📅 2022-yil 2-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022-yil 2-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2022 йил 2 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 июня 2022 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 June 2022 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
«Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
«Таълим тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Янги Ўзбекистон» университетини ташкил этиш тўғрисида » 2021 йил 23 июндаги ПҚ-5158-сон, « Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда «Янги Ўзбекистон» университетида иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг:
а) «Янги Ўзбекистон» университетини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 23 июндаги ПҚ-5158-сон қарорига мувофиқ:
Тошкент шаҳрида «Янги Ўзбекистон» университети (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этилганлиги;
Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилиши;
талабаларни қабул қилиш параметрлари Агентлик билан келишган ҳолда Университет томонидан белгиланиши;
қуйидагиларга:
халқаро даражадаги тегишли дастурлар (Intemational Baccalaureate, Advanced Placement, Intemational Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;
Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;
Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолибларига;
Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига;
Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларига нисбатан «Янги Ўзбекистон» университетида давлат гранти татбиқ этилиши;
б) «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2021/2022 ўқув йилида «Янги Ўзбекистон» университетига ўқишга қабул қилинган барча талабаларга давлат гранти, истисно тариқасида, бутун ўқув йиллари учун тўлиқ тақдим этилиши инобатга олинсин.
Бунда ўқув йили (семестр) якунига кўра белгиланган академик кўрсаткичлари қониқарсиз бўлганлиги натижасида тегишли фан ёки курсни қайта ўқиш билан боғлиқ харажатлар талабанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) «Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
халқаро даражадаги дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчилари, Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчилари, Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган нуфузли фанлар бўйича олимпиада ғолиблари, Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларига нисбатан давлат гранти бакалавриат ва магистратура босқичлари учун бутун ўқув йиллари давомида тўлиқ тақдим этилиши;
Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ўтган ўқув йили якунига кўра энг юқори академик кўрсаткичларга эришган Университет талабаларига давлат гранти бир ўқув йили учун табақалаштирилган тартибда берилиши;
Агентлик, Университет ва стипендиатлар ўртасида белгиланган тартибда давлат грантини тақдим этиш, қайтариш ҳамда ишлаб бериш шартларини назарда тутувчи шартнома расмийлаштирилиши;
давлат грантини бериш харажатлари учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши;
давлат грантига талабгорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
б) Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммаси қоплаб берилиши;
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида белгиланган тўлов-контракт суммасининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоригача бўлган қисми тўлиқ миқдорда қоплаб берилиши;
субсидия олган талабалар Университетни тамомлагандан сўнг Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;
субсидия олган талабалар магистратура босқичида ёки докторантурада ўқишини давом эттирган тақдирда, уларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати магистратура ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланиши;
субсидия бериш тартиби, шартлари ҳамда субсидия ажратишни молиялаштириш қоидалари.
3. Белгилансинки, «Янги Ўзбекистон» университети талабаларига давлат грантини бериш, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш бўйича субсидия ажратиш харажатларини молиялаштириш 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.У. Умарова зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 июндаги 300-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетининг (кейинги ўринларда — Университет) бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш учун давлат грантини бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
грант талабгори — Университетга ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ тўлиқ давлат гранти асосида ўқиши белгиланган, шунингдек, кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, юқори ўринларни эгаллаган абитуриент ҳамда ўқув йили якуни бўйича академик кўрсаткичлари энг юқори бўлган талабалар;
давлат гранти — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Университетда ўқиш қиймати қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаб бериладиган маблағ миқдори;
стипендиат — қонунчиликка мувофиқ тўлиқ ёки табақалаштирилган тартибда давлат гранти тақдим этилган Университет талабалари.
3. Университетни тамомлагандан сўнг Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда 5 йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахс давлат гранти талабгори бўлиши мумкин.
4. Университетда иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш учун давлат гранти:
халқаро даражадаги тегишли дастурлар (Intemational Baccalaureate, Advanced Placement, Intemational Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;
Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;
Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолибларига;
Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига;
Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларига нисбатан тақдим этилади.
5. Давлат гранти Университетнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида таҳсил оладиган грант талабгорлари учун ажратилади.
6. Давлат гранти мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ тақдим этилади.
7. Грант талабгорлари бўлган абитуриентлар Университетга қабул бўйича белгиланган тартибда онлайн платформа орқали ариза билан бирга ҳужжатларни тақдим этиш жараёнида мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган грант талабгорлари тоифасига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг PDF (portable document format) форматида сканер қилинган нусхаларини ҳам илова қилади, Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бундан мустасно.
Ушбу ҳужжатлар абитуриентлар томонидан Университетга қабул қилиш бўйича аризаларга белгиланган муддатларда тақдим этилиши шарт. Қабул қилиш муддати тугагандан сўнг ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмайди.
8. Давлат грантини олиш учун алоҳида ариза топширилмайди.
2-боб. Давлат грантини ажратиш тартиби
9. Давлат гранти Университет томонидан ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги учун белгиланган қабул квотаси доирасида Агентлик билан келишилган ҳолда ажратилади.
10. Давлат грантининг тўлиқ (100 фоиз) миқдори Университетда бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича белгиланган тўлов-контрактнинг тўлиқ (100 фоиз) миқдорига тенг бўлади.
11. Қуйидаги тоифага кирувчи грант талабгорига тўлиқ (100 фоиз) миқдорда давлат гранти ажратилади:
а) халқаро даражадаги тегишли дастурлар (Intemational Baccalaureate, Advanced Placement, Intemational Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчилари;
б) Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган:
Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолиблари;
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган умумий қабул квоталарининг 5 фоизи миқдорида ажратилган квота бўйича ўқишга қабул қилинган Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари;
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари.
Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари учун белгиланган умумий қабул квоталарининг 5 фоизи миқдорида ажратилган қабул квотаси доирасига кирмаган Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари умумий тартибда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича давлат грантига талабгорлик қилишлари мумкин.
12. Мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ давлат гранти тақдим этилган стипендиатлар учун бутун ўқув йиллари мобайнида тўлиқ давлат грантини тақдим этиш тартиби сақлаб қолинади.
Бунда стипендиатнинг ўқув йили (семестр) якунига кўра белгиланган академик кўрсаткичлари (Academic Performance) қониқарсиз бўлганлиги натижасида талабанинг тегишли фанни қайта ўқиши билан боғлиқ харажатлар ўз ҳисобидан амалга оширилади.
13. Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ўтган ўқув йили якунига кўра энг юқори академик кўрсаткичларга (Academic Performance) эришган Университет талабаларига (ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган грант талабгорларидан ташқари) давлат гранти бир ўқув йили учун қуйидаги жадвалга мувофиқ табақалаштирилган тартибда ажратиб берилади:
Бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича энг юқори ўринни эгаллаган абитуриентлар (талабалар) гуруҳи (баллар кетма-кетлигида) Давлат гранти квотаси (ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича умумий квотага нисбатан) Бир нафар абитуриент (талаба) учун молиялаштириладиган давлат гранти (фоиз ҳисобида) 1-гуруҳ 10 фоиз 100 2-гуруҳ 10 фоиз 70 3-гуруҳ 15 фоиз 50
14. Табақалаштирилган давлат грантини ажратиш белгиланган мезонларга асосан Университет томонидан ҳар ўқув йили якунига кўра қайта кўриб чиқилади ва белгиланган тартибда грант талабгорларига тақдим этилади.
15. Табақалаштирилган давлат грантини тақдим этиш жадвалининг 2-3-гуруҳларига кирувчи абитуриентлар (талабалар) томонидан Университетда ўқиш учун белгиланган тўлов-контрактининг қолган миқдори шартномада белгиланган муддатларда тўланади.
16. Грант талабгорлари рўйхати ҳар ўқув йили бошланишининг биринчи беш иш куни мобайнида Университет ректорининг буйруғига асосан тасдиқланади.
Грант талабгорлари ўртасида тенг баллар тўпланган тақдирда, тенг балл тўплаган барча грант талабгорлари учун давлат гранти тақдим этилади.
17. Агентлик, Университет ва стипендиатлар ўртасида белгиланган тартибда ҳар ўқув йили бошланишининг биринчи ўн иш куни мобайнида давлат грантини тақдим этиш, қайтариш ҳамда ишлаб бериш шартларини назарда тутувчи уч томонлама шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) расмийлаштирилади.
3-боб. Давлат грантини молиялаштириш
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат грантини бериш харажатлари учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Президент таълим муассасалари агентлигига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида назарда тутилади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан давлат грантини бериш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар Агентликнинг Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида назарда тутилади.
19. Агентлик белгиланган тартибда тузилган уч томонлама шартномага мувофиқ ҳар ўқув йили бошланишининг биринчи ўн беш иш куни мобайнида Университетнинг банк ҳисобварағига тегишли маблағларни молиялаштириб беради.
20. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Агентликка давлат грантини бериш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва унга ўзгартиришлар киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Грант талабгорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
21. Қуйидагилар грант талабгорларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
кириш имтиҳонларида энг юқори ўринларни эгаллаган ва ўқув йили якунидаги академик кўрсаткичларидан (Academic Performance) келиб чиқиб давлат грантини тўлиқ ёки қисман белгиланган тартибда олиш;
Университетда тўлов-контракт асосида ўқиган ҳолда кейинги ўқув семестрлари якуни бўйича академик кўрсаткичлари (Academic Performance) юқори бўлган тақдирда, давлат грантига талабгор бўлиш;
давлат грантидан воз кечиш ва Университетда ўқишни тўлов-контракт асосида давом эттириш.
22. Тўлиқ давлат гранти асосида таълим олган битирувчиларга (стипендиатларга) ўқишни тамомлагандан сўнг, бироқ икки ой муддатдан кечикмасдан Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда 5 йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
Давлат ташкилотларида кадрларга бўлган эҳтиёж Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан аниқланади ҳамда давлат гранти соҳиби бўлган битирувчиларни тақсимлаш учун Агентликка тақдим этилади.
Ўқиш даврида давлат грантини қисман олган битирувчиларнинг давлат гранти умумлаштирилиб, мажбурий ишлаб бериш муддати мутаносиб равишда, бироқ камида бир йилгача бўлган муддатга яхлитланиб ҳисобланади.
23. Магистратура босқичида ёки докторантурада ўқишни давом эттираётган Университет бакалавриат ёки магистратура босқичи битирувчиларининг (стипендиатларнинг) мажбурий ишлаб бериш муддати магистратура босқичида ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланади.
24. Давлат гранти асосида таълим олган битирувчи (стипендиат) мазкур Низомда ҳамда шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, унга ажратилган давлат грантининг қиймати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
25. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
26. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Янги Ўзбекистон» университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби
Босқичлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Грант талабгори (халқаро даражадаги тегишли дастурлар дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчилари, Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган халқаро математика, физика, кимё, биология, информатика олимпиадалари ғолиблари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи миқдорида ажратилган квота бўйича ўқишга қабул қилинган Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари, Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) бўлган абитуриент томонидан Университетга ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган тартибда онлайн платформа орқали ариза билан бирга ҳужжатларни тақдим этиш жараёнида мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган давлат гранти талабгорлари тоифасига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг PDF (portable document format) форматида сканер қилинган нусхаларини илова қилиш. Университетга қабул қилиш бўйича белгиланган муддатларда 2-босқич Грант талабгорлари рўйхатини ҳар ўқув йили бошланишининг биринчи беш иш куни мобайнида Университет ректорининг буйруғига асосан тасдиқлаш. Ҳар ўқув семестри бошланишининг биринчи 5 иш куни мобайнида 3-босқич Президент таълим муассасалари агентлиги, Университет ва стипендиатлар ўртасида белгиланган тартибда давлат грантини тақдим этиш, қайтариш ҳамда ишлаб бериш шартларини назарда тутувчи уч томонлама шартномани расмийлаштириш. Ҳар ўқув семестри бошланишининг биринчи 10 иш куни мобайнида 4-босқич Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан белгиланган тартибда тузилган уч томонлама шартномага мувофиқ Университетнинг банк ҳисобварағига тегишли маблағларни молиялаштириб бериш. Ҳар бир ўқув семестри бошланишининг биринчи 15 иш куни мобайнида 5-босқич Давлат гранти асосида таълим олган битирувчиларнинг ўқишни тамомлагандан сўнг Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериши. Ўқишни тамомлагандан кейин беш йил давомида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 июндаги 300-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда — олий таълим ташкилотлари) тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
субсидия — олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тўлов;
талабгор — олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиси бўлган ва ўқишни тамомлагандан сўнг эгаллаган мутахассислиги бўйича беш йил муддатда тўлиқ бандлик режимида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган фуқаро.
3. Олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўланади.
4. Субсидия мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.
2-боб. Субсидия бериш тартиби ва шартлари
5. Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) олий таълим ташкилотларида таълим олаётган Президент мактаблари битирувчиларининг умумий ҳисобини юритади.
6. Талабгорлар ўқув йилининг 15 декабрига қадар Агентликка ариза билан мурожаат қилади. Аризага талабгорларнинг олий таълим ташкилотига ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома илова қилинади.
7. Ариза Агентлик томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳар йили олий таълим ташкилотига тўлов-контракт суммасини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаб бериш тўғрисида Агентлик, олий таълим ташкилоти ва талабгор ўртасида икки иш куни ичида уч томонлама шартнома тузилади.
Агар тўлов-контракт суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлса, тўлов-контракт суммаси тўлиқ қоплаб берилади.
Бунда талабгорнинг ўқув йили (семестр) якунига кўра белгиланган академик кўрсаткичлари қониқарсиз бўлганлиги натижасида тегишли фан ёки курсни қайта ўқиши билан боғлиқ харажатлар ўз ҳисобидан амалга оширилади.
8. Субсидия бериладиган талабгорларга ўқишни тамомлагандан сўнг, бироқ икки ой муддатдан кечикмасдан Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
Субсидияни қисман олган талабгорнинг субсидияси умумлаштирилиб, мажбурий ишлаб бериш муддати мутаносиб равишда, бироқ камида бир йилгача бўлган муддатга яхлитланиб ҳисобланади.
Бунда магистратура босқичида ёки докторантурада ўқишини давом эттирган талабгорларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати магистратура ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланади.
9. Талабгор у билан тузилган уч томонлама шартномада белгиланган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, субсидия қиймати талабгор томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтариладиган маблағ Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда ишлаб бериш мажбуриятининг бажарилмаган муддатига мутаносиб равишда ҳисобланади.
3-боб. Субсидия беришни молиялаштириш
10. Субсидия бериш Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан (кейинги ўринларда — республика бюджети) биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Агентликка ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида назарда тутилади.
Республика бюджетидан субсидия бериш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида назарда тутилади.
11. Субсидия белгиланган тартибда тузилган уч томонлама шартномага мувофиқ Агентлик томонидан олий таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига беш иш куни ичида молиялаштириб берилади.
12. Республика бюджетидан Агентликка субсидия бериш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва унга ўзгартиришлар киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
13. Олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори уч томонлама шартнома тузилгунга қадар талабгорлар томонидан тўлиқ тўланганда ҳамда ўқув йилининг 15 декабридан кеч бўлмаган муддатда талабгорлар томонидан субсидия ажратиш учун мурожаат қилинганда, субсидия суммаси белгиланган тартибда ўн иш куни ичида талабгорнинг шахсий банк картасига ўтказилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
14. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш
Босқичлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Президент мактаблари битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқишга қабул қилингани тўғрисида маълумотнома ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома илова қилинган аризани белгиланган тартибда Президент таълим муассасалари агентлигига топшириш. Ўқув йилининг 15 декабрига қадар 2-босқич Талабанинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан кўриб чиқилиши. 3 иш куни ичида 3-босқич Президент таълим муассасалари агентлиги, олий таълим ташкилоти ва талабгор ўртасида уч томонлама шартнома тузиш. 2 иш куни ичида 4-босқич Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан олий таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига белгиланган субсидия суммаси ўтказилиши 5 иш куни ичида 5-босқич Олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори уч томонлама шартнома тузилгунга қадар талабгорлар томонидан тўлиқ тўланганда ҳамда ўқув йилининг 15 декабридан кеч бўлмаган муддатда талабгорлар томонидан субсидия ажратиш учун мурожаат қилинганда, субсидия суммасини Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан талабгорларнинг шахсий банк картасига ўтказиш. 10 иш куни ичида 6-босқич Субсидия бериладиган битирувчиларнинг ўқишни тамомлагандан сўнг Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериши. Ўқишни тамомлагандан кейин беш йил давомида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 2 июнь,
300-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
“Yangi Oʻzbekiston” universitetining iqtidorli talabalariga davlat grantini berish tartibi hamda Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchilariga subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida
“Taʼlim toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Yangi Oʻzbekiston” universitetini tashkil etish toʻgʻrisida ” 2021-yil 23-iyundagi PQ-5158-son, “ Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 19-iyuldagi PQ-5188-son qarorlari ijrosini taʼminlash hamda “Yangi Oʻzbekiston” universitetida iqtidorli talabalarning taʼlim olishini qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining:
a) “Yangi Oʻzbekiston” universitetini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 23-iyundagi PQ-5158-son qaroriga muvofiq:
Toshkent shahrida “Yangi Oʻzbekiston” universiteti (keyingi oʻrinlarda — Universitet) tashkil etilganligi;
Universitetda taʼlim jarayoni davlat granti va toʻlov-kontrakt asosida amalga oshirilishi;
talabalarni qabul qilish parametrlari Agentlik bilan kelishgan holda Universitet tomonidan belgilanishi;
quyidagilarga:
xalqaro darajadagi tegishli dasturlar (Intemational Baccalaureate, Advanced Placement, Intemational Advanced Levels) diplomi yoki sertifikatiga ega Prezident maktablari bitiruvchilariga;
Prezident taʼlim muassasalari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar uchun ajratiladigan qabul parametrlariga muvofiq kirish imtihonlari asosida ushbu maktablar bitiruvchilariga;
Universitetga kirish imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan Xalqaro matematika olimpiadasi (IMO), Xalqaro fizika olimpiadasi (IPhO), Xalqaro kimyo olimpiadasi (IChO), Xalqaro biologiya olimpiadasi (IBO), Xalqaro informatika olimpiadasi (IOI) gʻoliblariga;
Universitetga kirish imtihonlarida yuqori ball toʻplagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga;
Universitetga kirish imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlariga nisbatan “Yangi Oʻzbekiston” universitetida davlat granti tatbiq etilishi;
b) “Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 19-iyuldagi PQ-5188-son qarorining 8-bandiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchilariga toʻlov-kontrakt summasini qoplash uchun Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan subsidiya toʻlanishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2021/2022 oʻquv yilida “Yangi Oʻzbekiston” universitetiga oʻqishga qabul qilingan barcha talabalarga davlat granti, istisno tariqasida, butun oʻquv yillari uchun toʻliq taqdim etilishi inobatga olinsin.
Bunda oʻquv yili (semestr) yakuniga koʻra belgilangan akademik koʻrsatkichlari qoniqarsiz boʻlganligi natijasida tegishli fan yoki kursni qayta oʻqish bilan bogʻliq xarajatlar talabaning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
a) “Yangi Oʻzbekiston” universitetining iqtidorli talabalariga davlat grantini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
xalqaro darajadagi diplomi yoki sertifikatiga ega Prezident maktablari bitiruvchilari, Agentlik tizimidagi ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar uchun ajratiladigan qabul parametrlariga muvofiq kirish imtihonlari asosida ushbu maktablar bitiruvchilari, Universitetga kirish imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan nufuzli fanlar boʻyicha olimpiada gʻoliblari, Universitetga kirish imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlariga nisbatan davlat granti bakalavriat va magistratura bosqichlari uchun butun oʻquv yillari davomida toʻliq taqdim etilishi;
Universitetga kirish imtihonlarida yuqori ball toʻplagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari hamda oʻtgan oʻquv yili yakuniga koʻra eng yuqori akademik koʻrsatkichlarga erishgan Universitet talabalariga davlat granti bir oʻquv yili uchun tabaqalashtirilgan tartibda berilishi;
Agentlik, Universitet va stipendiatlar oʻrtasida belgilangan tartibda davlat grantini taqdim etish, qaytarish hamda ishlab berish shartlarini nazarda tutuvchi shartnoma rasmiylashtirilishi;
davlat grantini berish xarajatlari uchun mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtirilishi;
davlat grantiga talabgorlarning huquq va majburiyatlari;
b) Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchilariga subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchilariga toʻlov-kontrakt summasi qoplab berilishi;
Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlarida belgilangan toʻlov-kontrakt summasining bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravari miqdorigacha boʻlgan qismi toʻliq miqdorda qoplab berilishi;
subsidiya olgan talabalar Universitetni tamomlagandan soʻng Agentlik yoʻllanmasiga asosan egallagan mutaxassisligi boʻyicha mulkchilik shakllaridan qatʼi nazar respublikada faoliyat yurituvchi tashkilotlarda besh yilgacha toʻliq bandlik rejimida ishlab berish majburiyatini oʻz zimmasiga olishi;
subsidiya olgan talabalar magistratura bosqichida yoki doktoranturada oʻqishini davom ettirgan taqdirda, ularning majburiy ishlab berish muddati magistratura yoki doktoranturada oʻqish davri tugagandan soʻng boshlanishi;
subsidiya berish tartibi, shartlari hamda subsidiya ajratishni moliyalashtirish qoidalari.
3. Belgilansinki, “Yangi Oʻzbekiston” universiteti talabalariga davlat grantini berish, Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchilariga toʻlov-kontrakt summasini qoplash boʻyicha subsidiya ajratish xarajatlarini moliyalashtirish 2022/2023 oʻquv yilidan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Prezident taʼlim muassasalari agentligi direktori X.U. Umarova zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, sogʻliqni saqlash va sport masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-iyundagi 300-son qaroriga 1-ILOVA
“Yangi Oʻzbekiston” universitetining iqtidorli talabalariga davlat grantini berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi “Yangi Oʻzbekiston” universitetining (keyingi oʻrinlarda — Universitet) bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarida iqtidorli talabalarning taʼlim olishini qoʻllab-quvvatlash uchun davlat grantini berish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
grant talabgori — Universitetga oʻqishga qabul qilish boʻyicha belgilangan tartibga muvofiq toʻliq davlat granti asosida oʻqishi belgilangan, shuningdek, kirish imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtib, yuqori oʻrinlarni egallagan abituriyent hamda oʻquv yili yakuni boʻyicha akademik koʻrsatkichlari eng yuqori boʻlgan talabalar;
davlat granti — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Universitetda oʻqish qiymati qonunchilikda belgilangan tartibda qoplab beriladigan mablagʻ miqdori;
stipendiat — qonunchilikka muvofiq toʻliq yoki tabaqalashtirilgan tartibda davlat granti taqdim etilgan Universitet talabalari.
3. Universitetni tamomlagandan soʻng Agentlik yoʻllanmasiga asosan egallagan mutaxassisligi boʻyicha mulkchilik shakllaridan qatʼi nazar respublikada faoliyat yurituvchi tashkilotlarda 5 yilgacha toʻliq bandlik rejimida ishlab berish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashab turgan fuqaroligi boʻlmagan shaxs davlat granti talabgori boʻlishi mumkin.
4. Universitetda iqtidorli talabalarning taʼlim olishini qoʻllab-quvvatlash uchun davlat granti:
xalqaro darajadagi tegishli dasturlar (Intemational Baccalaureate, Advanced Placement, Intemational Advanced Levels) diplomi yoki sertifikatiga ega Prezident maktablari bitiruvchilariga;
Agentlik tizimidagi ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar uchun ajratiladigan qabul parametrlariga muvofiq kirish imtihonlari asosida ushbu maktablar bitiruvchilariga;
Universitetga kirish imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan Xalqaro matematika olimpiadasi (IMO), Xalqaro fizika olimpiadasi (IPhO), Xalqaro kimyo olimpiadasi (IChO), Xalqaro biologiya olimpiadasi (IBO), Xalqaro informatika olimpiadasi (IOI) gʻoliblariga;
Universitetga kirish imtihonlarida yuqori ball toʻplagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga;
Universitetga kirish imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlariga nisbatan taqdim etiladi.
5. Davlat granti Universitetning bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha kunduzgi taʼlim shaklida tahsil oladigan grant talabgorlari uchun ajratiladi.
6. Davlat granti mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq taqdim etiladi.
7. Grant talabgorlari boʻlgan abituriyentlar Universitetga qabul boʻyicha belgilangan tartibda onlayn platforma orqali ariza bilan birga hujjatlarni taqdim etish jarayonida mazkur Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan grant talabgorlari toifasiga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlarning PDF (portable document format) formatida skaner qilingan nusxalarini ham ilova qiladi, Universitetga kirish imtihonlarida yuqori ball toʻplagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari bundan mustasno.
Ushbu hujjatlar abituriyentlar tomonidan Universitetga qabul qilish boʻyicha arizalarga belgilangan muddatlarda taqdim etilishi shart. Qabul qilish muddati tugagandan soʻng hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmaydi.
8. Davlat grantini olish uchun alohida ariza topshirilmaydi.
2-bob. Davlat grantini ajratish tartibi
9. Davlat granti Universitet tomonidan har bir bakalavriat taʼlim yoʻnalishi va magistratura mutaxassisligi uchun belgilangan qabul kvotasi doirasida Agentlik bilan kelishilgan holda ajratiladi.
10. Davlat grantining toʻliq (100 foiz) miqdori Universitetda bakalavriat taʼlim yoʻnalishi va magistratura mutaxassisligi boʻyicha belgilangan toʻlov-kontraktning toʻliq (100 foiz) miqdoriga teng boʻladi.
11. Quyidagi toifaga kiruvchi grant talabgoriga toʻliq (100 foiz) miqdorda davlat granti ajratiladi:
a) xalqaro darajadagi tegishli dasturlar (Intemational Baccalaureate, Advanced Placement, Intemational Advanced Levels) diplomi yoki sertifikatiga ega Prezident maktablari bitiruvchilari;
b) Universitetga kirish imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan:
Xalqaro matematika olimpiadasi (IMO), Xalqaro fizika olimpiadasi (IPhO), Xalqaro kimyo olimpiadasi (IChO), Xalqaro biologiya olimpiadasi (IBO), Xalqaro informatika olimpiadasi (IOI) gʻoliblari;
bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha belgilangan umumiy qabul kvotalarining 5 foizi miqdorida ajratilgan kvota boʻyicha oʻqishga qabul qilingan Agentlik tizimidagi ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar bitiruvchilari;
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlari.
Agentlik tizimidagi ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar bitiruvchilari uchun belgilangan umumiy qabul kvotalarining 5 foizi miqdorida ajratilgan qabul kvotasi doirasiga kirmagan Agentlik tizimidagi ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar bitiruvchilari umumiy tartibda bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha davlat grantiga talabgorlik qilishlari mumkin.
12. Mazkur Nizomning 11-bandiga muvofiq davlat granti taqdim etilgan stipendiatlar uchun butun oʻquv yillari mobaynida toʻliq davlat grantini taqdim etish tartibi saqlab qolinadi.
Bunda stipendiatning oʻquv yili (semestr) yakuniga koʻra belgilangan akademik koʻrsatkichlari (Academic Performance) qoniqarsiz boʻlganligi natijasida talabaning tegishli fanni qayta oʻqishi bilan bogʻliq xarajatlar oʻz hisobidan amalga oshiriladi.
13. Universitetga kirish imtihonlarida yuqori ball toʻplagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari hamda oʻtgan oʻquv yili yakuniga koʻra eng yuqori akademik koʻrsatkichlarga (Academic Performance) erishgan Universitet talabalariga (ushbu Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan grant talabgorlaridan tashqari) davlat granti bir oʻquv yili uchun quyidagi jadvalga muvofiq tabaqalashtirilgan tartibda ajratib beriladi:
Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi va magistratura mutaxassisligi boʻyicha eng yuqori oʻrinni egallagan abituriyentlar (talabalar) guruhi (ballar ketma-ketligida) Davlat granti kvotasi (har bir bakalavriat taʼlim yoʻnalishi va magistratura mutaxassisligi boʻyicha umumiy kvotaga nisbatan) Bir nafar abituriyent (talaba) uchun moliyalashtiriladigan davlat granti (foiz hisobida) 1-guruh 10 foiz 100 2-guruh 10 foiz 70 3-guruh 15 foiz 50
14. Tabaqalashtirilgan davlat grantini ajratish belgilangan mezonlarga asosan Universitet tomonidan har oʻquv yili yakuniga koʻra qayta koʻrib chiqiladi va belgilangan tartibda grant talabgorlariga taqdim etiladi.
15. Tabaqalashtirilgan davlat grantini taqdim etish jadvalining 2-3-guruhlariga kiruvchi abituriyentlar (talabalar) tomonidan Universitetda oʻqish uchun belgilangan toʻlov-kontraktining qolgan miqdori shartnomada belgilangan muddatlarda toʻlanadi.
16. Grant talabgorlari roʻyxati har oʻquv yili boshlanishining birinchi besh ish kuni mobaynida Universitet rektorining buyrugʻiga asosan tasdiqlanadi.
Grant talabgorlari oʻrtasida teng ballar toʻplangan taqdirda, teng ball toʻplagan barcha grant talabgorlari uchun davlat granti taqdim etiladi.
17. Agentlik, Universitet va stipendiatlar oʻrtasida belgilangan tartibda har oʻquv yili boshlanishining birinchi oʻn ish kuni mobaynida davlat grantini taqdim etish, qaytarish hamda ishlab berish shartlarini nazarda tutuvchi uch tomonlama shartnoma (keyingi oʻrinlarda — shartnoma) rasmiylashtiriladi.
3-bob. Davlat grantini moliyalashtirish
18. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan davlat grantini berish xarajatlari uchun mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Prezident taʼlim muassasalari agentligiga ajratiladigan mablagʻlarning cheklangan miqdorlari doirasida nazarda tutiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan davlat grantini berish xarajatlari uchun ajratiladigan mablagʻlar Agentlikning Moliya vazirligi Gʻaznachiligida ochilgan alohida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida nazarda tutiladi.
19. Agentlik belgilangan tartibda tuzilgan uch tomonlama shartnomaga muvofiq har oʻquv yili boshlanishining birinchi oʻn besh ish kuni mobaynida Universitetning bank hisobvaragʻiga tegishli mablagʻlarni moliyalashtirib beradi.
20. Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan Agentlikka davlat grantini berish xarajatlari uchun ajratiladigan mablagʻlar boʻyicha xarajatlar smetasini tuzish, tasdiqlash, roʻyxatdan oʻtkazish va unga oʻzgartirishlar kiritish budjet qonunchiligida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
4-bob. Grant talabgorlarining huquq va majburiyatlari
21. Quyidagilar grant talabgorlarining huquqlari hisoblanadi:
kirish imtihonlarida eng yuqori oʻrinlarni egallagan va oʻquv yili yakunidagi akademik koʻrsatkichlaridan (Academic Performance) kelib chiqib davlat grantini toʻliq yoki qisman belgilangan tartibda olish;
Universitetda toʻlov-kontrakt asosida oʻqigan holda keyingi oʻquv semestrlari yakuni boʻyicha akademik koʻrsatkichlari (Academic Performance) yuqori boʻlgan taqdirda, davlat grantiga talabgor boʻlish;
davlat grantidan voz kechish va Universitetda oʻqishni toʻlov-kontrakt asosida davom ettirish.
22. Toʻliq davlat granti asosida taʼlim olgan bitiruvchilarga (stipendiatlarga) oʻqishni tamomlagandan soʻng, biroq ikki oy muddatdan kechikmasdan Agentlik yoʻllanmasiga asosan egallagan mutaxassisligi boʻyicha mulkchilik shakllaridan qatʼi nazar respublikada faoliyat yurituvchi tashkilotlarda 5 yilgacha toʻliq bandlik rejimida ishlab berish majburiyati yuklanadi.
Davlat tashkilotlarida kadrlarga boʻlgan ehtiyoj Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi tomonidan aniqlanadi hamda davlat granti sohibi boʻlgan bitiruvchilarni taqsimlash uchun Agentlikka taqdim etiladi.
Oʻqish davrida davlat grantini qisman olgan bitiruvchilarning davlat granti umumlashtirilib, majburiy ishlab berish muddati mutanosib ravishda, biroq kamida bir yilgacha boʻlgan muddatga yaxlitlanib hisoblanadi.
23. Magistratura bosqichida yoki doktoranturada oʻqishni davom ettirayotgan Universitet bakalavriat yoki magistratura bosqichi bitiruvchilarining (stipendiatlarning) majburiy ishlab berish muddati magistratura bosqichida yoki doktoranturada oʻqish davri tugagandan soʻng boshlanadi.
24. Davlat granti asosida taʼlim olgan bitiruvchi (stipendiat) mazkur Nizomda hamda shartnomada belgilangan majburiyatlarni bajarmagan taqdirda, unga ajratilgan davlat grantining qiymati belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qaytariladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
25. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
26. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Yangi Oʻzbekiston” universitetining iqtidorli talabalariga davlat grantini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
“Yangi Oʻzbekiston” universitetining iqtidorli talabalariga davlat grantini berish tartibi
Bosqichlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Grant talabgori (xalqaro darajadagi tegishli dasturlar diplomi yoki sertifikatiga ega Prezident maktablari bitiruvchilari, Universitetga kirish imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan xalqaro matematika, fizika, kimyo, biologiya, informatika olimpiadalari gʻoliblari, bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha belgilangan umumiy qabul kvotalarining besh foizi miqdorida ajratilgan kvota boʻyicha oʻqishga qabul qilingan Agentlik tizimidagi ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar bitiruvchilari, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlari, Universitetga kirish imtihonlarida yuqori ball toʻplagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari) boʻlgan abituriyent tomonidan Universitetga oʻqishga qabul qilish boʻyicha belgilangan tartibda onlayn platforma orqali ariza bilan birga hujjatlarni taqdim etish jarayonida mazkur Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan davlat granti talabgorlari toifasiga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlarning PDF (portable document format) formatida skaner qilingan nusxalarini ilova qilish. Universitetga qabul qilish boʻyicha belgilangan muddatlarda 2-bosqich Grant talabgorlari roʻyxatini har oʻquv yili boshlanishining birinchi besh ish kuni mobaynida Universitet rektorining buyrugʻiga asosan tasdiqlash. Har oʻquv semestri boshlanishining birinchi 5 ish kuni mobaynida 3-bosqich Prezident taʼlim muassasalari agentligi, Universitet va stipendiatlar oʻrtasida belgilangan tartibda davlat grantini taqdim etish, qaytarish hamda ishlab berish shartlarini nazarda tutuvchi uch tomonlama shartnomani rasmiylashtirish. Har oʻquv semestri boshlanishining birinchi 10 ish kuni mobaynida 4-bosqich Prezident taʼlim muassasalari agentligi tomonidan belgilangan tartibda tuzilgan uch tomonlama shartnomaga muvofiq Universitetning bank hisobvaragʻiga tegishli mablagʻlarni moliyalashtirib berish. Har bir oʻquv semestri boshlanishining birinchi 15 ish kuni mobaynida 5-bosqich Davlat granti asosida taʼlim olgan bitiruvchilarning oʻqishni tamomlagandan soʻng Agentlik yoʻllanmasiga asosan egallagan mutaxassisligi boʻyicha mulkchilik shakllaridan qatʼi nazar respublikada faoliyat yurituvchi tashkilotlarda besh yilgacha toʻliq bandlik rejimida ishlab berishi. Oʻqishni tamomlagandan keyin besh yil davomida
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-iyundagi 300-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchilariga subsidiya berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga (keyingi oʻrinlarda — oliy taʼlim tashkilotlari) toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchilariga toʻlov-kontrakt summasini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan subsidiya toʻlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
subsidiya — oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchilariga toʻlov-kontrakt summasini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan toʻlov;
talabgor — oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchisi boʻlgan va oʻqishni tamomlagandan soʻng egallagan mutaxassisligi boʻyicha besh yil muddatda toʻliq bandlik rejimida uzluksiz ishlab berish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan fuqaro.
3. Oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchilariga toʻlov-kontrakt summasini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan subsidiya toʻlanadi.
4. Subsidiya mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq beriladi.
2-bob. Subsidiya berish tartibi va shartlari
5. Prezident taʼlim muassasalari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) oliy taʼlim tashkilotlarida taʼlim olayotgan Prezident maktablari bitiruvchilarining umumiy hisobini yuritadi.
6. Talabgorlar oʻquv yilining 15-dekabriga qadar Agentlikka ariza bilan murojaat qiladi. Arizaga talabgorlarning oliy taʼlim tashkilotiga oʻqishga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma va toʻlov-kontrakt asosida oʻqish haqidagi shartnoma ilova qilinadi.
7. Ariza Agentlik tomonidan uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi. Arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha har yili oliy taʼlim tashkilotiga toʻlov-kontrakt summasini, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravari miqdoridan ortiq boʻlmagan qismini qoplab berish toʻgʻrisida Agentlik, oliy taʼlim tashkiloti va talabgor oʻrtasida ikki ish kuni ichida uch tomonlama shartnoma tuziladi.
Agar toʻlov-kontrakt summasi bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravaridan kam boʻlsa, toʻlov-kontrakt summasi toʻliq qoplab beriladi.
Bunda talabgorning oʻquv yili (semestr) yakuniga koʻra belgilangan akademik koʻrsatkichlari qoniqarsiz boʻlganligi natijasida tegishli fan yoki kursni qayta oʻqishi bilan bogʻliq xarajatlar oʻz hisobidan amalga oshiriladi.
8. Subsidiya beriladigan talabgorlarga oʻqishni tamomlagandan soʻng, biroq ikki oy muddatdan kechikmasdan Agentlik yoʻllanmasiga asosan egallagan mutaxassisligi boʻyicha mulkchilik shakllaridan qatʼi nazar respublikada faoliyat yurituvchi tashkilotlarda besh yilgacha toʻliq bandlik rejimida ishlab berish majburiyati yuklanadi.
Subsidiyani qisman olgan talabgorning subsidiyasi umumlashtirilib, majburiy ishlab berish muddati mutanosib ravishda, biroq kamida bir yilgacha boʻlgan muddatga yaxlitlanib hisoblanadi.
Bunda magistratura bosqichida yoki doktoranturada oʻqishini davom ettirgan talabgorlarning majburiy ishlab berish muddati magistratura yoki doktoranturada oʻqish davri tugagandan soʻng boshlanadi.
9. Talabgor u bilan tuzilgan uch tomonlama shartnomada belgilangan oʻz majburiyatlarini bajarmagan taqdirda, subsidiya qiymati talabgor tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qaytariladi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qaytariladigan mablagʻ Agentlik yoʻllanmasiga asosan egallagan mutaxassisligi boʻyicha mulkchilik shakllaridan qatʼi nazar respublikada faoliyat yurituvchi tashkilotlarda ishlab berish majburiyatining bajarilmagan muddatiga mutanosib ravishda hisoblanadi.
3-bob. Subsidiya berishni moliyalashtirish
10. Subsidiya berish Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan (keyingi oʻrinlarda — respublika budjeti) birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Agentlikka ajratiladigan mablagʻlarning cheklangan miqdorlari doirasida nazarda tutiladi.
Respublika budjetidan subsidiya berish xarajatlari uchun ajratiladigan mablagʻlar Agentlikning Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligida ochilgan alohida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida nazarda tutiladi.
11. Subsidiya belgilangan tartibda tuzilgan uch tomonlama shartnomaga muvofiq Agentlik tomonidan oliy taʼlim tashkilotining bank hisobvaragʻiga besh ish kuni ichida moliyalashtirib beriladi.
12. Respublika budjetidan Agentlikka subsidiya berish xarajatlari uchun ajratiladigan mablagʻlar boʻyicha xarajatlar smetasini tuzish, tasdiqlash, roʻyxatdan oʻtkazish va unga oʻzgartirishlar kiritish budjet qonunchiligida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
13. Oliy taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun toʻlov-kontrakt miqdori uch tomonlama shartnoma tuzilgunga qadar talabgorlar tomonidan toʻliq toʻlanganda hamda oʻquv yilining 15-dekabridan kech boʻlmagan muddatda talabgorlar tomonidan subsidiya ajratish uchun murojaat qilinganda, subsidiya summasi belgilangan tartibda oʻn ish kuni ichida talabgorning shaxsiy bank kartasiga oʻtkaziladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
14. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
15. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchilariga subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan Prezident maktablari bitiruvchilariga subsidiya berish
Bosqichlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Prezident maktablari bitiruvchilariga Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilinganligini tasdiqlovchi hujjatlar (oʻqishga qabul qilingani toʻgʻrisida maʼlumotnoma va toʻlov-kontrakt asosida oʻqish haqidagi shartnoma ilova qilingan arizani belgilangan tartibda Prezident taʼlim muassasalari agentligiga topshirish. Oʻquv yilining 15-dekabriga qadar 2-bosqich Talabaning oʻqishga qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma va toʻlov-kontrakt asosida oʻqish haqidagi shartnoma Prezident taʼlim muassasalari agentligi tomonidan koʻrib chiqilishi. 3 ish kuni ichida 3-bosqich Prezident taʼlim muassasalari agentligi, oliy taʼlim tashkiloti va talabgor oʻrtasida uch tomonlama shartnoma tuzish. 2 ish kuni ichida 4-bosqich Prezident taʼlim muassasalari agentligi tomonidan oliy taʼlim tashkilotining bank hisobvaragʻiga belgilangan subsidiya summasi oʻtkazilishi 5 ish kuni ichida 5-bosqich Oliy taʼlim tashkilotlarida oʻqish uchun toʻlov-kontrakt miqdori uch tomonlama shartnoma tuzilgunga qadar talabgorlar tomonidan toʻliq toʻlanganda hamda oʻquv yilining 15-dekabridan kech boʻlmagan muddatda talabgorlar tomonidan subsidiya ajratish uchun murojaat qilinganda, subsidiya summasini Prezident taʼlim muassasalari agentligi tomonidan talabgorlarning shaxsiy bank kartasiga oʻtkazish. 10 ish kuni ichida 6-bosqich Subsidiya beriladigan bitiruvchilarning oʻqishni tamomlagandan soʻng Agentlik yoʻllanmasiga asosan egallagan mutaxassisligi boʻyicha mulkchilik shakllaridan qatʼi nazar respublikada faoliyat yurituvchi tashkilotlarda besh yilgacha toʻliq bandlik rejimida ishlab berishi. Oʻqishni tamomlagandan keyin besh yil davomida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2022-yil 2-iyun,
300-son