (sinf)dan boshqasiga oʻtkazishi (keyingi oʻrinlarda — oʻqishini koʻchirish) mumkin.

37. Oʻqishni koʻchirish boʻyicha davlat xizmati mazkur Reglamentga 3-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

Oʻqishni koʻchirish boʻyicha davlat xizmati har yili 1-avgustdan 25-mayga qadar koʻrsatiladi.

38. Ariza beruvchi farzandining oʻqishini koʻchirish uchun YIDXP yoki MMTV portalida roʻyxatdan oʻtadi.

39. Ariza beruvchi YIDXP yoki MMTV portali orqali Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda mustaqil toʻldiradi.

Bunda ariza beruvchi bolalarning ota-onasi oʻrnini bosuvchi shaxslar boʻlgan taqdirda, ularning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi.

40. Soʻrovnomani quyidagi ketma-ketlikda toʻldiriladi:

qarindoshlik darajasi belgilanadi;

ariza beruvchining shaxsiy maʼlumotlari va yashash manzili “Elektron hukumat” tizimi manzil-maʼlumotlar idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi;

ariza beruvchi tomonidan kiritilgan maʼlumotlar manzil-maʼlumotlar idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olingan yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan farqli boʻlsa, ariza beruvchi yashash manzilidagi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimiga murojaat qilgan holda yashash manziliga aniqlik kiritadi;

ariza beruvchi tomonidan manzil-maʼlumotlar idoralararo integratsiyalashuv platformasidan olingan yashash manzili toʻgʻri ekanligi yoki yashash manziliga aniqlik kiritilgandan soʻng YIDXP yoki MMTV portali orqali yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron ravishda mustaqil toʻldiradi;

ariza beruvchining farzandlari haqidagi maʼlumotlar toʻldiriladi;

taʼlim tili tanlanadi;

oʻqish koʻchiriladigan sinf tanlanadi;

oʻqish koʻchiriladigan umumtaʼlim maktabi tanlanadi;

oʻqishni koʻchirish sababi kiritiladi.

41. Ariza beruvchi soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.

42. YIDXP yoki MMTV portali orqali ariza beruvchining soʻrovnomasi toʻldirilib, tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar va toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda umumtaʼlim maktabiga yuboriladi va bu haqida ariza beruvchiga xabar yuboriladi.

43. Umumtaʼlim maktabi soʻrovnomani uch ish kunida koʻrib chiqadi.

44. Soʻrovnomani koʻrib chiqish natijasiga koʻra umumtaʼlim maktabi oʻqishni koʻchirishga ruxsat berish yoki sababi aniq koʻrsatilgan holda oʻqishni koʻchirishni rad etish toʻgʻrisida qaror chiqaradi va YIDXP yoki MMTV portali orqali ariza beruvchiga maʼlumot yuboradi.

45. Quyidagi hollarda oʻqishni koʻchirish rad etilishi mumkin:

umumtaʼlim maktabida (qabul qilinadigan sinfda) boʻsh oʻrinlar mavjud boʻlmagan taqdirda;

soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganda.

Boshqa holatlarda oʻqishni koʻchirish rad etilishi mumkin emas.

46. Ariza beruvchi farzandlarining umumtaʼlim maktabiga oʻqishni koʻchirishga ruxsat berish yoki sababi aniq koʻrsatilgan holda oʻqishni koʻchirishni rad etish toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

47. Ariza beruvchi uch kun muddatda farzandi oʻqiyotgan umumtaʼlim maktabidan tegishli hujjatlarni (bolaning sogʻligʻi toʻgʻrisida tibbiy maʼlumotnoma va oʻquvchining baholar (oʻzlashtirish) tabeli asl nusxasini) olib, oʻqishi koʻchiriladigan umumtaʼlim maktabiga taqdim etadi.

48. Umumtaʼlim maktabi tomonidan murojaati rad etilgan ariza beruvchi avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qilishi mumkin.

49. Quyidagi hollarda tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari tomonidan oʻqishi koʻchirilgan oʻquvchilar MMTV portaliga kiritiladi:

elektron davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasi mavjud boʻlmagan, internet tarmogʻi yetib bormagan olis va chekka hududlardagi bir umumtaʼlim maktabi (sinf)dan boshqasiga oʻtkazilgan boʻlsa;

umumtaʼlim maktabidan boshqa vazirlik, idoralar tasarrufidagi umumtaʼlim muassasasi yoki nodavlat taʼlim tashkilotiga oʻtkazilgan boʻlsa;

boshqa vazirlik, idoralar tasarrufidagi umumtaʼlim muassasasi va nodavlat taʼlim tashkilotidan umumtaʼlim maktabiga oʻtkazilgan boʻlsa.

50. Oʻqishni davom ettirish uchun tanlangan umumtaʼlim maktabiga oʻtkazilgan oʻquvchi oʻn kun ichida sababsiz yoki umumtaʼlim maktabi rahbariyati va sinf rahbarini xabardor qilmasdan dars mashgʻulotlariga kelmasa, umumtaʼlim maktabi direktori bu haqda ota-onalarni, oʻquvchining yashash joyidagi mahalla fuqarolari yigʻinini, bolalar masalalari boʻyicha tuman (shahar) komissiyasini hamda oʻquvchi ilgari taʼlim olgan umumtaʼlim maktabi direktorini yozma ravishda ogohlantiradi va bir vaqtning oʻzida oʻquvchining darslarga kelmaganligi sabablarini aniqlash va uni dars mashgʻulotlariga jalb etish choralarini koʻradi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

51. Hududlarda yangi uy-joylarning qurilishi yoki maʼmuriy hududiy chegaralarning oʻzgarishi sababli tuman (shahar) hokimliklarining qarori bilan umumtaʼlim maktablariga biriktirilgan mikrohududlar qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

52. Umumtaʼlim maktablariga belgilangan qabul rejasi doirasida oʻquvchilar qabul qilingandan soʻng arizalar qabul qilish avtomatik tarzda toʻxtatiladi.

53. YIDXP yoki MMTV portali orqali ariza beruvchining farzandlarini umumtaʼlim maktablarining 1-sinfiga qabul qilish hamda oʻquvchilarni bir umumtaʼlim maktabi (sinf)dan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish bilan bogʻliq murojaatlar hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari tomonidan koʻrib chiqiladi.

54. Davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan ariza beruvchi tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.

55. Ushbu Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.

56. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.

Bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish hamda oʻquvchilarni bir umumiy oʻrta taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Bolalarni umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 1-sinfiga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari Mikrohudud boʻyicha umumtaʼlim maktablariga qabul qilish 1-bosqich Ariza beruvchi Umumtaʼlim maktablariga qabul qilish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining elektron xizmatlar portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP yoki MMTV portali) roʻyxatdan oʻtadi, soʻrovnomani toʻldiradi va tasdiqlaydi. Har yili 20-iyundan 31-iyulgacha 2-bosqich YIDXP yoki MMTV portali Soʻrovnomani hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasiga yuboradi Avtomatik tarzda 3-bosqich Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi Soʻrovnomani koʻrib chiqadi va mikrohudud boʻyicha umumtaʼlim maktablariga yuboradi yoki sababi koʻrsatilgan holda qaytaradi. 3 ish kunida 4-bosqich Ariza beruvchi 1. Mikrohudud boʻyicha umumtaʼlim maktablariga farzandi bilan onlayn navbat boʻyicha murojaat qiladi. 2. Murojaati qaytarilgan ariza beruvchi avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qiladi. Onlayn navbat boʻyicha 5-bosqich Umumtaʼlim maktabi 1. Qabul komissiyasi tomonidan bolalarni umumtaʼlim maktablariga qabul qilish yoki qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi. 2. Bolalarning umumtaʼlim maktablariga qabul qilingani yoki qabul qilishni rad etilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali ariza beruvchiga yuboradi. 1 ish kunida 6-bosqich Ariza beruvchi 1. Farzandlari umumtaʼlim maktablariga qabul qilingani yoki qabul qilish rad etilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali avtomatik tarzda yuklab oladi. 2. Murojaati rad etilganda, avvalgi ariza raqamini koʻrsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qiladi. Avtomatik tarzda Mikrohududdan tashqaridan umumtaʼlim maktabiga qabul qilish 7-bosqich Ariza beruvchi Oʻz xohishiga koʻra boʻsh oʻrinlari mavjud boʻlgan mikrohududdan tashqaridagi umumtaʼlim maktablarini tanlaydi. Har yili 1 — 31 avgust kunlari 8-bosqich YADXP yoki MMTV portali Qoʻshimcha boʻsh oʻrinlar doirasida ariza beruvchini oʻz xohishiga koʻra tanlagan mikrohududdan tashqaridagi umumtaʼlim maktablariga avtomatik ravishda yuboradi. Avtomatik tarzda 9-bosqich Ariza beruvchi Mikrohududdan tashqaridagi umumtaʼlim maktablariga bolasi bilan onlayn navbati boʻyicha murojaat qiladi. Onlayn navbat boʻyicha 10-bosqich Umumtaʼlim maktabi 1. Qabul komissiyasi tomonidan bolalarni mikrohududdan tashqaridagi umumtaʼlim maktablariga qabul qilish yoki qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2. Bolalar mikrohududdan tashqaridagi umumtaʼlim maktablariga qabul qilingani yoki qabul qilishni rad etilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali ariza beruvchiga yuboradi. 1 ish kunida 11-bosqich Ariza beruvchi Farzandi mikrohududdan tashqaridagi umumtaʼlim maktabiga qabul qilingani yoki qabul qilish rad etilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi. Avtomatik tarzda

Bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish hamda oʻquvchilarni bir umumiy oʻrta taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Bolalarni umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 1-sinfiga qabul qilish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Qarindoshlik darajasi (ota, ona, ularning oʻrnini bosuvchi shaxs) 2. Familiyasi 3. Ismi 4. Otasining ismi 5. Pasport (ID karta) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 7. Yashash manzili (Manzil-maʼlumotlar idoralararo integratsiyalashuv platformasidan) 8. Yashash manzili (kiritish orqali) 9. Telefon raqami II. Ariza beruvchining farzandlari toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma (ID karta, pasport) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Tugʻilgan sanasi 7. Taʼlim tili III. Mikrohudud boʻyicha umumtaʼlim maktablari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (avtomatik ravishda): 1. Hudud nomi 2. Tuman (shahar) nomi 3. Umumtaʼlim maktabi (raqami) nomi IV. Mikrohududdan tashqari umumtaʼlim maktablari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (tanlash orqali): 1. Hudud nomi 2. Tuman (shahar) nomi 3. Umumtaʼlim maktabi (raqami) nomi V . Ilova qilinadigan hujjat 1. Ariza beruvchi oʻquvchining ota-onasi oʻrnini bosuvchi shaxslar boʻlgan taqdirda ularning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat

Bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish hamda oʻquvchilarni bir umumiy oʻrta taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Oʻquvchilarni bir umumiy oʻrta taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Farzandining oʻqishini koʻchirishga ariza berish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining elektron xizmatlar portalida (keyingi oʻrinlarda — MMTV portali) roʻyxatdan oʻtadi, soʻrovnomani toʻldiradi va tasdiqlaydi. Har yili 1-avgustdan 25-mayga qadar 2-bosqich YIDXP yoki MMTV portali Soʻrovnomani umumtaʼlim maktabiga yuboradi. Avtomatik tarzda 3-bosqich Umumtaʼlim maktabi 1. Soʻrovnomani koʻrib chiqadi va ariza beruvchining farzandi oʻqishini koʻchirishga ruxsat berish yoki sababi aniq koʻrsatilgan holda oʻqishni koʻchirishni rad etish toʻgʻrisida qaror chiqaradi. 2. YIDXP yoki MMTV portali orqali ariza beruvchiga maʼlumot yuboradi. 3 ish kunida 4-bosqich Ariza beruvchi 1. Farzandining umumtaʼlim maktablariga oʻqishni koʻchirishga ruxsat berish yoki sababi aniq koʻrsatilgan holda oʻqishni koʻchirishni rad etish toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi. 2. Farzandining oʻqiyotgan umumtaʼlim maktabidan tegishli hujjatlarini olib, oʻqishi koʻchiriladigan umumtaʼlim maktabiga taqdim etadi. 3 ish kunida

Bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish hamda oʻquvchilarni bir umumiy oʻrta taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Oʻquvchilarni bir umumiy oʻrta taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Qarindoshlik darajasi (ota, ona, ularning oʻrnini bosuvchi shaxs) 2. Familiyasi 3. Ismi 4. Otasining ismi 5. Pasport (ID karta) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 7. Yashash manzili (Manzil-maʼlumotlar idoralararo integratsiyalashuv platformasidan) 8. Yashash manzili (kiritish orqali) 9. Telefon raqami II. Ariza beruvchining farzandlari toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma (ID karta, pasport) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Tugʻilgan sanasi 7. Taʼlim tili 8. Oʻqish koʻchiriladigan sinf III. Oʻqishi koʻchiriladigan umumtaʼlim maktabi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Hudud nomi 2. Tuman (shahar) nomi 3. Umumtaʼlim maktabi (raqami) nomi 4. Oʻqishini koʻchirish sababi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-iyundagi 295-son qaroriga 2-ILOVA

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini hamda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining chet elda taʼlim olgan farzandlarini davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan (chet elda yashovchi) shaxslardan hamda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolaridan (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining elektron xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — MMTV portali) yoxud Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — DXM) orqali farzandini davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish uchun arizalar olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Quyidagilar:

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga davlat xizmati DXM yoki YIDXP yoxud MMTV portali orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar va viloyatlar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari) tomonidan;

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga davlat xizmati DXM yoki YIDXP yoxud MMTV portali orqali umumiy oʻrta taʼlim muassasalari tomonidan koʻrsatiladi.

3. DXM, YIDXP, MMTV portali va hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari hamda umumiy oʻrta taʼlim muassasalari oʻrtasidagi axborot almashinuvi faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

3 1 . Davlat xizmati har yili 1-avgustdan 25-mayga qadar koʻrsatiladi.

4. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun ariza beruvchidan yigʻim undirilmaydi.

5. Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga, Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga davlat xizmati 5-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

6. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashab turgan, Oʻzbekiston Respublikasining fuqarosi boʻlmagan va oʻzining xorijiy davlat fuqaroligiga mansubligiga doir dalilga ega boʻlmagan fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2-bob. Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

7. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun ushbu Reglamentning 3 1 -bandida koʻrsatilgan muddatda DXMga shaxsan kelib murojaat etadi yoki YIDXP yoxud MMTV portalida roʻyxatdan oʻtadi.

8. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, DXM xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP yoki MMTV portali orqali murojaat etgan taqdirda esa ariza beruvchi mustaqil ravishda soʻrovnomani ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda toʻldiradi.

9. Ariza beruvchi soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.

10. Soʻrovnoma ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng DXM yoki YIDXP yoxud MMTV portali orqali avtomatik tarzda hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga yuboriladi.

11. Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari huzurida Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha 5 kishidan iborat quyidagi tarkibdagi Maxsus komissiya (keyingi oʻrinlarda — maxsus komissiya) tuziladi:

hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi boshligʻining birinchi oʻrinbosari — maxsus komissiya raisi;

bosh yuristkonsult, pedagogik-psixologik tashxis faoliyatini tashkil etish shuʼbasi mudiri va xorijiy tillar boʻyicha metodist — maxsus komissiya aʼzolari;

umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish shuʼbasi boshligʻi — maxsus komissiya kotibi.

12. Maxsus komissiya oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.

13. Maxsus komissiya qarori maxsus komissiya yigʻilishining bayoni bilan rasmiylashtiriladi.

14. Maxsus komissiyaning yigʻilishlari ariza beruvchi tomonidan murojaatlar boʻlganda oʻtkaziladi. Maxsus komissiya raisining tashabbusi bilan yoki zaruratga koʻra navbatdan tashqari yigʻilishlar ham tashkil etilishi mumkin.

15. Maxsus komissiyaning vazifalari quyidagilardan iborat:

ariza beruvchining soʻrovnomasi hamda hujjatlarini yetti kun muddatda koʻrib chiqish;

tegishli davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilishga yoʻllanma berish yoki yoʻllanma berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish.

16. Maxsus komissiya hujjatlarni oʻrganish jarayonida ularga aniqlik kiritish maqsadida hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi nomidan tegishli vazirliklar, idoralar va tashkilotlarga soʻrov xatlari yuborish huquqiga ega.

17. Ariza beruvchi tomonidan quyidagi hujjatlar ilova qilinmagan taqdirda, davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi:

oʻrganilgan fanlar va ular boʻyicha imtihonlarda olingan baholar (ballar) koʻrsatilgan maʼlumot haqida hujjat (1-sinfga qabul qilinayotgan bolalar bundan mustasno);

oʻrganilgan fanlar va ular boʻyicha imtihonlarda olingan baholar (ballar) koʻrsatilgan hujjatning Oʻzbekiston Respublikasi davlat tiliga tarjimasi (1-sinfga qabul qilinayotgan bolalar bundan mustasno);

sogʻligʻi toʻgʻrisida tibbiy xulosa;

Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.

18. Ariza beruvchi maxsus komissiya qaroriga asosan farzandini tegishli davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga qabul qilish boʻyicha mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shakldagi yoʻllanmani yoki yoʻllanma berishni rad etish toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

Davlat xizmatlari markazi maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.

Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.

19. Davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalari direktori ariza beruvchi bilan mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda shartnoma imzolaydi.

2 1 -bob. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining chet elda taʼlim olgan farzandlarini davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

19 1 . Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun ushbu Reglamentning 31-bandida koʻrsatilgan muddatda DXMga shaxsan kelib murojaat etadi yoki YIDXP yoxud MMTV portalida roʻyxatdan oʻtadi.

19 2 . Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, DXM xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP yoki MMTV portali orqali murojaat etgan taqdirda esa ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 6-ilovaga muvofiq shaklda soʻrovnomani toʻldiradi.

19 3 . Ariza beruvchi tomonidan quyidagi hujjatlar skaner qilinib, “pdf” formatida saqlangan nusxasi ilova qilinadi.

Oʻquvchining chet elda taʼlim olganini tasdiqlovchi hujjat (davlat nomi, oʻqigan maktabi nomi, oʻqigan yillari, oʻqigan sinflari, oʻrganilgan fanlar va imtihonlarda olingan baholar (ballar) koʻrsatilgan maʼlumot) va uning davlat tiliga notarial tasdiqlangan tarjimasi;

10-11-sinflarga qabul qilinadigan oʻquvchilar uchun xorijiy davlatda tayanch oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatning Oʻzbekiston Respublikasida tan olingani toʻgʻrisida maʼlumotnoma;

oʻquvchining chet elda taʼlim olganini tasdiqlovchi hujjatlar boʻlmagan taqdirda, Bolalar masalalari boʻyicha tuman (shahar) komissiyasining oʻquvchini majburiy taʼlimga jalb qilish boʻyicha qaroridan koʻchirma.

19 4 . Ariza beruvchi soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.

19 5 . Soʻrovnoma ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng DXM yoki YIDXP yoxud MMTV portali orqali avtomatik tarzda umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga yuboriladi.

19 6 . Umumiy oʻrta taʼlim muassasasi soʻrovnomani uch ish kunida koʻrib chiqadi.

19 7 . Soʻrovnomani koʻrib chiqish natijasiga koʻra umumiy oʻrta taʼlim muassasasi oʻquvchini qabul qilish yoki sababi aniq koʻrsatilgan holda qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida maʼlumotni DXM yoki YIDXP yoxud MMTV portali orqali ariza beruvchiga yuboradi.

19 8 . Quyidagi hollarda bolani umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga qabul qilish rad etilishi mumkin:

soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganda;

19 3 -bandda koʻrsatilgan hujjatlar ilova qilinmaganda;

umumiy oʻrta taʼlim muassasasida (qabul qilinadigan sinfda) boʻsh oʻrinlar mavjud boʻlmagan taqdirda.

Boshqa holatlarda oʻquvchini umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga qabul qilish rad etilishi mumkin emas.

19 9 . Ariza beruvchi farzandlarining umumiy oʻrta taʼlim muassasasi qabul qilish yoki sababi koʻrsatilgan qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

Davlat xizmatlari markazi maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.

Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.

19 10 . Ariza beruvchi uch ish kunida 19 3 -bandda koʻrsatilgan hujjatlarning va oʻquvchining sogʻligʻi toʻgʻrisida tibbiy maʼlumotnomaning aslini farzandi qabul qilingan umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga taqdim etadi.

19 11 . Umumiy oʻrta taʼlim muassasasi tomonidan murojaati rad etilgan ariza beruvchi aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qilishi mumkin.

19 12 . Umumiy oʻrta taʼlim muassasasi oʻquvchining chet elda oʻqigan taʼlim dasturi maktabning oʻquv dasturlariga mos kelish-kelmasligini aniqlaydi hamda fanlar boʻyicha aniqlangan farqlarni joriy yoki navbatdagi oʻquv yilida bartaraf etish choralarini koʻradi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

20. Ariza beruvchi mazkur davlat xizmatini koʻrsatishga masʼul boʻlgan tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

21. Ushbu Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.

Agar Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomasida Oʻzbekiston Respublikasining taʼlim toʻgʻrisidagi qonunchiligida nazarda tutilganidan boshqacha qoidalar belgilangan boʻlsa, xalqaro shartnoma qoidalari qoʻllanadi.

22. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish uchun arizalar olish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — DXM)ga shaxsan kelib murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining elektron xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — MMTV portali)da roʻyxatdan oʻtadi, soʻrovnomani toʻldiradi va tasdiqlaydi. Har yili 1-avgustdan 25-mayga qadar 2-bosqich DXM, YIDXP, MMTV portali Soʻrovnomani hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga yuboradi. Avtomatik tarzda 3-bosqich Hududiy maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari 1. Ariza beruvchining soʻrovnoma boʻyicha hujjatlarini koʻrib chiqadi. 2. Davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga qabul qilish yoki qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng 7 kun ichida 4-bosqich Ariza beruvchi, DXM Davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha yoʻllanma berilgani yoki yoʻllanma berishni rad etilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi. DXMga maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuborish va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. DXMga ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda beradi. Qaror qabul qilingandan keyin

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish uchun arizalar olish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish uchun arizalar olish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Fuqaroligi 5. Identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR) 6. Yashash uchun roʻyxatdan oʻtgan manzili 7. Vizasining amal qilish muddati 8. Telefon raqami II. Ariza beruvchining farzandi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR) 5. Vizasining amal qilish muddati 6. Tugʻilgan sanasi 7. Oʻqigan davlati 8. Tugatgan (yoki oʻqiyotgan) sinfi 9. Oʻqigan taʼlim tili 10. Oʻqigan chet tili III. Ilova qilinadigan hujjatlar 1. Oʻrganilgan fanlar va ular boʻyicha imtihonlarda olingan baholar (ballar) koʻrsatilgan maʼlumot haqidagi hujjatni skaner qilinib, rdf formatida saqlangan nusxasi 2. Oʻrganilgan fanlar va ular boʻyicha imtihonlarda olingan baholar (ballar) koʻrsatilgan maʼlumot haqidagi hujjatning Oʻzbekiston Respublikasi davlat tiliga tarjima qilib tasdiqlangan hamda skaner qilinib, rdf formatida saqlangan nusxasi 3. Oʻquvchining sogʻligʻi toʻgʻrisidagi tibbiy xulosa skaner qilinib, rdf formatida saqlangan nusxasi 4. Ariza beruvchi bolaning ota-onasi oʻrnini bosuvchi shaxslar boʻlgan taqdirda, ularning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish uchun arizalar olish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha yoʻllanma namunasi

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish uchun arizalar olish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini Oʻzbekiston Respublikasi davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga oʻqishga qabul qilish va oʻqitish boʻyicha

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ y. “____” _______ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________ viloyati ___________ tumani(shahar) _____-sonli davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Maktab) nomidan maktab Ustavi asosida faoliyat yuritayotgan muassasa direktori _________ ____________________ bir tomondan, ‎Oʻzbekiston Respublikasi davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga oʻqishga qabul qilinayotgan chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxs (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchi) nomidan uning ota-onasi (yoki uning qonuniy vakili) ____________________________ ikkinchi tomondan, yakka tartibda “Tomon” deb ataladi, ushbu shartnomani quyidagilar haqida tuzishdi: ‎I. Shartnoma predmeti ‎ Maktab va ota-ona hamkorlikda oʻquvchining yoshiga va oldin egallagan bilimiga mutanosib ravishda uni umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standartlari doirasida oʻqitishni oʻz zimmasiga oladi. ‎II. Tomonlarning huquq va majburiyatlari ‎ 2.1. Maktabning huquq va majburiyatlari: ‎2.1.1. Oʻquvchining yoshiga va oldin egallagan bilimiga mutanosib ravishda umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standartlari doirasida oʻqitishni taʼminlash, ularda bilim olish talabini rivojlantirish. ‎2.1.2. Oʻquvchida birlamchi mehnat koʻnikmalarini shakllantirish, uni mustaqil ijodiy fikrlashga oʻrgatish, atrof olamga hamda kasb tanlashga ongli ravishda yondashishni tarbiyalash. ‎2.2.2. Oʻquvchini maktab Ustavi, maktabning ichki tartib qoidalari, oʻquv rejasi va dasturlari bilan yozma ravishda tanishtirish. ‎2.2. Ota-ona va oʻquvchining huquq va majburiyatlari: ‎2.2.1. Oʻqishga kirish uchun maktabga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi: ‎ota-onasining uni maktabga qabul qilish toʻgʻrisidagi arizasi; ‎oʻqitilgan fanlar va ular boʻyicha imtihonlarda olingan baholar (ballar) koʻrsatilgan maʼlumoti haqidagi hujjatlarning asl nusxalari; ‎sogʻligʻi toʻgʻrisidagi tibbiy xulosa. ‎2.2.2. Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va boshqa qonunlar talablariga rioya qilish, oʻzbek xalqining milliy urf-odatlari hamda anʼanalarini hurmat qilish, respublikada oʻrnatilgan xorijiy fuqarolarning yashashi hamda harakat qilishi qoidalarini bajarish. ‎2.2.3. Maktabda oʻrnatilgan ichki tartib-qoidalarga rioya qilish, oʻquv rejasi va dasturida koʻzda tutilgan barcha turdagi oʻquv topshiriqlarini bajarish, oʻz vaqtida imtihon va sinovlarni topshirish. ‎2.2.4. Maktab maʼmuriyati topshiriqlari hamda buyruqlarini bajarish. ‎2.2.5. Maktab mulkiga zarar keltirilganda, ularni qoplash. ‎2.2.6. Oʻquvchining yashash manzili va vaqtincha yashash muddati oʻzgarganda, maktab rahbariyatiga maʼlum qilish. ‎III. Tomonlarning javobgarliklari ‎ 3.1. Maktab quyidagi sabablar asosida oʻquvchini oʻquvchilar safidan chiqarishi mumkin: ‎Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarini buzganligi uchun; ‎Maktab ustavi va ichki tartib qoidalarga rioya qilmaganligi uchun; ‎Oʻquvchining yashash manzili oʻzgarganligi sababli yoki boshqa sabablarga koʻra boshqa maktabga koʻchirilganligi uchun. ‎3.2. Tomonlar orasida kelishilmovchiliklar yuzaga kelganda, ular oʻzaro hurmat asosida muzokara yoʻli bilan, buning imkoni boʻlmaganda qonunchilikda belgilangan tartibda hal qilinadi. ‎IV. Yakunlovchi qoidalar ‎ 4.1. Ushbu shartnoma tomonlar imzolagan vaqtdan kuchga kiradi. ‎4.2. Ushbu shartnomaga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish tomonlarning vakillari tomonidan yozma ravishda amalga oshirilib, imzolangandan keyingina haqiqiy hisoblanadi. ‎4.3. Ushbu shartnoma oʻzbek tilida uch nusxada imzolandi. ‎V. Tomonlarning yuridik manzillari va imzolari ‎ ‎ Davlat umumiy oʻrta taʼlim mu?ssasasi nomidan: Oʻquvchi (ota-onasi yoki qonuniy vakili) nomidan: ‎ ‎ ______________________________ ‎______________________________ ‎______________________________ ‎______________________________ ‎ ‎ _____________________________ ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎_____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish uchun arizalar olish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining chet elda taʼlim olgan farzandlarini davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — DXM)ga shaxsan kelib murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining elektron xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — MMTV portali)da roʻyxatdan oʻtadi, soʻrovnomani toʻldiradi va tasdiqlaydi. Har yili 1-avgustdan 25-mayga qadar 2-bosqich DXM, YIDXP, MMTV portali Soʻrovnomani davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga yuboradi. Avtomatik tarzda 3-bosqich Davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalari 1. Ariza beruvchining soʻrovnoma boʻyicha hujjatlarini koʻrib chiqadi. 2. Oʻquvchini qabul qilish yoki sababi aniq koʻrsatilgan holda qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida maʼlumotni DXM yoki YIDXP yoxud MMTV portali orqali ariza beruvchiga yuboradi. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng 3 ish kunida 4-bosqich Ariza beruvchi, DXM Farzandlarining umumiy oʻrta taʼlim muassasasiga qabul qilish yoki sababi koʻrsatilgan qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida maʼlumotni YIDXP yoki MMTV portali orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi. DXM maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuborish va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. DXM ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda beradi. Avtomatik tarzda

Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish uchun arizalar olish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining chet elda taʼlim olgan farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish uchun arizalar olish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Fuqaroligi: 5. Yashash uchun roʻyxatdan oʻtgan manzili: 6. Telefon raqami: II. Ariza beruvchining farzandi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari (seriyasi, raqami va JSHSHIR): 5. Tugʻilgan sanasi (yil, kun, oy): 6. Qabul qilinadigan sinfi: III. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Oʻquvchining chet elda taʼlim olganini tasdiqlovchi hujjat (davlat nomi, oʻqigan maktabi nomi, oʻqigan yillari, oʻqigan sinflari, oʻrganilgan fanlar va imtihonlarda olingan baholar (ballar) koʻrsatilgan maʼlumot)ning skaner qilinib, “pdf” formatida saqlangan nusxasi. 2. Oʻquvchining chet elda taʼlim olganini tasdiqlovchi hujjat (davlat nomi, oʻqigan maktabi nomi, oʻqigan yillari, oʻqigan sinflari, oʻrganilgan fanlar va imtihonlarda olingan baholar (ballar) koʻrsatilgan maʼlumot)ning Oʻzbekiston Respublikasi davlat tiliga tarjima qilinib, tasdiqlangan hamda skaner qilinib, “pdf” formatida saqlangan nusxasi. 3. 10 -11-sinflarga qabul qilinadigan oʻquvchilar uchun xorijiy davlatda tayanch oʻrta taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatning Oʻzbekiston Respublikasida tan olingani toʻgʻrisida maʼlumotnomaning skaner qilinib, “pdf” formatida saqlangan nusxasi. 4. Oʻquvchining chet elda taʼlim olganini tasdiqlovchi hujjatlar boʻlmagan taqdirda, Bolalar masalasi boʻyicha tuman (shahar) komissiyasining oʻquvchini majburiy taʼlimga jalb qilish boʻyicha qaroridan koʻchirmaning skaner qilinib, “pdf” formatida saqlangan nusxasi.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-iyundagi 295-son qaroriga 3-ILOVA

Eksternat tartibida imtihonlar olish uchun arizalar qabul qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament jismoniy shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — DXM) orqali eksternat tartibida imtihonlar olish uchun ariza qabul qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

davlat xizmati — ariza beruvchiga YIDXP yoki DXM orqali eksternat tartibida imtihonlar olish uchun ariza qabul qilish boʻyicha davlat xizmati;

ekstern — umumiy oʻrta taʼlim hajmidagi oʻquv dasturlarini umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standarti doirasida mustaqil oʻzlashtirgan hamda yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtkaziladigan shaxs;

eksternat — umumiy oʻrta taʼlim hajmidagi oʻquv dasturlarini umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standarti doirasida mustaqil oʻzlashtirish jarayoni;

eksternat maktab — eksternlarni yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtkazish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar va viloyatlar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari boshligʻining buyrugʻi bilan belgilangan davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasasi;

eksternat tartibidagi imtihonlar — umumiy oʻrta taʼlim hajmidagi oʻquv dasturlarini umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standarti doirasida mustaqil oʻzlashtirgan eksternlarni yakuniy davlat attestatsiyadan oʻtkazish jarayoni.

3. Davlat xizmati YIDXP yoki DXM orqali eksternat maktablar tomonidan koʻrsatiladi.

4. YIDXP, DXM va eksternat maktablar oʻrtasidagi axborot almashinuvi faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

5. Eksternat tartibida imtihonlarda quyidagi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashaydigan fuqaroligi boʻlmagan shaxslar qatnashishi mumkin:

umumiy oʻrta taʼlim hajmidagi oʻquv dasturlarini umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standarti asosida 9-sinf doirasida mustaqil oʻzlashtirgan, tayanch oʻrta taʼlim olmagan, tegishli yilda 17 yoshga toʻladigan va undan katta yoshdagi majburiy umumiy oʻrta taʼlimga jalb qilinmagan fuqarolar;

umumiy oʻrta taʼlim hajmidagi oʻquv dasturlarini umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standarti asosida 11-sinf doirasida mustaqil oʻzlashtirgan, umumiy oʻrta taʼlim olmagan, tegishli yilda 19 yoshga toʻladigan va undan katta yoshdagi majburiy umumiy oʻrta taʼlimga jalb qilinmagan fuqarolar.

5 1 . Eksternlar bir vaqtning oʻzida 9-sinf va 11-sinf doirasida eksternat tartibida imtihonlardan oʻtkazilmaydi.

Eksternlar bir vaqtning oʻzida faqat bitta oʻz xohishiga koʻra tanlagan eksternat maktabga jalb etiladi.

6. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun ariza beruvchidan yigʻim undirilmaydi.

7. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

8. Eksternat tartibida imtihon oladigan eksternat maktablar roʻyxati har yili 1-fevralga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vazirlik) tomonidan tasdiqlanadi va oʻzining rasmiy veb-sayti hamda ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi.

9. Ariza beruvchiga davlat xizmatlari har yili 1-fevraldan 1-aprelgacha (shu kuni ham) koʻrsatiladi.

10. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun ushbu Reglamentning 9-bandida koʻrsatilgan muddatda DXMga shaxsan kelib murojaat etadi yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

11. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, DXM xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa ariza beruvchi mustaqil ravishda soʻrovnomani ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda toʻldiradi.

12. Ariza beruvchi soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.

13. Ariza beruvchi soʻrovnomani tasdiqlagandan soʻng soʻrovnoma YIDXP yoki DXM orqali avtomatik tarzda eksternat maktablarga yuboriladi.

13 1 . Ariza beruvchi tomonidan oʻz xohishiga koʻra DXM yoki YIDXP orqali davlat xizmatidan foydalanishning har qanday bosqichida 1-fevraldan 1-aprelgacha bekor qilinishi mumkin.

14. Eksternat maktablar tomonidan ariza beruvchining soʻrovnomasi hamda ilova qilingan hujjatlari ikki kun muddatda koʻrib chiqiladi.

Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi davlat xizmati koʻrsatishni rad etishga asos hisoblanadi.

15. Eksternat maktablar tomonidan ariza beruvchining hujjatlari koʻrib chiqilgandan soʻng ariza beruvchi yakuniy davlat attestatsiyasiga qoʻyish yoki qoʻyish rad etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

DXM maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.

DXM ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.

15 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-apreldagi 343-son qaroriga muvofiq eksternat maktablari tomonidan eksternning xohishiga koʻra tegishli oʻquv dasturlarini oʻzlashtirishi uchun aprel — may oylarida pulli taʼlim xizmatlari koʻrsatilishi mumkin.

Bunda eksternat maktablari tomonidan eksternlarga tegishli oʻquv dasturlari boʻyicha uslubiy maslahat koʻrsatiladi.

Eksternlar tegishli oʻquv dasturlarini oʻzlashtirishi uchun eksternat maktablaridagi kutubxona, sport zali, informatika fani xonasi va maxsus fan xonalaridan dars jarayonlariga xalaqit bermagan holda foydalanishi mumkin.

Eksternat maktablari eksternlarga elektron taʼlim portallaridagi mavjud resurslardan foydalanishiga koʻmaklashadi.

16. Eksternat tartibida imtihon oʻtkazish joyi, sanasi va boshqa shartlari imtihon oʻtkazilishidan 10 kun oldin eksternat maktab binosining barcha uchun koʻrinarli joyiga osib qoʻyiladi hamda vazirlikning rasmiy veb-saytida hamda ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi.

17. Eksternat tartibidagi imtihon eksternat maktablarida har yili 15-iyunga qadar oʻtkaziladi.

18. Eksternlar yakuniy davlat attestatsiyasidan umumiy oʻrta taʼlim muassasalari bitiruvchilarining yakuniy davlat attestatsiyasiga muvofiq oʻtkaziladi.

19. Eksternlar qonunchilik hujjatlarida umumiy oʻrta taʼlim muassasalari bitiruvchilari uchun belgilangan huquqlarga ega boʻladi, yakuniy davlat attestatsiyasidan ozod boʻlish huquqi bundan mustasno.

20. Ekstern 9, 11-sinflardagi baholar (oʻzlashtirish) tabeliga asosan yakuniy davlat attestatsiyasi oʻtkazilmaydigan fanlardan ijobiy baholangan boʻlsa, ushbu fanlardan imtihondan ozod etiladi.

21. Eksternning 9, 11-sinflardagi baholar (oʻzlashtirish) tabeli boʻlmasa, mazkur sinflarda oʻqitiladigan fanlardan imtihon topshiradi, “Chizmachilik”, “Tasviriy sanʼat”, “Musiqa”, “Texnologiya”, “Jismoniy tarbiya”, “Chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik” fanlari bundan mustasno.

22. Uzrsiz sabablarga koʻra yakuniy davlat attestatsiyasiga kelmagan eksternlar joriy oʻquv yilida ushbu fandan qayta yakuniy davlat attestatsiyasiga qoʻyilmaydi.

23. Uzrli sabablarga koʻra (yakuniy davlat attestatsiyasi davrida kasal boʻlganda, koʻrik-tanlov va musobaqalarda ishtirok etish davriga toʻgʻri kelganda, yaqin qarindoshi vafot etganda) yakuniy davlat attestatsiyasida qatnasha olmagan eksternlar uzrli sababni tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni taqdim etgan taqdirda oxirgi yakuniy davlat attestatsiyasidan keyin ikki hafta oʻtgach qayta yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtkaziladi.

24. Eksternat maktab yakuniy davlat attestatsiyasi natijalarini yakuniy davlat attestatsiyasi oʻtkazilgandan soʻng 2 kun ichida eʼlon qiladi.

25. Ariza beruvchi eksternat tartibidagi imtihon natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

DXM maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.

DXM ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

26. Ariza beruvchi mazkur davlat xizmatini amalga oshirishda masʼul boʻlgan tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari boʻyicha qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

27. Ushbu Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.

28. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.

Eksternat tartibida imtihonlar olish uchun arizalar qabul qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Eksternat tartibida imtihonlar olish uchun arizalar qabul qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Eksternat tartibida imtihonga ariza berish uchun Davlat xizmatlari markazi (keyingi oʻrinlarda — DXM)ga shaxsan kelib murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi, soʻrovnomani toʻldiradi va tasdiqlaydi. Har yili 1-fevraldan 1-aprelgacha (shu kuni ham) 2-bosqich DXM yoki YIDXP Soʻrovnomani eksternat maktablarga yuboradi Avtomatik tarzda 3-bosqich Eksternat maktab 1. Ariza beruvchining soʻrovnoma boʻyicha hujjatlarini koʻrib chiqadi. 2. Arizaga beruvchiga yakuniy davlat attestatsiyasiga ruxsat berish yoki ruxsat berish rad etilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotni beradi. 2 kun muddatda 4-bosqich Ariza beruvchi, DXM 1. Yakuniy davlat attestatsiyasiga ruxsat berish yoki ruxsat berish rad etilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi. DXM maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuborish va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. DXM ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda beradi. Avtomatik tarzda 2. Yakuniy davlat attestatsiyasiga ruxsat berilgan ariza beruvchi eksternat tartibidagi yakuniy davlat attestatsiyasida ishtirok etadi. Har yili 15-iyunga qadar 5-bosqich Eksternat maktab Eksternat tartibidagi yakuniy davlat attestatsiyasi natijalarini eʼlon qiladi. Imtihon oʻtkazilgandan soʻng 2 kunda 6-bosqich Ariza beruvchi, DXM Eksternat tartibidagi yakuniy davlat attestatsiyasi natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi. DXM maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuborish va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. DXM ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda beradi. Yakuniy davlat attestatsiyasi natijalari eʼlon qilingandan soʻng avtomatik tarzda

Eksternat tartibida imtihonlar olish uchun arizalar qabul qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Eksternat tartibida imtihonlar olish uchun ariza qabul qilish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Pasport (ID karta) maʼlumotlari (seriyasi, raqami): 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 6. Tugʻilgan sanasi (yil, kun, oy): 7. Yashash manzili: 8. Telefon raqami: 9. Oʻqigan taʼlim muassasasi (tuman, shahar va maktab raqami yoki nomini koʻrsatgan holda)*: 10. Tugatgan sinfi: 11. Tugatgan yili: 12. Taʼlim tili: 13. Oʻqigan chet tili: 14. Eksternatga ariza berish sinfi (9 yoki 11-sinf):

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-iyundagi 295-son qaroriga 4-ILOVA

Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy davlat hujjatlari dublikatini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament jismoniy shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — DXM) orqali umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma (sertifikat) dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

arxiv hujjatlari — shahodatnomalarni hisobga olish va tarqatish daftari, sinf jurnallari, pedagogik kengash majlisi bayonnomalari daftari, buyruqlar daftari, oʻquvchilar harakati daftari;

davlat xizmati — ariza beruvchilarga YIDXP yoki DXM orqali shahodatnoma (sertifikat) dublikatini berish boʻyicha davlat xizmati;

dublikat — shahodatnoma (sertifikat)ni yoʻqotgan yoki familiyasini oʻzgartirgan shaxslarga yoxud shahodatnoma (sertifikat) yaroqsiz holga kelgan, buzilgan hollarda beriladigan hujjat;

taʼlim tashkiloti — davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasasi, nodavlat taʼlim tashkiloti, boshqa vazirlik, idora va tashkilotlarning tizimida boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim muassasalari;

shahodatnoma (sertifikat) — taʼlim tashkilotini tamomlaganlik toʻgʻrisida tayanch oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma, umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma yoki psixik rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab (maktab-internat)ni tamomlaganlik toʻgʻrisidagi sertifikat.

3. Davlat xizmati DXM yoki YIDXP orqali tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari) tomonidan koʻrsatiladi.

4. YIDXP, DXM va tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari oʻrtasidagi axborot almashinuvi faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

5. Davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun ariza beruvchidan yigʻim undirilmaydi.

6. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

7. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun DXMga shaxsan kelib murojaat etadi yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

8. Ariza beruvchi yoki uning ishonchli vakili oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, DXM xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa ariza beruvchi yoki uning ishonchli vakili mustaqil ravishda soʻrovnomani ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda toʻldiradi. Ariza beruvchi ishonchnoma asosida harakat qilayotganda, soʻrovnomaga notarial tasdiqlangan ishonchnoma nusxasi ilova qilinadi.

9. Ariza beruvchi soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.

9 1 . Ariza beruvchi tomonidan oʻz xohishiga koʻra DXM yoki YIDXP orqali davlat xizmatidan foydalanishning har qanday bosqichida bekor qilinishi mumkin.

10. Ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangan soʻrovnoma avtomatik tarzda tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimiga yuboriladi.

11. Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi soʻrovnoma tushgan vaqtdan boshlab bir ish kuni mobaynida uni taʼlim tashkilotiga koʻrib chiqish uchun yuboradi.

12. Taʼlim tashkiloti tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimidan kelib tushgan soʻrovnomani uch ish kuni mobaynida oʻrganib chiqib, arxiv hujjatlari asosida dublikat berish yoki berishni rad etish boʻyicha xulosa tayyorlaydi va tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimiga yuboradi.

13. Xulosada ariza beruvchining oʻqishni tamomlagan yili va taʼlim tashkiloti nomi, oʻzlashtirgan fanlari, shahodatnoma (sertifikat) turi, seriyasi va raqami yoki dublikatni berishni rad etish asosi koʻrsatiladi.

14. Ariza beruvchi shahodatnoma (sertifikat) olgan taʼlim tashkiloti tugatilgan hollarda, xulosa arxiv hujjatlarini saqlash boʻyicha masʼul etib belgilangan tashkilot tomonidan tayyorlanadi.

15. Dublikat berish uchun qoʻshimcha oʻrganish talab etiladigan (taʼlim tashkiloti faoliyati tugatilgan, qayta tashkil etilgan, nomi yoki pochta manzili oʻzgargan, davlat arxivlariga yoki vazirlik va idoralarga qoʻshimcha soʻrov yuborilgan) hollarda, davlat xizmatini koʻrsatish muddati qoʻshimcha besh ish kuniga uzaytirilishi mumkin.

16. Zaruratga koʻra, tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi yoki taʼlim tashkiloti tegishli davlat arxivlariga arxiv hujjatlari boʻyicha elektron shaklda soʻrov yuboradi.

Davlat arxivlari tomonidan uch ish kuni ichida belgilangan tartibda arxiv hujjatlari toʻgʻrisida maʼlumotlar bepul taqdim etiladi.

17. Dublikat berish arxiv hujjatlarida tegishli qaydlar mavjud boʻlmagan taqdirdagina rad etiladi.

18. Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi taʼlim tashkilotining xulosasi kelib tushgan vaqtdan boshlab bir ish kuni mobaynida mazkur Reglamentga 3 va 3a-ilovalarga muvofiq shakldagi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan dublikatni rasmiylashtiradi yoki dublikat berishni rad etish toʻgʻrisidagi maʼlumotni shakllantiradi.

Rasmiylashtirilgan dublikat yoki uni berishni rad etish toʻgʻrisidagi maʼlumot tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi boʻshligʻi tomonidan tasdiqlanadi va DXM hamda YIDXP orqali elektron ravishda yuboriladi.

19. Ariza beruvchi rasmiylashtirilgan dublikat yoki rad etish toʻgʻrisidagi maʼlumotni YIDXP orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi.

Davlat xizmatlari markazi maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.

Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.

20. Rasmiylashtirilgan dublikatda xatoliklar mavjudligi aniqlangan taqdirda, ariza beruvchi belgilangan tartibda ilgari yuborilgan ariza raqamini koʻrsatish orqali qayta murojaat qilish huquqiga ega.

Mmurojaat mazkur Reglamentda nazarda tutilgan davlat xizmatini koʻrsatish uchun belgilangan tartibda qayta koʻrib chiqiladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari va taʼlim tashkilotlari ushbu Reglament talablariga rioya qilinishi hamda rasmiylashtiriladigan dublikat yoki uni berishni rad etish toʻgʻrisidagi maʼlumotda kiritilgan maʼlumotlarning haqiqiyligi va toʻgʻriligi uchun masʼul hisoblanadi.

22. Ushbu Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.

23. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.

Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy davlat hujjatlari dublikatini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisida davlat namunasidagi rasmiy hujjatlarning dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Dublikatni olish uchun Davlat xizmatlari markaziga (keyingi oʻrinlarda — DXM) shaxsan kelib murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi, soʻrovnomani toʻldiradi va tasdiqlaydi. Zaruratga koʻra 2-bosqich DXM yoki YIDXP Soʻrovnomani tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlariga yuboradi. Avtomatik tarzda 3-bosqich Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari Davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, nodavlat taʼlim tashkilotlariga (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkilotlari) koʻrib chiqadi va xulosa tayyorlash uchun yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich Taʼlim tashkilotlari Soʻrovnomani oʻrganib chiqadi, arxiv hujjatlari asosida dublikat berish yoki berishni rad etish boʻyicha xulosa tayyorlaydi va tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimiga yuboradi. 3 ish kunida (5 ish kuni qoʻshimcha) 5-bosqich Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan dublikatni rasmiylashtiradi yoki dublikat berishni rad etish toʻgʻrisida maʼlumotni shakllantiradi va tasdiqlaydi va DXM hamda YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi. 1 ish kunida 6-bosqich Ariza beruvchi, DXM YIDXP orqali avtomatik tarzda tizimdan yuklab oladi. DXM maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuborish va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. DXM ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga maʼlumotnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda beradi. Avtomatik tarzda

Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy davlat hujjatlari dublikatini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisida davlat namunasidagi rasmiy hujjatlarning dublikatini olish uchun

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 1.1. Agar familiyasi oʻzgargan boʻlsa, u haqda maʼlumot kiritiladi 2. Ismi 2.1. Agar ismi oʻzgargan boʻlsa, u haqda maʼlumot kiritiladi 3. Otasining ismi 3.1. Agar otasining ismi oʻzgargan boʻlsa, u haqda maʼlumot kiritiladi 4. Pasport (ID karta) maʼlumotlari (seriyasi, raqami) 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Tugʻilgan sanasi 7. Yashash manzili 8. Oʻqigan taʼlim tashkiloti (tuman, shahar va maktab raqami yoki nomini koʻrsatgan holda) 8.1. Taʼlim tashkiloti haqida qoʻshimcha maʼlumot 9. Taʼlim tashkilotini tamomlagan yili 10. Taʼlim bosqichi: tayanch oʻrta taʼlim (8-sinf, 9-sinf) umumiy oʻrta taʼlim (10-sinf, 11-sinf) 11. Elektron manzili va telefon raqami 12. Dublikat olish sababi II. Ilova qilinadigan hujjat 1. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma: (agar ishonchli vakil tomonidan harakat qilinayotgan boʻlsa)

Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy davlat hujjatlari dublikatini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisida davlat namunasidagi rasmiy hujjatning dublikati namunasi

Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy davlat hujjatlari dublikatini berish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3a-ILOVA

Sertifikatning dublikati namunasi

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-iyundagi 295-son qaroriga 5-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy hujjatlarning davlat namunasini tasdiqlash haqida” 2019-yil 13-maydagi 393-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 1-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Umumiy” soʻzi “Tayanch” soʻzi bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “attestatning” soʻzi “shahodatnomaning” soʻzi bilan almashtirilsin.

2. 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tayanch oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnomaning davlat namunasi va uning tavsifi

Tayanch oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnomaning tavsifi

Tayanch oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma 210 x 148 mm oʻlchamli, vertikal joylashgan, toʻq havorang (aʼlo darajali shahodatnoma toʻq qizil rangli) koʻrinishga ega. Uning yuza tomonida yuqori qismiga “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI, RESPUBLIKA UZBEKISTAN, REPUBLIC OF UZBEKISTAN”, quyi qismiga “TAYANCN OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA SNANODATNOMA, ATTESTAT O BAZOVOM SREDNEM OBRAZOVANII, CERTIFICATE OF BASIC SECONDARY EDUCATION” aʼlo darajali shahodatnomaga “TAYANCN OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA AʼLO DARAJALI SNANODATNOMA, ATTESTAT O BAZOVOM SREDNEM OBRAZOVANII S OTLICHIYEM, CERTIFICATE OF BASIC SECONDARY EDUCATION WITN NONOURS” soʻzlari yoziladi va markaziga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushiriladi.

Shahodatnomaning ichki har ikki varagʻida: “shahodatnoma” TM, “aʼlo darajali shahodatnoma” TM-A harfi va yettita raqamli tartib raqam yoziladi.

Qogʻoz tafsiloti:

qogʻoz — 100% paxta, qalinligi 120 ± 5 g/m 2 , oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nuri;

yorugʻlikda yaxshi koʻrinadigan “paxta koʻsagi” koʻrinishidagi asosiy uch oʻlchovli suv belgisi;

koʻrinmaydigan tola qizil va yashil tusda, qogʻoz qatlamida tartibsiz joylashgan, uzunligi 2,5 — 3 mm, “kiprik” shaklida ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadi.

Bosma tafsiloti:

Ustki qism:

bosma jarayonida eksklyuziv kimyoviy turgʻun matbaa boʻyoqlari qoʻllaniladi;

asosiy foni (shahodatnoma — toʻq havorang, aʼlo darajali shahodatnoma — toʻq qizil rang) relyef tangir setka shaklidagi rasmdan tashkil topgan;

blankaning oʻng tomoni markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri chop etiladi, diametri 30 mm;

matn qora rangda chop etiladi.

Ichki qism:

asosiy foni (shahodatnoma — toʻq havorang, aʼlo darajali shahodatnoma — toʻq qizil rang) ikki tangir setkadan iborat va xar xil burilish burchaklarida joylashgan ingichka chiziqlarni aks etgan ornamental rasmdan tashkil topgan;

ornamental rasmdagi tanger setkaning birida “REPUBLIC OF UZBEKISTAN” soʻzi takrorlanadigan kichik matnda yozilgan. Nusxa koʻchirishdan himoya sifatida xizmat qiladi;

blankaning chap tomonida oʻzgaruvchan rangda OVI boʻyogʻi ishlatilgan ochiq kitob tasviri tushirilgan;

blankaning ikki tomon markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining koʻrinmaydigan tasviri tushirilgan, diametri 40 mm;

yetti xonali raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarida yashil rangda yorugʻlik sochadi”.

3. 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnomaning davlat namunasi va uning tavsifi

Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnomaning tavsifi

Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma 210 x 148 mm oʻlchamli, vertikal joylashgan, yashil (kumush medal bilan attestat — kul rang, aʼlo darajali oltin medal bilan — oltin sariq rang) rangli koʻrinishga ega.

Uning yuza tomonida yuqori qismiga “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI, RESPUBLIKA UZBEKISTAN, REPUBLIC OF UZBEKISTAN”, quyi qismiga “UMUMIY OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA SNANODATNOMA, ATTESTAT OB OBSHEM SREDNEM OBRAZOVANII, CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION” aʼlo darajali attestatga “UMUMIY OʻRTA TAʼLIM TOʻGʻRISIDA AʼLO DARAJALI SNANODATNOMA, ATTESTAT OB OBSHEM SREDNEM OBRAZOVANII S OTLICHIYEM, CERTIFICATE OF GENERAL SECONDARY EDUCATION WITN NONOURS” soʻzlari yoziladi va markaziga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushiriladi.

Shahodatnomaning ichki har ikki varagʻida: “shahodatnoma” UM, “kumush medal bilan shahodatnoma” UM-K “aʼlo darajali oltin medal” UM-O harfi va yettita raqamli tartib raqami yoziladi.

Qogʻoz tafsiloti:

qogʻoz — 100% paxta, qalinligi 120 ± 5 g/m 2 , oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nuri;

yorugʻlikda yaxshi koʻrinadigan “paxta koʻsagi” koʻrinishidagi asosiy uch oʻlchovli suv belgisi;

koʻrinmaydigan tola qizil va yashil tusda, qogʻoz qatlamida tartibsiz joylashgan, uzunligi 2,5 — 3 mm, “kiprik” shaklida ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadi.

Bosma tafsiloti:

Ustki qism:

bosma jarayonida eksklyuziv kimyoviy turgʻun matbaa boʻyoqlari qoʻllaniladi;

asosiy foni (shahodatnoma — yashil rang, kumush medal bilan shahodatnoma — kul rang, aʼlo darajali oltin medal — oltin sariq rang) relyef tangir setka shaklidagi rasmdan tashkil topgan;

blankaning oʻng tomoni markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri chop etiladi, diametri 30 mm;

matn qora rangda chop etiladi.

Ichki qism:

asosiy foni (shahodatnoma — yashil rang, kumush medal bilan shahodatnoma — kul rang, aʼlo darajali oltin medal — oltin sariq rang) ikki tangir setkadan iborat va xar xil burilish burchaklarida joylashgan ingichka chiziqlarni aks etgan ornamental rasmdan tashkil topgan;

ornamental rasmdagi tanger setkaning birida “REPUBLIC OF UZBEKISTAN” soʻzi takrorlanadigan kichik matnda yozilgan. Nusxa koʻchirishdan himoya sifatida xizmat qiladi;

blankaning chap tomonida oʻzgaruvchan rangda OVI boʻyogʻi ishlatilgan ochiq kitob tasviri tushirilgan;

blankaning ikki tomon markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining koʻrinmaydigan tasviri tushirilgan, diametri 40 mm;

yetti xonali raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarida yashil rangda yorugʻlik sochadi”.

4. 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Psixik rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktabni (maktab-internat) tamomlaganlik toʻgʻrisidagi sertifikat namunasi va uning tavsifi

Psixik rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktabni (maktab-internat) tamomlaganlik toʻgʻrisidagi sertifikat tavsifi

Psixik rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktabni (maktab-internatni) tamomlaganlik toʻgʻrisida sertifikat 210 x 148 mm oʻlchamli, vertikal joylashgan, binafsha rangli koʻrinishga ega. Uning yuza tomonida yuqori qismiga “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI, RESPUBLIKA UZBEKISTAN, REPUBLIC OF UZBEKISTAN”, quyi qismiga “SERTIFIKAT, SERTIFIKAT, CERTIFICATE” soʻzlari yoziladi va markaziga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushiriladi.

Sertifikatning ichki har ikki varagʻida: S harfi va yettita raqamli tartib raqami yoziladi.

Qogʻoz tafsiloti:

qogʻoz — 100% paxta, qalinligi 120 ± 5 g/m 2 , oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nuri;

yorugʻlikda yaxshi koʻrinadigan “paxta koʻsagi” koʻrinishidagi asosiy uch oʻlchovli suv belgisi;

koʻrinmaydigan tola qizil va yashil tusda, qogʻoz qatlamida tartibsiz joylashgan, uzunligi 2,5 — 3 mm, “kiprik” shaklida ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadi.

Bosma tafsiloti:

Ustki qism:

bosma jarayonida eksklyuziv kimyoviy turgʻun matbaa boʻyoqlari qoʻllaniladi;

asosiy foni binafsha rang, relyef tangir setka shaklidagi rasmdan tashkil topgan;

blankning oʻng tomoni markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri chop etiladi, diametri 30 mm;

matn qora rangda chop etiladi.

Ichki qism:

asosiy foni binafsha rang ikki tangir setkadan iborat va xar xil burilish burchaklarida joylashgan ingichka chiziqlarni aks etgan ornamental rasmdan tashkil topgan;

ornamental rasmdagi tanger setkaning birida “REPUBLIC OF UZBEKISTAN” soʻzi takrorlanadigan kichik matnda yozilgan. Nusxa koʻchirishdan himoya sifatida xizmat qiladi;

blankaning chap tomonida oʻzgaruvchan rangda OVI boʻyogʻi ishlatilgan ochiq kitob tasviri tushirilgan;

blankaning ikki tomon markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining koʻrinmaydigan tasviri tushirilgan, diametri 40 mm;

yetti xonali raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarida yashil rangda yorugʻlik sochadi”.

5. 4-ilova (Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisida davlat namunasidagi rasmiy hujjatlarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom)da:

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tayanch oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi va taʼlim yoʻnalishi boʻyicha xalqaro bitimni imzolagan davlatlar hududidagi akademik litseylarga, umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma kasb-hunar kollejlari va oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun hujjatlarni topshirish hamda tanlov natijalariga koʻra taʼlim olishni davom ettirish huquqini beradi”;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi rasmiy davlat hujjatlari (keyingi oʻrinlarda — shahodatnoma va sertifikat) quyidagicha nomlanadi:

a) tayanch oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma (9-sinf);

umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi aʼlo darajali shahodatnoma (9-sinf);

b) umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi shahodatnoma (11-sinf);

umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi (kumush medal bilan) shahodatnoma (11-sinf);

umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi aʼlo darajali (oltin medal bilan) shahodatnoma (11-sinf);

v) psixik rivojlanishida nuqsoni boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktabni (maktab-internat) tamomlaganlik toʻgʻrisidagi sertifikat”.

v) 2-bobning nomidagi , 4-banddagi , 5-bandning birinchi — uchinchi xatboshilaridagi , 6-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 7-banddagi , 8-banddagi , 9-banddagi , 10-banddagi , 11-banddagi , 12-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 13-banddagi , 14-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 15-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 16-banddagi , 3-bobning nomidagi , 17-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 18-banddagi , 19-banddagi , 20-banddagi , 21-banddagi , 22-banddagi , 23-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 24-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 4-bobning nomidagi , 25-bandning birinchi va ikkinchi xatboshidagi , 26-bandning birinchi va ikkinchi xatboshidagi , 27-banddagi , 28-banddagi , 29-banddagi , 30-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 31-banddagi , 32-banddagi , 33-banddagi , 34-banddagi , 35-banddagi , 36-bandning birinchi va ikkinchi xatboshidagi hamda 37-banddagi “attestat” soʻzi “shahodatnoma” soʻzi bilan almashtirilsin.

g) 38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Toʻldirilmasdan qaytarilgan shahodatnoma va sertifikatlar Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligida zaxira sifatida saqlanadi”.

d) 5-bob oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

e) Nizomga 1-ilovada :

nomidagi “attestat” soʻzi “shahodatnoma” soʻzi bilan almashtirilsin;

1, 2 va 5-pozitsiyalardagi “attestat” soʻzi “shahodatnoma” soʻzi bilan almashtirilsin;

j) Nizomga 2-ilovada :

nomidagi “attestat” soʻzi “shahodatnoma” soʻzi bilan almashtirilsin;

1 — 7-pozitsiyalardagi attestat” soʻzi “shahodatnoma” soʻzi bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-iyundagi 295-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi 469-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 7-avgustdagi 651-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 295-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Olimpiya zaxiralari kollejlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 12-avgustdagi 480-son qaroriga 8-ilovaning 15-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni roʻyxatga olish tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-sentabrdagi 593-son qaroriga 4-ilovaning 82-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 25-oktabrdagi 656-son qaroriga 2-ilovaning 10-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2022-yil 1-iyun,

295-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.06.2022-y., 09/22/295/0462-son; 04.09.2023-y., 09/23/434/0679-son; 29.12.2023-y., 09/23/705/1000-son; 23.12.2024-y., 09/24/848/1049-son; 15.07.2025-y., 09/25/439/0619-son; 26.11.2025-y., 09/25/740/1090-son; 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son)

lex.uz