📅 2022-yil 1-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 1-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 1 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
МЕЪЁРЛАРИ
Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 сентябрдаги ПҚ-5251-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 сентябрдаги ПҚ-5251-сон қарорига мувофиқ:
Тошкент шаҳри Олмазор тумани Мухбир кўчаси 12-уй манзилида Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) ташкил этилганлиги;
мактаб-интернат ўқувчиларининг умумий контингенти 100 нафар этиб белгиланганлиги;
мактаб-интернат ўқувчиларига Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчилари учун белгиланган суткалик озиқ-овқат нормаси татбиқ этилиши;
мактаб-интернатга велоспорт турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 6 — 11-синфларга қабул қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт-таълим ташкилотларида спорт тайёргарлиги ўқув-машқ босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган ўқувчилар ўртасида танлов асосида мактаб-интернатда ўқишни давом эттириш учун танлаб олиш;
республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;
ўқувчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур бўлган маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш;
спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, психологик-педагогик, медико-биологик ва моддий-техник шарт-шароитларни таъминлаш.
3. Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг штатлар жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
а) мактаб-интернат ўқувчиларининг таълим олиши мактаб-интернатга яқин жойда жойлашган умумтаълим мактабларида ташкил этилади;
мактаб-интернат ўз фаолиятини, Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширади, шу жумладан юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
б) мактаб-интернат директори, директор ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилар, йўриқчи-услубчилар, тарбиячилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда мактаб-интернат директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ;
мактаб-интернат директори, мактаб-интернат директорининг ўқув ва спорт ишлари бўйича ўринбосари, тренер-ўқитувчилар, йўриқчи-услубчилар, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш (устама ҳақ тўлаш) Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига мувофиқ;
мактаб-интернат тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
5. Қуйидагилар мактаб-интернат фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ва мактаб-интернатнинг уставидаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
мактаб-интернатда озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови;
асосий машғулотлар ўтказиладиган вақтда бўш бўлган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Бунда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари бўлган, етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёки ногиронлиги бўлган ўқувчи-спортчилар озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловидан озод қилинадилар.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
мактаб-интернат фаолиятини юритиш учун зарур маблағларни 2022 йил Давлат бюджетида Спортни ривожлантириш вазирлиги учун кўзда тутилган маблағлар доирасида, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин;
мактаб-интернатга 4 та, шу жумладан, 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ва 3 та «DAMAS» русумли енгил автомобил харид қилиш учун белгиланган тартибда зарур маблағ ҳамда уларни сақлашга лимит ажратсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги:
а) бир ой муддатда мактаб-интернатнинг уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
б) 2022 йил 1 сентябрга қадар:
мактаб-интернатни замонавий педагогик технологияларини эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чораларни кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар Олмазор тумани Мухбир кўчаси 12-уй манзилида мактаб-интернат учун халқаро стандартларга жавоб берадиган 100 ўринли ётоқхона, 100 ўринли ошхона ва 100 ўринли ўқув биноси қурилишини якунига етказсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 294-сон қарорига ИЛОВА
Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг
Т/р Лавозимлар номи Штат бирлиги сони 1. Директор 1 2. Директорнинг ўқув ва спорт ишлари бўйича ўринбосари 1 3. Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 1 4. Хўжалик мудири 1 5. Психолог (спорт психологи) 1 6. Врач 1 7. Тиббиёт ҳамшираси 1 8. Бухгалтер 1 9. Котиб-иш юритувчи 1 10. Бош ошпаз 1 11. Ошпаз 1 12. Ошхона ишчиси 2 13. Кир ювувчи 1 14. Ғазначи 0,5 15. Хўжалик бекаси 0,5
Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг штатлар жадвалига ИЛОВА
Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низомга мувофиқ, тренер-ўқитувчи (тренер)лар таркиби Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатидаги (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) гуруҳлар сони ва ўқув режасига асосан аниқланади.
2. Мактаб-интернатда тренер-ўқитувчи (тренер)лар сони 0,5 лавозим бирлигидан кам бўлмаган ҳолатларда 1,0 бирлик, кейинги ҳар 8,0 бирлик тренер-ўқитувчи (тренер) лавозими учун қўшимча 1,0 бирликдан йўриқчи-услубчи лавозими киритилади (жами 2,0 бирликдан ошмаган ҳолда).
3. Мактаб-интернатда тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, мактаб-интернатнинг ўқувчилар турар жойида яшовчи ҳар 25 нафар ўқувчига 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.
4. Тунги навбатчилик учун тарбиячи ёрдамчиси лавозими бола сони 100 нафаргача бўлган ётоқхона биноси учун 2 штат бирлик киритилади.
5. Мактаб-интернатнинг ҳар 2 500 кв. м супуриладиган майдони учун 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Бироқ мактаб-интернатда 0,5 бирликдан кам бўлмаган миқдорда ҳовли супурувчи лавозими киритилади.
6. Мактаб-интернатнинг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2,0 га гача майдони учун 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади, мактаб-интернатнинг ижарага берилган майдони бундан мустасно.
7. Мактаб-интернатни кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, 3,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.
8. Бино ва иншоотлар, шунингдек жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:
а) электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва кароба) (мактаб-интернатнинг кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун 0,5 бирлик, ёритиш нуқталари 700 дан ортиқ бўлса, 1,0 бирлик;
б) чилангар (сантехник) лавозими — сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв. м майдон учун 1,0 бирлик (бироқ, ташкилотда 2,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);
в) мактаб-интернатда 0,5 бирлик дурадгор лавозими киритилади;
г) мактаб-интернат биноларини эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, бино ва иншоотлар, шунингдек жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.
9. Мактаб-интернат биноларининг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклари, зинапоялари, фаоллар зали ва спорт зал ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв. м тозалаш майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
10. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган мактаб-интернатда иситиш мавсумида ўт ёқувчи лавозими:
а) локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва шу кабилар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 2.0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 1.0 бирликдан;
б) алоҳида кичик қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса, 1,0 бирликдан, 6 та ва ундан ортиқ бўлса, 2,0 бирликдан;
в) иситиш печлари орқали иситиладиган биноларда ҳар 10 дона печ учун 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 — 9 дона печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин мактаб-интернат учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.
11. Мактаб-интернатнинг соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.
12. Мактаб-интернатнинг ҳар 3000 кв. м табиий ёки сунъий қопламали очиқ спорт майдончаларига хизмат кўрсатиш (стадиондаги чим ўтларини ўстириш, дренаж устаси) ва таъмирлаш устаси 1,0 бирлик ишчи лавозими киритилади.
13. Мактаб-интернатда мавжуд велосипедлар сони 40 тагача бўлса 1 бирлик, 40 та ва ундан ортиқ бўлса 1 бирликдан техника спорт тури бўйича механик лавозими киритилади (бироқ, ташкилотда 2,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда).
14. Штат жадвалини тузишда мактаб-интернатнинг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатда мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва ушбу ўқувчилар сони ўзгариши билан йилнинг 1 сентябрь ҳолатига қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 июнь,
294-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SHTATLAR JADVALI
MEʼYORLARI
Respublika velosport mahorat maktab-internati faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Velosportni rivojlantirishga doir kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 24-sentabrdagi PQ-5251-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Velosportni rivojlantirishga doir kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 24-sentabrdagi PQ-5251-son qaroriga muvofiq:
Toshkent shahri Olmazor tumani Muxbir koʻchasi 12-uy manzilida Respublika velosport mahorat maktab-internati (keyingi oʻrinlarda — maktab-internat) tashkil etilganligi;
maktab-internat oʻquvchilarining umumiy kontingenti 100 nafar etib belgilanganligi;
maktab-internat oʻquvchilariga Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari oʻquvchilari uchun belgilangan sutkalik oziq-ovqat normasi tatbiq etilishi;
maktab-internatga velosport turlari boʻyicha belgilangan sinov imtihonlardan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻquvchilar 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab har yili 6 — 11-sinflarga qabul qilinishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar maktab-internatning asosiy vazifalari etib belgilansin:
sport maktablari, sport klublari yoki boshqa sport-taʼlim tashkilotlarida sport tayyorgarligi oʻquv-mashq bosqichining birinchi yil tayyorgarligidan oʻtgan hamda sport bilan shugʻullanishga iqtidori boʻlgan oʻquvchilar oʻrtasida tanlov asosida maktab-internatda oʻqishni davom ettirish uchun tanlab olish;
respublika va xalqaro musobaqalarda qatnashish uchun sport zaxirasini terma jamoalar tarkibiga tayyorlash;
oʻquvchilarning respublika va xalqaro musobaqalarda ishtirok etishi uchun zarur boʻlgan mahorati va koʻnikmalari chuqur rivojlantirilishini taʼminlash;
sport zaxirasini sifatli tayyorlash uchun zarur tashkiliy, oʻquv-metodik, psixologik-pedagogik, mediko-biologik va moddiy-texnik shart-sharoitlarni taʼminlash.
3. Respublika velosport mahorat maktab-internati boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining shtatlar jadvali ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
a) maktab-internat oʻquvchilarining taʼlim olishi maktab-internatga yaqin joyda joylashgan umumtaʼlim maktablarida tashkil etiladi;
maktab-internat oʻz faoliyatini, Vazirlar Mahkamasining “Sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 2-iyundagi 410-son qarorida belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiradi, shu jumladan yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim davlat sport-taʼlim muassasasi hisoblanadi;
b) maktab-internat direktori, direktor oʻrinbosarlari, trener-oʻqituvchilar, yoʻriqchi-uslubchilar, tarbiyachilar mehnatiga haq toʻlash hamda maktab-internat direktorining maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, tarbiyachilar mehnatini ragʻbatlantirish Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qaroriga muvofiq;
maktab-internat direktori, maktab-internat direktorining oʻquv va sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari, trener-oʻqituvchilar, yoʻriqchi-uslubchilar, tibbiyot xodimlari mehnatini ragʻbatlantirish (ustama haq toʻlash) Vazirlar Mahkamasining “Sport maktablari faoliyatini hamda sport maktablari trenerlari va mutaxassislari mehnatini moddiy ragʻbatlantirish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2010-yil 23-sentabrdagi 211-son qaroriga muvofiq;
maktab-internat tibbiyot xodimlari mehnatiga haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining “Tibbiyot xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.
5. Quyidagilar maktab-internat faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
faoliyat ixtisosligi boʻyicha tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) realizatsiya qilishdan va maktab-internatning ustavidagi vazifalariga muvofiq boʻlgan boshqa faoliyat turlaridan olingan daromadlar;
maktab-internatda oziq-ovqat bilan taʼminlash xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovi;
asosiy mashgʻulotlar oʻtkaziladigan vaqtda boʻsh boʻlgan mol-mulkni ijaraga berishdan tushgan daromadlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Bunda Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlari boʻlgan, yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan yoki nogironligi boʻlgan oʻquvchi-sportchilar oziq-ovqat bilan taʼminlash xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovidan ozod qilinadilar.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi:
maktab-internat faoliyatini yuritish uchun zarur mablagʻlarni 2022-yil Davlat budjetida Sportni rivojlantirish vazirligi uchun koʻzda tutilgan mablagʻlar doirasida, 2023-yildan boshlab esa Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutilishini taʼminlasin;
maktab-internatga 4 ta, shu jumladan, 1 ta navbatchi avtotransport vositasi va 3 ta “DAMAS” rusumli yengil avtomobil xarid qilish uchun belgilangan tartibda zarur mablagʻ hamda ularni saqlashga limit ajratsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi:
a) bir oy muddatda maktab-internatning ustavini tasdiqlasin va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
b) 2022-yil 1-sentabrga qadar:
maktab-internatni zamonaviy pedagogik texnologiyalarini egallagan malakali pedagog kadrlar hamda trenerlar bilan toʻldirish yuzasidan zarur choralarni koʻrsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022 — 2024-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-yanvardagi PQ-98-son qaroriga muvofiq Toshkent shahar Olmazor tumani Muxbir koʻchasi 12-uy manzilida maktab-internat uchun xalqaro standartlarga javob beradigan 100 oʻrinli yotoqxona, 100 oʻrinli oshxona va 100 oʻrinli oʻquv binosi qurilishini yakuniga yetkazsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sportni rivojlantirish vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-iyundagi 294-son qaroriga ILOVA
Respublika velosport mahorat maktab-internati boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining
T/r Lavozimlar nomi Shtat birligi soni 1. Direktor 1 2. Direktorning oʻquv va sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 3. Direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 1 4. Xoʻjalik mudiri 1 5. Psixolog (sport psixologi) 1 6. Vrach 1 7. Tibbiyot hamshirasi 1 8. Buxgalter 1 9. Kotib-ish yurituvchi 1 10. Bosh oshpaz 1 11. Oshpaz 1 12. Oshxona ishchisi 2 13. Kir yuvuvchi 1 14. Gʻaznachi 0,5 15. Xoʻjalik bekasi 0,5
Respublika velosport mahorat maktab-internatining boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining shtatlar jadvaliga ILOVA
Respublika velosport mahorat maktab-internati boshqaruv, texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlari uchun alohida lavozimlarni kiritish
1. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 23-sentabrdagi 211-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasidagi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan sport maktablari toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq, trener-oʻqituvchi (trener)lar tarkibi Respublika velosport mahorat maktab-internatidagi (keyingi oʻrinlarda — maktab-internat) guruhlar soni va oʻquv rejasiga asosan aniqlanadi.
2. Maktab-internatda trener-oʻqituvchi (trener)lar soni 0,5 lavozim birligidan kam boʻlmagan holatlarda 1,0 birlik, keyingi har 8,0 birlik trener-oʻqituvchi (trener) lavozimi uchun qoʻshimcha 1,0 birlikdan yoʻriqchi-uslubchi lavozimi kiritiladi (jami 2,0 birlikdan oshmagan holda).
3. Maktab-internatda tarbiyachi lavozimi dam olish va bayram kunlarida har bir oʻrin almashish ish vaqti hisobga olingan holda, maktab-internatning oʻquvchilar turar joyida yashovchi har 25 nafar oʻquvchiga 1,0 birlik hisobidan kiritiladi.
4. Tungi navbatchilik uchun tarbiyachi yordamchisi lavozimi bola soni 100 nafargacha boʻlgan yotoqxona binosi uchun 2 shtat birlik kiritiladi.
5. Maktab-internatning har 2 500 kv. m supuriladigan maydoni uchun 1,0 birlik hovli supuruvchi lavozimi kiritiladi. Biroq maktab-internatda 0,5 birlikdan kam boʻlmagan miqdorda hovli supuruvchi lavozimi kiritiladi.
6. Maktab-internatning mevali bogʻ, gulzor va koʻkalamzorlashtirilgan 0,5 ga dan 2,0 ga gacha maydoni uchun 1,0 birlik, keyingi har 2,0 ga maydon uchun 1,0 birlik bogʻbon lavozimi kiritiladi, maktab-internatning ijaraga berilgan maydoni bundan mustasno.
7. Maktab-internatni kecha-kunduz qoʻriqlash uchun dam olish va bayram kunlari hamda taʼtil davrida har bir oʻrin almashish ish vaqti hisobga olingan holda, 3,0 birlik qorovul lavozimi kiritiladi.
8. Bino va inshootlar, shuningdek jihozlarni joriy taʼmirlovchi va xizmat koʻrsatuvchi:
a) elektromontyor lavozimi 700 tagacha yoritish nuqtalari (viklyuchatel, rozetka va karoba) (maktab-internatning koʻcha yoritish nuqtalari ham hisoblanadi) uchun 0,5 birlik, yoritish nuqtalari 700 dan ortiq boʻlsa, 1,0 birlik;
b) chilangar (santexnik) lavozimi — suv quvurlari, kanalizatsiya va issiqlik quvvati bilan jihozlangan har 2800 kv. m maydon uchun 1,0 birlik (biroq, tashkilotda 2,0 birlikdan ortiq boʻlmagan holda);
v) maktab-internatda 0,5 birlik duradgor lavozimi kiritiladi;
g) maktab-internat binolarini ekspluatatsiya ishlari ixtisoslashtirilgan tashkilot tomonidan shartnoma asosida amalga oshirilganda, bino va inshootlar, shuningdek jihozlarni joriy taʼmirlovchi va xizmat koʻrsatuvchi ishchilar lavozimlari kiritilmaydi.
9. Maktab-internat binolarining ichki qismi, shu jumladan xizmat xonalari, yoʻlaklari, zinapoyalari, faollar zali va sport zal hamda oʻquv-auditoriya (yotoqxonaning oʻquvchilar yotadigan xonalari bundan mustasno) maydonini tozalovchi farrosh lavozimi har 700 kv. m tozalash maydoni uchun 1,0 birlik hisobidan kelib chiqqan holda kiritiladi.
10. Uy-joy kommunal xoʻjalik tizimiga oʻtkazilmagan maktab-internatda isitish mavsumida oʻt yoquvchi lavozimi:
a) lokal isitish tizimida koʻmir, torf, mazut va shu kabilar bilan isitiladigan har bir qozonxonaga har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun 2.0 birlikdan, tabiiy gaz yoqilgʻisi bilan ishlaydigan har bir qozonxonalarda (qozonxona hajmidan qatʼi nazar) har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun 1.0 birlikdan;
b) alohida kichik qozonlari bilan isitiladigan har bir alohida manzilda joylashgan binolar majmuasiga har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun qozonlar soni 6 tagacha boʻlsa, 1,0 birlikdan, 6 ta va undan ortiq boʻlsa, 2,0 birlikdan;
v) isitish pechlari orqali isitiladigan binolarda har 10 dona pech uchun 1,0 birlikdan va keyingi har 5 — 9 dona pech uchun qoʻshimcha 0,5 birlikdan (lekin maktab-internat uchun 0,5 birlikdan kam boʻlmagan holda) kiritiladi.
11. Maktab-internatning soz holatdagi har bir avtotransport vositasi uchun 1,0 birlik haydovchi lavozimi kiritiladi.
12. Maktab-internatning har 3000 kv. m tabiiy yoki sunʼiy qoplamali ochiq sport maydonchalariga xizmat koʻrsatish (stadiondagi chim oʻtlarini oʻstirish, drenaj ustasi) va taʼmirlash ustasi 1,0 birlik ishchi lavozimi kiritiladi.
13. Maktab-internatda mavjud velosipedlar soni 40 tagacha boʻlsa 1 birlik, 40 ta va undan ortiq boʻlsa 1 birlikdan texnika sport turi boʻyicha mexanik lavozimi kiritiladi (biroq, tashkilotda 2,0 birlikdan ortiq boʻlmagan holda).
14. Shtat jadvalini tuzishda maktab-internatning yilning 1-yanvar holatidagi roʻyxatda mavjud boʻlgan oʻquvchilar soni hisobga olinadi va ushbu oʻquvchilar soni oʻzgarishi bilan yilning 1-sentabr holatiga qayta koʻrib chiqilishi mumkin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 1-iyun,
294-son